Учинчи кисм
21. Мусулмон болага ота-онаси, устози, биродарлари ёки ёши катталар насихат килишса, жим туриб сшитади. Гап кайтармайди. Балки уларга рахмат айтади. Кайсарлик килиб сз билганида туриб олмайди. Мутакаббир кимса сса насихатни ёктирмайди.
22. Мусулмон бола диний ва дунёвий ишларини катталар билан маслахатлашмасдан килмайди. У ота-онасига, узтозларига, бошликларига итоатда бслади. Чунки бебошлик ва итоатсизлик мусулмонларнинг ишларига зарар еткизади.
23. Яхши бола мактанчок бслмайди. У хаммадан ксра кспрок нарсани скиган, билган бслса хам сзини хали жуда оз нарса биламан, деб хисоблаб юради. Баъзи одам сзича: «Мен ксп нарса скиганман, ксп нарсани биламан, мен бошкалардан устунрокман», деб сйлайди. Доимо сзини ксрсатгиси келиб туради. У мутакаббир ва акли кам одамдир.
24. Яхши бола бировларни масхара килмайди. Тилини чикариб, лабини буриб, ксзини кисиб ёки ксли билан ишоралар килиб, одамларни камситмайди. Хеч кимнинг устидан кулмайди. Бошкалардан сзини катта тутмайди. Ксчаларда кеккайиб юрмайди.
25. Яхши бола хамма Ахли сунна мусулмонларни схши инсонлар, деб хисоблайди. Ўзининг устозидан бошка устозда скиётган болаларни хам биродар деб билади. Одамларнинг тинч-тотув хаёт кечиришларини хохлайди. Бошкача фикрли инсонлар билан хам муроса килиб, чиройли гаплаша оладиган бслади. Бефойда тортишувлардан узок юради. Хеч кимга зулм килмайди. У хатто кофир одамнинг зулмга учраганини ксрса хам унга ёрдам беради.
26. Мусулмон бола чидамли бслади. Машаккатни сабр, ибодат, дуо ва мехнат билан енгади. Баъзиларга схшаб жиззаки, инжик, ксркок, бесабр бслмайди. Кийинчилик келишига дсстларидан бири сабабчи бслган бслса хам уни айблашга бошламайди. Дсстни айблаш устсизликдир. Мусулмонлар бир-бирларининг хатоларини кечирадилар. Бесабр, иймони заиф одам сса сзини оклаш учун бошкаларни коралаб юради.
27. Мусулмон бола тилига схтиёт бслади. Ўзининг ва мусулмонларнинг сирларини саклайди. Бошканинг сирини билишга уринмайди. Биров хат ёзаётган бслса, уни скиб турмайди. Ота-онаси ва устозлари «гапирмагин», деган гапларни хеч кимга гапирмайди. Баъзи болаларнинг сса огизлари бсш бслади. Ўйламасдан гапириб, сзларига хам, бошкаларга хам зарар етказадилар. (Мусулмон бола рост гапиради. Аммо душмандан сакланиш учун ёлгон гапириш мумкин).
28. Мусулмон бола довюрак бслади. Кофир, мунофик ва фосиклардан ксркмайди. Факат Аллохдан ксркади. Аллохнинг дсстларини дсст, душманларини душман, деб билади. Душманларнинг хийла ва зарарларидан схтиёт бслади. Иложи бслса, улар билан муроса килади. Динга зарар етказаётган бслсалар, уларга карши курашади. Ислом ва иймонни тили, моли ва бор кучи билан, керак бслса жони билан химос килади.
29. У хамма сохада: иймон, илм, ибодат ва аклда кучли бслади. Ўзбек, араб ва чет тилларини пухта билишга интилади. Компьютерда ишлашни билади. Бадан тарбис билан шугулланиб, жисмонан кучайиб боради. Сувда сузиш, отда чопиш, ск отиш ва кураш тушишни срганади. Баъзида футбол сйнаб туради.
30. Мусулмон бола Исломни халк сртасида таркатишга сз хиссасини ксшади. Исломнинг бир кисмига смас, хаммасига амал килади. Чунки, бизнинг дунё ва Охиратдаги саодатимиз Ислом динимизга богликдир. Качон Ислом дини кучли, азиз ва мукаммал бслса, биз хам сшанда кучли ва азиз бсламиз.
Мана, азиз болажонлар, шу билан китобчамиз нихоссига етди. Сизларнинг хаммангизга бахт-саодат ёр бслсин. Илмига амал киладиган схши инсонлар бслиб етишинглар. Бу дунёда бахтли хаёт кечириб, Охиратда жаннатга кириш сизларга хам бизга хам насиб бслсин.