БАДАА БЎШАШСА
Яхши даво ҳаммом. Халқ ибораси билан айтганда «Ҳаммом — хазина», минг бир дардга даво. Ҳаммадан арзон ва қулай шифолардан бнри ҳаммом- «Ҳаммом букрини тузатади, ғам - ғуссадан озод, кирдан пок қилади», — дейди машойихлар. Қон юришади, чеҳра очилади, «ортиқча ғуборлар» чиқиб кетади, томирлар терлаб тозаланади, спка, буйрак, юрак ва бошқа аъзолар меьёрга тушади, бадан енгиллашади, нафас олиш осонлашади.
Ўзбек ҳаммоми ҳар вақт хизматга тайёр. Совуқхонада бироз туринг. Бадан исийди. Ўрта хонага стинг.Икки-уч қайтаринг. Сснг иссиқхонага киринг. Ўн - сн беш дақиқа чиданг. Терлайсиз. Иссиқхонадан чиқдингизми, тер қуйилиб келади. Бошдан сув қуйишга шошманг. Аафасни ростланг. Ювинишни бошланг. Мириқиб ювинсангиз, сзингизни енгил сезасиз.
А ус ҳаммоми, сауна, сз уйингиздаги ваннахоналарда кскатлар, турли - туман дори - дармонлар, асал ва камёб ёғлардан фойдаланиб, бод ва ҳар хил оғриқларни даволаш мумкин.