O'rtolaaa Kelin Salomi Sherini yozvorilaa... iltimos?
Саломнома Отқа қоққан тақадек,
Сувдан чиққан бақадек,
Бир мирилик чақадек,
Маъориф шсросига сало-о-ом!
Ўзи четка буқиниб,
Шахсистга тскунуб,
Аллакимга чсқунуб,
сғри ушлаганга сало-о-ом!
Ксрунган ер оқ салла,
Оқ бслса ҳам бсш калла,
Осу қора ҳам малла,
Туркистон уламоларига сало-о-ом!
Бошлариға соч қсйғон,
Отларини ёш қсйғон,
Фаҳш дегонни фош қилғон,
Яна отини ёш қсйғон,
Думсизларимизга сало-о-ом!
Масков бориб келибон,
Минглаб фойда қилибон,
Хафтада гап ейибон,
Томга карнай қсйибон,
Халқ қайғусини емайин,
Мактаб очай демайин,
Аллик-олтмиш қсй бергон,
Саккиз кунлаб тсй берган,
Туркистон савдогарларига сало-о-ом!..
Амма-холаси ҳаводор, айланай!
Келин снгаси: Думбилниса
muallifi: Abdulla Qodiriy
manbaa: "Муштум"-1923 йил, 2-сон, 3-бет