Набижон БОҚИЙ
ҚАТЛНОМА
Ҳужжатли қисса
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИ
кимлар,
қандай йўсинда,
қаерда,
қачон ва
нима учун
ҚАТЛ ҚИЛГАН ЭДИЛАР?..
Тошкент
Ғафур Ғулом номидаги
Нашриёт-матбаа бирлашмаси
1992
Набижон Боқий «ҚАТЛНОМА» ҳужжатли қиссасида «мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги «хон замонлари»дан (А. Қодирий ибораси), яъни 37-йиллардаги қатлиом йилларидан — ер юзининг олтидан бир қисмида, жумладан, Ўзбекистонда Иосиф Сталин ва унинг каллакесарлари томонидан амалга оширилган «қизил қирғин» давридан белгилаган. Давлат Хавфсизлиги Қўмитасида сақланаётган ҳужжатлар асосида «Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар?..» каби саволларга тарихий манбалардан жавоб изланади; ошкоралик баҳори бошланганига қарамасдан ҳамон илондек «кулча» бўлиб ётган махфий ҳужжатлар — «тилсиз гувоҳлар» жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади.
ЭСКАРТИШ
Ўзбек Нозирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги қўмитаси, хусусан, унинг Матбуот гуруҳи (бошлиғи А.И.Благородов) ошкоралик шарофати туфайли бизга ҳужжатгоҳда сақланаётган «мутлақо махфий» жиноятномалар билан бевосита танишишга ижозат берди. Жумладан, дилбар адибимиз Абдулла Қодирийнинг аччиқ қисмати акс эттирилган 976525-сонли «Қатлнома»ни кўзимиз билан кўрдик, ўз қўлимиз билан ундан бир нечта умумий дафтарга нусха кўчирдик ва диққатга лойиқ баъзи саҳифаларидан фотонусха олинди.
Тергов, судга оид барча расмий қоғозлар ўрис тилида тўлдирилган экан. Баъзи бир «ашёвий далил»лар асл нусхада — араб имлосида (ўзбекча) илова қилинган, холос. Қатли ом даврида судланувчи на таржимон билан, на оқловчи билан таъминланган. Шунинг учун камина ҳужжатларга «тилмоч» бўлдим; оқловчи эса — ўзингиз, азиз ўқувчи. Лекин, қиличини яланғочлаб турган «ҳакам» мисоли бетўхтов ҳукм чиқаршига шошилманг: авваламбор, етти марта ўлчаб кўринг; бирни кўриб фикр қилинг, бирни кўриб — зикр...
Муаллиф
Бу ҳаёт ўрмон экан,
Жон борки, қасди жон экан,
Бунда қатл осон экан,
Сиртлон ўзинг, жайрон ўзинг.
Эркин Воҳидов
Осмондан офат ёғди — қаҳратон фасл бошланди. Туфлаш учун оғиз очилса — бас, тил ҳам тўнгиб қолади. Қошлару киприкларни, мўйловлару соқолларни оппоқ қиров босади. Қабоқлару дудоқлар, сақоқлару буқоқлар музлади. Бурунлару ёноқларни ушук уради.
Одамлар умумий ётоқхоналарда, казармаларда ғуж-ғуж бўлишиб яшар эдилар, умумий қозондан овқат ердилар ва худди қизил карвондек, умумий ҳожатхоналарга турнақатор навбат кутиб туришарди; ора-орада «сабр косаси» тўлиб-тошган кимсалар дала-туз томон чопардилар, сўнг «Қўммунистча фирқа мапифести»ни мутолаа қилар эдилар... Ғусл не — унутилди, тайай-юм не — унутилди; одамлар бетаҳорат юришарди, улар умумий ҳаммомга покланиш учун киришарди-ю, аммо у ёқдан ҳаром бўлиб чиқишарди. Чунки ходимлар қўшмачи эди: тарихимизнинг энг кир, қора кунлари бўлган кейинги «хон замонлари»даги жамики қўшмачилар Шўро ҳаммомларига ходим этиб тайинланган эдилар.
Казармани бесўроқ тарк этган кимсалар бедарак йўқоларди (орадан ўттиз йилми, қирқ йилми, эллик йилми ўтгач, бедарак кетган кимсаларнинг оила аъзоларига ёки қариндош-уруғларига бир парча оқлов қоғози— «қорахат» келарди ва ғамхўр Ҳукумат томонидан «30,0,4 50-йилларда ноҳақ қатл этилган шахсларни оқлаш» тўғрисида махсус қарор чиқариларди). Одамлар бедарак йўқолиб кетишни асло истамасдилар, шунинг учун бир-бирининг қўлларидан ушлашиб, тўдалашиб юришарди, кечалари ҳам битта кўрпанинг остида тўдалашиб ётишарди; хуррак отаётган кимсанинг бурнига пайтава ёки патак ёпиб қўйишарди — ҳазил-мутойиба қилишарди, бир-бирига тегишарди. Тонгда бошлари хумдек шишиб уйғонишардию казарма тўрида осиғлиқ турган бир жуфт серсоқол, яна бир жуфт камсоқол ШАХСларнинг суратларига юзланишганча чўқиниб олишарди. Чўқинишни билмайдиганларга биладиган кишилар ўргатишарди ва ўргатганлари учун маош ҳам олишарди. Кейин «Байналмилал»ни баралла айтишганча «ўқишга, ишга, зўр қурилишга» отланишарди: қўшиқ айтишиб таълим олардилар, қўшиқ айтишиб ишлардилар, қўшиқ айтишиб яшардилар. Қўшиқ — тарбия воситаси эди. Баъзан ўқишдан, ишдан, зўр қурилишдан сафлари хийла сийраклашиб қайтишарди — кимларнидир кимлардир қаёққадир оёғини ерга теккизмасдан олиб кетишарди. Нега? «П-с-с!» Нима учун? «Пс-с-с! Сўз — кумуш, сукунат эса олтин, ўртоқ!» Орадан бирмунча вақт ўтгач: «Халқ душманлари қўлга тушибди! Халқ душманлари отилибди!» деган «хушхабар» тарқалардию ҳамма бирдан енгил тин оларди.
Жумҳурият ОҚСОҚОЛИнинг ташаббуси билан оломон пойтахтдаги энг улкан ўйингоҳга — «ўрис адабиётининг отаси» номидаги майдонга йиғиларди. Намойиш бўларди, намойиш тантанали митинг билан якунланарди: дунёдаги энг адолатли ШЎРО суди ҳукми якдиллик билан маъқулланарди, «лаънати Акмал Икромов билан лаънати Файзулла Хўжаевнинг думларини ҳам зудлик билан фош этиш ва тўхтовсиз отиб ўлдириш жонажон ишчи-деҳқон Ҳукуматидан, жонажон ленинчи-сталинчи Фирқадан» илтимос қилинарди. Милён-милён ишчи-хизматчилар, калхўзчи-деҳқонлар, жамики Ўзбекистон меҳнаткашлари имзо чеккан илтимоснома Масковга, бутун дунё йўқсулларининг нажот қалъаси бўлмиш Кремлга, «шахсан улуғ йўлбошчимиз, дохиймиз, падари бузрукворимиз ўртоқ И. Сталинга» жўнатиларди... Шошилинч «дилгиром» қўлига теккан доҳий теран ўйга толарди ва шу ҳолатда, яъна теран ўйга толган ҳолатда мўйловини қимирлатиб, сураткашни ҳузурига чорларди: суратга тушарди, Сиёсий Бюро бу суратни жамики рўзномаю ойномаларда эълон қилдирарди. «Ана, доҳиймиз яшин тезлигида КОММУНИЗМ қуриш ҳақида бош қотиряпти», деб бир-биридан суюнчи оларди фуқаро. Янгиликни кечикиб эшитган киши ҳам қуруқ қолмасди; ўз навбатида у ҳам ўлим тўшагида ётган битта «худобехабар»дан суюнчи оларди... Ва ўлим тўшагида ётган фирқасиз чақимчини ҳазиллашиб «худобехабар» дегани учун уни кимлардир ярим кечаси қаёққадир олиб кетишарди. Бояқиш қайтиб келмасди. Шундай қилиб, ўлим билан олишиб ётган фирқасиз ҳам битта халқ душманини фош этарди...
Большовойлар каҳкашонида қаҳратон фасл ҳукм сурарди. Фасл ҳукмдор эди, хону хоқону қоғону қоплон эди, оғзи қону кўланкаси ҚАТЛ МАЙДОНИ эди.
Қаҳратон қачон бошланди? Турналар жануб томон учиб кетгандан кейинми? Балки, файласуфлар кемаси мамлақат сарҳадини тарк этгач бошлангандир? Суоми кўрфазига омонат чайла тикилган кундан бошланган: бўлса-чи?
Халқ сеҳрландию ғафлат босиб ухлади-қолди. Уйғониб, мундоқ атрофига қараса... мурдалар ўроқ ва болға ушлаб туришарди: бошини кўтарган кимсанинг бўйни узиб олинарди ё миясига чунонам туширилардики, шўрлик белигача ерга кириб кетарди. Уйғоқ кишилар дарҳол кўзларини чирт юмишарди, жўрттага ўзларини уйқуга солишарди, хуррак отишарди. Анавилар эса...
Ниҳоят, қаҳратоннинг қаҳри кесилди. Аммо унинг заҳри қолди.
«Улуғ йўлбошчимиз, доҳиймиз, падари бузрукворимиз, лашкарбошимиз... балою баттаримиз, қонхўримиз ва ҳоказо ўртоғимиз» айни баҳор айёмида: «Дадажо-он!» дедию шилқ этиб тушди. Ўлди. Ҳаром ўлди, итвачча!
Боғданми, тоғданми, илиқ шабада эса бошлади: шабадаки, олислардан қон ҳидини олиб келарди, кўнгилларни ағдар-тўнтар қиларди...
* * *
Сўсалистик Шўро Жумҳуриятлари Иттифоқининг Бош прокурорига
Тошкент шаҳар, Сталин депараси,
Самарқанд дарвозаси мавзеи, Термиз кучасидаги 19-уйда
истиқомат қилувчи Масъуд АБДУЛЛАЕВдан
Назорат тартиби бўйича шикоят
Менинг отам Абдулла Қодирий, Абдулла ҚОДИРОВ ҳам ўша киши (адабий тахаллуси ЖУЛҚУНБОЙ) Ўзбекистон Шўро Сўсалистчи Жумҳурияти Жиноят Мажмуасининг 57-моддаси, 66-моддасининг 1-банди бўйича Ўрта Осиё Ҳарбий ўлкасининг Ҳарбий трибунали ёки Шўро Сўсалистчи Жумҳуриятлари Иттифоқи Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг ҳукми билан ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
Ҳозир мен отамнинг тақдири тўғрисида ҳеч нима билмайман. Чунки мана шу ўтган йиллар мобайнида биз бирор марта ҳам хат беришиб-хат олишганимиз йўқ.
Отамнинг ҳаётидан билганларим, таниш-билишларидан эшитганларим асосида ушбу ариза билан Сизга мурожаат этишни лозим топдим.
Мен отамга қандай айб қўйилганини, унга қандай жазо берилганини аниқ билмайман. Шунинг учун унинг ҳаёти, жамоатчилик фаолияти ҳақида билганларимни баён этиш билан чекланаман.
Отам 1897 йил (ёки 1895 йилда) Тошкент шаҳрида (собиқ чакана савдогар) боғбон оиласида туғилган. Оиласи ниҳоятда камбағал эди. Маҳаллий ўрис мактабини битириш имконияти бўлмагани туфайли, отам ўн уч ёшида рўзғор тирикчилигига кўмаклашиш мақсадида хизматга ёлланади.
Қобилиятли бўлган Абдулла Қодирий ёшлигидан адабий асарлар ёзишни машқ қила бошлайди.
Ўктабр инқилоби ғалаба қозонгач, отам ҳеч иккиланмасдан Шўро ҳокимиятини кутиб олади. Касаба уюшмасида, шунингдек, «Муштум» жаридасида ишлайди. Маълумоти камлиги учун отам инқилобдан сўнг ўз билимини ошириш мақсадида мустақил ўқийди. Ўша даврда руҳонийларга қарши йўналтирилган «Калвак махзумнинг хотира дафтаридан» ҳажвий асари, «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари нашр этилади. Отам адабий асарларида руҳонийлар устидан кулади, хотин-қизлар жабрланишига қарши чиқади, феодал хонликнн савалайди.
Отамнинг бутун жамоатчилик фаолияти оддий меҳнаткашни ҳимоя қилишга қаратилган эди.
У 1926 йилда «Муштум» жаридасида Икромовга қарши ҳажвий мақола эълон қилгани сабабли халқ душмани Акмал Икромовнинг топшириғига кўра қамоққа олинади. Ана шу воқеадан сўнг отам то 1932 йилга қадар адабий фаолият билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум этилади, оилани боқиш учун хўжалик ишлари билан машғул бўлади.
1933—34 йилларда жамоа хўжаликлари қурилиши хақида Абдулла Қодирий «Обид кетмон» деган катта қисса ёзади.
Асарларининг маълум қисми ўрис тилига таржима қилинган эди.
Кези келганда эътироф этиш лозимки, отамнинг асарлари адабий қусурдан холи эмасди, айрим ўринларда у хато қилган, адашган. Бироқ, шак-шубҳасиз, отам Шўро ҳокимиятига содиқ эди. Мен отамнинг халқ душмани бўлганига мутлақо ишонмайман.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўша пайтлардаги собиқ раҳбарлари отамни шикастлантирдилар, уни таъқиб қилдилар: менимча, ўшаларнинг касофати туфайли охир-оқибат отам қамалди. Отам қамоққа олинишидан аввал узоқ вақт бетоб бўлиб ётган эди: шундай фурсатдан фойдаланган ғаламис кимсалар отам ҳақида бўлмағур миш-мишлар тарқатишди, фитна тайёрлашди.
Абдулла Қодирий Шўро ҳокимиятига ҳамиша хайрихоҳ бўлган, уни яхши кўрарди. Қолаверса, у ўз табиатига кўра, ҳеч қачон Ватанига қарши сиёсий жиноят қилолмасди. У ниҳоятда ҳалол, тўғрисўз инсон эди. Шунинг учун Икромов ва бошқа халқ душманларининг ғазабига учради.
Айни пайтда мен бир нарсани диққат марказида тутишингизни илтимос қиламан: тўғри, отам ҳаётда рўй бераётган барча ҳодисаларни бирдек қабул қилолмасди, уларни баҳолашда янглишарди. Биз—Шўро ҳокимияти тарбиялаган кишилар барча янгиликни тўғри баҳолаймиз. Эски замон одамларида эса маълумот, тажриба, маданият етишмасди.
Менинг билишимча, отам билан биргаликда — битта иш бўйича Сулаймонов, Сиддиқов, Ғози Юнусовлар жиноий жавобгарликка тортилганлар. Аммо улар отамдан анча илгари ҳибсга олинганлар. Отам эса орадан беш-олти ой ўтгач, 1937 йил 31 декабр куни қамалади ва унинг иши ҳам сунъий равишда юқорида номлари зикр этилган шахслар билан боғлиқ ҳолда кўрилади.
Абдулла Қодирийнинг рафиқаси — онам 1943 йилда вафот этган. Биз ота-онадан икки ўғил ва уч қиз қолганмиз. Қизларининг иккитаси турмушга чиққанлар; куёвларимиздан биттаси ўқитувчи, бошқаси темир йўлда ишлайди. Қатта қизларида бешта, ўртанчасида иккита фарзанд бор.
Узим Тошкент шаҳрининг Арис бекатидаги Темир йўл касалхонасида дўхтир бўлиб ишлайман.
Фақат отам учун эмас, "биз — унинг фарзандлари учун ҳам Абдулла Қодирийнииг ноҳақ қамалиши шаънимизга доғ туширди; отамнинг оқланиши — айни пайтда, бизнинг оқланишимиздир.
Бу ишни назорат тартиби бўйича текшириб кўришингизни, ШЖСЙ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатига эътироз билан мурожаат этишннгизни, ноҳақ ҳукмни бекор қилдириб, жиноий ишни ҳаракатдан тўхтатишингизни сўрайман.
Қарорингиз. тўғрисида юқорида кўрсатилган унвон бўйича каминани хабардор этишни илтимос қиламан.
Абдуллаев (имзо)
Англатма
Мен отамнинг ким томонидан жавобгарликка тортилганини, унинг жиноятномаси ҳозир қаерда сақланаётганини аниқ билмаганим учун Сиздан ана шуларни аниқлаб беришингизни сўрайман.
Абдуллаев (имзо) 1956 й. 9 январ.
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 1—3-бетлар)
* * *
Эл-юрт оғалари, амиру амалдорлар уй-уйларида бекинишиб, хотин-халажларнинг этаклари остига, дали-ғули хотинларнинг иштонларининг ичига яширинишиб ўтиришарди ва худди безгак тутаётгандек дағ-дағ титрашарди, холос. Зеро, қаҳратон фасл қариган эди-ю, аммо унинг қаҳри аримаган эди: фасл мавҳум тусга бўялди, сўнгра мавҳумлик қораланди, «шахсга сиғиниш даври» деб, бадном этилди. Яъни, очиқ гўрдан олиндию ер остига кўмилди. Аслида, жасад ерга кўмилиши лозим эди — жасад аслига қайтди. Жасад ойна остида ётди нимаю қора ер остида ётди нима — бунинг марҳум учун ҳеч қандай фарқи йўқ, лекин бунинг тириклар учун осмон билан ерча фарқи бор. Фарқи шундаки, Ленин ёнидаги жой бўшатиб қўйилди. «Талабгорлар борми?..» Сукунат.
— Никита Сергеевич, агар Сиз от устида жон берсангиз, ўлигингизни Лениннинг ёнига қўямиз, — дейишарди хушомадгўйлар.
«Илиқ кунлар», деб таърифлади ўша палланн Илья Эренбург. Бироқ, ҳали ғишт қолипдан кўчмаган эди. Ғишт қолипда музлаб қолган эди. Қорбобо эса аҳолига совға-салом улашарди: унинг совғаси ҳам, саломи ҳам «Оқлов қоғози» эди; даста-даста қоғозлар, қуртлаган туршакчалик қадри йўқ бўлган қоғозлар... Сирасини айтганда, бу — ҚОРАХАТ бўлиб, хат кирган хонадонда мотам бошланарди. Мотамки, на марҳумдан, на тобутдан дарак бор!
— Кимки қасддан битта мўмин бандани ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлади ва ўша жойда абадий қолади! — дерди бир четда тасбеҳ ўгириб ўтирган Юсуфбек ҳожи.
— Пншооллоҳ!!!
* * *
Шикоят мазмунидан кўриниб турибдики, Масъуд Абдуллаевга кимдир (тегишли идора ходими ёки ҒОЯДОР ё давр ва даврадош) айтиб туриб шикоят ёздирганга ўхшайди. Айтиб турган кимса (эҳтимол, нарсадир?) ҳаммасини биларди: чамаси, у ҳам Қодирийнинг қатлномаси билан яхши таниш эди, Жиноят Мажмуасининг моддаларидан хабардор эди. Масалан, 57-модда бўйича жиноят қилган шахс «Ўзбекистондан бадарға қилинади ёки энг камида уч йил муддат билан озодликдан маҳрум этилади», дейилганини, 66-модданинг 1-банди бўйича жавобгарликка тортилган киши эса «энг камида беш ой муҳлатга озодликдан маҳрум» этилишини биларди. Акс ҳолда... Балки, М. Абдуллаев тасодифан: «Отам ЎзСШЖ ЖМнинг 57-моддаси, 66-модданинг 1-банди бўйича ўн йил озодликдан маҳрум этилган», деб ёзгандир? Агар бу ҳол тасодиф бўлса, нега шикоятчи «ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилган инсон ўн саккиз йилдан бери дом-дараксиз?» деб сўрамаяпти? Чунки унга айтиб турган кимса тахминан қоғозга туширилган моддага, бандга атиги битта сон қўшилса ва жиноятлар эллик саккизинчи модда билан олтмиш олтинчи модданинг иккинчн банди бўйича баҳоланса, ҳар қандай инсон жар ёқасига борнб қолишини — ОТУБта ҳукм қилинажагини ич-ичидан сезиб, билиб турарди. Фақат ўзини гўлликка соларди, гўё ҳеч гапдан хабари йўқдек. Ваҳоланки, «сценарий» олдиндан тайёрланган бўлиб, бир неча марта Урдасаҳнасида ўйналган, кўрикдан ўтказилган эди. Томошани бошқариб, йўриққа солиб турган кишилар халқдан олқиш олишни, ишонч қозонишни ва оломонни яна-тағин «ёрқин истиқбол сари» ўз орқаларидан эргаштириб кетишни истардилар.
«— Ҳақсиз жазо! — деб Отабек кулимсираб қўйди...
Қутидор бўлса чин ўлик тусига кирган эди».
Албатта, Масъуд ака бизни маъзур кўрсинлар, асло у кишига маломат қилмоқчи эмасмиз. Биз оқловжараёни расмии курсатма асосида амалга оширилганини ва шикоят ҳам расмий андоза қолипида ёзилганини эътироф этмоқчимиз, холос. Йўқса, фарзанд ўз отасининг камчилик ва хатосини бегоналар олдида айтиши ҳам ножоиз ҳисобланади. Модомики, шикоят ана шундай мазмунда ёзилган экан — бас, биз унинг суратинигина эмас, сийратинида кўришимиз, жумлалар остидан чиқаётган ҳайқириқни эшитишимиз даркор.
Шундай қилиб, Абдулла Қодирийнинг жиноятномаси хусусида дастлабки шикоят 1956 йилнинг тўққизинчи январ куни ёзилади. Уша йилнинг ўн олтинчи январида, яъни орадан бир ҳафта ўтгач, Қодирийнинг иши юзасидан Ғафур Ғулом гувоҳ сифатида сўроқ қилинади. Бор-йўғи саккиз кундан кейин. Бу бизнинг жамиятимизда мисли кўрилмаган суръат эмасми? Боз устига, ҳатто Қодирийнинг жигарбандлари ҳам ўн саккиз ёшидан буён нафақат оталари қаерда эканини, ҳатто оталарининг жиноятномалари қаердалигни билишмасди-ку!
Ўн саккиз йил мобайнида Қодирий тўғрисида бир оғиз янги маълумот эшитилмаган эди, ахир!!!
Демак,Қодирийнинг жиноятномаси Давлат Хавфсизлик Қўмитасида олдиндан ҳозирлаб қўйилган экан; фақат ҳаракат бошланиши учун биргина туртки — шикоят керак бўлган, холос. Мана, шикоят ҳам бошлиқ қўлига келиб тушади. Қизиғи шундаки, М. Абдуллаев шикоятни СШЖИнинг Бош прокурори номига — Масковга жўнатади. Уша пайтлари хат-хабарлар Масковга учоқда ташилармиди ёки оташаравадами — билмадим-у, лекин камина яқинда, 1990 йилнинг ўн иккинчи октябр куни Тожикистондан — Неъмат Иброҳимдан бир хат олдим; почта муҳрига қарасам, хат Душанбедан бешинчи октябр куни жўнатилган экан: шу кунларда Душанбедан Тошкентга хат саккиз кунда келади. Масковга-чи? Энг камида ўн кунда борса керак. Аммо, 1956 йилда шикоят хати Масковга боришга, у ерда Бош прокурор қабулхонасида мунтазир бўлиб туришга ва Тошкентга келиб, Туркистон Ҳарбий ўлка прокуратурасининг муншийлари назаридан ўтиб, терговчи қўлига тушгунча ва терговчи шикоятда кўтарилган масала бўйича тегишли гувоҳни топишга, уни сўроқ қилгунча бор-йўғи саккиз кун кифоя қилади, холос. Албатта, бу ўтакетган хаёлпарастлик, ҳатто дунёдаги энг машҳур хаёлпараст ёзувчи Айзек Азимов ҳам етти ухлаб тушида кўрмайдиган хаёлпарастликдир! Биз бўлсак, асло хаёлпараст эмасмиз: «Биз реалистлармиз, шунчаки реалистлар эмасмиз, сўсалистчи реалистлармиз!» Шунинг учун Абдулла Қодирийнинг оқланиш жараённ усталик билан уюштирилганини эътироф этишга мажбурмиз. Майли, ҳозирча кўнглимизда муштдек тугунча ҳосил бўлди, дейлик. Уни суғуриб ташлашга шошмайлик, ҳали борадиган манзилимиз олис.
* * *
1956 йили жабрдийдалардан узр сўраш ўрнига, улардан: «Агар ёлғон кўргазма берсам, ЎзСШЖ ЖМнинг 224-, 225-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилажагим тўғрисида огоҳлантирилдим», дейилган тилхат олинади. Жумладан, Қодирийнинг тўнғич ўғли — Ҳабибулла Абдуллаев ўша йилнинг ўттиз биринчи март куни отасининг иши юзасидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинади; у ҳам гувоҳни сўроқ қилиш учун тузилган расмий тасдиқноманинг ўн олтинчи (16) бандига имзо чекади — тилхат беради. Ваҳоланки, Ҳабибулла Абдуллаев ҳақиқий жабрдийда эди: СШЖП Давлат Хавфсизлиги Нозирлиги Ҳарбий Кенгашининг қарорига кўра, 1946 йилнинг ўттиз биринчи декабр куни ўн йил муд-датга Ахлоқ тузатиш Меҳнат Тутқунгоҳига ҳукм қилинади ва жазо муддатини тўла ўтаб қайтади. Унинг айби аниқ айтилмаган, исботланмаган. Чамаси: «Узинг билмайсанми?» деб сўрашган. «Билмайман, тақсир», деб жавоб берган бўлса керак, айбланувчи пичинг аралаш «Ҳс-о, шунақами?» «Билсангиз, айтинг-да!» «Йў-ўқ, ўзинг айтасан!.. Қани, айт-чи, кимнинг ўғлисан?» деб сўрашган ўрмоқчилаб. «Абдулла Қодирийнинг ўғлиман, тақсир...»
— Учир товушингни, враг народа!
«Отабек кулимсираб қўйди...»
— Ма, манави қоғозга: «Мен халқ душманининг ўғли бўлмайман. Менинг ундай отам йўқ!» деб ёзиб бер!.. Уни эртагаёқ «Қизил Ўзбекистон» рўзномасининг биринчи саҳифасида эълон қилдирамиз, суратингни ҳам босиб чиқаришади. Ёз, йигит!.. Езмайсанми?.. Ёзмасанг, мана, биз ёзамиз: сен ўн йил озодликдан маҳрум этилдинг!!!
«Қутидор бўлса чин ўлик тусига кирган эди», депди ўзича Ҳабибулла Абдуллаев.
Умуман, Шўро тузумининг ўша даврида фарзанднинг отадан, хотиннинг эрдан расман намойишкорона воз кечиши кундалик тарғибот турларидан ҳисобланарди. Чунки кишилик жамияти тарихида оқпадар тузум ҳукмронлик қила бошлаган эди: кашшофлар, ёш камоллар, фирқалар, қаҳрамонлар оқпадар эди. Хотинлар эрларига «талоқ» беришарди...
Хуллас, эндигина тутқунликдан озод бўлган Ҳ. Абдуллаевни 1956 йил 31 март куни ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси «мулойимлик билан» тергов қилади.
— Сиз айбланувчи эмас, гувоҳсиз, демак, гувоҳ сифатида кўргазма берасиз...
Тергов тасдиқномасида Ҳ. Абдуллаевнинг ушбу кўргазмаси қайд этилган:
«Менинг отам Абдулла Қодирий 1892 ёки 1893 йилда туғилган. У ёзувчи эди, адабий фаолият билан шуғулланарди. Адабий тахаллуси «Жулқунбой». Отам Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасига аъзо бўлган, М. Горький имзо чеккан гувоҳномаси бор эди. У ёзувчи Алексей Толстой билан дўст тутинади: ўша дўсти икки марта (1932 ва 1934 йилларда) бизникига, Тошкентга меҳмон бўлиб келган эди. Отам Масков борган пайтлари Алексей Толстой хонадонига ташриф буюрарди. 1935 йили отам Шўро ёзувчиларининг биринчи Бутун-иттифоқ қурултонига делегат булиб борганлар.
Отам Тошкент шаҳрида (собиқ савдогар) боғбон оиласида дунёга келади. Маҳаллий ўрис мактабида ўқишни давом эттириш имконияти бўлмагани туфайли ўн уч ёшида рўзғор тирикчилигига кўмак бериш учун хизматга ёлланади.
Абдулла Қодирий қобилиятли бола бўлган эди, ёшлигидан адабий асарлар ёзишни машқ қилади.
Ўктабр инқилобидан сўнг отам Касаба уюшмасида ишлайди, шунингдек, «Муштум» жаридасида ҳамкорлик қилади. Тахминан, 1923—1924 йилларда руҳонийларга қарши йўналтирилган «Калвак махзумнинг хотира дафтаридан» ҳажвий асари чоп этилади. Бу асар «Муштум»да сонма-сон бериб борилади. 1926 йилгача «Муштум» идорасида ишлайди. Сўнг, жарида саҳифасида Икромов шаънига тегадиган ҳажвия эълон қилгани учун ҳибсга олинади. Ушанда отам олти ой қамоқда ётиб чиқади. Мана шу воқеадан кейин отам то 1932 йилга қадар адабий фаолият билан шуғулланиш имконидан маҳрум этилади ва ўз томорқасида хўжалик ишлари билан машғул бўлади.
Бундан ташқари, отам 1924—1925 йиллари «Ўткан кунлар» романини ёзади, 1926—1928 йилларда эса «Меҳробдан чаён» романини чоп этади. Отам бу асарларида руҳонийлар устидан кулади, хотин-қизлар жабрланишига қарши чиқади. феодал хонликни савалайди.
Отам 1933—1934 йилларда жамоа хўжаликлари қурилиши ҳақида «Обид кетмон» номли катта қисса ёзади. Бу қисса 1936 йили ўрис тилида нашр этилган.
Қолаверса, отам ўрис мумтоз адабиёти намуналаридан таржима қилиб турарди. Масалан, 1933—36 йилларда Гоголнинг «Уйланиш», Чеховнинг «Олчазор» асарларини ўзбек тилига таржима қилади. 1934—35 йилларда Гоголпипг «Уйланиш» пьесаси Тошкентдаги Ҳамза номидаги театри саҳнасида ўзбек тилида ўйналган эди. Эсимда, отам ўшанда театридан икки фоиз миқдорда қалам ҳаққи олган. 1933—34 йиллари отамни ўрисча-ўзбекча луғат тузишда ҳамкорлик қилишга таклиф этадилар.
Отамнинг бутун жамоатчилик, адабий фаолияти оддий меҳнаткашга ғамхўрлик қилиш учун сафарбар этилган эди. У бир умр Шўро ҳокимияти манфаатига содиқ бўлиб қолди. Шунинг учун отам халқ душмани бўлганига асло ишонмайман.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раҳбарлари отамга шикаст етказдилар, уни таъқиб этдилар, охир-оқибатда ўшалар отамни қаматишди.
Абдулла Қодирийнинг рафиқаси — менинг онам 1943 йил учинчи март куни вафот этган. Биз ота-онадан бешта фарзанд қолганмиз. Опа-сингилларим Нафиза Абдуллаева 1916 йилда туғилган, оилали, уй бекаси; Адиба Абдуллаева 1924 йилда туғилган, оилали, уй бекаси; Аниса Абдуллаева 1931 йилда туғилган, ишламайди. Укам Масъуд Абдуллаев 1927 йилда туғилган, дўхтир бўлиб ишлайди.
Отамни тумандаги шахслар яхши билишарди, улар отамга таъриф беришлари мумкин: ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, ёзувчи Ойбек, ёзувчи Уйғун, шоир ва драматург Собир Абдулла, ёзувчи Шайхзода. Ҳаммаси Тошкент шаҳрида яшайди.
Менимча, отам қонунга хилоф равишда жазоланган. Шунинг учун унинг ишини текшириб кўришингизни сўрайман.
Отам ҳибсга олинган кундан бери биз у билан бирор марта ҳам хат ёзишмаганмиз, у ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. У нима учун, ким томондан жазолангани ҳам бизга қоронғи.
Ушбу иш юзасидан бундан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман.
Ўқидим, сўзларим тўғри ёзилган. Ўзим ўқиб кўрдим.
Абдуллаев (имзо)
Терговчи: ТуркҲЎ Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси,
адлия подполковниги Гришченко (имзо)»
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 57—59-саҳифалар.)
Эсингизда бўлса, Масъуд Абдуллаев Бош прокурор номига йўллаган шикоятида: «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романларида отам руҳонийлар устидан кулади, хотин-қизлар жабрланишига қарши чиқади, феодал хонликни савалайди», деган эди ва «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раҳбарлари» отамга шикаст етказдилар, уни таъқиб этдилар, охир-оқибатда қаматишди, деб эътироф этади. Ҳ. Абдуллаев ҳам муҳим нуқталарда укасининг гапларини айнан такрорлаяпти: бу ҳол табиийми, аслига тўғрими? Романларга «синфий нуқтаи назардан» баҳо берилаётгани, терговчига айнан шунақа жавоб керак бўлгани учун бадиий асарларга Ленинча ёндошилаётгани ссзилиб турибди. Чунки «Ўткан кунлар» ҳам, «Меҳробдан чаён» ҳам «Марксча-Ленинча танқид назарияси»дан юксак бўлиб, сўз санъатининг нодир намунаси ҳисобланади: эгизакларнинг иккови ҳам бири-биридан гўзалдир. Асар қаҳрамонлари эса... сўсалистик реализм методининг тешик тоғораси билан тубанликларини хаспўшлаб, яшириб юрадиган пиёнисталарга асло ўхшамайдилар. Бироқ, ҒОЯДОР ҳукмини ижро этаётган терговчига... йўлка четида дўмалаб ётган бўлса-да, «эзувчилар устидан куладиган», оғзидан кўпик сачратиб нутқ сўзлайдиган ва гандираклаб бориб деворга бошини урадиган курашчан қаҳрамонлар керак эди. Шунинг учун манфаатдор томон айтиб туриб шикоят ёздиради ва айтиб туриб кўргазма олади — бу масаланинг бир томони. Иккинчи томони эса, Абдулла Қодирий кимларнинг қутқуси билан қамоққа олингани масаласидир. Шикоятда ҳам, кўргазмада ҳам барча айб «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раҳбарлари» бўйнига юкланяпти. Бу даъво тўғрими? Тўғри бўлса, 1937—38 йилларда носранг «кўйлак-иштон кийган ходимлар Ёзувчилар уюшмаси «Кадрлар бўлими»ни ичидан қулфлаб олишиб, эртадан-кечгача жавонлардаги шахсий йиғмажилдлардан нималарни қидиришар эдию нималарни қўлтиқларига қисиб кетишарди ва нима учун ёзувчилар кун-сайин ўзларндан-ўзлари йўқ бўлиб қолишарди? Ёзувчилар уюш-маси жамоат ташкилоти эмасми? Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси қонунни ижро этадиган, жазолайдиган ташкилот эмасми? Демак, ўз-ўзидан равшан бўляпти-ки, Ёзувчилар уюшмаси жазоловчи ташкилот — ДХБ қўлида қўғирчоқ бўлган, холос. Ёзувчилар уюшмасининг собиқ раҳбарлари нечоғлик қонсираган бўлсалар-да, аммо улар қатли ом ўтказиш ваколатига эга эмасдилар. Ҳарҳолда, айтиб турган кимса шикоятчи билан гувоҳнинг асосий диққат-эътиборини иккиламчи баҳона томон буриб юборишга эришган. Мудҳиш ҳодисанинг илдизи очилмаган. Аниқроғи, Абдулла Қодирийнинг оқланиш жараёни аввал-бошдан юзаки олиб борилади, хитойлик донишманд таъбири билан айтганда, «Бутун куч қоп-қоронғи уйда қора мушукни тутишга сафарбар этиладию, бироқ ўша уйда мушукнинг ўзи бўлмайди — у аллақачон жуфтакни ростлаган бўлади».
Худди шу маънода (яъни диққат-эътиборни чалғи-тиш маъносида) 1956 йил 16 апрел куни гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Тўлаган ЗОКИРОВ кўргазмаси ҳам қимматли, албатта.
АНГЛАТМА
«Тўлаган ЗОКИРОВ. 1907 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Оилали. Тошкент шаҳар, Сталин депарасидаги ўрта мактабда математика фанидан дарс беради. Олий маълумотли. Илгари судланмаган. 1953 йилдан бери кўммунистик фирқа аъзоси. Тошкент шаҳар, Сталин депараси, Қубирариқ маҳалласи, Мурманск торкўчасидаги 32-уйда яшайди.
У киши ҳам: «Ёлғон кўргазма берсам, ҳар нарса бўлай!» деган мазмундаги тилхатдан сўнг қуйидагича кўргазма беради:
«Мен ёзувчи Абдулла Қодирийни болалигимдан билардим. У киши қўшнимиз эди. Абдулла Қодирийнинг отаси — Қодир бобо боғбон эдилар, ўз оиласини кичик узумзордан келадиган даромад эвазига боқарди. Қодир ота юз йилдан узоқ умр кўрди ва 1924 йили вафот этди.
Отамнинг айтишича, Абдулла Қодирий ёшлигида битта амалдор қўлида мирзалик қилган экан. Назаримда, Абдулла Қодирий 1890 йилдан кейин туғилган бўлса керак.
Ўктабр сўсалистик инқилобидан сўнг, то 1926 йилга қадар Абдулла Қодирий «Муштум» жаридасида мухбир бўлиб ишлади. «Муштум»да «Калвак махдумнинг хотира дафтаридан» ҳангомаси чоп этилган. Ёзувчи бу асарида эски руҳонийларни танқид қилади, камситади, мазахлайди.
1926 йили Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи, 1928 йилда «Меҳробдан чаён» романи, тахминан, 1933 йилда «Обид кетмон» асари нашр қилинади. Мен бу асарлардан дастлабки иккитасини ўқиганман. Ана шу асарларда Қодирий ўзбекларнинг ўтмиш ҳаётини тасвирлайди. Ниҳоятда содда, оммабоп ўзбек адабий тилида ёзилган. Айниқса, «Меҳробдан чаён» романи диққатга сазовар, унда Қодирий Худоёрхонга, эски руҳонийларга, амалдорларга қарши чиқади. Худоёрхон кўп хотинли эканини, у ўз хотинларини қандай жабрлаганини фош этади. Айни пайтда ўзбек хотин-қизлари оилада тинч-тотув яшаши лозим, деган фикрни олға суради.
Ўша даврда Абдулла Қодирий ўзбек ёзувчилари ўртасида энг машҳур, истеъдодли ёзувчи эди.
Мен Қодирий асарларини мутолаа қилганман, математика муаллими бўлишимдан қатъи назар, унинг асарлари адабий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблайман. Аммо адабий, ғоявий мазмуни ҳақида узил-кесил ҳукм чиқара олмайман. Менимча, бу асарларда давлатга қарши йўналтирилган миллатчилик ғояси учрамайди.
Қодирий асар ёзишдан ташқари, ўрис мумтоз адабиётидан таржима қилиб турарди. Масалан, у Гоголнинг «Уйланиш», Чеховнинг «Олчазор» пьесаларини ўрисчадан ўзбекчага ўгирган. Бундан ташқари, Абдулла Қодирий ўрта мактаблар учун мўлжалланган «Физика дарслиги»ни татарчадан ўзбекчага таржима қилган. У ўрисча-ўзбекча луғат тузишда ҳам иштирок этади. Менга бу ҳақда Қодирийнинг ўзи гапирган эди. Баъзан Абдулла Қодирий билан суҳбатлашиб турардим. Бир гал: «Мен Шўро даврида тинимсиз меҳнат қилишим, ўқишим зарур. Ҳамма таълим олиши лозим. Эсингизда бўлсин, агар олий маълумотли мутахассис бўлсангиз, давлатга кўпроқ фойда келтирасиз» деган эди.
Шахсан мен Қодирийдан ҳеч қачон ўрисларга, Шўро ҳокимиятига қарши бир оғиз ҳам ёмон сўз эшитганим йўқ. Эсимда, 1936 йилги суҳбатларимиздан бирида Абдулла Қодирий хонадонига Шўро ёзувчиси Алексей Толстой меҳмон бўлиб келгани тўғрисида гапирган эди. Ушанда Қодирий айнан бундай деган: «Бизникига улуғ ўрис Шўро ёзувчиси Алексей Толстой ташриф буюрди. Мен у билан суҳбатлашдим. У киши ниҳоятда кўнгилчан экан. Лекин жуда қудратли, қўлидан ҳамма нарса келади. Билимдон. Хушмуомала. У ҳатто мен эн-ди ёза бошлаган асарим мазмуни билан ҳам қизиқиб қолди, хийла кўнглимни кўтарди».
Суҳбатимиз пайтида Қодирий қатъий режимга бўйсуниб яшаши ҳақида сўзлаб берган эди: у ўзи тузиб қўйган жадвал бўйича жисмоний иш билан шуғулланар, асар ёзар, дам олар, овқатланар, сайр қилар ва ухлар экан.
Қодирий фақат ёзувчилик билан шуғулланмасди, айни пайтда у миришкор боғбон эди. Шунингдек, асаларичилик билан шуғулланарди. Хуллас, ниҳоятда меҳнаткаш инсон эди.
Абдулла Қодирий ҳақида мен билган нарсалар ана шулардан иборат.
Тасдиқномага сўзларим тўғри ёзилган, мен уни ўз она тилимда ўкиб кўрдим.
Зокиров (имзо)
таржимон: ЗВЕРЕВ (имзо)
Терговчи: ТуркҲЎ Ҳарбий прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 67—68-саҳифалар.)
* * *
Узоқ йиллар мобайнида улоқ-кўпкарида қатнашиб юрган (айтмоқчи, устоз-Қодирийнинг илк ҳикояларидан бири «УЛОҚДА» деб номланади) тажрибали чавандоз отини дарров майдонга солмайди: дастлаб совутади — қизғин кураш кетаётган майдон атрофида айланиб юради, отни кураш нафсига, шарт-шароитга кўниктиради ва аччиқ устида отга бир-икки қамчи тушириб ҳам қўяди. Шунингдек, агар биз гапни хийла чийлаб, боз устига, этак томонидан бошлаб қўйган бўлсак, бунинг сабаби — Сизни, азиз ўқувчи, ҚАТЛГОҲда
рўй бераётган ҳийла-найранглардан хабардор этиб қўйиш ниятидамиз, холос.
Гувоҳларнинг кўргазмаларига, улар Абдулла Қодирийга ким бўлишидан қатъи назар, «танқидий» ёндошмоқ лозим. Чунки улар Қодирийни чин дилдан оқлашини истардилар ва айни чоқда Қодирийнинг ҒОЯДОРГА маъқул келадиган йўсинда оқланишига ҳам рози эдилар, жавобларини беихтиёр расмий кўрсатмалар андозасига солиб қўярдилар. Албатта, салтанат осмонида (1956 й.) ёлғондакам... «эшак ўлдирар» қуёш йилт этган дамларда эски-туски жулдурвоқи кийим-бошни бирданига ечиб отиш мумкин эмасди: шундан қилинганда борми, тузумнинг, тартиботнинг айби очилиб қоларди— Қодирий оқланарди-ю, лекин ноҳақлик — адолатсиз тузум қораланарди. Афсуски, эллигинчи йилларда барча бузуқликлар Сталин жасади билан маташтириладию қора ерга кўмилади...
1956 йилда ҳалиёв қочмаган эди. Мана, энди ёв қочдию ботир кўпайди: ошкоралик туфайли кўнглимиздаги ҳамма гапни бемалол айтяпмиз. Ҳатто 1956 йилда Шўро адабиётининг яловбардори ҳисобланган марҳум Алексей ТОЛСТОЙ тўғрисида ҳозир кўҳна ҳақиқат очиқ-ойдин айтиляпти; ўша ёзувчи Сталин даврида Ленин ордени билан тақдирланган бўлса, ҳозир «Ишчи-деҳқон графи» деган «унвон»га сазовор бўлди. Бизнинг-ча, Қодирийнинг А. Толстой билан «дўстона алоқада бўлганн» хусусидаги кўргазмалар ҳам омонат, асоси пуч бўлса керак. Негаки, А. Толстой гувоҳлар талқин этаётган даражада дўстга вафодор — «чин ўртоқ» бўлмаган. Акс ҳолда, у Қодирийни бобовларга талатиб қўймасди. Гувоҳларнинг битта гапида жон бор: А. Толстой ҳақиқатан ҳам ҚУДРАТЛИ киши эди, у деярли ҳамма нарсага қодир эди. Бироқ, у ўз қудратини «ўтин ёришга» сарфлайди — СТАЛИН билан жонажон дўст тутинади, «доҳий»га хушомад қилади... Қодирийдек зийрак, зукко инсон А. Толстой табиатидаги қўнимсизликни пайқамай қолиши мумкин эмас. Яхшиси, келинг, Шўро адабиётининг байроқдори таржимаи ҳолидан «бир шингил» татиб кўрайлик.
«20-йилларнинг иккинчи ярмида А. Толстой Шўро Урисиясида энг оммалашган, суюкли ёзувчилардан бирига айланиб қолди. Хавотирли Сталин замони бошланиши биланоқ Толстой дарҳол қизғин ижодий фаолиятини жиловладию усталик билан қаламини хийла бехавотир тарихий мавзуга йўналтирди. «Биринчи Пётр» пьесасини яратди, ўрис подшоси қиёфасини қоп-қора бўёқларда тасвирлади... Толстой ўша пайтда, чиндан ҳам Урисия бошига тушажак барча кулфатларга буюк ислоҳотчи амалга оширган тадбирлар сабаб бўлди, деб ҳисобларди. Лекин «Биринчи Пётр» пьесаси дастлабки ҳолатда дунё юзини кўрмайди. Бошқарма ходими уни саҳнага яқин йўлатмайди. Муаллиф эса тез орада нега бундай бўлганини билиб олади. 1929 йилдаёқ Сталин Биринчи Пётр шахсияти билан қизиқиб қолгани маълум бўладию Шўро тарихчилари зудлик билан Биринчи Пётрдан ижобий хислатлар қидира бошлайдилар... Шахсан Сталинга Биринчи Пётр табиатидаги изчиллик, жўшқинлик, асосий мақсад йўлидаги қаттиққўллик маъқул келарди.
Ақл-идрокли Алексей Толстой нима учун асари «муваффақиятсиз» чиққанини дарров англади. Англайдию зудлик бнлан қанча ишлайди ва нишонга бехато уради. Пьесаиинг янги нусхаси Иккинчи Бадиий театр саҳнасида қўйилади. беқиёс шуҳрат қозонади... Сталин бағоят мамнун бўлади: шахсан унинг ўзи Толстойга мана шу мавзуда лирик роман ёзишни маслаҳат беради. Урда (Кпемль) подшоси билан ўрис зодагони — граф Толстой илк бора 30-йилларнинг бошларида Максим Горький уйида учрашадилар. Шу вақтдан эътиборан Толстой ҳукумат ва фирқа раҳбарлари даврасида расмий обрў қозона бошлайди. Албатта, қисқа муддатда «Биринчи Пётр» романи ҳам ёзилади. Шубҳасиз, асар завқ билан, қизиқарли ёзилган. Фақат баъзи ўрниларда тарихий ҳақиқат сохталаштирилади.
Ўша пайтлари Толстой Ленинград яқинидаги Шоҳчорбода, шахсий боғида яшарди... «Биринчи Пётр» романи тилга тушгач, Толстойга Масковга — Урдага яқинроқ манзилга кўчиб ўтиш таклиф қилинади. Бу дамларда унинг китоблари мисли кўрилмаган нусхаларда нашр этиларди, муаллифнинг ҳукумат наздидаги эътибори юксалиб кетади ва Давлат банкасида унга махсус «Очиқ ҳисоб» ажратилади. Ўттизинчи йилларнинг ўрталарида «Очиқ ҳисоб» мамлакат бўйича фақат икки кишида, Максим Горький билан машҳур мухандис, тайёралар ижодкори А. Н. Туполевда бор эди, холос. «Очиқ ҳисоб» моҳияти шундан иборатки, унинг эгаси ўзи хоҳлаган пайтда Давлат банкасидан хоҳлаган миқдорда пул олиш ҳуқуқига эга эди: юз мингми, милёнми, миллиардми — аҳамияти йўқ. Билмадим. «Очиқ ҳисоб»нинг бахтли соҳиби жамғармадан милён ёки миллиард сўм пул олишн мумкин эдими ё йўқми? Менимча, ололмасди. Шўро Иттифоқида яшаётган одамга, айтайлик, миллиард сўмнинг нима кераги бор? Ахир мамлакатда юз минг сўмлик мол-мулк харид қилиш амримаҳол бўлган пайтда миллиард сўмга войвояк олармиди!
Максим Горький 1936 йилда вафот этади, А. Н. Туполев эса 1937 йилда қамоққа олинади. Натижада Толстой мамлакатдаги энг пулдор инсон бўлиб қолади.
Алексей Толстой Масковда ҳам тўкин-сочин, фаровон ҳаёт кечира бошлайди. «Пётр» ёзувчига беқиёс шуҳрат келтиради-ю, энди янги асар ёзишнингда унчалик қизиғи қолмайди. Боз устига тағин хавотирли давр бошланади... Толстойга эса «Шўро адабиётидаги буюк ютуқлари учун» Ленин ордени берилади, сўнгра СШЖИ Олий Кенгашига депутат қиладилар. Муҳими, у расмий, чаларасмий маросимлару зиёфатлар пайтида доимо Ўрдага таклиф этиларди. Сталин унга марҳамат кўрсатарди, ёзувчи билан тез-тез суҳбатлашиб турарди...
Толстой «Биринчи Пётр» романини тамомлагач, ошна-оғайнилари даврасида, Масков қаҳвахоналарида, Ўрда зиёфатларида бурнидан чиққунча арақ ичиб, маст-аласт ҳолда вақтини хушлаб юраверади — беш йилгача ҳеч нарса ёзмайди. Аммо ҳадеб сукут сақлайверса, беодобчилик бўларди. Олижаноб бирор нарса ёзиб, шу орқали тўкин-сочин, фаровон турмуш учун улуғ йўлбошчига миннатдорлик изҳор этиб қўйиш лозим эди. Шундай қилиб, 1938 йилда бирдан шов-шув тарқалди: капиталчи давлатлар Урисияга тажовуз қилган кезларда босқинчиларнинг бартараф этилишига ўртоқ Сталин буюк ҳисса қўшган экан, мана шу — фуқаролар уруши мавзусида Толстой «Ғалаба йўлида» ёки «Ўн тўрт давлат юриши» деган пьеса ёзаётганмиш!.. (Шунингдек, Толстой сал кейинроқ ёзган «Нон» романида ҳикоя қилинишича, 1919 йили Сарисин остоналарида оқгвардиячилар бевосита доҳиймиз Сталиннинг оқилона тадбиркорлиги шарофати билан тор-мор этилади.) Афсус ки, пьеса шу қадар бемаъни, тутуриқсиз, зерикарли эдики, ҳатто уни қўйдек ювош Шўро томошабинлари ҳам кўришни истамадилар — пьеса бир неча марта саҳнага қўйилади-ю, кейин ундан ба-тамом воз кечилди. Тахминан, ўша йилларда нашр қилинган «Нон» романини ҳам бўш-баёв Шўро китобхонлари ўқишмади. Бир замонлар истеъдодли бўлган Шўро ёзувчиси Алексей Толстой ичкиликка муккасидан кетади, ярамас роман ёзади.
Толстойни ичкиликбозликка ўргатадилар, маънавий жиҳатдан тубанлаштириб юборадилар, уни ёлғон сўзлашга мажбур этадилар. Отувга, сургунга ҳукм қилинган ёзувчилар каби Толстойнинг ёзувчилик иқтидори ҳам таназзулга юз тутади. Лекин у узоқ яшайди, 1945 йилда вафот этади. Шўро ҳукумати доим уни кўз-кўзларди рўзномалару ойномаларда, кнноларда, тантаналн расмий маросимларда, зиёфатларда: «Мана, кўриб қўйинглар — бизнинг улуғ ёзувчимиз, Шўро адабиётининг фахри! У собиқ зодагон, граф, ҳозир эса Сталин даврини тўлиб-тошиб куйлаяпти — садоқатли маддоҳ, сўсализмнинг тенгсиз қасиданависи!» денишиб айюҳаннос солардилар... Афсуски, кўпчилик бундай бақир-чақирлар ҳам Шўро ҳокимиятииинг навбатдаги ҳийла-найранги эканини билмасди».
(«Огонёк» жаридаси, 1990 й. 41-сон, «Ишчи-деҳқон графи» мақоласи, муаллиф — Юрий Елагин.)
Хуллас, мана шунақа гаплар. Ҳозир жамиятимиз маънавий инқирозга юз тутди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки йўқсуллар ниқоби остида қарор топган ҳокимият дунёга келган кундан бошлаб инсоний қадр-қимматни топташ билан машғул бўлди, ижтимоий тафаккурни Маркс — Ленин — Сталин таълимоти билан чеклашга интилди; оғзи қийшиқ бўлса ҳам, ғоявий маддоҳлар гапиртирилди ва охир-оқибатда эллик, юз жилдлаб «чучук ёлғонлар» вужудга келди: жисмоний хунрезлик маънавий қашшоқлик шаклида моддийлашди....
* * *
Билмадим, 1938 йилда ҳам Наврўз байрами «эскилик сарқити» сифатида бартараф этилганмиди ёки бундай «инқилобни» тадбирни амалга ошириш келажакка — Марказқўм котибаси Р. Ҳ. Абдуллаевага «фирқа топшириғи» тарзида мерос қолдирилганмиди? Ҳартугул, ўша йилнинг 21 март куни (дошқозонда сумалак қайнаётган кезларда) 1905 йили (?) туғилган, Тошкент шаҳрининг Киров депараси, Учқун кўчасидаги 52-уйда истиқомат қиладиган СШЖИ фуқароси бўлмиш жаридачи ёзувчи Ғафур Ғуломни ЎзСШЖ Ички Ишлар халқ Комиссарлиги Давлат Хавфсизлиги бошқармаси IV бўлимининг ходими, давлат хавфсизлиги сержанти ТРИМАСОВ гувоҳ тарзида сўроқ қилади. Сўроқ тасдиқномасида қайд этилишича, Ғафур Ғулом ўрта маълумотли, фирқасиз киши бўлиб, қизил қўшин сафида ҳам, оқларнинг аксил инқилобий аскарлари орасида ҳам... қорасини кўрсатмаган экан. Гувоҳ ёлғон кўргазма берса, жиноий жавобгарликка тортилажаги тўғрисида огоҳлантириладию тергов бошланади.
«Савол. Абдулла Қодирийни яхши танийсизми?
Жавоб. Абдулла Қодирий чинакам миллатчи ҳисобланади. Илгарн у савдогар, муштумзўр эди, ўз хўжалигида одамларни мажбуран ишлатарди. Бундан ташқари, Зоҳириддин Аълам, Шоҳидов каби аксилин-қилобий кайфиятдаги мусулмон руҳонийлари билан доим апоқ-чапоқ бўлиб юрарди. Ошна-оғайнилари аксил инқилобий фаолияти учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Савол. Қодирийнинг Шўрога қарши аксилинқилобий фаолиятига оид нималарни биласиз? Батафсил гапириб беролмайсизми?
Жавоб. А.Қодирий чинакам аксилинқилобчи, миллатчи. У доим аксилинқилобий, миллатчилик ишлари билан машғул бўларди. Масалан, ўзининг «Калвак махзум», «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» сингари асарларида аксилинқилобий, миллатчи-лик ғояларини тараннум этади, ҳозирги замон ўзбек халқига туҳмат қилади, ўрисларнинг устидан кулади. Шунингдек, жамоа хўжалиги қурилишига қарши чиқади, айни чоқда яккахўжалик турмушини улуғлайди.
Эсимда, 1935-36 йилларда Шўро Иттифоқи билан савдо-сотиқ қиладиган битта тижоратчи Қошғардан Тошкентга келди. Уша тижоратчи Қодирий уйида меҳмон бўлди ва «Ўткан кунлар» романини араб имлосида нашр этиш ва уни Қошғарга жўнатиш тўғрисида Додирий билан маслахатлашди. Бироқ, уларнинг қандай хулосага келгани менга қоронғи. Шу ҳақда Қодирийнинг ўзи менга гапириб берган эди. Бундан ташқари, аксилинқилобчи, миллатчи деб эълон қилинган Вадуд Маҳмуд, Чўлпон, Ғози Юнусовлар билан Қодирий жуда иноқ эди. Бу кимсалар Ички Ишлар Халқ, Комиссарлиги томонидан жавобгарликка тортилган.
1936 йили мен Қодирий билан биргаликда Наби Шариповнинг уйига таклиф этилдим (у аксилинқилобчи, миллатчи эди, ҳозирги пайтда жиноий жавобгарликка тортилган); ўша хонадонга Зоҳириддин Аълам, Шоҳидов, Чўлпон (аксилинқилобий мусулмон руҳонийлари, ҳозир жавобгарликка тортилганлар) ва менга нотаниш кимсалар ҳам таклиф этилган эканлар. Утириш давомида фақат сиёсий мавзуда суҳбатлашдилар, ҳамма Шўро ҳокимиятини қоралади, Шўроларга қарши гапиришди. Қодирий: «Шўро ҳукумати заём чиқарди, энди уни мажбурий тартибда одамларга тарқатмоқда», деди. Утириш қатнашчиларининг бари Қодирийнинг фикр-мулоҳазасини қўллаб-қувватлашди ва шу ердаёқ заёмга обуна бўлмасликка қарор қилишди ҳамда диндорлар ўртасида заёмга обуна бўлмаслик ҳақида тарғибот юритишга келишиб қўйдилар. Ундан сўнг Шоҳидов бундай деди: «Хотин-қизлар юзини очиб ташлаш мумкин эмас, бу Қуръонда ман этилган. Крлаверса, паранжисини ташлаган аёллар раҳбарлик лавозимларини эгаллайдилар, кейин эрлар хотинларга бўйсунишга мажбур бўлишади — бу ҳол ҳам Қуръонга хилофдир». Бу масалада ҳам диндорлар ўртасида, аёллар юзини очилишига қарши тарғибот ишлари олиб боришга келишдилар.
1936 йилда бир гуруҳ ўзбек ёзувчилари Қозон шаҳрига сафар қилди. Қозон шаҳридаги «Шўро» меҳмонхонасида яшаб турган пайтимизда (Амин Умарий билан Шокир Сулаймонов ҳам биз билан бирга эдилар) Қодирий менга бундай деди: «Татаристонда ва олмонларнинг Эдилбўйи мухториятида озиқ-овқат маҳсулотлари атайлаб тахчил этиб қўйилган; Шўро ҳукумати аҳоли ўртасида норозилик уйғотиш учун жўрттага шундай қиляпти. Олмонияда эса хайр-эҳсон тўпланяпти, йиғимдан тушган маблағ, маҳсулот Татаристон билан олмонларнинг Эдилбўйи мухториятига жўнатиляпти». Сўнгра Қодирий бундай деди: «Ҳарбий жиҳатдан Шўро Иттифоқи Олмониядан кучсиз. Агар уруш бошланиб кетса, Шўро ҳукумати мағлубиятга учрайди».. Ушбу сўзларни эшитишимиз билан Умарий, Сулаймонов ва мен дарҳол Қодирийга эътироз билдирдик. Аммо Қодирий ўз фикридан қайтмади.
Умарий адабиёт билан шуғулланади. Сулаймонов Ўзбекистон Давлат нашриётида ишлайди. Иккови ҳам Тошкент шаҳрида яшайди.
Шундан бошқа айтадиган гапим йўқ.
Менинг сўзларим тўғри ёзиб олинган, ўзим ўқиб кўрдим. Ғ. Ғулом (имзо).
Терговчи: ТРИМАСОВ (имзо).
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 32—34-саҳифалар)
АНГЛАТМА
«Аризагўй Ҳ. Қодирий билан суҳбатлашганимиз тўғрисида.
1988 йилнинг 27 январ куни мен — ЎзСШЖ Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси бўлим бошлиғининг ўринбосари, подполковник В. А. Петлин, қўмита шошилинч вазифалар ходими Б. И. Тошпўлатов билан биргаликда арзгўй Ҳабибулла Қодирий билан унинг хонадонида суҳбатлашдик. Арзгўй бетоб экан, қиш пайтида хонадонидан ташқарига чиқа олмайди.
Аризада ўртага қўйилган масала юзасидан тушунтирилдики, ДХҚ томонидан тергов қилинган кишиларнинг жиноятномалари танишиб кўриш учун шахсий арзгўйлар қўлига берилмайди. Кейинги саволларга бундай жавоб берилди: арзгўйнинг отаси — Абдулла Қодирий 1938 йилда гўё Ф. Хўжаев раҳбарлик қилган аксилинқилобий, аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва олий жазога ҳукм қилинган, ҳукм ижро этилган. Шундай шахсларнинг кўмилган жойлари ўша даврда расмий ҳужжатларда қайд этилмасди; шунинг учун ҳозир унинг қаерга дафн этилганини аниқлаш имконияти йўқ. 1956 йили у оқланган. Чунки унинг хатти ҳаракатида жиноят таркиби йўқлиги тан олинган.
Суҳбат пайтида Ҳабибулла Қодирий, отасининг ноҳақ жазоланишида Ғафур Ғулом асосий айбдор ҳисобланадими, деган масалага ойдинлик киритмоқчи бўлди. Унга, биз бундай маълумотга эга эмасмиз, деб жавоб берилди. Арзгўй отаси ҳақида ўзи ёзаётган китобда Ғафур Ғуломни қоралаб акс эттиришим мумкинми, деб сўради. Биз унга тушунтирдикки, агар қоралаш учун тўла исботланган, ҳаққоний далил бўлса, ёзиш мумкин, албатта. Акс ҳолда, муаллиф бировга туҳмат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилади. Суҳбат пайтида Ҳабибулла Қодирий айтдики, унинг яқин бир таниши (бундан йигирма йиллар муқаддам) мутлақо тасодифан Абдулла Қрдирийнинг жиноятномаси билан танишиб, унга баъзи тафсилотларни сўзлаб берган экан. Хусусан, арзгўй отасини тергов қилган собиқ тер-говчи Триғуловнинг кўргазмаси тўғрисида ҳақиқатга яқин тафсилотларни айтди. Бундан ташқари, Абдулла Қодирийнинг иши қайта кўрилаётган вақтда терговга чақирилган арзгўй ўша пайтда баъзи тафсилотни ўзи билиб олган экан.
Суҳбат охирида арзгўй Хабибулла Қодирий, агар отасининг жиноятномаси билан танишиб кўришнинг имконияти йўқ бўлса, ДХҚга ёзган аризаси бўйича унга берилган жавобдан қониққанини эътироф этди; бу масала юзасидан эътирози йўқ экан.
ЎзСШЖ ДХҚ бўлим бошлиғининг ўринбосари, подполковник В. ПЕТЛИН (имзо). ЎзСШЖ ДХҚ шошилинч вазифалар ходими, капитан
Б. ТОШПУЛАТОВ (имзо).
1988 й. 27 январ».
(А. Қодирийнинг жиноятпомаси, 98—99-саҳифалар).
Демак, Ҳ. Қодирий умрининг охирларида ҳам отасининг фожиалн ўлимига Ғафур Ғулом сабабчи бўлган, деб тахмин қилади. Лекин ДХҚнинг масъул ходимлари: «Биз бундай маълумотга эга эмасмиз», деб жавоб беришади.
* * *
Ғафур Ғулом 1938 йилда Абдулла Қодирий ҳақида дастлаб кўргазма бергандан сўнг орадан ўн саккиз йил ўтади. Ва 1956 йил январ ойининг ўн олтинчи куни ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг аъзоси бўлмиш Ғафур Ғуломни гувоҳ сифатида сўроҳ қилади. Бу пайтга келиб Ғ. Ғулом олий маълумот олган ва 1946 йилда қўммунистчи фирқага аъзо бўлган эди. Уша кунги тергов тасдиқномасида асосан қуйидаги кўргазма қайд этилади.
«Савол. Езувчи Абдулла Қодирийни биласизми? Унинг ўтмиши ҳақида Сизга нималар маълум?
Жавоб. Мен ёзувчи Абдулла Қодирийни сиртдан,. асарлари бўйича 1925-26 йиллардан берн биламан. Шахсан у билан, тахминан, 1932 йили танишганман. Абдулла Қодирий тошкентлик бўлиб, отаси боғбон эди. Қодирийнинг ўзи адабиёт билан шуғулланарди, бўш пайтларида укалари билан боғ юмушларида машғул бўларди.
Савол. 1923-26 йилларда Абдулла Қодирий қаерда, қандай вазифаларни бажарган?
Жавоб. Вақтли матбуотдан менга маълум эдики, у «Муштум» жаридаси билан ҳамкорлик қиларди.
Савол. 1923-26 йилларда «Муштум» жаридасига ким раҳбарлик қилган?
Жавоб. 1923-26 йилларда «Муштум» жаридасига Ғози Юнусов (ҳажвчи), шоир Чўлпон ва Абдулла Қодирий раҳбарлик қилганлар.
Савол. А. Қодирийнинг «Муштум»даги фаолияти ҳақида Сизга нималар маълум?
Жавоб. Қодирий «Муштум» билан ҳамкорлик қилган пайтларда унинг фельетонлари, ҳажвий ҳикоялари босилиб турарди.
Савол. Абдулла Қодирийнинг ғоявий-сиёсий қарашлари ҳақида нима дейсиз?
Жавоб. Абдулла Қодирий мутаассиб мусулмон эди, у барча диний расм-русумларни қатъиян адо этарди. Шунинг учун турмушимиздаги янгиликлар, хусусан, хотин-қизларнинг паранжи ташлаши ҳам унга ғайритабиий туюларди — бундай ҳодисаларга салбий муно-сабатда бўларди.
У миллатчи эди, асарларида ўрис халқига нисбатан қаҳр-ғазабини акс эттирган. Жамоа хўжалиги қурилишини қораларди, яккахўжаликни афзал кўрарди. Чунки унинг ўзи хўжаликни яккабош бўлиб бошқариш тарафдори эди.
Савол. Абдулла Қодирийнинг аксилинқилобий хатти-ҳаракатлари борасида нималарни биласиз?
Жавоб. Шахсан менга Қодирийнинг аксилинқилобий хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас.
Савол. Қошғарга жунатиш учун нашр этилган Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» китоби ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб. Эсимда бор, бир сафар Абдулла Қодирий менга ўзининг асарларини Қошғарда ҳам ўқишаётгани ҳақида гапириб берган эди ва асарларини уйғур тилида чоп этиб, Қошғарга юборишни орзу қилганди.
Савол. Абдулла Қодирийнинг Вадуд Маҳмуд, Чўлпон, Ғози Юнусовлар билан ўзаро муносабати ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб. Менга маълумки, Вадуд Маҳмуд жарндачи эди: у, Чўлпон, Ғози Юнусов (ҳажвчи), Абдулла Қодирий қалин дўст тутинишган эди. Мен Вадуд Маҳмуд билан шахсан таниш эмасман. 1954 йили Сталинободда (ҳозирги Душанбе шаҳри — изох биздан: Н. Б.) Ай-нийнинг дафн маросимида қатнашган кезларимда Вадуд Маҳмуд бирмунча вақт Сталинободда яшаганини одамлардан эшитдим.
Савол. Абдулла Қодирийдан аксилшўравий руҳдаги фикр-мулоҳазаларни эшитганмисиз?
Жавоб. 1936 йили Қозон шаҳрида сафарда бўлган пайтимиз, биз меҳмонхонада Абдулла Қодирий билан бирга яшадик. Ушанда у, агар уруш бошланиб қолса, албатта, Ҳитлер ғалаба қозонади, деган эди. Суҳбат устида Амин Умарий ҳам бор эди (у 1946 йилда вафот этган). Бу борада бошқа гап-сўз бўлганини эслай олмайман.
Савол. Сиз Наби Шариповни танийсизми? У билан муносабатингиз қандай эди? Наби Шариповнинг уйига борганмисиз?
Жавоб. Наби Шариповни шахсан танимасдим. Лекин 1936 йили бир марта Наби Шариповнинг уйига меҳмонга таклиф этилдим. Ушанда Чўлпон билан Абдулла Қодирий ҳам боришган эди. Наби Шарипов нпма иш қилишнни билмайман. Чунки унинг уйида бор-йўғи бир марта бўлганман, холос. Эсимда, ўшанда Наби Шарипов хонадонига биздан ташқари, Чўлпоннинг тоғаси — Ўрта Осиёнинг йирик руҳонийси Зоҳириддин Аълам ҳам ташриф буюрди. Тушлик пайтида Наби Шариповнинг отаси билан Зоҳириддин Аълам мусулмон киши ютуққа эгалик қилиши мумкин эмаслиги, аниқроғи, агар заёмга ютуқ чиқса, текин пулдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги хусусида, ютиб олинган пулни бирорта бева-бечорага ҳадя этиш лозимлиги ҳақида гаплашиб ўтиришган эди. Кейин суҳбат мавзуси кушхонадан гўшт харид қилмаслик тўғрисида кетди; чунки у ерда жонлиқни рисоладагидек сўймайдилар — чалажон ҳолатида ирғитиб юборишади. Ростини айтсам, ҳозир барча гап-сўзларни аниқ эслай олмайман.
Савол. Амин Умарий билан Шокир Суланмоновни танийсизми? Уларнинг тақдири нима бўлган?
Жавоб. Ҳа, Амин Умаров (Амин Умарий) била» Шокир Сулаймоновни адабий фаолияти орқали яхши биламан. Амин Умаров ЎзСШЖнинг ҳар хил нашриётларида хизмат қилган. Шокир Сулаймонов эса шоир эди. Яна айтишим мумкинки, Амин Умаров фаол ёш камол бўлган. 1946 йили Амин Умаров Тошкент шаҳрида вафот этди.
Савол. Абдулла Қодирипнинг «Ўткан кунлар»„ «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон», «Калвак махзум» асарлари билан танишмисиз? Номлари зикр этилган асарларнинг ғоявий-тарбиявий аҳамияти, бадиий қим-мати ҳақида нима денсиз? Уша асарлар Қошғарда чоп этилганми?
Жавоб. Ҳа, Абдулла Қодирпйнинг асарлари билан танишман. Қодирий ўзининг «Ўткан кунлар», «Меҳ-робдан чаён» китобларида Худоёрхон ҳукмронлик қилган даврни ёритган. Абдулла Қодирий бу асарларида ўрнс халқига қаҳр-ғазабини тўкиб солган. Темирланг, Умархон замонидаги «олтин давр»ни қўмсайди. Агар ўшалар каби хонлар бўлганда борми, ўрислар икки дунёда ҳам Туркистонни босиб олишолмасди, деб ҳисобларди. Абдулла Қодирнп ўз асарларида Худоёрхонни уқувсиз ҳокнм сифатида қоралаиди; ўша ярамас охир-оқибатда Туркистонни ўрисларга топшириб қўйди, дейди. «Обид кетмон» романида Қодирип яккахўжаликни улуғлайди, жамоа хўжалиги қурплишини қоралайди. Бу романида Қодирип сифлис (таносил) каби юқумли касалликлар Туркистонга ўрислар томонидан келтирилган, деб талқин этади. Абдулла Қодирий «Калвакмах-зум» асарида Калвак тнмсолида калавасинипг учини йўқотнб қўйган, эскичага муккасидан кетган мусулмон-ни тасвирлайди; ҳажвий асар қаҳрамони қулай фурсат туғилдими бас, дарров янгиликни қоралайди, эски-ликни тарғиб қилади. Уз замонида Қодирийнинг бу асари кўп нусхада қайта-қайта нашр этилган.
Савол. Ўзбекистон Йўқсул ёзувчилар уюшмаси ташкилий қўмитасининг собиқ раҳбарлари бўлмиш Қурбонов, Сотти Ҳусаинов, Насрулло Охундийларни танинсизми? Улар ҳозир қаерда?
Жавоб. Ҳа, мен Қурбонов, Ҳусаинов, Насрулло Охундийларни танийман. 1938 йилда Қурбонов Ўзбекистон Йўқсул ёзувчилари уюшмасининг раиси эди, ҳозир у илмий ходим ҳисобланади. Лекин айнан қаерда ишлаётганини билмайман. Сотти Ҳусаинов уруш аайтида қамоққа олинган: эшитишимга қараганда, у жазоланган эмиш. Аммо, қачон, нима учун жазоланганини мен билмайман. Насрулло Охундий ҳозирги пайтда Ўзбекистон Давлат нашриётида бош муҳаррир бўлиб ишламоқда.
Савол. Педагогика институтининг собиқ профессори Ғози Олим Юнусовни танийсизми?
Жавоб. Мен Ғозп Олим Юнусов номини илгари эшитганману, аммо у билан шахсан таниш эмасман. У ҳақда бирор нарса дея олмайман.
Савол. Сиз Иброҳим Назировни танийсизми?
Жавоб. Йўқ, мен Иброҳим Назировни танимайман.
Ушбу иш юзасидан шундан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман.
Тасдиқномага менинг сўзларим тўғри ёзилган, ўзим ўқиб кўрдим.
Ғ. ҒЎЛОМ (имзд)
адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО (имзо)».
Терговчи: ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси,
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 4—8-саҳифалар)
Агар янглишмасак, ҳозир нафасингизни ичингизга ютиб, Ҳукм эълон қилинишини кутмоқдасиз... Хўш, биз нима дейишимиз мумкин? Бизнингча, бу ҳолатимиз «сўзсиз сурат»га ўхшаса керак. Узр-маъзуримиз қабул этилса, севимли шоиримиз Абдулла Ориповнинг «Ғафур Ғулом» шеъридан саккиз мисрасини эътиборингизга яна бир бора ҳавола этмоқчимиз:
«Қанчалик йироқдан эшитилмасин
Арслоннинг наъраси арслонларга хос.
Ҳеч кўмиб бўлгайми офтоб шуъласин,
Олмос ушоғи ҳам ҳамиша олмос.
Устоз Ғафур Ғулом тирикдир, тирик,
Ўзбек шеъриятин жамоли — кўркам.
Шу улуғ бинога асос бўлгудек
Ярқираб турибди у қўйган ғишт ҳам...»
Албатта, бировнинг кўнглида Ғафур Ғуломга нисбатан иштибоҳ уйғотиш ниятимиз йўқ: биз неки ҳақиқат бўлса, барини очиқ-ойдин қоғозга туширяпмиз, холос. Қоғоз эмас, юрагимиз тирналяпти!
Ҳа, Ғоядор нишонни бехато олган эди: аллома шоирнинг «умр дафтари»га доғ бўлнб тушадиган «шох сатрлар»ни авайлаб-асрашни ва фурсати етганда ошкор этиб, мухлислар кўнглини вайрон этишни 1938 йилдаёқ режалаштнриб қўйган эди. 1956 йплда эса ўша мудҳиш режанинг пухта ёкн пухта эмаслиги синаб кўрилди, холос.
Наҳотки, соҳир ақл-идрок эгаси бўлган улуғ шоир қалтис хатога қўл ураётганини, жиноятга шернк бўлаётганнни болмаган бўлса?! Нега у «халқ душмани»ни фош этпш учун ишга туширнлган восита ифлос эканини, хиёнатга асосланганини билиб туриб, бир хонада ётган, бир дастурхондан туз-намак бўлган ўз оғасини «фош» этади?.. Агар мантиқ бўйича фикр юритилса, истеъдодсиз кимса бошқаларнинг ноёб истеъдодига омонатига хиёнат қилнши лозим. Ғафур Ғулом эса истеъдод борасида асло қнсилмаган эди: у кемтик кўнг-ли бнлан куйлаганда ҳам дунёни тўлдириб кетган шоир ҳисобланади. Ҳарҳолда Ғафур Ғулом энг жирканч шайтоний қутқу ҳасад туфайли қўлини булғамаган.
«Мудҳиш бир кеча, қўрқинчлидир...»
Бирдан дарвоза тақиллайди. Шоир чўчиб ўрнидан туради ва хотинига: «Кўрпа-тўшакни ҳознрла, мени олиб кетишадн», дейди. Дарвозани асабий тақиллатишади. Шоир бўхчасини орқалаб дарвозахонага равона бўлади. Хотини эса товушнни чиқармасдан бўғриқиб-бўғриқиб йиғлайди. У беҳолгина дарвоза зулфини туширади.
Қора кийимли иккп азроил серрайиб туришарди.
— Кетдик, — дейишади.
«Қаёққа?» деб сўрамайди шоир, фақат ичида шум тақдиридан нолийди.
Шу пайт азроилдан биттаси шоир елкасидаги бўхчани олпб, дарвозахонага улоқтиради.
— Керак бўлса, кейин элтиб беришади, — дейди. «Ўша жонга» олиб боришади. Қон ҳиди анқийди.
Шоир ўхчийди.
— Ҳа, ёқмадими?.. Оббо, нозикбадан-эй!!—деб пичинг қилади азроил.
— Чекасан? — деб сўрайди тўппончасини ғилофидан чиқариб, стол устига қўйган кимса. Шоир бош чайқайди. Сўнг, тўппончали киши давом этади: — Камина терговчп бўламан. Ҳозир биз сени қатлгоҳ манзараси билан таништнрамиз. Қани, олдимга туш-чи! Қўлингни орқангга маташтириб юрасан; мабодо... қочишга уринсанг — тамом, огоҳлантирмасдан отиб ташлайман.
Ғира-шира йўлакка чиқадилар. Атрофдан оҳ-фиғон, дод-фарёд эшитилади. Кимдир тўхтовсиз ўрисчалаб сўкинади, баъзан ўзбекча ҳам аралаштириб қўяди: «Ҳе-е, онангни фалон қилай!»
— Стой! Раз, два! — дейди терговчи. Шоир таққа тўхтайди.
— Сўлга бурилгин-да, тирқишдан хонага қарагин!.. Танияпсанми?
— Барини танийман, — дейди шоир тирқишдан нигоҳини узиб. — Улар машҳур ўзбек ёзувчилари Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Боту...
— Тукта!.. Кетдик, пойдём! — Бояги хонага қайтиб келишади. — Ўтир. Папирос чекади?
— Ҳа, чекади... Раҳмат, фуқаро терговчи. Уларни калтаклашибди: юзлари кўкарган, қонталаш...
— Молчи!.. Мен савол берсам гапирасан, понятно?
— Понятно.
— Вот и хорош! Сен — баран! Скажи, Абдулла Кадирийни танийсан?
— Танийман.
— Ух, какой сен хороший баран!.. Уни якши биласан?
— Якши биламан,— дейди шоир тилини чучитиб.— У Горький билан...
— Юу-к, не так! У Горький билан эмас, а миллатчи буржуйлар билан! Тушиндинг? А ну-ка, айт тепер!
— Гражданин терговчи, мен битта пиёниста шоир бўлсам... қўйвора қолинг — уйда болаларим йиғлаб қолишди...
— Ладно, сени тоже бабахним! — Терговчи ғилоридан тўппончасини чиқаради-да, ўқлай бошлайди.
— Бирпасда-я?!
— Протоколга запишем, что при попитке бегству оғир яраланди, потом касалхонада ўлади...
— Чексам мумкинми?
— Пажалиска!
— Хоп, мен согласен. Нима дейишим лозим?
— Вот и хорошо! Какой сен якши баранчик!.. Сен два дня у нас шамоллаб ётасан, биз эса кўргазмаларингни сами протоколга напишем и сен подпишеш —
имзо чекасан, вассалом! Потом пойдёш с богом!
— Якши, — деди шоир қулт этиб ютинганча.
— Агар қачондир кўргазмангдан отказешся биз сени бари бир бабахним! Ясно? Яман булади! О, еше как яман булади!!!
— Хоп, — дейди шоир мажолсизланнб.
— Вот сенга калам и вот бумаги; сейчас алоҳида камерага кузатиб куямиз но до утро напишеш, что знаеш. Иногда биз будем диктоват. Потом сен Совет шоири бўласан абадул абад, если шалтай-балтай — все, конес тёбе, и кейин можем бабахнит, мий тебе взорвём, чертого матери!!!
* * *
Рўйи заминни зир титратиб, арслондек наъра тортиб адабиёт даргоҳига кириб келгап шоир эгилади, мағрур боши хам қилинади: қўли қонга ботирилади, бир умр ичэтини кемириб яшашга маҳкум этилади. Ахир, Ғафур Ғулом бекорга ичкиликка ружу қўймаган-ку, у дардини ҳеч кимга айтолмасди — айтса... дарди баттар газаклаб кетарди. Унинг дарди бедаво эди. Жон эса псспқ, ширин: одамнинг аъзои баданида милёнта хужайра бўлса, то охирги нафасгача — милёнта хужай-ра ўлгунча одам милён марта ўлади, ўлим азобнни — сўнггb қпйноқпи милён марта бошидан кечиради. Чунки милёнта хужайранинг ҳамма-ҳаммаси битта одамнинг мулкидир!.. Ишонмасангиз, ўз танангизга нина санчиб кўринг-чи?! Оғрийдими?.. Агар оғриқни сезмасангиз — билингки, хужайрангиз тирнк жон эмас, ўлган экан. Зеро, оғриқ — тирикликка хосдир.
Шундай қилиб, ўзбек миллати пешонасига битган буюк ИСТЕЪДОД занжирбанд этилади, кўринмас ип билан СИЁСАТ дарвозасига боғлаб қўйилади, сохта ҒОЯнинг қўриқчисига айлантирилади.
— Ғафур Ғулом 1956 йилда ўз гуноҳини ювиши мум-кин эди-ку?! — деб сўрайсиз.
Кечиргайлар. 1956 йилда ЁЛҒОН — ҳокими мутлақ эди (ҳозир-чи?), ҚУРҚУВ эса кўппакдек ўша оғасини, улуғ оғасини — ЕЛҒОНни қўриқлаб ётарди. Қўрқув итоатгўйлиги, хиёнати учун ҳар хил мукофоту унвонлар билан тақдирланарди. Қўрқув тавба қиладими? Нега? Ахир, «шахсга сиғиниш» ҳақидаги дод-войлар фирқанинг одатдаги ҳийла-найрангидан бошқа нарса эмаслиги кундай равшан эди-ку! Қўрқув ўз жони — милён ху-жайраси «темир сандиқ»да эканини «якши» биларди...
Шунинг учун Ғафур Ғулом, ҳатто 1964 йнлда — Абдулла Қодирий таваллудининг етмиш йиллиги нишонла-наётган тантанали кечада ҳам «эски ашуласи»ни хир-гони қилади; Қодирийни «уч-тўртта рисола ёзиб кетган анчайин бир ёзувчи» сифатида камситишга уринади. Нима, кўпчиликнинг ўртасида Қодирий тўғрисида илиқроқ сўз айтиб қўйса, Ғафур Ғуломнинг асакаси кетар-миди? Асло. Бундан осони йўқ эди. Аммо, «мудҳиш бир кечада, қўрқинчли бир кеча»да уйингизда қўққис телефон жирингласаю нотаниш кишн мулойим товушда қатли ом даврини шунчаки эслатиб қўпса ва баъзи бир. Йўл-йўриқ кўрсатса-да, эртага бўладиган Қодирийнинг тантанали кечасида муваффақиятлп қатнашингиз, деб тилак билдпрса... Кечиргайлар! Пешонадан совуқ тер чиқиб кетпшп турган гап, лекин жон чнқиб кетмаса, демак, арслон калласпдек юрак бор экан! Арслонюрак шопрни «тўти»га айлактпра олган ҚУРҚУВ нақадар қудратлп эканпнн тасаввур этяпспзми? Тўғри, «мард бир марта ўлади, номард эса минг марта», дейдилар. Бпроқ, «одамларнипг бпр одати бор — мақол тўқийдилар мослаб ўзига». Қолаверса, минг бпр ўлимни енгиб, бнтта жонинп минг бир марта қипмалаб, қннмаланиб ва яна дор остнга бораверган. қўлпдан қаламини ташла-маган инсон наинки номард бўлса?
Мен ишонаманкн, агар Ғафур Ғулом қайта қуриш даврпга қадар омон-эсоп яшагаппла борми, у баъзи «оқсоқол» шоиру ёзувчилар каби уйнга биқипнб олиб, сасини чиқармай ўтнрмасди, балкн «болшовонлар» бар-по этган қоихўр тузумнинг битта қурбони снфатида эл-юрт олдида гувоҳлик берарди.
— Ўринсиз тўкилган бегуноҳ қонлар устига қурилган жамиятни қайта қуришга сира ҳам ақлим етмайди. Мабодо, шу жамият қайта қурилса, сон-саноқсиз шаҳидлар гўрида тик турадилар ва мадфун Туркистонимизни кофирхонага айлантириб қўйган биз итларни
қарғайдилар!!! — деб юм-юм йиғларди.
Ана, «зўр карвон йўлида етим бўтадек» елиб-югу-рнб, жонини қаерга қўйишини билмасдан, «бошини силашга бир меҳрибон қўл» тополмасдан, шўр пешонасига муштлаб-муштлаб нуроний бир чол йиғлаяптн. Упкаси тўлпб-тўлнб, ўксиб-ўксиб, ўткинчи дунёни, ёл-ғончи дунёни қарғаб-қарғаб бўзлаяптн.
— Ё раббим!
«Ўғлингиз Отабек яна бир киши билан бизнинг қўшинда эди. Авлиё ота устидаги чор аскарлари билан тўқнашувимизда биринчи сафимизни шу икки йигит олди ва қаҳрамонона урушиб шаҳид бўлди. Мен ўз қўлим билан иккисини дафн этдим». Роман шундай сўзлар билан якунланади. Онгли равишда — сиёсий мақсадни кўзлаб, ўрисларнинг ишчилар синфига, ўрис халқига нафрат уйғотиш ннятида шундай ёзилади ва шу йўсинда буржуй миллатчилари сафини мустаҳкамлаш, ёшларга зарарли, тубан "буржуйча миллатчилик таъсир ўтказиш назарда тутилган...»
Ўзбекистон Йўқсул Ёзувчилари уюшмаси ташкилий қўмитаси томонидан «Абдулла Қодирийнпнг (Жулқунбой) буржуйча миллатчилик, акснл шўравий «Ўткан кунлар» романи ҳақида» ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарлиги Давлат Хавфсизлиги Бошқармасига тавсия зтилган ва Қодирийнинг жиноятномасига тпкиб қўйилган хулосада ана шундан депилади. Хулосага «ёш шоир — Ташкилпн қўмптанинг масъул котибн Насрулло Охундий» имзо чекмаган экан. Тиғдор «тақриз»га қўмита раиси X. Қурбонов, раис муовини — драматург-танқидчи С. Ҳусаинов, ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, танқидчи-адабиётшунос Олим Шарафутдинов имзо чекканлар. Имзокашлар қаторида Ғафур Ғуломнинг исми шарифи ҳам қайд этилган-у, аммо унинг имзоси йўқ: гувоҳ сифатидаги кўргазмаси терговчига етарли далил бўлган бўлса ажаб эмас. Бироқ «Обид кетмон» тўғрисида» ва «А. Қодирийнинг тескарнчи асарлари» хусусидаги ху-лосаларга Н. Охундий гажакдор имзо қўйган; бу ким-санинг имзоси шу қадар тарвақайлаганки, беихтиёр яйраб-яшнаб имзо қўйиш шунақа бўлса керак деб ўй-лайсиз.
Н. Охундий имзо қўйган хулосалардан айрим кўчирмалар:
«А. Қодирий «Обид кетмон» асарини гўё ўзи ҳам Шўро томонига ўтганини исботлайдиган далил каби тортиқ қилди. Афсуски, ушбу ҳужжат ёзувчи Шўро томонига ўтганини инкор этиб турибди: У Шўрога қарши курашиш учун юзига ниқоб тортиб олибди».
«Буржуй миллатчилари кўкларга кўтариб мақтайдиган ва ўша мақтовлардан ғурурланиб юрадиган мад-доҳ ёзувчилардан биринчиси А. Қодирийдир. Буржуй миллатчилари тор-мор этилган сўнгги кунга қадар А. Қодирий буржуйлар синфига садоқат билан хизмат қилди.
Ўктабр инқилобидан кейин очиқ-ойдин Шўро ҳукуматига қарши кураш бошлаган муросасиз аксилинқи-лобчилар тарафига ўтиб кетган ва барча қора кучларни ўз атрофига бирлаштирган, босмачилик ҳаракатнни уюштирган, босқинчилар (интервентлар) билан яқин алоқа ўрнатган жадидлар ягона мақсадни кўзлардилар — улар ишчи-деҳқонларнинг Шўро ҳокнмиятини ағдариб ташлашни истардилар. Жадидларнинг знг йирик ёзувчиси Абдулла Қодирий охирги кунгача Шўро ҳокимиятининг муросасиз душманлари сафини тарк эт-мади: Ўктабр инқилобини, йўқсуллар диктатураси тантаналаринн чинакам сннфий душман сингари қарши олди. У болшовойларпи мазахлаб ҳажвин асарлар ёзди, Шўро тузумини нотўғрн акс эттирди, турли-туман пўллар бплап лаънатп ўтмишни улуғлади. У ўтмишдан олинган қаҳрамонларни, миллий буржуйлар вакилларини кўкларга кўтариб мақтади. Оврўполик буржуплардан деярли фарқ қилмайдиган Отабек А. Қодирий сиғинадиган тимсол эди...
Халқ душмани А. Қодирпй... ўтмиш манзараларини, қаҳрамонларини нотўғри таевирлапдп. У халқнинг хонга нисбатан бўлган нафратипи кўрсат.мапди, дин меҳ-наткашлар оммасшш эзпш қуролн эканини фош этмайди.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, халқ душмани А. Қодирпп ўзининг «Обид кетмон» қиссасида онгли равншда фирқамизнинг, ҳукуматимизнинг қишлоқдаги сиёсатига қарши чиқади; қишлоқ хўжалигини жамоалаштиришга тўсқинлик қилади».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 56—61-саҳифалар.)
Албатта, бу хулоса битта Н. Охунднй томонпдан ёзилмаган, балки «қизпл шанбалик» усулида ҳамтовоқлари билан биргаликда «ижод» қилинган. Маълумки, шанбаликда ҳар ким баҳоли қудрат пшлайди. Жумладан, Н. Охундий ҳам ҒОЯДОРга ўзиии кўрсатиб қўйиш учун хийла тер тўккан. Боз устнга, у илгари ҳам бош-қаларга ибрат кўрсатган эди: «Правда Востока» рўзномасининг 1937 йил 31 декабр куни (айлан Абдулла Қодирий қамоққа олингам куни!) чоп этилган «Руставели ва ўзбек адабиёти» мақоласида бундай ёзади:
«Адабиётимизга суқулиб кириб олган аксилинқилобин мпллат-чиларнинг жосуслари ўзбек адабиётини ажратиб қўйишга уриндилар, бизнинг халқларн.миз мнллпй маданнятларининг дўстлашувига Тўсқиилик қилмоқчи бўлдилар... Ўзбекистон ёзувчиларининг сафи халқ душманларидан тозаланса, озод Ўзбекистоннинг сўсалистик маданияти янада гуллаб-яшнаши учун пухта замин ҳозирланган бўларди».
Тез кунларда Н. Охундий фирқа рўзномасида илгари сурган «назарияси»ни амалий иш билан мустаҳкам-лайди: у «халқ душмани А. Қодирий» тўғрисида ёзилган хулосага муносиб улуш қўшади.
М. Ярков деган кимсанинг хабар беришича, «янги йнлнпнг бирппчн кунидан ҳанвонларни Бутуниттифоқ миқёсида рўйхатга олиш бошланар» экан («Правда Востока» рўзномаси, 1937 й. 31 декабр).
* * *
Таассуфки, Н. Охундийнинг ижодий фаолиятига доир маълумотлар кўчирмалар орасида ғарамга тушган нина каби йўқолиб қолди. Миллий кутубхонага яна-тағин фақат Охундийнинг китобларидан кўчирмалар олиш учун боргани эса эриндим. Эринмасдим-у, аммо муаллпфнинг ппчоққа илинадиган, ўқувчиии ўзига жалб этадиган бирорта ҳам асари йўқ экан. Эсимда борн шуки, урушдан кейинги нилларда Н. Охупдийпинг «Ишқингни авайла» деб номланган бнтта шеърий тўп-лами нашр этилган: шеърлар снйқа, туси йўқ. Лекин мавзулари бозоргир, арзон-гаров — ишқ-муҳаббат ҳа-қпда. «Ншқ-муҳаббат кўҳнадир, лекин уни ҳар бир юрак янгилайди», деган ҳикматли гап юради. Дарҳақиқат, муҳаббат кўҳна қўшиқ, лекин уни булбул ҳам куйлай-ди, қузғун ҳам.
* * *
1956 йил апрел ойининг йигирма бешинчи куни Туркистон Ҳарбий Ўлкаси прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко Насрулло Охундийни гувоҳ сифатнда сўроқ қилади.
Насрулло Охундий. 1908 йили Жиззах шаҳрида туғилган, ўзбек. Оилали. 1945 йилдан бери кўммунистчи фирқа аъзоси. ЎзСШЖ Давлат нашриётида бош мухаррир лавозимида ишлайди. Тошкент ша-хар, Ўқитувчилар кўчасидаги 9-уйда яшайди.
И. Охундий тубандаги кўргазмани беради:
«Абдулла Қодирийни (Жулқунбон), тахмипан, 1931 йилдан бери ёзувчи сифатида биламан. Биз Тошкент шаҳрида яшардик. Ўзбекистонда Шўро ёзувчилари уюшмаси тузилгач, Абдулла Қодирий шу уюшмага аъзо бўлди. У 1934 йили Шўро ёзувчиларининг биринчи Бутуниттифоқ қурултойига делегат бўлиб борган эди. Қодирип ёзувчилар орасида ҳам, кенг китобхонлар ўр-тасида ҳам энг машҳур ёзувчи ҳисобланарди. Унинг асарлари тамтароқ эскича услубда ёзилган бўлса-да, лекин соддалигн, халқчиллиги, тилининг жозибадорли-ги учун ўқувчилар меҳрини қозонган эди. Менга А. Қо-дприппинг қуйидаги асарлари маълум: «Ўткан кунлар» романи (1924-25 йилларда чоп этилган), «Меҳробдан чаёи» романи (1928 йили нашр этилган), «Обид кет-мон» қиссаси (1935 йилда нашр қилинган).
«Ўткан кунлар» — бу тарихий роман бўлиб, унда XIX асрда, Худоёрхон ҳукмронлик қилган даврдаги ўз-бек халқининг ҳаёти акс эттирилган. Узбек қизларининг муҳаббат эрки масаласи қизил ип мисоли роман марказидан ўтади. Асосий фикр — ўзбек қизларинй янада журъатли бўлишга чорлашдан иборат. Абдулла Қодирий бу романида қулдорлик даври қолдиқларини қоралайди. Роман бадиий жпҳатдан ниҳоятда юксак бўлиб, халқчил, содда тилда ёзплган.
«Меҳробдан чаён» романида Абдулла Қодирий дин-дорларга, жоҳлиятпарастларга қарши чиқади ва Шарқ хотин-қизларининг юзлари очилишини қўллаб-қувватлайди. Роман ўзининг бадиий қиммати жиҳатидан беқиёс. Бу ҳам содда, чиронли тилда ёзилган.
«Обид кетмон» қиссасида Абдулла Қодирий жамоалаштириш масаласини кўтаради. Қисса бадиий томондан аввалги романларга нисбатан кучсизроқ бўлса-да, аммо унда кўтарилган мавзу жуда долзарб эди; ёзувчи илк бора замонавий мавзуда қалам тебратади — бу эса ёзувчи ижодида ижобий ҳодиса саналарди.
Унинг бирорта асарида ҳам аксилинқилобий, аксил-шўравий унсур йўқ эканини алоҳида таъкидлаб кўр-сатмоқчиман.
Абдулла Қодирий ҳибсга олингандан сўнг унинг асарлари «халқ душмани» қаламига мансуб асарлар сифатида мусодара қилинди, таъқибга учради. Мен шу пайтгача Абдулла Қодирий нима учун қамоққа олинганини ҳам, нима учун жазоланганини ҳам аниқ бил-майман. Абдулла Қодирий Ўзбекистондаги энг истеъдодли ёзувчилардан биттаси эди.
Савол. Айтингчи, Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасида қачон, қандай лавозимда ишлаган эдингиз? Жавоб. 1936 йилдан 1939 йилгача Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасида масъул котиб лавозимида ишлаганман. 1937 йилнинг бошларида Ўзбекистон Шў-ро ёзувчилари уюшмасининг раиси этиб Холмат Қурбонов тайинланган эди. У ҳозир Фирқа тарихи институти директорининг муовини лавозимида ишламоқда. Уша пайтларда Сотти Ҳусаинов раис ўринбосари ва фирқа гашкилотининг бошлиғи ҳисобланарди.
Савол. Сиз қачонлардир Абдулла Қодирийнинг асарлари юзасидан бирорта хулоса ёзганмисиз?
Жавоб. Эсимда бор, олдиндан «халқ душмани» деб эълон қилинган Абдулла Қодирий қамоққа олингач, Ички Ишлар Халқ Комиссарлигига қарашли идора ходимлари Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасидан Абдулла Қодирийнинг асарлари буйича хулоса ёзиб берилншннн талаб этгандилар. ЎзСШЖ ИЙХК талабига кўра ўшанда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмасн хулоса ёзиб беради: унга X. Қурбонов, С. Ҳусаинов, Абдулла Қаҳҳор, И. Назирий, О. Шарафутдинов ва мен — Н. Охундий пмзо чекканмиз. Хулосани айнан ким ёзга-нини ҳозир аннқ эслай олмайман. Назаримда, бу ишни Сотти Ҳусаинов адо этган бўлса керак. Чунки у танқидчи-адабиётшунос эди.
Савол. Абдулла Қодирий асарлари бўйича ёзилган ўша хулосани ҳозир ҳам тасдиқлайсизми?
Жавоб. А. Қодирин асарлари бўнича ёзилган хулоса билан танишиб кўрганимдан сўнг (жиноятноманинг 56—61-саҳифалари), айтмоқчиманки, бу хулосаларни мен тасдиқламайман. Чунки улар А. Қодирий ИИХҚ томонидан «халқ душмани» деб эълон қилингач, жазо ташкилотининг буйруғига асосан ёзилган эди. Ушанда биз махсус кўрсатмага мувофиқ Қодирий асарларндан аксилинқилобий, аксилшўравий унсур топишн-миз лозим эди. Аслида, А. Қодирий асарларида бундай унсур учрамасди. Хуллас, буйруқ асосида ўша хулосалар ёзилган эди: унга бошқалар қаторида мен ҳам имзо чекканман. Ҳозир мен айтган сабабларга кўра, ўша хулосаларга имзо чеккан бошқа ўртоқлар ҳам бу хулосаларни рад этадилар.
Ушбу иш юзасндан бундан бошқа кўргазма беролмайман.
Тасдиқномага сўзларим тўғри ёзилган, уни ўқиб кўрдим.
Н. Охундий (имзо) Терговчи Гришченко (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 69—71-саҳифалар.)
Содда ўқувчимиз, Н. Охундий Қодирийни қоралаган экан-у, аммо 1956 йилда гуноҳини ювибди — отасига раҳмат, деб ўйлаши мумкин. Кошкийди, 1938 Гшлдаги хулоса қонундек ҳукмдор кучга эга бўлмаган бўлса! Мана, ўзингиз таққослаб кўринг: 1938 пили А. Қоди-рийнинг «бир гуруҳ ўртоқларн» томонидан давлат хавфсизлнги бошқармасига жўнатилган хулосада: «...халқ душмани АНҚАБОЙ таҳрири остида нашр этилuан бошқа бир китобини — «Обид кетмон»ни олиб кўра-миз», дейилган жумла бор. Бнз, мисол учун, «Обид кетмон»ни эмас, айтайлик, Анқабойни олиб кўрамиз. Хўш, Анқабой ким эди? Унга нима бўлади?
АНГЛАТМА
Ҳужжатгоҳда сақланаётган 976522-сонли жиноятнома асосида тузилган
«Анқабой Худойвоҳидов . 1905 йили Ўзбекистоннинг Ғаллаорол депарасида туғилган. Ўзбек. СШЖИ фуқароси. Оилали. Олий маълумотли. 1925 йилдан бери ВКП(б) аъзоси. Ёзувчи-драматург. ЎзСШЖ Шўро ёзувчилари уюшмаси президиумининг аъзоси. Радио эшиттириш қўмитасининг раиси.
1937 йил 9 август куни ЎзСШЖ Жиноят Мажмуаси 66 моддасининг 1-банди ва 67-моддалари бўйпча жиноят қилганликда гумон қилиниб, Анқабой Худойвоҳидов ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлпги маҳка-маси томонидан ҳибсга олинади. Худойвоҳидовни қамоққа олиш ҳақидаги фармонга ЎзСШЖ ИИХКнинг ўринбосари ЛЕОНОВ нмзо чеккан.
Анқабой Худойвоҳидов 1937 йил 10 август куни тергов қилинган пайтда Шўро ёзувчилари уюшмасидаги ва адабий жамоатчилик ўртасидаги туркпараст, аксил-инқилобий ташкилотга қуйидаги шахслар аъзо эканини қанд этади: Мўмин Усмонов, Раҳмат Мажидий, Қурбон Берегин, Отажон Ҳошимов, Зиё Саидов, Умаржон Исмоилов, Аъзам Аюпов, Машриқ Юнусов — ЭЛБЕК, Уйғун, Ҳамид Олимжон, Ойдин Собирова, Санжар Сиддиқов. Сўнгра шундай дейди (аслида, Анқабой «тилидан» шундай кўргазма олннадн; тергов жараёни хусусида кейинчалик атрофлича тўхталамиз: изоҳ биздан — Н. Б.):
«Элбек, Ҳусайн Шамс, Ойбек, Ойдин, Уйғун, Ҳамид Олимжон, Жулқунбой, Усмон Носир каби ўз асарлари билан ном чиқарган миллатчилар шу кунларга қадар ўзбек адабиётида ҳукмронлик қилмоқдалар» (Жиноятноманинг 10-саҳифаси).
«Жулқунбойнинг кўп нусхада иашр этилган «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» асарлари миллатчиларнинг ошкора адабиёти намунаси ҳисобланади» (Жиноятноманинг 10-саҳифаси).
Худойвоҳидов 1937 йил 26 август кунги тергов пайтида Мўмин Усмоновнинг аксплинқилобий фаолияти ҳақида кўргазма беради.
Маҳбуслар Муҳаммад Мўминов, Ҳ. Сатторов, Қ. Берегин, Муҳаммад Ҳасановларнинг кўргазмаларидан кў-тарилган" нусхалар Худойвоҳидов жиноятномасига тир-каб қўйилган.
1937 йил 15 декабр куни айблов бўйича ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуасининг 60-моддаси талаби адо этилган.
Тергов ниҳоясига етказилгач, жиноятномага Худойвоҳидовнинг Мўмин Усмонов ҳамда Назир (?) Иноятов билан юзлаштириш тасдиқномасидан олинган кўчирмалар тиркаб қўйилади: кўчирмаларда 1938 йил 22 феврал санаси қайд этилган.
Худойвоҳидовни айблаш бўйича ЎзСШЖ ЖЖМнинг 60-моддаси талаби такрорий равишда ижро этил-майди.
Ушбу иш юзасидан тузилган айбнома 1937 йил 16 де-кабр куни АПРЕСЯН томонидан тасдиқланган (Жиноятноманинг 80—81-саҳифалари). СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг суд мажлисида Худойвоҳидов ўз айбига иқрор бўлмайди: ҳеч қандай аксилшўравийташ-килотга аъзо бўлмагани, зараркунандачилик ишлари билан шуғулланмагани тўғрисида кўргазма беради. Дастлабки тергов жараёнида берган барча кўргазмаларини инкор этади. Шунга қарамасдан, СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати 1938 йил 5 октябр куни Худой-воҳидовни ЎзСШЖда мавжуд бўлган буржуй миллатчиларинипг аксилшуравии, қузғолончилик, одамкушлик, зараркунандачилик, бузғунчилик ташкилотининг фаол аъзоси сифатида ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 63-, 64-, 67-моддалари бўйича айбдор деб топади ва жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — ОТУВга ҳукм қилади.
Ҳукм Тошкент шаҳрида 1938 йил 4 (тўртинчи) октябр куни ижро этилади (Жиноятноманинг 85—86-саҳифалари).
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 98—99-саҳифалар.)
* * *
Кўриниб турибдики, Анқабой Худойвоҳидов «уч бош-ли аждарҳо» (тройка) ҳузурида ўз айбига иқрор бўлмайди, лекин олий жазога ҳукм қилинади. Ҳукм эсасуд мажлисидан бир кун аввал — тўртинчи октябр куни ижро этилади. 1956 йилга келиб Н. Охундий «халқ душмани АНҚАБОЙ таҳрири остида нашр зтилган «Обид кетмон» қиссасида Абдулла Қодирий... илк бо-ра замонавий мавзуда қалам тебратади — бу эса ёзувчи ижодида ижобий ҳодиса саналарди», деб алоҳида таъкидлайди-ю, аммо «таҳрирчи» тўғрисида лом-мим демайди. Анқабой хусусида cпкр билдиришни негадир ўзига эп кўрмайди. Ваҳоланки, у ўз ҳамтовоқлари билан биргаликда 1938 йилда ёзган хулосасига атанлаб Анқабой номини ҳам қистириб кетган эди. 1938 йилда сиёсий мазмундаги ҳар қаидай айтилган СЎЗ — отилган ЎҚ саналарди. 1956 йилда эса, ҳартугул, айтилган СЎЗ учун ўқ узилмасди, бегуноҳ одамлар ўлдирилмасди
* * *
«Қиссанинг («Обид кетмон» назарда тутиляпти: Н. Б.) асосий воқеалар тизмаси (сюжети) — калхўз қурилишию калхўзга ўртаҳол деҳқонларнинг аъзо бўлиб кириши жараёнини кўрсатишдан иборат. Обид кетмон — қиссанинг ижобий қаҳрамони. А. Қодирий ўзининг бошқа асарларидаги сингари «Обид кетмон»да ҳам синфий курашни, меҳнаткашларнинг ўз эзувчиларига — буржуйларга қарши инқилобий курашини инкор этади. «Обид кетмон»да калхўз қурилиши даврида бойлару муштумзўр унсурлар қаршилиги, «окопларда жимгина ётган кўйи» зимдан зарар етказган, ниқобланган қўпорувчиларнинг хатти-ҳаракатлари, кураш усуллари ўз аксини топмаган. Синфий душманларнинг кураш йўсини (тактикаси) ўзгаргани ҳам кўрсатилмайди, синфий душман фош этилмайди. Аксинча, қиссадз муаллиф уларга шафқат қилади, ўқувчида уларга нис-батан меҳр уйғотмоқчн: «Ахир, улар ҳам одам-ку!» демоқчи бўлган.
«Обид кетмон» синфий душманга нисбатан ўқувчида қаҳр-ғазаб уйғотмайди. Асарда динга қарши ташвиқот юритилмайди. Боз устига, имкони борича диндорлар улуғланади. Қиссага олиб кирилган «болшовойлар» ҳақиқнй фирқа аъзоларига мутлақо ўхшамайди. Улар мустақилликдан мосуво, оммани бошқариб боришдаги, оммага раҳбарлик қилишдаги раҳбарлик ўрни кўринманди. Берди татарнинг шахсий ҳаёти ўқувчи кўнглини айнитади, холос. А. Қодирий тасвирлаган қўммунистлар бирорта ҳам ижобий фазилатга эга эмас.
А. Қодирийнинг бу қиссасида биз беқиёс машаққатларни енгиб ўтиб, қишлоқ хўжалнгимнзни муваффақиятли жамоалаштирган; меҳнаткаш деҳқонларга йўлчи юлдуз бўлиб, уларни порлоқ, қувноқ келажакка эл-тиб қўйган ва калхўзчилар оммасининг қизғин муҳаб-батию ҳурматига сазовор бўлган фирқанинг, ленинчи-сталинчи фирқанинг вакилларинн эмас, бўш-баёв, иродасиз, сафсатабоз гуруҳни кўрамиз.
Бундан ташқари, А. Қодирий Шўро ёзувчиларини калака қилади, мазахлайди. У асар қаҳрамони бўлмиш «ёш камол» Ра.ҳматнинг оғзи билан қабиҳ сўзларни айтади.
Юқорида баён этилган фикр-мулоҳазалардан кўриниб турибдики, халқ душмани А. Қодирий «Обид кетмон» қиссасида онгли равишда фирқамиз билан ҳукуматимнзнинг қишлоқдаги сиёсатини беобрў қилади, қпшлоқ хўжалигимизни жамоалаштиришга қарши чиқади».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 56—61-саҳифалар)
Боя таъкидлаганпмиздек, бу хулосага ёзувчи Абдулла ҚАҲҲОР имзо чекмаган-у, лекин имзокашлар қаторида унинг нсми шарифи ҳам қайд этилган. Яъни, «муқбил тошотар»лар сафидан А. Қаҳҳорга муносиб ўрин ажратилган. Абдулла Қаҳҳор бу хулосадан қон ҳиди келаётганини сезган, шекилли. Бизнингча, у «Ўткан кунлар»ни фош этишда қатнашдим, бас, энди «Қоди-рийнинг тескаричи асарлари»ни замбаракдан тўпга тутмайман, демаган бўлса-да, қандайдир йўллар билан ўзини четга тортади. Дарвоқе, 1956 йилнинг 25 апрел куни гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Н. Охундий: «Хулосани айнан ким ёзганини ҳозир аниқ эслай олмайман. Назаримда, бу ишни Сотти Ҳусаинов адо этган бўлса керак. Чунки у танқидчадабиётшунос эди», деган эди. Таассуфки, Ҳарбий Ҳайъат айбномасидан салмоқли ўрин олган «А. Қодирийнинг тескаричи асарлари» тўғрисида ёзилган чақувнома остида ҳатто С. Ҳусаиновнинг исм фамилияси қайд этилмаган. Демак, сўнгги зарбага С. Ҳусаинов алоқадор эмас. Н. Охундий эса 1939 йилда отилиб кетган «жанговар ўртоғи»га туҳмат қиляпти, марҳумнинг арвоҳини чирқиратяпти; қатли ом арафасида «Ўткан кунлар»ни жумҳурият матбуотида «синфий нуқтаи назардан танқпд» қилиб, адабий жамоатчилик ўртасида отнинг қашқасидек танилиб қолган С. Ҳусаиновни... Понтнй ПИЛАТ нишонига тўғрилаб, ўзи оломон қаҳр-ғазабидан қутулиб қолмоқчи бўляпти. Аслида, учинчи ва энг ғоявий хулосага X. Қурбонов, Н. Охундий, И. Назирин имзо чекканлар. Ймзокашлар қаторида А. Қаҳҳорнинг исми шарафи ҳам қайд этилгану, аммо «Сароб» муаллифи имзо қўйматан. «А. Қаҳҳор» жумласининг остига қпп-қизил қаламда йўғон чизиқ тортилиб, «А» ҳарфининг «оёғи» билан «Қ» ҳарфи оралиғига улкан СУРОҚ (?) аломати қўйилган экан. Бу нимани англатади? Ҳартугул, яхшилик аломати эмас. Қатли ом даври ҳужжатлари бплан биздан кўра кўпроқ танишган мутахасснснинг фикрнча, «Абдулла Қаҳҳор кимнинг тегирмонига сув қўяётганини пайқаб қоладию истеъдодспз имзокашлар сафидан ғирром ўйиндан чнқнб кетмоқчп бўлади... Натижада, ўзининг тақдири хавф остида қолади: 38-йилда Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси ходимннинг қизил қалами теккан исм-фамилия, одатда, марҳумлар рўйхатидан жой оларди».
1936-37 йилларда «Сароб» романи Иззат Султон каби снёсий танқидчилар томонидан бир ҳафта мобайнида ғоявий жиҳатдан тафтиш қилингаи, асариинг бош қаҳрамони ҳам, муаллиф ҳам «жадидларнинг думи»дек заррабин остига қўйилиб обдан текширилаётган кезларда кичик Абдулланинг ўжарлигини... «билмадик, қандай баҳолаш лознм» эди. Буни қулликка, итоатгўйликка қарши кўтарилган исён, деб баҳолаш мумкин. «Мумкин» деймиз-у, лекин Қодирийнинг қатлномасини ўрганиш жараёнида пайдо бўлган қора кўланка мудом кўнглимизни тарк этмайди ва «Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) буржуй миллатчилиги, аксилшўравий руҳдаги «Ўткан кунлар» романи ҳақида», «Обид кетмон» (қисқача мазмуни) тўғрисида» ёзилган хулосалар-остида Абдулла Қаҳҳорнинг имзоси турганини қандай изоҳлашни, имзо муаллифини қай йўсинда оқлашни билмаймиз: қаламнинг бошини ғажиб, лол бўлиб ўтираверамиз... Узимиз дуч келган ҳақиқатни хаспўшлаб, бу борада лом-мим демай кетсак борми, эрта-индин бизнинг айбимиз ҳам фош бўлади — пашшадек ҳақиқаг ўз орқасидан филдек ЁЛҒОНни эргаштириб келади.
«Ижтимоий-ирқий, сиёсий-тарбиявий руҳда ёзилган бу роман («Ўткан кунлар» — изоҳ бизники: Н. Б.) бошидан-охиригача буржуй миллатчилиги, аксилшўравий ғоя билан суғорилган».
«Китоб («Обид кетмон» — изоҳ бизники: Н. Б.) ўқувчини синфий душман балан муроса қилиб яшашга чақиради, ўқувчи қалбида: «Ахир улар (муштумзўрлар!) ҳам инсон-ку!» деган фикр уйғотади. Бу асар ниқобланган, зараркунандачи синфий душманга нисбатан ўқувчининг инқилобий ҳушёрлигини ўтмаслаштиради».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 56—61-саҳифалар.)
Ана шундай «инқилобий ҳушёрлик» кайфиятида ёзилган иккита ҳашар-хулосанинг муаллифларидан бири — Абдулла Қаҳҳордир.
* * *
Қизиқарли кўчирмалар
«ССР Иттифоқи Министрлар Советининг Раиси ва КПСС Марказий Комитетннинг секретари ўртоқ Иосиф Внссарионович СТАЛИНнинг бетоб бўлиб қолганлиги тўғрисида ХУҚУМАТ АХБОРОТИ
Иккинчи мартга ўтар кечаси ўртоқ Сталин Масковдаги ўз квартирасида миясига қон қуйилиб миянинг ҳаёт учун энг муҳим қисмларига ёйилди. Уртоқ Сталин ҳушидан кетди. Унинг ўнг қўли ва ўнг оёғи фалаж бў-либ қолди. Тилдан қолди. Юрагининг уриши ва нафас олнши оғирлашди.
Ўртоқ Сталинни медицина соҳасидаги энг яхши кучлар... даволашмоқда. Ўртоқ Сталинни даволаш ишларига СССР Соғлиқни сақлаш министри ўртоқ А. Ф. Третьяков ва Кремл Даволашсанитария Бошқармасининг бошлиғи ўртоқ И. И. Куперин раҳбарлик қилмоқдалар. Ўртоқ Сталинни даволаш ишлари устидан КПСС Марказий Комитети ва Совет ҳукумати доимий назорат қилиб турибдилар.
Ўртоқ Сталиннинг соғлнги оғир аҳволда бўлганлиги учун КПСС Марказий Комнтети ва ССР Иттифоқи Министрлар Совети Иосиф Внссарионович Сталпннинг соғлиги тўғрисида бугундан бошлаб медицина бюллетени эълон қилиб туришни зарур, деб топдилар.
Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Комитетн ССР Иттифоқи Министрлар Совети
1953 йил 3 март». («Қизил Ўзбекистон» рўзпомаси, 1953 йил 5 март)
«КОНФЛИКТСИЗ ДРАМАТУРГИЯ «ИАЗАРИЯСИ»ГА ҚАРШИ
Ўзбек ёзувчнси Абдулла Қаҳҳорга ҳаққоний ҳаётий конфликт асосига қурилган «Шоҳи сўзама» («Янги ер») пьесаси учун Сталнн мукофоти берилиши — шаклан миллий, мазмунан сўсалистик ўзбек совет адабиётининг катта ютуғвдир...
Турсун Собиров, филология фанлари номзоди».
(«Қизил Ўзбекистон» рўзномаси, 1953 йил 5 март, 2-бет.)
ИОСИФ ВИССАРИОНОВИЧ СТАЛИН ОҒИР КАСАЛЛИКДАН КЕЙИН 5 МАРТ КЕЧҚУРУН СОАТ 21 дан 50 МИНУТ ЎТГАНДА ВАФОТ ЭТДИ.
(«Қизил Ўзбекистон» рўзномаси, 1953 йил 9 март)
«МАНГУ ҲАЁТ
...Бутун Совет халқи, ҳар бир оила, ҳар бир қалбнинг бошига катта мусибат тушди. Доҳийнинг яна бир марта нафас олиши учун ҳар бир Совет кишиси бутун умрини беришга тайёр эди.
Ўзбек халқи қисқа бир тарихий давр ичида дуиёда энг илғор бўлган ижтимоий ва давлат тузумига, юксак даражада тараққий қилгам соцналпстпк саноат ва йирик социалистик қишлоқ хўжалигига, мустамлака ва ярим мустамлака шароитида Шарқ халқлари хаёл ҳам қилолмайдиган юқори социалистик маданиятга, маданнй ва фаровон ҳаётга эришди.
Сталин халқимизга коммунизм қурилишинипг аниқ-равшан ва улуғвор программасини тузиб берди.
«А. ҚАҲҲОР, Сталин Мукофоти Лауреати».
(«Қизил Ўзбекистон» рўзномаси, 1953 йил 9 март)
«УЛУҒ ЙУЛБОШЧИМИЗ, ОТАМИЗ ВА УСТОЗИМИЗ»
(«Қизил Ўзбекистон» рўзномасининг И. В. Сталин вафотига бағишланган сонининг умумий сарлавҳаси 1953 йил 9 март»)
* * *
Абдулла Қаҳҳорнинг И. В. Сталин вафоти муносабати билан «Қизил Ўзбекистон» рўзномасида эълон қилинган таъзияномасb чоп этилгач, орадан роппа-роса уч йил вақт ўтадию уни 1956 йил 9 март куни Туркистон Ҳарбий Ўлкаси прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко гувоҳ сифатида сўроқ қилади. Сўроқ тасдиқномасида гувоҳ тўғрисида қуйидаги маълумотлар қайд этилган:
«Қаҳҳоров Абдулла (Абдулла Қаҳҳор) 1907 йили Кўқон шаҳрида туғилган. Ўзбек. СШ/КИ фуқароси. 1952 йилдан бери Шўро Иттифоқи Қўммунист фирқасининг (ШИҚФ) аъзоси. Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг раиси. УзСШ/К Олий кенгашининг депутати. Ўзбекистон Қўмфирқаси Марказий қўмитасининг аъзоси. Тошкент шаҳар, Жуковский кўчаси, 54-уйда яшайди».
Сўнгра Абдулла Қаҳҳор тубандаги кўргазмани беради:
«Савол. Айтингчи, Усмон Носировнинг «Меҳрим», Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон», Фитратнинг «Ўзбек ёш шоирлари» китоблари ҳақида нима дейиш мумкии?
Жавоб. Усмон Носировнинг «Меҳрим» китоби шеърий тўплам бўлиб, унда аксилшўравий унсур йўқ. Усмон Носиров ниҳоятда истеъдодли шоир ва таржимон эди. У Лермонтовнинг «Демон» достонини ўзбек тилнга таржима қилган.
Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) «Обид кетмон» романи 1935 йили пашр этилган. Бу жамоа хўжалиги қурилиши тўғрисида ёзилган романдир. Эътироф этмоқ лозимки, муаллифнинг бзшқа асарларига нисбатан бу роман бадиий жиҳатдан кучсизроқ. Уз пайтида «Обид кетмон» жамоа хўжалиги қурилишига бағишланган биринчи ва яккаю ягона асар эди. Мазмунан бу роман аксилшўравий эмас. Акс ҳолда, уни чоп этишмасди.
«Ўзбек ёш шоирлари» — бу тўртта ёш ўзбек шоирининг шеърларидан иборат китоб бўлиб, шеърларнинг муаллифлари Фитрат, Чўлпон, Боту ва Элбек эди. Тўпламда турли-туман мавзуда шеърлар бор. Жумладан, муҳаббат мавзусидаги шеърлар ҳам мавжуд. Шахсан мен ўша шеърларда акснлинқилобий унсур борлигини билмайман. Ўз даврида бу шеърий тўплам катта муваффақият қозонган эди...
Қаҳҳоров (имзо)
Изоҳ: Абдулла Қаҳҳоровнинг сўроқ қилиш тасдиқномасининг асл нусхаси ҳужжатгоҳдаги Иброҳим НАЗИРОВнинг 976438-сонли жиноятномасида сақланмоқда.
ТўркҲУ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 55-саҳифа)
Маълум маънода Абдулла Қодирийга алоқадор бўлган ва Абдулла Қаҳҳор имзолаган ҳужжатлар икки ёзувчининг муносабатларига бир томонлама бўлсада, ойдинлик киритади. Улар қуйидагилардир:
«ЎЗБЕКИСТОН ШЎРО ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ
311-сон
1956 йил 11 апрел Урт. Орзумановга 56 й. 28 март кунги 4—6/2360-сонли сўровига жавоб
Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг бошқармаси маълум қилади:
ўрт. X. Қ. Қурбонов қўмфирқа Тарихи институтида ишлайди;
ўрт. Н. Р. Охундий Ўзбекистон Давлат нашриётида масъул муҳаррир лавозимида хизмат қилади;
1938 Ёшли қамоққа олинган С. Ҳусаиновга алоқадор ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.
Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси бошқармасининг раиси: А. Қаҳҳор (имзо)».
ЎЗБЕКИСТОН ШЎРО ЁЗУВЧИЛАРИ УЮШМАСИ
312-сон 1956 йил 11 апрел
Туркистон Ҳарбий Ўлкаси прокурорининг ёрдамчиси вазифасинт вақтинча бажарувчиси, адлия подполковниги ўрт. Орзумановга 56 й. 28 март кунги 4—6/2362-сонли сўровига жавоб.
Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмасининг бошқармаси маълум қилади:
1. Абдулла Қодирий аъзо бўлган Урисия Йўқсул ёзувчилари уюшмасннинг собиқ ўзбек бўлими ҳужжатгохи йўқлиги туфайли Абдулла Қодирийга таърифнома беришнинг имкони йўқ.
2. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» асарлари ҳақида хулоса бериш учун ўша асарларни ўқиб чиқиш зарур. Бироқ, адиб қамоққа олингандан сўнг унинг барча китоблари кутубхоналардан йиғиштириб олинган бўлиб, ҳозир ўша асарлар билан танишиб кўришнинг иложи йўқ.
3. Унинг асарлари йигирма йил муқаддам нашр этилган, кейин қайта нашр қилинмаган.
Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси бошқармасининг раиси: А. ҚАҲҲОР (имзо)».
Ўз-ўзидан савол туғилади: Абдулла Қаҳҳор 1938 йили одамкуш ндоранинг талабига мувофиқ ёзилган «Абдулла Қодирийнинг (Жулқунбой) буржуй миллатчилиги, аксилшўравий руҳидаги «Ўткан кунлар» романи ҳақида» ва «Обид кетмон» (қисқача мазмуни) тўғрисида» ёзилган хулосалар остига имзо чекаётган кезларда ҳам Қодирий асарларини ўқимаганмикан? Наҳот, у 1956 йили Қодирий ҳақида бир шапалоқ илиқ гап ёзиб ёки ёздириб, расмий қоғозга имзо чекишдан чўчиган бўлса? Нима, уни мансабидан бўшатиб юборишармиди? Кўмфирқа аъзолигидан ёки депутат мандатидан маҳрум этишармиди?.. Абдулла Қодирий учун, ўринсиз тўкилган бегуноҳ қон учун йигирма-ўттиз йилдан сўнг бир пуллик қиммати қолмандигап имтиёзлардан БОЗ кечса, ҳеч бўлмаса, виждони олдида ўзини оқлаб олмасмиди?..
1964 йили жумҳуриятимизда Абдулла Қодирий таваллудининг етмиш йиллиги тантанали равишда нишонланади. Устоз хотирасига бағишланган кечаларнинг бирида Абдулла Қаҳҳор оташин нутқ сўзлайди. Гувоҳларнинг нақл қилишича, Абдулла Қаҳҳор ҳеч қачон бу қадар тўлиб-тошиб, бир соатдан ортиқ гапирмаган экан. Афсуски, Қаҳҳорнинг «қоғозга қарамасдан» сўзлаган ўша нутқининг тўлиқ матни йўқ, фақат нутқ қораламаси кейинчалик эълон қилинган, холос. Лекин нутқ қораламаси ҳам Қаҳҳор кўксидан отилиб чиққан фарёд— «қудратли тўлқин» эканини кўрсатиб турибди. Мана, ўзингиз танишиб кўринг, азиз ўқувчи. Ажаб эмаски, кўнглида Ёлғон Ғоянинг ёлғонлигига ҳали тўла ишонч ҳосил қилмаган бўлса-да, лекин мунофиқ сиёсатдан зада бўлган инсоннинг аянчли аҳволи, азобуқубатлари кўз олдингизда гавдаланса:
«Ўзбек элининг севикли адиби Абдулла Қодирий манфаатпараст, мартабапараст одамларнинг чақуви билан сафимиздан юлиб олинган эди. Партиямиз бу ишни ҳақиқат қилиб, Абдулла Қодирийни ҳар қандай гуноҳлардан пок деб топди ва уни сафимизга — адабиётимиз тарихига қайтарди. Бугун Абдулла Қодирий 70 ёшга тўлган кунда айтадиган сўзимизни Ленин партиясига раҳматлар айтиб бошлашимнз керак...
Бизнинг 20-йиллар адабиётимиз тарихи ҳозирги туришида камбағал кўринади. Ўз вақтида фақат Абдулла Қодирийпша эмас, каттакон олим-ёзувчи Фитрат, зўр талант эгаси Чўлпон, жўшқин комсомол шоир Боту, сатира ва юморда тенгитимсоли йўқ ва ўзига хос шоир Сўфизода, йнгирманчи йиллар поэзиясини безаган шоирлардан Рафиқ Мўмин, Ғулом Зафарий, уста сатирик шоир Абдуҳамид Мажидий сингарн кўп арбобларимизнинг ҳам номи ўчган эди. Кейинги вақтларда адолат юз кўрсатиб, буларнинг ҳаммаси бош кўтараётибди, адабиётимиз тарихига қайтаётибди. Бунга ҳар бир виждонли киши, ҳар бир зиёли бениҳоят хурсанд бўлиши, Ленин партияспга таъзим (у пайтларда Ленин партияси ҳам, Сталин партиясн ҳам битта ҳовуздан сув пчганини ошкора айтиб бўлмасди: изоҳ бизники — Н. Б.) этиши керак. Афсуски, орамизда бу муҳтарам зотларнинг тирилиб, 20-йиллар адабиётимиз тарихини обод қилишига ғашлик қилаётган, ҳатто тўсқинлик қилмоқчи бўлган одамлар ҳам бор. Ғашлик қилаётган одамларнинг бир тоифасинн ўлим тик еб тириклик қиладиган қузғунга ўхшатиш мумкин: кўзини чўқишга чоғланиб турганда ўлик қимнрласа, хусусан, бошинн кўтариб, ўрнидан турса, албатта, норози бўлади, яна йиқилишини кутади, қағиллаб унинг боши узра айланади. Ғашлик қилаётган одамлариинг бошқа бпр тоифаси шуҳратпараст қалам аҳллари-дап бўлиб, «ўликлар» тирилса, ҳозир адабиётда ишғол қилиб турган ўрни «пойга»роқ бўлнб қолишидан қўрқади. Ҳолбукн, айтилган адиб ва шоирлар сафга қайтса, ҳеч кимни ўрнидан турғизмапди, ўзининг бўш турган ўрнига ўтиради, чунки адабиётда ҳеч қачон биров бировнинг ўрниин ололмайдн, ҳар ким қобнлияти, қилган хизмати. қай даражада кнтобхоннинг кўнглнпи олганига қараб ўзп муносиб ўринни ишғол қилади.
Бу хилдаги одамлар асл ғаразларини ҳар хил сиёсий сўзлар, «Ҳушёрлик»ка оид иборалар билан хаспўшлаб, ўзбек совет адабиётининг тарихппи безайднган аднб ва шоцрлариниг оқланганига кишиларда шубҳа туғдирмоқчи, буларга қора кўланка солмоқчн бўлишади.
Бунақа одамларнинг сўзи инобатга ўтадиган, жамоатчпликни чалғитадиган замоилар ўтиб кетди, у кунлар ёмон бир тушдан бўлиб қолди. Лекин, «илон чаққан киши ола арқондан қўрқади» дегандай, ўша замонда азият тортган ёки азият тортганларин кўрган кўп одамлар ҳануз ўзига келолмайди...
Бизнинг вазифамйз буларнинг ҳаммасини жой-жойига ўтқазиб, 20-йиллар адабиёти тарихининг гўзал манзарасини тиклашдир».
(Абдулла Қаҳҳор, Асарлар, беш жилдлик, бешинчи жилд, Тошкент— 1989 й. 194—195-бетлар.)
Яшириб нима қилардик биз Абдулла Қаҳҳорни кўрган-билган одамларни кўрганмиз, уларга ихлос қўйганмиз. Нақл қилишларича, у ҳеч қачон адабиёт корчалонларига ҳам, фирқаю ҳукумат устида ўтирган мансабдорларга ҳам ҲАҚ СУЗИни бермасэкан: ёзувчи ҳеч қачон ҳеч кимга хушомад қилмаслиги лозим, деб ҳисоблар экан. Ва шогирдларга: «Мени эгаман деб овора бўлманглар, мен барибир эгилмайман, агар эгилсам — синиб қоламан», деркан.
Минг афсус, Қаҳҳордек матонатли инсон ҳам умрида, мўртлик пайтида бир марта эгилган эди. Худди ўшанда шаффоф туйғулари, адабиёт ҳақидаги покиза тасаввури лойқаланиб кетади: натижада умр бўйи ўзи билиб-билмасдан «Ленин партиясига таъзим қилиб» ўтади, долзарб мавзуларда асарлар ёзади — ўз китобхонларини Мирзачўлни ўзлаштиришга сафарбар этмоқчи бўлади. Узининг ибораси билан айтганда, «адабиётнинг кучини ўтин ёришга» сарфлайди. Хато қилади ва хатосини тан олади. Албатта, у «Қодирийнинг устидан -ёзилган чақувномага имзо чеккан кимсалардан биттасиман», демайди. Аммо ннштарни ўзига ҳам санчади: зеро, мард одам доимо пичоқни аввал ўзига уради. Аб-дулла Қаҳҳор устозини чоҳга итариб юборди, десак, биз ҳақиқатни чала-ярим эътироф этган бўламиз. Машъум тузум Қодирийнинг муносиб ўринбосарн бўладиган ва келажакда ўзбек адабиётининг навқирон авлоди сиғи-ннб юрадиган энг тўғрнсўз, ҳақгўй, матонатли инсонни ҳам чоҳга судрайди келажак олдида юзига қора суртиб қўяди: қатлн ом даҳшати (ўша фожиаларга ғоя-вий раҳбарлик қилган фирқанинг ҳисоб-китоблари) шундан иборат эдики, миллат жамолини оламга кўз кўзлайдиган, ўз асарлари билан миллат ғурурини юк-салтирадиган СУЗ СОҲИБИни тнриклайин гўрга ти-қади. ҒОЯДОР келажакда туркнпларнинг жигар-бағри бўлган ўзбекларни яна милён-милён зарраларга бўлиб ташлашни, ўша зарраларни бирлаштирадиган ҳар қандай қудратли кучни палағда қилнб қўйишни ўйлаган эди, бу борада беш йилга, етти йилга, етмиш йилга мўлжалланган мукрбил режалар тузган эди. Албатта, ҳозир қўлимизда Ғоядор 1938 йилда тузган «муқобил режа»нинг асл нусхаси йўқ. Лекин биз юзма-юз турган ҳужжатлар, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу ҚАТЛНОМА миллатни ич-ичидан бузиш, бошларни ншдан чиқариш тўғрисида махсус кўрсатмалар, қарорлар бор эканини исботлаб турибди: қўлимиздаги энг ишончлп далил, биринчидан, Абдулла Қодирийнинг жисмонан маҳв этилиши бўлса, иккинчидап, Абдулла Қаҳхорнинг маънан ўлдирилишидир!
Шундай қилиб, Абдулла Қаҳҳорнинг машъум хатоси — унинг имзоси эмас, у имзо чекишга, ўз устидан чиқарилган ҳукмга имзо чекишга маҳкум этилган эди. Чунки у ёш ёзувчилар ўртасида энг истеъдодлн қалам соҳиби, «Сароб» романининг муаллифи ҳисобланарди. Демак, Қаҳҳор жафокаш ўзбек миллатини руҳан бир-бирига боғландиган КУПРИК бўларди; ҳаёт-мамот ҳал бўлаётган кезларда эса ҳар қандай кўприк муҳим ҳарбий аҳамиятга эга бўлади ва албатта ё портлатиб юборилади ёки тиш-тирноғигача қуроллантирилган соқчилар билан қўрпқланади. Фирқа ва ҳукумат сиёсатини куйлагаи маддоҳлар алоҳида эътиборга сазовар бўлга-нини ҳамма билади (Ҳамид Олимжон, Уйғун, К. Яшин кабилар) Лекин, азбаройи миллатни якдил қиладиган кучга эга бўлгани учун ижодкор сифатида «портлатиб» юборилган ёзувчилар, шоирлар ҳам бор эканини кўпчи-лик билмайди (Ғафур Ғулом, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор):
«Э-э, ҳаммаси бир гўр -- олчоқ!» дейдилар. Ваҳоланки, қаҳҳорлар ҳақгўй ёзувчи сифатида қатли ом йилларида атайлаб бадном этилади; бевосита қўммунистчи фирқанинг буйруғини нжро этадиган Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси уларнинг бўйнига тавқи лаънат осади: мағрур бошларини эгиб қўяди, юзларипи ерга қаратади...
Хўш, ҒОЯДОР ўз мақсадига эришдими? Эришди, албатта. Мана, ошкоралик шарофати туфайли қаҳҳорларнинг айблари мунтазам фош этиляпти: кимлардир хафа бўляпти; Шўро даврида рўшнолик кўрмаган миллат эса уй-уйида мусибат чекиб ўтирибди, асло бир ёқадан бош чиқара олмаяпти, бир-биридан ётсираб юрибди... Шу кунлардаги ҳолатимиз фожиа эмасми? Бу қатли омнинг узвий давоми эмасми?
* * *
Ойбек 38-йилда қатли омдан тасодифан, мўъжиза туфайли омон қолган, дейишади. Унинг қандай омон қолганига сира ақл бовар қилмайди. Баъзи бировларнинг айтишича, Ойбекни Александр Фадеев Сталин жаллодлари панжасидан қутқариб олган эмиш. Яъни, у Ойбек номига битилган қатлномани ўзининг темир сандиғига яшириб қўйган экан — имзо чекиб, остонада қонсираб турган ижрочилар қўлига топшириб юбормаганмиш. Шундай бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳартугул, УзИИХК Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиғи, Давлат хавфсизлиги кичик лейтенанти МАВРИН томонидан 1937 йил 13 август куни сўроқ қилинган Отажон Ҳошимов кўргазмасида қайд этили-шича (тасдиқнома машинкада ёзилан): «Аксилинқилобий туркпарастлик ташкилотига илмий ходим ОЙБЕК хайрихоҳ эди, аммо у ташкилотга расман аъзо эмасди». Уша маҳкаманинг бошқа бир ходими, хавфсизлик бўйи-ча кичик лейтенант ШАРИПОВ томонидан 1938 йил 14 май куни сўроқ қилинган айбланувчи Турсун ИБРОҲИМОВнинг кўргазмасига биноан, миллатчиларнинг аксилйнқилобий ташкилотига Югажон Ҳэшимов, Абдурауф Фитрат, Ҳомил Ёқубов, Буюк Каримов. Иброҳим Назиров» ва бошқалар қаторида Мусо Тошмуҳаммедов (ОЙБЕК) ҳам аъзо бўлган. Бироқ, СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг сайёр мажлисида Т. Иброҳимов дастлабки тергов жараёнида берган барча кўргаз-маларини қатъиян рад этади ва бўйнига тақилаётган айбларнинг бирортасига ҳам иқрор бўлмайди: шунга қарамай, эҳтиёти шарт, СШЖИ Олий "судининг Ҳарбий Ҳайъати 1938 йилнинг 2 ноябр куни Т. Иброҳимовни олий жазога — отувга ҳукм қилади ва... фақат ўша йилнинг 28 ноябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати номидан жўнатилган махсус шошилинч хат-кўрсатмага мувофиқ ҳукм бекор қилинади.
Бундан ташқари, Ойбек номи қайд этилган бошқа рўйхатлар ҳам бор. Аммо Ойбек жиноий жавобгарликка тортилмайди. Дарҳақиқат, у 1938 йилда бир ўлимдан қолади. Шундай-ку, лекин Ойбек аввалдан «эҳтиёт чораси»ни кўриб қўйгандек ва унинг чораси ўзбек халқига жуда ҳам қимматга тушгандек туюлади. Дафъатан, бу гапимиз ғалати таассурот қолдиради. Келинг, яхшиси, далолатга мурожаат этайлик.
1936 йили Ойбек Ҳамнд Олимжон таҳрири остида «Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли» номли «ғоявий» рисоласини чоп этади. Ва унда Қодирий асарларини синфий кураш заррабини остига қўйиб «тадқиқ» этадн; келгувсида Абдулла Қодирийни «халқ душмани» сифатида айблаш учун «илмий» замин ҳо-зирлайди. Узи билибми ё билмайми, ҒОЯДОР тегимонига сув қуяди. Даъвомиз ўқувчига асоссиз кўринади, албатта. Шунинг учун Ойбек асаридан олипган айрим парчаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
«Романнинг услуби эски адабиётимизнинг тамтароқли, муболағали. тантанали, фақат сунъий, ўлик услубига ўхшайди...
Отабек фақат ишқ йўлида жасорат кўрсатади. Ўз ижтимоий қиёфасини кўрсатиши лозим бўлган жойларда, эл кулфати ошган кезларда у кўрпага бурканиб олади...
Ёзувчи Қумушнипг қалби, севгнсини ҳам ортиқ даражада идеаллаштиради. Автор Кумушнинг гўзаллигини кўрсатиш учун ро.мантик булутларга ўралган бўёқларни аямайди...
...Анвар «Қўқоннинггина эмас, бутун хонликнинг танилган ки-шиларидан» бўлган Муҳаммад Ражаб пойгачинииг ўғли Насим билан «чин ўртоқ» бўлади. Насим ўлганда Анвар ҳар оқшом На-симнинг қабри устида соатлаб йиғлаб ўтириши ва Муҳаммад Ра-жаб пойгачидан катта кўмаклар олгап»лиги нақл этилади. Бу буёқлар ижобий образ характерининг ҳужумкор табнатини, демакки, теран халқчиллпгини бўшаштиришга йўл очади...
...Анварнинг ҳаётдан якка умиди — фақат Раъногинадир. Охирги кунларда Урдага келиб, Худоёрхон билан қаршилашиши, муболағали бир жасорат кўрсатиб, «адолат» ҳақида бонг уришм Раъно учундир. Агарда хон унинг Раъноснга кўз олайтирмаганда,. бош муншнй вазифасида давом этнб, мустабпд хонга хизмат қилиб>
кета берар эди...
...Тарих — синфларнинг курашидан иборат (Карл Маркснинг оғзидан тушнб қолган, чайналган сақич-ку! — пичинг бизники: Н. Б)... Тарихий даврнинг тўғри картинасини чизиш, ҳаёт ҳақиқатини очиш учун ёзувчи тарихий давр проблемаларига синфларнинг кураши нуқтан назаридан қараши лозим...
...Тарихий бадиий асарлар қиммати — образларда ҳаётни тўғри рост кўрсатиш, «типик шароитда типик характерларни» (бу ҳам битта оврўполик «файласуф»нинг оғзидан тўкилнб қолган сақич: изоҳ бизники — Н. Б.) бериш билан ўлчанади...
...Совет воқелигига алоқадор баъзи ҳажвий ва юмористик асарларида ёзувчи масалага жуда бир томонлама ва субъектив яқинлашади; турмушдаги камчиликларни дўстларча очиш. танқнд қиднш ўрнига масхара қилиш, ундан кулишга тамопил кўрсатади («Масков хатлари», «Йиғинди гаплар» каби)».
Албатта, биладиган мутахассислар: «Ойбек реалист ёзувчи эди, у ўзининг ижодий таълимотидан келиб чиқиб, Қодирийнинг асарлари ҳақида танқидий фикр айтган, холос. Қолаверса, Ойбек кейинчалик ўша рисоласипи ёзгани учун кўп афсус қилган», дейиши турган гап. Биринчидан, Ойбек ўзининг ижодий таълимотидан чиқиб келиб фикр айтаётгани йўқ — «тўтиқуш» каби бировларнинг гапларини Қодирий асарларига нисбатан қўллаяпти. Иккинчидан, наҳотки «реализм»нинг талаби — илоҳий гўзалликни инкор этса? Умуман, адабиётнинг асосий вазифаси — инсонпарварлик эмасми?.. Тўғри, Шўро мактабларида «ақл тиши чиққан» танқидчиларимиз узоқ йиллар мобайнида Абдулла Қодирийни «романтик» ёзувчилар сафига қўшиш керакми ёки уёқдан олиб «реалистлар» сафига турғазиб қўйсак маъқул бўладими, деган масалада роса талашиб-тортишдилар ва агар янглишмасак, улар ҳануз муқим бир тўхтамга келганлари йўқ. Майли, қайси ёзувчини қай бир «ижодий гуруҳ»га қўшиш ё олиш ва шунинг орқасидан рўзғор тебратиш, кун кўриш «танқидчи»нинг виждонига ҳавола бўла қолсин. Бироқ, дунёда муросаю мадора де-тан гап ҳам бор, ахир! Акс ҳолда, яъни инсонлар фақат бир-бирларининг ёстиқларини қуритиш, пайини қирқиш билан машғул бўлганларида борми, аллақачон ЕР юзаси мозористонга айланиб кетарди! Адабиёт эса, ўз ху-сусиятига кўра, шу қадим заминдаги қадим ҳаётни куйлашга, улуғлашга сафарбар этилган ақлий меҳнат соҳасидир... Ҳартугул, Ойбек ўттиз бир ёшида «фақат ишқ йўлида жасорат кўрсатиш»ни айб ҳисоблаган бўлса-да, лекин «фақат синфларнинг курашини» тарғиб этадиган асарлар ҳам қусурли саналишини билган бўлиши керак: билиб туриб айб ишга қўл ургани учун Ойбек икки ҳисса АЙБДОР ҳисобланади...
Қодирийнинг тўнғич ўғли Ҳабибулла Қодирий 1956 йил 31 март куни Туркистон Ҳарбий Ўлкаси прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко томо-нидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинганида бундай дейди: «Тубандаги шахслар менинг отамни яхши билишарди, улар отам ҳақида таъриф беришлари мумкин: ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, ёзувчи ОЙБЕК, ёзувчи Уйғун, дра-матург Собир Абдулла, ёзувчи Шайхзода». Дарҳақиқат, ТўркҲУ прокурорининг ёрдамчиси илгарироқ Ойбекдан Қодирий ҳақида тавсифнома олган эди. Мана у:
«Мен ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) билан таниш эдим, лекин унинг яқин дўсти бўлмаганман. Чунки бизнинг ёшимиз ўртасида катта тафовут бор эди. Боз устига, бошқа-бошқа авлод вакиллари эдик.
У бирмунча одамови эди. Балки, айнан шу ҳол бизнинг яқиндан танишувимизга ҳалақит бергандир. Аммо мен уни бир неча йил мобайнида таниб-билиб юрганман. Ёзувчилар уюшмасида учрашиб турардик.
Асарлари эски услубда ёзилган, лекин соддалиги, халқчиллиги, тилининг жозибадорлиги учун ўқувчилар яхши кўришарди. Унинг асарларидан «Меҳробдан чаён» менга ёқарди. Бошқа асарларини ғира-шира эслайман, холос. 56 й. 2. III. Ойбек (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 84-саҳифа)
Одам хотираси оҳанраболи лента эмас, баъзан кўҳна «ёзув» ўчиб кетади, ўрнига янгилари ёзилади. Табиблар мия хужайралари муттасил янгиланнб, яшариб туради, дейишади. Табиат инсонни шундай яратган экан. Начора. Бироқ, қизиғи шундаки, орадан ўн йил вақт ўтадию Ойбек қўққис Абдулла Қодирий ҳақида терговчидан «яширган» хотираларини сўзлаб беради.
1966 йилнинг август ойида Ойбекнинг олтмнш ёшга тўлиши муносабати билан Масковдаги «Дружба народов» жаридаси ёзувчининг «Адабиёт, тарих, замонавийлик» мавзусидаги суҳбатини (суҳбатдоши А. Наумов) эълон қилади (таржимаси «Ўзбекистон маданияти»рўзномасининг ўша йилги биринчи октябр сонида босилади). Қуйида ўша суҳбатнинг хотира билан боғлиқ ўринларини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмоқчимиз:
«Савол. Сиз ҳозиргача классик адабиётдан ўрганганингизни айтдингиз. Замондош ёзувчилардан ҳам бирортасининг таъсирини сездингизми?
Жавоб. ...Техникумнинг студенти эканлигимдаёқ муаллимларимиздан бири мени Абдулла Қодирий билан таништирди. Ўрта бўйли ва миқтидан келган, доимо тўн ва бахмал дўппи кийиб юрадиган, кўринишидан деҳқонларга ўхшаган, тим қора кўзлари кичик, ўткир, шўхчан, синовчан боқувчи, гоҳо эса худди ўзи билан банд бўлгандай бепарво кўринган бу киши ўша пантлардаёқ машҳур ёзувчи, ҳаммамиз қўлдан қўймай ўқийдиган ўзбек адабиётидаги биринчи улкан ва гўзал ромаининг муаллифи эди. Мени ниҳоятда у одамнинг салобати босиб қолганидан, зўрға нималарнидир ғўлдирадим, ўшанда унинг менга нималар дегани эсимда йўқ. Кейинчалик мен у билан тез-тез учрашиб турдим, бироқ уни фақат ўттизинчи йилларнинг бошларида, Ленинграддан қайтиб келганимдан кейингина дурустроқ билиб олдим.
Абдулла Қодирий истеъдодли, қалби бутун ва ўзига хос равишдаги шахс эди. Сиртдан қараганда босиқ, камгап кўринар, чунки у ҳар бир сўзни тарозига солиб кўрар, огзига келган ҳар бир сўзни айтавермас, секин ва гапи худди ўзига халал бераётгандек, ёқинқирамай гап бошларди. У ақлий меҳнат кишиларига ҳар маҳал ҳам насиб бўлавермайдиган даражада жисмоний меҳнатга ўч киши эди. Жисмоний меҳнатга чалғиб унинг қандайлигини ўзида синаб кўриш ҳар бир зиёлининг зарур эҳтиёжи эмас. Қодирийнинг меҳнатга ўчлиги — деҳқондан чиққанлигида бўлса керак. Узи ҳам худди деҳқонлардан тиним билмасдан, қаттиқ меҳнат қилар эди. У Самарқанд дарвозаси яқинида турар, каттагина боғи бўлиб унда шафтоли, олма, тоғолчаларнинг кўп нави бор эди. уларни ўзи парвариш қиларди. Айтмоқчи, унинг адабий асарларидан келадиган даромад ҳар доим ҳам қозонини қайнатавермасди, шунинг учун гоҳо болачақасини боғи боқарди. Боғнинг ичкарисида бир неча қути асалариси бўларди. Ўттизинчи йилларнинг бошларида уни тақсимот дўконида кўриб (маҳсулот ва моллар карточкаю талонларга қараб бериладиган дўконда) қолганимда, рафиқамга:
— Бу ерда менга асал ҳам тегади, хўп десанглар, улушимни олақолинглар — уйда асал ўзимиздан чиқади. — дегани эсимда.
Ўзининг айтишига қараганда. у шундай ёзарди: аввалига кўчада, кўпинча кечқурунлари ҳувиллаб қолган нантда, узоқ вакт айланиб юриб, янги асарининг бўлажак қаҳрамонлари ва сюжет йўллаонгача ўйлаб, роса пишитардп...
Абдулла Қодирий мадрасада ўқиган, ёшлпгнда ўрис адабпёти ва ўрис тилини билмасди. У етук ёзувчи бўлиб шаклланган пайтларда ўрис адабиётини ўзига кашф этганидан худди мактаб ўқувчисидай терисига сиғмай фахрланиб қўярди.
Кейинги пайтларда танқидчилар унга тез-тез ҳужум қилиб турдилар. У иложи борича бунга эътибор бермасликка тиришса ҳам, танқид тошлари иззат-нафсига тегиб, қалбини яраларди.
— Манавини қаранг-а! — деди у бир куни кескин ёзилган бир мақоланинг муаллифи ҳақида. — Бу гўдакни ёзишга ўзим ўргатувдим-ку! Ҳаммасидан ҳам шуниси ажабки, мен ҳақимда ёзганларини ўзимдан эшитиб олганди. фақат оёғини осмондан қилибди, холос.— Абдулла Қодирийнинг кўзлари истеҳзо ўтида ёнса ҳам, товушидан пинҳоний алам сезиларди.— Мени миллатчиликда айблаш ғирт бемаънилик эмасми? — деди у менга бошқа бир сафар. — Нимага миллатчн дейишяпти, денг?..
У маълум нуқсонлардан қатъи назар, туғма ёпик ёзувчи, кенг жўламдаги мастер, юксак маънодаги реалист санъаткор эди».
Кўриниб турибдики, Ойбек бу суҳбатида бошқа бир муҳим жиҳатни «унутади». Яъни, ўзи ҳақида ҳам учинчи шахс тилидан гапиради: 1936 йилда «Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли» номли ёзувчини кунпаякун қиладиган рисола ёзиб қўяди-ю, «кейинги пайтларда танқидчилар унга тез-тез ҳужум қилиб турдилар», дейди ўзини гўлликка солиб.
«Устоз Ойбек», деб эслайдилар шогирдлар. Академик Ойбек», деб гап бошлайдилар илмий ходимлар. «Давлат мукофотининг лауреати Ойбек», деб алоҳида таъкидлайдилар ҳукумат вакиллари. Дарҳақиқат, Ойбек Шўро ҳукуматининг барча унвон ва мукофотига сазовар бўлди, шогирдлари меҳрини қозонди. Унга ҳам-ма нарсани беришди-ю, аммо ширин забонидан жудо эт-дилар. Ваҳоланки, ёзувчининг бебаҳо бойлиги — унинг тилидир. Демак, Ойбекнн алдашиб, ундан бебаҳо бой-лигини тортиб олдилар-да, бунинг эвазига темир-тер-сак бердилар. Унга «Абдулла Қодирийнинг ижодпй йў-ли»ни ёздиришди ва ўлимдан сақлаб қолишди. Бироқ, унинг юзига ҳам, ўн йиллар ўтгандан сўнг асл моҳия-тини намоён қиладиган заҳар суртишди. Бу заҳарнинг номи ҒОЯ эди, «сннфий кураш», «беш йиллик» ва ҳоказо эди. «Қутлуғ қон», «Улуғ йўл», «Қуёш қоранмас» каби ижтимоий буюртмалар — Ғоянинг бадиий нусхаси эди.
Ойбекнинг ижодкор сифатидаги жасорати барибир сўнмади — у мозийга бош олиб кетди, савобли ишга қўл урди ва ҳазрат Навоий даргоҳидан паноҳ топди.
«Пирим менга ёздиким, «...Худонинг мулкида адолат билан иш тутгил, илло мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди... Золимнинг дунёда узоқ ҳаёт кечиришини яхшилигидан деб била кўрма. Золим билан фосиқларнинг узоқ яшашига сабаб шуки ўзларидаги боғ ёмонликларини юзага чиқариб тугатмагунларича худо уларга муҳлат беради. Вақтсоати етгач, Оллоҳнинг қудрати билан золимлар, фисқ фасод кимсалар бирданига зиндонбанд бўладилар, мол-мулкидан ажрандилар, очарчиликка, қахатчиликка, вабога грифтор бўладилар — ажалидан беш кун бурун ўладилар. Гоҳида бегуноҳ бўлган яхши, тўғрисўз, тақводор кишилар ҳам ёмон кимсаларнинг шумликларн оқибатида офату балога учрайдилар. Яъни, тўқайга ўт тушса, ҳўлу қуруқ баравар ёнади. Хуллас, ...зулмдан, фисқ-фасоддан қайтиб, имонин-софга кетмаган. ...Оллоҳга шукрона айтишни унутканлар... охир-оқибат Парвардигорнинг қаҳру ғазабига гирифтор бўладилар!» («Темур тузуклари»дан)
Биринчи бўлиб Абдулла Қодирийга маломат ёғдирган кимсани биласизми?.. Йўқ, у Ойбек эмас. Ойбек у пайтларда, ҳув, юксак чўққида маъюс чайқалаётган наъматак мисоли беғубор шоир эди, ошуфтақалб шоир эди. Қодирийга аталган маломат тошлари эса Бутун иттифоқ Қўммунистик (болшовойлар) фирқасининг Ўрта Осиё Бюроси фасодхонасида «муқбил тошотар»нинг йўлларига интизор бўлиб турарди. Чамаси, миллий фирқа ходимлари орасида Қодирийга лой чаплайдиган ярамас топилмайди. Ва марказдан «инқилоб нафаси»— ни олиб келган садоқатли фирқа аскари Михаил Иванович ШЕВЕРДИН қўйнига дарҳол маломат тошлари-солиб қўйишади: «Марҳамат, ўзингизни кўрсатинг! Кейин Сизни масъулиятли лавозимга тавсия этамиз», дейишади. Михаил Иванович дарҳол рози бўладими-йўқми ёки бирпас қайси мансабга ўтқазишларини сўраб савдолашадими — билмаймиз: уёғи бизга қоронғи, ўзлари билишади. Оббо, Михаил Иванович-эй! Сиз эканда ўша «муқбил тошотар»-а?! Кечирасиз, кимсиз ўзи? Кўзимга иссиқ учраяпсиз-у, аммо қаерда кўрганимни сира эслолмаяпман?.. Ҳа, башарангиз танишга ўхшаяпти. Э-э, ҳа-я, эсим қурсин, ҳаммангизнинг палагингиз битта-ку! Майли, энди ўзингиз айта қолинг: ким-сиз?.. Бўпти, ана, шаҳар бердик!.. Пойтахтни ҳам берайликми?.. Ана, пойтахт ҳам Сизники! Айтинг энди?!.
— Ёзувчиман!
— Йўғ-э, ёзувчи ҳам шунақа... кечирасиз-у, сурбет бўладими? Ота-касб, денг. Туркистонга ўйнаб келганмисиз?
— Муҳим топшириқ билан келганман: ижодкорларни тўғри йўлга соламан.
— Усмонхўжаевнинг XXVII фирқа қурултойидаги даъватидан руҳланиб келибсиз-да?
— Гўрдами, болам!.. У пайтларда Акмал, Файзулла деганлари бўларди... Усмон дегани кейин пайдо бўлди. Лекин униси қорасуяк эди, хўжалардан эмасди — папирос чекарди, юрарди, номоз ўқимасди...
— Михаил Иванович, Абдулла Қодирийни танийсизми?
— Бўлмасам-чи! Мен Қодирийни чўқинтирган... отасиман.
— йўлдан оздирганман, денг!
— Йўлга солганман, шапшак!.. Ҳозирги замон танқидчиси айтганидек: «Адашган шоир ёмон эмас, ўз хатоларинн тузатишни истамаган, ўжарлик билан боши берк кўчадан чиқишни хоҳламайдиган, хатоларини чуқурлаштириш йўлидан борадиган шоир ёмон! («Ёшлик» жаридаси, 1987 й. 10-сон, 49-бет). Кўчирма тамом.
— Яна нима дейсиз?
— Бошқа гапим йўқ. Ҳамма гапимни 1956 йил 26 май куни Туркистон Ҳарбий Ўлкасининг прокурорига ёзиб берганман. Всё!
«Всё! бўлса, «омин» экан-да, майли, энди биз кўчирма келтирамиз.
«ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАГА
Ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий (Жулқунбой) ва унинг асарлари ҳақида нималарни биласиз, деган саволингизга қуйидагича жавоб бераман:
1. 1925—1926 йилларда, мен биринчи марта Абдулла Қодирий билан учрашган кезларимда, у тарихий мавзуда ёзилган «Ўткан кунлар» романининг муаллифи бўлиб, китобхонлар ўртасида ниҳоятда машҳур эди. Лекин унинг ўқувчилари давраси унчалик катта эмасди, чунки роман араб имлосида чоп этилган эди. Аҳолининг кўпчилик қисми эндигина савод чиқарарди. Абдулла Қодирийнинг романи ўзбек адабиёти тарихида яратилган тўнғич (агар Ҳамзанииг «Миллий роман» уни ҳисобга олмасак) роман бўлгани учун мен унга қизиқиб қолдим: ўқидиму ўша пайтларда Тошкентда нашр этилаётган ВҚП(б) Марказий Қўмитаси Ўрта Осиё Бюросининг фикр тарқатувчиси бўлмиш «Фирқа учун» («За партню») жаридасига тақриз ёза бошладим. Ўшанда Абдулла Қодирий олдин боғбоннинг ўғли эканини, Тошкент шаҳрн чеккасидаги Самарқанд дарвозаси мавзеида томорқаси борлигини, ўзи Шўро мактабида муаллим эканини, муаллимлик маоши эвазига камтарона турмуш кечираётганини аниқлаган эдим.
Абдулла Қодирий билан хизмат юзасидан «Шарқ ҳақиқати» рўзномаси идорасида уч-тўрт марта учрашганман. Бир марта ўртоқ Соцердотова бнлан Қодирийнинг уйига ҳам борганмиз: ўша кезлар ҳамроҳим «Ўткан кунлар»ни ўрис тилига таржима қилаётган эди; сал олдинроқ у «Обид кетмон» қиссасини ўрисчага ўгирганди. Биз ўша асарларга бирталай ўзгартиришлар киритиш хусусида суҳбатлашганмиз. Назаримда, бу мавзудаги суҳбат анча кейин, аниқроғи, ўттизинчи йилларнинг бошларида бўлган, шекилли.
Суҳбат давомида иқрор бўлдимки, Абдулла Қодирий бениҳоя камсуқум инсон экан; у ўрис мумтоз адабиёти тўғрисида иззат-ҳурмат билан гапирарди. «Мен Л. Толстой, Н. Гогол, А. М. Горькийларга шогирдман», деган эди. Ўзбек ёшлари чаласавод бўлганликлари ту-файли ўрис ёзувчиларини яхши билмайдилар, деб афсусланарди боёқиш. Ушанда Абдулла Қодирий Шўро ёзувчиларидан Гладков, Шолохов, А. Толстой ва бошқаларнинг номларини тилга олган эди.
«Мен вақтинча тарихин мавзуни бир четга қўйиб, Шўро қишлоқлари ҳақида катта роман ёзиш ниятида юрнбман. «Обпд кетмон» ҳали қиёмига етмаган асар», деган эди ўшанда Абдулла Қодирий.
Кўп ўтмасдан, Абдулла Қодирий ўзининг янги романини — Қўқон хонлиги ҳукмрон бўлган сўнгги йиллар ҳақида ҳикоя қилувчи «Меҳробдан чаён»ни ёзиб тамомлади.
Мен Абдулла Қодирийни ўз асарларида феодал тартибини, қолоқликни фош этишга ҳаракат қилаётган ва янги Шўро тузуми муваффақиятларини куйлаётган Шўро вакили сифатнда биларднм.
Абдулла Қодирийнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган тафсилотлар менга номаълум, чунки камина ёзувчилар йиғилишида иштирок этмаганман. У пайтларда Шўро ёзувчилари уюшмасннинг аъзоси эмасдим, уюшманинг ички ҳаётини мутлақо билмасдим.
Бундан ташқари, мен яна шуларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчнман: биринчидан, ёзувчи Абдулла Қодирийга муносабатимни «Фирқа учун» жаридасида чоп этилган «Ўткан кунлар» ҳақидаги тақризимда атрофлича баён қилганман (янглишмасам, ўша тақриз 1927 йили босилган эди). Қолаверса, маҳаллий нашриётда ўрис тилида чоп этилган «Обид кетмон»га ёзган сўзбошймда ҳам ўз фикр-мулоҳазаларимни бнлдирганман.
2. Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи жиддий камчиликлардан холи бўлмаса-да, дастлаб нашр этилган пайтдан бошлаб ўқувчиларда жуда катта қизиқиш уйготган эди ва ҳозирги кунларга қадар ўша қизиқиш сўнгани нўқ. Ниҳоятда бой далолат асосида, ҳаққоний ёзилган бу роман китобхон кўз ўнгида бутун бошли жонлн ҳаётни намоён қилади; ўрис подшолиги томонидан забт этилиши арафасидаги Қўқон хонлигининг охирги йиллари ҳақида гап кетади. Тошкент билан Қўқон ҳаёти, халқнинг турмуш тарзи зўр маҳорат билан акс эттнрилади. Абдулла Қодирий хонликдаги жирканч тартибларни, хон амалдорларининг бебошлигию ваҳшийликларини, беклару уруғбошларнинг ўзаро қонли тўқнашувларини, жаҳолат қўйнидаги чиркин ҳа-ётпп тўғри тасвирлайди.
Романдаги айрим ғоявий хатолар ҳақида ҳам гапириш мумкин. Лекин, фақат бир нарсанинг ўзиёқ, яъни Абдулла Қодирий ўз ватанининг феодал ўтмишини аёвсиз фош этгани, таъбир жоиз бўлса, «олижаноб қадим замон» юзидан кишида завқ уйғотадиган сирли пардани очиб ташлагани учун ҳам таҳсинга лойиқдир. Аб-дулла Қодирий романида эски турмушга, динга қатъиян ҳужум қилади, ўзбек хотин-қизларининг топталган ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқади. Шубҳасизки, буларнинг бари «Ўткан кунлар» романининг ютуғи ҳисобланади. Қодирий романида ўша «Ўткан кунлар» мобайнида Қўқон хонлигида ҳар қандай жонли фикр, ҳар қан-дай дунёвий ҳис-туйғу, йилт этган ҳар қандай ҳур фикр қандай қилиб бўғиб ташланганини кўрсатиб беради. Роман қаҳрамони бўлмиш Отабек ўзининг илғор дунёқараши, бир қизни бениҳоя яхши кўриши билан дарров ўқувчи меҳрини қозонади. У минглаб тўсиққа дуч келади, хонликдаги бошбошдоқлик жабрини тортади, бир ўлимдан қолади. Охири муроду мақсадига етадию, асло бахтли бўлолмайди. Отабек суюклисига упланади, лекин ёш келин-куёв бахтига одат ва шариат, хурофий удумлар ва ислом ақидаларн чанг солади. Отабекнингоиласида фожиа содир бўлади. У нечоғли матонатли бўлмасин, барибир мағлубиятга учрайди — бахтидан айрилади. Отабек Шимол томонга йўл оладию «жиҳод» пайтида ҳаётдан кўз юмади, яъни босқинчиларга қарши урушда қурбон бўлади (муаллиф «ўрисларга» деган сўзнинг устига чизиқ тортиб ўчирган ва ўша сўзнинг устидан «босқинчиларга» деб дастхатда ёзиб қўйган экан: изоҳ бизники —Н. Б.).
Роман қаҳрамони ҳали оддий халққа яқинлашмайди, унинг дунёқараши мавҳум, чалкаш, у бахтиқарс» халқнинг истикболини аниқ-равшан тасаввур этолмайди. Отабек бир неча марта ҳур (либерал) фикр баён қилади; мустабид подшони ағдариб ташлаш, маърифат ҳақида орзу қилади, ҳатто ҳурриятни қўмсайди, аммо унинг орзулари хомхаёл бўлиб қолаверади: у амалий фаолият билан шуғулланмайди. Қаҳрамон шунчаки хаёлпараст, сафсатабоз бўлиб қолади, холос. Эскилик сарқитию диний ақидага илк бора тўқнаш келган пайтдаёқ дархол паст келади: у бирор-бир инқилобий хаттиҳаракатга крдир эмас. Ҳаттоки эътироз (протест) билдиришга ҳам ярамайди.
Романнинг асосий қиммати шундаки, у ўқувчи тасаввурини бойитади. Унда давр аниқ тасвирланган, хон ҳукмронлиги остида эзилиб ётган халқнинг азоб-уқубатлари ҳаққоний аксини топган. Роман ёшлар қалбида? хону бекларга, одату шариатга нисбатан нафрат уйғо-тади.
Бош масалани ҳал этиш ваколати каминага боғлиқ эмаслигини эътироф этганнм ҳолда Қодириннинг «Ўткан кунлар» романи лозим бўлган айрим таҳрир ва зарурий сўзбоши билан ҳозир ҳам ўзбек ва ўрис тилларида нашр этилса, ўқувчилар уни жуда катта қизи-қиш билан кутиб оладилар, деб ҳисоблайман.
3. Абдулла Қодирийнинг иккинчи йирик романида—«Меҳробдан чаён»да хон замонларн янада ёрқин акс эттирилади. Абдулла Қодирий ўз асарида ўткир ҳажв тигини Қўқон хонлнгннинг ярамас тартибларию саройдаги ахлоқсизликка, айниқса, мусулмон руҳонийларига қарши йўналтиради. В. II. Ленин ибораси билан айтганда, «...дунёда мавжуд бўлган энг чиркин таълимотлардан бири бўлмиш дин»ни Абдулла Қодирий аёвсиз фош этади. Табиийки, Қодирий янги романида кўҳна Шарқ адабиёти анъаналаридан чекинади: энди унинг қаҳрамонлари йиғлоқи кайфиятдан холи, заминдан ажралмайдилар, уларда эътизор кайфияти мустаҳкамланган.
Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида гоявип жиҳатдан улғаяди: чиркинлик, эскилик сарқитларини фош этиш масаласини кескин тарзда қўяди. Роман сўсалистик реализм вазиятида туриб ёзилган. Агар «Ўткан кунлар»да биз қисман ўтмиш улуғланган ўринларни, аниқроғи, қаҳрамонлар табиатида ва турмушнинг айрим қирраларида баъзи бир фазилатни учратган бўлсак, ёзувчи «Меҳробдан чаён»да ўз халқининг ўтмишидан олинган барча ҳаётий-ашёвий далолатга танқидий кўз билан ёндошади ва баркамол санъаткор сифатида қалам тебратади.
«Меҳробдан чаён» романи ҳозирги кунларда ҳам нашр этишга арзийдиган асар. Тегишли тузатишлардан сўнг нашр этилиши лозим, албатта.
4. Абдулла Қодирийшинг «Обид кетмон» қиссаси — бу пстеъдодли ёзувчининг замонавий Шўро ҳаёти томон юз бурганипн кўрсатадиган ёрқин мисолдир. Қодирий
«Обид кетмон»да жамоа хўжалик аъзолари, Шўро кишиларининг далалардаги фидокорона меҳнати ҳақида ҳикоя қилади.
Қисса бир маромда ёзилмаган; муаллиф яратган барча тимсол зўр чиққан, деб бўлманди. Аммо, ҳартугул, «Обид кетмон»да ёзувчи мамлакатимиздаги сўсалистик тузумни очиқ чеҳра билан кутиб олгани яққол кўринади. «Обид кетмон» Ўзбекистонда жамоа хўжаликлари ва Шўро ҳокимияти шарофати билан ўзбек қишлоқларида рўй бераётган улуғ ўзгаришлар тўғрисида яратилган дастлабки йирик асардир.
Шубҳасизки, бу қпсса ҳам Абдулла Қодирийнинг бошқа асарлари (юқорида эслатиб ўтилган «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари назарда тутиляпти) каби бизнинг ўқувчилар учун қадр-қимматини йўқотган эмас.
* * *
Хулласи калом, Абдулла Қодирий ва унинг асарлари тўғрисида айтадиган гапларим мана шулардан иборат. Мен ўз вақтида «Фирқа учун» жаридасига ёзган тақризимда ва алоҳида китоб ҳолида чоп этилган «Обид кетмон»га ёзган сўзбошимда ҳам ана шу масалаларга атрофлича тўхталганман. Афсуски, ҳозир қўлимда ўша тақриз ҳам, сўзбоши ҳам йўқ. Шунинг учун батафсил хулоса ёзиб бериш имкониятига эга эмасман. Умуман яйтганда, баъзи арзимас таърифларни ҳисобга олмаганда, йигирма-ўттиз йил муқаддам Абдулла Қодирий ижоди ҳақида айтган гапларим ҳам шу бугун баён этаётган фикр-мулоҳазаларимдан деярли фарқ қилмайди. Менинг баҳоим, асосан, ижобийдир.
Абдулла Қодирийнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларга ва ўзим таниш бўлган асарларига асосланиб айтишим мумкинки, у айрим камчиликларидан қатъи назар, сўсалистик реализм вазиятида турган истеъдодли ёзувчидир. Қодирий ўзбек Шўро адабиётининг ташкил топишига, тараққиётига муносиб ҳисса қўшган.
1956 й. 26 май
Тошкент ш.
М. Шевердин (имзо)
Михаил Иванович ШЕВЕРДИН. 1899 йил туғилган. ШИҚФ аъзоси. Ёзувчи. Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси президиумининг аъзоси».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 87—91-саҳифалар)
* * *
Қадрли Михаил Иванович, Сиз ислом дини, Ватан тарихи масаласида устоз Қодирийга маломат қилибсиз: наинкн, «Ўткан кунлар» билан «Меҳробдан чаён»да ёзувчи «ўз ватанпнинг феодал ўтмиши»ю «чиркии... дин»ни аёвсиз фош этган бўлса?! Раббим, денг, Михаил Пванович, акс ҳолда, икковимизнинг ҳам оғзимнз қийшайиб, кўзимиз ғилайи-пб қоладн! Қолаверса, ҒОЯДОР киши қаланғи-қасанғи кўчирмаларни ўзлаштириб олгандан кўра, Ватан ўтмпши бнлан шартлн бадиий тўқиманинг ва дин билан диндорнинг фарқини билиб олса чакки бўлмасди. Яна қайдам, ўзингиз бнласиз — бу масалаларда Сизга кўрсатма берадиган кимсалар бор бўлса ксрак.
Биласизми, бизни таажжублантнрган нарса нима? Негадир Сиз ўз ўтмншига ва ўз динига туфурган кимсаларни алоҳида қадрлар экансиз-а? Қизиқ, жуда ҳам қизиқ мезон топибсиз-ку! Бу «фирқа адабиёти ва фирқа ташкилоти»нинг хиёнатга, Павлик Мороз ўғлидан ўрнак олишга даъват этгувчи чақириғи эмасми?.. Битта дарахтнинг меваси бир-биридан узоққа тўкилмапди, деганлари шу бўлса керак, ҳойнаҳой.
Айтмоқчи, ТуркҲЎ прокурорига ёзиб берган кўргазмангизда «ўрисларга» деган сўзни ўчириб, унинг устидан ўз қўлингиз билан «БОСҚИНЧИЛАРГА» деб ёзиб қўйибсиз. Уялмадингнзми? Наҳоткн, бир-биридан ер билан осмонча фарқ қиладиган мана шу пкки турдош отни тўғридан-тўғри айирбошлаш мумкин бўлса?.. Умуман, тафовут бобида Сиз «калтак»ни «алиф» деёлмас экансиз, бобоп!
Бундан ташқари, қув экансиз, Пванич! «Умуман айтганда, баъзи арзимас таърифларни ҳисобга ол.маганда, йигирма-ўттнз йил муқаддам Абдулла Қодирий нжоди ҳақида айтган гапларим ҳам шу бугун баён этаётган фикр-мулоҳазаларпмдан деярли фарқ қил-мапди», дейсиз-у, лекин Қодирий айнан Сиз қолипини яратиб берган сиёсий андозаларга сиғмагани учун бадном қилингани ва отиб ташлангани тўғрисида миқ этманспз. Нима бало, хотира чатоқми? Даволансангиз бўлармиди... Майли, Сиз бамайлихотир ҳордиқ чиқаринг, итингиз билан Ннқилоб хиёбонида сайр қилинг. Гапнинг чаласини эса ўзимиз поёнига етказамиз.
Михаил Иванович ТуркҲЎ прокуроридан қаттиқ илтимос қилганмикан ёки бошқа биз билмайдиган сабаб бонсми, ишқилиб, «Тафтиш ашёлари» жамғармасига 1935 йили «Обид кетмон»га ёзилган сўзбоши сиғнбди-ю, аммо «Фирқа учун» жаридасида эълон қилинган тақриз сиғмай қолибди. Устига устак, сўзбоши ҳам қисқарган ҳолда кўчирилган. Мана:
ЎзСШЖ Давлат нашриётида, Тошкент шаҳрида 1935 йили чоп этилган Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» қиссасига ёзилган
СУЗБОШИДАН
Абдулла Қодирийнинг «Обид кетмон» қиссаси Ўзбекистонда жамоа хўжаликлари барпо этиш мавзусига бағишланган йирик асарлардан бири. Қиссада кўтарилган масала — жамоа хўжалигига ўртаҳол деҳқонни жалб қилишдир; унинг онгида рўй бераётган ўзгаришлар жараённ ўқувчида қизиқиш уйғотади.
«Обид кетмон» яна шу жиҳати билан ҳам дикқатга сазоворки, бу Абдулла Қодирийдек йирик санъаткор ижодида олға ташланган қадам, албатта.
Авваламбор, «Обид кетмон» қиссаси жадал суръат билан тўкин-сочин турмуш сари дадил бораётган тиришқоқ, ғайратлн ўзбек жамоа хўжаликларидан биттаси ҳақидаги бадиий асар ҳисобланади.
Мих. ШЕВЕРДИН
Кўчирма аслига тўғри: ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги ГРИШЧЕНКО (имзо) 1956 й. 22 июн».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 125-саҳифа)
Мана, қишлоқ хўжалиги ходимлари қурултойида «сўзланган» нутқ! Майли, ўтган ишга саловат. С— 1153
«Ўткан кунлар»дан олинган айрим парчаларни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмасак инсофдан бўлмас, деган хаёлда тубандаги кўчирмани олдик. Марҳамат, танишинг!
«ЎЗБЕКЛАРНИНГ БИРИНЧИ РОМАНИ
(А. Қодирий. «Ўткан кунлар»)
Мусулмонқулнинг халққа (аслида, «аҳолига» — бундан кейинги изоҳлар ҳам бизники: Н. Б.) бўлган жабру зулми ҳаддан ташқари кетди. Агар унинг истнб-доди шаҳарларга («ўзга» сўзи таржима қилинмаган) унча сезилмаса ҳам, аммо халқни (аслида, «марказ — Қўқон одамларини») жуда тўйдирди. Унинг ўз кайфича («ойда эмас» бирикмаси тушиб қолган) ҳафтада солиб турган солиқлари халқнинг (аслида, «фуқаронинг») терисини шилса, бекларни остирди, кестирди (аслида, «арзимаган сабаблар билан қорачопонларни остириб, кестириб туриши хосни ҳам эсанкиратди»).
...магар уламо халқи ундан жуда рози, зероки, унинг суянчиғи эди. Иккинчи суянчиқ «қипчоқлар» эди (аслида, «биринчн суянчиғи ўзининг одамлари бўлса, иккинчисн уламолар эди»).
У, уламо орқали ўз зулмини машруъ бир тусга қўйган, ўзи учун зарарли унсурларни йўқотишда уламолардан фатво (аслида, «улулъамирга боғийлиқ») олишни унутмаган эди.
Уламонинг бу янглиғ истибдодни «фатво» ранги билан бўяб бериши мукофоти учун Қўқон ва Андижон («каби») шаҳарларга маълум мадрасалар бино қилган...
Бу ҳақиқий мусулмон маданияти эди (афсуски, ҳо-зир биз фойдаланаётган «Ўткан кунлар» романи Сарвар АЗИМОВ таҳрири остида — 1974 й. Тошкент шаҳрида — босилгани учунмикан, ундан Михаил Иванович 1928 йили кўчирма келтирган парчалар олиб ташланган экан: изоҳ бизники — Н. Б.). Бу ерда хон мусулмон эди, беклар мусулмон эдилар ва қозилар мусулмон эдилар. Ўғриларнинг қўлини кесишарди... аёлларни эса миноралардан ташлаб юборишарди («Ўткан кунлар»нинг С.Азимов «таҳрири»га учрамаган нусхасида: «Фоҳишалар қопга солиниб, минорадан ташланарди», дейилади). Пиёнисталар қирқ дарра уриларди. Раис афанди ўз аъёнлари билан кўча айланарди ва калима қайтаришни билмайдиган кишиларни калтаклатарди.
(Мих. Шевердин романдан олинган ушбу парчаларни ўрисча матнда асл маъкога тескари талқин қилади: изоҳ бизники — Н. Б.).
«Одамлар ажали етгани учун эмас, хон одамлари қонсираб қолгани учун ўладилар», дерди фуқаро беклар тўғрисида.
«Оқ от бўлмаса, қора ит ялоқ ялайди».
(Кўчирма тамом)
Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романидаги воқеалар мана шу жойдан бошланиши лозим эди. Аслини олганда, романдаги воқеалар замон ва макондан ташқарида рўй берадп. Талқпн қилннаётган тарихий воқеалар Отабек, Юсуф ҳожи ва бошқа қаҳрамонларга деярли таъсир кўрсатмайди. Ҳодисалар, ўрта асрлар даражасидаги Қўқон хонлигида ҳукм сурган жаҳолат шунчаки намойиш (декорация), холос: қаҳрамонлар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, улар ҳаётига дахл қилмайди...
Қодирий Отабекни илғор фикрли киши, ҳатто салкам инқилобчи сифатида тақдим этишга уринади. Қаҳрамон Урисиянинг қайсндпр шаҳрнда бўладн, хусусан, Шамапдап қандайдир йўллар билан янги ғоялар олиб келади.
Кейин Отабек мавжуд тузум ҳақида қатъий бир фикрга келади...
Отабек кураш йўлини таклпф этади: «—Модомики, ўз ғарази йўлида истибдод орқали эл устига ҳукмрон бўлгувчилар йўқотилмас эканлар — нажот нўқдир, магар шундай ғаразчиларни, улар ким бўлсалар ҳам, иш бошидан қувлаш ва улар ўрнига яхши ва холис одамларни ўтқазиш нажотимизнинг йўлидир!»
(Шу ўринда зарурий эскартиш: Михаил Иванович тақриз бошпда «Ўткан кунлар»ни Учннчи бўлимнинг биринчи фаслидан бошлаш керак эди, деб «маслаҳат» беради-ю, лекин ўзи Биринчи бўлнмнинг иккинчи фаслидан кўчирма келтириб, муаллифни мулзам қилмоқчи бўлади. Яъни, танқидчи ўз фикрпда муқнм турмайди — мунофиқлик қилади: изоҳ бизники — Н. Б.)
Отабек эндигина қаддини ростлаб, ўзига йўл очаётган савдогарларнинг вакнли. Табиийки, у хон амалдорларидан норози бўлади... Бироқ, Қодирий тижоратчн буржуйлар қиёфасини фавқулодда улуғвор тарзда акс эттиради. Қаҳрамонлари ҳаёт ҳақиқатидан узоқ. «Ин-қилобчи» Отабек ҳар жойга бурнини тиқаверади. У фақат ёмон ҳукмдорлар ҳақида эмас, умуман тузумнинг ярамаслиги тўғрисида ҳам гапираверади. Ажабланарли жойи шундакн, тпнгловчилар Отабекнинг гапларини жўялик деб биладилар, маъқуллайдилар, қўллаб-қув-ватлайдилар. Кишида шундай таассурот қоладики, гўё Отабек ўтган асрнинг қирқинчи йилларида эмас, яқинда ўн беш-йпгирма йил муқаддам, биринчи ўрис ва форс инқилоби даврпда яшаб ўтгандек!..
Афтидан, муаллиф ҳам қаҳрамон дунёқарашидаги мантнқсизликни пайқаб қоладию сўнг хатосини тузатишга уриниб кўради. Отабек «инқилобий» назариясини ҳеч қаерда ҳаётга татбиқ этолмайди.
«— Мамлакат мозористонга ўхшайди: менинг чақи-риқларимни ким ҳам эшитарди!» — денди Отабек ҳафсаласи пир бўлиб.
(Яна бир зарурий эскартиш: аслида, «Дарҳақиқат, мозористонда «ҳап-ю алал фалоҳ» хитобини ким эши-тардн!» дейиладп. Михаил Иванович таржима жараёнида муаллиф ҳақига бир марта хиёнат қилган бўлса, кўчирмани Отабекнинг аввалги «монологи»дан кейин келтириб пкки марта хиёнат қилади: романда бу парча 19-саҳифада, «аввалгиси» эса 20-саҳифада келади ва зинҳор-базинҳор «муаллиф ҳам қаҳрамон дунёқарашидаги мантиқсизликни пайқаб қоладию сўнг ўз хатосини тузатишга уриниб кўради», деб маломат қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Хуллас, бу ўринда ҳам Мих. Шевердин қувлик қиляпти, холос: изоҳ биздан — Н. Б.)
Шунинг учун бўлса керакки, бутун роман давомида Отабек ижтимоий масалаларга қизиқмайди, ўз қарашларини амалга ошириш учун ҳаракат қилмайди. Ўқувчи эса. мана шундай дабдабали нутқлару жимжимадор сўзлардан кейин инқилобий ҳаракат бошланишига умид қилади ва умид қилишга ҳақлидир. Афсус...
Ҳаёт синовига ростакамига дуч келган пайтдаёқ Отабек енгилади. У ҳибсга олингач, қушбеги ҳузурида айтган сўзлари муросасозлик оҳангида янграйди... Ўша давр шароитида, яъни хон ва беклар ҳокимиятига қарши айтилган бир оғиз сўз учун ҳам одамлар қатл этилган кезларда Отабек «инқилобий» ҳаракат қилади, албатта. Бироқ, кейинги воқеалар биз хийла шошганимизни кўрсатадию дарҳол фикримизни ўзгартиришга мажбур бўламиз.
Кўп ўтмасдан Отабек шахсий ҳаёт ташвишларига ўралашиб қолади. Кумушга бўлган ишқи туфайли у халқни ҳам, баландпарвоз гапларини ҳам унутиб юборади.
Ҳатто Тошкентдаги қонли воқеларга, отаси билан оиласи бошидан кечираётган мусибатларгада парво қилмайди.
(Эскартиш: Мих. Шевердин яна қувлик қиляпти Отабек тугул, ҳатто Қўқон хони ҳам Тошкентдаги воқелардан бехабар эканини, ўша воқеалар ҳақида Марғилонга кечикиб хабар берилганини инобатга олмаяпти ва атайлаб бош қаҳрамон устига мағзава ағдаряпти: изоҳ бизники — Н. Б.)
Тошкент қамали авжига чиққан бир пайтда унинг тўйи бўлади (Марғилон билан Тошкент ўртасида қанча масофа бор? Н. Б.).
Сўнгра Отабек ақл бовар қилмайдиган саргузаштларни бошидан кечиради. Қодирийнинг тасвирлашича, «қатьиятли ва хийла ғанратли» бу йигит арзимас «тақдир зарбаси» натижасида ўзини йўқотиб қўяди... У худди «Минг бир кеча» қаҳрамонлари каби жонидан тўяди, юм-юм йиғлайди. Ўша араб эртаклари қаҳрамонларидан фарқи шундаки, у «художўй» бўлишига қарамасдан ичкиликбозликка муккасидан кетади.
Отабек куч-ғайратини, инқилоби жўшқинлигини ўзи жудаям яхши кўрадиган халқи учун курашга (таъкид бизники: Н. Б.) йўналтирмайди. Отабек давлатни янгилаш йўлидаги чинакам кураш жабҳасида эмас, хийла бачкана зидднятларда ҳақиқий қаҳрамон сифатида гавдаланади. У қайнотаси оиласинн ёвуз кишилардан ҳимоя қилиш паптида «қўрқув, юз-хотир нималигини билмайдиган фидокор»дек курашади.
Айтиш мумкинки, ўша кураш манзаралари тасвирланган саҳифалар романнинг энг бўш ўринларидир. Муболаға бплан айтганда, қаҳрамон бнтта қўли бплан қароқчилардан қасос олади, душманларини қўйдек сўйиб ташлайди ва бу орада Ҳомидга қарата узундан-узун аччиқ-тирсиқ ваъз ўқишга ҳам улгуради. Хуллас, қаҳрамоннинг ҳар қадамида саргузашт ва олди-қочди рўн бераверади.
Отабек ҳақида яна нима дейиш мумкин?
Тошкентга қайтгач, қипчоқлар ваҳшиёна тарзда қириб ташланаётганига эътироз билдириб кўради. Аммо у ўз уйида, оиласида, ягона гувоҳ — отасининг олдида сўзамоллик қилгани учун ҳам бу эътирознинг ҳеч қандай ижтнмоий қиммати йўқдир.
(Отабек ҳам Павел Власов каби катта майдонга оломонни тўплаб олиб, кейин нутқ сўзлаганда маъқул бўларди-а, Михаил Иванович? — пичинг бизники: Н.Б.).
Романнинг бошқа қаҳрамонлари ҳам ясама, ғайри-табиий. Лекин улар хийла ўзига хос. Хусусан, Отабекнинг отаси Юсуф ҳожи анча жонли шахс. У ҳур фикрли ннсон, аммо унинг ҳур фикри ислом ақидалари доирасидан ташқарига чиқмайди ва мутаасснб диндор бўлиши учун халақит бермайди. У тинч-тотув яшашни истапди, алғов-далғовлардан қўрқади; ҳар қандай қўзғолон ва ғалаёнга қарши туради...
Отабекнинг дўсти уста Олим жозибадор қаҳрамон. У ҳақиқатан ҳам жонли одам. Кетма-кет зарбалардан сўнг унинг ҳаётдан кўнгли совийди. Охирн бир оз бўлсада, ҳур фикрли бўлпб қолади. Бироқ, унинг ҳур фикри одат ва шариат қоидаларини бузишдан на-рига ўтмайди. Ижтимоий масалалар уни мутлақо қи-зиқтнрмайди.
Қодирий аёллар қисматини, оиладаги аҳволини ни-ҳоятда майин бўёқларда таевирлайди. Агар оила бошлиғи ақлидрокли, оғир-вазмин киши бўлса, бундай онлада аёллар яхшп яшайдилар; шундай шароитда бахтли бўлиш, асосан, аёлларнинг ўзларига боғлиқ... Романда акс эттирилган оилалар ҳақида ана шунақа фикр юритиш мумкин. Сир эмаскн, ўзбек оилаларининг ҳаммасн ҳам фаровон турмуш кечирмайди. Лекин азбаройи қонунлар ёмонлиги, айтайлик, кўп хотин олиш йўл қўйплгани учун бундан бўлмаган. Балки, кишилар табнатндаги қусурлар кулфат келтиради, холос...
Қодирий оилавий турмушни ана шундай тасвирлайди.
Қодирий керакли ўринларда муаллиф муносабатини бўрттнриб кўрсатмайдн; нобопликларни хаспўшлашга уринадп, мапшип турмушни, айниқса, оилавий муносабатларни ҳаддан зиёд илоҳийлаштиради. Шунга қарамай, роман урф-одатларни ўрганиш маъносида муҳим аҳамиятга эга...
* * *
Роман тарихий мавзуда ёзилган. Бу дегани, авваламбор, даврни акс эттириш, айрим табақаларнинг ўзаро алоқаспни ижтнмоий негизда кўрсатиш лозим, демакдир. Бошқа воқеа-ҳодисалар ана шу асосда рўй бериши керак. Романда мутаносиблик, яхлитлик етиш-майди.
Қодирий давр манзарасини акс эттнрадиган тарихий роман ёза олмаган; у энди пайдо бўлаётган тижоратчиларни улуғлаб кўрсатган, холос.
Романни ўқиётган пайтингда, муаллиф ўтмишни оқлашни, ўтмишни ҳақиқатда бўлганидан кўра яхшироқ тасвирлашни ўз олдига махсус вазифа қилиб қўймаганмикан, деган тасаввур мудом хаёлингни тарк этмайди. Маиший турмуш, ахлоқ, ижтимоий муносабатлар тимсол даражасига кўтарилган.
Шунингдек, муаллиф Тошкентни Қўқондан ажралиб чиқиши ҳодисасига ижтимоий баҳо беришга ожизлик қилади. Уйлаш мумкинки, гўё Азизбек кўнглини шод этиш мақсадида Тошкентни мустақилу ўзини хон деб эълон қилгандек! Аслида, ўша даврга келиб Тошкент қулай жуғрофий минтақага жойлашгани туфайли иқтисодий жиҳатдан мустақил бўладию, Фарғона билан юзаки алоқа қилиб туради, холос. Бу ҳол муаллиф эътиборидан четда қолган...
У сўзидан равшанки, Қодирий тарихий шароитни идрок этолмаганп учун романда Тошкент ғалаёни жуда ишонарсиз тасвирланади. Романда бу ғалаён баландпарвоз ибора бнлан «инқилоб» деб аталади...
* * *
Романда қаҳрамонларнинг ислом дннига муносабати ҳам яхши ёритилмаган. Бу дин ҳоким синф бўлмиш тижоратчилар манфаатига мос тушади. Устнга устак, Қуръон деҳқонлар манфаатини эмас, савдогарлару энди оёққа тураётган капитализм манфаатини ҳимоя қи-лади.
(Эскартиш: Мих. Шевердин нафақат Қодирийга, ҳатто ислом динига ҳам туҳмат қилаётибди, албатта: изоҳ бизники — Н. Б.)
Айни пайтида романда ислом дини унчалик сезилмайди. Бир томондан олиб қаралса, бу ҳол ижобий ҳодисадек туюлади. Гўё романда тасвирланаётган ўзбекларнинг ҳаммаси даҳрийларга ўхшанди улар динга лоқанд қарайдилар. Лекин, иккинчи томондан, романда «Оллоҳ» каби ундалмалару таҳорат, номоз сингари диний расм-русумлар жуда кўп бора эслатилади. Ҳатто ҳур фикрли Отабек ҳам ҳар қандай ишга қўл уришдан аввал албатта «Оллоҳ» номини зикр этади. Ниҳоятда муҳим масалага муаллифнинг бундай муносабати хавфли, омонат. Агар ишлов берилмаган китобхон бу асарин ўқиса борми, дарров мусулмон қаҳрамонлардан ўрнак оладию:
Оллоҳу акбар деб хитоб қилади.
Ҳатто ислом дини қонунларида хийла бўш, муваффақиятсиз талқин этилган қўйди-чиқди масаласи на муаллифни, на қаҳрамонларни ғазаблантиради. Романда «талоқ» — гуноҳга ботган хотин учун энг адолатли жазо ҳисобланади. Қўйднчиқди осонликча содир бў-лади.
« Кет, жалаб! Талоқсан, талоқ!» деб қичқиради Отабек. Бу ўринда қаҳрамон дин ўз синфи манфаатига нечоғли мос эканини беихтиёр фош этиб қўяди...
(Эскартиш: наинки, тижорат аҳли «Хотинимнинг талоғини бераман!» деган ғаразли мақсадни кўзлаб... мусулмон бўл-а?! Иванич, даъволарингиз сира ҳам ку-ракда турмайди-ку! — Н. Б.)
Ўзбекларнпнг биринчи романи Қодирпйнинг романи ғоявий жиҳатдан бизга ётдир. Эҳтимол, дафъатан кўзга яққол ташланмас-у, лекин бунда одат, Қуръон, ўтмиш, «олижаноб қадим замонлар» тарғиб қилинади.
«Агар урфодатларимизга оғишмай амал қилсангизлар, ҳаммаси яхши бўлади». Албатта, муаллиф айнан шундай демайдп. Лекин бутун романдан ана шу мазмун балқиб туради...
«Ўткан кунлар»нинг салбий томонларини ҳатто унинг жуда катта бадипн қимматга эга экани билан ҳам оқлаб бўлмайди...
* * *
Шубҳасизки, Қодирийнинг романи ёш ўзбек адабиётида йирик ҳодиса ҳисобланади. Бу дастлабки роман, демак у танқидий таҳлил этилиши, унга алоҳида эътибор берилиши лозим. Роман мароқ билан ўқилади. Эски нашрнинг биринчи китоби қайта чоп этилди. Нисбатан қиммат бўлсада (учта кнтобнинг нархи 3 с. 40 т.), лекин биринчи китоб (10000 нусха) бирпасда тарқалиб кетди. Шунинг учун ҳам романга жидднй эътибор беришимиз керак бўлади. Ҳозиргача биз унга панжа орасидан қараб келдик.
Ажабланарли жойи шундаки, шу кунгача «Мариф ва ўқитувчи» жаридасидан бошқа миллий матбуот роман ҳақида ломмим демаяпти. Вақтли матбуот сукут сақлаяпти: гўё романдаги ғоявий хатоликларни маъқуллаяпти, романдаги мавжуд нотўғри, ҳатто зарарли ғояларни, ўтмишни бўяб кўрсатишга уринишни, савдогарлар тоифасини қаҳрамон даражасига кўтариб, уларни ўзбек халқининг ҳақиқий вакили сифатида талқин этилишини қўллаб-қувватлаяпти.
Матбуот шу пайтгача ўз олдида турган вазифани бажармади: тарихий даврга тўғри баҳо бериш, бадиий тўқима билан сохталаштирилган ўтмишни ажратиб олиш масаласида ўқувчиларга ёрдам бермади...
Хўш, романни нашр этиш шартмиди? Шубҳасиз. Бироқ, роман нашр этилиши билан дарҳол ўқувчиларни уюштириш, муаллиф тақдим этаётган нарсалардан нималарни қабул қилиш ва нималарни рад этиш лозим-лигини кўрсатиб бермоқ даркор эди. Матбуотда чоп этилган танқидий мақолалар фақат ўқувчиларга эмас, балки ёш ёзувчиларимизга, шу жумладан, Қодирийнинг ўзига ҳам ниҳоятда фойдали бўларди.
Хўш, йўл қўйилган хатони тузатиш мумкинми? Нафақат мумкин, балки тузатиш зарурдир. Қодирий романи муносабати билан ташкнл этиладиган қамровдор мунозара ҳозирги замонни ва ўтмишни акс эттириш учун қўлига қалам олган ёзувчи олдига қўядиган талабларимизни аниқлаштиришга ҳам ёрдам беради.
Хўш, Қодирий романипи ўрис тилида нашр этиш ке-ракми? Бизнингча, нашр этиш керак. Ҳамма гап — уни қай ҳолатда нашр этишда... Унга тарихий даврни тўғри кўрсатиб берадиган, савдо капиталининг аҳамияти ва муаллиф томонидан ўтмншнипг улуғланиши нотўғрн экани ҳақидаги мақола илова қилиниши лозим. Романнинг баъзи ўринларига алоҳида изоҳ берилиши даркор. Муаллифнинг ғоявий хатолари бирмунча зарарсизлан-тирилгандан кейингина романни ўрис китобхонига тавсия этиш мумкин.
«М. ШЕВЕРДИН».
(«Фирқа учун» жаридаси, ўрис тилида, 1928 йил 3-сони, Тошкент шаҳри, 88—96-бетлар.)
Кўриниб турибдики, 1928 йилда М. И. Шевердин биринчи бўлиб, «Ўзбекларнинг биринчи романи Қодирийнинг романи ҒОЯВИЙ ЖИҲАТДАН БИЗГА ЁТДИР», деб эълон қилади ва ваколатли ФИРҚА ташкилотининг вакили сифатида вақтли матбуотни «Ўткан кунлар»ни «тошбўрон» қилишга сафарбар этади.
Албатта, ўқувчига бизнинг даъвомиз эриш туюлади: «Ким бўпти ўша Шевердин?! Вақтли матбуотни «тошбўрон»га сафарбар этган эмиш, туфэ! Лоф бўлсину, лекин меъёрида бўлсинда!»
Айн момент, афандим!
Биринчидан. М. И. Шевердин қатли ом давригача жумҳуриятимизда ҒОЯДОР сифатида камол топган кимса: у энг қудратли ташкилот ВКП(б) МҚ, Ўрта Осиё Бюросининг шунчаки фикр тарқатувчиси. эмас, айни чоқда ҚУРСАТМА берувчи ва берилган КУРСАТМАнинг бажарилишини назорат қилувчи «Фирқа учун» жаридасининг ЯЛОВБАРДОРИ эди. Шунинг учун у ўзндан беш-олтита кўйлакни ортиқ йиртган Абдулла Қодирийга бемалол «оталарча» маслаҳат берадп, «Ўткан кунлар»ни ўзбек ва ўрис тилларида нашрқилиш ёкп нашр қилмаслик масаласида ҳукм чиқаради Ваҳоланки, қўлида ҳеч қандай ваколати бўлмаган ким-са ҳукм чиқармайди, балки қудуқдан сув олгани келган хотин-халажларга: «Пақирни тушир!.. Торт пақирни!» деб буйруқ бериб, ўзини ўзи калака қилиб туради,. холос.
Иккинчидан. Михаил Иванович «Ўткан кунлар» ҳақида азбаройи қизиқувчанлиги туфайли эмас, балки ФИРҚАнинг топшириғига кўра ТАҚРИЗ задиг. маълумки, фирқа ташкилоти адабиётга раҳбарлик қилиб туриши лозим экани ҳақидаги кўрсатма биринчи ўрис инқилоби даврида «бутун дунё йўқсулларининг доҳийси» томонидан берилган эди. Ҳай, биз ҳозир Ленинга тил теккизмайлик — мавриди эмас. Маҳаллпй матбуот мўъжаз мавзуларни кўтариб чиқса ҳам катта гап!.. Қисқаси, Шеверднн ўша «Фирқа учун» жаридасининг 1928 йил 4-сонида Садриддин Айнийнинг «Одина» қиссаси ҳақида «ШАРҚОНА ИЖТИМОИЙ ҚИССА» номли яна битта тақриз эълон қилади ва яна-тағин: «Жиддий камчилик Айний қнссасини сўзсиз ўзимизники дейишимизга имкон бермаяпти... Қишлоқда синфий табақаланнш жараёни кўрсатилган-у, аммо бу жараёндаги ишчиларнинг етакчи ўрни қисман акс эттирилган, холос. Боз устига, қиссада бу жараён охирига етказилмайди» («Фирқа учун» жаридаси, 1928 йил, 4-сон, 116-бет), деб ҲУКМ чнқаради. Мана, энди ўзингиз ўйлаб кўринг: бадиий асар ўқишга қизиқадиган шунчаки ҳаваскорнинг тақризларини ўта жиддий жарида ходимлари кетма-кет чоп этиши мумкинми? Асло. Ажабланарли жойи шундаки, Мих. Шевердин тақри-зида, 1928 йилда, «учирма» қилинган палопонлар қанот қоқиб келадию Ойбек 1936 нилда ёзган рисолага қўнади — бола очади, сўнгра 1938 йили ҚОДИРИЙнинг Давлат Хавфсизлиги Бошқармасидаги терговчиси Тригулов тузган Айбномага қўнади ва яна бола очади; кейин СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати томонидан чиқарилган ҳукмномада ҳам айнан ШЕВЕРДИНнинг «палопонлари» номма-ном санаб кўрсатилади. Қалай! Бизнингча, бу бежиз эмас. Бизнингча, ўн йил мобайнида юқори фирқа ташкилоти Қодирийга қарши суиқасд тайёрлайди ва ўзининг гаразли мақсадини амалга ошириш учун шевердинлардан қурол сифатида фойдаланади.
Учинчидан. Истеъдодли ўзбек ёзувчиларининг инқилобдан кейинги тўнғич авлоди ёппасига қатл этил-гач, М. И. Шевердин бирданига ёзувчи бўлиб кетади: «Санжар ботир», «Бўри изидан» каби «инқилобий» мав-зуда романлар ёзади; ўзбек тилида иккп жилд, ўрис тилида олти жилд «танланган асарлар»ини эълон қилади... «Отнинг ўлими —итнинг байрамн», деганлари шу бўлса керак, албатта.
Тўртинчидан. Келинг, ҳадеб бошингизнн қотиравермайликда, жайдари «фалсафа»мизга «Фирқа учун» жаридасининг 1930 йилги қўшма сонида (биринчп ва иккинчи) чоп этилган «доҳиймиз» П. В. Сталиннинг «Ютуқлардан эсанкираш» мақоласидап олинган кўчама билан «жило» берайлик:
«Раҳбарлик санъати жиддий ишдир. Ҳаракатдан ортда қолиш мумкин эмас, чунки ортда қолган киши оммадан ажралиб қолади. Лекин илгарилаб кетиш ҳам мумкин эмас, чунки илгарплаб кетган кишининг омма билан алоқаси узилади. Кимки ҳаракатга раҳбарлик қилишни ва айни пайтда милёнлаб омма билан алоқасини сақлаб қолишни истаса, у жанггоҳда ҳам қолоқларга қарши, ҳам илғорларга қарши кураш олиб бормоғн лозим».
Доҳиёна гап! Бунинг ўзбекча мазмуни шундан иборатки, қозиқнинг учи ҳам, боши ҳам бўлма — ўртаси бўл: шунда на ерга кирасан, на бошингга гурзи ейсан. «Доҳий» маслаҳатининг ижтимоий маъносп эса бундай: халқни пода-пода қилиб жамоа хўжаликларига ҳайдаб киритиш лозим; ҳартугул, подани бошқариш осон — битта чўпон (раҳбар) бўлса, орқада қолган ёки илга-рилаб кетган ҳайвонларни калтаклаб-калтаклаб подага қўшиб туради, вассалом... Иннайкейин, бирпасда КОММУНИЗМ қуриб оламизу соя-салқин жойларда қорнимизни қаппайтири-иб ётамиз. Қалай! Коммунизмда яшашни истайсизми?..
* * *
Абдулла Қодирий асарлари ҳақидаги танқидий ма-қолалар, ёзувчини миллатчиликда айблайдиган ранг-баранг туҳматлар битта ИНСОНни қатл этиш учун» асос бўлмайди, деб ўйлаш мумкин. Бироқ, «Абдулла Қодирий миллатчи, халқ душмани!» деган уйдирмага жамоатчилик ишонтирилади, тирик кишига гўр қазилади, мотам маросимига ҳозирлик кўрилади; рўзномаю ойнома саҳифаларида овоза қилинган миш-мишлар натижасида жанозага одам тўпланади ва Давлат Хавфсизлиги Бошқармасига пинҳона жўнатилган маълу-мотлар, хулосалар жонолғич вазифасинн бажаради: Қодирийнинг боши узра чирчир айланишиб, «Қон!» дея, «Қон!» дея айюҳаннос солишади. Жумҳуриятнинг етакчи рўзномаларида жазавадор бош мақолалар бо-сплади,уларга тубандагидек «қош» қўйилади:
«ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ДУШМАНЛАРИ» («Правда Востока», 1937 й. 4.Х1).
«ЎЗБЕКИСТОН МЕХНАТКАШЛАРИ АШАДДИЙ ХАЛҚ ДУШМАНЛАРИНИ ОТИБ УЛДИРИШНИ ТАЛАБ ҚИЛМОКДАЛАР!» («Правда Востока», 1938 й.5.Ш).
«ХОИНЛАРГА ЎЛИМ!» (Ўша рўзноманинг ўша сони).
Таассуфки, «Халқ, артисткаси», орденли Сора Эшонтўраева имзоси билан 1938 йил 6 март куни «Правда Востока» рўзномасида эълон килинган мақола «ЯРАМАСЛАРГА ШАФҚАТ ЙЎҚ!» деб номланади... Афтидан, бу мақолани АЁЛ киши эмас, ЯЛМОҒИЗ ёзганга ўхшайди.
Маколаларнинг яна бири «ШЎРО СУДИ ХАЛҚ ХОҲИШИНИ АДО ЭТАДИ» деб номланса, бошқаси «ЎЗБЕК ХАЛҚИ ОЛИЙ СУДНИНГ ҲУКМИ БИЛАН БИРДАМ ЭКАНИНИ НАМОЙИШ ҚИЛМОҚДА» деб номланади: Тошкент шаҳар, Ўктабр депарасининг ПУШКИН номидаги ўйингоҳида 13 март куни кўпминг-кишилик митинг бўлиб ўтгани, унда «жумҳурият оқсоқоли» ЙУЛДОШ ОХУНБОБОЕВ оташин нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилади; хайҳот, митинг катнашчилари Акмал ИКРОМОВ билан Файзулла ХУЖАЕВ СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан олий жазога — ОТУВга ҳукм этилгани тўғрисидаги шумхабарни... гулдурос қарсаклар билан кутиб оладилар!
Халқнинг жазаваси тутиб, «халқ душманлари»га шафқатсизларча жазо берилишини талаб қилаётган кезларда шу халқнинг асл фарзандларн Хавфсизлик Бошқармасининг рутубатли қамоқхоналарида жон бериб-жон олишарди — қон қусишарди; улар оғзидан кўиик сачратиб қичқираётган оломондан эмас, Оллоҳдан мадад сўрашарди.
«Махфий
ЎзСШЖ Адабиёт ва Нашриёт ишларининг Бош идораси
«УЗГЛАВЛИТ»
287-сон 1938 й. 15.IV.
ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавсизлиги Бошқармасининг IV бўлимига — ўрт. ТРИҒУЛОВга.
Халқ душмани сифатида фош этилган Абдулла ҚОДИРИЙнинг барча китоблари ва китобчалари 1937 йил рўйхатига биноан йиғиштириб олинганини маълум қиламиз.
«Узглавлит» бошлиғи ЛОПУХОВ (имзо)»
Холмат ҚУРБОНОВ — Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги учта чақувноманинг ҳаммасига бехато имзо чеккан ягона кимса ҳисобланади. Унинг исм-фамилияси «Ўзбекистон йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси» сифатида доимо биринчи навбатда қайд этиларди. Лавозим жиҳатидан «ҳашарчилар»га қараганда юқори поғонада тургани учун ҳам ўша хулосаларнинг «бисмилло»си X. Қурбонов хоҳиш-иродасини тўла-тўкис ифодалаган бўлса ажаб эмас.
«Абдулла Қодирийнинг «тарихий роман» деб аталадиган асари ўзининг сиёсий йўналишига кўра чинакам аксклшўравий, буржуйча миллатчилик руҳидаги асардир. А. Қодирийнинг замонавий мавзулардан «чекиниши», аслида, замонга муносабатнинг ўзига хос ниқобланган кўриниши, холос. У ўз романида Туркистон ўтмишини — феодал-помешчиклар, буржуйлар тузумини улуғлайди ва Ўзбекистондаги Шўро тузумига ўзининг аксилинқилобий, аксилшўравий, буржуйча миллатчилик ғояларини қаршн қўяди».
(«Абдулла Қодирийнинг (Жудқунбой) буржуйча миллатчилик руҳидаги аксилинқилобий «Ўткан кунлар» романи ҳақида».)
* * *
«Муаллиф ўз қиссасида Шўро ёзувчилари тўғрисида бемаврнд мунозара бошлайди. Боз устига, бу масала қисса воқеаларига асло алоқадор эмас. Қодирий уларни калака қилади, устидан кулади ва ҳақорат қилади».
(«Обид кетмон» (қисқача мазмуни) ҳақида».)
* * *
«А. Қодирий (Жулқунбой) Ўктабр инқилобигача ўзининг буржуйча миллатчилик руҳидаги асарларини эълон қилади. Ўктабр ғалабасидан сўнг очиқ-ойдин болшовойларга, Шўро ҳукуматига қарши курашди ва асарларида аксилинқилобий, миллатчилик ғояларини тарғиб қилди. А. Қодирий буржуй миллатчиларининг етук, мақтовга сазовор маддоҳи («писак») эди: улар мана шу маддоҳи бплан ғурурланиб юришарди. А. Қодирий ўз буржуп синфининг ишонган, садоқатли хизматкори эди».
(«А. Қодирийнинг тескаричн асарлари».)
Хуллас, учала чақувномага ҳам биринчи бўлиб X. Қурбонов — Ўзбекистон Йўқсул Шўро ёзувчилари уюшмаси Ташкилий қўмитасининг раиси имзо чекади. Бу кимса аслида ким эди? X. Қурбонов ёзувчи эдими ёки йўқсулми? Балки, у Шўродир? Шўронинг жосуси, чақимчисими?.. Нима бўлганда ҳам, йўқсуллар диктатурасню Шўролар етовида «порлоқ келажак сари, олға!» кетаётган ёзувчилар ҳолига маймунлар йиғлар экан. Ҳартугул, «қўй кўмондон бўлган арслон галасидан кўра, арслон қўмондон бўлган қўй пода афзал» (Наполеон). Ахир, арслоннинг ўлиги ҳам арслон-да!
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам очилади. Эҳтимол, шундайдир. Аммо ўн саккиз йилдан кейин қинғир ишнинг қийиғи ёпилади, холос.
1956 йил 28 май. ТуркҲЎ прокурорининг ёрдамчиси, адлия подполковниги Гришченко тегишли расм-русмларни бажо келтиргач, X. Қурбоновни гувоҳ сифатида сўроқ қилади.
Гувоҳлик варақасида қайд этилишича, X. Қурбонов 1907 йили Жиззах шаҳрида туғилган, ўзбек, оилали, Ўзбекистон Қўммунистик фирқаси ҳузуридаги Фирқа институти директорининг ўриибосари (қаранг-а, қатли ом даврида алоҳида хизмат кўрсатган ходимини ФИРҚА ЎЗ ПАНОҲИДА асраб қолган экан!), олий маълумотли, филология фанлари номзоди, доцент, судланматан, 1931 йилдан бери СШЖИ қўммунистик фирқасининг аъзоси; Тошкент шаҳар, Сталин кўчасидаги 7-уйда яшайди.
Гувоҳ қуйидагича кўргазма беради:
«Мен 1937 йилнинг сентябр ойидан то 1938 йилнинг ноябр ойиға қадар Ўзбекистон Шўро ёзувчилари уюшмаси ташкилотига раис бўлганман.
Ёзувчи Абдулла Қодирийни (Жулқунбой) унииг шов-шув бўлган асарлари «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романлари ва «Обид кетмон» қиссаси орқали билардим. Абдулла Қодирий билан шахсан таниш эмасдим.
Ёзувчи Абдулла Қодирий ҳақида шуни айтишим мумкинки, у ўзбек адабиётидаги энг истсъдодли ёзувчилардан бири эди. Унинг тили содда бўлиб, кенг китобхонлар оммасига тушунарли эди. Шунинг учун асарларини жуда яхши кўришарди. А. Қодирий ўз асарларида халқ маталлари билан мақолларини кўрсатиб берган. Ўзининг «Ўткан кунлар» романида хон замонидаги жнрканч феодал тартибларни ҳаққоний акс эттиради: хон амалдорларининг ўзбошимчалигини, золимлигини фош этади. Шунингдек, эски турмушга ва динга қарши чиқади. Бир нарсани алоҳида таъкидлашим лозимки, Абдулла Қодирий бу асарида ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқади. Романнинг қиммати — унинг тарбиявий аҳамиятидадир. Унда тарихий давр ҳаққоний кўрсатилган. «Ўткан кунлар» романини лозим бўлган тузатишлар билан ўзбек ва ўрис тилларида бизнинг замонамизда ҳам нашр этиш мумкин, деб ҳисоблайман.
Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида динга, хон саройидаги расм-русмларга, мусулмон руҳонийларига қарши хуруж қилади. Роман бадиий жиҳатдан ниҳоятда қимматли бўлиб, унда тарихий давр ҳам, од-дий халқнинг хон тузумига қарши кураши ҳам ҳаққоний акс эттирилган.
«Обид кетмон» қиссаси жамоа хўжалиги қурилиши мавзусида ёзилган, ўз вақтида — 1935 йилда бениҳоя қимматли, мавзу жиҳатидан долзарб ҳисобланарди. Бу жамоа хўжалиги қурилиши ҳақидаги биринчи қиссз эди.
Абдулла Қодирий ўз асарларини жуда катта ҳаётий тажрибага суянган ҳолда ёзган.
Савол. Айтинг-чи, 1937-38 йилларда Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзганмисиз?
Жавоб. Йўқ, мен ҳеч қачон Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисида хулоса ёзмаганман.
Савол. Ҳозир Сизга жиноятноманинг 56—61саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар таништирилади... Хўш, Сиз ана шу хулосаларни тасдиқлайсизми?
Жавоб. Жиноятноманинг 56—61-саҳифаларидан ўрин олган, Абдулла Қодирийнинг асарлари тўғрисидаги хулосалар билан танишиб кўрганимдан сўнг, мен қуйидагиларни баён этмоғим лозим: бу хулосалар матнини мен ёзмаганман ва улар ким томонидан ёзилгани ҳам менга номаълум. Айни чоқда, ушбу хулосалар қандай мақсадни кўзлаб, қачон ёзилганини ҳам аниқ айтолмапмаи. Фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, дастлабки икки хулоса остига мен имзо чекканман. Лекин, назаримда, жипоятноманинг 61-саҳифасидаги имзо меникига ўхшамаяпти: бу менинг имзоим эмас ва менинг номимдан буни ким қўйгани ҳам менга номаълум.
Хулосаларнинг мазмуни тўғрисида ўз фикримни баён этмоқчиман: хулосалар ҳақиқатга тўғри келмайди — мен ҳозир бу хулосаларни тасдиқламайман. Абдулла Қодирий қамоққа олингач, у «халқ душмани» экан, деган гап тарқалди. Бироқ, шахсан менинг ўзимга Абдулла Қодирийнинг жиноий ишлари хусусида ҳеч нарса маълум эмас.
Бу иш юзасидан бошқа ҳеч қандай кўргазма бера олмайман.
Тасдиқномага менинг сўзларим тўғри ёзилган, ўқиб кўрдим.
Қурбонов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари»бўлими, 85—86-саҳифалар.)
Кўриниб турибдики, X. Қурбонов Қодирий устидан ёзилган чақувномаларнинг ҳаммасига фақат битта ўзи имзо чекканига амин бўладию бирдан қўрқиб кетади ва учинчи имзосидан тонади. Бироқ, қонун бўйича бундай ҳолатда имзо дарҳол мутахассислар томонидан текширтирилиши лозим эди: терговчи зса мунозарали масалага ҳеч қандай аҳамият бермайди — Қурбоновнинг муайян кўргазмаси на тасдиқланади, на инкор этилади. Ваҳоланки, тергов бошланишидан аввал терговчн гувоҳдан: «Агар ёлғон кўргазма берсам, ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 224-, 225-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилажагим ҳақида огоҳлантирилдим», деб тилхат олади. Аммо крнунга терговчининг ўзи амал қилмайди...
Шунга ҳам ота гўри — қозихонамн, дейишингиз мумкин, азиз ўқувчи. Бундан кимга фойдаю кимга зарар? Тўғри, бундан терговчига ҳам, гувоҳга ҳам ёки спзу бизга ҳам ҳеч қандай фойда-зарар йўқ — ўша машъум хулосалар жабрини Қодирий тортган, отилган!
«ТАСДИҚНОМА»
Тергов тамом бўлгани ҳақидаги эълон
1938 йил Март ойининг 15-куни
Савол. Тергов тамом бўлгани ҳақида Сиз огоҳ этилдингиз. Айтинг-чи, терговга қандай шикоятннгиз бор? Тергов пайтида берган кўргазмаларингизни тўлдиришни истайсизми?
Жавоб. Тергов тамом бўлгани ҳақида менга эълон қилинди. Тергов ҳужжатлари билан танишдим. Терговга ҳеч қандай шикоятим йўқ. Мен, ҳақиқатан ҳам, 1932 йилгача буржуй миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлганимни инкор этмайман: ўзимни қисман айбдор деб ҳисоблайман. Бироқ, мен Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилшўравий ташкилотга аъзо бўлмаганман шунинг учун ҳам ўзимни бу борада айбдор деб ҳисобламайман.
Абдулла ҚОДИРИЙ (имзо).
Терговчи: ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиғи (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 75-саҳифа.)
Ўз-ўзидан савол туғилади: хўш, нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржун миллатчиси сифатида аксилшўравий, миллатчилик ишлари билан машғул бўлгани»ни инкор этмаяпти ва ўзини «қисман айбдор» деб тан оляпти? Чунки қатли ом йилларида ҳам фақат Жиноят Мажмуасигина эмас, айни замонда ЖМни «йўлга солиб турадиган» Жиноий Жараён Мажмуаси ҳам мавжуд зди: ЖЖМнинг махсус моддасига асосан «агар жиноят содир этилгандан сўнг муайян муддат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас»ди. Хусусан, Жиноий Жараён Мажмуасининг 21-моддасида бундай дейилади:
«Қуйидаги ҳолатларда жиноий иш қўзғатиш мумкин эмас:
...б) жиноят учун суд томонидан беш йилгача муддат билан озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилиши мумкин бўлган жиноят содир этилгандан сўнг, орадан беш йил мухлат ўтиб кетган бўлса, шахс устидан жиноий иш чўзгатиш мумкин эмас».
Абдулла Қодирий қисман бўйнига олаётган жиноят эса... ҳакам муттаҳам бўлган тақдирда ҳам, шахснн беш йил муддат билан озодликдан маҳрум этишга учма-уч «тарди, холос. Дарҳақиқат, 1932 йилгача Абдулла Қо-дирий Шўро ҳукумати билан Фирқанинг муттаҳамлигини ҳажвий асарларида фош этган эди... Лекин, ҳозир гап бунда эмас. Гап шундаки, ўрт. Қурбонов, Абдулла Қодирий ҳам яшашни жуда-жуда истарди, у ҳам шу қа-дим ҳаётни севарди, ўз ажали билан ўлишни истарди: ўн, йигирма, ўттиз ва сўнгсиз йиллардан кейин жафокаш Туркистон тупроғида рўй берадиган чинакам ИНҚИЛОБни ўз кўзи билан кўришни истарди. Шунинг учун ҳам ўша лаънати мажмуалардан нажот изларди; хасга бўлсада осилиб қирғоққа чиқиб олишни хоҳлар-ди: агар у қирғоққа чиқиб олиш учун Маркс ё Лениннинг этагидан тутган бўлса, билингки, бу ҳол унинг даҳрийлигидан нишона эмас, балки «доҳийлар»ни уммон ўртасидаги хас ўрнида тасаввур этганидан нишонадир!
Ахир, ўзингиз ҳам, ўрт. Қурбонов, сувдан қуруқ чиқиш илинжида ўн саккиз йил муқаддам «уч қўллаб» тасдиқлаган даъвонгиздан осонгина тондингиз-ку! Мардона туриб гуноҳингизни бўйнингизга олмадингиз-ку! Хўш, ўз лафзидан қайтган кимса пок ҳисобланадими? Ундай бўлса, ўринсиз тўкилган қонлар хунини ким тўлайди?
* * *
«Сўсалистик реализм методи» асосини ўрта мактабнинг бошланғич синфларидаёқ «аъло» баҳоларга ўзлаштириб олган Шўро зиёлиси дарҳол: «Ушбу қзтлноманинг салбий қаҳрамонлари бўш экан, уларга кўпроқ қора бўёқ чаплаш лозим. Ижобий қаҳрамонларга эса, ҳеч бўлмаса, биттадан ов милтиғи улашиб чиқиш зарур; зеро, А. П. Чехов таъбири билан айтганда, «деворда осиғлиқ турган милтиқ охири отилиши керак», деб танбеҳ берса ажаб эмас. Ҳм-м, ўринли танбеҳ, деймиз ноилож. Хийла кечикиб бўлса-да, хаёлингизнинг қара-ма-қарши «қутби» да доим икки «қаҳрамон» номи турсин: бири — Абдулла Қодирий, иккинчиси Нурлин ТРИҒУЛОВ. Мавзу хийла ёйилиб, кўчирмалар кў-пайнб кетса ҳам, лекин дилимизда мудом ё Қодирийга ёки Триғуловга тегишли бирор ҳақиқатни исботлаш ва шу ҳақнқатга Сизни, азиз ўқувчи, ишонтириш ниятимиз яшприн бўлади. Агар Сизни ишонтира олмасак, кўнглингизда иштибоҳ уйғонса, демак, биз ўз олдимизда турган вазпфани уддалай олмаган бўламиз ва янада ишончлироқ далил-исбот қндира бошлаймиз: баъзан олис-олисларга «ўтлаб» кетишимизнинг асл сабаби ҳам шундан.
Хуллас, шу пайтгача «парда орқасида» фурсат кутиб турган асосий қахрамонлардан биттаси ТРИҒУЛОВдир.
Нурлин Исҳоқович Триғулов қатли ом кунларида Абдулла Қодирийни тергов қилган киши. У ЎзСШЖ ИИХК Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг ходими. Н. Триғулов 1937 йил 31 декабр куни Абдулла Қодирий ўзннипг Қубирариқ кўчасидаги 121-уйида қамоққа олиниб, уй бошқарувчпси Раҳматулла ТОШПЎЛАТОВ иштирокида хонадони тинтув қилингандан то ёзувчи1938 йилнинг 4 (?) октябр куни отиб ташлангунча бўлган фожиавий жараёнда бевосита қатнашган гувоҳ, ҳам асосий ижрочн ҳисобланади. Ҳа, Н. Триғуловни ижрочи дейиш мумкин, аммо у отув ҳукмини ижро этгани йўқ. Бироқ, уни «ўйиндан ташқари ҳолатда» турган десак инсофдан бўлмайди.
Хўш, Абдулла Қодирий тергов натижасига кура фожиага йўлиқдими ёки тергов бошлангунча ўлим жазосига хукм қилинганмиди?..
СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати 1938 йил 4 октябр куни ўзининг сайёр мажлисининг «маслаҳат оши»га тўпланади ва:
«1. Айбномага рози бўлсин. СШЖИ Олий суди Ҳарбпй Ҳайъати томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинсин.
2. Абдулла Қодирий ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасининг 58-, 64-,67-моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилсин, суд килинсин.
3. Ушбу иш СШЖИ Марказий Ижроия Қўмитасннинг 1934 йил биринчи декабр кунги қарорига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида, қораловчи ва оқловчилар иштирокисиз, гувоҳлар чақирилмасдан кўриб чиқилсин.
4. Айбланувчи судгача эҳтиёт шарт тутқунликда сақланснн»,
деб қарор қабул қилади. Демак, қораловчию оқловчию гувоҳ вазифасини терговчи томонидан тузилган ва Ҳарбий Ҳайъатга тавсия этилган АЙБНОМА бажаради. Айбномани эса Триғулов ёзган, бошқалар тузатган. Триғулов — калаванинг битта учи, энг керакли учи.
Абдулла Қодирийни қамоққа олиш ва уйини тинтув қилиш ҳақидаги ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссари, давлат хавфсизлиги майори АПРЕСЯН томонндан берилган 27/26-сонли фармон (ордер) «ўрт. Триғуловга» ижро этиш учун топширилади. Тасдиқномада қайд этилишича, «ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуасининг 20-, 33-, 36-моддаларида кўзда тутилган тартиб бўйича Тошкент шаҳар, Қубирариқ кўчаси, 121-уйда истиқомат қиладиган фуқаро Абдулла Қодирий хонадони тинтув қилинади.
«Тинтув пайтида мусодара қилинган ашёлар қуйидагилар:
1. Абдулла Қодирий номига берилган 018448-сонли бошпурт.
2. Мактублар, фотосуратлар, муайян жомадондаги адабиётлар. Маҳбуснинг юқорида қайд этилган буюмлари ишга алоқадор далил сифатида мусодара қилинди.
Тинтувни IV бўлим ходимлари: ТРИҒУЛОВ ва МАВРИН амалга оширдилар.
Даъвогарнинг фикрича, тинтув пайтида қонун бузилмаган.
Шундан сўнг, уй бошқарувчиси Р. Тошпўлатов тасдиқномага имзо чекади».
Қизиғи шундаки, Триғулов 1938 йил 8 январ куни ЎзСШЖ ИИХҚ расмий қоғозига ёзилган квитанциянинг асл нусхасини Абдулла Қодирийга топширади. Унда айтилишича,
«Давлат Хавфсизлиги Бошқармасининг IV бўлимидан ЎзСШЖ ИИХКнинг Маъмурий-хўжалик бўлими 79756-рақамли бир қувур-ли, 20 калибрли ов милтиғини (патронлари йўқ) қабул қилиб олади
Демак, тинтув пайтида мусодара қилинган ҳамма ашёвий далиллар рўйхатга олинмаган экан-да?
Қодирий қамоққа олинади, хонадони тинтув қилинади, бола-чақаси қон-қора қақшаб қолади. Қодирийнинг ҳолини биров сўрамайди. Уч ой мобайнида судсиз-сўроқсиз авахтада ётади, уч ой мобайнида Қодирий ит кўрмаган азобни кўради.
Ниҳоят, март ойининг, қўштирноқ ичида, уч нуқта билан ифодаланган, қайсидир бир куни (афтидан, терговчи қонунга мувофиқ бирор кун санасини кейин ёзиб қўймоқчи бўлган-у, хаёли фаромуш бўлиб, число ёзишни эсидан чиқариб юборган, шекилли) ЎзСШЖ ИИҲҚ ДХБ IV бўлими бошлиғининг ўринбосари, давлат хавфсизлиги лейтенанти МАТВЕЕВ томонидан тасдиқланган «Қарор (айб кўрсатиш тўғрисида)» тайёрланади. Қарор муаллифи давлат хафсизлиги сержанти Тримасов. У Қодирийга тўрт қисмдан иборат айб қўяди:
«1. Ўзбекистонда фаолият кўрсатган, троцкийчилар билан ҳамкорлик қилган аксилинқилобий, миллатчилик ташкилотига аъзо бўлгани ва Шўро ҳукумати билан фирқага қарши акснлннқилобий, миллатчилик руҳида фаол курашгани;
2. фирқа билан ҳукумат сиёсатига қарши матбуотда бир неча марта кескин аксплннқилобин, миллатчилик кайфиятида мақолалар эълон қилгани учун;
3. юқорида зикр этилган ташкилотнинг раҳбарларн бўлмиш-А. Икромов ҳамда Ф. Хўжаев билан бевосита алоқада бўлганива хорижий мамлакатлар билан алоқаси борлнги учун;
4. ўз атрофига акснлинқилобнй унсурларни уюштиргани, йиғилишларда мунтазам суръатда акснлшўравий, миллатчилик руҳида гапиргани, яънн ЎзСШЖ ЖМкннг 66-моддасининг 1 қисмидава 67-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этганн учун
Қарор қилдим
Абдулла Қодирип ушбу иш бўйича айбланувчи сифатида жи-ноий жавобгарликка тортилсин, ЎзСШЖ ЖМнйнг 57-67-моддаларига (таъкид бизники: Н. Б.) биноан айблансин. Эҳтиёт чорас» аввалги ҳолатда қолдирилсин: ЎзСШЖ ИИХҚнинг ички қамоқхонасида тутқунликда сақлансин».
Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, давлат хавфсизлиги сержанти (?) Н. Триғулов юқоридаги қарорга «розиман» деб имзо» чекади.
Абдулла Қодирий дастлаб ЖМнинг 66-моддасининг 1-қисмида ва 67-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этганликда айбланади-ю, қарор «57-модда билан 67-модда бўйича айблансин!» деб расмийлаштнрилади-Битта модда ўрнига бутунлай бошқа модда қўйилади. Терговчи эса лом-мим демасдан «розилик» беради — имзо чекади. Хўш, бу моддалар ўртасида тафовут бор-ми ёки бари бир гўрми?
1930 йили чоп этилган ЎзСШЖ Жиноят Мажмуасида 66-модданинг 1-қисми қуйидагича:
«Шўро ҳокимиятини ағдариб ташлашга, қўпоришга, кучсизлантиришга даъват қилинса, тарғибот ёки ташвиқот юритилса ёхуд (ушбу Мажмуанинг 58—65-моддаларида кўзда тутилган) айрим аксилинқилобий ҳаракатлар қилинса, ана шу мазмундаги адабиётлар тай-ёрланса ё тарқатилса ёки сақланса —беш ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этиладилар».
Ўша Мажмуанинг 57-моддаси хийла мавҳум, жазо муддати аниқ кўрсатилмаган, лекин ундан «олий жазо»нинг ҳиди келади. Мана, у:
«Шўро Иттифоқи Конституциясини ва иттифоқдош жумҳуриятларнинг конституцияларини, Шўро Иттифоқи ва иттифоқдош, мухтор жумҳуриятларнинг ишчи-деҳқон ҳокимиятини ағдариб ташлашга, қўпоришга ёки кучсизлантиришга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракат ҳамда Шўро Иттифоқининг, асосий хўжаликнинг, йўксуллар инқилоби қўлга киритган мпллий ғалабаларни қўпоришга, кучсизлантиришга қаратилган уринишлар аксилинқилобий деб топилади.
Агар Шўро Иттифоқи таркибига кирмайдиган бошқа бир меҳнаткашларнинг давлатига қарши қаратилган ҳаракатлар қилинса ҳам, барча меҳнаткашларнинг манфаатини халқаро бирдамликни ҳимоя қилиш мақсадида бундай ҳаракатлар аксилинқилобий деб топилади».
Бу модда бўйича жазо муддати, даражаси аниқ кўрсатилмаган.
ЖМнинг 67-моддасида бундай дейилган:
«Аксилинқилобий мақсадда қилинган ҳар қандай ташкилий фаолият, шу йўналишдаги тайёргарлик айни чоқда юқорида қайд этилган бирорта жиноятни содир қилишда иштирок этган шахслар —ушбу бўлимнинг аксилинқилобий жиноятлар борасида кўзда тутилган моддаларига мувофиқ жавобгар-ликка тортиладилар».
Ана шундай мавҳум — номи бор-у, ўзи кўринмайдиган айблар тақилаётган Абдулла Қодирий «ички қамоқхонада» салкам уч ой судсиз-сўроқсиз ётади. Сўнгра,
1938 йил март ойининг уч нуқта билан ифодаланган? қайсидир бир куни давлат хавфсизлиги лейтенанти (?) ТРИҒУЛОВ, IV бўлим ходими бўлмиш д/х сержант» Тримасов ҳамкорлигида Абдулла Қодирийни тергов қи-лади. Афсуски, ҳужжатларда тергов неча кун давом этгани аниқ кўрсатилмаган. Тергов қай йўсинда олиб-борилганини бевосита билиб бўлмайди. Бевосита далил-исбот йўқ, аммо бавосита далил-исбот бор: чунончи, тергов тасдиқномаси билан юзма-юз бўлгандан сўнг, салкам бир йил давомида савол-жавобларни, кейин саволлару жавобларни алоҳида-алоҳида ўқийвериб, деярли ёд этиб юборган кишининг қулоғига тилсиз гувоҳнинг — саволларнинг дағдағаси, ҳокимона оҳангию жавоблар мантиғидан отилиб чиқаётган ФАРЕД эшитила бошлайди. Қодирийнинг тергов тасдиқномасида қайд этилган саволлар ва айрим жавоблар қуйидагича:
«Савол. Айтинг-чи, 1926 йилда нима учун қамалгансиз ва ҳукм этилгансиз?
Савол. 1926 йили қамоққа олиндингиз, хўш, унгача ўзингиз машғул бўлган аксилшўравий ишлар матбуот соҳасида қандай амалга ошириларди?
Савол. Ўзингизнинг аксилшўравий, миллатчилик. йўналишидаги ишларингиз кўламини «Муштум» жаридаси доирасида чегаралаб, бошқаларини хаспўшлаб кетмоқчимисиз?! Огоҳлантириб қўяйлик, бекорга овора бўласиз! Бизга маълумки, сиз буржуй миллатчиси сифатида адабпёт соҳасида ҳам фаол ишлагансиз. Бу борада батафсил кўргазма беринг!
Савол. Сиз миллатчи сифатида айнан қайси ак-силшўравий ташкилот фойдасига хизмат қилгансиз?
Савол. Айтинг-чи, Ўзбекистонда мавжуд бўлган аксилинқилобий, миллатчилар ташкилотига қачон, ким томонидан ва қандай вазиятда ёллангансиз?
Савол. Сиз ёлғон гапираяпсиз! Миллатчиларнинг аксплшўравий «Миллати иттиҳод» — кейинчалик эса «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо бўлганингизни инкор этиб бўлмайдиган — тасдиқлайдиган далиллар терговга маълум. Сиз буни қандай қилиб рад этишингиз мумкин?
Савол. Яна ёлғон гапиряпсиз!! Миллатчиларнинг аксилшўравий «Миллати иттиҳод» ташкилотининг кўзга кўринган арбоби — маҳбус Ғанихон ҲАМИДХОНОВнинг кўргазма беришича, шахсан унинг ўзи сизни ўша ташкилотга ёллаган экан (Ҳамидхонов кўргазмасидан бир парча ўқиб эшиттирилади).
Миллатчиларнинг аксилшўравий «Миллий истиқлол» ташкилотининг фаол аъзоси — маҳбус Назрулла Иноятовнинг кўргазма беришнча, сиз «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо бўлган экансиз: у сиз билан юзлаштирилган пайтда ҳам ўша кўргазмасини тасдиқлади.
Ўша ташкилотнинг йирик вакили бўлган маҳбус Саъдулла ТУРСУНХУЖАЕВ шу ҳақдаги кўргазмасини тасдиқлади. Назаримда, сиз шундан кепин ҳам ўз айбингизни бўйнингизга олишни истамайсиз, шекилли?
Савол. Сиз яна-тағин ёлғонни ямламай ютяпсиз! Миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотининг аъзолари — маҳбуслар Қурбон Берегин, Ғози Олим Юнусов, Назрулла Иноятов, Мўмин Усмоновларга юзлаштирилган пайтингизда Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган миллатчилар ташкилотининг аксилинқилобий ишларида бевосита қатнашганингиз фош этилган эди. Хўш, ҳақиқатни гапириш ниятингиз борми ўзи?!
Савол. Ҳозир сизга Фапзулла Хўжаев ўз қўли билан ёзган хат кўрсатнлади... Маълум бўлдики, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотининг аъзоси бўлмиш Қурбон Берегинга сизнинг розилигингизни олиб, чет элга жўнатнш учун аксилшўравий, миллатчплик руҳидаги асарларингизни қайта нашр эттприш вазифа-си топширилган экан. Сиз шуни тасдпқлайсизмн?
Савол. Шу масала юзасидан батафсил кўргазма берингчи!
Савол. Сиз чет давлатларнинг жосуслик маҳка-малари билан алоқангиз борлигини яширяпсиз! Уйингизда «меҳмон» бўлган қошғарлик савдогарнинг фамилиясини антинг! Унинг топшириғига биноан қандай жосуслик ишларини амалга оширганингиз тўғрисида гапириб беринг!
Савол. Чет давлатларнинг жосуслик маҳкамалари билан сизнинг алоқангиз қандай бўлгани масаласига яна қайтамиз. Энди Олимжон Фозилжонов билан қанидай алоқада бўлганингиз ҳақида сўзлаб беринг-чи!
Савол. Англиё жосуслик маҳкамасининг гумаштаси бўлган, кўзга кўринган руҳоний Зоҳириддин АЪЛАМ билан яқин алоқада бўлгансиз. Хўш, нимага асосан шу алоқани мустаҳкамлаганингиз хусусида гапиринг-чи!
Савол. Сизнинг мусулмон динига «ўзига хос» қа-рашларингиз нималардан иборат?
Жавоб. Зоҳириддин Аълам каби эски мусулмон руҳонийларига нисбатан мен ислоҳотчиман — янгила-ниш тарафдориман. Ислом динида фақат Оллоҳи каримга энг олий Ҳақиқатга имон келтиришни тан оламан; бошқа бидъатларни эса тескаричи мусулмон руҳонийлари ўйлаб топган уйдирмалар, деб биламан.)
Савол. Сиз бу ўринда ҳам яна ёлғон гапиряпсиз! Бизга маълумки, сиз яширин диний мазҳабнинг аъзоси бўлгансиз! Айтинг-чи, сизни ўша мазҳабга ким ёллаган эди?
Савол. 1936 йнли Шўро ҳукуматннинг сиёсати аксилинқилобий руҳда муҳокама этилган аксилшўравий руҳонийлар мажлисида иштирок этгансиз. Сиз шуни тасдиқлансизми?
Тергов вақтинча тўхтатилади.
Терговчилар: ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV булими бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти
ТРИҒУЛОВ (имзо), ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV булимининг ходими, д/х сержанти ТРИМАСОВ (имзо чекилмаган)».
(А. Қодирийнинг жиноюятномаси 9 саҳифалар).
Унвону мансаб жиҳатидан ҳамкор касбдошидан катта бўлгани учун ушбу тергов Н. Триғулов раҳбарлигида олиб борилган, албатта. Дарвоқе, эътибор берган бўлсангиз, Ғафур ҒУЛОМ чақувидаги руҳонийлар йиғилиши хусусида айтилган маълумот терговчи тилига кўчади ва расмона айб сифатида тасдиқномага қайд қилинади...
Абдулла Қодирийнинг айбларини исботлаш учун Ғ. Ҳамидхоиов, Абдулҳамид Сулаймонов (Чўлпон), Қаюм Рамазонов, Рустам Исломов, Ғози Олим Юнусов, Анқабой Худойвоҳидов, Қурбон Берегин, Аъзам Аюпов, Мўмин Усмонов, Қосим Сорокин, Абдулҳамид Сулаймоновларнинг (қайтатдан) тергов тасдиқномаларидан нусхалар кўтарилади ва Қодирий жиноятномасига тиркаб қўйилади. Барча кўчирмалар муаллифи ҳам Н.Триғулов, албатта.
* * *
1938 Йил 10 март куни Триғулов астойдил бўлиб айбланувчиларни юзлаштира бошлайди. Абдулла Қодирий дастлаб Мўмин Усмонов билан юзлаштириладн. Терговчининг Мўмин Усмоновга берган «саволлари» аниқроғи, терговчининг қонуний туҳматлари кейинчалик ҳар икки айбланувчининг тақдири ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этгани учун қуйида Триғулов саволларининг тўлиқ таржимасини келтирамиз.
«Айбланувчилар Мўмин Усмонов билан Абдулла Қодирийнинг юзлаштириш
ТАСДИҚНОМАСИ
1938 йил 10 март куни ўтказилган
Айбланувчилар бир-бирларини таниганликларига иқрор бўлганларидан сўнг, жиноий иш моҳиятига алоқадор саволларга юзлаштириш пайтида тубандагича кўргазма бердилар.
Усмоновга савол. Ўзбекистонда троцкийчи-ўнгчилар билан ҳамкорликда ҳаракат қилган ўзбек миллатчиларининг аксилинқилобнй ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
Усмоновга савол. Абдулла Қодирийни яхши биласизми?
(Усмоновнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни аксилшўравий кайфиятдаги эътиқоди мустаҳкам миллатчи сифатида яхшп биламан. У сўнгги дамларгача ўзини буржуй миллатчилиги эътиқодидан воз кечган кимса сифатида кўрсатишга уриниб келди — иккиюзламачилик қилиб, Шўро ҳукуматини алдади.)
Қодирийга савол. Айтинг-чи, айбланувчи Мўмин Усмонов рост гапиряптими?
(Қодирийнинг жавоби. Унинг гапи қисман тўғри, холос. Мен 1932 йилгача миллатчи бўлганман, шунингдек, аксилшўравий руҳда юрганман. Бпроқ, ҳеч қачон иккиюзламачилик қилган эмасман. Шўро ҳукуматини ҳеч қачон алдамаганман.).
Усмоновга савол. Абдулла Қодирийнинг мана шу кўргазмаси сизни қониқтирадими?
(Усмоновнинг жавоби. Йўқ, қониқтирмайди. Абдулла Қодирий ёлғон гапиряпти...)
Қодирийга савол. Айбланувчи Абдулла Қодирий, сиз ўз айбингизга иқрормисиз?
Тасдиқнома тўғри ёзилган, ўқидик.
Усмонов (имзо)
А. Қодирий (имзо)
Терговчилар: ДХБ IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Триғулов (имзо).
ДХБ шоишлинч вазифалар бўйича ходим, д/х сержанти Тримасов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 35—38-саҳифалар)
Ушбу тасдиқнома кўк рангли сиёҳда ёзилган, Усмонов билан Қодирий ҳам кўк рангли сиёҳда имзо чекканлар. Демак, савол-жавобларни қоғозга тушираётсан котиб ҳам, айбланувчилар ҳам битта сиёҳдондан «фойдаланганлар». Сиртдан қараганда, шундай туюлади. Аслида эса, савол-жавоблар «қиёми»га етгунча тузатиларди, ўзгартириларди; айбланувчилар юзлаштириш пайтида фақат тасдиқнома остига имзо чекардилар, холос.
Соддадил ўқувчимиз, М. Усмонов Қодирийни «сотиб» ўз жонини асраб қолибди, деб ўйламасин: қатли ом даврида кемага тушганларнинг жони битта эди.
АНГЛАТМА
Мўмин Усмоновнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978066 рақамли жпноятномаси асосида тузилган
«Мўмин УСМОНОВ. 1903 йили Қўқон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Қўммунистик (болшовойлар) фирқаси Марказий Қўмитаси Тарғибот ва ташвиқот бўлимининг собиқ мудири.
1937 йил 3 сентябр куни Мўмин Усмонов миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилоти устидан қўзғатилган жиноий иш бўйича ҳибсга олинади ва жавобгарликка тортилади.
Усмонов дастлабки тергов пайтида берган кўргазмасида иқрор бўладики, гўё у 1930 йилнинг сентябр ойида ЎзСШЖ Қ(б)Ф Марказқўмининг собиқ котиби Акмал Икромов томонидан миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига ёлланган экан: бу ташкилот Ўзбекистондаги Шўро ҳокимиятини ағдариб ташлашни ва мустақил буржуй давлатини барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган эмиш. Усмонов тергов пайтида ўзининг аксилинқилобий фаолияти ҳақида икки марта батафсил кўргазма беради: вазифаси— ғоявнй жабҳада зараркунандачилик ишлари олнб боришдан иборат эканини тасдиқлайди.
Судда Усмонов тергов пайти берган кўргазмаларини тўла-тўкис тасдиқлайди ва ўзининг айбдор эканига иқрор бўлади.
1938 йил 4 октябр куни СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати ЎзСШЖ ЖМнинг 58, 64, 63, 67-моддалари бўйича уни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади.
Ҳукм ижро этилади.
РСФСР Жиноий Жараён Мажмуасининг 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибга кўра тафтиш қилингач, Мўмин Усмоновнинг жиноятномаси 1956 йил 16 май куни ЎзСШЖ Нозирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси томонидан 311003 рақами билан бош Ҳарбий Прокурорга юборилган».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 51-саҳифа).
* * *
1938 йилнинг худди ўша 10 март куни айбланувчи Қурбон Берегин билан Абдулла Қодирий юзлаштирилади.
«Берегинга савол. Айтинг-чи, Ўзбекистонда Икромов раҳбарлиги остида ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақидаги аввал берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Берегиннинг жавоби. Ҳа, тўла-тўкис тасдиқлайман.)
Берегинга савол. Қаршингизда ўтирган айбланувчи Абдулла Қодирийни яхши биласизми?
(Берегиннинг жавоби. Менинг рўпарамда ёзувчи Абдулла Қодирий ўтирибди. Унинг адабий тахаллуси «Жулқунбой». Мен уни адабиётдаги буржуй-миллатчилик оқимининг кўзга кўринган намояндаси сифатида биламан. У аксилшўравий, миллатчилик ру-ҳида йирик асарлар ёзган ва шу йўсинда ташкилотимизга миллий кадрлар тайёрлаш учун ёрдам берган. Абдулла Қодирийнинг ўзи ҳеч қачон миллатчиликдан воз кечмаган.)
Қодирийга савол. Сиз айбланувчи Берегин кўргазмасининг шу қисмини тасдиқлайсизми?
(Қодирийнинг жавоби. Ҳа, тасдиқлайман.)
Берегинга савол. Айтинг-чи, айбланувчи Абдулла Қодирий сизларнинг аксилшўравий, миллатчилик ташкилотингизга аъзо эдими?
(Берегиннинг жавоби. Ҳа, Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган бизнинг аксилшўравий, миллатчилик ташкилотимизга Абдулла Қодирий аъзо эди.)
Қодирийга савол. Анбланувчи Қодирий, сиз шуни тан оласизми?
(Қодирийнинг жавоби. Берегин кўргазмасининг бу қисмини мен инкор этаман. Мен миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман.)
Берегинга савол. Айбланувчи Абдулла Қоди-рий кўргазмангизни инкор этяпти. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганини тасдиқлайдиган далил келтиришингиз мумкинми?
(Берегиннинг жавоби. 1932 йили Файзулла Хўжаев менга Абдулла Қодирий билан аксилшўравий, миллатчилик руҳидаги асарларини қайта нашр эттириш масаласида маслаҳатлашиб кўриш вазифасини топширди. Хусусан, Файзулла Хўжаев унинг «Ўткан кунлар» романи ҳақида гапирди. Сўнгра, Абдулла Қодирий билан шартнома тузиш ва асарларини қайта нашр эттириб, чет элга жўнагиш вазифасини зиммамга юклади. Ташкилотимизга аъзо бўлмаган бегона киши ҳузурига Файзулла Хўжаев мени юбориши мумкин эмасди...)
Қодирийга савол. Хўш, Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлик қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганингизни яна инкор этаверасизми?
(Қодирийнинг жавоби. Мен ҳеч қачон миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман.)
Тасдиқномага бизнинг сўзларимиз тўғри ёзилган, ўқидик.
Берегин (имзо)
А. Қодирий (имзо)
Терговчилар: д/х лейтенанти Триғулов (имзо)
д/х сержанти... (имзо йўқ)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 39—42-саҳифалар).
Тасдиқномадан кўриниб турибдики, Қодирийга қўйилаётган айблар, асосан, аввал-бошда Триғулов томонидан ёзилган ва бошқарманинг масъул ходимлари. имзоси билан тасдиқланган АЙБНОМАда баён этилган. Тафовут шундан иборатки, энди ўша уйдирма гаплар, тескарн талқинлар бечора Қурбон Берегин «тили»дан айтиляпти. Аслида, сатрлар остидан бадбашара Триғулов мўралаб турпбди. Лекин, дўқпўписалар, қийноқлар Қодирий иродасини синдиргани пўқ ҳали — у бўҳтонларни инкор этади, бўйнига олмайди.
АНГЛАТМА
Қурбон Берегиннинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978084 рақамли жиноятномаси асосида тузилган.
«Қурбон Берегин. 1904 йили Хева шаҳрида туғилган. Ўзбек. 1924 йилдан бери Бутуниттифоқ Қўммунистик (болшовойлар) фирқасининг аъзоси. ЎзСШЖ Қ(б)Ф Марказий Қўмитаси Маданий-оқартирув ишлари бўлимининг собиқ мудири. Ўзбекистон Қ(б)Ф Марказий Қўмитасининг собиқ. аъзоси.
1937 йил 3 сентябр куни Қ. Берегин миллатчилар ташкилотпга гўё алоқадор бўлгани учун ЎзСШЖ ИПХК Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси ходимлари. томонидан ҳибсга олинади.
Берегин дастлабки тергов пантидаёқ ўзига тақилаётган анбларга иқрор бўлади ва ўз олдига Ўзбекистонда халқ бошқарадиган мустақил буржуй давлати барпо-этишни мақсад қилиб қўйган миллатчилар ташкилотига Мўмин Усмонов томонидан ёллангани ҳақида кўргазма беради.
Усмонов билан Турсунхўжаев ҳам Берегнн миллатчилар ташкилотига аъзо экани тўғрисида кўргазма беришади. Аммо улар юзлаштирилган пайтда Берегин айбини бўйнига олмапди: Усмонов билан Турсунхўжаев менга бўҳтон қилишяпти, дейди ва ўзи аввалги тер-гов пайтида берган кўргазмасидан ҳам воз кечади.
Берегиннинг жиноятномасида у 1937 йил 3 октябр куни фақат бир марта тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор, холос.
1938 йил октябр куни СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъатининг суд мажлнсида Берегин мутлақо айбдор эмаслиги тўғрисида баёнот беради ва дастлабкп тергов жараёнида берган ҳамма кўргазмаларини инкор этади:
у ҳеч қачон миллатчи ҳам, миллатчилар ташкилотига аъзо ҳам бўлмаганини қайта-қайта таъкидлайди. Каримов, Шермуҳамедов, Усмонов ва бошқаларнинг ўқиб эшиттирилган кўргазмаларинн бўҳтон деб атайди.
1938 йил 4 октябр куни СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати ЎзСШЖ ЖМнинг 58, 63, 64, 67-моддалари бўйича Қ. Берегинни жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади.
Ҳукм ижро этилади.
РСФСР ЖЖМНИНГ 373—377-моддаларида кўзда тутилган тартибга кўра тафтиш ниҳоясига етказилгач, 1956 йил 16 май куни Қ. Берегиннинг жиноятномаси ЎзСШЖ НК ҳузуридаги ДХҚ томонидан 311003 рақа-ми билан Бош ҳарбий прокурорга юборилган».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 50-саҳифа).
* * *
Абдулла Қодирий жиноятномасининг навбатдаги саҳифасида Саъдулла Турсунхўжаев билан юзлаштириш тасдиқномаси ўрин олган. Юзлаштириш жараёпи 1938 йил 20 март куни ўтказилган.
«Турсунхўжаевга савол. Айтинг-чи, рўпарангизда ўтирган айбланувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой) билан яхши танишмисиз?
(Турсунхўжаевнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни 1919 йилдан бери ўзбек миллатчиларининг аксилшўравий ҳаракатида фаол қатнашаётган киши сифатида биламан. У миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» (кейинчалик «Миллий истиқлол» деб номи ўзгартирилган) аксилшўравий ташкилотига аъзо эди. Уша ташкилотнинг амалий ишларида фаол иштирок этарди.)
Қодирийга савол. Сиз шуни тасдиқлайсизми?
(Қодирийнинг жавоби. Миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатида 1932 йилгача иштирок этганман, холос. Кейин Шўро ҳокимияти томонига ўтганман. Мен миллатчиларнинг «Миллати иттиҳод» (кейинчалик «Миллий истиқлол» деб номи ўзгартирилган) аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақидаги кўргазмани инкор қиламан, чунки мен бу ташкилотга аъзо бўлмаганман.)
Турсунхўжаевга савол. Кўриб турибсизки, айбланувчи Абдулла Қодирий айбга бирёқлама иқрор бўляпти. У буржуй миллатчиси сифатида миллатчиларнинг аксилшўравий ҳаракатида иштирок этганини тан оляпти, кўргазмангизга қисман розп бўляпти: 1932 йил-
дан кейин у миллатчи бўлмаган экан; миллатчиларнинг «Миллатн иттиҳод» — «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлганини узил-кесил рад этмоқда. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий рост гапиряптими?
(Турсунхўжаевнинг жавоби. Абдулла Қодирий миллатчилариннг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканини яшириб, бекорга овора бўляпти. Мен уюшган миллатчиларнинг акеилшўравий ҳаракатига раҳбарлардан биттаси сифатпда жуда яхши биламанки, Абдулла Қодирий «Миллати иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» ташкилотларининг аъзоси эди, бизнинг амалий ишларимнзда фаол нштирок этарди. Абдулла Қодирийда буларнп инкор этпш учун ҳеч қандай асос йўқ...)
Қодирийга савол. Сиз Саъдулла Турсунхўжаевнинг ана шу кўргазмаси муносабати билан нима дейишингиз мумкин?
(Қодирийнинг жавоби. Мен миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аьзо бўлмаганман...)
Тасдиқномага сўзларимиз тўғри ёзилган, ўқидик.
Турсунхўжаев (имзо)
А. Қодирий (имзо)
Терговчи д/х лейтенанти Тригулов (имзо)».
(А.Қодирийнинг жиноятномаси, 43—45-саҳифалар.)
Саволлардан кўриниб турибдики, терговчи олдиндан ўзи дасталаб қўйган айбларни Турсунхўжаев номидан тасдиқлатиб олишни истаяпти. Тергов давомида «Миллати иттиҳод» ва «Миллий истиқлол» ташкилотлари ҳақида қайта-қайта гап кетади-ю, ҳеч бир далил-исбот йўқ: агар бундай ташкилот мавжуд бўлса ва терговчининг қўлида шуни исботлайдиган асос бўлса, хўш, нега у «қартаси»ни очмайди? Қолаверса, бутун бошли БОЛШОВОЙЛАР тузумини ағдариб ташлашга бел боғлаган азамат ташкилотнинг Программаси, Устави йўқмикан? Ушандай ташкилот бор эканини тасдиқлай-диган бирорта ашёвий далил топилдими?.. Агар қўлингда ҳеч нарса йўқ бўлса, нега бировнинг бошини қотирасан, қанжиқ!
АНГЛАТМА
Саъдулла Турсунхўжаевнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976591 рақамли жиноятномаси асосида тузилган.
«Саъдулла Турсунхўжаев. 1891 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбек, оилали, маълумоти қуйи, 1919 йилдан 1934 йилгача Бутуниттифоқ қўммунистик (болшовойлар) фирқасининг аъзоси бўлган. Қамоққа олингунча Козоғистон СШЖ Ер ишлари Халқ Комиссарлигида Сув хўжалиги бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган.
1937 йил 27 апрел куни ЎзСШЖ ИИХК маҳкамаси томонидан С. Турсунхўжаев Ўзбекистондаги яшприн аксилинқилобий ташкилотнпнг раҳбарларидан бири сифатида ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 67-моддалари бўйича айбдорликда гумон қилпниб ҳибсга олинади.
1937 йнл 19 май куни Турсунхўжаевга ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 60-, 67-моддалари бўйича айб тақилади.
Жиноятномада С. Турсунхўжаев 1937 ппл 1 август куни тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 19 саҳифа); шундан кўриниб турибдики, Турсунхўжаев ўзини айбдор деб тан олади ва миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига раҳбар эканн тўғрисида кўргазма беради.
Турсунхўжаев терговининг 1937 йил 1 август кунги тасдиқномасига уни тергов қилган ходим — ЎзСШЖ Ичкн Ишлар Халқ Комиссари, д/х катта майори Загвоздин имзо чекмаган.
жиноятномада С. Турсунхўжаев 1937 йилнинг 10 ок-тябр куни ҳам тсргов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 38 саҳифа). Бу тасдиқномага терговчи — ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссари, д/х майори Апресян имзо чекмаган.
1937 йил 22 декабр куни С. Турсунхўжаевга ЎзСШЖ ЖМнинг 57—1-, 63-, 67-моддалари бўйича айбнома эълон қилинади. Худди шу куни Турсунхўжаевга тергов тамом бўлгани ҳам эълон қилинади.
Жиноятномада С. Турсунхўжаез 1938 йилнинг 2— 3 март кунлари тергов қилннгани тўгрисида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 28 саҳифа): унда қайд этилишича, айбланувчи 1922 йили Англиё жосуслик маҳкамаси томонидан ёллангани хусусида кўргазма беради. Бу тасдиқномага терговчилардан биттаси—ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлим бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти Затуранскнй имзо чекмаган.
1938 йил 25 сентябр кунги тергов пайтида Турсунхўжаев ўзининг илгари берган кўргазмаларини тасдиқлайди.
ЎзСШЖ Жиноий Жараён Мажмуаси 60-моддасининг талаби 1938 ёшли такрорий равишда адо этилмаган.
С. Турсунхўжаевнинг иши юзасидан якуний айбнома ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлимининг ходимлари Аб-рамянс бнлан Лнсисин томонидан тузилган ва 1937 йилнинг 31 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг муовини Леонов томонидан тасдиқланган.
Турсунхўжаев судда айбига иқрор бўлади.
1938 йил 4 октябр куни ЎзСШЖ террпториясида ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилинқилобий, қўзғолончилик, одамкушлик, бузғунчилик, зараркунан-дачилик ташкилотининг аъзоси сифатида Турсунхўжаев СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати томонидан жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилинади.
1938 йил 4 октябр куни ҳукм ижро этилади.
С. Турсунхўжаевнинг 976591 рақамли жипоятномаси СШЖИ НК. ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги Қўмитаси ҳужжатгоҳида сақланмоқда».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 103—104-саҳифалар).
* * *
1938 йил 13 март куни ТРИҒУЛОВ Назрулла Иноятов билан Абдулла Қодирийни юзлаштиради. Айбланувчилар бир-бирларини таниганликларига иқрор бўлишгач, тергов бошланади.
«Иноятовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз тўғрисида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Иноятовнинг жавоби. Ҳа, бус-бутун ва тўла-тўкис тасдиқлайман. Мен ҳақиқатан ҳам Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев бошқарган миллатчиларнинг аксилинқилобий ташкилотига аъзо эдим...)
Иноятовга савол. Сиз айбланувчи Абдулла Қодирийни яхши биласизми?
(Иноятовнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни ҳеч қачон Шўро ҳокимияти билан муроса қила олмайдиган, қайтмас миллатчи сифатида биламан. Бизнинг ташкилотимиз Абдулла Қодирийни ўзбек буржуй миллатчилигининг йирик намояндаси тарзида юксак қадрларди; чунки бошқаларга нисбатан ҳам унинг асарларида бизнинг ташкилотимиз манфаатлари кўпроқ ҳимоя қилинарди. Ишончим комилки, Абдулла Қодирий ҳозир ҳам худди аввалгидек эски миллатчилик, аксилшўравий вазиятда муқим турибди.)
Қодирийга савол. Антинг-чи, сиз шуни тан оласизми?
(Қодириннииг жавоби. Қисман тан оламан, албатта. Мен ҳақиқатан ҳам 1932 йилгача буржуй миллатчиси эдим. Бундан ташқари, 1932 йилгача ёзган асарларим аксилшўравий, миллатчилик руҳида эканинида инкор этмайман. Бироқ, 1932 йилдан сўнг мен буржуй миллатчилигидан узоқлашдим ва Шўро ҳокимияти томонига ўтдим.)
Иноятовга савол. Антннг-чи, сиз миллатчиларнинг «Миллий истиқлол аксилинқилобий ташкнлотига аъзо эдингизми?
(Иноятовнинг жавоби. Ҳа, аъзо эдим...)
Ипоятовга савол. Абдулла Қодирий ҳам «Миллий истиқлол» ташкилотинииг аъзоси эдими?
(Нноятовпинг жавоби. Уша ташкилотнинг раҳбарларидан биттаси бўлган Маҳмуд Ходиевнинг (БОТУ), айни пайтда мени ўша ташкилотга ёллаган Раҳим Иноғомовнинг сўзларидан менга маълумки, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эди.)
Қодирийга савол. Хўш, миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо эканингизни тан оласизми?
(Қодирийнинг жавоби. Йўқ, тан олмайман. Мен миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо бўлмаганман. Тўғри, мен Боту ва Иноғомов билан таниш эдим, лекин улар билан иш юзасидан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман.)
Иноятовга савол. Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» аксилинқилобин ташкилотга аъзо экани ҳақида сиз берган кўргазмани инкор этяпти. Бу ҳолни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?
(Иноятовнинг жавоби. Менга мутлақо равшанки, Абдулла Қодирий ёлғон гапиряпти. Боту ҳам, Иноғомов ҳам Абдулла Қодирий «Миллий истиқлол» ташкилотига аъзо экани тўғрисида очнқ-ойдин гапириб беришган эди. Мен ўша ташкилотга зиёлиларнинг муносабати масаласи билан қизиққан кезларим номлари зикр этилган шахслар, турли вақтларда, камннага шу тўғрнда маълумот беришган. Абдулла Қодирий, иш юзасидан Боту билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаганман, деяптн ва шу ўринда ҳам ёлғон гапиряпти. Шахсан менга маълумки, Боту Абдулла Қодирий билан яқин муносабатда бўлган ва худди ўзининг жонажон дўстидек у ҳақда доимо ижобий фикр билдирарди.)
Тасдиқнома тўғри ёзилган. Ёзилганлар таржима қилиб берилди ва ўқилди.
Иноятов (имзо)
А. Қодирий (имзо)
Терговчилар: д/х лейтенанти Триғулов (имзо),
д/х сержанти Тримасов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 46—49-саҳифалар).
Нима учун Абдулла Қодирий «1932 йилгача буржуй миллатчиси» бўлганини ва «1932 йилгача ёзган асарлари аксилшўравий, миллатчилик руҳида» эканини тан оляпти? Ахир, у «Ёлғон! ЁЛҒОН!.. Ҳаммаси бўҳтон!» деб тураверса бўларди-ку?! Биринчидан, ўзингиз инсоф билан ўйлаб кўринг: Париж коммунаси ҳам бор-йўғи етмиш икки кун ҳамма қийноқларга бардош бериб турган, холос. Акс ҳолда, ўтган асрдаёқ Фарангистонда сўсализм барпо этиларди. Лекин «бутун дунё йўқсулларининг доҳийлари Маркс билан Энгельс шахсан раҳ-барлик қилган» инқилобчилар таслим бўладилар, азоб-уқубатларга етмиш икки кундан сўнг дош беролмайдилар. Яъни, инсон иродасининг ҳам чегараси бор. Боз устига, шоир айтмоқчи, «инсон иродасини синаш учун яшамайди». Жумладан, Қодирийдек матонатли инсон ҳам ваҳшиёна (фашистларча) қийноқлару азоблар натижасида «таянч нуқтаси»дан — иродасидан маҳрум бўлади, синади. Инсон тирик жон, иссиқ жон бўлсаги-на — инсондир; тирик инсоннинг миллёнлаб хўжайраси ҳам тирик — у ҳар қандай қийноқни сезади, ҳис этади, қийналади ва охири қийноқлардан юраги зада бўлиб қолади: жилла қурса, осонгина ўлишни истайди ва ўлганидан кейингина унга ҳеч қандай азоб таъсир қилмайди... Қолаверса, аввал таъкидлаганимиздек, Қодирийнинг озода кўнглининг бир четида, жаллодлар ўзла-ри чиқарган қонунга амал қилар-ку, Жиноий Жараён Мажмуасининг 4-моддасида кўзда тутилган — «жиноий жавобгарлик муддати ўтиб кетгани учун муайян шахс устидан жиноий иш қўзғатиш ман этилади», деган қо-нунга амал қилишар-ку, деган илинж пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ҳамма яшашни истайди, ахир!
Юзлаштириш тасдиқномаларидан кўриниб турибди-ки, кўпчилик айбланувчилар терговчини қониқтирадиган жавоб берадилар: акс ҳолда, кечалари яна-тағин инсон боласи дош беролмайдиган азоб-уқубатларга дучор этилишларини биладилар ва беихтиёр ўз тақдирларинн, ширин жонларини жонолғич қўлига топширадилар, ундан нажот кутадилар, ёлғон ваъдаларга ишонадилар... Инсон сифатида синадилар, инсоний қиёфаларини йўқо-таднлар; аниқроғи, терговчи шундай ярамас воситаларни қўллайдики (бу қандай восита эканини «Тафтиш ашёлари» ҳақида алоҳнда тўхталган пайтимизда батаф-сил баён қиламиз), оқибатда айбланувчи итоатгўй қулваччага айланади. Қодприй ҳам хўрланган ҲАҚИҚАТ мисоли эгилади, эговланади, қобирғалари синдирилади, жигар-бағри эзилади, бош чаноқлари мажақланади. Аммо, имон-эътиқодли бобомизнинг жойлари жаннатда бўлсинким, у киши яна қаддини ростлайверади ва «Йўқ, тан олмайман!» деб такрор-такрор айтаверади... Қодирийнинг ЮРАГИ унинг жисмидан, бардошидан ҳам кучлироқ, қувватлироқ эди: агар у кпши ҳаётдан маҳ-рум этилмаганларида борми, падари бузрукворидек юз йилдан ортиқ умр кўрардилар ва ҳозир орамизда юрсалар ҳам ажаб эмасди...
АНГЛАТМА
Назрулла Иноятовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 978073 рақамли жиноятномаси асосида тузилган.
«Назрулла ИНОЯТОВ. 1900 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Узбек. СШЖИ фуқароси. Олий маълумотли. Ҳибсга олингунча кечки Педагогика институтида ўқитувчи эди. Фирқа аъзоси эмас.
1937 йнл 9 август куни ЎзСШЖ ПИХК маҳкамаси ЎзСШЖ ЖМнинг 66-, 67-, 153-моддаларн бўйича жиноят қилган ва гўё миллатчиларнинг «Миллий истиқ-лол» аксилинқилобий ташкилотининг аъзоси бўлган Назрулла Иноятовни ҳибсга олади. Иноятовни қамоққа олиш ҳақидаги фармонга ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов имзо чеккан.
1937 йил 9 август кунги тергов пайтида Иноятов: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотга аъзо эмасман ва бирорта яширин ташкилот борлигини ҳам билмайман», деб кўргазма беради.
1937 йил 4 сентябр куни ЎзСШЖ ЖМнинг 60-, 67-моддалари бўйича айбнома кўрсатилади: у миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилинқилобий ташкилотига аъзо, шу ташкилот топшириғига кўра Маориф Халқ Комиссарлигида фаол аксилинқилобий иш олиб борган, деб айбланади.
1937 йил 4 сентябр куни тергов пайтида Иноятов ўзига тақилаётган айблар ҳақида шундай кўргазма бе-ради: «Мен ҳеч қандай аксилинқилобий ташкилотнинг аъзоси эмасман, хуфя ходим сифатида ниқобланмаганман. Шунинг учун ўзимни айбдор деб ҳисобламайман...»
1937 йил 25 ноябр куни тергов пайтида Иноятов 1936 йилдан бери ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги маҳкамасп билан яширин ҳамкорлик қилаётгани тўғрисида кўргазма беради.
Жиноятномада Назир (?) Иноятов 1937 йил 28 ноябр куни тергов қилингани ҳақида тасдиқнома бор (машинкада ёзилган, 20 саҳифа). Жумладан, унда шундай дейилади:
«Ҳа, мен ўзимни айбдор деб биламан — миллатчиларнинг «Миллий истиқлол» аксилшўравий ташкилотига аъзо эдим, қатор йиллар мобайнида изчиллик билан аксилинқилобий, бузғунчилик ишлари билан шуғулландим».
Уша тергов пайтида Иноятов миллатчилар ташкилотининг аъзолари сифатида Чўлпон, Фитрат, Саъдулла Турсунхўжаев, Отажон Ҳошимов, ёзувчи Элбек, ёзувчи Ғози Олим Юнусов, Ҳамидхонов, ёзувчи Садриддин Ай-ний, ёзувчи Ғулом Зафарий, Қаюм Рамазонов, ёзувчи Абдулла Қодирий ва бошқаларнинг, ҳаммаси бўлиб қирқ тўкқиз кишининг номини санайди.
Айбнома ЎзСШЖ ИИХК ДХБ III бўлими ходимлари Рязанов ва Лисисин томонидан тузилган. Уни 1937 йил 26 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссарининг ўринбосари Леонов тасдиқлаган.
Назрулла Иноятов судда ўзини айбдор деб тан олади.
1938 йил 5 октябр куни СШЖИ Олий судининг
Ҳарбий Ҳайъати Назрулла Иноятовни жиноий жавоб-гарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади.
Ҳукм Тошкент шаҳрида 1938 йилнинг 4 октябр куни нжро этилади.
Назрулла Иноятовнинг 978073 рақамли жиноятнома-си СШЖИ НК ҳузуридаги ДХҚ ҳужжатгоҳида сақланмоқда».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 96—97-саҳифалар).
* * *
1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради.
«Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Юнусовнинг жавоби. Ҳа, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақида ўзим берган кўргазмани тўла-тўкис тасдиқлайман...)
Юнусовга савол. Сиз рўпарангизда ўтирган Абдулла Қодирийни яхши биласизми?
(Юнусовнинг жавоби. Мен Абдулла Қодирийни ўзининг адабий асарларида миллатчилик ғояларини изчиллик билан тарғиб қилаётган, қайтмас миллатчи сифатида инқилобгача бўлган даврдан бери биламан...)
Қодирийга савол. Айтинг-чи, сиз айбланувчи Ғози Олим Юнусовнинг кўргазмасини тасдиқлайсизми?
(Қодирийнинг жавоби. Ҳа, тасдиқлайман. Ҳақиқатан ҳам, буржуй миллатчиси эдим. Лекин 1932 йилдан кейин ўзимнинг аксилшўравий, миллатчилик эътиқодимдан воз кечдим ва Шўро ҳокимияти томонига ўтдим.)
Қодирийга савол. Сиз ёлғон гапиряпсиз! 1935 йили «Обид кетмон» романингизни ёзиб тугатдингиз, нашр эттирдингиз: унда ҳам миллатчилик ғоясини илгари сургансиз! Айтинг-чи, сиз шуни тан оласизми?!
(Қодирийнинг жавоби. Мен 1935 йили ёзган «Обид кетмон» романимни аксилшўравий, миллатчилик руҳидаги асар деб ҳисобламайман...)
Юнусовга савол. Айтинг-чи, Абдулла Қодирий миллатчиларнинг қандай аксилшўравий ташкилотига аъзо эди?
(Юнусовнинг жавоби. Абдулла Қодирий мен билан биргаликда миллатчилариинг «ТУРОН» жамиятига аъзо бўлган эди. У ўша жамиятнинг амалий ишларида фаол қатнашарди, жамият томонидан ташкил этилган йиғилишларда иштирок этарди.)
Қодирийга савол. Сиз шуни тан оласизми?
(Қодирийнинг жавоби. Йўқ, тан олмайман!)
Тасдиқномага сўзларимиз тўғри ёзилган, ёзилганлар таржима асосида ўқилди.
Ғози Олим Юнусов (имзо)
Абдулла Крдирий (имзо)
Терговчилар: д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ (имзо)
д/х сержанти Тримасов (имзо)».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, 50—54-саҳифалар).
АНГЛАТМА
Ғози Олим Юнусовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976527 рақамли жиноятномаси асосида тузилган
«1937 йил 3 июл куни ЎзСШЖ ИИХҚ Давлат Хавфсизлиги Бошқармаси IV бўлимининг бошлиғи д/х лейтенанти Оғабековнпнг қарорига ва ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссари, д/х майори Загвоздин имзолаган фармонга мувофиқ, 1893 йилда туғилган, Тил ва адабиёт педагогика институтининг профессори Ғози Олим Юнусов ҳибсга олннадп. Ғози Олим Юнусовни қамоққа олиш тўғрисидаги буйруқ (ордер) Леонов томонидан имзоланган.
1937 йил 17 нюл куни ЎзСШЖ ЖМнинг 57—1-, 67-моддалари бўйича Ғози Олим Юнусовга айб тақилади. Айбнома ёзилган расмий қоғозга Ғози Олим Юнусов ўз қўли билан ушбу сўзларни битиб қўйган: «Қарор менга эълон қилинди, мен ўзимни айбдор деб ҳисоб-ламайман».
1937 йил 17 июл куни Ғозн Олим Юнусов бўйнига тақилаётган айб бўйича тергов қилинмаган.
Жиноятномага 1937 йилнинг август ойида тергов қилинган маҳбуслар — Абдулҳамид Сулаймонов, Отажон Ҳошимов, Шаҳидэсон Мусаев, Қаюм Рамазоновларнинг тасдиқномаларидан олинган мухтасар кўчирмалар тиркаб қўйилган.
Жиноятномада 1937 йилнинг 5 октябр куни ЎзСШЖ ИИХК ДХБ V бўлимининг IV бўлинмасн бошлиғининг ёрдамчиси, д/х лейтенанти ТРИҒУЛОВ тузган Ғози Олим Юнусовнинг тергов тасдиқномаси бор. Ғ. О. Юнусовнинг ушбу тасдиқномаси қуйидаги сўзлар билан бошланади:
«Авваламбор, узоқ вақт мобайнида терговдан ўзим қилган жиноят изларинн яширишга уринганим учун узр сўрамоқчиман».
Кейин у ўша кунги терговда:
«Шахсан ўзим тилшунослик соҳасида тадқиқот олиб бораётган олим ниқоби остида буржуй миллатчилиги ғоясини изчиллик билан тарғиб қилардим», дейди.
Бундан ташқари, Ғози Олим Юнусов 1935 йилнинг феврал ойида Тошкентдаги кечки Педагогика институти Инглиз тили кафедрасининг мудири Машковский томонидан Англиё жосуслик маҳкамаси хизматига ёлланганлиги тўғрисида ҳам кўргазма беради...
1937 йил 15 декабр куни тергов тамом бўлгани эълон килинаётган пайтда Ғози Олим Юнусов тасдиқномага имзо чекишдан бош тортади. Шундан сўнг, 1938 йилнинг март ойидан бошлаб Ғ. О.Юнусов ушбу иш бўйича яна тергов қилинади ва бошқа маҳбуслар билан юзлаштирилади. Юзлаштириш тасдиқномаларидан кўтарилган нусхалар ҳам Ғ. О. Юнусовнинг жиноятномасига тиркаб қўйилган. Жиноятномада қуйидаги шахслар билан Ғ. О. Юнусов юзлаштирилгани тўғрисида тасдиқнома нусхалари бор: Абдулла Қодирий, Рауф Раҳимович Фитрат, Аъзам Аюпов, Отажон Ҳошимов, Абдулҳамид Сулаймонов.
1938 йил 24 сентябр куни тергов пайтида Ғози Олим Юнусов:
«Қамоққа олинган кунимга қадар мен аксилинқилобий ташкилотга аъзо бўлганим тўғрисида терговда берган кўргазмамни тўла-тўкис тасдиқлайман», дейди.
Ғози Олим Юнусовни тергов қилиш жараёнида Уз-СШЖ ЖМиинг 60-моддаси талаби бажарилмаган.
ЎзСШЖ ИИХК ДХБ IV бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, д/х катта лейтенанти Копосов ва ЎзСШЖ ИНХК ДХБ IV бўлимининг вақтинчалик бошлиғи, д/х лейтенанти Матвеев томонидан Ғози Олим Юнусовнинг жиноий иши юзасидан айбнома тузилган. Айбнома ту-зилган кун аниқ кўрсатилмаган. 1938 йилнинг 16 декабр куни ЎзСШЖ Ички Ишлар Халқ комиссари, д/х майори Апресян айбномани тасдиқлаган. .
СШЖИ Олий суди Ҳарбий Ҳайъати сайёр суд мажлисининг тасдиқномасида қайд этилишича, Ғози Олим* Юнусов «ўз айбига иқрор бўлади, тергов жараёнида берган кўргазмаларини тасдиқдайди, фақат жосуслик фаолиятини тан олмайди: Фитрат билан Машковский уни Англиё жосуслик маҳкамасига ёллашмаган, уларнииг кўргазмаларини бўҳтон деб ҳисоблайди».
Ғози Олим Юнусовнинг жиноий иши юзасидан ўтказилган суд мажлиси бор-йўғи ўн беш дақиқа давом этади, холос.
СШЖИ Олий судининг Ҳарбий Ҳайъати 1938 йил 5 октябр куни Ғози Олим Юнусовни ЎзСШЖ ЖМнинг 58-, 62-, 64-, 67-моддалари бўйича жиноий жавобгарликнинг олий жазосига — отувга ҳукм қилади.
Жиноятномадаги англатмага кўра, Ғози Олим Юнусов устидан чиқарилган ҳукм 1938 йилнинг 4 октябр куни ижро этилган.
Ғози Олим Юнусовнинг ҳужжатгоҳда сақланаётган 976527 рақамли жиноятномасида 1937 йил 10 июл кун-ги тергов тасдиқномасининг асл нусхаси йўқ.
РСФСР ЖЖМнинг 373—377-моддаларига мувофиқ ўтказилган тафтишдан сўнг, Ғози Олим Юнусовнинг жиноятномаси қайта кўриб чиқиш учун 1956 йилнинг 1 июн куни Бош ҳарбий прокурорга жўнатилган».
(А. Қодирийнинг жиноятномаси, «Тафтиш ашёлари» бўлими, 14—16-саҳифалар).
* * *
Юзлаштириш тасдиқномалари, англатмалар билан танишган ўқувчи, нега Қодирийнинг тақдирдошлари «айб»ларини дарров бўйниларига оладилар, нима учун ҳаммаси Абдулла Қодирийга ҳам ўзларига бўҳтон қи-ладилар. деб сўрайди. Кимдир: «Оббо ярамасдар-эй, ҳаммаси Қодирийни беармон сотган экан-ку!» деб ху-лоса чиқариши мумкин. йўқ, асло ундай эмас. Хўш, Қодирийни «сотган» шахслар қандай манфаат кўриш-ди?.. Англатмалардан маълум бўлдики, кўпчилик тўртинчи октябр куниёқ — ҳали қўғирчоқ суд ҳукм чи-қармасдан бурун отиб ташланади!.. Иқрорномаларнинг сири шундаки, Қодирий билан юзлаштирилган айбла-нувчиларнинг аксарияти 1937 йилнинг июл-август-сентябр ойида — Қодирийдан тўрт-беш ой олдин қамоққа олинадилар; тўрт-беш ой мобайнида ҳар куни жон олиб-жон берганлар, ҳар куни жаллод кундасига бош
қўйганлар. Боз устига, уларга ширин-ширин ёлғон ваъдалар берилган. Хуллас, не-не метин иродалар ваҳ-шийлик зарбасидан чил-чил синдирилади. Не-не азамат эрлар, ўзбек халқининг не-не паҳлавон ўғлонлари қатл этилмаган, дейсиз!.. Биз уларнинг номларини ҳам унутиб юборганмиз, номларини хотирамиздан ўчириб ташлаганлар. Шу боис, ҳеч бўлмаса, битта терговчи, яъни Н. И. Триғулов томонидан ёстиғи қуритилган шаҳид зотлар номини ёд этиб қўйсак, шоядки, кўнгил кўзимиз равшан тортса!
Қуйида Н. И. Триғулов «ижодидан айрим намўналар» келтирмоқчимиз.