Ванилинли рогалик
40 дона учун: 300 г ун, 250 г сариёг. 100 канд упаси, 150 г янчилган бодом, 1 дона тухум, 1 чимдим туз, 2 пакет ванилин, 50 г майда шакар
Ун, майда тугралган сариёг, канд упаси, бодом, тухум, туз, 1 пакет ванилин яхшилаб аралаштириб, юмшокрок хамир корилади. Камида 30 дакикага музлатгичга куйилади. Хамирдан 2 см калинликдаги 2 та колбаса тайёрлаб олинади. Хар бири 2 см узунликда булакларга булинади. Уларга рогалик шакли берилиб, когоз солинган газ патнисида 15-18 дакика давомида уртача оловда пиширилади.