Маша Аллоҳ, муборак бўлсин!
Аллоҳ доим сизни ўйлаган ниятларингизга етиштирсин! Илоҳим дилбандларингиз кўз қувончи, қалб юпанчи бўлишсин! Жуда ҳурсанд бўлдим. Фарзанд неъматдир.
“Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Ўзи ҳоҳлаган кишига қизларни ҳадя этур ва ўзи хоҳлаган кишиларга ўғилларни ҳадя этур. Ёки уларни эгизак ўғиллар ва қизлар қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини туғма (бепушт) қилиб қўяди. Албатта У (барча нарсани) билгувчи ва (Ўзи хоҳлаган нарсани яратишга) қодирдир”. (Шуро 49,50)
АбдулАзизбек ва Муҳсинахон Аллоҳни рози қиладиган бандаларидан бўлишларини Ўзидан дуо қилиб сўраймиз.