ЛИСОНУТ ТАЙР
(асл матн)
I
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим
Жон қуши чун мантиқи роз айлагай,
Тенгри ҳамди бирла оғоз айлагай.
Улки махлуқот халлоқидур ул,
Ондин ўзга фонию боқийдур ул.
Сониеъким чекти чун сунъи қалам,
Офариниш тарҳини қилди рақам.
Айлагач дойир тўқуз афлокни,
Қосир этти фаҳмидин идрокни.
Кўкни тун, кундин муламмаъ айлади,
Меҳру анжумдин мурассаъ айлади,
Ойни кўк тирноғидин қилди мисол,
Олғон ул тирноғ бир ёндин ҳилод.
Сайрдин гардунға солди изтирор,
Ерга онинг жавфида берди қарор.
Ер юзин ёмғур суви бирла юди,
Гарду чирки ул юмоғдин ўксуди.
Баҳр уза жўнг айлади туфроғдин,
Жўнг учун лангар ёсоди тоғдин.
Қилди дарёға бухорин пардапўш,
Меҳр ўтидин тушмасун деб сувға жўш.
Ошкор айлаб адолат оламин,
Еб суда мавжуд қурту қуш ғамин.
Берди Найсон ёмғуриға ул шараф,
Ким гуҳар қозғонди базлидин садаф.
Дурға берди ул баҳо бирла ривож,
Ким сарир аҳлиға бўлди зеби тож.
Чун Ҳамалдин берди ойини баҳор,
Бўлди тенг мезонда лайлу наҳор.
Тонг насимин Исоосо айлади,
Боғ амвотини эҳё айлади.
Жилвагар қилди чаман зеболарин,
Боғ аро ёйиб чечак раъноларин.
Рўзи этти елгэ руҳосо шамим.
Ким шажарға топти жон азмй рамим.
Ҳам ёрутти субҳи кофури асос,
Ҳам тузотти шомни мушкин либос.
Меҳрни кундуз дурахшон айлади,
Ойни шамъи шабистон айлади
Ҳар ғаройибким, ёйиб саҳро аро,
Ондин ортуғ кўргузуб дарё аро.
Дашт аро ҳар не таковар айлабон,
Сувда юз онча шиновар айлабон.
Чун қуюнни дашт аро айлондуруб,
Сувда игримни доғи тўлғондуруб.
Уйлаким, душман яротиб ўтқа сув,
Елни ҳам туфроққа айлаб адув.
Сунъидин кўргилки мундоқ тўрт зид,
Бўлиб инсон хилқатида муттаҳид.
Офаринишдин қилиб инсон ғараз.
.Онинг айлаб халқ ичинда беэваз.
Дўнглин онинг махзани ирфон қилиб,
Ул тилисм ичра ўзин пинҳон қилиб.
Рози махфий ганж ўлуб бу турфа жисм,
Сунъидин ул ганж ҳифзиға тилисм.
Ҳам тилисм ул махзан узра, ҳам амин,
Офарин сунъунгға, эй жонофарин.
Айлаганда рознинг ганжини арз,
Не само айлаб қабул они, не арз.
Ғайри инсонким қилиб они қабул...
Ҳам залум айлаб хитобин, ҳам жаҳул.
Чун халойиқдин они мумтоз этиб,
«Кунту канзан» сирриға ҳамроз этиб.
Бошиға қўюбҳидоят тожини,
Қисмати айлаб шараф меърождни
Олам ичра андоқ айлаб муқтадо,
Ким бўлуб хайли малакка пешво.
Чун малак хайлиға ул масжуд ўлуб,
Кимки саркашлик қилиб мардуд ўлуб.
Яъни ул жинну малоик сарвари,
Тахти фармонида олам кишвари.
Неча минг йил зуҳду тоат айлаган,
Амриға онинг итоат айлаган.
Бир важаб ер қолмоғон офоқ аро,
Балки бу кирёси нили тоқ аро.
Кимки ҳақ оллинда тоат қилмағон,
Касби ойини саодат қилмағон.
Бу саодатларға топқон дастрас,
Урмағон ҳақ ёдидин айру нафас.
Чун тақаррубда топиб доруссурур,
Кўнглига ул қурбдин солғон ғурур.
Бу ажаб мазҳарни кўзга илмағон,
Саждасин хайли малакдек қилмағон,
Бўйнини сунмай аён этконда таън,
Солибон бўйни-ға онинг тавқи лаън.
Бўйниға итдек қалода солибон,
Кўнглиға итлик ирода солибон.
Хайли одамға адуйи жон бўлиб,
Душману ғоратгари имон бўлуб.
Дўзахи макру адоватқа қолиб.
Ул шарафлар бирла андоқ пешхайл,
Ким аён айлаб такаббур сори майл.
То абад мардуду малъун айлабон,
Ибрати офоқу гардун айлабон.
ПВир овуч туфроғдин айлаб пайкари,
Одамийлиғда ажойиб мазҳари.
Ҳам қилиб ўз сирри бирла ганжи роз.
Ҳам хилофат бирла айлаб сарфароз.
Бўлди саркашликдан онинг офати.
Ажзу туфроғлиқ — бу бирнинг рофати.
Бирга ул масжудлуғ берган ўзи,
Бирга бу мардудлуғ берган ўзи.
Ҳам ўзи ул бирни маълул айлаган,
Ҳам ўзи бу бирни мақбул айлаган.
Ул не қилди, бу не қилди — ул билур,
Ул бу қилмас, ҳар не қилса — ул қилур.
Ҳикматидин воқиф эрмастур киши,
Бўлмади бу иш кишининг чун иши.
Иш эрур улким, ўзи они қилур,
Ҳикмат улким ҳам ўзи они билур,
Подшоҳеким, анго йўқтур назир,
Не шарику не адилу не вазир.
Сунъунгга юз офарин, эй кирдикор.
Ғайр йўқ сенсенки дерлар — они бор.
Борсен сен борлиғ зебандаси,
Бирлику жабборлиғ арзандаси.
Сендадур ҳам бирлику ҳам борлиғ,
Ҳайлиғу қодирлиғу ғаффорлиғ.
Баҳри ғуфронингға тушкан чоғда мавж.
Журм эрур ҳар неча тутқон бўлса авж.
II
Муножот қозиюл-ҳожот ҳазратида ўз тақсиротининг шармандалиғида ва ул уётдин мазаллат туфроғиға сарафкандалиғида
Е раб, ўз ҳолимға ҳайронмен басе,
Осию масту паришонмен басе.
Нафс маъмури ҳаво мағлуби ҳам,
Сидқ мардуди сафо манкуби ҳам.
Жонима исён майидин мастлиғ,
Кўнглума фисқ аҳлиға побастлиғ.
Юз ҳаво бошимға солиб нафси шум,
Хайли шайтон айлабон ҳарён ҳужум,
Айлабон ул хайл бўлғунча хабар,
Жону кўнглум кишварин зеру забар.
Бир тааддипешаликни хуб деб,
Узни ошиқ деб, они маҳбуб деб.
Ҳар ситамким тундхўедин етиб,
Ул чу етгач оҳ уруб, ўздин кетиб.
Оташин лаълидин ўт жоним аро,
Рўзгорим зулфу холидин қаро.
Нуктаси нутқум тилин лол айлабон.
Жилваси ақлимни беҳол айлабон.
Васлу ҳажрин умру марг айлаб лақаб,
Бирдин осойиш топиб, бирдин тааб.
Ҳажрй-андуҳида жоми май ичиб,
Васл жомин чун топиб жондин кечиб.
Онглабон онсиз тирикликни ўлум.
Жонға айлаб ҳажрда юз уштулум.
Они фаҳм айлаб ҳаётимдин мурод,
Ондин ўзга келмайин кўнглумга ёд.
Ғайри ёдимдин чиқиб фурқат чоғи,
Чунки воқифсен, чин айтай мен доғй.
Ҳажри чун кўнглумга бедод айлабон
Они истарга сени ёд айлабон.
Олло-олло ўлтурур шармандалиқ,
Едима келса бу янглиғ бандалиқ.
Юз қаролиғ онча бўлмиш жаҳл аро,
Ким кўзимга қилди оламни қаро.
Қилмадим умрумда бир ракъат намоз,
Сар-басар маҳзи ниёз, эй бениёз.
Ҳаргиз андоқ қўймадим туфроққа бош,
Ким кераклик бўлмағой бошимға тош.
Бермадим ҳаргиз гадоға бир дирам,
То ўзумни кўрмаднм соҳиб карам.
Тутмадим отинг қилиб фарзоналиқ,
Сабҳа элдин осмойин юз доналиқ.
Бир амал ҳаргиз риёсиз қилмадим,
Зарқсиз ҳаргиз ўзумни билмадим.
Уйлаким мендурмен, инсон бўлмасун,
Йўқки инсон — деву шайтон бўлмасун.
Уз фиолимдин ажаб озурдамен,
Дам-бадам афсурдау дилмурдамен.
Бас хижолатдин манга йўқтур ҳаёт,
Не учунким ўлтурур ҳардам уёт.
Бу маразлар ичраким ўтти сўзум,
Уз иложимни қила олмон ўзум.
Бермадим мунча балиятқа ризо,
Найлагайман сендин ўлғонға қазо.
Гар манга бу дард бедармон эрур,
Лек дармони санга осон эрур.
Дардима дармон, иноят айлагил,
Тавбаи... комил ҳидоят айлагил.
Адлу эҳсонингға хос этгил мени,
Нафси золимдин халос этгил мени.
Жонда шавқунг шуъласин мавжуд қил,
Ҳарне ғайринг кўнглума мардуд қил.
Ончаким бўлғай бадан қайдида руҳ,
Қил анга рўзи шуҳудингдин футуҳ,
Чун бу қушқа риҳлат оғоз ўлғуси,
Гулшани аслиға парвоз ўлғуси.
Қуш таважжуҳ айласа учмоқ сари,
Туфроқ этса майл ҳам туфроқ сари.
Чун ҳар иш бобида қилғунгдур хитоб,
Тоимағон чоғда саволингға жавоб.
Бошима еткур мени қўймай ҳазин,
Ониким дебсан шафеъул-музнабин.
III
Бу номаға саидул мурсалин наъти била туғро тузмал ва шафеъул-музнабин мадҳи била зийнат кўргузмак
Анбиё сархайли султони русул,
Ким эрур онинг туфайли жузву кул.
Улки Одамдин бурун ул бор эди
Ҳам наби, ҳам соҳиби асрор эди.
Нури мавжуд офаринишдин бурун
Ким эди халқиға муддат олти кун.
Қойси нур, улким топиб юз иззу ноз,
Ул келиб маъшуқу, холиқ — ишқбоз.
Бениҳоят ил топиб ҳақдин назар,
Токи ҳақ мавжуд қилди Булбашар
Булбашар рухсори чун тутти жамол
Кавкаби ул нурдин топти камол.
Чунки ул Ҳаввога бўлди мунтақил,
Жабҳасидин меҳр эрди мунфаил.
Шишнинг топти вужуди чун вуқуъ
Ул қуёш қилди жабинидин тулуъ.
Борди ондин маҳрами дилбандиға,
Ондин ўлди мунтақил фарзандиға.
Жуфтиға андин етишти ул шараф,
Уйла гавҳар ҳуққаси қилғоч садаф.
Бир-бирига бу сифат текурдилар,
Токи Абдуллоҳга топшурдилар.
Ул доғи еткурди ул дастур ила
То уйи бўлди ёруғ ул нур ила.
Токи ул уйдин тулуъ этти қуёш,
Оразида ул нубувват нури фош.
Нур йўқким, ҳақ таолло сояси,
Ложарам ўтти қуёштин пояси.
Дин ливоси кундек ўлди муртафеъ,
Зулмати куфр ўлди андин мунтафеъ.
Матлаъи бўлди онинг байтулҳарам,
Ким фалакдин топти олироқ мақом.
Маккада бўлғоч ул ахтар нури фош,
Борча бутлар қўйдилар туфроққа бош,
Куфр аҳлидин намудор ўлдилар,
Борчаси, яъни иигунсор ўлдилар.
Дин ливоси бўлди гардундин бийик,
Шаръи тиғи насси қотиъдин итик.
Табъи чун бўлди рисолат росихи,
Миллати бўлди милалнинг носиҳи.
Раъйи чун кўргузди шамъи муъжизот,
Партавидин равшан ўлди коинот.
Лот ноқислиқ била бўлди табоҳ,
Зоҳир ўлди куфр элига лоилоҳ.
Андин ўлди элга иллалло аён,
Қилди афсаҳ нутқ ила они баён.
Айлаган ирсоли иллаллоҳ ўзи,
Енида онинг расулаллоҳ ўзи.
Зоти олам дуржида дурри самин,
Балки ҳақдин раҳматан лил оламии.
Ўзи пок, азвож ила авлоди пок,
Зоти пок, асҳоб ила аҳроди пок.
Анга ҳар дам юз дуруду минг салом,
Олам аҳлидин оли ёвмул қиём.
Пок авлодию асҳобиға ҳам,
Сўнгра хаддомиу аҳбобиға ҳам.
IV
Ул рисолат қофи анқосининг баландпарвозлиғи ва маҳбуби ҳақиқи васлиға етиб қуш тили била такаллум ва ҳамрозлиғи
Ул кечаким, ул шаҳи гардунмақом
Ким они ҳақ истади гардунхиром.
Уммаҳони ҳужрасида эрди хуш,
Даҳри дун ашғолидин осудаваш,
Ким етишти олиға руҳул амин,
Арз этиб пайғоми раббил оламин.
Илкида эрди буроқи барқхез,
Барқ онинг бирла қила олмай ситез.
Дедиким, эй тенгрига жонинг қариб,
Жисм ила ҳам бўл эрурсен чун ҳабиб.
Рокиб ўлким, келтурубтурмен буроқ,
Гарди роҳинг айла бу фируза тоқ.
Чиқти шаҳ рахш узра чун маҳкум эди,
Ҳукм қойдин эркони маълум эди.
Чун ҳумоюн маркаби қилди ҳаво,
Мақдамидин. чарх эли топти наво.
Чун қамарға мавкибидин етти қадр,
Ул қуёш ташрифидин ой бўлди бадр.
Чун икинчи авж уза урди алам,
Дурфишон бўлди Аторудға қалам.
Зотидии топқоч шараф учунчи саҳн,
Зуҳра хунёгарлик айлаб чекти лаҳн.
Сурди чун тўртунчи айвонға асос,
Шоҳи анжум айлади нур иқтибос.
Солди чун бешинчи айвон сори от,
Наҳси Асғар Саъди Акбар бўлди бот,
Саъди Акбар сори чун қилди гузар,
Топти ўл нури саъодатдин назар.
Қилди чун бешинчи торамға убур,
Ҳиндуи мазлум деди оллоҳи нур.
Икки води чун ёно қилди уруж,
Зоҳир ўлди қиблаи зотулбуруж.
Фарридин топти қўзи қўчқорлиғ,
Саврға етти асадкирдорлиғ.
Хидматиға боғлади Жавзо камар,
Бўлди саратон ростравлиққа самар.
Арслон итдек оёғиға тушуб,
Хўша тухми дур бўлурға ёвушуб.
Каффа жон мезонлиғин айлаб аён,
Заҳрини тарёқ этиб андин Чаёи.
Ёни айлаб қоши таъзими ҳилол,
Мақдамидин Жадй ўлуб заррии ғизол.
Далв олиб нуктасйдин жон суйи,
Ҳут топиб нутқидин ҳайвон суйи.
Чун буларға бу шарафлар еткуруб,
Борчасидин юқори маркаб суруб.
Аршу курсиға уруб фаррух алам,
Бўлуб андин муҳтарам лавҳу қалам.
Ломакон майдонида жавлон қилиб,
Ондин оҳанги ажаб майдон қилиб.
Пайк ила маркаб қолиб ул сайрдин,
Икки пар тушган масаллик тайрдин.
Чун аносир меҳнатидин шод ўлуб,
Ҳам жаҳон итлоқидин озод ўлуб.
Эгнидин солиб аноният тўнин,
Ойириб ўтдин башарлик учқунин.
Узни ўзлук қайдидин айлаб халос,
Топиб ўздин ўзгаликка ихтисос.
Елу туфроғу ўту судин ориб,
Ҳам мену сен ҳам улу будин ориб,
Боргаҳи қурб аро топиб мақом,
Майл этиб андин ёқинроқ ҳам хиром.
Айлабон чун рафъ етмиш минг ҳижоб,
Қолмай ўзга монеъи онинг ҳижоб.
Чун мавонеъ бору йўқ маслуб ўлуб,
Ул ҳабиб онда етиб маҳбуб ўлуб.
Лимаъуллоҳ остонин ёстониб,
Қоба қавсайн иттиҳодин қозғониб.
Ло била моъне ҳам ўздин солибон
Бу солинғоч не қолур ул қолибон.
Ёрутуб айнини мозоғалбасар,
Рафъ ўлуб андешаи файйулназар.
Топибон ўл рутбаким тоимай киши,
Ким эмас бу иш кишиликнинг иши.
Узлуки бирла ўзидин йўқ хабар,
Балки ўзу ўзлукидин йўқ асар.
Ғайр осориға имкон қолмайин,
Бориб ўз ҳам ғайри жонон қолмайин.
Ҳам кўруб жонон жамолин кўз била,
Васлидин ҳам баҳра топиб сўз била.
Айлабон идрок тўқсон минг калом,
Лек асносида юз минг эҳтиром.
Оси умматнинг гуноҳин истабон,
Борча аҳволи табоҳин истабон.
Ҳар не истаб ҳаййи мутлақдин топиб,
Ҳақ тилаб ҳақдин тилаб ҳақдин топиб.
Ҳосил айлаб улча имкони мурод.
Қойтиб ул меърождин масруру шод.
Васлидин масрур ўлуб ул боргоҳ,
Буйруғидин мунтазам бу коргоҳ.
Борғонида бор эди дурри шигарф,
Лек ёнғонда келиб дарёи жарф,
Тарфатулъайн ичра англаб билгани,
Турфаким бир онда бориб келгани,
Узга оламдин ёниб тутқоч мақом,
Берди бу олам ишига интизом.
Биз нечаким осию гумроҳбиз,
Бок йўқ чун мунчадин огоҳбиз.
Ким онингдек ҳомию зоти рафеъ,
Журмумизға бўлғуси тонгла шафеъ.
Е раб, ул кунким, шафеъ ўлғой расул»
Кимниким ул истаса қилғунг қабул.
Юз туман минг аҳли исёну гуноҳ,
Топқуси раҳмат етиб фазли илоҳ.
Бўлғуси ул-хайл аро Фопий доғи,
Қилмоғойсен ноумнд они доғи.
V
Амирал мўъминин Абу Бакри Сиддиқ разиаллоҳу анҳу таърифида
Улки султони расулнинг ёридур,
Сониъи иснайн азхумо филғоридур.
Содиқу сиддиқу ҳамрози онинг,
Ҳар ёмон-яхшида дамсози онинг,
Ул эди олам элига раҳнамун,
Келди чун валсобиқун ассобиқун.
Муқтадои зумраи таҳқиқ ул.
Собиқ ислом аҳлиға содиқ ул,
Ғор аро ёриға айлаб жон нисор,
Ери онинг отин айлаб ёри ғор.
Ганжким ғор ичра пинҳонлик қилиб.
Аждаҳодек ул нигаҳбоилик қилиб.
Ғор зулмотида тортиб чунки ранж,
Топиб онда Хизр суйи бирла ганж.
Ганж худ ганжи илоҳи ёнида
Ким келиб пинҳон жаҳон вайронида.
Бас недур гар тоимади оби ҳаёт,
То жаҳон бўлғой тирик қолмоғлиғ от.
Чун йилондин захм оёғиға етиб,
Оби ҳайвон нўши они дафъ этиб.
Урниға они расул айлаб имом,
Ой бўлуб хуршидға қоим мақом.
Чун бўлуб хуршидға воқеъ ғуруб,
Дин уйи ул ой фуруғидин ёруб.
Ё раб, ул ой шамъи то явмул ҳисоб
Олмасун ислом уйидин нуру тоб.
VI
Ҳикоят
Мустафодин сўнгра аҳли иртидод,
Чун хилофатқа ул ўлди истинод
Дин тариқида адоват туздилар,
Ким ҳужум айлаб жадал кўргуздилар.
Бергали ислом рукниға халал,
Ким закот эрди аён айлаб жадал.
Ул ғазаб айлаб бу навъ этти хитоб,
Ким наби қонунидин бир ришта тоб —
Уксумак тағйир ила имкони йўқ,
Уксутур элга қиличдур доғи ўқ.
Шаръ ишига улки мундоқ қилса жаҳд,
Ким онинг осори қолғой то бу аҳд.
Ким қила олғой бу ишни ошкор,
Жуз Абу Бакр, улки эрди ёри ғор.
VII
Амирал мўъминин Умар Форуқ разиаллоҳу анҳу васфида
Улки пайғамбарға ҳамдам эрди ул,
Шубҳасиз Форуқи аъзам эрди ул.
Ҳақни ботилдин бировким қилди фарқ,
Адли бирла равшан этти ғарбу шарқ.
Ондин ўзга йўқ эди офоқ аро,
Балки ушбу қасри олий тоқ аро.
Шаръ аро шоҳи расулнинг пайрави,
Адл ила дин пуштини қилғон қави.
Хони базлидин жаҳон аҳли тўюб,
Ул ўзин тўйғорғоли кирпич қўйуб,
Рубъи маскун адли меъмориға паст,
Тушколи бир хишт ёпглиғ зери даст.
Нафсин ўлтургон ичибон заҳри ноб,
Уғлин ўлтургон қилурда эҳтисоб.
Динидин меҳробу минбар равнақи,
Адли бирла мулку кишвар равнақи.
Тиғи суйи шаръни бўстон этиб,
Куфр мулку дайриии вайрон этиб.
Қаҳри Кисролар бошидин олди тож,
Ваҳми қайсарларға ҳамл этти хирож.
Фатҳ ўлуб давронида мулки Ажам,
Ул билод узра араб тортиб алам.
Олди шаҳлар мулкини чокарлари,
Куфр уйини бузди динпарварлари.
VIII
Ҳикоят
Хайли чун Фатҳи Мадойин қилдилар,
Ахзи амволу хазойин қилдилар.
Неча юз йиллик салотин ганжини
Жамъ айлар чоғда кўрган ранжини
Юклаб элттилар онинг олиға нақл,
Ким тамошосида ҳайрон эрди ақл.
Кўз учидин боқмай ул амволға,
Борчани жамъ этти байтулмолға,
Ким ғазо аҳлиға ул бўлғой мадад,
Ҳар бирига ончаким етгай расад.
Кимнинг илкидин келур бу навъ иш,
Жуз Умарким, бўйла қонун айламиш.
IX
Амирал мўъминин Усмон зуннурайн разиаллоҳу анҳу шонида
Ул ҳаё коники нурул аъйн эди,
Уйлаким айнайн зуннурайн эди.
Сидқ конию мурувват махзани,
Ҳилм баҳрию футувват маъдани.
Ҳам Мадина аҳлиға шайху имом,
Ҳам келиб шайхинға қоим мақом
Тенгри айлаб жомеъи «Қуръон» они,
Халқ деб Усмон бинни Аффон они.
Чун Каломуллоҳни руҳул амин
Айлаб ирсоли шафеъул музнабии.
Ул замондин то онинг даврониға,
Ер тутуб эрди хафо зиндониға.
Неча оят жамъ айлаб ҳар араб,
Жамъу тартибиға ул бўлди сабаб.
Суралар ўрнини таъйин айлади,
Бу шараф басдурки то ҳоло анга,
Ашрафи уммат эрур толеъ анга.
Кимга бергай дастким рабби ғафур,
Кулбасиға солғой андоқ икки нур.
X
Ҳикоят
Нақл эрур бу навъким бир кун наби
Ул халойиққа саодат кавкаби,
Хилват ичра истаю элдин фароғ,
Ултуруб эрди узотиб бир оёқ.
Кирдилар баъзе кибор асҳобдин,
Ҳам азизу ҳам шариф аҳбобдин.
Бўлмади тағйир ҳазрат ҳолиға,
Ул фароғ ичра ҳумоюн фолиға.
Лек Усмон киргач ул миллатқа шамъ
Ултуруб сунғон оёғин қилди жамъ.
Ким эрур асру ҳаёлиғ кимса ул,
Топқуси тағйир онинг ҳолиға йўл.
Улки мундоқ ҳурматин тутқой расул,
Эътибори йўқ неким дер ҳар фузул.