Қуръонни ўқиш ва уни эшитиш одобларидан:
1.Таҳоратли бўлиш;
2.Маконнинг пок бўлиши. Қуръонни турли бузуқчилик, фаҳш ишлар содир бўлган ҳамда нажосатли жойларда ўқиш мумкин эмас;
3.Кийимнинг тоза бўлиши;
4.Қуръонни доимо “Истиоза” (“Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”) ҳамда “басмала”, (“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”) билан бошлаш;
5.Қуръони каримни ерга қўймаслик, балки ўтирганда кўкрак баробарида баландликка қўйиб ўқиш;
6.Қиблага юзланган ҳолда қироат қилиш афзал;
7.Ёд ўқигандан кўра, Қуръонга қараб ўқишнинг савоби кўпроқ. Зеро, қироат бир ибодат бўлса, Китобга назар солиш ҳам алоҳида бир ибодатдир;
8.Оятларни имкон даражада маъноларини тушуниб, тажвид билан ўқиш. Бу борада Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу: “Мен учун бир сурани тартил (тажвид) билан ўқиш, Қуръонни бошидан охиригача тушунмай хатм қилишдан кўра яхшироқ”, деганлар;
9.Қуръонни эшитганда диққат билан тинглаш, ортиқча сўз ва бекорчи ишларни тарк қилиш;
10.Узрсиз ҳолда кўп, ортиқча ҳаракат қилавермаслик;
11.Хушуъ, хузуъ (хокисорлик билан, берилиб) билан тинглаш ва эшитган нарсаларини тушуниш ҳамда тадаббур қилишга ҳаракат қилиш;
12.“Раҳмат оятлари”ни ўқиганда раҳмат сўраб, “азоб оятлари”ни ўқиганда Аллоҳдан паноҳ сўраб илтижо қилиш;
13.Мусҳаф устига ҳеч нарса, ҳатто, ҳар қандай бошқа китобни қўйиш ҳам жоиз эмас;
14.Қуръонни ўпиб, юзига суртиш фазилатли иш. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ҳар тонг мусҳафни ўпиб, юзларига суртган эканлар.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•