Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Xamsa: Layli va Majnun (nazm)

<< < (2/2)

Ansora:
XXI

Мажнуннинг вақшатлиғ элдин улфат риштасин узгони ва биёбон ваҳшийлари била унс навосин тузгони ва кийиклар била Нивфал ови аро қолғони ва Навфал2 висол ваъдаси камандин анинг бўйниға солғони ва кийикларни озод қилиб они сайд қилғони ва кўнглин овлағони1

Қилғон бу фасона ков-кови,
Бу қиссаға бўйла бўлди рови

Ким, ёнди чу ҳаж тавофидин хайл,
Ҳар ким ватаниға айлади майл.

Мажнун атосиға рапжи жовид,
Уғлидин ўлуб тамом навмид.

Забтини билибки мумкин зрмас,
Бефойда иш натпжа бермас.

Авд этти тутуб жаҳонни ёши,
Маъюс бори уруғ-қаёшн

Девона дағи ёниб шитобон,
Қатъ айлаб тоғ ила биёбон.

Ҳар кун яна бир тараф хироми
Ҳар тун яна бир даман мақоми.

Не турғонида қарори онинг,
Не азмида ихтиёри онинг.

Йўқ ҳеч сўз айтмоққа майли,
Айтур сўзи бу қадарки: «Лайли».

Ҳам Лайли ўлуб тилида зикри,
Ҳам Лайли ўлуб ичида фикри3.

Ҳарён назар этса ошкоро,
Лайли назарида жилва оро.

Тасвир этибон юзи хаёлин,
Кўзга кигоруб қади мисолин.

Иккисига чун қилиб тааммул,
Сарв узра гул айлабон тахайюл.

Ҳам сарвнинг олида қўюб бош,
Ҳам ул гул учун равон қилиб ёш.

Лайли ғамидин қилиб тафаккур.
Юз байту ғазал деб ўйлаким дур.

Ҳам қофияси анинг сифоти,
Ҳам барча радифи онинг оти.

Эшитгач ани ғамину дилшод,
Юз завқу нишот ила тутуб ёд.

Абётиға маъни оташолуд,
Назми чиқориб димоғидин дуд4.

Ҳар лафзида шавқ ҳарфи мубҳам,
Ҳар ҳарфида ишқ сирри мудғам.

Ул назм илаким тузуб навойи,
Солиб улус ичра ҳой-ҳойи.

Пажмурдаға жон мулосиқ айлаб,
Афсурдани зору ошиқ айлаб.

Тс ҳуш димогиға солиб тоб,
Абъёт деб ўйлаким дури ноб.

Чун монии ҳуш ўлуб жунуни,
Ева сўз ўлуб анинг фунуни.

Эл ҳарне такаллум этса билмай.
Уз сўзини доғи фаҳм қилмай.

Ўртаб кўнглин жунун ғам ичра,
Ҳардам солиб ўзга олам ичра.

Келмай нафасе ўзига ҳуши,
Саҳро вуҳуши киби хуруши.

Не йиғлариға ғазаб муайян,
Не кулмагига сабаб муайян.

Рухсори тапонча бирла мажруҳ,
Аъзосида йўқ нишонаи руҳ.

Бу ҳолатидин гаҳи қилиб ҳавл,
Уз ҳолига айлар эрди лоҳавл.

Ул нақшни ёна ишқи бебок,
Филҳол юр эрди кўнглидин пок,

Тоғ ичра уни тушуб сабодек,
Қум узра тапи қуруқ гиёдек.

Ёшлардек этиб йиғию фарёд.
Қилмай ато-аносин, вале ёд.

Ёр айлабу ошно балони,
Соғинмай ёру ошнони.

Андуҳ еб, этиб жафо майи нўш,
Ичмак-емаги бўлуб фаромуш.

Кўз ёшидек ўлмай орамида,
Жайран киби халқдин рамида.

Нафс итлигидин кечиб тамоми,
Дашт узра кийик мутиу роми.

Ҳар қумғаки мақдами етишиб,
Бир дашт кийик анга эришиб.

Гирдида кийик, тўла ябони,
Ул ўртада ўйлаким шубони.

Гоҳи ўпубон мунунг жабинин,
Гоҳи силабон анинг суринин.

Ҳарён бўри посбон итидек,
Йўқ, йўқ, не дедим, шубон итидек.

Бу даштқаким тушуб гузори
Ким, кўкка етиб фиғону зори,

Навфалки Арабда эрди нодир,
Тигиға қадар, ўқига қодир.

Яхшилиқ ила Арабда мавсум,
Оромгаҳи бу марз ила бўм.

Ул кун қилибон ҳавойи пахчир,
Ов амриға қилмиш эрди тадбир.

Ҳар хайлдин эл қилиб мураттаб,
Саҳро сори сурмиш эрди маркаб.

Чарга аро қолмиш эрди Мажнун5,
Даврида кийик ададдин афзун.

Ҳар сайдки ул сипаҳни кўрди.
Тўш-тўшдин анинг сори югурди.

Борисиға иш анга ялинмоқ,
То мумкин аиинг сори сиғинмоқ.

Навфал кўруб ул хилофи одат,
Ҳайрат анга ажз этиб зиёдат.

Сўрди элидинки: «Бу ғаробат
Ким, кўнглум аро солур маҳобат.

Сиз ҳам кўрасизму, йўқса йўқму,
Ё келди менинг кўзумга-ўқму?»

Ул хайлда баъзи зрди ҳамроҳ,
Мажнун ишидин саросар огоҳ.

Навфал қошида суруб ҳикоят,
Ул қиссани қилдилар ривоят.

Навфал дағи ишқ кўрган эрди,
Ғам дашти аро югурган эрди.

Бу ишники бнлди йиғлади зор,
Ул сайд қилурдин ўлди безор.

Дедики: «Не кимиё эрур ишқ,
Не бориқаи зиё эрур ишқ

Ким, ҳар кишиники қилди ғамнок,
Ғашдин қилур ўйла қалбини пок,

Ким ваҳшки бўлмас эл била ром,
Саҳро аро тутмас онсиз ором.

Ишқ ўйла вужудин оритибдур,
Андоқ башарияти итибдир

Ким, ваҳшға йўқ қошида даҳшат
Чун кетти башарлиқ, иттн ваҳшат».

Тарк айлади сайдға жафони,
Элга деди: «Ташланг ўқу ёни,

Ҳам итлигинтизни ташлангиз чуст,
Ҳам итларингизни боғлангиз руст!»

Чун хайлиға қилди бўйла аҳком,
Тушти, дағи қўйди ул тараф гом.

Мажнун кўруб они ошноваш,
Келмаклиги келди кўнглига хуш.

Гарчи даду дом қилдилар рам,
Мажнуни рамида турди бирдам.

Етгач Навфал, салом қилди,
Мажнун анга иҳтиром қилди.

Дедиким: «Аё хужаста дийдор,
Чеҳрангда хужасталиқ падидор.

Ҳам меҳри сафо юзунгда толиъ,
Ҳам нури вафо энгингда ломиъ6.

Юз ком санга наснб келди,
Сендин кўзума ғариб келди

Ким, ғофил улус киби чекиб ўқ,
Ваҳш этидан ўзни истамак тўқ.

Чун йўқ бу ғизоға иҳтиёжинг.
Озор недин тилар мизожинг

Ким, нафс нншотиға чекиб хайл,
Қон тўккали кўнглунг айлагай майл.

Бу зулм ила ул ғизому бўлғай,
Сендин бу сифат равому бўлғай?

Гар урса тикан аёғинга неш,
Кўнглунг аёғинг учун бўлур реш.

Не мазлама ёйин ўлди қурмоқ,
Уқ чекмаку жониварни урмоқ?

Ҳақ берди буларға доғи жони,
Ойини ҳаётдин нишони.

Бу неча рамида жонидин кеч,
Бежурм гуруҳ қонидин кеч!».

Навфал кўруб ул каломи дурпош,
Ер ўптию қўйди олида бош.

Дедиким: «Аё фаришта пайванд,
Келмай сифатинг башарға монанд!

Бу сўзки муродинг эрди билдим,
Ҳарнеки дединг қабул қилдим.

Жоиимға раво кўрай қилич, ўқ,
Лекин бу сурук рамидаға йўқ,

Чун сен қилдинг ҳикоят изҳор,
Эмди манга ҳам ҳикояте бор».

Мажнун анга берди буйла посух,
Ким: «Айтқил, эй жамоли фаррух».

Навфал деди: «Улки қилдинг иршод
Қил, қилма рамидаларға бедод.

Билдим нафасинг ҳаловатини,
Қўйдум борининг адоватини.

Сенким, элдин қилиб жудолиқ,
Қилмишсен аларға ошнолиқ.

Йўқ эл била улфатинг зиёдат,
Бу иш ҳам эрур хилофи одат.

Инсонки эрур чароғи биниш,
Бал чашму чароғи офариниш7.

Андин ўзин айламак рамида,
Ҳайвон била бўлмоқ орамида.

Ақл олида бесабаб кўрунди,
Сендин манга бас ажаб кўрунди.

Андоқ дедиларки: «Гулузоре,
Солмиш юрагингга хорхоре8.

Гар андоқ иш ўлғон эрса ҳодис,
Бўлғон эса мундоқ ишга боис,

Бўлғил бу рамидалардин озод,
Кезгил неча кун менинг била шод

Ул ердаки зору мубталосен,
Ғам домида бастаи балосен.

Имкони боринча айланин жаҳд,
Токим қилай они санга ҳаммаҳд.

Ер тутмаса нақду молу дархост,
Ҳарсори сипоҳ ишин қилай рост.

Ё туҳфау моли хост бирла,
Ул бўлмаса зарби рост бирла.

Гар даври фалак муовин ўлғай,
Ҳар навъ билаки мумкин ўлғай.

Бу уқдадин истабон кушодинг,
Коминг била еткурай муродинг.

Гар бўлмаса ул ғараз муяссар,
Бордур худ анга эваз муяссар.

Фарзанд қилай сени ўзумга,
Миннатни қўяй ёруқ кўзумга.

Лекин даду домдин чекиб гом,
Тутқил бу рамида бирла ором.

Одам била ваҳш келди кам жинс,
Одамға ҳам одам ўлди ҳамжинс.

Гар ёр висоли ўлса коминг,
Бу ишда керакдур эҳтимоминг».

Чун васл сўзин эшитти Мажнун,
Шавқ ўлди бурунғидин ҳам афзун.

Хушҳоллиқ этти они беҳол
Беҳоллиқ этти нутқини лол.

Юз саъй била қилиб такаллум,
Кўзида сув, оғзида табассум.

Деди: «Неким айладинг хитобим,
Борисиға бор эди жавобим.

Чун васл сўзин дединг унуттум,
Ул барчасидии канора туттум.

Бу ваъдаки қилдинг ошкоро,
Вўлмаса вафосиға мадоро.

Юзумдурур ашҳабинг тувоғи9,
Бошимдурур маркабинг аёғи».

Икки сори мундоқ ўлгоч озарм.
Бир-бирларини сўруштилар гарм,

Ул пояда ихтилот бўлди,
Ким мужиби юз нишот бўлди.

Чун васл ила берди муждагони,
Навфал олиб уйга борди они,

Эй ҳажрда жисми нотавонинг,
Чун муждаи васл топти жонинг.

Гар васл иши маҳолвашдур
Филҳол бу мужда бори хушдур.

XXII

Навфалнинг Лайли гавҳарин Мажнун иқди силкига тортар учун гавҳардек сўзлар назм силкига тортиб Лайли атосиға йиборгони ва анинг сўз гавҳарин ушотиб пайванд риштасин узгони ва Навфал сипоҳ чекиб, ул доғи адоват ясолин тузгони ва кин арсасиға от суруб дов тилашгонлари ва фалак мансубаларидин бир-биридин қойим айрилишқонлари ва берк ерлар ҳисор қилиб тушгонлари1

Бу дашт тай айлаган мусофир,
Бу навъ этти фасона зоҳир

Ким, ёр ўлуб ул ики ягона,
Чун бўлдилар уй сори равона.

Навфал тилади неча суханвар,
Ҳар мушкил иш ичра ройи анвар,

Шарҳ айлаб аларға сурати ҳол,
Лайли ҳашамиға қилди ирсол.

Айлаб атосиға бўйла пайгом:
«Кей тавсани бахту толеинг ром!

Кайс улки Арабда бебадалдур,
Ҳар фазлда эл аро масалдур.

Ланли сари ишқи пок пайванд,
Қилғон эмиш они орзуманд.

Ифрот ҳаёву инфиоли,
Қўймай қилуриға шарҳ ҳоли.

Қавму хайлин унутқон эрмиш,
Ул ишқ ила дашт тутқон эрмиш.

Савдо аро бўлмиш ўйла мафтун
Ким, эл дер эмишлар они Мажнун

Хайлинг аро касби илм қилмиш,
Оламда не илм бори билмиш.

Сен доғи ишин билур эмишсен,
Дойим сифатин қилур эмишсен.

Бўлғонда бу ишқ мубталоси,
Не фикрни айламиш атоси.

Гар худ санга эрмас эрди фарзанд,
Фарзандинга худ бор эрди монанд.

Сен доғи илик чекиб ишидин,
Аҳволини англамай кишидин,

Қўймишсен они асири андуҳ
Қим, тутмиш гаҳ дашт, гаҳи кўҳ.

Мундоқму бўлур мурувват охир,
Мардумлиғ ила футувват2 охир.

Ўткандин шиква қилса бўлмас,
Ҳар негаки ўтти етса бўлмас.

Мен дашт аро тилаб нишони,
Уйга кетурубмен эмди они.

Этибмен ўзумга ёру фарзанд.
Бўлмиш яна воқифу хирадманд.

Эмди будур илтимос дархост
Ким, қилсак иков никоҳ ишин рост.

Кўз устида улча расму ойин,
Жон ўртада улча ақду кобин.

Дур тож уза айбдин йироқдур,
Лаъл ўлса ёнида яхшироқдур.

Гар тўлғар эсанг бўюн бу ишдин,
Ваҳ.м айлагасен кўнгул қолишдин».

Бу сўз била кўп бериб табаррук,
Айлаб алар ул сори таҳаррук.

Лайли атоси ҳам ўлғоч огоҳ,
Мажлис ясабон нечукки дилхоҳ.

Пайғом аҳлини айлаб икром,
Пайғомини айлаб аҳли пайғом.

Сомиъға қатиғ келиб бағоят,
Тўлғонди ўзига бениҳоят.

Бевақт ўлуб этти бўйла тақрир,
«Ким, мундоқ эмиш азалда тақдир

Ким, ул бути чину моҳи фархор,
Бу боғда гар гул ўлса, гар хор.

Бир ўзга муҳиб ҳабиби бўлғай,
Узга кишининг насиби бўлғай.

Алқисса қазони осмони,
Еткурди яна бировга они.

Гар бўлмаса эрди ҳам бу сурат
Йўқ эрди манга басе зарурат

Навфал сўзига итоат этмак,
Ҳар ишгаки амр қилди етмак.

Хоссики қилиб сўзини тақсим,
Бир қисмин умед этиб бирин бийим.

Уммед ила кўнглум айлагай хуш,
Бнйми била хотирим мушавваш.

Ул ойки асири беададдур,
Бу лаҳза бировга номзаддур.

Гар топса бу сўзидин надомат,
Ул норию биз бери саломат.

Бу сўз била тоимас ўлса таскин,
Гар лутф аёп қилур, агар кин.

Лутф айласа фориғ ўлтуруббиз,
Кин кўргузур ўлса ҳам туруббиз.

Андоқ дағи бўлмасун анга фаҳм
Ким, кинидин этғумиздурур ваҳм.

Разм ойляса азм қилғумиздур,
Азм айласа разм қилғумиздур».

Ўзни чу бу ерга хатм берди,
Деди: «Борингизки сўз бу эрди!»

Қўптилар ул эл топиб хижолат,
Навфалға кетурдилар малолат.

Навфалға чу бўлди қисса маълум,
Бўлди бу хабардин асру мағмум3.

Ул навъки ваъда қилмиш эрди,
Бу иш бўлурини билмиш эрди.

Жамъ айлади ҳар қабиладин хайл,
Филҳол урушқа айлади майл.

Мажнунни қилиб ёнида ёвар.
Ут остида ел киби таковар.

Ҳам тўниға еткуруб шамома,
Ҳам бошиға чирматиб амома.

Ул ҳарне қилурдин ўлмай огоҳ,
Гаҳ нола қилиб, гаҳи чекиб оҳ.

От қай сариким борур дам урмай,
Турса дағи йўл юрурга сурмай.

Тайёр қилиб сипоҳи жаррор4,
Жаррорлиқ ичра барча тайёр.

Мажнун иши саъю ҳийласиға.
Сурди Лайли қабиласиға.

Огаҳ бўлғоч алар доғи бот,
Ойини жалодат айлаб исбот.

Ҳарён киши чоитуруб йиғиб эл
Ким, амрида маҳкам айлабон бел.

Ўтру чиқибон адувға ҳоли,
Қўшиш била туздилар ясоли

Ким фаҳм этиб ўйла қаҳру кинлар,
Чарх айлади ҳардам офаринлар.

Навфал черики доғи чекиб саф,
Усрук тевалар киби сочиб каф.

Бу навъ ики сипоҳи ҳунрез,
Қон тўккали барча ваҳшатангез.

Бнр-бирга етиштилар ғазабнок,
Қатл этгали барча тунду бебок,

Маркаб ели арсани супурди,
Озарм гияҳларни совурди5.

Андоқки ёғин ёғар баҳорон,
Майдонға сув урди тийр борон

Дашт узра эгаргучи ҳаюнлар,
Ошубда ўйлаким қуюнлар,

Псч урмоқ ишида ҳар синони,
Бошин киши янчғон йилопи.

Дол ўлди синони шед янглиғ,
Ҳайат била барги бед янглиғ6.

Иттик қилич истаб эл ҳалоки,
Бош қирқар учун нечукки поки.

Поки киби тезлик қилиб фош,
Қирқиб, лекин соч ўрниға бош.

Уқ тойириким учуб ҳавоға,
Йўл ҳайати кўргузуб балоға.

Чун учқали очилиб қаноти,
Аъдо танидин ўчуб ҳаёти.

Пайконлар ўлуб ҳавоға мойил,
Юз кавкаби наҳс барча қотил.

Ҳар танғаки марг ўтини ёқиб,
Умр ахтари турмайин уёқиб.

Ҳар сори шиҳобвор ҳарба,
Чун майл қилиб тамом зарба.

Бўлса зириҳ андоқ ўтуб андин
Ким, игна ҳариру парниёндин7.

Ханжар қилиб ўзни муттасил тил,
Қон тўкмак этиб они қизил тил.

Ул захми забон ила ҳамеша,
Эл бағрини ёрмоқ анга пеша.

Гурз айлаб ўзин улусға саркўб,
Эл мағзида ҳардам андим ошўб.

Ногаҳки зуҳур этиб хилофи.
Бош косалари бўлиб ғилофи.

Наъра била кирди абри ғуррон,
Ул абрға барқ тиғи буррон.

Ул абри бало, бу барқи офат,
Андин бори даҳр ғарқи офат.

Остида ҳаюни ваҳшатангез,
Ел ўйлаки, абрни қилур тез.

Парранда хажанги жавзи ҳурдум,
Сайр амрида ражъат ичра анжум.

Суръат аро барқдин дарахши,
Ражъат аро барқ гом рахши.

Рокиб анга қатлдин уруб дам,
Пархош куниа нечукки Рустам.

Ҳар бир араби таассубойин,
Равшан қилиб онча шуълаи кин

Ким, кўкка бўлуб шарори пайваст,
Дарё суви айлай олмайин паст.

Бу навъ ики сипоҳи қотил,
Бир-бирга чу бўлдилар муқобил.

Навфал сипаҳи қалинроқ эрди,
Қаҳрининг ўти ялинроқ эрди.

Аъдоси бу шуълани кўруб гарм,
Фарз ўлди тариқи ҳазму озарм9.

Чун бор эди элга бийми офот,
Ер беркига мойил ўлдилар бот.

Гўс бўлуб эрди кун доғи кеч,
Бир сори шикаст тушмади ҳеч.

Навфал дағи ёнди шоду хуррам,
Ер топти сипаҳ тушарга маҳкам.

Чун икки черикка бўлди таскин,
Кин аҳлиға зоҳир ўлди бас кин

Зулмат сипаҳи чу солди соя,
Анжум юрутуб анга талоя.

Чин хусрави қилди тарки авранг,
Ер юзиии тутти хусрави занг10.

Ул икки сипаҳ қилиб мадоро,
Ҳазм ўлди аларға ошкоро.

Ҳар сори телоялар равона,
То тонгла не айлагай замона.

Эй ишқ элининг силоҳ шўри,
Келди манга ғам сипоҳи зўри.

Тут майки дами фарах топойин,
Ул хайлға бош яланг чопойин.

XXIII

Лайли атоси уз хайлин Навфал сипоҳи қошида забун кўруб, адувға чеккан тиғни ўз жигарига урмоқ истагони, яъни Лайли қонин оқизай дегони ва ул қуёшни Мажнун тушта кўруб, заволини равшан қилғони ва мотамзада тундек Навфал олдида ахтари ашкин оқизғони ва Навфалнинг ўти таркин тутуб ёнмоғи1

Роқимки узотти тил синонин,
Бу навъ эвурур қалам инонин

Ким, ул куи уруш чу бўлди қойим,
Қўнмоққа сипоҳ бўлди нойим.

Навфал чу урушқа эрди толиб,
Хасми сори бўлди ваҳм ғолиб.

Лайли атоси кўруб элин суст,
Чора сори боғлади белин руст.

Чорлатти равон уруқ-қаёшин,
Солди ораға ул иш кенгошин.

Қўп гуфту шунид ароға тушти,
Кўп тул бу можароға тушти.

Охир мунга қилди сўзни кўтаҳ,
Ким: «Эл қочибон наузбиллаҳ2.

Навфал сори бўлса фатҳ ёвар,
Сурса ҳашамим сори таковар,

Ҳукмин сурубон амирлардек,
Лайлини чекиб асирлардек,

Хайлим ара солса бўйла афсус,
Тушса қара ерга нангу-номус,

Ул лаҳза ажаб бало бўлур иш,
Ё ўлмаку ё жало бўлур иш.

Бўлур қаро ер тубига бормоқ,
Бўлмас араб ичра бош чиқормоқ.

Бўлғунча бу навъ амри нохуш,
Бир фикр келур басе манга хуш

Ким, тонгла ул ойни ҳозир айлай,
Бир дамда ишини охир айлай.

Ўқ игнасидин тикай либосин,
Ханжар суйидин эзай ҳиносин.

Туфрокқа солай қади ниҳолин,
Ерга киюрай қоши ҳилолин.

Ҳар неча кўзум чароғи улдур,
Жоним тару тоза боғи улдур.

Офат елидин ўчуб чароғим,
Торожи хазонға қолса боғим,

Хушроқки адувға ком бўлғай,
Номус манга ҳаром бўлғай».

Чун сўзни бу ерга айлади банд,
Таҳсин этиб ўлди барча хурсанд.

Навфал сори нусрат эрди ҳосил,
Хайли сипаҳн эди қавий дил.

Мажнунға ғариб ҳолат эрди,
Гаҳ завқу гаҳи малолат эрди.

Чун ёр висолин айлабон ёд,
Кўнгли бу умид ила бўлуб шод.

Лек ўлмоғи ёр хайли мағлуб,
Кўнглин анинг айлар эрди манкуб.

Ошиқлиқ иши эрур забундуқ,
Меҳнат чаҳи ичра сарнигунлуқ.

Бедилни енгиб эди бу қайғу
Ким, бахт кўзига солди уйқу.

Кўрдики келур нигори зебо,
Боштин-аёғиға хаззу дебо3.

Йўқ, йўқ, не нигор, сарви гулчеҳр,
Не сарв, не гулки, ғайрати меҳр.

Кўз чашмасида зулоли беғаш,
Жон гулшанида ниҳоли саркаш.

Саҳройи латофат ичра лола,
Не лолаки, мушкбў ғазола.

Дарёйи малоҳат ичра гавҳар,
Гавҳар неки, акси меҳри ховар.

Кўз мардумидек кўнгулга ёққан,
Яъники ҳамеша ашки оққан.

Ҳажр ўтида шамъи оламафрўз,
Яъники иши гудоз ила сўз.

Кўз ёшини субҳдек ёшурғон,
Яъни гули меҳрдин дам урғон.

Сабрини оқизғон ашк сайли,
Яъни маҳу меҳр рашки Лайли.

Ҳам оғзида оҳи иштиёқи,
Ҳам савтида навҳаи фироқи.

Етгач алиф қадин қилиб дол,
Мажнунни аёғин ўпти филҳол.

Сўнгра қучушурға бўлди мойил,
Бўйниға қўлин қилиб ҳамойил.

Дедиким «Аё: рафиқи жони,
Йўқ, йўқки, аниси жовидони.

Ишқингда отам яроқ қилмиш,
Эл ҳам бори иттифоқ қилмиш

Ким, қатлима тонгла айлаб оҳанг,
Қоним била ерни айлагай ранг,

Меҳримға қарин завол қилғай,
Қонимни шафақ мисол қилғай.

Меҳрини шафақваш этса қоиим,
Ер остини айлагай маконим.

Ишқингда манга бу эрди мақсуд
Ким, кўрсам ўзумни анда нобуд.

Даврон бу муродима етурди,
Не истадим олима кетурди.

Ишқингда не орзуки эттим,
Ул навъки комим эрди еттим.

Тушти менинг олима ажаб йўл,
Сен яхши қол эмдию тирик бўл»

Бу сўз била кўздин оқизиб рўд,
Девонаси бирла қилди падруд.

Мажнунға дегач бу сўзлар ул ой,
Сесканди анингдек айлабон: «Вой!»

Ким, ўчти улус кўзидин уйқу,
Эл ҳайрат этибки: «не эди бу».

Мотамзадалар киби ўкурди,
Навфал сори ашкидек югурди.

Етгач ер ўпуб сўз этти оғоз:
«Кей хасмға ғолибу сарафроз!

Тенгри учун эмди чекмагил тиғ,
Қўй, кинаю разм қилмоғил биғ!

Ким, тиғинг этар кўнгул шигофи,
Жон қасди этар анинг масофи.

Тонгла яна разм тузма охир,
Пайванди ҳаётим узма охир!

Кин ёйин иликдин айлагил йўқ
Ким, жонима тегмагай меиинг ўқ».

Ҳайрат била Навфал этти тафтиш
Ким, эрди хилофи одат ул иш.

Арз айлади кайфиятини Мажнун,
Навфалки эшитти, бўлди маҳзун.

Жазм эттики: «Бу қазия чиндур,
Мажнун туши бегумон яқиндур»4.

Англаб эди кўнглининг сафосин,
Бал ойинаи жаҳоннамосин

Ким, айламас анда ошкоро,
Жуз сидқ жамоли жилва оро.

Чун тун араби мусофирона,
Ҳар сори тушурди хайлхона.

Кўк мазраи ичра бетаваҳҳум,
Оқ уйини тикти турки анжум5.

Ҳам бу хабар ўлди элга таҳқиқ,
Эл барча қилиб сўзига тасдиқ.

Навфал ҳашамиға қўйди юз бот
Ким, етмагай ул санамға офот.

Мажнун дағи қилди дашт азми
Ким, фатҳ қарини бўлди разми.

Эйким, манга ҳамдаму қаринссн,
Муставжиби юз минг офаринсен.

Бандангмен, агар қилиб мени ёд,
Бошингдин эвуруб этсанг озод.

XXIV

Мажнуннинг Навфалдин айрилғони ва бодпойин девбоддек суруб, бодия азми қилғони ва Зайд2ға йўлуқуб аҳволин маълум этгони ва анга етган бедоддин мунунг ҳам кўнглига алам етгони ва анинг истирзоси учун ҳарне борин анга бериб, Лайли ҳашами кўчган ерга кетгони1

Бу сафҳапи айлаган мунаққаш,
Сўзга бу сифат бўлур рақамкаш:

Ким, ёнди чу Навфали вафокеш,
Лайли эли бўлди фикратандеш

Ким, Навфал иши ажаб кўрунди,
Ёнмоғлиғи бесабаб кўрунди.

Ваҳм айладиларки; «Макр этгай,
Ғофил қилибон бошиға етгай».

Ул даштдин эттилар равон кўч,
Қилғон киби ҳажға корвон кўч.

Боғланди чу бухти узра маҳмил,
Оромгаҳ ўлди ўзга манзил.

Ул толии корсоз бўлғон,
Аъдосиға сарфароз бўлғон.

Бош тортғон ўйла шамъ бахти
Ким, куйган уйию барча рахти.

Иқболи саманди секриган чуст,
Туфроқ уза они ташлаган руст.

Бахти чаманида бутган ул вард
Ким, бошиға атридин етиб дард.

Яъни Мажнуни дил рамида
Борур эди бўлмай орамида.

Ногоҳ йўлуқти дардманде,
Етган анга даҳрдин газанде.

Мажнун кўруб анда ғам нишони
Ғамгин бўлдию сўрди они3.

Қим: «Чарх пе иш бошингға солди.
Қим бўйла гириҳ қошингға солди?

Мендек не учун малолатинг бор,
Де, тенгри учун не ҳолатииг бор?»

Ғамгин чекиб оҳи дардпарвард,
Бу навъ дедики: «Эй жувонмард!

Мен, мен араб ичра хоксоре
Бемояу тийра рўзгоре.

Ул пояда ажзу беназолиқ,
Ким рўзи учун қилиб гадолиқ.

Лайли ҳашами менинг паноҳим,
Ул ҳай туфроғи такягоҳим.

Ул хайл отим хитоб этиб Зайд,
Бир хайли аёл этиб мени қайд.

Бу вақтки Навфали жафогар
Мажнунға бўлуб мутиу чокар.

Оразмға садди роҳ чекти,
Лайли элига сипоҳ чекти.

Ҳеч иш бўлмай арода воқеъ,
Бўлди яиа манзилиға рожеъ.

Лайли зли ваҳм этибки ногоҳ,
Ул вақтки ўлмаса эл огоҳ

Ғофил қилиб элни эмди кетгай,
Ёнғай дағи этгай улча этгай.

Борди эса ихтиёр иликдин,
Очилмас иш ул замон биликдин.

Журъатдин эрур пишот қилмоқ,
Лекин керак эҳтиёт қилмоқ.

Машъуф ўлубон бу нукта дерга.
Чектилар улусни берк ерга.

Чун қилди қабила аҳли шабгир,
Тун олам аро сочар зди қийр.

Чун кўч элидин назарни ёздим.
Очқунча юмуб назарни оздим.

Манзилда бўлуб алар қарори,
Мен тушган эмишмен ўзга сори,

Чун меҳр саҳар йўлин ёрутти,
Икки тевалик йўлумни тутти.

Навфал сипаҳини тарқатиб жазм,
Қилғон эмиш уйга ул иков азм.

Тутмоқ мутааззир эрди гўша,
Анбончада ҳарне эрди тўша4.

Олдилару икки, уч дирам ҳам,
Бал ҳарне бор эрди бешу кам ҳам.

Бу онча эмас эдики ёна,
Чектилар иковла тозиёна5:

«Нақдингни нетибсен, айтғил!» деб.
«Кўмган ери сори қайтғил» деб.

Урмоқ била жисмим айлабон реш,
Чун тоимадилар нима каму беш.

Солдилару қилдилар азимат,
Мен фурсатни билиб ғанимат,

Гом урғали бу тараф ошуқтум,
Токим санга бу замон йўлуқтум.

Сен доғи агар алардин ўлсанг,
Саҳрода киши талардин ўлсанг.

Йўқ кисада нақддин нишоним.
Бордур керак эрса нақди жоним».

Мажнун эшитиб бу можарони,
Отдин солиб ўзни, қучти они.

йиғлаб деди: «Эй рафиқи мажруҳ!
Нетгай санга айласам фидо руҳ?

Жоним баданинг шифоси бўлсун,
Бошим қадаминг фидоси бўлсун6.

Навфал элидин не бўлса ҳодис,
Мажнун анга ўлғон ўлса боис.

Мажнун мени тийра рўзмен бил,
Тиғ ол, пеки хотиринг тилар қил.

Жисмим тилаганча айла ёра,
Кўнглумни худ айла пора-пора.

Ваҳм этма бу ишда тангдилмен
Ким, ҳарнеки айласанг биҳилмен7.

Гар қатлима айламассен оҳанг
Ким, олам элигадур бу иш нанг.

Ҳам нақдинг учун эваздур отим.
Ҳам ўзга жиҳотинга жиҳотим»,

Деб ҳарнеки киймиш эрди сўйди,
Мажмуин анинг қошиға қўйди.

Ҳам қошиға чекти бодпойин,
Қолқону қиличу ўқу ёйин.

Кўп бўйла қилиб рамидадиллиқ,
Упти аёғнн тилаб биҳиллиқ,

Дедики: «Агар азнмат этсанг,
Лайли ҳашамиға ёна етсанг.

Не тил бнла де, етур саломим,
Ё бўйлазу бўйла де паёмим

Ким, онча менинг хижолатим бор,
Ул пояда саъб ҳолатим бор

Ким, мумкнп эмас такаллум этмак,
Худ бўлмас апи таваҳҳум этмак.

Бўлдунг чу балода раҳшуносим.
Бордур санга мунча илтимосим

Ким, ёр қабпласпн эришгил,
Қай сорики бордилар етишгил.

Ҳам олма юзунгнн ул макондин,
Бошинпп; дағи ул остондин.

Жисминг ул эшикда хоксор эт,
Шукронаға жонни ҳам нисор эт.

Жон бергали бермаса кўнгул ёр,
Менда доғи жон била кўнгул бор.

Иккисини санга топшуромен,
Туфроғ аро танни ёшуромен.

Жоним эшигида айла помол,
Кўнглумни итининг олиға сол».

Они бу фасона айлабон тез,
Эшитгучи кўнгли ҳайратангез.

Билгач ўзни, англабон каломин
Ер ўптию қилди эҳтиромин.

Дедиким: «Аё гузини айём,
Ишқ ояти ичра ҳарфи идғом!

Ул ҳажр тунига субҳи уммед,
Не субҳи умсд, меҳри жовид,

Меҳрига саодат авжи матлаъ,
Исмат ҳулали юзига бурқаъ.

Ул навъ ғампнгда нотавондур
Ким, элга ҳаднси достондур8.

Ҳам оғзи аро сенинг мақолинг.
Ҳам кўнгли аро сенинг хаёлинг.

Гап қилсанг ишоратики, сурсам,
Сендин хабари анга етурсам.

Бу муждадур анга жондин ортуқ,
Бал ҳарнеки дермен ондин ортуқ.

Неким манга сен риоят этсанг,
Мунча нимаким иноят этсанг,

Сендин анга айтсам фасона,
Ул бергуси икки мунча ёна.

Ҳақ сўз десанг анга еткурурмен,.
Амр ўлса жавоб келтурурмен.

Ҳам ком топар ики дилором,
Ўртада манга дағи етар ком».

Мажнун деди: «Эй рафиқу ҳамдам!
Жонбахш даминг ярамға марҳам,

Ҳижрони тилимни лол этибдур.
Сўз дерни манга маҳол этибдур.

Лекин чу ишимни сўрдунг охир,
Ҳолим бу дурурки кўрдунг охир

Ким, мен мени дардманди маҳжур,
То бўлгай отим қошингда мазкур.

Сен чунки бу ёрлиқ қилурсен,
Ҳарне дер эсанг ўзунг билурсен.

Ойини вафо шиоринг ўлсун,
Бор эмдики тенгри ёринг ўлсун»

Зайд ўлди фалакрав узра роқиб,
Сурди андоқки нажми соқиб9.

Ул тез қабила сори сурди,
Мажнун дағи ёнди пўя урди.

Ул ерга дегин югурди жондин
Ким, кўчмиш эди қабила ондин.

Эй ёри манозили насими,
Жон атри берур даминг шамими.

Етгач бу шамим бехуд ўлдум,
Жонон хабарин де, йўқса ўлдум!

XXV

Қуёш чашмаси саратон макони бўлғондаким, ҳарорат фартидин ҳаво ҳубоб2 сардоба3ларида пинҳон ва ўт хоро мусомотида ниҳон бўлурда Мажнуннинг ўтдек изтироб ва ҳаводек шитоб била Лайли ҳашами ўрниға етиб, қўтур итни назора этгони ва ит ошноға ялинғондек ул ошнорўй итга ялинғони ва элдин ҳайратангиз хитоб эшитиб, ваҳшатомиз жавоб бергони ва ул ит қошидин кийиклар суҳбатиға етгони ва анинг мушкин ғазолидин рақами мушкбор еткургони

Бу арсада айлаган таку пўй,
Сўз соҳатида5 бу навъ урар гўй

Ким, етти чу ул дамапға Мажнун
Ким, сайр этиб эрди меҳри гардун.

Кун туш эдию тамуз фасли,
Жавзо била меҳр тоб васли6.

Кун гарм бўлуб ҳалок жонға,
Лайли киби ўт солиб жаҳонға.

Ҳар елки эсиб ҳароратомез,
Мажнун дамидек жароҳатангез.

Тинмай югуруб қуюн тагидин,
Қум узра аёғи куймагидин.

Хуршед ҳароратидин анжум,
Ер сояси остида бўлуб гум.

Кўк табъиға чун ҳарорат ошиб,
Жисмиға шафақдин ўт тутошиб.

Тоғдин кишиким тилаб нишони,
Вир тўда қизиқ кул англаб они.

Жисмидағи оташин гуҳарлар,
Андоқки кул ичра ўт кўмарлар.

Дарёга солиб исиғ ҳаво тоб,
Тўлғонмоғи ўз-ўзига гирдоб7.

Ўрдак анга чун аёғ узотиб,
Сув жўши аёғин элпиротиб.

Ул сув тафидин тилаб фароғин,
Парда аро чирмабон аёғин.

Оқартиб экинии меҳри пурнур,
Кўк хатни нечукки таъби маҳрур8.

Буғдой борп хўшадин арилнб,
Тоба нахуди киби ёрилиб.

Хирман ерпда тазарву дуррож,
Ер тобасидин теруб қовурмоч.

Ўргамчи шабоққа парда солиб,
Ул парда ичинда соя олиб.

Итлар тили ерга тегуруб бош.
Ғурра асад пчра айлабон фош.

Қуртики ҳарорат ўртаб они,
Тар мева аро кириб ниҳони.

Ул мевани меҳр парваришта,
Айлаб бори хом эканда кишта.

Кўллар ери сувпи жазб этиб пок
Сув ҳасратидин танида юз чок.

Ул кўнглини ҳажр чок қилғон,
Ғам жонини дарднок қилғон10.

Ул ерга етишти ногаҳондин
Ким, кўчмиш эди қабила ондин.

Эврулди ҳамул даманни бисёр,
Не ақл, вале анга не ҳис ёр11.

Кўчмиш эди бори хайлхона,
Ерда қолиб ўрнидин нишопа.

Ҳар ердаки кўрди уй маконин,
Юз бирла супурди остонин.

То сайр ила етти иттнфоқи,
Ул ергаким ул санам висоқи.

Кўпгмлга тутошти ўйла пийрон10
Ким, хилқати мулкин этти вайрон.

Ҳам жисмиға печу тоб тушти,
Ҳам кўнглига изтироб тушти.

Билхосса ишқи хонапардоз,
Кўнгли аро солди махфи ул роз

Ким, ёр мақоми бу дамандур
Ким, туфроғи жонига ватандур13.

Ҳам дилбар исин топиб димоғи.
Бўлди яна тоза ишқ доғи.

Кўиглини ғам айлади лагадкўб,
Жони аро тушти онча ошўб

Ким, дахрин қўзғади ниҳони,
Кўнглидаги ишқ қўзғолони.

Бнрдам чу бу ўти топти таскин,
Қўпти яна ул ғариб мискин

Манзилға юз урди гом-баргом.
Юз қўпдию сажда қилди ҳар гом.

Жонон уни ўрнини чу топти,
Жон пардаси бирла они ёпти.

Кирпиклар ила ерин супуруб,
Туфроғини кўз аро ёшуруб.

Ашки била балчиғ айлаб они,
Беркитгали равзани балони.

Бир лаҳза танур ичинда итти,
Ўтлуғ дамидин ани қизитти.

Кулларни кўзига сурма тортиб,
Кўз уйини сурмадек қарортиб.

Охур аро лаҳзаи қўюб гом,
Каҳ баргидек анда тутти ором.

Ҳар донанн томидинки чекти,
Кўигли аро меҳр тухмин экти.

Кийз порасин оҳи куйдуруб чуст
Боши ярасиға боғлади руст.

Ҳар ён югурур эди уруб оҳ
Ким, бир қўтур итни кўрди ногоҳ.

Эти тери заҳматидин ориб,
Аъзоси харошдин қизориб,

Ҳам супи равоп оғиз-бурундин,
Ҳам жисми жудо бўғун-бўғундин

Қои қолмай солча рагларига,
Жилди ёпишиб сўнгакларига.

Аъзосида унда-муида бир тук,
Ул ҳам бўлуб анга бир оғир юк.

Қилман юрумакка майл ҳаргиз,
Қуйруғи юкин чекарга ожиз.

Эрники ёпилмайин тишига,
Яъники кулумсуб ўз ишига.

Кўзики ўзин чуқурға солиб,
Аъзосиға боққали уёлиб.

Оғзи нафаси пасими меҳнат,
Қуйруғ анга зайли мими меҳнат.

Юз йўл таиига ясаб жароҳат,
Меҳнат кирибон чиқарға роҳат.

Баским тани равзан узра равзан,
Равзан-равзан бўлуб анга тан.

Яралари ичра қайнашиб қурт,
Ҳам апда аларға туъма, ҳам юрт.

Қилгоч ярасини қурт дарҳам,
Тил бирла яламоқ анга марҳам.

Балким бу адувға қаҳр сурмак,
Ҳар лаҳза аларға тил тегурмак.

Қоплиғ жасадида бир сурук зоғ,
Бир лолада ўйлаким неча доғ.

Учуб-қўнуб айлаб анга қинлар,
Захм устида ўйлаким чибинлар.

Йўқ анга чибин қўрур мажоли,
Қуш қовғали худ не эҳтимоли?

Мажнун кўргач бўлуб мушавваш
Кўнглига бу зулм келди нохуш

Итга қўюбон тани итоат,
Ул хайлға бошлади шафоат:

«Кей талъату лавкингиз муборак,
Бўлғон манга барча тожи торак.

Бошимдаги юз яра нишони,
Ҳар бир бирингизнинг ошёни.

Кўнглумдаги юз тешук тешиб оҳ,
Ҳар бир бирингиз учун ватангоҳ.

Айланг бу харобани нишиман
Ким, жавру жафо чекар кишиман.

Кўзумни чўқунг, танимни тишланг,
Онинг кўзину танин бағишланг.

Қасдингиз агар наҳиф итдур,
Бу хаста доғи заиф итдур».

Кўрдики бу узру лобау печ
Қушларға тафовут айламас ҳеч.

Фарёд ила ваҳшат этти огоз,
Рам топиб, аларға бўлди парвоз.

Келдию ул ит табонин ўпти,
Гаҳ панкари иотавопин ўпти.

Кўп кўргач анинг танида ёра,
Ўз кўнглагин этти пора-пора.

Олдию оритти ёрадин қон,
Ул пайкари пора-порадин қон.

Қонни танидин чу айлади кам,
Боғлади яроларини маҳкам.

Уз кўнглагини анга жул этти,
Қон ёшидин анга гул-гул этти.

Чун бўлди ани тонгордин озод,
Юз дард ила нудба қилди бунёд:

«Кей меҳру вафо била сириштинг,
Амдуҳу малол сарнавиштинг.

Улдамки танингда сиҳҳат эрди,
Кўнглунгда шукуҳу қувват эрди.

Таъбинг топибон мизожи хуффош,
Ҳазминг берибон язакка хашхаш13.

Ваҳминг қилибон бўри кўзин тўрт,
Ҳар тун таниға кўзи солиб ўрт.

Чангингга паланг кўз солур чоғ,
Боштин-аёғи бу ғуссадин доғ.

Бабр олинга ўйлаким сақатлар,
Тирноғингдин танида хатлар16.

Барс отламоғинг малолатидин,
Боғлаб кўзини хижолатидин.

Насрин дебон эл кафинг маконин,
Парвин деб улус изинг нишонин17.

Илгингга ҳино ёқиб муайян.
Гаҳ жайрану гоҳи гавзи жайран18.

Бўйнунг аро шўхлар таноби,
Бошинг уза шоҳлар рикоби.

Гоҳики ғазаб била ирилдаб,
Гардун асади сори хирилдаб.

Бу дамки малол ила бўлубсен,
Яъники бу ҳол ила бўлубсен.

Сендин қилур эрса эл танаффур,
Бордур манга суҳбатинг тафохур.

Бир кун неки кўйи ичра ҳурдунг,
Итлар била ҳар тараф югурдунг.

Ҳар тун неки тортибон фиғони,
Бўлдунг эшигида посибони.

Бир вақт неким вафо йўлидин,
Бошингға сўнгак единг қўлидин.

Бир чоғ неки лутф этиб арода,
Солиб эди бўйнунга қилода19.

Жоним бўлсун танинг иисори,
Бағрим бўлсун тишинг фигори.

Ёраб, фалак айлабои ғамннг рафъ,
Бўлсун бори заъфу меҳнатинг дафъ

Ҳам бурнодин эмди чустроқ бўл,
Ҳам тозау тандурустроқ бўл.

Ул дам яна бўлса бахт ҳамдам,
Бўлсанг яна ул эшикка маҳрам.

Ётлиғ сифатини тутмағайсен,
Мен хастани ҳам унутмағайсеп.

Жоним олиб ул тараф гузор эт,
Туфроғиға кўйининг нисор эт.

Итлар била айласанг таку пўй.
Мендин борининг қошида юз қўй.

Кўйида сўнгак ғизо қилур дам,
Ёд эт бу заиф жисмини ҳам.

Гар толиу бахт ёр топсанг,
Жонон ҳарамиға бор топсанг,

Бор аҳли қовуб ул остондин,
Кимса сени «чиқ!» демаса оидин.

Тун бўлсау ул ҳарам паноҳинг,
Даҳлези ичинда такягоҳинг.

Ётиб энгакинг иликка қўйсанг,
Тумшуғунг ўшул эшикка қўйсанг.

Мендин ул эшикни ўп ниҳони,
Йўқ ўйлаки кимса билгай они».

Оғзиға кўзини суртубон кўп,
Дедики: «Аёғи туфроғин ўп.

Иккисини тирноғинг била ўй,
Бир ердаки ул аёғ босар қўй».

Бу нукталар ул қилиб шумора,
Ўткунчилар айлабон назора.

Ҳар ким таниб они зор йиғлаб,
Ғам кўнглин этиб фигор йиғлаб.

Тонимағон анлабон таҳайюр,
Аҳволиға йўл топиб тағайюр.

Кўнгли куюб ўйла можародин,
Бир сўхта сўрди ул ародин:

«Кей ишқ ўти ичра ахгар ўлғон,
Не ахгарким, самандар20 ўлғон.

Бу ўт била пайкарингга таркиб.
Бу ўт била хилқатингга тартиб.

Зотинг бўлуб ўт била сиришта,
Тонг пўқ дссалар сени фаришта.

Ҳам келди фариштаваш сифотинг,
Ҳам бўлди малак сифот зотинг.

Мунчаки топиб сен итга улфат,
Ит бирла малак аро не нисбат?

Ҳар уйдаки бўлса итга манзил,
Бўлмас малак ул уй ичра нозил?.

Невчун аронгиздадур масофат,
Чун бор ул иков аро мунофот?»

Мажнун деди йиғлабон чекиб оҳ:
«Кен ишқдин ўлмогон сен огоҳ!

Йўқ, сени малак десам ғариби
Ким, йўқ санга ишқдин насиби.

Мсндекни эрур малак демак рев.
Ким, кўрса мени қироқ тутар дев.

Ишқ ўртади ул сифат вужудум
Ким, булди набуд барча будум.

Ул ўт аро айласанг тааммул
Топқунг баданимни тўдаи кул.

Не тонг агар ит хиром қилса.
Тўда кул аро мақом қилса?

Ҳар итгаки етса бир жароҳат,
Кулдин стншур таниға роҳат.

Бу птппнг эрур жароҳати кўп,
Демак бўлмас кул устидин қўп.

Йўқ, йўқки, эмастур итлик анда,
Итлик манга хатм эрур жаҳонда.

Ит мен, мен, улусқа ор мен, мен,
Бошдин аёғи фигор мен, мен!

Кўп захм танимни урди барҳам,
Ул келди бу захмларға марҳам

Ким, бўлса таиида кўп фигори,
Ҳар захмдин ўлса изтирори,

Ким марҳам ила давоси қилса,
Жонин не ажаб фидоси килса?

Бўлса эди менда юз туман жон,
Бир тоимағай эрди бу бадан жон.

Борин анга зор қилғай эрдим,
Йўлиға нисор қилғай эрдим».

Бу эрди фасонаву фусуни
Ким, қилди яна ғулу жунуни.

Ёдиға чу кирди ваҳшийи дашт,
Қилмоқ кинику қулон била гашт.

Ул итнинг аёғ-илигин ўпти.
Нахжир азиматиға21 қўпти.

Бўлди яна сойири биёбон,
Маънусларин22 тилай шитобон.

Ул лаҳзаки Занд бўлди қосид.
Лайли сари топибон мақосид.

Ҳай ичида чун қарор топти,
Хилватда ул ойға бор топти.

Ул пардалар ичра ғунча кирдор.
Бу ташқари бўлди анга сирдор.

Неким билиб эрди ёридин сўз,
Девонаи беқароридин сўз.

Кўргузди демакда эҳтимомин,
Арз айлади олида тамомин.

Лайли чу апинг сўзин эшитти,
Кўнгли темурин дами эритти.

Жони аро андоғ ўт тутошти
Ким, дуди аиинг бошидин ошти.

Гисусиму эрди анбаролуд,
Е чиқмиш эди бошиға ул дуд?

Гису киби печу тоб топти,
Тоб ичра ўзин хароб топти.

Юз узр ила Зайд сори боқиб,
Ҳасрат суйи кўзлоридин оқиб:

«Кей тан аро жон бериб каломинг,
Жисмимға равон бериб паёминг!

Жон дардиға чоракўш сен сен,
Одам демайин, суруш23 сен сен».

Кўп узр қилиб сўзига пайванд,
Нақдина басе топиб кироманд,

Ташқари йибордиким: «Муни ол,
Оз эрди қошимда нақд филҳол.

Узрунгни бу навъ қўлмоғумдур,
Юз мунчаға қони ўлмоғумдур,

Бўлғаймуки лутф ила вафодин,
Бир руқъа бу зор мубталодин

Девонавашим сори етурсанг,
Ҳам мунда жавобини кетурсанг?»

Зайд этмади дилситонға миннат,
Дедики: «Эрур бу жонға миннат.

Бот бўлки ҳариф мунтазирдур,
Бу амрда макс бас музирдур»24.

Лайли тилабон давоту хома,
Филҳол муҳаррар этти нома.

Эл англаридин ичида юз бийм,
Қосидға пиҳони этти таслим.

Қосид олиб ўлди даштпаймо,
Ул ергаким, ул ғариб шайдо.

Иш кайфиятин солиб ароға.
Топшурди битикни бенавоға.

Не эрканини чу билди Мажнун,
Заъф этганидин йиқилди Мажнун.

Жисмиғаки ерга паст тушти,
Чома киби юз шикаст тушти.

Ул номаға чун кушод берди,
Мазмуни ўқур замон бу эрди.

XXVI

Лайлининг «лайлатул-бадр»дек сафҳа баёзида «лайлатул-қадр»дек номаси саводин Мажнун ўқуб, оғзи висол шахдидин ширин бўлғонда комиға занбур ниши сончилғони ва занбур нишидек хома нўгин тез этиб жавобида коғаз табақини шахдолуд қилғони1

«Ул тенгри оти била бу маншур
Ким, берди кўнгулга ишқдин нур.

Урғоч майи ишқнинг салоси,
Одамға етишти ибтилоси.

Бир журъаки чекти ул жигархун,
Маст ўлди, не маст балки мажнун.

Ул май била кимгаким бериб баҳр,
Талх этти фироқдин қотиб заҳр.

Берганга муфорақат балосин,
Еткурди мувосалат шифосин2.

Булбулники қилди зору ғамнок,
Гул кўнглагини ҳам айлади чок.

Парвона гудозу сўзи андин,
Ут шамъға доғи рўзи андин».

Чун бўйла сочиб басе жавоҳир,
Андин сўнг этиб бу нукта зоҳир

Ким, «Ушбу рақамки нақши Чиндур,
Бир хастаға бир шикастадиндур.

Яъни мени зору мубталодин,
Сангаки қутулмадинг балодин.

Эй ишқ ўтида хасим нечуксен,
Эй бедилу бекасим нечуксен!

Эй бўлғали ишқим ичра мадҳуш,
Бир журъаи васл қилмағон нўш!

Эй фурқатим ичра гар ёғиб тош,
Минг тош ебон яшурмайин бош!

Эй ҳажрим ўтида гар бўлуб кул,
Ҳар шуъла кўрунубон анга гул!

Эй хори ғамимни жонға урғон,
Гулбонгин анинг жаҳонға урғон!

Эй силсилаи жунун элингда,
Дад қуйруғидин расап белингда3.

Ҳолинг недурур фироқим ичра?
Фикринг недур иштиёқим ичра?

Сочингга ёпушса хору хошок,
Ким тортар экин бирин-бирин пок?

Фарқингки эмиш қуш ошёии,
Ким уркутур эркип андин они?

Бошингки сипсҳр ушотти дарҳам,
Ким боғлар экин аларға марҳам?

Ўлтурса юзунгга гарду хори,
Ким аритур эркин они бори?

Жисмингки қонаса ғам тошидин,
Ким юр экин они кўз ёшидин?

Хорики кафингға борур эркин,
Кирпик била ким чиқорур эркин?

Ҳажр ўти танингни куйдурур чоғ.
Ким сочар экин ул ўтқа туфроғ?

Қум узра йиқилса жисми зоринг,
Ким бор экин анда ғамгусоринг?

Ҳарён югурурда зору бекас,
Соянг санга ҳамраҳ эркину бас.

Тоғ ичида иссиғ ўлса маълум,
Соя қилур эркня устунга бум,

Вайронада муҳлик ўлса андуҳ,
Чўғз айлар экин бошинг уза «дух».

Ҳижрон туни жонинг олса бебок.
Субҳ айлар экин санга яқо чок.

Ғам заъфида дашт узра ётсанг,
Қум бистар экин аёғ узотсанг.

Тун бошинга ваҳш ўлур экин жамъ,
Олингда бўри кўзи экин шамъ.

Қон ютқали истасанг пиёла,
Топилмас экин магарки лола.

Ултурур экин чибин қошингға.
Эврулур экин қуюн бошингға.

Эй кош сипеҳри тнйра апжум,
Бергай манга доғи ул танаъум4

Ким, туну-кун ўлғамен рафиқинг,
Йўлсиз югурурда ҳамтариқинг.

Сен бўлсангу мен жаҳонда мавжуд,
Бўлса яна коинот нобуд.

Гаҳ собиту, гаҳ жаҳонда сайёр.
Йўқ даҳр диёри нчра дайёр.

Дилхоҳ ила иккимиз маоши,
Онини висол бетаҳоши5.

Маъман баданимға қўйнунг ўлса,
Маскан илигимга бўйпунг ўлса.

Гаҳ эгнима такя қилса бошинг,
Тавқи зақанимда бўлса қошинг.

Гаҳ юзума тутса юзунг ором,
Оғзиигга етурса лабларим ком.

Етса таннма тиларда воя.
Ҳамхобалиғинг нечукки соя.

Найланки сипеҳри ҳарза новард
Қитди бу муроддин мени фард.

Сенинг нечаким ғамингға йўқ маҳл,
Чун эр кишисен бу саҳл эрур, саҳл

Ҳар сори урай десанг такингни,
Тутқучи тикандур этатингни.

Эток дағи пойбандинг эрмас,
Даври зиҳи ҳам камандинг эрмас.

Мискин мени зору пойбаста,
Йўқ, йўқки, заифи пошикаста.

Не майли сукун, пе хадди рафтор,
Юз қайди бало аро гирифтор.

Бўлмоқ юз алам уйида маҳбус,
Бирён, яна бирён ўлди номус.

Эр мажлиси ичра роҳ эрур зеб,
Хотун кишига салоҳ эрур зеб.

Бу меҳнати ишқ печ-дарпеч,
Номус чу кетти барчаси ҳеч.

Пардасини ғунча айласа чок,
Барбод этар они чархи бебок.

Сенсизки ғамим дами кам эрмас,
Сендин гар эмас кўп, оз ҳам эрмас.

Сен тортибон оҳи оташолуд,
Мен ўт ёқибон чиқормайин дуд.

Ҳар неча ғамимдин оҳ чектинг,
Навфал билаким сипоҳ чектинг.

Хайлим юзига бало уруб кож,
Аҳлу ҳашамимға бийми торож.

Истаб ато ҳам ҳалоки жоним,
Тўкмак тилабон ер узра қоним.

Мен мунча балият ичра хушдил
Ким, ёрға ком бўлса ҳосил.

Гар воқеа жуз ҳалок эмасдур,
Юз мунча ҳам ўлса бок эмасдур.

Мундоғ дағи дедилар фасона
Ким, Навфал ила бўлуб ягона.

Чун ҳужласи сори кўз солибсен,
Қўлмоққа қизини сўз солибсен.

Бўлсун санга бахт ёру ёвар,
Биллаҳ манга тушмади бу бовар.

Бўлса дағи чун санга эрур ком,
Не ком санта, манга эрур ком.

Боғ ичра қўюб қадамни бир кун
Сўрмиш эдим ул санамни бир кун.

Ҳам хўбу, ҳам элга меҳрибондур,
Неча деса яхшиғина жондур.

Ёвар санга ҳақ таборак ўлсуи,
Бу хайр ишинг муборак ўлсун.

Бўлсанг неча онинг ила хуррам,
Ёд айла гаҳи бу хастани ҳам.

Инсофға ҳам канора тутма,
Бизни дағи бпр йўли унутма.

Мажнун ўқуғунча бўйла нома,
Заъф этти тани мисоли хома.

Зайд олиға ҳар замон қўюб бош,
Арз айлади сайлдек тўкуб ёш:

«Кей чок юракка чора андеш,
Марҳам аро ёшуруб басе неш.

Бу номаки жонни қилди бетоб
Ёзмоққа жавоб йўқтур асбоб»,

Зайд айлаб эди борин мураттаб,
Коғаз дағи хомау мураккаб.

Қўйди борисин қошиға бир-бир,
Ул қилди жавоби нома таҳрир,

Зайд олдию йўлға хез солди,
Ҳар лаҳза қадамни тез солди.

Пўяда сабақ бериб сабоға,
Топшурди битикни дилрабоға.

Хилватға кириб очиб суманбар,
Кўрди суман узра гарди анбар.

Чун солди саводиға пазар тез,
Бу навъ бўлуб эди гуҳаррез.

XXVII

Мажнуннинг кўз қароси ва кирпик хомаси била жон сафҳасида ёзғон кўнгли шурҳалари шарҳин Лайли ўқуб ишқ иттиҳоди иқтизоси анинг кўнгли жароҳатларин мунунг ҳам кўнглин оғритқони ва анинг талхком бўлғонидин мунунг доғи комин очитқони1

«Ул тенгри оти била бу нома
Ким, ишқ элидин кўтарди хома.

Фардики йўқ аввал ибтидоси
Ҳаййики йўқ охир интиҳоси.

Тоғ балчиғи узра жола урғон,
Қум туфроғи узра мола урғон.

Ҳар кимники айлабон парпрўй,
Таън айлаган анга одату хўй.

Ҳажр эмгокини қатиғ яратқон.
Ғам шарбатини ачиғ яратқон.

Ишқ ўтиға кимни куйдуруб чум,
Маъшуқиға бермаган тараҳҳум.

Қилғон неча ошиқ ўлса ношод,
Маъшуқлуғ иқтизоси бедод.

Ошиқ ичи юз минг ўлса парканд,
Маъшуқни қилмай анга хурсанд.

Маъшуққаким эсиб насими,
Ошиқ ичига солиб жаҳими!».

Чун бўйла бўлуб фасона пардоз,
Андин сўнг этиб бу нукта оғоз

Ким, «Ушбу ғаму алам баёни,
Жон сафҳасида боғир нишони.

Мендинки ичим ғамингда қондур,
Сангаки ғаминг танимда жондур.

Яъни: бу жунун фасонасидин,
Расволиқ ўти забонасидин

Гулрухлар аросида париға,
Анжум аро меҳри ховарнға.

Не ҳаддим ила дуо дегаймен,
Юз мадҳ била саио дегаймен?

Мадҳинг дегали дағи қони тил?
Бўлса де олурму ҳам они тил?

Кун васфини қилмоқ ошкоро,
Хуффош тилига қайда ёро?

Ҳар нечаки чекти тилни савсан.
Гул васфида келди лолу алкан.

Ҳар неча бу навъдўр назирим,
Йўқ бир неча нуктадин гузирим;

Эй кишвари ҳусн подшоҳи,
Ҳусн аҳли бу кишваринг сипоҳи:

Эй нозу карашма боғида вард,
Не вард, баҳори нозпарвард.

Эй лутф жаҳонининг баҳори,
Юзунг бу баҳор лолазори.

Бўлғонда саҳар ели гулафшон,
Зулфунгниму айламас паришон?

Машшота2 қилурда вусмани пок.
Қошингниму айламас гиреҳнок?

Сармаст кўзунгки эрди бемор.
Соғ ўлмоги бўлдиму падидор?

Рухсоринг ўтида холи ҳинду,
Узидек улуони куйдурурму?

Гулбарг уза сунбулунг тушуб
Қил янглиғ урарму ўт аро печ.

Юзунг хайию сочинг таноби,
Борму ул иковнинг обу тоби.

Оғзингки адамда бор эди гум,
Айларму аён ани такаллум.

Қаддинг қилибон ҳавойи рафтор,
Айларму жаҳон элин гирифтор?

Ноз уйқусидин очармусен кўз,
Юз ноз ила элга дермусен сўз?

Кўюнгдаки йўқ менинг киби хас,
Хасдин дағи қадр ичинда вопас3.

Бу эрмиш иродаи илоҳий
Ким, сиррини билмас эл камоҳи

Ким, кўзки ўюлғай эрди, эй кош,
Не кўзки, кесилгай эрди бу бош.

Ул орази дилрабоға тушгай,
Жон бирла кўнгул балоға тушгай,

Фикр этсам эди бу навъ ўзумни
Кўр этгай эдим ики кўзумни.

Мен ким эдиму бу дарди жовид,
Зарра бошида ҳавойи хуршед.

Бехост юзунга бир нигоҳим.
Тушганга менинг «едур гуноҳим

Ким, мунча келиб бало бошимға,
Юз дарду бало қаро бошимга.

Девона бўлуб чиқиб жаҳондин,
Овора диёру хонумондин.

Ҳар кун ватаним бир ўзга води
Ҳар тун яна бир даман саводи.

Қум натъи бўлуб менинг саририм,
Кун қурси бўлуб менинг фатирим

От манга жибол қулласидин,
Тўн манга самум ҳулласидин.

Гаҳ ёру мусоҳибим даду-дом,
Гаҳ тутмай алар била ҳам ором.

Дашт узра чу ваҳшатим топиб тул,
Ғам топиб ваҳш, бал қочиб ғул.

Ҳайратда вухуш ваҳшатимдин,
Меҳнатда туюр меҳнатимдин4.

Аидуҳу бало гумондин ортуқ,
Заъф ончаки бўлмас ондин ортуқ

Бир таври адам бўлуб манга жисм
Ким, анга вужуд берибон исм.

Бу заъф била чу пўя қилиб,
Ургамчи танобидин йиқилиб.

Кўксумники тиғи ҳажр этиб чок,
Кириб ҳашарот ичимга бебок.

Кўксум ичида чибин солиб шўр,
Кўзум уйида ватан қилиб мўр.

Бу навъ қотиғлиғу ириклик,
Ёдингдин ўлуб манга тириклик.

Бу дамки гуҳарнисор хоманг,
Таҳрир этибон етишти номанг.

Алфозин ўқурда руҳ топтим,
Ҳар ҳарфида юз футуҳ топтим.

Лекин ики сўз эди муҳаррар
Ким жонима солди ўт муқаррар.

Аввалки назарга бўлди маълум,
Навфал иши бўлмиш эрди марқум

Ким, «Тортиб иков сипоҳи ҳунрез,
Ҳайлим сари тиғ чектингиз тез».

Аллоҳ-аллоҳ бу не балодур,
Ким риштани дерки аждаҳодур.

Пашша киму пиллик хаёли,
Ё мўрға шерлик мажоли.

Бу мундоқ эдиким: ул сипаҳбад,
Етганда манга сипаҳ эди дад5.

Билгач ғами нотавонлиғимни,
Ишқинг аро хаста жонлиғимни.

Бўлмиш иафасе қошимда сокин,
Сўзлар дағи демиш улча мумкин.

Мен бирдам ўзумдамен, дами йўқ,
Мундин ажаб элга олами йўқ.

Сўз ичра чу кўрдум изтиробин,
Билмон не дедим анинг жавобин.

Ул олди мению уйга кетти,
Ул ерга етишти ишки етти.

Чун кинаву қатлин англадим рост,
Қилдим неки мумкин эрди дархост,

Ким қиниға солди ханжари кин,
Тутти ёнибон уйида таскин.

Бўлгонда фусун қилурга ҳамдам,
Уйланмак ишин деди экин х.ам.

Не англадим айлаган хитобин,
Не оники, не дедим жавобин.

Кўнглумдин ўлуб ҳам эрди барбод,
Номанг ўқуғондин айладим ёд.

Қилмоқ манга мундоқ ишни мансуб,
Тутғайму мурувват аҳли маҳсуб?

Мен мунча бало чскиб вафода,
Сен бўйла хаёлу муддаода.

Неким битидинг нечук қилай рад,
Не қилса қилур ким ўлса бехуд6.

Ғавғойи жунунға мубталомен,
Боштин-аёғимғача хатомен.

Номангға фидо кўнғул, кўзум ҳам,
Лекин санга бор бир сўзум ҳам:

Навфал сўзиким қилиб эдинг забт.
Мендин эмас эрди воқеъ ул хабт7.

Ул ишқу жупундин ўлди ҳодис,
Сен ишқ била жунунға боис.

Уйлаимак ишики нисбат этдинг,
Бизга ўз ишингни туҳмат этдинг

Ким, Ибни Салом этиб хаёлинг,
Балким тамаъ айлабон висолинг.

Кўнглини, атонг қилиб тарози,
Бўлмиш не ул истаганга рози.

Сен рози эрур, эмасни билмон,
Билмас нима туҳматиии қилмон.

Ҳай, ҳай, не фасоналар бўлур бу,
Хориж не тароналар бўлур бу?

Гўё савдо йўлумни урди,
Ҳушумни жунун ели совурди.

Чун сўзда шуур эмас шиорим,
Йўқ ҳарза демакда ихтисрим.

Девонамен, эй пари сифат ҳур,
Маъзурдур улки тутса маъзур.

Бўлдум чу сенинг ғамингда нобуд,
Нобудға нукта қайда мавжуд?

Йўқнинг неки сўз бўлур хитоби,
Тутмоқ керак они йўқ ҳисоби.

Йўқлуқ манга гар бўлубтурур йўл,
Сен бор бўлу бу йўққа ёр ўл.

Иқбол ила бахт ёринг ўлсун,
Жонлар нақди нисоринг ўлсун».

Мактуб ўқуғунча шўхи марғуб,
Кўп топти шикан нечукки мактуб.

Ҳар бир сўзи ичра фикр этиб кеч,
Кўп урди ўзига номадек печ.

Инсофға чунки дахл берди,
Ўз сўзларининг жавоби эрди.

Ўз номасидин бўлуб мушавваш,
Бу нома замирини қилиб хуш.

Таъвиз этиб ул саводи мавзун,
Онинг битигин нечукки Мажнун8.

Эй қосиди номабар хабар не,
Дегил санга равшан ўлса ҳарне.

Бир сўз била дардима даво бер,
Номанг бор эса, чиқор манга бер!

Ansora:
XXVIII

Мажнуннинг атоси девбоддек дашт атрофиға эврулуб ўз девона ниҳодин саргашталикда тоимоғи ва жунун дашти қароқчилари ҳардам анинг ҳуши корвони хайлин савдо сипоҳиға асир этгондин ғариб ҳолот мулоҳаза қилғони ва насойиҳ ҳуш доруси била ани лаҳзаи ўзига келтургони ва ўзи била уйига еткургони1

Бу номани улки қилди марқум,
Афсонани бўйла этти маълум

Ким, телбаи бенаво атоси,
Юз ғуссаға мубтало аноси.

Чун муддати ўғлидин эди фард,
Кўнглини жароҳат айлабон дард.

Ғолиб бўлуб анга иштиёқи,
Саҳро сори тушти иттифоқи

Ким, топса фиғону зор қилғай
Шоядки ичига кор қилғай.

Афғониға мулҳақ айлабон панд,
Шояд ани айлагай забонбанд2.

Юз нуктага тилни қойил этгай,
Шояд ани уйга мойил этгай.

Руҳин қилиб ул умед тоза,
Ҳар сори сурар эди жамоза3.

Чун неча кун ул талабда чопти,
Охир ани бир бузуғда топти.

Хушроқ бузуғ анга хонумондин,
Лекин ўзи кўп бузуғроқ ондин.

Ошуфталиғи гумондин ортуғ,
Не келса гумонға ондин ортуғ.

Гаҳи тутуб ўлтурур зди мўр,
Гаҳ туфроқ ила ясар эди гўр.

Гаҳ шуғли кесак тошурга таъжил,
Ясар эди ул кесак била мил4.

Гаҳ сочар эди бошиға туфроғ,
Гаҳ тиш била олур эди тирноғ.

Гаҳ томға қўпуб минар эди чуст,
Ҳар сори аёғларин этиб руст.

Чимдир эди энгларини ҳар дам,
Чайнар эди енгларини ҳар дам5.

Гаҳ чўғз била навода ҳамдард,
Гаҳ бум юзидин оритиб гард.

Ҳам чўғз қўнуб қўлида густох,
Ҳам бум бошиға суртубон шох.

Том узра пе хатки чекса ногоҳ,
Ул хат келиб ихтиёрсиз «оҳ».

Бошиғаки урди захм гардун,
Боши тукидин ададда афзун.

Қонлиғ кўзида тикан била чўп,
Киприкларидин ҳисоб аро кўп.

Кўргач атоси бу навъ ҳолот,
Ҳайрат аии қилди ўрнида мот.

Дедики: «Недин, мисол экин бу,
Субҳоналлоҳ, не ҳол экип бу?

Ким кўрди бу навъ одамизод,
Ким, бермагай ўйла одами ёд».

Ҳар нечаки саъб эди бу сурат,
Гом урди анинг сори зарурат.

Кўргач атоспи канора тутти,
Гўё атолиғ ҳақин унутти.

Йиғлаб атоси яқо қилиб чок,
Бунёд этти ҳазииу ғамнок:

«Кей юз яралиг боғирға пора,
Мендин иега айладинг канора».

Мажнун атоси эканни билди,
Оҳ урдию олиға йиқилди.

Бошии кўтариб қучуб атоси,
Жонин тилаб анламак фидоси.

Чирмаштилар ўнла чусту маҳкам,
Бир жинс ики ҳарф ўлса мудғам.

Бир лаҳза йиғидин эрди ошуб,
Ҳижрон ачиғндин эрди ошуб.

Ошублари чу топти таскин,
Бунёд этиб ул заифи мискип

Дедиким: «Аё рамида фарзанд!
Пайвапд боғирға, балки парканд.

Кўксум ярасини сўкма мунча,
Бағримни қонини тўкма мунча.

Сенинг танинг ўлса ёра ғамдин,
Менинг жиғарим бўлур аламдин.

Бир дам жигаримға қилма ковиш,
Кўргилки пе навъ этар таровиш.

Ул лаҳзаки йўқ эди нишонинг,
Қоним аро музмар эрди қонинг.

Айлаб тиларингни муддаолар,
Садқа берибу қилиб дуолар.

Оч тўйғазибон ялангни ёптим,
Ўлдум деганимда сени топдим.

Уч-тўрт ёшингға тегру пайваст,
Ғам қолмади бермаган манга даст.

Сен қатраи сутдин олғуча ком,
Юз қатраи қон қилиб мен ошом.

Айлаб тобонингни чун тикан реш,
Менинг жигаримга санчилиб неш.

То илму-адабни ком қилдинг,
Мактаб тарафи хиром қилдинг.

Ғофил бўлман ишингда гамдин,
Борур-кслурунгда бпр қадамдин

Қим, фазлу-камол ёринг ўлғай,
Илму-ҳунар ихтиёринг ўлғай,

Қилгонда таним рахил ёдин,
Етса манга чархи бсвафодин.

Ул ишўи ато-аномға етти,
Бир, бир апдоқки барча кетти6.

Сен бўлгасен ул замон қошимда,
Гаҳи оёғимда, гаҳ бошимда.

Руҳ этган ила таннмни маҳжур,
Чун шамъи ҳаётим ўлса бенур.

Ришта киби печу тобинг ўлғай,
Парвонадек изтиробинг ўлғай.

Сен умрға бўлғасен василам,
Сендин ёруғай яна қабилам.

Гар нуридан ўлса шамъ маҳжур,
Машъал солғай қабилаға нур.

Гум бўлмағай эл нчинда отим,
Бегонаға колмағай жнхотим.

Йиққон неки махзани ҳисори.
Бўлғай пақднм қўлунгда бори.

Ел ҳужлама солмағай гузар тез.
Кимса ҳашамим сори назар тез.

Руҳум бўлубоп халаф бпла шод,
Қолғай бори қавму хайлнм обод.

Эмдики бу иш копшмға келдн,
Ҳарнеки дсдим бошимға келди.

Субҳимға етишти шоми меҳнат,
Шомимга юз урди субҳи риқлат.

Тўш-тўшдин нчимга қўйди юз ғам,
Бу бир ғаму ссндин ўлди юз ғам.

Шамъимғаки зулмат ўлди ходис,
Оҳинг бўлуб ўчмагига боис.

Жон қуши тилаб учарни ҳар дам,
Фарёдинг анга яна бериб рам.

Ишқ ичра тушарга жони зоринг,
Билдукки пўқ эрди ихтиёринг.

Ҳар амрки бўлса ғояти бор,
Ҳар маҳлаканинг ниҳояти бор.

Ишқ аҳли жаҳоида кўрмадукму?
Бу води аро югурмадукму?

Бўлмоқ бу сифат бир ишда мағлуб.
Аҳли хирад олида эмас хўб.

Ўт ичраки тушти бенавойи,
Чиқти агар урди дасту пойи.

Толпинса чиқар ғариқ юмкин,
Толпинмаса ўлмойин не мумкин.

Сен ҳам бу балода қолма мундоқ,
Бир йўли ўзунгни солма мундоқ.

Тушса қадаҳи биллур аро мўр,
Тадбир керак чиқорға йўқ зўр.

Ҳар дардки ҳақ кишига берди,
Ҳам ҳақдин анинг давоси эрди.

Ҳақким санга солди бу балони,
Ожиз эмас этгали давони.

Бу дағдағадин канора иста,
Ҳар фикр ила ўлса чора иста.

Бир йўли агар гумон эмастур,
Тадриж ила ҳам ёмон эмастур.

Тадриж ила тифл ўлур хирадманд,
Сокинлик ила қамиш бўлур қанд7.

Юз йил киши умр агар тилар бил
Ким, сабр керакдур анга юз йил,

Ким этса манора учи воя
Бирдур чиқару тушарда поя.

Чиқмоқлиғида агар керак маҳл,
Лекии тушари басе эрур саҳл.

Сен доғи бу ергаким етибсен,
Тадриж ила йўлни қатъ этибсен8.

Ёнмоққа ҳам ўлдунг эрса мойил,
Келганчадурур йўлунгда манзил.

Ен эмдики рахна баста эрмас,
Мундоқ сафаринг хужаста эрмас.

Мен бўйла ҳазипу зор сенсиз.
Онанг дағи беқарор сенсиз.

Оқшомдин тонгға жони маҳзун,
Тонгдин оқшомға ашки гулгун.

«Ўғлум» деру ул сифат чекар вой
Ким, чарх ўқининг қадин қилур ёй

«Бўтам» дебон айлар ул сифат печ
Ким, қолмас руҳидин асар ҳеч.

Йиғлаб урар ўйла тош уза бош
Ким, қолур аламда бошидин тош.

Бу ўт чу димоғин этти маҳрур,
Оқ сочи сочар юзига кофур.

Билмиш чекариигни кўҳи андуҳ,
Андуҳи бўлубдур ўйлаким кўҳ.

Туфроққа йиқилмоғинг чу билмиш,
Туфроқ уза ул дағи йиқилмиш.

Сенсиз зрур ўйла дарду ғамлик
Ким, қолмишдур бир-икки дамлиқ.

Мен бўйлаву ул заиф бўйла,
Кел иккаламизга чора айла!

Уммеди ҳаётимиз кетибдур,
Оҳанги раҳилимиз етибдур.

Бегонани уй сори ёвутма,
Урнунгки қизиқдурур совутма.

Биз икки сенинг ғамингдин ўлсак,
Сен ўлмай мотамингдин ўлсак.

Бу ишта ҳақ айласа хитобинг,
Фикр этки, не бўлғуси жавобинг?»

Сурди чу атоси бўйла афсун,
Йиғлаб оёғиға тушти Мажнун.

Кирпик била чун йўлин супурди,
Посухда бу навъ нукта сурди:9

«Кей хайлинг эшиги қиблагоҳим,
Дардинг ўтини ёрутқай оҳим.

Ҳар чораки сен қилиб тахайюл,
Кўнглум ўти хирманин қилиб кул,

Ҳар сабрки сен топиб ниҳони,
Ашким сели оқизиб они.

Бу неча такаллумики сурдунг,
Куйган кўнгул ўтиға су урдунг.

Йўқ, йўқки қўярға доғ уза доғ,
Ўт ёқдингу куйдунг устига ёғ.

Нутқунг неки айлади рақамзад,
Айтурға жавоб йўқ манга ҳад.

Ҳукмунг манга орзуйи жондур.
Бошимға бу ҳукм ҳам равондур.

Олингда не сўз де олғамен чўқ,
Гар бўлса жавобим ул дағи йўқ.

Лекин санга бу эмас ниҳони
Ким, бўйла қазойи осмоний,

Ким тори ўлуб бу нотавонға,
Расво қилди бори жаҳонға.

Бу навъ бало бўлурға жори,
Бўлмас кишининг ўз ихтиёри.

Ишқ ўтики бир шарора ондин,
Тўфон қўпорур бори жаҳондин.

Юз шуълани масканимға урди,
Минг барқни хирманимға урди.

Хирман сари тушса бир шарора,
Куймакдин эмастур анга чора.

Минг барқ тушурса ишқи бебок,
Нетгай анинг ўтрусида хошок.

Не буйруғунг ўлса сўз демасмен,
Мажнун мену лек Қайс эмасмен.

Сарвики сен айладинг тааммул,
Хас бўлдию хас бу дам эрур кул

Бу кулга магарки гирдбоди,
Бергай яна сарвдек саводи.

Етгандаки айладинг назора,
Кўрдунгки мени сияҳситора.

Йўқ майли сукуну азми рафтор,
Не меҳнат аро эдим гирифтор.

Қочмоқлиғим эрди тонимасдин,
Балким тонирингға арзимасдин.

Дад ҳар сори кетса кетмак ўлмас,
Насносни одам этмак ўлмас10.

Бўлмоғлиғ итинг эрур муродим,
Йўқ итча ўзумга эътимодим.

Ит кимсага бевафолиғ этмас,
Бошин олиб ўзга сори кетмас.

Мен иясига узр қўлғон итмен,
Бу даштда телба бўлғон итмен.

Мумкин эса телба ит ойилмоқ.
Ёхуд анга эътимод қилмоқ.

Сек доғи мени хирад ниҳод эт,
Ҳар иштаки қилсам эътимод эт.

Узрумни қошингда қўлдум охир,
Ҳар ишта маоф бўлдум охир»,

Чун этти узрининг тамомин,
Тез урди жамоза сори гомин.

Ешти расани жиҳозидан чуст,
Ўз бўйниға боғлади ани руст11.

Топшурди расан бошин атоға,
Деди: «Не десанг бу мубталоға,

Итмен илигингда бўйни боғлиқ»,
Деб қилди ўзини тўрт аёғлиқ.

Ешти ато бўйнидин расанни,
Азм этти ҳаво қилиб ватанни.

То тутти жунун йўлин Навойи
Ким, бўлди ватанға раҳнамойи.

Мажнундек атоси доғи йўқтур,
Масканға ҳавоси доғи йўқтур.

XXIX

Навфалнинг Мажнун қабиласи меҳмонлиғидин уйига борғоч, Мажнун атосиға мизбонлиқ қилғони ва пайванд риштаси ораларида маҳкам бўлуб, меҳмон уйиға келгунча Мажнун биёбонға азм қилиб, Лайли шубониға йўлуққони ва шубон итидек лоба қилиб, шубон ани қўйлар аросида яшурғони ва Лайлини кўргач қурбон қўйи била Хўтан оюайранининг йиқилмоғи ва ҳар қайсини бир васила била ўз қабилалариға элтмоқлари*

Сўз ноқасининг раҳилкўши,
Бу навъ чекар ҳуди хуруши2.

Ким, чун ҳашамиға келди Мажнун
Шод ўлди аларки эрди маҳзун.

Ҳам қўйди атоси нотавонлиқ,
Ҳам бўлди аноси тоза жонлиқ

Кийдурдилар анга хаззу дебо,
Хилъатлари барча чусту зебо.

Ҳар сори етишти бу ҳикоят
Ким, «Ҳуш анга айламиш сироят».

Эл кўнглида бу хаёл пишти,
Навфалға дағи хабар етишти.

Ул худ еб анинг ғамин ҳамиша,
Зикрин қилиб эрди вирду пеша.

Кўнглига хаёлидин тафаккур,
Жониға висолидин таҳайюр.

Бу сўзни эшитгач ўлди хушдил,
Бориб кўрарига бўлди мойил.

Отландию сурди ул тараф от,
Мажнун эли ҳам хабар топиб бот.

Соз айлаб асоси меҳмони,
Хушдиллиқ ила тушуруб они.

Мажнун била ул сипаҳбади чуст,
Юз меҳр била қучуштилар руст.

Оқшомғача комронлиғ айлаб,
Бу хайл анга мизбонлиғ айлаб.

Ул худ бўлубон бу ишга хушҳол,
Мажнун ўз ишига қолибон лол.

Чун навфали меҳр юз ёшурди,
Мажнуни фалак ёшин ошурди3.

Раҳ тўша кулича ёйди кавкаб,
Навфал дағи йўлға солди маркаб4.

Борур эди барча йўл аро шод.
Мажнун қолибон уй ичра ношод.

Лекин атосиға юзланиб ком
Ким, Навфал анинг сори қўюб гом.

Ҳам айлади шоду хуррам они,
Ҳам хайл ичида мукаррам они.

Кўнглига тушуб бу сўзки Навфал,
Мажнунни чу кўрмиш эрди аввал.

Лайли эли бирла ҳарб этиб биғ.
Ким, чекти анинг иши учун тиғ.

Мажнун ғамини чу ер экандур,
Пайванд сўзин дағи дегандур5.

Шак йўкки эрур бу ишга мойил
Ким, қилди бнзинг ҳашамни манзил.

Йўқса Мажнунға йўқтур ул йўл
Ким, келгай ани кўрар учун ул.

Эмди будурур адаб манга ҳам
Ким, ҳай элппп қилиб фароҳам.;

Онинг сари хизмат этгабиз фош
Ким, бўлғай анинг ишига подош6.

Топсақ яна лутф ила мадоро,
Ул сўзни ҳам этсак ошкоро.

Рози эса бахтдин қувонсоқ,
Йўқ деса қабила сори ёнсоқ.

Истатти ҳашам улуғларии бот,
Арз этти аларға бу мақолот.

Борисиға дилпазир тушти,
Қилмоқлиғи ногузир тушти.

Мажнун иши чунки эрди матлуб,
Онинг борури кўрунмади хўб.

Ҳарнеки керак қилиб муҳайё,
Ерим кеча ўйлаким сурайё.

Жамъ ўлубон айлабон бу тадбир,
Қилдилар ўшул гуруҳи шабгир.

Бу гом аро юз фасона бошлаб,
Ҳар бирки туганди ёпа бошлаб.

Борур эдилар дебон бу сўзни,
Бу сўз била хушдил айлаб ўзни.

То даштни онча қилдилар тай
Ким, Навфал уйиға қўйдилар пай.

Ул ҳам қилиб улча шарти икром,
Манзилда бериб аларға ором.

Қилди тарабу нишот онча,
Ул хайл ила инбисот онча.

Ким бори кўруб маҳални қобил,
Бўлдилар ўшул ғаразға қойил.

Навфалга ғараз чу бўлди масмуъ,
Кўнглига бу нукта келди матбуъ.

Дедики: «Бу сўз дейилмиш эрди,
Мажнунға бу ғам ейилмиш эрди.

Қилдим чу қабул анга рақамзад,
Эмди дағи қилмоғумдурур рад.

Сиз эмди қўюнг ҳашам сори гом,
Мен сур ишини қилай саранжом7.

Сизга дағи улча дастрасдур,
Ортуқ манга орзу эмасдур.

Соз анлаб этинг буён азимат
Ким, фурсат эрур басе ғанимат.

То ўйлаки бўлса шарт папванд,
Мажиунни қилай ўзумга фарзанд».

Миоди никоҳ топти таъйип,
Ул хайлға ёнмоқ ўлди ойин.

Шод уй сари бўлдилар равоиа,
Билмайки не феъл этиб замона.

Ул тунки аларға қолмай ором,
Навфал сари урмиш эрдилар гом.

Мажнунки уй ичра қолди дилтанг,
Кўздин тўкар эрди ашки гулранг.

Чун қўймади ҳажр ўти қарорин,
Ишқ илгидин олди ихтиёрин.

Ишқ ўти чекиб забона чиқти,
Уйдин яна бехудона чиқти.

Дашт узра югурди бесару пой,
Гаҳ тортиб ҳую, гаҳ чекиб вой.

ЁЙ эрди қаддию, новак оҳи,
Гардунни қилиб нишонагоҳи.

Бу — ёйиға чун қурар эди ўқ,
Гардун кўзига урар эди ўқ.

Ойини ҳаволаниб таку дав8,
Ул навъки меҳри осмонрав.

Элтур эди ёр меҳри опи,
Бош урғуча меҳри осмони.

Чун жадйин соғди чарх золи,
Сут қатраларин оритти ҳоли.

Ул сут била санъат айлабон зол,
Кўргузди панир қурси филҳол9.

Олиға етишти бир сурук қўй,
Чўпони кўрунди ошнорўй.

Мажнунни дағи шубон чу кўрди.
Аҳволини лутф бирла сўрди,

Мажнун деди: «Эй юзи ҳумоюн,
Қайда сени кўрмиш эрди Мажнун

Ким, талъатнинг сшио кўрунди,
Дардиға сўзунг даво кўрунди.

Сен ҳам анга айладинг навозиш,
Ул доғи навозишингға позиш».

Чўпон қўюбон аёғига бош,
Бу навъ такаллум анлади фош

Ким, «Менким ишнм эрур шубонлиқ,
Қўй бирла қўзнға меҳрибонлиқ.

Тилсиз гала ҳамзабонидурмен,
Лайли қўйининг шубонидурмен.

Сени кўруб эрдим ул ҳашамда,
Мактабда сабақ ўқур аламда.

Ишқинг аламин дағи билурмен.
Ҳар чора қилай десам қилурмен».

Мажнун тобониға қўйди бошин,
Наъл этти ўтуклариг!а қошин.

Дедики: «Аё даминг равонбахш,
Нутқунг ўлган танимға жонбахш.

Исодек ўлукни тиргузурсен.
Хуш муъжизадурки кўргузурсен.

Йўқ, йўқки, шубонлиқ ичра Мусо,
Илгингда асо ҳам аждаросо.

Мусо неки, Хизри10 роҳим ўлдунг,
Ғам зулматида паноҳим ўлдунг.

Еткур манга оби зиндагони,
Яъппкн кўрай йироқдин они

Ким, ҳажрида хаста жон мен асру,
Раҳм айлаки нотавон мен асру.

Чўпон деди: «Эй хужаста соҳиб,
Оқшомғача бўл манға мусоҳиб.

Чора тарафи пазора айлай,
Бир навъ ишингга чора айлай».

Мажнун чекибон дуосиға тил.
Бўлди аига ул кун ўйлаким йил,

Мағриб сари меҳр айлагач рўй,
Сурди чўпон ҳашам сари қўй.

Бир қўй терисин чиқорди филҳол,
Мажнунға дедики: «Эгнинга сол.

Қўйдек бу терини хилъат айла,
Бошдин аёғингға кисват айла.

Қаддингни ғанам11 ичинда хам қил,
Ошиқ эсанг они муғтанам бил

Ким, келгусидур бути паричеҳр,
Андоқки ҳамал фазосиға меҳр.

Қизлар била ўйнаю талошо,
Қўй соғмоғин этгали тамошо

Етганда бошингға сен билурсен,
Не навъ назораким қилурсен».

Мажнун ёпиниб терини маҳкам,
Қўйлар аро анлабон қадин хам.

Борур эди тўрт аёғланиб тез,
То қилди замоиа фитнаангез.

Қўйлар чу қабилаға ёвушти,
Қизларға хиром жўши тушти.

Анжум киби чнқтилар шитобон,
Лайли ул арода моҳитобон.

Чун ишқ аро кўп бўлуб малоли,
Ошуфтаву тийра зулфу холи.

Ҳижрон ўтидин узорида тоб,
Гулбарги сиришк бирла сероб.

Гнсуки бўлуб йўлиға жоруб,
Оламға сочиб ғубору ошуб.

Фитнаки кўзига сурма тортиб,
Жон нақдин олурға кўз қарортиб,

Мужгоники қатл айлаб оҳанг,
Юз шуъласи дудидин тутуб ранг.

Ўтлуғ юзиким бўлуб дилафрўз.
Мажнункушу балки нуктадон сўз.

Бу навъ жамол ила етиштн
Юз ғанжу далол12 ила етишти.

Мажнунға кўрунгач ул паризод,
Ойини ҳаёти бўлди барбод.

Бир оҳи фалак шигоф чекти
Ким, кўкни анга ғилоф чекти.

Қўй ичра йиқилди зору бедил.
Қўйдекки қилурлар они бисмил.

Ул нолаки чекти бемадоро,
Қўйларға рам ўлди ошкоро.

Бўтрашти чу ҳар бириси бир ён,
Қолди орада ғариб гирён.

Лайли ИЧЙИ ўртаб ўтлуғ оҳи,
Келди билайин дебон камоҳи.

Боқса ётур эрдн ер уза пўст,
Ул пўст аро ниҳон бўлуб дўст.

Баским ғам ўти танин қарортиб,
Ул мушк ўзига нофа тортиб.

Мушкин кўрунуб тани низори,
Лайли сочининг нечукки тори.

Гулрухға чу бўлди қисса маълум,
Оҳ урдию ҳуши бўлди маъдум.

Ёр узра йиқилди сарвқад ҳур,
Туфроқ уза туштн гўйиё нур.

Ишқ ичра тани низор бирла,
Ҳамхобалиғ этти ёр бирла.

Ошиқки эрур ишида содиқ,
Маъшуқ бўлур бошида ошиқ.

Қизлар бўлубон ул ишдин огоҳ
Ким, бўйла йиқилди икки дилхоҳ.

Гулрухни кўтардилар ҳам улдам,
Васл ўлмай аларға хушсиз ҳам.

Азм айлаб ўкуш фасона бирла,
Ул амрда юз баҳопа бирла.

Саҳрода қолиб ғарибу бехеш.
Ҳайратда шубони чораандеш

Ким, топса хабар қабила аҳли,
Бирдам йўқ анга ҳаёт маҳли.

Мундоқда нки жамозалнқ тез,
Еттилар этиб жамозалар хез13.

Бу ҳолат ичинда топқоч они,
Бир ноқа14 чўкурдилар равони.

Ноқа уза они қўпдилар чуст.
Илгин аёғини тонгдилар руст.

Воқиф бўлмай қабилада эл,
Азм ўлди аларға ўйлаким ел.

Мундоқ деди ровийи фасона
Ким, келгач атосп уйга ёна.

Билдики кетибдур ул ҳамул шом,
Кўп йнғлади уйда тутмай ором.

Йиғлай-йиғлай изин иришти,
Ул ерда етиштиким етишти.

Боғлаб тева узра чунки топиб,
Келтурди уйига тегру чопиб,

Еткургунча ҳашамға оии,
Юз қатла лабиға етти жони.

Чун етти қабилаға ёбондин.
Ёд этмади қўй била шубондин.

Эй водийи Айман15 ичра қўйчи,
Итмен санга ўз қошингда қўйчи!

Шуғлунг била бошладим йўлумни
Тут лутф ила сек дағи қўлумни.

ХХХ

Мажнун атоси ўғлина кўп насиҳатлар била Навфал ҳашамиға олиб боргони ва Навфал сур асбобини сурур била чиқарғони ва тазвиж ршитаси ақди тузцлгони ва ул гириҳ маҳкам булмасдин бурун узулгони ва бир ошиқ маъшуқи васлидин ком топқони ва яна бир ошиқ маъшуқи васлин тилай гом урғони1

Машшотаки сўз дурини терди,
Бу бикрға бўйла жилва берди

Ким уйга чу келди зор шайдо,
Мағзи аро бўлди ҳуш пайдо.

Йиғлаб атоси қилиб шикоят,
Этиб яна панди бениҳоят.

Ул сўз демайин малолатидин,
Боқмай атоға хижолатидин.

Фаҳм ўлгоч атосининг малоли,
Туфроғ этиб ани инфиоли.

Юз ерга қўюб тутуб қулоғин.
Кўп ўпти атосининг аёғин.

Дедики: «Кечур гуноҳим охир
Ким лутфунг эрур паноҳим охир?»

Кўргач ато ажз эътирофи,
Деди: «Бу ишинггадур талофи2.

Қилғон боридин ружуъ қилсанг,
Не ишга десам шуруъ қилсанг.

Мендин тиласанг ризо қабул эт.
Не шаръ этар иқтизо қабул эт».

Мажнунки футувват аҳли эрди,
Иҳсону мурувват аҳли эрди.

Ҳуш ўлса димоғи ичра сокин,
Тарки адаб эрмас эрди мумкин.

Одоби ҳидоят аҳли янглиғ,
Ойини валоят аҳли янглиғ.

Андоқки тилаб худо ризосин,
Андин сўнг ато-ано ризосин.

Деди: «Санга ҳарнеким ризодур,
Қилмоғлиғ ани манга сазодур.

Ҳукм этки не навъ этай шиорим,
Этмакда ани не ихтиёрим?»

Бўлди атоси бу нуктадин шод,
Навфал ишидин сўз этти бунёд

Ким, Навфалким Арабдадур тоқ,
Йўқ, йўқ, не Арабки, тоқи офоқ.

Кўп бўлди сеиинг учун аламсанж,
Кўнглига ишингда етти кўп ранж.

Чунким йўқ эди азалда тақдир.
Топмади ишинг бутарга тадбир.

Эмгаклари бўйнунга эрур қарз,
Узрин қўлмоқ сапга эрур фарз.

Эмди будурур анинг ризоси,
Ҳам хаста атонгнинг илтимоси

Ким, зоҳир этиб тариқи пайванд,
Қилсоқ анга доғи сени фарзанд.

Бир ётлнғи бор эмиш париваш,
Боштин-аёғи латифу дилкаш.

Иффат ҳарамида ул жамила,
Савдосида зор юз қабила.

Васлин тилар элга худ адад йўқ,
Айтурға аига валек ҳад йўқ.

Бу иш биладур манга мубоҳот,
Таъхирда келди бийми офот.

Мендин тиласанг ризо, ризо бер,
Бу қисса ризосини манга бер!»

Мажнун тилин андоқ айлади банд
Ким, бўлди ризоси бирла хурсанд.

Хушвақт ўлубон қўпуб тарабиок,
Индатти қабила аҳлини пок.

Ҳарнеки керак ул иш яроғи,
Омода қилиб зиёда доғи.

Мажнунни ясаб либос бирла,
Тун-кун киби кишу ос бирла3.

Ҳеч иш била фавт қилмай авқот,
Навфал сори азм қилдилар бот.

Ул ҳам чу эшитти можарони.
Жамъ айлади хешу ақрабони.

Жаши анжуманин4 азим қурди.
Ул хайлни базм аро тушурди.

Ойини тарабға қўйдилар юз,
Ичку эди неча кеча-кундуз.

Чун бўлди тараб ишига анжом,
Бирдам кўтарилди базмдин жом

Кўп зийнату зеб этиб иковни,
Гулчеҳра келин бнла куёвни.

Қизнн асраб ҳижоб ичинда,
Ойдек тўқуз ниқоб ичинда.

Базм ичра куёвга қўйдуруб гом,
Бердилар эл ўртасида ором.

Ўлтурди хатиби Ийси иъжоз5,
Ҳақ ҳамду саносин айлаб оғоз.

Ой бирла қуёшни айлади ақд,
Боши уза сочтилар басе нақд.

Чун меҳр келин киби ёшуиди,
Тун ерга куёв киби юкунди.

Гардун кўрубон бу иш мувофиқ,
Келтурди тўқуз табақда сочиқ.

Ул уйгаки урмиш эрдилар тахт,
Тахт устида солмиш зрдилар рахт

Бошладилар ул, икковни хандон,
Йўқ кулгу валс аларға чандон.

Мажнунни қарин қилиб париға,
Топшурдилар ойнп Муштариға.

Уй гирдидин элпи сурди Навфал
Ким, қолмади анда элга мадхал.

Ул теграда жамъ ё жарида,
Алқисса йўқ эрди офарида6.

Бир пос чу тундин ўтти ул хайл,
Тўшлуқ-тўши қилди уйқуға майл.

Навфал йироқ ўлтуруб ичиб мул,
Ҳардам қилур эрди бир тахайюл.

Савдоси бу йўлға тутти они
Ким, уй ёниға келнб ниҳони

Секин қилиб уй кийзини пора,
Ул фуржадин айлади назора.

Кўрди еридин қизинки қўпти.
Мажнуи қошиға келиб ер ўпти.

Бунёд эттики: «Эй ягона,
Ишқ ичра ягонаи замона.

Ҳам меҳри сафо юзунгда толиъ,
Ҳам нури вафо энгингда ломиъ,

Бу нукта эрур қошимда равшан,
Эл олида ҳам эрур муайян

Ким, Лайли ишида нотавонсен,
Ишқида жаҳонға достонсен.

Кўнглунгдур анинг ғамида маҳкам
Ким, ишқи эрур санга мусаллам,

Кўнглунг ўтидин совутмоғунгдур,
Ул борида ёр тутмоғунгдур.

Иккимиз атосининг ризоси,
Солмиш сапга бу иш ибтилоси.

Чун кишвари ишқнинг шаҳисен,
Ишқ аҳли ўтининг огаҳисен.

Бордур манга доғи дардманди,
Ишқим расаниға понбанди.

Дардим ўти ичра тоби онинг,
Мен доғи келиб хароби онинг.

Лекин икимиз ўти ниҳони,
Не мени улус билиб, не они.

Фикр айлаки ул асири маҳжур,
Фаҳм этса сепинг била майга сур.

Бу кеча анинг не ҳоли бўлғай?
Умри кунининг заволи бўлғай!

Сирримни санга чу айладим фош.
Сендин манга будур эмди подош

Ким, рози бўлуб ғароматимға7,
Бўйнунгни қўюб маломатимға.

Қилмай мени эл аро фазиҳат8,
Қўпсанг дағи айласанг азимат.

Ҳар кимгаки бу фасона етса,
Ул хайл сени маломат этса,

Мен бўлмасам эл аро муотаб,
Қилсаиг сен ўзунгни-ўқ мухотаб9.

Бу навъ мурувват ўлса сендин,
Изҳори футувват ўлса сендин.

Уммедим эрурки қодири пок,
Лайлиники келди нодири пок

Уз ҳифзи аро зимонда тутғай,
Ҳар маҳлакадин амонда тутғай.

Ҳам ҳажрида олмағай шикибинг,
Ҳам васлини айлагай насибинг».

Мажпупға етиб бу сўздин озор,
Ул хаста ишига йиғлади зор.

Дедиким: «Аё рамида пайванд!
Бўл ишқу му.ҳаббатннгға хурсанд.

Ёрингға вафо шиоринг ўлсун
Ким, тепгри ҳамиша ёринг ўлсун.

Мен худ тушубон ичимга андуҳ
Қилғум эди азми водию кўҳ.

Кўнглунгни кнлур учун риоят,
Ошуфта замир эдим бағоят.

Бу лутфки сендин ўлди зоҳир,
Узрунгпи нечук қўлай мен охир

Кетмаккаки жазм ниятим бор,
Кетсам санга худ не миннатим бор.

Мен худ кетар эрдим ушбу соат
Бердинг сафаримға иститоат.

Миннат санга йўқ, ўзумга қўйдум.
Жон бирла ики кўзумга қўйдум», —

Деб қўнти анга дуолар айлаб,
Мундоқ караму атолар айлаб.

Соз этти оғолиғу сингиллик,
Кўп истади синглидин биҳиллик.

Чиқти дағи азми пўя этти.
Ғам бодиясиға кирди кетди.

Навфал кўрубои бу турфа ҳолат,
Қиз бирла куёв аро мақолат.

Қўпти доғи уйда тебради данг,
Май ичра киши еган киби банг.

Кўрган неки ёд этиб уёлиб.
Не асрай олиб, не айта олиб.

Уйнинг яна сори қаҳру кинда,
Қиз ошиқи бор эмиш каминда.

Илги ародашнаи10 тутуб тез
Ким, бўлса ул икки ишратангез.

Ул иккини ҳам ҳалок қилғай,
Уз кўксини доғи чок қилғай.

Пок эрди чу ишқи ичра ул зор,
Ишқ айлади анга ўтни гулзор,

Мажнунға тутуб ўзини таслим,
Кўп топти тариқи ишқ таълим.

Туфроғиға суртубон жабинлар,
Тавриға деди кўп офаринлар.

Ҳам дилбаридин топиб нишона,
Ойини вафода ғойибона.

Бехуд қилибон бу ҳолат они,
Ул меҳру муҳаббати ниҳони.

Чун шавқида тоқати бўлуб тоқ,
Ун ичра кириб ҳариф муштоқ.

Ер устида айлади танин паст,
Туфроққа жонни қилди ҳамдаст.

Маъшуқ чу кўрди потавонин.
Юз саъй ила асради фиғонин.

Мехр ила бошиға соя солди,
Боштин кўтарди кўнглин олди.

Йилларки бу ишқ арода эрди,
Кундин-кунга зиёда эрди.

Бермайдур эди иковга пайваст,
Бу тунгича васл давлати даст.

Бир-бирига меҳр этиб падидор
Бўлдилар иковла масти дидор

Жуз нафс муродиким йўқ эрди,
Ўзга бори кам даст берди.

Тонг отғуча гунгу лол эдилар,
Сармасти майи висол эдилар.

Чун тонг қуши нола ёд қилди
Ошиқ дағи хайрбод қилди.

Бош олдию кетти васлдин шод,
Маъшуқаси қолди ғамдин озод.

Чун субҳ арусининг юзида,
Кўргузди сапида дам сапида.

Машшотаи чарх тутти ўтру,
Кун чашмасидин юзига кўзгу11.

Сур эли юз урди бомдодон,
Қиз бирла куёв қошиға шодон.

Ул уйда бири эди, иков йўқ,
Қиз ёлғуз эди, вале куёв йўқ.

Тўлди яна ғамдин ул арози,
Мажнун эли худ ўлумга рози.

Навфал билибонки иедур аҳвол,
Айтурға вале тили бўлуб лол.

Мажнун элига басе қўлуб узр,
Айтур сўзи сарбасар бўлуб узр

Ким, «Тенгридин эрди бўйла тақдир,
Неким тақдир эрур, не тадбир12.

Не сиздин ўлуб бу иш, не биздин,
Балким не ўғулдину не қиздин.

Тақдирдин эрди бўйла ҳолат,
Шукр айлангу рафъ этинг малолат».

Бу узр ила барчани узотти,
Ёнди ўзию узолди ётти.

Ул навъ нуҳуфта ранжу темор,
Бистар уза жисмин этти бемор13.

Бемормен, эй табиби ҳозиқ,
Ташхисинг эмас вале мувофиқ,

Жонимни олур ғами ниҳоним,
Дафъ айлаву ё бағишла жоним.

XXXI

Фалак золи мушаъбидлиғининг буқаламунлуғи Мажнунни Навфил қизи висолиға еткурмасдин бурун айирғондек Лайлини доғи Мби Салом малолатидин саломат айириб ҳажр каро тунида икки номуродни муродға еткургони ва бадансиз руҳни руҳсиз баданға кивургони ва руҳ била бадан васли муяссар бўлғоч тиғи фироқ сургони ва ул сув била бу висол ўтин ўчургони1

Килкики бу сафҳа қилди хориш,
Афсона бу навъ этар нигориш

Ким, ул неча кунки чархи пурфан
Ким, кўпроқ анга фиреб эрур фан.

Ҳазл этти не ҳазл, беҳаёлик,
Мажнунға буюрди кадхудолиқ2.

Ҳам Ибни Салом иттифоқи,
Соз айлади уйланур яроқп.

Ҳарнски керак қилиб мураттаб,
Лайли хашамиға сурди маркаб.

Чиқтилар алар дағи топиб ком,
Бердилар анга уй ичра ором.

Хайлини дағи тушурдилар бот,
Базм ичра қадаҳ кетурдилар бот.

Ул навъки расм эрур зиёфат,
Айлаб анга доғи кўп изофат.

Айш айладилар неча туну кун
Ким, не куня майсиз эрди, не тун.

Чуп бўлди маҳалки ақди тазвиж.
Бергай бу нишот ишига тарвиж3.

Бўлмиш эди соат ихтиёри,
Жамъ ўлди қабила аҳли бори.

Тил чекти хатиби ҳарзапайванд
Ақд ичра куёвни айлади банд.

Чун топти пикоҳ иши сарапжом,
Лайли ҳарамиға урдилар гом

Ким, майл этибон тумап жафоға,
Бергайлар ул ойни аждаҳога.

Ер илги чу илгига ёвушти,
Мискинға ғариб қисса тушти.

Табъи хафақондин эрди маълул,
Кўп бўлса эди қадаҳқа машғул,

Андоқ солур эрди жисмиға печ
Ким, келмас эди анга нафас ҳеч.

Ичти печа кун чу бемадоро,
Ул захмати бўлди ошкоро.

Ул навъки тарки ҳуш қилди,
Ўлган кишилар киби йиқилди.

Ул бўлди ҳаётидап чу маҳжур,
Мотамға мубаддал ўлди ул сур.

Ўлган соғиниб халойиқ они,
Бир уйга киюрдилар равони.

Ғавғо бўлди куёв бошиға
Ким, келмади эл келин қошиға.

Бечора келинни лол этиб фикр,
Товуси шикаста бол этиб фикр.

Кўнгли аро эрди юз тафаккур,
Ул бордию келда минг таҳайюр.

Ўз қатлини айламиш эди биғ,
Пинҳон қилиб эрди заҳрлик тиғ

Ким, хасм топар нафас анга ком,
Ўлтургай ўзини ком-ноком.

Ағёрдин ўзни ори этгай,
Ўз ёри вафоси бирла кетгай:

Тиғ ўзига ихтиёр қилди,
Хасми баданиға кор қилди.

Кўргузди бутун фалак нифоқи,
Кўп амри ғариб иттифоқи.

Бу эрди бирики ул ики фард
Ким, жонлари эрди дардпарвард.

Баҳри фалак урди ул сифат мавж
Ким, айлади икки фардни завж.

Ҳар бирни яна биров била жуфт,
Еткурмади ҳеч дур аро суфт4.

Бир буки бу навъ ики кудурат.
Бир кеча ичинда тутти сурат.

Ҳам ул кеча айрилиштилар бот,
Ўз бўлмайин ўлдилар яна ёт.

Гўёки мунажжими назарбип,
Бир эрдики соат этти таъйин.

Бу ишда мунажжим ар забундур,
Яъни «казабал-мунажжимун» дур5.

Алқисса куёв чу бўлди беҳол,
Заъф айлади пайкарини помол.

Мажмуъ эл онда эрди ул тун,
Кадбонуву золу бикру хотун6.

Лайли бўлуб ул балодин озод,
Топти ғамгин замирини шод.

Кўрдики қошида кимса йўқдур,
Эл барча куёв бошида ўқдур.

Кўнгли тўла эрди ҳужра холи,
Уй ёнида бир қум эрди олий.

Уйдин ташқарп қўйди гомин,
Ул қум уза кўргузуб хиромин.

Тутмас эди лаҳза-лаҳза ором,
Секин-секин урар эди гом.

Ҳар лаҳза дер эрди шукри бори,
Борурда йўқ эрди ихтиёри.

То онча масофат айлади тай
Ким, қилса назар кўрунмагай ҳай.

Мажнун дағиким тутуб биёбон,
Бу сори келур эди шитобон.

Ул мунга, бу анга чуп ёвушти,
Иккисига изтироб тушти.

Лайли танибон анинг навосин,
Навҳа аро назми жонфизосин.

Мажнунға етиб анинг насими,
Колмай ичида фироқ бийми.

То бир-бирига етиштилар бот,
Ким кўрди висол бўйла, ҳайҳот?

Чун бир-бириспн таништилар жазм,
Руҳ этти бадан ҳаримиға азм.

Яъни бадан ўлди зору мажруҳ,
Маъшуқи ўшул бадан аро руҳ.

Руҳи қудсий нузул қилди,
Хоки тан аро ҳулул қилди.

Икки гуҳар ўрни бўлди бир дурж,
Икки қуёш авжн бўлди бир бурж,

Бир соғар аро тушуб ики мул,
Бир ғунча аро бутуб ики гул.

Бир жисмда икки руҳ ўлуб гум,
Бир кўз аросида икки мардум.

Васл айлади иккиликни боқий,
Ваҳдат қадаҳини тутти соқий.

Бу бода бирини маст қилди,
Ул бирини майпараст қилди.

Йўқ, йўқки, икиси маст бўлди,
Ҳам иккиси майпараст бўлди.

Бу турфаки гар ики эди от,
Топилмас эди бағайри бир зот.

Икки қадаҳи оби зиндагони
Қўшулса, ким айру англар они?

Бу қанд эдию ул зулол монанд,
Жазб айлади ул зулолни қанд.

Бу сув эди ул ҳубоб ҳосил,
Бир оҳ ила ўлди анга восил.

Бир лаҳза сипеҳр ўлуб мулойим,
Фитна кўзин этти кеча нойим.

Афлок вафоға бўлди боис,
Афлок уйидин чиқиб ҳаводис.

Амн ила замонаи мушаъбад,
Атрофиға даҳрнинг чекиб сад.

Ёр эрди сипеҳру, давр ёвар,
Ақл айламайин бу ишни бовар.

Ҳарнеки ҳисоби офариниш,
Айлаб ул иковга васл хоҳиш7.

Ургамчи шабоққа жулни тирмаб,
Тумшуғини ришта бирла чирмаб.

Хуффошки сайри давр топиб,
Оламға қаноти парда ёпиб.

Юзига тушуб бўри қулоғи,
Андин ёпилиб кўзи чароғи.

Ногаҳ уку чекмагай дебон ун,
Тумшуғи этиб кўзини чобун.

Қўйчи ктин уйқу деви босиб,
Қўйлар юпги риштасидин осиб.

Макр ила саводи анбаролуд,
Дўлту тўшугига солибон дуд.

Осуда чарандаву паранда,
Уйқуда газандаву даранда.

Имдод аён қилиб табойиъ,
Бўлмасқа бу навъ васл зойиъ.

Не гард қўпуб, не ел равона,
Сув сокину чекмай ўт забона.

Ёймоққа ҳаво мижози мойил,
Ўтнинг кураси юзига ҳойил.

Ҳам парда тироз ўт ҳарири,
Инмасга сипоҳи замҳарири.

Ул доғи фалак юзин тутуб пок,
Бир-бир юзини тўққуз афлок.

Наҳсиятидин кечиб савобит,
Сайёр саодат ичра собит.

Ой қурсида йўқ зиё нишони,
Ер анга қуёш қўмондони.

Тонг отқуча юммайин кўзин тийр
Айлар эди «ин якоду» таҳрир.

Зуҳра не ўқуб, не чолибон чанг,
Парда аро кирмак айлаб оҳанг.

Кўп шамъики ер тубига бориб,
Хилват кеча шамъни чиқориб.

Баҳром чекиб синон, солиб шўр.
Ким боқса ёмон кўз айлагай кўр.

Биржис қўл очубон дуоға,
Фурсат тилаб икки дилрабоға.

Наҳсийятидин Зуҳал юмуб чанг,
Тунга берур эрди юзидин ранг.

Тун қирға булғабон қўлини,
Берк айлар эди саҳар йўлини.

Совуқ нафасини урмайин субҳ.
Тун кулларини совурмайин субҳ.

Содиққа нафас урар ҳавас йўқ,
Козибга худ ул кеча нафас йўқ.

Тун дуди тутуб фалак хамини,
Тутмиш эди субҳлар дамини.

Йўқ элга ёруғ чароғи биниш,
Уйқу аро қолиб офарнниш.

Ул икки нечукки бахти бедор,
Бўлуб бири-бирга масти дийдор.

Йиллар бўлған фалак хилофи,
Бир кечада топибон талофи.

Чирмаштплар ўнлаким тану жон,
Е сарви снҳию ишқпечон.

Гоҳи бу ўпуб анинг аёқин,
Гоҳ ул ислаб мунунг сақоқин.

Бу гоҳ қилиб қўлини қуллоб.
Ул танға сочи киби уруб тоб.

Ул гоҳ тутуб мунуиг қўлнп туз,
Гаҳ суртубоп анга кўз, гаҳи юз.

Бу гоҳ очар эди қулочин,
Чирмар эди қўлға ёр сочин.

Яъни анга ганжким ҳавасдур,
Чирмашса йилон ажаб эмасдур.

Ул гоҳ мунга аён қилиб дард,
Жўлида сочидин оритиб гард.

Яъни бу саводи ғам ғубори,
Беҳким мапга нофан тотори8.

Мажнун соғиниб ўзини Лайли,
Айлар эди нозу ишза майли.

Лайли ўзини соғинди Мажнун,
Шукр эттики, ёри эрди мақрун.

Ул бу бўлдию лек бу ул,
Топмади арода иккилик йўл.

Ҳар ишқи ўтуб ҳалокликдин,
Айру эмас эрди покликдин.

Ишқ аҳли бу назъ ўлсалар пок,
Гар сасл муаббад ўлса небок?

Ошиқки муроди ком бўлғай,
Ошиқлиқ анга ҳаром бўлғай.

Алқисса ул икки ёри дилбанд,
Чун бўлдилар ўйла васл пайванд

Пайванди сипеҳрнинг узулди,
Оҳанғи жафо яна тузулди.

Ёлғон куларига бўлди роғиб
Ким, қилди тулуъ субҳи козиб3.

Чун субҳ қарори тоғдин ошти,
Мажнун юрагига ўт тутошти.

Лайлидин ўлуб тараб гурезон,
Тонг шамъидек ўлди ашк резон.

Билдилар иковки чархи бемеҳр
Ўз меҳрига зоҳир этгуси чеҳр.

Юз узр ила қўптк сарви навҳез,
Наргисларин айлаб арғувон рез.

Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис,
Оқшом не иш этмиш эрди ҳодис.

Яъни: «Тураримға юз жиҳатдур,
Борсам дағи айни маслаҳатдур».

Бағри ярасин бу доғи сўкти,
Баъзи кеча ўткан ишни тўкти.

Бир-бирларининг ўпуб аёғин,
Тоза қилибон фироқ доғин.

Девопага қолди ғам туни дард,
Уз буржиға чиқти моҳу шабгард.

Хуш давлат эрур висол шоми,
Очилмаса субҳи ҳажр доми.

Ул шом юз илча гар ҳавасдур,
Чун субҳ дам урди бир нафасдур.

XXXII

Мажнуннинг фироқ тоши кўксига урар учун Нажд тоғини2 оромгоҳ цилғони ва ул тоғда кўзидин тўккан бағар хунобаси била лолазор очилғоии ва ғазоли мушкбўйи ёдидин мушкин ғазоли била такаллум тузгони ва насими мушкафшон била наво кўргузгони1

Афсонасаройи дардпарвад,
Мундоқ деди бу фасонаи дард

Ким, ул кечаким ики дилором
Бир-бирининг васлидин олиб ком,

Дашт узра бириси қолди ёлғуз,
Қўйди бириси қабилаға юз.

Холи қолиб эрди хиргаҳи моҳ,
Солди ўзин анда моҳи хиргоҳ3.

Эл бўлмади ҳолидин хабардор,
Ким васлидин ўлди баҳрабардор.

Ул зумраи номурод ғофил
Ким, бўлди анга мурод ҳосил.

Чун субҳ куёвдек айлаб оро,
Жилва била бўлди ошкоро.

Танги нафас этти они асфар,
Ул ранг илаким гули муасфар4.

Соҳиб хафақон куёв кўз очти,
Бошидағи эл сари сўз очти.

Дедики кетурдилар амори,
Азм айлади ўз висоқи сори.

Ким, заъфи қачонки бўлса зойил,
Бўлғай яна айлар ишга мойил.

Лайлики уй ичра тутти таскин,
Ҳажр андуҳидин кўп ўлди ғамгин.

Ёр иси топиб эди димоғи,
Онсиз бўла олмади фароғи.

Ҳам дардида бор эди қатиғлиқ,
Ҳам айшида бор эди ачиғлиқ.

Мажнунғаки стти давлати васл,
Фаҳм этмаган эрди лаззати васл.

Куюб ғам ўтиға ўйлаким хас,
Васл оти эшитур эрдию бас.

Чун васл ила тоза бўлди жони,
Нўш этти юз оби зиндагони.

Тўкти бу ҳаёт нўшин айём,
Тутти яна заҳр тўла юз жом.

Ҳажрики анга мураттаб ўлди,
Аввалғидин эмди асъаб ўлди.

Кўнгли аро юз балойи ҳойил,
Бўлди, яна Нажд сори мойил.

Ул қуллаки Нажд дерлар оии,
Ер уза келиб сипеҳри сони.

Авжики етиб фалак симоин,
Қоплондин олиб қамар низоин.

Ҳам қоплонидин асадға эмгак,
Ҳам таккаси жадй бирла ҳамтак13.

Гулгунау вусмадин юзи фард,
Яъники йўқ анда сабзау вард.

Қолқониға оннинг уруб тиғ,
Бал меҳр юзига тегуруб тиғ.

Тиғи уза пора-пора хора,
Андоқки қиличда сангпора.

Хоро эди жисми кўҳ то кўҳ,
Ошиққа нечукки кўҳи андуҳ.

Ошиққа жафо қилур учун фош,
Қўйнию этаклари тўла тош.

Ҳар хор анга ҳажр пешидек тез,
Ҳар хора фироқдек ғамангез.

Мажнунға бу тоғ авжи маскан,
Ул авжда хорарўбу хаскан.

Яъни буки тутқоч анда манзил,
Манзури эди бори қабоил.

Лайли ҳашамни қилиб пишони,
Кўзидин нтурмас эрди они.

Бу навъ қилиб ғамиға чора,
Ул ҳайни қилур эди назора.

Чиқса эди ул қабиладин дуд,
Айлар эди кўзнн сурмаандуд.

Гард ўлса фалак сори аламкаш,
Бор эрди кўзига тўтиёваш.

Урди яна ул тараф қадамни.
Тортиб яна оҳи дам-бадамни.

Ул тоғ уза чиқти оташангез
Апдоқки бийикка ўт чиқар тез.

Тикти яна ул қабилаға кўз,
Де бошлади ўз-ўзи била сўз.

Даврида вуҳуш бўлди пайдо,
Ҳуш ичра алар вале бу шайдо.

Гирдида туюр бўлдилар жамъ,
Парвопа алар валек бу шамъ.

Бу навъ бўлуб шиори онинг,
Ул хайл ила рўзгори онинг.

Ул ваҳшки эрдилар жалиси,
Бир жайран эди анинг аниси,

Ҳам кўзию бўйни шўху нозук,
Ҳам пайкару шахси чусту чобук.

Сурат анга лутф хомасидин,
Нофа анга жон шамомасидин6.

Девонаға ёру ошно ул,
Такя қилур ўлса муттако ул.

Бўйнин қучар эрди кўргузуб меҳр,
Суртар эди чеҳрига анинг чеҳр.

Ашкин аритиб қулоғи бирла,
Жисмини қашиб тувоғи бирла

Васфи ора соз этиб тарона,
Дер эрди қулоғига фасона:

«Кей дилшудаларга ошно хўй,
Бошдин-оёғингға ошно рўй.

Молида танинг ипак кийиб жум,
Остингда ипак ерига қоқум.

Ҳам тоза куфул била сарининг
Ҳам турфа узор ила жабининг7.

Оғзинг аро лоладин навола,
Тилдин қолиб анда барги лола.

Тишлар санга лола узра мўлдур,
Мўлдур демайинки риштаи дур8.

Қилмоқ била лола баргидин қут
Эрнинг топибон дур узра ёқут.

Ранг ичра ики кўзунг қароси,
Позаҳри9 ила қаро ароси.

Юз нўшдин элга еткуруб баҳр,
Ҳар кўз юмуб очқуча бу позаҳр

Ё қатл қилурға келди хашминг,
Позаҳрдин ўлди заҳр чашминг?

Позаҳр дема, қаро бало ул,
Жон бирла кўнгул аро бало ул.

Лайли кўзидек фусунгару шанг,
Бесурма, валек сурмаи ранг.

Нозук қаламинг назарда мутлақ,
Йўнғон қаламидурур учи шақ1в.

Туйноқ эмас англасам камоҳи,
Юқмиш қалам учиға сиёҳи.

Раъно сўнгагинг сўнгакка пайванд,
Андоқки қаламда ҳам бўлур банд,

Бу турфаки ёзғали рақамни,
Йўқмишсен бандлнқ қаламни.

Ушбу қалампнг била хиром эт,
Лайли ҳашами сари мақом эт.

Чиққанда баҳор гашти сори,
Гар тушса сснинг сори гузори.

Давр айла бурун, югур қироқдин,
Эврул бошиға, вале йироқдин.

Чун давр ила айласанг таку пўй.
Тупроққа ҳар ўн қадамда юз қўй,

Тут сайрда йўл валек мендин,
Хоки раҳи бўл валек мендин,

Ҳам юзни сенинг юзунгга суртай,
Ҳам кўзни сенинг кўзунгга суртай.

Ул ёнки хиром этар равон бўл,
Лола била гул аро ниҳон бўл.

Етгач оёғиға сурт юзни,
Хоки қадамиға икки кўзни.

Бўзлаб ғамим айла ошкоро,
Мунграб мунгум айт бемадоро».

Бу навъ кийик била ниёзи,
Қушлар била ўзга навъ рози.

Ҳар бирга деб ўйла қиссаи ғам
Ким, қуш тили ёлбориб дамодам.

Жон сафҳаси узра нома ёзиб,
Ҳар лафз ёзарда кўнгли озиб.

Жон риштаси бирла номани чуст,
Боғлабон алар қанотиға руст.

Гаҳ тайри ҳаводин айлаб эълом,
Гаҳ боди сабодин айлаб эълом.

Кўнгли ҳаваси висоли бирла,
Лекин бу ҳавас хаёли бирла.

Ул васлки тоимиш айлабон ёд,
Онинг била кўнглин айлабон шод.

Юз йил киши ҳажр аро чекиб дард,
Бўлса нафасе висол парвард.

Ғам йўқ яна бўлса ҳажр пайваст,
Ул ҳам манга11 ваҳки, бермади даст!

Ansora:
XXXIII

Мажнуннинг ато-аноси анинг муҳлик фироқидин ҳалок ўлуб, ул аларнинг бу навъ воқиаларини воқиада кўруб туфроғлариға елдек етиб, ато гўри бошида ятимлик дарди била ва ано қабри тошида асирлик мунги била навҳа қилғони*

Бу базми ғам ичра дардпарвард,
Бу навъ чекар суруди пурдард

Ким, Навфал уйидин ул жигархун
Яъники ғариб хаста Мажнун,

Чун бодия сори азм қилди,
Тонглаки ато-аноси билди.

Баским келибон улус уёти,
Қатъ ўлди икисининг ҳаёти.

Озим бўлуб уйга зорлиғдин,
Эл олида шармисорлиғдин.

Юзланди атосиға иситмоқ,
Тер суйини жисмидин илитмоқ.

Бистар уза ётти дард бирла
Иссиғ теру оҳи сард бирла.

Кўпроқ неча қилдилар иложи,
Сиҳҳатқа юз урмади мизожи.

Ҳикмат эли кўргузуб маҳорат,
Кам бўлмади табъидин ҳарорат.

Шарбат киби ичса эрди кофур,
Табъи ўти айлар эрди маҳрур2.

Чун нахли ҳаёт бўлди бебарг,
Шарбат бўлур элга шарбати марг.

Гар берса табиб тухмиёна,
Бил заҳри гияҳ бутарга дона3.

Ич қабз топар таранжабиндин,
Сафро ортар сиканжабиндин4.

Бўлур таъвиз бирла афсун
Боис бори ранж ўлурға афзун.

Бас муҳлик эди мариз ранжи,
Бўлмади илож чора санжи.

Чун етти суруши осмони,
Топшурди вадиати ниҳони5.

Азм айлади тайри сидра маскан,
Уз масканин этгали нишиман

Юзланди қабилаға азойи,
Сўг аҳлиға тушти ҳой-ҳойи.

Бу воқиа ичра нотавон зол6,
Андинки дегайлар ўлди бадҳол.

Бир ёндии ўғул ғаму шиканжи,
Бир ёндин абушқа7 дарду ранжи

Баским ўзин этти пора-пора,
Йўқ эрди ҳаётидин шумора.

Оқ сочин узубки елга берди
Бир тор заиф жисми эрди.

Они доғи гунбази жафокўш,
Уз жуфтиға айлади ҳамоғўш.

Гар ўғли фироқи бирла кетти,
Не бўлса абушқасига етти.

Туттилар анинг дағи азосин,
Кийдилар анинг дағи қаросин.

Гўристонийи муайян эрди
Ким, ул ҳай элига мадфаи эрди,

Чун етти кўз очмас уйқу чоғи.
Ёндошти иковла анда доғи.

Мундинки не феъл қилди гардун,
Нажд узра хабарсиз эрди Мажнун.

Бир кун ошибон ичига қайғу,
Келди нафасе кўзига уйқу.

Чун кўзлари бўлди роҳатомез,
Кўргузди хаёли суратангез

Ким, икки кабутари ягона,
Бир уйда чиқордилар жавона8.

Чун чиқти жавонаға пару бол.
Чарх айлади они музтариб ҳол.

Ошуфта бўлуб димоғу ройи,
Бўлмиш эди муддате ҳавойн.

Ато-анодин тамом узулди,
Саҳройи хиял аро қўшулди.

Ул иккиси келтурурга они,
Парвоз ила туттилар ҳавони.

Топтилару ром бўлмади ҳеч,
Жўёйи мақом9 бўлмади ҳеч.

Ёндилар алар иковла новмид
Ким, бўлди аёп балойи жовид:

Юқоридин инди икки бургут,
Қилдилар ики ҳамомани қут10.

Чун воқиа кўргучи кўз очти,
Кўздин қонлиғ сиришк сочти.

Чун истади ул тушига таъбир,
Ўз ҳолиға дол топти бир-бир.

Билдики ато-аноси ўлмиш,
Хуршеди ҳаёти тийра бўлмиш.

Тоғдин қўпуб айлади қуйи майл,
Ҳар қўлға тўкуб сиришкидин сайл

Ул ергача айлаб оҳу зори,
Гом урднки хайлининг мазори.

Қилди чу қубурни11 назора,
Бўлди ики қабр ошкора.

Туфроғлар аро янги ясалғон,
Ғам балчиғидин юзи сувалғон.

Устига ёғиб ғубори меҳнат,
Бутгон аёғида хори меҳнат.

Меҳнат тиканидин очилиб вард,
Райҳони машаққату гули дард.

Лоласидаким, кўрунуб анбуҳ,
Хуноби фироқу доғи андуҳ.

Тоши ушотиб нишот аёғин,
Гарди ёшуруб тараб чароғин

Ваъзи ики шамъким йиқилғон,
Андуҳ шамоли тийра қилғон.

Мадфунлари икки ғам сиришта,
Ул навъки шамъ ичинда ришта.

Дема ики шамъи мунхасифдек12,
Ошиқ танида ики алифдек.

Қилғон ани жисми хоксори,
Жони била кўнглининг мазори.

Чун кўрди ато-ано мазорин,
Гўё чоқин урди жисми зорин,

Бошиға совурди онча туфроқ,
Гўёки йиқилди бу куҳан тоқ.

Тош урмоқ ила тани нажандин,
Гўёки ойирди банд-бандин.

Чекмак била оҳ ўти духонин,
Тор айлади даҳр хонумонин.

Урди атоси мазориға бош
Ким, кул-кўмак этти бошин ул тош.

Чун чекти фиғони жон гудозин
Мундоқ тўкти нуҳуфта розин:

«Кей бодия аҳли арж(уманди!
Кўк тоқиға ҳимматинг каманди.

Не бодия, балки Макка то Шом,
Дашт аҳлиға хони раҳматинг ом.

Аъроби кироми зердастинг,
Мендин етибон бори шикастинг.

Ҳам кўнглунг ўлуб ғамимда ношод,
Ҳам умрунг ўлуб ишимда барбод.

Истаб менн бўлғали фароғинг,
Мендин ўчубон ёруқ чароғинг.

Топмоқда мени сочиб дирамлар,
Топмай мендин, бажуз аламлар.

Гавҳар била зсблиғ тилаб бош,
Бошиға ҳамул гуҳар бўлуб тош.

Захмингғаки истабон фатила,
Доғ ўртагали бўлуб васила.

Тиғики тилаб нечукки поки,
Ҳам андин ўлуб танингда чоки.

Шамъ истабон уй қилурға равшан,
Андин куюб, уй демайки, хирман.

Яъни мени мубталони истаб,
Икки юзи чум қарони истаб.

Олиб бу қаро эсинг қароринг,
Айлаб қарорўз — рўзгоринг.

Бу ғамда нетиб тирик бўлай, вой?
Узрунгни не тил била қўлай, вой?

Амринг била чунки тутмадим йўл,
Руҳунгға нечук дейин биҳил бўл?

Ногоҳ ар менднп ўйла тўйдунг
Ким, ғам тоғин орқам уза қўйдунг.

Бир-бир сўнгагим ушоттинг охир,
Туфроқға танимни қоттинг охир.

Ҳар нечаки бор эсам бад ахтар,
Қилғон эса толиим рад ахтар.

Афв айла карам била гуноҳим,
Руҳунгни-ўқ айла узрхоҳим».

Тош узра қилиб танини саркўб,
Мижгонини айлабон заминрўб.

Чун бўлди ватан аноси гўри,
Тушти япа олам ичра шўри.

Кўксин ёқа ўрниға қилиб чок.
Урди юрагига тиғи бебок.

Ерни тенгиз этти ашкидин сайл,
Болиғдин ўлуб қубури бир хайл.

Қум устида лек тоби оҳи,
Ўз жисмини этти тоба моҳи13.

Тоба уза жисми сўзноки,
Буғдой киби кўкси узра чоки.

Андоқ тани дарднок бирла,
Йўқ, йўқки, бу жисми чок бирла

Кўп абри баҳордек ўкурди,
Каф сайл киби юзига урдп.

Қилди аносиға мўя оғоз,
Юз дард ила бўлди навҳа пардоз:

«Ксй жонима қибла, қнблама нур,
Мушкунг бўлуб эмгакимда кофур.

Жоним тараби кўзум чароғи,
Кўнглум хуши хотирим фароғи.

Сен Каъба мангаву мен тилаб дайр,
Тавфинг сори ҳеч қилмайин сайр.

Солиб санга изтироб ҳар дам,
Каъбамни қилиб хароб ҳардам.

Каъбам бўлмиш менинг харобим,
Тенгрига не бўлғуси жавобим?

Жисминг садафида чархи авбош,
Солғон эмиш инжу соғиниб тош.

Туққонда не бўлғай ўлсам эрди,
Туғмогон ила тенг ўлсам эрди,

Улмай мени мудбири сияҳрўз,
Бўлдум санга чун балойи жонсўз.

Меҳримға кўнгулни мойил эттинг,
Қўл маҳдим уза ҳамойил эттинг,

Ҳар кун ичинга ишимда қайғу,
Ҳар тун кўзунга ҳаром уйқу.

Уйқунгни ҳаром этиб фиғоним,
Тинмай кеча зор йиғлағоним.

Кундуз-кеча меҳнатимда тинмай,
Ичмакни, емакни ҳам соғинмай.

Гар луқмаи нонки айлабон қут,
Андин ғаразинг бўлуб манга сут.

Бу навъ умед илаки ногоҳ,
Бўлса санга золи чарх кинхоҳ.

Меҳнат юкидин қадинг хам этса,
Чин бирла юзунгни дарҳам этса.

Жисмингга зарурат ўлса бистар,
Бошинг доғи бўлса такя истар

Мен хам қад ила туруб қошингға,
Гардун киби эврул^уб бошингға.

Қул янглиғ ўғуллуғунгни қилсам,
Уғул киби қуллунғунгни қилсам.

Ҳарнавъ етишса чархдин банд,
Менинг била кўнглунг ўлса хурсанд.

Чун бўлди бу иш аён ҳамоно,
Сен зору заифу мен тавоно.

Ҳам шайбға қолди хасга жонинг,
Ҳам жилвагар ўлди навжувонинг.

Мундоқда мени лаими мудбир,
Бўлмай нафасе бошингда ҳозир.

Шафқат била тутмайин қўлунгни,
Кўз бирла супурмайин йўлунгни.

Ранжинг тани нотавонға қўймай,
Ушбу миннатни жонға қўймай.

Йўқ кам хизматлиғ айладим кўп,
Кофири неъматлиғ айладим кўп.

Сендин туну-кун жудолиғ эттим,
Билмаслигу бевафолиғ эттим.

Солғондек ўзумни телбаликка,
Кўнглунг ола олмадим иликка.

Дардингға худ этмадим давойи,
Бу турфаки ҳар нафас балойи.

Мендин сени нотавонға етти,
Кўнглунг аламимда жопға етти.

Гўёки бу ранжи бегарондин,
Чиқтинг ғаму дард ила жаҳондин.

Мен ҳарзясаройи даштпаймой,
Йўқким Мажиуни бесару пой.

Руҳунгники равзадур паноҳи,
Жанноти наим жилвагоҳи.

Мендин билсамки шод эмасдур,
Ўздин ўзума бу зулм басдур.

Бечорамен ўзга найлагаймен,
Дардимға не чора айлагаймен?».

Деб бўйла суруди бенаволиқ,
Ё навҳаки айлагай азолиқ.

Машъуф бу навъ сўзпи дерга,
Кўп урди синуқ бошини ерга.

То заъф қилиб яна димоғи,
Паст ўлди ер узра жисми доғи

Уздин яна ул масоба кетти
Ким, кўни ато-аноға етти14.

Эй дўст, бошимға бир нафас ет,
Мотамзадалиққа боқу раҳм эт

Ким, бўлди бу бекасу фақиринг,
Ҳажр ичра ятимингу асиринг.

XXXIV

Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидин куйган таниға ато-ано сўги яна икки муҳлик доғ қўйғон жиҳатдин меҳнати қаттиғ бўлғонин Лайли эшитиб ул сўхтани куйдургон
ўтлар тобидин иситиб дудидин рўзгори ҳаёти қаро бўлғони

Бу сафҳани айлаган зарафшон,
Сўз бу сифат этти гавҳарафшон

Ким, телбаки бор эди навосиз,
Чун бўлди атосизу аносиз.

Ўртаб эди они ёр доғи,
Зам бўлди бу икки зор доғи.

Ҳижрон бериб эрди заҳри қотил,
Ўлгунча бу сўги қилди бисмил.

Фурқат ушотурға тошин отти,
Синғонни бу сўг ҳам ушотти.

Дард устига дарди чун узолди,
Ул гўристон ичида қолди.

Бор эрди мақоми ул ҳазира,
Олам анга мисли гўр тийра.

Ҳар кун иши шайну нола қилмоқ,
Юз ғамға ўзин ҳавола қилмоқ.

Уз жониға айламоқ жафолар,
Тутмоқ ўзи-ўзига азолар.

Ато-ано фурқати ики доғ
Ҳижрон қуюб икки ўт уза ёғ.

Гарчи ики доғ эди ниҳонсўз,
Ҳижрон ўти эрди барқи жонсўз.

Чун мунча ғаму бало йиғилди,
Ул ғамкашу мубтало пиқилди.

Заъф ўлди таниға ўйла ғолиб
Ким, ётти ҳамул даманда қолиб.

Боши уза дому дад солиб шўр,
Кийиклар эдию ул қолип гўр.

Бўлди анга иш чу бўйла мушкил,
Бу навъ ривоят этти ноқил

Ким, андаки гулрухи паризод,
Бўлди Мажнуни васлидин шод.

Ул васлни чархи бемуҳассал,
Қилди яна ҳажр ила мубаддал.

Марҳам ярасиға ёққач-ўқ бот,
Ўт ёқти талашиб они, ҳайҳот.

Ўртар эди бу ўт ул санамни,
Дўзахқа солиб гули Ирамни2.

Маҳзун эди жони зори асру,
Бетоб тани низори асру.

Чун ёриға етти бўйла мотам
Ким, ўлди анга ато-апо ҳам.

Бу дард ғамин фузунроқ этти,
Андуҳи йўлин узунроқ этти.

Ул воқеаларки даст берди,
Билмиш эдиким сабаб ул эрди.

Мажнун анинг эрди дардноки,
Мажнуннинг ато-ано ҳалоки.

Бу ишгаки чарх қилди ҳодис,
Бир восита бирла эрди боис.

Бу меҳнат ани нажанд қилди,
Андуҳ ўтиға сипанд қилди.

Йиғлар эди бу фасонани деб,
Навха била бу таронани деб

Ким, «эй кажрав сипеҳри худрой,
Зулмунгдин войу юз туман вой!..

Жонимға неча ситам қилурсен?
Кўнглумга насиб алам қилурсен?

Бир гулга неча тапонча урмоқ,
Япроғларинн узуб совурмоқ?

Ҳар баргки бўйла бўлди ҳоли,
Қилмоқ бор халқ поймоли.

Ул барг ғам элга бермас эрди,
Бир кавкаби наҳсинг эрмас эрди.

Бир сарвға зарби даст бермак,
Ҳар шохиға юз шикаст бермак.

Уртаб ўтунини бетааммул,
Шохин ўту, ўтин айламак кул.

Ул сарв эмас эрди зузанобинг,
Наҳсиятидин жаҳон харобинг?3

Бир лаълға печа хора отмоқ,
Икки тош аросида ушотмоқ?

Ҳам бўлмайин иктифо бу поя,
Тошлар аро айламак салоя.

Баҳроминга4 эрмас эрди ҳамсанг,
Қони била тутмамиш эди ранг.

Чун кўрмак бир ғазоли мушкин,
Чекмак қатлиға ханжари кин.

Бисмилдин ҳам канора қилмоқ,
Ҳар узвини бошқа пора қилмоқ.

Бу бор эди бир ғазоли хушбў,
Худ шум асадинг эмас эди бу.

Бир турфа тазарв учун қўюб дом
Тутқоч қатлида тутмай ором.

Юлмоққа парин шитоб қилмоқ,
Ут узра ани кабоб қилмоқ.

Не бўлса бу эрди бир тазарв-ўқ
Сайд этгучи насри тойиринг йўқ.

Лайлийи заифу бепавони,
Юз дарду балога мубталони

Ўлтурмак ила ҳам этмайин бас,
Ҳажр ўтиға солмоқ ўйлаким хас.

Бу Лайли эди недур хаёлинг.
Эрмас эди ҳийла пеша золинг?!

Соврулғасиз, эй раванда афлок!
Қўзғолғасиз, эй нужуми бебок!

Жисмимни қатил қилдингизло!
Жонимни залил қилдингизло!

Буғдой киби неча қоврулойин,
Сомон киби неча соврулойин?

Ҳам ҳужраи хилқатим бузўлди,
Ҳам риштаи тоқатим узулди.

Жисмим гардин учурди оҳим,
Эй чарх, аримадиму гуноҳим?!

Бузди кўнглим уйин шиканжинг,
Эй даҳр, туганмадиму ранжинг?

Бу дарду шиканж ҳам мангадур,
Еримдағи ранж ҳам мангадур.

Онингки ато-аноси ўлмиш,
Гўёки манга бу сўг бўлмиш.

Ул гар бўлуб эрса дардпарвард.
Лекин манга икки ончадур дард,

Анга ато-анонинг ғамидур,
Ҳам бу манга, ҳам анинг ғамидур.

Лайлики балойифурқати бор,
Ики Мажнунча меҳнати бор.

Умр анга ғалат ҳавасдур охир,
Жон тарки ажаб эмасдур охир!»

Чун навҳаси ўти ҳаддин ошти,
Жисмиға ҳарорати тутошти.

Ул ўтдин иситти меҳри гулчеҳр,
Андоқки завол чоғида меҳр.

Гул баргики тердин ўлди сероб,
Ҳам топти иситма ўтидин тоб.

Тер суйи била арақ нишин гул„
Ҳуммо ўти бирла оташин гул5.

Бор эрди ано ишидин огаҳ,
Чун қизни бу навъ кўрди ногаҳ

Кўнгли иши изтироб бўлди,
Гўё жигари кабоб бўлди.

Багри куяридин ул жигархор,
Қилди атосин дағи хабардор.

Юзланди анга дағи малолат
Ким, кўрди қизида саъб ҳолат.

Йиғлаб ато-ано, бал аҳиббо,
Бошиға кетурдилар атиббо.

Кўп бўлди қуёшнинг изтироби,
Юзда сориғи танида тоби.

Сиҳҳатқа табиб хаста толиб,
Хаста баданида заъф ғолиб.

Саъй этти ҳакими Исавий дам,
Бўлмоди қўёш ҳарорати кам.

йўқ эрди муолажатда беҳбуд,
Чун етти ажал илож несуд?

Ҳар кун тани заъфи ортар эрди,
Андуҳи узоққа тортар эрди.

Афзун эди дам-бадам судои
Ким, тушти бу сўз ҳам истимои

Ким, «Дарддин ул асири мотам,
Ўлгудек ўлубтурур дамодам.

Гўристон ичра зору маҳжур,
Ўлгон кншидек ҳаётдин дур.

Гоҳ ўзида, гоҳ йўқ ўзида,
Маййит6 киби нур йўқ кўзида.

Ўз мотамн бирла жисми ранжон
Дардинг худ олур бу жисмидин жон.

Бўлмиш анга юз гам узра мотам,
Сенсиз иши мотам узра мотам.

Жони ғаму дард поймоли,
Ҳаддин тош эрур хароб ҳоли».

Маҳваш чу зшитти бу фасона,
Ўти бир эди минг ўлди ёна.

Умри кемаси ваҳалға ботди,
Кўнглипи ўлумга қўйди, ётти.

Қилмон яна, эй табиб, парҳез,
Дардим ўти дам-бадам бўлур тез.

Шарбатдин эрур ичимда тоби,
Бергил илигимга шарбат оби!

XXXV

Хазон ели боғ зеболари ҳаёти шамъин ўчурганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони тундбоди кўкка совуруб, Мажнуннинг доғи булбули руҳи бадан кафасин гулбун узра ташлаб, ул ҳаволанғон гул барги сўнгинча ҳаво туткони1

Чун етти хазон елининг оҳи,
Бўстон чиройини қилди коҳи.

Япроқ юзи бўлди барча сориғ,
Ойин магар ўлди сориғ оғриғ.

Ҳар баргки хаставор ётти,
Ер бистарида оёғ узотти.

Гўё тубида узун сабоғи,
Бўлди узун айлаган оёғи.

Ел ўйла етишти маҳражондин
Ким, барг кўтарди меҳр жондин2.

Титратмага қўйди юз шажар ҳам,
Уй кунжига чекти юк самар ҳам.

Сарсар солибон чаманға торож,
Бўстон элин айлади яланғоч.

Ул ўтки чинор ичига тушти,
Гардунға шарораси ёвушти.

Бўстон тифли топиб бу ҳийла,
Ул ўт била куйдуруб фатила.

Ел баргин учурса боғ сори,
Гулрез тўкуб бори чинори.

Гард айлади боғни шабистон,
Яфроғ ани қилди кавкабистон.

Бу ттурфаки юз туман кавокиб,
Туфроқ сори бўлди барча ғориб.

Бир кўзгу ҳар ахтари хужаста,
Зоҳир қилибон сабоғи даста.

Юз кўргузмай не келса ўтру,
Ул навъки олтун ўлса кўзгу.

Сориғ варақ ол обкашдин,
Ошиқ юзи ашки лаълвашдин.

Ул ашк чекиб бу юзда хатлар,
Қатра киби ҳар сори нуқатлар.

Ҳар барги шажарға номаи марг
Нуқталари янглиғ айрилиб барг.

Ел сув уза барги асфарафшон,
Мови варақи ясаб зарафшон3.

Йўқ, йўқки, оқар сув тиғи софи,
Олтундин ўлуб онинг ғилофи.

Алвон била ток барги раъно,
Раъно каф аро нигору ҳинно.

Ул фасл кетибки гулда сунбул,
Очқай гулгун юз узра кокул.

Лола кафига хизоб бергай,
Зулфиға бинафша тоб бергай.

Бир вақт етибки тунд сарсар
Впқай сув ҳарири узра мармар.

Гул сўгини боғ тоза этгай,
Гардун уза ел хуруши етгай.

Булбул тоимай ўзин азосиз,
Бўлғай пари бўйниға қаро кийз

Чун еттн бу навъ рўзгори,
Учради хазонға навбаҳори.

Гулшанға хазон бўлуб ситезон,
Ашжориға солди барг резон.

Гулбаргини қилди ер уза паст,
Нахлин қора ерга қилди ҳамдаст.

Ҳам лоласин этти заъфарони,
Ҳам қилди баҳорини хазони,

Чун солди хазон совурди ҳарён,
Гул баргларин учурди ҳарён.

Лайлиғаким эрди ҳусн боғи,
Жаннат гули бошидин аёғи.

Ул заъф насими тез бўлди,
Бўстониға баргрез бўлди.

Очилди каманд зулфидин тоб,
Жонлар бўйинидин олди қуллоб.

Ҳусни шаҳин этти заъф ношод,
Тутқунларин очиб этти озод.

Озодлар ўлди тез рафтор,
Тек қолди ҳамонда бир гирифтор.

Қошлари икки қулочин очиб,
"Зўлди кўзи уйларига ҳожиб.

Яъники ҳам анда кирмасун ноз,
Ҳам бўлмасун ул улусқа танноз,

Қон ёш этти гулини тоза,
Машшотаи марг урди ғоза.

Яъни «чу ишқ айирса жондин;
Чиққунгдур сурхрў жаҳондин».

Хай сайлидинул рухи арақнок,
Юб ғозау нилу вусмадин пок.

Яъни итуруб хазонда боғи,
Гул бирла бинафша, сабза доғи.

Шаҳди лаби тобдин қурушти,
Йўқ, йўқ бири-бирига ёпушти.

Яъни лабин этти нуктадин банд,
Бўлди учуғ анда муҳр монанд.

Чоҳи зақан оғзин очти дилхоҳ,
Нилин холи кабутари чоҳ4.

Яъни бу кабутар ўлгусидур,
Туфроғ ила чу кўмулгусидур.

Ёпти чу етишти бўйла банди,
Гул узра бинафшагун паранди.

Яъни уёқурда меҳри дилкаш,
Юзида бинафш абр эрур хуш.

Бу ҳолда нозанин мусофир,
Қилди сакароти мавт5 зоҳир.

Жазм эттики кетмаги керакдур.
Жон таркини этмаги керакдур.

Хилват талаб айлабон замоне,
Эл касратидин топиб амоне.

Ўз олиға истабон аносин,
Арз этти нуҳуфта можаросин:

«Кей жонинг ўлуб менинг маконим
Ким, жонинга садқа хаста жоним.

Ранжимни ўзунгга олдинг асру,
Дарду аламимға қолдинг асру.

Минг йил ҳам агар тирик бўлойин,
Узрунгни не тил била қўлойип?

Хоссаки гулум хазонға тушти,
Дай ели бу гулистонға тушти,

Бедод сипеҳр қилди ноёб.
Боғимда гулу гулум аро об.

Сарвимға ажиб сурат ўлди
Ким, тарки чаман зарурат ўлди.

Ҳар ҳол ила кетмагим етибдур,
Бу боғда бўлмоғим кетибдур.

Бу дамки эрур маҳалли падруд,
Қиссамни яшурмоғимда йўқ суд.

Сен билдингу айладинг мадоро,
Мен эмди қилурмен ошкоро:

Бу лаҳзки топшуруб вадиат,
Туфроғ сори айлагум азимат.

Десамки азоға қилма кўп майл,
Ҳар сори оқизма ашкдин сайл.

Юз қилма тапонча бирла мажруҳ,
Бедод ила ранжа айлама руҳ.

Ер тутмағуси бу сўз билурмен,
Бир ўзга васиятинг қилурмен

Ким, тутма бу сўг аро азо кўп,
Кийдурма узоринга қаро кўп.

То мумкин ўзунгга сабр ёр эт,
Таскину шикеб ихтиёр эт.

Тенгри санга сабр ёр қилсун,
Хайлинг уза пойдор қилсун.

Гул борса чаманға бўлмасун дард,
Кун ботса фалакка етмасун гард»6.

Кўп бўйла дуолар айлаб они,
Фош айлади нуктаи ниҳони

Қим, «Бўлса, бу мотам ошкоро,
Фаҳм этгуси аҳли кўҳу саҳро.

Шак йўқки менинг ғариби зорим,
Ғам шомида тийра рўзгорим,

Жисмида ҳаёт ёдим ўлғон,
Улмаклиги хайрбодим ўлғон,

Гар дашт уза сайр этар сабодек,
Гар тоғ аро чирманур садодек;

Бу сўз қулоғиға етгусидур,
Бу ҳодисани эшитгусидир.

Юмкинки қачон бу зор эшитгач,
Бу қиссаи жонгудоз эшитгач,

Руҳум сори руҳи истабон йўл
Ўз қолибин айлагай тиҳи ул7.

Ё улки буён азимат этгай,
Умрум кунидек бошимға етгай.

Ўздин кеториб фироқ жаврин,
Кўргузгай улусға ишқ таврин.

Туфроғима туфроғини қотғай,
Руҳини менинг сори узотғай.

Жонсиз бўлубон тани низори,
Туфроғ уза ётса жисми зори.

Зинҳорки айлаб эҳтиромин,
Ёнимда ясоғасен мақомин.

Ул жисми шариф худ эрур пок,
Ёшинг била ҳам юсанг эмас бок,

Қўй кинау лутфу меҳр фан қил,
Жон пардасидин анга кафан қил.

Чирма мени доғи ул кафанға,
Бир жинс кафан ики баданға.

Фарзанддек айлаб анга асбоб,
Фарзандинг ила қил они ҳамхоб.

Чун руҳ ила руҳ топти пайванд.
Бир маҳд аро ётқур икки фарзанд».

Юмди тугатиб аносиға сўз,
Ҳам сўздину ҳам аносидин кўз.

Жонин Мажиун сўзида берди
Ҳаргиз Лайли дегил йўқ эрди.

Чун кўрди аноси бу қаро кун,
Чекти бу қаро гаун ичра бир ун

Ким, бағри сипеҳрнинг тешилди,
Ул нола ўқи гузора қилди.

Эврулди бошиға дилрабонинг,
Андоқки ажал бошиға онинг.

Қўз қўйди тобони узра йиғлаб,
Уйғотғали кирпики қичиғлаб.

Яъни: «Эмас уйқу вақти кўз оч,
Хандон чскибон аёғни сўз оч».

Гаҳ қўйниға тортибоп қўлин чуст,
Титраб йиғлаб қучар эди руст.

Яъни анга уйқу ҳаддин ортиб,
Уйғотмоқ учун қўлини тортиб,

Ошуфта сочин гаҳи қилиб жамъ,
Ул тийра тун ичра кўргузуб шамъ.

Яъни: «Кеча қолмади қаронғу,
Кўз очки лцуносиб эрмас уйқу».

Гаҳ оразиға юзин тегурди,
Рухсориға ашкдин су урди.

Яъни су тегиб юзига ногоҳ,
Сескангай ўз уйқусидин ул моҳ.

Кўп урди бу навъ печ ила тоб,
Кўз очмади маҳваши гаронхоб.

Уйғонмоғидин ч,у бўлди навмед,
Тушти қуёшиға шоми жовид.

Оқ сочини ёйди навҳа тузди,
Ҳар нсчаки урди борин узди.

Оҳидин этиб жаҳоппи маҳрур.
Таскинига сепар эрди кофур.

Кўксини яқодек этти пора
Ким, кўнглидин урди ўт шарора.

Андоқки яқони субҳ этиб чок,
Чеккай шарарини меҳри афлок.

Тирноғларин чу юзга қўйди,
Тирноғ, тирноғча ерлар ўйди.

Уйғонлар ичиндаким сизиб қон,
Кўз чашмаларидек оқизиб қон.

Деб наҳва била бу тортибон вой
Ким, «Не оғир уйқудур бўтам ҳой?

Кўз очки эрур ҳавойи равшан,
Қизларга эрур ҳавойи гулшан.

Бориға тавофи бог майли,
Мавқуфки майл этарму Лайли.

Юз зевару дур тоқибдурурлар
Йўлунгға сенинг боқибдурурлар.

Марғулаи сунбулунг очойин8,
Оламға абиридин сочойин.

Зоҳир қилаиин юғонда они,
Зулмат аро оби зиндагони.

Очқонда ани тарарда қўллар,
Зулматда қилай падид йўллар.

Урмак очилурнинг ўлса дафъи,
Ганжинг уза ташлай икки афъи9.

Афъи неки анбарин таноби,
Боғларға кўнгуллар анда тоби,

Вусмадин этай қошингни ранггин,
Кўз туки қиличиға яшил қин.

Кўзунгга савод сурма тортай,
Эл кўзига даҳрни қарортай.

Гулгуна чекарга қилсам оҳанг,
Зам айлай анга бу чеҳрадин ранг.

Ҳар сори узоринга чекиб нил,
ЁМОН кўз учун ани қилай мил.

Шаҳди лабинг остида қўяй хол,
Ул нуқта кибики ёзсалар «бол»

Холи қўяйин юзунгга ёна,
Бўстон афрўзи ичра дона10.

Сочинг қидай ўйла миъжар" оро,
Ҳам анда ниҳон, ҳам ошкоро.

Эгнингга солай либоси гулранг
Ким, рангги хирадни айлагай данг

Ясаб сени офати замона,
Гулшан сори айлайин равона.

Қизлар била ул тараф хиром эт,
Дин аҳлиға зуҳдни ҳаром эт.

Мажнун дағи интизор тортар,
Боғ ичра фиғони зор тортар.

Сен кеч бориб ул батанг келса,
Истаб сени бедаранг келса.

Сўз айтса не қилай хитобин?
Сўрса сени не берай жавобин?

Ҳам меии, ҳам они зор қилма,
Андин мени шармсор қилма».

Ул бўйла қилиб жаҳонни тийра,
Оҳи била осмонни тийра.

Ташқори ато яланг қилиб бош,
Йиртиб яқо, кўксига уруб тош.

Ялғуз ато йўқки қавму хайли,
Тортиб бу азода войи-вайли.

Лайлиға солиб бу ҳол тақдир,
Мажнун сўзин айлай эмди тақрир:

Етмиш эди ул қубур ичинда,
Урён аҳли нушур ичинда.

Гўристон ичра жопи поки,
Гўр ахли киби вужуди хоки.

Лайлиға чу бўлди нотавонлиғ,
Йиқти ани доғи хаста жонлиғ.

Маъшуқ чу дарднок бўлди,
Ошиқни не де ҳалок бўлди.

Онинг била барча ҳол бирла,
Гаҳ туш била, гаҳ хаёл бирла.

Гаҳ пок замиру, гоҳ ҳотиф,
Дилдоридин айлаб они воқиф.

Ул кунга дегинчаким париваш
Бўлди ажал илгидин қадаҳкаш.

Девонада эрди печ ила тоб.
Титраб кўнгли нечукки сиймоб

Ким, етти қулоғиға хуруше,
Айтур эди бу хабар сурушс:

«Кей дарду бало сипоҳига шоҳ!
Ишқ аҳли қошингда хоки даргоҳ!

Ҳам кишвари дард қаҳрамони,
Ҳам зумраи ишқ ҳукмрони.

Ишқ аҳлиға қуллуғунг ҳавасдур,
Қўпқилки ётурға вақт эмасдур

Ким, тушти хазонға тоза боғинг,
Тонг елига учради чароғинг.

Булбуллуғунг ўлса айла парвоз,
Парвоналиғингни қилғил оғоз1

Ёр ўлди сафар ишига машъуф,
Ҳамраҳғадурур валек мавқуф

Ҳамраҳлиғинг айлагунгму зоҳир,
Ё бўлсунму ул ой мусофир?»

Девона чу билдиким недур ҳол,
Гарчи тани эрди заъфдин нол.

Қоплон киби секриди ётоғдин,
Ё ўйлаки кўк ғазоли тоғдин.

Юз урди қабила сори ҳоли,
Оғзида тараннуми висоли.

Жон қўлға тутуб нисорлиққа,
Секриб ўзи жонсипорлиққа.

Ҳам ашки нишот анга ёғиндек,
Ҳам пўяда секриди чоқиндек.

Меҳри ўти ёритуб жаҳонни,
Бал меҳр киби тутуб жаҳонни.

Не кўнглида қатлдин ҳароси,
Не душманидин ичинда поси.

Эл ваҳм қилиб салобатидин,
Баъзи даду дом офатидин.

Урди Лайли эшигига гом,
Дадлар тутубон йироқроқ ором.

Хайл ичра шукуҳидин таваҳҳум,
Андоқки қилиб илик-аёғ гум.

Чун етти ул остонға боши,
Кирди уй ичига бетоҳоши.

Лайли қилибон сафарға ният,
Айларда аносиға васият.

Ҳар нуктаки айлабон гузориш,
Мажнунни қил)ур эди сипориш

Ким, кирди уй ичра ёри жони,
Йўқ, йўқки рафиқи жовндони,

Бир-бирга назар кушод топти.
Ҳам бу ва ҳам ул мурод топти.

Жонониға ул фидо қилиб жон,
Бу жоп берибон нечукки жонон.

Ул азм зтти чу топти йўлдош,
Бу олмади йўлидин аиинг бош.

Эл кирди уй ичра бешумора,
Мажнун сори қилдилар назора.

Жисми ётиб эрди ерга мақрун,
Лайли била бормиш эрди Мажнун

Ҳайрат қилиб ул қабилани лол
Ким, топти вуқуъ бўлмоғон ҳол.

Айлаб бори элни ишқ поки,
Ишқ ичра бу ўлмаги ҳалоки.

Чун таъзият ўтин эттилар паст,
Бу турфа ҳадис ўтти пайваст

Ким, дафн иши бордурур зарурат,
Ул тутқусидур не навъ сурат.

Бори дедилар: «Бу икки ғамнок,
Ҳар шойибаи фасоддин пок

Ким, умрларида ишқи қотил,
Қилмай нафасе аларни хушдил.

Ҳажр ичра тўюб рамида жондин,
Армон била бордилар жаҳондин

Чун руҳлариғадур ниҳони,
Жаннатда висоли жовидоии.

Нетгай қўшулуб ики бадан ҳам,
Гўр ўлса аларға бир кафан ҳам.

Васл ўлди чу руҳларға ҳосил,
Туфроққа туфроқ ўлса восил».

Ҳам шўх васиятин қилиб ёд,
Барча бу фасорадин бўлуб шод.

Айлаб не кераклик ўлса мавжуд,
Маййитни ясаб нечукки маъҳуд12.

Бир наъшқа солдилар иковни,
Жонсиз келину, ўлук куёвни.

Кирди ики жисм бир кафанға,
Йўқ, йўқ, ики руҳ бир баданға.

Бир наъш ила ул ики дилором,
Андоқ эдиким ду дона бодом.

Йўқ, йўқ, дема они икки дона,
Ул дона эмас эди дугона.

Дугоиағаким ики бадандур,
Ҳар бириға бошқа бир кафандур.

Бир дона эди вале ики жузв,
Бир-бирига уйла муттасил узв

Ким, шиддати ваҳдати висоли,
Бермай анга иккилик мажоли.

Донадек ўлуб ики бадан бир,
Дона қобуғи киби кафан бир.

Алқисса ул икки ёри жони,
Топқоч бу висоли жовидони.

Наъш узра ёпиб ҳариру дебо,
Ранги хушу, нақши доғи зебо.

Бош устига элтмак қилиб фан,
Ул ергачаким бор эрди мадфан.

Тобут ила икки дилрабони,
Мадфан ичига кириб ниҳони.

Еткурдилар ўз нишонасиға,
Туфроқ ғарибхонасиға.

Туфроққа қўюб аларни ҳайҳот,
Чун тийра уй эрди чиқтилар бот.

Ёшурди чу ою кун юзин абр,
Чун гўр бир эрди, бўлди бир қабр.

Ишқ аҳлиға ўчти шамъи уммед
Ким, ер қуйи ботти ою хуршед.

Не ишқ элига шоҳ қолди,
Не ҳусн авжида моҳ қолди.

Лайли атоси аноси бирла,
Хайли дағи ақрабоси бирла

Ҳар кун ики вақт эди йиғилмоқ,
Ул қабр бошида навҳа қилмоқ.

Бир-бир берди мурури айём13,
Туфроққа аларға доғи ором.

Эй навҳагар, айла навҳа бунёд
Ким, умр биноси келди барбод.

Гар бўлди ул икки ёр озим,
Не мен қолғуму, не дилнавозим!

XXXVI

Ишқ таърифидаким, айнининг нурлиғ тоби туфроғни «айн» қилур ва шинининг шароралиғ шуъласи кўнгуллар хайлиға шайн солур ва қофининг гаронсанг тоғи ҳар кимга юкланса нобуд этар ва нуқталарининг тоза доғи ҳар чок кўнгулга тушса лоланинг беш баргидек қонға бўяр1

Э ишқ, ғариб кимиёсен,
Бал ойинаи жаҳоннамосен.

Ҳам зотинга дарж кимиёлиқ .
Ҳам ойинаи жаҳоннамолиқ.

Буким сангадур бу иккидин зот,
Бир-бир қилайин икисин исбот.

Қилдим эса кимиё хитобинг,
Андин ҳам эрур бийик жанобинг.

Берди анга бу натижа гардун,
Ким мисга етишса қилғай олтун.

Инсонники халқ қилди халлоқ,
Йўқ тийнат анга бағайри туфроқ.

Сенким анга ошнолик эттинг,
Туфроққа кимиёлиғ эттинг.

Олтун қилдинг узорин онинг
Балким тани токсорин онинг.

Бу навъ ила доғи қилмадинг бас,
Ҳажр ўтиға солдинг ўйлаким хас.

Ул ўтда чу иҳтизоз топти
Андоқки керак гудоз топти2.

Ҳар ғашлиғдинки эрди ноқис,
Бўлди бу гудоз бирла холис.

Ҳам олтун ўлуб бу пайкари хок,
Ҳам ўлди бу навъ холису пок.

Чун холису поку беғаш ўлди,
Олтун неки кимиёваш ўлди.

Гарчи ситаму жафо қилурсен,
Туфроғни кимиё қилурсен.

Иккинчи дедим ёруғсен асру,
Андоқки жаҳоннамой кўзгу.

Мунда доғи топилур тафовут,
Ким очса назар билур тафовут.

Ул ойинаким Скандар3 этти,
Пўлоддин ўйла пайкар этти,

Ким, Рум аро чекиб манори,
Боқтурди ани Фаранг4 сори.

Чун берди жамолиға кушойиш
Кўргузди Фарангдин намойиш.

Топқоч ани бу сифат зиёлиқ,
Тоқти отиға жаҳоннамолиқ.

Бу навъки ул демиш эмасдур,
Менким не дедим ҳамону басдур.

Хуршеди жаҳонкушой сен-сен.
Миръоти жаҳоннамой сен-сен,

Ким қилди санга назарни равшан,
Кўрди еру кўкдагин муайян.

Чун боққали ихтиёр топти,
Ҳар сорики боқти ёр топти.

Ҳам нақши вужудин этти фони
Ҳам топти бақойи жовидони

Бу ишқки бахти комрондин
Холи бўлмай замони ондин.

Гарчи ики навъ ўтти рози,
Аввалғини англағил мажози5

Ким, дарду гудозу сўз бирла,
Юз шуълаи жонфурўз бирла.

Чун айлади пок;„лкка мавсуф,
Ул навъ қилур бировга машъуф,

Ким ишқ аро фироқ ила дард,
Узлукдин этар тамом ани фард.

Бил сўнграғи ишқни ҳақиқий
Ким, давлат эрур анинг рафиқи.

Аввалғи вужудин этса зойил,
Чун бўлса икинчисига мойил.

Йўқ-йўқки икинчи они чекса,
Кўнглига висол тухмин экса,

Ул навъ кетурса турктози6
Ким, қолмаса сурати мажози,

Мазҳардин кўрмайин нишони,
Мазҳарда ўзини топса фони,

Мақсуд будур, ҳаётдин бу,
Бал хилқати коинотдин бу.

Мажнунға бири бўлуб мусаллам,
Баҳра топти икинчидин ҳам.

Эрмас эди ўзидии бу ишлар
Бал ишқдин эрди ул кашишлар.

Ҳаркимгаки ишқ юз кетурса,
Ё машъали шавқ шуъла урса,

Тоғ эрсаки сув қилур вужудин,
Нобуд этар набуду будин

Тур узра тажалли айлагач фош,
Чайқалди сув янглиғ ул қатиғ тош

Бу шуъла кўнгулга тушса кори,
Куймакда анинг не ихтиёри.

Бу ўт не кишига бўлса рўзи,
Куйдурса не тонг жаҳонни сўзи.

Ишқ ичраки жисми тўлғонур бил,
Ул навъдурурки ўт уза қил.

Тонг йўқ бу ўт этса ашк аро ғарқ,
Ёмғур ёғар андаким тушар барқ.

Гар ашк бу ўтни айламас кам,
Ёмғур сувидин чоқинға не ғам?

Ким зарқу риёву шўр бирла,
Ошиқ этар ўзни зўр бирла,

Ишқи ўти бўлмас элга жозиб,
Андоқки, зиёда субҳи козиб7.

Рангин кўпалак эрур дилафрўз
Парвона киби эмас жигарсўз.

Ошиқ дема кимни кўрсанг асфар
Ким бўлмади заъфарон муасфар,

Бежазб сариғ эрур риёлиқ,
Самғ айлай олурму каҳраболиқ.

Сафратда нечаки қилса тавбиҳ,
Олтун била тенг бўлурму зирних8.

Ҳар оҳки шайдға ёвуқдур,
Не иссиғ ул оҳу, не совуғдур,

Ошиқ совуғ оҳ чекса ногоҳ,
Оламға солур ўт ул совуқ оҳ.

Чун урди хазон ели совуқ дам,
Ёпроқни қурутди, чўркади ҳам.

Бедард кишики ашк тўккай,
Ул қатрадурурки мушк тўккай.

Сўз аҳли эрур тўкар замон ёш,
Бир шамъки ашкин этса дурпош.

Ишқ ўлди кишига боиси дард,
Қилмоқ ики кавн фикридин фард

Парвонани ишқ этмаса маст,
Урғайму ўзини ўтқа пайваст?

Улдамки куярда кечти жондин,
Не фикри анинг ики жаҳондин?

Телба ўзин ўтқа солса ногоҳ,
Кавнайн ишидин қачондур огоҳ.

Ут секриса тифл эмас хабардор,
Ким ҳирқатида не навъ асар бор?

Кўрган киши ўт кўрар забона,
Куйган киши кўргузур нишона,

Ким ишқ насибидур азалдин,
Ул ишқ эрур барий9 халалдин.

Парвонада холлиқ қаноти,
Ишқ ўтидин ўлди доғ зоти.

Бу доғдин ибтидойи аҳвол,
Ишқ этмади они фориғулбол10.

Бу ишқ ўтиға давому бўлғай?
Ҳар ким тиласа равому бўлғай?

Ёраб, мени дардманди маҳжур,
Ким ишқ ўти жоним этти маҳрур.

Бу ўтдин кўнглум этма маҳзун,
Бал шавқини қил дамодам афзун.

Ҳам ахгаридин таним қурутқил,
Ҳам шуъласидин кўзум ёрутқил.

Оҳимники дудидин нишон эт,
Ул дуд ила кўз ёшим равон эт.

Кўнглум қушиким самандар ойин,
Оташкадасида топти таскин,

Сочқил шараридин анга дона,
Бер ҳемаси узра ошёна.

Ул дона била тўқ айла они,
Бу шуъла аро йўқ айла они.

ЁҚ муғбача шуълаи мажуси
Ким, дуди ғамимдур обнуси11.

Яъники муғона соғаринг ол,
Бир соғар ила ичимга ўт сол!

XXXVII

Шаҳзодаи сипеҳр жаноб ва сипеҳри хуршед интисоб, яъни Султон Увайс Баҳодир мадҳида сўз интиҳоси ва насойиҳ бисотида кўп лаъл ва дурри макнун ва мавоиз хонида фавоқиҳ ва ниами гуно-гун ул ҳазратқа қулоққа олмоқ ва оғзига солмоқнинг салоси1

Эй соқийи давр! Бир қадаҳ тут,
Ҳузн аҳлиға соғари фараҳ тут.

Аввал қадаҳингни айла гардун,
Қуйғил анга бодаи шафақгун.

Чун бўлди лаболаб ул пиёла,
Қил они менинг сори ҳавола.

Кўргач ани ҳушдин боройин,
Бир дам била они сипқоройин

Ким, тоимасун ул сипеҳри согар,
Атрофида қатрадин бир ахтар.

То сўзда фалак нишонлиғ айлай,
Ахтар киби дурфишоилиғ айлай.

Топқач дури баҳру лаъли кони,
Шаҳзода нисори айлай они.

Шаҳзодаи маъдалатшиор ул,
Етти ато шоҳу шаҳриёр ул2.

Султони замон, Увайс ул шоҳ3
Ким, чарх анга келди хоки даргоҳ.

Зотиға сиришта иззу тамкин,
Ҳам лутф ишида чуст ҳам кин.

Кин андаки, бўлса разм чоғи,
Лутф андаки, ичса базм аёғи.

Базм ичра демайки барча авқот,
Махлуқ анга лутфи маҳздин зот.

Зотида ҳаё била адаб ҳам
Ул навъки амму холу аб ҳам4.

Табъида сахо била шужоат
Даҳр этса не тонг анга итоат.

Васфида неча дейилса маъни,
Гардунни бийик демак, не яъни.

Ҳам ақд ила будурур мувофиқ
Ким, улки сўз ичра бўлса содиқ,

Сафҳа уза килк этиб равона,
Ёзғай неча панди мушфиқона.

Эй гулшани мулк сарви нози!
Қай нозки, сарви сарфарози!

Чу бир неча сўз қулоққа олғил,
Балким неча дур қулоққа солғил.

Билким не жаҳондадур вафое
Не умр биносиға бақое.

Ҳам сув узадур жаҳон қарори,
Ҳам ел била умрнинг мадори

Ким, тупроғу сувға шод бўлғай,
Елга қачон эътимод бўлғай?

Юз йил киши гар жаҳонда шаҳдур,
Йўқ эрса гадойи хопақаҳдур.

Марг аждари чун оғиз очар кенг,
Ютмоққа шаҳу гадо эрур тенг.

Гар айш аро сен ва гар ғаму дард,
Ҳақ ёдидин ўлма бир замон фард.

Ҳам қаҳриға боқу тарсгор ўл,
Ҳам раҳматидин умедвор ўл!

Шаҳлар десангўлғай олинга паст,
Паст ўл дарвешларға пайваст.

Топсанг неча шаҳлар узра шаҳлиқ
Фақр аҳлиға айла хокираҳлиқ!

Бўл банда ато-аноға яксон
Ким, ҳақ деди волидайн эҳсон5.

Қуллуқларип айла расму одат,
Кавнайн аро бил муни саодат.

Давлат талаб айласанг худодин,
Бош тортма шаръи Мустафодин6.

Жаннатқа борурға истасанг йўл,
Бу жода бирла мустақим ўл.

Нафс айласа фисқ ила табаҳкор,
Ҳақ оллида ўзни бил гунаҳкор.

Чекса гунаҳ ўти шуъла пайваст,
Қил они надомат ашкидин паст.

Тоат қилу кўзга илма они,
Кўрмак била ҳеч қилма они.

Тоатқа риёни айласанг зам,
Соғинмағил они фисқдин кам.

Журмеки ёнидадур надомат,
Ул келди нажотдин аломат.

Ким чекса қадаҳ ниёз бирла,
Хушроқки риё намоз бирла.

Чун тенгрига зоҳир ўлди тоат,
Ҳам шаръ тариқиға итоат,

Андин сўнг шоҳ хизматин қил,
Ул зилли илоҳ4 хизматин қил.

Топсанг қаю ишта муддаосин,
Саъй айлаю ҳосил эт ризосин.

Шоҳики атонг анга ағодур,
Ул санга ағодуру атодур.

Бу икки атоға қил ўғуллуқ
Йўқ-йўқки, бу икки шаҳға қуллуқ.

Бу навъ ики жаҳон худованд
Ким, сен бўлдунг аларға фарзанд.

Уздин икисинп айла хушнуд
Ким, дуняю охиратдадур суд.

Қул бўлсанг аларға шоҳсен-сен,
Доройи жаҳонпаноҳсен-сен.

Бўлса биридин ризо бағоят
Етса яна биридин иноят

Ким, бир кишварға ҳукм сурсанг,
Иқболу шукуҳ кўсин урсанг,

Зинҳорки зулм риштасин уз,
Инсоф ила адл қасрини туз.

Мулк аҳлиға меҳрибонлиқ айла,
Андоқ рамаға шубонлиқ айла.

Ким бўрилик этса қовла оии,
Ул ер ити бирла овла они.

Бедоди етар замонда асра
Қўйни бўридин амонда асра!

Мазлумға золим этса бедод,
Додин бериб айла хотирин шод.

Мақсудини айлай олмаса арз,
Такрор ила сўрамоғини бил фарз.

Лутф айла ани сўрарда ойин,
Ким топқай изтироби таскин.

Таскин била англа ҳалотини,
Адл айлабон ол малолатини.

Не зулм қилурға элни қотқил,
Не зулм қўлин ўзунг узотқил.

Қассобдин ўйға гар хўришдур,
Ултургали они парваришдур.

Уйға не асиғ қилур бу парвор,
Ким, ўлсау биҳи келса харвор8.

Эл молин ўзунгга мол билгил,
Хайлин ўзунга аёл билгил.

Яъни нечук асралур аёлинг,
Маҳфуз нечукки турса молинг.

Андоқ бори эл аёлии асра,
Ўғридин амонда молин асра.

Бедодға борса халқ моли,
Маҳшар куни шаҳғадур саволи.

Гар шаҳрда истасанг раёсат,
Саҳрода анингдек эт сиёсат,

Ким дағдаға тоимағай муҳожир,
Хоҳи гузарию, хоҳ тожир.

Тожирғаки даст топти раҳзан
Ногаҳдур анинг ёнида каҳзан.

Бу турфаки ҳар не қолса андин
Чун шаҳрға етти бийм жондин,

Тамғочи этиб бошиға жавлон,
Ҳардам тилагай закоти ҳавлон9.

Мундоқ нималардин эҳтиёт эт,
Чун нафъипа топтинг инбисот эт.

Ҳар фисқ хаёли қилса хотир,
Тенгрини бошингда англа ҳозир.

Нафсингға не зулм бўлса мақсуд
Шаҳпи илайингда англа мавжуд.

То барча ишинг дегандек ўлғай,
Кўнглунг нечук истагандек ўлғай,

Дунёда ишинг бутуб камоҳи,
Уқбода ҳам ўлмағай табоҳи.

Дин жонибидин етиб кушодинг,
Етгай ики даҳр аро видодинг.

Соқий, қадаҳики шаҳзода,
Тутқай манга ул қадаҳда бода.

Ложуръа10 бурун ўзи сумургай,
Ул навъ маага дағи ичургай.

Ansora:
XXXVIII

Бу дард навҳаси итмомининг тараннуми ва бу ҳасрат номаси ихтитомининг такаллуми ва тартиби авзоининг фасонасин тузмоқ ва тақсими атворининг таронасин кўргузмоқ ва савҳу хато арқомиға эътироф варзши этиб ҳақдин ул бобда талаби омирзиш қилмоқ1

Юз шукрки бу фасонаи дард,
Ҳар лафзида юз нишонаи дард.

Жон пардаларидин анда авроқ,
Жондин бериб ул варақни ушшоқ.

Ёзғонда мидоди кўз қароси,
Ёзғон қора қайғу можароси.

Ҳар ёзғон алиф келиб нишонда,
Бир кесган алиф нишони онда.

Нуқта асари ниҳон тикоидин
Йўқким, қора солмоғон тугондин.

Ҳар доли анинг қади хамида,
Дард икки ёнида орамида.

Айни нечаким назарга кслган,
Ул наълки ҳажр аро кесилган.

Сўз бошлари ичра ҳарф бар ҳарф,
Бу қондин ўлуб ёзарда шингарф.

Сафҳа юзи дард жилвагоҳи,
Мистар хатн ҳажр шоҳроҳи2.

Андуҳ сипоҳига тушуб шўр,
Жон мулкин олурға келтуруб зўр.

Ҳар сатр келиб ясоли анда,
Пархош элидин мисоли анда.

Йўқким, бори меҳнату ғам аҳли,
Ғам дашти ичинда мотам аҳли.

Мажнун ғамидин бори азолиқ,
Лайли ўлуми учун қаролиқ.

Яъни бу сифат фироқнома,
Бўлди манга қатрарез хома.

Сўгин нечаким узоттим охир,
Йиглай-йшлай тугаттим охир,

Эй боди сабо, қарор тутма,
Тинмоқни мизожинга ёвутма.

Кез кишвару, тоғу, дашту, води,
Етмай қўйма жаҳон саводи.

Ишқ аҳлиға даҳр аро нидо қил,
Бу қисса туганганин адо қил!

Ҳар қайдаки бўлса беқароре
Оворау тийра рўзгоре,

Барча бу тараф азимат этсун,
Тинмай нафасе қошимға етсун.

Кирсун бу саводи аъзам ичра,
Кезсун бу билоди мотам ичра.

Бу хиттаки ишқ кишваридур,
Саргаштаи меҳри ховарийдур.

Ишқ аҳли учун мадорис онда.
Дард аҳли тутуб мажолис онда.

Ҳар кимдаки бор эса хаёле
Касб этмак ишқ аро камоле,

Бу мадрасада ясай висоқин
Ҳужра аро соз этай яроқин.

Аввал сабақин нигориш айлай,
Ул мадрасада сипориш айлай

Ким, олиға қўюб ул варақни
Десун биров анга ул сабақни

Ҳар кимсага улча қобилият,
Кўрсун сабақи ғаму балият.

Бор анда ғизо ғами жигартоб,
Сув ўрнида қатра-қатра хуноб.

Кундуз ўқумоқ бало ҳадисии,
Ишқ ичра юз ибтило ҳадисин.

Шом ўлса емак чароғ дуди,
Андуҳ ўти бирла доғ дуди.

То ҳар ким иши қилиб баромад,
Ишқ аҳли аро бўлуб саромад.

Мағзи аро тушса ишқ жўши,
Чиқса унидин бало хурўши.

Меҳр ўтиға ўртаниб вужуди,
Ёшурса қуёш юзини дуди.

Оҳи ели туфроғин учурса,
Ашки суви ўтини ўчурса.

Ҳам жисмидин ўлмаса асар ҳеч,
Ҳам кўнглидин ўлмаса хабар ҳеч.

Бу хиттаниким қилиб иморат
Эл кирмагин айладим ишорат.

Ул икки ягонаи замона
Ким, ншқда келдилар ягона.

Чун чиқтилар ушбу хокдондин
Жаннат сари бордилар жаҳондин.

Мунда берибон қарор аларға,
Олий ясадим мазор аларға.

Айвон била тоқ бешумора,
Ул навъки гунбазу манора.

Ул чарх киби рафиъ гуибад
Ким, бўлди алар икковга машҳад.

Қандили ичинда шамъ мастур
Кеча анга баски тўкулуб нур.

Лутф ичра кабутари паридек,
йўқ-йўқки, ҳарам кабутаридек.

Ожиз бўлуб ул дағи бир ишта,
Азбаски қанот уруб фаришта.

Беишққа анда бор бўлмай
Завқу тараб ошкор бўлмай.

Беишқ кўрунмай анда кўзга
Ҳарён зойир малакдин ўзга.

Бу хайлки тортибон ғаму дард,
Ҳарким ғами ишқ аро чиқиб фард

Ким, барча тутуб мусаллам они
Ул пардада йўл топиб ниҳони.

Чун бу ҳарам ичра бўлди маҳрам,
Юз файз етиб юзига ҳар дам.

Ёраб ангаким мурод эрур ишқ,
Сармояи эътиқод эрур ишқ.

Бу равза сори кетургил они,
Бу мартабаға етургил они.

Ҳар дам яна завқу ҳол бергил,
Ишқ ичра анга камол бергил.

Ҳам ишқини жовидони айла,
Ҳам ишқда они фони айла.

Ногюкки бўлса ишқдин ёт,
Ошиқ қўюб эрса ўзига от.

Қон ёш тўкуб ўйлаким суроҳи3,
Тўфони фасод ичинда роҳи.

Кўргузмак нши йилон киби печ,
Йўқ заҳрдин ўзга кўнглида ҳеч.

Ишқ ичра тутуб ўзини номи.
Мақсуд анга бўлса нафс коми.

Ул ком ила кўнглини овутма,
Бу равза сори ани ёвутма.

Мен хастаки бу рақамни чектим,
Таҳрири учун қаламни чектим.

Ёзмоқта бу ишқи жовидона,
Мақсудум эмас эди фасона.

Мазмуниға бўлди руҳ майли,
Афсона эди анинг туфайли.

Лекин чу рақамға келди мазмун,
Афсона анга либоси мавзун.

Бу эрди ғаразким ул гуруҳе
Ким, сўзда аён қилнб шукуҳе,

Бу нома учун бўлуб рақамкаш,
Сафҳа гозин эттилар мунаққаш.

Гар нукталари жаҳонни тутти,
Ғавғолари инсу-жонни тутти,

Чун форси эрди нукта шавқи,
Озроқ эди анда турк завқи,

Ул тил била назм бўлди малфуз.
Ким, форси англар ўлди маҳзуз4.

Мен туркча бошлабон ривоят,
Қилдим бу фасонани ҳикоят

Ким, шуҳрати чун жаҳонға тўлғай,
Турк элига доғи баҳра бўлғай.

Невчунки букун жаҳонда атрок5.
Кўптур хуштабъу софи идрок.

Гар модда камрак эрса не ғам
Чун завқдур асл ул эмас кам6.

Инсонға эрур камол матлуб,
Андии дағи дарду ҳол матлуб,

Ҳар кимга улум бўлса восил,
Гар дардию ҳоли йўқ не ҳосил?

Ўт солса жаҳон элига Мажнун,
Бир куйгучи бўлғуси Филотун7.

Анқони киши қачон қилур ёд,
Ул лаҳзаки булбул этса фарёд?

Сомиъ неча бўлса дардпарвард.
Афсонада ҳам керакдурур дард.

Эшитгучи бўлса дардпайванд,
Бордур ичи онинг ўтқа монанд.

Қил ўтқа назораким куяр чоғ,
Сув ўчурур они, ёндурур ёғ.

Мен доғи бу майниким сузубмен,
Туркона суруд анга тузубмен.

Эл кўнглига андин ўлғуси жуб
Ким, келди бу навҳанинг мунги кўл.

Мунглуғ мену мунг била паёмим,
Мунглуғ кишилар сўзи каломим.

Шак йўқки қачонки бу ўқулғай,
Ким ўқуса хотири бузулғай.

Кўздин чу оқизса ашк сайли,
Мажнун киби ёд этарда Лайли.

Номамки юзин қаро қилибмен,
Исёну гунаҳ аро қолибмен.

Ул сув етибон юғай қаросин,
Ёзғон бори журм можаросин.

Ёраб, бу рақамки бўлди марқум
Ҳар ким ўқумоқдин этса маълум.

Ҳарнеки ўқур таамул этса,
Деган ғаразим тахайюл этса,

Айб истамак ўлмаса муроди,
Бер борча ҳунар сори кушоди!

Боғла оёғиға ишқ домин,
Қуй бўғзиға дарду шавқ жомин.

Занжири жукунға баста айла,
Бу бандин анга хужаста айла.

Қилсанг ғами ишқ ила ани шод,
Бергил мени доғи кўнглига ёд!

Шояд бу маҳал бир оҳ урғай
Ким, гарди жаройимим учурғай.

Ул ел учуруб тани низорим,
Раҳмат уйида бериб қарорим.

Исёнима афв бўлғай омин.
Ёрабки, б»у навъ бўлғай омин.

Ansora:
ИЗОҲЛАР

I

«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир».
Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турлиғтуман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Ашраф, Жомий, Амир Шайхим Суҳайлий қаламига мансуб достонлар яратилди. Туркий тилда эса Гулшаҳрий, Ошиқ Пошо, Шаҳидий каби шоирлар Лайли ва Мажнун орасидаги ишқ саргузаштлари ҳақида ўз достонларида айрим парчалар бердиларки, «бу парчалар Лайли ва Мажнун афсонасининг туркий тилдаги дастлабки куртаклари сифатида аҳамиятлидир» (Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони. Т, «Фан», 1970, 29-6).
«Лайли ва Мажнун» Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган. Достоннинг кириш бобларидан бирида Навоий анъанани давом эттириб, бу мавзуда асар ёзган салафларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Улардан фарқли ўлароқ асарини туркийда ёзганини алоҳида таъкидлайди.
Навоий Низомийнинг достонини «қалъа»га, Деҳлавийникини яхши безакли «қаср»га ўхшатиб, ўзининг достонини эса «қалъа» ва «қаср» атрофидаги шаҳар ва боғларга қиёс этади. Шоир ўз асарини «Фироқнома», «Номаи дард» деб ҳам атайди .
«Бу достоннинг асосий ғояси ҳам, қаҳрамонлари ҳам, сюжети ҳам Низомийда қандай бўлса, Хусрав Деҳлавий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқаларда ҳам шундайдир. Шунга қарамай, бу авторларнинг ҳаммаси оригинал асар ёзган. Чунки бу қиссани ҳар қайси санъаткор ўзи яшаган тарихий шароитдан келиб чиқиб, ўз индивидуал стили ва шоирлик темпераменти билан куйлаган» (Қаранг: А. Ҳайитметов. Навоийнинг ижодий методи масалалари, Т., 1963, 117-6.).
«Лайли ва Мажнун»нинг бошлапиш қисми бир неча анъанавий боблар билан бошланади.
1. Шарқ мумтоз адабиётида аниқ анъана мавжуддир. Унга кўра ҳар қандай асар Худонинг мадҳи— ҳамд, ундан илтижо — муножот, Муҳаммад лайғамбар таърифи — наът каби махсус боблар билан бошланади.
Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонининг I боби ҳам худди шу анъанага мувофиқ Худо мадҳига бағишлангандир. Унда шоир даврнинг буюк сўз устаси ва файласуф олими сифатида оламнинг яратилиши, тун, кун, ой, қуёш, юлдузларнинг, баҳор, куз, қиш фасллари ва улардаги табиатнинг ўзнга хос жилолари, инсоннинг табиат ичида яратилиши, йўқдан бор, бордан йўқ бўлиши — булар ҳаммаси Худонинг беқиёс қудрати ва улуғлигининг ифодаси экапини таъкидлаб, унга ҳамду санолар ўқийди. У ўзининг тажаллисн билан ҳамманинг дилига завқ бағишлайди. Навоий яратувчннмнг «ҳар ссридаги тажаллиси жаҳонда Лайли бўлиб кўринади, жилва қилади, унинг бу хусусиятн эса яратилганларни Мажнун қилмоқдир»,— деб ёзади:

Эй ҳар сориким, қилиб тажалли,
Ул мазҳар ўлуб жаҳонда Лайли.
Эй оники Лайли айлаб отин,
Мажнун қилмоқ қилиб сифотин.

Навоий ўз даврининг мукаммал билимли фарзанди. Уни илоҳ илмидан четлаб тасаввур қилпш мумкин эмас, албатта. Ҳозирги янгича фикрлаш жараёнида шоир асарларини унинг илоҳга, тасаввуфга оид қарашлари билан боғлиқ ҳолда ўрганишга эътибор берилмоқда. (Қаранг: Н. Комилов ва Б. Эралиев. «Ишқ оташининг самапдари», Шарқ юлдузи. 1991, 11). Жумладан, «Лайли ва Мажнун» достони соф илоҳий севги асари сифатида таҳлил этилади. Ваҳоланки, Навоийнинг буюклиги ва мутафаккирлиги шундаки, «Лайли ва Мажнун»да гарчи тасаввуфга оид талқинлар бўлса-да, воқеалар замирида киши қалбини ларзага солувчи фожиавий-мажозий ишқ қисмати, ижтимоий адолатсизлик тасвири шу қадар ҳаётий тасвирланганки, бундан шоирнинг ўзи ҳам қаттиқ изтиробга тушади ва «Йиғлай-йиғлай тугатдим охир» деб қиссага якун ясайди. «Лайли ва Мажнун» достони дунёвий адабиётнинг энг гўзал намуналаридан бири саналади.
Мажнун — телба, девона, жинни демакдир. «Шарқдаги энг машҳур қаҳрамонлардан. Қадимий араб манбаларининг шаҳодат беришича, Мажнун тарихий шахс бўлиб, Арабистондаги Бани Омир қабиласига мансуб бўлган. Мажнуннинг ошиқлик қисмати ҳақида Шарқда жуда кўп ривоятлар тўқилган. У Низомий, Деҳлавий, Навоий каби улуғ санъаткорларнинг ижодида фожиавий қаҳрамон сифатида ўрин эгаллаган». (Алишер Навоий, мукаммал асарлар тўплами. VII том, 359-6). Худди шу фикрлар Лайлига ҳам тааллуқлидир. Лайли араб манбаларида кичик эпизод образ — кўринишга эга бўлган. Ибн Қутайба ўзининг «Китоб уш-шеър ваш-шуаро» номли асарида Лайли ҳақида сўзлаш Мажнунни гапиртириш учун асосий калит эди, деган муҳим фикр билдиради. Низомийдан бошлаб, бу фикр маҳорат билан ривожлантирилди ва Лайли достонда мукаммал, етук, баркамол аёл образига — севги ва вафо рамзига айлантирилди. Айни вақтда достонда Навоий Лайли ва Мажнунлар образи орқали мажозни ошиқ-маъшуқлар тимсолини гавдалантирган.
2. Ушбу байт «Хамсанинг 1960 йил нашрида тушиб қолган. Биз уни «Лайли ва Мажнун»нинг танқидий матни асосида тикладик.
3. Жаллат алоуҳу еа шаънуҳ—арабча: унинг эзгуликлари ва шаъни улуғ демакдир.

II

1. Мазкур бобда шоир худога муножот қилиб. уни борлиқни яратган ягона ва олий зот деб қарайди ва ўз гуноҳларини, хатоларини кечиришни илтижо қилади. Шоир достонни ёзишга киришар экан, худодан ўзига мадад ва кўмак сўрайди. Бунда Навоийнинг илоҳга ишончи, юксак эътиқоди, диний қарашлари ўз ифодасини топгандир.
Навоийнинг умри охирларида ёзилган ва шоир таваллудининг 550 йиллиги муносабати билан турли (ўзбек, рус, инглиз, немис, форс) тилларида чоп этилган «Муножот» асарида эса унинг достонлари таркибидаги аввалги бобларидаги муножот яхлит, кенг кўламда ёритилиб, адибнинг бу хусусдаги ғоявий нияти баён этилади. (Қаранг: Алишер Навоий. Муножот. Т., 1991. Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи С. Ғаниева).
Муножотларда руҳий, маънавий поклик, имон ва эътиқод софлиги инсон камолоти учун ҳаётий зарурат экани таъкидланади.
Навоий Оллоҳдан илтижо қилиб ёзади:

Ҳар неча эмас манга бу осон,
Лекин санга бордур асру осон.

Боқ дарду малолатимға, ёраб,
Раҳм айла бу ҳолатимға, ёраб,

Лутф айла ўзум сори нўлум чек,
Чектинг чу йўлум тутуб қўлум чек...

Чун олима қўймадинг ёвуз йўл.
Сайр ичра насибим айла туз йўл.

Шукрунгға тилимни қойил айла,
Саждангға бошимни мойил айла.

Ўксутма ҳидоятингни мендин,
Кам қилма иноятингни мендин...

Ҳар қиссада шукр сол тилимға,
Ҳар ғуссада сабр бер илимға...
2. Шайанлиллоҳ — арабча: худо йўлида бирор нарса (бер!) демакдир.
3. Моарафнок — арабча: сени етарли танимадик, маъносини билдиради.
4. Ана афсаҳ— арабча: мен сўзга чечанман, демакдир.
5. Лоухси—арабча: сон-саноқсиз, санай олмайман, деган мазмунни англатади.

III

1. Ушбу бобда Навоий Муҳаммад пайғамбар мадҳига ўтади. Шоир Муҳаммад пайғамбар ислом динининг асосчиси, худонинг ердаги расули ҳамда анбиёларнинг охиргиси, унинг барча яхши хислатлари, каломи эл учун ўрнак ва табаррук экаплигини таърифлайди.
Муҳаммад пайғамбарнинг ҳар бир сўзи мусулмонларга ҳам қарз, ҳам фарз деб таъкидланади:

Буйруғларинг элга қарз янглиғ,
Суннатларинг элга фарз янглиг...

Рухсорики келди қурси хуршед,
Ул меҳр қамарваш ўлди жовид.
2. Кашшамси нисфуннаҳр— арабча: кун ўртасидаги (жазирама) қуёшга ўхшайди, деган маънони англатади.
3. Кунту набийян — арабча: «Мен пайғамбарман», деб бошланадиган ҳадисга ишора.
4. Жибрил— Жабраил сўзининг қисқарган шакли. Худо билан пайғамбар ўртасида воситачи, ваҳий келтирувчи фаришта номи.
5. Сулаймон — исломда пайғамбар ва шан — шавкатли подшоҳ ҳамдир. Ривоятларга кўра, унга еру осмон, шамол, деву пари, барча ҳайвонот олами бўйсунган. Униш тахтини девлар кўтариб шамол учириб, қушлар эса бошига соябон бўлпшар экан. Бир Кун Ҳудҳуд Сулаимонга Сабо шаҳри ва унинг маликаси Билқис ҳақида хабар келтирадп. Бу икки байтда шунга ишора қилиб талмеҳ орқали Жабраилнинг Муҳаммад пайғамбарга пайк — хабар етказиб туришини Ҳудҳуднинг Сулаймонга хабар етказишига қиёс этилмоқда.

IV

1. Диний манбаларга кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Қуддусга бориши ва у ердан Буроқ отига миниб кўкка чиқиши ва худо билан мулоқотда бўлиб қайтган туни — Меърож туни деб аталади. Мазкур бобда Навоий анъанани давом эттириб, шу воқеани зўр маҳорат билан тасвирлайди. Бунда Муҳаммад пайғамбарнинг сайёралар, юлдузлар, ўн икки бурж аро кўкка кўтарилиши тасвири ажойиб манзара касб этади. Навоий илми нужумдан яхши маълумотга эга бўлганлиги сабабли сайёра, юлдузларнинг номларинигина амас, уларнинг хусусиятларини ҳам кўзда тутади на ташхис санъатидан фойдаланиб, коинотдаги жонсиз нарсаларни инсоний сифатларда жонлантиради ва Меърож тунининг мўъжизавий ҳолатини тасвирлайди:
«Гардун кўзини унинг- пайғамбарнинг юзига очади, анжум эса дирамин юзига сочади»; ҳаммаёқда уни ҳуррамлик билан кутиб оладилар:

...Баҳром кўриб бийик жанобин,
Ташлаб қиличин, ўпуб рикобин.

Биржисқа чун етиб рикоби,
Иш анға саодат иктисоби.

Сойислиғига Зуҳал уруб фол.
Газ дастаси била қўлида гирбол.

Савру Ҳамал айлабон фиғонлар,
Қурбони анинг қилурга жонлар...

Баҳромни Миррих ҳам дейдилар; Форсларда Баҳром, юнонларда Марс сайёраси. Уни уруш ҳомийси ҳисоблаганлар. Қадимги илми нужумга кўра Баҳром бешинчи фалак сайёраси бўлиб, ердан кичик, тўртинчи ўринда туради. Бу байтда шоир Муҳаммад пайғамбар Меърожга кўтарилганда, уни кўрган Баҳром қўлидан қиличини ташлаб, отининг рикоби - узангисини ўпади, дея таърифлайди. Шоир бу воқеанинг мушоҳидлари сайёралар эди, демоқчи бўлади.
Биржис — Муштарий (Юпитер) сайёрасининг форсча номи. Илми нужумда бу сайёрани «Саъди акбар» ва «Фалак қозиси» ҳам деб юритилади, жойи бешинчи фалакда дейдилар. Шоир бу байтда Муҳаммад пайғамбар отининг узангисини Баҳром ўпди, кейин Биржисга рикоби етишти ва бундан у ғоят саодатманд бўлди, дейди.
Зуҳал — Сатурннинг арабча номи, Кайвон ҳам дейилади. Жойи олтинчи фалакда экан. Шоир бу байтда Зуҳал сайёраси Муҳаммад пайғамбарга отбоқар бўлишни орзу қилганини таърифлайди.
Савр — эски астрологияда осмондаги ўн икки буржнинг иккинчиси. Қуёш йили ҳисобида апрель ойига тўғри келади.
Ҳамал — ўн икки буржнинг биринчиси, унга қуёш март ойида киради. Қуёш йили ҳисобида биринчи ой номи март ойига тўғри келади
2. Вал-Лайли изо яғшо — арабча: тун қоронғуси билан қасам ичаман.
3. Мозоғ— арабча: Муҳаммад пайғамбар ўзи ва кўзи мадҳ этилган оятдаги сўз.
4. Ва мотаға — арабча: Муҳаммад пайғамбар мадҳ этилган оятдаги сўз.

V

1. «Олдида гавҳар бир қатра сувдек туюладиган сўз гавҳари васфида бир неча сўз демоқ. «Беш хазина»си олдида Қорун хазинаси вайронадек кўринадиган Ганжа ҳакими таърифида ганж сочмоқ: Кашмир жодулари унинг олдида ип эшолмайдиган Ҳинд сеҳргарини унинг гавҳари шодасига тизмоқ ва ўз назмнинг чурук ипини ва узуқ торини ҳам уларга уламоқ».
Бу бобда Навоий ўзидан аввалги салафларининг «сўздан қандай фойдаланганлари ҳақида, сўзнинг қиммати, уни ҳеч қандай дурру жавоҳирлар билан тенглаштириб бўлмаслигини, сўз бир денгиз бўлиб унинг тубида чексиз маъно олами яшириниб ётганини таъкидланди. (Қаранг: Лайли ва Мажнун, Ўзбек адабиёти тарихи, 2-жилд, 1977, 259-б.).
2. Қорун — беҳисоб бойликка эга бўлган диний афсонавий шахс. Навоий ўзининг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Қорунни Мусо пайғамбар қариндошларидан экани, илму фазилатда ўткир, айниқса, кимё фанида моҳир, қобилиятли киши бўлганини ёзади. Кейинча, у кўп олтин тўплаб, катта бойликка эга бўлади. Хазинаси билан бирга унинг хасислиги, имонсизлиги оша боради. У худони ҳам тан олмай қўяди. Мусонинг уни динга, эътиқодга чақиришига ҳам парво қилмайди. Натижада Мусонинг дуобадига учрайди, тамоми хазинаси, бойлиги билан уни ер ютади. (Қаранг: Навоий, Асарлар, XV жилд, Т., 1968, 215-б.)
3. «Панж ганж» («Беш хазина»)—Низомий Ганжавий (1141—1204)нинг яратган достонларн кўзда тутилмоқда. Улар «Махзан-ул-асрор» («Сирлар хазинаси»), «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар» («Етти гўзал») ва «Искандарнома»дан иборат. Маълумки, Низомий биринчи бўлиб, беш достонни яратган, бу билан хамсачиликни бошлаб берди. Навоий ўзининг «Хамса»си таркибидаги ҳар бир достоннинг кириш қисмида Низомий ва унинг «Панж ганж»ини катта ҳурмат ва самимият билан тилга олади.
4. «Ҳинд сохири»— хамсачилик анъанасига асос солган Амир Хусрав Деҳлавий кўзда тутилади. Хусрав Деҳлавий (1253—1325) Шарқ шеъриятининг улкан санъаткорларидан. У ўзининг оташин шеърий ғазаллари ва «Хамса»си билан машҳур. Хусрав Низомий «Панж ганж»ига биринчи бўлиб назира битган шоир, бинобарин, хамсачилик анъанасини бошлаб берди. Низомий достони «Лайли ва Мажнун» деб номланган бўлса, у ўз асарини «Мажнун ва Лайли» деб атаган.
5. Қоналлоҳу ламякун мааҳ шай — арабча: Оллоҳ таоло билан бирга ҳеч ким йўқ, яъни у ёлғиз, демакдир.
6. «Сени дур дейдилар. Бу — маъқул гап эмас. Сен руҳ жавҳарисан, дур қуруқ сувнинг ўзи-ку!»
7. «Демак сени дурга ўхшатиш, худди дурни шудрингга ўхшатишдир».
8. «Тил сенинг зикринг билан юксаклик эгаси, тишлар эса унга инжу тасбеҳи бўлди».
9. «Ганжада маскан тутган зар сочувчи нишидан ўзга бир киши— бу тил билан мақсадга эришолмади». Бу байтда Низомий Ганжавий ва унинг «Лайли ва Мажнун» достони назарда тутилади.
10. «Унинг яширин хазинаси шараф айвони, хазиначиси эса лутф мезонидир», демакдир.
11. «Маънонинг хосхонасини эгаллаган ҳам, сўз қизини турли тақинчоқларга ғарқ этган ҳам у».
12. Тур — Арабистондаги тоғ. Афсоналарга кўра, Тур тоғида Мусо пайғамбар худонинг жамолини кўришга чиқади. Қоф — бутун ер юзини ўраб олган деб хаёл қилинган афсонавий тоғ. Анқо — афсонавий қуш. Гўё қушларнинг подшоҳи бўлиб, унинг ошиёни шу тоғда экан.
13. Афсаҳ ул-каломи — Энг фасиҳ нутқлиси, равшан баён этгувчиси.
14. «У Ганжада хазинадек яширингану, лекин беш хазинага белги қўйиб кетган».— Бу ерда гап Низомий ва унинг беш достони устида бормоқда.
15. «Бу хазинада маъни инжулари бўлиб, сўз ва иборалари эса унинг тилсимидир, лекин бу тилсим шундай мустаҳкамки, буни ҳар бир темир қўрғонни эгалловчи ҳам очишдан ожизлик қилади».
16. Кашмир — Осиёда, Ҳималай ва Тибетнинг ўртасида жойлашган тарихий диёр. Кашмир тўғрисидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги 6 асрга оид манбаларда учрайди.
17. «Ундаги ёзувлар Бобил мамлакатининг катта йўлидай, қамиш қаламининг ичи эса Бобил чоҳидир». Бобил — Чоҳи Бобил — афсонага кўра Бобил аталган шаҳарда бир қудуқ (чоҳ) бўлиб, кўкдан ерга тушиб гуноҳ ишлар қилган икки фаришта чоҳда ётар экан, бу чоҳни сеҳр манбаи ҳам дейдилар. Бу ерда Хусрав Деҳлавий ижодини Бобилнинг катта йўлига, қаламининг кавагини мазкур чоҳга ўхшатилади.
18. «Беш махфий хазинани ўз бағрига олган тошдан яратилган қалъа рўпарасида беш қаср тикланди». «Беш қалъа»дан мақсад Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса»сини қайд этмоқ.
19. «Мўъжиза билан сеҳр орасидаги тафовут Каъба олдидаги бутчалик каттадир».
20. Ашраф — ХIV асрнинг II ярмb ва XV асрнинг бошларида яшаб, ижод қилган хамсанавис шоир. Унинг тўлиқ исми Ашраф ибн Шайх ул-ислом Абу ал-Ҳусайн ибн ал-Ҳасан ал-Мароғий ат-Табризийдир. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида Ашраф ҳақида шундан маълумотлар берилган: «Мавлоно Ашраф— дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар эрди. Ва эл билан доғи омизиши оз эрди. Кўпрак авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди, то ул китобни туготур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди холиға кўра ямон бормайдур. Афв фазилатида «Хамса»сидан бу байт яхши воқеъ бўлибтурким:

Ба назди касе к-ў ба донеш меҳ аст,
Зи мучрнм куши чурм бахши беҳ аст...

Мазмуни: Билимда илғор бўлган киши қошида гуноҳкорни ўлдиришдан гуноҳини кечиш яхшидир. (Алишер Навоий, Асарлар, 12-том, Т., 1960, 14-бет).
21. Бу ерда «учинчи номаи дард» «Лайли ва Мажнун» достонидир. Бироқ яқин вақтларгача рус шарқшунослигида «Лайли ва Мажнун» Навоий «Хамса»сининг иккинчи достони деган фикр олга сурилган. Ҳатто Е. Э. Бертелс, А. Климович, Е. М. Мелетинскийлар ҳам шундан талқин қиладилар. Навоийшунос олим Т. Аҳмедов эса ўзининг «Лайли ва Мажнун» ҳақидаги монографиясида мазкур байт мазмуни ва умуман Навоийнинг достонларининг қўлёзмаларидаги тартиби ва бошқа маълумотларга таяниб юқоридаги қарашнинг хато эканлигини асослаган. (Т. Аҳмедов, Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонн. Т., 1970, 35—36-бетлар).

VI

1. «Валийлик осмонининг жаҳонга нур таратувчи юлдузи тўғри йўл кўрсатиш конининг соф гавҳари, шеърият авжи фалагининг ҳашамли қуёши ва маънолар жомининг тоза май ичувчи ринди, яъни мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадҳида нукта сурмоқ ва унинг жомидаги дурдани синдирмоқ».
2. Абдураҳмон Жомий — (1414 йил Жом вилоятининг Харгарда даҳасида туғилиб 1492 йили Ҳиротда вафот этган) форс-тожик адабиётининг йирик намояндаси гениал шоир мутафаккир олим, Навоийнинг яқин дўсти ва устозидир. У яратган турли мавзудаги асарлар саноғини 99 га етказадилар. Бунга фалсафа, тарих, адабиёт, тил, музика, муаммо, аруз, шеърият ва бошка соҳалардаги ишлари мансубдир. Жомий салафлари Низомий, Хусрав Деҳлавинларга татаббуъ қилиб етти достонни ўз ичига олган «Ҳафт авранг» асарини яратди. Ундаги достонлар «Туҳфат ул-аҳрор» («Ҳимматлилар туҳфаси»), «Силсилат уз-зиҳаб» («Олтин занжирлар»), «Соломон ва Абсол», «Сабҳат ул-аброр» («Яхши кишилар тасбеҳи»), «Юсуф ва Зулайҳо», «Лайли ва Мажнун», «Хирадномайи Искандар» («Искандарнинг донишмандлик китоби»).
Навоийнинг илмий-ижтимоий фаолиятида Жомий унга маслаҳатгўй ва раҳнамоё қилган. «1476—1477 йиллар орасида Навоий Жомийни ўзига пир сифатида танлаган эди. Бу уларнинг дунёқарашидаги яқинликни кўрсатувчи энг характерли ҳолдир». (А. Ҳайитметов, М. Мирзааҳмедова. Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли. Қаранг: Ўзбек адабиёти тарихи. 2-жилд. 63-бет).
Навоий «Хамса»га кирган ҳар бир достон муқаддимасида, «Мажолис ун-нафоис»да Жомийга махсус ўрин ажратади. Навоий Жомийга бағишлаб «Хамсат ул-мутаҳаййирин» асарини ёзади. Жомий ва Навоий ўзларининг «Лайли ва Мажнун» достонларини бир йилда (1484) тугаллаганлар. Шу сабабли Навоий устозининг мазкур асаридан баҳраманд бўла олмаган.
3. «Бош оғриғига сандал ёғочини майдалаб пешонага суркалгани каби, фаришта Жомий кавшлари гардини юзига суртади».
4. «Букилишдан хассаси бошида пайдо бўлган тоб, икки жаҳонни тортмоқ учун илмоқдир».
5. «Учидаги найзаси ғазабга кирса, дев билан шайтонларни кўр қилади».
6. Бу икки байт мазмуни: «Тасбеҳига банд қилинган юз дона юз файз қушларини овланди. Доналар белидаги торни жаҳон халқи учун маҳкам ип деб бил».
7. «Унинг ювинадиган идиши фалак денгизидир. Ундан томган ҳар қатра сув энг ноёб дур бўлади».
8. Каъб — оёқнинг тўпиғи демакдир. Шоир бу ерда азизларнинг товони теккан ер—муридлар йиғиладиган даврани назарда тутади.
9. «Лақаби ҳам жаҳонга нур таратади. Зоти билан ҳам нуран ало нурдир». Бу ерда шоир «Нуриддин» сўзига ишора қилиб «нур устига нур» иборасини қўлламоқда.
10. Бу беш байтда сўз Жомий томонидан яратилган асарлар («Туҳфат ул-аҳрор», «Силсилат уз-зиҳаб», «Сабҳат ул-аброр», «Юсуф ва Зулайҳо», «Девон»и) устида бормоқда.

VII

Бу боб Султоп Ҳусайн Бойқаро мадҳидадир.
1. Султон Ҳусайн Бойқаро Темур кўрагон наслидан бўлиб Мирзо Манмур бинни Мирзо Бойқаронинг ўғлидир. У 1438 йили туғилган, 1469 йили Ҳирот тахтига ўтириб, 37 йил ҳукмронлик қилган. Навоийнинг болаликдаги дўсти бўлган. У Ҳусайний тахаллуси билан шеърлар ёзган. Бизгача унинг дсвони етиб келган. Унинг қаламига насрий «Рисола» ҳам мансуб. У 1506 йилда Ҳиротда вафот этди. Ҳусайн Бойқаро имкон борича мамлакатда илм-маърифатни, маданиятни тараққий эттиришга интилди. Хондамир Султон Ҳусайн Бойқаронинг вилоятларини обод қилиш, бинокорлик ва деҳқончилик ишларини ривожлантириш юзасидан тузган режалари ҳақида сўзлайди. (Қаранг: Xондамир, «Макорим ул-ахлоқ», Т. 1948. 61-б.) Бобур Ҳусайн Бойқаронинг замони ҳақида ёзади: «Султон Ҳусайн Мирзонинг замони ажиб замона эди, аҳли фазл ва беназир элдин Хуросон, батахсис Ҳирот шаҳри мамлу эди. Ҳар кишинингким, бир ишга машғуллуғи бор эди, ҳиммати ва ғарази ул эрдиким, ул ишни камолга тегургай».
Навоий Ҳусайн Бойқаро ҳақида деярли ҳамма асарларида ёзади, «Мажолис ун-нафоис» тазкирасининг саккизинчи мажлисини Ҳусайний шеърияти таҳлилига бағишлайди. Унинг насрий рисоласига жавобан (1485 й.) ўзининг «Назм ул-жавоҳир» асарини ёзади ва асар муқаддимасида буни эътироф этади ва Ҳусайн Бойқаро шаънига мадҳиялар ўқийди. Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг давлат арбоби сифатидаги фаолиятини, ижодини қўллаб-қувватлаган. Улар самимий дўст бўлганлар.
2. Жунайд — Саййид ут-тоифа Жунайд Бағдодий. У ҳақда Алишер Навоий «Насоим ул-муҳаббат» асарида шупдай маълумотлар беради: «Иккинчи табақадиндур ва кунияти Абулқосимдур ва лақаби Қаворирий ва Зажжож ва Харроз Қаворирий ва Зажжож андин дебтурларки, отаси шиша сотар эрмиш ва Харроз анинг учунки, харз санъатин билур эрмиш. Асли Ниҳованддиндур. Таваллуд ва маншаи Бағдоддин ва Абу-Савр мазҳабида бўлур эрмишки, Имом Шофийнинг улуғроқ шогирдидур ва баъзи дебтурларки, Суфён Сурий мазҳабида эрмиш... Жунайд икки юз тўқсон еттида (909 й.) дунёдин ўтубтур. «Табақот» китобида Қаширий рисоласида бу навъ битибтур ва Имом Ефиий тарихида тўқсон саккизда дебтур ва баъзи тўқсон тўққизда дебтур». Ҳижрий икки юз тўқсон етти деганда — ҳозирги йил ҳисобимизда тўққиз юз тўққизинчи йил англашилади, деб изоҳлайди Р. Комилов. (Алишер Навоий, Асарлар, 15-том, 1968. 79—80-бетлар).
Мазкур байтдагн «Жунайди Сони» яъни иккинчи Жунайд дейилганида Ҳусайн Бойқаро кўзда тутилади.
3. Ғозий — Ҳусайн Бойқаропинг унвони бўлиб «Шоҳи Ғозий» деб ҳам юритилади.
4. Бу байтда шоир Ҳусайн Бойқаро шаънида муқаддас оятлардагидек сўзларни айтиш мумкин, унинг одиллиги эса шариатни ҳимоя қила олади, демоқчи бўлади.
5. Бу байтлар умуман шу бобнинг ўзи ўта мадҳии мазмукда бўлиб Навоий Ҳусайн Бойқарони кўкларга кўтаради. Айни чоқда, Навоий Ҳусанн Бойқаронинг ўткир зеҳн эгаси эканини таъкидлайди. Унинг давлат иши билан банд бўлиб илм билан шуғуллана олмаса-да, лекин иқтидори ҳар қандай масалани пайғамбар каби ҳал қилишга қодир эди, деб қайд этади.
6. Набийи мурсал — юборилган, пайғамбар.
7. Фиқҳ — (арабча билиш, тушуниш демакдир) — мусулмон динининг йўл-йўриқлари, қоидалари тўғрисидаги ҳуқуқ илми, яъни хуқуқшунослик.
Фиқҳ —диний ҳуқуқшунослик сифатида икки соҳадан: шариат манбаларини ишлаб чиқиш ва шариатни аниқ соҳаларга татбиқ қилишдан иборат бўлган.
8. Абу Ҳанифа — Имом Аъзам Нуъмон ибн Собит (699—767) — машҳур имом, Ҳанафия мазҳабининг асосчиси. Абу Ҳанифа Куфада туғилган. Ҳаммод Ибн Абу Сулаймондан ҳадис илмини ўрганган. У биринчи бўлиб фиқҳ илмини фарз, суннат ва шарт каби бобларга ажратган.
9. Жамшид — Эроннинг қадимги подшоҳларидан бири. Жамшид жоми — Жамшид ясаттирган тилсимли жом. (Навоийнинг таърифича, Жамшид ҳакимларга буюриб, иккита жом ясаттирган, бирининг оти Жоми ишратфизой — бу жомдаги май ичган билан тугамас, тўлиқ тураверар ва қийшайтирилса ҳам тўкилмас экан. Иккинчисининг оти Жоми гитийнамой — бу жомда дунёда юз берган ҳодисалар кўриниб турар экан. Бу жомни — Жоми жаҳонбин ҳам дейдилар).

VIII

1. Бу боб Султон Бадиуззамон мадҳида ёзилган.
2. Султон Бадиуззамон Мирзо — Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли. Астробод внлоятининг ҳокими, отаси вафотидан сўнг укаси Музаффар Мирзо билан бирга мамлакатни бошқаради. Навоий «Мажолис ун-нафоис»да у ҳақда шундай дейди: «Ҳусни сурат ва ҳусни сифат била ораста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пиqроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидан ичмак ва бағишламоқда бемонанд. Табъи ҳач назм услубида мулойимдур». (Навоий, Асарлар, 12-том, 174-бет).
Балхни талашиб, Бадиуззамоннинг Ҳусайн Бойқарога қарши чиқиши мағлубиятга учрайди. Шу низо оқибатида Бадиуззамоннинг ўғли Мўмин Мирзо қатл этилади. 1497 йил охирларида юз берган бу даҳшатли воқеадан сўнг Ҳусайн Бойқаро ва Бадиуззамон муносабатлари янада кескинлашади. Лекин 1506 йилда Шайбонийнинг Балхга юриши уларни бир қадар бирлаштиради. Улар Мурғоб томон отланадилар. Аммо йўлда 1506 йил 5 майда Ҳусайн Бойқаро вафот этади. Шайбоний Ҳиротни забт қилгач, Бадиуззамон Эронга Исмоил Сафавий ҳузурига қочади. «Мажолис уи-нафонс»нинг форсча таржимони Муҳаммад Қазвиний маълумотига кўра, турк султони Салимхон Табризни эгаллагандан сўнг Бадиуззамонни иззат-икром билан Истанбулга олиб кетади. Бадиуззамон тез орада тоуп (вабо) касалидан вафот этади.
Навоий Бадиуззамон сиймосида давлатни идора этиш сиёсатини пухта билган, илмлардан хабардор, адолатга таянган валиаҳдни кўрар, ундан доно панд-ўгитларини дариғ тутмас эди. «Муншаот» таркибида Бадиуззамонга ёзилган мактублар ана шулардан далолат беради. (Қаранг: С. Ғаниева «Муншаот». Ўзбек адабиёти тарихи. 11 том. Т., «Фан» 1977, шу муаллиф «Навоий қомуси» саҳифаларида. Бадиуззамон. Санъат. 1990. 10-сон).
Шоир достонининг бу боби ҳам бошқа аксар асарларидаги каби Бадиуззамон Мирзо мадҳига бағишлангандир.
3. Бадиуззамон — замон аҳлининг ажойиб гўзали, нодири, демакдир.
4. Чавгон —«Гўй ва чавгон» ўйинида от устида туриб гўй — тўпни тутиб, тўхтатиб олинадиган учи эгри узун таёқ.
5. Савлажон — чавгон.

IX

1. «У тун дағдагаси таърифидаки, савдойи ишқ аждаҳосининг дами ўтининг тутуви ва юлдузлари оламин ўртайдиган ўша оловнинг ёлқинлари эди: шундай тунда хаёл сайёҳи кўргиликлар отига миниб ҳар томон йўл олмоғи ва ишқнинг юз офатлик даштига етмоғи; офат ёғинларидан бало довулига қолмоғи ва бало яшинлари унинг жонига шавқ ва муҳаббат ҳароратини солмоғи; ишқ дури шамчироғини ўша кеча топмоқ ва у йўлчи юлдуз билан сўз майдони жавлонига чопмоқ; Лайлн хаёли билан кўришмоқ ва Мажнун дардига тушмоқ».
2. «Вужудим шу зулматга асир бўлиб, кўнглимга фалак зулмати қўйган эди».
3. «Ишқнинг ҳидинн сезган ҳамоно у от чопишдан ҳам қолди».
4. Ясриб— Мадина шаҳри шундай деб ҳам юритилган.
5. Расули Ҳошимийкеш— Муҳаммад пайгамбар кўзда тутилади.
6. Ҳалил — Иброҳим пайғамбарнинг лақаби.
7. Намруд — Бобил подшоҳларидан бирининг номи. Рпвоятларга кўра, худолик даъвосини қилганда Иброҳим (Халил) пайғамбар унга қарши чиққан. Намруд уни ўтга ташлаган, лекин Иброҳим гуноҳсиз бўлгани сабабли ёнмаган экан.
8. «Шу яшин ҳар лаҳзада Яман томондан кўриниб, ўзининг ўтлик сиртмоғини ташлар, у — Суҳайл юлдузи балқиб, Яман тунини ярқиратганидек эди. Йўқ-йўқ, балки Увайс қалби ёлқини қора тунни ойдинлаштирмоқда».
9. Суҳайл юлдузи — бир ёруғ юлдуз. Ямандан равшанроқ кўрингани учун Суҳайли Яманий, Суҳайли Яман деб ҳам атаганлар.
10. Увайс — Шайх Увайс Қараний, Алишер Навоий «Насоим ул-муҳаббат» асарида Увайс Қараний тўғрисида, жумладан шуларни ёзади: «Гоҳ-гоҳ Хожаи олам муборак юзин Яман сори қилиб дер эдиким, мен худонинг тахтини Яман томонидан топдим». Юқоридаги талмиҳ орқали ана шу ҳақиқатга ишорат қплинган.
11. Абуқубайс — Қубайс тоғининг номи.
12. «Айман анори ўз шохини ёритганидек, гоҳо Изам водийнсига шуъла сочарди».
Изам — Арабистондаги тоғнинг номи.
13. Нори айман — Мусо пайғамбарга кўринган нурли бир дарахт.
14. Нажд — Ироқ ва Ҳижоз ўртасидаги жой номи.
15. Шом — Сурия ва Дамашқнинг шарқ қўлёзмаларида учрайдиган номи.
16. Ҳай — Араб қабиласи. Лайли шу қабилага мансуб, қабила бошлиғининг қизи.
17. «Бу суяклар чўлдаги қуриган ўт каби тўда-тўда бўлиб ётарди».
18. «У буни ҳали англаб етмай, ғойибдан нидо келди».
19. «Бу ишқ даштида ғавғо солаётган йиртқич ҳайвонлар шу даштининг ҳар томонидаги қурт-қумурсқалардан».
20. «Мозий дунё бир кишидан бошқа ҳеч кимнинг бу водийга қадам қўпганини билмайди».
21. «Жисмини ташкил этган унсурлар ҳам унинг тузилишини мураккаб қилган».
22. Ажам — Араб халқлари ва мамлакатларидан бошқаси (кўпинча Эрон мамлакати ва халқига айтилади).
23. Суҳайлий — Шайх Аҳмад Суҳайлий—XV асрнинг II ярмида яшаб ижод этган форсигўй шоир. 1465—1469 йилларда Навоий Самарқанддалик вақтларида Шайхимбек Суҳайлий ҳам у билан бирга бўлган. 1469 йилда Навоий билан Ҳиротга келган ва Султон Ҳусайн Бойқаро хизматига кирган. Навоий уни ардоқлаб ёри азиз дер эди. 1470—1472 йилларда Навоий тавсияси билан Суҳайлий муҳрдорлик лавозимига тайинланган. «Суҳайлий» тахаллуси қилур учун, Шайхим Суҳайлий дерлар эрди»,— деб ёзади Бобир.
Суҳайлий бадиий ижод билан қизғин шуғулланган. Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис»да ёзади: «Хуросон мулкининг мутаййин элидиндур. Кичик ёшидан табъ осори ва зиҳн намудори андин кўп зоҳир ва ҳамида ахлоқ ва писандида маош атворидин боҳир эрди... Аввалдин охиргача фақир била илтифот ва иттиҳоди кўп учун мундин ортуқ таърифин қилинса, ўзумни таъриф қилғондек бўлурдин қўрқиб ихтисор қилилди».
(Алишер Навоий, Асарлар, «Мажолис ун-нафоис» 12-том, 70-бет).
Суҳайлийнинг «Лайли па Мажнун» достони ўз даврида машҳур бўлган.

Х

1. Қайснинг йўқлик мажлисидан қутулиб, вужуд бешигига тутилгани: қон ютмоқдан емиш ва ишқ доясидан парвариш топгани; ишқ зоти баҳрасидан эл кўзига ширин ва азалий дард ҳароратидан халойиқ назарига иссиқ кўрингани».
Қайс — Мажнуннинг асл номи.
2. «Ҳаёт ускунаси эскириб, умри дарахти йиқилишга майл этганда ёнида гўзаллиги санавбар гули каби янги кўкорган ниҳоли (фарзанди) бўлиши керак».
3. «Билмайдики, гулистон қуриса, булбул сайрашидан тўхтайди».
4. Бу Икки байтнинг мазмуни: «Ишқ мулкининг шоҳи кўкдан ергача ҳукм қилдиким, шодмонлик билан осмон гумбазигача зийнат бериб байрам қилсунлар».
5. Гул япроғи асалга тушгандек, уни бешикка боғлайдилар».
6. «Бодомнинг ичида мағиз сақлаганидек, бу бола ҳам кўз бешигида фароғатда яшарди».
7. Байтнинг мазмуни: «Юзида малоҳат шуълалари, нутқида фасоҳат нашъалари бор. Бу байтда тарсеъ санъати қўлланилган.
8. «Уни жон йўргагига ўраб, кўз қорачиқларини исириқ қилардилар».

XI

1. «Қайснинг донолик мактабида илмлар варақларини ўгиргани: ишқ изғирини етиб, у варақларни совургани, яъни Лайли ҳусни гулшанидан хасталик хазони четлашиб, саломатлик баҳори елидан латофат гуллари очилиб, мактабга йўл олгани ва у гуллардан Қайс кўнгли оёғига ошиқлик тиканлари санчилгани».
2. «Унинг карам дастурхони олдида қуёш қора кулчадек қадрсиз».
3. Бу байтда шоир ружу (мусалсал) санъатидан моҳирлик билан фойдаланади. Бу санъатга кўра предмет, воқеа-ҳодиса ёки шахсга нисбатан ўхшатишли муболаға ишлатилади. Лекин бу камлик қилиб янада кучли муболага ишлатиб, тасвирни кучайтирилади, бўрттирилади.
4. Бу байтларда тазод санъати қўлланилган. Унга кўра тасвирни бўрттириш учун бир-бирига зид тушунчалар қўлланилади.
5. «Буларни ҳинд лашкари дема, балки Чин даштининг кийикларига қўйилган қатор тузоқлардир».
6. Бу байтда Навоий талмеҳ санъатидан фойдалапиб, «ул дона» деганда, Одам Атонинг жаннатда еган буғдой донасига, «бу дона»да эса Лайли холига ишора қилмоқда. «Ул дона» бир одамни сайд этган бўлса, «бу дона» эса олам аҳлини ўзига тортади.
7. «Икки қизил лаби жон бўлса, ияк остидаги бақбақалари «жон» сўзининг «нун» ҳарфидир».
8. Унинг пок гавҳари ҳали ипга тизилмагап, лаъли эса заргар қўлидан зарар кўрмаган».
9. Бу икки байтнинг мазмуни: «Икки қора сочининг узунлиги интиҳосиз икки қоронғу кеча. Шунинг учун унинг исми барот (ҳижрий йил ҳисобида саккизинчи ой бўлган шаъбоннинг ўртаси, байрам куни) ва қадр (рамазон ойининг «Лайлат ул-қадр» (қадр кечаси) деб аталадиган 27-қутлуғ туни) кечасидаги тўлин ойдек жилвалапарди».
10. «Бу хилдаги покиза гавҳарни (Қайсни) топгач, дарс (муаллим) бу завқдин шодланди».
11. Ориза — касаллик.
12. «Табъидаги қуёшдек ҳарорат аччиқ азоб солган эди.
13. «Чироғи ўча ёзган бечора чироғига ёғ қуйилса, яна ёнаверади.
14. «Асал, май ва ўз иссиқ табиати ҳамда ҳавонинг ҳарорати — тўртталаси шуълаланиб унга ўт солдилар».
15. Аҳиббо— арабча: муҳиб сўзининг кўплиги — дўстлар, атиббо—арабча: табиб сўзининг кўплиги—табиблар.
16. «Унинг мизожидан хасталик кетишига ёрдам бўлмаса, Исонинг элга жон беришидан нима фойда?»
Исо — Масиҳ лақаби билан машҳур пайғамбар. Диний ривоятларга кўра Исо пайғамбар ўликларга жон ато қила олган, тирилтира олган экан. Бадиий асарда кўпинча Масиҳ нафаси — жонбахш этувчи куч тимсоли сифатида келади. Бу ерда шунга ишора қилинаяпти.
17. Бу байтда китобат санъатидан фойдаланган ҳолда Лайли зулфининг юзи ёноғига тегиб туриши «ҳад» сўзидаги долнинг туришига, «фам» сўзидаги нуқтани эса лаби устидаги холга ўхшатилади.
18. «Унинг сочлари устидаги дурраси васл шомидаги ойдинликка ўхшарди».

XII

1. «Баҳор фарроши ҳар нафас эсган шабадаларни пуфламоғи билан лола чироғини ёритганда ва булут найрангбози лаҳза-лаҳза тушган чақин чучкурмоғидан тоғ димоғини қуритганда, ўша кўзини ҳусн чироғи ёритган ва димоғини ишқ савдоси қуритган одамнинг гулюзлилар билан боғ сайрига боргани ва Лайли ҳусни гулининг шабадаси димоғига етиб, бир йўла ўзидан кетгани».
2. Қавси қузаҳ — баҳор чоғида осмонда кўринадиган камалак.
3. «Агар фалак тўти бўлишни орзу қилмас экан, нега ерни кўк рангга бўяди?»
4. Яшил фалак тўти бўлиб, ер куррасини жўжа қилиб очганда «ер юзини тутган майсалар унинг аъзосидаги янги патларга ўхшар эди».
5. Ярақон — сариқ касаллиги.
6. «Ер юзи себарглардан совут кияркан, савсан бошига гурзи кўтарди».
7. «Ғунча» бошида жез қалпоқ кўрган чоғ муз тиғи чаманни тарк этади».
8. Фарҳод — Шарқ халқлари оғзаки ижоди на ёзма адабиётида кенг тарқалган образ, Навоийнинг «Фарҳод ва Шнрин» достонида асосий қаҳрамон. Байтда Навоий Фарҳод қисматидаги ҳижронга ишора қилмоқда.
9. Парвез — Хусрав Парвез —Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва ёзма адабиётида кенг тарқалгаи образ. Унинг тарихий илдизи сосоний подшоҳларидан Хусрав Парвез (VI аср охири) фаолиятига бориб тақалади. Бадиий адабиётда, чунончи, Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си, Низомийнинг «Хусрав ва Ширин»ида идеал шоҳ, Навоийда эса Хусрав мутлақо салбий қаҳрамон сифатида талқин этилади.
Навоий «Тарихи мулуки Ажам» асарида у ҳақда ёзади: «Парвез Мадойин тахтига ўлтуруб, кўп мамоликни ҳийтаи тасарруфига қўпорди. Ва маинат ва шавкати бир ерга еттиким, андин бурунги салотинга муяссар бўлмайдур эрди. Ва баъзи муаррихлар анга муяссар бўлгон нималарни (тожи, тахти, кулоҳи ҳам шу жумладан) ҳайрат тариқи била теъдод қилибтурлар». (Алишер Навоий. «Тарихи мулуки Ажам». (14-том, 229-бет).
Навоий бу ерда талмеҳ санъатидан моҳирона фойдаланган. Унга кўра тасвирда. тарихий шахслар, воқеалар, географик номлар, афсона ва айрим асарларга ишора қилинади. Байтда «саҳродаги лола япроқларининг учиши Парвез кулоҳини эслатади», дегани унинг кулоҳи рангига ҳамда унинг шаҳид қонига — ўғли томонидан ўлдирилганига ишорадир.
10. «Лола ғунчаси лаъл қутичасига ўхшайди, очилганлари эса алвон лаълдур».
11. «Май шишаларига (балбала) тушган гул барглари турна кўзига, ёхуд тустовуқ қонига ўхшайди».
12. «Насрий барги тўкилгач кўва ёғини эслатар, занбақ (хушбўй) гулининг баргига тўкилган мушкнинг ҳиди унинг димоғини қуритарди».
13. «Чаманга ёғилган шудрннг кўкнор гули япроғига кўкнор доналаридек доғлар сепарди».
14. Ул икки— яъни Лайли ва Мажнун.
15. «Боғ кенг эди-ю халқ сайр этарди, дарахтлар зичлиги элга парда эди. Чаман гул буталарпнпг бир-бирига ёпишганлиги ишқ аҳли учун висол пардаси эди».
16. Наъли бозгуна урмоқ— асли маъноси тескари нағал қоқмоқ бўлиб, ўзини билиб-билмасликка солиш, ўзини ахтарувчиларни чалғитиш маъноларида ишлатилади.
17. Ўзни аъжамий айламоқ— жўрттага ўзини билмасликка солмоқ, муғомбирлик кўрсатмоқ.

XIII

1. «Қайснинг айрилиқ тунида шабнам гулоби юзига сочилганидан кўзи очилгани; уйқусиз булбул билан ишқ достонлари ифодасида нола қилгани ва булбул соясидек тупроққа йиқилгани; отаси унинг булбулдек фиғонларини эшитиб, бошига етгани ва маҳофа қафасига солиб олиб кетгани».
2. Суг — ғам, мусибат, мотам аза, ўлим қайғуси.
3. Духонин бўтратмоқ— тутунни бурқиратмоқ.
4. Бу байтпинг мазмуни: «Йўқ-йўқ, бу тутунлар унинг оҳи эди, сомон каби заиф жисми ёнарди».
5. Кахдуд — сомон тутатишидан ҳосил бўладиган аччиқ тутун.
6. «У сарғайган юзини шунчалик шапатиладики, бундан юзлари кўкариб кетди».
7. Бу байтда тажнисдан фойдаланилган. Бу санъатга кўра шаклан бир хил, мазмунан бошқа-бошқа сўз (омоним)лар шеър қофияларида ишлатилади. Биринчи—«алам»—ғам, қайғу, иккинчи — «алам»—ранг, шуъла маъносини англатади.
8. Кўк гулшанининг гуллари тўкилиши — юлдузларнинг сўниши; ғунчанинг кулиши — тонг отиши демакдир.
9. Бу икки байт мазмуни: «Гоҳ бир лаҳза ҳам бошини кўтармасдан бинафшага меҳрини билдирар ва бу бинафшанинг атридан Лайлининг хушбўй зулфини искагандек муроди ҳосил бўларди».
10. «Хушхабар даракчининг хабаридан сўнг, ҳаммаларининг ҳам кўнгиллари жойига тушди».
11. Юсуф — Шарқ халқлари адабиётида машҳур бўлган «Юсуф ва Зулайхо» афсонасининг бош қаҳрамони. Яъқуб пайғамбарнинг ўғли, акалари томонидап кўп азият чеккан — чунончи, чўлда адаштирилиб, қудуққа ташланган, қул қилиб сотилган ва ҳоказо.
Бу ерда Қайснинг йўқолиши Юсуф билан боғлиқ ўша воқеаларга ўхшатилмоқда. Шарқ адабиётида Юсуф образи гўзаллик ва поклик рамзига айланиб кетган.
12. «Амора, маҳмил»—одам тушадиган кажава. У туя ёки филга ортилган бўлади.

XIV

1. «Қайснинг ҳажр шомида андуҳ гуруҳи уйидан чиқиб висол қабиласи томон юргани; у қабила ўти билан тилдошлик ва иш билан ҳамдостонлик қилиб, қабила яқинига етгани; Лайли унинг товушидан уйидан чиқиб, бир-бирларини кўргач у ҳам, бу ҳам ҳушидан кеггани».
2. Инфиол — хижолат, уят.
3. «Халқ уни дев урган дейди, билмайдики, унга пари тегиб ўтган».
4. Байт мазмуни: қоронғуликдаги учқунлар гўёки ҳаракатдаги юлдузлар эди.
5. «Ҳар томонни қоплаб олгап тун зулматида шуъла бахт йўлини кўрсатади».
6. «Ранги норий (анордай қип-қизил), табъи ҳам норий (ўтли), бу лаъл буткул анор ранг бўлган».
7. «Ой билан кун иккиси сеп ёпиб турадиган, ўчо— манқал; уд, сандал ёғочлари сенга тутантириқ бўлсин».
8. «Эй мунгли ноланг жонимга хушхабарчи, эн ғамгин овозинг руҳимга озиқ берувчи!»
9. «Ў гоҳ ҳушда, гоҳ беҳуш ҳап қабиласи қўрғони атрофида айланар эди».
10. Талоя — қўшин илғорн, олд сафлардаги.
11. «Бу хилдаги ишқ ўтида қизиган икки шахс (Лайли ва Қайс)нинг ноладан оғизлари садафдек очиқ эди».
12. «Ўша кўтаришда қадди букик кампир фалакдай қаддини ҳам хам қилди».

XV

1. «Қайснинг ғойиб бўлганидан қабила аҳли хабардор бўлиб, елдек тоғ ва водийга етиб, унинг бир қум ичида беҳуш ётганини кўриб, ел хашакни учирганидек унга келтирганлари; Қайснинг у пари ишқида ақлу ҳушини йўқотиб, Мажнунлик билан шуҳрат топгани.
2. «У из Ҳай қабиласи чегарасига етгач қабиладан яна икки из чиқиб қўшилганлигини кўрдилар».
3. Байт мазмуни: ҳар томондан унга қилинаётган панд-пасиҳатлар қон тўкувчи ханжар каби эди.
4. «На унинг руҳига қийналиш малол келар, на табиатига хурсандчилик ёқарди».
5. «Ҳар кеча унинг шиори шу зайлда қочиш, ота-оналарининг иши уни қидириш бўлиб қолди».
6. «Девонага эсли кишининг панд-насиҳат қилишидан кўра Мажнуннинг сўзи ақллироқдир».
7. 1960 йилги «Хамса» нашрида бу байтлар ўрни алмашиниб тушган.
8. Шоир бу байт мазмунида халқ орасида касални даволашда фусунчилар (дуохонлар)нинг «куф-суф»лаб дам солишларнни назарда тутиб: «эл унга чора кўриш учун қанча фусун қилса, дам солса, унинг у «пуф»лари билан шунча туташиб кетар эди», деган. Бунда ўтни қанча пуфласа, шунча авж олиши кўзда тутилади.

XVI

1. Мажнуннинг бехабар ошиқлигидан Лайлининг отаси хабардор бўлиб, Мажнуннинг отасига тил найзаси, балки найза тили билан захми забон (тилдан (гапдан) етган озор)лар юборгани; бу ҳалокатли заҳарни ичиб, сингдириб Мажнуннинг отаси ўғлини кишанга солгани.
2. «Ҳаммадан воз кечибди дейдилар, унинг миясига футур етибди, дейдилар».
3. Сомиъ— Лайлининг отаси назарда тутилади.
4. «Бу қабила унга иффат гўшангаси эди, бупга иффат насимидан бўлак нарса аралашмас эди».
5. «Унинг (яъни гўшанганинг атрофига пардалар тортилган бўлиб, унинг ўриш ва арқоғи поклик ва зуҳддан эди».
6. «Назмида ҳар вақт бир исмни зикр қилади (Лайлига ишора), у исмии айтмоқлик бизга мумкин эмас».
7. Нол— қамиш ичидаги ингичка томир, қилтириқ.
8. Наузу биллоҳ — арабча: худо сақласин, демакдир.
9. «Унинг бутун вужуди занжирбанд этилган, занжир халқалари ҳам ўралган ва эгилган эдилар».
10. «Жиннилик занжирида банд бўлган, бу занжирлар ичида хурсанд бўл! Кимки бу кишан билан шод бўлса, юз кушодликка эришади».

XVII

1. «Мажнуннинг фироқ чоҳида тандир ичидаги ўтдек ўртаниши; айрилиқ бандида тузоққа тушган қушдек изтироби; табиб афсунидан телбалигининг туғёни ва табиб парҳезидан иситмасининг ғалаёни; ўз бахтсизлигига тўккан аччиқ кўз ёшларн ва бу ёшлардан комида аччиқ-аччиқ хунобаси; кўнгил ўтидан темир банди сув бўлгани ва сувдек саҳро томон юриб кўз ёшларидан водийлар тўлгани».
2. Беш байт мазмуни: «Мажнуннинг Лайли ишқи савдоси ўтида чароғи ёниб, дуди эса димоғи (миясига) ўрнашди. Бу дуд у уй ичида ортган сари тақво билан ақл юзини қорайтирди. Бу икки (тақво билан ақл) у уйдан кўчгач, у ерда жунун шоҳи ўз тахтини қурди. У дуд савдо қўшини бўлиб, у қўшни ҳар дам ғавғо солди. Мана бу хилда димоғи ичида тўполон юз бериб, кўнглини жунун оёғ ости қилди».
3. «Мажнунга баҳра олсин учун берилган овқатлар унга зарарли луқмалардай бўларди».
4. Бу 4 байт мазмуни: «Мажнун танини ишқ найзаларидан халос этаман, деб табиб унинг жнсмини яна чок-чок этарди. Бу чокларни тикадиган меҳрибонлар, игна билан эмас, балки найза билан тикардилар. Ўқ учларнни топаман деб табиб бемор баданини ёрган бўлса бу кишилар уни тикмоқ учун ўқ келтирардилар. Булар ўқ ахтариб овора бўлардилар, ҳолбуки ғам ўтида ўқ эриб сув бўлган эди».
5. Бухор уди — қопқора буғи — тутуни.
6. «Энг яхшиси, мени ғавғо бошлаб ўтга ташлаб куйдириш эди».
7. Магок — чоҳ, чуқур.
8. Ибтило — балога қолиш, гирифтор бўлиш.
9. Бу ерда нкки кўз назарда тутилади.
10. Ламъа — ёлқин, порлоқлик, равшанлик.
11. «У ўт ичида қуёш бир патирдек, ойни айтиб ҳам ўтирманман, чунки у куйган кулчадек бўлиб қоларди».
12. Равзан тутулса — туппук бекитилса.
13. «Жисмини ҳар хил гумонлар тинчитган бўлса-да», унинг иши толпинмоқ эди». Бобнинг сўнгги;
Узлукдин ўзунгни айла озод,
То дашти фанэга киргасен шод —
байтини тасаввуф тариқатининг сўнгги босқичи фанога Мажнун интилишининг мазмуни эди, дея талқин қиладилар достондаги тасаввуфий йўналишни кузатган тадқиқотчилар Н. Комилов ва Б. Эралиевлар. (Қаранг: Шарқ юлдузи, 1991, 11-сон).

XVIII

1. «Лайлининг хиромон сарвн гулшанидан уйи сарига юрганда Ибн Салом кўнгли қуши у сарв томон парвоз қилгани, у парвозда баҳор шабадаси гул япроғин тўккандек танга сочиб, умид ниҳолидан мақсад гули очилгани ва ўша шабада титрашидан гул юзлари сарв соядек шикаст тупроғига йиқилгани».
2. Ибн Салом — арабларнинг Бани Асад қабиласи бошлиғи, катта бойлик эгаси.
3. Хай — тер демакдир.
4. Бу икки байтнинг мазмуни: «Араб элидаги бир бадавлат навқирон йигит уни —Лайлини йўлда кўриб қолди. Зотида ҳеч қандай нуқсони йўқ бу соғлом кишини бахт Ибн Салом деб атаган эди».
5. Бани Асад — араб қабиласининг номи.
6. Посух тиламоқ— жавоб кутмоқ.
7. «Лекин унинг бир оз сабр қилиши ҳам керак. Чунки гулимнинг (Лайлининг) шохи синиқроқ. Ҳали бу умид ниҳоли ёш, яъни қуёшим ҳали ҳилолдир».
8. Ҳажр турктози— ҳижрон босқинчиси, талончиси.
9. «Бу можаро уни ҳам ҳамиша машғул қилар, сайр ва томошада экан, ҳар қадамда малоли ошиб кетар эди».
10. «Ёсуман ақли паст, бемаъни, лақма бир кампир кўнгилсиз Лайлининг кўнглини хуш қиламан деб сўзга тушди».

XIX

1. «У мушкни оҳу овига бани Асад аҳлининг қасди маълум бўлиб қуёшнинг олтин жайрони ғарб авлоқ гўшасида сарғайиб, титраб) шафақ тўккандек у оҳунинг хилват уйда тупроқ ва қон изтироб чеккани фалак золидек онаси у ишдан воқиф бўлиб, унинг ҳолига дод-фарёд солгани».
2. «Сўз булоғини қазиган киши, бу чашмадан чиққан сувни шундай таради».
3. «Олий мартабали сарв — Лайли дард зўридан соядек ётар эди».
4. «Чунки кўнглум ғамдан бениҳоя ўксиган, ғавғолардан ҳам жуда безган».
5. Меҳнат қайғу — дард, азоб-уқубат.
6. «Кўксини уриб жароҳатлаб, тирноқлари билан моматалоқ қилиб ташлади».
7. Кўз ёш қатраларини сочавериб, танининг тупроғига ғам уруғларини экди».
8. Жайҳун — Амударёнинг қадимги номи.
9. Бу ва кейинги байтларда шоир тўла изчиллик билан таносуб санъатини ишлатади. Унга кўра ўзаро мутаносиб яъни ўзаро муносабатда бўлган икки тушунча бир-бирига уйғун, боғланган ҳолда келади.

XX

1. «Мажнуннинг отаси уни ишқ биёбонидан келтириб, Каъба зиёратига олиб боргани ва у муножот баҳонаси билан кўнглидаги яраларни ёргани ва дуо қилмоқ оҳанги билан кўпглидаги маҳфий мақсадини тилидан чиқаргани ва Арофат ақлидан аросат кўтарилгани».
2. Арофат — Макка шаҳри атрофидаги тоғ номи, зиёратгоҳ.
3. Аросат — ғавғо, тўполон. қиёмат.
4. Хуш, худ, бехуд, дархурд, сархуш, нохуш каби «вов» ёкн «замма» билан ёзиладиган сўзлардаги «вов»пи «вови маъдула», яъни «ўзгартирилган вов» дейилади. Шу сўзлардаги бу ҳарфни «алиф»га айлантириб, хаш, хад, бехад, дархард, сархаш, нохаш қабилида талаффуз қилиш мумкин. Лекин ёзувда «вов» сақланади. Асосан бу ҳодиса қофия тақозоси билан соднр бўлади.
5. Каъба — мусулмонларнинг Макка шаҳридаги зиёратгоҳи. Каъба мусулмонлар учун қибла ҳисобланади ва у томонга қараб намоз ўқилади.
6. Арши аъзам — осмоннинг энг юксак арши. Каъбага шундай баҳо берилмоқда.
7. Бу ва кейинги тўрт байтнинг мазмуни: «Ер юзининг барча улуғ ва кичик одамлари бу манзилга келиб зиёрат қилдилар. Ёки у Каъба кўринишда, кўнглида тангридан бошқа ҳеч кими бўлмаган сўфига ўхшарди. Ёки ўша сўфининг чопон кийиб, ерга чўккалаб ўтирганига ўхшарди. Ўрнида қимирламай туриши қутб юлдузи, атрофидаги майда тошлар майда юлдузлардир. Бу қутб юлдузи эмас, билки зўр авлиёдирки, кўп авлиёлар киприклари билан унинг эшигини супурганлар».
8. Хайли хуффош — кўршапалаклар тўдаси.
9. «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида бу байт сатрлари алмашиниб тушган.
10. Бу уч байт ишқ — сўзидаги ҳарфлар: «айн» — «шин»— «қоф»— ва нуқталарига асосланган сўз ўйини ишлатилган. Шоир «ишқ» сўзидаги «айн» ҳарфини ёзувдаги шаклини назарда тутиб уни бўйнимга тавқ — боғич халқа қилгин, «шин»ни эса шуълаи шавқ айла, «қоф» (бу ерда ҳарф номи назарда тутилади)ни эса менга ғам тоғига, уч нуқтасини учқунларга ва қолган иккисини тошларга айлантир, дейди.
11, 12. Бу байтларда тарсеъ санъати қўлланилган, яъни биринчи мисра сўзлари билан иккинчи мисра сўзлари бир-бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядошдир.

XXI

1. «Мажнуннинг ваҳшатли элдан улфатлик ипини узгани ва биёбон ваҳший ҳайвонлари билан дўстлик йўлини тутгани, кийиклар билан Навфал ови оралиғида қолгани; Навфалнинг восил ваъдаси сиртмоғини унинг бўйнига солгани ва кийикларни озод қилиб, уни тутгани ва кўнглини овлагани».
2. Навфал — Араб қабилаларидан бирининг бошлиғи, достонда Мажнуннинг ҳолатини тушунган, унинг халоскори сифатида баён этилган. И. Ю. Крачковскийнинг фикрига кўра Навфал ҳам тарихий шахсдир.
Навфал гарчи давлатманд бўлса-да, инсон қадри-қимматини, унинг ички кечинмаларини чин юракдан тушуниб, юқори баҳоланди. Навфал Мажнуннинг ишқини тушуниб, ёрдамлашса ҳам, лекин унинг одамлардан узоқлашиб, тоғ-даштларда, ёввойи ҳайвонлар орасида юришини қоралайди. (Қаранг: Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони, Т., 1970, 88-б.)
3. Бу байтларда ғоятда моҳирлик билан тарсеъ санъати қўлланилган.
4. Байтларнинг мазмуни; «оловли назми димоғидан тутун чиқарар эди».
5. «Мажнун бир пайт овчилар қуршовида қолди».
6. «Юзида сафо (софлик) қуёши намоён бўлади; эгнида вафо нури барқ уради».
7. Сўнгги уч байт мазмуни: «Инсон ақл чароғи, қолаверса бутун коинот кўзининг нуридир. Одамлардан қочиб, ҳайвонлар билан улфат бўлишинг ақл олдида сабабсиз кўринди; бу ҳолат менга жуда қизиқ туюлди».
8. Юракка хорхор солиши — юракка орзу, севги солиш.
9. Ашҳабнинг тувоғи — бўз отнинг туёғи.

ХХII

1. «Навфалнинг Лайли гавҳарини Мажнун шодаси тизимига тизиш учун гавҳардек сўзларни назм ипига тизиб, Лайли отасига юборгани; унинг сўз гавҳарини синдириб, алоқа ипини узгани; Навфал лашкар тортиб, у ҳам адоват қўшинини тузгани ва ўч майдонига от суриб дов тилашганлари; фалак тадбири билан бир-бирига баравар келмоқлари ва хилват жойларни истеҳком қилиб турганлари».
2. Футувват — саховатлик, жувонмардлик, олижаноблик маъноларини англатади. Ижтимоий-сиёсий, ахлоқий ва диний мафкурага оид фалсафий таълимот бўлиб, ҳунармандлар манфаатини ифода қилган.
3. Асру мағмум — кўп ғамгин.
4. Сипоқи жаррор — катта қўрқмас жангчилар тўдаси. Навфал шундай жангчилар билан Лайлининг отасига қарши курашга отланади.
:5. «Отлар шамоли жанг майдонини супуриб, шафқат ва марҳамат гиёҳларини совурди». Бу байтда ғулув санъати ишлатилган. Унга кўра ақлга сиғмайдиган, имкониятдан ташқари кучли муболаға ишлатилган.
6. «Найзаларнинг дастасн офтоб доирасидек эгилиб кетди. Учи бўлса, тол баргидек эди».
7. Ҳарир парниён — юпқа ва позик ипак кийим.
8. Пархош куни— жанг куни.
9. Ҳизму озарм — фикр, андиша, келишиш.
10. Бу икки байтнинг мазмуни: «Қоронғулик қўшини соя солгач юлдузлар унга қузатувчилик қилди, Хитой шоҳи— қуёш ўз тахтини тарк этиб, ер юзини эса қоронғулик босди».

XXIII

1. «Лайлининг отаси ўз кишиларини Навфал лашкари қошида кучсиз кўриб, душманга тортган тиғини ўз жигарига урмоқчи бўлгани; яъни Лайли қонини оқизай дегани; у қуёшни Мажнун тушида кўриб, ботишдан сақлагани ва мотамзада тундек Навфал олдида кўз ёшлари (юлдузлари)ни оқизгани ва Навфалнинг ўти пасайиб қайтгани».
2. «Худо кўрсатмасин, одамларимиз қочиб».
3. Бу беш байт ружуъ санъати асосида йиғилган. Бу санъатга кўра нарса ва ҳодиса дастлаб маълум образли ифода орқали тасвирланиб, айни замонда янада кучлироқ таъсир ўтказииш мақсадида ундан воз кечиб, бошқа кучли сўз — образ ишлатилади.
4. «Навфал англадики, бу воқеа чиндир: Мажнуннинг туши шубҳасиз тўғридир».
5. Бу икки байт тун чекиниб, тонг ёрий бошлади, деган мазмунни англатади. Шоир бу ерда ғоят гўзал ташбеҳлар ишлатган: тун — араб мусофирларига, тонг — оқ уйга, осмон эса кўк майсазорга ўхшатилади.

XXIV

1. «Мажнуннинг Навфалдан айрилгани ва елоёқ отини шамолдек сўриб, биёбонга йўл олгани; Зайдга йўлиқиб, аҳволини маълум қилгани ва унга етган бедодликдан бунинг ҳам кўпглига алам етгани; унга таскин бермоқ учун ўзининг ҳамма нарсасини топшириб, Лайли қабиласи кўчган ерга кетгани».
2. Зайд — Лайлининг қабиладоши. У икки ошиқ-маъшуққа ҳамдард» уларга хат етказиб туради. Зайд Е. Э. Бертелс фикрига кўра, Низомий асарининг дастлабки нусхасида бўлмаган, достонга номаълум муҳаррирлар томонидан кейинча киритилган. Зайд Низомийда кичик бир образ бўлиб, асардаги диний руҳни кучайтиришга хизмат этади, Навоийда эса Лайли ва Мажнун севгисини, улар характерини тўлақонли чиқишида воситачи образ сифатида ўрни муҳимлигини қайд этади (Т. Аҳмедов» Ўша китоб).
3. 1960 йилги «Хамса» нашрида бу байт ўрнида 403 саҳифа, 1-устундаги:
Маннун мени тийра рўзмен бил,
Тиғ ол, неки хотиринг тилар бил. — байти ёзилган.
4. «Улардан бирор пана ерга қочиб қутулмоқ менга қийин эди. Халтамда сўлган озиқ-овқатларимни олдилар».
5. Тозиёна — қамчиламоқ.
6. Бу байтда Наноий уч санъатдан моҳирона фойдаланган, яъни бу. ерда ҳам таносуб, ҳам тазод, ҳам тарсеъ санъатлари ишлатилган: жон бадан, бош билан оёқ бир-бирларига муносабатда бўлганлари каби буларнинг ораспда зиддият ҳам бор. Бунда таносуб ҳам тазод санъати келиб чиқади. Жоним — бошим, баданинг — қадаминг, шифоси — фидоси сўзлари ҳам, вазн, ҳам қофия жиҳатидан бир-бирларига баробар ва мос тушганлари сабабли тарсеъ санъати юзага келган.
7. «Бу ишдан қўрқма: мен хижолатдаман, ҳар нарса қилсанг ҳам розиман».
8. Бу тўрт байтнинг мазмуни: «Деди: Эй ишқ оятига сингиб кетган замонанинг ягонаси! У ҳажр гулининг умид тонгги йўқ, балки абадий қуёши, жамоли саодат осмонидан чиқадиган покизалик; пардалари юзига ниқоб бўлган Лайли, сенинг ғамингда шундай нотавонки, сўзи элга достондир».
9. Нажми соқиб — ёруғ юлдуз. Бу ерда Зайднинг Мажнундаги номани олиб Лайли қабиласи томон тез оёқ суриши фалакнинг ёруғ юлдузига қиёс этилмоқда.

XXV

1. «Қуёш чашмаси саратон буржида макон топиб, ҳарорат зўрлигидан ҳаво ҳубоб сардобаларида ва ўт тош мусоматида яширинганида Мажнуннинг ўтдек изтироб ва шамолдек шитоб билан Лайли ҳашами ўрнига келиб қўтир итнн кўргани ва ит ўз ошнасига ялинганидек, у итга ялингани; элдан ҳайратангиз хитоб эшитиб, ваҳшатомуз жавоб бергани; ўша ит қошидаги кийиклар суҳбатига етгани; унинг мушкин оҳусидан мушк сочувчи хабар етказгани».
2. Ҳубоб — сув пуфаги, фалак гумбази.
3. Сардоба—карвон ўтадиган йўлларда сув сақлайдиган чуқур устига қурилган иншоат.
4. Мусомот — баданда тер чиқарадиган майда тешикчалар.
5. Сўз соҳатида — сўз майдонида.
6. «Ёз фаслининг туш чоғи бўлиб, жавзо ойининг энг жазирама вақти келган эди».
7. Ушбу байтлар Навоийнинг «Муншоат» асарида ҳам саратон ҳароратини тасвирлашда келтирилади. (Навоий. Асарлар, 13-том, 89-бет).
8. «Ҳароратли табиат сабза мўйловни оқартирганидек, қуёш чизиғи экинларни ковжиратиб-оқартириб юборган эди».
9. Кишта айламоқ — мевани қурутмоқ.
10. Бунда Мажнун назарда тутилмоқда.
11. «Эс-ҳушидан айрилган Мажнун Лайли қабиласи кўчиб кетган манзилни — даманни айланди».
12. Нийрон — ўтлар, оловлар. Бу ерда Мажнун кўнглига ўт туташди маъносида келган.
13. Бу икки байтнинг мазмуни: «Хусусан, кўнгил уйини безагувчи ишқ унинг кўнглига бу даман ер мақомидир, тупроғи эса жонга ватандир, деган бир роз солди».
14. Қадимги табобатда ярага кийиз куйдириб босиш қўлланилгаи. Бу байтдаги фикр мана шу ҳақида.
15. Табъинг кўршапалак мижозини топган ҳушёрлиғинг қўйчибонларни кўкнори бергандай роҳатлаитирган».
16. «Йўлбарс олдингда худди чала туғилган боладай».
17. «Кафтларинг тушган ерни каркасга ўхшаш икки юлдуз ва изларингни парвин—олтита кичик юлдуз деб англардилар».
18. Гавзи жайран — буғу, кийик демак.
19. Қилода солмоқ — бўнинбоғ, тасма солмоқ.
20. Самандар — афсонага кўра, гўё ўтдан пайдо бўлиб, ўт ичида яшайдиган қуш. Бу ерда Зайд Мажнунни самандарга қиёс этган.
21. Байтнинг мазмуни: «Итнинг оёқ-қўлин ўпиб, Мажнун дашт ҳайвони томонига кетди».
22. Маънус — ўргатилган, ўрганган, улфат.
23. Суруш — хушхабар етказувчи фаришта. Байтда Лайлидан хабар келтирган Зайдни Мажнун фариштага қиёс этади.
24. «Тез бўл, дўст кутмоқда, бу ишда тўхтаб туриш зарарлидир».

XXVI

1. «Мажнун Лайлининг кеча тўлин ойдек оппоқ саҳифада лайлатул қадрдек номасини ўқиб, оғзи висол шаҳдидан ширин бўлганда комига занбур ниши санчилгани; қалам нўгини ари нишидек тезлаб, жавобида когаз табақини шира қилгани».
2. «Айрилиқ балосига гирифтор бўлганларга васл шифосини ҳам ато қилди».
3. «Эй жунун занжири қўлингда бўлган, йиртқич ҳайвон қуйруғидан белингда арқон бўлган одам».
4. «Кошки, наҳс юлдузли осмон менга ҳам у неъматларнн берса эди».
5. Бу байтларда: «Лайли ўзининг висол орзуларини билдириб, жаҳон ҳам, бутун борлиқ ҳам нобуд бўлиб, ёлғиз иккимиз қолсагу кўнгил истаганча, хавф-хатарсиз висол кунларини кечирсак»,— дейди.

XXVII

1. «Лайли Мажнуннинг кўз қорачиғи ва киприги қалами билан жон саҳифасида ёзган кўнгли заҳарли шарҳини ўқигани ишқ ҳамдардлиги тақозоси билан Мажнун кўнглининг жароҳатидан мунинг ҳам кўнглини оғритгани; унинг ҳам қайғуланиб, еган-ичгани заҳарга айлангани».
2. Машшота—соч ўрувчи ва келинларга пардоз берувчи.
3. Вопас — пастарин, тубан.
4. «Ваҳший ҳайвонлар ваҳшатимдан ҳайратга тушадилар, қушлар ҳам кулфатимдан ранжу алам топадилар».
5. «Воқеа шундай эди: у лашкарбоши (Навфал) мени кўрганда йиртқичлар менинг қўшиним эди».
6. Қаранг, XX боб 4-изоҳ.
7. «Навфал масаласини ёзган эдинг, лекин у жиннилик мендан воқеъ бўлмаган эди».
8. «Унинг маънодор, ўлчовли хатини Мажнун тумор қилиб, тақиб олгандек, бу ҳам унинг хатини тумор қилиб тақди».

XXVIII

1. «Мажнуннинг отаси дашт атрофини қуюндек кезиб, ўз девона ниҳолини саргашталикда топмоғи; жунун дашти қароқчилари ҳар дамда унинг ҳуши карвони одамларини савдойидин асир этганидан ажиб ҳолатга тушиб қолгани; насиҳатлар ҳуш доруси билан уни бир лаҳза ўзига келтиргани ва ўзи билан уйига олиб боргани».
2. «Дод-фиғонига панд-насиҳатни ҳам қўшди, шоядки уни тийилтирса».
3. «Кўнглини яхши умидлар билан тинчитиб, ҳар томонга туясини сурарди».
4. «Гоҳо шошилиб кесак ташиш билан машғул бўлар ва у кесаклардан минора ясашга уринар эди».
5. Бу 6 байтда такрор ва тарсеъ санъати ишлатилади.
6. Бу байтнинг мазмуни: «Бирин-бирин барча кетганига ўхшаган, бевафо фалакдан ота-онамга етишган иш менга ҳам етиб қолса».
7. Бу байтда ирсоли масал санъати ишлатилган. Унга кўра шоир ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳаётдан, табиатдан ёки халқ мақоллари, ҳикматли сўзларидан фойдаланади.
8. «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида бу байтдаги мисралар ўрни алмашган.
9. «Жавобда бундай сўзларни гапирди».
10. «Йиртқич ҳайвон қай томон кетса, унинг орқасидан кетиш ярамайди, одам ёввойисини одам қилиб бўлмайди».
11. Бу икки байтнинг мазмуни: «Узрини батамом айтиб бўлгач, туя томонга тез қадам ташлади, юкдаги арқонин чаққон ечиб олиб, уни ўз бўйнига боғлади».

XXIX

1. «Навфалнинг Мажнун қабиласи меҳмонлигидан қайтгач, Мажнун отасига мезбонлик қилгани; пайвандлик ипи ораларида маҳкам бўлиб, меҳмон уйига келмасдан Мажнун биёбонга азм қилиб, Лайли чўпонига йўлиққани; у чўпон итидек ялиниб, чўпон уни қўйлар орасига яширгани; Лайлини кўргач, қурбон қўйи (Мажнун) билан хўтон жайрони (Лайлининг йиқилмоғи, ҳар қайсини бир васила билан ўз қабилаларига элтганлари».
2. «Сўз карвонининг карвонбошиси».
3. «Қуёш Навфали ўзини яширганда, осмон Мажнуннинг кўз ёшини кўпайтирди».
4. «Юлдузлар йўл кулчаларини ёйиб юбордилар. Навфал отланиб йўлга тушди».
5. «Мажнун учун қайғурганда, уни ўзига куёв қилиш масаласини ҳам айтган».
6. Подош — эваз, бадал, мукофот.
7. «Сур иши» — тўй иши.
8. Бу сатр «Хамса»нинг 1960 йилги нашрида «Оҳу ҳавола қилиб таку дев» тарзида берилган. У «Лайли ва Мажнун»нинг танқидий матнида «Ойини ҳаволаниб таку дав» шаклидадур. Биз ҳам сатрни танқидий матндаги ҳолда тикладик.
9. Бу тўрт байтнииг мазмунн: «Мажнуннинг оҳи, осмонкезар қуёшдек ҳавода елиб-югурар, уни ёри меҳри осмон меҳри (қуёши) бош ургунга қадар элтмоқда эди. Фалак кампири эчкисипи сотиб олгач, тездан сут қатраларини артиб олди (яъни шарқдан оқариб тонг отди). Кампир ҳунар ишлатиб, у сут билан дарҳол юмалоқ пишлоқни намоён қилди (яъни қуёш чиқди).
10. Хизр — Афсонага кўра «оби ҳайвон» (тнриклик суви)ни излаб топган ва ундан ичиб доим тирик юрган — бир пайғамбарнинг номи. Кишиларга ҳамроҳлик қилиши билан машҳур. Байтда шунга ишора қилинади.
11. Ганам — қўй.
12. Ганжу далол — ноз-карашма.
13. «Шу пайтда икки тевалик, теваларини жадаллатиб етиб келишди».
14. Ноқа — урғочн туя.
15. Водийи Айман — Арабистондаги жойнинг номи.

XXX

1. «Мажнуннинг отаси кўп насиҳатлар билан Навфал ҳашамига олиб боргани; Навфал сур асбобини сурур билан чиқаргани; никоҳ ипи ақди тузилиб, у маҳкам бўлмасдан бурун узилгани; бbр ошиқ маъшуқи васлидан ком топгани; яна бир ошиқ маъшуқи васлини тилаб етиб келгани».
2. Талофи—эваз, бадал маъносида.
3. Бу байтда тўй олдидан Мажнунни ясантирнб, унга тун ва кунга ўхшаш, яъни қора ва оқ юнгли пўстин кийдиришгапи ҳақида гап боради.
4. Жашн анжумани—тўй мажлиси.
5. Ийси иъжоз—Исонамо мўъжиза кўрсатувчи. Бу ерда никоҳ қилиш пайтидаги имом ва у томонидан ўқиладиган дуоларга ишора.
6. «У атрофда кўпчилик ёки бирор айғоқчи, хулласки, бирор махлуқ йўқ эди».
7. Ғаромат—пушаймон, қайғу-ҳасрат.
8. «Эл ичида мени ёмон отлиқ қилмай».
9. «Мен эл ичида мазамматга (гап-сўзга) қолмасам, сен шундан маломатларга ўзингни тутасан».
10. Дашна — ханжар.
11. Бу икки байтнинг мазмуни: «Тонг субҳ келинининг юзида ёруғлик кўргузгач, фалак пардозчиси у келин рўпарасига қуёш чашмасидан кўзгу тутди».
12. Бу байтда ирсоли масал санъати асосида «Тақдирини тадбир этиб бўлмас» мақоли мазмунида фойдаланган.
13. «Дард-машаққатлар берган бу сир, унинг жисмини касаллантириб кўрпага ётқизди».

XXXI

1. «Фалак золи найрангининг ўзгариб туриши Мажнунни Навфал қизи висолига еткурмай туриб айиргандек, Лайлини ҳам Ибни Салом маломатидан саломат айириб, ҳажрнинг қаро тунида икки номуродни муродга еткургани ва бадансиз руҳни руҳсиз баданга киюргани; руҳ билан бадан васли муяссар бўлгач, фироқ тиғини суриб, ўша сув билан висол ўтини ўчиргани».
2. Бу икки байтнинг мазмуни: «Иши кўпроқ ҳийла ва алдовдан иборат бўлган фалак, бир неча кун Мажнун билан ҳазиллашиб, ЙЎҚ, балки, беҳаёлик билан уни уйланишга буюрди».
3. «Никоҳ тузиш соати келиб, бу тўй тантанасини яна ривожлантирар эди».
4. «Бу кеча фалак икки юзламалиги билан кўп қизиқ ҳодисалар юз берди. Бириси шуки, жонлари дардга тўла у икки шахсни фалак дарёси мавж уриб, ҳар иккаласини айрим-айрим қовуштирмоқчи бўлиб, буларнинг ҳар бирини бошқа биров билан жуфт қилдию, лекин ҳар икки гавҳарни ҳам бежирим (пок) сақлади».
5. Бу икки байтнинг мазмуни: «Гўёки пазар солувчи мунажжими эдию, ҳар икки ишга бир вақтни белгилаган эди, лекин агар бу ишда мунажжим ожиз қолган бўлса, аслда «мунажжим ёлғончидир», яъни ҳақиқатни олдиндан белгилай олмайди».
6. Бу икки байтнинг мазмуни: «Алқисса куёв ҳолдан кетиб, кучсизлик унинг танини поймол қилганда, ўша кеча бугун эл ва аёл, кампир, қизлар унинг бошига тўпланган эдилар».
7. Бу байтдан бошлаб, ошиқ-маъшуқларнинг висол айёмида жаҳондаги барча мавжудотларнинг уларга хайрихоҳлигини ғоят гўзал ва ёниқ таърифини беради: «Жаҳондаги барча махлуқотлар, шу пайтда ҳар иккаласининг васлини тилар эдилар. Ўргамчи ҳам шувоққа ўралиб, иплари билан ўз тумшуғини боғлаб олган эди. Кўршапалак ҳам қаноти билан оламга парда солган эди. Бўрининг эса қулоқлари юзига тушиб, кўзининг чироғи ёпилган эди. Укки бўлса, ногоҳ овоз чиқариб юбормаслик учун, тумшуғини парлари ичига олган эди. Қўйчи итини уйқу деви ҳар бир жунига кириб олгандек, босиб олган эди. Бу анбар олуд қоронғу кеча, макр билан тулкининг уясига тутун солган эди. Ҳайвонот ва қушлар тинчланиб, газанда ва йиртқнчлар уйқуга чўмган эдилар.
Бундай васлнинг зое кетмаслиги учун, табиат ҳам мадад кўрсатарди. Не гард учиб, не ел эсар эди, сувлар ҳам жимгина оқиб, ҳеч қандай ўтнинг ёлқини кўринмас эди. Ҳаво мизожи ўт кўрасининг юзини тўсиб олишга мойил эди. Совуқлик сипоҳи тушмасин учун, ўгнинг пардаси тўсқинлик қиларди.
Тўққиз фалак бир-бирининг юзини тўсгани сингарн шу совуқлик фалак юзини пок сақлар эди. Ҳаракатсиз юлдузлар эса бахтсизлик келтирувчи ниятларидан воз кечиб, саодат бағишловчи юлдузлар орасидан ўрин олдилар. Ойнинг кулчасида нур ҳам кўринмас эди, ер уни қуёш кўмачдонига кўмган эди. Аторуд (Меркурий) тонг отгунча ҳеч кўзини юммасдан, «кўз тегмасин» оятини ёзар эди. Зуҳра юлдузи ашула қилмай, чанг чалолмай, парда ичига яширинаётгаи эди. Қуёш шамъи ер тагига ботиб, кеча хилвати ўз шамъини чиқарган эди. Баҳром (Миррих) юлдузи ғазаб билан пайза ўқталиб, ҳар ким ёмон кўз билап қараса кўр қилмоқчи бўлиб турар эди. Биржис (Муштарий—Юпитер) эса шу икки дилрабога фурсат тилаб, қўл очиб дуо қилар эди. Зуҳал юлдузн эса, бахтсизлик ёғдиришдан номус қилиб, шунга ўз юзидан қора ранг берар эди. Тун ҳам қўлларини қорага булғаб, саҳар йўлини тўсар эди. Тонг шабадасини урмас ва тун кулларини ҳам совутмас эди. Чин тонг нафас олишга ҳам ҳавас қилмас, ёлғон тонгга эса, бу кечадан ўрин ҳам йўқ эди. Фалак гардишини тун дудлари тутиб, тонгнинг дамини қайтарган эди.
Элдаги ақл чароғида ёруғ ҳам йўқ, бутун махлуқот чуқур уйқуга толган эди. Улар иккиси бахти уйғоқ кишилардай, бир-бирларннинг дийдоридан маст бўлган эдилар. Фалакнинг йиллар бўйи давом қилган хилоф одати, ҳаракатлари бир кечада йўқ бўлган эди».
8. Нофаи татор—Тоза ва энг хушбўй мушк (қора тусли ва энг хуш исли нарса).
9. «Ёлғон кулишларга роғиб бўлиб, ёлғон тонг ҳам ота бошлади».

XXXII

1. «Фироқ тоши кўксига урилавериб, Мажнуннинг Нажд тоғини оромгоҳ қилгани; кўзидан тўккан бағир қонидан у тоғда лолазор очилгани; мушк бўйли оҳуси ёди била сўзга кириб, мушк сочувчи насим билан наво кўргизгани».
2. Мажнун Лайлидан айрилиб шу Нажд тоғ чўққисида ваҳший ҳайвонлар орасида кун ўтказади. Бу ердан Лайли қабиласининг манзили кўриниб турарди.
3. «Ой (Лайли)нинг чодири бўш қолган эди, бу чодирнинг ойи қайтиб ўз чодирига кирди».
4. «Субҳ куёвдек берилиб, жилва билан намоён бўлгач, ундаги диққинафас садбарг гули ранги билан уни сарғайтирди», яъни тонг отиб, сўнгра қуёш чиқди.
5. «Нажддаги қоплондан осмон асадига кулфат етарди, эчкиси эса осмоннинг жадди (кўкдаги 12 бурждан бири — у кийик шаклида тасаввур этилган) билан баравар югурар эди».
6. «Унинг сурати лутф қалами билан чизилган эдн, жони эса нофа мушкпинг хушбўй ҳидидан эди».
7. Бу икки байтнинг мазмунн: «Силлиқ танангга ипакли либос кийгайсан, остингга ипак ўрнида қоқум териси тўшалган. Сағринингда эса, тоза ўртик, юзинг ҳам, пешонанғ ҳам ажойиб гўзал».
8. Шоир маъшуқа тишларинп лола устига тушган шудрингларга ўхшатади.
9. Позаҳр — заҳарни қайтарувчи, заҳарга қарши.
10. Қаламинг шақи— қамиш қаламнинг ёриқ қисми.
11. Достоннинг бошқа боблари охирида Навоий ўз шахси номидан (ман, мани, манга) лирик хотима ясайди. Танқидий матнда ҳам, манга» ёзилган. 1960 йил нашрида эса «санга» деб хато берилган.

XXXIII

1. «Мажнуннинг ота-онаси унинг муҳлик фироқидан ҳалок бўлиб, у бу ҳолни кўргани; тупроқларига елдек етиб, ота гўри бошида етимлик дарди билан, она қабри тошида асирлик мунги билан фиғон тортгани».
2. «Кофурин (ғоятда оқ ва хушбўй модда) шарбат каби ичган сари, баданидаги ҳарорат баттар кўтарилар эди».
3. «Агар табиб касалга тухмиёна (доривор ўсимлик уруғи, ҳаб дори) берса, унинг доналаридан заҳарли гиёҳлар ўсади».
4. «Табибнинг таранжабин (ични юмшатадиган) дориси касалнинг ичини қабзият қилар, исканжабин (сафро моддасини йўқотадиган) дориси бўлса, сафрони кўпайтирар эди».
5. Бу уч байтнинг мазмуни: «Касал учун қилингап бутун тумор, жодугарлик ва дуохонликлар касалнинг азобини яна ҳам оширишга сабаб бўлар, касаллигининг азоби қўрқинчли бўлганидан бу азобларни тўхтатишга илож топилмас эди. Кўкдан «Омонатни бер!» деган товуш келганидан сўнг, ўзидаги жон омонатини топширди».
6. Зол — кекса кампир; бу ерда Мажнуннинг онаси кўзда тутилади.
7. Абушқа — ёши улуғ киши, қари одам. Бу ерда Мажнуннинг отаси кўзда тутилади.
8. Жавона чиқармоқ — бола очиш.
9. Жўйи мақом бўлмаслик — ўз жойига қайтмаслик, ўз ерини қидирмаслик.
10. Ҳамомани қут қилмоқ— кабутарни емоқ, демакдир.
11. Қубур — арабча: қабрнинг кўплиги,— қабрлар, гўрлар.
12. Мунхасиф— тутилган, нури тўсилған, хираланган.
13. «Лекин қум устида чеккан оҳининг алангаси ўз жисмини қовурган балиқдай қилди».
14. «Бу ҳолат ўтгач, хаёли яна ота-онасига кетди».

XXXIV

1. «Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидан куйған танига ота-она ҳасрати яна икки ўлдирувчи доғ қўйганидан машаққати қаттиқ бўлганини Лайли эшитиб, у куйганни куйдирган ўтлар тобидан иситиб, дудидан ўзининг ҳаёт рўзгори қаро бўлгани».
2. Ирам, Боғи Ирам— Афсонавий жаннатсимои гўзал ва хушҳаво боғ. Бу байтда Лайли Ирам боғидаги гулга ўхшатилади.
3. «У сарв сенинг наҳс, жаҳонни хароб қиладиған зузанобинг (қуйруқли юлдуз, наҳс юлдуз) эмас эди-ку!»
4. Бу икки байт мазмуни: «Буларга қаноатланмай тошлар орасида талқон қнлмоқчисан. Баҳроминг билан бараварлашиб қонидан ранг олган эмас эдим». Бу ерда илми нужумдаги Баҳром сайёрасининг ҳарбий ишлар — қон тўкишлар ҳомийси экани назарда тутилган.
5. «Терлари гул юзига томиб иситмаси билан юзи чўғдек қизарган эди».
6. «Гоҳ ҳушида гоҳи беҳуд эди, нур йўқ кўзларида, мурда каби эди».

XXXV

1. «Хазон ели боғ зеболари ҳаёти шамъини ўчирганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони совуқ шамоли кўкка совуриб, Мажнуннинг руҳи булбули бадан қафасини гулбун узра ташлаб, у яраланган гул барги сўлгунча учиб кетгани».
2. «Куз фаслининг шамоли шундай етишдики, барглар ҳам ўз жонидан кечиб юборди». Бу байтнинг биринчи мисрадаги «маҳражон» сўзи «меҳргон»нинг арабчалаштирилгани бўлиб, «мезон» буржи маъносидадир, иккинчи мисрадаги «меҳржон» икки сўз бўлиб, «меҳр» (муҳаббат)ни жондан кўтарди, демакдир», деб изоҳлайди С. Айний.
3. Афшон — наққошликда бир турли нақшнинг номидир. Бу нақшда наққош рангни қилқалам билан қоғоз устига сепади, бундай нақшни ўзбекчага айни таржимаси «сепма» бўлади. Навоий бу икки мисрада наққошликдаги мана шу санъатдан фойдаланиб, сувни мовий вараққа (қоғозга), хазон баргларини унинг устидаги сепилган «сепма» нақшга ва ел (шамол)ни наққошга ўхшатади. (С. Айний. Алишер Навоий. Хамса. Лайли ва Мажнун. Т., 1947. 236-бет.)
4. «Оғиз юмилгач, ияк чуқурчаси очиқ намоён бўлиб қолган» (чуқурчани чоҳга, унинг ёнидаги холни кабутарга ўхшатилган).
5. Сакироти мавт — жон талвасаси.
6. Бу байт мазмунн марҳумнинг ота-онасига айтилган тасалли сўзларни англатади.
7. Ўз қолибини тиҳи айламак — ўз танини руҳдан бўшатади, яъни жони бадандан чиқади.
8. Байт мазмуни: «Ўрилган сочларингни ёзиб, оламга хушбўй ҳидларни таратсам».
9. Икки афъи — икки илон, яъни икки ўрам соч. Лайлининг онаси қизи ўлгач, унинг сифатларини айтиб йиғлайди.
10. «Юзунгга гултожихўроз донаси каби қора хол қўяй».
11. Миъжар — бошга ўраладиган рўмол.
12. «Керак нарсаларни ҳозирлаб, ўликни одат бўйича ясантирадилар».
13. Мурури айём — кунлар ўтиши.

XXXVI

1. «Ишқ таърифидаки, айнининг нурли тобланиши тупроқни чашмадек оқизади; шинининг учқунлари шуъласи кўнгуллар қўшинига нуқсон етказур; қофининг вазмин тошли тоғи кимга юкланса, нобуд этар ва нуқталарининг тоза доғи ҳар чок кўпгилга тушса лоланинг беш баргидек қонга бўяйди».
2. «У ўтда агар хушҳол бўлса, шу билан бирга у ўша ўтда эриб ҳам кетди».
3. Ойинаи Искандар — Искандар ойнаси. Искандар томонидан темирга сайқал бериб яратилгап ойина. Гўё унда Жамшиднинг жомидагидек, шу аснода бўлаётган нарсаларни кўрса бўлар экан. Искандар (356—323) эрамиздан аввал яшаган македониялик Филиппнинг ўғли. Ёшлигидан ҳарбий салоҳият пайдо қилиб, Эрон, Арабистон, Ҳиндистон каби мамлакатларни ишғол қилган. Бадиий адабиётда Искандарга бағишланган асарлар жуда кўп. Низомий, Деҳлавий, Жомий ва Навоийларнинг махсус достонлари шулар жумласидандир. Уларда Искандар қудратли ҳукмдор тимсолига айланган. (Қаранг: Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Т., 1991, 8-том„ 500-бет).
4. Фаранг — Европани англатади.
5. Ишқи мажозий — Ҳақиқий бўлмаган зоҳирий ишқ.
6. «Бу тўрт байтнинг мазмуни: «Аввалгисида киши тозаланиб, иккинчисига ўтса, йўқ-йўқ, ўтиш эмас, балки ҳақиқий ишқни ўзига тортиб, кўнглига висолнинг уруғини экса, ҳам уни бутунлай торож этиб, унинг рамзий шаклидан асар қолмаса, кўринадиган жойдан кўринмасдан мақсадга сингиб кетса».
7. Субҳи козиб — ёлғон субҳ.
8. Бу уч байтнинг мазмуни: «Ҳар қандай ранги сариқ кишини ошиқ деб бўлмайди, чунки ҳар бир сариқ гул ҳам заъфарон бўлолмайди. Жазб этолмайдиган сариқ юз риёли бўлади, самғ (дарахт елими) каҳрабо ўрнига ўтмайди. Сариқликда қанчалик машаққатлар кўрган билан зирниҳ (олтингугурт билан маргумуш аралашмаси) олтин бўлолмайди.
9. Барий — пок, четда.
10. «Яратилишиданоқ унинг қанотида доғ бор, ишқ уни ҳеч бир тарк этган эмас».
11. «Эй косагул, оташпарастлар оловини ёққин! Менинг ғамим обнус (қора тусли қаттиқ ва хушбўй дарахт) ёғочига ўхшаган қора қайғудандир».

XXXVII

1. «Фалак эҳтиромли, қуёш нисбатли осмон бўлгаи шаҳзода, яъни Султон Увайс баҳодир мадҳида хотима: насиҳатлар бисотида кўп лаъл ва яхши сақланган дур ва панду насиҳатлар дастурхонида мевалар ва гуногун нозу неъматларни ул ҳазратга қулоққа олмоқ ва оғизга солмоқнинг чақириғи».
2. Бу уч байтнинг мазмуни: «Дарёнинг дурри ва коннинг лаъли каби сўзларни топгач, уларни шаҳзодага бағишлайин. У адолатли шаҳзодадир, унинг етти отасигача шоҳ бўлгандир. Бутун коинот, замона султони шаҳзода Увайс даргоҳининг тупроғи ҳисобланади».
3. Шаҳзода Увайс — Султон Ҳусайн Бойқаронинг акасининг ўғли.
4. «Зотидаги ҳаё ва одоб, худди аммаси, холаси, тоғаси ва отасига ўхшашдир».
5. Ога-онага баб-баравар қул бўл, чунки худо: «Ота-она эҳсондир» деган (яъни ғанимат ва улуғ неъматдир демак»).
6. Мустафо — Муҳаммад пайғамбарнинг сифати.
7. Зилли илоҳ— Худо сояси, подшоҳ.
8. Бу икки байтнинг мазмуни: «Қассобнинг қора молини парвариш билан семиртириши уни ўлдириш — сўйиш учундир. Парваришдан ҳўкиз нима баҳра оларди; у ботмонлаб семирса бўлди».
9. Бу икки байтнинг мазмуни: «Шуниси қизиқки, ўғридан қолган нарса билан жонни қутқариб, шаҳарга етганда тамғачи (савдогарлар молидан бож олувчи) ҳам унинг бошига келиб, дўқ билан закот сўрайди».
10. Ложуръа сумурмоқ — қултумламасдан, тўхтамай симирмоқ.

XXXVIII

1. «Бу дард йиғиси тугашининг тараннуми ва бу ҳасратномаси охирининг айтилиши ва тартиби авзойининг афсонаснни тузмоқ, хато ва камчиликлари рақамларига эътироф айтиб, бу бобда ҳақдан авф сўрамоқ».
2. «Саҳифаларпинг юзида дард жилваланади, мистар (чизиқсиз) қоғозга чизиқ тушириш учун қалин қоғозга иплар тортиб ясалган чизгич; транспорант) чизиғи ҳажрнинг катта йўлидир».
3. Суроҳи — май идиш.
4. «Форсий тил билаи сўзлар назм этилганидан, фақат форсча биладиганларгина баҳра топдилар».
5. Атрок — турклар.
6. «Агар модда камроқ эрса, яъни мазмун унчалик чуқур бўлмаса, ғам емаймиз, чунки бунда асли мақсад завқдирки, бу кам эмас».
7. Филотун (Афлотун) — қадимги Юнон (грек) файласуфларидан бўлиб, Суқротнинг шогирди ва Арастунинг устозидир. Эрамиздан илгари 427 йилда туғилиб, 347 йилда вафот этган.

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version