forum.ziyouz.com

Ilm va ziyo => Ma'rifat => She'riyat => Mavzu boshlandi: shoir 26 Oktyabr 2007, 15:34:17

Nom: Dunyo haqida she'rlar
Yuborildi: shoir 26 Oktyabr 2007, 15:34:17
DUNYO

Bir kimsa umrining so‘ngiga qadar,
Yig‘di molu dunyo, yig‘di siymu zar.

Uni qiziqtirdi na do‘stning holi,
Va na qo‘shnisining o‘ksik ahvoli.

U chindan mol-mulkning jilovin tutdi,
Faqat nafs ortidan ot surib o‘tdi.

Bir kuni ba hukmi taqdiri azal,
Shamshirin ko‘tarib keldi-ku ajal.

Endi na siymu zar qutqara olur,
Na billur, na gavhar qutqara olur.

Rozi yo norizo - farqi yo‘q mutloq,
Bunday choq chorasiz hatto do‘st-o‘rtoq.

Beshafqat ajalga berar ekan tan,
U dedi: "œShu ekan, dunyo shu ekan".

Marhumga marhumlik ko‘rilgay loyiq,
Uni qabristonga eltdi xaloyiq.

Uyum tuproq bo‘ldi quvonchi-g‘ami,
Kimdir boqib dedi: "œShunga shunchami"...
1994

Abdulla Oripov
Nom: Re: Dunyo haqida she'rlar
Yuborildi: Mas'ud 31 Iyul 2008, 12:32:02
Ҳар бошда чарх урар турфа муаммо,
Ҳар кснгил хоҳишда сзгача маъно...
Билмадим, кимлардир ёқтирар, аммо,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Билмайман, ким дссту, ким срур душман,
Бировга слжаман, кимга улушман,
Бозордан йироқда ҳур, сркин қушман,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Ким айтар, "шу скан замона зайли",
Кас нокас бслди-ку, замон туфайли,
"Отанг, онанг бозор," десинлар, майли
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Ажаб, бешигини шайтон аллалар,
Тутруқсиз гаплар-у, ёлғон сллалар,
Залолатни кспроқ сйлар каллалар,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Ксзга тик қарашиб, алдайди сизни,
Сскишлар, қарғашлар ол стар юзни,
Хуллас инсонист унутар сзни,
Мен бозорни жуда ёмон ко раман.

Ҳалол луқма нима, билмас кспчилик,
Харомни номлашар  - бу "œтирикчилик"
А аҳмонмас, шайтонни айлашар шерик,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Шарм йсқ, ҳаё йсқ пулнинг дастидан,
Оқибат бир чақа емиш қасдидан,
Алғон онт ичишар чақа устидан,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

"œТо рози" ҳукмидан кснгиллар нари,
Ксз сйнар тарози тоши сингари,
Алдашга интилар ҳам ёш, ҳам қари,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Ерга қарасангиз, ксзи маюслар,
Осмонда сса-чи, "мағрур" даюслар,
Тик боқишга йсл бермас номуслар,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

А азолат ҳукм стган маконлар кспдир,
Бири бошқасидан стадир, хспдир,
Бунда-чи, барчаси, барчаси тспдир,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Гарчи қорани-да, ксрсатади оқ,
Лок қалбдан қанчалар бслса ҳам йироқ
Таажжуб... дунё унга интилар!?
Бироқ,
Мен бозорни жуда ёмон ксраман.

Ҳаммамиз ҳар куни шошилиб борган,
Лойини жаҳолат ҳокидан қорган,
Аёлу-сркакни бузиб юборган,
Бозорни жудасм ёмон ксраман.

Жудасм жудасм ёмон ксраман!


©
Iyul, 2008 yil...