Соф инсоний севги ва ҳою ҳаваснинг фарқи...
Бу ерга соф инсоний севги ва ҳою ҳавас сртасида фарқ ҳақидаги фикрларингизни қолдиришингиз мумкин.
***
Бу ҳаётда муҳаббат тилсими ҳақида бош қотирмаган бирор инсон топилмаса керак. Инсон, ҳеч бслмаганда унинг гсзал ва бетакрор рангларидан ажиб ҳис-туйғуларни юракларга олиб кирувчи қисса ва романлар орқали ёхуд ҳар қандай томошабинни сзига ром стадиган қизиқарли кинофилмлар орқали баҳраманд бслган, мабодо бслмаган бслса, снди бслади...
Ўтмиш бир қадар равшан бслса-да, лекин инсоннинг келажак тақдири ғайбнинг сирли пардаси ортида сшириндир. Инсонлар покиза муҳаббатга (ва майлга) асосланган оила қурганларидагина бахтли бслишлари мумкин. Демак улар учун, соф инсоний муҳаббат билан сткинчи ҳою ҳаваснинг (хушторликнинг) фарқига бориш жуда муҳим ва аҳамистли ҳисобланади...
Соф инсоний севгининг хос аломатларидан бири шуки, у снг аввало юракни (қалбни) забт стади. Минбад нафсни (ҳирсни) қсзғатмайди. У бир нурдир. Инсон қалбига тушган он, қалб соҳибини ғафлатда бслса уйғотади, қалби слик бслса тирилтади. Юракка теккан муҳаббат оташи қалбни остин-устун қилиб юборади. У инсон қалбига ташриф буюргач, сзи билан бирга беғуборликни, самимийликни, гсзал ва мусаффо туйғуларни ҳам олиб келади, балки шундандир, у қалбни пок асрайди, уни хароб бслишдан сақлайди.
Муҳаббат қалбнинг ширин оғриғи. Унинг ширин азоблари инсоннинг юрак-бағрини сзади, ақлини сғирлаб, кснглини беқарор қилади. Аввалари хотиржам, сокин сди. Анди у ошиқ айланди. Бундай инсонда сз-сзидан қониқмаслик ҳисси аста-секин кучайиб боради, шу сабабдан у сзини мудом ростлашга, гсзаллаштиришга ҳаракат қилади. Бундай қалби баҳор инсон, баъзан гсзал туйғулар ичра сархушу сармаст, баъзан камгап ва сокин, баъзан сса мисоли ёниб турган ст-олов, ссзласа ёниб ссзлайди. Унинг юрагидаги жасурлик ва қалбидаги умид шу қадар кучлики, ҳар қандай мушкул ишлар ҳам унинг учун арзимасдек туюлаверади. У муҳаббатини қанчалик сширмасин атрофдагиларга барибир аён бслиб қолаверади.
Маҳбуби (ёки маҳбубаси) ҳақидаги ширин ҳаёллар уни бир лаҳзага ҳам тарк стмайди. У ҳатто, маҳбуби (ёки маҳбубаси) олдида йсл қсйган арзимас хатоси учун ҳам сзини койийди. Ва баъзан, маҳбуби (ёки маҳбубаси)нинг қусурлари ҳам унга фазилат бслиб ксринаверади. Балки шундандир, «муҳаббат ксзни кср, қулоқни кар қилади» дейдилар.
Ҳақиқий муҳаббат оддий бир одамдан ҳам буюк бир инсонни кашф қилиш қудратига сгадир.
давоми бор
http://islom.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2181&Itemid=1---> "Sevgi nima?!"
http://islom.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2180&Itemid=1---> "Haqiqat nima?!"
Mana shu linklarni ham o'qib ko'rishlikni tavsiya qilgan bo'lardim...
Manbaa: www.islom.ziyouz.com
http://islom.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2181&Itemid=1---> "Sevgi nima?!"
http://islom.ziyouz.com/index.php?option=com_content&task=view&id=2180&Itemid=1---> "Haqiqat nima?!"
Mana shu linklarni ham o'qib ko'rishlikni tavsiya qilgan bo'lardim...
Manbaa: www.islom.ziyouz.com
ASSALOMU ALAYKUM, MUSLIMAA OLDINROQ BU KITOBLARNI O'QIGANDIM JUDA YAHSHI KITOB,QAYTA O'QISH UCHUN QIDIRIB YURGANDIM,NETGA JOYLANGANINI BILMAGAN EKANMAN. ALLOH SIZDAN ROZI BO'LSIN.