forum.ziyouz.com

Kutubxona => O'zbek adabiyoti => O'zbek mumtoz adabiyoti => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 21 Dekabr 2008, 09:08:24

Nom: Muhammad Rahimxon Feruz. Elga shohu ishqqa qul (devon)
Yuborildi: AbdulAziz 21 Dekabr 2008, 09:08:24
Elga shohu ishqqa qul (devon). Feruz

(http://ziyouz.com/images/books/feruz.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=264)

Muallif: Muhammad Rahimxon Feruz
Hajmi: 357 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=264)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=3025.0)
Nom: Re: Elga shohu ishqqa qul (devon). Muhammad Rahimxon Feruz
Yuborildi: ЖАМШИДЖОН 29 Sentyabr 2009, 12:01:10
(http://www.ziyouz.com/images/books/feruz_devon.jpg)

Муҳаммад Раҳимхон Феруз

ЭЛГА ШОҲУ
ИШҚҚА ҚУЛ


Девон



ҒАЗАЛЛАР

Зиҳи бордур зуҳурингға азал бирла абад пайдо,
Тафаккур айлабон зотинг, қила олмас хирад пайдо.

Не ҳикматдурки, гулдек юз ато бир кимсага айлаб,
Бировда булбулосо оҳу афғон беадад пайдо.

Қачон ҳамдингга гўё айлагум тилни мане бекас,
Манга гар бўлмаса алтофи фазлингдин мадад пайдо.

Бу ҳам бор қудрату сунъинг тасдиқига бир бурҳон
Ки, қилдинг бу тўққуз қат осмонни беамад пайдо.

Нечук мақбуллиғ топғусидур аҳли жаҳон аро,
Ул одамким, онга қаҳринг соридин бўлса рад пайдо.

Бориси хоҳиши тақдиринг ила бўлғуси мавжуд,
Неким гар бандадин оламда бўлса неку бад пайдо.

Топар кавнайи ичра мақсад ила комини Феруз,
Иноётинг била бўлса анга гар маснад пайдо.

* * *

Бўлсун салом беҳад анга субҳ ила масо
Ким, деди васфини они фурқон аро худо.

Хоки қудумин айлади бўса ҳама расул,
Билди ўзига шоҳ они жумлаи анбиё.

Ул шомким, ҳақ амри била айлади уруж,
Топти ҳама мурод ила мақсудини раво.

Албатта ҳашрда топар онинг шафоатин,
Ҳар кимсаким, жаҳонда қилур инқиёд анго.

Ҳар кимки, амри шаръийға гар сунмағай бўйун
Рўзи жазода бўлгуси икки юзи қаро.

Ҳар ким салому саловот этса одатин,
Шаҳд шафоатин ичадур тонгла ҳашр аро.

Феруздек шафоатинг умидин этгамен,
Ҳосил қил они лутфинг ила бобини машо.

* * *

Ёраб, иш субҳу масо журм ила исёндур манга,
Ики кўзум ушбу ғусса бирла гирёндур манга.

Бошлағил тавфиқ ила роҳи ҳидоят сориға
Ким, кўнгул ҳар дам залолат бирла жавлондур манга.

Ман аён қилмоқ санга лозим эмасдур ҳар нафас,
Ким санга бордур намоён неки пинҳондур манга.

Сен агар лутфу инояту карам анласанг,
Жумлайи мушкул ики оламда осондур манга.

Афу ҳажридин бир қатра эҳсон айлагил,
Ким ҳамиша журм ила исён фаровондур манга.

Маърифатнинг жонибиға бошла йўлким борҳо,
Жаҳл сори хотири афкор жўёндур манга.

Қил ато бир журъаи фазлинг билаким, Ферузинг,
Субҳ ила шом орзу дарёи ғуфрондур манга.

* * *

Нигоро, олди ҳушим, тарзи рафторингға салламно!
Ерутти тийра кулбам, меҳри рухсорингға салламно!

Ишим қотил кўзунг бедодидин бўлмиш, басе, мушкул,
Ичиб қонимни тўймас, чашми хунхорингға салламно!

Лабинг сўздин берур жон ўлган элга дарди ишқингдин,
Равониарвар даби жонбахши гуфторингға салламно!

Ҳама ишқ аҳлидур, эй муғбача, зулфнинг гирифтори,
Бори дин аҳлини банд этди — зуннорингға салламно!

Дединг: «Лутф айлагум!», ўлтурдинг, аммо неча ноз айлаб,
Агар лутфинг бу эрса, жавру озорингга салламно!

Қилурсан ноз, агар ман ҳар неча арзи ниёз этсам,
Ситамкор маҳвашо, бу навъ атворингға салламно!

Сенга, Феруз, ўлуб бахт, этдинг ул оп қадди, зулфин васф,
Бу янглиғ табъи иозик бирла ашъорингға салламно!

* * *

Ул ой васфини вирд этсам забонда,
Неча йиллар адо бўлмас баёнда.

Дебон маъшуқинг асру бевафодур,
Манга кўп таъналар айлар жаҳонда.

Нетайким, ишқ зўр анлаб кўнгулга,
Ул ойнинг меҳрини асратди жонда.

Ҳабибимға чу маҳрам бўлди ағёр,
Эрурман ушбу ҳасратдин фиғонда.

Фироқ ичра менинг бағрим қилиб қон,
Ннгорим, билмадим, эрмиш қаёнда.

Ҳумоюн бахт ила бўлсун саломат,
Агар бўлса ҳабибим ҳар маконда.

Агар Ферузлик иқболинг эса,
Висолиға етушкунг бир замонда.

* * *

Гул юзунгга булбулосо ўтлуғ афғоним фидо,
Сарви озодингға қумридек хуш алҳоним фидо.

Хирмани гулдек бўлуб киргил қучоғим ичраким,
Гул киби ислаб юзунг, айлай санга жоним фидо.

Ваҳ, нечук кофирдурур икки кўзингким, бир қиё
Ҳолима боқмас ҳам этсам нақди имоним фидо.

Гоҳ-гоҳи ман сори қўйгил қадамким, айлайин
Мақдаминг гардиға жон, эй кўнглум олғоним, фидо.

Эй париваш кулбамға элдин ниҳону ошкор
Келки, то айлай санга пайдою пиҳоним фидо.

Чашми умидим ёр ўлғил меҳрдек юз бирлаким,
Баҳри кон этсун санга чашми дурафшоним фидо.

Бахти Феруз ила гар топсам висолинг давлатин,
Сўз дуррин базмингда айлай, эй сухандоним, фидо.

* * *

Рухсорин очиб бир пари келди бу тун базмим аро.
Бошдин оёқи бор экан меҳру вафо, нозу адо.

Чиқса фалакка ҳар саҳар оҳу фиғоним, не ажаб,
Айлар фузунроқ ҳар кеча ул ой менга жавру жафо.

Билмон, не офат эрди ул бўлғоч назарга жилвагар,
Ақлу хирад, ислому дин ўлди бори мендин жудо.

Жонинг учун ҳар дам манга кўргуз тараҳҳум, эй пари
Ким, сабру тоқат қолмади жавринг чекиб субҳу масо.

Ойдек юзунгнинг партави тушсун каро кулбамға ҳам,
Кўйғил қадам, эй маҳлиқо, очиб узори дилкушо.

Не суд, толеъ бўлса гар юз ою кун, ҳар субҳу шом,
Нечунки бор Ферузға меҳру жамолинг муддао.

* * *

Эй, юзунгдур ҳусн авжида мунаввар офтоб,
Кўргач они заррадек этсам тонг эрмас изтироб.

Булбулосо айлабон тун-кун фиғону нолалар,
Зор кўнглум гул юзунг шавқида бўлмишдур хароб.

Лаъли майгунинг фироқида етибман ўлгали,
Васл аро лаълинг шароби бирла қилғил комёб.

Дўстлар, фарёду афғон этсам эрмас айбким,
Дилбарим ағёрға лутфу манга айлар азоб.

Маҳрам эт васлинг аро иқболи Ферузинг киби,
Бу ҳазинни, эй суманбар, айламай нозу итоб.

* * *

Дедим: «Кўзумни равшан эт меҳри жамолинг кўрсатиб!»
Деди: «Узорим ўтиға жонинг нетарсан ўртатиб?!»

Дедим: «Тараҳҳум айлабон ҳолимға қил наззора».
Деди: «Кўзум жонинг фигор этгуси ноз ўқин отиб».

Дедим: «Висол ичра лабинг шахди менинг комим эрур».
Деди: «Санга бергум ани заҳри фироқ ичра қотиб».

«Дедим: «Лабингнинг шарбати ширинму ё кавсар суйи?»
Деди: «Бўлурму ҳар суйи оби бақоға ўхшатиб?!»

Дедим: «Недин эркан бугун олам муаттар бўлмоғи?»
Деди: «Сочимни тонг ели юз узра солмиш бутратиб».

Дедим: «Кўзунг бедор қил ноз уйқусидин, эй пари».
Деди: «Бу лаҳза фитнайи нойимни неткунг уйғотиб?!»

Дедим: «Кўзунгдин ўргилай, бир бўса бер Ферузға».
Деди: «Юзумни оғритур ҳар ён хатинг ниши ботиб».

* * *

Етушти ҳажридин жонимға юз ранжу алам, ёраб,
Кўруб ҳолимни, кам қилмас манга бир дам ситам, ёраб.

Висоли орзусида ўтурдим субҳ ила шомим,
Муяссар бўлмади ҳижронида жуз дарду ғам, ёраб.

На қолди тоб жисмимда, на тоқат зор кўнглумда.
Етур эмди висолиға ўзунг айлаб карам, ёраб.

Сочи савдосида доим қоронғудур манга олам,
Менинг бу шоми ҳижронимга еткур субҳидам, ёраб.

Жаҳоноро жамолидин менинг базмимға ҳам бир тун
Етургайму экан равшанлиғ ул маҳваш санам, ёраб.

Агар лутф айлабон ўз илки бирла берса бир соғар.
Кўнгулда қолмас эрди орзуйи жоми Жам, ёраб.

Не янглиғ сабр қилсун ул қуёш ҳижронида Феруз,
Зиёд айлар жафосин, айламас бир зарра кам, ёраб.

* * *

Бу оқшом келди ул дилбар адаб бирла салом айлаб,
Ўлук жисмимга жон берди масиҳосо калом айлаб.

Шабистонимни қилди оразининг меҳридин равшан,
Очиб рухсоридин парда, қуёш янглиғ хиром айлаб.

Аён айлаб жамолин қилди шомим субҳга табдил,
Юзи ҳижронида ағёрнинг субҳини шом айлаб.

Келиб юз навъ нозу ишва бирла меҳр этиб оғоз,
Қошимда ўлтуруб деди тилин мўъжиз калом айлаб.

Кп: «Эй ҳажримда кўнгли лоладек доғ узра доғ ўлғон,
Юрурсан бўйла токи айши роҳатни ҳаром айлаб?

Висолимға чу етдинг шоду масрур айлабон ўзни,
Баён айла манга сен арзи ҳолингни тамом айлаб».

Чиқориб бир суроҳий бода пайдар-пай қилиб лабрез,
Ичурди қўл солиб бўйнумға юз минг эҳтиром айлаб.

Кириб оғушима мажлис аро сармасти хоб ўлди,
Тонг отғунча мани масти мудом шодком айлаб.

Ёри ушшоқини Феруз сармастп баҳор этти,
Оллоҳ, шод эт они барчадин олиймақом айлаб.

* * *

Олса жоним қошу кўзунг, икки лаб,
Тозадин жон бергусидур иккилаб.

Етса соқий базми аро навбат манга,
Майдин айлаб жомни тут лабо-лаб.

Лаъли майгунинг фироқидур менинг,
Солғон ўт жонимға гар сўрсанг сабаб.

Ташлабон ҳижрон қоронғу чоҳиға,
Қон оқиздинг кўзларимдин рўзу шаб.

Кеча-кундуз ғайр ила суҳбат тузуб,
Нўш этарсан дам-бадам жоми тараб.

Зори саргардон бўлуб субҳу масо,
Жону дил қилғусидур васлинг талаб.

Ўзгаларга кўргузуб лутфу карам,
Не учун Ферузға қилғунг ғазаб.

* * *

Зулфи мушкинини ул ой айлади юзга ниқоб,
Ошиқу бечораларнинг кўзнни қилди пуроб.

Оташин рухсори устида муанбар кокили,
Ўтға тушган қил масаллик қилғусидур печу тоб.

Лутф этиб келдинг букун базмим аро, эй муғбача,
Келтуруб жоми паёпай қил мани сармасти хоб.

Эй суманбар, ҳар қачон ишқ аҳлиға солсанг назар,
Ман ҳазинингни доғи ул жумладин қилғил ҳисоб.

Нўш этиб ағёр ила гулранг май ул сарвноз,
Айлади ман зорни рашк ўтиға бағрин кабоб.

Гар такаллум чоғи дур сочса лаби ёқутидин,
Айлай олғайму анга ўзин баробар дурри ноб.

Солибон Ферузни кўздин йироқ, эй нозанин,
Ғайр ила суҳбат тузуб ичкунгдур гулгун шароб.

* * *

Ёримнинг рухсори олдида ҳижилдур офтоб,
Ваҳки, ошиқ ишқи ўти қилди бағримни кабоб.

Ул паривашға дедим: «Лаълинг майидин бода тут».
Ноз ила дерким: «Санга еткайму лаълимдин шароб.

Ёлвориб ҳар неча лутф уммид қилсам ёрдин,
Ул манга сўкуб-кулуб юз ноз ила айлар итоб.

То эрур жонинг баданда, иста жонон васлини,
Етса ҳам, эй дил, санга йўлида юз ранжу азоб.

Ман дедим ёримға: «Лаълингдин ато қил бўсае!»
Деди: «Эй Феруз, сабр эт, мунча кўргузма шитоб!»

* * *

Лаълиға еткурубму ул гулузор шарбат,
Таъм ичра буки юпмиш кўп иштиҳор шарбат...

Ичгандек обиҳайвон руҳи равои топарман,
Гар берса лабга элтиб бир коса ёр шарбат.

Гўё лаби сувидин бир қатра томизибдур,
Қанд узра мунча бўлмиш кўп ширавор шарбат.

Ул шўх лабшакарнинг лаълиға етконидин
Топмиш бу навъ қадру ҳам эътпбор шарбат.

То қилди бўса ул шўх лаъли равон физойин,
Ушбу хусусдин олди мандин қарор шарбат.

Жонимни рашк ўтиға, жопо, десапгки ёқмай,
Ағёр бирла ичма кўб ошкор шарбат.

Доим вужуди бўлғай эмин хазон елидин,
Ҳар кимки, ёри бирла ичса баҳор шарбат.

На хуш саодат ўлғай Ферузлиқ қилиб бахт,
Ҳар кеча ўз қўлидан берса нигор шарбат.

* * *

Фурқатинг солди дилу жон ичра ўт,
Куфри зулфинг дину иймон ичра ўт.

Наргиси шаҳло кўзунг солғусидур
Бир нигаҳдин боғу рпзвон ичра ўт.

Оҳ чексам фурқатингдин ўртаннб,
Тушгусидур байтулаҳзон ичра ўт.

Журмим, эй маҳваш, недур, ҳар дам солур
Барқи ишқинг жисмп вайрон ичра ўт.

Ой киби фаррух юзунгшшг фурқати
Солди кўкда меҳри рахшон нчра ўт.

Не ажаб, кўргач юзунг Ферузнинг
Оҳидин тушса гулистон ичра ўт.

* * *

Ўлмакка етдпм ҳижрон ғамидин, ҳолимға эт раҳм, эй сарвиқомат,
Қаддинг ниҳоли боди хазондин бўлсун, илоҳо, доим саломат.

Ишқингға тушдум, қолдим балоға, келмасму раҳминг бу мубталоға,
Зўр айлаб ишқинг мен бенавоға, солди бошимға шўри қиёмат.

Кофур кўзунгга жону жаҳоним бўлсун тасаддуқ, эй меҳрибоним,
Лаълинг майидин маст айла жоним, ғамдин топай то бирдам фароғат.

Юз узра лаълинг чун қилди пинҳон хатти зумуррад, эй моҳитобон,
Десам тонг эрмас, зулматда қолғон ҳайвон суйидин улдур аломат.

Васлинг шаробин нўш айлаб ағёр, тун-кун эрурлар саршор-саршор,
Ваҳким, бўлубман маҳруми дийдор, заҳри ғамингга қилдим қаноат.

Рашк ўти айлаб бағримни бир ён, ашкимни қилди дарёи уммон,
Андуҳи фурқат ошуби бир ён, бир ён ҳужуму таъну маломат.

Чархи ситамгар айлаб манга кин, қилди санга қаҳр этмакни ойин,
Биллоҳки, ғамдин бу жони ширин топмас танимдин чиқмоқға фурсат.

Аҳбоб васлинг хонида маҳзуз, ҳижрон ғампидин маъмуну маҳфуз
Бордур манга ҳам мақсуди малҳуз, жоми висолинг йўқ шаҳди шарбат.

Бўлсун ҳамиша гардун ғуломинг, пқооли толеъ роми мароминг,
Феруз ўлуб ҳар субҳ ила шоминг, ҳамроҳинг ўлуб бахту саломат.

* * *

Нечук офат эдинг, эй сарвиқомат,
Бошимға солди ишқинг юз қиёмат.

Қиёмат шўришин жаҳонға солдинг,
Жаҳондин мунъадам бўлди фароғат.

Фароғат пстаган чиқсун жаҳондии,
Тонилмасдур тирикликда саломат.

Саломат аҳли бошиға фалакдин,
Даме тинмай ёғар санги маломат.

Маломат тошидин озурдадурлар,
Бу кўҳна дайрда аҳлн фаросат.

Фаросат ҳайлининг оллида бу қул,
Бошингға солманин чипи малолат-

Малолат чекмайин десанг жаҳонда,
Худонинг берганига қил қаноат.

Қаноат бирла сабр ўлса санга иш,
Ҳар ишда қилмагунг ҳаргиз надомат.

Надомат бирла умрим ўтди, ёраб,
Етур тонгла расулингдин шафоат.

Шафоат жомидин саршор қилғил,
Ҳазин Ферузни шоҳи рисолат.

* * *

Қачонким айласа ул Исойи замона ҳадис,
Ўлук баданга берур умри жовидона ҳадис.

Бўлур бори шаккарин нуктагўйлар абкаму лол,
Не мажлис ичра қилур ул маҳи ягона ҳадис.

Ҳадисидин, неажаб, зумри жовидон топсам
Ки, ҳар дам обн Хизрдин берур нишона ҳадис.

Деса сўз ўзга ҳабибимдин, айламас таъсир
Қулоқға ҳар нечаким бўлса қудсиёна ҳадис.

Биҳамдиллаҳ, эрурман висолиға маҳрам,
Нединки, бордур эшитмак манга баҳона ҳадис.

Муғанниё, тузуб «Ушшоқи рост» оҳангин,
Наво қил, айлабон оғоз ошиқона ҳадис.

Гоҳи карам била Ферузни ҳам айлаб ёд,
Замон-замон анга қил хат била равона ҳадис.

* * *

Қадинг ҳажрида, эй ҳури паризод,
Қилурман қумри янглиғ нола бунёд.

Даме бу ҳолима айлаб тараҳҳум,
Висолинг базмида қилғил мани шод.

Мунаввар оразинг чун моҳи анвар,
Эрур зебо қадинг чун сарви шамшод.

Жафо таркин тутуб ман нотавонға,
Ҳазин кўнглумни ғамдин айла озод.

Эрур ҳар кирпикинг бир туки ханжар,
Кўзунг жон олғучи бераҳм жаллод.

Не бўлғай бир кеча элдин ниҳоне
Хиром этсанг қилиб Ферузни ёд.

* * *

Гулшан ичра сарв ёхуд ул қади мавзунмудур?
Наргис эрканму ва ё ул чашми пурафсунмудур?

Ул гул олмишму қизил гул илкига бу боғ аро,
Ё шаҳиди ишқ қонидин қўли гулгунмудур?

Гул нечук гулгун юзунгга ўзни монанд айлагай
Ким, онинг ранги юзунгдин дам-бадам афзунмудур?

Гул уза шабнадшу ёхуд булбул ашки ҳажридин
Гул боши узра нисор ўлғон дури макнунмудур?

Буки, тинмай гулшан ичра нола айлар андалиб,
Ул дағи бир гул ғамидин ман киби дилхунмудур?

Дўстлар, Лайлини гулрўйимга ташбеҳ айладинг
Ким, онинг девонаси мен зордек Мажнунмудур?

Эй кўнгул, ул гул висоли ичра шод эткан сани,
Бахти Ферузингму ёхуд гардиши гардунмудур?

* * *

Кулуб деди манга бу кеча дилдор:
«Бўлубмусан манга асру гирифтор?»

Дедимким, «Ошиқи зорингман, оре,
Нетайким, васлинга йўл бердинг ағёр.

Санга ағёр ҳамдам бўлса бор дам,
Менинг бағрим бўлур афгору афгор.

Бу ҳолимни кўруб, қилгил тараҳҳум
Бўлубман дарди ишқингдин басе зор...»

Табассум бирла дур сочиб сўзидин,
Дедимки: «Не ғараз бу сўздин, эй ёр?»

Дедим: «Лаълингдин этгил бўса эҳсон»,
Деди: «Бу нукта бордур асру душвор».

Кўруб ул дамда беҳад изтиробим,
Деди: «Феруз, бўлгум санга ғамхор».

* * *

Шод ўлғил, эй маҳзун кўнгул, оу кеча дилдоринг келур,
Ширин такаллум, гулбадан, лаъли шакарборинг келур.

Соз айла айш асбобини, очғил тараб абвобини,
Рухсори оламтобини очиб севар ёринг келур.

Лаълин қилиб мўъжизбаён, бермакка умри жовидон,
Юз навъ меҳр айлаб аён, жонбахш гуфторинг келур.

Ҳижрони ичра борҳо тортар эдинг ранжу ано,
Бу дам тутуб расми вафо шўхи ситамкоринг келур.

Маҳзун қилиб ағёрни, шод этгали сен зорни,
Тарк айлабон озорни, ёри вафодоринг келур.

Кўнглига ноланг бир саҳар таъсир қилмишдур магар,
Ширин дудоқу сиймбар, фархунда дийдоринг келур.

Ферузбахт ўлғил мудом, эт нўши ишрат бирла жом,
Андоқки сарви хушхиром, озода рафторинг келур.

* * *

Оҳким, жонимға жавр айлаб мани ёр ўлтурур,
Ҳажр тиғидин қилиб кўксимни афгор ўлтурур.

Берса жон ширин лабидин гар ўлук жисмимга, лек
Қатлима айлаб ишорат, чашми хунхор ўлтурур.

Келса токи мажлисимга неча турлук ноз ила,
Гаҳ қилиб хушдил, бўлуб гоҳи дилозор ўлтурур.

Гар назар қилсам ул ой рухсориға мойил бўлуб,
Рашк ўтиға ўртабон зулфи нигунсор ўлтурур.

Васли бирла шод этиб ағёрни, ҳижрон аро
Айлабон маҳзун мани, чархи ситамкор ўлтурур.

Ишқ айтур: «Масти хоб ўлғонда ўпгил лаълидин»,
Ақл дер: «Қўй бу ишинг, гар бўлса бедор, ўлтурур».

Ҳар неча йўлида жон қилсам фидо Феруздек,
Айламай манзур они, ҳар дамда юз бор ўлтурур.

* * *

Лутф ила айлаб табассум, келди чун базм ичра ёр,
На анга бир кимса ҳамдам эрди на ағёр ёр.

Ноз ила бошлаб такаллум деди ул дилбар манга:
Қайси маҳваш кўргузуб юз олди сандин ихтиёр?

Қайси бир жаллод кўз ҳолинг хароб этмиш сенинг,
Кайси  дилбар зулфига бўлдинг асир, эй дилфигор?

Қайси бир ёқутлаб дурдек тиши муштоқисан
Ким, кеча-кундуз кўзунг ёши эрур гавҳарнисор?»

Ман дедим онинг бу янглиғ илтифотини кўруб:
«Сан эрурсан бағрим этган қон, чашмим — ашкбор».

Юз туман найранги бирла икки жоду наргисинг
Ақлу ҳушимни олиб қилди мани мажнуншиор.

Деди: «Эй Феруз, келдим кулбанга танҳо бу тун,
Хоҳ сўрғил, хоҳ ўп энгу лабу энгу узор».

* * *

Ёқут лабу гавҳар тишу ғунча даҳан ёринг келур,
Насрин узору лоларуҳ хуршид рухсоринг келур.

Исо нафас, Юсуфи Чин, Мусо такаллум моҳрў,
Жаллод кўзу бераҳм дил, шўхн жафокоринғ келур.

Мушкун қошу сунбул сочу моҳпайкару жонбахш дам.
Сийминзақан, гулпираҳан, лаъли шакарборинг келур.

Меҳроразу фаррух юз, тўбиқаду шнринсухан,
Тўти мақому гулбадан, товус рафторинг келур.

Кофирвашу ошиқкушу нозик мизожу тундхў,
Сангин кўнгил, бедодгар, ёри дилозоринг келур.

Рангин адою тезфаҳм, абрўкамону хашмгин,
Қотил нигоҳу бевафо, чашми хунхоринг келур.

Иқболу Ферузинг бўлуб ёвар санга уз нозанин,
Лутфу карам зоҳир қилиб, бўлмоқ учун ёринг келур.

* * *

Қилдилар кўзум равшан орази дурахшонлар,
Комим этдилар ширин лаъли шаккарафшонлар.

Ноз ила карам айлаб мажлис ичра келдилар
Орази гулафшонлар, кокили паришонлар.

Ҳусниға берур зийнат бир-биридин афзунроқ,
Юзда холи ҳиндулар, лабда ҳатти райҳонлар.

Жонфизо табассумдин лабларин қилиб хандон,
Қилдилар сўруб ҳолим неча лутфу эҳсонлар.

Лаъли жонфизолардин бўсалар ато айлаб,
Бердилар фироқ ичра хаста жонға дармонлар.

Нўш этиб Майи гулранг мастлиғ қилиб ҳар
Бир-бири била ўйнаб чок этиб гирибонлар.

Сўз дурин нисор айла мақдамиға, эй Феруз,
Базминг ичра келмишлар бу азиз меҳмонлар.

* * *

Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур?
Сарвқаду гулпираҳан, ғунча даҳоним қайдадур?

Бир қиё боқмоқ била ақлимни торож айлаган
Ул парирухсор, мужгони синоним қайдадур?

Чиқти жоним фурқатида гул юзин кўрмай анинг,
Жон берурға лаълидин Исо нишоним қайдадур?

Кечаю кундуз фироқпда ўлар ҳолатдаман,
Айтинг, эй аҳбоблар, жисм ичра жоним қайдадур?

Оҳу нолам чархфарсодур юзи ҳижронида,
Билмадимким, боиси оҳу фиғоним қайдадур?

Белу оғзи ёди бирла кўзларим гирён этиб,
Ошкоро анлаган дарди ниҳоним қайдадур?

Васли бирла шод этиб ағёрларни ҳар кеча,
Байтулаҳзонимға бўлмай меҳмоним қайдадур?

Топмадим ул гул висолидин хабар Феруздек,
Эй сабо, бергил хабар, оромижоним қайдадур?

* * *

Офтобосо жамолинг кўргач ўлдум, эй нигор,
Беқарору беқарору беқарору беқарор.

Тиғи ишқу ханжари нозингдин ўлдум субҳу шом,
Дилфигору дилфигору дилфигору дилфигор.

Оҳу нолам айлади ишқингни охир даҳр аро,
Ошкору ошкору ошкору ошкор.

Жавру зулминг бўлғондур ман ҳазинға дам-бадам,
Бешумору бешумору бешумору бешумор.

Ой киби фаррух жамолинг кўргали йўлунгда кўз
Интизору интизору интизору интизор.

Ноз ила сўрсанг самандинг сакратиб йўқ сен каби
Шоҳсувору шоҳсувору шоҳсувору шоҳсувор.

Васлинга йўл топса ҳар ким бўлгай ул Феруздек
Бахтиёру бахтиёру бахтиёру бахтиёр.

* * *

Айлади ҳайрон мани бир шўх чашми холдор,
Кўргач они борди илкимдии инону ихтиёр.

Чиқса рахшин сакратиб майдонға гар, даврон элин
Қилғусн дарёйи ҳайрат ичра ғарқ ул шоҳсувор.

Ваҳ, не янглиғ офат эрди солди ўт олам аро,
Айнатиб қошу кўзин очибон гулгун узор.

Буркини эгри қўюб зулфин паришон айласа
Айтгусидур порсолар кўнглидин сабру қарор.

Гул кўтармиш бошига шабнам дурин қилмоқ учун,
Сайри боғ этсанг агар они қудумннгға нисор.

Лола пойандоз учун баргин тўшаб йўлунг узра,
Наргис шаҳло кўзидур кеча-кундуз интизор.

Хўблиқ лофин урар гулшанда гул, эн жон, келиб
Қилғил очпб гул юзунг ул хийра сарни шармисор.

Гул юзунгни кўрмак айлаб орзу субҳу масо,
Кўзларим ёш тўккусидур мисли абри навбаҳор.

Ошиқи бечоралар ҳолиға қилмоққа ситам,
Йўқтурур оламда сандек бир парирухсор ёр.

Бу жаҳон раънолариға бўлма мафтун, эй кўнгул,
Борчасидур бесаботу бебақою бемадор.

Айб қилманг гар паришонҳол эсам Феруздек,
Айдади ишқи ул ойнинг жону кўнглум беқарор.

* * *

Оразининг меҳриға хуршиди рахшон бандадур,
Қомати зебосиға сарви хиромон бандадур.

Чашми хоб олудиға наргис қилиб қурбон ўзин,
Юзининг гулзориға фирдавси ризвон бандадур.

Руҳпарвар нуктасиға бўлғусидур қул Масиҳ,
Жонфидо лаълиға онинг обиҳайвон бандадур.

Даргаҳидадур Зулайҳо бир канизи камтарин,
Партави рухсориға минг моҳи Канъон бандадур.

Лайлийи лўливашининг зулфи анбарбориға,
Айлабон жонни фидо Мажнуни ҳайрон бандадур.

Ул лаби ширин фироқида қолиб шому сабо,
Васлин айлаб орзу Фарҳоди нолон бандадур.

Бахт ўлуб Феруз агарчи ҳар дор оша эрса ҳам,
Ўпмак истаб лаъли ширинингни, эй жон, бандадур.

* * *

Сочи сунбул, юзи гул, шўхи паризодим келур.
Қилғоли комим раво ул сарви озодим келур.

Ишқида билмиш дурур ҳоли харобимни, магар
Раҳм этиб ман сори букун қадди шамшодим келур.

Жилва бирла қомати сарвин хиромон айлабон,
Ғарқ этиб озору жаврин кўзи жаллодим келур.

Васлин истаб борғоч—ўқ қўйи сори боқиб манга
Деди ул ширинлиқо: «Ишқимда Фарҳодим келур!».

Жавру зулмин тарк этиб букун менинг кулбам аро,
Лутф айлаб боиси афғону фарёдим келур.

Кўрубон Мажнуни забун ҳолим жунун водийсида,
Деди таслим айлабон: «Ишқ ичра устодим келур».

Кўргач-ўқ Ферузни деди табассум кўргузуб:
«Васлим айлаб орзу ул зори ношодим келур».

* * *

Сакратиб майдонда рахшин ул пари жавлон қилур,
Чусту чобукликда олам аҳлини ҳайрон қилур.

Сарвқадду гул юзин кўрмаклик айлаб орзу,
Булбули қумри ўзин шавқ ўтиға сўзон қилур.

Кўз юмуб очғунча етса ишқ султони агар,
Ақлу ҳушу сабр қасрин ер била яксон қилур.

Ҳажридин етса жафо ул дилрабодин ҳар неча,
Ул жафони васл умиди дардима дармон қилур.

Оҳким, ман нотавонни фурқат ўтиға ёқиб,
Васлида ағёрни саршор этиб шодон қилур.

Айлабон кўксум ҳадаф, қаҳру ғазаб зоҳир қилиб,
Қошининг ёси била мужгон ўқин паррон қилур.

Жони зоримға неча қилса ситам парвонадек,
Боши узра айлаб ўзни нисор, онга қурбон қилур.

Илтифотингдин насиме етса, жоно, ман сори
Боғи умидим гулини ғунчасин хандон қилур.

Ёғдуруб анжум ушшоқ тошини кажрафтордин,
Олам аҳли умрини бунёдини вайрон қилур.

Аҳли хиссат етса давлатға, замона аҳлининг
Бир фулуси кармана учун бағрини бирён қилур.

Сабр қил Феруз, агар қилса жафо бу чархи дун,
Сабр қилғоннинг худо мушкулларин осон қилур.

* * *

Ҳар сўзида фош этар ул бути танноз ноз,
Бўлмуш анга гўйиё ҳамдаму ҳамроз ноз.

Ҳар неча ул шўхға арзи ниёз айласам,
Айни тағофул била қилғуси оғоз ноз.

Нозлар айлаб қилур ишқ эли кўнглин шикор,.
Бўлди, магарким, анга шунқори шаҳбоз ноз.

Ноз ила боқғоч қиё ҳушуму сабрим олиб,
Дашти жунунда мани қилди сабуктоз ноз.

Гар анга тузгил десам дўстлиқ оҳангини,
Жаври мақомин тутуб қилғусидур соз ноз.

Турфа будурким, ўлук жисмима жон бергали
Бўлди Масиҳо киби мўъжизапардоз ноз.

Гар тиласанг васлида ком ила Ферузлиқ,
Сан анга кўб қил ниёз, этса гар ул оз ноз.

* * *

Ёр кўнглимдаги асрору ниҳоним билмиш,
Ишқида ҳар неки пинҳону аёним билмиш.

Лутф бирла бу кеча келди ёнимға гўё
Ёнғонин фурқат ўтиға тану жоним билмиш.

Чиқғонин гул юзи ҳижронида афлок узра
Булбулосо тун-кун оҳу фиғоним билмиш.

Ҳожат эрмас анга арз айламак аҳволими
Ким, вафо йўлида яхшию ёмоним билмиш.

Шукрким,толеъ Феруз ила бормиш хушҳол,
Ишқида тузлуким ул қоши камоним билмиш.

* * *

Айб айламанг бўлсам ул ой ишқида нолон, эй рафиқ,.
Қилди ҳазин жонимни ҳажр ўтиға сўзон, эй рафиқ.

Дарду ғам ҳижронида ҳолим кўруб раҳм айламас,
Зулмин фузун айлар манга ул номусулмон, эй рафиқ.

Топгусидур ўлган бадан нутқидин онинг тоза жон,
Лаъли лабини ҳар қачон қилса дурафшон, эй рафиқ.

Юз ноз ила ул дилрабо қилса такаллум ногаҳон,
Ул бўлгуси, кўрса агар, минг моҳи Канъон, эй рафиқ.

Отиб қошининг ёсидин кирпик ўқини дамбадам,
Бу ўқ била қилди кўнгул мулкини вайрон, эй рафиқ.

Роҳат топар жоним менинг қилса ситам ҳар неча ул,
Жаври магар бўлмишдурур дардима дармон, эй рафиқ.

Манъ айлама Ферузни ул маҳлиқонинг ишқидин,
Бўлмиш онинг ишқи менинг жисмим аро жон, эй рафиқ.

* * *

Сайри гулшан айлаганда ул суманбар, эй рафиқ,
Ишқ ўтини солди кўнглум ичра ахгар, эй рафиқ.

Ўйнотиб қошу кўзини ақлу ҳушимни олиб,
Айлади Мажнун мани ул шўхп кофар, эй рафиқ.

Лаъли руҳафзосини ўпмак таманно айлабон,
Бўлди кўнглум маъдани ёқуту аҳмар, эй рафиқ.

Айлагач лаъли табассум кўруб инжу тишларин,
Доманимға тўкди кўз маржону гавҳар, эй рафиқ.

Ёғду оламни кўзумга қилди шоми тордек,
Айлабон пинҳон юзин зулфи муанбар, эй рафиқ.

Ул париму равшан этган тийра бўлғон кўзларим,
Кўкдин индиму ва ё хуршиди анвор, эй рафиқ.

Зоҳир айлаб жавру зулму қаҳру кин Ферузға,
Айлади ҳолин хароб ул моҳи пайкар, эй рафиқ.

* * *

Олдинг ниқоб юздин, эй дилрабо, муборак!
Хуршиддек жаҳонға бердинг зиё, муборак!

Фархунда оразингии айларга шамъи мажлис,
Келдинг тараҳҳум айлаб бу базм аро, муборак!

Ошиқларингға васлинг кўб ваъда айлаб эрдинг,
Бу ваъдаларға охир қилдинг вафо, муборак!

Гоҳи табассум айлаб, гоҳи такаллум айлаб,
Пниҳону фош қилдинг нозу адо, муборак!

Гоҳи олиб қўлунгға танбур, ўлуб навосоз,
Ушшоқи бенавога бердинг наво, муборак!

Чиқмай усулдинки раққослиқ қилиб фош,
Юз бўса бир дирамға қилдинг баҳо, муборак!

Феруз, кўнглинг этма қошу кўзига мафтун,
Эркан ҳаёсиз асру ул шўхи номуборак!

* * *

Эй фалак, нетдим сани, дуншанлиғ изҳор айладинг,
Нотавон кўнглум туганмас ғамға дучор айладинг.

Солибон айру малаксиймо ҳабибимдин мани,
Ғулсурат девсийратлар била ёр айладинг.

Васл ила бир дам хуш этмай хотири ношодими,
Доимо дарду фироқу ғам аро зор айладинг.

Ҳажр тиғидин қилиб жисмимнн сартосар яро,
Жони зоримии машаққат бирла афгор айладинг.

Давлатп васлин муяссар айлабон ағёрга,
Меҳнату ҳажриға кўнглумни сазовор айладинг.

Бир йўли айланмайин Ферузнинг коми била,
Эй фалак, нетдим сани, душманлиғ изҳор айладинг.

* * *

Ҳусн  авжининг хуршидидур, эй моҳсиймо, оразинг,
Балким, латофат ичрадур ондин ҳам аъло оразинг.

Кун зоҳир айлаб инфиол ўлди шафақ ичра ниҳон,
Субҳи саодатдин тулуъ этгач мусаффо оразинг.

Сарв узра очилмиш гули аҳмар дебон ҳасрат қилур,
Кўрган киши қаддинг уза бу навъ зебо оразинг.

Ҳусну латофат рамзини ишқ элига билдургали,
Гулгун саҳифа устида хат қилди пайдо оразинг.

Кўнглум қуши булбул киби тинмай наво чекса, нетонг
Ким, они бу навъ айламиш хушлаҳи гўё оразинг.

Ишқингдин ўлганлара бер, жоно, ҳаёти тозаким,
Лаълингдин этмиш чашмайи ҳайвон ҳувайдо оразинг.

Шаҳло кўзу мушкин қошу холи муанбарлар била,
Зийнатлиғ этмишдур, басе, тангри таоло оразинг.

Сабру қарору тоқатим борди кўнгулдин, эй пари,
Васлинг аро бир дам кўзум қилгоч тамошо оразинг.

Иқболи Ферузинг киби бўлмоқ тиларман мунисинг,
Ёшурма ҳақ ҳаққи учун, эй шўхи якто, оразинг.

* * *

Кўнглумга солди, ваҳ, ишқ ўтинким бир ғамза бирла тарзи нигоҳинг,
Қилди кўзумга оламни тийра юз узра тушган зулфи сиёҳинг.

Қилғоч тамошо меҳри жамолинг ишқинг ғамиға бўлдум гирифтор,
Ёлғуз эканму бу дилраболиғ, бордурму ёхуд меҳри гиёҳинг.

Ою қуёшға қилмас назора гар кўрса ушшоқ ҳайратлар айлаб,
Жоно, қамардек рухсоринг ила хуршид. гавҳар заррин кулоҳинг..

Ҳажр ичра ғамдин ўлмакка етдим раҳм айлаб эмди, бўлғил паноҳим,
То барча коминг айлаб муяссар бўлсун ҳамиша тангри паноҳинг!

Феруз, ёринг ортуқроқ айлар жонингға ҳар дам жавру жавосин,
Гар тавба қилсанг оллида йиғлаб ўтмасму эркан журму гуноҳинг!

* * *

Ёқутдурму билмадим ё лаъл, эй жонон, лабинг,
Ё оразинг гулзорида борму гули хандон лабинг.

Лаълингни бир ўпмак била топтим ҳаёти жовидон,
Иъжози Исому экан ё шарбати ҳайвон лабинг.

Кулгу чоғи зоҳир бўлур бу мусаффо тишларинг,
Гўё алардур бебаҳо дур, ҳуққайи маржон лабинг.

Кўздин тўкуб ҳижрон аро доим сиришқи лолагун,
Ўпмаклик анлаб орзу тун-кун ютарман қон лабинг.

Минг бебаҳо ёқут лаъл инъомидин ортуқ дурур,
Бир сўрғоли бу зоринга қилсанг агар эҳсон лабинг.

Гар бўсайи лаълингға жон нақдин қилур эрсанг баҳо,
Олғум, нединким, бир ўлгуб ўлганга не армон лабинг.

Ўтлуғ замиримға менинг доғ узра қўйғон доғлар,
Жон нуқтасидек холлар зоҳир қилиб ҳарён лабинг.

Феруз жаннат равзасин гар истамас, эрмас ажаб
Ким, оразинг жаннат гулн, кавсар суйи, эй жон, лабинг..

* * *

Солди олам ичра ғавғо, эй малаксиймо, кўзунг,
Дину иймонимнн торож айлади тарсо кўзунг.

Ман нечук жон асрағайман кўзу қошинг олдида,
Ё қошинг олгусидур жонимни бир кун ё кўзунг.

Жон фидо қилсам агар, лутф айлаб, этмас бир нигоҳ,
Ваҳ нечук бераҳм эрур, эй орази хумро, кўзунг.

Жон берурда лабларинг қилса табассум ногаҳон,
Қатлима мужгонннг ўқ айлар, қошингни ё кўзунг.

Жаврини ортуқроқ айлар дам-бадам ушшоқга,
Турфа золим халқ қилмиш холиқи ашё кўзунг.

Бўйнинга солиб қўлумни, қошинга қурбон ўлуб,
Гул юзунг, майгун лабинг ўпсам, гоҳи шаҳло кўзунг.

Ҳар неча изҳори ажз этсам агар Феруздек,
Ортуқ айлар зулмини, кам айламас асло кўзунг.

* * *

Келди очиб гул юзин базмимга жононим менинг,
Кўзу қошиға фидо бўлсун дилу жоним менинг.

Гул юзун юз пора айлар лола, ғарқи хун ўлур,
Келса гар гул сайриға сарви хиромоним менинг.

Кўзи жаллоди агар жонимни олса ғам эмас,
Тозадин жон бергуси ул лаъли хандоним менинг.

Равшан этди фурқатида тийра бўлғон кўзларим,
Меҳри рухсорин очиб хуршиди тобоним менинг.

Очса сўз айтурға лаб мажлисда маҳвашлар агар,
Борчасин мулзам қилур шўхи сухандоним менинг.

Анбарафшон зулфин этмиш орази узра ниқоб,
Қон тўкар кўрмак тилаб бу чашми гирёним менинг.

Келди базмим ичра, эй Феруз, ул дилбар букун,
Кўнглиға таъсир қилмиш оҳу афғоним менинг.

* * *

Кетур соқиё бодаи лаълранг,
Онинг нашъасидин бўлуб бедаранг.

Солай шўри ғавғо жаҳон аҳлиға,
На Руму на Русу на қолсун Фаранг.

Балову ғами ишқ кўҳсорида
Эрурман жаён шери ғоррон паланг.

Ки то ихтиёр айладим ишқини,
Етар кўҳи ғамдин бошим узра санг.

Бало даштидаю ишқ саҳросида,
Кўзум хира бўлмиш, оёқ доғи ланг.

Жунуним зиёд ўлса ҳар дам нетонг,
Нигорим бағоят эрур шўхи шанг.

Агар жамъ бўлса жаҳон маҳваши,
Бўла олмағай ул пари бирла танг.

Вафо кўрмайин ҳеч бир дўстдин,
Бўлубман жаҳон аҳлидин асру танг.

Тама қилма даҳр ичра ҳар дундин,
Тамадин борур элга номусу нанг.

Тавозени айла ўзингга шиор,
Ҳаво бирла нафсингга берма маланг.

Бу базм ичра Ферузга дам-бадам,
Кетур соқиё бодаи лаълранг.

* * *

Базмимға келди бу кеча бир сарвқомат, эй кўнгул
Бошдин оёқидур онинг кони малоҳат, эй кўнгул.

Боқиб кўз учидин қиё пинҳон агар қилса нигоҳ,
Бордир анинг ҳар боқиши юз жонга офат, эй кўнгул.

Бўл шоду хуррам, кўргузуб тутти санга ул муғбача
Ўз илки бирла жоми май лутфу мурувват, эй кўнгул.

Аввал дедим тарк айлагил ишқини, бовар қилмадинг
Қилма жафосидин онинг эмди шикоят, эй кўнгул.

Сарв ила гул гулшан аро гар кўрса қадду оразин
Тушгай аларнинг бошига шўри қиёмат, эй кўнгул.

То ул париваш дилрабо ишқига бўлдим мубтало,
Зуҳд аҳли кўб қилди манга таъну маломат, эй кўнгул.

Чун тийра кулбам айлади равшан маҳи рухсоридин
Ҳижрон қоронғу шомидин топдинг фароғат, эй кўнгул.

Феруз ўлуб бахтинг ул ой васлиға етсанг, неажаб,
Чекмиш эдинг ҳижронида кўп ранжу меҳнат, эй кўнгул.

* * *

Ёраб ўлғайму муяссар манга жонон ила базм,
Сочи сунбул, юзп гул, лаблари хандон ила базм

Бир кеча ҳужрани ағёрдин айлаб ҳоли,
Этмак бўлғайму раво ёри қадрдон ила базм.

Айласам меҳри узори била кўзни равшан,
Зарра андоқки килур меҳри дурахшон ила базм.

Шарҳ этиб ҳажрида кечган қатиғ аҳволими,
Тонгғача айласам ул шўхи сухандон ила базм.

Солибон бўйниға илкимни, сўруб лаълидин,
Айласам нўш лаби дардима дармон ила базм.

Ғаму андуҳ уйидан ҳазрати Яъқуб киби,
Чиқибон шод ўлуб этсам маҳи Канъон ила базм.

Бахти ёварлиғ ила Феруз айлаб иқбол,
Ёраб ўлғайму муяссар манга жонон ила базм.

* * *

Ики маҳваш бу кеча базмим аро тутди мақом,
Бириси меҳри дурахшон, биридур моҳи тамом.

Бири ўлтурса ғазабдин, бири тоза жон берур,
Бири бўлса талх ҳадис, биридур ширин калом.

Масти лояқил қилурга мажлис аҳлини тамом,
Бири олиб шишани илкига, яна бири жом.

Бирини лаъли лабида зоҳир ўлмиш сабзи хат,
Ҳусн  Мисрида бири Юсуфғадур қойиммақом.

Бириси олиб суроҳий ўлтуруб минг ноз ила,
Бири коса бермак учун базм аро айлаб хиром.

Бириси базм аҳли кўзин равшан айлар юз очиб,
Зулфи юзига бўлуб бирининг ниқоби мушкфом.

Шону кўнгул булбулин сайд айлади ул ики шўх,
Бири холин дона айлаб, бириси зулфини дом.

Ичгил ишрат жомини, Феруз, ул ики ёр ила,
Ул ики маҳвашни ўлғай ҳусни доим мустадом.

* * *

Лаъли ширинингки таъриф айлаб ўлмиш шаҳдком,
Анварию Фазлию Ҳоқонию Маснад мудом.

Чашми фаттонингга наргисни нечук ташбиҳ этар,
Соҳибу Бедил, Ҳилолий, Ҳофизи ширинкалом.

Ваҳ, не янглиғ шарҳ қилғай оразинг тавсифини,
Унсурию Асжадию Фарруху Саъдий, Ҳумом.

Кўрса ҳуснинг Лайлию Ширинни васф этмас эди,
Хисравию ҳам Навоий, Жомию Шайх Низом.

Ўхшатиб бўлмас янги ойга муқаввас қошларинг,
Сайидою Нозиму Лутфию Киромий, Хисом.

Сарвосо қоматинг васфин қилурда лол ўлур,
Андалибу Равнақу Зийрак масиҳи хушкалом.

Огаҳию Комилу Феруз, Холис, Чокаринг,
Рожию Мирзою Акмал, Мунису Хокий, Ғулом.

* * *

Сайри боғ этсанг агар, эй сарв қадду гулбадан,
Сарв аёқингга қўяр бош, чок этар гулпираҳан.

Айламассан раҳм олтундек руҳи зардим кўруб,
Дилраболиқ расми бу навъ ўлгаму, эй сиймтан?

Кўрса рафторингни гар боғ ичра кабки хушхиром,
Банда бўлғай жилвайи қаддингга ул, андоқки ман.

Шона олиб, юз уза зулфинг паришон айлагач,
Ер юзин қилди муаттар бўйи райҳону суман.

Бўлмағай озурда ниши кирпикимдин деб танинг,
Кўрқарам, гар кўз уйин мардум киби қилсанг ватан.

Оразинг боғида икки наргисинг кўрган киши
Дерки, Чин гулзори ичра кирмиш оҳуйи Хўтан.

Базми васлинг ичра маҳрам айлагил Ферузни,
Чунки ҳижронингда ул бечора чекмиш кўп миҳан.

* * *

Қилурман ютуб шавқи лаълингда қон
Фиғону фиғону фиғону фиғон.

Юзунг то мани зордин айладинг
Ниҳону ниҳону ниҳону ниҳон.

Кўзумга қоронғудир ондин бери
Жаҳону жаҳону жаҳону жаҳон.

Тпларман кўзунг фитнасидин мудом
Омону омону омону омон.

Эрур қошларинг ишқ эли қатлига
Камону камону камону камон.

Гули ҳуснунга етмасун даҳрдин
Хазону хазону хазону хазон.

Қил, эй шўх, Феруз кўксини қил
Макону макону макону макон.

* * *

Бир дам айлаб ҳолима лутф ошкор, эй гулбадан,
Кулбама гул-гул очиб келгил узор, эй гулбадан.

Мушк иси бу тун димоғимни муаттар айлади,
Юз уза ёйдингму зулфи мушкбор, эй гулбадан.

Лабларинг кавсар, қадинг тўби, юзунг жаннат гули,
Ҳар сўзунг бир гавҳаредур обдор, эй гулбадан.

Юз очиб чун сайри боғ айларга келдинг, айладинг
Гул юзунгга булбули кўнглумни зор, эй гулбадан.

Ошиқи беқарорингман, вафо айлаб манга,
Айлагил маъшуқликни ихтиёр, эй гулбадан.

Орази хуршид тимсолинг тамошо айлагач,
Зарра янглиғ кўнглун ўлди беқарор, эй гулбадан.

Зулфу қаддинг иштиёқида фалакка чирмашур
Ҳар тун оҳимдин сууд этган шарор, эй гулбадан.

Киргил оғушимға жон ичра алиф янглиғ бўлуб,
Дилраболиқ шевасин айлаб шиор, эй гулбадан.

Не эса кўнглунгда коминг тангри мавжуд айласун,
Доим ўл Феруз бахтинг бирла ёр, эй гулбадан.

* * *

Оразинг даврида ҳар ён зулфи анбарму экан?!
Йўқса, ганж устида ётғон икки аждарму экан?!

Юзларинг май тобидин қилғон арақларму аён,
Моҳи анвар даврида бир неча ахтарму экан?!

Тишларинг дурму бўлур зоҳир табассум айлагач,
Ҳуққайи ёқут аро бир неча гавҳарму экан?!

Кўзларингдурму ики қош остида қилғон макон,
Дайр тоқи ичра ёхуд икки кофарму экан?!

Лаъли жонбахшида борму холи мушкин, йўқ эс
Чашмахш ҳайвонда ёзилғон нуқатларму экан?!

Оразидин тийра кулбам равшан этган бу кеча
Моҳи анварму ва ё ул ҳури пайкарму экан?!

Элни ҳайрон айлаган, Феруз, ҳусниға сенинг
Дилбарингму ё бизинг сарву суманбарму экан?!

* * *

Манга, эй дилрабо, мунча итоб этмак недур, билмон,
Ҳазин жонимға жавринг беҳисоб этмак недур, билмон.

Чекиб йиллар фироқинг ранжини, топсам агар васлин
Кетарга умрдек бир дам шитоб этмак недур, билмон.

Эрур кўнглум фироқинг ичра ашким селидин вайрон,
Яна ортуқроқ они хароб этмак недур, билмон.

Ёқиб ишқинг ўтиға сарбасар жони низорим ҳам
Куюк бағрим кабоб узра кабоб этмак недур, билмон.

Бу гулшанда очилмоқ хорсиз гул мумкин ўлғонму,
Нигоро, мендин асру ижтиноб этмак недур, билмон.

Хумори бодайи васлинг бўлуб Феруз, ағёринг
Шароби лутф бирла комёб этмак недур, билмон.

Келдингму ибодатға, эй маҳлиқо, букун,
Етушти қудумингдин дардимга даво букун.

Ўнсам лаби жонбахшинг, жонимга етар роҳат,
Бўлмоқинг анга монеъ бўлғайму раво букун.

Журмим недур, эй маҳваш, билмасман, аён этгил,
Даҳринг бўладур афзун ҳар лаҳза манго букун.

Ақлу хирадим олиб, расвойи жаҳон этдинг,
Бир жилва қилиб зоҳир, эй кўзи қаро, букун.

Ўлмакка ёвуқ етдим тортиб ғами ҳижронинг,
Ҳолимға карам айлаб, ман сори қаро букун.

Эй соқийи гулчеҳра, жомингни қилиб мул-мул,
Қилғил мани зорингға пайдар-пай ато букун.

Қошу кўзунгга қурбон бўлса, неажаб, Феруз,
Сан киби паривашни еткурди худо букун.

* * *

Айб эмастур лутф уммид айласам жонондин,
Риштайи уммид узмас бандаси султондин.

Васлин айлаб орзу тун-кун ажаб ҳайратдаман,
Дон тўкуб ёш ўрниға бу чашми хунафшондин.

Гар кўриб мажнунлиғимни ишқида лайливашим,
Айламас зоҳир табассум ул лаби хандондин.

Ваҳ, нечук золимдурур жону кўнгулга еттуси,
Дамбадам зулму ситам ул наргиси фаттондин.

Олма кўзгу илкинга ҳуснинг тамошо қилголи,
Қил тамошо оразинг бу дийдайи гирёндин.

Ҳар киши бош ўйнай олмас ишқнинг майдонида,
Ўйнағой, бошин ул одам кечса аввал жондин.

Ишқни кўнгулда пинҳон асрамоқ мушкулдур,
Зоҳир ўлгай ошиқ этган нолаю афғондин.

Бевафодур бу жаҳон раъноси, биллаҳ, эй кўнгул
Кўрган эрмастур бурунғилар вафо даврондин.

Ёлбориб бошим оёқиға қўюб Феруздек,
Айб эмастур лутф уммид айласам жонондин.

* * *

Жафо қилмоқдин ҳазар қил жонима, эй нозанин,
Ҳақ каломида демишдур «ла-йуҳиббу-з-золимин».

Ҳар неча жавр айласанг ишқингни тарк этмас кўнгул,
Бу сўзумни бовар этмассан агар ичкум ямин.

Етса жонондин жафо, сабр айла, эй маҳзун кўнгул,
Сабр қилғон ҳаққида нозил «йуҳиббу-с-собирин».

Эй ситамгар, айлагил мазлум оҳидин ҳазар,
Не учунким келгусидур ларзага арши барин.

Сақласун солим ҳаводис тундбодидин мудом,
Нахл қаддингни санинг ҳаллоки рабб-ул-оламин.

Тишларинг дурму лабинг қилса табассум кўрунур,
Ё магар ёқут ҳуққа ичрадур дурри самин.

Кўрмади даврон кўзи йиллар ўтуб бу даҳр аро
Сен киби ширин лаб узра ғаддору маҳжабин.

Лаъли майгунинг хаёли бирладур қонеъ мудом,
Обиҳайвон орзусин айламас жони ҳазин.

Бўлғуси Феруз сўзидин бошинг узра нисор,
Юз очиб келсанг агар мажлис аро эй нозанин.
 
* * *

Эрур жавринг менннг дардимга дармон,
На дармон, балкидур, жисмим аро жон.

Билур ҳоли паришонимни улким,
Эрур гар дилбари кокил паришон.

Фироқида ишимдур кеча-кундуз
Ҳазин булбул киби фарёду афғон.

Бўлур жону кўнгул қурбонн онинг,
Қади сарвин бу ён қилса хиромон.

Қилиб ниҳон юзин ман нотавондин,
Кўзумни қилди ҳижронида гирён.

Кўруб раҳм айламас ҳоли харобим,
Ғами ишқи аро ул номусулмон.

Очиб хуршиддек рухсорин ул ой
Кўзига айлади кўзумни ҳайрон.

Қилиб лутфу карам ул шўхи тарсо,
Келиб базмимни қилди рашки сўзон.

Бўлуб Феруз бахтинг, эй суманбар,
Ҳамиша бўлғосан масруру хандон.

* * *

Пайваста қоши шаклидур ул чашми жоду устина,
Бир чарғким, ёзмиш қанот қасд айлаб оҳу устина.

Наззора қилгил орази узра хатиға ҳар замон,
Гар мавжи жавҳар кўрмасапг бир соф кўзгу устина.

Меҳримиз ўлмушмудур гулгун шафақ ичра ниҳон
Киймиш ва ё гулранг тўн ул шўхи гулрў устина.

Кўнглум нетонг сиймобдек ҳар лаҳза қилса изтироб
Ким ул юз ўтидин эриб сув бўлгуси сув устина.

Лайливангамнинг ишқида мажмунлиғим кўрган киши
Ҳолимга кулгулар қилур изҳор кулгу устина.

Хатдурму рухсори уза ёҳуд мусаххар қилғоли
Чин мулкининг келмушмудур афвожи ҳинду устина.

Зулфи хатининг ҳажрида бошимға айларлар ҳужум
Ғоятсиз андуҳу алам юз навъ қайғу устина.

Ёғду кун ўлди кўзларим олдида шоми тордек.
Айларга пинҳон юзларин чун ёзди гесу устина.

Ваҳ найлайин Феруз, ул қотил ғазаб ёйин чекиб,
Мужгон ўқин тез отгали чин солмиш абрў устина.

* * *

Аё, бераҳми хўбони замона,
Мани ҳижронда қўйма жовидона.

Санга арз айларам рози дилимни,
Эшит арзимни кўргузмай баҳона.

Висолингда бўлуб ағёр хушҳол,
Мани ҳажринг ғами еткурди жона.

Ҳаданги ғамзанга жисми низорим,
Тараҳҳум қилмай айларсан нишона.

Не бўлгайким, сўруб Феруз ҳолин,
Агар бўлсанг анга ёри ягона.

* * *

Ёраб, ул ой васлини айлаб муяссар бу кеча,
Орази меҳридин эт базмим мунаввар бу кеча.

Ваҳ, нечук асрағайман дўстларким, қилғуси
Қатлима ҳар дам ишорат чашми кофар бу кеча.

Не ажаб, қилсам тафохур аҳли ушшоқ ичра ман,
Келди, қилди хоки пойин бошға афсар бу кеча.

Соқиё, эмди карам айлаб мани сармаст қил,
Базмима келмишдурур бир нозпарвар бу кеча.

Жонға етдим жавру озоринг чекиб субҳу масо,
Раҳм қил ҳолимға, эй шўхи жафокор бу кеча.

Ой киби фаррух узориға берибдур ўзга зеб,
Сочилиб ҳар сориға зулфи муанбар бу кеча.

Не жаҳоноро жамол эрдики, бир кўрмак била
Айлади Ферузни ишқида музтар бу кеча.

* * *

Раҳм этиб ҳажрида ҳолимға нигорим бу кеча,
Мажлисиға айлади таклиф ёрим бу кеча.

Восил ўлсам базмиға сен ҳам паёпай май тутуб,
Соқиё, берғил неча йиллиғ хуморим бу кеча.

Айлагил сармаст бепарвоениким, йиғлабон,
Арз этай суртуб оёқпга узорим бу кеча.

Базм аро гар маст ҳам беихтиёр ўлсам нетонг
Ким, қўлумдин олди ул ой ихтиёрим бу кеча.

Айламанг ғамдин гумонким гиряи шоди эрур,
Жомдек қон тўкса чашми ашкборим бу кеча.

Эй муғанний, олмайин ором туз вазнин сақил,
Токи сокин бўлғай орому қарорим бу кеча.

Бору йўқ нағманг етургил мажлис аҳли самъиға
Ким, фидо созингға айлай йўқу борим бу кеча.

Эй фалак, меҳрингни ётроқ айла мағрибда ниҳоя,
Фурқат ичра ҳаддин ошти интизорим бу кеча.

Гардини гардуни дундин ғам эмас Ферузға,
Чунки лутф этти манга чобуксуворим бу кеча.

* * *

Гулистон ичра ул дилбар келур мастона-мастона,
Бўлур шамъи руҳиға жон қуши парвона-парвона.

Тутуб зуҳду вараъ таркини кирдим дайр аро бу тун
Кетур, соқий, манга эмди тўла паймона-паймона.

Қилур жавру ситам, қилмас тараҳҳум ман ҳазинға
Десам рози дилимни бошиға айлопа-айлона.

Бориб ағёр базмиға, ичиб ишрат майин тун-кун,
Мени ҳижронда айлаб ғам билан ҳамхона-ҳамхона.

Қилиб пинҳон юзин ман зори ҳайрондин паризодим,
Фироқида мени қилди ажаб девона-девона.

Ҳавас айларсан, эй дил, ишқ дашти сайрини қилмон
Кечиб бошдин, қадам қўймоқ керак мардона-мардона.

Қилиб зоҳир букун лутфу карам, Феруз, дилдоринг
Келур коминг раво қилмоқ учун саллона-саллона.

* * *

Бир пари тушда манга ораз намоён айлади,
Кўргач-ўқ, ҳушу хирад мулкини вайрон айлади.

Ғамзаю нозу тағофул бирла имо айлабон,
Кўзлари жонимни олиб қасди имон айлади.

Оташин гул баргини элтиб лаби хандонига,
Жон ила кўнглумни рашк ўтига сўзон айлади.

Зулфи мушкини юзи узра паришон айлабон,
Кўзларимни тийра, кўнглумни паришон айлади.

Чунки рухсори жаҳонтобин кўз очтим кўргали,
Орази меҳрин ниқоб остида пинҳон айлади.

Сийнаси узра кўруб гулгун кабоси чокини,
Гулшан ичра гул дағи чоки гирибон айлади.

Сесканиб уйғондим эрса, топмадим ондин асар,
Ушбу туш Мажиун киби ақлимни ҳайрон айлади.

Ё раб, уйғоқлиқда рўзи қил висоли давлатин
Ким, мани ошифта бир гул юзли жонон айлади.

Мумкин ўлғайму висоли ичра бир кун шодлиғ,
Бўйлаким Ферузни ҳажрида гирён айлади.

* * *

Бу кеча базмим аро не бўлди, ёрим келмади,
Ўртади ҳижрон ўтига йўқу борим, келмади.

Кел деганда, «Яхши, келгум», деб эди, фарёдким,
Билмадимким, не сабаб бўлди, нигорим келмади.

Неча кундурким, қолиб ҳижрон аро маҳжурман,
Тарқатурға жоми васлидин хуморим келмади.

Келмакига ваъда айлаб эрди бу тун, оҳким,
Ҳаддидин йўлида ошти интизорим, келмади.

Орази ҳижронида олам қоронғудур манга,
Равшан айларга юзидин шоми торим келмади.

Бўлди базмим гулшани кетгач хазони боғдек,
Они айларга гулистон навбаҳорим келмади.

Хор аро гулдек бўлурға хўблар ўртасида,
Сарвқадду гулжабину гулузорим келмади.

Ишқ сиррин кимга шарҳ айлай ман эмди, дўстлар,
Маҳрами рози ниҳону ошкорим келмади.

Нола айларман туну кун ҳажрида Феруздек,
Кўнглига таъсир этиб афғони зорим келмади.

* * *

Ёр сўрорға ман ҳазин ҳолини келмади, нетай?
Ишқи ўтпга куйғаним кўзига илмади, нетай?

Гарчи жаҳонда йўқтурур ман каби ишқи ичра зор
Ҳолима раҳм бир нафас умрида қилмади, нетай?

Масти шароби ҳусн ўлуб кўзларн хобу ноздин,
Ҳолима қилғоли назар бир дам ойилмади, нетай?

Ҳар неча ман ҳазиниға қилди висоли ваъдасин,
Ваъдаси ичра бир нафас, лек топилмади, нетай?

Ишқ эли шоҳиман, вале ошиқининг қаторида
Ушбу ҳазинин ул пари кўзига илмади, нетай?

 
МАСНАВИЙЛАР

* * *

Онга ҳамдким ҳаййи доно дурур,
Бори илми қудратда якто дурур.

Яратти тўқуз ҳарфни мустадир,
Бировни шаҳ этти, бировни вазир.

Жаҳондорлардур камин бандаси,
Сарафрозлардур сарафкандаси.

Бировга бериб ҳусни беинтиҳо,
Бировни қилиб ишқ ила мубтало.

Анга бермайин зарра янглиғ вафо,
Мунинг пешасин қилди чекмак жафо.

Ул айлаб ситам ошиқиға шиор,
Бу айлаб анга нақди жонин нисор.

Бировни қилиб ошгода покбоз,
Онга кўргузуб ёри ажзу ниёз.

Бўлуб бир-бирига басе меҳрибон,
Қилиб дўстлиғ ошкору ниҳон.

Агар тушсалар бир-биридин йироқ,
Чекиб кўкка афғон дебон ал-фироқ.

На ҳаддим демак анга лойиқ сано
Ки, борман басе ожизу бенаво.

Худо ҳамдидин сўнгра тортиб қалам,
Паямбар вурудини айлай рақам.

Зихи суруриким эрур коинот,
Туфайли эрур гар жамоду набот.

Шафиъул-умам Саййидул-Мурсалин,
Бўлиб пайк анга Жаброил ойин.

Гаҳи арши аълога айлаб уруж,
Ғазо қилголи гоҳ айлаб хуруж.

Жаҳон мулкини исломобод этиб,
Басо, яхши ишларни бунёд этиб.

Чекиб осийи уммат учун кўб таъб,
Ўтуб умри қайғу бирла рўзу шаб.

Шариат била динға берди ривож,
Шаҳаншоҳлар бошидин олди тож.

Илоҳий эрурман басе шармисор,
Гунаҳ дуди бирла сиёҳ рўзгор.

Мани айлаб ул дўстунгға қарийб,
Шафоат манга ондин этгил насиб.

Салом ўлсун авлоду асҳобига.
Бори аҳли аҳфоду аҳбобиға.

Аларға худо раҳмати дамбадам,
Фузун ўлсун, бўлмасун ҳеч кам.

Алардин сўнг, эй нодири рўзгор,
Йўлунгға дуо дуррин айлаб нисор.

Дебон ҳаддин ортуқ дуои салом,
Санга арзи ҳолимни айлай паём.

Салом, эй шаҳи қадди зебо жамол!
Салом, эй гули бўстони камол!

Салом, эй париваш малойик сифат,
Сўзидин ўлук танга берган ҳаёт!

Салом, эй сабоҳат баҳрида меҳр,
Салом, эй фалак кадар хуршид чеҳр!

Салом, эй суманбўйи ширинсухан,
Салом, эй жафошеваю жаврфан!

Салом, эй кўзи жонға бўлгон бало,
Сочи куфри имонга бўлгон бало!

Салом, эй ҳаё бўстонида вард,
Бари хўблар ичра яктою фард.

Дуодин сўнг, эй дилбари хуш мақол,
Қилурман санга бу сифат арзи ҳол.

Эшит барча арзимни солиб қулоқ,
Қилай шарҳи розимни бошдин оёқ.

Десам сўз чучук ё дер эрсам ачиғ,
Замирингга келтурма они қатиғ.

Санга арзи ҳолимни айлай баён,
Ниҳон борча сиримни доғи аён.

Аё шўхи якто, барнои даҳр,
Етушгай юзунг нуридин кўзга баҳр.

Эдим базми васлинг аро асру шод,
Тирикликдин эрдинг манга сан мурод.

Топар эрди базмингда кўнглум сурур,
Жамолингдин эрди кўзум ичра нур.

Туну кун ёнингда анисинг эдим,
Халою малода жалисинг эдим.

Эди шод кўнглум топиб суҳбатинг,
Улуғ давлат англар эдим қурбатинг.

Сочингдин мақомим муаттар эди,
Кўзум оразингдин муаввар эди.

Лабингдин эди жоним ичра ҳузур,
Сўзунгдин топар эрди кўнглум сурур.

Гоҳи қўл солиб ноз ила бўйнума,
Кирар эрдинг ўйнаб гаҳи қўйнума.

Юзунгни агар кўрмасам бир замон,
Кўзумга қоронғу эди бу жаҳон.

Гаҳиким, жамолингға қилсам назар,
Бўлур эрди жону кўнгул баҳравар.

Гаҳи ислабон мушкдек кокилинг,
Бўлур эрдим ошифтаи бедилинг.

Гаҳи кўз солиб анбарнн холингга,
Гаҳи орази меҳри тимсолингга.

Жунундин гар етса ошуфтаҳол,
Қилур эрди бу лек дафъи малол.

Кўзунг ноз ила кўнглум олғон замон,
Берур эрди лаълинг яна тоза жон.

Тиззам устида айлар эрдинг мақом,
Эдинг мурғи давлат киби асру ром.

Висолинг хаёл айлар эрдим чунон,
Сани онда ҳур айлар эрдим гумон.

Манга сан доғи кўб эдинг меҳрибон,
Эдим гўйи ман жисму сан анда жон.

Басе ваъдаи васл айлаб мудом,
Ёнингдин айирмас эдинг субҳу шом.

Десанг сўз манга анлар эрдинг хитоб,
Эшитур эдинг посухи бо савоб.

Бўлуб тун-кун иқболдек ҳамдаминг,
Эдим бахтдек мунису маҳраминг.

На дер эрсам айтур эдим борҳо.
Сан онииг бирин этмас эрдинг баҳо.

Килиб гоҳ-гоҳи манга илтифот.
Дер эрдинг аё шўхи олип сифот.

Ки: «Эй ошиқи хаста ҳолим менинг,
Раҳи ишқ аро поймолим менинг.

Ўзига висолимни англаб маҳол,
Кечурган кунин йиғлабон моҳу сол.

Қолиб фурқатим ичра зору низор,
Кечурган қаро айлабон рўзгор.

Лабим ёди бағрини қон айлаган,
Висолим учун садқа жон айлаган.

Сочим фикрида бўлгон ошуфтаҳол,
Ғами фурқатим ичра чеккан малол.

Чекиб дарди хижрон аро кўб таъб,
Шабу рўз васлимни этгач талаб.

Бу дамким, бериб ҳақ муродинг сенинг,
Бўлуб дастгнр зътиқодинг сенинг.

Қилиб тангри лутфини ёвар санга,
Висолимни этмиш муяссар санга.

Қилиб эмди базми висол ичра шукр,
Тамошойи ҳусни жамол ичра шукр.

Бу сўзлар билан дурафшонлиғ қилиб,
Бурун бу сифат меҳрибонлиғ қилиб.

Недин сўнгра айлаб манга қасди жон,
Фироқ ўтиға кўксум этдинг нишон.

На гўстоҳлик зоҳир этдим санго,
Ҳазин жонимга ҳажр кўрдинг раво.

Дедимму юзунг меҳрини офтоб?
Қадинг сарв деб айладимму хитоб?

Муқаввас қошингни дедимму хилол?
Етушти санга мунча мандин малол?

Дедимму сани ёки гунчадаҳон?
Менинг бағрим этдинг фироқ ичра қон?

Дедимму икки чашминг оҳуйи Чнн?
Чекибсан меҳнат қатлима тиғу кин?

Сочинг бўйи ранҳон берурму дедим?
Ўлукка сўзунг жон берурму дедим?

Висол ичра қадрингниму билмадим,
Ва ё хизматингни билиб қилмадим.

Гуноҳим недур, авкал этгал баён,
Сўнгида на қилсанг ўзинг бил равон.

Қилурму кини мунча бадхўйлиғ,
На бадхўйлнгким, жафожўйлиғ.

Бериб гоҳ қаҳр айлабон хўб азоб,
Қилиб ноз ила гоҳ бағрин кабоб.

Жафою ситам тиғин ўз ёриға,
Чекиб илкини сунғай озориға.

Тариқи мурувват бу навъ ўлғому?
Вафою футувват бу навъ ўлғому?

Бурун кўргузуб анча меҳру вафо,
Сўнгида қилиб мунча жавру жафо.

Билурсан рақибим била бода нўш,
Ичим қон бўлуб ман чекарман хуруш.

Бўлуб базми васлингда хушдил рақиб
Етиб ман ҳазиндин ўларға қарийб.

Фалон қайда деб айламай ҳеч ёд,
Ичиб ўзгалар бирла жоми мурод.

Килиб эмди каҳру итобингни бас,
Тараҳҳум қил аҳволима бир нафас.

Гул ҳусн эрур асру, беэътибор,
Ки, борму жаҳонда хазонсиз баҳор.

Ғанимат билиб ҳусн давронини,
Кўб ўртатма ишқ аҳлининг жонини.

Санга ҳам фалак зулме этибошкор,
Баногаҳ биров ишқида қилса зор.

Кўра олмайин ёрдин илтифот,
Топо олмайин ишқдин ҳам нажот.

Қолиб дарди ҳижрон аро моҳу сол,
Висолига етмоқлик ўлса маҳол.

Хаёли лабидин кўзунг тўкса қон,
Қоши ёдидин қаддинг ўлса камон.

Мусалсал сочи фикридин печтоб,
Тушуб жисмингга айласанг изтироб.

Фироқ ичра дарду аламму бу,
Агар қилсалар бошинг узра ғулу.

Менингдек тушуб айру дилдордин,
Йироқ бўлмайин бир дам озордин.

Замиринг бўлуб ҳажр аро беқарор,
Тонг отғунча йиғлар эсанг зор-зор.

Ҳамул дам билиб ҳолим, эй бевафо,
Тушуб ёдинга манга қилғон жафо.

Билурсан фироқ ичра на бор экан,
Нечук жони зоримда озор экан.

Кел эмди карам ошкор айлабон,
Муҳаббат русумин шиор айлабон.

Қилиб қадрим аввалғидин ҳам баланд,
Яна айлабон лутф ила аржуманд.

Висолинг ҳаримиға хос эт мани!
Жудолиқ ғамидин халос эт мани!

Сани доғи ул қодири зул-жалол,
Қилиб ҳусн бўстонида баркамол.

Хазондин вужудинг гулин асрасун,
Мудом ўз паноҳн аро сақласун!

Замирингга еткурманин ҳеч ранж,
Ниҳоятсиз этсун ато санга ганж.

Қилиб суҳбат Феруз ила шодмон,
Қиёматгача айласун комрон.

Агарчи бу янглиғ сўзум топти тул,
Раво кўрмайин айб, қилғил қабул.

Бурунғудек айлаб яна илтифот,
Ҳазин кўнглума дарддин бер нажот.

Бу эрди паёмимки, ёздим тамом,
Бас этдим дуо бирла сўз вассалом.

Яна қолмасун, эй, саодат нишон,
Замирингға маҳф бу сўз ногаҳон.

Агар мундин ортуқроқ айлаб жафо,
Яна ҳажр ила айласанг мубтало.

Мени билки, ҳеч қолмамиш қувватим,
Кўнгул ичра на сабр ила тоқатим.

Бу янглиг фироқ ичра тортиб азоб,
Адам сори гар айлар эрсам шитоб.

Бўлуб ҳашр аро додхоҳинг санинг,
Худо наздида тутғайман доманинг.


* * *

Соқиё, тут манга карам жомин,
Тўлдуруб васли роҳи гулфомин.

Ранги бўлсун ақиқдин рангин,
Таъми—оби ҳаётдин ширин.

Жон топиб лаззатидин онинг қут,
Дилкушо бўлсун ўйлаким ёқут.

Май дема они шарбати жон де,
Шарбати жон де, лаъли жонон де.

Лаб-балаб айлай они пайдар-пай,
Бирла чиқсун бошимға базм аро май.

Ки фироқ ичра зормен асру,
Муддатидур, хуммормен асру.

Токи нўш айлаб они мастона,
Бошлайин беҳудона афсона.

Бошима не келибдурур бир-бир,
Хома бирла борин қилай таҳрир.

Гаҳ ёзиб ҳажру дард ила аламин,
Гаҳ битай ёри бевафо ситамин.

Гаҳ фалак иякидин шикоят этай,
Ҳақгаки, шукри бениҳоят этай.

Бу сифат сўзлар айлабон ҳоли,
Кўнглум айлай малолдин холи.

Ваҳ, на хуш кун эди замоне висол.
Хуш кечиб базми васл аро моҳу сол.

Ёрима бахтдек бўлуб ҳамдам,
Доим иқболдек эдим маҳрам.

Кўнглум эрди висолидин гулшан,
Кўзум эрди жамолидин равшан.

Жон топиб лаълннинг зилоли била,
Шод эдим жонфизо мақоли била.

Кўрмак ила кўнгулда сурур,
Жон топар эрди суҳбатида ҳузур.

Кўзи қатлимға айласа имо,
Лаъли жонбахши эди Масиҳосо.

Мижаси жонима ўн отса равон,
Кўксим айлар эдпм ул ўқға нишон.

Кўрубон қошини нечукким «нун»,
Қаддим айлар эдим қошида нигун.

Ёнима келса ул қади шамшод,
Равза тўбисин этмас эрдим ёд.

Сунбул зулфин эслабон ҳар дам,
Даҳр андуҳидин эдим бегам.

Анбарин ҳолини кўруб ҳар ён,
Соғинур эрдим ани нуқтаи жон.

Тишин инжу хаёл этар эрдим,
Лабини фаҳми бол этар эрдим.

Оғзиким бор эди хат ичра ниҳон,
Зулмат ичра бу чашмаи ҳайвон.

Гоҳ зоҳири такаллум айлар эди,
Гоҳ пинҳон табассум айлар эди.

Дўстим эрди зоҳиру пинҳон,
Гўй ман жисм эрдиму ул жон.

Кечаю кундуз ичра бир соат,
Мансизин йўқ эди онга тоқат.

Гаҳ солиб гул киби узориға кўз,
Гаҳ ниҳони дебон қулоқиға сўз.

Сийпабон гаҳ кумуш баданни,
Ўпубон гаҳ шаккари даҳанни.

Дер эдим:—Пайкаринг эрур сиймин!
Дер эди: —Бу сўзунг эмастур чин!

Дер эдим:—Бордурур лабннг чун қанд!
Дер эди: — Килма қандға моманд!

Дер эдим: — Оразингму ёки қуёш?
Дер эди: — Кунда бормудур кўзу қош?

Дер эдим:—Кўзлариғгму оҳуни Чин?
Дер эди:—Онда борму зулм ила кин.

Дер эдим: — Қоматингму сарви равон?
Дер эди: — Сендадурму жилва аён?

Дер эдим: — Кокилингмудур печон?
Дер эди: —Ганжи ҳуснум узра илон!

Дер эдим:—Юз узра тушубму нуқат?
Дер эди:—Хол эрур сўз этма ғалат!

Дер эдим:—Қошларинг эрурму ҳилол?
Дер эди:—Ул бўлурму зеби жамол?

Дер эдим:—Тишларингмудур инжу?
Дер эди: — Онча соф эмас лўълу!

Дер эдим:—Лабларинг эрур кавсар!
Дер эди:—Онда йўқ сафодин асар!

Дер эдим:—Сан паримусан, эй жон?
Дер эди:—Ман парисифат инсон!

Дер эдим:—Ҳурдек эрурсан хўб!
Дер эди:—Манча ул эмас маргуб!

Айлар эрдим ман ондин онча савол,
Берур эрди жавобин ул филҳол.

Дер эди:—Сансан ошиқи зорим,
Даҳр аро сандин ўзга йўқ ёрим.

Кўзи гар борса уйқуға ногоҳ,
Ишқидин тортибон ман ўтлуғ оҳ.

Булбулосо чекиб навою фиғон,
Бул ҳусниға бор эдим ҳайрон.

Лабидин бўса айлаб оҳиста,
Топар эрдим фарах мани хаста.

Рашкдин субҳ этиб яқосини чок,
Тузмас эрди бу базмима афлок.

Бу сифат ёри меҳрини афзун,
Кўрубон зулм фош этиб гардун.

Мани охир ул ойдин этти йироқ,
Солди жонимға доғи дарди фироқ.

Зори жонинга зулм кўрди раво,
Мани ул ёр жондин этди жудо.

Мани дилдори меҳрибонимдин,
Ойириб ўт чиқорди жонимдин.

Чун менинг будим этти чарх нобуд,
Ҳар неча куйсам эмди йўқтур суд.

Кўнглум ар топмаса висол ила баҳр,
Не карах бўлмоқи маконни шаҳр?

Кади гар бўлмас эрса жилванамо,
Сарвни найлайин мани шайдо?

Юзи бўлмас эса манга манзур,
Не керак мардум кўзум аро нур?

Қулоқим гар сўзин эшитмас эса,
Нетайин сўз агар Масиҳ деса?

Топа олмас эсам лабидин ком,
Комим эрмастурур мани гулфом.

Юзидин апру найлайин гулни,
Зулфи атридин айру сунбулни?

Кўзи жонимга бўлмаса офат,
Найлайин умрима тилаб муҳлат?

Кўпи бўлмас эса манга маскан,
Найлабон не қилай беҳиштни ман?

Етмаса васлидин кўнгулга сурур,
Не қилай ҳамдамим агар эса ҳур?

Сўрмаса ёр ҳоли зоримни,
Ҳажрида жони беқароримни.

Не кечар фурқати аро манга ҳол,
Билмас эрса гар ул пари тимсол.

Бедилим йўқму деб ва ёхуд бор,
Хабаре тутмас агар дилдор.

Мани маҳзунин ул қади шамшод,
Айламас эрса ошиқим деб ёд.

Кечуруб ман фироқ аро айём,
Топса агёр базми васлида ком.

Бўлубон манга заҳри ҳажр насиб,
Шарбати васлин этса нўш рақиб.

Ютубон ман лаби фироқида қон,
Бўлса ағёр базм аро хандон.

Ман бўлуб ишқи бирла афсона,
Шод эса суҳбатида бегона.

Бу сифат бўлса ёр ёт манга
Не керак даҳр аро ҳаёт манга.

Дилбарим гар бу навъ қилса жафо,
Манга даркор эмас ҳаёт асло.

Васл субҳи гар ўлмаса умид,
Не қилай умрни тилаб жовид.

Оҳким, жавр этиб баҳри дани
Солди охир жудолик ичра мани.

Эмди бор кўнглум ичра не тоқат,
Жисми беморим ичра не қувват.

На оёқда юрур мажолим бор,
Сайр этиб ўлтурур на ҳолим бор.

На манга мунглашурға бир маҳрам!
На манга йиғлашурға бир ҳамдам!

На манга бор жаҳонда бир ғамхор,
То онга дардим айласам изҳор!

Кимниким ўзга дўст билсам ман,
Жони зоримға ул бўлуб душман.

Айлабон ҳар тарафга наззора,
Дардима ҳеч топмайин чора.

Бир макон ичра ўлтуруб танҳо,
Йиғламоқдур ишим сабоҳу масо.

Гоҳ-гоҳи қўлумға олиб руд,
Тузубон ҳар дам ошиқона суруд.

Рост оҳанглик қилиб оғоз,
Бўлуб ушшоқдек наво пардоз.

Ўтлуғ абётлар ўқуб мани зор,
Чиқориб кўкка оҳи оташбор.

Дерман: Эй чарх, бу нечук ойин,
Сангаким, бу сифат қилурсан кин.

Ким, менинг ёри меҳрибонимни,
Ойириб ёқдинг ўтга жонимни.

Бевафолиғ русумини туздинг,
Манга бу павъ зулм кўргуздинг.

Фалаки кажраво ситамкоро,
Нега қилғунг манга бу навъ жафо?

Қаро дедимму орази олинг?
Оқ дедимму юзингдаги ходинг?

Ё бу сўзлар санга эса таъриф,
Ман доғи бу сифат қилиб тавсиф.

Сани дей бир ажуза маккора,
Ҳолинг оқдур, вале юзунг қора.

Айбпарварсан, ҳунари душдган,
Доимо макру ҳийладур санга фан.

Ким севар ёри бирла хамогуш,
Бир замон бўлса тарк ўлуб санга хуга.

Кўргузуб турфа беҳаёлиқлар,
Ўрта ерга солиб жудолиқлар.

Кўнглига еткуруб туман озор,
Қилғунг охир фироқ аро ани зор.

Кўзидин ўчса тонгғача уйқу,
Сан эмассан онинг учун қайғу.

Турфа бераҳм эрурсан золим,
Ким илкингдин ўлмади солим.

Бир киши йўқки мандин истифсор,
Айлабон дегали на ҳолинг бор.

Турфароқ буки ул ҳужаста ниҳод,
Ақлу ҳушидши айлаган барбод.

Эшитиб мунча оҳу фарёдпм,
Ошиқлик деб бир анламас ёдим.

Мунча ҳам бевафолиқ ўлғайму?
Бу сифат пуржафолиқ ўлғайму?

Аввал дўстлуғлар айлаб фош,
Сўнгра тузмак недур бу навъ маош?

Бурун айлаб вафою меҳр шиор,
Сўнгра қиллюқ педур бу навъ мадор?

Кўнглум айлаб бурун висол ила шод,
Сўнг недур мунча жонима бедод?

Собиқан айлаб аҳд ила паймон,
Киши бўлгайму сўнгра офатижон.

Эй кўнгул, ҳақга шукр айлаю бас,
Сўз узатмоқ бу навъ яхши эмас.

Килмағил чарх жавридин шиква,
Ер ҳам бевафо деб этма гила.

Бошингга не келур ниҳону аён,
Кисмати ҳақдин ўзга қилма гумон.

Тангри қилғон эса неким тақдир,
Бера олмас киши анга тағйир.

Бир қаддин кўрки ўт сочиб ҳар ён,
Раддин қичқуруб бўлуб нолон.

Ул доғи беқарор ўйлаки сен,
Ишқ аро доимо зору танҳо мен.

Ишқ бир ўтдурур, нечукким барқ,
Айламас шоҳ била гадоки фарқ.

Тушса ондин кўнгулга бир учқун.
Куйдуруб бошига солур қаро кун.

Ишқ аро гарчи сабр эрур мушкул,
Сен они пеша айлагил, эй дил.

Бўлубон сазми васл аро Феруз,
Тун кунинг бўлсун ийд ила наврўз.

Ёр ила нўш этиб майи гулфом,
Санга шояд муяссар ўлғай ком.

Айлабон илтифотлар, жонон,
Сургайсан то абадгача даврон.


* * *

Сано ҳамду халлоқи жаҳонға,
Худованди замину осмонга.

Бировга ҳусн берди бениҳоят,
Биров кўнглидин олди сабру тоқат.

Дуруд ўлсун онинг пайғамбариға,
Расули ҳам набилар сарвариға.

Яратди ҳақ они айлаб мукаррам,
Туфайли бирла ўн саккиз минг олам.

Онинг авлодию асҳобига ҳам,
Дуо бирла салом ўлсун дамо-дам.

Булардин сўнгра, эй сарви гуландом,
Санга бўлсун саломим субҳ ила шом.

Салом, эй дилрабойи ҳур тимсол,
Салом, эй маҳлиқони фаррух иқбол!

Салом, эй дилрабо покиза анвор,
Салом, эй гулузору сарв рафтор!

Салом, эй гавҳари кони сабоҳат,
Салом, эй дурри дарейи саодат!

Салом, эй хўблуқ бўстонида вард,
Салом, эй ҳусн иқлими аро фард!

Агарчи манда, эй сарви дилоро,
Йўқ авсофинг қилурға ҳадду ёро.

Дуо дуррин йўлунгда айлаб ийсор,
Бу янглиғ арзи ҳол айларман изҳор.

Ҳамулдамким, юзунгни кўрдум, эй ҳур,
Балойи ишқинг айлаб жонима зўр.

Кўнгулда қолмайин сабру қарорим,
Иликдин кетди билкулл ихтиёрим.

Висолинг гун-кўн айлаб орзулар,
Кўлунгда тпнмай айлаб жустужўлар.

Жунун кўпи аро ҳар ён югурдум,
Тилаб базми висолинг пўя урдум.

Бу янглиғ ҳол ила, эй сарвиқомат,
Талаб айлаб сани беҳадду ғоят.

Манга иқбол ўлуб ҳам бахт ёвар,
Висолингни худо қилди муяссар.

Кеча кун ман ғариб, эй сарви озод,
Висолинг базмида эрдим, басе, шод.

Лабингдинки, насибим эрди шарбат,
Сўзунгдинки, топар эрдим ҳаловат.

Қучар эрдим гоҳи нозук белингни,
Сўрар эрдим гаҳи ширин тилингни.

Гоҳи илкимни бўйнунгға ҳамойил,
Қилур эрдим йўқ эрди ҳеч ҳоил.

Думоғим зулфи мушкининг муаттар,
Қилур эрди гоҳи ҳоли муанбар.

Ўпар эрдим гоҳи шаҳло кўзунгни,
Гоҳи тишлар эдим гулгун юзунгни.

Билур эрдим висолинг роҳати жон.
Бўлур эрдим қошинг ёйиға қурбон,

Кеча бўлса маконни қўйнунг эрди,
Ётурда илким узра бўйнунг эрди.

Юзунгга юз қўюб, дўшинг узра дўш
Тонг отғунча бўлур эрдим ҳамоғуш.

Тун ўлғонда бўлуб ҳуснунгга нозир,
Юзунг кўрмак била хуш эрди хотир.

Анису ҳамдаминг доим ман эрдим,
Жалису маҳраминг доим ман ордим.

Санга меҳру муҳаббат эрди пеша,
Вафодин дам урар эрдинг ҳамиша.

Қилиб ўз одатича бевафолиқ,
Ораға оқибат солди жудолик.

Фироқ ичра қолиб ман зору гирён,
Фалакка еткуруб фарёду афғон.

Ки, шояд топғайман васлинг сори йул,
Дебон пўя урурман соғ ила сўл.

На тинмоқ бор манга, на бир таянмоқ,
Ишим доим фироқ ўтиға ёнмоқ.

Оёқимдин кетиб эмди мажолим
Юрарга қолмамишдур ҳеч ҳолим.

Килиб эмди қоронғу уйда маскан,
Тузуб мажнундек ўз ҳолимға шеван.

Гаҳи айлаб висол айёмини ёд,
Килурман беҳуда оҳу фарёд.

Гаҳи лаълинг ғамида қон ютарман,
Кадинг ҳажрида гаҳ мотам тутарман.

Қадим ё айламиш фикри ҳилолинг,
Кўнгулдин тоқатим олмиш хаёлинг.

Белу оғзинг хаёли, эй нигорим,
Мени нобуд этибдур йўқу борим.

Хусусан ушбу дардим асру душзор,
Баногаҳ йўл топиб васлингға ағёр.

Кўзи кимнинг юзунгга нозир ўлғай?
Ким алтофинг била хуш хотир ўлғай?

Ким эркан бодан васлинг била маст?
Жанобинг туфроқиға ким экан паст?

Сочинг занжири бирла ким экан банд?
Ўпуб ҳолинг ким эркан шоду хурсанд?

Бу янглиғ фикр бирла субҳ то шом,
Ғамингда ўткарурман йиғлаб айём.

Кўруб ман зордин мундоқ тазаллум,
Биров йўқким, манга этгай тараҳҳум.

На еткургай санга мандин саломе,
На келтургай манта сандин паёме.

Санга ҳолимни дердек бир кишим йўқ,
Фиғон чекмакдин ўзга варзишим йўқ.

Маал-қисса фироқингда мани зор,
Бўлурман бу сифат ғамга гирифтор.

Бу ерга тегру ҳолим, эй ситамкор,
Етиб сан бўлмадинг ҳаргиз хабардор.

Бурунғи аҳду паймонинг унутдинг,
Муборак хотиринг мандин совутдинг.

Билиб ҳажрингда тун-кун изтиробим,
Бировдин сўрагин ҳоли харобим.

Гуноҳим не эдиким, эй паризод,
Мани бир нома бирла қилмадинг шод.

Бу павъ ўлғайму расми дилраболиғ,
Тилаб ўз ошносидин жудолиғ.

Рақиби бирла ёру мунис ўлғай,
Биров базмида шамъи мажлис ўлғай.

Санга бу ишлар эрмас эрди лозим,
Висолингда рақиб ўлгай мулозим.

Халойиқ таънидин ке бир уёлдинг,
Не этган ваъдани ёдингға солдинг.

Ажабким, сандин, эй маҳбуби нодир,
Бу янглиғ бевафолиғ бўлди содир.

Кел эмди, қайт бу афъоли баддин,
Ошурма номуносиб ишни ҳаддин.

Яна ман зорингга айлаб мурувват,
Муҳаббат расми бирла тутғил улфат.

Бурунғи ваъдаларни ёдингга сол,
Мани қил базми васлинг ичра хушҳол.

Дуом улдур: «Сенинг ёшинг узалсун,
Кўруб фаррух юзунг кўз баҳра олсун.

Худо афзун этиб ҳусни жамолинг,
Дамадам ортсун фазли камолинг.

Қулунгман, сан шоҳ, эй қаро кўз,
Яна меҳру муҳаббат созини туз.

Мудом иқболу Ферузниг бўлуб ёр,
Жаҳонда душманингдин қолман осор.

Бўлуб олти жиҳатдин хотиринг хуш,
Тараб жомин фалак тутсун санга кўш.

Етуб умринг тараб бирла моҳу сол,
Мудом ул маснаду иззатда хушҳол.

Гаҳи ёд айлагил бу зорини ҳам,
Тараҳҳум бирла эй барнойи олам.

* * *

Эй қодири фаррухи доно,
Халлоқи жаҳон басиру бинно.

Не аввалингда эрур бидонт,
Не бордур охирингга ниҳоят.

Мавжудсан, ўзга борча нобуд,
Борсан икки кавн элига маъбуд.

Муҳтожинг эрур гадою султон,
Лутфу карамингга йўқ ҳадду сон.

Ман зорга кўргузуб иноят,
Айлаб шафқат, било ниҳоят.

Бергил нлкимга жоми тавфиқ,
Қилғил мени шодкоми тавфиқ.

Ким, асру заифу зор эрурман,
Осию гуноҳкор эрурман.

Дашти ҳавас ичра қолмишам зор,
Ҳирс илкига бўлмишам гирифтор.

Бошдин-оёқим эрур залолат,
Тоатда ишимдурур касолат.

Тун-кун майи ғафлат айлабон нўш,
Мажнундек ўлуб мудом мадҳуш.

Дарёйи гунаҳга ўзни солиб,
Ғарқойи жаҳолат ичра қолиб.

Бўлмишмен асири нафси шайтон,
Журму гунаҳимга йўқ ҳадду сон.

Тоатда гарчи нотавонман,
Айларда гуноҳ паҳлавонман.

Ман худ бу сифатман асру гумроҳ,
Ҳолимдин ўзунг эрурсан огоҳ.

Раҳм айла бу навъ ҳолатимға,
Чоҳи ғам аро малолатимға.

Кўб манда агарчи журми исён,
Жўшон санга лек баҳри ғуфрон.

Сансан ики кавн аро паноҳим.
Раҳм айлабон афв қил гуноҳим.

Кўнглум уйин айлагил саросар,
Тавҳид чароғидин мунаввар.

Тоатда қаддимни айлагил хам,
Лутфинг манга ҳаргиз этмагил нам.

Ман зорға тавба ато қил,
Файзингга замирим ошно қил.

Даҳр элига гарчи подшоман,
Эҳзонига мустаҳиқ гадоман.

Адлим била фақр элини қил шод,
Эҳсоним ила жаҳонни обод.

Борча тилагимни айла мақбул,
Мажмуъм муродим айла маҳсул.

Дунёда мақомими рафиъ эт,
Уқбода расулинги шафиъ эт.

Кўбтур манга раҳматингдин умид,
Килма мани нотавонни навмид.

Қил бахт ила толеъимни Феруз,
Ҳар бир куним айла ийди Наврўз.

Кўнглумда не эрса коми мақсуд,
Бир дамда борисин айла мавжуд.


 
МУХАММАСЛАР

* * *

Кўрмак тилаб юзунгни, эй шўх гулузорим,
Қонлар тўкар дамодам бу чашми ашкборим,
Қучмок тилаб белингни ҳеч қолмади қарорим,
Йўлунгда туфроқ ўлди бу жисми хоксорим,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Бўлғоч назарда зоҳир товусдек хироминг,
Ақлимни қилди ҳайрон таъзим ила саломинг,
Лол айлади тилимни тўтисифат каломинг,
Йўқтур жаҳонда мандек бир камтарин ғуломинг,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Сен ҳусн  шоҳидурсен, раҳм айла бу гадоға,
Келмасму ҳеч раҳминг бу зори мубталоға,
Каҳрингин айлаб афзун кўп қўймағил балоға,
Лутфу карам шиор эт, хўй айлама жафоға,
Оромижон ннгорим, сарвиравон ннгорим.

Гулгун узоринг узра чиқмиш хатти зумуррад,
Бу хат била бўлуб сен ҳусн аҳлиға саромад,
Гўё санга бўлубдур шамсу қамар обо жадд,
Мундин зиёд этарга васфингни йўқ манга ҳад,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Қаддинг хаёли тушгач хотирға, эй суманбар,
Эрмас назарға манзур шамшод ила санавбар,
Бўлмас эса муяссар ул кокили муанбар,
Тутғойму ўрнин онинг райҳону сунбулу тар,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Қил ҳолима тараҳҳум, эй соқийи дилоро,
Солди сипоҳи ишқинг жон кишвариға яғмо,
Мани зор бедилингға лутф айлагил нигоро,
Қолмади фурқатингда сабру қарорим асло,
Оромижон нигорим, сарвиравон ннгорим.

Меҳри камардек олиб тожу камарни пинҳон,
Охир бошу белига зийнат етурди ул жон,
Қилсанг муни тафаккур, эй шоири сухандон,
Бир шўхи дилрабонинг исми бўлур намоён,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

Бўстонда базм этарга жамъ ўлсалар санамлар,
Ул базм ичида Феруз ўлсун десанг суханвар,
Ўз илкинг ила тутғил бир лоларанг соғар,
Юз нозу ишва бирла кирганда боға дилбар,
Оромижон нигорим, сарвиравон нигорим.

* * *

Чекиб ҳижронда ранжи бекарон оҳиста-оҳиста,
Ютар эрдим лаби фикрида қон оҳиста-оҳиста,
Бу ҳолимдин топиб бу кун нишон оҳиста-оҳиста,
Манга раҳм айлаб ул ширин забон оҳиста-оҳиста,
Етушти бошим узра ногаҳон оҳиста-оҳиста.

Шаби ҳижронда айлаб дарду меҳнат кулбасин маскан,
Сочар эрдим сиришким донасин ҳар сори юз хирман,
Бу ҳол ичра тараҳҳум кўргузуб ул дилбари пурфан,
Фироқида қорорғоҳ кўзларимни айлади равшан,
Очиб рухсораи хуршидсон оҳиста-оҳиста.

Қудуми интизорида бўлуб тонг отгуча бедор,
Чекиб ҳар дамда гардун сори юз минг оҳи оташбор,
Бўлуб ғам тиғи бирла сарбасар жону таним афгор,
Эдим ҳижрони дарди шиддатидин ўлгудек бемор,
Етушти васлидин суҳбат равон оҳиста-оҳиста.

Миниб рахшиға букун ман сори атфи инон айлаб,
Шитоб ичра арақни гул уза шабнам фишон айлаб,
Келиб базмим қудуми бирла гулзори жикон айлаб,
Масиҳо мўъжизин жонбахши лаълидин аён айлаб,
Ўлук жисмимга берди тоза жон оҳиста-оҳиста.

Русуми дилраболиғ кўргузуб гул юзли жононим,
Билиб ҳижрон ўти куйдурганни бошдин-оёқ жоним,
Кўруб раҳм айлабон жисми низору чашми гирёним,
Сўруб дилдорлиғ расми била ҳоли паришоним,
Қилиб ошино дилбарлик аён оҳиста-оҳиста.

Тараҳҳум кўзгузуб ҳар дам фузун аъдоди имкондин,
Табассум айлабон юз ишва бирла лаъли хандондин,
Такаллум бошлабон ҳар лафзни айлаб чучук жондин,
Деди:«—Эй ошиқи зорим малоли дарди ҳижрондин,
Бўлубсан асру зору нотавон оҳиста-оҳиста»

Майи лаълимни дардингга даво айларга келмишман,
Замирингда не эрса муддао айларга келмишман,
Неким расму муҳаббатдур, санго айларга келмишман,
Бу дам васлим била коминг раво айларга келмишман,
Мақомингға бори элдин ниҳон оҳиста-оҳиста.

Қилиб тун-кун висолим базмиға етмакни андиша,
Уруб Фарҳод янглиғ ранжу меҳнат тоғиға теша,
Қилиб ишқимда кўнглунгни мусаффо, ўйлаким, шиша,
Неча кун дарди ҳижроним аро сабр айладинг пеша,
Бўл эмди васлим ичра шодмон оҳиста-оҳиста.

Эди ҳижрон аро мақсудинг ўпмак борҳо лаълим,
Қучуб нозик белим кўнглунгга сўрмоқ муддао лаълим,
Бугун коминг не эрса қилғуси они раво лаълим,
Агар истарсан ўпмакликни, энг жонфизо лаълим,
Қучарсан, қуч белим, энгу миён оҳиста-оҳиста.

Манга иқбол янглиғ бўлди чун ул ҳамдаму ҳамдаст,
Оёқинг ўпкали ман оллида туфроқға бўлдум паст,
Талаттуф бирла ул лаълин лабимга айлади пайваст,
Ман ўлдум ёр лаъли бодаси бирла бўлуб сармаст,
Фироқи ранжидин топтим омон оҳиста-оҳиста.

Кўзумдин оқизиб ашкни ҳижрон ичра сув янглиғ,
Бўлуб оби равон ондин аён ҳар сори жў янглиғ,
Риёзат тортибон айлаб танин заъф ичра му янглиғ,
Киши гар содиқ эрса ишқ аро васл ичра бу янглиғ,
Бўлур Ферузбахту комрон оҳиста-оҳиста.

* * *

Ёрим лабининг ёнида жон шарбатидур бемаза,
Йўқ партави рухсорича ҳусн авжи узра меҳру моҳ,
Васлиға бир кун йўл топиб бир неча ожизлиқ била,
Дедим:—Кўзунгдин ўргулай, бир бўса бер Ферузға!
Деди:—Юзумни оғритур ҳар ён хатинг ниши ботиб.

Зебо нигоримким, букун зар бирла зеварға ботиб,
Ёнимға келди ноз ила қошу кўзини ўйнотиб,
Кўнглум паришон айлади юз узра зулфин тарқотиб.
Дедим:—Кўзумни равшан эт меҳри жамолинг кўрсотиб!
Деди:—Узорим ўтиға жонинг нетарсан ўртотиб?

Ул дилбариким, бордурур ҳусн авжида моҳпора,
Жонимға солди ишқ ўтин токи очиб рухсора,
Чун ошиқ ўлғоч ишқининг дардига пстаб чора,
Дедим:—Тараҳҳум айлабон ҳолимға қил наззора!
Деди:—Кўзум жонинг фигор этгуси ноз ўқин отиб.

Ҳусн аҳлининг шоҳи менинг шўхи дилдорим эрур,
Юз бирла зулфи ҳажрида тенг субҳ ила шомим эрур,
Деди:—Санга мақсад на, эй бесабру оромим, эрур?   ,
Дедим:—Висол ичра лабинг шаҳди менинг комим эрур,
Деди:—Санга бергум они заҳри фироқ ичра қотиб.

Таъм ичра лаълидин эмас жаннатфизо кавсар суйи,
Еткурмас элга нутқидек файзу сафо кавсар суни,
Бир кун бўлуб мазкур ул он базми аро кавсар суйи,
Дедим:—Лабингнинг шарбати ширинму ё кавсар суни?
Деди:—Бўлурму ҳар суйи оби бақоға ўхшотиб?!

На мумкин ул ой зулфининг атрича анбар бўлмоғи,
Ширин лабиға шарбати ҳайвон баробар бўлмоғи,
Шаҳло кўзидек зулмкор даҳр ичра кофар бўлмоғи,
Дедим:—Недин эркан бугун олам муаттар бўлмоғи?

Деди:—Сочимни тонг ели юз узра солмиш бутротиб.

Бу кеча кулбамга келиб маст ул парилар сарвари,
Этти кўзум равшан юзин очиб чу меҳри анвари,
Чун субҳ чоғи масти хоб олуд эди наргислари,
Дедим:—Кўзунг бедор қил ноз уйқусидин, эй пари,
Деди:—Бу лаҳза фитнаи нойимни неткунг уйғотиб?


 
ОГАҲИЙ ҒАЗАЛЛАРИГА ТАХМИСЛАР

Рангин такаллумму бўлур чунким гуҳарафшон лабинг,
Файзу фараҳ еткургуси кўнглумга бепоён лабинг,
Фаҳм этмадим не хосият қилмушдурур пинҳон лабинг,
Ёқутдурму билмадим ё лаъл эй жонон, лабинг,
Ё оразинг гулзорида борму гули хандон лабинг.

Лаълниг фироқида бўлуб асру заифу хаста жон,
Жисми низоримдин олиб қаддинг ғами тобу тавон,
Ўлмакка етганда ёвуқ келдинг бошимға ногаҳон,
Лаълингни бир ўпмак била топтим ҳаёти жовидон,
Эъжози Исому экан ё шарбати ҳайвон лабинг.

Жавру жафолар айлабон жонимга бу гардуни дун,
Қилди лабинг ҳижронида ашкимни қон, бағримни хун,
Дардим эрур беҳад фузун, кун-кундин аҳволим забун,
Кўздин тўкуб ҳижрон аро доим сиришқи лолагун,
Ўпмаклик айлаб орзу тун-кун ютарман қон лабинг.

Кўнглумга бўлмишдур лабинг бир бўса қилмоқ муддао,
Муфт эрмас ушбу матлабим, бўлса агар, сандин раво,
Олтун-кумиш худ саҳл эрур, эй дилбари ширинлиқо,
Гар бўса лаълингга жон нақдин қилур эрсанг баҳо,
Олғум нединким бир ўпуб ўлганга на армон лабинг.

Тақвои тоат айлабон зуҳд аҳли тинмай рўзи шаб,
Жаннатга кирмак орзу айлаб чекар ранжу тааб,
Ақл эли кўйинг борида жаннатни қилгайму талаб,
Феруз, жаннат равзасин, гар, истамас эрмас, ажаб
Ким, оразинг жаннат гули, кавсар суйи, эй жон, лабинг.


* * *

Бир жилвагар бўлғоч кўзум оллида то қошу кўзунг,
Фаҳми хирадин айлади мандин жудо қошу кўзунг,
Жонимни олди айлабон нозу адо қошу кўзунг,
Ваҳ не балодур билмадим, эй дилрабо, қошу кўзунг
Ким, бир назарда солди ўт жоним аро қошу кўзунг.

Ҳам Хизри хаттинг дилкушо, бордур масиҳоний сўзунг,
Ҳам кўзу қошинг қотили жонбахга эрур, рангин сўзунг,
Ҳам беқарор ўлғон кўнгулларга берур таскин сўзунг,
Ҳам юз ўлукни тиргузур лаълинг аро ширин сўзунг,
Ҳам минг тирикни ўлтурур айлаб жафо қошу кўзунг.

Тун-кун сўроғинг айлабон истаб муалло манзилинг,
Кўргач мусаффо оразинг, бўлдум асири бедилинг,
Жону кўнгул бетоб эрур сўрмоқ тилаб ширин лабинг,
Олди карори тоқатим оқ сийнаю нозик белинг,
Солди қаро кун бошима икки қаро қошу кўзунг.

Боқгоч кўз ила қошинга, бўлдум асир, эй нўшлаб,
Жоним ёқар ошиқ ўти, қошу кўзунг бўлди сабаб,
Эмди фиғонлар айлабон ҳижронинг ичра рўзу шаб,
Қошу кўзунг бедодидин дод айласам эрмас ажаб,
Ким, не жафолар қилмади охир манго қошу кўзунг.

Фаррух юзунг ҳусн авжининг бордур моҳитобопиким,
Ханлинг эрур маҳбублар, сансан алар султониким,
Манким таманно айламак, сан шўх бепарвониким,
Йўқтур манга ишқинг аро юрмак тирик имкониким,
Жонимни ё қадду юзунг олғуси ё қошу кўзунг.

Ҳусн аҳли шоҳисан, эрур мулкунг малоҳат кишвари,
Икки кўзунг жоду эрур, қошинг аларнинг ханжари,
Мажнундек ўлди кўргач, ул ҳуснинг жаҳон донолари,
Ман зори ҳайронинг нечук девона бўлмай, эй пари
Ким, ақлу ҳушим айлади мандин жудо қошу кўзунг.

Истаб висолинг базмини, эй хўбларнинг аҳсани,
Иқболи Ферузинг киби кўб жустужў айлаб сани,
Кўргач юзунг ишқ ўтига кўпди вужуди хирмани,
Ширин лабингдин Огаҳий жисмиға жон берким, ани,
Ўлтурди бир имо қилиб боқғоч қиё қошу кўзунг.

Қилмиш азалда сунъи ҳақ ҳусн ичра якто оразинг,
Ою қуёшға ўхшамас ҳаргиз мусаффо оразинг,
Кўрган киши ақлин қилур ҳайрону шайдо оразинг,
Жонбахш лаълинг узра хат то қилди пайдо оразинг,
Жамъ айлади хуршид уза Хизру Масиҳо оразинг.

Бир тун менинг кулбамға, эй маҳваш, карам рахшини сур,
Очиб узорингни қаро шомиға равшанлиғ етур
Ким, сандин эҳсону карам зоҳир бўлур вақтида кўр,
Ойдек юзунг маҳжурлар шоми ғамини ёрутур,
Партав менинг шомимға ҳам солғойму, оё, оразинг.

Лутф айлабон ман зорға, эй сарвқадди маҳлиқо,
Кўпғил қадам кулбам аро очиб узори дилкушо,
Токи чекарман оразинг кўрмак тилаб ранжу ано,
Жонинг учун раҳм айлабон кўргуз юзунгким ҳажр аро,
Жонингға етдим айлабон кўрмак таманно оразинг.

То ишқинг ичра эй пари, девонаи зор ўлмушам,
Ҳажрингда ғам тирноғидин аъзойи бир-бир юлмушам,
Гулдек узорингни тилаб гулбарги янглиғ сўлмушам,
Рози ўлумга оразинг ҳажри ғамидин бўлмушам,
Ўлтур мани ё тиғ ила, кўргуз манга ё оразинг.

Қатъ этгали юз урмушам то фурқатинг тоғу тузин,
Олмон қулоғимға ғаминг таркида носиҳлар сўзин,
Майл этмагум гар хўблар ҳар неча арз этса ўзин,
Кўз солмағум жаннат аро ғилмону ҳур очса юзин
Ким, максадим кўюнг аро қилмоқ тамошо оразинг.

Ҳаргиз зулмат йўли сори ғайрат била юз урмамиш,
Гулзору кўюнг сайриға саъй ила маркаб сурмамиш,
Ўзни тамошойн қаду рухсоринга еткурмамиш,
Зоҳид тилар жаннат, гули сарвдин магарким кўрмамиш,
Лутф ичра зебо қоматинг, ҳусн ичра якто оразинг.

Ферузнинг арзи будур сан хўблар шоҳигаким,
Бўлма сабаб жавр айлабон ҳар дам онинг оҳиғаким,
Бир лутф ила таскин етур фарёду жонкоҳигаким,
Ишқинг ўтиға кўнгуси, раҳм айла Огаҳийгаким,
Токим кўрубдур бир назар ул зори шаидо оразинг.


МУСАДДАСЛАР

Субҳким, ул сарви гулрўх сайри гулзор айлади,
Сарву гулға қадду рухсорни намудор айлади,
Сарв қаддиға эгиб бош қуллуқ изҳор айлади,
Гул юзин суртуб пойиға ўзини хор айлади,
Рашк тиғи жой ила кўнгулни афгор айлади.
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Гар нафас қилгач назора ул қуёш рухсорга,
Жон кўнглум қолди ишқи ранжидин озорға,
Айласам жоним фидо боқмай ман беморга,
Ҳар нафасда кўргузур юз илтифот ағёрға,
Айламас бир раҳме зоҳир ман ғарибу зорға,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Жонфизо лаълин такаллумга ойурса ногаҳон,
Ҳар каломидин топар ўлган бадан руҳи равон,
Гўйиё улдур бу даврон нчра Исойи замон
Ким, киши кўрмайдур андоқ маҳваши ширин забон,
Айб қилманг, истаб они, айласам оҳу фиғон,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Хўб эмастур қадди тўъби қомати рафторича,
Дилкаш эрмас равзаи ризвон юзи гулзорича,
Йўқтурур хуршид нури жабҳаи анворича,
Сунбул эрмас атрпарвар зулфи анбарборича,
Тонг эмас, васлин талаб қилсам агар жон борича,
Дўстлар, ул дилрабо ҳақи мани зор айлади.

Оҳким, тарки муҳаббат айлабон ул дилрабо,
Нотавон жонимға кўрди ҳажр андуҳин раво,
Мунча ҳам бўлғойму бир бедилға қилмоқлик жафо,
Дилраболиғ расмида аввал қилиб меҳру вафо,
Сўнгра қилди меҳнат ҳижрони бирла мубтало,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Ул қуёшдин айру бир зарра қарорим қолмадн,
Ақлу ҳушим кетди-ю, сабр-ихтиёрим қолмадн,
Дарди ҳижрон чеккали танда мадорим қолмади,
Васл учун айлаб гадолиқ нангу орим қолмади,
Йиғламоқдин ўзга ҳажр ичра шиорим қолмади,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айлади.

Ишқ мулкида эдим Ферузбахту комкор,
Амрима маъмур эрди неча шўхи гулузор,
Лекин они кўргач ўлдум бандаси беихтиёр,
Қолмайин кўнглум аро бир заррача сабру қарор,
Ақл ила ҳушу хирадни қилди мандин беқарор,
Дўстлар, ул дилрабо ишқи мани зор айладн.


* * *

Ул пари эгнида гулранг либосини кўрунг,
Меҳрдек оразининг нуру зиёсини кўрунг,
Нутқи жонбахшу лаби руҳафзоснни кўрунг,
Отғоли ғамза ўқин қошлари ёсини кўрунг,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Оразидин олиб ул меҳру жаҳонтоб ниқоб,
Зеб учун кўзга чекиб сурма, уруб юзга гулоб,
Кўзлари фитнасидин қилғоли оламни хароб,
Юзи ўти била айларга жигарларни кабоб,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Гул хижил боғ аро онинг гул рухсоридин,
Сарупо дар гул эрур қомати рафторидин,
Лол эрур қумрию булбул лаби гуфторидин,
Синди шаккарга баҳо лаъли шаккарборидин,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосинн кўрунг.
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Жон олур ҳар боқиши бирла қаро кўзгинаси,
Тоза жон ҳам берур элга шаккарин сўзгинаси,
Коши ё, киприки ўқ, офатижон юзгинаси,
Фитнагар чобук худройи эрур ўзгинаси,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Кўз юмуб ноз ила гоҳи чекибон хомёза,
Кош қоқиб гаҳ қилибон жилваи беандоза,
Ўзига ҳар дам этиб ғамза фунуни тоза,
Килди ошиқлиғим олам элига овоза,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Жилваи қоматиға туъбини ризвон банда,
Мутабассим лабиға ғунчаи хандон банда,
Икки шаҳло кўзиға наргиси фаттон банда,
Орази меҳриға хуршиди дурахшон банда,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адосини кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосини кўрунг.

Токи ул шўх ғами ишқиға дучор ўлдум,
Дам-бадам дарди бало хайли била ёр ўлдум,
Кокили домига побасти гирифтор ўлдум,
Талаб васлида Феруз киби зор ўлдум,
Ваҳки, ул меҳрлиқо нозу адоспни кўрунг,
Жонима ҳар нафас озору жафосинн кўрунг.


 
РУБОИЙЛАР

* * *

Эй шўх, тараҳҳум айлаким, зорингман,
Жону дилу дин ила гирифторингман.
Гар васлингга айласанг баҳо жон нақдин,
Юз жон эса ҳам бериб харидорингман.

* * *

Қилмиш мани бир дилбари зебо ошиқ,
Бошдин оёқи латифу раъно ошиқ,
Йўқ мумкин ўзи холи ҳамсуҳбати ман,
Бўлғайму манингдек яна пайдо ошиқ.

* * *

Жонбахши каломинг эрур ул навъ фасиҳ,
Исо киби жон бергусидур элга сариҳ,
Ҳар шўхки, ҳусн ичра тутар ўзни сабиҳ,
Сан борчасидин сабиҳ ҳам асру малиҳ.

* * *

Кўргач юзунг, зй дилбар, фархунда сифот,
Ҳеч қолмади кўнглум аро орому сабот,
Хосияти лаълинг оби ҳайвон янглиғ,
Сўрғон кишига бергуси жовиди ҳаёт.

* * *

Кам этмади қаҳрин манга дилдор ҳануз,
Тарк айламади жавр ила озор ҳануз.
Ман ҳажрида субҳу шом йиғларман қон,
Хушнуд эрур базмида ағёр ҳануз.

* * *

Гар дилбарим ўлмаса манго ҳамсуҳбат,
Найлай эса юз ҳурлиқо ҳамсуҳбат,
Ул шўх агар анисим ўлмас эрса,
Даркор эмас ушбу даҳр аро ҳамсуҳбат.

* * *

Рўзи санга борча ком бўлсун, ёраб!
Иқболу ман мудом бўлсун, ёраб!
Ҳам давлати мустадом бўлсун, ёраб!
Ҳам ишрати бардавом бўлсун, ёраб!