forum.ziyouz.com

Kutubxona => Boshqa kitoblar => Tarixiy adabiyotlar => Mavzu boshlandi: AbdulAziz 06 Avgust 2010, 08:45:52

Nom: Mirzo Ulug'bek. To'rt ulus tarixi
Yuborildi: AbdulAziz 06 Avgust 2010, 08:45:52
Mirzo Ulug'bek. To'rt ulus tarixi

(http://www.ziyouz.com/images/books/turt_ulus.jpg) (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=831)

Muallif: Mirzo Ulug'bek
Hajmi: 22,7 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
(http://www.ziyouz.com/components/com_remository/images/download_trans.gif) Saqlab olish (http://www.ziyouz.com/index.php?option=com_remository&Itemid=57&func=fileinfo&id=831)
Online o'qish (http://forum.ziyouz.com/index.php?topic=4950.0)
Nom: Re: Mirzo Ulug'bek. To'rt ulus tarixi
Yuborildi: AbdulAzim 05 Sentyabr 2010, 20:01:45
МИРЗО УЛУҒБЕК

ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ


ТОШКЕНТ
ЧЎЛПОН НАШРИЁТИ
1994

Ўзбекистон ФА Мухбир аъзоси Бўрибой Аҳмедовнинг
кириш сўзи, изоҳлари ва таҳрири остида

форс тилидан Бўрибой АҲМЕДОВ, Наим НОРҚУЛОВ ва Маҳмуд ҲАСАНИЙлар таржимаси.

Нашриёт директори
НУРАЛИ ҚОБУЛ

Бош муҳаррир
АНВАР ОБИДЖОН

Таҳририят мудири
АЪЗАМ ЎКТАМ

Муҳаррир
ТЎЛҚИН АЛИМОВ

Муҳтарам ўқувчи, маълумингизким, халқимизда ҳар ким етти отасининг исм-шарифини билиши керак, деган ақида бор. Зеро, инсон боласи ўз падари бузрукворига қараб қад ростлайди.
Бобокалонларимиздан бири Мирзо Улуғбекнинг номини, мунажжим бўлганини, нари борса ўз ўғли томонидан ўлдирилганини биламиз, холос. Қўлингиздаги китоб эса Мирзо Улуғбек истеъдодининг яна бир қирраси — тарихчилик соҳасидаги фаолиятининг маҳсулидир. Уни мутолаа қилганлар нафақат етти аждодини, балки бутун шажарасини билиб олади, десак заррача муболаға бўлмайди.



МИРЗО УЛУҒБЕК ВА УНИНГ «ТАРИХ-И АРБАЪ УЛУС» («ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ») АСАРИ ХАҚИДА

Тарихда ўтган шахслар хусусида фикр-мулоҳаза юритганда ҳазрат Низомиддин Алишер Навоийнинг мана бу сатрлари беихтиёр хотирга келади:

Бу гулшан ичраки йўқдир бақо гулига сабот,
 Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.

Ҳа, «яхши от» ҳар қандай шахснинг ҳаёти ва фаолиятига баҳо беришда аниқ ҳамда тўғри мезон. Лекин бу шарафга ҳамма бирдай муяссар бўлавермас экан. Феодал синф намояндаси, тожу тахт соҳиби Мирзо Улуғбек (1394—1449) оламшумул илмий муваффақиятлари туфайли шундай бахтга эришган улуғ шахслардандир.
Мирзо Улуғбек фаннинг жуда кўп соҳалари, хусусан математика, фалакиёт, мусиқашунослик ва тарих илмлари бўйича забардаст олим, илм-фан, маданиятнинг улкан ҳомийси сифатида абад ул-абад тарихда қолди.
Олимнинг мероси XVII асрдан бери бутун дунё илмий жамоатчилигининг диққдт-эътиборини ўзига қаратиб келяпти. Мирзо Улуғбек ва у қолдирган меросни ўрганишда бизнинг мамлакатимизда ҳам, хорижий юртларда ҳам анчагина асарлар яратилди. Мен бу ерда Жон Гривс, Томас Хайд, Френсис Бейли, Л. Седийо, В. В. Бартолд, В. Л. Вяткин, Е. Кнобл, Т. Н. Қориниёзий, Ғ. Жалолов ва бошқа бир қатор олимларни назарда тутаётирман. Шундай бўлса-да, Улуғбекнинг бетакрор илмий мероси, у таъсис этган ва раҳнамолик қилган Самарқанд мунажжимлик мактаби ҳақидаги тасаввуримизни ҳали етарли деб бўлмайди, Масалан олимнинг кўп йиллик илмий изланишларининг асосий маҳсули бўлмиш «Зижи жадиди Кўрагоний» («Улуғбек Кўрагонийнинг астрономик жадвали») асари ҳанузгача бирон тилга тўла таржима қилиниб чоп этилганича йўқ. Олимнинг мазкур рисоласи хусусида XV — XVII асрларда битилган жуда кўп шарҳлар ҳам ўрганилмаган. Умуман олганда Амир Темур ҳамда темурийлар даврида яратилган тарихий ва бошқа мавзудаги асарларни ўрганиш, уларни чоп этиш борасида ҳам аҳвол шундай.
Хулласи калом, Мирзо Улуғбекнинг кўп қиррали фаолияти ўзининг ҳақиқий тадқиқотчисини кутиб ётибди.
Мирзо Улуғбек риёзиёт, фалакиёт, мусиқашунослик ва тарих илмлари соҳасида қалам тебратган олим. «Тарих-и арбаъ улус» эса, у яратган асарлар орасида алоҳида ўрин тутади.
Авваламбор шуни айтиш керакки, «Тарих-и арбаъ улус» Мирзо Улуғбекнинг илмий раҳбарлиги ва шахсан иштирокида яратилган. Асар 1425 йили ёзиб тамомланган.
Мазкур асарнинг умумий мазмунига ўтишдан олдин дастлаб унинг номланиш тарихи, яратилишида Мирзо Улугбекнинг ҳиссаси, шунингдек, ўрганиш жараёнининг қандай кечаётганига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Асар «Улус-а арбаъ-йи Чингизий» («Чингизийларнинг тўрт улуси») ва «Тарих-и арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») номлари билан машҳур. Лекин, Оврупо шарқшунослари орасида ушбу асарни биринчилар қатори ўрганган ва унинг қисқартирилган инглизча таржимасини эълон қилган полковник Майлс, етарли асоси бўлмагани ҳолда бу китобни «Шажарат ул-атрок» («Турк (ҳоқон)ларининг шажараси») деб атайди.  Чуқур_ва атрофлича ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, асарнинг фақат Ёфас ўғлон ва унинг ўғли Туркхон ҳамда фарзандлари (в. IIб — 156), татар-мўғул билан турк табақалари, шунингдек, уларнинг подшоларигина (156 — 266) «Шажарат ул-атрок» асосида ёзилган, холос. Асарнинг Чингизхоннинг улуг аждоди Бузунжор қоондан ва Мовароуннаҳрни XIII — XIV асрнинг биринчи ярмида идора қилган Чиғатойхон авлоди тарихини ўз ичига олган қисми «Улус-и арбаъ-йи Чингизий» ёки «Тарих-и арбъа улус» деб аталади. Бу қисм Мирзо Улуғбек ва унинг ёрдамчилари тарафидан ёзилган. Фикримизни асарнинг ўзида келтирилган айрим қайдлар ҳам тасдиқлайди. Қайдлардан бирида мана буларни ўқиймиз. «Мўътабар тарихларда ёзилишича, унинг (Соинхоннинг, Боту эмас — Б. А.) наслу насаби ҳаммага маълум ва Жўчихонга бориб. тақалади. Аммо «Шажарат ул-атрок» китобида унинг ҳақида ҳеч нарса назарга кирмагани учун ўша китобнинг сайланмаси бўлган бу китобда («Тарих-и арбъа улусда — Б. А.) ҳам унинг ҳақида ҳеч нарса ёзилмади. Бироқ, хотирда қолгани шуки, у улуғвор подишоҳ бўлиб, инъоми беҳисоб эди. (в. 121а) ». Мазкур қайддан англашиладики, биринчидан «Шажарат ул-атрок» билан «Тарих-и арбаъ улус» бошқа-бошқа асарлардир. Иккинчидан, «Тарих-и арбаъ улус» маълум даражада «Шажарат ул-атрок»га асосланган. Яна бир жойда эса бундай дейилган: «Чингизхоннинг тўрт улуси тарихи» номли ушбу мажмуъада Туркхон ибн Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом авлодидан бўлмиш подишоҳлар номи зикр этилади. Мазкур рисолада келтирилган Туркистонзамин ҳоқонларининг номлари Султон ас-Саъид Улуғбек мирзойи шаҳид, — Оллоҳ унинг қабрини нурга тўлдирсин,— тарафидан битилган тўрт улус ҳоқонлари ҳақидаги мажмуъадан олинди» : Бу қайдлар, айниқса сўнггиси биринчидан, асарнинг аниқ номи «Улус-и арбаъйи Чингизий» эканлигини, иккинчидан унинг бутунлай Мирзо Улуғбекнинг қаламига мансублигини кўрсатиб турибди. Шу ўринда асар ҳақида Бартольд айтган айрим фикрлар ҳам эътиборга моликдир. Авваламбор шуни айтиш керакки, олим ўзининг бир қатор илмий рисолалари («Туркистон мўғул босқинчилиги даврида», «Улуғбек ва унинг даври» ва бошқалар) да Улуғбекнинг мазкур асаридан манба сифатида фойдаланган. Лекин нима сабабдандир уни муҳим тарихий манбалар қаторига қўшмайди, тўғрироғи, асарнинг қимматини бир қадар пасайтирмоқчи бўлади. Чунончи, у бундай деб ёзади: «Шоҳруҳнинг ўғли ва тахт вориси Улуғбек (1449 й. ўлдирилган) «Тўрт улус тарихи»ни битган. Асар ўз номига кўра мўғуллар империясининг тўлиқ тарихини ўз ичига олади. Улуғбекнинг бу асари бизгача етиб келмаган, лекин баъзи манбаларда, хусусан Хондамирпинг «Ҳабиб ус-сияр»ида ундан олинган парчалар учрайди. Бу парчалардан кўриниб турибдики, мўғуллар давлати тарихи муаллиф (Хондамир — Б. А.) яшаган давргача баён қилинган. Аммо муаллиф ўша подишоҳликлар ҳақида тўла маълумот бермайди, аксинча, хонларнинг номинигина қайд этиш билан кифояланган, холос. Шу сабабдан ҳам бу асарнинг бизгача етиб келмаганидан ортиқча қайғуриб ўтиришга асос йўқ, деса ҳам бўлади».  Олимнинг бошқа бир асарида эса мана бу гапни ўқиймиз: «Улуғбек қаламига тааллуқли деб ҳисобланган тарихий асар эҳтимол, адабий манба ва тарихни танқидий ўрганиш учун материал сифатида бирмунча қизиқиш уйғотиши мумкин, лекин мазкур асар нусхаси мабодо топилганда ҳам мўғуллар империяси ва унинг инқирозидан сўнг ташкил топган давлатлар тарихига оид бўлган мавжуд маълумотларни бойитади, деб айтиш шубҳалидир».  Назаримда, «Тарих-и арбаъ улус»га бундай муносабатда бўлишнинг сабаби иккита. Биринчидан, жаҳон кутубхоналарида мазкур асар тўлиқ нусхасининг сақланмаганлиги  ва иккинчидан, XV — XVII асрларга оид тарихий қўлёзма асарларнинг ҳозир ҳам қониқарли даражада ўрганилмаётганлигидир. Лекин, ҳақиқат фақат маълум мавзуга бағишланган асарларни бир-бирига муқояса қилиб синчиклаб ўрганиш ва улар келтирган маълумотларни диққат билан текшириш орқалигина аниқланади. Биз буни қуйидаги асарларни ўрганиш асосида топилган фактларда кўрамиз. Масалан, темурийлар даврининг кўзга кўринган муаррихларидан бири Хондамир (880 (1475) — 941(1534—35) ўзининг «Хулосатул ахбор» ва «Ҳабиб ус-сияр» асарлаларида «Тарих-и арбаъ улус»дан кенг фойдаланганлиги аниқ-равшан кўриниб турибди. Масалан, «Ҳабиб ус-сияр»нинг Туркистон хонлари, Чингизхон ва унинг Чиғатой улуси тепасида турган авлоди тарихига бағишланган биринчи жузининг тўққизинчи мақоласи ва учинчи жузининг биринчи қисми тўла равишда «Тарих-и арбаъ улус»га асосланган. XVI — XVII асрларда яшаб ижод этган муаррихлар учун ҳам Улуғбекнинг бу асари биринчи манба бўлиб хизмат қилган. Чунончи, муаллифи номаълум «Таворих-и гузидэ, нусратнома» асари (XVI аср бошида ёзилган) ҳам «Тарих-и арбаъ улус»га таянган асарлар жумласидандир. «Зубдат ул-осор» (XVI асрнинг биринчи ярмида ёзилган) китобининг муалифи турк-мўғул халқлари тарихини баён этар экан, «Мирзо Улуғбекнинг номи билан зийнатланган «Тарих-и хоний» асарига таянгандим», деб айтади.  Буерда гап шубҳасиз «Тарих-и арбаъ улус», аниқроғи, унинг биринчи қисми ҳақида бораётганга ўхшайди. XVII асрда ўтган йирик қомусий олим Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор» («Сирлар денги-зи») номли катта асарини,  аниқроғи унинг мўғуллар империяси ва Чингизхоннинг ўлимидан кейин империя ўрнида ташкил топган Улуғ юрт, яъни Мўғулистон, Олтин Ўрда, Чиғатой улуси, шунингдек, Чингизхоннинг набираси Ҳалокухон асос солган Элхонийлар давлати (Эрон, Озарбойжон) тарихини ўз ичига олган олтинчи жилди мундарижаси ҳамда мазмуни жиҳатидан Улуғбекнинг «Тарих-и арбаъ улусшга ўхшаб кетади.
Асарнинг яратилишида Улуғбекнинг иштирок этганлигига ҳеч бир шубҳа ёки иккиланишга ўрин йўқ. Юқорида асарнинг сўнгги қисмидан шу фикрни тасдиқловчи бир парча келтирган эдик. Буни бошқа тарихчилар ҳам тасдиқлайди. XVI асрнинг машҳур тарихчиларидан бири Мирзо Муҳаммад Ҳайдар (1500—1551) ҳам Улуғбекнинг тарих илми соҳасида ҳам самарали меҳнат қилганлигини айтади. Масалан, унинг «Тарих-и Рашидий» номли йирик китобида бу ҳақда мана буларни ўқиймиз: «Донишманд подишоҳ Мирзо Улуғбек бир тарихий асар ёзди ва унга «Улус-и арбаъ» деб ном қўйди».  Улуғбекнинг шундай асар ёзганлигини Хондамир билан Маҳмуд ибн Вали (XVII аср) ҳам тасдиқлайдилар.
Юқорида келтирилган маълумотларга таяниб айтиш мумкинки, «Тарих-и арбаъ улус» Рашидуддининг машҳур «Жамиъ ут-таварих» асари сингари тарихчи олимлар жамоаси тарафидан, Мирзо Улуғбекнинг бевосита иштироки ва раҳбарлиги остида ёзилган.
«Тарих-и арбаъ улус»нинг нусхалари жуда кам. Биз юқорида айтиб ўтдик, асарнинг тўлиқ нусхаси ҳали топилганича йўқ. Бугунги кунда унинг қисқартирилган (мажмуъа) тўртта нусхаси сақланган бўлиб, унинг иккитаси Англияда, бир нусхаси Ҳиндистоннинг Банкипур шаҳри кутубхонасида, тўртинчи нусхаси АҚШнинг Харвард университетида сақланади.
Асар бир талай тарихий, жуғрофий манбалар ва маноқиблар асосида ёзилган. Муаллиф кўп ҳолларда ўз манбаларини аниқ кўрсатмайди ва «айтишларича», «қисса ва тарих китобларда» ёзилишича, «Чиғатой улуси уламоларининг китобларида келтирилишича,» «бир гуруҳ одил, ҳақиқатгўй тарих арбобларининг айтишича» каби умумий иборалар билан чекланади. Лекин, айрим ўринларда ўзи фойдаланган баъзи асарлар ва уларнинг муаллифлари номини ҳам тилга олади. Булар орасида машҳур астроном Абу Маъшар Балхий (886 йили вафот этган), йирик олим, шоир ҳамда сайёҳ Рашидуддин Вотвот (1088—1182), машҳур тарихчи-ю, давлат арбоблари Алоуддин Отамалик Жувайний (1226—1283), Рашидуддин Фазлуллоҳ Ҳамадоний (тахм. 1247—1318), Ҳамдуллоҳ Мустовфийи Қазвиний (1281—1349) ва бошқаларнинг номлари тилга олинади. Олим тафсир ва ҳадис китоблар, ривоятлардан фойдаланганлигини ҳам айтади. Рашидуддин Вотвот, Хўжандий ва Низомийдан олинган шеърий парчалар ҳам учрайди. Шунга қараганда Улуғбек мазкур асарини ёзишда жуда кўп, мазмун жиҳатдан хилма-хил (тарих, жуғрофия, астрономия, назмий) китоблардан кенг фойдаланган.
Асарнинг мазмуни ҳақида икки оғиз сўз. Аввало шуни айтиш керакки, муаллифнинг ўзи мазкур асарини қисм ёки бобларга бўлмаган. Биз «Тарих-и арбаъ улус» хусусидаги бундан бир неча йил муқаддам чоп этган кичик бир мақоламизда  мазкур асарни тўрт улус тарихини ўз ичига олганлигидан келиб чиқиб, тўрт қисмдан иборат деб айтган эдик. Асарни синчиклаб ўрганиш ва таржима қилиш жараёнида унинг мундарижаси ҳақидаги фикримиз ўзгарди. Уни тахминан муқаддима ва етти бобга бўлиш мумкин, деган хулосага келдик.
Муқаддима (в. 1 б — 7 6) да, ўрта аср тарих илмида ҳукм сурган анъанага кўра, Тангри таоло, унинг элчиси, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва-с-саллам ва авлодлари шаънига айтилган мақтовлар, Одам Атонинг яратилиши ҳамда исломиятдан аввал ўтган пайғамбарлар (Шис, Қайнон, Маҳлойил ва бошқа), Нуҳ алайҳиссалом, шунингдек, унинг фарзандлари тарихи қисқача баён қилинади.
Б и р и н ч и б о б д а (в. 156 — 306) Туркхон ибн Ёфас ҳамда унинг Туркистон заминда подшолик қилган авлоди (Абулжаҳон, Дибокуйхон, Куюкхон ва бошқа) татар-мўғул ва турк қавмларию подшолари (Мўғулхон, Қорахон, Ўғизхон каби) тарихи баён этилган. Кўп нарсалар бошқа асарлардан-да маълум, лекин яна айрим муҳим маълумотларни ҳам учратамиз. Ўғизхон даврида (муаллифнинг сўзларига қараганда Ўғизхон ва авлоди қадимги Эронда ҳукмронлик қилган Пешдодийлар билан замондош бўлганлар) амалда бўлган сарой қабул маросимлари тартиби (в. 19кб), турк қўшинининг тузилиши (в. 196 — 20а), улус системаси («Ўғизхон ҳар шаҳзодани бир ўлкага таъйин қилди, уларга лақаб ҳамда тамғолар белгилади», в. 236), турк қўшинининг тузилиши, усмонли турк султонларининг шажараси (в. 256 — 26а) шулар жумласидандир. Мазкур бобда келгирилган турклар ва мўғул қавмлари ҳақидаги маълумот лардан кўринишича улар бир-бирига шу қадар яқин даражада истиқомат қилганларки, ҳатто шажаралари ҳам аралаш-қуралаш бўлиб кетган. Бу ҳолни биз Рашидуддиннинг юқорида тилга олинган асари (биринчи жилди)да ва машҳур немис шарқшуноси Герхард Доёрфернинг «Янги форс адабиётида турк-муғул элементлари» деган тўрт жилдлик изоҳли луғатида  ҳам яққол кўрамиз.
И к к и н ч и б о 6 (в. 306 — 376) турк-мўғул халқларининг афсонавий онаси Аланқува ва ундан тарқалган авлод, яъни подшолар (Бузунжор қоон, Буқохон, Дутуминхон, Қобулхон, Бойсунғурхон, Бортон баҳодир, Ясугай баҳодир) тарихи баёнини ўз ичига олган. Бу бобда ҳам илм-фан учун муҳим маълумотлар учрайди. Турк-мўғул қавмларининг биргаликда, аралашиб яшаб келганлиги Турк диёри ва унинг бошқа қавмлари орасида тутган мавқеъи (в. 306), оддий халқнинг ерга, аниқроғи, ўз ҳукмдорига бириктирилганлиги (яъни крепостной ҳуқуқ), (в, 316.), VIII асрда жалоир қавми бошлиқларининг кучайиб кетиши (в. 32а) ҳақидаги маълумотлар шулар жумласидандир.
«Тарих-и арбаъ улус»нинг у ч и н ч и 6 о 6 и д а (в. 376 — 1016) буюк жаҳонгир Чингизхон тарихи баён этилган. Бу ерда келтирилган маълумотлар ичида эътиборга моликларидан мўғул қўшинларининг тузилиши (в. 436 — 44а), Чингизхоннинг оқ рангдаги тўққиз пояли туғи (в. 476), қурултой ва бошқа қабул маросимларида амалда бўлган тартиб-қоидалар, (в. 48а), турк эли, яъни найманлар, қарликлар, уйаурлар (в. 49а—526, 576) ёсо ҳамда юсун ҳақидаги маълумотлар (в. 556 — 57а) муҳим аҳамият касб этади. Яна шуни ҳам айтиш керакки, Чингизхон замонида турк-мўғул қавмлари даҳа (ўнлик), сада (юзлик), ҳазора (минглик) ва тумон (ўн минглик)ларга бўлинган. Чингизхон замонида «ҳеч ким, - деб айтилади «Тарих-и арбаъ улус»да, - ўз даҳаси, садаси ва ҳазорасидан бошқа жойга кета олмагай ва бошқанинг паноҳига ўта олмагай - Бунга хилоф иш тутганларни халқ олдида қатл этадилар, токи бошқаларга ибрат бўлсин» (в. 57а). Бу хусусда «Тарих-и арбаъ улус» муаллифи келтирган мана бу факт ҳам диққатга сазовордир. Асарнинг тўртинчи бобида айтилишича, Чингизхоннинг 1225 йили Хоразмшоҳлар давлатига қарши қилган катта ҳарбий юришдан қайтишида, Сирдарёнинг ўнг соҳилида, катта ов уюштирди, Ўшанда хон тарафидан буйруқ бўлдики, «аркони давлат бошқа аскарлар уларнинг ҳар бири ўз қадри ва мавқеъига мувофиқ ов майдонида бирон ўлжани қўлга кирита олсинлар: тирик овларга ўз тамғаларини восиб, сўнг қўйиб юборсинлар» (в. 1036). Бу факт Мўғул империясида нафақат ер-сув, балки ов қилинадиган қўриқхоналар ва ундаги жониворлар ҳам феодалларга бириктириб қўйилганлигини кўрсатади, шунингдек, турк-мўғул жамиятида мавжуд бўлган феодал муносабатлар ҳақидаги тасаввуримизни бир қадар кенгайтиришга ёрдам беради. Ёки Чингизхоннинг шу қадар тез вақт ичида кўп мамлакатлар, хусусан, ўша замоннинг энг қудратли давлатларидан Хоразм империяси устидан ғалабасини таъминлаган сиёсатини характерловчи мана бу мисол ҳам диққатга, сазовордир. «Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам,— деб ўқиймиз ўшбу асарда,— бирор дину миллатга ён босмаган. Бир миллатнинг иккинчи бир миллат устидан устунлиги таасубидан ўзини нари тутарди, мусулмонлар тоифасининг уламо ва зоҳидларини эъзоз кўрарди» (в. 56а). Яна бир муҳим мисол: «Одам Ато замонидан бугунги кунгача бирон подишоҳнинг сипоҳи туркларникидан муфассал бўлмаган» (в. 566). Фақат туркларнинг бир ўзидан тузилган катта-катта ҳарбий қисмлар Чингизхоннинг Мовароуннаҳр, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Озарбойжон ва бошқа мамлакатлар устига қилган юришларида фаол иштирок этганлар. Асарда учраган «Чингизхон Жўчихонни Барчин (Барчинлиғкент) шаҳарини олиш учун бир туман туркий лашкар билан жўнатди». (в. 74а). «Турклар билан бўлган жангу жадалда Туркон Хотун авлоди билан асир олинган эди» (в. 105а), «Кошин юртининг танқутларини турк отларининг оёғи остига ташладилар» (в. 1066), «Ҳиндистоннинг обҳавоси туркларнинг мижозига тўғри келмай, кўпчилик касалга чалинди» (в. 103а) каби парчаларни учратамиз бу асарда. Ёки ўша танғут уруши ҳикоясида келтирилган мана бу шеърга эътибор беринг:

Камондори туркон ба тири хаданг,
Зириҳро кушода зи ҳам чашми танг.

Маъноси:

Турк камондорлар хаданг ўқи билан
 Совутнинг тор кўзини очдилар.

Мазкур бобда яна бошка диқкатга сазовор маълумотлар бор. Уларнинг ҳаммасини келтирмай бир нечтасини шунчаки эслатиб ўтиш билангина, кифояланамиз. Булар: қорахитойлар тарафидан Эмил дарёси бўйида бунёд этилган шаҳар ва унга теварак-атрофдан кўчириб келтирилган 40 минг хонадон турклар (в. 576), Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад билан Тоёнқу бош бўлган қорахитой кўшини ўртасида ҳижрий 607 йил раби ул-аввал ойининг 8 - куни (милодий 1210 йил 30 август куни) Ила дарёси ёкасида бўлиб ўтган катта урушнинг тафсилоти (в. 59аб), мўғуллар истилоси арафасида Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг Самарқандни мустаҳкамлаш борасида олиб борган ишлари (в. 69а), Балх шаҳрининг мўғуллар тарафидан қамал этилиши (в. 83а) ва мўғул армияси таркибида Чингизхоннинг бошқа мамлакатларни босиб олишида фаол иштирок этган турк кўшинлари ҳамда уларнинг сардорлари ҳақидаги маълумотлардир (в. 74а, 956, 99а, 103а, 105а). Характерли икки мисол. «Тарих-и арбаъ улус»да келтирилган маълумотларга кўра, мўғуллар хуружи арафасида хоразмшоҳнинг фармони билан 300 минг одам Самарқанднинг деворлари, қалъаси ва бошқа мудофаа истеҳкомларини мустаҳкамлаш ишига сафарбар қилинган (в. 69а), ўшанда ҳақиқатан ҳам шаҳарни мустаҳкамлаш, уни қамал жангларига ҳозирлаш борасида катта ишлар олиб борилган экан. «Тарих-и арбаъ улус»да келтирилган бу маълумот 1960 йиллари Афросиёбда олиб борилган археологик кузатиш ва қазиш ишларининг натижалари билан ҳам тасдиқланди.  Иккинчи мисол. Маълумки, 1221 йилнинг баҳорида мўғуллар Ҳуросоннинг қадимги иқтисодий-сиёсий ва маданий марказларидан бири бўлмиш Балх шаҳарини ишғол қилиб уни вайронага айлантирдилар. Ибн ал-Асирнинг (1160—1232-33) гувоҳлик беришича, шаҳар ўз ихтиёри билан душманга таслим бўлган, шунинг учун ҳам Чингизхон Балх халқига меҳру шафқат кўрсатган ҳамда шаҳар ва унинг халқини омон қолдирган.  Яна бошқа бир катта тарихчи Алауддин Отамалик Жувайний (1226—1273)нинг сўзларига караганда, қудратли хон, яъни Чингизхон аввал шаҳар ва унинг халқига омонлик ваъда қилган, лекин сўзида турмай шаҳарни вайрон қилган.  Мирзо Улуғбек бу ҳақда тамоман бошқа маълумот келтиради. Унинг сўзларига қараганда, Чингизхон балхликлар сўнгги хоразмшоҳ Жалолиддин (617(1220) — 628(1231)нинг одамларига бошпана берганликлари учун шаҳар ва унинг халқини жазолаган. Унинг амри билан Балхоб дарёсига қурилган Банди амир тўғонини бузиб ташлаганлар. ўшанда Балх ва унинг туманлари олти ой мобайнида сув остида қолиб кетган (в. 846).
Асарнинг т ў р т и н ч и б о б и (в. 1016— 114а) Чингизхон-нинг Улуғ юрт, яъни Мўғулистон билан Шимолий Хитойни идора қилган бевосита ворислари тарихига багишланади ва Ўқтой қоон (624(1227-39— 1241) замонидан то Ариқ Буқо (728(1328) авлоди Ўрдой қоонгача бўлган даврни ўз ичига олади. Айниқса, Чингизхон вафотидан кейин то Амир Темур замонигача Мўғулистонда ҳукмронлик қилган 21 ҳукмдордан 17 тасининг тарихи қисқача баён этилган. Муҳими шундаки, Рашидуддин улардан факат бештаси (Ўқтой, Чиғатой, Гуюкхон, Мангухон, Ҳубилой қоон) нинг номини,  «Муқаддима-йи Зафарнома» муаллифи Шарафуд-дин Али Яздий (858(1454) йилда вафот этган) улардан фақат- 14 тасининг номини келтирган, холос. 
Б е ш и н ч и б о б. (в. 1176 — 128а) Чингизхоннинг тўнғич ўғли Жўчихон наслидан бўлган 33 хон замонида Дашти Қипчоқ (ҳозирги Қозоғистон, Ғарбий Сибирь ва Волгабўйи ерлари)нинг тарихидан ҳикоя қилади. Воқеалар бу бобда ҳам жуда қисқа тарзда баён этилган. Лекин шундай бўлса ҳам, диққатга сазовор айрим маълумотларни учратиш мумкин. Шулардан айримларини келтириб ўтмоқчиман.
1. Дашти қипчоқда, умуман мўғул қабилалари орасида исломнинг тарқатилиши масаласи. Маълумки, бир вақтлар Қорахонийлар тасарруфи-да бўлган ерларда хусусан Олтой, Ила водийси, Еттисув ва Қошғарда истиқомат қилувчи халқлар орасида ислом дини X асрдаёқ Сотуқ Бўҳрохон (344—955—56 йили вафот этган) даврида тарқала бошлаган. Чингизхон Мовароуннаҳрни фатҳ этгандан кейин ўша юртларда ислом асосини мустаҳкамлаш учун, Бухородан бир гуруҳ йирик мусулмон руҳонийларни кўчириб олиб кетганлиги маълум, қолаверса, Чингизхон ва унинг авлодлари, то Ўзбекхон (712(1312) —742(1341) гача яздонпараст бўлганликлари ҳолда мусулмон аҳолига ҳам, мусулмон руҳонийларига нисбатан ҳам яхши муносабатда бўлиб келганлар, уларни таъқиб остига олмаганлар. Бу ҳақда Жувайнийнинг юқорида тилга олинган асарида ҳам, Рашидуддиннинг «Жомиъ ут-таварих»ида ҳам, мусулмон руҳонийларининг маноқибларида ҳам, «Тарих-и-арбаъ улус»да ҳам айрим муҳим маълумотлар келтирилган. Дашти қипчоқда ислом динининг тарқатилиши масаласига келсак, ҳозирга қадар бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа XIV аср бошида, яъни Ўзбекхон даврида бўлганлиги таъкидланади. Лекин, «Тарих-и арбаъ улус» да бу жараён Ботухон (624(1227) — 653(1255) ва Баракахон (Беркахон) подшолиги даврида (655(1257) — 665(1267) бошлангани ҳақида маълумотлар учратамиз. Масалаи, Баракахоннинг мусулмон аёлни эмиб катта бўлгани, яъни мусулмон киши эканлиги, Бухорода машҳур илоҳиёт олими Сайфиддин Бохарзий (XII асрнинг иккинчи ярми — 659(1261) дан таълим олганлиги ҳақида гапирилади. (в. 1206). Бошқа бир жойда, Ўзбекхон подшолиги тарихи баён этилган ерда, ҳижрий 720 (милодий 1320) йилда ана шу подшоҳнинг саъйи ҳаракати билан Занги Ота ва унинг халфаси Сайид Оталар кўмагида Дашти қипчоқда кўчиб юрган турк-мўғул қавмлари мусулмонлик шарафига муяссар бўлганликлари ҳақида ҳикоя қилинади (122а).
Мазкур бобда келтирилган «ўзбек» этнонимининг келиб чиқишига оид ўта муҳим маълумотлар алоҳида аҳамият касб этади. Маълумки, ўзбек халқининг келиб чиқиши масаласи ҳанузгача илмий жиҳатдан тўла ҳал қилинмаган бир муаммо бўлиб турибди. Илм-фанда бу масалага ҳар хил ёндошишлар ва қарашлар мавжуд. Н. А. Аристов, А. Ю. Якубовский, П. П. Иванов ҳамда чет эллик олимлардан М. А. Чапличка ва Ҳ. Ҳуккемларнинг фикрига кўра, «ўзбек», этномими Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг номи билан боғлиқ. Бошқача айтганда ўзбек номи ўша хоннинг исмидан олинган. В. В. Григоръев ва А. А. Семёновлар эса Дашти қипчоқнинг шарқий қисми, яъни Оқ ўрдада ўша замонларда истиқомат қилган турк-мўгул қавмларини ўзбеклар деб атайдилар. Г. Вамбери, Г. Ховорс, Пеллъоларнинг фикрича, Дашти қипчоқда кўчиб юрган турк-мўғул қабилалари ўзларини эркин тутганликларн сабабли ўзбеклар (ўз-ўзига беклар) деб аталган бўлишлари мумкин.  Бир қатор муҳим тарихий манбалар (Гардизий, Рашидуддин, Ҳамдуллоҳ Қазвиний, «Искандар аноними», Хондамир, «Таворих-и гузидэ нусратнома», «Меҳмоннома-йи Бухоро», «Тарих-и Абулхайрхоний» каби асарлар)ни чуқур ўрганиш шуни кўрсатдики, «ўзбек» этноними хусусида билдирилган сўнгги фикр ҳақиқатга бир қадар яқин. «Ўзбек» этноними XIX асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган, «ўзбеклар» деганда XIV аср бошида Олтин ўрдадан ажралиб чиқкан Дашти қипчоқнинг шарқий қисмида, яъни ҳозирги Қозоғистон ва Ғарбий Сибирда кўчиб юрган турк-мўғул қавмлари назарда тутилган. Лекин, шундан келиб чиқиб ўзбеклар халқ сифатида XIV аср ўрталаридан маълум, деган хулоса чиқариш асло мумкин эмас. Ўзбеклар қозоқлар, қорақалпоқлар ва бошқа туркийзабон халқларнинг аждодлари қадимдан ҳозирда истиқомат қилиб келаётган ҳудудларда кун кечирганлар, аммо ўша замонларда улар, ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар деб аталмаганлар. Улар умуман турк деб, ёки ўзлари мансуб бўлган қабилаларнинг (буркут, найман, дўрмон, қўнғирот, манғит ва ҳоказо) номи билан аталиб келганлар. Бу хусусда «Тарих-и арбаъ улус»да ўта муҳим маълумотлар келтирилганким, уларнинг илм-фан, хусусан ўзбек халқининг этник тарихи ва келиб чиқишини ўрганиш учун аҳамияти бениҳоят каттадир. Асарда мана буларни ўқиймиз: «... Тўқтойхоннинг давлати поёнига етгандан кейин, ҳазрат Султон Муҳаммад Ўзбекхон... тахтга ўтирди. Ўзбек улусини унга нисбат берадилар... Ҳижрий 712 йилда (мелодқй 1312—13 йилда) салтанат тахтидан жой олди. Айтишларича... тахтга ўтиргандин саккиз йил ўтгач, машойихлар ва мусулмонлар шайхи, авлиёлар қутби ҳазрат Занги Отанинг,— Оллоҳ унинг қабрини мунаввар қилсин,— ишорати билан жаноби саййидзодалар, Оллоҳнинг иродаси билан, йўлдан адашувчиларни гўғри йўлга солувчи, муридларнинг пиру мўршиди, толибларнинг йўлловчиси ҳазрати Сайид Ота, - Оллоҳ унинг сирини муқаддас қилсин,— яъни Занги Отанинг халфаси орқали, - ҳар иккалаларига ҳам Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин... хижрий 720 йили (мелбдйй 1320 -йили) ислом динини қабул қилиш шарафига муяссар бўлдилар». Бу қисқа баёнотнинг тафсилоти «Мақомот-и ҳазрати Сайид Ота» китобида ёзилган ва зикр этилган.
Султон Муҳаммад Ўзбекхон ўзининг эл-улуси билан илоҳий саодат ва фазилатга етишгач, ҳазрати Сайид Отанинг ғайб ишорати ва Оллоҳнинг инояти билан уларнинг барчасини Мовароуннаҳр диёри сари олиб келди. Ҳазрати Сайид Отага, унга Оллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин, қулоқ солишдан бўйин товлаганлар, бу саодатдан бебаҳра ҳолда, у ерда (Дашти қипчоқда) қолдилар ва «қалмоқ» деган, номга мансуб бўлдиларки, бунинг маъноси «қолган» демакдир. Ҳазрати Сайид Ота, - унга Оллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин,— ҳамда Султон Муҳаммад Ўзбекхон билан ҳамроҳликда Мовароуннаҳрга келган кишилардан: «Бу келган ким?» — деб сўрардилар. Уларнинг сардори ва подшоҳи Ўзбекхон бўлгани учун уларни «ўзбек» деб атадилар. Шу сабабдан ўша замондан бошлаб Мовароуннаҳрга келган кишилар «ўзбек» деб атала бошланди. Дашти қипчоқда қолиб кетган кишилар эса «қалмоқ» бўлдилар» (в. 1216— 122а).
Юқорида келтирилган парчадан икки муҳим хулоса чиқарса бўлади:
1. Дашти қипчоқнинг Шарқий қисми ва Ғарбий Сибир Ўзбекхон Олтин ўрда тахтига ўлтирмасдан бирмунча илгари ҳам «Ўзбек улуси» деб аталган. Демак, шу катта маконда кўчиб юрган турк-мўғул қавмлари «ўзбек» деган битта умумий ном билан аталган.
2. Шу пайтгача фанда «ўзбек» халқ номи сифатида, XV аср охири — XVI аср бошида Дашти қипчоқдан кўчиб ўтган деган фикр ҳукмрон эди. «Тарих-и арбаъ улус»да келтирилган бу маълумотдан «ўзбек» халқ номи сифатида, Мовароуннаҳрга XIV асрнинг биринчи ярмида, балким ундан ҳам олдин (Ботухон билан Баракахон тарихида келтирилган баъзи маълумотларни эътиборга олганда) кириб келганлиги маълум бўлади. Бу маълумот, шубҳасиз, ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
«Т а р и х -и а р б а ъ у л у с»н и н г о л т и н ч и б о б и (в. 128а — 164а) Эрон билан Озарбойжон устидан қарийб бир аср мобайнида (654(1256) — 754(1353) ҳукмронлик қилган Элхонийлар давлати, шунингдек, Арпахон даврида (1335—1336) нуфузи орта бошлаган Чўпонийлар (Шайх Ҳасан кучак) ва Жалоирийлар (шайх Ҳасан Бузург) тарихини ўз ичига олади. Бу бобда Элхонийлар давлатининг ички аҳволи ва ташқи сиёсатига оид бир талай қимматли маълумотлар бор. Мароға расадхонаси (Ҳалокухон даврида бино этилган), Ғозонхон (694(1295.-) — 703(1304) замонида ўтказилган молиявий ва маъмурий ислоҳотлар ва Султония шаҳарининг бино қилиниши, Кайхотухон ҳукмдорлигининг сўнгги йилларида (693(1294) Эронзаминда хитойларга тақлид Қилиб қоғоз пул(чов) чиқарилиши, Ўлжойтухон ҳукмронлиги йиллари (703(1304) — 717(1317) ўн икки имом номи билан зарб этилган тангалар чиқарилиши шулар жумласидан. Элхонийлар давлатининг Миср, Шом (Сурия), Олтин Ўрда ҳамда Чиғатой улуси билан бўлган сиёсий муносабати ҳақида ҳам эътиборга молик маълумотлар учратамиз.
«Тарих и арбаъ улус»нинг Халокуийлар тарихини ўрганишдаги яна бир муҳим тарафи ҳам бор. Унда Мусохондан кейин 736(1336—754 (1353) йиллар орасида улус тахтида ўлтирган бир неча хон: Тўкой Темур Ибн Сурий (в. 1556), Соқибегим бинти Ўлжойту Султон (в. 1566—159а), Жаҳон Темурхон ибн ал-Афранг (Авранг) ибн Қайхотухон (159а), Сулаймонхон (1596) ҳақида ҳам эътиборга сазовор маълумотлар келтирилган. Яна бир муҳим нарса — бу Чингизхон амакиваччасининг авлоди Абу Шайх Али Ковун ҳақидаги маълумот (в. 1596—1606) дир. Асарда бу шахс ҳақида хусусан бундай дейилган: Абу Шайх Алининг . бобоси 705(1305— 1306) йили 10 минг хонадон хешу ақрабоси билан Қайдухон ибн Ғози ўғил ибн Ўқтой қоондан юз ўгириб, Хоразм ва унинг теварагидаги сарҳадларга кўчиб келган эди. Эл бўлиб келганда уни Ўлжойтухон ўлдирди, авлоди эса Журжон теварагида яшаб қолди (в. 1596 — 160а), Вақти келиб, XIV асрнинг 50-йилларида маҳаллий феодаллар ана шу Абу Шайх Али Ковунни Журжондан излаб топиб тахтга ўтқазганлар. Бундан кўринадики, Чиғатой улусида бўлгани каби Эронда ҳам Ўқтой қоон авлоди хокимият учун кураш олиб борган экан.
А с а р н и н г э н г м у ҳ и м қ и с м и — у н и н г е т т и н ч и 6 о 6 и д и р . Унда Чиғатой улусининг Чингизхон замонидан (1227 й.) то Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келиши (1370 й.) гача бўлган тарихи ҳикоя қилинади.
Маълумки, Чиғатой улусининг қарийб 150 йиллик (624(1227) — 771(1370) тарихи ўрганилмаган. Бу ҳақда қўлёзма манбаларда етарли маълумот бўлмаслиги бунга асосий сабабдир. Тўғри, Чиғатой улусида ҳукмфармолик қилган хонлар ҳақида жуда қисқа маълумотлар Шарафуддин Али Яздийнинг «Муқаддимайи зафарнома»сида, Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрорида ҳам келтирилган. Лекин «Тарих-и арбаъ улус» уларга нисбатан бир қадар тўлароқ. Унда улусда ҳукмроклик қилган Чиғатой ва Ўқтой қоон наслидан (Али султон, Донишмандчахон, Суюрғатхон ва Султон Маҳмудхон) бўлган 33 хоннинг тарихи қисқа тарзда баён этилган.
Бу бобда ҳам эътиборга молик маълумотлар кўп. Булар орасида Чиғатой улусининг ўрами (в. 1646), 636(1238) йили Бухорода бўлиб ўтган Маҳмуд Торобий бошлиқ халқ қўзғолони (в. 1656 — 166а), Чиғатой улуси билан Элхонийлар давлати ўртасидаги сиёсий муносабатлар (в. 171а — 1726), Чигатой улусининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида барлос амирларининг, хусусан Қорачор нўён, Ижил нўён, Алангиз нўёнларнинг тутган ўрни ва роли, Дувахон (тахминан 690(1291) — 706(1306) ва Кепакхон (709(1309), иккинчи бор 718(1318) —726(1326) даврида юртни обод қилиш йўлида олиб борилган катта ишлар (масалан, Балх ва Андижон шаҳарларининг қайтадан тикланиши, маъмурий ва молиявий ислоҳотлар), Тормоширин (726(1326) — 734(1334) нинг Ҳиндистонга қилган юриши (в. 1766—177а), Чиғатой улусининг XIV асрнинг 40—50-йиллардаги сиёсий аҳволи ҳамда амир Қозоғоннинг хуружи (1786 — 180а) шулар жумласидандир.
Чингизхон вафоти олдидан (1227 й.) ўз тасарруфига кирган мамлакатларни ўғилларига тақсимлаганда, иккинчи ўғил Чиғатойхонга Қошғар, Еттисув воҳаси ва Мовароуннаҳрни, Хоразмнинг бир қисми билан инъом этгани, ҳозирги Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон ерлари эса Чиғатойлар тасарруфига кейинча ўтгани ҳақида гапирилар эди. «Тарих-и арбаъ улус»да келтирилишича Афғонистон билан Шимолий Ҳиндистон ерлари ҳам Чингизхоннинг ҳаёт чоғидаёқ Чиғатойхонга хат қилиб берилган. Бу хусусда асарда қуйидагиларии ўқиймиз: «Чингизхон Туронзамин мамлакати ҳокимлигини, Кошғар сарҳадларидаи уйғурлар ери чегарасигача; Жайҳун дарёси адоғигача ястанган ерлар: Эрон билан Турон оралиғидаги Балх, Бадахшон, Қобул, Ғазнин, Синд дарёсигача бўлган ерларнинг кўп қисмини шу суюкли фарзандига (Чиғатойхонга) берди» (в. 1646).
Тормошириннинг Ҳиндистон устига қилган юриши натижасида мамлакат пойтахти Деҳли ишғол қилинди. Чиғатой қўшини ўшанда Гужорат, Сумнот ва Сурат шаҳарларини ҳам ишғол қилдилар. Тўғри, босқинчилар Ҳиндистонни узил-кесил бўйсундиролмадилар, лекин беҳисоб ўлжа олиб қайтдилар. (в. 1766—177а).
Чиғатой улусида XIV асрнинг биринчи ярмида кучайиб кетган феодал тарқоқлик ҳақидаги маълумотлар ҳам диққатга сазовордир. «Тарих-и арбаъ улус» да ёзилишича, бу тарқоқлик Есу Темурхондан кейин бирмунча кучайиб кетди. Тахминан 743(1342) йили бир гуруҳ феодаллар Есу Темурхонни тахтдан тушириб, ўрнига Ўқтойхоннинг авлоди Али Султонни тахтга ўтқаздилар. Али Султон Есу Темур тарафдорларини таъқибга олди, хазинани талон-тарож қилди. Энг даҳшатлиси шулки, у Туминахон ва Амир Темурнинг бобокалони Қочули баҳодир замонидан бери хон хонадони билан барлослар хонадони ўртасидаги тожу тахт хон авлодига, мамлакат мадорлик, яъни амир ул-умаролик мансаби эса барлос бекларидан Қочули баҳодир хонадонига абад ул-абад тегишли бўлиши ҳақидаги аҳдномани йиртиб ташлади (в. 1776 — 178а). XIV асрнинг 50-йилларига келиб, давлат жилови яна бир нуфузли феодал — амир Қазағон қўлига ўтиб қолди. Лекин Алангиз нўён барлоснинг авлоди: Сайфиддин Ҳожи барлос ва унинг салоҳиятли жияни Амир Темур бўш келмадилар — мамлакатмадорлик мансаби учун амир Қазағон ҳамда унинг авлоди билан муросасиз кураш олиб бордилар ва охири ғалаба қозондилар.
Чиғатой қўшинининг тузилиши, айниқса ҳарбий бўлинмалар номи ҳақидаги маълумотлар ўта муҳимдир. Масалан, қоровул қисм ўша вақтларда булунғор, ировул (илғор қисм оркдсидан борувчи бўлинма) — бурунғор, маймана (ўнг қанот) — аванғор (ҳозирги авангард шундан олинган бўлиши керак), соқа (аръергард) —ўкчунғор деб аталган (в, 177аб) ва ҳоказо.
«Тарих-и арбаъ улус»да бу ва бунга ўхшаш муҳим маълумотлар кўп.
Шунга қарамай, асар айрим камчиликлардан ҳам холи эмас. Шу ўринда, агар таъбир жоиз бўлса, хотирга келган бир гапни айтиб ўтмоқчиман. Одатда китобда бирон хато-камчилик топиб олгудай бўлсалар кўпинча муаллифни маломат қиладилар. Бу — китобнинг катта ё кичиклигидан қатъий назар, не машаққат билан яратилишини билмаслик аломатидир. Маълумки, китоб у қўлёзмами ёки босмами, бундан қатъий назар ўқувчига етгунча муаллифдан ташқари яна бир неча одамнинг қўлидан ўтади. Қўлёзма китобни олсак, у бир ёки бир неча хаттотнинг меҳнати эвазига бунёд бўлади. Кўп гап котибга ҳам боғлиқ. Асарнинг мукаммал хато ва камчиликларидан маълум даражада холи бўлиши кўп жиҳатдан хаттотнинг билими, малакаси, ҳатто интизомига ҳам боғлиқ. Лекин, ҳар қандай бўлмасин, китоб умуман маълум хато-камчиликлардан холи бўлолмайди. «Тарих-и арбаъ улус», хусусан, унинг бизгача етиб келган нусхалари ҳам айрим хатолардан халос эмаслиги шу сабабдандир
Асарда кўзга ташланган энг катта ҳамда кўп хато — бу мўғулча ва хитойча номларнинг (атоқли, жуғрофий ва этник номларнинг) баъзи ўринларда тўғри ёзилмаганидир. Масалаи, Ангур бовурчи ўрнига — Кўнгур, Дутум Мэнэн — Дутиминхон, Гъю-Гин — Кевкик, Қутуқу нўён — Хатоқия нўён, Жомуқо — Шомуқо, Қора Субэчу ўрнига Қуро — Субонсу, Дайду ўрнига — Диду, Манзи — Мискин, Сақсин — Соқийн, Нангяс — Тақнос, Тайсу — Туйкайх, Ханжин — Хурбахт, Дули Шинг (Дяо-юй-шань) — Чақанду; жожират ўрнига — жонжират, тойжуит — тосчўт, қўнқутон ўрнига — қўнғон ва бошқача кўринишларда ёзилган.
Айрим ҳолларда воқеаларнинг саналари бузиб кўрсатилган. Масалан, элхонийлардан Ғозонхоннинг Миср билан бўлган уруши вақти уч ерда — уч хил: хижрий 699 (в. 1436), 708(144а) ва 703(1446) деб кўрсатилган.
Ваъзи ўринларда эса, масалан элхоний хонларнинг ҳукмронлик навбати чалкаштириб юборилган.
Асарда ошириб юбориш ҳоллари хам учрайди. Масалан, мўғул қўшини Урганчни етти ой камалдан сўнг истило қилгандан кейин 100 минг одамни ўлдирган, 100 минг ахли хунар ва ахли санъатни Мўғулистон тарафларга хайдаб кетган, Нишопур қатли ом қилинганида 747 минг одам ўлдирилган, деб айтилади (в. 866., 876); Чингизхон истилоси арафасида Марв аҳолиси 1 миллион 300 минг, Нишопур халқи 1 млн, 747 минг деб кўрсатилган (89а).
Лекин асарда учрайдиган шу ва шунга ўхшаш камчиликлар унинг илмий қимматига мутлақо путур етказмайди. Улуғбекнинг «Тарих-и арбаъ улус» асари Марказий ва Ўрта Осиёнинг XIII — XIV асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда муҳим ўрин эгаллаши шубҳасиз.
Юқорида айтилганидек, биз Чиғатой улуси тарихини яхши билмаймиз. Мамлакатнинг Чингизхон истилосидан то Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келганига қадар кечган тарихи биз учун қоронғу. «Тарих-и арбаъ улус»да келтирилган маълумотларни Шарафуддин Али Яздийнинг «Муқаддима-йи Зафарнома» ва Махмуд ибн Валининг «Баҳр ул-асрор»ига ҳамда археология фани қўлга киритган маълумотларга қўшиб ўрганилса, шубхасиз, фандаги бу оқ доғни ювиш мумкин.
«Тарих-и арбаъ улус» нинг мазкур ўзбекча нашри асарнинг Британия музейи (Англия)да сақланаётган АДД 26190 рақамлик қўлёзма нусхаси асосида амалга оширилди.
Шубҳасиз, «Тарих-и арбаъ улус»нинг ушбу нашрида, унинг таржимасида ҳам, тадқиқот қисмларида ҳам айрим жузъий хатолар ўтиб кетган бўлиши турган гап. Шунинг учун ҳам мутахассис олимларнинг холисона фикр-мулоҳазаларига муҳтожмиз. Холисона маслаҳат асарнинг янги, пухтароқ нашрини тайёрлашда ёрдам беради, албатта.
Бўрибой АҲМЕДОВ,
 ЎзФА мухбир аъзоси.

(В. 1б) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим ва биҳи настаъин. Алҳамду лиллаҳил-хабир ва ҳува ала кулли шайин қодир вас-салату вас-саламу ала хойри холқиҳи Муҳаммадин ил-мухтар ва ала алиҳи ва асҳабиҳил-аҳйар. («Барча нарсани билгувчи, ҳар нарсага қодир Тангрига ҳамду санолар бўлсин. Ўзи халқ қилган инсонлар ичидан сараланган Муҳаммадга, унинг оиласи ва яқин саҳобаларига Тангри саломи ва саловоти бўлсин»). Хулласи, хабарларда келтирилганки, Тангри таоло оламни бино қилгач, олам яратилишининг ибтидосида, (уни) яратиш аввалида ҳазрати вожиб ул-вужуддан ташқари. Хабардор қилинган ҳазрати (Тангри), хабар берган одамлар ўзи воқиф эмасдир, истадики башар отаси, ҳазрати Одамни, Оллоҳ уни софий қилсин, (Оллоҳ-нинг саловати бўлсин), тупроқдан яратмоқчи бўлди-ю, ўзининг халифалик хилқатини унинг устига ёпди. Инни, жаилун филарзи халифатан, («Ер юзида буйруқларимни ижро этувчи одамнинг яратувчисиман») экан, шу мўъжаз сўзлар адолатининг шоҳиди бўлганидек, дастлаб Жаброил алайҳиссаломни юбордики, Одам алайҳиссаломнинг пок тийнатини ясаш учун ҳозир муаззам Каъба иморати бино бўлган жойдан бироз намроқ тупроқ келтиришни буюрди. Жаброил алайҳиссалом ерга тушгач, бир каф тупроқ олмоқчи бўлди. Замин фалаклар ва малакларни яратган Раббимга қасамёд қилиб, дедики, унга бир каф ҳам тупроқ бермагай: мендан бир халқ вужудга келгусидирки, сендан вужудга келмагай. Сен туфайли мен Оллоҳи таоло ҳузурига бормаганим бўлсин.
Жаброил алайҳиссалом қайтиб бориб, заминдан эшитганларини зор йиғлаб Тангри таолога арз қилди. Оллоҳнинг раҳми келиб унинг қасамини қабул қилган эди. Сабабларини сўраганда рад қилди. Кейин бу ишни ҳазрати Мекойил алайҳиссалом адо этиши учун фармон бўлди. Ер унга ҳам қасам билан бир каф тупроқни олмаслигини ўтинди. У ҳам қайтиб қетди. Ундан кейин Оллоҳи таоло амри билан Исрофил алайҳиссалом келди. Замин уни ҳам қайтарди. Тўртинчи маротаба ҳазрати Зулжалол Тангри таоло олий карамли Азройил алайҳиссаломни жўнатди. У ҳам замин қасамини қабул қилмай, деди: «Худойи таоло амри сенинг қасамингдан устунроқдир».
Сўнг бутун ер юзидан турли навъ қуруғу ҳўл, оқу қора, қизилу (в. 2а) сариқ, аччиғу шўр, нордону ширин ерларидан бир сиқимдан олди. Инсон синфлари саноғига қараб олди. Қайсисининг қабри қаерда бўлса, ўша жойдан тупроқ олди. Чунончи, ҳазрати пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васаллам фи оллоҳи ва асҳобаҳи хокларини ҳам онҳазратнинг озода ва шаҳодатли мунаввар қабрлари ўзлари яшаган шаҳарларида муанбару муаттардир, ўша жойдан олди. Хуллас, унга бир каф тупроқни саккиз беҳиштга келтириб, тасним сувида қордилар ва барча яқин малойикаларга ва беҳишт аҳлига буюрдиларки: «Барчангиз Одам алайҳиссалом хоки тийнатида тасним суви билан қориб, Муҳаммадий нурини омонат қуйиб, суркангизлар. Шуни билиб олингларки, оламни яратишдан асл мақсад Одам эди. Одамни яратишдан мурод онҳазратнинг вужуди туфайлидир. Фарқи мубораклари: «Лавлока ма холақтул-афлок» (Сен бўлмаганингда мен фалакларни яратмаган бўлардим) тожи билан зийнатли, истиқоматли қоматлари ва «мо арсалнака илла-роҳматал лил ала-мин» («Биз сени раҳмат ёғдирувчи қилиб бутун оламга юбордик») ташрифи билан мушарраф бўлди. Ҳазрати Азройил алайҳиссалом парвардигор амрини барча ишлар билан жойига қўйди. Ҳазрати ҳақ таоло арвоҳ қабзини унга ҳавола қилди. Ҳақ таоло субҳона амри билан илоҳий қудрат туфайли қирқ кеча-кундуз Одам алайҳиссалом хокига раҳмат ёмғири ёғди.
«Хумрати тийнати одам би ядийи арбаин сайёҳан» мазмунига кўра Тангри таоло қудрати қўли билан инсоният сурати либосини унга кийгизди ва қалбига руҳ уфурдики «фи нафахти мин руҳи» («Мен унга руҳимдан юбордим»)дан уни хабардор этдилар. Салафларнинг китобларида батафсил қайд этилганки, тарих аҳли ёзадиларки, халқ қилинган куни Одам алайҳиссалом ердан булутларгача кўтарилдилар. Айтишларича, Одам алайҳиссаломнинг камтарин куняси Абулбашар, шариф лақаби Сафиюллоҳдир. Шунинг учун Одам дейилганки, муборак жисмлари ер юзасидан олиб (адими замин) яратилган. Шу сабабли унга Одам деб исм қўйишди. Баъзилар фикрича (Одам алайҳиссаломнинг) покиза баданлари буғдойранг бўлган. Шунинг учун Одам деганлар, Дастлабки фикрга кўра, Одам сўзи адим — пўст сўзидан олинган (в. 26); луғатда уни «рўйи замин пўсти» дейилган. Иккинчи ривоятга кўра, Одам «одама» (сўзи-дан)дан олинган. Ал-адама (мим ва дол фатҳали, ҳо — сокин) деб буғдой ранглини айтилган. Бошқа бировларнинг айтишича, сув билан тупроқ аралашмаси Одам дейилган. Ҳар қалай ҳазрати ҳақ таолонинг Одамни яратишида кўп ҳикматлар ва турли-туман сирлар саноқсиздир. Шу жиҳатдан исм қўйиш илмининг барча қийлу қолини бевосита унга ўргатди. «Аллама Адам аласмаа куллаҳа* («Одамга исмларнинг ҳаммасини ўргатди») бунга шоҳиддир. Барча малойика унинг илмига яқин, хос фазилатига иқрор ва эътироф этувчи бўлдилар. Худойи таоло фармони билан унга сажда қилдилар. Фақат Иблис бу ишдан ибо қилди ва Одамга сажда қилмади. «Усжуду ли-Адама фасажаду илла Иблиса ва ка-на мин ал-жинни, фа фасақа» («Одамга сажда қилинглар, аммо Иблис сажда қилмади, у жинлардан бўлиб, Парвардигор амрига итоат этмаган эди»). «Ан амри раббиҳи фасаждал малойикату куллухум (ажмайна) илла иблис» — («Малоикаларнинг ҳаммаси ҳам сажда қилдилар, иблисдан ташқари») сўзи бунинг адолати шоҳидидир. Мўътабар китобларда ёзилишича, «Одам» лафзи ибрийчадир. Одам алайҳиссаломнинг яратилишини муҳаррам ул эҳром ошуро ойи ўнинчи куни, жумаъ куни соат 11 да; биринчи толеъ бўйича Жади ва Зуҳал даражасида, Муштарий Ҳутда, Миррих Ҳамалда, Қамар Саратонда, Шамс Асадда, Аторуд Сумбулада, Зуҳро Мезонда пайтида буғдойранг киши чеҳрасида баланд қоматли ва жингала сочли қилиб яратади. Яратган Тангри ҳазрати Одамга беҳиштдан жой берди. Ҳаввони у уйқусираб турганда унинг чап биқинидан яратди. Аксарий уламо фикрича, уларга буғдой ейишликни манъ қилди. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин, ривоят қилишича, узум ейишни, баъзиларнинг айтишича, ояти Сариҳдагидек, анжир ейишни (ман қилган). Айтишларича, Одам алайҳиссаломга сажда қилмасликни (даъват этган) Иблис «Ва инна алайка лаънати ила йавмиддин» («Сенга менинг лаънатим қиёматгача») тавқи лаънатини бўйнида кўрди. Жуда кўп ибодат қилганидан (Худо) фармонига бир бўйсунмагани учун ҳеч фойда топмади. Одам алайҳиссалом билан адоват қилиб шумликлар қилишга интилди. Одам алайҳиссалом жаннатда эди. Иблис ҳаргиз унга йўл тополмади, то бир куни ҳувори ансорий ҳийласи бирлан қисса ва тафсир китобларида шу нарса машҳурки, жаннатга кириб олди. Бомдодда товусни кўрди. У беҳишт кўнгураси эди (в. За) Илон ёрдами билан беҳишт дарбонлигини олди. Аввал ёлғондакам саҳобаликни олди. Уни истеъмол қилмасдан, Одамга ҳам едирмай дарҳол беҳиштий кийимларини улардан ечтириб олди. Улар яланғоч қолдилар. Кейин ҳар бири бир нечтадан анжир дарахтининг баргидан олиб авротларини беркитдилар. Ҳар бешаласи ҳам ҳазрати иззат Тангриси амри билан жаннатдан чиқиб кетдилар. Одам алайҳиссалом айтишларича Ҳавво билан бирга уч соатдан зиёд яшамаганлар. Яна дейдиларки, найсон (ойи) бешинчисида, одина куни, бошқа бир (ривоят) га кўра тўққизинчи найсон кунида, соат еттида Ҳиндистон заминига, Сарандаб тоғига Одам алайҳиссалом ҳубут қилди. Ҳавво розиёллоҳи анҳа Жиддага, Маккаи муаззама худудидаги дарё лабига, товус Ҳиндистонга, илон эса Исфаҳонга, Иблис Симнонга (тушдилар). Айтишларича, Одам алайҳиссалом дунёга ҳубут этиши билан соқоли чикди ва юз йил Сарандиб тоғида тоатда, зорликда, оҳу фиғонда истиқомат қилдиларки, кўп йиғлаганидан муборак кўз ёшларидан ўсимликлар, мисли филфил ва қалампир, долчин, сумбул ва бошқа (ўсимликлар) униб чиқдики, бугунги кунда муборак кўзлари баракотидан унинг авлодлари орасида доривордир. Юз йил ўтгач, ошуро куни унинг тавбаси қабул қилинди. Ошуро кунининг бундан ташқари ҳам фазилатлари кўпдир. Масалан, Идрис алайҳиссалом ва Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиши, Нуҳ алайҳиссалом кемасининг Жудий тоғида турғун бўлиши, ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг туғилиши ва пайғамбарлиги, унинг Намруд оташидан халос бўлиши, Мусо алайҳумуссаломнинг туғилиши, Довуд алайҳиссалом тавбасининг қабул қилиниши, Сулаймон алай-ҳиссаломнинг ўз Малики билан қайтиб келиши, Айюб алайҳиссаломнинг кирмон ранжидан сиҳҳат топиши, Мусо саловатуллоҳнинг дарёдан қутулиши, Юнус алайҳисса-ломнинг балиқ қорнидан чиқиб келиши, Од қавми бошидан балони даф қилган Яъқуб алайҳиссалом кўзининг равшан бўлиши, Юсуф алайҳиссаломнинг Канъон чоҳидан чиқарилгани, Зикриё алайҳиссаломнинг фарзанд талаб қилгани, унинг Яҳё алайҳиссалом ҳақига ўқиган дуосининг мустажоб бўлиши, Мусо алайҳиссаломнинг Фиръавн мажбурий меҳнати устидан ғалабаси ва ҳоказолар шу куни содир бўлган. Бу табаррук кундир. Одам алайҳиссалом тавбасининг (В. Зб) қабул қилиниши билан кўникиши учун байтулмаъмурни беҳиштдан ерга олиб тушдилар, бугунги кунда Каъба ҳарами жойлашган мавзеъга (ўрнатдилар). У тамоман қизил ёқутдан ясалган эди. Хуллас, ҳазрати Иззати Жалли жалола руҳулкуддусга Одам алайхиссаломга ҳаж расм-русумлари ўргатмоқни буюрди, Одам алайҳиссалом ҳажни ўтказиб, ҳаж асносида Арафот мавзеъида Ҳаввони топди. Ўша маконда улар бир-бирларини танишди. Шу сабабдан бу жойга Арафот номини бердилар.
Бу мавзеъни Мазулфа дейдилар. Монийлик таманноси инояти ижобати учун дуо қилганларки, ул мавзеъни мутаарраф (ошно бўлинган жой) Арафот маъносида ҳосила қилганлар. Хуллас, Ҳавво розиёллоҳи анҳу ва Одам алайҳиссаломдан бир қиз ва бир ўғил туғилди. Ҳақ таоло амри билан Одам алайҳиссалом қориндаги қизни қориндағи ўғил билан берди. Токи икки ўртада фарқ бўлсин. Қобил ва опалари туғилди. Ҳуснисурат юзасидан Қобилнинг майли бўлмайди. Ўз эгизини ҳоҳламайди. Одам алайҳиссалом эгизини Қобилга берди. Шу сабаб улар ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Одам алайҳиссалом уларга қурбонлик қилишларини буюрди, кимнинг қурбонлиги қабул бўлса, шунинг иқлимосини берурман. Хуллас, ҳар бири биттадан қўйни тоғ тепасига олиб чиқдилар. Оташ келиб Қобилнинг қурбонлик қўйини пиширгани учун Одам алайҳиссалом иқлимони Қобилга берди. Қобил шу сабабдан Ҳобилга душман бўлиб қолди. Тушида тош билан унинг бошига урди ва ҳалок қилди. Айтишларича, бир муддат Ҳобил мурдасини кўтариб юрган ва уни нима қилишини билмаган. Бир куни бир юртга борган, қараса, бир қарға қарға билан жанг қилмоқда. Бири ўлдирилди, тирик қолган қарға ўлик қарғани тупроқ остига беркитди. Қобил ўша қарғадан дафн қилишни ўрганди. Кейин Ҳобилни дафн этди. Одам алайҳиссалом шунгача ўлимни кўрмаган эди. Бу воқеадан воқиф бўлгач, сурёний тилда бир неча байт ўқиди. Уламо уни тозий (тилига) таржима қилган. Назм (мазмуни):
Диёр ўлмишдурур бу дам муғаййар, ки ер юзи қабиҳ ўлди-ю муғаййир, уланнинг таъми рангидир ташаййир, фароғат бўлмади бир хўбманзар. Дариғо, қани Ҳобилим-ки, бу дам, ер жисминда ётур то рўзи маҳшар.
Кейин Иблис (В. 4а.) Қобилга иғвогарона деди: олов сендан ранжиди. Нега сен унга сажда қилмадинг? Оташга сажда қилганингда сендан хушнуд бўларди. Шундан кейин қурбонингни инобатга оларди. Бу сўзлар Қобилни тараддудга солиб қўйди. Иблис васвасаси унинг дилига кўчди. Оташга сажда қилди ва Ҳақдан бўлакка қатл этиш, оташпарастлик расми Қобилдан қолган. Бу бидъат танасига унинг қўли билан асос солинди. Қиёмат кунигача кимки ҳакдан ташқари қатл этса, оташга сажда қилса, бир жазо тариқасида масалан бу қорани ҳақ таоло амр қилади. Қобил номаи аъмолига сабт қиладилар. Чунончи, бу қора жазо мисли бир омил номаи аъмолига бу икки феъл ёзиб қўйиладики, жазо кунида ҳар қайсисига алоҳида-алоҳида жазо ижросини буюрадилар. Аласт даврида бўлганидек, ҳазрати иззати жалли жалола Одам алайҳиссалом зурриётини унинг пуштидан жудо қилдилар. Ўша ал-Мисоқ замонидан талаб қилинадики, «ва из ахаза Роббука мин бани Адама мин зуҳуриҳум зуррийатаҳум ва ашҳадаҳум ала анфусиҳим аласту би раббикум қолу бала». («Агар парвардигоринг Одам болаларидан уларнинг зурриётларини олиб ўзларига кўрсат-са, мен Парвардигорингиз эмасманми? Ҳа, шундай!»)
Алоҳида даражалар унинг жами авлодларини унга қарши қўйдилар. Улар орасидан бирини кўрса йиғлаб турибди, сўнг сўрди: Бу ким? Жавоб бердики, сенинг фарзандларингданман. Мусодара ваҳимасидан жарима йиғлайсан. Сен йиғлаб турган экансан, у ҳам йиғлайди. Одамнинг унга раҳми келиб сўрдики, сенинг ёшинг нечада? Жавоб бердиларки, олтмиш ёш. Одам алайҳиссалом бу солиҳ фарзанд умрининг калталигини кўриб, ақронларидан унга раҳмат айтди. Деди: ўз умримдан унга қирқ йилини бағишладим. Ҳақ субҳона ва таоло у фарзандларга розилик берди. Одам алайҳиссалом ўз умри қискалигидан сўраган ва ўзининг умри минг йил бўлади, деб маълум қилган эди. Одам алайҳиссалом умри тўққиз юз олтмишга етганда Малакулмавт ҳазрати иззати жалли жалола «хуллиқа» валлаху йадъу ила Даруссалом» («Оллоҳ Доруссаломга чақиради») «Кулли нафсин зойиқа тул-мавти» («Ҳар бир тирик жон ўлим мазасини тотиб кўрувчидир») (оят) эшигини қоқди.
Узоқ вақт ўлтирган шундай кишики, янги келадиганларга жой пардоз этур.
Одам алайҳиссалом жавоб бердики, яна умримдан қирқ йил қолган. Малакулмавт деди: Довуд алайҳиссаломга бахшида этгандинг. Одам алайҳиссалом инкор қилиб деди: мен қачон умримни бағишладим? Балки, бандалик одоби ва ҳазрати иззат илоҳийлик карам хазинасидан (В. 46) илтижо қилгандурман, зероки, мен ўз соҳибим ва маликимдан бирор нарса сўрамоқ бўлгандирман. Шундай ибодат билан баён қилинадиган одоб шундайки, фалонсиз ёр менга бир нарсани фазл қилди. Мен сенинг фалон бандангга лойиқ кўраман. Фалон бандангни эса бу фазилатдан маҳрум этаман. Магар у воҳиб ул-атойа карамига шундай (банда) лойиқ ва сазоворки, ҳар икки банда ул фазлдан маҳрум бўлмаса.
Малакулмавт ҳазрати иззати жалли жалола амри билан қайтиб кетди. Ҳазрати бори инфиоли ва бақуддус олий карами билан Довудга қирқ йил умр бағишлади. Одам алайҳиссаломга ҳам қирқ йил муҳлат берди, то минг йил тўлиши учун. Ружуъи ҳаба шариатда жоиздир, уни бу ердан олдилар.
Шундан кейин Шис алайҳиссалом даври келди. Ҳазрати ҳақ жалли жалола унга элчи юборди, буюрдики, бани одам бир-бири билан аҳд қилган ёки муомала ўрнатганларида икки одил гувоҳ ҳозир бўлмоғи лозим. Шундан тазкира излашлари лозимки, сўнг уни инкор қилиш мумкин бўлмасин. Алқисса, Одам алайҳиссаломнинг умрига минг йил тўлгач, Малакулмавт ўз вазифасига киришди. Айтишларича, Одам алайҳиссаломга дастлаб сажда қилган малоикалардан Исрофил ва Жаброил (алайҳиссалом) бўлдилар. Иблисга тааллуқдор малойикаларки, иблис лафзи ажамий бўлиб, Одам алайҳиссалом шариати худопарастлик, салавот, савм ва қурбон эди. Касрали қоф (билан ўқиладиган) қирбон (лафзи) аёлга яқинлик қилмоқликдир. Май ва чўчқа тухумидан ҳазар қилмоқ. Барча одамлари миллати бир хил бўлиб, буғдойранг бўлган. Машҳурдирки, Жаброил алайҳиссалом ерга нозил этилиши билан Одам алайҳиссаломни дастлаб темирчилик санъатига ўргатдики, ўйин олатларини ясагай, зироат эккай, нассожлик асбобларини тарошлагай, бофанда санъатини ҳосил қилгай ва ўз авлоди орасидан онасининг ёлғиз фарзанди Шисни нассожлик санъатига ўргатди. Одаму Ҳавво алайҳумуссаломдан қирқ бир фарзанд вужудга келдилар. Йигирма битта қориндан йигирма бир нафар ўғил ва йигирма нафар қиз ҳамда минг нафар набира кўргани аниқланган. «Аҳсан ул-қисас» соҳибининг ёзишича, ҳазрати Одам алайҳиссалом бир мингу қирқ ёшга кирганлар. Тарих (фани) арбобларининг баъзи ривоятига кўра, минг йил, сир аҳлидан бўлган гуруҳнинг сўзига қараганда — 937 йил умр кўрган бўлади. Ул жаноб касал бўлган кунларини ўн бир кун ёки йигирма бир кун деб ёзадилар (в. 5а).
Одам алайҳиссаломнинг охиратга сафар ҳангоми тўлган-да Шис алайҳиссаломни Ҳаввонинг васийи қилиб қолдирди ва унинг аҳволининг ҳифзи борасида васият қилди.
Одам алайҳиссаломнинг равшан пешоналарига сабт қилинган ва Одам алайҳиссаломдан Шис алайҳиссатомга ўтган нури Муҳаммадий бобида ҳам кўшиш қилди. Санаи муқаддас муҳаррам ойининг ўнинчи, жумъа кунида Маккаи муаззамада таворих аҳли баъзисининг сўзига қараганда, Оллоҳ раҳматига муваффақ бўлди. Кўпчилик фикрича, Абу Қабис тоғида, ривоятга кўра Сарандиб тоғида, баъзилар фикрича Нажафда Муртазо Али карамуллоҳи важуху ёнида дафн этилди. Ҳазрати Абулбашар алайҳиссалом вафотидан йил ёки етти йил ўтгач, Ҳазрати Ҳавво розиоллоҳу анҳу борлик кўчини оламдан йиғиштирди. Жидда шаҳрида дафн этилган. Таворих арбоби сўзига қараганда Одам алайҳиссалом муқаддас ёнидан жой олди. Чунончи, Нуҳ алайҳиссалом Тўфон вақтида уларнинг суякларини Ҳақ амри билан кемага олди. Тўфон тамом бўлгач, Байтул муқаддасда тупроққа топширганлар. Бир юз йигирма йил муддатда, баъзилар фикрича, олтмиш йилда йигирма саккиз саҳифа, бошқа фикрга қараганда, йигирма саҳифа унга нозил бўлган. Уммулкитобнинг абжад, ҳавваз, ҳутти, каламан, саъфас, қарашат, сахаз, зазағ Одам алайҳиссалом сурасидирки, Одам алайҳиссалом бу саҳифаларини Сифри Одам деб атайдилар. Уларни Афлотуни Илоҳи юнон тилига тафсир этганди. Ҳазрати амирулмўъминин Али, карамуллоҳи важуҳу, унинг тафсирини араб тилига таржима қилган эдилар. Айтишларича, Одам алайҳиссалом Шис алайҳиссаломни засий ва ўзига ўринбосар қилиб қолдириб дорулбақога сафар қилганда, Ҳақ таоло амри билан Жаброил алайҳиссалом келиб ҳазрати Шис алайҳиссаломга Ҳақ пайғомини етказди. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни ювиб, кафанга ўраб, унга жаноза ўқидилар. Маккаи муаззамада Иброҳим ери билан Ҳажар ул асвад ва замзам мобайнида, Имом Шофеъий ёнигаки, бу ерни Ҳатим деб атайдилар, Одам алайҳиссаломни дафн қилдилар. Айтишларича, Ҳазрати Одам алайҳиссаломнинг авлоди Қобил ва Ҳобил ўлдирилган вақтда Қобил наслидан минг эркагу аёл қолган
эди. Ҳобил наслидан қирқ минг эру аёл қолганди. Оллоҳ аниқроқ билувчидир. (в. 5б.)

ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ВАССАЛАВОТУ АЛАЙҲУМ АЖМАЪИН ЗИКРИ

Шис Сурайёдир ва Оллоҳ муродифидир. У шериксиз туғилган. Авлоди турбатининг маҳбуби бўлган. Ҳазрати Одам алайҳиссаломга хулққа ва хулқ турбатга монанддир, бошқа биродарларига қараганда кўпроқ (отасига) ўхшарди. Баъзиларнинг айтишича, улардан катта эди. Ҳобилни қатл этиш воқеасидан беш йил ўтгач, Қобилнинг синглиси унга қўшилди. Унинг умри бир юз элликка етганда унга ваҳий нозил бўлди: у ҳикматдан таълим ва илмлардан дарслар олган дастлабки одамдир. Шу жиҳатдан ҳакимлар уни биринчи Уриё деб атадилар. Сурёний тилида Уриёнинг маъноси муаллимдир. Насорийлар ривоятича, икки юз ўттиз ёшида тошу гилдан Каъба хонасини қурди. Хос ашёлар билан таъминладики, уни Ғознимун дейдилар. Баъзиларнинг айтишича, Малжоъ ибн Одамнинг ўғлидир. Бу гапга асос йўқ. Шис ҳайъат, нужум, ҳисоб илмларида ўз нуқтаи назари ҳукмларига эга бўлган биринчи одамдир. Ўз ота-онаси учун намоз ўқиган дастлабки одамдир ва ўз отаси амру васиятларини адо этишга бел боғлагандир. Одамлар уни фарзандлари орасида хат ёзиш таълими, хайётлик ва карбос кийишни одат қилган биринчи одамдир, дейишади. Бандилик ва бандалик расмини жорий қилган биринчи одам ҳам шудир. Худо йўлида жиҳод қилмоқни касб айлаган биринчи одамдир. Оташпарастлик йўлидан кетган Қобил фарзандлари билан аксар жангга кетардилар. Насиҳатга қулоқ солдилар. Аммо оталарини банд қилиб, келтириб, танбеҳ берди. Ул соҳибу саодатга қарашли одамларни кеча-кундуз соатларини ибодатда ўтказишни (таъкидлади). Ўнинг шариати отасининг шариати эди. Эллик саҳифа қирқ йил муддатда унга нозил бўлди. Саксон йил халқни шу тўғри йўлдан устивор бошлади. Бир минг ўн икки ёшлигида дунёдан ўтди. Баъзилар фикрича, тўққиз юз ўттиз икки йил, бошқалар сўзича эса тўққиз юз йил умр кўрган. Кейин жаннат томон йўл олди.

АНУШ ИБН ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Анушнинг маъноси содиқдир. Ануш Шис ибн Одамнинг васий ўғли бўлди. Баъзиларнинг сўзига қараганда, у пайгамбар бўлмаган, аммо васий бўлган. Қавмини Одам алайҳиссалом динига даъват этган. Подшолик, салтанат ва фармонраволик даъвосини қўйган биринчи одам шу эди. Хурмо дарахтини экиш унинг ихтироларидандир. (в. 6а). Ёши тўққиз юз олтмиш бешга етганда, бошқа ривоят бўйича тўққиз юз эллик йиллигида ўғли Кайнон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам алайҳиссаломни ўзига васий ва халифа қилиб тайинлади. Кейин оламдан ўтди.

ҚАЙНОН ИБН АНУШ ИБН ШИС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Қайноннинг сурёнийча маъноси зобитдир. Қавмга юз йил бошчилик қилди. 900 йил, бошқа фикр бўйича 910 йил, (учинчи) бир ривоятга қараганда 840 йил умр кўрган. Ихтилофли ривоятлардан қатъий назар, у Бино шаҳрини қургани маълум. Иморатлар, боғу бўстонлар тархини чекиш унинг ихтироларидандир. Ўғли Маҳлоилни ўзига қоиммақом этиб тайинлади.

МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙНОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Маҳлойил Мамдуҳ муродифидир. Маҳлойил отаси ўрнига қоиммақом бўлгач, 300 йил подшоҳлик қилди. Фарзандлари кўп эди. 895 ёшга етганда, бошқа бир фикр бўйича 926 йил умр кўрди, фикрлар ихтилофидан қатъий назар, Суси Ақсо шаҳри у қурган бинолардандир. Ўғли Барвин Маҳлойилни ўзига васий ва қойиммақомликка тайинлади. Баъзилар унинг исмини Борид дейишади. Бориднинг маъноси Зобитдир. Борид баъзилар сўзича 967 ёшга етганда ўлған. Бошқа ривоят бўйича 960 ёшга кирган. Дарё ва анҳорларни у пайдо қилган. «Нафойис-ул-фунун» соҳиби сўзига қараганда фарзанддари сони кўпая бошлагач, атроф заминни эгаллаб, ҳукмронлик қилганлар. Шайтон иғвосига учиб бутпарастликни бошлаганлар.

АХНУХ ИБН БОРИД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Баъзилар таъкидича, «Хунух» ҳамзасиздир. Сабоғи кўплигидан Идрис ҳам деб атаганлар. Унга салавоту саломлар бўлсин, Ул ҳазратни Урёйи солис деб атаганлар. Ҳурмус ул-Ҳаромиса деганлар, Волидул-ҳукамо атаганлар. Мусалласун-наъм вар-раёса ҳам деганлар. Айтишларича, пайғамбар, подшоҳ ва ҳаким бўлган. Хурмус Уторудга муродиф эди. Абулмаъшар Балхийнинг ёзишича, Ҳаромиса (Хурмуслар) кўп бўлган. Лекин фазилатлилари уч киши бўлган, деб айтадилар. Бири Хурмус ун-наби бўлиб, Идрис алайҳиссаломдир. Иккинчиси, Ҳурмус Бобилий Роййон анбиёси жумласидан. Лақаби Боворёйи соний бўлиб, Ҳаким (в. 66) Фисоғурш унинг шогирдидир. Илмлар йўқолиб, Тўфонни қайта бошдан тузди. Учинчиси Ҳурмус Мисрий. Исфилунснинг устоди. Жамеъи илмларда хусусан тиб илмида ва кимё илмида маҳорат ҳосил қилади. Баъзилар ёзадики, Идрис алайҳиссалом Одам алайҳиссалом вақтида 100 яшар ёки 363 яшар бўлган. Бошқа бир ривоятга кўра, Армурхон сўнгги пайгамбар ва улуғ ҳашаматли бўлган. Гарчанд уламо наздида улувул-азимлиги тасдиқланмаган бўлса ҳам, пайғамбар бўлганига ҳеч ким шак келтиролмайди, зероки Идрис алайҳиссалом хитоби Қуръонда зикр этилгандир. Ҳар набики, соҳиби китоб экан, уни расул деб атайдилар. Гарчи, барча илмларни унга нисбат берсалар ҳам, алайҳиссалом. Аммо, илми ҳайъат бўйича машҳур кишилар фикрича нужум ва юлдузшунослик унинг мўъжизаларидандир. Ёзув, ип йигирмоқ, тўқувчилик, тикувчилик санъатлари шул жанобларига мансуб, деб биладилар. Миср эҳромларини у қурган деб айтадилар ва у ердаги шакллар, суратлар жамий санъатлар суратларини ҳамда асбобларини ихтиро қилган, дейишади. Айтадиларки, Тўфон ҳолидан у хабар берган. Даъват муддати давомида 120 йил ичида 30 саҳифа ул жанобга ташрифи нузул бўлган. Миср ва унинг ҳудудида бўлган. Бир гуруҳ одамлар айтишича, Ҳиндистон саводи аъзамида яшаган. Лекин ул ҳазрат қадамлари асари Мисрдаги Дамиёт шаҳрида, тош тахта устида ўлтирганлари маълум. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом келганда ўз қано-тида кўтариб осмонга олиб чиқиб кетган. Эҳтимол, оёғи ўшанда Ҳиндистонга ҳам қўйилган бўлиши мумкин. Айтадиларки, офтобнинг бир бурждан иккинчи буржга ўтишини Оллоҳ неъматларининг зоҳир бўлиши деб билган ва (шу муносабат билан) ажиб бир байрам ташкил этган. Юлдузларнинг шараф буржига етишларини қарамли деб билган. Ҳорут билан Морут қиссаси ҳам ўша замонда келиб чиқди. Бир ривоятга кўра, 365 ёшида Ҳақ таоло Идрисни тўртинчи осмонга олиб чйққан. Бошқа бир ривоятга қараганда тўртинчи осмонда унинг руҳини олган. Баъзи-ларнинг айтишича, беҳиштга олиб бориб, ҳақиқатга яқин ривоят шулки, Ҳақ жалла ва аъло фазли ва иноятидан камолот, илму амалидан малойикалар орасида ғулғула пайдо бўлганмиш. Малакул-Мавтда у билан суҳбат иштиёқи пайдо бўлган (в. 7а). Ҳазрати Роббул-иззат ижозати билан Идрис алайҳиссалом билан ҳамсуҳбат бўлган. Натижада ҳамма билан дўстлик иттифоқи вужудга келган. Умри 365 ёшга етганда Идрис алайҳиссалом илтимоси билан Азроил алайҳиссалом Ҳакдан ижозат олиб, унинг руҳини олган ва жаҳаннамнинг жамеъи қаърларини ва азобларини кўрсат-ган, жаннат тамошасига олиб келган. Икки дўст суҳбат чоғида Идрис Азроилга шарт қилган эдики, жаннатни томоша қилдиргандан сўнг чиқишиб, иккинчи бор, Тўбо дарахти остида наълларимни эсдан чиқариб қолдирибман, деган баҳонани қилиб, яна қайтиб жаннатда ўрнашди, У ердан чиқмади, жаннат ичида ўлтириб Азроил алайҳиссалом сўроқларига жавоб берди.
Матушулх ибн Ахнух, яъни Идрис алайҳиссалом ибн Бардин ибн Маҳлойил ибн Қайтон ибн Ануш ибн Шис алай-ҳиссалом ибн Одам сафиюллоҳу саловутоллоҳи алайҳум ажмаъин, катта қавмга айланди ва отаси динида устивор ҳамда одамлар орасида адлу эҳсон сифатлари билан шуҳрат топди. Умри узун бўлди, вафот этгач, ўғли Ламик ибн Матушулх ибн Ахнух ибн Бардин ибн Маҳлойил ибн Қайтон ибн Ануш ибн Шис ибн Одам саловатуллоҳ алайҳуму ажмаъин, отаси ўрнига ўлтирди. Баъзилар унинг номини Ламакон, бошқалари Ломисак дейишади. Ломис фирқаси ва Ломих гуруҳи ва зумрайи Лом дейдилар, Алилму Индаллоҳ. Айтишларича, Ламик ибн Матушулх ёлғиз ўтган. Унинг замонида бутпарастлик залолати шуҳрат топди. Хабар беришларича, Ҳазрати Идрис алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишидан кейин умматлар орасида бутпарастлик кенг ёйилди. Лекин аслида унинг пайдо бўлиши Маҳлойил ибн Қайнон ибн Ануш ибни Шис алайҳиссалом вафотидан кейин юз берган. Айтишларича, шу нарса ҳақиқат эдики, Маҳлойил шакли айни Одам алайҳиссаломга ўхшарди. Ул ҳазратни кўрганлар ҳам, Ҳазрати Сафиюллоҳни кўрмаганлар ҳам келиб Маҳлойилни зиёрат қилишдан хушнудлик изҳор этар эдилар. Одам алайҳиссаломга қанча назрлар олиб келган бўлсалар, Маҳлойилга ҳам шунча берардилар. Маҳлойилнинг вақти-соати етгач ва Ҳақ раҳматига етишгач, улкан бир кофила узоқдан (в. 7б) катта назрлар билан Маҳлойилни кўргани келаётганди. Маҳлойилнинг авлоду саҳобалари ҳайрон бўлдиларки, улар гапирганда «ҳийла қиляпсизлар», дедиларки: олиб келган бу миқдордаги олтинларни чиқарманглар, Маҳлойил жамъ қилиб ҳазина қилган шу миқдор олтинлар бунинг олдида ҳечдир. «Сиз аҳли олам омийлари орасида азизу мукаррам эрурсиз», деб Маҳлойилнинг ясалаётган суратининг бир қисмини кўрсатдилар. Суратни Маҳлойилдан ҳаргиз фарқ қилолмадилар. Оқибатда савобга асли бу сураткаш қўли биланки, аслида Шайтон эди, етишди. Маҳлойил пардасини ўзининг юзига ташлаб ўлтирганди. Уни ўша сурат устига ташлаб, ғулому якинлари ўша сурат олдида мулозаматда манзари олийда турдилар, Кўп миқдорда олтинни назрга олиб келганлар узоқдан катта эҳтиром билан мулозаматига топширдилар. Бу Маҳлойилми ёки Махдойилнинг суратими эканлигини тушунмаган жамоат шу тариқа бир оз муддат одамлар олтинини олиб хазиналарига тўпладилар. Бир пушт ўтгандан кейин ҳақиқатдан воқиф бўлмаган фарзандлар ўз шайтонларини кўрсатиб, маъқул қилдиларки, аждодларингиз шу суратга сажда қилганлар, сиғинганлар. Сиз ҳам сажда қилсангиз, улар нима кўрган бўлишса, сизлар ҳам шуни кўрасизлар, дедилар. Вақт ўтиши билан бу суратга Маҳлойил авлоди сажда қилганлар. Бу ҳол Ламк ибн Матушулх замонигача машҳур бўлиб кетди. Машриқдан Мағрибгача Маккада худоси бўлган бир қисм халқда бу одат йўқ эди. Бутун ер юзида халк бутпарастликка юз тутди. Айтишларича, Ламк ибн Матушулх ибн Ахнух 770 йил умр кўрган. У бутун оламга нидо килдики, ўрнига Сакиб ибн Ламк ибн Матушулх ўлтиради.

НУҲ БАҲОУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН МАТУШУЛХ ИБН АХНУХ ИБН БАРД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ШИС ИБН ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМ САЛАВОТУВАССАЛОМ ЗИКРИ

Нуҳ алайҳиссаломнинг исми мубораклари Сакибдир. Баъзилар Масокиб дейдилар. Баъзилар эса Сокиб деб ўқиганлар. (в. 8а). Бошқа бир гуруҳ (олимлар) Мискар деб ёзишган. Ҳар ҳолда мурод Нуҳ алайҳиссаломдир. Ҳадис ҳукмича, «Ма ҳайлу у лавалазм даввам» дир ва уни Одами соний атайдилар ва Шайхул-анбиё ва Баҳоуллоҳ унинг лақабидир. Кўпчилик карих одамлар уни Нуҳ дейдилар. Умри узун бўлгани учун Шайхуланбиё дейишган. Айтишларича, қирқ ёшидан кейин Мабъус — пайғамбар бўлди. Баъзилар фикрича, 200 йилдан кейин набилик давлатига мушарраф бўлган. Бошқа ривоятга кўра, 480 ёшида ваҳийга уни (худо) мумтоз қилган. Ихтилофли фикрлардан қатъий назар, у биринчи бўлиб носиҳолар шариатини қавми орасига ёйган эди. Қиёматнинг келишини бир кун олдин Ҳазрати пайғамбаримиздан, саллоллоҳи алайҳи вассалом, хабар берган биринчи киши шу жаноби алайҳиссалом эди. Пайғамбар юлдузи, яъни қавм унинг дуои билан ҳалок бўлганлар, Салавотуллоҳи алайҳ. Умри 1400 га етганда тўфон воқеаси юз берди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳозир ҳам Куфада мавжуд бўлган Тануридан бошланди. Шайхуланбиё алайҳиссалом 20 ражабул-муражжабда 80 киши билан 920 йил унинг гаровида бўлдилар. Ўзи ясаган узунлиги 80 зироъ, «Жаҳоноро» соҳибининг фикрича, узунлиги 300 зироъ ва эни 50 зироъ, баландлиги 30 зироъ, «Нафойисул-фунун» соҳиби сўзича, узунлиги 1200 ареш, кенглиги 600 ареш, бошқа бир фикрга кўра тасаввур қилиш мумкинки, кема қурилиши жараёнида қофирлар масхара юзасидан ул жанобга: «Пайғамбарликдан кейин дурудгор бўласан» (дедилар). Кема уч табақалик қилиб қурилиб бўлгач, биринчи табақаси уй ҳайвон (даввоб)лари учун, иккинчиси инсон яна қушлар учун эди. Бу кемани ўзининг уч фарзанди Ёфас, Сом, Ҳом ёрдами ва кўмаги билан қурди.
Нуҳ танурининг суви, ки унга Одам алайҳиссаломдан Нуҳга мерос қолган эди. Бу танур темирдан ясалган бўлиб, Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссалом учун келтирган эди, қайнаган куни, ўша 80 одам ва унга тобеъ уч ўғли жамъ бўлган 20 ражаб ул-муражжаб куни Тўфон бошланганидан бир кеча-кундуз ўтгач, кемага тушдилар. Осмондан (в. 86) қайноқ ёмғир ёғди, ердан совуқ сув қайнаб тошди. 168 кун давомида кемада бўлдилар. Панжшанба куни 9 муҳаррамул-ҳаромда кемадан тушдилар, Бу тўфоннинг суви тамоми рубъи маскунни қоплаган эди ва дунёда бир тоғки, ундан баландроқ тоғ йўқ эди, тўфон суви шу тоғдан қирқ газ баландроқ кўтарилган эди. Худои таоло фармони билан Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кемаси Мағрибдан Машриққача ва Машриқдан Мағрибгача икки марта бориб келди. Кейин Ҳазрати Субҳон амри билан Нуҳ алайҳиссалом кемаси Мўсул жазираси тоғларидан Жуди тоғи чўққисига келиб тўхтади. Нуҳ алайҳиссалом пайшанба куни Муҳаррам ул-ҳаромнинг ўнинчи куни ўз авлоди ва асҳоби билан кемадан тушдилар, кейин шу ерда «Мадинатул-самонин» деган шаҳар қурдилар. Баъзиларнинг фикрича, бу шаҳар «Суҳи Самонин» дейилган. Бир неча кун ўтгач, ўша 80 нафар одамнинг 7 нафаридан бошқа ҳаммаси ўлди, Онҳазрати Нуҳ алай-ҳиссалом ва у кишининг уч фарзанди: Ёфас, Сом, Ҳом, Нуҳ алайҳиссалом ўғилларининг хотинларидан ташқари ҳеч ким қолмади. Айтишларича, бу етти нафардан ташқари яна икки киши ҳам қолган, лекин булардан насл йўқ. Бу одамларки ҳозир ҳаёт кечирмоқдалар Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом авлодларидандир. Ўша икки нафарининг бири Авж ибн Унук бинти Одам алайҳиссалом, иккинчиси бир кампирнинг набираси эдики, Нуҳ алайҳиссалом билан дўст эди ва ҳануз кофир эди ва ҳар кун Нуҳ алайҳиссалом учун бир нон ва бир коса қатиқ олиб келарди ва айтардики, эй Нуҳ, мену кофиримга ўз чўбин уйингга албатта йўл бергинки, мен сендан ҳеч бир ёлғон сўз эшитмаганман. Сенинг тўфон бўлади, деганинг албатта рост бўлиб чиқди.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом унга ҳурмат юзасидан ваъда бердилар. Тўфон турган кунлар Худойи таоло ўша кампир ва ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳар иккисини бир-биридан ажратиб, ҳижобга солиб қўйди. Бутун кофирларнинг ишини тўфоннинг бир мавжи билан ҳал қилди. Кемадан ерга тушган кунлари бир куни барча кампирлар қоида бўйича (в. 9а) олдин бир арпа нони ва бир коса қатиқни Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга келтирган ва кўп маъзиратлар қилган эдиларки, «ё Нуҳ, мана олти ой бўлибдики, мен ўша суви қуриган дарё бўйидаги чайлада ҳеч сув қолмаганидан, илло озгина сув машкнинг бир бурчида қолган эдики, найда олти ой мен ва менинг сигиримга кифоя қилди. Сув важидан кўп ганглик чекдим. Етишмовчилик важидан хизмат маъзурида камчилик бўлди. Умидворманки, камчиликларимни афв этурсан». Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кампирни кўришидан таажжубда қолиб бошини саждага қўйди: бир сир инкишофига доир илми воқеъ бўлди. Дарҳол Ҳазрати Жаброил Ҳазрати Раббул-жалил амри билан нозил бўлиб баён этдики: «Ё Нуҳ, Ҳазрати ҳақ таоло дейдиларки, бу пиразол холисона сенинг муҳаббатингда яшади. Гарчанд, миллатда сендан бегона бўлса ҳам. Сенга бўлган муҳаббати туфайли бизнинг дўстимиз бўлишини истадик, наҳотки душманларимизга қўшилиб дўстимиз ғарқ бўлса. Яна у билан шундай муомала қилдикки, ҳаргиз қаҳру ғазабимиз ваҳми унга маълум бўлмасин, токи унинг хотири ташвишда ўтмасин». Шундан кейин ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом пиразол борасидаги ҳақиқатдан огоҳ бўлди ва шу пайтдаёқ мусулмон бўлди ва ўзи калимаи тавҳидни наъра тортиб, ўқиди: Ла илаҳа илоллоҳу, ва жонини ҳаққа таслим қилди. Азизим, худо дўстларининг муҳаббатини кўргинки, кофирларга қандай асар ва натижа берди. Биз ва сиз мусулмончиликдан лоф урамиз ва чандон баҳрага эга эмасмиз. Бу шундан далолат берадики, дўстликда садоқатли эмасмиз.
Агар ихлосимизда бирор фатво бўлмаса, ҳар эҳтимолда ишлар бошқача бўлурди. Доимо Ҳудои таоло бизнинг ва сизнинг ихлосингизни камол мартабасида тутади ва нуқсонларимиз билан қабул; қилур. Ҳазрати Муҳаммад расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва алаиҳи ва саҳоба ва саллом, дўстликда Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломдекдир. У кишининг, Сом, Хом ва Ёфас деган уч ўғли бор эди ва Ҳазрати Одами Соний ўғилларининг уч хотини, у кишининг Канъон деган тўртинчи ўғли ва унинг онаси Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга иймон келтирмаган эдилар. Ложарам, Ҳазрати Ҳақ жалла ва ало уларни «Йаталатаму амважун аннуҳу лайса мин аҳлака» («гапларга қараганда у сенинг аҳлингдан эмас») гирдобига (в. 9б) ғарқ қилди. Уларнинг бесаодатлик воқеасидан хабар бериб, то олам инқирозигача меҳробу, масжидлару, мадрасаларда қироат қилмоқни буюрганлар. Шундай нақл борки, ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дунёники, рубъи маскун ҳам дейдилар, ўзининг уч ўғлига тақсим қилиб берганда, ҳар к,айсисини маъмур қилинган тарафга жўнатди. Бу авлод ўзининг муқаррар томонига йўл солиш мақсадида бир неча кун оталари ҳузурида қолдилар. Бир куни Нуҳ алайҳиссалом уйқуда чоғида баногоҳ Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом жомасининг этаги очилиб, авротлари кўриниб қолади. Шу вақтда Ҳомнинг назари отаси авротига тушади ва ўринсиз ханда отиб кулиб юборади. Бу Ҳомнинғ беадаблигидан Сом жуда ҳижолат тортди-да, кечирим сўраш ниятида, ёпиб кўйиш учун интилди. Аммо Ёфас Ҳомнинг кирдоридан воқиф бўлиб унинг адабини берди. Ҳом Ёфасга ёпишганди. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом буларнинг ғавғосидан уйғониб кетди. Қараса, Ҳом билан Ёфас бир-бири билан олишмокда, Ёфас Ҳомнинг адабини бермокда, Сомдан улар жанжали ҳақиқатини сўради. Сом ғояти уялганидан жавоб бера олмади. Охир - улар, жанг сабаби, Ёфас алайҳиссалом билан Ҳом орасидаги жанжал сабабидан Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом воқиф бўлди ва Сом ҳақига дуо ўқиди: «Ҳақ таоло сени ва фарзандларингни солиҳлар, набилар ва авлиёларга айлантирсин!» Ҳом ҳақкига дуо ўқидиларки, Ҳакқи субҳона ва таоло, сенинг авлодингдан қоралар яратилгай. Ёфас борасида дуо қилдиларки, Ҳақ таоло сени ва фарзандларингни азиз ва мукаррам тутиб, фазлу аҳсонинг барокотидан наслингизда баракот бўлгай.
Таворих аҳли киборларидан баъзиси бу нақлнинг таъсирини йўқотишга тиришиб, Ҳом ҳақида қилинган дуо сабабини бошқача тушунтирадилар: Бўлса бордир. Ҳар тақдирда ҳам бу уч ака-ука ҳар қайсиси ўз хизматларини адо этмоққа киришади. Оталари туфайли ва дуосидан учга бўлиниб кетдилар, дейдиларки, ризқ турличадир.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом буғдойранг эдилар. Бағоят раҳм-шафқатли, оёқ-қўлли, (в. 10а) йирик-йирик кўзли, баланд қоматли, камсуқум айни пайтда ниҳоятда шиддатли ва ғазабли бўлганлар. Дейдиларки, Тўфон аввалидан то муқаддас ҳижратгача 3984 йил ўтган.
Ҳомнинг «Жаҳоннамо» рисоласида Тўфон бошланиши жумъасидан то ҳижратнинг пайшанбасигача Абурайҳон ва унинг шогирдлари таҳқиқотига кўра, 3725 йилу 348 кун ўтгани кўрилган.
Аловуддин ибн аш-Шотир Димишқий ўзининг «Китоби нузҳатун-нозир» (асари) да Тўфоннинг бошланишини пайшанба кўни деб ёзган. Тўфон бошланган кун пайшанбадан то ҳижрат бошланган пайшанбагача 3725 йил ва 350 кундир. Бу йилларнинг кунлари 13 лак 59 975 кун бўлади. Ўтган йиллар харасдир. Бир гуруҳ (олимлар) нинг ёзишйча, ОдаМ алайҳиссаломнинг ерга нозил бўлишидан Нуҳ алайҳисеаломнинг ТўфЬн кунигача 2242 йил ўтган. «Жаҳоноро» (китоби) соҳибининг ёзишича, 2200 йил. Баъзилар Заҳҳоқни ўша даврда ўтган, дейдилар. Бу ғалатдир. Зероки, мўътабар тарих китобларида Заҳҳокни Марҳасп ибн Тоз ибн Арам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли деб ёзилган. Заҳҳокнинг Нуҳ алайҳиссалом асрига яқин бўлгани (ҳақиқатга) хилофдир. Алқисса, Нуҳ алайҳиссалом бу оламни тарк этганда у кишидан мазкур уч ўғилдан бошқа авлод қолмаган.

СОМ ИБН ЛУҲСОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Илгари баъзи таворих соҳиблариданки, пайғамбар унинг расулидир, аксар анбиё, аҳли эрон ва араб ва ажам унинг наслидандир, шундай ёзадилар, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ўз авлодига рубъи маскунни тақсим қилганда Шом, Жазира, Ироқ, Форс, Хуросон, Озарбойжон аксар Васатия маъмур мамлакатларини Сомга берган эди. Сомни валиаҳд тайинлаганди. Айтишларича, Сомнинг 9 ўғли бўлган. Биринчиси Ҳуршид, иккинчиси (в. 10б) Арфахшад, учинчиси Каюмарс, тўртинчиси Усвад, бешинчиси Тураж, олтинчиси Лавуд, еттинчиси Алим, саккизинчиси Арам, тўққизинчиси Навард. Баъзиларнинг айтишича, Хуршидни Сомнинг фарзандлари қаторига қўшмаганлар. Сомнинг фарзандларини саккиз нафар ҳисоблаганлар. Арфахшад ибн Сом Абуламбиё деб аташган. Зеро, кўпчилик анбиёлар алайҳумуссалом, унинг наслидандир. Чунончи, унинг наслидан тўрт пуштдан кейин Қаҳтон ва Койеъ келадилар.
Айри қавми Койеъ уруғидандир. Аксар араблар Қаҳтон уруғидан. Учинчи пушт Сабога етади. Арабларнинг ҳамиди, Тамми, аъони, қазоъи, ашъари, урви, тойи (уруғлари) Сабо наслидандир. Алим ибн Сомки, уни Олим ёки Маҳлим ҳам деб атайдилар, Ҳуристонни таъмир қилди. Хуросон ва Ҳақёл унинг ўғилларидир. Ироқ Хуросоннинг ўғлидир. Кирмон, Кач, Мукрон мазкур Ҳақёл ўғилларидир.
Каюмарс ибн Сомки, Аҳвоз ва Паҳлу унинг ўғилларидир ва Форс Паҳлунинг ўғлидир. Навард ибн Сомки Озарбойжон, Орон, Арман, Муғон, Казъон, Фаръон унинг ўғиллари-дир. Айтишларича, 300 йил умр кўрган. Арам ибн Сом Соъ тузуклари уникидир. Од, Самуд қавмлари унинг уруғидандир. «Низомут-таворих» соҳиби ривоятига кўра, Арамнинг етти ўғли бўлган. Од, Самуд, Заҳҳор, Тасам, Жадис, Жосим, Тозиъо (Арам), Яман заминига кетган. Унинг авлоди кўпайганлар ва ўша диёрда макон тутганлар. Уларнинг меҳтари Ямлиқ ибн Од ибн Арам ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом эди. У ўлгач, Шадид ва Шаддод уларга шаҳаншоҳ бўлди.
Самуд Ҳижоз ва Шом оралиғини ватан қилган.
Тасам Уммон ва Баҳрайнга тушди. Жабдош Ямома ерларига тушганди. Заҳҳор Тай ерларини, Жосим Ҳарам ва Санавон оралиғини, Тоз бувайҳийларга мансуб ерларни ватан қилди.
Асуд ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом Нетуйи шаҳрини бунёд этган. Ажаса, Аклама, Мадойин. Яман, Шом ва Рум унинг авлодидир. Тўраж ибн Сомки, отасидан олдин оламдан ўтди (в. 11а).
Лоуд ибн Сомки, баъзилар уни Лоду, бошқалари эса Лавоза деб атаганлар, у аксар Миср фиръавнларининг бобоси ҳисобланади.

ҲОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Тарих китобларида унинг оиласи аҳли мазкур ва мастурдир. Ҳом ибн Нуҳ алайҳиссалом пайғамбари мурсалдур ва бу йўлда собитқадам бўлди. Аммо тамоми Сипоҳон унинг наслидандир. Айтишларича, ерларни тақсимлаш даврида замину мулк маъмур бўлган. Мағриб диёри ва Ҳабаша шаҳарлари, Занах, Ҳиндустон ороллари, Ҳинду Синд ва Судон Ҳом ҳиссасига тушган эди. Ҳақ таоло унга тўққиз карамли ўғил берди. Уларнинг исмлари бундай: Ҳинд, Синд, Занч, Нубаҳ, Канъон, Куш, Қаъсо, Барбар, Ҳабас. Ҳар қайсисининг номи билан бир вилоят аталди. Ҳомнинг ўрнини унинг олти ўғли баён этади. Синднинг ўғли Ҳинд, Нубонинг ўғли Ҳабаш, Канъоннинг ўғли Барбар деб айтадилар. Баъзи тафсирларда ёзилишича, Нуҳ алайҳиссалом фарзандлари ва бошқаларга амр қилганки, кемада ҳеч ким (бир-бирига) яқинлик қилмасинлар. Одамлар орасидан Ҳом фармонга хилоф равишда ўз жуфти ҳалоли билан жимоъ қилди. Унга эргашиб ёввойи ҳайвонлар: ит, шунингдек, мушук ўз жуфти билан қўшилдилар. Чунончи, ит ва мушук бир-бири ҳақидаги шаҳодати қиссаси машхур. Маъруф Ҳомни Ҳақ таоло пайғамбарликни икки сабабга кўра, унинг наслидан узиб қўйди, бири пайғамбари мурсал улувалазм сўзига, иккинчиси отаси амрига хилоф иш қилгани учун. Бу воқеадан кейин Ҳом пуштидан унинг хотинлари қорнида ҳосил бўлган ҳомилалар ҳамманинг (юзини) қора қилди. Баъзилар фикрича, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дуоси бўйича бўлган. Ит мушук билан жуфтлик қилганда, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга иғво қилади. Ит шарманда бўлиб, Ҳақ субҳона ва таолога нола қилдики, ҳақ таоло мушукни ҳам розини фош, ит ва кема аҳли устидан маълум қилгай. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом мушукка итоб қилдики нега бундай қилиқ қилдинг? Жавоб берди: «Сенинг ўғлинг Ҳомга эргашдимки, у биринчи бўлиб бу ишни қилди». Бу жавоб бўйича аҳволни таҳқиқ қилди. Билди ва уни дуои бад қилди. Юқорида айтилганидек, пайғамбарлик унинг наслидан бекор қилинди (в. 11б).

ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН ЛАМК ИБН  МАТУЛУХ ИБН АХНУХ ИБН БАРД ИБН МАҲЛОЙИЛ ИБН ҚАЙТОН ИБН АНУШ ИБН ОДАМ САФИЮЛЛОҲУ САЛОВОТУЛЛОҲ АЛАЙҲИ ВА АЛО АЖМИЪ АЛ-АНБИЁ АЛ МЎЪМИНИН АЖМАЪИН ЗИКРИ

Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссаломни баъзилар хилоф (таъриф) қилганлар. Аксар уламо ва кибор машойих ривоятларига қараганда Пайғамбар мурсал саҳобалари сўзига қараганда, Ҳақ Субҳон ва таоло унга 9 ўғил ато қилган: биринчиси Турк, иккинчиси Ҳиброз, учинчиси Сақлоб, тўртинчиси Рус, бешинчиси Мунсак, олтинчиси Чин, еттинчиси Гумори, саккизинчи Кимол, тўққизинчи Мозух.
Баъзилар Ёфас алайҳиссалом саккиз ўғилнинг отаси бўлганини ёзадилар: Кемол ва Киморини бир шахс деб биладиларки, икки ном билан машҳур бўлган. Айтадиларки, бу ихтилофли ривоятдан қатъи назар, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ҳар уччала ўғли барча ўз авлодлари билан миллатнинг дастлабки аҳволи даврида бир неча йил Бобил шаҳрида ва биргаликда умрбасарлик қилганлар. Ҳар бир ўғилдан ҳар тарафда шўъбалар ва тоифалар ҳосил бўлди. Улар билан ожизроқлари ўртасида ихтилофлар келиб чикди. Оқибатда Ҳазрати Ҳақ субҳона кечаларнинг бирида ҳар шўъба учун каромат қилди. Тонг отганда (уйқудан) турганларида ҳар шўъба бир-бирларининг тил луғатларидан қутулган эдилар. Иложсиз ҳар бири отаси ва бобоси ишорат қилган томонга тарқалганлар. Ҳар бир шўъба ўзи бир жойда қарор топдилар ва (у ерларни) обод қилишга ҳаракат қилдилар. Токи бугунги кунда уларнинг ҳар бири бу шаъндан бир шаҳар, қишлоқ мавжуд эди. Унинг аҳли ва авлоди бўлган. Шундан кейин маълум муддатгача Қодир ул-иттилоқ иродаси билан ўз обу хўреши қисмати халқлар, турли сабаблар билан, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб, сокин бўлганлар. Наслда келишмовчиликлар ҳам пайдо бўлди.
Бошқа бир ривоят шундайки, бутун ер юзи Ҳазрати Нуҳники бўлгандан кейин алайҳиссалом жаҳонни уч қисмга бўлди. Чунончи, Машриқдан Мағрибгача бўлган ерларни, хатти устуводан шимол томон ерлар: Бир бўлак маъмур оролларки, хатти устувоннинг жанубида эди ва Чин баҳри билан Ҳинд баҳри оралиғидаги ерлар, оламнинг рубъики, ҳозир Бабри Ҳабаша номи билан машҳурдир, билан тугаганди, Бахри Чин соҳилларидан, (в. 12а) учинчи иқлим учдан биригача чўзилган ерлар, кенглиги то Мағрибнинг Ҳолидот оролларигача, узунлиги бешинчи иқлим 1/3 гача, одамлар яшайдиган ўрталиқнинг кенглигича (ерлар) Сомга берилган эди.
Ёфас алайҳиссаломга Чин Машриқининг бошқа муҳитлари, Қомарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқлимнинг қолган 1/3 қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулуммотигача ерлар бахш этилганди. Шуниси равшандирки, бу барча халойиқ ҳозир оламда мавжуддирлар. Бу Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг уч ўғлону авлодидандирлар. Айтадиларки, Туронзамин ва Туркистонни Ёфас алайҳиссалом ўзига асраб қўйганди. Шу сабабли уни Абут-турк дейишган. Эронзамин ерлари ва Ажам ерлари, Оҳвоз Сом алайҳиссалом улушига тушганди. Шу жиҳатдан уни Абулажам деб атаганлар. Ҳиндустон ноҳиялари, Судан мамлакати Ҳом ихтиёрида эди. Уни Абулҳинд атаганлар. Ҳазрати Нуҳнинг тўнгич ўғли Ёфас эди, алайхумуссалом. Ҳақ таоло уни расуллик ташрифига мушарраф қилди. Ва ушбу мусаввадаки, «Шажаратул-атрок» аталур, у икки биродар зикридан зиёда бўлмагай. Ва биллоҳ тавфиқ ва алайҳи ут-таколон ал-ахдаталар-рови. Замонанинг ахбор ровийлари ва таворих арбоблари шундай ёзадиларки, рўй-замин Нуҳ алайҳиссалом авлоди ва ахфоди томонидан эгалланиши билан, улар зурриёди ҳамда ҳешларининг ҳар бири ўртасида ибратли тартиблар, эътиборга лойиқ қоидалар кўрина бошлади. Ҳазрати Раббулъиззати Жалли Жалола улар дилини илҳом билан бойитди. То мамлакат пешволиги расму русумлари бунёдини этарлар.
Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом Жуди тоғидан нузул этгач, Ҳазрати ҳақ Жалли ало амри билан Машриқ томон жўнади. Ўз падари бузрукворидан рухсат олиш ҳангомида, ундан дуо ўргатишларини сўради. То Ҳазрати Қодир ало алатлоқдан ёмғир ёғишни сўрагай. Нуҳ алайҳиссалом унга исми аъзамни ўргатди. У исми аъзамни бир тошга нақш қилиб Ёфас алайҳиссаломга топширди. Ёфас (в. 126) алайҳиссалом ул исми аъзам баракоти ва сирларин ўша Ҳазрати бори таолонинг буюк номи нақш қилинган тошни ҳар чоқ ёмғир ёғишини истаганларида келтирар эдилар. Бугунги кунда ҳам турклар орасида ёмғир ёғдирувчи тош мавжуд. Ул тошни Жада тоши, Яда тоши деб атайдилар. У арабчасига Ҳажарул-мутур дейилади. Ҳозир ундай тошларни ҳайвон қорнидан оладилар. Баъзи ҳайвонларнинг ошқозонидан, баъзиларининг юраги, жигари ва гўштидан, киндиги ҳамда пўсти остидан, хулласи жамики аъзоларидан топишади. Қайсиси ҳақиқатлиги номаълум. Аммо халойиқ орасида жуда кўп нақллар юради. Баъзиларнинг айтишича, Ҳазрати Ёфас алайҳиссалом ўз падари бузрукворидан Ҳазрати Нуҳ бохиюллоҳ ало набийино ва алайхумуссаломдан рухсат олганлари ҳангомида илтимос қилган эдиларки, мени шундай жойга амр қилингки, у ерда ҳайвонот билан яшашим лозим бўлсин, ҳайвонларни ботиний ишлар вакили қилсангиз, ёмғирдан хабар берувчи.
Хуллас, меҳрибонлик дуосини айтдиларки, қачон ёмғир ёғишига ҳожат пайдо бўлса, ҳазрати қодири зулжалол юборур.
Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом дуо қилдиларки, то ҳаққи субҳона ва таоло хабар берурки, ё Нуҳ, Одам алайҳиссалом яратилмасдан бурун мавжудотни яратилгани такдир қилинган. Тош маҳлуқдирки, қору ёмғир ёғдириш, шамол эсдириш, туман тушириш, булут пайдо қилдириш, у билан боғлиқ бўлгай: уни олам ашёлари орасида мухтафи қилган эдик. Илгарироқ уни ҳайвонот аъзосига ва вақтга (боғладик). Унинг зуҳури сенинг дуойингга боғлиқ эди. Энди ўшал тошни олгин ва ўз фарзандларингга бергин. Қачон ёмғир ё қор исташса, бизнинг исми аъзамни ўқийдилар ва у тошга дам урадилар, сувга ташлаб амал қиладилар. Худованд қудрати хазинасидан қанча хоҳласалар баҳравар қилинг. Хуллас, Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ёмғир дуосини Ёфас алайҳиссаломга таълим бердилар ва ўша тошни кўрсатдилар.
Машойихлар жумҳури кибор таворих арбобларига кўра, ривоят қилишича, Ҳазрати Ёфас алайҳиссалом пайғамбари мурсал бўлдилар (в. 13 а). Ул ҳазратга нозил бўлган китобларда ўша орада яда илми ҳам зикр этилган эди. Чунонки, Ҳазрати Одам алайҳиссалом сифрида ҳарфлар, Ҳазрати Идрис алайҳиссалом муқаддас китобида илми нужум, Ҳазарати Иброҳим алайҳиссалом китобида саноқ илми (илми аъдод), Мусо алайҳиссалом Тавротида илми санъат ва тиб, Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом муқаддас китобида илми рамали ало ҳиндул-қиёс (битилгандир). Бу энг қудратли сўздир. Ҳар тақдирда ҳам илми Яда моддасида Ҳазрати Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом Машриқ мамлакатларида шитоб қилгандир. Саҳронишинлар тариқида сокит бўлди. Таҳсинга лойиқ ҳусну қоида русумларини ўз фарзандлари орасида қолдирди. Ажали мавҳуди етишгач, бу марҳаладан кўп офатлар йўқолди ва вафот этди. Унинг бузруквор авлодики, ҳар бири саййид қавм ва меҳтар бир гуруҳ эдилар, ҳар бири падари амри ва васиятига кўра, таҳти тасарруфларида бўлган томонларга тарқалиб кетдилар ва мамлакатдорлик асосини қўйдиларки, бугунги кунда ҳар бири хушсийрат ўша халқ номи билан бир вилоятга мансуб бўлдилар. Ота жанозасини ўғил ва набиралар иззат-икром билан тупроққа топширишлари билан кичик биродарлар ўз улуғ акалари Турк ибн Ёфас алайҳиссалом уйига келиб таъзиятни охирига етказдилар. Ҳаммалари иттифоқлик кўргизиб, Турк ибн Ёфасни ўзларига ўғил санадилар ва Ёфас ўғлон деб атадилар.

ТУРК ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ СУЛТОНЛИГИ ЗИКРИ

Туркни унинг тамоми халқи Ёфас ўғлон деб атай бошлагач, ўзларига меҳтар ва сардор қилиб сайладилар. Турк отаси ўрнига қоиммақом бўлди. Хуш расм-русумлар, таҳсинга лойиқ тартибларни ўз қавми ўртасида ўрнатди. Айтадиларки, Турк ибн Ёфас алайҳиссалом Каюмарс замондоши бўлган. Каюмарс форс мамлакатлари биринчи султони бўлганидек, инчунин Турк Машриқ Диёри хоқонларининг биринчи қоонидир.
Нақл қилишларича, бағоят оқил ва боадаб ва ҳунарманд бўлган. Кейин (ўзининг) бутун вилоятларини сайр қилиб, кезиб чиққан. Бағоят хуш жойни топдики, уни Жоилгон дейдилар. У ерда бир кичик дарё бўлган, унинг суви илиқ, атрофида гўзал тоғликлар кўп бўлган. Ширин сувли чашмаларга мўл бўлиб, Туркнинг табъига жуда хуш ёққан. Шу ерда яшай бошлаган. Худойи таоло асосдорлик (в. 13 б) кўргизиб, Ҳаққа ибодат қилишни тарк этмади, хайру эҳсон қўлини халойиққа очди. Хонлик расм-русуми ва жаҳондорлик қоидаларини биринчи бўлиб Машриқ мамла-катларида ижро этди. Айтадиларки, Чин мамлакати сарҳадиданки, уни Хонжу деб атайдилар, асосий ерлар, масалан, Туркистон замин мамлакати чегараларигача унинг ҳукумати қўли остида эди. Ҳиргоҳ удуми унинг ихтиролари-дандир. Жамиъи турклар орасида инъом қилиш (одатини) ўрнатди. Одил ва комил, кўнгилчан подшоҳ бўлган, дейишади. Раъият борасида кўп риоят қилган. Чунончи, шу нарса ҳақиқатки, Худойи таоло бандалари унинг замонида айни осойишталикда ва тинчликда яшаганлар. Унинг беш ўғли бўлган. Биринчиси Абилча, иккинчиси Тунг, учинчиси Чигил, тўртинчиси Барсхор, бешинчиси Атлоқ. Таомга туз солмоқ Туркхон ибн Ёфас алайҳиссалом даврида пайдо бўлди. Шундай ҳикоя қиладиларки, бир куни шикоргохда Тунг ибн Турк ибн Ёфас алайҳиссалом қўлидан иссиқ кабоб ерга тушиб кетади. Уша жой туз маьдани эди. Шўр ерда иссиқ кабобга туз ёпишади. Тунг у луқмани оғзига солганда бошқача лаззат берди. Энди бутун кабобни ўгаа тузга олуда қилиб еди. Инилари ва отасини, аркони давлат ва ҳаммани бу лаззатдан хабардор қилди. Шундан кейин ҳамма таомга қадрулкифоя туз соладиган бўлдилар. Шунингдек, чорва ва ваҳший ҳайвонлар терисидан либос тикиб кийиш ҳам Турк хукмронлиги даврида пайдо бўлди. 240 йил умр кўргач, ўз отаси ва аждодидан ажралиб охират шаҳристонига кетди. Аммо, Ҳарз ибн Ёфас алайҳиссалом ҳалим ва камгап эди. Ҳамма жойларни айланиб чиққач, Атал наҳри бўйини ўзига манзилгоҳ танлади ва ёз ойлари саҳрога кетарди. Томошо ва сайр қиларди, Қишда шаҳарда яшарди. (Шу зайл яшаб) оламдан ўтди. Унинг авлоди ўша диёрда яшаб қолдилар.
Аммо, Сақлоб ибн Ёфас алайҳиссалом ҳаёсизроқ одам эди. Бир жойда қарори йўқ эди. Инилари ва ўзи орасида воқеъ бўлган хусумат туфайли биродарларига яқин жойдан макон тутмади-да, бир мулк чеккасидан манзил қилди. Яргу сўраш одатини у чиқарган. Руслар одати шундай эдики, агар бир киши ўлса-ю, ундан (в. 14а) ўғил ва қиз қолса, бутун молу мулкни қизга бериб, ўғилга шамширдан бўлак ҳеч нарса(мерос) берилмасди. Бу унинг авлоди орасида расм бўлиб қолди.
Аммо Мунсик ибн Ёфас алайҳиссалом маккор ва ҳийлагар одам эди. Булғор наҳри бўйида яшади. Ўша сарзамин (едамлари) асосан шундан тўрагандирлар. Барча ҳеккайганлар шунинг наслидандир. Улар турк қавмларининг бадтарларидандир.
Айтишларича, Ғар ибн Мунсик ибн Ёфас алайҳнеса-лом унинг бобосидан қолган' ёмғир тоши устида амакиси Туркхон билаи низоъ қилган. Инчунин шундай бўлдики, Ёфас алайҳиссалом вафотидан кейин тош Мунсик қўлига тушди. Мунсикдан олифта ва ман-ман Байғур деган ўғли бор эдики, ҳозирги туркманлар ўз шажараларини шу Байгур ибн Ғарга боғлайдилар. Турк лашкарлари қўлида қалок бўлди. Чунки, Ғардан ёмғир тошини талаб қилганида Гар узр сўраб ёмғир тошини бермаган, ўрнига бошқа бир юмалоқ тошни алдаш учун ясаб жўнатганди. Ғарнинг алдагани маълум бўлгандан кейин Турк лашкар тўплаб ўртада уруш бўлди. Байғур ўлдирилди. Шу кундан эътиборан туркманларнинг туркларга нисбатан душман-лиги сақланиб қолган.
Баъзиларнинг айтишича, Ёфас алайҳиссалом Мунсикка барча каллакесарларнинг, Яъжук-Маъжуж авлодининг бобосисан, деган. Аммо, Чин ибн Ёфас алайҳиссалом ҳунарманд, ҳуштабиат, фаросатли ва мутафаккир одам бўлган. Бугунги кунда Чин номи билан машҳур юртда яшади. Шаҳар қурилишига асос солди. Суратгарлик, ипак етиштириш, кийим тикиш ҳунарларини у бошлаб берди. Кўпчилик санъатларки бугунги кунда Чин аҳли машғулдир, унинг ихтиросидир. Унинг бир ўғли бор эди. Уни Мочин деб атадилар. Мочин ибн Чин ибн Ёфас алайҳисса-ломни ғоятда оқил ва доно, бокифоят бўлган, деб ёзадилар. Унинг қавмлари кўпая бошлагач, отасига деди: «Агар ижозат берсангиз, ўзимга ёққан мавзеъда яшамоқ учун бир бино қурмоқчиман». Ижозат олгач, бир шаҳар қурдики, ҳозир уни Мочин дейдилар. Яшма тоши Мочин маъданидан олинади. Бу тошнинг хосиятини халққа тушунтирди. Мочин оҳусидан мушк олишни бошлаган.
Мочиндан бир ўғил туғилди. Уни бир қавм макри билан хон (в. 146) атадилар. У Навмисхонки Усмон ибн Атғарал ибн Сулаймонхоннинг энг обрўли боболаридан эди. Ҳозир у Рум мамоликида Хункорол Усмон номи билан шуҳрат топган.
Аммо Гуморий ибн Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом айёр, шикор дўст одам эди. Гуморий замонида синжоб, самур ва қоқум пўстидан пўстин тикиладиган бўлди. Бартос ибн Гуморий унинг асосчисидир. Мазкур нарсалар унинг ихтироларидан ҳисобланади. Унинг икки ўғли бор зди. Бирининг номи Бартос, иккинчисини Булғор аташарди. Бартос ва Булғор иккаласи Адил қирғоғида ва Булғорда жойлашдилар. Улар зурриёди ўша жойда яшаб қолган,
Кимиёл ибн Ёфас алайҳиссалом ибн Нуҳ алайҳисса-лом зариф, латиф табъ одам зди. Қаердаки кўнгли хушласа, ўша жойни гашт қилган. Унинг авлоди турк қавмлари орасида мирзотабиатликлари ва хушчақчақлиги билан машҳур эди.
Аммо Монеъ ибн Ёфас ибн Нуҳ алайҳиссалом хушхулқ ва очиқкўнгил одам эди. Ўз инилари орасида инсофлилик хислати билан шуҳрат топган эди. Қомарун диёрида Чин мамлакати яқинида бино қилди. Авлоди ўша жойда тарқалишган. Олло таоло буларни тузукроқ билувчидир. Уларнинг насабларики бу жамоанинг барчаси Абутурк Ёфас алайҳиссалом атрофида жамлашгандир ва лекин улар авлоди орасида фарқ кўпдир. Чунончи, қадду сифатдан ташқаридир. Баъзи тарихчилар тадқиқотларидан шу нарса аниқланганки, Ёфас ўғлони, Туркхон ибн Ёфас алайҳиссалом Каюмарс ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳамасри эди. У Ажам маликларининг биринчиси ва Каюмарси Одам номи билан машҳурдир, Каюмарс рдам аталишининг сабаби шулки, ёзишларича Ҳазрати Абул башар Одам халифа-туллоҳу васаловотуллоҳу алайҳга ўхшашликда ҳеч ким Каюмарсчалик мушобаҳат бўлмас экан. Шунинг учун ҳам уни Каюмарси Одам дейишаркан. Буни ҳамма тан оларкан. Ёфас ўғлон Туркхон хонлик расму одатларини ва Жа-ҳондорликда зобитликлари қоидаларини Машриқ шаҳарларида ўрнатди. Бутун Туркистон заминда бир муддат фармонраволик ва мамлакатни бошқаришни амалга оширди. (в. 15а) 240 ёшга етганда.унинг тўнғич ўғли Абулчахонни халқ маслаҳати ва савоб усуллари юзасидан тахтга ўтқазди. Ўзи бутун халқ билан видолашиб оламдан ўтди.

АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Абулчахон иён Туркхон салтанат тахтига ўлтиргач ва хос мулкка мушарраф бўлгач, отаси русуми ва қоидалари бўйича халқ манфаатлари йўлида бир қадар тадбир қўрди. Чунончи, улусларни ямин ва ясор (қанотларга) белгилади. Ўнг қанот одамларини аванғор, сўл қанот одамларини жаванғор деб атадилар. Ва амр қилдики, аванғор халқи ҳаргиз чап томонга ўтмагай, жаванғор халқи ҳеч вақт ўнг қанотга келмасликлари зарур, қачон бўлмасин подшоҳ ҳузурида ва унинг суворийси бўлсалар. Турмушни шундай туздики, унинг замонида барча раият, акобир халқ хизматида, унинг эҳтиёжини қондирмоқ, хотирини шод қилмоқ пайидан бўлғайлар. Ёши улуғлашганда ва (худо даргоҳига) жўнашдан ўзга чора қолмагач, салтанат тахтини, отаси сингари тўнғич ўғли Дибадқуйга топширди. Ўзи дунё билан хайрлашди. Қолган умрини тоату ҳақ ибодатида сарф қилди. Узлатнишинликни ўзига шиор қилиб олди. Ҳақ субхона ва таолодан ўзгани демади.

ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Дибадқуйхон жаҳонбонлик ва ҳоқонлик саририга ўлтиргач, Туркистон салтанати тахтига чиқди, адлу додни ўз сиёсатида зиёда қилди. Яхши расм-русумлар жорий этди. У умридан барака топгач, омонатни топшириш вақтида мамлакатни ўз ўғли Куюкхонга топширди.

КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Куюкхон салтанат саририга қадам қўйгач, подшолик юмушларига бел боғлади. Отаси русуми йўлидан заррача ҳам четга чиқмади. (в. 15б) Ва адлу инсоф шоҳроҳидан четга чиқмади. Вафот этаётган чоғида меросий вилоятни ўғилларининг тўнғичига - Алмужаннахонга қолдирди.

АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ЗИКРИ

Алмужаннахон мамлакат тахтига қарор топди ва жаҳондорлик маросими ва мамлакаткушойлик вазифаларини бажаришга киришди. Уиинг замонида нозу неъмат туркларда мўл-кўл эди. Молу мулк ғурури ва бойлик оҳанги туфайли саркашлик ва куфрони неъмат қилдилар ҳамда тўғри йўлдан қайтдилар. Дину миллатни тарк этдилар. Залолат ва гумроҳлик йўлини тутдилар. Чунончи, уларнинг барчаси кофир бўлдилар. Шу зайлда бироз муддат ўтгач, Алмужаннахон хонадонида бир қориндан икки ўғил туғилди. Бирини Тотор деб атади, иккинчисига Мўғул деб ном берди. Иккала ўғил ҳам катта бўлишди ва ҳукуматни бошқариш даражасига етдилар. Алмужаннахон қариганида ҳар икки ўғилни салтанатга қобил кўрди. Меросий мамлакатини ўғилларига бўлиб берди. Ярмини Тоторга ва ярмини Мўғулга топширди. Бу иккала ўғил оталари вафотидан сўнг бир-бирлари билан аҳилликда ўз қавмлари ва тобеъларини бошқардилар. Шундан бироз муддат ўтгач, улар икки шўъбага айландилар. Бирини тоторлар, иккинчисини мўғуллар деб атай бошлади-лар.

ТОТОР ТАБАҚАСИ ЗИКРИ

Тарих муҳаррирларининг таҳририга кўра, тоторлар саккиз шўьбага бўлинадилар. Бири Тоторхон бўлиб, тотор маликларининг биринчиси эди. Иккинчиси Буқохон Тоторхоннинг ўғли бўлиб, отасининг жойига ўлтирди ва тотор қавмлари ҳукуматини бошқарди. Оталар улушига эгалик қилди. Учинчиси Алмужаннахон ибн Буқохон ибн Тоторхон ибн Алмужаннахон ибн Куюкхон ибн Дибадқуйхон ибн Абулчахон ибн Туркхон ибн Ёфас алайҳиссалом бўлиб, отасидан кейин мамлакатни бошқариш ишига мутасадди бўлди. Алмужаннахон ибн Буқохон вафот топгач, ўғли Ансилхонки, баъзилар уни Алайлихон ҳам дейишадики, аммо бу тўртинчисидир. Ансилхон ибн Алмужаннахон ибн Буқохон мамлакатга ҳукмдор бўлди. Ҳаёти муддати поёнига етгач, борлиқ оламидан йўқлик оламига жўнади (в. 16а). Бешинчиси Этсизхон ибн Айсилхон подшоҳ бўлди. Олтинчиси Одухон ибн Этсиз-хон бўлиб, отасидан кейин Тотор улусига эгалик қилди. Еттинчиси Бойдухон ибн Одухон ўз тоифасига малик бўлгач, оталаридан қувватлироқ ва шавкатлироқ бўлгани. сабабидан Мўғул улуси чегаралари томон лашкар тортди. Улар ўртасида мухолифат пайдо бўлди. Саккизинчиси Севинчхон ибн Бойдухон бўлиб, Тотор маликларининг сўнггиси эди. Ҳукмдорлик унга етганда фитнаву адоват ўти чунон аланга олдики, аслига ислоҳ ҳожати йўқ эди.

МЎҒУЛ ТАБАҚАСИ ЗИКРИ

Ёзишларича, мўғул шўъбаси тўққиз нафардир. Уларнинг дастлабкиси Мўғулхон, уларнинг охири Элхон ва тўққиз рақамига эътибор мўғул фирқаси орасида шу иажхдан ривож топади. Мўғулларнинг бундай эътибори таҳқиқга кўра, ҳар мартабада тўққиз саноғидан ортиғини лозим кўрмайдилар.

МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Мўғулхон ўз мулклари ҳиссасида истиқлол ва тамлик билан яшай бошлагач, салтанат ишлари вазиятида бир мавъ киришди. Раият эътиқоди ва ризоси бўйича иш тутди. Бу фоний оламни тарк этганда ундан тўрт ўғил қолган эди. Биринчиси Қорахон, иккинчиси Урхон, учинчиси Кўзхон, тўртинчиси Авурдахон. Оталари вафотидан кейин Ҳар тўрт оға-ини салтанат ишларини бир-бирларига муроот қилдилар. Оқибатуламр, ҳар уччала ука иттифоқ бўлишиб, ўз катта акалари Қорахонни хонлик тахтига ўтқаздилар.

ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҚ АЛАЙҚЙССАЛОМ ПОДШОЛИГИ ЗИКРИ

Қорахон Мўғулхон фарзандларининг тўнғичи эди. Отаси ўрнига ўлтирди ва мўғул юрти (ҳукмдори) бўлди. Ва Қорақурумда икки тоғ оралиғиники уларни Артоқ ва Қартоқ дейдилар, ўзи йўл, тобелари билан яйлоқ ва қишлоқ тайин қилди (в. 166). Назм (мазмуни):
Қорахон аркони давлати билан юртини жойлаштириш учун жой қидириб йўлга тушди. Халқни аванғор ва жувонғорга ажратди. Ўзи манглайда от сурди. Қанча қидиришмасин кўнгилдагидек жой топилмади. Келурон (шаҳри) яқинидаги Тоқу Турумга ва Қорақурумга яқинлаш-дилар. Тоифага Қорақурум ёкди. Гартоқ ва Артоқ деб аталувчи икки тоғ оралиғида тўхтадилар. Шу ерда яйлов ва қишлоқ қурдилар.
Айтишларича, мўғул фирқаси Қорахон замонида куфру ширкатда чунон мустаҳкам эдиларки, масалан, алар бирор фарзанд миллатга куфр иш билан нуқсон етказса, бу ишида собит ва росих бўлмас эдилар. Отаси уни шу даражада қаҳр қилар эдики, қатл этишгача борар эдилар. Фарзандига ота шафқати инобатга олинмасди. Иттифоқан, Қорахон ҳукмронлиги ва жаҳондорлиги даврида мансабдор бир хотундан бир ўғил туғилди. У ғоятда чиройли ва мўйлари ёқимли. Аммо, уч кеча-кундуз онаси сутини олмади. Ҳар кун ул хотун (куюнарди), оқибат бахтли бир кечада туш кўрдики, (тушида) гўдак деди: «Эй она, то сен мусулмон бўлмас экансан ва худойи таоло ягоналигига имон келтирмас экансан, ҳақпараст бўлмас экансан, мен сенинг сутингни эммасман». Тўғри йўлни кўрсатган бу саодатни туш иқрор қилгандан кейин хотири майли худопарастлик сари тортди ва тавҳид саҳбоси лиммо-лим соғарни идишида татиб кўрди. Аммо эридан қўрққанидан ботинида ўз имонини беркитди, зоҳирга хилоф тарзда ўз имони изҳорини айта олмади. Ва лекин, хуфияда худопарастлик йўли нақшларига интилди. Ўша дамда ул гўдак унинг кўкрагини эма бошлади. Туғилганидан бир неча кун ўтган ва умри муддати бир ёшга етганда ғоят хушсурат бўлди. Чунки унинг зоҳирий ҳусни ботиний жамоли каби камолот авжи даражасини эгаллади. Назм (мазмуни):
Ҳусни руҳига сен боққанинг чоқ кўзлари ичра хордир меҳру моҳ. Ер юзи шундайлардан оростадир, худо меҳри дилида пийростадир.
Ўша даврдаги мўғуллар одатига кўра, фарзанд бир яшар бўлмагунча унга ном берилмасди. Алқисса, Қорахон она-бола хилватгоҳига кирди. Ўғилни кўрди: ҳусни ой парчаси мисоли бешикда нур таратарди. Жамоли партави офтобдек офтобнинг ойга нур бахш этганидек эди. Қорахон ғояти шодлигидан тўй бошлаб юборди. Ўша базмда аркони давлат, мўғул қавми амирлари ҳузурида фармон бердики, акобирлар жамъ бўлгач, ўз хотинига деди: «Ўғлимиз бир яшар бўлди. Унга қандай исм қўямиз?» Дарҳол ҳалиги бир яшар гўдак бешикдан фасиҳзабонлик билан тилга кириб деди: «Менинг номим Ўғуздир». Назм. (мазмуни):
Бир яшар бола тилга кирди ва менга Ўғуз деб ном беринглар, деди. Одамлар унинг сўзини эшитиб, бу ишдан таажжубда қолдилар. Дунёда бундай ажойибни, бир ёшли боланинг гапираётганини энди кўришаётган эди.
Ҳозир бўлганлар бу маънидан ғоятда таажжубда қолган эдилар. Шундан кейин уни мазкур ном билан аташга қарор қилдилар. Ўғузхон балоғат ёшига етгач, Қорахон унинг учун укаси Ўрхоннинг қизини никоҳлаб берди. Бинобарин, у қизнинг ҳоли жамоли имон хулёсида юз кўрсатмаган эди. Баркамол жамоли туфайлидан у билан ошнолик даражасида муомила қилди. Бовужуди яқинлик ва хешлигидан бегоналик изҳорини қилди. Илтифот назарини унга ташламади. Ҳар кун ов ва сайр баҳонасида ўзини ул жамила суратли ва маънавий ноладаги (қиздан) узоқ тутарди.
Аслан ва қатъан ўз хотирини унинг томонида билмади. Отаси Қорахонга ўғли Ўғузнинг ул сафо қизга майли йўқлигини хабар қилганларида ғоятда жаҳлга минганларидан Ўғузхонни Қорахон ҳузурига етакладилар ва у гажинчи амакиси Кўзхоннинг қизини сўратди ва Ўғузхонга олиб берди. Бу қиз ҳам дини исломдан хориж эди. Бунинг билан ҳам иродат қилмади. Шу сабабли Қорахон малулу ғамнок ҳолга тушди. Беҳад андешалар билан истадики, Ўғузхоннинг учинчи амакиси Ўрхоннинг қизини Ўғузхоннинг ризолигисиз (в. 17б) (олиб беришга) ботина олмади. Шу асно юз кўргузгунча бир куни Ўғузхон шикордан қайтар эди. Йўли учинчи амакиси Ўрхон маҳалласидан тушди. Унинг қизи қараса, Хиромон ариғи тарафга жомашўйларни томоша қилмоққа кетарди. Ўғузхоннинг кўзи ўша қизга тушди. Кўриниши унчалик соҳибжамол бўлмаса ҳам ботиний сафолиги, ақидаси сидқида шоҳидлар аҳли назарида бир оят намоён бўларди. Кўзлар бу қиз рухсорида очилар, рамз билан имо қилардики, агар сен Ҳақ субҳона таоло ягоналигига гаров бўлсанг, мен сени ўз никоҳимга олурман ва ширин жонимдан ҳам ортиқроқ севарман. Назм (мазмуни):
Фаррух сўзларини ул қиз эшитди, ибо билан секин жавобин деди. Аҳду паймонингдан бўйин товламам, сеники бўлганда фармонингдаман.
Ўғузхон ўз амакиси қизидан бу изҳори итоатни ва итоатгўйликни фаҳмлагач, дедики, Назм (мазмуни).
Сен никоҳимга кирадиган бўлсанг, дунё ва дин номидан севишлик ҳимматим бордир. Меҳрим билан юзинг қуёшини (нурга) тўлдирурман. Ойникидек лаъл (тиш)ингни дур қилурман. Қўлимдан келганча сени бошга кўтараман, доимо хотинлар сарвари бўлиб қолурсан.
Ўғузхон билан амакиси қизи ўртасида имову ишоралар билан ахду паймонлар ўртага қўйилгач, Ўғузхон отаси томон шошилди. Латифликлар билан майл кўргў-зиб, учинчи амакиси қизига уйланиш учун рухсат олди. Ул бону қиз Ўғузхон тиззига бош қўйганидан бошлаб улар ўртасида чунон улфатлик пайдо бўлдики, Ўғузхонни одамлар собиқ бонулар хоналарида камдан-кам кўрадиган бўлдилар. Бу қиз билан бирга мужомиати кўп бўлганидан балки бошқаларга илтифот қилмай қўйғандир. Бундан илгарига хотинларининг дил рашклари тандур оташидек тобланди. Ғайирликларидан кийна темири ҳар иккиси дил оташида тоб бера олмай қолди. Уларнинг муҳаббати ва мувофақати бегоналар ва хешлар ўртасида дилрешлар зарбулмасалига айланди. Бул тўлин ой сиймоси хуршидлиқолар меҳри офтоб нуридан (нури сабабли) ўз қийр монанд тундек Қора дилларида сурати ҳусни йўқлигидан, бу маънавий зиё нурини Қорахон (в. 18а) кўра олмади.
Уларнинг тотув турмуши воқеасини эшитганда таажжуби орта борди. То бир куни Ўғузхон шикорга кетганда, Қорахон тўй тантанасини уюштирди ва Ўғузхон-нинг барча хотинларини зиёфат қилди. Суҳбат асносида улар ҳоли кайфиятидан сўради. Хотинларидан биринчиси Ўғузхон ҳоли сурати ва унинг мусулмончилигидан, уларни мусулмонлик динига даъват этиб, ўзи қабул қилмаслик йўлидан боргани, унинг эътибори назаридан қолгани, Ўрхоннинг қизи учинчи хотини ривожи ва эътиборини ихтйёр қилгани ҳамма-ҳаммасини Қорахонга батафсил миридан-сиригача сўзлаб берди. Назм (мазмуни): Қорахон ҳузурида Ўғузхон хотинлари кўзлари ёшга тўлиб (дедилар): «Эй шоҳ, умринг фузун бўлгай, душманинг ҳалқуми қонга тўлгай. Ҳуш кунларингда душман бўлмасин. Умрингни берсин. Сен билан қариндош бўладиган бўлсак, сендан бўлак бизга шоҳ керак эмас. Дунёда сенинг динингдан бошқасини тан олмагаймиз. Сенинг тутумингдан бошқасини қилмаймиз. Ўғуз бошқа динни ихтиёр қилди. Унинг дини билан ишимиз йўқ. У динини бизга таклиф қилганда, ғамдан дилимиз тилинди. Унга эргашмадик, шу боис бизга душман бўлди. Учинчи хотинга севиб уйланди. Ўша унга ҳамроз, ҳамроҳ, ҳамдин бўлди». Қорахон бу сўзларни эшитиб, ҳайратда қолди. Кафча илондек тўлғанди. Ичи ёниб сўзлади: «Отаси динидан кечган ўғулнинг дилини кийна тиғи билан тилмоқ лозим. Ўғузхон жонимдан азиз бўлса ҳам, ўткир шамшир билан ишини қилурман. Дину урфимдан қайтган экан, ханжар билан бошини кесмоқ лозим». Кейин лашкар жамлашни буюрди. Миллат ғазабидан жон деб бу ишга бел боғлади.
Қорахон ўз келинларидан бу сўзларни эшитгач, ўт пурковчи равзан унинг димоғи қасридан дуд чиқарди, қаҳру ғазабининг совуқ сарсар шамолидан қалтирай бошладй. Ўз қариндошлари ва (в. 18б) аркони давлатигаки, ҳозир эдилар, ўғлини койий бошлади ва дедики, лашкар ва сипоҳ жамъ бўлсинлар, токи нахчиргоҳгача боришсин, Ўғуз канорига сазо қуюрманки, бошқаларга ибрат бўлгай. Лашкар жамъ қилмоқ, жанг жиҳозларини ҳозирламоқ учун хабар берди-лар. Жарчилар жар солдилар. Токи одамлар тайёргарлик кўрсинлар. Шу вақтда Ўғузхоннинг ул муслима хотини бу маънидан хабар топиб, жадаллик билан тезда эрини шикоргоҳда огоҳ қилди. Ҳақиқатдан воқиф бўлгач, Ўғузхон, бу иш тадбири фикрида эдики, бирдан Қорахон лашкари ҳар тарафдан ўраб олдилар. Ўғузхон иложсиз қолиб, ўзи билан ҳамроҳ бўлган бир неча одамлари билан парварди-гор зоти покига таваккул қилиб жангга кирди. Қорахон ўз нафси билан саваш гирдобига етишди. Бу томонлар учрашувида икки лашкарнинг темир пачоқловчилари қўли зарбидан жанг оташи аланга олди. Назм (мазмуни):
Отлар жанг куни елишидан, осмонга қора гард кўтарилди. Симобранг шамшир селпинишидан жяранглаб фиғон билан дилларни чок этарди. Шикордагидек бир-бирларига ташланишди. Ўғузхоннинг жангга киришдан бўлак чораси қолмади. Жангарилик уни етаклади, Чочий камонидан наъра билан ота бошлади. Ёнидаги ботирлар қўлда шамшир билан унга кўмак берардилар. Йиқилганлар жонидан умид узиб, ботирлар қони деб тиғлар ботарди. Икки лашкар чунон бир-бирига аралашиб кетдики, оташ пўлодидан тирқирашарди. Қорахон ибн Мўғул подшоҳи ғул билан Ўғуз сари ҳужум қилди отини ниқтаб қамчи босиб, адоват қўлида табар дастасин тутиб, Ўғуз пешонасини мўлжалга олмоқ истади. Улкан тоғни гардун судраганидек, ногаҳон қадар камондори шастидан учган ўқ Қарохон жонига келиб қадалди. Офтоб шу куни ғазаб сочарди.
Қорахон икки лашкар ўртасида нобуд бўлиб, тупроқ билан баробар бўлди. Лашкарларининг барчаси қочишга юз тутиб, ер бирла яксон бўлдилар. (в. 19а) Бошқа (қолган) аъёнлари ва улус атрофлари дарҳол Ўғузхон ҳузурига келдилар ва камонларни бандаликнинг қулоқ ҳалқасига айлантирдилар. Итоат камарини жон белларига боғладилар. Барча халқ, каттадан кичиккача барча элу улус мусулмон бўлдилар. Ўғузхонга қасам келтириб, унинг подшоҳлигадан фахрланишларини изҳор этдилар.

ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОИ ИБН МЎҒУЛХОН  ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Оллоҳ инояти билан Ўгузхон подшохлик тожини кийгач, жаҳонгирлик илми ва мамлакат бошқарувчилиги байрогани кўтарди. Олий ҳиммати ва жаҳонбонлик шавкати, ҳоқонлик шукуҳидан ниҳоний лутфлар ва эҳсоний илти-фотларидан улуснинг барча хайлу ҳашамини ва барча элни тиққа, ўз ходимларини ҳақ динига ва мусулмончиликка киргизди. 73 йил давомида ўз қариндош-уруғлари ва уларнинг тобеъларига фаровон бегорлар ҳадя этди.
Ахируламр, тобеълардан худопарастлик динини қабул қилгаи бир гуруҳини эъзозу икром билан сийлаб, гарданини итоатдан ва ҳақ динидан товлаганларини эса жангу жадал маъразида қатлу қаттолга киришдилар. Ҳаммани душманлиқ ўз ҳаётларидан қайтарди. Барча уларнинг тўпланганла-рини тирқиратиб қувди. Улар Туркистон сарҳадидан қочиб, бир тўдаси Хитой томон кетди.
Соҳиби қуввату шавкат бўлган уларнинг кўпчилиги Хитойдан ҳам ўтиб Чин томон кетдилар. Ул жамоанинг бир тўдалари Ўғузхондан қочиб, Тотор маликига илтижо қилдиларки, то Тотор малики уларга мадад қилсалар. Уларнинг саноқсиз лашкари Ўғузхон устига (юриш қилди). Ўғузхон бундан хабар топиб, лашкарини ҳозир-лашга киришди. Лашкарини тартиб этишда мустаҳкамлик чораларини кўрди. Шундай сахий подшоҳ бўлган Ўғузхон устидан бу каби фисқу фужурга қарамай ўз юришларида рона лашкарини ораста қилган эди. Марҳум Абулчахон тақсимотидан тамоми эл-улуснинг ярми аванғор халқла-ри ва яна ярми бужунғор тўдасига тайин қилинган эдики, ҳар қайсиси ўз ҳоқони хизматига етишдилар. Аванғор халқидан бўлганлар подшоҳнинг ўнг қўл томонига ўлтирган-лар. (в. 196). Улар ўз бошлиқлари ва бузурглари билан бўлганлар. Йигитлар ва ёшлар подшоҳ ҳузурида ўз томонларининг пойгак томонидан оёқда турганлар. Худди шунингдек. Жавонғор тоифасидан бўлган одамлар ўз подшоҳларининг чап қўл томонидан (жой олганлар). Ўлтиришга амр қилинган одамлар ўлтирганлар. Оёқда тик туришга маъмур этилганлар тик турганлар. Ушбу сафарда-ки, барча мўғуллар тоторий аскарлари билан қочганлари эшитилгач, Ўғузхон устига бостириб келдилар. Ўғузхон ҳам ўзининг барча лашкар ва одамларини жамлаб, халойиқни етти қисмга бўлди: Биринчи қисмини бужунғор деб атаб лашкарининг пешрави олдидан қўйдики, уни туркийда қаровул дейдилар. Иккинчи қисмига буранғар деб ном берди ва бужунғор ортидан юришни буюрди, Токи, булар оралиғида бирор қора кўринадиган бўлса, бири аҳволини иккинчисига етказадиган бўлсин. Бу буранғарни туркийда яровул дейдилар, яна манқлай ҳам дейишадики, уни арабчада муқаддиматул-жайш деб тушунишади. Зеро, бу қисмда серғайрат ва жангчи ёшлар бўлиб, айни шижоатла-рини намойиш этувчилар қўйилган эди. Учинчи қисмники, марҳум Абулчахон аванғор деб атаган эди, шу номда қолдирилди. У лашкарнинг ўнг қўл томонидан отилган камон ўқи масофасида яккаоёқ йўлда юриши муқаррар қилинди. У туркийда ўнг қўл дейиладики, арабчада маймана дейилур. Тўртинчи қисминики, Абулчахон жавонғор деб атаган эди, бу ҳам шу номда қолдирилди. (Лашкарнинг) сўл қўли томондан (ўнг қўл) юрадиган масофада муқаррар қилинди. Яъни, бир камон ўқи етарлик яккатоз йўлдан бориши белгиланди. Уни туркийда сўл қўл дейдиларки, арабчада майсара тушунилади. Бешинчи қисмки, айни лашкар ва халқ ғулувгоҳидир, ўзи ўртада жойлашиб, уни ғўл дейдилар. Шуни муқаррар қилиндики, ғўл албатта йўл ўртасидан юрмоғи лозимки, аванғор ва жавонғор айни ясорда жойлашади. Ўзи ғўл ўртасида туғ ва асоба остида жой олади (в. 20а) Бу ғўлни туркийда ясов дейдилар ва арабийда қалбул-жайш аталади.
Олтинчи қисмни ўкжунғор деб атайдилар. Шунга келишилдики, ғўл ёнидан шундай микдорда ён томондан юрадики, уларнинг қадам ташлаганларида чиққан чангни, уларнинг қорасини ғўлдаги одам кўриб турмоғи керак. Улар ҳам ғўл юрадиган йўл чангини ёки ғўл қорасини кўриб туриши лозим. Бу ўкжунғор туркийда жангдовул дейилади, арабийда у соқа деб аталади. Туркларнинг баъзилари уни ўкча дейдилар. Еттинчи қисмни бўстонғор дейдиларки, улар ўнг жавонғордан кейинда маймана билан ясор оралиғича келадиган масофада жойлашади. Улар шу тарзда йўл босадиларки, душман улар қораси ва чангидан огоҳ бўлмасликлари лозим. Ва бу бўстонғорни туркийда бухтарма дейдилар ва форсийда камингохдир. Булжанғор ва бўстонғорнинг арабийси йўкдир. Зероки, араблар аскарида беш қисмдан ортиғига эътибор қилмаганлар.
Ўғузхон ўз лашкарини шу тартибда етти қисмга бўлиб, ҳар қисмида ўша диловар ва коригар ёшлар, мўътабар сардорларидан ва муборизларидан мавқеига қараб қўйиб, тайинлаб чиқди. Мўғул ва тотор лашкари истиқболига чикди. Ўзаро жангга киришдилар. Бу тартибда лашкар ва бу йўсин мустаҳкам аскар (сафлари)ки, аслан ва қатъан олдин эшитилмаган эди. Қаердан ҳам кўрардиларки, мўғул ва тотор катта-кичиги қулоғига етган эди. Улар аскарларининг кордонлари бу ихтиро тартибидан ўйга ва ҳайратга тушдилар. Бу ҳолатдан қутулмоқ учун ҳар бири ўз райини кўрсатиб, ҳар жой-ҳар жойда дўпчин дўсчин ўлтиришиб маслаҳат қилдилар. Баъзи беистеъдод одам-лар дилидан хавф чанги ўрин олди. Ҳар бирининг диллари санавбар дилларидек пора-пора бўлди. Бундайлар ҳам ҳар жой-ҳар жойда ўтириб ўз ҳоллари фикрида бўлдилар. Ногоҳ, совуқ шамол Ўғузхон чегараси томондан эсиб, замин чангу тўзонини осмонга кўгарди. Шу васваса ҳангомида мўғул ва тотор аскари юраксизлари дилида қўрқув ва ваҳима йўл топди. (в. 20 б) Ярмичаси пароканда бўлиб кетди. Қолганларининг барчаси улар йўлини тўсмоқ бўлиб, орқасидан қувдилар. Лашкар одамлари, бирор ҳодиса бўлган, шунинг учун булар бунчалик чопмоқдалар, деб гумон қилдилар. Шу ғалат гумонда шиддат билан ул лашкарга қарши йўналдилар. Оқибатда мўғул ва тотор лашкарининг барчаси тумтарақай қоча бошлашди. Тамоми аскарлар тарқалиб қочишди. Мўғул ва тотор қўшини енгилгани хабари Ўғузхонга етишгач, мазкур бўлган қоида, ҳақиқат бўйича, ҳаргиз шитоб ва шошилинчлик кўрсатмай, улар ортидан от қўйдилар. Мўғул ва тотор лашкарининг қай бирига етиб олсалар, жангга киришганини ўлдирдилар, қўл кўтармаганини асир олдилар. Шу тартибда ҳар икки лашкар Чин чегарасигача етдилар. Ул мамлакатни ҳам забт этдилар. Бу мамлакатларни ҳам истило қилдилар. Чунончи, элу улуси, мўғулу тотор барчаси ноилож ва ночор Ўғузхонга эл бўлдилар. Ўғузхон тамоми Чин, Хито, Туркистон, Сақлоб мамлакатларига ҳокиму муставло бўлди. Талотин, Талош, Салоси, Сайрам шаҳарлари чегараларидан то Бухоро, Самарқанд сарҳадларигача ерларни тахти тасарруфига киритди. Барча кофир қавмлари-ни мусулмон ва худопарастларга айлантирди. Ҳар бир шаҳар ва ноҳияга бир амир ва ҳоким жўнатди. Бир хиргоҳни жавоҳирлар билан безатиб ҳисровона базм ва подшоҳона тўй ташкил этди. Жамъи бузурглар, амирларга яхши навозиш ва сийловлар кўргазди. Назм (мазмуни):
Султонлар сулоласини Ўғузхон бошлаб берди. Мўғул-хон тожидан нажот топди. У олтин хиргоҳ қуришни ва уни жавоҳир билан безашни буюрди. Элу улусга сувулғолар тайин қилди. Заррин нағоралар чалдирди. Шоҳона базм уюштирди. Ота Маҳшару, она жаннат бўлди. Унда Чину чигил (қавми) ҳурзодлари ғуломлардек жону дилдан хизмат қилдилар. Қўлларига асал тўла косалар олиб, шира билан сутни аралаштирдилар. Ундан хосу авомга кетма-кет улашдилар. Ўлтириб туришлари ўта одобли эди. Бошларига дурра ташлаб олишган. Ёнма-ён туриб саф тортгандилар: раият, сипоҳ, элу улус. Келганларнинг каттадан кичигигача Ус дарёсидек қайнарди. Кашук топиб барча тиз чўкишди, хон хушёр сувулғосига ҳурмат юзасидан, ботиру бошлиқ, шоҳу шаҳриёр, ҳоқони аъзам Ўғуз инъомидан яқину узоқ соврунга эринвди. Вилоят шаҳарларига ҳам, тўда-тўда эл-улус ботиру бошлиғига, лашкарга олтин, жома, (май) жоми берди. Ошуфта дилларга ором бағишлади. Ҳар бир шаҳриёрга шаҳар берди. Ҳамма унинг сулғосидан баҳра топди. Улусни лақаблари билан ёд қилди. Ҳар йўл билан ҳар кишини шод қилди. Элу улус лақаблари ундан қолди. Чин сарҳадидан то Рус денгизигача.
Алқисса, Ўғузхон, наввороллоҳу марқада, Чину Мочин мамлакатлари сарҳадидан то Рус денгизигача, Олтой ва Қонқойдан Жайҳун дарёси бўйигача ўз забти доирасига ва ўз тасарруфига олгач, барчани худопарастлик динига киритишга ҳаракат қилган эди. Бу диёрлар ўртасида ислом ривожига ва турклар ҳолининг барқарорлиги ва улар турмуши шароитининг қойимлигига сабаб бўлган бир неча қонунлар ишлаб чиқди. Айтадиларки, Ўғузхон турк маликлари орасида мисли Жамшед эди. Ажам маликлари орасида ҳам.

ЎҒУЗХОННИНГ ТУРК ҚАВМЛАРИГА ЛАҚАБ ҚЎЙГАНИ ЗИКРИ

Мазкур тарихда Ўғузхон туркларнинг қавмларига лақаблар қўйдики, улар то ҳануз ўша исму лақаблар билан машҳурдирлар. Жумладан, бир неча қавмнинг лақаблари қуйидагича: мисли уйғур, қонқли, қибчоқ, қорлуқ, халаж, чиюғлар ва ҳоказо. Аммо, уйғурнинг маъноси (қўшмоқ) боғламоқ, бири-бири билан аҳду паймон боғламоғдир. Бу тоифа Ўғузхонга бир жангда бесабаб мадад берганди. Шу боисдан уларга уйғур деб ном қўйди. Аммо, қонқли ақллилик, фаросатлилик маъносидир. Ўзи бир нарсадан бир маъно чиқармоқдир. Чунончи, бир жангда Ўғузхон қўлига жуда кўп бойлик ўлжа тушган эди. Ғанимдан ҳушёр ўлжа (в. 21 б) олиб, унинг қулфини оча олмаганди. Лашкардагиларнинг тўғри фикр юритувчи бир тўдаси уриниб кўришди. Батартиб қилдилар ул ўлжани осонликча очиб ташиб, олдилар. Ўз ақлу фаросати билан дунё мушкулларини еча олганликлари сабабидан уларга қонқли деб ном қўйди.
Аммо қибчоқ (номи) қабуқ сўзидан олинган. Қабуқ бир дарахтнинг номидир. У дарахт танаси ичи ковак бўлади. Пўстидан ташқарисида кўклик йўқдир. Ёғочининг ичи чириган, ғовак бўлган бўлади. Айтадиларки, жангларнинг бирида Ўғузхон лашкари шикаст ейди. Ўғузхон одамларининг кўпчилиги қатл этилади. Ўғузхонда душманга қарши зарба бериш қуввати қолмайди. Ночор аҳволда қолиб, чекинишга юз тутади. Саҳрода икки дарё оралиғида отдан тушади. Лашкарда бир хотиннинг қорнида ҳомиласи бор эди. Ул хотиннинг эри ва отаси Ўғузхон кўзи ўнгида Ўғузхон душмани билан бўлган жангда ўлдирилган эдилар. Ул хотиннинг дарди қўзғаб қолди. Иложсиз қолган хотин ёнидаги бир дарахтнинг ковагига бир пана жой тополмай кирди. У ерда ундан бир ўғил туғилди. Ўғузхон бу воқеадан хабар топгач, улар ҳолига раҳму шафқат қилиб, деди: отаси ва бобосини, ва отаси ва эриники биз туфайли ўлдиришди. У етим қолди. Ўша ўғил болани фарзандликка қабул қилди ва Қибчоқ деб ном берди. Назм (мазмуни):
Бугунги кундаги қибчоқ қавмини унинг бир ўғли наслидан деб биладилар.
Айтишларича, Ўғузхоннинг ўша жангида Эрон волийси Этбароқ ҳамроҳ эди. 17 йил ўтгач Этбароқ устидан ғолиб келди ва Эронни истило қилди. Бир неча муддат ўтиб Ўғузхон Туронга қайтганда эшитдики, яна унинг душманлари бош кўтарибди. Фарзандим деб атаган Қибчоққа буюрдики, ўзига яқин тобеъ одамлари билан улар устига боргай ва Момоқ ноҳияларида чегара муҳофазаси билан шуғуллангай. Ўғузхон фармонига биноан у йўлга тушди ва айтилган жойга ўрнашди ва яшаб қолди.
Қорлиқ. Ўғузхон Ғўр сарҳадидан Турон замин томон йўлга чиққанда (в. 22 а) қиш жуда совуқ келган эди. Дашту саҳрони қор тамоман қоплаб олганди. У буюрдики, ҳеч ким лашкардан орқада қолиб кетмасин. Аммо, қор кўплиги ва совуқдан баъзилар лашкардан орқада қолиб кетдилар. Ўғузхонга бу маълум бўлгач, яна фармон берди. Уларни топиб келдилар. Сўроқлаганлари билан, барибир қолиб кетганлар бўлди. Суриштириб, қолганларга қорлиқ деб ном берди.
Назм (мазмуни):
Энди қорлиқ нажодини улар наслидан деб биладилар.
Аммо Халаж (тўғрисида) дейдиларки, Ўғузхон мамлакатлар тасхири учун лашкар тортганда ҳукм қилдики, ҳеч ким лашкардан қолиб кетмасин. Ўша ўртада бир киши бўлиб хотини ҳомиласидан қутулган эди-ю, камқувватликдан сути йўқ эди. Саҳрода бир шағолни кўрдики, товуқни овлаб турганди. Сути йўқ хотиннинг эри ўша одам бир калтакни олиб шағолга отди. Тустовуқни ундан қутқариш ва уни хотинига кабоб қилиб бериш мақсади эди. То ул хотинда сут пайдо бўлгай ва фарзандини сутдан тўйдиргай. Ўша хотин тустовуқ кабобидан егач, сути кўпайди ва фарзандини сутдан тўйдирди. Ўғузхон улар аҳволидан воқиф бўлиб, йўл азобини тортган маъносида бўлган Халаж номини ул ўғилга қўйди. Назм (мазмуни):
Шу юмушдан юпаниб бир неча одам, Ўғузхон эшитди улардан шул дам. Аччиғланди, дедики кимнинг хотини, туғса нечун ортга тортар отини. Шоҳи замон унга қўйди Халаж ном, маъноси шул: қолиб кетма, опажон.
Аммо, Чиюрға. Айтадиларки, Ўғузхон сафарларининг бирида шабгирлик юз берди. Бир ерга етгач, отдан тушди ва қараса, бир тўда одамлари лашкардан ажраб орқада қолиб кетганлар. Қатор орқасидан кела бошлаганлар. Шу сабабдан ул одамларни Чиюрғонлар деб атади. Назм (мазмуни):
Чиюрғон туркийда қатор маъносини беради. Шаҳриёр шундай деб хитоб қилди. Ўғузхон туркийнажод қавмла-рига шу тарзда ном қўйди. Сен уларнинг барчасини турк деб бил, фақат номлари турлича бўлди.

ЎҒУЗХОННИНГ АРАБ ДИЁРИ ВА ЭРОНДАН ТУРОН ПОЙТАХТИГА ҚАЙТИШИ ЗИКРИДА (В. 22 б)

Ўғузхони Ғозий олдинроқ олам мамлакатларини ўз тасарруфи остига киритгач, кофирларнинг олимларини қириб ташлади. Араб диёридан асл юртларики, Картоқ ва Артоқ эди. Қорақурум ва Келурон ноҳияларига қайтиб келдилар ва бу ерда ажойиб базм ва ғаройиб жашн ташкил этдиларки, ҳеч бир подшоҳ унақасини тартиб қилмаган эди. Назм (мазмуни):
Олтиндан шундай хиргоҳ тикдики, узунлигию кенгли-ги узундан-узун бўлиб, осмону ер билан баробар эди. Унда шоҳона базм тузди. Унинг инъомидан халқ шод
бўлди.
Чун заррин хиргоҳни ва байрам анжомларини муҳайё қилгач, атроф (мамлакатлар) нинг бузургу сардорлари, Турон замини маликларини чорлаб келтирдилар. Тўққиз минг қўй, тўққиз юз от сўйилди, тўққиз минг қимиз меши, ва бошқа муносиб асбобларни муҳайё қилдилар. Ўша куни катта шира ихтиро қилдиларки, илгари бундайини ҳеч ким кўрмаганди. Ўзи ул шира устига ўзига муддао ва матлуб бўлган кишилар билан бирга чиқиб ўлтур-ди. Жумладан, Ўғузхоннинг олти нафар ўғлики, уч на-фар каттасининг бирини Кун, иккинчисини Ой, учинчи-сини Юлдуз (атардилар), уч нафар кичигини, яъни тўртинчиси Кўк, бешинчиси Тоқ, олтинчиси Тенгиз бў-либ, ҳар қайсисининг хос сиюрғоси бор эди. Назм (мазмуни):
Базмда Ўғуз қўрғомиши уюштирди. Ўша олти ўғлини суюрғол тайинлади. Улар мардлик ва лашкаркашликда, мамлакатларни забт этишда, душманни суришда, жангда отасига мадад берарди. Ҳар бири ажаб ёварлик (мадад) кўргизарди.

ЎҒУЗХОННИНГ ЎЗ ЎҒИЛЛАРИГА ЎРИН БЕЛГИЛАГАНИ ЗИКРИ

Айтишларича, бир куни Ўғузхон ўғиллари билан биргаликда шикорга борган эдилар. Шикор пайтида ҳар бири бир ов кетидан қувдилар. Ногоҳ, ҳар олти нафар ўғил бир бўлиб шикоргохда биргаликда бир жойга етишдилар ва бир камон билан уч заррин ўқ топиб олдилар. Оталари ҳузурига муҳокамага келтирдилар. Ўғуз-хон улуғ ўғилларига камонни ва уч кичик ўғлига ўқларни берди. Катта ўғиллари камонни (в. 23 а) уч қисмга бўлиб олдилар. Шунинг учун ҳам уларни бузуқ деб атайдиган бўлдилар. Кичик ўғилларни уч ўқ дейишадиган бўлишди. Йўлда бузуқилар уч ўқидан кўп бўладилар. Ўқ элчи ҳукмини, камон подшоҳ ҳукмини келтирарди. Назм (мазмуни):
Ўқ - элчи, камон - подшоҳ бўлди. Йўлда элчи шоҳдан камтардир. У аванғордан юришни бузуқларга буюрди, жавонғордан уч ўқ кетганди. Лекин ўз ихтиёрини бузуққа берди. Уч ўқ учун иморат солди.
Бузуқларга дедики, суворийлар учун ва қўр ўринини ўнг томонданки, ўнғор дерлар, тайинласинлар ва ўлтирсинлар. Уч ўқларга буюрдики, чап қўл томонданки, уни жўнғор дер-лар суворийларга ва пиёдаларга ўрин тайёрлаб ўлтирсин-синлар. Ўринларига қайтсинлар. Шунингдек, бузуқларга ва-лиахдлик амрини қилдилар. Уч уруққа амирлик фармони бер-дилар. Шу байрамдан ва суҳбатдан бироз вақт ўтгач, у ҳақ раҳматига етди. Унга Оллоҳ раҳмати бўлсин.

КУНХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС АЛАЙҲИССАЛОМ ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Кунхон ибн Ўғузхон отаси васияти ижобати ва салтанат акобиру арконлари савоби учун отаси ўрнига тахтга ўлтирди, салтанат ва фармондеҳлик ишига киришди. Раиятга нисбатан адолат ва тадбир йўлини тутди. Отаси қўли остида бўлган Арқил хожа тадбир билан иш кўришни мақсад қилди. Арқил хожа хилватда Кунхонга деди: «Ўғуз-хон олиймиқдор ва жалилулқадр подшоҳ эди. Мамлакат-ларни қўлда тутиб, лашкарини кўпайтирди, шунингдек, ундан кўплаб хазиналар қолди». Назм (мазмуни):
Шунча молу чорва бу ерда сизлар учун қолди. У кетди, ўзининг молу мулкини сиз олти ўгилга қолдирди. Сизлар-нинг ҳар олтовингиздан тўрттадан шаҳзода туғилди ва 24 нафар бўлди.
Сизларнинг (олтовингиздан) ҳар бирингиздан тўрт нафардан фарзанд дунёга келади. Чунончи 24 шаҳзода бўлади. Мабодо (в. 23 б) молу мулк туфайли улар ўртасида мухолифат пайдо бўлмагай. Уларнинг ҳар бирига яраша йўл-йўриқ ва расму русум кўрсатганим авлодир. Назм (мазмуни):
«Олтин, нозу неъматлар, қўй сурувларини уларга бахшида этаман. Ҳар бирига биттадан нишон, ном, лақаб ва тамғо тайинлайман. Токи ҳар бири ўзига тегишли (неъмату одамлар) дан огоҳ бўлсинлар, жанжаллашиб юрмасинлар. Улардан туғилган ҳар бир зод биз белгилаган русумга риоя қилгай». Арқилдан буни эшитиб, кекса киши айтганларига ишонди. Донолар йўриғидан сўз очиб шоҳ деди: «Эй ройи покинг ойдан ҳам равшан бўлган, сенинг ишларингдан хато топа олмадим. Энди ҳеч тортинмасдан шундай яшагин».
Арқил хожадан отаси дастурини эшитгач, бу аниқ тадбирни бажаришга киришди. «Неки сенинг мунаввар хотирингдан нур таралибди, замирим хонасининг ойнаси-ни равшан қилур. Лозимдирки, бу тадбирни амалга беқусур оширмоқ лозим. То бу ишни охирига етказмагайсиз, бир дам ҳам роҳат сувини ичмагайсанки, пайсалга солиш офатдир. («Таъхир офат аст») тадбирда роҳат». Арқил хожа ўз вожиб қоонзодасидан шундай ижозат олгач, хизмат камарини маҳкам боғлаб, муҳим ишларни саранжомлашга киришди. Назм (мазмуни):
Арқил Кунхон фармонини эшитгач, хизматга бел боғлаб, елиб-югурди. Чапу ўнг қўл фарқига борди, улар кимга тааллуқлиги муайянку. Ҳар шаҳзодани бир ўлкага тайинлади ва уларга лақаб ва тамгалар белгилади. Ҳамма шоду хуррам, бир-бирлари билан дўсту беғам бўлдилар.
Равшанзамир Кунхон фармонига биноан вазир Арқилхожа шаҳзодалар нишони ва лақаби, ўлтирар жойлар ва тамғоларини тайин қилгач, беман шу маъно улар ўртасида дўстлик ва тотувлик пайдо бўлди. Улфат ва садоқатлилик ўрнатилди. Адоват ва гап-сўз йўли беркилди. Чунончи, мажлисда, тўйда, шулонда ҳар бири ўз муча ва соврунларини биладиган бўладилар. Таом ейиш пайтида ҳар бирига қўйнинг бир қисми муайян эди. Бир-бирига кичик ва катта одобига риоя қилар эдилар. Беман ушбу тотувлик салтанат бу сулолада узоқ йиллар сақланди. Кунхон (в. 24 а) 70 йил муддат салтанат сурди. Бу дунёдан кўз юмаётганда ўз иниси Ойхонни валиаҳд тайинлади.

ОЙХОН ИБН УҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Ойхон ибн Ўғузҳон карамли, муборакрўй, хушфеъл ва хушхўй хон эди. Бйродари вафотидан кейин салтанат маснади ва адолат тахтига ўлтирди. Хосу авом Ҳузўрида эҳсон кўрсатарди. Отаси ва бобосининг таҳсинга лойиқ расму русумида устивор турди. Раиятга риоя ва ёрдам қўлини чўзди. Лашкарига бобрси ва отаси ясоғи бўйича таълим берди ва тузди. Бир муддат хонлик тахтйга қадам қўйиб, кўп муддат комронлик йўриғида турди. Тепасига ажал фариштаси ётишганда тўнғич ўғли Юлдузхонни ўрнига қойиммакон тайинлади. Ўзи эса оламнинг барча халқидан оламнинг яратўвчиси томон юз ўгирди.

ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Юлдуз ибн Ойхон отаси ўрнини эгаллаб, меросий мулк эгалигини қила бошлагач, яхши русум ва одатлар касб этди. Бир навъ Мўғулистон подшолигини юритди. Унинг замонида халқ фароғатда ва форуғболлик билан ҳаёт кечирдилар. Адлу инсоф ўчоғи муболағасиз беҳиштга тенглашадиган замонасида ва салтанат экинзорида фармон-раволик уруғини қўлга киритди. Ваҳима чумчуғи қайтди. Оқибат омил уни амалдан маъзул этиб, қазо қўли қадар қалами билан унинг умри сижилига ҳам тавқе битди. Унинг ўғиллари орасидан Менглихон отаси ўрнини эгаллади.

МЕНГЛИХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ (В. 24 б)

Менглихон ибн Юлдузхон отаси ўрнига салтанат тахтига ўлтиргач, бир навъ подшоҳлик ва фармондеҳлик русумини юритди. Унинг замонида барча халойиқ ва раият оммаси фаровон ва хотиржам яшадилар. Ажал қозиси унинг тепасига етишгач, Тенгизхон деган ўз ўғли-ни ўзига валиахд тайинлади.

ТЕНГИЗХОН ИБН МЕНГЛИХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН КУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тенгизхон салтанат ишларига мутасадди бўлгач, бобоси ва отаси йўриғидан четга чиқмади. 110 йил Мўғулистонда хонлик сарири ва жаҳонбонлик тахтида ўлтирди. Кексайиб, нотавон бўлгач, ўғли Элхонники, одйл ва комил подшоҳ ва шавкат соҳиби эди, ўз ўрнига тайинлади. Ўзи узлат гўшасига жўнади. Қолган умрини ғафлат айёмининг узрхоҳлиги ва қолганининг тадорикини қуллик жодасида ўтказмоққа тутинди. Ажали яқинлашганда барчадан розичилик ва хушлик тилаб, оқибат чамани томон равона бўлди.

ЭЛХОН ИБН ТЕНГИЗХОН ИБН МЕНГЛИХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН ОЙХОН ИБН ЎҒУЗХОН ИБН ҚОРАХОН ИБН МЎҒУЛХОН ИБН АЛМУЖАННАХОН ИБН ҚУЮКХОН ИБН ДИБАДҚУЙХОН ИБН АБУЛЧАХОН ИБН ТУРКХОН ИБН ЁФАС ИБН НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Таърих фани арбоблари китобларида зикр этилмиш ва битилмишки, Элхон ўта ҳалим ва комкор подшоҳ, карамли ва матонатли қоон эди. Айтадиларки, Элхон давлати замонида унинг иккинчи ўғли бўлган шоҳ Офаридун Тур ибн Фаридунни саноқсиз лашкару улкан, ҳисобсиз сипоҳ билан Мовароуннаҳр ва Туркистон заминга жўнатди. Тур ибн Фаридун Жайҳундан ўтиб, Мовароуннаҳрга етди ва ул ерда туриб қолмай, Туркистон диёрига отланди. Севинчхонки, Тотор маликларининг саккизинчиси эди, фурсатни ғанимат ҳисоблаб, ўч олмоқ бўлди. Ўғузхоннинг ўзаро муносабатла-ридаги ҳам иллатликдан Тур ибн Фаридун билан ошнолик пайдо қилганди. Тур ибн Фаридун билан Элхон Мўғул подшоҳи ўртасида (в. 25 а) мухолифлик пайдо бўлди. Тур ибн Фаридун Тотор хони Севинчхон билан иттифоқлиқда Элхон мўғулнинг элу улуси устига юриш қилганди.

ТУР ИБН ФАРИДУН БИЛАН ЭЛХОН ИБН ТЕНГИЗХОН МЎҒУЛ ЎРТАСИДАГИ ЖАНГ ЗИКРИ

Тур ибн Фаридун Элхон устига лашкар тортганда мўғул қавмлари Элхондан хушдил ва хушнуд бўлганлик-ларидан у билан мардона жанг қилдилар, Туркларнинг, уйғуру тоторларнинг кўпчилигини қатл этдилар. Шу аснода Тур ибн Фаридун билан Севинчхон тотор ҳийла ишлатиб, қоча бошладилар.
Сўнг қайтиб, икки фарсанг мўғулларга яқинлашиб тўхтадилар. Иккинчи куни ғафлатда қўйиб мўғуллар устига ёпирилдилар. Назм (мазмуни):
Карнай ноласи хурушга келди. Рўйин (биринжий) нойу рўйин ноғора. Замин отлар наълидан жўшга келиб, тиғлару хуруш унга қўшилди.
Алқисса, ҳазрати вожибул-вужуд тақдири билан Элхон ва мўғул халқи устидан ғолиб келдилар. Мўғул халқи еган тузларини ҳалоллаш йўлида ўша куни шу даражада жаҳд билан жанг қилдиларки, барчалари ҳалок бўлдилар. Айтишларича, Қаён ибн Элхон ва унинг асранди ўғли Нукуз, икки аёл, шу иккисининг ҳамширасидан ташқари бошқа бирор киши бу жангдан тирик қолмади. Бу воқеа, айтишларича, Ўғузхондан минг йил ўтгач, содир бўлган. Баъзиларнинг ривоятича мағлубият жанги пайтида қирқ нафар қиз бир тарафга қараб қочиб кетганлар. Ўттиз нафар йигит бошқа тарафга қочишган. Ўша қирқ нафар қиз наслидан қирққизлар пайдо бўлган. Ўттиз ўғил наслидан ўттиз ўғул. Алаҳдат алоар-ровий.
Қаён ва Нукуз хотинлари билан бирга ўзларининг ўлдирган одамлари орасида қолдирилдилар. Қуёш ботиб, жанг бўлган жойда қош қорайганда ўринларидан туриб, асир олинганлар отлари уларга яраб қолди, миндилар ва қоча бошладилар. Тонг чоғида , тўртталаеи бир жойга етишдилар. Назм. (мазмуни):
Қанчалар тоғлар бир-бирига .уланган бўлади; уларға кириш йўли банддир. Бир тоғ ҳайкалдек ажралиб турарди. Гўё фалакдан ажралган парча дейсан. Тишини худо шундай яратган эди. Ичи эса жаннатдек суву ўт-ўланга бой эди. Бир ер эдики, осмондан афзал. Лекин йўли тоғу камарлар билан беркитилганди.
Ҳар тўрт нафари тонг ёришгач, у ерга етганларида жон ҳавлида заҳмату машаққат билан ўзларини унга ташладилар. Ўша жойда ўтлоқ бўлиб, суву ўт-ўлан ва чашмалар, дарахтлар мўл-кўл эди. Ўша ноҳияни айланиб чиқиб, бир қалъага ўхшаш баланд тоғни кўрдилар. Ўша тоғ этагига бордилар. Ул тоғнинг зоҳири тоғ тошидан бўлиб, тоғ ичкариси мевали дарахтларга, овланадиган ҳайвонларга мўл эди. Турклар бу тоғнинг номини Арканақун дерлар. Яъни Тунд Камар дегани.
Алқисса, кўп машаққат билан ҳар тўртови ўша тоғ тепасига чиқдилар. Ўзларини у тоғдан пастга олдилар. Шу ерда макон қурдилар. Бир неча муддат шу алпозда кунлар ўтди. Молу фарзандлари, асбобу чорваларини жамлаб кўпайтирдилар. Улар наслидан бир неча шўъба вужудга келди. Ҳар шўъбадан қабилалар пайдо бўлди. Назм (мазмуни):
Ўша жойда узоқ йиллар қолиб кетишди. Шу орада асбоб-ускуна, фарзандлар, мол-ҳол ҳосил бўлди. Наслла-ридан жуда кўп шўъбалар вужудга келгач, улардан қабилалар пайдо бўлди.
 Ҳар қабиланинг ўз исми муайян бўлди. Бу қабила-лардан Қаён наслидан ҳосил бўлганини қиёт дейишади. Нукуз наслидан пайдо бўлган қабилани дарлакин деб атайдилар.

БУГУНГИ КУНДА РУС ВА ЗАНГ МАМЛАКАТЛАРИДА ХУНКОР НОМИ БИЛАН ШУҲРАТ ТОПГАН ОЛИ УСМОН СУЛТОНЛАРИНИНГ АЖДОДЛАРИ БАЁНИ ЗИКРИДАКИ, ЎҒУЗХОН НАСЛИДАН ҲИСОБЛАЙДИЛАР

Тарих ва хабарлар муҳаққиқлари наздида шул муқаррарки, Ўғузхон Султон Усмонхоннинг ўн бешинчи бобосидир. У охирги султонлардан бўлиб, Чин ибн Ёфас алайҳиссалом авлодларидандир. Юқорида мазкур бўлган Ўғузхон қадимги бобоси бўлиб, Турк ибн Ёфас алай-ҳиссалом авлодидандир. Усмонхон аждодлари исмлари Ҳазрати Ёфас алайҳиссаломгача тубандагича тартибдадир:
Усмонхон ибн Эртўғрул ибн Сулаймонхон ибн Киё Алпхон ибн Қизил буғохон ибн Бойиндурхон ибн Ойқут-луғхон ибн Турғорхон ибн Тўқтемурхон ибн Босуқхон ибн Кўк албхон ибн Ўғузхон ибн Бойсубхон ибн Ялвожхон ибн Бойбукхон ибн Тўғрулхон ибн Ойтуғмишхон (в. 26 а) ибн Кужангхон ибн Ортуқхон ибн Қасорихон ибн Бектемирхон ибн Туримхон ибн Ямоқхон ибн Қизил бўғохон ибн Ямоқхон ибн Бошбўғохон ибн Тўғрулхон ибн Қойихон ибн Жамумхон ибн Бойсурхон ибн Туғралхон ибн Севинчхон ибн Қуртилмишхон ибн Жорсуғохон ибн Қарожорхон ибн Бойчуқхон ибн Амудхон ибн Қумошхон ибн Қораўғлонхон ибн Сулаймонхон ибн Қурчулхон ибн Қўрбуғон ибн Бойтемурхон ибн Қуйхон ибн Макри Юманишхон ибн Макри Қуйхон ибн Мочинхон ибн Ёфас алайҳиссалом ибн Нуҳ алайҳиссалом.
Оли Усмон султонлари аждоди баёни шундан иборатки, 55 воситадан кейин ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломга етадилар. Ал илму индоллоҳи валаҳда ало ар-рови.

АРКАНАҚУН ТОҒИДАН ҚИЁТ ВА ДАРЛАКИН ҚАВМИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ЗИКРИ

Қиёт ва дарлакин қабила ва қавмлари кўпайгач, Арканақун мақоми уларга танглик қила бошлади. Ташқари-га чиқишга ҳаракат қилдилар. Улар бу ердан чиқмоқчи бўлган чоқдарида тоғнинг бир қисми темир маъданидан эканлигидан йўл-йўл қилиб олинди. Барча қавм тўпланишиб, жуда кўп ўтин ва кўмир тўда қилдилар. Кийик, Оҳу терисидан тўққиз юз дам ясадилар. Ҳар бири эллик ман келадиган кўмир оташини ёқдилар ва дамларни ишга солдилар. Назм (мазмуни).
Ўзларидаги ўтга дам бердилар, у кўк чархини қорайтириб юборди. Олов кучая боргач, тобига келди ва дарҳол темир сувдек оқа бошлади.
Кўп ҳаракатлар билан тоғнинг баъзи жойларини эритиб, йўл очдилар ва ташқари чиқдилар. У ердан кўчиб яна Мўғул диёригаки, або ва аждодлари ватани эди, кириб келдилар. Уларнинг асл ватанларига кириб олиб, эгаллаган тотор ва бошқа қавмлар билан жанг қилдилар. Ул мавзеларни уларнинг қўлидан озод қилдилар. Ўз ерларини эгаллагач, ташқарида қолган бир гуруҳ Хитойга бориб, жойлашган эдилар. Улар бу ердан чиқиб, мўғул элига келиб қўшилдилар. Аммо мўғул халқи шу икки наслдан бошқасини эътиборга олмайдилар.
Назм (мазмуни):
Мўғуллар наздида шу нарса аниққи, икки қавмнинг келиб чиқиши айни шу тартибдадир. Ўзини айланма йўллар билан уларга нисбат берувчилар эътиборга олинмайди.
Тарих китобларида Мўғул замини худуди ва томонлари муайян қилинганидек, қуйидагичадир: унинг шарқий чегараси Чину Хитой оралиғи сарҳадига етади. Чунонки, жанубда шарқий сарҳади Чин ғарби-шимолий чегараси охиригача, шимолда шарқий сарҳади Хитой шарқи-жануби чегараси охирига ва Мўғул замини ғарбий чегараси уйғур заминигача, шимоли Қорақурум ва Салангой заминигача ва жануби то Тибатга етади.
Айтадиларки, уларнинг оз ва минилмайдиган ҳайвонлар гўштидан бошқа овқати йўқ. Зеро, ул диёрда экин экилмайди. Ул халқнинг барчаси молдор бўлганидан экин экиладиган ерларда мол боқиш мушкулдир. Агар аҳёнан экин экилса, ёки экин ери бўлса, уни ҳисобга ва эътиборга олмайди-лар. Улар либосининг аксари ваҳший ва уй ҳайвонлари терисидандир. Чунонки, Синжоб, Самур, Қоқум, Олтойи ва бун-дан ташқари уларнинг қиймати оламда маълумдир.

ҚАЁН НАСЛИДАН БЎЛГАИ ЮЛДУЗХОН ИБН МЕНГЛИХОЖАХОН ИБН ТЕМУРТОШХОН ДОСТОНИ ЗИКРИ

Қаён ибн Элхон ибн Тенгизхон ибн Менглихон ибн Юлдузхон ибн Ойхон ибн Ўғузхон ибн Қорахон ибн Мўғулхон ибн Алмужаннахон ибн Куюкхон ибн Дибад-қуйхон ибн Абулчахои ибк Туркхон ибн Ёфас ибн Нуқ алайҳиссалом наслидан Юлдузхон ибн Менглихожахон ибн Темуртош мўғул ҳокими ва пешвоси бўлди. Муғул элу улусини ҳусни тадбири билан маъмур қилди. Ҳар тарафга тирқираган ва бехонумон мўғулларни жамлади. Шу са-бабдан унинг иши юришди ва мўғуллар наздида ҳар кимки Қаён насаби ва наслига оид бўлса, унга эътибор кўрсатди. Зеро, Қаён наслининг мўғул авлоди эканлигига ҳеч ким шак-шубҳа қилмайди. Бошқалар назарида «яхтамалас-сидқ валлаҳи рабо»дир. Нима нажибу саҳиҳ бўлди. Қаён авлоди мўғулга доир бўлди.
Ҳар йил улар аждоди Арганакун тоғига ўт қўйиб, (в. 27 а) дам қўйиб, унинг тошларини эритиб, темир олганлар, ўзлари эса у ердан чиқиб кетган эдилар. Ул қавмнинг аксари батамом кетиб, тошларни эритардилар ва темир ҳосил қилардилар ва тоғ йўлини келиб-кетиш учун очиб қўйдилар. Ўша диёрда яшайдиган халқлар бугунги кунда ҳар йили ўша ерда жамъ бўладилар. Назм (мазмуни):
Темирчилик асбобларидан дам, олов, кўмир, оғир болға келтириб, то қизиганча ва юмшагунча урадилар.. Қизиган тошдан оташ ёрдамида темир оладилар. Ўша кечаси барчаси айшу ишрат қиладилар. Худога зорланиб илтижо қиладилар. Меҳтарлик йўлини тутганлари темирчиликни касб қилмоғи лозим. Олов дамидан тошни ўтказиб, темир ҳосил қила оладилар. Темир кўпайгач, жанг ва шикор асбобларини ясайдилар. Мўғулнинг одату йўли шулдирки, яхшилар расму русумини тутгайлар.

ҚАЁН ИБН ЭЛХОН НАСЛИДАН БЎЛГАН  БУЗАНЖАРХОН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУМАНАХОН ИБН ЮЛДУЗХОН ИБН МЕНГЛИХОЖАХОН ИБН ТЕМУРТОШХОН ДАВЛАТИ ЗУҲУРИ ВА УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ КАЙФИЯТИ ЗИКРИ

Бузанжар Аланқуванинг ўғлидир. Аланқува Чуйма-нахон ибн Юлдузхоннинг қизидир. Қурлос эли ва Қиёт қавмидан. Туркларнинг тарих китобларида закий таҳқиқ-ларда зикр ва мастур қилинганки, Юлдузхон фано мағрибида ғуруб этди. Ўндан икки ўғил қолди. Бирининг номи Уйманахон, иккинчисининг номи Чуйманахон. Уйма-нахондан бир ўғил туғилди, исми Дибун Баён. Чуймана-хондан бир қиз адам мулкидан қадам юзига етишдики, хусни ҳасани камоли аҳсаниятга, ҳусн аҳсанга ҳавохоҳ чеҳралари-га ва рухсори партавидан офтоб нурёб ой монанд ва у ҳам хуршид ичидаги билан, осмон манзари тизи Аланқувага Назм (мазмуни):
Аланқува ҳусни бехтарлигини у замон Парвинию Ойи кўрмаган. Келиб чиқиши Қурлос қавмидан, чеҳраси ойдек, турар жойи баландда. Гўзаллиги шу даражада эдики, кўрганлар ҳайрат бармоғини тишларди. Лаблари сўзга келганда сўзлаётган жонга, юзи сафоликда кўз ўнгингиздаги руҳга айланарди. Икки ҳиндуеи бир-бирига ноошно, икки чашми фитна, сеҳру уйқуга тўла. Гули сумбулдан тароват олган. Сумбули гулдан зиёнат топган. Юзини кўрган ҳар киши, илоҳий вужуд деярди уни. Қомати олдида сарв турган жойида қотиб қоларди. Ўлтиролмади ҳам оёкда қоларди. Исмат (покизалик, бокиралик). да дунёда навбаҳор айёмидаги ғунча рангига ўхшарди. Бошлиқлар Аланқува оёғи тупроғи бўларди-лар. Ундан илҳом олиб наво қилардилар. Етти осмоннинг яратувчиси тангри такдири Аланқувани Дибун Баённинг жуфти ҳалоли этди. Чуймана гулшанидаги гул эди, уймана жўжаси унинг булбули бўлди.
Аланқува ёши ўн тўртга етганда ўн тўрт тун ойи (кунлик) унинг рухсораси аксидан тоб оларди. Гули сурий варақлари барглари равшан пешонаси исматойин терлари мавжи рангидан сув ичарди. Байт (мазмуни):
Сардорлар боши унинг висоли ҳавосининг барбоди, шаҳриёрлар думоғ пардаси унинг хаёли нақшидан тўла (мусаввар).
Муқаддар дорулқазо қозиси ҳукми. қазову қадар гувохдигида ул юлдуз қизлар (иштирокида) ой бокира ўз амакисининг ўғли, ўшанда мўғуллар сардори ва ҳокими Дибун Баён ибн Уймана ибн Юлдузхон никоҳи шодасига мунтазам бўлди. Дибун Баён ҳиймаси Аланқува висоли жамолидан тўлин ой ҳоласидек мунаввар бўлгандан кейин, Аланқува Дибун Баёндан икки ўғил кўрди. Бирита Билкадо деб ном берди. Иккинчисига Билжадо. Улар никоҳидан уч йил муддат ўтгач, Дибун Баён вафот этди. Аланқува сийба қолди. Дибун Баён вафотидан кейин Аланқува Дибун Баён ҳукумати қоидалари дастурига мувофиқ мўғул қавму қабиласининг меҳтари ва элу улус сардори бўлди. Бу салтанат ҳангомида аксар ва кўпроқ мазкур ўғилларини парвариш ва тарбия қилиш билан машғул бўлди. Дибун Баён вафотидан етти йил ўтгандан кейин кечаларнинг бирида (в. 28 а) Дибун Баённинг қадим муҳаббат савдоси Аланқува дилидан қайнаб тошди, унинг фироқ шиддатининг ҳарорати Аланқува димоғи қалъасидан кўк томон ўрлади. Жисму чашмида орому уйқу ўрни қолмади. Дибун Баён ҳижрони оташи иссиғида ўзининг истироҳат бистарида ул хиргоҳ тўлин ойи балиқдек (тўлғониб), меҳвар офтобидек юзи кабобдек қизиб, гирёну бирён бўла бошлади. У ёнидан бу ёнига ағдарилар, кўзи қорачуғи нигоҳи беморлик ёстиғидаги бошга бош қўйиб, шаҳар кезиш иштиёқи асосига сеҳр қилиб, гоҳ-гоҳ хона тобадони томон боқар, гоҳи хона шифтига нигоҳ қадаб, гоҳида «Келақол, Дибун Баён!» дея оҳ чекарди. Баногоҳ, хиргоҳ туйнугидан бир нур тўлин ой партавидек нозил бўлиб, хонани тамоман равшан ва мунаввар қилди. Аланқувага яқин келиб, ул моҳлиқо суратидек мусаввар бўлди ва Аланқува туши хонасига кирди. Ул бону ва иффат ҳижланешинига интилди. Уни пардайи исмат остидан чиқариб, Аланқува бирла суҳбат курди. Аланқува унга тан бермасликка, ўзини унинг қўлидан халос қилишга ҳарчанд уринмасин, муяссар бўла олмади. Ниҳоний суҳбат туга-гандан кейин Алданқува қараса ул нурли мусаввар йигит рангсиз бир бедана суратига кириб, хона эшигидан ташқари чиқиб кетди. Ўша ондан бошлаб муайян муддатгача ҳар кеча шу тартибда келиб Алданқува билан ҳамсуҳбат бўлди. Алданқувада пинҳоний суҳбатлардан кетма-кет сарга-ронлик юз берди. Ҳомилали бўлди. Бу ҳомиладан қуту-лишнинг ҳеч бир имконини топа олмади. Уни пинҳон тутиш имкони ҳам бўлмади. Оқибатуламр, Аланқува ҳомиладорлиги тоғораси томдан тушди. Одамлар, қавму хешлар унинг қорнида боласи борлигидан хабардор бўли-шиб, лаънат тилини Алданқува таъни учун очиб, ўлдирш ва маломат билан таҳдид солдилар. Охири, Аланқува ночор ҳолда мўғул акобир (в. 28 б) ва ашрофларини жамъ қилиб уларнинг барчасини хотирини жаъм қилмоқ ниятида изоҳ бермоқ билан ўз зиммасидан соқит қилмоққа киришди ва ўзи билан бўлган воқеанинг ҳақиқатини бирма-бир, қандай бўлган бўлса шундай сўзлаб берди. «Бу воқеа хусусида дилингизда дағдаға ўрин олган бўлса, бир неча кун кечаси ҳиргоҳим атрофида бўлинг. Токи бу яширин сир «кашшамс филажо вал-бадри физ-захо» («кўз ўнгингизда равшан ва ҳувайдо бўлур»). Йиғилган қабилалар аъёнлари ва мўғул зодагонлари Аланқува сўзи чин ёки ёлғонлигини маълум қилмоқ қасдида уч-тўрт кеча кузатдилар. Ул жамоанинг ҳар бири мушоҳадасига шу нарса аён бўлдики, ўн тўрт кунлик тўлин ой равшанлигига ўхшаган бир нур ҳар кечаси хиргоҳ хонаси туйнугидан кириб, васфини Аланқувадан эшитганларидек бир суратда муайян кўрдиларки, одамлар шаклига кириб ёстикдошлик қиларди. Кейин хуруж ҳангоми тугаши билан бедана суратига кириб, эшикдан чиқиб кетарди. Бу манзарани мушоҳада этганларидан кейин доғдаға қилганлари хотирга келиб, хижолат терига ботдилар. Маслаҳат қилдиларки, агар минбаъд одатдаги-дек келса, ўша аҳволда уни ким кўрса, хиргоҳ ноҳиясида мунтазир турганлар, хуруж пайтида қўлидаги дашна ёки тиғ билан ўша нур суратидаги одамни захмдор қилиб, уришлари лозим. Кундуз султони мағриб хилватхонасига нузул этиб, тўлин ой миршаби равшан машъалини машриқ пойтуғида ёқиб, юлдуз қандилларини даврон Каҳкашони ипига ўнгу сўлда осганда, кечадан бир пас ўтган эдики, ўша мазкур нур одатий йўли билан, ҳар кечаги одатича хиргоҳ хонаси туйнугидан тунги кийимдаги ул сиймин ғабғаб тўлин ой ёнига қўнди ва ҳар тунгидек ҳузурбахш суҳбат тузишга киришди. Ҳалиги жамоанинг тоқати тоқ бўлди ва айни суҳбат қизиган чоғда адоват ханжарларини ҳамият қинидан чиқариб, дуд зулматидек ўзлари кўрган вужуди нурга ҳужум қилдилар. Ҳарбири-нинг қўлидаги дашна нуки (в. 29 а) ва тиғи ул шахс аъзосининг ҳар узвига ўлдирмоқ қасдида санчилди. Шу ҳолатда ўша одамлар наздида муайян бўлдики, ул шахснинг ҳар бир аъзосига тортилган тиғдан ўзларини мажруҳ кўрдилар ва шу фурсатда бу суратдан ожиз бўлдилар, қўлларини ул суратдан тортдилар. Ул жамоанинг барчаси қоронғу кечадаги бул ажойиб воқеа ҳайрати девор нақшидек маҳв этди. Нуроний ул шахс ўша вақт зулматида суҳбатдан форуғ бўлди, бедана суратига кириб хиргоҳ эшигидан чиқиб қочди. Эл акобирлари ва улус ашрофлари ўз кирдикорлари-дан барчаси маъюс бўлиб, шунда ул соҳибжамол бону сўзларининг чинлиги манзур нуридек равшан ва нуроний бўлди. Бадгўйларнинг таъна тиллари оғизлари комида хомуш пусиб қолди. Бу қисса мазмунини ҳар ким ўз ақли даражасига қисман фаҳмлади, ўз матлубини бир навъ тушунди. Пурфитна ғулғула то қиёмат қиёмигача бу уммат орасида мажҳулулҳақикатлигича .қолди. Назм (мазмуни):
Бу яширин сир халққа ошкор бўлгач, унинг таъна тиллари ҳаракатга келди. Лекин, замонлар улуси орасида бу воқеадан фитналар зоҳир бўлди. Бу гапдан улус орасидан оқиллар бош кўтарди. Бу сир фош бўлган кечадан бошлаб халойиқ ўртасида гап-сўз кўпайди. Бири деди: девор бўлмас беғубор, одам унинг бу ҳолатидан пурсамар. Яна бири деди: руҳоний шахсдир. Жисми шаклларидан ул ердан жой олмаган. Бири деди: малакдан бошқа зод эрмас бундай ҳолати ва кўриниши шубҳа-сиздир. Бири деди: бу бир гуруҳ кишиларнинг ишидир. Кўриниши сифатининг яхшилигидандир. Бири деди: пок нури бор бўлсин. У тупроқдан сизиб чиққан сув каби. Унинг хасис палид жисмлари шундай ўқилди. Улуғлик аслига олиб келинди. Бири деди: бу бир мутлақ шуъладир. У ҳақ нурига йўғрилгандир. Марям ҳикоятларини эшитгудек бўлсанг, Аланқувага ҳам шундай тақдир берасан. Бири деди: кимдан хабар берурсан, ки Аланқува Марямга ўхшабдир.
Пайғамбарлардан инсонлар фахри бўлганларга Одам ато замонидан бирор хабар келиб етмаганки, Марямдан бўлак оллоҳ руҳидан ҳомиладор бўлган бирор аёл ўтмаган. Марямга Аланқувани қиёс этмагин, эй ўғил; агар ҳақшунос бўлсанг. Лекин, шуни билгилки, буларнинг қай бири жинсияти ва унси бу мўъжизага яқин бўлди. Шу байт билан сўзни қисқа қилурман. Тангрига ҳавола қилурмиз. Иш сирридан ҳақдан бўлак ким ҳам воқиф бўларди. Кел, ҳақ сиррини унинг ўзига қўйиб қўй. Одам тили узундан-узоқ сўзлардан бу қавму элни, нималарга гирифтор қилмади. Бу тўданинг ўзи бешинчи йўли эди. Уни учинчи эътиқод этиб кўрсатдилар. Улуснииг эру аёл, каттаю кичиги Аланқувага бош эгиб келдилар.
Алқисса, қавм иштибоҳи ўринсиз эканлиги аниқлангач, таъна қилувчилар тили тийилгандан кейин Аланқува ҳомиласи муддати етишди. Бир қориндан уч ўғил адам оламидан вужуд оламига қадам қўйишди. Биринчи ўғилни Бурқун (баъзилар Бўртақ ҳам деганлар) деб аташди, иккинчи ўғилга Бусунғур, учинчи Бузанжар деб ном бердилар. Дейдиларки, бу уч авлоднинг туғилиши ҳижратдан кейинги 115-санада эди. Ўша йили қирони улуввин бўлди. Яъни Амир Абумуслим Марвазий хуружи шу йилда содир бўлди. Таворих ахли бу табақа маликларининг аввали Бузанжарни соҳибқирон деб атайдилар. Дейдиларки, Бурқундан икки ўғил туғилган. Бирининг номики Қабақай деб атаганларки, қабоқин қавми унинг наслидандир. Бошқасига Қаттағон деб ном берганларки, қатағон қавми ундан. Бусунғурдан икки ўғил туғилган. Бирининг номини Собиҳи дейишганки, мўғул қавмининг падари калонидир. Иккинчисини Солжиют деганларки, салжиют қавми унга мансубдир. Бузанжир икки ўғил кўрган. Бирининг номи Буқо бўлиб, тамомн Туркистон замин султонларининг бобосидир. Иккинчисининг номини Тўқто деб аташган. Нуроний шахс пуштидан туғилган, Аланқувага нисбатан бор авлодни найирун деб атайдилар. Нисбати Аланқувага бўлиб Дибун Баён пуштидан бўлган наслларни дулкан деб аташган. Улар аждоди Уйманахонга бориб тақалгани сабабидан Дулкан авлодини ўймоут дейишган. Таворих арбоби таҳрир қилган-ларки, бу уч ота Аланқуводан туғилганлари сабабидан, ўша пайтдаги ҳукамолар жамъ бўлишиб, улар туғилиши муддати толеъини мулоҳаза қилганлар ва ҳукм чиқарганларки, бу авлоднинг ҳар биридан жуда кўп фарзандлар туғилажак ва уларнинг аксари ва кўпчилиги (В 30 а) муаззиз ва мукаррам бўлурлар. Хусусан, учинчи ўғил толеъи моддасидаки, уни Бузанжар дейишган, давр соҳибқирони деб ҳукм чиқаришган. Айтадиларки, Бузанжар андак замон ичида жамеъи ақрону ақраболарининг улуғи, эътиборлиси бўлиб олган. У ўз билагининг зўри ва қуввати билан салтанат тахтини эгаллайди. Мўғул қавмининг барча саркашларини ўз итоати сардарахтидан ўтказиб, барча турк ҳоқонлари унга бандалик ҳалқасини жон қулоқларига тақиб юрдилар. Ҳаётлиги чоғида ҳоқонлик тожини бошидан қўймади, токи ўлмас ҳоқонлик саририда мутамаккиндир. Адам йўли сафарини ихтиёр этгандан кейин авлоди ва уруғдошлари оламга шоҳлик ноғорасини чалиб, салтанатдорликнинг борлиқ яловини бошда кўтардиларки, олам инқирозигача хон, султон ва подшоҳ бўлсалар. Шунингдек, тарих китобларида зикр ва мансур этилганки, биргина Аланқуво қорнидан туғилган уч ўғилнинг ҳар қайсисининг ўз ялови бўларди. Лекин Буркун билан Бусунғур иккисининг ялови қулоқла-ригача тушиб турарди. Бузанжар ялови унинг боши фарқига тўғри келарди. Бу яқин шуни аломатидан эдики, ўша аср мунажжимлари унинг салтанатини кўрсатган эдилар. Бузанжарнинг бошқача аломати бор эди. Эмизикли чақалоқ-лиги чоғида уни орқасини ерга қилиб ётқизганларида кўп ўтмай қорнига ўгирилиб оларди. Ҳаргиз юзини очиб ухламас эди. Бу ҳам унинг бир соҳибқиронлигининг аломатларидан, таҳамтанлик белгиси деб ҳисобладилар. Шунингдек, баъзи тарих китобларида зикр этилишича, Бузанжар бўйин томирлари жуда яқин эдики, ғояти яқинлигидан ўнгу сўлга гавдасини ҳаракатга келтирмай қарай олмасди. Одамлар унинг гарданини бир лаҳза шундай гумон қилдиларки, Бузанжар қооннинг суяклари қўшилиб кетган эди. Ҳар икки аломатини таҳамтанлик белгиларидан санар эдилар. Яна ўша давр мунажжимлари айтган эдиларки, парчам Бузанжар боши фарқига тўғри келиши салтанатидан, Бурқун ва Бусунғур парчамининг улар баногўшига тўғри келиши уларнинг хизматкор бўлиши-га далолатдир. Бу икки биродарнинг авлоди Бузанжар авлоди хизматига нисбатан итоат камарини боғлаб, салтанат қонунларига бўйин эгажаклар (в. 30 б).

БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ИБН МЕНГЛИХОЖАХОН ИБН ТЕМУРТОШХОН САЛТАНАТИНИНГ ЗИКРИ

Бузанжар Темучин - Чингизхоннинг тўққизинчи бобоси ва Амир Темур кўрагоннинг ўн тўртинчи бобоси Каён ибн Элхон наслидандир. Тарих китобларининг саҳифалари ровийлари шундай ривоят қилурларки, Бузанжар ўз Қариндошу ақробалари орасида ўспиринлигида ҳар ерда сайру шикор қиларди. Узининг ҳар хатти-ҳаракатида барча авлоди ва боболаридан фарқланиб турарди. Ўқ отиш, курашиш, шикор қилмоқ, отда чопмоқ, ўқ кесмак, ирғитмоқ ва умуман сипоҳигарликнинг барча соҳасида ўз атрофидагиларидан ёши кичиклигига қара-май замонаси етукларидан қўли устунлиги бор эди. Аввал бошданоқ шижоат ва диловарлиқда ўша диёрда даҳр рўзгори аҳлидек эди. Паланг ва шер унинг жаҳонгирлик назарида тулкидан ҳам забунроқ келарди. Аждаҳо ва наҳанг унинг ўқидан захмдор бўлгани равшан. Улар чувалчанг ва қисқичбақадек мазорот томонга қийшайиб кетади. Балоғат ёшига етганда қавм ашрофлари ва улус аъёнлари билан иттифоқликда рабиулаввал ойи бошлари-да санаи 130 да салтанат тахтида ўлтирди. Шаҳриёрлик мамлакатларида танҳолик ноғорасини урди. Турклар диёри ўлкасида адолат расм-русуми, шафқат қоидаси, эҳсон қонуни билан шуғулланди. Халойиққа дилосолик бахш этди. Тарих китобларида мазкурдирки, Бузанжар Амир Абу-муслим Марвазийнинг ҳамасри эди. Айтишларича, Амир Абумуслим таваллуди ҳазрати наби салиоллоҳи алайҳи васаллам ҳижратининг юзинчи санасига тўғри келади.
Яна тарих китобларида мазкур ва мастурдирки, йўқолиб бораётган мўғул султонлари хонадони қайта дунёга келиши-нинг сабабчиси бўлди. Тотор халқи ва бошқа қавмлар турли тоифаларга тобеъликда тарқоқ яшар эдилар. Андак давр ичида ўша тоифаларнинг хонлари хизмат камарини тобеълик белига боғлаб, бўйсундилар ва унинг қоонлик хитобига мунтазирлик билдирдиларки, (в. 31 б) азимуш-шаън подшоҳ мақомида эди. Муқаррардирки, мўғуллар лақаб белгилашда кўпсўзликни жойиз топмайдилар, мубо-лаға ва такаллуф кўргузмайдилар. Хонлик тахтига ўлтирган ҳар бир киши исмига бир исм қўшиб айтадилар. Масалан, хон, қоон, ва ҳоқон. Мўғул лашкари ҳам нозу неъматда борига шукр қилувчи, меҳнатда собир (сабру тоқатли) бўладилар. Улар фармонбардорликда шу даражадаки, агар бирор амирнинг юз минг лашкари бўлиб, у билан хон оралиғидаги масофа белгилангандек бўлса, улардан бири бирор гуноҳ иш қилган тақдирда хон унга биргина суворий юбориб олиб келтириши мумкин, токи уни фармонга биноан бошидан жудо қила оладилар. Токи бошқалар бундай қусурни қайтармасинлар. Ҳеч ким ўз ҳазораси, садаси, даҳчаси жойлашган жойдан кетмас-лиги лозим. Бошқа жойга кетишга ҳаққи бўлмаган. Бошқалар ҳам уларни ўз ораларига келиб қўшилишларига йўл қўймасликлари лозим бўлган. Қаерда бўлишларидан қатъий назар, бирор кишини ўзларига сардор қилиб сайлаганлар ва ўзларига амир ва сипоҳдор қилганлар.
Унга сўзсиз гап қайтармай таъзим қияганлар. У қандай ҳукму фармон қилмасин, тобеъликни лозим билдилар. Ўз сардори наслидан ташқари бирор кишига бўйсунмайдилар. Шоҳ Бузанжар қоон бир муддат мамлакат ва мўғул подшолигида турди ва мўғуллар расму одатларини ўрнига қўйиб адо этди, адлу эҳсон маросимини ўрнатди. Ҳаёт тахти тепасидан мамот сафарига отланмоқчи бўлганда ундан икки ўғил қолди. Бирининг номи Буқо бўлиб, Чингизхон ва Қарочор нўённинг еттинчи бобоси ҳисобланади. Иккинчиси Тўқтодир. Ундан Мочин деган бир ўғил қолди. Назм (мазмуни):
Тўқтодан эътиборли Мочин деган ўғил туғилди, унинг наслидан бундан бошқаси унутилди.

БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР КООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАИАХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Отаси вафотидан кейин Буқохон ҳашамат оёғини салтанат тахтига қўйди. Подшоҳлик расму русумида раият ва сипоҳийлар аҳволидан хабардорликни ўрнига қўйди. Адолат ва карамда олийқадр отаси йўлини тутди. Жаҳонбонлик расми асосларини мустаҳкам адолат қоидалари ва инсофнинг собит қонунларига асослаб тузди (в. 31 б). Иккала қўл вазирларини ҳам рози ва хушнуд қилди. Улими яқинлашаётганини сезгач, ўғли Дутуминхонни ўзининг салтанат тахтига валиаҳд тайинлади. Ўзи эса тахту рахтидан тамоман воз кечди. Назм (мазмуни):
Буқо жаҳондан умид узганда, ўз тахтига фарзандини қўйди. Боқий умрли ўғилнинг номи Дутумин эди. Замонанинг шоҳликка сазовор кишиси зди.

ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН. БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА  БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Дутуминхон отаси волийлигидан кейин салтанат тахтини ўз вужуди билан музайян қилди. Унинг отаси Буқохон дарулқарор сафарини ихтиёр этгандан кейин Дутуминхрн отаси жасадини илгари белгилаб қўйилган жойга қўйди. Обову аждодлари расмига кўра адлу инсоф ишларига кўшиш қилди. Ҳалойиқнинг авому хосига эҳсон улашди. Ажал соқийси қўлидан шарбатичгунга қадар бу йўлдан қайтмади.
Айтишларича, Дутуминхоннинг бир ҳусну жамолда ягона хотини бўлган. Ўз асри хотинларидан мумтоз ва ақлу фаросатда мартабаси ҳаддан зиёда ва баркамол эди. Ул олия оқила хотин номини Манулун дер эдилар. Дутуминхон вафотидан кейин Манулун Ануш Арки деган бир тоққа кўчиб ўтди. Адади фалаклар ададига мувофиқ тўққиз нафар бўлган ўғиллари учун ҳар бир мўғул қабиласидан қиз сўратди. Моли мулки, гала ва сурувлари-нинг кўплигидан Ануш Арки тоғини ўзига макон ва ороста этган эди. Гала ва сурувларининг кўплигидан сону-саноғига ета олмасди. Сурувлари ва галалари ҳисобининг тўғрилигини қонуний сақлаш ниятида шундай қилган эдики, улар ҳар гоҳ ўша Ануш Арки тоғининг қиялиги, баландликларини тўла эгаллаганда маълум қилар эдики, барча гала ва сурувлар ўз жойида жобажодир. Молларни қўриқлаш учун амир ёки мулозимларини тайинларди. Назм (мазмуни):
Манулун Дутуминдан кейин Ануш Арки тоғидан жой эгаллади. У тоғда сурувлар кўп эди, саноғига етиш қийин эди. Ким ўша тоғда туриб қолса, туёқлилари билан тўхтарди. Бутун сурувлари кўз ўнгида бўларди. Қиёсан шундай санарди уларни. Тоғ дараси жонивордан тўлмай қолса, чўпондан сўрарди. Манулун номдор аёл эди. Неъмату моли сероб эди.

ДАРЛАКИН НАСЛИДАН БЎЛГАН ЖАЛОЙИР ҚАВМИНИНГ ХИТОЙ АҲЛИ БИЛАН ЖАНГИ ВА ДУТУМИНХОННИНГ САККИЗ НАФАР ЎҒЛИНИНГ ЖАЛОЙИР ҚАВМИ ДАСТИДАН ЎЛДИРИЛИШИ ВА ҚАЙДУХОННИНГ ЖАЛОЙИРЛАРДАН ИНТИҚОМ ОЛГАНИ ЗИКРИ

Ўшанда дарлакин наслидан жалойир қавми жуда кўпайиб кетган эди. Ул Қулурон дарёси қирғоқларида етмиш курун жалойир тўпланганди. Ҳарбир курунда минг хона бўларди. Мўғул ва хитой аҳли ўртасида душманлик бўлиб, ҳар вақт ўзаро жангу -жадаллар воқеъ бўларди. Ногоҳ хйтой аҳли жалойирлар устига ёпирилиб, Кулурон дарёси қирғоқларига етишдилар. Сув кўп бўлганидан ундан кечиб ўтиш имкони бўлмади. Зарурат юзасидан ўша ерда жойлашдилар ва жалойирларга бу хусусда ишора қилдилар. Назм (мазмуни):
Ки эй шермардлар жасорат айланг, бу томон ўтингу сиз ғорат айланг, Чимрилди қошлари хитой аҳлин таънадан жонларига тушди кийн. Дарё устидан қўприк қурдилар, хору ҳашак ташиб сувга сурдилар. Тўлган эди диллар кийну ғазабга, кўприкдан ўтдилар қоронғу кеча, жалойир қавмига ташландилар, хоку қонларига беладилар. Биридан учиб кетарди жон қуши, қонларидан окди бошқа бир дарё. Бир гуруҳи ўлимдан қутулиб қочди, ватанларин ташлаб шошилиб. Манулун диёри томон кетдилар, бахти қайтиб ифлосига ботдилар.
Шабихундан хитой аҳли билан жалойир қавмининг кўпчилиги қирилиб, озгина тўдаси жалойи ватани бўлди. Қочиб Ануш Арки диёрига ва Манулун яшаш жойига етишдилар ва камқувватлик сабабидан, тоғ пиёзи - сунқунни кавлаб едилар. Кунларини ана шундай тангликда ўтказа бошладилар. Пиез қазиб олинаверганидан ер юзаси ўйдим-чуқур бўлди. Манулун уларга тоғ пиёзини кавлаб ейишни манъ қилди. Назм (мазмуни):
Жалойир халқи егулик топа олмай ночор сунқун томирини кавладилар. Сунқун томирини кавлайвериб, тоғ замини оёқ ости қилинди. Манулун ва Дутумин сайр қилиб юриб, жалойирларни бу ишдан манъ қилмоқ бўлдилар. Тўққиз нафар қимматли ёдгорим, менинг машҳур фарзандларимдир. Бу даштда доим улар ўйнар эдилар, кўнгил очиш кунлари пойга чопар эдилар. Улар майдони қазиб ташланди, энди уларнинг отлари аҳволи нима кечади. Бу заминни бошқа хароб қилманглар, акс ҳолда сизларнинг ҳолингизни хароб қилурман.
Жалойир қавми бу сўзларни эшитиб, батамом Манулунга нисбатан душманлик ҳиссини дилга туйиб ғафлат чоғида унинг ўрдусига ҳужум қилдилар. Манулун ва унинг яқинларини қатл этдилар. Уларнинг моли мулкини ғорат қилганлари сабабли жалойир қабиласи кўпчилиги ўз қилмишидан хавфу андешага бориб, Манулуннинг Дутумин пушти камаридан бўлган ва шикорга кетган саккиз нафар ўғли ортидан сайдгоҳга йўналдилар. Шербаччаларнинг ҳар бирини қуён ва тулкиларни эрмак қилгандек, оҳуларни сўйгандек сўйдилар ва йўл тупроғи устига ташладилар. Назм (мазмуни):
Жалойир улуси ҳайрон эди, Манулун сўзидан паришон бўлдилар. Барчаси иттифоқ бўлиб уни ўлдирмоққа бел боғладилар. Барча фарзандларини қатл этдилар. Молу мулкини ғорат қилдилар. Фитна Манулунни ғафлатда қолдирди. Уни ўлдирдилар. Унинг молини таладилар, элу улуси бундан бехабар қолди. Лекин, тўққиз нафар ўғлидан андеша қилдилар ва улардан эмин қолмасликларини билардилар. Биз ғалати иш қилиб қўйдик. Мабодо улар бу ҳақда эшитарлар. Сиримиздан огоҳ бўлмасларидан ва бизга қарши чиқмасларидан олдин, ўтадиган йўлларига пистирмада туриб, қонларини тўкайлик. Шошилинч шу ўйинни бошладилар. Ҳар саккизи ортидан тушдилар. У гуруҳ ов қилаётган чоғи келдилар. Тоғ этагидан сел каби от суриб, ёй ўқладилар. Маҳшар кунидан ниодона кўрсатдилар. Паланг болаларидек юрганларини кўриб, мумга тиққандек баданларига найза санчдилар. Чоч камонидан ажал ўқи уч бошли найзадек ҳайқириб учарди. Душман қўлидан қатлга жаҳд қилиб учарди. Камон тортиб ўқ отилганда осмоний ҳодисалар нола чекдилар. Фалак деди: «Балли!» Малак деди: «Жуда соз!» Қазо деди: «Банд қил», қадар деди: «Бер!» Судрашиб, чапу ўнгдан ҳужум қилдилар. Тадбирлар тақдирга тўғри келмади. Қазо қадар қалами билан хат битганда, тортқилашлар, ҳужумлар фойда бермади. Йўл бошидаги девлар кўнгил-даги истакларига етдилар. Ул кенг даштда жалойирлар қўлида тўққиз нафар ўғилдан саккиз нафари ўлди. Бири тирик қолди, саккизи шаҳид бўлди. Лекин унга ҳам умр мураббийлик қилмади.
Бир тўда жалойир улусидан бўлганлар Дутуминхон авлоди устидан зафар қозонгач, жалойир халқи Манулун ва унинг авлодини қўлга туширганлари вақтида Дутуминхоннинг тўққизинчи ўғли Қойдухон каниют қавмидан бўлган бир кишининг қизига хосткорликка, отасининг амакиваччаси хешларидан бўлган Мочинхон ҳузурига кетган эди. Мочинхон бу хабарни эшитганда, жалойир кабиласининг разил хатти-ҳаракатидан воқиф бўлди. Койдухонни ҳимоя қилиб, уни ҳузурида сақлади ва жалойир бузургларига элчи жўнатди, катта ҳурмат кўрсатиб, уларни чорлади. Жалойир қавми катталари узр сўраш учун келдилар ва дедиларки, бу носавоб ҳаракат биздан бемаслаҳат ва фотиҳамизсиз қилинган. Биз ва халқимизнинг аслан ва қатъан бу ишдан хабаримиз йўқ. Ўзимиз ҳаммамиз хитой жанги билан машғул эдик. Бу ишни қилган жаоматнинг улуси боёнлари биздан узоқда эдилар ва сизларга нисбатан бу разилона густоҳликни кўрсатганлар. Жалойир сардорлари унинг жазоси ва мукофоти учун фурсат топиб, Манулун ва авлодининг ўлимига боис ва сабаб бўлган 70 нафар кишига сиёсат кўргузиб, ул нобакорларнинг хотину фарзандларини асир тариқасида Қойдухон ва Мочинхон ҳузурига жўнатгайлар. Токи улар авлод-аждоди билан уларнинг ғулому канизлари бўлурлар. Шундан сўнг Койдухон ва Мочинхон Арбун наҳри бўйларини ўзларига ватан қилдилар. Хотиржам ва айшу ишратда яшай бошлайдилар.

ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Чингизхон ва Қарочор нўёнларнинг олтинчи бобоси бўлган Қойдухон Мочинхон, отасининг амакиваччаси саъйи (в. 33 б) ҳаракати билан элу улус сардори бўлди. Отаси ўрнига шоҳлик тахти ва шаҳаншоҳлик сариридан ўрин олди. Жалойир улуси Дутуминхрн авлоди устидан зафар топганда, жалойир халқи Манулун ва унинг авлоди устига ҳужум қилган чоғда Қойдухон, Дутуминхоннинг тўққизинчи ўғли кайнут қавмидан отасининг амакиси Мочинхон хешларидан бирининг қизи хосткорлиги учун кетган эди. Бу хабар Мочинхон қулоғига етиши билан, жалойир қавмининг бу машъум ҳаракатидан нафратла-ниб, Қойдухонни ҳимоя қилишга ўзида қувват топди. Уни ўзи ҳузурида сақлади ва жалойир улуғларига элчи жўнатди. Ўзрхохликлар қилди. Жалойир қавмининг улуғлари узр сўраш учун келиб дедилар: «Бу носавоб иш биз билан маслаҳатсиз ва номақбул тарзда қилинган. Халқимиз асло ва қатъан бу ишдан бехабардир. Биз ҳаммамиз хитой таҳликаси билан машғул эдиқ. Ул жамоа улусу аҳшоми мазкур қилғилиқни қилиб, биздан узоқ эдилар. Бу бўлмағур густоҳликни сизга нисбатан қилишибди». Жалойир сардорлари жазо ва мукофот учун фурсат топиб, Манулун ва унинг авлодини ўлдиришда айбдор топилган 70 нафарни сиёсат қилиб, у нобакорларнинг хотину фарзандларини асир тариқасида Қойдухон ва Мочинхон ҳузурига жўнатдиларки, улар бутун авлодлари билан уларнинг ғулому канизаклари бўлиб қолдилар. Шундан сўнг Қойдухон ва Мочинхон Арбун наҳри бўйларини ўзларига ватан қилдилар. Фароғатда айшу ишрат билан кун кечирдилар.

ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУБА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН НОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Чингизхон ва Қорачор нуённинг олтинчи бобоси бўлмиш Қойдухон амакиваччаси Мочинхон саъйи-ҳаракати билан элу улуси сардори бўлди, отаси ўрнига шоҳлик тахти ва шаҳриёрлик сариридан жой олди. Ўз кору кирдорини адлу эҳсон қонуни асосида юритди. Дарёдан наҳр қаздириб, унга Жаролум деб ном берди. Ул вилоятни шу асосда маъмур қилди, ҳисобсиз мол ва фаровон нозу неъматлар ҳосил қилди. Назм (мазмуни):
Дарёдан бир анҳор чиқарди ва ул ўтлоқда Қойид сув оқизди. Қойду унга Жаролум деб ном берди. Ўша дашту ўтлоқда иккинчи бир жаннат яратди.
Унинг атрофига жуда кўп хонлар, хайлу сипоҳ жамъ бўлдилар, жалойирлар билан жанг қилиб, мустақил ва эркин хонлик ва ҳукмронлик қилди. У оламдан ўтганда ундан уч ўғил қолди. Биринчисининг номи Бойсунғур, иккинчисиники Чарақаленгум, учинчиси номи Жорчин, эди. Жорчиндан бир ўғил туғилдики, номи Сужайют эди: У сижит қавми бобосидир. Чарақаленгумнинг фарзандлари кўп эди. Тўнғичи Сурувқад бўлиб, отасининг ўрнига қойим-мақом бўлди. У сурувқад қавми бобосидир. Иккинчи ўғлининг номи Тосчут бўлиб, тосчут қавми бобоси ҳисобланади. Сурувқад ўғилларйдан бирининг номи Ҳамақо бўлиб, ўспиринлигида бир кунй тотор қавми унга учраб қолиб, уни асир олишади ва ОлтОнхон Хитойи ҳузурига Элтадилар. Олтонхон унга нисбатан дилида адоват сақларди. Интиқом тариқасида уни ёғоч эшакка темир михлар билан михлаб ташлайдилар. Назм (мазму-ни):
Ёғоч эшакка чунон уни михладиюи, Пўлод михлар дил ўртади. Ул хар устида зорланиб, хорликда ўлди, Жаҳон жафоси дастидан жони узилди.
Қойдухон давлати айёми поёнига етгач, умри йўрғаси фоний оламжон коҳи томон хиром этди, Комронлик гўйи майдонда, хаёли чавгони тақдирлар сарпанжасида осилиб, вужуди қора йўқлиқ тупроғи бирла баробар бўлди. Тўнғич ўғли Бойсунғурхон гўйини майдон узра отиб, отаси ўрнига қойиммақом бўлди.

БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Қойдухоннинг катта ўғли Бойсунғур (в. 34 а) отаси ўрнига ўлтирди ва Мўғул мамлакатига подшоҳ бўлди. Унинг кўплаб улуғвор сардррлари бор эди. Бир неча муддат ул ўлкани бошқарди. Ажали яқинлашганда, соҳиби давлат ўғли Туминага мулку давлатни топширди. Ўзи эса охират саройига кетди.

ТУМИНАҲОН ИБН БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Туминахон отаси салтанати тахтига ўлтириб, қоонлик тожини кийгандан кейин жаҳонбонлик расму русуми ва тартибларини янгилади. Салтанати ва комронлиги овоза-си, сарварлик ва хонлиги бонги оламнинг барча мамлакатларига кетди. Назм (мазмуни):
Бахтли тахт соҳиби бўлгач, отаси адолатини ва сиёсатини тиклади. Ўғилликни ўрнига қўйиб, отаси номи овозасини Кайвонга етказди.
Туминахон ҳукмдорлик яловини баланд кўтариши билан Туркистон ўлкасининг баъзи унга тобеъ бўлмаган шаҳарлари устига юриш қилди. Ул мамлакатни қўлга киритгандан кейин ўзининг меросйи юртига қўшиб олди. Айтишларича, унинг даврида Туркистон ўлкаси шаҳарларида Туминахондан шавкатлироқ подшоҳ бўлмади. Унинг икки хотини бор эди. Биридан етти ўғил, иккинчисидан икки эгиз ўғил туғилди. Мардоналикда баркамолликда барча биродарларидан улар мумтоз ва зиёда эдилар. Эгизакларнинг бирига Кўйлу, иккинчисига Қочуйи деб ном бердилар. Кўйлу Чингизхоннинг учинчи бобоси ва Амир Темур Кўрагонийнинг саккизинчи бобоси эди.

ҚОЧУЙИНИНГ ТУШ КЎРГАНИ ВА ТУМИНАХОННИНГ УНИ ТАЪБИР ҚИЛГАНИ ЗИКРИ

Ул ўғиллар туғилганидан бир қанча вақт ўтди. Уларнинг умрлари балоғат ёшига етган эди. Бир кечаси Қочуйи тушида кўрдики, Кўйлухон ёқасидан уч юлдуз кетма-кет чиқиб фалакка кўтарилди ва ботиб кетди. Тўртинчи бўлиб ниҳоятда равшан ва нуроний бир юлдуз Кўйлу гирибонидан чикдики, бутун дунё қитъаларини унинг шуъласи ва зиёси мунаввар қилди. Бу юлдуздан бир неча бошқа юлдузлар ажралиб чиқиб, ҳар бири жаҳоннинг бир ноҳиясида нур тарата бошлади. Ул улкан ва нуроний юлдуз ғойиб бўлгандан кейин (в. 34 б) ҳам жаҳоннинг барча атрофи илгаригидек равшан бўлиб қолаверди. Уйқудан бедор бўлгандан кейин эҳтиётлик билан қараса, кечанинг ҳали олдинда тўртдан уч қисми қолгани маълум бўлди. Бу туш таъбирини бир лаҳза ўйлаб кўрди. Ўйга толди, токи уйқу яна уни элтса. Уйқусида шундай ҳол содир бўлди: ўзининг гирибонидан ҳам ўшандоқ ётти юлдуз пайдар-пай чиқиб, ғойиб бўлдилар. Саккизинчи навбатда катта юлдуз чиқиб, олам атрофу теварагини мунаввар айлади. Ундан ҳам бир неча юлдуз ажралиб, ҳар бири бир ўлкага нур соча бошлади. Улкан сайёра ботганда шуълалари ўшандек равшанлик касб этди. Шул чоғда Қочуйи бедор бўлди. Субҳи содиқ тулуъи вақти эди. Ўша куни отасини хилватда кўриб қолди. Биринчи туши ҳолатини, иккинчи туши тарҳини бирма-бир отасига гапириб берди. Туминахон бу тушларни эшитиб бўлиб, қувониб, масрур бўлди. Қўйлу хонни чорлаб келтиришга фармон берди. Қўйлухон отаси кўринишига мушарраф бўлгач, уни ўз ёнига чақирди ва ўша тушларини Қочуйидан яна бир бор сўради. Токи, яна ҳар икки туш суратини қандай кўрган бўлса шундай укаси ва отаси хузурида сўзлаб бергай. «Арбаб уд-дували муҳиммуна бил-амри» («Давлат арбоблари бу масалага қизиқадилар») ояти ҳукмига кўра, Туминахон ҳар икки тушни таъбир қилди ва деди: «Биринчи тушнинг таъбири шулки, Қўйлу пушти камари-дан батартиб уч шаҳзода туғилиб, авлоди билан хонлиқ тахтида ҳоким бўлғуси. Тўртинчи маротабада шундай бўладики, бу уч нафар кетидан бир подшоҳ вужудга келадики, олам мамлакатларини таҳти тасарруфига кири-тиб, рубъи маскуннинг кўпгина маъмур ерларини қўлга киритади. Ундан фарзандлар туғилгувсики, ҳар бири шойистайи салтанат ва подшоҳлик бўлғусидир. Жаҳоннинг теварак атрофини уларга бўлиб беради. Ҳар бирини бир мамлакат подшоҳи ва хони қилур. Ул шавкатли хон дунёдан ўтгач, бир муддат салтанат унинг авлоди ихтиёрида қолади. Иккинчи тушнинг таъбири шулки, сендан бирин-кетин етти фарзанд туғилгуси. Ҳукумат ва пешволикни бир восита билан киладилар. Саккизинчи навбатда тулуъ қилган улкан юлдуз шулки, сенинг наслингдан бири жаҳонгирлик қилур ва аксар мамлакатларга эга бўлур. Ундан фарзандлар туғилур. Ҳар бири (в. 35 а) бир мулк хони, бир мамлакат подшоҳи бўлурлар. Кейин ворисли ва мамлакат волийси бўлурлар. Туминахон туш таъбирини очиб бергач, ва ўзининг ўша икки • иқрорини шу икки фарзандига муборакбод этгач, Қўйлу ва Қочувли оталари ҳузурида ҳар иккиси бир-бирига қасамёд қилишди ва аҳд бойлашдики, хонлик тахти Қўйлуники бўлсин. Қочувлининг шамшир соҳиби бўлганидан шунга қарор қилишдики, Қўйлу тахтга подшоҳ бўлгуси, Қочувли пойтахт паҳлавони бўлур. Бу васият қилинган қонун бўлади. Авлодларга ва наслларга, улар авлоддан-авлодга ҳар кишики, тугилгай шу йўриққа риоят қилмоғи лозим. Шу мазмунда бир фаслни уйғур хати билан у борада рақам қилдилар. Ҳам шаҳзода ўз имзосини унга қўйишди. Уни Туминахон сулоласи тамғаси билан муашшаҳ этилиб, хазиначига топширдилар. Туминахон умри муддати тугагач, Қўйлухон подшо-лик тахтига ўлтирди. Қочувли унга иттифок ва қарам бўлди. Унга ҳамдам бўлди.

ҚЎЙЛУХОН ИБН ТУМИНАХОН ИБН БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАРХОН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Қўйлухон гардуншукуҳ подшоҳ ва жаҳонга довруқ таратган хон эди. Чингизхоннинг саккизинчи бобосидир. Бошда айтилганидек, отаси вафотидан кейин хонлик тахтига ўлтирди. Қочувли нўёнлик мансабини эгаллади. Турклари Қўйлухонни Олинчанхон дейишарди. Яъни раиятпарвар дегани. Барча мўғул қўшинлари унга бўйсунар ва биртан эдилар. Назм (мазмуни):
У қудратлилар синфи меҳтари эди, ҳам қайон қавмининг
шоҳу сардори эди.
Хитой хони унинг фатҳу нусрат овозаси, адлу шавкати шуҳратидан андешага бориб, элчи жўнатди. Ва уни дўстлик юзасидан ҳузурига чорлади. Назм (мазмуни):
Истаги шул эрдики, меҳру вафо йўлида, ўрталарида дўстлигу сафо бўлса.
Қўйлухон унинг сўзларини қабул қилиб, ўз биродари Қочувлиники, Қорачор нўённинг учинчи бобосидир, ўзига қойиммақом этиб тайинлади. Ўзи эса Хитой томон равона бўлди. У ерга етиб олганда Олтинхон Хитойи уни азизу муҳтарам тутди (в. 35 б). Ва ўз ёнидан жой берди. Тўй қилиб, унга шароб ичирди. Қўйлухон шаробда бирор нарса йўқмикин, деган андешада эди. Аммо, бирор чора кўра олмагандан кейин, вақти-вақти билан мажлисдан чиқйб, ўша яқинда бўлган дарё лабига борар, чўмилиш баҳонасида боши билан сувга шўнғиб, яна жойига бориб ўлтирар эди. Одамлар бу ҳолни кузатиб таажжубда қолдиларки, бу қандай мизож бўлдики, шунча кўп шароб ичгани билан маст бўлмаса, Бир куни Қўйлухон мастлигида, Олтинхон ҳўшёр кириб келди. Олтиннинг соқолидан тутиб, дашном берди. Олтин унинг бу қилиғйдан ғазабга келди. Қўйлухон бу ишидан ҳижолат-бўлди- ва узрхоҳлик қила бошлади. Олтинхон ниҳоятда зийрак ва оқил одам бўлганидан, ўзини босди ва унга ҳурмат кўргузди. Назм (мазмуни):
Олтин (хон) хирадманду ҳушёр бўлганидан ғазабини ичига ютди. Ўзини тезда тутиб олиб, яхшилик ва одамгарчилик қилди. Унга шунчалик кўп олтину гав-ҳарларидан совға қилдики, унинг хизматкори у оғир юкдан азобда қолди.

ҚЎЙЛУХОННИНГ ҚАЙТИБ КЕЛГАНИ. ОЛТИННИНГ УНИНГ ОРТИДАН ЭЛЧИ ЖЎНАТГАНИ ЗИКРИ

Айтишларича, Олтинхон Қўйлухонга қимматбаҳо тошлар қадалган тож ва камар ҳадя қилиб, кетишга рухсат берган. Қўйлухон рухсат олиб, йўлга равона бўлди ва ўз юрти сари йўналди. Хитой амирлари Олтинхон ҳузурида бадгўйлик қилдилар. Назм (мазмуни):
Кимнинг Қўйлухондек душмани бўлур агар у тирик қолса, пушаймон бўлур. Уни нега тирик қўйиб юбордим, аждаҳодан яхшилик тамаъ қилдимми?
Олтинхон мизожи юзига уриб, ўзгарди ва ортидан элчи жўнатди: Қайтинг, «Мен хон ижозати билан қайтиб кетмоқдаман, орқага қайтишни яхшиликка йўяолмайман», деб жавоб берди. Элчи қайтиб келгандан кейин Олтин қаҳрнок бўлди. Унинг ортидан лашкар юборди. Лашкар Қўйлухонга яқинлашганда, уларга фириб берди. Йўл асносида дўстлашган Салжуқий деган кишининг уйига кирди ва орқага қайтмоқчи бўлганини айтди. Салжуқий унга деди: «Ҳеч бир орқага қайтишингга маслаҳат бермайман. Чунки, сендан Олтинда дўстлик хотири бор. У ерга қайтишинг муносиб бўлмайди. (в 36 а). Агар яроғинг бўлганда, менда бир от бор эрдики, йўртишда шамолдан, чопишда булутдан сабоқ олган. Назм (мазмуни):
Бу йўрға оқ уйғур оти-да, йўртишда шамол билан гаров боғлайди. Бир тоғ монанд, Ҳомун чўлини кезувчи, йўлда унинг чақмоғи юрганда гард кўрмагай.
Уни мендан олгинда, ўзингни бу ҳалокат гирдобидан олиб чиқ, Қўйлухон унинг деганларини қабул қилиб, дарҳол отга минди ва қочмоққа юз қўйди. Суворийлар унинг ортидан қува бошладилар. У ўз уйига келиб туш-ганда орқасидан улар ҳам етиб келдилар. Қўйлухон уларга меҳрибонлик кўргузиб, хиргоҳга олиб кириш-ларини буюрди. Олтинхон ҳадя қилган мурассаъ камарни ўз биродари Қочувли баҳодирга берди. У умаролари билан кенгашиб, уни қувиб келганларнинг барчасйни қатл эттирди.
Айтишларича, Қўйлухоннинг қўнгирот қавмидан бир хотини бўлиб, номи Қувоқароқ эди. Ундан уч ўғил кўрганди. Тўнғичини улардан Укаҳтан Тарқоқ, иккинчи-сини Қўбилайхон, учинчисини Бўртой баҳодир деб атади. Укаҳтан Тарқоқ бағоят хушсурат ва марғуб ҳусн соҳиби эди. Назм (мазмуни):
Ҳурлар парчасидек эди рухсори, яна биллурдек дудоғи
бор эди.
Бир куни Ўкаҳтан Тарқоқки, тарқоқ қавмининг бобосидир, ўша вақтда, уйланганига бир неча кун бўлганда, ташқарига чиқмоқ бўлди. Фалак гардиши билан унга ёмон кўз тегди. Унинг хонадони асл душмани бўлган тотор қавми унга дучор бўлдилар. Уни тутиб, Олтинхон ҳузурига келтирдилар. Олтинхон интиқом юзасидан уни ёғоч эшакка боғлаб қўйишни буюради ва зору хорликда ҳалок этадилар. Назм (мазмуни):
Осмон бошида хирад оз эрур. Ёмонлик кўп, лекин яхши-лик ҳар иккисида бир меъёрда. Жаҳонни кўзлаган подшоҳ-лар, сухангўй офтоблар бисёр. Фалак гардиши уларни ҳалок қилди. Уларнинг ҳеч кимдан шарму ҳадиги йўқ эди.

ҚЎБИЛАЙХОН ИБН ҚЎЙЛИХОН ИБН ТУМИНАХОН ИБН БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Қўйлихон оламдан ўтгач Қўбилайхон (в. 36 б) отаси ўрнига ўлтирди. Акасининг интиқоми учун мўғул лашкари жамъи ва тартибига киришди. Назм (мазмуни):
Лашкар тузишдан бўшагач, жангу адоватга бел боғлади. Ўзининг ҳар лашкарига шундай деди: ёмонларни қачонгача кечираман. Хитой ва тотор шоҳу сипоҳини мардлик билан йўқотмоқ истайман. Улар Тарқоқни ўлдирдилар, дунё шоҳи таҳликаларини ҳам.
Кейин Олтинхон хитойи ва тоторлар, зирёнийлар қавмининг барчаси билан жанг қилди ва Олтинхон лашкари тор-мор келтирилди. Кўпгина ўлжа қўлга кири-тишди. Назм (мазмуни):
Олтиннинг барча молу асбоби мўғул қавми қўлига тушди. Бир-бирига ўлжани ахш этганларидан кейин шодон бўлиб бу ерлардан жўнадилар.
Айтадиларки, Қўбилайхон бағоят бақувват ва пурзўр бўлган. Унинг овози шу даражада баланд эдики, наъраси садоси етти қирдан нарига эшитилган. Ўткир овози билан танилган ўша давр одамлари Қўбилай алп дейишган. Пилтан паҳлавонларни алп деганлар. Билагининг кучи, айтадиларки, ҳарқандай бақувват одамки, билагининг кучи ва улкан гавдаси билан машҳуру маъруф бўлса ҳам, уни икки қўли билан тутиб, эгилиб қолган камон ўқини ҳам ва рост қилиб тобини олганларидек ёки тоб берганлари-дек, ўшандоқ бураб ўша одамнинг умуртқа суякларини синдирар экан. Яна айтишларича, зимистон кечалари улкан ёғочларни баландлатиб ёқиб қўйиб, ёнида ухлар зкан. Агар ўша оташдан учқунлар, чўғлар сачраб юзига келиб ёпишадиган бўлса, хаёлида пашша чаққандек бўларкан. Гоҳо ўзини камтар тутиб, ухлаганда ёстиқдай тош қўйган. Бутун гавдасидан куч ёғилиб турган шижоатли бўлган. Чунончи, Олтинхон билан жангда ёлғиз ўзи Олтинхоннинг ғўлига ҳужум қилиб, Олтинхон тавқи ва телпагини тилимлаган. Шу сабаб ҳам Олтинхон лашкари шикаст еган. Мўғул элу улуси орасида унинг шижоати, мардоналиги, паҳлавонлиги маъруф ва машҳур эди. У ҳам фано дорулмулкига томон йўналганда укаси Бартон баҳодир акаси ва отасининг ўрнига салтанат тахтига ўлтирди.

БАРТОН БАҲОДИР ИБН ҚЎЙЛИХОН ИБН ТУМИНАХОН (В 37 а) ИБН БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУҚОХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВА БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Бартон баҳодир ибн Қўйлихон мулк аъёнлари маслаҳати билан хонлик тахтига ўлтиргандан кейин, отаси Қўйлихон ясоқини қайтадан қўллай бошлади. Элу улус ўртасида адлу эҳсон асосини барқарор этди. Ҳаётдан давлати душманлари-нинг илдизини қуритди. Айтишларича, у давлат хонасоҳиби ва басавлат подшоҳ бўлган. Ўша замонада мардоналикда, жалодату фарзоналикда, тадбиркорликда унга тенг келади-ган кимсани топишолмаган. Шу сабабдан унинг хонлик лақабини баҳодирлик деб атаганлар. У тахтга ўлтиргандан кейин амакиси Қочувли баҳодир вафот топди. Бартон баҳодир амакиси Қочувли вафотидан сўнг сипоҳ ва лашкар сардорлиги мансаби билан амакиваччаси Эрдумчини тақ-дирлади. Уни барлос деб атади. Кейин унинг барча одамларини Эрдумчи барлос дейишарди. Айтадиларки, барча барлослар унинг наслидандир. Бартон баҳодирнинг бир неча фарзанди бор эди. Аммо, Ясугай баҳодир камоли шижоатда, мардоналик ва фатонату фарзоналик чўққнсига етишда ягона эди. Назм (мазмуни):
Гарчи Бартоннинг ўғли кўп бўлса ҳам, маншури бўлган бахтга эга бир ўгли бор эди. Художўй Бартон шоҳдан кейин Ясугай баҳодир шоҳлик тахтига ўлтирди.

ЯСУГАЙ БАҲОДИР ИБН БАРТОН БАҲОДИРХОН ИБН ҚЎЙЛИХОН ИБН ТУМИНАХОН ИБН БОЙСУНҒУРХОН ИБН ҚОЙДУХОН ИБН ДУТУМИНХОН ИБН БУЗАНЖАР ҚООН ИБН АЛАНҚУВО БИНТИ ЧУЙМАНАХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ясугай баҳодир подшоҳлик тахтига қадам қўйиши билан салтанат диёрини адолат унсурлари, хазина, эҳсон билан зийнатлади. Унинг давлати айёмида Эрумчи нўён барлос фано уйидан дорулбақога сафар қилди. Ундан 29 ўгал қолди. Шулардан Эсан, Ўғял, Улатон, Сўғуқ Чечанлар. Айтишларича, Эрумчи барлоснинг оқилу баркамол ўғли Сўғуқ Чечан бўлган. Сўғуқ Чечан мардоналиги ва фарзоналиги халойиқ орасида машхуру маъруф бўлган (в. 37 б). Чечан сўзининт маъноси фасоҳатли ва донодир. Сўғуқ чечаи ўз қавми орасида заковатда ва фатонатда замонасининг мумтози ва сараси бўлганидан Ясугай баҳодир унга таъзиму эҳтиром кўргизган. Отаси Эрумчи барлос ўрнига уни баҳодирлик мансабнга қўйдн ва сипоҳсолор қилиб тайинлади. Мулк юмушлари ва хонлик тадбирлари унинг савоблн ишларидан равнақ ва интизом топди. Ўша 28 ака-укадан бошқаси мазкур Сўғуқ нўён Чечандан жуда кўп насл қолди. Ясугай баҳодир билан тотор қавми ўртасида кину адоват бўлганидан Сўғуқ чечан билан маслаҳат кенгаши қилиб, катта қўшин тўпладилар ва тотор қавми устига ҳужум уюштирдилар. Назм (мазмуни):
Тангри ёрдами, бахт қудрати билан тотор устига қаттиқ ҳужум қилдилар.
Уларнинг хону мони ва молу инъомини ғорат қилдилар. Айниқса, Темучин ука ва Қора Буқоники, иккаласи ҳам тотор волийлари эдилар, асир қилишиб, банд этдилар. Назм (мазмуни):
Паҳлавон шоҳ Ясугай баҳодир, бақувват қўли, навқирон бахти билан Темучин укани ва Қорабуқоники, бу иккиси нари аждаҳо эдилар, бу икки сардорни мардлик билан бирга олиб, Тотор иқлимини истило қилди. Ул қавмнинг бузургла-рини кичик одам сиёқига келтирди (яъни таслим қилди). Хонумонинн ғорат қилди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ ТУҒИЛИШИ ЗИКРИ

Тотор қавми устидан зафар топгач, катта шавкат ва тантана билан Елун Яйлоқ томон юрди. Йўл асносида Чобқунчи доно баланд мартабали ўрдудан етишиб, суюнчи талаб қилди ва дедики, Улун янга хотун ўгал кўрди, висоли зимистон бўлиб, мўғул фирқасига баҳодир келди. Назм (мазмунн):
Ясугай баҳодир Тангри фазилати билан тотор сипоҳи устидан ғалаба қозонгач, илонлар сардорининг Юҳоси бўлган тотор хони Темучин Ясугай қўшинининг қўлига тушди. Шоҳ каби икки-уч пиёдадан мот бўлди. Ясугай зафар ноғорасини чалди. Тотор улусини ғорат қилди. Ов ўлжаси ва зафар шов-шувлари билан Елун Яйлов сари юрди. Дилун Яйлоқ юртига яқинлашганларида мубо-ширнинг хушхабари етиб келди. Ясугай элчисн хабар етказди. У Улун Янга хотун авлодидан эди. Ўгал дема, бир шоҳ авлодидан. Унинг мисли дунёга арзийди, тилга камтар олинадн. Онадан туғиларкан, қўлу мушти қонли эди. Замон донолари: бу бола соҳибқирон бўлиб тугалган дейишди. Яна шуки, муштида бир кафт қотиб қолган қон бор эди. Бу шундан далилки, вақт ўтиши билан замон аҳлнни қатл этур; кўплаб подшоларни оёқ ости қилади. Худодан бошқа ҳамма унинг қўли остида хор бўлади. Худди шундай, нима деган бўлсалар далилдир. Тангридан ташқари, кафтидаги ҳам далил бўлди.
Айтишларича, санаи 9-зулҳижжатул-ҳаром 549-ҳижрийда туркийларда Ҳўк йили бошқа бир нақд бўйича 20-зулқаъда туркларнинг тўнғиз йилига мувофиқ санаи 589-йил ҳижрий, мезон бошларида Сабъаи сайёр юлдузлари варос толеъида, 3-жавзода ва занаби 3-қавсдан, Ясугай баҳодир бу қувончли хабарни эшитиб ўз аркони давлатига маълум қилди ва бу фарзанднинг қадамларини муборак ва саодатли ҳисоблаб, мўғул фирқаси бузургларидан унга ном қўйишларини сўради. Сўгу чечан Ясугай баҳодир ҳузурида тиз чўкиб, дедики, бу шундай юлдуздирки, унинг зиёси нуридан олам маъмуроти равшан бўлгуси. Унинг қадамларига тарих китоблари билимдонлари мунтазирдирлар. Шул нарса муносиб бўлур эдики, олий-шаън подшоҳлардан бирининг номини бу гўдакка қўйсалар. Акобирлар учун улуғ ном қўйилиши жойиздир. Султонлар ав-лодига подшоҳлар бошқа кимсалар исмидан қўймоқ нолойиқдир. Сўғуқ Чечаннинг бу сўзлари Ясугай баҳодирга маъқул тушди. Ўзининг аркони давлатини мас-лаҳатга чақирди ва Сўғуқ Чечандан маслаҳат сўради. Барча аркони давлат ва Сўғуқ Чечан иттифоқ бўлиб Темучин деб ном қўйишга келишдилар. Зероки, ул за-монда тоторлар подшоҳи Темучин укадан ки, ўша кезлар-да унинг давлатига путур етган эди, (в. 38 б) баланд мартабалироқ подшоҳ йўқ эди. Кейин, бутун халқ катта-дан кичигигача иттифоқ бўлдилар ва Ясугай баҳодирга айтиб, ул ўғилнинг номини Темучин қўйдилар. Назм (мазмуни):
Саодатли ўғилнинг туғилган йили Темучин йили бўлди. Хайриятки фоли очилганидан ул ўғилга Темучин деб ном қўйилди.
Ясугай баҳодирнинг шу хотинидан Темучиндан бўлак яна тўрт ўғли бор эди: Жўжи, Қасор, Қочғун, Ўпчи. Жаҳонда уларнинг насли жуда кўп тарқалган. Бошқа хотинидан бир ўғил туғилиб, номи Малкуни эди; разму базмда Темучиннинг мулозими эди. Ундан ҳеч бир ажралмас эди. Яна бир неча ўғил ҳам кўрдики, уларнинг номи қуйидагичадир: Уткин Нўён, Элчо нўён, Текут, Ракой.

ЯСУГАЙ БАҲОДИРНИНГ ВАФОТИ ВА ТЕМУЧИН БОШИГА ТУШГАН ДАСТЛАБКИ ЗАҲМАТЛАР ЗИКРИ

Ясугай баҳодир махфуз кулугина йили 562-йил ҳижрий-да оламдан ўтди. Темучин 13 ёшда эди. Мамлакатнинг мадори лашкарлар қўмондони бўлган Сўғуқ Чечан ҳам ўшандан бир неча кун ўтгач дорулфанодан дорулбақо томон кетди. Унинг бошқа фарзандлари Юсум ва Корачор нўён ҳали ёш эдилар. Қавмлари ҳам ундан юз ўгирдилар. Сипоҳ ва Сугай баҳодир ҳаммаси гуруҳ-гуруҳ бўлиб тойжиют қавмларига юз ўгирдилар. Ўша вақтда мўғул ва тотор қавмлари бир ҳокимга бўйсунмаган эдилар. Ҳар қабила ёки икки қабиланинг алоҳида хони бор эди. Улар ўртасида доимо урушу жанжал бўлиб турарди. Темучин гўдакликдан йигитлик ёшига етди. Кўп заҳматлар чеқди. Бандга, оғир кунларга тушди. Унга улкан давлатлар муқаррар эдики, ўша таҳликалардан халос бўлди. Жомуқа яъни Жожирот, Тойчиют, Қўнғирот, Жалойир қабилалари ва Сувчибек билан тинимсиз жанглар олиб борди. Эрумчига қарашли барлос қавми ҳам уюшиб, мухолифлик қила бошладилар. Назм (мазмуни):
Тойчуит, қўнғирот, барлос, урхон, жожирот қавмлари-дан бўлган меҳтарлар бир тан, бир жон бўлиб Темучин жангига бел боғладилар.
Шу муносабат билан у энг яқин кишиси ҳисобланмиш Ўнгхон ҳузурига жўнади. Барлос қавмидан. Назм (мазмуни):
Сўғуқ Чечандан шундай хайрли иш содир бўлади: жаҳонгир, фармондеҳ ва яхши хулқлилар бир бўлишиб, қаҳрлари тўққизга тўрт бўлди. Иқболидан келиб чиқиб Қорачор деган ном берилганди.
Темучин билан ҳамкорлик қилди. Ясугай баҳодирнинг Ўнгхон билан дўстлиги юзасидан биргалашиб, Ўнгхон ҳузурига бордилар. У керойит қавмининг ҳокими эди ва шавкатли бир хон, ҳашаматли бир подшоҳ эди. Олтинхон хитойи у билан иттифоқ ва ҳамкор бир вазиятда эди. Назм (мазмуни):
Бу ишда ундан ўтадигани йўқ эди, ҳеч кимнинг бунчалик кўп ганжи ва лашкари йўқ эди.
Темучин унга мулозамат кўрсатиш билан машғул бўлди. Ўнгхонга унинг раъйи ва қабул қилиши, улуғворлиги мақбул бўлди. Кундан-кун унинг ишлари юришиб кетди. Чунончи, хон мулк ишларини у билан бамаслаҳат қиларди. Аста-секин шу даражага бориб етдики, уни фарзандим, деб атай бошлади. Жумҳуриятнинг барча муҳим ишлари унга топширилди. Ўнгхон ҳузурида ҳар иш бошида бўлди, уддабуронлик кўрсатди. Жумладан, Ўнгхон-нинг биродари Эркақаро билан адоватда бўлган, макрит қавми пешвоси Ўркин ва Тўқтобеги билан жанг қилиб барчаси устидан ғолиб келган.

ҚАВМЛАРНИНГ ЎНГХОН БИЛАН ЖАНГ ҚИЛИШГА АҲД ҚИЛГАНЛАРИ ЗИКРИ

Тойжуит, салжуит, Қўнғирот, баҳрин, дўрмон, макрит, жожирот, жалойир, тотор, уйрот, буркин, қайқин қавмла-ри Ўнгхон ва Темучин жанги хусусида қасамёд қилди-ларки, назм (мазмуни);
Ўз динларига қасам ичдилар, ўз урфларича аҳду паймон қилдилар. От, ҳўкиз, ит қелтирдилар ва сўйдилар. Дедиларки, агар аҳдимизга хилоф иш қилсак, айни шулардек ўлдирайлик. Назм (мазмуни):
Бу жанжалкаш қавм олдида бундан қаттиқ қасам
ичмагин.
Ўнгхон билан Темучин бу ҳолдан хабар топганларидан сўнг, лашкар тортиб, Шуҳури нодириён мақомида улар билан жанг қилдилар ва улар устидан ғалаба қозондилар, ўзларига бўйсундириб, итоат эттирдилар.

ДУШМАНЛАРНИНГ ЎНГХОН ВА ТЕМУЧИННИ ЖОДУ ҚИЛГАНЛАРИ ЗИКРИ

Буйруқ, Тойонхон найман, найман қавми ҳокими Нангхон улар билан душманлик муносабатида эди. Улар билан жанг қилмоқ ниятида лашкар тўплади. Жадачи-ларга жада қилмоқни буюрди. Турклар жада қилмоқни «ёй этар» дейишади. Назм (мазмуни):
Ёмон ниятли тақдирдан хабарсиз бўлганидан иши макру ҳийла бўлганди.
Шундай найранглар тузган эдиларки, тошларни дарёга ташлагандилар. Унинг хосияти қор билан бўрон", шоҳ лашкарининг макри ҳалок бўлгуси. Улар макридан шамолу қор пайдо бўлди. Саҳро қордан тубсиз денгизга айланди. Лекин кимки маккор бўлган бўлса, ўзининг ёмон феълидан гирйфтор бўлган. Само, қор, бўронлар ўтди. Зеро, булар устидан найранглар қилган эдилар. Номдор Буйруқ билан бирга бўлган сипоҳийлар ўша жангда унга ҳамроҳ эдилар. Шамол, қор, бўрон қоронғулиғидан ҳамма саросима ва ҳайрон здилар. Худонинг ғазаби бўлган қавмдан оёқ- қўлларини совуққа олдирганлар етиб келди. Ўша гуруҳдан кўп киши алданиб, тиғу тоғдан ҳалок бўлдилар. Тан бор эди, жанг майдони; ёмон ниятлининг иши шундай жанжалдир, дегил, тирик бўлганлар жойида қолдилар, кейин оёқ-қўлини совуқ уриб жўнашди. Бирор киши жанг қилмай қочиб кетишди. Улардан ҳеч ким хабар топмади.

ЖОЖИРОТ ҚАВМИНИНГ САРДОРИ ЖОМУҚАНИНГ ТЕМУЧИН ҚАСДИДА ЎНГХОННИНГ ЎҒЛИ ШИНГУН УСТИДАН БАДГЎЙЛИК ҚИЛГАНИ

Темучин Ўнгхон ҳузурида 18 йил турли хизматларда умр ўтказди. Шу муддатда улкан ишлар уддасидан чикди. Ўнгхоннинг кўплаб душманларини шамширу ўқ қурби билан йўқлик шаҳристонига жўнатди. Ўнгҳон Темучинни манзур кўриб, тарбият ва отифат қилгани туфайлидан мулку мол тадбирларини юритишда у билан бамаслаҳат иш қиларди. Қобилияти ва ботирлигидан доимо енида фарзандидек эътибор ва ҳурматда олиб юрарди. Ўнгхон уни фарзандим деб юрарди. Аммо, амирлар, унинг хешлари ҳасад билан қараб, унинг борлик нақшини тупроқ лавҳидан пок қилмоқ ниятида бўлдилар. (в.40 а) Чайлаларида макр камандини фурсатнинг кечиши томон ташладилар. Узр ипларини унинг суратини қабиҳлашти-ришда деб билдилар. Охируламр, жожирот қавми меҳтари Жамуқа Темучинга нисбатан кина адовати бўлганидан Ўнг-хоннинг ўғли Шингун ҳузурида уни ёмонлади. Дедики, «Темучин тузимни еган, Тойонгхон билан дўст тутинган ва ундан мадад олмоқчи, мамлакатни қўлингиздан тортиб олмоқчи». Шингун бу сўзларни дилидан чиқариб ташлади. Ўнгхон унга ишонмади. Иккинчи бор, иззат-нафсига қаттиқ текка-нини ҳис қилиб, бу гапни унга етказди. Назм (мазмуни):
Ясугайнинг ўғлидан андеша қилгил, унинг андешасидан жафопеша бўл. Ундан қутулиш чорасини тезда кўрмасанг, у хонадонингдан тутун чиқарур. Бу сўзларни эшитиб Ўнгхон қўрқиб кетди, қўрқувдан юзларининг ранги ўчди.
Ўнгхон амирлари билан кенгашиб кўрди. Темучин билан иттифоқ бўлиб чикдилар. Амирлардан бири бу ҳол суратини хилватда хотинига айтди. Икки гўдак ташқари-да эдилар. Бирининг номи Бодой бўлиб, бодой қабиласи-нинг бобосидир. Иккинчисиники Қишлиқ бўлиб, қишлиқ қавмининг бобосидир. Бу икки гўдак чодир ташқарисида бу гапларни эшитдилар ва дарҳол Темучин ҳузурига бориб, эшитганларини сўзлаб бердилар. Назм (мазмуни):
Икки бахти уйғоқ, икки омад излаган, бири Бодой, бири-си Қишлиқ номли. Дили ва кўнгли пок бўлганидан унинг бе-гуноҳ ногоҳ ҳалок бўлишини истамадилар. Чопиб Темучин ҳузурига бориб, эшитганларини сўзлаб бердилар.
Темучин бу сўзларни эшитиб тушкўн ҳолга тўшди. Қорачор нўён билан маслаҳат қилгач, бир кеча барча чодирларни бир жойга йиғиб ташлаб тобеълари ва яқинлари билан бир тоғ ёнбағрига кетди. Назм мазмуни:
Темучин жаҳонга шоҳ бўлмоқни истовчи эди. Бахти кулганидан иши ўнгидан келаверарди. Лашкарлар Темучин сипоқни Бошқа жойга кўчирди. Тоғ этагидаги саодатли бир жойни ул гуруҳга кўрсатди.
Ўнгхон ўша кечаси катта лашкар билан Темучин чодирлари сари етишди. Жуда кўп ёқилган гулханларни кўрди. Назм (мазмуни):
Ўқ ёғдириб. қавони баҳор булутига айлантиришни
уларга буюрди.
Одамлар овозини эшитгач, чодирларга кирдилар (в. 40 б) ҳеч кимни тополмадилар. Орқаларига қараб қоча бошладилар. Темучиннинг қоровули Ўнгхон етиб келгани хабарини етказади. Назм (мазмуни):
Темучин шундан ғазабга тўлди: ўз лашкарини кам сонли кўрди. Ўз кордонларига шундай деди: шуни айтмоқчиманки, улар кўпчилик, биз озмиз. Уларнинг кўплиги (даҳшати) дан (гўё) уларнинг юзидан биримиз.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ КЕРОЙИТ ПОДШОҲИ ЎНГХОН БИЛАН ЖАНГИ ЗИКРИ

Ўнгхон лашкари етиб келиши билан Қўйлор нўён Темучинга дедики, душман ортида бир пушта бор. Вазифа шундан иборатки, туғни шу пушта устига чиқариб тиксак, душман енгилажак. Назм (мазмуни):
Шундай деди-ю, жанг отини қўзғади, туғ кўтариб, ўша пушта сари йўналди. Зафар туғини унинг тепасига келтириб, оламни ёритувчи машъалдек туғни тутқазди. Пушта тепасига чиқиб, мана жаҳон шоҳи Темучин, деб наъра тортди.
Айтишларича, Темучин ўша куни шижоати ниҳоятда жўшганидан ва ғайрати тўлиб-тошганидан ўзини фидойилардек туйиб, душманларнинг кўплигини писанд қилмай, Қалочин мавзесида душман устига ҳужум қилди. Назм (мазмуни):
Булут билан ҳавони шундай кориштириб юборди-ларки, танларидан (терни) ёмғирдек тўкардилар. Шундай жанг қилдиларки, кекса дунё бу каби қирғинни эсла-ёлмайди.
Ўнгхоннинг ўғли Шингун ярадор бўлиб, кероит қавмидан жуда кўп киши ўлдирилди. Назм (мазмуни):
Кероит қавмининг ноласи кўтарилдики, Шингуннинг юзига ўқ тегиб, яраланди. Душман лашкари шундай тушкун ҳолда қолдики, Ўнгхон мағлуб бўлиш ҳолга келди. Улар қаттиқ турдилар, Темучин уларга жой бўшатиб кўрсатди. Балхуна чашмаси ёнига шошилди ва ўша куни бироз ором олди.
Темучин лашкари пароканда бўлгани сабабли ҳар тарафдан ўша чашма бошига жамъ бўлдилар. Ул шўр сувли чашма суви оз миқдорда эди. Назм (мазмуни):
Қийин кунда қолиб, лойдан сув сиқиб чиқардилар. На чашмада сув, на кўзларда уйқу бўлди.

ЎША ЖАНГДА БЎЛГАН ҚАВМГА ТЕМУЧИН ҚООННИНГ СУЮРҒОМИШИ ВА МАНСАБ ТАЙИН ҚИЛГАНИ ЗИКРИ

Ўша ҳолда Қарочор нўён Темучинга дедики, (в. 41 а) бу жангда биз билан бирга бўлган ҳар бир киши каттадан-кичигигача улар номини дафтарга сабт қилмоқ лозим. Ҳар бирини бир мансабга тайин қилмоқ керак. Темучин қоонга Қарочор нўён тадбири савоб туюлди. Шу йўсунга амал қилди ва улар билан бирга жангда бўлган одамлар исмини дафтарга ёзиб қўймоқни буюрди. Ҳар бирига йўл ва расмини тайин қилдилар, токи аванғор ва жаванғорда 12 қўр ҳосил бўлгай. Ҳар қўрда бўлган ҳар бир кишининг ўрнини муқаррар қилдилар. Аввал икки қўр ўнгу сўлда, Темучин ҳузурида уларни ўлтиришга буйруқ бердики, улар қавмларнинг эътиборли ва зодагонлари, соҳиби дониши эдилар. Иккинчидан, Темучин ҳузуридаги дархо-на яқинида ўнг ва сўлда икки қавмни қўйишди. Уларни оёқда туришга амр қилдилар. Уларга аҳолининг кирими ва чиқимини бошқаришни топширдилар. Шу билан тўрт қўр бўлдилар. Учинчи, Темучин шамшир боғлаб ўлтирган хиргоҳнинг ташқарисида ямину ясорида турган ясорда ҳар кимнинг мартабаси ва даражасига кўра тайин қилдилар ва ўлтиришни буюрдилар. Бу икки қўр тамоман жанг ва шижоат соҳиблари, жасорат арбоби, қаҳрамонлик кўрсат-ганлардан иборат эди. Тўртинчи, ўлтирган учинчи бу икки қўр ямину ясори ортидан яна икки қўр ўлтиришга буюрилди. Бешинчи, ямину ясорда ўлтирган бу тўртинчи икки қўр ортидан яна икки қўр ўлтиришга буюрилди. Олтинчи, ямину ясорда ўлтирган бешинчи қўр ортидан яна икки қўр тайинланиб ўлтиришга буюрилди. Ҳар бир ҳаштгона бу қўрларнинг ҳар бири ёнида ясовуллар тайин қилдики, халқни жо-бажо тайинлаб, улар аҳволидан хабардор бўлиши лозим эди. Бу ўн икки қўр Қарочор нуён тасдиқи билан тайинландики, олтитаси Темучиннинг аванғорда ва яна олтитаси жавонғорида ўлтиришга ва суворий бўлиб базму жангу жадалда, шу тартибда муқаррар бўлди. Уларнинг исмларини дафтарга сабт қилди. Назм (мазмуни):
Қийин кунда шоҳ ёнида бўлганлар учун бошқаларга қараганда баланд мартаба бўлмади. Унинг номини даф-тарга ёзиб қўйишди., Токи шоҳ унинг барча ишларини адо этгай.
Ўнгхон томонидан қасд қилинганидан огоҳ қилган икки гўдакни тархон қилдилар. Тархон шундай одамки, барча жарималардан озод ва эркин, қай лашкарда бўлмасин, қандай ўлжани қўлга киритмасин, ҳеч ким ундан бирор нарса ола олмайди, унга тегишли бўлади ва буюрдики, қа-чон хоҳласа даргоҳга ижозатсиз ва дастурсиз кира олур. Тўққиз бор гуноҳ улардан содир бўлганда ҳам бирор киши уни Сазо бера олмайди. Яна тайинладики, унинг нажоди дан тўққиз авлод бошқа таклифлардан эминдирлар. Назм (мазмуни):
Оқил ва хуш юлдузли икки ўғил душман макридан хабар бердилар. Шундай фармон бердики, тўққиз пуштигача бўлганларнинг гуноҳидан ўтарлар бизнинг одамлар, бизнинг жойда турғун бўлурлар.
Ҳозирги давр тархонлари уларнинг наслидандир. Тар-хонларнинг кўпчилиги бодой қавмидан. Чиғатой улусидаги тархонлар Қишлиқ наслидандир.
Ҳар кимники исми ва расмини муқаррар қилдилар, ҳолига мувофиқ ярлиғ ва ёбиза бериб, ул мавзедан кўчириб Хитой сарҳадида бўлган уронга, дарё бўйи ва тоғ этагида жойлаштирди. Назм (мазмуни):
Ул тоғ ва дарё Хитой сарҳадида эди. 1600 нафар эдилар. У ердан кўчиб, Нору мавзеъига келиб тушдилар. Назм (мазмуни):
Йўлда мазкур жойга етишдилар, бир лашкар бу ерга келиб ўрнашди. Темучин унга элчи жўнатдики, бизга айтадиган нима сирринг бор эди, эй номи баланд; яхшилик истайсанми, ё ёмонлик? Гап нимада эканлигини билишимиз лозим, айтгил. Сипохдор қўнғирот лашкари билан эл бўлди-ю шоҳдан жони омон топди. Нору атрофи ўтзор эди, шу ерда қелиб тўхтадилар.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ ЎНГХОНГА ЭЛЧИ ЖЎНАТГАНИ ВА ЎЗИ ЭЛЧИ ОРТЙДАН РАВОНА БЎЛГАНИ ВА ЎНГХОННИНГ МАҒЛУБ БЎЛГАНИ ЗИКРИ

Темучин Қооннинг лашкари жамъ бўлгандан ва қувват олгандан кейин Ўнгхонга чопар жўнатди. Икки ўртада бир неча бор элчилар бориб келишди. Муомала сулҳ тузиш билан якунланди. Учинчи навбатда ўзининг (в. 42 а), одамини Ўнгхон элчисига қўшиб юборди. Ўзи эса улар ортидан лашкари билан йўлга чиқди. Назм (мазмуни):
Соҳибқирон Темучин Норудан Ўнгхон мулкигача (лаш-карини) елдирди. Лашкари устига шундай ҳужум қилдики, қуруқликдаги ва мамлакатидаги обод ерлар вайрон бўлди. Кўпини ўлдирди, кўпини асир олди. Оқил киши бу ишдан ақли шошди.
Темучин қоон ўз лашкари билан Ўнгхон устига ёпирилганда, ажойиб бир жанг зоҳир бўлиб ўтди. Ўша жангда Қорачор нўён Ўнгхон билан рўбарў келиб, Ўнгхоннинг отига қарата ўқ узди. Унинг оти йиқилгач, одамлари унга бошқа от келтирдилар. У отга миниб ўғли Шингун билан қочишга тутинди. Назм (мазмуни):
Керойит (қавми)нинг сипоҳи кўп эди. Лекин, ҳеч ким фалакка тенг кела олмайди. Тангри фармони билан бу сарварнинг лашкари мўру малахдек кўпайди. Темучин қоондан ажралиб чикдики, сен бу ишларни Тангри иноятидан ташқари бўлмоқда дема. Яна хабар келди: Ўнгхоннинг ўғли Шингун Найман мамлакатига бориб етди. Унинг лашкарини қирғин қилди. Қизи ва хотини асир тушишди. Керойит қавмидан бир киши қочиб қутулиб, Темучин қоон қулига айланди.
Ўнгхон шикаст топиб, қочганда ўғли Шингун ва бир неча бошқа одамдан ташқари ҳеч ким ёнида йўқ эди. Қизи ва хотинини душмани қўлига асир топшириб, ғурбат йўлидан қочишга юз тутди. Ота ва ўғил ҳар иккиси Найман диёригача, унинг хони Тойонг найман хузури-гача етиб бордилар. Айтадиларки, Ўнгхон Тойонгхон найман умароси қўлида қатл этилган. Назм (мазмуни):
Тойонг амирлари унинг у юрт лашкарининг қочаётга-нини кўриб, ортидан тушишди. Ул шоҳни, яқинларини ўлдирдилар. Уларга қаршилик қиладиганлар қолмади. Отасини ўлдирдилар, ўғли улар қўлидан қочиб қутулди. Тибатни ташлаб, йўл юриб, Кошғар томонга кетди. У ерда бир номдор қўпол Мурод деган (хон)ни қўлга туширибу зор қақшатиб ўлдирди. У ернинг сувидан ичиб кўрмасдан тупроғини йўқлик шамолига совурди. Ота лашкарни хароб айлади. Ўғли дарвозаси оловини тупроққа айлантирди (ёндириб кул қилди). Бу пасткаш дунё Золимнинг иши шу: гоҳ сенга сут тутади, гоҳида — қон. Подшоҳ ёки лашкар бўлмагин, ажалдан қутулолмайсан.
Ўнгхон Тобонхон амирлари қўлида қатл этилгандан кейин ўғли Шингун бу мўсибатдан қочиб, Тибат диёрига келиб тушди. У ердан Кошғар томонга кетди. Ул диёрга етишгандан кейин, ул мулк сувидан ичишга ҳам улгурмасдан кечиб турган айём тамоман хорликда обу тупроғидан ул мамлакат подшоҳининг қаҳри оташидан кўзлари ўйилиб, замон хокдони билан яксон қилинди. Керойит эли ва қавмининг қолган-қутгани соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам фармони хаттига итоат бошларини қўйиб, итоат гарданини итоат амрига қўйдилар. Бу зафар асарли фатҳ содир бўлгач мўғул қавмларининг соҳиби лашкар кўпчилиги ҳар мамлакатдан унинг мулозаматига шошилди-лар. Ул мавзеъда бир неча кун хотиржамликда айшу шикор, истироҳат билан машғул бўлдилар. Шундан сўнг ўз асл юртларига қайтиб келиб жойлашдилар. Назм (мазмуни):
Темучин керойит юртини олиб, мардлик билан ҳам сипоҳи, ҳам вилоятини қўлга киритди. Қаттиқ жангдан холи бўлгандан кейин, у ерда бироз ов қилди. Ўша атрофни кезиб, ўз юртига қайтди. Шуҳратли ғалаба ва улкан бахтга эришиб, улуғ Тангри иноятига сано ўқиди,
Бу воқеа ҳижрий йилнинг 599 санаси, туркча тўнғиз йилида воқеъ бўлди. Темучин қоон ул вақтда 49 ёшда эди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ МУКАРРАМ САЛТАНАТ ТАХТИГА ЧИҚИШИ ЗИКРИ

Соҳибқирон аъзам музаффар ва мансур бўлиб ўз асл юртига қайтганда ҳақ таолонинг соҳибқирони аъзамга каромат қилганидек, улкан фатҳ салобати теварак-атрофга тез ёйилди. Ўша диёрда бўлган мўғул қавмлари, элу улусининг кўпчилиги тоат ҳалқасини итоат қулошга илиб, Найман мавзеъида ўрнатган соҳибқирони аъзам тахти поясига келдилар. Барча мўғул сардорлари ва хонлари (в. 43 а) соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззамнинг тахти қаршисига келиб, тиз чўкиб, хонлик муборакбоди ва жаҳонбонлик олқишини бажо келтирди-лар. Назм (мазмуни):
Улуғ соҳибқирон Темучин, турк авлоди подшоҳлари-нинг шоҳи саодатли; ғалаба йилида; ҳокимлар қатл этилган йили шоҳлик тахтига чикди. Тангри лутфи яа тавфиқи ила тахтга ўлтмрди. Шоҳ бўлган чоғда бири кам эллик ёшда эди.

НАЙМАН ПОДШОҲИ НАЙМАНХОННИНГ СОҲИБҚИРОНН АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМ БИЛАН АДОВАТИ ЗИКРИ

Найман ҳокими Найманхон Темучин қооннинг истилосидан хабар топгач, жанг асбоби ва мўғул лашкарига қарши ҳозирлигини кўра бошлади. Ўйрот (тотор, дақиқ, макрит ва жомуқа қавмлари, Назм (мазмуни):
Темучин қоон Хизмати учун найманлар билан ҳамма ёр бўлди.
Найман хон анкит хони Олоқуш Сакин ҳузурига чопар жўнатиб, уни хабардор қилди. Назм (мазмуни):
Шуни билгинқи, заминимизда бир сарв шоҳлик мақоми-дан лашкари билан жой олди. Сен нодон бир мулкда икки подшо бўлишини раво кўрмайди, деб ўйлайсанми. Бугун Олоқуш ёрдам берадиган бўлса, Темучин қаерда подшолик қилади. Мендан мададни дариғ тутмаслик лозим. Ўзим тиғ воситаси билан чора кўрурман.
Олоқуш хушманд ва ишбилармон бир хон бўлганидан, бу хабар унга етиши билан Нуридош деган бир амирини Темучин ҳузурига жўнатди ва уни бу маънидан хабардор этди. Назм (мазмуни):
Вафодорлик қилиб Олоқуш Темучин ҳузурига Нури-дошни жўнатди. Нуридош Темучин ҳузурига борди. Кўринишга бир чўлоқ той олиб борди. Олоқуш ёнидан элчи бўлиб, тилини қурол қилди. Найман айтган яширин гапларни Темучинга бирма-бир сўзлади. чин ўртасида аҳду омонлик пайдо бўлди. Олоқуш ундан кўнгли тусаганча мадад олди. Кейин анкит (қавми) сипоҳ билан келди. Қисқаси, найман шоҳга эл бўлди. Олдин шоҳ Най-манхоннинг макридан огоҳ бўлган бўлса ҳам, узуқ-юлуқ гапларидан, унинг ишини ҳал қилишга шошилди.
Бу бобда Темучин қоон фарзандлари ва амирлари билан маслаҳатлашди. Ўша маҳалда Қарочор нўён тиз чўкди. Назм (мазмуни):
Жангда шоҳнинг қўли устун бўлганда билгилки, душманга шикаст етгуси. Пок тангри ғалабадан сенга нишона берибдими, душман сипоҳидан қўрқма. Бир танга тангри мададкор экан, юз мингидан андеша қилма. Қарочор бу гапларни деди, қоон эшитди ва унинг раъйини қабул қилди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ НАЙМАН ҚАВМИ ПОДШОҲИ НАЙМАНХОН ИБН ИНОНЧХОН БИЛАН ҚИЛГАН ЖАНГИ ЗИКРИ

Жумодус-соний ойи ўрталари, санаи 600 йил ҳижрий-да, туркийчада сичқон йил соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам найман подшоҳи Найманхонга қарши жангга киришди. Ўша ўртада ўта шиддатли жанг бўлиб ўтди. Ўша жангда Найманхон ибн Инончхон лашкари кўпчилик сардорлари билан бирга қатл этилди. Назм (мазмуни):
Олийнажод жаҳонгир Темучин Найманхон билан жангга киришди. Ой бошларигача ўз ўринларида турдилар, Калта-кайда. Ўктой, ул номдом ўғлон, шу ердан ясов тузиб жангга киришди. Ясовул аванғору жавонғорга ҳужум қилди. Бўлинсин, лашкар, деб буюрди. Ҳар қисмига меҳтар тайинланди. Буронғорга дабдаба билан Қубилой, Нўён ва Жабани, аванғорга Чиғатойни тайинлади. Жавонғорни эса Ўктойга берди. Ғўлнинг туғи ва сипоҳини Жўжига берди. Тўлини букжавон ғорига тайинлади. Қарочорга бустунғори-ни берди. Ўқчунғорга сипоҳи билан ўзи келди. Барча қўшинлар қўнғур (рангда) урушга шай турди. Шу тартибда оғир ясов ҳаракатга келди. Сийнани кавловчи (найза) тиккан балиқ сингари эди.
Калтакай мавзеидан Найманхон ибн Инончхон найман билан жангга отланганда соҳибқирон лашкари Қорачор нўённинг маъқуллаши ва ишбилармон оқсоқоллар маслаҳа-ти билан (в. 44 а) етти қисмга бўлиниб, соҳибқирони аъзам амри билан шаҳзода Тулини барча серғайрат ёшлар, қаҳру ғазабга тўлиб- тошган баҳодирларга бош қилиб булчунғорга қўйилди. Қубилай нўён ва Жаба нўённи лашкар буронғори-га: унга ҳамроҳ қилиб тажрибали баҳодирларни, лашкарларга шикаст етказувчи кишиларни манғлойга ировул учун тайин қилди. Шаҳзода Жўжини ўз ўрнига соҳибқирони аъзам Чингизхон муаззам туғ ва алам остига, лашкарнинг қалби ҳисобланмиш ғўлга тайинлади. Чап қўл бўлган ва уни майсара ҳам дейдилар, аванғор сардорлигини шаҳзода Ўктойга муқаррар қилинди. Форсийда камингоҳ деб аталувчи бустунғор сардорлигига Қорачор нўён қўйилди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўзи барча қўнғур сафдарлари ва соқа деб аталувчи ўқчунғор баҳодир диловарлари билан бирга тўхтовсиз равишда жангга равона бўлди. Назм (мазмуни):
Булчунғорга шаҳзода Тули, тепаликка қараб ойнадек равон бўлди. Юзи аксидан, лашкар пайкари жавҳар сингари пўлат (совут)лидек эди. Фалак мартабали шоҳ фармони билан Қубилой ва Жаба нўён сарафроз бўлди. Улар одатдагидек манглайда келишарди. Чиғатой шоҳ аванғорда келарди. Ўктойнинг йўли булжунғор эди. Шаҳзо-да Жўжи ғўлда туғ остида ўнгу сўлига қараб келарди. Шундай дабдаба билан лашкар равона бўлди. У томонда Найманхон бундан хабар топди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам сон-саноқ-сиз лашкари гарду ғубори найман подшоҳи Найманхон кўзига узоқдан кўрингач, амирлари билан маслаҳат қилиб, деди: Яхшиси, биз бир неча манзил чекинамиз. Чунки уларнинг отлари ориғдир. Ҳар ҳолда пайдар-пай чопсалар ортимиздан йўлда ҳолдан тоядилар, отлари йўлдан озиб, тарқаб кетади. Шунда биз улар билан жанг бошлаймиз. Албатта, мағлуб бўладилар ва қочадилар. Назм (мазмуни):
Унинг тадбири тўғри бўлгани билан тақдирнинг хоҳлагани бўлди.
Найманхоннинг Қўзи Субож номли бир амири бўлиб, ёшлигидан Найманхон ҳузурида улғайган эди. У деди Найманхонгаки: «Отанг — Инончхон». Назм (мазмуни):
Бир кун ҳам жангдан бўшамасди. Бирор кишини ҳам ортидан таниб бўлмасди. Хотинни дилинг тортгани билан, сендан эрлик бўйи келмасди.
Ғазабли кишидан буни эшитиши билан, сўзамоллик билан жангга киришди. Ботирларни қўзғади, сафни кўтарди, денгиздек жўшиб кафини лабга босди (ва деди): бугун бир жанг қилайки, жаҳонда мендан ёдгор бўлиб қолсин! Бутун улуснинг жам бўлишини буюрди. Жангга чорлаб бурғу ва ноғора чалди. Шу пайт булжунғордан сипоҳ чиқиб келди. Тули қолганлар ичида оймонанд эди. Найман хонй булчунғорга дуч келди. Шоҳ, шоҳ, деган овоз билан отлар юлдуздек чопа кетишди. Булчунғорга мадад учун най-манлардан Қўзи буронғордан ғазаб билан чиқиб келди. Кутилмаганда манглайда дабдаба билан Қубулой ва Жаба нўёнлар пайдо бўлишди. Арғумоқни ўйнатиб жойларидан қўзғалдилар, қўлларида ажалдек яланғочланган қилич, отлар туёғидан замин чок-чок бўлди. Чанг-тўзон оСмон фарқигача етди. Икки манглай бир-бири билан тўқнашди. Бир-бирига тенг румиёна уруш қилдилар. Қубулой Қўзи бўлди, мардларнинг марди. Ғор ташкарисида уруш қилди. Қубилай нўён мадади билан Жа;ба юз дабадаба билан етиб келди. Номдор ботИр Қўзи нарра шердир. Икки ботир мард устида ғулув кўтарди. Ҳар икки томон жанг мардлари хайрихоҳлари жон фидо қилишда ғулув кўтардилар. Жанг майдонида кўплар йиқилиб қолди: қўл-бош, оёқ, тан бир-биридан жудо. Шу вақт ғўл ўз кучини кўрсатди: Аванғор ва жавонғорга бош бўлди. Чиғатой аванғордан от суриб, Ўктой Жавонғордан тулпор ўйнатиб, калбда Жўжидек шаҳриёр сипоҳи улкан соябон остидан жой олди. Лашкар ортини қўриқлади. Бу хайриятлик иш эди. Шу лаҳзада Кушлук от чоптириб, Кишасп олови сингари қиличини ялов қилиб, кўтариб келди. Бошга, елкага, қўлга, белга қилич тортиб, ҳар жойдан дарича очарди. Ботирнинг бошида ялов бўлма-ганда эди, икки бора унинг отини қалам қиларди. Баногоҳ, Юсубуко майдонда пайдо бўлди. Ҳамма уни олқишлар билан кутиб олди. Мағрур ботир Қорачор нўён бу-стунғордан яшиндек от чоптириб келди. Унинг тиғи дамини кўрган ҳар киши ҳаётидан умид узарди. У найманлар фарёдини чиқарди. Палангдек сакраб, ўкириб, ул базмда ботирларни ёриб ташларди. Мисли шер ҳўкизни ёргандек. Нўёндан бу каби жангни кўриб, Найманхон ўзи билан ўзи бўлиб қолди. Ўз отини елдириб, нар аждаҳодек майдонга кирди. Кийикни кўрган йиртқич сингари найзадек қаҳридан ёлқин чиқарди. Шамшир яланғочлаб, кафида тутиб, янги ой сингари фитна туғдирувчи (шамширни). Уруш дашти томон сурон солди. Одамлар танасидан қўли, боши, оёғини жудо қилиб, боши, бели, орқаси, қорни демай (қилич солиб), ёриб ташлар, ғам емасди. Шу вақт соҳибқирон Чингиз чексиз ўкчунғорга кўтарилдй. Тўхтамай тулпорини йўрттирди. Уруш денгизида наҳангдек, рикобида Қўнғур жиловма-жилов (келарди). Найзаси чўпига яловини ўраб олганди. Чумоли ва илон кўзини тикувчига, тулки овловчи шер намояндасига, барча бош рикоб хизматига, барча қиличкаш-лар офтоб юзига чанг солишга от солдилар, барчаси, соҳибқиронга жон фидо қилишга қодир эдилар. Тўхта-масдан шовқин солиб етиб келдилар, фидокорлардек жангга кирдилар. Жўжига деди: «Сен туғ остида қаттиқ тур; ноғора ва буғни чалдириб тур. Ман бугун бир гуруҳ лашкар билан жанг қилуримни кўргин. Найман шоҳининг додини бе-рурман, бугун у мендан омон қутила олмайди!» Шуни деб отини йўрттиради ва Найманни таъқиб этди. Ҳар икки томондан жанггоҳда икки дарё сипоҳ қайнарди. Бири қилич урган, бири найзадор. Бошқаси бонг билан қалқонга табар уради. Бири отилган ўқни шона қилур, гўё қалбда тош ботгандек Бири балорагдан бош қопқоғин очар, Сулаймон бошига миғфар кийгандек. Бири тўғрини — ҳам, ўнгни чап қилди. Кўздан говсар ясамоқ бўлди. Бири уриб кўзин чиқармоқ бўлди. Зеро, у эндигина дунё тўғрисида эшитди. Ботирдек жанг қилиб, бири жигарин чок этди. Бири баданига ханжар қадалди. Бирининг қўлида олтинлтишли хашна. Кўз мижаси каби мўлжали аён. Бири жон ҳолатда наъра тортди. Ўз осойишини деб ўзини бир четга тортди. Бири бошқасининг жавшонин олди. Ўзи жон ҳолатда титраб-қалтираб. Бирини зувпин билан қорнини ёрди. Жангдан бурун жони чиқиб, бири Худдек бошини олди. Тани, қони тупроққа қорилди. Бири душмани камандига бош берди. Бири тилкаланиб жон берди. Бирининг бошидан қон селоби пишқириб оқди. Найман ибн Инончхон ғазабли шердек чопарди. Хафтонидан бир этагини чикариб, сипоҳ қалбига от солди. Қиличу найза, ўқу табардан душман гоҳ арраланар, гоҳ пораланарди. Бу майдонда шундай саваш бўлдики, кўк гумбази кўзидан қонлар оқди, шер ва қоплондек икки ботир жанг қилди. Тиғидан ҳэм ўлик, ҳам тириклар устида Кушаспдек олов сочди. Ҳавони тосдек қора, замин қўтос ғажигандек бўлди. Тўзонидан кундуз қоронғу бўлди. Жангда Найман яраланди. Тани жонсиз-дек заиф бўлиб ҳолсизланди. Отининг қуйруғига икки қўли билан суяниб, жисмдан руҳ чиққандек жангдан чикиб кетди.
Лашкарлар ҳар икки томондан саф тортиб, адоват қиличларини ялов қилиб, бир-бирларига (в. 46 а) етишди-лар. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам тўнғич ўғли шаҳзода Жўжини лашкар қалби бўлган Ғулда ўз ўрнига туғ ва ялов остига қўйиб, ўзи лашкарлари ортидан жанг майдонига йўналди. Иккала лашкар тарафидан кўркалар урилиб, бурғу тортилганда жангга кирилди. Гўё қиёмати сағир бошланди, дейсиз. Ботирларнинг ҳой-ҳуйи, жангчи-лар ур-йиқит овозлари осмони фалакка кўтарилди. Каллалар гўйдек, қўллар чавгондек диловарлар майдонида юмалаб ётарди. Бу мағлуба жангда Найманхон ададсиз жавлонлар, мардона ҳамлалар қилди, ўликлардан пушталар ҳосил қилди. Охир-оқибатда ўқу табар, тиғу ханжар баданга ҳалокат фатрокида умид камандидан юз чок гул боғлади. Кўплаб қон оққани ва заифлик шиддатидан бадан забун бў-либ, таковар ёлини жон оғушига тортди. Майдондан юз ўги-риб, ўз амирлари билан бирга тоғ тепасига чиқиб кетди. Назм (мазмуни):
Найман тоғ тепасига ялов қадаганда аъзойи бадани оррм рлгандай , бўлди. Унинг амирлари дедилар: «Аё саодатли донгдор шоҳимиз, сен булут каби тоғда ўрнашдинг, шоҳлар тошдан бўлагига яширинмайдилар. Сен тоққа қилич солмоқ бўлсанг, нега тоғ тиғига хобгоҳ ясадинг?» Най-манхон кўб жойдан яраланган эди. Жавоб бергудек ҳолатда эмас эди. Шунда Қўзи меҳтарларга қарата деди: «Эй, олийжаноб номдорлар, шоҳ жафолар заҳмидан ўлмокда. Унга вафо қилмоқчи бўлсак, ҳаммамиз бир бўлиб, ёвга ташланайлик. Найманхонни тинч қўяйлик. Улар пастга тушдилар. Нарра шердек жангга кирдилар. Улар жангда ҳалок бўлдилар. Шоҳ уларга қараб: офарин айтарди. Ким шулар каби меҳтарларга эга бўлса, сонсиз душман унга ҳечдир. Найманхон тирик қолганлар жонидан умидини узади. Ўша тун мўғул сипоҳи барчасининг тириклик дарахти йиқитилди. Дунёдан бехабар Найманхонни ташлаб кетгач, яраларидан қон кетавериб, ҳолдан тойди. Яраси кўплиги ва кўп қон кетганидан Найманхон танидан жони чиқиб кетди. Бу дирамгоҳ (очкўз) танидан жон чиқиб кетди. Лекин, шоҳлар каби яқинлар ва сипоҳига Наймандек ғамхўр шоҳ бўлмади. Дунёдан элини ташлаб хон ўлмаганди. Ҳар икки шоҳ сипоҳй ҳашами билан, оламдан кўз юмдилар. Най-манхон сипоҳи томонидан ўлдирилгач, Кушлук майдонни ташлаб йўлга тушди. Бунга парво қилмай, яшиндек ўз амакиси томон жўнади. Амакисига отаси ўлимидан хабар берди. Ғуссадан сайрни йиғиштириб қўйдилар.
Найманхон ўша жангда кўп жойдан оғир заҳмдор бўлиб, танидан қон кўп кетиши туфайли барҳам еди. Унинг амирлари иттифоқ бўлиб унинг сипоҳсолори Қўзи баҳодир барчаси жангда ўлдирилди. Кушлик, Найманхоннинг ўғли елиб амакиси Буйруқ ҳузурига борди ва воқеадан уни хабардор этди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ МАКРИТ ҚАВМИ ПОДШОҲИ ТЎҚТОБЕКИ БИЛАН ҚИЛГАН ЖАНГИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам Найманхон билан бўлган жангдан фориғ бўлиб, найман қабилалари ва қавмлари, Найманхонга тобеъ (халқ) ларни ўзига мутеъ ва фармонбардор қилди. Ўша кезлар макрит хони Тўқтобеки саркашлик ва гардантоблик кўрсатиб, мухолифлик изҳор этди. Шу сабабли соҳибқи-рони аъзам Темучин қоони муаззам унинг диёри томон юрди ва бир ҳамла билан макрит подшоҳи Тўқтобеки лашкарини тор-мор келтирди. Назм <мазмуни):
Уруш бонги бир нави тиндики, Кўҳи Қофдан семурғ учиб кетди. Жанг майдонига тулпорини сурдики, унинг гарди ой рухсоридан бўса олди. Ботирлар жилавни қўйиб бердилар: Тўқтобекини гаровга чорладилар. Найза ниши ва қилич селпиш билан баданларга ниқтай бошладилар. Отилган ўқ чийиллаши ботирлар қулоғида ювилиб, рангсиз ҳолда қолди. «Жар-жар» садолари сарсари ўйнаб, лашкар бошига келиб сингарди. Ботирлар этаги, ёқа ва зиреҳидан юзлаб чок(гиреҳ)лар жонда очиларди. Каманд ҳалқалари сиқуви саф бузувчи девлар каби бандга туширарди. Маст паҳлавонлар қўлидан оёғигача Тўқтобек сарпанжасидан шикаст топарди. Жангдан умид қўлини ювиб, лоф майдонидан пушаймон бўлиб чиқишарди. Ўз бошини олиб бир чеккага судраларди. Уни бу маъракада бошқа кўрмас-дингиз. Сабабсиз бўлмаган бу ҳамласида Темучин жанг майдонида Тўқтобекининг эсини олди, гардини чиқарди. Макрит қавмининг барчасини ўзига эл қилди.
Тўқтобеки Темучин жангидан дил олдириб қўйгач, қочиб, ўғлини олиб Найманхоннинг биродари Буюруқ ҳузурига келтирди. Соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам ул ердан тангит мамлакатлари сари йўналди. Ул мамлакатни Қошин ҳам дер эдилар. Назм (мазмуни):
Шоҳ Макрит (қавми) ишидан тинчигач, тангит (қавми) ўлкасига қўшин тортди.
Йўл асносида соҳибқирон аскарлари қалъада берки-ниб ётган Тойир Осунни қўлга олиб, соҳибқирони аъзам ҳузурига келтирдилар. Қошин (шаҳри) га етганда унинг қалъасини қаҳран бўйсундириб, ер билан яксон қилдилар. Назм (мазмуни):
Қошин вилоятини босиб, ғорат қилди, кўплаб молу мулкни қўлга киритди.
Темучин қоон эл бўлган қавмларни лашкарига қўшиб олди. Қаттиқчилик ва заҳматдан уларни осонликка ва неъматга етказди. Саркашлик қилган ҳар бир кимсани қавми билан тиғдан ўтказди. Токи шу йўл билан турку мўғул қавмлари ва улусини ўзига эл қилгай. Уларга эл олдида ёрлиғ ва пойза бериб, уларни нўён, ҳазора, сада, панжа унвонларига кўтарди. Ҳануз ўша насақ барча муносиб дастури билан улар авлоди ва зурриёди ўртасида боқийдир.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ТЕМУЧИН ҚООНИ МУАЗЗАМНИНГ ҚУРУЛТОЙ ЧАҚИРГАНИ ВА ЧИНГИЗХОН ЛАҚАБИНИ ОЛГАНИ ЗИКРИ

Муборак ражаб ойи (в.48 б.) сана 602 ҳижрий, мутобиқи борс йилида Жамшед наййири аъзами Офтоб шарофатли ва ожизлар бошига ҳашамат байроғи ва азамат яловини кўтарган бир вақтда ва табиат султони мансуб қувватларини боғ-роғларга оройиш бериш учун фармон берганда. Назм (мазмуни):
Тоғу тошда баҳор хуррамлигидан гулу лола бўй ва ранг таратарди. Чашма лаби ва ўтлоқ юзи севгили ёр юзи ва лабидек бўлган эди. Тоғу даралар гулу лола билан қопланган эди. Гулу лола даҳани шудринг (жола)га тўлганди. Замин кўм-кўк, замон хуррам эди. Жаҳон соҳибқирони буюрди: оқ байроқ тикишсин; сипоҳ Тангри иқболидан зафарга машг кўргуздилар. Ҳар чеккадан қурултойга йиғилишсин. Қоҳину улуғлар саройга келишсин. Соввун келтириб соврун ейиша-ди; суюрғол кўрурлар, ўрун олурлар.
Соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам қурултойга тайёрлик кўришга фармон бергандан кейин, ҳар томонга, элу улусларга эвундовчиларни жўнатди. Аммо, мўғул луғатида улкан жамъият ва азим тантанани қурултой дейилганидан, шундай қилинди. Соҳибқирон амри билан унинг барча фарзандлари, амиру нўёнлари ва жамеъи аркони давлати тўққиз пояли оқ туғни гардунга соя солиб турган пойтахти даргоҳига қададилар. Атроф-теваракнинг барча халқлари тумон, ҳазора, сада, панжалар ҳар бири ўз рутбасига биноан соввун келтиришди ва соврунлар олишди. Соҳибқирони аъ-зам суюрғолларидан ўз миқдорларига яраша 12 қўрда ўрин-ларига ўлтирдилар. Шул вақтда Хусрави гетиситон ғояти бахтиёр ва комронлигидан жаҳонбонлик тахтига ўлтириб, шаҳриёрлик тожини комкорлик бошига қўйди. Хонлик сари-ри, хоқонлик тахтига ўрнашди. Мажлис ҳозирлари, мўғул элу улуси, оғаю ини, ота ва ўғил, кичигу улуғ мартабаларйга мувофиқ тиз чўкиб, ўлжомиш ва тобуғ кўргуздилар. Барча-нинғ тили дуою сано учун очилиб, таъзим қоидаси, иззат икром йўриғини бажо келтирдилар. Назм (мазмуни): Соҳибқирони Темучин амри билан унинг даргоҳига коҳину аслзодалар йиғилди. Шоҳ қурултойига келдилар. Ҳар томонда сипоҳийлар саф тортишди. Кўрага сози ва буғчи дамидан, туғчи кафидан (туғ) тушиб кетди. Оқ туғ тўққиз поя юқори кўтарилди. У нур сочувчи офтобдек дарвозадан товланади. Бахти бедор Темучин саодатли тож кийиб тахтга ўлтирди. Ҳар томондан буғчи ва улжорчилар келиб тиз чўкдилар. Жарчи устига жарчи (чақирарди). Мўғул элу улуси қавмларидан оға-ини, отаю ўғиллар хосу авом саройга келишди. Издиҳом (кўп одам йиғилгани)дан кичикроқ маҳшар бўлди, деярли. Ясовул халқни ҳар тарафга ўтқизиб, саф торттирди. Халқ қурултойига ҳар тарафдан жой олди. Аванғору жавонғорга ўн икки қатордан саф тортишди. Ясовул ҳар бир сафни қўрларга ажратди. Унинг ишига оқиллар таҳсин ўқиди ва маъқуллади. Бу саф тортган юлдузлар шоҳ учун эди. Олам маҳтоби (ёруғлиги) ой туфайли бўлганидек, Ақл кучидан офаринга сўз очдилар ва халқ унга таъзим қилди. Келганларнинг барчаси унга дуо ва сано ўқирди.
Соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам хонлик тахтига ўлтиргач, даргоҳ халқи ва сарой аҳли 12 қўр ўринда саф боғладилар. Халойиқ издиҳоми ғалаёнидан ўз ўринлари-га ўлтирдилар. Айтишларича, ўша кезларда ул ноҳияларда бир киши бўлган, аср бадлойларидан, уни мўғуллар тибб тангри деб атаганлар. Ўзбак улуси Яланғоч ота дейишарди. Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз шу ондаёқ воқеъ бўларди. Унинг ҳақида айтишадики, тоғу тош дараларда яланғоч кезаркан ва совуқ шиддатидан ва иссиқ ҳароратидан асло ва қатъан ибо қилмаскан. Ҳеч ким билан алоқа қилмасди. Турли лаҳжаларда сўзларди. Халққа тушунарли бўлган ҳар бир сўзи, албатта шу заҳотиёқ амалга ошарди. Шу бир лаҳзанинг ўзида ҳам йиғларди, ҳам куларди. Баногоҳ, ул ҳазрати оллоҳ жолиси маҳзуби наъра урганча ва йиғлаганча ва ўйинга тушганча ўша тўпланганларга яқинлашиб, ёнидан ўтган ҳар бир кишига қадимий одат бўйича (в 486) ўзича нималардир деб соҳибқирон дарбори эшигидан кириб, соҳибқирони аъзам Темучин қоони муаззам тахтига яқинлашар, айтардики, ҳаққи субҳона ва таоло бу кеча мени хабардор қилдики, рўйи заминнинг аксарини Темучин ва унинг фарзандлари ва хешларига топширурмиз. Кўплаб азимуш-шаън подшоҳларни унинг поймоли ва забуни қиладурмиз. Барча улкан маликлар ва муаззам султонларни унга мутеъ ва қарам қилажакмиз. Энди унга Чингизхон деб ном қўярмиз. Минбаъд сен ўзингни Темучин демасдан, мазлумлар додини золимлардан асрагайсан. Назм (мазму-ни):
 Бор эди бир хушхулқ келиб чиқиши мўғулдан Тиб тангри деган. Яланғоч, макони тоғ эди. Совуғу иссиғдан тани чиниққан. Ҳеч ким унда тўн кўрмаган. Шоҳми, гадоми ёнида бўлганини билмайди. Гоҳ йиғлаб, гоҳ кулиб юмуши билан банд бўларди. Узуқ-юлуқ гаплар айтарди. Тутган йўли зоҳирда тескаридек. Лекин деганлари қазо одамлариникига ўхшайди. Соҳибқирони бузург, барча турк саодатлилари бошлиғи Темучин қурултойга чорлаган бир вақтда, мўғуллар тезда тўпландилар.
Суюрғол совруни ва қўрдан ўрин олиш учун сардорлар баланддан ўрун олдилар.
Ясовул даргохда ясов ясаб, ўрин учун нишон талош эди. Халқ қўр тортиб бўлгач, пишқирганча қандайдир Тиб тангри етишди. Ўйнаб, кимга яқинлашса, бир сўз деб, боргохдан чиқиб, шоҳ ҳузурига кирди. Деди: «Кеча Тангри менга хабар бердики, жаҳонга янги насоқ қилурман, жаҳон мулкини Темучинга бергум. Унга Чингизхон номини берамиз. Олам подшоҳларини унга тобеъ қилурмиз. Қўр тузган вақтингдан бошлаб, шуни билки, тангри сенга адолат қилиб, кўпчилик мулкларни сенга берди. Энди сен яловингни баланд кўтариб, одил қадам ташла. Золимлардан мазлумлар додини қутқаз. Келиб чиқишинг гадо бўлса ҳам жаҳонни нопоклардан тозала, фосикларни йўқот. Айш аҳли косасига тупроқ ташла, хашакка тортинмай ғазаб ўтини қўй. Саркашларнинг бошини кўм, жаҳонни нопок жинслардан тозала, Подшолар боши оёғинг тупроғи бўлур. Худо жойингни подшолар тожида белгилайди. Тангри номидан айтаман сенга бу розни, Ҳақ амридан чиқмагин, сени Чингизхон деб атайман. Энди Темучин эмассан». Бу гапни эшитганлар эгилиб, ер ўпдилар. Ҳаққа илтижо қилиб, пешоналарини ерга теккизди-лар. Мадҳ этишга бошладилар, ғулғула кўтардилар. Ҳамма уни шундай (Чингизхон) атай бошлади. Шу янги ном билан табрикладилар. Гумон аҳлидек сўз ўғриси бўлма. Шуни бил соҳибҚйрон Темучин. Осмону замйн танғриси ҳукми билан шу дамдан Чингизхонсан. Шу жиҳатданки «Чингизхон»нинг маъноси туркийда шоҳлар шоҳи деганидир.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ НАЙМАН ПОДШОҲИ НАЙМАНХОННИНГ БИРОДАРИ БУЙРУҚХОН УСТИГА ЛАШКАР ТОРТИШИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам қурултойдан фориғ бўлгач, дарҳол найман подшоҳи Найманхоннинг биродари Бутуқхон томон ҳаракат қилиб, илғор томон шошилди. Уз хослари билан Буйруқхон шикор қилувчиларни томоша қилиш билан машғул, замона ҳоди-саларидан ғофил бўлган пайтда соҳибқирони аъзам лаш-кари ўша саҳрода унга яқинлашди. Шикордорларини ўраб олиб, қўмарға ташлаб, ажал домига асир қилдилар. Назм: (мазмуни):
Яшин чақнаши тангри ҳукмидан, шикор жойида хослар учун ҳўкизларга тоғу дарада ҳужум қилди. Йиртқич шер қили-ғидан бехабар шерлар чангалига тушди. Кўзи очилгач у ер-да кийикдек сўйилди. Жони чиқиб, тани гурсиллаб ерга тушди.
Буйруқхон қатл этилгач, барча хотину болалари, гала ва сурувлари ғоратга кетди. Бу воқеадан хабар топгандан кейин Кўшлукхон дили амакиси ғамига тўлиб, Тўқтобеки, макрит қавми подшоҳи ҳузурига жўнади. Тўқтобеки соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга қарши урушишдан қочишга қарор қилган ва Буйруқхонга яқин жойларда яшаб юрарди. Қўшлук-хон Тўқтобеки билан бирга қочдилар. Ўша кезларда тангут аҳ-ли яна мухолифлик қила бошлади. Сохибқирони аъзам бундан хабар тогшб, улар диёри томон йўналди. Назм (мазмуни):
Ҳамма адоват қиличини яланғочлади. Яна Тангут (қавми) аҳилликка хилоф иш тутди. Бу гап соҳибқиронга етдики, тангутлар сенга қарши қўзғолибди. Соҳибқирон Чингиз шу лаҳзадаёқ тангутларга қарши ҳисобсиз лашкар тортди. Қисқа вақт ичида уларнинг ишини саранжом қилди. Уни Валихон чорлаган эди. Тангутлар ўлкаси бутунлай таслим бўлди. Ундаги барча чўпонлар, подалар унинг қўлига ўтди. Ғазаб билан хунрезлик қилди. Қирғиз номдорлари Чингизхонга бўйин эгиб, пешқашлар билан келдилар ва шоҳ итоатига шай турдилар. Шоҳ қирғизу тангут устига юришдан қайтгач, унинғ сипоҳи саноғига етиб бўлмас даражада кўпайиб кетди.
Соҳибқирони аъзам Тангут мамлакати ишларини саранжом қилгандан сўнг қирғиз диёри сарҳади сари йўналди. Ул ерга етишгандан кейин қирғиз қабилалари бузурглари барчаси пешкаш ва соврунлар тортиб, тобеълик қадамларини итоат жодасига қўйдилар.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОН МУАЗЗАМНИНГ МАКРИТ ҚАВМИ ПОДШОҲИ ТЎҚТОБЕКИ ВА НАЙМАН ПОДШОҲИ НАЙМАНХОННИНГ ЎҒЛИ КУШЛУКХОН УСТИГА ЮРИШИ ВА УЙРОТ, ҚОРЛИҒ ВА УЙҒУР ҚАВМЛАРИНИНГ БЎЙСУНДИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам тангут ва қирғиз ташвишларидан қайтди. Унинг сипоҳи сону саноқдан ташқари кўпайди. Қиш фаслида барча ясов ва лашкарларини тўфондек Тўқтобеки ва Кушлук трмон тортди. Назм (мазмуни):
Макрит қавми шоҳи Тўқтобеки шердил киши эди. Ботирлар хунидан эди чоғари. Самур терисидан эди лашкарининг кийгани. Ўлкаларда фитна қўзгарди. Ҳийла қилиб жангдан қочарди. Бу борада Кушлукдек илдам эди. Ардиш сарҳадида хавфсираб кезарди. Шаҳаншоҳ жим, мўру малахдек сипоҳининг у билан иши йўқ эди. У қўзғолиб, Тўқтобеки ортидан равон бўлди. Йўл асносида ким олдин етиб келса, уни ўқдек яширарди. Бу юришда зафарли шоҳ уйрот қавмидан қўловуз танлаган эди.
Урушлар билан тўла бу юришда йўл асносида баланд мартабали шоҳ сипоҳининг гарди уйрот қавми устига етишди. Уйрот қабилаларининг барча сардорлари (в 50а) итоат камарини белларига боғлаб, соҳибқирон қаҳри камонидан тўғри ўкдек қочиб, ўз нусрат фавжлари кешига етишдилар. Соҳибқирон зафарасар лашкарига йўл кўрсатиб Макрит қавми подшоҳи Тўқтобеки ўрдуси сари етдилар. Лашкар дарёси Гаравгоҳ ва Говсар мавжидан жўшга келди. Тиғ зарбининг суви мавжи ва найза тиғи талотуми шундай баҳодирлар томирин қирқардики, кўз ёши қонини ноком диловарлар мужгонидин оқизарди. Ўша мавзеъда бир қазо ва қадар хонаси камонидан ўқ чиқиб, Макрит подшоҳи Тўқтобекига етди. Жисмидан руҳ қуши учди. Назм (мазмуни):
Икки лашкар денгизи тўлқинланиб, Гаравгоҳ мавжини авжга миндирдилар. Ботирларни барқуба ва говсарлар билан тўлқин каби қирғоққа сурдилар. Симоб рангли шамширлар селпинишидан бошлар қошга қадар қонга ғарқ бўлди. Ўша жанг куни камонлардан отилган қаҳр каби ўқлар учиб, қалқон сиртидан юзларга бориб санчиларди. Қора лашкар сафини бузарди. Тўқтобеки ботирлари орасида мардликда бири ўзини кўрсатди. Тепаликлар оша от сурди ҳар томонга, Лекин бу ажал билан ўйнашиш эди. Қалқонингга ўқ агар тегса, билки жигарингга ҳам тегади. Агар тешиб ўтиб юракка тегса, бир йўла ишингни ҳал қилади. Қазо қўнғурлиги у жанг майдонида белак билан жонларга чукур қазиди. Ногоҳ Тўқтобеки камоннинг икки зоғига дучор бўлди. Ки-йикни кўрган паланг каби, ўз оти унинг заволи бўлди. Чочий камони икки қулоғини сийпаб, бармоғини елкасига тиради. Қазо ўқи шастидан бир йўла чиқиб, Тўқтобекини бақо дун-ёсига жўнатди. У ерга қулади, қон пишқирарди. Макрит қав-ми ҳаммаси фиғон тортди. Элу улусидан фарёд кўтарилди. Жанг майдонида кадарни қазо дейишди. Шер билан оҳу олишганидек, ясовул ўзини дардга дучор қилди.
Йилон йилига мувофиқ келувчи 605 йилда Тўқтобеки эли (в50б) аксар лашкари диловарлари ҳамроҳлигида қатл этилди. Макрит қавмининг қолган-қутгани Соҳибқирони аъзам лашкари томонидан ўраб олинди. Найман қавми подшоҳи Найманхоннинг ўғли Кушлукхон ўз улуси бўлган Макрит қавми Тўқтобеки ва баъзи диловарлари билан бирга Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам муборизлари майдонидан адам диёрига юз қўйганларини кўриб ноиложу ночор қочишга қарор берди. Бешболиғ йўлига қарохитой подшоҳи Гурхон ҳузурига жўнади. Чарчаган қавмлари эса тарқалиб кетдилар. Назм (мазмуни):
Тўқтобеки йўқлик дунёсига кетди. Лашкари тамоман қатл этилди. Ундан баъзи ярадорларигана омон қолди. Баъзи бирлари эса қочиб қолишди. Катта бир қисми асир тушди. Улар орасида амиру вазирлар ҳам бор эди. Макрит қавми тўда-тўда бўлишиб, Соҳибқиронга эл бўлди. Бу аҳвол ҳақида Кушлукка хабар етди, у эса ночор қочишга мажбур бўлди. Омон қолиш ёки жони ширинлик қилиб, Гурхонга (ёрдам сўраб) илтижо қилди. Гурхон кўринишига бо-ришнинг иложини қилди. Кўпгина туҳфалар эвазига паноҳ топди. Ўз совғаси туфайли шоҳона суюрғолга эга бўлди. Иқболи қуёши чеҳрасида барқ урарди. Уни Гурхон ўз фарзандидек қабул қилди. Ўз қариндошининг мартаба.си-ни кўтарди. Ойдек қизи билан унинг дилини хуррам қилди. Шу билан уни бошқа одамлардан ажратиб, ўзиники қилди. Куёвлик билан уни сарфароз этди. Бунга ўхшаганларни истаганича кўнглини очди.
Найман подшоҳи Найманхоннинг ўғли Кушлукхон Қорахитой диёрига етгандан кейин Гурхон кўринишига савғо кўтариб борди, Гурхон марҳаматли қўлидан суюрғол (ёрлиғини) олди. Гурхон Кушлукхонни эъзоз-икром билан ўз ўрдуси томон бошлади, хурсандчилик изҳор этиб, ўз қизини унга узатди. Кушлук Гурхоннинг куёвлигига мушарраф бўлди ва Гурхон давлати соясида бир неча кун осудаликда бўлди. Назм (мазмуни):
Кутилук ўз хослари билан қочиб, Бешбалиғ томон йўналди. Найман халқидан бўлган Макрит элининг бир гуруҳи Чингизхонга эл бўлди. Шу иқболли фатҳдан бутун турк қавмлари авлоди ларзага келди. Ҳар тарафдан эл-эл бўлиб кела бошладилар; улус ва қабилалар селдек оқиб денгизга қўшила бошладилар. Қорлуғ қабиласи бошлиғи Арслонхон биринчи бўлиб, Соҳибқирон даргоҳига келди. Кейин дилғут ва дайфур улуслари келди ва Чингизхон ҳузурида пойбўслик қилди. Қолган қабилалар ҳам ул шоҳга мойил бўлдилар. Саноқсиз улус сардорлари аждаҳо ва илондек сарой томон соврунлар билан қела бошлади. Токи ҳрқонга манзур бўлиб, унинг паноҳида хавф-хатареиз паноҳ топгайлар. Идиқут биринчи бўлиб хон хизматига бел боғлади.
Кушлук қочгандан ва найман элу улуси батамом мутафарриқ бўягандан кейин, уларнинг баъзилари соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга қўшилдилар. Бир дастаси ўз ҳийлалари латифлигидан ўзларини ҳар тарафга уриб, қатлдан қутулиб қолдилар.
Шу орада турк авлодининг азимушшаън ҳоқонларидан қорлуғ қавми подшоҳи Арслонхон ўз қавму қабиласи, сонсиз лашкари билан эл бўлиб Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига келди. Бу улкан ғалабалар Чингизхонга муяссар бўлганидан сипоҳ сардорлари ва қавм бошлиқлари-нинг ҳар бирига суюрғол бериб, ўринлар таъйин қилди, эътиборли совринлар қўйди. Ўйғур қавмининг подшоҳи Идиқут эди. Уйғур халқи ўшанда уларга подшо бўлган кишини Идиқут деб аташган.
6) Идиқутнинг маъноси туркий-уйғурий луғатида давлат соҳиби (худованди давлат)дир. Ўша вақтда Идиқут Гурхонга мол тўлаган. унга тобеъ ва қарам бўлган. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг қорахитой Гурхони билан мухолиф бўлгани овозасини эшитган (Идиқут) номи Шовугум бўлган Гурхон доруғасини Қорахожа мавзеъида қатл этиб, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга келиб қўшилди. Назм (мазмуни):
Идиқут шоҳ бўлса ҳам, Гурхон ундан хирож оларди. Ўртада турган доруғаси Шовугум деган киши эди. У уйғурлардан қўй сурувлари учун хирож йиғарди ва Гурхон ҳузурига элтарди. Идиқут ва ўнинг қавми чор-ночор Шовугумга бўйсунарди. Бошқа бир илож қилолмасдилар, шу тарзда кун кечиришарди. Бу Чингизхони Соҳибқироннинг Найман лашкари устидан ғалабасигача бу ҳол давом этди. Уйрот, Макрит ва бошқа улуслар ўз подшолари билан ноғора чалганча, қорлуғ сипоҳи, туғлари маҳчасини ою-қуёшгача кўтарганча келарди. Жомуқо, солжуют, чуют, орлот, барлос, тойчуит, дўрмон, баҳрин, қўнғирот, тотор, қўнғон, жожирот, дарёту, қопқин, юргин, жалойир, қўнғургин подшоҳлари ўз сипоҳлари билан Соҳибқиронга келиб қўшилдилар. Иқболли бу фатҳу зафардан давлат ноғорасининг овозаси янада баланд бўлди. Кўрка садолари ҳар ерга етарди. Уйғур Идиқут балорагини тортиб, Гурхонга ғазабидан, Соҳибқиронга меҳридан жўшиб, дилидан интиқом сўзларини чиқарди. «Адоват қиличини ғилофидан суғуриб, Қорахожа ерларида қаҳри тиғидан Шовугум бошини олиб даҳр тупроғига ирғитди. Хитой одатига хилоф равишда ноғора-сурнай чалишни буюрди. Буғ ғуруллаши ва ноғора овозидан, ҳар жойнинг элу улуси ҳаракатга келди. Чопишиб Идиқут дарвозасига келдилар. Бу иш Керувтут хоҳиши билан бўлди. Сипоҳ бошлиқлари бирлашиб ёпирилиб кирдилар ва Идиқутдан шундай сўзларни эшитдилар: «Кимки Чингизхонга ёв экан, мендан омон қутула олмайди. Энди мен унинг йўлидан бораман, хизматини қилурман. Ким унга қарши экан, жанг куни мену қиличу майдонни кўргуси. Саркашлар бошини тупроққа отгум, кўзларин ўйгум. Найзадек унинг хизматига бел боғлагайман. Душман жигарини тиламан. Мен Темучин қоон хайрихоҳи, уни Чингизхон дейишади. Идиқут Шовугум бошини олди, барча томонга хабар қилди. Соҳибқирон бу хабарни эшитиб, дили ғам-ғуссадан фориғ бўлди.
Уйғур подшоҳи Идиқутнинг қорахитой Гурхони билан Соҳибқирони аъзамга муҳаббати туфайли мухолифлиги Гурхон доруғаси Шовугумни ўлдиргани овозаси Чингизхони муаззам қулоғига етгач, Соҳибқирон элчиларига тезда манзилу марҳалаларини ўтиб Идиқутни олий даргоҳга келтиришларини амр қилди. Назм (мазмуни):
Уйғур юртига бир кишини инъому эҳсонлар билан элчи қилиб жўнатди. У билан шундай хабар йўллади. «Эй саодатли, сени бахтли кўриш ниятим. Биз томонга дўст сифатида қадам ранжида қилгин. Сени кўриш иштиёқидаман». Шоҳ фармони билан элчи жўнади. Дарҳол йўлга равона бўлди.
Элчи Соҳибқирони аъзамдан рухсат олиб, уйғур юрти сари Идиқут ҳузурига (В52а) елди. Йўл босиб, етгач, Соҳибқирони аъзам иноятномасини Идиқутга етказди. Назм (мазмуни):
Элчи Идиқутга номани бергач, уни ўпиб бошига қистирди. Номанинг ёзилишидан меҳр нақши гулини терди. Хатининг хушбўйидан меҳри муҳаббат туйди. Номани очиб ўқиди. Суюрғол берилгани хабарини билиб, ҳамду сано ўқиди. Шоҳнинг йўқлаганидан Идиқут шод бўлди. Уйғур заминидан шоҳ ҳузурига жўнади. Шоҳга лойиқ қўрган хазинасидаги ганжларни олди. Заржома, ҳарир, гавҳар қадалган кулоҳ ва тожни, минг бош юк оти ва този ит, саноқсиз ғулом ва канизак, шунқор, тайғур, лочин, қимматбаҳо зеварлар ҳисобсиз, офтоб нуридаги зарралардек эди. Жубба, жавшан, кийим, қалқон ҳисобсиз ва зар билан безатилган эди. Денгизу кон қаъридагича жавоҳир, Яман омборидан ҳисобсиз синжоби, олтойи, қоқим, самурий жуббалар беш юз мингдан ортиқ, туялар қатори 50 минг эди.
Хитойи дебо даста-даста, Ҳитой мушки ортилган табла иккита эди. Ортилган лаъл оғирлигидан юк ҳайвонлари оёғи эгиларди. Ана шу нарсаларни у тортиқ қилди ва хондан илтифотлар кўрди. Соҳибқирон фармони билан тўқсабо Идикутни ўрнига ўтқазди. У ўрунғурдан жой олгани учун суюрғол улушига сазовор бўлди. Шоҳона инъомдан сарафроз бўлди ва узоқ йўл ранжидан ариди. .
Соҳибқирон элчиси уйғур диёрига етгач, Идиқут билан кўришди ва Соҳибқирон номасини Идиқутнинг қўлига топширди. Идиқут Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззамга бўлган ихлос одоби ва мувофиқлик иззат шароитини бажо келтирди. Турли ҳадя ва туҳфалар кўтариб Соҳибқи-рони аъзам мулозаматига жўнади. Йўл юриб, олий ўрдуга етди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам кўринишига сазовор бўлиб, бисёр пешқаш ва саноқсиз совринлар ўлжамиши кўргузди.
Соҳибқироний қўр ўрнига ўлтириб, ўз меросий улусини суюрғол тарзида олди. Иккинчи бор кўринишда қабул қилинганда уйғур хони Идиқутдан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам йўл ранжи ва ҳаёт машаққати ҳақида сўради. Яқин кишиларига подшоҳона инъому эҳсондан имтиёзлар бағишлади ва (йиллик) моли-даромадидан савол сўрди. Гурхон билан мухолифлик ва Соҳибқирон дўстлари билан мувофиқлик қилганига таҳсинлар ўқиди (в.52б). Навозишлар қилди. Қимматли ташрифоти хисравонага лойиқ топди. Яхши подшоҳлар Орасида хос хилъат билан эъзозлади. Назм (мазмуни):
Дутминга кўриниш навбати етганда Идиқут хитой туркларига ўхшаб, зафарли шоҳга таъзим учун ўлжомиши тариқида бошини эгди. Ғуломлар тўдаси билан бирга хизматга бел боғлади. Биринчилардан бўлиб икки бор соврин тортди. Соҳибқирон Чингизхон даргоҳида гўё адаб доирасидан чиқди. Турк авлоди ҳукмдорларининг бошлиғи буюк подшоҳ Темучин қоондир. Рангин мева ва моҳитоб сингари ҳисобсиз суюрғоллар инъом этди. Хос ташрифи билан йиғилганларни хушнуд этди. Уларнинг ҳолини сўрди. Шоҳона лутфлар билан қаради. Гапимга хоҳ инон, хоҳ инонма шунда Идиқут ер ўпди. Шоҳни улуғловчи мадҳлар. ўқиди: жаҳон шаҳриёри номига дуо ўқиди. Савсандек тилини бурро қилиб, деди: «Эй мағрур шоҳ, меҳринг тортиб узоқйўл босдим, Ҳузурингга узоқдан келдим. Сенга раҳматлар бўлсин сурнайдек ўртангандан раҳмат. Сенга хайрихоҳнинг умиди шу. Ўғлимни шоҳ номига топширурман. Карам юзасидан ўғлимдек билурман. Бошқа борада туғишгандек бўлурман. Ботирлар орасида мақсадга етсам, қулдек ўнглим тўқ қилиб югурарман. Қулларингдан бири ўрнйда кўрсанг, одамларингга чокарлик қилурман!» Шоҳ унинг нима деётганини тушунди. Дедики, менга жуфт изламоқда. Уни ўғлим деди-ю, жуфтини берди. Ўзига куёв қилди ва шод қилди. Идиқут кўрагоний қабо кийиб, шоҳга қуллуқ қилди. Чингиз, мўғул тартиби бўйича катта тантана уюштирилди. Одамлар оғзида Идиқут Чингизга кўрагон бўлди, деган гап. Қирқ кун карнай-сурнай билан тўй қилдилар. Узоқ-яқиндан халқ келарди. Тўрт улкан ўчоқ қазишди. Тўрт тавила қўй сўйишди. Ўша атрофдан ким ўтаётган бўлса Чингиз зиёфатидан баҳраманд бўлди. Халққа турли мол беришди ва танга сочишди. Токи икки шаҳзода никоҳини ўқиганларича.
Уйғур қавмининг подшоҳи Идиқут адабу ихлоси зиёдалигидан Соҳибқирони аъзам назарида манзур бўлди. Иккинчи бор кўринишга келганда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам кўрагонлиги, яъни куёвлиги шарофатли хилъатига мушарраф бўлди ва яқинлари орасида имтиёз топди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ХИТОЙ ПОДШОҲИ ОЛТОНХОННИ ЙЎҚОТМОҚҚА КИРИШГАНИ ЗИКРИ (В.53а) ВА ХИТОЙ МАМЛАКАТИНИ БЎЙСУНДИРГАНИ КАЙФИЯТИНИНГ БАЁНИ

Хитой подшоҳи Олтонхон қисқа воқеаси шундан иборатки, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам давла-тининг юлдузи зуҳуридан аввал, аждоди давлати даврида қудратли шаҳзодалардан Ҳамуқа ибн Сарқад ибн Хирқа-лингум ибн Қойдухон ибн Дутминхон ва Угин тарқоқ ибн Қўйлухон ибн Туминахон ибн Бойсунғурхон ибн Қойдухон йбн Дутуминхонни авфу узрларига қарамай олиб келтирган эди. Ҳар бири ўз жойида ибо топди.
Шул вақтда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ишлари юришиб кетди, лашкари беҳадду андоза бўлди. Яхши қуролланган бир фавж сипоҳини ўзининг аъло мартабали ўрдусининг муҳофазаси учун тайин қилди. Чексиз лашкари қоҳираси билан Хитой мамлакати сари йўналди. Назм (мазмуни):
Соҳибқирон Чингизхон фатҳу зафар қучган дамда, рикобида унинг шарафига иқболу нусрат каби зафар 1-уломлик қилиб турганда ҳар тарафдан лашкарлар келиб (қўшила) бошлади ва унинг хизматига ҳозир турди. Бахти зафар умиди бериб турганда Хитой мулки сари юз бурди.
Соҳибқирони аъзам у ерга етгач, андак замонда етмиш тумандан ташкил топган Ҳурбахт вилоятини мусаххар этди. Мисқин шаҳрини ҳам тасарруфига киритди. Ул мамла-катнинг муаззам шаҳарларидан бўлган Туйкайк шаҳрини хароб қилиб, амирлари ва лашкарларини Хитой шаҳарлари-ни тасхир қилиш учун ҳар тарафга равона қилди. Назм (мазмуни):
Унинг сипоҳи ҳар шаҳарга йўналди, уларнинг ери ва атрофи чангини чиқарди, бир неча шаҳарни амиру шаҳзодалар қаҳр билан эгаллаб, вайрон қилдилар. Икки юзга яқин қалъа ва шаҳарни оёқости қилдилар (вайрон қилдилар).
У ердан Хитой тахтгоҳи Чингду шаҳри томон қараб юрди. Зероки, Олтонхон хитойи ул ерда эди. Олтонхон Чингизхон таважжуҳидан огоҳ бўлгач, ўз амирлари Кевкик, Баркек, Туншоҳ ва вазири Жингшонг билан машварат қилди. Назм (мазмуни):
Чингизхон юртни хароб қилди, биз билан савашмоққа шитоб билан келмокда. Биз не қилдик энди: сулҳ сўрайликми ё жанг қилайлик?
Олтонхонга Жингшонг деди: Назм (мазмуни): Энди жангдан кўра сулҳ афзал. Замона сирларини билиб бўлмайди. Бу дунё жанг кунида бизга душманлик қиладими, ё меҳр кўргизишини ким билади?
Биз бу борада сулҳ тузсак, савоб бўларди, бошқа фикрдан қайтмоғимиз лозим. Хитой подшоҳи Олтонхонга унинг бу раъйи мувофиқ келди. Сулҳ тузиш учун Чингизхон ҳузурига элчи жўнатди. Ўз қизи Ганжурни Соҳибқирон Чингизхони муаззамга берди. Соҳибқирони аъзам Олтонхон хитойининг қизини (никоҳлаб) олди. У ердан қайтиб келди.
Олтонхон ўз мамлакатини нотинч ва паришон кўриб, ўз ўғлини Чангдугаки, мўғуллар уни Хонбалиғ дерлар, ҳисобсиз лашкар билан жўнатди. Ўз отаси қурган Дўртмакка кетди. Уни Интишойи ҳам дейдилар. Назм (мазмуни):
Атрофини қирқ фарсангли (девор) билан ўраб, атрофига яна уч бору қурди. Дарё тарафдан асосини қурди. У ерда сермева дарахтлар кўп эди.
Ўшал дарёни Чангхў дердилар. Кенглиги чандон эдики, тонгдан шомгача кема бор ҳаракати билан бу соҳилдан нарисига бир навбат бориб келарди. Ул шаҳарда мевалар, сарви сайрий, токзорлар бор. ,
Олтонхон Дўртмакка жўнаганда, йўл асносида лашкар-ларидан баъзилари орқага қайтиб Чингизхонга бориб қўшилдилар. Чингизхон Олтонхоннинг кетганидан хабар топиб, ўз тумон амирларидан Мекон менгли ва Шомуқани улкан лашкар ва юлдуз сонли сипоҳ билан Хонбалиғни қўлга киритиш учун жўнатди. Токи қамал қилгайлар. Бир оз муддат ўтгач, уларнинг иши танг бўлди. Уларда Қўвват қолмади. Назм (мазмуни):
Чангду учун озуқа шу даражада камчил бўлдики, жон эвазига ҳам нон топиш амри маҳол эди.
Олтонхон бундан ғам-ғуссада заҳар ичиб ўлди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг амирлари ул шаҳарни забт этдилар. Назм (мазмуни):
Хитойнинг бу пойтахти забт этилди. Кадхудо жаҳон шоҳи истиқболига карвон чопқунчисини жўнатди. Соҳибқиронга дедиларки, бу шаҳар молу зарга тўлуғ бир хазинадир, шу муносабат билан тождор нима деб фармон берадилар;
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Хонбалиғ фатҳи хабарини эшитгач, уч амири Қўнғур, Уйғур ва Хатоқиёни жўнатди. Токи молу хазиналарини кўчириб келтирсинлар. Ул ерга етганларида Олтонхоннинг хазинадори уларга жамъи молу заҳираларини таслим қилди. Уч тахт ҳарири зарбафти чинийни амирларга пешкаш қилди. Қўнғур олмади. Қолган икки амир олди. Ҳар уччала амир хазинадор билан бирга моллар ва хазинани ортиб, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам хизматига жўнадилар. Назм (мазму-ни):
Бор гапни шоҳга етказишгач, шаҳаншоҳ Қўнғурдан жавоб беришини сўради: Додинг унга ҳечми, айтгил? Хушмуомала амир шундай жавоб берди: нимадир берса ҳам мен олмадим. Бир луқмаҳам овқатидан қабул қилмадим.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам унинг олмагани сабабидан сўради. Қўнғур деди: агар шаҳар жангсиз ва қамалсиз эгалланганда ва ундаги молу мулк Олтонхонга тааллуқ топганда, нима берса олган бўлардим. Назм (мазмуни):
Лекин Соҳибқирон фармони билан ул улуғлар пойтахтини қўлга киритдилар. Уни хунрезлик ва ўткир шамшир гирдобига ташлади. Ул ноҳиядан қиёмат қўпди. Бир дамда ҳамма асир бўладилар. Ҳамма нарса сўзсиз шоҳники бўлгуси. Ким арпадек нарсани тасарруф қилгудек бўлса, ёки бирор кишини бунга ундаса ким олса, ким берса, шариат ҳукмида гуноҳдир, Чингизхон буни эшитиб: «Жуда соз, ҳеч ким бу даражада соз гапирмаган», деди. Қўнғурга илтифот кўрсатди. Қилган хизматига икки карра ҳақ тўлади. Қолган икки амир гуноҳларини бўйинларига олиб, хатолари учун узр сўрадилар. Бир эксирзода эгилиб, Соҳибқиронга пешкаш келтирди. Бадномлик билан танилганларни шоҳ озод қилди. У подшо даргоҳини тарк этди. Бахшиш малол келмаганларга ҳам шоҳ олтин ва мол бахш этди.
Чингизхон икки йил давомида (в.54б) Хитой шаҳарларини забт этди. Кейин ўз ўрдуси томон қайтди. Савойид баҳодирни Макрит ҳокими Тўқтобекининг биродари Қудвай баҳодир бўлган ва найман заминида турган макрит қавми устига (қўшин билан) жўнатди. У ерга етиб, кейин муҳораба юз берди ва Қудвай бой, Тўқтобекининг уч ўғли ва макрит қавмининг кўпчилиги ўлдирилди. Ул қавмни ғорат қилдилар. У ерлардан қайтиб келиб, Соҳибқирони аъзам ўрдусига қўшилди.
Барғул нўённи тўмот қавми устига жўнатди. Нўён ул ерга етгач, тўмот қавмини тиғ остига олди. Жанг охирида ўлдирилди. Назм (мазмуни):
Сардори Барғул нўённи тумот (қавми) лашкари устига жўнатди. Соҳибқирон Барғул - нўённи ўзига яқин тутарди. Шу туфайли у узоқ йўл босди; Тумот қавмини босқин қилди. Бир жангдаёқ уларни бўйсундирди. Лекин, жанг охирида ўл-дирилди. Бу ҳоддан хабар топган шоҳнинг дили танг бўлди.
Шундан кейин Яғли Кўёнг деганни катта лашкар билан Хитой мамлакатининг муҳофазаси учун жўнатди, Назм (мазмуни):
Шоҳ фармони билан Яғли жўнади, у билан сипоҳнинг кўпи кетди. У беқиёс лашкар билан кетардики, гўё чарх ҳаросда эди. Яғли Хитойга етганда, унинг ерини кезиб, бу ерни анча сипоҳ билан эгаллади, Унинг гардидан кеча-кундузнинг фарқи бўлмай қолди. Хитой халқидан хатолик ўтганди. Унинг куясидан Хитой юзи қаро бўлди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ХОТИНУ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ БАЁНИ ЗИКРИ

Тарихларда битилганким, хони Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдуйи муаллосида номдор хотинлар ва кўплаб нўёнлар бор эди. Назм (мазмуни):
Хушнуд бўлиб ички ўрдага кирди. Унда беш юздан ортиқ хотини ва суррияти бор эди. Барчаси хонлар жуфти, шоҳ қизлари, хўблиғда жаҳонга ном таратган эдилар.
Аммо, беш нафари уларнинг саромади эди. Биринчиси қўнғирот подшохининг қизи Бўрта Қучин, тўнғич ўғлининг онаси. Иккинчиси Олтонхон хитойининг қизи Ганжур (в.55а). Учинчиси найман подшоҳи Найманхоннинг қизи Гўтари Сузун. Тўртинчиси Човуктунинг қизи Бесулун. Бешинчиси Тойир Усуннинг қизи Қўлон, Назм (мазмунй):
Тожли ва саройли бу беш хотиндан мансабда Бўрта Қучин ортиқ эди. Шоҳдан кўп фарзанд кўрди: беш қиздан ташқари яна тўрт ўғил.
Соҳибқирони аъзамнинг жумла ўғиллари: биринчиси ҳаммасидан каттаси Жўжихон: иккинчи Чиғатойхон, учинчиси Ўктойхон, тўртинчиси Тўлихон. Шу тўрт ўғилдан ҳар бирига бир баланд мартаба тайинланган ва бир ишга белгиланган эди. Жўжихон базму шикорни тартиб этишга Чиғатой ясов ва бурғу чалмоқ, олмоқ ва лашкар иши насағига белгиланганди. Назм (мазмуни):
Унинг дастурхони билан жанговарлик қуввати. Бу ҳол (гўё) сув билан сут аралашмаси эди.
Юксак қобилият эгаси ва замон ягонаси бўлган Ўктойни мамлакат тадбирларига тайинлади. Болиғ нўён лақабли Тўлини сарой аҳли ва амалдорларининг муҳофазасига белгилади. Бу тўрт фарзандйдан ташқари яна бёш ўғли бор эди. Улар бошқа хотинларидан эди.
Хитой мамлакати ва Шарқий Хитойни Мочин чегарасигача тасаррўфи остига киритгач, барча ерларини барча мўғул қабила ва қавмлари, фарзандлари, набираларидан бўлган Қорачор нўён ва бошқаларига, хешларига бўлиб берди.
Ҳар бир хешини фарзанди махсус қилди. Кейин ҳамкорлик биносинй мустаҳкамлашга, ўғиллари ва хешлари ўртасида улфатлик қоидйларинй ўрнатишга чорладй. Шу-нингдек, улар сийналарй экинзорига муҳаббат ва бир-бирига садоқат тухмини экдй!' Чунончи, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бир куни ўғиллари ва хешларини жамлади. Таркашидан бир ўқ чиқариб, уни синдирди. Яна икки ўқни олиб уни ҳам синдирди. Сўнг биттадан ўқни олавериб, бир қанчасини тўплади. Қанча уринмасин уларни синдиролмади. Уларни ҳозир бўлган кишиларга берди. Ҳеч ким уларни (в55б) синдиролмади. Шу кундан бошлаб зўравонлар ожиз қолдилар. Кейин ўғиллари ва хешларига қараб деди: «Бу ўқлар мисли сизларнинг ҳар бирингиз. Агар сизлар ҳам иттифоқ, бир-бирингизга суянчиқ бўлсангиз, ҳеч кимнинг қўли сизлардан устун бўла олмайди ва енга олмайди. Яна сизлардан бирингизни подшоҳликка тайинла-моқчиман. Унга ҳаммангиз якдиллик, бирсўзлик, якжи-қатлик билан фармонбардор ва тобеълик кўрсатмоғингиз лозим. Токи орангизда душманлик йўл топмагай, душманлар устингиздан зафар топа олмагай. Ким подшоҳингиз бўлишига келганда, ҳар бирингиз бўла оласиз. Ҳақиқат юзасидан барча фарзандлар ва хешлар молу мулкига шерик бўлмайди».

МЎҒУЛ ҚАБИЛАЛАРИ РАСМ-РУСУМИ БУНЁДИ ВА СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ЭЛУ УЛУСГА ЯСОСИ БАЁНИ ВА ЗИКРИ

Тангри таоло Чингизхонга дину дунёвий тадбирларда шундай ақлу фаросат берган эдики, турк сулоласининг бирор султонига насиб этмаган эди. Шу жиҳатдан у ясо бунёд этди. Бир неча қоидага асос солди. Ўз раъйидан келиб чиқиб, ҳар тадбирга қонун, ҳар бир гуноҳга жазо муайян қилди. Шу жумладан мусулмонни қатл этгани қасосга қирқ болиш зар таъйин қилди. Бу йўлдаги хатоликка бир қуён. Мўғул қавмларининг хати бўлмагани учун, уларнинг фарзандлари уйғурлардан хат ўрганишсин, деди. Бу Ясо ва қонунларни дафтарларга сабт этди. Унга шабашуб деб ном қўйдилар. Яна Ясономайи бузург дейдилар. Уни хазинага топширди. Улар уни азиз тутдилар. Мазмунидан тажовуз қилмадилар. Аввалларики, қабилалар қавмлари у билан мунтазам топдилар, расму русум ва одатлари шул масаллик эди. Улар орасида мавжуд бўлган ўғирлик ва бошқалар мазкур қоидалар билан йўқотилди. Малик ва султонларга тааллуқлик ёзилган ҳукмлар ва масалалар ҳар гоҳ, чунончи собиқ султонларнинг расму русуми таҳрир этила борди. Лашкари-нинг кўплиги ва унинг салтанати истеъдодидан ваҳм қилмади. Балки иши саранжоми оқибати шундан иборат эдики, агар бизга эл ва мойил бўлсангиз, жон билан (в56а) омонлик топасизлар. Агар унга хилоф иш тутсангиз, худойи қадим билганини биз не биламиз? Бу мутавакиллар сўзидир. Сўзсиз нима топса шундан топади.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бирор дину миллатга тобеъ бўлмаган. Бир миллатнинг иккинчи бир миллат устидан устунлиги таассубидан парҳез қиларди. Балки, ҳар тоифанинг уламо ва зоҳидларини эъзоз этарди. Уни ҳазрати наздида иззат ва ҳурматини лозим биларди. Унинг мамлакати майдони кенгайиб ва улғайиб кетганидан мушкилликлар ҳам нозил бўлди. Аҳволни очиқ айтишдан бошқа чора йўқ эди. Ёмлар тартиб этилди. Ҳар ёмнинг харажатини чорва, ходимлар, озуқа ва бошқалардан тартиб берилди. Улар туманларга беркитилди ва олиб чиқилди. Ҳар марҳалада ём қурдилар, токи элчилар хабарни тез етказгай-лар. Мўғуллар расми-руеуми ва одатлари шундай эдики, уларга чиқарилган хон ясоқ ва фармонини ҳеч ким бўйин товламасдан адо этмоғи лозим, жони борича мутеълик ва итоатда бўлардилар. Ҳар гоҳ маншур ёки мактуб ёзсалар муболағали иборалар таклифи бўлмай, балки мақсад сўзини ёзиб қўя қоладилар. Ортиқча лақаблар ва иборатларни тан олмайдилар. Ов қилишни ёқтирадилар. Балки уни ҳаётнинг энг олий машғулоти деб биладилар. Аввал, сайёдни тафаҳҳус учун шикорнинг кўп ёки озлигини билиб келиш учун жўнатадилар. Таҳқиқ этилгач, лашкарга фармон берадилар. Токи у атроф-теваракдан жангда қўлланадиган қонун бўйича Маймана ва майсара, қалб ва жаноҳга бўлиниб тартиб тузадилар ва ҳар ким ўз атрофида айланиб юрадилар. 20 кунлик, бир ойлик ёки ундан зиёда кунлик саҳро ва тоғни айланиб ўртага оладилар. Уларнинг подшоҳи ўзи тобеълари, хотинлари ва турли озуқаси билан шикорга равона бўлади. Ов жониворларини аста-секин, тадрижий равишда ҳайдай-дилар ва муҳофаза қиладилар. Токи, ўтлоқ, яйловдан чиқиб кетмагайлар. Агар ногоҳ бирор ов оралиқдан чиқиб қочса, унинг сабабларини минидан-синигача суриштирадилар. Тумон, ҳазора, сада, даҳча амири бирор камчиликка йўл қўйиб, ўтлоқда оҳуни ташқарига чиқариб юборгани ани-қланса, уни калтаклайдилар. Кўпчилик бўлса, уни ясоққа етказадилар. Жаргоҳ деб аталувчи сафни агар тўғри сақламасалар, бирор қадам вобаста боссалар, уларни жазолаш муболағали тус олади. Бир-бирларига яқинлашган-ларида, бир-бирлари билан қўл ушлашадилар. Ундан ҳам яқинроқ келаверганларида елкама-елка, тиззама-тизза бўладилар ва шу ҳолда турадилар. Ҳалқа ўртасида турли-туман ёввойи ва ваҳший жониворлар хурушга келадилар. Биринчи бўлиб хон бир неча хос одамлари билан ўртага от солиб, бирор соат камон ўқи билан ов қиладилар. Шундан кейин шаҳзодалар ва амирлар тартиб билан ўртага тушади-лар. Ҳар бири шикор қилади. Хон орқага қайтганда, овни лашкарга қолдирадилар. Бундай тартиб-интизомни қаттиқ ту-тишдан мақсад фақат овнинг ўзигина бўлмай, шуни назарда ту-тадики, ҳар бир лашкар ёки сипоҳ суворийлик ва ўқ отишни ўзига одат қилсин ва ҳақикий жанг куни ўзларини эркин ва эҳ-тиёт қилгайлар, ғафлатда қолмагайлар, ҳушёр тургайлар. Бу-гунги кунгача шу тариқа мўғуллар орасида бу нарса боқийдир. Аммо, лашкар тартиби шундай тузилганки, Одам (ато) замонидан бугунги кунгача бирор подшоҳнинг ҳам сипоҳи туркникидек муяссар бўлмаган. Сабру бардош шиддатида ва маълум муддатгача шокирликда яширин ва ошкора ўз ҳокимларига жону дилдан маҳкумлик ва мутеълик қилурлар. Бу на унинг жоҳу мансаби, на қўли узунлиги ва баландлигидан эди. Жанг пайтида каттадан кичиғигача барчаси қиличбозлару ёйандоз. Назм (мазмуни): .
Барча жангчилар жавшан йиртувчи ва ёйандоз, ҳаммаси камонкаш, жангжўй, оламни ёндирувчи, шамолдек ҳамла қилувчи, тоғдек келбатли, чақмокдек бонг урувчи, яшин таратувчи қиличдек эдилар.
Ҳақиқатда ҳам улар тутган йўлнинг ҳар биридан маълум бўлган ўша йўлни мақсад қиладилар. Жангдан ёки сулҳдан қайтганда ва ҳар қандай бошқа тадбирга киришар эканлар, ўз ишларй бошини шу иш деб биладилар. Қурол-яроғ, ҳар бир майда-чуйдаки, душман қасдига жангга жўнар эканлар, ўша маслаҳатда зарурати бор бўлган ҳар бир нарсани турли қурол ва асбоблардан тортиб то игна ва бигизгача ўзлари билан олиб оладилар. Кўпинча шундай бўладики, агар санаб ўтилган нарсаларни бирортасидан топилмаса, агар бирор кишидан (в.57а) бир камчилик борлиги аниқланса, қаттиқ жазолайдилар. Яна шундайки, жанг пайтида, чунончи, уларнинг бирортаси туфайли эрининг мадади зарурати бўлиб қолса, олдинроқ унга халақит бермайдилар. Уни кутадилар. Агар келишилган кун эр етиб келмаса уни ҳисобдан чиқарадилар. Ўз нақши билан эрининғ ясоғи кифоя қилади. Бирор ташвиш юз берса улус тавочилари тумон амирига бу ишни ҳавола қиладилар. Тумон амирлари, ҳазора амирлари, сада амирлари, даҳача амирлари ул ишни ижро этадилар. Ҳар ким ўз ясоқи билан келади. Лашкарга эҳтиёж сёзилса, шунча минг кишй фалон вақтда, фалон жойда ҳозир бўлмоқлари лозим деб ҳукм қиладилар. Қилчалик ҳам бунга хилоф иш қилИшлари мумкин эмас.
Лашкар билан хон ўртасида қасамга хилоф иш содир бўлса жону дил билан фармонни ўрнига қўйишга ҳаракат қиладилар; Бирор киши бу борада камчиликка йўл қўйса ёки унутса, бир суворийни жўнатадилар, токи унга нисбатан чиқарилган фармон бўйича унга жазо бергуси. Агар фармон бўлса, унинг бошини оладилар. Яна шуни (таъкидлаш) лозимки, ҳеч ким ўз даҳаси, садаси, ҳазорасидан бошқа жойга кета олмагай ва бошқанинг паноҳига ўта олмагай. Ҳеч ким ўзини йўлдан уришларига йўл қўймаслиги лозим. Бунга хилоф иш тутганларни халойиқ ҳузурида қатл этади-лар, токи бошқаларга ибрат бўлгай. Қонунни бузган кишини билиб, билмасликка олиб юрган кишини азобу уқубатга мустаҳиқ қилурлар, токи бу уқубатдан қўрқиб, бирор киши бу йўлга кирмагай. Шу жиҳатдан ҳам бирор кимса ўзидан катталарга қўл кўтара олмайди.

ҚОРАХИТОЙ ПОДШОҲИ ГУРХОН ВА НАЙМАН ПОДШОҲИ КУШЛУК ТОЙОНГХОН ЎҒЛИ ДОСТОНИ ЗИКРИ

Улар ўртасида муносабатлар воқеаси муддатини турлича кўрсатадилар. Гурхон қорахитойлар султонларининг лақа-бидир. Улар ўз подшоҳларини Гурхон деб атайдилар. Яъни, хонлар хони демакдир. Уларнинг асли хитойликлардандир. (Хитой)да улар машҳур ва мўътабар кишилар жумласидан бўлганлар (в.57б). Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам туғилмасдан бир муддат олдин бир ҳодиса рўй берган эди. Хитойдан аҳоли ва қабиланинг 80 нафари, бошқа бир ривоят бўйича катта бир гуруҳ кўчиб чиққан. Қирғиз ҳудудига етганларидан кейин улар билан у ернинг қавмлари ўртасида муҳораба ва муноқаша юз берди: бир-бирларига ҳужум қилдилар. Сўнг у ердан ўтиб Эмилга кириб келдилар. Бу ерда бир шаҳар бино қилдилар. Ул ерга жуда кўплаб турклар ва бошқа қавмлар жамъ бўлдилар. Чунончи, қирқ минг хонадонга яқинлашдилар. Балосоғун шаҳридаки, мўғуллар уни Болиғхон, яъни яхши шаҳар деб атайдилар, Афросиёб наслидан бир хон бўлган. Унчалик қудратга эга эмасди. Турк қабилаларидан қорлуғ, қанглилар қўли ундан бироз баланд келди. Улар унинг молу мулкига даҳл қила бошлади. Қорахитойлар ғалабаси ва шавкатидан хабар топгандан кейин Гурхонга элчи жўнатди: унинг олдида камтаринлик изҳор этиб, ўз пойтахти Балосоғунга таклиф қилди, токи ўз мамлакатини унинг қўлига топширгай, душманлари қорлуғ ва қангли дастидан шу билан қутулмоқ истади. Гурхон унинг илтимосига кўра Эмилдан чиқиб Бадосоғунга келди ва унинг ҳиммати билан хонлик тахтига ўлтирди. Хонлик номини Афросиёб набирасидан олди, ўзини эса туркларга ўхшаб атай бошлади. Гурхон Балосоғунда ҳукмрон бўлиб олгач, қангли қавмини ўзига бўйсундирди; Кошғар ва Хўтанга лашкар жўнатди. У ерларни истило қилди. У бйлан мухолиф бўлган Бешбалиғ ва қирғизларни ҳам ўз тасарруфига киритди. Кейин Мовароуннаҳр ва Фарғонага лашкар тортди. Уларни ҳам забт этди. Ўзига мутеъ ва эл қилди. Або ва аждоди усмон султонларининг султони бўлиб келган Мовароуннаҳр султонлари унинг амри фармонига бош эгдилар.
Султон Санжари мозий билан 536 санадаки, ит йилига мувофиқдир, Самарқанд дарвозаси ёнида жанг қилди. Султон мағлуб бўлди. Султон Санжар шйкаст топиб, Балхга кетди. Шу туфайлидан ҳикоятлар ва тарихлар айтилган. Кейин (в58а) Туркистон ва Мовароуннаҳрда кўпчилик мамлакатлар истило этилди. Лашкарида Азбар деган одам бўлганидан уни лашкар билан Хоразм томон жангга жўнатди ва ул вилоятни ғорат ва қирғин қилди. Асирларни жўнатди. Итоат ва қуллик изҳорини қилди. Яна мол ва бойлик, минг динор келишув бўйича қабул қилиб олди. Йилма-йил шу миқдорда жўнатиб туриши мажбуриятини олди, Азбар сулҳ тузиб қайтиб келди. Бироз муддатдан кейин Гурхон вафот этди. Хотинй Карник эри ўрнига қойим-мақом бўлди. Бир неча вақтдан кейин Гурхоннинг укаси уни ўртадан олиб ташлаб, ўзи ҳокимиятни қўлга олди. Гурхон лақабини қабул қилди. Шу аснода Хоразмшоҳ Эларслон ибн Ашпар вафот топган эди. Унинг ўрнига Эларслоннинг ўғли Султоншоҳ ўлтирди. Султоншоҳнинг биродари Текеш у билан мухолифлик қилди. Кейин қочиб, Қорахитойга илтижо қилди. Гурхон ёрдамида мамлакатни қўлга киритди. Султоншоҳ қочиб кетди. Текеш санаи 568 йил яъни Лўй ййли саодатли 22 рабиуссоний куни тахтга ўлтирди. Шоирлар унинг шаънига қасидалар ўқиди. Жумладан, Рашидиддин Ватвотнингки, унинг аждоди ҳузурида хизмат қиЛиб, ёши 80 дан ошган эди ва мухтасарда келтиришларича бу рубоийни ўқиган. Рубоий: Назм (мазмуни):
Порсо бобонг (қўлини) зулмдан тортди. Тўлин ойинг адди шикастларни тузатди. Шоҳлик қабоси бўйинга ярашган эй шоҳ, сенинг давлатинг навбати келди, нима қилсанг сенинг давринг.
Найман подшоҳи Кушлук ибн Тойонгхон отасини қатл этгач, Гурхон паноҳига келган эди. Бироз муддат шу ерда яшагач, унга Машриқ томонда Гурхон амирлари оёқларини тобеълик йўлидан тортганликларинй маълум қилди. Шу-нингдек, Самарқанд ҳокими Султон Усмоннинг ҳам унга нисбатан ганимлигини айтди. Назм (мазмуни):
Бир куни у Гурхонга шундай деди: Эй номдор, меҳрибон шоҳ, бугун шундай кун келдики, сенинг қавминг, менга на бегона, на ўзимники. Энди Бешбалиғ меники, у Қиялиғ худуди ҳам меники, Чингизхондан барча юз ўгирди. Сардорсиз қолиб, саргаштадирлар.
Ҳозир Чингизхон Хйтойда Эканлигида уларнинг масала-сини ҳал қилмоқ лозим. Шоҳ бандасига фармон берса, тарқоқ лашкарни тўплашим мумкин. Гурхон келиб, хизмат камарини боғлагайман, отамга қилгандек. Лозим бўлса найман лашкарини олиб кетурман, бу юрт эмин бўлгуси. Соддадилликдан Гурхон, сенга айтаётирман. Эшитгин узоқлашишдан сақлан.
Гурхон ўнга хонлик лақабини бериб, рухсат берди. Кушлук кетгандан кейин пароканда қавмини тўплади. Унинг овозаси ҳар томонга ёйилди. Қорахитой лашкари ўртасида унга тааллуқли бўлган бор гап унинг қўзи ўнгида рўй берди. Назм (мазмуни):
Унда найман лашкари тўпланди. Унинг ҳар бири бир жойда пистирмага қўйилган эди.
У қаболиқ эли ҳудудига етганда макрит (қабиласй) амири Тўқтағон унга қўшилди. У ҳам Чингизхон савлати овозасидан қочиб юрган эди. Назм (мазмуни):
Бу юртнинг вилоятлари мағора монанд, кўриниши шунга ўхшайди. Зору таваллоси турк иқлимига тушган. Хунрезлик ва даҳшатли бедодли эди.
Унинг ишлари юришиб кетгач, «иннал инсана лайтағи ан раҳа истиғно». Мазмунига монанд исён йўлини тутди ва Гурхонга нисбатан мухолифлик бошлади. Отаси Текеш вафотидан кейин бичи йилига мувофиқ 596 йил хижрий шаввол ойининг 25 куни Хоразмга келиб тахтга ўлтирган Хоразмшоҳ Султон Муҳаммаднинг обо ва аждоди Гурхонга хирож тўлаб турган. Уни кўпинча Кушлук етказарди. Ўша тартиб бўйича (хирож) талаб қилди. Унинг нафсига бу оғир ботди, буни ўзига ор билди: Хоразмшоҳ ким бўлдики, ундан Гурхон бож олса. У Кушлукхон ҳузурига одам юбориб, дедики: «Сен у тарафдан Гурхон устига лашкар торт. Мен бу томондан ҳаракат қилурман». Назм (мазмуни):
Сен Машриқ томондан, мен эса Ғарбдан: таъна-дашном бошлайман энди. Гурхон ғазаби бизни таъқиб этмайди. Эл орасидан ҳеч ким ўрнимизни ололмайди.
Шу асосда аҳд боғлашдики, агар Султон улгурса, Гурхонни мағлуб (в59а) қилади. Кошғардан Чингача уники бў-лади. Агар Кушлук олдинроқ етиб келса-ю, Гурхонни енгса, Фанокас дарёси лабигача бўлган ерлар уники бўлади. Шу аҳду паймон бўйича қорахитойлар томон юрдилар. Кушлук ол-динроқ етиб келди ва жанг бошланди. Назм: (мазмуни):
Кушлук биринчи бўлиб жангга кирди. Гурхон лашкари билан жанг қилмоқчи. Жанг бошланиши билан Кушлук лашкари шикаст еди ва тор-мор келтирилди.

ХОРАЗМШОҲ СУЛТОН МУҲАММАДНИНГ ҚОРАХИТОЙ ПОДШОҲИ ГУРХОН ТОМОН ЛАШКАР ТОРТИШИ

Хоразмшоҳ Султон Муҳаммад Хоразмнинг саноқсиз лашкари билан Гурхонга қарши жангга отланди. Хоразмдан Бухорога келиб етди. Бухоро аҳолиси бўйсундирилди. У ердан Самарқандга етишди. Самарқанд волийси, Султон Усмон бўлиб, уни султонлар султони дейишарди. У Буғрахон ва Иликхон наслидан эди. Улар эса Мовароуннаҳрнинг хонларидан эдилар. Улар хуружи ва истилоси ҳаракати такдирдаги Оллоҳ иродаси эди. У Гурхоннинг қизини сўраттирган эди. Унинг ижобатидан қайтди. Султон Муҳаммад истиқболига чикди. Унинг номига хутба ўқитиб, танга зарб этди. Султон Муҳаммаднинг Хонсултон исмли қизи бор эди. Унга фотиҳа ўқитиб қўйди. Онасининг яқинларидан бўлган амир бор эди. Номи Турбатур эди. Уни Самарқанд шиҳналигига тайинлади. Султон Усмон билан бирга Гурхон томон жўнади. Гурхон уларнинг келаётгани-дан хабардор бўлгани учун лашкари сардори Тоянгу ҳузурига, унинг мақоми Тарозга одам жўнатиб, жангга ҳозир туришини тайинлади. Султон Муҳаммад Сайҳун дарёси устидан кўприк қурдириб, ўтиб олди. Сўнг кўприкни бузиб ташлашни буюрди, токи лашкар қочиш андешасини қилмагай, иш обрўсини кеткизмагайлар. Улар Илош саҳросига етганларидан кейин Тоянгу саноқсиз лашкар билан ғурур ва кибр бошини кўтарганча қарши чиқди. Ва рабиюл-аввал ойининг 8 куни санайи 607 ҳижрийда ҳар икки лашкар бир-бирларига дуч келиб, қарама-қарши турдилар. Султон зафарли аскарларига қаттиқ туришни буюрди. Ислом хитобларини минбарлардан айтингиз, дуога тил очинг: «Оллоҳумма жуюш ал-муслимин (в.59б) ва сиррин ибохум».
Шунда ҳар тарафдан ҳамла қилингиз. Зеро, ислом хитобининг даъвати ва мусулмонларнинг ғайратига ҳазрати Ҳақ зафар бағишлайди. Фармонга кўра, буйруқни кутдилар. Намоз вақти яқинлашганда ислом сафларидан такбир садоси янгради. Теварак атрофдан ҳужум бошладилар. Жанг бошланди. Байт (мазмуни):
Ноғора хуруши, най бонги кўтарилди, замин осмондек жойидан қўзғолди.
Ул адашган фирқанинг аксари шамшир тиғи остида нобуд бўлди. Лашкар сардори Тоянгу яраланиб йиқилди. Уни Султон ҳузурига элтишди. Фатҳ насими «Инно фатаҳна Лака» («Дарҳақиқат, сенга биз очдик») даҳшатидан ислом яловига уфура бошлади. «Инна мин ал-мужримина мунтақи-мун» («Биз мужримлардан интиқом олажакмиз») мазмуни кофирлар ҳоли суратидан намоён бўлди. «Валҳамду лиллаҳир-раббилоламин» Султон Тоянгуни фатҳнома билан Хоразмга жўнатди. Қорахитойлардан бўлган Бароқ ҳожиб-ки, унинг зикри «Таърихи Ғозон» да муфассал сабт этилгандир, биродари Ҳамид ибн Пур билан бирга бу жангда асир олинди. Уни Султон ҳузурига келтиришди. Аста-секин Ҳамид ибн Пур амирлик даражасига эришди. Бароқ Ҳожиб ҳожиблиги билан танилди ва Бароқ ҳожи номи билан шуҳрат топди. Шу зафардан кейин Султон Муҳаммадни Искандари Соний лақаби билан атай бошладилар. Султон Муҳаммад у ердан Ўтрорга жўнади. Унинг ҳокими у билан муқобил бўла олмаслигини билиб, ожизлик манзилидан жой олиб, омонлик тилади. Султон Муҳаммад унинг жони ва молига омонлик берди. Одамлари ва аҳли аёли билан кўчириб, Насога бориб яшашига қарор қилди. У ернинг ҳокимини Насога жўнатиб, Ўтрор воҳасини (аёлот) онаси қариндошларидан Инончуққа топширди. У ердан музаффа-ру мансур бўлиб, оти жиловини Самарқанд томон бурди ва Самарқанддан Ҳоразмга етди, айшу ишрат билан машғул бўлди. Тоянгуни қатл этишни буюрди. Уни ўлдириб, Жайхунга ташладилар.

СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲНИНГ ЖАНДУМ ТОМОН ЮРИШИ ВА У ЕРДАН САМАРҚАНДГА БОРИШИ ЗИКРИ

Жандум ҳудудида Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ йўқлигида Қодирхон нақиб ва асҳобидан бир жамоа исён кўтарган эди. Шу сабабли Султон Муҳаммад Хоразмда ортиқ тура олмади. Уларни дафъ қилмоқ учун Жандум томон равона бўлди. Султон Усмон исённи тугатиш мақсадида Хоразмшоҳ қизини чақириб олди. Султон Хоразмда туриб қолди. Султон Муҳаммад ул фитначи жамоанинг ҳолини танг қилгандан кейин, шу аснода қорахитой лашкарининг Самарқанд дарвозаси ёнига келиб, Самарқандни қамал қилгани хабари етиб келди. Султон Жандумдан ўша томонга ҳаракат қилди. Мамлакатнинг ҳамма томонларига элчилар жўнатди. Атрофда бўлган барча лашкарларнинг жамъ бўлишини буюрди. Сўнг Самарқанд томон йўналди. Қорахитой лашкари дарё атрофини бир неча муддат лашкаргоҳ қилиб турди. Ўн етти бор Самарқанд дарвозасига ҳужум қилиб, жанг бўлди. Бир навбатдан ташқари ғолиб келиб, Самарқанд лашкарини шаҳарга қамаб эдилар. Олтмиш тўққиз навбат қаҳру ғазабда жанг қилдилар. Ислом лашкари ғолиб келди, қорахитой лашкари устидан. Чунки, улар муҳорабасидан ҳеч бир фойда йўқлигини кўрдилар. Шаҳар чеккасига ўраб олдилар ва руҳи тушиб, танг ҳолда қолди. Шунда бир томондан Султоннинг келаётгани овозасини эшитдилар, иккинчи томондан Кушлукхон истилоси хабари етди, Шунинг учун шошилинч равишда орқага қайтишди.
Nom: Re: Mirzo Ulug'bek. To'rt ulus tarixi
Yuborildi: AbdulAzim 05 Sentyabr 2010, 20:02:55
СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲНИНГ ҚОРАХИТОЙЛАР БИЛАН ЖАНГГА ИККИНЧИ БОШ ЛАШКАР ТОРТИШИ

Султон Муҳаммад Самарқандга етганда, атроф-тева-ракдан лашкарлар жамъ бўлдилар, Кейин Самарқанддан йўлга равона бўлдилар. Назм (мазмуни):
 Султон Муҳаммад сипоҳини қўзғади, Самарқанд шоҳи Усмон билан бирга.
Аксари мусулмон бўлган Сиғноқ шаҳрининг шоҳи нифоқ солиш майдида эди. Султон Муҳаммад ўзининг кўп сонли лашқарларидан бир тўдасини дарёнинг қаҳрли тўлқинидек жўнатди. Улар етиб келганда шу заҳотиёқ Сиғноқ ҳокимини қалъадан пастга олиб тушдилар. Бўйнига занжир солиб Султон ҳузурига келтирдилар. Султон улардан Кушлукхоннинг енгилгани овозасини эшитиб, янада очкўзлиги қўзғаб, йўлга тушди. Бундан Гурхон хабар топиб, жангга ҳозир бўлиб турди (в.606) Икқи лашкар бир-бирига дуч келганда Кобуджома Испаҳбеди ва Самарқанд шиҳнаси Бўртана бир-бири билан иттифоқ бўлиб, Султонга қарши аҳд қилдилар. Гўрхон ҳузурига яширин равишда элчи жўнатиб, биз тамоман лашкарлар билан жангг куни султондан юз ўгирурмиз, деб хабар бердилар. Гурхон ғолиб келадиган бўлса Хоразм Бўртанага, Хуросонни Испаҳбедга беришга қарор қилйнди. Гурхон яна уларнинг яқинларига ҳам турли имтиёзлар беришга аҳд қилди. Сафлар тузилиб, бир-бирларига яқинлашганларида, узлуксиз ҳамлалар давом этди. Қорахитойлар майсараси унинг майманаси устидан ғолиб келди. Султон лашкарининг майманаси мағлуб бўлиб, чекина бошлади. Ҳар иккала сипоҳ қалби бир-бирини қириб ташлади. Лашкардан бирор киши ҳам бирор бошқа киши устидан ғолиб ёки мағлуб бўлганини билмас эдилар. Ҳар икки томондан жангчилар талОн-тарож ва ғорат қилиб қочишди. Султоннинг жанг кетаётган пайтда душман либосини кийиб ва қурол-яроғини тақиб олиш одати бор эди. Унинг хос одамлари ва яқинлари ҳам либосларини ўзгартириб, қорахитой лашкари орасига тушиб қолганлари-да султонни таниган эдилар. Кейин уни топа олмадилар. Султон бир неча кун ул қавм орасида бегона бўлиб юрди. Кейин қулай фурсат топиб, чиқиб қочди. Сайхун дарёсигача от чоптириб келди. У етиб келиши билан лашкар беҳад янги руҳ ва нишот топдилар, Султон ҳабари атроф-теваракка кетгани учун ҳар ким ҳар хаёлда эди. Баъзилар у бегона лашкар драсида қўлга тушган, баъзилар ўлдирилган, деб гумон қилиб, аниқ бир хабар топа олмай юрган эдилар. Шу сабабли мунширлар юбориб, атроф-теваракка хабар бердилар. Султон Муҳаммад Хоразмга келди. Қорахитой лашкари ҳам ўз вилоятларини ғорат қилиб, қайтиб кетдилар. Балосоғунга етганларида у ер аҳолиси қорахитойлардан ҳоллари батанг бўлганидан султонга зафар ёр бўлишини умид қилиб, унинг шу ноҳияларни қорахитойлардан халос этишига ишониб, дарвозаларни беркитдилар ва Гурхонга йўлға бермадилар ва уни жанг билан қарши олдилар. Ўн олти кун давомида (в61а) жанг давом этди. Султоннинг орқа томондан ҳужум қилиш эҳтимолидан қўрқиб, оқибатда қора-хитойлар лашкари ҳар тарафдан, Гурхон ҳузурига тўплан-дилар. Султондан юз ўгарган элатлар билан бирга Балосо-ғун дарвозаларига ҳужум қилдилар. Теварак-атрофдан уларга қувват бердилар ва шаҳарга кирдилар. Уч кечаю кундуз қатли ом билан машғул бўлдилар. Мўътабар машҳур киши-лардан етти минг нафари қатл этилғанлар сонига кирди.
Лашкар ҳозирлаш воситасида ва Гурхондан қолган хазиналарни ғорат қилйш натижасида Муҳаммад ўз молини муҳофаза этиш бораёида Қорун даражасига етган эди. У ўз раъйини билдирдики, хазинани талашда лашкар қўлга киритган ғаниматЛар алмаштирилиши лозим. Бу гапни шундайлигича (лашкарийларга) маълум қйлганларидан кейин улар тарқалиб кетиб, туғён ва бўйсунмаслик йўлига тушиб олдилар. Ҳар кйм ўз жойига жўнади. Кушлўк бу воқеадан воқиф бўлиб, босқин уюштириб, бехабар Гўрхонни қўлга туширди. Назм (мазмуни):
Шарқ томондан сипоҳ билан шундай келдики, яшин уйидан олов келарди гўё. Кушлук найман етиб келганда Гурхондан юз ўгирганди. Осмондан қазо келиб, балодек Гурхон бошига тушганди. Унинг бутун олтину, молу мулкини эгаллади айём ғазабга келгандек эди. Гурхоннинг дўсти қирда ўтов еткиб, бошига тож қўйди ва унинг тахтига ўлтирди. Кушлук жонига омонлик берган бўлса ҳам, унинг хонумонини тортиб олган эди.
Бу пайтда Гурхон хазина, зару молларини жамъ қилмоқ билан машғул эди. Шунда Кушлук фурсатни ғанимат билиб, ўз тобёълари билан бирга Гурхон устига ёпирилди. Бутун молу мулкини эгаллаб, ўзининг жонига омонлик берди. Аммо ўзи унинг тахтига ўлтирди. Шу воқеадан кейин Гурхон яна икки йил яшади. Умри муддати 95 га етганда дунёдан ўтди. Назм (мазмуни):
Умринг минг, икки юз йил бўлса ҳам, бошинг бир куни лаҳадга кўмилгуси. Умр юз йил, гар кунинг бир кунликдир. Марг уни бир кунда бўшатгуси. Кишининғ умри йил ҳисоби мингғача борар. Бир кун келиб «бас» дейилади, албатта. Хоҳ подшоҳ бўлгин, хоҳ гадо бўлгин^ бир кун танинг жондан жудо бўлгуси. Сенинғ ўрнингни бошқалар эгаллайди. Сенинг ҳасратингда бир ўғил қолгуси.

НАЙМАН ПОДШОҲИ КУШЛУК ИБН ТОЙОНГХОННИНГ ҚОРАХИТОЙ ПОДШОҲИ ЎРНИДА ҚОРАХИТОЙ МАМЛАКАТИДА ПОДШОҲЛИГИ ВА УЛ ЛАЪИНИ БЕДИННИНГ БЕДОДЛИГИ ШАРҲИ ЗИКРИДА

Қорахитой подшоҳи Гурхон оламдан ўтгач, ул вилоят подшоҳлиғи лаънати Кушлукхонга муқаррар ва мустақил бўлди. Унинг ўзи бутпараст бўлиб, хотини насорий динида эди. Назм (мазмуни):
Кушлук ибн Тойонгхон аслида найман фирқасидан эди. Ўзи бутпараст, хотини тарсо бўлиб, ундан ислом дини шикаст топган эди. Дин арбобидан кимни учратмасин, ўша лаънати ҳаракат қилардики: «Дини Аҳмаддан юз ўгирингиз, ҳаммангиз бутпарастсизлар, тарсо бўлинглар». Унинг айтганини қилмаганларни шамшир билан бошини оларди. Ким унинг одатини билса, қудратли бўлган тақдирда у билан баҳслашарди.
Ўзи муттасил мусулмонларни ўзининг бутпарастлик динига даъват қилди. Ким унинг динини қабул қилмаса, албатта қатл этарди. Шу сабабли кўплаб мусулмонлар шаҳодат даражасига етказилдилар. Шу аҳвол асносида макрит қавми подшоҳи Тўқбуғохон ибн Тўқтобеги Кушлук-хон ибн Тойонгхондан ажралиб, Хумкечик томонга кетди. Кушлук уч-тўрт йил давомида Қошғарга лашкар жўнатди. Ул ерларнинг ғалласини еб. битирдилар, ўт қўйдилар. ҚошҒарда қаҳатчилик в.а танглик шу даражага етдики, халқи ҳалолни харомдан ажратолмай қолдилар. Назм (мазмуни):
Ёмғир томчиларидек найман лашкари (кўп) Кошғар ҳудудига етдилар. Қўшини ва шум ҳайвони кўплигидан ул ерларда экин униб чиқмади. Ўша мулкда шундай танғлик вужудга келдики, унда кушлару балиқлар яшаши қийинлаш-ди.
Охируламр лаънати Кушлукхоннинг ўзи саноқсиз бедин лашкар билан Қошғар мамлакатига қарши юрди (в.62а).
У ер аҳоли ва мавлолари ожиз қолдилар. Шаҳарни унга топширдилар. Найман лашкарлари шаҳарга кириб, хона-ларга кириб олдилар. Назм (мазмуни):
Лашкар шаҳар аҳолиси ўйларини зўрлик ва қаҳр билан тортиб олдилар. Бу ўлка жабру фисқу фасодга тўлди. Таслим бўлмокдан ўзга илож қолмад.
Кушлук Кошғарни забт этгач, у ердан Хўтан томон юрди. Уни ҳам босиб олди. У ернинг халқини ҳам бутпарастликка даъват ва мажбур қилди. Барча имомлар ва донишмандлар ташқари чиқиб, ўз динларидан қайтганлари-ни таъкидласинлар, деб фармон берди. Жамъи уч мингдан ортиқ имом ва донишманд, фозил ташқари чиқди. Кушлукхон уларга қарата деди: сизлардан ҳеч ким қўрқмайди, ҳақ сўзини қайта олмайди. Мувофиқ шайх Аловуддин Муҳаммад Хўтаний наввораллоҳу марқада илгари чиқиб, унинг ёнидан жой олди. Ростгўйлик камарини белига боғлаб, дини Муҳаммадий ва миллати Аҳмадийни беҳ билишда далиллар ва ҳужжатлар келтирди. Кушлук мулзам бўлгандан кейин, лом-мим дея олмай қолди (айтадигани оғзида қолди). Назм (мазмуни):
Ул беадаб жавоб беришдан ожиз қелганда, пайғамбари-ни эслашдан ўзга иложи қолмади.
Диндор имом ҳамиятининг кучлилигидан ўзини тута олмай, деди: «Оғзингга тупроқ сенинг!» Ул баддин лаънати Кушлукнинг, ул кибрли, ҳаёсиз кофир қулоғига бу сўзлар етгач, имомни тутишга ишорат қилди ва уни исломдан қайтармоққа қасам ичди: «Ҳайҳот, ҳайҳот, лимма тубдўна маҳбити нури илаҳий». (Ҳайҳот, ҳайҳот! Сизларга илоҳий нур тушадиган жой ваъда қилинганди») Йўқса девлар макони уйим. Бир неча кеча-кундуз уни бул бузургнинг ўзи бино қилган мадраса дарвозасида сақлаб, чормихга солиб, азоб бердилар. У эса тинмай калимайи шаҳодат ўқиди ва халққа насиҳат қилдики, Аҳмадий динини охират даражасини оширишга сабаб бўлувчи дунёвий уқубатлар воситаси билан барбод этиб бўлмайди. Дўстларидан уни Оройин деб нақл қилади. Назм (мазмуни):
Оройин уни иккиланмай дарс ўқиб турган мадрасада ўлдирди. «Онааллоҳ ваанаоллоҳу рожеъун».
Кейин вилоятдан намоз бонги ва иқомати кўтарилди. Назм (мазмуни):
Кушлук Хўтан мулкида зафар топди. У мулкда фитна-фасод кучайди, Ислом имомлари унинг томонидан қатл этилди. Улар қони Нил дарёсидек оқди. Мусулмончилик асослари унинг дастидан хароб бўлди. Бутпарастлар у туфайли мақсадга етдилар. Унинг жабридан бир дунё оёқости бўлди. Эру аёл унинг дастидан фиғонга келдилар.

БИР ҚОТИЛНИНГ ИСЁН КЎТАРИБ, УНИНГ ЛАЪНАТИ КУШЛУКХОН ҚЎЛИДАН ЎЛДИРИЛИШИ ЗИКРИ

Айтадиларки, лаънати Кушлукхон Хўтон мамлакатини истило қилган кунларда Олмолиғ ҳудудида бир диловар ва ўта шижоатли ва паҳлавон Ўроз номли бир шахс бўлиб, қонқли қабиласидан эди. Доимо йўлтўсарлик қилар ва ҳар бир вақт гала-гала отларни ўғирлар, ярамас кирдикорлар кўргазур эрди. Шу жиҳатдан ҳам кўплаб авбошлар, бебоклар унга келиб қўшилар эрдилар. У қувват олиб, Олмолиғ ноҳияларида ғоратгарлик қилиб юрди. Охири Олмолиғни қўлга киритди, унинг ҳокими бўлди. Лашкар тўплаб, ўша ерларнинг муаззам шаҳарларидан Фўлодсумга қараб юрди. Уни босиб олди. Ҳар вақт Кушлукхон беҳисоб лашкар билан унга қарши юрганда унинг лашкарини тор-мор келтирарди, вилоятини хароб қиларди. Ўроз қонқли Кушлук-хон наймандан батанг бўлганидан қизини элчи билан Со-ҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига жўнатди. Унга хизматкорлик изҳорини қилди. Лаънати Кушлукхон зулми бедодликларидан халос қилишини ўтиниб сўради.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам уни суюрғоми-ши қилди. Унинг қизини эса тўнғич ўғли Жўжи учун сўраттирди. Дўстлик истеҳкоми ва хизматкорлик қоидала-ридан сўнг Ўроз қонқли Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам пойтахти остонаси сари йўналди. Хусравона шафқат ва мурувватига сазовор бўлди. Орқага қайтиш вақтида турли навъ шафқат ва шарафига мумтоз бўлди.
Соҳибқйрони (в.бЗа) аъзам Чингизхони муаззам Ўроз қонқлига деди: «Шикордан ўзингни тийгилки, ногоҳ душман томонидан сайд қилинмагайсан!» Шикор эвазига Ўроз қонқлига минг қўй суюрғол қилди. Сўнг Олмолиққа қайтишга рухсат берди. Шу кунлари Кушлукхон собиқ одат бўйича Ўроз устига лашкар тортди. Олмалиғ иоҳияларидаги Ўроз қонқли қавмларининг молу мулкларини талади. Ўроз одамларини Олмолиғ дарвозасигача таъқиб этиб, қувиб келди. Аҳоли шаҳар дарвозасини маҳкамладилар ва жангга киришдилар. Шу аснода Кушлукхон лашкари орасида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг чексиз қўшин билан етиб келгани хабари тарқалди. Бу хабар хосу авом қулоғига етгач, Кушлукхон лашкари батамом Олмолиғ дарвозасидан қайтиб кетдилар. Шикор қилишни одат қилган Ўроз қонқлининг Кушлукхон лашкаридан хабари йўқ эди. Соҳибқирони аъзам насиҳати унинг шикорга бўлган ўта меҳридан фаромуш бўлиб, йўл асносида озгина суворийдар билан кўп сонлик лашкар томонидан ўраб олиниб, ов чоғи ўлдирилди. Шундан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам унинг ўғли Шиқноғ текинни суюрғомиши қилди. Отасининг ўрнини унга топширди. Жўжининг қизларидан бирини унга никоҳлаб берди ва Олмолиққа жўнатди. У ўша ерда ўринлашди. Яна айтишларича, қорлуғ қавмининг хони шу вақтгача Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг мулозими бўлган Арслонга бир қизини фотиҳа қилиб, уни Қиёлиғ шаҳрига ҳоким қилиб жўнатди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ХОРАЗМШОҲДАН МУСУЛМОНЛАР ХУНИ ҚАСОСИ ИНТИҚОМИ УЧУН ЭРОН МАМЛАКАТИ ТОМОН ЮРИШИ ЗИКРИДА

Мўътабар тарихларда битилган ва зикр этилмиижим, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг замонида Мовароуннаҳр мамлакати истило килинди. Эрон ва Турон давлати бағоят осойишталикда ва солим эди. Чунончи, агар кўзи ожиз кампир қизил олтин тўла таштни бошига қўйиб Машриқдан Мағрибга жўнайдиган бўлса (в.636) бирор жонзод унга дахл қилмаган. Назм (мазмуни):
Шоҳ шу даражада (кучайдики), мамлакатида бирорта ҳам ўғри қолмади.
Мўғуллар яшайдиган ерларда бирор машҳур ва маъруф шаҳар бўлмаганки, ул шаҳри азимда замоннинг (аламзадалари)ичи куйганлари дунёнинг алвон товланувчи матоларини ўзгартирсалар. Шу сабабли Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ мамлақати тожирлари кўнгил тилаган манфаатлар умидида ҳар хил кийим, тўшак, буюм ва матолардан улар ўрдуси томон элтиб, кўп судманд ва фойда олганлар. Шу тахлит ҳавасда йирик савдогарлардан бир неча киши, жуда кўп газлама, буюм ва матоларни Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдусига келтирдилар. Соҳибқирони аъзам уларнинг бирини чорлади ва молларидан Олиб келишни буюрди. Ҳар бир матосининг қийматини сўраганла-рида бирга-ўн, йигирма баҳо қўйди. Соҳибқирони аъзам хони муаззамга бу ёлғон оғир ботди. Дедилар: «Бу одам бизни бу хил матони кўрмаган гумон қилмокда!» Яқиндаги мулозимига хазинадан мато келтиришни ва бозоргонларга кўрсатишни буюрди. Назм (мазмуни):
Соҳибқирон фармони билан хазинадор сандиқда минг жома келтирди. Улар зарбофт ва дурлар қадалган эдики, бу каби нарсани ҳеч ким кўрмаган эди. Бу буюмлардан хазинада борини келтириб бозоргонларга кўрсатди. Токи улар буларни кўриб, ўз тансик молларини унутсинлар.
Кейин Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бо-зоргонларнинг матоларини хат қилишга буюрди. Сўнг амр қилдики, барча матоларни бўлишиб олинглар! Матолар эгасини тутиб туришди. Шунда бошқа саркорни келти-ришни буюрди, Бозиргонлар орасида Омад Хўжандий исмли одам бор эди. У Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига келди. Назм (мазмуни):
Ундан матонинг баҳосини сўради. Ўз диллари розини билдирмадилар. У дедики, бу тўшаклик, у шоҳ тахти олдида қадрли. Агар жаҳонгир шоҳ хоҳласа, хуш қабул этади. Уни биз пешкаш тарзида Эрондан шерюрак шоҳ ҳузурига келтирдик. Шоҳаншоҳ унинг деганларини маъқул топди. Ўзича улар юкига баҳо берди. Зарнигор бир жоманинг баҳосини шаҳриёр тикилган жома оғирлигича зар билан баҳолади.
Ҳар бир ҳарир жомани бир қизил олтин болишдан, зарпеч карбос жомадорга бир оқ кумуш болишдан берди. Айтишларича бир болиш беш юз мисқолга тенг. Бозоргонлар учун ҳайма ва гиргоҳлар тиклашни буюрди. Ҳар кун кетйш вақтларигача улар ҳаражатини бериб, иззат ва ҳурмат кўрсатдилар. Ул жамоатнинг пойи қадамларини бағоят муборак тутдилар. Назм (мазмуни):
Ҳушхулқ ул шоҳ мусулмонларнинг шу ерда бўлишини яхшиликка йўйди.
Уларнинг қайтиб кетиши ҳангомида навозишу махсус марҳаматлар кўргузиб, саноқсиз инъому эҳсон қилдилар.
Қорачор нўён, фарзандлари, хешу ақробаларига қарата дедилар: «Ҳар бирингиз, сиз мусулмонлар бир аминни молу бизоат билан бу савдогарларга ҳамроҳ қилиб жўнатингиз. Зеро, ул мамлакатдан туҳфаю табаррукотлар рлиб ке-лишгай. Амри Соҳибқирони аъзамга мувофиқ беш юз нафар мусулмон аминни ҳамроҳ қилиб тижоратга жўнатдилар. Назм (мазмуни):
Юклари мушк, зар, дирамлардан иборат бўлган беш юз мусулмон бир бўлиб олишди. Уч нафар покиза мусулмон у ердан элчи қилиб жўнатилди. Бирининг (исми) Муҳаммад, иккинчисиники Умар, учинчиси покдин Юсуф эди. Уч элчи-ю беш юз савдогар бўлиб, моллари мушки тотор эди. Бичак билан элчилар йўлга тушди, шоҳ ҳузурига эл бўлишни изҳор қилиш ниятида. Бичак ёрлйғ мазмунга тўла эди: «Тангри жаҳонни сену менга берган. Сену мендан бошқа бунга сазовор бўлмайдики, биз одамлар осойишини хоҳдаймиз. Сенинг мулкингдан бизга савдогарлар етиб келди. Биз томондан улар неларга сазовор этйлгани борасида сенга етказурлар. Биздан олганларИни сенга қолдирурлар. Биз тарафдан ҳам савдогарлар ўз моллари билан ўша томонга борурлар. Сенинг мулкингга кириб боришлари билан савдонинг талабгори бўлурлар. У диёрда сенинг ҳузурингда улар ёлғиз. Бизга зарур нарсаларни сотиб оладилар. Сен менга фарзанддёк саналгунг. Эронда сен меҳтарлардан ҳам улугсан. Тангри жаҳонни икки балиққа гопширди. Уни эҳсону адолат билан безади. Биз яхши ишларга машгул бўлган чоғда сен бизга мададкор ва таянч бўлганинг яхши. Биз бир-биримизга дўстмиз. Шунда йўллар бадниятлардан тозаланади. Замин адолатдан обод бўлгани-да, барча халқ бизга офарин айтар.
Беш юз нафар мусулмон савдогар уч нафар элчи ҳамрохлигида жўнатилди. Элчиларнинг бири Муҳаммад Хоразмий, иккинчиси Умар, учинчиси Юсуф эди. Элчйлик мактубининг мазмуни шўндай эди: «Ул тарафдан бо-зоргонлар бу диёрга келишди. Уларга қай тарзда эъзоз-икром кўрсатилганини ўзлари айтиши мумкин. Улар нимани мушоҳада қилган бўлсалар, баён қилсалар керак. Бу томондан ҳам бир мусулмон жамоаси турли молу газлама, мушку чиний тансиқ буюмлар, зару нуқра, кўплаб жун кийимлар, жавоҳиру тансуқот билан ул диёр сари йўналди-лар. Бу аҳду паймонда осмону замин эгаси рўйи замин мамлакатларини бизга ва сенга тортиқ қилди. Худо бандалари бориб келишйб, ободончилик билан машгул бўлмоқликлари лозим. Бизу сенинг, улар даври султонлари-нинг саховатидан хурсанд ва баҳравор бўлурларки, замон мардуми бизу сенинг дуойи жонимизни қилиб яшайдилар».
Бу жамоат Ўтрор диёрига етганларида, Султон Му-ҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қўйилган Ўтрор ҳокими Инолчуқ ҳузурида жанжалга дуч келдилар. У Султон Муҳаммад Ҳоразмшоҳнинг онаси Туркон Хотунга қариндош бўлганидан Ғойирхон лақабини олган эди. Савдогарлар жамоасидан бири ҳинди бўлиб, илгарй жуда машҳур экан. Уни танир эди. Илгариги одатича ул Ҳинди уни Инолчуқ деб атади. Бу маъни ул соҳиби давлат хотирига огир ботибди. Дарғазаб бўлиб, бозоргонлар моли тамаъида тожирлар жонига қасд қилди. Ул бегуноҳларни ҳибсга олди. Назм (мазмуни):
Ўтрорда савдогарларни тутиб қолди, бу ишни дев кўрса ҳам лол қоларди.

СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ МУЛКИНИНГ ХАРОБ БЎЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН НОМАҚБУЛ ҲАРАКАТЛАР СОДИР ЭТИЛИШИ ЗИКРИДА

Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан содир бўлган носавоб ҳаракатлардан бири шу бўлдики, туҳмат воситасида Ҳазрати Шайх валитарош Шайх Нажмуддин Кубро қаддаса сирраҳумо муриди Шайх Маждиддин Бағдодийга Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон хотун билан бир кечаси Султон мастлигида қасд қилдилар. Маст ҳолатида ул дин бузурги қатлига рухсат берди. Эрта тонгда ҳушёр тортгач, қилмишидан пушаймон бўлди. Жавоҳир тўла бир табақ ва олтин тўла таштни Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро, қаддаса сирруҳу хонақоҳи дарвешлари жамоаси ҳузурига жўнатиб, «буни дарвешлар суфра қилсунлар. Беихтиёр юз берган бу гуноҳ учун афв этсунлар», деди. Шайх дедилар: «Унинг хунбаҳоси зару жавоҳир эмас, балки унинг калласидир, яъни Султон ва бир неча минг халойиқ».
Мовароуннаҳр мамлакати Афноку Ўтроргача Султон Муҳаммадга қарор топгач, муборак сана — 613 йил ҳижрийда азим халифаликка, амирал-мўъминин ан-Носир биллоҳ Абулаббос Аҳмад дорулхилофасига қасд қилди. Булар ичида ваҳшатли воқеалар ҳам бўлди. Бири шулки, исломга тақлид қилган кофир Жалолуддин Ҳасан сабил яловини Ҳижоз сари йўналтирди. Унинг яловини Султон яловидан илғор деб билдилар. Султон саҳобаларини ҳақорат қилдилар. Иккин-чиси шуки, ўша даврда Ғазнинни босиб олди ва Дорулхило-фа мутаассири Малик Шаҳобиддин ғурий хазинадан чикди. Ғурийларни бу Хоразм ва Хоразмшоҳ қасдига ундади. Ғурийларнинг қасд қилиши Дорулхилофага қарши ҳара-катдан олдинроқ бошланди. Шу жиҳатдан Султон ўта маъюс, шикаста бўлди. Шу сабабли мамлакат имомларидан фатво олдики, Бани Фотима саодатлари турганда халифалик Аббосийлар сулоласига насиб этмаслиги лозим. Улар бу иш мустаҳиқи эмаслар. Яна, улар Ажам подшолари йўлидан бордилар. Ана шу баҳоналарни рўкач қилиб, халифа номини барча мулкларида хутбадан чиқариб ташлади. Чин содоти-дан бир саййид Алоулмулк Термизий номли бузургни халифаликка (в.65б) номзод тайинлади. Саноқсиз лашкар билан халифага қарши юрди. Аббосийларни ағдариб ташламоқчи бўлди. Домғонга етганда Отабек Саъднинг Ироқни босиб олиш ниятида Шероздан Райга келгани хабарини эшитди. Султон саноқсиз лашкари билан шоши-линч равишда қайтди. Султон у ерга етганда Отабек форс ва ироқ лашкари билан унга қарши чиқди. Жанг бошланганда дастлабки ҳамладаёқ Отабек лашкари шикаст топди. Отабекни асир олдилар. Султон Отабекни ўлдирмоқчи бўлди. Отабек Саъд малик Насузандга илтижо қилди. Уни васила қилди. Султон унинг илтимосини қондирди. Лекин ҳар йили Форс ҳосилидан тўрт донг хазинага етказиш, Истахр билан Ашканун қалъасини Султон гумашталарига топшириш, Отабекнинг ўғли Абубакрни гаровга топшириш ва уни Ашканун қалъасида бандиликда сақлашга қарор қилинди. У бу қарорларга вафо қилди. Султон мавкаби Райдан чиқиб кетиб, Ҳамадонга етганида Ироқни тасхир этмоқ ниятида Табриздан Отабек Авранг Ҳамадонга келиб, жангга шай турарди. Лашкар аҳли у билан жанг қилмоқни истади. Султон деди: «Бир йилда икки подшоҳликни олмоқ яхшиликка олиб келмайди. Уни ўтказиб юборинг, ўтиб кетаверсин». Отабек Авранг эсон-омон Озарбайжонга қайтиб кетди. Султон Муҳаммад Ҳамадондан Астробод томон ўтмоқчи бўлди. Йўл давомида ўйдим-чуқурларнинг кўплиги, қорнинг қалин ёққанидан йўл топа олмади. Совуқ шиддатидан ва ёғингарчиликнинг зўрлигидан лашкар отла-рининг кўпчилига нобуд бўлди. Зарурат юзасидан Ҳама-донга қайтди. Унинг ҳашамати диллардан арий бошлади. Дорулхилофага қасд қилгани унга обрў келтирмади. Шундай бир аҳвол асносида яшиндек Инолчуқ элчиси етиб келди ва кўп сонли жамоа кўплаб мол ва саноқсиз совғалар билан Чингизхон ўрдусидан келгани ва Эрон томонга бормоқчи эканликларини хабар қилди. Мамлакат мадохили ва махорижидан уларнинг воқифлиги яхшими? Назм (мазмуни):
Душман ўз оёғи билан келиб тумшуғидан тузоққа илинганда, бузулган молининг қони ҳаромлигини тушунди.
Султон бу борада мулоҳаза қилиб ўлтирмай, уларнинг қасди жони ва моли торожига рухсат берди. Илончуқ дейилувчи Ғойирхоннинг элчиси қайтиб келгач, Ғойирхон шу номақбул (в.бба) ишни амалга оширишга киришди. Чингизхон элчисини бозоргонлар жамоаси билан бирга, гуноҳсиз бўлсалар ҳам, қатл этди. Улар келтирган барча нарсани ўз тасарруфига олди. Назм (мазмуни):
Сербахтлилик заволга юз тутади. Бирор нарсага интилса, увол ўлгуси.
Шу сабабли вайрона бир олам, бехонумон бир жаҳонга мубаддал бўлдилар. Хуннинг ҳар қатраси Жайҳун каби оқди. Ҳар бошидаги тори мўйича айлана гўйга айланди. Назм (мазмуни):
Бегуноҳ бошнинг ҳар тор сочига минглаб сарварлар боши фидо бўлди. Ўз конинг ярим жав нуқра фойдаси бўлмаса бўлмасин, заргарларнинг қанчадан-қанча хирмани совурилди.
Шу ҳодиса вуқуъидан олдин ул жамоатдан бир нафари банддан қочган эди. Ўз дўстлари воқеасидан воқиф бўлгач, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам даргоҳи томон шошилди. Ҳамроҳлари саргузашти сурати уни ғуссага солганди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бу хатарли хабарни эшитиб, ғазаб оташи шу даражада аланга оддики, унинг тобиши устига дарё ва конни ағдарди. Назм (мазмуни):
Унинг ғазаб оташи шундай аланга олдики, тобига қуруғу қўл қўярди. Дастидан катта-кичикнинг ғуссаси ошди. Дилу кўзлар қону сувга тўлди.
У ўрнидан дарҳол туриб, яқинида ёлғиз турган пушта устига чиқиб, кулоҳини бошидан олди ва камарини белидан ечиб, ниёзли юзини тупроққа сурта бошлади. Ўртанган дилидан бениёз тангри даргоҳига нола қила бошлади. Тамомила ожизу шикасталик билан қозилюлҳожот ва олам ус-ситрул-ҳаққиётга муножот қилиш билан машғул бўлди. Байт (мазмуни):
Замонлар лавҳида номи биринчи бўлиб ёзилганлар, эй худо! Бу эзид, бу эса тангридир! Назм (мазмуни):
Йўлида исломни изларкан, бу (пайғамбарлар) охири, бу шериксиз (тангри) дегани деган. Назм (мазмуни):
Соҳибқирон пушта тепасида камарини ечиб, кулоҳини олиб, юзини тупроққа суртганча зорланди: «Эй пок Тангрим, сен арзидод қилувчиларни кўкларга кўтарувчисан, бу бегуноҳларга шафқат кўзи билан боқ. Гарчи, кийнаҳоҳ бўлсанг ҳам, бегуноҳ ўлганларга шундай назаринг муно-сибдир». Уч кечаю кундуз шундай илтижо қилди. Ғаму андуҳидан кўзу лаби ҳўлу қуруқ бўлиб турди. Ногоҳ унинг фарёдига ғойибдан етиб келдилар. Етти юз чодирли кўринди. Хотири ўрнига тушди.
Агар Оллоҳга раҳмат ўқиса ҳам уч кеча-кундуз ўтгач, унинг кўплиги мулку малакутга ғулғула солди. Нариги дунё сокинлари қўл кафтларини «омин!» га очдилар. Ложарам унинг дуоси ўқи ижобат нишонига етди. Ғайб оламидан келган овози мисол муддаосига муносиб. Ҳуши қулоғига етдики, ҳеч бир шаку шубҳасиз хотири лавҳи ва замири лавҳига нақшланди. Зеро, бу интиқомнинг ишга солиниши ва Султону унинг тобеълари устидан ғолиб чиқиши албатта шубҳасиздир. Назм (мазмуни):
Тангри даргоҳидан ҳеч ким ноумид бўлмади. Шикаста дил бул қулфга калид бўлди.
Мақсади ҳосилига мос тушувчи ғайб овози қулоғига етгач, Соҳибқирони аъзам Чингйзхони Муаззам ул пуштадин ўрдасига хуррам ва хушдил қайтиб келди. Назм (мазмуни) :
Марди-майдонларга шундай хушхабар берди: Тангри ғамли дилларни шод қилди. Энди лашкар тузмоқ, белга камар боғлаб, (душманга) адоват бошламоқ лозимдир. Бёгуноҳлар бошй қасоси учун минглаб кишиларнинг боши йўлларга узилиб тушди.
Шундан сўнг лашкар тартиб бериш ва ҳозирлашга фармон берди. Тавочиларни лашкарлар йўқлови учун ҳар тарафга жўнатди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурига: «Эккан уруғлар униб чиқди. Билмаймизки, ҳоеили не бўлур», деган мазмунда хат битиб элчи жўнатди. Назм (мазмуни):
Султонга шундай хабар жўнатди: «Ғазаб тиғини ғилофдан олгин, зеро сен жабру зулм тухмини экдинг. Олганинг юзи қоралик, ўткир қилич захми. Сени ўз юри-шимдан огоҳ қилмоқчиман. Сен ҳам жанг асбобини ростлагин. Шуни билгинки, мен етиб борурман, кейин ғофил қолибман, деб айтмагин».
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Эрон мамлакати томон азми муқаррар бўлгач, жаҳонкушойлик тадбиридан келиб чикиб, ўз мамлакати теварак-атрофларида бирор киши бундан саркашлик қиладиган бўлса, уни дафъ қилмоққа саъй қилди. Чунончи, найман подшоҳи Кушлук-хон ибн Тойонгхон ва Макрит подшоҳи Тўқбуғон ибн Тўқтобеки (в.67а) бошқа мухолифлар билан бирга қолган эдилар ва йўл атрофларида фитна ва фасод кўтариш билан шуғулландилар. Аввал Кушлукхоннинг дафъи тадбирини қилиб, Жаба нўённи н!у тадбир чорасига тайин этди.

КУШЛУКХОН ҚИССАСИНИНГ ОҚИБАТИ

Кушлукхон Хўтан ва Кошғарда зулму бедодликни ҳаддидан оширди, ислом биносини вайрон қилмоқ, му-сулмонларга азоб бермоққа қасд қилди. Назм (махмуни):
Ул носазони дафъ қилмоқ учун менйнг гардим билан саҳрода етишмовчилик аниқланди. Зулму бедод ҳаддидан ошди. Ситамдийдалар дуоси асар қилди. Бир оз фурсат орадан ўтгач, мазлум дуоси қабул бўлди.
Соҳибқирон фармонига биноан Жаба нўён чексиз лашкар билан Кушлукхон дафъи учун отланди ва Кошғар мамлакатига йўналди. Соҳибқироннинг қаҳрли лашкари овозасини эшитиб, Кушлукхон Кошғарни ташлаб қочди. Назм (мазмуни):
Бадахшон томонда яланг отда наймаулар бошлиғи Кушлук ибн Тойонг жаҳонгир сипоҳи гардини кўриб, оромини йўқотди. Қўрққанидан у шаҳардан қочди. Жаба Кошғарга лашкар киритди.
Жаба нўён Кошғар мулкига дохил бўлгач, шаҳарга жар солдирдики: назм (мазмуни):
Кошғарда ўз дину миллатингиздан қайтмангиз, ўз одат-ларингизда қолингиз.
Кушлукхон лашкаридан бўлган найманлардан кимни топсалар, қатл этдилар. Лашкар Кушлук ортидан ҳар тарафга чопди. Назм (мазмуни):
Девзод Кушлук ортидан Жаба елдек лашкар тортди. Бадахшон тарафдан оёғини тортиб, саҳрода майдек елди.
Қушлукхон жон қўрқинчида ўзини Бадахшон сарҳади-даги Кўҳистонга урди. Ниҳоятда ҳайрат ва изтиробда бир дара томон кетдики, чиқадиган йўли йўқ эди. У ерда бир тўда Бадахшон (в.67б) вилояти овчилари ул тоғда шикор қилар эдилар. Уларни кўрган мўғуллар дедилар: «Биздан қочган бу жамоани тутиб бизга топширсангиз, бажонидил сизга амонлик берурмиз». Улар Кушлукхон ва унинг тобеълари гирдини ўраб олиб, ҳаммасини тутиб олдилар ва мўғуллар сари судрадилар. Улар уни қатл этдилар. Бошини олиб, йўлларига қайтдилар. Ул қасабада Бадахшонлилар қўлига жуда кўп ўлжа ва жавоҳир тушди. Назм (мазмуни):
Кўрдики, хонадон душмани билан хорликдан ғайбдон тангри не қила оларди. Худо бир кишига тақвият беради. Исломни йўлга қўяди.
Шу сабабли Хўтан ва Кошғар шаҳарларидан Оби фасокатки, уни Сайхун дерлар, Соҳибқирони аъзам Чингиз-хони муаззам мулкларига қўшиб олинди. Тўқбағон ибн Тўқтобеки, Макрит подшоҳи Кушлукхон истилоси замонида Кошғар ва Хўтан устида ундан ажралиб кетган эди ва Ҳум Кечик томонга бориб, хон Жўжи ўғлонни саноқсиз лашкар билан унинг дафъи учун жўнатади.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ҲУЖУМИДАН СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲНИНГ ОГОҲ БЎЛГАНИ ЗИКРИ

Чингизхон элчиси Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузури-га етгач, унинг ҳаракатидан огоҳ бўлди. Ўғли Султон Рук-ниддинни Ирокда қолдирди. Имодулмаликзодани молу мулк забти ва мулк тадбирлари учун унга мулозим тайинлади. Ўзи эса Мовароуннаҳрга жўнади. Назм (мазмуни):
Хоразмшоҳ бу аҳволдан хабар топиб, шоҳ билан урушмоққа ҳозирлик кўрди. Ироқи Ажам мулкидан қайтиб, Хуросон шаҳарлари томон шошилди.
Султонмуҳаммад Нишопурга етганда, шу ерда бир ой туриб қолди. Момоси чўлидан адашиб, ҳазилу ҳузул хатари билан кўнглини чоғ қилди. У ердан Бухорога жўнади. Шаъбон саккизидан то тўққизинчи шавволгача шу ерда яшади. Баҳор мавсуми етиб, замонасозлик қилиб йигитлиги тутди, йўлдан озди. Тинмай (в.68а) арғувоний шароб ичиш билан машғул бўлди. Сўнг ўша ҳудуд ва ноҳиялар лашкарларини тўплаб, Самарқандга йўналди. Бу ерни пойтахт қилмоқ истади. Султон Усмон Гурхон билан ёғий бўлиб юрган кезларда у Султон Муҳаммад Хоразмшоҳга тобеълик изҳор қилиб, Султон Муҳаммад номига пул зарб қилди ва хутба ўқиттирди. Султон Муҳаммад унга қизи Хондсултонни берди. Кейин Султон Усмон мухолифлик кўрсата бошлади. Номуносиб ҳаракатлар қилди. Султон уни қатл этиб, Самарқандни ўзига пойтахт қилди. У ерда масжиди жомеъ бино қилди. Самарқандга етиб келиши билан бир қадар яна ўзига бино қўйганиданми, балки ғафлат босганиданми, айшу тараб бисотини ёйди. Ўша аснода Тўқбуғоннинг макрит қабилалари билан келаётгани хаба-ри Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ қулоғига етди. Шунинг учун Жанд томон кетди. Жандга етгандан кейин Жўжининг лашкар билан таъқиб қилиб келаётганидан хабар келди. Султон ихтиёр жиловини Самарқандга қайтарди. Эҳтиёт чораларини кўриб, Самарқандга келиб етди. Қолган-қутган лашкарни тўплади ва яна Жандга йўналди. Бу ердан уларга қараб юрди. Назм (мазмуни):
Жанд тарафга шундайин сипоҳ тортдики, муҳосиб унинг саноғига ета олмасди. У ердан турклар сарҳадига кириб борди. Унинг улкан сипоҳи залвор оёқли тошдек жиларди. Маисабу сипоҳи билан шу даражада мағрур эдики, офтоб унинг кўз ўнгида заррадек.
Икки дарё оралиғидаги қатлу қиҳ уйига етгач, ҳисобсиз ўлдирилган одамларни кўрди, ҳали қотиб улгурмаган қонларни кўрди. Ўлдирилганлар орасидан бир ярадорни топдилар. Ундан бор гапни билиб олдилар. Маълум бўлишича, Жўжи ўғлон лашкари бўлиб, Макрит подшоҳи Тўқбуғон ибн Тўқтобеки билан жанг қилган ва ғолиб келган. Ўша куниёқ Султон Жўжи лашкари ортидан равон бўлди ва кейинги куни у билан рўбарў келди.

СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲНИНГ МЎҒУЛ ЖАМОАСИ БИЛАН ЖАНГИ ДОСТОНИ

Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ мўғул лашкари ортидан етиб, жанг бошлаб юборди. Назм (в.68б) (мазмуни):
Султон (сипоҳ) ғўли билан шундай ҳужум қилдики, мўғул сипоҳи кўз олдингизга келарди. Етиб келгач, буғ чалдилар. Хоразмшоҳ туғ остидан ўрин олди. Лашкарни жанг саҳросига олиб кирди. Лекин мўғулни Чочий чанг банд этганди.
Султон сипоҳи жанг қилишдан мўғул лашкари муқотила ва муқобаладан қочишарди. Шу нарса урф эдики, айтишади. Назм (мазмуни):
Эй шаҳриёр, ёшлик этиб, муллога ишониб, комронлик қилмагин. Эй шаҳриёр, дилимизни ғамга солма, ўз жонингга қасдимизни қўзғама. Чингизхон бу диёрга бизни бошқа иш билан жўнатган. Лашкарпаноҳ у шоҳдан Хоразмшоҳ билан урушмоқ ижозатини олмаганмиз. Уларнинг бу гапидан султон ғазабга келди. Лашкарини уларга қарши ташлади.
Мўғуллар тахминича, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ улар томон келарди, зарурат туғилганда жанг қилишади. Назм (мазмуни):
Мўғул сипоҳи оз эди, лекин юз ёмон жангчидан бир яхши ботир афзал. Улар султон сари дев каби шундай ҳужум қилдиларки, (лашкари) қалбини сурон билан ёриб ўтдилар. Осмон мартабали султон ўша куни яраланиб, асирга тушай деди.
Султон Жалолиддин ибн Султон Муҳаммад хогтзмшоҳ лашкар қалби тўқнашганини кўриб, ҳамла қилди. Ўша кун кечгача қаттиқ туриб мардона жанг қилдилар. Назм (мазмуни):
Ўша куни у жангда қаттиқ турди. Қўзғолганда темир тоғдек оғир жиларди.
Қоронғи тушгач, мўғул лашкари Чингизхон тарафга равона бўлди. У ерга етганларидан кейин, бўлган вокеаларни арз қилдилар. Назм (мазмуни):
Ул сипоҳ шоҳ ҳузурида Хоразмшоҳ аҳволининг яхши-ёмонини сўзлаб бердилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бу хабарни эшитиб, қаҳр оташи алангаланди. Назм (мазмуни):
Мамлакат паноҳи шоҳ бу сўзни эшитди ва сипоҳ тўплансин, деб фармон берди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ БИЛАН МУҚОБАЛА ВА МУҚОТИЛА АСБОБИНИ ҲОЗИРЛАГАНИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чипгизхони муаззам ҳаракати (в.69а) яқинлашганда, озгина мўғул еипоҳидан талон-тарож кўрган Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг дилини ҳавфу ҳарос эгаллади. У ердан қайтиб, Самарқандга келди. Мунажжимлар дейишди: «Суъуд ватадлар даражаларидан чикди ва Ошир соқитдир. Нозир наҳслар чандонки, Толе Ошира сояси зулмлар даражасини ўтказур. Кириб келган душманлар қаршисида бирор иш бошлаш ихтиёрини қила олмагай». Бу сўзлар унинг ваҳму ҳайратининг ошувига сабаб бўлди. Назм (мазмуни):
Ёмон бахти уйғонган киши кўзига роҳат уйқуси ярашадими? Кимдан бойлик юз ўгирган бўлса, ишининг равнаки йўли-ни ҳеч бир тополмайди. Султон Муҳаммад бу сўзни эшитиб, бутунлай ҳайрат дарёсига чўмди. Энди унга савоб иш йўли боғ-ланди: офтобдан ой нури насиб бўлмайди. Ўзи қилган ишлар дан пушаймон бўлди. Лекин унга ҳеч ким надомат қилмади.
Айтишларича, ўшанда Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ихтиёрида саноқсиз аскар, кўпгина лашкар бўлган. Муҳо-сиблар унинг сони 400 мингдан кам бўлмаганини айтганлар. Аммо, мўғул лашкари юришидан кейин Қорача Ҳожибни ўн минг киши билан Ўтрорга Ғойирхонга мадад учун жўнатди. Токи, у Ўтрор муҳофазасини уюштиргай. 30 минг кишини Бухоро мудофааси учун тайинлади. 110 минг кишини Самарқандда қолдирди. Шу жумладан, 60 минги турклар эди. Уларнинг сардорлари Султон ашрофу аъёнла-ридан бўлган хонлар бўлиб, ҳар бири ўз даври Асфандиёрла-ридан эди. 50 минг киши тожик муфридларидан бўлиб, ҳар бири бир Рустам эди. 40 минг кишига қалъалар ва ҳисорлар қуришга фармон берди. Хандоқдан боғ четигача етказдилар. Эртаси куни султон ҳаракат қилиб, унинг устидан ўтди ва дедики: «Бизга қасд қилган лашкар, агар ҳар бири биттадан бу сандиққа тозиёна ташласа тўлгусидир». Назм (мазмуни):
Гапу сўз, шаҳар, лашкар ва жондан бир йўла қарз олдилар.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ у ердан Нахшаб йўлига равона бўлди. Қаерга бормасин халққа (в69б) васият қиларди ва дер эдики: «Чорангизни кўринг, нажот ерларини қўлга киритинг». Бир кишини Хоразмга жўнатиб, онаси Туркон хотунга бошқа хотунлар ва болалар билан жамеъи хазина ва захираю, қимматбаҳо матоларни, нафис буюмлар ҳамда жавоҳирларни олиб Мозандаронга кетиши лозимлигини айтди.
Хабар Туркон хотунга етгандан кейин атрофдан келганлардан болаларгача воқиф бўлдилар. Амирлар ва аъёнларни лашкар билан Хоразм муҳофазаси учун қолдир-ди. Бошқа ўғиллар ва унинг хонадонидан бўлг&н болалар ва султон ҳарамидагиларни олиб, Мозандарон томон жўнади-лар. Назм (мазмуни):
Чексиз дабдаба билан Хоразмдан Мозандарон сари йўналдилар.
Султон бу воқеа тадбири не натижага муяссар бўлур, деб аркони давлатдан ким билан маслаҳат қилмасин, ҳар ким ўз акли андозасича сўз деди ва маслаҳат кўрди. Қўриқчиликда айём тажрибали ва тадбирда ниҳоятда мулоҳазали ва фикрловчи кишиларидан бир жамоа дедики, Мовароуннаҳр қиссаси уни бу ҳолда сақлаб қолиш мумкин бўлган чегарадан ўтгандир. Энди Хуросон ва Ироқнинг қўлдан кетмаслиги чораларини кўрмоқ зарур. Бугунги кунда ҳар шаҳар ва тарафга жўнатилган лашкарларни қайтармоқ лозим. Ёппасига ҳужум қилиб Жайҳун дарёсини қўлга киритиб, мудофаа билан машғул бўлмоқ лозим. Мўғул лашкарининг дарёдан ўтишига ва бу тарафга келишига йўл қўймасликка саъй қилмоқ керак. Яна бир тўда одамлар Ҳиндистон ва Ғазнин томонларга кетиш лозимлигини айтишди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ шу истакка мойиллик билдирди ва иккинчи таклифни ихтиёр қилди. Йўлга чиқиб, Балхга етиб келди. Бу вақтда Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ўғли Султон Рукниддин Ироқда эди. Имодулмулк Совожини туҳфа ва ҳадялар билан отаси ҳузурига жўнатди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурида Имодулмулкнинг фириб йўллари кўп бўлди. Султон Му-ҳаммад Хоразмшоҳ дилига ватанга меҳр ҳиссини солди. Бу жамоат кўп тортишувлардан кейин ўзни ундан узоқроққа тортишимиз ва Ироқ томон кетишимиз лозим, деган қарорга келди. У ерда лашкар тўплаяжакмиз ва сўнг ишга киришурмиз, дедилар. Султон (в70а) Жалолиддин Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ўғли бу вақтда отаси билан бирга эди ва отасининг раъйини инкор этди ва деди: «Агар Султон Ироққа кетадиган бўлса, лашкарларини менга қолдирсин. Мен эса Жайҳун дарёси бўйида тургум. Дарёнинг у томони-ни (мўғуллар) эгаллайдиган бўлса, бу томонга ўтказмагай-ман, монеълик қилурмен. Энг тўғри йўл шул». Назм (мазмуни):
Кетиб Жайхун томонга чодир тикаман: душманлар жонига қасд қилурман. Бу сипоҳ билан у ерга бориб етсам, дарёнинг у томонига ғаним бормагай. Аммо, биздан сенга зиён-заҳмат етгудек бўлса халқ бизга таъна гап айтмайди.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ чеҳрасида қалқиб турган хавф шиддати ва ғалабасидан ўғли Султон Жалолиддин сўзига илтифот қилмади. Назм (мазмуни):
Ёш йигитнинг кексалардек сўзларини уқувсиз Султон эшитмади. Унга деди: «Толеим ёр бўлмаганидан бирор Ишга ҳам қўл урмайман!» Унинг вояга етганини тушунмади. Бу сустлиги унга ҳам ўтишини билмади. Тангри бир кимсани хор қилса, тўғри йўлдан боришга бўйни ёр бермайди.
Оқибатда, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Имодулмулк фикрини маъқул топди. Ироқ томон азимат қилмоққа ихтиёр айлади. Заҳардан аччиқроқ айш билан Балх шаҳридан чиқиб кетди. У ердан Панжобга мактуб йўллаб, ҳаводиси аҳволдан хабардор бўлишни топширди. Ўша кезларда баногоҳ хабар келдики, Бухоро олинибди, деб. Султон дарҳол ўз салтанати фаноси учун тўрт бор такбир ўқиди ва мамлакат келинига уч талоқ айтиб, чодир гўшасига боғлади. Ражъат (қайтиш)ни чунончи, бундай боғламади. Юзини захга бериб ётди. Унинг лашкарининг кўпчилиги туркман жамоасидан, онасининг хайлу хешларидан. Уларни қаъдалилар, шунингдек, ўрониёнлар ҳам дейишган. Бу безовталик асносида Султон Муҳаммад Хоразмшоҳни ўлдирмоққа қасд қилдилар. Бунга сабаб шул эрдики, Хоразмшоҳ девони аҳлидан бўлган Бадриддин Амид Султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан қўрққанидан қочиб, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам паноҳига бориш учун унга ихлосу садоқат изҳори билан нома юборди (в. 70 б). Соҳиб-қирони аъзам Чингизхони муаззам тилидан ҳам орқасидан дўстона маваддатнома ёзиб, жосус қўлига юборди. Бу мактублар Султон хизматчиларидан бирининг қўлига тушди. У буларни Султонга етказди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ўз амирларидан бадгумон бўлиб, буни баъзи хос кишиларга изҳор этди. Шу бўлди-ю, бу воқеа овозаси кенг ёйилди. Амирларнинг баъзиси ҳам Султон Муҳаммад Ҳоразмшоҳ-дан қўрқишиб, ваҳимада бир тўда амирлар ва сипоҳийлар Султон хобгоҳи томон юрдилар. Султон бундан воқиф эди. Хобгоҳни ташлаб холи жойда хиргоҳ тиккан эди. Ҳалиги тўда ярим кечада қўлларига ўқ олдилар. Эрта тонгда отилган ўқлардан хиргоҳни ғарболдек илма-тешик кўрдилар. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг соғ-саломат қолгани маълум бўлгандан кейин, ҳалиги жамоа разил хатти-ҳаракатлари туфайли жон ваҳмида қочиб қолдилар ва Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига жўнадилар. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қолган амирларига ҳам ишончи қолмади. Шу сабабли ҳар бир амирини бир шаҳарга жўнатди. Ўзи ваҳимада Нишопур томон йўналди. 617 сана туркий илон йилида музаффар сафар ойининг 12 сида, Нишопурга етиб келди. Ғоят ғамгинлигидан, айшу ишратга машғул бўлди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ЭРОН МУЛКИ САРИ ЮРИШИ БАЁНИ ЗИКРИ

Мўьтабар тарихларда рақам ва зикр қилинганки, 615 сана, тавушқон йилида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўз мамлакатлари аскарларидан лашкар тартиб бериб, Эрон сари равона бўлди. Назм (мазмуни):
Жаҳон мулки шаҳриёрларининг шоҳи Соҳибқирон Чингизхон Темучин Султон билан жанг қилмоққа адоват дилини қўйди. Амирларига мукофотлар берди.
Йўл асносида теварак-атрофдан лашкарлар келиб унга қўшилишди. Назм (мазмуни):
Баҳор чоғи атрофдан сел йиғилиб дарё бўлганидек, майл ҳам жўшади.
У ердан қорлуғ қавми ҳокими Арслонхон (в. 71 а) ўз қа-биласи билан Қийолиғдан чиқиб лашкаргоҳ сари йўналди ва Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдусига келиб қў-шилди. Бешбалиғ уйғурларидан Идиқут ўз қавми билан кел-ди. Олмалиғдан Шайқуноқ Тегин укаси билан қонғли ишби-лармон одамлари билан хизматга келди. Назм (мазмуни):
Теварак-атрофдан кўплаб сардорлар саноқсиз лашкарла-ри билан етиб келдилар. Хизматга бел боғлаб, мадҳияга оғиз очдилар.
Аммо, қирғиз лашкари мухолифлик қилиб, уй-уйларига қайтган эдилар. Шу сабабли Соҳибқирони аъзам Чингизхо-ни муаззам Жўжини саноқсиз лашкар билан улар устига юборди. Назм (мазмуни):
Шоҳ шаҳзода Жўжига деди: «Хўтан томон қирғизлар устига лашкар тортгин. У ўлкани босиб олгин. Шум ёғийлар саркашлигини синдир!» Қоон фармонига кўра ўғил улкан мўғул лашкари билан йўлга тушди. Қирғиз дарёсининг юзи яхлаган эди. Ундан шоҳ лашкари зудлик билан ўтиб олди.
Жўжихон дарёдан ўтиб, ул жамоатнинг маскани бўлган ўрмонга етишди ва ҳужум қилди. Ул қавмнинг барчаси эллик тоати ҳалқасига итоат гарданини қўйдилар. Шаҳзода Жўжи у ердан қайтиб, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга келиб қўшилди. Назм (мазмуни):
Эрон йўлй қийиқ, ёки тўғри бўлса ҳам Туронда ҳеч кимда шубҳа қолмади. Жаҳонгир ҳар томонга сипоҳ тўпланиши ха-барини жўнатди. Султон билан уруш қилмоқ ниятини айтди. Ўз мақсадидан уни ҳам огоҳ қилди. Ўрдудқан бир кишйни ол-динга жўнатди (ва султонга етказди): «Эй бегуноҳ савдогар-ларни ўлдирган. Улар қасосини сандан мен олувчиман!».

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ЎКТОЙХОН ВА ЧИГАТОЙХОННИ ҒОЙИРХОН УСТИГА ЎТРОР ТОМОН РАВОНА ҚИЛДИ

Ўктойхон ва Чиғатойга тобеъ, ҳисобсиз лашкар бир-бир ўзларини дарёга ташлаб, сузиб сувдан ўтиб олдилар. Ҳазил-ҳузул билан Ўтрор сари йўналдилар. Манзилу марҳалалар кезиб, ул ерга етдилар. Назм (мазмуни):
Қалъа олдида шоҳ бахти пайидан бўлиб, сарой тепасига чикди арава устидан.
Ғойирхон ва Қорача Ҳожиб ҳисор тепасига чикдилар ва қалъа муҳофазаси билан машғул бўлдилар. Инолчуқ лашкар эну бўйини кўздан кечирДи. Назм (мазмуни):
Офтобдек нур сочиб турган бир ойни кўрди. Беҳисоб лашкар зарралардек уни ўраб олган эдилар. Қўрққанидан жонидан умидини узди. Ҳаросда тол баргидек титрарди. Ўзи эккан уруғ униб чиқиб, унга салом бераётган эди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Жўжихон, уйғур қабиласи подшоҳи Идиқутни улкан лашкар билан Жанд томонга равона қилди. Улоқ нўён ва Сангтур ва Буқойни беш минг жасур қонхўр суворий билан Фасокат сари йўллади. Назм (мазмуни):
Кетма-кет ҳар ўлка, ҳар томонга мавкиби билан амирларини жўнатди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ҚУББАТУЛИСЛОМ БУХОРО САРИ ЮРИШИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўзи Тулихон билан қолган лашкарни олиб Бухорога ҳаракат қилдилар. Айтадиларки, Бухоро лафзи «Бух оро» сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мўғуллар тилида «илм мажмаъи» демакдир. Бу лафз уйғур ва хитой бутпарастлари тилида улар ибодатхонаси (маъбади)га яқиндирки, бутлар мавзеъидирки, Бухор демишлар. Йўл асносида Зарнуққа етдилар. У ер аҳолиси уларнинг истиқболига чиқиб, молу бошлари учун омонлик топдилар. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Зарнуқни Болиғ деб атадилар, яъни Шаҳри Муборак. У ернинг ёшларини ажратиб олиб Бухорога элтди-лар. Қолганини қолдирдилар. Зарнуққа етганларида Нур аҳолиси ҳам бошлиқлари билан келдилар ва бир йиллик моли му-қаррарийни адо қилдилар ва бошлари учун омон топдилар. Бирор киши ҳам уларга дахл қилмади. Ул ердан Бухоро сари йўлга чиқиб, 617 санайи ҳижрий, туркий илон йилида Бухорога етиб, шаҳар ташқарисида нузул қилдилар. Шоҳ боргоҳи қуббасини ой авжигача кўтардилар. Назм (мазмуни):
Хунхор дарё жуда чуқур бўлганидан қалъа дарвозасига келиб тушди. Кейин шоҳ саропардасини қалъа яқинидаги даштда ўрнатдилар.
Кечқурун бўлгач, Бухоро амирларидан Кўкхон ва Ҳамид ва Севинчхон, Лашкархон уч минг киши билан шабихун қасдида чиқиб келдилар. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам сипоҳининг чингдовулики, талоядан иборат эди, улардан хабар топиб, устига ҳужум қилдилар. Тун сингари улар бошига қаро кун солдилар. Назм (мазмуни):
Шабихун ясамоқ қасдида Бухоро қалъасидан уч минг сипоҳ чиқди. Бундан чингдовул хабар топиб, уларга ўзларини довулдек урдилар. Бечораларни тупроққа қорди-лар. Паҳлавонлар юрагию қорнини ёрдилар. Кейинги куни юлдузлар паноҳи бўлган шоҳ (яъни қуёш) ўз нурлари билан ой рухсорини ёпганда бухороликлардан чиқиб сайр қилган-лари тоғора тўла қону(кесик) қўлни кўрдилар.
Ҳар икки лашкар шабихун тадбиридан ўз кўргуликларини кўрдилар. Эртаси куни шаҳар имому уламоси ва аъёнлари, Бухоронинг барча бузурглари ташқари чиқиб, таслим ва эл бўлиш маросимидагидек қоматлари билан халқни тундбод(бўрон) балосидан ва қаҳридан сақлаб қолдилар. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам томоша учун шаҳар ичкарисига кирди. Масжиди жомеъга етганда, олий иморатни кўриб, ичкарига шошилди. Мақсура олдида турди. Кейин сўради: «Султоннинг саройи шулми?» Жавоб бердилар: «Сўраманг». Кимники ахир? Дедилар: «Бу осмону замин холиқининг уйидир». У отидан тушди ва иккинчи минбарнинг поясига чикди ва ўлтирди. Лашкарига деди: саҳрода ўт йўқки, отларни тўйдирсангиз. Ўша ердаги сандиқларни нарсасидан тозалаб, арпага тўлдирдилар ва отларга охур қилдилар. Жиловларини уламога тутқаздилар.
Сўнгра майхўрлик билаи машғул бўлдилар ва мўғул ашуласи оҳангини бошладилар. Назм (мазмуни):
Шуни билки, Тангри арбоб биландир. Улар кўрнамакликларини намоён этадилар. Ҳадис айтиш жойидир, хомуш бўлгин, тилингни тийгилу, бор-йўғинг қулоққа айлансин.
У ердан отга миниб, ийд мусаллосига қараб ҳайдади. Минбарга чиқиб, ўлтириб олди ва шаҳар одамларини тўплади. Назм (мазмуни): (в. 72 б).
Шундай деди: «Эй худонинг ғазаби бўлган қавм, у мени сизларнинг бошингизга юборди. Сизлар кибрли сипоҳ эдингиз ва худо ғазабини ўзларингиз чақириб олдингиз.
Таржимон турган эди. Мўғул лафзида нима деган бўлса, форсийга таржима қилиб турди. Шу тарзда бирнеча сўз айтгандан кейин буюрдики: шаҳарда нимаики зоҳирда турган бўлса, келтиришнинг ҳожати йўқ. Махфий сақланаётган нарсаларни бизга топширишларингиз зарур. Бойлар ва амалдорлар иттифоқ бўлишиб, ўз бошларини олтин эвазига сотиб олдилар. Назм (мазмуни):
Бухоронинг барча давлатманд кишилари тотор сипоҳи бошлиқлари дастидан омбордаги моли, харвор-харвор тиллаларини бериб, хондан ўз бошларини сотиб олдилар. Хоразмшоҳ сипоҳидан башарти ўз уйларида ўлтирмай, шаҳардан ташқари чиққанлари бўлса, қаҳрдан бошқа нарсани топмадилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг шундай ёрлиғи эълон қилиндики, «Хоразмшоҳийларни шаҳардан қувиб чиқаринг, ёпиқ ва пинҳон қолмасинким, кимки Соҳибқироний ёрлиғига хилоф иш қилса ўлимга маҳ-кумдир». Айтишларича, шундай одамлардан кўпчилигига шаҳарликлар жой берганлар. Хоразмшоҳийлар лашкари-нинг аксарини ўз уйларига яширганлар. Тожик ва Бухоро ахлидан бир неча киши баъзиларнинг бир-бирига бўлган хусумати, яъни қонида бўлган ўз хислатига мувофиқ, бу ҳолдан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамни ха-бардор қилдилар. Шу сабабли ҳукм шартига мувофиқ қатли ом содир бўлди. Назм (мазмуни):
Қазою қадар амри билан тоторлар Бухорода ажаб қотилликлар қилдилар. Замон соҳибқирони саркардалар шоҳи Чингизхоннинг ёрлиғига кўра шартни бузиб, халққа қарши тадбир кўрганлар. Ҳоқоннинг ғазаби қайнади, шоҳ қаҳридан оташ чиқарди. Шаҳар аҳолиси ундан ёниб адо бўлди. Бир кунда ҳўлу қуруқ ёниб битди: на жонсиз нарса қолди, на жонли. Шаҳарда бирорта ҳам сипоҳ қолмади. Улар ўрнида фақат қора тутун бурқсирди.
Шаҳар батамом ёниб бўлгандан сўнг, атроф-теваракда яшайдиганларни тўплаб, қалъа; пойига ҳайдаб келдилар, қалъа хандақининг тўлдирилмаган жойларини кўмдирдилар. Тез кунда қалъани ҳам қўлга киритиб, ўт қўйдилар. Унинг ҳокими Куюкхонни, ўша калъадагилар билан бирга (в. 73 а) сиёсатга етказдилар. Ҳисорни ер билан яксон қйлдилар. Назм (мазмуни):
Шаҳру бору, дарвозадан қолмади нишон; бундайин дардга ким топар дармон. Бухоро такдирин қилиб омода, бошини фахрдан кўрди самода.

ЎТРОР МУҲОСАРАСИ ДОСТОНИНИНГ ТУГАШИ

Ўтрор муҳосарасига тайинланган Ўктойхон ва Чиғатойхон пайкор ва Ўтрор қалъаси жанги асбобига тартиб бериш билан машгул бўлдилар. Назм (мазмуни):
Шаҳзодалар Ўтрорда беш ой ул сипоҳ билан жанг қилдилар. Одамлар саранжомлиги жонни ўртарди, улар бечораликдан фиғон чекар эдилар. Қорачор эл бўлишга мойиллик кўрсатди. Аммо Ғойир қўрқувдан рози бўлмади.
Ғойирхоннинг асл номи Инолчуқ эди. Дедики, агар Султон Муҳаммаддан юз ўгириб, шаҳарни топширгудек бўлсак куфрони неъмат бўлур. Қоронғу тушгандан кейин Қорачор Ҳожиб лашкари билан Сўфихона дарвозасидан ташқари чиқди ва мўғулларга эл бўлди. Ўша тунда мўғул сипоҳи шу дарвозадан кириб, шаҳарни олдилар. Тонг отгач, Қорачорни тамоми лашкари билан тиғдан ўтказдилар. Назм (мазмуни):
Шаҳзодаларни зор қақшатиб ўлдирдилар. Зеро, жангдан кейин эл бўлишликнинг фойдаси йўқ эди.
Ўтрорнинг бутун аҳолисини саҳрога ҳайдаб чикдилар ва қатли ом қилдилар. Ғойирхон йигирма минг киши билан қалъага кириб олишди. Барчаси жонидан умид узиб, ўлим юзига тик боқиб, қарию ёш ўлимни замирлари лавҳига чекиб, бир ой давомида жанг қилдилар. Бу орада мўгул лашкарининг кўпчилиги қалъага кириб олишди. Назм (мазмуни):
От, яроғ, сипоҳи қолмаганидан уйи ва томидан бўлак паноҳи қолмади. Мўғул сипоҳи уларни қўлга олди. Бу гулдек нозикларни от ёлига босдилар.
Ўтрор ҳисорини қўлга киритиб, ер билан баробар қилдилар. Тирик қолганлардан, раъият ва ҳунармандларнинг баъзиларини ҳибсга олдилар, баъзиларини эса қул қилиб ҳайдадвлар. Шу вақтда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Самарқандга етиб келганди. Улар ҳам Самарқандга йўналдилар. Ғойирхонга Кўксаройда ажал шаробини ичирдилар. (в. 73 б).

ЖАНД ВОҚЕАСИ ДОСТОНИНИНГ ОХИРИ. ЖЎЖИХОННИНГ ЖАНД ШАҲРИ ХАЛҚИ УСТИГА ЮРИШИ

Жўжихон фармонга биноан йўлга чиққан эди. Йўл асносида Шиқноққа яқинлашганда шу шаҳардан бўлган Ҳасан Ҳожини у томон элчи қилиб жўнатди ва эл бўлишни таклиф қилди. Ул шаҳарнинг авом халқи калта ўйловлик қилиб, уни ўлдирдилар. Жўжихон бу хабарни эшитиб, номақбул ишдан ғазабланди ва шаҳар томон юрди. Назм (мазмуни):
Шиқноқни қамал қилдилар. Турмуш қийинчилигидан икки кун ичида шаҳар вайрон қилинди. Аҳолиси ғазаб билан қириб ташланди.
Ҳасан Ҳожининг ул шаҳарда Ҳожи Мақбул деган ўғли бор эди. Уни ҳоким тайинладилар. У ердан ўтиб, Юзгандга етдилар. Назм (мазмуни):
Сипоҳ Юзганд сари йўналиб, бир кечада уни забт этди ва бир кунда вайрон қилди. У ердан Ашносга қараб юрди. Бу шаҳар муштумзўр ва авбошларга тўлиғ эди. Улар шўхлик қилиб зўрликларини кўрсатмоқчи бўлдилар. Лекин бир дамда енгилдилар.
Бу хабар Жанд ҳокими амир Хутлуққа бориб етгандан кейин дилини ваҳму қўрқув чулғади, шаҳарни ташлаб, қочмоққа юз тутди ва биёбон орқали Хоразмга кетди. Жўжихон Жаймурни Жандга элчи қилиб жўнатди. Токи шаҳар аҳлига насиҳат қилиб, эл қилгай. Жаймур у ерга боргандан кейин қараса уларнинг бирорта пешвоси йўқдир. Авом ғалва қилиб, уни ўлдирмоққа чоғландилар. Жаймур ўзининг хусни тадбири ва эпчиллиги билан улардан халос бўлиб, Жўжихон ҳузурига келди ва бор гапни етказди. Жўжихон ҳаракатга келиб, Жандга етди. Шаҳар аҳолиси дарвозаларни маҳкамлашдан ва ҳисорга кириб олишдан бўлак жасорат кўрсатмадилар. Мўғул лашкарлари нардбон-лар ясаб, қалъа деворига қўйдилар ва ҳисор тепасига чиқиб олиб, шаҳарни қўлга киритдилар. Назм (мазмуни):
Халқ Жандда жанг қилди. Мўғуллар чанг солишиб ўлдирдилар. Икки-уч шўрбахт кишидан ташқари ўлдирилма-ган одам қолмади. Жаймурга қаттиқ гапирган эдилар. Саҳрога кўчиб чиқиб, уйларни бегоналарга фармон бўйича топширдилар.
Мўғуллар Жанд қалъасини эгаллаб, бир ҳафта давомида ул ернинг халқини ғорат айладилар. Шаҳар боруларини ер билан баробар қилдилар. Бухоронинг Ғиждувонидан бўлган Алихожани унинг ҳокими этиб қўйдилар.
Барчин шаҳрини олиш учун бир амирни бир туман туркий лашкар билан жўнатди. Шаҳарни мусаххар қилиб, ул ерга доруға қолдирди ва бу ердан Соҳибқирони аъзам ўрдусига келиб қўшилди.

АЛОҚ НЎЁН ДОСТОНИНИНГ ОХИРИ. ФАНОКАТ ВА ХЎЖАНД ВОҚЕАСИ

Алоқ нўён Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам фармонига кўра Фанокат ва Хўжанд томон йўл олган эди. У ерга етишгач, Фанокат ташқарисида жойлашди. Фанокат волийси Ингу Малик ҳисобсиз лашкар билан ул ҳисорга кириб, мудофаа жангини бошладилар. Назм (мазмуни):
Алоқ нўён Фанокатга етганда Ингу Малик қалъани қўлга олди. Алоқ Нўён маликни ҳар томондан жазога тортиш лозим деб ҳаракат қилди. Қилич тортишди, ўқ отишди, икки ўртада жанг бошланди. Икки-уч кун олдин дўсту ёр бўлиб юрганлар энди йўқлик сари йўл тутдилар. Қалъа йўли, буржларида Ингу Малик ўз ишининг ботирлари билан уч кун жанг қилдилар. Тўртинчн куни эса омонлик сўрадилар. Алоқ нўённинг муштумзўрлари тазйиқи билан Фанокат шаҳридан аёлу эр, болалар, катта-кичик ташқари чиқдилар. Барчаси қон мавжига ғарқ қилинди. Не жангни қўйдилар, не ошнони. Фанокат оҳидан фано чиқарди. Бир неча кишидан бўлак тирик жон қолмади. Улар қиёмат денгизини танлаган эдилар.
Шаҳар одамлари ожиз бўлиб қолган тўртинчи куни барчаси омонлик тилаб ташқари чикдилар. Мўғуллар ул одамларнинг барчасинн қатл этдилар, шаҳар молини ғорат қилдилар.
Фанокатда ишларини (в. 74 б) саранжомлагандан кейин Алоқ нўён, Хўжанд шаҳри томон лашкар тортди. Назм (мазмуни):
Фанокатнинг иши саранжом топгач, Алоқ оти жиловини Хўжанд томон бурди. Хўжанд сари юзланганда раҳму шафқат, шарму ҳаёни йиғиштириб қўйди. Хўжанд шаҳрига яқинлашганда Темур Малик уларга тўсқинлик қилди. Киши гарданида бўлса юз Зол. Тангри ўйини бу: ҳам қанот, ҳам ёл. Унинг замонида Сом бўлганида, ўз эълонномасида унинг номини ёзган бўларди. Унинғ толеъида дастлабки ривож бўлди. Лекин дунё унинг ишига безак беролмади. Малик шитоб билан қалъага кирди. У қалъа сув ўртасида эди. Тоторларга қалъа дарвозасини беркитди. Бир муддат улар билан жанг қилди. Сайхундан чиқиб жанг қиларди: Алоқ палангу Темур наҳанг эди. Бир муддат улар жанг қилдилар. Жангдан Темурнинг ҳоли танг бўлди. Малик ўз яқинлари билан қутулиб кетиш учун Сайхунга хос кемаларни туширди.
Алоқ нўён Фанокат ишидан кейин Хўжанд шаҳрига келди. Шаҳар арбоби ҳисорда эмас эдилар. Шаҳар волийси Темур Малик эди. Шижоатда шундай мартабада эдики, Рустаму Зол тирик бўлганда унинг савлатидан фахрланган бўларди. Агар Соми сувор ҳаётдан баҳрадор бўлганда унга бўлган бандалиги ҳалқасидан боши осмонга етарди. Лекин, давр толеъи инқилобидан ночору ноилож қолди ва Сайхун номи билан маълум Хўжанд дарёси ўртасидаги Ҳисорда, сув икки шохга бўлиниб оқадиган жойда, бир олий қалъа бино қилган эдилар. Мўътамид ул-истеъдод минг нафар киши билан у ерда ўрнашиб олиб, тезлик билан ҳисорни мустаҳкамлаш ва жангга тайёргарлик билан машғул бўлди. Назм (мазмуни):
Душманлар билан тинмай жанг қилди, Шаҳру қалъа гирдини душман ҳалқа қилиб ўраб олганди. Манжаниқ ўқлари у ерга етмагани сабабли хўжандлик ёшларни тўплаб, ул жойга ҳайдаб келтирдилар. Ҳар қўлга киритилган вилоятдан мададга одамларни келтирдилар. Тахминан 50 минг нафар одам ва 20 минг мўғул (в. 75 а) тўплашди. Уларнинг мажмуъини даҳча, садаларга бўлдилар. 18 нафар тожик тепасига бир мўғул қўйилди. Тожиклар дарёга хашак келтириб ташлайдиган бўлдилар.
Темур Малик ўн икки қурур, усти ёпилган кема қурдиради. Намад устини лой ва сиркани қориб сувашди. Чунонк», ўқ ҳам, оташ ҳам унга кор қилмайдиган бўлади. Унда даричалар қолдирилганди. Ҳар кун тонгда ҳар икки томонга олтитадан кема билан келиб, қаттиқ жанг қиларди. Аҳвол танг бўлавергач, усти ёпиқ 80 кема қуриб, устини лой ва сирка қоришмаси сувалган намад билан ёпдилар ва қочиш учун ҳозирлаб қўйдилар. Юклари, кўч ва бола-чақаларини унга ортдилар. Ўзи жанговар йигитлар билан бир қурурга ўлтирди. Сўнг яшин ва шамолдек елиб дарёда сузиб кетдилар. Мўғул лашкари огоҳ бўлиб қолди. Жанг қила-қила уларга эргашиб, дарё қирғоғи бўйлаб чопдилар. Қайси томонда мўғул лашкари зўрайса жангчилар ўлтирган қурурлар шу томон елиб, қазо ўқидек камондан ўқ отишарди ва хато қилмас эдилар ва уларни ҳайдашарди. Кемаларни дарё бўйлаб елдириб, Фанокатгача етдилар. Бў ерда дарё ўртасидан занжир тортилган эди. Сув юзасидан хезлаб келаётган кемаларни шу билан тўхтатмоқчи бўлган эдилар. Бир зарб билан (занжир) ни икки бўлак қилдилар. Белгиланган ерга саҳрога келганларида ўз кемаларини соҳилга яқин суриб, дарёдан ташқари чиққилар. Биёбон сари йўналдилар. Мўғул лашкари Темур Малик ва унинг одамлари ортидан тушдилар. Темур Малик ҳар соатда ўз дўстлари билан елкама-елка туриб жанг қиларди, токи дўстлари узоқроқ кетгайлар. Яна ўз дўстлари ортидан югуришарди. Бир неча кечаю кундузда шу тарзда лашкари-нинг аксари нобуд бўлди, баъзилари ярадор бўлдилар. Молу мулкларини душманлар талаб олди. Темур Малик бир гуруҳ барқарор одамлари билан шошилмай, душман йўлини тўсди. Ёнидагилар ҳам нобуд бўлгандан кейин, унинг қурол-яроғи қолмади. Фақат уч ўқи қолганди. Уларни ҳам бири синган ва пайконсиз эди (в. 75 б) Уч мўғул некомиш билан елиб келарди. Темур Малик ҳалиги синиқ пайконсиз ўқ билан бир мўғулнинг кўзини чоғлаб отди. У кўр бўлиб қолди. Қолган иккисига деди: «Бу икки ўқ бирла сизларга жавоб бера олурман десам бўлади қайтингларки, сизнинг такдирингиз шу ўқларда».
Ул икки мўғул Темур Малик қўлидан келган, кўз ўнгларида бўлган ишларни кўриб, унинг сўзини тасдиқладилар ва қайтиб кетдилар. Темур Малик соғ-саломат қолди. У Хоразмга жўнади ва халқ ишига аралашди. Бир жамоа билан Касба шаҳри томон кетдилар. У ердан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурига жўнадилар, Назм мазмуни):
От чоптириб Султонга етди. Унга етгач мўғул сипоҳи ҳақида дедики: «Селдек чексиз лашкар ҳар қалъа ва шаҳарни забт этиб келмоқда. Худ кийиб олган ёки темир дарвозаси бўлса ҳам, бўлмагандек бўлди. Билгилки, ғазабга минган кун бу сипоҳ ҳар мамлакатда ҳам шундай жанг қила олади! Дунёда мўғулдан бошқа ҳеч ким қолмади». Паҳла-вондан султон эшитган гаплар унинг танидан мадорини олди. Ғамдан бедил, бетадбир бўлиб қолди. Ёш эди бахти, аммо кексайди.
Алоқ нўён Хўжанд ишидан форуғ бўлгандан кейин, қайтиб Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ри-коббуслиги учун жўнади. Самарқанд фатҳидан сўнг Соҳибқирон ўрдусига қўшилди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ САМАРҚАНД ТОМОН ЮРИШИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Самарқанд сифати, унинг мустаҳкамлиги, майдонининг кенглиги, халқининг кўплиги ва сипоҳининг бисёрлигини эшитган эди. Назм (мазмуни);
Соҳибқирон жосусдан Самарқанд ва унинг мустаҳкамлиги, ободликда бунга ўхшаш макон ер юзида йўқлиги, ўрдасининг асоси чарх гумбазидан ҳам олийлиги васфини эшитди. Бу бахтли шаҳарнинг забти ўзгача эди.
Саноқсиз лашкарга Мовароуннаҳр мамлакатини босиб олиш учун фармон берди. Кейин ўша томонга қараб ҳаракат бошлади. Назм (мазмуни):
Ул ноҳияга келгандан сўнг атрофни душмандан тозалади. Самарқандга қараб юрганда Малик қиличини қайради.
Бухоро ва унинг атрофи аҳолисидан катта қўшин жамлади. Йўл асносида уларнинг бир тўдасини Даҳбус ва Сарипул қалъасининг муҳосараси учун қолдирди. Ўзи катта жадаллик билан йўлга тушди. Назм (мазмуни):
Мўру малахдек саноқсиз сипоҳ ногоҳ қалъа этагига ётиб келдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Самарқанд шаҳри зоҳирида, Кўксаройда тўхтади. Бир-икки кун суралар, поралар ва фасиллар мутолааси билан машғул бўлди. Дарвоза-сини тавоф қилди. Самарқанд қалъаси буржу боруларини кўз-дан кечирди. Учинчи куни, офтоб забонасининг машъали қир-вон кеча тутуни зулматида ёқилганда ва қора кеча сипоҳи ка-мингоҳ кунжида ундан паноҳ топганда Имтиёзхон, Шайххон, Деҳлохон ва сардорлардан Олатхон ва бошқалар саноқсиз лашкар билан жасорат кўрсатиб, ҳисордан чиқиб от соддилар ва ажиб жанг бошладилар. Назм (мазмуни):
Ўз ишининг мардлари Самарқанд даштидаги жангда жасорат кўрсатдилар.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкари шу куни ниҳоятда зўр жасорат кўрсатдилар. Ҳар икки томондан жуда кўп халқ қатл этилди. Ўша куни бир тўда мўғулни асир қилдилар ва шаҳарга олиб кириб кетдилар. Назм (мазмуни): Гоҳида ёниб, гоҳ ўчадиган чироқ сингари аламлар гуриллаб кўтариларди.
Кейинги куни Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам мўғул лашкарига дарвоза яқинидаги хандақ сари ҳужум қилишни буюрди, токи суворийларнинг ичкаридан чиқишларига йўл бермагайлар. Шу куни кечгача ҳисор тепасидан туриб жангу жадал билан машғул бўлдилар ва қатоъ, манжаниқ, камон, тошлардан ўққа тутдилар. Уларнинг жасорати ва диловарликлари синди. Дилларини хавфу ҳарос эгаллади. Шаҳар халқи икки гуруҳга бўлинди. Уларнинг бир гуруҳи шаҳардан ташқари чиқиб, (Чингизхон) қаҳридан омон тиламоқни афзал билдилар; бошқа бир жамоа жангу жадал ҳароратини ихтиёр қилди. Назм (мазмуни):
Офтоби тобондек нур жўшади, осмон зоғининг қоралиги барҳам топди.
Мўғул сипоҳи хира ва ботир, шаҳар аҳолиси музтар, раъй ва тадбирсиз жанг қилардилар. Самарқанд қозиси ва шайхулисломи дасторбандлар билан ташқари чиқиб, Соҳиб-қирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига шошилдилар, ундан иноят ва истимолат зиёсини топдилар. Ўша куни унинг ижозати билан шаҳарга кирдилар Намоз вақтида Намозгоҳ дарвозаси очилди ва мўғул лашкари ичкари кирдилар. Шу куни ва кечаси шаҳарни хароб қилиб, барча халойиқни-эру аёлни, қози ҳамда шайхул исломга тобеъ кишилардан бошқа барчани шаҳардан саҳрога ҳайдаб чиқардилар. Одатлари ғорат бўлган лашкар шаҳарни ғорат ва талаш билан машғул бўлдилар. Бурчак ва мағоратлардан кимни топсалар қатл этдилар. Ул икки дин арбоби шарофати туфайли эллик минг нафардан ортиқ киши саломат қолдилар. Назм (мазмуни):
Ким саодат арбоби соясидан жой олса, Фалак унга ситами билан озор бера олмайди.
Қоронғу тушганда мўғул лашкари шаҳардан чикди. Қалъа аҳли ҳароси ваҳмда, шикаста дил, на бошини кўтаради, на ерга қарайди. Эртаси тонг отиши билан Олатжон — Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ сардорларидан бири жасорат кўргузиб, жонидан умид узиб, минг йигити билан мўғул лашкари миёнасига зарба бериб, бадар кетди. Султонига бориб қўшилди. Кейинги куни мўғул лашкари Самарқанд ҳисорига қараб йўналди. Девори, боруларини вайрон қилиб, саловатлар оралиғида дарвозани қўлга киритдилар. Шаҳарга кирдилар, эътиборли пешволари Барсумосхон, Тўғойхон, Йложхон бўлган қонқли улуси туркларини, «Жаҳонкушойи»да айтилганидек, 20 мингдан ортиқ Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ сардорларидан бўлган амирни у ерда турган барча лашкари билан қатл этдилар. Самарқанд ахдидан ўттиз минг эркакни олдин ажратиб олиб, ўз фарзанддари ва қариндошларига бўлиб берди. Қолган одамларнинг ёрдам олганларидан икки юз минг динор омонлик пули олдилар. Бу воқеа санаи 617 да, йилон йили (воқеъ бўлди.) (в. 77 а).

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ ОРТИДАН ЭРОН ТОМОНГА ЛАШКАР ЮБОРГАНИ ЗИКРИ

Чингизхони муаззам Самарқандга етгандан кейин лашкар уни муҳосара қилганда, Султон Муҳаммад Хо-размшоҳнинг Жайхун дарёсидан Термиз кечимйдан ўтгани ва ундан олдин лашкарини мавзеъу қалъаларга пароканда қилгани хабарини эшитди. Соҳибқирони аъзам амирлари билан кенгашиб, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ёнида ортиқча одам йўкдиги сабабли, атрофига одамлар жамъла-ниб, теваракдан унга қўшилмасларидан, ишлари юришмас-дан унинг масаласини ҳал қилмоқ ва кўнгилни хотиржам қилмоқ лозимлигини маъқул топишди.
Кенгашдан кейин тумон амирларидан уч нафарини, жумладан Жаба нўён, Субудой баҳодир, Тўқичор нўённи унинг ортидан жўнатишга қарор қилдилар. Токи уни қўлга киритмасдан тинчиш билмасинлар. Улар ўттиз минг нафар киши билан жўнадилар. Назм (мазмуни):
Шоҳ юриш олдидан ул лашкарлар паноҳи бўлган сардорларга қараб шундай деди: «Дилингизни Султонга нисбатан адоватга тўлдиринг, бугундан бошлаб Эронга юринг. Унинг боши ва тожи қўлга кирмагунча Эронда ором билманг. Агар у коҳину улуғлар кўзи олдидан парилардек ғойиб бўлса, сиз унинг бутун мулкини кезинг, шаҳру қишлоқларига ўт қўйинг. Кимки бизнинг фармонимизга бўйсунса, (султон) озоридан уни сақламоқ лозим. Ким сизга саркашлик қилса, қаламдек бошини кесмоқ лозим. Уч йил ичида ул ўлкани сиз зеру забар қилмоқларингиз лозим. Мен учун ҳам бундан буён ҳаётда бугундан бошлаб қарор бўлмайди. Ундан роз доносини келтирурсиз, мен эса бахтиёр бўлиб ўрдага борурман. Сиз Дашти Қипчоқ йўли билан уйларингизга бориб, ҳордиқ чиқарурсиз!» Амирлар шоҳ сўзини эшитиб, шу заҳотиёқ йўлга тушдилар. Ҳар уччаласи ўн мингдан лашкар билан жўнади. Улар жанговар, ханжар уриш устаси бўлган суворийлар эди. Бу юришда бир тумон лашкар билан Жаба қоравулда олдинда борарди. Қолган икки амир ботир сипоҳийлар билан унинг ортидан нарра шердек борарди.
Рабиюлаввал ойи охирлари сана 607, мувофиқи йилон йили ул уч нафар наҳс юлдузли кофир ўттиз минг қиёматасар лашкар билан қайси шаҳарга дучор бўлма-синлар, ўша шаҳар халқини қаҳри ғазаб билан даҳр тупроғига баробар қилдилар. Қайси диёргаки, қадам қўймасинлар, у ер дайёрларидан асар ҳам қолдирмадилар. Жайхун дарёсидан ўтиб, Балхга яқинлашганларидан кейин, Хуросоннинг баъзи вилоятларини, Ироқ, Озарбойжон ва Ширвоннинг аксар шаҳарларини азобу уқубатларга ги^ рифтор килиб, Дарбанд йўли орқали қайтиб, Дашти Қипчоқ мулкларидан ўтиб, ўз асл юртларйга, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдусига етиб келдилар. Мазкур юришнинг қисқа тафсилоти шулки, ул сардорлар Балхга етганларида, бу ердан суриштириб, қуловуз олдилар ва Ҳирот сари йўналдилар. У ерга етганларида Ҳирот малиги Боҳулий элчисини чиқарган эди. Шу сабабли Жаба нўён ва Субудой баҳодир унга таҳдид кўрсатмадилар. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ изидан тушдилар. Тўқчор нўён унинг ортидан етиб, жанг бошлади. Эл бўлиш ҳақидаги таклифига қулоқ солмади, жанг қилишга ташланди: Назм (мазмуни):
Малик деди: «Мен ҳам фармонбардирман. Дарвозамдан яхшиликча сипоҳингни ҳайдагин!» У палангдек бу сўзларга қулоқ олмади. Ғазабдан лашкарини жангга бошлади.
Малик бўлса зарурат юзасидан улар билан савашди. Тўқчор нўён такдир қазосидан жанг асносида ўқ тегиб ўлди. У билан келган лашкар қолган икки амир лашкарига қўшилдилар. Ўша юриш билан Жаба нўён ва Субудой баҳодир Зовага етдилар. Зова аҳолйси илтифот кўрсатмади. Дарвозани маҳкамлаб олдилар. Жаба нўён ва Субудой баҳодир (в. 78 а) Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ изидан тушганлар туфайли улар билан жанг қилиб ўлтирмадилар ва ўтиб кетдилар. Шунда Зова аҳолиси калтафаҳмлик қилиб (аз камхиради) дарвозани очдилар ва куркаларни гумбурла-тиб ура бошладилар. Сўнг афсус нолаву афғонини кўтарди-лар. Назм (мазмуни):
Эл қайтмади, бирор нарса бермади ҳам. Дашном бера бошладилар. Уларнинг сипаҳдори шу даражада ғазабланди-ки, қайтиб келиб яна жанг бошлаган. Уч кунлик жангдан кейин шаҳар борулари вайрон қилинди; қаҳр билан унинг кексаю ёшини ўлдирдилар. Зовада тупроғу тўзондан бўлак нарса қолмади. Лаънатлар бўлсин ўша ноғорага. Ўша ноғора ва бепарволикнинг шумлигидан Зовадаги аҳоли қирилди. Кейин бу икки номдор лашкар Нишопур томон йўналдилар. Бирор жойда ҳам тўхтамай, кеча-кундуз йўл юрдилар. Куз шамоли билан баҳор булутида ором бўлмаганидек, бу сипоҳда ҳам сабру қарор йўқ эди. Нишопурда султон Найсондан Эронга сипоҳ келаётганини эшитди. У ҳеч ким билан жанг қилишни истамас эмиш, фақат Хоразмшоҳни излар эканлар. Қўрқиб тол баргидек титради ва шоҳлик тахтидан умидини узди. Тождор қўрқувдан саргашта эди, хабар келиб етгач, янада талвасага тушди. Яширинмоқ учун жой излай бошлади, токи у жойда тану жонини омон сақласа. Аввал ҳарамини мустаҳкам Қорун қалъасига жўнатди. Ўзи улкан сипоҳни дафъ қилмоқ чораларини кўра бошлади. Бу ишни меҳтарларига буюрди: дарё ва тоғлардаги ўзи билган жойлар, Турон лашкари бўлмаган жойларга одам тайинлади. Денгиздаги орол ва қалъаларга ҳам лашкар тайинлади. Замин қаъридан осмон чарҳигача бирор жойни ўзига эп билмади. Катта-кичик мен ҳақимда нима демоқда; қалъалардаги турк жангчилари-чи? Фалакдан юлдузни олиб, денгиз қаъридан балиқ олиб беришадими? Шу ўйловда Хоразмшоҳ турганда, сипоҳ чанги кўринди. Мўғул сипоҳи ҳали узоқда бўлса ҳам гарди Нишопурда эди. Қўрқувдан султон қочмоқ истади ва Хуросондан Ироқ томон кетди.
Сулҳ музокараларини олиб бориш учун Фахрулмулк Низомиддин Абулмаоли-котиби Жомий, Зиё ва Зиёъулмул-ки кофи Умар Рожийни Нишопурда қолдирди. Ўзи шоши-линч равишда жўнади.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Рай ҳудудига келиб тўхтаганда, мўғул лашкари яқинлашиб қолганини эшитди. Ироқ томон келаётганидан пушаймон бўлиб, Қазвин қалъаси томон йўналди. Ўғли Султон Зайниддин Ироқ лашқарининг ўттиз минги билан (Казвин) остонасида турган эди. Султоннинг овозасини эшитиб, пешвоз чиққи ва у билан бирлашди. Ўша куни ўғли Султон Ғиёсиддин ва онаси Туркон хотунни тобеълари билан бирга Қорундеж қалъасига, Тожиддин Тўғон ҳузурига жўнатди. Қадим маликлар авлодидан бўлган Малик Насриддин Ҳазораспий-га элчи юборди.
Жаба нўён билан Субудой баҳодир ҳисобсиз лашкар ҳамроҳлигида Нишопурга етганларида кимга дучор бўлма-синлар, уқубат исканжасига олиб Султон аҳволидан суриштирдилар.
Шу вақтда Маждулмулк Кофий элчиси Фаридиддин ва Зиёул мулк Равзанийлар, Хуросон малиги садрла-ридан ва Султон вазири Рашидларни Соҳибқирони аъ-зам Чингизхони муаззам элчилиги учун даъват қилди. Уччаласини пешкашлар билан ташқари чиқардилар ва таслиму тобеълик изҳорини қилдилар. Маждулмулк арз қилдики, «Мен кекса одамман, молу мулким йўқ деярлик, сиз Султон изидан боринг. Султон устидан ғалаба қилгудек бўлсангиз, мулк сизники бўлгуси. Мен ҳам сизларга банда бўлурман: Султон бўладими, нўён бўладими?» Шул вақт уларнинг нўёнига ишонч билдириб, уйғур ҳатти бирла нома битди. Назм (мазмуни):
Чингизхон фармони нусхасини Нишопур аҳлига берди: Эрон ва Туроннинг узоқ, яқини, каттаю кичиги, Шарқдан Ғарбгача ерларни пок Тангри менга берди. Кимки менга душманлик қилса дунёда асло омонлик топмагай; яқину туққани ҳалок бўлади; хотунию болалари ўлдирилади. Ким менга бўйсунса, ўз бошида тожни кўради.
Шундан кейин қуловуз олишиб, суръат билан Хо-размшоҳ изидан Ироқ томон юзландилар. Назм (мазмуни):
Жаба Мозандаронга жўнади, Субудой Тусга келиб, осонлик билан қўлга киритди.
Жаба Мозандаронга етгандан кейин, ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Хусусан, авом халқни қатли ом қилишни буюрди. Субудой Исфаройин йўлидан равона бўлди. Йўл асносида кўплаб халқни қириб юборди. Ким эл бўлишни ният қилиб келса, гуноҳидан кечди. Саркашлик қилиб, овора қилганларни душман деб билиб, молу мулкини олди.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси ва ҳарами жойлашган Илол қалъасида Жаба нўёнга атрофдан кўплаб одамлар келиб қўшилишди. Рай шаҳрини ер билан баробар қилиб, аҳолисини батамом қатл эттирди. Назм (мазмуни):
Бу вақтда Хоразмшоҳ ҳануз ўзига паноҳ бўладиган жой излар эди.
Бу борада дилидагини биладиган Малик Носириддин Ҳазораспий Курдистондан етиб келди. Етти бор ер ўпиб таъзим бажо келтирди. Ҳамду санога лаб очиб, Султоннинг олий ташрифига эришди. Уз юртига қайтгандан кейин Имодулмулк ва Дархонни тадорук, мушкул ишлар ва даҳшатли воқеалар борасида маслаҳат учун унинг ҳузурига жўнатди. Малик жавоб бердики, «Шу соатдаёқ кўчиб кетиш лозим. Лур ва Форс оралиғида мустаҳкам бир тоғ бор. Уни Бўнгсук дейишади. Ўни айланиб ўтилганда ортида бир пурнеъмат вилоят бордир. Шу ерни ўзимиз учун паноҳ этурмиз. Форснинг Лор ва Сук (шаҳар)ларидан юз минг пиёда жамъ қилурмиз. Тоғ дараларига жангчи кишиларни тайинлаймиз. Мўғул лашкари етиб келиши билан зўр куч билан уларга ҳужум қилиб, яхши жанг қилурмиз».
Бу маслаҳат Султонга етгандан кейин у деди: «Унинг бу фикридан мақсади Форс отабегига фош этишдир. Унинг истилоси дафъини уердан Қазвин ҳисори этагигача тушиб, (в. 79 б.) мазкур Малик маслаҳатича иш кўришни ўйлаб кўрса бўлади». Шу вақтда Жаба нўён томонидан Рай шаҳрининг олингани ва зеру забар қилингани хабарини эшитди. Назм (мазмуни):
Райдан келган хабарчи шу фикрда эди. Беҳад жадаллик билан лашкар ортидан келди: Жаба Рай (шаҳри) ни ер билан яксон қилганини Султон Муҳаммадга хабар қилди.
Султон бу ташвишли хабарни эшитиб, бир лаҳза бошини қуйи солди. У Қазвиндан Қорундежга қараб юрди. Тилида ҳайё-ҳуй бўлса ҳам, дили ғамга тўлуғ эди. Йўл асносида бир гуруҳ шоҳ-ни излаб келаётган эди. Улар ўзининг надиму яқин хос киши-ларидан юзу кўзсиз эдилар. Берган нону тузи ҳақида ўйламай, итдан бадтар бўлиб ажралиб чиққан эди бу қавм.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ бу ваҳшатасар хабарни эшитгандан кейин ваҳимада ўгиллари билан бирга қочишга тутиниб, Қорундеж томон ҳаракат қилди. Йўл асносида Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ мулозимлари ва надимлари-дан кўпчилиги уни ташлаб кетишди. Бунинг устига йўлда туркман лашкаридан бири тўдаси Султонга йўлиқиб, жанг қилди. Султон минган отга ўқ тегиб йиқилди. Султон-ни таниб қолганларидан кейин жангдан ўзларини тий-дилар ва Султонга бир неча одамлари билан ўртадан чиқиб кетишга имкон бердилар. Қорундежга етганларидан кейин, бу ерда тўхтамасдан Ғилон томон юзландилар. Мўғул лашкари Султон изидан Қорундёжга етиб келди ва қаттиқ жанг қилдилар. Султоннинг Корундежда тўхтамаганини маълум қилганларидан кейин, бир қўшинни Қорундежни қамал қилиш учун қолдирдилар. Қолганлар Султон Му-ҳаммад Хоразмшоҳ ортидан равона бўлдилар. Назм (мазмуни):
Султоннинг йўли қаердан тушмасин ўша ерда турклар сипоҳига дуч келарди. Улар дастидан юз ҳийлалар билан омон қоларди. Йўқ эса улар қўлига тушиши аниқ эди. Макру ҳийлалар билан Ғилонга етиб келди. Бу ерда етти кундан ортиқ ором топа олмади. Сўнг Астробод томон кетди. Эл эъмоли кўтарган ерда тўхтаб ўтди. У ерда ҳам ором ола олмасди. Обескун оролларидан бирида паноҳ топиш ҳаракатида бўлди.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Ғилонга етиб боргандан кейин, Ғилон амирларидан Тўлғук унинг истиқболига чиқди. Султонни Ғилонда яшаб қолишга тарғиб этди. Аммо корчалонлар кирдикоридан хавфсираб, бу ерда қола олмасди. Етти кундан кейин Астробод сари йўлга чикди. У ерга етиб боргандан кейин ўзи билан олиб келаётган хазинани талаб қилди. Бу ердан қалъаси бўлган тоғ этагига авом эъмолидан қўрқиб" жўнади. Ул ердан Мозандароннинг Қулзум дарёсига, Таслун оролларидан бирига тушди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг ўша ерда оролда яшаётгани маълум бўлгач, эҳтиёт юзасидан Обескун оролига кўчиб ўтди. Унинг ҳаракати Жаба нўён Райдан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ изидан жўнатган мўғуллар тўдаси стиб келиши олдидан бўлди. Ул жамоа Султонни у мавзеъда топа олмаганларидан кейин, қайтиб, Қорундеж қалъасига йўналдилар. Зотан, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг баъзи хотину фарзандлари ўша қалъада эдилар. Қалъа аҳли жанг қилишга киришдилар. Ҳар икки томондан жуда кўп одам ўлди. Охири мўғуллар қалъайи Дежни қаҳран ва жабран босиб олдилар ҳамда ер билан баробар қилдилар. Назм (мазмуни):
Қалъа ер билан яксон қилингач, шаҳзодалар доду фарёд кўтардилар.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг хотини ва кичик фарзанди, Султон Муҳаммаднинг ҳарамлари, барчасини шу ерда деб ўйлаб мўғул аскарлари Илол қалъасини қамал қилишга киришдилар. Зулинтиқом жаббор, тақдир тақозоси билан ўшанда Туркон хотун Илол қалъасида яшаб турганда ёмғир суви тўхтаб қолди. Бирор вақт бўлмаганки ва ҳеч ким эслай олмайдики, ул қалъа сувга эҳтиёж сезган бўлса. (в. 80 б) Қанчадан-қанча бўрклар тиккан эдиларки, ёмғир сувидан йиллар давомида тўлатилган турарди. Ҳеч бир сувга эҳтиёж бўлмасди. Лашкар қамални бошлаши билан ундан олдин ёмгир тўхтади. Давлат улардан юз ўгиргани шу бўлдики, 15 кун сув бўлмадй. Туркон хотун, вазир Носириддин ва у ерда бўлган ҳар бир киши пастга тушишга мажбур бўлдилар. Улар қалъадан ташқари чиқишлари ва қалъа этагига етишлари билан қаттиқ сел қуя бошлади. Ёмғир шу даражада шиддат билан қуяр эдики, сув қалъа остонасидан ташқари оқа бошлади. Туркон хотун, вазир Носириддин билан ул қалъада бўлган барча хазиналар, жавоҳирлар ва қимматбаҳо матолар батамом ва бутунлай мўғуллар қўлига тушди. Жумладан, жавоҳирлардан ўн минг мисқол, қизил олтиндан минг харвар, қимматбаҳо ипак мато, бошқа молларни ҳам шундан қиёс қилса бўлади. Шуларнинг барчасини забт этиб, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси, унга қарашли одамлар, фарзандлари ва фармонбар-дорларининг барчасини бирма-бир вазир Носириддин билан Самарқанд томонга, Соҳибқирони аъзам ҳузурига етказган-ларида, азиз фарзандлари қанчалик ёш бўлишмаеин, барчасини қатл этдилар.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Қорундеж ва Илол қалъаларининг босиб олингани, онаси, хотину фарзандларининг ўлимга гирифтор бўлганидан воқиф бўлгач, ҳайратининг дуди бошини чулғаб, беҳуш йиқилди. Назм (мазмуни):
Юракни ҳуркитувчи бу даҳшатли ҳолатдан ошуфта дил Султон хабар топди. Жонидан фарёд овози чиқди, зорланиб йиқилди ва хушдан кетди. Яна ўзига келганда, хаста танидан мўйларини юла бошлади. Ғам қўли жони халқумидан шундай олган эдики, мисли кўрилмаган бу дармонсиз дарддан ўлди.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг хизматидаги қолган мулозимлари намакандешлик қилиб, унга ҳамроҳ бўлдилар. Қанча уринишмасин кафан топа олмадилар. Бинобарин (в. 81 а), Султон Муҳаммад Хоразмшоҳни ўзининг кийиб юрган кийимида дафн қилдилар. Бу воқеа 617 йил ҳижрий санада, мувофиқи илон йили Обескун оролида содир бўлди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг салтанати муддати, айтишларича 21 йил бўлган. Ҳамдуллоҳ Муставфий, «Таърихи гўзида» соҳибининг айтишича, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан етти ўғил қолган. Султон Жалолиддин, Султон Ғиёсиддин, Султон Рукниддин шулар жумласидан бўлиб, муаррихлар тилида машҳурдир.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ БИРИНЧИ, ИККИНЧИ ВА УЧИНЧИ ЎҒИЛЛАРИ ЖЎЖИХОН, ЧИҒАТОЙХОН ВА ЎҚТОЙХОННИ ХОРАЗМШОҲИЙЛАРНИНГ ИШИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ УЧУН ХОРАЗМГА ЖЎНАТГАНИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Самарқанд истилосидан форуғ бўлгач, Мовароуннаҳрнинг барча м^мла-катлари унга таслим бўлди. Жўжихон, Чиғатойхон ва Ўктойхонни муқаррар қилдики, бир-бири билан иттифоқ-ликда саноқсиз лашкарлари билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкари аъёнлари қўлидан Хоразмни тортиб олиш мақсадида азму жазм қилсунлар. Қудратлари етгунча ул диёр дайёрлари устидан тартиб ўрнатгайлар. Шаҳзодалар сонсиз лашкар билан Бухоро йўли билан Хоразм томон равона бўлдилар. Хоразмни Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкари аъёну волий Хумортегин, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон хотун ақраболаридан халос қилмоқ қасдида эдилар. Хоразмни аслида Журжония дейдилар. У ернинг арбоби уни Урганж дейишади. Хоразм ўша ноҳиядадир. Айтишларича, Хоразм волийси Хуморте-гин бўлиб турган ўша вақтда Хоразмшоҳ амирларидан Қонқли ҳожиб, сардорларидан Паҳлавон Али Дарғамийга ўхшаганлар бўлганлар. Шаҳарнинг эътиборли кишилари, даҳр фозиллари қанчалик кўп бўлишига қарамай, шаҳар аҳолиси вдарму ҳаёлидир. Шу улкан ўлкада бани одам мажмуъи ҳаёт тасодифлари тушганда, жумҳур тадбирларини ҳал қилишда мурожаат қилса бўладиган (в, 81 б) ҳеч бир сарвар шаҳзодалардан йўқ эдики, Замона аҳли унинг воситасида ғофил қолмаса. Хумортегинни салтанат номидан ноибликка тайин этдилар. Дунё айёми воқеаларидан ғофил эди. Ногоҳ бир неча суворий дарвозага яқинлашиб, чорвани ҳайдаш билан машғул бўлдилар. Бир тўда калтафаҳмлар бор-йўғи шу бир неча нафар отлик келибди, деб гумон қилганлар. Билмаганларки, бир кишидан ҳам балолар, ортидан азоблар келгай. Дарвозалардан кўп халқ пиёда ва отлиқ уларга қараб ёпирилдилар. Гоҳо, овдек қочиб, гоҳида ортларидан назар ташлар эдилар. Шаҳардан бир фарсанг ерга, Боғи Хуррамга етганларида, мўғуллар суронига, муқаррар бурунғор бўлиб, сўнг манқлойга сурилиб эдилар, баногоҳ учган чақмокдек, ёвуз раъддек камингоҳдан чиқиб келган ҳужумига дуч келдилар. Уларни олдидан ва ортидан ўраб олиб, завол ҳангомигача ҳарбу қаттоллик билан машғул бўлдилар. Ўқу шамшир зарби билан Хоразм ва Хо-размшоҳийлар одамларидан юз минг нафарга яқини қатл этилди. Шу жўшу хурушда улар ортидан Амонилон дарвозасидан равона бўлдилар ва шаҳарга кириб олдилар. Шўра деб аталувчи маҳалласига ўт-оловдек доридилар. Офтоб ботиши билан мўғул лашкари инсофга келиб, қайтди. Шаҳардан чиқиб кетди.
Эртанги куни фалакнинг тиғзан турки уфқ макманидан бош чиқариб, туркларнинг тийғ урувчилари отлар наълидан чиққан барқ шарораларидан ўлим майдонини қизитдилар. Шаҳар сари юзландилар. Хоразмшоҳ сипоҳи бошлиқлари-дан Фаридун удий беш юз ботир йигити билан дарвоза олди-да улар йўлини тўсди. Мўғул лашкари шу куни қоронғи тушгунча шаҳар мҳқобилида турди. Кейинги куни Жўжихон ва Чиғатойхон ва Ўктойхон лашкарлари билан селдек етиб келдилар. Кўнгил очиш ниятида шаҳар атрофини айланиб чикдилар. Шаҳар аҳолиси ҳамда мавлоларига одам юбориб э'л ва таслим бўлишга чақирдилар. Бутун лашкар шаҳарни доирадек ўраб олдилар (в. 82 а). Ажалдек шаҳарнинг гирд-гирдига қўна бошладилар. Жанг тартиби, манжаниқ ёғочи ва тош ҳозирлаш билан машғул бўлдилар. Ул ноҳияда тош бўлмагани сабабли баланд дарахтлардан тишли кундалар тарашладилар.
Улар удуми шундай эдики, кундан-кунга шаҳар аҳолисига ваъда, пўписа, умид ва таҳдид қилиш билан машғул бўладилар. Аҳёнан бир-бирларига ўқ отишиб қўйганлар. Жангу жадал ва уруш анжомларини тайёр қилганларидан кейин шаҳарнинг ҳар томонидан жанг ва қирғинга тутинадилар, етти ойгача шаҳарни қамал қилиш билан шуғулланганлар.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ МАДИНАТУРРИЖОЛ ТЕРМИЗ ТОМОН ЮРИШИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Мовароуннаҳр шаҳарларини озод қилгандан кейин, фарзандларини Хоразм томон жўнатди. Ўша йилнинг баҳорида Самарқандда туриб қолди. Кейин Нахшабга етиб келди. Хушкор дарёси бўйлари-дан ўтлоқларда отларни тўйдирди ва семиртирди. Ёз адоқлари-да у ердан Термиз сари ҳаракат қилди. Элчи жўнатиб: «Эл бўлинг! Мухолифлик қилмангиз», деди. Назм (мазмуни):
Акс ҳолда, бошу танингиз билан видолашинг, барчангиз бугун ўзингиз йиғлангиз. Эртага Термизда ҳеч ким қолмагай. Хонумонингиз зор қақшайди. Дард учун дилингиз пўлат тиғ бўлгуси кимки, бизга қарши жанг қилгудек бўлса. Шаҳру ҳисор қўлининг паст келганидан Жайҳун уни айла-ниб оқарди. Фармонбардорликка ҳеч ким келмадики, шоҳ билан жанговарлик қилса.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам мадинатур-рижол Термизга яқинлашганда, Дабдаба мавзеига тушди. Ҳар кун лашкар аҳли жанг анжомини ва тадорикини ҳозирлаш билан машғул бўлди. Саваш ишига бугундан эртанги куни кўпроқ тайёрландилар. Сўнг уни қамал қилишга киришдилар ва манжаниқ қуришга берилиб кетдилар. Термиз аҳолиси ҳам жангу жадал ишларидан ўзларини бир дақиқа ҳам тиймадилар. Ўн кунгача ҳар икки томондан жанг оташи ёқилиб турди. Термиз халқи мудофаада беркилиб қолганлари сабабли, ташқари чиқиб жанг қилардилар. Ўн кундан кейин(в. 82 б.) Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Дабдаба мавзеидан дабдаба билан қаҳран ва жабран Термиз қалъаси устига сурон солди. Халқига буюрдики, қочинглар. Фақат султон амри, соҳибқи-рон фармони билан мўғул лашкари одамларни ота-онадан ўғулгача чопдилар. Қанча одам йиқилган бўлса, қолиб кетди. Тирик қолганлари ўзларини Термиз қалъасига урди. Бир ҳамла билан Термиз қалъасини олдилар. Қалъа буржу боруларини Жайҳун дарёсига ирғитдилар. Айтадиларки, шу қадар улкан қалъаси бўлишига қарамай, Термизни ўн кун ичида харобага айлантирдилар. Назм (мазмуни):
Ўн кун ичида Термизни хароб қилдилар. Боруларини дарёга ирғитдилар. Тоторлар кўрсатган бу ўн кунлик ишни осон билмагин. Термиз шаҳри маъмур эди, вақтида Искан-дар уни забт эта олмаган, уни олиш учун минглаб ҳийлалар ишлатганлар, бошлиғи уни бермаган. Бу қалъанинг етти дарбанди бор эди. Садди Искандар шунга келиб туташарди. Ҳақпараст Искандар уни олти йилда пастки шаҳардан бўлагини ола билмади.
У қалъага қараб, хандақдан нарига ўта блмаслигини биларди. Қаерга оёқ босса, уердан ҳайдаларди, ҳар майса ўткир тиг бўлиб қадаларди. Унинг ҳар буржига дамдама қурди. Арқонйни чархдан ўтказиб отди. Қараса, қалъанинг тупррғи қўрғошиндан экан. Ғиштлари тошдан экан. Узори ҳам асабни қийнар. Гўе гилу ғишт орасидаги дона. Асоси сувда, ер тупроққа айланган. Боши эса кунгирда (фалакда) балиқни кўрсатади. Ҳожилардек етти бор хандақни тавоф қилгандек, Жайхун атрофини айланиб ўтади. Ночор ишбилармон Искандар сулҳ тузишга рози бўлиб, ундан ўтди. Жабр қилувчи тангрининг қаҳри қелдими, шундай қалъа тоторларнинг поймоли бўлди. У қалъани ҳаммолсиз олдилар ва қаттиқроқ жанг қилдилар. Унинг боруларини йўқотди лар, аҳолини эса қатли ом қилдилар. Термиз халқи эру аёли фармон бўйича саҳрода тўпланди. Каттаю кичик, бою фақир қилич ва ўқ билан ўлдирилди.
Уларга эслатилдики, Термиз аҳолиси ва мавлолари кичигидан улуғигача, обрўлисидан ҳақиригача урф бўлган одатга кўра, мот ва улутларга бўлиниши лозим. Уларнинг барчасини шамширу ўқ зарби билан оламдан ўтказдилар (в. 83 а). Хунхор аскарлар ва ҳарб аҳли. Назм (мазмуни):
Шаҳру саҳрода шундай ўлдирдиларки, бошқа бир дарё бў-либ қон окди. Қавмнинг аёлу қариси фарёд чекди: жоним гар-дини чиқарманг. Мен сизга бир гавҳар берайинки, фалакдаги юлдуз каби товланади. Унинг ёнини титкиладилар. У деди: каф-тимда сув ичаётиб ютиб юбордим. Садафдек унинг сийнаси ни чок қилдилар. Унинг ичидан у бебаҳо дурни топдилар. Ўл-дирилганларнинг барчасини гавҳар умидида ёрйб кўрдилар.
Термиз қатли омидан сўнг Кангурт ва Сомонга жўнади. Ўша қишни шу ерда ўтказди. Ул ноҳияларни ҳам қирғину босқин, ёндиришу ковлаш билан ғорат қилдилар.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИИГ ЖАЙҲУНДАН ЎТИБ, ТЎРТИНЧИ ШАҲЗОДА ТУЛИХОННИ МАРВ САРИ ЖЎНАТГАНИ ЗИКРИ

Зимистон охирлаганда йилон йилига мувофиқ 617 сана-нинг зулқижжасида Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззам Термиз маъбари орқали Жайҳундан ўтиб, Балхга етиб келди. Назм (мазмуни):
Балхнинг аслзодалари илгари чопиб, кўплаб пешкашлар келтирдилар.
Ул Баҳром ҳашаматли Кайвон посибонли подшоҳ ҳукми билан саноқсиз хуношом лашкар Термиз гузаргоҳидан пайҳон-пайҳон ўтиб, Балх остоналарига яқинлашдилар. Ул диёрнинг акобиру ашрофлари унинг истиқболига пешвоз чиққанликлари, эл ва таслим бўлиш изҳорини қилсалар ҳам ўрнига тушмади.
Султон Жалолиддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳаёт бўлиб, исён қилиб юргани сабабли Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам қайсарлик отини ўжарлик майдони сари сурди. Уларнинг таслим бўлганларига эътимод қилмади. Ажал уларга домангир бўлгандан эл бўлиш дастгирлик қилмади. Назм (мазмуни):
Жаҳонгир кишиларни санокдан ўтказмоқчимиз, ҳамма ўз уйидан ташқари чиқсин, деб буюрди. Соҳибқирон Чингиз фармони билан балхликлар (шаҳар) ташқарисига чиқдилар. Шаҳардан барчаси чиқиб бўлгач, ҳаммаси қонига боти-рилди. Каттаю кичикни қатл этдилар, уларнинг хотину қизларини асир олдилар. Мўғуллар сипоҳи шаҳар бошлиғи ва мирғазаблар мулкини талаш учун. буйруқ олди. Бутун Балхни талаб, унинг олий иморатларини вайрон қилди.
Балх аъёнлари одамларидан қанчасини ўлдиришмасин, баъзи қисми тирик қолган эди. Тожик одатий ҳислати борасида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам муло-зимлари қулогага етказган эдилар. Шаҳар улуғлари ва аъёнлари, султон Муҳаммад Хоразмшоҳ одамлари ер ости хоналари эшиклари орқали пинҳон қилиб, шоҳ истиқболига шошилганлар. Душманлик хумори билан иттифоқ изҳорини қилиб топганларича топганлар. Шу сўзларга қараганда маслаҳат тамом бўлгандан кейин Ҳалокухон аъёнларига бир тўда мўғул сипоҳи билан Қашамшамгар ғуломлари тўсиқларига ҳужум қилиш ҳақида фармон берди: токи, ўша деворлардан бир қисмини хароб қилиб, орасида жамъ бўлганларни Балх шаҳри устига олиб чиқсинлар. Ўша деворлардан бир бўлаги ҳозиргача сақланиб қолган. Ҳазрати Амирулмўъминин Али каррам важҳуга мансуб банддан иборат улкан саддан кейин, айтишларича олти ой давомида тамоми Балх вилояти бир қисм музофоти билан сув остида қолди. Ўша сув доғлари қолдиғи Ҳазрати Хожа Каъбу-лахбор, разиоллоҳу онҳуга қарашли бир масжид деворида сақланиб қолган. Уша одамлар ер остида хоналар қуриб эдилар. Уларнинг барчасига ўт қўйилди. Кўпчилиги сув ва тупроқ остида қолди. Умрларини йўқлик шамолига топшир-дилар. Бу аҳвол жараёнида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Султон Рукниддин ибн Султон Муҳаммад Хо-размнюҳнинг Сафаҳон тарафдан от суриб, Рай йўли билан Ҳуросоннинг Фирузкуҳ қалъасига келиб, мустаҳкамланиб олгани ва ўзининг лозим тадбирларини бунёд этиши хабарини эшитди.
Шу муносабат билан Ҳалокухон ибн Тулихонга чексиз лашкар ҳамроҳлигида Пасокўҳ ва Чахчарон йўли орқали Ҳуросоннинг Фирузкуҳ қалъаси устига юриши тўғрисида буюрди.

ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ СУЛТОН РУКНИДДИН ИБН СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ УСТИГА ЮРИШИ ЗИКРИДА

Тарих китобларида битилганки, Султон Рукниддин Ғурсонжий ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ отасининг Обескун оролига кетганидан кейин Кирмон сари шошилди. Малик Равзан хазиналарини қўлга киритди. У ердан Исфаҳонга йўналди. Ул шаҳар аҳолиси унга қарши чикди. Султон Рукниддин Ғурсонжий билан Исфаҳон аҳли ўртасида қатлу қаттол, жангу жадал бўлиб ўтди. Ҳар икки томондан минг нафарга яқин одам ўлди. Султон Рукниддин иложсиз қолиб, ҳаракат жиловини бўшатиб, Рай йўли орқали Хуросоннинг Ферузкуҳ қалъаси томон кетди. Ул қалъада ўрнашди. У қалъада бир неча кун яшагандан кейин, Пасокўҳ ва Валишон тоғи сарҳадлари орқали Чахчарон жилғаси йўли билан Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Сохибқирони аъзам Чингазхони муаззамнинг беҳаду беқиёс лашкари ҳамроҳлигида келаётгани хабари етди. Султон Рукниддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Ферузкуҳ ҳисорида мудофаа чораларини кўрди. Ҳар кун икки бор мўғул ва тотор лашкари билан жанг қилди. Ул беҳисобу саноқсиз сипоҳ Ферузкуҳ ҳисорини олти ой давомида қамал қилди. Айтишларича, Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Соҳибқи-рони аъзам Чингизхони муаззам ўзининг катта бобоси рухсатини олиб, Пасокуҳ йўли билан Хуросон сари жўнаган эди. Йўл давомида тошу харсангларнинг кўплигидан уларнинг отларидан анчасининг оёқлари шилинди, юришга мажоли қолмади. Ночор у отларни ўша сарзаминга қолдирдилар. Ҳар фирқадан бир неча нафар одам ажратиб отларни қўриқлашга қолдирди. Сўнг буюрдики, қайтиб келгунимизгача бу манзилдан бошқа жойга силжимай-сизлар. Олти ойдан кейин Ферузкуҳ қальасини фатҳ этдилар ва Султон Рукниддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкари устидан ғалаба қозондилар. Ўша вақтда Тулихон ибн Соҳибқирони аъзам (в. 84 б) Чингизхони муаззам Хуросон малики устига ҳужум қилиб келган эди. Ҳалокухон Чешт, Уба ва Софлон йўли билан Хуросонга бориб, отаси лашкарига қўшилди. У одамларни эсламади ҳам. Шу сабабли ул жамоа ёрлиққа хилоф равишда жангсиз, ўша жойда яшаб қолишди, Ўша ҳудудлардан, ҳазоралардан аёлу қизлар олиб келиб, асирликда сақладилар. Қисқа бир давр ичида улардан кўплаб фарзандлар туғилди. Ўша сарзамин бугунги кунда Мурийи сутургой номи билан машҳур бўлди. Мўғул тилида отни Мури деб аташади. Сутургой оқсоқ-ланган дегани. Зероки, аслида у одамлар отлар оқсай бошлагани сабабидан ўша жойда қолиб кетдилар. Шу жиҳатдан ул мавзеъни шу ном билан атаганлар. Ҳалокухон ибн Тулихон лашкари Султон Рукниддин Ғурсонжий валади Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкари устидан ғолиб келгандан сўнг Султон Рукниддиннй асир олиб, Хуросон мулкига жўнади ва Тулихон лашкарига бориб қўшилди. Султон Рукниддинни Тулихон ҳузурига олиб келганларидан кейин лашкар сардори Тулихон олдида тиз чўктиришга, унга таъзим бажо келтирмоққа қанчалик уринмасинлар, у бундан бош тортди. Шу ишни таклиф қилган одамларнинг барча уринишлари бекор кетди. Султон Рукниддин ҳар қандай тақдирда ҳам уни ўлим кутаётганига тушуниб етди, шу сабабдан ҳам ўз душмани олдида бош эггиси келмади.
619 йил ҳижрий, туркий қўй йилига мувофиқ йил келгунга қадар бандиликда бўлди. Мазкур йилда ўзига тааллуқли барча одамлари билан бирга шаҳодат даражасига етказилди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ТУЛИХОН ВА ТАҒОЧОР НЎЁН ГЎРГОННИ ХУРОСОН ЮРТИНИ БЎЙСУНДИРИШ УЧУН ЖЎНАТГАНИ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Балх халқи билан қилган муомаласидан фориғ бўлгандан кейин Тулихонни Тағочор нўён Гурхон билан бирга Хуросон истилоси учун юборди. Ёнидаги лашкарнинг ҳар ўн нафари-дан бирини Жўнатди, жами 80 минг нафар жангчи бўлди. Улар Хуросон томбн йўлга чиқиб, у ерга етганларидан кейин лашкар Нуқракўҳ номи билан машҳур тоғ ёнбағрига (в. 85 а) келиб ўрнашди ва жанг асбобини ҳозирлаш билан машғул бўлди. Манжаниқларни ишга солдилар ва ҳар икки томон мардона жанг қилди. Кечаю кундуз жанг қилишдан тўхтамадилар. Қалъа гоятда мустаҳкам бўлганидан етти ой унинг тасхири учун овора бўлдилар.

ЖЎЖИХОН, ЧИҒАТОЙХОН ВА ЎКТОЙХОН ДОСТОНИНИНГ ОХИРИ

Мазкур муддатда Жўжихон, Чиғатой ва Ўктойхон ҳам Хоразм қамали билан машғул эдилар. Жўжихон билан Чигатой ўртасида бўлиб ўтган иҳтилоф туфайли Хо-размнинг олиниши етти ойга чўзилди. Шаҳзодалар ўртаси-да, яъни Жўжихон билан Чиғатойхон ўртасида адоват содир бўлгани ҳақида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга етказдилар. Ҳаргоҳ бири ғазабга минганда иккинчиси паст келарди. Шу туфайлидан ҳам Хоразм тадбири чўзилди. Назм (мазмуни):
Замон Соҳибқирони фармонига мувофиқ Хоразмга лашкар жўнатилди. Сипоҳ бошлиқлари Жўжию Чиғатой бўлиб, буларнинг учинчиси Ўктой эди. Улар Хоразмга етиб келиб, Барзину Гаразмдек жангга киришдилар. Ҳар икки томон жангчилари бир-бирига ташланиб, ўқу найза отишди-лар. Мўғуллар ҳужуми ҳаддидан ошиб, Хоразм ботирлари забун бўлди. Қалъа дарвозаларини кўтариб, мўлчарларида юкдек чўкдилар. Чиғатой билан Жўжи ўртасида айтиб бўлмас адоват пайдо бўлди. Ҳар икки шаҳзода орасидаги душманлик бир-бирига шикаст етказмоқ бўларди. Таассуб алангаси кўтарилиб, қалъа дарвозаси фатҳи мумкин бўлмади. Бу ҳол етти ойга чўзилди, сипоҳ ишини орқага сурди. Бошдан-оёқ зиёндан иборат бўлган бу машмаша хабари Соҳибқирон Чингизга етди: икки сара ўғил ўртасидаги зиддият Хоразм ишини пайсалга солмокда. Мўғул сипоҳининг кўпи ўлди. Гўё у қонга айланди. Жаҳон шоҳи буни эшитиб, Жўжи ва Чиғатойдан ранжиди. Ғазабга келиб буюрди (в. 85 б) ёрлиғ сипоҳга ёзилсин. Севимли ўғлим Ўктой янги шоҳ, у сипоҳга бош бўлғуси. Сўзини икки қилмай, унинг фармони билан ҳужумга ўтинг. Ёрлиғни элчи билан жўнатди: «Тезда Хоразмга етиб боргил, сипоҳу уччаласини фармонимдан хабардор эт. Адоватни тўхтатиб, иттифоқ бўлишсин. Жўжию Чиғатой қўшинга бош эди, энди бу икки сарварга бош Ўктой бўлади. Ҳеч ким унинг амру фармонидан чиқмасин. Жони хор бўлмасин. Бунга хилоф иш кўрувчилар бўлса жон тиғини ғилофидан суғурарман. Ким Жўжию Чиғатой ҳолига қулоқ солгудек бўлса, жазолангуси». Шоҳдан лашкарга жарчи етиб келди. Сипоҳи ул тўртовидан эшитмаганини ундан эшитди. Ҳамма камон ўқидек Ўктой эшигига етиб келди. Бошларини эгиб унга таъзим қилдилар, юзу кўзларини оёғига сурдилар. Элчи сўзича: укамиз Ўктой шоҳликка сазовор кўрилибди. Соҳибқирон фармонини эшитиши билан у акаси сари юзланди ва отасининг гапини айтди. Оқкўнгил Ўктой дам униси, дам буниси олдига югурарди. Ҳар бири уни таъзим билан табрик этарди, бу ҳам муборак бошини эгарди. Дерди: шаҳзодага сахийлик ва софлик ярашади. Мардлар иши хусумату ҳасад эмас. Ҳар қандай юмалоқ қора нарса дона бўлавермайди. Кимнинг йўлбошчиси ақл бўлса, хусумат ва ҳасаддан қочади. Ғарази бор одамларга қулоқ берманг, меҳру муҳаббат йўлидан бирга юринг. Отаю отабек иккингиз менга, сиз не сабаб бир-бирингизга дағаллик қиласиз. Шоҳлар ақлдан бегона бўлмас, бегона фарзандига фарзона меҳр бўлмас. Шаҳриёр дили ором билмайди. Душманлар сўзига нега парво қиласиз? Бу баланд-парвоз сўзлардан тийилинг. Ҳоқон фармонига бўйсунинг. Соҳибқирондан ёрлиғ келди. Сизу бизга' жон ташвиши у. Келинглар, нифоқни дилдан кувайлик, иттифоқлик учун бел боғлайлик. Бирдамлик билан жанг қилайлик, то қалъани қўлга киритгунча ҳар икки ўғил ёрлиғни эшитди. Ота хитобидан юракларига ваҳима тушди. Ўктой сўзида бу оға-ини, дил оташларини пасайтирдилар. Сийналаридан адоватни суриб чиқариб, ойнадек тоза қилдилар. Чиғатой ва Жўжи сафга туришиб жангга киришди (в. 86 а). Ўктойдек зафар байроғи бўлган ҳоқон туғи остида турмоқ лозим. Кийну нифоқни четга суриб, бир лашкарга иттифоқ бўлдилар. Тиғу ўқни қўлга олиб, сафдан жанг мардлари олға ташландилар. Бошлиғу ботирлар ўз тумоғалари сингари жангда қизишди. Ҳар икки тарафдан чопилдилар. Фақат хоразмликлар бу борада ягона бўлдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бу хабарни эшитиб, ғамга ботди. Бир кишини элчиликка тайинлаб, деди: «Тезда хоразмликлар мамлакатига бормоқ лозим. Барча лашкарга ёрлиғ етказурсан. Барча Ўктой фармонида бўлсин. Жўжи ва Чиғатой сўзига амал қилмасинлар. Агар Ўктой амрига хилоф иш қилишса, аниқ билгилки, уларнинг боши ҳаргиз танасида бўлмагай. Жўжи ва Чиғатой сардор бўлганлари билан Ўктойни сардорлар ҳоқони санасинлар. Тезлик билан иттифоқ бўлиб, Хоразмни фатҳ этиш тадбирини бирёқлик қилишсин». Элчи қаҳрли лашкарга етиб келгач, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ёрлиғини кўрсатди. Барча сипоҳ диловарлари ва аскар саромадлари Уктой даргоҳига йигилдилар. Жон белларига итоат камари-ни боғладилар. Ўктой қоон акалари ёнига бориб, улар ўртасида бўлган қудуратни латифалар айтиб аритди.
Иттифоқ аҳдини тузиб, нифоқни дафъ этди. Сўнгра аскарлар ўртасида сулҳ тартиб берди ва барча иттифоқ бўлиб, жангу жадалга киришдилар. Созлаб қўйилган манжаниқларни очиб, (шаҳарни) ўққа тутдилар. Ўктой қоон лашкар ва бошқа кўли остидаги халққа сув солинган хандақни хору хашак билан тўлдиришни буюрди. (Буйруқ бажарилгач) мўғул лашкари ботирлари Хоразм ҳисорига ташланиб, қалъа кўнгираларига арқонлар ташладилар. Нарвонлар қўйиб, шаҳар деворига чиқиб олдилар. Ўз сардорлари яловларини кўтардилар. Ўронлари бонгу жўши-дан ер қалбини хурушга келтирдилар. Назм (мазмуни):
Жанг оташини қизитганларида, Хоразм қўлини паст этдилар. Тотор сииоҳи қалъага кириб олиб, Хоразм азизларини хору зор этдилар.
Шаҳар ичкарисидаги аҳоли танг аҳволда қолди. Ҳар бир ҳовлига тўсатдан ҳужум қила бошладилар. Найза ва ўқлар билан одамни бир-бирига михлай, сихлай бошладилар. Оёқлари етмаган баланд (кошохоналар) га қоруралар отиб ёндирдилар. Шу тартибда бир неча кун давомида ҳарб маросими тинмади. Бу ҳол шу даражага етдики, ўлди-рилганлар сони-саноғига етиб бўлмасди. Юз минг нафар санъат ва ҳунар арбобини ажратиб олиб, аёлу болаларни асир олдилар. Қолган одамларни саҳрога ҳайдаб чиқиб, аскарларга бўлишиб бердилар. Айтишларича, ҳар бир қотилга йигирма тўрт мақтул тўғри келган. Ёзишларича, қотиллар сони юз мингдан зиёда эди. Назм (мазмуни):
Бир ҳафта ичида қон дарёси пайдо бўлди. Одамларни шаҳардан ҳайдаб чиқдилар. Аёлу гўдагу ҳунармандлардан юз мингини ўзлари билан олиб кетдилар. Қолганларининг ҳалқумини кесдилар. Улар қони дарё бўлиб оқди. Ҳисобчи ҳисобига кўра ҳар бир отлиқ йигирма тўрт нафар хоразмликни ўлдирган экан. У сипоҳнинг сони юз минг нафардан ошарди. Улар Хоразмни яксон қилдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Хоразм томон лашкар жўнатган вақтда Ҳазрати Шайх Нажмиддин Кубро ҳузурига менинг лашкарим ўша ёққа юриш қилмоқда деб хабар юборди. «Шояд Хоразм аҳволи ғорату қатл билан бартараф бўлгуси. Маслаҳатим шулки, сиз у ердан ташқари чиқсангизлар. Дарвешларингизга зиён-заҳмат етказилмагай.
Ҳазрати Шайх Валитарош, Оллоҳ унинг арвоҳини муқаддас тутсин, дедилар: «Мана, етмиш йилдирки, Хоразм халқи билан яшаб келмоқдаман. Бугунги кунда қазойи илоҳий бало жазосини юборди. Уларнинг калласида мурувват деган нарса бўлмайдики, орасидан қочиб ўзимни бир чеккага олсам. Балки, улар билан бирга беғамона яғмога дучор бўлганим тузукроқ бўлар. Балоларга ҳам улар билан ёр бўлсам!» Назм (мазмуни):
Бир кекса умри охирлашиб қолганди. Шу сабабдан унга сўз кор қилмади. Қуйидагича жавоб берди: Етмиш йилдирки Хоразмда ҳушҳол яшайман. Тақдир муруввати шуни тақозо қиладики, келган балога тан бергум гоҳо. Қонимни шу ерда тўкадиган бўлишса, тангри фармонидан қочмагум. Кийна олови ёнган экан, Урганжда ҳўлу қуруқ ёнди. Шоҳ лашкари ўқу тиғ билан банд, доною нодон ҳоли билан иши йўқ. Унинг бошини кесмасанг яхши бўларди, деган пандни мўғулнинг эшитгиси йўқ. Қазо теғи такдир туфайли ўткирлашган зкан, кексаю ёшнинг боши кесилгуси.
Алқисса, Хоразм шаҳрй озод этилгандан кейин халой-иқни саҳрога ҳайдаб чиқиб, қатл этдилар. Ҳазрати Шайх Нажмиддин Кубро, унга Оллоҳнинг раҳмати бўлсин, ўша шаҳид этилганлар жумласидан эдилар. Машҳурдирки, қатл чоғи қазрати Шайх бузургвор бир қўли билан қатл этаётган кофир яловининг учини ушлаб турдилар. Кейин қанчалик уринишмасин, кофирнинг яловини ул кишининг қўлидан чиқариб ола олмади. Охири ул кофир яловини қирқиб олдилар. Яловнинг учи Ҳазрати Шайхи шаҳиднинг муборак қўлларида қолди. Бу Ҳазрати Шайхнинг минг-минглаб ғайри-табиий одатларидан биридир. Ўз қўллари билан тутган ялов учи — «сари парчам» ўз вафотлари санаси таъмияси эканини аниқлашди. Ундаги ҳарфлар қиймати мажмуи 618 га тенг зкан.
Ҳазрати Шайхи бузургворнинг Хоразм қатли омидаги қатли муборак туркий юнд йилига мувофиқ келадиган 618-ҳижрийда содир бўлди. Ҳазрати Шайхи Валитарош Шайх Нажмиддин Кубро, тангри унинг руҳини муқаддас тутсин (вафотига битилган) тарихда шундай дейиладй, Назм (мазмуни):
Муршиди аъзам Шайх Нажмиддин Кубро худо амри билан Хоразм учун бошини тикди. Бошини топнюришда қотил яловига ёпишди. Дини ҳақ иқлимининг шоҳи. Ул пийр сарпанжасидан ўн забардаст йигит яловни чиқариб ола олмадилар.'Сайидлар шайхи сарпанжасида кофир яловини кўриб ҳайратда қолган оқиллар бу ҳолни шарҳладилар: Ялов учини Шайх тутиб, таърих айтдики, вафотим санаси «шоҳи шуҳадо» («Шаҳидлар шоҳи») дир.
Жамеи мусулмрнлар аълосига Оллоҳи таоло раҳмати ёғилсин. Яна, дейдиларки, Ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий, унинг сири муқаддас қилинсин, Ҳазрати Шайхи бузругвор Нажмиддин Кубро Аллоҳ унинг сирини муқаддас тутсин, яловни тутганига ишорат қилганлар. Назм (мазмуни):
Биз шундай улуғларданмизки, гавҳар тутамиз; ориқ эчки тутган пасткаш эмасмиз. Имон қадаҳидан бир қўлимиз билан май ичсак, иккинчи қўлимиз билан кофир яловидан тутамиз.

БИР ГУРУҲ АМИРЛАР БИЛАН ХУРОСОНГА ЖЎНАГАН ТУЛИХОН ВА ТАГОЧОР ГУРГОН ДОСТОНИНИНГ ОХИРИ

Тулихон Хуросон сари жўнаганда Тағочор Гургон бир тўда олийнасаб амирлар ва ўн минг нафар жангчи ҳамроҳлигида Нишопур томон йўлга чикди. У ерда Маждул мулки Кофий Умар Рожий ва бошқа жамоа бор бўлиб, жангга жуда қаттиқ ҳозирлик кўриб қўйган эдилар. Жумладан, уч минг дона тири чархий, уч юз аррода ва манжаниқни боруларда ўрнатиб қўйган эдилар.
Рамазон ойининг чаҳоршанба куни фалаклар шоҳи Ғарбий айвондан Шарқий майдонга кириб келганда, оташ сочувчи найза захми билан қора рангдаги (сипоҳ) ни тор-мор келтириб, жангнинг сабуҳий косасини қўлига олди. Уч кун муттасил жанг қилдилар. Жума намози вақти қазойи осмоний туфайли Қорақуш буржидан тийри чархий Тағочор Гургонга етиб, унинг зарби билан ҳалок бўлди.
Улуғ амир Хўжандий «Мухтасар» ида зикр этилганки, Тағочор Гургон Қорачор нўённинг укаси ва Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг куёви эди.
Тағочор Гургон ўлдирилгандан кейин лашкарнинг ярми қамалдан қўл тортдилар. Туркор нўён (қолган) лашкарни икки қисмга бўлиб, ярмига саркарда (бўлиб), Сабзавор томон юрди. Уч кеча-кундуз (Сабзавор учун) жанг билан машғул бўлди. Куч билан жанг қилиб шаҳарни кўлга киритди ва қатли ом қилишни буюрди. 70000 киши ўлдирилди. (Лашкарнинг) ярми Тус томон кетганди. Ўша атрофдаги мудофаачиларнинг бир қанчасини енгиб, (ша-ҳар) аҳолисини қатли ом қилди.
Тулихон Марв шаҳри томон йўналганда, эл (таслим) бўлган вилоятлардан Сарахс, Абивард ва бошқалардан кўп сонли аҳолини ташқари (ҳайдаб) чиқартирди. 70000 нафар киши камондорлар қаршисида тўпланди. Марв атрофидаги қалъалардан баъзилари ҳам вайрон қилингач, у ерлардан ҳам (аҳоли) келтирилди. Улар билан бирга тўрт юз мўғул отлиғи қилғилиғи аҳволи маълум эди, улардан олдинроқ етиб келдилар. Салжуқ туркманларидан ўн икки минг нафар киши ҳам ўз моллари, юртларидан жудо (в. 88 а) бўлиб, ташқарида қолган эдилар. Субҳ чоғида шаҳарни ғорат қилйш учун дарвозаларига ҳужум қилдилар. Очиқдан-очиқ риёкорлик эди бу. Уларнинг тўда-тўда бўлиб келганларини, бир-бирларини танимаганлари сабабидан, мўғуллар уларни йўкдик шамолига совурдилар. Уларнинг бели синдирилгач, қўй сурувидаги бўридек улар тўдасига ташландилар. Етмиш мингдан ортиқ туркман озгина кишилар томонидан ўлди-рилди. Аламзада ҳолда қолганлари ўзларини Марварруд (дарёси)га ташладилар ва ғарқ бўлдилар. Қўй ва чорвадан тўпланганлари мўғуллар қўлига тушди. Иккинчи муқаддас муҳаррам ойининг биринчисида, 618 санада. Назм (мазму-ни):
Хуршид тепага қараб, каманд ташлаганда, осмонга қараб ёлқини кўтарилганда.
Тулихон ибн Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам 500 нафар отлиқ билан (Марвнинг) Ферузий дарвозасига ҳужум қилди. Шаҳар маркази устида доирадек тавоф қилиб, қалъа деворлари, бору, хандақ ва дарвозани кузатиб ўргана бошладилар. Шу тариқа олти кун давомида (қамал қилдилар) ва эҳтиёт чораларини кўрдилар. Мозандароннинг Қулзум оролларидан, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан ажралиб чиққан Мухбирулмулк Марвга келиб, бу ернинг ҳокими бўлган эди. Унинг гуноҳкор онаси султон ҳарамидан бўлиб, отасини мушриф дер эдилар. Таслим бўлиш чоғида ҳомилали эди. Ўзини вазирлик мартабасидан ҳам баланд оларди. Унинг бемағз думоғида сарварлик даражаси ва меҳтарлик мартабаси ҳавоси бор эди. Еттинчи куни, Назм (мазмуни):
Офтоби тобон баланд осмондан нурли камандини ташламоқчи бўлганда, лашкарлар жамъ бўлиб, Шаҳристон дарвозасига келиб тўхтадилар ва жанг бошладилар.
Икки юзга яқин жангчи дарвозадан чиқиб, ҳамла қилди. Тулихон ўз нафсича пиёда бўлди ва ботирлик қадамини жанг майдони сари ташлади. Назм (мазмуни):
Бири маст филнинг хурушга келганидек, қалқонини бошга тутиб, жангга киришди.
Мўғуллар орқадан ҳамла қилдилар. Ўқ ёғдириб, са-рафшон шамшир зарби билан барчани шаҳар ичига қочиб киришга мажбур этдилар. Дарвозадан бошқа бир тўда ташқарига (в. 88 б) отилди. Муқобил бўлган жамоа, уларга қилинган ҳамла туфайли ҳеч бир томондан нажот йўқлигй-дан иложсиз қолдилар. Ҳеч кимнинг дарвозадан энди бош чиқаришга юраги дов бермай қолди. Назм (мазмуни):
Замона румий ваҳшийларини ташлаганда фалак ҳиндий теғини бошга кўтарди. Уфқ шафақ қонига ботганда қайноқ тутунидан тутуқ қоплади. Ҳаво чарх соясидек анбарин чодир этагини тўшади. Шу дамда барча тотор сипоҳийлари ҳисор атрофини тамоман ўраб олдилар.
Ҳуршиди тобон мағриб уфқидан пастга тушиб, ой чодири машриқ қўнуғи учун намоён бўлганда мўғул лашкари қалъа атрофини бир неча ҳалқа қилиб ўраб олган эдилар. Бутун тун давомида эрта тонггача қамал қилдилар. Бирор жонзоднинг қочиш мажоли ва қочиш жойи намоён бўлмади. Кейинги куни субҳ шамширининг тиғи тун фарқини ёрганда ва туннинг ҳабаш сипоҳи наҳорнинг румий лашкарини тор-мор келтирганда Мухбирулмулк эл бўлишу таслимдан бошқа чора топмади. Марв киборлари ва имомларидан Имом Жамолиддинни ташқарига чиқариб, жонига омон тилатти. Раҳму шафқат ва учрашув ҳақида келишиб олишгач, хавфу хатар билан таҳдиддан эмин бўлингач, накдина пул, қимматбаҳо буюмлар, туя, атриёт ҳамда баққоллик моллари-дан иборат жуда кўп пешкаш тартиб бериб, (Тули) ҳузурига жўнатди. Тулихон шаҳар аҳволини ундан суриштириб билиб олди. Мулкдор бойлар ва олимлар ҳақида батафсил сўзлаб беришни сўради. Мухбирулмулк икки юз киши рўйхатини берди. Фармонга кўра, мухлислар мол йиғишга киришдилар. Хосу авому камбағалларни саҳрога ҳайдаб чиқдилар. Тўрт кун давомида муттасил халойиқни шаҳардан ҳайдаб чиқиш билан машғул бўлдилар. Танур, ҳисор, бору ва деворларни теп-текис қилиб бузишга фармон берилди. Асир олинган тўрт юз нафардан ортиқ ҳунарманд, баъзи шаҳзода ва маликалардан ташқари халқни, гўдак ҳамда қиз-жу-вонларни лашкарга бўлишиб бердилар, токи уларни қатл қилгайлар. Бирор жонзодни тирик қолдирмадилар. Берилган қисқа хаоарларга кўра, ўша лашкарнинг ҳар бир нафарига (в. 89 а) 400—500 кишидан ҳисса тўғри келган. Чунончи, Иззиддин Насоий котиблар жамоаси билан бирга ўн уч кечаю кундуз ўлдирилганлар сонини ҳисоблаб чиққан. Шаҳар аҳолисини ҳисоблаб чиққанларида сони бир миллион уч юз минг нафар бўлган. Ҳайрат ва таажжуб тили Умар Ҳайёмнинг ушбу рубоийси тараннумига майл кўргузди. Рубоий (мазмуни):
Пиёладаги нарса унинг ярашиғидир, уни синдирмоқлик мастга равоми? Қанчалар нозанинлар боши, қўлини — меҳр туфайли қўли билан яратган, ғазабидан синдирган.
Лашкар қйрғину ғоратдан фориғ бўлгач, шаҳзода Тулихон томонидан фармон берилдики, Марв акобирлари-дан Амир Зиёвуддин танҳолик ва узлатда ётганидан саломат қолдирилди. У ўз вазифасини адо этиб, Марв шаҳрига етиб келди. Зовиядаги ва (худо) дўстлари жамъ бўлишсин. У шуларга ҳоким бўлғуси. Бормосни доруға қилиб қолдирди ва бу ердан йўлга чиқди.
Мўғул лашкари Марвдан кетиши билан халос бўлганлар-нинг ҳар бири бекинган жойлари ва буқъалардан чиқиб кела бошлади. Яна беш минг нафар киши жамъ бўлди. Орқада қолиб келаётган мўғулларнинг бир жамоаси одам ўлди-ришда ўз ҳиссаларини олмоқ истадилар. Омонлик тилаган ҳар бир киши туфайли олий мартабали сипоҳдан қувончлар-га эришган бир тўда киши бало чоҳига ташланди. Бу ердан Нишопур йўлига тушдилар. Йўлда кимни топсалар ўлдирди-лар. Бир киши Жаба нўёндан қайтиб келаётган эди, етиб келди. У ҳам жароҳатлар бошига малҳам қўйиб, кимки топса йўқлик дунёсига жўнатарди. Шу пайт хабар келдики, Паҳлавон Абубакр девона валади Шамсиддин Муҳаммад Сарахсда фитна бошлабди. Амир Зиёвуддин бир тўда (лашкар) билан уни дафъ қилмоқ учун жўнади. Бормос Марв аҳолиси билан бирга Қаҳрафа ва бошқалар билан Бухоро сари йўналди. Шаҳр яқинида тўхтадилар. Тирик қолганлар Султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан Бормосга бирор хабар келган гумон қилиб, нафрат ўтида енгилади. Кейинчалик иродаларини қўлга олиб, ноғораларини чала бошладилар, ва ёғий (в. 89 б) бўлдилар. Бормос шаҳар дарвозаси ёнига келиб бир жамоани илтимос ва тушунтириш учун шаҳарга жўнатди. Ҳеч ким рўйхушлик: ва эътибор бермади. Бормос шу сабабли уларнинг кўпидан интиқом олиш учун шаҳар ташқарисидан топганларини қатл эттирди. У билан ҳамсуҳбат бўлган жамоани олиб Бухоро сари йўналди.
Амир Зиёвуддин Марвга қайтиб келгандан кейин яна ҳисор, боруларини иморат қилди. Унинг атрофига тўпланган жамоа (шаҳарни мустаҳкамлаш билан машғул бўлди).
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ мулозимларидан Кўстегин бир жамоа ва кўп сонли одамлар билан келиб, шаҳар муҳосараси билан машғул бўлдилар. Амир Зиёвуддин учун шаҳар торлик қилиб қолди. Бир тўда ёнидаги мўғуллар билан Мароға қалъаси сари равона бўлдилар. Кўстегин шаҳар ичкарисига кириб, экинчилик ва қурувчилик билан машғул бўлди. Бир тўда одамлар шаҳардан Амир Зиё-иуддинга мактуб йўллади ва шаҳарга қайтиб келишга рағбат қилдилар. Илтимосга кўра, ҳаракатга тушиб, шаҳар дарвозаси ёнига келиб ўрнашди. Кўстегин унинг келгани хабарини эшитиб, бир жамоани Амир Зиёвуддйнни тутиб келтириш учун жўматди. Ўз ҳаётини унинг қатлига боғлиқ деб билди, унинг фаносини ўз мулки лиқосида деб тасаввур қилди ва унииг қатлита фармон берди, Сўнг баҳузур зироат ва иморат ишлари билан машғул бўлди.
Уч-тўрт кун икки юз нафар еуворий Қайку томон юрдилар. Қолганлар ўз ўрнида қолди ва тезлик билан Нахшабга Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам амирла-ри Турмой ва Қубой ҳузурига одам жўнатдилар. Уларга яна бир бор одамларнинг тўпланганини эълон қилдилар, Бир неча кундан сўнг Турмой ва Оқмалик беш минг нафар одам билан етиб келдилар. Шу заҳотиёқ шаҳарни қўлга киритдилар ва юз минг нафардан кўпроқ одамни ўлдирди-лар. Хароб қилиш учун маҳаллаларни лашкарга бўлишиб бердилар. Турмой қайтиб кетди. Бир тўда одам билан Оқмаликни қолдирди. Шамшир қарғаси тумшуғидан қочиб кутилган бир тўда одамни қидиртириб, фано лочинига насиба этдилар. Турлича тафтишу қидирувлар ташкил қилиб, имкони борича бажо келтирдилар. Амалга оширилма-ган бирор ҳийла қолмади. Нахшабдан уларга бир киши ҳамроҳ бўлган эди (в. 90а). Ҳийлагарлик қилиб, баланд овозда намоз ўқий бошладилар. Саловат ниҳоди ва суратини ўхшатдилар. Бу овоздан одамлар ёруқ ва нақблардан чиқиб кела бошладилар. Уларни ҳам ҳалок қила бошладилар. Шу даражада қатл этиш билан шуғулландиларки, Марвда тўрт нафардан бўлак бирор киши қолмади.
Нишопурга йўналган Тулихон лашкарининг аввалида жуда кўп қуроллар ва манжаниқларни жўнатди. Нишопур тошлоқ жойда жойлашганидан, бир иеча манзил йўлдан тош олиб келишган. Хирман каби; чарчашган. Тошларнинг ўндан бири даркор бўлмади. Шаҳар аҳолиси аҳвол чатоқлигини кўриб, келган қавм олдин кўрганларига ўхшамасди. Уч-тўрт минг чарх (шаҳар) девору боруларида иш бериб турганди. Уч юз манжаниқ ва аррода ҳам қўшдилар. Аслаҳа ва лафзлар ўзгачалигига ўргандилар. Нишопурнинг барча аҳолиси оёқлари мадорсизланди (тарвузи қўлтиғидан тушди). Ихтиёрлари қўлдан кетди. Аҳволларининг хайрли тугашига кўзлари етмади. Фақат мамлакат қозиси Рукнид-дин Лли ибн Иброҳим ал-Муғаннийни Тулихон ҳузўрига жўнатдилар. Ул киши бориб етгач, Нишопур аҳли омонлик тилаб, мол тўлашга розй бўлдилар. Қоидани билмади. У ҳам ижозат ола олмади.
Сафар ойининг ўн иккинчи — чаҳоршанба куни тонг билан жанг ноғорасини чалиб, одина куни тушгача уруш қилдилар. Бир неча мавзеъдаги хандақ сувини боғлаб қўйган эдилар. Девордан рахна очиб, шафқатсиз жанг қилдилар. Жанг аҳли найзадек яловларини бошга кўтариб, девор устига кўтарилдилар ва мардоналик кўрсатдилар. Буржу боруларда мулчардорлик қилиб турган ёшлар қахру жаҳд билан жанг қилишарди. Шаҳар дарвозасидан пастдаги лашкар ўша куни то кечгача қалъа деворига чиқиб олди. Халқни девор тепасига қатор қилиб қўйиб чикдилар. Шанба кечаси шаҳар девору борулари мўғулларга тўлиб кетди. Шанба куни Тулихон балоғат ёшига (в. 90б.) етган эди. Лашкарлар шаҳар дарвозаларидан кириб, қатлу ғорат билан машғул бўлдилар. Халқни ҳайдаб қувиб, бурчагу пана жойларда қатл этарди. Мухбирулмулкни тутиб беришни талаб қилдилар. Уни маъзул ҳолда топдилар. Ниятлари тезроқ ўлдирмоқ эканлар, оғзидан оғир гаплар чиқарди. Охири уни хор қилиб ўлдирдилар. Қолган халқнинг аёлу эркак барчасини саҳрога ҳайдаб чиқиб, Қорачор нўённинг акаси Тоғочор гургон интиқоми учун фармон бўлди, ҳаммасини қатл этдилар. Замон харобаликларининг давоми тарзида, Нишопур заминига экин экдилар. Айтишларича, Нишопурнинг иту мушугигача ўлдиришга фармон берилган экан.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг қизи Тоғочор гургоннинг ҳамшираси ўзининг хайлу ходимлари билан Нишопур шаҳрига кириб, кимни учратмасинлар қатл этдилар. Қирқ нафарга яқин ҳунар аҳлини шаҳардан олиб чиққан эдилар. Уларни Туркистонга олиб кетдилар. Қолган-ларини қатли ом этдилар. Ул диёрда бирор жондорни ҳам тирик қолдирмадилар. Ул шаҳарнинг буржу бору ва бошқа олий иморатларини ер билан яксон айладилар. Етти кечаю етти кундуз сув қуйиб, ўрнига арпа экдилар. «Ҳуросон тарихи»да битилганки, Нишопурда ўлдирилган халойиқии ўн икки кун давомида санаб чиққанлар. Аёлу гўдаклардан ташқари бир миллион етти юз қирқ етти минг нафари қалам-га киритилган.

ТУЛИХОННИНГ ҲИРОТ ДОРУССАЛТАНАТИ ТОМОН  ЮРИШИ ЗИКРИ

Нишопурдаги қатли ом ишлари тамом бўлгандан кейин Тулихон Ҳирот сари йўлга чикди. У ерда бир амир ва тўрт тожикни қолдириб, қолганларини қаерда топишса, шу ерда қатл этдилар. Ҳиротга яқинлашиб, бир ўтлокда тўхтадилар. Занбур деган кишини элчи (в. 91а.) қилиб Ҳиротга жўнатди ва буюрди: «Ҳирот малиги, амиру қозиси, хатибу маъруфу машҳурлари бизнинг хумоюн раияларимизга пешвоз чи-қишсин. Токи, жаҳонсўз ғазабимиз ва заҳросо қаҳримиздан солим қолгайлар!»
Ўшанда (Ҳиротда) Малик Шамсиддин Муҳаммад Журжоний Султон Жалолиддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан ҳокимлик қиларди. Шаҳзода Тули-хоннинг келаётганини эшитгач, у қарши жанг тайёргарлиги-ни кўра бошлади. Шаҳарнинг ҳамма томонларини муҳофаза этди.
Хабар беришларича, ўшанда Ҳиротда 190 минг нафарга яқин сипоҳий бўлган. Элчилар Ҳиротга кириб, шаҳзоданинг гапини Маликка етказганларида, ўига заҳотиёқ уларни қатл этди ва деди: Кофирларни ўлдирган ўша куннинг бўлмагани яхши эди. Кейинги куни бу хабар Тулихонга етгач, дарғазаб бўлиб буюрдики, лашкар атрофдан шаҳарга ҳужум қилиш-син, кўрган ҳар бир тожикни қатл этишсин. Малик Шамсиддин жанг қилишга уринди. Шаҳзода сипоҳи ташқаридан ҳамла қилди. Ўшанда бир неча кун ичида жаннат ҳузури ва дўзах жаҳаннамидан жой олдилар. Етти кун мобайнида муҳорабайи азим воқеъ бўлди. Шаҳзода мўътабарларидан бир мингу беш юз баҳодир қатл бўлди. Малик Шамсиддинга ўқ тегиб яраланди ва ўлди. Шу муносабат билан Ҳирот шаҳри аҳолиси икки гуруҳга бўлинди. Маъруф шаҳар қозилари ва бузургларидан иборат бир тўда сулҳга мойиллик билдирди. Шаҳзода Тулихон Ферузобод дарвозаси қаршисида саф тортиб турган аснода, Шамсиддин ўқ заҳми туфайли беҳишти баринга равон бўлганда саккизинчи кун эди. Шаҳзода Тулихон 200 сипоҳи билан дарвозага яқинлашиб, хандақ лабига етганда тўхтади ва отдан тушиб деди: «Эй одамлар, билингизким, мен Тулихон (в. 91б.) ибн Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамдур-ман! Жонингиз омонлик топсин, хотину фарзандларингиз I мўғуллар қўлига тушмасин десангиз жанг қилишдан қўл тортинг, муборазадан оёқларингизни тийинг. Итоат ва таслим сари юз буринг.
Шу вилоятдан Султон ЯСалолиддин омилларига ҳар йили тўлайдиган мол ва жиҳотнинг ярмисини наввобимизга ; топширинг, Шоҳона тарбияту подшоҳона карамлардан 5 баҳраманд бўлгайсиз». Шу сўзларни таъкидлаб, қаттиқ қасамлар ёд қилди. Шаҳар аҳли Тулихондан бу сўзларни эшитиб, эл бўлди, дарвозаларни очдилар. Султон Жало-лиддин ҳукми асосида жомабофлар ҳокими бўлган Амир Азизиддин Муқаддам Бурдий юз жома кўтариб, ҳар бирида тўққизтадан қимматбаҳо жома бўлган бўғчалар билан биринчи бўлиб шаҳзода Тулихонни қарши олди.
Кейин барча шаҳар аъёнлару акобирлари, ашрофу аҳолиси, муллою сардорлари, коргарлари ташқарига чикдилар ва марҳаматли назаридан баҳраманд бўлдилар.
Шаҳзода Тулихон фармони эълон қилинди. Унга кўра, Султон Жалолиддинга қарашли бўлган 12 минг кишининг барчаси қатл этилди. Қолганларга зиён-заҳмат ва алам етказилмади. Малик Абубакр Мурсафийни Ҳиротда ҳоким қилиб қўйдилар. Даргоҳ муқаррибларидан Мункатой деган кишини шиҳналикка тайинладилар. Саноқсиз ғаниматларни йиғиб олгач, азимат яловини Соҳибқирони аъзам Чингизхо-ни муаззам ўрдуси томон кўтарди ва қайтиб келди. Малик Абубакр ҳукумат тахтида ва Мункатой шиҳналик мақомида амал мезони бўйича адолат ва раиятпарварлик билан машғул бўлдилар. Халқ зироат ва иморат ишларида банд бўлди.
Такдир қалами бу диёрни хароб этишни жорий этди. Малик Абубакр ҳукумати ва Мингтой шиҳналигидан бир неча кун ўтгач, Хуросонга Султон Жалолиддин Ғазнин оралиғида жойлашган Парвон мавзеида (в. 92а.) Соҳибқи-рони аъзам Чингизхони муаззамнинг лашкарини тор-мор қелтириб, мўғул амирларидан баъзиларини енгибди, деган хабар етиб келди. Бу овоза Хуросонга етиб келиши билан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам томонидан қўйил-ган малик, шиҳна, омил борми, барчасини ўз ўрнида қатл этдилар. Уларнинг бундай қилишларидан умидлари шу эдики, Чингизхон Султон Жалолиядин ибн Султон Му-ҳаммад Хоразмшоҳ билан бошқа жанг қила олмайди. Ҳирот аҳолисидан ҳам бир жамоа уюшиб, Мункатой шиҳна билан Малик Абубакрни қатл этдилар. Кимни уларнинг қиличи билан кўрсалар - ўлдирдилар.
Малик Муборизиддин Сабзаворий Ферузкуҳ тоғларидан Ҳисорга келган зди. Шуни шаҳар малиги этиб тайинладилар. Вилоят раислигини анча ишбилармон бўлган Хожа Фахрид-дин Абдураҳмон Ироқийга топширдилар. Барча иттифоқ-ликда якдил, гапни бир жойга қўйиб Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга қарши чиқишга дил боғлади. Бунинг хабари Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга етгач, у дарғазаб бўлди. Шаҳзода Тулихонга деди: Сен уларни ўлдирмадинг. Шу сабабдан бундай фитна воқеъ бўлди. Сен бу юрт одамларини қиличдан ўтказганиигда бундай фасод юзага чиқмас эди. Кейин итобу хитобла Элчигдой номи билан машҳур бўлган Элчигадойни 80 минглик қўшинига қўшиб Ҳирот томон жўнатди ва дедики, бирор жондорни қўймагайсан, ҳатто мушугию итигача тирик қолмасин. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам фармонига муво-фиқ Элчигадой нўён 618 йил санаси шавол ойида йўлга чикди; у ерга етиб Ҳарот дарёси бўйида қарор топди. У дедики, бутун лашкар шу бир ой муддатда жанг асбобларини тартибга келтирсин. Чингизхон ҳукмида бўлган мавзеълардан жанг ҳозирлигини кўришни талаб қилсинлар. Қисқа муддатда Хуросон худуди ва унинг ноҳияларидан қарийб эллик минг нафар пиёда ҳамда отлиқ жамланиб лашкарга қўшиб олинди. Ҳирот шаҳрида малик Мубори-зиддин ва Хожа Фахриддин Абдураҳмон каби аъёну акобирлар жанг ҳозирлигини кўрардилар. Каттаю кичик барчаси иттифоқ бўлиб, (в. 92б.) токи рамақда жонлари бор экан, илгаригидек иккиланишу субутсизлик қилмасликка онт ичдилар. Элчигадой нўён бир ой давомида жанг асбоби ва саваш ҳозирлигини кўриб бўлгандан кейин, ҳар бири бир амирга топширилган шаҳар дарвозаларини мўғул сипоҳи сардорларига тақсим қилиб берди. Шаҳарнинг ҳар тарафига ўттиз минг нафар жангчини жўнатиб, ким жангда хатоликка йўл қўйса ўлдирилади, ким ғайрат кўргузса иноят топади, деб фармон берди. Тўрт томондан (лашкар) келиб, қўшилишди, Шаҳар халқи ўз ўлимини бўйнига олиб ташқари чиқди, жангга жидду жахд ва камоли саъй кўргузди. Ташқаридан кийнаҳоҳ сипоҳ манжаниқ тошлари билан олий ва кичик иморатлар ҳолини танг ва ер билан баробар қилди. Чарх ва новаклардан кетма-кет ўқ отиб буржларнинг шарафаларини то тобадонларигача яксон қилдилар. Кетма-кет отилган нафт оташлари ёмғир томчиларидек (шаҳар устига) ёғилди. Ҳўлга тушса ҳам, қуруққа тушса ҳам ёндирарди. Шаҳарнинг ўнгу сўли, олдию ортида тинимсиз жанг кетарди. Шу тариқа олти-етти ой чўзилди. Токи, 619 санаи муборакда Элчигадой нўён катта жанг бошлагун-ча. У бир неча кун муттасил жанг қилди. Ҳар бир ҳужумда унинг беш минг нафар аскари қатл этиларди. Заҳирадаги саноқсиз манжаниқ ва арродалардан тўсатдан эллик газлилари чиқиб келди. Ҳар бири бир харакда эди. Тўрт юз нафар номдор мўғул унинг ортида туришарди. Шу ҳолда уч кун ўтди. Шаҳарда икки гуруҳ пайдо бўлди. Бу зоҳира ва одамларнинг кўплигидан одамларнинг ҳолй танг бўлди. Кундан-кун Элчигадой бераётган мадад орта борди. Санайи 619 да, жумадулаввал ойининг жумъа куни тонгда осмоний ва раббоний қазоси билан Элчигадой нўён Хокистар буржи томондан (ҳужум қилиб) шаҳарни қўлга киритди. Сўнг эркагу аёл, қарию ёш, каттаю-кичикни қатл этишга буюрди. Қонлар дарё бўлиб оқди. Унинг иморатларини вайрон, буржу боруларини хароб қилдилар. Хандақини эса тўлдир-дилар. Етти кун давомида ўлдиришу ёндириш, кавлашу қон оқизишдан қўллари бўшамади.
Ҳирот халқининг бир милён олти юз минг нафардан кўпроғи шаҳид бўлди.
Элчигадой нўён Ҳирот саҳнини (в. 93а.) шундай покладики, бирорта ҳам хонадор қолмади. Саккиз кундан кейин у Қошғар томонга равона бўлди. Ўлжалардан нимани лойиқ топса Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига жўнатди. Ўбаҳ қасабасига яқинлашганда минг отлиқни Ҳиротга қайтариб юбордилар. Токи, қочган ва беркинганларни топсалар қатл этгайлар. Иккинчи навбатда мўгуллар шу юришда яна уч минг нафарга яқин кишини топиб қатл этдилар.
Нақл қилишларича, мавлоно Шарафуддин хатиб Чиғир-тон ва яна ўн беш нафардан бўлак тирик жон қолмаган. Кейин 24 нафар киши яна (шаҳар) булукларидан келиб ўша 16 нафар кишига келиб қўшилди. Ўн беш йил давомида шулардан бошқа бирор жонзод ўша жаннатнишон шаҳарда яшамаган.
Марв, Нишопур ва Ҳирот сингари шаҳарлар, Тус, Сабзавор, Жожарм, Насо, Абивард, Сарахс, Қоф вилоятла-ри ва Хуросоннинг бошқа шаҳарлари шу мамлакатни тасхир'этиш буюрилган саноқсиз мўғул лашкарининг отлари туёғи остида қолди.
Уй ой давомида улар Хуросоннинг барча ҳудуди, то Сейстон мулкигача бўлган ерларни қора тупроқ билан баробар қилдилар ва қайтдилар. Назм (мазмуни):
Жаҳонгир Тули уч ой ичида Сейстонгача чўзилган ерларни қўлга киритди. Ковлади, ўлдирди, талаб кетди. Каттаю кичикдан ҳеч ким қолмади. Бу урушқоқ қайси шаҳардан ўтмасин, ўша ер албатта даштга айланиб қоларди. Тули шаҳару саҳрода шундай ишлар қилди. У ерлар икки бойўғлининг маконига айланди.
Шаҳзода Тули Хуросон мамлакатини тасхир ва таҳриб этгандан кейин Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам фармонига мувофиқ, Толқон, кейинроқ Бадахшон вилоятла-ри сари йўналди ҳамда отаси ўрдусига келиб қўшилди. Назм (мазмуни):
Тули Соҳибқирон ўрдусига келди. Жарчилар унинг келганини хабар қилдилар. Ўғил ўлжомишга кирганда, ота уни суюрғомиш билан сийлади.
Ўшанда бир неча кунда шаҳзода Тулихон Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам лашкари билан Толқон қалъаси-ни забт этдилар. (в. 93б.) Унинг шаҳри ва қалъасини олдилар, у ерларнинг аҳолиси ҳамда муллалари эса бошқа жойларга кўчиб кетдилар.

СУЛТОН ЖАЛОЛУДДИН ИБН СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ АҲВОЛИ ВА СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ЛАШКАРИ БИЛАН (ЖАНГИ) ЗИКРИДА

Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ бу фано манзилидан дорулбақога кўчганда Султон Жалолуддин ва унинг укалари ўзларининг бир тўда одамлари билан Обескун оролидан қайтиб келдилар. Султон Жалолуддии мардоналик майдони-да жавлон қилмоқ истади ва замон гардиши навосига жўр бўлиб, мухолифлик шўъбасини чалмоқликни ихтиёр айлади. Токи, отасига ўхшаб халқнинг маломати ўқига нишон бўлиб, башарият суннийлари таънасига қолмагай. У Хо-размга келиб, ҳукму насақ ижро қилса, ўшанда мўғул лашкарининг қадами ул диёрга етмагай эди. Қабақлилардан тўқсон минг нафар киши Хоразм аҳолиси орасида яшар эди. Султон Жалолуддин келгандан кейин уларнинг баъзиси унинг фармони чизиғига бўйинсунди. Бошқалари эса адоват йўлига тушиб олдилар. Шу сабабли Султон Жалолуддин ул фитначи мунофиқ қавм билан учрашишдан ташвишга тушди. Ироқ томонда мўғул хабарини "эшитди. Ёлоғ деган кишини Хоразм даштига инилари Узлоқ султон, Гурхон, Хумортегин ва Темур мулки соҳиби Ўғул ҳузурига жўнатди. У ерда тўқсон минг қаттол жангчи турарди. Ўзи Нисо йўли билан Шодимоғ сари йўналди. Устиворга етгач, бир тўда мўғул лашкарига дучор бўлди. Шом тушгунча жанг қилдилар. Қоронғу тун чарх узра этагини тортганда Султон Жалолуддин шошилинч равишда Шодимоғ томонга жўнади. Назм (мазмуни):
Қуёш жаҳондан яширинганда, қоронғу тун кун устига этагини ёпганда Султон ўртадан камондан отилган ўкдек жадал чиқиб кетди.
Султон Жалолуддин мўғул лашкари орасидан ўша кечаси ғўлдек чиқиб кетганда Ўзлоқ султон акаси билан мўғул лашкарининг ўзлари томонга келаётгани хабарини эшитдилар. Тўхтаб туришни ўзларига муносиб билмай, сул-тон ортидан равона бўлдилар. Йўл асносида Султонга дучор бўлган лашкарга учрадилар. Учрашишгач, (в. 94а.) улар би-лан жанг қилйшга қодир эмасликларини мулоҳаза қилиб, бир ҳамладан кейин қочишга юз тутдилар. Мўғуллар улар кетидан равона бўлдилар. Улардан бир тўдани қўлга олиб ўл-дирдилар. Султон Жалолуддин Шодимоғга етгандан кейин уч кун шу ерда туриб қолди. Қурол-аслаҳаларини ҳозирлаш билан машғул бўлди. Ногоҳ ярим кечада: Назм (мазмуни):
Айланиб турган фалак тўхтаб қолди, қуёшнинг оёқ-қўли сустлашди.
Бу ердан султон Жалолуддин таваккал отига миниб, санаи 617 да зулҳижжа ойининг 11-куни Парвон йўли билан отаси унга бағишлаган Ғазнин томонга равона бўлди. Бирор соат ўтгандан кейин лашкар Шодмоҳга етди. Маълум қилишларича, султон Жалолуддин у ерда тўхтамасдан йўлида давом этди. Токи, Ҳирот музофотидан беш кунлик йўлни босиб ўтдилар, аммо етиб ола олмадилар. Қайтиб кетдилар. Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Ғазнинга етгач, тарқалиб кетган Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг лашкари унинг атрофига келиб тўпландилар. Назм (мазмуни):
Ҳар томондан лашкар унинг атрофига келиб тўпландики, унингдек меҳтар Эронда йўқ эди.
Ҳирот малиги ҳам шаҳзода Тулихоннинг юришидан енгилган эди. Ўз қавми ғурийлар ва лашкари билан Султонга келиб қўшилдилар. Қабақлиён қавмидан қирқ минг нафар киши Хоразм тарафдан етиб келди. Назм (мазмуни):
Лашкар суворийлари енгилиб, илтижо билан ҳар томондан султонга анжуман бўлдилар.
Баҳор етиб келганидан султон Жалолуддин Ғазниндан чиқди ва Бозонга йўналди. У ерга етиб тўхтагач, хабар етиб келдики, Бекчак ва Тимкур чексиз мўғул лашкари билан Волиён қалъаси муҳосарасига машғул бўлдилар. Волиён қалъасини тасхир қилишларига яқин қолди. Шижоат асарли султон бу хабарни эшитгач, юклари ва бойлигини ўша ерда қолдириб ўзи ўта жасоратли катта лашкари билан ул бадкирдор қавм устига илғор уюштирди. Булжор куни ҳужумлар уюштириб зўр саваш кўргизди. Мўғул тотор лашкари муқаддимасидан қарийб тўққиз минг суворийни дорулбаворга жўнатди. Султон Жалолуддин ибн Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкарининг сони зиёда бўлгач, (в. 946.) дарёдан кечиб ўтиб, тўхтадилар. Волиён қалъасини муҳосара қилмоқ учун бораётган мўғул лашкарининг ғўл қисмини хароб қилдилар. Қоронғу тушгач, мўғул лашкари қочишга юз тутдилар. Султон Жалолуддин катта ўлжани қўлга киритиб, қайтди ва Бозонга етиб келди.
Султон Жалолудқиннинг мўғул лашкари устидан ғалаба қилгани, Бекчак, Тимқўр ва уларнинг лашкари таслим бўлгани хабари Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга, Толқонга етиб келди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бу хабарни эшитиб, Қайқур нўённи ва яна бир амирни ўттиз минг нафар лашкар билан султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳни дафъ қилмоқ учун жўнатди. Ўзи ҳам унинг ортидан йўлга тушди. Қайқур нўён қиёмат асарли лашкар билан султон Жалолуддин қароргоҳи Бозон мавзеига етиб келди. Султон Жалолуддин жанг қилишга мойиллик билдириб ботирлик яловини наррашер думидек бошига соябон қилди. Назм (мазмуни):
Кўрқмай лашкарни жангга киритди. Гўё паланг билан жанг бошловчи шер каби. Ўнг ва сўл қўлларни тартибга келтирди. Қалб ўртасида ўз ўрнини ростлади. Йиртқич шер каби пиёда бўлиб, ғазаб билан бел боғлаб жанг қилди. Икки саф ўртасида қаҳрамон ботирлар адоват камонини қўлга олди. Ўқни тортиб шастни очиб юбордилар. Мардлик билан душманга ташландилар. Ўша куни шомгача Чину Ҳабаш, Руму Занг ботирлари сингари жанг қилдилар. Жанггоҳда ҳалойиқ кўзи ўнгида ҳаво сипоҳ чиқарган чанг сингари қоп-қора бўлди. Нур сочиб турган қуёш ботгач, қоронғу тун фалак узра ўз этагини ёпди.
Куни бўйи ботирлар жанг майдонида шеру паланг каби бир-бирлари билан олишдилар. Икки томоннинг ҳам бирортасига зафар ёр бўлмади. Ҳар бир жангчи адоват тўла дил билан майдондан қайтди ва ўз марказларида қарор топди. Қайқур нўён султон Жалолуддин олиб борган жанг шиддатининг зўридан яна танг аҳволда қолганлигидан, бунинг олдини олиш учун ясо тартиб берди ва дёдики, ҳар бир суворий ўз фалокатлари (бахтсизликлари) тимсоли тарзида намад ва чубларини ўрнатгайлар. Назм (мазмуни):
Чин ҳоқони — ярим кун шоҳи Шарқдан Нимрўз сари равон бўлганда, тоторлардан ҳабашлар шикаст топдилар. Зангилар румликлар лашкаридан енгилганидек. Ҳар икки томондан наъра кўтарилди, жангталаблар икки сафга тизилдилар.
Тонг отгач, ҳар икки тараф саф тортдилар. Султон Жалолуддин лашкари мўғуллар сафи ортидан сафланган-ларни кўрди. Уларга мадад етиб келмоқда, деб тасаввур қилдилар. Хавфга тушдилар. Чекинмоққа жазм қилдилар. Султон Жалолуддин ўз лашкарини бу паст ниятдан қайтарди. Иккинчи марта мўғуллар пиёда бўлиб жангга кирдилар. Султон Жалолуддин лашкари бу тадбирдан хабар топиб, барчаси отга миниб мўғул лашкари устига ҳужум қилди. Мўғул лашкари ажиб бир ҳолатда шикаст еди, уларнинг аксари ўлдирилди. Султон Жалолуддин лашкари катта ўлжани қўлга киритди.
Ҳар икки нўён озгина одамлари билан Соҳибқирони аъзам хузурига етиб келди. Шу заҳотиёқ Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўз одамлари билан Толқон, Бадахшон вилоятларидан Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳни дафъ қилмоқ ниятида йўлга чиқди. Шу ўртада ўлжага тушган бир от устида Хоразмшоҳнинг мўътабар амирларидан Сайфуддин Ўғроқ билан Ҳазора малиги ўртасида бошланган тортишув охир-оқибат низога бориб етди. Ҳазора малиги Сайфуддин оти устига тозиёна урди. Султон Жалолуддин бу (низо)ни бартараф этмади. Сайфуддин хафа бўлиб қолди. Қоронғу тушгач, Сайфуддин Ўғроқ 30 минг нафар кишиси билан Синқирон тоғлари томон кетиб қолди. Қабақли туркман ва халаж сипоҳлари ҳам (султондан) юз ўгирдилар. Шу сабабли олиймакон Султон аҳволи батамом заифликка юз бурди. Султон Жалолуддин томонга Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг юриши тайин бўлди. Йўл асносида у Бадахшон Андаробига яқинлашди. Бу диёр аҳолиси унга қаршилик кўрсатдилар. Шу муносабат билан бу ерда бир ой қолиб кетди. Бу қалъа забт этилгач, Бомиён қалъасига етди (в. 95б.). Бу ернинг халқи ҳам жангга отланди. Ҳар икки томондан ўқ .ва манжаниқ отишмалар бўлди. Соҳибқирони аъзам Чингизхо-ни муаззам учун жуда севимли бўлган Монмакон ибн Чиғатойхонга Бомиён қалъасидан отилган чарх ўқи келиб тегиб ҳалок бўлди. Назм (мазмуни):
Пурдил шоҳнинг дили ғамга тўлди. Зеро, энг суюкли набираси ҳалок бўлди. Ғазаб билан у шундай жангга киришдики, тобидан тошнинг дили танг бўлди. Турклар нар аждаҳодек бир ҳамла қилиб, у қалъани осонликча қўлга киритдилар.
Қалъа забт этилгач, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам у қалъанинг барча аҳолисини аёлу эркак, кичигидан каттасигача битта қўймай қатл этишга буюрди. Бирор жонзодни қолдирмадилар. Ҳатто ёввойи ҳайвон, ва ўша ноҳиядаги қушларгача барчасини ўлдирдилар. Бомиён қалъасини вайрон қилдилар. Назм (мазмуни):
Бирдан дил тутунидан оташ алангаланди. Бутун қалъа аҳолиси билан ёниб кул бўлди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ул қалъани «боди болиғ» деди. Яъни ярамас шаҳар, минбаъд унда ҳеч ким яшамаслиги керак. Бу мусибатли воқеа туркий ит йилига мувофиқ бўлган санаи 619 ҳижрийда содир бўлди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ҲАР ИККИ СУЛТОН-СУЛТОН ЖАЛОЛУДДИН ВА СУЛТОН МУҲАММАД (В. 95б) ХОРАЗМШОҲ УСТИГА ЮРИШИ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

Соҳибқирони аъзам, Чингизхони муаззам Қайқур нўён билан бўлган лашкарнинг енгилгани ҳақида хабар топди. Хоразм мамлакатига кетган лашкар унинг одамларини қатли ом қилишидан бўшади ва Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг фармонига мувофиқ соҳибқирон авлодининг улуғи Жўжихонга берилган Дашти Қипчоқ томонга жўнади. Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззамнинг иккинчи ва учинчи ўғиллари Чиғатойхон ва Ўктойхон Жайҳун дарёсининг тепасидан ҳадсиз-ҳисобсиз лашкар билан йўлга тушдилар ва Хоразм мамлакатининг шаҳарларини батамом ва тўлиқ қўлга киритиб, Кот ва Қиёт шаҳарларини вайрон қилдилар (в. 96а.). У ернинг аҳолисига шаҳидлик шарбатининг қадаҳларини ичирдиларким, бу шарбатдан хоразмликлар маст бўлиб, (абадий) уйқуга кетдилар.
У ердан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг узангисини ўпиш учун йўлга равона бўлдилар. Йўл давомида қайси шаҳар ва қишлоққа етиб борсалар, (эл) агар итоат қилиб, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг одамларини тутиб берсалар, уларнинг жонларига қасд қилмас эдилар. Агар бунга хилоф иш тутсалар ва жангга киришсалар, ўша шаҳару қишлоқни вайрон, халқини қатли ом қилардилар. Шундай қилиб, Бомиён мавзеига келиб Соҳибқирони аъзам , Чингизхони муаззамнинг бекарон лашкарига қўшилдилар ва ҳар икки ўғил ота хизматига тиз чўкиб, ҳисобсиз ҳадяларни такдим этдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамдан фармон бўлган эдики, Бомакон бин Чиғатойхоннинг ўлими хабарини Чиғатойхонга айтмасинлар, бинобарин буйруққа мувофиқ кимки бу воқеани изҳор қилишга қудрат топган бўлса, бир неча кундан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхоки муаззам жазосини бергай. Назм (мазмуни):
Гинадан қошини чимирди-ю, кўзини ғазаб билан Чиғатойга қаратди ва деди: «Нега фармонга кулоқ солмадинг, нега қайсарлик отига миндинг?» Чиғатой қўрқувдан тиз чўкди ва деди: «Ҳақни таниган шаҳаншоҳ, иш бундай: сен жаҳон шоҳисан, биз эса қулинг. Энди, албатта, фармонингдамиз. Биз сенинг хизматкоринг, сен зса подшоҳ. Визнинг ўзимизда ихтиёр йўқ. Сенинг розилигинг дилимизга мададдир. Бунингсиз бизга яшаш мушкул. Агар лутф қилсанг ёки жонимизга қаҳр қилсанг ҳам, нимаики фармон қилсанг, биз унга мутеъмиз. Буюргил, биз сенинг камтарин қулларинг. Сенинг амринг йўлида жон фидо қиламиз». Улуғ соҳибқирон шоҳаншоҳ, Чиғатойнинг қаддига кўрк кийдира-ди. Подшоҳ унга шундай деди: «Ўғлинг жангда ҳалок бўлди, унинг ўлимидан сен қайғу чекма. Жимликни ихтиёр қил, ҳар хил сўзларга қулоқ солма!» Чиғатой буни эшитиб, ҳушсиз қолди, саросималик ичида қўрқувдан жим турди. У на ёрлиғни буза олар эди, ва на фарёд уриб, жигарини қон қила олар эди. На сабру тоқат уни ушлаб тура олар, юраги ёнса ҳам, на оҳу фарёд чиқар эди. Узоқ вақт ўзини шундай тутиб турди. Ўзи ўлдию бироқ (шундай) деди: «Эй улуғ шоҳ, Бомакон жангда ўлган бўлса, шубҳасиз, у подшоҳ учун садақа бўлди. Подшоҳ ишига бел боғлаган қул, лашкар ичида ботирлиги билан фахр этади. Бизга ўхшаганлардан юзтасининг жисму жони йўқ бўлса-да, Соҳибқиронимизнинг умри боқий бўлсин!» Бирпас бу наво нағмасини чалгандан сўнг, улуғвор ҳолда шоҳ олдидан ташқарига чикди. Хилват жойга бориб, бир бурчакка ўтди-ю, икки кўзидан Жайҳун ва Сайҳун ёшларини тўкди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўзининг иккинчи ўғли бўлмиш Чиғатойхонга катта ўғли Жўжихон билан Хоразмда низо қилгани ва бу низо туфайли Хоразм қалъаси тезда қўлга кирмагани учун, таънага оғиз очиб, (Чиғатойхонга) сиёсат сўзларини айтди. Чиғатойхон қўрқув ва ваҳимадан тобуғ ҳолатида тиз чўкиб, итоаткорона жавоблар билан ўзининг узрини баён қилиб, айбини тан олди, розилик оёғини тобелик жойига қўйди.
Шундан сўнг, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам марҳамат жуббасини Чиғатойхоннинг елкасига кийдирди ва набираси Бомаконнинг ўлими муносабати билан унга таъзия изҳор этиб, йиғи-сиғи қилишни қатъиян таъқиқлади. Чиғатойхон бу хабарни эшитиб даҳшатга тушганини мардлик билан енгиб, Соҳибқирони аъзам раъйига мувофиқ сўзларни айтиб, яхшилик билан ташқарига чиқиб, хилватга бориб, тўйиб йиғлади ва фарзандишгаг ҳижрон оташини сўндириб, яна отасининг хизматига қайтиб кирди. Ундэ ғамгинликдан заррача белги йўқ эди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳисобсиз лашкар билан Султон Муҳам^мад Хоразмшоҳнинг валиаҳди, яъни Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Ҳо--размшоҳнинг қасдида Кобул йўли орқали зудлик билан Ғазнин сари йўлга тушди. Назм (мазмуни):
Чингизхон ўз лашкари билан Хоразмшоҳ валиаҳдининг қасдига тушди.
У қаттиқ шошилганидан икки манзилни бир қиларди, чунончи, таом ҳам ейиша олмасдилар. Шундай қилиб, Ғазнинга етиб келдилар. Бу ерда маълум бўлдики, (в. 97а.) Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ бундан ўн беш кун аввал Чингизхоннинг қайтаётганини эшитиб, Ҳиндистон томонга кетибди. Ғазнинда эса Ялавоч нўённи доруга қилиб қолдирибди. (Чингизхон) тўхтамасдан Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ орқасидан равона бўлди. Назм (мазмуни):
Унинг нишонини излабу қидириб, Соҳибқирон султон орқасидан чопарди.
Тонггача ёруғлик кундуз юзидан ёғилиб, субҳнинг оқ сути уфқлар сийнасидан тошиб чиққан пайтда, муғироб (сув маъносида) етиб келиб, Султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ орқасидан етишди ва тўхтов-сиз жангга киришди. Назм (мазмуни):
У ўз атрофига шундай лашкар йиғдики, дарё ўқ, аскарлар эса камон эди. Лашкар ёнига лашкар қўшиб, эронийлар йўлини тўсдилар.
Султон Жалолуддин бин султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ўзини суву олов ўртасида кўрди, чунончи, бир тарафида кескир қиличлар олов сочарди, бошқа тарафида эса қонхўр дарё турарди. Ҳеч бир томондан чиқиб кетишнинг иложи йўқ эди. Ноилож жангга киришди. Баҳодирлик отини кураш майдонига солиб, тотор кофирлардан кўгаши ҳалокат тупрогига қорди ва ҳеч бир кулфатсиз жанг қилдики, агар Рустами достон тирик бўлганда, унга бўлган муҳаббат ёпигини ўз елкасига солган бўларди. Агар кумуштан Исфандиёр бу жангни мушоҳада қилганда, унинг хизматида қуллик лавозимини жону дил билан қабул қилган бўларди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг лашқари сардорй Султонхон Малик бўлмиш султон Жалолуддин лашкарининг ўнг қанотига ҳамла қилдилар ва жойларидан қўзғатиб, пароканда айладилар. Султон Жалолуддин лаш-карнинг қалбида етти юзта мард билан бирга мардоналик оёгини ерга маҳкам қўйиб, тонгдан то туш пайтигача қаршилик кўрсатиб, уларни чапдан ўнгга, ўнгдан чапга қувди ва ҳар бир ҳамлада қанчалаб кишини қулатди. Назм (мазмуни):
Қайси томонга от чоптирмасин, тупроқни қонга бўяр эди. Агар бу жангни Золнинг ўгли кўрса эди, у султон Жалол (уддин) нинг қўлини ўпган бўларди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг лашкари беҳисоб эди, улар соатма-соат кўпайиб боришарди ва гоҳ-гоҳ кураш майдонини султон Жалолуддин учун танг қилар эдилар. Мўғуллар султон Жалолуддинни қўлга туширай деб қолганларидан кейин Хонсултоннинг ўғли Ахос Малик еултон Жалолуддин отининг жиловидан тутиб, орқага олиб чиққи, Султон юраги гирён, кўзлари нигорон бўлиб, болалари ва улуғлари билан минглаб дарду фироғ ила видолашиб, қора тўриқ отина миниб, мўғулларнинг беҳисоб лашкарига яна ҳамла қилди. Уларни орқага суриб ташлаб, еўнг жиловни орқага тортди. Совутини елкадан ташлаб, чатрини қўлга олди, чўбини ерга отиб, отига қамчи босди. Синд дарёси қирғоғидан то ўзан (сув) гача ўн газдан ортиқроқ эди. У отни дарёга ҳайдади. Лашкардан бир тўдаси унга эргашган эди, мўғулларнинг ўқидан йўқлик денгизига ғарқ бўлди. Бу фириб дарёсининг наҳанги Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг марҳамати билан отнинг сузишига назарини солди, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам дарё қирғоғидан ҳеч кимса ўқ отмаслигига амр қилган эди.
Айтишларича, сувда қатл этилган мурдаларнинг кўпчили-гига шу даражада ўқтеккан эдики, сув ўликларнинг қони билан қип-қизил бўлиб кетган эди. Султон Жалолуддин сувдан омон ўтиб, ўша йўқлик денгизининг ғарқобидан халослик топди. У қирғоқ бўйлаб юриб, ўз лашкаргоҳи тур-ган жойга, душман қаршисига етиб келиб, ўрдусини, хази-наю хонумонини ҳамда ўзига тааллукли (хотинлар)ни душ-ман қандай талон-тарож этаётганини мушоҳада қилди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам дарё қирғоғида турар экан, султон Жалолуддин унинг рўпарасига етиб келиб, сувнинг у қирғоғида қора тўриқ отидан тушди ва эгар-жабдуқларини отнинг ингичка белидан олиб, ўз чопони ва ўқлари билан бирга офтобга қўйиб қуритишга бошлади. Чатрини эса (в. 98а.) найзага илиб, ўзи унинг соясида ёлғиз ўтирди. Намози асргача еттита киши сувдан чиқиб келиб, султон Жалолудқинга қўишлди. Кун ботмасдан аввал бу етти киши йўлга равона бўлиб, Ҳарқ чўлига кириб, бу тўқайдан олға силжидилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам султон Жало-луддин ибн султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан бу аҳволни мушоҳада қилгач, либосининг ёқасини таажжуб бармоқлари билан тутди. Назм (мазмуни):
Олий нишонли султоннинг бу ҳоли Соҳибқирон (Чингиз-хон)га манзур бўлди. Унга офарин айтди-ю, деди: «Отадан дунёда ҳали бундай ўғил туғилмаган. У саҳрода шер каби ғолиб жангчи, дарёда эса наҳанг (акула) каби ботир. Қандай қилсинки, ҳали ҳеч ким такдир билан, ҳеч бир можарода тенг келолмаган. Лекин у мардликнинг додини берди. Қазойи қадар қаршисида қудрат қўлини (мардона) очди.
Мардлик билан ундан (қазо) қутулиб бўлмайди. Нима қилсин — қилмасин бу улуғ худо ишидир.»
Султоннинг барча феълу ҳаракати Соҳибқирон (Чингиз-хон)га манзур бўлиб, таҳсин оғзини очиб, ўғилларига юзланди ва деди: «Отага шундай ўғил зарурки, у икки гирдоб — олов ва сув гирдобидан озодлик майдонига чиқа олди!»
Бу султондан кўп ишлар ва ҳисобсиз қиссалар вужудга келди ва унинг ишларидан ҳар қандай оқил ўғил ғофил қолмаслиги керак!
Шундай қилиб, султон Жалолуддиннинг сувда чўкмаган лашкаридан қолганлари Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам фармонининг тиғи остида ўлдирилди. Султон Жалолуддиннинг хотин ва фарзандларини ҳам ҳозир қилдилар, эркакларини ўлдириб, эмизикли болаларини ҳам қатл этиб, қузғунлар учун насиба қилдилар. Султон Жалолуддин ўзи билан бўлган хазинани Синд дарёсининг сувига тўккан эди. Бундан хабар топишгач, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ёрлиғи билан ғаввослар қўлидан келганича топганларини сувдан чиқариб олдилар. Назм (мазмуни):
Бу дарёдан садафдан ҳеч бир ранжсиз, тоза дурлар кафт-га чиқди. Шоҳ фармонига амал қилиб, дурларни йиғиш учун лашкар дарёга тушди. Бир неча кун бу ерда турдилар ва Со-ҳибқирони аъзам шу жойга суфа қуришни буюрди. Бу воқеа юнд йилига мувофиқ 618 йил ражаб ойида юз берган эди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ҚОНХЎР АМИРЛАРИДАН БЎЛМИШ ИККИ САРДОР - ДЎЗМОНБАХШ ВА БАЛОНЎЁННИНГ ҲИНДИСТОН ҲАМДА СИНД ЮРТЛАРИГА СУЛТОН ЖАЛОЛУДДИН ИБН СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲНИ ТАЪҚИБ ЭТИШ УЧУН ЮБОРИЛГАНИ ҲАҚИДАГИ ДОСТОН

Тарих арбобларининг ёзишларича, султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Синд дарёси қирғоғида қаттиқ шикаст топиб, ўрдусидаги асоси ва дабдабалари, хазиналари ҳамда яқинлари мўғул лашкарлари қўлида талон-торож этилиб, у фарзандларию хотинларидан баъзи-ларини ўлдирилган, баъзиларни қўлга тушган ҳолда кўргач, ўзи бир неча одамлари билан дарёдан отда сузиб ўтиб, қочиб кетгани юқорида қисқача зикр этилган эди. Шундай қилиб, султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ шикаст еб, Синд дарёсидан ўтиб, ўз ўрдусининг рўпарасига келиб, чатр остида бироз танҳо, кейин эса етти нафар мулозим ва лашкарлари билан топишиб, то намози шомгача ўтирдилар. Ҳар томондан битта-битта, иккита-иккита бўлиб султоннинг одамлари ва хизматкорлари келавериб, оқибатда эллик нафарча одам йиғилди. Шом ва хуфтондан сўнг оламни зулмат қоплаганда, Султон ўзига келиб қўшилган бу одамлар билан қайсидир томонга йўналди ва чегарасиз чангалзорлар ичидан йўлга равона бўлдилар. Улардан ҳеч кимса қаёққа кетаётганларини билмас эди.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ғалабага эришгач, (в. 99а.) султон Жалолуддинни излаш учун Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам салтанатида турк қабилаларининг сардорларидан ҳамда улуғ амирлар жумла-сидан бўлган Дўзманбахш ва Балонўённи ҳисобсиз лашкар билан султон Жалолуддин кетгандан сўнг бир кун ўтгач, мабодо у Ҳиндистонга кетган бўлмасин, деган гумонда Синд дарёсидан ўтиб, Ҳиндистон томон боришни, қайси жойдаки султон Жалолуддин ва Хоразмшоҳнинг одамларидан асар топсалар йўқотишларини амр этди.
Дўзманбахш ва Балонўён ногоҳон Синд дарёсидан ўтиб, Ҳиндистон мамлакатига юз қўйдилар. Улар қайси ерга етсалар, одамлар итоат қилишса ёки Хоразмшоҳийлардан у ерда ҳеч ким бўлмаса, ўша диёр одамлари ўлимдан қутулиб қолардилар. Бироқ уларнинг ерга экилган зироат уруғларидан бошқа ҳеч қандай бойлиги қолмасди. Агар итоат қилмасалар ёки итоат қилсалару, бироқ у ерда Хо-размшоҳийлар борлиги маълум бўлиб қолса борми, бари бир уларни қатли ом қилардилар, қалъаю қўрғонларини ер билан яксон этардилар. Мўлтон мамлакатининг иморатлари ва Баҳодурнинг обод жойлари то Ҳиндистон мамлакатига қарашли Шўр дарёга тобеъ сарҳадларга етиб бориб, шу ораларда яшайдиган кўзга учраган эркакларнй ўғиллари билан бирга қатл этдилар, хотин ва гўдакларни асирга олиб, барча бойликларини уларнинг ҳайвонларига юкладилар. Султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад Хоразмшохдан эса ҳеч қандай дарак тополмай орқага қайтдилар. Назм (мазмуни):
Шоҳнинг фармони билан амирлар жўнадилар. Ва Мўлтоннинг сувидан кечиб ўтдилар. Лаҳовур сарҳадидан то Хўр мулкигача ва Дарёйи Шўр яқинидаги вилоятларгача, готор отлиқлари ғазабга миниб қидирдилар. Халқнинг бойлигини олиб кетдилар, қалъаларни йиқитдилар. Бироқ, ўша куни султон қўлга тушмади, улар ҳўлу қуруқликда от чоптириб, охири хон томонга қараб йўлга ошиқдилар.
Дўзманбахш ва Балонўён то Маликпур шаҳригача етиб, лашкарнинг муқаддима қисми Дарёйи Шўргача бориб, ҳар томонни ағдар-тўнтар қилиб қидирдилар, бироқ,. султон Жалолуддиндан ҳечқандай хабар топмадилар. Ноилож орқага қайтдилар. Айтишларича, Балх шаҳрига, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдусига келиб, унинг мулозаматига етишдилар.

СУЛТОН ЖАЛОЛУДДИННИНГ ЛАШКАРИ ЕНГИЛГАНДАН СЎНГГИ ВОҚЕАЛАРИ, МАМЛАКАТ ТАСХИРИ, ИРОҚ САРИ ЮРИШИ ҲАМДА ҚОЛГАН АҲВОЛИ ҲАҚИДАГИ ДОСТОН

Тарих китобларида зикр қилинишича, султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Синд дарёсининг сувидан ўтиб, етти киши ҳамроҳлигида қоронғи тушгунча у ерда ўтириб, тунда ўша жойга яқин ердаги тўқайга кириб, тўхтаб турди. Эллик нафар аскарлари унга келиб қўшилгач, ўша чангалзордаги ёғочлардан қирқиб, улардан найзалар ясаб, Татта ва Бикр томон равона бўлдилар. Бир неча кундан кейин ўша ноҳияларда фитнаю фасод билан машғул бўяган ҳиндулару кофирлар жамоати устига тунги ҳужум уюштирдилар ва уларнинг аксариятини қатл этдилар. Султон Жалолуддин ўша одамларнинг отлари ва қурол-яроғларини ўз мулозимларига тақсим қилиб берди. Кундан-кунга зса лашкарларнинг сони ортиб борди. Шаҳриёри шижоат шиор икки йилга яқин бу мамлакатда кофирларни қатлу ғорат қилиш билан машгул бўлди ва бу машғулликда бир қанча мўьтабар шахарларни қўлга киритди, кофирлардан кўпини эса жаҳаннамга равона қилди. Шундан сўнг Ироқни тасхир қилиш ҳаваси бу жаҳонгир султоннинг кўнглига тушиб, отланиш байроғини кўғарди ва Каж ва Мукрон йўлидан ўша томон йўналди.
Олти юз йигирма биринчи йилда Кирмон чегарасига етиб келди. Бароқ ҳожиб уни пешкашлар билан кутиб олиб, хизматига бел боғлаб турди. Султон Жалолуддин Бароқхоннинг қизини ўз никоҳига олиб, Кирмон қалъасида қайлиқ ишлари билан банд бўлди. Икки кундан сўнг Султон Жалолуддин ов қилиш ниятида саҳро ва яйловларга жўнади. Бароқ хожиб оёғи оғриётганини баҳона айлаб, (в. 100а.) боришга қаршилик қилди ва шаҳарда қолди. Султон унинг қаршилик қилиш хаёли борлиги ва ўзини касалга солаётганини билиб, ўз яқинларидан бирини Бароқ ҳожибнинг олдига юборди ва Ироқ томон юришга қарор қилингани ва у тажрибали киши экани, шу сабабли бу ерга келиши зарурлиги ҳамда у билан бу борада маслаҳатлашиш кераклиги ҳақида хабар берди. Бароқ ҳожиб эса: «Тўғри йул шуки, султон зудлик билан уша томонга кетаверсин, бу вилоятнинг майдони унинг назарига лойиқ эмас. Агар яна қайтиб бу қалъага кирса, мухлатни қўлдан берган бўлади!» деб жавоб айтди.
Султоннинг элчиси қайтиб кетгач, Бароқ ҳожиб султоннинг бошқа одамларини Кирмондан қувиб чиқарди ва дарвозаларни маҳкам ёпди. Султон Жалолуддиннинг ўч олишга қуввати булмагани учун Шероз йўли орқали Ироқ томонга жўнади. Уша пайтда Форснинг ҳокими бўлган Саид ибн Зангий ўз авлодларидан бирини муносиб совғалар билан унинг хизматига юборди. Атобекнинг покдоман қизлардан бирини султоннинг никоҳига киргиздилар.
Султон Жалолуддин Форсдан Исфаҳон сари ошикди ва бу шаҳардан Рай сари жўнади. Унинг биродари султон Ғиёсуддин салтанат ишларини хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам унга топширди. Султон Жалолуддин илтифот нурини, подшолик ишларини тартибга солиш, халқ ва аскарлар аҳволини яхшилашга қаратди. Шундан сўнг олға юриб, қишлаб, у ердан мадад тилаш ҳаёлида дорус-салом Бағдод сари ҳаракатга тушди.
Носир халифа хоразмшоҳийларга нисбатан кўнглига тугиб олган адоватга биноан Қаршатмурни йигирма минг кишига бошлиқ қилиб, султонни Бағдод атрофидан қувиб юборишга амр қилди. Султон Жалолуддин Қаршатмурнинг келаётганидан хабар топиб, баҳодирлик оёғини ерга тираб, озгина аскарлари билан кўпгина лашкарни енгди ва Табриз томонга йўналди. Атобек ўзбек валади Жаҳонпаҳлавон Муҳаммад ўша пайтда бу диёрнинг ҳокими эди. У шаҳарни салжуқийлардан бўлган Мулкил номли хотинга топшириб, ўзи олчақ олиб қочди, Султон Жалолуддин (в. 1006.) олти юз йигирма иккинчи йили Табриз чеккасига тушиб, шаҳарни қамал қилишга киришди. Ўша пайтда кунлардан бир кун Мулкил боруга чиқиб, ногоҳ кўзи султон Жалолуддинга тушди ва ошиқ бўлиб қолиб, эрим мени талоқ қилган, деб даъво қилди. Натижада қози Иззуддин Қазвинийнинг ҳаракати билан ўртада никоҳ юз берди. Атобек Авранг бу хабарни эшитиб, мол-мулки устидан турди-ю, ўзга олам сари равона бўлди.
Бу воқеалардан сўнг баҳодир шаҳриёр (султон Жалолуддин) икки бор гуржилар устига лашкар тортди. Тифлисда турган вақтида Бароқ ҳожибнинг Ироққа ҳужум қилмоқчи бўлгани ҳақида хабар эшитди. Султон Жалолуддин ноилож шамолу чақин қаби ҳаракат қилиб, чаққон қадамлар билан етти кунда Тифлисдан Кирмон чегарасига етиб келди. Бароқ ҳожиб султоннинг етиб келганидан хабар топиб, подшоҳона ҳадялар юборди, узр ва тавба маросимини адо этишга киришди.
Шаҳриёри олиймикдор (Жалолуддин) дорул-мулк Исфахонга жўнади ва у ерда бир неча кун дам олиб бисотини ёйди. Шу орада Жалолуддин Малик Ашраф Шоҳожи Али исмли кишини Ахлотга юборгани, у бир неча кун мамлакатнинг баъзи хотинларига таарруз қилиш ва малик эса Табриздан Ахлотга бориб, Ҳожи билан муносабатда экани ҳақида хабар топди. Султон Жалолуддин бу сўзларни эшитгач, сабри тугади ва зафар байроғини ўч олиш мақсадида кўтариб, Ахлот ноҳияларида қатлу ғорат маросимини амалга оширди. Шаҳар дарвозаси яқинига келганда мўғул аскарлари Ироқ томон келаётгани ҳақида эшитди, ноилож орқага қайтди. У билан мўғуллар орасида жанг юз бериб, султон енгилди ва Исфахон томон ошиқди. У жангда сустлик қилган ҳар бир кимсага маъжар кийдириб, шарманда қилди ва ботирлардан бир тўдасини амирлик даражасига кўтарди ҳамда уд йилига тўғри келадиган олти юз йигирма бешинчи йил ойларида (в. 101а.) султои Жалолуддин яна бир бор ўзининг зафарли лашкари билан Гуржистон сари отланди, бедин кофирлардан қўпини қатл қилди. Соғу ғолиб ҳолда Ахлот сари кетди ва бу шаҳарни қамал қилиш билан машғул бўлди. Бир неча кундан сўнг ҳам қаҳр, ҳам жабр билан Ахлот шаҳрини олиб, ғазаб юзасидан ғолиб лашкарга душманга завол вақти ҳисобланган қуёш чиқишидан то чаштгоҳгача қатлу ғорат билан машғул бўлишини буюрди. Сўнг афв рақамини қиличдан омон қолганларнинг гуноҳ саҳифаларига тортиб, оммага умумий марҳамат эълон қилди.
Тун осмоннинг келинчаклари чеҳраларидан парда ниқобини кўтарган вақтларида олийжаноб султон Ҳожи Алининг хотини Мулкилга мукофот сифатида у билан хилватга кирди. Бу улуғ ғалаба юз берганидан сўнг яна янгидан фалак қадрли султон шону шавкатининг овозаси каттаю кичикнинг қулоғига қуйилди.
Ахлот мавзеи ҳануз Ҳумоюн (султон)нинг қароргоҳи экан, бу жалолий (улуғвор) қароргоҳга Рум подшоси ва Шом малики ўзаро иттифоқ тузиб, мухолифлик бадбахтлик йўлини тутганлари ҳақида хабар келди. Султон Жалолуддин касал бўлишига қарамай, мухолифлар жангига равона бўлди ва Мус биёбонида шомликларнинг олти минг кишилик одамларига дуч келди ва улардан ҳеч кимса мамлакатлар фотиҳи лашкарининг найзасидан жонини қутқариб кетолмади, Султон билан Рум подшоси ўртасида жанг борар экан, уруш майдонида султон Жалолуддин миҳаффа (кажава)дан ташқари чиқиб, зин хонасига ўтирди. Заифлик истило қилгани сабабли ихтиёр жилови қўлидан кетиб, бир неча қадар орқага босди. Аъёнлар арз қилишиб, султоннинг бир лаҳза истироҳат қилиши муносиб эканини айтдилар. Султон буни тўғри деб топиб, яқинлари билан бир чеккага юзланди. Аълам хожа шаҳриёри олиймиқдор (Жалолуддин)ни қочяпти, деб тасаввур қилдилар. Натижа-да орқаларини душманга ўгириб, юзларини қочиш водийси томон бурдилар. Султон ҳам зарурат туфайли Ахлот томон ҳаракатга тушди. Бироқ румийлар султон ҳийла ишлатиб, бизни пистирмага туширмоқчи, деб гумон қилдилар (в. 1016.) ва ноилож ўз мавзеларидан қадамларини юқори қўйдилар.
Султон Жалолуддин Ахлотга етиб келганда Ўктой қооннинг амри билан Чирмоғун кучли лашкар ила Амул сувидан ўтиб, Ироқ томон келаётганини зшитди. Шу сабабли у Озарбойжон томонга юра бошлади. Аъёнлардан бирини айғоқчи сифатида олдинга юборди. У киши Табризга етиб бориб, яхши текшириб кўрмасдан Ироқ ва Озарбойжонда мўғуллардан ҳеч қандай асар йўқ, деб хабар келтирди. Султон Жалолуддин бу хабарни эшитиб, шоду хуррам бўлди ва айшу ишрат мажлисини бошлаб юборди. Аркони давлатдан кўпчилиги унга эргашган ҳолда пайдарпай шароб ичишга машғул бўлдилар. Ўша пайтда улуғ шоирлардан бири мана бу рубоийни айтган эди: Назм (мазмуни):
Эй шоҳ, беҳисоб майдан, чеки йўқ мастликдан нима ҳосил бўлади? Шоҳ маст, жаҳон хароб, душман эса орқаю олдинда турибди. Айт-чи, ўртада нима ишлар ҳосил бўлади?! Шундай қилиб, бу давлатманд тоифа мастлик ва ғафлат уйқусига ботганларидан бир неча кун ўтгач, 628 йилнинг ойларида, - бу туркийлар оўйича Луй йилига тўғри кела-ди, - Чирмоғун ёмғир томчиларидан ҳам кўп бўлган ҳисобсиз тотор лашкари билан етиб келди. Султон Жалолуддиннинг амирлари ва яқинлари қаторида бўлган Озархон воқеадан огоҳ бўлиб, султон Жалолуддиннинг ёнига ошикди ҳамда уни катта қийинчиликдан сўнг уйғота олди, бўлаётган воқеадан огоҳ қилди. Султон Жалолуддин ортиқча мастлиги туфайли бошга совуқ сув қуйиб, юзини қочиш водийси томон бурди. Озархон эса фармонга мувофиқ бироз вақт сабот оёғини маҳкам тираб, султон билан душман ўртасида озгина масофа ҳосил қилиш учун ожизона хатти-ҳаракатни ишга солди. Шундан сўнг ўзи ҳам қочишга тушди.
Мўғул баҳодирлари Озархонни султон Жалолуддин деб гумон қилдилар ва уни тутиш учун қувиш байроғини кўтардилар. Асл воқеани билганларидан кейин эса султон Жалолуддин бин Султон Муҳаммад (в. 102а.) Хоразмшоҳни тутиб ўлдиришга ошикдилар ва Хоразмшоҳга дахлдор бўлган ҳар қандай одамни ўлдиравердилар. Охири султон Жалолуддин бин султон Муҳаммад Хоразмшоҳни қувлаб етдилар ва уни ҳам ўз тарафдорлари ортидан султон Муҳаммад Хоразмшоҳга етқиздилар. Шундай қилиб, хоразмшоҳийларнинг давлат ва иқбол қуёши фано мағрибига ботди. Мўғулларнинг ҳашамат ва улуғлик ойи эса ғолиблик ва мустақиллик уфқидан етуклик чўққиси сари тулуъ қилиб чиқди, яъни хоразмшоҳийларнинг наслини иззат бисотининг юзидан супуриб, хорлик тупроғига кўмдилар.
Тарих арбоблари султон Жалолуддин бин султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг молу ҳоли ҳақида қарама-қарши фикр билдирдилар. Чунончи, баъзиларнинг сўзича, юқорида айтилгандек, мўғуллар қўлида қатл этилган. Баъзиларнинг фикрича, султон Жалолуддин мўғуллардан қочиб, тоғлар-нинг орасига келган ва отда кўп юргани учун султон қаттиқ чарчаган, отдан тушиб тоғ орасида уйқуга кетган. Айтишла-рича, бир гуруҳ одамлар от ва (султон) хилъати тамаъида чарна захми билан уйқудаги султонни ҳалок қилганлар. Бошқа бир гуруҳнинг ривоят қилишича, тасаввуф аҳлининг либосини кийиб, саёҳатни ихтиёр қилган ва сулук йўли бўйича нажот йўлини топишга машғул бўлган. Худо билувчироқ!
Айтишларича, бу воқеа 628 йил ойлари, тўғри сўз бўйича туркийча товушқон йилда юз берган. Билим Оллоҳга хосдир!

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ТУРКИСТОНГА ҚАЙТИШ ФИКРИ БОРАСИДА ҚИЛГАН МАСЛАҲАТИНИНГ ДОСТОНИ ЗИКРИДА

Тарих китобларидан маълумки, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам хоразмшоҳийлар давлатини синдириб, уларнинг мамлакатини остин-устин қилди ва Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ салтанати айёми охирига етди, ўлимдан қолганларни эса Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг савлати сарсон-саргардонликка дучор этди.
Назм (мазмуни):
Шундай қилиб, ота бечоралик билан ўлди. Бола эса овораликдан қулади. Эрон мамлакати тамоман қўлга кирди. Жаҳон шоҳларининг бари қул бўлди.
Султон Муҳаммад Хоразмшоҳдан етган кўнгилдаги аламу озорлар тинди, интиқом шуъласини ёқаётган ва шу билан ер юзининг аксариятини ёндираётган ғазаб олови пасайди. Эронга жўнаётган вақтда Қорачор нўёнга берган башорати ва ўша пайтда бир-бирови билан айтишган сирлари ёдига тушди. Назм (мазмуни):
Бизнинг қидираётган мақсадимизни тутиб берди. Вафо йўли орқали ваъдалар эшигини очди. Ғалаба байроқли иқбол юборди. Бизнинг фикру тадбиримизни қувватли қилди. Ҳар бири фикрда ҳамфикр бўлган. Тоза фикрли дўстлар мадади билан мақсад маъшуғининг зулфини қўлга олиб, Ҳиндда саф тортиб, Чинни қўлга киритдик.
Ўша пайтда хоннинг узоқ вақт ғойибдалиги сабабли Эл Тўнгутнинг мажол ниҳоли димоғининг тўқайзоридан бўй чўзиб, исён ва қаршилик андишасининг тикони бадбахтлиК этагига санчилгани ҳақида Машриқ тарафдан хабар шуъласи етиб келди. Уларга нисбатан шундай қарор қилдики, аркони давлат ва салтанат ёрдамчиларининг бир гуруҳини султон Жалолуддинни қидиришга юборсин, чунки у ваҳимада омон қолса, кимки бундан хабар топса, кўпчилик унинг ёнига йиғилади, эҳтиёткорлик билан иш тутсин, қиш тугаши билан улуғ ўрду Турон мамлакати сари юз тутсин, дейилди. Бу тўғри фикрга мувофиқ Чиғатойхон ҳадду ҳисобсиз лашкар билан Ҳиндистон мамлакатлари сари бориши тайинланди ва жўнаб кетди. Ўктой қоон эса Синд дарёсининг этагидан кийнахоҳ аскарлар дарёси билан (иш)дан бўшаб, Ғазнинга қайтиб бориш учун кетди. Назм (мазмуни):
Борди-ю, ўша вилоятларни олди, байроқни Ғазнинга келтирди.
Ўша ернинг аҳолиси зарурат юзасидан қанчалик бўйинсиниб, эгилган бўлсалар ҳам, султон Жалолуддин фитнасининг эҳтимоли борлиги туфайли, шаҳар ва ша-ҳарликларни бир тўда тупррққа айлантирдилар. Қувғин ҳунар ва санъат аҳлларидан ўзга ҳеч кимни нафас олишга ҳам қўймадилар. Назм (мазмуни):
Ҳунарманд кексаю ёшлардан бошқа бу шаҳарда ҳеч ким асир бўлмади, Оёқда турган ҳар бир киши қатл этилди. Жойида турган ҳар бир нарса таланди.
Ўктойхон Синддан то Ғазнингача хароб қилиб бўлгандан сўнг, Соҳибқирони аъзам Чингизкони муаззамнинг ёрлиғига мувофиқ Ҳиротнинг Гармсери орқали Мовароуннаҳрга қараб йўналди. Назм (мазмуни):
Саодат иқболдан хушхабар берди, барча ишларни тартибга солди.
Чиғатойхон ҳисобсиз лашкар билан Мукрон сари отланиб, ўша диёрни ва унинг атрофидаги ноҳияларни то Каж мамлакатларигача бутунлай эгаллади. Қишни Синд дарёси қирғоғидаги Лабҳур вилоятида ўтказди. У ернинг ҳокими Солор Аҳмад итоат камарини жон белига боғлаб, лашкар озиқ-овқатини муҳайё қилишни иложи борича жойига қўйди. Аммо, туркларнинг мижозига мос бўлмаган Ҳинднинг сассиқлиги сабабли мўғул аскарларининг кўпчи-лиги касалга чалиндилар. Ўша худудда қўлга олинган ва лашкар озиқ-овқати билан машғул бўлган Ҳинд бандаларининг кўпчилигига подшоҳлик саройида «Ҳар бир асир лашкар учун тўрт юз манндан гуручни тезлик билан топшириши керак», деган қаҳр ёрлиғи содир бўлди. Ўлдириш билан машғул бўлинмаган бир ҳафта муддатдан сўнг бир кечаси барча асирлар қатл этилсин, деган ёрлиғ бўлди. Кундузи асирлардан асар ҳам қолмади. Чиғатойхон ўша ноҳияларда бўлган ҳар бир вилоятга Мукрон сарҳади-дан элчи юборди. Саркач, Каж ва Сурат Бандарининг ҳамма-сини бўйсундирди. Аввалида таслим бўлиб, итоат изҳор қил-ганлар тақдирга тан бермай, яна қаршилик қилишни бошлаб юбордилар. Бир гуруҳ лашкар уларни дафъ этиш ва қириб ташлашга буюрилди.
Лашкар сиҳҳат томон юз қўйди ва кувват топди. Султон Жалолуддиндан асар топилмагач, қайтишга қарор қилиб, Турон заминга йўналдилар.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ТУРОН ЗАМИНГА ҚАЙТИШИ

Баҳор айёмида сайёрлар шоҳи қиш лашкарини мағлуб этиб, қайтиш жиловини ўзининг шараф хонаси томон йўналтириб (в. 1036.) султонлар султони жиддий қиёфадаги ботир сипоҳи билан асл жўнаб чиққан жойлари бўлмиш бўстонларни ўпиш ниятида эди. Ва Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам маслаҳат вақтида қайтишга қилган қарорига имзо чеккач, келган йўллари бўйлаб орқага қайтдилар. Назм (мазмуни):
Эронда барча мақсаддарга етилгач, саломат ва ҳурсанд ҳолда Туронга ошиқдилар.
Бақлон шаҳрида қолдирилган ўғруқ унга келиб қўшилди. Ёзда ўша ноҳияларнинг яйловларида турди. Эрои шаҳарла-ридан ҳар бир шаҳарни бошқариб туриш учун доруғалар тайинланди ва куз фаслининг аввалида у ердан кўчди. Жайҳундан кечиб ўтиб, Самарқандга юзланди ва бу дилкушони туршн учун ўзйга макон этди. Назм (мазмуни):
Шоҳ Самарқанд ерини ёқимли деб топгач, бир қишни бу тахтгоҳда ўтказди. Бу ердан ўз ватанига қайтмоқчи, жумлажаҳонни ўзи билан ҳамроҳ қилмоқчи бўлди.
У ердан ўзининг севимли ўғли Жўжихон тарафга диққат этди. У ҳам Дашти Қипчоқ тарафдан ҳаракат қилсин, деб элчи юборди. Кўпчилик лашкарни қамурға учун ажратди, катта гуруҳ билан биёбон саҳнини эгаллаб, овни қувлатди ва ёввойи ҳайвонлару қушлардан нимаики бўлса, ўртага тўплашни буюрди.
Яна шу қишда Чиғатойхон ва Ўктойхон Бухоро тарафга юрдилар ва бу фаслни у ерда ов овлашу қўшлашиш билан ўтказдилар. Ва ҳар ҳафта шу муносабат билан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга минг харвор овнинг гўштидан қўшсаройга юборардилар.
Қиш охирига етиб, баҳор сабзаси кумуштан лолаузорлар қоши каби униб чиққач, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳисобсиз лашкар билан Самарқанддан йўлга тушди. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнннг онаси Туркон хотунни ва Хоразмшоҳнинг хотинларини лашкар олдига олиб чиқишни буюрди. Назм (мазмуни):
Султону тожу тахт мулозимлари (қуллари) баланд овоз билан йиғи-зори қилганлар. Султоннинг хотинлари ва Туркон бирга, яна Турконнинг яқинлари йўл давомида султон ва унинг қуллари баланд овоз билан оҳу фарёд лабини юма олмадилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам йўлни босиб ўтиб, асл юртига етиб келганда, Чиғатойхон ва Ўктойхон Сайҳун дарёси қирғоғида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ўрдусига юзландилар. Сайхундан ўтиб, Бақлонга етганларида Жўжихон ҳисобсиз лашкар билан Дашти Қипчоқ томондан язик (авангард) қилиб етиб келди. Бу тарафдан эса Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳам мукаррам фарзандлари, улуғ лашкар соҳиблари бўлган амирлар жарга ташладилар (кенгаш қилдилар).
Бир неча муддатдин сўнг атрофларидан Уфо мавзеида язик бир-бири билан учрашгач, Соҳйбқирони аъзам Чингизхони муаззам овнинг шодлик отига миниб, ҳар ёнга чопди ва жуда кўп овни оёқдан қулатди. Сўнг арқони давлат ва бошқа аскарларга руҳсат берди, токи уларнинг ҳар бири ўз қадри, истеъдодига мувофиқ ов майдонида бирорта ўлжани қўлга кирита олсинлар, тирик қолган овларга ўз тамғаларини босиб, қўйиб юборсинлар.
Жўжихон етиб келиб, Соҳибқирони аьзам Чингизхони муаззамга мулозимлик кўрсатди, тўққиз бор тиз чўкиб, ўлжамиш қилиб, кўриниш берди ва шу куни ҳадду ҳисобсиз ҳадялар тортиқ этди, чунончи юз минг арғумоқ от бўлиб, улардан йигирма мингтаси бир хил рангда эди. Бошқа ашёларни шунга қиёс қилиш керак.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Жўжихонни барча ака-укаларидан азиз тутди, подшоҳона марҳамат ва иноятлар билан шоду ҳуррам этди. Шу ёзни мазкур мавзеъда ўтказиб, кундан-кунга Жўжихон учун меҳри-бонликни зиёда қилди. Барча фарзандлари ва амирлари бу ерга йиғилгач, улуғ қурултой ўтказди. Уйғур амирлардан бир гуруҳини ясоққа етқиздилар ва Жўжихонни улуғ иззату сўнгсиз шафқат билан уёқ томонга, Дашти Қипчоққа қайтишга руҳсат берди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўзи эса аркоии давлат билан жўнаш байроғини асл юрти томон кўтарди ва (в. 1046.) олти юз йигирма биринчи ҳижрий йилнинг муқаддас зулҳижжа ойида, туркларнинг сичқон йилида ўзининг тахтгоҳи бўлган Хонбалиғ ўрдусига (етиб келди), Назм (мазмуни):
Эрон ва Турон ерларининг ҳокимига, жаҳоннинг яра-тувчиси бу жаҳонни берган эди. У жаҳонни олган эди, ҳатто нур сочувчи қуёш, Ҳумоюннинг бахтиёр кунларида унинг табаррук ўрдусига кириб келган эди, кўм-кўк чарх ҳам унйнг хоҳишига асир бўлган эди. Турон хонимлари ва амирлари унинг бағрида ҳалқа тортиб, ёнверига тўпланган эди. Чин, Чигил ёки Хитонинг гўзаллари ҳар ёнда завқу сафо билан ўтиришарди. Ҳар бир кафтида лиммолим қадаҳларни, қооннинг айши учун шароб билан тўлдириб ушлаб тургрди. Тироз ва Хўтаннинг пари пайкарлари, ҳар биттаси бу ерга йиғилиб келиб, тотли лабдан лаззатли май нисор қиларди. Бундай айшни ҳатто Жамшид, Кай ҳам қилмаган эди. Турон ва Эрон юртининг гуландомлари, ҳар томонга гўзаллик бахш этиб, жуфт-жуфт бўлиб ишрат сурнайини чалиб, ҳаммаси ноз қадаҳларини сипқориб, гўё ой қуёшга яқинлашган каби, шоҳга ниёз ва шодлик қадаҳини сунишиб, шаҳару қишлоқ-ларнинг барча дидраболари, Ҳиндистоннинг нозикбеллари каби шаҳриёр(хон)нинг юрак захмига туз сепишиб, ишрат асносида баҳор тонгига ўхшатиб, шундай қилиб, Чингизхон бир неча муддат гулруҳлар билан вақтини шоддикда ўтказди.

ЖАБА НЎЁН ВА СУВИДОЙ БАҲОДУРНИНГ СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ ОРҚАСИДАН ЭРОН ЮРТЛАРИГА БОРГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ДОСТОННИНГ ДАВОМИ

Тарих фани арбобларининг ёзишларича, Жаба нўён ва Сувидой баҳодурхон Эрон юртларига бориб, Қорун Деж қалъасига етиб келган пайтларида, юқорида ишора қилиб ўтилганидек, Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси ўзининг баъзи яқинлари билан бирга шу қалъага қамаб қўйилган эди. Улар қалъани қўлга олдилар. Сўнг у ердан Қум сари жўнаш жиловини бўш қўйдиларки, бу воқеа қуйидаги байтдан маълум бўлади. Назм (мазмуни):
Эрон мамлакатининг икки фитнабошиси, қаҳр ва гинага тўла Жаба ва Сувидой, жабр ва қаҳр билан Қорундежни олдилар. Унинг аҳлига тиғ билан заҳар ичирдилар. Турклар билан бўлган жангу жадалда, Туркон (хотун) ўз авлодлари билан асир бўлган эди. Турк султони ўз ўғли, яқинлари билан қалъа ичида эди. Ўғилнинг шум қилмишларига боқ, онанинг бошига нима келди-ю, ўғлига нима бўлди? Дунё мукофотида шундай расм бор, бир одамнинг шумлигидан бир шаҳар ёнади. Ўлдирдилар, боғладилар, асирга олдилар, ноғораларини уруш билан унга навозиш кўрсатдилар. У ердан шошганча Қумга жўнадилар. Қумнинг барча халқи қирилди. Ҳамадон ҳамда Сиҳос шаҳарларига ва Қазвин билан Наконга ваҳима билан кетдилар.
Қорундеж қалъасини олганларидан сўнг Жаба нўён Ҳамадон томонга Сувидой баҳодур Қазвин сари равона бўлдилар.
Жаба нўён Ҳамадонга етиб келгач, Алоуддин Ҳамадо-ний таслим бўлди ва ҳад-ҳисббсиз пешкаш юборди, аслида у ерга шиҳна тайинлашни сўради. Сўнг авангарди Биликте-гин ва Кучбуқахон бош бўлган Муҳаммад Хоразмшоҳ лашкарларидан бир тўдаси Чошда йиғилибди, деган хабар келгач, улар томонга юзландилар ва уларни ҳам тарқатиб, йўқ этдилар. У ердан Ардабилга кетдилар ва қуршовга олиб, фатҳ қилдилар, қатл этиб, ваҳима солдилар.Қиш келгач, Мўғонга кетдилар ва у қишни ўша ерда ўтқаздилар.
Жамолуддин Абиҳ ва бошқа бир гуруҳ Ирокда фитнаю фасод бошлаб, исён кўтариб, Ҳамадонга қўйилган доруғани тутиб олиб ўлдирдилар, Алоуддинни ушлаб, таслим бўлгани учун Карбит қалъасига қамаб қўйдилар. Баҳор келгач, Жаба нўён доруғалар қатли учун интиқом олиш мақсадида Ироққа борди. Жамолуддин Абиҳ қанчалик таслим бўлиб, пешвоз чиқмасин ва итоат қилмасин, фойдаси бўлмади. Мароға, Нахчувон ва Озарбойжоннинг барча юртларини бутунлай хароб қилдилар, фақат Табризгина омон қолди. Назм (мазмуни):
Эронзаминни кезди, нонфурушни тополмади; ул сипоҳ кажлари дуд чиқармади. Миртуманлар уч мамлакат одамла-ридан ҳоли қилинганига кафил бўлурлар.
Атобекка ёрлиғ билан унинг тахтини тамға қилиб берди ва у ердан Эрон томонга кетдилар ва Байлақонни ҳам вайрон қилдилар. Ганжа ва Бурда аҳолисига ҳам ўша шарбатдан ичирдилар. У ердан Ширвонга келдилар ва Дарбанд ҳамда Дашти Қипчоқ йўлидан хон ўрдусига (в. 1056.) етиш учун Шамохадан ажарчини талаб қилдилар. Ширвон ҳокими уларнинг ҳузурига ўнта ажарчини юборди. Назм (мазмуни):
Бизга биёбон йўлини осон кўрсатсин, деб ўнтадан бирини дарҳол ўлдирдилар. Ўз бошларидан қўрққанлари учун ширвонликлар уларга йўлнн кўрсатдилар. .'»';э
Дарбанддан ўтганларида Олонийлар қипчокдар ёрдами билан уларнинг йўлини тўсиб қўйдилар^ Назм (мазмуни):
Сувидой қйггчоҚқа шундай хабар берди: «Бйз ва сизнинг келиб чиқишимйз бйр, шўбҳасиз сизлар бизнинг қариндош-ларимизсизлар, лекин ҳозирда бизга ёмонликни раво кўрувчисизлар. Негақи, сизлар ўз яқинларингизни паришон қилмоқчисизлар. Ўз душманларингизга эса мадад қилмоқчисизлар. Шундай экан, биз жангу жадал қилсак, сизлар душманга ёрдам қилмасликларингиз керак!» Улар бу хабар билан бирга ҳисобсиз ҳадялар, дуову саломлар юбордилар. Қипчоқларни бу алдов йўлдан урди. (Олганларни ташлаб) кетдилар ва бў хавфдан омон қолдилар. Олонийларнинг суянадиган ҳеч кими бўлмагач, мўғул аскарлари уларнинг ҳаммасини ўлдирди. Сўнг бу жиғилдон бандаси кийначи лашкар, қипчоқ билан жанг қилишга юз бурди. Қипчоқларнинг кўпини ўлдиришди, берган ваъдаларни эса унутишди. Мўғуллар ҳадяларни юборишган эди. Гўёки салафлар фойдаси учун туғилган эди. Қипчоқларга аввал берган хадяларига нисбатан юз марта кўпроқ нарсани ўлжа қилиб олиб кетдилар. Қипчокларни роса овора қилишди, қишлоқларини бўлса қишлов жойига айлантиришди.
Тиғ зарбасидан омон қолган қипчоқ қавми ўрусдар томонга кетдилар ва ўруслардан ёрдам сўрадилар. (Улар) қатта лашкарни ҳозирлаб, мўғул устига келдилар. Улар ҳам жангга ҳозир бўлдилар ва бирга жанг сари отландилар. Ҳар икки лашкар бир-бирига яқин келганда мўғуллар ҳийла қилиб, қисқа жанг қилдилар. Назм (мазмуни):
Биздан мўғуллар қаттиқ қўрқяпти деб, қипчоқлар ва руслар гумон қилдилар. Уларнинг орқасидан ўн кунлик йўлни босиб ўтдилар. Мўғул лашкари бу қавмни кўргач, зудлик билан орқага қайтиб, жангга киришдилар.
Бақириқ-қичқириқ осмонга ўрлади. Бу қавм билан бир ҳафта жанг бўлди. Охири мўғуллар ғалаба қилдилар. Қипчоқ ва ўруслардан шунча кўп одам ўлдирилдики, ер юзи қондан хўрознинг кўзидек (қип-қизил) бўлди. (в 106а.) У ердан Чингизхоннинг ҳузурига, хушдил ва шодон ҳолда йўлга тушдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг хизматига етишгач, қўлга тушган бойликлардан унинг олдига ҳадялар қўйдилар. Назм (мазмуни):
Улуғвор султоннинг фармонига мувофиқ, уч йил муддатга кетдилар ва яна қайтдилар. Сен Чингизхон айтган каби бўлди, дединг. Аслида такдир қалами шундай ёзган эди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ТАНГУТ ҚАВМИНИНГ ҲОКИМИ ШИЙДАРҚУНИНГ БЎЙИН ТОВЛАШИ ҲАҚИДА ХАБАР ТОПГАНЛИГИ ЗИКРИДА

Қиш фасли келгач, Соҳибқирони аъзам, Чингизхони муаззамга Ғошин ҳокими Шийдарқунинг бўйин товлаётга-ни, исён йўлини тутаётгани ва катта лашкар тўплагани ҳақида яна хабар келади. Назм (мазмуни):
Лашкарни мақсад сари равон қилиб, ўша шер мисол шаҳни базм пайти олди. Номдор Шийдарқунинг жанговор лашкарининг миққори беш юз мингдан ошар эди. Ҳар икки томондан лашкар юзма-юз келганда, ҳаво ер остига кириб йўқ бўлди. Саҳро, дашт, тоғ ва даранинг барчаси, лашкар билан лиммо-лим тўлган эди. Тўда-тўда лашкар дарёси мавж уриб, Замин пешонасига тиғлардан чин (чизиқлар) тушган эди. Гуруҳ-гуруҳ лашкарлар бир-бири билан тўқнашганда икки томонда тоғ-тоғ лашкар йиқилиб ётарди. Мўруллар ва танқутлар саф тортганларида икки тарафдан ҳайқириқлар кўтарилди. Жанг майдони йигирма фарсанг бўлса ҳам, ҳар икки томон учун бу жой тор эди. Шоҳнинг фармони билан обгир устига камонлардан ўкдар ёғдирилди. Ях устига ўқлар ёғилиб, лашкар чумоли ва чигиртка каби қирилди. Куҳи Қоф (Қоф тоғи)даги жанговар девлар каби ботирлар майдонда ўзаро жангга тушардилар. Ботирлар қасос қиличини байроқ қилиб, пешона ажинлари каби кўрсатиб, турк камончилари камон ўқи билан совутнинг тор кўзини очдилар. Таҳамтан ботирлар оғир гурзи билан ўз бошини ғазабланган ҳолда кўрсатди. Балораг сипарнинг жигарини ёрди. Шери нардек мардлар сарпанжаси билан ханжар чарақлаши кеқиртакларни кесарди. Кучли қўллар туфайли ажинлар чеккасидан қон оқарди. Гўё ғилофда турган найза учи каби руиндан чотлар илма-тешик бўлди. Найза учлари қон ялаган оғиз каби эди. Гўё Биржис каби Чингизхонга ёрдамчи эди, у лашкарда ўлдирилиб, йиқилган-лар, уч мурдадан иборат эди. Шу нарса бегумондирки, ўн туман (киши) жон берган эди. Мўғулларнинг эътиқоди шундай эди. Улар бундай сўзларга ишонар эдилар. Номдор Шийдарқу лашкаридан мўғуллар уч юз мингини ўлдирдилар. Бундан Шийдарқуга шикаст етди. Табарзин унинг пешона-сига тўғри текканди. Лашкарининг ҳаммаси қочиб кетди. Шийдарқуни мамлакатидан ҳайдадилар. Қошин лашкарбо-шиси ҳам қочиб кетди. Мўғул аскарлари эса уларнинг бойликларини эгаллади. Шийдарқу шоҳ олдидан қочиб, Ўртоқиёдан бошпана тилади. У номдор туфайли бу комёб лашкар Қошин вилоятини хароб қилди. Қошин юртининг танқутларини турк отларининг оёғи остига ташладилар.
Қошин ва бошқа шаҳарларнинг ичини жанг билан остин-устун қилдилар. Бу юрт худди Хуросон каби харобага айлан-ди. Унинг тупроғини сувга оқиздилар. Шоҳ танқутдан Хитой сари кетди. Аммо хато орзуга дил қўйган эди. Алқисса, икки томоннинг учрашуви юз берди ва катта қирғин бўлди. Шийдарку томон қочишга тушди. Танқут мамлакати, Қошин ва ўша ноҳиялардаги бошқа шаҳарларнинг ҳаммаси Хуросон мамлакатининг аҳволига тушди. Шийдарқу лашка-рининг ўликларидан тепаликлар ҳосил бўлган ва ҳеч ким қурбонларнинг ҳисобини билмас ҳамда, юз минг одам ўлдирилган бир мамлакатда бир одамнинг от устида қимир этмай кузатиб турганини ҳечким кўрмас эдйГАйтишларича, соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Танқут ва Қошин подшоси Шийдарқу билан бўлган уч қирғинда от устида худқи шундай ҳолатда ўтирган эди.

ШИЙДАРҚУ ЕНГИЛГАНИДАН СЎНГ СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ХУРЧА ВА ТЕКЁС ТОМОНГА ЖЎНАГАНИ ВА БЎЙСУНГАНИНИ БИЛДИРИШ УЧУН ШИЙДАРҚУ ТОМОНИДАН ЭЛЧИ КЕЛГАНИ ҲАҚИДАГИ ДОСТОН

Баҳор келиб, лолазорлар яшнаётган бир пайтда, Соҳиб-қирони аъзам Чингизхони муззам Хурча ва Текёс томон йўлга тушиб, отланиш жиловини (в. 107а) ўша томонга бурди. Соҳибқирони аъзам Чингйзхони муаззам Хурчага чодир тиккач, у ёрнинг халқи бу воқеадан хабар топйб, бўйин эгдилар. Илтижо ва ҳожатманддик юзасидан пешвоз чиқиб, турли хил совғаю ҳадялар жўнатдилар ва шоҳона туҳфаларни ҳадя этдилар. Назм (мазмуни):
Тунни ёрйтадиган бйр қути тўла тансиқ дурларни юборган эди. Ҳукмдор бу бебаҳо гавҳарлар бйлан барча амалдорларнинг қулоғини безади.
Ҳурча ҳокими итоат ва бўйин эгганини бйлдириш учун Соҳибқиронй аъзам Чингизхони муаззам мулозимларининг ҳузурига келган ва улар келтирган турли туҳфаю дурлар турк хонлари томонидан қабул қилиниб, шодликлар юз берган пайтда, Ўртоқиёга бекиниб олган Шийдарқу ҳам ҳисобсиз ҳадяю зебу зийнатлар билан бирга Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам хизматига ўз элчисини юборди. Аҳду паймон талаб қилиб, агар Соҳибкирони аъзам Чингизхони муаззам унга омонлик бахш этса, қуйидаги маънода ахду паймон қилажагини айтди. Назм (мазмуни):
Бир ой ичида туҳфаю совғалар билан ўша боргоҳга шоду хуррамлик билан чопаман. Хизматга бораман ва белимга хизмат камарини боғлайман. Қалам каби шоҲ хатига бошимни қўяман. Жаҳонни қидирувчи шундай қасамлар ичди, у ҳақда ёмон ўйловчини шод қилиб, ишонч ҳосил қилди. Танқут элчиси эшикдан узоқлашиши билан шоҳнинг чиройли кўзига касаллик юзланди.

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМНИНГ ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИГА ҲАМДА ҚОРАЧОР НЎЁНГА (ДАВЛАТ) ИШЛАРИ БОРАСИДА ВАСИЯТ ЭТГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ ДОСТОН

Мўътабар тарихий китобларда ёзилишича, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Танқут элчисига шоҳона илтифотлар кўрсатиб, ишончга эга қилиб, кетишига рухсат бергач, худди Машриқ гўзалларининг кўзлари каби бемор бўлиб, касалликнинг кучидан озгина вақт ичида нотавонлик сари юз қўйди ва ҳаёт китобининг саҳифасидаги ҳарфлар шаклининг ўлим тахтасидаги шаклларга яқинлашганини ҳамда салтанат қуёши иқбол чўққисидан оғаётганини сезиб, янги ойнинг чиқиши (в 1076) ҳақида васият қилишга ошиқди. Ҳозир бўлганлар ака-укалар ва Қорачор нўёнга фармон бериб деди: «Касалликнинг зўри ҳаддан ошди ва нариги дунёга кетиш ваъдаси яқинлашди, менинг ўрним-га кимни қўйишни маслаҳат берасизлар, шуни билмоқчиман!»
Жўжихон соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг вафотидан олти ой аввал Дашти Қипчоқда вафот этган эди. Бу ерда ҳозир бўлган бошқа фарзандлар: Чиғайтойхон, Уктойхон ва Тулихонлар тиз чўкиб дейишди. Назм (мазмуни):
Эшик олдида шоҳ-у, биз унга қулмиз. Унинг фармони ва хоҳиши олида бош эгадурмиз. Шунда соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам деди: «Барча ишда Қорачор нўённинг донолиги ва ботирлигига ишонаман! Боқий давлат ва барча яқинларимизнинг тўғри раъйи Қорачор нўён билан ҳосилдир! Агар менинг дил розилигимни мулоҳаза қилсангиз, ҳеч бирингиз унинг равшан раъю фикридан чиқмангиз ва у айтган ҳар бир фикрга қатъий амал қилингиз!» Назм (мазмуни):
Ўзингиз тўғри деб топган ёқимли фармонга ҳеч бир борада қаршилик қилманг. У райҳон хатида ёзилганки, жонга шерик ва яқин бўлсин деб.
Сўнг деди: «Туминахон ол тамғасига етадиган Қуйлухон ва Қочули Баҳодурга оталаримиз тартиб бериб ўз хатини унда қолдирган аҳдномани хазинадан олиб келинглар!» Буйруққа мувофиқ уни олиб келдилар. Ўғилларига сўзлаб деди: «Мен ва бизнинг оталаримиз шу хилда аҳд қилган здик, энди мен Ўктойхонни ўз ўрнимга хонликка тайин қилдим ва салтанатим тахтини унга топширдим. Сизлар ҳам ўзаро ўша қоидага амал қилингиз ва Ўктойхоннинг фармонидан чиқмаймиз, унинг қурултойида ҳозир бўламиз, деб имзо чекинглар!» Ўғиллар ҳам шу йўсинда ўнга имзо чекиб ол тамғани Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга тутқиздилар.
Мовароуннаҳр ва унга ёедош бошқа вилоятларни аввал Чиғатойхонга бергаи эди, бунинг сабаби - эронийлар билан туронийлар орасида қадимдан душманлик мавжуд эди. Султон Жалолуддин ва унинг ака-укалари ҳануз (В108а) тирик эдилар. Шу сабабли Чиғатойхонни Қорачор нўёнга топшириб: «Менинг тириклик пайтимда мамлакат ва лашкар яшида қандай мақомга эга бўлсанг, мендан кейин Чиғатойхон учун ҳам шу йўлни тутасан!» деди. Уларнинг орасига ота-болалик ахдини солди ва икки томон бу аҳдномага имзо чекдилар. Ота-боболар аҳдномасини Чиғатойхонга топширди. Ўғилларнинг аҳдномасини эса Ўктойхонга берди. Сўнг нўёнларнинг авлодларига юзланиб, янгидан уларга ҳам таъкидини такрорлади. Ундан кейин эса авлод ва ақроболарнинг барчасига юзланди. Назм (мазмуни):
Ўзининг авлоди ва барча нўёнларга бу — замон соҳибқи-ронининг фармони эди (Айтдики), «яшашдан умид уздим. Бундан буён, шубҳасиз, тирик қолмаймаи. Сизлар ўзаро тадбир билан иш қилишингиз ва менинг сўзларимга эътибор беришингиз керак. Мен учун яшаш муддати қолмади, аммо менинг вафотимни пинҳон тутмоқ зарур. Ҳеч кимдан йиғи овози чиқмаслиги керак. Барчанинг жим бўлиши яхшироқ-дир. Агар Шийдарқу шаҳардан чиқса, ўша онда унинг қонини тўкинглар. Мамлакат қўлингизда барқарор қолиши учун унинг лашкарини йўқотинглар!» Шуларни айтди-ю, кўзларини юмди. Сен Чингизхонни аслзода дер эдинг, подшоликни деб қанчалаб шоҳу, сипоҳларни қириб ташлади. Одам фарзандидан ҳеч ким қолмади. Охирида эса унинг ўзи ҳам қолмади. Шоҳнинг барча авлоди ва дўстлари лашкар ичида ўзларини шод кўрсатиб ўтирарди. Унинг васиятига амал қилиб, ҳеч ерда ўлганини айтмадилар. Ҳар куни нима иш қилсалар шуни қилиб, эзилган юракда ўлимни пинҳон тутдилар. Гарчи унинг ўлими ҳақида тил жим туреа ҳам, бироқ сийнадаги оташ қайнаб тошарди.
Бу воқеа 624- йили муборак рамазон ойининг тўртинчи куни, туркларнинг тақури йилида юз берган бўлиб, бу йил унинг ҳам туғилган, ҳам салтанат тахтига ўтирган йили эди. Мўътабар тарих китобларида ёзилишича, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам етмиш уч йил умр кўрган. Қирқ тўққиз ёшида тахтга (в. 1086) ўтирган ва йигирма беш йил подшолик қилган. Зикр этилган йилда эса вафот этган. Ўғиллари ичида тўрттаси маълум ва машҳур эди. Жўжи-хоннинг Дашти қипчокда ўлганига олти ой бўлган эди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ҳузурйда Чиғайтойхон, Ўктойхон, Тулихон, Қорачор нўён ва хизматга кетган тўрт нўёндан бошқа барча улуғ нўёнлар ҳозир эдилар.
Соҳибқирон аъзам Чингизхони муаззамнинг вафотидан кейин унинг васиятига амал қилиб, Шийдарқу Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг кўринишига етиб келмагун-ча таъзияхонлик ва йиғи зоридан қатъиян тийилиб турди-лар. Назм (мазмуни):
Танқут шоҳи шаҳар томон чиққанда, қаҳр билан уни лашкар билан бирга ўлдирдилар. Уларнинг бирортаси ҳаёт қолмади. Барчасига ўлим шарбатини ичирдилар. Подшояеча марталаб айтган эди деб, улардан бирортасини ҳам тирик қўйиб юбормадилар. Шоҳ ва аскарларининг ҳаммаси ўлдирилгач, шоҳликнинг ҳаммаси Чингизхонга қолди. Қирғин ишидан бўшаганларидан кейин бу шаҳарнинг молини ўлжага олдилар. Шундан сўнг ўзларининг асл юртларига отлари билан қайтдилар. Ажаб подшоҳки, ўзи ўлган бўлса ҳам, бироқ, яна мамлакатларни олаверарди! Ўлиги қон тўкадиган ҳар бир подшонинг тирикликда нималар қилишига боқ!
 Шийдарқу Ўртоқиё шаҳаридан ваъдага умид боғлаб чиққач, уни Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам билан учраштириш учун барча амирлар ва нўёнлар ҳадсиз ва ҳисобсиз икром билан ўртага олиб йўлга тушдилар. Олий ўрдага яқинлашганларида Шийдарқуни ўлдиришга тайинланган тўда етиб келиб, тезлик ва зудлик билан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг орқасидан «кўринишга» етқиздилар ва унинг барча лашкарини бир оннинг ўзида Шийдарқунинг орқасидан «саф тортишга» ёки «жанг қилишга» жўнатдилар. Ўртоқиё шаҳарининг аҳолисида нимаики бўлса ҳаммасини ўлжага олдилар. Сўнг ўзларининг асл юртлари томон қайтдилар.
Шундан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг жасадини (в. 109а.) бир дарахтнинг остига олиб келдиларки, у бир куни ов пайтида шу дарахт тагига тушган ва: «Бу мавзеъ менинг мақбарам учун мос экан вақтим етганда бу ерга оҳанрабодан бир гумбаз бино қилиб, жасадимни пўлат тобутга солиб, ўша хона ичига қўйинглар!» деб тайин қилган эди. Унинг фарзандлари ва яқинлари буйруққа амал қилдилар. Пўлат тобутни олти томондан оҳанрабога ёпиштириб қўйдилар. Тобут гумбаз ичида муаллақ ҳолда Қолди. Атрофига эса қўруқ қилдилар. Гумбаз ҳозир атрофини ўраб олган чангалзор ичида қолган. Айтилишича, ҳозирги пайтда гумбаз сари бир бор йўлак қилишиб, бир неча кофирлар у ерга маскан куриб олишган. Шайтоний бир сеҳргар тобут ичига кириб, қандайдир сўзларни овоз чиқариб, айтади, одамлар бу овозни эшитиб, маъно қидирадилар. У ерда ин қурган кофирлар топинишга келганларга ўша сўзу жумлалардан амри маъруф ва наҳи мункир ҳукмларини чиқариб, бу шайтоний иғволарни бажартиришга қаттиқ ҳаракат қиладилар. Бу гумбазни ўша кофирлар ўзларининг каъбаси деб биладилар. Ўша битта тор йўлакдан бошқа ердан гумбазга бориб бўлмайди, негаки унинг ҳар тарафи қалин чангалзор билан қопланган бўлиб, ўтишнинг сира иложи йўқ.
Кейин ўтган баъзи (олим)ларнинг айтишига қараганда, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг туғилиш толеъи мезон буржи эди. Мезон эса ёви буржи билан бирга, шу сабабли Соҳибқирони аъзамнинг жасадини монавийлар мазҳаби ҳукмича ҳавода қотириб қўйдилар. Шаҳзодалар эса ўз оталарининг жасадини қотиришга рози бўлмадилар. Шунга биноан, уларнинг олимлари олти томондан оҳанрабо билан ўраб турувчи гумбаз биносини қуришга ҳаракат қилиб, Сохдбқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг жасадини пўлат тобутга солйб, гумбаз ичига қўйдилар, бу эса барча шаҳзодалар ва нўёнларнинг хоҳишига мос келди, негаки бу янгилик бундан аввалги асру замонларда мавжуд бўлмаган, ҳеч кимга бундай қилиш насиб этмаган эди.
Замонлар ўтиши билан шайтоний иғво туфайли (в. 1096.) бир ажина тобут ичига кириб олиб, овоз беради, йўлдан адашганларнинг кўпгина жамоаси ўша гумбазга бориб, адашув ботқоғига ботадилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг маслуба қабри қурилиб бўлгач, унинг фарзандлари, қариндош-уруғлари, нўёнлар амирлар ва аёллар ўзларининг урфу одатлари бўйича таъзия ишлари билан машғул бўлдилар. Назм (мазмуни):
Хотинлар, ўғиллар-,«амирлар ва вазирлар шоҳ учун барчаси йиғи-зори қилдилар. Таъзия маросими муносабати билан барча бир-бирига таскин сўзларини айтишарди.
Таъзия маросими тугаб, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг руҳига-ош берилгач, шаҳзодалар, амирлар ва нўёнлар салтанат ҳақида гаплашиш ўрнига ҳар бирлари ўз юртларига қараб йўлга равона бўлдилар. Назм (мазму-ни):
Қиёмат кунини эслатадиган таъзия маросими ва қоидаси тугагандан сўнг иқбол, ғалаба, бахт ҳамда салтанат ҳақида сўзлашишмасдан, нўёнлар, шаҳзодаларнинг ҳар бир ўз юртлари сари жўнаб кетдилар.
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ^вафотидан аввал валиаҳдлик ишини ўзининг учинчи ўғли Ўктойхонга топширгани учун, унинг зикри катта акасидан аввал баён қилинади.
Улуғ юртда хонлик маскани ва жаҳонбонлик тахтида ўтирган подшоҳларнинг номлари мўътабар тарихий ки-тобларда баён этилйб, қайд қилинган. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Келурон ва Қорақурумдан иборат улуғ юрти Ўрдуболиғ деган ном билан шухрат топган бўлиб, унда йигирма бир киши подшолик қилган эдилар. Уларнинг энг биринчиси Чингизхон, яъни Соҳибқирони аъзамнинг ўғли Ўктой қоондир.

ЎҚТОЙ ҚООН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ ЎРДУБОЛИҒ, ЯЪНИ КЕЛУРОН ВА ҚАРОҚУРУМДАН ИБОРАТ БЎЛМИШ УЛУҒ ЮРТ ТАХТИДА ПОДШОЛИК ҚИЛГАНИНИНГ ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам бу фоний оламдан боқий саройга жўнагач, таъзия маросимини адо қилиб, барча шаҳзодалар амирлару нўёнлар, жамоатининг ҳар биттаси Соҳибқирони аьзам Чингизхони муаззам (в. 110а) тириклик пайтида бўлиб берган ўз юртларига равона бўлдилар. Ўзларига тегишли мамлакатларни тартиб-га солганларидан сўнг мазкур йилнинг аввал баҳорида йигилдилар. Назм (мазмуни):
Замин сабзадан атлас либос кийди. Шамид гулидан ҳаво муаттар бўлди. Оташин гули рангу чирой касб этди, баҳор булути мусаффолашди. Заминга табиий ўсиш келиб ҳар бир тикон бағрига гулғунча солди.
(625 йил аввали баҳорда) шаҳзодалар ва амирларнинг ҳаммаси, нўёнларнинг барчаси ўзларининг юртларидан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўрдаси бўлмиш Ўрдуболиғ сари, Қурултойга йўл олдилар. Дашти Қипчоқ томондан Жўжихон ибн Чингизхоннинг ўғиллари — Монуй ибн Жўжи, Шайбон ибн Жўжи, Чумёй ибн Жўжи, Танғут ибн Жўжи, Барака ибн Жўжи, Баракача ибн Жўжи, Тимоўғул ибн Жўжи, Ўрда ибн Жўжи, Сиқноқ ибн Жўжилар ва Ўрдуболиғнинг Шарқ тарафидан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг биродарлари Ўткин ибн Ясукой, Ракой ибн Ясукой, Талкути ибн Ясуқой, Нўён ибн Ясукой ва Бешболиғ томондан Чиғатойхон ҳамда ўз ўрдаси-дан Қорачор нўён ибн Суғусчан ибн Эрумчи ибн Барлос ибн Қочули Баҳодур ибн Туминахон, шунингдек, яна ҳар хил томондан амирлар, нўёнлару улуғ нўён деб ном олган шаҳзода Тули ҳам Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззамнинг ўғиллари бўлган ўз инилари билан бирма-бир етиб келишдилар. Уларнинг ҳар бирлари ўзларига ажра-тилган жойларни эгалладилар. Йиғинда тантана бошланди, айшу ишрат қилдилар, орада мамлакат ишлари ва Соҳибқи-рони аъзам Чингизхони муаззамнинг васиятлари ҳақида сўзлашдилар. Ўғиллар берган (тил)хатлар (имзолар) ҳақида барча лашкарга маълум қилдилар ва (тил) хатнинг мазмунидан ҳамма одамларни хабардор қилиб, салтанатни Ўктойхонга топширдилар. Ўктойхонга: «Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг васияти бўйича подшолик тахтига ўтиришинг керак!» дедилар. Ўктойхон кўп узрлар (в. 1106.) айтиб: «Бу ерда мендан катталар борки, уларнинг ҳар бири хонлиққа лойиқ ва ҳукмдорликка сазовордурлар, улар турган ҳолда менинг тахтга ўтиришим муносиб кўринмайди. Агар менинг розилигимни тиласангиз катта амаким Ўткин Баҳодур ё Талкут Баҳодур ёки катта акам Чиғатойхон тахтга ўтирсин, мен эса уларнинг хизматида итоат камарини жонимнинг белига боғлай, хизматда шай турай!» деди.
Шу тарзда ҳар куни хонлик ҳақида сўз очишса, Ўқтойхон ўша жавобни берарди. Қирқ кунгача ҳар куни янгидан базм қуришарди ва шароб тўлдирилган қадаҳларни сипқоришарди. Ҳар гал димоғлари чоғ бўлганда яна шу ҳақда сўз очишарди. Ўктойхон эса узр айтарди. Охири қирқ биринчи куни шундай бўлди. Назм (мазмуни):
Иқболли тонг ўз байроғини кўтариб, баланддан ўзининг қизғиш қонини кўрсатди. Чин (яъни тонг) сипоҳи ҳабаш (яъни тун) лашкарига, пешона чизиғи каби қасос қиличини урди. Кофур (яъни тонг) юзидан қуш каби қочди. Ож сандиғи (яъни кундуз) нинг боши (қопқоғи) очилди, гўё шох (филнинг оқ тиши)дан қилинган идиш парчаланиш нур каби сочилди. Ож (кундуз) тахтидан жаҳон оро топди. Ёруғлик гўё қоронғуликдан хирож ундирди.
Оламни ёритувчи қуёш Малик ва Ваҳҳоб фармонй денгизининг даричасидан бошини чиқарган пайтда барча шаҳзодалар, нўёнлару олиймакон хотинларнйнг ҳаммаси тўпланиб келдилар ва унга: «Соҳйбқирони аъзам Чингизхо-ни муаззам ўз инилари ва фарзандлари сени лойиқ тониб, бу юмушни сенга топширган эди, унинг васиятинй қандай ўзгартириш мумкин? Унинг фармонйга хилоф иш тутиш ҳаргиз раво бўлмайди ва унинг ризолигини ўзгартиришга қандай йўл бёриш мумкин?!» дедилар. Назм (мазмуни):
Ҳеч бир , асоссиз Соҳибқироннинг буйруғига қарши туришга кимда қудрат бор?
Шундан кейин ҳамма бир қарорга келиб, мўғулларнинг одати бўйича косаларни кўтардилар ва камарларни бўшатди-лар. Чиғатойхон ўнг қўлини ва Ўткин Баҳодур чап кўлини олиб, мунажжимлар ва руққомлар ихтиёри бўйича шундай қилдилар. Назм (мазмуни):
Ўктой ва Ўткинлар қўлини тутиб, шоҳлик тахтини қабул қилиб ўтирди. Уни «бахтиёр хон» деб атадилар. Бошидан олтину гавҳар сочдилар.
Тулихон Ўктойхонга коса кўтарди (в. 111а.). Барча шаҳзодалар, хуреанд кишилар, улуғ иўён Қорачор, номдор амирлардан ҳар бири тўққиз мартадан тиз чўкдилар. Назм (мазмуни):
Шоҳнинг ҳузурида бўлган ҳар бир шаҳзода, саройдан ташқарида бўлган ҳар бир киши тўққиз мартадан тиз чўкдилар. Ёмон фикрдагиларни шундай ерга урдилар.
Ўктойхон отасининг вафотидан икки йил кейин 626- йил-да уд йилига мувофиқ амакилари, оға-инилари, нўёнлар, катта-кичик амирлар қелишувида жаҳондорлик тахтига ўтирди. Уни ўша замоннинг барча одамлари қоон, яъни яҳ-ши ва тўғри подшоҳ, подшоларнинг энг азизи, деб атадилар. Салтанат ишида ҳеч ким унга қарши иш тутишга ҳадди сиғмас эди. Шу жиҳатдан ҳам у қоон лақабини олди.
У Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўғли бўлса ҳам, кўп ақлли, комил; ишбилармон киши бўлиб, олийжа-ноблик ва саҳоват хислатлари билан безанган эди. Барча тоифаларга, хусусан, ислом аҳлига кўп яхшиликлар қилди. У Мустафо (Муҳаммад) миллатига тобеъ бўлмаса ҳам, худди отаси каби мусулмонлик динини бошқа динлардан устун қўйди.
Чунончи, мўғул мамлакатидан бўлмаган, мўғул тилини билмаган ва ўзи исломда бўлмаган киши кунлардан бир кун Ўктой қооннинг олдига келиб: «Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамни тушимда кўрдим, у: «Ўғлим Ўктой қоонга айт, агар у мусулмонларни қатл этмаса, мен ундан рози эмасман, чунки улар ёмон халқ ва ўлдириш лозим бўлган фирқа!» деди», деб айтди. Унинг бу сўзига давлат арконларидан бир қисми ишониб, шояд бу сўз ростдир, деб ўйладилар. Аълоҳазрат қоон бироз ўйлаб туриб деди: «Бу сўзда ҳеч қандай ҳақиқат йўқ, шаксиз, бу сўз бориб турган ёлғон, мен бу сўзга шубҳаланмасдан иложим йўқ, чунки Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам мўғул тилидан бошқа ҳеч қандай тилни билмас эди, бу киши эса мўғул тилини бутунлай билмайди. Бу сўзнинг ёлгонлигига шубҳа йўқ!» (в. 111б.). Ўша ондаёқ ўша одамни қатл этишга амр қилди. У ўзининг давлати айёмида мўсулмонларни кўп ҳурмат қилди. Ўктой қоон ўзининг сахийлиги, карам ва адолатпарварлиги билан бошқа ака-укаларидан бутунлай устун турарди, шунинг учун ҳам отаси ўлими олдидан уни валиаҳдликка тайинлаган эди. Айтишларича, Ўктой сўзининг маъноси мўғул тилида «Олийликка кўтарилувчи» демакдир.
Тарих китобларида ёзилишича, ҳисоб-китоб дафтаридан унинг совғаю ҳадяларини жамлаб кўришса, мўғул тумани бўйича 60 милён тумандан ошибди. Билиб қўйган зарурки, туманнинг икки маъноси бор: биринчиси, 18 минг бир туманни билдиради, бу мўғул тумани бўлиб, уни. туркий тилда «со» дейилади. Эллик донани бир туман дейилганда эса, бу туманни (туркий тилда) ғарлбой дейилади.
Тарих арбобларининг ёзишларига қараганда, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг вафотидан кейин мамлакатнинг ҳар хил томонларига етган оз арзимас нуқсонларнинг ҳаммасини Ўктой қоон яхшилик ва созгарлик билан изига солди. Назм (мазмуни):
Қипчоқ, Соқлайн, Булғор, Чин, Хитой мулки шунингдек, Хўтанга жаҳонни кўрувчи (шоҳ) қайгаки хоҳласа ўша ерга ҳисобсиз лашкар юборар эди.
Шу жумладан, у Чирмоғунни уч туман лашкар билан бирга ўз отасининг валиаҳди бўлган Султон Муҳаммад Хоразмшоҳни йўқотиш учун юборар экан, Чирмоғун билан кетаётган амирлар олдида Тоймасга юзланиб: «Шу кетаётган ҳамма одамлар ичида Султон Жалолуддиннинг иши сенинг қўлингда тамом бўлади!» — деди. Айтганидек бўлди. Султон Жалолуддин ибн султон Муҳаммад Хоразмшоҳ Ҳиндистон томонидан келаётиб, Қаж, Мукрон, Кирмон ва Шероз орқали Озарбайжон сари қетган эди. Табризни Отабекдан тортиб олган бўлиб, бу воқеа юқорида қисқача баён этилган эди, тўлиғи эса унинг тарихларида мавжуддир.
Чирмоғун Исфахонга етиб келганда, Тоймас мўғуллар-дан бир гуруҳини олдинроқ юборди. Султон Жалолуддин ибн Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ (Ҳиндистон томонидан келаётиб, Каж) билан улар ўртасида жанг юз берди ва у енгилиб, Диёрбакр ҳамда Курдистон мамлакатининг ҳудудларида кўздан ғойиб бўлди. Чунончи назмда айтилади: Назм (мазмуни):
Дунёда султондан нишон ҳам қолмайди. Унинг ҳақида ҳеч кимса бирорта достон ҳам ўқимади. Унинг иккита машҳур биродари бор эди. Бу икки султон ганжу хазиналар билан эди. Бири — Ғиёс, иккинчиси — Зайниддин. У ҳам, бў ҳам тахт ва лашкар билан эди. Бирини Кирмонда гўр куртлари еди. Қуёшу Ой ҳам унинг изини тополмади. Иккинчисини Ферузкуҳ саҳросида бир гуруҳ мўғул отлиқлари қатл этди. Хоразмшоҳнинг уруғидан на Эронда, на Туронда бирор фарзанд қолди.
Айтишларича, мўғул лашкаридан қочиб ўрмонга кирган Султон Жалолуддиннинг устидаги подшоҳона либосини олиш тамаъида ўлдиришган. Баъзиларнинг айтишича, у дарвишлик йўлини ихтиёр қилган. Баъзилар эса жангда Тоймас қўли билан ўлдирилган дейдилар. Ҳар бир ишнинг ҳақиқатини Аллоҳгина билгувчидир! Назм (мазмуни):
Эй ҳаким, бу достондан асосий мақсад, фақат жангу жадални баён қилиш деб ўйлама. Балки, фикр қил, Хоразмшоҳдек бир подшоҳ туфайли, жаҳон бошдан-оёқ панохда эди. Улуғлик ва қудратда осмонга тенг эди. Сипоҳлари эса юлдузлардан ҳам зиёда эди. Ҳар бир мамлакатда фармонлари амалда эди. Ҳар бир манзилда лашкарининг ҳисоби йўқ эди. Қисқаси, ўша нарсалардан ҳеч бир нарса қолмади. Жаҳонда номидан бирорта танга ҳам қолмади. Қанча улуғлари ва уч бахтиёр ўғли бўлиб, бири-биридан сўнг подшоҳ бўлиб эдилар. Уларнинг наслидан бирор киши ҳам қолмади, беҳисоб хазинадан эса бир ози ҳам қолмади. Аҳвол шудай экан, (бу достондан) маълум бўладиқи, дунёда ҳар нимаиқи бўлса йўқлик сари кетади.
Дунёда пок парвардигордан бошқа, ҳеч бир нарса боқий колмагай. Ҳар бир подшо бу сирдан огоҳ бўлар экан, шоҳлик тахтида керилиб ўтирмаслиги керак. Хоразмшохдан ҳико-ятга ҳеч нарса қолмагач, энди шоҳ Ўктойдан қисса айтишга бошлайман.

ЎҚТОЙ ҚООН, ЧИҒАТОЙ ҚООН ҲАМДА ТУЛИХОННИНГ ХИТОЙ ТОМОН ЛАШКАР ТОРТИШЛАРИ, УЛ МАМЛАКАТНИ ЭГАЛЛАШЛАРИ, ҚАЙТИШДА ТУЛИХОННИНГ ВАФОТ ЭТИШИ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯТ

Ўктой қоон ҳукмдорлик тахтига ўлтиргач, хавфу хатар мавжуд бўлган мамлакатларнинг ҳар'бирига лашкар тайин қилиб, сардорлар юборгач, ўзи Чиғатойхон ва Тулихон ҳамда ҳисобсиз лашкар билан Хитой мамлакати томон юзландилар, дастлаб Бино шаҳрини озод қилдилар. Хитой-нинг Олтинхони (в. 1126.) мўғул лашкарининг ҳужумидан қочиб, сирли ҳолатда ғойиб бўддики, ҳеч бир одамзод унинг хабарини тополмади. Баъзиларнинг айтишича, олов ёқиб. ўзини, хотини ва болаларини ёндириб юборди. Ўктой қоон у ерни идора қилишни (Маҳмуд) Ялавочга қолдириб, ўзи орқага қайтди. 627 йили (туркча барс йили) Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг тўртинчи ўғли Болиғ нўён исми билан шуҳрат қозонган Тулихон оламдан кўз юмди. Айтишларича, Тулихон шижоатининг кўплиги, баҳодирлиги, фикру тадбирининг комиллиги, лашкар тортиш ва мамла-катни бошқаришдаги маҳорати жиҳатдан бошқа биродарла-рига қараганда катта имтиёзга эга эди. Лаолкар тортиш, юрт ка ўрдани бошқариш, отлару хазинани асраш ишлари отаси ҳамда биродари замонида унга юклатилган эди. Мамлакат, мол~мудк, ҳисобсиз аскар ишлари билан машғул бўлишга қарамай, у риёзиёт илмлари билан жиддий шуғулланарди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Тулихоннинг юртини Ўктой қоон юрти ёнига тайин қилган эди. Айтишларича, Тулихондан саккиз ўғил қолган эди. Чунончи, улардан тўрт ўғил Манку қоон, Қўблай қоон, Ариқбуқо қоон ва Ҳалокухон бир онадаи эдилар. Мука, Тучик, Шукр ва Марилтой бошқа хотинларидан Эди.
Ўктой қоон ўз ўрдусига қайтиб, Қорақурумда бир қаср бунёд қилди, турклар уни Қарши деб атайдилар.
Ботуй ибн Жўжи, Манку ибн Тулихон, Тўлкон ибн Чиғатой, Бузар ибн Чиғатой, Пойдор ибн Чиғатойни ўз ўғли Куйук билан бирга катта лашкарни Ўрис, Черкас, Такас, Булғор, Бошқирд ва унинг атрофидаги вилоятларни фатҳ қилишта юборди. Улар етти йил ичида кўп жанглардан сўнг ўша мамлакатларни қўлга киритдилар. Туркларнинг сичи йилига мувофиқ бўлган 633 йилда Уйрот қавмидан бўлган Амир Арғунни бахшигарликни ўргангандан (в. 1136.) ва битикчилар қаторидан жой олгандан сўнг, Каргар ҳолини билиб келиш учун Хуросонга юборди, у ернинг ҳукуматини унга ҳавола қилди. Ҳирот мулкининг маҳаллалари вайрон бўлганини эшитгандан сўнг Тулихон одамлари сафида ўзининг юз нафар ҳунармандлари билан Туркистонга юборилган Амир Иззуддин Ҳаравийни бу муборак шаҳарни таъмирлашга жўнатди. Қариқ номли кишини эса доруға сифатида у билан ҳамроҳ қилиб юборди. Амир Иззуддин Ҳаравий доруға ҳамда Ҳирот асирлари билан бирга туркларнинг танқури йилига мувофиқ бўлган 636 ҳижрий йилда асли ватани Ҳиротга етиб келиб, зироату иморат ишларида катта ғайрат ва ҳаракатни ишга солди.
Туркларнинг барс йилига мувофиқ бўлган 639 ҳижрий йили ортиқча шароб ичиши сабабли Ўктой қоон дунё манзилини тарк этди. Унинг подшолик муддат ўн тўрт йил бўлиб, унга боғлиқ бўлган бошқа хабарлар ва воқеалар тарих китобларида муфассал битилган.
Иккинчи хон Қуйук ибн Ўктой ибн Чингиздир.

ҚУЙУКХОН ИБН ЎКТОЙ ҚООН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ ПОДШОЛИГИ ЗИКРИДА

Мўътабар тарих китоблардан машҳурки, чингизий-ларнинг Улуғ юрти султонларидан иккинчиси Қуйукхон ибн Ўктой қоондир. Айтишларича, Қуйукхоннинг онаси Ну-раксон, Ўктой қоон вафотидан сўнг ўғли Қуйукхон ўз отаси мулозаматида бўлмагани учун, унинг- ҳимоясини бўйнига олиб, Ўктой қоон вафоти даврида мамлакатни бошқариш, ҳукумат ва лашкар ишлари билан машғул бўлди. Қуйукхон отасининг ўрдасига етиб келгач, катта қурултой ташкил бўлиб, барча шаҳзодадар, амирлар, нўёнлар ҳар томондан келиб, қурултой учун жам бўлдилар. Назм (мазмуни):
Фармонга мувофиқ ҳар бир мамлакатдан бир улуғ киши лашкар билан саройга етиб келди. Лекин Дашти қипчоқ томонда Боту ибн Жўжи, қурултойга шахсан ўзи келмади. Бироқ, ака-укаларини юборса ҳам, ўзи ўз оёғи билан бу ерга келмади.
Тарих китобларида мавжудки, шаҳзодаларнинг барчаси Қуйукхоннинг қурултойига йиғилдилар. Ботухон ибн Жўжихон эса Дашти Қипчоқдан биродарларини юборган бўдиб, ўзи оёқ оғриғини баҳона қилган эди. У Қуйукхоннинг подшо бўлишига рози эмас эди, чунки Уктой қрон валиаҳдликни набираси Шеромун ибн Кучуйга тайин қилган эди. Аммо у ҳали кичик бўлиб, Қуйукхоннинг онаси Нурак-сон хотун ва унинг тарафдори бўдган бошқа шаҳзодалар ўзаро келишиб, туркларнинг ит йилига мувофиқ бўлган 641 ҳижрий йилнинг рабиул-аввал ойида Қуйукхонни хонлиқ тахтига ўтқаздилар.
Айтишларича, Қуйукхон ибн Ўктой ҳоон ҳам худди ўз отаси каби саҳоватли хон ва неъматлар бахш этувчи инсон эди. Қишни мазкур пойтахтда ўтказгандан сўнг, баҳор фаслида ҳисобсиз лашкар билан ерни ҳам танг қилган ҳолда Эрон сари йўлга чиқди ва теварак-атрофдаги мамлакатларга; чунончи, Хитой, Дашти Қипчоқкаби юртларга одам юбориб, лашкар талаб қилди ҳамда барча шаҳзодаларга фармонлар юборди. Самарқанд ҳудудига етиб келгаида ажал қўли умрининг ёқасини то этагигача пора қилди ва бундан ортиқ қадам босишга имкон бермади. Боту ибн Жўжихон ва бошқа |қаҳзодаларнинг ҳар бири келган ерларидан орқага қайтди-лар. Подшолик муддати бир йил бўлди. Учинчи подшо Мангу ибн Тўлихон эди.

МАНГУ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

У Қуйукхондан уч йил кейин ҳукмдорлик тахтига ўтирди. Муфассал тарихнинг мухтасар баёни шуки, Қуйукхон Самарқанд ҳудудида оламдан ўтгач, мамлакат ишлари пароканда бўлди ва- шаҳзодаларнинг ҳар бири ўзича иш гутиб, ҳар хил фитналар барпо қилдилар. Мангу ибн Тулихон ўз биродарлари билан Дашти Қипчоққа, Боту ибн Жўжи олдига кетдилар. У пайтда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг набирадари ичида ундан улуғроқ киши йўқ эди. Ботухон у ерда Мангуқоонни хонликка ўтказди ва тиз чўкиб, коса кўтарди. Биродари Барака ибн Жўжини Мангу қоонга (в. 114а.) ҳамроҳ қилиб, Соҳибқиро-ни аъзам Чингизхони муаззамнинг Улуғ юрт пойтахтига юборди.
Кўпчилик шаҳзодалар унинг (яъни Мангу қооннинг) хон бўлишига рози бўлмадилар, бунга унинг Ўктойқоон авлоди-дан эмаслиги сабаб эди. Уларнинг ҳар бири бир баҳона топиб Мангу қооннинг қурултойига келмас эдилар. Шундай қилиб, унинг тахтга ўтириши тўрт йил орқага сурилди.
Барака ўғил ибн Жўжихон бу ҳақда биродари Ботухон бин Жўжихонга яна хабар қилди. Ботухон киши юбориб, жамоатни йиғишни, агар йиғилмаса ҳам Мангу ибн Тулини хонлик тахти ва қоонлик маснадига ўтқазишни буюрди. Ботухон ибн Жўжихон ибн Чингизхоннинг фармонига мувофиқ Барака ўғил ибн Жўжихон туркларнинг товушқон йилига мувофиқ бўлган 645- ҳижрий йилининг раби ул аввал ойида, баҳор фаслида Мангу қоонни салтанат тахтига ўтқизди ва ўзи тиз чўкиб, коса кўтарди. Назм (мазмуни):
Барака тиз чўкиб, коса кўтарди. қадаҳидан фалак ҳам ҳайратда қолди.
Мангу қооннинг хонлигига иқрор бўлмаган шаҳзода-лар - Ясунгой ибн Чиғатойхон, Шеромун ибн Кукужўй ибн Ўктой қоон, Боту ўғил ибн Қуйукхон ибн Ўктой қоон эдилар. Мангу қоон поднюлик тахтига ўтиргач, кўнглида ҳар хил узрларни жо қилган мухолифлар ошкор бўлди. Мангу қоон шаҳзодаларнинг ўзларини қабул қилди. Аммо шаҳзо-дани бу ҳолга солган амирлардан, чунончи, Қуйукхоннинг улуғ амири Қадоқ кабилар бошқа амирлар билан бирга ясоққа тортилдилар. Мангу қоон мулки қарор топгач, кичик укаси Ҳа-локу ўғилни Эрон хонлигини эгаллаш учун номзод қилди.

ҲАЛОҚУХОН ЎЗИНИНГ АКАСИ МАНГУ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ АМРИ БИЛАН ЭРОН МАМЛАКАТИНИ ЗАБТ ЭТИШ УЧУН БОРГАНЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих арбобларининг ёзишича, Мангу қоон ибн Тулихон Ўрду-Болиғ тахтига ўтириб, мухолифлардан баъзиларни жазога тортиб, (в. 1146.) баъзиларини кечириб, иккинчи марта лутфу эҳсонидан баҳраманд қилди. Шулардан бири энг кичик укаси Ҳалоку ўғил бўлиб, унга Эрон хонлигини берди. Ҳар ўн кишидан иккитаси у билан Эронга борсин, деб ёрлиғ чйқарди. Қоонлик ёрлиғига мувофиқ 120 минг атрофида аскар тўпланди. Шулар жумласидан унинг энг кичик укаси Иси ўғил ибн Тулихон; Жўжи улусидан Ботухон ибн Жўжихон тарафидан Сиқноқ ибн Жўжихон ўғли Булғтой, Тумо ўғил ибн Жўжихон ўз лашкарлари билан; Чаҳкояки тарафдан Тағой Темур беҳисоб турк лашкари билан ҳамда бошқа улуғ нўёнлар кўч-кўронини олиб, Ҳалокухон ибн Тулихон ҳамроҳлигида Эрон сари йўлга равона бўлдилар. У ерни қўлга олиб, Озарбойжонни салтанат тахтига айлантирдилар, чуноқчи, бунинг тафсилотини хожа Шамсуддин Муҳаммад Жувайнийнинг биродари Ота Малик ўзининг «Тарихи жаҳонгушой» китобида ёзган. Бу муфассал тафсилотнинг мухтасари мазкур китобнинг керакли жойида зикр этилади.
Мангу қоон салтанати айёмида уйғур ҳокими Идиқут мусулмонларга қасд қилиб, Бешбалиғда, жумъа намози вақтида халқни қатли ом қилмоқчи бўлди. Ислом ботини голиб келди ва улардан бири мусулмон бўлди. Мангу қоон лашкар юбориб, хоинларнинг ҳаммасини қўлга олди ва уни ҳам қўлга туширди. Намоз вақтида Бешбалиғда уни шармандаларча ўлдирди. Ислом дини унинг замонида тўла равнақ топди. У ўзининг кичик укаси Туқо ибн Тулихонни Улуғ юртда ўзита ўринбосар қилиб, биродари Қубилой билан баҳамжиҳат олти юз минг киши билан Такнос устига юриш бошлаб, у ерни тўлиқ ва батамом қўлга киритди. Яна бу ернинг бузуқҳавоси сабабли касад бўлиб, туркларнинг илон йилига мувофиқ бўлған 658 ҳижрий йилда одамдан ўтди. Оадтанатининг муддати 14 йил эди, Ундан Шараки номли бир ўғил қолди. (Подшолардан) тўртинчиси Қубилой ибн Тулихондир.

ҚУБИЛОЙ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих китобларининг саҳифаларида мавжудки, Қубйлой қоон маслаҳатга мувофиқ Такнос юришидан (в_ 115а.) орқага қайтиб, Хитой пойтахти Чакандуга етганда, отаси-нинг вафот қилганйни эшитди. У Чакандуда туркларнинг илон йилига мувофиқ бўлган 658 ҳижрий йилда хонлик тахтига ўтирди. Мангу қоон Такносга юриш қилган пайтида Қорақурум тахтига қўйиб кетган укаси Ариқбуқо ибн Тули хон унга нисбатан мухолифлик байроғини кўтарди ва Улуғ ўрдага хонлик тахтига жойлашиб олди. Улар ўртасида бир неча марта жанг юз берди. Охири Ариқбуқодан бахт юз ўгириб, ёмон ҳолга тушгач, акасининг олдига борди ва бўйин эгди. Қубилой қоон амирлар билан маслаҳатлашгандан сўнг Ариқбуқони муғийлон тиконидан қурилган тўрт девор орасига қамаб кўйди ва уни қўриқлаб, кузатиб туриш учун бир гуруҳ одамни вакил қилди. Ариқбуқо бу даҳшат ичида бир йил ҳаёт кечириб, шу ерда кўз юмди ва гўр зиндонига кўчди.
Ўктой қооннинг набираси бўлмиш Қойду Қубилой қоонга мухолиф бўлиб, кўп марта жангга қадам қўйди. Қойду Ўктой қоон амирларининг улуғи бўлмиш арлот Агок ҳамда Чингизхоннинг чўпонлари бўлиб, Чўрос улуси атрофида яшаган, Чиғатойхон улуси теграсидан ўрин олган Улуғ юртдаги бошқа қавмлару қабилалар билан бирга етиб келдилар ва бу ерга ўрнашдилар. Қубилой қоон бир неча марта кучли лашкар ва ҳисобсиз аскарни уларнинг устига юборди. Бироқ, ҳар гал ҳам зафар Қойдуга насиб этди.
Чин ва Мочин халқининг қаршилигини енгиш учун Қубилой қоон яна бир марта 800 минг аскарни Хитой Чакандусига ва Такносга юборди. У ерни яна қўлга киритиб, Хитой мамлакатининг қадимий пойтахти бўлмиш Чаканду шаҳрининг ёнига бир шаҳар бунёд қилди. Назм (мазмуни):
Қубилой тез фурсат ичида Ултон шаҳрида тўхташни лозим кўриб, Чаканду ёнида бир (бинога) асос қўйди. Бу жойга Диду деган ном берди. У ерда тахтгоҳ учун бир қаср қурди. Унинг тупроғидан ҳатто осмонлар ҳам ёруғ бўлди. Бу тахт одамларни қаршига чорларди. Унда Қубилой осмону ой каби эрди. Бу хислатли жой фирдавс жаннати каби бўлиб, бу машҳур подшоҳ фармони билан унинг чор атрофига девор тортдилар. Деворнинг бири биридан бир ўқ етадиган масофада узоқ эди. Биринчи девори Кирёс деб аталарди. Иккинчиси эса амирлар жойи эди. Учинчиси қоровуллар жойи бўлиб, тўртинчиси подшоҳнинг турадиган жойи эди.
Муғуллар бу шаҳарга Хонболиғ деб ном қўйдилар. Яна ундан қолган ёдгорликлардан бири катта дарё бўлиб, у Зайтун дарёсидан сув олиб, Ҳиндистон бандаридан тортиб қирқ кунлик йўл эди ва Хонболиғ шаҳарининг қоқ ўртасидан оқиб ўтарди. Унинг кенглиги шундай эдики, одамлар ундан кема орқали ўтишар, савдогарлар бу дарёдан савдо-сотиқи учун юқори ва паст томонларга борардилар. Айтишларича, айлана узунлиги тўрт фарсанг экан. Баъзилар эса шаҳар кенглигини тўрт фарсанг дейдилар. Ал-илму индаллоҳи (билим Худо ҳузурида»).
Қубилой қоон 35 йил давлату иқбол билан кун ўтказди. Туркларнинг илон йилига мувофиқ бўлган 693 ҳижрий йилида ўлим аждаҳосининг дамидан жонини қутқаролмади. Ҳаётининг муддати эса етмиш уч йил бўлди.
Бешинчи подшо Темур ибн Жамкин ибн Қубилой ибн Тулихон ибн Чингизхондир.

ТЕМУР ҚООН ИБН ЖАМКИН ИБН ҚУБИЛОЙ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Қубилой қоон салтанат тахтидан тургач, унинг набираси Темурқоон ибн Жамкин ибн Қубилой қоон ўз бобосининг жойига ўтирди. У подшолик тахтидан ўрин олган вақтида халқ уни Ўлжойтухон деб атади. Ўлжойтухон Улуғ юрт подшолигида ўтган ўн икки йиллик ҳаётида мамлакатнинг зарурий ишларини эътиборсиз қолдирмади ва подшолик вожиботларидан (в. 116а.) ҳисобланган «адлу эҳсон» калимасининг мазмунига амал қилишни ўзига фарз деб билди. Тахтга ўтирганидан ўн икки йил ўтгач, салтанат тахтини тобут тахтаси билан алмашди.
Олтинчи подшо Ўлжойтухоннинг амакиваччаси Ойид ибн Муқлой ибн Қубилойқоон ибн Тулихондир.

ОЙИД ИБН МУҚЛОЙ ИБН ҚУБИЛОЙИҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ ПОДШОЛИК ЗИКРИ

Ўлжойту Темур қооннинг ҳаёт муддати тугагач, амакисининг ўғли Ойид ибн Муқлой салтанат тахтига ўтирди ва жаҳондорлик қоидасини мусулмонликни зоҳир қилиш билан ривожлантирди. Мўғулларнинг аксарият фирқалари исломни қабул қилишга мушарраф бўлдилар. Салтанатининг муддати охиригача етгач, еттинчи хон бўлмиш Қубилой қоон ибн Борлой Чамким унинг ўрнига ўтирди.

ҚУБИЛОЙ ҚООН ИБН БАРЛОЙ ИБН ЧАМКИМ ИБН ҚУБИЛОЙ ҚОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Айтишларича, Қубилой қоон бин Барлой салтанат тахтидан жой олиб, подшолик тахти узра ўтирди, аммо олий хон ва Хусрави замон насоро динида бўлиб, у ҳам салтанат тахтини ўзгага қолдирди. Саккизинчи хон Қушбилой ибн Жанг ибн Тарма ибн Чамким ибн Қубилой қоон эди.

ҚУШБИЛОЙ ҚООН ИБН ЖАНГ ИБН ТАРМА ИБН ЧАМКИН БИНЛОЙ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих китобларида мавжудки, Қубилой ибн Барлой салтанатининг муддати охирига етгач, Қушбилой қоон ибн Жанг ҳукмдорлик тахтига қадам қўйди.
Муддат охирига етган пайтда ўрнига ўтирган тўққизинчи ҳон Тўқтой ибн Қушбилой қоон эди.

ТЎҚТОЙ ҚООН ИБН ҚУШБИЛОЙ ҚООН ИБН ЖАНГ ИБН ТАРМА ИБН ҚУБИЛОЙ ҚООН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Фалакнинг гардиши Қушбилой қоон даврини охирига етказгач, Тўқтой қоон отасининг салтанат тахтидан жой (в. 166б.) олди ва ҳокимлик даврини суриб, хоқлик қонўнларини ота-боболарининг қоидаси бўйича маҳкам тутди ҳамда салтанат навбатини тақдир тақозоси бўйича тугатиб, мамлакатни бошқа кишига қолдирди. Ўнинчи хон Баррой ибн Тўлак эди.

БАРРОЙ ҚООН ИБН ТЎЛАКНИНГ ПОДШОЛИК ЗИКРИ

Тўқтой қооннинг ҳаёти охирига етгач, Баррой қоон ибн Тўлак подшолик тахтига қадам қўйди. Баррой қооннинг салтанати даврида халқ уни Билқуту қоон деб атардилар. Билкуту қоон давлатининг айёми охирига етгач, ўн биринчи хон бўлмиш Ануширвон ибн.Доро қоон салтанатининг офтоби давлат уфқидан тулуъ қилди.

АНУШИРВОН ИБН ДОРО ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

У чиройли хулқлар билан ораста эмас эди, шу туфайли унинг замонида қоонлик ишига путур етди. Ануширвон ибн Доро қоон давлатининг даврони ўтгач, ўрнига ўн иккинчи подшо бўлмиш Дақу Темур салтанат тахтига чиқди.

ДАҚУ ТЕМУР ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Уни Тўқтемурхон ҳам дейишади. Ануширвон қоон салтанатининг сўнгида у салтанат тахтига ўтирди. Унйнг ҳам подшолик даври охирига етиб, ўн учинчи хон (Ясурдор қоон) шоҳлик тахтига ўтирди.

ЯСУРДОР ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ясурдор қоон Тўқ Темур қоондан сўнг шоҳлик тахтига чиқди. Давлатининг айёми охирига етиб, жаҳон қоонлик мансабининг эшигини юзига ёпгач, ўн тўртинчи хон бўлиб ўғли Аника қоон унинг ўрнига ўтирди.

АНИКА ҚООН ИБН ЯСУРДОР ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ясурдор қоон салтанатининг муддати тугагач, унинг ўғли Аника қоон подшолик майдонида шоҳлик соясининг соҳиби деб эълон қилинди. Унинг давлати ҳам охирига етгач, ўн бешинчи подшо бўлмиш Аланг қоон салтанат тахтига чиқди.

АЛАНГ ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Аника қооннинг подшолик навбати тугаб, салтанатининг муддати охирига етганда ўн олтинчи хон бўлмиш Турон Темур қоон салтанат тахтига ўз қадамини (в. 117а.) қўйди.

ТУРОН ТЕМУР ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Турон Темур қооннинг ҳам салтанат муддати поёнига етиб, ўн еттинчи хон бўлмиш Ўктемур қоон унинг ўрнини эгаллади.

ЎҚТЕМУР ҚООН НУБИҲ ИБН ҚАРОҚЎГУЛ ИБН ЎКТОЙҚООН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ўктемурқоон куч билан қоонлик тахтига оёқ қўйиб, унинг давлат муддати хам охирига етгач, ўн саккизинчи хон бўлмиш Элчи Темурқоон унинг ўрнига чиқди.

ЭЛЧИ ТЕМУР ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ўктемур қоон оламдан кўз юмгач, ундан кейин Элчи Темур қоон салтанат байроғини кўтарди. Айтишларича, Элчи Темур қоон ҳали салтанат тахтига қадам қўймай туриб, улуғ Соҳибқирон, ҳазрат Музаффар Амир Темур Кўрагоннинг мулозаматига муяссар бўлган экан. Улуғ Соҳибқирон (Амир Темур)нинг вафотидан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Болиғ юртига бориб, қоонлик тахтига ўтиради. Салтанатнинг аҳди охирига етгач, ўн тўққизинчи хон бўлмиш Тобзи қоонлик кўрпасини салтанат тахти усти сари судради.

ТОБЗИ ҚООН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Уни Ариқ Буқа ибн Тулихон ибн Чингизхон наслидан дейдилар. Элчи Темур қоондан сўнг салтанат тахтига ўтирди. Айтишларича, улуғ Соҳибқирон, музаффар Амир Темур Кўрагон салтанати даврида Улуғ юрт султонларидан қочиб, онҳазратнинг хизматига келган ва ислом шарафига муяссар бўлган эди. Улуғ Соҳибқирон, музаффар Амир Темур Кўрагон вафотидан кейин хонлик тахтига ўтиради. Бир неча кундан сўнг уни шунқор қиладилар. Тобзи қоон салтанатидан аввалроқ тангутлар хуруж қилиб, Хитой тахтини Элчи Темурқоон қўлидан тортиб олган эдилар. Асли юртлари бўлган Келурон ва Қорақурумгина уларнинг қўлида қолган эди. У ернинг халқи Тобзи қоонни шунқор қилганларидан кейин ййгирманчи хон бўлмиш Ўрдой қоон ҳукмдорлик тахтига ўтирди.

ЎРДОЙ ҚООН ИБН ТЕМУРХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тобзи қоонни (в. 1176.) шунқор қилганларидан сўнг, ҳийлаю найранг қилишиб, Ариқ буқо ибн Тулихон ибн Чингизхон наслидан бўлган Дурдор қоон ибн Малик Темурхонни унинг ўрнига ўтқаздилар. Унинг подшолиги айёмида Уйрот қавмидан чиққан соҳиб тадбир ва ғаддор умаролар бўйин товлаш билан қаршилик барпо қилдилар. Илоҳий тадбир сабабли Урдой ибн Малик. Темур салтанати-нинг муддати тамом бўлиб, йигирма биринчи хон бўлмиш Ўдойқоон ибн Ариқтемур қоон унинг ўрнини эгаллади.

ЎДОЙ ҚООН ИБН АРИҚТЕМУР ҚООН ИБН НЎБИҲ ИБН ҚАРОҚЎҒУЛ ИБН ЎҚТОЙ ҚООН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ўрдой қооннинг нодшолик муддати поёнига етгач, Ўктой қоон наслидан бўлган Ўдой қоон ибн Ариқтемур қоон шоҳлик тахтида қарор топди. У асрда уйрот амирлари кучайиб кетдилар. Уларнинг қўлида қолган асли юртлари Келурон ва Қорақурумни босқинчилик ва зўрлик билан қўлга киритди-лар ҳамда ўша диёрни бир неча муддат қўлда тутиб турдилар. «Ҳақиқий билим Худога хос, ҳақиқатни Худодан ўзга киши билмайди!»

СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ НАСЛИДАН БЎЛИБ, ДАШТИ ҚИПЧОҚДА ПОДШОЛИК ҚИЛГАН ХОНЛАРНИНГ ЗИКРИ

Мўътабар тарих китобларида мавжудки, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам наслидан бўлиб, бизнинг кунларгача Дашти Қипчоқда подшолик қилган хонлар ўттиз учта бўлиб, уларнинг биринчиси Жўчихон ибн Чингизхондир.

ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ПОДШОЛИГИНИНГ ҚИСҚАЧА ЗИКРИ

Мўътабар тарих арбобларининг ёзишларича, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг йўқлигида ва унинг ўрдасида қўнғирот подшосининг қизи, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг катта хотини ва бузруквор авлодининг онаси Бурта Қучинга яқинлиги бўлган бир неча кишидан бошқа ҳеч ким бўлмаган бир пайтда макрит қавми фурсатни ғанимат билиб (в. 118а.) ажаб ҳужум уюштирдиларки, натижада журъат ва ор-номус эгаси бўлган кишиларнинг барчаси қатл этилди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ўрдасини қўриқлаш билан машғул бўлган бир қисм одамлар ўзаро бир фикрга келишиб, Соҳибқироннинг ўрдасини кўчириб кетдилар. Ўша пайтда Жўчихон Бурта Қучин қорнида олти ойлик эдилар. Макрит қавми Бурта Кучинни олиб кетаётганларида Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам билан ота-бола тутинган кероит подшоси Ўнгхон бу хабарни эшитиб, катта лашкар билан Макрит қавмининг йўлини тўсиб, Бурта Қучинни барча тобеълари ва нарсалари билан қўлга олди ҳамда Соҳибқиро-ни аъзам Чингизхони муаззамнинг ҳузурига равона қилди. Шу аснода йўлда Бурта Қучин ўғил туғди. «Йўл машаққати ва уриниш-суринишлардан ҳоли бўлсин», деб уни олиб кетаётганлар тадбир қўллаб, чақалоқни юмшоқ хамир ичига олдилар ва этакларига солган ҳолда эҳтиёткорлик билан Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам хузурига олиб келдилар. У мазкур жамоатни «нойрин-бойрин» деб атаб, «тузни ҳалоллаган»лар қаторига қўшди ва ўғлига Жўчихон, яъни «Йўлдан келган меҳмон», деб ном қўйди. Шу сабабли бу воқеа Жўчихонга таъна бўлиб тушди, Чиғатой ва Ўктой доимо Жўчихонга нисбатан бўҳтон сўзларини Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга айтар эдилар, чунончи, бу улуғ бўҳтоннинг тафсилоти чиғатой уламоларининг тарих ки-тобларида ўз баёнини топган.
Аммо бир гуруҳ одил, ҳақиқатгўй тарих арбобларининг фикрича, Бурта Қучиннинг макрит қавми орасидаги асирлик муддати ва Чингизхон пойини ўпишгача бўлган давр тўрт ойга ҳам етмайди. Бундан ташқари, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Жўчихонга нисбатан катта му-ҳаббатидан агар бу ҳакда гапирилса гап чўзилиб кетади, маълум бўладики, бу аниқ бўҳтондир. Чунки, фарзанд қанчалик яхши бўлса ҳам, ҳақиқий ота билан (в. 1186.) ҳақиқий бўлмаган отанинг фарзандга муҳаббати осмон билан ерча фарқ қилади. Бундан ташқари, бировнинг фарзандини ўз фарзандидан кўра, айниқса, салтанат ишида ҳурмат қилиш ва яхши кўриш ҳеч бир одил кишининг аклига тўғри келмайди. Ҳақиқатгўй тарих аҳлининг фикрича, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Жўчихонга нисбатан шафқат ва меҳрибонлиги ҳаддан ортиқ, муҳаббати бағоят даражада улуғ бўлгани сабабли Чиғатой ва Ўктой унга ҳасад қилишиб, улуғ бўҳтонни юклаган эдилар. Шу нарса туфайли Жўчихон ва унинг биродарлари, яъни Чиғатой ва Ўктой ўрталарида дилхиралик мавжуд эди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Жўчихонни эркак ва аёл фарзандларнинг барчасидан яхши кўрарди, ҳатто, Жўчихонни ёмонлик билан тилга олган ҳар бир киши Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг назарида мақбул бўлмас эди. Жўчихоннинг вафоти ҳақидаги хабар ўрдага етиб келган вақтда, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг қулоғига бу хабарни етказиш учун ҳеч кимда журъат бўлмади. Охири барча амирлар ўзаро бир қарорга ке-либ ҳам надим, ҳам улуғ амирлардан бўлмиш Улуғ Жарчи Чин-гизхон яхши ҳолатда турганда (бу хабарни) етказишни сўра-дилар. Шундан сўнг Улуғ Жарчи Соҳибқирони аъзам Чингиз-хони муаззам игдга машғул вақтда фурсат топиб деди. (Туркийча жир):

Тенгиз бошдан булгонди, ким тиндуруро, хоним?
Терак тубтун жиғилди, ким турғузуро, хоним?

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Жарчининг жавобига деди (туркийча жир):

Тенгиз боштин булғонса тиндурур улум Жўчидир,
Терак тубтин жиғилса турғузур улум Жўчидир.

Жарчи сўзларининг маъноси шу эдики: «Дарё бошидан лойқаланди, уни ким тозалайди, эй подшоҳим? Терак илдизидан қулади, уни ким турғизади, эй менинг подшоҳим?» Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам Жарчига шундай деди: «Агар дарё бошидан лойқаланса, уни тиндирувчи менинг фарзандим (в. 119а.) Жўчидир. Агар терак ёғочи тубдан қуласа, уни турғизувчи менинг ўғлим Жўчидир!»
Улуғ Жарчи сўзларини қайта-қайта такрорлаб, кўзлари-дан ёшлари шашқатор оқар экан, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам деди: туркийча жир:

Кўзунг ёшин чунгур турлу лиқ-лик тўлди бўлғайми?
 Жиринг кўнгул ўркутур Жўчи ўлди бўлғайми?

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг жавобида Жарчи деди. Туркийча жир:
Сўйламакка эрким йўқ, сен сўйладинг, о хоним,
 Ўз ярлиғлиқ озарга жавобди ўйладинг, о хоним.

Жарчи ўз жирини такрорлар экан, унинг кўзидан ёш доналари оқар эди. Буни кўрган Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам шундай деди: «Кўзларинг ўз ёшларини думалатмоқда, наҳотки кўнглинг тўлиб кетган бўлса?! Сўзларинг юракларни ўртади, наҳотки Жўчи ўлган бўлса?»
Ўша пайтда соҳибқироннинг ҳукми содир бўлиб, унда кимки Жўчихоннинг ўлимини тилга олса, Соҳибқирон сиёсатига дучор бўлиши айтилган эди. Шу сабабли Жарчи Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамга жавобида шундай деди: «Бу ҳақда гапиришга қудрат ва ихтиёрим йўқ, ўзинг шундай буюргансан, эй менинг подшоҳим! Ўз ҳукминг ўзинг учун бўлсин, тўғри фикр қилдинг, эй менинг подшоҳим!»
Шунда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам деди.
Туркийча жир:
Қулон олғон қувланди, кулунимдан айрилдим,
Айрилишқон анқуди эр улумдан айрилдим!

Яъни: «Ов қилиш учун ов майдонида қувланаётган қулонга ўхшайман, қулон ўзи қочади, аммо боласи қолади, мен ҳам худди қулон каби боламдан жудо бўлдим! Мен бир соддадил одамга ўхшайман, соддадил киши дўст деб фаҳмлаб, душман ўртасида қолиб, ҳамроҳларидан айрилади, мен эса ўз мардона фарзандимдан жудо бўлдим!»
Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамдан шу хилдаги сўзлар отилиб чиқар экан, барча амиру нўёнлар оёқда туриб, таъзия билдириш расмини адо қилдилар ва жир айтдилар.
Жўчихон вафотидан олти ой кейин Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам (в. 1196.) олам билан видолашди.
Мўътабар тарих китобларида зикр қилинишича, Хоразм фатҳ қилингандан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг амрига мувофиқ Жўчихонга Хоразм вилояти ва Дашти Қипчоқни то Қиёлиқ сарҳадидан Соқсин, Жарар, Булғор, Алон, Бошқирд. Ўрус, Черкасгача ва қаергаки тотор отларининг туёғи етса, ўша ергача берилган эди. Ў мазкур диёрда хонлик тахти узра қарор топган эди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам вафотидан олти ои аввал: Дашти Қипчоқда оламдан кўз Юмганда унинг авлодлари Дашти Қипчокда ҳукмдорлик тахтига ўтирдилар. Унинг наслидан бўлиб, Дашти Қипчоқда ҳукм сурган султонлардан ўттиз тўққиз нафари бу китобда баён этилади. Ўлардан биринчиси Боту ибн Жўчидир.

БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ботухон ибн Жўчихон отасининг вафотидан сўнг улуғ бобоси Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг ҳукми билан оёғини Дашти Қипчоқ салтанатининг тахтига қўйди. Ботухон ўз отасининг қўл остида бўлган, аммо унинг ўлимидан сўнг Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам авлодига нисбатан бўйин товлаган Олон, Урус, Рус, Булғор, Черкас, Қрим, Ардоқ юртларини амакиси Ўктой қоон ёрдами билан яна қўл остига киритди. Бу тафсилотнинг мухтасари шуки, Ўктой қоон Улуғ юрт тахтига ўтиргач, Дашти Қипчоқ ҳамда Жўчихон тасарруфида бўлган бошқа юртлар бўйин товлаб, Ботухон ибн Жўчихонга бўйсунмаётганини эшитди. Шунга биноан ўз ўғли Қуйукхонни, Мангу ибн Тулихон, Булка ибн Чиғатойхон, Нури ибн Чиғатойхон, Пойдор ибн Чиғатойхонларни катта лашкар билан Жўчихон тасарруфида бўлган барча вилоятларни яна қайтадан Ботухон ибн Жўчихон қўл остига тамоман киритиш учун юборди. Бир қанча муддатдан сўнг, ошр жанглардан кейин, у вилоятларни қўлга киритдилар. Чангалзорларнинг кўплиги туфайли ўтиш қийин бўлган Маке шаҳри атрофида шаҳзодалар ҳар тарафдан (в. 120а.) дарахтларни кесиб, қарши томон юриш мумкин бўлган тўсиқлар ясаб, шаҳарни ўраб олдилар. Шаҳарни олиб, ҳалқни қатли омга буюрдилар. Улдирилганларнинг ўнг қулоғини кесиб, санашга бую-рилганда икки юз етмиш минг экани маълум бўлди.
Баҳор келиб, шаҳзодалар Рус, Қипчоқ ва Олон ишидан бўшаганларидан кейин фаранг юртлари билан чегарадош бўлиб, одамлари насоралардан иборат бўлган Қулоҳ ва Бошқирд юртларини қўлга киритиш учун Ботухон шаҳзодалар ва ҳисобсиз лашкар билан йўлга чиқди. Ўзларининг адолати ва шавкатига мағрур бўлган бу ернинг халқи Ботухон ибн Жўчихон лашкарининг ҳаракатидан хабар топиб, лашкар йиғишга киришдилар, қочишни ўзларига ор деб ҳисоблаган тўрт юз минг ном чиқарган отлиқ қўшин ҳозирлаб, юзма-юз турдилар. Ботухон биродари Шиқноқ ибн Жўчихонни ўн минг киши билан душман сонини аниқлаш ва бу жамоатнинг ҳолидан хабар келтириш учун булжунғор сифатида олдинга юборган эди. Улар бир ҳафтадан кейин қайтиб, душман сон жиҳатдан мўғул лашкаридан ортиқ экани ҳақида хабар келтирдилар. Барча мардона жангчилар бир-бирларига яқинлашиб келганда Ботухон мусулмонларга қарата барчаси йиғилиб, дуо ўқишга машғул бўлишни буюрди. Ўзи эса бир тепалик устига чиқиб, бир кеча-кундуз ҳеч ким билан сўзлашмай, ёлбориш юзини тупроққа суртиб, оҳу зорини ишга солиб, ғалаба талаб қилди. Эртасига эса барча киши жангга машғул бўлди.
Айтишларича, душман билан уларнинг ўртасида катта сув бўлиб, Шиқноқ ибн Жўчихонни катта лашкар билан кечаси сувдан ўтишга буюрди. Кундузи бўлгач, Ботухон ҳам ўзи отланиб жанг майдонига кирди ва қаттиқ ҳамлалар қилди. Душман кучли бўлишига қарамай, жилишга мажбур бўлдилар. Сувдан ўтган лашкар эса уларнинг томонидан кириб келди. Шиқноқ ибн Жўчихон барча лашкари билан бирданига ҳамла. қилиб, чодиру чайлаларнинг ипларини шамшир билан чопиб ташладилар ва барчасини ер билан яксон қилдилар. Душман лашкари (в.120б.) бу ҳолдан дилшикаста бўлиб (енгилдилар), Ботухон лашкари уларнинг барчасини қатл зтди. Бу вилоятларни ҳам бутунлай қўлга киритди. Шундан кейин Ўктой қооннинг фармонига мувофиқ Ботухонни қайтадан Дашти Қипчоқ вилоятининг тахтига ўтқиздилар.
Сарой шаҳарини Ботухон ибн Жўчихон қурган эди. У ҳеч бир дин ёки мазҳабга амал қилмас эди. Яздонпарастликдан ўзга ҳеч бир ишни қабул этмас эди. Аммо, мусулмонларни тўлиқ иззат қиларди. Адолат ва инсофда мукаммал даража эгаси эди. Айтишларича, сахийлик бобида унинг тенги йўқ эди. У туркларнинг луй йилига мувофиқ бўлган 654 йилда вафот этган.
Иккинчи хон Барака ибн Жўчихондир.

БАРАКАХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих китобларида ёзилганким, Ботухон вафот қилгач, унинг ўрнига биродари Баракахон ибн Жўчихон ўтирди. Баракахон мусулмон киши эди. Баъзи тарихларда ёзилиши-ча, Баракахон мусулмон аёлдан туғилган эди. У туғилган пайтда, ўз онасини асло эммаган, охири мусулмон аёллардан бири эмизиб, парвариш қилган. Катта бўлгандан сўнг, ўз биродарининг фармони билан ҳар томонга сайр қилиб юриб, бир вақт қуббат ул-ислом Бухорога келиб қолади ва ўша давр машойихларидан бирининг ҳузурига боради. Ул ҳазратдан талқин олиш шарафига муяссар бўладй. Бу бузруквор шайҳ ҳазрати Шайх Сайфиддин Боҳарзий бўлиб, улар Шайх Нажмиддин Кубронинг (унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) улуғ халфаларидан эдилар. У бир неча вақт уларнинг қутлуғ остонасини ўпиш билан машғул бўлди.
Ҳазрати бузруквор шайхнинг амри билан Ҳожи тархон йўли орқали Дашти Қипчоққа равона бўлиб, озгина лашкар билан Идил дарёси қирғоғида Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхоннинг беҳисоб лашкарига дуч келди. Икки орада ажиб жанг юз берди. Аъло ҳазрат дарвишларининг ботинларидан етган мадад туфайли Ҳалоқухон лашкари шикаст топди. Дашти қипчоқ томон кетаётган Ҳалокухон ўз йўлини ўзгартириб, орқасига қайтди ва Озарбойжон (в. 121а) томонга қараб кетди. Қаттиқ иллатга чалиниб, Табризда вафот этди. Баъзилар эса ўша жангда ўлдирилган, дейдилар, бу сўзнинг исботи йўқ.
Баракахон ибн Жўчи музаффар ҳолда, кўнгли тўла нур билан Қодир ва Халлоқ (Аллоҳ) амрига мувофиқ Дашти Қипчоқ тахтига ўтирди. Одамларни эса ислом динига даъват этди. Ва Худо халқини дидоят йўлига чақириш билан машғул бўлди. Етти йил муддат подшолик қилди. Сўнг туркларнинг луй йилига мувофиқ бўлган 654 ҳижрий йили салтанат тахтига чиқди ва туркларнинг сичқон йилига мувофиқ, бўлган 661 ҳижрий қили қуланж ка.салига чалиниб, «Иржиъи» («қайт») нидосига «лаббайка» деб жавоб берди, «Албатта биз ҳаммамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта ҳаммамиз унга томон қайтувчилармиз» (Қуръон ояти). Учинчи хон Сойиндир.

СОЙИНХОННИНГ ПОДШОЛИК ЗИКРИ

Мўътабар тарихларда ёзилишича, унинг наслу насаби ҳаммага машҳур ва маълум Жўчихонга бориб тақалади. Аммо, «Шажарат ул-атрок» китобида у ҳақда ҳеч нарса назарга кирмагани учун мазкур китобнинг сайланмаси
бўлган бу китобда ҳам у ҳақда ҳеч нарса ёзилмади. Бироқ, хотирада қолгани шуки, у улуғвор прдшо бўлиб, инъоми беҳисоб эди. «Барча билимлар Аллоҳга хосдир».
Тўртинчи хон Мунко Темур ибн Тўғон ибн Боту ибн Жўчи ибн Чингизхондир.

МУНКО ТЕМУРХОН ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУРХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Мўътабар тарихий китобларда қайд этилганки, Саройчиқ ҳам дейиладиган Сарой шаҳарида Сайинхон подшолигининг муддати тамом топгач, унинг ўрнига Мунко Темурхон ибн Тўғон ибн Ботухон ибн Жўчихон ибн Чингизхон ўтирди.
У ўз подшолиги даврида Каликхон деб лақаб олган зди. Каликхон адолатли, ақлли ва эҳсонли подшоҳ эди. У ўз салтанати давомида хонлик қоидасини ва ҳукмдорлик русумини адолат ва инсоф билан юргизди, чунончи, мазлум кишилар унинг борлиги учун шукр айтувчи, золимлар эса шикоят қилувчилар эдилар.
Бешинчи хон Ясу Мунко ибн Тўғон эди.

ЯСУ МУНКОХОН ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Хабарлар ва тарих китобларида ёзилишича, Мунко Темур ибн Тўғон салтанатининг айёми ўтгач, Ясу Мункохон, (в. 121б.) уни баъзи одамлар Тўқоки дер эдилар, биродарининг ўрнига салтанат тахтига ўтирди ва хонлик ҳукмларининг ижросига ҳамда ҳукмдорлик ишларининг амалига машғул бўлди. Унинг ҳам ҳаёт даври охирига етгач, олтинчи хон - Тўқтой ибн Каликхон бўлди.

ТЎҚТОЙХОН ИБН МУНКО ТЕМУР КАЛИК ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ривоятларнинг ровийлари ёзадиларки, Ясу Мунко ибн Тўғон салтанатининг ишлари тамом топгач, Каликхон, яъни Мунко Темурхон ўғли Тўқтойхон амакисининг ўрнига тахтга чиқди ва Дашти Қипчоқ мамлакатларида қарор топиб, шоҳлик ноғорасини қоқди, хонлик қоидаси, ҳукмдор-лик силсиласига тароват бахш этди. Иззат оёғини салтанат тахтидан кўтарганда эса Ўзбак ибн Тўғрал ибн Калик ибн Тўғон еттинчи хон бўлди.

ЎЗБАКХОН ИБН ТЎҒРАЛ ИБН КАЛИК ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Донолик арбобларининг ва билим соҳибларининг кўнгилларидан ўрин олсинки, Тўқтойхон давлати поёнига етгач, ҳазрати Султон Муҳаммад Ўзбакхон ибн Тўғрал ибн Каликхон ибн Тўғон ибн Ботухон ибн Жўчихон ибн Чингизхон тахтга ўтирди. Ўзбек улусини унга нисбат берадилар. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло уни хонлик хилъати билан безаб, ҳукмдорлик ташрифига муяссарликка яқин-лаштирган эди. Туркларнинг уто йилига мувофиқ бўлган 712 ҳижрий йилда салтанат тахтидан жой олди. Айтишларича, хонлик тахтига ўтиргандан сўнг, саккиз йил давомида Дашти Қипчоқ мамлакатларининг об-ҳавоси ёққани, овининг сероблиги сабабли, ўзининг элу улуси билан бирга бу ерда кун кечирди. Тахтга ўтиргандан саккиз йил ўтгач, машойихлар ва мусулмонларнинг шайхи, авлиё-ларнинг қутби, ҳазрати Занги Ота (Аллоҳ унинг қабрини мунаввар қилсин) ишорати билан жаноби саййидзода, (в. 122в.) Аллоҳнинг иродаси билан йўлдан адашувчиларни тўғри йўлга солувчи, муридларнинг пиру муршиди, толибларнинг қўлловчиси ҳазрати Саййид Ота (Аллоҳ унинг сирини муқаддас қилсин), яъни, Занги Отанинг халфалари орқали (ҳар икковларига ҳам Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин) туркларнинг дақуқ йилига мувофиқ бўлган 720 ҳижрий йили исломни қабул қилиш шарафига муяссар бўлди. Бу қисқа баённинг тафсилоти «Мақомоти ҳазрати Саййид Ота алайҳир раҳма ва-р-ризо» («Ҳазрати Саййид Ота мақомоти унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин») китобида ёзилган ва зикр этилган.
Султон Муҳаммад Ўзбакхон ўзининг элу улуси билан илоҳий саодат ва фазилатга етишгач, ҳазрати Саййид Ота Ғайб ишорати ва Оллоҳ инояти сабабли, уларнинг барчасини Мовароуннаҳр диёри сари олиб келди. Ҳазрати Саййид Отага (унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин) қулоқ солишдан бўйин товлаганлар бу саодатдан бебаҳра ҳолда у ерда қолдилар ва қалмоқ деган номга мансуб бўлдиларки, бунинг маъноси «қолган» демакдир. Ҳазрати Саййид Ота уларга (Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин) ҳамда Султон Муҳаммад Ўзбакхон билан ҳамроҳликда келган кишилардан: «Бу келган ким?» деб сўрардилар. Уларнинг сардорлари ва подшоҳлари Ўзбакхон бўлгани учун уларни ўзбек деб атардилар. Шу сабабли ўша замондан бошлаб келган кишилар ўзбек деб атала бошланди. Қолиб кетган кишилар эса «қалмоқ» бўлдилар.
Туркистон диёрининг ерига етганда, давр ўтиши билан, бу сарзаминда яшаган турк кишилар аслида улар билан яқинликка эга бўлганликлари сабабли ўзбек улусига қўшилиб кетдилар, Ўзбакхон билан бирга Саййид Ота (унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин) ҳамроҳлигида келган элнинг нишонаси шу эдики, улар Саййид Отанинг (унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин) муридлари эдилар. Баъзи кишиларнинг Саййид Отага мурид эмасликларининг сабаби шуки, улар илгари келиб қолганлар ёки кейин келганлар эди.
Султон Муҳаммад Ўзбакхоннинг (в. 1226.) исломдан аввалги подшолигининг муддати саккиз йил, исломдан кейингиси эса ўттиз йил эди. Вафоти туркларнинг борс йилига мувофиқ бўлган 750 ҳижрий йилда юз берди (унга Аллоҳнинг раҳмати ва жаннати насиб этсин). Саккизинчи хон Жонибек ибн Ўзбакхондир.

ЖОНИБЕКХОН ИБН СУЛТОН МУҲАММАД ЎЗБАКХОН ИБН ТЎҒРАЛ ИБН ТЎҚТОЙХОН ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ҳазрати Султон Муҳаммад Ўзбакхон давлатининг айёми тамом топгач, «Иржаъи» нидосини розилик қулоги билан эшитгач, ўрнига аржуманд ўғли Жонибек хонлик тахти ва ҳукмронлик маснадига ўтирди. Ўз эл ва улусини эплаб, тартибга солиб бўлгандан кейин, катта лашкар билан Дарбанд орқали Табризга равона бўлди. У пайтда Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам наслидан Эрон тахтида бирорта подшо йўқ эди. Табриз тахтига сулдуз (қабиласи) хонларининг наслидан бўлган Ашраф ибн Темуртош ибн Чўпон Сулдуз ўтирган эди. У одамларга кўп жабр ва ортиқча зулм ўтказарди. Жонибекхон Табризга етиб келгач Малик Ашрафда Ўзбак улусига қаршилик кўрсатишга куч бўлмагани учун, Нахчивон томонга жўнаб кетди. Жонибекхон эса Ашрафни то Озарбайжонгача таъқиб қилиб бориб, уни қўлга туширди. Жонибекхон мусулмон ҳамда адолатли подшоҳ бўлиб, қилган жабр ва зулми учун қасос сифатида Ашраф Сулдузни қатл этди ва Табриз халқини Ашрафи хар лашкарининг жабру жафосидан халос этди. Беҳисоб лашкар ва саноқсиз аскари бўлишига қарамай, у ҳеч қачон Табриз халқига бирор зарар-заҳмат етказмади. Малик Ашраф умри давомида тўплаган хазинани ўз саркорига ўтказди, чунончи, фозиллардан бири бу ҳақда шундай демиш. Байт (мазмуни): Кўрдингми, Ашрафи хар (эшак) нималар қилди, у ўзига зулм олди-ю, Жонибек эса зар.
Жумъа намози учун (Жонибекхон) хожа Алишоҳ масжидида ҳозир бўлди.
Жонибекхон Озарбойжон мамлакатини озод қилиб, (в. 123а.) адлу эҳсон ижросини Оллоҳ халқи устидан юргизган ҳолда, фазл ва камолот арбобларини кўп тарбиятлар қилди.
Мавлоно Саъдуддин Тафтозоний 756 йилда «Мухтасари Талхис» китобини унинг улуғ номига бағишлади.
Айтишларича, Жонибекхон Худодан ғоятда қўрқувчи ҳамда фазилатни яхши кўрувчи эди. У Табризда салтанат ишларини жойига қўйиб бўлгач, ўғли Бердибек Султонни Табриз тахтига ўтқизди. Ўзи Дашти Қипчоқ сари равона бўлиб, Дашти Қипчоқнинг пойтахти бўлган Сарой тахтини ўз қадами билан сарафроз қилди. Бироз замондан сўнг олий ҳиммати туфайли тожу тахтдан кечиб, уни беҳиммат кишиларга қолдирди.
Тўққизинчи хон Бердибекхон ибн Жонибекхон эди.

БЕРДИБЕК ИБН ЖОНИБЕКХОН ИБН СУЛТОН МУҲАММАД ЎЗБАКХОН ИБН ТЎҒРАЛ ИБН ТЎҚТОЙ ИБН ТЎҒОН ИБН БОТУХОН ИБН ЖЎЧИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Жонибекхон салтанат тахтидан кечиб, охират бўстонига йўл олган пайтда, Бердибекхон Табриз салтанатининг тахтида айшу ишрат билан машғул эди. Отасининг вафотидан хабар топиб, Табриз мамлакатини ташлаб, Дашти Қипчоқ сари ошиқди. Хонлик тахтига ўтириб, то бу дунёдан кўз юмгунча подшолик ишларини юргизди.
Ўнинчи хон Келдибек эди.

КЕЛДИБЕКХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Бердибекхон бу фоний оламдан боқий бўстон сари сафар қилгач, Келдибекхон унинг ўрнига ўтирди. Салтанат мулкига ўзининг адлу эҳсони билан равнақ багишлади. Аллоҳнинг лойиқ ва сазовор бўлгаи барча халқини, то одамлар ичадиган ажал соқийсининг шарбатидан сипқорма-гунча шоҳона инъомлар билан хурсанд этиб турди.
Ўн биринчи хон Наврўзхон эди.

НАВРЎЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих арбобларининг ёзишларича, Келдибекхон ибн Жонибекхон олам билан видолашгач, Наврўзхон ўзини Жонибекхон авлодларидан санаб, қадамини Дашти Қипчоқ салтанатининг тахтига қўйди ва боқий бўлмаган ҳаёт уни тарк этмагунча тахтда ўлтирди.
Ўн иккинчи хон Черкасхон эди.

ЧЕРКАСХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Наврўзхон давлатининг айёми иқбол баҳоридан куз заво-ли томон кўчиб ўтгач, Черкасхон салтанатининг қуёши толеъ чўққисидан нур сочиб чиқиб, Дашти Қипчоқ салтанатининг тахтига қадам қўйди ва хонликка равнақ, ҳукмдорлик гулшанига тароват бахшида қилди. Айтишларича, улуғ амирлар ўзаро маслаҳат ва тақозога увофиқ уни Жони-бекхон фарзандларининг қаторига мансуб қилдилар. Унинг бисот муҳрининг навбати давроннинг тери палосидан кўтарилгач, ўн учинчи хон Хизрхон эди.

ХИЗРХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих аҳли уламоларининг фикрларича, Черкасхон давлатининг дафтари охиригача тўлиб, салтанатининг сўнгги варағига муҳр урилгач, хонлик фармонларининг бошига Хизрхоннинг номини ёздилар. Хирхон подшолик тахтидан ўрин олиб, ҳукмдорлик қоидаларига тароват бахш этди, боқий бўлмаган бу ҳаёт борлиғининг хирмонини шамолга совурмагунча саройининг эшигини одамлар юзига адолат ва эҳсон билан очиб турди.
Ўн тўртинчи хон Марду ибн Хизрхон эди.

МАРДУ ИБН ХИЗРХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Хизрхон давлатининг айёми охирига етиб, подшолик тахтидан йўқлик оламининг пойтахтига қадам қўйгач, ўрнига аржуманд фарзанди Марду ибн Хизрхон хонлик тахтига зийнат берувчи бўлди. У ҳам қиладиган ишларини қилиб бўлгач, оёғини салтанат тахти оёғи остидан тортди.
Ўн бешинчи хон Бозорчихон эди.

БОЗОРЧИХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Нопойдор ҳаёт Марду ибн Хизрхон салтанатини ҳам саранжомлагач, Бозорчихон хонлик равнақининг бозорида дўкон очди ва то давлатининг бозори қизғин экан, адлу эҳсонининг савдо-сотиғи зиёда .бўлаверди (в. 125а.). Умр бозорининг охири етиб келганда эса барча молу матоси касод бўлди.
Ўн олтинчи хон Тўқой ибн Хон ибн Шоҳи эди.

ТЎҚОЙХОН ИБН ШОҲИ ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Бозорчихон давлатишгаг дўконини ажал бозорининг амалдорлари ёпиб қўйгач, салтанат тахтида унинг ўрнига Тўқойхон ибн Шоҳи ўтирди ва мамлакатни инсофу адолат билан безатди. Ҳаёт тахтидан қоматини кўтаргунча подшо-лик ишларида бирор дақиқани мўҳмал ўтказмади.
Ўн еттинчи хон Тўқойхоннинг жияни Туғлуқ Темур эди.

ТЎҚОЙХОННИНГ БИРОДАРИ ТУҒЛУҚ ТЕМУРХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Мўътабар тарих китобларида ёзилишича, Тўқойхон ибн Шоҳи давлатининг тугаши билан ҳияни Туғлуқ Темурхон амакисининг жойига ўтириб, хонлик тахтига оро берувчи ва ҳукмдорлик маснадини зийнатловчи бўлди. Тарих арбобла-рининг фикрича, Туғлуқ Темурхон ўз давлатининг айёмида Мовароуннаҳрни згаллаш учун (икюи) мартаба юриш қилди. Салтанатининг мудқати охирига етгач, ажал чоповуллари унинг ҳаёт мулкини осонликча олиб кетдилар.
Ўн саккизинчи хон Туглуқ Темурхоннинг биродари Муродхожа эди.

ТУҒЛУҚ ТЕМУРХОННИНГ БИРОДАРИ МУРОДХОЖА ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Турк хонларининг хабарларини ривоят қилувчиларнинг фикрларига қараганда, Туғлуқ Темурхон ҳаёти ҳам остин-устин бўлгач, Дашти Қипчокда салтанат пардаси Туғлуқ Темурхоннинг биродари Муродхожа бошига ёпилди ва у хонлик тахти, ҳукмдорлик маснадининг устида манзил тутди. Салтанат ишларининг энг муҳим томонларидан бўлган адлу эҳсон қоидасига қаттиқ амал қилди ва Оллоҳ халқининг ишларига киришди. Унинг давлати ҳам охирига етгач, йўқлик шахристонидан боқийлик мамлакатига ўз тахтини ўрнатди.
Ўн тўққизинчи хон Қутлуғхожа ибн Шоҳи.

ТЎҚОЙХОННИНГ БИРОДАРИ ҚУТЛУҚХОЖАХОН ИБН ШОҲИ ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Барча муаррихлар бир фикрдаларки, Муродхожахоннинг айёми поёнига етгач, Қутлуқхожахон ибн Шоҳи унинг ўрнига салтанат тахтига ўтирди (в. 1246.). У адлу эҳсон ва яхши ном учун қанчалик уринмасин, ажал соқийси барибир унга ҳам омонлик бермади. Охири хонлик тахти ва ҳукмдорлик маснадини бошқа кишига қолдирди.

ЎРУСХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ишончли тарих китобларда ёзиб қолдирилишича, Қутлуқхожахон хонлик тахти ва ҳукмронлик маснадидан қўзғолгач, Дашти Қипчоқ мамлакатининг хонлик тахтидан Ўрусхон жой олди ва ўз даврини адлу ингоф билан шоду хурсанд ўтказди. Оқибатда бошқалар ичган нарсани у ҳам ичди.
Йигирма биринчи хон Тўқтобой ибн Ўрусхон эди.

ТЎҚТОБОЙХОН ИБН ЎРУСХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Турк хонлари хабарларини ривоят қилувчиларнинг ривоятича, Ўрусхон салтанати тугаш чегарасига бориб, хонлигининг боши саранжом топишга етгач, Ўрусхоннинг ўғли бўлган Тўқтобойхон хонлик тахти ва ҳукмронлик маснадига ўтирди ҳамда ўзидан олдинги хонларнинг расму одатига тароват бахш этди. Чиройли хулқ ва беҳисоб шафқати билан ҳазрати Халлоқ бандаларининг каттасини ҳам, кичигининг ҳам бошини марҳамат қўли билан силади. Охири у ҳам ажал соқийсининг қўлидан номуродлик жомини сипқорди.
Йигирма иккинчи хон Темур Тилак ибн Ўрусхон эди.

ТИЛАКХОН ИБН ЎРУСХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Аҳли тарихнинг барчаси шу фикрдаки, Тўқтойбойхон ибн Ўрусхон салтанатининг муддати тамом топгач, Ўрус-хоннинг ўғли бўлган Темур Тилакхон хонлик тахтига оро берувчи ва ҳукмдорлик маснадига равнақ бағишловчи бўлди. У давлатининг айёмида ўз даврида яшаган халойиқни кўп рози қилди. Аммо, ажал сотутйси уни ҳам ўлим қадаҳи билан маст этди.
Йигирма учинчи хон Тўқтамишхон эди.

ТЎҚТАМИШХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих арбобларининг гуруҳи ва хабарларни ривоят қилувчиларнинг барчаси бир фикрдаларки, Темур Тилакхоннинг давлат айёми тамом бўлгач, Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони Музаффарнинг мадади билан Тўқтамишхон (в. 125а.) ота-боболарининг мансабига етишиб, хонлик тахтига чиқди. Аввалида Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг илтифоти Тўқтамишхон учун ҳадду ҳисобсиз бўлса-да, охирида ғаразгўйларнинг сўзларига биноан орага совуқлик тушиб, Соҳибқирови акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг шафқати Тўқтамишхонга нисбатан адоват ва душманликка айланди, ҳатто, бир неча марта жанг ҳам юз берди.
Айтишларича, жанг қилганларида ҳар гал мағлубиятсизлик Тўқтамишхон томонидан бўлар эди, хусусан, охирги жангда бироз чўзилиш юз бериб, жанг майдонида бир неча кунгача уруш бўлиб турди. Айтишларича, (воқеа) шундай эди: Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг аванғор лашкари ҳар куни Тўқтамишхоннинг чўнғор лашкари устига келар ва Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг чап қўл лашкари Тўқтамишхоннинг ўнг қўл лашкаридан кўп бўлиб кўринарди. Шу тартибда бир неча марта жанг юз бергач, Тўқтамишхон ўз давлат аркони билан маслаҳат қилиб, лашкар сарфларини ўзгартириш ва алмаштириш режасини тузди, чапда бўлган лашкарнинг барчаси мажруҳу шикаста хотир бўлгани туфайли ўнг қўлдаги Баҳрин улусининг сардори Яғлибой Баҳодурни Ўғузхон давридан буён ўнг қўл соҳиблари бўлиб келган тоифаси билан бирга эртага жанг майдонига чап қўл томондан боришга амр қилди.
Оламни ёритувчи қуёш сув дарчасидан чиқиб, Малик ва Ваҳҳоб амри билан бош кўтарганда хон ҳукмига мувофиқ, Яғлибой Баҳодур баҳрин ўзининг барча элу улуси билан бирга чап қўлга ўтиб, жангга шай турди. Одатдагича, Тўқтамишхоннинг чап қўл лашкари ҳар кундаги каби Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг ўнг қўл лашкарининг ваҳимасидан юракларини олдириб қўйган эдилар, биринчи ҳамладаёқ қочишга юз қўйдилар.
Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг беш восита билан насли Қорачор нўёнга етиб борадиган (в. 1256.) Усмон исмли ўнг қўл сардори майдонга от суриб кирди. Тўқтамишхоннинг ўнг қўл томонидан Яғлибой Баҳодур ва унинг улусидан бошқа киши қолмаган эди.
Айтишларича, ўша куни Яғлибой Баҳодур болалари ва қариндош-уруғлари билан хайрлашиб чиққан эди. Қўлида найза тутиб, от билан байроқ остида туриб, отининг оёғига занжир боғлаб қўйишни буюрган эди. Тўсатдан амир Усмон Яғлибой Баҳодур бахрин устига юриш қилиб, ғаройиб жанг юз берди ва икки томондан жуда кўп киши ўлди. Амир Усмон Яғлибой Баҳодир баҳрин устига етиб бориб, икки ўртада жангу зарба юз берди. Яғлибой Баҳодур баҳрин отининг оёғига занжир урилгани туфайли қочишдан маҳрум бўлиб, ҳар икки паҳлавон бир-бировининг ёқасидан олдилар.
Ҳар икки баҳодир от устидан ерга қуладилар. Бахтдан бўлиб, Амир Усмон Яғлибой Баходур баҳриннинг устига йиқилди ва амир Усмон фурсатни ганимат билиб, Яглибой Баҳодур баҳриннинг бошини танидан жудо қилди. Шу онда лашкар дарёсидан шовқин мавжи кўтарилиб, ҳар икки томон лашкари бу сардорнинг боши устида талаш бошладилар. Яғлибой Баҳодурнинг барча улуси ва тарафдорлари Яғлибойнинг бошини қўлга киритиш учун ҳаракат қилдилар. Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффарнинг аскарлари эса (бошни) бермасликка интилдилар.
Айтишларича, ўша куни ўликлардан тепаликлар ҳосил бўлган эди, бироқ Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффар кишиларидан кам ўлган эди. Тўқтамишхон одамларидан қатл этилганларнинг сонини Парвардигордан бошқа ҳеч ким билмас эди. Айтишларича, Яғлибой Баҳодур баҳриннинг ўлигини охири Баҳрин улусидан елкаларига қора жавшан осган, от ҳамда оқ қўтослар минган етти юз нафар ёш йигит олиб чиқиб кетдилар. Бу сўзнинг ихтилофли шакли ва хилини қиёс юзидан одамлар ҳисоб қилиб етолмайдилар (в. 126а.), яна бошқа хилларнинг саноғини Худойи таологина билади.
Ишончли тарих китобларида ёзилганига қараганда, ўша куни кичик қиёмат кўпган эди. Ўша кундан бошлаб баҳрин улуси энди ўзбек султонларининг лашкарида мўғул тилида жаванғор ва турк тилида сийулғул деб аталадиган чап қўлдан ўрин олдилар. Воло ҳам аввалгидек турди. Қўнғирот, найман, жалойир, ўйишун ва бошқалардан иборат бўлган Қоратабоншон номли фирқа ҳам мўғул тилида ўнғор ва туркий тилда ўбқўл дейиладиган ўнг қўлдан жой олдилар.
Волойин улусининг ёлғиз бўлишининг сабаби - волойинлар қўнғирот ва найманларга нисбатан икки баробар кўп эди.
Мўътабар чиғатой тарих китобларида ёзилишича, Яғли-бой Баҳодур баҳриннинг қатлидан сўнг Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффар билан тил бириктирганла-рининг натижаси эди.
Йигирма тўртинчи хон Темур Қутлуғ ибн Темурбек Ўғлон эди.

ТЕМУР ҚУТЛУҒХОН ИБН ТЕМУРБЕК ЎҒЛОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Барча тарих арбобларининг фикрича, Тўқтамишхон хонлигининг навбати бутунлай поёнига етгач, Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони музаффар зиёратида бўлган Қутлуғхон ибн Темурбек хонлик маснади ва ҳукмронлик тахтига ўтирди. У ҳам салтанат мулкидан юкини йиғиштир-ганда Шодибек йигирма бешинчи хон бўлди.

ШОДИБЕКХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Темур Қутлуғхон ибн Темурбек хонлик тахтини бўшатгач, Шодибекхон салтанат поғонасига кўтарилди, халойиқни адолат ва эҳсон билан шод қилди, яхши номлилик гўйини даврон майдонидан олиб чиқди. Боқийлик боғининг эшиги унинг юзига очилганда Пўлод ибн (в. 1266.) Шодибек йигирма олтинчи хон бўлди. Билим Аллоҳга хосдир.

ПЎЛОДХОН ИБН ШОДИБЕКХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Шодибекхон давлатининг даврони охирига етгач, ўрнига аржуманд фарзанди Пўлодхон хонлик тахти ва ҳукмронлик-нинг олий маснадига чиқди. Ўз давлатининг айёмида лойиқ сазовар бўлган одамларнинг барчасига ёқимли муомалани амалга оширди. Охири фалакнинг гардиши унинг ҳам жонини омон қолдирмагач, Темур ибн Темур Қутлуғҳон йигирма еттинчи хон бўлди.

ТЕМУРХОН ИБН ТЕМУР ҚУТЛУҒХОН ИБН ТЕМУРБЕК ЎҒЛОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Пўлодхон ибн Шодибекхон давлатининг айёми тугагач, Дашти Қипчоқ мамлакатининг тахтига оро берувчи Те-мурхон ибн Темур Қутлуғхон бўлди. У саховатпеша подшо эди. Унинг даврида ёмон одамларнинг ёмонлиги одамларга кам етди. У ҳам ўзидан аввал ўтган қариндошларининг орқасидан йўл олгач, Жалолуддин ибн Тўқтамишхон йигирма саккизинчи хон бўлди.

ЖАЛОЛУДДИН ИБН ТЎҚТАМИШХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Темурхон ибн (Темур) Қутлуғхон ибн Темурхон салтанатининг муддати тамом бўлгач, иккинчи Афросиёб ҳисобланган Тўқтамишхоннинг аржуманд фарзанди Жалолуддин Дашти Қипчоқ салтанатининг тахти узра оёқ қўйди. Халқни адлу эҳсон фазилати билан масрур этди. У ҳам отаси ва қариндошларининг орқасидан йўл олгач, Каримберди ибн Тўқтамишхон йигирма тўққизинчи хон бўлди.

КАРИМБЕРДИ ИБН ТЎҚТАМИШХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ишончли турк тарих китобларининг ёзишича, Жалолуддин ибн Тўқтамишхон ҳаётининг тугалланишидан сўнг биродари Каримбердихон ибн Тўқтамишхон хонлик тахти ва ҳукмронлик маснадига ўрнашди, подшолик расмлари ҳамда салтанат қонунларининг ижросига киришди. Даврининг муддати тугагач, у ҳам ўзидан одқингилар каби тахтни тарк этди.
Ўттизинчи хон Кийикхон ибн Тўқтамишхон эди.

КИЙИКХОН ИБН ТЎҚТАМИШХОН (в.127а)  ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Каримбердихон давлатининг муддати охирига етгач, унинг биродари Кийикхон ибн Тўқтамишхон унинг ўрнига ўтириб, хонлик тахтига оро берувчи ва ҳукмронлик маснадинй безатувчи бўлди. Бир қанча кўп одамлар орасида адлу эҳсон расмини жойига қўйгандан кейин, замона бошқалар билан қандай муомалада бўлса, унга ҳам шуни раво кўрди.
Ўттиз биринчи хон Чигирхон ибн Тўқтамишхон бўлиб, уни Чигирахон ҳам дейишарди.

ЧИГИРХОН ИБН ТЎҚТАМИШХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Кийикхон ибн Тўқтамишхон салтанатининг муддати тамом бўлгач, биродари Чигирхон ибн Тўқтамишхон унинг ўрнига салтанат тахтига чиқди. Замон халқи билан улар қандай муомала қилса, у ҳам шундай муомала қилди. Охири салтанат жиловини ҳаёт унинг қўлидан ҳам олди.
Ўттиз иккинчи хон Жабборберди ибн Тўқтамишхон эди.

ЖАББОРБЕРДИХОН ИБН ТЎХТАМИШХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Чигирхон ибн Тўқтамишхон давлати ҳам ўтгач, бирода-ри Жабборбердихон ибн Тўқтамишхон салтанат тахтига ўтирди ва хонлик навбатининг ноғорасини чалишга тушди. Халойиққа лойиқ ишларни амалга оширди. Унинг ҳам муддати тамом бўлгач, ўз қадамини салтанат мансабидан тушиш жойига қўйди.
Ўттиз учинчи хон Саййид Аҳмадхон эди.

САЙЙИД АҲМАДХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Жабборбердихон ибн Тўқтамишхон подшолигининг муддати поёнга етгач, Саййид Аҳмадхон салтанат тахти ва ҳукмронлик маснадида қарор топди. Айём уни ҳам ўтмиш хонлари каби жўнатди.
Ўттиз тўртинчи хон Дарвиш ибн Илоҳий Ўғлон эди.

ДАРВИШХОН ИБН ИЛОҲИЙ ЎҒЛОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Нопойдор ҳаёт Саййид Аҳмадхон салтанатининг айёми-ни охирига етқизиб, Дарвишхон ибн Илоҳий Ўғлонни хонлик тахтига ўтқизди. У халқни фаровонлик сари етаклади. Сал ўтмай уни ҳам ўлим (тахтдан) тушиш мансаби поғонасига етқизди.
Ўттиз бешинчи хон Муҳаммадхон эди.

МУҲАММАДХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Дарвишхон ибн Илоҳий Ўғлон салтанатининг муддати (в.127б) охирига етгач, Муҳаммадхон тахтга ўтирди. Туркча бичин йилига мувофиқ бўлган 621 ҳижрий йилидан бошланган Жўжи авлодлари давлатининг бошидан то туркча ут йилига мувофиқ келадиган 831 ҳижрий йили Муҳаммадхон тахтга ўтирган вақт оралиғи икки юз ўн йилдан иборат эди. У ҳам ота-боболарининг йўлини давом эттирар экан, замона уни ҳам номуродлик орқасидан равона қилди.
Ўттиз олтинчи хон Давлатберди ибн Тоштемур эди.

ДАВЛАТБЕРДИ ИБН ТОШТЕМУР ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Муҳаммадхон давлатининг тугаши билан хонлик тахти-га Давлатбердихон ибн Тоштемурхон келди ва уни ҳам то айём тегирмонтоши олиб кетмагунча ҳукмдорлик расму русумини юргизиб турди.
Ўттиз еттинчи хон Бароқ ибн Қарчиқ эди.

БАРОҚХОН ИБН ҚАРЧИҚ ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Давлатбердининг подшолик муддати ўтгач, ўрнига Бароқхон ибн Қарчиқ ўтирди ва хонлик ҳукмронлигини давом эттирди. Ҳаёт уни ҳам ўз жойида қолдирмади, салтанат тахтидан тезгина қўзғатди.
Ўттиз саккизинчи хон Ғиёсуддин ибн Шодибекхон эди.

ҒИЁСУДДИНХОН ИБН ШОДИБЕКХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Тарих арбобларининг тафовутли ривоятларида зикр этилишича, Бароқхон ибн Қарчиқнинг салтанат айёми адо бўлгач, Ғиёсиддин ибн Шодибекхон хонлик тахтининг оро берувчиси ва ҳукмронлик маснадининг эгалловчисига айланди. Халқ ишларининг тадбирига киришгандан бироз ўтгач, уни ҳам фанонинг гирдобли айланиши ўз домига тортди.
Ўттиз тўққизинчи хон Муҳаммадхон ибн Темурхон эди.

МУҲАММАДХОН ИБН ТЕМУРХОН ИБН ТЕМУР ҚУТЛУҚХОН ИБН ТЕМУРБЕК ЎҒЛОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ғиёсиддин давлатининг айёми саранжом топгач, Му-ҳаммадхон ибн Темурхон ибн Темур Қутлуқхон ибн Темурбек Ўғлон хонлик давлатининг қуёши салтанат уфқидан юз кўрсатиб, иззат тахтининг чўққисига тулуъ қилиб чикди. Айтишларича, Жўчихон ибн Чингизхон авлодлари давлатининг (в.128а) бошланишидан то Муҳаммадхон ибн Темурхоннинг тахтга ўтириш вақтигача қарийб бир қирон, яъни 240 йил ўтди. «Билим Аллоҳга хос, ҳар ишнинг ҳақиқатини Аллохдан бошқа ҳеч ким билмайди».

ЭРОН МАМЛАКАТИДА САЛТАНАТ ТАХТИДА ҚАРОР ТОПГАН ПОДШОЛАР ЗИКРИ

Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам наслидан бўлиб, Эрон мамлакатида салтанат тахтида қарор топганлар ўн икки кишидир.
Ривоят чаманининг булбули гўёлари, ҳикоят гулшанининг нағма чалувчилари ҳайрат арбобларининг ҳушёрлик қулоғига етқаздиларким, Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззамнинг Улуғ юртидан иборат бўлган Қорақурум ва Келурон пойтахтида Мангу қоон ибн Тўлихон ибн Чингизхон хонлик тожини бошига қўйиб, салтанат тахтига ўтиргандан кейин Тобчу нўённи ҳисобсиз лашкар билан Эрон вилоятини забт этишга юборди. Тобчу нўён мақсадига эришиб, бир неча вақтдан сўнг Муътасим Биллоҳ халифа ҳамда Исмоилий шаккокларининг фирқаси ҳақида шикоятдан иборат бир аризани аъло қоон тахтига йўллади. Шунга биноан, Мангу қоон ўз биродари Ҳалокухонга Улуғ юртда турган Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам лашкарининг бешдан бир қисмини тайин қилган эди.

ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН  ПОДШОЛИГИНИНГ ВА САЛТАНАТИНИНГ БАЁНИДАКИ, У МАЗКУР СИЛСИЛА ХОНАДОНИНИНГ БИРИНЧИ ХОНИ БЎЛИБ, ЭЛХОН ЛАҚАБИНИ ОЛГАН ЭДИ

Тарих арбобларининг ёзишларича, Тобчу нўён арзномаси Мангу қоон қулоғига етгач, Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхонни Эрон мамлакатини забт этишга номзод қилиб тайинлади ва ҳар ўн хонадон эркакларидан икки хонадон эркакларини Ҳалокухон билан ҳамроҳ бўлиб Эронга боришга амр этди. Мангу қоон ва бошқа шаҳзодалар алоҳида-алоҳида тўй бердилар. Назм (мазмуни):
Ҳар бир ой саройда навбатма-навбат, ҳар куни янгидан тўй қилишарди. Сўнг қооннинг саройидан дала сари яширин турган хазинани келтиришди. Тенги йўқ олтин, дур ва гавҳарларни, гавҳаршунос хазиначи олиб келди. Қоон бу нарсаларнинг барчасини фармон билан Ҳалокухонга топ-ширди. Шунингдек, ҳар бир хотин ва ҳар бир ўғилга алоҳида-алоҳида ҳадялар берди. Амирларни ҳам ҳадялар билан ёдлаб, ҳаммасининг дилини шод қилди. Шоҳ Ҳалокуни қучоғига олиб, халқни ўз меҳри билан ҳайратга солди. Ундан жудо бўлиш ғоят оғир эди. Чунки у тожу тахтнинг зийнати эди. Ҳалоку кўзидан икки дарё (ёши) окди. Жаҳон ўз шоҳига дуолар айтарди. Гўё қулоғига уни бошқа марта кўрмагайсан, деган нидо келаётгандек эди.
Ҳалокухон туркларнинг атро филига мувофиқ бўлган 651 ҳижрий йилининг рабиъ ул-аввал ойида қоон билан видолашиб, ўз ўрдаси томон юз қўйди ва Эронга юриш ишлари билан машғул бўлди. Жумладан, нафт ёнилғи ва манжаниқ отувчилардан минг хонадонни келтирдилар. Бошқа асбобларни ҳам шундай қиёс қилиш мумкин. Шу йил шаъбон ойининг 24-да Эрон томон йўлга чиқди ва жўнаш байроғини кўтарди. Она томондан бошқа фарзандларидан улуғи бўлган ўғли Тамғо ўғул ибн Халокухон ибн Тулихон ибн Чингизхонни валиаҳд қилиб тайинлаган бўлиб, уни асл юртида қолдирди, ўзи эса йўлга тушди.
Ҳалокухон Самарқандга етиб келиб, туркларнинг сичқон йилига мувофиқ бўлган 653 ҳижрий йилида шаҳар ташқарисига, Конигил яйловига келиб тушди. Маъсудбек бу ерда тўй берди. Қирқ кунгача шу ерда айшу ишратга машғул бўлдилар. Унинг биродари Ёсе ўғул ибн Тулихон ибн Чингизхон бу ерда вафот этди. У мазкур йилнинг зулҳижжа ойида бу ердан отланиб, дилкаш Кешга етиб келгач, Арғун Оға уйрот, Артус ва Малик Шамсуддин курт Ҳиротдан муносиб совға-саломлар билан келдилар. Назм (мазмуни): Сўнг у руд соҳилини орзу қилди. Ўз юрти билан тамом хайр-хўш қилди. 653 йилнинг шаввол ойида беҳисоб лашкар билан Жайҳун дарёсидан солда сузиб ўтдилар. Бу қишни Шибирғонда қишладилар. У ердан йўлга тушиб, ёзда Тун ва Димишқ атрофига етиб келдилар. Элхоннинг даргоҳига (вЛЗОа) элчилар юборишиб, итоат ва тобеълик изҳор қилдилар. Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон синов тариқасида Кинуқо нўённи ўша вилоятга юборди. Ди-мишқнинг улуғлари ва аслзодалари истиқбол учун шошилди-лар ва уни иззату икром билан шаҳарга олиб кирдилар. Шу аснода Мангу қоон ибн Тулихон ибн Чингизхоннинг вафот этганлиги хабари Халокухоннинг қулоғига етиб, ғоят паришонхотир бўлди ва Шом мамлакатини забт этишни Кинуқо нўён елкасига юклаб, ўзи қайтиш байроғини кўтарди.
Кинуқо нўён бу мамлакатда ҳукумат ишига машғул бўлди. Бир оз замондан сўнг Миср подшоси Сайфуддин Қардур ҳисобсиз лашкар билан Баалбак ҳудудида унинг устига ҳамла қилди. Кинуқо нўённи асир қилиб, у ердаги кўп мўғуллар билан бирга ҳаётининг асосини барбод қилди. Элхон бу воқеадан огоҳ бўлиб, интиқом олиш учун отланмоқчи бўлди. Бироқ, ўз қариндошларининг қаршилиги туфайли бу юриш орқага сурилди.
Аммо шаҳзода Башмут ибн Халокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон Маёфориқин томонга ўз отасининг ҳукмига мувофиқ кетган эди. Икки йилдан сўнг ўша қалъани узоқ қамалдан сўнг қўлга киритиб, оғир жанглардан сўнг қўлга тушган ўша ер ҳокими Малик Комилни олий ўрдага юбориб, қатл ва талонни ишга солдилар. Узоқ жанглардан сўнг қўлга тушган Малик Қомилни олий ўрдага юбордилар. Малик Комил Ҳалокухон ўрдасига етиб келгандан кейин, қабо-ҳатли усул билан ўлдирилди. Шаҳзода Башмут Маёфори-қиндан Мординга томон шошилди, чунки у ернинг ҳокими Малик Саъид шаҳзода Башмут ибн Ҳалокухоннинг мулоза-матига юз қўйган эди. Башмут уни бошқа олам сари равона қилди. Ўғли Малик Музаффарни унинг ўрнига ўтқизди. Сўнг отасининг хизматига юз қўйиб, Элхони соний (иккинчи Элхон) нинг оёғини ўпишга етишди. Ҳалокухон ибн Тулихон иккинчи Элхон бўлиб, у давлатининг айёми охирларида исор қилувчилардан бўлди (в.130б) ва Дурносияда улуғ фарзандининг аҳволини мушоҳада қилди. Ироқ вилоятини, Мозандарон, Хуросонни унинг қўлига топширди ва малоҳида (шаккок)ларнинг чиққан жойи бўлмиш Дартунда қатли ом ўтказишга амр қилди. У ердан Ироққа ўтди ва туркларнинг ут йилига мувофиқ бўлган 654-ҳижрий йилининг шаъбон ойи охирги кунида малоҳида ҳукумати-нинг бисоти йиғиштирилди. Дарбанднинг Маймундаж қалъасида турган Хоразмшоҳни қўлга тушириб, Мангу қоон ҳузурига жўнатди. Ўзининг биринчи қарорини муносиб кўрмай, бошқа қалъаларни ҳам топшириши учун, уни қайтаришларини буюрди, бироқ йўл ўртасида уни ўлдирдилар.
Айтишларича, Дарбанднинг Маймундаж қалъасини қамал қилганларида, шаҳзодани қўлга олмасдан бир кун илгари Маймундаж қалъасида яшаётган Алломаи Тусий Хожа Насириддин Тусий мўътабар тарихларда баён қилинган сабабга биноан ўзини қалъадан пастга ташлаб, Элхони соний (иккинчи Элхон) яъни Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон мулозаматига келди ва меҳрибонли-гу марҳамат назарига мушарраф бўлди. Хожа Насириддин Тусий (қалъадан) чиққандан бир кун кейин қалъани қўлга олиб, Хоразмшоҳни банди қилдилар. Яна зикр қилишлари-ча, мазкур қалъани забт этганларидан кейин Ҳалокухон ибн Тулихон у ердан дор, ул-хилофат Бағдодга боришга қасд этди. Бағдодга етганда Аббосий ҳалифаларнинг охиргиси бўлган Ал-Муътасим Биллоҳ ўзининг тўрт ўғли билан туркларнинг товушқон йилига мувофиқ бўлган 656 ҳижрий йилида шаҳид бўлдилар. Бағдодни қатли ом қилди. Бу қатли омда саккиз юз минг одам қатл этилди. Туркларнинг луй йилига мувофиқ бўлган 657 ҳижрий йилининг муборак рамазон ойида Шом диёри сари ошиқди. Йўлда кетаётиб ўғли Башмутни Маёфориқин қалъасини қамал қилишга буюрди, ўзи эса Насибин сари отланди. Бу шаҳар олингандан сўнг, қатлу ғорат амалга оширилгач, Ҳалабга бориб, у ерда ҳам турмади. Ҳалабнинг хароб қилингани ҳақидаги хабар Димишқ аҳолисининг қулоғига етгач, унинг иқтидор қўли Диёрбакр ва Диёри Робиъа мамлакатини (в.131а) ўша нўёнга берди. Рум диёрини Муъиниддин Парвонага топширди. Вазирлик мансабида бўлган Сайфиддин Битикчини шаҳид қилди ва вазирликни «Тарихи жаҳонкушой» китобининг муаллифи хожа Шамсуддин Муҳаммад Жувайнийнинг иниси Аловуддин Ота Маликка топширди.
Ҳалокухон замонида ёрлиғ унвони Улуғ юрт тахтида ўтирган Мангу қоон ибн Тулихон номи билан эди ва молиёт ишлари мутлақо Амир Арғувон (қўлида эди). Аммо уйрот қавми Эрон мулкининг ҳокимига тааллуқли эди.
Ҳалокухон ибн Тулихоннинг пойтахти Табриз эди. Қишда шу ерда қишлади. Бунинг аҳволи «Тарихи жаҳонкушой» китобида баён қилинган. Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон вафоти туркларнинг ит йилига мувофиқ бўлган 663-ҳижрий йили рабиъ ул-аввал ойининг ўн тўққизинчиси-да, якшанба куни кечасида Табриз мавзеида юз берди. Уни Табризнинг шимол томонида жойлашган тоғ устидаги ёлғиз қалъага дафн этдилар. Шамсий йили бўйича қирқ саккиз йил умр курган бўлиб, салтанатининг муддати эса саккиз йилдан ортиқроқ, тўққиз йилдан камроқ эди. Унинг ўн бешта ўғли бор эди. Биринчи ўғли Абақохон қолганлари Тамғо ўғул, Башмут, Мангу, Темур, Тийбан ўғул, Некудор ўғул, Сакина, Тарағой, Битучин эдилар. Абақайхон Ҳалокухоннинг катта ўғли эди. Отасидан сўнг амакиси Қублойхон ибн Тулихон ибн Чингизхон фармони билан туркларнинг ит йилига мувофиқ бўлган 663-ҳижрий йилининг рамазон ойида подшоҳ бўлди ва унинг номини фармонларнинг унвонига ёздилар.
Маълум бўлишича, Ҳалокухон ибн Тулихон доимо уйларини ва олий қасрларни таъмирлашга ҳимматини сарф этар ва илму ҳикмат аҳлининг суҳбатига бениҳоят рағбат кўрсатар эди. Чунончи, Носириддин Тусий унинг фармони билан Табриздаги Мароғада қурған расадхона Ҳалоку-хондан қолган ёдгорликдир. Шу расадхонада тузилган зиж эса «Элхоний» номи билан машҳурдир. Бу иморатнинг ажойиб-ғаройиб шарҳлари тарих китобларида баён ва аён этилган.

АБАҚОХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОЛИГИНИНГ ЗИКРИ (в.131б)

Хабарларнинг ривоятчилари ва асарларнинг нақл қилув-чилари шундай ривоят қиладиларки, Абақохон ибн Ҳалоку-хон ибн Тулихон ўз отасининг вафотидан сўнг нўёнларнинг келишуви ҳамда амакиси Қубулой қоон ибн Тулихон амри билан туркларнинг ит йилига мувофиқ бўлган 663 ҳижрий йилининг рамазон ойида Қумнинг Хурфон деган мавзеида хонлик маснади ва ҳукмронлик тахтига ўзининг вужуди билан зебу зийнат бахш этди. Унинг мадор улмулки Суғчоқ эди.
У пайтда Баракахон ибн Жучихон ибн Чингизхон Дашти Қипчоққа подшо эди. Бароқхон ибн Суқар ибн Комкор ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон Чиғатой улусининг подшоси бўлган эди.
Абақо ибн Ҳалокухон Эрон подшоси бўлгач, Ширвон-нинг Дарбанди Оҳанинни биродари Башмут ибн Ҳалоку-хонга берди. Бошқа биродари Тайсин ўғул ибн Ҳалокухонни Хуросонга юборди. Суғчоқни ўзининг ноиби ва ҳукумат сўровчи сифатида Дашт йўли орқали Эрон мамлакатларига юборди. Бундан аввалгига мувофиқ вазирлик мансабини адлу инсоф соҳиб девони хожа Шамсуддин Муҳаммад Жувайнийга топширди. Шунингдек, Хожа Аловуддин Ота Маликни фармон билан дор ус-салом Бағдодни бошқариш ишига машғул бўлиш учун юборди.
Аниқ хабарларга кўра, хожа Шамсуддин Муҳаммад Жувайний инсофли, адолатли, ҳимматли, марҳаматли, саҳоватли зот эди. У доимо дин ва давлат ишларини тартибга солиш, мулку миллат камчиликларини бартараф қилишга бутун ҳимматини қаратган эди. Абақохон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон замонида машойихлар ва саййид-лар унинг эҳсону инъомидан сероб бўлиб, тоза ҳаёт топган эдилар. Уламо ва фузало эса унинг айёмида зулму жафо зулматидан халослик топиб, фароғату фаровонлик сарчаш-масидан сув ичардилар.
Хожа Аловуддин Ота Мулик ҳам дор ус-салом Бағдодни обод этиш борасида ғайрат ва ҳаракат йўлини тутиб, қисқа давр ичида дор ус-салом Бағдодни обод қилди, бу ернинг халқига хилма-хил инъомлар, турли-турли хайру эҳсонлар ато қилди.
Бироқ, хожа Баҳовуддин Муҳаммад Исфаҳонда сўнгсиз сиёсат (жазо)лар ўтказишга киришди, қанчалаб бегуноҳ ва осий кишиларнинг умр хирмонини кўкка совура бошлади. Хожа Шамсуддин Муҳаммад (в.132а) қанчалик огоҳланти-рувчи мактублар юбормасин ва қон тўкишдан қайтармасин, бари бир, фойдаси бўлмади. Бироқ, мазлумлар дуосининг ўқи ижобат нишонига тегиб, тақдир Хожа Баҳовуддин ибн хожа Шамсуддин Муҳаммаднинг ёшлик айёмидаёқ умр саҳифасини бодга совурди.
Абақохон подшолигининг бошларида Баракахон ибн Жўчихон ибн Чингизхон шаҳзода Буқони ҳисобсиз лашкар билан Ширвоннинг Дарбанди Оҳанини орқали Озарбайжон тарафга равона қилди. Шаҳзода Башмут ибн Ҳалокухон акасининг фармонига мувофиқ мухолифларни даф этиш учун отланиб, 664 йил сафар ойининг йигирманчисида жанг содир бўлди. Дашти Қипчоқ лашкари мағлубиятга учради. Бу хабар Баракахонга етиб боргач, уч юз минг отлиқ билан ўзи Эронни забт этиш учун отланди ва Дарбанддан ўтиб, Курд суви қирғоғида отининг жиловини тортди. Абақо хон ҳам ҳисобсиз лашкар билан сувнинг бу қирғоғига келиб тушди. Бир неча кундан сўнг Баракахон Тифлис томонга йўл олди. Кўприкдан ўтаётганда тасодифан ажал сайёди пистирмадан отилиб чиқиб, жонининг қушини қилич заҳматининг тўри билан сайд этди. Лашкари тарқалиб кетиб, ўз уй-жойларига равона бўлдилар.
Туркларнинг ўт йилига мувофиқ бўлган 666 йилда Бароқхон ибн Суқар ибн Комкор ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон Чиғатой улусининг подшоси эди. Чиғатой улусидан бўлган бухоролик Масъудбек ибн Маҳмудбек Ялавочни Абақохон хизматига юборган эди. У ихлос ва тинчлик изоҳор қилиб, айни пайтда лашкарнинг кайфиятини ва бу ҳудудларга борадиган йўлларни билиб келиши керак эди. Масъудбек Абақохон ўрдасига яқинлашганда хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳиб девон истиқбол шартини жойига қўйиб, мулоқот вақтида инсонийлигининг чексизли-гидан пиёда бўлди. Масъудбек эса тақаббурлигининг мукаммаллигидан отда турган ҳолда хожани қучди. Бу ҳолат соҳибқироннннг канфиятини бузса ҳам, танбеҳ бериш жойи бўлмагани учун сабр қилди.
Масъудбек Табризда Элхон, яъни Абақохон ибн Ҳалокухон остонасини ўпиш рухсатига муяссар бўлиб, барча амирларни юқори ўтириб, чиройли сўзлар ва зебо иборалар билан элчилик шартини адо қилгандан сўнг, бир неча кун ўтиши биланоқ ўзига нисбатан бадгумонлик юз берганини сезиб, нозик ҳийлаларни ишга солган ҳолда жўнаб кетишга рухсат олди (в.132б) ва шамолдек тез юрувчи отга миниб, Мовароуннаҳр диёрига юзланди.
Масъудбек Мовароуннаҳрга қайтиб кетгач, Абақохонга унинг дўстларига ҳийла-найранг ишлатгани, аслида эса Чиғатой улусидан ўша пайтда Гарчистон урушида бўлган Туғзор ибн Суҳар ибн Комкор ибн Чиғатойга яширин тарзда мактуб олиб келгани ва у билан иттифокда (ўша) урушда қатнашиш мақсади билан келганлигини арз қилдилар. Шу сабабдан Абақохон унинг кетидан Масъудбек қаерда бўлмасин, топиб келишни буюриб одам юборди. Улар тезлик билан Масъудбекнинг кетидан от сурдилар, лекин изини ҳам тополмадилар, чунки унинг (Эрондан) жўнаши хоннинг Озарбайжонга юриши билан бир вақтга тўғри келган ва Масъудбек эҳтиёткорлик қилиб, ҳар бир манзилда тайёр от-улоқ ҳозирлатиб қўйган, бирон жойда тўхтамаган эди.
Масъудбек Бароқхон ибн Суқар ибн Комкор ибн Чиғатойхон ибн Чингизхоннинг мулозиматига етишгандан кейин, кўрган-билганлари ва эшитганларини унинг арзига етказди. (Шундан кейин) Бароқхон тамом аскар ва қурол-анжомини ҳозирлаб, Эронга юриш фикрига тушди.
Абақохон ибн Ҳалокухон Масъудбекнинг кетидан юборган одами уни тополмай қайтгач, амир Ширамунни Гарчистонга, шаҳзода Туғзор (ибн Суҳар ибн Комкор) ибн Чиғатойхонга қарши отлантирди (ва у) туркларнинг барс йилига тўғри келган 667-йилнинг шаввол ойида, ҳамма ғафлат уйқусида ётган бир пайтда, Туғзор ўғил ибн Суқар ибн Комкор ибн Чиғатойхоннинг устига бостириб бордилар ва уни асирга олдилар. Шу сабабдан Чиғатой улуси билан Абакохон ўртасига кина-кудурат тушди.
Шу воқеадан кейин Бароқхон юз минг аскар билан туркларнинг барс йилига мувофиқ келган 667-йилнинг ўртасида Жайҳун дарёсидан кечиб ўтди ва тамом Хуросон мамлакатини, то Озарбайжон ҳудудигача фитнаю ошуб исканжасига олди. У тарафдан Абақохон ибн Ҳалокухон катта қўшин билан Хуросон устига отланди ва туркларнинг тушқон йилига мувофиқ келган 668 йилнинг муқаддас зулҳижжа ойида тарафлар Ҳиротдан олти фарсах масофада жойлашган бир манзилда тўқнашдилар ва урушдилар. Бароқхон ибн Суқар ибн Комкор ибн Чиғатойхон Ироқ аскарининг шамширидан қўрқиб чекинишни ихтиёр қилди. Абақахон Бароқнинг тамом (в.133а) яроғини ўлжага туширди. Шундан кейин Абақахон қадимий анъанага кўра, Ҳалокухоннинг ўғли Тубшин ўғилни Хуросонга таъйин қилиб, ўзи Озарбайжонга қайтди.
Махфий қолмасинким, шундан кейин Миср подшолари билан Абақахон ўртасида баъзи бир воқеалар содир бўлди. Шунинг учун ҳам биринчи галда ўша мамлакат воқеалари-дан (баъзиларини) баён этиш муносиб кўринадики, бу донолар эътиборидан четда қолмаслиги зарур.

МИСР МАМЛАКАТИ ЗИКРИДА

Узоқни кўрувчи арбобларнинг кўнгулларига махфий ва яширин қолмасинким, юқорида зикр этилганидек, туркларнинг сичқон йилига мувофиқ келган 665-йилда Шом ҳукмдори Нуриддин Маҳмуд хонадонига мансуб бўлган Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб Миср мамлакатини эгаллади. Сўнг туркийча сигир йилига мувофиқ бўлган 666-йилнинг Али авлодининг номини хутбадан ўгириб, Аббосия авлоди номини тилга олди. (Шу тарзда) Миср ҳукумати унинг қўлига ўтди. Салоҳиддин Юсуфнинг вафотидан кейин авлоди навбатма-навбат тахтга ўлтирди. Унинг авлоди бўлмиш Малик Солиҳ замонигача улар (Мисрда) подшоҳлик қилдилар. (Муҳаммад Солиҳнинг) ҳокимияти охирига етгач, ғуломларидан Қудар исмлик бир шахс фармонбардорлик тахтига минди ва Малик Музаффар лақаби билан ҳукм юргиза бошлади. Ва Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон замонида Қонуқо нўён унинг тарафидан ўлдирилган эди. Қонуқо нўён ўлдирилгандан сўнг, малик Солиҳнинг мамлуки Бандқадар Музаффарнинг юртига ҳуруж қилди, (ўша) Малик Музаффарни ўлдирди ва Миср мамлакатини ўз тасарруфига киритиб олди. Нақл қилишларича, Бандқадар ҳукмронлиги даврида хос кишиларидан икки-уч кишини Рум тарафларига жосус қилиб юборди ва эҳтиёткорлик билан ўша мамлакатнинг теварак-атрофини айланиб чиқиб, Мисрга қайтиб борди. Сўнг (Бандқадар) Абақахон ҳузурита элчи юборди ва мактубида уни Рум тарафларга сайр қилиш (в.133б) иштиёқида бориб ва фалон ошпазнинг дўконида қўл чўзиб подшоҳ буюрган овқатидан бир ошам олганини ёзибди. Абақахон Бандқадарнинг мардлигидан таажжубланди ва Муъинуддин парвоначи орқали Бандқадарга мухлисона мактуб йўллади. Лекин парвоначи қўрққанидан мамлакатни бир неча кун идора қилгандан кейин нариги дунёга қараб шошилди. Малик Саъид исмлик ўғли икки йил муддат подшоҳлик қилди. У ўлгандан кейин Болиғий номи билан машҳур бўлган Сайфуддин Қалавун подишоҳ бўлди ва туркйй тўнғиз йилига мувофиқ келган 673 йил зулҳижжа ойининг йигирманчи куни уч йилдан бери Эрон ҳукумати тепасида турган Арғун оқо Тус шаҳарида оламдан ўтди. Туркий барс йилига мувофиқ бўлган 676 йилнинг зудҳижжа ойида Абақохон иниси Мангу Темур ўғил ибн Ҳалокухонни катта қўшин билан Шом билан Миср тарафларга жўнатди. Минг кишилик аскарни душманни дафъ этиш учун юборди. Хумс шаҳари ёнида ҳар иккала қўшин тўқнашдилар. Ғалаба насими ислом лашкари байроғи сари эсди, кофир ва золим аҳли эса мағлубиятга учради. (Хуллас), Миср лашкари ғолиб келди, мўғул лашкаридан кўп одам аёвсиз тиғдан ўтказилди. Бу уруш туркийча тушқон йилига тўғри келадиган 680 йилнинг ражаб ойида воқеъ бўлди. Шаҳзода Мангу Темур ибн Ҳалокухон Миср ва Шом лашкаридан зўр шикаст еб юртига қайтди. Баъзиларнинг сўзларига қара-ганда, шаҳзода Мангу Темур ўша урушда ҳалок бўлган. Абақахон ўша пайтда Бағдодда эди. Интиқом олиш учун Шом устига қўшин тортмоқчи бўлди, лекин, бошқа тарафини ўйлаб бу фикрдан қайтди ва Ҳамадонга йўл солди. (в.134а).

ХОЖА ШАМСУДДИН МУҲАММАД СОҲИБ ДЕВОН ЭЪТИБОРИНИНГ ТУШИРИЛИШИ ВА АБАҚАХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ ВАФОТ ТОПИШИНИНГ БАЁНИ

Айтишларича, Абақахон подшоҳлигининг сўнгти пайтларида Маждулмулк Яздийни бошқа мўғул амирлари ичида улуғлади ва девони олийга тайинлади. Элхоннинг мизожи хожа Шамсудқин Муҳаммад соҳиб девонга нисбатан ўзгарди ва у беэътибор бўлиб қолди, «Тарихи жаҳонкушой» китобининг муаллифи ва Бағдод ҳокими бўлиб турган иниси Алоуддин Отамалик (Жувайний)ни бўлса Маждулмулк Яздийнинг иғвоси билан қамоқ ва итобга олди. Вазири соҳиб девон хожа Шамсуддин соҳиб девонликни тарк этган кунлари туркийча тушқон йилига мансуб бўлган 680 йил зулҳижжа ойининг 20-сида чоршанба куни Ҳамадонда кўп ичиш оқибатида оламдан ўтди. Подшоҳлиги етти йилу уч ой. Баъзи тарих китобларида ўн етти йил, деб ёзилган, Мамлакатининг чегараси Рум, Диёрбакр, Гуржистон, Ширвон, Шапоҳадан, Шом ва Ажамнинг баъзи вилоятларигача, шунингдек, Шероз, Исфаҳон, Истахр, Форс, Сеистон, Мозандарон, Хуросонга (яъни) Жайҳун бўйигача (бўлган юртларни) ўз ичига олади.
Учинчи хон Тўқудор ибн Ҳалокухондир.

СУЛТОН АҲМАДХОН ДЕБ АТАЛГАН ТЎҚУДОРХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОННИНГ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Мўътабар муаррихларнинг ёзишларича, Султон Аҳмадхонни саодатли исломдан олдин Тўқудор ўғил деб атарди-лар. Оғасининг вафотидан кейин аъён ва ашроф билан иттифоқ бўлиб шундай бир маслаҳатга келдики, Арғун ибн Абақохон ибн Ҳалокухон ибн Тулихондан қўрққулик, у ҳийла қилмоқда. Унга отаси Абақохон ҳаётлигида Хуросон вилоятини инъом қилган эди ва жуда кўп лашкар бор эди. (в.134б) Уни ўз отаси ҳузурига келтирди. Ўша маслаҳат бўйича Арғунхонни Абақахонга қарши ғазо баҳонасига ҳозирлади. Хонлик иши тўғрисида сўзлашдилар. Арғунхон ўзининг катта амакиси Мангу Темур вафотидан воқиф эмас эди ва унинг ҳузурига қараб юрди. Тўқудор ўғил Мангу Темурнинг вазифасини ўзига олди. Арғун ночор розилик берди. Туркий луй йилига мувофиқ келувчи санаи 691 ҳиж-рий йил, рабиюлаввал ойининг 13 якшанба куни эдики, Алотоқ мавзеида иззат оёғини подшоҳлик тахтига қўйди. Эрон вилояти, хусусан Озарбайжон ва Ироқ (вилоятларида-ги) аҳолисига адлу дод эшикларини очиб юборди. Маълум бўлгайки, бу Тўқудорхон мушарраф табақасидан бошлаб шарафли ислом ташрифини амалга оширган биринчи кишидир. Дини матин мутақаллиди Аҳмад Мухтор, сали-аллаҳи алайҳи васаллам айланувчи дорулфалак узра эди. Шу туфайли тақдир муншиси унинг лақабини Султон Аҳмадхон деб қўйди. Аҳли ислом учун мазкур саодатли тахтнишинлик хурсандлик ва фаровонлик келтирди. Султон Аҳмадхон вазирлик жиловини келишилган дастур бўйича хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳиби девоннинг иқтидорли қўлига топширди. Аловуддин Ота Маликни ҳам манзури назари тарбияти ва иноятида тутди. Маждулмулк Яздийни муқаддас шариатга мувофиқ шаръий сабаб бўйича тутиб, унга топширди ва ўлдиртирди. Хожа Аловуддин Отамалик ҳам туркий луй йилига мувофиқ келадиган санайи 691-йил ҳижрий муқаддас Зулҳижжа (ойи)нинг тўртинчи куни бу дунёдан кўз юмди, дунёнинг ваҳшатобод уқубатларидан халос бўлди ва осудалик топди.
Алқисса, ўша айёмда хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳиби девон саъйи ҳаракати ҳусни туфайли ва ислом подшоҳи, яъни Султон Аҳмадхон давлатининг хайриятидан набавий, салиоллоҳу таоло ва олиҳи васаллом миллати қувват олди. Беимон шаҳзодаларнинг баъзисининг кўнгил ўчоғида ғазаб ва ҳасад оташи алангаланди. Жумладан, Арғунхон ибн Абақахон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон Хуросон вилоятига кетиб салтанат ва мухолифлик, муҳораба асбобини ҳозирлаш билан шуғулланди. Туркий юнт йилига мувофиқ келадиган санайи 693-ҳижрий, сафар ойида (в.135а) Домғон ноҳиялари сари юрди. Буни эшитган Султон Аҳмадхон тарафидан Алиноқ номи билан машҳур бўлган Али иноқ мухолифлар томон йўлга чиқди ва Хуросонга юрди. Домғонга етиб, уни ғорат ва қатли ом қидди. Фаҳвоча саҳросида уруш воқеъ бўлди. Шаҳзода Арғун енгилди. Шундан кейин Султон Аҳмадхон Хуросон томонга юриш қилди. Алиноқ Арғунхон лашкарини енгиб, Султон Аҳмадхоннинг келаётгани хабарини эшитгач, шаҳ-зода Арғунхон ортидан қувишга тушди. Шаҳзода Арғун-нинг Алиноқ билан беллашишга қуввати бўлмаганидан Калот қалъасини ўзига паноҳ қилди, уни мустаҳкамлади. Шу аснода Султон Аҳмадхон мавкабининг келаётгани хабари Қўчонга етди. Султон Аҳмадхон куёви бўлмиш Алиноқни жўнатди ва амр қилдики, Арғунхонни унга меҳрибонлик кўрсатиб, дилхушлик билан (қалъадан) чиқариб олиб Султон Аҳмадхон ҳузурига келтиргай. Алиноқ Султон Аҳмадхон фармонига мувофиқ Калот қалъасига бориб, шаҳзода Арғунни алдов сўзлари билан кўнглидан қўрқувни кетказиб, ишонтириб, Кўчонга, Султон Аҳмадхон ҳузурига келтирди. У Аҳмадхон билан хуфияда Арғунни қатл этмоқ тўғрисида сўзлашди. Аҳмадхон эшитмаганга олди. Бир хиргоҳда шаҳзода Арғунни банд қилиб, амир Буғонинг иниси Уруқни тўрт нафар одам билан уни қўрикдаш учун қўйди ва Алиноққа топширди. Шунда камоли иффати ва калтафаҳмлигидан бир ҳафта ўтгач, ўзининг йўқлигида шаҳзода Арғунни ясоққа етказмоққа фармон берди. Ўзи айшу ишрат ҳавасида бир моҳрў ўрдуси сари Ироққа жўнади. Унинг қораси кўринмай қолгандан кейин салтанатининг юзсиз суворийларидан амир Буғо хитой Жангшанг томон, бошқа бир тўда султоннинг исломи уларнинг мизожига тўғри келмаган амирлар шаҳзода Арғуннинг ҳамфикрлари бўлган бир гуруҳ билан иттифоқликда ярим кечада Шаҳзода Арғунни ҳибсдан чиқариб, ногаҳоний балодек Алиноқ устига ажиб бир шабихун урдилар. Ўша шабихунда Алиноқ ва Султон Аҳмадхоннинг яқинларидан кўпчилигини (в.1366) ўлдирдилар. Иккинчи куни Амир Буғо югурик туяда бир суворийни жўнатди; хабар берди, токи қаро авбош эли Султон Аҳмадхон билан ҳамроҳ бўлган қалтали лашкари йўлини қўлга олгайлар. Бир неча кундан кейин Арғунхон ҳам унинг ортидан қувиб, Султон сари юрди. Султон Аҳмадхон Исфаройин ноҳияларида Арғуннинг қутилгани ва айланувчи гардуни дун балоларидан хабар топди. Иложсиз Ҳарот дарёси бўйидаги онаси Қути хотун ўрдуси томон юрди. Қазвинга яқинлашганда шаҳзода Арғуннинг эътиборли амирларидан бўлган амир Тилой Темурга дуч келди. Уни ўғиллари билан бирга ўлдирди. Бу ердан қайтиб Ҳарот ҳадларигача ҳеч жойда ором олмай, унга тобеълик этагини тутган бир гуруҳ одамлар йўл асноси-да ҳар бири бир тарафга қочиб қолишди. Султон Аҳмадхон Ҳарот дарёси бўйига етгач, икки-уч кун ўтиб, Қаро авбош қавми султон ўрдусига ҳужум қилди. Ғорат ва талон-тарожга қўл урди. Шу воқеа арафасида шаҳзода Арғун ўша ноҳияларга яқин келиб қолди ва улар ортидан етди. Шу вақтда Султон онасининг мулозимларидан бўлган Буқой ва Шунқўр замонасозлик қилиб, фириб билан Султон Аҳмад-хонни қўлга туширдилар ҳамда шаҳзода Арғун ҳузурига келтирдилар. Ўзлари эса қадимги хизматлари даъвосини қилдилар. Шу сабабдан баъзи муаррихлар шундай ёзганлар-ки, Султон Аҳмадхон Ҳаротга келганда шаҳзода Арғун лашкаридагилар уни таниб қолганлар ва тутиб олиб, шаҳзода Арғун олдига элтганлар. Арғун уни қатл эттирди.
Султон ўлимининг ҳақиқати шундай бўлган: Буқой ва Шунқўр Султонни Арғун ҳузурига келтирганларида хотири-га бир ҳунарга йўл бериб, шу заҳотиёқ Султон Аҳмадхонни Султон Аҳмадхон томонидан ўлдирилган Қўнқурбойнинг ўғиллари қўлига топширди. Токи, оталари қасоси учун ислом аҳли дили каби унинг белини синдиргайлар. Назм (мазму-ни):
Бу беўхшов саройнинг расми шу: гоҳ пушти эгардаю, гоҳ жар устида. Ғазаб саройининг одати шу: гоҳи сенга шодлик беради, гоҳида ғам. Жаҳон саройининг расми шу: жа-ҳонинг жон эрур, гоҳ жон жаҳондир. Синов саройининг одати шундай: гоҳ роҳатингни беради, гоҳида ранж. Ғурур саройининг одати шундай: гоҳи тожу тахт, гоҳ гўрнинг тўри. Кофу нун зулфининг иши шундайки, одам кўзларидан оқизадир қон. Бу омонат дунё шундайки, одам ўлимидан Ҳавво зорланур. Бу ферузаранг чарх шуки, инсон ўлимига ҳеч иккиланмайди. Шу тупроқ тўдаси шундай қора рангдаки, покни нопокдан фарқ қилмайди. Бу хароба жаҳон шундай манзиддирки, одам тупроғидан дарё қайнайди. Бу дунё маҳфили шундайдирки, шоҳу гадосини қолдирмагай. Хоҳ подшоҳ бўлсин, хоҳи гадо, ўлим чангалидан қутилиб кетолмагай.
Султон Аҳмадхон, оллоҳ унинг қабрини нурли қилгай, салтанати муддати икки йилу уч ой эди. Ўзи ҳукмдордир. Тўртинчи хон Арғун ибн Абақахондир.

АРҒУНХОН ИБН АБАҚАХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Аргунхон ибн Абақахон амакисидан кейин туркий юнт йилига мувофиқ келадиган санайи 690 ҳижрий жумодил-охир (ойининг) еттинчи тарихда хотинлари, шаҳзодалар ва барча амирлари, аркони давлати билан иттифоқликда под-шоҳлик тожини бошига қўйиб, салтанат тахтига ўлтирди.
Мулку мол ишлари буткул ва жузвий тизгинини амир Буғо иқтидорли қўлига топширди. Султон Аҳмадхон вақтида озод бўлган хожа Шамсуддин Муҳаммад Соҳибидевон ўз ҳаёти хавфида қочишни ихтиёр қилган, Исфаҳон тарафга кетмоқ бўлган ва бу ҳақда илтимос қилган эди. У ердан денгиз орқали Ҳиндистонга кетиш ниятини айтганди. Шу аснода унга Арғунхондан истимолатнома келганди. Савоб юзасидан дўстлари илтимосига кўра, таваккал этишни тутиб, Элхон ўрдусига йўналди. Шунда подшоҳона иноятнома келиб етди. Зудлик билан хизматга бел боғлади. Мазкур тарихнинг ражаб ойида Арғунхон кўриниш мажлисига йўл топди. Амир буғо хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳибдевон билан учрашган чоғида саодатли амирлик мансабида эди. У соҳибдевонда хонга нисбатан жиноятни мушоҳада қилди (в.1366) ва Арғунхон ҳузурида хожа Шамсуддин Му-ҳаммадни Абақохонга заҳар берганликда туҳмат қилди. Арғунхон бадгўйлар даъвосига кўра, жаноби соҳиби девон ҳаёти бунёдини вайрон қилди. Ўша давр фозилларидан ул жаноб мартабасига бу рубоийни назм риштасига тизди: Рубоий (мазмуни):
Шамс йўқ бўлишидан фалакдан қон томчилади. Ой юз юлди, Зуҳра сочини. Тун қора жома кийди бу мотамда. Субҳ совуқ нафас уфуриб, ёқасини йиртди.
Айтишларича, жаллод ҳозир бўлганда соҳиби девон ғусл бажо келтириб, Қуръони мажиддан ўқий бршлаган. Ушбу оятни эшитганлар: «Иннал-лазина қолу Раббона лиллаҳу сумма истақаму» «Ул одамларини айтадурлар: «Оллоҳ бизнинг парвардигоримиз». Сўнг (ишларида) тўғри бўлдилар».
Хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳиби девон шаҳодатидан кейин, айтишларича, амир Буғо ғоят эътиборда яшади. То бир сабаб бўлиб, тарих китобларида бат.афсил ёзилишича шундай исён уюштирдики, қатл этилди. Санаи 696 йил ҳижрийдаки, туркий доқуқ йилига мувофиқ келур, пок, надимшева бўлган яҳуд Саъдуддавла подшоҳ Арғун мажлисида сўзлашга йўл топди. Элхон инояти ва марҳамати нурлари унинг аҳволи чеҳрасида товланиб турарди. Бу бечоранинг эътибори ва мартабаси кундан-кунга кўпая борди. Бу хоксорнинг давлату иқбол юлдузи соат сайин кўтарила борди. Иш шунга бориб етдики, унинг мулки ва моли ишларида жумладан истиқлол йўл топиб, даъвогар амирларнинг барчасини беэътибор этди. Бу кам саодатнинг ҳоқимлиги даврида бедин ва бедавлат яҳудийлар иззат маснадига оёқ қўйдилар. Бегуноҳ миллат арбоблари, ёрқин шариат асҳоблари устидан таъна ва маломат тилини ишга солдилар. Арғунхон ул номусулмон иғвоси билан: «Ҳеч бир мусулмонни девонлик амалларига яқинлаштирилмасин», деб ҳукм чиқарди. Мусулмонларни олий ўрдунинг кирим-чиқимларига аралашувдан манъ қилдилар. Бундан ташқари ул нобакорлар толеъсиз подшоҳни шунга иқрор қилди-ларки, Оллоҳ иддаосига шараф ва карам билдириб Маккайи муаззамани санамларга топинадиган маъбадга айлантиради. Одамларнинг фарқини карамли Раҳмони маликка қулликдан (в.137а) бутларга ибодат қилишгача етказади.
Ўша зақтларда амир Буғо ва амир Турктой Эрон билан жанг қилмоқ учун улкан лашкар билан Дашти Қипчоқдан етиб келишди. Аргунхон Тағочор ва барча ўзининг амирларини улар билан жанг қилмоқ учун Қорабоғ тарафга жўнатди. Амир Чўбон сулдузни улар ортидан саноқсиз лашкар билан жўнатди. Туркларнинг шуғур йилига мувофиқ келадиган санайи 688 йилнинг рабиюлохир ойида икки лашкар дарёси жанг мавжига келди. Амир Чўбон сулдуз жангда мардоналиклар кўрсатди. Ҳар икки лашкар нозирлари унга таҳсину офаринлар ўқидилар. Жўчи лашкари шикаст еди. Дашти Қипчоқ аскарлари чекиндилар. Ана шу фатҳу нусратдан сўнг Саъдуддавлайи бедавлат Арғунхонни ўз динининг ижроси учун санамларга топинишни эълон қилишга ва одамларни бутларга сиғиниш учун тарғиб қилмоққа ундади. Ногоҳ, ҳазрати рисолат паноҳ салиоллоҳи алайҳи ва саҳоба васалламнинг дини меъжари зоҳир бўлди Ислом арбоби дуосининг ўқи ижобат нишонига бориб тегди. Бу ҳикоянинг тафсили шундан иборатки, туркларнинг сичқон йилига мувофиқ келадиган санайи 689 йил охирларида жон олувчи касаллик Арғунхон зотида пайдо бўлди. Паҳлавонлик ёнини нотавонлик бистарига қўйди. Салтанат амирлари, аркони давлатнинг ушбу қайғули ҳолни мушоҳада қилиб, салот ва садоқат учун қўл очдилар. Саъдуддавла яҳуд бошқалардан ортиқроқ қўрқув ва изтироб изҳор этди. Андешалар, хатолар, разолатларни ўзига эп кўрдики, камоли ҳасрату надоматда эди. Шу сабабдан у адолат ва мурувват бисотини ҳар вилоятда ҳозирлаш сари юз қўйди. Бир куни жаҳоннинг атроф ва ноҳияларига фитна қўзғовчи 70 дона нишон жўнатдики, уларда халқни асоссиз куфр ва залолат бутпарастликдан қайтишни тарғиб ва рад этувчи таклифларни манъ қилди. Ислом бунёди асосларини барбод бўлиш туҳматларидан эмин этди. Мазлумлар дуосининг ўқи куйган юраклар камонхонасидан отилиб чиқиб ижобат нишонига теккан эди. Қатъий насс: «Изо жаа ажалухум ла ястахруна (в.137б) соатан ва ла ястақаддимуна», тақозосича, барча садоқату адолат ва инсоф изҳорлари фойдасиз бўлиб чиқди. Арғунхон касали кундан кун кучая борди.
Арғунхон ҳаётидан ноумид бўлган амир Тағочор ва баъзи амирлар Саъдуддавла яҳудга сийналарида бўлган яширин адоват туфайли туркий удий йилга мувофиқ келадиган санайи 690 йил сафар ойининг охирида Саъдуддавлани тутдилар. Баданининг жон вужудидан пўстни шилгандек жисмидан жонини шилиб олдилар.
Арғунхон Саъдуддавланинг ўлдирилганидан жони рамақда чоғида хабар топди. Ўша куни, мазкур йилнинг рабиулаввал ойи ўттизинчи куни Саъдуддавладан кейин унинг орқасидан нариги оламга жўнади. Муҳаммад Салиоллоҳу саҳоба ва саллам миллати мутобеълари рухсори баҳор фаслидаги гулзор сингари яшнади. Аҳмадий, алай-ҳиссалавотиҳу вассаллам, яшнаган шариати душманларининг дили ғаму ҳасрат оташида ёнди. Арғунхон Эроннинг Қаробоғ мавзеида вафот этгани сабабли уни Зопар тоғларидаги бир ўринда пайғамбарларга тааллуқли, Али набиййино ва алайҳиссаловоту вассалом табаррук мозори яқинига, унинг учун қурилган даҳмага дафн этдилар. Унинг атрофини қўриқ билан ўраб олдилар. Бугунги кунда ул мавзеъ Тафарруқи Арғун номи билан машҳур. Унинг салтанати муддати етти йил бўлди. Бешинчи хон Кайхоту ибн Абақайхондир.

КАЙХОТУ ИБН АБАҚОЙХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН  ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИДА

Мўътабар тарих китобларида битилганки, Кайхоту хон акаси Арғунхон ҳукмронлиги даврида Рум вилоятида яшади. Арғунхон воқеаси хабарини эшитгач, ўзига яқин, бирга бўлган амирлар хоҳиши билан ўрду томон йўлга чиқди. Туркий уд йилига мувофиқ санайи 690-йил ражаб ойида ул ерга етиб келди. Амир ва хонларнинг баъзиси Алиноқ (ҳузури) га кетди. Аркони давлатнинг баъзиси ундан юз ўгирди. Баъзиси итоат ва рағбат билан қайду итоат доирасига қадам қўйдилар. Тунг ва ҳадялар учун қўл (в.138а) ва дуою сано учун оғиз очдилар.
Кайхотухон ўша кезларда Рум тарафдан турли хабарлар эшитарди. Улуғ амирлардан Амир Менгу Темур ибн Лакой нўённи баъзи хонлару амирлар ҳамда катта лашкар билан Эрон тарафга жўнатди. Ўзи эса бир тўда ёғийларни дафъ қилмоқ учун яна Рум ҳудудига жўнади ва қишни ўша ерда ўтказди. Вазифани бажариб, Табризга қайтиб келди. Туркларнинг барс йилига мувофиқ келадиган санайи 691-йил жумодил-охир ойида мамлакат забти, сипоҳийлар ва раийят риояси томон юз бурди. Амирул-умаролик мансабини Қаюрқога берди. Вазирлик иши жиловини Садриддин Холид Зинжонийнинг қудратли қўлига тутқазди.
Арғунхон вафот этганда Отабек Афросиёб юзсизлик қилиб, Луристонда исён кўтариб, Исфаҳонни ўз тасарруфига келтирган эди. Кайхотухон буйруғи билан Табриздан Эрон сари катта лашкар билан йўлга чиққан Амир Менгу Темур ибн Лакой нўён Кайхотухон Рум сари жўнаган вақтида мазкур амирни у ердан ҳайдаб чиқариб, Исфаҳонни ўз қўлига олди. Кайхотухон сахийликда кўп муболага қиларди. Чунончи, мамлакат маҳсули унинг ҳимматига вафо қилмади. Кўплаб бахшишлар яхши муносабат ва хушмуома-ла борасида керагидан ортиқ ҳотамтойлик қилганидан, чунончи эркагу аёлни фарқ қилмасди. Кайхотухон давлати айёмида туркларнинг луй йилига мувофиқ келадиган 693 йилда Эрон заминда қоғоз пул чиқармоқ ва уни бекор қилиш воқеаси бўлиб ўтди.
Тарих китобларида битилганки, Азизуддин Музаффар иғвоси билан бир ҳафта қоғрз пул жорий қилди, Амалдаги олтин пул эвазига уни савдо-сотиққа чиқарди. Ул тўртбур-чакли (мустатил) қоғоз парчаси эди. Ҳар икки тарафида калимаи шаҳодат ва улар оралиғида нуқтали «Иранчи Нурчин» каломики, Хитой ҳоқони эди. Подшоҳни шундай дер эдилар. Уни хитойи хат билан битди. Чов туфайли савдогарларнинг даромади бартараф бўлди (в.138б), егулик ва ичкилиги мақсадига айланди. Аркони давлат уюшиб, арз қилдилар. Кайхотухон ҳукмини бартараф қилдилар. У кўп вақтини майхурлик ва оқбадан гўзаллар суҳбатида ўтказар, эътиборли кишилару аъёнларнинг қизлари исмат пардасига тажовуз қилар эди. Шу сабабли Тағочор ва амир Тўлодой ва бошқа подшоҳ амирларининг дили ундан қайтди. Улар Бағдод ҳокими Бойду ибн Тарағай салтанати билан иттифоқ туздиларки, то шаҳзодани тахтга қўйгайлар. Хуруж бошладилар. У диёрдаги Кайхотухон давлати аркони ва амирлар номуносиб ҳаракатлари сабабидан унга ёмон муносабатда бўлдилар. Уларнинг барчаси шаҳзода Бойду тарафини олдилар. Шаҳзода Бойду ўзини қудратли ҳис қилиб, Бағдоднинг соҳиб-ихтиёри Муҳаммад Шукурчини ўлдирди. Очиқдан-очиқ мухолифлик изҳор эта бошлади. Кайхотухон бу ҳолдан хабар топиб, бошқа амирлар билан келишмаётган Амир Кучукмол, Амир Тўлавойни тутиб, Табриз қалъасига банд этди. Бу воқеа бўлиб ўтгач, Амир Тағочор яширинча Бағдодга элчи жўнатди: Шаҳзода Бойдуга хабар бердики, шошилинч равишда бу томонга етиб келгай. Токи, Кайхотухон ишини кўнгилдагидек саранжом этгайлар. Ложарам, шаҳзода Бойду фаровон лашкар билан Бағдодқан Озарбайжон томонга жўнади. У томондан Кайхотухон Амир Ақаюрқо ва Амир Тағочорни муқаддимада жўнатди. Ўзи ҳам туркларнинг илон йилига мувофиқ келадиган санайи 694 йил жумодилаввал ойи аввалида, шанба куни душман сари юзланди. Табриз қалъасида маҳбус бўлган амирлар шаҳзода Бойдуга хайриҳоҳ бўлган бир тўда кишилар ёрдами билан банддан қочиб, Эрон тарафга кетдилар. Йўл асносида Амир Ақаюрқо ва Амир Тағочор ўртасида адоват пайдо бўлди. Амир Ақаюрқо ноилож қолиб, ёлғиз ўзи қайтди. Табриз ҳудудидан бўлган Тамар хотун мавзеида Кайхотухон ўрдусига етиб олди. Амир Тағочорнинг мухолифлик аҳволини ва лашкар-дагиларнинг унга қўшилишини (в.139а) шаҳзода Бойдунинг улкан лашкар билан йўлга чиққани - ҳаммасини сўзлаб берди. Кайхотухон уларнинг узридан андеша қилди ва ғамнок дил билан ихтиёридаги лашкари билан Эрон замин томон юрди. Кайхотухон Чуғон қалъасига етганда, қочиб Эронга кетганлар жинсидан бўлган амирлар Эрон мамлака-тида бўлган амирлар билан биргаликда балойи ногаҳонийдек Чўғон қалъасига ёпирилдилар. Кайхотухонни қўлга олдилар ва шу заҳотиёқ қатл этдилар. Туркларнинг илон йилига мувофиқ келувчи 694 йилда оламни унинг вужудидан пок айладилар. Шу нарса муайянки, Кайхотухон Ҳалокухоннинг қаттиққул авлодидан бўлиб, ўз давлати айёмида у ҳаргиз бирор бегуноҳни қатл этмаган; гуноҳкорларни адлу инсоф юзасидан ҳукм қилган. Тўрт улусда шундай ибора мазкур-дирки, Кайхотухоннинг номи Анқоту бўлган. Мўғул тилида унинг маъноси «Ажабда (ҳайрон) қолдир», дегани. Айтиш-ларича, Кайхотухон уч йилу етти ой салтанат сурди. Туркларнинг илон йилига мувофиқ келадиган санайи 694 йил, жумодил-аввал ойининг 6-чиси пайшанба куни қатлга етди. Бойдухон буйруғига мувофиқ Қаробоғда дафн этилди.
Олтинчи хон Бойду ибн Тароғай ибн Ҳалокудир.

БОЙДУХОН ИБН ТАРОҒОЙ ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Кайхотухоннинг қатл этилганини эшитиб, Бойдухон Табризга келди. Бу ерда эътиборли амирларнинг баъзилари мухолифликда айбланиб қатл этилди. Илон йилига мувофиқ келадиган санайи 694 йил жумодил аввал ойининг 8-куни Учонда тахтга ўлтирди; аъёну ашроф кўмагида хонлик тахтини муборак жулуси билан оройиш этди. Олқиш ғулғуласи, муборакбод фарёдлари чапу ўнгдан бараварига кўтарилди. Салтанат асосининг қурувчиларидан ч бўлган Амир Тағочорга амирал-умаролик мансабини топширди. Вазирлик ишлари тизгинини Жамолиддин Санжирвоний (в.139б) нинг қудратли қўлига тутқазди.
Кайхотухоннинг қатл этилгани ва Бойдухоннинг подшо-ҳлиги хабари тарқалиб, шаҳзода Ғозон ибн Арғунхон ибн Абоқайхон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон иби Чингизхон қулоғига етди. У отаси замонидан бери Хуросон ҳокими эди. У мухолифат бошини кўтариб, улкан лашкар билан Бойдухонга қарши юриш бошлади. Шаҳзода Ғозоннинг йўлга чиққанини эшитиб, Бойдухон ҳам саноқсиз лашкар тўплади ва унга муқобил чиқди. Икки ўртада катта жанг бўлиб ўтди. Кейин ҳар икки томоннинг улуғ амирлари сулҳпарварлик қилиб, ҳар бири қуролларини ташлаб, иккала сафдан чиқиб, бир-бирларига яқин келдилар ва отларидан тушдилар. Сулҳ тузиш тўғрисида суҳбатлашдилар. Улар Ироқи араб, Диёрбакр, Озарбайжон, Эрон, Гуржистон ва Рум вилоятлари Бойдухонники бўлгуси, деган қарорга келдилар ва шу ахдномага келишдиларки, шаҳзода Ғозонга қайтмоғи, Бованд куҳга кетмоғи, ўз қилмишига пушаймон бўлмоғи лозим. У Хуросон дорулмулкигача ўз хумоюн оти жиловини бурди.
Иккинчи марта интиқом азмига жазм қилиб, шаҳзода Ғозон ҳузурида сипаҳсолар бўлган Амир Наврўз Ғозийга маслаҳат солди. Бу Амир Наврўз Ғози Амир Арғун ағойи уйротнинг севимли фарзанди эди. Чингизхонийлар замони-да ўттиз йилдан буён Хуросон ҳукумати унга тааллуқдор эди. Отаси вафотидан кейин у Арғунхон ибн Абақахон мулозимлигига ўтди. Арғунхон Амир Буғони баркамол амир ва иқтидорлиғидан исён кўтариш хаёлида эканлигидан ясоққа етказганида Амир Наврўз ибн Амир Арғун уйрот қочиб, Машриқ диёри томон кетди. Амир Наврўз дини ислом тарафдори бўлганидан ғазо қиличини яланғочлади. Зафар байроғини жиҳод учун кўтариб, кўплаб машриқийларнинг ҳаёти бунёдини вайрон этди. Бир қанча муддат Амир Наврўз ғозий билан Шаҳзода Ғозон ўртасида жангу жадаллар бўлиб ўтди.
Охируламр, туркларнинг йилон йилига мувофиқ келади-ган санаи 694 йилда (в.140а) иш сулҳ билан якунлаш Амир Наврўз ғозий Шаҳзода Ғозон ҳузурига ер ўпиш у» етиб келди. Бунинт устига унинг яқинларидан бўлиб ол^ Сарфарозлик хусусиятини касб этди ва сипоҳсоларл' мансаби билан яқинлари ўртасида имтиёз топди.
Алқисса, шаҳзода Ғозон Бойдухон билан урушганидан пушаймон бўлиб, Ироқи Араб, Озарбайжонни халос қилишга азм этди. Бу борада Амир Наврўзи Ғозий билан машварат қилди. Амир Наврўз Ғозий унга шундай жавоб берди: «Кафиллик бериб айтаманки, Шаҳзодани хонлик тахти ва жаҳонбонлик маснадига ўтқазгум. Бойдухонни эъмоли учун жазога етказурман! Шу шарт биланки, шаҳзодайи жаҳон агар жамеъи динлар носихи пайғамбари охири замон, алайҳисалавотуҳу вассаломга имон келтириб, бошдан-оёқ куфру зиён бўлган бутпарастлик шиоридан тийилса!»
Ҳазрати Раҳмон жалли жалола ҳидояти шаҳзода Ғозоннинг дили ганжинаси зулфинидаги куфру залолат қулфини очиб юборди. Тамоми итоат ва рағбат билан розилик бошини тебратди.
Ферузкуҳ мавзеидаки, Увбо ва Ғаржастон оралиғида воқедир, муборак тилини калимайи тавҳиди субҳоннинг баёни учун гўё қилди. Айтишларича, ўша куни Тангри фазли иноятидан бир неча минг нафар киши куфр заҳматини ислом саодатига мубаддал қилдилар ва мусулмон бўлдилар. Шаҳзода Ғозон ул диёрда хонанишин бўлиб, исломнинг у ерда бир устуни ҳосил ва қойим бўлди. Шу сабабли Амир Наврўз Ғозий воқеа тарихи учун оқ тошдан бир амуд тарош-латиб, Ғаржастондан Увбага келадиган йўл бошида ўрнатди. Бугунги кунда Амир Наврўзнинг ўл тоши шуҳрат топди.
Шаҳзода Ғозон асл шарафи мушарраф бўлгандан сўнг саноқсиз лашкар билан Озарбайжон устига юриш қилди. Унинг чегарасиға манзил қуриб, Бойдухон ҳузурига бир сухандон элчи жўнатди ва ўз амакиси Кайхотухон хунийларини талаб қилди. Тўққиз ўлкадан вақф учун ер ажратиб қайтди. Шаҳзода Ғозон Амир Наврўз Ғозий билан иттифоқликда адоват байроғини кўтарди. Ул тарафдан ҳам лашкарлар жумбушта келди. Дар икки лашкарнинг форсий-да язак деб аталувчи қоровуллари (в.140 б) бир-бирлари билан учрашиб, яқинлашиш йўлида муҳораба бошладилар. Шаҳзода Ғозон қоровуллари Бойдухон язаги сипоҳини енгдилар. Шунда Шаҳзода Ғозон иккинчи бор Бойдухон ҳузурига элчи юборди. Муҳаббатдмуз гапларидан хабар бериб, дедики, «Биз билмаган ҳолда язак жанги содир бўлибдир. Кайхотухон хунийларини талаб қилганимиз ихтилоф чиқариш мақсадида бўлмасдан, инсоф юзасидандир. Бу нарса подшоҳлар учун лозимдирки, бир киши ўз неъматини кўрнамаклик йўлидан бориб, узру беодобликни андеша қилмади. Мабодоки, улар билан бир ақидада бўлсалар, албатта уларни сазосига муносиб жазолагайлар, токи бошқалар учун ибрат бўлгай. Кайхотухон бизга амаки бўлса ҳам, номига амакидир. Бойдухон ҳам мушфиқона сўзлар баробарида, тилига олиб иқрор бўлдики, Оғодой билан мулоқотда бўладилар. Қандай гаплари бўлса учрашишлари мумкин. Нима сўзлари бўлса бегонанинг воситачилигисиз суҳбатлашмоклари лозим. Шундан кейин, бу икки подшоҳ келишуви бўйича лашкарлар ваъдагоҳга йўналдилар. Ҳар бири бир нечасининг номини ўртага қўйиб, эъзозу эқтиром ила бир-бирлари билан топишдилар. Шаҳзода Ғозон Аргунхонга тааллуқдор бўлган Форс ва Ироқ инжусини ўз мулкига айлантирди. Бойдухон бу илтимосни камоли рағбат билан қабул қилди. Шунга қарор қилдилар. Кейинги кун тўй қилиб, ҳар икки подшоҳ ўзининг ўрдуси томон кетди. Аммо, Бойдухон ва унинг амирлари эртага тўй оловини ёқаётганда шаҳзода Ғозоннинг ишини бир ёқлик қилмоқ ҳаёлида эдилар. Ҳар икки подшоҳ ўз манзиллари сари юзландилар. Бу маъно шаҳзода Ғозон мунаввар кўнглида ҳам нурланди. Замона кофирлар дили каби қоронғу ва тор бўлгани сабабли тангри инояти билан бошқача иш тутиб, азимат яловини Хуросон сари кўтарди. Иккинчи куни Бойдухон бу ҳолдан хабар топиб, афсусу надоматлар чекди.
Шаҳзода Ғозон яна бошқа элчини жўнатиб, маълум қилдики, «Ё оғойи бузург, ўзимни якдил кўрсатган эдим. Лекин аҳвол чеҳрасида узру исён (в.141а) иморатини мушоҳада қилдим. Шу сабабли қайтиб кетиш яловини берухсат кўтардим!»
Бойдухон зоҳирда тилёғламалик қилиб, ёрлиқ бердики, «Ислом малики Жамолиддин минбаъд Форс инжуси маҳсулотини шаҳзода Ғозон гумашталарига топширсин».
Шаҳзода Ғозоннинг одамлари ул нишонни Форсга етказганларида Жамолиддин унинг мазмунига хилоф бўлган бир маншурни кўрсатди. Шаҳзода Ғозоннинг мулозимлари ноумид ва ҳайрон бўлиб, қайтиб келдилар.
Бу ҳолнинг хилофи ўлароқ, Амир Наврўз Ғозий Озарбайжон ва Ироқи Араб амирларининг сирларию фикрларини билиш мақсадида, элчи сифатида Бойдухон ҳузурига келди. Яширинча Амир Тағочор билан аҳду паймон тузди: Бир-бирларини қўллаган ҳолда Бойдухон салтанати-ни ағдардилар ва шаҳзода Ғозонни жаҳонбонлик тахтига ўтқаздилар.
Бойдухон Амир Наврўз ғозийни бир неча кун сақлади. Охири Амир Наврўз ғозий қасамёд қилиб, «хон агар рухсат берса Хуросонга бориб, Қозонни Сизнинг хизматингизга етказурман», деди. Бойдухон бу афсус ва фирибга тоқат қилолмай Амир Наврўзи Ғозийга рухсат берди.
Амир Наврўз Ғозий Хуросон заминда Шаҳзода Ғозон ҳузурига келгандан кейин бир қозон, яъни дегни ўраб, Бойдухон ҳузурига жўнатди. Амирлар ва подшоҳ — барча бу ҳийладан таажжуб бармоғини тишладилар. Амир Наврўз Ғозийни қўйиб юборганларига кўп пушаймон бўлдилар. Шу орада шаҳзоданинг Озарбайжон тарафга юриши лозим бўлиб қолди. Сабзавор вилоятида Хожа Садриддин Зинжони шаҳзода Ғозоннинг олий мавкибига қўшилди. У Бойдухон амирлари ва аркони давлатининг шаҳзода Ғозонга нисбатан кирдикорлари тўғрисида бироз гапириб берди. Шунда шаҳзода Ғозон туркийларнинг илон йилига мувофиқ келадиган санайи 694-йил зулқаъда ойининг бошида ороста лашкар билан қайтиб келди ва Амир Наврўз Ғозийни садрижаҳон хожа Аҳмад Ҳолидий ва мўғул тилида бурунғор деб аталувчи манқлойдаги нусратнишон мулозимларидан бир тоифа билан бирга жўнатди. Ўзи Озарбайжон томонга қараб юрди (в.141б). Амир Наврўз Ғозий илғорда юриб, ярим тунда Бойдухон ўрдусигача икки манзил масофадаги мавзега кундузи етиб келди. Амир Тағочор, Амир Чўбон сулдуз ва Ироқнинг бошқа баъзи амирлари Амир На-врўзнинг келаётганидан хабар топиб, Бойдухоннинг бир неча амирлари билан давлату иқболдек шаҳзода Ғозон ҳузурига шошилдилар. Айтишларича, шаҳзода Ғозон лаш-карига келиб қўшилган биринчи киши Амир Чўбон сулдуз бўлган. Бойдухон бу воқеадан хабар топиб, бадҳол ва паришон рўзигор бўлиб, қочиш водийсига юз бурди. Ғозонхон Бойдухоннинг чекинаётганидан воқиф бўлиб, Амир Наврўз Ғозийни улкан лашкар билан жўнатди Токи Амир Наврўз Ғозий Бойдухон ортидан қувиб, Нахчивон атрофида Бойдухонни қўлга олиб, Табризга элтгай. Бу ерда уни ўлдирдилар. Айтишларича, унинг ҳукмдорлик муддати саккиз ой бўлган. Еттинчи хон Ғозон ибн Арғундир.
Nom: Re: Mirzo Ulug'bek. To'rt ulus tarixi
Yuborildi: AbdulAzim 05 Sentyabr 2010, 20:05:52
СУЛТОНИ МАҲМУД ҒОЗОНХОН ИБН АРҒУНХОН ИБН АБАҚАХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Ғозон Маҳмудхон туркийларнинг илон йилига мувофиқ келадиган санайи 694 йил муқаддас зулҳижжа ойининг охирги куни, 25 яшарлигида Озарбайжон дорулмулкида одамларга оламни безовчи талъатини намоён этиб, Табриз тахтига, хонлик маснади, жаҳонбонлик саририни саодатли вужуди ёғдуси билан зебу зийнатда фаровон этди. Ҳаққи субҳона ва таоло уни исломий шарафига мушарраф айлаганди. Ўзининг адлу инсоф, караму шавкати натижаси-дан шу куниёқ ҳукм чиқардики: «мўғуллар муқаддас партав изҳори йўлидан борурлар; куфру хизлон бунёдини зулму туғёндек оламдан йўқ қилурлар». Унинг ёрлиғи таъсиридан Эрон замин мамлакатидаги барча мўғуллар мусулмон бўлдилар. Ислом аҳли уни сидқи дилдан севардилар. Унинг замонида хонлик тарихига асос солинди. Эрон девонийлари туркийларнинг сичқон йилига мувофиқ келадиган санайи 701 йилдан ҳисоб қиладилар. Ҳозир амалда бўлган танга зарб қилиниб, унга «Ло илоҳаилоллоҳу Муҳаммадан Расулуллоҳу» калимаи тоййиба ёзилди ва Аббосия халифа-лари замонидаги Рошидин халифаларининг исмлларини (в.142а) Халифалик навбати дастури бўйича икки карра шаҳодат (намози) дан кейин хутбада ўқидилар. Шунингдек, шу тадбирга алоқадор хатми-қуръон буюрди. Муҳаммад шариати ривожи ва Аҳмадий суннатини жонлантиришда катта саъйи ҳаракат кўргузди. Мамлакат тахтига ўрнашиб олгандан кейин у амир Тағочорга Рум ҳокимлигини топширди. Мамлакат мадори бўлган Амир Наврўзни Амударёдан ўтиб олган ўз қариндошлари фитнасини дафъ қилмоқ учун Хуросонга жўнатди. Амир Наврўз Ғозий азимат байроғини баланд кўтарганча мухолифлар ишини кўнгилда-гидек бартараф қилиб, қайтиб келди. Бир неча кун орадан ўтгандан кейин яна шариатпарвар подшоҳнинг султоний ҳукмини адо этиш, Хуросон вилояти забти ва мухолифати сабабидан йўлга чиқди. Бу борада шаҳзодалар Сугой ва Арслон Султон Маҳмуд Ғозонхонга қарши фитна уюшти-риб, ёғий бўлдилар. Султон Маҳмуд Ғозонхон улар билан жанг қилмоқ учун қўзғалди. Келиб шаҳзода Арслонни қўлга олди ва қатл этди. Ғозонхон буларнинг ўзига мухолифлиги-ни Амир Тогочорнинг ҳийласи деб тушуииб, шаҳзода Сугой ва шаҳзода Арслон ишларини саранжомлагандан кейин Амир Журмчини Румга буюрди. Рум амирларига ёрлиғ жўнатди, токи Тағочорни ясоққа етказгайлар. Бу ҳодиса вуқуъидан кейин бироз муддат ўтиб, Румда бўлган амирлар Султон Маҳмуд Ғозонхон билан мухолиф бўлдилар. Султон Маҳмуд Ғозонхон туркларнинг қўй йилига мувофиқ келадиган санайи 696 йилда Амир Қутлуғшоҳни катта лашкар билан жўнатди. Токи. уларни бўйсундиргай. Ўша йили хожа Шамсиддин Дастжирдий қатл эттирилгач, вазирликни яна садри жаҳон лақабини олган хожа Садриддин Аҳмад Холидий Зинжонийга берди ва уни девонлик мансаби билан сарафроз этди. Хожа Аҳмад Холидий қўпчур бидъатини вилоятдан йўқотди. Тамғо тартибини ўрнатди. Хожа Садриддин Аҳмад Холидий Зинжоний Амир Наврўз Ғозий ва унинг биродари ниҳоятда соҳиби вужуд ва соҳиби ихтиёр бўлганларидан ўз тинчини йўқотган, ихтиёри ўзида эмас эди. Баъзи бир амирлар билан тил бириктириб, фурсат топиб (в. 142б), ул мужоҳид амир ғозийни Ғозонхон билан мухолифликда, Миср подшоси Малик Носириддин билан тил топишишда муттаҳам тутиб, Амир Наврўз Ғозийга нисбатан бадгўйлик сари юз бурдиларки, гўё у Султон билан мухолиф бўлиб, Миср малики билан иттифоқ тузган ва Эронга қарши чиқмоқни хотирида тутган. Ҳийлаю тадбир билан шу маънога Султонни ишонтирадилар. Султон Амир Наврўз Ғозийнинг укасини чақиртириб, ярғу сўради. Бирор гуноҳи йўқлиги аниқлангандан кейин, соҳиби девон бўлган хожа Садриддин Аҳмад Холидий Зинжоний Амир Наврўз Ғозийнинг баъзи яхши маҳқамаларидан ҳоли битанг бўлган эди. Алдаб, ҳийла билан Амир Наврўз Ғозийга ўз укаси номидан Султон Маҳмуд Ғозонхондан узрхоҳлик тилаб бир хат ёздирди. Мастлигида ёнчиғига хатни қўйиб, дедики, ковлашти-ринглар. Ёнини титганларида хат топдилар. Шундай восита билан уни барча яқин одамлари билан Бағдод йўлида ясоққа етказдилар. Султон Маҳмуд Ғозонхон бу гапларни эшитиб, сўраб-суриштирмай амир Наврўз Ғозийнинг укасини турк-ларнинг қўй йилига мувофиқ келадиган 696 йил баҳор фаслида умр хазонини нобуд этди. Сўнгра Ҳамадон яйлови сарҳадларидан Амир Қутлуқшоҳ, Амир Субитой нўён, Амир Сарқадоқларни улкан сипоҳ билан Хуросон мамлакати тарафига жўнатди. Ва таъкидладики, Амир Наврўз Ғозий-нинг жонини бедиллик оташида куйдирмай қайтмангизлар. Уч амир Хуросонга етдилар. Амир Наврўз Ғозий гап нимада эканлигини фаҳмлади. Улар билан савашмоққа ўзини ожиз деб билди. Узини Малик Фахриддин ибн Малик Шамсиддин Кўҳин ибн малик Шамсиддин курт паноҳига олди. У куёви ва мураббийси эди. Малик Амирга сўз бердики, тирик экан, уни ҳимоя қилгай. Амир Қутлуғшоҳ ўз шериклари билан Ҳиротга яқинлашганда Малик бемурувват тарки вафо қилиб, инсонийликка хилоф иш тутиб, Амир Наврўз Ғозийдан узр сўради. Уни тутиб душманлари қўлига топширди.
Амир Қутлуқшоҳ мазкур йилнинг шаввол ойи 22-кунида Амир Наврўз Ғозийнинг ҳаёти баҳорини Ҳирот ташқариси-да- мамот хазони билан мубаддал қилди. Унинг калласини , Ғозонхоннинг муборак ўрдусига жўнатди (в.143а). Шундан сўнг туркларнинг бичи йилига мувофиқ келадиган 697 йили ўз биродари Улжойту ибн Арғунхонни Хуросонга ҳоким қилиб жўнатди. У туркларнинг товушқон йилига мувофиқ келадиган санайи 680 йил муқаддас зулҳижжа ойининг 12-сида душанба куни Марв ва Сарахс оралиғидаги сувсиз биёбонда борлиқ оламига қадам қўйди. Қадами қутлуғ бўлганидан етти кечаю етти кундуз муттасил ёмғир ёғди. Шу сабабдан унинг исмини Улжойту қўйдилар. Яъни, «муборак қадам», дегани. Исломдан кейин уни Худобанда ўғил дейишадиган бўлдилар. Кенин Султон Муҳаммад Худобанда номи билан машҳур бўлган эди.
Шаҳзода Улжойту билан Малик Фахриддин ибн Шамсиддин Кўҳин ибн Шамсиддии курт ўрталарида бир неча бор тортишув бўлди. Оқибатда, Шайхулислом хожа Шаҳобуддин Исмоил Жомий саъй-ҳаракати билан бир келишувга келинди. Туркларнинг ит йилига мувофиқ келадиган санайи 699-йили садри жаҳон лақабини олган хожа Садриддин Аҳмад Холидий Зинжоний моли девонийни ўзлаштиргани сабабидан жазога тортилиб, ясоққа етка-зилди. Кейин Султон Маҳмуд Ғозонхон Хожа Рашидиддин табиб ва Хожа Саъдиддинни вазирликка тайинлади.

МИСР МАЛИКЛАРИ ВА СУЛТОН МАҲМУД ҒОЗОНХОН БИЛАН МАЛИК НОСИРИДДИН, ПОДШОҲИ МИСР ЎРТАЛАРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ВОҚЕАЛАР БАЁНИ ЗИКРИДА

Ровийлар шундай хабар берадилар: Улғай номи билан машҳур бўлган Сайфуддин Фалдун 18 йил Мисрда подшоҳлик қилди. Туркларнинг қўй йилига мувофиқ келадиган санайи 690 йилда охират олами томон равона бўлди. Ўғли Малик Ашраф ўрнига қойиммақом бўлди. Раиятга риоятлар кўргузди. Минг кун ўтгандан кейин давлати таянчларидан бўлган Бедара унга куфри неъматлик қилган ғуломлари билан тил бириктириб, ул саҳоватли Миср Азизини боқий сарой сари жўнатди. Орадан бир йил ўтар-ўтмасдан Канюқо Лочин ва Малик Ашрафнинг ғуломлари билан иттифоқликда хуруж қилиб, Бедарани ўлдирди. Жаҳондорлик яловини (в.143б) тиққа айлантириб, Лочинни сипоҳ сардорлиги (мансаби)га етказди. Канюқони бевафо-лик сарпанжаси билан нобуд этдилар.
Туркларнинг бичи йилига мувофиқ келадиган санайи 697-йили Миср аъёнлари Лочинга нисбатан ҳам исён йўлини тутиб, уни ер остига жўнатдилар. Мулк ишлари жиловини иккинчи марта Малик Носириддин Улғайнинг иқтидорли қўлига топширдилар, Малик Носир ўз давлати айёмида тўрт минг суворийни ҳокимлари Султон Маҳмуд Ғозонга хирож тўлаб турган Морвин ва Раъсул-айнга жўнатди. Улар ғорат ва талон-торожга қўл уриб, кўплаб мусулмонларнинг ҳаёт хирманини фано шамолида совурдилар. Шу муносабат билан Султон Маҳмуд Ғозонхон Миср ва Шомни қўлга киритишни хаёлида нақшлаб, туркларнинг ит йилига мувофиқ келадиган 699 йил, музаффар сафар ойининг 26-куни 20 минг шамшир соҳибини ўша тарафга жўнатди. Малик Носир ҳам саноқсиз лашкар билан урушга ҳозирлик кўрди. Қонли уруш бўлди. Эронийлар зафар қозонишди. Мисрликлар қатл маъракасидан юз ўгириб, саваш майдони-ни тарк этдилар. Ғозонхон элхоний лашкари уларнинг кўпини аёвсиз тиғдан ўтказдилар. Миср султони қочиш ва йўл юришда шу даражада жадал ҳаракат қилдики, ҳордиқ чиқариш учун тўхтаганда, суворийлардан 8 нафаргина киши унга ҳамроҳ эди. Султон Маҳмуд Ғозонхон икки кун Ҳумус ва Раҳлда турди. Кейин азимат байроғини Димишқ сари кўтарди. У фирдавснишон шаҳарга етиб, сокинларига амну омонлик шарбатидан ичирди. Димишқ қалъасининг фатҳини Амир Қутлуқшоҳга топшириб, Шомнинг ҳар бир шаҳарини бир ишончли кишисига тайинлаб, ўзи қайтиб кетди. Фирот дарёсидан кечиб ўтгандан кейин Шом диёрининг қалъалари аҳолиси хунрезлик ва фитнага бош қўйишиб, кечалари қалъаларидан чиқиб, мўғулларнинг отларини (в.144а) ўғирлар эдилар. Кимни учратсалар ўлдирар эдилар. Шу муносабат билан амирлар бир-бирларини қўллаш маслаҳа*-тига келиб бирлашдилар. Фирот дарёсидан ўтиб Ғозонхон-нинг муборак ўрдусига келиб қўшилдилар. Кейинги йили иккинчи бор подшоҳи баҳру бар Шомни эгаллаш ҳавасида юриш бошлади. Оҳиста-оҳиста манзил кетидан манзиллар ўтиб, туркларнинг қўй йилига мувофиқ келадиган санаи 708 йилда Шом Ҳалаби ноҳиясига етишди. Бир неча кунни айшу ишрат ва ов билан ўтказди. Ул вилоятни қўлга киритмоқ умидида Амир Қутлуқшоҳ, Амир Чўбон сулдуз-ларни номдор амирлар ва саноқсиз лашкар билан қолдириб, ўзи қайтиш яловини кўтарди. Қолдирилганлар бирор иш қўлларидан келмагач, қайтиб, муборак ўрдуга келдилар. Кейинги навбат, мазкур 708 йилда Султон Маҳмуд Ғозонхон Амир Қутлуқшоҳ, Амир Чўбон сулдузларни номдор ва бузург амирлару чексиз лашкар ҳамроҳлигида яна жўнатди. Ул тарафдан эса Малик Носир улкан лашкар билан Димишқ ноҳиясида манзил танлади ва Ғозонхонни кута бошлади. Амир Қутлуқшоҳ, Амир Чўбон сулдуз ва жасоратпеша амирлар Фирот дарёсидан ўтиб, Ҳуммус қалъаси муҳосира-си билан машғул бўлдилар. Димишқ атрофида яшовчи бир киши етиб келди ва Малик Носир ҳануз Димишққа етиб келмабди, деган овоза тарқатди.
Димишқликлар ўз молу мулклари билан Миср сари равона бўлдилар. Буни эшитиб Ғозонхоннинг одамлари Димишқ томонга юрдилар. Маржи Сиғар мавзесида бир пушта тепасига чиққанларидан кейин қарасалар, бутун саҳро ва чўлни лашкар босиб кетибди. Зероки, Малик Носир Ғозонхон лашкарининг қайтиб кетганини эшитган эди, илгари силжиди.
Алқисса эртанги куни ҳар икки томондан сафлар тузилиб, жанг байроғини кўтардилар. Ҳар икки лашкар ботирлари баҳодирлик қиличларини селпиганча халқ ҳаёти бунёдини ўртадан кўтардилар. Ўша куни Амир Чўпон сулдуз бир саваш қилдики, моҳи осору Рустаму Асфандиёр эди. Аммо оқибатда Малик Носирга зафар ва нусрат тааллуқ топди. Амир Қутлуқшоҳ ва Амир Чўбон сулдуз мавлоси ҳамда бошқа амиру аъёнлар қочишга шошилдилар. Мисрликлар шамширларини жавлон қилдириб (в.144б), қарийб икки минг нафар кишини қатл этдилар. Амир Чўбон сулдуз қаттиқ туриб, мардона жанг қилди. Агар мазкур амирнинг прйдорлиги бўлмаганда ўша лашкардан бирор нафари ҳам халос бўла олмасди. Мазкур амир ва бошқалар санаи 703 йилнинг сафар ойида Учон мавзеидаги Султон Маҳмуд Ғозонхон ўрдусига етиб келдилар. Ислом подшоҳи Султон Маҳмуд Ғозонхон уларни ўша тўхтаган жойида ярғу сақлади. Ҳар бирини гуноҳига яраша (жазолади), ясоққа етказди. Амир Чўбон сулдузни кулоҳу камар инъом қилиш билан мумтоз ва мустағни қилди.

ҒОЗОНХОННИНГ БУ ЖАҲОН ХОҚДОНИДАН КЕТИШИ ЗИКРИДА

Айтишларича, амирлар ва лашкар енгилганларидан кейин Султон Маҳмуд Ғозонхон ўзида (душманига) тир кела олмаслик қуввати йўқлигини мушоҳада қилиб, ғам-ғуссадан жуда эзилди. Ана шу андуҳ туфайли Қазвин ҳудудидаги Туя саройда жаноби адолатойин подшоҳ зотида бир касаллик хуруж қилди. Муборак мавкаб ул мавзедан ҳаракатга келиб, йўналиш жиловини қишлоқ томонга бурди. Йўл асносида унинг сиҳҳати тамоман зойил бўлди. Заифлик ва қувватсиз-лик юз берди. Мизож иложидан иш ўтган эди. Куни битаётганини тушунган Султон Маҳмуд Ғозонхон барча амир ва мамлакат аъёнларини чорлади. Васият шароитини бажо келтирди. Хуросонда (ҳоким) бўлиб турган укаси Ўлжойту Султонни валиаҳд тайинлади ва шу заҳотиёқ жаҳони фонийнинг беҳудаликларидан юз ўгирди. Турклар-нинг барс йилига мувофиқ келадиган санайи 703 йил шаввол ойининг ўнинчи, якшанба куни намози дигарда жаннат боғлари томон йўл олди. Ҳашамат ойин хотинлари, виқорли ва тамкин амирлар барчаси бир йўла ғам-аламу изтироб жиловини қўлдан чиқардилар. Нолаю афғон, йиғи ва мотам бошладилар. Ул ислом подшоҳининг жасадини у ердан Табризга келтирдилар ва Шиши Ғозон номи билан машҳур бўлган, ўзи қурдирган гумбазга дафн қилдилар, Мўғул подшоҳларининг қабри унгача ошкор бўлмаган.
Султон Маҳмуд Ғозонхоннинг султонлик муддати саккиз йилу тўққиз ой бўлган. Умри муддати ўттиз уч йил бўлди. Унга тангри раҳмати бўлсин!
Саккизинчи хон (в.145а) Ўлжойту ибн Арғундир.

ЎЛЖОЙТУ СУЛТОН ИБН АРҒУНХОН ИБН АБАҚАХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧМНГИЗХОН НОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Акаси Султон Маҳмуд Ғозонхон даврида Ўлжойту Султон исломийлик шарафига мушарраф бўлиб, Султонму-ҳаммад Худобанда лақабини олганди. Акасининг ҳукми билан Хуросон валийси бўлди. Акаси вафоти хабарини эшитиб, Хуросондан Озарбайжонга қараб йўлга чиқди. Санайи 703-йил зулҳижжа ойининг бешинчи куни Хуросон мамлакатидан Учон шаҳрига етди ва мўғул султонлари одати бўйича аза маросимни очди. Азани Табризда тугатди. Туркларнинг барс йилига мувофиқ келадиган санайи 703 йил, муқаддас зулҳижжа ойининг ўн бешинчи куни 23 ёшида хонлик тахти, жаҳонбонлик маснадини ўз вужуди билан зийнатлади. Амирулмаролик мансабини Амир Қутлу-қшоҳга топширди. Вазирлик вазифасига хожа Рашидиддин табиб ва хожа Саъдиддинларни тайинлади. Аммо бир неча вақтдан кейин хожа Саъдиддин девон молини тасарруф этишда айбланиб, ясоққа етди. Хожа Тожиддин Алишоҳ Жилон хожа Рашидиддинга шерик бўлди.
Туркларнинг товушқон йилига мувофиқ келадиган санайи 704-йил, зулқаъда ойининг саккизинчи, чаҳоршанба куни, баҳор фаслида дилбанд фарзанди, жигаргўшаи аржуманди Султон Абусаъид Нойин яйлоғидаки, Торум (вилоятига) тобеъдир, таваллуд топди. Султония қалъаси шаҳрини унинг номига тарҳ этди. Андак замонда унинг иморатини охирига етказди ва ўз дурулмулки (пойтахти)га айлантирди.
Ўлжойту Султон давлати айёмида Жамолиддин Ўқрум, Қаросунғур сингари бир тўда Миср ва Шом амирлари Малик Носирдан юз ўтириб, Ўлжойту султон Элхон паноҳига келдилар. Султонмуҳаммад Худобанда, яъни Ўлжойту Султон инояти ва илтифоти манзури назарига айландилар. Малик Носир зулму бедодидан сўзлаб бердилар. Шу муноса-бат билан Султонмуҳаммад Худобанда кўнглидан унинг шаҳарларини босиб олиш ҳаваси жой олди (в.145б). Таъна ва зарб олатларига тартиб, асбобларига тузатиш, бергач, нусратасар аскарлар билан Малик Носир мамлакати томонга юриш бошлади. Туркларнинг тўнғуз йилига мувофиқ келадиган санайи 712-йили, муборак рамазон ойининг бошларида, якшанба куни Фирот дарёсидан ўтиб, мазкур сана, шаввол ойининг олтинчисида, якшанба куни Шомнинг Раҳба(шаҳри) яқинида тўхтади. Ул қалъани замонасининг ботирлари ҳалқадек ўраб олдилар. Ҳар икки тарафдан жанг бошланди. Тинимсиз жангу жадаллардан кейин хожа Рашидиддин табиб саъй-ҳаракати билан сулҳ тузишга қарор қилинди. Мазкур ойнинг 24 чисида, пайшанба куни, ҳақиқий олампаноҳ ва мансур подшоҳ қайтиш жиловини кароматли қароргоҳи томон бурди.
Шу аҳвол устига хабар келдики, Кепакхон ибн Дуво Чечанхон ибн Буроқхон ибн Суқрохон ибн Комкорхон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон ва Майсур ўғлон ибн Ўнгите-мурхон ибн Тўқтемурхон ибн Қудоғойхон ибн Турихон ибн Бойконхон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон саноқсиз сипоҳ билан Омуя дарёсидан ўтдилар. Улар жидди тамом ва жахди молокалом билан Ҳуросон вилоятларини тасхир этмоққа азм этдилар. Хуросон мамлакати амирулмароси Амир Ясовул, Амир Али Қушчи, Амир Бужой ибн Амир Донишмаид баҳодир. Амир Муҳаммад Дўлдой сингари Элхоний амирлари ва бошқалар шу мамлакатда эдилар. Мовароуннаҳр аскарларига қарши чиқиб, ^енгилдилар. Бу хабар Султон Муҳаммад Худобанда, яъни Ўлжойту Султон Элхоний қулоғига етди ва Хуросон юришига азм қилди. Адоват хабарини эшитибоқ, орқага қайтдилар ва ўз ма-сканлари сари шошилдилар. Шунда Ўлжойту Султон Элхон ўзининг матонатли ўғли Султон Абусаъидни катта дабдаба ва ҳашам билан Хуросон ҳокими қилиб тайинлаб, Амир Севинчни унга отабеклик ва амирулумароликка муқаррар қилди. Амирлар ва аркони давлатнинг ҳар бири ўғли ёки укасини Султон Абусаъид рикобига мулозим қилдилар. Шаҳзода (в.146а) Абусаъид туркларнинг сичқон йилига мувофиқ келадиган санайи 713-йилда Хуросон сари равона бўлди.
Кўшки мурод яйловида Кепакхон маъракасидан қочган Амир Ясовул, Амир Али Қўшчи олий мавкибга келиб қўшилдилар. Султон Абусаъид Хуросонга етгач, адолат ва мурувватни ўрнатди. Ул диёр сокинлари боши узра шафқат ва мурувват қанотини ёйди. Шаҳзоданинг қутлуғ қадами туфайли фитналар ором топди. Кепакхон ибн Дува Чечанхон билан Майсур ўғлон ибн Ариктемурхон орасида адоват пайдо бўлди. Майсур ўғлон Элхон кўнглига мувофиқ Хуросон томон кетди.
Туркларнинг товушқон йилига мувофиқ келадиган санайй 716-йилда, Ўлжойту Султон жон олувчи касалликка учради. Мазкур йилнинг ийди фитр, жумъа кечаси қазо қўли унинг ҳаёти сижилига рақам чеқди. Назм (мазмуни):
Ийд шоду хуррамлик сармояси эди. Бу ийд Эрон халқи учун ғамга айланди. Лекин худойи таоло равзаси аҳли суниатга икки ийд бахш этди. Бири ҳар бир рўзадор учун ифторлик бўлса, бири нобакор банданинг ўлими. Бир муртад ўлса, ундандир. Қазо эгаси унга жонини топширди. Улжойту исломга банда бўлганда, унинг даврида лақаби Худобанда бўлди. Уни Султонмуҳаммад дейишадиган бўлди халқ орасида, рост мазҳаби бўлганда унга Худобанда деб лақаб қўйишди. Шиалардан бошқа кишилар, унга эргашганидан банда бўлмаганлар уни қазо дердилар. Шунинг учун исломийлар наздида улар банда эмас, Равофизлар учун Худобандадир.
Ўлжойту Султон султонлиги муддати 12 йилу тўққиз ой бўлди. Ҳаёти 36 йилни ташкил этди. Дафн маросими қалъада қурилган Абвобул баракат гумбазида ўтказилди. Айтишларича, Ўлжойту Султон Чингизий султонларининг кўпчилигидан адолат бисотининг ҳозирланиши, шариат қонунларининг мустаҳкамланишида батамом имтиёзга эга эди. Ўз давлати айёмини саййидлару (в.146б) уламолар, саҳобалар тартиботидан, тўғрилик ва фатводан деб тушунди. Али хонадони аҳлига бўлган муҳаббатда зиёда муболаға қилди.
Аммо санайи 709 йилда баъзи имомларга қарашли одамлар имомия мазҳаби ривожига ўз ҳиссасини қўшиб юрган Ҳалаб мутаҳҳари (авлиёси) Шайх Жамолиддин Ҳасан ибн Саййид Бадриддин қутқуси билан шу Султон муҳаммад Худобанда Валиюллоҳ Али лафзини «Ло илоҳа иллоллоҳу Му-ҳаммадан Расулуллоҳ» (сўзлари) дан кейин зарб қилган тангага ёздирган. Бу Султон Маҳмуд Ғозонхон замонидаёқ муқаррар қилинган эди. Сўнг Хулафойи Салосия машҳур исмларини хутбадан чиқартириб ташлаб Ҳазрати Амирул-мўъминин, тўртинчи халифа Али ибн Абутолиб, каррамаллоҳу, номидан кейин Ҳасан ва Ҳусайн номларини бе Муҳаммад Маҳди ради оллоҳу анҳумул-ажмаъин ўқиганлар. Яна сиккада ўн икки имом исмлари дарж қилинган эди. Шу сабабдан аҳли суннат ва жамоат уни Султон Муҳаммад Хар банда деб аташган. Шиа ва туғён арбоби уни Султонму-ҳаммад Худобанда дейишган. Бунинг устига ўша йили Султонмуҳаммад Ўлжойтухон бу дунёдан кўч-кўронини тугиб, туркларнинг товушқон йилига мувофиқ келадиган 716 йилнинг муҳаррам ойида имомия мазҳаби ижросида саъй-ҳаракат қилган Ҳалаб мутаҳҳари Шайх Жамолиддин Ҳасан ибн Саййид Бадриддин Ўлжойту Султон даврида муқаррар жойига - сақарга жўнади.
Тўққизинчи хон Султон Абусаъид ибн Ўлжойтухондир.

СУЛТОН АБУСАЪИДХОН ИБН ЎЛЖОЙТУ СУЛТОН ИБН АРҒУНХОН ИБН АБАҚАХОН ИБН ҲАЛОКУХОН ИБН ТУЛИХОН ИБН ЧИНГИЗХОН (ПОДШОҲЛИГИ) ЗИКРИ

Султон Абусаъидхон ибн Ўлжойту Султон отаси касалининг зўраяётганини эшитиб, Амир Севинч билан Хуросондан Султонияни қўлга олиш ниятида йўлга чиқди. Ироқ томон юрди. Лекин бундан аввал қазо ўз ишини қилган ва Ўлжойту Султонни фоний олам манзилидан ўтказган эди. Султон Абусаъид Ироққа етганда, туркларнинг луй йилига мувофиқ келадиган 717 йил бошларида (в.147а) яна хабар олди. Ўз отасининг, Ўлжойту Султоннинг бино қилган асарларидан Султония шаҳрида жаҳонбонлик тахти ва хонлик маснадини муборак вужуди билан мушарраф айлади. Мулку миллат ишларини тартибга келтиришда ғайрат кўрсатди; адолат ва ҳаққоният байроғини баланд кўтарди. Амирулумаролик мансабини Амир Чўбон сулдузга топшир-ди. Собиқ дастурга кўра вазирлик ишларини хожа Рашидиддин табиб ва хожа Тожиддин Ҳалабий, Жилон шоҳига топширди. Ўшанда Султон Абусаъидхон ҳануз 12 яшар бўлгани ва энди 13 га қадам қўйиш арафасида эканлигидан Амир Чўбон сулдуз мулку мол соҳиби ихтиёрлигини ҳам бажарар эди ва жамики ишларга «мин хайсул-асқалол» дахл қиларди.
Туркларнинг илон йилига мувофиқ келадиган 718 йилда девон соҳиблари ўртасида мухолифат ва низо сабабидан хожа Тожиддин Алишоҳ Жилоний амирлар, аркони давлат ва хусусан Амир Чўбон сулдузга ришватлар бериб, Султон Абусаъидхоннинг хожа Рашидиддин табибга нисбатан кўнглини қолдиришга эришди. Ўша фозил ва некнафас вазирни шаҳодат даражасига етказдилар. Мавлоно Ишқий бу воқеа тарихи хусусида ёзганлар:

Рашиди миллату дин чун рахил баст ба уқбо,
Навешт мунший тарихи у ки, тоби сирот.

Мазмуни:

Дину миллат Рашиди охиратга жўнаганда
 мунший унинг тарихшш «сирот» тобидир, деб ёзди.

Шу йили шаҳзода Майсур ўглон ибн Ариктемурхон ибн Тўқтемурхон ибн Қудағайхон ибн Турихон ибн Бомконхон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон Хуросонда исён кўтарди ва Мозандаронгача ҳам оти жиловини тортмади.
Дашти Қипчоқ томонидан ҳам олийшаън подшоҳ Султонмуҳаммад Ўзбакхон ибн Тўғрулхон ибн Тўқтойхон ибн Тўғонхон ибн Ботухон ибн Жўчихон ибн Чингизхон Дарбанд йўли билаи Озарбайжон сари юрди. Султон Абусаъидхон ибн Ўлжойту Султон, Ўлжойту Султоннинг синглиси, султон аммасининг эри Амир Ҳусайн Гургон ибн Афтуқо ибн Сангутур ибн Элхон жалойирни (в.147б) Майсур ўғлоннинг лашкарини дафъ қилмоққа тайинлади. Ўзи Қорабоғ қишлоғига жўнади. Амир Чўбон сулдуз ҳам Амир Ҳусайн Гургон ортидан равона бўлди.
Шу аснода олийшаън подшоҳ Султонмуҳаммад Ўзбекхоннинг Дарбандни эгаллагани хабари етди. Султон Абусаъид ёнидаги озгина сипоҳи билан зарурат юзасидан Кур дарёси бўйига жўнади. Ваҳоланки, дарёнинг нариги қирғоғида душман лашкари ғорат ва талон-тарож билан машғул эдилар. Хуросон тарафга кетаётган Амир Чўбон сулдуз Байлақонга етганда Ўзбакхон лашкарининг ҳужуми хабарини эшитди. Уни қайтаришга ҳаракат қилиб, икки тумон лашкар билан баҳру-бар подшоҳи Султон Абусаъидхон Музаффар билан бирлашди. Бу орада раият Ўзбакхон сипоҳи томонидан бўйсундирилиб, ўз вилоятлари сари кетаётган эдилар. Амир Чўбон сулдуз буни эшитиб, шамол сингари дарёдан кечиб ўтди. Кўплаб мухолифларнинг ҳаёти хирманига ўт қўйиб, даҳр тупроғига баробар қилди.
Амир Чўбон сууқгуз қайтиб келиб, олдин султоннинг ҳумоюн ўрдусида Узбакхон билан жанг қилган Қўрмиши ибн Алиноқ кероит ва бошқа амирларнинг устидан подшоҳ ҳукмини чиқартириб, ярғу асосида қамоққа олди. Ясоқ чўпини тикди. Амирлар Амир Чўбон сулдузнинг бу феълидан кўнгиллари ранжиб, Амир Акрихий кероит, Амир Нуъмон, Амир Эшбўқо, Амир Бўқо элдурчи, Амир Чўбон Қораавбошлар Амир Қўрмиши ибн Алиноқ кероит билан тил бириктириб, ўзларига фурсат топиб талон-тарож қилишга қарор қилдилар. Шу аснода Султон Абусаъидхон Султония тарафга жўнади. Амир Чўбон сулдуз Гуржистон томон ҳаракатга келди. Бадаҳд амирлар фурсатини ғанимат ҳисоблаб, бўрилардек Амир Чўбон сулдуз ортидан тушди-лар. Манзилига яқинлашганларида Амир Чўбон сулдуз хабар топиб, юртни холи қолдириб, бошқа тарафга кўчиб ўтди. Ёгийлар Чўбон ўрдусини ғорат ва талон-тарож шамолига топширдилар ва ортидан қувишга тушдилар. У билан учрашганларидан кейин қаттиқ саваш бўлди. Шикаст (в.148а) Амир Чўбон сулдуз томонига тушди. Бир неча бечораҳол билан қочиб, кўп машаққатлар билан Султонияга етиб келди. Шунда Қўрмиши ибн Алиноқ кероит, Акрихи кероит, Нўъмон, Эшбўқо, Бўқо элдурчи Чўбон Қораавбош ва бошқа амирлар билан саноқсиз сипоҳни бошлаб, Нахчивондан жанг қилмоқ ниятида Чўбон сулдузни таъқиб этиб, Султония ҳудудига етдилар. Са-федруддан кечиб ўтиб, Дилкон (Дилигон) мавзеида Султон Абусаъидхон лашкари билан муқобил бўлдилар.
Жанг бўлди. Султон Абусаъид душманлар шаштини мушоҳада қилиб, амирларни ўз мулозаматида бўлган иккинчи лашкар билан уларга қарши жўнатди. Икки лашкар тўқнаш келгандан кейин жўшу хурушга келиб, ҳалкум қасдида қиличу ханжар (ишга тушди). Бир-бирларига ханжар торта бошладилар. Шу маъракада Амир Эриктан ва унинг завжаси, Шаҳзода Кичик Амир Шайхалилар Султон Абусаъид жангчиларидан бири томонидан ўлдирилди. Абдураҳмон Амир Қўрмиши кероит ўғлига шижоат ва баҳодирликда тан бергандилар. Лекин, подшоҳ лашкарига кўз тега бошлаган эди. Шунда ҳали ёш бўлишига қарамай Султон Абусаъидхон тангри ҳимояти ва инояти раббоний билан паҳлавонлик шамширини яланғочлаб нафис-нафсига риоя қилиб, ҳаммадан олдин майдонга от солди. Зафарли лашкар бу ҳолатни мушоҳада қилиб, бир йўла хоксор душман устига ташландилар. Шу даражада жаҳд билан жанг қилдиларки, тиглар дамидан улар қони бедариғ булутдан ёмгирдек тўкилди. Фатҳу зафар насими му-рувватли шаҳриёр яловига уфурди. Амир Акрихи кероит, Амир Эрихтан, Амир Нўъмон, Амир Эсанбўқо қўлга олиниб, ясоққа етказилди. Амир Қўрмиши ибн Алиноқ кероит, унинг ўғли амирзода Абдураҳмон, Амир Бўқо элдурчи, Амир Чўбон Қораавбош қочиб қутулдилар.
Билохира, Султон Абусаъидхон тарафдорлари уларни ҳам қўлга тушуриб, ясоққа етказдилар.
Эрон замин шаҳриёри бу урушда ўз аҳамияти билан қаҳрамонлик ва мардоналик кўрсатгани туфайли (в.148б) туркларнинг юнд йилига мувофиқ санайи 719 йил муқаддас ражаб ойининг 20-куни барча хосу-авомни шунга қарор қилишдики, султоннинг ҳумоюн лақабларига «Баҳодир» лафзини қўшиб айтилади.

ШАҲЗОДА ЯСОВУР ЎҒЛОН ИБН ЎРКТЕМУРХОН ИБН ТЎҚТЕМУРХОН ИБН ҚУДАҒАЙ ИБН НУРИ ЁМКОН ИБН ЧИҒАТОЙХОН АҲВОЛИНИНГ БАЁНИ

Шаҳзода Ясовур ўғлон Мозандаронда Амир Ҳусайн Гургон ибн Оқбуқо ибн Шингку турин Элхон жалойирнинг юришидан хабар топиб, кўп жойларни хароб қилди-да, орқасига қайтди. Амир Ҳусайн Гургон унинг ортидан қувиб кетди. Ясовур ўғлон Нишопур сарҳадлари сари кетди. Бу шаҳар аҳолисига катта маблағ (товон) солди. Шу аснода Амир Ҳусайн Гургоннинг Нишопурга икки фарсаҳ яқинла-шиб тўхтаганини эшитди. Бирор воқеа бўлиши эҳтимоли-нинг олдини олиб, Тус йўли билан Жомга келди. Бу ердан Муборакшоҳ ибн Буқойни кетидан мактуб йўллаб кетма-кет Ҳиротга жўнатди. Токи, Малик Ғиёсиддин куртни муҳосара қилгайлар. Улар Ҳирот шаҳри ноҳияларига етиб келгач, Малик уларни тўхтатмоқ учун илгари юрди. Бир неча кун қонли жанглар бўлди.
Бу ҳолга хилоф равишда Шаҳзода Ясовур ўғлон Амир Ҳусайн Гургоннинг Ироқ сипоҳи билан яқинлашиб кела-ётганини эшитди. Лозарам, у элчи жўнатиб Муборакшоҳни ва мактубнинг қайтариб юборилишини талаб қилди. Улар етиб келгач, маълум бўлдики, ҳалиги хабарга тескари воқеа содир бўлган. Амир Ҳусайн Гургон яна икки ой давомида бошқа манзил томон ҳаракат қилмайдиган бўлди. Шунда шаҳзода Ясовур ўғлон бу ердан силжиш-силжимаслик ҳақида машварат қилди. Кўпчиликнинг раъйи билан шундай қарорга келиндики, Ҳиротга келиб, келишилганидек уни қамал қилгайлар. Шу мақсадда ҳаракат байроғини ўша тарафга кўтардилар. Туркларнинг юнд йилига мувофиқ санайи 719 йили, рабиюлаввал ойининг 22-куни Бушурон марғзорини ўзларига манзил қилдилар. Бир ой давомида қамал ва Малик Ғиёсиддин курт билан жанг қилиб, уни кўп овора қилдилар ва ташвишга солдилар. Ишнинг илгари силжимаётганини кўриб, шафқатга келдилар. Шу орада Амир Ҳусайн Гургон (в.149а) Ҳиротга етиб келиб, Малик Ғиёсиддин курт билан бирлашиб, Ясовур ўғлонни Заррин майдонигача қувиб келди. Бу ерда баъзи мухолифларни қўлга олиб ясоққа етказди, кейин қайтиб кетди.
Айтишларича, шаҳзода Ясовур ўғлон бу ердан Моваро-уннаҳр вилоятига жўнаган. Чиғатойхон ибн Чингизхон авлодидан бири қўлига гирифтор бўлган ва ўлдирилган. Баъзиларнинг гапига кўра, у бир неча кун Дашти Қипчоқ мамлакатида хонлик тахтига ўлтирган. Аҳволнинг ҳақиқати-ни Тангри яхшироқ билади.

АБУСАЪИД БАҲОДИРХОН ДАВЛАТИ АЙЁМИНИНГ БАЪЗИ ВОҚЕАЛАРИ, АМИР ЧЎБОН СУЛДУЗ АҲВОЛИ ВА АМИР ЧЎБОН СУЛДУЗ ҲАЁТИНИНГ ОХИРИ ҲАМДА АВЛОДИНИНГ АҲВОЛИ ЗИКРИ

Дунё ровийларининг ривоят қилишларича, Султон Абусаъид Баҳодирхон давлатининг бошланиши Султон ёш бўлгани сабабидан мадорулмулкий вазифасини Амир Чўбон сулдуз бажарди. Сўнг салтанат султонга ўтди. Ҳатто, туркларнинг бичи йилига мувофиқ санайи 721 йилда Амир Чўбон сулдуз шаҳзодаликни танг қилмай қўйди.
Ўлжойту Султон Султон Абусаъид Баҳодирхоннинг синглисини ўз никоҳига киритиб, айшу ишрат садоси, суруру хурсандчилик нидосини Аюқ авжига етказди.
Туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 722 йилда Рум вилоятининг амири бўлиб турган Амир Темуртош ибн Чўбон сулдуз мухолифлик бошлаб, ўз номига хутба ўқитди. Амир Чўбон сулдуз қиш ўрталарида ўғлининг фитнасини дафъ қилмоқ учун йўлга чиқди. Амир Темуртош отаси билан жанг қилди. Амир Чўбон ўз ўғли Амир Темуртошни банд қилиб, ўрдуйи ҳумоюнга етказди. Султон Абусаъид Баҳо-дирхон Амир Чўбон сулдуз юз-хотирини қилиб, бебош Темуртош гуноҳи жаридасига афв рақамини чекди ва иккинчи бор уни Рум ҳукуматига сарафроз этди. Турклар-нинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 723 йилда, хожа Алишоҳ Жилон табиий касаллик туфайли Учонда бежон бўлди. Амир Чўбон сулдузининг ноиби хожа Рукниддин Сойин (в.149б) хожа Алишоҳ ўрнига вазир бўлди. Шу йили яна Амир Чўбон сулдуз ўз қизи Бағдод хотунники, ҳуснужа-молда офоқ ягонаси эди, Амир Шайх Ҳасан ибн Амир Ҳусайн Гургон ибн Оқбуқо ибн Шингу турин Элхон жалойир никоҳига узатди. У Султон Абусаъидхон аммасининг ўгли, Ўлжойту Султоннинг синглисининг ўғли, жияни эди.
Туркларнинг тўнғуз йилига мувофиқ санайи 725 йилда Амир Чўбон сулдуз саноқсиз лашкар билан Гуржистон йўли орқали Дашти Қипчоқ шаҳарлари устига юриш қилди. Султонмуҳаммад Ўзбак мамлакатида босқин ва ғоратлар қилиб, яна тезлик билан орқасига қайтди.
Ўша йили Султон Абусаъид Баҳодирхоннинг Бағдод хотунга нисбатан меҳри ва ишқи пайдо бўлди. Сабру қарор жиловини бир йўла қўлдан ва ихтиёридан чиқарди. Бу байт унинг ўшанда ёзган ғазалидандир. Байт (мазмуни):
Дилим Мисри (шаҳри)га келгинки, жоним Димишқини кўрурсан. Зеро, дилим орзуси Бағдод ҳавасидадир.
Чингизхон Ясоси бўйича ҳар қандай аёлга хоннинг кўнгли тушса, унга эри уч талоқ қўйиши ва подшоҳ ҳарамига жўнатиши лозим бўлган. Шунга кўра, Султон Абусаъид Баҳодирхон бир маҳрамни Амир Чўбон сулдуз ҳузурига жўнатиб, кўнглидаги гапни изҳор қилди. Амир Чўбон сулдуз бу гапни эшитиб, иззати нафси озор топиб, носавоб жавоб қилган. Султон Абусаъид Баҳодирхон бундан тилини тишлаб қолган. Аммо, олий хотири ҳошиясида қудурат қўнган. Амир Чўбон сулдуз шундан кейин муҳаббат ва маҳбуб ўртасидаги ишқ оташи сўнади, деган мулоҳазага бориб, Амир Шайх Ҳасан Элхонийни хотини Багдод хотун бинти Амир Чўбон сулдузни Қорабоққа жўнатди. Султон Абусаъид Баҳодирхонни қўярда-қўймай Бағдод қишловига олиб борди. Олиймақом шаҳриёр доруссалом Бағдод (в.150а) шаҳрига етиши билан Бағдод хотунга бўлган ишқи олдингисидан ҳам ортиқроқ кўнглини ўртай бошлади. Назм (мазмуни):

Давойи ишк, сафардан чиқарди. Билгилки,
 ҳар манзил сари дилда мех,ри орта боради.

Бахтга қарши, Малик Нусратиддин Одил лақабли Рукниддин сойин вазир Амр Чўбон сулдуз ва унинг авлоди феълу аъмоли маҳол ботиб турган бир пайтда уларни қабиҳ бир важҳда арз қилди. Бу сўзлар «Каннақши фил-ҳажара» («Тошга чекилган нақш») дек Султоннинг одил дили лавҳида битилиб қолди, Димишқи Хожа ибн Амир Чўбон сулдуз сарой ичкилари ва яқинлари қаторида эди. У подшоҳ мижозидаги ўзгариш ва вазирнинг чақимчилигидан хабар топиб, отасининг қулоғига етказди. Амир Чўбон сулдуз ўзича буни шундай ҳал қилди: узоқроқ бир вилоятга Рукниддин Сойин вазир билан бирга кетиб, фурсат топса унинг куфрони неъмати учун жазога мустаҳиқ қилади. Ложарам, бир баҳор фаслида Султон Абусаъид Баҳодирхон Бағдоддан Султонияга кетди. Димишқ Хожа ўз ўғлини султон хизматига пойтахтда қолдириб, ўзи Хуросон вилоятини забт этишни баҳона қилиб жўнади. У ерга етиб, тўнғич ўғли Амир Ҳасанни катта лашкар билан Ғазнинга жўнатди. Амир Ҳасан ул вилоятда хароб ва ғорат, қатли ом уюштирди. Султон Маҳмуд Ғозий ибн Собуктегин мозорида бемаъниликлар қилди. Ложарам, ҳақ тааоло уни аъмолига яраша жазо тайинлаган экан, етказди. Чунончи, шу яқинроқда тангри жазосини етказгай.
Алқисса, Амир Чўбон сулдуз Димишқ Хожани Султон пойтахтида қолдириб, ўзи Хуросон тарафга кетди. Амир Димишқ Хожа султонлик тадбирларининг жузвиёт ва куллиётида эмин-эркин дахл қила бошлади. Султоннинг подшоҳлик номидан бошқа таъсири қолмади. Бу ҳол ҳумоюн шоҳ хотирига оғир ботди. Хилватда кўнглидагилардан баъзи ўз яқинларига шаъма қилди. Ўша анжуманда муло-зимлардан бири (в.150б) арзга етказдики, «Амир Димишқ хожа Султония қалъасидаги Ўлжойту Султоннинг фалон қумоси билан алоқа қилади». Султон деди: «Қачон Димишқ хожа маҳбубаси хонасига борадиган бўлса, мени огоҳ қилинглар!» Ўша куни пайшанба кечаси, туркларнинг уд йилига мувофиқ санайи 727 йилнинг шаввол ойи эрди. Амир Димишқ хожа Султония қалъаси тепасидаги ўз маҳбубаси хонасига кетган эди. Олийшаън султонга хабар бердилар. Унинг қатлига ҳукми султоний жорий бўлди. Аммо, ҳеч кимнинг бу амрга амал қилишга раъйи бўлмади. Ўша кечаси тил бириктиришиб, Гуржистон атроф-теварагидан бир неча кесик бош келтирдилар. Амир Тўғон, Амир Тоштемур тадбирига кўра, Султон фармони эълон қилинди: Бу бош Амир Чўбон сулдузникидир, деб овоза тарқатдилар. Султон фармонига биноан Хуросонда унинг хос кишиларини ясоққа етказдилар. Бошини танасидан жудо қилиб, бу ёққа жўнатдилар. Амир Димишқ Хожа бу хабарни эшитиб, оромини йўқотди. Ўзига қарашли ўн нафар одами билан ўзини Ҳисор деворидан ташқарига отди. Ўз уйини қамалда кўрди. Қочмоққа юз қўйди. Султон Абусаъид Баҳодирхон Амир Миср хожа, Амир Оғо Лулуни Димишқ Хожа такомиши учун жўнатди. Улар унинг ортидан қувиб етиб, Амир Миср хожа ўз қўли билан Амир Димишқ Хожа ибн Амир Чўбон сулдузнинг бошини танидан жудо қилди. Шунда подшоҳи жамжоҳ Хуросон амирларига нишонлар жўнатди: «Амир Чўбон сулдуз ва унинг одамларини тутиб, ўлдиришда саъйи ва ғайрат маросимини бажо келтиринг!» Шунингдек, қолган теварак-атрофдаги вилоятларга жиддий таъкидлаб, ҳукмлар жўнатдики, чўбонийлардан асар қолдирмагайлар. Буюрдики, Димишқ Хожанинг калласини Султония дарвозаси тепасига осиб қўйгайлар. Султон ёрлиғи Хуросонга етгач, Султон ёрлиғини унга жўнатдилар. Хуросонда баъзи амирлар Чўбон сулдуз билан иттифоқ тузиб олдилар. Амир Чўбон сулдузнинг тўнғич ўғли Ҳасан шундай тадбирни изҳор этди: «Султон Абусаъид амирлари-дан шу ердагиларини ўлдирмоқ лозим. Уларнинг бошларини эса Султон ҳузурига (в.151а) жўнатиш керак. Мамлакатни қўлга олиб, Чиғатой улуси подшоҳзодалари паноҳига ўтиш лозим. Токи, улар бизларга мададкор бўлсинлар. Аста-секин Эрон подшоҳлиги ўзимизники бўлажак».
Амир Чўбон Сулдуз ўз ўғли Ҳасан сўзларига қўшилмади. Давлатининг қуввати ва ҳашамати ғурури билан мағрур эди.
Баъзи амирлар билан иттифоқ бўлиб, катта лашкар тузди ва Ироққа қараб юрди. Ўша вақтда Султон Абусаъид Баҳодирхон ҳам Султониядан чиқиб, Қазвинда кўч-кўронини ёйди. (Султон Абусаъид Баҳодирхон) Хожа Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Рашиддиддинники, Сал-моннинг тасниф қилган мувофиқ матни, «шамсия» шарҳи, «Таърихи гўзида»си ва қасидаси унинг машҳур номига муашшаҳ ва музайян қилинган эди, вазир тайинлади.
Алқисса, Султоннинг Хуросонга жўнатган кишилари етиб бориб, нишонларни амирларга етказганларида, ўша вақтда уларнинг адоватга кўнгиллари ёр бермаган эди. Шунинг учун дарҳол воқеа кайфиятини Амир Чўбон сулдуз ҳузурида ўртага қўйдилар. Амир Чўбон ўғлининг ўлимидан хабар топгач, ғаму андуҳга ботди. Вазир Рукниддин Сойинни ҳаёт йўлидан мамот қаърига отди. Рукниддин вазирни ўлдиргандан кейин 70 минг нафарли суворий хунхор лашкар билан интиқом учун Ироқ тарафга отланди. Бу ҳакда эслатиб ўтилганидек, Амир Чўбон сулдуз Симнонга етиб боргач, Ҳазрати қутбул ақтоб, авлиёйи Раббоний Шайх Рукниддин Аловуддавлат Симноний қаддаса сирраҳу муло-заматига бориб, ҳазрат ҳузурида амирларга қасам ичдики, ул кишидан юз ўгирмагай. Шунда ул ҳазрати Шайхдан Султон ўрдусига бориб Амир Димишқ Хожа қотилларидан хун талаб қилишни илтимос қилди. Шарт ишига саъй ва ғайрат бажо этишларини сўради. Ҳазрати Шайх «Ижобан ли мултамаса» ўша ёққа жўнади. Султон Абусаъид Баҳодирхон ул олиймақом бузрукка таъзим ва эҳтиром учун ўрнидан турди. Одоб билан иккала тиззасига чўкди. Аммо, Димишқ Хожа ибн Амир Чўбон сулдуз қотилларини тутиб бериш ва Амир Чўбон билан сулҳ борасидаги гапларни ризо қулоғи билан эшитмади. (в.151б) Амир Чўбон ҳазрати шайх қайтиб келгандан кейин ўта ғурур билан олиймақом подшоҳ ўрдаси томон юриш бошлади. Куҳо мавзеига етганда икки ғаним орасидаги масофа бир кунлиқдан ортиқ йўл қолмаган эдики, Амир Муҳаммад Хачак нўён уйрот, Амир Некрўз ва бошқа шу сингари буюк амирлар — 30 минг нафарли мардона мардлар билан бирга Амир Чўбон сулдузга аҳду паймон дафтарини унут тоқчасига қўйиб, султон лашкарига қўшилиб, олийжоҳ подшоҳ хизматига ўтдилар. Амир Чўбон сулдуз қолган амирлар ва лашкардан (умидини узиб), қўрққанидан биёбон йўли билан Хуросон вилояти сари кетди. Аксар одамлари тарқалиб, паришон бўлиб кетдилар. Амир Чўбон сулдуз Туркистон сари йўналиб, Мурғоб дарёси бўйигача от сурди. Шу манзилда ўз хаёлидан пушаймон бўлди. Ўз мураббийси бўлган Малик Ғиёсиддин курт аноҳига келди. Амир Чўбон сулдузнинг Ҳиротга кириб келиши арафасида Малик Ғиёсиддинга Султон Абусаъид Баҳодирхондан маншур етиб келди. Унинг мазмуни шундай эдики, Амир Чўбон сулдузни қаердан бўлса ҳам топиб, ясоққа етказгайсиз. Гардунчин ва Форс отабеги Ахдо малик василаси билан муфтахиру сарафроз бўлурсиз. Малик Ғиёсиддин курт султон ёрлиғи мазмунидан воқиф бўлгандан кейин Амир Чўбон сулдуз неъматлари ва тарбияти ҳуқуқини йўққа чиқариб, кўриниши билан жаллодни чақирди. Амир Чўбон қанчалик қўллиқ ва изтиробга тушмасин, ҳақшунос Малик у билан бир бор мулоқот қилсин, деб ялинмасин, ўрнига тушмади. Назм (мазмуни):
Мурувват тугади, вафо йўққа чикди. Бу иккаласидан семурғ ва кимё сингари фақат ном қолди.
Шунда Амир Чўбон сулдуз Маликка менинг уч васиятимни бажо келтиргин, деб хабар берди. «Биринчиси, бошимни бадандан жудо қилгин; иккинчидан, жасадимни Расулуллоҳ салиоллоҳи алайҳи васалломнинг Мадинасига жўнатиб, ул табаррук мавзеъда қурилган иморат ичига дафн қилурсан. Учинчиси: «Ўғлим Жаллодхонни (в.152а) ки Султон Абусаъид Баҳодирхоннинг синглиси Шаҳзода Соқибек бинти Ўлжойту Султондан туғилгандир, тирик ҳолда султон ўрдасига жўнатурсан». Малик илтифот кўргизиб, бу илтимосларни қабул қилди. Сўнг жаллод Амир Чўбон сулдузнинг кекиртагини кесиб, ҳалок қилди. Унинг икки бармоғини Султон ўрдусига жўнатди. Бу нишона туркларнинг барс йилига мувофиқ санайи 728 йилда, муҳаррам ойида Султон Абусаъид Баҳодирхоннинг пойтахтига етиб келди. Унинг ҳукмига биноан уни бозор саройи дарвозасига осиб қўйдилар.
Мазкур йилнинг қишида Малик Ғиёсиддин қурт ҳашаматли султон билан учрашиш учун йўлга чиқди. Йўл асносида Амир Шайх Хусайн бузург Бағдод хотун бинти Амир Чўбон сулдузни мажбуран талоқ қилгани, иддати тугагандан кейин подшоҳ ҳарамига ташриф этиб келганини, у бағоят соҳибихтиёр эканини эшитди. Беҳамият малик бу хабарни эшитиб, ҳайрат дарёсига ғарқ бўлди. Хуросонга киши жўнатиб, ўша кезларда ҳусну малоҳатда тенги бўлмаган Жаллодхон ибн Амир Чўбон сулдузни орадан йўқотди. Ўзи Қарбоққа келиб, Султон Абусаъид Баҳо-дирхон ҳузурида ер ўпиш иззатига мушарраф бўлди. Аммо Бағдод хотун эътибори туфайли унинг ишлари юришмади. Балки, Маликни ҳумоюн ўрдуда ҳибсда сақладилар. Шундан кейин махсус одамлар Хуросоига бориб Амир Чўбон сулдуз ва унинг ўғли Жаллодхон тобутларини хон ўрдусига келтирдилар. Шунда Султон Абусаъид Баҳодирхон маҳмил харжи учун 40 минг динор маблағ ажратди. Токи, ҳожилар ул тобутларни ўзлари билан Маккайи муаззамага олиб бориб, сўнгра Мадинайи мунавварага етказиб, тупроққа топширгайлар.
Амир Чўбон сулдуз қатл этилгандан сўнг унинг баъзи авлоду ақробалари ҳам ўлдирилди. Қолганлари оламнинг теварак-атрофида саргардон бўлиб қолдилар. Шулар жумла-сидан Амир Темуртош ибн Амир Чўбон сулдуз бўлиб, (в. 1526) Рум мамлакати ҳокимлигига мансуб эди. У Румдан қочиб, Мисрга кетди. Бу ерда ўлдирилди. Бу воқеанинг батафсил баёни тарих китобларида сабт этилгандир. Айтишларича, Амир Чўбон сулдуз қўли очиқ, одил бўлган. Дини исломнинг қувват топишида куч-ғайратини аямаган. Унга тангрининг раҳмати бўлсин!

БАҒДОД ХОТУН БИНТИ АМИР ЧЎБОН СУЛДУЗНИИГ СУЛТОН АБУСАЪИД БАҲОДИРХОН ИБН ЎЛЖОЙТУ СУЛТОН НИКОҲИГА ЎТИШ ШАРАФИГА МУШАРРАФ БЎЛГАНИ ВА УЛ ОЛИЙЖОҲ ПОДШОҲНИНГ ТАҚДИР ТАҚОЗОСИ БЎЙИЧА ВАФОТ ЭТГАНИ БАЁНИ ЗИКРИ

Хабарлар келинчакларининг машшоталари шундай ривоят қилурларки, Амир Чўбон сулдуз ўлдирилгандан кейин комрон шаҳриёр Султон Абусаъид Баҳодирхон қози Муборак шоҳии ҳузурига чорлаб, дедики, Амир Шайх Ҳасан Бузург ҳузурига бориб, қанақа ҳийла билан бўлса ҳам уни Бағдод хотундан айнитгин. Қози Султон фармонига мувофиқ Амир Шайх Ҳасан Бузург Элхоний ҳузурига бориб, билган иборатлари, қўлидан келган калималар билан ўша ғаройиб ҳикояни Амир Шайх Ҳасан Бузургга эслатди. Шайх Ҳасан ўз жонидан қўрқиб, жононидан ажралишни ихтиёр қилди. Қози Муборакшоҳ ҳузурида Бағдод хотунни уч талоқ қўйди. Иддат муддати ўтгандан кейин олий даражадаги ҳукмдор Бағдод хотунни ўз никоҳига киритди. Бағдод хотун иззат оёғини салтанат гарданига қўйиб, мамлакат ва молия ишларга олий даҳл қила бошлади. Туркларнинг юнт йилига мувофиқ санайи 732 йилда бир гуруҳ ҳасадчилар Султоннинг шараф қулоғига етказдиларки, Амир Шайх Ҳасан Бузург билан Бағдод хотун ўрталарида пинҳоний алоқа мавжуддир. Бу одамлар бадгўйлигидан Султоннинг кўнгли ҳар иккисидан ҳам қолди. Шайх Ҳасан Бузургни қатлга буюрмоқчи бўлди. Аммо, онаси Ўлжойту Султоннинг синглиси, яъни ўзига амма бўлганидан, аммаси юз-хотири учун Шайх Ҳасан Бузургни қатл этиш хаёлидан воз кечди. Уни Кумоҳ қалъасига ташлатди. Бағдод хотунни эътибори даражасидан улоқтирди. Бу гапларни суриштириб, пасткашларнинг ёлғон сўзлари аниқлангач, Бағдод хотунни иккинчи бор эътибор назарига манзур этди. (в.153а) Ҳасадчилар бўҳтонидан ғазабга учраган Амир Шайҳ Ҳасан Бузургни марҳамат ва шафқат юзасидан Рум ҳукумати тахторосига айлантирди.
Ҳикоя қилишларича, Султон Абусаъид Баҳодирхон баҳор-кузда Султонияда, ёз-қишда Бағдод ё Эрон Қорабоғида яйлов ва қишлов қилган. Унинг фазлу ҳунар, шеъру хатт арбобига эътибори катта бўлган. Хатни ғоятда чиройли ёзган. (Хатда) устоди Хожа Абдуллоҳ Сайрафий бўлган.
Султон Абусаъид Баҳодирхон туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 735 йилнинг охирларида Бағдод сари йўлга чиқди. Йўлда Султонмуҳаммад Ўзбакхоннинг Дашти Қипчоқ мамлакатидан Эрон ва Озарбайжонга юриш бошлаганини, кейин Синдга ўтишини эшитди. Шу сабабли, туркларнинг ит йилига мувофиқ 736-йил бошларида йўлидан қайтиб, ҳаракат жиловини Эрон тарафга бурди. Шервон ҳудудида уч ойга яқин туриб қолди. Аммо ҳаво ҳарорати ва нохушлигидан Султон Абусаъид Баҳодирхон зоти шарифида касаллик пайдо бўлиб, 15 кундан кейин, жумладан, дийдаси қаттиқлашди. Жамжоҳ подшоҳ ичкиликка берилди. Касаллиги кучайди. Туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 736 йил, рабиюлохир ойининг 13-куни Байлақонда тангри раҳматига кетди.
Хайрхоҳлардан баъзилари дебдурлар. Назм (мазмуни):
Агар тож йиғлаб, тахт куйса, ким кетиши керак. Давлати заволидан Султони аъзам Абусаьиддир.
Ул карамли султон жасадини Султонияга элтиб, ўзи қурдирган, Шаҳри Нозук номи билан машҳур иморатга дафн этдилар. У 32 йил умр кўрди. Салатанати 12 йил давом этди. Айтишларича, Султон Абусаъид Баҳодирхон ҳаётининг охирги кунларида Дилшод хотун бинти Димишқ Ҳожи ибн Амир Чўбон сулдузни аммаси Бағдод хотун бинти Амир Чўбон сулдуз ёнида бўлганини кўрарди. Кўнгли Бағдод хотундан кўра кўпроқ Дилшодхотунга кетарди (в. 1536.) Уни ўз никоҳига олди, унга муҳабати кучли эди. Бағдод хотунга бунчалик илтифот қилмас эди. Бағдод хотун Султоннинг ўзига нисбатан кам илтифотлилигидан, султон муҳаббатининг Дилшод хотунга ортиб бораётганидан рашк қилиб, Султон Абусаъидга заҳар берган. Тангри кўпроқ билади ишлар ҳақиқатини. Тўққизинчи хон Арпахон ибн Сусадир.

АРПАХОН ИБН СУСА ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Султон Абусаъид Баҳодирхон наслидан ҳеч ким қолма-ганидан Ариқ Буқо ибн Тулихон наслидан бўлган Арпахон-ни (тахтга ўтқаздилар). Султон Абусаъидхон Хуросонда эканлигида у Турон заминдан Султон Абусаъид ҳузурига келиб, унга мулозим бўлган эди. Хожа Ғиёсиддин Муҳаммад вазир саъйи ҳаракати билан амирлар келишиб олиб, уни хон кўтардилар. Арпахон салтанат тахтига ўлтиргандан кейин катта ҳурмат ва эҳтиром билан қараб юрган Бағдод хотунни Султонмуҳаммад Ўзбакхон билан дўстликда ва раҳматлик Султон Абусаъид Баҳодирхонга заҳар берганлиқда айблаб, қатлга етказди. Шундан сўнг Қур дарёси бўйига лашкар тортиб, Султонмуҳаммад Ўзбек лашкарини дабдала қилиб, тор-мор келтирди. Амир Али подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот, Султон Абусаъидхоннинг тағоси Диёрбакрда ҳоким эди. Ўшанда Дарбанд томонида Бағдод хотун вафотидан бехабар эди. Султон Абусаъид Баҳодирхон вафоти ва Арпахон ибн Сусанинг тахтга чиққанини эшитиб, жуда қайғурди. Уйрот қавми билан машварат тузиб, деди: «Шуни билингизким, Арпахон гарчи Тулихон нажодидаи бўлса ҳам, илгаридан уйрот қабилалари ва Тангу нўён авлоди билан адоватдадир. Маслаҳатим шуки, Арпахон подшоҳ бўладиган бўлса, бу ҳақиқатга хилоф иш тутиб, Мусохон ибн Али ибн Бойдухон ибн Тарағай ибн Халокухон ибн Тулихон ибн Чингизхонни Бағдодда подшоҳликка кўтариб, хонлик тахтига ўтқизайлик!»
Ўша атрофда минглаб мўғулларнинг юртлари жой-лашган эди. Уларни тўплаб, улкан лашкар (в. 154а.) тартиб бердилар ва Арпахон устига юриш бошладилар. Арпахон бу фитнадан хабар топиб, Хожа Ғиёсиддин вазир ёрдамида саноқсиз лашкар тўплаб, мухолифлар томон йўналди. Туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 736-йил муборак рамазон ойининг 17-чи, чаҳоршанба куни Чиғоту саҳросида-ки, Яғту ҳам дейишади, ҳар икки лашкар бир-бири билан тўқнашди. Ҳар иккала сипоҳ диловарлари қилич ва ханжар олиб, жангга киришдилар. Арпахоннинг кўпчилик амирлари ундан юз ўгириб, Мусохон лашкарига қўшилдилар. Халқ кўнгли майли Ҳалокухон нажодига кўпроқ эди. Ана шу узр гуфайли амирлар шамолга эргашмадилар; Арпахон сипоҳи бетига қараб эсиб, Арпахон лашкарига шикаст етказдилар, енгдилар. Хожа Ғиёсиддин Муҳаммад вазир бир лаҳза сабот оёғини тираб, жангга дору мадорини, никоҳлаб бериб, натижасини чекди. Омад қўлдан кетаёттанини кўриб, у ҳам қочиш водийсига юз бурди. Амир Али подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот подшоҳнишон вазир маконига одамлари билан нишон жўнатди. Токи, уни тутиб, ҳумоюн ўрдуга келтиргай-лар. Туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 736-йилда, муборак рамазон ойининг 21-куни ул фозил хўжага шаҳодат шаробини ичирдилар. Ўша кунлари Амир Али подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот одамлари Арпахон ибн Сусани ҳам қўлга олдилар. Унинг ҳам борлиқ кўч-кўронини фано бодида совурдилар.

МУСОХОН ИБН АЛИ БОЙДУХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Мағфиратли Султон Абусаъид Баҳодирхон вафотидан кейин мағрур Арпахон 7 ойдан кўпроқ салтанат сурди. Ўн бешинчи хон Мусохон ибн Алидир.
Арпахон ибн Суса ўлдирилгандан кейин Мусахон ибн Али ибн Бойдухон ибн Тарағай ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 736- йил, шаввол ойида Учон мавзеида хонлик тожини бошига қўйиб, мулку мол ихтиёри жиловини Амир Али подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот қўлига (в. 1546.) топширди.
Ўшанда Султон Абусаъид Баҳодирхон аммасининг ўғли Шайх Ҳасан ибн Амир Ҳусайн Гургон ибн Оқбуқо ибн Сангтур ибн Элхон жалоир Султон Абусаъиднинг амри билан Камохда эди, сўнг у ердан Рум ҳокимлигига сарафроз бўлди ва ўша ёққа кўчиб ўтди. Султон Абусаъид вафоти ва Арпахон ибн Сусанинг тахтига чиқиши, Мусахоннинг Арпахон билан уруши ва Мусахоннинг салтанат тахтига чиқиши воқеаларини эшитиб, Муҳаммад ибн Бўсқутлуғ ибн Эштемур ибн Итарчи ибн Мункор Темур ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхонни подшоҳликка кўтарди. Кейин Рум ва Курж лашкари билан ҳаракат байроғини Табриз сари кўтарди. Мусохон ибн Али ибн Бойдухон билан Амир Али подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот улар билан жанг қилиш ниятида истиқболига чикдилар. Мазкур сананинг муқаддас зул-ҳижжа ойи 14- куни Навшаҳр мавзеида икки душман лашкари учрашди. Амир Али Подшоҳ ибн Чечак нўён уйрот Амир Шайх Ҳасан Бузург Элхоний жалойир хузурига одам жўнатиб, деди: Биз билан Амир ўртамизда илгаридан дўстлик ва муҳаббат муносабатлари мустаҳкамдир. Мулк тахти учун икки подшоҳ бир-бири билан низо қилмоқда. Икки ўртада сиз билан бизнинг оёқда туришимизнинг не зарурати бор. Энди маслаҳат шулки, ҳар биримиз бир-биримизни эшитса бўладиган тепаликка чиқиб олиб, уларни қўйиб қўяйлик. Назм (мазмуни):
Кўрамиз, қай бири бировини енгади; бахту толеъ қай бириники, уникими, ё бунисиники?
Амир Шайх Ҳасан Бузург бу маслаҳатни қабул қилди. У икки минг нафар сафшикан жангчи билан тепаликка кўтарилди ва жангоҳни кузатиш шарафига муяссар бўлди. Гаровдаги кофир лашкарини хирмондек тўпладилар. Саваш ва қаттол оташини ёқдилар. Курж ва Рум лашкари шикаст еди. Уйрот сипоҳи улар ортидан қува бошлади. Шу аснода Муҳаммадхон тор-мор келтирилди, Мусохон ғолиб келди. Амир Али Подинюҳ ибн Чечак нўён уйрот хотиржам бўлиб, бир дарё бўйида тўхтаб, таҳорат олиш билан машғул бўлди. У билан ҳамроҳ бўлган барча одамлар Али Подишоҳга эргашиб, қуролларини ечиб, таҳорат олишга киришдилар. Амир Шайх Ҳасан Бузург бу ҳолатни мушоҳада қилди. Суворийлари билан тепаликдан тинчгина тушдилару (в. 155а.) Амир Али Подишоҳ ибн Чечак нўён уйротни тупроққа қориб ташладилар. Бунинг хабари Мусохонга етиши билан қочишга юз қўйди. Қочиб кетган Муҳаммадхон эса қайтиб келиб, Амир Шайх Ҳасан Бузург Элхоний жалойирга қўшилди. Амир Шайх Ҳасан Бузург нойиби Қораҳасанни уйғур қавмидан бўлган Амир Курунж билан бирга такомишига жўнатди. Ўзи Табриз тарафга йўлга тушди. 12-чи хон Муҳаммад ибн Бўсқутлуғдир.

МУҲАММАДХОН ИБН БЎСҚУТЛУҒ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Баъзи тарихий асарларда Муҳаммадхоннинг ота-бобо-лари зикрини қуйидагича ёзадилар: Муҳаммадхон ибн Тожу ибн Банучин ибн Ҳалокухон. Ҳар тариқада ҳам Му-ҳаммадхон Ҳалокухон наслидандир. Муҳаммадхон Амир Али Подишоҳ уйрот ўлдирилгандан кейин ит йилига-мувофиқ санайи 736 йил охирларида Амир Шайх Ҳасан Бузург Элхоний жалойир кўмагида хонлик тахти, жа-ҳонбонлик саририга ўлтирди. Амир Шайх Ҳасан Бузург нўён мамлакат, сипоҳийлар ва раият тарбияси ишлари забти ва насақи билан машғул бўлди, Амир Чўбон сулдузнинг набира-си Пир Ҳусайнни Султонияга жўнатди. Султон Абусаъид Баҳодирхоннинг севимли хотини Дилшод хотун бинти Димишқ хожани олиб келиб ўз никоҳига киритди. Хожа Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Рашидиддин вазирнинг қолган қариндош-уруғи ва вазирзодаларга ўзининг шафқат ва риоят паноҳидан жой берди. Назм (мазмуни):
Жаҳон саҳни қинғир саройлардан иборат: халқ тинчлиги унда садога ўхшайди. Қалъада бирор киши бўлса ҳам, жавобини ўзидан бошқаси эшитмайди. Дунё амал экинзори-дир. Экканингдан бошқасини унда топа олмайсан. Ҳаётда халққа нима қилган бўлсанг, ундан ҳамма ваҳимада, кўз тиккан. Яхшиликнинг мукофоти ёмонлик жазосидир. Ақлсизликдан жумбушга келишдан бошқасини кўрмайсан. Амалнинг жазоси тангри бўлади бегумон: сен гадо бўлгин, ёки жаҳон подшоҳи. Қўллари қадоқ деҳқон қандайин яхши гап айтган: «Экканингдан бўлагини ўра олмайсан!»
Айтишларича, Муҳаммадхон ибн Бўсқутлуғ давлати айёмида Авҳадий номи билан машҳур бўлган шоир Авҳадиддин Исфахоний ўз табиий ажали билан (1337 йили) вафот этди. Табриз вилоятининг Мароға шаҳрида дафн этилди. 13-чи хон Тўғойтемур ибн Сурийдир.

ТУҒОЙ ТЕМУРХОН ИБН СУРИЙ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Тўғой Темурхон Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззам иниси Қибод ибн Ясуғой Баҳодир наслидандир. Айтишларича, Тўғой Темурхон Мозандаронда бўлган. Амир Акранж уйғур Мусохонни таъқиб этиб кетган эди. Унинг билан Қора Ҳасан орасидаги мухолифат сабабидан бир воқеа бўлиб ўтиб, Султонияга, Амир Чўбон сулдузнинг набираси Амир Пир Ҳусайн ҳузурига кетди. Амир Акранж уйғур инисининг қизи Ўғлон хотун Амир Пир Ҳусайннинг никоҳида эди. У ерга бориб, бўлган воқеа баёнини ўртага қўйгач, оқибатуламр, биргаликда Ҳуросон сари юрдилар. Хуросон амирлари ёрдамида ва Хуросоннинг баъзи шаҳарларига эгалик қилиб турган Амир Шайхали Қўшчи саъй-ҳаракати билан Амир Али Жаъфар, Амир Арғуншоҳ ибн амир Наврўз Ғози ибн Амир Арғун Оғойи Бузург, шунингдек, Амир Шайх Хасан нўёни бузург ва қочиб келган амирлар иттифоқ бўлиб, Тўғой Темурхонни Мозандарондан олиб келиб, Хуросонда хон қилиб кўтардилар. Унинг номига хутба ўқилиб, исми билан танга зарб қилдилар. Туркларнинг тўнғуз йилига мувофиқ 737 йилда Хуросонда бўлган мўғул қавмларини тўплаб, Табризга қараб юрдилар. Озарбойжон ҳудудига етганларида Мусохон ўйрот қавмларини ўзи билан олиб келиб, уларга қўшилди. Улар бир-бирлари билан аҳқу паймон боғладиларки, агар зафар қозонгудек бўлсалар, Хуросон мамлакати Тўғой Темурники, Ироқ ва Озарбойжон Мусохонники бўлгай.
Муҳаммадхон (в. 156а.) ва Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элхоний бу воқеадан хабар топганларидан кейин лашкар тузиб, мухолифлар билан жанг қилмоққа шайландилар. Туркларнинг сийир (в. 156а.) йилига мувофиқ санайи 737 йил муқаддас зулҳижжа ойининг 6-куни Гармруд саҳросида улар учрашдилар ва ўша жойда жанг бўлди. Тўғой Темурхон уруш бошланишидан олдин инони ихтиёрини қўлдан бериб, Хуросонга қараб юрди. Мусохон шаддодлик оёғини тираб жанг қилишга тушди. Охири у ҳам енгилди. Муҳаммадхон лашкарининг ғалабасидан бир неча кун ўтгандан кейин, Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элхоний жалойир одамлари билан бўлган жангда Мусохон асирга тушди. Мазкур йилнинг муқаддас» зулҳижжа ойи 19-куни у ясоққа етказилди.

АМИР ШАЙХ ҲАСАН ИБН АМИР ТЕМУРТОШ ИБН АМИР ЧЎБОН СУЛДУЗ ЗИКРИ

Уни яна Шайх Хасан Кучак ҳам дейишади. Айтишлари-ча, Шайх- Ҳасан Кучак Рум вилоятида яшаган ва туркларнинг сичқон йилига мувофиқ 738-йилда ҳокимлик ҳавасида бир ҳийла ишлатди. Қорачери деган бир туркийна-жод ғуломи бўлиб, отаси Темуртошга жуда ўхшаб кетарди. Уни ёнига келтириб, отам Темуртош Амир Чўбон сулдуз ўлдирилгандан кейин Мисрга кетган эди. Мана яна қайтиб келди, деган овоза тарқатди. Одамларнинг сўзига ишониши учун онасини Қорачерига никоҳлаб берди. Пиёда унинг оти рикобида юрди. Натижада сон-саноқсиз лашкар улар хизматига бел боғлади. Шайх Ҳасан Кучак асбоби ҳарб, жангу жадал олатларини тартибга солиб, Озарбойжон тарафга қараб юрди. Муҳаммадҳон ва Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург бундан хабар топиб, мухолифларни дафъ қилмоқ учун Нахчивон йўлига тушдилар ва мазкур сана муқаддас зулҳижжа ойининг 20-куни Алотоқ ҳудудида Рум ва Ироқ лашкарлари тўқнашдилар. Қаттик жанг бўлиб ўтди. Шайх Ҳасан Кучак зафар топди. Муҳаммадхон душманлар қўлига тушди ва ёш чоғида борлиқ рахтини фано шамолига топширди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий (в. 1566.) жалойир Табриз тарафга кетди. Шу аснода Қорачери Темуртошга айланган, деган хаёл хотирига келиб, ногаҳонда Шайх Ҳасан Кучакка пичоқ урди. Аммо пичоқ кор қилмади. Шайх Ҳасан Кучак Гуржистон томонга қочиб қолди. Қалбаки отасининг ҳолини изҳор қилиб, Ўлжойту султоннинг қизи шаҳзода Соқи бегим хизматига келди. Аммо, сохта Темуртош Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий жалойир билан жанг қилишга қарор қилиб, Табризга қараб юрди. Икки душман бир-бири билан учрашиб, жангда сохта Темуртош шикаст топди. У қочишга улгурди. Уйрот қавми билан бирга Бағдод устига юрди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий ҳам Табриздан азимат жиловини Султония тарафга бурди. Ўн тўртинчи хон Соқи бегим бинти Ўлжойту султондир.

МАЛИКА СОҚИБЕГИМ БИНТИ ЎЛЖОЙТУ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Амир Шайх Ҳасан Кучак Гуржистондан Табризга келгандан кейин, шу ҳолда чўбонийлардан 16 нафари унинг ҳузурида тўпландилар. Кенгашдилар ва бизга Ҳалоку наслидан бирор подшоҳ зарур дедилар. Ҳазора амирлари дедилар: Султон Абусаъидхоннинг синглиси Соқи бегим бинти Улжойту Султон турибди. Ҳалокухон наслидан ўғил қолмагани сабабли тахт ва мулк унинг меросидир. Туркларнинг уд йилига мувофиқ 739 йилда шаҳзода Соқи бегим Амир Шайҳ Ҳасан Кучак ибн Амир Темуртош ибн Амир Чўбон сулдуз кўрсатмаси билан хонлик тахтига ўлтирди. Сўнгра катта лашкар тузиб Султония устига юриш бошлади. Амир Шайх Ҳасан Бузург Элконий жалойир бунинг хабарини эшитиб, Қазвинга етиб келди. Бу ерда ғазабидан тушди. Жанг бошланмасдан сулҳ тузгандек бўлди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург шаҳзода Соқи бегим ҳузурига келиб, (в. 157а.) унинг хонлигига иқрор бўлди. Амир Шайх Ҳасан Кучак ва Амир Шайх Ҳасан бузург бир-бирларига қучоқ очиб, ярашдилар. Улар шундай қарорга келишди: «Шу қишда Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Султонияда туради. Шаҳзода Соқи бегим Қорабоққа кетади. Баҳорнинг бошларида йиғилишиб, қурултой ташкил этамиз ва ҳар кимнинг йўлини аниқлаймиз». Шу маслаҳат бўйича, Шаҳзода Соқи бегим ва Амир Шайх Ҳасан Кўчак Эрон ва Озарбойжонга шошилишди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Султонияда яшаб қолди.
Мазкур сананинг ражаб ойида, баҳор белгилари энди кўринабошлаганда Тўғой Темурхон иккинчи бор беҳад лашкар тўплаб, Ироқ ва Озарбойжонни қўлга киритмоқ учун юриш бошлади. У Табризга йўналди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий жалойир бундан хабардор бўлгани учун, унинг ҳузурига келди. Улар Совада учрашдилар. Амир Шайх Ҳасан Кўчак амир Суюрғол билан бирга малика Соқи бегим мулозаматида Арондан Учонга келишди. Шу аснода уйрот қавми Темуртошга айланган Қорачерини банди қилиб, малика ўрдусига келтирди. Шаҳзода Соқи бегим шу лаҳзадаёқ Қорачери бошини танасидан жудо қилди. Шундан кейин Тўғой Темурхон Шайх Ҳасан нўёни бузург билан маслаҳат қилмай, Султон Абусаъидхон даъвогари Ақрихни Шайх Ҳасан Кучак ҳузурига жўнатди (ва унга деди)ки, «отамиз билан сизнинг бобонгиз Амир Чўбон сулдуз ўртасида қадим дўстлик мавжуд. Ёрлиғ ҳукми бўлиб ўтаётганда отам Суригунни ўртадан кўтарадилар. Амир Чўбон сулдуз бу ҳодисага монелик қилди. Бизнинг бу ҳуқуқимизни унутишгани йўқ. Бугунги кунда буни чўбоний-лар хонадонига қасд қилиш учун баҳона қилмоқчи эмасмиз. Маслаҳат шулки, ўртадан адоват кўтарилса».
Амир Шайх Ҳасан Кучак, хусусан, буни эшитиб, ғоятда шоду ҳуррам бўлди. Хотирига бир тазвирни келтириб, деди: «Подшоҳи жаҳон нимани буюрсалар дину давлат ривожи, сипоҳу раъият манфаати учундир». Акрих беги ва у билан келган ҳамроҳларига (в. 1576.) навозишлар кўргизиб, фахрли хилъатлар кийгизишди. Хилватда Акрих бегига деди: «Подшоҳни ҳузуримга ер ўпиш учун келтир. Унга дегилки, бу мамлакатда бутун ихтиёр менда эмас». Аммо, Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург-куёвимиздан бирор-бир кори-ҳол келмаса, эмин эмасдирман. Маслаҳатим шулки, подшоҳи олам Тўгой Темурхон уни бизга несту нобуд қилиш учун рухсат берсин. Токи, уни ўртадан йўқотайлик. Уни бирёқлик қилганимиздан кейин Соқи бегим ва Дилшод хотунни подшоҳга тутиб берурмиз. Биз ҳаммамиз эса қуллик камарини белга боғлағаймиз ва олий даргоҳ мулозимлари бўлурмиз».
Акрих беги у ердан қайтиб келиши билан Амир Шайх Ҳасан Кучакнинг бу гапларини Тўғой Темурхонга етказди. Соддадил подшоҳ Ўлжойту Султоннинг қизи малика Соқи бегим билан яқинлик қилиш тамаъида уни етказишни писанда қилиб, кўнгли ўсиб, уларнинг дил хоҳишларини маъқуллаб, жавоб жўнатди. Унинг бу каби ишларга аҳду паймони мустаҳкам. Амир Шайх Ҳасан Кучак хабар етказдики, «бу маслаҳатга собит қадаммиз. Вазифа шуидан иборатки, бу аҳд таъкиди учун ўз хатти шарифингиз билан насиқанома ёзсангиз. Яъни, Элхон уруғига қасд қилган чўбонийларни ва Шайх Ҳасанни қавму қариндоши билан ўртадан кўтаринглар. Чўбон сулоласи салтанати ноиблиги ва улуси амирлигини бўлса, Элчи хабар етказгандан кейин кўрурмиз. Тўғой Темурхонда гулрўй, суманбўй, мушкинмўй икки хотин, яъни Соқи бегим бинти Ўлжойту Султон, Дилшод хотун бинти Машриқхожа ибн Амир Чўбон сулдуз савдоси думоғидан ўрин олди. Оқибатини андиша қилмасдан Амир Шайх Ҳасан Кучак айтганлари асосида ўз қўли билан нома битди. Охирида ўз номини ёзди: «Тўғой Темур Сурийгун хатти билан». Сўнг уни бир ишончли кишиси қўлига бериб, Шайх Ҳасан Кучак ҳузурига жўнатди. Шайх Ҳасан Кучак у мактубни кўтариб, Пир Ҳусайн Чўбоний, Амир Али Пилтан билан бирга отга минишиб, Шайх Ҳасан Бузург Элконий жалойир лашкаргоҳи чегарасига қараб (в. 158а.) кетдилар. Амир Шайх Ҳасан жалойир хос кишиларидан бирини чақирдилар ва мактубни унинг қўлига тутқаздилар. (Шайх Ҳасан Кучак) деди: «Бориб унга дегилки, Шайх Ҳасан Темуртош турибди ва сизга чуқур таъзим изҳор этади. У дейдики, гарчи Шайх Ҳасан оқо бизни четлаб юрса ҳам, бу мамлакатда бегонанинг ҳаққи йўқ. У Ҳалокухон хонадонининг хасмидир. Бу улусда унга минг тумон молни харжи лашкар қилишга йўл қўйилди. Унинг йўлида молу жонини тиккандир. Бугун унинг хизматларини ҳисобга олиб, бу хатни ёздик. Амирнинг йўкдиги бу хил фосид хаёлотларга олиб келди ва ҳузурингизда дўстликдан лоф уради. Амир бизни ўзига душман ва ҳосид деб билса ҳам, аммо бу ошкора узрни унинг ҳаққига раво кўрмагаймиз. Унга бирор зиён-заҳмат етказишларини истамаймиз. Уни ўз ишидан хабардор бўлишини огоҳлантирдик». Гап шу ерга етганда айлана ерни бўса қилди ва қайтиб келди. Йўл бўйи хуррам, ханда отганча келарди. Ўз лашкаргоҳига етиб келди ва жанг асбобини чиқариб, одамларига деди: Тангрига ҳамду санолар бўлсин-ки, жанг масаласи бир ёқлик бўлди. Тўғой Темур фитнаси бостирилди. Лашкаридагилар дейишдики, бугун мана тўрт ой бўлди, бу лашкар жангга ҳозирлик кўриб турибди. Тонг отиши билан бунга барҳам беришга қарор қилинди. Ногоҳ фитна ва фасод бир йўла йўқотилса нима бўлади? Шайх Ҳасан Кучак деди: шу кечаси сўзлариншз маълум бўлади.
Бу пайғом ва нома Шайх Ҳасан нўёни бузургга етиши билан бу тўзону оташни эшитиб ва кўриб, ҳайрати дуди думоғи қасрини кўтарди, ғам-ғуссага ботганидан хуррамлик тупроғи бунёдини сувга берди. Жавобга ҳайрон бўлиб, боши елкаларига ботди. Сўнг сакраб турди-да, дарҳол лашкарга қуролланишини буюрди. Барча эътибор ва огоҳ турди- Одам юбориб Тўғой Темурхоннинг ноиби Арғуншоҳ ибн Амир Наврўз Ғозий ибн Амир Аргун оғони чақиртирди. Ҳалиги қоғозни унга ирғитди. Арғуншоҳ уни мутолаа қилди. Амир Шайх Ҳасан бузург сўради: «Подшоҳнинг хатими?» Жавоб берди: «Ҳа!» Кейин деди: «Мен унга нима ёмонлик қилган эдимки, бу ғаддори беинсоф менинг гарданимга (в. 1586.) гуноҳ ишларни тўнкаса, хонадонимга қасд қилса». Арғуншоҳ-ни бу маслаҳатдан огоҳ қилмаганлари сабабли, у тиз чўкиб, Амир Шайх Ҳасан бузургга ихлоси борасида сўзлай кетди ва деди: «Менинг зинҳор-базинҳор бу гаплардан хабарим йўқ. Ўшалар бу ўйиннинг фарзинбандларидир. Шайх Ҳасан Темуртошга мансуб кишилардан Тўғой Темурхон, гарчи подшоҳ бўлса ҳам, мўғул мардуми содда бўлади. Ҳануз чўбонийлар ҳийла-найрангидан воқиф эмас. Агар Амир рухсат берсалар, Ҳуросоннинг барча лашкари билан олдингда жон фидо қилурмиз. Бутун чўбонийларни улоқти-риб ташлаш учун кучимизни аямаймиз».
Шайх Ҳасан бузург Арғуншоҳдан бу мардона ва оқилона сўзларни эшитиб, «Отангга раҳматлар бўлсин!» дея қучоғига олди ва деди: «Сен Арғуни бузургнинг набирасидирсан. У эса Мангу қоон ҳукми билан тамоми Ҳалокухон улусининг ҳокими эди. Ҳалоқухон ёрлиғида зикр қилинган эдики, «Шаҳзода Ҳалоку кўпинча Амир Арғун тадбири билан иш кўради!» Сендан ҳам худди шунинг сингари вафо ва мурувват кўриб турибман. Сен бу мактубни ол ва ўша ғаддор ҳузурига элтгин. Дегинки, «ҳеч сабабсиз менга бу каби адоват ва қасд қилмоқни хаёл қилибсиз!» Арғуншоҳ Тўғой Темур ҳузурига келди ва уни ўша ҳолатдан хабардор этди. Бу мактубни унга топширди. Тўғой Темурхон Амир Шайх Кўчак Чўбоний макру ҳийласидан таажжуб бармоғини тишлаб, деди: «Яқин кунларгача чўбонийлар найрангига ишонқирамай келардим. Мен ўзимиз тўғримизда мушоҳада қилдим. Энди, ҳар икки уловдан ҳам пиёда қолганимиз учун, ҳозир яшаш жойимиз йўқ». Кечаси отларни эгар-лаб, шармисорлик йўлидан Хуросон сари жўнади.
Айтишларича, Ироқи Хонийга етганда, нарига ўтмади. Хуросон мамлакатининг баъзи (мавзеъ)лари ҳокимлиги билан қаноат қилди. Туркларнинг барс йилига мувофиқ санайи 753-йилда Астрободда Султон Абусаъид вафотидан кейин хуруж қилган сарбадорлардан бўлган Хўжа Яҳё сарбадор қўлида (ўлдирилди). (Тўғой Темур) уларни тутишга даъват қилган. Улар очиқдан-очиқ унга учрашиб, унинг хизматига келдилар (в. 159а.). Боргоҳ ичкарисига кирганларидан кейин, шилон устида унинг бошига табарзин билан туширадилар ва Тўғой Темурхонни ўлдирадилар. Унинг бутун ўрдаси, Мозандарон мамлакатини талон-тарож қилдилар.
Алқисса, Тўғой Темур Мароға ташқарисида лашкар учун чодир тиктиргач шармандаси чиқиб, кечаси қочиб, Хуро-сонга жўнади. Тонг отгач, Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург амирлар билан бирга Чўбонийлар лашкаргоҳида Соқи бегим ҳузурига кирди. Шаҳзода Соқи бегимнинг қўлини ўпиб, узрхоҳлик қилди. У билан биргаликда ва ёрдамида Учон томон юрди. Лашкарга ижозат бериб (тарқатиб юбордилар). Отга минганларидан кейин малика Соқи бегим ва Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург бошқа ёнидан юришди. Амир Шайх Ҳасан Кучак олдинроқдан чеккани олиб, ясовуллар сингари одамларни қўриқлашга ҳаракат қилиб юрди. Учонга етиб борганидан сўнг малика Соқи бегум отдан тушди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Учонга икки фарсаҳ қолганда тўхтади. Амирларнинг баъзилари Табризга йўналдилар. Шу муносабат билан Амир Шайх Ҳасан Кўчак билан келишмай қолдилар. Малика Соқи бегим лашкаридан ажралиб чикдилар ва унинг ўрдасини ғорат қилиб, ўзини подшоҳ-ликдан маъзул этдилар. Амир Шайх Сулаймон деган кишидан сўради: Ҳалокухон авлодидан экан. Шуни хонлик тахтига ўтқиздилар. Бу хабарни эшитгандан кейин Амир Шайх Ҳасани Бузург Ҳалокухон наслидан _бўлган Жаҳон Темур ибн ал-Афрангни хон қилиб кўтарди. Ўн биркнчи хон Жаҳон Темур ибн ал-Афранг.

ЖАҲОН ТЕМУРХОН ИБН АФРАНГ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Тўғой Темурхон қайтиб келгандан кейин Амир Шайх Ҳасан Бузург шаҳзода Соқи бегимга тобеъ бўлиб қолди. Катта обрў ва эътибор қозонди. Амир Шайх Ҳасан Кучак беқарор бўлиб қолди. Фурсат топиб шаҳзода Соқи бегимни хонликдан туширди. Сулаймон деган шахсни подшоҳликка кўтарди. Амир Шайх Ҳасан Бузург Элконий жалойир ҳам унинг қасдига, амир чўбонийлар ўйинидан қилиб, Жаҳон Темурхонни (в. 1596.) хон қилиб кўтарди ва Бағдод тарафга юриш қилди. Ироқи Араб вилоятларининг кўпчилигини қўлга киритди ва Жаҳон Темурхон номига хутба ўқитиб, пул зарб зтди. Ўн олтинчи хон Сулаймонхон.
Сулаймонхон ибн Муҳаммад ибн Сукна ибн Башмут ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхонни баъзилар Башмут ибн Ҳалоқухон авлодидан ҳисоблашмайди. Зероки, уни Амир Шайх Ҳасани Кучак чўбоний хонликка сайлаган эди. Туркийларнинг ут йилига мувофиқ санайи 736 йил охирларида Амир Шайх Ҳасани Кучак чўбоний малика Соқибегимни зўрлик билан ўз никоҳига киритган ва жаҳонбонлик тахтига ўтқазган эди. Сўнг Учондан Табризга кетиб қолдилар. Шайх Ҳасани Бузург жалойир Бағдодга бориб, ўша ерда яшай бошлади. Туркийларнинг барс йилига мувофиқ санайи 740-йилнинг шаввол ойида у Амир Шайх Ҳасани Кучак чўбоний ёрдамида Табриздан Учонга кўчиб келди. Булар байроғи сояси остига у ерга жуда кўп халқ тўпланди. Шу аснода Амир Шайх Ҳасани бузург Элконий Жаҳон Темурхон билан бирга Озарбойжонга кетди. Сулаймонхон ва Амир Шайх Ҳасани Кучак чўбоний ўша томонга қараб юрдилар. Чиғотавки, уни Ниқлай деб ҳам айтайдилар, ноҳияларида уруш воқеъ бўлди. Бағдод лашкари шикаст топди. Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий Доруссалом Бағдодга етгандан кейин ғоятда ноқобил ва беистеъдод бўлган Жаҳон Темур аҳволи саҳифасига маъзул рақамини чеқди. Ҳалокухон наслидан Сулаймон хондан бошқа ҳеч ким қолмаган эди.

АБУШАЙХ АЛИ КОВУН ИБН СУРИ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Бу бобо Баҳодир Амир Шайх Али Ковун ва Тўғой Темурхоннинг бобосидир. Туркийларнинг товушқон йилига мувофиқ санайи 705 йилда у ўн минг хонадондан иборат халқ билан бирга Қайдухон ибн Ғози ўғул ибн Ўктой қоон ибн Чингизхондан юз ўгириб, Хоразм ва бошқа (ўлкалар) ;адларида яшай бошладилар. Худобанда ва Харбанда номи билан машҳур бўлган Султон Муҳаммад Ўлжойтухон ҳузурига унга эл бўлиш ниятида (в. 160а.) келди ва ўлдирилди. Унинг авлоди Журжон атрофларида яшаб колди. Энди Тўғой Темурхон нашъу намо топди. Амир Шайх Ҳасан нўён Элконий жалойирдан қўрққан Ироқ ва Ҳуросон амирлари Тўғой Темурхонни султонлик эътиборига муносиб кўрдилар ва Ироққа йўналдилар. Лекин ўз ишлари ривожини ҳаргиз кўрмадиларки, қисқача юқорида зикр этилди. Аммо гуркларнинг товушқон йилига мувофиқ санайи 741 йилда Амир Шайх Али Ковун ибн Сурий ибн Бобо Баҳодир ўз иниси Тўғой Темурхон ҳукми билан Ироқ ва Озарбойжонни босиб олиш учун юриш бошлади. Бу томондан Малик Ашраф ибн Темуртош ибн Амир Чўбон сулдуз ўз акаси Амир Шайх Ҳасан Кўчак чўбоний ишораси билан унга қарши жангга киришди. Амир Шайх Али Қовун енгилди; қайтиб келгандан кейин ўз акаси Тўғой Темурхон хизматида қабила ва сарбадорлар билан жангга кетиб ҳалок бўлди. Туркларнинг барс йилига мувофиқ санайи 753-йилда Тўғой Темурхон ҳам Хожа Яҳё сарбадор қўлида қатл этилди. Бу ҳақда юқорида ишора қилинди.
Алқисса, Амир Шайх Ҳасан Кучак Чўпоний Амир Шайх Али Қовун енгилгандан кейин Рум (ҳокими)га ёрдам бериш учун Диёрбакр томон лашкар тортди. Қатл, жангу жадал, шаҳарларни хароб қилишу меҳмондорчиликдан қўли бўша-мади, вақтида сиҳҳат ва саломат қайтиб келди. Туркларнинг товушқон йилига мувофиқ санайи 744-йилда Сулаймонхон Яъқуб шоҳни амирларнинг бир тоифаси билан Румга жўнатди. Улар енгилиб, қайтиб келдилар. Амир Шайх Ҳасан Кучак Чўпоний Яъқуб шоҳни румликлар билан бўлган жангда хатоликларга йўл қўйгани сабабли қўлга олиб, махбус этди. Араб Малик номи билан машҳур бўлган Амир Шайх Ҳасан Кучак Яъқуб шоҳни мазкур сабаб билан қамоққа олиб, ўзи қўрқиб қолди; икки-уч аёл билан тил бириктириб, мазкур сана, ражаб ойининг 27-куни, сешанба кечаси Шайх Ҳасан Кучакнинг моякларини эзиб, йўқлик-нинг буюк шаҳристонига жўнатдилар. (в. 160б.) Чунончи, Хожа Сулаймон Соважий бу борада шундай деган. Қитъа (мазмуни):
Пайғамбар ҳижратидан 744 йил ўтганди. Ражаб ойи охирларида Ҳасан фожиаси юз берди. Бир хотин, қандайин сержуръат, идрокли, кучли қўли билан Шайх Ҳасан тумруғини маҳкам тутдию қўйиб юбормади то ўлдиргунча, қандай хўжаста хотин, ҳоядору эркак ўлдирувчи.
Ул нобакор фоҳиша ўз яқинлари ва шериклари билан кейинги куни яширинча салтанат қасридан қочди. Кундузи бу ажиб фожеа махфий қолди. Учинчи куни амир ва аъёнлар воқеа кайфиятидан воқиф бўлдилар. Текширишу тафтишлардан, тинимсиз қув-қувлардан кейин Араб Малик ҳамда қабиланинг қолган-кутганларини қўлга туширдилар ва ҳалок қилдилар.

МАЛИК АШРАФ ИБН ТЕМУРТОШ ЗИКРИ

Айтишларича, Амир Шайх Ҳасан акаси қатл этила-ётганда Малик Ашраф ибн Темуртош амакиси Амир Ёғи-бости ибн Амир Чўбон сулдуз билан Шероз ҳудудида эди. Бу хабарни эшитиб улар Табризга келдилар. Шу аснода Рум (диёрининг) Кораҳисор (қалъаси)да маҳбус бўлган Су-юрғон хуруж қилиб, қалъа кутволини ўлдирди. Сўнг Малик Ашраф ва Амир Ёғибостига келиб қўшилди. Сулаймонхон амирлар жамоасини кўриб, мушоҳада қилиб, Диёрбакр тарафга кетди. Бир неча кун улар ўртасида иттифоқлик алоқалари, охири эса келишмовчилик пайдо бўлди. Амир Ёғибости ва Амир Суюрғон бир кечаси Табриздан чиқиб, дарё томонга қараб юрдилар. Малик Ашраф ҳам уларнинг изидан ҳаракатга келди ва Саҳройи Аъёбодда томонлар учрашишди. Амир Суюрғон ва Ёғибости енгилдилар. Шунда Малик Ашраф Бобул мавзеида нузул этди. Навшервон деган кишини хонлик тахтига ўтқазди.

НАВШЕРВОН ХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Малик Ашраф Темуртош Навшервонни хонлик тахти ва салтанат саририга ўтқазгандан кейин ҳукм чиқардики, ҳамма уни Навшервони Одил деб атагай. Шундан сўнг Ганжага кетиб, мухолифларини дафъ қилмоқ учун тараддуд қилди. Қози Мухиддин (в. 161а.) ярашмоқ ниятида Ёғи бости ва Суюрғондан унинг ҳузурига катта (инъом) келтирди. Малик сулҳга розилик берди. Аммо Суюрғон унга ишонч билдирмади. Натижада, Амир Элхон валади Шайх Ҳасан бузург Элконий жалойир томонидан қатл этилди. Ёғи бости ўз жияни (бародарзода) ёнига келиб, у билан биргаликда Табризга кетдилар. Мақсуд манзилига тўхта-ганларида Малик Ашраф ўзининг марҳаматли бузругвор амакисини бир навъ қилиб ўлдирдики, ҳеч ким унинг қандай ўлгани ва қатли ҳолати ва кайфиятидан ҳаргиз хабардор бўла олмади. Шунда истиқлол юзасидан ҳокимлик яловини кўтариб, зулму бедодлик оловини алангалатди. Чунончи, қудратию мажоли бўла туриб, Орон ва Озарбойжондан қочиб, ўзларига бир паноҳ топган кишилар ҳам бўлди. Туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 748 йил баҳор бошларида Малик Ашраф Чўбоний сулдуз Шайх Ҳасан нўёни бузург Элконий жалойир билан урушмоқ азмида Бағдодга юриш қилди. Амир Шайх Ҳасан бузург шаҳарда мудофаани мустаҳкамлаб олди. Бир неча кун қамал қилгандан кейин Маликнинг кўнглига ғулғула тушди ва Табриз тарафга чекинди. Туркларнинг сичқон йилига мувофиқ санайи 751-йил муҳаррам (ойи)да Исфаҳонга лашкар тортди. Шаҳар аҳлига тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилди. Исфаҳонликлар эллик кун жангу жадал қилдилар. Охири, иложсиз қолиб, Навшервони Одил номига хутба ўқитиб, пул зарб қилдилар. Икки милён динор қизил олтин, шунингдек, юз минг динорлик турли қимматбаҳо буюмларни Малик Ашраф ҳузурига жўнатдилар, токи (шуларни олиб) қайтиб кетгай.
Туркларнинг қўй йилига мувофиқ санайи 758 йилда мусулмонларнинг одил подшоҳи бўлган ҳазрати Жони-бекхон Ҳазрати Султонмуҳаммад Ўзбекхон ўғли Малик Ашраф жабру зулми хабарини бир неча бор эшитганидан Дашти Қипчоқ мамлакатидан Дарбанд йўли орқали Озарбойжонга юриш қилди. Икки томон тўқнашиб, у Ашраф устидан зафар қозонди. Уни қўлга олиб, қатл этди. Ўз ўғли Бердибек Султонни Табризда (ҳоким қилиб) қолдирди. Нафси нафиси билан (қаноатланиб) қайтиб кетиш яловини кўтарди (в. 161б.). Орадан бироз муддат ўтгандан кейин шаҳзода Бердибекка отасининг ўлим тўшагида ётгани хабари етди. У ноилож Озарбойжонни тарк этиб, Дашти Қипчоқ тарафга жўнади. Ажи Жўқ номли бир шахс ул вилоятни истило қилди. Эшак Малик Ашраф сингари чолларни ёшартириш билан машғул бўлди.
Туркларнинг юнд йилига мувофиқ санайи 575-йилда Амир Шайх Ҳасан Бузург Элконий жалойир Бағдодда вафот этди. Ўғли Султон Увайс отаси ўрнига ўлтирди.

СУЛТОН ШАЙХ УВАЙС ИБН ШАЙХ ХАСАН БУЗУРГ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Амир Шайх Ҳасан бузург Элконий жалойир вафоти воқеасидан сўнг Султон Шайх Увайс Баҳодирхон жаҳонгирлик салтанати тахтига қадам қўйди. Туркларнинг бичи йилига мувофиқ санайи 758-йилда Султон Увайс Озарбойжонни тасхир этиш учун юриш бошлади. Ажи Жўқ то Мастойи тоғигача унинг истиқболига шошилди. Енгилиб Табризга чекинди. Султон Увайс уни таъқиб этиб ўша шаҳаргача келди. Ажи Жўқ Нахичевонга қочди. Султон Рашид иморатини қутлуғ шариф қадами билан зийнатлади. Мазкур сананинг муборак рамазон ойида обрўли амирлари-дан 47 нафарини ўзбошимчаликлари учун ясоққа етказди-лар. Шу сабабли бир тўда эътиборли кишилар ва аъёнлар Ажи Жўқ билан бирлашиб, унинг хизматига ўтдилйр. У Қорабоққа келди. Султон Увайс Амир Талбинни уни дафъ этмоқ учун жўнатди. Амир Али Султонга нисбатан ўта адоватини дилида сақлаганидан ўзини беномуслик йўлига киришга мажбур этди ва Ажи Жўқдан енгилди. Шу сабабли лашкарнинг барча одамлари нобуд бўлди. Ҳаттоки, Султон Бағдод тарафга кетиб қолди. Туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 760 йил баҳорида Амир Муҳаммад Музаффар Озарбойжонга лашкар тортди. Ажи Жўқни тор-мор келтирди. Бир неча кун Табризда иқомат бисотини тўшагач, Султон Увайс овозасини эшитди. Шунда ортга қайтиш байроғини (в. 162а.) кўтарди. Султон ул ерга етиб келгандан кейин Ажи Жўқни қўлга туширди ва гарданини боши юкидан енгиллатди. Туркларнинг барс йилига мувофиқ санайи 765-йилда Бағдодда Султон Увайс томон.идан ҳоким тайинланган Хожа Маржон мухолифлик ва исён бошлади, Султок доруссалом Бағдод тарафга шошилди. Хожа Маржон жангдан кейин енгилди; ожизлик эшигига кириб олиб, ихлос ва ниёзмандликни илгари сурди. Бағдод шаҳри дарвозаларини очиб берди. Султон Увайс унинг гуноҳлари жаридасига афв рақамини чекди. Ул дилкушо шаҳарда ишрат ва нишот навосини Зуҳра манзилига кўтарди. Ўн бир ой шу ерда тургандан кейин Диёрбакр йўлидан Мавсулга жўнади ва ул шаҳарни фатҳ этди. Зафар байроғини Мордин сари кўтарди, У ердан Муш саҳроси ва Қора калисо йўлидан Табризга қараб кетди. Қиш фаслини шу диёрда ўтказиб, тирамоҳда яна Бағдодга келди. Баҳорнинг бошларида иккинчи бор Табризга қараб юрди. Туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 772 йилда Султон Увайс Тўғой Темурхон қатлидан кейин Мозандарон вилоятини истило қилган Амир Вали билан жанг қилмоқ учун лашкар тортди. Рай (шаҳри) ҳудудида ҳар икки томон учрашишди. Амир Вали лашкари шикаст топди. Султон Симнонгача душман ортидан қувиб, қайтди ва туркларнинг ўт йилига мувофиқ санайи 776-йил рабиюл-аввал ойи охирларида Султон Увайснинг зоти шарифида оғир касаллик ориз бўлди. Амирлар, аркони давлат ва Қози Шайхали Камхонилар ул адолат ойинли ҳукмдор ёстиғи тепасига йиғилишиб, ундан васият талаб қилдилар. У жавоб бериб, дедики: вилоят Ҳусайн-га тааллуқ топишини аҳд қилдим. Бағдод ҳокимлиги Шайх Ҳа-санга берилади. Ул тоифа дедиларки, Шайх катта акангиздир. Шу маънода уни ҳам достон қилиб бўлмайди. Султон жавоб берди: Сиз билурсиз. Амирлар бу сўзни ижозат ўрнида қабул қилиб, Шайх Ҳасанни (в. 1626.) банди этдилар. Шундан кейин Султон Увайс жалойирнинг сўз айтишга мажоли қолмади. Туркларнинг уд йилига мувофиқ санайи 776 йил жумодилав-вал ойининг 2-куни кечаси кечирувчи малик раҳматига восил бўлди. Ўша кеча Шайх Ҳасанни Димишқ аморатида тупроқ-қа топширдилар. Султон Увайс (жасади)ни Ширвонга эл-тиб, дафн этдилар. Уларга худонинг раҳмати бўлсин.

СУЛТОН ҲУСАЙН ИБН СУЛТОН УВАЙС САЛТАНАТИНИНГ ЗИКРИ

Султон Ҳусайн ибн Султон Увайс жалойир туркларнинг уд йилига мувофиқ санайи 776 йил жумодил-аввал ойининг 12-куни амирлар жамоаси қўллаб-қувватлаши туфайли салтанат тахтини ойдек сиймоси талъати ёғдуси билан ороста этди. Шоду хуррамлик садолари, олқишу ҳамду санолар нидоси янгради ўнгу сўлдан. Туркларнинг луй йилига мувофиқ санайи 779 йил, баҳор бошларида Султон Ҳусайн Қорамуҳаммад Туркмон таҳти тасарруфида бўлган Уҳси қалъаси сари лашкар тортди. Бу тадбир сулҳ билан якун топди. Қорамуҳаммад Султон ўз юртига қайтиб кетгандан кейин жанг тараддудини кўриб, иноят ва илтифотга муяссар бўлди. Туркларнинг илон йилига мувофиқ санайи 780 йилда Султон Ҳусайн амирларидан Исроил, Абдулқодир, Раҳмоншоҳ сингарилар Одил оға забти ва истилоси воситачиси бўлдилар. Унга итоат этиб, Бағдод сари юриш қилдилар. Одил оға ҳукмга кўра, Султониядан мухолифларни дафъ қилмоқ учун чиқди. Гургон дарёси ноҳияларида уларга етиб олиб, осийларнинг аксарини ясога етказди. Сўнг қайтиш жиловини бурди. Шу йили Бағдодда Султон Ҳусайн тарафидан ҳоким қилиб қўйилган Амир Исмоил ибн Амир Зикриёни бир тўда амирлар қатл қилдшгар ва ҳокимлик тахтига Шайх Али ибн Шайх Ҳасан ибн Султон Увайс жалойирни ўтқаздилар. Бу хабар Султон Ҳусайнга етгандан кейин, истимолатнома жўнатди ва у мамлакатни унга таслим этди. Шаҳзода Шайх Али мулозаматида (в. 163а.) мамлакат забти, сипоҳ ясомиши ва раийят балан шуғулланадиган одам бўлмагани туфайли отасининг навкар-ларидан ўша кезларда Шоҳ Шужоъ тарафидан Шуштар ҳокимлигини амалга ошириб турган Пир Али Бодукни талаб қилди. Пир Али Бодук Бағдодга келди. Мулку мол ишлари истиқлоли бобида ҳалол иш тутиб, Ироқи Арабнинг аксар вилоятларини ўз таҳти тасарруфига киритди. Султон Ҳусайн Жалойир ва Одил оғо Пир Али Бодук истилосидан хабар топиб, ўз сипоҳлари билан доруссалом Бағдод тарафга шошилдилар. Шаҳзода Шайх Али жалойир ва Пир Али Бодук улар билан жанг қилишга ожиз бўлганликлари сабабли шаҳарни ташлаб, Шустар тарафга жўнадилар. Султон Ҳусайн жалойир Бағдодга келиб, айшу ишрат навосини Аюқ авжига етказди. Одил оға душманлар ортидан келиб, Шустар қалъасини қамал қилгандан кейин шаҳзода Шайх Али жалойир билан сулҳ тузди: жумладан, Шустар билан қаноатланиб, доруссалом Бағдодга бошқа таарруз қилмайдиган бўлди. Шунда Одил оға Бағдодга қайтиб келиб, бу ердан аксар лашкари билан Султонияга жўнади.
Зимистон ўрталарида шаҳзода Шайх Али ва Пир Али Бодук Бағдоднинг баъзи кишиларииинг қутқуси билан ўша шаҳар томон юриш бошладилар. Султон Ҳусайн жалойир Маҳмуд, Ўқий ва Умар Қипчоқни уларга қарши жўнатди. У ботир амирлар саваш чоғида Пир Али Бодук қўлига асир тушдилар. Лашкарларидан кўпчилик халқ ўлдирилди. Султон Хусайн жалойир бу хабарни эшитиб, азимат жиловини Табриз томон бурди. Йўлда кўп машаққатлар чекиб, минг ҳийлалар билан ўша шаҳарга етиб келди. Туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 784-йил бошларида Султон Ҳусайн жалойир кўпчилик лашкарини Рай қалъаларининг фатҳи билан машғул бўлган Одил оғога мадад учун жўнатганди. Ёнида гўё ҳеч ким қолмади (в. 1636.).
Султон Ҳусайннинг укаси ва ўога замонда бутун жаҳонда қонхўрликда унга тенг келадигани бўлмаган Султон Аҳмад ибн Султон Увайс жалойир акаси билан мухолифлик қилиш хаёлида Табриздан чиқиб, Ардабилга етиб келди. Султон Ҳусайн жалойир унга одам юбориб, қайтиб кетишни қанчалик илтимос қилмасин, ўрнига тушмади. Балки Султон Аҳмад жалойир лашкар тўплаб, туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 784 йил музаффар сафар ойининг 11-куни ногаҳоний бало монанд Табризга бостириб кириб келди. Султон Ҳусайн жалойир ҳайрату саросимага тушиб, бир бурчакда яшириниб олди, лекин ўша кечасиёқ укасининг қўлига тушди ва қатл этилди.
Айтишларича, Султон Ҳусайн жалойир соҳибжамол, ишратдўст йигат бўлган. Кўпинча бирор айшгохда завқ билан салтанат мартабасига номуносиб қилиқлари билан, балки бўшлигидан ружуъ бўлмади. Оллоҳи таоло билувчи-роқдир.

СУЛТОН АҲМАД ИБН СУЛТОН УВАЙС САЛНАТАТИ ЗИКРИ

Султон Аҳмад ибн Султон Увайс жалойир ўз биродари Султон Ҳусайн жалойирни қатл этгандан кейин салтанат ва ҳокимлик тахтига ўлтирди. Унинг иккинчи укаси Султон Боязид қочиб, Одил оғога келиб қўшилди. Одил оғо уни модшоҳликка кўтарди. Султон Маҳмуд жалойир ҳануз бирор жойга қарор топмагани сабабидан қочиш водийсига юз қўйди. Мазйд тарафга қараб кетди. Шунда Одил оғо Табризга шошилди. У ердан азимат жиловини Султон Аҳмад жалойирни нигомиш этиш учун бурди. Йўл асносида амирларнинг баъзилари Одил оғога садоқатда хилофлик бошладилар. Шу муносабат билан улар Султонияга қайтиб келдилар. Султон Аҳмад жалойир иккинчи навбат Табризга қараб юрди. Аксига олиб, хабар етдики, Шаҳзода Шайх Али жалойир ибн Шайх Ҳасан ибн Султон Увайс ва Пир Али Бодук (в. 164а.) савашиш азмида Табризга қараб юрдилар. Султон Аҳмад жалойир мухолифлар истиқболига чиқди. Ҳафтруд атрофида ҳар икки лашкар тўқнашди. Султон Лҳмад жалойирнинг чинғорида бўлган Умар қипчоқий сафни вайрон қилди. Шаҳзода Шайх Али жалойир билан бирлашмади. Шу сабабдан Султон Аҳмад жалойир маърака-дан юз ўгириб, Хой йўли билан Нахичевонга йўналди ва Қорамуҳаммад Туркман билан бирлашди. Қорамуҳаммад туркман Султон Аҳмад жалойир хизматига бел боғлаб, 5000 нафар киши билан шаҳзода Шайх Али жалойир ва Пир Али Бодук тарафга қараб йўлга чикдилар. Бу учинчи навбат Султон Аҳмад жалойир байроғига фатҳу нусрат (насими) уфуриб, шаҳзода Шайх Али жалойир билан Пир Али Бодук қатл этилдилар. Туркманлар ҳисобсиз моллар билан ўз юртларига қайтдилар. Султон Аҳмад жалойир Табризга кетди.
Шундан кейин Султон Аҳмад жалойир билан Одил ого ораларида сон-саноқсиз воқеалар бўлиб ўтди. Низо алангаси ҳануз тобида эди. Соҳибқирони акбар Амир Темур гургони сафдар Ироқ ва Озарбойжонга юрганида уларнинг ишлари шаклга кирди. Ҳалокухон сулоласи Сулаймонхон ибн Муҳаммад ибн Сукна ибн Башмут ибн Ҳалокухонда тамом бўлади.
Амир Шайх Ҳасан бузург гургон ибн Оқбуқо ибн Сангтутур ибн Элкон жалойир аҳволининг зикри шу сабаб-дан келтирилдики, Амир Шайх Ҳасан нўёни бузург ибн Амир Ҳусайн гургон ҳам она тарафидан Ҳалокухонга бориб етади. Зероки, Амир Шайхнинг онаси Ўлжойту Султон ибн Арғунхон ибн Абақахон ибн Ҳалокухоннинг синглисидир. Амир Ҳусайнни гургон деб аташларининг боиси ҳам шу сабабдандирки, мўғул тилида куёвни гургон дейишади. Шу жиҳатдан улар аҳволидан баён қилинди.
Энди сеҳрпардозлик баёнли қалам қуши (в. 1646.) Эроь шаҳарларидан Турон сарҳадлари сари парвоз этмоғи, шаҳзода Чиғатойхон ҳамда унинг авлоди ва аҳфоди салтанат зикрини баён қилмоғи вақти етди. Ба авни оллоҳул-маликул-мустаъин.

ЧИҒАТОЙХОН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ПОДШОҲЛИГИ САЛТАНАТИ ЗИКРИНИНГ ВА АВЛОДУ АҲФОДИ, АҚРАБОЛАРИНИНГ ТУРОНЗАМИН МАМЛАКАТЛАРИДА ПОДШОҲЛИК ВА ШАҲРИЁРЛИК ҚИЛИШ БАЁНИ

Таворих ровийлари хабар берадиларки, Чингизий нажод хонлари шаҳзода Чиғатой улусидан хонлик тахти ва, жаҳонбонлик саририга ўлтирганлар. Уларнинг адади ушбу нусха иқтибос топаётган даврда 28 нафарга етган эди. Бекаму беш. Биринчи хон Чиғатойхон ибн Чингизхон.
Мамлакат олувчилар хабарларининг ривоят қилувчила-ри, соҳибқирон асарларининг ноқиллари шундай тараннум этадилар, Назм (мазмуни):
Туронлик шаҳриёрларнинг боши, мағрурлар шоҳи Чиғатойхон, Чингизхоннинг иккянчи ўғли эди. Отасининг ундан кўзи нурга тўлуғ эди. Фалак мартабали, офтоб иқтидорли, жаҳондор, дарёдил, бахтиёр. Гоҳи мулойимлиги хоҳлаганингдан ортиқ, гоҳида шер билан олишиб енгарди.
Айтадиларки, Чиғатойхон соҳибшавкат ва олийҳиммат. Кайвон даражали, Баҳром савлатли подшоҳ бўлган. Серҳай-бат ва серсиёсатлилик билан Ораста, салтанат ишларининг нозик томонларидан хабардорликда пийроста эди.
Ясоқ ва турада бошқа ака-укаларидан юқори турарди. Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам мамлакатларни тақсимлаш пайтида Туронзамин мамлакати ҳокимлигини Қошғар сарҳадларидан уйғурлар ер чегарасигача, Жайҳун дарёси адоғигача ястанган ерлар, Эрон ва Турон оралиғидаги Балх, Бадахшон, Қобул, Ғазнин, Синд дарёсигача бўлган ерларнинг кўп қисмини шу севимли фарзандига берди. Уни мамлакат, сипоҳийлар билан сийлаб, уларни (бошқаришни) амакилари уруғидан бўлган Қорачор нўён ибн Сўғу Чечан ибн Эрумчи барлос ибн Қочувли баҳодир ибн Тумунахонга (в. 165а.) топширди. Назм (мазмуни):
Қорачору Чингиз амакваччалардир. Мамлакат олишда қўлдош эрурлар. Ва кўплаб топшириқлар берди. Зеро, Со-ҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам кўнгли таскин топиб, ҳар бир топшириқ ва иш изҳоридан кейин шу қудратли сао-датли нўён мадади ва қўллашига сазовор бўлган эди.
Чиғатой Қорачор нўёнга қанчалик юмуш буюрмасин, шунчалик Чиғатой олдидаги Қорачор нўённинг қадрнамоли-ги ҳам бор эди. Шу жиҳатдан Чиғатойхон отаси васиятига кўра, унинг рухсатисиз, маслаҳатисиз бирор тадбирга киришмас эди. Унинг муроди юлдузи номдор ҳукмдор иҳтиёри уфқидан бошқа жойда кўринмас эди. Чиғатойхон Соҳибқирон Чингиз фармонига мувофиқ сулҳ иши жангу жадал — ҳар бир иш бўйича Қорачор нўёндан ёрдам оларди.
Шу равшан руҳли ишбилармон нўён тартибу афзаллиги саодатидан Чиғатойхон фарзоналик ва фаросат камоли, мардоналик ва олийжанобликка бой бўлишда замон ягонасига, ўша диёр султонларининг пешвосига айланди.
Чиғатойхон салтанатининг пойтахти Бешбалиғ эди. Мўғул тилида балиғ деб шаҳарни айтадилар. Назм (мазмуни):
Замин яратувчи(лари) дан нойимонгача Чингизи соҳиб-қирон унга бағишлади. Пойтахти, лекин, Бешбалиғ эди, ўша жойда хазинаси ва сипоҳи бор эди.
Ярғу ва ясоқ маросимларини тутишда ғайрат кўрсатарди. Унинг барча тартиб қоидаларига риоя қилишда муболаға қилмоқни вожиб деб биларди. Бирор сўзини ҳам ўтказиб юбормасди. То нортуяни қандай асрашгача ҳукм қилган-эди. Масалан, баҳор, ёз фаслида ҳеч ким сувда чўмилмаслиги ва анҳорда қўл ювмаслиги. Олтин ва нуқра идишда анҳордан сув олмагайлар. Кийимни ювиб, яна саҳрога ташламагайлар. Булар (раъият) ғазабига сабаб бўларди. Зеро, бу қилиқлар кўп чақмоқ ва гулдуракларга олиб келарди. Улар мавзеъ ва манзилларида (в. 1656.) баҳор бошларидан ёз охирларигача кўпинча ёмғир ёғарди. Чақмоқ ва момагулдурак кучи шу даражага етардики, унинг овози шиддатидан:
Яжаъалуна асобиъаҳум фи аханиҳи мин ас-саваъиқи ҳазарул-мавт. («Ўлим олдидан бармоқларини қулоқларига олиб борадилар».) Чақмоқнинг кетма-кет чақилиши шу даражада эдики, «Яксул-барқу абсараҳум кулама аъзоъаҳум машув фиҳи («Чақмоқ уларнинг кўзларини кўр қилиб қўяй дерди. Хар гал чақмоқ чақиб ёришганда улар юрар эдилар»). Сиёсат ва маҳобат қоидаларининг жорий этилишида шу даражада муболаға қилиндики, унинг диёри ноҳияларидан ва саноқсиз лашкари яқинидан ҳеч бир йўловчига йўриқ берадиган қоровулнинг эҳтиёжи бўлмай қолди.
Амир Қорачор нўённинг Ўктой ,қоон билан бирга олиб борган ҳусни тадбирлари натижаларидан доимо асосли ва мулоҳазали йўриқ амалда бўлди. Оға-иничилик ва адолат муносабатини ягоналик, иттифоқлик мартабасига етказди. Оға-инилар кўпроқ бирга бўлар эдилар. Турмуш ва ҳаёт бисоти, комронлик нишотини биргаликда кечирар эдилар. Бахтиёрлик созидан хуш қулоғига бир наво эшитиларди.
Улар иттифоқлиги баракотидан давлат иши, мамлакат юмушлари интизом ва тартиб топди. Хонлик расм-русумлари, давлат юритиш қоидалари барқарор ва мустаҳ-кам бўла борди. Назм (мазмуни):
Ҳоқону хоннинг ўзаро иноқлигидан, ўртадан нифоқ кўтарилди. Бу ҳаракат истиқболидан ҳоқонлик расму русуми ва хонлик тартиблари қабул этилди.
Айтадиларки, Чиғатойхон айшу ишрат ва овни жуда севган. Кўпинча вақтини ўша ишларга сарф этган. Амир Қорачор нўён давлат бошқариш, шаҳриёрлик асоси — салтанат ишлари тадбири ва мамлакат ташвишлари билан машғул бўлган. Раъият ва лашкар эҳтиёжларини қойил қилиб таъминлаган.
Ўша замонда рўй берган ғаройиб воқеалар ва ажойиб ишлардан Маҳмуд Торобий хуружи эдики, у туркларнинг товушқон йилига мувофиқ санайи 630 йилда фохира шаҳар Бухородан уч фарсаҳ (масофа) да жойлашган Тороб қишлоғида (в. 166а.) рўй берди. Назм (мазмуни):
Сохта шер кўк сўфи кийиб юрарди, иккиюзламалигу айёрликнинг асосларини ирғитди.
Фириб билан тутун тарқатди олчоқ, уларнинг саломи салавоту рўзадан иборат.
Макру ҳийла билан зўҳду ибодат тариқини тутди. Жинсийлар менинг атрофимга йиғилсин ва менинг амру-фармонимдан чиқмасин, деб даъво қилди. Бу сўзлар омма огзига тушди-ю, тузалмас қўянчиқ ва бошқа касаллари бўлганлар унинг ҳузурига кела бошладилар. Тасодиф бўлиб бир-икки (касал)га тангри таоло шифо ҳам берди. Бошқа кўп сабаблар бўлиб, унинг шуҳрати ортди. Шу туфайли жуда кўп халойиқ унга интилиб атрофига кўп халқ йиғилди ва унинг мулозимига айландилар. Кундан-кун унинг жамоаси зиёда бўла борди. Бундан ўша атрофда яшайдиган доруға, амирлар, ҳокимлари хавфга тушиб қолдилар. Ов қуши билан Маҳмудбек ибн Соҳиб Ялавоч ҳузурига хабар йўлладилар. Ўзлари эса (Маҳмуд Торобийга) ихлос ва эътиқод қўйганлар суратига кириб, Шайх Маҳмуд Торобийни кўриш учун йўлга тушдилар ва илтимос қилдиларки, «зора шайх қадамларининг, баракоти шаҳарга ҳам етса, шаҳарнинг нотавон, ожиз халқи ҳам шайх қадамлари саодатидан баҳраманд бўлса». Шу баҳона билан уни Торобдан олиб чиқдилар ва Бухоро шаҳри сари йўналдилар. Йўлларидаги Сарипулга (кўприкка) етганларидан кейин уни бирёқлик қилмоқ ниятида эдилар ва шу билан ундан хотиржам бўлмоқчи эдилар. Торобий фаросати билан бу шум ниятларини пайқади ва ўша қулоқ бошига яқинлашишлари билан у доруғага деди: «Ботил ниятингни думоғингдан чиқариб ташла, акс ҳолда орамиздаги бир одам сенинг кўзларингни ўйиб олиш пайидадирлар. Доруға ва амирлар хотирларидаги қасд қилишни бировга айтмаган эдилар. Шу туфайли бу сўзларни эшитиб, қўрқиб кетдилар ва ниятлари-ни амалга оширолмадилар. Шайх Маҳмуд Торобий шаҳарга соғ-саломат етди ва ҳовлисига кирди. Халойиқ шу даражада унинг манзилига ёпирилиб кела бошладики, бирор ҳузурига кирган киши дарвозадан чиқиши мушкул бўлиб қолди. Издиҳом ҳаддидан ошавергандан кейин, одамлар ул табаррук зотни кўрмай қайтиб кетмадилар. Шайх ўз мухлислари кўнглига тасалли бермоқ учун ҳар замонда (в. 1666.) томга чиқиб, оғзига сув олиб, уларга қарата пуркарди. Кимга ундан бирор қатра келиб тегса, хурсанд ва хушдил бўлиб қайтиб кетарди. Доруға ва амирлар фурсат топиб, уни бирёқлик қилиб, ўртадан йўқотмоққа қанчалик уринмасинлар, авомнинг кўплиги ва издиҳом билан атроф тева-ракдан одамларнинг оқиб келиб тўпланиши, шу маҳаллада уни ўраб олганликларидан ҳеч бир ниятларига муяссар бўла олмадилар. Шайх Торобий жонига амирларнинг қасд қилмоқчи бўлганликларидан хабар топиб, яширинча бир ўзи бошқа эшикдан чиқиб, у ерда турган отга мина солиб, жиловини бўш қўйиб чоптириб кетди. Келиб, бир баланд тепалик устига чиқиб, кутиб турди. Халқ шайхнинг шаҳарда йўқлигидан хабар топди. Авом халқ шовқин кўтариб, шайх парвоз қилиб уйдан чиқиб кетган, дедилар. Халқнинг кутишга тоқатлари бўлмай, шаҳарнинг бутун аҳолиси ташқарига отилиб чиқиб, унинг атрофига жам бўлдилар. Шомға яқин у йиғилган жамоатчиликка деди: «Эй ҳақ толиблари, қачонгача кутамиз ва интизорлик тортамиз. Рўйи заминни (тангридан) қўрқмайдиганлардан пок қилмоқ лозим. Кимнинг қандай қуролга қурби етса, қиличми, ўқ-ёйми, калтакми қўлга олсин. Қўлидан келганча (тангри-дан) қўрқмайдиганлардан бирортасини ҳам қўймаслик лозим. Шундан сўнг халқ қуролланиб ва мукаммал бўлиб, шайхни шаҳарга олиб келдилар. Доруға ва амирлар қочиб кетдилар. Кейинги жума куни Шайх Маҳмуд Торобий номига хутба ўқитдилар. Имомлар ва Бухоро акобирларининг барчаси шунда ҳозир қилинди. Уларнинг баъзиларини ўлдирди, баъзиларини эса сазойи қилди. Ринд ва авбошларнинг барчасини катта эҳтиром билан қабул қилди, уларга деди: «Сизлар учун ғойибдан қуроляроғ топишга муяссар бўлдим!» Ўша кунларда Шероз томондан бир карвон келди ва тўрт харвор шамшир олиб келишди. Бу ҳам одамлар сонининг кўпайиши ва эътиқодига сабаб бўлди. (Маҳмуд Торобий) уларга амирларнинг чодирларидан ва хиргоҳлари-дан ва асбоб-ускуналаридан келтиришни буюрди. Бутун салатанатни дабдабаю ҳашам билан унинг олдига келтирди-лар. Бутун ҳашамат билан уни ўтқаздилар. Йиғилганлардан тўла лашкар тартиб берилди. Бебош одамлар ва авом (в. 167а.) халқ бойларнинг ҳовлиларига кириб олдилар. Хоҳлаганларга у ерлардан нарса олиб, Шайх Маҳмуд Торобий ҳузурига кўтариб келдилар. У бўлса (келтирилган молларни) лашкарга бўлишиб берди.
Доруға ва амирлар борган жойларидан мўғул фирқаларидан катта қўшин тўплаб, шаҳарга қараб юрдилар. Шайх Маҳмуд Торобий ҳам ўз тобеълари ва одамларини жангга бошлади, шаҳар ташқарисига олиб чиқди. Ҳар икки лашкар икки томонда саф тортиб саваш бозори қизиганда, Шайх Маҳмуд Торобийнинг бошдан-оёқ такаббурлик ва алдовдан иборат бўлган кароматлари овозасидан жиддий жанг қилмадилар. Аммо ногоҳ қазо камондори шастидан жон олувчи ўқ-қадар новаки Шайх Маҳмуд Торобий қатли учун етиб келиб тегди. У йиқилиб, жон берди. Унинг ўлимидан ҳеч ким воқиф бўлмади. Зеро, ўша ҳангомда қаттиқ шамол қўзғолиб, улкан тўзон пайдо бўлди. Чунончи, одамлар бир-бировини ҳеч бир кўрмай қолдилар. Мўғул лашкари буни Шайхнинг кароматига йўйиб, жанг қилишдан юз ўгирдилар; Торобий одамлари уларнинг пайидан тушдилар. Тангри халқидан қарийб ўн минг нафар киши ўлдирилди. Шайх одамлари қатл этиш ва талон-тарождан қўл тортганларида, ўз Шайхларидан номунишон топмадилар. «Шайхимиз ғойиб бўлибди. Биз одамларнинг кўзидан ғойиб бўлмоқни истабди-лар. Шайх қайтиб келгунларича у кишининг иниларини Шайх ўрнига қойим-мақом қилурмиз, деб Муҳаммад Али деган (укалари)ни Шайхнинг қойим-мақоми қилдилар. Барча авом ва бебош одамлар ул кишига тобеълик камарини жонлари белига боғладилар ва (дуога) қўл кўтардилар. Сўнг кўнгилларига нима келса қила бошладилар, не айтгилари келса, айтдилар. Бунинг хабарини Бухоро амирлари Хўжандда турган Маҳмудбек ибн Соҳиби Ялавоч Бухорийга жўнатган эдилар. Хабар Хўжандга етди. Маҳмудбек ибн Соҳиби Ялавоч Бухорий бўлган гапларни Қорачор нўёнга етказди. Унинг фармонига биноан Элдуз нўён ва Чаған қўрчи ҳисобсиз лашкар билан бу фитнани даф қилмоққа азм этдилар ва йўлга тушдилар. Ул гумроҳлар (яъни Шайх Маҳмуд қўзғолончилари) ҳокимиятни қўлга олганларидан бир ҳафта ўтгандан ва фасод қўлларини ишга солганларидан кейин мўғул лашкари (в. 1676.) Бухоро шаҳарига яқинлашди. Шайх Торобийнинг укалари барча тобелари ва яқинларини яна илгаригидек шаҳардан ташқарига олиб чикдилар, жангта шайланиб турдилар. Жасорат билан жангга ташландилар. Ҳар икки томондан озми-кўпми йигирма бир минг киши қатл этилди. Торобийнинг укалари ҳам нобуд бўлдилар. Битта-яримта тирик қолганлари пана жойларга қочиб беркиндилар. Ўша қиёмат-қойим уруш пайсал топди. Лекин мўғул лашкари Бухоро халқини ғорат қилишга тамаъ тишини қайраб олган эди. Бухоро аҳлига янгидан қўл чўзмоқчи бўлдилар. Тангри лутфи (Бухоро аҳли) додига етиб, бир тўда Бухоро бузурглари хизматга бел боғлаб, турли нозу неъмат ва (олтинлари) нисор этиш учун чиқиб келдилар ва (мўғул) сииоҳининг калонтарлари бўлмиш Элдуз нўён ва Чаған қўрчи ёнига келиб, улардан сўрадиларки, «Бу даражадаги қатлу ғоратни тўхтатинглар. Бўлган воқеаларнинг аҳволини Амир Қорачор нўёнга» етказурмиз. Қандай фармон бериладиган бўлса, лашкарлар шунга амал қилишсин!» Барча амирлар бу гапга рози бўлдилар. Воқеа мазмунини бир ялавоч орқали жўнатдилар. Амирлар ва лашкар аҳли албатта жавоб турага мувофиқ бўлишига умид боғлаб, хизматларига кетдилар ва (Бухоро-ни) хароб қилишдан қўлларини тийдилар.
Арзнома мазкур марҳаматли нўёнга етгандан кейин Бухоро аҳолисининг жарима саҳифасига афв рақамини чекди ва Чиғатойхоннинг ёрлиғини жўнатди. Унда лашкар аҳлининг қайтиб кетиши, Бухоро шаҳри аҳолисининг қатл, талон-тарож қилинишига асло ва қатъиян киришмасликлари лозим. Тош, сув ва яғмодан қўлларини тийишлари лозим, дейилганди.
Ул номдор нўённинг кифоятли саодати ва ҳимоятидан Бухоро ҳамда унинг ноҳиялари аҳолиси, зиёлилари, авому йўқсуллари ҳам Торобийлар фасодидан, ҳам мўғул лашкари-нинг қатлу торожидан халос бўлдилар. Назм (мазмуни):
Қандай яхши, мамлакатнинг ҳар жиҳатдан паноҳи, сипоҳнинг қаноати, шоҳнинг хайрихоҳлиги, Қорачор нўён билан Сўғу Чечан бор эди, ота-боболари замонасининг паҳлавонлари бўлишган.
Шаҳзода Чиғатойхон салтанатининг айёми тамом бўлганда ва олийшаън ҳоқон ҳаёти муддати замон тўшагини охирига тортиб келтирганда, мизожи сиҳҳат ва истиқомат ҳолидан (в. 168а.) бўлмай, жасади роҳат бистарида ўлим маразидан истироҳат кўрди. Ўз ҳаётидан умид риштасини узди. Амир Қорачор нўённи васий қилиб, фарзандларини тамоман унга топширди Умид хонасини дунёвий муродлар билан безади ва жони узилди.
Айтадиларки, туркийларнинг уд йилига мувофиқ санайи 738-йил зулқаъда ойида Ўктой қоон вафотидан етти ой олдин Чиғатойхон вафот этди. Назм (мазмуни):
Ажал олдида ўлмакдан бўлак кишида чора йўқ, унинг қаршисида Талхаю хоқон бирдир. Жаҳон ҳаёти расми-русуми шундайдир, тирик зод ажали етса ўлади. Киши унга «йўқ-йўқ» дея олмагай, қачон келса ўша дам унинг учун дамдир.
Ундан кейин олийшаън хон авлоду қариндоши, ақрабо-ларидан озмикўпми ўттиз нафари Турон мамлакатлари шаҳарларида салтанат ва ҳоқонлик сарири, жаҳонбонлик қоидалари тахтида ўлтирганлар. Унинг ўн бир ўғли бўлган. Аммо вафот этаётган вақтида ўн нафар ўғли ҳаёт эди. Ўлган ўғлининг номи Бойкон бўлган. Қолганлариники эса Ясу Мунко, Манукон, Бойдор, Сорбон, Тўлқон, Бўзи, Бўлкон, Нури, Комкор, Тўқузархон.
Иккинчи(хон) Қора Ҳалокухон ибн Бойқон ибн Чиғатойхондир.

ҚОРА ҲАЛОКУХОН ИБН БОЙҚОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Баъзи (тарих китоблари) нусҳаларида битилганки, Чиғатойхон вафотидан кейин олийшаън нўён, яъни Қорачор нўён мамлакат ва салтанат забту насағини, лашкар ва раъият жумҳур ҳалойиқ ишлари таъминоти кифоятини маъмурий қарор бўйича қўлга олди. Бундан ортиғини тасаввур этиш мумкин эмас эди. Назм (мазмуни):
Некном Чиғатойхондан кейин, Сўғунинг ўғли Қорачор нўён — адолат билан лашкарни парвариш қилди. Адлу инсоф билан халққа (муносабатда) бўлди. Мазлум ҳақини шундай адо қилдики, золим шаксиз унинг жазосини тортди. Уларнинг томирини Рустамдек суғуриб отди. Некномликда яловбардор бўлди, раиятни парвариш қилди, хайлу сипоҳни ҳам, унинг тарбиясидан ой ва қуёш юз кўрсатди. Яхши ниятларидан замоннинг насибаси омонлик бўлди. Фитна «ал-омон!»—дея фиғон чекди. Жонон зулфидан бўлак барча нарса оромини топди. Киши гўзаллар кўзидан бўлак фитнани кўрмади (в 1686.).
Чиғатойхон вафотидан бир неча йил ўтгач, Қорачор нўён айём маслаҳатига биноан Қора Ҳалокухон ибн Бойқоон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхонни хонликка танлаб, салтанат тахтига унинг жулусидан зийнат бахш этди. Назм (мазму-ни):
Қора Ҳалоку тахтга чиққанда замон тили шундай дуо ўқиди: хонлик тахти сен туфайли баланд бўлди, эй, ардоқли фарзона шоҳ! Филни енгувчи шердил жаҳондор; зойир уни деди: «Гўзал дарёга айланди». Жаҳон тургунча умринг боқий бўлсин, яхши номингдан олам баҳра олсин.
Учинчи хон Есу Мунко ибн Чиғатойхондир.

ЕСУ МУНКО ИБН ЧИҒОТОЙХОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Қора Ҳалокухон жулусидан бир неча муддат ўтгандан ва унинг салтанати овозаси ҳар тарафга ёйилгандан кейин Кепакхон ибн Ўктой қоон ибн Чингизхон ишоратига кўра, яъни у шундай деганди. Назм (мазмуни):
Ўғил ҳам набира каби бошга кулоҳдир, тахтга ўлтириши билан бошига қўюр. Дунёнинг расм-русуми бу, эй ўғул, доимо отанинг ўрнини амаки босар. Ота то тирик экан ҳаётда, ўғил қачон отасининг ўрнини олган? Навбат дунё айланиб келгудек бўлса, ўшанда у тахтга зебу зийнат бера олади.
Корачор нўён Қора Ҳалокухон салтанати саҳифасига асл (четлатиш) рақамини чекиб, туркларнинг юнд йилига мувофиқ санайи 743-йилда Есу Мунко хон ибн Чиғатойхон ибн Чингизхонни салтанат ва жаҳонбонлик тахтига ўтқизди.
Ҳаёти муддати ўтиб бўлгач, турмуш айёми унинг давру давлатини охирига етказди. Есу Мункохон ибн Чиғатойхон ота ва бобоси кетидан ўлим ноғорасини чалди ва руҳи бадан рукнлари чорраҳасини тарк этди.
Яна мазкур Қорачор нўён Қора Ҳалокухонни подшоҳ-ликка қўйди. Чунончи, энг тўғри қарор шу бўлди. Назм:
Таржимаси:
Оқ кўнгил нўйон тонгда, яна кўз ёши қилиб Қора Ҳалокуни иқболи бахтига тахт саройини унинг ўлтириши билан безади (в. 169а.).

ҚОРА ҲАЛОКУХОН ИБН БОЙҚОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Есу Мунко оламдан кўз юмгандан кейин Қорачор нўён иккинчи бор Қора Ҳалокухонни ўз жойига, хонлик тахтига ўтқизди. Унинг давлати айёмида туркларнинг товушқон йилига мувофиқ санайи 752-да Қорачор нўён ибн Сўғу Чечан ибн Эрумчи Барлос ибн Қочувли Баҳодир ибн Туманахон ибн Бойсунгар ибн Қойдухон ибн Дутминхон ибн Бўқохон ибн Нурихабархон ибн Олонқуво бинти Чуйманахон ибн Юлдузхон ибн Менгли хожахон ибн Темуртошхон, Турк ибн Ёфас, алайҳиссалом, хонадонидан бўлган Мўғулхоннинг авлодидан Қаён ибн Элхон наслидан (бўлган нўён)нинг руҳи қуши бадани қафасини бузиб, бу ваҳшатобод дунёдан уқбо Тубоси шохсори сари парвоз қилди. Назм (мазмуни):
Ул раиятпарвар ҳукмдор, дариғ, мағрур Қорачор нўён. Дунё зафардан шунчалик узоқламошмоғи лозимки, у бошқа офтобни чиқарур. (Қорачор нўён) нинг умри саксон тўққизга етганда бебақо оламдан ўтди. Ундан ўн нафар ўғил қолди. Булар ўша жумладан олти нафаридир: Биринчи ўғли Эжил, Элдуз Есўта, Валоло, Нанзаа ва Ясу Мункохон. Бешинчи (фарзанди) Арғуна хотун бинти Тура Элчи кўрагон Қора Ҳалокухоннинг никоҳида эди.

АРҒУНА ХОТУН БИНТИ ТУРЭЛЧИ КЎРАГОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

У Қора Ҳалокухоннинг хотини эди. Ундан Муборакшоҳ деган бир ўғил қолди. Эри вафотидан кейин ўғли ёш бўлгани учун унинг номидан салтанат ишларининг мутасаддиси бўлди. У ғоятда виқорли, ҳушхулқ хотун эди. Мусулмонларнинг барча ишларига майл кўргузарди. Мусулмонлар молу жони риояти ва муҳофазасида бирор дақиқа ҳам кечикмасди. Олтинчи хон Олиғу ибн Пойдор эди (в. 1696.).

ОЛКУ ИБН ПОЙДОР ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Замон муаррихлари орасида Алқу деб шуҳрат топган Олғу ибн Пойдорнинг лашкаркашликда ва сипоҳ йўртти-рувчи амирулумароси Амир Эжил нўён ибн Сўғу Чечан ибн Эрумчи барлос ибн Қочуйи баҳодир ибн Туминахон эди. Олиғу хушсуврат, хушхулқ, олийсийрат подшоҳ эди. Тальати чиройи ой ва қуёш ғайирлигини келтирар, салтанатининг шукуҳи Фаридуну Жамшид урф-одатларига бир жавобдек эди. Назм (мазмуни):
Жаҳоннинг бахти, фаррух юзли ҳукмдор, баланд тахтли, зафар байроқли. Тожу тахт зебини бошига қўйган, қўлию дили денгиз ва кондек сахий.
Фаолиятининг бошланишида Олғу хон билан Ариқ Буқохон ибн Тулихон ибн Чингизхон ўрталарида тўла мувофиқлик ва садоқат мавжуд эди. Шу муддатда Қоракурум тахгининг хонлиги Ариқ Буқога муқаррар бўлган эди. Назм (мазмуни):
Номдор Олқу буйруқ берганда, Чиғатойнинг пойдорлари-дан эди. Саноқсиз лашкар билан еларди, турклар юртини мардлик билан қўриқларди.
Олқу ибн Пойдор ибн Чиғатойхон Чиғатой улусига етганда ҳар тарафдан унга лашкарлар кела бошлади. Қисқа муддатда атрофига жуда кўп қўшин жам бўлди. Фаровон шавкат ва улкан мартаба ҳосил қилди. Катта ўрдага Эрон заминдан юборилиб турган хазиналарни тасарруф қилган эдилар. Шу туфайли у билан Ариқ Буқохон ибн Тулихон ибн Чингизхон ўртасида мухолифлик пайдо бўлди; уруш келиб чиқди. Ариқ Буқохон Олғухон устига биринчи бўлиб қўшин тортди. Жанг воқеъ бўлди. Олғу томон шикаст топди. Ариқ Буқохон қайтиб кетиши билан Олғу хон сипоҳ тартиб беришга тушди. Амир Эжил нўён ибн Амир Қорачор нўён барлос кўп сонли лашкарларни тўплаб, келиб Олқу ибн Пойдор билан бирлашди. Чиғатой улуси батамом унга қўшилгач (в. 170а.) Ариқ Буқохон устига юрди. Ариқ Буқохон ҳам барча сипоҳини олиб Олғу хон билан жанг қилишга отланди. Ҳар икки томон лашкари тўқнашиб, бир-бирига қарши саф тортганда Олғу хон бу сафар ўз иззати нафси билан ҳамла қилиб, чопқин ясади. Душманнинг сабот оёғи жойидан қўзғолди. Ариқ Буқохон Олғухондан айни шу каби мардона ҳамлаларни кутган ва мулоҳаза қилганди. Унинг лашкари тоқат жиловини қўлдан бериб, орқаларига қараб қочишга юз тутдилар.
Маъсудбек Маҳмудбек соҳиби Ялавоч Бухорий ўғли Ариқ Буқохоннинг вазири мансабида эди. У Олғухон ҳузурига кел-ди ва этагини ўпиш шарафига муяссар бўлди. Подшоҳнинг иноятли назарига эришди. Шуҳрат отини эътибор майдонида суриб, Қироннинг иқтидор йўрғасидан ҳам ўтқазди.
Олғухон зафар қозониб, бахтга тўлиб, Чиғатой улусига қайтганда туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 658-йил охирларида Бешбалиғда хонлик сарири ва жаҳонбонлик тахтига ўлтирди. Қора Ҳалокухон ибн Бойхон ибн Чиғатойхоннинг беваси Арғуна хотун бинти Ариқ Буқохонни ўз никоҳига киритди. Салтанат тахтида тўрт йил турди. Ундан икки ўғил қолди. Бирининг номи Дубо, иккинчисиники Қаён эди. Шундан кейин омонат ҳаётини Арвоҳ қўлига топширди. Назм (мазмуни):
Паҳлавон Пойдорнинг ўғли Олғу, байир шаҳриёрдир лақаби Олқу. Саботсиз гардишнинг айланишидан ҳаёти замон саройи маҳфилида, пайкарида хонлик шамъини ёқди, кейин ногаҳонда уни фано ўчирди. Еттинчи хон Мубо-ракшоҳ ибн Қора Ҳалокухондир.

МУБОРАКШОҲ ИБН ҚОРА ҲАЛОКУХОН ЗИКРИ

Муборакшоҳ ибн Қора Ҳалокухон вояга етгач, Амир Эжил ибн Амир Қорачор нўён барлос ёрдамида туркларнинг уди йилига мувофиқ санайи 662-да Олғухонни ўртадан кўтариб, истиқлол билан хонлик тахтига ўлтирди. Айтишла-рича, (в. 1706) Муборакшоҳ нек эътиқод, камозор ва жуда адолатли султон бўлган. Маърифатли ва бовиқор бўлган.
Назм (мазмуни): Қора Ҳалокунинг ўғли Муборакшоҳ жаҳон кўзининг оқуқораси эди. Она зотидан унингдек хушхулқ, ҳалим ва камозор хон туғилмади. Унинг замо-нида фитна, ситам бўлмади. Чиғатой наслидан унингдек шаҳриёр дунёга келмади.
Муборакшоҳ хон султонлиги даврида Чиғатой улуси Амир Эжил нўён барлос сиёсати ва тутуми саодатидан ғоятда хуш бўлди. Мамлакат унинг ғайрату камолидан давлати айёмида обод, ҳалойиқ унинг ҳимояси ва риояси соясида тўкину шодмон кун кечирди. Назм (мазмуни):
Раият хуш, лашкар шодмон, фитна уйқуда, давлат қўли кучли, Халойиқ осойишда, ранж чекмайди, заррин зафар ялови баланд кўтарилган. Ногоҳ замонанинг кўзи тегиб, Шаҳриёрнинг давлатига асар қилди. Оёғи осмондан келадиган гардун давронга келиб кирди-ю, тўнкарилмади. Бу қари чарх (кирдикори) шундай: ҳар лаҳзада бир хуруж кўрсатади.
Саккизинчи хон Бароқ ибн Суқара ибн Комкор ибн Чиғатойхон ибн Чингизхондир.

БАРОҚХОН ИБН СУҚАРО ИБН КОМКОР ИБН ЧИҒАТОЙХОН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Муборакшоҳ хон давлати айёми тугаб, Бароқхон салтанатининг айёми офтоби бароқланиб чиқди. Назм (мазмуни):
Имкон конидан шундай гавҳарки, хонлар ва дунёдаи шундайин бир сарвар, ҳар қандай даврондан пайдо бўлавермайди, қаҳр эшиги учун унинг ханжари калиддир.
Туркларнинг барс йилига мувофиқ санайи 663-йил бошларида шаҳзодалар, амирлар, хон хотинлари мадади билан салтанат Бароқхон ибн Суқарога қарор топди. Хонлик тахти, жаҳонбонлик саририга подшоҳлик тожини кийиб ўлтирди. Амир Эжил нўён ибн Қорачор нўён барлос илтижоси билан Чиғатой улусининг барча амирлар ва шаҳзодалари келиб, тоз чўкдилар. Бутун раият ва лашкар аҳли (в. 171а.) итоати камарини жон белига боғладилар. Унинг замонида Амир Эжил нўён Барлос Озарбайжон тарафга Тугузар ўғил ибн Чиғатой хон ҳузурига кетди.
Бароқхон хонлик тахтида ўрнашиб олгач, унинг билан Кайдухон ибн Ғози ўғил ибн Ўктой қоон ўрталарида мухолифлик тушди. Кўп тортишув ва баҳслардан кейин иккаласи ўртасида сулх тузиш йўлларини кидирдилар. Ахду паймон боғлашдилар. Назм (мазмуни):
Бароқхон сипоҳи Қайду мадади билан Хуросон ва Ироқ мулкини олади. Эронзамин яхши тахтгохдирки, Яйлоққу қишлоғи айни муддао.
Шундан кейин Бароқхон туркларнинг илон йилига мувофиқ санайи 666-да Масъудбек ибн Маҳмудбек ибн Соҳиби Ялавоч Бухорийни элчи сифатида Абақахон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон, ўша замондаги Эрон тахти подшоҳи ҳузурига жўнатди. Юзаки қараганда, у садоқат ва дўстликка асос солиши лозим эди. Аммо мақсади ул мамлакат кайфияти ва вазиятидан воқиф бўлиш эди. Туғузор ўғил Бароқхоннинг Гуржистонда бўлган укаси ва Амир Эжил нўён унинг ҳузурига кетган эдики, Чиғатой лашкари эътиборидан огоҳ бўлиб туриши лозим эди.
Масъудбек ибн Мақмудбек ибн Соҳиби ялавоч Бухорий Бароқхон буйруғи билан элчи бўлиб жўнади. Ҳар бир манзилда эътибор ишончи учун бир чопқир от ва бир неча ишончли одамларини қолдириб ўтиб кетаверди. Масъ-удбек келаётганининг овозаси Табризга етиб келгач, хожа Шамсидқин Муҳаммад соҳиб девон унинг истиқболига чикди. Унинг қаршисида пиёда бўлиб, Масъудбек ҳам отдан тушди. Шунга қарамай, афсус ва надомад юзасидан дедики, «соҳиб девонлик унга номдир. Сиздан яхшироқ соҳиб девон эргашиб келган!» Аммо у жавоб учун лаб очмади. Масъудбек пойтахтга кириб келиши билан барча Эрон амирларидан юқори чиқиб ўлтирди. Аркони давлат авзойидан ўзига нисбатан бадгумонликни туйиб, учинчи куни қайтиб кетишга ижозат сўраб, Абақахон қулоғига етказди (в. 171б.) ва саройдан ташқари чиқиб тўхтамасдан йўлга тушди. Ҳар манзилда йўлда сақлаган сипоҳ билан бирга шундай йўл босдики, тўрт кеча-кундуз деганда Жайҳун қиргоғига етди. Дарёдан кечиб ўтди. Табриз амирлари қарасалар Масъудбек кетиб қолибди. Хонга хабар бердиларки, у бир макр билан келган, қайтиб кетгани қўймаслик лозим. Дарҳол бир тўда одамни Масъудбек ортидан жўнатдиларки, қаерда кўрсалар қўл-оёғини боғлаб, олиб келгайлар. У бўлса чунон жадал юрган эдики, ҳеч ким унга ета олмади. Масъудбек Абақахон ёнидан чиқиб қайтиб кетгач, ул томон аҳволини, батамом ва бар камол нимадан воқиф бўлган бўлса, ҳаммасини Бароқхонга етказди. Бароқхон тепаси зўр барқ (чақмоқ) шитоб булутидан чақилиб, ахтара-ахтара бароқлик кўрини-шини олди. Ёмғир қатраларидан ҳам кўп фаровон лашкар билан ғулдираган момақалдирокдек ва шитобон селдек юриш бошлади. Туркларнинг юнд йилига мувофиқ санайи 667-йилда йўлга тушди. Назм (мазмуни):
Барокдек Бароқхон баркдек пўлатга бурканган сипоҳ билан Эрон замин шоҳи бўлиш умидида Жайҳундан ўтди, дили тўлиқ адоват. Хуросоннинг ўн кунлик йўлини тезда эгаллади, шундай оғир ишни осон деб билди.
Жайҳун дарёсидан ўтиб олгач, Малик Шамсиддин қурт эл бўлиш расми-русумига содиқ қолиб, унинг истиқболига шошилди. Бароқхон ҳузурида ер ўпиш давлатига эришди. Бели ва тилини хизматкорлик ва санохонликка боғлади ва ечиб деди. Назм (мазмуни):
Бундан буён шоҳлик тахти тепаси сеники, бу мамлакатда ҳар не истасанг — сеники.
Айтишларича, ўша вақтда Хуросон аёлотининг мута-саддиси шаҳзода Тебин ўғил ибн Ҳалоку хон ибн Тули-хон ибн Чингизхон ва Амир Арғун оқойи Уйрот бўлган. Бароқхон лашкари Нишопур тарафга ҳаракатга келган.
Назм (мазму ни):
Сипоҳ булчинғорлари бир-бирларига дуч келдилар. Узокдан ўз душманларига нигоҳ ташладилар. Бир-бирлари-дан хабар олдилар. Бошдан-оёқ темир ёпинган ботирлар. Ўртадаги саволу жавоб камон ўқи парининг хати воситасида бўлди. Урушларини бошлашганда; бошланди — Булчинғорда, қоровул ва бурунғорида. Булчинғор от йиқитишганда, Бурунғор ботирлари мисли Кешасбдек шамширларини ғилофдан сугуриб, қиёмат куни тартиби муқаррар бўлди. Ҳар икки тарафдан сипоҳ савашга тушди. Бошу тан биргаликда қон қайнатиб, сочишарди. Ботирлар наъраси ҳақорат бонгидан — фалаклар мулки қулоғи кар бўлди. Шу дамда аванғор, жавонғар ва ғўлдан мўғул мардларининг мардлари от солдилар. Қони тортиб эронийлар кела бошлади, қўлда балоракларини яланғочлаб, тиғ тортиб, ўқ отар эдилар, улар бош ва сийналардан жой олардилар. Хуросон малигининг ботир йигитлари, ғазабдан заминга дам ура бошладилар. Мардлар марди жигарларни суғурувчи чангаллари билан жанг куни бир-бирларини ёрардилар. Мардларни қўмсаган бу кенг саҳро ботирлар қонидан лойга айланди. Хуросонликлар наздида мўғулларнинг Бурунғор, аванғор, жавонғор ва ғўли барчаси даврада жанг қилишарди, Паланг олдида Чин оҳусидек эдилар лекин қазою қадар ҳукми билан мўғулларни уларнинг биттаси ҳам енга олмади. Ногоҳ ўкчунғор чиқиб келди. Ва қон дарёси, даштини кўрдилар. Сийналар кўтарилган Самокка қадар. Фалакни ҳам ажратди замин тупроқдан. Кўз уриштириб, арғумо-қларни чоптирдилар. Сипоҳ қалбида Ироқ амири, шу вақтда бир тарафдан бустунғор — отлиқлардан саф тортиб илгари елди. Икки тарафдан икки гуруҳ бир-бирига етишди. Ўртада Хуросон сипоҳи ҳолдан тойди. Уларнинг аванғори чиқиб кетиб жавонғор бўлди. Биринчи булчунғорлари бурунғорга ўтди. Мўғул шоҳсувори бирваракайига ғўлдан тулпорини йўрттириб чиқди. У шаҳзода Тебун ўғилга йўлиқди. Унинг сипоҳи хайли гардини чиқарди. Энди икки томондан икки сипоҳ от чоштирдилар. Қасд қилишиб ҳар икки шоҳга Чиғатой ва Тули сипоҳи биргаликда ўртага тушуб ғазабдан қалам ясадилар. Ўқлар ёғилганидан мисоли ўтин Ҳуросон сипоҳи мағлуб бўлди. Арғун ва Тебун Бароқ дастидан сўнг Ироқ томон бош олиб кетдилар.
Булчунғорни форсийда язак, туркий-уйғурийда қоровул дейдилар. Бароқ хоннинг булинжғори шаҳзода Тебун ўғул лашкари булинжғорига етиб олдилар. Икки томон учрашиб, жавобу савол ўртада бўлиб ўтди: албатта ўқлар тили билан сўзлашишди. Шу ҳангомда ҳар икки язак қаттоллик йўлидан йўртиб борардилар. Бурунғорни арабийда муқадди-мат ул-жайш дердилар, туркий-уйғурийда уни ировул манқлой дейдилар. Шу бурунғор ботирлари етиб келди. қаровулга мадад бериш учун отларига қамчи уриб, шамшир дамидан нафас олардилар ва сўз сўзлардилар. (в. 1726.).
Манқлай баҳодирлари саваш ва қатл ишига қизғин киришиб кетдилар ва диловгрлар «Ҳою ҳуйи» айланиб турған фалак гумбазида ўрлаб кетди. Ҳар икки тарафдан, лашкарнинг арабийда маймана ва майсара деб аталувчи аванғору жованғордан нуроний мўғуллар, эроний ботирлар бир-бирларига ташландилар. Ўлдирганларидан пушталар ҳосил қилдилар ва кичик қиёмат ошкор бўлди. Хуросон лашкари осон-осон мўғуллар бошини таналаридан жудо қилдилар. Бундан ваҳимага тушган мўғуллар Хуросон аҳлидан қўрқиб қолган эдилар. Ногоҳ Мўғул лашкарининг соқа деб аталувчи ўкчунғори таъқиб этиб етиб келди ва найзаларини ялов қилиб, арғумоқларининг жиловини бўш қўйдилар. Шул вақтда Бароқхоннинг хабоё ёки камин деб аталадиган пустинғори жамоасининг барчаси Рустам янглиғ эдилар, етиб келиб, мадад бердилар. Бароқхоннинг ўзи ўз иззати нафси билан майдонда тулпор ўйнатиб, шаҳзода Тебунга яқинлашди, мардона ҳамлалар қилди. Натижада ғалаба Бароқхон лашкари томонида юз берди. Хуросон аскарлари ҳаросон бўлиб, шикаст топдилар. Шаҳзода Тебун ўғил ва Арғун оғой уйрот лашкарининг шикаст еганини мулоҳаза қилиб, иложсиз, отлари жиловини қайтариб, Ироқ томонга бурдилар. Хуросон лашкари енгилиши билан шаҳзода Тебун ўғул ва Арғун оғой уйрот бош олиб, Ироқ сари юз тутдилар. Бароқхон лашкари босқин ва истило қўлларини тасхир майдонига киритдилар. Ўзлари белги-лаган йўл қудуратлари туфайли мардона оёқлари остига ястанди.
Хуросон мулки бир йил муддатда Бароқхон ибн Суқор ибн Комкор ибн Чиғатойхон ибн Чингизхон таҳти фармони-да бўлди. Ўша вақтда Эрон, Ироқ, Озарбойжон ва Хуросон подшоҳи бўлиб турган Абақахон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон Бароқхоннинг Хуросон мулкини тасарруф қилгани хабарини эшитиб, ўзи Бароқхон билан савашмоққа барча лашкари билан азм қилмоқдан, (в. 173а.) бу ҳодиса фитнасини даф қилмоқ учун Хуросон сари отланишдан ўзга чораси қолмаган эди. Назм (мазмуни):
Тебун Бароқ қўлидан енгилгач, уни Арғун Ироқ томонга олиб кетди. Бароқ (хон) Хуросондан кўп ерларга эга бўлди. Ҳур^(яъни, олчоқ) осонгина Хуросон ерларига чопқин ясади. Ўша бир йилда шоҳлик қилди. Султонликда Барзаҳу Жуд бўлди. Абақа унинг ишидан огоҳ бўлгач, унинг устига лашкар ташлади. Елганча Рай шаҳри томонга келди, Тебун ва арғун унга етиб олишди, у ердан Ҳирот тарафга ҳаракат қилишди. Сипоҳ кўплигидан сабот олди.
Ироқ ва Озарбайжоннинг ҳисобсиз лашкари билан Хирот тарафга юрди. Рай йўли билан юриб, бошқа йўлдан кетган шаҳзода Тебун ва Арғун оғой уйрот Табриз ўрдасида Абақахонни тополмай, Райга етиб олгач, у билан бирлашдилар. Бу ерда сипоҳларига тартиб бериб, Ҳирот сари жўнадилар. Масофани босиб ўтишгач, Ҳирот жилғаси-га, Бароқхон сипоҳи тўхтаган мавзега (етиб келдилар). Ашкивон яқинида Абақахон ва Бароқхон чериги бир-бири билан учрашдилар ҳамда ясов тузиб, ҳар икки тараф сафлар ораста қилиб, жанг кўркаларини уруш оҳангида ура бошладилар. Саваш найларининг ноладари «гиря қазоқ» навосининг сазовор садосини келтирардилар. Жангжўй дило-варлар оташ ҳамла шамоли билан жанг оловини ёқдилар. Бароқхон лашкар аванғориданки, маймана дерлар (жанг майдонига) кирди. Абақахон лашкарининг жаванғоригаки, майсара дерлар, муқобилда ҳамла қилиб, батамом ва бут-кул тор мор келтирди ва қувиб борди.
Абақохон лашкарининг жавонғори орқага ўгирилиб, Аба-қохон лашкари аванғорига ишониб яқинроқ келдиларки, Аба-қохон лашкарининг барчаси енгилиб, чекинишга юз тутди. Шу вақтда Абақохон лашкари жавонғоридан Субутой нўён уйғур ўз отидан тушиб, пиёда бўлиб олди (в. 1736) ва курсига ўлтириб, деди: «Кимки, бугун жангда собит турмаса мен уни нима қилишимни бир замину осмон Тангриси билади ва ул соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам. Зеро, мен бу ерда жонни тикиш ниятидаман!» Субутой нўённинг бу сўзларини эшитиб, лашкар аҳли сукутда қолди ва қочиб кетганлари қайтиб келиб, ҳамла қилдилар. Шу жойда Абақохон ўз нафси билан майдон маъракасига тулпор сурди. Мардона, подишоҳона ҳамлалар қилди. Ҳар тарафдан диловарлар ва сардорлар ўз ишини жойига қўйиб адо этишди.
Бароқхоннинг номдор баҳодирларидан бўлган Мирғовул баҳодир ўлдирилди. Унинг мурдаси устида теварак-атрофдан одам йиғилиб, ҳаракат қилдиларки, даврнинг қонхўр Миррихи бераҳмлик қинидан қаттоллик қиличини намоён қилгайки, бу жаллодликка хос эди. Бароқхон бундай жанг бўлишини мушоҳада қилиб кўрмаган эди.
Айтишларича, ўша куни кечгача баҳодирлар жанг қилишдан тўхтамадилар. Тунда лашкарлар ўз оромгоҳларр дан қарор топгач, Бароқхон ўз лашкари билан Моварс уннаҳр сари йўлга чиқди. Бухорога яқинлашганда исло! шиорини изҳор этмоққа муяссар бўлди. Бароқхон мусулмон бўлгач, унга Султон Ғиёсиддин деган лақаб бердилар. Орадан бир неча кун ўтиб, у фалаж касалига чалинди. Чунончи, қаерга борса моҳаффада кўтариб юришди.
Туркларнинг қўй йилига мувофиқ 668 йил охирларида Қайдухон ибн Ғози ўғил ибн Ўктой қоон ибн соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам ҳузурига кетди. Қайдухоннинг макр қўлидан (Бароқхон) қўлтиллатиб шарбат ичгач, жони узилди. Унинг подшоҳлик муддати олти йил бўлди. Назм (мазмуни): Ложувард гумбазнинг бу айланишида не-не олий бинолар гардга айланмади? Бу тескари фалак чархи даврида не-не паймонлар қонга тўлмади? Бу ноёб ва ғўр дунё айёмида узоқдан ҳаммага шароб ичирурлар. Қазо со-қий, қадар унинг жомидир, ажал унинг қизил бодайи ноби-дир. Паймона ҳар гоҳ даврада тўлганда, давр жабр бўлмас-дан, соқий қўлидан уни ичади. Қадардан уни Бароққа қазо берди. Қайдунинг уни қадрлашидан асар қолмади. Зиён-заҳматда қазо ўз ишини қиладики, халойиқ бегонадан муҳ-тожлик сезади.
Бароқхондан Дуво Чечан ибн Бароқхон ва Бўри ибн Бароқхон ва Ҳувло ибн Бароқхон (деган уч ўғил қол-ди).
Тўққизинчи (хон) Бекхон ибн Ҳувло Шеромундир.

БЕКХОН ҲУВЛО ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Бекхон ибн Хувло Шеромунки, унинг баланд саропарда-си атрофидан фалак одоб билан кезарди, осмондек салтанати сатҳидан офтоб ҳурмат билан ўтарди. Назм (мазмуни):
Ботир Бек ибн Ҳувло Шеромун салтанат гўйини майдондан олиб чикди. У хушаҳлоқ подшоҳ эди. Фармон-бардорликда жаҳонда тоқ эди. Жаҳонгашта унга ўхшаганни тушида ҳам кўрмаган. Мағрур, дарёдил ва саодатли эди. Давлат ноғорасини унда турганча чалди, шохлик майдонида отини сурди, даврон ўз нози билан адо қилди, уни яна бошқа майдонга отди.
Ўнинчи хон Тўқтемур ибн Қудағай ибн Туриндир.

ТЎҚТЕМУРХОН ИБН ҚУДАҒАЙ ЗИКРИ

Айтишларича, Тўқтемурхон одил ва инсофли подшоҳ бўлган; хонлик мансабига шойиста, мақтовли сифатларга муносиб. Назм (мазмуни): Фармон берувчилик тахти унга насиб этгач, унинг раъйи тўғриликдан бўлаги бўлмади. Мамлакат унинг адолатидан оро топди. Ғаним умридек ситам қўли калта бўлди.
Ўн биринчи хон Дуво Чечан ибн Бароқхондир.

ДУВО ЧЕЧАН ИБН БАРОҚХОН ЗИКРИ

Дуво Чечанхон ибн Бароқхон саодатли ва баланд ҳимматли подшоҳ эди. Хонлик тахти, жаҳонбонлик тожи унга шойиста, муносиб, лойиқ ва сазовор эди.
Назм (мазмуни):
Баланд мартабали подишоҳ тожу тахт ярашган, кучли ирода ва ферузбахт подшоҳ эди. Унинг шоҳлик даврида ҳаммага адолат қилди; ўзининг адолати ва сиёсати билан юртни обод қилди.
Дува Чечанхон давлати айёмида амирлик ва мулк мадорийлик мансаби Амир Алангиз нўён ибн Ижил нўён ибн Амир Қорачор нўён ибн Сўғу Чечан ибн Эрумчи барлос ибн Қочувли баҳодир ибн Туминахонга ҳавола қилинди. Дува „Чечанхон билан Амир Алангиз нўён ибн Амир Ижил нўён ибн Амир Ижил нўён ибн Амир Қорачор нўёр барлос, Қорачор нўён билан соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам, Қочувли баҳодир ва Қайлхон ўрталаридаги аҳднома дастури Туминахон ёзган Олтамғо бўйича тузилиб, бир-бирлари билан аҳду паймон қилиб, қасам ичишди. Оталар расму русуми ва йўриғини янгилашди. Ўттиз йил давомида фармон берувчилик ва комронлик шуъласида яшади. Алангиз нўённинг ҳусни тадбири туфайли Чиғатой-хон улуси ободонлик касб этди. Кимнинг қандай муроди бўлса унга етказди. Назм (мазмуни):
Дуво Чечан ибн Бароқ баҳодир, Чиғатой улусида ягона эди. Фармон чиқаришда комрон шоҳ бўлиб, киши ундан яхшиликдан ўзга нарсани кўрмасди. У яхши номликдан ким мурод истаса, Ҳожатманднииг дами ичида кетмасди. Бир неча вақт даврон суриб, ночиз бўлди, фалак ханда уриб, у ҳам тугади.
Хуллас, унинг ҳаёт муддати ҳам тамом бўлди. Дуво Чечандан ўн икки ўғил қолдики, исмлари қуйидагича: Саргад ўғил, Абукар, Элхожа, Гарбижак, Аюмкан ўғил, Бурон, Тармаширин...
Дуво Чечан ибн Бароқхоннинг учинчи ўғли ва Чиғатой-хон ибн Чингизхоннинг фаръ набираси Элчигадой ўн иккин-чи ўғилдир. Хожа Элчигадойнинг ўн иккинчи ўғли Гарби-жак^Айюмкан ўғил, Бўрон, Тармаширин, Эсанбуқа, Кебак.
Ўн иккинчи хон Кунжак ибн Дуво Чечан хондир.

КУНЖАК ИБН ДУВО ЧЕЧАН ХОН ЗИКРИ

Тарих арбобларининг таҳрир этишларича, Кунжак хон иқбол ниҳоли хонлик мавсуми баҳорида, шодмонлик хурсандчилигида очилган шаҳриёрдир. Узоқ-яқин хосу авомга омол ва омонлик меваларини етказди. Назм (мазмуни):
Кунжак Чиғатой тахтига ўлтирди, Қубба эшигини халқ учун беркитди. Унинг даврида раиятлари тинч яшайди, лекин душманининг боши поймол, хирадманд ҳукмдор, кўнгли пок. Олам қуёши тахтини ёритиб туради, пешонаси нуридан офтоб хижил, кафти ҳаёдан офтобдек нурга тўла. Жа-ҳондор, ақлли, фарханг, раъйи адлу сиёсатдаги хислати унга вобаста.
Кунжак хон Чиғатойхон мамлакати тахтида ўрнашиб олгач, кўрдики. Қайдухон ибн Ғози ўғил ибн Ўктой қоон ибн Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам фарзандлари салтанат уҳдаси ва мамлакат тутишдан ожизлик қилмоқда-лар. Шунинг учун Чиғатой улуси устига ўз илтифоти соясини ташлади. Уларнинг вилоятларига лашкарининг юриши ғалаён солди. Улар мамлакатларининг аксарини ўз таҳти тасарруфига олди. Чиғатой улусига босиб кирди. Назм (мазмуни):
Унинг иқбол лочини қанот ёзиб баҳру бар устига соя ташлади. Ўн учинчи хон Толиқу ибн Қудағай ибн Турин ибн Бойқон ибн Чиғатойдир.

ТОЛИҚУХОН ИБН ҚУДАҒАЙХОН ЗИКРИ

Толиқухон ибн Қудағай хон ибн Тур шундай подшоҳ эдики, салтанат юритишда зийраклиги пешонасидан ҳукм-дорлик нури балқиб турарди. Шаҳриёрлига қуёши тамкин давлати раъйи уфқидан толеъ қиларди. Назм (мазмуни):
Султон Толиқу ибн Қудағай шоҳдирки, давлати гардуни-дан куч ёғилиб туради. Улуғлик фазоси ва Қуёшу ойи тожу фармондорликка сазовордир. Қадри айвонидан фалак мўралайди, мартабаси даргоҳида фалак чокардир.
Бир неча муддат хонлик тахтида жаҳонбонликнинг додини берди. Қудрату олийжаноблиги сипеҳридан ситам оёғи ва зулм қўлини бойлади ва ечди. Унинг адолати соясида халойиқ бедодлик ва айём бандидан озод яшадилар. Қўли, бели ва тилини дуою хизмату санога очдилар. Назм (мазмуни):
Жаҳон халқи мадҳингга оғиз очиб, хизматингга бел боғлади. Самога қарата қўл очиб, барча халойиқ дуо учун. Давлати замони тамом бўлгач, осмон мотам либосини кийди. Ўн тўртинчи хон (в. 1756.) Эсанбуқо ибн Дуво Чечандир.

ЭСОНБУҚОХОН ИБН ДУВО ЧЕЧАН ЗИКРИ

Эсонбуқо ибн Дуво Чечанхон олий мартабали ҳукмдор эди. Адолат саропардаси бедодликнинг саратон олови урганлар учун паноҳ, давлати олий даргоҳининг пешгоҳи меҳнат ситамдийдаларига дўқон, замона зулмини йўқотувчи эди. Назм (мазмуни):
У туфайли уйида фалак жой олди, давлати дарвозаси халойиқ паноҳидир, унинг даврида фитна қўли кесилди, тиғидан ситам ўлди, тупроқ бўлди. Ўн бешинчи хон Кебак ибн Дуво Чечанхондир.

КЕБАКХОН ИБН ДУВО ЧЕЧАНХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Кебакхон ибн Дувохонки, султони одил, хушаҳлоқ, мақтовларга тўла хислатли эди. Унинг подшоҳлиги айёмида жаҳонбонлик юмушларининг коидалари камол даражасида, мамлакат бошқариш қонуни амалиёти тантана ва олий авж-га етган эди. Салтанат ишлари унинг зукколиги ва ҳашама-тидан равнақликда бенуқсон, тамоман шу зайлда кечарди. Адлу эҳсони овозаси қулоқлар сирғасига айланди. Соҳибқи-рони аъзам Чингизхони муаззам давридан буён харобага, қамишзорга айланиб ётган Қуббатул-ислом Балх яна қайта тикланди. Назм (мазмуни):
Дородил Кебакхон ибн Дуво Искандар шукуҳли, Сулаймон байроқли. Осмон қудратли комраво Жамшид, мамлакат очувчи, душманини бандга солувчи шоҳ. Кафтидан шарм қилиб булут йиғлайди, белидан шернинг дили бирёндир. Харобаликлар унинг қадамидан обод, ғамгин кўнгиллар дамидан шоддир.
Ул мақтовга сазовор хондан шундай нодир хабарларни нақл қиладиларки, бир куни бир тўда хос ходимлари билан отга миниб зиёратга чиқди. Саҳрода сайр қиларди. Қазилган бир чуқурда одам суякларига кўзи тушди-да, шу ерда туриб қолди. Бироз уларни кузатиб, мулозимларидан сўради: Тушунаяпсизми, бу суяклар менга нималар ҳақида сўзламоқ-да? Унинг хос одамлари жавобда лол қолдилар Сўнг ўзи жавоб бериб, дедики: Мазлумлари кулаётирки, мендан адолат истайдилар ва шоҳона ҳиммат (в. 176а.). Бунинг маъносини чақмоқчи бўлиб, ҳазора амириники, бу сарзамин унга тааллуқдор эди, суяклар аҳволини таҳқиқ қилишини ва у ерда улар учун кўп хусусиятга эга эканлигини назарда тутиб, топширди. Сардор уларнинг юрти бўлган қишлоқчани суриштириб билдики, ўша санадан уч йил олдин Ҳуросандан карвон келаётиб, ўша ерга етганда, (шу ерда яшовчи) жамоа уларни ўлдирган, молларини талаганлар. Ўша молларнинг баъзиси ҳануз улар қўлида сақланиб қолган. Бу воқеалар бўлиб ўтгач, қаҳрамон Адолатхон барча молларни ва хунийларни аниқлашга фармон бериб, хуросон волийсига одам жўнатди. Унга суриштириб, ўлдирилганларнинг во-рисларини топиб, уларни бўлган воқеадан хабардор қилишни топширди. Адолатли шоҳ даргоҳига келганларидан кейин молларни хунталабларга топширдилар. Назм (мазмуни):
Кўринг бу инсофу адолат тартибини, ки у ўлганлар устихони додига етди.
Унинг ҳаёт муддати тамом бўлгач, тахтидан олиб тобут тахтасига отдилар. Жасадини Қарши вилоятида тупроққа топширдилар. Унинг қабри тепасига олий қубба ўрнатдилар.
Ўн олтинчи хон Элчигадой ибн Дувохондир.

ЭЛЧИГАДОЙ ИБН ДУВО ЧЕЧАН ЗИКРИ

Элчигадойхон ибн Дуво Чечанхон шундай подшоҳ эдики, жаҳондорлик хилъати қоматига муносиб тушиб, ярашиб турган, иқтидори дин авлиёси шавкатини, давлату мамлакат (ишлари) адосини танувчи ва куйдирувчи қилиб қўйган. Назм (мазмуни):
Элчигадой Чиғатой авлодидан Жамшид байроқли Дуво Чечан унга якун ясади. Фалак мартабали офтоб такдирли, жаҳон унинг бандаси, даврони ғулом унинг ғазабу меҳрида захру тарёқ бор эди. Дийдорида олам офтобидан бир парча бор. Тахту тожига ой оройиш берди. Хонлик ниҳолининг меваси яхшиликдир. Иши мақсадига саранжом топгач, орқасида мазмунан номидан бўлак нарса қолмади. Ўн еттинчи хон Дурар Темур ибн Дуво Чечанхондир.

ДУРАР ТЕМУРХОН ИБН ДУВО ЧЕЧАН ЗИКРИ

Дурар Темурхон ибн Дуво Чечанхон шундай шоҳ эдики, (в. 176 б.) уруши азмига жасорат камарини боғлаб, қалъалар олганди. Ниёзда ва ҳожатмандлар қўл қовуштирганда эҳсон қўлини очарди. Назм (мазмуни):
Дурар Темур ибн Дувохон зоти, жаҳонни сахийлик, инсоф ва адолат билан бошқарди. Осмон қадарли олампаноҳ шоҳдир, Фаридун ҳашамли, Жамшид кулоҳли ҳукмдордир. Фалак тахтли, офтобдек мамлакатларни эгалловчи нурли раъйидан чеҳраси ёғду таратади, қаҳридан душманлар дилини гам босади, лутфи умедида муҳиблари ҳалок бўлади.
Фалак қадарли тахтини безади, лекин замонага мадор бўла олмади. Унинг адо бўлиши ўтмишдошлари каби, осмон гардиши туфайли умри тугади.
Ўн саккизинчи хон Тармашир ибн Дуво Чечандир.

ТАРМАШИРХОН ИБН ДУВО ЧЕЧАНХОН ЗИКРИ

Тармаширхон ибн Дуво Чечанхон адолат шиор ва виқорли подшоҳ эди. Комил адолат, одил жаҳондорлик, саодатмандлик (хислатли) хонлик давлати чеҳрасини мусулмончиликнинг саодат гулгунаси даражасига кўтарди. Ширку қабоҳат пайини иймоннинг маърифат нурларида куйдирди. Унинг саодатли давлати айёмида Чиғатой улуси ислом давлатига айланиш шарафига мушарраф бўлди. Дунёвий лаззатларнинг сароблиги, охират орзулари жойиз бўлди. Дини Муҳаммадий қоидаларининг ҳозирланиши, Аҳмадий миллатнинг уюшувига катта саъйи ғайрат кўрсат-ди. Тангри таоло бандалари унинг давлати замонида айни фаровонликда ҳаёт кечирди. Назм (мазмуни):
Тармашир шоҳлиги тожини бошига кўйди, қадами билан тахтни безади.
Дувохон наслидан қадри кўпайди, унинг тепасига ҳақ имон қуёшини қўйди. Унинг дили нуридан дин шамъини ёндирди. Унда тубанлик томирини куйдирди. Улус барчаси динга майл кўргузди, шунга шояд унга офарин айтарман. Тангри фазилатидан гуноҳларинг кечирилсин, жаҳон боғида шоду масрур бўлгин.
Ул хони комил замонида бўлиб ўтган воқеалардан бири шулки, лашкар тортиб, Ҳиндистон мамлакатлари сари юриш бошлади ва Деҳли дарвозасигача ҳеч тўхтамай босиб борди. Унинг атрофу ноҳияларидан нима топган бўлса талаб олди. Деҳли шаҳри яқинини зафарли лашқарига лашкаргоҳ қилгани сабабли Деҳли волийси бир тўда акобиру аъёнлари-ни пешкаш расми учун туҳфа ва ҳадялар билан ташқари чиқарди. Эл ва таслим изҳорини қилди. У ердан ҳаракат қилиб (в. 177а.) то Гужарот, Сумнот ва Сурат ҳудудигача босиб борди. Сўнг соғ-саломат ва ўлжалар билан ўз улусига қайтиб келди. Укасининг ўғли Пурон ибн Дувор Темурхон нафис ислом кийимда бўлмай, ҳануз ширк ва залолама бўлган одамлар билан Ҳабадан лашкар тортиб, туркларнинг луй йилига мувофиқ санайи 718-йилда Кеши дилкаш ноҳиясидаги Қўзи Мундоқда Тармаширхонни шаҳодат даражасига етказди. Уни Самарканд қаряларидан бирида дафн этдилар, унга Тангрининг раҳмати бўлсин.
Ўн тўққизинчи хон Доружғом ибн Ўлжойту султон ибн Тулихон ибн Чингизхон наслидан эди. Пурон ибн Дуво Темурхон жуда кўп савашу талошлар қилди.

ТУРОНХОН ИБН ДУВО ТЕМУРХОН ЗИКРИ

Сиёсат юргизишда қанчалик (уринмасин) эътибор қозо-на олмади. Аммо подшоҳларсиз, Чиғатой улусининг подшоҳ-зодаларисиз (бошқармоқ истади). Улуғ омирларини бу улус-нинг, масалан Дуржизон ибн Элчигадой ва Отабегини, Амир Жоду ва бошқа кишиларни шафқатсиз қиличдан, қадри ва мартабасини фарқ қилмай, ўтқазиб юборди. Йигирмадачи хон Жангиту ибн Июмкан ибн Дуво Чечанхондир.

ЖАНГИТУХОН ИБН ИЮМКАН ЗИКРИ

Жангитухон ибн Июмкан жаҳонпарвар бўлган. Мазлум-лар додини золимлардан, маҳрумлар ва муҳтожларни лутф билан ҳимоя қилди, таъмин этди. Гоҳида сиёсат ва маҳобат пешонасининг чинларидан хуношом Баҳром андомига ларза тушарди. Назм (мазмуни):
Жангитухоннинг отаси Июмкандир, Чиғатой ва Чингиз тожи унга мерос. Уруш билан заҳру тарёк орасига ўт ёқди, мулойимлик билан фалакда ойни ёқди. Тун намояндаси ёруғ кунда умид ҳузурига ганж келтиради. Замонада унинг айёми бошланди, оға-иниси-чи унинг учун душман. Йигирма биринчи хон Есу Темур ибн Июмкандир.

ЕСУ ТЕМУРХОН ИБН ИЮМКАН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Есу Темур ибн Июмканхон шундай комкор (шоҳ) бўлиб, давлат чеҳраси ва салтанат яловини салтанат деб ёққани-ёққан эди. У шундай жаҳондор эдики, зулм хирмони, мазлумлар эҳтиёжини сиёсати ва адолати билан ёндиргани ёндирган эди. Назм (мазмуни):
Есу Темур ибн Июмкан подшоҳ, мамлакатнинг ботирлари учун насақбандидир. Тахту тож гардани у туфайли сарафроз, ундан шоҳлик ишлари ривожда. Давлат қўли билан мамлакатлар олди, халқ ундан ҳайратда қолди. Муқаррар замонаси тугади, ундан номидан бўлак нарса қолмади.
Тарих китобларида битилишича, Есу Темурхон ибн Июмкан ўз биродари Жангитухон ибн Июмкан устига хуруж қилиб уни қатлга етказди. Салтанат тахтига ўлтириб, шоҳлик тожини бошига қўйди. Ўзи чидаб тура олмайдиган йўлдан борди. Девонароқ подшоҳ эди: онасининг икки эмчагини кесиб ташлаган. Онасига туҳмат қилиб «менинг акам Чингитухонга ёғи бўлишимга (сен) сабаб, сенинг гапинг билан мен шу ишни лойиқ кўрганман», деган.
Иигирма иккинчи хон Ўктойхон қоон наслидан Али Султондир.

АЛИ СУЛТОН ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Али Султонки, Ўктой қоон наслидан эди, Есу Темурхон ибн Июмкан устига ғолибона хуруж қилиб, баноҳақ хонлик тахтига ўлтирди. Жаҳонбонлик кулоҳини ҳақсиз (равишда) бошига қўйди. Есу Темурга султонлардан (мерос) қолган хазиналарни талон-тарож қилди. Шу орада Қайлхон ва Қочувли баҳодир аҳднома тузиб, Туминахон Олтамғоси билан безагандилар. Соҳибқирони аъзам Чингизхони му-аззам ва Амир Қорачор нўён имзо қўйган олдинги аҳднома, Дуво Чечанхон Амир Алангир нўён ҳамроҳлигида або ва аждодлари бўйича тузган аҳдномасининг янги нусхасини нобудлик майдонига ташлади. Назм (мазмуни):
Ўктой қоон наслидан Али, у туфайли хон хати жали бўлди. Есу Темурни у мағлуб этди: Чиғатой мулкини талади. Хазина матоъларини талон-тарож қилди. Зулм эшигини одамлар юзига очди, илгариги аҳдномани нобуд этди. Уни Қайлхон билан Қочувли (тузиб), аҳд-паймон қилган эди. У Туманахон Олтамғоси дейиларди, уни Соҳибкамол кишилар битганди. Ўша янги хатни Қорачор (нўён) билан Чингизхон тузган эдилар. Учинчи аҳднома замонларда Алангиз билан Дуво Чечан ўртасида тузилганди. Ўша аҳдномаларнинг барчасини елга берди. Хазиналар сингари талон-тарожга кетди, қоровуллар унинг даврида авж олдилар. Ўз нафсларидан бошқа яна улар куёвдир, шундан ўзларини энг яхши одамлар дейишади. Кичик одамлар сингари меҳтарлик қилишади, бундай тартибсизлик лашкар-га ҳам таъсир қилди. Бундан давлат қонунлари елга совурилди. Ситамгар қаҳрамон сипоҳга айлангач, давлат ишлари тамоман издан чиқади. Шу тарзда бир қанча муддат ўтди, бир замонлик жаҳон бир кунга ҳам чидамади. Замонадан унинг даври адоғига етди, бирор кишига ҳам унинг маъносига етиш насиб этмади. Йигирма учинчи хон Муҳаммад ибн Пўлод ўғилдир.

МУҲАММАДХОН ИБН ПЎЛОД ЎҒИЛ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Муҳаммадхон ибн Пўлод ўғил ибн Гаричакхон мулоҳаза-ли хон эди. Замон султонларидан мумтоз подшоҳ эди. Зулму адолатда унинг саодатли замони пайваста риоя ва юқори қўювчи эди. Назм (мазмуни):
Муҳаммад шоҳ Пўлод ўғилнинг ўгли, мўғул эли шаҳриёрларига бош. Тож, саропарда ва тахтга сазовор золимлар унинг даврида бурчак-бурчакда. У шундай одил жаҳондорки, унинг замонида анҳорга бошқача давлат суви кириб келди. Келажак тўсиқларни (енгишга) ҳозир эди, фитна туни унинг даврида тонгга айланди. У офтобдек уфқдан чиқиб келди. Адолати овозаси жаҳонни тутди; давр айёми охир бўлганда оламда ундан яхши номдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Йигирма тўртинчи хон Қазон Султон ибн Ясавур ўғлондир.

ҚАЗОН СУЛТОН ИБН ЯСАВУЛ ИБН УРКТЕМУРХОН ИБН ТЎҚТЕМУРХОН ИБН ҚУДАҒАЙ ИБН КОМКОР ИБН ЧИҒАТОЙХОН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ (ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ)

Қазон Султонхон ибн Ясавур ўғлон туркларнинг қўй йилига мувофиқ 733-йилда Мовароуннаҳрда хонлик тахтига қадам қўйган бир дамда Эронзамин мамлакатлари тахтида салтанат юмушларининг мутасаддиси Султон Абусаъид Баҳодирхон ибн Ўлжойту Султон ибн Арғунхон ибн Абақа қоон ибн Ҳалокухон ибн Тулихон ибн Чингизхон эди.
Султон Абусаъид Баҳодирхон тупроқ тахтаси тахтига мингач, (яъни вафот этгач) яна уч йил (в. 178 б) Чингизна-жод хонлар Эрон салтанати тахтида подшоҳлик қилдилар. Масалан, Арпахон ибн Суса, Мусохон ибн Али ибн Бойдухон, Муҳаммадхон ибн Тунқутлуғ Ҳалоку наслидан, Тўғой Темурхон ибн Сури Қибод ибн Ясугой баҳодир сулоласидан, Соқи бека бинти Ўлжайту султон, Жаҳон Темурхон ибн Олофаранг; Ҳалокухон наслидан, Сулаймонхон ибн Муҳаммад ибн Шакна мимут ибн Ҳалокухон, Нўширавонхонларнинг барчаси унинг замондошлари эдилар.
Амир Қозағаннинг Чиғатой улусини истило қилиши Қазон Султонхон давлати айёмида содир бўлди.
Буюк соҳибқирон Амир Темур кўрагоний сафдарнинг вужуд тўғросига маншур келтиргани ҳам Қазон Султонхон даврида бўлган эди.
Назм (мазмуни):
Деди: бахтга иқбол вужудга келди. Тангри ҳаққи, шудир тахтга муносиблигинг.
Дарҳақиқат, кимга тангри мададкор ва ёр бўлса, қаттиқ темир каби ишлар мумдек (юмшок) бўлади. Вужуди салтанат туғросини муборакбод этиб, саодат билан безагач, давлат маншури салтанат оламининг нури бўлган ул саодат юлдузларининг тулуъидан умиду ўзлиги ҳосиласига мужда берди.

ЧИҒАТОЙ УЛУСИ ХОНЛАРИ АҲВОЛИ ШАРҲИ

Чунончи, тартиб билан санаб ўтилади: Чиғатой ибн Чингизхон ва унинг авлоди ҳамда уруғлари салтанати аввалидан то Қазон Султонхон давригача бир юзу тўққиз йил бўлган.

АМИР ҚОЗАҒОННИНГ ЧИҒАТОЙ УЛУСИ УСТИГА ЮРИШИ

Қазон Султонхон ибн Ясовур ўғлон салтанат яловини баланд кўтаргач, ажаб ва димоғдорлик суворийлар този оти унинг думоғи чўққисига чиқиб олди. Ҳайратга туширадиган, такаббурлик қасри асосини қурадиган бўлди. Буюк амирлар-нинг кўпчилиги ва улуғ нўёнларнинг аксарини ҳаёт боғидан улоқтириб ташлади. Шу сабабдан Чиғатой улусининг қолган ашрофу аъёнлари Қазон Султонхонга мухолифлик билди-риб, Амир Қозагон билан иттифоқ туздилар. Амир Қозағон Соли Сарой мавзеида сафшикан сипоҳ тўпладилар ва ғанимлик изҳор этдилар. Қазон Султонхон бу ҳодисадан хабар топиб, ўша томонга (лашкар) тортди (в. 179 а). Амир Қозагонга бу ҳақда билдиришгач, унинг истиқболига ошиқди. Туркларнинг бичин йилига мувофиқ 746-йилда Дараи Занги даштида ҳар икки лашкар тўқнашди. Ўша жангда бир ўқ Амир Қозағон кўзига келиб тегди ва унга кўз тегди. Қазон Султон Музаффар ва мансур бўлиб, Қаршига қараб кетди. Ўша қишда қаттиқ совуқ бўлганидан Қазон Султонхон одамларининг ярим улоғи нобуд бўлди. Амир Қозағон душмани заифлигидан огоҳ бўлиб, иккинчи бор жасорат яловини баланд кўтарганча Қазон Султонхон устига қўшин тортди. Икки ўртада уруш бошлангач, Қазон Султонхон маърака майдонида қатл этилди. Амир Қозағон ўз сипоҳини босқину ғорат, босқину тарождан манъ этди. Ўлдирилган подшоҳнинг тирик қолган одамларига марҳамат ва ғамхўрлик кўрсатди.
Йигирма бешинчи хон Ўктой қоон наслидан Донишмандча хондир.

ДОНИШМАНДЧАХОН ПОДШОХДИГИ ЗИКРИ

Донишмандча хон олти (пушт) дан сўнг Ўктой қоонга бориб тақалади. Қазон Султонхон ўлдирилгандан кейин Амир Қозағон уни хонликка сайлади. Насли Чиғатой хондан бўлмагани учун икки йил орадан ўтгандан кейин сахо юзасидан қатлга етказилди. Назм (мазмуни):
Қазо ҳукми ва қадар амри билан, ботинда шундаю, зоҳирда ўзга. Лекин дунёнинг гардеши туфайли диёр фармон берувчилари фармони билан (ўлдирилди).
Йигирма олтинчи хон Баёнқули ибн Сарғад ўғулдир.

БАЁНҚУЛИХОН ИБН САРҲАД ЎҒЛИ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Амир Қозағон Донишмандчахонни ўлдирганларидан кейин Баёнқулихон ибн Сарғад ўғулни подшоҳ қилди. Шу заҳотиёқ шаҳарлар ва қишлоқлар аҳволини тартибга келтиришга ғайрат билан киришди. Адлу инсоф бисотини ёйди. Инъому эҳсон доналари билан сағиру кабиру ғанию фақирлар дили қушига ором бағишлади ва ром қилди.
Туркларнинг доқуқ йилига мувофиқ санайи 760 йилда (в. 179 б) Амир Қозағоннинг синглисини ўз никоҳига олган Қутлуг Темур деган шахс ул жанобга нисбатан сийнасида саклаб келаётган кийна сабаб бўлиб, фурсатни ғанимат топиб, шикоргоҳда ул мамлакат мадори, давлат паноҳи бўлган амирга шаҳодат шаробини ичказди ва Қундуз тарафга қараб кетди. Амири шаҳиднинг бир тўда яқинлари уни кувишга тушди. Уни Қундузда топиб пора-пора қилиб чопиб ташладилар. Амир Қозағон шаҳид бўлгач, амирзода Абдулла ибн Амир Қозағон отаси ўрнига тайинланди. У Самарқанди фирдавсмонандни ўз дорилмулкига айлантирди. Баёнқулихон ибн Сарғад мўғул хотинига нисбатан тамаъи бўлганидан ул номурод мўғулни ўлдириб, хотинига уйланди.
Йигирма еттинчи хон Темуршоҳ ибн Есу Темурхондир.

ТЕМУРШОҲ ИБН ЕСУ ТЕМУРХОН ЗИКРИ

Баёнқулихон қатл этилгач, амирзода Абдулла ибн Амир Қозағон Темуршоҳ ибн Есу Темурхонни подшоҳликка сайлади.
Амир Баён Сулдуз итоат йўлидан четга чиқиб, Есу Мунко ибн Қорачор нўён авлодидан Амир Ҳожи барлос билан иттифоқликда амирзода Абдулла ибн Амир Қозағон тарафга юриш бошладилар. Икки ўртада жанг содир бўлди. Амир Баён Сулдуз зафар топди. Темуршоҳ хон ибн Есу Темурхон ва Амирзода Абдулла ибн Амир Қозағонни қатл этди. Мовароуннаҳр диёрида подшоҳлик яловини баланд кўтарди. Амир Баён Сулдуз солимнафас, камозор одам эди. Аммо, кўп вақтини шароб ичиш билан ўтказди. Шу сабабли Туронзамин мамлакати аҳволида тартибсизлик пайдо бўлади. Ҳар шаҳарда улус сардорларидан бири мустақиллик яловини баланд кўтарди. Ғурур қалами билан сурур ва улуғворлик рақамини кўнгли саҳифасига, хотири лавҳига чекди (в. 180 а).Шу жумладан, Есу Мунко ибн Қорачор нўён наслидан бўлган Амир Ҳожи барлос Кеши дилкашда, Амир Боязид Жалойир Хўжандда, Амир Ўлжойту оғойи сулдуз Балхда, Амир Муҳаммад Ҳожа Аперди Шибирғонда ҳоким-лик даъвосини қилиб чикдилар, салтанат дағдағасини қилдилар.
Амир Ҳусайн ибн Амир Қайлон ибн Амир Қозағон сипоҳ жамлаб, ҳар лаҳза бир тарафга ҳужум қилди. Амир Ҳизр Ясовурий ўзига тобеъ одамлари билан бир манзилда туриб, бошқаларга (мағрур) бошини эгмади. Назм (мазмуни):
Агар шоҳ жиловини бўш қўйиб қўйса амирлар ўзларини хон тарошлайди. Хожадан ҳожат раво бўлмоқчидек, Ғулом пай кетидан тамаъ қилади. Бирор бандадан ханжар, камарини тортиб олса, унинг эгасини ўлдирмоқ пайидан бўлади. Кимнинг молу дунёси кўпайса, камдир, ҳоли яксон бўлғуси. Ҳар хатонинг сардафтари дунёдир, гадода у шоҳни ҳосил қилса ҳам.
Йигирма саккизинчи хон Тўғлуқ Темур ибн Элхожа ибн Дуво Чечанхондир.

ТЎҒЛУҚ ТЕМУРХОН ИБН ЭЛХОЖА ИБН ДУВО ЧЕЧАНХОН ИБН СУЛТОН ҒИЁСИДДИН БАРОҚХОН ИБН СЎҚАР ИБН КОМКОР ИБН ЧИҒАТОЙХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Амир Қозағон шаҳид бўлгач, Тўғлуқ Темур хон ибн Элхожа ибн Дуво Чечанхон Жата улусида ҳоким бўлди. Мовароуннаҳр халқининг паришонлигидан хабар топиб, туркларнинг ит йилига мувофиқ санайи 761-йилда ўша томонга қўшин тортди. Мазкур бўлган амирларнинг аксарини ўзига бўйсундирди ва яна ҳаракат жиловини Жата (улуси) тарафга бурди. Тўғлуқ Темурхон қайтиб кетгандан кейин Мовароуннаҳр амирлари ўртасида хусумат ва низо пайдо бўлди. Фитна оташи ва ғавғо тутуни осмонга ўрлади. Шу муносабат билан Тўғлуқ Темурхон туркларнинг сичқон йилига мувофиқ санайи 763-йилда иккинчи бор ул диёрга лашкар тортди. Амир Боязид Жалойир ва Амир Баён сулдузни қатлга етказди. Ўз ўғли Илёсхожани Моваро-уннаҳрда қолдирди. Ўзи яна азимат жиловини қадим ўрдаси тарафга бурди. У ерда ислом (динини) қабул қилиш шарафига мушарраф бўлди (в. 180 б) У исломий бўлгани сабабидан жуда кўп кишилар мусулмон бўлдилар. Чунончи, унинг баёни китобларда муфассал битилгандир. Олмалиғ мавзеида унинг амри билан қубба бино қилинган эди. Вафотидан кейин уни ўша ерга дафн этдилар. Ул қубба Олтин номи билан машҳурдир.
Йигирма тўққизинчи хон Илёс хожа ибн Тўғлуқ Темурхондир.

ИЛЁСХОЖА ХОН ИБН ТЎҒЛУҚ ТЕМУРХОН ИБН ЭЛХОЖА ИБН ДУВО ЧЕЧАНХОН ИБН СУЛТОН ҒИЁСИДДИН БАРОҚХОН ИБН СЎҚАР ИБН КОМКОР ИБН ЧИҒАТОЙХОН ИБН ЧИНГИЗХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Илёсхожахон ибн Тўғлуқ Темурхон отаси қайтиб кетгандан кейин Мовароуннаҳрда подшоҳлик қилди. Шун-дан икки йил ўтгач, туркларнинг барс йилйга мувофиқ санайи 765 йилда Амйр Ҳусайн ибн Амир Қайлон ибн Амир Қозағон билан Қаён ибн Элхон наслидан бўлган Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай ибн Амир Беркли ибн Амир Алангиз нўён ибн Амир Эжил нўён ибн Амир Қорачор нўён ибн Амир Сўғу Чечан ибн Эрумчи Барлос ибн Қочувли баҳодир ибн Туминахон ибн Бойсунғурхон ибн Қойдухон ибн Дутминхон ибн Буқохон ибн Бузанжархон ибн Олонқува бинти Чуйманахон ибн Юлдузхон ибн Муғулхо-жахон ибн Темуртошхонга қарши Қабоқин мавзеида жанг қилди. Енгилиб, қочди ва Жете тарафга кетди. Ўша поҳияларда Қамариддин дўғлот қўлида ўлдирилди. Олма-лиғда ўз отаси Тўғлуқ Темўрхон ибн Элхожа ибн Дуво Чечанхон қабри ёнига дафн этилди. Ул диёр урфига кўра султонлар кўмилган жойни Олтин деб аташган.
Ўттизинчи хон Одил Султон ибн Муҳаммадхондир.

ОДИЛ СУЛТОНХОН ИБН МУҲАММАДХОН ЗИКРИ

Амир Ҳусайн ибн Амир Қайлон ибн Амир Қозағон Одил Султонхон ибн Муҳаммадхонни хон кўтариб, жаҳонбонлик тахтига ўтқизган эди. Ўзи Балх ва Бадахшон мамлакатлари-ни ўз таҳти тасарруфида тутди. Орадан бир неча кун ўтгач, Одил Султонхон ибн Муҳаммадхоннинг айби билан оралари бузилиши туфайли уни Чашкон дарёсига ташлади. Ўттиз биринчи хон Комилшоҳ ибн Довурчидир.

КОМИЛШОҲ ИБН ДОВУРЧИ ПОДШОҲЛИГИ ЗИКРИ

Амир Ҳусайн ибн Қайлон ибн Амир Қозағон урушиб қолиб, Одил Султонхон ибн Муҳаммадхонни дарёга ғарқ қилгандан кейин Қуббат ул-ислом уммул-билод баҳор хуррами Балх шаҳрида Комилшоҳхон ибн Довурчи ибн Элчигадойхонни хонлик тахти, жаҳонбонлик маснадига ўт-қизди. Ўша вақтда Амир Темур кўрагон ибн Амир Тарағай ибн Амир Алангиз нўён ибн Амир Эжил нўён ибн Амир Қора-чор нўён барлос Балх ташқарисини лашкаргоҳ қилган эди.
Ўттиз учинчи хон Суюрғатмиш ибн Донишмандхондир.

ЧИҒАТОЙ ҚООН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ НАСЛИДАН БЎЛГАН СУЮРҒАТМИШХОН ИБН ДОНИШМАНДХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Амир Темур Соҳибқирони акбар туғилаётганда ҳар тўрт мусалласа улуғ юлдузларидан ҳар бир мусалласада ўн икки бор қайтиб қирон қилган эди. Шу сабабдан ҳакимлар уни Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар деб аташган.
Қуббатул-ислом Балх яқинида ота-боболари расмига кўра, «Ал-валаду сиррибиҳ» («Бола отасининг сирридур» мазмунига мувофиқ «Авфа ба аҳди бар аҳдо») ояти карима мазмунига мувофиқки, аввалги марта Қочувли баҳодир билан Кобулхон ўртасида воқеъ бўлган эди ва Олтамғойи Туминахон билан безатилган эди. Иккинчи мартаба Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам билан олийшаън амир Қорачор нўён (в. 181 б) ўрталарида (аҳднома) тузилган эди. Учинчи мартаба Дуво Чечан билан Амир Алангиз нўён ўртасида бу аҳднома янгиланди. Ана шу уччала аҳдномаларга мувофиқ, Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар ва Амир Ҳусайн ибн Амир Қайлон ибн Амир Қозағон ўрталарида уруш содир бўлиб турганда Амир Ҳусайн Балх ичкарисида Комилшоҳхон ибн Довурчи ибн Элчигадойхонни подшоҳликка тайин қилган эди.
Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар ҳам Ўктой қоон ибн Соҳибқирони аъзам Чингизхони муаззам наслидан бўлган Суюрғатмишхон ибн Донишмандчахонни хонлик тахтига ўтқизган ва жаҳонбонлик унвонини берган эди. Сўнг Балх ташқарисини лашкаргоҳ қилди. Амир Ҳусайн Балх ичкарисида эди ва жангу жадал Ялови, ҳарбу қаттол байроғини кўтарди. Ўша жангда амирзода Умаршайх Баҳодир мирзо ибн Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар оёғига бир ўқ келиб тегди. Мирзо Баҳодир ярадор бўлгандан кейин уч қунгача Амир Ҳусайн ибн Амир Кайлон ибн Амир Қозагон ҳаёти чеҳрасида ғамгинлик ва тушқунлик аломатлари ғубор ташлади. ¥ Сохябқмрони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар лаижардари қўлига асир тушди. Амир Кайхусрав Хатлоний томонидан ўлдирилди. Суюрғотмишхон умри муддати тугагач, бу дорилфанодан дорулбақога кўчди. Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар ҳануз ҳаёт эдилар.
Ўттиз учинчи хон Султон Маҳмуд ибн Суюрғатмишхондир.

ЎҚТОЙ ҚООН ИБН СОҲИБҚИРОНИ АЪЗАМ ЧИНГИЗХОНИ МУАЗЗАМ НАСЛИДАН СУЛТОН МАҲМУДХОН ИБН СУЮРҒОТМИШ ИБН ДОНИШМАНДЧАХОН ПОДШОҲЛИГИНИНГ ЗИКРИ

Суюрғотмишхон вафот этгач, Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар Султон Маҳмуқ ибн Суюрғотмиш-хонни хонликка танлаб, унинг номини маншурларга ёзиб қўйдилар. Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар. умри давомида хонлик тахтида истиқлол топди (в. 182 а).
Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар Хитой сафари ҳангомида Ўтрор мавзеида бу ғаддор оламдан ўтди. Шу вақтгача хонликни Маҳмуд Султон ибн Суюрғотмишхон мустақил'бошқариб келди.
Соҳибқирони акбар Амир Темур Кўрагони сафдар билан видолашув воқеаларини унинг алоҳида дафтарларида битилгандир. «Улуси арбаъа Чингизий»нинг ушбу нусхаси ва Туркхон ибн Ёфас ибн Нуҳ алайхиссалом авлоди маликларининг исмлари сони, Туркистон замин ҳоқонлари-нинг номлари шу рисолада дарж қилингандир. Султон ас-Саъид Улуғбек Мирзойи шаҳид, Наввараллаҳ мазжаъа тўрт улус хонлари зикрида таълиф қилган мажмуадан олинди.
Таҳрир этилди ва тамом бўлди.







 
ЛУҒАТ ВА ИЗОҲЛАР

АБУЛБАШЛР — Башарият отаси, Одамато лақаби,
АБДУЛЛО ИБН АББОС — Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси, «Қуръони мажидга шарҳ ёзганлардан бири (619—686).
АБУЛМАЪШАР БАЛХИЙ — Балхлик машҳур мунажжим (астроном). Ғарбда Албумасер номи билан машхур (886 й. вафот топган).
АБЖАД — араб алифбосининг сирасини кўрсатувчи саккизта уйдирма сўзнинг (абжад, ҳавваз, ҳутти, каламан, саъфас, карашат, саххаз, зазағ) биринчиси. Бу сўзларда ҳар бир сўзнинг қиймати бор, масалан, абжад - 10, ҳавваз — 18, ҳутти — 27, каламан — 130, саъфас — 300, қарашат — 1000, саххаз — 1800, зазағ — 270. Ўрта аср олимлари юз берган бирон ҳодиса, бино қурилиши, машҳур кишиларнинг туғилиши ва вафоти тарихини ёзишда бу ҳисобдан фойдаланганлар.
АБАҚАХОННИНГ ВАФОТИ — Эрон Озарбойжони устига ҳарбий юриш чоғида Тифлис ёнида 665/1267 йили еодир бўлган. Абақахон, Тамғо ўғул, Башмут, Мангу, Темур, Тийбан Ўғул, Некудор Ўғул, Сакина, Тарағой, Битрин — Ҳалокухоннинг ўғиллари. Рашидуддин бўйича улар 14 нафар бўлганлар, Абақахон, Жумукур, Юшумут, Такшин, Тарағой, Тубшин, Тақудар Аҳмад, Ажой, Кўнгуртой, Йисудор, Мангу Темур, Хуложу, Шибовчи, Туқай Темур.
АБЕСКУН — каспий денгизидаги ороллардан бири. ,
АВБОШ (ФОРС) — бебош, дайди, безори. Тарихий манбаларда ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб кўчага чиққан меҳнаткаш халқ шу ном билан аталган.
АБУ ТУРК — Турклар отаси, масалан Турк ибн Ёфас.
АБУ МУСЛИМ МИРВАЗИЙ (Абдураҳмон ибн Муслим) — Аббосийларнинг Хуросондаги ваъзгўйи ва уларнинг ҳокимиятни Умавия сулоласидан тортиб олйшига амалий ёрдам кўрсатган шахс; кейинчалик 748—775 йиллари Аббосийларнинг Хуросондаги ноиби. Абу Муслим Марвазийнинг асли Исфаҳондан.
АВАНҒОР — аслида боронғор, яъни қўшиннинг ўнг қаноти қадимий турклар лашкарнинг ўнг қанотини Алинжаҳон замонида шундай атаган эканлар.
АЁЛАТ ОНАСИ — Хоразмшоҳ Султон Муҳаммаднинг онаси Туркон хотун назарда тутилади.
АЖАМ ПОДШОЛАРИ — араб бўлмаган мамлакатлар (Эрон ва б. қ.)нинг подшолари.
АЖАРЧИ — тўғриси ғажарчи. Лашкарга йўл кўрсатиб борувчи.
АСОБАЪ — бармоқлар.
АСОБАТ — тўғри мўлжалга олиш; тўғрилик.
АДЛУ ДОД (араб.) — адолат, инсоф: адолат, инсоф билан иш кўриш.
АЖАМ — араблардан ташқари халқлар ва мамлакатлар, масалан Эрон.
АЛИ — Халифайи Рошидиндан тўртинчи халифа Али ибн Абу Толиб (656—661). »
АЛИ ДАРҒОМИЙ — Рашидуддиннинг китобида Али Марғоний. Бизнингча Али Дарғамий бўлгани тўғрироқ.
АЛОНЛАР — қадимдан Шимолий Қофқозда истиқомат қилиб келган форсийзабон халқ; ҳозирги осетинларнинг аждоди.
АЛОУЛМУЛК Термизий (ҳақиқий исми Саййид Исомиддин) — машҳур Термиз саййидлари хонадонидан; 1217 йили Хоразмшоҳ Аловуддин Мухаммад, (1200—1220) халифа ан-Носир (1180—1225) ни ўзича тахтдан тушган, деб эълон қилди ва ўрнига ўша Алоулмулкни ҳалифа деб эълон қилди. Лекин, хоразмшоҳнинг режаси амалга ошмади. У ўша йили Ҳамадондан кузда халифага қарши қўшин юборди. Лекин қўшин Курдистонга етганда қор бўронига учраб, унинг бир қисми ҳалок бўлди, катта қисмини курлар тоғда қириб ташдилар, фақат унинг жуда оз қисми Ҳамадонга етиб келди.
АМИР АРҒУН — уйрот қавмидан чиққан машҳур амйр. Ҳалокухонга (қ.) кадар Хуросон ҳокими.
АМИР ТЕМУР КЎРАГОНИЙ — Темурийлар сулоласининг (1370 - 1858) асосчиси, йирик саркарда, давлат арбоби.
«АМИР УЛ-МЎМИНИН АЛИ, Каррама важҳу» — ( «Мўминлар амири Али (656—661) («Тангри таоло») унинг далилларини мукаррам қилсин».
АМРИ МАЪРУФ — диний панд-насиҳат қилиш, диний-аҳлоқий маърифат таркатиш.
АНДАРОБ — Ҳиндукуш тоғи этагида, Балхдан ва Кундуздан Панжҳир водийсига, у орқали Қобулга олиб борадиган йўл устида жойлашган шаҳарча ва мустаҳкам калъа.
АНКИТ ХОНИ — Маркит хони Тўқтойбеги хусусида сўз боради.
АРЖУМАНД (ФОРС) — азиз, қадрли, иззатли, ҳурматли, мўътабар.
АРИҚ БУҒО — Тулихоннинг олтинчи ўғли. Бир умр оғаси Қурилойхон билан тожу тахт талашиб ўтган.
АРКОНИ ДАВЛАТ (араб.) давлат уетунлари. Амирлар, вазирлар, рухонийлар ва б. қ.
АРСЛОНХОН — қорлуқлар хони. У ҳам Идиқут сингари Чингизхоннинг хизматига кирган ва 6000 кишилик қўшини билан унинг Мовароуннаҳр ва Хуросон устига қилган юришларида иштирок этган.
АРДИШ — Иртиш дарёси ва унинг теварак-атрофдаги ерлар.
АРРОДА — ўрта асрларда ишлатилган тош отадиган махсус қурилма; манжаниқ.
АРРОН — Кура ва Аракс дарёлари оралиғида, ҳозирги Озарбайжон республикасининг шимолида жойлашган тарихий вилоят. Маркази Бердаа шаҳари.
АСТРОБОД— Журжок (Гўргон)нинг катталиги жиҳатдан иккинчи шаҳри; Каспий деншзининг шарқий-жанубий тарафида, Мозандарон чегарасида жойлашган.
АТИЛ (ИДИЛ) — Волганинг қадим замонлар ва ўрта асрдагй номларидан.
АХЛАТ (Хилат) — Жанубий Арманистонда, Ван қўлининг ғарбий сохилида жойлашган ўрта аср шаҳари. Ҳозир Туркияга қарайди.
АШНОС — Сирдарёнинг қуйи оқимида, Сиғноқ билан Жанд ўртасида жойлашган ўрта аср шаҳари, Харобалари сақланмаган.
АЮҚ — Юлдуз номи.
АҚРОН (араб қарнлар) — асрлар, юз йилликлар, даврлар.
АҲВАЗ — Ҳузистоннинг X асрдаги маъмурий-сиёсий маркази: Корун дарёси бўйида жойлашган.
БААЛБЕК (гелиопол) — Ливан шаҳарларидан.
БАДАХШОН — Амударёнинг юқори оқимида, унинг ҳар икки соҳилида жойлашган тоғлиқ мамлакат. Файзобод унинг пойтахти бўлган.
БАЙЛАҚОН — Андрон (Озарбойжон) вилоятининг мўғуллар давридаги йирик шаҳарларидан бири.
БАНДИ АМИР — амирул мўминин Алига тегишли банд — Балхдан тахминан тўрт фарсоҳ жанубда. Дарайи Гизда Балхобга курилган тўғон. Банди Амир номи билан машҳур.
БАНИ ФОТИМА — Муҳаммад пайғамбарнинг қизлари Фотима (Али ва Фотима) авлоди.
«БАРАКА ЎҒИЛ... 647 ҳижрий йилининг раби ул-аввал ойида... МАНГУ
ҚООННИ салтанат тахтига ўтқазди» — лекин расман унинг тахтга ўтқазилиши икки йил кейин — 649 (1241) йили содир бўлди.
БАРАКА ЎҒИЛ — Жўжихоннинг учинчи ўғли, 1257—1267 йиллари Олтин Урда хони. Бу ерда Ҳйжрий 654 йили — милодий 1256 йили кўрсатилади. Расмий маълумотларга кўра БАРАКА (берка) хоннинг тахтга ўлтириши бир йил кейин 655 (1257) йилн содир бўлган. 653(1255) - 654(1256) йиллари Олтин Ўрда тахтида Улоғчи ўлтирган.
БАРЗАҲ (араб) — Икқи нарсанинг, масалан жаннат билан дўзах оралиғи.
БАРГУСТВОН — урушда ўқ ва яроқ (қилич, найза) ўтмасин учун от устига ташланадиган махсус ёпиқ.
БАРОҚ ҲОЖИБ — ўша вақтларда (ХШ асрнинг биринчи чорагида) Кирмон ҳокими.
БАРОҚХОН ИБН СУҚАР ИБН КОМХОР ИБН ЧИҒАТОЙХОН — Чиғатой улуси ҳукмдорларидан (1266-тахм. 1271).
БАРОҚ ҲОЖИБ — Мўғуллар (Угадай қоон) даврида Кирмон вилоятининг ҳокими. Қутлуғхон номи билан машҳур.
БАРСУМОСХОН, ТЎҒОЙХОН, ИЛОЖХОН — Рашидуддиннинг китобида Борисмасхон. Сарсихон, Улоғхон.
БАРЧИН — Барчинлиғкент, Сирдарё қуйи оқимида Жандга яқин жойлашган.
БАХШИ — котиб.
БАҲРОМ ҲАШАМАТЛИ -— Баҳром Сосонийлардан Шопур 1 (239 - 272) нинг ўғли. Золимлиги билан шухрат топган. «Баҳром ҳашаматли» унинг золимлигидан киноя.
БЕГОР (ҳинд).— феодаллар тарафидан аҳолини мажбурий иш (йўл чиқариш, кўприк қуриш; канал қазиш; қалъани таъмирлаш ва ҳ. к.) га сафарбар қилиш тартиби.
БЕКХОН ИБН ҲУВЛО ШЕРОМУН ИБН ШОРЕН ИБН ЧИҒАТОЙ — Чиғатой улусининг тўққизинчи ҳукмдори. Лекин номлар бир қадар чалкаш ёзилган. Рашидуддиннинг китобида ёзилишига қараганда унинг ҳакикий исми Никпой ибн Сарбон. У Бароқхоннинг амакиваччасси эди. У Чиғатой улусини уч йил идора қилди.
БЕРДАА — қадимий Аррон (қ.) вилоятининг маъмурий — сиёсий маркази. ХШ асрда мўғул қўшинлари тарафидан вайрон этилган.
БЕЮЧАК — Рашидуддиннинг китобидан Мулғар.
БЕШБАЛИҚ — уйғур хоқонлигининг пойтахти. Дастлаб бутун ҳоқонлик (Тяньшань тоғларининг шимолий ва шарқий-жанубий томонида бўлган) шу ном билан аталган. Бу ўрамда Бешбалиқдан бошқа Қорахожа, Лукчак ва бошқа шаҳарлар ҳам бўлган. Чингизхон ва унинг ворислари даврида Мўғулистондан Осиёнинг ғарбий ноҳиялари сари бўлган карвон йўли Бешбалиқ орқали ўтган. Вайроналари ҳозирги Урумчи шаҳаридан 150 км. чамаси масофада жойлашган.
БИРЖИС (форс.) — Муштарий (Юпитер) сайёраси.
БОДИ БОЛИҒ — Рашидуддиннинг китобида Мао кўрғон. Ўрнини аниқлаб бўлмади. .
БОДОЙ — бундай қабила борлигини аниқлаб бўлмади. Рашидуддиннинг китобида қайд килинган Будат бўлиши керак.
БОЙЛАҚОН — Аррон(қ.) вилоятига қаршли шаҳар; Аракс дарёси бўйида ундан тахминан 7—8 км. шимолда жойлашган. XIII асрда (1220 й) мўғуллар вайрон қилган.
БОЛАСОҒУН — Чу воҳасида, ҳозирги Тўқмоқ шаҳаридан 24 км. ғарби-жанубда жойлашган улкан ўрта аср шаҳари. X асрдан маълум ва Қорахонийлар, сўнг Қорахитойлар давлатининг пойтахти бўлган. Мўғуллар уни Го-балиқ (яхши шаҳар) деб атаганлар. XVI асрда қолмоқлар хуружи оқибатида вайрон бўлган.
БОЛИШ (Турк-мўғул) — мўғуллар империясида пул бирлиги; кумуш ёмби. Бир болиш Чиғатойхон даврида 300 динорга баробар бўлган. Айрим ҳолларда болиш 500 мисқолга тенг бўлган.
БОЛИҒ (болиқ) — мўғулча шаҳар демакдир.
БОЛИҒУ ИБН ПОЙДОР — Чиғатойлардан. Рошиддуддиннинг китобида кўрсатилишича Олғу ибн Бойдор.
БОЛА НЎЁН — Чингизхоннинг кўзга кўринган лашкарбошиларидан. Асли жалойрийлар қавмидан.
БОМИЁН — Афғонистоннинг шимолий қисмида Қобулдан 230 км. шимоли-ғарбда Жойлашган қадимий шаҳар: X — XIII аср бошларида дастлаб ғазнавийлар, сўнг Рурийлар ва Хоразмшоҳлар давлати таркибига кирган: XVI— XVIII асрнинг биринчи ярмида Бобурийлар тасарруфида бўлган. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бери Афгонистон таркибида.
БОНМАКОН (Монмакон) — Бомиёнда ҳалок бўлган Чингизхоннинг набираси (Чигатойхоннинг ўғли) Мутугэн.
БОРГОҲ — хон подишоҳ саройи; подшоҳ қабулхонаси.
БОРУ (форс.) — қалъа девори; қалъа деворининг ўқ отишга мўлжалланган махсус мустаҳкамланган жойи.
БОТИН — бирон нарсанинг ички томони, ичдаги фикр; кўнгил.
БУВАЙЛАР — Бувайлийлар бўлиши керак. Уларнинг бир тармоғи форс билан Ҳузистонда (932—1062) яна бир тармоғи Кирмонда (936—1048), бир табақаси Жибалда (932—977) бир тармОғи Ҳамадон билан Исфаҳонда (977-тахм. 1028), яна бирлари Райда (977—1029) ва энг катта табақаси Ироқда (945—1055) ҳукмронлик қилганлар.
БУЛКИ ИБН ЧИҒАТОЙХОН — Шахсини аниқлаб бўлмади. «Муъизз ул- ансоб» да Чиғатойхоннинг саккиз ўғлидан фақат олтитасининг номи келтирилган: Мутугэн, Мужи Яйа, Билкаши, Сорбон, Есу Мунка, Пойдор. Сўнгги икки кенжа ўғлининг номи маълум эмас. Булки балким шулардан биридир.
БУЛУК (турк.) — Хуросонда пойтахт шаҳар (масалан, Ҳирот) теварагида жойлашган ва унга қарашли 10.000 аҳолиси бўлган, ёки шунча аскар бериши мумкин бўлган жой. Мовароуннаҳрда — тумон.
БУЛУНҒОР (турк-мўғ.) — Қоравул, , қўшиннинг илғор қисм (авангарди) олдида ва қанотларда борувчи махсус кузатувчи ҳарбий қисм.
БУЛЖУНҒОР (булчунғор) — атама биринчи марта учрамокда. Шу сабабдан бу ҳарбий бўлинма хусусида ҳозирча бир нима дейиш қийин.
БУЮРАК — Найман ҳукмдори; Нангхон (Тоёнхон)нинг иниси.
БУЛҒОР НАХРИ — Кама дарёси.
БУНГСУК — Лур билан Форс вилояти орасидаги тоғ. Рашидуддиннинг китобида у Танг-теку (?) аталган.
БУРУНҒОР (турк-мўғ.) — муқаддимат ул-жайш (араб.), ировул (турк.) Қўшиннинг муқаддима қисми орқасидан борувчи махсус ҳарбий бўлинма.
БУРҒУ — сурнайга ўхшаган махсус мусиқа асбоби.
БУСУНҒУР — тўғриси Бойсунғур бўлиши керак. Аланқуванинг иккинчи ўғли.
БУХТАРМА (турк). Пистирма, камингоҳ. Душман йўлига қўйилган тузоқ.
БУҒРОХОН — «буғро» икки ўркачли туя. Қорахонийлар олий ҳукмдорининг фахрий лақаби.
БУҒЧИ — буғ — ҳайвон шохига ўхшаш музика асбоби: сурнайнинг бир тури. Буғчи — сурнайчи,
БЎСТУНҒОР (мўғ.) — пистирма.
ВАЛИЁН — Балх Тохаристонида жойлашган машҳур қишлоқлардан бири.
ВОСИТИЯ (ал-Восит) — Месопатамиянинг ўрта асрлардаги машҳур шаҳаридан бири.
ГАНЖА — Озарбойжоннинг машҳур шаҳарларидан; Ганжагой дарёсининг иккала қирғоғида жойлашган. 1935 йилдан Кировобод деб аталади.
ГАНЖУР — Хитой подшоси Олтонхоннинг қизи. Тўғри исми Гунжу хотин.
ГАРЧИСТОН — Мурғоб дарёсининг юқори оқимида жойлашган ва Ғур билан чегарадош тоғлик вилоят.
ГИЛОН — Каспий денгизининг жанубий еоҳилида жойлашган вилоят. Шарк тарафдан Мозандарон билан чегарадош бўлган.
ГОВДУМ — карнай.
ГОВСАР — икки тишли чўқмор.
ГУРГОН (КЎРАГОН) — Хон куёви, Чингизхон авлодиға уйланган шахс.
«ГУЙУКХОННИ ҲИЖРИЙ 641ЙИЛНИНГ РАБИ УЛ-АВВАЛ ОЙИДА ХОНЛИК ТАХТИГА ЎТҚАЗДИЛАР» — маълумот ҳақикатга зид. Аелида унинг хонлик маснадига кўтарилиши ҳижрий 644 (милодй 1246) йили содир бўлган.
ГУРХОН — Қорахитой хонларининг фаҳрий лақаби.
ГЎЙУ ЧАВГОН — ўрта асрларда от миниб ўйналган, ҳозирги хоккейга ўхшаш бир ўйин.
ГЎРГОН ДАРЁСИ — Гўрғон (Журжон) дарёси. Гўргон шаҳари шу дарёнинг ҳар иккала соҳилида жойлашган.
ДАБУС (ДАБУСИЯ) — ҳозирги Пахтакор қишлоғи. Зиёуддин Темирйўл бекати (Ўзбекистон) ёнида жойлашган ўрта аср шаҳарчаси, мустаҳкам қалъа. Қалъайи Дабусшоҳ деб ҳам аталади.
 ДАЙЁР — майхона аҳли, ўзликдан кетган киши.
 ДАМДАМА — маккорлик, алдаш.
ДАНГ (даник) — бирон нарсанинг олтидан бир қисми; динор ёки дирҳамнинг олтидан бир қисмига тўғри келади: XIV — XIX асрларда бир Бухоро донги 0,8 кг. га тенг бўлган.
ДАРБАНД — истеҳком; бу ерда Сурхондарёнинг Бойсун тумони чегарасида бўлган қадимги дарвоза устида гап боради. У Дарбанди Оҳанин ёки Бузғола номи билан ҳам машҳур бўлгаи,
ДАРБАНД (боб ал-абвоб) — дарвозалар дарвозаси; Ширвоннинг (қ.) шимолий тарафида жойлашган йирик шаҳар ва бандар (Каспий денгизининг бандарларидан). Ҳозир ҳам мавжуд ва Озрабайжон республикасининг Каспий бўйидаги йирик шаҳари.
ДАРБАНДИ ОҲАНИН — Темир қаҳлақа — темир дарвоза. Шундай жой Сурхондарё вилоятининг (Ўзбекистон жумҳурияти) Бойсум тумовида тоғли бир дара ичида. Бухоро — Самарқанд — Ҳисор водийси (Сурхон ва Кофирнихон дарёлари ораси) — Балх вилояти карвон йўлида, тоғ торайган бир жойда (ҳозир Дарбанд қишлоғи) жойлашган ва ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган манзилгоҳ. Шу номдаги жой Кавказда, ҳозирги Озарбойжон ўрамида (вилоят) ҳам мавжуд.
ДАРЁЙИ ХУНХОР — қонҳўр дарё. Бу ерда мудофаа максадида Бухоро калъаси теварагига қазиб сув тўлатиб қўйилган мудофаа иншооти (хандак) хусусида бораётир. Бунақа иншоотлар кўпчилик ўрта аср қальалари теварагига қазилган эди.
ДАРЁТУ — аниқлаб бўлмади. Рашидуддиннинг китобида қайд этилган дарлаком (соф мўғул қабиласи) бўлиши керак.
ДАРТУН ҚАЛЪАСИ — Исмоилияларнинг мустаҳкам қароргох^шридан бири. Рашидуддиннинг китобида Дунайсир.
ДАШТИ ҚИПЧОҚ (Қипчоқ дашти) — Иртиш дарёсидан то Днепргача чўзилган кўп қисми даштлик бўлган мамлакат. Унга ҳозирги Қозогастон, Волга бўйи ва Жанубий рус ерлари кирггн. Тарихда XI асрдан маьлум.
ДАҲА ВА САДА — ўнлик ва юзлик. Чингизхон ва Амир Темур замонида кўшиннинг тузилин! тартиби бўйича энг кичик бўлинма. Қўшин одатда тумон (10.000), ҳазора (1000) сада (100) ва даҳа (10) га бўлинган.
ДЕВОНИ МОЛ(ар).— Ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликларида ўзига хос молия маҳкамаси.
ДИБО — пишиқ ва гуллик ипак мато.
ДИДУ ХДАЙДУ) — Пекин шаҳарининг қадимий номи. Хубилай асос солган бу шаҳарнинг асл номи Кайпин-фу бўлиб, Пекин (Дайду) дан 50 фарсак (тахминан 550 км). шимолда жойлашган.
ДИЁРБАКР — ал-Жазира шаҳарларидан бири. Илгари Омид аталган: хозирда Қора Омид аталади. Туркияда шу номдаги вилоят маркази.
ДИРАМ (ДИРҲАМ) — мисқолнинг (4,8 гр.) ўндан етти қисми: 3,36 гр га тенг.
ДОМҒОН — ХуросоннинГ ўрта асрлардаги эътиборға молик шаҳарларидан бири: Теҳроннинг шарқий тарафида жойлашган.
ДОР УЛ-ИСЛОМ — ислом уйи. Бағдодга берилган нисбат.
ДОРУССАЛОМ — Салом уйи. Халифалик пойтахти. Бағдодга берилган нисбат.
ДОРУҒА (мўғ. «дарахту»—босмоқ, эзмоқ) — вилоят, туман, шаҳар ҳокими. Унинг зиммасига солиқ тўлаши керак бўлган аҳолининг рўйхатини тузиш, солиқ йиғиш вазифаси юклатилган.
ДУЗМАНБАХШ НЎЁН — тўғриси Дурбой нўён.
ДЎРТМАК — Хитой шаҳарларидан бирининг номи. Бу катта шаҳарнинг асл номи Нам-гин. Шаҳар Рашидуддин келтирган маълумотларга кўра, Қорамурэн (Сариқ дарё. Хуанхэ) бўйида жойлашган ва ўз вақтида жуда катта шаҳар бўлган.
ДУТУМИНХОН — асли Дутум Мэнэн. Есугай баҳодир ва Жучихон фарзандларининг исми «Муъизз ул-ансоб»да бошқача берилган. Масалан, сугай баҳодирнинг фарзандлари» Темучин (Чингизхон), Жўчи Касаи (Хсад), Качиюн. Тэмугэ Отчигин, Билгутой нўён; Жўчихоннинг (Чингизхоннинг тўнғич ўғли) фарзандлари қуйидагича: Ўрда, Боту. Берка, Беркажор, Шайбон, Танғут. Бувал. Чиловхун, Шингқур, Чимпай (Чимтой), Муҳаммад, Удур (Удуд), Тўқай Темур, Шингкум.
ЁБИСА (араб.) — қуруқ, ташландиқ ер.
ЁМ (мўғ.) — Ўрта асрларда тахминан бир кунлик йўлда элчилар ва чопарлар тўхтаб ўтсин учун қурилган бекат. Бу ерда қўноқларга озиқ-овқат, тунаш учун жой, от-уловига ем-хашак берилган. Жўнаб кетиши олдидан отлари алмаштириб ҳам берилган. Бундай жойлар ёмхона деб аталган. Русча «ямши» сўзи шу «ём» дан олинган.
ЁСО ЎҒУЛ — Ҳалокухоннинг иниси. Эронга юриш вақтида 653 (1255) йили Самарқандда вафот этган. Раҳидуддиннинг китобида унинг исми Сўнтой деб ёзилган.
ЖАБА — машҳур Жэбэ нўён: Чингизхоннинг катта лашкарбошиларидан.
ЖАБРОИЛ — Ислонда тўрт фариштанинг биттаси. У Аллоҳ билан пайғамбаримиз ўрталарида элчилик қилган.
ЖАВ — оғирлик ўлчови, арпа донаси: 0,045 гр. га тенг бўлган.
ЖАВОНҒОР (турк.-мўғ) — Майсара. Қўшиннинг сўл қаноти.
ЖАДАЧИ — қ. жада.
ЖАДА ТОШИ (яда тоши) — қадим замонларда ва ўрта асрларда турк қавми орасида қўлланилган жоду тош. Унинг ёрдамида қаттиқ довул, қор ва ёмғир чақирилган ва уни дафъ қилганлар. Бундай ҳунар соҳиби жадачи (ядачи) аталган.
ЖАДИ (ар). Тоғ эчкиси, кийик. Осмоннинг кийик шаклида кўринадиган 12 буржидан бири. Шамсия йил ҳисобида 22 декабрь 21 январга тўғри келади.
ЖАЗИРА (ар.) Орол, ота.
ЖАЙМУР — Жучихон Жандга элчи қилиб юборган бу шахснинг ҳақиқий исми Чин Темур. Асли қорахитойлардан.
ЖАЙҲУН — Амударёнинг ўрта асрлардаги номи. Энг қадимий ном Ўқуз (туркийча: катта дарё), греклар бузиб Оксус деб атаганлар.
ЖАМКИН — Темур қоон отасининг ҳақикий исми Жимкин. Темур қоон ҳижрий 663 (милодий 1265) йили туғилган.
ЖАМШИД — Қадимги Эрон Пешдодийлар сулоласига мансуб бўлган учинчи подишоҳ. Ривоятларга қараганда унинг даври «олтин аср» деб аталган.
ЖАНГИТУХОН ИБН ЮМГОН ИБН ДУВА ЧЕЧАНХОН — Чиғатой улуси тепасида турган йигирманчи хон— Аслида Чангши (1331 —1332-35).
ЖАНД — Ҳозирги Қизил ўрдадан қуйироқда Сирдарёнинг сўл қирғоғида жойлашган ўрта аср шаҳари.
ЖАРГОҲ — жирға; доира шакдида жой олиб ўлтириш; олий кенгаш; ов вақтида ов қилинадиган ерни теварак-атрофдан ўраб олиб ўлтириш.
ЖАҲОНҚУШОЙ (форс). жақонни очувчи: жаҳонгир. Чингизхон ва Амир Темурга берилган фахрий лақаб.
«ЖАҲОННУМО» — фикримизча бу асар бизгача етиб келмаган. Шунинг учун ҳам муаллиф ва асар ҳақида бир нима деб бўлмайди.
«ЖАҲОНОРО« китоби — муаллифи ва асарни аниқлаб бўлмади. Шу номдаги асар (Хуршоҳ ибн Қубод ал-Ҳусайний қаламига мансуб) бор, лекин у Улуғбеқдан кейин ёзилган.
ЖИНГИДОНГ — тўғриси Онгин Чин-сан (онгин — бош вазир).
«ЖИРҒА ТАШЛАДИЛАР» — ов майдонини қуршаб саф тортиш назарда тутилади.
ЖОНЖИРОТ — мўғул қавмларидан бири. Рашидуддиннинг китрбида жожират. Нурят деб ҳам ёзилган.
ЖУББА НЎЁН — Чингизхоннинг йирик саркорларидан. Тўғриси Жэбэ Нўён.
ЖУД (форс.) — ИНЪРМ, эҳсон: саҳийлик, қўли очиқлик.
ЖУШЧИ КАСАР — Ясугай баҳодирнинг иккинчи ўғли. Жўчи — исм бўлиб, касар-лақабдор. Маъноси йиртқич ҳайвон.
ЗАЙТУН ДАРЁСИ — Тўғриси Зайтун бандари. Фуқзянь ўлкасидаги Қюань-чжоу шаҳри ёнидага бандар, Хитойнинг ўрта.асрлардаги энг йирик бандарларидан бири.
ЗАНГ (ар-форс).— чанг, ғубор, қора. Бу ерда ҳабашистонлик назарда тутилади.
ЗАНГИ ОТА (Занги бобо) — Ҳаким отанинг муқаддам саҳобаларидан: Тошкентда таваллуд топган ва ўша ерда (Занги ота деган қишлоқда) дафн этилган.
ЗАРБАФТИ ЧИНИЙ - Хитойда тўқилган ҳарир мато.
ЗАРНУҚ — XIII асрда Сирдарё бўйида, Суюткентдан (ҳозир харобалари Қоракўл қўли бўйида) қуйироқда жрйлашган мустаҳкам қалъа.
ЗЕРУ ЗАБАР ҚИЛМОҚ — ер билан баробар қилмоқ, йўқ қилмоқ.
«ЗИЧИ ЭЛХОНИЙ» — Носируддин Тусий (қ.) бош бўлган Мароғо (Табриз) расадхонаси астрономларининг кўп йиллик кузатуви орқасида тўпланган йирик астрономик асар.
ЗОЛ — Сийстонлик машҳур паҳлавон Золи Зррий. Фирдавсий «Шаҳнома» сининг қаҳрамонларидан.
ЗУҲАЛ,— Сатурн сайёраси.
ИДИКУТ (уйғ. соҳиб.и давлат) — Уйғур хонининг лақаби. Чингизхонга қўшилган Идиқутнинг ҳақиқий исми Рашидуддиннинг китобида Шуком деб берилган. Воқеа. Яъни Идикут Шукомнинг Чингизхон тобеълигини қабул қилиш воқеаси ҳижрий 605 йилнинг шаъбон ойида (милодий 1209 йилнинг февраль-март ойларида) содир бўлган.
ИКСИРЗОДА — Камолотга етишган йигит, фавқулодда таъсир кучига эга бўлган йигит.
ИЛИГХОН — Қорахонийларнинг улус бошлиқлари, тобеъ таъсир кучига эга бўлган йигит.
ИЛИГХОН — Қорахонийларнинг улус бошлиқлари, тобеъ этилган мамлакатлар тепасига қўйилган кичик хонлар.
ИЛМИ НУЖУМ — Юлдузлар илми; астрономия.
ИЛМИ РАМАЛ АЛО ХИНД УЛҚИЁС. (Ҳиндчага қиёс қилинган рамал илми) — Рамл-қум; кум воситаси ила фол очиш; нуқта ва турли-туман чизиқлар ёрдамида фол очиш; фолбинлик.
ИЛМИ СИНОАТ — Ҳунармандчилик, косиблик илми.
ИМОМ ШОФЕЪИЙ — Суннийликда шофеъия мазҳабининг асосчиси ва биринчи имоми машҳур фақиҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис аш-шофеъий (767—820)
ИМТИЁЗХОН, ШАЙХХОН, ДЕҲЛОХОН — Хоразмшоҳ Муҳаммад-нинг яқинлари, Рашидудқиннинг китобида Алп Эрхон, Суюнчхон; Болохон.
ИНГУ МАЛИК — Хоразмшоҳ Султон Муҳаммаднинг Фанокатдаги ҳокими. Рашидуддиннинг китобида Илгету Малик.
ИНЖУ — Марварид. Мўғулистонда Ўрта асрларда бадаалат кишиларнинг шахсий мол-мулки; Эрон. Кавказ орти мамлакатлари ва Ўрта Осиёда хон хонадони аъзоларига ва уларнинг навкарларига тегишли мол-мулки.
ИНОЛЧУҚ — Хоразмшоҳ Султон Муҳаммадкинг ишончи амирларидан.
ИНФИОЛ (ар). Ҳижолат чекиш, уялиш, бирон нарсадан таъсирланиш,
ИРЖИЪИ — қайт, эй нафс! Қуръони мажид 89 сурасининг 28-ояти,
ИСЛОМ МАЛИКИ ЖАМОЛИДДИН — Бу ерда сўз Бойдухоининг вазири Жамолиддин Дастжирдоний ҳақида бораётир.
ИСМИ АЪЗАМ — Энг улуг исм; Аллоҳ-таолоҳ номи.
ИСМОИЛИЯ ШАККОКЛАРИ ФИРҚАСИ — Исмоилия тариқати (VIII асрда шаклланган, X — XI асрларда Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган, олтинчи имом Жаъфар ас-Содиқнинг тўнғич ўғли Исмоил номи билан аталган) умматлари.
ИСПАҲБЕД (форс) — қўшин бошлиғи, бош қўмондон. Табаристон қокимларининг (князларининг) лақаби.
ИСТИМОЛАТ (ар) — турли йўллар билан ўзига майлэтдириш, ўз тарафига ағдариб олИш. Истимолатнома —ўз тарафиға тортиш мақсадида юборилган мактуб.
ИСФАНДИЁР — Қадимги Эроннинг Кайёнийлар сулоласидан бўлган подишоҳ Гиштосипнинг ўғли.
ИСФАРОИН — Хуросоннинг ўрта асрлардаги йирик шаҳарларидан, Эроннинг шимолий-шарқий тарафида, вайронлалари Шаҳри Билқис деб аталади ва Нишопурнинг ғарбий-шимолий тарафида жойлашган; 1381 йили Амир Темур қўшинлари тарафидан вайрон этилган.
ИСФАҲОН — Ғарбий Эрон (Ироқи Ажам) нинг йирик шаҳарларидан; Сафавийлар давлати (1502—1732)нинг асосий пойтахти,
ИТОБГА ОЛИШ — қийноққа солиш.
ЙОСО (мўғ.) — қонун, қонун-қоида, қарор, хон буйруғи. Чингизхон жорий этган қонунлар мажмуаси.
ҚАБУДЖОМА — Мозандароннинг шарқий тарафида жойлашган орол. Гилон билан Мозондарондан келаётган кемалар тўхтаб ўтадиган бандар; Астрободдан уч фарсах нарида жойлашган.
КАЖ — Макрон (қ.) вилоятининг ўрта асрлардаги маъмурий-сиёсий маркази; Балужистон ўрамида жойлашган. Ҳозир Эрои Балужистони ва Макроннинг маркази Бампур шаҳари ҳисобланади.
КАЗВИН — Озарбойжондан Райга олиб борадиган катта йўл устида жойлашган катта шақар. XIII асрда мўғуллар тарафидан вайрон килинган. Кейинча Элхонийлар тарафидан тикланган; ва XVI асрда бирмунча вақт Эроннинг пойтахти бўлиб хизмат қилган. Ҳозир ҳам шимолий-ғарбий Эроннинг йирик шаҳарларидан ҳисобланади.
КАЙВОН (форс). Зуҳал, яъни Сатурн сайёраси.
КАИЮМАРС — («Авесто» да Гая Маретон) — айтишларича биринчи одам ва биринчи подишоҳ шу Кайюмарс бўлган эмиш.
КАЛИМАЙИ ШАҲОДАТ —- «Аллоҳдан бошқа худо йўқдир, Муҳаммад эса унинг хизматкори ва пайғамбари деб эътиқод қиламан» деган дуо.
КАНГУРТ — Эски карвон йўлида, Ҳисор билан Кўлоб оралиғида, Балжувоннинг (Тожикистон) Ғарбий тарафида ўринлашган қадимий мовзеъ. Ҳозирда Тожикистон жумҳуриятининг Кўлоб вилоятига қарайди.
КАНИЮТ (Қайнут) — қавми — кунгият бўлса эҳтимол. Кунгият ҳам нийрун қабилаларида ҳисобланади.
КАРГАР — Қооннинг битикчиси. Тўғриси Қуридай.
КАРЧ (КЎРЧ) — зарбофт шойи ёки жун тўн.
КАСБА — Хоразм шаҳарларидан. Рашидуддин Янгикент деб атайди. Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган қадимий шаҳарча.
КАТТАК — Ҳиндистоннинг жанубий-шарқий тарафида, Ҳинд океани қирғоғида жойлашган йирик шаҳар; ҳоким турадиган жой.
КАХКАШОН (форс.) — Осмонда узун бўлиб кўринадиган оқ йўл; Сомон йул;
КЕВКИК — хитой амири. Тўгриси Гю-Гин; унвони юань-шуай (олий бошқўмондон).
КЕЛУРОН — аниқ ўрни маълум эмас. XVI аср охирида ёзилган «Зинат улмажолис» китобида айтилишича у қирғизлар вилояти билан Селенга ўртасида жойлашган катта юрт.
КЕПАКХОН ИБН ДУВАХОН — Чиғатой улусининг машҳур хонларидан (1318—1326). У мамлакатда маъмурий ва пул ислоҳатлари ўтказган.
КИРМОН — Эроннинг жанубидаги катта вилоят.
КИШТАСИБ (Гиштосиб) — қадимги Эронда ўтган Қайёнийлар сулоласига мансуб бўлган тўртинчи ҳукмдор.
КОРУН ДАРЁСИ — Ҳузистондаги катта бир дарё.
КОТ — Хоразмнинг қадимий пойтахти; ўлканинг жанубида, ҳозирги Қорақалпоғистон жумҳуриятининг Беруний шаҳари атрофида бўлган.
КОШҒАР — Шарқий Туркистоннинг катта ўлкаларидан. Маҳмуд ибн Вали («Баҳр ул-асрор» муаллифи)нинг ёзишича Кошғор шимолда Мўғулистон, Шарқда Хитой, жанубда Тибат, Биллуристон ва Бадахшон билан, Ғарбда Фарғона ўлкаси билан чегарадош бўлган.
КОҲИН — мажусийлар руҳонийси; сеҳргар. Ғойбдан хабар бериш, жониворлар овозига караб фол рчишга даъвогар бўлган одам.
КУЧАН — Мўғуллар Хабушонни шу ном билан атаганлар. Родгоннинг ғарбий-шимолий тарафида жойлашган. Эски Кучан янги Кучандан 15 км. Ғарбда жойлашган.
(КУЙУКХОННИНГ) ПОДШОЛИК МУДДАТИ БИР ЙИЛ БЎЛДИ» — бу маълумот ҳақиқатдан йироқ. Аслида Куйукхон уч йил (1246—1249 йил-лари) хонлик маснадида ўлтирди. Воқеа Эронга юриш вақтида 1249 йили Самарқандда содир бўлди.
«КУЙУКХОН ОТАСИНИНГ ЎРДУСИГА ЕТИБ КЕЛГАЧ, КАТТА ҚУРУЛТОЙ ТАШКИЛ БЎЛИБ...» — Қурултой чақирилиши ва Куйукхоннинг хон кўтарилиши 1246 йили содир бўлди. Унгача мамлакатни онаси Туракина Хотун идора қилди.
КУКУЖУЙ— Шеромуинииг отаси. Ўқтойхоннинг ўғли, Тўғри исми Кучуй.
КУЛАНЖ КАСАЛИ — Ич қотиш касали, колит.
КУЛОҲ — Булор бўлса керак. Бошқирд билан чегарадош вилоят. Рашиддуддин уни бориш қийин бир мамлакат деб атайди.
КУЛУГИНА ЙИЛИ — Сичқон йили.
КУРД СУВИ—Тўрриси Кура дарёси.
КУРЕН—Турқ-мўғул халқларида, шунингдек Дон казакларида теварак-атрофи четан билан ўралган оила, айил.
КУРДИСТОН—Кичик Осиёнинг тоғлик вилоятида жойлашган тарихий вилоят, қисман Туркия, Эрон, Ироқ, Сурия таркибига киради. Аҳолиси 8 млн. атрофида (80 фойизини курдлар ташкил этади). Аҳолисининг асосий қисми кўчманчи бўлиб, чорвачилик билан шуғулланади. Оз қисми ўтроқ ва деҳқончилик билан шуғулланади. Шаҳарларида ҳунармандчилик ривожланган.
КУТВОЛ — Кут (ҳинд. қалъа) ва волий (ар. ҳоким) сўзларидан ташкил топиб, қалъа ҳокими демакдир.
КУШТОСИП (Гиштосип) — қадимги Эрон Кайёнийлар сулоласидан чиққан учинчи ҳукмдор.
КУШЛУК — Чишизхон билан . кўп вақтлар урушган найман хони, 1218 й. Кошгардан Бадахшонга ўтадиган йўлда Сарикўл деған ерда мўруллар тарафидан ўлдирилган.
«КУШЛУК ЎЗ АМАКИСИ ТОМОН ЙЎНАЛДИ» — Буюрукхон назарда тутилади.
КУЧУЙ — Ўқтойхоннинг учинчи ўғли. Шеромун ушбу Кучуйнинг учинчи фарзанди.
ҚЎНҒИР — Чингизхоннинг амирларидан; асл номи Онгур бовурчи.
КЎРАГОН (мўғ.) — Хон қуёви. Чингизхон наслидан бўлган бирон хонга куёв бўлган аслзода.
КЎРКА — Нағора.
КЎРИНИШ (турк.) — подишоҳ ва хоннинг қабули. Қабул қилинадиган жой кўринишхона деб аталган.
КЎҲИ ҚОФ — Ривоятларга келтирилган гўёки бутун ер юзини ўраб олган, деб фараз қилинган афсонавий бир тог номи.
ЛУР (Луристон) — Эроннинг Ғарбий вилояти; Араб Ироқи билан чегарадош. Икки қисмдан: кичик Лур ва Катта Лур (шарқий-жанубий Лур) дан иборат.
МАВВАДАТНОМА — Дўстона руҳда ёзилган мактуб.
МАВСЎЛ —- Шом (Сурия) нинг Мўсул шаҳари.
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ — Ўрта Осиёлик буюк шоир, мунажжим, файласуф-олим (1207—1273).
МАВЛО (араб. кўпл. маволи) — Соҳиб, хожа, хомий, жаноб;
МАДИНАТ УР-РИЖОЛ (ар. «Эрлар шаҳри») — Термизнинг сифатларидан.'
МАДОР УЛ-МУЛК — подшолик мадори, регент.
«МАЗКУР ЙИЛНИНГ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 19-КУНИ» — Милодий 1337 йилнинг 19 июли куни.
«МАЗКУР ОЙНИНГ 24-ДА» — 712 — йил шаввол ойининг 24-да (1313 йил 23 февралда).
«МАЗКУР САНАНИНГ (739 йил) ражаб ойида»—милодий 1339 йил 13 январь—11 фервраль ораси.
«МАЗКУР САНА (744 Й) РАЖАБ ОЙИНИНГ 27-КУНИ—1343 ЙИЛ 27 ДЕКАБРЬ КУНИ «МАЗКУР САНАНИНГ» (758 й) РАМАЗОН ОЙИ — милодий 1357 йил 18 август — 16 сентябрь ораси.
МАЙМУНДАЖ (Маймундиз) — Исмоилияларнинг Кўҳистон (Хуросон Кўҳистони) даги йирик қароргоҳларидан бири.
МАКРОН (Гедросия) ~— Эроннинг жанубий-шарқидаги денгизбўйи вилояти. Кирмонга бўйсунган.
МАКС ШАҲАРИ — Тўғриси Минкас. Мўғуллар тарихининг билимдони Н. И. Березиннинг сўзларига қараганда Монич ёки Орнач.
МАЛИК АШРАФ — Чўпонийлар сулоласидан (Эрон) бўлган ҳукмдор (1344—1356); Озрабойжон, Арманистон ва Эроннинг шимолий — ғарбий қисми устидан ҳукмронлик қилган. Ўта золимлиги ва очкўзлиги билан шуҳрат қозонган. Олтин Ўрда хони Жонибекхон (1341 — 1357) тарафидан ўлдирилган.
МАЛИКИ ВАҲҲОБ — (Малик-подишоҳ, Ваҳҳоб — кўп бахшиш қилувчи) — саҳоватли Аллоҳ.
МАЛИК ШАМСУДДИН ҚУРТ — 1245—1389 йиллар Ҳирот ва унинг теварак-атрофидаги ноҳияларни ўз тасарруфига олган Куртлар давлатининг машҳур ҳукмдорларидан (1244 ёки 1245 йили ҳокимият тепасига келган). Куртлар давлати Ҳалокуийлар (Элхонийлар)га тобеъ бўлган.
МАЛИК ШИҲОБИДДИН ҒУРИЙ — (Муъиззуддин Муҳаммад Ғурий) - Ғурийлар сулоласидан олтинчи ҳукмдор. Унинг даврида Ғурийлар давлати кенгайди, ва мустаҳкамланди. 1205—1206 йили ўлдирилган.
МАЛКУНИ — Ясугой баҳодирнинг бешинчи (бошқа хотинидан) ўғли Рашиддуддин уни Билгутай деб атайди.
МАНЖАНИК — Ўрта асрларда қўлланилган уруш қуроли. Қамал жангларида ишлатилган. У тош, тош йўқ ерда ғула отган.
МАНШУР (ар.) — ёйилган, тарқатилган мактуб, ёрлиғ.
МАНҚЛОЙ (МАНҒУЛОЙ) — қўшиннинг марказ қисми.
МАРВ — Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарларидан: кўпроқ Марви шоҳи жаҳон. Харобалари Туркманистоннинг Байрам Али темир йўл бекати яқинида.
МАРВАРРУД — Мургаб дарёси бўйида жойлашган Ўрта аср шаҳари. Ҳозирги Боломурғоб ўрнида бўлган.
МАРОҒА — Эрон Озарбайжонида, Табризнинг Жанубий тарафида, Урмия қўлининг шарқида жойлашган ўрта аср шаҳари Ҳалокухон (1246—1256) даврида Элхонийлар-давлатининг маъмурий-сиёсий маркази.
МАСЛУБА — Салиб шаклига келтирилган. ,
МАСЪУДБЕК — Машҳур Маҳмуд Яловочнинг ўғли; Отаси Хитойга ноиб этиб тайинлангандан (1239 й. дан кейин) Чиға,той улусини бошқарган (1289 й. вафот этган).
МАЪБУД (ар). Ибодат қилинадиган жой, канисо, черков, ибодатхона.
МАҲМИЛ — Туя, умуман от-улов устига қўйилган ўриндик, кажава, ўша кажавадаги юк.
МЕЗОН (МИЗОН) — Тарозу, астрономияда осмондаги ўн икки буржнинг еттинчиси. Қуёш йили ҳисобига кўра сентябрь ойига тўғри келади.
МЕКОН МЕНГЛИ — Чингизхоннинг тумон амирларидан. Ҳақиқий исми Минан, асли журжэ халқидан.
МЕҲТАР (форс.) — улуғ, катта; хон ва подшоҳга тегишли бирон кичик муассаса, корхона бошлиғи; мас. меҳтари кутубхона, меҳтари тўшакхона.
МИЁФАРИҚИН (Мартирополис) — Тўғриси Майфаркат; ал-Жазиранинг йирик шаҳарларидан; Тигр дарёсининг юқори оқимида, Омид (Диёрбакр)нинг шимолий-шарқий тарафида жойлашган ўрта аср шаҳари.
МИСКИН ШАҲАРИ — Тўғриси Монзи. Ўрта асрларда мўғуллар жанубий Хитойни шу ном билан ататанлар.
МИҲАФФА — подишоҳлар, хонлар, хусусан уларнинг хотинлари ва болалари тушиб юрадиган махсус кажава; тахтиравон.
МОЗАНДАРОН — Эроннинг Каспий денгизи бўйидаги вилояти.
МОЛИ ЖИҲОТ — хирож (даромад солиғи) нинг синоними. У пул билан
ҳам, маҳсулот билан ҳам олинаверган.
МОНИЙЛАР МАЗҲАБИ (монийлик) — Эронда милоднинг III асрида Моний (216—277) тарафидан кашф қилинган дин. Бу дин ўз вақтида Ғарбда Италия ва Шарқда Хитойгача тарқалган. Монийлик — зардуштийлик билан насроний динининг синтезидир.
МОНМАКОН — Чиғатойхоннинг ўғли. Рашидуддиннинг китобида Маотугени. Тўғриси Мутугэн.
МОРДИН — Ал-Жазира вилоятига қарашли йирик ўрта аср шаҳари ва мустаҳкам қалъа; Омид (Диёрбакр) нинг шимолий-ғарбий тарафида, Ҳозир Туркиянинг Сурия билан чегарадош шаҳари.
МОЧИН — Жанубий Хитой.
МУАНБАР — анбар (ҳушбўй мушк) суртилган, анбар ҳиди берилган; хушбўй.
МУЛЖАР (турк.) — қамал пайтида ҳарбир амирга белгилаб берилган ер, дарвоза. .
МУЛТОН — Шимолий Ҳиндистоннинг йирик шаҳарларидан. Жилема дарёсининг қуйи оқимида жойлашган.
МУРАССАЪ (араб.) — қийматли тошлар билан безатилган қилич, тахт, либос.
МУРООТ (араб).— кузатиш, риоя қилиш, бировнинг кўнглини олиш.
МЎРСАЛ (араб.) — элчи қилиб юборилгая, элчи, пайғамбар.
МУРТАЗО АЛИ — хулафойи рошидин (тўғри йўлдан бррган халифалар)дан тўртинчи халифа Али ибн Абу Толиб (656—661).
МУСТАВЛИЙ — Забт этувчи, истило этувчи.
МУТАМАККИН — муқим, барқарор, бир жойда муқим турувчи.
«МУХТАСАРИ ТАЛХИС» («Талхис» китобининг мухтасари») Саъдуддин Тафтазоний асари (1355 йили ёзилган).
МУЧА — бўлак, қисм, аъзо. Совға — саломнинг бир бўлаги.
МУШК — Қора тусли ва хуш исли нарса, сочнинг қоралиги ва хушбўйлиги.
МУШРИФ (араб.) — Юқоридан туриб кўрувчи, ўрта асрларда ўзига хос давлат назоратчиси, мушриф-и калон — бош давлат назоратчиси.
МУШТАРИЙ (араб.) — Юпитер (форсийча Биржис) сайёрасининг номи. Уни «Саъди акбар», «Фалак қозиси» деб ҳам аталади.
МЎЪТАМАД УЛ-ИСТЕЪДОД — Ўз истеъдодига ишонган одам. Бу ерда сўз Хўжанд мудофаасига бошчилик қилган Темур Малик хусусида бораётир.
МЎЪТАСИМ БИЛЛОҲ.— Сўнгги Аббосия ҳалифаси ҳақиқатда 656(1258) йили ўлдирилган. Ҳижрий 650 йил — милодий 1252 йил тўғри эмас.
НАЖАФ — ҳазрат Али ибн Абу Толиб дафн этилган шаҳар,
НАЙМАНХОН — Ўша вақтларда Марказий Осиёда катта нуфузга эга бўлган найман улусининг олий ҳукмдори Найманхон эмас, балки Тоёнхон деб аталган.
НАЙМАНХОН ИБН ИНОНЧХОН — Найман подшоси Тоёнхон ибн Инончхон (Инонч-билга Бўкахон).
НАЙМАН ДИЁРИ — Найманлар XII — XIII аср бошида йирик туркийнажод халқ эди. Улар асосан Олтой ва Мўғулистоннинг Ғарбий ҳудудларида истиқомат қилишган. XIII — XIV аср тарйхчиси Рашидуддиннинг ёзишича найманлар олтой, Қоракўрум, Элий Сирас ва Кўк Иртиш (Иртиш) оролиғида кўчиб юрганлар ва қонғлилар қамда қирғизлар билан қўшни бўлганлар.
НАЙСОН — Румийларнинг еттинчи ойи; баҳор ойи, ҳозирги апрель ойига тўғри келади. Абри найсон — баҳор булути.
НАМАКАНДЕШЛИК — Тузхотирлик. Бировнинг яхшилигини андеша қилиш.
НАНГХОН — Найман хони. Рашидуддиннинг китобида Тоёнхон.
НАСО (Нисо) — Хуросоннинг қадимий йирик шаҳарларидан бири. Харобалари Ашхободнинг ғарби-жанубий тарафида, ундан 18 км, масофада ётибди.
НАССОҲ — китоб ёки бирон ҳужжатдан нусҳа олувчи.
«НАФОИС УЛ-ФУНУН» — Улуғбек фойдаланган бу асарни ҳам аниқлаб бўлмади.
НАХШАБ — Ўрта Осиёнинг қадимий вилоятларидан, ҳозирги Қарши.
НАҚБ — тешик, лаҳим. Қалъа деворига талофатсиз етиб олиш мақсадида қазиб бориладиган лаҳим.
НАҲИ МУНКИР — инкор этиш, тониш, рад этиш.
НАҲС — Миррих (Марс) сайёраси.
«НИЗОМ УТ-ТАВОРИХ» — Носируддин Абу Саъид Абдуллоҳ ибн Фахруддин Абулқосим Умар ибн Абулҳасан Али ал-Байзавий (1285—1316 йиллар ўртасида вафот этган) асари. Асар мусулмон мамлакатларининг Одам Атодан то мўғуллар хуружигача бўлган тарихини қисқа тарзда баён этадй. Асар 1275 йилда ёзилган.
НИМРУЗ — вилоят. Бу ерда кунботарга ишора.
НИСИБИН (Нисибис) — ал-Жазиранинг муҳим шаҳарларидан, Хирқас дарёси бўйида жойлашган. XIV асрда вайрон этилган.
НИСОМИШ — Сийлаш, табриклаш.
НИШОПУР — Машҳаддан Ғарбда, шимоли-шарқий Эроннинг йирик шаҳарларидан бири, IX — XIII асрнинг биринчи чорагида Хуросоннинг марказий шаҳари. Уч марта: 1153 йили кўчманчи ўғизлар, 1221 йили мўғуллар тарафида 1280 йили қаттиқ ер қимирлаши туфайли тамоман вайрон бўлган. Янги Нишопур эскисининг Ғарбий тарафида бино қилинган.
АН-НОСИР БИЛЛОҲ — Аббосий ҳалифалардан (1180—1225)
НУРАКСОН — Ўқтой қооннинг хотини, Куйукхоннинг онаси. Ҳақиқий исми Туракена хотун. У давлатни 1241 —1246 йиллар орасида бошқарган.
НУР — Ҳозирги Нур ота.
НУРИ ИБН ЧИҒАТОЙХОН — Чиғатойхоннинг бу исмлик ўғли йўқ. Балким набираси (Мутухоннинг ўғли) Бўри назарда тутилаётгандир. Эҳтимол номаълум қолган икки кенжатойидан бири Нури бўлгандир?
НУРИ МУҲАММАДИЙ — Муҳаммад пайғамбарнинг жони қуюқ нур сочиб турган ёруғ нуқтага ўхшаб яшаши ҳақидаги таълимот. Бу ғоя Қуръони мажиднинг 24 сура, 35 оятидан олинган. Бу ғоя шиа мазҳабини ўнг қанотига мансуб бўлган мусулмонлар орасида VIII асрда пайдо бўлган.
ОБГИР — Ҳовуз, сув оладиган жой, чўмич. Бу ерда жанг майдони-чўмичга ўхшатилган.
ОБИВАРД — Хуросоннинг қадимги шаҳарларидан, харобалари ҳозирги Туркманистоннинг Каахка темир йўл бекати атрофида,
ОДАМ — Одам Ато. Инсон зурриётининг боши.
ОДИНА КУНИ — Жумъа куни.
ОЙИД ИБН МУЛОЙ ИБН ҚУБАЛОЙ ҚООН ИБН ТУЛИХОН – Темур қоон ворисининг Рашиддуддин китобида келтирилган исми: Онанд ибн Манғол ибн Қурилой қоон ибн Тулихон.
ОЛАТЖОН — Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ сардори. Лекин унинг ҳақиқий исми Али Эрхон,
ОЛИ УСМОН — Халифайи Рошидиндан учинчи халифа Усмон ибн Аъфон (644—656) авлоди.
ОЛ ТАМҒА — Қизил муҳр. Олий ҳукмдор — хон ёки подшоҳ муҳри. Тўрт бурчакли бўлган.
ОЛМАЛИҚ — Еттисувда Чув воҳасида жойлашган йирик ўрта аср шаҳари. Ўз вақтида Чиғатой улусининг пойтахти бўлган XV аср охирида вайрон бўлган.
ОЛТИНХОН — Мўғуллар Қзинь Сулоласидан бўлган барча Хитой императорларини шу ном билан атаганлар.
ОЛТОНХОН ХИТОЙИ — Тўғриси Олтинхон хитойи,
ОМИЛ (араб.) — Амал қилувчи, мансабдор, маҳаллий ҳоким.
ОТА МАЛИК (Жувайний) — XIII асрда ўтган маҳур тарихчи («Тарих-и жаҳонкушой» асарининг муаллифи) ва давлат арбобй (1226—1283).
ОТАБЕК ЎЗБЕК—1137—1225 йиллари Озарбойжонни идора қилган Илдигизийлар сулоласининг сўнгги намояндаси (1210—1225).
ОТАБЕК САЪД — Хоразмшоҳга тобеъ бўлган Форс ҳокими (Салғурийлар сулоласидан) Отабек Саъд (1203—1231).
ОШУРО КУНИ — Шиаларнинг учинчи имом Ҳусайннинг Карбалода ўлдирилганлиги (680 й.) муносабати билан ҳар йили муҳаррам ойининг биринчи ўн кунлиги мобайнида ўтказадиган аза маросими.
ОШУФТА — Паришон, мафтун, ошиқ.
ОЯТИ САРИҲ — очиқ-равшан оятлар.
ПАЙКАР (форс.) — Ҳайкал, жусса, гавда: дев пайкар — зўр жуссали, баҳайбат, сухтаси совуқ одам, икки пайкар — осмондаги ўн икки буржнинг учинчиси, яъни жавзо. Қуёш йили ҳисобида баҳорнинг учинчи ойи: 22 май — 2 июнга тўғри келади.
ПАРВОНАЧИ (форс-ўзб.) — хоннинг амр-фармонларини вилоятларга, маҳаллий ҳукмдорларга етказувчи мансабдор.
ПАСОҚЎХ — Бадахшоннинг машҳур мавзеъларидан.
ПЕШКАШ — Хон ва подшоҳларга султонлар, шаҳзодалар ва амирлар тарафидан қилинадиган махсус инъом. Унда тўққиз-тўққиз тартибига амал қилинган.
ПОЙЗА (пайса) — мис тахтачага битилган, маълум имтиёз берилганлик ҳақидаги битик.
ПЎТК — оғир болға.
РАВОФИЗ (рофиз) — шиалар.
РАЙ (қадимги Рага) — Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган, қадимий шаҳар, мўғуллар тарафидан 1220 йили вайрон этилган, харобалари ҳозирги Теҳроннинг жанубий тарафида.
РАМАҚ — Энг охирги нафас, жон чиқар пайтдаги нафас.
РАЪС УЛ-АЙН — Фрот дарёсининг сўл ирмоғи Хабура (Хўбўри) нинг юқори оқимида жойлашган ўрта аср шаҳари.
РАҲЛ (араб) — асбоб, йўл юки, ссафарга чиқиш, кўчиш, китоб қўядиган махсус курсича.
РОНА — Доимо ҳаракатда, йўлда бўлган лашкар.
РУБЪИ МАСКУН — Дунёнинг инсон яшаб турган тўртдан бир кисми.
РУЙИН — Жез, бронза, каттиқ руин тан — жез танлик, мис танлик одам; танасига ўқ ўтмас қаттиқ танлик одам. «Шаҳнома» қаҳрамонларидан Исфандиёр (Гиштосипнинг ўғли) руинтан аталган.
РУСМ— ҳозирги Туркиянинг ўрта асрлардаги номи.
РУҲУЛҚУДДУС — Муқаддас руҳ
САБТ (Араб).— Маҳкам туриш, ёзиш, қайд этиш.
САВОЙПУ БАҲОДИР — Тўғриси Субутой баҳодир,
САДДИ ИСКАНДАР — Искандар девора. Ривоятларга қараганда Искандар Зулқарнайн тарафидан яъжуж ва маъжужларга (қ.) карши қурдирилган баланд ва мустаҳкам девор.
САЙЙИД ОТА — Занги отанинг (қ.) иккинчи халифаси, асл номи Саид Аҳмад.
САЙФИДДИН ФАЛДУН — Мамлуклар сулоласига мансуб Миср малики. Ҳақиқий исми ал-Мансур Сайфиддин қалавун (фалдун эмас) ал-Алфий (1200—1290)
САЙФУДДИН КАРДОР — Миср подшоси (1200—1218) Рошидуддин уни Бундуқдор деб атаган.
«САЙФУДДИН ЎҒРОҚ БИЛАН ҲАЗОРА ОМИРИ ЎРТАСИДА ТОРТМШУВ БЎЛИБ...— Бу ерда гап Султон Жалолиддин хизматида бўлган туркман амирлари Хор Малик (Марв ҳоқими) ва Сайфиддин Ўғроқ хусусида бораётир. Ҳар икки амир ўртасида чиққан низога арабий от сабаб бўлган.
«80 КЕМА»— Рашидуддиннинг китобида 12 кема.
САЛЖУҚИЙЛАР — 1038—1194 йиллари Эрон билан Ироқни идора қилган сулола. Сулола асоссчиси Рукнуддунё ва-д-дин Тўғрил I (1038—1063).
САЛМОН — Машҳур шоир Салмон Соважий (тахм. 1300—1375) нинг «Тарихи арбаъ улус»да (в. 151 а) тилга олинган ва вазири Хожа Ғиёсиддинга аталган «Шамсия шарҳи» ва «Тарих-и гузида» китоблари бизга маълум эмас.
САЛОҲИДДИН ЮСУФ ИБН АЙЮБ — Айюбийлар сулоласига мансуб сўнгги ҳукмдор ал-малик ан-Носир П Салоҳиддин (648 (1250) —658(1260).
САМУР — қундуз, қундуз териси,
САМУРИЙ ЖУББА — кундуз терисидан тикилган пўстин.
САНГТУР — Чингизхоннинг амирларидан. Рашидуддиннинг китобида Сакту.
САРАНДИБ — Силон (Қейлон) оролининг ўрта асрлардаги номи.
САРАХС — Тажан дарёсининг ўрта оқимида, Эрон билан Трукманистон чегарасида жойлашган ўрта аср шаҳари.
САРИПУЛ — Самарқандга қарашли шаҳарча. Каттақўрғоннинг шарқий-шимолий тарафида шаҳардан тахминан олти фарсах масофада жойлашган.
САРОЙ ШАҲАРИ — Сарой Боту назарда тутилади. Бу шаҳар Ботухон тарафидан бино қилинган.
САРОЙЧИҚ — Олтин ўрда шаҳарларидан. Қуйи Волга билан Хоразм ўртасидаги савдо йўлида, ҳозирги Қозоғистоннинг Гурьев вилояти Маҳамбет ноҳиясида жойлашган шаҳар. 1395 йили Амир Темур қўшинлари тарафидан бузиб ташланган. Кейинча тикланган ва Нўғай ўрдасининг маркази ҳисобланган. 1580 йили рус казаклари тарафидан бузиб тушланган.
САФИЙ АЛЛОҲ — Аллоҳнинг соф табиатли, соф виждонли бандаси.
САЪД ИБН ЗАНГИЙ — Форс ҳокими — тўла исми Музаффариддин Саъд ибн Занги — форс отабеги. Туғилган ва вафот қилган йили маълум эмас.Рашидуддин унинг Байзо шаҳарида вафот топганини айтади.
СЕИСТОН — Эроннинг Афғонистон билан чегарадош шарқий вилояти.
СИДРАТУЛМУНТАҲО — ривоятларга кўра Еттинчи осмонда ўсадиган бир улкан дарахт номи.
СИЖИЛЛИЙ (сижиллот) — қози тарафидан берилган васиқа, ҳукмнома, махсус дафтар.
СИМОК (Ромих) — Асад буржида жойлашган бир ёруғ юлдуз номи (Арктур).
СИМУРҒ — бир мавҳум қуш номи. У анқо ва Хумо номлари билан ҳам машҳур. Айтишларича у Коф тоғида истиқомат қилармиш.
СИНЖОБИЙ ЖУББА — Қизил тулки терисидан тикилган пўстин.
СИНҚИРОН — Рашидуддиннинг китобида Сиржон. Сиржон Кирмоннинг катта шаҳарларидан бири, Форс билан чегарадош. Харобалари ҳозир ҳам (Саидободнинг шарқий тарафида) мавжуд.
СИҒНОҚ (Суноқ қўрғон) — Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган йирик ўрта аср шаҳари. XIV — XV асрларда Оқ ўрда ва кўчманчи ўзбеклар давлатининг пойтахти. Харобалари Туман ариқ темир йўл бекатининг шимолида, ўндан 18 км, масофада жойлашган.
СОМ — Юқорида номи тилга олиган Систонлик паҳлавон Золи Зорийнинг ўғли. Онаси Рудоба Қобул подшосининг қизи бўлган. Сом Исфандиёр устидан ғалаба қилган; Фирдавсий «Шаҳнома»сининг асосий қаҳрамонларидан бири.
СОҲИБ ИХТИЁР (араб.) — Тўлиқ ихтиёрли, том ҳуқуқли. Маҳмуд Ялавоч ва унинг ўғли Масъудбекга берилган унвон. Улар ўз вақтида (ХШ а.) Чиғатой улусига соҳиб ихтиёр эдилар.
СУВИДОЙ БАҲОДИР — Чингизхоннинг йирик саркардаларидан: сафдоши. Тўғриси Субэдай баҳодир.
СУГОЙ БАҲОДИР — Шахсини аниклаб бўлмади. Рашидиддиннинг китобида Темучиндан юз ўгириб, тойжнут қабиласи тарафига ўтиб кетган амирнинг исми Торгутой қирилтиқ.
СУЛТОН АҲМАД ИБН СУЛТОН УВАЙСИ ЖАЛОИР — Ироқ, Курдистон ва Озарбойжонда 1336—1432 йиллари ҳукмронлик қилган сулоладан чиққан тўртинчи ҳукмдор (1382).
СУЛТОН МУҲАММАД ХОРАЗМШОҲ — Ануштегин Ғарча авлодидан бўлган Ҳоразм подшоси Алоуддин Муҳаммад (1200—1220). Чингизхон тарафидан мағлуб этилган.
СУЛТОН САНЖАР — Салжуқийлар сулоласидан машҳур султон 1097—1118 йилларда Хуросон ҳокими; 111-8—1157 йилларда Салжуқ давлатининг олий ҳукмдори.
«(СУЛТОН) ҚАДИМДАН МАЛИКЛАР АВЛОДИДАН БЎЛГАН МАЛИК НОСИРИДДИН ҲАЗОРАСПИЙНИ ЭЛЧИ ҚИЛИБ ЮБОРДИ» — Аслида Лур ҳокими Малик Носириддин Хазараспий Хоразмшоҳ тарафидан маслаҳат учун чақирилган. Хусусан Рашиддуддиннинг китобидан шундай дейилган.
СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН МЕНКБУРНИ-ХОРАЗМШОҲ — (1220—1231) қўрқоқ ва ташаббуссиз Алоуддин Муҳаммаднинг ўғли, мўғулларга қарши қаҳрамонона кураш олиб борган қаҳрамон саркарда.
СУЛТОН МАҲМУД ИБН САБУҚТЕГИН — Машҳур саркарда ва давлат арбоби Ямин уд-давла Султон Маҳмуд Ғазнавий (998—1030).
«СУЛТОН МУҲАММАД ЎЗБЕКХОННИНГ ИСЛОМДАН АВВАЛГИ ПОДШОЛИГИНИНГ МУДДАТИ САККИЗ ЙИЛ, ИСЛОМДАН КЕЙИНГИСИ ЭСА ЎТТИЗ ЙИЛ ЭДИ» — бу ерда ноаниқлик бор. Аслида Ўзбекхон ҳаммаси бўлиб ўттиз йил (1312—1342) подшолик қилган.
СУЛТОН УВАЙС — Ироқ, Курдистон ва Озарбайжонни 1336—1432 йиллари идора қилган жалоирийлар сулоласидан чиққан иккинчи ҳукмдор (1356—1374)
СУЛТОН УСМОН — Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги (Самарқанддаги) ҳукмдори (1204—1211).
СУЛТОНХОН МАЛИК — Рашидуддиннинг китобида Хон малик.
СУЛУК (араб.) — Подишоҳлар ва хонларга яхши йўл тутиши учун йўл-йўриқ. Тасаввуфда дарвишлик, тарки дунё қилиб кун кечириш йўл-йўриғи.
СУРАТ, БАНДАРИ — Ҳиндистон я-о нинг ғарбий тарафида, Араб денгизидаги порт шаҳар.
СУРАЙЁ (араб.) — Хулкар юлдузи. Абу Райҳон Берунийнинг сўзларига қараганда, Сурайё Ойнинг учинчи манзили бўлиб, олти юлдузнинг жамъидан иборат. Мунажжимлар Сурайёни кишига бахт-саодат келтирувчи юлдуз деб таърифлайдилар. Беруний ҳам шу фикрни қўллайди.
СУРЁНИЙ ТИЛИ — Сурияликлар (шомликлар) тили; араб тилининг қадимий лаҳжаларидан.
СУРУВҚАД — Тўғриси Суркакдуку.
СУЮРҒОЛ (турк-мўғ.) — Инъом, мукофот. Шаҳзодалар, амирлар ва боёнларга тожу тахт олдида кўрсатган катта хизматлари учун хон ёки подшоҳ тарафидан қилинадиган катта инъом, ер-сув, мулк ва ҳ. к. Темурийлар замонида (XIV — XV а) Мовароуннаҳр ва Эронда кенг тарқалган.
СУЮРҒОМИШИ— Подшоҳ, хоннинг махсус сийлашларига мушарраф бўлиш.
СУҒЧОҚ — Халокухоннинг ишончли амирларидан. Рашидуддин уни Сунчоқ оға деб атайди.
ТАБАРЗИН — Ўрта асрларда урушда ишлатилган дастаси узун болтага ўхшаш бир ҳарбий қурол номи.
ТАВОЧИ (турк.) — Ўрта аср феодал хонликларида. нуфузлй манзабдорлардан бири. Унинг зиммасига вилоятларга бориб қўшйн т.ўқлаш, ҳарбий юриш вақтида қўшинларнинг тўхташ ўрнини белгилаш; қўшинни кўрикка ҳозирлаш, хавф-хатар вақтида теварак-атроф халқини қалъа ичкарисига кўчиртириш, ҳукуматнинг махсус иншоотлари қурилиши устидан назорат қилиш, жазо чораларини назорат қилиш каби вазифалари юклатилган.
ТАВҲИД САҲБОСИ — Тавҳиднинг қизил майи. Сўфийларнинг ҳақиқатга етишиш, руҳининг илоҳий руҳ билан қўшилиб кетишй, яъни худога етишиш (сўфийликнинг бешинчи даври) чоғидаги кайфияти.
ТАКАС — Тўгриси Макас — Мўқша.
ТАНСИҚ (тансуқ: кўплиги: тансуқот) — камёб қимматли нарсалар (матолар, буюмлар, кийим-кечак ва ҳ. к.). Подшоҳ ва хонларга маҳаллий ҳукмдорлар тарафидан қилинадиган трртиқ, инъом.
ТАНУРА — Темирчилар иш вақтида олдига тутадиган фартук.
ТАНҒУТ МАМЛАКАТЛАРИ — Хитой халқ республикасининг Ганьсу ва Шаньси вилоятининг ғарбий қисмида 982—1227 йиллар орасида ҳукм сурган давлат. Хитой манбэларида Си Ся деб аталган.
ТАРХОН — Мўғуллар ва Темурийлар даврида тожу тахт олдида кўрсатган алоҳида хизматлари учун алоҳида имтиёзга (хон ҳузурига бемалол кира олиш, солиқлардан озод этилган ва тўққиз мартагача жинояти кечирилган, ўлжа ҳам ўзига ҳечким даҳлдор эмас, авлоди ҳам солиқлардан озод) эга бўлган амир.
«ТАСЛУН ОРОЛЛАРИДАН БИРИ» — Абескун оролларидан бири.
ТАРОЗ (талос) — қадимий савдо марказларидан ва мустаҳкам қалъа. Милоднинг VI асридан маълум Орхун-Енисей битикларида тилга олинади. Авлиё Ота Қозоғистоннинг ҳозирги Жамбул шаҳари) ўрнида бўлган.
ТАШТ — лаган, тоғора. Таштхона — подишоҳнинг кундалик турмуши ва қабул маросими учун зарур бўлган буюмлар омбори. Бошлиғи-меҳтари таштдор деб аталган.
ТАҚНОС — Тўғриси Нангяс.
ТАҲАМТАН (форс) — паҳлавон, баҳодир: Фирдавсий «Шаҳнома»сида куйланган қаҳрамон Рустамга берилган лақаб.
«ТЕМУР (ТИЛАКХОН ИБН УРУСХОН) — аниқ маълумотларга кўра, Тўқтоқия ибн Урусхондан кейиқ тахтга ўлтирган подшоҳнинг исми Темур Малик ибн Урусхон (1375—1376).
ТИББАТ — Тибет, Хитой Халқ республикасига қарашли автоном район. ХХРнинг жануби-ғарбий тарафида, Тибет тоғларида жойлашган: майдони 1,2 млн. кв. км. аҳолиси 1,25 млн. киши.
ТИМҚУР — Рашидуддиннинг китобида тақачақ.
ТОБОНГХОН — Найман подпвдси. Рашидуддин Тоёнхон деб ёзган.
ТОБЧУ НЎЁН — Мангухон тарафидан Эронни идора қилиш учун жўнатилган ноиб. Рашидуддиннинг китобидан унинг исми Бойжу нўён (йисут қавмидан).
ТОМҒА (Турк) — Турк-мўғул халқлари орасида қабила, уруғ, кейинча давлат рамзи, муҳр.
ТУБИ ДАРАХТИ—Ривоятларга кўра осмоннинг энг юқори еттинчи қаватида ўсадиган афсонавий бир дарахт номи.
ТУЛИ (ТУЛУЙ) — Чингизхоннинг кенжа ўғли. Екэ нўён ва улуғ нўён номи билан машҳур бўлган. Отасининг ҳарбий ишлар бўйича бош маслаҳатчиси бўлиб, унинг ёнида туриб Мовароуннаҳр ва Хуросонни забт этишда қатнашган. Чингизхон вафотидан кейин, то Ўгадайхон тахтга ўтқазилгунча давлат тепасида турган, Туғилган йили бизга маълум змас. Эронни 1256—1353 йилларда идора қилган элхонлар (ҳалокуийлар) сулоласй мана шу Тулуйхоннинг авлоди ҳисобланади. Ҳижрий 627 йили — Милодий 1229—30 йили Тулуйхон Хитой юришидан қайтишда йўлда касал бўлиб вафот топди.
ТУМИНАХОН (тўғриси Тумбинахон) —Бойсунқурхоннинг ўғли, Чингизхоннинг тўртинчи аждоди.
ТЎМОЎҒЙЛ ИБН ЖЎЧИХОН — Жўчихоннинг ўн тўрт ўғли орасида шу исмдагиси йўг. Унинг еттинчи ўғли Буаол бўлса керак.
«ТУРКЛАР САРҲАДИГА ҚАРАБ БОРДИ» — бу ерда Сирдарёнинг қуйи оқимида истиқомат қилувчи ғузлар ҳақида гап боради.
ТУР.ҚЛАР СИПОҲИ — Мўғуллар Хоразмшоҳ орқасидан юборган туман. Улар фақат Олтой туркларидан-тузилган эди.
ТУРОНЗАМИН (Туркистон) — Турклар мамлакати.
ТУҚО ИБН ТУЛИХОН — Тўғриси Муқо; Тулихоннинг саккизйнчи ўғли.
ТЎЛҒУҚ — Гилон амирларидан. Рашидуддин Саълуқ ёзган.
ТЎҚСОБО — Полковник ёки бригада генерали даражасида бўлган ҳарбий мансабдор.
ТЎҚТЕМИР ИБН ҚУДАҒАЙ ИБН ТУРИ — Чиғатой улуси тепасида турган ўнинчи хон. Рашидуддин унинг номини бироз бошқача ёзади: Буқа Темур ибн Қадак Чиғатойхоннинг еттинчи ўғли.
ТЎҚТОБОЙХОН ИБН УРУСХОН — Тўғриси Тўқтоқия ибн Урусхон. 1375 йили Оқ Ўрда тахтида ўлтирган.
ТЎҚҚИЗ САНОҒИ — Турк-мўғул халқлари орасида амалда бўлган одат, яъни ҳадя қилинаётган ҳарбир нарсадан тўққизтадан қўйиш (тўққиз нафар от, тўкқиз чопон, тўққиз парча баҳмал ва ҳ. к.) одати. Бу одат Ўрта Осиёнинг айрим жойларида (масалан, конфетдан тўққиз ликобчада, мағиздан — 9, тўққиз хил таом ва ҳ. к.) ҳозир сақланиб қолган. Тарихчи Абулғозихоннинг айтишича бу одат 9 турк ҳоқони; Қорахон, Ўғизхон, Ойхон, Кунхон, Тенгиз ва бошқалар шарафига таъсис этилган.
У СУРУВҚАД ҚАВМИНИНГ БОБОСИДИР — Тўғриси у ва отаси Чарақа Ленгум тойжуит қабиласининг боболаридирлар.
«У (ЯЪНИ МАНГУ ҚООН) КУЙУКХОНДАН УЧ ЙИЛ КЕЙИН ҲУКМДОРЛИК ТАХТИГА ЎЛТИРДИ» — Бу давр ичида, яъни 1249—1251 йиллари унинг онаси Ўғул Қаймиш ҳукмронлик қилди.
УБАҲ — Хиротга қарашли Чишт (Зирируд) ноҳиясининг маркази.
УЙҒУР — Чингизхон омирларидан бири. Тўғриси Ҳарқай касар.
УЙҒУР ХАТИ — Шарқда энг қадимий ёзувлардан бири.
«УЛ ИККИ ДИН АРБОБИ» — Самарканд қозиси ва шайхулисломи ҳақида гап боради.
УЛЖОМИШИ (турк-мўғ).— хон ҳузурига кирганда бажариладиган расм, крида.
УЛУН ЯНГА — Ясугой баҳодирнинг катта хотини; Чингизхоннинг онаси, хақиқий исми Улун-ака ёки Улун фужин; олкунут қавмидан.
УРОН (эски ўзб.) — жанг пайтида аскарлар тарафида бир-бирларини, йўкотиб ёки адашиб ўлдириб қўймаслик учун қилган махсус чақириқ, ҳайқириқ, нидо, шиор, ҳай-ҳу.
УФО МАВЗЕЪИ — Аниқ, ўрнини аниқлаб бўлмади. Асарда баён этилган вокеаларга қараганда (1225 й. юришдан қайтишда Сирдарёнинг ўнг соҳилида ўтказилган ов ва йиғинлар) бу мавзеъ Сайрам яйловларида, ёки унинг атрофида жойлашган бўлиши мумкин.
ФЛИОКАС — Тўғриси Фанокат. Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган ўрта асрларда Хўжанд дарёси, Фанокат дарёси номи билан маълум бўлган.
«ФАНОКАТ ОҲИДАН ФАНО ЧИҚАРДИ»—Мўғулшр тарафидан Фанокатда қилинган ёвузликка ишора.
ФАҲРУЛМУЛК НИЗОМИДДИН АБУЛМАОЛИ ҚОТИБИ ЖОМИЙ, ЗИЁ ВА СИЁУЛМУЛК КОФИЙИ УМАР РОЖИЙ — Хоразмшоҳ мўғуллар билан музокара олиб бориш учун Нишопурда қолдирган элчилари.
ФИРУЗКУҲ — Рай шаҳарининг (Теҳрон ёнида) шарқий-шимолий тарафида, Дамованд тоғларида, Қумис билан Мозандарон чегарасида жойлашган қалъа-шаҳар.
ХАБТ (араб.) —ақлга футур етиши; янглиши, адашйш;, ёнгилтаклик билан қилинган ҳаракат. Хабти димоғ — ақлдан озиш, Хабт ўлмоқ-хато қилмоқ, янглишмоқ.
ХАЛИФАЙИ РОШИДИН — Тўрри йўлдан борган тўрт халифа: Абубакр Сиддиқ (632—634), Умар ибн ал-Хаттоб (634—644), Усмон ибн Аффон (644—656) ва Али иби Абу Толиб (656—661).
ХАЛИФА МЎЪТАСИМ БИЛЛОҲ — Аббония сулоласига манссуб Халифа (1242—,1258),
ХАЛИФА НОСИР — Аббосийлар сулоласининг сўнгги намоёндаларидан бири ан-Носир (1180—1.225).
ҲАНЖУ—тўғриси Хань-Чжоу. Хитойнинг Чжэқзян вилоятига қарашли шаҳар. Жанубий Сунь подишоҳларининг пойтахти. Кинсай деб ҳам аталган.
ХОЖА БАҲОУДДИН МУҲАММАД — Исфаҳонда золимлик қилган Хожа Шамсуддин Муҳаммад соҳиб девоннинг (1284 йили Элхон Арғунхон-нинг амри билан қатл этилган)нинг иниси.
ХОЖА НОСИРУДДИН ТУСИЙ — Эроннинг XIII асрда ўтган йирик қомусий олими; Машҳур Мароға расадхонасининг муассиси (1201 — 1274).
ХОЖА РАШИДУДДИН ТАБИБ (1247—1318) — йирик тарихчи олим ва йирик давлат арбоби. Элхонлардан Ғозонхон (1295—1304), Ўлжайтухон (1304—1317) ва Абу Саъидхон (1317—1335) ларнинг вазири. Ўлжайту-хонни заҳарлаб ўлдирилганликда айбланиб, 1318 йили Абу Саъидхоннинг амри билан қатл этилган.
ХОЖА САДРИДДИН ЗИНЖОНИЙ — Сўз Абақахон (1265—1282) нинг вазири Садриддин Занжоний (Садри жаҳон) ҳақида бораётир.
ХОЖА ШАМСУДДИН МУҲАММАД ЖУВАЙНИЙ — Машҳур тарихчи Алоуддин Муҳаммад (1226—1283) нинг акаси; 1262—1283 йиллари Элхонлар, Ҳалокухон (1256—1265) ва Абакахон (1265—1282) лар саройида соҳиб девон лавозимида хизмат қилган.
ХОЖА ҒИЁСИДДИН МУҲАММАД — Рашидуддин табибнинг тўнғич ўғли. 1327—1335 йиллари Элхон Абу Саъид (1317—1335)нинг вазири бўлган.
ХОЛИДАТ ОРОЛЛАРИ (Жазоир ал-холидат) — Африканинг ғарбий тарафида, Атлантика океанида жойлашган олти орол. Унда одам истиқомат қилган, шунинг учун ўрта аср ҳуғрофия олимлари бу оролларни «абадий ороллар», «ҳузур-халоватда истиқомат қилувчилар ороллари», «бахтиёр одамлар ороли» деб ҳам атаганлар.
ХОНБАЛИҚ (мўғ.) — хон-балиқ-шаҳар; хон шаҳари. Хитойнинг мўғуллар ҳукмронлиги, яъни Юань сулоласи (1260—1368) давридаги гюйтахти. ХОРАЗМШОҲ — бу ерда ноаниқлик рўй берган. Исмоилийлар ҳукмдори-нинг ҳақиқий исми Хуршоҳ (Рукниддин ибн Алоуддин). ҲУБИЛОИ — Тулихоннинг тўртичи ўғли: шимолий Хитойни 1260— 1294 йиллари идора қилган, ҳукмдор. '.
ХУЖАСТА — қутлуғ, муборак, бахтли.
ХУЛАФОЙИ САЛОСИЯ (араб.) — уч халифалик: халифайи Рошидин (632—661) Умавия Халифалари (661—750), Аббосийлар (750—1258). ХУМ — катта ноғора.
ХУМИС ШАҲАРИ — Аббособод (Хуросоннинг Ғарбий ҳудудида жой-лашган мавзеъ) билан Лосжирд (Рай вилоятида) оролигдаги юрт Бир вақтлар Қумис Бувайхийлар қўлида бўлган, маълум вақт Сомонийларга хирожнинг бир қисмини бериб турган.
ХУР — тўғриси Маликфур (Маликнур) — Панжоб вилоятига тобеъ шаҳар.
ХУРБАХТ ВИЛОЯТИ — тўғриси Ханжин. Шимолий Хитейни мўғуллар ўрта асрларда шу ном билан атаганлар.
ХУРЧА ВА ТЁКЁС —- аниқ ўрнини белгилаб бўлмади. Чингизхоннинг расмий тарихларида, хусусан Рашидуддиннинг китобида, келтирилган маълумотларга қараганда улуғ жаҳонгирнинг бу сўнгги юриши Нангач (Нянгач) мамлакати устига 623 (1226) ййли қилинган. Бу мамлакат Журже билан Тангут оралиғида жойлашган. Чамаси Тангутнинг сарҳад вилоятлари ҳақида гап бораётган бўлиши керак.
ХУТБА (ар.)— 1. Подшоҳнинг тахтга ўлтириши муносабати билан жумъа кунлари масжидда хатиб (хутба ўқувчи) тарафидан ўқиладиган диний ва ҳаётий мавзуъдан панд насиҳат; 2) жумъа ва ҳайит намозларида хатиб тарафидан шу мазмунда ўқилган панд-насиҳат: 3) китоб бошидаги ҳамду сано.
ХУШХОР ДАРЁСИ — Қашқадарёнинг қадимий номларидан бири.
ХЎК ЙИЛИ — Тўнғиз йили.
ЧАКАНДУ — Дули шанг (Дяо-юй-шань) — Хитойнинг Сичуань ўлкасига қарашли, фок қзян ва Қзя-лин-қзян дарёларининг қўшилиш жойида ўрнашган шаҳар. Ҳозир Хэ-Чуань деб аталади.
ЧАНХУ — Қорамурэн (Хуанхэ) дарёсининг қадимги номларидан бири.
ЧАРХ — Ғилдирак, айланувчи осмон, тақдир, толеъ. Бу ерда — қалъа девори устига ўрнатилган махсус қурилма.
ЧАҚЧАРОН — Аниқ ўрнини белгилаб бўлмади. Маҳмуд ибн Вали («Баҳр ул-асрор» китобининг муаллифи) уни Хирот вилоятида қарашли Жорош, Зобулистон билан бирга тилга олади. Шунга қараб, Чақчаронни Хирот вилоятининг жанубий-шарқий, ҳудида, Забулистон чегарасида жойлашган, деб таҳмин қилиш мумкин.
ЧАК ҚОЯКИ — Қояли бўлса керак. Ила дарёси бўйида жойлашган қадимий шаҳар, Қозоғистонга қарашли Толдиқурғон шаҳарининг жануби-ғарбий тарафида, ундан 18 км. масофада жойлашган.
ЧЕКАНДУ — Жунду (Хонбалик).
ЧИГИЛ — Ўрта асрларда Уйғуристонга қараМ бўлган шаҳар. Маҳмуд ибн ВАли («Баҳр ул-асрор» муаллифи) унинг олтинчи иқлимга кирган турк шаҳарларидан бўлиб, ҳалқи зийрак ва меҳнаткашлиги, у ерда мушкнинг бир хил тоза навъи борлигини айтади.
ЧИН ВА МОЧИН — Жанубий ва Шимолий Хитой,
ЧИНГДОВУЛ (чиғдовул) — қўшиннинг дум қисми, аръергард,
ЧИНГИЗХОННИНГ ШИМОЛИЙ АФҒОНИСТОНДАН АСЛ ЮРТИГА ҚАЙТИШИ. Ҳижрий 621 (милодий 1224) йиЛ бўлган. Чингизхон ҳижрий 624 й. тўнғиз йили (22 декабрь 1226—11 ноябрь 1227 й.) Нангясга бораётиб йўлда вафот этган.
«(ЧИНГИЗХОН) ўзининг тахтгоҳи бўлган Хонболик, ўрдусига етиб келди)» — бу ерда қандайдир англашилмовчилик бор. Хонбалик Хитойда, ҳозирги Пекин атрофида жойлашган шаҳар. Чингизхоннинг тахтгоҳи Қорамурэн дарёси бўйида бўлган. Пойтахти эса Келурон ва Қорақўрумда бўлган.
ЧИНДУ ШАҲАРИ — Тўғрисй Жунду. Ҳозирги Пекин ўрнида бўлган қадимий шаҳар, Хитойнинг ўша вақтдаги пойтахти.
ЧИЮТ — тўғриси жиян. Макрит қабиласига тегишли уруғлардан бирининг номи,
ЧИЮҒЛАР — Котибнинг хатоси ёки бошқа англашилмовчилик юз берган. Чигиллар бўлса эҳтимол.
ЧИШТ — қ. Убаҳ. .
ЧИҒАТОЙ — Чингизхоннйнг иккинчи ўғли. Чиғатой улусининг биринчи ҳукмдори (1227—1241) «Унинг (Чиғатойхоннинг) 11 ўғли бўлган. Аммо вафоти пайтидан ўн нафари ҳаёт бўлган. Ўлган ўғлининг номи Бойкон бўлган. Қолганларининг исми; Ясу Мунко, Манукон, Бойдор. Сорбон, Тўлкон, Бўзи, Бўлқон, Нури, Камкор, Тўқизорхон». Рашидуддиннинг маълумотига қараганда Чиғатойхоннинг ҳаммаси бўлиб саккиз ўғли бўлган: Мутугэн, Мужи Яйа, Белкеши, Сарабон, Есу Мунка, Пойдор. Еттинчи ва саккизинчи ўғилларининг номи аниқланмаган (Жомеъ ўт-таворих, 2-жилд, М. Л. .1960, 88—89-бетлар).
ЧОВ — қоғоз пул.
ШАБИХУН — Ҳарбий юриш вактида тунда йўл устидаги, ёки қамалда турган шаҳар атрофидаги қишлоқлар устига, шунингдек душман турган манзилга тунда тўсатдан қилинган ҳужум.
ШАЙХ МАЖДИДДИН БАҒДОДИЙ — XII аср охири ва ХШ аср бошларида ўтгак сўфий шоир ва табиб, асли Хоразмнинг Бағдод қишлоғидан, машҳур шайх Нажмиддин Кубро (1145—1221)нинг шогирдлари жумласидан; 1216 йили хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг амри билан қатл қилинган.
ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБРО — Хоразмлик машҳур шайх (1145—1221) Кубравия тариқатининг асосчиси; 1221 йили мўғуллар Урганчни қамал килган вақтда ҳалок бўлган.
ШАЙҚУНОҚ ТЕГИН — Тўғриси Суқноқ тегин. Масалан, Рашидуддиннинг китобида шундай ёзилган.
ШАМАХА — Ширвон (қ.) вилоятининг маъмурий-сиёсий маркази.
ШАНБИ ҒОЗОНИЙ — Табризнинг машҳур гузарларидан. Уни Элхон Ғозонхон (1295—1304) қурдирган.
ШАРАКИ — Мангу қоон. Бу ўглининг ҳақиқий исми Широки (Шириги).
ШАСТ — Коман ўқини тортишда бош бармоққа тақиладиган ҳалқа.
«ШАҲАНШОХ, КЎНҒУРДАН СЎРАДИ» — аслида Кутуқу нўёндан сўраган. Ўнғур бовурчи билан Ҳаркай касар Олтонхон ҳазиначининг порасини олишган. Бу хусусда Рашидуддиннинг китобида айнан шундай дейилган.
ШАҲЗОДА БАШМУТ ИБН ҲАЛОКУХОН — Рашидуддиннинг китобида у Юшумут деб аталган..
ШАҲЗОДА БУҚО — Олтин Ўрданинг кўзга кўринган саркардаларидан бири. Унинг асл исми Рашидуддиннинг китобида жуда тўғри айтилганидек Нуқай (Нўғай).
ШАҲРИСТОН (форс) — ўрта асрларда шаҳарнинг мустаҳкамланган ичкари қисми; шаҳар қўрғони. :
ШЕРОЗ — Самарқанднинг шимолий тарафида, ундан 4 форсах нарида жойлашган, катта кишлоқ; Амир Темур тарафидан Бузмажон қишлоғи ўрнида бино қилинган.
ШЕҚИНОҚ — Тўғриси Сиғноқ, Сиғноқ ота.
ШИБЙРҒОН (Шапурхон) — Қадим Афғонистонда Жузжон вилоятининг марказий шахари X асрдан катта шаҳар бўлган, XVI — XVIII асрнинг I ярмида асрларда Балх хонлигига қараган ва шу номли вилоятнинг маъмурий-сиёсий маркази бўлган.
ШИЙДАРҚУН — Тангут (пойтахти Қолдин) ҳукмдори. Рашидуддиннинг китобида Шидирку, мўғулларнинг «Махфий достон» да Шидурху деб ёзилган.
ШИНГУН — Керонтлар подшоси Ўнхоннинг ўгли. Рашидуддин Сангун ёзган.
ШИРВОН — Кура дарёсининг шимолий тарафида, Каспий денгизи соҳилида жойлашган катта вилоят, ўрта асрларда мустақил хонлик (Ширвоншоҳлар хонлиги).
ШИРК — бир неча худога эътиқод қилиш, политеизм.
ШИРОЗ — Ўрта асрларда Жанубий Эрон, яъни Форс вилоятининг маъмурий-сиёсий маркази. Ўз вақтида Солгурийлар (1148—1287), инжу сулоласи ва Музаффарийлар (1313—1393) нинг пойтахти бўлган.
ШИҚНОҚ ИБН ЖЎЧИХОН — Жўчихоннинг 14 нафар ўгли орасида шу исмлисини учратмадик. Фикримча бу ерда унйнг тўккизинчи ўғли Шингқур назарда тутилаётган бўлса керак.
ШОМУҚА — Чингизхоннинг туман амирларидан. Асл исми Самуқа баҳодир; солжуют қабиласидан,
ШОФАЛОН — Ҳиротга тобеъ бўлган ва унинг шарқи-жанубий тарафида жойлашган вилоят,
ШОҲ ШУЖАЪ — Жанубий Эронда ҳукмронлик қилган Музаффарийлар сулоласидан чиққан бешинчи ҳукмдор (1364—1384).
ШУҚУРЧИ (Турк) —Хон, вазир, амир ва бошқа олий даражадаги шахсларнинг ёнида соябон кўтариб юруъчи хос хизматкор.
«Шундай қилиб унинг (Мангу Қооннинг) тахтга ўтириши тўрт йил орқага сурилди» — аслида уч йил (1249—1251 й.).
ШУНҚОР ҚИЛГАНЛАРИДАН СЎНГ — Ўлдирганларидан сўнг.
ШУШТАР (ШУСТЕР) — Қорун дарёсининг бош қисмида Хузистон вилоятида жойлашган катта шаҳар ва қалъа.
ЭЛ-АРСЛОН ИБН АШПАР — Ануштегинийлар сулоласидан чиққан Хоразм подшоси (1156—1172). Лекин отасининг исми Ашпар эмас, Отсиз (Алоуддин Отсиз).
ЭЛ ТАНГУТ — Танғут эли, яъни Си Ся мамлакати, халқи, Тангут (Си Ся) мамлакати.
ЭЛХОНИЙ ЛАШКАРИ — Эрон элхонийлари (мўғуллар) лашкари:
ЭЛХОНИ СОНИИ — Абақахон (1265—1281) га берилган нисбат.
ЭМИЛ (Имия) — Ила дарёси ноҳиясида, ҳозирги Чуғучақга яқин бўлган ўрта аср шаҳари. Қорахитойлар замонида қурилган. Изи сақланмаган.
ЮЗГАНД — Рашидуддиннинг китобида Ўзганд. Фарғонанинг қадимий шаҳарларидан бири. Қорахонийларнинг Ўрта Осиёдаги пойтахти.
ЮРГИН — Тўғриси Жиркин. Кераит хони Ўнхонга тобеь бўлган туркийзабон қабилалардан бири.
ЯМИНУ ЯСОР (араб.) — Ўнгу сўл.
ЯРҒУ (ЁРҒУ.) — ҳукм чиқариш, жазолаш.
ЯСО — Чингизхон замонида жорий этилган қонун-қоида. Ясовул фуқаро Ясога қандай амал қилаётганини назорат қилиб турувчи кичик мансабдор.
ЯСОВУЛБОШИ— ясовуллар бошлиғи.
ЯСОВ (ЯСОЛ) — қўшинни кўриш учун сафга тизилиши.
ЯСОҚ (ЁСОҚ) — қарор, тартиб, қонун. Ясоққа еткурмоқ — жазога тортмоқ, жазоламоқ.
ЯСОВУЛ (ЁСОВУЛ) —Турк-мўғул хонлари саройида кичик лавозим эгаси, хоннинг ёсо ва Юсун асосида қилган амр-фармонларини ижро этувчи.
ЯСОВУР ЎҒЛОН — Чингизхон қўшинининг сўл қаноти ҳазора (минг) амирларидан.
ЯСУНТОЙ ИБН ЧИЕАТОЙХОН — тўғриси Иису-Мункэ ибн Чиғатойхон.
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖ — ривоятларда айтилишича хунук башара, баҳайбат, учраган ҳамма нарсани нобуд қилувчи одамхўр бир маҳлуқ.
ЯҒЛИ ҚУЁНГ — Чингизхоннинг олий даражадаги мансабдорларидан. Асл номи Муқали Гойон.
ЯҲЁ САРБАДОР — Амир Яҳё Курробий, Сарбадорлар (1336—1381) нинг тўртинчи ҳукмдори (1358 йили фитначилар тарафидан ўлдирилган).
ЯҲУДИЙ САЪДУДДАВЛА — Эпкон Арғунхон (1284—1291) нинг вазири.
ЎГАДАЙ ҚООН — «ТАРИХ-и АРБАЪ УЛУС» бўйича барс йили, яъни 639 йили — милодий 1241—42 йили вафот этган «Тарих-и жаҳонкушой» муаллифи Алоуддин Отамалик Жувайнинг маълумотларига қараганда, бу воқеа ҳижрий 639 йил жумоди ал-аввал ойининг 5-куни (милодий 1241 йил 11 ноябрь) да содир бўлган.
ЎЗБЕКХОН — Олтин Ўрда хони (1312—1342).
ЎҚЧИ — Ясугай баҳодирнинг тўртинчи ўғли. Тўғри исми — Томука отчигин. Томука — исми, отчигин — лақаби. Маъноси юрт ва ўчоқ соҳиби.
ЎЛЖОМИШ ВА ТОБУҒ (турк.) — Хон ҳузурига кирганда тиз чўкиб таъзим бажо келтириш расми.
ЎЛЖАМИШИ ҚИЛМОҚ — Олинган ўлжаларни хонга кўрсатмоқ, топширмоқ,
УЛЖОЙТУХОН — Ҳақиқий исми Муҳаммад Худобанда, Элхон (1304-1317).
«ЎН БЕШИНЧИ ХОН МУСОХОН ИБН АЛИДИР» — Хато, тўғриси ўнбиринчи хон (1336).
ЎРДУ — ўрта асрларда турк-мўғул халқлари орасида хон қароргоҳи.
ЎТОРУД (АТОРУД) — Меркурий сайёраси. Ривоятларга қараганда у ёзувчиларга хомийлик қилган.
ЎТРОР — йирик ўрта аср шаҳари. Қадимий номи Фороб, Сирдарёнинг ўнг соҳилида унга Арис сойи келиб қўшиладиган ерда жойлашган. Ҳозирги Темурлановка темир йўл бекати ўрнида бўлган. Ўтрор Хоразмшоҳлар давлатининг шимолий сарҳади ҳисобланган.
ҚАБО — Жубба (совут) остидан кийиладиган узун уст кийими. Шоҳлик қабоси подшоҳларнинг шундай кийими.
ҚАБОЛИҚ — Қоялиқ бўлса керак.
ҚАБАҚЛИЛАР — ўғуз (туркман) қабилаларидан ёки умуман туркманлар назарда тутилаётган бўлиши керак.
ҚАЙҚУР НЎЁН— Рашидуддиннинг китобида (Шики) Қутуку нўён.
ҚАЛБ (араб.) — Юрак, дил. Бу ерда армиянинг марказ қисми.
ҚАЛОЧИН — Керойит улусидаги бир мавзеъ. Рашидуддиннинг китобида қалаолчин элат. , .
ҚАМУРҒА — Жирға; шоҳ ва шаҳзодалар ов қилиши учун лашкар ёки мулозимлар томонидан шовқин-сурон билан муайян кенгликка ўраб олиш.
КИНУҚО НЎЁН — Рашидуддиннинг китобида — Қитбуқо нўён.
ҚИРОН (араб).— Яқинлашиш, бирлашиш; икки юлдуз (сайёра) нинг бир буржда учрашиши. Соҳибқирон — икки юлдуз (сайёра) нинг бир буржда учрашган вақтда туғилган бола. Бундай бола бахтлик-тахтлик бўлади, дейилган эътиқод бор, бахтиёр, бахту тахтга эришган: жаҳонгир. Чингизхон, Амир Темур ва Шайбоний Абдуллахонга берилган лақаб.
«ҚИШ ФАСЛИ КЕЛГАЧ...» 621(1224) йил декабрь.
ҚИШЛИҚ — бу қабила ҳаммаълум эмас.
ҚОДИРУЛ-ИТТИЛОҚ — озодлик бахт этувчи қудратли тангри, Аллоҳ.
ҚОПҚИН — Тўғриси қатақин. Туркларнинг афсонавий онаси Аланқувадан тарқалган ўн олти уруғ (қабила)дан бири.
ҚОРА МУҲАММАД ТУРКМАН — Озарбойжон ва Ироқда 1380—1468 йиллари ҳукмронлик қилган қора қуюнлу сулоласининг асосчиси ва биринчи подшоси (1380—1389). Тўла исми «Қора Муҳаммад Тўрмуш.
ҚОРА ҲАЛОКУ ИБН БОЙҚОН — Чиғатой улусининг иккинчи ҳукмдори (1241—1247) Рашидуддиннинг китоби бўйича Қора Ҳалоку ибн Мутугэн. Менимча Бойқон Мутугэннинг лақаби бўлиши керак.
ҚОРАБОҒ — Аррон мамлакатига қарашли вилоят.
ҚОРА ХИТОЙ — Марказий ва Ўрта Осиёнинг кагта қисми устидан ҳукмронлик қилган сулола (1140—1213)
ҚОРАҚўРУМ — Ўрхун дарёси (Мўғулистон) бўйида жойлашган ўрта аср шаҳари 1230—1260 йиллари мўғул қоонлари ва улус ҳокимлари турган жой. XV асрдан ўз мавқеъини йўқотган.
ҚОРАХОЖА — Уйғуристоннинг ўрта асрлардаги катта шаҳарларидан бири. Кейинчалик КУЧА аталган. Идикут шаҳри ёнида бўлган.
ҚОРОЧОР НЎЁН — 618 йил рамазон ойининг жумъа куни (1221 йил 22 октябрь куни) Нишопур қамали вақтида ҳалок бўлди.
ҚОРУРА — Ёнувчи модда солинган идиш.
ҚОЧҒУН — Ясугай баҳодирнинг учинчи ўғли. Рашидуддинда Қочиюн.
ҚОЯЛЙҒ — Или дарёси ҳавзасида жойлашган йирик ўрта аср шаҳари.
ҚОЯЛИҒ — Или воҳасида жойлашган ўр^а аср шаҳари. XII — XIII аср бошида найманларга қарашли бўлган.
ҚОҚИМ (турк.) —Жубба, яъни хашаматли, кенг, узун енгли чопон.
ҚУБИЛОЙ — Улуғ хон (қоон) — Уью (1294)
ҚУЛЗУМ ДАРЁСИ — Каспий денгизининг ўрта асрлардаги номи.
ҚУЛОВУЗ (Каловуз) — етакчи, жосус. Бу ерда йўл бошловчи.
КЎЛОР НЎЁН — шахсини аниқлаб бўлмади. Рашидуддин тилга олган журъат қабиласига мансуб Қалиудар бўлса керак.
ҚУМО — Канизак.
ҚУПЧУР (турк.) — кўчманчи халқлардан ва қабилалардан ундириладиган солиқ, юз бош ҳайвондан бирини, баъзан қиркдан бирини ташкил этган.
ҚУР (Қурган: Чиғатойча) — қабила, ҳарбий бўлинма; қабилалар йиғилиши; гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўлтириш.
ҚУРО СУБОНСУ — Рашидуддин Қора Субэгу деб ёзган.
ҚЎЗИ — Тоёнхон бу амирининг исми Қорн Субэчу.
ҚЎНҒОН — Тўғри қўнқутон; Арганақундан чиққан қабила.
ҚЎНҒУРГИН — Аниқлаб бўлмади. Кункулоғот (Арганақундан чиққан соф мўғул уруғларидан) бўлса эҳтимол.
ҚЎРҒОМИШИ — Муқофаза, чегаралаш, маьмурий бирликларни аниқлаш.
ҒАЗНИН (Ғазна) — Афғонистоннинг қадимий шаҳарларидан, бир вақтлар (977—1186) Ғазнавийлар империясининг пойтахти. Бухоро ва Балх билан Ҳиндистон ўртасидаги карвон йўлларидан бири устида жойлашган. Икки марта: 1148 й. Ғурийлар, 1221 й. Чингизхон қўшинлари тарафидан вайрон қилинган. Харобалари янги Ғазниннинг шимол тарафида.
ҒАЙИРХОН (Йинолчук) — Султон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг Ўтрордаги ноиби. Хоразмшоҳнинг онаси Туркак хотунга қариндош бўлган.
ҒУЛ (кул) — Қўшиннинг марказ қисми,
ҒУР — Хирот билан Ғазни оралиғида жойлашган тоғлиқ вилоят. XVII асрда маркази Оҳангарон қалъаси бўлган.
ҲАЗОРАЛАР — Марказий Афғонистоннинг Ҳазоражот аталмиш тоғлик ноҳияларида XIII асрдан бошлаб истиқомат қилиб келаётган турк-мўғул халқи. Машҳур афғоншунос олим Д. Е. Снесаревнинг маълумотларига кўра, Хазоражот шарқ тарафдайг Унаний довони, Ғарб тарафдан Мурғоб билан Маймана оралиғидаги ноҳиялар билан, шимолда Банди Туркистон тоғлари, жануб тарафда эса Ғазна билан чегарадош бўлган.
ҲАСАН ҲОЖИ — Жўчихоннинг Сиғноққа юборган бу элчиси Рашидуддиннинг китобида Ҳусайн ҳожи деб аталган. Мўғулларнинг Чингизхонга бағишланган бир достонида — Асан.
ҲАМИД ИБН ПУР(ТОЯНҚУ)—қорахитойларнинг лашкарбошиларидан, кейинча Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг хизматига кирган.
«ҲАРБИР ТИРИК ЖОН ЎЛИМ МАЗАСИНИ ТОТИБ
КЎРУВЧИДИР» — Қуръон, 28-сура, 88-оят.
ҲАФТОН — ўқ ўтказмайдиган ҳарбий кийим.
ҲАЛОКУХОН — Чингизхоннинг набираси, Эрон ва Озарбойжонда Элхонийлар давлатининг асосчиси (1256—1265).
(ҲАЛОКУХОН) «ДИЁРБАКР ВА ДИЁРИ РОБИЪАНИ ЎША НЎЁНГА ТОПШИРДИ» — Бу нўённинг исми Тудоун.
ҲИЖОЗ — Арабистон ярим оролининг ғарбий-шимолий қисми: Макка ва Мадина шаҳарлари жойлашган вилоят,
ҲИЖРИЙ 617 ЙИЛИ — Милодий 1220 йил. Рашидуддиннинг маълумотларига қараганда, Самарқанд фатҳа илон йилида содир бўлган. Илон йили (617 йил) зулжижжа ойига (1221 йил 17 январь — 24 феврал ойлари орасига) тўғри келади.
ҲИЖРИЙ 651 ЙИЛ РАБИ УЛ-АВВАЛ ОЙИ — 1253 йили май ойи. Рашидуддиннинг сўзига қараганда, Ҳалокухоннинг Қоон билан хайрлашиб, ўз юртига қайтиши 650 йилнинг Зулжижжа ойида милодий 1253 йил февраль ойида содир бўлган.
ҲИЖРИЙ 708 ЙИЛИ — Милодий 1308—1309 йил. Бу ерда қандайдир англашилмовчилик мавжуд. Бундан олдин баён этилган воқеалар 699 йилга тегишли; тўғриси 700 (1300—1301) йил бўлиши керак. Бундан сал кейинроқда (Ғозонхон лашкарининг МИср аскарларидан енгилиши) 703 йил ёзилган. Ғозонхон шу воқеадан кейин вафот этган (703 йил шаввол ойининг 10-сида — 1304 йил 16 май куни).
ҲИРОТНИНГ ГАРМСИРИ — Ҳилманд дарёсининг ўрта оқимида жойлашган ноҳия.
 ВА ҲОВЛИСИГА КИРДИЛАР» — бу ерда Султон Синжарнинг Бухородаги машҳур қасри назарда тутилади.
ҲОЖИ ТАРХОН (Ҳаштархон) — Астрахань тахари.
ҲОМУН (форс.) — Теп-текис дала, қил, саҳро.