Фитр закоти (рўзаи фитр) нинг хукмлари
Муаллиф: Юсуф ибн Абдуллох ибн Ахмад ал-Ахмад
Ахсодаги «ал-Имом» Дорулфунунининг Шариат Факультетида устоз
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Бисмиллахир рохманир рохийм
Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи ва барча сахобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Ушбу рисола «Фитр закоти ва Фитр байрами-хайити хакидаги хукмлар» нинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг кўрсатмалари ва суннатларидан намуна олиш нияти билан ёзилгандир.
* Фитр закотининг хукми:
Абдуллох ибн Умар разияллоху анхудан ривоят килинган хадисга биноан, фитр закотини бериш, мусулмон бўлган катта ва кичик, эркак ва аёл, озод ва кулга фарздир(1) : «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам рамазоннинг фитр закоти бўлмиш бир соъ хурмо ёки бир соъ арпани беришни озод ва кул, эркак ва аёл, катта ва кичик мусулмонларга фарз килдилар хамда уни одамлар намозга чикишларидан аввал берилишига амр этдилар» (Имом Бухорий ривояти).
* Фитр закоти хайит куни ва хайитдан олдинги кечада ўзи ва оиласининг озука эхтиёжидан ортикча нарсага эга бўлган хар бир кишига фарз бўлади. Унинг ўзи ва карамогида бўлган мусулмон хотин ва болалари номидан фитр закотини бериши фарздир. Аслида, карамогида бўлган кимсаларнинг ўзлари чикаришлари яхширокдир. Чунки бу мавзудаги хитоб, уларнинг ўзларига йўналгандир. Хомила учун фитр закоти бериш, шариатда далиллар бўлмагани учун, фарз эмасдир. Усмон разияллоху анху хакида: «У хомиладан хам фитр закоти берар эди» деб килинган наклнинг ривоят силсиласи, заифдир (Каранг: «Ирвоъ»: 3 / 330).