Шу уринда таникли рус болалар ёзувчиси Н. Носовнинг ижодига назар ташлаймиз.
Николай Носовнинг барча катта асарлари узбек тилига таржима килинган. («Кудук тубидаги сир», «Билмасвой Ойда» бундан мустасно). «Коля Синициннинг кундалиги», «Кувнок оила» киссаларини таникли адабиётшунос олим, таржимон Абдусодик Ирисов 1954, 1957 йилларда, «Коплон» номли хикоялар тупламини М.Норматов 1955 йилда узбек тилига угиришган.
Н.Носов асарларининг асосий кисмини болаларнинг севимли шоири, услуби муаллиф услубига мос келадиган, асарлари хам хажвга бой ижодкор - Пулат Мумин узбек тилига таржима килган. У дастлаб 1953 йилда «Витя Малеев мактабда ва уйда» киссасини, 1954 йилда шу кисса асосида «Икки дуст» пьесасини узбек тилига таржима килди. «Билмасвой билан дустларининг бошидан кечирганлари» (1958) ва «Билмасвой Куёш шахрида» (1964) асарлари таржимаси эса шоир таржимон ижодида алохида урин тутади. Аввало, шуни таъкидлаш керакки, ижодининг Н. Носов ижоди билан хамоханглиги- хажвий услуб ушбу асарлар таржимасида П. Муминга кул келди. Чунки, асл нусха услубини топа олиш таржимада асосий шартлардан бири хисобланади. Шунингдек, таржимоннинг узбек тилининг бой имкониятларидан уринли фойдаланганлиги хам Билмасвой хакидаги асарларнинг узок йиллар давомида узбек болаларининг энг севимли китобларига айланишига сабаб булди. Масаланинг яна бир, адабий таъсир томони бор. Одатда бир яхши асарни таржима килиш иккинчи бир асар яратилишига сабаб булади. (Г.Саломов. «Таржима назарияси асослари», Т.,1983, 101 - бет). П. Муминнинг «Ковоквой ва Чаноквой», «Сукатой-Конфетвой» номли эртак- пьесалари, шоирнинг узи тан олиб айтишича, Билмасвой хакидаги асарлар таъсирида яратилган экан. X. Тухтабоевнинг машхур «Сехрли калпокча» номли киссасида хам Билмасвой хакидаги асарлар таъсири яккол куриниб турибди. Зеро, Билмасвойнинг купгина кургилик ва саргузаштларига сехрли таёкча сабаб булса, Хошимжоннинг саёхат ва кечинмалари сехрли калпокча воситасида амалга ошади. Хатто хар иккала адибнинг асар охиридаги «Билимсиз хеч нарсага эришиб булмайди» , деган хулосаси хам хамохангдир. Яна бир ташки ухшашликка эътибор берсак, «Билмасвой ва дустларининг саргузаштлари» дастлаб эртак- кисса эди, кейинги икки китоб роман - эртак шаклида майдонга келди. «Сехрли калпокча» хам дастлаб кисса эди, кейин эса «Сарик девни миниб» ва «Сарик девнинг улими» романлари пайдо булди.
Билмасвой хакидаги асарларнинг узбек тилига таржима килина бошланганлигига 40 йилдан купрок вакт булди. Аввало, бу давр орасида таржимага муносабат анча узгарди, таржималар асл нусхага янада якинлашди. Масалан, доктор Дорижон (Пилюлкин) турли дорилар ва йод билан даволашни афзал курса, доктор Асалхон (Медуница) ут- уланлар ва асал билан, табиий дори- дармонлар билан даволашни устун куяди, хатто уларнинг номлари хам шунга ишорадир.
Н.ЭРГАШЕВА, НДКИ катта укитувчиси.
Р.ИРГАШЕВА, С.АЛЛАНАЗАРОВА, Ассистентлар.
Манба: http://www.ngmk.uz/pressa/050623/9.htm