Jamiyat va inson > Salomatlik

HILBA bilan davolaning ...

<< < (2/2)

Khurshidkv:
Ҳилба косметологияда

Ҳилба соч парвариши учун
- 1 чой қошиқ туйилган ҳилба зайтун ва қора седана ёғи билан аралаштирилади, озгина қора мурчдан ҳам қўшса бўлади. Ушбу қоришмани соч илдизига массаж қилиб, бошни иссиқ тутинг. Маскани бошда ярим соат ушлаб ювиб ташланг. Соч ўсишини тезлаштиради, қазғоқни йўқотади ва бошда бўладиган дерматидларни кетқизади.
- туйилган ҳилбани суюқ қоришмасини соч илдизларига суртсангиз, соч ўсишини кучайтиради, ундирилган ҳилбани таом ва салатларда ишлатинг эффект кучайтириш учун. Қазғоққа қарши кечаси 2 ош қошиқ ҳилбани бир стакан сувга ивитиб қўйинг ва эрталаб ивиган уруғни туйинг ва бошга бир соатга маска қилинг. Кейин бошингизни яхшилаб ювинг.
- 4 ош қошиқ ҳилба уруғини 1 стакан сувда қайнатиб, докадан ўтқазиб сувини тери муолажасида ишлатинг, соч тўкилишига ва хира рангли сочларга қарши ишлатинг.

Тери парвариши
- тозалайдиган маска. 1 чой қошиқ ҳилба уруғини 1 ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштириб, терига 10 минутга суринг. Ушбу маска ҳусн буза рва хар ҳил дерматитларни кетқизишда ёрдам беради.

Ҳилба ёғининг косметик хусияти
Яллиғланишга қарши, терини тозалайди. Соч тўкилишига қарши ва сочни ўсишни тезлаштирадиган восита. Бош массажида ишлатилади, маска ва шампуньлар таркибида бўлади.

Миқдори ва ишлатилса бўлмайдиган ҳоллар
Бошқа кўрсатмалар бўлмаса 1-2 чой қошиқ ҳилбани (туйилгани бўлса яхшироқ) 1 стакан сувда 5 минут мобайнида милтиллатиб қайнатинг. Маза учун араб хурмосини, асал, анжир, ялпиз, стевия қўшинг.

Ишлатилса бўлмайдиган ҳолатлар: ҳомиладорликнинг биринчи триместрда ҳилбани ичиш тавсия этилмайди, абортив ҳусусияти туфайли, ва вагинал қон кетиш ҳолатларида ҳам ишлатса бўлмайди.

Аниқлантириш :
Ҳилбани ичишни бошлаганизда теризнинг хиди ўзгариши мумкин (ҳилбанинг бадан тозалайдиган ҳусусияти туфайли). Озодаликка кунда риоя қилсангиз ва кўп суюқлик ичсангиз, вақт ўтиши билан у хид ҳилба ўсимлигининг майин ҳидига алишади.

Khurshidkv:
Бтафсил маълумотлар билан Телеграмда қуйидаги манзил орқали танишиб олсангиз бўлади:

https://t.me/hilba

Саволлар бўлса ушбу форумда берсангиз ҳам бўлади.

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version