Hikmatlar shodasi  ( 359206 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 86 87 88 89 90 91 92 B


ibnUyayna  13 Dekabr 2011, 10:49:35

умматнинг забардаст уламолари ва буюк имомлари диндаги илмий ва фиқҳий масалаларда сзаро ихтилофларга борганлар, баҳсу мунозаралар қилганлар, бир-бирларининг ссзларига раддис берганлар. Бироқ, бу улар сртасидаги дсстликка ва меҳр-муҳаббатга раҳна солган смас, уларнинг бу ихтилофларидан умматга бирон зарар етган смас.
 Зеро, мужтаҳид уламоларнинг ихтилофлари раҳмат ва неъматдир, жоҳилларнинг ихтилофлари сса мусибат ва кулфатдир. Чунки, жоҳиллар илм масалаларида ихтилоф қилиш у ёқда турсин, илмий масалаларда шунчаки ссз юритсалар ҳам, фасодга сабаб бсладилар.Чунки, улар онгсизларча сзлари билмаган нарсаларини ссзлайдилар ва одобсизларча талашиб-тортишадилар.

Qayd etilgan


Lu`lu`  13 Dekabr 2011, 12:24:15

Амалнинг юксак даражаси Аллохнинг хукмига сабр килиш ва такдирга рози булишдир. Абу Дардо.

Жасорат 10 кисмдир. Биттаси куркмаслик, туккизтаси диккат ва схтиеткорликдир. Хазрат Али кв.

Qayd etilgan


Safida  28 Dekabr 2011, 15:26:00

"Ilm inson sari emas,balki inson ilm sari yurmog'i zarur"
Abdulloh ibn Abbos r a.

Qayd etilgan


Abdulhafiz  03 Aprel 2012, 20:51:51

Saxovatli kishi shunday kishiki, birov so'ramasa ham, oldindan o'zi bilib hadya qiladi.
Sa'diy

Qayd etilgan


Abdulhafiz  03 Aprel 2012, 20:52:49

Keksaygan odam yoshlik o'tida yonolmaydi.
Abu Ali ibn Sino

Qayd etilgan


Abdulhafiz  03 Aprel 2012, 20:54:04

Libosingni va badaningni toza tut, zero salomatlikning ikki siri shundadir.
Luqmoni Hakim

Qayd etilgan


UzMuslim  27 May 2012, 23:27:54

Iymonsizga iymon farz, iymonliga amal farz.
Imom Abu Hanifa

Qayd etilgan


Abdulhafiz  25 Dekabr 2013, 09:27:35

"Bo'shamasa tili g'iybatdan, bo'shamaydi dil uqubatdan"
Farididdin Attor

Qayd etilgan


Abdulhafiz  25 Dekabr 2013, 09:29:02

"Tildan ko'ra qamoqda turishga hojatliroq narsa yo'q"
Abdulloh ibn Mas'ud

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2019, 13:10:13

Назардан сақланинг
Дебдиларки, бир шайхнинг олдига муридлари қаттиқ ташвиш билан келишиб:
-   Ҳазратим, ўғлингиз йиқилиб тушди! – дейишди. Шайх сўради:
-   Қаердан йиқилди?
-   Томдан! – дейишди. Шунда шайх хотиржам бўлиб:
-   Томдан йиқилган бўлса ҳеч қиси йўқ. Бирор жойи шикаст еган бўлса ҳам кейин тузалиб кетади. Бироқ назардан йиқилмасин, назардан! Назардан қолган одам қайтиб тузалмагай! – деган экан.
Бу етарли сабоқ. Назардан қолишдан эҳтиёт бўлинг. Ҳар кимдан эҳтиёт бўлинг. Ҳеч ким назар-писанд қилмаган нотавондан ҳам, ҳамманинг эътиборида бўлган обрўли одамдан ҳам эҳтиёт бўлаверинг. Зинҳор катта кетманг.
Яна бир ривоят. Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди... («Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан)

Абдулазиз Мўминов. Асака туманидаги Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan