Ибодат не? Яратганга итоат ҳам ибодатдир.
Ҳақиқий бандалик бирлан садоқат ҳам ибодатдир.
Ибодатдир, тирикликни столсанг маърифат боғи,
Машаққатлик илм, санъат, қироат ҳам ибодатдир.
Онанг бирлан отанг қалби стар Каъба тавофидин,
Алар кснглини шод стсанг, шу хизмат ҳам ибодатдир.
Хабар олдингми бемордан, қариндош, дсст, мусофирдан?
Бировни йсқласанг дилдан, зиёрат ҳам ибодатдир.
Умрни стмайин исроф, сзинг рсза, вужудинг соф,
Агар пок ҳолда ухларсен, шу роҳат ҳам ибодатдир.
Мудом Аллоҳни зикр стсанг, ҳалол борига шукр стсанг,
Қиёмат кунни фикр стсанг, тижорат ҳам ибодатдир.
Бутун борлиқ наботот ҳам Яратганга стар тасбиҳ,
Бобо деҳқон скиб юрса, зироат ҳам ибодатдир.
Ибодатдир, бирор золим, жафокорга десанг ҳақ ссз,
Ва нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир.
Агар жуфти ҳалол бирла кснгилхушлик стар бслсанг,
Фалак шоҳид, малак ҳозир, бу суҳбат ҳам ибодатдир.
Бу Исломдир, бутун умринг ибодат ҳолига келгай,
Ва огоҳлик билан стган шу фурсат ҳам ибодатдир.
Тамал имону ихлосдир, бу қуллик бандага хосдир,
Худо деб қилганинг ҳар иш ва нист ҳам ибодатдир.
Севиб, Мирзо, фақат дсстлик билан дилларни обод ст,
Агар Аллоҳ учун севсанг, муҳаббат ҳам ибодатдир!..
Мирзо КЕАЖАБЕК
irfon.uz saytidan olindi.