Асҳоби каҳф уйғониб, бир-бирларидан қанча ухладик деб ссрадилар. Бир кун ёки ундан камроқ ухладик шекилли дейишди. "Уларнинг ғорда қанча қолиб кетганларини аниқлаш орқали ҳисоб юритишнинг аҳамисти, Аллоҳ таолонинг қудрати, ҳикмати ва раҳмати намоён бслади. Агар улар уйқуларида давом ставерганларида, уларнинг қиссаларидан бу айтилган нарсаларнинг биронтаси ҳам маълум бслмай қолиб кетар сди". (С).
Йигитлар уйғониб, ёнларидаги пулларига озиқ-овқат олиб келиш учун шерикларини сна шаҳарга юборишди. Шаҳарга кетаётган йигитга сҳтиёт бслишни, ҳеч ким сезмаслиги лозимлигини, акс ҳолда золимлар буларни диндан чиқаришга ҳаракат қилишини айтиб огоҳлантирдилар. Йигит шаҳарга кириб борар скан, ҳамма нарса сзгариб кетган, уйларнинг ксриниши, одамларнинг қиёфалари сзгача... У ҳеч нимани тушунмайди. Ўзига бирор касаллик етганми деб қсрқади. Кейин тезроқ кета қолай бу ердан деб шошилиб бозорга киради. Овқат сотаётган одамга қслидаги пулни беради. Сотувчи пулни ксриб, бу қаернинг пули, сен қаерликсан, деб ссрайди. Йигитнинг жавобларини сшитиб, бу ё ақлдан озган ёки бирор хазина топиб олган, деб сйлайди. Бу воқеа шаҳарга тарқалади. Иш шов-шувга айланиб, подшоҳликка етиб боради. Бу пайтда юртнинг подшоси мусулмонлардан сди. Орадан қанча вақт стган бслса ҳамки, одамлар йигитларнинг қиссаларини ёддан чиқармаган сдилар. Охири ҳақиқат маълум бслади. Одамлар подшоҳларига сргашиб, ҳайрат билан ғорга қараб борадилар. Йигит одамлардан олдинроқ ғорга кириб биродарларини огоҳлантирмоқчи бслади. "Шундай қилиб одамларга уларни ксрсатдик, токи билсинлар Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ ва Қиёматнинг келишида ҳеч бир шубҳа йсқдир..." (21-ост).