* * *
Кулли ашёни сгам қудрат билан бор айлади,
Бандаларга бир неча сунъини изҳор айлади,
Баъзини гумроҳ стиб, баъзини ҳушёр айлади,
Аеча мурсаллар стиб, мушрикни инкор айлади,
Кимки ким имони йсқтур, дохили нор айлади.
Одам сғлин ер юзига нечасин султон стиб,
Давру даврон сурдириб, кснгулларин хандон стиб,
Бу слумдин бехабар юрди алар, жавлон стиб,
Тахту бахтини ажал бир кун ани вайрон стиб,
Барчасин хоки мазаллатга гирифтор айлади.
Баъзисин қилди ғаний, бир нечани қилди ғариб,
Дасти кстоҳлик билан доим алар ғамга қариб,
Бул жаҳондин сттилар жавру жафоларни ксриб,
Мунда йиғлаб стгучи роҳат ксрар анда, бориб,
Бул жаҳонда схшиларни барисин хор айлади.
Ким ғариб бслса агар, кснглида ксп андуҳу ғам,
Доимо слдин етар онларға ҳам жавру ситам
Ким, жароҳатдур юроги бариси, ксрса алам,
Бу фалакдин бошига кулфат етодур дам-бадам,
Котиби қудрат ани ғурбат билан ёр айлади.
Аксари одамға фарзанд бермади ҳаргиз худо,
Баъзига бергонини қсймай сна олди қазо,
Она бирла отасин қон йиғлатиб, қилди жудо,
Ушбу иллатға кишини қилмасин ҳеч мубтало,
Ай Ҳазиний, баъзини фарзанд учун зор айлади.
Ҳазиний