МАКСИМ ШАЦКИХ: "œМАЙДОНДА ЁЛҒИЗ ЎЗИМ ЖАНГЧИ ЭМАСМАН" Манба: www.sport-express.ru Ўзбекистон терма жамоаси ва Киевнинг "œДинамо" клубининг моҳир ҳужумчиси томонидан айтилган ушбу жумла, 15 та собиқ иттифоқ давлатларининг оммавий ахборот воситалари ва "œСпорт экспресс" газетаси интернет-портали орқали мухлислар ўртасида ўтказилган сўров натижасига кўра, Максим Шацкихнинг ғалабасига етарлича тавсиф бериши мумкин.
Ушбу мавсумни у ишончли ва муваффақиятли тарзда бошлади, лекин унинг сўровномада ғалаба қозонишида Европа чемпионлари лигаси 3-саралаш босқичида "œФенербахче" дарвозасига урган 2 та голи муҳим рол ўйнади.
"СПОРТ ЭКСПРЕСС"НИНГ КУТИЛМАГАН ВА ЁҚИМЛИ СОВҒАСИ
- Максим, қутловимизни қабул килинг! Август ойи якунлари бўйича "Юлдуз" соврини соҳиби бўлишингизни кутгандингизми?
- Бундай илтифот кўрсатилишини ўйлаб ҳам кўрмагандим. Билишимча, бундай совринни қўлга киритиш учун нафақат ўзбекистонлик ёки украиналик журналистларнинг фикри, балки бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ҳам фикрлари бир жойдан чиқиши керак. Шунинг учун сизнинг ушбу хабарингиз кутилмаган ва ёқимли бўлди. Шунингдек, айни вақтда, ўз туғилган кунимни нишонлаётган (30 август) вақтимга тўғри келди.
- Айтганча, туғилган кунни қандай нишонладинглар?
- Илиқ ва дўстона муҳитда, дала-ҳовлида энг яқин дўстлар даврасида.
- Кимнинг совғаси кутилмаган бўлди?
- Менга берилган барча совғалар таъсирчан ва чин юракдан эди. Масалан, ов қуроли комплекти. Дала-ҳовлида жудаям керакли нарса. Энди мен тўлиқ ҳарбий тайёргарликка эгаман.
- Манимча, ўзингизнинг 28 ёшлик туғилган кунгизга "œФенербахче" дарвозасига 2 та тўп йўллаб ва "œДинамо"ни Чемипонлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқишини таъминлаган ҳолда, энг катта совғани ўзингиз тайёрлаган бўлсангиз керак?
- Буни ўзим эмас, команда менга совға қилди. "œЁлғиз одам, жангчи эмас" деганларидек, дарвозани ишғол қилишим учун шерикларим барча имкониятларни яратиб беришди.
- Истамбулдаги ўйиндан кейин "Динамо" кийим алмаштириш хонасида нималар бўлганини тасаввур қилаяпман!
- Ҳамма ҳурсанд эди! Жамоани Бош мураббий Анатолий Демьяненко, клуб президенти Игорь Суркис, УФФ бошлиғи Григорий Суркис табрикладилар. Улар бизни нафақат керакли натижага эришганмиз учун, балки яхши ўйин намойиш қилганимиз учун ҳам табрикладилар.
- Мазкур муваффақиятни нишонлаш имконияти бўлдими?
- Бунга вақт бўлмади. Истамбулдаги ўйиндан уч кун ўтиб миллий чемпионатда "œМеталлист" билан қийин баҳс кутиб турарди. Харьковликлар ўтган турда "œКарпати"дан мағлубиятга учрагандан сўнг, Киевга ғалабага бўлган катта иштиёқ билан келдилар. Шунингдек, улар Истамбулда кўп куч йўқотганимизни яхши билардилар. Шунинг учун ўйинга тайёрланиш қийин кечди. Бу борада харьковликлар ҳақ бўлиб чиқдилар. Ўйин жудаям қийин ва оғир кечди. Барча кучни бир жойга тўплаб, охиригача курашишга тўғри келди.
ГУРУҲДАН ЧИҚИШ ВАҚТИ КЕЛДИ
- Туркиядаги баҳсдан олдин гол уришингизни сезганмидингиз??
- Учрашув олдидан қанчадир гол ура оламан деб айта олмайман. Лекин ҳар бир ўйин олдидан яхши ўйнаш учун ўзимни тайёрлайман. Ушбу голлар яна мен учун шуниси билан муҳимки, голсиз серия чўзилиб кетганди. Шунинг учун Истамбулда голни уршни жуда ҳам хоҳлагандим. Буни эплай олганимдан ҳурсандман.
- "Динамо" олдида Туркия вице-чемпиони ишончсиз кўринди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?
- Аниқ жавоб бериш қийин. Балким, "Фенербахче" хали мавсумга тўлиқ қўшилиб улгурмагандир. Шунингдек, бизнинг ҳар иккала баҳсда ҳам ишончли ҳаракатларимиз ҳам сезилиб турди. Ўйлайманки, биз тактик жиҳатдан тўғри ҳаракат қилдик ва рақибга эркин ҳаракат қилишга имкон бермадик. Шунинг учун кутилмаган ҳодиса рўй бермади, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик.
- Буни истамбуллик мухлислар ҳам тан олишди ва сизни захира ўриндиғига олқишлар билан кузатиб қўйишди...
- Нима ҳам дея олардим? Рақиб мухлисларининг юқори баҳоси икки маротаба кўпроқ роҳат бағишлайди.
- Чемпионлар лигасининг "Динамо" тушган гуруҳни кўпчилик "œўлим" гуруҳи деб номлади. Ушбу гуруҳда "œтирик" қолишнинг иложи борми?
- Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, гуруҳ босқичида шунчаки кучсиз жамоалар йўқ. Шунинг учун кишини ҳурсанд қиладиган қуръага умид қилиб бўлмасди. Рақибларимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, "œРеал", "œЛион" ва "œСтяуа" билан тенгма-тенг ўйнаш мумкин. Нафақат тенгма-тенг ўйнаш, балки мағлубиятга учратиш ҳам мумкин. Бунинг учун биз турнирнинг гуруҳ бочқичигача кўрсатган ўйинимизни сақлаб қолишимиз керак. Шунингдек, мусобақага бўлган қарашларимизни ҳам ўзгартирадиган вақт келди. Гуруҳ босқичига чиқиш билан кифояланиб қолмасдан, плей-офф учун курашишимиз керак. Ўйлашимча, биз юксак мақсадлар учун тайёрмиз
- Сизларнинг Украина чемпионатидаги рақибларингиз, қачон "œДинамо"нинг ўйинида пасайиш бўларкин деб кутишяпти...
- Майли кутаверишсин. Бу уларнинг ҳуқуқи. Бизнинг мақсадимиз эса — ўйнаш ва ютиш.
- "œДинамо" Европа трансфер ойнасининг сўнгги кунида заявка қилишга улгурган колумбиялик янги футболчилар - Хосе Морено ва Харрисоне Отольваролар ҳақида нима дей оласиз?
- Уларни яқиндагина таништиришди — йигитлар биз билан биргаликда бор-йўғи битта умумий машғулотда қатнашишди. Шунинг учун ҳозирча айтарлик ҳеч нима дей олмайман. Назаримда, колумбияликлар янги шароитларга энди-энди кўникишяпти.
НЕПОМНЯШИЙ БИЛАН ЖИДДИЙ МАҚСАДЛАРГА ЭРИШИШИМИЗ ЛОЗИМ
- Ўзбекистон терма жамоаси лагерига бориб қўшилишингизга ҳалақит берган жароҳат қанчалик жиддий эди?
- Микрожароҳат олдим. Жароҳат жиддийлашиб кетмаслиги учун шифокорлар умумий гуруҳдаги машғулотларга қатнашмай туришни маслаҳат бердилар.
- Даъволаниш жараёни қанчага чўзилади?
- Ўйлайманки, бир ҳафтадан сўнг сафга қайтаман.
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Валерий Непомнящий билан муносабатингиз қандай?
- Аъло даражада. Ўзаро тушунмовчиликлар йўқ. Барчаси ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ташкиллаштирилган. Бундан бошқаси бўлиши мумкин ҳам эмас. Ҳозир Непомнящий оғир даврни бошдан кечирмоқда. У янги давлат, янги урф-одатлар, янги футбол оламига кўникмоқда. Лекин бироз вақт ўтгандан сўнг ҳаммаси изига тушиб кетишига ишончим комил. Ушбу мураббий билан биргаликда жиддий мақсадларга эришишимиз керак.
- Унчалик кучли бўлмаган Гонконг билан учрашувда ғалабани қўлдан чиқарилгани алам қилган бўлса керак?
- Бўлмасам-чи? Сўнгги учрашувда ҳаммасини чигаллаштириб ташладик. Бунақанги маъсулиятсизлик билан тўп суришга бизнинг ҳаққимиз йўқ эди, айниқса ўз уйимизда. Тўғрисини айтсам, билмайман ҳам, Гонконгдан бошқа кимни мағлубиятга учратишиз мумкин эди. Ўша куни рақибларимиз ҳужумда ҳаракат қилмагандилар. Биринчи бўлимда улар майдон марказини икки бор кесиб ўтдилар ва дарвозамиз томон бир марта зарба бердилар. Иккинчи таймда улар учта ҳужум уюштирдилар ва дарвозамиз томон икки аниқ зарба бердилар. Якунда 2:2 ҳисобидаги аламли дуранг. Бундан ҳеч кимга эътироз билдира олмаймиз —фақат ўзимизни айблашимиз мумкин холос.
- Осиё чемпионатининг финал қисмига чиқиш ҳали ҳам терма жамоангиз учун муҳим вазифа ҳисобланадими?
- Албатта. Биз ўзимиз вазиятни чигаллаштирдик ва ўзимиз вазиятдан чиқиб кетишимиз керак.
Александр ПАНФИЛОВ
Киев