Сайлгох хакида Репортаж биз ўзбеклар каерга караб кетаяпмиз.
Гўзал шахримиз Тошкент кундан кунга чирой очмоқда. Хар ерда қурилиш, бунёдкорлик. Бозорларни кўплигини айтмайсизми, хамма бозор бор "œМашина бозор", "œДехқон бозор", "œМардикор бозор" ва бошқа бозорлар"¦
Дехқон бозорларимизни тўкинлигини қаранг, хамма нарса мавжуд, пулинг бўлса бас. Хайрон бўласан киши, бозор тўкин бўлсаю пулинг бўлмаса"¦ Майли, мен бугун бозор тўғрисида сўзламоқчи эмасман, балки шахримизинг гўзал масканларидан бири буюк бобокалонимиз шарафига қурилган Амир Темур ҳиёбони хақида гапирмоқчиман"¦
Институтда дарс тугагач амалиёт ўташ учун редакцияга йўл олдим. Ўша бутун Тошкент ахлига маълум бўлган "œМатбуотчилар" уйига. Манзилга етгач, метродан чиқишим билан қуйидаги манзарага дуч келдим:
- "œАмаки агар майда пулиз бўлса нонга пул беринг""¦
Нарироқда ёши каттароқ аёл:
- "œБолам худо хайрингни берсин, нонга пул бер" дея кўзларимга маюс боқишарди.
Кўнглим бузилиб, ғалати бўлиб кетдим, хаёлимда битта нарса мавж урарди "œМустақил Ўзбекистон халқи, буюк келажаги" нахот шундай бўлса"¦ Ертўла бўйлаб хиёбон тамон йўл олдим. Шахримиз ўртасида миллатимиз фахри Бобомиз Амир Темур хайкали қад кўтариб турибди. Хайкал тагига "œкуч бирликда" шиори зархал харфлар билан битилган. Келган мехмонлар шу ерда сайл қилишмоқда. Шунда беихтиёр кўзим хайкал орқасидаги оламонга тушди, нима бўлаяпти тинчликми ўзи... Аста ўша ерга яқинлаша бошладим, шунда беихтиёр икки аёл келиб "œдам оласизми "œ деб сўраб қолди. Хайронлигимдан "œха" дедим. Майли бирон жононни танланг, жойиз борми ёки бизникига борасизми? Мен хеч нарсани тушунмай хайронман, қандай жой, қандай жонон. Билсам бобомиз хайкалининг оқалари "œТунги капалаклар" бозори экан. Хаёлимдан беихтиёр бир фикр ўтди. Кимсан Бибихоним авлодалрининг иш касбими шу... Бу миллатнинг ўлаётганидан далолат эмасми. Яна амир Темур хайкали остидая... Бечора Темур рухи зор қақшаётгандир, бу холатга дош беролмай Буюк Темур қабрда тик тургандир... Майли бу бошқа масала...
Секин аста хиёбон ичи тамон йўл олдим. Катта кўча, Юридик институи. Институт талабалари ўз ошхоналаридан эмас "œУгалок" ресторанидан овқатланиб қйтмоқда. Оддий студент "œУгалок"да овқатланса, ажабо. Стипендия етармикан ёки дадасининг боласимиулар.... Хуллас халқни химоя қилувчи бўлғуси юристлар оддий халқ ичида эмас, элитлар ичида. Халқ дардини билмаган шахс кейинчалик халқни қандай химоя қилади?... Хукуматни ногирон қилувчи бўлғуси хуқуқшунослар эмасми булар...
Хаёлларга берилиб йўлимда давом этдим. Сайлгох кўчаси сайл учун эмас, овқатланиш учун экан. Менимча бу ер номини "œОшхоналар" кўчаси деб аташ керак. Кўча ичига кириш билан чиройлиғчиройли офицанткалар бизда овқатланинг дея ялинишиди, хайрон қоласан киши, ўзбек фақат овқатланишни сайл деб биладими?...
Уларга йўқғйўқ дея йўлимда давом этди. Сайлгох кўчаси охирлаб, мустақиллик майдони тамон яқинлашдим. Тўғрида мустақиллигимз рамзи глобус. Олдинроқда тинчлик, дўстлик белгиси лайлаклар. Глобус тагида бахтиёр она тимсоли хайкали, қандай гўзал. Кўча охирлаб майдонга қўшилиш йўлидаги икки қаватли бино (дискотека)дан калта юбка кийган қизлар чиқмоқда, орқасидан сочлари узун кенг шим кийган йигитлар (кимсан Амир Темур авлодлари). Улар қучоқлашиб ўпишганча майдон тамон йўл олдилар...
Балки мана шу холат мустақиллигимздир. Балки шунинг учун Бахтиёр она хайкали шу ерга қўйилгандир. Балки Амир Темур ўз авлодларини хақиқий эркак эмас, нозик таб бўлишини, Бибихонимдек имон эгаси ўз авлодларини хаёсиз бўлишини истагандир, билмадим.
Ахир улуғ миллатни берган боболаримиз фақат номлари ёдланган шўрликлар, рухлари чирқираётган зотлар хақорат қилинмоқда. Мустақил Ўзбекситон дея жар соламиз (Гўё фақат Ўзбекистон мустақилдек). Миллий паспортининг жинси деб ёзилан жойида эркак деб аталмиш ўзбеклар дунё мардикор бозорини эгаллаб бўлди Кўриб қўй Амир Темур авлодларингни. Паспортининг жинси деб ёзилган жойида аёл деб аталмиш ибо эгалари дунё фохишахоналарини тўлдириб бўлди. Кўриб қўй Бибихоним авлодларингни.
Ўзбекситон келвжвги буюк давлат қачон келади бу келажак, хайронман, балки умуман келмас, чунки у келажакда. Миллат эса кундан кунга ўлмоқда. Буюк келажак сари интилмоқда.
Сиз бу холатга нима дейсиз азиз тенгдошим!!!
Бекзод