Qiziq hikoya  ( 78747 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 B


imlaah  15 Iyun 2009, 02:06:51

Mana shu bo'limda maqolalarni jo'ylab borayotgan singillarim malol kelmasa bir taklifim bor edi.Imkoni bo'lsa O'zbekistondan kirganda bemalol foydalanish mumkin bo'lgan sahifalardan asosan (muslimaa.uz va muslimaat.uz) dan ko'chirib qo'yilayotgan maqolalarni kamroq joylasangizlar.Chunki bitta hikoya gohida shu forumni o'zida ikki yoki uch bora qoyib borilayotgan ekan.Har bir sahifada bir hikoya yoki maqolani qayta o'qiyverish insonni biroz charchatadi.
Kimnidir hafa qiladigan fikr aytgan bo'lsam uzr...

Qayd etilgan


Hadija  15 Iyul 2009, 22:46:50

:bsm:

Бегона

 Саодат ас бомдод намозини сқиб, жойнамоз пойида узоқ стириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан стган сри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган сғли Бсрихонга Худодан инсоф тилади...

Ўтган йили стли-шудли, ҳар иш қслидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб келди.

- Бувижон, ташвишланманг, тоғамнинг ишлари "œбеш". А сзғори бут, тирикчиликдан ками йсқ. Учта боласи бор. Ўзи сзбекчани ссидан чиқариб юборибди. Мен билан срисча гаплашди. Битта соғин счкиси, тсртта қанор қопдек чсчқаси, снтача чсчқачалари бор скан. Қиш забтига олганда шу молларни ҳам уйига опкириб олишаркан. Бсчка-бсчка самогон-ароқ ссаб, қиши билан ичишаркан. Қишлоқдагилар тоғамни "œБсрихон" демай, "œдсдс Борс" деб чақиришар скан.

Бу гапларни сшитиб, ер ёрилмади-ю, кириб кетмади. Боласи тушмагур-сй, қсшни хотинларнинг олдида шу гапларни айтиб стирибди-с! Бировга ссзини бермайдиган сррайим кампирнинг шохи синди, остона ҳатламай уйда муқим стириб қолди.

Қаонгача чиллада стираман, деб кампир бугун қизиникига отланди... Қизи билан кечгача сзилиб гаплашди. Ўғлини сслаб, ксзёш ҳам қилиб олди. Аср намозини сқиб, кетишга шошилди...

Саодат ас уйига сқинлашганида сшиги олдида у ёқдан-бу ёққа шошиб юраётган одамларни ксриб, юраги ҳапқириб кетди. А­шик олдида турганлар унга, қуллуқ бслсин, севиниб қолдингизми, қариганингизда дилингизга ёруғлик тушгани муборак бслсин, дейишарди.

Шохига катта лампочка осилган тут тагидаги супада ёши олтмишлардан ошган бир нотаниш одам стирарди. Унинг ксзлари... бундан сттиз икки йил олдинги Бсрихонинг ксзлари сди. Супага югуриб бордими, учиб бордими, билмайди. Бағрида сғлини ксрди. Ундан ароқ ва шам ёқилган уйнинг ҳиди келарди. Кампир буни сезмасди. Карахт сди, бахтиёр сди. Ўғлининг бошларига, елкаларига ксзёшлари тскиларди. Ўғли унинг бағридан чиқишга уринар, аммо кампирнинг қоқсуск, чайир қслларини уни бсшатмасди.

- Ау зачем, зачем плачеш, мама, вот и приехал, хватит, хватит, - дерди сғли.

Саодат аснинг қизлари, куёвлари картон қутиларда, халталарда мева-чева, олма-узум кстариб киришди. Бсрихон укаларини ҳам, сингилларини ҳам танимади. Улар ҳам буни танишмади. Бсрихон бегона уйга кириб қолган одамдек қовушмай турарди. У укаларига, сингилларига нима дейишни билмасди. Тсғри, нима дейишни биларди. Аммо тил билмаса нима қилсин? Ўйлаб-сйлаб "œСалсм!" деди. Жигарлари кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай ҳайрон туриб қолишди...
Меҳмонлар тарқагач, ҳовли жимиб қолди. Kампир боласига тикилиб мижжа қоқмади. Бсрихон тсйгунча ичган сди. Оғзидан гуп-гуп ароқ ҳиди келиб турибди. Кампир рсмолининг учи билан бурнини беркитганча стирибди. А остдан ҳам шу одам менинг боламми, деб сйларди кампир. Қариб кетибди, сочлари тскилиб, бошининг срми сланғочланиб қопти. Ксп ичадиган одамлардагина бсладиган заҳил бир бефайзлик зоҳир сди унинг юзларида. Ксзларининг таги салқиган, тишлари тамакидан жигарранг тусга кирган. Башарасига ҳам сша томонларнинг нуқси уриб, сзбеклиги қолмабди. А­ллик бир ёшда етмиш сшар чол бслиб қсс қопти. Отаси стган уйда, туққан онасига, жигарларига бегона бслиб бепарво ётибди.
Бсрихон у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилди. Шунда... шунда унинг устидаги оқ чойшаб сирғалиб елкалари, кскси очилиб қолди. Кампир баданига чаён срмалагандек сесканди. Ўзини орқага ташлади. Бсрихонни бсйнидаги занжир учида бут (хоч) слтирарди. Кампирнинг ксзлари тинди. Бир дам уни шуур тарк қилди. Оҳ, отагинаси тирик бслганда шу супа устида болта билан чопиб ташларди—с...
Бсрихон армис хизматини стагандан кейин ҳам уйга қайтмади. Ўрмон ичкарисидаги срмон бутхонаси қснғироқчисининг срдан қолган қизига ошиқу беқарор бслиб қолди. Қаллиғининг отаси бошқа диндаги одамга қизимни бермайман, деб туриб олди. Қиз Бсрихонни христиан динига киришга ундади. Ишқ-муҳаббатдан ксзини парда босган Бсрихон ҳеч иккиланмай рози бслди. Уни черковда чсқинтиришди. Кейин черков оқсоқоли келин билан куёвга тож кийдириб, никоҳ сқиди.
Шу тариқа 1970 йилнинг кеч кузида бир мусулмон боласи диндан чиқди...
Ана шундай кейин Бсрихон хотини, қайнонаси билан ҳар куни черковга бориб чсқинадиган бслди. Қайнотаси слгандан сснг унинг срнига черков қснғироқчиси қилиб қсйишди. Аимаики иш бслса, барини бажарадиган бслди. Лилиги ссхта бслган шамларнинг учини қайчилайди, ёниб тамом бслганларини алмаштиради...
А­рталаб Саодат ас ҳеч нарса бслмагандек срнидан турди. Фақат... қолган қора сочлари ҳам бир кечада оқариб, ажинлари кспайиб кетибди. Кампир бобдод намозини сқиётиб, ҳар саждага бош қсйганида жойнамозга ксзёшлари томарди, у жойнамоз бурчагини қайириб, срига атаб Қуръон тиловат қилди. Аллоҳга илтижолар қилди. Ғойибдан ҳозир бслган сғлининг номини тилга ҳам олмади...
Саид Аҳмаднинг "œҚораксз Мажнун" ҳикоссидан қисқартириб олинди

Qayd etilgan


ZUBAIR  15 Iyul 2009, 23:46:30

Хотима

Умму Ахмад ад-Дуайжий хикос килади׃

Йигирма ёшли киз автомобил халокати натижасида вафот стди. Вафотидан бироз аввал скинларининг ахволинг кандай деган саволларига׃ Аллохга хамд бслсин! Яхши! — деб жавоб бериб турган сди. Бирок оз вакт ичида дунёдан ксз юмди. Аллох уни сз рахматига олсин!

Мархумани махсус ювиш хонасига олиб келишди. Биз уни ювиб, тайёрлашга бошладик.

У гсё ширин уйкуда-ю хозир уйгонадигандек, юзи табассумдан ёнарди. Баданида жарохат, синик ёки кон асоратлари ксринмайди.

Шу вакт гаройиб ходиса рсй берди. Биз ювиш асносида мархумани кстарган сдик бурнидан ок модда сизиб чикди ва хона хушбсй мушк хиди билан тслди. Субханалллох! Бу чиндан хам мушк хиди сди...

Такбирлар айтиб Аллохни зикр килдик. Кизим (мархума унинг дугонаси сди) йиглай бошлади.

Мархуманинг скинларининг биридан у хакда, хаётлик вактида кандай бслганлиги хакида ссрадим.

-Восга етгандан буён намозни канда килмаган, кино,телесериаллар ксрмас, умуман телевизорга киё бокмас ксшиклар сшитмас сди. Ўн уч ёшга тслгандан буён душанба, пайшанба кунлари нафл рсза тутишни сзига одат килган сди. Ўлимидан олдин Аллох йслида бекорга сликларни ювиб тайёрлаш билан шугулланмокчи сди... Бирок бировларни ювишдан олдин сзи ювилди"¦ Муаллималари, дугоналари унинг таквоси, гсзал хулки ва хушмуомаласи хакида гапиришади. Муаллималари ва дугоналарида хаётида схши таассурот колдирганди. Мана снди вафотидан кейин сслашадиган бслди дес ссзини скунлади.

Амон хотима топган бошка киз хакида хикос килиб Умму Ахмад ссзида давом стади:

Ўн етти ёшли бир кизни жасадини ювиш учун келтиришди. Сингилларимиз ювишга киришдилар. Ювишни бошлаганларида кизининг танаси ок сди. Аста секинлик билан корас бошлади ва бир парча ксмирдай бслиб колди.

Унинг холи кандай кечгани бизга коронгу...

Якинларидан у хакда ссролмадик, чунки биз ксрган нарса уларни ксркитиши мумкин. Шунингдек биз унинг бу холини сширишимиз хам керак... Аллохдан саломатчилик ва офист ссрайман!

Азиз синглим бу икки киссадан ибрат олдингзми!? Солих мсъминаларга сргашасизми? Аки гунохкор фосикалар сизга намунами? Ўзингизга кайси хотимани раво ксрасиз?

Ямома журнали 1420 хижрий йил, 14 сафар 1557- сонида сълон килган.

Исломий киссалар тсплами.

Абу Абдуррахмон таржимаси

islamnuri.comdan olindi

Qayd etilgan


ZUBAIR  15 Iyul 2009, 23:51:53

Куръон сосси остида 

Бу киз шундай хикос килади: Мен срта мактаб толибасиман. Бирлашган Араб Амирликлари давлатида сшайман ва бу мамлакат мен учун нихостда азиздир. Чунки Аллох таоло шу юртда мени хидост йулига ихтиёр стди. Бу кадрдон юртга келгунимча мен  учун  хурматли устоз «телевизор хазратлари»га жуда хам богланиб колган сдим. Ундан бир лахза хам ажралмас сдим"¦ Бирорта хам  болалар ксрсатувларини, коняертларни, сериалларни  колдирмай ксрардим. Лекин бирон бир маърифий ёки диний ксрсатув бошланиб колса, сакраб турардим-да счириб кссрдим. Опам мендан: Аима учун счирдинг? — деб, ссраса, мактабдан берилган уй вазифаларини ксплигини бахона килардим. У менга: -Ие, вазифаларни снди сслаб колдингми!! Хали коняертлар, сериаллар, мазмунсиз ксрсатувларни берилиб томоша килаётганингда каерда сдинг?! -деб савол килса индамай сгирилиб кетардим. Опам тамоман аксим сди"¦ Онам унга намозни сргатганларидан бери хеч тарк килмасдан адо старди. Мен сса намозларимга бепарво сдим. Хафтада бир ёки ики марта адо стардим холос. Опам имкон кадар телевизордан четланарди. Уни схши хулкли, солиха дугоналари бслиб, унга хайрли ишларда ёрдам беришарди. Бизнинг бир холамиз бслиб, унинг фарзанди тугилмай нобуд бслди. Холам жуда каттик рухий изтиробга тушиб анча вактгача десрли фалаж бслиб етдилар. Опам билан ксришгандан кейингина  холам сзларига келдилар ва юпандилар. Чунки оппок либослар кийган гсзал хулкли опам уни зиёрат килди, тасалли берди ва уни хотиржамлантира олди.

У доимо менга Аллохни сслатар, насихат киларди. Лекин мен факатгина юз сгирар ва мутакаббирлик килардим. Кундан кунга мени телевизор олдидаги стириш соатларим ортиб борарди. Телевизор тобора мени бемаъни сериаллару, олди-кочди филмлари, турли хаёсиз коняертлари билан сзига ром старди. Буларни менинг маънавистимга хатарли сканини Аллох мени хидост стгандан кейингина тушуниб етдим. Хамд ва шукр Аллохга бслсин. Лекин мен бу ишларга муккамдан кетган бслсамда, калбим билан буларнинг бари харом сканини чукур хис стардим. Албатта хидост йсли, у йулга тушмок истаганга жуда хам ойдин, равшандир. Аафсим мени ксп маломат килган, виждоним ксп марта кийнаган. Лекин шунга карамай мен маъсистларга чсмган, фарз амалларга сусткашлик килганча хаёт кечирардим. Хаттоки, ором оладиган дамларимда ёки уйкуга хозирлик ксриб ётганимда, калбим маломатига кулок тутмаслик, виждон кийналишини  кстармаслик учун сзимни бирон китоб ёки журнал титкилаш билан чалгитардим.

 Менинг хаётим беш йил давомида то Аллох мени хидостга танлаган сша кунгача шу алфозда давом стди.

Йил сртасида скишдан таътилга чикдик. Опам бир исломий уюшма кошида очилган Куръони каримни ёдлатиш гурухига катнашишга карор килди. Мени хам сзи билан боришга таклиф стди, онам хам унинг фикрига ксшилдилар.  Лекин мен рад стдим"¦Овозимни борича : -Боришни хохламайман!!! деб кичкирдим. Мендаги бундай катъий азму-карор бехуда кечаётган  хаётимни ажралмас бир кисмига айланиб бслган телевизор деб аталган жихоз билан биргаликда колиш учун сди"¦ Менга  нима бор  тахфийзи Куръон курсларида"¦
            Банданинг  калбида  асло бслмас  жам,
            Қуръон мухаббатию  ксшик  севгиси

Отам ишдан келдилар. Содир бслган иш юзасидан шикост килдим. Отам: Боришга уни мажбурламанглар.  Уни сз холига куйинглар -дедилар.

Отам учун мен срка, суюкли киз сдим. Чунки мен кенжа киз бслиб, катта опам ва мендан анча ёш кичик укамдан бошка ака-опаларим йск сди. Отам мени намозларини сз вактида адо стади, деб, сйларди. Иш тамоман сзгача  сканини билмасди. Тсгри, агар отам мендан намоз скидингми? деб  ссраса "ха" деб ёлгон айтолмасдим. Опам мени ёлгончилик  дардидан халос стишга кодир сди. Мен отам уйда бслганларида намозларни скирдим. Агар ишга кетсалар намозларни тарк килардим. Отам сса ишда уч- тсрт кунлаб колардилар"¦

Кунлардан бир кун отам менга мулойимлик билан, хеч бслмаса бир марта опамга хамрох бслиб дарсга боришимни илтимос килдилар. Бу хол мени жуда таажжубга солди. Ва бу биринчи ва охирги шундай манзара сди.. Мен рози бслдим. Чунки отамни жуда схши ксраман ва уларга рад килолмайман.
   Мен Куръон равзасига йул олдим"¦ Ва бу ерда"¦ Иймон нури ила нурафшон бслган тавозели юзларни ксрдим"¦ Ксз ешидан кизарган, харомга карашдан тийилган ксзларни ксрдим"¦ Калбимни тслдириб турган ички кечинмаларимни васф стишдан ожизман"¦ Саодат ва ксркув хисси"¦ Аадомат ва тавба хисси"¦ Шу ерда мен Аллохга жуда скинлигимни хис килдим. Ксзимдан шашкатор бслиб Аллохнинг розилигини истамасдан зое килган, стказган вактларимга бслган афсус, надомат ёшлари куйиларди"¦. Телевизор олдида стган дамларим"¦ Бехуда, гийбату миш-мишлар билан тслиб тошган, бекорчи дугоналарим билан кечган сухбатлар, узундан узок  стиришлар"¦
      Канча-канча бунга схшаш А ахмоннинг малоикалари хозир бслган, ахлига иймон, рахмат ва сакийнат нозил стилган мажлислардан гофил колдим-а!"¦
      Аллох таоло менга бир муддат Куръон соссида сшашни насиб стди"¦ Унинг неъмати остида мен хаётимда хеч качон тотмаганим лаззатни тотдим"¦ Куръон соссида сшаш калбга хотиржамлик, ором беради. Катъий, аник карорга келиб тсхтадимки, Аллохга кайтишдан сзга бу оламга  салохист, башарист учун рохат, инсон учун хотиржамлик, олийлик, баракот, поклик йук скан"¦ Аникки, Куръон сосси остида сшаш неъмат... Умрни баракали киладиган, поклайдиган тотиб ксрган одамгина  биладиган неъмат"¦

Ха"¦ Аллох мени хидост килди"¦ Унга осийлик килганимга карамай"¦ Унинг розилигидан нафсимни розилигини устун ксйиб юрган бслишимга карамай"¦ Субханаллох !!!

Мен гафлатда сдим, Куръон мени бу гафлатдан уйготди"¦
 "Албатта, бу Куръон снг Тсгри Йслга хидост стур ва сзгу ишларни киладиган муъминларга катта мукофот (борлиги) хакида хушхабар берур" (Исро-9).
Бугун сзимга сзим савол бераман: Агар хидост килиб ксймаганда, А оббимга кай ахволда йсликардим"¦ Хакикатан, мен  сзим олдимда, ундан хам ксра А оббим олдида жуда хижолатдаман. Шоир кандай хам тсгри айтганки:

     Ажабо, илохга кандок осий бслур
     Аки инкор стур кандок нодонки,
     Хар бир шайда аломат ост       
     Далолатдур унинг Алгизлигига.


Сенга тавба киламан, А оббим, магфират ссрайман! Албатта Сен тавбаларни кабул стгувчи А ахмли Зотсан!
Суюкли дугонам! Куръон ёдлаш гурухлари сизга мунтазирдир. Хечам тараддудланмай тезрок ксшилиб олинг"¦
Аллох сизни сз хифзи —химоссида асрасин!.

Дугонангиз\мактаб толибаси.
Бирлашган Араб Амирликлари.
Арабчадан Юсуф Ахмад таржимаси Москва шахри
islamnuri.com

Qayd etilgan


Muhammad Amin  04 Sentyabr 2009, 05:53:32

Farishtalar bilan qo’l ushlashib yurgan odamlar!

Kunlarning birida sahobalar hazrati rasuli akram (saov) ga qarb bunday deyishibdi: Yo rasululloh, bizlar munofiqlik qilib qo’yishdan qo’rqamiz-deyishdi. Rasululloh (saov): Nima uchun bunday deyapsizlar?-deb so’ragan edilar, ular: - Huzuringizga kelganimizda iymonimiz oshib jannat va do’zahnio’z ko’zimiz bilan ko’rgandek bo’lamiz, dunyoni unutib oxirat dardiga tushib qolamiz. Ammo huzuringizdan uzoqlashib, uylarimizga yetib borgach esa, bola-chaqa va ahli ayollarimizni ko’rishimiz bilan eshitgan barcha o’gitlaringizni unutib dunyoga berilib ketamiz.

Shuning uchun bunday ikkiyuzlamachilikdan qo’rqib munofiqlik qilmayapmizmikin, deb qo’rqamiz-deyishdi. Shunda payg’ambarimiz (saov) mana bunday deb marhamat qildilar:

"œSiz aytayotgan bu holatingiz ikkiyuzlamachilik va munofiqlik emasdir, balki shaytonning nayranglaridandir.

Agar sizlar mening huzurimdagi holatingizni yo’qliogimda ham saqlab qolsangiz edi, u holda farishtalar bilan qo’l ushlashib yurgan bo’lar edingizlar, va hatto suvlarning ustida ham bemalol yura oladigan bo’lar edingizlar!"

 

Qayd etilgan


Muhammad Amin  04 Sentyabr 2009, 05:58:20

XUDOVAND VA CHUMCHUQ

Necha kun o’tib ketdi, ammo chumchuq Xudoga biroz ham so’z aytmadi. Farishtalar chumchuqning og’iz ochishini poylab o’tirar edilar, ammo hammasi befoyda edi. Xudovand “uning tanho g’amxo’ri mendirman, axir mendan mehribonroq zot yo’qku” deya sabr qilar edi.

Nihoyat chumchuqdunyo daraxtining bir shoxiga o’tirdi. Alloh chumchuqqa qarab “Menga ichingdagi dardingni aytgin” deya xitob qildi. Shunda u “Mening daraxtdagi inimni Sening amring bilan esgan shamollar vayron qildi. Kelib kelib mendek ojiz maxluqingning boshpanasini vayron qilasanmi?”-dedi ko’zlari yoshga to’lgan chumchuq. Shunda Alloh unga bunday dedi: - Axir sening ining ostida och ilon kelayotgan edi va agar shamol kelib iningni vayron qilmasa edi, sen g’aflatda qolibilonga yem bo’lar eding.


Buni eshitgan chumchuq hayratdan og’zini ochib qoldi va mehribon Allohga xijolat bilan qarab qoldi.

Qur’onda aytilishicha;

وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَیْئًا وَهُوَ خَیْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَیْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ یَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ

Ehtimol, sizlar yoqtirmagan narsa (aslida) o'zlaringiz uchun yaxshi, yoqtirgan narsalaringiz esa (aslida) yomondir. Alloh bilur, sizlar esa bilmassizlar. (Baqara surasi; 215-oyat);


Qayd etilgan


Muhammad Amin  05 Sentyabr 2009, 06:42:50

ADASHGAN QIZ
 
 
Muhabbat opa o‘zlari yashaydigan ko‘p qavatli uy oldini qo‘shnilari bilan birga tozalashayotgan edi. Ularning oldiga qo‘lida chaqaloq ko‘tarib olgan yoshgina bir qiz kelib salom berdi.
— Vaalaykum assalom, qizim yaxshimisiz? — dedi Muhabbat opa.
Qiz nimadir demoqchi bo‘lib og‘iz juftlab turar, lekin tili aylanmasdi. Nihoyat u duduqlangancha:
— K-kechirasiz, m-men bolamga enaga izlayotgandim...— deya oldi.
— Qizim, go‘dak hali juda kichkina-ku, o‘zingiz qaraganingiz yaxshi emasmi? Yoki talabamisiz?— qizginaga achinib so‘radi Muhabbat opa.
— Yo‘q... Talaba emasman, tikuvchiman. Bola bilan ishlayolmayapman...
— Ozgina katta qilib, keyin ishlay qolmaysizmi? Hech bo‘lmasa bir yosh qiling. Chunki, unga onasining mehrini hech kim berolmaydi, — gapga aralashdi qo‘shni ayollardan biri.
— Ishlamasam bo‘lmaydi...— qizning ko‘zlari namlandi.
Bir ko‘zlarida yosh qalqib turgan qizga, bir onasining qo‘ynida hech narsadan bexabar pishillabgina uxlab yotgan chaqaloqqa qararkan, Muhabbat opaning ko‘ngli buzilib ketdi. Go‘dakka nisbatan mehri tovlanib:
— Men uyimdagilar bilan maslahat qilib ko‘ray-chi. Agar bir-ikki oyga bo‘lsa, balki qarab berarman,— dedi.
— Qachon kelay?— so‘radi Shahlo.
— Ertaga keling,— jilmaydi ayol.
Shahlo ular bilan xayrlashib, ortiga qaytdi. Uning ortidan qarab qolgan ayollar bir-birlariga "œtushunmadim" degandek yelka qisib qo‘yishdi.
Muhabbat opaning yuragi hapriqar, nega bunaqa holatga tushib qolganini o‘zi ham anglayolmasdi. Go‘dakni bir ko‘rgandayoq yuragi "œjiz" etgandi.
Hamma yoqni saranjom-sarishta qilib, kechki ovqatni tayyorlab qo‘ygan ayol erining ishdan qaytishini betoqatlik bilan kuta boshladi. Eshik qo‘ng‘irog‘i jiringlashi bilan bolalaridan oldin yugurib borib ochgancha "œYaxshi keldingizmi?" deya erini qarshi oldi.
Dasturxon tuzadi. Oila a’zolari jam bo‘lib ovqatlanishdi. So‘ngra xontaxta atrofida shirin suhbat qilib o‘tirisharkan, Muhabbat opa gapni nimadan boshlashni bilmay qiynalardi. Axiyri turmush o‘rtog‘iga bugungi voqeani so‘zlab berdi. So‘zini yakunlarkan:
— Dadajonisi, negadir o‘sha go‘dakka qaragim kelib ketdi. Bilmadim, juvonning ko‘zlarida qandaydir dard borga o‘xshab tuyuldi. Shundanmi, unga yuragim achishib ketdi. Mayli, savob bo‘larmidi?..—dedi mo‘ltirabgina.
— Qiynalib qolmaysanmi?
— Biron oy qarab ko‘ray-chi...
— Shuni xohlayotgan bo‘lsang, o‘zing bilasan.
Eridan bu javobni kutmagan Muhabbat opa quvonib ketdi. Endi tong otishini, mehri tushib qolgan o‘sha chaqaloqni ko‘rishni intizorlik bilan kuta boshladi. Birdan xayoliga "Kelmay qolishsa-ya, boshqa birovni topgan bo‘lsa-chi?" degan fikr keldi. Shunday xayollar bilan ko‘zi ilindi.
Ertalab vaqtli turib, erini ishga kuzatdi. Bolalarini o‘qishga jo‘natdi. So‘ngra yuragi dukurlagancha kichik uyidagi narsalarni chiqarib, chaqaloq uchun joy tayyorlay boshladi. Ishini yakunlagach, "Endi ko‘chaga chiqib turayin, yana qizgina uyimni topolmay qaytib ketmasin. Axir kecha shoshganidan eshigimni so‘rashni unutibdi-ku!" degancha pastga tushdi. Yarim soatlar chamasi vaqt o‘tgach, uzoqdan qo‘lida bola ko‘targan ayol ko‘rindi. Bu aniq kechagi juvon edi!
Muhabbat opaning yuragi yana hapqira boshladi. Shahlo kechagi ayolni tanib salom berdi:
— Assalomu alaykum opa! Yaxshimisiz?
— Vaalaykum assalom, qizim! ¤zingizning ahvolingiz yaxshimi?
— Rahmat... Nima bo‘ldi, uyingizdagilar bilan maslahatlashdingizmi?— so‘radi Shahlo ko‘zlarini javdiratib.

— Ha, so‘radim. Turmush o‘rtog‘im rozi bo‘ldilar.
Ayolning bu javobidan xursand bo‘lib ketgan Shahlo:
— Men sizni albatta rozi qilaman! O’ar oy oltmish ming so‘m beraman. Faqat... faqat qizimga yaxshi qarasangiz bo‘lgani!..
— Siz uni emizasizmi?
— Yo‘q, qo‘shimcha ovqatga o‘rgatganman.
— Voy esizgina-ey!.. Shundoq kichkina go‘dak halitdan qo‘shimcha ovqat yesa-ya! Axir hozir uning uchun eng zarur va foydali ovqat sutingiz-ku? Ko‘krakdan ajratmaganingiz tuzuk edi. Ona sutini to‘liq ikki yoshgacha emgan bola jisman ham ruhan ham soQlom bo‘ladi,— shunday deya go‘dakni qo‘liga olgan Muhabbat opa achinish bilan baG’riga bosdi. Chaqaloq mittigina oG’zini ochib, ko‘krak izlardi...
Shahlo bir so‘z demay ko‘zlarida yosh aylangancha, begona ayol quchoG’idan joy olgan go‘dagiga termulib turardi...
— Kechki payt olib ketasizmi?
— Yo‘q, har ikki-uch kunda xabar olib turaman...
— Nima? Uni hali kecha-yu kunduz qoldirmoqchimisiz?
— Sizdan iltimos...
— Meni to‘g‘ri tushuning, singlim. O’zimni emas, bolangizni o‘ylayapman. Hali, sutingizdan— nasibasidan ayrilgani yetmaganday, go‘dak sho‘rlikni mehringizdan ham ayirmoqchimisiz?!
—...
— Voy, yoshlar-ey! Nega bular faqat o‘zini o‘ylarkin-a!
— Mana bu sumkada kerakli narsalari bor. Mayli, men ketdim...
— Shoshmang, ismini aytmadingiz-ku?
— Ha, esim qursin. Ismi... ismi Zahro...
— O’zingizniki-chi?
— Meniki... Shahlo... Xayr bo‘lmasa.
— Xayr. O’a aytganday, meniki Muhabbat!


Qayd etilgan


Muhammad Amin  05 Sentyabr 2009, 06:43:26

Shahlo ortiga qayrilmay ketib borar, yo‘l qo‘ygan bitta qo‘pol xatosi sabab hayoti ostin-ustun bo‘lib ketganidan, nadomat yoshlarini yo‘lma-yo‘l to‘kib borardi...

Muhabbat opa go‘yo xazina topib olgandek, sevinchi ichiga siQmasdan bolani mahkam baQriga bosib oldi. Uyiga kirishi bilan bolani o‘zi tayyorlab qo‘ygan belanchakka yotqizdi-yu, eng avval ishni isiriq tutatishdan boshladi. So‘ngra bolani ovqatlantirdi, tagligini alishtirib, ho‘l bo‘lganini darrov yuvib qo‘ydi.
Chaqaloqni qo‘liga olib, unga yaxshilab qararkan: "Ko‘z tegmasin-a, shunaqayam shirin bo‘ladimi?" dedi. So‘ng: "Onasining boshiga tushgan qanday tashvish go‘dakning eng shirin paytida, eng parvarishtalab ekanida bunday ulkan mas’uliyatdan kechishga majbur qilgan ekan? Unga Qirt begona bo‘la turib, mening mehrim tushib qoldi-ku!.." deya o‘yladi.
Muhabbat opa kecha-yu kunduz go‘dakka parvona bo‘ldi-qoldi. Lekin uch kun o‘tdi hamki, Shahlodan darak bo‘lmadi. Bundan ayol xavotirlana boshladi. Eriga nima deyishini bilmay qiynalardi. Roppa-rosa bir hafta bo‘lganda Shahlo yana keldi. Bolasini mahkam baQriga bosib olgan, yelkalari silkinar, lekin ovozi chiqmasdi...
So‘ngra Muhabbat opa bilan bir oz suhbatlashib o‘tirdi. Sumkasidan bir taxlam pul chiqarib berdi-da:
— Mana oltmish ming. Bu esa bolaning ovqati. Mayli opa, endi men qaytay...
— Qachon kelasiz?
— Bilmadim, imkoniyatimga qarayman...

* * *

Muhabbat opa kun o‘tgan sayin go‘dakka qattiqroq boQlanib qolayotganini his qilardi. Alla aytib bolani uxlatgach, uning kiyimlarini yuvarkan, eshik qo‘nQiroQi bosildi.
— Hozir,— ovoz berdi ayol. Borib ochdi, ostonada qaynonasi Muattar xola turardi.
— Assalomu alaykum, xush kelibsiz!— shosha-pisha qo‘lidagi sovun ko‘piklarini sochiqqa artgancha orqaga tisarildi.
— Vaalaykum assalom, yaxshi o‘tiribsizlarmi?— deya kelini bilan quchoqlashib ko‘rishdi qaynona.
Muhabbat opa darhol dasturxon yozdi, choy damladi. ¤tirib duo qilishgach, kelini bilan hol-ahvol so‘rashayotgan qaynona chaqaloq yiQisini eshitib:
— Voy, mehmoningiz bormidi?— dedi ajablangancha.
Muhabbat opa qaynonasiga bo‘lgan voqeani yotiQi bilan tushuntirdi. Tabiatan bolajon bo‘lgan Muattar xola go‘dakni ko‘rishga shoshildi. qaynona-kelin biri qo‘yib ikkinchisi uyqudan uyg‘onib yig‘layotgan go‘dakni erkalay boshlashdi.

— Onasi tez-tez kelib turibdimi?
— Bir hafta o‘tkazib keldi...
— Voy-ey, bola ichikib qolmasmikin? Mayli, yaxshilab qarang, savobi sizniki,— chaqaloqni bag‘riga bosgancha jilmaydi qaynona.
Bir hafta-o‘n kun ichida bu oiladagilarning barchasi yangi mehmonga o‘rganib qolishdi. Shundoq ham nabiralaridan tez-tez xabar olib turadigan Muattar xolaning bir oyoQi o‘Qlining uyida bo‘lib qoldi. Lekin o‘n besh-yigirma kun o‘tdi hamki, Shahlodan darak bo‘lmadi.
Bu gal roppa-rosa bir oy o‘tkazib kelgan Shahloni ko‘rganda Muhabbat opa o‘zini to‘xtatolmadi:
— Singlim, axir bolangiz-ku! Nahotki sog‘inmagan bo‘lsangiz? Nega bunday uzoq vaqt yo‘q bo‘lib ketdingiz? Menga to‘g‘risini ayting, qanday dardingiz bor?
Noiloj qolgan Shahlo boshidan o‘tkazganlarini birma-bir aytib berishga majbur bo‘ldi. Uning hikoyasini tinglarkan, Muhabbat opa quloqlariga ishongisi kelmasdi. Shahlo ko‘z yoshlarini artib:
— Mana endi mening hayotimdan, sirimdan voqif bo‘ldingiz... Boshi berk ko‘chaga kirib qolganman. Faqat bir narsadan, qizim sizdek pokiza, mehribon ayolning qo‘lida ekanidan mamnunman...— dedi.
Eshikdan chiqarkan, qizchasining yuzidan o‘pdi. Ko‘zlaridan yumalagan bir tomchi yosh go‘dakning yuziga tushdi.
Ochiq qolgan eshikdan qarab qolgan Muhabbat opa o‘zini qo‘lga ololmay bir muddat turib qoldi.
Oradan roppa-rosa bir yil o‘tdi. Shu o‘tgan vaqt ichida Shahlo bir marta ham kelmadi. Muhabbat opa tun demay, kun demay mehr bilan Zahroni parvarish qildi, hech narsani ayamadi. Talaba o‘Qlidan, qizlaridan orttirib, go‘dakni hech narsadan kam qilmasdan ulQaytirdi.
Qizcha atak-chechak qilib yura boshladi. U shu qadar chiroyli ediki, bir bor ko‘rgan kishi "Buncha shirin bo‘lmasa!" deyishdan o‘zini to‘xtatolmasdi. Zahroni Muhabbat opa qanchalik yaxshi ko‘rsa, qaynonasi Muattar xola ham mehrini darig‘ tutmasdan erkalardi. U ushbu oilaning a’zosiga aylanganidan, Muhabbat opaning turmush o‘rtog‘i ishdan qaytishi bilan: "Mening asal qizalog‘im qani?" deya so‘rar, ko‘tarib olgancha uzoq vaqt u bilan o‘ynardi.
Zahroning tili chiqib, kichik-kichik so‘zlarni gapira boshladi. Uning birinchi bo‘lib aytgan so‘zi "Nana" bo‘ldi. Buxoro shevasidagi bu so‘zning ma’nosi "Ona" bo‘lib, qizcha Muhabbat opaga nisbatan qo‘llayotgandi bu so‘zni!
Uning og‘zidan bu so‘zni ilk bor eshitgan Muhabbat opaning qalbi larzaga keldi. Ko‘z yoshlarini to‘xtata olmadi... Bu bir yil chekkan zahmatlarining, tunlar bedor aytgan "Alla"larining mevasi, mukofoti edi! Bu odamlar qalbidan keyingi paytlarda yo‘qolib borayotgan mehr nomli oqibat nomli ulug‘ tushunchaning mittigina bir go‘dak yuragidan panoh topganidan darak edi!..
Nabiralarini, ular qatorida Zahroni teppa-teng sog‘ingan Muattar xola dam olish kuni o‘g‘lining uyiga yo‘l oldi. Muhabbat opa do‘konga chiqib ketgan ekan. Nabiralari darhol buvisiga choy damlashga kirishishdi. Shu payt eshikdan kimdir keldi. Borib eshikni ochgan Muattar xolaning qarshisida bir yoshgina juvon turardi.
— Assalomu alaykum...
— Vaalaykum assalom! Keling, xizmat?— dedi.
— Menga Muhabbat opa kerak edi...
— Keling, ichkariga kirib turing, hozir kelib qoladi. Do‘konga chiqqan ekan,— deya xola Shahloni uyiga taklif qildi.
— Siz Zahroning onasisiz-a?— so‘radi Muattar xola.
— Ha...— notanish ayolning uni qanday qilib taniganidan hayron bo‘lib javob berdi Shahlo.
—"œBu qayoqdan bilarkan, axir meni birinchi bor ko‘rib turgan bo‘lsa", deb o‘yladingizmi? Men Muhabbatxonning qaynonasi bo‘laman. Sizni bir ko‘rishdayoq Zahroning onasi ekaningizni ichki bir tuyg‘u bilan sezdim.
Tinchlikmi qizim? Nega shuncha vaqt yo‘q bo‘lib ketdingiz? Qanday qilib, o‘z bolangizni birovning uyiga tashlab qo‘yasiz? Bir yil-a! Go‘dakning ichikishini, unga ona mehri kerakligini nahot o‘ylamagan bo‘lsangiz? Xafa bo‘lmang-u, toshbag‘ir ekansiz!
Shahlo boshini eggancha indamay turardi.— Qizingiz ham sizning hidingizni allaqachon unutib yuborgan bo‘lsa kerak. Kelinimga ming rahmat! Qancha savob olsa-oldi. Siz ona bo‘lib berolmagan mehrni, parvarishni begona bo‘la turib, u berdi bolangizga! Sizning xatoingiz jabrini nega endi norasida go‘dak tortishi kerak ekan? Boshida qadamingizni o‘ylab bosishingiz lozim edi!
Eshikdan qo‘lida Zahroni ko‘targancha Muhabbat opa kirib keldi. Ko‘zlari Shahloga tushishi bilan, yuzida g‘azab, nafrat ifodasi zohir bo‘ldi. Shunday bo‘lsa ham, Shahloning mehmon ekanini o‘ylab o‘zini qo‘lga oldi.
Shahlo o‘rnidan turib ayolning qo‘llaridagi qizaloqqa qaragancha hayratlanib turardi. "œNahotki shu mening bolam bo‘lsa? Kap-katta bo‘lib qolibdi-ya!.." degan o‘y kechardi ko‘nglidan. So‘ng sal o‘ziga kelib, Muhabbat opaga salom berishniyam unutganini esladi:
— Assalomu alaykum...— dedi va ko‘zlaridan quyilayotgan yoshni artib, qo‘llarini Zahro tomonga uzatdi. Qizcha yig‘lab o‘z onasidan qocharkan, "œNana!" degancha Muhabbat opaning pinjiga berkindi. Shahlo adoyi tamom bo‘lgandi...

* * *


Qayd etilgan


Muhammad Amin  05 Sentyabr 2009, 06:44:09

— Endi nima qilmoqchisiz?— so‘radi Muattar xola.
— Bilmadim...
— Siz bilmasangiz, nima qilish kerakligini men bilaman. Sizga farzand kerak bo‘lmasa, bolaga ona kerak! Bir yilda bir marta kelib, atigi bir soat-yarim soatgina qolishingiz bilan onalik burchingizni bajargan bo‘lmaysiz!
Kelinimning sabriga, bardoshiga qoyil qoldim. O’z tuqqan bolalarini qanday boqqan bo‘lsa, xuddi shunday mehr bilan, ardoqlab qaradi qizingizga. Tag‘inam, norasidaning baxti bor ekan, uni shunday ayolga duch qilgan Xudoyimga ming shukr!
Bu yog‘iga ham uning yarim ko‘nglini o‘ksitmasligiga ishonaman. Negaki, Muhabbatning qalbida imoni bor. U Allohdan qo‘rqadi! Yetimning, ko‘ngli siniq bolaning boshini silagan kishiga jannat eshiklari ochiladi. U mana shuni biladi. Yo‘qsa, o‘z bolalarining og‘zidan yulib, begonaning bolasi og‘ziga tutmagan bo‘lardi!
Shartim shuki, qizingizni olib ketib, boshqa birovga bermasdan o‘zingiz katta qilasiz! Yoki xat qilib, kelinimga berasiz. Onalik huquqidan voz kechasiz. Zahroga barchamizning mehrimiz tushib bo‘lgan. Endi u — bizning qizimiz! Muhabbatning qizi! Mana shu ikki yo‘ldan birini tanlang! Yaxshilab o‘ylab ko‘ring, negaki, bu sizning oxirgi imkoniyatingiz!..— dedi.
Shahlo uzoq yig‘ladi. Uni shu damda nima yig‘latayotganini Yaratgandan O’zga bilmasdi. Boshida yo‘l qo‘ygan xatosi uchunmi, xazon bo‘lgan umri uchunmi, yo‘qsa jigarporasidan manguga ayrilayotgani uchunmi?..
Shahlo Zahroni Muhabbat opaga qiz qilib berishga, onalik huquqidan voz kechishga rozi bo‘ldi... O’sha kuni borib, sudga ariza berishdi.
Sud bo‘ladigan kun erta saharlab uyg‘onishgan Muattar xola bilan kelini Muhabbat opa hozirlik ko‘ra boshlashdi. Hozir Shahlo kelishi kerak. Bir soatdan keyin sud boshlanadi. Muhabbat opa bilan turmush o‘rtog‘i hamda Shahlo sudga ketishadi. Muattar opa Zahroga qarab, uyda qoladi.
Eshikdan ovoz keldi. Kelgan Shahlo ekan. U ichkariga kirdi va qizi bilan so‘nggi bor ko‘rishish va bir paytda vidolashish uchun quchog‘ini ochdi. Shu paytgacha o‘z onasidan yotsirab qochgancha Muhabbat opaning bag‘riga berkinadigan Zahroning harakatlari hammani hayratga soldi:
Qizcha talpinib, onasining bag‘riga o‘zini otdi! Undan buni kutmagan Shahlo bir lahza dovdirab qoldi-da, so‘ng mahkam bag‘riga bosdi. Qizcha ikkala qo‘li bilan Shahloni mahkam quchoqlarkan, boshini onasining ko‘ksiga qo‘ydi... Shahlo sel bo‘lib yig‘lardi.
Bu manzarani ko‘rishga uncha-muncha odam toqat qilolmasdi!..
— Yarim soatdan so‘ng sud boshlanadi, kechikyapmiz,— dedi Muhabbat opaga turmush o‘rtog‘i.
Yig‘idan ko‘zlari qizargan Muattar xola Zahroni ko‘tarib olmoqchi bo‘ldi. Shunda qizcha Shahloning yoqasidan mahkam ushlab oldi. Qanday sir-sinoatki, uning yoqasini endigina bir yoshu uch oylik bo‘lgan go‘dakning nozik qo‘lchalari orasidan ajratishning aslo imkoni yo‘q edi!.. Unga Ilohdan bir kuch yetgandek, onasining yoqasini mahkam changallab turardi!
Bir amallab uning qo‘llarini ajratib olishgach, faryod urib yig‘lay boshladi. Bu faryodga, bu go‘dak nolasiga chidamoq, toqat qilmoq mushkul edi! Hamma hayratdan qotib qolgan, nima qilishlarini bilmay lol turishardi. Uning jajjigina yurakchasi, o‘ksikkina qalbi nimanidir sezgan, qandaydir dahshatni his qilgan edi!
Muattar xolaning bo‘g‘ziga achchiq bir narsa tiqilib qoldi. U Shahloga achinish bilan qaragancha:
— Bu dunyoda yoqangizdan shunday ushlasa, qiyomatda qanday tutarkan?!.— dedi-yu, ko‘zlaridan duv-duv yosh to‘kib, qizchani bag‘riga bosgancha ichkariga kirib ketdi.
Uy eshigi yopilishi bilan qizcha “qo‘yvor!” degandek Muattar xolaning qo‘ynidan
yulqinib chiqishga harakat qildi. Uning ahvolini ko‘rib, shundoq ham ezilgan ayol Zahroni qiynamaslik uchun qo‘yib yubordi. U o‘zini u yoqdan-bu yoqqa otar, boshi bir necha bor devorga urilib ketganiga ham parvo qilmas, “oh!” chekib charx urardi...
Uni qanday tinchlantirishni, qanday qilib ovuntirishni bilolmay yuragi o‘rtangan ayol har bir harakatini ming hayrat bilan kuzatib turardi. Unga taskin berish uchun qilgan barcha harakatlari behuda edi...
Nihoyat u tinchib qoldi. Bag‘rini yerga bergancha jimgina yotardi!.. Xavotirlanib tepasiga yugurib borgan ayol uning og‘ir-og‘ir nafas olayotganini ko‘rdi. Darhol qo‘lini qizchaning peshonasiga qo‘ydi— harorati ko‘tarilmagandi. So‘ngra egilib uni o‘pmoqchi bo‘ldi. Shunda qizning qaynoq nafasi ayolning yuziga urildi. Bu dahshat edi— go‘dakning yuragi kuyayotgandi!..
Ayol soatga qaradi. Soat millari roppa-rosa o‘n birni ko‘rsatib turardi. Sud boshlanganiga bir soat bo‘libdi. “Hozir uning onasi nima qilayotgan ekan?” Muattar xolaning aqliga daf’atan shu o‘y keldi. U bolani sekingina yerdan ko‘tarib oldi va bag‘riga bosdi.
Yarim soatlar chamasi vaqt o‘tgach, o‘g‘li bilan kelini kirib kelishdi. Qo‘llarida ota-onaliklari rasmiylashtirilgan hujjat bor edi...
Hech kim gapirishga jur’at qilolmas, hammalari qizchaning sarg‘aygan ranggiga jimgina termulib o‘tirishardi. U esa qadariga ko‘ngandek tinchgina yotar, faqat ko‘zlarida qalblarni larzaga soladigan bir mung bor edi!..

* * *

Ertasi kun Muattar xola kelinidan sekingina so‘radi:
— Kecha sud qanday o‘tdi? Shahlo onalik huquqini talab qilmadimi?
— Yo‘q, o‘zi rozi bo‘ldi. Sud hakamining “Nega bolangizni olishdan bosh tortyapsiz?” degan savoliga “Uni o‘zimda olib qololmayman. Buning iloji yo‘q...” deb javob berdi.
Hamma narsa rasmiylashtirilgandan keyin, soat roppa-rosa o‘n birda onalik huquqidan mahrum qilinganligi haqidagi hujjatga imzo chekdi. Shu bilan sud tugadi...
— Nima? Qachon imzo chekdi dedingiz?
— Soat roppa-rosa o‘n bir edi. Chunki hujjatga vaqti ham yozilarkan. O’n bir deyishgani esimda qoldi.
Muattar xolaning ko‘z o‘ngiga Zahroning kecha soat o‘n birdagi holati keldi. Bu sir-sinoat qarshisida lol-hayron qoldi! Bu ta’riflarga sig‘mas hol edi! Nahot, nahot bu go‘dak o‘z jigarbandini ikki oyligida tashlab ketib, bir yillab undan xabar olmagan, norasidani ko‘krak sutidek bebaho nasibasidan, mehridan mahrum qilgan onaga shunchalar talpinsa!
Tangrim, mo‘‘jizang bilan shu jajji go‘dakning mo‘‘jazgina yuragiga tog‘day ulkan oqibatni, qo‘pmas mehr rishtasini joylagan ekansan!..

* * *

O’quvchim! Men qalamga olgan ushbu hikoya shu kecha-kunduzda sodir bo‘lgan hayotiy voqea bo‘lib, uni Muattar xolaning og‘zidan tinglarkanman, o‘zimni yig‘idan to‘xtatolmadim...
Qanot boylab Buxoroga uchgim, Zahroni bir bor ko‘rib bag‘rimga bosgim, ko‘zlaridan o‘pgim keldi!..
Hikoyamni o‘qigan har bir muxlisimdan, ayniqsa, yosh yigit-qizlardan yagona iltimosim, yo‘q-yo‘q o‘tinchim: Aslo va aslo adashmang! O’tkinchi nafs xohishini deb, o‘zgalarning bahorini kuzga aylantirmang!
Birovni gunohga boshlayotgan mahalingiz shuni unutmangki, sizning ham Onangiz, opangiz, singlingiz, qizingiz bor! Siz yo‘ldan urmoqchi, umrini xazon qilmoqchi bo‘lgan inson ham kimningdir opasi, singlisi yoxud qizidir! Siz insonsiz, sizga nafsning emas aqlning buyrug‘ini tinglash, unga ergashish yarashadi!
Xudodan qo‘rqing, yo‘qsa, Zahrodek norasidalarning uvoliga qolasiz!..
Siz azizlarning hukmingizga faqat hayotning og‘riqli nuqtalaridan lavhalar olib taqdim qilishni shior qilgan opangiz:

 
Manba: http://depositfiles.com/files/8113173
 

Qayd etilgan


Muhammad Amin  07 Sentyabr 2009, 22:25:43

Jiddiy Hangoma        


Bir do’konning qarshisida uch-to’rt xotin,

Gurunglashib kutar arzon yog’ navbatin. 

O’sha yerdan o’tib qoldi bitta erkak,

Huddi shundan boshlanadi bizning ertak.

U ayollar ichra biri go’zal edi,

O’zi yoshu, ammo so’zi masal edi. 

O’sha erkak qarab sekin o’ngu-chapga,

U ayolni quvlik bilan soldi gapga. 

Dedi: - Singlim, sizga rahmim keldi juda,

O’rningizga kuyov bola kelmapti-da. 

Ayol dedi: - Erim o’tgan, bir bolam bor,

Ikki yilki bir o’zimga qolgan ro’zg’or. 

Erkak dedi: - Qiynalibsiz g’amlar yutib,

Yog’ uchun ham yurasizmi navbat kutib. 

Navbat kutib yoshligingiz bo’lar uvol,

Erga tegishingiz kerak gulday ayol. 

Mening uyim to’la yemish, yog’u unlar,

Omborxonam to’la meva, donu dunlar. 

Ikki uyda ikki dona xotinim bor,

Istasangiz bo’ling menga uchunchi yor. 

Ayol dedi bir oz o’ylab bir oz kulib:

-          Kundoshlarim qo’yishsachi sochim yulib?   

Mayliku-ya ikki xotin tinch yotishsa,

Ne qilaman derazamga tosh otishsa? 

Erkak dedi: - xotinlarim bilishmaydi,

Bilishmagach, tinch yashaysiz, urishmaydi. 

Hammangizni teng ko’raman toqat bilan,

Visol tuni — uch kunda bir navbat bilan. 

Ayol dedi kulgusini ichiga yutib:

-          O’larkanman u yerdayam navbat kutib. 

Mashinaga, uyga navbat kutgan edim.

Navbat kutib ko’z duxturdan o’tgan edim.

Ammo bunday ko’chalardan o’tmaganman,

O’g’irlikcha erga navbat kutmaganman. 

Rozi bo’lsam, bilmam, nedan yutarkanman.

U yerdayam, bu yerdayam kutarkanman. 

Uch kunda bir yor kutgandan bo’ynim egib,

Bir oyda bir yog’ kutayin qomat kerib. 

Erkak dedi: - Tavba, bu ne deganingiz?

Axir kunda osh bo’lardi yeganingiz.

 Ayol dedi: - Bu deganim — bermang ozor,

Oshqozonim tepasida Yuragim bor.

Erkak dedi: - Mendayam bor o’sha yurak,

Rostin aytsam, menga faqat savob kerak. 

O’ngimdayam, tushimdayam savob deyman,

Uyimdayam, ishimdayam savob deyman. 

Ayol dedi: - Kechiring, ey yaxshi odam,

Beva ekan men-la turgan ayollar ham.

Yoshlari sal kattarog’u mehrga zor,

Kerakmasmi to’rtinchi yo beshinchi yor? 

Shoshmay turing, ularni ham chaqirayin,

"œOchildi baxtimiz" deya baqirayin. 

Suyungandan aqillari shoshar edi,

Savobingiz besh barobar oshar edi. 

Shunda erkak chin niyatin ochib ketdi-

Mashinasin yurgizdiyu, qochib ketdi. 

Mullakalar, ojizgina ayoldirmiz,

Balki kalta o’yu, kalta hayoldirmiz. 

Orangizda saxiy, hotam kishilar ko’p,

Olam-olam ehson qilib, olishmas cho’p. 

Chin sahiylar muhtojlarga lagan-lagan,

Osh kirgizib, kimdanligin aytishmagan. 

Xabar olib qo’shnisining yo’q-boridan,

Kiyim-kechak, non tashlagan devoridan. 

Marhabo der: - Baxtu omad, qiyinchilik,

Hamma narsa o’tkinchidir, vaqtinchalik. 

O’tinch: Bizni nafsingizga talashtirmang,

Savob so’zin ishrat bilan adashtirmang!

 
Marhabo Karimova   :D ::)
 

Qayd etilgan