Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Muhokamatul lug'atayn

(1/2) > >>

AbdulAziz:
Muhokamatul lug'atayn



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 658 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

AbdulAziz:
Алишер НАВОИЙ МУҲОКАМАТУЛ ЛУҒАТАЙН Нашрга тайёрловчиПорсо ШАМСИЕВ Такаллум аҳли хирманининг хўша чини ва сўз, дурри самини махзанининг амини ва назм гулистонининг андалиби нағма саройи, я'ни Алишер алмутахаллас бин-Навоий... мундоқ арз қилурким, сўз дурредурким, анинг дар'ёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва кулдур. Андоқки, дар'ёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳариға кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафиға соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб усру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур.Қит'а:Инжуни олсалар муфарриҳ учун,Минг бўлур бир дирамға бир мисқол.Бир бўлур ҳамки, шаҳ қулоққа солур:Қиймати мулк, ибраси амволСўз дуррининг тафовути мундин доғи беғоятроқ ва мартабаси мундин ҳам бениҳоятроқдур. Андоқки, шарифидин тўлган баданға руҳи пок етар, касифидин ҳаётлиқ танға заҳри ҳалок хосияти зуҳур этар.Қит'а:Сўз гавҳаридурки, рутбасинингШарҳидадур аҳли нутқ ожиз.Андинки эрур хасис муҳлик,Кўргузгуча дурур Масиҳ му'жиз[1].Ва бу сўзнинг танаввуи тааққулдин нари ва тасаввурдин ташқаридур. Агар муболағасиз ижмол юзидин қалам сурулса ва ихтисор жонибидин рақам урулса, етмиш икки нав' била тақсим топарида худ ҳеч сўз йўқтурки, етмиш икки фирқа каломиға далолат қилғай; аммо улча тафсилийдур. Улдурким, руб'и маскуннинг етти иқлимидин ҳар иқлимда неча кишвар бор ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент ва ҳар даштда неча хил-хил саҳронишин улус ва ҳар тоғнинг қўлларида ва қуллаларида ва ҳар баҳрнинг жазойирида ва савоҳилида не тавойиф бор*. Ҳар жамоат алфози, ўзгаларидин ва ҳар гуруҳ иборати ёналаридин мутағаййир ва бирнеча хусусият била мутамайяздурки, ўзгаларда йўқтур.Андоқки, туюр ва баҳойим ва субо'нинг тиллариким, ҳар-бирининг ўзгача хуруш ва такаллумлари бор ва ғайри мукаррар наво ва тараннумлари. Аммо чун алфоз ва иборатдин мурод ма'нидур ва мазкур махлуқотдин мақсуд инсондур ва ул мазҳари маоний ва баён, сўз анинг сўзидадур ва такаллум анинг каломида борур.Эмди келдук сўз баёниға ва калом достониға: Мунча мутанавви' шаҳр ва қуро ва жибол ва саҳро ва беша ва дар'ё халқиким, битилди ва танавву' ва тағайюрини шарҳ этилдики, мажмуида ма'ни адосида алфоз тилга келур ва ул алфоздин ма'ни фаҳм бўлур.Барчасидин араб тили фасоҳат ойини била мумтоз ва балоғат таз'йини била му'жиза тироздурким, ҳеч такаллум аҳлининг мунда да'воси йўқтур ва сўзи сидқ ва иши таслим-ўқдурким, малики аллом жалла ва алонинг каломи му'жиз низоми ул тил била нозил ва расул (алайҳис-салавот вас-салом)нинг аҳодиси саодат анжоми ул лафз била ворид бўлубдур. Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий миқдор (қаддасаллоҳу асрораҳум) кўпроқ ҳақойиқ ва маорифки сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосиға киюрупдурлар ул фархунда иборат ва ул хужаста алфоз ва ишорат била воқи' бўлубтур...Мундин сўнгра уч нав' тилдурким, асл ва му'табардур ва ул тиллар иборати гавҳари била қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар (салавотуллоҳу алайҳ)нинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Ҳомдур етушур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ (алайҳиссалом) тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам ма'мурасида башар жинсидин осор ва инсон нав'идин намудор қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Хито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар Эрон ва Турон мамоликининг васатида воли қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлод ва атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар[2].Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи била сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу учовнинг авлод ва атбои орасида шойи' бўлди... Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музахрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улви манзиладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом ма'носи. Андоқ малум бўлурки, турк сортдин тез фаҳмроқ ва баланд идрокроқ ва хилқати софрок ва покроқ махлуқ бўлубтур ва сорт туркдин тааққул ва илмда дақиқроқ ва камол ва фазл фикратида амийқроқ зуҳур қилибдур ва бу ҳол туркларнинг сидқ ва сафо ва туз ниятидин ва сортларнинг илм ва фунун ва ҳикматидин зоҳир дурур. Ва лекин тилларида камол ва нуқсон ҳайсиятидин фоҳиш тафовутлардурки, алфоз ва иборат ваз' қилурда турк сортқа фойиқ келибдур ва ўз алфозида ишорат, иборатиға мазиятлар кўргузуптурки, ўз маҳалида иншоолло мазкур бўлғай. Яна туркнинг мулоямати таб'ининг сортдин ортуғлуғиға далиле мундин возиҳроқ ва шоҳиде мундин лойиҳроқ бўла олурмуким, бу икки тоифанинг йигити ва қариси, балки улуқдин кичик бориси орасида ихтилот алас-савиядур. Ҳар миқдорки, бу бирининг у бири била амизиш ва гуфтугузори бор, ул бирнинг ҳам бу бир била ҳамонча такаллум ва гуфтори бор. Ва сорт орасида аҳли таб' ва дониш ва зумраи илму зиҳн ва бийниш кўпроқдур. Ва гурк элида ажлоф ва сода эл сортдин зиёдадур. Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар. Андоқким, ўз хурд аҳволиға кўра айтаодурлар, балки ба'зи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин аш'ор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар, аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омисидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг ма'нисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўз айтса ҳам ҳар киши эшитса билур ва анинг сорт эканини фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин таб'и мулойимроқ эрканга мундин бул'ажаброқ тонуғ йўқдурки, ҳечқайси мунинг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии усру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз ваз' қилибдурки, соҳиб вуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас[3].Андоқки: қувормоқ ва қуруқшамоқ ва ушармак ва жийжаймоқ ва ўнгдаймок ва чекримак ва дўмсаймоқ ва умунмоқ ва ўсанмоқ ва итирмак ва эгармак ва ўхранмак ва ториқмоқ ва алдамоқ ва арғадамоқ ва ишастмак ва игланмак ва айланмоқ ва эрикмак* ва игранмак ва овунмоқ ва қистамоқ ва қийнамоқ ва қўзғалмоқ ва соврулмоқ ва чайқалмоқ ва девдашимоқ ва қийманмоқ ва қизғанмоқ ва никамак ва сийланмоқ ва танламоқ ва қимирдамоқ ва серпмак ва сирмамак ва ганоргамак ва сиғриқмоқ ва сиғинмоқ ва қилимоқ ва ёлинмоқ ва мунгланмоқ ва индамак ва тергамак ва теврамак ва қингғаймоқ ва шиғалдамак ва синграмоқ ва яшқамоқ ва исқармоқ ва кўнгранмак ва сухранмоқ ва сийпамоқ ва қораламоқ ва сурканмак ва куйманмак ва интрамоқ ва тушалмак ва мунғаймоқ ва танчиқамоқ ва танчиқолмоқ ва кўруксамак ва бушурғанмоқ ва бўхсамоқ ва киркинмак ва сукадамак, бўсмоқ, бурмак, турмак, томшимоқ, қаҳамоқ, сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизғурмоқ, гурпаклашмак, чупрутмоқ, жирғамоқ, бичимоқ, қикзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, қумурмак, бикирмак, кўнгурламак, кинаркамак, кезармак, дўптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қазғанмоқ, қичиғламоқ, гантирамак, ядамоқ, қадамоқ, чиқанмоқ, кўндурмак, сўндурмак, суқлатмоқ.Бу[4] юз лафздурки, ғариб мақосид адосида тайин қилибдурларки, ҳеч қайси учун сорт тилида лафз ясамайдурларки, барчаси муҳтожун илайҳдурки, такаллум чоғида киши анга муҳтож бўлур. Кўпи андоқдурки асло анинг мазмунин тафҳим қилмоқ бўлмас ва ба'зиники, англатса бўлғай, ҳар лафз тафҳими учун неча лафзни таркиб қилмағунча бўлмас, ул дағи арабий алфоз мадади била. Ва турк алфозида бу нав' лафз кўп топилур. Масалан, бу мазкур бўлғон юз лафздин бир нечага машғуллук қилиб собит қилали, то хасм муқобалада илзом бўлсунки, ўзгаларни мунга қиёс қилсун.Шуаро акобиридинки, ба'зи «май» та'рифида муболаға қилибдурлар, ва бу му'таддун биҳ амредурки, май ичмоқ қавоидида сўз кўп суруп, зарофат ниҳоятсиз зоҳир қилурлар. Бири сипқармоқ лафзидурки, муболаға мундин ўтмас. Туркча назмда бу матла' бордурким.Байт:
Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай,Шарт булким, ҳар неча тутсанг лабо-лаб сипқарай.Оё! бу сипқарай лафзи мазмуниға етганда, форсий ше'рда не илож қилғайлар. Ва томшимоқ ки, ғоят; завқдин бот ичмас ва лаззат топа-топа, оз-оз ичар. Бу ғариб ма'ни адосида туркчада бу матла' борким,Байт:
Соқий чу ичиб, менга тутар қўш:Томший-томший ани қилай нўш.Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матла'ни дебдурки,Байт: Ҳажри андуҳида[5] бўхсабмен, била олман нетай,Май иложимдур қўпуб дайри фаноға[6] азм этай.Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар. Ва ше'рнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийрақ ва доимийроқ амр йўқтур ва анда танавву' бор: йиғламсинмоқ мазмунидаки, турк мундоқ дебдурки,Байт: Зоҳид ишқин десаки, қилғай фош,Йиғламсинуру кўзига келмас ёш.Ва инграмоқ ва синграмоқким, дард била яшурун оҳиста «иғламоқдур ва ораларида тафовут оз топилур. Туркчада бу матла' борким,Байт: Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак,Кечалар гаҳ инграмакдур одатим, гаҳ синграмак.Форсийда бу мазмунки бўлмағай, шоир не чора қилғай? Ва сиқтамоқким, йиғламоқда муболағадур, турк бу нав адо қилибдурки,Байт: Ул ойки, кула-кула қироғлатти мени,Йиғлатти мени демайки, сиқтатти мени.Яна бийик ун билаки, и'тидолсиз ошуб[7] била йиғлағайлар, ани ўкурмак дерлар ва туркчада ул ма'нида оу матла' борким,Байт: Ишим тоғ узра ҳар'ён ашк селобини[8] сурмакдур.Фироқ ошубидин ҳардам булут янглиғ ўкурмакдур.Чун ўкурмак муқобаласида форсий тилда лафз йўқтур, форсийгўй шоир мунингдек ғариб мазмун адосидин маҳрумдур. Яна йиғламоқнинг ўкурмаки муқобаласида иничкирмак дағи бор ва ул инчка ун била йиғламоқдур ва ул турк лафзида бу нав' таркиб била адо топибдурким,Байт: Чарх зулмидаки, бўғзумни қириб йиғлармен,Игирур чарх (урар) инчкириб йиғлармен.Аммо йиғламоқта ҳой-ҳой лафзин (адода) ўзларин туркийгўйларга шарик қилибдурлар ва бу лафз ҳам аслан туркий услубдур, ва фақирнинг бу мақтаи[9] машҳурдурким,Байт: Навоий ул гул учун ҳой-ҳой йиғлама кўп,Ки ҳе дегунча не гулбун[10], не ғунча, не гул бор!Яна турк алфозида қимсанмоқ ва қизғанмоқ икки ғариб лафздурки, анинг адоси бу байтда борки,Байт: Узорингни очарға қимсанурмен,Вале эл кўрмагига қизғанурмен.Форсийгўй шуаро мундоқ хўб мазмун адосидин маҳжур[11]дурлар: Ошиқ аёғиға тикан кирмакка алар «хор» лафзи била таарруз[12] қилибдурлар. Аммо чукурки му'лимроқдур[13], бу лафзлари йўқтур ва бу туркчада мундоқ адо топибдурким,Байт: Чўкурларким, сенинг йўлингда тевралмиш аёғимға,Чекиб ул кўй гардин сурма тортармен қароғимға.Яна ишқ тариқида маҳбуб наззораси муяссар бўлса, ошиқнинг ниёз юзидин телмурмаги усру муносиб ишдур, ва бу лафз аларда йўқтур, ва мунунгдек лафзлари ҳам йўқтур ва бу туркчада мундоқ дийилибдурки,Байт: Тўкадур қонимни ҳар дам кўзларинг боқиб туруб,Ким неча юзумга боққайсен йироқдин телмуруб.Яна турк лафзининг маҳбуб жонибидин ясанмоғи муқобаласида сорт лафзида ороста ва оройиш лафзи бор. Аммо безанмак муқобаласида демайдурлар ва ул ясанмоғнинг муболағасидур ва ани мундоқ дебдурларким,Байт: Эрур бас чу ҳусну малоҳат сенга,Ясанмоқ, безанмак не ҳожат сенга.Ва хўбларнинг кўз ва қошлари орасинки, қабоғ дерлар, форсийда бу узв[14]нинг оти йўқтур. Маснавий[15]да бир жамоат хўб та'рифида мундоқ дейилибдурким,Байт: Менгизлари гул-гул, мижалари хор,Қабоғлари кенг-кенг, оғизлари тор.Яна ишқ атворидаким, ашк ва йиғламоқ муқобаласида оҳ ва иссиғ дам умда[16]дур. Турклар дамни чоқинға, оҳни илдиримға нисбат бериб дебдурларким, Байт:Фироқинг ичра улус ўртамакка, эй моҳим,Чоқин дурур дамиму илдирим дурур оҳим.Сорт тилида чоқин ва илдиримдек мутааййин ва му'табар икки нимаға от қўймайдурурлар ва араб тили била барқ ва соиқа била адо қилибдурлар.Ва ҳусн та'рифида улуғроқ холғаким, турклар менг от қўюптурлар, алар от қўймайдурлар. Турк бу та'рифни бу нав' адо қилибдурким,Байт: Анингким, ол энгинда менг яратти,Бўйи бирла сочини тенг яратти.Агар[17] бирин-бирин алфоз ваз'идаким, алар тақсир қилибдурлар, таарруз қилилса, сўз узар. Невчунки, кўп воқи'дур. Яна ше'рда барча таб' аҳли қошида равшан ва мажму' фусаҳо оллида мубарҳандурки, тажнис ва ийҳом бағоит куллийтур. Ва бу фархунда иборат ва хужаста алфоз ва ишоратда форсидин кўпроқ тажнис омиз лафз ва ийхом ангез нукта борки, назмға мужиби зеб ва зийнат ва боиси такаллуф ва сан'атдур. Масалан: от лафзики, бир ма'ниси аламдур, яна бир ма'ниси маркабдур ва яна бир ма'ниси амрдурки, тошни ё ўқни от, деб буюрғайлар. Бу тажнисда мундоқ дейилибдурким. Байт: Чун парию ҳурдур отинг, бегим,Сур'ат ичра дев эрур отинг, бегим,Ҳар хадангиким, улус андин қочар,Нотавон жоним сари отинг, бегим.Ва бу икки байтки, тажниси томдур, ҳам турк шуароси хос сасидурки, сортда йўқтур ва муни туюғ лерлар. Ва мунинг та'рифин «Мизонул-авзон» отлиғ арузга битилибдур, анда қилилибдур.Яна ит лафзи ва анда доғи бу нав' уч ма'ни бор, андоқкиБайт: Э рақиб, ўзни анга тутсанг ҳам ит,Бизга раҳм айлаб унинг кўйидин ит.Гарчи бор дезахча ишқинг шу'ласи,Бизни ўз илгинг била ул сори ит.Ва туш лафзида ҳам бу нав' уч ма'ни бор. Ва яна ён лафзида ва ёқ лафзида ҳам бу ҳолдур ва бу нав' лафзики, анда уч ма'ни бўлғай, ҳад ва ҳаср[18]дин кўпрак топилур. Ва хили лафз ҳам топилурки, тўрт ма'ниси бўлғай, андоқки, бор лафзики, бир ма'ниси мавжудлуғдур ва бир ма'ниси амрдур борувға ва бир ма'ниси юкдур ва бир ма'ниси самардур[19]. Ва андоқ лафз ҳам топилурки, беш ма'ниси бўлғай: соғин лафзидекки, бир ма'ниси ёд қилмоққа амрдур ва бири сутлук қўй отидур ва ишқ масти ва мажнуни ва бемори муқобаласида соғин деса, ҳар бирига итлоқ қилса бўлур. Яна андоқки, туз лафзики неча ма'ни ирода қилса бўлур. Бири тузки, ўқ ё найзадек нимани дерлар- Яна — туз ҳамвор[20]даштни дерлар. Яна туз—рост кишини дерлар. Яна туз—созни тузмакка амр қилмоғни, яна туз — икки киши орасида мувофақат солмоғни (дерлар). Яна туз — бир мажлис асбобини ҳам деса бўлур. Ва кўк лафзин ҳам неча ма'ни била исти'мол қилурлар. Бири кўк—осмонни дерлар. Яна кўк оҳангдур. Яна кўктеграда кўкламдур. Яна кўк қадоғни ҳам дерлар. Яна кўк сабза ва ўлангни доғи дерлар. Бу нав' алфоз ҳамки, уч ма'ни ва тўрт ма'ни ва ортуғроқким, ирода қилса бўлғай, кўп борки, форсий алфозда андоқ йўқтур.Ва ма'руф ва мажҳул қофияда «вовий», «ёйий» ҳамки, форсий аш'орда воқи' бўлур, икки ҳаракатдин ортуқ бўлмас[21], "вовий" андоқки хўд ва дуд на зўр ва нур, ва "ёйий" андоқки: пир ва шер. Ва туркий алфозда бу ма'руф, мажҳул ҳаракат тўрт нав' топилур ҳам «вовий» ва ҳам «ёйий»си. «Вовий»си андоқки, ўтки шай'и муҳриқдур[22] ва ўт мурур[23] ма'ниси била ва ўт муқаммирға бурд жиҳатидин амр[24], ва ўтки боридин ириқ[25] ҳаракатдур, каллани ўтға тутуп, тукин аритур ма'нидадур. Яна бир мисол: тўрки, домдур[26] яна тўрки, андин дақиқроқ[27]дурки, қуш ўлтур йиғочдур, тўрки, андин дақиқроқдур: уйнинг тўридур ва тўрки, барчадин ирикдур: тўрлуғни ё эшикни тўрмак ўйдур.Ва ёйий мисол уч ҳаракатдин ортуқ топилмас безки сорт "қадуд" дер ва бизки "мо" ва "наҳну"[28] ма'ниси биладур ва бийзки "дарафш" дерлар. Яна бир мисол: Терки, термак ма'ниси биладур. Терки, андин дақиқдур, улдурки, сортлар ани "арақ" ва "хай" дерлар. Ва тир ки, боридин ириқдур, ўқ ма'ниси биладур. Ва бу нав' алфоз кўп, уч ҳаракат била ваз' қилибдурларки, ҳоло шойи'дур. Ва неча ҳуруфқа иборат вус'ати учун, балки қофия суҳулати учун бир-бирига ширкат берибдурлар. Ул жумладин бири, «алиф» била «ҳо» орасида муносабат ва мушоракат берибдурларки, бир лафзни ҳам охири алиф лафз била қофия қилса бўлур[29]. Андоқки, «аро» лафзин «саро» ва «даро» била қофия қилса бўлур, «сара» ва «дара» била ҳам қофия қилса бўлур. Яна бир мисол: андоқки «ядо» лафзин «садо» била қофия қилса бўлур, «бода» била ҳам қилса бўлур. Ва «вов» била «замма»[30] орасида ҳам ул нав' ширкатдур. Андоқки, «эрур» лафзин «ҳур», «дур»[31] лафзи би-ла қофия қилса бўлур, «ғурур» ва «зарур» лафзи била ҳам жойиздур. Ва «ё» била «касра»[32] орасида доғи бу нав'дур. Андоқки, «оғир» ва «боғир» алфозин «содир» ва «қодир[33]» алфози била қофия қилса бўлур, «та'хир» ва «тағйир» алфози била ҳам бўлурки, форсий алфозда бу суҳулатлар[34] йўқтур. Ва бу алфоз вози'лари кўп нимада жуз'иётқа таарруз қилиб, ғариб мазмун ва мафҳумлар учун алфоз ваз' қилибдурлар[35]. Андоқки, ба'зи масодирда[36] ўтти. Яна ғизо[37] ва ҳар таомки, еса бўлур, егулук дерлар, ва сорт элннинг кўпи, балки барчаси емакни ҳам ва ичмакни ҳам «хўрдани»лафзи била адо қилурлар. Ва улуқ қардош ва кичик қардошни иккаласин «бродар» дерлар ва турклар улуғни — «оға» ва кичикни «ини» дерлар, ва алар улуғ, кичик қиз қардошни ҳам «хоҳар» дерлар. Ва булар улуғни — «эгачи» ва кичикни «сингил» дерлар. Ва булар отанинг оға-инисин «опаға» дерлар. Ва онанинг оға-инисин — «тағойи» (дерлар). Ва алар ҳечқайсиға от та'йин қилмайдурлар ва араб тили била "эм" ва "хол" дерлар ва кўкалтошни туркча тил била дерлар. Ва атка ва энагани ҳам бу тил била айтурлар. Бир мутааййин нимаким «оқ уйдур», анга «ҳаргоҳ» от қўюптурлар. Аммо анинг ажзосининг[38] кўпини турк тили бил айтурлар. Андоқки, тунглук ва узук ва тўрлуғ ва босруғ ва чиғ ва қанот ва кўзнак ва увуғ ва боғиш ва бўсаға ва эркина ва ало ҳозал-қиёс[39]. Ва ов ва қушки, салотин одоб ва русумида ҳар қайси бошқа мутааййин ишитур, икаласин, «шикор» дерлар. Ва овда умдаки[40] кийикдур, турк анинг эркакин «ҳуна» ва тишисин «қилчоқчи» дер. Яна суйқуннинг ҳам эркакин «буғу» ва тишисин «марал» дер. Сорт оҳу ва гавазндин ўзга нима демас. Ва бир шўру шайнлиғ[41] овки, тўнғуз овидур, анинг ҳам эркагини «қобон», тишисин «мегачин» ва ушоғин «чўрпа» дерлар. Ва сорт барчасин «хук» ва «гуроз» лафзи била айтур.Ва келдук қушқаки, анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Тоғи турк ўрдакнинг эркагин «сўна» ва тишисин «бўрчин» дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. Ва нар ва мода иккаласин «мурғоби»дер. Ва ўрдакнинг анвои билур қушчилар қошида, масалан, жўрка ва эрка, суқтур ва олмабош ва чокирқанот ва темурқанот ва алдалдаға ва олапука ва боғчол ва бу йўсунлуқ дерларки, етмиш нав' бўлурким, сорт борисин мурғоби-ўқ дер. Ва агар бир-биридан мутамайяз қилса[42], туркча от била-ўқ айтур. Яна от анвоидаки, тубучоқ ва арғумоқ ва яка ва ёбу ва тоту йўсунлиқ—борини туркча-ўқ айтурлар. Ва отнинг ёшин дағи кўпракин туркча айтурлар. Бир қулунни «курра» дерлар. Ўзга: той ва ғўнан ва дўнан ва тулан ва чирға ва ланға дегунча фасиҳроқлари туркча дерлар ва кўпраги муни ҳам билмаслар.Ва отнинг иярин агарчи «зин» дерлар, аммо кўпрак ажзосин, мисли: жибилгир ва ҳано ва тўқум ва жорлиғ ва уларчоғ ва ғанжуға ва жилбўр ва қушқун ва қантар ва туфак ва тўқа йўсунлуқ кўпин туркча айтурлар ва қамчини агар «тозёна» дерлар, аммо булдургасин ва чубчурғасин туркча айтурлар. Ва жиба ва жавшан ва кўҳа ва қолғандуруқ ва қорбичи ва кечим ва оҳа йўсунлуқ уруш асбобин ҳам турк тили била айтурлар.Ва ма'ҳудий албисадин[43] мисли: дастор ва қалпоқ ва наврўзий ва тўппи ва ширдоғ ва дакла ва ялак ва ёғлиғ ва терлик ва қур йўсунлуғ—нималарни борисин турк тили била айтурлар.Егулуклардин агарчи қўй мучаларидин ба'зиға от қуюптурлар, аммо орқани ва ошуғлуғ иликни ва ён сўнгакни ва қобурғани ва иликни ва ўрта илик ва бўғузлағуни туркча айтурлар. Ва яна ба'зи емаклардин қаймоғ ва қатлама ва буламоғ ва қурут ва улоба ва манту ва қуймоғ ва уркамочни ҳам туркча айтурлар. Ва қимизни ва сузмани ва бохсумни ва бўзани дағи туркча айтурлар. Яна тутмоч ва умоч ва кумоч ва толғонни ҳам туркча айтурлар. Ва бу нав' жуз'иётқа машғуллуқ қилса бағоят кўп топилур.Аммо куллийрак калимотни адо қилали: араб тилининг сарфий истилоҳининг абвобида бир бобдурки, анга — муфоала боби от қўюптурларки, лафз бир мазкур бўлур, аммо икки киши фе'лиға муштамилдурки, бир нав' воқи' бўлғай. Андоқки, «муораза» ва «муқобала» ва «мушоара» ва «муколама» ва куллий бобдур ва мунда азим фавоид ҳосил. Ва форсийгўйлар мунча фасоҳат ва балоғат да'воси била бу фойдадин маҳрум. Аммо турк булағоси бу фойдаға таарруз қилибдурлар. Ва масдарға бир «Шин» ҳарфи илҳоқ «илмоқ била ул мақсудни топибдур[44]. Андоқки, «чопишмоқ» ва «топишмоқ» ва «қучушмоқ» ва «ўпушмак» ва бу шойи' лафздур. Ва бу лафз[45] возии азизларға жойи таслим ва таҳсиндурки, бағоят хўб қилибдурлар. Ва бу фасоҳат била сорт, фусаҳосидан тамом сижилибдурлар. Яна арабий сарф истилоҳда икки маф'уллуқ фе'ллар борки, анинг адоси доғи му'табар ва куллийдур. Андин доғи сортлар орий қолибдурлар. Ва атрок анга ҳам хўброқ важҳ била мутобаат қилибдурлар. Арабий андоқки, «А'тайту Зайдан дирҳаман», бу таркибда уч лафз мазкур бўлур. Алар лафзға бир ҳарф ортурғон била мунга ўхшаш бир замирни ортурубтурлар, бағоят мухтасар ва муфид тушубтур[46]. Андоқки, югурт ва қилдурт ва яшурт ва чиқарт. Яна бир адолари борки, ба'зи алфознинг сўнгғида «ч, и» ки, «чи» лафзидур, орттурлар, ё мансабнинг ё ҳунарнинг ё пешанинг[47] изҳори учун; форсийда йўқтур, балки алар ҳам туркча айтурлар.Мансабда андоқки, қўрчи, ва сувчи ва хизоначи ва керак-яроғчи ва чавгончи ва найзачи ва шукурчи ва юртчи ва шилончи ва ахтачи йўсунлуғ кўптур.Ҳунар ва пешада андоқки, қушчи ва борсчи ва қўруқчи ва тамғачи ва жибачи ва йўрғачи ва ҳалвочи ва кемачи ва қўйчи. Андоқки, қуш ҳунарида доғи бу истилоҳ бордур, андоқки, қозчи ва қувчи ва турначи ва кийикчи ва товушқончики, сорт лафзида йўқтур. Ва алар мазкур бўлғонларнинг кўпин туркча айтурлар.Яна бир нав' иборат ва адолари борким, бировдин бир ишни гумон элтмак била ул ишни ул кишига нисбат гуна[48] берурлар, йўқки, таҳқиқ юзидин, балки мазанна[49] ва гумон ҳайсиятидин[50], аммо мунда диққат[51] кўптур Андоқки: борғудек ва ёрғудек ва келгудек ва билгудек ва айтқудек ва қайтқудек ва урғудек ва сўрғудек ва бу форсийда бўлмас.Ва ба'зи алфознинг охирида бир «чим» ҳарфи васл қилурлар[52] ва анинг била ул фи'лда су'рат йўсунлуқ ирода қилурлар. Андоқки, тегач ва айтгач ва борғоч ва ёрғоч ва топкоч ва сотқоч, яна бир «ре» ҳарфики, ба'зи лафзнинг охириға илҳоқ қилурлар, андин муболаға ва са'й ирода қилурлар, андоқки, билакўр ва қилакўр ва кетакўр ва етакўр. Ва яна бир ранг ё бир сифатнинг шумули холиға муболаға учун анинг аввалида аввал ҳарфиға бир «п» ё «мим» изофа қилиб, ул шай'ға зоид қилурлар; «п» мисоли: оп-оқ қап-қаро, қип-қизил, сап-сариғ, юп юмалоқ, яп-ясси, опочуғ, чуп-чуқур, бу нав' хили ҳам топилур, «мим» мисоли: кўм-кўк, ям-яшил, бўм-бўз[53].Яна бир «вов» ва «лом» ба'зи лафзға илҳоқ қилиб бир махсус сифатқа та'йин қилурки, салотиннинг хоҳ разм асбоби учун ва хоҳ базм жиҳоти учун му'табардур[54]. Андоқки, ҳировул, қаровул ва чингдовул ва янковул ва сўзивул ва патовул ва китповул ва ясовул ва баковул ва шиғовул ва дақавул ким, алар мундин улвий[55]дурлар.Яна ба'зи лафзға бир «лом» илқоқ қилурларким, ул шайнинг ул сифатда русухиға[56] далолат қилур. Андоқки, қаҳол ва ясол ва қабол ва тунқол ва бирқол ва тўсқол ва севарғол.Бу алфоз ва иборатда бу нав' дақойиқ кўпдурким, бу кунга дегинча ҳеч киши ҳақиқатиға мулоҳаза қилимағон жиҳатдин бу яшурун қолибдур. Ва ҳунарсиз туркнинг ситам зариф[57] йигитлари осонлиққа бўла форсий алфоз била назм айтурға машғул бўлубтурлар. Ва филҳақиқат агар киши яхши мулоҳаза ва тааммул[58] қилса, чун бу лафзда мунча вус'ат[59] ва май-донида мунча фусҳат[60] топилур. Керакким[61], мунда ҳар нав' сухангузорлиғ ва фасиҳгуфторлиғ ва назмсозлиғ ва фасона пардозлиғ осонроқ бў'лғай ва воқи' осонроқдур.Андин сўнграким, турк тилининг жомиияти[62] мунча далоил била собит бўлди, керак эрдиким, бу халқ орасидин пайдо бўлғон таб' аҳли салоҳият ва таб'ларин ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айтсалар эрди, ва яна бир тил била озроқ айтсалар эрди. Ва агар муболаға қилсалар, иккаласи тил била тенг айтсалар эрди. Бу иҳтимолға худ йўл берса бўлмаским, турк улусининг хуштаба'лари мажмуи сорт тили била назм айтқайлар ва билкул турк тили била айтмағйлар, балки кўпи айта олмағайлар ва айтсалар ҳам сорт турк тили била назм айтқондек фасиҳ турклар қошида ўқуй ва ўткара олмағайлар ва ўқусалар ҳар лафзлариға юз айб топилғай ва ҳар таркиблариға юз э'тироз ворид бўлғай.Бас бу ҳайсиятлардин андоқ малум бўлурким, бу тилда ғариб алфоз ва адо кўпдур. Муни хуш оянда тартиб ва рабоянда таркиб била боғламоғининг душворлиғи бор. Мубтадий таб'и ул назмни душворлиғ била боғламоқдин кўфт топиб, мутанаффир бўлур ва осонроқ сари майл қилур. Чун неча қатла бу нав' воқи' бўлди, таб'и хўй қилди. Чун табиат му'тод бўлди, ўз му'тодин қўюб ғайри му'тодғаким, мушкилроқ ҳам бўлғай, майл қилмоғи мутааззирдур.Яна улким, фаҳм жинси ожизларни ҳам мойил, балки муштағил ушбу нав'ға кўрар ва иймон ва расм аҳли тариқидин чиқмоғни мунссиб кўрмас, ва бу нав' била қолур. Ва мубтадиға яна одатдурким, таб'идин ул нима бош урса, чун ўз зодаи таб'и ўзига маҳбуб эканга мажбулдур, тиларки, ани бу фан аҳлиға арз қилиб жилва бергай. Чун бу фан аҳли форсийгўйдурлар ва турк алфозидин баҳраманд эмаслар, таб'и ул жонибдин и'роз қилиб, бу фанға машғул эл сари майл кўргузур. Эмдики майл кўргузди, муносабатлар топиб ҳам бу хайлдин бўлур. Андоқки, бу замонда бўлубтур. Бори ҳар тақдир билаки бор, бовужуд турк алфозннинг форсийға мунча мазияти ва нафс амрда мунча диққати ва вус’ати назм тариқида шойи' эмас эрди ва китмон ниҳон хонасиға тушуб эрди, балки матрук бўлурға ёвушуб эрди[63].Бу хоксорға сабо авоилидаким, оғиз ҳуққасидин бирор гавҳар зоҳир бўлабошлар, ул гавҳарлар ҳануз назм силкига кирмайдур эрдиким, замир дар'ёсидин назм силкига тортилғон гавҳарлар таб' ғаввоси са'йи била оғиз соҳилиға келабошламоқ кўргузуп эрди. Чун мазкур бўлғон қоида бидаким, адо топти—майл форсий сари бўлди. Аммо чун шуур синниға қадам вўюлди, чун ҳак субҳонаҳу ва таоло таб'ға ғаробат сари майлни зотий ва диққат ва душворписандлиққа шуру'ни жибиллий қилиб эрди, турк алфозиға доғи мулоҳазани лозим қўрулди — оламе назарға келди, ўн саккиз минг оламдин ортуқ; анда зеб ва зийнат сипеҳри таб'ға малум бўлди, тўққуз фалакдин ортуқ; анда фазл ва риф'ат махзани учради, дурлари кавокиб гавҳарларидин рахшандароқ ва гулшани йўлуқти, гуллари сипеҳр ахтаридин дурахшандароқ; ҳарими атрофи эл аёғи етмакдин масун ва ажноси ғаройиби ғайр илги тегмакдин ма'мун. Аммо махзанининг йилони хунхор ва гулшанининг тикани беҳад ва шудгор. Хаёлға келдиким, ҳамоноки, бу йилонлар неши наштаридин таб' аҳли хирадмандлари бу махзандин баҳра топмай утуптурлар. Ва кўнгулга андақ эврулдиким, гўё бу тиканлар сарзаниши зараридин назм хайли гулдастабандлари бу гулшандин базм тузгуча гул иликлай олмай йўл тутуптурлар.Чун бу тариқда ҳиммат олий эрди ва таб' бебок ва лоуболий, ўтарга қўймади ва тамошосидин тўймади. Ул олам фазосида габ' сипоҳи турктозлиғлар тузди, ва ул сипеҳр ҳавосида хаёл қуши баланд парвозлиғлар кўргузди ва ул ганж жавоҳиридин замир сайрафиси ниҳоятсиз қийматлиғ ла'л ва дурри самин олди. Ва ул гулшан раёҳинидин кўнгул гул чини ҳад ва ғоятсиз накҳатлиғ гул ва ёсман қўйниға солди.Чун бу мувоҳиб била ғинолар ва бу ғанойим била истиғнолар муяссар бўлди, мунинг натойижи гуллари рўзгор аҳлиға беҳад ва микдор очилабошлади ва бошлариға беихтиёр сочи-ла киришти.Ул жумладин бири - «Ғаройибус-сиғар» девонидурким, кичик ёшда таҳририм гузориш ва таҳриримдин ннгориш топибдурким, маоний ғурабосидин ғариб алфоз либосиға киюрупмен ва халқ кўнглин ул ғарибстон аҳли ўти била кўйдуруп мен[64].Яна «Наводируш-шабоб» девонидурки, йигитлик авойилида баёним килкидин намойиш девониға ва оройиш бўст;ониға кирибдурким, ул наводир тамошосидин йигитлик мулкида ғавғо солибмен, ва мулк йигитлари кўнглидин ором ва қарорни олибмен.Яна «Бадойиул-васат» девонидурким, умр авсатида ҳаёлим хомаси анинг зебиға нақшбандлиғ ва зийнатиға сиҳрпай-вандлиғ қилибдурким, ул бади'лар воситасидин шайдо кўнгуллар эшигин ишқ тоши била қоқибмен ва ул уйга фитна ва офат ўтин ёқибмен.Яна «Фавоидул-кибар» девонидурким, ҳаёт авохирида тахайюлум хомаси ани рашки нигорхонаи чин ва ғайрати хул-ди барин қилибдурким, анда улуғларға фоидалар зулолин еткурупмен ва ҳаваслари шу'ласиға насойиҳ зулолидин сув урупмен.Бу тўрт девон овозасин чун руб'и маскунға еткурупмен, «Хамса» панжасиға панжа урубмен. Аввалким, «Ҳайратул-аброр» боғида таб'им гуллар очибдур, Шайх Низомий руҳи «Махзанул-асрор» идин бошимға дурлар сочибдур.Яна чун «Фарҳод ва Ширин» шабистониға хаёлим юз тутубтур. Мир Хусрав дами «Ширин ва Хусрав» ўтидин чароғимни ёрутубтур.Яна чун «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим пўя уруб, Хожа Ҳимматин «Гавҳарнома»сидин нисоримға гавҳарлар еткуруптур.Яна чун «Саб'аи Сайёра» расадин замирим боғлабтур, Ашраф «Ҳафт пайкар»ининг етти ҳурвашин пешкашимға яроғлабтур.Яна чун «Садди Скандарий» асосин хотирим муҳандиси солибдур, Ҳазрати Махдум «Хираднома»сидин кўси ислоҳ ва имдод чолибдур.Бу «Хамса» шуғлидин чун фароғат топибмен, тахайюлум гети навардин салотин та'рихи даштиға чопибмен, чун нома саводи зулматидин «Зубдатут-таворих» адосин тузупмен, салотин ўлган отин бу ҳайвон суйи била тиргузупмен.Чун «Насойимул-муҳаббат» нафаҳоти баёнидин килким файзрасон бўлубтур, авлиё-улло муқаддас руҳи файзидин олам тўлубтур[65].Чун «Лисонут-тайр» илҳони била тараннум тузупмен, ҳуш тили ишорати била ҳақиқат асрорин мажоз суратида кўргузупмен.Чун «Насрул-луолий» хазойини таржимасиға, еттим, «Назмул-жавоҳир» била ма'ни абкорин ҳуллаларин мурасса' эттим.Чун «Мизонул-авзон» баҳрларида ғаввос бўлдум, ул ми'ёр била Насири Тусий узрин қўлдум.Яна доғи расойилға қалам сурупмен ва мукотибға рақам урупменки, форсий сиҳрсозлар ва паҳлавий афсона пардозлар ҳам анда авроқ ороста ва ажзо пироста қилибдурларким, дом ҳакам адолат юзидин кўз солса ва бурунғи форсий ва сўнгғи туркий латойиф ва дақойиқидин баҳра олса, ҳукм сўрар замонида ва ҳар қайсининг мартабасини та'йин қилур овонида умидим улдур ва хаёлимға андоқ келурким, сўзум мартабаси авждин қуйи инмагай ва бу тартибим кавкабаси а'ло даражадин ўзга ерни беганмагай.Бу сўзлардин хасм мундоқ билмасун ва муддаий бу нав' гумон қилмасунки, менинг таб'им турк алфозиға мулойим тушган учун та'рифида муболаға изҳор қилурмен, ва форсий иборатқа муносабатим озроқ учун инкор ва нафйиға исрор кўргузурменким, форсий алфоз истийфосин ва ул иборат истиқсосин киши мендин кўпроқ қилмайдур эркин ва салоҳ ва фасодин мендин яхшироқ билмайдур эркинким, умрум гулшанининг тоза баҳорининг таровати чоғи ва ҳаёт равзасининг наврас сабзазорининг назоҳати вақтиким, ўн беш ёштин қирқ ёшқачадурки, инсон хайлининг таб'и булбули ҳар гул жамолиға шефта ва руҳи парвонаси ҳар шам' ҳусниға фирефта бўлур, вақт бу авқотдур. Ва бу авқотда кўп ғариб воқи' ҳодисдурки, ул воқиа биров ҳусн ва нозин ё ўз ишқ ва ниёзин шарҳ этарга боис бўлур. Ва бу ҳол ғазал тариқида мунхасирким, ё айтурға мутааммил бўлулғай ё ўқуриға муштағил. Ўқуриға давовиндин бу фақир мутолаасиға кўп машғул бўлмағон девон оз эркин. Батахсис ишқ ва дард аҳлининг раҳбар ва пешрави Амир Хусрав Дсҳлавий девониким, ошиқлиқда дард ва ниёз ва сўз ва гудоз тариқин ул мунташир қилди ва онинг ишқи маш'алидин бу партав олам тийра хокданиға ёйилди.Яна ҳақиқат аҳлининг сархайл ва сарафрози Хожа Ҳофиз Шерозий нукот ва асроринки, анфоси руҳул-қудсдин нишон айтур ва руҳулло анфосидин асар еткурур[66].Яна бу фақирнинг пири ва устози за тариқат аҳлининг соҳиби иршоди, жами' аҳлуллонинг муқтадо ва шайхул-исломи... Мавлоно Абдурраҳмон Жомийнинг руҳпарвар латойифи ва руҳ густар заройификим, андин ҳар ғазал калваҳйил-мунзал ва ҳар рисола кал-аҳодисин-набийи мурсал олий шон ва рафи макондурким, алардин ҳар лафз қийматда дурри саминдин обдорроқ ва ҳирқатда ла'ли оташиндин барқ кирдорроқ. Ва иккаласи мазкур бўлғон азиз каломи му'жиз низомидин анда чошни ва насиб ва ўз ишқ ва камолоти ва ниҳояти ҳолоти мунга изофаки, ҳозо шай'ун ажиб! Барчасиға кўп қатла утупмен, балки кўпин ёд тутупмен, ва қасойид ва ғазалиётларининг ғариб ва латофатин билибмен, балки ғариброқ ва латифроқлариға татаббу'дағи қилибмен. Қасойиддин Амир Хусравнинг «Дар'ёйи аброр»иким, машҳур мундоқдурки, дер эмиш бўлғайки, «юз минг байтдин ортуғ девонларим ғазалиёти ва қасойид ва маснавийларим абёти агар олам саҳифасидин ююлса ва даврон сафиҳасидин маҳв бўлса, ва бу қасида қолсаки, анда ма'ни истийфоси вофийдур, бу фан аҳлиға ме-нинг фазойилим далилиға кофийдур». Матлаи машҳурдурким,Назм: Кўси шаҳ холию бонги ғулғуллааш дарди сарастҲар ки қони' шуд бахушку тар, шаҳи баҳру бараст.Бу ше'рға Ҳазрати Махдумий Нуран жавоб айтубдурлар, ва отин «Лужжатул-асрор» битибдурлар. Ва матлаи будурким,Байт: Кунгури айвони шаҳ каз кохи кайвон бартараст,Рахнҳо дон каш бадевори ҳисори дин дарастки, агар ул дар'ёйи абрордур, бу абри баҳордурки, мартабада андин баландроқ ва баҳрада андин фойдамандроқдурки, анинг устига соя солурға ёйила олур ва бошиға дур афшонлиғ доғи қилаолур. Фақир иккаласи бузургвори рафи' миқдорға ниёзмандлиғ ва гадолиғ юзидин татаббу' қилибмен ва отин «Туҳфатул-афкор» деб мен. Ва матлаи будурким,Байт: Оташин ла'ле ки, тожи хусравонро зеварастАхгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сараст[67].Ва кўп ма'ни ангез иборот ва та'мия амез ишорот изофа қилибменки, бу фан аҳлининг моҳирлари мусаллам тутуптурлар. Ва ҳар «ишига бу бобда тараддуд бўлса Ҳазрати Маҳдумий Нураннинг «Баҳористон» отлиғ китобинким, ани «Баҳористони ҳаёт ва нигористони нажот» деса бўлур, бу матла'ни битибдурлар ва иетишҳод юзидин та'рифин айтибдурларки, бу маншури давлат сипеҳр тақиға осилса ери бор ва бу туғройи саодатни Муштарий бўйниға овиза қилса мужиби мубоҳот ва ифтиҳордур. Ул китобни олдик ва бу маҳаллини топиб назар солдик ва билдикки, улча мен та'рифида таҳрир қилибмен, тақсир қилибмен.Яна Мир Хусравнинг «Мир'отус-сафо» отлиғ қасидасиғаким, халлоқул-маоний Хоқоний Шервоний татаббуи қилибдур ва матлаи будурким,Байт: Дилам тифласту пири ишқ устози забон лонаш,Саводулважҳ сабақу, масканат кунжи дабистонаш.Ва Ҳазрати Махдумий Нуран анинг жавобида «Жилоур-руҳ» отлиғ қасидани дебдурлар ва матлаи будурким,Байт: Муаллим кист, ишқу кунжи хомўши дабистонаш,Сабақ нодонию доно дилам тифли сабақхонаш.Ва фақир ҳам «Насимул-хулд» қасидасин икаласи бузургворға татаббу' қилибмен ва матлаи будурким,Байт: Муаллим ишқу пири ақл дон тифли сабақхонаш.Пайи та'диби тифл инак фалак шуд чархи гардонаш.Бу қасидаға доғи кўп маоний гавҳари дарж ва умр нақди харж бўлубдур[68].Яна «Руҳул-қудс» қасидасин баланд овоза қилибменки қудсийлар руҳин андин тоза қилибмен ва матлаи бу дурурким,Байт: Зиҳи бахомаи қудрат мусаввар аш'ё,Ҳазор накши ажаб ҳар замон азў пайдо.Яна «Айнул-ҳаёт» қасидаси зулолин еткурупменки, ғафлат аҳлининг ўлук баданлариға жон киюрупмен ва матлаи будурким,Назм: Ҳожибони шаб чу шодирвони савдо афгананд,Жилва дар хайли бутони моҳ сиймо афгананд.Яна «Минҳожун-нажот» қасидасида ҳидоят тариқин тузупмен ва залолат аҳлиға нажот шаҳроҳин кўркузупмен ва матлаи будурким,Байт: Зиҳи аз шам'и рўят чашми мардум гашта нуроний,Жаҳонро мардуми чашм омади аз айни инсоний. Яна «Қувватул-қулуб» қасидасинки, килким сабт этибдур, ҳақиқат йўлида за'флиғ кўнгулларга ул қутдин қувват етибдур ва матлаи будурким,Байт: Жаҳонки, марҳалаи танги шоҳроҳи фаност,Дарў масоз иқоматки, роҳи шоҳу гадост.Бу олти қасида ҳамд ва на'т ва сано ва мав'изатдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била ма'рифат.Яна зоҳир шуароси тариқида ҳам тўрт қасидаки, «Фусули арбаа»ға мавсумдур ва андин тўрт фасл: ҳарорат ва бурудат ва рутубат ва ябусати кайфияти ма'лум, хомам рақам қилибдурки, тўрт фасл хосияти асаридек руб'и маскунға ёйилибдур[69].Яна суханпардоз устози олий шон Хожа Калимиддин Салмонки, қасида майдонининг чобук суворидур ва ўз замонининг беназир сухангузори, машҳурдурки, чун масну' қасидаси тартибиға қалам сурубтур, ўн секкизда итмом еткурубдур. Воқиан иши қилибдурки, назм аҳли анинг тааммуқида ҳайрон ва тааммулида саргардондурлар. Тарси' сан'атиким, матла'дин ўзга байтда бўла олмас, ул қасиданинг агарчи мустахраж матлаи ростдур, аммо асли матла'да аввалғи мисра'нинг бир лафзида тахаллуф қилибдур ва матлаи будурким,Байт: Сафойи сафвати рўят бирехт оби баҳорҲавойи жаннати кўят ба бехт мушки татор.Бу матла'ға татаббу' қилғон кўп суханварлар ва назм густарлар чун муқобалада дебдурлар, лат ебдурлар. Бу фақирнинг матлаи будурким,Байт: Чунон вазид ба бўстон насими фасли баҳор,Казон расид ба ёрон шамими васли нигор.Басорат аҳли мулоҳаза қилсалар билурларки, бу матла'-тарси'ға воқи' булур, айбдин муарро ва мурасса'ға келур, э'тироздин мубарродур. Бу нав' ше'рнинг та'кид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам дебменки, то Халил бинни Аҳмад рубоий қоидасин ваз' қилибдур, тарси' сан'атида рубоий айтилғон эшитилмайдур, балки йўқтур ва ул будурким,Байт: Э рўйи ту кавкаби жаҳон оройи,Ве бўйи ту ашҳаби равон осойи.Бе мўйи ту, ёраб чунон фарсойиГисўйи ту чун шаби фиғон афзойи.Яна форсий ғазалиёт девони Хожа Ҳофиз тавридаким, жами' сухан адолар ва назм пиролар назарида мустаҳсан ва' матбу'дур, тартиб берибменким, олти мингдин абёти адади кўпракдурки, кўпрак ул ҳазрат ше'риға татаббу' воқи' бўлубтур. Ва ба'зи Ҳазрати Шайх Муслиҳиддин Са'дий (қуддиса сирруҳу)ғаким, ғазал таври мухтариидур. Ва ба'зи Мир Хусравғаким, ишқ оташкадасининг шу'ла ангезидур ва дард ғарибхонасининг ашкрези. Ва ба'зи Ҳазрати Махдум Нуранғаким, камол авжининг меҳри ломиидур ва мазкур бўлғон азизлар ҳолотининг жомники, бу девон халойиқ орасида шойи'дур ва рўзгор аҳлининг таб'лари ул сари рожи' ва анда куп турлук дилкаш адолар ва дилпазир ма'нолар воқи'дирки, тафсили бу фақирдин муносиб эмас. Ва анда ҳар нав' назм аснофидин, мисли: муқаттаот ва рубоиёт ва маснавий ва та'рих ва луғаз ва ул жумладин беш юзга яқин муаммоким, кўпи Ҳазрати Махдумий Нуран муборак назариға етибдур ва ул ҳазратнинг ислоҳ ва таҳсини шарафин касб этибдурким, хомамдин рўзгор сафҳасиға ёзилибдур ва қаламим лайл ва наҳор аврэқида нақш қилибдур[70].Булардин доғи бошқа, йигитлигим замони ва шабоб айёми овонида кўпрак ше'рда сиҳрсоз ва назмда фусун пардоз шуаронинг ширин аш'ори ва рангин абётидин эллик мингдин ортуқ ёд тутупмен ва алар завқ ва хушҳоллиғидин ўзумни овутупмен ва салоҳ ва фасодлариға фикр айтибмен, ва махфий дақойиқиға таамул ва тафаккурлар била етибмен, ва форсий алфэз айб ва ҳунари мулоҳазаси идрокида табим ўзин солмайдур, балки ул водий қат'ида килким равандаси тез гомлиғ била қадам урмағон ер қолмайдур. Ва ўттуз йилдин ортуқ ва қирқ йилға яқиндурким, Хуросон мулкиким, фазлу камол аҳлиға олам мамэликининг мисри муаззами ва саводи а'замидур, бу мулкнинг жами' назм аҳли шуаройи ширин каломи ва фусаҳойи вожибул-иҳтироми ҳар не ҳар ма'ни билаким, авроқ юзига оройиш ва ҳар алфоз билаким, ажзо изориға намойиш берибдурлар, бу фақир суҳбатиға еткурубдурлар ва бу заиф оллинда ўткарибдурлар ва ҳак ва ислоҳ илтимосин қилибдурлар, ва хотирға қилғон нуктаки, айтилибдур, инсоф юзидин мусаллам тутуптурлар ва агар ба'зи ибо қилибдурлар далойил била аларға хотир нишон қилилибдур, андин сўнгра қабул қилиб, ўзларин шокир ва мамнун билибдурлар. Ва басо маоний аҳли хурдадонлар ва дақойиқ хайли дақиқ баёнларки, Анварий ва Салмон ше'рида ҳар бири бирининг жонибин тутуб баҳслар қилиб, сўзлари бир-биридан ўтмагандин сўнгра бу фақир оллиға муҳокама учун келтуруптурурлар ва ҳар не ҳукм топиб дурурлар мусаллам тутуб, муноқашалари бартараф бўлубтур. Ва ғазалда Мир Шоҳий ва Мавлоно Котибий ва алар ғайри тарафидин доғи бу йўсунлуқ ва маснавийда ҳазрат Шайх Низомий ва Мир Хусрав Деҳлавий жонибидин доғи бу дастурлуғ кўп ноқи' бўлупдур[71].Барчадин куллийрок санад буким, ҳазрати иршод паноҳи... Нуранки,... форсий сўзда жами' алар сўзидин юқорироқ сўз йўқтур, кўпрак кутуб ва расоил ва ғазалиёт ва касойиддаки, маоний гавҳарларин назм силкига кийдурур эрдилар ва замир ниҳонхонасидин анжуман тамошогоҳиға жилва берур эрдилар,анинг мусваддасин бурунроқ бу фақирға илтифот ва э'тикод юзидин берур эрдиларким: «Бу авроқни ол ва боштин оёғига назар сол, хотирингға ҳар не айтқудек сўз келса айт», деб ва ҳар неишорат бўлғониким, мазкур бўлди, зоҳир қилсам мақбул тушар эрди. Бу да'воға далил буким, ўндин ортуқ кутуб ва расоилда ул ҳазрат бу фақирнинг отин мазкур қилибдурлар. Ва кўпи таб' ва идрок ва мунга муносиб нималарга нисбат бериб, мастур қилибдурлар. Бу қабул назари асаридин бир қарндин ортуқ султонус-салотин сипеҳр ойин суҳбатларида ва фирдавс таз'йин хидматларидаким, аҳли каломдин ва мақолдин фазл ва камол зумрасининг мажмаидур ва илм ва фазлнинг манбаидур, бу фақирнннг сўзига мартаба рафи' ва мақола васи' эрди, ва ўзига сўз жиҳатидин азим э'тибор ва оўзига ўз жиҳатидин бийик поя ва миқдор.Ва султонус-салотинки, мазҳари лутфи илоҳий ва мазҳари анвори ҳақойиқи номутаноҳийдур ва фархунда замири: улум гавҳарининг дар'ёси ва хужаста хотири хоксор бандалар зотининг кимиёсидур, бу тойифанинг кўпрак истилоҳ ва қавоидидин олий мажлисда сўз ўтса мухотаб бу фақир, фасоҳат ва балоғат аҳли натойижи таб'идин ҳар не мазкур бўлса мушорун илайх бу ҳақирни қилур эрдилар. Ва ул миқдор бу туфроғнинг рутбасин фалакка еткуруп ва онча бу зарранинг поёсин қуёшдин ошуруп эрдиларким, ўзларининг хуршед файз таб'ларидин зуҳур қилғон рисолаки, ўз гавҳаррез қаламларидин нигориш топибдур ва ўз камоҳии ҳолатлари кайфиятида гузориш сурати тутупдур, бу бойри бандаларини назм тариқининг барча нав'ида та'рифлар битиб, «соҳибқирон»лиқ лақаби била сарафроз қилибдурлар ва бемисл ва анбозлиғ васфи била мумтоз этибдурлар ва муқаррардурки, ҳумоюн таб'лари замон мушкилотининг ми'ёридур, фархунда зиҳнлари олам дақойиқининг ҳаллоли ва соҳиб асрори.Бандаи-хоксор агарчи туфроғдин ўксук эрдим, аммо ул қуёш тарбияти била ранго-ранг гуллар очтим ва бу афгандаи беи'тибор агарчи заррадин камроқ эрдим, ул саҳоб тақвияти била гуногун дурлар сочтим ва дилсўз аб'ётим муножот аҳлиға ошуб ва ғавғо солди ва базм афрўз ғазалиётим хароботийларға оҳ ва вовайло солди.Ҳосили калом андин сўнграким, мунча қавий далоил ва азим шавоҳид била бу фақирнинг вуқуфи, балки маҳорати бу фаннинг форсий ва туркий назмида собит ва равшан бўлди, агар бирни яна бирга таржиҳ қилсам керакки, бу тойифадин ҳеч кишига мусаллам тутуп сидқ демакдин ўзга мақол ва мажол бўлмағай. Батахсиски, мунча бурҳони қоти' била ҳам қат' топқай ва истишҳодга бу мусвадданинг ҳам лафзи йўқки, ҳар ҳарфи фар'ёд урғайлар ва ғавғо кўтаргайлар[72].Яна бир куллия бу ким, то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда назм дабириға араб тили била жилва берди, андоқки, Ҳассон Собитдек ва Лақитдек маликул-калом сухан гузорлар ва ма'ний офарин фасоҳат шиорлар пайдо бўлдилар ва ўз тиллари била назм адосининг додин бердилар.Бу муносабат била араб салотини доғи Иброҳим Маҳдийдек ва Ма'мун халифадек ва булардин ўзга ҳам салотинзодалар ғарро назмлардин қасойид айттилар ва фавоид зоҳир қилдилар. Чун мулкдин ба'зи ақолим ва кишварда сорт салотини мустақил бўлдилар, ул муносабат била форсийгўй шуаро зуҳур қилдилар. Қасидада Хоқоний ва Анварий ва Камол Исмоил ва Заҳир ва Салмондек ва маснавийда устози фан Фирдавский ва нодири замон Шайх Низомий ва жодуйи ҳинд Мир Хусравдек ва ғазалда мухтарии вақт Шайх Муслиҳиддин Са'дий ва ягонаи аср Хожа Ҳофиз Шерозийдекки, буларнинг та'рифи юқорироқ чун шаммаи сурулупдур ва васфлариға қалам урулупдур. Сўзни узотмоқ ҳожат эмас ва калом татвилин ма'ни аҳли мустаҳсан демас. Ва бу муносабат била сорт салотинидин ҳам Султон Туғрулдек ва Шоҳ Шижо'дек олий қадр подшоҳлар ва рафи' мартаба анжум сипоҳлар рангин аб'ёт ва ширин ғазалиёт айттилар ва замонларида машҳур бўлди ва рўзгорлари авроқида адастур. То мулк араб ва сорт салотинидин турк хонлариға интиқол топди, Ҳалокухон замонидин султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳрух Султоннинг замонининг охириғача турк тили била шуаро пайдо бўлдилар. Ва ул ҳазратнинг авлод ва аҳфодидин ҳам хуш таб' салотини зуҳурға келди: шуаро Саккокий ва Ҳайдар Хоразмий ва Атоий ва Муқимий ва Яқиний ва Амирий ва Гадойидеклар. Ва форсий мазкур бўлғон шуаро муқобаласида киши пайдо бўлмади, бир Мавлоно Лутфийдин ўэгаким, бирнеча матла'лари борким, таб' аҳли қошида ўқуса бўлур. Ул жумладин бири будурким,Байт: Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.Ва салотиндин ҳам ўлгуча таб' асари ҳеч қайсидин зоҳир бўлмади ва варақ юзига нақш қилғуча нима қолмади, Султон Бобирдин ўзгаким, бу матла' алар таб'и асаридурким[73],Байт: Неча юзунг кўруб ҳайрон бўлайин,Илоҳи мен сенга қурбон бўлайин.То бу вақтқачаким,... Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон...Рубоий: Ким то фалак офоқ уза давр қилур,Анжум гули ҳар тун бу чамандин очилур,Не шоҳ анинг зоти киби ёд билур,Не таб' анинг таб'идек истаб тапилур.Дигар: То ким фалак эврулур давом ўлсун ангаИқбол бисотида мақом ўлсун ангаҲам нутқ била жонбахш калом ўлсун ангаҲам назм каломи мустадом ўлсун анга.жаҳонбонлиқ тахтида мақом тутти ва кишвар ситанлиқ мас-надида ором топти,— мулк силкига амният гавҳарларин чекти, ва жаҳон маз'раида жам'ият доналарин экти, чун салим қалби гавҳари кони масний эрди ва мустақим зиҳни мавриди файзи субҳоний, калом аҳлиға тарфия ва ибтиҳожлар ва калом хайлиға равнақ ва ривожлар даст берди. Ва ҳар илмда муфид та'лифлар ва ҳар фанда мунтиж таснифлар қилдилар ва ғариб расойили ма'навий зуҳур қплдп ва ажиб давовин ва ғазал ва қасойид ва маснавий ёйилди. Ва ўз шариф таб' ва латиф зиҳнларидин доғи, агарчи ҳам форсий демакка қодир ва ҳам туркча айтмоққа моҳир эрди, аммо асли таб' иқтизоси ва шойи' такаллум муносабати адоси била туркий девон тадвиниға майл қилдилар ва дилпазир аб'ёт ва беназир ғазалиёт тартиб бердилар... Ҳосилки, туркча тил била бу нав' девонки, мазкур бўлди ва та'рифи бу сифат ва ойин билаки, мастур бўлдикпм, бу йўсунлуқ ғаройиб йўқки, салотини мукаррами доро ҳашамдин, балки шуаройи қудсий нафаси масиҳ дамдин воқи' бўлмайдур ва ораға кирмайдур, воқи' бўлди ва ората тушти ва анинг зулоли ҳаётининг файзи қуёш чашмасидин ўтгали ёвушти ва бу тоифанинг бебаҳралари бу руҳ нақдидин баҳраёб ва лаб ташналари бу оби ҳаётдин сероб бўлдилар. Бовужуд бу султонус-салотиннинг кимиё асар хотири за хуршед осор замири доғи мунга мойилки, турк нозимлари ўз алфозлари била ше'рға машғуллуқ қилғайлар ва кўнгул ғунчаси доғидинки, печлар чирманибдур баҳор насимидек анфос била гулдек очилғайлар. Ва илтифот ва иҳтимом юзидин ба'зи ма'нилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жори бўлди ва сўз услубиға та'йинлар ва адосиға та'лимлар ҳам изҳори бўлди[74].Турк улуси анинг хуш таб' беклари ва мирзодалари ва соҳиби зиҳн пок таб'лари ва озодалари андоқки, керак машғуллуқ асбобин туза олмадилар ва ул нав' таб' натижаси кўргуза олмадиларки, андин хушгўйлуқ умиди тутса бўлғай, балки бу умидни аларнинг рўзгори ҳолиға ёвутса бўлғай. Турфароқ букум, бу нав' подшоҳи сухандон тарғиби ва талқини ва иҳсони ва таҳсини қоидаи мутобаат ва мувофақатни унутуб ва жоддаи нофармонлиғ ва залолатни тутуб кўпи, балки бориси форсийға мойил бўлдилар ва ул тил била назмға қойил. Бу иш мундин ўзга бўлаолмаски, турк тили та'рифида андоқки, юқорироқ мазкур бўлди: бовужуд алфоз касрати ва иборот вус'ати ва маоний ғаробати ва адо салосати дилпазир боғламоқта суубат бор, ва дилписанд тартиб бермакта таб' ранж ва уқубат топар, лозим қурунди турк тили шарҳида бирнеча варакқа зеб-оройиш бермак ва анда ҳазрати султонус-са-лотин мулоямати таб' ва маҳорати зиҳнларин шарҳ этмак ва ҳумогон ра'йлари тартиб берган девон бобида бирнеча сўз густохлиғ юзидин сўрмак ва ул ҳазрат камоли донолик ва вуқуф тавонолиғ ниҳоятидин бу фан асҳобиға ва бу фазл арбобиға та'лимлар бериб ва талқинлар қилиб, булар ул ҳазратнинг дақиқ сўзин ё англамай, ё англасалар буюрулғон йўсун била амал қилмай, ё қилаолмай. Ва бу заифи хоксор ул ҳазратнинг қудсий нафаси посини асрап ва вожибул-из'он ҳукмлариға итоат ва фармонбардорлиқ қилиб, кўнглумдин ва тилимдин келганча ва қаламим ва илигимдин қувват фаҳм қилғанча ул ҳазратқа бовужуд бандалиғ ва ул бандалиғ била саодатмандлиғ ва фархундалиғ — шогирдликка доғи ўзумни мушарраф ва аржуманд ва мубоҳий ва сарбаланд қилдим. Ва йиллар турк тили ва назми қоида ва услубида билмаганларимни сўруп ва мушкилларимни ҳаллоли мушкилотим тобуғида арзға еткуруп, фойдалар топиб, куллий натижалар кўрдум. Ул ҳазратнинг та'лими ва тарбияти била ва раҳнамойлиғи ва тақвияти била ишим ул ерга еттиким, ул ҳазрат ўз пок таб'лари натижасидин зоҳир бўлғон рисолаки, ўз маориф нигор килки таҳрири эрди ва ўз латойиф осор нутқи тақрири, алқобимни юқори адо қилдимки, не унвон била сабт қилдиларки, мукаррар қилмоқ ҳожат эрмас[75].Бу бандаға ҳам чун бу нав' азим давлатки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг «Ал-мутакаллим» деган исмиға мазҳарият бўлғай ва халойиқ орасида такаллумда ақрон ва амсолдин имтиёз ва э'тибор ва улуғ от била овоза ва иштиҳорғаки, ул ҳазратнинг иноят ва иҳтимомлари боис бўлди, ва юқори мазкур бўлғон давовин ва маснавий ва сойир кутуб ва расойили ма'навийки, то олам биносидур бу тойифадин ҳеч кимга ижтимои даст бермайдур ва ихтирои муяссар бўлмайдур, даст берди ва муяссар бўлди. Агарчи борчани ул ҳазратнинг шариф исмиға мухайял ва ҳумоюн алқобиға музайял қилибмен, буларни сойир ииоятлар муқобаласида тутуп «Ал-мутакаллим» исмиға мазҳариятим узриға туркий ва сорт луғати кайфияти ва ҳақкқати шарҳида бу рисолани жам' қилиб битидим. Ва анга «Муҳокаматул-луғатайн» от қўйдум, то турк эли тнли фасоҳат ва диққати ва балоғат ва вус'атики, ул ҳазрат бу тил ва иборат била назм бисоти тузупдурлар ва масиҳо анфоси ва ҳизр зулолидин ўлук тиргузмак тариқин олам аҳлиға кўргузупдурлар, зоҳир қилдим. Ва хаёлимға мундоқ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳаҳиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидин воқиф бўлдилар ва форсийгўйларнинг иборат ва алфоз бобида та'н қилур сарзанишидин қутулдилар. Алар доғи ранж ва машаққатим муқобаласида, чун бу махфий илмдинки, зоҳир қилибмен, вуқуф топсалар, умид улким, бу фақирни хайр дуоси била ёд қилғайлар ва руҳумни анинг била шод қилғайлар[76].Рубоий: Бу номаки, ёзди қаламим тортиб тилТа'рихин анинг жумодиюл-аввал бил,Куннинг рақамини чоршанба килғил,Тўққуз юз йилдин ўтуб эрди беш йил[77].
[1] Сўз аҳли хирмонининг бошоқчиси ва сўз қийматбаҳо тошлари хазинасининг пойлоқчиси ва назм гулистонининг сайроқи булбули; я'ни Навоий деб тахаллусланган Алишер шундай арз қиладики, сўз бир дур бўлиб, унинг дар'ёси кўнгилдир. Кўнгил шундай бир ўрин бўлиб, унда майда ва йирик ма'нолар тўплангандир.Бу шунга ўхшайдики, гавҳар дар'ёдан ғаввос воситаси блан чиқазилади, унинг киймати эса, тошига қараб маълум бўлади. Сўз дури ҳам кўнгилдан сўзга печан киши воситаси блан нутқ шарафига эришади, унинг қиймати ҳам ўзининг даражасига қараб шуҳрат қозонади ва ҳамма ёкқа ёйилади. Нечунки, гавҳар қиймат юзасидан жуда кўп даражаларга бўдинади, ҳатто бир дирамдан юз тумангача деса бўлади«Марваридни доривор учун олганда, майда-майда қилиниб, бир мисқолини бир дирамдан сотилади. Агар подшоҳ кулоққа соладиган бўлса, бутун ҳолида олинади, демак, қиймати мулклигига ва э'тибори моллигига қараб бўлади».Сўз дурининг айирмаси бундан ҳам чексиз ва даражаси бундан ҳам ниҳоятсиздир. Шундайки, яхши сўздан ўлган баданга тоза руҳ етади, ёмон сўздан тирик танга ўлдуручи заҳар хосияти пайдо бўлади.«Сўз шундай гавҳардирки, мартабасини аниқлашдан нутқ эгалари ожиздирлар: мартабаси — ёмон сўзнинг ҳалок қилучанлигидан тортиб, яхши сўз блан Исонинг му'жиза кўрсатишига қадар боради».* Бу жумла Истамбул ва Қўқон босмадарида қуйидагича бузиб берилган: «Ҳар хайлда неча кишвар бор, ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент бор; ва ҳар даштда неча хил саҳронишин улус ва ҳар тоғида неча тавойиф бор».[2] Сўзнинг турлари шу кадар кўпки, ўйлаш ва тасвирлаб чиқиш мумкин эмас. Агар муболаға қилмасдан юзаки баён килинса ва қисҳалиқ блан ёзиб чиқилса, етмнш икки нав'га бўлиниб, етмиш икки хил халқнинг сўзига айланишида ҳеч бир сўз йўқ, лекин бундан ҳам кўпдир. У, шундайки, ер юзининг етти иқлимининг ҳар бирида неча мамлакат бор, ҳарбир мамлакатда неча шаҳар, шаҳарча ва кент бор ва ҳар даштда неча хил саҳронишин халқ, ҳарбир тоғнинг камарларида ва юқорисида, ҳарбир дар'ёнинг оролида ва қирғоғида неча гуруҳ одамлар бор. Ҳарбир жамоанинг тиллари ўзгаларидан ва ҳар гуруҳнинг сўзлашувлари яна бирларидан ўзгача ва бирнеча хусусиятлар блан фарҳлидирки, бу айирма ўзгаларда йўқдир.Шунданки, қушлар, ҳайвонлар ва йиртқичларнинг овоз чиқаришларида ҳарбирининг ўзгача қичқириқ ва айтимлари ҳамда қайталанмайдиган наво ва хонишлари бор. Аммо сўз ва гапдан мақсад ма'ни ва мазкур махлуқлардан мақсад инсондир ва у — ма'ни ва нутқнинг эгасидирки, шунинг учун, бизнинг сўзимиз унинг сўзи устида боради.Энди сўзни баён қилишга киришайлик: юқорида турлилиги ва бир-биридан айирмаси айтилган турли шаҳар, қишлоқ, тоғ, ўрмон. ва дар'ё халқларининг ҳаммасида ма'нини сўзлар орқали ифода қилинади ва у сўзлардан ма'ни англанади.Бу тилларнинг барчасидан араб тили нафислик блан ажралган ва бадиийлик безаги блан му'жиза кўрсатучандирки, бунда ҳечбир тил аҳлларининг да'воси йўқ, сўзи, тўғри, дейиш ва иши таслим бўлиш, халос. Чунки билучан буюк подшоҳ (худо)нинг му'жизали сўзи ўша тилда инган ва пайғамбарнинг саодатга элтучи ҳадислари ўша тилда айтилгандир. Буюк авлиёлар ва баланд даражали машойихлар сурган ҳақиқат ва ма'рифатларини, таҳрир кийимига кийинтирган ма'ни гўзалларини кўпроқ ўша муборак ибора ва қутлуғ сўз ва ишоралар блан адо қилибдирлар.Бундан сўнгра уч нав' тил, борки, булар ҳамма тилларнинг аслидир ва бу тилларнинг ҳарбири ўз гапиручиларининг сўзлашувларига мосдир. Бу тилларнинг шахобчалари бениҳоят кўпдир. Аммо турки, форси ва ҳинди тиллари асл тилларнинг чиқиш ўрнидирки, Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғли: Ёфас, Сом ва Ҳомга бориб етишади. Бу қиска сўзнинг тафсили шуки, Нуҳ тўфон фитнасидан халос топганда ва унинг ҳалокатидан қутулганда, дун'ё юзида башар жинсидан асар ва инсон нав'идан намуна қолмаган эди. Бу вақтда Ёфсани — уни тарихчилар Абут-турк деб ёзган—Хитой мамлакатига юборди. Сомни — уни Абул-фурс деб ёзганлар — Эрон ва Турон мамлакатларининг ўртасига ҳоким қилди. Ҳомни эса — уни Абул-ҳинд деб отаганлар — Ҳиндистон мамлакатига узатди. Бу уч пайғамбарзоданинг авлодлари ва ўзларига қарашлилари мазкур мамлақатларда ёйилдилар, у ерларда зичланиб кетдилар.[3] Абутурк деб аталган Ёфас тарихчиларнинг бир оғиздан айтишига кўра, пайғамбарлик тожи блан устун ва элчилик мансаби блан қардошларидан имтиёзли бўлди. Уч тил: турки, форси ва ҳинди тиллари бу учовининг авлод ва қарамлари ўртасида тарқалди.Араб тили блан сўзлаш ва ҳинди сўзлар блан волдираш масаласи — бири ғоятда шараф ва юқори даражадан ва бири ниҳоятда наҳслик ва паст мартабадан — орадан чиқди. Энди турки сўзлар блан мақсад ифодаси ва форси ибора блан сўз ма'носи масаласи қолди.Ма'лум бўлишича, турк сарт (форс)дан кўра тезфаҳмроқ, тушунчаси юқорирок, яратилиш жиҳатидан софроҳ ва тозароқ бўлган. Сарт туркка камол (етуклик)да чуқурроқ тушунчали бўлиб етишган. Бу ҳол эса, турк қараганда фикрлашда ва илмда нозик нуқталарга эришучан, фазл ва ростлик, софлик ва тўғри ниятидан, сартларнинг илм, фан ва ҳикматидан ма'лумдир. Броқ тилларида ортиқлиқ ва камчилик жиҳатидан зўр фарқлар борки, турклар сўз тузишда сартларга устўн келганлар ва ўз сўзларида белгилар ишлатишда ортиқлик кўрсатганларки, биз буни худо хоҳласа, ўз жойида айтурмиз. Яна туркнинг сартга қараганда юмшоқ кўнгуллиликда ортиқлиғига бундан кўра очиғроқ далил ва равшанроқ гувоҳ бўлиши мумкинмики, бу икки халқнинг йигити ва қариси, балки каттадан-кичиги—бориси орасида аралашиш баббаробардир. Бу бири блан у бири ўртасида ҳарқанча аралашиш, ўзаро сўзлашиш бўлса, у бирининг ҳам бу бири блан ўшанча англашиш ва сўзлашиши бор. Сартлар орасида кобилият, билим аҳллари ва илм, зиҳн ҳамда ўткир кўз эгалари кўпроқдир. Турк халқида тўнг ва содда диллар сартдан кўра ортиқроқдир.Аммо туркнинг каттадан кичигигача, хизматкоридан бегигача сарт тилидан баҳраманддирлар. Шундайки, ўз тирикчиликларига оид аҳволлар устида сўзлаша олурлар, балки ба'зилари адабий равишда сўзлашаолурлар. Ҳаттоки турк шоирлари форси тилида рангдор ше'рлар ва ширин ҳикоялар юзага чикараолурлар.Аммо сарт халқининг қуйи табақасидан юқори табақаларигача, саводсизидан билимдонигача ҳеч қайсиси турк тилида сўзлаша олмайди ва сўзлаганнинг сўзига ҳам тушунолмайди. Агар юздан, балки мингдан бири бу тилни ўрганиб сўзлашабошласа, эшитган киши билиб қолади — унинг сарт эканини тушуниб олади...Туркнинг асл яратилишида сартдан кўра юмшоқ кўнгулли эканига бундан ҳам равшанроқ белги йўқки, ҳечким бунинг қаршисида дам ура олмас. Сартларнинг ҳаммаси агар туркча сўзлашда ожизлик қилсалар, хақлари ҳам бор Чунки турк сўзларини яратучи жуда кўп вақтда муболағалар қилиб майда ифодалар учун сўзлар ясабдирки, то билучи киши англатмаса, бундай нарсаларга ишониш ҳам мумкин бўлмайди.* Қ. б. — эрикмак сузи тушиб қолган.[4] Бу юзта сўзни ингичка мақсадларни ифодалаш учун белгилабдирларки, буларнинг ҳечбири учун сарт тилида сўз ясамабдирлар. Лекин буларнинг барчасига кишининг эҳтиёжи тушади, сўзлашиш чоғида киши унга муҳтож бўлади. Буларнинг кўпи шундай сўзларки (форсчада), унинг мазмунини асло англатиб бўлмайди. Ба'зисини англатса бўлади, лекин бир сўзни тушунтириш учун бирнеча сўзни тизмагунча бўлманди, Бу ҳам арабча сўзлар ёрдами билан бўлади. Турк тилида бу хил сўзлар кўп топилади. Масалан, юқорида мазкур бўлган юзта сўздан бирнечаси устида шуғулланиб, исбот қилайлик, токи да'вогар қаршилик кўрсатганда уялиб қолсин, шунинг блан бошқаларини ҳам бунга солиштирсин.Шоирларнинг катталаридан ба'зилари «май» та'рифида муболаға қилибдирлар. Бу нарса одат бўлиб кетганки, май ичмоқ қоидалари тўғрисида кўп сўзлар юргузиб, ниҳоятсиз хуш таб'лик кўрсатадилар.[5] Ҳажр андуҳи — айрилиқ қайғиси.[6] Дайри фано — йўқлик дун'ёси.[7] И'тидолсиз ошуб — ҳаддан ортик ҳаяжон, тўлғаниш.[8] Ашк селоби — кўз ёши сели.[9] Мақта' — ше'рнинг охири (матла'нинг қаршиси)[10] Гулбун — гул дарахти.[11] Маҳжур — маҳрум ма'носида.[12] Таарруз қилмоқ — тўқинмоқ.[13] Му'лим— аламли, оғритучи.[14] Узв — а'зо.[15] Маснавий — иккилик, я'ни бир байтда икки мисра'нинг қофиядош бўлиб келиши.[16] Умда — муҳим.[17] Агар улар (форслар) бажаролмаган сўз ясаш тўғрисида бирин-бирин тўхталаберилса, сўз узайиб кетади, чунки бу жуда кўпдир.Яна, барча шоирлар қошида равшан ва ҳамма сўз усталари олдида аниқ ма'лумдирки, ше'рда «тажнис ва ийҳам» (мисралар охнрида жинсдош, шаклдош сўзлар ишлатиб, турли ма'нилар чиқариб, сўз ўйини қилиш) қоидаси умумлашгандир. Бу чиройлик ибора ва гўзал белгиларда форсидан кўра (туркчада) кўпрок тажнисни билдиручи сўз ва ийҳамни англатучи нуқталар борки, бу назм (тизма сўз)ни безантиради ва сан'атли килади.Масалан: «от» сўзини олайлик, исм (бировнинг исми), минадиган от, тошни ёки ўқни от, деб айтилгандаги буйрук ма'ноларида келади.[18] Ҳад ва ҳаср— чек ва чегара.[19] Самар— мева.[20] Ҳамвор — текис.[21] Ма'руф— (белгили) ва мажҳул (белгисиз) қофиядаги «вовий (ў, у) ва «ёйий» (и, е) қофиялар форсий ше'рларда келса ҳам, икки белгидан (ў-у, и-е) ортиқ келмайди.[22] Шай'и муҳриқ — ёндиручи нарса.[23] Мурур — ўтиш.[24] Муқаммирга бурд жиҳатидан амр— қиморбозга ютиш жиҳатидан буйруқ.[25] Ириқ — нозик, ингичка.[26] Дом — тузоқ.[27] Дақиқроқ — нозикроқ, ингичкароқ.[28] «Мо» форсча, «наҳну» арабча кўплик, кишилик олмоши (биз).[29] «Ва бу нав»... — бу хилда кўп сўзларни уч ҳаракат (уч хил унли) блан ясабдирларки, ҳозирда ҳам тарқалгандир. Жумлани кенгайтириш ва қофияни осонлаштириш учун бирнеча ҳарфни бир-бирига шерик килибдирлар. Шу жумладан «алиф» блан «ҳо» (алиф—о; ҳо—сўз охирида келадиган а демак) орасида шериклик ва муносабат пайдо қилибдирларки, бир сўзнинг охирини алиф (а) блан қофия қилса бўлади.[30] «Вов» — қалин «у» унли товуши (ундош «в» га ҳам айтилади) «замма» эса — ингичка «у» товушининг белгиси.[31] Араб ҳарфи блан ёзганда «ҳур», «дур» сўзида вов (у) йўқ, «заммали» сўздир.[32] «ё» — «и» унли товуши («й»га ҳам айтилади), «касра» эса — пнгичка «и» товушининг белгисидир.[33] «Содир» ва «қодир» сўзларида «ё» (й) қўйилмайди, «касрали»дир.[34] Суҳулат — енгиллик.[35] «Ва бу алфоз...» — Бу сўзларни ясовчилар кўп жойларда жуда майда нарсаларга тўхталиб, қизиқ мазмун ва ма'нилар учун сўзлар яратибдилар.[36] Масодир — масдарлар.[37] Ғизо — егулук.[38] Ажзо — жузлар.[39] Ва ало ҳозал қиёс—ва шунга ўхшашлар.[40] Умда — аҳамиятли.[41] Шўру шайн — тўпалон ва ғавғо.[42] Мутамайяз қилса — ажратса.[43] Ма'ҳудий албиса— маълум кийимлар.[44] Аммо йирикроқ сўзлар тўғрисида айтайлик: араб сарфи атамасининг бобларида бир боб борки, уни «муфоала боби» деб атайдилар. Бунда бир сўз айтилса ҳам, икки кишининг иш-ҳаракатини ўз ичига олади, ўзи бир хилда келади, масалан «муораза» (арз қилишмоқ), «муқобала» (қаршилашмоқ), «мушоара» (ше'р айтишмоқ), «муколама» (сўз айтишмоқ), бу кенг боб бўлиб, бунда кўп фойдалар бор. Форсча ёзучилар шунча усталик ва моҳирлик да'воси блан бу фойдадан маҳрумдирлар. Аммо туркнинг сўз усталари бу фойдага қўл узатиб, масдарга бир «шин» («ш») ҳарфи қўшиш блан ўша мақсадни топганлар.[45] «Ва бу лафз...» — Бундай сўзларни ясаган улуғларга, шундай яхши иш қилганлари учун, раҳмат айтиш керак. Бу усталик блан сортнинг сўз усталаридан тамом устун чиқибдирлар.[46] Яна араб сарфи атамасида икки маф'уллик (икки ишловчили) фе'ллар борки, унинг ишлатилиши ҳам му'табар ва кенгдир. Бундан ҳам сортлар четда қолганлар, турклар эса бунга ҳам жуда яхши равишда иярганлар. Масалан, арабча: «А'тайту зайдан дирҳаман» (Зайдга ақчани бердим) таркибида уч сўз бор, улар (турклар) сўзга бир ҳарф ортдирганларидек, араблар, бир замир (ҳарф)ни ортдирганлар, бунинг блан жуда ихчам ва фойдали бўлиб чиққан.[47] Пеша — ҳунар.[48] Гуна — ўхшаш, дек.[49] Мазанна — шубҳа, шак.[50] Ҳайсият — жиҳат.[51] Диққат — нозиклик.[52] «Чим»ҳарфи васл қилмоқ — «ч» ҳарфи қўшмоқ.[53] Яна бир ранг ёки бир сифатни аслидан ортдириш учун аввалидаги биринчи ҳарфига бир «пе» («п») ёки «мим» («м») кўшнб, у нарсада ортиқлиқни билдирадилар.[54] Яна бир «вов» («в») ва «лом» («л»)ни ба'зи сўзга қўшиб, бир махсус сифатни белгилайдилар, бундай сўзлар подшоҳларнинг уруш асбоблари ёки базм ишларида қўлланади.[55] Улвий — юқори.[56] Русух — маҳкам туриш.[57] Ситам зариф — бечора, хушфе'л.[58] Тааммул — фикрлаш, ўйлаш.[59] Вус'ат — кенглик.[60] Фусҳат — очиқлиқ.[61] Керакки, бу тилда ҳар нав' сўз айта олиш, гўзал нарсалар ёзиш, ше'рлар яратиш ва чиройли ҳикоялар ижод қилиш осонроқ бўлади, воқи'да ҳам осонроқдир.[62] Жомиият — тўлиқлик.[63] Бас, юқоридаги сабаблардан шундай малум бўладики, бу тилда ажойиб сўзлар ва ифодалар кўпдир. Буни ёқимли тартиб ва ўзига тортучи таркиб блан боғламоқ (тизмоқ)нинг кийинлиги бор. Янги бошловчининг кўнгли у ше'рни қийинлик блан боғламокдан задаланиб, нафратланади ва енгиллик сари майл қилади. Шундай иш бирнеча марта воқи' бўлгач, табиати унга тортилиб қолади ва одатланган нарсасини қўйиб, мушкул бўлган ва одатланмаган нарсага майл қилмоқ оғир бўлади.Яна шуниси ҳам борки, фаҳмли кишилар ушбу хилдаги ишга кучсизларнинг ҳам мойил, балки машғуллигини кўргандан кейин замоннинг расм ва одатидан четга чиқмоқни муносиб кўрмас ва шу йўлда қолар. Янги бошловчида яна шундай одат борки, таб'идан бирор нарса бош урса, я'ни ижод қилса, у ижоднинг ўзига севимли булиши табиий, уни ҳунар эгаларига арз қилиб, чиройлик кўрсатишни истайди. Ҳунар эгалари форсича куйловчи бўлганларидан ва турк тилидан баҳрасиз эканликларидан, унинг таб'и у томондан қайтиб, бу ҳунар блан машғул кишилар сари майл қилади.Шу томонга майл қилгандан кейин, турли йўллар орқали шу гуруҳдан бўлиб қолади. Чунончи, бу замонда шундай бўлгандир. Ҳарқандай бўлса бўлсин, ҳар ҳолда турк тилининг форсига қараганда бу қадар ортиқлиги ва ҳақиқатда мунча нозиклик ва кенглиги ше'р соҳасида ёйилмаган ва бекикликнинг яширин уйига тушиб қолган эди, балки ташландиқлик ҳолига яқинлашган эди.[64] Бу камина ҳали ёшлик чоғимда, оғиз қутичасидан бироз гавҳар кўринабошлаб, у гавҳар ҳануз назм (ше'р) ипига тизилаолмаган пайтда, кўнгил дар'ёсидан назм ипига тортилган гавҳарлар таб' ғаввоси ҳаракати блан оғиз соҳилига келабошламоқни истаб қолди, лекин юқорида айтилган қоидага мувофиқ форсичага томон бурулди. Аммо тушуниш ёшига қадам қўйилганда, тангри аслда таб'имизда ғаройиб нарсаларга майлни ва нозик ҳам қийин нарсаларни англашга киришишни табиий қилгани учун, турк сўзлари устида ҳам мулоҳаза юргизишни лозим кўрилди. Бу ҳолда шундай бир олам намоён бўлдики, ўн саккиз минг оламдан ортиқроқ. У ерда таб'га зеб ва зинат осмони малум бўлдики, тўққуз фалакдан ортиқроқ. У ерда фазилат ва юқорилик хазинаси учрадики, марваридлари юлдузлар гавҳарларидан кўра ялтироғичроқ; бир чаманзор йўлуқдики, гуллари кўк юлдузларидан кўра очилганроқ. Бу хазина ва чаманзорнинг атрофи эл оёғи етишдан асралган ва қийматбаҳо нарсалари бошқаларнинг қули тегишидан сақланган эди. Аммо хазинасининг илони қонхўр ва чаманзорининг тикони сон-саноқсиз эди. Хаёлга келдики, ҳамоно, таб' аҳллари (шоирлар) бу илонларнинг найзасидан қўрқиб, бу хазинадан баҳра ололмай ўтган эканлар ва кўнгилга шундай туюлдики, гўё, назм тўдасининг гулдаста боғловчнлари бу тиканлар санчилиши зараридан ҳадиксираб, бу чаманзордан гулни қўлга киритолмай йўл тутган эканлар.Бу йўлда ҳиммат олий ва таб' ботир ва парвосиз бўлган учун, ўтиб кеталмадик ва тамошосидан тўялмадик. У олам теварагида таб' қўшуни хужумга киришди ва у осмон ҳавосида хаёл куши юқори учишлар кўрсатди, у хазинанинг қийматбаҳо тошларидан кўнгил саррофи ниҳоятсиз қийматли ла'л ва марваридлар олди, кўнгил гул теручиси у чаманзордаги гуллардан сон-саноқсиз ҳушбўй гуллар териб қўйнига солди.Бу олинган ҳадялар оркали бой.тик ва ғаниматлар блан кўнгил тўқлиғи муяссар бўлгач, бу натижаларнинг гуллари замон аҳлига бениҳоят ва бемиқдор очилабошлади ва бошларига беихтиёр сочилаберди.Шу ижодлардан бири: «Ғаройибус-сиғар» («Болалик қизиқликларн») девони — кичик ёшликда ёзилган ва таҳририм орқали зийнат топгандирки, бундай ажойиб ма'ноларни қизиқ сўзлар либоси блан кийинтирибман ва халқ кўнглини ундаги ғарибистон аҳли ўти блан куйдурибман.[65] Яна: «Наводируш-шабоб» («Йигитлик нодиралари») девони — бу, йигитлик даврларимда қаламим баёнидан намойиш йиғинига ва безаниш гулзорига киргандирки, у ажойиботлар тамошоси орқали йигитлик дунёсига ғавғо солибман ва дун'ё йигитлари кўнглидан ором ва қарорни олибман.Яна: «Бадойиул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») девони — буни хаёлим қалами умримнинг ўрталарида безашга наққошлик ва пардозлашга сиҳрбозлик қилгандирки, у бадиалар орқали шайдо кўнгиллар эшигини ишқ тоши блан қоқибман ва у уйга фитна ва тўпалон ўтини ёқибман.Яна: «Фавоидул-кибар» («Қарилик фойдалари») девони — уни ҳаёлим қалами тириклигим охирларида чин суратхонасининг рашкини келтиручи ва жаннатга тенглашучи қилибдирки, унда улуғларга фоидалар тоза сувини етказибман ва ҳаваслари шу'ласига насиҳатлар зулолидан сув урибман.Бу тўрт девон овозасин бутун дун'ёга еткизганимдан сўнг, «Хамса» панжасига панжа урибман. Биринчидан: «Ҳайратул-аброр» («Яхшилар ҳайратланиши» боғида таб'им гуллар очиб, Шайх Низомий «Махзанул-асрор»и («Сирлар хазинаси»)дан бошимга марваридлар сочилибдир,Яна — «Фарҳод ва Ширин» шабистонига ҳаёлим юз тутганда, Мир Хусрав нафаси «Ширин ва Хусрав» ўти блан чироғимни ёритибдир.Яна: «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим кезиб, Хожа Ҳимматий «Гавҳарнома»сидан кенг йўлимга гавҳарлар еткизгандир.Яна: кўнглим «Саб'аи сайёра» («Етти учар юлдуз») расадини боғлаб, Ашраф «Ҳафт пайкар»идан етти ҳур юзлини ҳузуримга тақдим этибдир.Яна хотирим муҳондиси «Садди Искандарий» асосини солиб, Жомийнинг «Хираднома»си орқали тузатиш ва ёрдам нагорасини чалибдир.«Хамса» ни ёзиш ишидан бўшаганимдан кейин, хаёлимнинг дун'ё кезар отини подшоҳлар тарихи даштнга қараб чопибман, шундай қилиб ёзув қораси зулматидан «Зубдатут-таворих» («Тарихлар хулосаси»)ни чиқазиб, подшоҳларнинг ўлган номини бу тириклик суви блан тиргизибман.«Насойимул-муҳаббат» («Муҳаббат шаббодалари») ҳидлари баёнидан ҳаламим яхшиликлар келтиргач, авлиёларнинг муқаддас руҳи фойзидан дун'ё тўлибдир.[66] «Лисонут-тайр» («Қуш тили») овози блан қўшиқ айтиб, ҳақиқат сирларини қуш тили ишорати блан мажоз суратида кўрсатибман.«Насрул-луалий» («Марваридлар сочмаси») хазиналарининг таржимасига етганимда, «Назмул-жавоҳир» («Жавҳарлар тизмаси») блан йа'ни қизларининг кийимларини безантирдим.«Мизонул-авзон» («Вазнлар торозиси») дар'ёларида ғаввос бўлиб, бу йўл блан Насир Тусийдан узр тиладим.Яна тағин бундан бошқа рисоллар устида қалам тебратганмян ва турли мактублар ёзганман, худди шунингдек форси сўз усталари ва афсоналарга пардоз беручилар ҳам варақлар безаганлар ва тайёрлаганлар, агарда дона ҳакам тўғрилик блан кўз солиб, бурунги форси ва сўнги туркининг юмшоқлик ва нозикликларидзн баҳра олиб, ҳарбирининг баҳосини ва даражасини аниқлаган вақтида, умидим шундай ва хаёлимга бундай келурки, сўзимнинг мартабаси юқориликдан қуйиға инмас ва бу тизмаларим (ижодларим) юлдузлари энг олий даражадан ўзга ерни қилмас.Бу сўзлардан хасм (қарши) бундай англамасми ва да'вогар бунда гумон қилмасинки, таб'им турк тилига мос тушгани учун, уни мақташда муболаға кўрсатмакдаман ва форси тилига муносабатим озроқ бўлгани учун уни инкор қилиш ва йўққа чиқаришга тиришмоқдаман. Форси сўзларни ва ибораларни ҳечким менчалнк кўпроқ ўзлаштирмайди ва қўлга олмайди, яхши ва ёмонини ҳечким мендан кўра яхшироқ билмайди.Умрим боғи тоза баҳорининг қирчиллама чоғи ва ҳаёт боғчаси янги ўсган сабзазорининг тобига келган вақти ўн беш ёшдан қирқ ёшгачадир, бу пайтда кишилар тўдасининг кўнгил булбули ҳар гул жамолига берилган ва руҳи парвонаси (капалаги) ҳар шам' ҳуснига алданучан бўлади, вақтнинг яхшиси мана шу вақтлардир. Бу вақтларда кўп қизиқ воқиалар юзага келади, у воқиа бировнинг ҳуси ва нозини ёки ишқ ва умидини баён этишга сабаб бўлади. Бу ҳол ғазал (ишқий ше'рлар) йўли блан бўлади, киши ё ўзи ижод қилади, ёки бошқаларникини ўқиш блан машғул бўлади. Шоирларнинг девонларидан мен мутолааси блан шуғулланмаган тўплам жуда оз; хусусан, ишқ ва дард аҳлининг раҳбари ва илғори Амир Хусрав Деҳлавийнинг девони ошиқликда дард ва зорланиш, куюнишни у тарқатди ва унинг ишқ машаласидан тушган ёруғлик қоронғи дунёнинг ҳамма ерига ёйилди.Яна ҳакиқат аҳлининг сархили ва қадрлиси Хожа Ҳофиз Шерозийнинг тоза руҳдан нишон беручи нафасидан чиққан ингичка ва нозик сирларини ўкудим.[67] Яна бу фақирнинг пири ва устози, тариқат аҳлининг тўғри йўл кўрсатучиси, худога якинларнинг йўл бошловчиси ва шайхул-исломи Абдураҳмон Жомийнинг руҳпарвар латифаларини ва жон боғишловчи асарларини ўқиганман, у кишининг ҳарбир ғазали худодан инган ваҳйдек ва ҳарбир рисоласи пайғамбарнинг ҳадисидек юқори даражали ва юксак ўринлидир. Ҳар сўзи қийматда асл марвариддан юксакроқ ва тобланишда ўтли ла'лдан кўра ёнучанроқдир, бунда юқорида мазкур бўлган икки азизнинг му'жизали сўзидан та'м ва баҳра бор, бунга ўзининг ишқ етуклиги ҳамда етишган кайфияти қўшиладики, бу жуда кизиқ нарса! Мана шуларнинг барчасини кўп қатла ўқиб ўтганман, балки кўпини ёдлаганман. қасида ва ғазалларининг ингичка нуқталаринн ва нозикликларини билганман. Балки қизиқроқ ва нозикроқларига пайравлик қилганман.Қасидалардан Амир Хусравнинг «Дар'ёйи аброр»ини текширганман. Бу қасида тўғрисида шундай сўз машҳурдир, Амир Хусрав: «Кўз минг байтдан ортиқ бўлган девонларимнинг ғазаллари, қасида ва маснавийларимнинг байтлари дун'ё юзидан ювулиб кетса ва замон бетидан ўчиб йўқ бўлса, лекин бу қасидам қолса (бунинг ўзи ҳамма мазмунни ўз ичига олганлигидан) шунинг ўзи менинг фазилаларимга далил бўлаолади», деяр экан.У қасиданинг бошланмаси машҳурдир:«Подшоҳ ноғорасининг ичи бўшу, шовқун-суронн бош оғриғидир.Ҳўл-куруққа қаноат қилган киши дар'ё ва қуруқликнинг подшоҳидир»Бу ше'рга қарши ҳазрати Махдумий (Жомий) дарҳол жавоб айтибдирлар ва, отини «Дужжатул-асрор» («Сирлар теранлиги») деб ёзибдирлар. Бошланмаси бундай:«Подшоҳ сарой айвонининг жимжимаси энг юқоридаги юлдузнинг пештоқидан юксак бўлганда ҳам, билгилки, ундан дин қал'асининг деворига рахна пайдо бўлади».Агар у (Хусрав ше'ри) яхшилар дар'ёси бўлса, бу баҳор булутидирки, мартабада ундан баландроқ ва баҳрада ундан фойда беручанроқ бўлиб, соя солиш учун унинг устига ёйилаолади ва бошига марваридлар ҳам сочаолади. Фақир юқори мартабалик улуғларнинг ҳар икковларига муҳтожлик ва гадолик юзидан пайравлик қилибман ва отини «Туҳфатул-афкор» («фикрлар совғаси») дебман, бошланмаси шундай,«Подшоҳлар тожини зинатловчи ёлкинли ла'л тошиУларнинг бошида хом хаёлларни пиширучи ўтдир».[68] Бунда кўп ма'ни беручи ибора, муаммога ўхшаш (бекитиқчи) ишоралар қўшганманки, бу фан аҳлининг .моҳирлари қойил қолибдирлар. Ҳар кишининг бу хусусда шубҳаси бўлса, ҳазрати Махдумнинг (Жомийнинг) «Баҳористон» номли китобини кўрсин, у китобни «ҳаёт баҳористони ва нажот наққошхонаси» деса бўлади, ана ўша китобда бу бошланмани битибдирлар ва уни далил юзасидан келтириб мақтабдирларки, бу давлат ёрлиғини осмоннинг пештоқиға осилса арзийди ва бу саодат тамғасини Муштари юлдузи бўйнига илиб қўйилса фахрланиш ва шодликка сабаб бўлади. У китобни олдик, бу жойини топиб кўздан кечирдик ва билдикки, мен бошда та'рифлаб ёзганману, лекин та'рифимда камчилик қилибман.Яна Мир Хусравнинг «Мир'отус-сафо» (Тозалик ойнаси») номли қасидасига халлоқул-маоний (ма'нилар яратучи) Хоқоний Шервоний пайравлик қилганднр. Бошланмаси бундай:«Кўнглим ёш боладир, ишқнинг пири тил ўргатучи муаллимдир, юз қоралик ундаги дарс бўлиб, мискинлик мактабнинг бурчагидир».Ҳазрати Махдумий унинг жавобида «Жилоур-руҳ» («Руҳ равшанлнги») номли қасидани айтибдирлар ва бошланмаси бундай:«Муаллим ким? — Ишқдир, хомушлик (жимлик) бурчаги унинг мактабидир, ундаги дарс—нодонлик бўлиб, дона дилим мактабнинг сабақ ўрганучи боласидир»,Фақир ҳам «Насимул-хулд» («Жаннат шамоли») қасидаси блан ҳар икки улуғларга пайравлик қилибмен, бошланмаси будир:«Муаллим ишқдир, ақлнинг пири сабоқ ўқучи боладир,болага одоб бериш учун фалак айланучи чарх бўлди».Бу қасидага ҳам кўп ма'нилар гавҳари киритилган ва умр маблағи сарф қилингандир.[69] Яна «Руҳул-қудс» («Тоза руҳ») қасидасининг овозасини кўтарибман, бунинг блан қудсийлар (пок кишилар) руҳини тоза қилибман, бошланмаси будир:«Қандай яхшики, қудрат қалами блан нарсалар тасвирланди, у қаламдан ҳар замон минг хил қизиқ нақшлар пайдо бўлади».Яна, «Айнул-ҳаёт» («Ҳаёт чашмаси») қасидаси тиниқ сувини етказиб, ғафлат аҳлининг ўлук баданларига жон киргизибман, бошланмаса будир,«Кеча посбонлари қора чодирларини тўшаганларида, ой юзли гўзалларга жилва ташлайдилар».Яна, «Минҳажун-нажот» («Қутулиш йўли») қасидасида тўғрилик йўлини тутиб, адашганларга қутулишнинг катта йўлини кўрсатибман, бошланмаси будир:«Кишиларнинг кўзи нурланди юзинг равшанлигидан,Жаҳон кўз қорачиғи бўлдинг, айни инсонликдан».Яна, «Қувватул-қулуб» («Юраклар қуввати») қасидасини каламим битиб, ҳақиқат йўлида кучсизлик килган кўнгилларга ўша қуватдан озиқ етибдир, бошланмаси бундай:«Жаҳон — фано катта йўлининг тор манзилидир,У ерда турма, чунки шоҳ ва гадонинг ўтар йўлидир».Бу олти қасида: ҳамд, на'т, сано, ва'з ҳам тасаввуф ва ҳақиқат аҳли тили блан айтилган ма'рифатдан иборатдир.Яна, оддий (тасаввуфчилардан ташқарига) шоирлар йўли блан иссиқ, совуқ, намгарлик ва қурғоқлик аҳволлари билинадиган тўрт фаслли «Фусули арбаа» («Тўрт фасл») номли қасидани каламим ёзган ва тўрт фасл хосиятининг та'сирига ўхшаш бутун дун'ёга ёйилгандир.[70] Яна сўз пардозчиси улуғ устоз Хожа Калимиддин Салмон қасида майдонининг чавандози ва ўз замонининг мислсиз сўз устасидир, машҳурдирки, сан'атли қасидасини тузишда қалам суриб, ўн саккиз ёшида тамомлабдир. Ҳақиқатан шундай иш килибдирки, назм аҳли унинг тагига етишда ҳайрон ва унинг устида фикр юрутишда саргардондирлар. Тарси' (ше'рда бир мисрадаги ҳамма сўзларни иккинчи мисрадаги сўзлао блан оҳнагдош, қофиядош қилиб келтириш) сан'ати бошланмадан кейинги байтларда бўлаолмайди, у касиданинг вазнга солиниши тўғри бўлса-да, аммо асл бошланмада аввалги йўлнинг бир сўзида келишмаганлик бордир. Бошланма шундай:«Юзинг софлиги баҳорнинг юзи сувини тўкди,жаннатдек жойингнинг ҳавоси хушбўй ҳид тарқатди».Бу бошланмага тақлид қилган кўп сўзчанлар ва назмчилар унга қарши айтган бўлсалар ҳам, лекин лат егандирлар. Бу фақирнинг бошланмаси шудир:«Боғчага баҳор фаслининг майин шамоли шундай эсдики, Ундан оғайниларга севиклининг ёқимли иси етишди».Ўткур кўз эгалари мулоҳаза қилсалар биладиларки, бу бошланма тарси' йўли блан айтилган бўлиб, айбдан холи ва тарси' сан'атига тўғри келади, ҳамда бунинг устида ҳечким қаршилик кўрсатмайди. Бу хилдаги ше'рнинг та'кид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам айтганман. Рубоий қоидасини яратган Халил бинни Аҳмаддан тортиб, тарси' сан'ати блан рубоий айтилгани эшитилмаган, балки йўқдир. У рубоий шудир: «Эй, сенинг юзинг жаҳонга зийнат беручи юлдуздир, Эй, сенинг ҳидинг хушбўйликда жоннинг роҳатидир, Сенинг сочингсиз кишига афтодалик кетади, Қора кокилинг худди фиғонли кечага ўхшайди». Яна сўз усталари ва назмчилар томонидан яхши ва ма'қул деб топган Хожа Ҳофизнинг йўли блан форсича ғазаллар девони тузганманки, бандлари олти мингтадан кўпроқдир, бу ғазалларнинг кўпроғида у ҳазратнинг ше'рига тақлид воқи' бўлгандир. Ба'зисида ғазал йўлининг яратучиси Шайх Муслиҳиддин Са'дийга ва ба'зисида ишқ ўтхонасининг шу'ла сочучиси ва дард ғарибхонасининг ёш тўкучиси Мир Хусравга ва ба'зисида етуклик юксаклигининг нурли қуёши ҳазрати Махдумга пайравлик воқи' бўлгандир. Юқорида айтилган азизларнинг аҳволлари тўпланган бу девон халойиқ ўртасида ёйилган ва замон аҳлининг таб'лари у асарга қаратилгандир. Унда кўп турли дилкаш ифодалар ва кўнгилга ёқучи ма'нолар бордирки, тафсили бу фақирдан муносиб эмас. У девонда ҳархил назм турларидан, муқаттаот, рубоиёт, маснавий, тарих, луғоз ва шу жумладан беш юзга яқин муаммо тилимдан тирикчилик саҳифасига ёзилган ва қаламим кеча-кундуз варақларига нақш қилгандир, буларнинг кўпи Ҳазрати Махдум (Жомий) назарига етишиб, у хазратнинг тузатиш ва мақташлари шарафига эришгандир.[71] Булардан бошқа, йигитлигим замони ва ёшлигим кунлари даврларида кўпрак ше'рда ўйин кўрсатучи ва назмда афсунбозлик қилучи шоирларнинг ширин ше'рларидан ва рангдор байтларидан эллик мингдан ортиқроғини ёдлаганман. Уларнинг завқ ва қувончидан ўзимни овутибман.У ше'рларнинг яхши ва ёмон томонлари устида фикр юрутибман. Махфий нозикликларига ўйлаш ва фикрлаш орқали етишибман. Форси сўзларнинг айб ва ҳунарини ўйлаб, тушунишда таб'им ўзини қайтармайди, балки у водини кезишда қаламим чопари йўрғалик блан қадам еткизмаган ери қолмагандир. Ўттиз йилдан ортиқ ва қирқ йилга яқиндирки, билим ва ҳунар аҳли олдида дун'ё мамлакатларининг буюк шаҳри ва улуғ ўлкаси бўлиб танилган Хуросон мамлакатининг барча назм аҳли, ширин сўзли шоирлари, ҳурматга лойиқ адиблари, ҳар мазмунда варақалар юзида берган знйнатлари ва ҳар турли сўзлар блан жуз'лар юзасида қилган безакларини бу фақир суҳбатига етказган ва бу кучсиз ҳузуридан ўтказган, яхши-ёмонини ажратиш ва тузатишни илтимос қилган, хотирга келган нуқталарни айтилганда, инсоф юзасидан қабул қилгандирлар. Агар ба'зилари тортинган бўлсалар, далиллар блан эсларига туширилган. Шундан сўнг қабул қилиб, ўзларини рози ва хурсанд билгандирлар.Зарраларни кўручи кўпгина ма'ни аҳллари ва ингичка нуқталар устида сўз юрутучи нозикфаҳм гуруҳлар Анварий ва Салмон ше'ри устида икки томон бўлишиб баҳслашганда, бир-бирларига сўз ўтказолмагандан кейин, бу фақир олдига муҳокама учун келтириб турар ва ҳарқандай бир ҳукм топганларида таслим бўлиб, жанжаллари бирёқлиқ бўлгандир; Ғазалда Мир Шоҳий ва Мавлоно Котибий ва бошқалар тўғрисида бу йўсинда, маснавийда ҳазрати Шайх Низомий ва Мир Хусрав Деҳлавий тўғрисида ҳам бу мазмунда кўп воқи' бўлгандир.[72] Барчасидан муҳимрок ҳужжат шуки, тўғри йўл кўрсатучи ҳазрат Жомий, форси сўзда у кишининг сўзидан кўра юқорироқ сўз йўқдир, кўпроқ китоб, рисола, ғазаллар ва қасидаларда ма'ни гавҳарларига назм ипига таққан ва кўнгил махфий уйидан халойиқ тамошогоҳига жилвалантирганларида, ўшаларнинг қораламасини илгарироқ бу фақирға илтифот ва ишонч юзасидан берар ва:«Бу варақларни ол, бошдан-оёқ қараб чиқ ва хотирингга ҳарқандай айтадиган сўз келса айт», дер эдилар. Юқорида айтилгандек, мулоҳазаларимни айтсам, мақбул тушар эди. Бу да'вога далил шуки, ўндан ортиқ китоб ва рисолаларида ул ҳазрат бу фақирнинг отини мазкур қилибдирлар ва кўпида фаҳм, идрок ва шунга муносиб сўзларга нисбат бериб, ёзибдирлар: Бу яхши қараш та'сири блан сўз аҳлларидан адиб ва шоирлар гуруҳининг йиғин жойи ва илмнинг манбаи бўлган подшоҳлар подшоҳининг кўкка етар суҳбатларида ва жаннат зийнатли хизматларида ўттизтан ортиқ бу фақирнинг сўзига юксаклик ва эркинлик, ўзига суҳбатидан улуғ э'тибор ва сўзига ўзи жиҳатидан буюк мартаба ва даража берилар эди.Худо илтифотининг эгаси ва бепоён ҳақиқат нурларининг манбаи, муборак кўнгли илмлар гавҳарининг дар'ёси ва гўзал хотири тупроққа тенг бандалар зотининг ким'ёси бўлган подшоҳлар подшоҳи олий мажлисида бу гуруҳнинг атама ва қоидалари тўғрисида сўз бўлганда, кўпроқ бу фақирга хитоб қилар, адиб ва шоирлар ижоди тўғрисида бирар нарса айтилса, сўзни бу каминага қаратар эдилар. Бу тупроқнинг мартабасини осмонга шунча кўтариб, бу зарранинг қадрини қуёшдан шу қадар ошириб эдиларки, ўзларннинг қуёшни равшанлантиручи таб'ларидан юзага чиқиб, ўз гавҳар сочучи қаламларидан нақш топган ва ўзларининг аҳволлари кайфиятини батамом тасвирлаган рисолаларида бу байри қулларини ше'р йўлининг барча соҳасида мақтаб ёзиб, соҳибқиронлик лақаби блан фахрлантирган ва мислсиз, тенгсиз каби сифатлар блан имтиёзлантиргандирлар.Аниқдирки, олий таб'лари замон мушкилларининг ўлчови, муборак зеҳнлари олам нозикликларининг ҳал қилучиси ва сирларини билучисидир.Бу камтар банда агарчи тупроқдан тубан бўлсам ҳам, аммо ул қуёшнинг тарбиялари блан ранг-баранг гуллар очдим ва бу беи'тибор агарчи заррадан камроқ эсам ҳам, ул булутнинг қувватлашлари блан турли-туман дурлар сочдим ва дилсўз байтларим ёлворучилар ўртасида фитна ва ғавғо солди, базмни қизитучи ғазалларни ишқ аҳлларига оҳ ва вовайло солди.Сўзнинг қисқаси, мунча кучли далиллар ва буюк шоҳидлар орқали, бу фаннинг форсича ва туркча ше'ри бобида бу фақирнинг ма'лумотлилиги, балки моҳирлиги аниқ ва равшан бўлгандан кейин, агар бирини бошқа бирига ортиқ кўрсам, бу тоифанинг кишиларидан ҳечкимсага таслим бўлиш ва «тўғри» дейишдан бошқа сўз ва мажол қолмаса керак. Хусусан, мунча қат'ий далил блан аниқлангач, шоҳидлик юзасидан бу қораламанинг сўзи эмас, балки ҳар ҳарфи фар'ёд урадилар ва ғавғо кўтарадилар.[73] Яна бир хулоса шуки, мамлакат араб халифалари ва султонлари қўлида экан, фалак у вақтда шоирларга араб тилида жилваланди, чунончи, Ҳассон Собит ва Лақитдек сўз подшоҳи сухандонлар ва ма'ни яратучи гўзал сўз эгалари пайдо бўлдилар ва ўз тилларида ше'р айтишнинг додини бердилар.Бу муносабат блан араб подшоҳларидан Иброҳим Маҳдий, Ма'мун халифадек ва булардан бошқа подшоҳлар ва подшоҳзодалар ше'рлар ва қасидалар айтдилар, фойдалар келтирдилар.Дун'ёнинг ба'зи иқлим ва ўлкасида сорт подшоҳлари мустақил бўлгандан кейин, шу муносабат блан форсигуй шоирлар пайдо бўлдилар. Қасидада: Хоқоний, Анварий, Камол Исмоил, Заҳир ва Салмон; маснавийда фан устозн Фирдавсий, замонининг нодири Шайх Низомий ва ҳинд ҳунарманди Мир Хусрав; ғазалда ўз вақтининг яратучиси Шайх Муслиҳиддин; ва асрининг ягонаси Хожа Ҳофиз Шерозий кабилар етишди. Буларнинг та'рифи юқорида бир озгина айтилган ва сифатлари тўғрисида қалам урулгандир. Сўзни чўзмоқнинг ҳожати йўқ, узундан-узоқ сўзлашни ма'ни аҳли яхши ҳнсобламайди. Бу муносабат блан сорт подшоҳларидан ҳам султон Туғрул ва Шоҳ Шижо'дек юқори қадрли подшоҳлар ва баланд мартабали юлдуз сипоҳлар рангдор байтлар, шнрин ғазаллар айтдилар, асарлари ўз замонларида машҳур бўлди ва турмушлари варақларида ёзилди.Мамлакат араб ва сорт султонларидан турк хонларига ўтгандан сўнг, Ҳалокухон замонидан сўнгра султон соҳибқирон Темур-Кўраган замонидан тортиб фарзанди Шоҳрух султон замонининг охиригача турк тилида ёзучи шоирлар, шу жумладан ул ҳазратнинг авлодларидан ҳам хуштаб подшоҳлар пайдо бўлдилар.Шоирлардан Саккокий, Ҳайдар Хоразмий, Атойи, Муқимий, Яқиний, Амирий ва Гадоий каби. Лекин юқорида айтилган форси шоирлар қаршисига чиқаоладиган, ёлғиз Мавлоно Лутфийдан ўзга киши пайдо бўлмади, у кишининг таб' аҳли қошида ўқуса бўладиган бирнеча бошланмалари бор. Подшоҳлар ичидан ҳам, султон Бобирдан бошқа, ҳечқайсисидан ше'рий асар юзага чиқмади ва варақ юзига нақш қиларли бирор нарса қолмади...[74] То бу вақтгачаки... Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон..:  подшоҳлпк тахтига ўтургач ва мамлакат сўровчилик ўринда ором топгач, мамлакат ипига тинчлик гавҳарларини тизди, жаҳон экинзорига жам'ият уруғларини экди. Соғ қалби ма'нилар конининг гавҳари... бўлгани учун, сўз аҳлини юқори даражага кўтариш ва ривожлантириш юз берди. Ҳар илмда фойдали асарлар, ҳар фанда натижали ёзишмалар яратдилар, қизиқ китоблар ва ажойиб девон, ғазал, қасида ва маснавий каби ше'р турлари юзага чиқди ва ҳамма ёққа ёйилди. Ўзлари ҳам, гарчи ҳам форси, ҳам турки тилида айтмоққа қодир бўлсалар-да, аммо асл таб'ларининг тортиши ва шу тилнинг тарқалган бўлиши муносабати блан турки тилда девон яратишга майл қилдилар ва кўнгулга ёқучи байтлар, тенгдоши йўқ ғазаллар туздилар.Айтиб ўтилган, бунда кўрсатилган сифат ва тартибда та'рифи ёзилмаган ва бошқа подшоҳлар, балки пок нафасли шоирлар томонидан воқи' бўлмаган бу хилдаги туркча девон юзага чиқди ва орага тушди, унинг тоза ҳаётининг файзи қуёш чашмасидан ўтиб кетди ва бу тоифанинг бебаҳралари бу руҳ озиғидан баҳраманд ва лаб ташналари бу тириклик сувидан сероб бўлдилар. Шунинг блан бирга подшоҳлар подшоҳининг муборак хотири, қуёшдай равшан кўнгли шунга ҳам мойилки, турк шоирлари ўз тилларида ше'р айтишга машғуллик қилсинлар ва қатма-қат бўлиб чирмашган кўнгил ғунчалари баҳорнинг ёқимли шамолига ўхшаш нафаслар блан гулдек очилсинлар. Илтифот ва ғамхўрлнк юзасидан ба'зи сабаблар топиб ше'р айтишга ҳукмлар ҳам жорий бўлди, сўз услубини белгилашлар ва айтилиши устида та'лимлар изҳор қилинди.[75] Турк халқининг ҳуш таб' беклари, мирзадолари ва қобилиятли зиҳн эгалари бу йўлда керак даражада машғуллик қилолмадилар ва у хилда ижод натижаларини кўрсатаолмадилар, улардан яхши айтаолиш умидини қилса бўлар, балки бу умидни уларнинг турмуш аҳволнга яқинлаштирилса бўлар эди. Қизиқроғи буки, биларман подшоҳнипг бундай тарғиб ва ундаши, мурувват ва мақташига ияриш ва мувофиқлашиш қоидасини унутиб, бош тортиш ва адашиш йўлини тутиб, кўпи, балки бориси форсига мойил ва у тил блан ше'р айтучи бўлдилар. Бунинг сабаби шундан ўзга бўлаолмас: турк тили та'рифида юқорида айтилгандек, агарчи сўзлар кўп, ибора (жумла қурулиши) кенг, ма'нолар ажойиб, айтилишда равонлик бўлса-да, кўнгилга ёқучи қилиб тузишда қийинлик бор ва дилтортар қилиб тартиб беришда таб' меҳнат ва азоб чекар.Турк тили шарҳида бирнеча бетни безаш ва пардозлашни, унда ҳазрат султон таб'ларининг ёқимлилиги ва зиҳнларининг маҳоратини шарҳ этмоқни ва олий ра'йлари тартиб берган девон тўғрисида беадаблик қилиб бирнеча сўз айтмоқни лозим кўрилди.Ул ҳазрат бориб турган донолик ва бениҳоят чуқур тушуниш юзасидан бу фан эгаларига ва билим арбобига та'лимлар берган ва бу йўлда ундаганлар, лекин булар ул ҳазратнинг нозик сўзини ё англамай, ё англасалар ҳам буюрулган йўсунда амал килмай, ёки қилаолмай келдилар.Бу камтар ул ҳазратнинг пок нафаси хотирасини сақлаб, ижроси лозим бўлган ҳукмларига бўйсуниб ва фармонбардорлик қилиб, кўнглимдан ва тилимдан келгунча, қаламим ва қўлимда куч бор деб сезгунча ул ҳазратга қуллик қилиб ва у қуллиқ блан ўзимни саодатли ва хурсанд сезиб, ҳатто шогирдлик блан ўзимни шарафли, азиз, фахрли ва боши кўкка етган деб билдим. Йиллар бўйича турк тили ва назми қоида ва услуби тўғрисида билмаганларимни сўраб, қийинчиликларимни, мушкулларимни ҳал қилучи ҳузурида арз қилиб, буюк фойдалар топиб, зўр натижалар кўрдим. Ул хазратнинг та'лими ва тарбияси блан, йўл кўрсатиши ва қувватлаши блан ишим ул ерга етдики, ўз пок таб'лари натижасидан чиққан ўз маорифпарвар қаламлари таҳрири ва ўз ёқимли нутқларининг ёзмалари бўлган рисолаларда, юқорида айтганимча, менинг лақабларимни қандай номлар блан ёзганларки, қайтариб айтшннинг ҳожати йўқ.[76] Бу бандага ҳам худонинг исми бўлган «Алмутакаллим» («сўзчан») унвонига эга бўлиш, халойиқ орасида сўзчанликда тенгдош ва қурдошларимдан фарқ ва э'тиборга, улуғ ном блан овоза ва шуҳратга эга бўлиш ул ҳазратнинг марҳамат ва ғамхўрликлари орқасида юз берди. Юқорида мазкур бўлган ва то шу дамгача бу гуруҳдан ҳеч кимга тўплаш юз бермаган ва ихтирои муяссар бўлмаган девон, маснавий ва бошқа китоб ва рисолаларни тузиш ва ижод қилиш мумкин ва муяссар бўлди. Агарчи барча нарсани ул ҳазратнинг шарафли исмига боғлаган ва олий лақабларига қўшган бўлсам ҳам, буларни бошка марҳаматлари қаршисида қилиб, «Алмутакаллим» исмига эришувимга узр айтиш юзасидан туркий ва сорт тили орасидаги аҳвол ва ҳақиқатни изоҳлаб, бу рисолани туздим ва унга «Муҳокаматул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») деб от қўйдим,Бунинг блан турк тилининг ўткурлик ва нозиклигини, етуклик ва кенглигини... кўрсатдим. Хаёлимга шундай келадики, турк халқининг сўз усталари олдида улуғ вазифани бажардим, бунинг блан улар ўз сўзлари иборатлари ҳақиқатидан ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидан хабардор бўлдилар ва форсигўйларнинг нутқ ва сўз бобида қилиб келган та'на ва сарзанишларидан қутулдилар. Улар ҳам шунча меҳнат ва машаққатлар блан юзага чиқарганим бу махфий илмдан хабардор бўлсалар, умидим шуки, бу фақирни яхши дуо блан ёд қилғайлар ва руҳимни анинг блан шод қилғайлар...[77] Рубоийда айтилишича, асарнинг ёзилиш тарихи жумодил-аввал ойи чоршанба куни, 905 ҳижрий йилидир. Бизнинг ҳозирги ҳисобимизча, 4 декабрь, 1499-нчи йил бўлади (ойнинг нечанчиси экани кўрсатилмагани учун биринчи чоршянба олинди).

AbdulAziz:
КИТОБДА МИСОЛ ВА ДАЛИЛ ТАРИҚАСИДА КЕЛТИРИЛГАН СЎЗЛАР РЎЙХАТИ
(Алифбе тартибида)
 
айланмоқ
айтқудек
алдалдаға
арқа
арғумоқ
атка
ахтачи
баковул
безанмоқ
биз, бийз
бикирмоқ
билакўр
билгудек
бирқол
бичимоқ
бор
борсчи
борғоч
борғудек
босруғ
бохсум
боғиш
боғчол
буламоғ
булдурга
бурмоқ
бурчин
бушурғанмоқ
буғу
бўза
бўмбўз
бўсмоқ
бўсаға
бўхсамоқ
бўғузлоғу
гавазн
гангирамоқ
ганоргамоқ
гуроз
гурпиклашмоқ
дакла
дақовул
дастор
девдашимоқ
дўмсаймоқ
дўнон
дўптулмоқ
егулук
етакўр
ёбу
ёдамоқ
ёлинмоқ
ён
ён сўнгак
ёоғоч
ёрғудек
ёшурт
ёшқамоқ
ёқ
ёғлиғ
жавшан
жарлиғ
жиба
жибачи
жибилгир
жийжаймоқ
жилбур
жирғамоқ
журка
журканмоқ
зин
игирмоқ
илбосун
илдирим
илик
игланмоқ
игранмоқ
ннграмоқ
ингранмоқ
индамоқ
ини
ннкамок
исқормоқ
инчкирмак
ит
ишонмоқ
йиғламсинмоқ
йўрғачи
кезармоқ, гезармок
келгуде
кемачи
керак-яроқчи
кечим
кетакўр
кийик
кийикчи
киноркамоқ
киркинмоқ
китповул
кумоч
кундалатмоқ
курра
кўзанак
кўк
кўкалтош
кўмкўк
кўмурмоқ
кўнгранмоқ
кўнгурдамоқ
кўндурмоқ
кўруксамоқ
кўҳа
ланға
марал
мегачин
менг
менгиз
монту
мунгланмоқ
мунғаймоқ
мурғоби
наврузий
найзачи
овунмоқ
олапуха
олмабош
оп-очуғ
оп-оқ
опоға
орғадамоқ
от
ошуғлуғ илик
оқ уй
оға
оҳа
оҳу
питовул
сап-сариғ
севарғол
серпмок
сизғурмоқ
сийланмоқ
сингил
сингирмоқ
синграмоқ
сипқармоқ
сирмамок
сиқтамоқ
сиғинмоқ
сиғриқмоқ
соврулмоқ
сотқоч
соғин
сувчи
судамоқ
суйқун
сурма
сурғудек
сухранмоқ
суқлатмоқ
суқтур
сўзовул
сўна
сўндурмоқ
тамғачи
танламоқ
татмоч
тағойи
теврамоқ
тегач
телмурмок
темур қанот
тер
тергамоқ
терлик
товушқончи
той
толғон
томшимоқ
тончиқамоқ
тон иқолмоқ
топишмок
топқоч
торимоқ
тоту
тубучоқ
туз
тулон
тунглук
тунқол
турмоқ
турначи
тусқол
туфак
тушалмоқ
туюғ
тўзмоқ
тўнғуз
тўппи
тўр
тўрлуғ
тўқа
тўқум
узук
уларчоғ
улоба
умоч
умунмоқ
ургамоч
урғудек
ушормоқ
уюшмоқ
увуғ
хазоначи
хор
хук
чавгончи
чайкалмоқ
чекримоқ
чидамоқ
чингдовул
чирға
чичаркомок
чиқонмоқ
чиқорт
чиғ
чопишмоқ
чоқин
чоқир қанот
чубчурға
чупрутмоқ
чуп-чуқур
чўкур
чўрпа
шилончи
ширдоғ
шиғалдамоқ
шиғовул
шукурчи
эгармак
эгачи
энага
эрикмок
эрка
эркана
этгач
югурт
юп-юмалоқ
юртчи
ясовул
ясол
яка
ялак
ям-яшил
янковул
яп-ясси
ясанмоқ
ўкурмоқ
ўнгдаймок
ўрдак
ўрта илик
ўртанмоқ
ўсанмоқ
ўт
ўхранмок
қабоқ
қабол
қадамоқ
қаймоғ
қайтқудек
қалчоқчи
қамчи
қанот
қантар
қаровул
қатлама
қаҳол
қаҳамоқ
қизғанмоқ
қийманмоқ
қийнамоқ
қикзанмоқ
қилакўр
қилдурт
қилимоқ
қимиз
қимирдамоқ
қимсанмоқ
қинғаймоқ
қип-қизил
қистамоқ
қичиғламоқ
қобурға
қобон
қозчи
қозғонмоқ
қолпоқ
қолғондуруқ
қарбичи
қувормоқ
қувчи
қуймоғ
қурут
қуруқшамоқ
қучушмоқ
қушчи
қушқун
қўзғалмоқ
қўр
қўрчи
қўруқчи
қўй мучаси
қўйчи
ғанжуға
ғўнон
ҳалвочи
ҳано
ҳировул
ҳуна

AbdulAziz:
АСАРДА КЕЛТИРИЛГАН КИШИ ИСМЛАРИ
 
Абдурраҳмон Жомий, Нурул-миллати вад-дин, мавлоно
Абул-фурс (Сом)
Абулғози Султон Ҳусайн баҳодурхон
Абул-ҳинд (Ҳом)
Абут-турк (Ёфас)
Алишер Навоий
Алмутакаллим (Навоий)
Амирий
Анварий
Атоий
Ашраф
Бобир, Султон
Гадоий
Ёфас
Заҳир
Иброҳим Маҳдий
Калимиддин Салмон, хожа
Камол Исмоил
Котибий, мавлоно
Лақит
Лутфий, мавлоно
Мир Шоҳий
Ма'мун Халифа
Муслиҳиддин Са'дий, шайх
Муқимий
Навоий
Насир Тусий
Низомий, шайх
Нуҳ пайғамбар
Саккокий
Салмон
Сом
Соҳибқирон (Навоий)
Султон Тўғрул
Темур Кўрагон, соҳибқирон
Фирдавсий
Халил бинни Аҳмад
Хожа Хофиз Шерозий
Хожа Ҳимматий
Хоқоний Ширвоний, халлоқул-маоний
Хусрав Деҳлавий, амир
Шоҳрух султон
Шоҳ Шижо'
Яқиний
Ҳазрат Махдум (Жомий)
Ҳайдар Хоразмий
Ҳассон Собит
Ҳом

AbdulAziz:
КИТОБ НОМЛАРИ КЎРСАТКИЧИ
 
Айнул-ҳаёт — Навоий
Бадойиул-васат — Навоий
Баҳористон — Жомий
Гавҳарнома — Хожа Ҳимматий
Дар'ёйи аброр — Амир Хусрав
Девон — Амир Хусрав Деҳлавий
Жилоур-руҳ — Жомий
Забдатут-таворих — Навоий
Лайли ва Мажнун — Навоий
Лисонут-тайр — Навоий
Лужжатул-асрор — Жомий
Масну' касида — Хожа Калимиддин Салмон
Махзану-асрар — Низомий
Мизонул-авзон—Навоий
Минҳожун-нажот — Навоий
Мир'отус-сафо — Мир Хусрав
Муҳокаматул-луғатайн — Навоий
Наводируш-шабоб — Навоий
Назмул-жавоҳир — Навоий
Насимул-хулд — Навоий
Насойимул-муҳаббат — Навоий
Насрул-луолий
Руҳул-қудс — Навоий
Саб'аи Сайёра — Навоий
Садди Скандарий— Навоий
Туркий Девон — Султон Ҳусайн
Туҳфатул-афкор — Навоий
Фавоидул-кибар — Навоий
Фарҳод ва Ширин — Навоий
Фусули арбаа — Навоий
Хамса — Навоий
Хираднома — Жомий
Ширин ва Хусров — Мир Хусрав
Қувватул-кулуб — Навоий
Ғазалиёт девонн — Навоий
Ғаройибус-сиғар — Навоий
Ҳайратул-аброр — Навоий
Ҳафт пайкар — Ашраф

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

Go to full version