ACAKA (1937 - 1991 й.ларда Ленинск) — Андижон вилостидаги шаҳар (1937 й.дан). Асака туманининг маъмурий маркази. Андижон — Тошкент т.й. даги Асака ст-ссидан 4 км. Марғилон, Фарғона ва Андижонга борадиган автомобиль йсллари кесишган жойда. А.дан Андижон ш.гача 16 км. Шаҳар адирлар ёқалаб оқаётган Шаҳрихонсой соҳилида, денгиз сатҳидан 495 м баландликда жойлашган. Унинг ён атрофини пахта далалари, ён-бағирларини боғлардан иборат адирлар сраб туради. Июлнинг сртача т-раси 26, Г, снв.ники — 2,9°. Вилостнинг Андижондан кейинги йирик индустриал шаҳри. Аҳолиси 52,8 минг киши (2000).
Шаҳар номининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (проф. Т. Ширинов) «Асака» номини Фарғонада мил.ав. 6—5-а.ларда сшаган сак кабилалари б-н боғлайди. Чунки бу қабила баъзи жойларда «ассакенлар» номи б-н ҳам юритилган. Уларда «асвака» — от, «ас-сака» — отлиқлар маъносини билдирган. Археолог Б. Матбобоев юқоридаги фикрни водийнинг шарқий қисмида топилган тошлардаги отлар тасвири б-н асослашга ҳаракат қилган ва шу жойларда наслдор отлар етиштирилган деган фикрни илгари сурган. Топономист олим С. Қораев Асака туманидаги «Ахтачи» қишлоғи номи мсғулча бслиб, от табиби (синчи), отбоқар деган маънони билдиришини таъкидлаб, юқоридаги мулоҳазаларни бирмунча тасдиқлайди. Шуларга асосланиб А. шаҳрининг 60 йиллиги (1997) муносабати б-н катта йсл ёқасидан шаҳарга кираверишдаги майдонда тулпор отнинг рамзий ҳайкалчаси қсйилди.
А. шаҳрининг қад. давр тарихи б-н боғлиқ археологик тадқиқотлар олиб борилмаган. Умуман А.нинг қад. тарихи Фарғона водийсининг Ахси, Қува, Андижон каби қад. шаҳарлари атрофидаги қишлоқлари тарихи б-н бевосита боғлиқ.
А. 19-а. тарихчиси Аваз Муҳаммад Атторнинг «Тарихи жаҳоннома» ва «Тарихи Хсқанд» асарларида тилга олинган. Унинг ёзишича, А. шаҳри ҳудудида Худоёрхон қалъа қурдирган ва бу ерда хоннинг дала ҳовлиси ҳам бслган. 18-а. охирида қурилган Шаҳрихонсой канали шаҳарнинг ривожланишида катта аҳамистга сга бслди. 1899 й. Тошкент — Андижон т.й. қурилиши муносабати б-н А.га уз. 4 км ли т.й. шохобчаси стказилди. Шундан сснг А.да европалик, хусусан рус ва маҳаллий бойлар саноат корхоналарини қура бошладилар. 20-а. бошларида А.да 2 минг киши сшаган. Лахта тозалаш ва ёғ з-длари бслган. Аҳолининг асосий қисми майда ҳунармандчилик б-н шуғулланган.
1946 й.да мотор таъмирлаш з-ди қуриб битказидди. Ағ-мой з-дида иссиқлик слектр маркази ишга тушди. Урушдан кейинги йилларда А. сқинидаги Андижон ва Лолвонтош нефть конлари, Хсжаобод газ кони муносабати б-н А. шаҳар саноат корхоналари салмоғи ортди. Юқоридаги конларни махсус ускуна ва техника жиҳозлари б-н таъминловчи омборхоналар қурилди. Лолвонтош — Асака газ кувури ётқизилди (1947). 60-й.дан шаҳар саноа-ти корхоналари қ.х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаша бошлади. 70 —90-й.ларда тсқимачилик корхонаси (ҳоз. «Асакатсқимачи» акяисдорлик жамисти), пахта тозалаш з-длари, слектротехника, автомобиль тузатиш корхоналари қурилди.
1994 й. носбрда «ЎзДАУавто» қсшма корхонаси иншоотлари қурилиши бошланиб, корхона 2 йилда ишга туширилди: 1996 й. 19 июлда з-днинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон А еспубликаси Лрезидента Ислом Каримов, ДАУ корпораяиссининг Лрезиденти Ким У Жунг жаноблари ташриф буюрдилар. Корхонадан жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган, ёқилғини кам сарфлайдиган ихчам, чиройли, қулай бслган «Дамас», «Тико», «Аексис» автомобиллари чиқарила бошлади (қ. Автомобиль, Асака автомобиль заводи). «ЎзДАУавто» қсшма корхонасининг салмоғи Асака ш. саноат корхоналари маҳсулотларининг 92,3% га, Андижон вилост саноат корхоналари маҳсулотларининг 55,2% га тсғри келади. Бундан ташқари шаҳарда «ЎзДАУавто» қсшма корхонаси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи «ЎзДонг-Вонг» қсшма корхонаси, «Анзис» з-ди, шунингдек Италис б-н ҳамкорлиқда макарон ишлаб чиқарувчи «ФАМ» қсшма корхонаси бор. А.да ҳаммаси бслиб 12 йирик саноат корхонаси ишлайди; 510 дан зиёд кичик ва срта бизнес б-н шуғулланувчи хусусий фирма фаолист ксрсатади (2000).
А. саноати ривожланиши б-н бирга ҳар жиҳатдан қайта қурилмоқда: снги ксчалар очилмоқда, йсллар қурилмоқаа. Хонобод—Асака сув қувури ётқизилди. Шаҳарда Тошканбой Агамбердиев номидаги маданист ва истироҳат боғи бор. Боғнинг снг тсрида А.да сшаб стган авлиёлардан Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри срнида мақбара қурилди. Бу жой зиёратгоҳ, муқаддас маскан ҳисобланади. Зиёратгоҳ сқинида Шаҳрихонсойнинг бош тсғони жойлашган. Шу ердан Охунбобоев сойига, Асака ташламаси канали ва бир неча ариқларга сув тақсимланади.
А.да 2000 й.да маиший хизмат касб-ҳунар коллежи қурилиб ишга тушди. 1999/2000 сқув йилида 10 умумий таълим мактаби, гимназис, академик лияей, коллежда 12 мингдан ортиқ сқувчи сқиди; 22 болалар боғча ва сслилари, 4 касалхона, саломатлик маркази, поликлиника ва амбулаторис ишлади. Шаҳарда 2 кинотеатр, маданист уйи, 2 клуб, 15 кутубхона, 3 стадион бор. 16 фуқаролар йиғини ташкил стилган (2000). Асака — Андижон, Асака — Фарғона йсналишида автобус қатнайди. «Асака оқшоми» шаҳар газ. чиқади.
Асака театри — 1932 й. ҳаваскор ёшларнинг «Кск ксйлак» труппаси асосида ташкил стилган. 1935—39 й.лар вилост мусиқали драма театри деб номланган. Театр жамоаси турли даврларда ишлаган санъаткорлар: Зулунбек Мамадалиев (режиссёр), Ғанижон Тошматов, Юсуфжон Дадажонов, Қаҳрамон Йслчиев, Ғуломжон А сзибоев (мусиқа раҳбарлари), Маманурқори Долихсжаев, Абдураим Маткаримов, Ҳалимахон Дадажонова (актёрлар), Турсунхон Акбарова, Ойшахон Усмонова, Ҳабибахон Охунова, Турсунбой Юсупов (хонандалар), Ширмонхон Ғозиева, Ойдин Акбарова (раққосалар) ва б. А епертуарларида «Ҳалима», «Аурхон», «Гулсара», «Фарҳод ва Ширин» каби мумтоз саҳна асарлари бор сди. 1939 й. театр жамоаси тарқатиб юборилди. Урушдан кейинги дастлабки йилларда сна шаклланди ва «Аефтчилар» клубида фаолист ксрсатди. 1959 й.да театр «халқ театри»га айлантирилди.
Ад.: А аҳмонов Собиржон, Асака, Т., 1999.
Ўткирбек Сулаймонов.
Ўзбекистон Миллий Аняиклопедисси