Mirpo'lat Mirzo. Taskin  ( 11800 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  03 Iyun 2009, 00:05:08

Taskin



Muallif: Mirpo'lat Mirzo
Hajmi: 247 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


ЖАМШИДЖОН  02 Avgust 2009, 16:29:47

МИРПЎЛАТ МИРЗО

ТАСКИН


Шеърлар

Тошкент
«ЁЗУВЧИ» нашриёти
1995



БЎРОН

Ташқарида инграйди бўрон
Дарчаларга уриб кўксини.
Гўё шикаст еган паҳлавон
Паноҳ сўрар бу тун ўксиниб.

Ингранади жон талвасада,
Тунд само ҳам титрар оҳига..
Гоҳ суйкалар алам, асабда
Дарахтларнинг юпун шохига.

Ииғлагундай ортмоҳда хуни —
Паноҳ топмай изғийди бу тун.
Сиғдирмайди ҳеч ким ҳам униг
Балки бўрон бўлгани учун..


* * *

Қаҳратоннинг кумуш тунлари,
Мен севган дам — сеҳрли тунлар!
Қишнинг оппоқ изғиринлари
Қорли тоғлар қўшиғин куйлар!

Хаёлларга берилиб ёлғиз,
Ўлтираман олов ёнида.
Кимсасиз қир-даштларда бу кег
Ой чўмилар қор тўзонида!

О, эртаклар қизи бокира,
Сени ёдга солар бу тунлар!
Қалб тубида ажиб хотира,
Тотли бўлиб қолар бу тунлар!


* * *

Хаёлимда севдим мен сени,
Ёдинг билан юрдим мастона.
Ёлғиз бахтим, дедим мен сени,
Хаёлимда бўлдим парвона.

Сочларингни тараб тунлар жим,
Чўкмадим мен теран кўзингга.
Сен ҳақингда кўп шеърлар битдим,
Ўқимадим аммо ўзингга.

Ҳижронингда дилим чекди ғам,
Бу ҳижронга ўзим юз тутдим.
Хаёлимда севдим чинакам,
Аммо журъат этолмай ўтдим.

Энг беғубор туйғуларим ҳам
Шаънингга доғ бўлар, деб қўрқдим,


БИРИНЧИ ҚОР

Кўпдан бери оппоқ қишни
Кутган эдинг сен интизор.
Мана, бугун ёғаяпти
Биринчи, қор, биринчи қор!

Қара, оппоқ шохчаларда
Гўзал қишнинг нашъаси бор.
Ҳазин кузни дафн этмоқда
Биринчи қор, биринчи қор!

Табиатга оро берар
Пайти келиб сўлим баҳор.
Бугун эса оққа белар
Биринчи қор, биринчи қор!

Оппоқ оқшом оғушига
Юр, чиқайлик, эй гўзал ёр!
Лабларингдан бўса олсин
Биринчи қор, биринчи қор!

Қалбимда илк муҳаббатим
Оппоқ қордан ҳам беғубор.
Изҳор этсин сенга уни
Биринчи қор, биринчи қор!

О, қандайин хушманзара!
Шодлаиамаи бенхтиёр.
Ғамларни ҳам кўмар гўё
Биринчи қор, биринчи қор!


* * *

Қайдан кирди дилга бу шодлик,
Шодлик эмас, бу — ажиб илҳом!
Ғуссаларим туюлар тотлик,
Мушкил ишлар кўринар осон.

Туйғуларим, покиза ўйим
Юрагимда ажиб соз чалар.
Хаёлимни шошириб қўйди
Кўпдан бери тансиқ мисралар.

«Қайдан кирди дилга бу илҳом?
Нега бунча боқаман мағрур?..»
Ўз-ўзимдан сўрайман пинҳон
Висолингдан қайтаркан масрур.

Англадим мен бир ҳисда ёниб—
Ишқ шунчалар нодирлигини.
Сезасанми сен ўзинг, жоним,
Нималарга қодирлигингни?


КУЗ ЁМҒИРИ

Хаёлимни бир сокинлик сеҳрлайди:
Ташқарида куз ёмғири шитирлайди.
Ҳолинг сўраб бормадим мен — анча бўлди,
Куз ёмғнри сен ҳақингда шивирлайди.

Бу чоғ сенинг деразанг ҳам ёшлангандир?
Мени қўмсаб юраккинанг ғашлангандир?
Ким билади, мен унут-у аллақачон,
Ўзга билан баҳор фаслинг бошлангандир...


ИЛК НАСИҲАТ

Ука, шоир бўлмоқ истабсан,
Эзгу ният — тилайман оқ йўл!
Айтиб қўяй, эплай олмасанг,
Ҳозирдан воз кечганинг маъқул.

Ёзмасак-да ўзимиз, лекин
Шеър деганни тушунамиз, ҳа.
Насиҳатим уқиб, тўғрисин
Қулоғингга қуйиб ол, ука.

Майда-мижғов гаплардан қочгин,
Бўлар-бўлмас бўяма қоғоз.
Сийқа шеърдан ғийбатчи хотин
Эзмалиги мароқли ва соз.

Кафил бўлгин ҳар бир сатрингга,
Сафсатанинг йўқдир кераги.
Ошён қурсин тафаккурингга
Теран фикр, замон юраги.

Нурли уфқлар ишқи ёндирсин
Муқим бўлиб қолсанг шаҳарда
Ва қишлоғинг қалбингда юрсин,
Одамларин тутгин назарда.

Уларнинг ҳам буюк қалби бор —
Қадрлашар санъатни жуда.
Яхши шеърни ўқиш-чун такрор
Ишга олиб кетар қўнжида...

Ишқ-муҳаббат ҳақида ёзсанг,
Шундай ёзки, юрак этсин жиз.
Майли, севиб қолсин ғойибдан
Шеърингга бир кўзи тушган қиз.

Дардли бўл-у, куйлама қайғу,
Эътиқодинг бўлсин ҳақиқат.
Шон-довруққа лойиқ бўлгин-у,
Орқасидан қувмагин фақат.

Хуллас, ука, дейман фахр-ла
Боқий бўлсин дилингдаги аҳд.
Ростин айтсам, яхши шоирга
Ака бўлиш ўзи ҳам бир бахт.


БОЙЧЕЧАК

Шом қўйнига киради шаҳар,
Кўчаларда сўнади шовқин...
Қалбинг бу чоғ такрор ҳис этар
Талабалик йилларнинг завқин.
Ижаралн уйда бир ўзим —
Нимагадир илҳақ, ичикиб.
Қайтмоқчийди қишлоқдан дўстим, .
Нега бунча қолди кечикиб?
Орзиқади безовта юрак,
Кириб келар дўстим ногаҳон:
Бир қўлида даста бойчечак,
Бир қўлида ҳамроҳ чамадон.
Ғамгин хона тўлади нурга,
Чил-чил синар совуқ сукунат
Ва ўлтириб анча вақт бирга
Гангир-гунгур бошлаймиз суҳбат.
— Оббо, дўстим, бунча кечикдинг?
Хўш, қишлоқда нима гаплар бор?..
Дамингни ол, ўтиб ечингин.
Ҳозир чой ҳам бўлади тайёр.
— Салом айтди уйингдагилар...—
Узатар у омонат пулни,
Сўнг ғалати жилмайиб қўяр,
Бўш шишага жойларкан гулни.
— Булар эса,— дейди у жиддий,—
Ҳа, ҳа, ишон, сенга аталган!
У сен учун бериб юборди,
Қайтаётган экан даладан.
... Ухлай олмай чиққум шу кеча,
Дилда тўқиб бир ишқий эртак.
Боққан каби у мунис чеҳра,
Сеҳрлайди маъсум бойчечак.
Тонгга яқин туш ҳам кўрибман:
Кўм-кўк қирлар ва ҳарир туман...
Бойчечаклар териб юрибман,
Мен қирларда кезиб у билан...


ОНА

Ётар эдим билмай ўзимни —
Бир дард ичра алаҳлаб, ёна.
Не мўъжиза — беморлигимни
Тушингизда кўрибсиз, она!

Шундан бери дардга чалинсам
Ё ғам ичра тўлғансам бедор,
Ҳадикдаман — олисда бу дам,
Гўё сиз ҳам чекасиз озор...


МАНЗАРА

Осмон кўм-кўк, ер кўм-кўк,
Теварак кўм-кўк бутун.
Урларди, эҳ, юксакка
Бир тола мовий тутун.

Қир устидан мен унга
Сеҳрланиб боқдим лол.
Эди у мисли жилға —
Самодан оққан зилол.

Юрагимни куйдирди
Ажиб туйғу шу нафас.
Адирнинг этагидан
Тараларди сурон-сас.

Бағри юмшоқ кўкламнинг
Нурларига чўмиб илк,
Ҳайқирарди пастликда
Гард юқмаган болалик.

Боқдим унга мен бир зум
Ғойибона сирлашиб.
Урларди кўкка тутун
Печакгулдек чирмашиб.

Балки жимит оловда —
Бўз болалик ризқ-рўзи.
Яшил мавжли яйловда
Ивирсирди қўй-қўзи.

Бу аснода қуёш ҳам
Жим жилмайиб боқарди.
Эҳ, кўк тутун фалакка
Масъум куйдек оқарди.

Тутунми бу ё суврат,
Кўз яйрар боққан сари.
Таратар уни фақат
Болалик гулханлари.

Осмон кўм-кўк, ер кўм-кўк,
Теварак кўм-кўк бутун.
Урлар юксак-юксакка
Бир тола мовнй тутун.

Бетакрор завқ юракда
Бир қадрдон куй чалар.
Мовий тутун юксакда
Хотиротдек чийралар.


* * *

Жунжиктирар боғларни кузак,
Тўшалади қалин бахмал тун.
Ажаб, нега хўрсинмас юрак,
Ажаб, нега у сархуш бутун?

Масъудлигин недир сабаби,
Нега борлиқ туюлмас ғариб?
Ой нурида хотира каби
Кўринади илк қор оқариб...


* * *

Хиёбон — дарахтлар қунишиб, музлаб,
Илк тонг нурларига тутарлар ўзин.
Кимдир кеча оқшом янги қор узра
Ёзиб қолдирибди «Севаман» сўзин.

«Севаман...»— бу сўзнинг ҳар бир ҳарфида
О, қанча эҳтирос, қанча туғён жам!
Кимдир севганининг ўтли ҳажрида
Дил ҳасратин қорга тўкдими экан?

«Севаман...»— бу изҳор, балки бу— иқрор,
Балки бу ҳавасманд дилга бир эрмак.
Лекин тонг эрса-ю, тегранг — заррин қор,
Наҳот сўйламас бу бир ажиб эртак!

«Севаман...»— қачондир бу сўзни мен ҳам
Битгандим қалбнинг оқ лавҳига бедор.
Унга ғубор сочди йиллар, турфа ғам,
Лекин қораймади, қорайгандек қор.

«Севаман...»— бир юрак битган бу ёзув
Қор узра товланар ҳар бир ҳарфи зар
Ложувард кундуздан олар у ёғду,
Унга зеб беради юлдузли тунлар.


* * *

Қиш чилласи — уйқуда замин,
Қорлар узра ел ўйнар қуруқ.
Яйдоқ боғлар — ним туман, хазин,
Шохларида кумуш булдуруқ.

Теваракда куни бўйи, о,
Янграр унсиз ажиб оҳанглар.
Вужудимга руҳ этиб ато,
Тушларимга кирасан тонглар.


ОНАСАН, ТАБИАТ...

Дунё ишларидан безиб мен гоҳо,
Юрагим чекканда озор, азият.
Чиқиб кетгим келар бағрингга танҳо —
Юпанчим бўласан ўзинг, табиат.

Юксак тоғларингнинг қошида бесас
Уйларга толаман — сокин, улуғвор.
Мовий сойларингга термилсам бирпас,
Тарқайди дилимдан кудурат, ғубор.

Яйдоқ қирларингда кезиб елвагай,
Ловуллаган кўксим совутсам дейман.
Кабир чинорларнинг остида қушдай
Толиққан кўнглимни овутсам дейман.

Тортинчоқ чечакка дуч келиб бирдан
Худди дўст топгандек кўзга сурарман.
Болалик сирдошим гнёҳлар билан
Қулф-дилим очилиб суҳбат қурарман.

Табиат, сен бунча танти ва буюк,
Табиат, сен бунча содда, бокира!
Сенинг кошонангда ннфоқ, низо йўқ,
Хусуматни билмас даргоҳинг сира.

Сенда беғараздир сафдош дарахтлар,
Ёбонингда гулар ҳусн талашмас.
Бари бир-бирларин суяр, ардоқлар,
Зинҳор бир-бирига завол тилашмас.

О, улуғ табиат — мўътабар хилқат,
Боқий удумларинг зикр этдим бир он.
Сен сўнгсиз фараҳга ёр эдинг, фақат
Бузди ҳаловатинг таъмакор инсон.

Ахир, каж тафаккур, кибр, юҳо нафс —
Олдида ожиздир уммон ҳам, тоғ ҳам.
Бу кун коинот ҳам топди-ку шикаст,
Заҳарга йўғрилди тошу тупроқ ҳам.

Аммо сен исёнлар қилмайсан нечун —
Ютасан ҳар қачон ичга қаҳрингни?!
Ахир, онасан-да — фарзандинг учун
Очмоқчи бўласан мудом бағрингни.

Табиат, сен мангу таскин ҳам шифо,
Инсонга ўзингни тутмагансан ёт.
Лекин қачон кенглик топиб бу дунё —
Сендан ибрат олиб яшар одамзод?!


* * *

Шодмон юрар эдим сендан олисда,
Дунёни унутиб, ғамни унутиб.
Бир кеч ўз-ўзимдан сесканиб кетдим —
Унутган эканман сени ҳам ҳатто!
Ўша тун, тун бўйи тинмади ёмғир,
Дарахтзорлар аро бўзлади шамол.
Бу ҳам етмагандек, денгиз бетиним
Гувранди, кўксимга отиб ғам-малол.
Мен ҳам тонгга қадар қоқмадим мижжа,
Сенинг хаёлларииг бағрида ёндим.
Ва сени унутмоқ нақадар оғир —
Гуноҳ эканига инондим...


МАЪЮС БОЛА

Ёғду сочар, ялтирар
Гўдакнинг қалб олами...
Лекин юрак қалтирар
Кўриб маъюс болани.

Ўйиндан бош тортиб у,
Четга олар ўзини.
Катталарга хос қайғу
Чулғамишдир кўзини.

Гарчи ҳали норасо,
Жимит эрур жуссаси,
Мос келмас унга асло
Дилидаги ғуссаси.

Кўзингдаги нечук мунг,
Қилгин, ахир, ҳавола!
Этдинг-ку бағримни хун,
Индамас, маъюс бола!

Гўдак борки — гул исли,
Кўнглинг қилар саришта.
Лекин турар у мисли
Яраланган фаришта.

Дейман, қувнаб-кул, ахир,
Тўк ё, майли, ёш-жола.
Ҳасратингда нечук сир,
Айта қол, маъюс бола?

Ўйлайман— эҳ, дунёда
Борми ўзи адолат!—
Килмиш уни ғамзада
Қай ғусса, қай разолат?!

Отиб дилдан нолани,
У гўдакдек кулмас, эҳ!
Кўриб кекса болани
Яшагинг ҳам келмас, эҳ!

Ҳей, тонмангиз! Қай гўдак
Заррача оҳ чекса гар,
Гуноҳкор бунда бешак,
Биз ўзимиз — катталар!

Айбга ботиб биз гоҳо
Ўзни кечирган тобда—
Кечирмас улар асло,
Ёзғирарлар азобда.

Маъюс болага энди
Рўпара келган они
Дейман уни—кимнингдир
Жабрдийда виждони!..


* * *

Шаффоф тоғлар... Олмос янглиғ қор...
Титратди бир армон дилимни.
Мижжамда ёш ялтираб илк бор
Эсладим мен болалигимни.

Тотдим ҳаёт аччиқ-чучугин,
Кўп синовли йўллардан ўтдим...
Олмос қорга термуларкан жим,
Болалиғим бетидан ўпдим...


* * *

Қара, бирам осмон ложувард,
Қара, бирам уфқлар тиниқ...
Доғ туширгай унга зарра дард,
Сарғайтирар уни хўрсиниқ.

Сен ҳам ғамга эрк берма сира,
Чечакларни кўзга сур бу пайт.
Қисматингга шукрона қил ва
Мен яшашни севаман, деб айт.


ХУШ КЕЛДИНГ, БАҲОР!

Тун-кун йўлларннгга боқдик интиқ-зор,
Довонлар эриди, қирдан кетди қор.
Қишнинг зулматидан чиқдик-ку омон,
Қадим Туркистонга хуш келдннг, баҳор!

Жимжитлик бир ажиб руҳга чулғанди,
Ўтрор, Афросиёб қалқди, уйғонди,
Боболар руҳига чечаклар ёнди...
Қадим Туркистонга хуш келдинг, баҳор!

Ҳирот боғларидан еткурдинг салом,
Темур, Яссавийга қилдинг эҳтиром,
Чунки сен чегара билмайсан мудом,
Қадим Туркистонга хуш келдинг, баҳор!

Алвон-алвон бўлиб ёнди тоғу тўш,
Ё унда тўкилган қонми урди жўш —
Нечун мотамсаро Қўқон, Ўзган, Ўш,
Қадим Туркистонга хуш келдинг, баҳор!

Юртим, кўклам сени бунчалар суйди,
Балки тупроғингда бир ҳикмат туйди,
Очофат қавмларнинг кўзлари куйди...
Қадим Туркистонга хуш келдинг, баҳор!

Офтоб измингдадир — барқ урган чоғинг,
Титратсин Туронни эзгу янгроғинг,
Мангу ҳилпирасин яшил байроғинг,
Қадим Туркистонга хуш келдинг, баҳор!


ДУНЁ ҚАРИМАГАН...

Дунё қаримаган — қаридик бизлар,
Мудом бокирадир унинг ранглари.
Кўзларимиз барвақт пардалаб қўяр
Умр ташвишлари, турмуш ғамлари.

Ахир, кузат бир зум — тонгда қуёшнинг
Масъум боқмоғида қанча фараҳ бор!
Юрагингга сенинг чўкмиш балки мунг,
Аммо у мудом ёш, мудом беғубор.

Ёхуд бир зум хушҳол пойингга қара,
Заранг ер остидан кўтарибди бош —
Турфа хил гиёҳлар — ям-яшил, сара,
Ҳаммаси ҳам мунис, бари тийрак, ёш.

Болалигинг дўсти—сойга назар сол,
У ҳам ўша-ўша — қаримаган ҳеч.
Сенинг мавжинг сўниб қолган, эҳтимол,
Ундан ўжар мавжлар аримаган ҳеч.

Ҳали завқ-мўъжиза кўпдир дунёда,
Мудом туймоқ эрсанг, ҳайрат кўзинг оч.
Қара, гард юқмаган нилий самода
Оқ булутга қанот урар қалдирғоч.

Умр ўтар экан беором, бетин,
Унниқмас борлиқнинг жилоси, ранги.
Биз қариб-эскириб борамиз, лекин
Дунё тура берар навқирон, янги.


КОИНОТ ФАРЗАНДИ

Бир америкалик олимнинг башорат қилишича, 2017 йилда коинотда биринчи инсон дунёга келармиш...

Сокин кечаларда самога боқсанг,
Чулғар хаёлингни ажиб энтикиш...
Бу не фол — ҳеч замон кечмай орадан,
Самода илк одам туғилар эмиш.

Гарчи то азалдан ер насли инсон
Юксак маъволарга талпинди ҳар вақт,
Эй само фарзанди, сенга ушбу вақт
Ҳавас қилайинми ва ёки ҳасад?

Наҳот ҳувиллаган ҳудудсиз фалак
Сенинг илк кўз очган масканинг бўлур?
Наҳот замин эмас — фазо таобад
Киндик қонинг томган ватанинг бўлур?

Учқур кемаларда сайр этиб масрур,
Балки юлдузларни ошён тутарсан...
Аммо нур ишқида кезиб бир умр,
Наҳот тупроқ меҳрин билмай ўтарсан?

Балки хотиротлар қўзғар кўинглингда
Олис Сомон йўлин мунаввар гарди?
Наҳот шунда сен-чун бўлур бегона
Ерликлар ҳасрати, ерликлар дарди?

Дунёга келдингмп коинотда, бас,
Хаёлинг коинот қаърига кўчар.
Балки миллатинг тан олгинг ҳам келмас,
Балки аждодларинг ёдингдан ўчар.

Балки сен куймассан ерликларга хос
Ҳеч маҳал соғинчдан, аламдан, зордан.
Наҳот кипригингда ялтирамас ёш
Биринчи муҳаббат, биринчи қордан?

Билмам, у замонлар мумтоз куррамиз
Бўла олурмикан ғурбатдан холи?
Балки самовотни қамрагай у кез
Ҳужайрангга мерос — қиргин хаёли?

Йўқ, балки — энг эзгу зотдирсан ғамкаш,
Кўкдан Ерга илҳақ қулоқ осурсан.
Балки меҳрпеша бўлиб сен яккаш,
Башар дардларига малҳам босурсан.

Ўзингни фалакка фидойи билиб,
Балки тилсимларга қўярсан қадам...
Кечир, кимлигингни каромат қилиб —
Тўкис айтолмадим, самовий одам.

Бўлак асрда-ку қисматинг сенинг,
Нечук қилайин мен ҳасад ё ҳавас.
Фақат бир тилагим бор эрур менинг—
Инсон зурёдисан, шундоқ қолсанг, бас!


* * *

Ярим тун — мен уйқусиз эдим,
Ўлтирардим бетаскин, дилгир.
Сўнг бир маҳал ҳовлига чиқдим—
Сергак тортди юлдузлар бир-бир.

Боғчаларни сайр этдим секин,
Жимжит кеча бағрини очди.
Қадамимнинг товшидан лекин
Атиргуллар уйқуси қочди.

Фараҳли дард-изтироб ичра
Ҳижронингда кездим тун ярми.
Бесаранжом қилдим шу кеча
Юлдузларни, атиргулларни.


ИЛҲАҚЛИК

Кириб келар тараддудбахш шом,
Алланечук туйғудан дил маст.
Бу кеч биз ҳам тузаб дастурхон,
Дўст йўлини пойлаймиз — келмас.

Ўн иккига соат урар занг,
Ўзгармайди одатпй ҳолат.
Фақат нафис безакларидан
Арча чека бошлар ҳижолат...


ИЛТИЖО

Илтижо қиламан, севги бер, ҳаёт,
Бебаҳра айлама ишқ деган бахтдан.
Мен мисли яшнаган боғ ичра, ҳайҳот
Қуриб бораётган забун дарахтман.

Мунғайиб қарайман теварагимга,
Пойимда мавжланар гуллар, чечаклар,,
Тонг нури эътибор бермайин менга,
Ғужғон япроқларга сўйлар эртаклар.

Масрур дарахтларнинг бор вужуди, о,
Мовий насимларда хушҳол қалтирар.
Менинг қовжираган шохларим аро
Эски мезонларнинг тўри ялтирар.

Гарчи шовуллардим дарёдек бир дам,
Маъсум туйғударим билмас эди чек,
Энди термуламан дунёга пурғам,
Қовжирар юрагнм яшин ургандек.

Майли, бўронларнинг бағрига кирай,
Майли, довуллар ҳеч қилмасин шафқат.
Майли, изғиринга кўксимнн керай,
Менга тириклик бер — ишқ бергнн фақат.

Энди юпатолмас яккаш хотирот,
Тепамда тиғ каби ялтирар ҳилол.
Севгисиз умрдан зерикдим, ҳаёт,
Найсон эпкини ҳам келмоқда малол...


ҚИРҚ ЁШ

Тўлқин-тўлқин адирлардан болаликда
Югурардик — ҳайратларга ошна эдик.
Битта қирдан ошсак, бошқа қир ортида
Не борлигин билмоқликка ташна эдик.

Улғаяркан биз рўбарў келдик бешак,
Ўркач-ўркач довонларга ушбу сафар.
Уларнинг энг балапдига чиқиб боқсак,
У томони яйдоқ экан уфққа қадар.


ҚОР ТУШГАНДА ТОҒЛАРГА...

Куз оқшоми бир қора эпкин
Кириб келди хазин боғларга.
Шивирлашди дарахтлар секин:
— Қор тушибди олис тоғларга...

Сарғаяди бу чоғ анғизлар,
Ўт-ўланлар — қирда, ёбонда.
Қушлар иссиқ манзиллар излаб,
Уча бошлар жануб томонга.

Чўққилардан энди кун бўйи
Қор боқади водийга яйраб.
Лекин ҳаш-паш демай у қуйи
Эна бошлар қиличин қайраб.

Пайкалларда муқим ёлғиз эл,
Куйманади — битмаганда иш.
Одамлар гап орасида дер:
— Ҳечқиси йўқ, андак кутсип қиш...

Гарчи кузак аёзли, вазмин,
Унда қишнинг замзамасн бор.
Кечалари шип-шийдам замин
Тушларига кмрнб чиқар қор.


ТУШИМГА КИРИБДИ...

Тушимга кирибди қарилик чоғим,
Ғаройиб шу ҳолат ёдимда мутлоқ:
Тушганмиш юзимга беҳисоб ажин,
Қадим букчайганмиш, сочларим оппоқ...

Аниқ билолмадим гарчи ўша дам
Қай рангда кўринди дунё кўзимга
Ва лекнн ғалати ҳаяжон билан
Карахт термилардим ўзим-ўзимга.

Наҳотки шу қадар ўзгарар инсон,
Табиат шу қадар сангдил наҳотки?!
Гўё мен кўзгуга боқиб навқирон,
Унда кўрар эдим пажмурда зотни.

Азалий ҳукм бу —даф қилиб бўлмас,
Ахир, яшил боғ ҳам барг тўкар бир кув„
Бмроқ мени бадбин ғуссалар эмас,
Бўлак хавотирлар қилди жигархун.

Мангланим қоплаган ажинлар қат-қат
Умрим заҳматларин изимикан чин?
Босмадими экан, ишқилиб, бир вақт
Ўз муҳрнн надомат ёки ҳасад, кин?

Ахир, чннор каби чайир эдим мен,
Шу кўйга тушмоғим ким кўрибди фол?—
Торт дардин елкага ола билдимми,
Йўқса не сабабдан қаддим бундоқ дол?

Беғараз эди-ку ҳаргиз ниятим—
Қила олдимикан қисматимни шан?
Мункиллаган чоғда топган иззатим
Сочим оқлигига муносибмнкан?

Гарчи кўзимдан нур сўниб борар-у,
Гарчи ҳалқумнмда турарди жоним —
Менга ҳаммасидан муҳим эди шу:
Путур топмадими экан имоним?

Ўша туш баҳона кўксимда гоҳ-гоҳ
Тўлғаниб қўяди бир безовта ғам.
Насиб қилармикан лекнн қаримоқ?..
Дунё омон турса насиб қилар ҳам.


* * *

Ой нурларин ичиб энтикар чилла,
Сармаст нафасидан тўзғийди қорлар.
Мудраётган оппоқ сукунат ичра
Ёлғизгина сенинг деразанг порлар.

Масъум ўйлар сенга зеб бермиш чандон,
Карахт термилади ёввойи аёз.
Шўрлик ҳузурингга киролмагандан
Ноилож дарчангга беради пардоз.

Талпинаман сенга бу дам хаёлан.
Кумуш тўзонларни кечиб ўтгум тик.
Гўшанг иссиқ, шинам бўлгани билан,
Унда жунжиктирар сени ёлғизлик.


* * *

Юрагим ғаш, бағрим хун,
Хабар олгин ҳолимдин —
Қийнамасин мени тун,
Келгин, келгин, соғиндим!

Севинчларга тўлиб кел,
Қувониб кел, кулиб кел,
Майли, ҳасрат бўлиб кел,
Келгин, келгин, соғиндим!

Тснгларимда йўқ зиё,
Мунғаяар бўм-бўш дунё,
Қайлардасан, бер нидо,
Келгин, келгин, соғиндим!

Пинҳон-пинҳон зорлайман,
Кўз ёш каби порлайман,
Сени мангу чорлайман,
Келгин, келгин, соғиндим!


* * *

Нурланасан —чеҳрангнинг масъуд
Шуъласига қонмас ҳеч кўнгил.
Бу кўҳликда сенга таассуб
Қила олур фақат атиргул...

* * *

Қорлар кетди —чекинди аёз,
Мудрамагин, юрагим, уйғон.
Қара, майса бермоқда овоз,
Қара, куртак яйратади жон.

Қанот қоқди шимолга қушлар,
Яшил қирлар нафаси сарин.
Ушбу дамлар куйламасанг гар
Ёлғон бари куйлаганларинг.


* * *

Қиш оқшоми тушади эрта,
Тун қучади кўча-кўйларни.
Хавотирга йўғрилиб, эркам,
Йироқларда сени ўйладим.

Балки қайтдинг паришон ишдан,
Муз қоплайди бу палла йўлни.
Кўчаларни кесиб ўтишда,
Ўтинаман, эҳтиёт бўлгин.


* * *

Сенда нима гуноҳ жажжим, мурғагим,
Не оғриқ бағрингга санчмоқда тикан?
Дардингни уқолмай йиғлар юрагим,
Ўзинг сўйламоққа эса ожизсан.

Кошкийди озорнинг айта қолсанг сен,
Бошингда ўтириб чиқай то саҳар.
Табиат, қийнама инсон боласин,
Дардини гапира олмаса агар!


* * *

(Манзара)

Куз кезикар беозор, майин,
Лавҳалари бордир унинг шан.
Кечалари — ширин тушдайин
Шудгорларни қучади туман.

Боғларни ҳам чулғаб олар у
Ва шивирлар афсунгар сўзин.
Қайлардадир лекин беуйқу
Уқалайди чироқлар кўзин...


ҲАЛИ ТУҒИЛАЖАК...

Ҳали туғилажак ўша истеъдод,
Жой-жойига тушиб кетар ҳаммаси.
Ёруғ орзулардан йўғрилган у зот
Майда ҳавасларнинг бўлмас бандаси.

Она юрт дардида ёниб-қоврилиб,
Тоабад ҳалозат билмагай у жон.
Яшар ҳақгўйликни эътиқод билиб,
Ҳеч қачон, ҳеч қачон сўйламас ёлғон.

Илинж-таъмага ёт исёнкор руҳи
Эрмакларга учмас, мақтовга кўнмас.
Зилол туйғуларнинг дилбар шукуҳи
Шаффоф чашма каби қалбида сўнмас.

Унга тенг келолмас ҳеч ким ҳимматда,
Шеър учун борлнғин эта олур сарф.
Фазлу камолотда, азму шиддатда
Бирдек ҳавас қилган унга Шарқу Ғарб.

Ҳасаддан ярадор маҳдуд қалбларга
Дафъатан нур солгай, ҳайрат солажак.
Кўтарилар улус кўзидан парда,
Бари жой-жойига тушиб қолажак.

Ватанга муҳаббат, ғанимга — нафрат
Ўлмас қўшиқ бўлпб янграр созида.
Адолат, эзгулик жо бўлур фақат
Ўктам шиорида, шеърий розида.

Туғилажак ҳали ўша истеъдод
Ва овоз беражак жангари, мағрур.
Мўътабар севннчдек балқир ниҳоят
Бобом Навоийнинг сиймосида нур.


БЎЗЛОҚ ОТА

Сайрам қалъасининг баланд кунжида
Турибди омонат кўҳна бир мозор.
Бўзлоқ ота ётар унинг ичида,
Худди тириклардек ётармиш ҳушёр.

Юртнинг тупроғини ёв босгани дам
Ёхуд бало-қазо, ногаҳон қайғу,—
Жами кулфатларни сезиб олдиндан,
Элни уйғотгали бўзлар эмиш у.

Болалик шуурим — эзгу, муқаддас,
Чоллардан қолган бу нақл-хотирот.
Руҳим ғам шарпасин сезгани нафас,
Мен кўҳна мозорга қарайман бот-бот..

Бўзлоқ ота, нега бўзламайсиз, о,
Нега уйғотмайсиз элни уйқудан?
Айтинг, овозингиз бўғилдими ё,
Ё босмай қўйдими юртни ёғий, ғам?

Оёққа қалқитмас бизни нидолар,
Узун кечаларда қотиб ухлаймиз.
Бўзламай қўйгандир балки боболар,
Балки улар сасин бизлар уқмаймиз...


МАНГУЛИК ТУЙҒУСИ

Шамолларнинг атридан дилни
Сармаст этамиз...
Эсаверар шамоллар мангу,
Бизлар кетамиз.

Қирғоқ тўлиб югуради сув,
Кафтни тутамиз...
Оқаверар сувлар ҳам мангу,
Бизлар кетамиз.

Лаҳзалик бу умр шаънига
Қўшиқ битамиз...
Қўшиғимиз қолар мангуга
Бизлар кетамиз.


* * *

Парчалади музларин анҳор,
Энди ортиқ беролмайди дош.
Қайлардадир кетиб сўнгги қор,
Чечаклар ҳам кўтаргандир бош.

Чекинмоқда рутубат, малол,
Қиров каби эриди жимлик.
Тонг, хонамга ёғилар хушҳол.
Бир даста нур — Баҳор исмлик..


ДЎРМОН БОҒЛАРИ

Айни кўклам Дўрмон боғлари
Малоҳат касб этар бетакрор.
Айниқса тун ичра оқариб —
Кўриниши бирам фусункор!

Ифор исли бу дамлар бироқ
Уфқда бир ўт ялтиллаб қолар.
Чақмоқмас у — титрама, юрак,
Тун боғларни суратга олар!


Ё3 ТОНГЛАРИ

Ёз тонглари — хуш, ажиб тонглар!
Қанотларни ёзган оқ эпкин
Самоларга парвоз қилар-да,
Юлдузларни ўчирар секин.

Зум ўтмайин оқсоч тоғ узра
Товланар-у олтин ёғдулар,—
Айланади кумушга, зарга
Дарёдаги қорамтир сувлар.

Тонг мўралар жарликларга ҳам,
Қучар даштни унинг илк нури.
Дарахтзорлар уйғониб бирдан,
Босар тағин қушлар чуғури.

Куннинг боши —сўлим ондир бу,
Ахир, ҳали юксалиб офтоб —
Аямасдан оташ қуяр-у,
Еру кўкни қилар жингиртоб.

Ёз тонглари ғанимат, сокин,
Баҳра олар боққан нигоҳлар.
Билсалар ҳам кундуз — дўзах чин,
Қутлар уни гуллар, гиёҳлар...


ЖАВЗО ТУНИ

Фалакда юлдузлар милтирайди тек —
Токи қўзғамасин нурлари эпкин.
Ой ҳам нафасини ичга ютгандек —
Хаёллар сурар-у, сўз қотмас лекин.

Ҳовли адоғида мизғийди боғлар,
Гуллар шивирлашмас, райҳон уйқуда
Шиддатни унутган каби бу чоғлар
Хилватда сой мудрар карахт, осуда.

Ухлар капалаклар, ухлар қушлар ҳам —
Кундуз суронидан қолмас асорат.
Ёлғиз чирилдоқлар бонг уриб бу дам —
Қиларлар сукунат мулкин назорат.

Ғамлар тун сеҳрига кетар уланиб,
Сукунатни бузмоқ гуноҳ бу кезлар.
Кумуш айвонларда зарга беланиб,
Ҳорғин оққуш каби мудрайди қизлар.


* * *

Кўнгил бердинг сен кимга,
Десам турдинг маъюс, лол
Арзимадим севгингга,
Хайр энди, яхши қол!

Юрагимни ғам тилди,
Ишқ аламга эврилди,
Гуллар бошп эгилди.
Хайр энди, яхши қол!

Бас, кўнглинг тутақмасин,
Бахт юлдузинг чақнасин,
Кўзингдан ёш оқмасин,
Хайр энди, яхши қол!

Дилимда гўзал армон,
Оҳим елга айтарман,
Қайрилмасдан кетарман
Хайр энди, яхши қол!

Мен ҳам бир осий банда,
Тушларингга кирганда,
Йиғлама, урсам ханда,
Хайр энди, яхши қол!


* * *

Умидинг сўлса агар,
Юрагингни тиғлама.
Хазон боғлар йиғласин,
Сен йиғлама, йиғлама!

Майли, осмон йиғласин,
Борлиқ гирён йиғласин,
Аҳди ёлғон йиғласин,
Сен йиғлама, йиғлама!

Чўққиларда олмос қор
Йиғлаб оқсин ҳар баҳор.
Йиғласин гуллар наҳор,
Сен йиғлама, йиғлама!

Сўрмасалар сендан ҳол.
Мени ёд эт, эсга ол.
Йиғласин кўкда ҳилол,
Сен йиғлама, йиғлама!

Боқмасин ағёр шодон,
Эзса ҳам ғамлар чандон,
Жилмая бил, ур хандон,
Сен йиғлама, йиғлама!

Умидинг сўлса агар,
Юрагингни тиғлама.
Хазон боғлар йиғласин,
Сен йиғлама, йиғлама!


САЙРАМ

Номинг қутлуғ азал, Сайрам!
Битай сенга ғазал, Сайрам!
Сен — Маккаю Мадинамсан,
Она юртим, гўзал Сайрам!

Жаҳон илмин уққан сенсан,
Ёвлар қаддин буккан сенсан,
Яссавийни туққан сенсан,
Она юртим, гўзал Сайрам!

Тарихинг ҳеч эмасдир кам —
Самарқанду Бухородан,
Замин ҳусннга оросан,
Она юртим, гўзал Сайрам!

Улуғ Темур назар солган,
Улуғбекка мерос қолган,
Шоҳ Бобурнинг кўнглин олган,
Она юртим, гўзал Сайрам!

Қисматдан кўп озоринг бор,
Не-не азиз мозоринг бор,
Лекин сўлмас гулзоринг бор,
Она юртим, гўзал Сайрам!

Энди жаҳон бўйлагин сен,
Буюклигинг ўйлагин сен,
Шоир ўғлинг қўллагин сен,
Она юртим, гўзал Сайрам!


ҚЎЛЁЗМАЛАР

Бурибой Аҳмедовга

Қадим қўлёзмалар, нодир китоблар...
Буюк аломалар каломидир бу.
Улар — мозий ёқдан келган хитоблар,
Боболар имдоди, саломидир бу.

Қулоқ тут бир нафас, қўлларингга ол,
Қанча у кўҳнадир — ҳикматлари кўп.
Майли, имлосига термилсанг ҳам лол,
Ғуборbн арт унинг, кўзингга сур, ўп.

Не-не замонлардан муждадир улар,
Тавоф айламасанг азим гуноҳдир.
Уқcанг, томирингда ёқар туйғулар,
Тарихинг ёқласаиг — тирик гувоҳдир.

Заковатнинг олий мўъжизаси — хат,
Тафаккур китобда топгандир нуфуз.
Иста, Сино бнлап қилгил мулоқот,
Иста, Беруний-ла ўлтир юзма-юз.

Қадим қўлёзмалар, нодир китоблар...
Сўйлар гоҳ ғаройиб ҳангомалардан.
Сўйлар гоҳ кимлигин олис аждодлар,
Сўйлар гоҳ суронлар, жангномалардан.

Не ажаб қисмат бу — юртга сиғмай гоҳ,
Топдилар муборак қадрин ҳорижда.
Элим, хазинангга доим бўл огоҳ,
Улар — ганждир бу кун Лондон, Парижда.

Муқаннадек не-не фикрлар ёнди,
Чопилдн Улуғбек янглиғ битиклар...
Йўқотса юрт қай вақт ғурур-имоннн,
Туйғусин топтаган манфур этиклар.

Элим, бош эг асил фарзандларингга —
Баъзан манглайингга тушганда соя,
Улар ўз жонларни шаҳид қилса-да,
Сенинг китобларинг қилган ҳимоя!

Ғафлат дунёсига, эй дўст, бошла жанг
Жаҳолат бўйнингга отмасин каманд.
Кўксингни ёғдуга тўлдирмоқ эрсанг,
Кўҳна китоблардан бўлгин баҳраманд.

Меҳнатпараст халқим, сенга эрта-кеч
Улуғ сиймоларинг руҳи бўлсин ёр.
Фақат нодир мулкинг—китобларинг ҳеч?
Токчангда чанг босиб ётмасин зинҳор!


ЁМҒИРЛИ ТУН

Бизни шундоқ ташлаб қўймас табиат,
Қадим ўзлигимиз англатмоқ учун —
Гоҳ у кўрсатиб эҳсон-мурувват,
Тун бахш этар бизга, бир ёмғирли тун!

Бедор дарчаларга мгнглайин қўйиб,
Ёмғир куйлаганда ўйчан, мунис ҳол,—
Ниҳоят ҳовридаи тушар кун бўйи
Адоқсиз баҳслардан қизиган хаёл.

Долғали замонга бўлдик муте, қул,
Тошга айлантирди дилни тошдевор...
Унутдик — гўзаллик поймолмас буткул,
Унутдик—ёмғирда қунишган боғ бор.

Аллалар юракни илоҳий бир сас,
Руҳга йўғрилади қаноат, сабр...
Унутдик — саодат суронда эмас,
Унутдик — саодат сукунатдадир.

Унутдик—табиат онадир бизга,
Яхшиям, шафқат мўл ҳали дилида.
Бизни шундоқ ташлаб қўймас у сира,
Тунлар имон тилар ёмғир тилида.


ХОТИРОТ

Баҳор иси чулғар шаҳарларни ҳам,
Шафақ яллуғланар, оқ ёмғир тиниб.
Сен оромкурсига чўкканча бу дам
Хаёллар сурасан ёлғиз, хўрсиниб...

Кўпчиган булутлар тонгдан кўк узра
Судрала бошларлар ерга тегай деб.
Майсалар кафтида — шабнамлар нуқра,
Чучмома ёввойи қирга берар зеб.

Кисмати ноаён жажжи болакай —
Кўзларида ҳайрат билмас интиҳо.
Булутлар қаъридан снзган шуъладай
Ҳали бокирадир ундаги дунё.

Ариқлар бўйнда ивирсиб, тентиб,
Шом пайти ялпизлар териб қайтар у.
Бир зум онасининг кўнглин ёритиб,
Шодумон туяди ўзини мангу.

Сарин шабадалар туннинг пардасин
Алвон шафақ сари сургани чоқда —
Болакай ниҳоят суюк отасин
Пинжида кетади ширин мудроққа...

Қалқар кўз ўнгингда ажиб лаҳзалар,
Чўмасан фараҳли дардга бир нафас.
Ким экан бу гўдак — масъуд бунчалар,
Ногоҳ юрагингни ўртайди ҳавас.

Тилайсан сен унга кетмас баҳорни,
Тилайсан — у дамлар узайсин фақат.
Лекин йиллар бунга қулоқ тутарми,
Тиллар югурикдир, йиллар — бешафқат.

Баҳор қалъаларни забт этган маврид,
Тун ичра хаёллар сураркан узун —
Бехос чап кўксингга ўрмалар оғриқ,
Шивирлайсан: «Наҳот у гўдак — ўзим?»

Qayd etilgan