К.Э.БОСВОРТ
МУСУЛМОН СУЛОЛАЛАРИ
(йилнома ва шажаралар бўйича маълумотнома)
Тошкент
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
"Фан" нашриёти
2007
THE ISLAMIC DYNASTIES
A Chronological and Genealogical
By Clifford Edmand Bosworth
Edinburgh University Press, 1967
(Islamic Surveys, 5)
Инглиз шарқшунос олими Клиффорд Эдмунд Босвортнинг мазкур китоби Ислом динининг барқарор бўлишидан тортиб 1970 йилга қадар ҳукм сурган халифалар, султонлар, ноиблар, ҳокимларнинг сулолаларини қамраб олган ва улар китобда йиллар тартиби билан баён қилинган. Муаллиф ҳар бир сулоланинг қисқача тарихи ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган.
Китоб асосан исломшуносларга, тарихчиларга, шунингдек, Ислом тарихи билан қизиққан китобхонларга мўлжалланган.
Таржимонлар:
Асрор САМАД
Озод ШАРАФУДДИНОВ
Ношир: Э.Юсупов
Кириш ва изоҳлар муаллифи Асрор САМАД
Филология фанлари доктори, профессор Каримбек ҲАСАН таҳрири остида
ЙИЛНОМАЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА БУ КИТОБ ҲАҚИДА
Мусулмон оламининг тарихини биргина китобда эмас, ўнлаб, юзлаб китобларда бирдан қамраб, уни тўлиқ ёритишнинг шу пайтгача иложи бўлмади ва бундан кейин ҳам қудратли фанга айланган исломшунослик ва шарқшунослиқда бунинг иложи бўлмаса керак. Ҳатто турк қардошларимиз яратган 14 жилдлик "Буюк Ислом тарихи"дек кенг кўламли асар ҳам бу тарихни тўлалигича қамраб ола билмаган. Бинобарин, худди инсоният тарихи сингари унинг ёруғ жойлари кўп бўлганидек, қўл етмас, тафаккур илғамас жойлари ҳам талайгина. Зеро, бу тарихни бир чеккадан, йилма-йил варақлаб ҳам бўлмайди; асрлар у ёқда турсин, ҳатто йиллар ичида ҳам ўзгаришлар бениҳоя кўп ва бу тарихнинг мураккаблиги унинг жуғрофий кўлами билангина эмас, сиёсий хаританинг салмоқли ўрнини эгаллаши билан ҳам белгиланади. Лекин шарқшунослик фанида Ислом тарихини имкон қадар кенг ёритиш учун уринишлар бўлган ва ҳамон давом этмоқда.
Жаҳон тафаккур тарихида энциклопедиялар яратиш тажрибаси бор. Бу гапнинг йилнома ва шажаравий тарихга маълум даражада алокаси бўлганлиги учун айтаяпмиз, бинобарин, йилнома, шажаравий тарихни яратиш бир кишининг қўлидан келадиган иш эмас, инчунун, энциклопедия яратиш ҳам. Биз "энциклопедик олим" деган атамани истеъмол қилганимизда энциклопедия яратадиган олимни эмас, балки кўп илмлардан бохабар олимни тушунамиз; Форобий, Беруний, Ибн Сино сингари. Бу ўринда энциклопедияларнинг табиати ҳақида гап боради. Тарихда дастлабки энциклопедиялар (энциклопедия — юнонча — билимлар доираси) милоддан олдинги ХП Х асрларда пайдо бўлган. Мисрда ҳам милоддан аввалги иккимингинчи йилларнинг иккинчи чорагидан бошлаб турли энциклопедик луғатлар яратила бошланган. Гарчи энциклопедияларнинг ибтидоси якка шахсгатегишли бўлсада, аммо кўпчилик олимларнинг бевосита аралашувлари натижaси ўлароқ мукаммал тарзга келган. Эҳтимол, қадимий замонлардан илмий доираларда яратилган бу энциклопедиялар йшшомалар деган жанрга асос бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ёзма ёдгорликлардан олдин туркий халкдарда оғзаки шажаравий тарихлар бўлган; масалан, бир оила ўз шажарасини билиши шарт эди; етти отанику билиш ҳар бир шахснинг бурчи, аммо ўзининг 21 отасини санаган кишилар ҳам бўлган. Жумладан пайғамбаримиз Муҳаммад (соллолоҳу ъалайҳи васаллам) ҳазратлари 21 оталарини санаганлар ва Иброхим пайғамбардан хам илгариги оталарини билсаларда, уларни санаб ўтишга истиҳола қилганлар.
Шарқ ва умуман ислом мамлакатларида араб ёзуви жорий бўлгандан кейин араб ва форс йилномачилари воқеаларни йилма-йил, ҳатто ойма-ой қайд этишга киришганлар. Бундан ташқари рус йилномалари ҳам машҳур: "Галич-Волин йилномаси" (XIII аср), "Авраам йилномаси" (XV аср), "Қозон йилномаси" (XVI аср) шулар жумласидандир.
Жанр эътибори билан ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам яратилган ва яратилаётган йилномаларнинг услублари турлича. Масалан, араб ва форс тилларида яратилган йилномалар услуби тантанаворлиги ва кўп сўзлилиги билан ажралиб туради, Мирхонднинг "Равзату-с-сафо", Абулғози Баҳодурхоннинг "Шажараи турк" ва "Шажараи тарокима", Мунис Хоразмий ва Огаҳийларнинг "Фирдавсу-л-иқбол" йилномалари услубнинг соддалиги ва халқбоп эканлиги билан эътиборни тортади.
XIX асрдан бошлаб йилномалар соҳалар бўйича ҳам яратила бошланди, масалан, маданий ҳаёт, моддий маданият, сиёсий ўзгаришлар ёхуд айрим ҳукмдорлар шажаралари сингари ва ҳоказо.
Нумизматика фани XVIII асрда веналик шарқшунос олим Й.Х.Эккел томонидан асослангач, йилномалар яратиш анча ривож топди ва ҳатто маълум бир тартибга тушди. Нумизматика фанини энциклопедия ва луғатларда тангаларни ўрганувчи фан, деб изоҳланади. Агар нумизматиканинг дастлабки кўринишида, яъни унга асос солинган пайтларда, эҳтимол, айнан тангашунослик бўлгандир. Аммо замонлар оша бу фаннинг бағри кенгайиб кетди, қамрови кенг қулоч отди. Бинобарин, бу фан тарих, археология, полеография, санъат тарихи, сиёсий иқтисод, этнография фанлари билан ҳамкорлиқца ишлай бошлади ва на-тижа ўлароқ бу фанларни бирлаштирган яхлит бир соҳа сифатида майдонга чиқиб қолди. Нумизматика фани пайдо бўлиши ва фаоллашуви натижасида Уйғониш даври маҳсули бўлган эпиграфика фани ҳам жонланди ва йилномалар яратилишида муҳим фанлар қаторидан ўрин олди. Хуллас, йилномалар яратилишини, айниқса мана шу икки соҳасиз тасаввур қилиш қийин.
Инглиз нумизмати Стенли Лен-Пул мусулмон сулоладари ҳақида йилнома яратар экан, ана шу икки соҳадан мукаммал билими унга асқотди. Мусулмон сулолалари йилномаларини яратиш учун, албатта, нумизматика ва эпиграфика билангина чекланиб бўлмас эди, боз устига арабшунос ҳам бўлиш керак эди, Лен-Пул эса аввало арабшунос эди.
Лекин жуда мураккаб соҳа бўлган Ислом тарихи бўйича то XIX асрнинг охирларигача ҳам маълумотномалар учрамасди. Албатта, бундай жанрда асар яратилиши на фақат тарих фойдасига, балки, Ислом тарихи билан шуғулланувчилар фойдасига катта манфаат етказарди. Бундай жанрда соҳасидан қатъи назар, истаган мутахассис асар яратиши мумкин эди, лекин ўзбек халқи мақолларида айтилганидек, чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйгани маъқул. Бошқа мутахассиcларга нисбатан бу ишни нумизматлар яхши эплар эдилар, шунинг учун инглиз нумизмати ва тарихшуноси Стенли Лен-Пул бу масъудиятли ишни ўз зиммасига олди.
1894 йилда унинг «Мусулмон сулолалари. Тарихий баёнлар билан йилнома ва шажаралар жадвали» нашр этилиши шарқшунослик фанида янги қадам бўлиб, шу китоб туфайли шарқшунослик соҳасида аввалгига қараганда анча ғайрат билан иш олиб бориш имкониятини берди. Муҳими шу китоб туфайли мусулмон сулолаларини тартибли равишда ўрганиш учун шарқшунослик фанида кенгроқ йўл очилди.
Гарчи шарқшунослик фанининг ривож топишини Уйғониш даври маҳсули, десалар ҳам унинг тамал тоши жуда қадим замонлардан бошлаб қўйилган; юнонлар ўзларидан шарқ томонда бўлган ҳудудларни шарқ деб атаганлар ва юнон саёҳатчилари доимий равишда шарқтарафга сафарлар уюштириб, у ҳудудлар ҳақида битиклар қолдирганлар. Ўрта асрларда эса, давлатлараро савдо алоқалар ривожланиши натижаси ўлароқ борди-келдилар ҳам кўпайди ва бу нарса шарқшунослик фанининг камол топишига сабаб бўлди. Агар шарқшунослик фанининг тамал тошини юнонлар қўйган бўлсалар, кейинчалик бу фан асосан инглиз, француз, рус, венгер, хитой шарқшунос олимларининг мақтовга арзирли меҳнатлари туфайли ривож топди ва фан сифатида тўла равишда шаклланди.
* * *
Инглиз адабиётида Лэн-Пулнинг мазкур китоби пайдо бўлиши билан рус шарқшунослик фанининг отаси, Ўрта Осиё тарихини ҳалоллик билан ёритган В.В.Бартольд дарҳол уни рус тилига ўгирди, айни пайтда китобдаги камчилик ва нуқсонларни ўзининг чуқур илмийлик йўғрилган изоҳлари билан тўлдирди. Масалан, Лен-Пулнинг илмий тафаккуридан узоқ бўлган масалаларни Бартольд ўз изоҳларида қайд этди, айниқса, Эрон ва Турон шажаралари ҳақида Бартолдда етарли маълумотлар қўп эди. Биргина бу эмас, В.В. Бартольд араб манбаларини чуқур билган олим сифатида ҳам унинг китобига керакли тузатишларни кирита олди. В.В.Бартольддек олимнинг назарига тушган бу китоб ўзининг камчилик ва нуқсонларига қарамай шарқшунослик соҳасида катта аҳамиятга эга бўлган эди; у биринчи бор мусулмон тарихининг хронологик негизларини тиклаганлиги билан қимматли бўлди ва бир неча ўн йилликлар мобайнида муҳим қўлланма сифатида хизмат қилди, бинобарин, ҳатто кейинчалик — 1927 йилда Э. Замбаурнинг йирик илмий иши пайдо бўлганда ҳам Лен-Пул китобининг аҳамияти пасаймади.
Дунё бўйича мусулмон сулолалари жуда кўп бўлган ва улардан энг кўзга кўринганлари 150 га яқин. Ана шу 150 га яқин сулоланинг ҳар бири ҳақида маълумот келтириш, маълум сулоланинг мухтасар тарихини баён қилиш. сулолаларнинг жадвалларини тузиш — булар ҳаммаси Лен-Пулнинг машаққат билан меҳнат қилганлигидан далолат беради ва шу сабабли ҳам китоб мусулмон оламининг тарихи ҳақида сиёсий муҳим қўлланма бўлиб қолганлиги ажабланарли эмас.
В.В. Бартольд бу ноёб китобни 1899 йилда жуда кенгизоҳлар билан таржима қилиб нашр эттирган эди6. Бу таржима нашр қилинмасдан сал олдин Тошкентда шарқшунос олим И.И.Трофимовнинг "Мусулмон сулолаларининг хронологик жадвали" китоби нашр этидди. Албатта, И.И.Трофимов Лен-Пулнинг китобидан ҳам бохабар бўлиб, маълум даражада ундан фойдаланган, аммо шунга қарамай китоб жуда кўп чалкашликлардан иборат эди. Маълум бир асардан фойдаланиш турлича бўлади. Трофимов Лен-Пул китоби-дан ўрганиш ўрнига унга танқидий қараган ва Лен-Пул билган нарсаларни билмай туриб, ўзича янгилик яратмоқчи бўлган, натижада қўпол хатоларга йўл қўйган. Шунинг учун ҳам илмий доирада бу китоб кескин танкидга учраб, илмий муомалага киритилмади. Аммо В.В. Бартольд таржимаси шу пайтга кадар русий забон китобхонлар учун ягона қўлланма сифатида хизмат қилиб келмоқда.
Шундай бир нарсани тасаввур қилиш мумкин: агар В.В. Бартольд Лен-Пулнинг китобини шунчаки таржима қилганда, эҳтимол, у асар шу пайтгача яшамасди, чунки Лен-Пул китобни нашр этгунга қадар унинг кўп қисмидаги тарихий қайдлар эскирди ва китобнинг ўзида ҳам чалкашликлар кўпгина эди. В.В. Бартольд ана шу эскирган ўринларни янги далиллар билан бойитди, чалкашликларни бартараф қилди. Қизиғи шунда бўлдики, Лен-Пулнинг китоби Бартольд изоҳлари ватузатишлари, тўлдиришлари билан инглиз тилига таржима қилинди ва Зам-баур китоби юзага келгунча Европа шарқшунослигида ягона илмий манба сифатида яшади.
Мен К.Э. Босвортнинг китобини қўлимга олганимдан бошлаб Лен-Пулнинг китобини изладим ва уни топиб, аввал уни таржима қилишга қасд қилган эдим. Бу қароримдан мени икки нарса қайтарди: биринчидан, Босворт билан Лен-Пулнинг китобларини чоғиштирганимда анча-мунча ўзгаришларга, фарқларга дуч келдим, бинобарин, Лен-Пулнинг китоби гарчи Бартольд тузатишлари ва изоҳлари билан бўлса ҳам, ҳозирги кун талабларигатўлиқжавоб бермас экан. Иккинчидан, Лен-Пулнинг китоби билан ҳозирги шарқшунослик, исломшунослик оралиғида 100 йилдан ортиқроқ вақт бор. Ана шу юз йил орасида шарқшунослик ва исломшунослик фанлари жуда катта ютукларни қўлга киритди; жуда кўп асл манбалар топилди ва тадқиқ қилинди, биргина Ўрта Осиёнинг ўзида, жумладан, Ўзбекистонда ислом тарихининг очилмаган саҳифалари варақланди. Ҳатто фанга маълум бўлган, аммо чалкаш ва баҳсли шажаралар ва йилномалар ҳам тадқиқ қилиниб, уларга ойдинлик киритилди. Таржимани ҳам бир киши амалга ошира олмаслигига кўзим етди ва бу ишда марҳум адабиётшунос Озод Шарафуддиновни ёрдамга таклиф қилдим, домла бажонудил рози бўлиб, таржиманинг кўп қисмини адо этиб берди ва боз устига профессор Каримбек Ҳасан таржима таҳририни ўз зиммасига олди ва бу мен учун ишни анча енгиллатди.
Илгарй яхлит, бир бутун бўлган шарқшунослик соҳаларга бўлина бошлади; мисршунослик, ассирология, семитология, арабшунослик, эроншунослик, туркшунослик, хитойшунослик, мўғулшунослик, ҳиндушунослик, японшунослик, шумерология, уратология, кумраистика, кореистика, кавказшунослик, афри-кашунослик шулар жумласидандир; нумизматика ва эпиграфика соҳасида даврий ва нодаврий журналлар нашр этилди, шунга қарамай шажаралар тарихининг муҳим кашфиётлари тарихчи шарқшуносларнинг диққатидан четда қола бошлади. Албатта, мутахассислар илмий адабиётлардан керакли шажараларни ва йилномаларни топа биладилар, чунки бу — уларнинг касби, аммо мутахассис бўлмаган одамлар учун бундай шажара ва йилномаларни бир жойга тўплаб етказиш керак эди. Бинобарин, мана шундай маълумотномага аллақачон эҳтиёж туғилган эди.
Англиядаги Манчестер университетининг профессори К.Э. Босворт ана шу эҳтиёжни қондириш ва Лен-Пулдан кейин пайдо бўлган бўшлиқни тўлдириш мақсадида ушбу маълумотномани яратди. Бу китоб 1967 йилда Эденбург университети таъсис этган "Islamic Surveys" туркумида нашр этилди. Бу туркумда нашр этиладиган китоблардан мурод мусулмон Шарқи бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижаларини ёритиш бўлган ва ҳануз бу туркум давом этмоқда. Туркум нашрларнинг олдига қўйилган мақсад Босворт китобига тўла мос тушган бўлиб, унда ҳақиқатдан ҳам мусулмон олами ҳақидаги сўнгги тадқиқотларнинг жамулжами бир жойга тўпланган.
Муаллиф бу китобда уз олдига махсус тадқиқот ишларини олиб боришни вазифа қилиб қўймаган, у фақатгина XX асрнинг 70-йилларига қадар фандаги умумий кўриниш ҳақида умумий манзара яратишни, лоақал Ғарбий Европа илмий оламининг ишларини кўрсатишни мақсад қилиб олган ва шу мақсад йўлида ушбу магьлумотнома юзага келган. У китобда келтирилган сулолаларнинг нумизматик тадқиқотларини олиб бормаган, бунинг унга ҳожати ҳам йўқ эди. Бу китоб ўзигача бўлган қўлланмалар асосида, энг аввало Замбаурнинг жадвалларига суянган ҳолдаяратилди. Замбаурнинг жадваллари эса, Ғарбий Европадаги энг сўнгги адабиётлар бўйича тузилганлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. Замбаур жадвал тузган бўлса ҳам, маълум бир сулолаланинг мухтасар тарихини бермаган ва бу ишни Лен-Пуль уддалаган эди, Босворт мана шу хусусиятни Лен-Пулдан олиб, ўз китобида тадбиқ этди. Босворт китобидаги ҳар бир сулола устида берилган мухтасар тарихий баёнлар шунчаки баён эмас, балки ўша сулоланинг муҳим жиҳатлари, энг йирик вакиллари ҳақида керакли маълумотларни беради. Китобнинг киммати ҳам шундаки, унда маълум бир сулоланинг Ислом тарихида, умуман жамият тарихида тутган ўрни аниқ кўрсатилади. Бундай тарихий баёнларни яратиш мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади, мураккаблиги шундаки, тарихий далилларнинг керагини танлай билиш, тарихий воқеалар ичида чувала-шиб қолмасликдир. Масъулиятли томони шундаки, тарихий воқеаларни асосли таҳлил қила билиш билан бирга баёнда ва таҳлилда тарихий холислик меъёрини билишдир. Бинобарин, китобдаги баёнлар услуб ва мазмун жиҳатидан бир хилда эмас, бу нарса китобнинг мазмундорлигини янада оширади.
Муаллиф Лен-Пул ва Замбаурнинг китоблари ўрнига китоб яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, бинобарин, муаллифнинг ўзи сўзбошида таъкидлаганидек, бундай ягона маълумотномани яратиш бир кишининг қўлидан келмайди, бунинг учун тарихчилардан, шарқшунослардан, исломшунослардан, нумизмат ва эпиграфика билан шуғулланувчи мутахассислардан, ҳатто филолог ва санъатшунослардан иборат катта жамоа биргаликда меҳнат қилиши керак. Боз устига бундай мутахассислар мусулмон оламидан бўлгани дуруст кўринади, чунки мусулмон руҳини ҳам англаш ва ҳис қилиш лозим.
Китобда мусулмон оламининг асосий жойларида мавжуд бўлган сулолалар рўйхати ва уларнинг мухтасар тарихи келтирилган. Масалан, китобда Жануби-Шарқий Осиё ва Ҳабашистондаги сулолалар тушириб қолдирилган. Китобдаги бу камчиликни муаллифнинг ўзи англаган ҳолда сўзбошисида изоҳ бериб ўтган. Бу камчиликннг сабаби шу эканки, ўша тушириб қолдирилган сулолаларнинг раҳбарлари номлари аниқланмаган ва муҳими уларнинг шажаравий жадваллари йўқ. Бундай жадваллар ёки маълумотлар бўлса ҳам муаллифнинг қўли етмаган бўлиши ҳам мумкин. Жумладан, китобда Озарбайжон, Ўрта Осиё ва Россиядаги мусулмон сулолалари ҳақида маълумот учрамайди, ваҳолангки, бу сулолалар санаб ўтилган минтақаларда муҳим тарихий аҳамият касб этган. Бу минтақалардаги сулолалар ҳақида адабиёт ҳам кўп, лекин Босвортнинг эҳтимолки туркий тилларни билмаслиги ва араб ҳамда форс тилларидан ҳам камроқ хабардорлиги таъсир қилгандир. Аммо инглиз тилида ҳам бундай адабиётлар жуда мўлгина. Китобни рустилига таржима қилган шарқшунос олим П.Грязневич бу минтақалардаги сулолаларни қўшиши мумкин эди, аммо бу ишни муаллифнинг ишига беҳуда аралашув деб билиб, бу ишдан воз кечган ва китобдаги милодий ваҳижрий йилларнинг чалкашликларини тузатган холос. Лекин бу ишни мен ҳам эплай олганим йўқлигини тан олишим керак, чунки адабиётлар бениҳоя кўп ва бир-бирига зид маълумотлар мени бир қадар эсанкиратиб қўйганлиги рост. Аммо қўлимда мавжуд бўлган ва далиллар бир-бири ни инкор этмаган адабиётлардан фойдаланган ҳолда Темур ва унинг шажарасини, Бобурийлар сулоласини киритишга журъат қилдим.
Асрор САМАД Тошкент, 2007 йил, 14 январ.
МУАЛЛИФ СЎЗБОШИСИ
Русча нашрга сўзбоши
"Мусулмон сулолалари" русча таржимасига сўз боши ёзиш менга завқ бағишлайди. Мен ўзимга шуни шараф деб биламанки, асл матннинг инглиз тилида нашр қилинишидан бир йил ўтмасданоқ Шарқ адабиёти Бош таҳририяти мазкур нашрни амалга оиширишга киришди. Менга шу нарса ҳам маъқул бўлдики, русча таржима ва инглиз нашрига тузатишлар киритиш П.Грязневичга топширилди ва менга мазкур ишни тайёрлашда у билан ҳамкорлик қилиш завқ бахш этди. Ўтмишда Буюк Британия билан СССР шарқшунослари ўртасидаги алоқалар ачинарли аҳволда ожиз эди. Бу ҳамкорликдаги ишимиз шояд икки мамлакат шарқшунос олимларининг мустаҳкам ва маҳсулдор ҳамкорликларига асос бўлса.
П.Грязневич томонидан нашр этилаётган иш менинг юборган материалларим ва унинг ўзи амалга оширган қатор тузатишларни ўз ичига олади, Мутлақо равшанки, бир олим учун ғарбда Сенeгелдан шарқда Филиппингача чўзилган Эски Дунёнинг ҳудудларига ёйилиб кетган маданиятининг турли соҳалари тўғрисида ёзиш, албатта мушкул. Инглизча нашрга ёзилган сўзбошида айтилганидек, китобимнинг қамрови торроқ. Ҳатто мана шу чекланган доирада ҳам лозим бўлган материaлларни ҳисобга олиш қийин кечди. Шунинг учун русча таржимада инглизча нашрда ўтиб кетган далилий ва босмахона хатолари тузатилганидан хурсандман. Шунингдек, совет олимлари шажаравий тарихга оид ёзган асарлардан олинган материаллар ҳам қўшилди, афсуски, бу материаллар кигобга тартиб бераётганимда менга номаълум бўлган эди. Мен томондан келтирилган қисқа библиография ҳам Ғарбий Европа китобхонларига, биринчи навбатда инглиззабон ўқувчиларга мўлжалланган эди; Эндиликда рус китобхонлари манфаатини кўзлаб, уларга қул келадиган адабиётлар ҳам қўшилди, бу эса китобнинг фойдалилигини яна ҳам оширди.
Шундай қилиб, китоб яхшиланган кўринишда дунё юзини кўрмоқда, ва мен умид қилишим мумкинки, айнан Стенли Лен-Пулнинг В.В.Бартольдтаржимасидаги "Мусулмон сулолалари" китоби бир неча олимлар авлодига фойдали хизмат қилганидек, бу китоб ҳам яқин келажак йилларда мусулмон оламининг тарихи билан шуғулланувчи олимларга фойда келтирса керак.
Ниҳоят, на фақат таржимани, балки инглиз матнини тўлдириш ва яхшилашда омилкорлик ва эҳтиёткорлик билан иш бора олган П.Грязневичга, шунингдек, рус тилида ўқийдиган китобхонлар учун қулайлик яратган Шарқ адабиёти Бош таҳририятига миннатдорчилик билдиришни вазифам, деб биламан.
К.Э. Босворт
Манчестер,
1969 йил, 1 июл.
ИНГЛИЗ НАШРИГА СЎЗБОШИ
Мусулмон дунёсинингтарихи билан шуғулланадиган ҳар қандай одам ҳукмдорлар, сулолалар, ноиблар ва бошқа расмий шахсларнинг рўйхати берилган ишончли маълумотларга катта эҳтиёж сезади. Европа ва Буюк Британия олимларининг ихтиёрида кўпдан бери бундай қўлланмаларнинг анча-мунчаси мавжуд, аммо шарқшунослар ҳақида бундай деб бўлмайди.
Мутахассис олим учун мусулмон мамлакатлари бўйича бу соҳадаги биринчи мукаммал асар Стэнли Лэн-Пулнинг «Мусулмон сулолалари. Тарихий муқаддималар билан йилномалар ва шажаралар жадвали» (1894) деган китоби бўлди. Муаллифнинг нумизматика билан шуғулланиши натижасида айниқса, Британия музейида сақланувчи мусулмон ва ҳинд тангалари каталогини тайёрлаш жараёнида бу китоб майдонга келди. Ўрта Осиёнинг атоқли тарихчиси В.Бартольднинг эътиборини жалб қилган нарса китобнинг катта амалий қиймати бўлди ва китобни рус тилига таржима қилиб, бир қатор жуда қимматли тузатишлар ҳам илова қилди. Қарийб чорак аср ўтгач, Истамбул музейларининг директори Халил Адҳам бу китобнингтуркча таржимасини нашр этди. Лен-Пул ўз китобида турк сулолаларини йўл-йўлакай тилга олиб ўтган эди, бу китоб эса, Онадўлуидаги турк сулолалари ҳақида жуда кўп янги маълумотлар беради.
Бундан анча аввал немис эроншуноси Фердинанд Жусти ўзининг «Эронча номлар луғати»ни эълон қилган эди (1895). Китобнинг катта қисми эронча атоқли номларнинг алифбо тартибида берилган луғатидан иборат, унинг сўнггида эса, Эрон сулолалари шажарасининг жадваллари берилган (390-479-бетлар). Бу ўринда «эронча» атаамаси жуда кенг маънода қўлланади — у Исломгача бўлган даврларни ва мусулмон даврини ўз ичига олади ҳамда этник жиҳатдан Эронга мансуб бўлмаган, аммо Эрон маданиятинингтаъсирини бошидан кечирган, эронча номлар ва унвонлардан фойдаланган сулолаларга нисбатан ҳам қўлланади (хусусан, грузин ва арман сулолалари, Ироқ, Онадўли ва Эрондаги туркий сулолалар, шунингдек, Ҳиндистондаги мусулмон сулолалари). Жусти жадвалларида кўп ҳолларда Лэн-Пулникига қараганда бой, ишончли ва чуқурроқ ўрганилган тарихий-адабий манбалардан фойдаланилган; «Эронча номлар луғати» Эрон дунёсини қамраб олишига кўра кўп жиҳатдан «Мусулмон сулолалари»дан юқори туради. Шунингдек, Эдуард Зачаунинг «Мусулмон сулолалари рўйхати» (1923)деган китобини ҳам тилга олиб ўтмоқ керак. Унда Лэн-Пулнинг китобига кирмаган турли-туман иккинчи даражали ҳукмдорлар ва ноибларнинг шажаралари берилган. Зачау учун ўз даврида «Мунажжим боши» деган унвонга сазовор бўлган Усмонлиюлим Аҳмад ибн Лутфуллоҳнинг (вафоти 1113/1702 й.) «Саҳаифу-л-ахбор» деган китоби асосий манба бўлган. Аслида бу китоб Мунажжим бошининг араб тилида ёзилган батафсил ва қамрови кенг «Жами-д-дувал» деган асарининг турк тилидаги қисқача баёнидир. Мунажжим боши бу асарини ёзишда ҳозир йўқолиб кетган манбалардан фойдаланган, арабчаасл матнда тилга олинган сулолаларнинг батафсил шажараларини келтирган.
Мусулмон мамлакатлари тарихи билан шуғулланувчи мутахассисларга сўнгги қирқ йил мобайнида асосан ёрдам берган юқорида зикр этилган асарлар эмас, балки Австрия нумизмати Эдуард фон Замбаурнинг «Ислом тарихи шажаралари ва йилномалари бўйича қўлланма»(1927) деган китоби бўлди. Муаллиф муқаддимада ёзишича (У-У1 бетлар), асарида жуда кенг нумизматик ва эпиграфик маълумотларга ва тарихий матнларга таянган, биринчи навбатда эса Ибн Асир (вафоти 630/1234)нинг «Комилу-л-фиттарих» деган асарини мунтазам равишда ўрганган. Замбуарнинг китоби Испания ва Марокашдан Ҳиндистонгача ястанган мусулмон оламининг сулолалари ҳақида бугунги кунда энг тўла маълумот берадиган асардир. Унда, шунингдек, кўпгина йирик сулолалардаги вилоят ноиблари, халифалар ва вазирларнинг ҳамда ноибларининг рўйхатлари берилган. Бундай асарни яратиш чинакам жасорат эди; Замбаур бу жасоратни якка ўзи қилди, аммо бизнинг кунларимизда бундай кўламдаги ишни амалга ошириш бир кишининг қўлидан келмайди. Замбаур арабшунос бўлиб, нумизматика билан ҳам шуғулланарди, шунингдек, турк ва форс тилларини жуда яхши биларди. Тўғри, у мусулмон дунёсининг чет-четларида амал қилган ҳауса, суаҳилий, ўрду, бенгал ёки малаййа тилларини билмаган; ахир мусуямон сулолалари йилномаларига оид биринчи манбаларнинг ҳаммасини, лоақал юзаки бўлсада, биладиган кимса бормикин? Замбаурнинг ўзи мавжуд манбаларни тўла қамраб ололмаганини ошкора тан олди, бинобарин, ислом тарихи билан шуғулланувчи ҳар бир мутахассис ундан катта-кичик қусурлартопиши мумкин. Масалан, Аҳвоз ва Луристондаги Мушаъшаъийлар сулоласи, Жанубий Ҳиндистондаги Маъбар ёҳуд Мадура султонлари, шунингдек, Ғарбий Сибирдаги Сибир хонлари ва Туманхонлари тилга олинган эмас; мусулмон дунёсининг чекка вилоятлари (масалан, Саҳрои Кабирнинг жанубий сарҳадларидаги араб ва ҳауса амирликлари) шунингдек, Индонезия (бир-икки арзимас истисноларни айтмаса) деярли эсланмаган. Араб мамлакатлари жомиъа (лига)си қошидаги маданият Қўмитасининг ташаббуси билан Закий М. Ҳасанбей, Ҳасан Аҳмад Маҳмуд ва бошқалардан иборат бир гуруҳ таржимонлар Замбаурнинг китобини араб тилига таржима қилиш устида иш бошладилар лекин таржимонлар асл нусхага ҳеч қандай тузатишлар ва ўзгартишлар киритишмаган. Замбаур асарининг қайта ишланган ва кенгайтирилган нашрини ислом дунёси тарихчиларининг бирлашган ҳаракатлари билангина амалга ошириш мумкин, Бунда, албатта, китобнинг ҳар бир бўлими учун ўша соҳанинг мутахассиси масъул бўлмоғи лозим. Бундай китоб ҳозирги вақтда амалга оширилаётгап «Ислом энциклопедияси»га илова тарзида чиқиши мумкин эди. Масалани кенгроқ оладиган бўлсак, ҳозир мусулмонлар сулолалари йилномаси бўйича энг сўнгги илмий маълумотлар асосида тайёрланган ихчам маълумотномага аллақачон эҳтиёж катта, деб тушунаман, бинобарин, бундай китоб Замбаур асарида мавжуд бўлган тафсилотларга унча талабгор бўлмаган шарқшунослар учун ҳам, мусулмон тарихини эндигина ўрганишга киришганлар учун ҳам фойдали бўлур эди. Бундай маълумотнома ислом бўйича мутахассис бўлмаган, аммо шунга қарамай, кўп ҳолларда шу соҳага мурожаат қиладиган тарихчилар учун ҳам (масалан, Пиренея ярим ороли, Византия, Африка, Ҳиндистон тарихчилари учун) жуда қўл келган бўлур эди. Шахсан мен Филипс таҳриридаги «Шарқтарихи бўйича маълумотнома»даги (1951). Хитой ва Ҳиндистон сулолаларига бағишланган бўлимлардан жуда унумли фойдаланганман, чунки бу китобда Яқин ва Ўрта Шарқни жуда яхши ёритган бўлим бор.
Албатта, Замбаурнинг китоби чиққандан бери ўтган ўттиз тўққиз йил мобайнида, боз устига, Лэн-Пул асари эълон қилингандан бери кечган етмиш уч йил мобайнида ислом тарихи ва унинг йилномаларининг турли жиҳатларига тааллуқли жуда кўп янги маълумотлар илмий адабиётларда қайд этилди. Авваллари умумий тарздагина бўлган бутун-бутун сулолалар, масалан, Ўрта Осиёдага Қорахонийлар сулоласи, ҳақидаги маълумотлар тўлдирилди. Мен турли сулолалар ҳақидаги янги тадқиқотларни топсам, имкон қадар эътиборга олишга ва ўз жадвалимга зарур ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритишга ҳаракат қилдим. Аммо бизнинг давримизда биронта олим ислом тарихини тўла-лигича қамраб олишни даъво қилолмайди. Нумизматика ёки тарих бўйича яратилган кўплаб асарларнинг муҳимрокларидан бири олимнинг эътиборидан четда қолиш хавфи йўқ эмас. Шунинг учун ислом тарихининг маълум соҳалари бўйича мутахассислар менга қўшимча маълумотлар берсалар ёки тузатишларини маълум қилсалар, мен улардан миннатдор бўламан.
Ҳажми чекланган ишда зикр этилажак сулолаларни танлаш масаласи келиб чиқиши табиий. Албатта, Умавий ва Аббосий халифалар, Фотимийлар, Салжуқийлар, мамлуклар, Усмонлилар, Сафавийлар, Деҳли султонлари каби йирик сулолалар албатта китобга киритилади, аммо давом этаверган сари, у ёки бу сулоланинг қиёсий аҳамиятини аниқлаш жуда қийин ва ҳаттоки имконсиз бўлиб қолади ва бундай ҳолатларда ихтиёрий иш тутишга тўғри келади. Нима учун Жанубий Арабистон сулолаларидан китобга Суҳайлийлар ва Йаман Расулийлари кирган-у, нега Нажаҳийлар ёхуд Зурайийлар кирмаган, ёки Ҳиндистондаги кейинги пайтлардаги мусулмон сулолаларидан Бенгалия, Ауд ва Аркот наввоблари, Ҳайдаробод низомлари ҳамда Майсур султонлари нега тилга олинмаган, деган савол ўринли. Бунда ўзимни оқлаш учун шуни айтишим керакки, Шимолий Африкадан бошлаб Ҳиндистонгача мумтоз мусулмон дунёсининг жамики асосий жуғрофий вилоятларини озми-кўпми баробар китобга киритишга ҳаракат қилганман ва ишнинг бошиданоқ Индонезия билан Ҳабашистонни китобга киритишдан таассуф билан воз кечишга тўғри келди.
Лэн-Пул ўз китобидаги рўйхатда ҳар бир ҳукмдор сулоласи ҳакида қисқача маълумотлар келтирган. Унинг сўзларига қараганда, бу маълумотларда ҳар қайси сулола тарихининг батафсил баёни берилмаган; улар бирор сулоланинг бошқа сулолалар ўртасидаги ўрнинигина кўрсатада ва унинг келиб чиқиши, асосий уруғлари ва емирилиши ҳақида маълумот беради, холос. Мен ҳар қайси сулола мулкларининг сарҳадларини белгилашга ҳамда унинг равнақи ва таназзулининг асосий босқичларини аниқлашга ҳаракат қилдим (Сўзбоши, VI бет). Ана шу мухтасар маълумотлар Лэн-Пулнинг асарига алоҳида қиймат бахш этган, мен ҳам ўз рўйхатларимга ана шундай маълумотларни илова қилишни лозим топдим. Агар мусулмон сулолалари йилномаларига бағишланган китобдан ислом бўйича мутахассис бўлмаган тарихчилар ва талабалар фойдаланганда бу тарздаги ихчам баёнлар жуда асқотади. Мен бунда Лэн-Пул тамойилига амал қилдим ва бир саҳифа ичига менга маълум бўлган ҳамма маълумотларни тиқиштиришга уринмадим (албатта, катта-катта сулолалар ҳақида гап кетганда, бандай уриниш кулгили бўлар эди). Назаримда, муайян сулолани ислом тарихининг кенг бағрига жойлаш, даврнинг асосий жиҳатларидан баъзиларини кўрсатиш, зарур бўлган ўринларда бу сулоланинг энг муҳим ютуқларини санаб ўтиш кўпроқ қийматга эгадир.
Ҳар бир баён охирида берилган библиографик ҳаволалар ҳукмдорларнинг рўйхатини тузишда, айниқса, йилнома ва унвонларни аниқлашда фойда берадиган манбаларга тааллуқлидир. Китобда кўрилаётган сулолаларнинг умумий тарихи бўйича тааллуқли адабиётларни келтириш шарт эмас; бутарздаги ишлар "Ислом энциклопедияси"даги керакли мақолаларда, шунинг-дек, Жан Соваженинг "Мусулмон Шарқи тарихига кириш. Библиографик кўрсаткич" (1961) китобида келтирилган. Афсуски, китобнинг иккинчи нашридан инглизчага қилинган таржимада Клод Каэн асарни қайта ишлаб юборган ва натижа ўлароқ библиографик ҳаволалар чалакам-чатти бўлиб қолган.
Шунингдек, Лэн-Пул сингари мен ҳам ёнма-ён саналар бердим: йиллар икки хил — мусулмон йил ҳисобида ҳам, насроний йил ҳисобида ҳам берилган. Номутахассислар шуни назарда тутмоқлари керакки, араблар исломга қадар қуёш календаридан фойдаланганлар. Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) ойларга 28 кундан 30 кунгача тартиб бериб, 354 кундан иборат қамария тақвшмни жорий қилган эди. Шу тарзда, мусулмон тақвимининг ойлари билан йил фасллари ўртасида насронийларнинг фегориан тақвимида худди яҳудийлар тақвимида бўлганидек аниқ уйғунлик бўлмай қолган: мусулмонларда ҳар қайси ой кейинги йилда аввалги йилдагига қараганда бироз олдинроқ бошланади, яна декабр ойининг илк кунларига тўғри келгунча насроний тақвими бўйича орадан ўттиз уч йилга яқин вақт ўтади. Шундай қилиб, мусулмонларнинг бир асрига насроний тақвими бўйича тахминан 97 йил тўғри келади.
Бир санани бир йил ҳисобидан бошқа йил ҳисобига кўчириш анча қийин, шунинг учун бу ишда махсус жадваллардан фойдаланилади. Шуни таъкидлаш керакки, ўзгарувчан ҳижрий тақвимда яққол кўриниб турган камчиликлар бор; йил сайин такрорланиб турадиган қишлоқ хўжалиги ишларининг аниқ муддатларини белгилашда у жуда ноқулай; молиявий битимлар тузишда ҳам кўпда қўл келавермайди. Айни ана шу амалий мақсадларда мусулмон дунёси аста-секин бошқа тизимга ўта бошлади. Бугун кўпгина мусулмон мамлакатларида маиший, дунёвий эҳтиёжлар учун грегориан тақвимидан фойдаланилмоқда; Эрон ва Афғонистонда қуёш йилларининг ҳисоби Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)нинг ҳижратидан, яъни у Маккадан Мадинага кўчиб ўтган 622 йилдан бошланади. Аммо XIX асрга қадар ислом тарихига тааллуқли ҳамма асосий маълумотлар қўлёзмаларда ҳам, турли-туман битикларда ва тангаларда ҳам ҳижрий ҳисоб билан берилган, табиийки, ҳукмдорларнинг тахтга чиқиши саналари, вафот йиллари ва бошқалар ҳам ҳижрий ҳисобида. Насроний ва мусулмон йилларининг бошланиши ва тугалланиши деярли ҳеч қачон бир-бирига тўла мувофиқ келмагани сабабли, саналарнинг бир-бирига айнан тўғри келишига ҳамма вакт ҳам эришиб бўлмайди. Ҳолбуки, мусулмон манбаларида кўпинча ой ва кун ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Мазкур китобда саналарни кўчиришда мен иккита асосий қоидага амал қилдим. Бириничидан, имкон қадар мени қизиқтираётган йилнинг кунини, бунинг иложи бўлмаса, лоақал, ойини аниқлашга ҳаракат қилдим ва саналарни кўчиришда буни ҳисобга олдим. (Айтиш керакки, Замбаур Лэн-Пулдан фарқ қилароқ итиёрида муайян материалларга эга бўлганда ҳамма вақт ой ва кунни айтиб ўтади). Иккинчидан, агар сана аниқ кўрсатилмаган бўлса, мен насроний йил ҳисоби бўйича шундай йилларни танладимки, унга хижрий йилнинг кўп қисми тўғри келади. Борди-ю, ҳижрий йилнинг боши тахминан насроний йилининг ўртаси (июннинг охири ёки июлнинг боши)га тўғри келса, мен ҳижрий йилнинг биринчи ярми қайси насроний йилига тўғри келса, шуни олдим. Табиийки, бу йўл билан эришилган натижалар ҳамма вақт ҳам аниқ бўлавермайди, бироқ мазкур матнда шундай қилиш қулайроқ кўринди. Акс ҳолда, ҳар гал бир-бирига ёндош икки насроний йилини кўрсатишга тўғри келарди. Шу тарзда, 741 (1340-1341) тарзида ёзиш тўғрироқ бўлсада, мен ихчамроқ қилиб, 741 (1340) деб ёздим.
Мусулмон йилномалари ва шажаралари бўйича маълумотнома тузар экан, тадқиқотчи арабча номлар тизимининг ўзига хос табиатидан туғилган қийинчиликларга дуч келади. Араб тилида атоқли отлар сон жиҳатидан унча кўп эмас, бу эса кишини челкашликларга олиб келади. Бундан ташқари, муайян шахсни қандай аташ масаласини ҳал қилиш лозим. Чиндан ҳам уни отасининг номи (кунйа) билан аташ керакми? Ўзининг исми биланми? Фахрий унвони ёхуд лақаби биланми? Ёки унинг келиб чиқиши ё касб-корини кўрсатувчи ном (нисба) билан атаган маъқулми? Китобда ҳар бир ҳукмдорнинг менга маълум бўлган исмлари ва унвонларини тўла келтирганим йўқ; уларни Замбаурнинг асарларидан осонгина топса бўлади. Ҳар бир ҳукмдор қайси ном ёхуд номлар билан кўпроқ машҳур бўлган бўлса, фақат шу номларнигина беришга интилдим, фақат зарур ҳолларда бунга унинг номига тегишли бўлган бошқа унсурлардан ҳам баъзиларини қўшдимки, бу унсурлар уни сулоланинг бошқа вакилларидан ажратиб олишга ёрдам беради. Бу иш қай даражада умумий тартибларга хилофдир, лекин китоб ҳажмининг чеклангани мени шундай қилишга мажбур этди.
Туркий ва мўғул номлари ҳам яна бир қийинчилик туғдиради. Бу номлар, айниқса, XI асрдан кейин, яъни туркий ҳарбий сулолалар, Жазоирдан тортиб Иаман ва Бенгалиягача бутун мусулмон дунёси бўйлаб тарқала бошлагандан сўнг жуда кўпайди. Бу номлар сон-саноқсиз араб қўлёзма манбаларида бузилган шаклда, баъзан эса ҳатто таниб бўлмайдиган ҳолда пайдо бўлади. Имкони бор жойларда мен номларнинг туркий ёки мўғулча шаклларини тўғри беришга ҳаракат қилдим, аммо бу шакл билан унинг арабча муодили ўртасида жуда кескин тафовутлар мавжуд бўлган жойларда мен қавс ичида номнинг арабча муодилини ҳам келтирдим. Масалан: Ўлжайту (Улжайту), Ҳулогу (Ҳулоғу, Темур (Тимур). Ундан ташқари, Усмонлилар даврида баъзи араб сўзлари турклар томонидан анъанавий ёзувдагидан бутунлай фарқ қиладиган даражада талаффуз қилинадиган бўлди; буларни ҳам қайд этдим. Масалан: Усмон (Усмон), Муҳаммад (Меҳмет), Бойазид (Байезит) ... каби китобда баъзи номларнинг европалашган шакллари ҳам берилган (масалан: Саладин ёки Авиценна).
Китоб устидаги иш жараёнида менга кўпгина олимлар, жумладан, проф. Азиз Аҳмад (Ҳиндистон ҳақидаги бўлим), д-р АД.Х. Бивар (Саффорийлар), проф. Клод-Каэн (Миср, Сурия ва Ироқ), д-р Ж.Топкинс (Шимолий Африка), проф. Р.М.Сэвори (Эроннинг янги тарихи) ва Ж.Р.Уолшлар қимматли маслаҳатлар бериб, муайян бўлимлар бўйича танқидий мулоҳазаларини билдирдилар. АҚШ нумизматика жамиятининг бош мутассаддиси д-р Жорж Майлс «Испаниядаги мулуко-т-тафаийифларнинг тангалари» деган китобини менга лутфан юборди, проф. Э.Бирнбаум эса муқаддимага бир қатор тузатишлар киритишни таклиф қилди. Юқорида номлари зикр этилган мутахассисларга миннатдорлик изҳор қилар эканман, мен китобда бўлиши мумкин бўлган қусурлар учун ўзимдан масъулиятни мутлақо соқит қилмоқчи эмасман. Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, Торонто университетининг кутубхонаси шарқшуноснинг ишлаши учун жуда ажойиб шароит яратиб берар экан. Шу университетда бир йил мобайнида маърузалар ўқиб, мазкур китобни ёзар эканман, бу бекаму кўст шароитдан тўла фойдаландим. Менинг китобим Эдинбург университети нашр этаётган «Islamic Surveys» туркумида чиқаётганидан ҳам бағоят мамнунман.
К.Э.Босворт
МУСУЛМОН СУЛОЛАЛАРИ
I
ХАЛИФАЛАР
1
Хулафои рошидин
(«Тўғри йўлдан борувчи халифалар»)
11-40/632-661
11/632 Абу Бакр
13/634 Умар ибн Хаттоб
23/644 Усмон ибн Аффон
35-40/656-661 Али ибн Абу Толиб
Умавий халифалар
Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) 11/632 йилда Мадинада вафот этгандан сўнг унинг тўртта сафдоши умматул исломга раҳбарлик қилишда пайғамбарга ворис эди. Ҳаммаси ё пайғамбарга яқин қариндош, ёки у билан никоҳ ришталари орқали боғланганди. Улар халифа деган унвонга (маъноси: «ўринбосар, ноиб, давомчи») сазовор бўлишган. Муҳаммад (соллал-лоҳу ъалайҳи васаллам)нинг суюкли хотини Ойишанинг отаси Абу Бакр пайғамбарнинг кўп йиллик садоқатли тарафдорларидан бири эди. Бадавий қабилалар Муҳаммадга садоқатли бўлиш ҳақидаги қасамларидан тонганларидан сўнг (ридда деб аталмиш уруш бўлган, ридда — рад этиш, қайтиш) Абу Бакр Арабистон ярим оролининг чеккалари устидан Мадинанинг ҳукмронлигини ўрнатди. Умарнинг қизи ҳам пайғамбарнинг хотини эди. Умар қатъият билан арабларнинг жангари руҳини Византияга қарам Сурияни, Фаластин ва Мисрни, шунингдек, Сосонийлар ҳукми остидаги Эронни ва Ироқни босиб олишга йўналтирди. У жуда зўр ташкилотчи эди, фатҳ этилган жойларда фуқарони бошқарувчи маъмурий бошқармалар жорий қилинишини ва араб аскарларига маош тўлаш учун девонлар тузишни унинг номи билан боғлайдилар. Айни шу одам амирул мўъминин унвонини олади. Бу унвонга эга бўлган киши ҳам диний, ҳам сиёсий ишларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган.
Умар ўлдирилганидан сўнг мусулмонларнинг бир гуруҳ олий табақалари пайғамбарнинг куёви Усмонни халифа қилиб сайлашади. Аммо Усмоннинг ҳукмронлиги норози кучларнинг исёни билан тугайди. 35/656 йилдаУсмон ўлдирилади. Усмоннинг ўлдирилиши кейинчалик ўзаро низоларга олиб келди, шунинг учун кейинги даврларнинг манбаларида бу ҳодиса бобул мафтуҳ (ички урушга «очилган эшик») деб аталади.
Хулафои рошидиннинг сўнгги халифаси Али пайғамбарга жиян эди, кейинчалик Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)га куёв ҳам бўлади. Шу сабабдан баъзи бир художўй мусулмон доираларида у кишини пайғамбар меросининг ворислигига энг муносиб номзод деб қарашган. Аммо у Сурия ҳукмдори Муавийа ҳукмидаги ҳудудни ўз тасарруфига ола билмади. У Ироқ арабларини ўз томонига жалб қилишга интилиб, пойтахтни Куфага кўчирди ва Фирот дарёсининг ўзанида, Сиффин яқинида Муавийа қўшинлари билан жанг қилди, бироқ ҳал қилувчи муваффақиятгаэришаолмади.
40/661 йилда Али ўлдирилгандан кейич унинг ўғли Ҳасан Ироқда отасига меросхўр бўлиш даъвоси билан чиқди, бироқ орадан кўп ўтмасдан Муавийа уни халифалик даъвосидан бутунлай воз кечишга мажбур қилди.
Кейинги асрларда дастлабки тўрт халифалар ҳукмронлик қилган даврни "олтин аср" деб аталади. Бу даврда мусулмончиликнинг азалий фазилатлари равнақ топган эди, халифаларнинг ўзларига хулафои рошидин унвонини беришди. Шу билан уларни кейин келган гўёки бетавфиқ Умавий халифалардан фарқ қилмоқчи бўлишди.
2
Умавий халифалар
41-132/661-750
41/661 Муавийа I ибн Абу Суфйон
60/680 Йазид I
64/683 Муавийа II
64/684 Марвон I ибн Ҳакам
65/685 Абдулмалик
86/705 ал-Валид I
96/715 Сулаймон
99/717 Умар ибн Абдулазиз
101/720 Йазид II
105/724 Ҳишом
125/743 ал-Валид II
126/744 Йазид III
126/744 Иброҳим
127-132/744-750 Марвон II Ҳимор
Аббосий халифалар
Муавийа Алига қарши йўналтирилган «Усмон учун интиқом» шиорини қурол қилиб олиб, Алидан кейин халифа бўлди (Муъавийа билан Усмон Маккадиг Умаййа ёки Ъабд Шамс қабиласига мансуб бўлиб, қариндош ришталари билан боғлан-ган эдилар). Муавийа халифа бўлгунига қадар йигирма йил давомида Византияга қарши жанг қилган эди, шунинг учун у Алининг тарафдорларига — унча уюшмаган бадавийларга интизомли ва яхши қуролланган қўшинни рўпара қила олди.
Муавийа, Абдулмалик ва Ҳишом сулоланинг кучли халифалари бўлиб, ҳар бири Давашкда йигирма йилча ҳукмронлик қилган ва араблар босиб олган салтанатда анча уддабуролик билан иш юритишган. Улар юнонлар ва форсларнинг ўрнига келишган эди, шунинг учун уларнинг маъмурий тартибларини ўзлаштиришга ва юртни бошқаришда жорий қилишга алоҳида аҳамият беришди. Умавийлар ҳукмронлигининг сўнгги даврлари Сосонийлардан ўзлаштирилган турли-туман техник усуллар ва одатларни жорий этиш билан ажралиб туради. Бу жараён Аббосийлар даврида янада кучайди.
Босқинчилик юришлари оз-оздан давом этаверди. Улар, айниқса, ал-Валид I ҳукмронлиги даврида авж одци. Энди араб қўшинларига олис-олис тоғли жойларда, жуда оғир иқлимий шароитларда жанг қилишга тўғри келди, ўлжалар ҳам араб истилоларининг бошланғич даврларидагидек осонликча қўлга кирмай қўйганди. Мисрдан ғарб томонда жамики Шимолий Африка босиб олинди; 91/710 йилда мусулмон муфраза (отряд)лари Жабалут Ториқорқали Испанияга ўтишди, кейин эса Пиренеядан ҳам ошиб ўтиб, Каролинглар Фарангистонига бот-бот босқинлар уюштириб туришди. Араблар Кавказ ортида туркий хазарлар билан тўқнашдилар ва Шарқий Онадўлида юнонларнинг чегараларини хонавайрон қила бошлашди. Улар Шарқий Эронда Хоразмга бостириб киришди ва маҳаллий Эрон ҳукмдорлари хамда уларнингтуркий иттифоқчилари томонидан қўрсатилган қаттиқ қаршиликка карамай, аста-секин Мовароуннаҳрни ҳам босиб олдилар. Ниҳоят, араб ҳукмдорларидан бири Макран орқали Синдга ўтди ва Ҳинд заминига биринчи бўлиб исломни олиб кедци. Бу жамики истилоларнинг энг муҳим нуқтаси шунда эдики, улар туфайли мусулмон дунёсида қулларнинг миқдори беҳад кўпайиб кетди. Бу арабларга босиб олинган жойларда хўжайинлар тарзида яшаш имконини берди. Улар бадавлат Якин Шарқнинг иқтисодий бойликларидан жуда унумли фойдаландилар.
Амма на маъмурий ютуқлар, на иқтисодий муваффақиятлар Умавийлар шажарасининг таназзулини тўхтата олди. Халифалар Ироқцаги араб қабилаларининг хамда такводор мадиналикларнинг ғазабларига ва саркаш каршиликларига дуч келишци. Уларнинг кўпчилиги Али авлодлари — шиа имомларининг (шиатул-Али — Али фирқаси демак) даъволарини қўллаб-қувватлашарди. Бундан ташқари босиб олинган ҳудудларда ноараб аҳолининг катта қисми ва айниқса, маволи, яъни араб қабилаларининг мижозлари ҳаракатга келди. Улар ўзларининг ҳуқуқий аҳволларига норозилик билдира бошладилар. Хуллас, 132/750 йилда Умавийлар Хуросон ва Шарқий Эронда бошланган ғалаён оқибатида ағдариб ташландилар. Бу ғалаёнга оташин ташвиқотчи Абу Муслим бошчилик қилган эци. Турли-туман тоифадаги одамларнинг норозилигидан фойдаланиб, у Аббосийларнинг халифалик тахтини эгаллашларига замин яратди. Умавийларнинг оила аъзолари кириб ташланци, улардан Ҳишомнинг невараси Абдурраҳмонгина омон қолди. У Шимолий Африкага қочди ва вақти-соати келиб, Испанияда Умавийларнинг янги уруғига асос солди.
3
Аббосий халифалар
1. Ироқ ва Бағдодда 132-656/749-1258 йиллар
132/749 ас-Саффоҳ
136/754 ал-Мансур
158/775 ал-Маҳдий
169/785 ал-Ҳодий
170/786 Ҳорун ар-Рашиц
193/809 ал-Амин
198/813 ал-Мамун
201-203/817-819 Иброҳим ибну-л-Маҳдий (Бағдодда)
218/833 ал-Мутасим
227/842 ал-Васиқ
232/847 ал-Мутаваккил
247/861 ал-Мунтасир
248/862 ал-Мустаин
252/866 ал-Мутазз
255/869 ал-Муҳтадий
256/870 ал-Мутамид
279/892 ал-Мутазид
289/902 ал-Муқтафий
295/908 ал-Муқтадир
320/932 ал-Қоҳир
322/934 ар-Розий
329/940 ал-Муттақий
333/944 ал-Мустақфий
334/946 ал-Мути
363/974 ат-Тойи
381/991 ал-Қодир
422/1031 ал-Қойим
467/1075 ал-Муқгадий
487/1094 ал-Музтазҳир
412/1118 ал-Мустаршид
529/1135 ар-Рашид
530/1136 ал-Муқтадий
555/1160 ал-Мустанжид
566/1170 ал-Мустазий
575/1180 ан-Носир
622/1225 аз-Зоҳир
623/1226 ал-Мустансир
640-656/1242-1258 ал-Мустасим
Мўғуллар Бағдодни вайрон қилдилар.
2. Қоҳирада 659-923/1261-1517 йиллар
659/1261 ал-Мустансир
660/1261 ал-Ҳоким I
701/1302 ал-Мустакфий I
740/1340 ал-Восиқ I
741/1341 ал-Ҳоким II
753/1352 ал-Мутазид I
763/1362 ал-Мутаваккил I
779/1377 ал-Мутасим
779/1377 ал-Мутаваккил I (иккинчи марта)
785/1383 ал-Восиқ II
788/1386 ал-Мутасим (иккинчи марта)
791/1389 ал-Мутаваккил I (учинчи марта)
808/1406 ал-Мустаин
816/1414 ал-Мутазид II
845/1441 ал-Мустакфий II
855/1451 ал-Қойим
859/1455 ал-Мустанжид
884/1479 ал-Мутаваккил II
903/1497 ал-Мустамсик
923/1517 ал-Мутаваккил III
914/1508 ал-Мустамсик (иккинчи марта)
923/1517 ал-Мутаваккил III (иккинчи марта)
Мисрни Усмонлипар истило этдилар.
Аббосийлар ўзларининг келиб чиқишини пайғамбарнинг амакиси, Маккадаги Ҳошим қабиласига мансуб ал Аббосга боғлашади. Тақводор мусулмонларнинг назарида бу нарса Умавийларга қарши ўлароқ Аббосийларнинг ҳокимиятга нисбатан даъволарига қонуний тус берган. Шунга қарамасдан, дастлабки Аббосийлар Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)нинг куёви Али авлодлари, халифаликка ўзларини ҳақлироқ деб ҳисоблаган шиалар томонидан кўтарилган исёнларни бостириб туришга мажбур бўлганлар. Уларнинг фиқрича, Алининг халифа бўлишига пайғамбарнинг ўзи фатво берган эмиш. Аббосийлар кўп ўтмай ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида халифаликка ворис бўлишга баҳона бўладиган, ҳокимиятларига илоҳийлик тус берадиган фахрли унвонлар тизимини (алқоб, бирлиги — лақаб) жорий қилдилар. Бундай унвону лақаблар Умавийлар даврида маълум эмас эди. Аббосийлар ҳокимиятининг илоҳийлиги изчил диндорларнинг ҳаммаси томонидан қўллаб-қувватланишига йўл очадиган шажаравий воситалар ёрдамида ҳам таъкидланарди. Бу тамойил қисман қадимийроқ бўлган форсий диний-сиёсий ғоялар таъсирида пайдо бўлган бўлиши ҳам эҳтимол, негаки Аббосийларни ҳокимият тепасига олиб келган Абу Муслим қўзғолони моҳият эътибори билан форс ҳаракати эди. Халифалик пойтахтини Давашқдан Бағдодга кўчириш ҳам янгича, шарққа талпинишнинг рамзи эди.
Умавийлар даврида мусулмон салтанатининг ҳудуди амалда энг сўнгги имконият даражасига етиб борди, дастлабки Аббо сий халифалар даврида унинг чегаралари умуман ўзгармай қолди. Фақат айрим халифаларгина жанг майдонларида ном чиқаришга муваффақ бўлдилар. Масалан, ал Мамун ва ал-Мутасим византияликларга қарши Онадўлига муваффақиятли ҳарбий юришлар қилишган, X асрда ва XI аср бошларида эса, жангари македониялик ҳукмдорлардан ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлишган.
IX асрга келибоқ халифаликнинг аввалги сиёсий яхлитлиги чок-чокидан сўкилди. Испанияда Умавий уруғларидан бири Бағдоддан мутлақо мустақил ҳолда ҳукмронлик қила бошлади, Шимолий Африка эса жуда олисда бўлиб, уни доимий равишда назорат қилиб туришнинг иложи йўқ эди. Мисрда Тулунийлар мухторлик ҳуқуқига эга эдилар; Эрондаги Тоҳирий ноиблар ўрнига Сомонийлар ва Саффорийларга ўхшаш маҳаллий эроний сулолалари юзага келди. Улар Бағдодга хирож тўлашарди-ю, қолган масалаларда ўзларига ўзлари бек эдилар. Шундай қилиб, Аббосийлар, айниқса, X асрда шиачилик мусулмон дунёсининг анчагина қисмида ғалаба қозонгач, амалда фақат Ироқ устидангина ҳукмронлик қилдилар. Фотимийлар аввал Шимолий Африкани, кейинроқэса Миср билан Сурия (Шом)ни босиб олишди ва Қоҳирада ўзларини халифа деб эълон қилиб, Аббосийларга мухолифатда бўла бошладилар. Ироқ ва Эронда ҳокимият тепасига дайламлик Бувайҳийлар келди; 334/945 йилда улар Бағдодни эгаллашди ва Аббосий халифаларнинг қўлидан маънавий ва диний таъсирдан бошқа ҳамма нарсани тортиб олгач, Аббосийлар оддий қўғирчоқ ҳукмронга айландилар. 447/ 1055 йидда туркий Салжуқийлар ҳокимият тепасига келгач, халифаларни мазҳабчиларнинг диний зулмидан халос этди, аммо Салжуқийлар сунний тариқатга мансубликларига қарамай, халифаларнинг сиёсий ҳокимиятини тиклаш ниятидан батамом узоқ эдилар. Фақат XII асрга келибгина Улуғ Салжуқийлар ўзларининг жипслигини йўқотиб, ҳокимиятлари заифлаша бошлаганда ал-Муқтафий ва ан-Носир ҳукмронлиги даврида Аббосий халифаларга бир замонлардаги қудрат қайта бошлади. Аммо уларнинг омадсизлиги шунда бўлдики, мўғул истилоси бу жараённи тўхтатиб қўйди. 656/1258 йидда Ҳулоғу сўнгги Бағдод халифасини қатл этди.
Ўрта аср мусулмон маданияти Аббосийлар ҳукмронлигининг дастлабки уч асри мобайнида ҳар жиҳатдан ривож топди. Эрон ва Эллинлар дунёсининг самарали таъсири остида адабиёт, фалсафа, диний илмлар ва табиий фанлар гуллаб-яшнади. Иқгисодиёт ва савдонинг кенг ривожи биринчи навбатда Эрон, Ироқ ва Мисрга ўхшаш қадимий, кўпдан бери одамлар истиқомат қиладиган мамлакатларда содир бўдди. Бу даврда халифалик ҳудудидан ташқаридаги вилоятлар — Шарқий Европанинг саҳройи ўлкалари, Узоқ Шарқ, Ҳиндистон ва Ҳабашистон билан савдо алоқалари ўрнатилди. X асрда бу мамлакатлардаги сиёсий тушкунликка ва ички аҳволнинг унча барқарор эмаслигига қарамай, моддий ва маданий ривожланиш давом этди. Бу жиҳатдан олганда Швейцариялик шарқшунос олим Адам Мец бу даврни «мусулмон уйғониши» деб атаганида мутлақо ҳақ эди. XI аср ва ундан кейинги даврдаги туркий сулолалар мусулмон маданиятиинг фаол таъсирини кечирдилар. Мусулмон маданиятига чинакам жиддий зарбани мўғулларгина бердилар, улар бир неча ўн йилликлар мобайнида ислом билан ашаддий ёвлашдилар ва у билан боғлиқ ҳамма нарсага қарши турдилар.
Шундай қилиб, Бағдод халифалиги мўғуллар томонидан маҳв этилди, аммо орадан кўп ўтмай, Мисрдаги Мамлук султони Байбарс ўз султонлигида халифаликни жорий этмоқчи бўлди ва шу мақсадда Қоҳирага Бағдодда ҳукмронлик қилган сўнгги Аббосий халифанинг тоғасини таклиф қилди (659/1261 йил) Бу одам қирғинлардан зўр-базўр жон сақлаб қолган эди.
Бу халифа қўшинга бошчилик қилди ва жанг билан Бағдодни қайтариб олишга уринди-ю боши кетди; кейинги йили (аниқроғи 660/1261 йилнинг охири) бошқа бир Аббосий халифа этиб тайинланди. Қоҳирада халифаликнинг таъсис этилиши Мамлуклар ҳокимиятига қонуний тус бериши ва салбчилар ҳамда мўғулларга қарши курашда маънавий қурол бўлиши назарда тутилган эди. Бундан ташқари, халифалар авваллари Бағдодда бўлгани каби футуввага ўхшаган махсус муфразаларга раҳбарлик қилишарди. Аммо Мамлуклар давлатида улар амалда ҳеч қандай ҳокимиятга эга эмас эдилар, султонлар эса ҳокимиятни улар билан баҳам кўришни хаёлларига ҳам келтирмас эдилар, албатта. Салим Йавуз 923/1567 йилда сўнгги халифа ал-Мутаваккил III ни Истанбулга олиб борган, аммо ўшанда гўёки Мутаваккил III халифалик ҳуқуқини Усмонли султонга тақдим этгани ҳақидаги фараз ошкора ёлғон фараздир. Бу фара XIX асрдан олдин туғилмаган.
II
ИСПАНИЯ ВА ШИМОЛИЙ АФРИКА
4
Испаниядаги Умавийлар
(138-422/756-1031)
138/756 Абдурраҳмон I ад-Дохил
172/788 Ҳишом I
180/796 ал-Ҳакам I
206/822 Абдурраҳмон II ал-Мутавассит
238/852 Муҳаммад I
273/886 ал-Мунзир
275/888 Абдуллоҳ
300/912 Абдурраҳмон III ан-Носир
350/961 ал-Ҳакам II ал-Мустансир
366/976 Ҳишом II ал-Муваййад
399/1009 Муҳаммад II ал-Маҳдий
400/1009 Сулаймону-л-Мустаин
400/1010 Муҳаммад II (иккинчи марта)
400/1010 Ҳишом II (иккинчи марта)
403/1013 Сулаймон (иккинчи марта)
407/1016 Ҳаммудий Али ан-Носир
408/1018 Абдурраҳмон IV ал-Муртазо
408/1018 Ҳаммудий ал-Қосиму-л-Мамун
412/1021 Ҳаммудий ал-Йаҳйау-л-Муталий
413/1022 Ҳаммудий ал-Қосим (иккинчи марта)
414/1023 Абдурраҳмон V ал-Мустаҳҳир
414/1024 Муҳаммад III ал-Мустақфий
416/1025 Ҳаммудий Йаҳйо (иккинчи марта)
418-422/1027/1031 Ҳишом III ал-Мутадд
Мулуку-т-тавайиф
92/711 йилда араб ва барбарий муфразалари Марокашдан Жабалу-т-Ториқ бўғози орқали Испанияга ўтиб, у ерда ҳукмронлик қилаётган германларнинг ҳарбий оқсуяклари бўлмиш вестготларни тезгина тор-мор қилдилар. Кейинги ўн йилликлар мобайнида улар Пиренея тоғларидан ошиб ўтиб, фаранглар Галлияси ҳудудига кириб бориш учун вестготларнинг қолдиқларини Иберия ярим оролининг энг шимолидаги Кантабрий тоғларига суриб ташлашга муваффақ бўлишди; бироқ 114/732 йилда Карл Мартелл Пуатье (ёки Тур) яқинида уларнинг қўшинини тор-мор келтирди. Дастлабки йилларда Испанияни шарқцан юбориладиган араб ҳокимлари бошқаришди, бироқ 138/756 йилда Испанияга Аббосийлар тўнтариши вақтида омон қолган Умавийлардан бири, кейинчалик ад-Дохил (маъноси: «келгинди») деб ном олган Абдурраҳмон I келиб, бу мамлакатда Умавийлар амирлигига асос солди.
Бу ерда Умавийларнинг қарор топишини чиндан ҳам муваффақият деса бўлади, чунки Иберия ярим оролининг жуфофий шароити марказлашишга ва қаттиқ қўллик билан давлатни бошқаришга тўсқинлик қиларди. Амирлик Севилья ва Кордовага таянар, бироқ жойларда амирлар ҳокимияти унча мустаҳкам эмас эди. Гарчи испан-роман аҳолисининг анчагина қисми исломни қабул қилган бўлсада (уларни мувалладун деб атардилар), кўпчилик ҳамон насоролигича қолган эди (уларни ал-мустарибун дейишган). Улар маънавий ва диний жиҳатдан қўлланиш умидида насоро дини дахлсиз бўлган мустақил шимолга мурожаат қилишарди. Ғалаёнларнинг асосий ўчоғи вестготларнинг қадимий пойтахти ва Испаниянинг диний маркази Толедо шаҳри эди. Бунинг устига мусулмонларнинг орасида ҳам анча-мунча маҳаллий зодагонлар бўлиб, чегара жойлардаги ҳудудларнинг эгалари сифатида ихтиёрларида ҳарбий куч мавжуд эди ва бу нарса уларга амирлик пойтахти Кордоводан мустақил ҳаёт кечиришга имкон берарди. Улар, айниқса, Испаниянинг шимоли-шарқ қисмида жойлашган Эбро водисида, кейинчалик Арагони ва Каталония деган номлар билан донг чиқарган жойларда, масалан, Сарагосада Тужибийлар ва Туделада бану қосийлар равнақ топишди. IX аср охирида марказий ҳокимиятга қар-ши доимий ғалаёнларнинг икки ўчоғи мавжуд бўлиб, уларнинг бири — Бадахосдагига Ибн Марвон Галисийалик раҳнамолик қиларди. Иккинчиси эса Гранада тоғларида бўлиб, унинг раҳбари Ибн Ҳафсун эди.
Бу заиф жойларнинг ёнига шимолдаги ҳамон мустақил яшашда давом этаётган мўъжазгина насроний қироллигини ҳам қўшганда, буларнинг ҳеч қайсиси Кордовонинг испан Умавийлари даврида савдо-сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ажойиб маркази бўлишига халақит бера олмади, араб маданияти ва илмининг ўчоғи сифатида эса у фақат Қоҳира ва Бағдоддан кейинги ўринда туриши мумкин эди, холос. Ўнинчи асрда бу сулола "ан-Носир " ("ғолиб") лақаби билан машҳур бўлган энг атоқли ҳукмдор Абдурраҳмон III нинг бошқаруви остида бўлди; у эллик йил мобайнида ҳукмдорлик қилди (300-350/912-961). Унинг даврида халифалик ҳокимияти янги босқичга кўтарилди; сарой гартибларининг аввалгига қараганда мураккаброқтизими, эҳтимол византияликларга таклидан ишлаб чиқилди. У душмани бўлмиш Фотимийларга қасдма-қасд амирул-муминин унвонини ўзлаштириб олди. Ягона ва бўлинмас халифалик ҳақидаги изчил ҳуқуқий таълимот ақидаси шу тарзда рад этилди. Қўшиннинг жанговарлиги Африкадан олинган барбарийлар ҳисобига ва қуллар муфразалари (сақолиба) тузилгани важидан анча кучайди. Бу қуллар насроний Европасининг ҳамма бурчакларидан олиб келинарди. Шимол насронийларини бўйсунишга мажбур этишди, Фотимийларга қарши сиёсат Шимолий Африкага ҳам тарқалди. X асрнинг сўнгти йилларида давлатни бошқариш ҳожибнинг, яъни бош вазир ал-Мансур («ғолиб») деган ном олган (христиан манбаларида — Адманзор) Ибн Абу Амир қўлига ўтди. У Барселонани эгаллагани ва Галисийада Сант-Яго де Компостелла мақбарасини торож қилгани билан машҳур эди.
Шунга қарамай, ҳанузга қадар аниқланмаган сабабларга кўра XI аср бошида Умавийлар халифалигидан путур кетди. Унча узоққа бормаган бир қатор халифаликлар орасида Ҳаммудийлар сулоласининг вакиллари, маҳаллий МаЛага ҳукмдорлари, кейинроқ эса, Алхесирас ҳукмдорлари ҳам алмашиб туришди. Умавийларнинг узил-кесил инқирози 422/1031 йилда содир бўлди. Шундан сўнг мусулмон Испанияси сиёсий парчаланиш даврига кирди. Бунинг давомида ҳокимият бот-бот майда зодагонлар ва турли-туман этник гуруҳлар қўлига ўтиб турди. Бу даврни мулукугт-тавайиф" деб аташади.
5
Испанияда мулукут-тафойиф
ХI аср
Умавийлар халифалигининг узил-кесил таназзулидан кейин ҳокимият тепасига ал-муробийларнинг келиши ўртасида ўтган тахминан эллик йилча вақт сиёсий тарқоқлик даври бўлди, лекин шунга карамай, бу даврда маданият равнақи тўхтамади. А.Р.Нилнинг ҳисобига кўра, Андалусиянинг турли жойларда йигирма учтага етадиган маҳаллий сулолалар ҳокимиятни эгаллаб олдилар. Баъзиларининг давлати фақат шаҳарда бўлса, бошқалариники эса (масалан, жануби-ғарбдаги Афтасийлар анчагина кенг майдонни ташкил қиларди. Бу сулолалар ўзларининг ирқий мансублигига кўра хилма-хил бўлиб, Умавийлар давридаги ҳарбий гуруҳларнинг хилма-хиллиги ва шунингдек, уларнинг орасида ҳукм сурган қабилавий ёвлик рақобат сақтаниб қолган эди. Шажаралариинг баъзи бирлари соф арабий эди; масалан, Севильядаги Аббодийлар ёки Сарагосадаги Ҳудийлар шулар жумласидандир, бошқалари эса барбарий эдилар, жумладан, Бадахосда Микноса қабилавий гуруҳга мансуб Афтасийлар, Толедодаги Ҳаввор қабиласидан чиққан Зуннунийлар (дастлаб улар барбарийча Заннун деб аталганлар), эҳтимол Малагадаги Ҳаммудийлар ҳам шу тоифага кирар эдилар; булардан Ҳаммудийлар XI асрга келганда маълум даражада араблашиб бўлган, Марокашлик Идрислар оркали ўзларининг келиб чиқишларини халифа Алига боғлашарди. Бу "маҳаллий ҳукмдор"ларнинг қайсидир гуруҳлари X аср охирида — ал-Мансур даврида Африкадан кўплаб ҳарбий муфразаларнинг ёпирилиб келиши натижасида юзага чиқиб қолгандилар. Гап Элвирадаги Санхожа қабиласига мансуб барбарий Зийрийлар ва Амирийлар гуруҳлари ҳамда ал-Мансур авлодлари тўғрисида кетяпти. Ал-Мансур авлодлари Валенсияда даври даврон сурган эдилар. Мамлакатнинг жануби-шарқидаги баъзи жойларда, масалан, Тортосада, Денияда ва дастлабки вақтларда Валенсияда маълум давр мобайнида ҳокимиятни собиқ қуллар — сақлабийлардан чиққан саркардалар эгаллаб олишганди.
Йирикроқ «маҳаллий ҳукмдорлар» қўшниларига нисбатан босқинчилик сиёсатини амалга оширишган. Аббодийлар ўз мулкларини деярли Толедогача кенгайтириб борганлар; улар ўз ниятларини рўёбга чиқариш учун Ҳишом деган бир одамни умавийларнинг сўнгги вакили, дея рўкач қила бошладилар ва бу одам ўзини сўнгги Умавий халифа Ҳишом III деб эълон қилди. «Маҳаллий ҳукмдорлар»нинг баъзилари эса бажону дил насронийлар билан бирлашиб, диндош биродарлари мусулмонларга қарши уларнинг ёрдамидан фойдаланишдан ҳам тортинмадилар. Масалан, сўнгги Афтасий Умар ал-Мутаваккил ал-Муробийларга қарши курашда ёрдами эвазига Леон ва Кастилия қироли Алфунс VI га Португалиядаги мулкларининг анчагина қисмини беришгатайёр эканини ҳам билдирган.
XI аср охирига келиб Испанияда воқеалар ривожи ошкора тарзда мусулмонларга қарши тус ола бошлади Руҳоний гуруҳлар купгина маҳаллий ҳукмдорларнинг маишатбозлиги ва масъулиятсизлигидан норози бўла бошлашди. Улар камсуқум барбарий ал-Муробийлар ҳукмдорлигини қабул қилишга тайёр эдилар. Шундай шароит вужудга келдики, 418/1085 йидда насронийлар Толедони истило қилгандан сўнг аббодий амир ва шоир ал-Мутамид ал-Муробийларга ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Мулукут-тавайифдан энг муҳим шажаралар қуйидагилар эди.
Малага ва Алхесирасдаги Ҳаммудийлар 400-449/1010-1057
Севиллада Аббодийлар 414-484/1023-1091
Гренадада Зайрийлар 403-483/1012-1090
Ниэблада Бану Йаҳйолар 414-443/1023-1051
Сильва, Алхарвада Бану Музайнлар 419-445/1028-1053
Албаррасина, Ла Сахлада Бану Разинлар 402-500/1011-1107
Алпуэнтада Бану Касиймлар 420-485/1029-1092
Кордовода Жахварийлар 422-461/1031-1069
Бадахосада Афтасийлар ёки Бану Масламалар 413-487/1022-1094
Толедода Зуннунийлар 419-478/1028-1085
Веленсияда Амирийлар 412-489/1021-1096
Алмарийада Бану Сумодиҳлар 430-480/1039-1087
Сарагоса, Лерида, Тудела, Калатаюл,
Дения, Тортосада Тужибийлар, 410-536/1019-1142
кейинча Ҳудийлар Моидака Мальоркада
Бану Мужоҳид ва Бану Ғанийалар 413-601/1022-1205
483- 1090-йилда мусулмон Испаниясини ал-Муробийлар истило қилдилар.
1. Малагала Ҳаммудийлар
400/1010 Али ан-Носир
407/1016 ал-Қосим I ал-Мамун
412/1021 Йаҳйо I ал-Муталий
413/1023 ал-Қосим I (иккинчи марта)
414/1023 Йаҳйо I (иккинчи марта)
427/1036 Идрис I ал-Мутаваййид
430/1039 Йаҳйо II
430/1039 ал-Ҳасан ал-Мустансир
434/1043 Идрис 11 ал-Али
438/1046 Муҳаммад I ал-Маҳдий
440/1048 Муҳаммад II ал-Мутасим
440/1048 ал-Қосим II ал-Восиқ
446/1054 Идрис Ш.ал-Муваффақ
446/1054 Идрис II (иккинчи марта)
447-449/1055-1057 Муҳаммад III ал-Мусталий
450/1058 йилда Малагадаги катта уруғ мулклари Гренадалик Зайрийлар томонидан, Алхесирасдаги кичик уруғ мулклари аббодийлар томонидан босиб олинди.
2. Севильеда Аббодийлар
414/1023 Муҳаммад I ибн Иббод
433/1042 Аббод ал-Мутазид
461-484/1069-1091 Муҳаммад II ал-Мутамид
ал-Муробийлар истилоси
3. Кордовода Жаҳварийлар
422/1031 Жаҳвар
435/1043 Муҳамад ар-Рашид
450-461/1058-1069 Абдулмалик
Абодийлар истилоси
4. Веленсияда Афтасийлар
413/1022 Абдуллоҳал-Мансур
437/1045 Муҳаммад ал-Мансур
460-487/1068-1094 Умар ал-Мутаваккил
ал-Муробийлар истшоси
5. Толедода Зуннунийлар
? Абдурраҳмон ибн Зуннун
419/1028 Исмоъил аз-Зофир
435/1043 Йаҳйо ал-Мамун
467-478/1075-1085 Йаҳйо ал-Қодир
Леон ва Кастилия қироли Алфунс VI нинг бостириб кириши.
6. Валенсияда Амирийлар
412/4021 Абдулазизу ал-Мансур
453/1061 Абдулмалику ал-Мазаффар
457-468/1065-1076 Зуннунийлар истилоси
468/1076 Абу Бакр
478/1085 ал-Қозий Усмон
478-483/1085-1090 Йаҳйоу ал-Қодир Зуннуний
483-489/1090-1096 ал-Қозий Жаъфар
Амирийлар мулки Сид (насоролар) томонидан, кейин эса ал-Муробийлар томонидан босиб олинган.
7. Сарагоса ва бошқа жойларда Тужибийлар ва Ҳудийлар
Тужибийлар
410/1019 Мунзир 1 ал-Мансур
414/1023 Йаҳйоал-Музаффар
420/1029 Муиззу-д-давла Мунзир II
Ҳудийлар
430/1039 Сулаймон ал-Мустаин
438/1046 Аҳмад I ал-Муқтадир
474/1081 Йусуф ал- Мутамин
478/1085 Аҳмад II ал-Мустаин
503/1110 Имоду-д-Давла Абдулмалик
513-536/1119-1142 Аҳмад III ал-Мустамсир
Бу сулолаларнинг мулклари Альфонс I Элъбаталладор ва Рамиро II Арагоний томонидан босиб олинган.
6
Насрийлар (Бану ал-аҳмар)
629-897/1232-1492
Гранада
629/1232 Муҳаммад I ал-Ғолиб, лақаби Ибн ал-Аҳмар
671/1272 Муҳаммад II ал Фақиҳ
701/1302 Муҳаммад Ш ал-Махлу
708/1308 Наср
713/1313 Исмоил I
725/1325 Муҳаммад IV
733/1333 Йусуф I
755/1354 Муҳаммад V ал-Ғаний
760/1359 Муҳаммад VI
763/1362 Муҳаммад V (иккинчи марта)
793/1391 Йусуф II
797/1395 Муҳаммад VII ал-Мустаин
810/1407 Йусуф III
820/1417 Муҳаммад VIII ал-Мутамассик
822/1419 Муҳаммад IX ас-Сағир
831/1427 Муҳаммад VIII (иккинчи марта)
833/1430 Муҳаммад IX (иккинчи марта)
835/1432 Йусуф IV
835/1432 Муҳаммад IX (учинчи марта)
848/1445 Муҳаммад X ал-Аҳнаф
849/1445 Йусуф V
849/1446 Муҳаммад X (иккинчи марта)
851/1447 Муҳаммад IX (тўртинчи марта ҳукмронлик килиши);
854-855/1451-1452 йилларда Муҳаммад XI билан
биргаликда ҳукмронлик қилган.
857/1453 ёки 858/1454 Саъду-л-Мустаин
867/1462 Йусуф V (иккинчи марта)
867/1462 Саъд (иккинчи марта)
868/1464 Али
887/1482 Муҳаммад XI (Буабдил) якка ҳоким сифатида
ҳукмронлик қилган.
888/1483 Али (иккинчи марта)
890/1485 Муҳаммад XII аз-Зағалл
892/897/1487/1492 Муҳаммад XI (иккинчи марта)
Испан истилоси
Испанияни ал-Муваҳҳидлар тарк этганларидан кейин қисқа вақт ичида мусулмон шаҳарларининг кўпи жуда тезлик билан насронийлар қўлига ўтди. 635/1236 йилда Кордово, 646/1248 йилда эса Севилье эгалланди. Араблардан чиққан мусулмон сардори Муҳаммад ал-Ғолиб мудофаа учун қулай бўлган тоғли Гранада вилояти устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлди. У Гранаданинг ал-Ҳамро (Алгамбра) номи билан (ал-Ҳамро — қизил қўрғон) машҳур бўлган мустаҳкам қўрғонини пойтахт қилиб олди. У аввал Фердинанд I Кастилийга, кейин эса унинг вориси Альфонс X га хирож тўлашга рози бўлди. Насрий султонлар Испанияда ислом ҳукмронлигини тиклашни хоҳлаган Фесдаги Маринийлар орасида насронийлар билан муросаи мадора билан яшашга уринган. Аммо 741/1340 йилда Альфонс XI Кастилий Рио-Саладо яқинидаги жангда султон Абул-Ҳасан Али қўшинини тор-мор қилгач, мусулмонларнинг Маринийлардан қилган умидлари чиппакка чиқци.
Гранада, аҳволнинг унчалик барқарор эмаслигига қарамай, икки ярим аср мобайнида мусулмон маданиятининг маркази бўлиб қолди.Мусулмон Мағрибидаги олиму фузалова шоиру адибларнинг ҳаммаси Гранадага талпинар эдилар. Муаррих ибн Халдун Муҳаммад VI нинг саройида дипломат эди, вазир Лисонуд-дин Ибн ал-Хатиб эса Насрийлар даврида Гранаданинг энг атоқли адабиётчиси бўлган. Гранада ҳақида бу олим яратган тарих ҳозирга қадар гоят катта қимматли асл манба ҳисобланади. Аммо 1469 йилда Фердинанд II Арагоний Изабелла Кастилийга уйланди ва бу ҳодиса насроний Испаниясини бир тож остида бирлаштиришга олиб келди. Бунинг натижасида Гранаданинг истиқболидан путур кетди. Мусулмонлар анъанавий хирож тўлашдан бош тортиб, мерос масалаларида ўзаро низолар ботқоғига ботиб, амалда ўз ҳалокатларини ўзлари тезлаштирдилар. 897/1492 йилда Гранада насронийлар томонидан ишғол қилинди, сўнгги Насрий ҳукмдорлар эса Марокашга қочишди.
7
Идрисийлар
172-314/789-926
Марокаш
172/789 Идрис I
177/793 Идрис II
213/828 Муҳаммаду ал-Мунтаси
221/836 Али I
234/849 Йаҳйо
? Йаҳйо II
? Али II
? Йаҳйо III ал-Миқдом
292/905 Йаҳйо IV
310-314/922-926 ал-Ҳасан ал-Ҳажжом
Фотимийлар истилоси
Идрисийлар, гарчи ожизгина бўлсада, Мағрибда шиалик ақидаларини жорий қилишгауринган биринчи сулола бўлди. Уларга қадар бу жойлар хорижийлар тасарруфида бўлиб, улар мазҳабларга тенг кўз билан қарар эдилар. Идрис I халифа Алининг ўғли ал-Ҳасаннинг чевараси бўлиб, шиа имомларига алоқадор эди. У 169/786 йилда Ҳижозда Али тарафдорлари сафида Аббосийларга қарши исёнда иштирок этган, исён бостирилгач, аввал Мисрга, кейин ҳазрат Али авлодларини ҳурмат қиладиган Шимолий Африкага қочишга мажбур бўлган. Шимолий Марокашдаги барбарий сардорларининг бир қанчаси Идрисни ўзларининг бошлиғи сифатида тан оладилар. Афтидан қадимий Рим шаҳри Волубилис ўрнида Фес шаҳарини Идрис 1 нинг ўғли Идрис II эмас, балки унинг ўзи қура бошлаган. Мусулмон Испаниясидан ва Ифриқийадан қочган одамлар ҳисобига Фес шаҳрининг аҳолиси тез кўпая бошлади. Шундан кейин идрисийлар уни ўзларига пойтахт қилиб олишди. Худди ўша кезлардан бошлаб, шурафонинг, яъни Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)нинг неваралари Ҳасан ва Ҳусайннинг имтиёзга эга бўлган авлодлари истиқомат қиладиган жой сифатида муқаддас шаҳарга айланди. Кейинчалик шурафо Марокаш тарихида жуда муҳим ўрин эгаллади. Идрисийлар ҳукмронлиги даврида мамлакатнинг ички вилоятларида яқинда исломни қабул қилган барбарий аҳолиси ўртасида мусулмон маданияти тарқала бошлади.
Аммо Идрисийлар давлати Муҳаммад ал-Мунтасир даврида инқирозга учради. Уларнинг ҳукмронлиги кишлоқ жойларидан кўра кўпроқ шаҳарларда тарқачган бўлиб, бу шаҳарлар Муҳаммаднинг кўпдан-кўп ака-укаларига мулк сифатида бўлиб берилган эди. Бунинг окибатида Идрисийларнинг ерларига барбарийларнинг ҳужуми кучайди, X асрда эса фотимийлар уларга хавфлироқ душман сифатида хуруж қила бошладилар. Йаҳйо IV ўзини Маҳдий Убайдуллоҳга қарам деб тан олишга мажбур бўлди. 309/921 йилда эса Фотимийларнинг қўшини Фесни ишғол қилди. Шу вақтдан кейин Идрисийларнинг турли уруғлари Марокашнинг олис ҳудудларидагина — жанубда Тамдультдан Шимолий Марокашда Рифгача, яъни барбарийларнинг гомора деган қабиласи истиқомат қиладиган жойларгача бўлган ҳудудда ўз ҳокимиятларини саклаб қола олдилар, бироқ уларнинг тарихида ноаниқликлар жуда кўп. Мағрибда (яъни Шимолий Африкада) Умавийлар ўз рақиблари фотимийларга қарши қатъий ҳужумга ўтиб, Сеуатани олганларида Рифда Идрисийлар Кордовога жўнатидди. Ўттиз-қирқ йил ўтгач, Умавийлар сулоласи тушкунликка юз тутган кезларда идрисийларнинг узоқ уруғларидан бири бўлмиш Ҳаммудийлар ал-Жазиратул-Хауро билан Малагани эгаллаб олдилар ва у ерда «мулукут-тавайиф» тарзида ҳукмдорлик қилдилар.
8
Рустамийлар
160-296/777-909
Ғарбий Жазоир
160/777 Абдурраҳмон ибн Рустам
168/784 Абду-л-Ваҳҳоб (ёки Абдул-Ворис) ибн Абдурраҳмон
208/823 Абу Саид Афлаҳ
258/872 Абу Бакр ибн Афлаҳ Абул-Йақзон Муҳаммад
281/894 Абу Ҳотим Йусуф
284/897 Йаъқуб ибн Афлаҳ
288/901 Абу Ҳотим Йусуф (иккинчи марта)
294-296/907/909 Йақзон ибн Муҳаммад
Тоҳарт Фотимий доий Абу Абдуллоҳ томонидан ишғол қилинди.
Шимолий Африкадаги ислом тарихида рустамийларнинг аҳамияти уларнинг ҳукмронлик қилган ва сиёсий таъсирларининг кўлами билан ўлчанади. VIII асрда Шимолий Африкадаги барбарий аҳолининг кўпчилиги сунний араблар ҳукмронлигига қарши норозилик тарзида хорижийларга қўшилиб кетдилар. Хорижийлар диний-сиёсий жиҳатдан алоҳида гуруҳ бўлиб, ҳамма диний оқимларга бир хил қараш ғояларини олға суришарди. Шарқда хорижийлар ғазабнок озчиликнинг жангари гуруҳи сифатида иш юритган бўлса, ғарбда бу ҳаракат анча оммавий тус олган бўлиб, жангарилиги муътадил эди. Бу гуруҳларнинг кичикларидан бири ибодийлар (Абдуллоҳ ибн Ибод деган одамнинг муридлари) бўлиб, улар дастлаб Шимолий Африкада Жабалун-Нафуса (ҳозирги Триполитания)да барбарийлар орасида дастлабки марказларига эга эдилар. Аввалига бир гуруҳ ибодийлар Мағрибдаги араб ҳукмронлигининг таянчи бўлмиш Кайруанни бир неча муддат эгаллаб тургач, кейин ғарбий Жазоирга қочишди ва 144/761йилда пойтахти Тоҳарт ёки Тиҳартда бўлган Хорижий амирлигига асос солишди. Бу гуруҳга Абдурраҳмон ибн Рустам бошчилик қилди. Номидан ҳам кўриниб турибдики, бу одам аслида эроний бўлган. 160/777 йилда у Шимолий Африкадаги барча ибодийларнинг имоми эди. Тоҳарт теварагидаги бу гуруҳ Аурасда, жанубий Тунисда ва Жибалун-Нафусдаги Ибодий жамоалари билан боғлиқ. Рустамий имомларининг маънавий раҳбарлигини жанубда Фаззан воҳасигача бўлган ҳудудда истиқомат қилувчи ибодийлар ҳам тан олишди. Рустамийлар ғарбда шиа идрисийлар, шарқда эса сунний ағлабийлар каби душманлар қуршовида қолганлари учун ҳам испан Умавийлари билан муроса йўлини изладилар ва улардан пул бирлигида ёрдам олишга муваффақ бўлдилар. Мағрибнинг бошқа маҳаллий сулолар каби Рустамийлар учун ҳам Марокашда Фотимийларнинг ҳокимият тепасига келиши ёмон бўлди. 296/909 йилда Фотимий тарғиботчи (доий) Абу Абдуллоҳ раҳбарлигидаги барбарий катомалар Тоҳартни эгалладилар. Кўпгина Рустамийлар қатл этилди, тирик қолганлари эса жанубга, Варглага қочишга мажбур бўлди.
Рустамийлар даврида Тоҳарт Саҳрои Кабир орқали ўтадиган карвон йўлларининг энг сўнгги нуқтасида жойлашганлиги учун ҳам моддий жиҳатдан катта фаровонликка эришди; уни "кичик Ироқ" деб аташарди. Бу шаҳарда турли тоифадаги одамлар, ҳар хил қавм ва қабилаларга мансуб аҳоли йиғилган бўлиб, улар орасида форслар ва насронийлар каттагина ўрин тутарди. Тоҳартда илм-фан равнақ топганди. Шаҳар бутун Шимолий Африка ва ҳатто унинг ҳудудларидан ташқаридаги хорижийлар ҳаракатининг ҳаётий маркази ва тўпланадиган жойи сифатида жуда катта тарихий аҳамиятга молик бўлди. Гарчи Тоҳарт сиёсий жиҳатдан фотимийларга бўйсунса-да, ибодийларнинг ақидалари Мағрибда анча вақтгача кучини сақлаб қолган ва Жазоирда Мзаб воҳаси, Тунисда Жарба ороли ҳамда Жабалун-Нафуса каби бир қанча жойларда бизнинг кунларимизга етиб келган.
9
Ағлабийлар
184-296/800-909
Ифриқийа, Жазоир, Сицилия
184/800 Иброҳим I ибн ал-Ағлаб
197/812 Абдуллоҳ1
201/817 Зийодатуллоҳ I
223/838 Абу Иқол ал-Ағлаб
226/841 Муҳаммад I
242/856 Аҳмад
249/863 ЗийодатуллоҳП
250/863 Абу-л-Ғарониқ Муҳаммад II
261/875 Иброҳим II
289/902 Абдуллоҳ II
290-296/903-909 Зийодатуллоҳ III
Фотимийлар истилоси
Иброҳим ибн Ағлабнинг отаси Аббосийлар қўшинининг Хуросондаги лашкарида саркарда бўлган. 184/800 йилда Ҳорун ар-Рашид Иброҳимга Ифриқийа вилоятини (ҳозирги Тунис) йилига 40 минг динор хирож тўлаб туриш шарти билан инъом қилади. Ағлабийларга бу инъом шартлари маълум даражада мустақиллик берар, Шимолий Африканинг Бағдоддан олислиги ҳам ағлабийларнинг Бағдод ҳокимиятидан мустақиллигини таъминлайдиган қўшимча омил эди. Ағлабийлар ишни ўз ҳудудларидаги барбарий-хорижийларнинг исёнларини бостиришдан бошлашди. 217/827 йилда бу сулоланинг энг қобилиятли ва серғайрат вакилларидан бири Зийодатуллоҳ I Сицилийани византияликлар қўлидан тортиб олишдек жуда катта ишни амалга оширишга киришди. Ағлабийларни Ўрта ер денгизининг марказий қисмида хўжайин бўлиб олишига ва Жанубий Италия, Сардиния, Корсика ва ҳатто Альп этагидаги денгиз соҳилларига ҳам тез-тез босқинлар уюштириб туришига жуда катта ёрдам берган қароқчилик дўнанмаси туширилди. Ағлабийлар 255/ 868 йилда Мальтани босиб олишди. Афтидан, Сицилийанинг босиб олиниши мутаассибларнинг куч-ғайратини кофирларга қарши муқаддас урушга — жиҳолга йўналтириш учун бошланган бўлса керак. Негаки, Ағлабийлар Ифриқийада биринчи бўлиб Кайруандаги моликийларнинг диний раҳнамолари (фуқаҳо) ҳаракатини енгишга мажбур бўлганлар. 264/878 йилга келиб Сицилийани босиб олиш амалда ниҳоясига етди ва орол XI аср охирида Норманлар истилосига қадар мусулмонлар ҳукмронлиги остида қолиб, аввал Ағлабинлар, улардан кейин Фотимийлар ҳукм суришди. Бу даврларда Сицилийа насронийлар Европасида мусулмон маданиятини тарқатишда муҳим марказ ҳисобланар эди. Зийодатуллоҳ I замонида Кайруанда Жомеъ масжид қурилди, шунингдек кўп жойларда ва айниқса, Ифриқийанинг камҳосиллик жанубида кишлоқ хўжалик иншоотлари барпо этилди ва суғориш ишлари йўлга қўйилди.
Аммо Х аср охирада Ағлабийларнинг Ифриқийадаги мавқеидан путур кетди. Фотимий Маҳдий Убайдуллоҳнинг мубошири Абу Абдуллоҳ томонидан олиб борилган шиалик тарғиботи барбарийларнинг Катома қабиласигажуда қаттиқ таъсир кўрсатди. Бу ҳарбий исёнга олиб келди ва сўнгги Ағлабий Зийодатуллоҳ III Аббосийлардан ёрдам олишга анча-мунча беҳуда уринишлардан кейин, 296/909 йилда Мисрга қочди.
10
Зирийлар ва Ҳаммодийлар
361-547/972-1152
Ифриқийа ва Шарқий Жазоир
I. Зирийлар
361/972 Йусуф Булуггин (Булуккин) I ибн Зирий
373/984 ал-Мансур ибн Булугтин
386/996 Носируд-давла Бадис
406/1016 Шарафуд-давла ал-Муизз
454/1062 Тамим
501/1108 Йаҳйо
509/1116 Али
515-543/1121-1148 ал-Ҳасан
Норманлар, кейинроқ ал-Муваҳҳидлар истилоси
2. Ҳаммодийлар
405/1015 Ҳаммод ибн Булуггин I ибн Зирий
419/1028 ал-Қойид
446/1054 Муҳсин
447/1055 Булуггин II
454/1062 ан-Носир
481/1088 ал-Мансур
498/1105 Бодис
498/1105 ал-Азиз
515 ёки 518-547/1121 ёки 1124-1152 Йаҳйо
ал-Муваҳҳидлар истилоси
Зирийлар Санҳожа қабиласига мансуб барбарийлар бўлиб, Мағрибнинг марказий қисмида истиқомат қилганлар. Улар Фотимийлар ҳаракатига анча аввал қўшилган ва Фотимийлар пойтахти ал-Маҳдийа 334/945 йилда исёнчи хорижий Абу Йазид томонидан қамал қилинганда, шаҳарга ҳарбий ёрдам кўрсатишган эди. Шунинг учун Фотимий халифа ал-Муизз Мисрга жўнаб кетишда Булуггин ибн Зирийни Ифриқийанинг ноиби қилиб қолдирган. Булуггин қабиладошларининг Занота кўчманчи қабиласига нисбатан азалдан тутаб ётган душманлик кайфиятини қўллаб, уларга қарши ҳаракат қила бошлади ва бутун Мағрибдан Сибтага қадар босқинчилик қилиб, у ерларни горат қилди. Кейинчалик аён бўлишича, бунақа бепоён мулкни бошқариш бир одамнинг қўлидан келмас экан, шунинг учун Булугтиннинг невараси Бодис салтанатни иккига бўлишни маъқул кўрди. Ғарбий вилоятлар бу сулоланинг Ҳаммодий уруғи вакиллари тасарруфига ўтди, улар Қалат Бану Ҳаммод шаҳарини пойтахт қилиб олдилар. Сулоланинг улуғ уруғи бўлмиш Зирийлар эса Ифриқийада қолишди. Уларнинг пойтахти Кайруан эди.
Ифриқийада табиий бойликларнинг сероблиги Зирий ал-Муиззни ўзининг Фотимий хўжаларига қарши исён кўтаришга ундади. У 433/1041 йидда ўзини Аббосийларга қарам деб эълон қилди (ҳолбуки, бу даврда Ҳаммодийлар Фотимийларга содиқ қолишган). Шунда Фотимийлар Зирийларга қарши Мағрибга қуйи Мисрдан кўчиб келган Ҳилол ва Сулайм қабилаларига мансуб кўчманчи бадавийлар тўдасини қайраб солдилар. Бу тўдалар шаҳарларни даҳшатга солиб, мамлакат бўйлаб кўчиб юришарди. Улар Зирийларни Кайруандан денгиз соҳилидаги ал-Маҳдийага кетишга, Ҳаммодийларни эса анча ноқулайроқ бўлган Бужойа минъосига чекинишга мажбур қилдилар. Зирийлар қуруқлик устидан назоратни йўқотгач, эътиборларини денгизга қаратиб, кемалар қура бошладилар. (Шимолий Африкадаги қароқчилик даври айни шу йиллардан бошланган). Аммо улар мусулмонлар тасарруфидаги Сицилийанинг норманлар томонидан босиб олиг нишига тўсқинлик қила олмадилар ва кейинчалик норман қироллари билан тинч савдо муносабатлари ўрнатишдан бошқа иложлари қолмади. Лекин XII асрда Зирийларнинг аҳволи жуда танг-лашди; Сицилийа қироли Рожер II ал-Маҳцийани ва Тунис соҳилини босиб олиб, ал-Ҳасанни хирож тўлашга мажбур қилди, бундан кейин орадан кўп ўтмасдан Зирийлар ва Ҳаммодийларнинг ерлари ал-Муваҳҳидларга ўтиб кетди.
11
ал-Муробийлар (ал-Муробитун)
448-541/1056/1147
Шимолий Африка ва Испания
? Йаҳйо ибн Иброҳим
? Йаҳйо ибн Умар I
448-480/1056-1073 Абу Бакр ал-Ламтуний
453/1061 Йусуф ибн Тошуфин
500/1106 Али
537/1142 Тошуфин
540/1146 Иброҳим
540-541/1146-1147 Исҳоқ
ал-Муваҳҳидлар истилоси
Барбарий қавмининг бошидан кечган турли диний жунбиш тўлқинлари орасида Мафибдаал-Муваҳҳидлартарих майдонига кириб келганлар. XI аср бошида Санҳожа қабиласининг бошлиғи Йаҳйо ибн Иброҳим Арабистонга зиёратга борди. Бу ердаги диний салобат ва шукуҳдан ғоят таъсирланган Йаҳйо Марокашдаги машҳур уламо Абдуллоҳ ибн Йосинга ўзининг қавми орасида исломни тарғиб қилишни таклиф қилди. Сенегал дарёсининг бўйларида мустаҳкам қўрғон қурилди. ва шу ердан «ислом лашкарлари» янги динни энг оддий, энг ибтидоий шаклларда бутун ғарбий Судан бўйлаб тарқата бошладилар. Саҳрода истиқомат қилувчи бу барбарий аскарларни муробитун (яъни «чегарадаги истеҳкомларда турувчилар») деб аташган. Кейинчалик бу сўз ўзгариб, испанча Almoravides деган атама ва французча marabout («тақводор, маҳаллий авлиё») деган атама пайдо бўлди. Улар юзларига ҳижоб тутиб юришган (уларнинг авлодлари бўлмиш туареглар ҳозир ҳам шундай қилишади), шунинг учун уларни ал-муталассимун ("ҳижоб тутган"), деб аташади. Улар Абу Бакр ва унинг ёрдамчиси Йусуф ибн Тошуфин раҳнамолигида Марокашга қарши юриш қилиб, Жазоиргача бўлган Шимолий Африкани эгалладилар. 454/1062 йилда Йусуф Марракаш шаҳарига асос солиб, уни ўзига пойтахт қилиб олди. ал-Муробийлар Аббосий халифаларни исломнингдиний раҳнамолари деб ҳисоблашган ва Шимолий Африка мусулмонлари орасида анча кенг тарқалган ақидапарараст моликийа таълимотига амал қилишган.
Будаврда мусулмонлар Испанияси мулукут-тавайиф давридагига хос тарқоқлик ҳолатида эди. Арабларга қарши насроний юришлари бошланганда аён бўлдики, фақат ал-Муробийларнинг ўсиб бораётган қудратигина ўзаро низолар ботқоғига ботиб қолган тарқоқ майда амирларни қутқариб қолиши мумкин экан. 479/1086 йилда Йусуф ибн Тошуфин Африкадан Испанияга ўтди ва Бадахоса яқинидаги Заллака деган жойда бўлган жангда Леон ва Кастилия қироли Альфонс VI устидан ажойиб ғалабага эришди. Бироқ бахтга қарши у ўз муваффақиятини мустаҳкамлай олмай, Толедо насронийлар қўлида қолди. Кейинги бир неча йил мобайнида Йусуф маҳаллий амирларнинг (мулуку-т-тавайиф) деярли ҳаммасини ўзига тобеъ қилди; фақат яҳудийларгагина Сарагосада қолишга ижозат берилди. Аммо XII асрнингбошида Мағрибда ал-Муваҳҳидларнинг пайдо бўлиши билан ал-Муробийлар хавф остида қолдилар. Орқа томондан кўрсатилган бу тазйиқ туфайли ал-Муробийлар 512/1118 йилда Марокашдаги сўнгги ал-Муробий хукумдор Исҳоқ ўлдирилди ва ал-Муваҳҳидлар Африкадан Испанияга ўта бошлашди. ал-Муробийларнинг Испаниядаги сўнгги ҳокими, никоҳ ришталари билан ал-Муробийларга алоқадор Йаҳйо ибн Ғонийа 542/ 1148 йилда вафот этгандан сўнг ал-Муробийлар ҳукмронлиги ўзининг ниҳоясига етди. Аммо бу сулоланинг бир уруғи — Бану Ғонийа Мольоркада ҳукмронлик қилишда давом этди. Бу ҳукмронлик Мольорка босиб олинган 509/1115 йилдан бошланиб, 625/1228 йилгача — арагонликлар эгаллагунларигача давом этди, Миноркада эса улар Арагоннинг вассаллари сифатида 685/1286 йилгача яшадилар.
12
ал-Муваҳҳидлар (ал-Муваҳҳидун)
524-667/1130-1269
Шимолий Африка ва Испания
Муҳаммад ибн Туморт, вафоти 524/1130 йил.
524/1130 Абдулмўмин
558/1163 Абу Йаъқуб Йусуф I
580/1184 Абу Йусуф Йаъқуб ал-Мансур
596/1199 Муҳаммад ан-Носир
611/1214 Абу Йаъқуб Йусуф 11 ал-Мустансир
620/1224 Абдулвоҳид I ал-Махлу
621/1224 Абу Муҳаммад Абдуллоҳал-Одил
624/1227 Йаҳйо ал-Мутасим
626/1229 Абулуло Идрис ал-Мамун
630/1232 Абу Муҳаммад Абдудвоҳид II ар-Рашид
640/1242 Абулҳасан Алий ас-Саъид ал-Матазид
646/1248 Абу Ҳафс Умар ал-Муртазо
665-667/1266-1269 Абулуло ал-Восиқ
Гренададан ташқари бутун Испаниянинг насронийлар томонидан босиб олиниши. Шимолий Африкадаги ерлар Абдупводийлар, Ҳафсийлар ва Маринийлар ўртасида тақсимланган
.
ал-Муваҳҳидлар (худонинг бирлигини тан олувчилар дегани) ҳаракати, алоҳида олиб қараганда, Шимолий Африкада анча кенгтарқалган моликийа мазҳабига хос бўлган ашаддий консерватизмга ва қонунчиликка қарши норозилик эди. Улар сўнгги ал-Муробийлар даврида жамиятдаги маънавий тушкунликка ҳам қарши норози эдилар. Бу сулоланинг асосчиси барбарий Ибн Туморт Шарқда ўқиган ва зоҳидлик ҳамда ислоҳотчиликни ўзига сингдирган киши эди. У Марокашда Масмуда деган барбарий қабиласи раҳнамоларига қасам ичтириб, оммавий ҳаракатга бош бўлган ҳолда, ўзини маҳдий, яъни халоскор деб эълон қилди. Кейинчалик уаинг муовини Абдулмўмин ўзига халифа ёки Ибн Туморгнинг вакили деган унвон берди. ал-Муваҳҳидлар бутун Марокашни эгаллашди, у ерда ҳамон истиқомат қилаётган ал-Муробийларни маҳв этиб, Марракашни ўз пойтахтларига айлантирдилар. Испанияда ал-Муробийлар ҳукмронлиги ағдарилгач, бир неча муддат тахт эгасиз қолди. Бу вақтда Валенсияда, Кордовода, Мурсида яна ўтган асрдаги «мулукут-тавайиф» сингари маҳаллий гуруҳлар майдонга чиқди. Кейин Абдул-мўмин 540/1145 йилда Испанияга қўшин юбориб, илгари мусулмонлар тасарруфида бўлган ҳудуднинг ҳаммасини эгаллади. Қудратли ал-Муваҳҳидлар давлати вужудга кедди ва бу гал унга Севилье пойтахт бўлди. Абдулмўмин Тунис ва Триполи шаҳарларини босиб олди; фарангларга қарши уруш олиб бораётган Аййубий Саладин у билан иттифоқда бўлишга интилиб, денгизда олиб бориладиган жангларда ундан ёрдам сўради. Халифанинг яқин дўстлари ва маслаҳатчиларидан ташкил топган жипс кучга таянган ал-Муваҳҳидлар давлатининг тузилиши Ибн Туморт таълимотининг маҳдийлик ва якка ҳокимлик табиатини акс эттирган эди. ал-Муваҳҳидларнинг саройи санъат ва илмнинг ажойиб марказига айланди. У биринчи навбатда шу билан шуҳрат топганки, бу ерда мусулмон фалсафаси ўз равнақининг энг юксак босқичини бошдан кечирди. Бу босқич Ибн Туфайл ва Ибн Рушд (Аверроэс) каби номлар билан боғлиқ бўлиб, ал-Муваҳҳид султонлари саройида табиб сифатида хизмат қилган эдилар.
Аммо ал-Муваҳҳидлар насронийлар ҳужумини доимий равишда қайтариб туришга ожизлик қилдилар. Аларкос яқинидаги 591/1195 йилдаги ғалаба уларнинг мавқеини қисқа муддатга мустаҳкамлади, холос. Аммо 609/1212 йилда улар Лас Навас де Толоса яқинида Пиренея ярим оролининг бирлашган насроний ҳукмдорлари томонидан жуда қаттиқ мағлубиятга учрадилар ва Испанияни бутунлай тарк этишга Мажбур бўлдилар. Сўнгги султонлар фақат Шимолий Африкада ўз ҳокимиятларини сақлаб қолган эдилар, бироқ бу ерда ҳам уларнинг қудратидан путур кета бошлаганди. 633/1236 йилда Тлемсенда содир бўлган Йагамрасон ибн Заййон исёни у ерда мустақил Абдулводидлар сулоласининг ташкил топишига олиб келди. Кейинги йилда Ифриқийа ҳукмдори Абу Закарийо Йаҳйо Тунисда ўзининг мустақиллигини эълон қилди ва Ҳафсийлар сулоласига асос солди. Ниҳоят, ал-Муваҳҳидлар пойтахти Марракашнинг ўзи ҳам 667/1269 йилда Маринийлар қўлига ўтди.
13
Маринийлар ва Ваттосийлар
592-956/1196-1549
Марокаш
1. Маринийлар
592/1196 Абу Муҳаммад Абдулҳаққ I
614/1217 Усмон I
637/1240 Муҳаммад I
642/1258 Абу Йаҳйо Абу Бакр
656/1258 Абу Йасуф Йаъқуб
685/1286 Абу Йаъқуб Йусуф
706/1307 Абу Собит Амир
708/1308 Абурраби Сулаймон
710/1310 Абу Саид Усмон II
732/1331 Абулҳасан Али I
749/1348 Абу Инон Форис
759/1359 Муҳаммад II ас-Саид
760/1359 Абу Солим Али II
762/1361 Абу Умар Тошуфин
763/1361 Абдудҳалим (аввал Фесда, кейин Сижилмасда)
763/1352 Абу Заййон Муҳаммад III
768/1366 Абулфорис Абдулазиз I
774/1372 Абу Заййон Муҳаммад IV
776/1374 Абулаббос Аҳмад
786/1384 Мусо
788/1384 Абу Заййон Муҳаммад V
788/1386 Муҳаммад VI
789/1387 Абулаббос Аҳмад (иккинчи марта)
796/1393 Абулфорис
799/1397 Абдулазиз II
800/1398 Абдуллоҳ
801/1399 Абу Саид Усмон III
823-831/1420-1428 Бу оралиқда Абу Малик Абдулвоҳид ҳукмдорлик қилди.
(Заййоний ёки тлимсенлик Абдулводид).
831-869/1428-1465 Абу Муҳаммад Абдулҳаққ II
2. Ваттосийлар
831/1428 Абу Закарийо Йаҳйо
582/1448 Али
863/1459 Муҳаммад I аш-Шайх
875/1470 Муҳаммад II ал-Буртуқолий
931/1525 Аҳмад
952/1545 Муҳаммад III ал-Қасрий
954-956/1547-1549 Аҳмад (иккинчи марта)
Саъдий уруғига мансуб зодагонлар
Маринийларал-Муваҳҳидлардан Марокаш ва Марказий Мағрибни мерос олиб, уларни ўртада Тунисдаги Ҳафсийлар билан тақсимлашди. Бану Марин Занотадеган қабилавий ипифоққа мансуб кўчманчи барбарий қабилаларидан бири эди. Маринийларнинг ҳокимият учун олиб борган курашларида ат-Муробийлар ҳамда ал-Муваҳҳидларни зафарларга етаклаган мутассибларга хос эътиқод улрга бегонароқ эди, чунки, афтидан, уларнинг маданият савиялари ҳам унча юқори булмаган. Уларнинг ал-Муваҳҳидларга қарши сўнгги урушларининг чўзилиб кетиш сабаби ана шу вазият билан, шунингдек. Маринийларнинг нисбатан камсонлиги билан изоҳланади. Улар Маракашга дастлаб 613/1216 йилда саҳрои Кабирдан бостириб кирган эдилар. Лекин ал-Муваҳҳид вакили Абу Саид уларнинг ҳамласини даф қилган бўлиб, улар Марракашни 669/1269 йилдагина Марракашни, Сижилмасани эса яна тўрт йил ўтгандан сўнг ишғол қилдилар.
Маринийлар Марокашда узил-кесил ўрнашиб олиб, Фесни ўзларига пойтахт қилиб олгач, ўзларини ал-Муваҳҳидларнинг чинакам ворислари деб ҳис қила бошладилар ва Мағрибда уларнинг давлатини қайта тиклашга уриндилар. Уларни жиҳод руҳи ҳам илҳомлантириб, бутун Испанияни қўлга киритишни орзу қилиб қолдилар. чиндан ҳам Маринийлар ҳукмронлик қилган даврда зоҳидлик (муробийлик) кайфиятлари авж олди ва халқ ўртасида диний интилишлар кучайди. Испанияда Мариний сул-тонларининг бир қанчаси жанг қилди. Абу Йусуф Йақуб Гренададаги Насрийлар даъвати билан у ерга денгиз орқапи сузиб борди ва 674/1275 йилда Эсиха яқинидаги жангда ғолиб келди. Жабалут-Ториқ 709/1309 йидда испанлар томонидан босиб олингандан кейин Маринийларнинг қўшинлари Испанияда яна пайдо бўлиб қолдилар. Аммо 741/1340 йилда Абулҳасан Алининг қўшинлари Рио-Саладо яқинидаги жангда Альфонс XI Кастилий ва Альфонс IV Португалий аскарлари томонидан тор-мор келтирилгач, Маринийлар Испания ишларигааралашишни узил-кесил тўхтатдиар. Шимолий Африкада Маринийлар ўз қўшнилари — Тлимсенлик Абдулводид устидан ғолиб келдилар; бир неча марта уларнинг пойтахтинй босиб олдилар (737/1337 йилда ва ундан кейин), аммо Ҳафсийларни Тунисдан сиқиб чиқаришга муваффақ бўла олмадилар.
XIV аср охирига келганда Маринийлар таназзули аниқ бўла бошлади. 803/1401 йилда Генрих III Кастилий Тетуанга ҳужум қилди, 818/1415 йилда эса португалияликлар Сеутани ишғол қилдилар. Насронийларнинг ҳужумкорлиги Мағрибдадиний ҳис-туйғуларнинг мислсиз кўтарилишига сабаб бўлди ва ҳар томонда кофирларга қарши жиҳодга чақириклар янграй бошлади. Жамиятдаги бундай вазият Маринийларнинг аймоқлари бўлмиш Бану Ваттосларга амалда ҳокимиятни эгаллаб олишга йўл очди. Улар Мариний султонлари саройида анча юқори мавқега кўтарилишга муваффақбўлган эдилар. Абу Закарийо Йаҳйо аввал ҳали норасида Абдулҳақ II нинготабеги сифатида мамлакатни бошқариб, португалияликларга қарши фаол кураш олиб борди 862/1458 йилда Абдулҳаққ мамлакатни мустақил бошқаришга уриниб қўрди, аммо орадан етти йил ўтгач ўлдиридци. Ваттосий Муҳаммад I аш-Шайх 877/1472 йидда Идрисийлардан тортиб олган Фес шаҳрида ўзини султон деб эълон қилди. Аммо кейинги Ваттосийлар Садий уруғига мансуб зодагонларнинг тобора ўсиб бораётган қудратларига қарши туришга ожиз эдилар. Зодагонлар охир пировард Фесни эгаллашди (956/1549 йидда). Ваттосийлардан бири Усмонли турклар ёрдамида улардан ўч олишга уриниб кўрди. Бироқбу уриниш муваффақиятсиз чиқди ва бу сулола секин-аста сўнди.
14
Ҳафсийлар
625-982/1228-1574
Тунис ва Шарқий Жазоир
625/1228 Абу Закарийо Йаҳйо I
647/1249 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад 1 ал-Мунтасир
675/1277 Абу Закарийо Йаҳйо II ал-Восиқ
678/1279 Абу Исҳоқ Иброҳим I
681/1282 Аҳмад ибн Абу Умара ҳокимиятни эгаллаб олди.
683/1284 Абу Ҳафс Умар I (Тунисда)
684/1285 Абу Закарийо Йаҳйо III ал-Мунтахаб (689/1289 йилгача
Бужайа ва Константинада)
694/1295 Абу Абдуллоҳ (ёки Абу Асида) Муҳаммад II ал-Мунтасир
709/1309 Абу Йаҳйо Абу Бакр I аш-Шаҳид
709/1309 Абулбақо Холид ан-Носир
711/1311 Абу Йаҳйо Закарийо I ал-Лиҳйоний (Тунисда)
717/1317 Абу Зарба Муҳаммад III ал-Мустансир ал-Лиҳйоний Тунисда)
718/1318 Абу Йаҳйо Абу Бакр II ал-Мутаваккил
747/1346 Абу Ҳафс Умар
748/1348 Туниснинг Маринийлар томонидан биринчи марта босиб олиниши
750/1349 Абулаббос Аҳмад I ал—Фазл ал-Мутаваккил (Тунисда)
750/1350 Абу Исҳоқ Иброҳим II ал-Мустансир
758/1357 Туниснинг Маринийлар томонидан иккинчи марта босиб олиниши
758/1357 Абу Исҳоқ Иброҳим II (иккинчи марта); Тунисда 770/1369 йилгача
ҳукмронлик қилади; бошқа Ҳафсий ҳукмдорлар
Бужайа ва ал-Йонстантинда).
770/1369 Абулбақо Холид II (Тунисда)
772/1370 Абулаббос Аҳмад II ал-Мустансир (аввал Бужойа ва
Константинда ҳукмронлик қилган).
796/1394 Абу-Форис Абдулазиз ал – Мутаваккил
837/1434 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад IV ал-Мунтаcир
839/1435 Абу Умар Усмон
893/1488 Абу Закарийо Йаҳйо IV
894/1489 Абдулмўмин
895/1490 Абу Йаҳйо Закарийо II
899/1494 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад V ал-Мутаваккил
932/1526 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ҳасан
941/1534 Туниснинг Усмонли Хайруддин Барбарус томонидан
биринчи марта босиб олиниши.
942/1535 ал-Ҳасан (иккинчи марта), император Карл V нинг вассали
950/1543 Аҳмад III
977/1569 Туниснинг Усмонли Улуж Али томонидан
иккинчи марта босиб олиниши.
981/1573 Абу Абдуллоҳ Муҳаммад VI, Испания вассали.
982/1574 Туниснинг Усмонли Синонпошо томонидан
учинчи марта ва узил-кесил босиб олиниши.
Ўз номларини ал-Муваҳҳидлар ҳаракатининг асосчиси ибн Тумортнинг ва саркардалардан бири Абдулмўминнинг шогирди шайх Абу Ҳафс Умардан (571/1176 йилда вафот этган) олган Ҳафсийлар сулоласи ўрта асрлар охирида Ифриқийадаги энг салмоқли ўрин тутган. Абдулмўминнинг авлодлари ал-Муваҳҳидлар саройида турли-туман катта мансабларни эгаллашган, шу жумладан, Ифриқийада ноиблик ҳам қилганлар. Шундай Ҳафсий ноиблардан бири Абу Закарийо Йаҳйо I 634/1237 йилда ал-Муваҳҳид халифаси Абдулвоҳидга унинг динга ноақидавий янгиликлар киритганидан норози бўлиб, унга бўйсунишдан бош тортди. Абу Закарийо Марказий Мафибга қўшин тортиб, Костантин, Бужайа ва Жазоирни ишғол қилади, Тлимсендаги Абдулводидларни ўзига хирож тўлашга мажбур қилди ва маринийларга ўзини тан олдиришга муваффақбўлди. Жанубий Испанияда қамалда қолган мусулмонлар унга ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Ҳафсийлар қудрати унинг ўғпи ал-Мунтасир замонида ҳам сақланди, у 668/1270 йилда француз қироли Людовик IX ва Карл Анжусийнинг ҳужумини қайтарган эди. У Макка шайхидан халифа ва амирул-мўминин унвонларини олиб, ўзини Бағдодлик Аббосийларнинг меросхўри деб эълон қилди.
ал-Мунтасирнинг вафотидан кейин ўтган бир ярим асрлик давр Ҳафсийлар қудратини мислсиз тебранишларга солди. Уларнинг ҳокимияти заифлашган даврларда Марказий Мағриб ва Жанубий Ифриқийадаги шаҳарлар, шунингдек, у ерда жойлашган Жарид вилояти Ҳафсийлар ҳукмронлигидан қутулишга уриниб қолардилар. Шундай ҳам бўлардики, бир вактнинг ўзида бир неча одам — турли шаҳарларнинг беклари Ҳафсийлар тахтига даъвогарлик қилиб қолишарди. XVI асрда сулола анча ночор аҳволга тушиб қолган эди, унинг ҳукмронлиги Тунис шаҳари ҳудудидан ташқари чиқмай ҳам қоларди. Туркларнинг Жазоирда ва бошқа миноъларда қарор топиши ва Ҳафсийларнинг турк қароқчиларининг қирғин-барот босқинларини тўхтатиб қолишга ожизликлари насронийларнинг ҳам ҳужум ва босқинларини авж олдириб юборди. 941/1535 йилда император Карл V Тунисга испан шуртасиини жойлаштирди. Сўнгги Ҳафсийлар испанлар ёрдамида турклар ҳамлаларидан ҳимояланиб, ҳамон бир даражада ҳокимиятларини сақлаб турардилар, аммо 981/ 1574 йилда Синонпошо Тунисни ишғол қилади ва сўнгги Ҳафсий асир олиниб, Истанбулга жўнатилди.
Ҳафсийлар даврида Тунис беқиёс равнақ топди. Шимолий Африка қароқчилари денгизда талончиликни авж олдириб, бошқа мамлакатлар билан тинч мулоқотда бўлиш имконини йўққа чиқармасларидан аввал Ҳафсийлар Италия ва Фарангистондаги жанубий шаҳарлар, шунингдек, Арагон билан кенг савдо битимларига эга эдилар. Мамлакат мусулмонлар Испаниясидан қочоқларнинг доимий оқиб келишидан ҳам манфаатдор эди (бу қочоқлар орасида муаррих Ибн Халдуннинг ота-боболари ҳам бўлган эди). Тунис санъат ва илмий ҳаётнинг йирик маркази бўлиб қолди. ХШ асрда Ҳафсийлар Шарқ томонда жойлашган мамлакатларда анчадан бери мавжуд бўлган мадраса таълимини жорий қилдилар.
15
Марокаш султонлари
917/1511
1.Саъдийлар
917/1511 Муҳаммадул-Маҳдий ал-Қоййм биамрил-лоҳи (Сусада)
923/1517 Аҳмад ал-Араж (947/1540 йилгача Марракашда)
923/1517 Муҳаммад аш-Шайх ал-Маҳдий ибн Муҳаммад ал-Маҳдий
(аввал Сусада, кейин Фесда).
964/1557 Абдуллоҳ ал-Ғолиб
981/1574 Муҳаммаду-л-Мутаваккил ал-Маслух
983/1576 Абдулмалик ибн Муҳаммад аш-Шайх ал-Маҳдий
986/1578 Аҳмад ал-Мансур
1012-1017/1603-1608 Муҳаммад аш-Шайху ал-Мамун
1012-1017/1603-1608 Абдуллоҳал-Восиқ (Марракашда)
1012-1039/1603-1628 Зайдон ан-Носир (аввал фақат Фесда)
1034/1623 Абду-л-Малик ибн Зайдон (фақат Марраккашда)
1042/1631 ал-Волид
1045/1636 Муҳаммад ал-Асғар
1064-1069/1654-1659 Аҳмад ал-Аббос
2. Филолийлар
1041/1631 Муҳаммад I аш-Шариф (Тафилалтда)
1045/1635 Муҳаммад II ибн Муҳаммад
1075/1664 ар-Рашид
1082/1672 Исмоил ас-Самин
1139/1727 Аҳмад аз-Заҳабий
1141/1729 Абдуллоҳ
1147-1158/1735-1745 Турли даъвогарлар ва зўравонлар Абдуллоҳ билан
тахт талашдилар.
1171/1757 Муҳаммад III ибн Абдуллоҳ
1204/1790 Йазид
1206/1792 Ҳишом
1207/1793 Сулаймон
1238/1822 Абдурраҳмон
1276/1859 Муҳаммад IV ибн Абдурраҳмон
1290/1873 ал-Ҳасан I ибн Муҳаммад
1312/1895 Абдулазиз
1325/1907 Абдулҳофиз
1330/1912 Йусуф
1345/1927 Муҳаммад V ибн Йусуф
1372/1953 Муҳаммад ибн Арафа
1375/1955 Муҳаммад V (иккинчи марта)
1381/1962 ал-Ҳасан II ибн Муҳаммад
Ўрта асрлардан бошлаб Марокаш шарифлари, яъни шурфо (қадмий шакли — шурафо, бирлиги — шариф) мамлакат тарихида жуда катта рўл ўйнаган. Мафиб кўпинча турли-туман риёкорларнинг тузоғига илиниб турган. Халқчил исломнинг энг характерли шаклларидан бири анбиёларга, маҳаллий авлиёларга, муробийларга сиғиниш бўлган. Зовийа деб аталмиш диний-ҳарбий марказлар атрофида диний руҳдаги жанговар гуруҳлар ташкил топган. Муробийлар таъсирининг катталиги ва шарифларнинг анча залворли ижтимоий салмоққа эгалиги Марокашдаги исломнинг муҳим хусусиятларидан бири эди. Негаки, Атлантик океанига чиқадиган ва Испания ҳамда Португалияга яқин жойлашган бу мамлакат насронийларнинг асосий зарбаларини ўзига қабул қилишга мажбур бўлган ва шунга яраша мусулмонларнинг жавоби ҳам кескин бўлган.
Зодагонлар кенг маънода пайғамбарнинг авлодларидир, аммо зодагон уруғининг кўпчилиги ўзининг шажарасини пайғамбарнинг набираси ал-Ҳасан ибн Алидан бошлашади. Садий ва Филолий уруғларига мансуб зодагонларга келсак, улар ал-Ҳасаннинг набираси Муҳаммад ан-Нафс аз-Закийадан (вафоти 145/762 йил) тарқалган. Марокашда ҳокимият тепасига келган дастлабки зодагонлар Идрисийлар эди, аммо кейинги асрларда у ерда турли барбарий сулолалар ҳукмронлик қилди. XVI асрда Фесда Ваттосийлар ҳокимиятидан путур кетгач, зодагонлар даври келди. Арабистондан XIV аср охирида келиб қолган Садий қабиласи зодагонлари Жанубий Марокашдаги Суса атрофида мустаҳкамланиб олгач, аста-секин ўз ҳокимиятларини шимолга ҳам суриб, 956/1549 йилда Вагтасийларни Фесдан қувиб чиқардилар. Зодагонларга омад келтирган одамнинг тўла номи ва унвони Муҳаммад ал-Маҳдий ал-Крйим биамриллоҳдир. Бу ном шундан далолат берадики, дастлабки Садийлар маҳдийлик кайфиятларидан, улус ўртасида диний ҳис-туйғуларнинг авж олганидан ва насороларга қарши жиҳод қилиш истагидан усталик билан фойдаланганлар. Улар деярли бутун Марокашни ўз ҳукмларига бўйсундирдилар, натижада бшоду-л-маҳзан, яъни ҳукумат фармонлари амал қиладиган, ҳар хил солиқлар тўланадиган, сарбозликка олинадиган ҳудудлар ниҳоятда кенгайди. Жазоир турклари ва соҳиллардаги португалияликлар улоктириб ташланди. Аҳмад ал-Мансур Тимбуктуни эгаллади ва Гао деган Африка давлатини (Нигер дарёси ўзанида жойлашган, ҳозирги Мали республикасида) маҳв этди. Шу тарзда, унинг давлати вақт ўтиши билан Сенегапдан Бонуга қадар етиб борди. Зодагонларнинг ижтимоий мавқеи ва солиқбобидаги имтиёзлари энди янада мустаҳкамланди. Ҳар бир янги султон тахтга ўгирар экан, бу имтиёзларни яна бир карра мустаҳкамлар эди.
Аммо XVII асрда Марокашнинг турли ҳудудларида тарафкашлик ҳаракатлари бошланганда султонликнинг яхлитлиги бўшаша бошлади ва инглизлар ҳамда холландларнинг ёрдамига қарамай,сўнгги Садий йўқолди. Марокашнинг узил-кесил парчарланиб кетишига Шарқий Марокашдаги Тафилалтдан чиққан Филолий уруғига мансуб зодагонлар йўл қўймадилар. Уларнинг сардорлари Мавлавий ар-Рашид ва Мавлавий Исмоил мавлавий — хўжа, жаноб маъносида) бутун мамлакатда зодагонлар ҳокимиятини тикладилар ва улкан мунтазам қўшин барпо этдилар. Бу қўшин обидул-Бухорий ёки ал-Бавохир деб аталмиш занжи қуллар тўласини ҳам ўз таркибига оларди. XVIII асрда зодагонлар португалияликларнинг сўнгги таянч нуқтасини маҳв этдилар ва Шимолий Европа давлатлари билан савдо битимлари туздилар, аммо XIX асрда ажнабийларнинг Марокашга киришига унча рўйхушлик билдирилмас эди. Шунга қарамай, бу даврда мамлакат ичида бошбошдоклик давом этди. Марокаш иккита қирғинбарот урушни бошдан кечирди. Буларнинг бири Фарангистон билан (1260/1844), иккинчиси Испания билан (1277/1859-60) бўлган эди. 1330/1912 йилда Марокашнинг Фарангистон қарамоғига олиниши мамлакатни бошбошдоқликдан ва эҳтимолки, Европа давлатлари ўртасида бўлиниб кетишдан саклаб қолди. Тўғри, фарангийларнинг бутун мамлакатни қўлга киритишлари учун йигирма йилга яқин вақт керак бўлди. Ниҳоят, 1375/1956 йилда Марокаш Фарангистон қарамоғидан халос бўлди ва яна Филолийлар сулоласига мансуб подшоҳлар томонидан бошқариладиган мустақил мамлакатга айланди.
16
Санусийлар
1253/1837
Ливия
1253/1837 Санусийлар тариқатининг асосчиси саййид Муҳаммад ибн
Алий ас-Санусий ал-Кабир
1276/1859 Саййид ал-Маҳдий
1320/1902 Саййид Аҳмад аш-Шариф (1336/1918 йилда ҳарбий ва сиёсий
раҳбарликдан воз кечган, аммо вафотига қадар (1351/1933 йил)
Шайхул-ислом унвонини сақлаб қолган.
1336/1918 Саййид Муҳаммад Идрис (дастлаб ҳарбий ва сиёсий раҳбар,
1371/1951 йилдан бошлаб Ливия амири Идрис I)
«ас-Санусий ал-Кабир» сифатида маълум бўлган Муҳаммад ибн Али XVIII аср охирида Жазоирда туғилган. Фесда ўқиб юрган кезларида у Марокашдаги дарвишлар ёки суфийлар таъсирида эди. Унга, айниқса, Тижониййа деган суфийлар тариқати жуда катта таъсир кўрсатган. Кейинчалик Ҳижозда ўқишни давом эттирар экан, бир нечта дарвиш тариқатларига аъзо бўлди. У руҳониятга мойиллигидан ташқари турли янгиликларни ҳам тарғиб қилди; у Маккада 1253/1837 йилда ўзининг шахсий Санусиййа тариқатини барпо этди. Ўз ватани Жазоирнинг кам-камдан фарангийлар қўлига ўтиб кетаётганини кўриб, ўзининг истиқомат жойи сифатида Киренаикани танлаб олди. Бу ерда санусийларнинг диний ва ўқув марказлари — зовиййапардан бир қанчаси ташкил этилди, шу жумладан, Миср чегарасига яқин бўлган Йағбубада 1272/1856 йилда барпо этилган зовиййа ҳам иш бошлади. Бу зовиййа 1313/1895 йилга қадар тари-қатнинг қароргоҳи сифатида хизмат қилди, кейин қароргоҳ жанубга, бориш йўли оғирроқ бўлган Куфра водийсига кўчди. Санусийлар ғоялари Шимолий Африка ва Судан саҳроларидаги кўчманчилар ўртасида тезгина тарқалган. «ас-Санусий ал-Кабир»га сиғиниш бу ерларда расм бўлган муробийларга ва маҳаллий авлиёларга сажда қилиш одатига мос кедди, тариқат ичидаги қатъий интизом эса бу тарзда намоён бўлувчи диний туйғуларга фаоллик бахш этди ва уларни муайян мақсад сари йўллади. Ибтидоий ислом ақидалари устиворлигини тиклаши керак бўлган Маҳдийни муштоклик билан кутиш ҳам кучая бошлади. Данголада* XIX асрнинг 80-90-йилларида кенг тарқалган маҳдийлик ҳаракати вактида юз берган воқеалар ҳам шундан далолат беради. Санусийлар барча мусулмон халқларининг маънавий тикланишидан ва бирлашмоғидан умидвор эдилар, Усмонли султон Абдулҳамид II ҳам ялпи панисломий салб юришларининг қаторларини улар билан тўлдириш ниятида эди. Улар ўз ғояларини астойдил тарғи қилдилар ва Ҳижоз, Миср, Фаззанда, бу ердан жануб томонга — Вадаи ва Чад кўлига қадар бўлган жойларда зовийлар барпо этдилар; ҳарҳолда, бу ерларга иймон, эътиқод Саҳрои Кабирдан ўтган карвон йўллари орқали етиб борган.
Санусийлар Марказий Суданга элтадиган йўлда фарангийларга тўсқинлик қилган мусулмон ҳаракатининг биринчи сафларида бўлишди. Деярли ўттиз йил мобайнида Санусийлар италияликларнинг бостириб киришига қарши (Ливияда ва айниқса Киренаикада) ҳаракатнинг ҳам маънавий, ҳам ҳарбий жиҳатдан ҳаракатлантирувчи кучи бўлдилар. 1915 йилда италияликлар иттифоқчилар томонида туриб биринчи жаҳон урушига қўшилуви Санусийларни муқаррар равишда Туркияга қўшилишга олиб келди. Тариқат раҳнамоси Саййид Аҳмад 1918 йилга қадар Киренаикада туришга муваффақ бўлди, кейин у Истанбулга жўнаб кетди. Киренаикада мусулмонларнинг ҳарбий ҳаракатларига раҳбарлик қилиш маълум даражада маҳаллий санусий раҳнамолар қўлига ўтди. Иккинчи жаҳон уруши вактида Британия ҳукумати йигирма йиллар мобайнида Мисрда муҳожирликда бўлган Муҳаммад Идрисни фақат диний раҳнамо эмас, сиёсий ва ҳарбий раҳбар сифатида ҳам Киренаикада Санусийларнинг амири дебтан олди. 1371/1951 йилдау Бирлашган Ливия султонлигининг амири деб эълон қилинди. Бу султонлик таркибига Киренаика, Триполитания ва Фаззан кирган. 1382/ 1963 йилда бу султонлик қўшма давлатга айланди. Санусийлар уруғи томонидан диний ҳаракат раҳнямолигидан ҳозирги замон араб давлатининг раҳбари даражасигача босиб ўтилган йўл, кисман, Саудия Арабистонидаги ваҳҳобийлар ва садийлар уруғининг тақдирини эслатади.
III
ЯҚИН ШАРҚ
(Миср, Сурия, Ироқ)
17
Тўлунийлар
154-192/868-905
Миср ва Сурия
254/868 Аҳмад ибн Тулун
270/884 Хуморавайҳ
282/896 Жайш
283/896 Ҳорун
292/905 Шайбон
Тулунийларнинг мулкларини халифа Муҳаммад ибн Сулаймон саркардаси босиб олади
Миср ва Сурияда Боғдодга бўйсунмайдиган дастлабки маҳаллий сулола Тўлунийлар эди. Аҳмад йбн Тўлун (тўлун усмонли туркчада долун — тўлин ой маъносида) туркий саркарда эди, унинг отаси Бухородан IX аср бошида хирожнинг бир қисмини қоплайдиган қуллар қаторида жўнатилган. Аҳмад Мисрга бу ердаги Аббосийлар ноибининг ёрдамчиси сифатида келиб, кейинчалик ўзи ноиб бўлди ва Фаластин ҳамда Сурияни ўз ҳукмига бўйсундирди. ал-Муфаффақ (у халифа ал-Мутамиднинг укаси бўлиб, халифаликнинг ҳақиқий ҳукмдори эди) Жанубий Ирокда занжилар исёнини бостириш билан овора бўлиб, Аҳмад Тўлунийни ғарбий тарафда эгаллаб турган мансабидан олиб ташлашга қўли тегмаган ва бундан фойдаланган Аҳмад Тўлуний ўзининг шуҳратпарастлик ниятларини амалга оширган эди. Аҳмаднинг ўғли Ҳуморавайҳ даврида ҳам Тўлунийларнинг омади юришиб турди. Янги халифа ал-Мутазид 279/892 йилда тахтга ўтириш чоғида Хуморавайҳ ва унинг ворисларига ўттиз йиллик муддатга Мисрни, Тағг юғига қадар Сурияни ва ал-Жазирани (яъни Шимолий М.сопотамияни) инъом этишга мажбур бўлган эди. Бу ҳудудга Мосул кирмасди. Тўлунийлар бу инъом эвазига 300 минг динор миқдорда хирож тўлашлари керак эди. Кейинчалик бу шартноманинг янги таҳрири юзага келиб, у Тўлунийлар учун жуда ҳам кўнгилли эмас эди, лекин Хуморавайҳ 282/896 йилда ўлгандан кейингина бу мустаҳкам турган иморат дарз кетди. Бунга Хуморавайҳнинг ақлсизларча исрофгарчилиги сабаб бўлган эди. Сўнгги Тўлунийлар Сурия саҳросидаги диний мазҳабпараст қарматларни жиловда тутиб туришга қурблари келмай қолгани сабабли халифа қўшин юбориб Тўлунийлар пойтахти Фустатни (эски Қоҳира) ишғол қилди. Сулоланингомон қолган вакиллари Бағдодга жўнатилди.
Миср тарихчилари Тўлунийлар ҳукмронлик қилган даврни «олтин аср» деб ҳисоблашади. Аҳмаднинг ҳокимияти қуллардан ташкил топган улкан лашкарга таянарди. Бу лашкарда туркийлар, юнонлар ва занжи нубиййаликлар кўпчиликни ташкил қиларди. Аммо шуниси ҳам бор эдики, бу қўшиннинг сарф-харажати Миср аҳолисининг елкасида бўлса ҳам, ҳукумат амаллорлари томонидан қилинадиган суиистеъмолларга чек қўйилгапи учун маълум даражада енгил кўчар эди. Фақат Хуморавайҳдаврида маъмуриятда бошбошдоқлик бошланди ва қўшин игоатдан чикди. Сурияни Мисрдан назорат қилиш денгиздан қулай бўлгани учун Аҳмад бақувват дўнанма қурди. У ўз пойтахти Фустатда қурилиш ишларига катта эътибор берди. Унинг даврида ал-Қатои деган шаҳарчага асос солинди ва машҳур масжид қуриб битирилди. Бу масжид Амр ибн ал-Ос масжидига сиғмаган аскарларнинг ҳаммасиҒа хизмат қилмоғи керак эди.
18
Ихшидийлар
323-358/935-969
Миср ва Сурия
323/535 Муҳаммад ибн Туғж ал-Ихшид
334/946 Унужур 1 (ўн-Уйғур)
349/961 Али
355/966 Кофур (дастлаб Али қошида муваққат ҳукмдор)
357-358/968-969 Аҳмад
Фотимий саркарда Жавҳар томонидан Мисрнинг босиб олинди
Муҳаммад ибн Туғж туркий ҳарбий оиладан келиб чиққан бўлиб, оиланинг икки авлоди Аббосийлар хизматида бўлган. 323/935-йилда у Мисрда халифа ноиби бўлиб, халифа ар-Розий унга мхшшЗ унвонини беради. Араб манбаларида бу унвоннинг аниқ маъноси келтирилмайди. аммо Муҳаммад ибн Туғж, шубҳасиз ўз аждодларининг ватани Ўрта бсиёда бунинг фахрли унвон эканлигини яхши билган. (чиндан ҳам «зодагон, ҳукмдор» маъноларини билдирувчи бу эроний унвон Сўгд ва Фарғонадаги маҳалий эрон ҳукмдорларига берилган). Муҳаммат иби Туғж Дамашқни қўлдан чиқармасликка ҳаракат қилган ва халифанинг олий бош қўмондони амирул-умаро Муҳаммад ибн Ройнқдан ҳамда Сурияда Ҳамдонийлардан ўзини ҳимоя қила олган. Аммо унинг ҳар икки ўғли ҳам Муҳаммад ибн Туғж ўлимн олдидан отабеги тайинлаган нубийлик қули Кафур (кафур - камфара, унинг кора танли жанлигига шиора) қўлида оддин қуғирчоққа айланишган. 355/966 йилда Али вафот этгандан сўнг Кофур мустақил хукмдор бўлди. Кофурнинг хизмати шунда эдики, у ўзига таҳдид солаётган Фотимийларнинг Шимолий Африка соҳиллари тўхтаб силжишини тўхтатди ва Ҳамдонийларнинг Шимолий Суриядаги ҳаракатига зарба берди. Унинг вафотидан кейин 357/968 йилда Фустатда Муҳаммад ибн Туғжнинг набираси бир нсча вақт тахтга чиқди, бироқ бу бўшанг хукмдор Фотимийлар бостириб киришидан сал олдинроқ ағдариб ташланди. Кофур алабиёт ва санъатнинг саховатли ҳомийси сифатида шуҳрат топган элп. Унинг саройида шоир ал-Мутанаббий ҳам бчр исча муддат хизмат қилган.
19
Фотимийлар
297-567/909-1171
Шимолий Африка, сўнгроқ Миср ва Сурия
Доий Абу Абдуллоҳ аш-Ший тайёргарлик ишларини 298/910 йилда тугатган.
297/909 Убайдуллоҳ ал-Маҳдий
322/934 ал-Қойим
334/946 ал-Мансур
341/953 ал-Муизз
365/975 ал-Азиз
386/996 ал-Ҳоким
411/1021 аз-Зоҳир
427/1036 ал-Мустансир
487/1094 ал-Мусталий
495/1101 ал-Омир
524/1130 мамлакат ҳукмдорсиз қрлган; мамлакатни ҳали халифа бўлмаган
муваққат ҳоким сифатида ал-Ҳофиз бошқарган.
525/1131 ал-Ҳофиз
544/1149 ал-Зофир
549/1154 ал-Фойиз
555-567/1160-1171 ал-Озид
Аййубийлар истилоси
Фотимийлар ўзларини Алининг авлодлари деб ҳисоблаганлар ва ўз номларини пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам)нинг қизи ҳамда тўртинчи халифа Алининг хотини Фотиманинг номи билан атаганлар. Аммо уларга рақиб бўлган суннийлар Фотимийларни одатда, Убайдийун деб аташади, бинобарин, улар Фотимийларни Убайдуллоҳал-Маҳдий авлоди деб билиб, уларнинг Алига бирон-бир муносабатини буткул инкор этганлар. Фотимийларнинг баъзи бир замондош душманлари уларни ҳатто яҳудийлардан келиб чиққанликда айблашади (мусулмон дунёсида ўрта асрларда бундай айблов туҳматнинг одатдаги бир шакли эди). Уларнинг еттинчи имом Исмоилга алоқадорлиги ҳанузга қадартўла аниқланган эмас, аммо шуниси шубҳасизки, Фотимийлар даврида ўта шиачи Исмоилийлар ҳаракати ўзининг энг юксак босқичида жуда катта муваффақиятларга ва сиёсий ютуқларга эришди.
Фотимийларнинг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Шимолий Африкага Суриядан келган. Бу воқеа жуда қулай шароитда рўй берган эди — у ерда шиалар тарғиботи қилар ишни қилиб бўлганди. Барбарийларнинг ўтроқ Катома қабиласининг ёрдамида у Ифриқийада Ағлабий ҳукмдорларини ва Тоҳартда Рустамийларга мансуб Хорижийлар сулоласини ағдариб ташлади, Фесда Идрисийларни ўзига хирож тўлашга мажбур қилди. У Сицилийани эгаллаб олди ва денгиз орқали Византиялилар устига юришлар қилди. Фотимийлар ўзларининг Ифриқийадаги таянч шаҳари ал-Маҳдийада шарққа юришга тайёргарлик қўриб, озиқ-овқат ғамладилар ва хазинани бойитдилар. 358/969 йилда уларнинг саркардаси Жавҳар сўнгги Ишҳидийни тор-мор келтириб, Эски Қоҳирага ёки Фустатга кирди. Ўз вақтида Фотимийлар Ифриқийада ал-Маҳдийа шаҳарини қурган эдилар, энди Мисрда улар ўзларининг янги пойтахтлари — Янги Қоҳираки (ал-Қоҳира — музаффар маъносида) қура бошладилар.
Мисрдан Фотимийлар Фаластин ва Сурияга юрдилар ва Ҳижоздаги муқаддас жойларга васийликни зиммаларига олдилар. Фотимийлар ҳукмдорлигининг энг юксак чўққиси ал-Мустансирнинг узоқ давом этган ҳукмронлигига тўғри келди (427-487/1036-1094). Дастлабки пайтларда юнонлар билан Сурия важидан юз берган ихтилофлардан кейин халифалар Византия билан тинч муносабатлар ўрнатдилар, кейинчадик — XI асрда эса Сурияда ва Онадўлида Салжуқийлар ва туркман тўдалари томонидан туғдирилган таҳдид уларни янада яқинлаштирди. Фотимийлар таргиботчилари бўлмиш Исмоилий доийлар ҳатто Йаман ва Синдгача етиб бордилар. 451/1059 йилда эса бир неча муддат мобайнида Бағдодда ал-Мустансир номидан ҳукмдорлик қилдилар. XI аср охиридаги биринчи салб юришининг қўшинлари Фотимийлардан кўра Сурияда туркий ҳукмдорларга кўпроқ таҳдид солдилар, негаки бу даврга келганда Фаластинда Асқалондан шимолроқда амалда Фотимийларнинг мулки қолмаган эди . Баъзи бир мусулмон муаррихларининг тасдиқлашича, Фотимийлар ҳатто фарангийларнинг соҳилга тушмоғига ёрдам ҳам берган эмиш, аммо бу эҳтимолдан узоқ. XII аср ўртасида Фотимий вазирлари салбчиларга қарши Ҳалаб ва Дамашқдаги зангий ҳукмдори Нуруддин билан бирга ҳаракат қилишган, аммо 548/1153 йилда уларга Асқалонни топширишга мажбур бўлишган. Шундан кейин кўп ўтмай фотимийлар салтанати ичдан нурай бошлади. Халифалар ўз қудратларини анча-мунча йўқотиб қўйдилар ва ижроий ҳокимиятнинг деярли хаммаси, шунингдек, олий ҳарбий мансаблар вазирларнинг қўлларига ўта бошлади. Бунинг оқибатида Саладин 567/1171 йидда Фотимийлар ҳукмронлигига осонгина чек қўйди — бунинг учун у сўнгги халифа ўлим тўшагида ётган вақтни танлади.
Аббосийлар билан рақобатлашган Фотимийлар ўзларини ҳақиқий халифалар деб эълон қилишган, аммо уларнинг фуқароларинйнг кўпчилиги суннийликларича қолишган ва ўзларининг диний эркинликларини асосан сақлаб қолишган. Шу вақтларда барпо бўлган Қоҳирадаги ал-Азҳар дорилфунунида маълумот олган доичиларнинг кўпчилиги Фотимийлар мулкидан ташқарида иш олиб боришган. Баджаҳл халифа ал-Ҳоким ҳукмронлигининг биринчи ярмини ҳисобга олмаса, насронийлар ва яҳудийларга нисбатан яхши муомалада бўлинган (уларнинг баъзи бирлари ҳатто давлат идораларида юқори мансабларни эгаллашган). Айни ал-Ҳоким ҳукмдорлиги даврида Жанубий Сурия ва Лубнонда ашаддий ши алар — друзлар илдиз ота бошлаганлар. Бу ҳаракатнинг асосчиси доий ад-Даразийни халифа ал-Ҳоким қўллаб-қувватлагани учун друзлар халифани худонингердаги сояси сифатида илоҳийлаштира бошлаган эдилар. Ал-Мустансирнинг вафотидан кейин Исмоилийлар ҳаракатида жуда катта парчаланиш содир бўдди. Иккита фирқа ташкил топди — улар ал-Мустансирнинг ўғиллари Низор ва ал-Мусталий теварагида уюшган эдилар. Фаолроқ ва экстремистик кайфиятда бўлган Низор тарафдорларидан ассасинлар ёки Сурия ва Ироқнинг Исмоилийлари келиб чиқди. Ал-Мусталийнинг моилийлар жамоаси буҳранинг маънавий аждодлари бўлдилар. Ал-Мусталий халифаликни қўлида сақлаб қола билди, аммо Фотимийлар ҳаракатининг маънавий асосларидан маълум даражада путур кетган эди. Бу, айниқса, 525/1130 йилда халифа ал-Омир вафотидан сўнг юз берган диний-сиёсий тангликдан кейин янада кучайди.
Миср ва Қоҳира Фотимийлар даврида иқгисодий жиҳатдан гуллаб-яшнади ва маданият ҳам тўлақонли ривожланиш босқичига кирди. Бу жиҳатдан Миср ва Қоҳира ўзларига замондош Ироқ ва Бағдоддан ўтиб кетди. Номусулмон дунёси билан, шу жумладан, Ҳиндистон ва Ўрта ер денгизи соҳилларида жойлашган насроний мамлакатлари билан савдо алоқалари қўллаб-қувватланарди. Бу савдо ишларида, афтидан, яҳудийлар муҳим ўрин тутган бўлса керак. Ўша даврдаги Миср устахоналарида мусулмон бадиий ҳунармандчилигининг энг ноёб асарлари яратилган.
20
Ҳамдонийлар
293-394/905-1004
ал-Жазира ва Сурия
1. Мосул уруғи
293/905 Абу-л-Ҳайжо Абдуллоҳ (Мосулда халифа қўйган ноиб)
317/929 Носир ад-Давла ал-Ҳасан
358/969 Уддат ад-Давла Абу Тағлиб
369/979 Буийлар истилоси
379-389/981-991 Иброҳим ваал-Ҳусайн (Буийлар уларни қайтариб,
ҳукмдорликка шерик қилишган).
Мосулнинг Уқалийлар томонидан, Дийорбакрнинг Марвонийлар томонидан истило қилиниши
2. Ҳалаб уруғи
333/945 Сайф ад-Давла Али 1
356/967 Сад ад-давла Шариф 1
381/991 Саид ад-давла Саид
392/1002 Али II
394/1004 Шариф II
Қуллардан ниққан саркарда Лулу ҳокимиятни босиб олди кейин эса Фотимийлар истилоси рўй берди.
Ҳамдонийлар анчадан бери ал-Жазирада ўтроқлашиб қолган Тағлиб деган араб қабиласидан келиб чиққан (баъзи бир манбаларнинг гувоҳлигича, улар бор-йўғи Тағлиб қабиласининг маволийси, яъни мижозлари бўлганлар, холос). Бу сулолага омад Ҳамдон ибн Ҳамдун давридан кулиб бокди. У IX асрнинг сўнгги йилларида ал-Жазирада халифа ҳокимиятига қарши бош кўгарган Хорижийларнинг итгифоқчиси сифатида майдонга чиқди. Кейинроқ эса Ҳамдонийлар Сурия саҳроси даҳаналаридаги араб қабилаларининг кўпчилиги ўртасида кенгтаркалган шиаликни кабул қилдилар. Аммо Ҳамдоннинг ўғли ал-Ҳусайн Аббосийларга саркарда бўлиб, Сурия саҳросида қарматларга қарши курашда жонбозлик кўрсатди. Бошқа ўғли Абулҳайжо Абдуллоҳ 293/905 йилда Мосулнинг ноиби этиб тайинланди; ўз навбатида Абдуллоҳнинг ўғли ал-Ҳасан ворис сифатида отасинингўрнини эгаллаб, Носир ад-Давла номи билан мустақил ҳукмдор сифатида иш кўриб, ўз ҳокимиятини аввалига Ҳамдонийларнинг маркази Дийоррабиадан ғарбга — Сурияга томон чўзди. Унингўғли ал-Ғазанфар ("арслон") лақабли Абу Тағлиб бахтга қарши Буий амири Азуд ад-давла билан у айни қудратга тўлган бир пайтда тўқнашди; у 367/978 йилда эндигина ўзининг жияни Изз ад-давладан Ироқни тортиб олган эди. Азуд ад-давла фотимийлардан ёрдам олиш учун қочиб бораётган Абу Тағлиб лашкарини маҳв этиб, шимолга юрди. Кейинчалик Буийлар унинг икки укасини Мосулда ҳокимиятга қайтардилар ва улар шаҳар араб амирларининг бошқа уруғи Уқайлийлар қўлига ўтгунча бир неча мудцатдавлатни бошқаришди.
Шунга қарамай Ҳамдонийларнинг Суриядаги мулклари уларнинг қўлида қолган эди. Бу мулкларни Абу Тағлибнинг амакиси, Ихшидийларнинг Ҳалаб, Ҳумс ва бошқа шаҳарларини босиб олган машҳур Сайфуд-давла бошқарарди. Ҳамдонийларнинг Сурияда қарор топиши Византиянинг Македония хукмдорларининг самарали ҳукмронлиги ва улар қудратининг ошган даврига тўғри келди. Шунинг учун Сайфуд-давла мулкларини юнонлардан ҳимоя қилиш учун салтанатининг ярим кучини сарфлашга мажбур бўлди. Ўғли Сад ад-Давла византияликларнинг Сурияга бир неча марталаб бостириб киришига ҳалақит беришга ожизлик қилди, шунингдек, у Ҳалаб ва Ҳумс шаҳарларининг юнонлар томонидан вақтинча ишғол қилинишига ҳам йўл қўйди. Тўтри, юнонлар кейинчалик бу шаҳарларни хирож тўлаб туриш шарти билан Ҳамдонийларга қайтариб беришди. Бундан ташқари, жанубий Сурияда янги хатар пайдо бўлди — бу босқинчиликка ўрганган Фотимийлар эди. Пировардида Саид ад-Давла ўлдирилди, эҳтимолки, қуллардан чиққан саркарда, Ҳамдонийнинг икки ўғли қошида муваққат ҳоким, кейин эса Фотимийлар вассали сифатида мустақил ҳукмронлик қилган Лулунинг қутқуси билан ўлдирилган бўлса.
Ҳамдонийлар араб адабиётининг саховатли ҳомийлари сифатида шуҳрат топдилар. Сайф ад-давла, жумладан, шоир Мутанаббийни иззат-эҳтиромга кўмиб ташлаганди. Ҳамдонийлар равнақ топган жойларда ҳукмронлик қилган эдилар, шунга қарамай, уларда алланечук бадавийларга хос бўлган масъулиятсизлик ва вайронгарчиликка иштиёқсақланиб қолганди. Сурия билан ал-Жазира ҳарбий ҳаракатлар туфайли юзага келган хонавайронликдан зарар кўрмаслиги мумкин эмас эди, аммо географ олим Ибн Ҳавқал бу ерда амирларнинг очофатлиги мусибатларга мусибат қўшди, деб илова қилган.
21
Мазйадийлар
350-545/961-1150
Ҳилла ва Марказий Ироқ
350/961 Сано ад-Давла Али I ибн Мазйад
408/1018 Нур ад-давла Дубайс I
474/1081 Баҳо ад-давла Мансур
479/1086 Сайф ад-давла Садақа I
501/1108 Нур ад-давла Дубайс II
529/1138 Сайф ад-давла Садақа II
532/1138 Муҳаммад
540-545/1145-1150 Али II
Салжуқий қўшинларининг бостириб кириши
Мазйадийлар Асад қабиласига мансуб бўлиб, шиа эътиқодига қаттиқ риоя қилар эдилар. Бу уруғ тахминан 345/956 ва 352/963 йиллар орасида, буийлар амири Муизз ад-Давланинг ҳукмронлик даврида Ҳит билан Куфа ўртасидаги ҳудудда ўрнашиб олган эди. Бу жойларни амир уларга тақцим этган эди. Шунинг учун Али бин Мазйад ҳукмронлиги, Ж. Мақдисийнинг кўрсатувига биноан, XI асрнинг илк йилларида бошланган деб ҳисоблаш керак. Афтидан, Мазйадийлар пойтахти Ҳилла XI аср бошидаёқ шунчаки оддий бир қароргоҳ эмас, аҳоли доимий яшайдиган каттагина шаҳар бўлган. У аста-секин қўшни ал-Жамиайн деган жой билан қўшилиб, унинг ўрнини эгаллаган. Улуғ Садоқий I ибн Мансур замонида шаҳар жуда пишиқ девор билан ўраб олинган ва Ироқда мазйадийлар ҳукмронлигининг мустаҳкам истеҳкомига айланган.
Мазйадийлар бадавийлардан келиб чиққан бўлишларига қарамай, ўзларини моҳир ташкилотчи ва дипломатлар сифатида кўрсатдилар ва Сапжуқийлар даврида Ироқда пайдо бўлган турли-туман ҳарбий иттифоқларнинг ҳар қайсисида кўзга кўринарли ўринни эгалладилар. Уларнинг биринчи рақиблари Мосул ва ал-Жазирадаги Уқайлийлар бўлиб, улар Дубайс I бин Али ҳукмронлик қилган даврда унинг укаси Муқалладнинг Мазйадийлар тахтига даъвосини қўллаб-қувватлаганлар. Ироқда Тўғрул 1 га Салжуқийлар пайдо бўлганда, Дубайс туркийларнинг бостириб келишидан ҳадиксираб қолди ва Бағдоддаги фотимийлар тарафдори, шиа саркардаси Арслон Басосирийга xар гомонлама кўмак берди. Салжуқий Берк Йоруқ ҳукмронлик қилган нотинч замонларда «араблар подшоси» деб ном олган Садоқий 1 жуда катта таъсир кучига эга бўлди. Аммо султон Муҳаммад ибн Маликшоҳ тахтга мустаҳкам ўрнашиб олиши билан ўзининг қудратли вассали устига қўшин тортди ва 501/ 1108 йилда жангда Садоқийнинг қўшинларини тор-мор келтириб, ўзини ўлдирди. Кейинчалик Мазйадийлар ҳар хил туркий амирлар билан султон Масуд ибн Муҳаммадга қарши иттифоқлар туздилар ва Ҳилла шаҳри бир неча марталаб Салжуқийлар ҳамда халифа қўшинлари қўлига ўтди. Садоқийнинг ўғли Дубайс II салбчилар орасида жуда катта шуҳрат қозонди ва ўз даврида араб шоирларининг саховатли ҳомийси сифатида ном чиқарди. У халифа ал-Мустаршид билан бир вақтда ассасинлардан бирининг қўлида ҳалок бўлди. 545/ 1150 йилда сўнгги Мазйадий Али II ибн Дубайс вафот этганда Масуд Ҳиллани саркардаларидан бирига инъом этди, бир неча йилдан кейин эса халифанинг етиб келган қўшини Ҳиллада Мазйадийлар тўдаларини ва уларнинг тарафдорларини бутунлай тўзитиб юборди.
22
Марвонийлар
372-478/983-1085
Дийорбакр
? Боз
380/990 ал-Ҳасан ибн Марвон
387/997 Муҳаммад ад-Давла Саид
401/1011 Наср ад-Давла Аҳмад (ёки Муҳаммад) ибн Марвон
453/1061 Низом ад-Давла Наср (Маййафарикинда,
455/1063 йилдан кейин эса Омидда ҳам)
453/1061 Саид (Омидда 455/1053 йилгача)
472-478/1079-1085 Мансур
Салжуқийлар истилоси
Дийорбакр, Ҳилат ва Малазгирддаги Марвонийларнинг келиб чиқиши курдлардан. Арманистон ва Курдистон чегарасида бир неча қўрғонни босиб олган сулолага асос солувчи курд сардори Боз бу вилоятларда Буийларнинг таъсири бўшашганидан фойдаланиб (372/983 йилда Азуд ад-давланинг вафотидан сўнг), Дийорбакрни эгаллади, бир неча муддат давомида Мовсулга эгалик қилди ва 373/983 йилда ҳатто Бағдодга таҳдид солди. Унинг жияни Ибн Марвон (Наср ад-Давла) эллик йил ҳукмронлик қилди; унинг даврида мўжазгина Марвонийлар давлати жуда катта қудрат касб этиб, равнақ топди. Ироқдан ҳамда Шарқдан Сурияга ҳамда Онадўлига борадиган йўлларни назорат қилувчи Дийорбакрнинг стратегик мавқеи Ибн Марвонни моҳир дипломат бўлишга мажбур қиларди; бинобарин, бу ҳудудга таъсир ўтказиш учун кураш олиб борган қудратли қўшни давлатлар орасида омон қолиш лозим эди. У биринчи қадамлариданоқ Аббосий халифани тан олди, аммо шимолий Сурияда унинг қўшниси Фотимийлар эди. Дийорбакрда эса Фотимийларнинг маданий таъсири анча кучли сезиларди. У ҳатто бир неча муддат мобайнида Мосул Уқайлийларига ўлпон тўлаб туришга ҳам мажбур бўлди. 421/ 1030 йилда эса Нисибинни уларга топширди. Византияликлар билан у дўстона муносабатда эди. Император Константин X Ибн Марвоннинг воситачилигидан фойдаланиб, Салжуқийлар султони Тўғрулдан асирга тушган гуржи князи Липаритни сўраб олди.
433/1041-42 йилда ўғуз кўчманчилари Дийорбакрдан чорвалари билан бирга қувиб чиқарилди, султон Тўғрулнинг ўзи эса 448/ 1056 йилгача, яъни Ибн Марвон ўзини султон Тўғрулга қарам деб эълон қилмагунча бу ерда кўринмади. Мамлакатнинг ички аҳволига келганда Омид, Маййафарикин ва Ҳисн Кайфа шаҳарлари анча фароюнликка эришди. Бу даврда маданий ҳаётда ҳам анча кўтарилиш бўлди. Маййафарикиндан чиққан маҳаллий муаррих Ибн ал-Азрақ Ибн Марвоннинг солиқларни камайтирганини, бир қатор жамоатчилик ишларини амалга оширганини ва хайрия ишлари билан шуғулланганини ёзади.
Ибн Марвон 453/1061 йилда вафот этгач, унинг мулкини ўғиллари Наср ва Саид ўзаро бўлиб олишди, аммо бу даврга келиб, Марвонлар қудратидан путур кетган эди. Бунда илгари Ибн Марвон саройида хизмат қилган халифанинг вазири Фахр ад-Давла ибн Жоҳирнинг очкўзлиги ҳам катта иш берган эди. Ўтмишда Марвонийлар билан Салжуқийларнинг муносабатлари анча яхши бўлган бўлсада, Фахр ад-Давла ва унинг ўғли Омид ад-Давла султон Маликшохдан Салжуқийлар қўшини билан Марвонийлар мулкига бостириб киришга рухсат олди. 478/1085 йилда қонли жанглардан сўнг бу мулклар ишғол қилинди ва Салжуқийлар салтанатига қўшиб олинди. Сўнгги Марвоний Мансур 489/1096 йилгача Жазират Ибн Умарда умр кечирди, аммо кейинги асрлар мобайнида Дийорбакр туркман сулоласи назорати остида бўлишга маҳкум эди.
23
Уқайлийлар
тахм. 380-489/990-1096
ал-Жазира, Ироқ, Шимолий Сурия
1. Жазират Ибн Умар. Нисибин ва Баладдаги уруғ
тахм. 380/990 Муҳаммад
386/996 Жаноҳ ад-Давла Али
390/1000 Синон ад-Давла ал-Ҳасан
393/1003 Нур ад-Давла Мусаб
2. Мосулдаги, кейинчаликЖазират ибн Умар, Нисибин ва Баладдаги уруғ
тахминан 382/992 Муҳаммад
386/996 Ҳусомад-Давлаал-Муқаллад
391/1001 Мутамид ад-Давла Қирвош
442/1050 Заим ад-Давла Барака
443/1052 Аламаддин Қурайш
453/1061 Шафар ад-Давла Муслим
478/1085 Иброҳим
486-489/1093-1096 Али
Бу уруғнинг мулклари салжуқий Тутуш томонидаи босиб олинган.
3. Ман ибн ал-Муқалладнинг Такритдаги уруғи
? Рофиъ
427/1036 Хамис
435/1044 Абу Ғашшом
444/1052 Исо
448/1056 Наср
449-?/1057-? Абу-л-Ғанойим, ноиб, Исонинг беваси номидан ҳукмронлик қилган
4. Аҳамияти камроқ бошқа уруғлар Ана, ал-Ҳадисда, Жабар қалъаси, Укбар ва Ҳитда хукмронлик қилгандир.
Уқайлийлар бадавийларнинг Жанубий Ироқдан хафожа ва Мунтафиқ қабилалари мансуб бўлган Амир ибн Сасаа деган катта қабилавий гуруҳидан келиб чиққан. Мосулда сўнгги Ҳамдонийларнинг таназзули билан шаҳар Уқайлий Муҳаммаднинг қўлига ўтди. Муҳаммад Буий Баҳо ад-Давланинг олий ҳокимиятини тил учида тан олган бршб ҳукмдорлик қилди. Муҳаммаднинг вафотидан кейин унинг ўғиллари ўртасида тахт учун шафқатсиз кураш кетди. Бу кураш унинг ҳамма иштирокчилари учун ҳалокатли бўлди, бироқ Мосулга ва ал-Жазирадаги бошқа Уқайлий шаҳарлари ҳамда қўрғонларини бошқариш аста-секин Қирвош ибн Муқаллад қўлига ўтди. XI асрнинг 30-40-йилларида Қирвошнинг асосий вазифаси ўз тасарруфидаги ерларни Ғарбий Эрон ва Ироқдан келадиган ўғузларнинг тажовузидан ҳимоя қилиш эди. Бу уни бошқа Ироқ сулоласи — Ҳилладаги Мазйадийлар билан яхши муносабатларда бўлишга мажбур қиларди. Мазйадийларга ҳам шу хавф таҳдид соларди.
Муслим ибн Қурайш замонида Уқайлийларнинг мулклари Бағдоддан Ҳалабгача чўзилган эди. Муслим шиапараст эди, шунинг учун у Салжуқийларга қарши Фотимийлар томонида туриб ҳаракат қилса табиий бўларди, бироқ бунинг ўрнига у султон Али Арслон васултон Маликшоҳ билан иттифоқ тузиб, Шимолий Сурияда Мирдосийлар ерини қўлга киритишни кўзлади. Аммо у кейинчалик Фотимийлар томонига ўтиб кетганда, Салжуқий қўшинлар Мосулга таҳдид сола бошлашди ва Муслим аввал Омидга, кейин Ҳалабга қочишга мажбур бўлди. Пировардида у Ҳалабда Салжуқийларга қарши исён кўтарган Сулаймон ибн Қуталмиш билан жангда ҳалок бўлди (478/ 1085йилда). Уқайлийлар яна бир неча муддат Мосулда Салжуқийларнинг ноиблари сифатида иш юритишди ва ниҳоят Тутуш уларнинг фаолиятига чек қўйди. Бу сулоланинг бошқа вакиллари ал-Жазирада узоқроқ фаолият кўрсатдилар. Уқайлийларнинг Раккадаги ва Жабар қалъасидаги уруғи 564/ 1169 йилгача яшади, кейин уларнинг ўрнига Нуриддин Зангий келди.
Уқайлийларни иши қароқчилиқдан нарига ўтмайдиган жўн бир бадавий сулола деб ҳисоблаб бўлмайди. Ўз мулкларида улар Аббосийларникига ўхшаш маъмурий тизимнинг бир қанча унсурларини жорий қилдилар. Манбаларда эсланишига кўра, Муслим ибн Қурайш замонида ҳар битта қишлоқда бария (почта) ишлари билан шуғулланадиган соҳибул-хабар бўлган.
Уқайлийларнинг сиёсий майдонни тарк этиши. улардан кейин Мазйадийларнинг кетиши билан шундай бир давр хотима топдики, бу давр мобайнида Ироқ ва Суриянинг бепоён ҳудудлари фотимийлар, буийлар ва салжуқийлар каби қудратли давлатлар билан муросаи мадора қилиб келган араб амирларининг тасарруфида эди. Бу амирларниннг шиапарастлик кайфиятлари ва улар мулкларининг стратегик мавқеи (ғарбда, Дийорбакр ва Онадўлига олиб борадаган йўлларга эгалик қилиш) муқаррар равишда ҳужумкор кайфиятдаги сунний Салжуқийлар билан тўқнашувга олиб келарди. Ўша пайтлардан бошлаб Ироқда, ал-Жазирада ва Суривда устунлик делрлик ҳамиша туркийлар қўлида бўлди.
24
Мирдосийлар
414-472/1023-1079
Ҳалаб ва Шимолий Сурия
414/1023 Асад ад-Давла Солиҳ ибн Мирдос
420/1029 Шибл ад-Давла Наср I
429/1038 Фотимийлар истилоси
433/1041 Муизз ад-Давла Симол
449/1057 Фотимийлар истилоси
452/1060 Рашид ад-Давла Маҳмуд
453/1061 Муизз ад-Давла Симол (иккинчи марта)
454/1062 Атиййа (Раққа шаҳарида463/1071 йилгача)
457/1065 Рашид ад-Давла Маҳмуд (иккинчи марта)
466/1074 Жалол ад-Давла Наср II.
468-472/1076-1079 Собиқ
Уқайлийлар истилоси
Мирдосийлар Қилоб деган шимолий араб қабиласи таркибида эдилар. Улар XI аср бошида Ироқдаги Ҳилла ҳудудидан шимолга — Ҳалаб томонга кўчиб ўтишди ва 414/1023 йилда уларнинг сардори Солиҳибн Мирдос шаҳарни эгаллади. Мирдосийларнинг кўчиши X аср ва XI аср бошларида аксарияти шиа бўлган бадавийларнинг Ироқ ва Суриянинг чеккаларидаги ўтроқ ҳудудларга умумий кўчишининг бир қисми эди. Эҳтимол, бу кўчишга туртки бўлган омиллардан бири Сурия саҳросидаги вазиятни яшаб бўлмайдиган даражага келтириб қўйган Қарматлар қўзголонидир.
Ҳалабда мустаҳкамланиб улгурар-улгурмас, Солиҳ ва унинг ўғиллари Носир билан Симоллар бир томондан Шимолий Суриянинг олий ҳукмдорлари Фотимийлардан, иккинчи томондан Василий II Болгаробойц ва Роман III Аргир даврида ўз даъволарини қайтадан олға сура бошлаган Византияликтардан ўзларини ҳимоя қилишга мажбур бўлдилар. Тўрт йил мобайнида (429-433/1038-1041) Ҳалаб Давашқдаги Фотимий ҳукмдори Ануштегин томонидан забт этиб турилди. Симол ҳам 449/1057 йилда Аккра, Байрут ва Жубайл шаҳарлари эвазига Ҳалабни ташлаб кетишга мажбур бўлди, чунки унинг Ҳалабдаги мапқеи Бану Қилоб қабиласига мансуб қабиладошларининг ўзбошимча ҳаракатлари билан анча заифлашиб қолганди. Салжуқийларнинг ғарбга ҳаракати, туркман кўчманчилари ва ёлланма навкарларнинг Шимолий Сурияда пайдо бўлиши, шунингдек, у ерда Фотимийлар таъсирининг сусайиши асрлар мувозанатини анча ўзгартириб юборди. Бундай вазиятда Маҳмуд ибн Наср Фотимийлардан қарамлигига чек қўйишни, сунний Аббосийларни ўзининг ҳомийлари деб тан олишни ва салжуқий султон Алп Арслонга бўйсунишни афзал деб билди. Пировардида Ҳалабда Мирдосийлар ҳукмронлиги уларнинг туркий ёлланма навкарлари билан Бану Қилоб қабиласига мансуб қабиладошлари ўртасидаги ихтилофлар туфайли жуда заифлашди, 468/1076 йилда эса ака-ука Мирдосий-Собиқбилан Вассоб ўртасида ички уруш аланга олди. Сурияда Салжуқий юрт барпо қилишга уринган Тутушнинг Ҳалабга тазйиқи Собиқни 472/1079 йилда шаҳарни Уқайлий Муслим ибн Қурайшга топширишга мажбур қилди. Ҳолбуки, Мирдосийлар сулоласининг тирик қолган вакилларига кўрган талофатлари эвазига Суриянинг турли шаҳарлари инъом қилинган эди.
25
Аййубийлар
564-IX аср охири/1169-ХV аср охири
Миср, Сурия, Дийорбакр, Йаман
1. Мисрда
564/1169 ал-Малик ан-Носир I Салоҳуддин (Саладин)
589/1193 ал-Малик ал-Азиз Имодуддин
595/1198 ал-Малик ал-Мансур Носируддин
596/1200 ал-Малик ал-Одил I Сайфуддин
615/1218 ал-Маликал-Комил I Носируддин
635/1238 ал-Малик ал-Одил II Сайфуддин
637/1240 ал-Малик ас-Солиҳ Нажмудцин Аййуб
647/1249 ал-Малик ал-Муаззам Туроншоҳ
648-650/1250-1252 ал-Маликал-Ашраф II Музаффаруддин
Баҳрий мамлуклари
2. Дамашқда
582/1186 ал-Малик ал-Афзал Нуруддин Али
592/1196 ал-Малик ал-Одил I Сайфуддин
615/1218 ал-Маликал-Муаззам Шарафуддин
624/1227 ал-Малик ал-Носир Салоҳуддин Доуд
626/1229 ал-Малик ал-Ашраф I Музаффаруддин
634/1237 ал-Малик ал-Солиҳ Имодуддин
635/1238 ал-Малик ал-Комил I Насруддин
635/1238 ал-Малик ал-Одил II Сайфуддин
636/1239 ал-Малик ас-Солиҳ Нажмуддин Аййуб
637/1239 ал-Малик ас-Солиҳ Имодуддин (иккинчи марта)
643/1245 ал-Малик ас-Солиҳ Нажмуддин Аййуб (иккинчи марта)
647/1249 ал-Малик ал-Муаззам Туроншоҳ (Мисрда ҳам)
648-658/1250-1260 ал-Малик ан-Носир II Салоҳуддин
Мўғул босқини
3. Ҳалабда
579/1183 ал-Малик ал-Одил I Сайфуддин
582/1186 ал-Малик аз-Зоҳир Ғийосуддин
613/1216 ал-Маликал-Азиз Ғийосуддин
634/658/1237-1260 ал-Маликан-Носир II Салоҳуддин
Мўғул босқини
4. Дийорбакр (Маййафарикин ва Жабал ас-Синжар)
581/1185 ал-Маликан-Носир I Салоҳуддин (Саладин)
591/1195 ал-Малик ал-Одил I Сайфуддин
596/1200 ал-Малик ал-Авҳад Нажмуддин Аййуб
607/1210 ал-Малик ал-Ашраф 1 Музаффаруддин
617/1220 ал-Малик ал-Музаффар Шиҳобуддин
6423-658/1244-1260 ал-Малик ал-Комил II Носируддин
Мўғул босқини
5. Дийорбакр (Ҳисн Кайфа ва Омид)
629/1232 ал-Малик ас-Солиҳ Нажмуддин Аййуб
636/1239 ал-Малик ал-Муаззам Туроншоҳ
647/1249 ал-Малик ал-Муваҳҳид Тақийуддин
682/1283 ал-Маликал-Комил III Муҳаммад
? ал-Малик ал-Одил Мужируддин
? ал-Малик ал-Одил Шиҳобуддин
? ал-Малик ас-Солйҳ Абу Бакр
780/1378 ал-Малик ал-Одил Фахруддин
? ал-Малик ал-Ашраф Шарафуддин
836/1433 ал-Малик ал-Солиҳ Салоҳуддин
856/1452 ал-Малик ал-Комил IV Аҳмад
? ал-Маликал-Одил Халаф
866/1462 Халил Сулаймон ал-Ҳусайн
Бу уруғнинг мулклари Оқ Қўйунлилар томонидан босиб олинган
6. Йаман
569/1174 ал-Маликал-Муаззам Шамсуддин Туроншоҳ
577/1181 ал-Малик ал-Азиз Зоҳируддин Туғтегин
593/1197 Муиззуддин Исмоил
598/1202 ал-Маликан-НосирАййуб
611/1214 ал-Маликал-Музаффар Сулаймон.
612-626/1215-1229 ал-Маликал-Масуд Салоҳуддин
Ҳокимиятни Расулийлар эгаллаб олади
7. Бу сулоланинг кичик уруғлари Ба албак, Ҳимс, Карак, Ҳама, Банийас, Субайба ва Бусрада ҳукмронлик килган.
Мазкур сулоланинг асосчиси Аййуб Ҳазбоний курд қабиласидан келиб чиққан; маълумотларга кўра, бу уруғнинг вакиллари туркий саркардалар хизматини қилиш асносида бир қадар туркийлашиб қолганлар. Мосул ва Ҳалабда ўз аскарлари қаторини жангари қурдлар ҳисобига бажону дил тўлдириб турган турк қўшинларининг қўмондони Зангий ибн Оқ Сўнқур 532/ 1138 йилда Аййубни хизматга олади. Орадан кўп ўтмай, Аййубнинг укаси Ширкуҳ ҳам Зангийнинг ўғли Нуруддинга хизматга киради. 645/1169 йилда Шикруҳ Мисрда ҳокимиятни босиб олди, аммо ҳеч қанча вақт ҳукмронлик қилмай вафот этди. Қўшин Ширкуҳнинг вориси сифатида унинг жияни Салоҳуддин Саладин)ни тан олди. Шундай қилиб, сулоланинг амалдаги асосчиси сифатида машҳур Саладдин ҳисобланмоғи керак. У Мисрда Фотимийлар ҳукмронлигининг ҳар қандай изини маҳв этди ва уларнинг собиқ мулкларида дин ва маориф соҳасида суннийлик сиёсатини изчиллик билан амалга оширди. Аййубийлар ғалабаси билан Фотимийлар заминида изчил суннийликка қайтиш тугалланди. Янада шарқийроқҳудудларда, яъни Бунийларнинг собиқ мулкларида суннийлик сиёсатининг амалга оширилиши Салжуқийлар даврида шиаликни сиёсий куч сифатида мағлубиятга олиб келди. Саладин салбчиларга ҳам қарши шиддатди жиҳод олиб борди. Саладдин бу сиёсати билан мусулмонларнинг диний туйғуларидаги кўтарилишдан фойдаланди ва.у умумий мақсадлар учун курашда туркийлар, курдлар ва араблар қўшинини бирлаштира одди. 583/1187 йиддаги Ҳаттин ёнидаги ғалаба натижасида муқаддас шаҳар ал-Қудс орадан саксон саккиз йил ўтгач, яна мусулмон шаҳари бўлиб қолди, фаранглар эса унча узоқ муддатга бўлмасда қувиб чиқарилди, денгиз бўйидаги бир неча шаҳарлардан бошқа уларнинг тасарруфидаги деярлик ҳамма мулклари тортиб олинди.
Вафотидан бир оз аввал (589/1193) Саладин Аййубийлар салтанатининг турли қисмларини, шу жумладан, Сурия ва ал-Жазира шаҳарларини ҳам, Йаманни ҳам ўз оиласининг аъзоларига бўлиб берди. Шунга қарамасдан, ал-Одил ва ал-Комил замонларида озми-кўпми оилавий ҳамжиҳатликка интилиш ва давлатни марказлашган тарзда бошқариш майллари мавжуд эди. Бу сиёсатни, айниқса, ал-Комил умрининг охиригача қўллаб-қувватлаб турди. Бу икки султон замонида Аййубий ҳукмдорлар шимолда — Дийорбакр ва ал-Жазирада Румдаги Салжуқийлар ва Хоразмшоҳлар томонидан кучли тазйиқни сеза бошлагач, Саладиннинг фаол сиёсати ўрнига фаранглар билан муроса қилиш йўлига ўтдилар. Бу сиёсатнинг энг олий тажассуми ал-Комил даврида амалга оширилди; ал-Қудс император Фридрих II га қайтариб берилди. Умуман олганда, тинч муносабатларнинг ўрнатилиши Миср билан Сурияга салмоқли иқтисодий устунликлар келтирди, шу жумладан, Ўрта ер денгизи бўйидаги насроний давлатлари билан савдо-сотиқ тикланди.
635/1238 йилда ал-Комил вафот этгандан сўнгўзаро низолар Аййубийлар сулоласини емира бошлади. Аййубийлар олтинчи салб юришини муваффақият билан бартараф қилдилар ва бу юриш раҳнамоси фаранг қироли Людовик Авлиёни асир олдилар, аммо орадан кўп ўгмай, Нажмуддин Аййубнинг вафотидан сўнг Мисрда ҳокимиятни Баҳрийнинг туркий қуллари эгаллаб олишди. Уларнинг сардори Айбай аввал отабек, кейин султон бўлди (648/ 1250-й.). 612/1215 йилдаёқ ал-Одил невараси Масуд Салоҳуддинни отабек ҳамроҳлигида Йаманни бошқаришга юборган эди, Аййубийлар бу ерда қарор топа олмадилар — мамлакат аввал Аййубийлар қўлида хизмат қилган туркий Расулийлар қўлига ўтди.
Аййубийларнинг кўпчилигини шимодда мўғуллар тумтарақай қилиб юборди, фақат Аййубийларнинг Ҳамадаги уруғйгина камсуқумлиги ва муросаи мадорага қобиллиги туфайли 742/ 1342 йилгача умр кечирди. Аммо Дийорбакрда маркази Ҳисн Кайфада бўлган маҳаллий курдлар амирлиги Темурийлар сулоласи саҳнадан чиқиб кетгунча ҳам яшашда давом этди. Аййубийлар сулоласининг бу уруғини Оқ Қўйунлу туркманларгина маҳв этди.
26
Мамлуклар
648-922/1250-1517
Миср ва Сурия
1. Баҳрийлар (648-792/1250-1390)
648/1250 Шажар ад-Дур
648/1250 ал-Муизз Иззуддин Айбак
655/1257 ал-Мансур Нурудцин Али
657/1259 ал-Музаффар Сайфуддин Қутуз
658/1260 ал-Зоҳир Рукнуддин Байзарс 1 ал- Бундуқдорий
676/1277 ал-Саид Носируддин Баракахон (ёки Беркахон)
678/1280 ал-Одил Бадруддин Саломиш
678/1280 ал-Мансур Сайфуддин Қалаун ал-Алфий
689/1294 ал-Ашраф Салоҳуддин Халил
693/1294 ан-Носир Носируддин Муҳаммад
694/1295 ал-Одил Зайнуддин Китбуғо
696/1297 ал-Мансур Ҳусомуддин Ложин
698/1299 ан-Носир Носируддин Муҳаммад (иккинчи марта)
708/1309 ал-Музаффар Рукнуддин Байбарс II ал-Жаҳонгир
709/1309 ан-Носир Носируддин Муҳаммад (учинчи марта)
741/1340 ал-Мансур Сайфуддин Абу Бакр
742/1341 ал-Ашраф Алоуддин Қужуқ
743/1342 ан-Носир Шйхобуддин Аҳмад
743/1342 ас-Солиҳ Имодуддин Исмоил
746/1345 ал-Комил Сайфуддин Шабон 1
747/1346 ал-Музаффар Сайфуддин Ҳожжий I
748/1347 ан-Носир Носируддин ал-Ҳасан
752/1351 ас-Солиҳ Салоҳуддин Солиҳ
755/1354 ан-Носируддин ал-Ҳасан (икктчи марта)
762/1361 ал-Мансур Салоҳуддин Муҳаммад
764/1363 ал-Ашраф Носируддин Шабон II
778/1376 ал-МансурАлоуддинАли
783/1382 ас-СолиҳСалоҳуддин Ҳожжий II
784/1382 аз-Зоҳир Сайфуддин Барқуқ (Буржий)
791/1389 Ҳожжий II (иккинчи марта, ал-Музаффар деган фахрий унвон билан)
2. Буржийлар (784-922/1382-1517)
784/1382 аз-Зоҳир Сайфуддин Барқуқ
791/1389 Ҳожжий II (иккинчи марта. Баҳрий) .
792/1390 аз-Зоҳир Сайфуддин Барқуқ (иккинчи марта)
801/1399 ан-Носир Носируддин Фараж
808/1405 ал-Мансур Иззуддин Абдулазиз
808/1405 ан-Носир Носируддин Фараж (иккинчи марта)
815/1412 ал-Одил ал-Мустаин (Аббосий халифа, султон деб эълон қилинган)
815/1412 ал-Муваййид Сайфуддин Шайх
824/1421 ал-Музаффар Аҳмад
824/1421 аз-Зоҳир Сайфуддин Тотор
824/1421 ас-Солиҳ Носируддин Барсбой
841/1422 ал-Азиз Жамолуддин Йусуф
842/1438 аз-Зоҳир Саифуддин Жақмақ
857/1453 ал-Мансур Фахруддин Усмон
857/1453 ал-Ашраф Сайфуддин Инол
865/1461 ал-Муваййад Шихобуддин Аҳмад
865/1461 аз-Зоҳир Сайфуддин Хушқадам
872/1467 аз-Зоҳир Сайфуддин Билбой
872/1468 аз-Зоҳир Темур буғо
872/1468 ал-Ашраф Сайфуддин Қойитбой
901/1496 ан-Носир Муҳаммад
903/1498 аз-Зоҳир Қонсуҳ
905/1500 ал-Ашраф Жонбалот
906/1501 ал-Одил Сайфуддин Тумонбой
906/1501 ал-Араф Қонсуҳал-Ғаврий
922/1517 ал-Ашраф Тумонбой
Усмонлилар истилоси
Мамлукларга Аййубийлардан Миср ва Сурияда бой мерос тегди. Аййубийлар ҳам мусулмон сулолаларининг аксарияти изидан бориб, қуллардан тузилган корафта навкарларга таянишни зарур деб билардилар. Шундай навкарларнинг бир тоифаси мамлуклар (мамлук «бировнинг мулки», «қул» двган маънони билдиради) бўлиб, ал-Малик ас-Солиҳ Нажмуддин Аййубнингтуркий навкарлари сафида хизмат қилишарди. Мамлуклар икки ярим аср давомида мустақил равишда ҳукмронлик қилдилар. Бир қадар сунъийроқ бўлсада, бу муддатда султонларнинг икки тоифаси мавжуд бўлган, деб ҳисоблайдилар: буларнинг бири навкарларининг дастлабки истиқомат жойлари Нил дарёсидаги ар-Рауд ороли (ал-Баҳр)да бўлганлигидан Баҳрий султонлар, деб ном олган мамлуклар бўлса, иккинчи,си Қоҳирадаги ал-Бурж истеҳкомида эўлганлиги учун Буржий султонлар, деб аталган; султон Қалаун ўз навкарларини шу истеҳкомга жойлаштирган экан. Баҳрийлар умуман ҳокимиятни ҳукмдор оила аъзоларига мерос қилиб бераверганлар. Лекин буржийлар ўртасида эса, ҳокимиятнинг мерос қолишига ижозат берилмаган; қадимий туркий одатларга биноан ҳукмдорлар сайланган. Баҳрийлар этник жиҳатдан Россиянинг жанубий даштларида кўчиб юрадиган мўғул ва курд аралаш қипчоқлардан иборат эди. Буржийлар эса, асосан, Кавказдан келган черкаслар эди. Мамлуклар XIX аср бошларигача ҳукмронлик қилган бўлсалар, уларнинг сўнгги йилларига қадар навкарларнинг кўп қисмини буржийларга Черкесийа етказиб турган. Мамлуклар атиги икки ё уч авлод давомидагина яшаган деган фикрга қарама-қарши ўлароқ, айтиш лозимки, Мамлук оилаларида туғилиш давомли бўлган; шуниси борки, кейинги авлодлар ҳарбий ишларга унча қизиқмай қўйганлар, шунинг учун навкарлар сафини тўлдириб туришга эҳтиёж туғилиб турган.
Мамлукларнинг мансаблар тизими анча мураккаб бўлиб, энг юқори мансабларни султоннинг шахсий мамлуклари эгаллаб турган. Қул мақоми ҳокимият пиллапояларидан кўтарилишнинг муҳим шарти бўлган, чунки эркин одамлар, шу жумладан, собиқ мамлукларнинг ўғиллари қўшинда энг қуйи мансабларни эгаллашган. (Усмонли турклар салтанатида ҳам туркларнинг ҳолати шу тарзда бўлиб, мансабга кўтарилиш учун энг қулай имкониятлар қопу қулларида бўлган). Султон якка ҳокимлиги бош амирлар ва тўрачилик мулозимат томонидан чеклаб турилган, ҳукмдорларнинг тез-тез алмашиниб туриши ва бир кишининг бир неча бор ҳукмдор бўлиши султонликнинг барқарорлигига путур етказган, жумладан, ан-Носир Муҳаммад ибн Қалаун ҳокимият тепасига уч марта келган. Мамлуклар аййубийларнинг суннийлик сиёсатини давом эттирганлар; Қоҳирада бекорчиликдан анча тоб ташлаб қолган Аббосий халифаларнинг сақланиб қолиши ҳам кўп жиҳатдан шу билан изоҳланади.
Мамлук давлатининг қудрати ва муваффақиятлари жуда улкан эди. 658/1260 йилда Қутуз Айн Жолут яқинидаги жангда Ҳулогу бошчилигидаги мўғулларни тор-мор келтирди, унинг вориси Байбарс эса, ғалабани мустаҳкамлади вадавлатни бошқариш тизимини қайта тиклади, тўфи, шундан кейин ҳам мўғулларнинг хавф-хатар солиши бир неча ўн йиллар давомида йўқолмади. ХШ аср охирига келиб Сурия-Фаластиндаги денгиз соҳилларида жойлашган шаҳарлар салбчилардан тозаланди, кейинги асрда эса Кичик ёхуд Киликий Арманистонидаги Рубенийлар салтанати ҳам тугатилди. Шу туфайли Мамлуклар бутун мусулмон дунёсида мажусийлар, мўғуллар ва насронийларга қирон келтирган қудратли куч сифатида жуда катта шуҳрат қозондилар. Уларнинг мулклари ғарбда Киренаикагача, жанубда Нубиййа ва Массавагача, шимолда Тавр тоғларигача чўзилиб кетган эди. Арабистондаги муқаддас шаҳарлар ҳам уларнинг ҳимоясида эди. XV асрга келиб Мамлуклар Усмонли султонларни ўзларининг асосий душманлари деб билишарди. Мамлуклар ғарбий Дийорбакрдаги оралиқдавлати сифатида Зулғадир ўғуллари деган туркман хонлигини сақлаб қолдилар ва Қарамонийларни қўллаб-қувватладилар. Аммо ўзларининг беқиёс ғайрату шижоатлари, замбараклар ва милтиқлардан моҳирона фойдаланишлари билан ажралиб турувчи Усмонли султонлардан устун эдилар. 922/1516 йилда Халаб яқинидаги Марж Дабик деган жойда бўлган жангда мамлукларнинг нуфузли сўнгги султони Қонсуҳул-Ғаврий ўлдирилди; шундан кейин Салим Йовуз Сурия билан Мисрни эгаллади. Энди улар Усмонлилар салтанатида бир пошоликка айландилар. Шунга қарамай, 1226/1811 йилда Муҳаммад Али уларни узил-кесил бартараф қилмагунча, мамлукларнингҳарбий муфразалари амалда Мисрни бошқаришни давом эттирдилар.
Миср ва Сурияда Мамлуклар ҳукмронлиги даврида иқтисод ва маданият билан санъат, айниқса, меъморчилик, кулолчилик ва маъданларни қайта ишлаш равнақ топди. геральдиканинг туғилиши ҳам, афтидан, Мамлуклар даврига бориб тақалади, шекилли. Ўрта ер денгизи бўйидаги насроний давлатлари билан мустаҳкам савдо алоқалари мавжуд эди. Масалан, Байбарс ўзининг Яқин Шарқда насронийларга қарши олиб бораётган ошкора ҳарбий сиёсатига қарамай Яков I Арагоний билан ҳамда Сицилийа қироли Карл Анжуйий билан савдо битимлари тузган эдй. Фақат Мамлуклар ҳукмронлигининг охирига келиб, Португаиияликлар уларга қарши жиддии рақобатчилар снфагида майдонга чиқдилар. Улар Африка атрофида денгиз йўлларини очдилар ва шу билан Мамлуклар мулклари орқали ўтадиган Яқин Шарқ савдосининг ҳажми камайиб кетди. Рақобатдан хавотир олган Қонсуҳ Арабистон соҳилларида қўриқчи нуқта (пост)лар ўрнатишга, Ҳинд океанига ўз дўнанмасини юборишга ва португалияликларнинг Ҳинд океанига киришларига тўсқинлик қилишга уриниб кўрди.
27
Муҳаммад Али сулоласи
1220-1372/1805-1953
Миср
1220/1805 Муҳаммад Али пошо
1264/1848 Иброҳимпошо
1264/1848 Аббос пошо I
1270/1854 Саидпошо
1280/1863 Исмоил (1284/1867 йилда ҳадив унвонини олган).
1296/1879 Тавфиқ
1309/1892 Аббос II Ҳилмий
1333/1914 Ҳусайн Комил (султон унвонини олган)
1335/1917 Аҳмад Фувод II.
Республика тузумининг ўрнатилиши
Муҳаммад Али (1182-1265/1769-1849) албан зобити бўлиб, Усмонлилар қўшинида хизмат қиларди. У Мисрга фаранг истилочилари билан курашишга юборилган турк қўшинлари билан келган ва орадан кўп ўтмасдан мамлакатнинг амалдаги ҳукмдори бўлиб олганди. У султонни ўзини пошо сифатида тан олишга мажбур қилди ва черкес мамлукларининг аввалги ҳукмдорлигини тугатди. Муҳаммад Алининг энг катта хизмати шунда эдики, у Миср Ғарбнинг техник кашфиётларидан баҳраманд бўлсагина мамлакат тараққий этиши ва равнақ топиши мумкинлигини тушунди ва ўз юртида Ғарбда қабул қилинган ўқитиш тизимини ва ҳарбий ишларни юритиш тартибларини жорий қилди. . Яқин Шарқда европалаштиришнинг ташаббускори сифатида у ўз замондошлари — Усмонли султонлар Салим III ва Маҳмуд II билан бир қаторда туради. У ўзи барпо этган мунтазам қўшинни қуллар билан таъминлайдиган Суданни тобеъ қилишга юборди. Европалик мўаллимлар билан таъминланган янги ўқув юртлари очилди. Харажатлар кўпайиб кетгани важидан солиқтизимини ўзгартириш ва тартибга солиш зарур бўлиб қолди. Муҳаммад Али ҳукмронлик қилган даврдаги, шунингдек, кейинчалик унинг ўғли ва муносиб вориси Иброҳим давридаги ташқи сиёсат масаласига келсак, бу ўринда юнонларнинг Усмонли султонликка нисбатан мухторият сақлаб қолинишини таъминлаш мақсадида мустақиллик учун олиб борилган урушга аралашувини. шунингдек, Марказий Арабистондаги Ваҳҳобий ҳукмдорларга қарши олиб борилган бир қатор урушларни, гарчи улар узил-кесил ғалаба келтирмаган бўлса ҳам, эсламак жоиз.
Муҳаммад Али ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Миср қарзга ботиб қолди ва бу қарзлар Иброҳимнинг ўгли Исмоил каби ҳукмдорлар Европа ҳукмдорларининг ҳаёт тарзига тақлид қилиши оқибати ўлароқ янада кўпайди. Исмоил бу сулола вакиллари ичида биринчи бўлиб султонликда ҳадив унвонини олишга муваффақ бўлди (бу унвон қадимий Эронда пайдо бўлган), шунингдек, султон унинг авлодлари ўртасида ҳокимиятни меросхўрлик йўли билан беришга ваъда қилди. Бу иккала далил сулоланинг амалда Усмонлилар салтанатидан мустақил бўлганидан гувоҳлик беради. Исмоил даврида Сувайш каналини қазиш ишлари ниҳоясига етди, аммо Мисрнинг Ҳабашистон ва Судандаги босқинчилик хатти-ҳаракатлари Миср иқтисодиётининг барқарорлигига путур етказган эди. Туркиянинг ўзи каби Миср ҳам эндиликда унга қарз берган Европа давлатларининг назорати остига тушиб қолди. 1299/ 1882 йилда Ўробий пошо исёнидан кейин Англия Миср молияси устидан назорат ўрнатди ва мамлакатга доимий инглиз шурталари жойлаштирилди. Британия протекторати 1340/1922 йилга келибгина хотималанди.
Бу сулоланинг сўнгги икки нуфузли вакили Фувод 1 ва Форуқлар даврида мамлакат ичкарисида Вафдийларнинг оммавий сиёсий партиясига қарши кураш авж олди, ташқи сиёсатда эса Британия ҳокимлигининг қолдиқларини тугатишга интилиш кучайди. Монархиянинг емирилиши арафасида Наҳҳос пошо Судан устидан васийлик ҳақидаги битимни бекор қилди ва Форуқни Миср ҳамда Судан амири деб эълон қилди. Аммо норозилик кучайиб борарди. Бу норозилик, айниқса, 1948 йилдаги араб-исроил урушида Миср мағлубиятга учрагач, янада зўрайиб кетдй. Миср монархияси ҳеч қачон ҳақиқий араб монархияси тарзида қабул қилинган эмас. 1952 йилда Форуқ тахтдан воз кечишга мажбур бўлган эди, кейинги йилда эса монархистик тузум узил-кесил барҳам топди.
IV
АРАБИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ
28
Қарматлар (Қаромита)
281—V аср охири / 894—XI аср охири
Маркази Баҳрайн бўлган Шарқий ва Марказий Арабистон
281/984 Абу Сад ал-Ҳасан ал-Жаннобий
300/913 Абулқосим Саид
311/923 Абу Тоҳир Сулаймон
332/944 Абу Мансур Аҳмад
361-366/972-977 Абу Йақуб Йусуф
Оқсоқоллар кенгашининг бошқаруви
Қарматлар ҳаракатининг илдизларини ашаддий шиаларнинг маҳдийлик ғояларидан излаш керак бўлади, бинобарин, уни вужудга келтирган дастлабки сабаб, албатта, Сурия ва Арабистон саҳроларидаги бадавийлар ўртасида Исмоилийлар тарғиботининг таркалиши бўлди. Сурия саҳросида X асрнинг дастлабки йилларида Зикравайҳ раҳнамолигида Қарматлар қўзғолони содир бўлиб, бу қўзғолон 293/906 йилда бостирилди. Қарматлар ҳаракатининг энг йирик маркази Шарқий Арабистоннинг Ироқдан жануб томондаги денгиз соҳилидаги Баҳрайнда эди. Қарматлар маҳаллий аҳолининг норозилигидан ва занжилар исёнидан кейин Жанубий Ирокда юз берган бошбошдоқликдан фойдаланиб бэдавлат ва барқарор давлат барпо этдилар. Бу давлатни вужудга келтирган одам Қарматлар ҳаракатининг асосчиси Ҳамдон Қарматнинг доийси Абу Саид бўлган эди. Ҳамдон Қарматнингўзи тўғрисида эса жуда кам маълумотлар бор, холос. Шу замонлардан ҳатто юз йиддан ортиқроқ вақт ўтгандан кейин ҳам Баҳрайн қарматлари ҳақида «Абусаидчилар» деган умумий ном сақланиб қолган эди.
Давлатнинг ижтимоий тузилиши баъзи бир жиҳатлардан коммунистчасига эди. Қармат жамоаси аъзолари ўртасида солиқлар уларнинг эҳтиёжларига қараб йиғилар ва тақсимланар эди, ҳолбуки уларнинг иқтисодий фаровонлиги занжи қуллар меҳнатидан фойдаланиш асосида эди. Қарматлар Исмоилчилик таъсири остида, унинг интерконфессионализмга* мойиллиги, диннингташки шаклларига бепарволиги важидан амалда шариат тавсия этган умумий қоидаларга риоя қилмаганлар, бу эса тақводор мусулмонларни аччиғини чиқарарди. Абу Саид сулоласининг аъзолари ҳарбий ва ташқи сиёсат ишларини олиб боришар, жамоа ишлари билан оқсоқоллар кенгаши иқдонийа) шуғулланарди.
Қарматларнинг Шимолий Африкадаги исмоилийлар — фотимийлар билан муносабати кўп жиҳатдан қоронғу. X асрнинг биринчи ярмида бу икки окимнинг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилганлиги эҳтимолдан холи эмас, аммо ҳозирги пайтда бундай ҳамкорлик умуман бўлмаган деб даъво қилғучиларнинг сони кўпаймакда. Қарматлар Баҳрайндан Нажаф устига босқинлар уюштирганлар, зиёратчиларнинг карвонларига ҳужум қилишган. Уман (Оман)ни босиб олишган, 317/929 йилда эса Маккани талон-тарож қилишган ва Кабадан қора тошни олиб кетишган. Улар гошни йигирма йилдан кейингина Фотимий халифа ал-Мансурнингталаби билан жойига қайтарганлар. Пировардида Қарматлар давлати республикага ўхшаш бир нарсага айланиб қолди ва XI аср охирига қадар гуллаб-яшнади. Қарматларнинг ақидалари Баҳрайнда яна икки ва ҳатто уч асрдан кейин ҳам устивор қолишда давом этди.
29
Рассийлар, Йаманлар Задий имомлари
III аср боши/IХ аср бошлари
Қароргоҳи Саъдда ёки Санада
Илк давр (Рассийлар сулоласи)
? Таржумонуддин ал-Қосиму-р-Рассий (246/860-йилда вафот этган)
246/860 ал-Ҳусайн
280/893 Йаҳйо ал-Ҳодий ила-л-Ҳаққ I
298/911 Муҳаммаду-л- Муртазо
301/913 Аҳмадан-Носир
? ал-Ҳусайн ал-Мунтаҳаб
324/936 ал-Қосим ал-Мухтор
? Йусуф ал-Мансур ад-Доий
? ал-Қосим ал-Мансур
393/1003 ал-Ҳусайн ал-Маҳдий
? Жаъфар
426/1035 ал-Ҳасан
430/1034 Абулфатҳ ан-Носир ад-Дайламий
454/1062 Санани Сулайҳийлар эгаллади
480/1087 Сулайҳий ноиблар
492/1099 Санада Ҳотим Ибн ал-Ғашимнинг Ҳамдоний уруғининг ҳукмронлиги
545/1150 Аҳмад ал-Мутаваккил
556/1161 Ҳамдонийлар ўз ҳукмронлигини тиклаган
569/1174 Йаманни аййубийлар босиб олди
594/1198 Абдуллоҳ ал-Мансур
614/1217 Йаҳйо ал-Ҳодий ило-л-Ҳаққ II (Садда)
614/1217 Муҳаммад ан-Носир (Жанубий вилоятларда. Вафоти 623/1226 йил)
646/1248 Аҳмад ал-Маҳдий ал-Мути
656/1258 Шамсуддин Аҳмад ал-Мутаваккил
тахм. 680/1281 Доуд ал-Мансур
2. Ҳозирги давр (Қосимийлар уруғи)
тахм. 1000/1592 ал-Қосим ал-Мансур
1029/1620 Муҳаммад ал-Муваййад
1054/1644 Исмоил ал-Мутаваккил
1087/1676 Муҳаммад ал-Муваййад
1092/1681 Муҳаммад ал-Ҳодий
1097/1686 Муҳаммад ал-Маҳдий
1128/1716 ал-Қосиму-л- Мутаваккил
1139/1726 ал-Ҳусайн ал-Мансур
1139/1726 Муҳаммад ал-Ҳодий ал-Мажид
1140/1728 ал-Ҳусайн ал-Мансур (иккинчи марта)
1160/1747 ал-Аббос ал-Маҳдий
тахм. 1190/1776 Алий ал-Мансур
1121/1806 Аҳмад ал-Маҳдий
? Алий ал-Мансур (иккинчи марта)
1257/1841 ал-Қосим ал-Маҳдий
1361/1845 Муҳаммад Йаҳйо
1289/1872 Санани Усмошшлар ишғол қилади
1308/1890 Ҳамидуддин Йаҳйо
1322/1904 Йаҳйо Маҳмуд ал-Мутаваккил
1367/1948 Сайфу-л-ислом Аҳмад
1382/1962 Муҳаммад Бадр
Зайдийлар шиаларнинг ўртаҳол уруғи эди. Уларнинг эътиқодича, пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу ъалайҳи васаллам) ҳазрат Алийни мусулмон жамоасига имом қилиб тайинлар экан, буни илоҳий хабар (насс) туфайли эмас, кўпроқ унинг шахсий фазилатларини ҳисобга олган. Шунингдек, уларнинг эътиқодига кўра, шиаларнинг бешинчи имоми Муҳаммад ал-Бокир эмас, балки Умавий халифа Ҳишом замонида қийноқлар билан қатл этилган унинг укаси Зайд кўпроқ ҳақли экан. Кейинчалик Зайднинг авлодлари ва тарафдорлари тарғибот кучи билан Дайлам шаҳри ва Каспий денгизининг жануби-ғарбий соҳилида истиқомат қилувчи халқларни ўз томонларига оғдиришга муваффақ бўладилар; уларнинг омади шу бўлдики, бу жойларга одам қадами етиши жуда мушкул бўлиб, исломнинг кучли таъсиридан анчагина холи бўлган. Аббосийлар Арабистон ярим оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Йаманни назорат остида тутишлари қийин эди, шунинг учун ҳам халифа ал-Мамун ҳукмдорлиги вақтида бу ерда Алининг ўғли ал-Ҳасан авлоди бўлмиш Таржумонуддин ал-Қосим ибн Иброҳим Табатаба ўрнашиб олди. Сулоланинг Рассийлар деган номи географик жой номига боғлиқ, деб биладилар; у Ҳижоздаги ар-Расс деган жойнинг номидан олинган экан, бу ер ал-Қосим тасарруфида бўлган.
Рассийлар Йаманнинг шимолидаги Сад шаҳрига ўрнашган бўлиб, шу ерда маҳаллий хорижийлар, қарматлар ва ўз ҳокимиятларининг бошқа душманларидан ҳимояланишган. Саддан ташқари Сана шаҳари бир неча марта уларнинг қўлига ўтиб турган эди. Кейинги аср мобайнида Йаман Зайдийларнингдиний даъват маркази бўлиб қолган. Зайдий тарғиботчилар шу ердан Каспий бўйи вилоятларига ва мусулмон Шарқининг бошқа ўлкаларига ҳам сафар қилиб турганлар. XI асрнинг иккинчи ярмида сулайҳийлар Санани ишғол қилдилар, XII асрда эса, эллик йил мобайнида шаҳар Бану Ҳамдон қабиласига мансуб араб сардорларининг тасарруфида бўлди. X асрда ҳукмдорлик қилган имом Аҳмад ан-Носирнинг авлоди бўлмиш Аҳмуд ал-Мутаваккил замонидагина кисқа вақт мобайнида Зайдийларга омад қайтиб келди. 569/1174 йидца Йаманнинг Аййубийлар томонидан босиб олиниши имомлар ҳокимиятини анча чеклаб қўйди. Дастлабки Расулийлар замонида бирдан қайта жонлангандай бўддилар, бироқ ички ихтилофлар ва ички урушлар Йаманда уларнинг ҳокимиятини жуда бўшаштириб қўйганди.
Кейинги даврларда ҳукмронлик қилган бир нечта имомнинг номи маълум, аммо ҳокимиятдаги ворислик, афтидан, Ҳасанийлар қабиласига мансуб бошқа уруғлар имомлари томонидан, шунингдек, турли-туман тахт даъвогарлари ва имомларга карши бўлганлар томонидан тахтнинг тортиб олиниши туфайли бот-бот узилиб турди.
1045/1635 йилга қадар Усмонли турклар босқинида бўлди, XVI асрда эса турк ҳукмдорлари томонидан бир неча имомлар Истанбулга жўнатилди. Фақат турклар Йамандан чиқиб кетиб, Сана қайтадан Зайдийлар қўлига ўтгачгина у ерда Рассий имом Йусуф ал-Мансур ад-Доийдан тарқаган имомларнинг янги сулоласи ҳукмронлик қила бошлади. Йаманни турклар 1289/ 1872 йилдан 1308/1890 йилгача иккинчи марта истило қилганига қарамай, бу сулола Йаманда ҳозирги даврга қадар яшаб келди.
30
Сулайҳийлар
439-532/1047-1138
Йаман
439/1047 Али ибн Муҳаммад
459/1067 ал-Мукаррам Аҳмад ибн Али
477/1084 ал-Мукаррамал-Асғар Али ибн Аҳмад
тахм. 484/1091 ал-Мансур Сабо ибн Аҳмад ибн ал-Музаффар
492-532/1099-1138 ас-Сайила Арво
Ҳокимият Аданда Зурайнийлар (бану ал-Қарам) кўлига ўтади
Исломнинг илк босқичидан бошланган араб истилолари тугагач, Арабистон ярим ороли сиёсий жиҳатдан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам иҳоталанган ўлкага айланиб қолди. Юқорида қайд қилинганидек, Ироқдаги Аббосий халифалар пойтахтидан узоқлиги сабаб Йаман кўп ўтмай шиачилик, айниқса, Зайдийлар мазҳабининг марказига айланди. Бу ерда "семиричник", яъни шиачи исмоилийларнинг энг ашаддий мазҳаблари ҳам ўзлари учун жуда қулай замин топдилар, X асрда Мисрда Фотимийлар ҳокимият тепасига келиб, Ҳижознинг муқаддас шаҳарлари Фотимий халифаларни тан олгач, Миср билан Йаман ўртасида қалин муносабатлар вужудга келди.
Сулайҳийлар Йаманда исмоилийа диний даъватларининг тарафдорлари ва Фотимийларга вассаллар сифатида иш юритдилар. Жанубий Арабистондаги Ҳамдон қабиласининг аъзоси ва шу қабила қозисининг ўғли Али ибн Муҳаммад Фотимийларнинг Йамандаги бош доийси Сулаймон аз-Завоҳийнинг вакили эди ва сўнфоқ у тоғларда мустақил бир беклик ўрнатишга муваффақ бўлди. У Қизил денгиз бўйларидаги Тиҳамада ҳукмронлик қилган ҳабаш қуллари сулоласи Нажоҳийларни тор-мор келтирди. 455/ 1063 йилда Зайдий имомларидан Сана шаҳрини тортиб олиб, Ҳижозга бостириб кирди, кейинги йилда эса Бану Ман қабиласига мансуб ҳукмдорлардан Аданни одди. Унинг ўғли ал-Мукаррам Аҳмад замонида Сулайҳийларнинг мулки жуда кенгайиб кетди. Аммо XI асрдан кейин Сулайҳийлар босиб олган жойларини ўз қўлларида сақлаб қола билмадилар, Нажоҳийлар яна ҳокимият тепасига қайтдилар, Адан одатдагидек, мустақиллигини сақлаб қолди, Сана шаҳаридан шимолда жойлашган Садда Зайдий имомлар ҳукм суришда давом этди. Аҳмад ҳакмронлигининг сўнгги йилларида ҳақиқий ҳокимият унинг шаддод хотини Сайида Арво қўлигаўтди. 532/1138 йилгача ҳукмронлик қилган бу аёл тўқсон икки ёшида вафот этди. У Сулайҳийлар пойтахтини Сана шаҳридан Зу-Жиблага кўчирди. Унинг вафотидан сўнг ҳокимият Зураййийлар қўлига ўтди ва улар 569/1174 йилда Йаманга Аййубий Туроншоҳ келгунига қадар ҳукмронлик қилдилар. Шунга қарамай, Сулайҳийларнинг баъзи бир вакиллари Йаманда XII асрга қадар ҳам айрим қўрғонларга эгалик қилишда давом этган эдилар.
31
Расулийлар
626-858/1229-1454
Йаман
626/1229 ал-Малик ал-Мансур Нуруддин Умар I
647/1249 ал-Маликал-Музаффар Шамсуддин Йусуф I
694/1295 ал-Маликал-Ашраф Мумаҳҳидуддин Умар II
696/1297 ал-Маликал-Муваййад Ҳизбаруддин Доуд
721/1321 ал-Маликал-Мужоҳид Сайфуддин Али
764/1363 ал-Маликал-Афзал Дирғомуддин ал-Аббос
778/1377 ал-Маликал-Ашраф Муҳаммадуддин Исмоил I
803/1401 ал-Малик ал-Носир Салоҳулдин Аҳмад
827/1424 ал-Маликал-Мансур Абдуллоҳ
830/1427 ал-Малик ал-Ашраф Исмоил II
831/1428 ал-Малик ал-Зоҳир Йаҳйо
842/1439 ал-Маликал-Исмоил III
845/1442 ал-Малик ал-Музаффар Йусуф II
846-858/1442-1454 алғов-далғов давр. Ўзаро рақобатлашган тўрт даъвогар тахт талашиб ўзаро курашган. Ниҳоят, бу кураш 858/1454 йилда ҳокимиятнинг Тоҳирийлар қўлига ўтиши билан хотималанди.
569/1174 йилда Йаман Саладиннинг укаси, Аййубий Туроншоҳтомонидан босиб олинди. Бу ерда 626/1229 йилгача Аййубийлар сулоласининг вакиллари ҳукмронлик қилдилар. ал-Малик ал-Комилнинг ўғли Салоҳуддин Йусуф шу йилда мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлди. Аййубийлар ўрнига келган Расулийлар ўз салафларининг сиёсатини давом эттирдилар: улар Аййубийлар замонидаги унвонлар тизимини қабул қилиб, Йаманда, лоақал унинг ички тоғли жойларида эскидан шиачилик анъаналари давом этаётганига қарамай, суннийликнинг кенг ёйилишига шароит яратдилар. Расулийлар муаррихи ал-Хазражий гарчи Расулнинг шажарасини жанубий арабларнинг бобокалони Каҳтонга олиб бориб боғласа-да, аслида, у ўғуз туркманларидан келиб чиққан ва Аббосий халифанинг элчи (расул)си бўлган; бу сулола аждоду авлодларида туркий хислат баъзан сезилиб турарди.
Расулнинг невараси ал-Малик ал-Мансур Умар Кизил денгиз соҳилидаги Забид шаҳрини пойтахт қилгач, мулкини тогли туманлар ҳисобига кенгайтирди ва Зайдий имомлардан Таъзиз ҳамда Сана шаҳарларини тортиб олдй. Расулийлар Санада бир ярим аср мобайнида ҳукмронлик қилдилар. ал-Малик ал-Мансур Маккани ҳам ишғол қилгач, унинг салтанати Ҳижоздан Ҳазрамавтгача бўлган ҳудудни эгаллади; Расулийлар шу тарзда мусулмон дунёсида халқаро куч мақомини касб этдилар. Шундай маълумотлар ҳам борки, Йаманга Хитойдан элчилар юборилган. Бу, шубҳасиз, Ҳазрамавтнинг Узоқ Шарқбилан савдо алоқалари бўлганлигига далилдир. Расулийларнинг Мисрдаги Аййубийлар ва Мамлуклар билан маданий ҳамда сиёсий алоқалари ҳам мустаҳкам сақланиб қолган эди. Кейинчалик Йаманнинг ички тоғли вилоятларида расулийларга ўз ҳокимиятларини сақлаш анча қийин бўлди. ал-Малик ан-Носир Аҳмад 827/1424 йилда вафот этгач, қуллардан ташкил топган Расулий навкарларининг исёнлари ва қирғин келтирган ўлат ўзаро ихтилофлар ва умумий бошбошдоқликни кучайтириб юборди. Сўнгги Расулий ал-Малик ал-Масуд Лоҳижон ва Аданда сунний Тоҳирийлар қудрати борган сари ортиб бораётганини кўриб, провардида тахтдан воз кечди. XVI аср бошидаги Усмонли турклар истилосига қадар Тоҳирийлар Йаманнинг катта қисмига эгалик қилдилар.
32
Масқат, кейинчалик Занжибар (ал-Бу-Саид) султонлари
1154/1741
Уман ва Занжибар
1. Якка султонлик
1163/1749 Аҳмад ибн Саид
1198/1783 Саид ибн Аҳмад
1200/1786 Ҳамид ибн Саид
1206/1792 Султон ибн Аҳмад
1220/1806 Солим ибн Султон
1220/1806 Саид ибн Султон
Саид вафотидан сўнг султонлик бўлиниб квтди
2. Уманда
1273/1856 Сувайний ибн Саид
1282/1866 Солим ибн Сувайний
1285/1868 Аззон ибн Қайс
1287/1870 Туркий ибн Саид
1305/1888 Файсал ибн Туркий
1331/1913 Таймур ибн Файсал
1350/1932 Саид ибн Таймур
3. Занжибарда
1273/1856 Мажид ибн Саид
1287/1870 Барғаш ибн Саид
1305/1888 Халифа ибн Барғаш
1307/1890 Али ибн Саид
1310/1893 Ҳамид
1314/1896 Ҳаммуд
1320/1902 Али ибн Ҳаммуд
1329/1911 Халифа
1380/1960 Абдуллоҳ ибн Халифа
1383/1963-1964 Жамшид ибн Абдуллоҳ
Инқилоб: Занжибар Танзанийа Республикаси таркибига кирди
Бу Саидлар ўзларигача Уман ва Шарқий Африка соҳилларида ҳукмронлик қилган Йарубий имомлари сулоласининг мулкларини мерос қилиб олган эдилар. Аҳмад ибн Саид ўз фаолиятини Уманда Суҳорнинг ноиби сифатида бошлаган, кейинчалик эса ўзи бу ернинг якка ҳокими бўлиб олди. У имом унвонини, аниқроқ айтганда, Уман аҳолисининг тўртдан уч қисмини ташкил қилувчи Ибодийлар имоми унвонини олди. Бу воқеа, ҳарҳолда, 1163/1749 йидда содир бўлган, лекин Аҳмад ибн Саиднинг ўғли Саид шу унвон билан сўнгги ҳукмдор бўлганди; кейинги ҳукмдорлар ўзларини оддийгина қилиб Саид деб аташди, аммо хориждан келганларга ўзларини султон деб таништиришарди. Бир неча вақтдан кейин Бу Саъидларнинг пойтахти бўлиб қолган Масқат аллақачон халқаро миноъ (порт)га айланган эди ва у Португалияликларнинг, кейинчалик эса холландларнинг Форс қўлтиғи орқали ўтадиган савдо йўллари устидан назорат ўрнатиш учун олиб борган курашларида катта аҳамият касб этди. Саид Султон (1206-1220/1792-1806) Эроннингжанубий соҳилидажойлашган Баҳрайн, Бандар Аббос, Аҳваз ва Кишманага нисбатан босқинчилик сиёсатини юритди. Аммо XIX аср бошида Саидларга Нажднинг жангари кайфиятли ваҳҳобийлари таҳцид сола бошладилар. Саидлар ўзларини муҳофаза қилиш учун Англия билан иттифоқ тузишга мажбур бўлдилар. Инглизлар эса Ҳиндистонга олиб борадиган денгиз йўлларига яқин жойлашган Масқат миноъсининг дўстона қўлларда бўлишидан манфаатдор эдилар. 1212/1798 йилда Ост-Ҳиндистон компанияси билан биринчи битим тузилди; кейинчалик бу компаниянинг мулозимлари Масқатга ўрнашиб олишди. ХГХ асрнинг кейинги ўн йилликларида Англия ўзининг Масқатдаги мавқеидан фойдаланиб, Форс қўлтиғидаги қул савдосини назорат остига олди ва кейинроқ уни тугатди.
Йарубийларнинг Шарқий Африка соҳилидаги мулкларининг катта қисми XVIII аср охирида Эрон билан бўлган уруш вақтида қўлдан кетган эди. Бу Саидлар қўлида Занжибар, Канбалу ва Вамизогина қолган эди. Аммо Саид ибн Султон ўзининг узоқ ҳукмронлига даврида шимолда Мақадишудан тортиб жанубда Дельгадо бурнигача бўлган жойлардаги ҳамма араб ва суаҳилий мамлакатларини ҳукми остига олишга уринди. Унинг вафотидан кейин (1273/1856) Бу Саидларнинг мулки бири Масқатдаги, иккинчиси Занжибардаги иккита алоҳида султонликка ажралиб кетди. 1307/1890 йилда Занжибар ва Канбалу ороллари Англиянинг ярим мустамлакасига айланди. 1963 йилнинг декабрида султонлик яна мустақиллик олди, аммо 1964 йил январида содир бўлган давлат тўнтариши султонлар ҳукмронлигига чек қўйди, 1964 йилнинг апрелида эса Занжибар Танганика билан бирлашиб, Танзанийа республикасини барпо этдилар.
Уманга келсак, шуни айтиш керакки, бу мамлакатни тахминан 1319/1901 йилдан бошлаб, Жабалул-аҳдар деган тоғли жойда бошланган бошбошдоқлик ҳаракати туфайли юзага келган сиёсий тартибсизликлар чулғаб олди. Исёнчиларнинг ҳозирги имом Ғолиб Мисрдан моддий ёрдам олиб турарди. У 1957 йилда Масқат султонига қарши қуролли қўзғолон кўтаришга уриниб кўрган. Аммо султон ҳамон Буюк Британия билан яқин дипломатик алоқаларда бўлишда давом этарди. Эҳтимолки, шу сабабдандир, Ғолибнинг қўзғолони самарасиз бўлди.
33
Саъдийлар (ас-Сауд) ёки Ваҳҳобийлар
1159-/1746
Шимолий ва Марказий Арабистон
1159/1746 Муҳаммад ибн Сауд
1179/1765 Абдулазиз 1
1218/1803 Сауд ибн Абдулазиз
1229/1814 Абдуллоҳ I ибн Сауд
1233-1238/1818-1822 Усмонли турклар истилоси
1238/1823 Туркий
1249/1834 Файсал 1
1253/1837 Холид ибн Сауд
1257/1841 Абдуллоҳ II ибн Сунаййан (Миср ҳукмдори
Муҳаммад Алининг вассали сифатида)
1259/1843 Файсал I (икктчи марта)
1282/1865 Абдуллоҳ III ибн Файсал
1287/1871 Сауд ибн Файсал
1291/1874 Абдуллоҳ III (иккинчи марта)
1305/1887 Саудийлар мулкини Ҳашлик Муҳаммад ибн Рашид босиб олди;
Абдуллоҳ 1307/1889 йилгача Рийаз ноиби бўлиб колаверган.
1307/1889 Абдурраҳмон ибн Файсал (Рийаз ноиби сифатида)
1308/1891 Муҳаммад ибн Файсал ал-Мутавви (Рашидийлар томонидан
қўйилган вассал ноиб сифатида)
1319/1902 Абдулазиз II
1373/1953 Сауд
1384/1964 Файсал II
Ваҳҳобийалик диний ислоҳот ҳаракати сифатида Марказий Арабистон (Нажда)да майдонга келган. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (вафоти 1206/1792 йил) эди. Унинг таълимоти ўз ақидасида баён қилинганидек, (бу ақида баёни Нажднинг маҳаллий тарихида Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Бишрнинг «Унвонул-мажд фи-таърихи Нажд» китобида бор), Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Таймийанинг фиқҳ ва шариат ҳақидаги мутаассибона таълимотини давом эттирганлиги маълум бўлади. У худонинг бирлиги ва азалий эканлигини қайта-қайта таъкидлаган ва ҳар хил куфрона янгиликларга (бидъат), айниқса кенг тарқала бошлаган авлиёларга сиғинишга, шунингдек, жоҳиллик давридаги расм-русумларнинг қолдиқларига, муқаддас жойларни зиёрат қилишга қарши кескин муносабатда бўлган. Шунинг учун Ваҳҳобийлар Арабистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, кўпгина авлиёларнинг қабрлари устидаги ёдгорлик тошларини бирин-кетин йўқ қилиб ташлайдилар.
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни Нажд сардори Дариййалик Муҳаммад ибн Сауд қўллаб қувватлаган. Ўз навбатида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ислоҳотга интилиши Саудийлар уруғининг сиёсий фаолиятида ҳаракатлантирувчи куч бўлди. XVIII аср охирига келиб Нажд тўлалигича забт этилди. Ваҳҳобийлар Ироққа доимий равишда босқинлар уюштириб турдилар; 1216/1802 йилда улар шиалар мазҳабининг маркази Карбалони талон-тарож қилдилар. Ҳижознинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадина ҳам ишғол қилиниб, куфрдан халос этилди. Табиийки, Усмонли Туркийа бунга бефарқ қараб туролмади. Султон Миср ҳукмдори Муҳаммад Алига ваҳҳобийлар билан жиддийроқ шуғулланишни топширди. 1233/1818 йилда Муҳаммад Алининг ўғли Иброҳим ваҳҳобийларнинг пойтахти Дариййани ишгол қилиб, ер билан яксон қилди, кейин у Саудий амирни Истанбулга жўнатди ва у Истанбулда қатл этилгач, Ҳижозни эгаллади. Туркийлар ҳукмронлик қилган даврда, айниқса, Файсал I замонида Саудийлар бироз ўзларига келгандек бўлдилар, бироқ орадан кўп ўтмай, улар учун яна оғир кунлар бошланди. XIX асрнинг сўнгги йилларида Нажд Саудийлар билан рақобатлашиб келган, пойтахти Ҳаилда бўлган Рашидийлар ҳукми остига ўтдилар. Саудийлар Қувайтдан бошпана излашга мажбур бўлдилар.
Саудийларнинг XX асрда янгитдан жонланиши Абдулазиз ибн Сауддек атоқли арбобнинг номи билан боғлиқ. У Рашидийларни — ал-Рашидни (улар биринчи жаҳон урушида туркларни қўллаб-қувватлаган) ағдариб, зодагонлардан бўлган Ҳусайннинг Маккада халифа бўлиб олишига халақит берди ва 1926 йилда Маккада ўзи Ҳижоз ва Нажднинг амири сифатида тож кийди. Шу тариқа у ҳозирги араб Саудия давлатининг — Арабистон ярим-оролининг катта қисмида барқарор ҳукмронлигини таъминлади.
V
ЭРОН, ЎРТА ОСИЁ ВА КАВКАЗ
САЛЖУҚИЙЛАРГА ҚАДАР
34
Бовандийлар
45-750/665-1349
Каспий соҳили
1. Қобусийлар (Табаристон)
45/665 Бов
60/680 Бу сулолага алоқаси бўлмаган Валошнинг ҳукмронлиги
68/688 Сурхоб 1
98/717 Меҳр Мардон
138/755 Сурхоб II
155/772 Шарвин I
181/797 Шаҳрийор I
210/825 Шопур (ёки Жафар)
222/837 Қорин I
253/867 Рустам I
282/895 Шарвин II
318/930 Шаҳрийор II
? Рустам II
355/966 Доро
358/969 Шаҳрийор III
396/1006 Рустам III
449-466/1057-1074 Қорин II
2. Испаҳбадийлар (Табаристон ва Гилон)
466/1074 Ҳусому-д-давла Шаҳрийор
503/1110 Нажму-д-давла Қорин
511/1117 Шамсу-л-мулук Рустам
511/1118 Алоу-д-давла Али
534/1140 Шоҳ Ғозий Рустам I
558/1163 Алоу-д-давла (ёки Шарифу-л-мулук) Ҳасан
567/1172 Ҳусанд-давла Ардашер
602-606/1206-1210 Носиру-д-давла (ёки Шамсу-л-мулук) Шоҳ Ғозий Рустам II
3. Кинҳварийлар (мўғул вассаллари)
635/1238 Ҳусому-д-давла Ардашер
647/1249 Шамсу-л-мулук Муҳаммад
665/1267 Алоу-д-давла Али
675/1276 Тожу-д-давла Йаздагирд
698/1299 Носиру-д-давла Шаҳрийор
714/1314 Рукну-д-давла Кайхусрав
728/1328 Шарафу-л-мулук
734-750/1334-1349 Фахру-д-давла Ҳасан
Мозандаронда ҳокимиятни Афросиёб уруғи эгаллаб олди
Жанубий Каспийнинг Гилон ва Табаристон соҳил бўйлари-даги вилоятлар, шунингдек, қудратли Элбрус тоғ тизмаларининг панасида жойлашган ички адрли жойлар ҳамиша мухолифат ва халқлар учун ишончли бошпана бўлиб келарди. Эроннинг бошқа вилоятларида аллақачон йўқ бўлиб кетган турли этник гуруҳларнинг қолдиқлари, куфрона диний эътиқодлар, кўҳна тиллар, қадимий қўлёзмалар, турмуш расм-русумлари шу ерда умрини давом эттирарди. Бу ҳудудларда Эронда ислом пайдо бўлгандан кейин кўп асрлар мобайнида аждодларини Сосонийлар даврига олиб бориб боғлайдиган турли-туман майда сулолалар яширинган эди. Ана шундай сулолалардан бири — Бадуспанийлар Сафавий Шоҳ Аббос I замонйгача мавжуд бўдди. XVI аср охирида Шоҳ Аббос I бу сулолани тугатиб, Каспий бўйларидаги вилоятларни эса Эрон билан қўшиб юборди.
Бу маҳаллий Эрон сулолалари ичида энг салмоқлиси Табаристондаги (XI аср охиридан бу ерни Мозандарон деб атаганлар) Бовандийлар эдилар. XII асрда Бовандийлар нафақат Каспий бўйидаги вилоятларда, ҳатто Эроннинг ўзида ҳам муайян фаолият олиб борадиган бир вазият юзага келди. Сулоланинг етти юз йил мобайнида яшаб, Элхонлар замонигача етиб боргани шу билан изоҳланадики, улар ҳукмронлик қилган вилоятнинг жуғрофий жиҳатдан ажралиб қолгани узоқ яшашига имкон яратган, бинобарин, мусулмон дунёсида узоқ асрлар ҳукмронлик қилиш камдан-кам учрайдиган ҳодисадир. Бовандий ҳумдорлар испаҳбад («лаш-карбоши») деган унюнга эга эдилар, шунингдек, кўпинча уларни мулукул-жибол («тоғлар эгаси») деб ҳам аташарди, чунки, баъзан текисликларда таянчларини йўқотсаларда, тоғларда ҳокимиятларини бир илож килиб саклаб тураверар эдилар.
X асрда Бовандийларнинг йирик уруғи Қобусийлар Бунийлар ва Зийорийлар билан никоҳ ришталари оркали боғланиб, кейинчалик Зийорийлар Қобус ибн Вушмагирга бўйсунишга мажбур бўлдилар. XI асрда Салжуқийлар Каспий соҳилларига қирон келтирганда, Қобусийлар тоғларда жон сақлаб қолдилар. Кейинги йилларда Бовандийларнинг иккинчи уруғи Испаҳбадийлар Улуғ Салжукийларнинг Табаристон устидан ҳукм ўрнатишдарига тўсқинлик қилдилар. Улар Салжуқийлар тахгига даъвогарлик қилувчи турли-туман одамларни ўз маконларида яширган ҳолда Салжуқийлар сулоласидан бўлган бир нечта оилалар билан никоҳ ришталари орқали богландилар. Салжуқийлар қудратининг пасайиши жангари ва ўжар Шоҳ Ғозий Рустам I га Шимолий Эроннинг сиёсий ҳаётида етакчи шахс бўлишига имкон берди. У Элбурс тоғ тизмаларининг жанубига томон ўз қаламравини чўзишга интилиб, мустақил сиёсат юргиза бошлади. Бироқ исмоилийлар, кейин эса Хоразмшоҳларнинг тазйиқи бу уруғнинг яшашига чек қўйди (606/1210 йил) ва Мозандарои орадан кўп ўтмай Хоразмшоҳларга тобеъ бўлди. Шунга қарамай, ўттиз йил ўтгач, жони қаттиқ Бовандийлар яна сиёсат ва ҳарб саҳнасида пайдо бўлиб қолдилар. Уларнинг учинчи уруғи Кинҳварийлар мўғулларнинг вассали сифатида 750/1349 йилгача ҳукмронлик қилдилар. Кейин уларни Кийо Афросийоб Чулобий уруғига мансуб бошқа бир Мозандарон сулоласининг вакили ағдариб ташлади (бу гал узил-кесил ағдарилди).
Мозандаронда Бовандийларни ағдариб, ҳокимиятни қўлга киритган Кийа Афросийоб Чулобий (Чулавий) ўз сулоласини тузмади: 761/1360 йилда у ва унинг уч ўғли Ҳасанийа дарвишлик тариқатининг раҳбари шайх Қавомуддин ал-Мараший муридлари билан тўқнашувда ўлдирилди. Шу вақтдан бошлаб Мозандарондаги ҳокимият Қавомуддинга, кейин унинг ўғли Камолуддинга ўтди ва шулар Мараший уруғидан бўлган Сайидийлар сулоласи ва давлатига асос солдилар. Буларни Бовандийларнинг ворислари деб ҳисобласа бўлади.
35
Мусофирийлар (Салларийлар ёки Кангарийлар)
тахминан 304-483/916-1090
Дайлам ва Озарбайжон
304/916-йилгача Муҳаммад ибн Мусофир, Дайламдаги Торумнинг эгаси.
330/941 Марзубон I ибн Муҳаммад (Озарбайжон ва Арронда).
330/941 Ваҳсудон ибн Муҳаммад (Торумда).
346/957 Жустон I ибн Марзубон (Озарбайжонда).
349/960 Иброҳим I ибн Марзубон (Озарбайжонда. 373/983 йил вафотигача).
355/966 Марзубон II ибн Исмоил ибн Ваҳсудон (Торумда, 374/984 йилгача).
387/997 Иброҳим II ибн Марзубон II (Торумда ўз ҳукмронлигини тиклаган;
420/1029 йилда ҳаёт эди).
? Жустон II ибн Иброҳим (437/1045 йилда ҳокимият тепасида бўлган).
? Мусофир ибн Иброҳим (454/1062 йилда ҳокимият тепасида бўлган).
Сулолани Аламут исмоилийлари маҳв этган
Шимоли-ғарбий Эрон тарихида Озарбайжонда Сажийлар ва Дарбандда Йазидийлар (кейинроқ Ширвоншоҳлар) каби араб ҳукмдорлари ҳокимият тепасида турган давр билан туркий Салжуқийлар ҳукмронлик қилган давр оралиғида сиёсий майдонга маҳаллий Эрон этник гуруҳлари чиқди. Дайламдаги Зийорийлар ва Буийлар ғарбий ва жанубий Эрон ҳамда Ироқнинг бадавлат вилоятларини эгаллаб олиш пайида юрганларида Дайламдаги Мусофирийлар шимолга — Озарбайжон томонга юрдилар. Бу ерда Сажийлар тахтдан йиқилгач тож эгасиз қолган эди. Мусофирийларни Салларийлар ҳам деб аташади. Аммо бизнингча, Эрон олими А.Кисравийнинг тахмини тўғри; у сулоланинг дастлабки номи Кангарийлар бўлганини ёзади.
Муҳаммад ибн Мусофир (Мусофир, эҳтимол, форсий асфор-асвор сўзидан бўлиши мумкин) Дайламдаги Торум ва Самиран истеҳкомларини қўлида сақлаган ҳолда, уларга таяниб, Жустонийларнинг улуғ Дайламий сулоласи ҳисобига ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. 330/941 йилда Муҳаммаднинг вафотидан кейин унинг қавми икки уруғга бўлиниб кетди. Улардан бири Ваҳсудон бошчилигида Дайламда қолиб, унингукаси эса, Марзубон бошчилигида шимолга ва ғарбга, Озарбайжон ва Арронга йўл олди ҳамда Каспий соҳилидаги Дарбандгача етиб борди. Аммо бу уруғ Табриздаги Раводийларнинг тобора ўсиб бораёт:ган қудратига дош бера олмади. 374/984 йилда Мусофирийлар Озарбайжондаги сўнгги мулкларидан жудо бўддилар. Бироқ Торумдаги уруғ ҳам Райдаги Буий Фахру-д-давланинг кучли тазйиқига учради ва вақтинчалик Самиранни ташлаб чиқди. Унинг ўлимидан кейин мусофирийлар амал-тақал қилиб кучларини тиклаб, Дайламдан жанубда жойлашган Занжон шаҳрини ва бошқа шаҳарларни эгалладилар. Аммо шу вақтдан бошлаб сулола тақдири тарих учун номаълумроқ бўлиб қолди. Шуниси маълумки, 420/1029 йилда Ғазнавийлар қисқа муддатга Иброҳим II ибн Марзубондан Торумни тортиб олдилар. Кейинчалик бу уруғ салжуқ Тўфулбекнинг вассали бўлиб қолди. Уруғнинг шундан кейинги тарихи буткул қоронғи. Сўнгги мусофирийлар Аламут исмоилийларининг ҳужуми натижасида маҳв этилган бўлишлари мумкин.
36
Равводийлар
IV аср боши 463/Х аср боши 1071
Озарбайжон
? Муҳаммад ибн Ҳусайн ар-Равводий
тахм. 340/951 Ҳусайн I ибн Муҳаммад
? Абулҳайжо Мамлон I (ёки Муҳаммад)
381/1000 Абу Наср Ҳусайн II ибн Мамлон
416/1025 Ваҳсудан ибн Мамлон
451/1059 Мамлон II ибн Ваҳсудон
468/107 Салжуқийлар истилоси
? Аҳмадил ибн Иброҳим ибн Ваҳсудон
(Мароғада 510/1116 йилда вафот этган).
Аҳмадил уруғига мансуб Мароға отабеклари
X асрда Шимолий Эронда истиқомат қилган эроний халқларнинг сиёсий фаолият майдонига чиқишида гарчи Дайламийлар катта хизмат қилган бўлсаларда, аммо бошқа этник гуруҳларнинг ўрни ҳам сезиларли бўлган эди. Аррон Шаддодийларининг зоти курд бўлса керак. Табриз ва Озарбайжон Равводийларини ҳам X асрда курд ҳисоблашган. Ҳақиқатда эса, бу уруғнинг келиб чиқиши ҳарҳолда Йаман арабларининг ал-Азд қабиласига бориб тақалади. Бу уруғ вакиллари дастлабки Аббосийлар даврида Табризда ҳукмронлик қилган эдилар, бироқ кейинги аср мобайнида Равводийлар чинакамига курдларга айландилар, бинобарин, Мамлон ва Аҳмадил каби исмлар арабча Муҳаммад ва Аҳмад деган исмларнинг соф курдча шаклидир.
Равюдийлар ҳам ўзларига қўшни бўлган Мусофирийларга ўхшаб Сажийлар ағдарилгач, Озарбайжонда юз берган тўс-тўполондан фойдаланиб қолдилар. Муссфирийларнинг Озарбайжонда ҳокимият те-пасига келган уруғи Буийлардан кўмак олиб турган бўлишига қара-май, аста-секин Абулҳайжо Мамлон томонидан сиқиб чиқарилди. Бунинг оқибатида 374/984 йилга келиб бу ҳудуднинг хаммаси Равводийлар қўлига ўгди. XI асрда сулоланинг энг атоқли вакили Ваҳсудон ибн Мамлон эди. Курд қўшинларининг ёрдамида у ўғуз туркманларининг биринчи ҳужумларини муваффақиятли қайтарди, аммо 446/1054 йилда Тўғрулга бўйсунишга мажбур бўлди. Шундан сўнг Равводийлар Салжуқийларнинг вассали сифатида ҳукмронлик қилишда давом этдилар. Фақат Алп Арслон 463/1071 йилдагина — Онадўлига юришдан қайтиб келиб Мамлон ибн Ваҳсудонни тахтдан олиб ташлагандан сўнггина бу ҳукмронлик хотима топди. Аммо бу сулоланинг кейинги авлодларидан лоақал яна бири маълум. У Мароғадаги Аҳмадилдир. Унинг номи туркий ғуломлари уружнинг номида (Ахмадилийлар) сакданиб қолган. Улар отабеклар сифатида Мароғада XIII аср бошларигача ҳукмронлик қилганлар.
37
Шаддодийлар
340-571/951-1174
Аррон ва Шарқий Арманистон
1. Ганжа ва Двиндаги улуғ уруғ
тахм. 340/951 Муҳаммад ибн Шаддод (Двинда)
360/971 Али Лашкарий I ибн Муҳаммад (Ганжада)
368/978 Марзубон ибн Муҳаммад
375/985 Фазл 1 ибн Муҳаммад
422/1031 Абулфатҳ Мусо
425/1034 Али Лашкарий II
440/1049 Ануширвон ибн Лашкарий
441/1049 Абу-л-Асвар Шовур I ибн Фазл (413/1022 йилдан Двинда
441/1049 йиддан Ганжада ҳукмронлик қилган)
459/1067 Фазл II ибн Шовур
466-468/1073-1075 Фазл III (Фазлун) ибн Фазл
Арронни Салжуқийлар лашкарбошиси Сав тегин босиб олди
2. Онийдаги уруғ
тахм. 465/1072 Манучеҳр ибн Шовур I
тахм. 512/1118 Абуласвар Шовур 11
518/1124 Грузинлар эгаллаган
тахм. 519/1125 Фазл IV (Фазлун) ибн Шовур II
? Маҳмуд
тахм. 525/1131 Хушчеҳр
? Шаддод
550/1155 Фазл V
556/1161 Грузинлар эгаллаган
559-571/1164-1174 Шоҳаншоҳ
Оннийни грузинлар эгаллашди
Шаддодийлар Шимолий Эронда Дайламдаги халкдарнинг сиёсий фаоллиги жуда кучайган даврда майдонга чиққан сулолалардан биридир. Шаддодийлар ҳам курд бўлсалар керак. Эрон дунёсининг шимоли-ғарбий бурчаги ва унга қўшни бўлган Кавказ ҳудудлари битилган тарихнинг кўп қисмида этник ва лингвистик жиҳатдан ҳаддан ташқари ола-қура манзарани ташкил қилади. Шаддодийлар шажарасида дайламий исмларнинг (Лашкарийга ўхшаш) ёки арманий исмларнинг (Ашотга ўхшаш) мавжудлиги, шубҳасиз, Шаддодийлар ҳам Озарбайжоннинг Дайламийлари, ҳам насроний арманлар ва грузинлар орасидан ўзларига жой излашга мажбур бўлганларидан далолат беради.
Курд қаллоби Муҳаммад ибн Шаддод X аср ўртасида Двинда (ҳозирги Ереван шаҳаридан 35 чақирим жануброқда) ўрнашиб олди. Бу кезларда Двин Мусофирийларнинг қўлида эди. Муҳаммад Византиядан кўмак олишга ҳарчанд уринмасин, Дайламийларга Двинни қайтариб олишларига тўсқинлик қила олмади. Аммо 360/971 йилда унинг ўғиллари Мусофирийларни Аррондаги (Шарқий Кавказортида Куро ва Аракс дарёлари оралиғидаги вилоят) Ганжадан қувиб чиқаришди. Шундан бошлаб бутун аср мобайнида Ганжа Шаддодийлар уруғининг пойтахти бўлди. Шаддодийлар исломни бу ҳудудда зўр шижоат билан ҳимоя қилдилар ва грузин Бафатийлари, турли-туман арман князлари византияликлар билан курашдилар, шунингдек, аланларга (осетинларга) ва Кавказнинг нариги томонидаги русларга қарши жанг қилдилар. Хусусан, энг машҳур шаддодий Абуласвар Шовур I замондошлари орасида дин учун курашчи сифатида шуҳрат қозонган. Тўғрул ва Салжуқийлар Кавказда пайдо бўлганида Шаддодийлар уларга бўйсунишди, аммо 468/1075 йилда қуллардан чиққан Салжуқий амир Сав Тегин Арронга бостириб кирди ва Фазл (Фазлун) III ни ўз мулкларидан воз кечишга мажбур қилди. Аммо арман Багратийларнинг пойтахти Онийни 465/1072 йилда Султон Алп Арслон эгаллагандан сўнг Шаддодийларнинг бошқа уруғи у ерда ўрнашиб олди ва кўпгина кўргуликларни бошдан кечириб, то XII асрнинг иккинчи ярмида грузин салтанати тиклангунга қадар ҳукмронлик қилишда давом этди. Онийдаги Шаддодийлар авлодининг бири ҳақидаги сўнгги маълумот 595/1199 йилга тааллуқлидир.
38
Зийорийлар
315-483/927-1090
Табаристон ва Журжон (Гургон)
315/927 Марвовиж ибн Зийор
323/935 Заҳиру-д-давла Вушмагир
356/967 Заҳиру-д-давла Бисутун
367/978 Шамсу-л-маолий Қобус
402/1012 Фалаку-л-маолий Манучеҳр
420/1029 Ануширвон
441/1049 Унсуру-л-маолий Кайковус
?-483/?-1090 Гилоншоҳ
Каспийнинг жануби-ғарбий соҳилларида жойлашган қолоқ тоғли вилоят Дайлам X аср бошида халифа ва бошқа ҳукмдорларга кўплаб ёлланма аскар етказиб бериб турди. Зийорийлар Дайламий навкарлари орасидаги энг ашаддий сотқинлардан бири, Сомонийлардан чиққан саркарда Асфар исёнидан фойдаланиб, шимолий Эроннинг катта қисмини эгаллаболган Мардовиж ибн Зийордан тарқалганлар. У тез орада жанубдаги Исфаҳон ваҲамадонни ҳам эгаллади, аммо 323/935 йилда Мардовиж ўзининг туркий навкари қўлидан ҳалок бўлди ва унинг чиллаки салтанати тарқаб кетди. Мардовижнингукаси Вушмагир ўзини сомонийларнинг вассали деб тан олгач, Каспий бўйидаги вилоятларнигина саклаб қола олди. X асрнинг иккинчи ярмида Зийорийлар Буийлар ва Сомонийларнинг Шимолий Эронда ҳокимият учун олиб борган курашларида бир қадар сиёсий ўйин қилдилар. Аммо Зийорийлардан чиққан Кобус ибн Вушмагир анчагина нозикбадиий дилга ва истеъдодга эга бўлган ҳукмдорлардан эди. Барча Дайламий сулолалардан Зийорийларни шу нарса ажратиб турадики, улар ўз ҳукмронлик даврида, айниқса, унинг сўнгги босқичида деярли истосносиз равишда шиа мазҳабининг эмас, сунний мазҳабининг эътиқодларига амал қилдилар.
XI аср бошида Зийорийлар Ғазнавийларга қарам бўлишга мажбур бўлдилар. Улар Ғазнавийлар билан никоҳ ришталари орқали боғланган эдилар. Аммо Зийорийларнинг421/1030 йилдан кейинги тарихи анча қоронғи. Салжуқийлар Каспий бўйи ҳудудлари — Журжон ва Табаристонни босиб олдилар, бироқ Зийорийлар сулоласининг баъзи бир вакиллари ичкари тоғли ҳудудларда сақланиб қолган бўлиши мумкин эди. Зийорий амирларининг сўнггиларидан бири Кайковус форс тилида яратган «Қобуснома» китобининг муаллифи сифатида шуҳрат қозонди. Унинг ўғли Гилоншоҳ бу уруғнинг сўнгги ҳукмдори бўлди. У Элбурс тоғларидан тушган исмоилийлар томонидан ағдарилган. Шундан сўнг бу сулола тарих саҳнасидан бутунлай чиқиб кетди.
Муаллифнинг сўнгги икки Зийорий ҳукмдор тақдири ҳақида айтганлари Кайковуснинг «Қобуснома»да берган маълумотларига тўгри келмайди. Китоб матнидан маълум бўладики. Салжуқийларнинг 433/1041 йилда Журжонда пайдо бўлиши Кайковусни Ғазнага қочишга мажбур қилган. Кайковус у ерда саккиз йил мобайнида Султон Маҳмуднинг надими бўлган, кейин Шаддодийлар саройида яшаган. 475/1082-83 йиллар давомида ёзил-ган «Қобуснома»да Кайковус ўглининг ҳукмдорлиги ҳақида ҳеч нарса демайди. «Қобуснома»ни рус тилига ағдаргар ва унга изоҳлар ёзган Е.Э.Бертельс ҳам Гилоншоҳнинг ҳукмдор бўлганига шубҳа билан қарайди. Муаллифнинг Гилоншоҳнинг исмоилийлар тахтдан ағдаргани ҳақидаги тахмини ҳам ҳеч нарсага асосланмаган.