Sizga ravo ko'rilgan ma'ruzalar  ( 97391 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 9 10 11 12 13 14 15 16 B


Lu`lu`  04 Dekabr 2011, 03:19:36

Мусулмонни кофирга чикариш хукми хакида

Ислом илмий анжуман иштирокчилари томонидан кабул килинган скунловчи баёнот:
Бисмиллахир А охманир А охийм. Вассолату вассалалму ъалаа саййидина Мухаммадин ва алаа аалихи ва саллам.
"А­й одамлар! Сизларни бир жондан сратган ва ундан жуфтини сратиб, икковларидан куплаб сркагу аёллар таратган А оббингиздан куркинглар! " Аисо,1.
Иорданис Хошимийлар Лодшохлиги пойтахти Аммонда "Ислом хакийкати ва унинг хозирги дунё хамжамистида тутган урни" шиори остида булиб утган Халкаро Ислом анжумани баёноти: (Фатво берган муассалар ва шахсларнинг руйхати берилган) ва кейин куйидагилар айтилган:
Мазкур фатволарга Иорданис Хос‰имийлар Лодшохлигининг подшохи Абдуллох иккинчи ибн Хусайн жаноби олийларининг ушбу анжуманнинг очилиш маросимида сузлаган нуткларига, Аллох учун холис илмимизга хамда анжуманимизда такдим килинган илмий ишлар, маърузалар ва мунокашаларда келган маъноларга мувофик куйидагиларни карор киламиз:
1. Ахли сунна ва жамоанинг турт мазхаби, ханафий, моликий, шофеъий, ханбалий, шунингдек, жаъфарий, зайдий, абозий ва зохирий мазхабларга сргашувчи хар бир шахс мусулмондир. Уни кофир дейиш жоиз смас. Унинг кони, мол, обруси харомдир. Шунингдек, мусулмонларнинг Аллохга, Унинг росулига ва имоннинг арконларига имон келтирган, Исломнинг рукнларини схтиром киладиган, динда зарурат юзасидан маълум булган акийдаларни инкор килмайдиган хар бир тоифасини кофирга чикариш жоиз смас.
2. Албатта, мазхаблар иттифок килган нарсалар ихтилоф килганларидан жуда купдир. Мазкур саккиз мазхаб Исломнинг асосий таълимотларига иттифокдадирлар. Уларнинг барчалари Аллоху субханоху ва таолонинг Биру Борлигига ва Куръони Каримнинг Аллох нозил килган каломлигига, Мухаммад сав. барча башаристга юборилган пайгамбар сканликларига иймон келтирадилар. Уларнинг хаммалари Исломнинг беш аркони: икки шаходат, намоз, закот, А амазон рузаси ва Байтуллохни хаж килишга хамда Имон рукнлари: Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайгамбарларига, киёмат кунига ва схши-ёмон кадарга иттифок киладилар. Мазхаблар уламоларининг ихтилофлари аслий нарсаларда смас, фаръий нарсалардадир. Бундай ихтилоф рахматдир. Кадимда уламоларнинг раъйдаги ихтилофлари схши ишдир, дейилган. Исломдаги мазхабларни сътироф килиш фатводаги муаййан йулни лозим тутиш демакдир. Хеч ким хар бир мазхаб куйган маълум шартларни узида мужассам килмай туриб фатво бериши мутлако мумкин смас. Хеч ким узича мужтахидликни даъво килиши, снги мазхаб пайдо килиши ёки мусулмонларни шариат коидаларидан, мазхаблардаги собит нарсалардан чикарадиган фатво бериши мумкин смас.
4. 1425 хижрий сананинг муборак Лайлатур Кадр кечасида баён килинган ва хошимийларнинг масжидида укиб сшиттирилган "Аммон рисоласи" мазхаблар ва уларнинг йулини махкам тутишни лозимлиги чакиригидир. Мазхабларни сътироф килиш, улар орасида узаро мулокот хамда хамжихатлик, муътадиллик ва васатисни, багрикенглик ва мехрибонликни уз ичига олгандир.
5. Биз мусулмонлар орасида хилофни тарк килиш ва  уларнинг бирликларига, уларни бир-бирларини схтиром килишга, давлатлари хамда халклари орасида узаро хамкорликни мустахкамлашга, ораларидаги Аллох учун мухаббат ришталарини кучайтиришга, ораларига фитна солиш ва аралашишларга йул куймасликка чакирамиз. Аллох субханаху ва таоло: "Албатта, муминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз уртасини ислох килинг, шосдки, рахм килинсангиз" деган. Хужурот,10.
Алгиз Аллохнинг Узига хамдлар булсин. Таклифларга биноан анжуманнинг скунловчи баёнотига куйидаги мухим икки тавсисни илова киламиз:
1. Халкоро Ислом анжумани иштирокчилари Иорданисм Хошимийлар Лодшохлиги пойтахти Аммонда, Муборак Масжидул Аско ишгол килинган Фаластин ерлари скинида жамланар сканлар икки кибланинг биринчиси ва харами шарифнинг учинчиси булмиш Масжидул Аксони химос килиш учун барча имконистларни ишга солиш зарурлигини таъкидлайдилар. Хусусан, унинг турли зарар ва хатарлар остида сканлигига алохида сътибор берадилар. Бу сса ишголни тугатиш ва мукаддас нарсаларни озод килиш билан булади.
2. Шунингдек, иштирокчилар Ислом оламида хуррист маъносини чукурлаштириш ва турли фикрларни схтиром килиш зарурлигини таъкидлайдилар.

http://www.youtube.com/watch?v=grdrvvYJY0o

Qayd etilgan


Lu`lu`  13 Dekabr 2011, 05:01:04

Мусо алайхис салам
Мусо ас. Фиръавн кавмини дуоибад килганларидан кейин Аллох таоло бир неча йил кургокчилик, очарчилик ва бошка балоларни юборди. Шунда Фиръавн Мусо ас.ни чакириб, "А оббингга дуо килиб, шу азобни тухтатсанг, бани Исроилга азобни тухтатаман" деди. Мусо ас. куниб, дуо килдилар, сув, мул-кулчилик кайтди, лекин Фиръавн ваъдасини устидан чикмади. "Яхшилик келса, биздан, ёмонлик, балолар Мусодан" деб кавмини алдаб, Мусо ас.га тухматлар киларди. Кургокчиликдан кейин сув балоси келди, бану Исроилликни уйини четлаб утиб, мисрликларни уйини босарди. Чигиртка балоси келди, мисрликларни хосилини еб, куритиб ташлайди, бану Исроилликни хосили омон коларди. Кейин бит балоси босди, мисрийни талаб, исроилликни тегмасди. Бака балоси келди, идишини очса бака, козинида бака, хамма ер бакага тулиб кетди. Сунг кон балоси келди. Аилдан, ховузлардан сув олиб кетган мисрий уйига келгунича сув конга айланган, исроилийники сувлигича колади. Мисрий хайратда боласига сув бериш ун исроилликникига сувга чикиб, идишига олиши бн суви конга айланиб колади. Кетма-кет муъжизаларни курсалар хам мисрликлар иймон келтирмадилар, исроилликларни кул, хакир санаб, кибрларида давом булдилар.
Лайгамбаримиз сав. кибрни 2 хил : хакни гапирганда унамаслик ва одамларни менсимасликдан булишини айтганлар. Мисрликлар исроилликларга кибр килганларигасм бошларига кетма-кет балолар ёгилди. Охирига Фиръавн чидолмади, исроилликларни чикиб кетишларига рухсат берди. Фиръавн ваъдасидан айниб колмаслиги ун Мусо ас. бошчилигида 600мингта бану исроилликлар тунда йулга чикдилар, Фаластин томонга кетдилар. Фиръавн срталаб уйгониб, исроилликларга берган ваъдаси ссига тушиб, газаби келади (ёмонликка одатланиб колганде) ва бор аскару аслахаларини йигиб, 600минг схудийни оркасидан тушади. Бану Исроил Кизил денгизни бошига етганида Фиръавн кушинлари куринди. Мусо ас. шу ердасм Аллох таолога чиройли таваккул килиб, "Аллох таоло менга йул курсатади" дедилар ишонч бн Иброхим ас. таваккулли каби.
 Иброхим ас.ни оловга улоктирспганлигида Жаброил ас. келиб;"Бизга хизмат борми?" деб сураганида, Иброхим ас."Сизга йук, лекин А оббимга бор. А оббимга айтишимнисм хожати йук, чунки У хаммасини куриб турибди" деб таваккули бн оловдан кутилгани сингари Мусо ас. хам шундай таваккул киладилар. Оркадан Фиръавн лашкари бн келишспти, исроилликларни олдида денгиз... ва Мусо ас.га "Асоингизни денгизга уринг" деб  вахий булади. Мусо асоси бн денгизни иккига булади. Икки тарафга тогдек буй чузиб, булинган денгизни Фиръавн кушинисм, бану Исроилликлар хам курдилар. Кодир А­гам денгиз остидан куп-курук ерни курсатиб куйди. Оркасидан таъкиб килиб келспган улим дахшати, куз унгиларида тогдек кутарилиб, тулкинлари вахшати сшитилиб турган денгиз ва уни йули, исроилликлар сна таваккал килиб, олга кадам куйдилар. Фиръавн сса юраги оркага тортиб кетиб, отнинг юганини  каттик тизгинлади. Лекин Аллох таоло Фиръавн ва уни кавмини халок килиш учун отга гайрат берди. От Фиръавн томондан канча оркага тортилса хам, от олдинга караб юраверди. Лашкарбошилари кетидан лашкар хам олдинга силжиди ва денгизни кок уртасига келишганида сув уларни устидан коплади. фиръавн кавмини залолатга бошлади ва зулматда колди (Юнус 90, 91, 92). Бану Ироил денгиздан кутилиб чикди.

Жаброил ас. Лайгамбаримиз сав.га :"Дунёдаги снг ёмон курганим Фиръавндир. У чукспганида "ла илаха иллаллох" калимасини айтиб куймасин, деб огзига сувни тикиб турдим" дейдилар.
 
Абдуллох домла маърузасидан

Qayd etilgan


AbdulAziz  19 Dekabr 2011, 09:39:41

Sabr, shukr va huzur

Ruhiy tarbiya ustozlari musibat paytida bandaning ahvoli haqida so'z yuritib, birlari: "Musibatga sabr qilish kerak", debdilar. Ikkinchilari: "Faqat sabrning o'zi yetmaydi, shukr ham qilish kerak" debdilar. Chunki Alloh taolo bandaning sabriga yarasha unga ajr beradi. Bunga albatta shukr qilish kerak. Uchinchilari esa: "Faqat sabr va shukrning o'zi yetmaydi, endi mana shu musibatdan huzur ham qilish kerak. Mana shu eng oliy nuqtadir" - degan ekanlar.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf ma'ruzalaridan.

Qayd etilgan


UzMuslim  01 Yanvar 2012, 18:04:00

uzur Akam,Unisni Joylaganim UchuN,O'chirvordim..

Shayton Dedi:Ey Muso Nasihat Qilaman Eshitasizmi Dedi..
-Yo Rabbi,ShaytoN manga Nasihat Qilmoqchi Eshitaymi .
Eshiting Dedi Alloh,Adashtirgani Keganda Man To’xtatib Qo’yaman Dedi..
-Ayting
Shayton:Hech Qachon Takabbur Bo’lmang,Kibr Hamma Ishni Horlikga Olib Keltirib Qo’yadi.Toatga Bino Qo’ymang Hali Qabuli Bo’ldimi ,Bo’madimi Bilmaysiz.Ilmingizga Havolanmang,U Foydalik Ilm Bo’lyaptimi,yo No Foyda"¦Bino Qo’ydim Toatimga,Ilmimga,Havolandim..Hech Kimni Mensimadim,Shayton Bo’ldim,Kimki Takkabur Ekan,Ohiri Hor Bo’ladi.
Ikkinchi So’zim,Ehc Kimga Hasad Qimang,Dunyoda Hamma Balo,Hamma Janjal,urush,Hatto Qo’n To’kilish Hasad TufaylI Bo’ladi..Otaylar Odamning Og’li,Ukasiga Bo’gan Hasad Tufayli Ukasini O’ldirdi.Shu Bilan Yer Yuzida Qon To’kilish,Odamlar Bir Birini O’ldirish Paydo Bo’ldi.Nimadan??Hasad,Ko’rolmasligdan,Ko’rolmagan Odamini G’iybatini Qiladi,Ig’vosini Qiladi,Orqasidan Har Xil Bo’hton,Uydirmalarni To’qib Chiqaradi,Iloj Qisa O’ldiradi.
Uchunchi So’zim Hech Qachon Nomahram Bilan,Sizga Mahram Bo’magan Begona Ayol Bilan Yolg’iz O’tirmang,Ikkalovlaringiz O’rtangizda O’zim Elchi Bo’lib Zino Qildirtiraman.Zino Shunday Kasofat Ishki,Ertaga Aniq Bo’ladi Degan Yaxshi Ishni Yo’q Qildirtirib Yuboradi.Insonlarni Niyaga Yetkizdirmeydi,INsonni Nopok QiliB Qo’yadi.Qalbini Qoralaydi,Hech Qachon Zinoga Qadam Qo’ymang,Nomahram Bilan Yolg’iz O’tirmang..
To’rtinchi So’ziM Deganda Alloh To’xtatdi"¦
Ey Muso Endi AldashnI Boshlaydi,Uchta Haq So’zni Gapirdi,Bu Yog’iga Endi Ishonchizga Kirib,Yolg’onga,Adashtiriuvga Boshleydi"¦..

Shunaqa Insonlar Bor Shaytoniy Insonlar,Rosa Ishonchga Kirvogandan Keyin,Ildizingiz Bilib Olgandan Keyin,Tomirzga Bolta Uradi,Ular Shayton SifatlI Insonlardur..

Fozil Qori "œMa’ruzasidan"

Qayd etilgan


Abdulhafiz  03 Yanvar 2012, 20:16:31

Zolim Hajjoj tushida Azroil a.s ni ko'ribti. U kishidan: Ey Malakul mavt men qachon o'laman deb so'rabti.
Azroil a.s esa besh barmoqlarini ko'rsatibtilaru g'oyib bo'libtilar.
Hajjoj ertasiga tushni ta'bir qiladiganlarni chaqirtirib, ko'rgan tushini aytib beribti.
Ulardan biri besh yildan keyin o'lasiz desa, biri besh oydan keyin, biri besh kun.., xullas beshga aloqasi bor gaplarni aytishibti, lekin birortasini gapi Hajjojga yoqmapti.
Shunda imom Molik r.al chaqirib kelishni buyuribti. Imom Molik r.al kelsalar, u kishidan ham tushini ta'bir qilib berishlarini so'rabti.
Imom Molik:
Azroil a.s o'zlari ham bilmaydigan, faqat Allohning O'zigina biladigan, besh narsaga ishora qilmoqdalar, bular:
1. "Albatta, soat (Qiyomat) ilmi
yolg'iz Allohning huzuridadir.

2. "Yomg'irni U yog'dirur".
3. "Bachadonlardagi narsani ham U bilur".
4. "Hech bir jon
 ertaga nima kasb qilishini bilmas"
.
5. "Hech bir jon qaysi yerda o'lishini ham bilmas".
- deb tushini ta'bir qilib bergan ekanlar.

Yorqinjon qori ma'ruzalaridan

PS: Yuroqidagi oyatning to'liq shakli:
"Albatta, soat(Qiyomat) ilmi
yolg'iz Allohning huzuridadir. Yomg'irni U yog'dirur. Bachadonlardagi narsani ham U bilur. Hech bir jon
 ertaga nima kasb qilishini bilmas. Hech bir jon qaysi yerda o'lishini ham bilmas. Albatta, Alloh o'ta bilguvchi va o'ta xabardordir"
. (Oyatda Alloh taoloning ilmi shomilu komil hamda mutlaq ekani,
uning ilmi qarshisida boshqa
 ilmlar hech narsaga arzimasligi bayon qilinmoqda.)

Qayd etilgan


UzMuslim  28 Yanvar 2012, 23:56:32

Namozga Ehtiyot Bo'ling.
Hazrati Azroil a.s Payg’ambarimizni Huzurlariga Chiroyli Bir su'ratda Kirgan Ekanlar.
Assalomu Aleykum Ya Muhammad,Allohning Habibi.Mani Sizni Huzuringizga Rabbim Yubordi.Habibimni Huziriga Chiroylik Bir Su’ratda kirgin,Agar ijozat Bersa Jonini Ogin,bo’masam Orqanga Qaytgin,Degan Allohni Buyrug’I Bo’ldi.Agar ijozat Bersangiz,Man Bugun Joningizni Olaman,Bo’masam orqamga Qaytaman Dedilar.Shunda Jibriyil a.s ga Qaradilar.Jibriyil a.s:Alloh Sizga Mushtoq Brodarim Muhammad Dedilar.Shunda Rasuluakram Solollohu Aleyhu Vasallam:Ey Brodarim"Ko’kargan Daraxt Borki,Qurumsadna ilojisi Yo’q,Nur sochgan Quyosh Borki Botmasdan ilojisi Yo’q,Komolga Yetgan Narsa Borki,orqaga Qaytmasdan ilojisi Yo’q,Dunyoga Kegan Inson Borki,Dunyodan ketmasdan ilojisi Yo’q,Agar Safarim Imtihosiga Yetgan Bo’sa,Bu Dunyodan Ketadigan Daqiqalar yaqinlashgan Bo’sa,Vazifangizni A’do Qiling,jonimni Oling"dedilar.
Hazrati Azroil a.s Payg’ambarimizni jonlarini Olyapturgan Paytlarida,Jon Kindikka Keganda,Jon berish Ham Shunchalik Og’ir Bo’ladimi Degan Ekanlar.Jibriyil a.s yuzlarini O’grib Turganlarini Ko’riB Turib,Ey Brodarim Jibriyil nimaga yuzingizni ogirib Turibsiz Dedilar.Shunda Jibriyil a.s:Brodarim Muhammad,Mani Yer Yuzidagi HojatiM Siz edingiz,Siz Tufali Allohni hukmini Yetkazib Turardim,Sizzi Vafotingiz tufayli mani Ham Hizmatim Nihoyasiga Yetib Turibdi,Brodarni Sakarotda Turganligini,Do’stini Jon Beryotganini Ko’rish Do’st Uchun Og’ri Bo’lar Ekan.Qarab Turishga Man Toqat Qilolmadim,Yuzimni O’girdiM dedilar.
Shunda Hazrati Oisha Onamiz Rivoyat Qiladilarki:Payg’ambarimiz Jon Beryotgan Paytlarida ManI Tizzamga Boshlari Qo’yilgan Holatda,Ko’zlarini Ko’kka Tikib,Bir Narsani Pichirlab Turdilar."Yuqoridagi Yo’ldoshlarimga Yetkazgin,Yuqoridagi Yo’ldoshlarimga Yetkazgin" deb Tinmey Allohga Iltijo Qildilar.Shunda Savol Qildim:Yo Allohni Rasuli,Bizni Ko’ngliniz tusamey Qoldimi?Yuqoridagi Yo’ldoshlariz kim? Deb Savol bersam.Yuqoridagi Yo’ldoshlariM Payg’ambarlar,Siddiqlar,Shahidlar Deb Javob Qildilar.
Jon Beryotgan Paytlarida Lablari Tinmasdan Pichirlab Turdi.Ohirgi Nafaslariga Quloq Soldik.Janobi Rasulullohning Bu Dunyodagi Ohirgi So’zlari:"Usikum Bissola, Usikum Bissola, Usikum Bissola","œNamozga Ehtiyot Bo’ling,Namozga Ehtiyot Bo’ling,Namozga Ehtiyot Bo’ling,Ummatim,Ummatim" deb Janobi Rasululloh ohirgi nafasda,Ohirgi Daqiqalarda Ummatim Deb Omonatni Topshirdilar.
Innal lilayhi Va Inna Ilayhi Rojiyun..


Qayd etilgan


AbdulAziz  06 Fevral 2012, 12:09:58

NAFS BANDASI

Shayx Sa'diy aytadilar:
"Sening odamlar ko'zi uchun o'qiydigan uzun-uzun namozlaring do'zaxning eshigiga kalit bo'lib tushaveradi".

Bir obid kishi bor edi. U bir kun podshohning huzuriga ziyofatga bordi. Obid u yerda ovqatni kamroq yedi. Namozga turishganda esa namozni uzun o'qidi.
Uyga qaytgandan so'ng obid kichik og'liga buyurdi:
- O'g'lim, dasturxonni olib keling, ovqatlanib olay.
- Dada, hozirgina ziyofatdan qaytmadingizmi?
- Ha, hozir qaytdim. Ammo u yerda ko'p ovqat yesam odamlar bu andishasiz kishi ekan deyishmasin dedim. Kamroq taom yesam bu odam riyozatli ekan deb o'ylashadi. Endi ovqatni olib chiqsangiz qayta yeb olsam.
- Dada, unda namozni ham qayta o'qib oling!

Sa'diy aytadilar:
"Ey obid! Sen qandayin insonsaki, yuzing qibladayu, qalbing orqada turibdi. To'g'ri qarab turgan bu yo'lim Ka'baga olib boradi, deb xomtama bo'lma!"

Yorqinjon qoridan

Qayd etilgan


AbdulAziz  07 Fevral 2012, 10:51:00

BESH PANJANING MA'NOSI

Bag'dod hokimi Hajjoj umrining oxirlarida tushida Azroil alayhissalomni ko'rib, u zotdan so'ragan ekan:
- Hazrat, siz jonni oluvchi farishtasiz. Men qachon o'laman? Menga o'lim qachon keladi?
Shunda Azroil alayhissalom besh panjalarini ko'rsatib g'oyib bo'lgan ekanlar.
Ertasi kuni Hajjoj olimlarni chaqirib, tushining ta'birini so'rabdi. Olimlardan biri: "Besh yil umringiz qolibdi", debdi. Boshqasi besh hafta debdi, birovi besh kun debdi. Javoblarning birontasi ham Hajjojning ko'ngliga taskin bermabdi. Shunda Hajjoj buyuk mujtahid imom Molikdan tushining ta'birini so'rabdi. Imom shunday javob beribdilar:
- Qiyomatning qachon bo'lishini (1), yomg'irning qachon tushishini (2), bachadondagi xomilaning og'il yoki qizligini (3), ertaga nima bo'lishini (4) insonga o'lim qayerda va qachon kelishini (5) Allohdan o'zga hech kim bilmaydi. Hazrati Azroil alayhissalom shu beshta narsaga ishora qilmoqdalar. Hatto men ham jon oluvchi farishta bo'la turib, qachon va qayerda o'lishingni bilmayman, demoqchi bo'lyaptilar...

Yorqinjon qoridan

Qayd etilgan


AbdulAziz  11 Fevral 2012, 09:45:39

AROQXO'R SHOIRNING HIDOYATI

Ashraf Ali Tahonaviyning Azizul Hasan degan xalifalari bir kuni u zotga mashhur hind shoiri Jigar Murodobodiy haqida gapiribdi:
- Taqsir, men kecha Jigar Murodobodiy bilan gaplashdim. Shoir siz haqingizda: "Shu olimni yaxshi ko'raman, bu odamga shogird tushsam, u odamning yonida bo'lsam deyman-u, lekin bir dardim bor. Ozgina ichib qo'yaman-da. Shunga nima deysiz?" - deb so'ragandi, men unga "Yaxshi odamlarning oldiga bu ahvolda borib bo'lmaydi", dedim.
Shunda Tahonaviy xafa bo'lib gapiribdilar:
- Mening oldimda shuncha yil yurib, nasihatlanding, ibratlanding. Bu nima qilganing?
- Iye, taqsir, nima qilishim kerak edi?
- Yaxshi odamning oldiga hozir boring, deyish kerak edi. U odamning ikkita yaxshi xislati bor ekan. Birinchisi, u o'zining gunohini gunoh deb e'tirof etyapti. Ikkinchisi, yaxshi odamlarga muhabbati bor ekan. Bunaqa odamni tuzatsa bo'ladi.
Azizul Hasan vaqt o'tib, yana Jigar Murodobodiyning oldiga borib, unga bo'lgan voqeani aytibdi. Shunda Jigarning kayfi tarqab, jazavaga tushibdi:
- Rostdan-a? Haqiqatdanam Tahonaviy mening nomimni aytdimi? Jigar dedimi? So'z beramanki, bugundan boshlab og'zimga aroqni olmayman.
Jigar Murodobodiy qattiq dardga chalinibdi. Shunda sobiq aroqxo'r do'stlari kelib, unga maslahat berishibdi:
- Endi sizni Xudo kechiradi. Uzrlisiz. Ozgina ichib turavering. Bo'lmasa o'lib qolasiz.
- Qiyomat kuni qanday javob beraman, - deb shoir yig'lab Allohga nola qilibdi.
Vaqt o'tib, dardidan xalos bo'lgan Jigar shoir Tahonaviyning huzurlariga kelibdi. Tahonaviy uning juda iltifot bilan kutib olibdilar. Hatto u kelguncha Jigarning mashhur bir she'rini yodlab ham olgan ekanlar. Shuni o'qib beribdilar va debdilar:
- Shu she'ringizni juda yaxshi ko'raman-da. Agar biron she'rga mukofot berish kerak bo'lsa, shu she'ringizga mukofot berardim.
Azizul Hasan aytadilar:
- Yaxshi odamga muhabbati sabab Jigar Murodobodiy pir bo'lib, shunday martabalarga yetdiki, Mavlono Tahonaviy bizga aytmagan sirlarini ham u kishiga aytadigan bo'ldi.
Xulosa: agar inson o'z gunohini gunoh deb his qilib, astoydil tavba qilsa, yaxshi odamlarga muhabbat qilsa, undan albatta xayrli amallar chiqadi.

"Majolisul hakimul ummat" kitobidan
Yorqinjon qoridan

Qayd etilgan


AbdulAziz  11 Fevral 2012, 15:28:04

JOHIL AYOLNING JANNAT BASHORATI

Hindistonda bir johil ayol bor edi. O'layotgan payti hech kim tushunmaydigan tilda hadeb birnarsalar deyaveribdi. Uydagilari uning gaplariga tushunmay Mavlaviy degan bir olimni boshlab kelibdilar. Umrida arab tilida gapirmagan, hatto namoz o'qimagan bu ayol, sof arab tilida "Mana bu ikki odam menga jannatga kiring!" deyaptilar dermish.
Mavlaviy ayolning gapidan hayratga tushib, uyidagilariga debdi:
- Bu ayol jannatning bashoratini beryapti. Jannatga ketyapman deyapti. Buning qanday amali bor edi?
- Bu ayol beamal edi. Beamalligi tugul badamal edi. Yaramas ishlarni qilib o'tgan edi.
- Yo'q, yaxshilab o'ylanglar. Buning Xudoga yoqqan bir yaxshi amali bo'lganki, jannat bashorati berilyapti.
Surishtirib-surishtirib bilishibdiki, bu ayolning yagona yaxshi amali: azon aytilayotsa, o'zi tushunmasa-da, ko'pchilikka: "Jiminglar-jiminglar, azon aytilyapti!" derkan...

Xulosa: Alloh taoloning ismining ta'zimini qilgan odam hech qachon kam bo'lmas ekan.
Izoh: Kitob musannifi aytadi: "Inson o'lgandan so'ng bu dunyo va qiyomat o'rtasidagi barzax olamiga o'tadi. Barzax olamiga o'tishi bilan uning tili arab tiliga o'zgarib ketadi. Shuning uchun ham qabrdagi savol-javob arab tilida bo'ladi"...

Yorqinjon qoridan

Qayd etilgan