Менинг туғилишимдан бир неча ой аввал отам бир нотанишни учратди, у бизнинг шаҳримизда янги эди. У аввалдан отамга маъқул бўлиб, уни бизнинг оила билан бирга яшашга таклиф қилди.
Нотаниш оиламиз томонидан яхши қабул қилиниб, ҳатто бир неча ойдан сўнг мен туғилганимда ҳам у мени уйимизда кутиб олди.
Мен эсимни танигунимга қадарҳеч қачон уйимиздагиунинг ўрни ҳақида сўрамаганман.
Менинг болалик тушунчамда ҳамма ўз ўрнига эга эди. Менинг акам Юсуф мен учун намуна эди. Менинг синглим Самия менга “ака” бўлишимга ёрдам қилар эди.
Менинг ота-онам насиҳатгўйларим эди – онам Аллоҳни яхши кўришни, отам эса унга бўйсунишни ўргатар эди.
Нотаниш эса, оиламиз дўстига айланиб, бизга ҳар-хил ҳикоялар айтиб берар эди. Саргузаштлар, ҳангома ва сирли ҳикояларни ундан кунда эшитса бўлар эди. У соатлаб ўзига оиламизни қаратиб туриши мумкин эди.
Мен сиёсат ёки тарихҳақида билмоқчи бўлсам, у буни ҳам билар эди. У ўтмишни ҳам билар эди ва уни воқеликни ҳам тушунади деб ўйлар эдим. У чизган расмлар шу даражада табиийга ўхшар эдики, ҳатто уларни кўриб кўпинча менинг кўзларим намланар эди.
У гўёбутун оиламиз дўстига айланган эди. У отамни, Юсуфни, мени бизнинг биринчи футбол лигасига етаклади. У доим бизни филмлар томоша қилишга тарғиб қилар, баъзида эса бизни таниқли одамлар билан таништирар эди.
Оиламиз дўсти жуда кўп гапирар эди. Отам, менимча унга эътироз билдирмас, аммо онам эсабошқалар унинг узоқ мамлакатлар ҳақида ҳикояларидан бирига оғзини очиб ўтиришганида секингина туриб, бошқа хонага Қуръон ўқигани чиқиб кетар эди. Қизиқ, ўша пайт онам буни бизни тарк этишини сўраб дуо қилармиди экан.
Бизнинг уйимизда отам маълум маънавий аҳкомлар орқали бошқарар эди. Аммо нотаниш бу аҳкомларга умуман риоя қилмас эди.
Масалан, уятсиз сўзлар уйимизда бизга ва танишларимизга таъқиқланган эди, аммо бизнинг эски меҳмонимиз вақти-вақти билан бундай сўз ва ибораларни қўллаганда менингқулоғим сўлиб, отамни ҳужолат тортар эди. Билишимча, бу нотаниш ўзини эркин тутар эди.
Менинг отам ичкиликка қатъиян қарши бўлиб, ҳатто тиббиёт учун ҳам уни ишлатишга рухсат бермас эди, аммо оиламиз дўсти бизни эркинликка муҳтожлигимизни уқтириб, бошқа ҳаётий йўлларни ёритиб берар эди.
У тез-тез бизга пиво ва турли ичимликлар таклиф қилар, сигаретларни эса иштаҳа очувчи деб, мақтар эди. У эркак ва аёл ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳам жуда эркин гапирганидан ҳамма ҳижолат бўлар эди.
Ҳозирда мен биламанки, менинг бу муносабатлар ҳақидаги илк тушунчаларим бу оиламиз дўстининг тушунчалари остида ва унга тақлидан шаклланган.
Унинг исмини сўрамоқдамисиз? – Биз уни телевизор деб атаганмиз.
Манба: Cодиқлар