ХИВА ТУМААИ - Хоразм вилостидат туман. 1926 й. 29 сент.да ташкил стилган. Туман шим., шим.ғарб ва ғарбдан Қсшкспир, шим.шарқдан Урганч ва Хонқа, шарқдан Янгиариқ туманлари, жан. ва жан.ғарбдан Туркманистон билан чегарадош. Майд. 0,47 минг км2. Аҳолиси 174,5 минг киши (2004). Туманда 1 шаҳар (Хива), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гандимиён, Дашёқ, Журён, Ирдимзон, Оқёп, Саёт, Чинобод, Шомохулум, Аски Қиёт) бор. Маркази. — Хива ш.
Табиати. Туман ҳудуди Амударё қуйи оқимининг чап соҳилидаги текисликда жойлашган, сртача бал. 97 м. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ. Йиллик сртача тра 12, Г. Ўртача тра снв.да —4,5°, июлда 27,4°, снг паст тра —31°, снг юқори тра 45°, 46°. Х.т. республиканинг ёғин кам ёғадиган туманларидан бири. Йиллик ёғин микдори 100 мм. Вегетаяис даври 200 кун. Тупроклари аллювиал, стлоқи, шсрхок, тақир ва қумли чсл тупроқларидан ташкил топган.
Аввойи ссимликлардан қизилмис, шсра, олабста, отқулоқ, қирқбсғим, чирмовуқ, исириқ, қамиш, юлғун, семизст, бсритароқ, тол, жийда, туранғил, терак, снтоқ, кскпечак, такасоқол, ажриқ, зарпечак ва б. ссади. Аввойи ҳайвонлардан қуён, тулки, чисбсри; кушлардан сассиқпопишак, қстон, бирқозон, мсйловли читтак, зарғалдоқ, инус, мусича, деҳқончумчуклар учрайди. Судралувчилардан тошбақа, калтакесаклар (кулранг ва тароқ бармокли геккон, юмалоқ бошли калтакесаклар) сшайди; кслларда карп, олабуға, лақкабалиқ, чсртанбалиқ ва б. бор. Ер ости сувлари юза (0,8—1 м) жойлашган. Туман ҳудудида Шсрксл, Қораксл, А авотксл, Ғовукксл ва б. ксллар бор.
Қ.х. скинларини суғоришда Лолвонёп, Ғозовот, Ангариқ, Сирчали, Лишканик ва б. канал ва ариқлар сувларидан фойдаланилади. Қурилиш материалларидан кум, гил (лой) бор.
Аҳолиси, асосан, сзбеклар, шунингдек, татар, рус, қозоқ, туркман ва б. миллат вакиллари ҳам сшайди. Аҳолининг сртача зичлиги 1 км2 га 371 киши. Шаҳар аҳолиси 51,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 123,3 минг киши (2004).
Хсжалиги. Тумандапахтатозалаш, сопол буюмлари, сут, ғишт, автомобиль таъмирлаш заводлари, газкомпрессор стсси, 2 автокорхона, «Хива гидами» акяисдорлик жамисти, нон ктлари, гилам тсқиш, тикувчилик, паррандачилик фкалари, қурилиш ташкилотлари ва б. мавжуд. Туманда фаолист ксрсатаётган 1563 корхонадан 95 таси йирик, 18 таси срта, 106 таси кичик корхона, 1344 таси микрофирмадир (2004). Узбекистан—Латвис— Швейяарис «Комплексимхива», Узбекистан—Англис «Хива», Ўзбекистон—АҚШ «Хива маликаси», Узбекистан—Германис «Хива—Карпет» каби қсшма корхоналар самарали ишлаб келмоқда. Туманда ва, айниқса, Хива ш.да ёгоч сймакорлиги, мис сймакорлиги, кулолчилик, заргарлик, гиламчилик, ганчкорлик, наққошлик, шунингдек, темирчилик, мисгарлик, харротчилик, чугурмадсзлик, тунукачилик, тандирчилик, дурадгорлик, стикдсзлик, тикувчилик ва б. ҳунармандчилик соҳалари қдяимдан ривожланган. Хива бозори вилостдаги йирик бозорлардан ҳисобланади. Х.т.да 6 ширкат уюшмаси, 3 фермер хсжалиги уюшмаси, МТЛ ва б. мавжуд. Туман қ.х., асосан, пахтачиликка ихтисослашган. Ғаллачилик, мевачилик, полизчилик, токчилик, пиллачилик ҳам ривожланган. Жами ер майдони 39 минг га, шундан скин майдонлари 17,1 минг га. 7,7 минг га майдонга пахта, 5,6 минг га ерга дон, 421 га ерга картошка, 1,7 минг га ерга сабзавот, 400 га ерга полиз скинлари скилади. Шунингдек, озуқа скинлари ҳам етиштирилади. Боғлар 755 га, токзорлар 26 га, тутзорлар 275 га, срмонлар 7682 га ерни сгаллайди (2004).
Туман жамоа ва шахсий хсжаликларида 49,2 минг қорамол (шу жумладан, 21,2 мингга сқин сигир), 22,1 мингдан зиёд қсй ва счки, 240 мингдан зиёд парранда бокилади (2004).
2003/04 сқув йилида тумандаги 57 умумий таълим мактабида 42 мингга сқин сқувчи таълим олди. Шу жумладан, 42 срта, 10 тслиқсиз срта мактаб, 2 гимназис, 2 лияей, ихтисослашган мактаб фаолист ксрсатади. Х.т.да 2болалар ва ссмирлар спорт мактаби, болалар мусиқа мактаблари бор. Хива ш.да Хоразм Маъмун академисси, Қорақум и.т. станяисси, Хива тарихиймеъморлик Ичан яальа музейқсриқхонаси, маданист ва истироҳат боғи, вилост қсғирчоқ театри, халқ театри, шаҳар ва туман марказий кутубхоналари ва уларнинг филиаллари, 31 клуб, «Достон» ва б. фольклорстнографик дасталар бор. Марказий стадион, спорт мажмуаси, 68 футбол, 46 баскетбол, 48 волейбол, 34 қсл тспи майдонлари, 43 спорт зали, 4 теннис корти ва б. спорт иншоотлари мавжуд. Туман марказий касалхонаси, 13 қишлоқ врачлик пункта, 4 та тиббий диспансер, 3 фельдшерлик соғломлаштириш, 18 фельдшеракушерлик пункти, 7 поликлиника, дорихоналар ва б. тиббий муассасаларда 469 врач, 1150 срта тиббий ходим ишлайди.
Туман ҳудуди орқали Хива—Тошкент, Хива—Урганч, Хива—Қсшкспир, Хива—Янгиариқ, Хива—Боғот, Хива— Ҳазорасп ва б. йсналишларда автобус ва маршрут таксилари қатнайди. Хива— Урганч йсналишида троллейбус қатнови йслга қсйилган.
Меъморий ёдгорликлардан Шоҳимардон, Шайх Мавлон бобо, Отажон тсра меъморий мажмуалари, Чодра ҳовли меъморий обидаси, Иброҳим хсжа мадрасаси, Қубла Тозабоғ саройи ва б. сакланиб қолган.
1931 й. 7 носбрдан «Хива тонги» туман газ. нашр стилади (адади 1500).
Гулором Машарипова, Санжарбек Давлетов.
«Ўзбекистон Миллий Аняиклопедисси»дан