Alisher Navoiy. Xamsa: Saddi Iskandariy (nazm)  ( 74211 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


AbdulAziz  14 Dekabr 2010, 12:59:18

Alisher Navoiy. Saddi Iskandariy (nazm)



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 12,4 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:02:38

Алишер НАВОИЙ

САДДИ  ИСКАНДАРИЙ

I

Худоё, мусаллам худолиқ санга1,
Биров шаҳки, даъби гадолиқ санга.

Худованди бемислу монандсен,
Худовандларга худовандсен.

Забардастлар зердастинг сенинг,
Бийиклар келиб борча пастинг сенинг.

Санки кўргузуб мавж дарёйи жуд,
Сен айлаб аён коргоҳи вужуд.

Вужуд аҳлининг коми жудунг била,
Келиб жуд қойим вужудунг била2.

Вужудунг қачон қилса зоҳир қидам,
Бўлуб борча ашё вужуди адам.

Замонеки кавнайн маъдум эди,
Адам тангнойида мактум эди.

Не кун оразидин бор эрди нишон,
Не тун турраси анда анбарфишон.

Саҳардин фалак золи рў тоза йўқ,
Шафақдин юзига анинг ғоза йўқ.

Не афлоку, не муттасил анда давр,
Не эл, не анинг давридин элга жавр.

Не олам диёридин осор ҳам,
Не пайдо диёр ичра дайёр ҳам.

Сен ул навъ мавжуд эдинг, бал вужуд
Ки, будунгға йўқ эрди нанги набуд.

Аён бўлмайин баҳри зотингға мавж,
Анинг мавжиға не ҳазизу не авж.

Жамолингки меҳри жаҳонтоб ўлуб
Хафо пардаси ичра ноёб ўлуб.

Жамолингға чунким зуҳур истадинг,
Қуёшингға ифшойи нур истадинг.

Бу навъ иқтизо айлади хўблуғ
Ки, қилғайсен изҳори маҳбублуғ.

Чу маҳбублуқ амри пинҳон эмас
Ки, то бўлмағай ошиқ имкон эмас.

Чу бори ҳуснға ишқ лойиқ басе,
Керак бўлди ҳуснунгға ошиқ басе.

Чу бир жунбуш этти аён баҳри зот,
Падид ўлди амвождин коинот.

Ики ҳарф амрин қилиб нуктавар,
Аён айладинг мунча дилкаш сувар.

Чу қилдинг малак хайлини жилвасоз,
Алар қисмати бўлди зикру ниёз.

Ики, учу тўрт очилиб парлари,
Ҳарими жалолинг кабутарлари.

Тилаб ул кабутарлар оромини,
Ясадинг фалак қасрининг томини.

Чу афлок тарҳиға чектинг қалам,
Ҳаво сафҳасиға чекилди рақам.

Тўқуз гунбад ул навъ чектинг баланд
Ки, ваҳм анда руст айлай олмас каманд.

Келиб бир-бири ичра ҳар бир ниҳон,
Фазо ҳар бирига жаҳон дар жаҳон.

Алар жавҳарини басит айладинг,
Бирин секизига муҳит айладинг.

Бори бир-бири жавфида тў-батў,
Бири бирга вобаст ўлуб мў-бамў.

Борин табъ бир жониб айландуруб,
Бурунғи борин табъ ила ёндуруб.

Бўлуб ул секизнинг мадори анга,
Таҳаррук аро ихтиёри анга.

Яна бирда сабт айладинг собитот,
Анга сайр, аммо буларға сабот.

Тушуб давр аро жоми нилуфарий,
Анга берк юз минг шараф гавҳари.

Мурассаъ жавоҳир била бўлса жом,
Вале давр аро жом топса хиром.

Неча бор эса сайр зоҳир анга,
Не тонг маҳкам ўлса жавоҳир анга.

Бўлуб жилвагар юз туман моҳваш,
Вале жилва ичра сукун бирла хуш.

Яна бирни ундур ҳисор айладинг,
Бировни анга қалъадор айладинг.

Муҳандис шиори тааммул иши,
Таҳаммуллиқ ул навъ бўлмай киши.

Батийравлиғи ҳилм аёғи киби,
Гаронжонлиғи сабр тоғи киби.

Кўзидин бало рахнаси очилиб,
Дамидин нуҳусат ўти сочилиб,

Қаро юз била чархи гардуннишин,
Нечукким, харос уйи ичра чибин.

Яна бирни бир маъбад эттинг васеъ,
Анинг обиди қадр аро бас рафеъ.

Саодат зиёсин сочиб меҳрсон,
Юзинда шараф ҳулласи тайласон.

Топиб «Кимиёйи саодат»қа йўл,
Фалак хонақоҳида ғаззолий ул3.

Фалак гунбади ичра қандилдек,
Ваё Арш буржида Жибрилдек.

Бўлуб яхшилиққа мунир ахтаре,
Харидор, яъни дейин Муштарий.

Яна бирни бир мақтал эттинг ажиб,
Анинг сокини қотили, бас муҳиб.

Киши тиғидин топмайин баҳр амон,
Бешинчи мамоликда ул қаҳрамон.

Келиб ламъаи тиғи барқи бало,
Ҳамул сув аро халқ ғарқи бало.

Бўлуб шева эл бўйнин урмоқ анга,
Итик тиғ ила бош учурмоқ анга.

Кесук бошнинг косасин жом этиб,
Вале қон май ўрниға ошом этиб.

Келиб иш анга чарх даврида қаҳр,
Қадаҳ даврида, ўйлаким қатра заҳр.

Яна бирни бир равза қилдинг назиҳ,
Муқими анинг ҳурдин ҳам фариҳ.

Демай ҳурким, чарх мулкида шоҳ,
Анга тахти феруза оромгоҳ.

Сипеҳр аҳлининг зеб ила  зайни ул,
Демай айни ул, қурратул-айни ул.

Бўлуб зоти рахшанда миръот анга,
Гувоҳ ушбу даъвода заррот анга.

Бири гунбади чархи гардон аро,
Анингдекки, зар шамса айвон аро.

Яна бирни тоқи баланд айладинг,
Муқим анда бир нўшханд айладинг.

Қуёш чеҳралик шўхи барбатнавоз
Ки, жон риштаси тор анга, чолса соз.

Чу ториға дастон гузориш бериб,
Бағирларға тирноғи хориш бериб.

Қачон хушнаво лаҳн бунёд этиб,
Агар Ақли Кулл бўлса фарёд этиб.

Қаёнким етиб  барбатидин нағам,
Не йўл анда топиб кудурат, не ғам.

Фалак тоқида ун чекиб кўнгли тинч,
Бўлуб, ўйлаким доира ичра синч.

Яна бирни қилдинг кутубхонае,
Ичинда китобатда фарзонае.

Мудаққиқ замирида мамлу фунун,
Келиб диққат аҳли аро зуфунун.

Иши сарбасар лаъбу найранг ўлуб,
Сувдек қайдаким етса, ул ранг ўлуб.

Шиори хароши қалам айламак,
Нукат сафҳа узра рақам айламак.

Фалак дуржида лавҳи даркордек,
Давот узра бир нақши паргордек.

Яна бирни соз айладинг турфа дайр,
Анинг сокинин айладинг тезсайр.

Боридин итикрак хироми анинг,
Вале тегмайин ерга гоми анинг.

Манозилға бот-бот қилиб интиқол,
Отин гоҳ этиб бадру, гоҳи ҳилол.

Вуболу шараф кўргузуб суръати,
Гаҳи заъфи ортиб, гаҳи қуввати.

Фалак даврида суръати ичра зўр,
Тегирмон тоши узра андоқки мўр.

Чу обоға бу навъ бердинг сифот,
Алар таҳтида айладинг уммаҳот.

Аъто етти-ю, тўрт қилдинг ано,
Натижа  уч эттинг булардин яно4.

Не тонг, гар ано тўрт қилдинг мубоҳ
Ки, тўрт ўлди шаръ ичра жойиз никоҳ.

Бирининг мизожини тез айладинг,
Анинг табъини шуълахез айладинг.

Бирига  бериб лутфи табъи ҳаёт,
Ҳаёт аҳлиға бердинг андин нажот.

Бирин сойир эттинг, нечукким само,
Сафо ичра миръоти гетинамо.

Ясодинг касофат бирининг ишин
Ким, ул бўлди бу ишдин асфалнишин

Бериб бу тазаввужға пайванд ҳам,
Падид айладинг неча фарзанд ҳам.

Бирига ҳажар жисмидин тўшадур,
Анга нақд балким жигаргўшадур.

Бирига нуму жилвасидин ҳаёт,
Қади жилвада найшакар, бал набот.

Бирин лутф аро жавҳари жон дейин,
Анга обхўр оби ҳайвон дейин.

Мунга тегру ғилдинг маротибнавард
Ки, очтинг башар гулбуни ичра вард.

Очилғоч бу гулшанда инсон гули,
Не инсон гули, боғи ризвон гули.

Таниға шарафдин дувож айладинг,
Бошин ҳам сазовори тож айладинг.

Қилиб кўнглини роз ганжинаси,
Юзин айладинг зот ойинаси.

Анга айлагач нури ҳуснунг зуҳур,
Ўқубон малак хайли Аллоҳ нур.

Чу бу навъ мавжуд қилдинг ани,
Малойикка масжуд қилдинг ани.

Қаю кўзгуда тутса аксинг вужуд.
Малойик нечук қилмағайлар сужуд.

Бош индурмаган айлаб изҳори таън,
Не тонг таъм нуни анга тавқи лаън.

Чу бердинг анга рутба мундоқ баланд,
Қилиб кўнглини севмагинг аржуманд.

Чу ишқинг ўти солди кўнглига тоб,
Қуёшнинг юзидин кеторди саҳоб.

Қуёшингға худ монеъи йўқ эди,
Ҳижоби анинг ўзлуги-ўқ эди.

Чу рафъ айладинг ул ҳижобин анинг,
Фузун айладинг ишқи тобин анинг.

Сени кўрди ҳар ёнки солди кўзин,
Чу бори сен ўлдунг, итурди ўзин.

Ажаб ҳолким, бўлса айни шуҳуд,
Чиқорғой биров жонидан шавқи дуд.

Зиҳи турфа маъшуқи ошиқнавоз
Ки, қилмоққа ўз ҳуснини жилвасоз.

Карам бирла халқ айлагай оламе,
Бу оламда мақсуд анга одаме.

ғараз одаме анга олам туфайл,
Неким ғайри оламдур, ул ҳам туфайл.

Киши кўрмамиш ҳаргиз андоқ киши
Ки, ошиққа ошиқлик ўлғай  иши5.

Яқин англасам ғайр бордур адам,
Ўзунг ошиқу ишқу маъшуқ ҳам.

Чу маъшуқу ошиқ сен ўлдунг тамом,
Санга ишқу ушшоқдин вассалом.

II

Муножот ул Карими Халлоқ ва мукаррами алал-итлоққаким, карамининг «коф»и саркашлик била ёзуқ «қоф»ини ерга паст қилур ва «ро»си ройи оламоро била маъсият «айн»ин кўр этар ва «мим»и лутфи эмим била хато хаттиға афв рақами чекар ва ўз журми олойишин демак ва баҳри ғуфронидин амон истамак
 
Лакал-ҳамд, ё Акрамал-Акрамин,
Карам аҳлин этган гадойи камин.

Карим ўлса оламда ҳар навъ шоҳ,
Анга сен карам қилдинг ул дастгоҳ.

Карамдин киши қайда сочқай дирам,
Дирам сен анга қилмоғунча карам.

Карам аҳли гар соҳиби тож эрур,
Ки, хони наволингға муҳтож эрур.

Анга сен хазойин эшигин очиб,
Чу сочмоққа амр айлабон, ул сочиб.

Бас, ул филҳақиқат карамкеш эмас,
Ўзунг Мукрим, ул бир сабаб беш эмас.

Чу сен Мукрим, аҳли карамдур сабаб,
Десам Акрамул-Акрамин не ажаб.

Мунга ўзга маъни доғи бордур,
Акобир сўзидин намудордур

Ки, айни карамдин қачонким Илоҳ,
Гунаҳкордин ўткарур бир гуноҳ.

Карам фартидин будур онинг иши,
Ким ул ишга ўзга тутулмас киши.

Улусқа агар ул гуноҳ ишдурур,
Қиёматқача афву бахшишдурур.

Бу янглиғ карамдин расули амин
Сени этмиш ул Акрамул-Акрамин.

Илоҳий, аларким гунаҳкор экин,
Сен ўткармаган не гунаҳ бор экинғ

Чу ҳар мужримекм, сен эттинг карам,
Сўрулмас ҳамул журм ила ўзга ҳам.

Агар афв бирла карам будурур,
Бори халқнинг журми маъфудурур.

Сангаким карамдур бу ғоятқача
Ким эл маъфу ўлса ниҳоятқача.

Чу дарёйи раҳматқа солғанда мавж,
Қуруқ қолмамиш не ҳазизу не авж.

Неча менда журм ўлса беҳад падид,
Не янглиғ бўла олғамен ноумид.

Неча маъсиятдин табаҳкормен,
Ниҳоятдин ортуқ гунаҳкормен.

Қадимни хижолат юки хам қилиб
Анга журм сарборлиқ ҳам қилиб.

Тутошиб вужудумға ҳирмон ўти,
Не ҳирмон ўти, балки исён ўти.

Бу исён ўти ичра куймак аро,
Бўлуб дудидин рўзгорим қаро.

Не исён ўти, балки оташкада,
Анга ҳема бу жисми меҳнатзада.

Не оташкадаким томуғдин нишон,
Забоналари кўкка оташфишон.

Гунаҳ шуъласин чун чекиб ул томуғ,
Куюб абри раҳмат нечукким момуғ.

Шарардин кавокиб юзи ўртаниб,
Не кавкаб, малойик пари чўрканиб.

Қарортиб тутун чарх жавфин тамом,
Замона қўюб онинг отини шом.

Демай шом, меҳнат палоси дейин,
Жаҳон кийди мотам либоси дейин.

Гунаҳда мени ўлтурурга қазо,
Кийиб даҳр шахси либоси азо.

Ичин ҳам қаро қайғу ғамнок этиб,
Яқосин доғи субҳдин чок этиб.

Ўкуш тийраликлар аро турфа боқ
Ки, чарх этти мушкум саводини оқ.

Саводим баёзиға сўрсанг далил,
Ерур шоми исёнға субҳи раҳил.

Фано пахтаси бил намудор анга,
Кафан риштаси англа ҳар тор анга.

Ажал хайлиға чун ҳужум ортибон,
Адам сори ҳар торидин тортибон.

Нечук бўлмай оҳимдин оташфишон,
Мениким ажал элтгай мўкашон.

ғамим йўқтур ўлмакда эмгак учун,
Нединким туғар кимса ўлмак учун.

Ва лекин бу жонимға эмгакдурур,
Ки асру ёмон навъ ўлмакдурур.

Мунга тегру андинки, ўзни билиб,
Залолат аро умр зойиъ қилиб.

Нафас урмай айлар замон хийралик
Ки, топмай кўнгул кўзгуси тийралик.

Қадам урмайин ғайри бероҳға
Ки, андин тушуб бош тубан чоҳға.

Туну кун харобот аро майпараст,
Қилиб ўзни исён майи бирла маст.

Мусалло гаравда маёло бўлуб,
Ридо гўшаси бодаполо бўлуб.

Бўлуб майкада дайри зулмат асос,
Мен анда қари габри ҳақношинос.

Агар мунча юз бўлса расволиғим,
Сияҳрўлуғу бесару полиғим.

Вале сендин узмаймен асло умид
Ки, эрмон карам баҳридин ноумид.

Бу даргоҳда ҳар ким гунаҳкорроқ,
Иноят қилурға сазоворроқ.

Муни англағач бўлди ҳолим табоҳ
Ки, уммид ила кўпрак эттим гуноҳ.

Ешиттимки, Ҳоруни дарёато
Демишким, чу афв айласам бир хато.

Агар билсалар халқким бегумон,
Не чоғлиғ топармен фараҳ ул замон.

Топарға иноят била парвариш,
Улус қилмағай журмдин ўзга иш.

Илоҳий, туман минг бу Ҳорун киби,
Не Ҳорунки, Ашку Фаридун киби.

Сенинг даргаҳингда не бўлғай хасе,
Демай хаски, ул хасдин ўксук басе.

Алар қилсалар мунча арзи карам,
Бу маъразда не навъ атай сени ҳам.

Алар гар шаҳ ўлса, гадомен ямон,
Ўлар вақти сойил ҳамон, шаҳ ҳамон.

Ёрурда қуёш партавидин саро,
Қачон фарқ ўлур фаҳм заррот аро.

Қилур вақт бу зарраларға карам,
Навоийға лутф айла бир зарра ҳам.

Сазо андин ар журму пиндор эрур,
Сен ул қилки сендин сазовор эрур.

Хато айлаганни ҳисоб айлама,
Хатосиға лойиқ азоб айлама.

Карам бирла журмини кам айлагил,
Гару ул қилди камм, лек карам айлагил.

Агар қилмадинг зуҳду тоат насиб,
Ҳабибингдин этгил шафоат насиб.

III

Ул Расули амин наътиким, рисолат хутбасида муборак алқоби саййид ул-мурсалин келди ва ул шафеъ ул-музаннибин васфиким, ҳумоюн сифоти «Ва мо арсалнока илло раҳматан лил-оламин» ёзилди, алайҳи афзалус- салавот ва акмалут - таҳиёт

Зиҳи анбиё хайлининг сарвари,
Бошинг узра сархайллиқ гавҳари.

Демай анбиё қавму хайлинг сенинг,
Бори офариниш туфайлинг сенинг.

Тутуб гавҳари зотинг аввал вужуд,
Бўлуб сўнгра мавжуд буду набуд.

Замонеки нурунгға бўлмай зуҳур,
Не зулмат бўлуб зоҳир ул дам, не нур.

Чу Ҳақ айлаб ул нурни шамъи жамъ,
Анинг нуридин ёрутуб жамъи шамъ.

Бу машъал чу ўз шуъласин ёрутуб,
Русул шамъи андин ёруғлуқ тутуб.

Демайким русул, ҳар неким топти руҳ,
Бу кибритдин борча топиб футуҳ.

Не кибрит, гугирди аҳмар ҳам ул.
Не гугирд, иксири акбар ҳам ул.

Вужудингдин айлаб қазо кимиё,
Мисин олтун айлаб бори анбиё.

Бу сабқатки, зотингға берди Аҳад,
Санга Бул-башар тонг йўқ ўлмоқ валад.

Атолиққа суратда пайванд эрур,
Вале асли фитратда фарзанд эрур.

Ажаб йўқ сен ўлмоқ ато, ул сабий,
Бу маъниғадур дол «Кунтун-набий»1.

Қачонким, валад бўлса Одам санга,
Бас аҳфод эрур ўзгалар ҳам санга.

Хирадға солиб ажз зотинг сенинг,
Хирад аҳлиға муъжизотинг сенинг.

Чу Мусоға2 «Таврот» этиб Ҳақ баён,
Санга ул баён ичра муъжиз аён.

Бўлуб чунки Довуд3 қисми «Забур»,
Сенинг муъжизинг анда айлаб зуҳур.

Чу Исоға4 «Инжил»5 нозил бўлуб,
Ҳақ анда сифотингға қойил бўлуб.

Каломеки сендин топиб интизом,
Анинг лафз бар лафзи муъжизнизом.

Нечаким кутуби осмоний келиб,
Борисинда сендин нишоний келиб.

Бўлуб чун зуҳури валодат санга,
Бўлуб фош нури саодат санга.

Анинг партавидин нечукким қуёш,
Мадойин бўлуб Макка6 аҳлиға фош.

Сужудунгға бутлар бўлуб ерга паст,
Анингдекки, бут оллида бутпараст.

Ангаким санга берди мундоқ вужуд,
Бу шукронаға сен ҳам айлаб сужуд.

Сени чунки сожид қилиб кирдигор,
Анга сажда қилмоқ бўлуб ошкор.

Сенинг туғмоғинг равшан айлаб жаҳон
Анингдекки, туққай қуёш ногаҳон.

Бу иштин фалак топқач огоҳлиқ,
Санга шаҳлар узра бериб шоҳлиқ.

Фалакка бу бахшиш қилурға не ҳад,
Сени Ҳақ шаҳ этмиш азал то абад.

Гувоҳ ўлди тожи футувват мунга,
Далил ўлди муҳри нубувват мунга.

Бу муҳреки нақшин тутуб ул китиф,
Қуёш ичрадур ахтари мунхасиф.

Не ахтарки, бир хотам этмиш нишон,
Ядуллоҳ7 аро хотам ўлғон ниҳон.

Вужудунгни чун қилди Ҳақ ганжи роз,
Ҳақиқат дуру лаълидин йўқ мажоз.

Қилиб фош маҳфузи асрор фанин,
Заруратки муҳр этти ўз махзанин.

Демай жисмким, ганжи шоҳийдур ул,
Не хотам, нигини илоҳийдур ул.

Ангаким илик берса мундоқ нигин,
Нигинида тонг йўқ замону замин.

Гини йўқки, ой узра пироядур,
Қуёш устида мушкдин соядур.

Қуёшнинг чу манъ айлади сояни,
Недин соя касб этти бу пояни.

Чу шамъингнинг ўлди адам сояси,
Нечук бўлди бу соя ҳамсояси.

Қилиб ҳар кун ул сояға рашк фош,
Тўкар сарғариб, титраб ашкин қуёш.

Қуёшингғаким банда юз бадрдур,
Ики зулф ики лайлатул-қадрдур.

Демай зулф, ики гесуйи анбарин,
Қарориб алар атридин мушки Чин.

Сабо Чин8 сари андин элтиб шамим,
Бўлуб Чин доғи нофаи мушкин насим.

Недин бўлди Чин нофаси мушкфом,
Булардин агар қилмади мушк вом.

Ўрулганда топиб чу тобу шиканж,
Ики анбарин афъи, ул жисм ганж.

Қачонким тарар чоғда тобин очиб,
Сабо барги гул узра сунбул сочиб.

Юзунг сунбули анбаринфом аро,
Саодат тазарви тушуб дом аро.

Қушеким санга бастаи дом эмиш,
Азозилдек фарруханжом эмиш.

Аёғингға тайреки афгандадур,
Агар чуғз бўлсунки, фархандадур.

Бировким эрур ганж вайронаси,
Не ғам аждаҳо бўлса ҳамхонаси.

Аларким ўлумга даво қилдилар,
Асо ташлабон аждаҳо қилдилар.

Очилғоч каломингдин оби ҳаёт,
Ани тўрт бурқаъға солди уёт.

Чу ҳабли матининг аён қилди зўр,
Мунунг айлади аждаҳосини мўр.

Не Мусо-ю, Исоки, бори милал,
Чу шаръинг аён бўлди топти халал.

Зиҳи офтоби рисолатпаноҳ
Ки, анжумдек эттинг русулдин сипоҳ.

Вале чунки хуршидинг этти зуҳур,
Кавокиб сипоҳин ниҳон қилди нур.

Неким чарху анжум санга жилвагоҳ
Ки, жилванг чоғи Арш9 ўлуб хоки роҳ.

Рикобингда човуш ўлуб Жабраил.
Бу маъниға меърож шоми далил.

IV

Ул ҳумойи баландпарвоз тайронининг суръати таърифидаким, меърож шабистонида кўзи наргиси била кўнгли ғунчаси «мозоғал-басару ва мо таро» жўйборидин шодобдурур ва тақарруб айвонида муқаввас қошлари « қоба қавсайни ав адно » эътиборидин баҳраёб

Не шом ул шабистони фархундафол,
Булуб офариниш узориға хол.

Демай холким, гесуйи мушкрез,
Қилиб офариниш уза мушкбез.

Чу онинг бўлуб ошкоро иси,
Жаҳонни тутуб мушкисоро иси.

Тааний била жунбиш айлаб насим,
Ёйиб мушк зимнида авроқи сим.

Не симин варақ, балки юз ламъа нур,
Қилиб ул шабистонда ҳар ён зуҳур.

Ул анвордин жирми ғабро ёруб,
Не ғабро, шабистони хазро ёруб.

Фалак гулшани равза бўстонидек,
Сипеҳр ахтари хулд ризвонидек.

Малойик иниб равшан ахтар киби,
Учуб даҳр даврида шабпар киби.

Бу қушлар жиноҳи ели чун етиб,
Шаётин ғуборини барбод этиб,

Бу янглиғ кеча  ул чароғи сипеҳр,
Юзи тоза  гулбарги боғи сипеҳр.

Қуёшдек улусдин ниҳоний бўлуб,
Ери ҳужраи уммаҳоний бўлуб

Ки, ногоҳ чоқилди бир тез барқ
Ки, офоқни қилди нур ичра ғарқ.

Демай барқким, тойири барқсайр,
Қўлида бир ул навъким барқтайр.

Бири Арш айвонининг тойири,
Бири хулд бўстонининг сойири.

Анга Сидра кохи навогоҳ ўлуб,
Мунга равза боғи чарогоҳ ўлуб,

Келиб ҳосилан Жабраили амин,
Етиб турфа товуси хулди барин.

Буроқи1 сабук сайри қудсий сиришт.
Бўлуб жилвагоҳи риёзи биҳишт.

Фалак сайридин тез ором анга,
Минг иллиқ фалак сайри бир гом анга.

Қаёнким солиб гом пайки назар,
Юз онча қилиб гоми онинг гузар.

Чу етти паёмовари раҳнавард,
Бўлуб жабҳадин хоки даргаҳнавард.

Юзин меҳрдек айлагач хоксуд,
Ҳабибиға еткурди Ҳақдин дуруд

Ки, ҳижрон бисотин тай этмак керак,
Қўпуб Ҳақ висолиға етмак керак.

Ешитгач бу сўз сойири чархгом,
Равон қўпти бўлмоққа гардунхиром.

Чекиб қосид ул рахшу айландуруб,
Сафар созни қўлдаб, отландуруб.

Чу отланди рокиб, нечукким дарахш,
Бурун сурди Байтул-ҳарам2 узра рахш.

Яна пўяда қўйди Ақсоға юз,
Не Ақсоға юз, чархи аълоға юз.

Ўтуб ҳамли аввалда бу боғдин,
Елу ўт била суву туфроғдин.

Чу жавлонгаҳи бўлди бу тийра фарш,
Бурун ҳамлада фаршдек қолди Арш.

Фалакдин демай ўтмак осон эди,
Қуйиғи тиҳи бирла яксон эди.

Бурунғидаким ойға қилди видоъ,
Қамар манзили бўлди тақташ-шиоъ.

Чу касб этти ул нури жовиддин,
Қамар пояси ўтти хуршиддин.

Чу рахши икинчига урди қадам,
Аторидға3 синди давоту қалам.

Кўруб уммийи илмлар махзани,
Равон илм касб этмак ўлди фани.

Учунчи сори чун шитоб айлабон,
Фалак Зуҳраға4 эҳтисоб айлабон.

Йўлидин қочиб зоҳир этмай суруд,
Равон ёшуруб чодири ичра руд5.

Чу тўртунчи сори таковар суруб,
Қуёшқа басе сарзаниш еткуруб.

Бўла олмайин ул шабистонда фош,
Кириб ер тубига уётдин қуёш6.

Бешинчига чун еткуруб гомни,
Қилиб бандаи амри Баҳромни7.

Ки, солиб улус таркидин қинға тиғ,
Қилиб тарк қон тўкмагин бедариғ.

Чу олтинчиға еткуруб раҳбари,
Ўқуб хутбаи давлатин Муштарий8.

Дуосиға минбарда чун қўл очиб,
Бошиға фалак нақди анжум сочиб.

Етинчига чун обир айлаб саманд,
Саодатдин ўлуб Зуҳал9 баҳраманд.

Бўлуб дафъ анинг борча наҳсияти,
Қули бўлуб анинг саодат оти.

Чу айлаб секизинчи сори мурур,
Савобит топиб мақдамидин сурур.

Очиб гулларин ул мусамман чаман,
Боши узра сочиб гулу настаран.

Ҳамал чун анингдек топиб меҳрибон,
Керакмас дебон Мусо янглиғ шубон.

Бўлуб садқаси чархи даввор уйи,
Қилиб давра, андоқки ассор уйи.

Ики пайкар очиб дуосиға эл,
Тонгиб хизматиға ики ерда бел.

Мушарраф қилиб чунки харчангни,
Очиб рахши темориға чангни.

Қочиб Шер етган замон ул далер,
Қари тулку ул навъким етса шер.

Бўлуб Хўшаға дона гавҳар киби,
Не гавҳар киби, балки ахтар киби.

Аёғиға Мезон қўюб бошини,
Адолат юзидин тузуб тошини.

Чаён нўш сочмоқ қилиб ибтидо,
Етиб нишининг банд-банддин жудо.

Бўлуб қош учидин ишоратнамой,
Бериб қоби қавсайндин мужда Ёй.

Сути Ўчкунинг шираи жон бўлуб,
Анинг қатраси дурри ғалтон бўлуб.

Йўли устида Қубқаким сув сочиб,
Сочар вақти сув йўқки, инжу сочиб.

Фалак деб дамидин тирилганда Ҳут
Ки, «Субҳона ҳаййил-лази ло ямут»10.

Фалак боғи андоқ топиб зебу фар
Ки, бир чарх ўлуб анда ҳар нилуфар.

Чу гарм айлабон чархи атласқа от,
Тўшаб атласин оти оллинда бот.

Чу сайр айлаб ул неча торам сори,
Таковар суруб Арши аъзам сори.

Бўлуб муфтахир Арш анинг зотиға
Ки, наъл айлабон «айн»идин отиға.

Бериб чунки Курсига пирояе,
Уружиға Курси бўлуб пояе.

Мунаввар бўлуб Лавҳ анворидин,
Қилиб шамса хуршид рухсоридин.

Қаламға етиб мақдамидин кушод,
Ёзиб чашмзахми учун «ин якод»11.

Суруб барқсайрини жон мулкига,
Не жон мулкига, ломакон мулкига.

Гузаргоҳи ул дамки Рафраф бўлуб,
Юзидин дамо-дам мушарраф бўлуб.

Ўтуб доғи бир ерга тортиб алам
Ки, бўлмай анга ҳамраҳи ҳамқадам.

Қолиб пўядин пайки афлокгард,
Қадам олмайин рахши гардуннавард.

Буроқин тушуб пайкига топшуруб,
Қадамсиз юруб, пўясиз гом уруб.

Не тўрт аслдин кўнглига ёрлиқ,
Не олти тарафдин хабардорлиқ.

Ҳам олти-ю ҳам тўрт мавқуф эди,
Анинг хотири бирга машъуф эди.

Бўйидин вужуди либосин сўюб,
Бошидин таайюн ливосин қўюб.

Вужудин адам гарди айлаб соғинч,
Вужуду адамдин бўлуб кўнгли тинч.

Ўзидин чу жонида қолмай нишон,
Солиб ўзни жонон сори жонфишон.

Ўзидин ўзин токи қилмай халос,
Қила олмайин ўзни жононға хос.

Чу ўзлукни ўздин қилиб бартараф,
Қилиб жилва мақсуд анга ҳар тараф.

Бўлуб рафъ ўзлук аро пардаси,
Падид ўлди ваҳдат саропардаси.

Ниқоб анда етмиш минг этти зуҳур,
Анинг кўпраги зулмат, озроғи нур.

Ки, рафъ этти борин ҳидоят ели,
Ҳидоят ели йўқ, иноят ели.

Яқинроқ сиғинди висол истабон,
Висол авжиға иттисол истабон.

Неким истабон айлар эрди ҳавас,
Тамомиға Ҳақ еткуруб дастрас.

Ёруб васл хуршидидин айн анга,
Муайян бўлуб қоби қавсайн анга.

Тааллумға етмай «шадидул-қуво»,
Кўзи топти «мо зоғ», ўзи «мо тағо»12,

Неча икилик нақши нобуд ўлуб,
Бир-ўқ ваҳдати сирф мавжуд ўлуб.

Қилиб майл уммат низомиға ҳам,
Ёниб «Ли мааллоҳ» мақомиға ҳам.

Қилиб мустамиълиқда арзи ниёз,
Топиб Ҳақ таолодин исмои роз.

Агар махфий, ар фош ўлуб Ҳақ сўзи,
Ўзи айтибу ҳам эшитиб ўзи.

Кўруб баҳри ғуфронни чун мавжнок,
Тилаб осий уммат гуноҳини пок.

Бу мақсудини арз қилғон замон,
Талаб бирла топмоқ бўлуб тавъамон.

Чу топиб тилаб топмағонни киши,
Кириб кўнглига авд қилмоқ иши.

Келиб ғунчау боғи ризвон ёниб,
Етиб қатрау баҳри Уммон ёниб.

Топиб ҳар не мақсудким истабон,
Бўлуб борча мавжудким истабон.

Ёниб юз қўюб рахшу йўлдошиға,
Тонилмай етишгач алар қошиға.

Анинг шавкатин беадад топибон,
Неча Аҳмад истаб Аҳад топибон.

Яна секрибон маркаби узра чуст,
Қилиб пўя азми, нечукким нухуст.

Фалак аҳли ичра алоло тушуб,
Малак хайлиға шўру ғавғо тушуб.

Малоик тутуб йўл бошин жавқ-жавқ,
Тамошосида борча кўнглида шавқ.

Жамолиға чун кўзларин очибон,
Табақи нурлар бошиға сочибон.

Анга нур сочмоққа монанд бу
Ки, сочқай киши баҳри Уммонга сув.

Сочиб нуру бори аёғин ўпуб,
Аёғ неки, рахши тувоғин ўпуб.

Чу бир хайл этиб хайрбодиға майл,
Етиб, хайра мақдам, дебон ўзга хайл.

Булар қилмайин авд, побўс этиб
Ки, бир ўзга хайли малоик етиб.

Малакдин тўлуб, баски, ҳар қўл анга,
Нузул этгали боғланиб йўл анга.

Туман минг шарор ичра бир ламъа нур,
Ўкуш хайли нор ичра бир ламъа нур.

Вале нуриға нордин йўқ газанд,
Бўлуб нор ул нурдин баҳраманд.

Бу янглиғ кириб хайли афлок аро,
Гузар  қилғали маркази хок аро.

Бошиға анинг эврулуб ҳар фалак.
Нечукким, фалак узра хайли малак.

Чароғиға парвоналардек нужум,
Ўзин ўртамакликка айлаб ҳужум.

Не парвонаким, борча шамъин тутуб,
Анинг машъали нуридин ёрутуб.

Фалак аҳлин айлаб чу нур ичра ғарқ,
Фалакдин иниб ерга андоқки барқ.

Гули чун қилиб тоза бу боғни,
Етиб ғайрати Арш туфроғни.

Тушуб бўлғоч оромгоҳи висоқ,
Ёниб пайку жаннатқа элтиб Буроқ.

Мунунгдек сафарким эмас халқ иши
Ки, шарҳин анинг айлай олмас киши.

Хирадни не тонг айласа бадгумон
Ки, боштин-оёқ бор эмиш бир замон.

Бориб келмак андоқ топиб иттисол
Ки, бўлмоқ бурун сўнгра лафзи маҳол.

Не ерга етишгай хирад билмаги,
Бор эрса борурдин бурун келмаги.

Даме сайр этардин бийик ҳиммати,
Муродини ҳосил қилиб уммати.

Бориға бериб муждаи шодлиғ,
Гунаҳ интиқомидин озодлиғ.

Навоийға бўлса гунаҳ беҳисоб,
Анга ҳам, гуноҳиға ҳам не ҳисоб.

Шафеъ ўлғон ўлса бу янглиғ расул,
Ҳақ ул навъ ани қилғон ўлса қабул,

Иши неча журм ичра мушкилдурур,
Бағишланғон эл ичра дохилдурур.

Қачон ҳожати бўлғай эрди раво,
Агар топмаса эрди мундоқ наво.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:02:47

V

Бу «Хамса» такмилидаким, салавоти хамса адосидек аввал фажр сажадотидин «Сиймоҳум фи вужуҳиҳим мин асариссужуд» зумрасиға кирилди ва зуҳр ракаотидин «Варкау мааррокиин» хайлиға қўшулулди ва аср қиёмидин «Ва иқомас-саловот» жамоатиға юз қўюлди ва мағриб қироатидин «Иқраъ бисми раббикаллази халақ» халқиға бош индурулди ва эмди ишо ниятидин отил табъни ғафлат уйқусиға борғоли қўймайин

Кел, эй толеъи саъду бахти баланд
Ки, сиздин бўлур одами аржуманд.

Ангаким тушар қайсингиз сояси,
Қуёшдин бийикрак бўлур пояси.

Ангаким етар икингиздин мадад1,
Мададкори Ҳақдур азал то абад.

Карам айлаб ики қўлум қўлдангиз,
Сўз иқлими сори мени йўлдангиз.

Бу водий аро Хизри2 роҳим бўлунг,
Қаён юз кетурсам паноҳим бўлунг.

Бурундин чу кўргуздунгуз ёрлиқ,
Басе етти сиздин мададкорлиқ.

Кичик эрканимдин бўлуб қошима,
Улуғ муддао солдингиз бошима3.

Чу олимға келган бийик тоғ эди,
Тоши итигу йўли бўртоғ эди.

Бу бўртоғлиқ бирла юз печ анга,
Чиқа олмағудек киши ҳеч анга.

Чиқар йўлида тўрт оромгоҳ4,
Бешинчиси мақсад билоиштибоҳ.

Ҳар оромгоҳида юз навъ ранж,
Вале тутқач ором зимнида ганж.

Анга чиқмоқ ўлмай кишининг иши,
Магарким чиқиб бир, ики, уч киши5.

Манга чунки сиздин мадад бор эди,
Не сиздинки, Тенгри мададкор эди.

Чиқорға чу қилдим азимат дуруст,
Қадам урдум ул ақба йўлиға чуст.

Қилай деб мақом ул фалакваш сарир,
Итик тош аёғимға эрди ҳарир.

Қадам урмоғим бемадоро бўлуб
Ким, ул хора йўлумда хоро бўлуб.

Қилиб танға осудалиғни ҳаром,
Ҳамул тўрт манзилни қилдим хиром.

Йўлум ичра манзил чу бу тўрт эди,
Чиқорим бийик, ўйлаким ўрт эди.

Солиб чун бийик йўлға чиқмоққа хез,
Макон тай қилиб, ўт киби гарму тез.

Не манзилға етгунча гар ранж ўлуб,
Вале баҳра манзилда бир ганж ўлуб.

Қўюлди чу тўртунчи манзилға гом,
Дедимким, қилай тўрт-беш кун мақом

Ки, йўл ранжидин нотануманд эдим,
Тинорға, басе орзуманд эдим.

Неча кунки дафъ ўлди фарсудалиқ,
Мизожимға юзланди осудалиқ.

Табиатки хўйи касолатдурур,
Тараддуд анга саъб ҳолатдурур.

Хусусанки товшолмиш ўлғай басе,
Қотиғ пўядин толмиш ўлғай басе.

Беш-ўн кунчаким бўлдум оромжўй.
Нишоти маю нуқлдин комжўй.

Ҳаво андоқ айлабдур они лаванд,
Тараб танбалу, кому ғафлат тананд,

Ки, жуз майли кому мурод айламас,
Қадам йўлға урмоғни ёд айламас.

Десам азм тарғибиға юз масал,
Анинг дафъиға кўргузуб минг ҳиял.

Йўл эмгакларин ёд қилғон замон,
Бўлур хотири азм этардин рамон.

Даме бемаю нуқл масрур эмас,
Манга онинг ислоҳи мақдур эмас.

Азимат анга мундин ар қолса кеч,
Не эмгакки чектим, эрур борча ҳеч.

Хусусанки занжирлар бирла ҳам,
Агар чексалар, йўлға қўймас қадам.

Насиҳат мизожиға даргир йўқ,
Кучум етмасу ўзга тадбир йўқ.

Ярим йўлда қолмоқ эрур мушкил иш,
Манга тушган иш кимсага тушмамиш.

Бу достонки сурдум–киноятдурур,
ғараз андин, ушбу ҳикоятдурур

Ки, Ҳақдин ато чу манга бор эди,
Яна бахту иқбол ҳам ёр эди

Ки, чун «Хамса» азмин дуруст айладим,
Камаргоҳиға панжа руст айладим.

Етишмай кўп ул ишта панжамға ранж,
Насиб ўлди беш ганжидин тўрт ганж.

Не васф айлайин, чунки ҳар ким етар,
Тааммул агар қилса, маълум этар.

Ки ганж, ўйла йўқтур Фаридунға ҳам.
Фаридун демай, балки Қорунға6 ҳам.

Ва лекин бешинчида табъи нажанд,
Неча кун бўлуб лаҳвға пойбанд.

Қадаҳ дурдиға қўл узотибдурур,
Аёғи бу лой ичра ботибдурур.

Ани тортмоғлиқни бу лойдин,
Ҳамул бодаи хотиролойдин.

Неча ўз қошимдин қилурмен хаёл,
Хирад ул хаёлимни айтур маҳол.

Уйеким, ваҳалдин чекар юз киши,
Ани чекмак эрмасдурур мўр иши.

Бу ишдинки табъим ҳаросон эрур,
Агар Тенгри лутф этса осон эрур.

Қачон чекса они иноят қўли,
Илайинда очса ҳидоят йўли.

Талаб йўлида толпина, тирмана,
Не душвор манзилға етмак янағ

Чу Ҳақдин эди ул саодат манга,
Бу душвор иш ичра жалодат манга.

Бу дам ҳамки, мушкилрак ўлмиш ишим,
Ерур Тенгри оллинда-ўқ нолишим.

Агар лутфини айласа ёварим,
Тилимни ёзуғларга узроварим.

Чекиб борча олудалиғдин аёқ,
Тутуб бори беҳудалиғдин қироқ.

Надомат кўзин ашкнок айлабон,
Ҳамул сув била ғусли пок айлабон.

Солиб кўнглума сўз демак ниятин,
Кийиб эгнима доғи сўз кисватин.

Суханварлиғ асбобини соз этиб,
Дури назм сочмоғлиғ оғоз этиб.

Тузай назм мулкида шоҳона базм,
Ҳамул базм сори қилай ёна азм.

Билик тахти узра чиқиб ўлтурай,
Хаёл элчисин ҳар тараф чоптурай.

Намудори расми раёсат қилиб,
Ибо айлаганга сиёсат қилиб.

Маоний сипоҳини жон мулкидин,
Не жон мулкидин, ломакон мулкидин,

Ясоқ бирла еткуртайин фавж-фавж
Ки, тутсун черик не ҳазизу не авж.

Йиғилғоч сипаҳ, тарки базм айлайин,
Жаҳонгирлик сори азм айлайин.

Солиб танға сўз жавшану багтарин,
Қўюб бош уза пок назм афсарин.

Минай кўшишу саъй рахшиға тез,
Сипаҳ зийнатиға  қилойин ситез.

Ясолни тузай андоқ ороста
Ки, бир туз чаман сарви навхоста.

Мамоликки, табъ айламиш эрди фатҳ,
Ул иқлимким бўлмамиш эрди фатҳ.

Не иқлим, балким жаҳон кишвари
Ки, топмиш эди фатҳи Искандарий.

Скандардек айлаб сипаҳдорлиғ,
Сипаҳни халалдин нигаҳдорлиғ.

Нечукким, Скандар7 кезиб хушку тар,
Мусаххар қилай назм ила баҳру бар

Ки, яъни чекиб хомаи хушхиром,
Скандар ишига қилай эҳтимом.

Илоҳи Навоийға тавфиқ бер,
Қаро шомиға шамъи таҳқиқ бер

Ким, ул шоми дайжур офотидин,
Не офотидин, балки зулмотидин,

Чиқорсун Хизр янглиғ оби ҳаёт,
Етурсун Скандар жанобиға бот.

Неча зойил ўлсун ҳаёти анинг,
Тирилсун бу дам бори оти анинг.

VI

Сўз таърифида бир неча сўзким, офариниш дарёсидин бурунғи чиққон гавҳари серобдурур ва хилқат сипеҳридин аввалғи тулуъ этган ахтари пуртоб ва бу муносабат билан ҳазрати шайхи Низомий қаддаса сирраҳу маддоҳлиғиким, бу ахтарнинг сипеҳри гардони ул эрди ва бу таъриф била Мир Хусрав наввара марқадаҳу авсофиким, бу гавҳарнинг дарёйи

Ичар хайл сўз бодаи софини,
Демак фарз келди сўз1 авсофини.

Будур васфи ичра камолин демак
Ки, бўлмас камолини васф айламак.

Бу таъриф анга бас муважжаҳдурур
Ки, таъриф этардин мунназаҳдурур.

Бийикрак мақом ичра афлокдин,
Не афлокдин, ваҳму идрокдин.

Ул авж узраким сочилиб сўз дури,
Сурайё келиб анда таҳтас-сари.

Вужуд ичра оламға сабқатнамой,
Шараф бирла Одамға рифъатфизой.

Гар ул бўлмаса кимсага йўқ шараф,
Анингдекки, гавҳарсиз ўлғай садаф.

Садаф то гуҳар анда пинҳон эрур,
Анинг хозини баҳри Уммон2 эрур.

Гуҳардин чу холи бўлур ул садаф,
Ерур тенг улу бир қуруғон кашаф.

Башар зотида жавҳари жон ҳам ул,
Ўлук жисмида оби ҳайвон ҳам ул.

Буким жавҳари жон дедим отини,
Қилай жон била бу сўз исботини.

Чу жисм ичра жон йўқтур, ул йўқдурур,
Яна жонға онсиз бу ҳол-ўқдурур.

Башар хайлиға тил тутулғон замон,
Тириклик ҳамон келди ўлмак ҳамон.

Бу ҳамким дедим оби ҳайвон ани,
Қулоқ тутки, шарҳ айлай осон ани.

Ўлук тиргузур бўлса ҳайвон суйи,
Қилур ҳам бу ишни дами Исави3.

Қаю кимсаким, сўз берур жон анга,
Қилур жон фидо оби ҳайвон анга.

Ўлукка гар андин эрур жони пок,
Ва лекин тирикни ҳам айлар ҳалок.

Гаҳи масжид ичра алоло солиб,
Харобот аро гоҳ ғавғо солиб.

Ҳам ул чарх баҳриға дурдонадур,
Ҳам ул баҳру гавҳарға афсонадур.

Башар табъининг ишвагар дилбари,
Назардин ниҳон, ул сифатким пари.

Дилоролиғ анда жаҳон дар жаҳон,
Латофат ани кўздин айлаб ниҳон.

Вале гар тилаб халқ офатларин,
Кийиб савт ила ҳарф кисватларин.

Ҳулалким жамолин мушаккал қилиб,
Маъоний дуридин мукаллал қилиб.

Юзига бериб зеб санъат била,
Солиб зулфиға тоб диққат била.

Бериб нуктадонлиғ фасоҳат анга,
Ясаб нуктаронлиғ балоғат анга.

Лутуфдин юзин айлаб ороста,
Бўлуб, ўйлаким моҳи нокоста.

Оғиз равзанидин хиром айласа,
Қулоқ ҳужрасиға мақом айласа.

Не ўтларки солғай жаҳон ичра ул,
Жаҳон ичра йўқ, инсу жон ичра ул.

Бу ҳол ўлса минбар уза ошкор,
Вараъ аҳлининг кўнглин айлаб фигор.

Бири нолаи дарднок айлабон,
Бири далқи пашмина чок айлабон.

Бу янглиғки, шарҳ айладим можаро,
Агар зоҳир ўлса харобот аро,

Бир ўт дурдкашларға солғайки даҳр,
Топа олмағай шуъладин ўзга баҳр.

Кўкусга қоқиб юмруғ ўрниға тош,
Уруб ер уза бўрк ўрниға бош.

Дамеким, анга зоҳир ўлмай вужуд,
Гум эрди адам ичра буду набуд.

Не бу ети қандили воло эди,
Не тўқуз сипеҳри муалло эди.

Адам эрди ҳар неки мавжуд эрур,
Жуз ул зотким, фойизи жуд эрур.

Ҳам ул ваҳдати сирф бўстонидин,
Не бўстон, ҳақиқат гулистонидин.

Бурунроқ насимеки урди нафас,
Ешитгил нафаским, сўз эрдию бас.

Очилди чу ул ел – дам урди нуҳуфт,
Адам ичра юз ғунчаи ношукуфт.

Қаю ғунчаким, гулшани коинот,
Бу жонбахш ел бирла топти ҳаёт.

Нима офаринишда тутмай ўрун
Ки, тебранмиш ўлғай бу елдин бурун.

Қаю вардким, келди анбаршамим,
Ани билки очмишдурур бу насим.

Магар бўлди Руҳул-қудс ҳамраҳи,
Ва ё келди анфоси Руҳуллаҳи.

Анинг бирла кони маоний кутуб,
Йўқ арзий кутуб, осмоний кутуб.

Неча қидмати ортуқ андозадин,
Вале дам-бадам тозароқ-тозадин.

Жаҳон гулшани ичра бу тоза гул,
Қуёш вардидек олий овоза гул

Ки, андиндурур даҳр боғиға атр,
Бори офариниш димоғиға атр.

Вале воқеъ ўлмиш тафовут басе,
Бири гулбун ўлмиш, яна бир хасе.

Бу гавҳардин ўлди тўла ғарбу шарқ,
Вале топти қийматда бисёр фарқ.

Бировга етишгонга қиймат пашез,
Яна бирга қиймат келиб ганжхез.

Бу ганж олгон ул нодири фард6 эрур
Ки, ганжи анинг Ганжапарвард эрур.

Ҳам ул ганжрезу ҳам ул ганжпош,
Бўлуб базлидин даҳр аро ганж фош.

Нечаким очиб ганж тўкмакка қўл,
Вале махзани роз ганжури ул.

Анинг ганжидин ҳар дирам ахтаре,
Яшил куп анга гунбади ахзаре.

Куп остидағи хишт қурси қамар,
Вале бошида ташти заррини хур.

Қазо қисмидин етмайин ранж анга,
Бу янглиғ не бир ганж, беш ганж7 анга.

Тутуб ганжи бу чархи нуҳ тоқни,
Нечукким, қуёш нури офоқни.

Бу янглиғки ганжи маоний тўкуб,
Жаҳон аҳлиға жовидоний тўкуб.

Бу беш ганжидинким жаҳондур тўло
Ки, кўк жавфида доғи йўқтур хало.

Йўқ улким, жаҳонни тўло айламиш
Ки, гардунни ҳам имтило айламиш.

Келиб табъи гардуни олий асос,
Маоний дури анда анжумқиёс.

Бу гардун аро табъи хуршид ўлуб,
Анинг нури оламда жовид ўлуб.

Шиҳоби қалам, чунки айлаб тарош,
Топиб сафҳаи меҳр андин харош.

Аторидки, мавлойи даргаҳнишин,
Қачон хома йўнса бўлуб резачин.

Фалак уд сўзида ахгар қилиб,
Малоик ани уди мижмар қилиб.

Не коғазғаким, килки гавҳарфишон,
Қилиб меҳри заркаш анга зарфишон.

Етиб анда олтинчи кўк зевари,
Ўпуб бошиға санчибон Муштари.

Фалак аҳли ул нома кўрган замон,
Боши узра мисвоке айлаб гумон.

Қуёш чунки нур англамай айнидин,
Ани ёрутуб гарди наълайнидин.

Бўлуб сўз майиға чу ҳуши гаров,
Анга журъакаш йўқ, магарким биров.

Биров йўқки, ҳиндуйи лаъбовари,
Не ҳиндуки, жодуйи донишвари.

Не жодуки, донойи ҳикматмаоб,
Сўзи назм девонидин интихоб.

Чучук нуктадин ёпишиб номаси,
Магар найшакардин бўлуб хомаси.

Анга хома нўги қаранфул киби,
Ва ё сарвиноз узра сунбул киби.

Гаҳ ул сунбули тар қаранфул сочиб,
Қаранфул доғи гоҳ сунбул сочиб.

Сўз ичра анга тезбозорлиқ,
Бу бозор аро турфа атторлиқ.

Валек ул дўконеки мавжуд анга,
Сутуну эшик-сандалу уд анга.

Бу атторлиқда мақосид билиб,
Ани доли дониш Аторид қилиб.

Қачон хома дастонсаро айлабон,
Саводи жаҳонни қаро айлабон.

Чу Ҳиндустондин суруб достон,
Қилиб даҳрни дағи Ҳиндустон.

Сўзи шоҳиди мажлисоройи Ҳинд,
Бу мажлис ичида ўзи ройи Ҳинд.

Демай рой ани, балки юз Кеду рой,
Сазодур анга хокрўби сарой.

Бу ерга чекиб поя хусравлуғи,
Бийик авжида меҳр партавлуғи

Ки, дониш саводида ҳар кимки шоҳ,
Анинг хизматида бўлуб хоки роҳ.

Низомийча гар назми чолок йўқ,
Чу эл мунча – чолок йўқ, бок йўқ.

Сўз авжида гар ул маҳи ховарий,
Бу гар йўқ маҳи ховарий, Муштарий.

Анинг лаълида гар дурахшандалиқ,
Мунунг доғи дуррида рахшандалиқ8.

Гар ул раҳрав ўлса, бу пайрав келиб,
Гар ул шоҳ, бу доғи хусрав келиб

Ки, жаннат алар маскани то абад,
Навоийға маъниларидин мадад.

Яна ҳам қилиб нақджўлуғ адо,
Бу савдоға урди қадам ҳар гадо.

Вале ҳар бирига бир офат етиб
Ким, ул ком таҳсили манъин этиб.

Анингким бўлуб назм пирояси,
Бу савдони қилмоққа сармояси.

Топиб жузъе суд бирла сурур,
Солиб кўнглига ул сурури ғурур.

Тажовуз қилиб ажзу инсофдин,
Қабартиб ўзин даъвию лофдин.

Чу тарки адаб зул этиб иқтизо,
Сўз айтурға тавфиқ бермай қазо.

Агар нақд ила бўлса ҳам борлиқ,
Анга халқ қилмай харидорлиқ.

Не қоғаздаким нукта айлаб рақам,
Рақам қилмай они яна кимса ҳам.

Киши нақл қилмоққа чекмай насақ,
Бўлуб ул варақ рамл чеккан варақ.

Бу хайл ичра бир номуроде эди
Ки, таҳрир қилғон саводе эди

Ки, гарчи юзи зебдин эрди фард,
Ниёз оҳидин лек топти навард.

Бу маънидин ар зулмат, ар нур эрур,
Сўзи гоҳ тилларда мазкур эрур.

Чу ул чошниға мушарраф бўлуб,
Ўзи жаргаликлардин Ашраф9 бўлуб.

Булар чун адам сори кўчмиш эди,
Дегил маснавий оти ўчмиш эди.

Ҳамул боғ аро гул йўқу бўйи ҳам,
Қурумиш эди ул ариғ суйи ҳам.

Биҳамдиллаҳ, ул гул топиб рангу бў,
Бир оққан ариққа яна оқти сув.

VII

Сўз дурлари назмида низомийнизом ва такаллум гавҳарлари интизомида хусравкалом Низомий била Хусрав қойим мақоми, яъни ҳазрати махдумий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий1 мадда зиллуҳул-олий ало мафориқи фарқат-толибин жанобида арзи ниёз қилмоқ ва изҳори

Биров олди сўз кишварин якқалам
Ки, қилди қаламни сутуни алам.

Қўлиға олиб найза ўрниға килк,
Сўз иқлимини сарбасар қилди милк.

Билик авжининг меҳри тобони ул,
Қаю меҳр, сўз жисмининг жони ул.

Чу суръат аро ўт сочиб хомаси,
Яна гарм ўлуб нукта ҳангомаси.

Ҳамул ўтқаким, назм шамъин тутуб,
Маоний шабистонини ёрутуб.

Чу табъидин оқиб маони суйи,
Келиб чашмаи зиндагони суйи.

Ҳамул чашмадин чун су бермак тузуб,
Суханварлик ўлган танин тиргузуб.

Чу истаб тараб табъи озодаси,
Қуюб назм жомиға сўз бодаси.

Анинг журъаси элни маст айлабон,
Демай мастким, майпараст айлабон.

Не жомеки, май журъасидин наме,
Тарашшуҳ қилиб, маст ўлуб оламе.

Бу янглиғки жоми маоний тутуб,
Малак хайлиға дўстгоний тутуб.

Бўлуб чун анинг жомидин журъачаш,
Бўлуб чарх сўфилари журъакаш

Ки, машъуф ўлуб жоми мастонаға,
Гаров айлабон хирқа майхонаға.

Янги ойни жоми ҳилолий қилиб,
Нечаким тўла бўлса холи қилиб.

Жаноҳайн ўлуб сукрдин хокрўб,
Гаҳи дастафшон, гаҳи пойкўб,

Бу навъ ўлсалар Арши Аъзам эли,
Не бўлғай, хаёл айла, олам элиғ

Чу ул жомдин оби ҳайвон топиб,
Ўни жон бериб, гар бири жон топиб.

Дема жом ила майки, назми равон,
Еру кўк элин айлади нотавон.

Қаю назм, балким жаҳон офати,
Жаҳон офати йўқки, жон офати.

Ешитмаклиги завқнок айлабон,
Вале дарки маъни ҳалок айлабон.

Ғазал дарду сўзини, ваҳ-ваҳ, не дей,
Деса маснавий, Аллоҳ-Аллоҳ, не дей!

Агар назмдин борча услуб анга,
Бори бир-биридин эрур хўб анга.

Вале маснавий ўзга оламдурур
Ки, таъбиға ҳоло мусалламдурур.

Бўлуб жилвагар табъи кўзгусида
Ки, сабт айлади «Хамса» ўтрусида.

Ерур андин ортуқки, ўксук эмас,
Ел андин дер ортуқки, ўксук демас.

Анинг байтиға гар фузундур адад,
Вале йўқтурур мунда маъниға ҳад.

Неча анда дуржи дақойиқдурур,
Вале мунда дурри ҳақойиқдурур.

Бўлур они баҳру муни кон демак,
Ани кўнгул, аммо муни жон демак.

Бурун жилва айлаб аён «Туҳфа»си,
Бериб олам аҳлига жон туҳфаси.

Яна «Субҳа»3 жон риштасин тор этиб
Ки, ҳар муҳра бир дурри шаҳвор этиб.

Чу Юсуф4 сўзин ошкор айлабон,
Зулайҳо киби элни зор айлабон.

Чекиб хома «Лайлию Мажнун»5 сари,
Юз офат солиб тоғу ҳомун сари.

Бу дамким қилиб хомасин дурфишон,
Скандар ҳадисидин айтур нишон.

Шак эрмаски, фатҳ айлабон хушку тар,
Скандар киби олғуси баҳру бар.

Букун комил ул навъ мафҳум эмас,
Бурун бор экан доғи маълум эмас.

Биров кўнгли оллиндаким софдур,
Агар заркаш, ар бўрёбофдур.

Агар бўлса ўз фаннида бебадал,
ғаниматдур ул борчаға филмасал.

Бировким анга нафас қудсийсифот,
Нафас бирла ўлганга бергай ҳаёт.

Қаю кимсаким аҳли идрокдур,
Анга жон фидо қилса не бокдур.

Агар нуктаи жонфизоси анинг,
Бу навъ ўлса, юз жон фидоси анинг.

Ало, токи жон бўлғай инсон била,
Тирик бўлғай инсон доғи жон била.

Ҳадисини эл жониға воя қил,
Ҳамул воядин жонға сармоя қил.

Бу сармоядин бизга коме етур,
Лаболаб майи васли Жомий етур

Ки, Жомийға ўзни қилиб журъакаш,
Сўз айлай адо, масту девонаваш.

VIII

Иноят қуёши васфидаким, файз матлаъидин тулуъ этса, тарбияти хорани ёқути обдор ва лаъли оташин қилур ва ҳидоят саҳоби таърифидаким, жуд ҳавосидин иртифоъ тутса, тақвиятидин туфроқтин лолаи сероб ва гули оташин очилур ва ўзининг кўнгли хораси ул қуёш партавин топқонин демак

Бировким, эрур ёвар иқбол анга,
Не иш қилса фархундадур фол анга.

Қаю ишгаким ройи озим бўлур,
Зафар ёру давлат мулозим бўлур.

Агар қилса хармуҳра дарйўза ул,
Бўлур кирса илгига феруза ул.

Тикон сориким қўл узотур нуҳуфт,
Қўлиға кирар ғунчаи ношугуфт.

Агар ойға тушса кўзи, кун бўлур,
Қадам қўйса туфроққа, олтун бўлур.

Қаро афъи ар етса онинг қўли,
Бўлур коми гулчеҳранинг сунбули.

Булут бошиға етса ёмғур сочар,
ғалатдурки ёмғур сочар, дур сочар.

Вале иш керак бўйла фарзонаға,
Бу янглиғ атоёда шукронаға

Ки, фориғ бўлуб халқ бедодидин,
Фароғ истамай додгар ёдидин.

Жафоси анинг дўстға етмагай,
Қаю дўст, душманға жавр этмагай.

Демай жаврким, қилса аъдоси жавр,
Анга бўлмағай тортмоқ кийна тавр.

Жафо ўтрусида вафо айлагай,
Ва гар бухл кўрса ато айлагай.

Неча топса дунё матоъиға ком,
Анинг ҳифзиға қилмағай эҳтимом.

Дема, Ҳақ неким еткурур – найлагай,
Борин Ҳақ ризосида сарф айлагай.

Ўзига аро ерда кўрмай вужуд,
Бу шукронаға Ҳаққа этгай сужуд.

Атоёни англаб, мусаббиб иши,
Ўзин билмагай ўрта ерда киши

Ким, ўтруда етгай анингдек футуҳ
Ки, шарҳиға бердим юқорроқ вузуҳ.

Булут элга дурдин атокеш эмас,
Ҳақ эҳсонидур, ул сабаб беш эмас.

Тугангач сочар файз амтор анга,
Ҳавода яна борму осор ангағ

Шукуфа чоғи елки сочқай дирам,
Бўлурму демак елни соҳибкарамғ

Қазодин анга ҳар не марқум эрур,
Чу тутти вужуд ўзга – маъдум эрур.

Манга Тенгридин бўлди рўзу бу ком
Ки, ҳар ишгаким айладим эҳтимом,

Ҳусулиға онинг узотқунча қўл,
Суҳулат била қўпти оллимдин ул.

Муродим агар хорабунёд эди,
Бўлуб гард оллимда барбод эди.

Йўлумда неким аждаҳолиқ қилиб,
Қўлумда мададға асолиқ қилиб.

Бузуғ соясида қилиб дафъи ранж,
Тушумға кириб махфи оллинда ганж.

Кўруб Тенгри лутфин фалак чоғлиқ,
Нечук қилмай ўтруда туфроғлиқғ!

Неча шукрига сажда қилсам нажанд,
Мени чунки айлар фалакдин баланд.

Сужуд ичра бу суд тутса вужуд,
Ерур бевужуд улки қўйғай сужуд1.

Бу мужмалки килк этти таъвил ани,
Ешитсанг қилай эмди тафсил ани.

Борин айтмоқ гар эмас дилпазир,
Вале шарҳи мақсуддин йўқ гузир

Ки, чун Ҳақдин ўлди иноят манга,
Карам айлади бениҳоят манга.

Улуғ комлардин эдим бахтиёр
Ки, йўқ эрди анда манга ихтиёр.

Не тонг бўлса кўпдин-кўп ар қайғулуқ,
Тамаъ бўлса кимга улуғдин-улуқ.

Ва лекин не ғам Тенгри айлаб карам,
Улуғ муддао берса, мақсуд ҳам.

Ғаразким, чу назм ўлди туҳмат манга,
Ёйилди жаҳон ичра шуҳрат манга.

Ғазал тарзиға аввал айлаб ситез,
Жаҳон ичра солдим улуғ рустахез.

Ўқур вақти аҳли саломат муни,
Кўруб олам ичра қиёмат куни.

Ҳар аснофи зикри эмас шаънима,
Билур ҳар киши боқса девонима2.

Вале қониъ ўлмай ушоқ ишга ҳеч,
Димоғимда эрди улуғ печ-печ3.

Не майдон аро сурсам эрди саманд,
Ҳавосин кўнгул қилмас эрди писанд.

Не бўстонки сайр ичра мавжуд эди,
Ҳақоратдин оллимда мардуд эди.

Хаёлимда кишварситонлиғ кириб,
Мамоликда соҳибқиронлиғ кириб.

Бу андешадин эрди кўнглумда шайн
Ки, бўлди кўнгул мойили хамсатайн.

Чу машғул бўлдум тамошосиға,
Ўтуб водию тоғу дарёсиға.

Ёримчуқ кўруб сайр тарк этмадим,
Ере қолмадиким – анга етмадим.

Жаҳоне кўрунди кўзумга ниҳон,
Ниҳон, балки ҳар байти ичра жаҳон.

Қаю гўшаким, нозир ўлдум даме,
Назарға эди жилвагар оламе.

Вале тоғининг тиғи ул навъ тез
Ки, кўк хам бўлуб, айлаб андин гурез.

Итикликта ҳар хора тоше анга,
Камарда келиб «дурбоше» анга.

Бўлуб лола қон, сабза тиғи ҳалок,
Гиёҳи доғи сарбасар заҳрнок.

Халойиққа отмоққа санги бало,
Етак ҳам тўло анда, ҳам қўл тўло.

Тўло ғорлар аждаҳойи дамон,
Дами ўйлаким аждаҳойи замон.

Ютарға чу оғизлари очилиб,
Шарори бало ҳар тараф сочилиб.

Ул ўтқа ўтун тишларидин қалаб,
Забона тилидин фалакни ялаб.

Яна баҳри заххори андоқ амиқ
Ки, анда фалак жунгидек юз ғариқ.

Убур айлаб ул ён бало сарсари
Ки, мавжи бало юзланиб ҳар сари.

Юбон кўк юзин хайли кўлок анга,
Ҳубоб англаниб гўё афлок анга.

Бало селидин мавжи хунхорроқ,
Наҳанги ажалдин ситамкорроқ.

Яна даштининг сатҳи андоқ васеъ
Ки, етмай қироғиға чархи сареъ.

Бало манзили марзу буми анинг,
Ажал шахсин ўртаб самуми анинг.

Дема девбод, андаким бори дев,
Югурмакта саргашта ҳар сори дев.

Ҳамоқат топиб чун кўруб тул анга,
Бу дашт ичра бози бериб ғул анга.

Қум ичра топиб ул биёбон гуми,
Машаққат ҳисоби биёбон қуми.

Кишиким боқиб ошкору ниҳон,
Кўруб бўйла меҳнат жаҳон дар жаҳон.

Назарға келиб ганжи беинтиҳо,
Вале ҳар бири узра юз аждаҳо.

Бўлуб чун бу оламға нозир даме,
Манга юзланиб ҳар замон оламе.

Қилиб ёд даъвою лофимни ҳам,
Соғиниб бурун дер газофимни ҳам.

Уятқа солиб бўйла ҳолат мени,
Ҳалок айлабон бал хижолат мени.

Гаҳи юзланиб ул сўзумдин уёт,
Сўзумдин демайким, ўзумдин уёт.

Гаҳи дебки, йўқ дахли имкон мунга,
Тасарруф қила олмоқ инсон мунга.

Бу андеша кўнглумда қўймай қарор,
Ҳалок айлабон ажз ила изтирор.

Ўзумдин ишим яъси жовид ўлуб,
Ишимдин кўнгул доғи навмид ўлуб.

Қулоғим бу ҳолат аро бир хуруш –
Ешиттики, дер эрди фаррух суруш

Ки: «Ей булбули зори алҳонсаро,
Вале сўз риёзида достонсаро.

Наво ичра минг лаҳнсозинг қани,
Дасотини хотирнавозинг қаниғ

Санга онча Ҳақ лутфи воқеъдурур
Ки, то турк алфози шоеъдурур.

Бу тил бирла то назм эрур халқ иши,
Яқин қилмамиш халқ сендек киши.

Санга турк ақолимин айлаб рақам,
Азалда насиб айламиш якқалам.

Насиб этти айлаб сени марзбон,
Синони қалам бирла тиғи забон.

Ки, бу мулк аро қаҳрамон бўлғасен,
Улус ичра соҳибқирон бўлғасен.

Бу йўл қатъидин тоймоғинг не эдиғ
Кўруб «Хамса» сустоймоғинг не эдиғ

Қаю ишки, бўлмиш муяссар санга,
Бўлурму бу андеша бовар сангағ

Ки Ҳақ лутфи бўлмай бўлуб эркин ул,
Ул очмай ёруб эркин оллингда йўлғ

Не ишгаки эл сундунг, ул4 тутти эл,
Муни ҳам аларнинг яна бири бил.

Агар очмаса Ҳақ ҳидоят йўли,
Ва гар тутмас ўлса иноят қўли.

Ким, ўлғай заиф одамизоди хас
Ки, ишта тавонолиғ этгай ҳавас.

Хусусанки, сен барчадин пастсен,
Демай хаски, туфроққа ҳамдастсен.

Ҳам элдин санга кўпрак афкандалик,
Ҳавосингға доғи парокандалик.

Не кўнглунгда қувват, не жисмингда зўр,
Нечукким, оёғ остида қолса мўр.

Босилғочки янчилса мўри заиф,
Не иш қилғали бўлғай, оё, ҳарифғ

Агарчи сен ул мўри пажмурдасен
Ки, даврон жафосидин озурдасен.

Вале Ҳақдин ўлса иноят санга,
Тулуъ этса меҳри ҳидоят санга.

Неча мўр эсанг бахт ўлуб раҳнамун,
Санга аждаҳоларни қилғай забун.

Кўнгулдин таваҳҳумни айлаб адам,
Илик ишга ур, йўлға қўйғил қадам!»

Чу ҳотиф манга бу нидо айлади,
Мен этган адони адо айлади5.

Шукуҳ онча юзланди жоним сари,
Тавон ҳам тани нотавоним сари

Ки, бўлди назар наргиси боғча,
Кўнгул ғунчасин худ не дей, тоғча.

Етиб ғайбдин чун бу неру манга,
Бўлуб сўз демак майли асру манга.

Қазодин кўруб гарм ҳангомани,
Йўнуб «Хамса» таҳририға хомани.

Кўнгул ичра шавқ ўтиға иштиол,
Кўнгулсизга назм этгали иштиғол.

Не янглиғки бор эрди қилдим шуруъ,
Нечукким мурод эрди топти вукуъ.

Қаламни чу коғазнигор айладим,
Кўп аъжубалар ошкор айладим.

Не ғоятки табъим ҳаросон эди,
Юз онча битир вақт осон эди.

Гуҳар ул қадар сочтим офоқ аро
Ки, жавф ўлди гум бу куҳан тоқ аро.

Давотимки, очти дўкони гуҳар,
Дўкони гуҳар йўқки, кони гуҳар.

Ҳамоноки юр чоғда лосин анинг,
Силоя қилурда қаросин анинг.

Томизғонда ҳар қатрае су анга,
Су ўрнида томғондур инжу анга.

Қаю қатра сув, балки дарёйи жарф
Ки, қилмиш анга Ҳақ давотимни зарф.

Давот эрмас ул ўзга олам дегил,
Не олам, ани чархи аъзам дегил!

Гар ул чархдин йўқ нишоне анга,
Недур юз жаҳони маони анга.

Бўлуб килким андоқ диловар наҳанг
Ки, баҳри маонийда қилмай даранг.

Қаёнким бу сувда тавоф айлабон,
Суни жунг янглиғ шикоф айлабон.

Маалқисса: айтурда ул маснавий,
Агарчи бор эрдим алар пайрави.

Вале дер замон қайси бир дафтарин,
Сочиб баҳри андешанинг гавҳарин.

Анга зебу зийнатлар эттим фузун
Ки, васфи эрур шарҳ этардин узун.

Кам афсона килк этти таҳрир анга
Ки, йўл топмамиш хатти тағйир анга.

Чу Ҳақдин эди келди поку силиғ,
Қаю ергаким бўлди ортуқсилиғ.

Бу янглиғ етиб тўрти итмомиға,
Бири етмамиш эрди анжомиға6.

Шуруъи доғи нопадидор ўлуб
Ки, тағйир вазъиға душвор ўлуб.

Латойиф топилмас эди онча ҳам,
Яна тўртига лоҳиқ ўлғонча ҳам.

Кўнгулда топилмасдин озор эди,
Ва лекин топар фикрида бор эди.

Мунга тегруким назм элининг шаҳи7,
Бу иш борча душворининг огаҳи.

Сафо базмининг софи ошоми ул,
Бу дайр аҳли сарҳалқаси Жомий ул.

Ешиттим, қилиб зеб дафтар сўзин,
Қилур назм гўё Скандар сўзин.

Вале қилмайин майл ҳолотиға,
Шуруъ айламиштур мақолотиға.

Қўюбтур тавориху афсонасин,
Битийдур деган дурри якдонасин.

Бу сўздан манга юзланиб шодлиқ,
Топиб хотирим ғамдин озодлиқ

Ки, топтим дуреким талабгор эдим,
Бериб умр нақдин харидор эдим.

Ким ул достон сори чун боққамен,
Кўп ортуқси зевар анга тоққамен.

Чу Ҳақдин бўлуб лутф зоҳир манга,
Насиб ўлди мундоқ жавоҳир манга.

Йўнуб хома, коғаз нигориш қилай,
Ҳам ул достонни гузориш қилай.

Скандар жаҳондори кишварситон
Ишидин чу назм ўлса ҳар достон.

Сўзидин доғи яхши тақриб ила,
Ҳам ул достон зайлида зеб ила,

Сурай ҳикматосо мақолотини,
Сўз ичра ажойиб хаёлотини.

Бериб достон зеби элга фиреб,
Сўзидин фиреб ўлғай ортуқси зеб

Ки, фарзоналар деб кўп афсона ҳам,
Сўзин назм этибдур бу фарзона ҳам.

Қадам урсам ушбу ики йўлға мен,
Неким борча дебдур, демиш бўлғамен.

Бўлуб гарм не ҳарза сўзлар дедим,
Магар маст эдим, йўқса мажнун эдим.

Бу дамким хирад мендин огоҳдур,
Сўзум борча астағфируллоҳдур.

Ҳақ этгай мунга доғи илгим қавий
Ки, бўлғаймен ул хайлнинг пайрави.

Алардин қачон етмагунча мадад,
Манга нома сабт этгали қайда ҳадғ

Агарчи бу сўзни улус кам билур,
Вале мен билурмен, Худо ҳам билур.

Ки, айлаб ярим тунлар уйқу ҳаром
Ки, Ҳақ саждасиға қилурмен қиём.

Аларнинг равони пуранвориға,
Бу бирнинг доғи қуввати кориға8,

Қилиб фотиҳа хатми ихлос ила,
Кўзум баҳрида жисми ғаввос ила,

Қилурға ниёзимнинг исботини,
Тутуб бошқа-бошқа алар отини,

Тазаллум юзидин тазарруъ қилиб,
Мадад ҳар биридин таваққуъ қилиб.

Булардин сўнг илгимга олиб қалам,
Неким хотир истар қилурмен рақам.

Ишим тобу ошуби пинҳон эмас,
Қалам сафҳаға қўймоқ имкон эмас.

Булар йўқки, ҳар кимки назме демиш,
Ва ё бу жамоатқа дохил эмиш.

Бориға ниёзу дуодур ишим,
Алардин мадад муддаодур ишим.

Чекармен алар жоми шавқини хуш9,
Вале пир Жомийға мен дурдкаш.

Кетур соқиё, ул каёний қадаҳ,
Тағореки, дегайлар они қадаҳ

Ки, оғзимға қуйғон дам-ўқ сипқорай,
Оғиз андин олғоч, ўзумдин борай!

Муғанний, суруди ҳарифона чек,
Бир ун бирла тек турмағил, ёна чек!

Дема сўз, мени айла масту хароб
Ки, тонгла сўз айтурға қилғум шитоб!

Навоий, неча соқийи шангдур,
Муғанний доғи дилкашоҳангдур.

Ўзунг асрағайсен ичар чоғда роҳ
Ки, куллий иш оллингға тушмиш сабоҳ!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:02:56



Анингдекки, анбиёи мурсал анжумани анжумиға Муҳаммади арабий «айни»дин қуёшлиқ аён бўлди, салотини олий хайлида доғи Шоҳи ғозий1 вужуди божудидин ҳамул ҳол зоҳир бўлғондин шаммае зоҳир қилмоқ халладаллоҳу мулкаҳу ва султонаҳу ва аъло шонаҳу


Азал субҳиким, мавж уруб баҳри жуд,
Бериб офаринишқа нақши вужуд.

Рақам топибон чархи мийно доғи,
Анинг жавфида жирми ғабро доғи.

Вале кўпраги сувға мақрун бўлуб,
Башар маъмани рубъи маскун бўлуб.

Ясаб чунки ҳам дўзаху ҳам биҳишт,
Башарни қилиб зишту зебосиришт

Ки, эл қисми кому бало айлагай
Ким, ул ики уйни2 тўло айлагай.

Бу суратқа бўлғоч азалдин қазо,
Қазо элга бу навъ этиб иқтизо

Ки, бўлғай тафовут арода басе,
Бу бир тўбийи равза, ул бир хасе.

Заруратки, атвор ўлуб мухталиф,
Ҳар эл бир сифатқа бўлуб муттасиф.

Жаҳон ичра ғавғойи хайли башар,
Низоъ узра солғай басе шўру шар.

Агар бўлса баъзиға огоҳлиғ,
Бўлуб лек кўпракка гумроҳлиғ.

Солурға залолат тунига зиё,
Алар ичра ирсол этиб анбиё.

Кераклик учун забту ойин доғи,
Қилиб насб аларға салотин доғи.

Вале анбиё ичра андоқки, шоҳ
Муҳаммад келиб, ўзга – хайлу сипоҳ.

Анинг умматидин салотинда ҳам,
Биров келди шоҳ, ўзга бори хидам.

Қаю шоҳким, довари тахтгир,
Не довар, шаҳаншоҳи гардунсарир.

Бори шоҳларнинг сарафрози ул,
Шаҳи шаръойин Абулғози ул.

Вужудидин офоқ аро зебу зайн,
Улус хон бин хони Султон Ҳусайн3.

Отиға қазо: «дома иҳсонаҳу»,
Ёзиб «халладаллоҳу султонаҳу»4.

Жаҳон халқидин поки зоти ғараз,
Бу жавҳар келиб, офариниш – араз.

Бу аъроз аро жавҳари зот анга,
Қилиб пок гавҳарлик исбот анга.

Жаҳон дуржи ичра самин гавҳар ул,
Сипеҳр авжи узра  мунир ахтар ул.

Бўлуб қадри боғи фалак олами,
Мунир анжум ул боғнинг шабнами.

Дема боғ, фаррух шабистон дегил,
Бу шабнам била кавкабистон дегил.

Не кавкаб, ани жолаи ноб де,
Дема жолаким, кирми шабтоб де.

Чу шабнам десам жавҳари жон эрур
Ки, ҳар қатра дарёи эҳсон эрур.

Ки аъдосидин юз туман минг фариқ,
Ҳамул баҳр қаърида бордур ғариқ.

Анинг кирми шабтобидур ахгаре,
Демон ахгареким, эрур аждаре.

Ёруғлуғки атрофин онинг тутуб,
Ани оғзининг шуъласи ёрутуб.

Аду бўлса бу чархи гардон анга,
Чекиб бир нафас ютмоқ осон анга.

Агар ройининг меҳри кўргузса тоб,
Қуёш заррадек айлабон изтироб.

Не тонг гар қуёш изтироб этса фош,
Анга чунки ҳар заррадур бир қуёш.

Агар базми айши тузулса, сипеҳр
Тўқуз хон келиб, анда бир қурс – меҳр.

Топиб олам ул хонларидин хўриш,
Анингдекким ул қурс ила парвариш

Сахоси чу зоҳир бўлуб баҳру кон,
Тутуб туфроғу тош ичинда макон.

Не баҳр ичра бир дурри ғалтон қолиб,
Не кон ичра бир лаъли рахшон қолиб.

Бўлуб баҳр девонау талхком,
Яқосида сочқон кафига мақом.

Вале кон гадолиғ топиб чораси,
Гадолардек атрофида хораси.

Олиб баҳру коннинг чу сармоясин,
Ики нотавоннинг ясаб воясин.

Қўлин баҳр ила кон мисоли дегил,
Саходин алар таври холи дегил.

Атоси қилиб баҳру конға жафо,
Анга баҳру кон доғи қилмай вафо.

Гули хулқи андоқки, боғи биҳишт.
Суйи чашмаи зиндагонисиришт.

Гули атри юз йилчилиқ йўл кетиб,
Юз иллик ўлук жон топиб, чун етиб.

Суйинким Ҳақ айлаб зилоли ҳаёт,
Бутуб борча андин ниҳоли ҳаёт.

Қилиб чунки бўлса балоғатшиор,
Масиҳодин анфоси жонбахши ор

Ки, бўлғоч Масиҳоға ул муддао,
Тазарруъ била айлабон юз дуо.

Юзидин бириким бўлуб мустажоб,
Ани халқ Жонбахш айлаб хитоб.

Чу ул нукта сурмакка оғзин очиб,
Демай жон бериб элгаким, жон сочиб.

Анингдек улус нутқидин жон топиб
Ки, ўлган киши оби ҳайвон топиб.

Дамидин топиб бир, агар минг ҳаёт,
Қуёшдин нечукким ёрур коинот.

Чучук тил била нўш этиб элга баҳр,
Қиличи тилидин томиб лек заҳр.

Қилич йўқ, ҳилоли дурахшанда ул,
Чопар вақтида барқи рахшанда ул.

Агар барқ эмас, нега тушган замон,
Суға етмайин бўлмай андин амонғ

Бало абридин тушгач ул илдирим,
Кўруб Дашти Қифчоқдин5 то Қирим.

Ўқи разм вақти чу топиб кушод,
Адув жони танға дебон хайрбод.

Анинг нўгига мониъ ўлмай зириҳ
Ким, ул хасм кўнглидин очиб гириҳ.

Очилғоч гириҳ турмайин анда кеч,
Демай кечким, қилмайин макс ҳеч.

Кўруб манзили тийра етган замон
Ки, етмак ҳамон анга, ўтмак ҳамон.

Синониға гар худ қатиғ хорадур
Ки, бағри анинг нўгидин ёрадур.

Учи қатра сувдин топиб чошни,
Не тонг гар тешар қатра сув тошни.

Тешарда алар хора бор онча фарқ,
Сув андоқки ёмғур, бу андоқки барқ.

Чу разм ичра рахшиға жавлон бериб,
Адув чун кўруб ваҳмдин жон бериб.

Қилиб хасмин бир-бир ул девзод
Анингдекки, хошокни девбод.

Тушуб чун вағо оламиға даме,
Даме саъй этиб, фатҳ ўлуб оламе.

Олиб оламе, айлаб аъдони рафъ,
Бу ишдин бўлуб олам аҳлиға нафъ

Ки, олам футуҳида ҳар не етиб,
Борин олам аҳлиға эҳсон этиб.

Чекиб фитна яъжужиға бир сари,
Қилич шаклидин Садди Искандарий.

Гар ул ожири суст бунёддин,
Темурдин бу, йўқ-йўқки пўлоддин.

Скандар неча руст боғлаб тилисм,
Бу айлаб тилисмин ушотмоғни қисм.

Ушатмоғта зойиъ қилиб ранжини,
Муроди сахо айламак ганжини.

Анинг6 кўзгуси гар жаҳон кўргузуб,
Мунунг кўзгудек ройи олам тузуб.

Анинг мушкилотин ҳаким этса ҳал,
Мунинг мушкилотин ҳакими азал.

Гар ул оби ҳайвон тилай жон бериб,
Мунунг нуктаси оби ҳайвон бериб.

Гар ул саъй бирла олиб хушку тар,
Бу бесаъй базл айлабон баҳру бар.

Ало, то Скандардин ўлғай нишон,
Муни тут жаҳонда Скандарнишон.

Мутеъи қилиб баҳр ила барни ҳам,
Бару баҳр олғон Скандарни ҳам.

Мулозимларини Скандарфар эт,
Адолат уйин Садди Искандар эт.

Аёқчи, тут ойинагун соғаре,
Не соғарки, миръоти Искандари!

Ҳамул кўзгу бирла кўзум равшан эт,
Кўнгул ғунчасин, ўйлаким гулшан эт.

Муғанний! Чу гулшанда базм ўлди рост,
Будур хостким тузсанг оҳанги «Рост»!7

У оҳангдин бизни қилсанг хушон
Ки, бўлсоқ сарандозу доманфишон!

Навоий, чу базм ўлди ороста,
Қадаҳдин тутуб моҳи нокоста.

Бу шоҳона мажлис аро бода ич,
Ва лекин қачон тутса шаҳзода, ич!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:03:06

Х

Хилофат тахтининг тожи зебандаси ва салтанат тожининг мулк бахшандаси, жаҳондорлиғ кишварининг соҳиб сарири ва жаҳонкушойлиқ сипеҳрининг меҳри мунири Султон Бадиуззамон1 баҳодир мадҳида.


Хирад боғининг сарви озодаси,
Замон аҳлининг шоҳу шаҳзодаси.

Ҳаё гулистонида абри мутир,
Адаб осмонида меҳри мунир.

Асолат сипеҳрида  рахшанда  меҳр,
Адолат жаҳониға  олий сипеҳр.

Саодат баҳорида озода сарв,
Шараф гулшанида хиромон тазарв.

Сахо равзасида гулафшон насим,
Ато вардида руҳпарвар шамим.

Камол авжининг хусрави анжуми,
Ҳамул анжуман айнининг мардуми.

Вафо гулбунининг очуқ варди ул,
Сахо баҳрининг жавҳари фарди ул.

Келиб салтанат айну, ул нури айн,
Бадиуззамон ибни Султон Ҳусайн.

Зиҳи хилқатинг нур, бал руҳи пок,
Малак зикри шаънингда руҳи фидок.

Малоиксифат пок зотинг сенинг,
Малакваш жамеъи сифотинг сенинг.

Йиғиб яхшилиқ бирла яхши қилиқ,
Қилиқдек бошингдин-аёқ яхшилиқ2.

Латофат ниҳон истаб аҳли жаҳон,
Жаҳони латофат сен айлаб ниҳон.

Ниҳон лутфунг ар бемадоро бўлуб,
Ёшурғон сойи ошкоро бўлуб.

Қуёшким, эрур нур сочмоқ иши,
Нетиб нур ила они ёпқай киши.

Сўзунгдин етиб элга қути ҳаёт,
Хизр суйини гум қилиб ул уёт.

Гар ул сув бериб Хизр умриға мад,
Бу сўздин улусқа ҳаёти абад.

Чу би хосият бўлмай ул сув аро,
Ниҳон айлаб ўзни қоронғу аро.

Сўзунг айлабон умрбахшандалиқ,
Юзунгдин халойиққа фархандалиқ.

Йўқ улким, мутеъ аҳли бийниш санга
Ки, маъмури амр офариниш санга.

Йўқ улким бўлуб амру фармон била
Ки, умрунгға айлаб дуо жон била.

Ешитган малаксон сифотинг сенинг,
Дуо бирла истаб ҳаётинг сенинг.

Фалак ҳимматинг авжи оллинда паст,
Фалак аҳли худдомингга зердаст.

Қўлунг ҳиммат авжида чун очилиб,
Нужум ул дирамким, қуйи сочилиб.

Ешик хайли они қабул этмайин
Ки, жамъ айламакка нузул этмайин.

Дирам йўқки, баҳри кафинг дур сочиб,
Саҳоб, ўйлаким ерга мўлдур сочиб.

Бу янглиғ ёғинлар била ул саҳоб,
Бериб чарх бўстониға обу тоб.

Тун ул бўстон ичра сунбул киби,
Вале кун очилғон сариғ гул киби.

Ёйиб сунбули мушк исин даҳр аро
Ки, даврон шабистонин айлаб қаро.

Чу сориғ гулин чарх боғи очиб,
Табақ бирла оалмға олтун сочиб.

Анингдекки бўлғонда ул зарфишон,
Етиб борча оламға андин нишон.

Ало, то қуёш зарфишон ўлғуси,
Саҳоб илги гавҳарфишон ўлғуси.

Қадаҳ – базми айшинг аро зарнигор,
Жавоҳир қилиб они гавҳарнигор.

Тўлуб ул қадаҳ лаъли рахшон била,
Не рахшанда лаъл, оби ҳайвон била.

Сен ичмакка айлаб анга илтифот,
Дамо-дамки бўлсун мумидди ҳаёт.

Кетур соқий, ул майки рахшандадур,
Анинг нашъаси файз бахшандадур.

Кўнгул масканин лавнидин гулшан эт,
Назар ҳужрасин тобидин равшан эт.

Муғанний, суруде чек андоқ баланд
Ки, тушсун сипеҳр аҳлиға  дилписанд!

Унунг савтини олий овоза эт,
Сўз овозасин кўнглума тоза эт!

Навоий, сўз айтурда фарзона бўл,
Чу иш бошингга тушти, мардона бўл!

Баҳона тариқини барбод қил,
Суруб достон, нукта бунёд қил!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:03:13

ХI

Бу гавҳарфишонлиқдин чун улуғ мақсуд тарих илми махзаниға вуқуф топмоғлиғ ва бу жавоҳир нишонлиқдин куллий мурод салотини мозия ҳолоти макшуф бўлмоғ эрди, ул жиҳатдин Ажам мулукиким, тўрт табақа воқеъдурурлар, алар аҳволидин ижмол тариқи била ихтисор этилди ва аввалғи табақаким пешдодийлардурур пешниҳод алар ишлари шарҳин қилинди

Бу тарих сурат нигорандаси,
Бу янглиғ бўлур сўз гузорандаси:

Ки андинки Одам алайҳиссалом,1
Хилофат саририда тутти мақом.

Анга тегруким, шоҳи Маккий лақаб,
Не Маккий лақабким, Расули араб

Муҳаммадки2 эрди русул шоҳи ул,
Ладуний улумнинг огоҳи ул.

Қилиб Ҳақ ани саййидал-мурсалин,3
Рисолат уза бўлди маснаднишин.

Бу мобайн аро воқеъ ўлғон мулук
Ки, кўргуздилар шаҳлиғ ичра сулук.

Кўп эттим таворих ўқур сори майл,
Ҳамоноки бор эрдилар тўрт хайл

Ки, тарих таҳририн этган рақам,
Битибдур аларни «Мулуки ажам».

Агарчи кўп ўлмишдурур ихтилоф
Ки, бор ихтилоф айлаганлар маоф

Ки, солмишдурур имтидоди замон,
Ҳаводиски, ом айламиш осмон.

Таворих вазъиға беҳад футур
Ки, андин бу фан ичра бўлмиш қусур.

Вале улча бергайлар андин хабар,
«Низом ут-таворих»4 эрур муътабар.

Қилиб ўзгалар бирла татбиқ ҳам,
Бу сарнома фиҳрастин эттим рақам.

Буларники сабт айладим тўрт қисм,
Ешит эмди бориға тариху исм.

Бурунғиға келди лақаб Пешдод,
Икинчи эмишлар Каёнийниҳод.

Учунчига Ашконий ўлди лақаб,
Яна бирга Сосоний ўлди лақаб.

Вале Пешдод5 ўлди ўн бир киши,
Бурун салтанат келди бу қавм иши.

Алар пешвоси Каюмарси6 род
Ким, ул қўйди тахт узра ойини дод.

Тутуб гар жаҳонни асоси анинг,
Даду ваҳш чарми либоси анинг.

Яна бир жаҳондор Ҳушанг7 эди
Ки, зебандаи тожу авранг эди.

Анга йўқ хирадмандлиғ ичра ҳад,
Битиб нусхае «Жовидони хирад».

Чу ул борди, Таҳмурас8 ўлди падид,
Анга боғлади олам аҳли умид.

Басе шаҳр оламда қилди бино,
Нишопуру Марву Сипоҳон9 яно.

Яна сурди Жамшид10 оламға рахш
Ки, ҳам тахтгир эрди, ҳам тожбахш.

Халойиққа кўп еткуруб интифоъ,
ғариб амр кўп айлади ихтироъ.

Яна даҳр дороси Заҳҳок11 эди,
Ки, эл қони тўкмакта бебок эди.

Неча кун ишига кўрунди сабот,
Борур чоғ кўрунди анга асру бот.

Фаридун12 эди сўнгра офоқгир,
Анга бори офоқ фармонпазир.

Боши узра тожи Каёний бўлуб,
Дирафши анинг ковиёний бўлуб.

Манучеҳр13 бўлди валиаҳд анга
Ки, маснад эди бу куҳан маҳд анга.

Фурот ариғин ул равон айлади,
Шажар эктию бўстон айлади.

Яна топти Нувдар14 жаҳондин наво,
Жаҳон мулкига бўлди фармонраво.

Вале даҳр комин раво қилмади,
Анга доғи олам вафо қилмади.

Яна шоҳлиғ қилди Афросиёб15,
Вале қилди Эронни зулми хароб.

Замонида гар эрди обод кам,
Ани қўймади чарх обод ҳам.

Бўлуб Зоб Таҳмоспнинг16 навбати,
Фалакдин ўтуб чатрининг рифъати.

Мусаллам анга эрди аврангу тож
Ки, боғишлади ети йиллиқ хирож.

Чу олам тиҳи бўлди Таҳмоспдин,
Замон зебу фар топти Гаршосбдин17.

Фалак тавсанин гарчи ром айлади,
Чу вақт ўлди, ул ҳам хиром айлади.

Бари даҳрнинг сарфарози эди,
Вале даҳрдин барча бози еди.

Кетур соқий, ул жоми жамшедсоз
Ки, қилғай жаҳондин мени бениёз.

Чу йўқ шоҳлиғ расми огоҳлиғ,
Ерур майдин огоҳлиғ – шоҳлиғ.

Муғанний, «ажам»18 ичра тутқил нағам,
Сиғур анда зикри «Мулуки ажам».

Алар Пешдод эрканин ёд қил,
Манга сен доғи тарки бедод қил.

Навоий, ажаб ерга етмиш сўзунг,
Не элдур булар, худ билурсен ўзунг!

Адаб бирла шоҳона соғар сумур,
Димоғинг чу гарм ўлди афсона сур!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:03:28

ХII

Иккинчи табақаким каёнийлардурур аларнинг олий тахтлари ва каёний Тожларин бошдин-аёққача демак

Бировким, бу сўз айлади ибтидо,
Қилур «Фурс тарихи» бу навъ адо

Ким, эрди Каёний иккинчи гуруҳ
Ки, оламда эрди алардин шукуҳ.

Булардин бурунғини бил Кайқубод1
Ки, эрди хирадманду одилниҳод.

Магар Рустам2 ул вақт эди навжувон
Ки, бўлди анинг оллида паҳлавон.

Яна тутти Ковус3 офоқни,
Тамаъ айлади чархи нуҳ тоқни.

Сипаҳдори Гударз4 эрдию Тус,5
Сиёвушқа6 ёрутти нори мажус.

Яна бўлди Кайхусрави7 покрой,
Жаҳон аҳлиға рой ила кадхудой.

Сипаҳдор анга  Тусу Гударзу Гев,
Фаромарз ила Рустаму Золу Нев8.

Яна бўлди Луҳросб9 мулк узра шоҳ,
Кўпи Балх10 эрди анга тахтгоҳ.

Яқиндин анга тийра бўлди басар
Ки, лашкаркаши бўлди Бухтуннасар11.

Яна мулк уза қилди Гаршосп12 ҳукм,
Нечукким, қилиб эрди Луҳросб ҳукм.

Вале тутти Зардушт13 ойини ул,
Мажус14 ўлди истаб, алар дини ул.

Яна мулк уза тутти Баҳман15 қарор,
Ўчурди залолат ўтидан шарор.

Агар Зобулистонға16 солди футур,
Вале Байти мақдасқа берди сурур.

Чу ул борди мулкини берди Худой
Қизиғаки, бор эрди оти Ҳумой.17

Чу тавфиқ анга бўлди омузгор,
Неча йил анга тўқтади рўзгор.

Вафо қилмай ул оламороға мулк,
Яна мунтақил бўлди Дороға18 мулк.

Шаҳе эрди ул шимаси адлу дод,
Буюрди жаҳон аҳлиға инқиёд.

Анинг ўғли Доройи Доро19 эди
Ки, андин сўнг ул оламоро эди.

Вазири бўлуб шоҳ ила хашмнок,
Анинг қасдидин бўлди Доро ҳалок.

Скандарки гардунға чекти ливо,
Анинг асрида бўлди фармонраво.

Ўз ўрнида гар зикри топти вуқуъ,
Вале қилмағум қиссасиға шуруъ.

Каёнийлар эрди бу тўққуз киши
Ки, чекти аларни фалак гардиши.

Вале, ўйлаким кўкка чекти баланд,
Қаро ер уза солди охир нажанд.

Аёқчи, майи дўстгоний кетур,
Тўло айла жоми Каёний кетур

Ки, давронки, ойини ўлмиш жафо,
Не Кайга, не Дороға айлар вафо.

Муғанний, тузуб нағмаи Паҳлавий,20
Суруде анинг бирла чек маънавий!

Бу шаҳларки назм ичра қилдим савод,
Сурудунг аро сен доғи айла ёд.

Навоий, май ич, доғи бўл раҳшунос,
Бу шаҳлардин эт ўз ишингни қиёс!

Жаҳондорларни жаҳон қилса паст,
Топа олмағайму гадоларға дастғ

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:03:39

ХIII

Учинчи табақаким, ашконийлардурурким, аларни мулуки тавойиф ҳам ебдурлар, алар ҳолатидин достон сурмак


Муаррихки ёзди «Мулуки Ажам»,
Бу янглиғ қилур достонни рақам

Ки, ўн тўқуз эрди учунчи мулук
Ки, бор эрдилар олам ичра мулук.

«Мулуки тавойиф»ки машҳур эрур,
Булардурки, дафтарда мастур эрур

Ки, Искандари1 кордон этти насб,
Мамолик аро ҳукмрон этти насб.

Алардин бири Ашки Доро2 эди
Ки, кўп шавкати ошкоро эди.

Неча кун қилиб зулм ё адлу дод,
Жаҳон мулкига айлади хайрбод.

Чу Ашкони Дороға қолди жаҳон,
Қилиб зулмни эл кўзидин ниҳон.

Жаҳон Ашки Ашконға3 бўлғач мақом,
Зуҳур этти Исо алайҳиссалом.

Чу Баҳроми Шопурға4 қолди даҳр,
Бори даҳр эли адлидин топти баҳр.

Ялош ибни Баҳром5 сургач саманд,
Фалак буржиға маҳкам этти каманд.

Чу олди жаҳон Ҳурмуз ибни Ялош,6
Адолат ўтар даҳр аро қилди фош.

Яна Нарси ибни Ялош7 олди тахт,
Неча кун ани комрон этти бахт.

Яна қолди Ферузи Ҳурмузға8 тож,
Ўкуш тожварлардин олди хирож.

Ялош ибни Феруз9 чун билди мулк,
Тафохур анинг адлидин қилди мулк.

Яна Хусрав ибни Ялош10 ўлди шоҳ,
Анга  ер юзин тутти хайлу сипоҳ.

Яна шаҳлиғ этти Ялоши Ялош,11
Кишига анинг бирла бўлмай талош.

Яна Ардавони Ялош12 ўлди тунд,
Анинг тиғини ҳам фалак қилди кунд.

Яна Ардавон ибни Ашғон13 бўлуб,
Замона анинг узрини ҳам қўлуб.

Жаҳон олди Гударзи14 Ашғон яна,
Анга ҳам жафо қилди даврон яна.

Яна шоҳ Тийри Гударз эди
Ки, манзилгаҳи бу куҳан марз эди.

Яна бўлди Гударз Тийри улуғ,
Ани ҳам завол айлади қайғулуғ.

Яна тутти олам юзин Ардавон15
Ки, чекти ани чархи ахзар давон.

Буларға доғи боқий ўлмай ҳаёт,
Фалак мулкни берди бот, олди бот.

Кетур соқий, ул соғари лаълранг,
Анга даврида зоҳир этма даранг.

Чу йўқтур даранге фалак жомиға,
Кўнгул қўйма оғозу анжомиға.

Муғанний, бу шаҳларки чектим тироз,
Алар ёдиға нағма чек дилнавоз

Ки, нағманг била бир қадаҳ нўш этай,
Даме нуктадин тилни хомуш этай.

Навоий, бу шаҳларки кўрди жаҳон,
Букун барча туфроғ ародур ниҳон.

Чу бориға ул ён азиматдурур,
Замоне хуш ўлмоқ ғаниматдурур.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:03:50

ХIV

Тўртунчи табақа сосонийлар эрдиларким, жаҳон мулкида жаҳон мулкида жаҳонбонлиқ қилдилар ва рубъи маскун мамлакатин билдилар

Навосози деҳқони озарпараст,
Бу навъ этти сўз риштасин борбаст

Ки, тўртунчи хайл улча шоҳ эрдилар,
Фалакқадру анжумсипоҳ эрдилар

Ки, ҳоло адамдур аларға мафар,
Йигирми дурур, доғи тўқуз нафар.

Бири Ардашер ибни Бобак1 эди
Ки, баъзи эл они валий ҳам деди.

Яна эрди Шопур2 бин Ардашер
Ки, шоҳе эди кордону далер.

Ул этти бақо мулки сори хиром,
Қўюб ўғли Ҳурмузни3 қойим-мақом.

Яна тегди Баҳроми Ҳурмузға4 тож,
Жаҳон ичра адлидин ўлди ривож.

Яна қилди Баҳроми Баҳром5 жаҳд
Ки, даҳр этти тоза анинг бирла аҳд.

Яна ўғлиға даҳр аро ком эди
Ки, Баҳроми Баҳроми Баҳром6 эди.

Яна қилди Нарсини7 чарх аржуманд,
Ҳам охир адам сори сурди саманд.

Яна Ҳурмузи Нарси8 этти ғулув
Ки, қадри фалакдин ошурди улув.

Яна етти Шопури Ҳурмузға9 зўр
Ки, солди сипаҳ бирла  оламға  шўр.

Яна Ардашер ибни Ҳурмузға10 кавн,
Етишти чу ул Тенгридин топти авн.

Яна қилди Шопури Шопур11 кин
Ки, офоқ анга бўлди зери нигин.

Яна тузди Баҳроми Шопур12 жайш
Ки, илгига олди тўла жоми айш.

Яна олди Ферузи бин Яздижирд,13
Жаҳонда қилиб адлу инсоф вирд.

Яна шаҳ Ялош ибни Феруз14 эди,
Адолат била оламафруз эди.

Қубод ибни Феруз15 ҳам тузди базм,
Бу кох ичра, лекин қўюб қилди азм.

Яна бўлди Жомосб16 кишварситон,
Жаҳон бўлди инсофидин бўстон.

Чу тахт олди Нуширвони Қубод,17
Ул этти бино даҳр аро адлу дод.

Яна Ҳурмуз ибни Ануширвон,18
Киюрди жаҳон жисми ичра равон.

Чу Парвези Ҳурмузға19 чарх ўлди ёр,
Замонида шод ўлди мулку диёр.

Чу Шеруя20 оғози кин айлади,
Азиз элни хору ҳазин айлади.

Яна Ардашер21 ўлди чун қаҳрамон,
 Анинг қаҳриға қолди аҳли замон

Яна Ардашер ўлди кишвархудой,
Жаҳон аҳлиға бўлди раҳматфизой.

Яна Кисри Арслон22 топти фар,
Адам мулкига ул ҳам этти сафар.

Яна Кисри23 ўлди жаҳон довари
Ки, гардундин ўтти анинг афсари.

Яна даҳр Туронни24 қилди азиз
Ки, нисбатда Парвезға эрди қиз.

Жаҳон олди Парвези Баҳром25 ҳам,
Қўлиға тутуб тиғ ила жом ҳам.

Яна бўлди Озарми26 афсарпараст
Ким, ул топти Турон ерига нишаст.

Яна Фаррух27 олди жаҳон кишварин,
Солиб адл аро табъи донишварин.

Яна Яздижирд28 олди мулку диёр,
Ки, дерлар лақабда ани Шаҳриёр.

Қаю бирки мулк олди топти сурур,
Мубаддал суруриға бўлди ғурур.

Жаҳон мулкин ўз мулки қилди гумон,
Гумони ҳамон эрди – кетмак ҳамон.

Қутулди алар даҳр озоридин,
Кетиб бори, қолди жаҳон боридин.

Аёқчи, манга жоми шоҳона тут,
Туганган сойи тўлдуруб ёна тут!

Чу кетгумдурур, даҳр базми қолиб,
Кетай бори комимни майдин олиб.

Муғанний, суруд айтибон руд туз,
Вафосиз жаҳон бирла падруд туз!

Чу кетмаклик андин эрур ногузир,
Даме хушдил ўлмоқ эрур дилпазир.

Навоий, бу янглиғ эмиш даҳр иши,
Вафо кўрмамиш ҳаргиз андин киши.

Кишилик будурким, унутсанг ани,
Чу таркинг қилур, тарк тутсанг ани!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:04:04

ХV

Искандар достонининг оғозиким, ҳақ анжомиға еткурғай ва тарихининг ифтитоҳиким, Тенгри ихтитоми рақамин сургай ва анинг насабида ихтилофким, тарих аҳли қилмишлар ва ул ихтилофни рафъ этиб, аҳли таҳқиқ ишининг ҳақиқатин билмишлар ва малик Файлақуснинг дори бақоға кетгани ва Искандарнинг мулки фоний тахтин мақом этгани


Нигор айлаган нақши румийтироз,
Очиб парда, бу навъ кўргузди роз

Ки, бу тўрт хайлики топти адо
Ки, кўк тоқиға солдилар кўп садо1

Ки, давронлари тўрт минг уч юз ил,
Яна ўттуз олтию ўн ой бил.

Бу муддатда кимдинки осор эди
Ки, кишваркушо бал жаҳондор эди.

Топиб беш юзу балки минг йил амон,
Бу муддатда маҳкуми – аҳли замон.

Қилиб улча хотирға келганча иш,
Аларға насиб ўлмади онча иш.

Ки, оз вақт аро шоҳи Яздонпараст,
Скандарга офоқ аро берди даст.

Билингай, дейилганда бир-бир иши
Ки, халқ этмади Тенгри андоқ киши.

Бу мужмалки васф айладим зотини,
Қилай эмди борининг исботини.

Ҳамул тўрт хайлики ёздим сутур,
Икидин сўнг2 Искандар этти зуҳур.

Каёнийлар ўлғонда бир-бир ниҳон
Ки, Доройи Баҳманға қолди жаҳон.

Мубоҳот этиб тахт ила тож анга,
Берурлар эди шоҳлар бож анга.

Бу фурсат аро волийи Руму Рус,
Шаҳе эрди оти малик Файлақус.3

Маликваш келиб ҳар сифоти анинг,
Малакваш вале пок зоти анинг.

Низомийки назм аҳлиға шоҳ эди,
Бу шаҳ саргузаштидин огоҳ эди,

Китобида дер чоғ нишонин анинг,
Бу янглиғ деди достонин анинг

Ки, насл ичра йўқ эрди пайванд анга,
Мурод эрди оламда фарзанд анга.

Бу савдо солиб жисмиға печ-печ,
Гум ўлмас эди ул таманноси ҳеч.

Магар бир кун овдин олиб кўнгли баҳр,
Тараб бирла айлаб эди азми шаҳр.

Кўрунди йўли узра вайронае,
Йўмурган фалак зулми кошонае.

Тоши хасталар кўнгли янглиғ синуқ,
Ичи мотамийлар ичидек бузуқ.

Бу вайрона ичра шаҳи бахтиёр,
Сабосайрини сурди беихтиёр.

Кўрарким, қўюб ҳамл бир ҳомила,
Қарин қолмайин руҳ анга жисм ила4.

Ётиб оллида тифли зору забун,
Чекиб гаҳ-гаҳе йиғлағон янглиғ ун.

Бўлуб шоми риҳлат анонинг куни,
Келиб гоҳу гаҳ йўқ – ўғулнинг уни.

Унига буким йиғламоғни қотиб,
Ано сўги5 они магар йиғлотиб.

Солиб чун аларға назар Файлақус,
Дегил тушти кўнглига нори мажус6.

Буюрдики, маҳрамваш эл еттилар,
Ўлукни ҳамул ерда дафн эттилар.

Ўзи тифлни олди эъзоз ила,
Қилур эрди парварда юз ноз ила.

Скандар атаб, ўғли билди ани,
Ўларда валиаҳд қилди ани.

Муаррих яна навъ ҳам сурди сўз
Ки, нисбатда Дороға еткурди сўз

Ки, Дороға берди қизин шоҳи Рум,
Ясаб зеб ила, ўйлаким нахли мум.

Бир иш бўлдиким, бемадоро ани,
Атосиға қайтарди Доро ани.

Ҳамоноки сур айлаган тун – саҳоб
Садафқа тўкуб эрди дурри хушоб.

Чу вақт ўлди, фош айлади ул садаф,
Дуреким, жаҳон топти андин шараф.

Яна бўйла сўз доғи мазкур эрур
Ки, «Таърихи фурс» ичра мастур эрур.

Ки, оламда ики Скандар эмиш
Ки, икиси давронда довар эмиш.

Бири улки, Доро била қилди разм,
Бири буки, сад боғлаю этти азм.

Ва лекин бу фурсатки донойи даҳр,7
Берур эрди бу қиссадин элга баҳр.

Ки, жоми сафо урди элга сало
Ки, Жомийға еткурмасун Ҳақ бало.

Скандар иши эрди манзум анга,
Бори ҳолати эрди маълум анга.

Манга ҳам чу машғуллуқ бу эди,
Таворих оллимда ўтру эди.

Бу ерда мени чунки ажз этти лол,
Ўпуб ерни, донодин эттим савол.

Скандарга ики эканни адад,
Чу оллинда таҳқиқ эди, қилди рад:

«Ул ишлар, – деди, – бирга воқеъдурур,
Гувоҳи анинг насси қотеъдурур»8.

Анингдекки аслин Низомий деди,
Ҳамул навъ фарзона Жомий деди

Ким, ул Файлақус ўғли эрмиш яқин,
Емас аҳли таърих тардиди чин.

Қилинди чу таҳқиқ тадқиқ ила.
Қилай эмди тадқиқ таҳқиқ ила.

Бу янглиғ баён этти таърихсанж
Ки, чун ёвар ўлди саройи сипанж.

Скандарни топти малик Файлақус,
Ясаб мулкин андоқки зебо арус.

Очиб бахшишу базл абвобини,
Тузатти басе сур асбобини.

Мулукона тартибу ойин била,
Ёрутти кўзин ул жаҳонбин била.

Қилиб ҳифзиға кеча-кундуз қиём,
Фузунроқ этиб дам-бадам эҳтимом.

Бериб парваришқа муносиб хўриш,
Муносиб хўришдин топиб парвариш.

Ани асрамай коху айвон аро,
Ясаб ер кўнгул ичра, бал жон аро.

Нечукким тенгиз дурри шоҳонасин,
Тенгиз йўқки, кон лаъли якдонасин.

Анга тегруким бўлди лафзи дуруст,
Тааллум иши вожиб ўлди нахуст.

Нақумоҳис9 оллинда дастур эди
Ки, ҳикматқа оламда машҳур эди.

Сипеҳр авжиға  фикри суръатнамой,
Фалак сайридин ройи мушкилкушой.

Назар чобукин чун қилиб тезбин,
Бўлуб нозири важҳи айнул-яқин.

Киши йўқ билик ичра монанд анга,
Арастуи фарзона фарзанд анга.

Чу тадбир ила дафъи офот этиб,
Анинг ройидин шаҳ мубоҳот этиб.

Бори илм аро, ўйла соҳиб камол
Ки, комил анингдек топилмоқ маҳол.

Скандарни доноға топшурди чуст
Ки, донишнинг авроқин этгай дуруст.

Ўзига шараф билди доно муни
Ки, ул воқиф эрди валодат куни.

Боқиб чархнинг борча ҳолотиға,
Кавокибнинг иқболу офотиға.

Кўруб мустақимин, билиб рожеъин,10
Ёзиб эрди мавлудининг толеъин.

Қилиб ҳукмлар анжум арқомида,
Рақамлар қўюб эрди аҳкомида

Ким, ул тифли фаррухпайи покзод,11
Шаҳе бўлғуси поку фаррухниҳод.

Ети кўк уза шавкати етгуси,
Юруб рубъи маскунни фатҳ этгуси.

Кириб шоҳлар қуллари сониға,
Бўюн қўйғуси тавқи фармониға.

Сипеҳр авжиға  еткуруб ҳимматин,
Фалак тоқида чолғуси навбатин.

Чу ҳайъатда табъи жадал қилғуси,
Фалак мушкилотини ҳал қилғуси.

Қилиб хурдадон табъи ҳикматни қисм,
Басе ерда соз этгусидур тилисм.

Риёзий била тузгусидур расад,
Илоҳий била фитна оллиға сад.

Жаҳон мулкини чун мақар қилғуси,
Тенгиз ичра йиллар сафар қилғуси.

Анга ҳақ насиб айлабон хушку тар,
Юруб фатҳ қилғусидур баҳру бар12.

Ҳаким англамиш эрди чун барча ҳол,
Бу иқболдин бўлди ишратсигол.

Мураттаб қилиб лавҳи иршодини,
Анга қилди таълим бунёдини.

Қаю ишни таълим қилғон замон,
Ешитмак ҳамон эрди – билмак ҳамон.

Билиб бўлмас эрди таваққуф анга,
Қилур эрди турлук тасарруф анга.

Бу янглиғки теъдод бўлди сифот,
Ҳамоно ўн ончани касб этти бот.

Билик касбини қилди то жони бор,
Ҳунар билди ончаки имкони бор.

Чу тутти мусаллам камолотин эл,
Диловарлиғ амриға чуст этти бел.

Не ишким сипоҳиға  нафъ айлагай
Ки, андин адусини дафъ айлагай.

Гаҳи маркаб узра силаҳшўр эди,
Яёғлиқда гаҳ варзиши зўр эди.13

Демайким, ўқи очти тори зириҳ
Ки, тори тахайюлдин очти гириҳ.

Синони била тикти ахтар кўзин,
Не ахтар кўзин, чархи ахзар кўзин.

Анинг тиғи хорони қилди шикоф
Ки, кемухти ғабродин этти ғилоф.

Камандинки чин-чин қила бошлади,
Фалак қалъаси буржиға тошлади.

Қачон гурзини қилди хоронабард,
Қатиғ хорадин кўкка еткурди гард.

Чу майдон аро зўр расмин тузуб,
Чурук ип каби аждаҳони узуб.

Ва гар ройи бирла бўлуб чорасоз,
Диловарлиғу кучга бўлмай ниёз.

Бори ишда бир ерга етти иши
Ки, мумкин эмас андоқ ўлмоқ киши.

Атоси доғи чун суруб эрди умр,
Видоъ этгали еткуруб эрди умр.

Қадининг хамидин билиб эрди хайл
Ки, жисмиға туфроқ сари бўлди майл.

Қувосини заъф айлаган чоғда суст,
Скандар бўлуб эрди шаҳлиғда чуст.

Ўзи бўлди Тенгрига пўзишпазир,
Скандарга топшурди тожу сарир.

Чу ўғлиға тахтини қилди мақом,
Ўзи айлади тахта сори хиром.

Ҳамоно ики шох берди дарахт,
Бирин йўндилар тахтау бирни тахт.

Не қушқаки бир шохи маскандурур,
Яна шохи сўнгра нишимандурур.

Скандар чу кўрди ато маргини,
Яқин эрди қилғай жаҳон таркини.

Чу муставли ўлди бу ният анга,
Ато қилмиш эрди васият анга

Ки: «Мулкумда бегонани қўймағил,
Шабистонима ёнани қўймағил!

Ҳаримим аро кирмасун ҳеч ёт
Ки, бўлғай анга пардадарликда от!

Сени истабон топқонимдин мурод
Будурким, қачон айласам хайрбод.

Сен ўлсанг чу қойим мақомим менинг,
Бабод ўлмағай нангу номим менинг».

Бу сўз ёдиға келгач ўлди зарур,
Етурмак ато пардасиға сурур.

Ҳамият доғи монеъ ўлди басе
Ки, елдин зилолиға тушғай хасе.

Ато сўгини айлагач бартараф,
Сариру нигин топти андин шараф.14

Ато тахтини чун мақом айлади,
Тузуб руд, оҳанги жом айлади.

Аёғчи, бер ул жавҳари ғамзудо15,
Дема ғамзудо, жоми мотамзудо.

Ки, андин сумурсам ғамим қолмасун,
Ато сўгидин мотамим қолмасун.

Муғанний, қилиб соз руди нишот,
Анинг бирла тузгил суруди нишот

Ки, сўз тахтида бўлдум оромгир,
Бўлай таҳният базмида жомгир!

Навоий, жаҳоннинг фирибин ема,
Хирад оллида нақшу зебин дема.

Чу даврон иши бевафолиқдурур,
Фузун шоҳлиғдин гадолиқдурур.

Гадоеки қайд ўлғай андин йироқ,
Муқайяд жаҳондордин яхшироқ!

Qayd etilgan