Termiz shahri haqida ensiklopediyalarda  ( 27393 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


muxbir  07 Avgust 2006, 08:54:38

Termez (Termiz in Uzbek; Termes in German) is a city in southern Uzbekistan near the border with Afghanistan. It has a population of 140.404 (1 January 2005), and is the capital of the Surxondaryo Province. Its most famous native son is Al-Tirmidhi, born in its suburb Bugh.

The river Amu Darya divides the two countries and the "Bridge of Appeasement" is the only way to Afghanistan.

An ancient settlement was discovered near Termez, which was populated in the times of the Greek-Bactrain rules (3rd - 2nd c. B.C). It was center of Buddhism at the period of Kushans (1st -2nd c. A.C.) When Arabs came (in the 7th -8th c.) the city became the center of Islam. During Amir Timur's time Termez continued to prosper, however it was destroyed at the end of 17th century. In 1897 the modern city emerged with Russian fortress and garrison. Termez was a primary transit point during the Soviet occupation (1979-89) of Afghanistan.

Historical and architectural monuments of Termez:

Kyrk-Kyz (out-of-town Palace Country Estate) (9th -14th c.)
Palace of Termez rulers (11th -12th c.)
Architectural Complex of Khakim-at-Termezi (10th -15th c.)
Architectural Ensemble Sultan-Saodat (10th - 18th c.)
Kokildora Mausoleum-Khanaka (16th c.)
Kara-Tepe Monastery (2nd - 4th c. A.D.)
Fayaz-Tepe Monastery (1st - 3rd c. A.D.)
Zurmala Tower (1st -2nd c. A.D.)
For more archaeological news about the ancient city of Termez, see the web site of the French-Uzbek mission http://ximebenj.club.fr/index.htm.

During the war in Afghanistan (1979-89) over 100,000 Soviet troops were based in Termez. The airbase is currently the main support base for German and Dutch forces operating with the ISAF in Afghanistan.

Wikipedia, the free encyclopedia

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:55:13

Термез, город, центр Сурхандарьинской области Узбекской ССР. Расположен у границы с Афганистаном, на правом берегу Амударьи, при впадении р. Сурхандарья. Ж.-д. станция. Международный речной порт (см. Среднеазиатские порты). 54 тыс. жителей (1975; 13 тысяч в 1939). В Т. — крупный хлопкоочистительный, кирпичный заводы; комбинаты железобетонных изделий и конструкций, мясо-молочный и др. предприятия. Педагогический институт. строительный, с.-х., физической культуры техникумы, медицинское и музыкальное училища. Музыкально-драматический театр. Краеведческий музей. Близ современного Т., у Амударьи, находится городище древнего Т., существовавшего уже при греко-бактрийских царях (3—2 вв. до н. э.). Расцвет его приходился на время Кушанского царства (1—4 вв. н. э.). В конце 7 в. Т. был захвачен арабами. В 9—12 вв. Т. — крупный феодальный город, административный и торгово-ремесленный центр, речной порт. В 1220 Т. был разграблен войсками Чингисхана и пришёл в упадок. Возродился во 2-й половине 13 в. восточнее, на правом берегу Сурхандарьи. где и просуществовал до 18 в. К середине 19 в. у устья Сурхандарьи, у переправы через Амударью, возникло селение Паттагиссар, а в конце века неподалёку от него — русский пограничный пост. Из них вырос городок, получивший в 1928 древнее название «Т.». Среди многочисленных археологических и архитектурных памятников окрестностей Т. особенно интересны буддийский культовый центр Кара-Тепе, где обнаружены многочисленные памятники буддийской художественной культуры (руины монастырей, каменные скульптуры, стенные росписи, все — 2—3 вв.), загородный дворец Кырк-кыз (9 или 10 вв.), мазар Хаким-аль-Термези (11—12 вв.), ансамбль мавзолеев термезских сеидов Султан-Саадат (11—17 вв.).

Большая Советская энциклопедия

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:55:32

Termez, city (1991 pop. 99,000), capital of Surkhandaryo region, S Uzbekistan, a port on the Amu Darya River, near the Afghanistan border. It is the center of an agricultural region and has cotton and food processing and brick and tile industries. The major highway between Russia and Afghanistan runs through the city. The temperature rises as high as 122°F (50°C) in Termez, one of the hottest cities in central Asia. Part of the Bactrian kingdom in the 1st cent. B.C., Termez later developed as a river port and feudal trade center. Termez was a primary transit point during the Soviet occupation (1979—89) of Afghanistan. Remains of a 9th-century fortress and relics of iron, ceramics, and Buddhist pottery have been unearthed there.

Columbia Encyclopedia

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:57:11

uztermbek:

Muxbir, http://ximebenj.club.fr/index.htm сайтига ишорат килганингиз учун сизга катта рахмат. Мен бу экспедиция таркибида уч мавсум давомида ишлаганман ва бу ишдан менда жуда илик таассуротлар колган.

Узбек-Француз "Бактрия-Термиз" археологик экспедицияси 1993 йилдан буён хар йили куз фаслида Термиз шахрининг кўхна кисмида (Чингизтепа тепалиги хамда Амударё бўйидаги тепалик - ўрта тепа кисми ўрта асрларга мансуб истехком, аркда)изланиш олиб боради. Унда ТДУ тарих факультети талабалари хам амалиёт уташади. Сайтдаги бир суратга эътиборларингизни каратмокчиман.



Чапдан ўнгга:
тарих ф.н., доц. Шокир Пидаев (экспедициянинг ўзбек томони рахбари);
Себастьян Страйд (археолог, бир неча йил Ўзбекистонда яшаган, хозирда Испанияда Барселона университетида ишлайди);
Проф. Пьер Лериш (экспедициянинг француз томони рахбари, Экол Нормаль тадкикот маркази рахбари);
чеккадаги киши менга нотаниш.


Термиз Археология музейининг веб-сайтидан хам шахар тарихи хакида ўзбек, рус, инглиз тилларида маълумот топишингиз мумкин: http://archaeomuseum.freenet.uz

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:58:14

uztermbek;

Hazrat al-Hakim at-Termiziy maqbarsi Ko'hna Termizda, Amudaryo bo'yida joylashgan. Chegaraning yonginasida joylashgani bois, sobiq ittifoq davrida bu ziyoratgoh aholi uchun yopiq bo'lgan, faqatgina Sharof Rashidov respublikaga rahbarlik qilgan yillaridagina bu hududga yo'l ochilib, barcha hohlovchilar maqbarani ziyorat qilish imkoniga ega bo'ldilar (madaniyat boshqarmasi vakili sifatida, otam shu masala bo'yicha u kishiga hamrohlik qilganlar). Shundan buyon bu yerlar obod bo'lib, voha ahli, turli viloyatlar, hatto chet ellik mehmonlar ziyoratgohga muntazam kelib turadilar (bir safar allaqayerdan ikkita limuzinda yuqori martabali odamlar kelganini ko'rib hayron qolgandim).
Xalq orasida u kishi "Termiz ota" deb ulug'lanadi. Haftaning har chorshanba kuni ziyoratgoh gavjum, hatto maktab bolalari tong saharlab turib, ixlos bilan "Termiz ota"ni ziyorat qilgani kelishadi (odatda piyoda - holbuki shahar bilan bu joy o'rtasida 12-13 km masofa bor - odat shunday).
Alloma milodiy 820 yili tavallud topgan.
Maqbara 9-15 asrlarga oid arxitektura yodgorligidir. Asosiy qismi temuriy shahzoda Xalil Sulton rahnamoligida qurilgan. Maqbara atrofiga masjid (11-asr) va xonaqoh (15-asr) qurilgan. Majmuaning umumiy tarhi 28,0x29,0m, gumbaz tomoni bir necha marta ta'mir etilgan.



Ichki tomoni ganch o'ymakorligi bilan serhasham bezatilgan. Maqbaraning shimolida oldi ayvonli, uch gumbazli masjid bo'lib, uning shimol va janub devoridagi chuqur ravoqlarga panjaralar ishlangan. Ichki tomoni va markaziy to'rt (chorburchak) ustuni ganj o'ymakorligi bilan jozibador bezatilgan. Mehrobiga g'ishtlar hoshiyali terilib, ichi naqshlar bilan to'ldirilgan. Sharqdan maqbaraga tomoni peshtoqli , yirik gumbazli xonaqoh tutash. To'rt tomonidan kiriladi. Undagi marmar sag'ana naqsh bilan nafis bezatilgan. Suls va kufiy yozuvida at - Termiziyning hayoti va faoliyati tavsiflangan. Bu qabrtosh mahobatli va g'oyat go'zal.


Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:58:30

uztermbek:

Маълумки, Ал-Хаким ат-Термизий, Мовароуннахр суфийлик мактабининг илк намоёндаси хисобланади, алломанинг суфийлик тарикатига багишланган бир катор асарлари бордир.
Аллома узининг таржимаи холи баён этилган «Баъду-шаъни Абу Абдуллох» асарида таъкидлашича, унга етти ёшда хукукий ва анъанавий фанлардан устоз муаллим Аллох таоло томонидан тайинланади.
У 25 ёшга етгунга кадар Мовароуннахр шахарларида тафсир, хадис ва фикх илмларини ката кизикиш билан урганади. Тахминан 27 ёшида муборак хаж сафарига, Маккага йул олади. Унинг бу мукаддас шахар томон сафари Басра, Багдод оркали булиб, сафар давомида хадислар туплайди. Ал-Хаким ат-Термизийнинг Маккада булиши хаётида туб бурилиш хисобоанади. Бу мукаддас жойда унда олдинги хаёт тарзидан бутунлай воз кечиш, тарки Дуне ва узини факат Аллох Таоло йулига багишлаш иштиёки пайдо булади. Юртига кайтгач, кечаю-кундуз тинимсиз Куръони Каримни мутолаа килиш Билан машгул булади.
Ал-Хаким ат-Термизий дунёкарашининг шаклланишида она шахри Термиз ва Мака Билан биргаликда Балх, Басра, Багдод, Бухоро, Куфа, Марв, Нишопур шахарларидаги мавжуд дунёвий ва диний билимлар хам мухим ахамият касб этган. Алломанинг такдирига шерик булган рафикаси эса унинг хаётида мухим урин тутган.
Урта асрларда Ал-Хаким ат-Термизийнинг «Жами ал-илм» (Илмлар туплами) деб номланган асари машхур булган. Унинг 80 на якин асари бевосита ислом динидаги «тасаввуф» (суфийлик) тарикатининг асосчилари ва тарихига багишланган. Шу боис илохиёт фани тадкикотчилари Ал-Хаким ат-Термизийни Мовароуннахр суфийлик тарикати асосчиларининг энг ёркин намояндаларидан бири деб билишади.
Ал-Хаким ат-Термизий фикх илмини узидан аввалги алломалардан фаркли уларок, икки кисмга булади: бири ахком масалаларини яхши билувчи конуншунос мутахассис, иккинчиси — факх булмок. Унинг фикрича, калб билан тушуниб етиш ва идрок этиш даражасига етган кишиларгина факих дейилади.
Ал-Хаким ат-Термизийнинг комусий олимлигидан унинг «Наврузнома», «Баён ул-касб», «Солнома», «Хиндистон хакимларининг муътабар насрий йилномаси» каби асарлари дарак беради.
Алломанинг вафот этган йили хакида турли фикрлар мавжуд. Жумладан, «Ал-Хаким ат-Термизий 9 аср ислом дунёси дин намояндаси» номли асар яратган немис олими Б. Радтке олимнинг узок умр куриб, мил. 932 йилда вафот этганини таъкидлаган.

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:58:37

Аллома макбараси хакида

Шахар кухандизидан шимоли-гарбий тарафда жойлашган Ал-Хаким ат-Термизий макбараси меъморчиликнинг турли хил услубларини узида мужассамлаштирган. Асрлар давомида Хуросон ва Мовароуннахрнинг турли шахарларидан узига зиёратчиларни жалб этиб келган бу макбара даставвал IX аср охиридан шаклланади. Буюк машойих кабри атрофидаги дастлабки макбара муъжазгина булиб, асосан тугри туртбурчак шаклдаги хом гиштлардан бунёд этилган.
Милодий 1091-1095 йиллар оралигида Мовароуннахрдаги корахонийлар сулоласи вакили Ахмад бин Хизрнинг курсатмасига мувофик шайх кабри устида янги макбара бунёд этилади. Макбара девори таг кисмидан тортиб гумбазнинг юза кисмигача жуда мураккаб уйма ганчли накшин лавхаларга безалган. Унда мураккаб ислимий ва гирих услубида битилган накшлар куфий ёзувлар билан жонли тарзда чатишиб кетган. Бир канча вактдан сунг, макбаранинг шимолий томонида уч устунли айвон ва мехробдан иборат ховлили масжид курилади. Макбара ва масжиднинг курилиш даврлари фарк килсада, масжид деворларини безалган уста бинолардаги накшлар уйгунлиги бирлигига эришган. Мехроб атрофидаги П-симон ёзувлар, айвон устунлари ва шифтлардаги уйма ганчлар масжидга зеб бериб, макбара ички кисмдаги накшин лавхалар билан уйгунлашган. Бу масжидда зиёратчилар Ал-Хаким ат-Термизийни хотирлаб намоз укишган. Ал-Хаким ат-Термизий кабри атрофида янги иншоотлар куриш кейинчалик хам давом этган. 1389-90 йилларда макбаранинг шаркий томонида янги бино ва унга туташ чиллахона курилади.
XV асрда эса 2 пештокли хашаматли гумбаздан иборат хонакох курилиб, шайх кабри устига мармар сагани урнатилади. XV аср бошида Темурий шахзода Халил Султон томонидан урнатилган мармар сагана бенихоя юксак сангтарошлик асари хисобланади. Бутун ислом дунёсида унга тенг келадиган, у билан беллашадиган мармар сагана йук. Мармар сагана деворларига уйиб битилган жимжимадор куръоний суралар, ёзувлар кишини хайратга солади.

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:58:47

Археолог-олим Т.Аннаев маълумотларига кура, «казишмаларга кадар макбара XI аср бошларида бунёд этилган деб, унинг шимолий тарафидаги ягона ер ости иншоотини бу жойга ташриф буюрган саёхатчи ва зиёратчиларга чиллахона деб изохланар эди». 1994 йил Ал-Хаким ат-Термизий макбарасининг шимоли-шаркий тарафида Т.Аннаев томонидан амалга оширилган археолог изланишлар макбаранинг шаклланиши билан боглик тасаввурларни бутунлай узгартирди. Макбаранинг шимоли-шаркий тарафида коя катламига уйиб ишланган горсимон коялар казиб очилди. +азиб очилган барча иншоотлар меъморий жихатдан бир-биридан фарк килиб бир-бирини такрорламайди. Бу сайёхларга горсимон иншоотларнинг умумий таърифи ва урганилиш тарихи булса, ундан сунг маълумот берувчи мутахассис казиб урганилган горсимон иншоотларнинг тузилиши, ишланиш услублари, хужралар алохида булиб, алохида бир шахсга мулжаллаб курилганлиги хакида казув ишлари олиб борилган майдон буйлаб юриб горсимон иншоотлар билан таништиради. Сайёхлар томонидан бу жой кадимда кандай иншоот булганлиги хакидаги саволга археолог Т.Аннаев муаллифлигида яратилган Ал-Хаким ат-Термизий рисоласида келтирилган далиллар тулик жавоб беради. Макбара атрофидаги бу ер ости иншоотлари, унинг энг куйи катламларида топилган ашёвий далилларга кура, милодий III-IV аср оралигида бунёд этила бошлаган.
Гор ички хужраларининг юкори катламларида сопол идиш булагига битилган куфий хати ва танга пулнинг топилиши шундан далолат берадики, бу иншоотлардан VIII аср охирига кадар мунтазам фойдаланганлар. IX-X асрларда горсимон хоналарда кисман таъмирлаш ишлари амалга оширилган. X асрнинг 2-ярмида бу горсимон хоналар кумила бошлаган. XV-XVI асрлар оралигида батамом кумилган горсимон иншоотлар устки кисмида кабрлар хам пайдо була бошлаган.
Макбара атрофида урганила бошланган бу горсимон бинолар Коратепа буддавийлик ибодатхонасидаги кохинлар яшашга мулжалланган хужраларга айнан ухшаш. Ал-Хаким ат-Термизий макбараси атрофидаги бу горсимон хоналар бу ерда мавжуд булган буддавийлик ибодатхонасининг таркибий кисми ва бу ибодатхона Термизда ислом дини кириб келгунга кадар мавжуд булган. Мовароуннахр ерларини эгаллаган араблар уз хукмронлигининг илк боскичидаёк ислом динини сингдириш максадида бу юртдаги кадимий саждагохлар урнида масжидлар курганлар. Ал-Хаким ат-Термизий макбарасида биз батамом бошка нарсани кузатамиз. Бу жойда буддавийлик ибодатхонаси атрофида узининг бетиним хизматлари туфайли халк орасида «Термиз ота» деб эъзозланган Ал-Хаким ат-Термизий дафн этилиб, унга макбара бунёд этилган.
Археолог Т.Аннаев томонидан Ал-Хаким ат-Термизий макбараси атрофида казиб урганилган горсимон бинолардан IX асрда мунтазам фойдаланиш жараёнида куплаб ривожланган урта асрларга оид моддий маданият намуналари тупланган. Бу осори атикалардан халкаро туризм максадларида Сурхондарё вилоят Археология музейи залларида доимий ва вактинчалик кургазмалар ташкил килиш ёки бу иншоотлардан казиб очилган IX-XIII аср бошларига оид хунармандчилик намуналари аник санага эга булганлиги сабабли вилоятга махсус илмий сафар килган хорижий илмий гурухлар орасида катта кизикиш уйготади.

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:58:54

Ха. Энди зиёрат хусусида.

Йилнинг хар кайси фаслида келсаларингиз булади, хар бирининг уз гашти бор. Ёзда, айникса, июль-август ойларида анча иссик булади (+40, 45). Лекин бу куп халал бермаса керак, аксинча тассуротларингиз бойрок булади Термиздан :). Сафар олдидан вактни шахар атрофидаги бошка жойларни куришга хам ажратсангиз яхши булади (Кирк-киз мажмуаси, Фаёзтепа ёдгорлиги, Археология музейи ва бошкалар).
Хуллас, булар хакда хали гаплашамиз.

Qayd etilgan


muxbir  07 Avgust 2006, 08:59:26

ТЕРМЕЗ , город (с 1929), в Узбекистане, центр Сурхандарьинской обл. , порт на Амударье. Железнодорожная станция. Мост через Амударью, соединяющий Термез с портом Хайратон (Афганистан). 90,4 тыс. жителей (199. . 1). Хлопкоочистительная, пищевая, стройматериалов промышленность. Педагогический институт. Театр. Возник в кон. 19 в. (кишлак Паттагиссар и русский военный пост). Близ Термеза - городище древнего Термеза. Архитектурные памятники 1-3 вв. (буддистский культовый пещерно-наземный комплекс Кара-Тепе) и средних веков (остатки феодального города 9-12 вв. ; мазар Хакима ат-Термези, 11-15 вв. ; ансамбль мавзолеев Султан-Саадат, 11-17 вв. ).

Большой Энциклопедический Словарь

Qayd etilgan