Rauf Subhon. Afsonaning davomi  ( 8085 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Fevral 2011, 14:45:32

Rauf Subhon. Afsonaning davomi



Muallif: Rauf Subhon
Hajmi: 1,13 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ziyolee  06 Oktyabr 2011, 16:41:30

Шоирнинг илк китоби

Рауф Субҳон

АФСОНАНИНГ ДАВОМИ


Ғафур Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти
1989

Рауф Субҳон шеърлари фавқулодда жиддий ва салмоқли. Ёш шоир ҳатто хаёлни ҳақиқатдан ишонарли тасвир эта олади. Унинг услуби ўзига хос, тили равон ва ширали.

Рауф Субҳон (Абдурауф Сувонов) 1958 йилда Самарқанд вилоятининг Иштихон районида туғилган. ТошДУнинг тарих факультетида таълим олган. Хозир «Юлдузча» нашриётида муҳаррир бўлиб ишлайди.


* * *

Сўзларимни саболарга таратсам,
Адирдан то осмон қадар ол бўлди.

Лайлом, қайтдинг, лолалардин сўратсам,
Изларингни ўпган еллар — гул бўлди.

Муҳаббатим, сени излаб топгунча,
Ана, ҳарён ёлғизоёқ йўл бўлди.

Сузиб юрдинг савол бўлиб қалбимда,
Асир вужуд лахта-лахта қон бўлди.

Лолазорлар қадаҳин жарангида
Илоҳим ва ишончим Ватан бўлди.

Муҳаббатим, боғланганман торингга,
Асл ёру куйи — дутор бир шон бўлди.


ВАТАН

Агар
Расм чизар бўлсам,
Энг чиройли
Кўзларинг бордир.

Агар
Торинг чалар бўлсам,
Порлаб турган
Созларинг бордир.

Агар
Шеърлар ёзар бўлсам,
Ўлчов билмас
Сўзларинг бордир.


ТЎЙЧИЛАР

— Эшман довнинг оқинлиги қўл келади,
Сенга ҳам бир мот қилмоққа гал келади.
— Қолман калта, гап кедганда индамайсан?..
«Хиҳ», «чуқ»лашиб уч эшакда чол келади.

— Ннма дейин, қимматчилик замонда,
Бозорга туш, кўргин, чиқар гарангинг.
Эшман довинг кеча эшак сотганди,
Бугун машинада келди афандим...


АЛЁРЛАР

* * *

Эр йнгитнинг юзида ори бордир,
Ори борнинг қошида ёри бордир.
Эр йигитни ер қилса гар кимда-ким,
У дунёю бу дунёда шўри бордир.

* * *

Кўнгил истар томонларда қушлар шивири,
Қамчилама, етолмайди отнинг чўбири.
Ернинг узун сочларини қўмсаб қўлларнинг
То тонггача тинмади-ку, «шивир-шивири...»

* * *

Муштлаб кетган хамирлари ачиб қолди,
Учрашувдан қайтгунича қиз боланинг.
Ҳам ҳўкизи жўнгичқада бўкиб қолди
Катта қирни ошгунича бўз боланинг.

* * *

Қиз, йигитнинг ўй-дардини ёйган янга,
Уйланмайман десанг яна куйган янга.
— Анови қиз бўй етибди, гаплашай, деб,
Кўзин қисиб тегажаклик қилган янга.

* * *

Тўйхоналар азал-абад тўпир бўлар,
Куёв кўпнинг ўртасида бўйин эгар,
Куёвбошлар янгаларин сирин билар,
Индамаса бирин-кетнн борин шилар.

* * *

Куёвга бахшида игна сабоғингиз,
Янгалар-эй, урф-одатга йўқ чоғингиз,
Гуллатсак ҳам қўйган тўққиз табоғингиз.
Янгалар-эй, очилмади қабоғингиз.

* * *

Турра-турра ҳуриб қолди кучуклар-эй,
Урра-урра боқон тутинг йигитлар-эй,
Қиз уйида қолиб барча ўгитлар-эй,
Зарбанд эли тўлсин бугун ҳадикларга.


КЎКЛАМДА

Ғужумлар турар тўп-тўп,
Ур йўлда саноғи кўп,
Танга даво суви бор,
Оқтовнинг булоғи кўп.

Жилға-жилға қўшилар,
Сой-сой бўлиб эшилар,
Ҳарён баҳор, сел келса,
Сайл бўлар, эл шошилар.

Соҳиллар ёр изларин
Шу селларда оқизар.
Йигит-қиз сирларини
Ёт кўзлардан яширар.

Энг ажиб сирларимиз
Кўкда қувнар, учишар —
Қалдирғочлар қайтди, — деб,
Ана, ҳамма топишар...

Ҳайратин яширмасдан
Гир айланиб чопганлар,
Эшикка қулф осмасдан
Қушга эшик очганлар.

Сиз менинг муҳаббатим,
Сизгадир юрак тахтим.
Бахт сўзин эгалари
Сиз менинг асл бахтим!


* * *

Саратоннинг иссиқ нафаси,
Кавш қайтарар гўё дарахтзор,
Дарахтзорнинг қорни тўйган чамаси.
Ундан баъзан инграб чиқар,
Боғланган ҳўкизнинг «Сув!» деган саси.


* * *

Самарқанд биргина ёдгордик эмас,
Умр боқий деган фармойиш, зарур,
Минорлар одамзод кўкка уч деган
Ўтли кема, азалий намойиш эрур.

Ўлимнинг тили йўқ, ҳаётнинг сўнгги,
Кечмишин билмаснинг йўқдир ватани.
Тарихнинг кўкси қон бўлса ҳам бир ранг
Чинор гумбазлари тинчлик дегани!


* * *

У
Овлоқда
Қолиб кетди.
(Балки бўриларчинг орасида)
Куппа-кундуз куни...

Унутди
Дунёнинг ширинлигини,
Ширин сўз айтмади.
(Балки атай айтмади).

Сўкинди
Ичида,
Ўнгида.
Чунки атрофда
Илоннинг инлари кўп эди...


ҚАЛАМ

Уддасидан чиққувчи одам,
Хатоларин рост ёзиб кўрсин,
Уддасидан чиққувчи одам
Бехато бош кўтариб юрсин.

Уддасидан чиқмаган одам,
Қийнамасин созни ё ўзни.
ҚАЛАМ — қалам, гар ростгўй одам
Сева олса жўшиб ёлғизни.


* * *

Биз ухлаймиз... уйғонолмаймиз,
Тинглаб қўшиғу аллаларни...
Қалдирғочча сева олмаймиз
Уйимизни ва болаларни.

Қалдирғочлар қулфланиб қолди,
Чирқираб шифт ёғочларида.
Юргин энди, бирга яшайлик,
Раҳм қилгин қалдирғочларга...


БЕКАТДА

Мен доим суяниб яшаган «йўқлик»
Олма дарахтига айланиб қолди.
Кейин пайдо бўлиб ғалати «тўқлик»,
Атрофим унутган дўстларга тўлди.

Хуллас, дарахтни ҳам кесиб ташлашди,
Деди: «йўл ўтади бу жойдан, катта!»
«Йўл бўлси-ин?» деб ҳатто бир кун сўрашди,
Тураверсам «йўқлик» деган бекатда.


АФСОНАНИНГ ДАВОМИ

Муҳаммад Солиҳга

- Меҳнат қилинг, яшанг, сизга шу дунё,
Дунёни асрангиз дўстлар, алвидо!
Ҳамон давом этар эди афсона,
Ҳамманинг бошига тушган бу савдо.

Қоронғу ўрмондан чиққанда Данько
Заминга «тарс!» тушди қўлидан юрак.
Инқилоб тонгини кўрсатган даҳо,
Айт энди, бизларга не қилмоқ керак?!

Юракни кафтига қўйиб бир бола
Зарб билан чопди-ку, Онажонига.
Кафтида безовта сирма ё нола,
Онаси нима дер болажонига?!

Тинчи йўқ, юраклар орзу-армонга,
Ўрмон — шаҳарларга айтишдилар «хайр!»
Улар сўрар, жавоб, бермас замонлар,
Балки жавоб берар «қудуқдаги ой»?!

Поездлар баҳорни қайгадпр ташир,
Баҳорсиз қолмасми энди ҳур аср?!
Мана, «Оқ кўйлаклар» айтишар бугун:
— Куйинма, бор ахир «Бешинчи фасл».

Болалар кетмоқда (балки мустақил),
Эртакларга етиб олар бирпасда.
Шаҳар, уйғонмадинг, мудраб ухладинг,
Юраклар чиққунча кўкрак қафасдан...


* * *

Тун,
Яна бир жондан айрилиб,
Ухлаган қишлоқда йиғлаб, овоз чиқариб:
Болам!!! дединг, болам-о! дединг,
Мен сенинг сеҳрингга қандай ишонай?!


* * *

Мен
Сени
Соғинганда,
Отини,
омочини,
Ер ҳайдашнинг
гаштини,
Ўз уйининг тонгини
Соғинган
Ва қилични синдириб
Дарёга отмоқ бўлган
Жангчи каби вужудим ёнган!..


ОНАМНИНГ ХАТИ

Хабар кутдим қаҳратон қишда,
Бошларим эгилган, мен гўё дарахт.
Оёғим остида саноқсиз излар,
Елкамдан босганда муздайин бир бахт.

Эриб кетганида оёқ излари,
Бурканса дарахтлар беқасам тўнга,
Уватда ялпизлар унган кезлари
Тергизмай кутаман, сақлайман сенга.

Хабар кутар эдим, жозибали тонг,
Ҳар куни соатдай тўхтамай юрдим.
Тинч-омон бормисан, айланай болам,
Ўзингга қарагин, камроқ «югургин».

Қушлар учиб келди, қорлар эриди,
Хабар кутдим қалдироқли кун.
Дарахтлар гуллади, қоматга келди,
Уйимни қалдирғоч тўлдирди, лекин...


ТОНГДА

Қишлоқни уйғотар қичқириб
Қуёшнинг шарпаси — хўрозлар.
Қорайган қирларга куч кириб,
Қуёшни кўтарар парвозлар...

Барча чиқар Қуёш олдига,
Боғлар турар кийиб кўйлагин.
О, Қуёш ҳамманинг қалбига
Уйғониш қўшиғин куйлагин.


ЎЗИНИ ОҚЛАГАН МАЪРУЗАЧИГА

Қани, бир томоша қилинг бу қўлни,
Ишчисини эмас, мажлисбозини.
Учқунини кўринг урилган муштнинг,
Кўринг, қалтираган жимжилоғини...


ХОТИРА КУНГИ ЗИЁРАТ

Ёш ёзувчиларнинг пленумида бутифос оқибатлари ҳақидаги нутқни тинглаб

Холсиз одам каби оқарган
Ерда ёмғир ялтирайверар,
Гўе хавфни англаган кўзлар
Пуфакчалар мўлтирайверар...

Она юртда ҳар бир тепалик
Юрак меҳрин ютиб ётибди.
Шоир борар ивиб, йўталиб,
Нигоҳлари ерни уйғотиб.

Ғамларининг томири узун,
Сувга етган ёнтоқ бўлади.
Ҳақиқатни кўрганда кўзи
Қабристонда ғамлар гуллади.


ЁЛҒИЗЛИКНИ ТАСАВВУР ҚИЛИШ

Ташқарида яшар ҳақорат,
Фақат ёлғиз сен учун яшар.
Бу кундузинг чалган нақорат
Тунинг айтган қўшиққа ўхшар.

Ўқланган милтиқдай турасан,
Бўғзингга тизилган сўзларинг.
Хонангда тинимсиз юрасан,
Мўлжалга ололмас кўзларинг.

Дилинг ёнар, ёнар тўхтовсиз,
Бақирасан, овоз чиқмайди.
Киминг йўқлар, ким ҳам йўқлайди,
Дард баҳайбат, фақат йиқмайди.

Ташқаридан ким кирса агар
Бўшатарсан тўйган кўнглингни,
Ташқарининг ўзи кирса гар
Кўрсатарсан куйган тилингни...


ТУШДА КЎРИЛГАН АФСОНА

Кимдир балиқ каби қимтиниб,
Катта-катта очи-б кўзларин,
Ахтарибди юракларимдан
Ҳақиқатдай ширин сўзларни.

Мен бақирдим бақиравердим,
Ҳақиқатга тегмагин, дедим.
Ҳақиқат йўқ! Йўқ! — деди менга
Виждонини еб қўйган одам...


* * *

Бу қора кўзларни ўйлатиб кетдинг,
Боғим булбулларин сайратиб кетдинг.

Атиргулларимни яйратиб кетдинг,
Мудраган йўлларни уйғотиб кетдинг.

Боғларимнинг тонгда тўкдинг ёшини,
Рауф Субҳон енгди чўнг бардошини.

Уйинг қайда, айтгин, рангин капалак,
Йўллар остонангга қўяр бошини...


* * *

Термиласан,
Кўзларинг
Кўнглимнинг нур тугунчаси...
Шундай қадрлайсан
Юрагимдан
Омон чиққан сўзлар ғунчасин...


СЕВИШГАНЛАР БОҒИДА

Севги деган бошингни кўтариб кўр-чи,
Биласан кулгуга ботиб қолганинг.
Атрофда кўрмайсан биронда орчи
Қарғанинг бош эгиб юриб келганин.

«Сен фақат кулмайсан, нима ҳам дейсан»,
Тинглайсан ҳар куни фаррош нолишин.
Бошингда дарахтзор, хайр, деб кулсанг
Кўрасан япроқлар чапак чалишин...


ТУНДА СИНФДОШЛАР ДАВРАСИДА

Ўттиз ёшга кирибмиз мана,
Кўп ёлғонлар айтдик, бўлмади...
Ваъдалар-чи... айтинг, ким тонар,
Ваъда билан бахт ҳам кулмади...

Тақдиримиз ўхшайди жўнга.
Болаликнинг айби йўқ бунда.
Кундуз айб қилмаган ҳеч кимга,
Ҳамма айблар менимча тунда...

Чароғон тун, чарсиллаган тун,
Гулхан каби бағримиз бутун...
Биз ҳар жойда ёнгувчи гулхан,
Висол — олов, ҳижрондир ўтин...


* * *

Чертаётган торларингда вафолик бор,
Балки сенинг қўлларингда шифолик бор,
Кўзларингни, нозларингни севдим, лекин
Мен хаста бир жоним десам, жафолик бор.


ОМАДСИЗ ДЎСТИМГА

Баҳор келди бошингга,
Қўш қанотли қошингга.
Экинларинг зор бўлди
Кўкнинг томчи ёшига...
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Ҳормалардан ҳориқдинг,
Эҳ, кимларга йўлиқдинг.
Тер билан кўкартсанг ҳам
Буғдойларинг бўлиқдир.
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Бир кун хирмон уйдинг-ку,
Оқ кўнглинг армон билмай.
Лекин гумон туйдинг-ку
Йўлларинг сомон бўлмай.
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Кузак куни ҳовлингни
Қушлар ташлаб кетдилар,
Ҳатто мушук-сичқонлар
Кимгадир шарт айтдилар.
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Бас-бас бўлди, бас бўлди,
Илоҳий нафас бўлди...
Шоир бўлдинг,
Қушларга
Кўкрагинг қафас бўлди.
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Бирталай дўст-ёрингни
Ўтказардинг тўрингга,
Шеърингга нажот топсанг,
Тополмайсан ўзингга.
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.

Деҳқон ҳам шоир бўлар,
Шеъри — Дону нон бўлар.
Билмаганлар шеърининг
Кўксига юлдуз ўяр!..
Омадсиз дўст,
Омад, Сиз — дўст.


* * *

Кунгабоқар,
Мен сенга қойил қолмадим,
Қуёшсиз кунларингни
Нуқул
Ерга қараб ўтказдинг...
Томчи эдинг,
Дарё бўлиб кўпирдинг,
Изларингда тикон унди, гул унди,
Нимжонгина дарахтлар ҳам семирди..


ЁНТОҚЗОРДА

Музейда осилган катта чопонни
Ҳар ким ҳам ишонар алпники деса.
Уятга қўярди кичкина жони
Кимки бу чопонни хаёлан кийса.

Ҳар ким ўз жуссасин яширган замон
Алпларнинг даврига бўлар гумони.
Балки шулар ҳақда бетиним ўйлар
Янтоқнинг устида юрган чумоли...


ҚОРОНҒИДА АДАШГАН ОДАМ

Чордеворлар тоғлар қошида айғоқчилар каби туришар. Қоронғуда йўллар ёғдуга зор, эсаётган еллар ҳам уриниб-суриниб, йиқилар қоронғуликка. Қоронғунинг елкалари, тирсаклари ваҳимали кўринар мижжа қоқмай туни бўйи тентираб чиққан одамга. Тонгда тунги ваҳиманинг ҳаммаси ялтанглаб турар, адашган одамнинг алданган кўзлари каби. Мана энди, ҳасрат билан, балки, нафрат билан тунги қора кўзлари билан: «суринганим тошмиди?!» деб ортга қараб-қараб қўяди.


ГУЛЛАР

Бу соғлом юракка соғлом дард тўлган. Юрагимнинг ўзи тўқ, кўзи очдир. Ўз кўзим ўзимни кўп бор алдаган. Гулим, алдамайди сени ҳеч қачон. Сен менга қайрилиб боқма, майлига. Гуллар бош кўтарса, бошингни эгма, шаббодада бирга-бирга тебрангин.
Бу гулларнинг бари Сенга аталган,
Бу гуллар аслида менинг сўзларим...


ҲАЁТ ЭРТАГИ

Севгилим, кам эмас, мана, ўттиз йил эртаклар тингладим, англадим... бугун сени топдим. Сен оқ кўйлакда, яна ўша эртакдагидай. Йўқ, йўқ, янглишмадинг, тушолмасман, болаликдан келган Отимдан. Тушолмасман ҳаттоки, Сен билан ушбу мажнунтолнинг, тагида, ушбу ўриндиқда ўтиргани ҳам. Сен ҳам қўрқгин, бирпасда улғайиб қолишимиздан. Қани, кетдик, мен Сени учраган тўсиқдан шу Оқ отда олиб ўтаман...


НИСБИЙ БЕЛГИЛАР

Вақт айтиб беради: нима у моддий, ким қачон туғилган ва қачон ўлар, нима даҳшатлироқ, нима, у оддий. Лекин вақтни тамом унутгинг келар. Вақтдан қочиб умрни узайтиш қийин, чунки ҳар бир нарса уни эслатар:
Хўроз қичқирдими, демак, тонг отди,
Тушлик қассобнинг эшаги ҳанграр,
Подалар қайтдими, демак, кун ботди.
Умуман, ёшлари олтмишдан ошган Рўзи чолга соатнинг ҳеч кераги йўқ. У бузуқ, каттакон соатни тилидан судраб, чиқариб ташлади болохонага.


ҚИШ МАНЗАРАСИ

Оғзи ёпиқ уйлар, кўзи юмуқ ўйлар. Қордан салла ўраб ғужумлар турар. Жониворлар бир оёғин кўтариб қўяр. Мўрилардан чиқаётган ўтнинг ҳовури осмонни жойидан қўзғатар. Чашкаларда қуёшни кўрдик, ҳамма соғинган, хабар олмай қўйган қуёшни.. Ҳамма ерда унинг ёғдуси. Борлиқ белларига осилган, қўлларида ялтираган муз-ханжарларин бирин-кетин ташлай бошлади...
Ҳаммани тергаган Қиш таслим бўлди.


СЎЗЛАРИМ

Сўзларим — дўстларим-эй, шуми сиздан кутганларим:
Севгию Садоқат келишмас эмиш,
Яхшининг ортидан Ёмон юрармиш,
Соғлар ҳам қоронғуда топишар эмиш.
Эй, менинг дўстларим-эй, - қандай бош кўтариб юрайин. Баъзан шу аҳволда қолиб, от оғзига сувлиқ солиб, юганидан тортиб-тортиб, ёмонларнинг орасидан «сой»лаб, «сой»лаб ва «ирмоқ»лаб, баъзингизни «қўштирноқ»лаб, гоҳ ҳовучлаб, гоҳ «қавс»лаб омон-омон олиб ўтаман.


ТИНЧЛИК

Сенга етмоқликка имкон кўп, имкон,
Имкони йўқ бир сени топмоқдан бўлак.
Ҳақиқат — мангулнк, энг сўнгги мезон,
Сенга етмоғим шарт бир кун, келажак.

Аламни қувончга ўраб яшашни
Ахир, ёмон кўриб келгай-ку, юрак.
Кўз омон бўлмаса бу қаро қошни
Нима ҳам қиламиз айтгин, келажак?!


ЁМҒИР

Рауф Парфига

Ёмғир ёғар
Туйган аҳдимни,
Айтиб, айтмай
Юрган бахтимни..

Гилам тўқир
Сонсиз томчилар,
Ёр энтикар,
Ёғар соғинчлар.

Ёмғир ёғар
Гулнинг аслини,
Табиатнинг
Гўзал фаслини...


СЎНГГИ ЛАҲЗА

Бир қун келиб
Қутига айланасан.
Ҳамма сенинг ҳолингга караб
«Яхшийди», «Бандалик» дейди.
Сен шундай рост сўзга айланасан
Айланасан бир кун тупроққа,
Кейин томирларда кезиб юрасан
Бирон тирик жоннинг томирида
Умр ростлигини исботлаш учун


* * *

Совуқдан қорайса дарахтнннг тани
Ўзга юрт бўлади қушлар макони.
Қушларнинг маскани қийнайди мени
Қийнайди ҳувиллаб қолган ватани.

Дарахтлар турибди қишнинг қошида
Термулиб тўкилган хазонларига
Мен унинг дардларин асрай бошладим
Асрадим ҳаттоки армонларини.

Дарахтлар тебранар, булутни ҳайдар
Ғуборлар ёрдамас осмонда каби
Қушлар қайтишиш, уларга айтар
Бойчечаклар унган ариқлар лаби:

Қарагин... қайтмоқда... айтган байтларинг
...Дувиллаб бағрингга қўнган дардларинг...


ТАБИАТ ТИЛГА КИРСА

I

Яхшилигингни.ҳеч яшириб бўлмас,
Яшириб бўлмайди ёмонлигингни...
Шу икки изингни асрайман - лекин,
Яшириб келаман одамлигингни.

II

Мана,
Сен каптарларингни
Қафасга солиб
Каптарбоз бўлдинг.
Мана,
Мен юрак деворимни
чўқиб-чўқиб,
Илма-тешик қилиб юборган,
Бир дақиқа тинчлик бермаган
Қушларимни озод этиб
Тинчликсевар бўлмоқчиман,
Санъаткор бўлмоқчиман,
ТАБИАТ отим билан...


ОҚТОВ ОҲАНГЛАРИДА

Ўғли Улуғ Ватан урушидан қайтмаган онанинг дил азоблари

Ўғлим — жоним келарсан деб
Жўнғичқадан йўл солардим,
Беқасамдан тўнлар тикиб,
Тол баргидан гул солардим.

Нетай, қатор норинг қолди,
Нор устида зоринг қолди,
Узун бўйли, узун сочли,
Қалам қошли ёринг қолди.

Олти боланг ўйинқароқ,
Кўп айланди бошгинам-о,
Тўққиз болор уйингда-ё
Томчилади ёшгинам-о.

Қозонимда тош пишарди,
Қўнғирбошдан ош пишарди.
Ҳар ош сузганда кўнглимдан,
Кўзларимдан дард тошарди...

Эрганакда қолган ўғлинг,
Бола ўғлинг, бол ўғлинг,
Ойга етар ботир бўлди,
Терак ўғлинг, тол ўғлинг.

— Қалпоқли, деса қайрилдим,
— Телпакли, деса кўр бўлдим...
Қани менинг Отам, деса,
ВАТАН... дедим, ўгрилдим...

Беш йил кутдим, кутавердим,
Деди: «Уруш тугади!..»
Қирқ йил кутдим, ўтавердим...
Кўзимда ёш тугади!


БАҲОРНИНГ БИРИНЧИ КУНЛАРИ

1

Чўққидаги оппоқ қўшиқни
Тоғдан келган жилгалар айтсин.
Еру кўкка сиғмаган ишқни
Эшитган шод турналар қайтсин.

Табиатдир қадим куйимиз,
Табиат барчага тенг қардош.
Баҳор эса асл тўйимиз,
Баҳор еру кўкларга сирдош.

Баҳор келса иқбол гулларин
Тақиб юрар мастона қизлар.
Бошланади чароғон кунлар,
Сирли тунлар, сирли кундузлар.

2

Мушук чиққан куни Офтобга
Унутар ит бойлоқлигини.
Офтобрўйда керилиб қўяр
Билдирмасдан маймоқлигини.

3

— Бугун зўр кун, гапирма, гапир,
Бир айланай, ҳув, Кенжа ёққа.
Деразани очгин-да кампир
Бузоқчани ол қунчувоққа.

— Қуриб кетманг, тағин кун бўйи,
Оғил, айвон куралгани йўқ!
...Илло бобо кетар кун бўйи,
Кун бўйидан унинг кўнгли тўқ.


БОЛАЛИК КУНЛАРИМДА

Булоқсойдан қуёш чиқиб
Бозоржойга ботарди.
От минганлар намозшомда
Шамоллига ўтарди.

Оқтовнинг бор ариғидан
Ой оқса ҳам тунлари,
Серраярди кўкка боқиб
Тераклари, толлари...

Ҳар кимки ўз юлдузин кўрса
Қувонардик ич-ичимиздан.
Болаларнинг юлдузи олдин
Чиқар эди барча юлдуздан.

Болаликнинг тафти бор бунда,
Она қишлоқ бунчалар гўзал.
Орзу берган ойдин тунларда
Юлдузларга ўқирдик ғазал.

Туннинг сеҳри — ой ўтар бўлса,
Ўтар эди тўзғин қошимдан,
У тун бўйи кезса, айланса,
Айланарди менинг бошимда...


АНОР

1

Анор хола бор эди,
Жиян деб суяр эди,
Ариқчанинг бошида
Кичкина қиз ёшида.

Совуқ тегиб кўксига,
Умид олиб аксига
Менинг холим зор бўлди,
Нафаси бемор бўлди.

Булутлар босиб келди,
Ариқлар тошиб келди.
Қабристондан бош эгиб
Одамлар ошиб келди.

2

Отам сени хотирлаб
Анор экиб қўйганди,
Сен, мени ўйнатгувчи
Ариқчани айланди.

Холажон табассуминг
Яшар энди биз билан,
Яшар биз билан исминг,
Ҳамда сен айтган ўлан:

«Айланайин аридан,
Сочида тутам паридан,
Қоғози дафтаридан,
Қалами каптаридан...»

Совуқ яқин келса кўзимга
Соғинч ёши лиқ-лиқ тўларди,
Хотирамни кўмгандай қишлоқ
Боғ-боғ анорларин кўмарди...


* * *

Сув бўйида
Турган
Сенлаб гапирар,

Сувга зорлар
Сизлаб,
Бўзлаб гапирар.

Эли иноқ,
Уйи қўноқ,
Шоирларнинг бахшиси.

Созин созлаб.
Тилин сизлаб,
Элин кўзлаб гапирар.


* * *

Оёғингни Маҳкам тут полвон,
Олишганда тойиб кетмасин,
Рақибингнинг ҳийласи ёмон,
Олқишларни кўнглинг кутмасин.

Курашганда мардлар ном олар,
Ҳийла қилган номард ҳам билар,
Сен бошингни қуйи эгмагин,
Мард бошини кўтариб турар.

Тўғри бўлсанг ғолиб келасан,
Эгри бўлсанг лаънатлайди эл.
Замон зўрникимас биласан,
Кўрники ҳам эмас шуни бил...


БАХТ ЮЛДУЗИ

Дарахтлар ҳавога шеър ёзар юртда
Тунги ўйларимни оппоқ тонг ютар,
Қара, мени излаб кўзлари тўртдир,
Мени ҳув уфқда бир сулув кутар.

Мен унинг ишончи бўлиб яшайман,
У ҳар кун оламнн қаршилаган қиз.
У бугун қуёшмас... қуёш ўрнида
Порлаган, чорлаган энг фаришта юз.


МУНОЖОТ

Тинглайман дараларни,
Тоғни, босган йўлимни,
Беш кунлик умримни-ю,
Беш асрлик севгимни...

Оҳуларнинг дупури
Юракни тилаяпти...
Мажнунга айтингизлар,
Дардлашиш келаяпти.


ТУНДА

Ҳовлига, шоҳсупага
Жой солганда онамиз,
Иккимиз; ака-ука
Матал айтиб куламиз.

Йўловчилар йўталса
Бузар эди матални,
Кейин-чи, суҳбатимиз
Юлдузларга ўтарди.

Майда бўлса ҳам юлдуз
Барига ном топардик.
Сеҳрли уйқуга биз
Сомон йўлдан кетардик.


ТУШКУНЛИККА ТУШГАН ДЎСТИМГА

Бузоқ ҳақидаги мақол эскирар,
Лекин унутмасмиз сомонхонани.
Хўроз вақт белгиси эмас, қичқирар,
Бугун хўрози йўқ кўп хонадоннинг.

Уйланиш одатмас, севиш мажбурмас,
Жон койиш мажбурдир, яшамоқ мажбур.
Ажралиш ҳеч кимга анъана эмас,
Ҳаётни бепарво билмоқлик жабр.

Сўкинишинг мумкин соғлиғинг учун,
Сендан устун келса ожизлик кучи.
Қанотинг бўлмаса бағрингдир бутун,
Атрофга зардобинг сочмагин, ютин.

Сен фақат билсанг бас ғолиблигингни,
Ҳисларинг ўлмаган, демак, тириксан.
ОНА, деган тилинг айланиб турса
ВАТАН деб ўлмоғинг учун  кераксан.


* * *

Биз кўникамиз,
Кўз билан кўрмаймиз
Эшитамиз:
Виждон азобида
Ҳайратланиб яшаймиз ҳар дам
Кимни даҳшатга солмас
Қоғоз билан бировни ўлдириб қўйса,
Қоғоз билан қозон қайнатса одам?!


ТУТЗОРДА

Кузда тут пайкалин оралаб ўтсам,
Ҳар бир тут пойимга баргларин ташлар,
Баргларга термилсам, нигоҳим қотса,
Хазонлар қўзғалиб шовуллай бошлар.

Ҳар сафар кўзимга ташланар совуқ —
Бойўғли, кўзлари қалқон, тирик жон.
Бўғзимда товушлар унсиз ва унли,
Бўғзимда айлана бошлар бир вулқон.

Бу қуш пайқамасми, кетмайди қувсам,
Балки, бахт келтирар, балки у қасос?!
Қўрқинчли қарайди устидан кулсам,
«Мен одам!» Дейишга жим излар асос.


* * *

Ҳурмат қилардингиз мени шунчалар,
Дардимни очилиб айтгунга қадар.


* * *

Булутлар
Қояларни,
Йиғлаётган беваларни,
Қора тутунларни эслатар...
Булутлар марҳумларга ўхшамас фақат.
Чунки улар тош бўлиб сочилган Ватанга.
Гулингни тупроққа отма, бу нола,
Сен унн бирон-бир тош устига қўй.
Қўлдаги нонингни ташлама, бола,
Сен уни бирон-бир тош устига қўй.


ҚУШЛАРНИ КУЗАТАРДИМ...

1

Ҳақиқатнинг
Тасвири,
Овози оққан симларда
Қушчалар ўтирар,
Баҳор нигоҳини ташлаб атрофга.
Бироқ бунча бевақт?!.

2

...Бузилган ҳовлидан дон еган қушча
Ҳақида ёзолмай доим армонман.
Ўн йилки ин қурдим, кўкларда учган
Нотаниш қушларга содиқ ватанман.

3

Ерларда ўрмалаб юрган мусича
Боласин бостирма остида сақлар,
Унинг ҳам ғурури бордир ўзича?!


* * *

Ёнингда
Бирон
Сўз... йўқми,
Қарзга бериб турсанг,
Мен жуда очман?!


* * *

Шаҳар кўрмаганди
Бу гўзалликни,

Шаҳар кўрмаганди
Бепоёнликни,

Бу кўзларга
Шаҳар берсанг арзийди.


* * *

Мен
Ўзимни
Унутиб қўйсам,
Кимдир
Ялинаётган бўлар
Пойимда.

Мен
Ўзимни
Унутиб қўйсам.
Тинмай гапираман
Гунг одамларга.

Мен
Ўзимни
Билган пайтимда,
Гунглардан
Гап эшитиб юргум.

Мен
Ўзимни
билган пайтимда,
Ялинаман,
Сенинг пойингда.


* * *

Беморларнинг
Деярлик кўпи
Ақлли одамлар бўлади.

Ақлни ҳам
Дорилаб турсанг,
Ер каби оқариб ўлади.


* * *

Тун. Овлоқ,
Ҳеч ким кўрмайди.
Фақат жин...
Жин урмайди.

Ой — дўстинг
Ортингдан эргашган.
Кам-кўстинг
Олдингдаги душман
Соянгдир
Бўриларнинг уйларидан бўйлаган.


* * *

ИШОНЧ
ЁЛҒОНдан
Бир ёшча кичик,
Лекин
Икковининг
ВАТАНИ бир...

* * *

Ота,
Ота,
Сув очишди!!!
(сувдан олдин
чопиб келган
ўғлимнинг гапи.)
Дунё қандай ширин
Чанқоқлар учун...


* * *

Ҳамма нарса
Оддий,
Ҳамма нарса
Мураккаб —
Емирилаётган
Тоғ каби,
Секин-секин
Ўлаётган
Бир одам каби...


ТЕНГЛИК

Сойнинг у қирғоғида
Сен турибсан
Ўтолмасдан...
Сойнинг бу қирғоғида
Мен турибман
Нафасимни ютолмасдан...
Кўприк йўғу
Иккита хода
Баробар шаклида ташланган.
«Бу қандай тенгликдир?!»
Ҳамон ўйлайман.
Мени қийнаб келар
Тенглик тарзидаги
Топишмоқ туйғу...


* * *

Бўғзимдаги сўзлар — аждарларимдир,
Ғамларингни ютиб яшайман ҳар вақт.

Шул сабаб кўз нурим — ханжарларимдир,
Оҳ, десам узилган қалбимдан бир дард:

Мен сени жонимдан ортиқ севаман,
Менинг ватанимсан, ёлғизим — ҳаёт!


НОМАЪЛУМ РАССОМНИНГ СЎНГГИ СУРАТИ

Вайрон бўлган уйлар —
Қазилмаган қабрлар
Арофда.
Узоқларга кўчмоқда
Туз барханлари.
Фақат бир шарпа —
Ойнинг шуъласи
Қолгандай сағр,
Қабрлар устида
Юзини очар.
Бу мудҳиш, қўзғолиш,
Оппоқ тўполон
Жимгина ютмоқда
Ой нурларини.
Атроф сукунатга
Қоришиб ётар...
Лекин, чидар томошабин,
Томоша қилар.
Чекинар, чекинар
Ҳаёт чекинар...
Кимдир
«Буларнинг оти ўчсин»,
Деб қарғагандай
Сўкинар, сўкинар,
Деҳқон сўкинар...
Вайрон бўлган уйлар —
Қазилмаган қабрлар
Атрофда...
Узоқларга кўчмоқда
Туз барханлари.
Бу номсиз мусаввирнинг
Учган хаёли,
Ўтмишнинг рангига
Қориштирилган
Қайсидир асрнинг
Разиллигидир!..


ҚИШ МАНЗАРАСИ

1

Қаҳратон заминда ғичирлаётган
Бешафқат силжиган нигоҳимиздир.
Дарахтлар, безовта ғичирлаётган,
Дарахтлар елпинар гуноҳимиздан...

Тунда такка-пукка этиб юракни
Томирда қонимни бир қўрқинч қувар,
Агар бўри бўлса топар керакни...
Ана, яна, қайдадир, нимадир увлар!

Кўникмаслик учун «таслим» сўзига
Балки увлаш керак бундай пайтларда.
Кўникмаслик учун «шубҳа» сўзига
Сиғиниб яшайман шундай байтларга:

Севгингдан ҳам шубҳа қилмагин,
Кўнглингдан ҳам шубҳа қилмагин,
Увлаш сирин одамлар айтса,
Фаслингдан ҳам шубҳа қилмагин.

Атроф музлаб қолган, кўникиб қолган,
Қуйлаш керак... овоз... овозим — кўмак!
Қўрққанлар ҳақида сўзлаган одам
Аввало ўзидан қўрқиши керак!

Балки «Ёлғон» деган фасл увлайди,
Атроф эса қорга ўраниб ухлар,
Овозим томиримда қон бўлиб гувлар,
«Ҳалойиқ, ҳалойиқ, нимадир, ув-ввлар...

Ув-ввлар нигоҳимни тор каби чалар,
Балки бунга қишнинг ўзи ҳам ҳайрон.
Тинглайман, ҳотиржам, асрий куй келар —
Изма-из, уйма-уй юрибди бўрон!..


ТУШУНЧАЛАР

Севги нималигин
Тушунган бўлсанг,
Севмаган бўлардинг
Мени шунчалар...

Яшаш нималигин
Тушунган бўлсанг,
Яшашдан тўхтайди
Кўп тушунчалар...


БАХМАЛ МОМОНИНГ ТИЛАКЛАРИ

Кўрдим — ҳосил бермай қўйган тупроқнинг
Кўпишиб ётганин, шўрин, шўртагин.
Кўрдим жинчироғи ёнган қишлоқнинг
Чувалашиб қолганин бурчак-бурчаги...

Болалар туз чайнар ваҳм тишида,
Болада синалмас ахир, ғоялар...
«Кимни қарғай?!» Она йиғлар эшикда,
Боғлардан йўқолса жажжи соялар...

Кўрдим — томиридан қон қочганларга
Қадалган игнанинг оғриқ милларин.
Юрагига оғриқ санчилганларда
Оналар бўзлади: «О, ўғилларим!»

Сарғайган дунёнинг алаҳсиши, бу,
Бағримда жигарим йўқ, деб йиғлайди.
Оналар ватаннинг посбонларига
«Майли... оқ йўл, майли, оқ йўл!» тилайди.

Виждон ўз бурчини ўтаб бўлганда
Ҳар қандай давога ўрин йўқ энди.
Биз севган боғларнинг қўллари синди,
Энди йўқ йўлларнинг бўйи ва эни...

«Ҳашар» сўзи «ихтиёр» сўзи бўлса-ю,
Мажбурлаб бошингни эгмагин, болам,
Тепангда ким бўлса, устингдан кулса,
Пешонинг шўр турсанг розимас онанг.

Оқ кўйлагинг кийиб қаерга юрсанг,
Кўзларинг кўрса-да, йиқилишинг шарт,
Чарчасанг уйқунгга боғлиқ бир қулсан,
Ўзингни англамоқ энг каттакон дард.

Кўрганман Ер шари айланса ҳамки
Жойидан қўзғолмай турган зотларни.
Кўрдим — дўл ёққанда бутун бир халқнинг
Зах эмиб, бош эгиб юрган пайтларин.

Йўллар яқин,
Қўллар жуда ҳам узоқ,
Билганим — жафодан улғайган қаҳр.
Фаришталар сен-мени сезишар, бироқ
Шайтонлар бизларга тузоқдир, ахир!

Фарзандим, кўникмоқ сенга ожизлик,
Кураш талаб экан эркка муҳаббат.
Ҳақиқатдан доим баланддир кураш,
Ҳақиқатдан доим мусаффо меҳнат.


ҲАЙВОНЛАРНИНГ МУҲИМ ЙИҒИНИ

Нолиган
Ҳайвонларнинг
Ҳаммаси келди:
Сигир-бузоқ.
Эчки-улоқ,
Ҳатто,
Рўзи чолнинг
Ипини узган ҳўкизи.
Шаталоқ отиб қочганлар ҳам
Тупроқлаб келди
Ювош қассоб билан суҳбатдашгани.


БАХШИГА

Ҳур боғлар — тоғларнинг бовури,
Тор йўллар — ёлғизлик бешиги,
Буғдойзор — юракнинг ҳовури,
Тингласам бахшининг қўшиғин.

Буғдойзор тўлқинли, тўлқинли,
Тоғларга уради бошини.
У озод қул каби эркини
Чайқалиб  тинглайди бахшини.


* * *

Тун
Мени
Шунчалар...
Севиб силкитди,
Майин
Шаббодали
Қўллари билан.
Мен эса
Дарахтга
Айланиб қолдим,
Япроқлари тўкилган,
Мевасиз,
Яланғоч дарахтга.
Ўзи эса
Пойимда
Ястаниб ётган,
Гоҳида тўлғаниб,
Тўлғаниб боққан,
Юзлари ой каби ёқимли
Яланғоч дарёга айланиб оқди...


* * *

Мен хунук куламан, хунук сўзлайман,
Лекин ҳис қиламан хуш овозларни.
Агар керак бўлса қаттиқ бўзлайман,
Тўзғитиб юборгум бор қоғозларни...

Қўрқаман қошингда гап сотгани ҳам,
Тинглайман, мен сени, фақат тинглайман.
Шундай ўлдираман қалбдаги ғамни —
Қадрдон ғамларга аччиқ йиғлайман.


СЎЗГА НЎНОҚ ЧЎПОН СЎЗЛАСА

Тун-кун
Бетин —
Ўзи билан ўзи ғашларга,
Ҳаммаёқ бозор.
Дунё кўзларйиа тор кўринганга,
Кўк юлдузи тўр кўринар,
Ким билади,
Балки бир куни,
Олдингизга,
Халқ қалқиб чиқар.
Ва сўрар бирма-бир
Ҳар бирингиздан,
Ҳеч бўлмаса шоирингиздан,
(Гал келганда ғанимидан ҳам)
У барибир сўрайди
Тўйинтириб, кийинтириб,
Ўқитгану
Одам қилган олимидан ҳам
Одам пода эмас, деб ҳам сўрайди.
Бир кун яйлов торлик қилса-ю,
Қўйларнинг тилига забон ўралса —
Чўпоннинг кераги йўқ деб сўзлайди.
Ҳеч бўлмаса,
Пичоқни бўғзига тортишиб,
Бағрини тилмоқчи бўлсалар,
Хўмрайган кўзларга қараб инграйди,
Энг сўнгги нафратин айтиб қолгани!
Қўзиларнинг қимматбаҳо сур териларин:
Давлатга топширса,
«Қўзичоғим — дўмбоғим» деган
Шоиридан бир кун сўрайди.
Мен — чўпон, қандайин ишонай
Сиз айтган муқаддас сўзларга.
Балки мен ноҳақман,
Балки ноўрин...
Иягим-иягимга тегмайди лекин,
Берилажак саволлар
Балки саволмас —
Бўғзимга тиқилган
«Чидам» боғининг
Кўзимиздан қараб турган қушлари.
Сиз айтган бу йўллар армонли
Бу йўлдан ҳайдасанг
Ит ҳам ўтмайди,
Бу йўлнинг боши — армон,
Охири — гумон.
Чангимай ҳам қўйган,
Шўрланиб бўлган.
Лекин кимдир кетган
Мана, ёлғиз-ёлғиз калиш излари...
Бу йўлнинг ёқаси
Сарғайган чим... чим...
Уфққача кетган
Ёлғизоёқ йўл.
Уфқдан нарида
Серқатнов кўча,
Кўчагача юриб борган
Оғир
Оёқ
Аёл —
Оқ халатли одамларнинг
Қўлларида жон берган бўлса —
Қани, Ватан деган сўзнинг жавоби,
Қани, Қасам деган сўзнинг жавоби?!
Бу йўлдан инграниб
Қайтган қариндош
Ёлғиз худосига илтижо қилар.
Касалхона оппоқ,
Мактаблар оппоқ,
Далалар ҳам оппоқ
Қабристонгача.
Тун-кун
Бетин —
Ўзи билан ўзи ғашларга
Ҳаммаёқ бозор.
Дунё кўзларига тор кўринганга
Кўк юлдузи тўр кўринар.
Марҳамат деганлар,
Марҳамат энди...
Бу ҳаводан ким нафас олса,
Ва гувоҳ — бурнининг остида
Ошаб-яшаб келган
Душманларини
Бир-бир гапиртирсин
Гап келганида!..


УЧРАШУВ

(Оқтов оҳангларида)

Қирлар ошган сулувим,
Қизил гулга айландинг.
Менинг шодлиғ кулувим,
Улкан товга айландим.

Қирлар ошган гулгина,
Гулзорларга айландинг.
Мен — тоғ, сени кўрганда
Кўклам товга айландим.

Топинчим сен ёр бўлиб,
Ўкинчим тор-тор бўлиб,
Ботинчим ер ва осмон
Юпанчим сен бор бўлиб.

Бор-бор бўлиб, бор бўлиб,
Кокилларинг дор бўлиб,
Келяпсан... бўй чўзган
Қолди дайди, хор бўлиб.

Қирлар ошган гулгина,
Гулзорларга айландинг.
Мен — тоғ, сени кўрганда
Кўклам товга айландим.


ТЕЛБАНИНГ ТЕСКАРИСИ

Инсоф йўқ
Буларда,
Инсоф йўқ!
Ҳей,
Тилини
Тишлаган одам,
Ҳей белини ушлаган одам,
Катта йўлдан
Қоронғуда ўтган,
Қоронғуда кетган,
Пахта ортган арава,
Ким билади,
Қаёққа кетди!
Инсоф йўқ
Буларда,
Инсоф йўқ!
Тўкилган пахталарни
«Бир чигит»лаган
Ҳей одам,
Мен сўрасам —
Сен «олтин» дейсан,
Индамасам,
Тишларингда чайнаб, кўргудай,
Феълинг ёмон.
Ишондингми,
Бир чигитнинг олтинлигига?!
Инсоф йўқ
Буларда,
Инсоф йўқ!
Ҳайвонлар йўқола бошлашдан олдин
Виждонлар йўқола бошлаган эди.
Дунёда биринчи қизил китобга
Виждонни асрамоқ ёзилган дейлик —
Виждонини китоб қилиб
кўрсатганлар ҳам
Инсофни билмаса — инсоф йўқ!
Инсофнинг қаёққа кетиб қолганин
Дуч келган одамдан қақшаб сўрайман.
Умримиз шу зайл ўтиб кетса-ю,
Илм олмоқликни унутиб қўйсак
Ва буларни кимдандир кўрсак,
Ўқиёлмай қолсак
Бобомизнинг ёзган хатдарин,
Инсоф йўқ бизларда
Инсоф йўқ!
Ҳей,
Тилини
Тишлаган одам.
Ҳей белини ушлаган одам,
Инсофнинг китобин ўқимай қўйдик.
Дуч келган одамда
Инсоф йўқ экан,
Қаерда бўлиши мумкин
Бу инсоф?!
— Мен қайдан билайин,
Азизим, қайдан,
Яхшиси сен уни
Ҳар кун қичқирган,
Тонгни қаршилаган
Хўроздан сўра!..


МАРТИН ИДЕН СЎЗЛАРИ

Вужудим,
Вақт ўғриси —
Тулкининг турли найрангларига эмас,
Сени ланжликдан уйғотувчи,
Ғазабли ва совуқ —
Бўрининг тишларига қарашга мажбурсан.


БОЙЧЕЧАК

Ер остида туғилиб,
Ер устида
Ёшлигидан айрилиб,
Шаббода, ненидир шивирлаганда
Юзларига ёшлар томчилаб
Беғубор малакнинг
Ҳорғин тонгидай
Атрофга жовдираб,
Қайгадир шошгувчи сой шовқинига
Ёшли кўзи,
Ёнғин юзи билан термилиб,
Бўғзидаги
Баҳорини айтиб,
Айтолмай...
Бошин эгиб,
Бошин уриб
Ўлиб борар
Бойчечак.
Тил айланар
Бу ёруғ дунёни
Жаннат деб аташга,
Шунинг ўзи одамзодга қанот-да.
Муҳтожлик бор бўлса
Олдингдаги ошни ошашга
Ким ачинар, ким ҳайратланар
Яшаётган бўлсанг жаннатда?!


ШАҲАРГА ЙЎЛ

Хайр,
Ширин ухлаётган укаларим!
Хайр, Ота,
Хайр, Она,
Мен кетяпман,
Ўқиш, иш
Ва яна ташвишларимга!
Хайр, садоқатли дўст!
(йўлакда Олапар ит ғингшиб қўяр).
Кўкатлар...
Кўкатлар узалар гул тутиб,
Тонгда томлар оша кетяпман!
Онажоним қолар кўзларида ёш,
Қўлларини кўтаролмай,
Соғинчин ютиб.
Нигоҳим — узун йўл сирли уфққа,
Онамнинг кўз ўнгида
Мени шу уфқ ютар...
Сўнгги марта ортга қарайман,
Кўринмай қолади онажоним ҳам,
Ҳув, кўринган УФҚ
Мен кашф қилган довон,
Мустақиллик довони!
УФҚ — онамни эслатган
Кўзлари ёш меҳрли дийда...


НОЗИМ ҲИКМАТ СЎЗЛАРИ

Қўёшнинг бадарғаси,
Тақдиримиз бир:
Баҳорни излаб,
Оппоқ қордан сўнгги мажолда,
Тишларини тишларига.
босиб, судралиб
Кетаётган исёнкор бўрон!...


ШОИР

Севиш мумкин бўлган
Барча-барчани
Ич-ичидан. «Севаман», деди.
Ўзингни-чи?..
Ўзига қолганида:
Бедор кўзларини юмиб,
Саҳарда секингина
Нафратланди ўзидан.
Тонг отганда
«Шоирлигим... тугади», деди.
Секин туриб, чўнтагига қўлини солиб,
Илоҳнинг олдида қасам ичгандай
Виждонига даво излаб,
Уни сизлаб, буни сизлаб,
Гуноҳлар оралаб савобга кетди...
Севгилим,
Қор бўрони
Қадамларни секинлатди-да.
Ор, ғорга кирамиз,
Нафасимизни ростлаб,
Аждаҳолар ухлаб ўтган асрий жимликда
Муҳаббат ҳақида суҳбатлашамиз...

Qayd etilgan