Cho'lpon Ergash. Oy chodir tikmoqda  ( 9365 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Fevral 2011, 17:35:17

Cho'lpon Ergash. Oy chodir tikmoqda



Muallif: Cho'lpon Ergash
Hajmi: 1,18 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  26 May 2011, 12:45:33

ЧЎЛПОН ЭРГАШ

ОЙ ЧОДИР
ТИКМОҚДА


Шеърлар, достон

Тошкент
Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитети
«Ёш гвардия» нашриёти
1985

Чўлпон Эргашнинг мазкур китоби кейинги йилларда ёзилган янги шеърлари асосида тузилди. Шоир замондошларини ўзининг қувонч ва ташвишларига шерик бўлишга, ер юзидаги тараққийпарвар кучларга елкадош туриб, адолат ва ҳақиқат учун курашишга чорлайди.
«Ҳашарчилар» достонида мустақил ҳаёт бўсағасида хатога йўл қўйган ёш кизнинг изтироблари, яхши инсонларнинг меҳрибонлиги туфайли унинг ёрқин ҳаётга қайтиши ҳақида ҳикоя қилинади.


САҲРО ХАЁЛИ

Кўкрагимни кериб бораман
Сап-сариқ қум барханларига.
Керилиб бораман!
Заъфарон юз,
Заъфарон ой,
Заъфарон кун
Минг ишга, сафо билан
Тўлғаниб-тўлғаниб қаршилар.
Қарши бораман!

Умидвор ўйларим тусига кириб,
Қор тоғлар,
Гул боғлар,
Сўл-соғлар ям-яшил
Заъфарон қумлар тушига кириб;
Яқин кишим бўлиб худди,
Ўлиб-тирилгудай,
Буралиб,
қучоқ очар менга меҳрибон.
Бораман қарши!

Ҳақиқатга ўхшаб кетар экан
дейман энтикиб,
Милдир-милдир,
Момиқ-момиқ,
Қайвоқ-қайвоқ
Кузлари,
Юзлари,
Сўзлари унинг.
Онам ўгитларидек,
Бунча сеҳргар экан!

Нега «ув» тортади менга келганда,
«Оҳ» тортганга ўхшаб!
Энтикади менга, баҳор деб,
Эзилади шундоқ пойимда атай.
Қўйнимга, қўнжимга,
Дилимга, тилимга
Кириб келар иссиқ-иссиқ.
Кириб келар ризқи рўзимга, —
Кириб келар менинг ўзимга!

Кўмиламан офтоб ранг унга, —
Айланаман сап-сариқ қумга.
Бронза ҳайкалга айланаман мен,
XX — асрдан ёдгор...
Шовуллайди азим дарё
Баҳорга айланар саҳро,
Бахтимга ўхшар дунё,

Кулиб, қараб туришар яйграб,
Гулдасталар қўйиб пойимга менинг
Саҳро,
Дарё,
Дунё!


* * *

Ишончсизлик буюк орзуларнинг
қанотини синдирар.
Миразиз Аъзам

Нимадан қўрқяпсан, оғайни?
Кимдан қўрқасан?
Биласан-ку,
ит боқмайман мен.
Шартми тақиллатиш эшикни, ошна!
Сени танимасам — бошқа гап,
Мени танимасанг сен — бошқа.
Ваҳоланки,
Сенлигингни биламан дарров,
йўталсанг ҳам,
йўталмасанг ҳам,
Ваҳоланки,
Қўрқяпсан эшигим қоқишдан ҳатто.
Ҳеч ким сен ҳақингда бирон сўз айтиб,
Ёмон отлиқ қилолмас менга.
«Эҳтиёт бўл», деса мендан ҳам биров
Ишонмайсан сен ҳам ҳеч қачон.
Бир мактабда ўқиб яна,
Битта бўлиб туриб кўчамиз,
Нега қараб турибсан чўчиб?!
Ишонмасак бир-биримизга,
Қандай юрамиз бу кўчада дадил!
Сенинг учун очиқ эшигим катта,
Гурс-гурс босиб кириб келавер,
Сени танимасам — бошқа гап,
Мени танимасанг сен — бошқа.


ВАТАН БЕРИНГ

Шу номли туркумдан

...«Исроил ҳарбийлари арабларнинг Қуддус вилоятига бостириб кириб, ерли аҳолини ваҳшиёна қийноқлар остида ўз юртларидан қувиб чиқармоқдалар».
(Газета хабари)

УЧАЁТГАН ЛАБЛАР

Абдулҳамид хаёл суриб ётар...
йигит ёшини қоралаб,
Хурморанг бир қиз
Бир жуфт хумор кўзларини чўлпон-чўлпон қилиб,
Гул умриии бутун унга бағишлаб,
Хурмозор оралаб
масту мастон боради.
Лаъли Бадахшон лаблари саробдай титраб,
Қоронғу кеч — абосини куйдирган
Мана шу шамшод қомат,
мана шу мушки анбар қизни
Севмоқ учун туғилгандир Абдулҳамид.
«Эҳ... ҳаммаси қолди-ку орқада...
Жувонмарг отам...
йиғлаб турган онам...
Ака-укаларимни гапирмайман:
Битта қорнини деб,
У ҳам одамлиги учун,
Ер юзида яшаб юрганлиги учун ҳатто
Етиб олиб узр сўрашга тайёр...
Ўз уйим,
Атала — ун ошим учун курашиб
Ёмон кўринишим
Бир қориндан таталашиб тушганларимга;
Ёмон кўришим...
Қоронғида ўз ахлатидан ҳуркиб,
Чўққайган ҳар сояга юз бор
ифлос тумшуғини уриб
кўргувчи
лаёқатсиз искович итдай
Қадамини санаб юришлари...
Яқин дўстим бўлиб,
Гапга солган хезалак сотқинларми-ей...
Ҳаммаси орқада қолдими ростдан?!»
дея, бир нафас
Танасига ўйлаб кўрмас у.
Гўё шундай эркин, —
Бахтли туғилгандир.
Бахтлилар эса:
худони тан олмас бу замонда,
худони билмаган —
сени билмас
мени билмас!
Бир жилмайиб қўйди у фақат.
Бир хўмрайиб қўйди, чамаси...
Кейин — ағдарилди осмонга.
Абдулҳамид ўзи минора узра.
Ухлаб ётар кўзлари катта очиқ.
Шундоққина пешонасида —
минора устида
Номозга чорлайди муаззин,
Нажотга чорлар.
Муаззин эмас, гуё
Абдулҳамид ўзи минора узра.
Кимгадир ёлборар,
бақирар,
чақирар:
«Кўзларингиз борми, одамлар?!»
Қип-қизил чўғ лаблари учади,
ҳозир ёрилар!
Депсинар асабий...
Нажотга чорлаган у —
Номозга чорлаган
ўзи ростдан Абдулҳамиднинг!
Юрагига чўккан оғир тош —
Орзулари унинг, дардлари
Бўғзига келар-ку ҳайқириқ бўлиб;
Айланади илоҳий чақириққа у!
Нимта-нимта бўлди бир бутун, —
Талон бўлди бу қавми араб.
Девор олиб ҳар бири юпун,
Бир-биридан кулар ёв қараб.
Гумбурлаб кетар-ку шу асно
ҳайқирган овозидан худди
чарақлаган еру осмон,
ўт олар-ку!..
Сиртмоқ бўлиб оимоби салласи гўб
Юлиб олар минора устидан шу вақт!
Пирпирагинг қўшни томга илиниб қолиб,
Бир юлқиниб, кўтарилса яна осмонга,
худди шундай бўлади.
Осилар тиллари,
кўзлари — косасидан...
«Нималар бўляпти?
Нима бу яна?»
Кўриб турар шу ҳолига:
Ёғи ўт олган каттакон қозон —
оёқлари остида замин.
«Майли эди бўғилиб ўлсам,
Шу қозонга тушмасам...»
Бироқ ундай бўлмас одатда,—
Отилар «қозон»га
Қаттиқ шамол зарбидан баъзан
Чирт узилса бўғзидан ипи,
Шундай қулар ерга пирпирак.
Қулаб тушар Абдулҳамид
баланд сўрисидан.
«Тамом...» деб ўйлайди у аввал,
Кейин
Ер юзини ларзонларзон элаган
Бомбаларнинг ҳайқирган сасидан,
Чарсиллаган
ют-ют
олов нафасидан
Ярқ этиб очилар кўзлари:
«Тамом» эмас эди,
Бошланганди эндигина рўзи қиёмат!


* * *

Бир жуфт қора кўз,
Қоп-қора тун бўйлаб боради
Бир жуфт қора кўз
Уйлаб боради.
Кейин
Чақмоқ, гулдурак, ёмғир...
Гўё кўкдан ёғади бир ғам.
Ахир
Иккиси-да нам.
У, ғамгин, асабий боқади
Узоқ-узоққа.
Тоқати ёш бўлиб оқади,
Гўё тузоқда.
Бир жуфт қора кўз
Қоп-қора тун бўйлаб боради.
Бир жуфт қора кўз
Ўйлаб,
Бир жуфт оловни
Ўйнаб боради.


НИДО

Борар замон, борар нафас,
Борар қушлар бузмб қафас...
Борар жаҳон тўлиб бир сас!
— Ҳаво беринг!
— Омон беринг!
Борар кунлар, тунлар, унлар,
Ёқа йиртиб басир кўллар...
Яшаш даъво қилар улар:
— Имон беринг!
— Ватан беринг!
Беринг жилға, дарё уммон
Тўфон беринг, беринг сурон...
Берманг шафқат сиз ҳеч қачон,
— Қасам беринг!
— Қасос беринг!


ҚОРА КУЗЛАР

Эй, сен, исли уйимизнинг —
Ризқли бекаси, —
Шу қора кунлардай —
Сенсиз чироқ ёқса ёришмас
Бу менинг вайрона юрагим қадар
Кўзларинг қоп-қора, севгилим.
Сен изсиз кетган у — эътиқодмидинг,
Бериб қўйдик уни, а, гулим!
Мен уни тополмай овора.
Шу қора кунда,
Сен унда,
Мен бунда
Нимадир истаймиз —
Она уйинг шундай илиқ бўлармиди...
Сен ва мен билмаган тонглардай,—
Шундай беғубор...
Бир қара,
Тоғларнинг бағрига қара,
Қорлар эримоқда баҳордан бекач,
Биз излаган кенглик ўша
Шу эмасми, дейман,
Шу эмасми...
Шу тунда
Сен унда:
— Йўқ, йўқ,— дейсан,— у — ундан-да улуғ!
Шу тунда
Мен бунда
— Йўқ, йўқ,— дейман,— у — тонгдан-да сулув.
Сен, эй, қора қошлигим, —
Шўрли бошим менинг, эй,
Биз-ку топишармиз бир куни, —
Ютиниб, ютоқиб боқишар (зора) кўзлар,
Аммо топармизми уни
Биз — қора кўзлар?!


ФАЛЛОҲ ҚУШИҒИ

Демасман, неки бўлдим, бу — худодан, дафъатан, бўлдим,
Гадодек рўзи аввалдан ватанда беватан бўлдим!

Дегайларким, ўзингсан бош уйингни олса ўғрилар,
Ўзи бўйнига қуллик занжирин солган Яман бўлдим.

Варақлардим қўлим бўш бўлса ул тарих китобини,
Элимга билганим айтай десам, тилсиз даҳан бўлдим.

Тили бўлса, гапиргай эрди кечмиш — у яланғоч қул,
Танам калтакларидан лола-лола, бир чаман бўлдим.

Муродим ҳосил ўлди, гарчи кўрдим туш, аё дўстлар,
Бу ғорат эл халоскори миниб чопган саман бўлдим.

Қачон келгай экан ботир йигит жавлон уриб охир,
Ватан ғалвирдан ўтди, то, гўримда бекафан бўлдим.

Талон бўлдим, тамом бўлдим, билолмам, қай куни мен ҳам
Фалакда қуш каби эркин қанотли шўху шан бўлдим.

Мисоли марди майдони шаҳид кетган малак сиймо,
Кимики тиғи бошимга келибдир, у билан бўлдим.

Кел, эй, сен ҳам, ажал, солгин ёвим бошига қирғинлар,
Музаффар шамширинг остида, майли, сенга тан бўлдим.


ЧЕК, ОҒАЙНИ

Чекаман,
Тутунга тўлдираман
Қонга тўлган бағрим.
Бир вақтлар мен ҳам
қиё боқмасдим...
Ҳамид.
Чек, оғайни!
Юрагинг ҳоврини босади.
Кейин,
бўғзингдан
Арғамчисиз осади.
Кейин,
Қутуласан —
Бу дунёнинг ишларидан,
Яхши-ёмон кишиларидан...
Бошқа нима қолди —
Юртинг учун бериш керак бўлган,
Бер!
Қуруқ қўймас у ҳам, Ҳамид:
Кураш бу,
Керак бўлар
Йўқ деганда
бирон қулоч ер.
Юрак нимагадир ҳовлиқади бетоқат,
Уни юпатгувчи «дўст»—
тамаки фақат.
Дўстим,
Қўй,
бекорга қийналма,
Ол, тартинмасдан,
Тортиб кет,
Токи
Ковагига тортиб кетмасдан ажал.


МАҲМУД ДАРВИШ

1

Балки ярим кеча...
Балки саҳар олди...
Балки саҳар...
Балки...
Миқ этмайди соат ҳам.
Босиб келар сукунат баттар.
На бир фикр келади,
На келаман бирор фикрга.
Қутурган итдан қўрқиб,
Тилдан қолган йўловчидай
Қотганман беҳуш.
Қўлларимда оғир бир тош каби
Қотиб қолган қалам...
Нега лом демайди юрак?
Нега тош бардотн?
Нега тўкилмайди қоғозга шеър —
Сийналарга тўкилмасдан қотган ёш каби?
Нега бундай?!
Иккихкафтим орасида
Бир ҳовуч сувдай
Музлаб қолган, мисоли, каллам...

2

Тўлиб келар нимадир шу он.
Шундоқ тошбағир,
Шундоқ қасоскор,
Шундоқ безабон...
Эҳ,
Гапир, шеър бўлсанг агар,
Очик-ойдин гапир!..
«Оҳ!» дейди,
Гапирмайди.
Охир мени қилди банди.
Тўлғонаман асир...
Нима қилай бу ҳолда?
Қандоқ?
Бандиларнинг иши-ку, асли,
Кишанларни синдириб отмоқ!..

3

Судраларди тун ҳам машриққа,
Ут олади этаги:
Сабру қароримга қора ҳайкал,—
Ёпилади кеча эртаги.
Бош кўтарар секин сукунат,
Мисоли қуёш.
Тоғ бошида қуёш гул терар,
Яна бетоқат.
Қуёш дийдорига шошар тириклик.
Асир қалбим сатрларга тўлиб,—
Саф-саф бўлиб,
Шеър бўлиб сукунат,
От қўяди қуёшга;
«Дупуррр...»


ГИРЯ

Шодликни кўксига бошимни қўйиб,
Силкиниб-силкиниб йиғлагим келур.
Яхши тушларини ёмонга йўйиб,
Шодликнинг бағрини тиғлагим келур:
Йиғла эй осмон, сен ҳам бошида,
Токи кўз ёшларга ғарқ бўлсин у ҳам.
Бир зум у лол қотсин ғамнинг қошида —
Фақат бир зумгина бўлсин у одам,


КЕЛАЕТГАН ОДАМ

Йўлларида кўзларим толмаган,
Ич-ичимни емирган кимдир у?!
Ким экан у пойимдан қолмаган,
Шароб, дея тутгани кимга бу?

Ҳорғин чолга ўхшайди, э, худо,
Ухтин-ўхтин йўталар, воҳ оғир.
Унинг йўли бўлмас ҳам ҳеч адо,
Адо қилмай қўймас ҳам у ахир.

Сенмидинг, а, тутқазган тобутим,
Кунинг менга қолдими, қария?
Юрт шу кунга қолдими то бу кун,
Элим сен-а қолдими, ҳали-я?!


ТУН

Юлдузлар ҳам, ой ҳам уйқуда,
Тун қўйнида.
Фақат бир уйда
Заифгина милтирар чироқ.
Қучоғида дўмбоқ қизалоқ,
Тўлғанади бедор бир аёл,
Қиз кўзида ваҳима хаёл,
Қўймас она ҳоли-жонига:
— Олиб боринг дадам ёнига...
Бўриларга қўшилиб,
Даштда
Дайди шамол увлайди хаста,
Охир сўниб қолади чироқ.
Шу пайт бирдан
Жажжи қизалоқ
Кўзларини қоплайди қўрқув:
— Ана, қаранг, нима экан у?
Деразадан мўралар биров.
Бўримикан, бўжимикан ё?..
(Ташқарида шовуллар ёмғир)
— Топиб беринг дадамни ҳозир.
— Ахир, даданг жангда, болажон,
Сен унга ҳам тутмагин осон.
Ҳали замон
Йўқ қилиб тамом
Бўриларни, бўжиларни ҳам,
Кириб келар дадангни ўзи,
Оббў қилгин тинчгина, кўзим...
Юрагида момақалдироқ,
Чақмоқ бўлиб чақнайди кўзи,
Боласини юпатар, бироқ
Ваҳимага тушади ўзи.


* * *

Кун ботишда уфқ ўсмаранг,
Кун чиқишда уфқ титрайди.
Тонг кўзини очади аранг,
Қайлардадир кимдир мудрайди

Биров киприк қоқмаган ҳали,
Биров ухлаб ётар донг қотиб.
Шундай маъсум саҳар маҳали
Кимдир пиқ-пиқ йиғлайди ётиб.

Тонг ёришар, ёришар олам,
Кўринади кун ҳошияси.
Ётиб ухлар бошқа бир одам,
Кўз ёш қилар энди бошқаси.


ТОНГ ЮЛДУЗИ

Улуғ Ватан уруши қурбони
отамни хотирлаб

Ана, тоғ кифтимга қўнар юлдузим,
Қўлимдан чиқарган бахт қушим каби.
Тонг оқарган сари сўнар юлдузим,
Тўнар кипригида кечалар ғами.

Отам саҳарлари уйғонар экан,
Сирдош экан унга шу тонг юлдузи.
Тонг оқарган сари чўлпон сўнаркан,
Ёлғиз қолар экан отам кундузи...

Уйлар гирдобида айланар бошим,
Айланар бошимда дунё тескари.
Қайғулар ёшига ёш қўшар ёшим,
Отам кўзларимга кўринган сари.

Яна юлдузимга қарайман мағрур,
Мамнун кўзларимда эрийди уйқу,
Гўёки бу дунё кўрмагандай нур,
Бутун бир қуёшни бошлаб келар у.

Сўнмоқда, мақсадга етдим деган дам,
Мудроқ кўзларида жон бермоқда тун.
Бир вақт ҳавас билан боқаркан отам,
Мен унга ҳасадда боқаман бугун!..


ОНАМГА ХАТ

Онажоним, соғинчимнинг суянган тоғи,
Сен учун ҳам янгиликмас соғиниб яшаш...
Кўкни тутган булут эмас, оналар оҳи.
Жудоликдан ҳамон улар бағри қонталаш.

Тушларимга кириб чиқар ҳар куни отам,
Омон-эсон қайтиб келган бўлар эмиш у.
Бу ҳам сенинг сеҳрингми, а, меҳвари олам.
Соғинчингми тушларимда йиғлатган туйғу?!

Қиёс излаб қудратингга шеър қанотида,
Яна сендан йироқларга тушар йўлларим.
Ухшашингни тополмасдан олам олдида,
Оёғингга бош қўяди рангпар ўйларим.

Асли сенга на қиёсим, на шеърим ҳавас,
Ҳасратларинг қаршисида дунё қолур танг.
Бахтимдан шод, кулиб турган хатим борса бас,
Ҳам тенгини топса бўпти «дарбадар» боланг,

О, онажон, ўйлаганинг бўлар эрта-кеч,
Эртами-кеч топган қи.зинг меники бўлур.
Ҳар кимларнинг сўзларига учаверма ҳеч,
«Ўғлинг бошин эгиб олган»— шеър илми-сурур.

Ўша сендан йўлларимни айри солган руҳ,
Нотинч руҳим юпатгувчи жафокаш жўрам.
У — отамдан сену менга мерос шаҳри ғам,
Девонаваш юрагимда девони андуҳ.

Не бўлса ҳам, отамерос биз учун азиз,
У—занжирбанд шердай менинг руҳимга пайванд
Онажоним, ғамларингни қарғама ҳаргиз,
Унингсиз ҳам оталарнинг руҳи занжирбанд,

Не балолиқ, бу кунларни кўрмади отам,
Фарзандининг порлоқ тонги унга қоронғу.
Осмонларга кўкрак керган қарчиғайлар ҳам
Баъзан ёвуз қузғунлардан ютар-ку оғу!..

Она, фақат сен йўлимда ютмагин заҳар,
Бировларга мен ҳақимда ёрилма нигун.
Ўзинг кўрган дарвозасиз қадим бу шаҳар.
Бахт деб чопган йўлларимда пойандоз бугун.

Оёқларим тирамоққа тиргак бўлсайди,
Бир депсиниб, ҳузурингга учиб борардим.
Бу дунёда ўйлаганинг доим бўлмайди, >*
Бўлса эди, билганимни шеърга солардим..

Биламанки, мен ҳаётда ёлғиз эмасман,
Бу дунёда танҳо фақат қуёш ҳойнаҳой
Менга қолса, уни ҳам ҳеч ёлғиз, демасман,
Муз бўлса ҳам, парвона-ку атрофида ой!..

Бунда ақлинг толдиргудай қизлар йўқ эмас,
Бошга тушган савдоларни сўрамаёқ қўй.
Кўнгил боғлаб, ёр бўл десанг, хёчам йўқ демас,
Ҳатто йигит бошимизга бало бўлмас тўй.

Шундоқ эркин қушлар каби озод муҳаббат,
Не қилайки, биз томонлар ҳали сал қолоқ,
Бироқ менга нечун керак бундай саодат,
Қишлоғимиз йигитлари ўтмоқдами тоқ?!

...Нима бўлса бўлиб ўтди, ўтганлар сабоқ,
Яхши ишлар учун ўғлинг ҳозиру нозир:
Бу кун инсон қисматининг ўзи бир сўроқ,
Келажак деб, она, қанча яшасак арзир!

Ўзгачадир энди бизнинг туйғулар тамом:
Кўзларимда порлаб турар ажиб бир зиё:
Дўстлар билан дўстлик учун кўтарамиз жом,
Оғайнилар қўлидадир энди бу дунё: У

Оталарни эслаб яна юракда алам,
Бир туйғудан титраб йигит қалбимиз ночор,
Соғингандай ўз юртини узоқда одам,
Онамизга талпинамиз доим интизор.

Ва урушга ўқиб лаънат, қобил ўғилдай,
Она замин қаршисида эгарканмиз бош,
Тилимизни тишлаймиз гоҳ, ўзимиз билмай,
Ўйлаб баъзи оналарни, кўзларида ёш.

Бор шундайлар нафс бандаси, оқпадар авлод,
Зор қақшар-ку еру осмон улардан бугун.
Лекин умид бешигида, кўксида сабот,
Аллалайди, гўдакларни оналар, устун.

Ўн саккиз минг олам — она пушти — паноҳи,
Ким айбдор агар фарзанд ноқобил бўлса?
Авлодларга доғ бўлса ҳам оталар доғи,
Нечун она зурёдидан тонмайди, ўлса?

Оналарда сабру тоқат тоғлардек қадим,
Яна сенга суянади бу қадим жаҳон,
Баланд тоғлар оша бориб етганда хатим,
Тоғлар қадар бардош тила унга, онажон.


* * *

Майсалар учида,
Гул барглари,
ниҳолларнинг шохчаларида
Ўйин қилар ўйинқароқ еллар, шабада..
Бош тебратар майса,
гуллар, ниҳоллар яйраб:
— Еллар, дейман, шабадалар ҳой?
Чақирар дарғазаб онаси — Шамол:
Бўкирар қулоқсиз болаларига
Ўгит бериб отаси — Бўрон:
— Нима қилди сизга ниҳоллар,
гуллар, бу майса?!
Қачон шамол бўлади булар?
Бўрон бўлармикан булар ҳам!
Тутиб тез тартибсиз болаларини,
Қулоғини чўзиб қўйишар.
Шамол,
бўроннинг бу дағдағасидан
ҳар ер-ҳар ерда
Дарахтлар шохлари қайрилиб,
Ер-парчин бўлади гуллар, майсалар.


СУҲБАТ

(«Ўтмши фарёди» туркумидан)

— Қариб кетдинг ёш туриб нечун?
Одам бўлиб уй тузатмасанг,
Ўғил уйлаб, қиз узатмасанг...
Зулук-зулук сочларинг бугун
Қордек оппоқ,
Қўлларинг титроқ...

— Уй тузатдим, қилдилар вайрон,
Ўғил-қизим унда «шумқадам»,
Мени яна айлаб саргардон,
Дедилар: «Бу — ношукур одам».
Оҳ, онажон!
Ёмонлар — ёмон!

Сочларимни бўяб қоп-қора,
Ўтган кунга мотам тутдим сўнг,
Ўзимни шод, ҳотам тутдим, сўнг
Деди: «Гулдай юрар у, қара,
Ғам емайди,
Лом-мим демайди!..»

Ҳориб бир кун; юрак-бағрим қон,
«Уф» деб, сўнг бор узатсам оёқ,
Беимонлар келтириб имон,
Бир чўқиб, юз чўчяб ўша чоқ,
Дерлар: «Ёлғон,
Ўлмас бу осон!..»


ЯШАШ

Қизиқ бир афсонага ўхшайди яшаш,
Фарҳодга ўхшайди бу турмуш,
Унинг тутган йўли тоғларга туташ,
Ошиқликдек оғир улуш бу.

Ана, Фарҳод Ширинга етди-я охири.
Қандай ширин яшаш деган ўзи!..
Орқасидан Ёсуман ҳам чопиб кетди-я, охири...
Яшаш деган... Яшаш деган... Яшаш!..

Фарҳод! Сенинг қасосингни оладир! —
Уз-ўзини ўлдиражак Ширин.
Достон қиладир сени Алишер,
Қандай яхши... Қандай яхши достон — яшаш!


ТУШ

— Уф-ф... .
Энг яқин иишим, ухлаяпти.
Жим:
«Уф» тортяпти.
У — мен,
У — менинг ҳориган чоғим.
«Уф» тортяпман.
— Уф-ф...
Тушлар, тушлар, туш...
Туш кўряпман мен:
Иффатли
Ҳам бахтли қиз эмишсан сен,
Мен сен билан қурибман турмуш.
Қандай яхши!...
Энг чиройли,
Энг фидойи,
Бир ойлик келин...
Кейин,
Номус ва муҳаббат баҳси...
Аллакимнинг аламли саси...
Қандай яхши,
Қандай яхши яшаш дунёда!..
Ажаб, қалқинаман,
Ҳадеб талпинаман
Тун ичида тунлар қадар қуюқ зиёга.
Уф-ф...
Ёнмоқдаман, ёнмоқдаман!..
Юз-кўзларинг шундоқ олов ранг,
Ўт ичида нимадандир тонмоқдасан,
Ўт ичидан боқмоқдаман аранг...
Тагли-тугли,
Ҳовли жойли,
Ор-номусли қиз эмишсан сен.
Қилчалик йўқ эмиш гумон, пушаймон.
Шундоқ бахтли эмишманки мен, —
Шодлигимдан икки қўлим тепамда,
Борар эмишман...
Суқланармиш бировлар кўрса,—
Суқи оқармиш,.
Суқсурим, сенга!..
Уч-тўрт дарвиш таъна билан боқармиш менга.
Мен бўлсам-чи,
Ичим тўла қарғиш,
Учраганга
ёниб,
ичим ёшармишман...
Уф-ф...
Энг яқин кишим, ухлаяпти.
Жим,
«Уф» тортяпти.
У — мен,
У — менинг ҳорғин чоғим,
«Уф» тортяпман...
«Уф-ф...»


ОНАМНИНГ ТУШИ

Туш кўрибди онам.
Тушида
Кимдир туққан эмиш.
Ўзимизга яқин биров.
От қўймоқчи бўлар эмиш болага ўзи.
«Мен топган отни қўясизлар!»—
Дея онам
Туриб олармиш.
— Жуда-жуда улуғ от эмиш...
Ўзим топган эмишман.
Бирам
Ўша отни қўйишларини
Истармишман мен.
Эсимда бор эди ҳозир ҳам.
Тилимнинг учида турибди...
Ҳодиса от эди.
Ширин бир хаёл билан,
Бир бошқа бўлиб,
Жилмайиб қўяди хотиним ўзича-
Умид билан онамга қарайди.
Гап олмоқчи бўлиб яна:
— Қишлоқдаги сигиринглар туққандир, — дейди.
— Иўқ, йўқ! — дейман мен —
Бу туш бошқача...
Бу ажойиб туш!
Кўрпа-тўшак эплаяпти
Меҳмонга келган онам.
Она-да...
Чидаб туролмади-
Яхшиям
Ширин-ширин қилиқлар чиқаради
Невара қизи.
Келини.
— Ойи,—дейман мен,
ҳазил қилиб, —
Топганимиз—шу қиз бизнинг
Икки кишилашиб.
—Бори яхши-да!.
Мен бошқа хонада.
Ҳалиям
Уша тушни ўйлаб,
Юрагим ҳовлиқяпти.
Қувониб кетяпман ўзимдан-ўзим.
Қандайдир бир қувончли ҳодиса
Юз бериши керакдай уйимизда,
Қўниб қолсами бирдан
Эртами, индин
Бошимизга бахт қуши.


ҲАШАРЧИЛАР
(Достон)

Саҳардан то ярим кеч ҳар кун
Радиолар қумри мисоли
Такаллумда юрт бўйлаб бутун:
Не кечмоқда пахта хирмони?!

Нонуштаси устида саҳар
Қўлда — «Совет Узбекистони»,
Маълумотга кўз тикар шаҳар:
Не кечмоқда пахта хирмони?

Ғиштранг товлаб кўчар бир карвон
Жўшар ҳар ён ишчи карвони.
Шундай кўчар бир сўз эл аро:
Не кечмоқда пахта хирмони?

Бир «оҳ» уриб ўтар совуқ ел,
Дор тикади кузнинг меъзони.
Дала томон бўйлар бутун эл:
Не кечмоқда пахта хирмони?

Марказкомда каттакон йиғин:
«Пахта — элнинг шарафи, шони!..»
Бир ташвишда барча, зал тиқин:
Не кечмоқда пахта хирмони?

Бир жон бўлиб шаҳар, жамул-жам,
Ҳовлиқади бир ўтда жони.
Дунёнинг кўз тиккани бу дам —
Не кечмоқда пахта хирмони? -

Пахтага — деб бир вақт — ҳашарга,
Қарор қилар ҳар ким виждони-
Нур таралар бу аҳд шаҳарга:
Не кечмоқда пахта хирмони?!

I

— Дилбар, ҳой, Дилбархон,
Туришинг бошқача?!
Дилбар бўлиб бугун
Кулишинг бошқача!
Юришинг бошқача?
Ҳо, болам..

— Ойижон!

— Ой кўрдингми бунча
Қўзгуда, жон қизим?!
Ойларга бермасман,
Ой каби ёлғизим.
Ўзинг бергин тўзим!
Аввалам

— Ойижон!.

— Эсли-ҳушли болам,
Эсингни емассан,—
Ҳар эси кетганни
Эсли ёр демассан.
Сен ундай эмассан!
Ишқилиб...

— Ойижон!..

— Бу сочларинг яна
Қаддимни эгмаса.
Хумор кўзларинг бу
Бошингга етмаса
Бир бало этмаса!
Ишқилиб..

— Ойижон, қайдаги
Гапларни гапирманг
Гап деб гапирганлар
Гапларига кирманг,
Бекорга қайғурманг!

— Шошмай тур!

— Сўз беришдик кўплар
Пахтага деб эртан.
Ойи, бу сочларим
Шундоқ жонга теккан.
Қайга қўйсам экан?!

— Ношукур!..

— Сизга қолса, буни
Доим ташлаб юрсам.
Бу сочларим билан
Кўчалар супурсам,
Кўрганлар куйса...

— Ўргилай!-

— Оз бўлса ҳам кошки.
Эсиз тароқларим!
Бошга тушган билар,
Билмас ўртоқларим
Фақат... Фақат Карим,

— Вой, ўлай!..

* * *

Буёғини айтмай, ўқувчим, сизга,
Раҳмингиз келгандир «оғзи бўш» қизга...
Қизларнинг ҳийласи ҳаммага аён,
Ойисини у ҳам юпатди осон.

Фақат, кўзларини юмаркан она,
Бир шубҳа кўнглидан кўчди девона:
«Карима демоқчи эдим», дедию,
Бир телба ҳаёдан титраб кетди у.

Узоқ Сибир эмиш тушида ҳадсиз,
Ахтариб юрармиш қизини ёлғиз.
На бир дарахт, на бир янтоқ бор эмиш,
Ҳаммаёқ пахтадек оппоқ қор эмиш.

Фарғона қизлари эмиш қирқкокил,
Сочини орқага ташлаб зил-замбил,
Ер очармиш, сочи ер билан битта-
Уйлармиш: «Наҳотки бир бало битса!..»

Бир вақт, қўлтиқлашиб бир йигит билан.
Қизи келар эмиш олдинда бирдан-
«Боплаб адабини берай» деганди,
Садом берди келиб «Карим» дегани.

Баттар у ловуллаб кетди-ю, бироқ
Ғазабидан чўчиб уйғонди шу чоғ.
Қарасаки, ухлаб ётар болконда, —
Учинчи қаватда, очиқ айвонда.

Музлаб қолибди нақ икки оёғи,
Музлатар дилини қарға «Қор ёг» и.
«Аттанг ойи!-.» дея кампир ғудранар,
Юзига аччиқ ел келиб урилар...

* * *

Кўз-кўз бўлиб кўзгуда у,
Ловуллайди юз-кўзлар».
Гўё ҳозир келадию,
Ут бағрига сингар бағри.
«Жон-жон...» дейди бирам ёмон...
Карим акажон!»

Сеп сандиғи очиқ ётар,
Очилгандай сир-асрори.
Бирни кийиб, бирни отар,
Бир кўрсайди ҳозир ёри.
Тутмас эди унга осон.
«Карим акажон!..»

Химарилар нозик-адо,
Шу ойнада бордай қасди.
Қарашида бир иддао,
Етмас аммо ҳозир дасти.
Ер қаттиғу осмон йироқ,
Ўртада фироқ!..

«Пўм» чиққандай кўзгудан қиз,
Каравотга отар ўзин.
Кўйлагида пистамағиз
Шилтга тикиб ётар кўзин.
«Раҳм қилгин, Карим озроқ,
Қуш бўлай шу чоғ!..

Куярмисан, ёнармисан,
Сен ҳам мендан ғурурланиб?!
Ёнгинангга олармисан,
Машинангни гуриллатиб?!
Куйиб қолсин кўрганлар зор,
Куйдирма сен, ёр!..»

Юлдуз бўлган ёноғида
Шабнаммикан, кўз ёшмикан?
Каримжоннинг адоғида
Адо бўлган бардошмикан?!
Битта қизга шунча озор
Ишқ ичра, зор-зор!..

II

Қайдадир «гувв» этиб
Ўт олар машина
Юлдузлар бир чўчиб,
Ер узра лол қарар.
Тўлин ой юзига
Доғ солар ваҳима,
Ваҳима ичра у
Докадек оқарар.

«Ғийқ этиб қўзғалар
Трамвай эринчак.
Қўндоқда ўспирин
Каптарлар «ғув-ғув»си-
Бир ширин жилмаяр
Уйқуда келинчак.
Шундан сўнг унинг ҳам
Учади уйқуси.

Боладай кўэини
Уқалар товг бу дам.
Чумчуқлар гал бермай,
Чирқиллар тушини.
Уфқнинг юзига
Югурар қон бирдан.
Кечанинг бошидан
Учирар ҳушини.
Бошланар шу билан
Эртаги қуёшнинг,
Сўзлайди ойнинг у
Вафосиз ишидан.
Куйлайди бошида
Кексанинг ҳам ёшнинг,
Баҳр олар тириқ жон
Унинг ўт ишқидан.

* * *

Қўшиғини бошламай қуёш,
Қадам қўйдим ишхонамизга.
Кабинадан чиқарганча бош,
Гап сўқирди шофёр бир қизга.
— Ана, келди яна биттангиз,
Машинамга қарай мен энди...
Саломимга алик олди қиз,
Гўё тонгни муборак этди.
Шундан кела бошлади оқиб
Битта-битта бўлиб кекса, ёш.
Бир-бирига тўймайди боқиб,
Хушрўй-шушрўй қизлар қалам қош.
Бу, қизларга дуо кетгандай
Нима кийса, ярашиб тушар.
Шим кийишиб келибди атай,
Бамисолм афсона қушлар.
Чуғур-чуғур қилишар яна,
Шивир-шивир, қиқир-қиқирлар...
Йигитларни куйдириб, ана,
Бир-бирининг пинжига кирар.
Кўзлари ҳам тек турмас аммо,
Фақат улар дарди ичида.
Кўрсатмасин, севиб қолса бас,
Ўт тушади худди тинчига.
Сипо бўлиб қизлар кўзида,
Ҳеч на сезмас йигитлар гўё.
Нима билса қилшн ўзича,,
Қизлар баттар қув бўлар, аммо...

Бир силкиниб қўзғалдигу, ҳайт,
Колоннага йўл олдик бизлар.
Ғазал каби худди икки байт,
Олдинги тўрт қаторда — қизлар!
Чуғурчуқнинг болаларидек,
Бир-бирига сўз бермас улар
Ё бўлмаса, боларилардек,
Лабларида асал — кулгулар.

Машинамиз бир селпиб тииди,
Қучоқлашди қизлар «вой-вой» лаб.
Қийқириқлар фалакка минди,
Яқин қолдик биз ҳам «ҳой-ҳой» лаб.
Колоннага тиралиб бордик,
Бамисоли бир вагон кулки.
Завқимизга тор эди борлиқ,
«Дувв» тўкилдик — шодликлар мулки.

* * *

Кўчаларга сиғмас ёш-яланг,
Сиғмас улар ичига баттар.
Жовдирайман мен ҳам ҳамгу-манг,
Довдирайман — ҳар ён муаттар!
Оламда бор атир бўйлари
Йигитларни солар ҳар кўйга.
Вой, бу қизлар, гўё тўйлари,
Бари шу кун етгандай бўйга!

Колоннамиз саф тортиб турар,
Автобуслар теграси ғужғон.
Биров магазинга югурар,
Қўлтиқлашган бировлар хандон.
Шишаларнинг жаранг-журунги
Кулгилардай хуш ёқар дилга.
Гулдастадек қизлар гурунги
Йўқ гапларни ўргатар тилга.

Ҳимарилиб боқар жар ёна,
Воҳ, бу беллар, ростакаммикан?!
Одимлари ажаб соллона,
Боссамми ё босмасаммикан!..
Оҳ, чимрилган қоши-ла ҳозир
Имо қилиб ўтмаса экан!
Оҳ, бу қизлар, ҳзр ишга қодир,
Бошимизга етмаса экан!..

* * *

Ҳар ён ўтиб қолади мотоцикллар,
Бири — капитан, бири — сержант қарчиғай
Улуғ-сафар олдидан сафлари тизилар,
Гўё бир полк танклари буйруқ кутар шай.

Бош қўяр соат мили саккиз устига,
Транспорт қатнови ўрнида қотар.
Қўзғалади колонна байрам тусида,
Ҳарбий парад сингари борамиз қатор.

Олдинда карвон боши капитан чапдаст,
Ортда сержант кузатиб боради мағрур.
Узатиб қолар бизни уйлар баланд-паст,
Балконлардан одамлар қўл силтар масрур.

Шаҳар халқи кўчанинг икки бетида
Тўлқин уради икки анҳорга ўхшаб.
Машиналар тош қотган йўлнинг четида
Оғзи очилиб боқар ҳар ўтган тўхтаб.

Ойналарга тўш урган қизлар қақажон,
Гўёки тўрқовоқда қумрилар улар.
Машинамиз боради, боради осмон,
Қуёш ҳам бир томонда уфқларни бузар.

Очиб борар колонна осмон тархини,
Қуёш бари от солар капитан гўё.
Олқишлар қуёш худди очиб бағрини,
Пахтадек кулиб турар очилиб ҳаво.

Гир айланиб боғ-роғлар, ҳайкалдай қотиб,
Кета-кетгунча бизни узатиб қолар.
Лол қотиб гунг тепалар, қўллардан тортиб,
Мўлтираб қараб қолар қўзи булоқлар.

Бошланади пахтазор майдонлар бир-бир,
Улуғ зафар достони саҳифалари.
Кўкда қуёш ланғиллар мисоли тандир,
Ерда-ку оппоқ супра хирмонлар бари.

Катта тўйга тараддуд боради гўё,
Гўёки биз шу тўйда энг азиз меҳмон.
Кўчиб келмоқда дейсиз бунда бор дунё(
Чирмандасини чвртиб келмоқда осмон!

* * *

Машиналар бирма-бир таралар ҳар ён,
Ўзга-ўзга далалар керади қулоч.
Биз ҳам ўз йўлимизда борамиз қувноқ,
Ортимизда — яна бир машина қувонч!

Ўқувчи, сен шу жойда менга қулоқ сол,
Гўллигимга яна бир иқрор бўлдим мен:
Қараб-қараб қўярди бир қиз ортга лол,
Билиб туриб билмасга олар двма сен.

Парво ҳам қилмагандим, ўшанда қизлар
Қиқир-қиқир қулишса, бир-бирин тутяб.
Йигитмиз деб юрамиз керилиб бизлар,
Қизлар шумлиги билан кетади ютиб...

Шатакка олган каби бизнинг автобус,
Бир автобус келарди ортда тиралиб.
Бу пайт кўзим ўйнатиб жаннат дала-туз,
Қарамабман орқага, қўймабман таниб.

Ваҳоланки, автобус ҳайдовчи бу дам
Дилдан боғланган экан бир қизга ёмон.
Мен буни туш билмадим у куни, билсам...
Боғлаб олган қиз, билсам ,ўша — Дилбархон

* * *

Кеча билинмади,
Эрта билинмади,—
Ўйнаб-кулиб тердик ёнма-ён.
Ана тўлди план,
Мана тўлди бвлан,
Юксалгандан юксалар хирмон.

Баъзан чақ-чақлашиб,—
Пахтамизни ташиб, —
Кўмаклашиб юрдик анча кун.
Бирга бўлиб шунча,
Сирлашмадик унча.
Билмас эдим бу қизни бутун.

Уч кун ўтган энди,
Бел ҳам қотар эди,
Тушиб қолар баъзан авжимиз.
Кун ҳам келар тикка,
Қуриб қолар тинка
Қизишганда ишга авжи биз.

— Дада соз-да аммо,
Мазза бунда ҳаво!..
Шаҳарликка ўхшамайсиз сиз.
— Қишлоқданман, қишлоқ
Кўпдан менга узоқ.
Шаҳарликмиз, синглим, энди биз.

Ечилишиб узоқ,
Бўлдик яна иноқ,
Муҳаббатнинг ҳасрати сабаб.
Сир қолмади шунда
На менда, на унда,
Собит турди ўртада адаб.

— Сиз эмишсиз шоир,
Шоир — сўзга моҳир,,
Достон қилиб юрманг-а яна!..
Ёзманг демайману...
Сезиб қолса ану,
Бошларимни ёрғувси таъна.

III

Ўн тўртдами эдим, ўн учдами,
Гуллар очилганди, вой, у гуллар!..
Лағмонда жамбилнинг хушбўй таъми...
Сўраб келиб қолди мени улар.

Бирам қизиқ бўлдим... ойим адам...
Қириб келаверар у ҳам сатта.
Шундоқ йигит яна, қоши қалам,
Кўзлари ҳам, қурғур, катта-катта.

Ўлсам ўлиб бўлдим уятдан мен,
Ахир, тенгқуриммас, қўшни ҳаммас.
Бир гап айтай дейман, уяламан,
Қараб турибман денг, ютиб нафас.

— Келинг, болам?!—деди бир пайт ойим,
— Комсорг сўратувди Дилбархонни...
«Қойил», дедим секин, «вой, қурмагур...»
— Шунга келган эдим. Дилбар... борми?

— Менман!..—дебман, қаранг,
Кулмай-нетмай,
Вой, қурмағур Карим, бирам сипо...
«Ҳозир» деганимча, нари кетмай,
Кийиниб ҳам чиқдим алламбало.

Шу десангиз, худди синглисидай,
Боравердим секин орқасидан.
Оралиғимиз, шу, мену сиздай,
Ана етдим, мана етдим билан.

Шу денг, кетяпману, назаримда
Ҳамма бизга қараб турган бўлар.
Дам ўтмасдан, чўғдек юзларимга
Кафтларимни босиб, дейман: «Улар,

Биздан бошқа одам қурибдими?!»
Унга сари тўзғиб сочим ўлгур.
(Сочпопугим, ҳали, турибдими?..)
Юзкўзларим тўсар, адо бўлгур.

Ҳамма шу сочимдан келар нуқул,
Шундоқ кўп денг унда, бундан баттар.
Майда қилиб ўриб қўйиш тугул;
Уни битта қшгаб юрай агар,

Худди ўлдиради адам кўрса,
Ушанда ҳам сочим шу — чамбарак.
Соч тарашга бир кун етар зўрға.
Эсиз сочим, дейман, нақ жамалак!

Нималар деяпман... шу кетганча
Кетавердик, қаранг, ҳе йўқ, бе йўқ.
Битта мактаб эмас, қолди қанча
Бшюлар бўйлашиб, кўзлари лўк.

Етар, чарчагандир бу қиз, демас,
Ҳой, тўхтайлик энди, десамчи тик.
Боққа етгунча то бўғиб нафас,
Оғзимизда талқон, боравердик.

Бир вақт чўкди у бўш ўриндиққа,
Ўзимни ташладим «уҳ» деб мен ҳам.
Теримга чўмилиб жиққа-жиққа,
Сочларимни тузаб, мундоқ боқсам:

Қай кўз бииан кўрайин, эвоҳ,
Мендан беркитиқча йиғлаяпти!
Ичим «шув» этди-ю, шутавалло
Қўлларига тегсам, бордай тафти.

Ўпкам тўлиб, ичим така-пука,
Бўғзимга бир бало келди туртиб.
— Оизга нима бўлди, Карим ака?!..
— Ўзим...—деди секин, недир ютиб.

Кейин... у ҳам, мен ҳам бир зум жимдик
Шунда не ўйларга бормадик биз.
— Тўғри, уят қилманг, ҳозир тинчлик,
Лекин... Дилбар, жуда чиройлиоиз!..

Бугун нима қилдим... бир кун кўрмай...
Кўришмаймиз энди икки-уч йил.
— Нималар деяпсиз, вой мен ўлай?!.
Қўлларидан тутдим апил-тапил.

— Чақириқ қоғозм олдим эртан,
Қайтгунимча қачон, ўтаб бурчим,
Эсдалик бўлсин деб ҳар кун мендан...
Невара келинга атаб бувим...

Кафтига олиб у қўлимни жим,
Узук тақар экан, титраб кетди.
Узум узганларда адам доим
Шундай эҳтиётлаб тутар эди.

Бармоқларим қурсин — бўғим-бўғим,
Ойимлар айтмоқчи — дўмбоқ-дўмбоқ.
Шунчалиги билан яна қўлим,
Ҳалпиллаб турарди узук шундоқ.

Вой; қувонганимни кўрсайдингиз,
Ўз қўлимга ўзим суқим кирар.
Шу қўллариммиди кўргагошиз,
Жинни кўнглимизда тағин нелар...

Ҳозиргина бўлган нохуш гаплар
Бекор гапдай, кўзлар боқиб тўймас.
Кўзимиз шамғалат қилиб кафтлар,
Бир-бирини бир зум холи қўймас...

Илк бор уни қўрган кезим, қаранг,
Етти-саккизларда ўқир, девдим.
Наси бир кун: «Дилбар, Карим аканг!..»
Деса, жаҳлим чиқиб: Утир, — дедим, —

Каттамасдир кўпам, ўла-а, сеядан,
Чолни кўриб, бувам дема, ўртоқ!»
Бошда у ҳам мендай бўлган экан, —
Катта қиз деб юрган мени, қўрқоқ.

Шундай қилиб, қаранг, кетди-қолди
Танишганимизга бўлмай бир ой.
Ушанда олчалар тугаб олди,
Қирмизакка энди киргай чирой...

Дардимга эш бўлиб ўша кунлар,
Ёши қуримасди яна кўкнинг.
Ёмғир ҳам меи билан бирга тунар, .
У эзилиб ҳасрат қилар, кўринг.

Бирдан қизиб ҳаво, ёз эмасми,
Ёмғирдан бўзарган ўрик пишиб,
Офтобга тўйинган олма асти
Чанқоғига муздек сувни ичиб,

Оқи — оқ, қизили — лола қирмиз,
Юзингга куларкан бирам-бирам,
Худди офтоб теккан тиллақўнғиз,
Судралиб боғларга кетдим мен ҳам.

* * *

Шоир булиб кетдим ўша кунлар,
Юрак дардим бўлди бир дафтар.
Хатга солдим мен уларни,
Қўлимдан учди каптар.

Бари ўтиб кетди,
Жон-жонимни тилиб.
Эсламайми энди,
Юрагим шилиниб.

Баъзан тўлиб кетиб, ичим бўшатсам,
Бошим қўйиб онам кўксига,
Титраб кетар мажруҳ отам,
Қаролмайман кўзига.

Онам йўқотиб эс,
Тахта бўлар-қолар.
Ер ёрилсаю тез,
Кириб кетсам агар...

Эсимдан айрилиб қолсайдим, дейман,
Ўша кунни эслашдан олдин.
Бир пушаймон едимки мен,
Оҳ, у оғзимда қолди!

Ширмой кулча бўлиб,
Осмонга ой. чиқди.
Етмас экан қўлим,
Мени гўрга тиқди...

* * *

Қўшнимизнинг ўғли уйланар эди,
Утирардим уйда бирдай сўлиб.
Чокар бўлиб ўйларимга.
(Ойлар, отингизга босинг қамчи..)
Ойим жавраб, ҳадеб куйманар эди:
— Сен ҳама бундоқ катта қиз бўлиб,
Қўшниларнинг тўйларида
Яйрасанг-чи, ахир, қувнасанг-чи!

«Ҳа-я!» деб қўзғалдим минг хаёл билан,
«Ростдан шу... ўзимми? Бу таманно!..»
Савдойидек туриб қолдим,
Ойнада ўзимга ҳушим кетиб.
Шу, энди, тузатиб,
Юз малол билан
Сочларим жойига қўйиб аъло,
Жичча гулмой суриб олдим,
Бир ширин жимирлаб кетди этим!..

Қим бировлар гапим қилаётгандай,
Қип-қизил чўғ дейсиз икки юзим.
Лабларимни кўрган, бу қиз
Бўяб юрар экан демасмикан?
Сир ичим билиниб қолаётгандай
Уяламан ўзимдан ўзим.
Узун киприкларим ҳаргиз
Қизларнинг кўнглига тегмасмикан?!

Секин туя қилиб сепимдан лов-лов,
Оқпушти хурустал кўйлагимни,
Платформа туфлим илиб,
Ёнар рўмолимни солиб лола,
Кўчага отилдим, худди олов.
Одам босган кўча йўлагини...
Ўртоғига имо қилиб:
«Товусми бу?!.» — дейди битта бола.

Вой, мен ўлай ҳозир, анграйиб турмай,
Юриб кетди қизлар тўла мошин.
Қотиб крлдим лабим тишлаб.
(Тўхтармиди ўлгур, чопа қолсам)
— Ўтира қолинг тез, бекор югурмай! —
Сутдай «Жигули»дан чўзиб бошин,
Битта йигит, меяи қистаб:
— Бўлинг!.. — дердн нуқул. «Нима килсам?»..

Орқа эшигини очди «ширқ» этиб,
— Бор... «деб ўтирволдим. Мунча маза!»
Оққуш бўлиб учиб кетдим,
Жоним кирди дедим, тиниб кўзим.
Утиб кетдик дарров, қизларга етиб,
«Тушингда учсанг ҳам бунчамас-а!..»
Ловуллайди икки бетим,
Кулворяпман бир вақт ўздан-ўзим.

Шу денг, бир далага етганимиз чоғ
Машинамиз ўлгур ўчди-қолди.
Қуёш тоққа ботган энди...
— Парво қилманг, ҳозир юргизамиз.
У мени юпатган бўлиб, шундоқ,
Билмасдан ҳам қолдим, қайдан олди,
Бир қучоқ гул бериб, деди:
— Қутлаб, келинчакка тутқизасиз!

Қанақа соз бўлди, атиргул бари!..
— Вой, сиз... ахир... раҳмат! — дебман беҳол, —
Мунча яхши! Шунча гулни...
— Олаверинг, гул кўп бизда, синглим.
Чиқар экан эшик очиб ташқари,
Миннатдор кўзимга термилиб лол,
Бир чиройли, ширин кулди!
Худди кўзларига кетдим сингиб.

Вой тавба-ей, худди сурма қўйгандек,
Қошига туташган киприклари.
Қийиб қўйган каби бирам,
Ингичка, қизларнинг қошими бу
— Менинг отим — деди, кулиб, — Қўқонбек...
Ичимда бир нима тияирлади,
Бир ғалати бўлиб, мен ҳам:
— Дилбар... — деб қўлимни узатдиму,

Шошиб, унга ўзим урволай дедим,
Хайрият, сезмади... дарров туриб,
Машинага уннаб кетди,
Ҳушсиз бошим қўйиб ўриндиққа,
Енган юзларимни яширар эдим,
Кириб келди тағин урсанд, кулиб:
— Бир пиёла ичволинг! — деди,
Лимонад тўлдириб лиққа-лиққа.

Нима қилаётганим билмасдан, олдим...
— Ичворинг, лимонад, бу бошқа гап!..
Мен ҳам роса чанқабман-да.
«Вой...» деб пиёлани узатдим тез.
У яна чиройли жилмайиб олдин,
Лиммо-лим тўлдириб ичди яйраб,
Яйраб кетдим мен чамамда,
Ўзимни бир бошқа сездим шу кез...

Олдимга сиқимлаб конфетлар қўйиб,
Бир пиёла қўйиб, тутди яна.
Сал аччиқроқ туюлди-ю,
Кулмасин деб тағин, индамадим.
Ўзи ҳам ичаркан тўлдириб, тўйиб,
Чиройли кўзлари ёна-ёна,
Қип-қизариб бир кулди-ю,
Яна битта қуйиб узатди жим.

Кейин у беозор ёнимга ўтиб:
— Конфетдан ҳам олинг, Дилбар!.. — деди.
Бир ғалати бўлдим шунда...
Бирам яхши йигит, бирам яхши!..
Еқаман деса-да мени ич ўтнм,
Ўзимни дадилроқ сездим энди.
Менинг ҳолим ўтиб унга,
Ёниб ёнмас эди у ҳам асти.

— Менга қаранг, Дилбар!.. — ичим «шув» этди,
Боқиб, кўзларимни ололмадим...
— Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг,
Тошкентда йўқ сиздай чиройли қиз!
Очиқ айтмоқ дардим бир орзу эди,
Бир йишдирки, ёлғиз тополмадим.
Нега бугун мен қувонмай,
Мен хаёл қилган қиз, Дилбархон, сиз!..

Кўзларини бирам чиройли сузиб,
Шундай дейди, қаранг, шундоқ йигит.
Мен бўларим бўлган эдим.
Гир айланиб бошим унга сари,
Осмони фалакда борардим учиб.
Шу пайт кўзим тиниб, бироқ йигит
Елкасига қулаб кетдим.

Нима бўлса бўлди ундан нари.
— Сочингизни ташлаб юрсангиз борми!..
Шундай деб сочимни бўшатувди,
Соч остида қолдик икков.
Буни кўриб баттар ўт олди у,
Билмасдим, бу ўтда куйсам мен орми?!
Сўнг ойнакка солиб кўрсатувди,
Кўрдим — икки бетим олов,
Унга талпинарди битта оҳу!..

Бирам сўзлар айтиб, эркалар қурғур,
Ё жаннатдан келган булбулмиди...
«Менча бўлар, дердим, ҳур қиз!»
Узим ердаману, бош — осмонда
Тилим бойлаб, кўэим тиндирар ҳузур,
Лаблармиди улар, ё гулмиди!.,
Лаблар бўлмас бунча қирмиз,
Куйдирарми гул ҳам ҳеч жаҳонда!

Мен осмондан тушган бу бахтдан ҳайрон,
Телба ҳислар ўраб ихтиёрим,
Мисоли ғўр тилла балиқ,
Илиниб қолдимку ипак тўрга.
Еш, кўркам балиқчи аямай шу он.
Тинглаб турмай бир зум оҳи зорим,
Ут бағрига олди қаттиқ...
Тириклайин мени тиқди гўрга.

IV

«Карим акам!..» дея шу пайт,
Қаёққадир ғойиб бўлди Дилбар.
Гўё мен туш кўрар эдиму,
Қок ярмида уйғониб кетдим.
Ёрилгудай бўлиб уч кун;
Ёлғиз топсам, дердим ,бу қизни.
Шунақа-да қизлар ҳамиша,
Худди қушнинг болалари дейсиз:
Тилингиздан дон олиб бугун,
Ғарқи бўлиб дарров эртаси,
«Пирр» этару учар-да кетар.
Сал бошқача бўлди бу сафар,
Мўлтираб, қошимга келди бир оқшо.
Эртаги ярмида бўлинган момо
Бир зум ёлғиз ташлаб қўшни кампирни,
Ботир йигит билан чўпон қизини
Мурод мақсадига етказди.
Қандай пайдо бўлган бўлса Қўқонбек,
Шундай ер ютганин айтди у бўзлаб
Кейин Каримжоннинг иддаолари...
Қон ютган онаси ҳақида сўзлаб,
Юракбағрим ззд« бир йула.
Чидай олмай буўтга Карим,
Ўйланибди «бор» деб бир қизга.
У шўрли қиз достонини мен
Бошқа бир кун сўзларман сизга...

* * *

Хоҳи автобусда бўлсин,
Хоҳи хирмон, далада,
Қизлар билан хандон отганда ҳам,
Ёлғиз қолиб, ўйга ботганда ҳам;
Нимадандир кўнгли оғриса,
Яйраса у масту лол бўлиб,
Ўша оғриғиии, шодлигини ҳам
Мен билан тенг бўлишар зимдан.
Меҳр қўйиб менга; Дилбархон сабаб,
Гўё бир-бирига суянган каби
Суяниб боқади бу қизлар менга.
Кўзидан қочирмас бир зум ҳам улар,
Кўз-қулоқ бўлгандай сир сандиғидан.
Гўё барча қизлар — биттаю асли,
Дилбархон уларнинг ойдин нусхаси.
Ёки эртакларда айтнлган каби,
Дилбархон қалбида сақланар пинҳон
Бу қизлар қалбини очгувчи калит.
Ака бўлиш бунча осон экан!
Чин кўнгилдан «Севдим» деб айтсам,
Ўлса ишонмасди, алдамагунимча.
Ака бўлиш осон экан, қаранг!
Тўғри сўз — қизларга ёлғон ҳамиша,
Эгри сўз — уларга ош-нон ҳамиша!
Кейин қидмишидан пушаймон қилар,
«Барингиз бирсиз»; деб, яна қон қилар!..
Қўйинг, кимга керак гина, кудурат,
Ўн кунда шунча дўст орттирдим, шу бас!
Бу кун — республика рапорт берар кун,
Бугун шунақа кун—далада байрам!
Қолганига қуллуқ деҳқонларга ҳам,
Қуллуқ мукофотлар, исаиқ чой учун!
Энди биз берамиз рапортни бориб
Ота-онамизга, ишхонамизга.
Қўзичоқларимиз келди деб ҳориб,
Эртадан-кеч энди парвона бизга.
Қизларнинг-ку яна туғар кунлари,
Балки умрлик бахт қўйнига олар.
Шуни ўйлаганда улар тунлари,
Эрталаб чиройли бўлиб уйғонар!..
Кўчаларни тўлдириб,
Катта карвон боради-
Ўз ишини дўндириб,
Ўзбекистон боради!
Машиналар дамо-дам
Келиб сафга қўшилар.
Гўё тарқаб тўй-хашам,
Яйраб қайтар қўшнилар.
Ўйлаб тонна-тоннани,
Шимиб гўё попук қанд,
Узатиб колоннани,
Келар орқада сержант.
Бўйлашади ҳайронда
Баланд тоғлар дев қараб.
Борар чўпон довонда
Пода узра девалаб-
Автобуслр лиқ одам,
Ичига сиғмас улар.
Радио ҳам тара-рам,
Мақтовга мақтов улар-
Бахт ва зафар қўшиғи
Оламни тутар бутун.
Партиянинг йўриғи
Кўрсатди самар бугун-
Шодлигининг чеки йўқ,
Йўқ бахтига чегара,
Эртасидан кўнгли тўқ,
Тоғ-тоғ ишлар чикора!.-
Аскияда ким моҳир,
Кулдириб, ичак узар.
Ерилар худди ҳозир
Кулгидан автобуслар!
Ҳилпиратиб ол байроқ
Мотоцикль қошида,
Иўл бошлайди кайфи чоғ
Капитан саф бошида.
Унинг хос қадамига
Мослаб қадам босамиз,
Иўл йўқ ортиқ-камига,—
Колоннада борамиз.
Тўхтаймиз у тўхтаса.
Юрса юрамиз дарров-
Масофа бор ўртада,
Биз учун қатъий ўлчов.
Секинлашса, ёки сал
Йўлдан тойса, шу онда
Чиқарар у бир ишкал,
Бузилади колонна-
Ўтирар ютиб нафас
Шундан шофёрлар ҳам муз.
Сал хаёлинг қочса, бас,
«Право» дан умид уз!
Одамлар-чи, одамлар
Йўқ ҳеч гапдан хабари,
Ошиқади шу қадар,
Тезроқ етсак деб бари-
Ҳар қалай, яқин қолди
Жондан иссиқ уйимиз-
Ичимизга ўт солди,
Бузилгандай уйқумиз!..
Кириб бордик ниҳоят
Ланг очиқ бир жаннатга.
Чорраҳада бир муддат
Лол қотдим мен албатта.
Керилган кранларга
Кўз нуримиз бойланар.
Не ғунча даҳанларга
Боқиб, бошлар айланар.
Шаҳрим, бу камолингда
Дилбар ҳусни бўлмиш жам.
Бу қизнинг, шу ҳолингда
Бор аъмоли мужассам-
Тошкентим, сен бу ёғи
Ҳар ишда бош-қош шаҳар.
Элнинг суянган тоғи,
Тоғдек тоғ бардош шаҳар!
Бир маҳал автобуслар
Ўз майлига эрк берар:
Бир-бир у эркин қушлар
Ҳар томон қанот керар-
Колоннага субҳидам
Қандоқ қўшилган бўлса,
Шундоқ айрилар йўлда
Бизларнинг автобус ҳам-
Энди у ўз йўлида
Лочин каби кўчарди.
Шофёр йигит рулида
Ҳакамларга ўхшарди.
Кўзида чуқур маъно,
Эъзозлаб орзумизни,
Ўзи бўлиб раҳнамо,
Элтиб қўяр у бизни.
Автобус бир силкиниб,
Тўхтади-ю бир маҳал...
Ҳамма олға депсиниб,
Қулашига қолди сал.
«Вой!» деб Дилбар, баримиз
Қаратди-ку лол-ҳайрон:
Ер билан бир бўлиб қиз
Узун сочлари — пайҳон,
Тушда кўргандай ҳар ким,
Афсона бир ҳол эди.
Кўрдиму мен, юрагим
Орқага тортиб кетди-
Соч деган қоматига
Чулғанарди рашк билан,
Қизлар жон ҳолатида
Боқар ёв қараш билан.
Қошу кўзларда фироқ,
Бусиз гўё кам ҳусни.
Йигитлар-ку бошдаёқ
Бўлари бўлган ҳуши.
Бундан дам хижолатда,
Дам мағрур боқар Дилбар-
Ҳар иккала ҳолатда
Барчага ёқар Дилбар.
Иккинчи автобус ҳам
Келиб тўхтади шунда-
Ўт-ўт бўлиб Каримжон
Қараб турарди ундан.

Qayd etilgan