Alisher Navoiy. Munshaot  ( 16442 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Aprel 2010, 13:50:16

Alisher Navoiy. Munshaot



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 713 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 17:53:33

Алишер НАВОИЙ

МУНШАОТ

М у қ а д д и м а

 Ҳамди мавфур ул сониъғаким илми муншийси сунъ қалами била каломи мажид иншосин офариниш авроқиға рақам қилди, то офариниш аҳли анинг аҳкоми била амал қилғайлар ва яхшини ёмондину қилурни қилмасдин билгайлар1.

Ул ҳокимким омдурур эҳсони,
Шаҳлар бошиға нофиз анинг фармони,
Фармониға иншо сувари қуръони,
Иншосига эъжоз келиб арзони.
 
жалла алоуҳу ва аммат наъмоуҳу2.
 Ва дуруди номаҳсур ул рофиъғаким, шаръи муфтиси килки амри била шариати ҳамид имлоси замон саҳойифиға ёзилди, то замон эли аниинг амр ва наҳйиси била иштиғол кўргузиб хато пайдосидин савоби тариқиға росиҳ бўлгайлар3.

Ул шоҳки моян фасоҳат келди,
Ҳар нукта анга маҳзи балоғат келди,
Ҳақдин иши оламға рисолат келди,
Шони бу рисолатда адолат келди.

 Саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи4.
 Аммо баъд: ажиллаи асҳоб оллида аидоқ маъруз бўлур ва аиззаи аҳбоб хизматида андоқ арзға еткурулурким, атрок иншосида ва бу аҳли идрок баёну адосидаким, бировдин бировга руқъа ёзғай, ё ул киши ул руқъаға жавоб битигай, дағи руқъа келтурган қосидни қайтарған — алфози латофатдин муарро ва тарокиби балоғатдин мубарро эрди ва адоси рангин фиқаротдин намойишсиз ва мазмуни рангин абётдин оройишсиз ва муқобалада форсий алфознинг иншолари дилписанд ва макотибу имлолари аржуманд эрди, хаёлға андоқ келдиким, турк алфозининг дағи руқъалари ҳамул мисол била битилгай ва бу тилнинг номаларини ҳам ўшул минвал билан сабт этилгай. Оз фурсатда бу руқъалар жамъ бўлиб ва номалар йиғилиб эрдиким, бу авроқ зимнида сабт бўлди.

Рубоия:
Ҳар кимки ани ўқурни бунёд этгай,
Роқимни агар дуо била ёд этгай,
Тенгри они ҳар банддин озод этгай,
Ҳар ғамдин анинг хотирини шод этгай.

1

 Тоғ—тоғ ниёз рафъидин сўнгра қоф-қоф ихлос юзидин маъруз улким, бу фаслдаким, наврўз насимининг мушкбезлиғи лола димоғин савдойи ва баҳор салқинининг атрангезлиғи булут мизожин ҳавойи қилибтурур, лоладек савдойилиғдин тоғ ҳавоси қилиб, булутдек ҳавойилиғдин қаё савдоси бошқа тушти. Чун ул бийик пояға сарафрозлик ва ул олий мақомда анжуманпардозлиқ даст берди, манзиле кўрулди, саҳо аҳли ҳимматидин рафеъроқ ва бисоте топилди, зако хайдининг хаёлидин бадеъроқ.

М а с н а в и я:
Кўк сабзаси кўкка еткуруб бош,
Ул кўкта бўлуб нужум ушоқ тош,

Авжики битиб фалак симоғин,
Қоплондин олиб қамар тувоғин,

Ҳам субҳ шамомаси сумансо,
Ҳам шом насими сунбулосо.

 Сарбаландлиғи сабза тилидин «Ва иза—с—самоу кайфа руфиъат»5 аъдосиға жорий ва побаржолиғи садо тақриридин «ва изал жиболу кайфа нусибат»6 баёниға зокир. Мунунгдек дилкушо масканда баҳорий булут қатороти лола жомиға тушгани қарроба саҳобидин бода селин лолагун жомға қуймоққа боис кўрунди ва бу янглиғ руҳафзо маъманда барқ ламъасидин тийра тошлар санг—кабоб пишургали чақмоқ чаққали муқтазий бўлди. Ва лекин ул баҳори ҳаёт суҳбатидин айру лола аҳбоб жониға доғ ўртагали шуълае ва ҳар қатра асҳоб ҳаёти шамъини ўчургали. Дажлае эрди — густохлик юзидин фалонни қуллуққа йиборилди, агар кўҳнавард ашҳабни қулла азиматиға сурулса ва анинг хоро шикоф тувоғидин секриган ўт била барқ ламъасидек мунтазирлар кўзларин ёрутулса, тоғдин қуёш чиққондек бўлғай ва баҳордин гул очилғондек кўрунгай.

Р у б о и й:
То фасли баҳор зеби олам бўлғай,
Ул зеб ила боғ сабзу ҳуррам бўлғай.
Лутфунг ҳар бир элга дамодам бўлғай,
Гаҳ—гаҳ бизим жонибимиз ҳам бўлғай.


2

Чун меҳр ўтидин самандар ўлди саратон,
Оташкададек тутошти гулзори жаҳон,
Эрмас бу исиғ гунашда чиқмоқ имкон,
Хуштур кишига бўлса совуғ соя макон.

 Чун сипеҳр заргарининг анбури учидан бир кулича олтун секриб сувға тушти, яъни чарх корхонасида жавзонинг икки пайқари аросидин қуёш қурси саратон обгириға таҳвил қилди; сипеҳри куравий заргар кўрасидек меҳр ўтидин ул навъ қизидиким, яқиндурки, фалак тосидин савобит доналари тосдағи қалъий қатаротидек эриб, тома киришгай ва тадвир бўталаридин сайрот сийми сув бўлуб, сиймобдек оқиб, арз кониға етишгай. Биҳор суйидин жаҳон жисми терга ғариқ ва бухор ўтидин хаёл пайкари ерда ҳариқ.

Маснавий:
Дарёға солиб исиғ ҳаво тоб,
Тўлғонмоғи ўз—ўзига гирдоб,

Тоғдин кишиким тилаб нишоне,
Бир тўда қизиқ кул англаб они,

Хуршед ҳароратидин анжум
Ер сояси остида бўлуб гум.

Тинмай югуриб куюн такидин,
Қум узра аёғи куймакидин.

Кўк табъиға чун ҳарорат ошиб,
Жисмиға шафақдин ўт тутошиб.

 Ҳар насими дилфурўз ҳаво ҳароратидан бир самуми жонсўз ва ҳар зулоли хурўшон ҳарорат шиддатидин бир марақи жўшон.

Н а з м:
Дегайсен юқорроқ чиқиб замҳарир.
Қуйироқ тушубтур сипеҳри асир.

Анинг бирла хуршед ўлуб муттафиқ,
Ҳавони ҳам айлаб турур муҳтариқ.

 Уйдин бош чиқормоғлиғ ҳаво оташрезлиғидин мутаассир ва эшикдин аёқ ташқари қўймоғлиғ ер оташангезлиғидин мутааззир, хусусанким, бу заифнинг мизожи неча кун май ўти иштиолиға муштаил учун ҳоло ул иштиол асари табиатда муштаил бўлубтур.

Б а й т:
Оҳ мин—ал—ҳамри ва ҳолотиҳи,
Ахрақа қалби би ҳароротиҳи7.

Шеър:
Гаҳ суруклук андоқки ақшомғи ҳол,
Кўрунуб сабуҳий чоғида маҳол,

Гаҳ ул навъ махмуру пажмурдалиқ,
Гаҳ майдин неким, жондин озурдалиқ.

 Бода ўти жисмимға тутошиб, ул ўт дуди, балки шуъласи бошимдин ошқон учун «Ал—узру инда кироминноси мақбулун»8 мазмунин шафеъ қилиб, бу ниёз руқъасин густоҳлиғ қилинди. Асҳоб мизожи истиқомат сафҳасида «алиф»дек муқим ва аҳбаб табиати эътидол гулшанида сарвдек мустақим бўлсун, омин, ё раббал оламин.

3

М а с н а в и й:
Чун хазон барги ҳусн этар оғоз,
Эвурур юзни зоҳир айлаб ноз.

Р у б о и я:
Чун бўлди хазон баргига ҳусн изҳори,
Нозин этар оғоз тушуб ҳар сори,
Лекин эвурур юзини зоҳир айлаб,
Сафрат ангаким зулми фалаки зангори.

 Сипеҳри дуншиор жуз талаввун ва рангомезлиқ ва рўзгори буқаламундисор ғайри дуранглик ва хийлангизлик эрмас учун, ложарам ул биридин гоҳи бисот бўстони ранго—ранг гуллар била музаняндурур ва бу биридин гоҳи бўстон бисоти гуногун яфроғлар била мулавван ва лекин чун баҳор субҳининг ҳар гули қуёш гулидек гулбун сипеҳридин тулуъ этса, оқибат хазон офтоб зардиға мунтақилдур ва йигитликнинг ҳар чечаги ахтар чечакларидек сипеҳр гулбунидин очилса охир субҳ асфар хазонига мунтаҳи.

М а с н а в и я:
 Не баҳорида шод бўл чандон,
Айлабон ўзни гул киби хандон,

Не хазонида барг айшини соч,
Юз уза заъфарон дўконин оч.

 Аммо чун маржеъ сўнгғи қисм ва миод сўнроғи шиқ бўлди. Ҳар ойинаким, пояда ани воло ва рутбада ани аъло деса бўлғай, бас сабаб бу бўла олғайким ва боис муни деса бўлғайким, чун фалак тожири таманно манзили мазраидин қуёш юсуфин биғ мизони каффасиға киюрди ва анинг саодат кундузи кофурий жисми кечанинг баҳоға келтурган савдойи мушки билан вазнда тенг чиқти. Чаманнинг рухсори Юсуф9 ишқида Зулайхо узоридек коҳий ва хазон ели ҳам анинг дамодам совуғ оҳи киби номутаноҳий бўлди. Қаро йиғочнинг сариғ баргларин ел учурғони тутундин учқунлар айрилғоннинг мисолин ва қизил толнинг коҳий яфроғларин баъзи жисмида қолғай, шингарф хутути узра заъфарон афшоний қилғондин нишона кўргузди. Муртафеъ шохлар шамъ шуъласидек барглар шакли шарҳига бўстон музаккирлари «валақад зуййина с—самау д—дунё бима—собиҳ»10 каримаси билан мутакаллим ва ул шуълаосо барглар акси шишаи ҳалабийда ойнаи Чиний каби зулол ичра тушгандин чаман қушлари «ка мишкотин фи—з—зужожа»11 савтиға мутаранним.

 Маснавия:
Чу қилди каҳрабогун меҳри гардун,
Йиғочлар барги рангин каҳрабогун.

Шажар яфроғи бўлди каҳрабодек,
Демаким каҳрабо, меҳри самодек,

Сабо қилғоч сув узра зарфишонлиқ,
Сунинг тиғини айлаб зар нишонлиқ.

Учуб барг ўтидин ҳарён шарора,
Нечукким, зарварақдин пора—пора.

Сариғ яфроғ узаким ўлтуруб зоғ,
Бўлуб андоқки сориғ лолада доғ.

Қилиб зарҳал хазон наққоши тартиб,
Қилурға боғ авроқини тазҳиб,

Бу шуғли ичра айлаб саҳв таркин,
Зар андар зар қилиб барг узра баргин.

 Мундоқ фаслки, ҳеч фасл нишотға мундин лойиқроқ эмас ва мундоқ вақтки, ҳеч вақт айшқа мундин мувофиқроқ киши нишон бермас. Ҳар ойинаким, ул хуршеди авжи камол олтун жом ичра асфар май била сархуш ва анинг кайфияти ҳароратидин олам аҳлиға зарфишонлиғи хазоносо, балки хуршедвашдурким, айши мустадоми мудом бўлсун. Ва лекин агар гоҳи умиди бўстони хазондин баргрезга қолғанлар ва ҳаёти гулистони хирмон баргрезидин хазонға учрағонларни журъа била ёд қилса, камоли қуёшидин зарраи кам бўлмағай ва қатра била шод этса, жамоли машъалидин шарорае ўксулмагай.

Б а й т:
Гулунг ранги асфар нишон бўлмасун,
Баҳорингға ҳаргиз хазон бўлмасун.

4

 Дуоеким, шито қалбида шито қалбидин дилсўзро ва ниёзким, қиш айинда қиш айиндин дилфурўзроқ бўлғай.

Байт:
Анинг ҳар ахгари ёқути аҳмар,
Мунинг ҳар зарраси рахшанда ахтар.

 Адосидин сўнгра арз улким, ҳеч вақти мувофақатлик аҳбоб бир—бири висолидин баҳра олурға ва ҳеч замони мусодақатлиқ асҳоб бода базми тарҳин солурға андин яхшироқ йўқтурким, марғуб ёронлар машҳуд бўлғайлар ва ағёр юзига ҳужра эшиклари масдуд.

Б а й т:
Тузалгай ёр ила базми висоли,
Вале ағёрдин ул базм холи.

 Ва бу иқбол ҳеч қачон андоқ муяссар бўлмас ва бу мақсуд ҳаргиз андоқ дилпазир кўрунмаским, қиш бўлғай. Хусусанким, бурудат шиддатидин ҳавос идроқдин нокор ва кеча бўлғай. Батахсис, булут мушкфом ҳавоға қорнинг суда сиймидин кофурбор ва дай шоҳи шабихунидин ўт зардуштининг хайли манқал қўрғонида ҳисорий ва баҳман чериги чопқунидин шарора маздакининг сипоҳи тош бирла темур қалъасида мутаворий; фалак гунбазида анжум анжумани тун қаро кийши ичра ниҳон ва рўзгор олачуғида қуёш турки саҳобнинг хокистарий синжобида пинҳон, сипеҳр хиргоҳидек оқ уйда анжуман аҳли мужтамеъ, нечунким, сипеҳр хиргоҳида сурайё соқийларға гоҳи муоширлар май тақозоси учун бу байт билан мутакаллимким.

Б а й т:
Соқиё, дай шиддатидан ақлу ҳис бетоб эрур,
Чораси жоми булурин ичра лаъли ноб эрур.

Ва аёқчиларға гоҳи муғаннийлар бода илтимоси учун бу назм била мутараннимким.

Б а й т:
Қасд этар эл жониға ҳардам совуғлуқ бирла дай,
Соқиё, синмас ҳаво заҳри, кетур таръёку май.

 Нор ахгарларининг ламаоти нечукким лаъли коний ва анор доналарининг боғлонғони нечукким ёқути руммоний.

М а с н а в и й:
Хушо, базм аро ўту май бўлса дай,
Май андоқки ўту ўт андоқки май.

Анинг манқали шийра тазъйин келиб,
Мунинг шийраси манқал ойин келиб.

Юзинда мунинг май бати лаъли ноб,
Анинг устида бўрдағон бат кабоб.

Мунинг ламъаси кўзни равшан қилиб,
Анинг шуъласи уйни гулшан қилиб.

Вале, базм юз бошлиқ оқ уй аро,
Оқ уй тоши тун мушки бирла қаро.

Ҳамул мушк уза абр кофурбез,
Жаҳон узра якдаст кофуррез.

 Алқисса, тафриқа имкони ончаким мақдури бор нобуд ва жамъият мақдури ончаким имкони бор мавжуд ва ҳол улким:

Ҳар неким тақдир бўлса сарбасар топмиш вужуд,
Бовужуди мунча юз минг сен агар йўқсен не суд.

 Меҳр ваъдаси ҳамоно меҳри гиёҳдек итти, ёҳуд тун яримида меҳрдек ер тубига кетти. Ул лаъли оташин ҳижронида не лаългун ахгарда ҳарорату не оташнок майда кайфият ва ул меҳросо жабин ҳирмонида не шамъ шуъласи ёруқ ва не кўз шамъи айни йиғидин очуқ, ҳар соя ҳаракатидин бағирда тоб ва ҳар аёқ унидин кўнгулда изтироб. Чун муҳлик интизордин жон оғизға етти ва шикеболиғ ихтиёри иликдин беихтиёрона кетти, бу паришон алфоз марқум бўлди ва ошуфта калимот таҳрирға келди. Агар шабранг сарсар хиромға рокиб бўлуб, рўзгори шабранг ва оҳи сарсар монандлар суҳбатиға роғиб бўлулса, тун яримида қуёш тулуъ қилғондек ва қиш ўртасида гул очилғондек бўлғай.

Р у б о и я:
То қишда совуғ табъға матлуб ўлғай,
То айш совуғ вақтда марғуб ўлғай,
То бу бори тийра тунда маҳбуб ўлғай,
Мажмуи сенинг ҳолинга мансуб ўлғай.

5

 Ул саодат буржининг қуёши бир ой камонхонада варзиш қилғондин сўнгра ўчку ови азиматиға тоғ сори юзлангандек фалак турки, яъни хуршед қавс чиллахона гўшасидин жадй кулласи авжиға таҳвил қилиб, ул бирида бурунғи кеча эриша олмай, фироқ зиндонида маҳбус қолғанларға қиёмат кунининг тунича кўрунгандек, бу бирида дағи аввалғи оқшом хўблар шоми зулфи ялдосидек узун кўрунуб, анда ушшоқ оҳи дуди оламни тийра қилиб, ҳамул ел бурудатидин ашки ёмғурлари жола боғланғондек мунда ҳам мушкфом булут саводидин олам зулматкирдор ва сарсар шиддатидин ул мушк кофурбор бўлубтур. Бу бурудатни оташкада ўти дафъ қилмас, магар майкада бодаси ва бу зулматни қуёш ламъаси ёрута олмас, магар ул юз жилваси. Арз улким, аввалғиси димоғларни қизитибдур, агар иккинчиси ҳам кўзларни ёрутса, ғоят лутф бўлғусидур.

Гар май ўтидин қолмади базм ичра совуғлуқ,
Келсанг кетирур тийралиғин дағи ёруғлуқ.

6

 Талаб дарёсидин мақсуд гавҳарин биров иликлай олғайким, муроди сафинасининг дебочасин ул сонии жавоҳир ҳамди била мурассаъ қилғайким, ҳар ноумидлиғ барри аро анинг ҳаёйи эҳсони юз кўргузса баҳри нажот етгай ва мурод тенгизидин матлуб кемасини биров соҳилға еткургайким, мақсуд жунгининг фиҳристин ул қодири завоҳир шукри била муламмаъ этгайким, ҳар дард соғарида анинг бодаи шавқининг дурди томса дарёйи ҳаёт қилғай.

М а с н а в и й:
Анга ҳамдким, чархи дарё навол
Топар андин анжум лаоли мисол.

Бу дарёда кишти янги ой ўлуб,
Ки заврақ киби баҳр паймой ўлуб,

Бу завраққа гулмех, этиб кавкабин,
Қилиб бодбон субҳ чодиршабин,

Тенгрининг ҳамди чунки топти насақ,
Наът дарёсиға сурай заврақ.

Улки чун баҳр қурбати тошти,
Чарх тўқуз тенгизидин ошти.

Дуррат ут—тож ўлуб сифоти анинг,
Баҳр ул—аброр наъти зоти анинг.

Эски наълайндек вале нимаси,
Нуҳ тўфони дафъиға кемаси.

 Кўнгул баҳридин махфий дурларни олий мажлисқа бу навъ нисор қилилурким, бу сафарким бу нотавони бечора ва бу бехонумони овора илайига тушубтур, биёбони суубатин, бал вусъатинким, хаёл тойири йиллар қанот уруб, анинг поёниға етмак хаёлдурур ва тоғининг шиддатин, бал рифъатинким назар пайки қарнлар қадам солиб, анинг авжиға етмак маҳол, бурунқи руқъада шарҳ қилилиб эрди.

Ҳарнеки варақда эрди марқум,
Бўлмиш бўлғай ўқурда маълум.

 Ул дашт ва тоғни ҳидоят дастёрлиғи ва иноят поймардлиғи била дасту пой уруб қатъ қилғоч, дарёе илайга келдиким — умқи таманно лужжаси била тенг ва сатҳи таҳайюл баҳридин кенгким, андин чора убур эрди ва кемага кирмак зарур. Руҳсиз бадан гўрда ором тутқондек ва нурсиз мардум кўзда мақом қилғондек, ул мардуми йўқ кўзлар масаллик тийра уйларга кирилди ва бу мунхасиф ҳилоллар сайрининг суръати била бир ойға дегинча ул мартабада эрдиким, ҳарбир кун минг йилчилиқ йўл бор эмиш дейилса, мингдин бирини дейилмамиш бўлғай ва ул фалакваш баҳрнинг вусъатининг юзи ул ғоятқача эрдиким, сипеҳр лужжасиға ташбиҳ қилилса, дарёсидин қатрае айтилмамиш бўлғай. Баҳрий жонвардин ажойиб сувар ғоятсиз ва дарёий суратдин ғаройиб пайкар ниҳоятсиз.

М а с н а в и й:
Аён сув ичра ҳар ён юз ғаройиб,
Бўлуб минг зоҳир ул юз бўлса ғойиб.

Неча кўз тушса кўк сув чарх монанд,
Топиб атрофи кўк зайлиға пайванд,

Хиромон ҳар тараф юз турфа моҳим,
Хирад моҳиятин билмай камоҳи,

Анингдек саҳмноку уйла ҳойил,
Ки айлаб кўргучи ҳушини зойил,

Равон юз тоғу бирга бўлмай ором,
Вале тоғеки, бўлғай моҳи андом,

Негаким орқаси тоғ авжи янглиғ,
Танида нақш дарё мавжи янглиғ,

Кашафлар ҳар бирининг саҳми беҳад,
Ясаб сув узра жисми бирла гунбад,

Бўлуб меъмори қудрат анда боний,
Сувдин қилмай хароб андоқ бинони,

Балиғ сайд айлабон ҳарён наҳанги,
Нечукким, ранг сайд этгай паланги,

Тани бир пуштаким бўлса хоро,
Темурдин тишу чангал ошкоро.

Кўрунуб жонвар баҳр ичра беҳад,
Нечукким дашт ичинда ҳар нечук дад,

Тамаввуж баҳр узаким тутмай ором,
Алар устига субҳ илги ёниб дом.

 Ва гоҳи сарсар таҳрикидин дарё талотуми била «Ва изал биҳару фужжират»12 саводиға роқим ва гоҳи кўлак ташвиридин амвож таоқиби сув хуруши уни била «ва изал биҳару сужжират»13 адосиға мутакаллим. Ҳар нафас юз офатдин кўнгул сув бўлуб, жондин илик ювуб ва ҳар замон минг хатардин жон оғизға етиб, ўлумға кўнгул қуюлуб, кўзга туфроқ қароғи сурмаи сипоҳонийча кўрунуб, вале ул кўрунмай кўнгулга тош қиймати ёқути руммонийча топилиб, вале ул топилмай, бу тавр балиёт аро ҳалокка мушриф эканда ва бу навъ маҳолик аро ўлдум деганда дарёдин обхўриш узулди ва бу фироқда ҳабиб висоли насиб бўлди, юз ерга қўюб ва кўз туфроққа суртуб, шукр бажо кетурулди ва шавқ юзидин боштин қадам қилиб, каъбаи мақсад азмиға қадам урулди. Умид улким, андоққи висол водиси тай бўлди, ҳижрон баводиси ҳам қатъ бўлғай ва лекин таваққуъ аҳбоби жонийдин улким, дуо ели била гоҳи бу ниҳоятсиз даштдинким, наъл бараҳна қадам урубмен, балиёт хасу хорин супургайлар ва илтимос асҳоби жовидонийдин улким, гоҳи ниёз ашки била бу шории йўқ биёбондинким, қиловузсиз кирибмен, офот гарду ғубориға сув урғайлар.

Рубоия:
Ёнсам яна ғурбатни ҳавас қилмағамен,
Ҳижрон ўтиға танимни хас қилмағамен,
Жуз жоми висол мултамас қилмағамен,
Ҳақ ҳазратида шукрни бас қилмағамен.

7
 
Фано бешаси саҳатида висол шажарасидин самара топғонлар бошиға фалакнинг мухолиф ҳаракатидин ҳар жафо арраси келса зикриёкирдор тиллари жуз холиқи бечун ҳамдига зокир бўлмоғусидурур ва вафо шажараси соясида мурод самарасидин натижа кўргонлар оёғига чархнинг мутаоқиб зурубидин ҳар ситам тешаси тегса мансурвор нутқларини ғайри сонеъ кун фаякун шукрига такаллум қилмоғусидур.

Наҳлеки ризо соҳилидур беша анга
Руст англа фано туфроғига реша анга,
Ҳар лаҳза оёққа тегса юз теша анга,
Бошдин чу кечибдурур не андеша анга.

Ким айтса фано бешасида буди анинг,
Ҳар шохқа илурмоқ эмас суди анинг,
Истарки етушгай улча мақсуди анинг,
Маъдум керак ҳар неки мавжуди анинг

 Ва алҳақ бу шева бир сарвдек озодаваш дабидурурким, сипеҳри тездав жафоси ҳароратидин, истима иштиоли чинордек жисмиға ўт солса жуз ҳақ ризоси нақдин истарга овучин очмоғой ва бу тариқа бир санобардек нолакаш расмидурурким, чархи сабукрав ҳаракати бурудатидин сапедордек аъзосиға раъша еткурса сабот туфроғидин қадам олмағай ва сабр ҳавосидин бош чекмағой. Биҳамдиллаҳ вал миннатиқа15 то сипеҳри даввор ҳаводиси саргардонлиғидин рўзгори нопойдор навойиби бесомонлиғидин Мозондарон чангалига қадам қўюлубтурким, ашжори касратидин сабоға ҳарими тавфидин маҳрумлуқ ишдур ва шохсори рифъатидин самоға ҳар лаҳза юз минг сарзаниш. Яфроғи ғулуси ҳижоблиғидин туфроғиға ҳаргиз меҳри зарфишон анворидин бир дирам тушмаган ва муртафиъ шажари беҳисоблиғидин саҳатиға мутлақ саҳоби гуҳарафшон жавоҳиридин бир жола етушмаган. Арш соқиға чирмашиб чиққан ишқпечондин бир дона суҳо ва сидраҳ шохиға тўлғониб бош чеккан токидин бир хўша. Сурайё ғоятсиз ашжориғаким ер била кўкка иттисол берур «аслуҳо собитун ва фаръуҳо фис само»16 содиқ ва ниҳоятсиз туюриғаким, ердин учқонда фалак юзин ёпар «диҳи тамуру мур ас—саҳоб»17 мутобиқ.

Не беша эмиш бўстону боғи,
Анинг не учи пайдо не қироғи,

Ёғочи устида кўк сабзалар фош,
Вале кўк сабзасидин ўткариб бош.

Куҳан ашжор ҳар ён боқса юз минг,
Ўтуб боши фалакдин ҳар бирининг,

Этиб ҳайкаллари пайдо маҳобат,
Қилиб пайкарлари зоҳир ғаробат.

Паёпай девлоғ анинг жаболи,
Саросар девбод анинг шамоли,

Бўлуб ҳар барг бир миръоти васвос,
Тута олмай хирад ўз ҳушини пос.

Қилиб ҳар руди суйининг садоси,
Аён юз ғулу шайтон можароси.

Шағолининг уни афғон андуҳ,
Чекиб кирган кишининг сўгига дуҳ.

 Ҳар эски ёғочини қўнғорурға фалак пили субх хартуми била ажз зоҳир қилиб ва агар қўнғорса болорин тоширға сипеҳр арабаси ул юк остиға ёнчилиб, эашроти маҳбатидин рўзгори буқаламун арқами бир пайса таноб ва сабоъи салобатидин чархи дун асадиға паргиздин ясаған шерча ҳисоб. Вуҳуши хайлининг оёғи кўпидин ер аъзосида юз минг жароҳат ва туюри жўшининг фиғон ва нафиридин фалак димоғи пардасида юз туман қароҳат. Кундузи офтоб ўтидин куйган хирман шакли анда меҳри рахшон ва кеча талбис шуъласидин ёруған кирми шабистон шамъи анда анжуми дурахшон. Ёғочининг самари бордил ва самарининг таъми заҳри қотил. Бовужуди бу ғариб ҳолот ва турфа мақолот чун анда бўлмоғлиқ рўзгорим носиясида қазо қаламидин таҳрир топмиш ва носиям сафҳасида қадар хомасидин шашпазир бўлмиш ҳар тикандин бир гулча осойиш етар ва ҳар тошдин бир дурча оройиш фаҳм бўлур. Муҳлик ҳавоси Масиҳо дами ва қотил суйи Хизр чашмасининг нами. Ва дўзахваш фазосида сели балодек рудхона «жаннотин тажри таҳтиҳал анҳору»18 дин нишона, бадтаъм мевалари била номақбул ашжори «ва фавокиҳатун ва нахлун ва руммон»дин19 намудор.

Ўзлигин ошиқ агар дўст ҳавосиға берур,
Ёрдин ҳар не келур руҳиға осойиш эрур.

 Ва агар ватан ҳажри айёмиға муқтазий бўлуб, бу фироқ бешасидин висол даштиға юз қўюлса ва бу фурқат чангалидин қурбат саҳросиға қадам урулса ҳам чун қазо ҳодийси инонкаш бўлғусидур, барқвор секирмакдин ўзга, абркирдор елмакдин ўзга чора бўлмоғусидурур ва давоси топилмағусидурким, ҳақ субҳонаҳу ва таоло барча йироғлиқ муғайлонлари аро саргардонларни яқинлик Каъбаси тавофиға мушарраф қилғай, омин!

8

 Ҳамду сано ул сониъағаким олам бўстонида салтанат гулбунининг сарсабзлиғин адл жўйборидин қилди, то бу сувдин сероб бўлуб, ул гулбинда сабот ва давом гуллари очилди. Ва давлат биносиға завол еткурур офат ёғинларин зулм саҳобида ниҳон этти, то ул ёғин селларидин бу бино асосиға бузуғлуқ етти. Ҳакимеки, ҳар ҳокимни ҳукумат тахтида пойдор истади, кўнглига ўз ҳукмлари инқиёдин марғуб кўргузди ва ҳар фармонравонинг асоси давлатин бемадор тилади хотири чаманидин саййид ал—мурсалин шаръининг мутобаати гулларин узди. Одилеким, ҳар некаҳдлиғ шажарасиға мурод самарасин берди, то ул шажарни эккан киши бу самарни терди. Сабуреким, мақсуд гавҳарин тааммул дарё иға солди, то ҳар ким ул дарёға ғавс қилди, бир гуҳарни олди.

Таоллаҳу зиҳи ҳар покдин пок,
Ки, не шаҳ, не гадодин бор анга бок,
Гадони шоҳ этардин йўқ ҳаросон,
Анга шоҳни гадо қилмоқ ҳам осон.

 Ва ҳува йўҳйиллази лаямуту абада ва шаъниҳи тақаддаса ва таала20.
 Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул дониш ҳадиқасанинг нурин ҳаводис хазони ели хатаридин ва ул бийниш ҳадиқаси нурин навойиб чашми захми зараридин ўз паноҳида асрасун. Муборак хотирға борча они ўткарсунки, чун вужудқа келтургай, дунёси ва уқбосиға суд етсун ва ариғ кўнглини барча ул сори тутсунки, ул ишдин мусулмонлар рози ва тенгри таоло хушнуд бўлсун, омин, ё раббил оламин.

9

 Бу учурда чархи нилун қазосидин ва сипеҳри дун иқтизосидин андак ғуборе ва жузвий изтирореким, ул ҳазратнинг рўзафзун давлати ва ҳумоюн зотиға мутаввашшиҳ бўлди қиёматеки, ул сабабдин бу нотавон ҳолиға ва рустохезеки, ул жиҳатдин бу паришон аҳволиға юзланди: шаммае андин қайси хома таҳрирға кела олғай, заррае андин қайси тил тақрир қила олғай. Аммо хақ таоло сиҳҳат била ул офотдин ва саломат била ул балиётдин халос қилғон хабари таҳқиқ бўлғоч, ул машаққат ва меҳнатларға талофи ва тадорук бўлди.
 Бу воқеъ бўлғон ишларда агарчи давлатхоҳ мушфиқ қулларға маҳал ул бор эрдиким, бирор таъномез ва киноятангиз сўз ғоят жонлари куйгандин ва кўнгуллари таҳаммул қилмоғондин арз қилғайлар. Аммо муқаррардурким, бу вақоеъдин ул ҳазратнинг муборак хотириға ончаким керак танбиҳ ва эътибор ва тажрибаи рўзгор ҳосил бўлмиш бўлғай, ҳоло илтимос улким, чун инсон нисёндин холи эрмас ва башарият муқтазоси тағофул ва тақсирдин ўзга натижа бермас — ўз атворингиз теграсига яхши эврулгайсиз, тенгри таоло ҳазратида борча ўтган ишлардин ўзингизни муқассир билгайсиз, қила олғонча тенгри таоло буйруғи била, саййидал—мурсалин шаръининг мухолифи ишларидин куллий ижтиноб қилиб, мувофиқ умурни жид била иртикоб қилғайсиз. Давлату мулк қалин сипоҳ ҳимоятидин йўқки, тенгри таоло иноятидин ва мусташор тадбирдин йўқки, кирдигор тақдиридин эркани билиб, ўзунгизни тенгри таолонинг фазлу—карами ҳимоятиға қочурғайсиз. Ва «Ман кона лиллаҳи кона—л—лоҳу лаҳу»22 мазмунича маҳбуби ҳақиқий била мусоҳабат лофин урғайсиз, ҳар неки ўтти азал қисматидин эрканин билиб, ортуқси ғусса тутмағайсиз. Аммо ҳар неки келур, азал қисматиға ҳавола қилиб, ўзунгизни амр бўлғон ишдин маъзур тутмағайсиз.
 Салотинға сиздан кўпрак шикаст тушганда тенгри таоло паноҳига сиғиниб, куллий нажотлариға мулоҳаза қилиб кўнгул солмағайсиз. Салтанат умурида иш ҳайратға мунжар бўлуб, борча тааммул рахналарин боғлиғ кўруб, таваккул шоҳроҳиға кирарни тақсир қилиб, боқиб қолмағайсиз.

10

 Ҳар саҳар то қуёш чобуксувори Хўтан сипоҳининг муҳофазати учун субҳ жўйборидин хандақ қилиб, зулмат черигин шоҳининг гулчеҳралар сунбул зулфидек паришон хайлин торумор қилиб, фалак ҳисорин фатҳ қилғай, ул саҳархандлик, қуёшройлиқ, чобуксуворлар шоҳи учун тенгри таоло ўз жўйбори ҳифзидин хандақ қилиб, мухолиф черигининг зулмин мунҳазим этсун ва ҳазмда эҳтиёт хандақи жўйборидин сабо хайлидек ўткариб, хоксор адувнинг туфроғин кўкка совуруб, кишвару мулк ҳисорининг фатҳин насиб қилсун.

Маснавий:
Ўн икки буржлуқ гардун ҳисори,
Ҳаводис тошидин то бўлса ори,

Сипоҳинг кўк сипоҳи узра ҳоким,
Дисори Шодмондин кам десун ким,

Мусаллам зотинга кишварситонлиғ,
Ҳисори давлат узра шодмонлиғ.

 Арзадошт улким, бу ҳақирни баъзи маслаҳатлар учунким, ул ҳазратнинг маслаҳати дағи анинг зимнидадур, агарчи билҳақиқа икаласи бир маслаҳат ўқдур, Хуросон вилоятига юборилди. Умидим тенгри таоло карамидин улдурким, ул ҳазратнинг ҳумоюн замири кўзгусида дойим беҳбуд чеҳраси жилванамой бўлғай ва муборак хотири ўтрусида борча мақсуд шоҳиди чеҳракушой. Аммо илтимос ҳам қилинурким, гоҳи ул паришон абётғаким, густоҳлиқ юзидин тобуққа топшурулубдур қойил ҳақоратиға боқмай, мулоҳаза қилғайлар.

Маснавий:
Неча ганж ичра бўлса гавҳару дур,
Кўрки, бордур анинг калиди темур,

Ганжи мақсуд кимга бўлса умид,
Ул насиҳатлар эрур анға калид,

Қуфл очарда гадову соҳиб тож
Тенг бўлурлар калидга муҳтож.

 Яна улким, талаб бўстонида мақсуд гуллари кечрак очилғондин кўнгул ғунчасин хорхори маломат била реш қилмоқ муносиб эмас. Нединким, то тақдир чаманидин иноят насими эсиб, меҳнат хазонин ишрат баҳориға мубаддал қилмағунча мақсуд гули очилмоғининг имкони йўқдур. Мундоқ бўлғондин сўнг таъжил суд қилмас ва малолатдин ғайри маломат иш очилмас.

Маснавий:
Агар юз қатла булбул чексун афғон.
Баҳор ўлмай гул очилмоқ на имкон,

Агар оламни тутсун шоми дайжур,
Тонг отмай кун чиқормоқ кимга мақдур?

 Бу бобда ул ҳазратнинг муборак табълариға куллий эътимод бор, аммо бу сўзлар мазкур бўлмоғининг нуқсони йўқ. Бу заифнинг хаёлида улдурким, ўз дуо ва ниёзим ами-ободин ул ҳазрат теграсига ҳисор қилибмен. Аммо зулм тоши ул ҳисор томиға рахна қилмоқдин ва номашруъ умур нақби била бораси йиқилмоқдин тенгри таоло иноятиға сиғиниб, ўзингиз уҳда бўлғайсиз.
 Илтимос улким, қачон юқори элчи юборилса, маъҳуд тарийқи била бирор иноят руқъаси юборилса муқаррардурким, ёронлар ани бу хоксорға еткурур саъйин қилурлар. Эшикда андин келур элчилар иши бор эса ҳар навъ ишким, бу фақир анга муртакиб эрдим арз қилиб, ёри азиз фалонға муқаррар бўлди.

М а с н а в и й:
Дуо бирла оғоз қилдим калом,
Керакким, дуо бирла қилсам тамом,

Ало токи ҳар шаҳки ком истагай,
Жаҳон мулки тахтин мақом истагай,

Машаққат эса ибтидоси анинг,
Мурод ўлғуси интиҳоси анинг.

Муродинг биносиға етмай халал,
Машаққатларинг айш бирла бадал,

Не комеки кўнгулунга ўлса ҳавас,
Фалак берсун ул коминга дастрас.

Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 17:54:01

11

Не қилса қазо килки азалда таҳрир,
Мумкин йўқ анга абадқа тегру тағйир,
Ақл айласа ҳар амрда юз минг тадбир,
Суди йўқ агар мувофиқ эрмас тақдир.

 Сунъ машшотаси мақосид гулчеҳраларининг жамолин ғайб пардасига андоқ ёшурмайдурким, ақл хурдабини кўзи андин баҳра топа олғай ва қадар ғаввоси матолиб биҳорлари гуҳарларин хафо дуржида андоқ беркитмайдурким, хирад жавҳаршиноси басорати андин нишона айта билгай. Ҳар ойинаким анбиёйи мурсал аввал орзу саволни қилғонда «Ва мо тадри нафсун мозо таксибу ғадан»23 жавоби била ноумид бўлурлар ва авлиёи акмал «ғурфатуллоҳи бифасҳ ал—ғароим»24 нуктаси била такаллум қилурлар.

Анга ҳамдким илми лорайб эрур,
Ҳамул илм ила олимул—ғайб эрур.

 Жалла субҳонаҳу ва азим уш—шонаҳу. Бас, бу тақдир била ҳеч кишига ҳеч ишда вуқуф эшиги очилмайдур, то ихтиёрга не етгай ва шуур йўли топилмайдур то иқтидорға не етишгай. Қазо амри юки оғирлиғидин фалак қади нигундур ва қадар панжаси зўридин фалак мартабалари зори—забун.

Андаки фалак туроб бўлғай,
Туфроққа не ҳисоб бўлғай.

 Ғараз бу калимотдин ва мақсад бу муқаддимотдин улким, бу фақири хоксор ва бу хокиваши беэътиборким, бу давлатлиғ эшик остонасиға туфроғдек тушуб эрдим, хаёлимда бу эрдиким, магар ажал сарсари туфроғимни бўсоғадин совурғай ва ўлум сайли хошокимни бу эшикдин сургай ва лекин хаёл ботил экандур ва муддао отил.
 Бу учурда юқоридин бу фақир хизматиға рақаме тортилди ва убудиятиға қаламе сурулдиким, жавоби тасдиқдин ва хитоби сидқдин ўзга билилмади «ва иҳ—жуму яфъаллуллоҳу маяшаъ мо юриду».25 Ҳосил: шаввол ойининг йигирми олтисида душанба куни ижозат бўлуб, Марвдин Астрободға азимат иттифоқи тушди. Эмди агарчи сизга ҳеч ишда насиҳатға эҳтиёж билмасмиз ва лекин бир—икки сўз айтурдин ҳам чорамиз йўқдур. Оламда ҳаргиз дўстлуқ киши душмансиз бўлмайдур ва аҳбоблиқ одами аъдосиз топилмайдур. Ва тавфиқ нишони улдурким, андоқ маош қилғайким, дўстлар тили душманлар қошида қисқа бўлмағай ва аҳбоб боши аъдо илайида қуйи тушмагай ва бу иш мунҳасирдур икки ишга: бири ҳақ таоло амриға итоат қилмоқ ва ул бири наҳйидин ижтиноб қилмоқ. Ва лекин чун башариятнинг зулмати ҳижоблари мақсуд нури юйига монеъдур, жамеъ авомунноси уҳдасидин чиқмоқ мушкулдур.
 Аммо бировниким, тенгри таоло бир сурук бандалари устига ҳоким қилди — анга ҳеч амр итоати адлча бўлмас ва ҳеч наҳйдин ижтиноб чоғир таркича бўлмас чунки «инналлоҳа йаъмуру бил адл ва—л—эҳсон»26 ва ҳазрат рисолат саллаллоҳу алайҳи вассалом буюрубтурким, «адлун саатун хайрун мин ибодатис—сақалайн»27. Ва чоғирни «уммул—хабоис»28 дебдурлар. Жамъи ёмонлиғ андин мутаваллид бўлурким, борча яхшилиқ ва ёмонлиқ бу икки нима зимнида мундариждур. Ва илтимос улким, агар муяссар бўлур куллий ва агар муяссар бўлмаса, улча мақдурдур, бу икки ишда қўшиш қилғайсиз. Дағи агарчи бу фақир ҳеч ҳисобда эрмасман, аммо эшикда эрконим била йироқ эрконимга бир ҳукм бермангиз ва улча имкон бор Мирзонинг ҳукми ижросида саъй қилиб, ул давлат маслаҳатининг дақойиқидин ҳеч дақиқани ҳеч вақтда номаръи қўймангиз. Ва ҳазарот ва маходим била, балки Сойир наввоб ва худдом била хизматкорлиғ тарийқин маслук тутунгуз.

Сўз мухтасар, бир рубойи била ихтисор қилилур.
Ҳақ амрию наҳйини кетур яхши бажо,
Ўткарма қадам шаръи набийдин қатъо.
Шаҳ хизматини тузлук ила айлағил адо,
То икки жаҳонда бўлғасен комраво.

12

Ваҳки, ҳажринг ўти жисми нотавоним ўртади,
Нотавон жисмимға тушган шуъла жоним ўртади.

 Кўпдин—кўп дуо ва саломдин сўнгра арз улким, бу фақир Хуросонда эрконимда ҳам сиздин айру эрдим, эмдиким, Астрободдамен фироқ ҳайсиятидин иккаласи бирдур, невчунким:

Бировки ёрдин айру эрур: асирий фироқ,
Арода хоҳ яқин тут йўлини, хоҳ йироқ.

 Аммо мунда келгали баданға фироқ ўтининг тоби ва кўнгулга иштиёқ суубатининг изтироби кўпрак бўладур. Жиҳат бу бўлаолғайким, анда эрканда висол давлати маржувул ҳусулроқ ва мулоқот саодати мумкин ул-вусулроқ эрди эркан. Аммо бу ҳисоб хиради дурбин ваззони била ва ақли дурандиш мизони била рост эрмас.

Маснавий:
Яна бир ҳисоби дағи бордур,
Ки ақлу хирад анда нокордур.

Эрур сирридин ақли кулл бехабар,
Ким отини дерлар қазоу қадар.

Не иш бўлса беҳадду имкон басе,
Эрур ул ҳисоб ичра осон басе.

 Умид улким, ҳақ субҳонаҳу ва таоло кўнгулга кирмаган восита била ва хотирға кечмаган васила била мулоқот ҳузури ва мувосалат сурури насиб қилғай.
 Юборган руқъада битиб эрдингизким, анда борғали киши юбормадингиз деб, анинг жиҳати ул бўлдиким, юборган кишимиз ҳануз келмайдур эрди ва битилган руқъаға жавоб келтурмайдур эрди.
 Яна илтимос улким, мизожингиз риоятин яхши қилингизким, сиҳҳат неъматиға бадал бўлмас ва ишингиз эҳтиётин яхшироқ қилингизким, нохуш иш воқеъ бўлса, пушаймонлиғдин суд йўқтур. Ҳеч вақт кўнгулни тенгри таоло ёдидин ғофил ва мусулмонлар додидин отил қилманг. Дўстлар фикридину душманлар макридин бепарволиғ жойиз эрмас ва бу иш надоматидин ўзга натижа бермас. Подшоҳ давлати маслаҳатин борча ишда муқаддам тутмоқ вожибдур. Тенгри амрини андин ҳам ақдам кўрмак фарз.
 Сизга бу сўзларни айтмак эҳтиёж эрмас, аммо айтмакдии нуқсони ҳам йўқ жиҳатидин мунча сўзга мусаддеъ бўлулди.

Улким фироқ мулкида қилмиш мени ғариб,
Ҳам ул висол давлатини айлагай насиб.

13

Ул нишонким, келди шаҳдин танда жон бўлди, манга,
Ўлмиш эрдиким, тирикликдин нишон бўлди манга.

 Қуллуқ арзадошт улким, сафар ойининг ғуррасида шанба сабоҳи Нишопурдин бир манзил Сабзавор сари Абдушужоъ Ансорий мазори бошида юқоридин келган пиёдарав муборак нишонниким, бу банданинг мужиби сарафрозлиғи эрди—еткурди.

Б а й т:
Ўпуб ер, бармоғим қош узра қўйдум,
Ани худ ўптуму бош узра қўйдум.

Б а й т:
Жонда қўйдум чирмағон мактубини ҳижрон аро,
Билмон ул мактуб эрур ёхуд «алиф» дур жон аро.

 Мундағи ҳолатни нишон келган куннинг бурунқи куни арздошт қилиб, Мавлоно Ғиёсиддин Жалолийдин29 юборилиб эрди, етган бўлса, арзға еткурмиш бўлғай, деб қуллуқ арзадошти якшанба куни битилди.

Б а й т:
Оразинг нақшин кўнгул лавҳида тасвир этгамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак не тадбир этгамен.

14

Р у б о и я:
Номангки, манга муждаи жоний эрди,
Ҳижрон ғамидин хатти амоний эрди,
Зулматқа саводи гар нишоний эрди,
Мазмун анга оби зиндагоний эрди.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, шанба сабоҳи сафар ойининг бошида иноятномаеким, бу хоксорға мужиби тафохур эрди — етишти. Иноят юзидин шафқатангиз сўзларким, битилиб эрди — ўқулди. Не ҳад била, балки не тил била анинг жавобин битиса бўлғай.

М а с н а в и й:
Неча солса қуёш туфроғ уза нур,
Демак узрини туфроғдин не мақдур,

Қуёшдек чархдин ўтсун камолинг,
Фалакдин бўлмасун, ё раб, заволинг.

15

Рубоия:
То олам уза фалакка даврон бўлғай,
Афлок уза то нужум рахшон бўлғай,
Анжумға саботу сайр имкон бўлғай,
Бу барча санга мутеи фармон бўлғай.

 Мухлисона дуодин сўнгра қуллуқ арзадошт улким, аввали жулусдаким, ул хуршеди авжи салтанат олам аҳли кўзин ўз партави била баҳраманд қилди ва ул жамшед сарир хилофат тахти салтанат авжин ўз пойбўси била сарбаланд этти, бу фақири ҳақирға бир нишони олий шон юборилиб эрди ва бу бандаи афкандани бир мисоли вожибул — имтисол била туфроғдин кўтарилиб эрди. Мазмуни буким: «Паришон абъётингни жамъ қилиб, Мавлоно Султонали Машҳадийға30 ёздуруб, ҳазратимизға юборгил».
 Ул китобат шукрига нотиқа тили «Алҳамду лиллаҳил—лазий анзала аъла абдиҳил - китаба»31 адосиға мутакаллим ва анинг мазмуни жавобида «Ал абду ва мофаадиҳи кана лилмавлоҳу»32 савтиға мутараннум бўлди. Ва лекин чун ул хизматгорлиғ сурати кечроқ зоҳир бўлди ва ул фармонбардорлиғ зуҳури ботроқ сурат боғламади — анинг сабабин адо қилғали ва боисин арзға еткургали ёри азиз Мавлоно Мир Ҳусайн Бовардийниким,33 юзи ул даргоҳ туфроғидин қуёшқа етиб эрди ва боши ул баргоҳ саждасидин фалакдин ўтуб эрди — илтимос қилилдиким, иқболосо қуллуққа мутаважжиҳ бўлғай ва бу муқассир қул тақсири узрин қўлғай. Умид улким, узрихоҳ мақбул кўрунгай ва узр маъқул тушгай.

Р у б о и я:
То қолғуси боқий бу жаҳони фоний,
То бўлғуси инсонға ҳаёт имкони,
Тенгри тутсун санга мусаллам они,
Лекин қилибон бу хайлнинг султони.

 То ҳар йил боши қуёш заррин ғазоласи ҳамал ўтлоғида лолазор узра жилва қилур — ул салтанат сипеҳрининг қуёшиға шараф баҳори лолазори узра ғазолалар била анжуман тузулсун. Ва то ҳар гул чоғи сабо машшотаси раёҳин нав—аруслари қулоғиға жола гавҳарлари била зийнат берур — ул хилофат бўстонининг сарви навхези чаман ҳулалида кўргузулсун.
 Қуллуқ арздошт улким, иноятномада битилиб эрдиким: «муддатедурким, арзадошт битимайсен». Бу паришон ҳолнинг ошуфта хаёлидин не содир бўлаолғайким, ул олий мажлис мулозимлари эшитурга лойиқ бўлғай ва ошуфта хаёлнинг қаламий мақолидин не рақам сурат боғлағайким, ул шариф маҳфилнинг мукоринларининг фархунда ройлариға мувофиқ келгай.
 Биззарурат ғойибона, дуо била иктифо қилилибтур: Ҳаёт боғи тоза ва ул боғи мурод раёҳини беандоза бўлсун.

Р у б о и я:
То дашт баҳор фасли рангин бўлғай,
Гулзор нигорхонаи Чин бўлғай,
Дашт узра санга салтанат ойин бўлғай
Гулзор ичра тахтинга таскин бўлғай.

17

Рубоия:
Эй боди сабо, айласанг ул сори гузор,
Жон бирла кўкгулни топшурай — олғач бор,
Кўнглумни итига тўъма қилғил зинҳор,
Жонимни дағи аёғиға айла нисор

 То фалаки мудаввар қалқониға хуршеди анвар муҳрасидин қубба бўлғай ва қавси кузаҳ сафинасиға саҳоби сипеҳр пайкар сафинасидин бодбон қурулғай. Ул муламмаъ қалқон ҳумоюн чатрингға яшил мушаммаъ бўлсун ва бу мулавван туслуқ ёйдек ҳилолий жоминг нужум жавоҳиридин мурассаъ.
 Арз улким, мундағи ҳолот шоҳиди жамолиға хайр машшотаси илгидин оройиш ва умур зебоси узориға амният кўзгуси рухсорида намойишдур, ва лекин:

Боғни нетсун киши сарви хиромон бўлмаса,
Кўк равоқи тийрадур, хуршеди рахшон бўлмаса.

Р у б о и я:
Васлинг бўлубон жонға муяссар, ё раб,
Чеҳранг қилибон кўзни мунаввар, ё раб,
Нутқунг сочсун базм аро гавҳар, ё раб,
Ё рабки, ижобат айлагил ҳар ё раб.

18

Р у б о и я:
Ёшунғон эмиш қаро булутқа моҳим,
Гардунни совурмоғлиғ эрур дилхоҳим,
Кирмиш қаро туфроққа қуёшдек шоҳим,
Невчун қаро қилмасун фалакни оҳим.

 Жигарсўз ҳодисаким, истимои кўзга мужиби хунборлиқ ва ғамандўз воқиаким, иттилои жонға боиси афгорлиғ эрди — етишти. Кўз ашк тўфонидин баҳор ёмғуридек сели андуҳ оқизиб, жон ғусса фиғонидин найсон булутидек ўкурмак оғоз қилди.

Ўртанур эл фурқатингдин нола бунёд айласам,
Қўзғалур олам ўкурмак бирла фарёд айласам.

 Аммо «Кулли нафсун зойиқат ул—мавти»34 шарбатидин ҳеч мутанаффас маоф ва «кулли ман ал-айҳа фана»35 хилъатидин ҳеч кимарса халос эрмас. Сабрдин ўзга чора ва таҳаммулдин ўзга тадбир топилмас.

Рубоия:
Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,
Шамъ ўчти эса, қуёш мунаввар бўлсун,
Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,
Султонға жаҳон мулки мусаххар бўлсун. Омин.

19

 Булбулеким, гул хори ҳижрони ғунчадек кўнглин фигор қилмиш бўлғай — дастонсаройлиғ била не тараннум кўргузай ва тўтиёким, кўзгу доғи ҳирмони замири кўзгусида ғубор солмиш бўлғай — ширин каломлиғ била не такаллум тузгай!
 Аммо «ал—маъмуру маъзурун»36 ҳукми била ўтлуқ оҳи дудидин ашкбор кўз суви бирла мураккаб қилиб, кўнгул оташангизлиги била кўз ашкрезлиги шарҳида бир неча паришон байт мураттаб қилилди. Умид улким, мутолааси кўнгулга мужиби айшу ҳузур ва мушоҳадаси кўзга боисн сафо ва нур бўлғай.

20

 Ҳидоят нуридинким, мурод шамъи демак мақсуд анинг ламъасидиндир хилватингиз мунаввар бўлиб, партави андин бу тийра рўзгорнинг залолатангиз авқотиға тушсун ва иноят кўзгусидинким, мақсуд қуёши демак мурод анинг ашиъасидиндур, шабистонингиз музайян бўлуб ламъае андин бу хоксорнинг зулматомез миръотиға юз кўргузсун.

Рубоия:
Мақсуд жамоли жилвагустар бўлсун,
Нури била офоқ мунаввар бўлсун,
Мундоқ кишвар сизга мусаххар бўлсун,
Сиздан назаре бизга муяссар бўлсун.

 Маъмул андоқким, кўнглунгуз ҳарамида фатҳ оламидин матлуб шамъи ёқилса, бу тийра рўзгор парвонадек ул маъман гирдига эврулгай ва матлуб ўшондоқки, жонингиз эрамида файз шабнамидин нишот гули очилса, бу зори, беқарор булбул киби ул гулшан теграсига чеврулгай, то ул шамъ нуридин кўзи мунаввар бўлиб, бу гул атридин димоғи муаттар бўлғай.

М а с н а в и я:
Этар хорани меҳр лаъли музоб,
Қилур қатрани баҳр дурри хушоб,

Бу иккидин ўксук мени зори дун,
Ва лекин сен ул иккидин ҳам фузун,

Қуёш хорани жавҳар этган киби,
Тенгиз қатрани гавҳар этган киби,

Ишим ҳимматинг бирла топсун низом,
Паём ушбу эрди манга, вассалом.

21

Рубоия:
Бир мўр Сулаймонға37 бўлай деб ҳамроз,
Кўп саъй ила йўл қатъини қилди оғоз,
Чун тахти Сулаймонға етишти қадами,
Ер ўптию қайтти қилиб арзи ниёз.

 Қуллуқ арздошт улким, Каъба тавофидинким, мурод ул қиблаи иқбол рутбалиғ остондур ва қибла сафаридинким, мақсуд ул каъбаи омол суддалиғ осмондур — хокбўслуғиға эҳром боғланиб, яқин етишилди, аммо.

Р у б о и я:
Ҳар неча юзунг хаёлин этсам тасвир,
Наққоши қазо бориға берди тағйир,
Мен васл умидиға кўп эттим тадбир,
Тадбир не суд, гар эмастур тақдир.

 Арзадоштнинг шарҳи мужиби малолдур ва ҳолнинг баёни боиси калол. Ружуъ руқъа ҳомилининг адосиға ва ҳавола нома ноқилининг дуосиға қилилди, вассалом.

22

 То фироқ мубталосининг талх—талх шўробаси ҳижрон ўтининг лаҳза—лаҳза забона тортариға таскин бергай ва иштиёқ гирифторининг нафас-нафас шуълаи шавқи кўнгул вайронасиға замон—замон ўт солғай.

Р у б о и я:
Мизожинга аллме етмасун фироқ била,
Замиринг ўлмасун озурда иштиёқ била,
Кўзумга тенгри етурсун икки тобонингни,
Ҳал айлабон қаро қилмоқ икки қироқ била.

23

Р у б о и я:
Васлингни тилаб, эй шаҳи фархунда
Кўнглум қуши эгнидин чиқиб эрди қанот,
Кўп хукм етиштиким, ёниб келсун бот,
Чун бўлди зарурат, айладим азми Ҳирот.

 То фалак жафоси иштиёқ шажарасининг самараси ҳижрон меваси қилғай ва то сипеҳр зулмидин ҳижрон аҳлиға шавқ ва ҳирс гулбунидин ҳирмон гуллари очилғай, фалак ул ҳазратнинг ҳукми чавгониға гўйдек фармонбардор ва сипеҳр анинг шодурвони азамат ва жалоли даврида тугма кирдор бўлсун.
 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, бу банданинг заъфининг қуввати ва хўрўшининг хароши ул мартабаға етиб эрдиким, атиббо ташхисида ва ҳукамо муолажасида бесомон бўлуб эрдилар. «Тасофиру тасиҳҳу»38 амр ва муждаси била ҳазрати Имом развасиға дегинча рухсат била келилди, хаёлда остонбўслуғ орзуси бағоят ва кўнгулда сариғ юзни олтун бўсағаға суртмак муддаоси бениҳоят эрди. Андоқким, анинг кайфиятидин фалонеким, табъининг диққат ва латофати жонбахшлиқда Масиҳосо эрур ва назмининг салосат равонлиғи Хизр зулоли хосияти берур — соҳиб вуқуфдур. Чун банда ҳукм йўсуни била маҳкумвор ёндим, мушорун илайҳниким, аладдавом бу фақирни ўз суҳбати била масрур тутар эрди — ўз ивазим (агарчи ул беиваз тушубтур) йибордим. Ул доғи бир—икки қатта келсун деб, анинг отиға олий нншон келган жиҳатдин бу маъкиға толиб эрди. Фақир илтимоси била анинг муддаоси мувофиқ тушган учун қуллуқ эҳромин боғлаб, мутаважжиҳ бўлди. Умид улким, ўзи мақбул ва арз қилур сўзи писандида ва маъқул кўрунгай. Неча китобким, ҳукм бўлуб эрди, улча муяссар бўлур чоғлиғ эрди, андин юборилди. Қолғонни ҳам умид улким, бот муяссар бўлғондин сўнгра аларни ҳам еткурулгусидур.

Чарх давридин фузунроқ тули давронинг сенинг,
Олам ахли сар-басар маҳкуми фармонинг сенинг.

24

Р у б о и я:
Токим, назаримда шаҳсуворим йўқтур,
Ҳижронида жуз нолау зорим йўқтур,
Бир ерда қуюн киби қарорим йўқтур,
Саргашталигимда ихтиёрим йўқтур.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, бу давлат хоҳ қул густоҳлиқ қилиб, Шайх Муҳаммад мирохурдин39 юборилган арздоштнинг жавобин иноят қилибким, Султон Маҳмуд оғодин40 юборилиб эрди, мазмунидин андоқ маълум бўлдиким, дойимиғи дастур била мустаҳсан тушубтур. Тенгри таоло умру давлатингиздин бархурдор қилғай, дунё ва охират муродот ва мақосидини насиб қилғай.
 Умид улким ҳарнеким бу банда давлатхоҳлиқ юзидин битибмен — мақбул тушубтур, амал қилиб, натижа топмоқ рўзи бўлғай. Яна Муҳаммад Аминбек41 била Хожа Фахриддин битикчи42 бобида ҳам нишонларким, битилиб эрди — юқори арз қилиб, барчаға жавоблар борди; наввоб арз қилғондин сўнгра маълум бўлғай, деб қуллуқ арздошт битилди.

25

 Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, ҳумоюн битикким, иноят қилиб, фалондин юбориб эрдингиз — етишти ва мазмуни маълум бўлди. Андоқ ишорат бўлуб эрдиким, ҳазрати хон бобида икки сўзни Мирзо тобуғида арз қилиб, жавобин олиб юборгил. Бир улким, не дастур била аларни киши юбориб сўрдурали. Яна бир улким алар тобуғида мактуб не навъ етмак муносиб бўлғай; буйруқ йўсуни била арзға еткурулди.
 Сўруқ бобида андоқ ҳукм қилдиларким, инилари била сойир ҳазарот хонни не навъ дастур била сўрғонларининг нақлин келган киши элтсун, барчанинг оғаси ва аршади ул азиз фарзанддур. Ул нақлни кўруб анга яраша яроқ қилиб, сўрдура киши юборсун. Яна битик бобида андоқ буюрдиларким, агарчи ёшқа ул фарзанд андин улуғроқдур, аммо ул султонлиғ мартабасидин мунда келмайдур, хонлиғ маснадидин ҳодиса воқеъ бўлғон учун мунда тушубтур, бу муддатда бизга мундоқ азиз меҳмон келган эрмас, битикда хон тобуғида деб битиб, мактубни охириғача таъзим била битисун ва орқасида муҳр ё исмин битик ўртасида қироғи сори майл қила босиб ё битисун деб, ҳукм қилдилар. Тобуғда маълум бўлсун деб, қуллуқ дуо арз қилилди.

26

 Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, иноят нишонп келди, иноят сўзлари маълум бўлди. Ҳар ойинаким, андоқ бўлғусидур, қуёшдин заррапарварлиқдин ўзга иш келмагусидур ва бу қуёшдин равшанроқтур. «Фироқнома»ким, юборилибтур — тасвир қилилсун деб, ани тасвир қилаолур киши устод Беҳзоддур43 ва бу яқинда Устоди мушорун илайҳни Мирзо тилаб олдилар: ўз қошларида боғда ҳужра ясатиб иш буюрадурлар. Яна андоқ кишики, ул китобатқа муносиб иш қила олғай — йўқ эрди. Ҳар нечук ул бобда ҳукм келса, анга кўра қилилғусидур деб, арзадошт битилди.

27

 Қуллуқ арзадошт улким, бу қул мулозамат эҳромин боғлаб, мутаважжиҳ бўлурда толеъ заъфидин ориза даст бердикм, ул таважжуҳ монии бўлди. Аммо Шайу ҳимнингким44, бу банда била аларнинг орасида ҳеч жудолиғ йўқтурур — банда эвази мутаважжиҳ бўлдилар, кайфият маълум бўлғусидур, Бандаи мухлиснинг давлатхоҳлнқ юзидин хотириға келган сўзни ҳам борғон ёронларға айтилибтур — арз қилсалар, умид улким, ул сўзга илтифот бўлғай деб, қуллуқ арзадошт битилди.

28

Зиҳи нозил мақоминг тахти шоҳи,
Тушуб тожинг уза зилли илоҳий,
Ҳам ўлсун пояи тахтинг фалаксо,
Ҳам ўлсун тожи қадринг арш фарсо.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, Мир Саййид Абу Исҳоқ45 келиб, иноятнома била сойир инъомотин еткурди. Банданавозлиғ нишонн била бошимни фалакдин ўткардингиз ва сарафрозлиғ маркаби била хоксор танимни туфроғдин кўтардингиз ва иноят либоси била зоҳир айбларимни мастур ва бу иноятлар сипоси била бузулғон ботиним уйи маъмур бўлди. Мунинг муқобаласида дуодин ўзга илгимдин не келгай ва санодин ўзга тилимдин не очилғай.
 То жаҳон бўлғай ҳимматингиз саманди чарх паймо ва то сипеҳр эврулгай жаҳон аҳлиға инъомингиз ташрифи зийнатафзо бўлсун. Омин, ё раббил оламин.

29

  Қуллуқ арзадошт улким, иноятнома мазмунидин ҳумоюн зот ва фархунда мизожингизнинг саломатлиғи маълум бўлди. Умид улким, ҳақ таолонинг паноҳида бўлуб, муддао мувофиқи ва орзу мутобиқи давлат муяссар бўлғай. Бу қул бир неча кун зиёратгоҳда эрдиким, мирохур келгандурур. Ул жиҳатдин арзадоштни ўткарурда ҳозир эрмас эрдим. Ҳамл мулозамат тақсириға бўлмағай. Жаҳон мулки мусаххар ва икки жаҳон муроди муяссар бўлғай. Омин, ё раббил оламин.

30

 Қуллуқ арзадошт улким, йиборган иноят нишонида Самарқанддин қочиб келган киши бобида сўзлар битилиб эрди. Арзадоштда дағи ул сўзлардин мазкур эрди, барчасин шарҳ била юқори арз қилилур. Чун қочиб келган киши ҳануз кўрунмайдур эрди, ул жиҳатдин ҳануз ул бобда ҳеч навъ ҳукм воқеъ бўлмади. Иншооллоҳ, ул қўрунгандин сўнгра ҳарне ҳукм бўлса, шарҳ била арзадошт қилилғусидур. Давлат бардавом ва сао—дат мустадом бўлсун.

31

 Қуллуқ арзадошт улким, Мирзонинг муборак мизожлари сиҳҳат топиб, «тахти равон» била зилҳижжа ойининг йигирма бешида душанба куни тошқори чиқтилар. Умид улким, Мирзомнинг шариф зотлари дағи ҳамиша сиҳҳатда бўлуб, давлатлари кундин-кунга ортқай.
 Иноят қилиб дойимғи дастур била ваҳйосор руқъалар била сарафроз қилилса, бу фақирнинг мужиби саодати дорайни бўлғусидур. Паришон назмлардин бир жуз тобуқта юборилди. Чун муборак назарлари тушгай — ислоҳ била мушарраф бўлғай.
 Давлат мудом ва салтанат молокалом бўлғай.

32

 Қуллуқ арзадошт улким, ахтачидин иноят қилиб йиборган оғзи муҳрлуқ битикни ўқуб, жавоб олғунча, ахтачи ошуқуб кетган эрмиш. Ул битик бобида ҳар сўзким бўлса, бу банда мулозамат иқболиға мушарраф бўлғали қуллуқ эҳромин боғлаб, мутаважжийҳдурур. Умид улким, банда етгунча яйлоқларда бўлғайларким, мизожда жузъий ҳарорат бор. Астрободнинг шаҳриға банданннг борури ҳожат бўлмағай. Чун остонбўслуқ иштиёқи ҳаддин ўтуб эрди — бу васила била хаёл қилилдиким, ул олий мақсадқа етгай.

Давлат рўзафзун ва иқбол ҳамидун бўлсун.
Кўзум учарки, ҳумоюн юзунгни кўрган бот,
Биайниҳ анга кирпиклар ўлмиш икки қанот.

33

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, Мирзонинг муборак мизожларида жузвий заъфким бор эрди — сиҳҳатқа мубаддал бўлуб, парҳиз ушоттилар. Бу учурда ул вилоятдин дағи жузъиёт учун Мавлоно Худойбердини46 қуллуққа юборилди. Қуллуқ изҳориға арзадошт битимоқ вожиб эрди. Машҳаддин бу банда ўз ҳолин хожа Фалондинким, арзадошт қилиб эрдим, ҳоло мулозимлар ҳиммат ва давлатидин бу банданинг марази ҳам сиҳҳатқа юз қўюбтур, аммо бирор нима заъфбор. Умид улким, ул дағи, дафъ бўлғай деб қуллуқ арзадошт битилди. Бу матлаъ воқиъ бўлуб эрди, умид улким, ислоҳқа мушарраф бўлғай:

Рахшингки хиром ичра ўтар кабки даридин,
Истармен анинг наълини товус паридин.

34

 Қуллуқ арзадошт улким, бу банда алассабоҳ эшикка ҳозир бўлганнинг жиҳати ул эрдиким, муборак дийдорингизни кўруб қолғаймен. Хабар бўлғунча саломатлиғ била азимат қилиб эрмишсиз. Отланиб, йўлда қулуққа мушарраф бўлур хаёл қилғоч, ҳукм келдиким: «Ғойиб бўлмасунким, сўз бор». Бу жиҳатдин маҳрум қолилди. Ҳамл тақсирға бўлмаса ғояти карам бўлғай.
 Буюрғон ғазаллардин тайёр бўлғонларни юборилди. Қолғонни дағи тугатиб, борур кишидин юборилгай.
 Ҳукм бўлуб эрдиким: «Хаёлингға келган давлатхоҳона сўзунг бўлса айт».
 Сўз будурким, ҳаво исиди улча имкони бор, чоғир ичарда риоят вожибдур. Ўзга сўзлар ҳам бўлса, арзадошт бўлғусидур.

35

 Қуллуқ арзадошт улким, Абдулкаримдин47 йиборган нпоятномани бажинс Мирзонинг илгига бердук, хукм бўлдиким, сиз давлат била бориб, Мўғулбек48 кўмак йўсунлуқ керак бўлса келганлар, аммо мундоқ сўз кечтиким: «Мўғул андағи ишларга бағоят кўп эҳтимомлар қилур эрди, Баднуззамон Мирзо онча эҳтимом қилғайму?» Арз қилдимким, андин кўпрак эҳтимом қилғусидурлар. Эмди иноят қилиб, ўзлукунгуз била машғуллуқ қилиб, иш-кучни киши — қаро умидига қўймасангиз яхшироқ бўлғай. Иноят қилиб, чун битирсизким, менинг иш—кучим санга уҳдадур. Агар андағи ишларда беэҳтимомлиғ воқеа бўлса, Мирзо тобуғида бу қул уетлиғ бўлғусидур деб, қуллуқ арзадошт битилди.
 Баъзи тарбият қилғон қуллар бобидаким, битилиб эрдиким, тақсирлари жиҳатидин хитоб ва мусодара воқеъ бўлубтур.
 Қуллардин тақсир ва салотиндин гоҳ афв ва гоҳ хитоб воқеъ бўла келгандур. Аммо подшоҳнинг ўз иш кучидин воқиф бўлуб, сиёсатидин қулларнинг ваҳмининг бир улуқ натижаси будурким, алардин жарима оз воқеъ бўлур. Дағи подшоҳқа ҳам муқобалада итоб қилмоқ лозим келмас. ьу маҳалда ҳар ҳол била бўлса навкар жонибини асрамоқ вожибдур. Аммо аларнинг аҳволидин ҳам воқиф бўлмоқ вожибдурким, беқоида воқеъ бўлмағай ва барча ҳушёрлиққа вобастадур.
 Май меҳўру ҳушёр мебош»49.

36

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, Вақфада зиёрат жиҳатидин Имом равзасиға келилиб эрдиким, давлатингиз дуоси қилғайким, Илдирим50 келди. Яна бир дуо била ўзни соғиндурмоқ вожиб кўрунди.
 Ҳар қаён юзлансангиз фатҳу зафар ёрингиз бўлсун ва жамии офот ва балиётдин ҳақ таоло нигаҳдорингиз, омин.
 Бу матлаъ воқеъ бўлуб эрдиким:

Ишқ даштин ҳеч ғурбаткаш мусофир кўрмасун,
Мен ғариб ул дашт аро кўрганни кофир кўрмасун.

 Ислохға хокимсиз.

37

Қуллуқ арзадошт улким, иноятномадин сарафрозлиғ даст берди.

Не лутф эдики, мени нома бирла ёд эттинг,
Не нома эрдики, маҳзун кўнгулни шод эттинг.

 Давлат бардавом ва саодат мустадом бўлсун.

Кўксумда наъл бўлди хадангинг нишонаси,
Кўнглум уйи эрур анинг омочхонаси.

 Яқинда бу матлаъ воқеъ бўлубтур, густохлиқ қилилди.
 Барча ҳолотдин фарзанди аржуманд Ҳайдар51 соҳиб вуқуфдур, сўрулса арзадошт қилғусидур.
 Давлат мустадом бўлсун.

38

 Қуллуқ арзадошт улким, мундағи ҳолот тенгри таоло инояти била Мирзо давлатидин кўнгул тилагондектур. Бу учурда Султон Маҳмуд Мирзо52 қошидин Маҳмуд барлос53 келиб, пешкаш ва сочиқ келтуруб, қуллуқ хизматгорлиғларин изҳор қилди. Яна атроф ва жавонибдин келган хабарлар дағи барчаси давлатқа мувофиқ эрди. Густоҳлиқ юзидин бир неча сўз битиб, қоғаз бошин ёпуштуруб йиборилди. Анга дағи мулоҳаза қилилиб, назарға келтурулса, давлатқа мувофиқ бўлғусидур деб, қуллуқ арзадошт битилди.

39

Сафардин келган эрмиш ул мусофир ою мен маҳрум,
Сабо олдида арз эт, чунки ҳолим айладинг маълум.

 Қуллуқ арзадошт улким, сафардин саломатлиқ била қайтиб, масканга тушулган ҳабардин давлатхоҳ қуллар шодмон бўлдилар. Умид улки, ҳамиша давлат била соғ ва саломат бўлуб, олам аҳлиға комрон бўлғайсиз. Доранда мутаважжиҳ учун дуо била ўзни муборак хотирға бермак вожиб кўрунди деб, қуллуқ дуо била арзадошт битилди.

40

 Қуллуқ арзадошт улким, бу бандаға беҳжат ва сарафрозлиғ мужиби бўлғон руқъа етишти. Ўпуб они кўзу қошимға қўйдум. Не қошу қайси кўз, бошимға қўйдум. Иноят қилиб, мундағи ҳолатни руқъа ҳомилидин сўрулса, арза қилғусидур.
 Давлат мухаллад ва саодат муаббад бўлсун. Омин ё раббил.оламин.

41

Р у б о и я:
Қасринг уза чарх тоқи манзар бўлсун,
Базминг аро офтоб мижмар бўлсун,
Жавлонинга арса етти кишвар бўлсун,
Ҳар не тиласанг барча муяссар бўлсун.

 Қуллуқ арзадошт улким, Абдулкарим Мирак ҳукм бўлғон иш кучни сўзлашиб, кўнгул тилагандек жавоб олиб борди, маълум бўлғусидур. Умид улким, маҳжур қуллар муборак хотирингиздин чиқмағайлар деб қуллуқ арзадошт битлиди.

42

Р у б ои я:
Эй зуҳра келиб, мутриби базми тарабинг,
Биржисдин ортибон ҳаёву адабинг,
Олам элида хисраву хоқон лақабинг,
Одамға дегинча хон бин хон насабинг.

Р у б о и я:
Не чарх бисоти ишрат афзойингча,
Не меҳр жамоли олам оройингча,
Не ой даври чатри фалак фарсойингча,
Не кўк авжи хоки кафи пойингча.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, бу фақирнинг паришон ашъори ва ошуфта абъётидин ҳарнеким тартиб либосиға кириб эрди ва ҳар қайсиға тадвин ойини берилиб эрди - барча ҳумоюн кутубхонаға етиб эрди ва андағи кутуб силкига кирар шарафин касб этиб эрди.
 Бу ўтган икки йилким, бу банда бошиға ҳаводиси рўзгордин юз навъ бало ва ишқи забункуш бедодидин юз турлуқ ибтило юзланди. Оллимға ҳар шиддат келса, чун айтурға бир ёри ғамгусорим ва илайимга ҳар суубат етса, чун изҳор қилурға бир рафиқи соҳиб асрорим йўқ эрди, ул шиддату суубат мазмунидин бирор байт ё матлаъ хаёл қилур эрдим ва кўнглумни ул ғусса ва андуҳдин холи этар эрдим, бу оз вақтда кўп назм айтилғон эрмиш ва ҳар навъ шеър ва ғазал йиғилғон эрмиш. Буларни зоеъ қилмоқ бандаға номақдур эрди ва тартибиға ҳам ҳукм била маъмур.
 Бу сабабдин бурунғи икки девон ашъори била сўнгра айтилғонларни била қўшуб, тартиб била тўрт айрилди, дағи тўрт от қилилди: туфулиятда воқеъ бўлғон ғариб маъниларға — «Ғаройибус—сиғар» ва йигитликда зоҳир бўлғон нодир таркибларға «Наводируш—шабоб» ва умрнинг вадатида жилва қилғон бадиъвашларға — «Бадоеул—васат» ва умрнинг охириға яқин назмға кирган фойдаларға — «Фавоидул—кибар» от қўюлди. Дағи мажмуиғаким махлут битилибтурур, чун табъ хазойинидин ҳосил бўлғон маоний эрди —«Хазойинул—маоний» лақаб берилди, вожиб эрдиким, муборак назарға еткурулгай.
 Ул сабабдин мафхарус—савоҳиб Мавлоно Соҳибни54 қуллуққа йиборилди ва ул мусваддани олий мажлисқа еткурсун дейилди. Бу густохлиққа афв умидидур ва ул густохлиқларға ислоҳ умиди, то тўрт табойин мухталиф инсон хилқатидаким, офаринишнинг хазойини маонисидур — мувофиқ бўлғайлар. Рубъи маскунда ҳукмунгуз равон бўлсун ва рубъи маскун аҳлиға адлингиздин амну амон. Омин, ё раббил оламим.

43

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, Илдирим мирохур55 келиб, банданавозлиғ нишонни келтурди. Заиф жисмға андин қуввате ва мажруҳ кўнгулга андин сиҳҳате етишти.

Ўпуб кўзумга қўюб, жоним ичра ер бердим,
Алиф кибики бўлубтур макони жон ичра.

 Агарчи саъб мараз ниҳоятида ўлмак бийми бор, ранжур маризға жон умиди, балки ҳаёти жовидон навида етишди. Ул қаламғаким варақ ҳошиясида бадоеъ нукта суруб, замон нотавонин масрур қилибтур-етти иқлим якқалам бўлсун ва ул иликкаким, ул қаламни ул сафҳаға еткуруб турур, ҳақ субхонаҳу ва таоло рубъи маскун кишварин мусаллам тутсун. Бу зайф банда тобуққа борғон беклар хизматида андоқ деб юбордимким, неча кун Машҳадда туруб, ўз ҳолимға мулоҳаза қилғумдурур. Аҳволимда тафовут маълум қилсам, қуллуқ эҳроми боғлағумдур, ул муяссар бўлмади.

 Уммид ила келдим, вале армон била бордим.

 Эмди умидворлиғ Юсуф Алидин56 юборган оғзи сирештлик арзадоштдадур. Тенгри таоло иноятидин ҳазратингизда осондур деб, арзадошт битилди.

Рубоия:
То давр дурур давр санга ёр ўлсун,
То чарх дурур чарх мададгор ўлсун,
Зотингға Хизр умридин осор ўлсун,
Умрингға абад фурсати миқдор ўлсун.

Омин, ё раббил оламин.

44

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, бу фақир муддате бўлдиким, муборак дийдорингизға мушарраф бўлмоғон жиҳатдин иштиёқ бағоят ғолибдур. Бу қатла Машҳадға келгандин ғараз бу эрдиким, ўзумга онча қувват ченасамким, ўн—ўн беш—йигирми кунда қуллуққа етиб, пойбўслуқ давлатиға мушарраф бўлиб кела олғайман. Қуллуқ азимати қилиб, андоқким, Шайх Алибек била Ҳусайнқулибекка53 шарҳ била айтиб эрдим, шоядки арз қилмиш бўлғайлар. Бу муддаоға далил буким, бу муддатда заҳмат тортиб ясағон мураққаъни ҳар миқдор такаллуф қилиб тугатган китобларниким, булардин ўзга ҳеч нимага хотирбаеталик йўқ эрди — олиб келиб эрдимким, чун бандаға заъф чирмашибтур муборак дийдорингизға мушарраф бўлуб, қазо ҳам етса, бу китоблар бори сизнинг назарингизда бўлғай. Чун ўзумда ул қувват топмадим, ул китобларни Юсуф Алидин қуллуққа юбордим. Алар тақрийби била гоҳи бу бандангизни соғинурга ҳокимсиз деб, қуллуққа арзадошт битилди, вассалом.

45

Р у б о и я:
Эй тожу сариру мулк зебанда санга,
Маъмур келиб толеъи фарханда санга,
Ҳам бўлсун улус шоҳлари банда санга
Ҳам саркашлар барча сарафканда санга.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, манозил сайридин хуршед ўз манзилиға, яъни асад буржиға юзланганини ва қулон овидин шер ўз бешасиға, яъни Журжон тахтгоҳи гардун иштибоҳиға қайтқонини эшитилди. Ҳумоюн зотқа саломати абадий ғоятсиз эрконин кўргузмак вожиб ва рўз афзун давлатқа истиқомати сармадий ниҳоятсиз эрконини сўрдурмоқ лозим эрди. Бу жиҳатдин:

Манга улким надиму соҳибдур,
Туну кун ҳамдаму мусоҳибдур,

ани қуллуққа йибордимким, кўзум мардуми хокбўслиғин ул даргоҳ туфроғиға еткургай ва кирпигим супургуси ваколатидин ул боргоҳ остониға кўз суртуб, хошогин супургай. Умид улким, бу давлатқа мушарраф бўлуб, бандани ҳам бу арзадошт жавобиға мушарраф қилғай.

М а с н а в и й:
То доираи сипеҳр бўлғай,
Токим анга нуқта меҳр бўлғай,

Ҳам авжи сипеҳр тахтгоҳинг,
Ҳам нуқтаи меҳр хоки роҳинг.

46

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, доим соҳиб давлати азимуш—шон салотин замонида мамлакатларининг мутааййин элидин баъзи даврон ҳаводиси ва замон навойиби лагадкўбидин хоксорлиққа қолиб, беэътиборлиққа тушар эрканда ул салотин ул шикастаи афтодаға дастгирлиқ юзидин илтифот ва шафқат кўртузур эрмишларким, аларнииг мадад ва ҳимматлари жихатидин ул бечора яна ўз ҳолиға келур эрмиш.
 Бу замонда Хожа Ҳожи Маҳмуд Табризийға59 ҳалул ҳол воқеъ бўлубтур. Агар ул салотин дастури била шафқат ва илтифот анинг ҳолиға шомил тутулса, умид улким, ул шафқат натижасидин анга дағи бурунғидек жамият ва рафоҳият насиб бўлғай, вассалом.

47
 
Р у б о и я:
Жон қасди кўп этти ёр ҳижрони манга,
Ҳирмон ўқин урди улча имкони манга,
Гар бўлса мутеъ чарх даврони манга,
Еткурса мени ул ойға ё они манга.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, заиф ва қувватсиз қулунгузнинг заъфи қувватқа ва марази сиҳҳатқа юз қўюб эрди. Иноят қилиб, сўрдура йиборилган нишонким, етти, айтса бўлгайким, баданда ҳарорат шуъласидин шараре ва кўнгулда изтироб шиддатидин асаре қолмади.

Битикингдинки саводини кўруб жон топтим,
Зулмат ичра масало чашмаи ҳайвон топтим.

 Хаста қуллар ўчун ҳақ таоло ул ҳумоюн зотни хасталиғдин асрасун ва қадимий бандалар учун ул фархунда сифотни дилбасталиғдин ўз паноҳида тутсун.

 Бу учурда Хожа Ҳофиз Ғиёсиддин Муҳаммад Деҳдор60 тархон қуллуқ эҳромини боғлаб, азимат қилди. Қайсари Рум илтифотин ва ул бобда топқон аҳком ҳолотин арз қилғусидур.

Рубоия:
Ё раб, бўлсун гарди раҳинг зевари Рум,
Зотингға насиб тахт ила афсари Рум,
Дохили мулкунг ичинда юз кишвари Рум,
Тобеъ сипаҳинг хайлида юз қайсари Рум.

48

Рубоия:
Бер мужда кўнгулки, гулъузорим келадур,
Жон гулшанида тоза баҳорим келадур,
Бир кавкаба бирла шаҳсуворим келадур
Ким, юзини ой демакка орим келадур.

Рубоия:
Бу мужда билаки, туққуси субҳи висол,
Ҳижрон қаро оқшомиға юзланди завол,
Эмди мену интизори меҳри иқбол,
Кеч қолса бу меҳр то не бўлғай манга ҳол.

Рубоия:
Қосид келди зоҳир этиб кўп таъжил,
Бир нома қўлида васл комиға далил.
Бу номадурур каломи мунзалға адил,
Ё юқоридин ваҳй кетурди Жабраил61.

 Не нома эрдиким, аршосо даргоҳдин нозил бўлди анинг шонида «Алҳамду лиллаҳил—лазий анзала аъла абдиҳил китаби»дин ўзга нима хотирға келмас ва не сафҳа эрдиким, фалак фарсо боргоҳдин нузул қилдиким, анинг шонида «Алҳамду лиллаҳил-лазий аҳзаба ғина алхазон» дин ўзга калима тилга эвурулмас. Умид улким, зафарпайкар роятнинг ҳумоюнфол кўлкасидин фироқ даштида ҳижрон самумидин маҳрур бўлғон заифлар осудаҳол ва хужаста асар мавкибнинг жонпарвар хабаридин ҳажр зиндонида маҳбус ва маҳжуд бўлғон наҳифлар фориғбол бўлғайлар.
 Қуллуқ арзадошт улким, иноят нишонида битилиб, эрдиким, Мирзо мулозаматлариға озим бўлулди ва ул азимат ижросиға жозим. Шак йўқтурким, бу хизмат дунё ва охират маслаҳатиға мувофиқ ва Мирзодек отоға сиздек ўғулдин муносиб ва лойиқдур. Иншоллоҳки, ҳар таважжуҳда кишваре фатҳ топқай ва ҳар ҳамлада аскаре мағлуб бўлғой ва ҳар онда жаҳоне мусаххар ва ҳар дамда оламе муяссар бўлғай. Улча битилиб эрдиким, Панждеҳ ва Марвчоқ навоҳисида келиб, мулозамат давлатиға мушарраф бўла олурсен. Бу арзадошт не ерда етса, ҳукм бўлсаким, ул ердин Панждеҳ ва Марвчоққа дегинча манзилларни битиб, не кун ул навоҳиға етарни қиёс қилиб, иноят нишони юборилсаким, бу банда ҳамул ҳисоб била чиқиб, иншооллоҳ, тараддудсиз битилган ерда мулозаматқа етсам. Бу умидворлиғ интизоридадур деб, қуллуқ арзадошт густохлиқ қилилди.

Р у б о и я:
Ё раб, не тарафки азм қилғай ройинг,
Мансур ўлғай рояти гардун сойинг,
Мағлуб ўлубон адуви кинафзойинг,
Масрур ўлғай хотири мулкоройинг.

49

Рубоия:
Номангки кўнгул комига марғуб эрди,
Топти кўнгул андин улча матлуб эрди,
Йўқ, номаки, дилпазиру маҳбуб эрди,
Хаттида кўнгул муроди мактуб эрди.

 Тойири давлат ва иқбол балки қосиди фархундапайи фаррухфол мукнат ва уббаҳат бўстонидин, балки салтанат ва азамат остонидин маҳжурлар рўзгориға ташрифи ҳузур еткурди ва маҳрумлар сарвақтиға саодат ва иқболосо қадам урди, илгида ҳуққаи лаболаб лаъли коний ва дурри уммоний, балки қўйнида номаи саросар зеби, алфоз ва гавҳари маоний, ул ҳуққа оғзини муҳри ихфо урғон, балки у нома бошин ғайр кўзи тушмасун деб, ёпуштурғон.
 Бу банда чун ул жавоҳири обдор қийматин билдим ва ул махфий асрорға филжумла вуқуф ҳосил қилдим. Махфий хитоб жавобин фош арзадошт қилмоқни ва ниҳон масала баёнини ошкор битмакни адабдин йироқ ва убудиятдин қироқ кўрдум. Ул жиҳатдин чун ўзум қуллуққа озим ва бандалиғ азиматиға жозим эрдим, муносиб андоқ кўрундиким, хотирға келган шикаста баста алфозни ўзум арзға еткургаймен ва бу паришон ва пароканда маънини ўзум наввоб қулоғиға урғаймен деб, қуллуқ арзадошт битилди.

То жаҳондур жаҳонға ҳомий бўл,
Салтанат тахтида киромий бўл.

50

Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким:

Р у б о и я:
Номангки етишти юз минг эҳсон бирла,
Кўнглумни фидоси айладим жон бирла,
Лутф айла бу хонумони вайрон бирла,
Қил ёд қадаҳ ичар замон хон бирла.

 Давлат мустадом бўлсун, вассалом.

Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 17:55:57

51

Агар қозийи ислом тенгри раҳматиға борди — подшоҳи исломни ҳақ таоло кўп йиллар диёри ислом ва аҳли ислом бошиға поянда ва мустадом тутқай. Ул мансабқа киши таъйин қилур учун кўп тааммул вожибдур, магарким бу тойифанинг аҳволидин соҳиб вуқуф ва ҳозир бўлғонда барчанинг салоҳ ва фасодин арзға еткурганидин сўнгра нечукким, подшоҳи ислом давлатиға ва аҳли исломнинг маслаҳатиға мувофиқроқ киши зоҳир бўлса таъйин қилилғай деб қуллуқ арзадошт битилди.

52

Эй келиб журму гуноҳ аҳлиға лутфунг узрхоҳ,
Узрхоҳ андоқ эса, нетонг киши қилмоқ гуноҳ?

 Арзадошт улким, бу вақтда Ҳайдар кўкалтошнинг толеининг кавкаби нуҳусат тийралингидин чиқиб, саодат буржиға юзланган учун ва иқболининг ахтари ражъат вуболидин қутулуб, истиқомат авжидин тулуъ қилғон учун қилғон тақсирларидин шарманда ва кўргузган журмлари била сарафкандалиғ била саодат ахтаридек фалакфарсо даргоҳқа ва иқбол кавкабидек сипеҳросо боргоҳға юзланди. Хаёли буким, бошин эшикдаги қуллар оти аёғида ўйнағай ва муроди бу ким, жонин остонадағи итлар олида фидо қилғай. Умид улким, ниятиға қўра илтифот назаридин баҳраманд ва азиматиға кўра шафқат адаридин сарбаланд бўлғай. То абад карам мужримларға паноҳ ва шармандаларға узрхоҳ бўлсун.

53

Рубоия:
Не ҳолат эрурки ошиқи шефта ҳол,
Қўйғон юрагига ҳажр юз доғи малол,
Солиб бошиға соя ҳумойи иқбол,
Еткургай анга муждаи уммиди висол,

 Оллоҳ, Оллоҳ! Фироқ шоми саводи не бало дилгир ва умрфарсо эрмиш!
 Ваҳ ваҳ! Висол субҳи кушоди не ажаб дилпазир ва руҳафзо эрмишким, ҳақ субҳонаҳу ва таоло анинг гирифторлариға нажот рақами сургай. Ва мунинг шакар гуфторлиғиға ло илониҳоя муждасин еткургай.
 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, бу банда қуллуқдин маҳрум бўлғали дойим умидвор кўнглум хаёл водисида саргардон ва мудом умидим кўзи интизор йўлида ҳайрон эрдиким, дойимғи дастур била келур кишидин хабар ва бирор номадин асар зоҳир бўлғай. Бу жиҳатдин кўнгул хароб аҳвол ва кўз тийра ҳол эрди. То бу вақтқачақим, Арслонбек ахтачи62 фатҳ нишонлари била мазкур бўлғон иноятномани еткурди. Кўнгулга андин осойиш ва кўзга кушойиш етишти. Алҳамдулилаҳким, ҳарне матлуб эди ҳосил ва ҳарне марғуб эди восил бўлди. Умид улким, эмди бори киши келса маъҳуд иноятнома била мумтоз ва анинг мазмунида илтифотлар била сарафроз қилилғай.

То жаҳон ўлғай мутеъ санга,
Тобеи табъи бадеъ ўлсин санга.

54

Р у б о и я:
То пайки сабо кетурди ёрим хабарин,
Шарҳ айлади сарви гулъузорим хабарин.
Билмас кўнгул эмди жони зорим хабарин
Ким, пайк кетурди шаҳсуворим хабарин.

 Фироқ шомида висол субҳидин навмидлариға насими саҳар пайки муждасидин жонфизороқ хабаре мумкин эрмас ва иштиёқ мақомида жамол меҳридин кўзи тийра бўлғонларға васл қуёши тулуидин ўзга нима ёруғлуқ бермас. Биҳамдиллоҳ, бурунғи давлат муяссар бўлди. Иншооллоҳким, сўнгғи саодатға ҳам мушарраф қилғай.
 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, шотир фадоний фалон ой нечасида фалон кун келиб, иноятномаким, бу бандани ёд қилиб эрдингиз — келтурди. Ҳадсиз нишот ва ғоятсиз инбисот юзланди. Эмди дағи келур кишидин бирор иноятнома била ўзга қуллардин мумтоз ва сойир бандалардин сарафроз қилурға ҳокимсиз. Давлати абадий бардавом ва саодати сармадий мустадом бўлсун, омин.

55

 Ҳадиси қудсийдурким «ман коналиллаҳи коналлаҳу лаҳу», яъни ҳар киши тенгрига бўлса, тенгри ул кишига бўлур. Ва тенгрига бўлғонлиқнинг маъниси муни дебтурларким, тенгри таолонинг буйруғи била амал қилилғай ва наҳйидин ижтинобда. Ва тенгри таоло бу кишига бўлмоқнинг маъниси муни дебтурларким, қулнинг ҳар навъ муроду мақсуди бўлса, тенгри таоло ҳосил қилғай ва барча офат ва балодин сақлағай. Бас лозим келди: ҳар киши тиласаким, муроду мақсуди ҳосил бўлиб, офат ва балодин эмин бўлғай, тенгри таоло буйруғи била амал қилиб, наҳйдин ижтиноб қилғай.
 Ва оламда ҳеч киши йўқтурким, ҳар навъ муроди бўлмағай ва ўзин балодин эмин тиламагай. Аммо ҳар кишининг муроди кўпрак бўлса, ҳақ таоло амриға итоати кўпрак бўлса керак: батаҳсис салотин. Ҳар ойинакаим, гадоеки матлуби бир дирам сийм бўлғай, подшоҳеким, мақсуди бир иқлим бўлғай, агарчи иккаласининг тенгри таолоға эҳтиёжи бор, аммо чун матлубларда тафовути кўптур: заруратдурким, итоатда тафовут кўп бўлғусидур.
 Ғараз бу муқаддимотдин буким, чун салотин тенгри таолонинг баргузида ва азизроқ бандаларидурлар ва эҳтиёжлари ва муддаолари ўзга бандалардин кўпроқдур, муқаррардурким, ниёз ва хоксорлиқлари ҳам ва амри ва итоати ҳам аларға кўпрак ва жамии итоатни ҳазрати рисолат ўз жоддаи шаръиға муқаррар қилибдур. Ҳар киши шаръ жоддасида росихроқ тенгри таоло била пайғамбар алайҳиссаломға мутеъроқ ва муроди ҳосилроқ ва балиётдин эминроқ.

56

 Пайғамбар саллаллоҳи алайҳи вассалам буюрубтурким, «ризо урробби фир—ризаил валиди ва сахатун арроби фи сахатул—валиди»63 яъни тенгри таоло ризоси ота ризосиға вобастадур ва тенгри таоло ғазаби ҳам ота ғазабиға вобастадур. Бас киши ота ризосин ҳосил қилса, тенгри таоло ризосини ҳам ҳосил қилмиш бўлғай ва ота ғазабиға учраса, тенгри таоло ғазабиға учрамиш бўлғай. Мундоқ бўлғондин сўнгра киши нечук ота ризосидин айру дам урғай ё қадам қўйғай. Ва машойих раҳимуллоҳ сўзи буким, «валадука раббука», яъни отанг парвардигорингдур, бу жиҳатдинким, тенгри таоло сени йўқдин бор қилмоққа васила улдур ва туфулиятдин шабоб синниғача парвариш бергувчи ул. Ва Ҳаким Сулаймон алайҳурраҳмата64 валғуфрон рўзидурким, ота қодири қайюм, она розиқи марсум ва Адиб Аҳмад65 раҳматуллоҳ дебдурким,

Р у б о и я:
Атодин хато келса кўрма хато,
Савоб бил хато токи қилса хато.
Атонинг хатосини билгил савоб,
Сени юз балодин қутқарғай худо.

 Иброҳим Халил66 салавот ур—раҳмон алайҳининг атоси бовужуди улким, Озари буттарош67 эрди, ул ҳазрат атосиға насиҳат қилурда нидо келдиким, таъзим ва мулоямат била насиҳат қил.
 Ва Юсуф алайҳиссалом ҳазрати Яъқуб алайҳиссаломға саҳв юзидин бир тарки адаб қилғон учун, бовужуди нубувват ваъда будурким, сойири анбиёдин етмиш йилдин сўнгра биҳиштга киргай ва Ҳомким Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғлидир, ул ҳазратқа адаб тарки қилиб, ул ҳазрат дуоси била ганги қаро бўлуб, пайғамбарлиқ анинг наслидин мунқатеъ бўлди.
 Ғараз бу муқаддимотдин улким, бу банда дойим сизга давлатхоҳлиғ сўзин айтибмен ва сизни умру давлатдин бархурдор тилаб, дуо қилибмен ва ҳар номуносиб ишким, сиздин кўрубмен сизга айтибмен, балки китобларимда насиҳатномалар назм қилиб, арзингизға еткурубмен.
 Бу учурда бир неча иш сизнинг тарафингиздин эшитилдиким, вожиб кўрунди сизга арз қилмоқким, борча Мирзонинг жонибининг риоятидин ғофил бўлғон чоғлиғ кўрунди.
 Бири улким, вилоят молин машваратсиз олиб турурсиз ва бу маъҳуд эмас эрди. Ҳеч уч—тўрт кун эмаским, бир кишингиз келмас, агар имойи қилсангиз эрди» йўқ дейилмагуси эрди.
 Яна улким, битибсизким: «Астрободға киши юбормангким, бермагумдур». Бу мазмунни ҳам мулойимроқ битиолур эрдингиз ва «Ироқ вилоятларин улашибмен» деб битибсиз. Иншооллоҳ, Ироқ иликка киргай. Кирмасдин бурун, Мирзо била бир—икки қатла сўзлашмай, арз қилмай, бу иш қилилмиш бўлса, ўзга элдин ажаб бўлмаса, сиздан ажаб воқеъ бўлубдур.
 Керак эрдиким, шаръ риояти учун, ўзингиз ҳам оз ё кўп соқол қирқмасангиз эрди, то анга не етгайким, элингизнинг ҳам соқолларин қирқтурмағайсиз. Мунда кўп сўз бор, деса бўлмас.
 Яна улким, бир нишонингизни келтурдилар, туғросида Мирзо отини битмайдурсиз. Сиздек оқил, хуштабъ мусулмонваш йигитдин мундоқ нималар раво бўлғайму? Агар бу нишонни билиб битибсиз, не ҳисоб била бўлубтур, агар мунши ё ғайр саҳв қилибдур, нечук ҳар нишонни ўзунгиз кўрмай бир ерга юборилгай?
Ота била ўғулдин ўғул била ота орасида фарқлар бор Бойсунғур мирзо68 ўғлонларидин Бобир мирзодек69 эрмас эрдингизким, кўп шафқат кўрмамиш бўлғайсиз. Улуғбек мирзо70 фарзандларидин Абдуллатиф71 мирзодек ё Жаҳоншоҳ72 мирзо ўғулларидин Ҳасаналидек73 тенгрилик ўртададур. Сизнинг кўпрак ишингиз орасида бу фақир эрдим, борчадин соҳиб вуқуфмен. Сиз дойим барча махдумзодаларнинг махдуми ва Мирзонинг севиклуги ва қурратул айни эркансиз. Ўзунгиз билурсизким, Мирзонинг мофиз замирин нисбат сизга бу фақирдин яхшироқ кимса билмас. Биллоҳилазимким ушбу битгандек маълум қилибмен.
 Ҳолоким, Астрободни бериб, яхши навкарлар қўшуб сизни йибордилар ва бу хабарлар Ироқдин келурин ва яна кўмаклар хаёл қилиб эрдилар. Ҳам маҳдумзодалардин ва ҳам беклар, ичкилардин ва ҳам сойир халқ сиздин андоқ кўз тутар эрдиларким, агар Ироқ вилояти фатҳ бўлса дағи хизматгорлиғ, бандалиғингизни улуғроқ қилғайсиз. Ҳануз ҳеч ерда ҳеч нима йўқ бу навъ суратларким, зоҳир бўладур — сиздин ҳайфдур.
 Мирзога Темурбек74 тўртунчи насабдур. Мирзо хутбада бекнинг отиға шариф руҳиға масжиди жомеъда ҳар одина куни дуо қилдурурлар. Бу ишда Мирзоға ҳам дуодин ўзга не келгай. Сиз нишонингиз тўғросидин Мирзонинг муборак отин чиқорурсиз. Керак Ироқдин Макка, балки Мағриб заминғача олсангиз бу воқеа бўлмаса эрди. Агар Мирзони заиф хаёл қилибсиз — тенгри таоло қавийдур. Фарзанд керак заифлиғида отасиға хизмат маҳаллин топтим деб, жонсипорлиқ қилса.
 Биллоҳ, Мирзонинг азиз боши ва сизнинг бошингизким, бу арзадошт битилган тарихдин йигирми кундин бурунроқдин ҳар сабоҳдин туш вақтиғача, пешиндин оқшомғача ўлтуруб, онча иш қилурларким, неча девон, неча нависанда, неча бахши, неча парвоначи жонлариға етиб, неча хийла била қутулурлар. Бу маънидин фарзанд Мавлоно Дарвеш Муҳаммад75 соҳиб вуқуфдур. Бу навъким, ўзлуги била борча ишининг нақир ва қитмириға етишиладур. Агар ўтган авқот мунунгдек бўлса эрди, не ишларким бўлмағай эрди.
 Соҳиб давлат салотин мушфиқ ва давдатхоҳ қулларининг беғараз сўзларига кирибдурлар. Ўзингиз билурсизким, Мирзо тобуғида бу қул не навъ сўзларга густохлиқ қилибмен. Сизнинг дағи қошингизда ҳамул дастур била воқеъ бўлубдур. Ёшингиз узун бўлсун. Андоқ кам воқеъ бўлубдурким, бу қулнинг сўзин рад қилмиш бўлғайсиз. Эмди дағи бу қулнинг жони куйганда, ўзгаларнинг этаги куймас. Бу бир неча сўз густоҳлиқ қилилди умид улким, қабул тушгай. Тушмаса бу банда айтур сўзни бўйнумдин адо қилмиш бўлғаймен.
 Тенгри таоло тонуқдурким, бу арзадошт Мирзо буйруғи била эрмас, балким вуқуфлари ҳам йўқдур. Хаёлингизға келмағай — буйруқ била битилибдур. Чун сизнинг тобуғингизда айтурча давлатхоҳлиғ сўзини айтурға маъмурмен. Ул жиҳатдин гўстохлиқ била арзадошт битилди.

57

 Қуллуқ арзадошт улким, бир неча сўз хотирға келиб эрди, арз қилмоғи вожиб кўрунди. Аввал улким, илтизом қилилсаким, эрта уйғониб намоз қилилса, агар эшикда масжид тайин қилиб, фарзни жамоат била қилилса - худ фабиҳо ва илло беш вақт намоз бори тарк бўлмаса, борча масжидда муяссар бўлмаса, баъзи бори бўлса.
Яна улким, алассабоҳ ҳарамдин чиққач, девонда ўлтуруб додхоҳ сўрулса, дағи додхоҳ сўрарда ўзлук била машғуллуқ қилилса, агар бир мазлумға бировдин зулме ўтган бўлса, золимға андоқ сиёсат қилилсаким, ўзга золимларға мужиби интибоҳ бўлса.
Яна улким, додхоҳ иши тугагондин сўнграким, шелон ҳам бартараф бўлур, ичкихона таъйин қилиб, анда ўлтуруб, аркони давлатни тилаб, мулк ва мол иши айтилса, ўзлук била барчаға етилса.
Яна улким, аркони давлатға ҳар ишким, буюрулур, агар бутмаги бир кун муяссардур, агар икки ё уч кун андоқ муқаррар бўлсаким, бот бутардек иш ҳамул кун арз қилиб, жавоб олсалар. Кечрак бутар ишни тонгла ё индин ё миодидин ўткармасалар, ҳар кун не миқдор бутганин келиб арз қилсалар. Агар баъзи ҳукм йўсуни била миоддин ўткариб, арзға еткурмасалар аларға андоқ хитоб бўлсаким, ўз ишларидин ғофил бўлмасалар.
Яна улким, умид улдурким, ҳақ таоло чоғирдин куллий тавфиқ бергай. Агар бу учарда уйқу иртикоб қилилса, албатта пешиндин бурун бўлмаса. Икки намоз орасида бунъёд қилилсаким, уюр чоғ маъхудий уйқу вақти бўлса, тонг намози фав бўлмаса. Бори борча ҳол била ҳар неча ичмоқ ишида эҳтиётлик, балки таъхир вожиб билилса.
Яна улким, мулк ва мол ишидин, бас додҳоҳ ишидин фароғат ҳосил бўлса, малолат дафъи учун китобхонаға кирилса, кутубхона аҳли била машғуллуқ қилилса. Наввобдин ҳарқайси муносиб кўрунса таворих ўкумоқ буйрулса, батахсис «Зафарнома»,76 агар машойих сўзи ё баъзи даввовин дағи гуфту-шунуфт бўлса номуносиб эрмас.
Яна улким, судурға ҳукм қилилсаким, эшикда ободон имом била муқри таъйин қилсаларким, салоти хамсани қойим тутсалар; дағи муҳтасиб таъйин қилилсаким, элни намозға тарғиб қилса.
Яна улким, ҳафтада икки кунким, эшикда акобир жамъ бўлурлар. Ҳофиз Муҳаммад Саноийға77 яхши эҳтиром қилинса, балки буюрулсаким, яқинроқ ўлтуруб, шаръия умурни қатъ қилса, то муборак хотир ўл бобда дағи балоғат пайдо қилса.
Яна улким, Ироқ мамлакатиға фаҳмлиқ, ҳушлиқ кишилар юбориб, дойим хабар тутула турулса. Арз қилур йўсунлуқ хабарларни арзадошт қилиб, юқори юборила турулса, ул бобда не ҳукм бўлса, анга кўра қилилса.
Яна улким, шаҳр эҳтисоби амрида яхши эҳтимом қилилса андоқким, шаробхона, байтул-латаф, қиморхона - буларға ўхшар номашруъ умурни куллий манъ қилилса. Муҳтасиблар ҳафтада икки қатла бозор аҳлининг нархларидин вуқуф топсалар.
Яна улким, судурға ҳукм бўлсаким, шаҳр масожидин эҳтиёт қилиб, имом, муаззиндин маҳалла аҳлин суруб, балким хат олиб, намозға тарғиб қилсалар, агар фисқу фасод аҳли бўлуб, алар амри маъруф қила олмасалар арз қилсалар.
Дағи ҳар масжиднинг имомиға таъйин қилсаларким, маҳалла аҳлининг уғул ва ушоғиға мактаб тутуб ўқутсалар.
Яна улким, бу дастур билаким, шаҳрда таъйин қилинур бўлукот улуғларни Хожа Фахриддин янглиғ борча бу дастур била муқаррар қилилсаким, бўлуклар кент-бакент бу навъ амал қилсалар.
Яна улким, судурға ҳукм бўлсаким, вилоят авқофидин хабардор бўлсалар, бузулғонин тузатсалар, мутағаллиба илгида бўлса чиқориб, ҳосилин масрифиға еткурсалар. Бу ишларким, судурға буюрулур Хожа Фалонға дағи ҳукм бўлсаким, алар ишидин хабардор бўлуб, аларға мададгорлиғда тақсир қилмаса.
Яна улким, Ҳофиз Муҳаммад Саноий ғаниматдур, шаръ бобида анинг қавлиға қувват берилсаким, шаръға мужиби тарвиж бўлса. Бас масжиди жомъеға бормоқ тарк бўлмаса. Мунда кўрулган дастур била масжиди жомеъда масоили шаръия мазкур бўлса.
Яна улким, девон бекларига ҳукм қилилсаким, бир кун девонда ўлтуруб, мусулмонлар ишин ясасалар. Бу кунғи ишни тонглаға қўймасалар.
Дағи йибориб девонлар ҳам раоё ишин ўзлари қила олурчани қилиб, қила олмасни арз қилиб, ҳукм олсалар.
Яна улким, тавочи бекларига ҳукм бўлсаким, мол девонида муҳр босар беклар дастури била ясоғлиғ ишга машғуллуқ қилсаларким, анда дағи иш фавт бўлмаса.
Яна улким, шаҳр доруғасидин беклар била Хожа Фалон андоқ соҳиб вуқуф бўлсаларким, жузвин ишдин қуллий имдод тиламасалар. Ҳар мужримдин жаримасиға кўра журмона олсалар.
Яна улким, бир муносиб киши таъйин қилилсаким, Мирзом давлат била девонда ўлтурғонда ҳар ишким, воқеъ бўлур қаламий қилиб, рўзномада сабт қилилса, дағи тарихин битсаким, қачон ул ишни эҳтиёжи билмак бўлса, мазмуни ва тарихи маълум бўлса.
Яна улким, бекларга ва девонларға баса парвоначи ва муҳрдор ва муншиға ҳукм бўлсаким, мусулмонларнинг нишонин ортуқ тамаъ бирла кечга қўймасалар. Шаръий ва қавлий нишонни бир чорсу муҳри била
ҳукм бўлғон кун—ўқ буткариб берсалар. Куллийрак нишонларни дағи қилаолғонча ҳукмдин қўрқуб, ботроқ буткарсалар.
Яна улким, мажлис қуруб чоғир ичарға кўп ҳирс кўрсатилмаса, агар аҳёнан биззарур воқеъ бўлса, наввобға муқаррар қилилсаким, ҳукм бўлмағон киши мутлақо муртакиб бўлмаса, ё мажлисда тартибе маръи
бўлса.
Яна улким, юқоридин ҳар навъ ҳукм етса агар қуллий ва агар жузвий — вақтида ҳукм йўсуни била ишга файса берилмай, ҳеч ишга шуруъ қилилмаса, агар қилғулуқ иштур, ҳукм йўсуни била қилилса, агар муяссар бўлмас бўлса ҳам жавобин бот арзадошт қилиб юборилса.
Яна улким, ҳар турлук арзадоштким, юқори битилса, «насх ва таълиқ» хати била андоқ хоно битилсаким, ўқурда ўқур кишига ташвиш етмаса, «туркча» хат била худ асло битилмасаки, бу бобда қавле дағи бордур. Ҳар сўзким, арзадошт қилинур улча имкони бор машруҳ битилса, ҳар ишнинг тарихин не ой, не кунда экандур андоқ битилсаким, мақсудда ҳеч иштибоҳ қолмаса.
Яна улким, атроф ва жавонибдағи элнинг арзадошти келса, бот узатур элни кўп мавқуф қилинмаса. Ҳар қайсиға ўз хурд ҳолиға кўра илтифот қилиб, батаҳсис Мир Зайнулобиддин78 жонибиким, риояти бағоят вожибдур, мундағи илтифот дастури била алар жонибин дойим риоят қилилса.
Яна улким, ул вилоятларнинг бир куллий ишн даҳоналарнинг забтидур. Бу маҳалдаким, кўнгул тиламасдек амре воқиъ эмас, даҳоналарда андоқ мазбут кишилар қўюб, андоқ мустаҳкам ва мазбут қилсаким, наузу биллоҳким, агар амре ҳодис бўлсаки, мужиби тараддуди хотир бўлса, даҳоналар тарафидин хотир бикуллий жамъ бўлса. Яна улким, иш-кучга андоқ машғуллуқ қилиб, ғавриға етилсаким, аркони давлатдин ҳарқайсиға иш буюрулса миоддин ўткара олмасалар, тағофил била ичкуга машғул бўлуб, эшикка келиб, арз қилмоқдин эҳтироз қилсалар.
Яна улким, отланмоқ, тушмоқ, ов қушға машғуллуқ кўп бўлмаса, ул бобда эътиқол риоят қилилса, то ул ишдин иш-куч фавт бўлурға боис бўлмаса.
Яна улким, Мирзо навкарлариким, анда қуллуққа машғулдурлар, Мирзо навкарлиги ҳайсиятидин иноят ва ҳурмат алар бобида кам бўлмаса, лекин беқоидалиғе биридин зоҳир бўлса, бозхост ва сиёсатда маъзур тутулмаса.
Яна улким, тавочи бекларига ҳукм бўлсаким, ётиш элин мазбут таъйин қилиб, ётиш тавочиси ҳар кун аларнинг ётишиға келган—келмаганин яхши тергаса, то ётиш иши фавт бўлмаса.
Яна улким, девонийларға ҳукм бўлсаким, атрофдин келган бозургонларнинг жонибин риоят қилсалар. Ул вилоятда «тамғо» лафзи мазкур бўлмаса. Закотни шаръ ва ҳукм йўсуни била закотчилар алардин мустахлас қилсалар. Закотчилар ишидин тавочи моҳ-бамоҳ, балки ҳафта-баҳафта вуқуф топиб арзға еткурсалар. Жузвий жарима қилғонни куллий сиёсат қилилса бок йўқдур, то бу овоза олам мамоликига ёйилса, тужжорнинг ружуи кўпрак бўлса.
Яна улким, мундин ортуқ жузъиёти арз қилилса шояд мутолааси мужиби калоли хотир бўлғай. Аммо саъй қилилсаким, жамъи умурда тенгри таоло ёдидин ғофил бўлулмаса. Мирзони дағи кўрулса, то бу икки иш мужиби саодати дину дунё бўлса.
 Илтимос улким, бу арзадоштни Мавлоно Дарвеш Муҳаммадга топшурулса, ҳар икки—уч кунда бир қатла тилаб мулоҳаза қилилса, дағи ҳукм бўлса, агар муборак хотирдин пўшида бўлиб, тиламак унутилса, ул ўзи тиламай дағи ҳар икки—уч кунда келтуруб, тобуғда арз қилса, дағи ҳар хусусдин ҳарқайси ишким, арз қилғон йўсунлуқ сурат боғласа, ани шарҳ била иноят қилиб, битиб йиборилсаким, Мирзо арзиға еткурулса.

59

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноятномангиз бу бандаға мужиби сарафрозлиғ бўлди. Ҳамиша банданавоз бўлғайсиз.

Шеър:
Етишти руқъанг овора қилди кўнглумни,
Не руқъа эрдийи, юз пора қилди кўнглумни.

 Давлатингиз мустадом бўлсун.

58

 Ул қатор теваким, ҳижрон кунида ашким қатралари қаторидин намуна бўлғай ва ул оқ уйким, фироқ айёмида сиришким селоблари ҳубобидин нишона бўлаолғай - етти. Ул бири раҳмат малойикидин ашраф ва бу бири саодат сипеҳридин арфаъ кўрунди.

То фалак бухтилари тузгай қатор,
То тўлун ой оқ уй этгай ошкор,

Сарбонингға ул ўлсун боркаш,
Бу бири фирошингга хиргоҳваш.

60

Кўнглума келмас хазони боғ аро норанж хуш
Ким, хазони ҳажр бўлди юзим норанжваш,

Хазоний боғ аро ул ой тану чеҳрамни кўрган чоғ,
Дегайким, бир қуруқ шох узра қолмиш бир сориғ яфроғ.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, бандавозлиқ қилиб йиборган нома етишти, дурри обдордек маонийси фироқ ўтиға сув урди ва лаъли шаҳвордек алфози кўнгул жароҳатиға жавҳари руҳ еткурди.

Нома эрмас эрдиким таъвизи жон эрди манга,
Ҳажр тиғи қатлидин хатти амон эрди манга.

 Ўзунгиз дағи унутмай гоҳи Мирзо тобуғида соғиндурсангиз.

Аввалғи: Улук танимға жон бермакдур,
Иккинчи: Ҳаёти жовидон бермакдур.

 Икки дунё саодати муяссар бўлғай.

61

Рубоия:
То ҳажр асиру дилфигор этти мени,
Дашт узра қуюндек ошкор этти мени,
Девона мисол беқарор этти мени,
Саргашталик ичра хоксор этти мени.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноятномаеким, саводи зулматидин ҳижрон тиғи қотиллариға зулоли зиндагоний текургай ва сафҳаси баёзидин фироқ туни шоҳидларига субҳи ҳаёти жовидоний кетургайки, бу заррани мазмунидин қуёшга еткуруб эрдингиз, фалакдин ўткариб эрдингиз - етишти. Заиф танға боиси қувват ва наҳиф жонға мужиби сиҳҳат бўлди.

Бу навъ бирла мени гоҳ—гоҳ ёд айланг,
Шикаста хотиру ғамгин кўнгулни шод айланг.

 Мундағи мулозимлар била раоё хушвақтдурлар. Умид улким, кундин-кунга яхшироқ бўлғайлар.
 Абадий давлат мустадом ва сармадий саодат бардавом бўлсун.

62

Исмат ҳарамида жилвагоҳинг бўлсун,
Иффат чамани ҳарами жоҳинг бўлсун.
Иқбол сипеҳри хоки роҳинг бўлсун,
Тенгри бори ҳолатда паноҳинг бўлсун.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, мулозамат муфорақатининг шиддати шарҳи қалам таҳририға келмас ва убудият муҳожаратининг суубати баёни рақам тақририға сиғмас.

Бировки васл насими тарабфизодур анга,
Чу қадрин англамади ҳажр ўти сазодур анга.

 Умид улким, иноят чаманидин васл насими эсиб, фироқ туфроғининг хас-хошогин учурғай ва ҳидоят булутидин қурбат ёғини ёғиб, ҳижрон ўтининг ахтар ва шуъласин ўчургай.
 Бу фақир бу вилоятға келганда воқеъ бўлғон ишлар кайфиятин юқори арзадошт қилиб, Фалонни йуборилди. Ул бобда иноятни кам қилмай, дорандани ботрод узотурға мулозимлар ҳокимдурлар.

Б а й т:
То Зуҳалдур қошингда қул бўлсун.
Ё қуёшдур бошингда эврулсун.

63

Хазони ҳажр аро қолдим йироқ баҳоримдин,
Юрурмен итдек улуб айру шаҳриёримдин,
Истарам Луқмон киби касб айласам паррандалик,
То етиб ул остонға зоҳир этсам бандалиқ.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, Луқмон келди, иноятларким, сойир қулларға воқеъ бўлуб эрди-еткурди. Борчаларнинг боши кўкка етиб, Мирзонинг давлатларининг дуосин бажо келтурдилар. Мундағи сойир ҳолотни арзадошт қилиб йиборгон учун мукаррар битилмади.
 Ём отлари била ёмхоналар иши бузуқдур, ул бобда қуллар тобуғида сўз арз қилилибдур. Арзадошт қилсалар умид улдурки, мустаҳсан тушгай, деб қуллуқ арзадошт битилди.

64

Эгнимни мушарраф айлади хилъатингиз,
Жисмимни муаззаз айлади кисватингиз,
Кўнглумни хуш этти руқъаи шафқатингиз
Ким, кундин-кунга ортсун давлатингиз.

 Ташрифотким, иноят бўлуб эрди ҳижрон дўзахида азоб тортадурғон урён жисмимға висол биҳиштидин биҳишт ҳуллаларидек ёпилди ва ийд шоми ятим атфол мунгға қолғондек яланг пайкарға иноят махзанидин каромат деболари келди.
 Арз улким, мулозамат муфорақати чун варақға мужиби туташмоқ ва қаламға андуҳ шуъласи бошдин ошмоқ эрди — ложарам ул бобда шуруъ муносиб кўрулмади. Икки дунё давлати муяссар бўлсун, омин.

65

Фироқ ароки, етар кўкка шуълаи оҳим,
Бу ўтға, оҳ, агар раҳм қилмаса моҳим.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноят нишони била бу қулунгизни ёд қилиб эрдингиз — мужиби сарафрозлиқ бўлди. Тенгри таоло давлатингизни орттурсун ва ёшингиз узун бўлсун.

Ғамим еткурди мингдин бирга руқъанг,
Ки бергай тенгри бир ёшинға минг ёш.

 Битиб эрдингизким, Мирзо тобуғида камина қулни ёд қилиб йиғлармен. Ёд қилурингизға розимен, йиғларингизға йўқ.

Дема ҳажрингдин манга одат бўлубдур йиғламоқ,
Шод бўлғилким, манга қисмат бўлубдур йиғламоқ.

 Давлат бардавом ва саодат мустадом бўлсун.

66

 Руқъаеким, сафҳаси баёзи мажруҳ кўнгул жароҳатига кофурий марҳам еткургай ва номаки, саводи нуқтасидин оқорғон кўзга мардуми бийно кетургайким, бу ҳижрон дарди бечорасин ва фироқ дашти оворасин анинг била мукаррам қилиб эрдингиз - етти.

Р у б о и я:
Мазмуни била кўнглум ўти кам бўлди,
Алфози била замир хуррам бўлди.
Ҳижрон сўзи гарчи мужиби ғам бўлди,
Васл уммидида шодлиғ ҳам бўлди.

 Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул зоти малакий сифотни фалак ҳаводисидин масун ва ройи жаҳонорони ҳаводис кудуратидин маъмун тутсун, омин.

67

Ҳам тутулмиш жон кўнгулдин ҳам кўнгул жондин манга,
Мен аларға ҳасм, алар ҳам дард ҳижрондин манга.

Қуллуқ дуодин сўнгра арздошт улким, иноятномаким, йибориб эрдингиз келди.

Йўқ—йўқки олиб қошимға қўйдум они,
Кўзга суртуб бошимға қўйдум они.

 Агар бу фироқ ўтиға зор бўлғонға ул савод зулматидин оби ҳаёт зулоли келмаса эрди, ул ўтға не нима таскин бергай эрди ва бу ҳижрон шомиға гирифторлиғ бўлғонда ул субҳ баёзидин умид қуёши тулуъ қилмаса эрди, бу тийраликни не нима ёрута олғай эрди?
Ҳаётингиз зулоли абадғача завол касофатидин орий бўлсун, омин.

Қадим хам ўлди айру қошингнинг ҳилолидин,
Бағрим чу бошға тушгали қаддинг ниҳолидин.

68

Боғдин келди насиму, гул исин келтурмади,
Не тиканларким, бу ғам кўнглум аро синдурмади.

 Ҳуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, ахтачи келди, мулозимларининг муборак мизожларининг сиҳҳати хабари битилмайдур эрди, синуқ кўнгулга мужиби ғам ва бузуқ хотирға боиси алам бўлди. Умид улким, ҳақ таоло ул синуқ била бу бузуқдин ул ғам била бу аламни дафъ қилғай.

Б а й т:
Даҳр бўлғунча жоҳингиз бўлсун,
Тенгри дойим паноҳингиз бўлсун.

Б а й т:
Етишти қосиду йўқ анда ёрнинг рақами,
Бузуқ экинга булут келдию йўқ эрди нами.

69

Баски ҳижрон ҳар замон кўнглум аро юз ғам солур,
Ногаҳон кўрса бировни шодмон ҳайрон қолур.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, гоҳ—гоҳ илтифот қилиб йиборилган иноятномаким, мутолааси фурқат дардиға дофеъ ва мушоҳадаси ҳижрон аламиға рофеъ эрди, бирор нима камрак бўлубдур.

Б а й т:
Толеъ агар будурки кўрармен мени ғариб,
Андин эмасдурур буву юз мунча ҳам ажиб,

ва лекин:
Лутф агар қилсанг дамодам бандамен,
Дамбадам қилсанг жафо ҳам бандамен.

 Аммо неча дағи мундоқ бўлса табиат одат қилғон лутф ва иноятни кўз тутар эрмиш ва кўнгул ўрганган шафқати бениҳоятни соғинур эрмиш.
Исмату давлат боргоҳи гардунсой ва иффату шавкат саропардаси сидрафарсой бўлсун.

Б а й т:
Кўзунгни тенгри дойим шаҳ жамоли бирла ёрутсун,
Ямон кўздин сени, сендин ямон кўзни йироқ тутсун.

70

Рубоия:
Ҳам чарх бисоти арсаи боргаҳинг,
Ҳам ой жирми наъли саманди сипаҳинг,
Ҳам кун сипари қазо ўқидин панаҳинг,
Йўқ—йўқ, бу чарху ою кун хоки раҳинг.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноят нишониким, туғроси учун қуёш олтунини фалак садафида ҳал қилиб эрди ва меҳри учун муштари юзига ҳумоюн алқоб ёзилиб эрди — етишти. Чун ул олий мисолни бошимға қўйдум — мартабада бошим қуёшдин ўтти ва саодатда юзум Муштарий79 юзига етти. Шоҳона хилъатлар мужиби ул бўлдиким, қуллуқ кисватин бир—бири устига кийгаймен ва муқаррар фўта боиси ул бўлдиким, қуллуққа белимни икки ерда боғлаймен, ва яхши от била олам аро яхши от чиқорғаймен ва нафис рахт, била сипеҳр атласиға бош индургаймен. Бу иноятлар жозибаидурким, иноят риштаси била тортиб келтурадур ва бу шафқатлар кашишедурким, муҳаббат қуллоби била чекиб югуртадурким, не олий даргоҳ мулозамати орзусидин қарор бордур ва не ул орзуни қилмоққа ихтиёр. То сипеҳр бўлғай, ул сипеҳросо даргоҳ фалак қадрлар саждагоҳи ва то меҳр бўлғай, ул фалакфарсо боргоҳ хуршедвашлар паноҳи бўлсун.

Б а й т:
Мутеи амру наҳйинг аҳли олам,
Алар хайли аро мен нотавон ҳам.

71

Рубоия:
Гулшанға, насими субҳ, розим еткур,
Не роз, ҳадиси жонгудозим еткур.
Гул бошиға эврулуб, ўпуб сарв аёғин,
Кўпдин—кўп қуллуқу ниёзим еткур.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, фироқ зовиясида оворалиқнинг баёни мужиби кудурат ва боиси малолат бўлғай деб андин шаммае изҳор қилмоқ маслаҳат кўрулмади.
 Яна арз улким, иноятларким, ҳар бири рашки ниғорхонаи Чин ва ғайрати биҳишти барин эрди, ҳар биридин қорорғон кўзга нур ва бузулғон кўнгулга сурур етишти. Ва улча салтанат дуржининг дурри поки ва хилофат буржининг кавкаби тобноки Султон Муҳаммад Мирзо80 тула умруҳу ва хулида давлатуҳу бобида битилиб эрди, ул шодмонлиғ шарҳини қайси тил била қаламнинг таҳрир қилурға салоҳияти ва қайси рақамнинг баён қилурға қобилияти бўлғай. Ул дурри гаронмояни тенгри таоло Мирзо била Бегим81 учун поянда тутсун, ва ул ахтари баланд сояни ҳақ субҳонаҳу ва таоло Мирзом била хоним учун тобанда асрасун.
 Давлати абадий ва саодати сармадий поянда ва мустадом бўлсун, омин.

72

Мирзом тобуғида қуллуқ дуо ва ниёздин сўнгра арзадошт улким:

Даҳрға берсун мудом мақдамидин зебу зайн,
Шоҳ Муҳаммад Бадиъ ибни Музаффар Ҳусайн.

Қитъа:
Талаб баҳорида боғингки гулбуз этти аён,
Бу гулбунунға дағи тоза гуллар очилсун.

Умид боғида тикдинг ниҳолу гул берди,
Гулунгни ҳақ карами эмди борвар қилсун.

 Бу салтанат авжининг ахтариким, шараф буржидин тулуъ этмиш — партавидин даҳр шабистони равшан бўлсун ва бу хилофат бўстонининг вардиким, саодат чаманидин жилва қилмиш — тароватидин олам вайронини гулшан этсун. Бу наҳли баландпоя волидайиға борвар ва жаддайиға соягустар ва бу дурри гаронмоядин обоға осойиш ва уммаҳотға оройиш.

Р у б о и я:
Ҳам шоҳға дурри тожи торак бўлсун,
Ҳам халқға зилли ҳақ таборак бўлсун.
Андокқи Хуросонда муборак бўлди,
Машриқдин Мағрибға муборак бўлсун.

Б а й т:
Тирик бўлсам гар ўзни базми васлинг ичра солғаймен,
Фироқинг шиддатин дей олмасам худ, йиғлай олғаймен.

73

Не руқъа эди мендин ўксутгали ғам,
Ёр илгиға олиб қаламу сафҳани ҳам,
Сафҳа лавҳида қаламий қилди рақам
Ким, хаттиға офарин деди лавҳу қалам.

 То шафақнинг рангин сафҳаси қуёш муҳрасидин жило топқай - ул сафҳа сунъ котиблари килкидин шоҳ мадҳи шоҳ байтлари била зевар ва зийнат топсун ва то ул сафҳа наққошлари сунъидин собит ва сайёра била зарафшон бўлғай — шаҳаншоҳ васфи гавҳари шоҳворлари била зевар кўргузсун. Не икки байт эдиким, икки сарой ҳосилин фидо қилсам, ҳеч иш қилмамиш бўлғаймен ва не назм ва наср эрдиким, жон ва кўнгул жавҳарларин нисор этсам, қадрин билмамиш бўлғаймен, назмининг раъноларида юз ноз ва насрининг зеболарида минг роз.

Р у б о и я:
Наср андаки, анжом ила оғоз эрди,
Ҳар лафзи анинг мояи эъжоз эрди,
Ҳар турфа хат анда роз пардоз эрди,
Йўқ айб агар десам хати роз эрди.

Б а й т:
То жаҳондур умру давлат пойдор ўлсун санга,
Салтанат тахти уза доим қарор ўлсун санга.

74

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноят нишонида ҳазрат ҳақойиқ паноҳ наввароллоҳу марқадаҳу ва жаал ал-жанната масвоҳу нур ҳодиса вафотларин32 сўруб эрдилар; ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул ҳазрат зоти малаксифотин аҳли олам учун кўп йиллар боқий ва поянда тутсун ва давлатларининг хуршедини жовид музий ва тобанда асрасун. Муборак хотирға равшандурким «Кулли ман алайҳа фана» каримаси манзуми била ҳар кимгаким бақо жомидин нашъа етишти фано хуморини тортардин гузири йўқтур ва «Қулли шаъйин ҳоликин илла важҳаҳу»83 ояти мазмуни била боқийи мутлақ ва ҳаййи барҳақ вужудидин ўзга жамиъ ашёға заҳри ҳалок жомин ичардин чора йўқ ва бу фано мақоми бақо доруссаломи йўлида бир манзилдурки, «кун фид-дуня к-аннака ғарибун ав обири сабилин»84 андин хабар берур. Ва аҳлуллоҳким бу йўлдин ва бу манзилдин огоҳдурлар ўзларига бу водий қатъини осон ва дори фанонинг бору—йўқини яксон қилибтурлар. Алар бу маҳалли ҳаводисдин «фи мақъади сидқин инда малики муқтадир»85ға роғиброқдурлар. Аммо фақирларким аларнинг шариф зотлари барокотидин маҳкуф ва жонбахш такаллумлари оби ҳаётидин маҳрум қолурлар, ҳар ойинаким мужиби сўги абадий ва боиси мотами сармадийдек бўлур. Аммо ул ҳазратдек сўрғувчи бўлса, кўнгул ғамидин не ғам ва хотир аламидин не алам.

То жоми бақоға маст бўлғай Жомий,86
Кавсар майидин бўлғай анинг ошоми,
Шаҳ жоми ичида бодаи гулфоми,
Бўлсун тўлаву ҳамиша андин коми.

75

Анинг тобуғидаким:

Эрур мажмуи султонларға султон
Ки, эмди тенгри они айласун хон,

бош уруб, тобуқ анинг жанобидаким:

Хилофат авжида андоқ қуёш эмас мумкин,
Покликдин деб они Муҳаммади Маъсум,89

анинг остонидаким:

Хусрави пок гуҳар шаънида бўлди марқум,
Покликдин деб они Муҳаммади Маъсум,89

анинг ҳазратидаким:

Эрур салтанат жисмиға нури айн,
Музаффар Ҳусайн ибн Султон Ҳусайн.90

Б а й т:
Улки шаҳ хизматида мендин ўзин шод этгай,
Илтимосим буки, гоҳи мени ҳам ёд этгай.

 Яъни Сафиябека91 хизматларида ниёз бирла дуо мажлис аҳлининг жавоблари:

Шаҳ қошида азизу соҳиб қадр,
Нури айни замона Сайд Бадр,92

Улки туғмас атодин андоқ ўғул,
Якжиҳат банда шаҳқа Мири Мўғул,

Шоҳға жонин тилар этгай нисор,
Шоҳ Ҳусайн улки эрур жонсипор,

Шоҳ давлатидин қадаҳкашу гуҳарпош
Ким, дерлар ани Муҳаммад Кўкалтош.93

Улки бўлғай карам қилиб маъбуд,
Ўйлаким оти оқибат Маҳмуд.94

Шоҳ базмида қадаҳ тутқучи,
Мир Дарвеш Муҳамад сувчи.95

Улким эрур суруди зоти киби мулойим,
Бошида йўқ сари мў қуллуқдин ўзга қойим.

Улки эгрида туздур оҳанги,
Яъни Устадзодаи Чанги96

Яна шаҳ қуллуғида бемуҳобо,
Надиму ғамгусору банда бобо.97

Яна ёрики софу беғашдур
Ҳам вафокешу ҳам жафокашдур.

Анга йўқ борча фазлларда бадал,
Фазл аҳлидин отидек Афзал.98

Борининг хоксору хоки пойи,
Ғариби бенаво, яъни Навоий.

Дуо айтиб қилур бу навъ эълом,
Ки шаҳ базмида майдин олсангиз ком,

Гар итган итларин ёд айласа шаҳ,
Мени ҳам айлагайсиз ёд гаҳ—гаҳ.

М а с н а в и я:
Зиҳи руқъанг ҳаётимға васила,
Кўнгул захмиға марҳамлиқ фатила,

Етиб чун ул фатила бирла марҳам,
Бутуб қонлиғ кўнгул захмин жигар ҳам.

 Мазкур бўлғон руқъаким, илтифотингизға мушъир эрди ва мастур бўлғон номаким, саломатлиғингизға, мухбир-маҳзун хотирға андин фориғболлиқ ва мағбун кўнгулга андин хушҳоллиқ юзланди.
 Марфуъ улким, битиб эрдингизким, сен муқаррар қилғон ишлар баъзи ёронларнинг номувофиқлиғидин сурат тутардек эмас. Олам аҳлининг муддаолариким, мухолиф бўлғай бир мақсудқа мувофиқ ясамоқ душвордур. Аммо табъи салим ва ақли мустақим шонидин будурким, қила олғонча ўз ҳолиға муҳофиз ва ўз афолиға мулоҳиз бўлғайким, анинг жонибидин амре вуқуъ топмағай ва сурате юз кўргузмагайким, индаллоҳ маъҳуз ва инданнос маълум бўлғай.
 Сиз қила олғонча борчани Мирзо давлатиға муносиб ишларга сойи бўлунг. Қилсалар давлатлари бўлғай, қилмасалар сизнинг некандишлигингиз натижаси сизга етишгусидур.

Қитъа:
Ҳамиша то аносир тўрт зиддайн,
Қилур таркиби инсонни мувофиқ,

Қила кўр маҳзи инсониятингдин,
Неким аз дод эрур они мувофиқ.
Тавфиқ рафиқ бўлсун, омин.

77

Меҳри оламтоб агар бўлса жамолинг кўзгуси,
Кеча ҳам кундуз киби тутғай жаҳонни ёғдуси.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноят қилиб йиборған сочиқким, қизилидин фироқим тийра кунига юз меҳри рахшанда толеъ бўлди ва оқидин ҳижроним қаро тунига минг анжуми дарахшанда ломеъ ва ҳулла кирдор хилъатким, мажнунлуқ мотамидин чиқмоқ нишонаси ва ваҳй осор китобким, Махзунлуқ ғамидин қутулмоқ нишони эрди - етишти. Ул икки била висол сармоясидин ғани бўлдум ва бу икки била фироқ бесармоялиғидин мустағни. То меҳр фулуриси кўрунгач, анжум дирамлари итгай ва то субҳ ҳулласи ошкор бўлғач, кеча палосининг рақамлари кетгай.

Маснавия:
Қамар бирла хуршиддин муттасил,.
Сочилсун бошинг узра оқу қизил.

Кириб даҳр ташрифи эҳсонинга,
Фалак бош қўюб хатти фармонинга.

78

Рубоия:
Эй тойири давлат, айласанг азми висол,
Бу чок кўнгулни уз урубон чангол,
Бўлсун бирисини айласанг тўъма ҳалол,
Қолғон бирисини итлари оллиға сол.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улим, бу банданиким ул даргоҳ қуллуғининг ҳавоси ёру диёрдин нуфур ва ул боргоҳ хизматининг муддаоси сабру қарордин маҳжур қилиб, бу вилоятда маскан ва бу сарҳадда маъман туттум, шак йўқким, хулуси ақидам натижасидин эрди. Ҳам мавкиби ҳумоюндинким, гарди сурмасидин адолат ва нусрат қўзлари равшан ва асокири мансураким, тиғлари сувидин фатҳу зафар биёбони гулшандур — бу тарафдағи вилоятда қишлоқ қилдилар.

Маснавия:
Қишингнинг қори сийми ноб бўлсун,
Саҳоби қоқуму синжоб бўлсун.

Май ул сийм устида ёқути маҳлул,
Тутуб ёқут хат соқийи мақбул.

Сен ўл соқию ул май бирла хушҳол,
Очилғунча баҳори айшу иқбол.

Баҳор ўлди чу бахти комрондин,
Ани ҳақ айласун эмин хазондин.

 Чун бу тавр давлат муяссар бўлди ва бу навъ саодат юз кўргўзди — қуёш оташи буржға таҳвил қилғондек ул салтанат сипеҳрининг меҳри жаҳонтоби қишлоққа кирган комронлиғнинг ва арслон марғзорға чиққондек ул хилофат бешасининг шери ғобби тоққа юзланган шодмонлиғнинг таҳниятин сўрғали ва буларнинг зимнида бу бандайи ҳоқсор ва чоқари умидвор ўзининг сойир қуллар жавориға келганин ва умум бандалар силкига кирганин арз қилғали муътамад анис ва муътаман жалис Хожа Ҳофиз Ғиёсиддин Муҳаммад Деҳдорни остонбўслуққа юборилди. Умидким, илтифот кўзига мақбул ва иноят назариға машмул тушгай.

М а с н а в и я:
То жаҳон бўлса даҳр шоҳи бўл,
Даҳр элининг жаҳонпаноҳи бўл.

Васфинг ичра улус тили қосир,
Зотингга тенгри ҳозиру нозир.

79

Бўлмас эрмиш жилвагар сарви хиромоним менинг
Ким, аёғиға фидо бу нотавон жоним менинг.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, нишон мазмунидин маълум бўлдиким, маъҳуд мараз зоҳир бўлғондур. Бу хабарни ўқуғоч:

Анингдек бехабар бўлдум ўзумдин
Ки, зойил бўлди нур икки кўзумдин.

Кўп урдум дарду меҳнат тошиға бош
Ки, синди ҳар тарафдин бошу ҳам тош.
 
 Ва лекин чун бу мудҳиш хабар зайлида сиҳҳат сўзи битилиб эрди ва ул заъф сўнгғида шифо кайфияти ёзилиб эрди, ғамгин кўнгулга мужиби таскин ва алам ўтлариға боиси ором бўлди.

Рубоия:
Гулдек баданинг бўлуб саломат, ё раб,
Шамшодинга бўлсун истиқомат, ё раб.
Бир умр ҳақ айласун каромат ё раб,
Ким кирсун аросиға қиёмат, ё раб.

80

Не баҳор ўлғайки бир гул ҳажридин бадҳол мен,
Ўйлаким, булбул хазон фаслида гунгу лол мен.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноятномаким бу фақирға мужиби мубоҳат бўлуб эрди — етишти. Сафҳаси баёзидин фироқим шомиға субҳи иқбол юзланди ва ҳуруфи саводидин ҳижроним кунига шоми висол зоҳир бўлди. Аммо Мирзонинг муборак мизожлариға заъф юзланган жиҳатдин ва ул заъфқа сиҳҳат бўлғон ва кайфиятдин ҳеч нима изҳор қилилмайдур эрди ва ул ҳайсиятдин шаммаи битилмайдур эрди. Агарчи кўнгулга изтироб ва хотирға изтирор юзланди ва лекин чун бу иш маразнинг озлиғиға далолат қилур ва сиҳҳатнинг ботлиғидин хабар берур эрди, бу дағи мужиби нишот ва боиси инбисот бўлди.
 Умр асоси мухаллад ва давлат биноси муаббад бўлсун!

Qayd etilgan


Habib  24 Mart 2011, 09:32:25

81

Рубоия:
Ул даргоҳдин келди расули мақбул,
Афлокдин андоқки наби қилди нузул.
Фархундалиғиға боқсалар аҳли уқул.
Ҳам деса бўлур расулу ҳам оли расул.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, иноятномаким, сафҳаси рангинлиғидин жон гулшанида оташин гуллар очилғондин ва обдор лолалар сочилғондин намунае ва рақами ул гул ва лола аросида мушки ноб сепилган ва сунбули сероб экилганидин нишона кўргузур эрди — етишти. Гулнинг ҳар яфроғи бузулғон кўнглум равзасиға зевар берди ва лоласининг ҳар чароғи қарорғон кўзум уйин мунаввар қилди. Иноятларким, қилилиб эрди — аларнинг муқобаласида не шукр дей олғаймен ва не узр бити олғаймен, то фалакнинг ложувардий атласи қуёш зарриштасидин муталло бўлғай, қулларингиз эгнига чорқаб тикулсун ва то меҳр ва анжумнинг оқ ва қизил дирамлари сипеҳр атбоқини музайян қилғай, бандаларингиз бошиға сочиқ сочилсун.

Нома ёзғон чоғда бўлмиш эрди хунафшон кўзум,
Оқ варақ гулранг бўлди токи сочти қон кўзум.

82

Рубоия:
Эрмас андин нола била оҳ ғариб,
Ғурбат истар гар улус огоҳ ғариб,
Тушса киши бир мулк аро ногоҳ ғариб,
Ким сўрғай ани шоҳи жаҳон — Шоҳ Ғариб.99

 Қуллуқ арзадошт улким, ғарибнавозлиғиким, бу афтодаға мужиби сарафрозлиғ эрди, бандапарварлиги ким, бу шикастаға дилнавозлиғ берди, яъни:

Ул руқъаки, сочиб эди кофур уза анбар,
Ҳар нуктаси мушк эрдию ҳар нуқтаси гавҳар —

етишди. Нуктаси мушкини кўзум мардуми устида қўйдум ва лафзлари гавҳарини жон риштасиға чектим, кўз уйи андин мунаввар бўлди ва жон кулбаси мундин зебу зевар топти. Ул шоҳлар ғарибин ҳақ таоло ўз паноҳида ва ул ғариблар шоҳин тенгри таоло мурод жилвагоҳида тутсун.

Маснавия:
То жаҳондур санға мурод ўлсун,
Ишинга дам—бадам кушод ўлсун.

Ҳам кушодинг мурод сори яқин,
Ҳам муродинг кушод бирла қарийн.

83

 То ҳар неча кўк бинафшазори кавокиб норанжлари била зийнат топар, ул ҳазратнинг сипеҳросо тахти кавкабмисол сабот ва давом гулмиҳлари бирла истиҳком топсун ва то саҳар гулистони қуёш сариғ гули била зеб тутар, жаҳоноро маснади хуршидтимсол бақойи локалом гирд болишти била ороста ва мустадом бўлсун.
 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, то ул ҳумоюн мавкиб ғубори кўзлардин йироқ тушубтур, кўзлар фироқ зулматидин тийра бўлуб, ҳамул ғуборни тўтиёлиққа топмайдурлар.

Дедимки, сурма қилай гарди раҳнавардингни,
Фиғонки, топмади кўз тўтиёға гардингни.

 Ва то ул рўзафзун давлатлиқ остон туфроғи юзлардин айрилибдур, юз сори қўймоқ учун юз уруб, ҳамул туфроғни кимиёлиққа топса бўлмайдур.

Ғубори остонинг не ажойиб кимиё эрмиш
Ки, рухсоримға онинг ҳажри олтун рангини бермиш

 Чун бу фироқ шиддатидин тақрир ожиз ва бу иштиёқ суубатидин таҳрир қосирдур — хома тили равонлиғидин не фойда ва тил хомаси гавҳарфишонлиғидин не натижа? Ложарам бечораларға дуо била қонеъ бўлмоғдин ўзга чора йўқтур ва дардмандларға хаёл била ўзин тутмоқдин ўзга давое йўқтур.
 То фалаки даввор тўққуз хони анмум дирамлари била музайяндур, ул дирамлиқ хонлар мулк фатҳ қилғон жайшингда сочиқ бўлсун ва кавокиби сайёр дурусти секка хутутидин муарродурур ул сода сиймлар очқон кишвар зарробхонасида секкаи адлингға сўқулсун,

Рубоия:
То тенгри эрур боқию олам фоний,
Тенгри тутсун сенга мусаллам они,
То бўлғай улусқа шоҳлиғ имкони,
Сен шоҳқау шоҳ санга арзоний

84

Рубоия:
Десамки, сўрай сени, не тил бирла сўрай?
Ё улки кўрай сени, не кўз бирла кўрай?
Итлар киби махласингни истаб югургай,
Гоҳи қилибон дуо сенинг сори ҳурай.

 Бовужуди бу ҳол сўрмоққа дағи рухсат ҳосил эрмас ва кўрмакка дағи ижозат бермас. Аммо тириклик ғаниматдур. Бу фақир илгимдин келганча саъй қилдимким, бу ерга етмагай, чун тақдир бу воқеаға борғондур — суд қилмади ва чун қазо бу ҳодисаға боис эркандур — натижа бермади. Эмди мултамас улким, тенгри таоло тақдириға ризо берилгай ва борча тақсирни ўз нафсидин кўрулгай. Дағи қилғон—қилмоғон ношойиста ишдин тенгри таоло ҳазратида тавба қилилғай ва бўлғон—бўлмоғон нобойистадин худойи таоло даргоҳида инобат воқеъ бўлған. Шак йўқтурким, асру бот мақсуд восил ва мурод ҳосил бўлғай, албатта.
 Ўзунгизни таскин бериб, ғусса туғёнида тенгри ёди била иштиғол кўргузгайсизким, оз фурсатда азим ёруғлар етишгай, деб густоҳлик қилилди, вассалом,
 Даврон базмида ким бир мурод жоми ичтиким, сўнгра юз номуродлиғ хуноби сумурмади ва сипеҳр анжуманида ким бир иззат маснадиға мутамаккин бўлдиким, оқибат юз мазаллат туфроғига ўлтурмади; абнойи замонға ким бир вафо гули очтиким, алардин юз жафо тикани бағриға сончилмади; аҳиббони давронға ким бир муҳаббат эшиги очтиким, алардин юзига юз адоват абвоби очилмади. Даҳр бозорининг нақди рўйандуддур ва айём жашнининг шаҳди заҳролуд. Бу жиҳатдин кўзларин басират шамъи ёрутқонлар дунъё сори кўз солмайдурлар ва кўнгулларин ҳидоят зилоли оритғонлар олам меҳрини зарраи кўнгулга олмайдурлар.
 Аммо агарчи сипеҳр золининг макри бешумордур ва лекин ҳунари дағи бордурким, нечукким, иззу улосининг мадори йўқтур, банду боласининг ҳам эътибори йўқтур.
 Андоқким, жоҳу жалолиға вафо бўлмас, меҳнат ва малолиға дағи бақо бўлмас. Басо бандким, анинг зимнида кўп кушодлар ва басо номуродлиғким, анинг сўнгида ўкуш муродлар бўлғай. Яъс қаро шомидин сўнгра субҳи уммид тулуъ этар ва баъс зулмоти зимнида ҳаёти жовид навиди етар.
 Барча ҳолатда шукр вирди забон ва барча малолатда сабр ҳирзи жон бўлмоқ авлодурур. Ва бу тарийқни алардин яхшироқ ким бўлғай — билғай. Ва риоятин ҳам алардин ортуқким қилғай — қила олғай. Тенгри таолоға ибодат ва подшоға дуони мудовамат қилмоқ вожибдурур.
 Умид улким, борча меҳнатлар давлатқа ва борча паришонлиғлар жамъиятқа бот мубаддал бўлғай. Омин, ё раббил оламин.

85

 Қуллуқ арзадошт улким, Абушаҳма Баҳодирға100 фарзандғинаси воқиаси юзлангандин сўнгра шаҳрға келиб, юқори ўтти. Ул ҳодиса жиҳатидин ҳазинлиғи беғоят ва ғамгинлиғи бениҳоят эрди. Аммо чун подшоҳи исломнинг шафқат била чорасозлиғи борча ғамзадалар дардиға даводур ва марҳамат била банданавозлиги борча мотамзадалар ранжиға шифодур, умид улдурким, анинг дағи бу жароҳатиға марҳаме етиб, андин кўнглига коме етгай ва бу захмиға иложе етишиб, андин жониға ороме юзлангай.

Эй сенинг лутфунг ила шод бўлиб ғамзадалар,
Жон топиб, нафҳаи хулқунг била мотамзадалар.

 Ҳақ субҳонаҳу ва таоло подшоҳи марҳаматгустар ва султони бандапарварнинг сояи давлатин ва зилли шафқатин борча маҳзун бандалар ва мағбун сарафкандалар бошига поянда ва мустадом тутсун.

86

Р у б о и я:
Эй тойири бахт, қилсанг ул ён парвоз,
Ёр олиға мендин қилиб изҳори ниёз,
Қуллуғдин сўнг сўзни бу навъ эт оғоз,
К-эй маҳзи сахо подшоҳи банданавоз.

Рубоия:
Бандангни фироқ сенсизин куйдурди,
Юз қатл қиличи бошиға келтурди.
Аъзосиға минг ҳажр тоши ёғдурди,
Куйдирдию кўкка кулини совурди.

Рубоия:
Тиргузмак агар истасанг икромингдин,
Бир журъа ҳавола айлагил жомингдин,
Масрур эт маҳзунни инъомингдин,
То баҳравар ўлсун карами омингдин.

 Чун ул вилоятдағи бандаға тааллуқ маҳсулдин ҳарне ҳосил бўлуб келсаким, борча маошқа мадад берур, ё мубаррот буқъалари такмилиға имдод еткурур — фақир ул ҳазратнинг инъомиға ҳисоб қилибмен.
 Бу учурдаким, Мавлоно Худойбердини бу иш учун қуллуққа юборилиб эрди, дойим қиладурғон иноят ва саъйни бир қатла соғиндурмоқ вожиб эрди. Ул сабабдин бу журъат ва густоҳлиқ қилилди.

Рубоия:
То чархдурур амринга чокар бўлсун,
То даҳрдурур санга мусаххар бўлсун,
Лутфунг ҳам улусқа файзгустар бўлсун,
Зотинг ҳам ўзига бандапарвар бўлсун.

87

Рубоия:
Етти манга давлат рақами тархондин
Ким, келтуруб эрди бандаға султондин,
Ҳам кўнглум умидвор бўлди жондин,
Ҳам жонға висол ўлди тамаъ жонондин,

 Бу иқбол нишониким, бандаға етишти — махмурға етган бодаи таҳуро мисолғаму ўхшатайин ё биёбондағи ташналаб маҳрурға йўлуққан жоми зулолғаму нисбат қилайин? Тилга мазкур бўлғон ва қаламға мастур қилилғон будурким, байт:

Илоҳи жоми васли дилфурўзи,
Мени лабташнаға бот айла рўзи.

88

 Дину давлат арбоби ва мулку миллат асҳоби ҳазратларида фақири ҳақирнинг арзадошти улким бу фурсатда сулук бодиясининг раҳнаварди ва фақру фано зовиясининг соҳиб дарди, шавқ ва муҳаббат шевасининг комили, яъни руқъаи ниёз ва ихлос ҳомилики, муддате бу фақирлар баданиға Масиҳосо мақолоти била жон киюрди ва руҳафзо мулоқоти била ҳаёти жовидон еткурди, ул саодатманд кишвар ва диёр ва ул равза монанд билод ва ҳисор сори мутаважжиҳ бўлди.
 Илтимос улким, ҳарён Хизровор қадам урса хужаста мақдамини боиси нишот ва сурур билгайлар ва ҳар қайда Довудосор дам урса, дамини мужиби инбисот ва ҳузур тасаввур қилғайлар.

Гарчи бизга бўлди рўзи ҳажридин дарду малол,
Муғтанам тутсун висолин топса ҳар фархунда фол,

 Ҳақ субҳонаҳу ва таоло дарвешдўст подшоҳлар сояи иқболин дарвешлар бошиға мустадом ва ғарибнавоз аҳли жоҳлар сармояи жоҳу жалолин ғариблар сарвақтиға бардавом тутсун, омин.

89

Рубоия:
Эй нафс ҳавосиға гирифтор ўлғон,
Шайтон ишига ишинг намудор ўлғон,
Ҳам зуҳд ила иззатқа сазовор ўлғон,
Ҳам фисқ ила олам элига хор ўлғон.

 Эй саргаштаи худрой, ва эй бахти баргаштаи бесарупой, ул вақтдин бериким, мазаллат туфроғидин рўзғоринг чеҳрасин супурдум ва меҳнат дашти саргардонлиғидин паришон хилқатингни йиғиштурдум. Агарчи кичик эрдинг, аммо андоқ эрмаски, хотирингдин маҳв бўлмиш бўлғай ва агарчи тифл эрдинг, андоқ эрмаски, замирингдин унутулмиш бўлғай!
 Ҳаётимни сенинг тарбиятингга машъуф ва авқотимни сенинг муҳофазатингға масруф илдим ва фарзандлиғинг рақамини хотиримға муҳаррар ва оталиғ меҳру шафқатин, ҳолингға муқаррар эттим. Ою йилда бир кун, балки кечалик, кундузликта бир соат аҳволингдин ғофил бўлмадим ва риоятинг қоидасин эл кўргудек туздум, балки кўрганлар рашк юзидин ҳасад егудек қўргуздум. Зоҳирингни аҳли зоҳир фунуну фазойили била ороста ва ботинингни аҳли ботин Ҳақойиқу маорифи била пийроста бўлурға саъй қилдим, то рўзғоринг покиза ойину даъб ва шиоринг тавозеъ ва тамкин бўлуб, аҳволу афъолинг тақво ва тоат била маъмур ва иштиғолу ҳисолинг одамийлиғ ва инсоният била машҳур бўлди ва подшоҳи исломнинг фирдавс ойин базмида илтифот ва эҳсонға абнони рўзгордин мумтоз ва мулоямат ва инъомға аҳли замондин сарафроз бўлдунг. Шоҳзодалар мажлисида аржуманду озодалар суҳбатида сарбаланд ва ўз фанининг аҳли мутеъ ва фармонбардор, балки ходиму шогирдкирдор ва бу фақирнинг фарзанди аржуманд кўрмогим ва риоятингни авлод монанд, балки акбод пайванд маръий тутмоғим шоҳ ва гадо оллида возиҳ ва яхши—ёмон қошинда лойиқ бўлди.
 Аммо дўстларим насиҳат юзидин ишъор қилурлар эрдиким, ҳар муҳра тожға тикилган била фируза бўлмайдур ва мийнойи шиша бўюнға осқон била зумуррад ўрнин тутмайдур ва душманларим таън ва киноят била қулоғимға урарлар эрдиким, хайнинг нопок сувин саъй била оби—ҳайвон қилурман деган ва кеча ишнар қуртнинг тийра пайкарин жаҳд била хуршиди рахшон ясармен деб, ҳарза хаёл қилғон басоки хижолат бармоғин тишлагай ва пушаймонлиғ овучин бир—бирига қоққай ва бу фақири ғофил дўст сўзи билан мутанаббиҳ ва душман таъни била мутақоид бўлмай, сенинг тарбиятингға кундин-кунга устуворроқ ва риоятингқа лаҳзадин—лаҳза беқарорроқ эрдим, то ишинг ул ерга еттиким, Фи—соғурс ҳаким101 замонидинким, адвор илмининг возии дур, Арасту102 замониғачаким, муаллими аввал дебтурлар ва Абу Наср Форобий103 чоғиндинким, муаллими соний дебтурлар, Хожа Абдулқодир104 асриғача маълум эмаским, бу фанда ҳеч подшоҳ замонида бу фан аҳлидин ҳеч кимга мунча тарбият ва нашъу намо воқеъ бўлмиш бўлғайким, сенга воқеъ бўлди. Аммо чун ишлар ўз ерида эмас экандур, боқиб турғунча оздинг. Рўзгоринг салоҳи фасодқа ёнди ва афъолинг покизалиги нопокликка айланди. Насиҳатни қулоққа солмадинг ва панд била маломатни кўнгулга олмадинг. Ҳолингдин хабардор қилғон сойи бехабарроқ ва фисқу фужурингни манъ қилғон сойи батарроқ бўлдунг. Подшоҳи исломнинг мунча йилғи тарбиятин ва бу фақирнинг мунча вақтлиғ саъй ва эмгагини ва узун йиллар тортғон риёзатини нафси шум авоси ва феъли мазмум муқтазоси била зойиъ қилдинг ва дўстларнинг ҳам мулоямат била панду насиҳатин қулоғингга олмадинг ва душманларнинг ҳам шиддат ва шанъатин сариқ вакиноят била истимоъ қилмадинг ва улуғларнинг ҳам ваид ва таҳдидин эскармадинг ва ҳақ субҳонаҳу ва таоло қошида дағи тавбалар қилиб, аҳдлар боғлаб, онтлар очиб, борчани бузуб, тенгри таолодин қўрқмадинг.
 Ҳоло не сўзишта, не аҳдингға, не қавлунгға, не онтингға эътимод қолибтур. Невчунки, ҳар қайсини борлар маълум қилилибтур ва синалибдур.
 Мунча беқоидалиғларинг асносида борчанинг талофиси ва тадоруки учун от юборурсен ва мундин ғофилки, отингни тўрт дафтардин чиқорилибтур: бир—мулозимлар дафтарида фарзандлик лақабидин, балки ошнолиқ исмидин; иккинчи — «Мажолисун—нафоис»105 дафтарида фазл ва табъ аҳли чаргасидин; учунчи — шаҳарнинг яхши—ёмон, улуғ—кичиги қошида эрлик ва инсоният ва мусулмонлиғ ва ҳамият дафтаридин; тўр—тунчи — подшоҳи ислом ҳазратидаким, муборак тилларига ёмон дуонг ўтубтур. Ҳаёт аҳли дафтаридин сен мунча турфалиғинг билаким, дину исломинг уйин бузубсен ва мундоқ шарифу азиз хотирларни ўзунгдин озурда қилмоқ била, айтса бўлурким, Каъбани йиқибсен, балки ҳаёт ва тириклик биносин вайрон қилибсен.
 Ғафлат ва нодонлиғинг ул мартабадаким, буқъаи хайр ясамоққа ўзунгға бози бериб, битиб йиборурсенким, сени яхши йигит хаёл қилғайлар ва одамий киши соғинғойлар. Бу таманнодин юз ҳайҳот ва бу муддаодин юз минг уёт! Сенинг мунча қилғонларинг муқобаласида мен дағи сазо ва жазо еткура олур эрдим, аммо икки жиҳатдин еткурмадим. Бири буким, мунча панду насиҳат ва ташниъ ва маломат ва онт ва аймон била бировким, мутанаббиҳ бўлмамиш бўлса, бир неча изо ва азоб била ҳам бўлмағусидур, балки ул изо ва азоб еткурурда бу фақирнинг заъфлиғ мизожиға тараддуд ва ташвиш кўпрак етгусидур ва санга худ тафовут қилмоғусидур. Яна бири буким, сен ҳар беқоидалиғким қилибсен анга кўра сазо ва жазо топибсенким, ул подшоҳи ислом ҳумоюн хотирининг ғубори ва мураббий ва вали неъматнинг ва сойир азизларнинг кўнгулларининг озоридурким, ҳар бири филҳақиқат юз ўлумдин ортуқтур, аммо бу маънидин сен ғофилсен.

Рубоия:
Эй ғофилу ғафлатқа вужудинг мағлуб,
Мажмуи ёмонлиғ назарингда марғуб,
Бординг дағи келмадинг бу эрди матлуб.
Ёлғонларинг ичра йўқ эди мундин хуб.

90

 Мавлоно Қосимға106 сўз улким, инсон жойизул — хатодур ва лекин надомат ашкиким, иборат тавба сувидин бўлғай, гуноҳ чиркин оритур. Ўзунгни бу навъ ориқ қилсанг, умид улдурким, ҳақ таоло кечургай, ибодатқа не етгай.
 Дарвеш Алибек107 хизмати била бизнинг хизматимиз орасида тафовут йўқтур ва лекин ўзунгни яхши ясасангки, дебтурлар:

Жома чиркин макун агар карди,
Пок покаш бишуй агар марди.

91 108

 Қуллуқ дуодин сўнгра арз улким, иноятномаким, бу бандани анинг била ёд қилилиб эрди, чун сиҳҳатингизға мушъир ва саломатлиғингизға мухбир эрди, ошуфта хотирға мужиби ком ва музтариб кўнгулға боиси ором бўлди. Тўрт ғазалким тўрт жавоҳири инсонидан хабар берур эрди, балки тўрт кутуби осмонидин асар егкурур эрди — етишти. Алфозидин хўблар чинидек саҳфаға оройиш ва маонийсидин аларнинг васлидек кўнгулга осоийиш юзланди. Тарокиби латофатомиз ва латофати нишотангиз таърифин қила олмағандин дуо қилилди ва шарҳин айта олмағандин сано айтилди. Умид улким, то жаҳон бўлғай дуо ва санонгиз тилларга жорий бўлсун ва ул дуо ва сано ўқлари ижобат хадафига корий, омин, ё раббил оламин.

92

Зотингға жаҳон мулки мусаххар бўлсун,
Амрингға улус ҳукми муяссар бўлсун,
Зотинг қаён этса майл сурур бўлсун,
Аъдо уза мансуру музаффар бўлсун.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, Мирзонинг муборак мизожлари айни саломат ва маҳзи истиқоматдадур. Алҳамдулиллаҳ валминна бу учурда ҳукм йўсуни била форсий паришон абёт ва пароканда ашъорни йиғиб, девон йўсунлуқ жилд қилиниб эрди, Юсуф Алидин тобуғда юборилди. Умид улки, қабул давлатиға музайян ва писанд саодатиға мушарраф ва мустаҳсан бўлғай. Доимғи дастур била бирор иноятнома билан сарафроз қилурға мулозимлар ҳокимдурурлар.

То жаҳон бўлғай, жаҳон аҳлиға сен шоҳ ўлғосен,
Шарт буким, қулларнинг ҳолидин огоҳ бўлғосен.

93

Ҳар бағир қоники, ҳажрингда кўзумга айланур,
Кўз ани тўккач бағир янглиғ ҳамул дам боғланур.

 Арзадошт ҳомили билмаслик ва ғафлат жиҳатидин мулозаматдан қолғон эрмиш. Эмдиким, ўз ҳолиға келубдур, билибдурким, не ҳато қилғон эрмиш. Ўз гуноҳиға мўътариф бўлиб, Мирзо карамиға эътимод қилиб, мутаважжиҳ бўлди. Умиди улдурким, бурунғи дастур била қуллуғин қабул қилилғай ва сойир қуллар чаргасиға киргай.
 Бу матлаъ воқеъ бўлуб эрди, ул маҳрум қолғонининг ислоҳиға борди. Бу маҳжур қул ҳам айтқонимға ислоҳ умид тутармен, иншоллоҳ иккаласи муяссар бўлғай, деб қуллуқ арзадошт битилди, вассалом.

94

То даҳр уза гунбази даввор ўлғай,
Ул гунбаз уза собиту сайёр ўлғай,
То собиту сайёрдин осор ўлғай,
Тенгри бори ҳолингда нигаҳдор ўлғай.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, замонайи дуннинг бедоду жафоси ва сипеҳри буқаламуннинг зулму ийзоси шоҳдин гадоғача ва фосиқдин порсоғача етмаган киши мавжуд эмас ва замон аҳлидин мурувват ва вафо маъҳуд эмас.
 Аммо ҳақ субҳонаҳу ва таоло одил ҳоким ва қодир мустақимдур, умид андоқдурким ҳеч мазлум то додиға етмағай ул адл эшигидин маҳрум кетмагай. Мундин ортуқ тилга ҳадди калом ва қаламға ёройи эълом йўқтурур, вассалом.

95

Олам элиға шафқат этиб аҳли ҳидо,
Иршод юзидин эттилар буйла нидо
Ким, ҳар кишига неъмате берди худо
Шукрини анинг вожиб эрур қилмоқ адо.

 Ҳақ субҳонаҳу ва таоло анча неъмат бандасиға каромат қилибтурким, анинг ҳисобини қилмоқдин нутқ лол ва қалам шикаста мақолдур. Ихтисор юзидин ва ижмол тариқидин бир нечани баён қилмоқ йироқ эмастур. Ул жумладин бири бандани йўқдин бор қилмоқдур ва ўз саноеъин анда намудор этмак. Яна жаҳолат зулматидин хирад анвориға тегурмак ва туфулият ғафлатидин шуур ва вуқуф давлатин насиб этмак. Яна хавос ва идрок ва таъби салиму фарси мустақим бермак ва ислом шарафи била баҳраманд дин саодати била сарбаланд қилмоқ. Бу неъматлар шукри барчаға ўз хурди ҳолиға кўра вожиб ва лозимдур. Аммо ҳукмрони соҳибжоҳларға ва нофизи фармон подшоҳларға барчадин кўпрак, невчунким бовужуди бу мазкур бўлғон неъматлар ҳақ субҳонаҳу ва таоло аларни барча бандаларидин жоҳ ва жалол била мумтоз ва азамату иқбол била сарафроз қилибтур.
 Ва бу неъматларға шукр адоси бу эмиш: киши шукр лафзини тилга уюрғай, балки улдурким, амр ва наҳйини бажо кетургай. Ва бу мазкур бўлғон неъматлардин куллийраки ислом шарафидурки, ҳақ субҳонаҳу ва таоло анда бандаға неча амр таклиф қилибдур. Бири ўзининг ваҳдониятиға ва пайғамбарининг рисолатиға иқрор қилмоқдур. Яна бири кунда беш вақт номоздур. Яна бири йилларда бир ой рўза тутмоқдур. Яна бири мол нисоб ҳаддиға етса закоттур. Яна бири иститоат, ҳам тўртида ожиз бандасиға мусофаҳа қилибтурким, шаҳодат калимасидин агар банда юз яшаб умрида бир қатла мазкур қилмиш бўлса кофийдур. Ва рўзани сафарда ва заъф айёмида еб, эваз тутмоқнн тажвиз қилибдур. Ва закотқа нисоб ҳаддини шарт қилибдур ва ҳажқа иститоат ва амни тариқни машрух этибдур.
 Аммо номозда муболаға воқеъ бўлубтурким, узр ва баҳона била банда бўйнидин адо бўлмас то бажо кетурмас. Заъф ва хасталиқда, ифлос ва шикастлиқда, совуғ ва ёғинда, душмандин қочқонда ва дарё ва биёбонда саргардон бўлғонда ва ҳар саъб ҳолда адо қилмоғунча чора йўқтур. Заъфда ўлтуруб ва кўпрак заъфда ётиб ва назъ ҳолатида ишорат била муқаррар бўлубтур, сув бўлмоғонида таяммум била, аммо маоф бўлмайдур.
 Бу давлатхоҳ қул бу қатлаким, қуллуққа мушарраф бўлдум, андоқ маълум бўлдиким, ул ҳазрат ўзларин бу таклифдин маоф тутубтурлар ва қавм ва хайллари ҳам доғи подшоҳлариға мутобаат қилиб ўзларин маоф тутубтурлар, жамоат ва тенгри таоло амрин бажо келтурмак кўзга кўрунмади. Агарчи тенгрининг бу навъ муболағалиқ амридин алар ўзларин маоф тутубтурлар, бу банда давлатҳоҳлиқ сўзин айтурдин ўзумни маоф тута олмон. Тенгри учун ё тенгрининг буйруғини бажо келтурунг, ё бир оят, ё ҳадис, ё машойих нақли, ё ривояте, ё масала топилғон бўлсаким, бу амрни тарк қилмоқ керак, топилғон бўлса бу бандаға ирсол қилингизким, заъфим ғолибдур ва бу таклиф бағоят куллий.
 Яна улким, салотингға ваъда будурким, ҳақ субҳонаҳу ва таоло адлдин сўрғусидур. Бас, подшоҳға вожибдур барча халойиқдин воқиф бўлмоғким, алардин бир фақирға зулм ўтмагайким, тенгри таоло подшоҳдин сўрғусидур ва бобда ҳадиси саҳиҳ бор. Банда қуллуқ ёниб, Панждеҳқа келганда бир киши бу фақирға додҳоҳлиқ қилдиким, Мирзо навкарлари усрук они ўқлаб эрдилар ва хотунин чопиб эрдилар. Фақир аларға таскин бериб жузий харжий бериб ўттум. Чоғир ичмак авом орасида шоеъ бўлса, бу навъ иш ажаб эрмас.
 Қулларининг муроди будурким, сизнинг ҳумоюн мақдамингиз ҳар қаён етса ва музаффар ливо сипоҳингиз ҳар қаёндин ўтса хайр дуосидин ўзга нима ҳосил бўлмағай.
 Холо бу икки захм еган фақирлар Панждеҳ работининг ёнидадурлар, аммо бу ишни қилғон киши ким эркани маълум эмас. Қаро улусқа забт ва сиёсат вожибдур ва чоғирнинг манъи доғи лозим ва додхоҳларни тилаб, яхши сўриб, арзлариға етушмак фарз, вассалом.

96

Мирзо тилидин:

Фарзанди шаҳид марҳум Бобобек109 фироқида

Эй, фалак ороми руҳу муниси жоним қани?
Субҳи айшим меҳри—ю шамъи шабистоним қани?

Эй, чархи жафокор не ситамлар қилдинг,
Жонимни нишонаи аламлар қилдинг,
Муҳлик нафасим ўтин аламлар қилдинг,
Узрунгни қўлай чу карамлар қилдинг.

 Бу ғамфарсуда таним туфроғин совурурға оҳ ели бас эрди, бир сарвни йиққунча сарсари ҳожат эрмас эрди ва бу хунолуда кўзум чароғин тийра қилурға қаро бахтим саводи етар эрди, бир қуёшни қаро ерга кийурмак керакмас эрди., Жонимни олуринг етмасму эрдиким, кўзум қонин оқузурунг бас эрмасму эрдиким, жонимға ажал тиғи сурарға бедод кўзгуздинг, Менга қилғон зулмни ҳеч подшоҳға, йўқким ҳеч гадоға раво кўрмадинг ва менга урғон бедод тиғин ҳеч комгорға, йўқким ҳеч бенавоға урмадинг. Бошимға келган турлук—турлук ғаму аламғаму ўкурай, жонимға юзланған бири—бириға ўхшамас мотамғаму кўксумга тош урай! Ўз андуҳларимни битсам қайси бирин номада мастур этай ва ўз меҳнатларимға йиғласам қай бирин навҳада мазкур этай. Танимдек дарду балохўри поймоли йўқ эркандур, умид улким бўлмағай ҳам, ғаму кўнглумдек—ғаму ибтило андуҳининг ошуфтаҳоли мавжуд эмас эркандур, ё рабки вужуд тутмағай ҳам, магар ҳақ субҳонҳу ва таоло маҳзи лутфу инояти карамидин ғоятсиз дардима даво ва ниҳоятсиз маразу заъфима шифо каромат қилғай. Ва ҳидоят шамъин андоқ ёрутқайким, анинг партавидин тийра кўзум очилғай ва ўз жонбидин андоқ жазбу ошнолиғ еткурғайким ўзидин ўзга ҳеч нимани асари замиримда қолмағай ва ўз дарду шавқин кўнглумга андоқ муставли қилғайким, анинг ёдидин ўзга ҳеч нима кўнглум ҳаримида йўл топмоғай.

Толиб мени-ю ўзини матлуб этгай,
Роғиб мени-ю ўзини марғуб этгай,
Ошиқ мени—ю ўзини маъшуқ этгай,
Ишқини ғолиб, кўнгулни марғуб этгай.

Омин, ё раббил оламин!

97

Банда тилидан:

Ё раб, ул давлат қуёшинг заволи бўлмасун,
Нуридин кам бўлмоғининг эҳтимоли бўлмасун.

 Қуллуқ арзадошт улким, жон асосиға бақо йўқтур ва умр биносиға вафо йўқтур. Замона гулшанида қайси ғунча нишот била кулдиким, ҳодиса тундбодидин тўкулмади ва даҳр гулистонида қайси гул инбисот била очилдиким, воқеа сарсаридин сочилмади. Умр чаманининг гули хорсиз очилмайдур ва ҳаёт анжуманининг мули хуморсиз топилмайдур. Бақо сарчашмасидин сероблиғ қайда мумкин, чун «кулли ман алайҳа фана» соғари илан бермас ва тириклик шарбатидин шодкомлиғ не мутасаввир, чун «кулли нафсун зойиқат ул—мавти» қадаҳидин гузар эрмас.
 Ҳар шамъи тирозки, бир шабистонни мунаввар қилди, бир офат ели ани мукаддар қилди ва ҳар сарвинозким сарафрозлиғ ҳавоси тутти, бир ҳалокат самуми они тубидан қурутти. Аммо гул тўкулса, умид улким гулистони сероб поянда ва бардавом бўлғай ва агар шамъ ўчса маъмул улдурким, хуршеди оламтоб тобанда ва мустадом бўлғай, омин, ё раббил оламин!

98

Қуллуқ арзадошт улким

Сўлса бир гул гулшани иқбол бўлсун мустадом,
Ботса бир кавкаб саодат чархи бўлсун бардавом.

Фарзанд марҳум Бобобекки,

Ҳақ таолодин ўлсун қабри пурнур,
Равони жаннат ул—маъвода масрур,

 Азоси бобида дурбор қаламдин гуҳарнигор рақамким, саҳфайи кофурий нажодни нуктайи мушкин савод била оройиш бериб эрди — етишти.
 Сафҳа демаким, гулистон эрур равзаи фирдавси аълодек юз турлук гул ва насрин била ораста ва руқъа демай, бўстоне эрди гулшани жаҳон ародек юз туман мулавван раёҳин била пийроста. Алфози ул фарзанднинг зоҳиридек барча ҳамида алфоз била тузалгай, маонийси анинг ботинидек барча писандида ахлоқ била безалган. Руҳпарварлиқда анинг жонафзо баёнидек масиҳмисол ва руҳгустарлиқда анинг ҳаётосо алҳонидек довудтимсол. Умид улким, то анга фано хилватгоҳида бенишонлиғдур, сенга бақо жилвагоҳида комронлиғ бўлғай ва то анга одам кахтида фарсудалиғдур, сенға вужуд тахтида осудалиқ бўлғай.

Вужудинг халқ учун кўп йил саломат,
Саломат бирла минг йил истиқомат.

Омин, ё раббил оламин, вассалом.

99

 Ниёз рафъидин сўнгра эълом улким, бу учурда ул соридин келганларнинг каломлари фаҳвосидин ва паёмлари адосидин андоқ маълум бўлдиким, таъбингизда даврон ҳаводисидин жузий заъф ва озоре, мижозингизға замон навойибидин адно ғам ва изтироре воқеъ эркин бўлғай. Ташвише бўлмағай ва тараддуде юзланмағай, бори заифлар заъфини ҳақ субҳонаҳу ва таоло қут била ва маризлар маразини сиҳҳат била мубаддал қилғай. Киши юбориб, сўруб, кайфиятни билмак вожиб кўрунди, битиб юборурга мухторсиз деб, дуо ва салом битилди, вассалом.

100

 Одамезод ўз аҳволиға мулоҳаза қилса андинким, адам доруломони хилватхонасидин вужуд шаҳристони меҳнатхонасиға келибтур ва бу шаҳристоннинг мақому манзилларидин нечани тай қилиб, ҳоло не ерга етибдур, борча ҳолда ўз қусури аъмолин ва футури аҳволин ва убудият адосида ғафлат ва бебоклиғин ва нафсу ҳаво мутобаатида журъат ва чолоклигин топар ва ҳақ субҳонаҳудин тили қосир ва баёни отил эрканин билур.
 Хусусан, жамеъки аларни ҳақ субҳонаҳу ақл нури ва табъ ҳадиқи била ораста ва инсоф вуфури ва идрок касрати била пиироста қилибдур. Бас, бу муқаддимот муқаррар бўлғондин сўнгра агар зоҳир юзидин зиёне ва шикастлиғе ва маъни жонбидин нуқсон ва басталиғе етса шон улдур ва муносиб андоқ кўрунурким, киши зоҳир ҳолатиға эврулғай ва ботин воридотиға айланғай. Шариат била маъмур бўлғон умурда ва тариқат била маҳкум бўлғон аҳкомда ўзин мутақассир ва мужрим билиб, надомату ҳижолат ашкин юзига тўкуб, ажзу ниёз юзин мазаллат туфроғиға суртуб, қодири мутлақ ва ҳокими барҳақ ҳазратида тазарруъ ва тазаллум била ўзин унутгай ва хотиридаги башарият маҳол хаёлларин ва замиридағи аноният вабол ва наколларин истиғфор ашки селиға оқизғай ва бошидағи раёсат нахустларин ва кўнглидаги ҳукумат шуюматларин истиғфор оҳи елига учурғой ва димоғидаги маъно даъволарин ва назоҳат қабоҳатларин ажзу тазарруъ сарсариға совургай. Ва ўз камоли чеҳрасиға жуз нуқсон кўзи била боқмағай, балки ўз нобуд зотиға вужуд туҳматин тоқмағай. Шоядки, ҳақ субҳонаҳу маҳзи инояти ва ғояти марҳаматидин анга инобат саодати ва тавба тавфиқи каромат қилғай. Ва бу каромат тожиға истиқомат гавҳари била зийнат бергай. Ва агар бу мулоҳаза қилурда андинким, башарият кўзи ўз аҳволи қусурин ва ҳисоли футурин кўрарға аъмодур ва бу эҳтиётларининг анинг қошида номаръи нафс эътирофидин ибо қилса ва макру ҳийла била ҳабисни ҳабиб ва қабихни фатҳ либосида ва хушнин ҳусн кисватида жилва бериб, тиласаким кишини бу мақомдин ўтгаргай, анинг илзомиға ақл ҳакими этагига илик урғай ва ўз мададиға келтургай. Ва агар мунинг била мағлуб бўлмаса муттафиқ аҳбоб ва мувофиқ асҳоб ва вафокеш ёрлару хайрандеш дўстдорлар, дилсўз мулозимлар ва меҳрандўз ходимлар, балки хурдабин душманлар ҳирадойин гадрфанлардин ҳар тадбиру таҳқиқ ва ҳар тазвиру тадқиқ ила англағай. Андин сўнг мазкур бўлғон иложиға иштиғол кўргузуб ва ўз вақти рўзгорин, умид улдурким, тенгри иноятидин салоҳға келтурса бўлғай, ҳақ субҳонаҳу ва таоло борча фақр йўлидин йироқ ва фақр аҳлидин қироқ тушганларга ҳидоят била йўл кўргузгай ва иноят била йўл юрушидин мақсуд сарманзилға еткургай, вассалом.

101

Эй ким, нафсингни ҳақ деди зиллаллоҳ,
Яъни, ониким зулм қуёши ногоҳ,
Куйдурмак била айласа ҳолини табоҳ,
Бергайсен анга сояи адлингда паноҳ.

 Қуллуқ арзадошт улким, мазлумеким, бу давлатанжом замонда ва маҳрумеким, бу саодат фаржом давронда бир қари хушҳол ва фориғбол кечурубдур, бу вақтда фалак инодидин ва золимлар бедодидин анга ажаб ҳоллар ва ҳолиға ғариб ихтилоллар даст бериб юқори юзланди.
 Умид улким, лутфи умимдинким, мажруҳлар жароҳатининг шифосидур ва хулқи каримдинким, ранжурлар дардининг давосидур, баданиға қут ва кўнглиға сиҳҳат ва рўзгорига жамъият ва аҳволиға рафоҳият юзлангай, омин, ё раббил оламин.

102

Ул шаҳ тобуғиндаким эрур маъдани жуд,
Шаҳлар аро бўлмағай бир андоқ мавжуд,
Ҳам волиди покидек ҳисоли маҳмуд,
Ҳам ахтари толеъдек исми Масъуд.

 Қуллуқ дуодин сўнгра арзадошт улким, йиборган жузвки, авроқ қиёсидин секиз беҳиштдин намудор эрди ва маоний абкори ғавғосидин ҳур анжум анда ошкор. Ҳар обдор лафзи куйган кўнгуллар ўтиға таскин ва ҳар оташбор калимаси совуғон юраклар ҳароратиға барқойин. Мисралар салобатидин Масиҳ анфоси хосияти анда пайдо ва байтлар латофатидин ҳаёт суйи натижаси онда ҳувайдо — бу фақирға етишти. Ўқумоғдин руҳ тоза, такроридин кўнгулга файзи беандоза ҳосил бўлди.
 Бу нотосоннинг паришон назмлариким, юборурга ишорат бўлуб эрди, онинг тартибиға машғул бўлулди. Ҳар ойина умид улким, олий мажлис худдоми мутолаасиға бот мушарраф бўлғай.

Афлокча тахти иқтидоринг бўлсун,
Анжумча сипоҳи бешуморинг бўлсун,
Ҳақ хифзу сиёнати ҳисоринг бўлсун,
Яъни, бори ишта тенгри ёринг бўлсун.

Омин, ё раббил оламин.

103

 Ниёз рафъидин сўнгра эълом улким, Хожа Аҳмад110 келди ва юборган руқъангизни келтурди. Битиб эрдингизким, назмларингиздин муддатеким битиб юбормайсен, ҳоло ҳам бўлса битиб юборгилким:

Қадри зар заргар шиносад
Қадри жавҳар жавҳарий.

 Бу корхонада мусаллам тутарбизким, сиз жавҳарий бўла олурсиз. Аммо бизда ул жавҳар йўқтурурким, сизнинг назарингизда еткурур қобилияти бўлғай. Мисранинг яна бир рукнининг ҳам ушбу ҳукми бор. Яна фасли билохирда ҳазрат махдумзода таърифида муболаға қилиб эрдингиз, ул таъриф мукиби хушҳоллиқ ва умидворлиқ бўлуб эрдиким, мунинг асносида аларнинг бир муборак китобати келди. Илтифот қилиб сўзларким битибтурлар, бириси будурким, ҳар жафо қилсангиз иликингиздин келур. Мулоҳаза қилинг, бизнинг илкимиздин не жафо келур? Балки элдин бизга жафо етишса таҳаммул қилурмиз, ҳазрат махдумзодаға не нисбат била жафо қила олғаймен. Ва тенгри таборак ва таолоға назрим борким, ҳеч кишига интиқом мақомида бўлмағаймиз. Яна бу эшикда қайси мансабдурким, менинг анда дахлим бўлғай, сизнинг иш-кучда, тақсир қилмиш бўлғанмен. Мирзо мажлисида маҳол бўлғайким, тақриб била сўз воқеъ бўлса, ҳошоким анда худ бу муддатда тақсир воқеъ бўлмиш бўлғай. Ул доғи ҳам тўрт—беш кунда бир қатла борурда. Агар тақриб бўлса тақсир бўлмас ва махдумзоданинг ҳеч ишига минъаҳд эрмас эрдим. Бу тошининг, ҳам тақрибин агар сиз унутибсиз, мен унутмайдурменким, қайдин воқеъ бўлди. Бар тақдиреким, минъаҳд бўлғон бўлсам, доғи одамезод мараз айёмида фаройиз ва вожиботдин маофдурур то ўзга ишларга не етгай? Маҳдумзоданинг, то шаҳрда эрдилар, алар мулозаматида худхусусият йўқ эрди. Машҳад йўлида алар йўлуққонда жузвий мулозаматеким қилди, онча азим уш—шон аҳленинг кинояти била таарруз ва ташнеъларин эшитдиким, ул фузуллуқдин ҳам пушаймонлиқ даст берди. Икки йилға яқиндурким фақир мараз тортадурмен. Султон Бадиуззамон Мирзодин111 Ҳайдар Муҳаммад Мирзоға дегунча сарҳаддағи жамиъ махзумзодалар кишилар юбориб сўрдурдилар, руқъаларида анвои риоят хотир била дилжўйлиғлар қилиб. Бовужудким, махдумзода борча оғаларининг қоидасин тахаллуф қилиб, бекдин рукъа битиб сўрдура олмадилар, бу фақирнинг андин ва ҳеч киши дин тамаъим йўқтур. Ҳеч бирда изҳори шикоят қилмадим. Алар ҳам сар ба сарга ҳам рози бўлмайин. Бу фақирни ўзларига жафо қилмоққа нисбат берибтурлар. Андоқким руқъани сизга юбордук, агар сиз била эркандурур мужмал битигунча ул жавобни муфассал била битисангиз керак эрдиким, инсон жоиз ул — хатодур шояд воқеъ бўлмиш бўлғай. Агар сизнинг вуқуфингиз йўқ эркандур, сиз таърифлар билан фақирни ёд қилсангиз эрди, ҳаргиз фақирға мунча куфт етмаган эрди. Фақирни жафокашликка нисбат қилибтурлар. Агарчи сўз кўп эрди, маълул бўлмоғонсиз деб ушмунчаға ихтисор қилилди.

Qayd etilgan


Habib  24 Mart 2011, 09:33:08

«МУНШАОТ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ

1. Одоби таснифга кўра бу ерда Оллоҳ ҳамди келади. Навоий асар моҳиятидан келиб чиқиб, Худони Қуръони мажидни иншо қилган — яратган мунши деб таърифламоқда.
2. Тарж. ар.: улуғлиги юксак ва неъматлари умумий.
3. Муҳаммад пайғамбар туфайли мазкур имло (яъни, шариат аҳкомлари) замон саҳифаларига ёзилгани баён этилади.
4. Тарж. ар.: Унга (яъни пайғамбарга), оиласига ва саҳобаларига мақтовлар бўлсин.
5. Тарж. ар.: Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганлигига...
6. Тоғларнинг қандай тикланганлигига...
7. Тарж. ар.:Шароб ва унинг кайфидан юрагим ҳарорат билан куйди.
8. Тарж. ар.: Ҳурматли кишилар олдида узр мақбулдир.
9. Юсуф — Ёқуб пайғамбар ўғли, гўзаллиги билан машҳур бўлган. «Юсуф ва Зулайхо» қиссаси Шарқда кенг тарқалган эди. Навоий бу ўринда ана шу қиссага ишора қилади.
10. Тарж. ар.: Дунё осмонини чироқлар билан безадик.
11. Тарж. ар.: Шиша ичидаги чироқ каби.
12. Тарж. ар. Денгизлар ўртасида очилганда.
13. Тарж. ар.: Денгизлар қўзғатилганда.
14. Мазкур мактуб ва ундан кейинги 8 рақамли мактублар Муншаот»нинг илгариги нашрларига кирмаган.
15. Тарж. ар.: Оллоҳга ва унинг неъматларига ҳамд.
16. Тарж. ар.: Томири ерда ва шохлари осмонда.
17. Тарж. ар.: Улар ҳам булутлар юргандек юрарлар.
18. Тарж. ар.: Тагидан анҳорлар оқади.
19. Тарж. ар.: Мевалар, ҳурмолар, анор?
20. Тарж. ар.: У асло ўлмайди, доимо тирик, унинг шаъни муқаддас ва олийдир.
21. Навоий асарлари ўн беш жилдлиги таркибидаги «Муншаот»да мазкур мактуб кейинги мактуб билан қўшиб юборилган. Уларнинг икки алоҳида мактуб эканлигини адабиётшунос Ю. Турсунов аниқлаган. Биз ҳам «Муншаот» қўлёзмалари билан танишиб, ҳамда мактублар мазмунидан келиб чиқиб, бу ўринда Ю. Турсунов ҳақ деган хулосага келдик.
22. Тарж. ар.: Ким тангрига бўлса, тангри ул кишига бўлур.
23. Тарж. ар.: Нафс эрта нима бўлишини билмайди.
24. Бу жумланинг маъносини англаб етмадик.
25. Оллоҳ хоҳлаган ва истаган нарсасини ҳукм қилади.
26. Тарж. ар.: Оллоҳ адл ва эҳсонга буюради.
27. Тарж. ар.: Бир соатлик адолат икки дунё (инсонлар ва жинлар дунёси) ибодатидан яхшироқдир.
28. Тарж. ар.: ярамасликлар онаси.
29. Мавлоно Ғиёсиддин Жалолий — Навоий мулозимларидан.
30. Султон Али Машҳадий — машҳур хаттот. Уни «Қиблат—ул—китоб», деб таърифлашган. Ҳусайн Бойқаро саройида хат—тотлик қилган.
31. Тарж. ар.: Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ўз бандасига китоб нозил қилди.
32. Тарж. ар.: Қул ва унга тегишли ҳамма нарса хожасиникидир.
33. Мавлоно Мир Ҳусайн Бовардий — Хуросоннинг таниқли фозилларидан. «Мажолис ун—нафоис»нинг тўртинчи мажлисида у ҳақда маълумот мавжуд.
34. Тарж. ар.: Ҳар бир нафс ўлим шарбатини тотувчидир.
35. Тарж. ар.: Ҳар бир киши бизга ўтувчидир (бизга қайтади).
36. Тарж. ар.: Иш буюрилган киши узрлидир.
37. Сулаймон ибн Довуд — Яҳудийлар подшоҳи ва пайғамбар. Байт ул-муқаддасни таъмир қилган. Инсу жинс, қушлар тилини билган, оқил ва доно бўлган.
38. Тарж.: Сафар қилинг, саломат бўласиз.
39. Шайх Муҳаммад Мироҳур — нуфузли мулозимлардан. У орқали Навоий шоҳга ёҳуд юксак мавқеъли шахсга мактуб йўллаган.
40.. Султон Маҳмуд оғо — бу шахс юқорида Шайх Муҳаммад мирохурдан юборилган хатнинг жавобини олиб келган.
41. Муҳаммад Аминбек Ҳусайн Бойқарога хизмат қилган беклардан.
42. Хожа Фахриддин битикчи — Астрободнинг нуфузли ва эътиборли кишиларидан. У подшоҳ буйруғи билан Ҳиротга чақирилган эди. Бу ерда унинг бўйнига қандайдир айблар қўйилиб, қамоққа олинади. Сўнгра Муҳаммад Аминбек, Султон Аҳмадбек ва Дарвеш Муҳаммад сувчи деган бекларга Астрободга бориб Хожа Фахриддиннинг мол—мулкини мусодара қилиш, қариндош- уруғларини ҳам қамоққа олиш буюрилади. Улар Астрободга бориб, фармонни бажаришга киришадилар. Астробод ҳокими Мўғулбек аввал уларга подшоҳ фармонини бажаришда ёрдам беради. Кейин эса, битикчи қавми тарафига ўтиб, исён кўтаради, хожа Фахриддиннинг қариндош—уруғларини озод қилади. Муҳаммад Аминбек бошлиқ беклар Ҳиротга қайтиб, бўлган воқеаларни айтадилар. Подшоҳ Астрободга Бадиуззамонни юборади. Мўғулбек Ироққа қочади. Мактуб шу воқеалар муносабати билан ёзилган.
43. Устоз Беҳзод — машҳур мусаввир ва наққош. Навоий унга ҳомийлик қилган. Бу ўринда Беҳзод Салмон Соважийнинг «Фироқнома» асарига тасвир яратиш мумкинлиги ҳақида сўз кетмоқда.
44. Шайхим — Амир Шайхим Сухайлий. Навоийнинг яқин дўсти, шоир ва давлат арбоби. Унинг номини Навоий ўз асарларида турли муносабатлар билан кўп тилга олади.
45. Мир Сайид Абу Исҳоқ — Навоийга шоҳдан мактуб ва совғалар келтирган шахс.
46. Мавлоно Ҳудойберди — Навоийинг топшириғи билан шоҳ ҳузурига борган шахс.
47. Абдулкарим — бу шахс Бадиуззамон Мирзодан Ҳусайн Бой— қарога хат олиб келган. Мазкур хат Навоий воситачилиги билан шоҳга топширилган.
48. Мўғулбек — Ҳусайн Бойқаронинг улуғ бекларидан. Аввал Ҳиротда, кейин Астрободда ҳоким бўлган. Умрининг охирида исён кўтариб, Ироққа қочиб кетган ва ўша ерда ўлдирилган.
49. Тарж.: май ичгилу, ҳушёр бўл.
50. Илдирим — Бадиуззамон Мирзо ҳузурида мирохур вазифасида хизмат қилган.
51. Ҳайдар — Навоийнинг жияни. Сабуҳий тахаллуси билан шеър ёзган. Навоий Астрободдалик пайтида уни бир иш билан Ҳиротга юборади. Бу ерда у подшоҳ одамлари Астрободда Навоийни заҳарламоқчи бўлганлиги ҳақида сўзлайди. Шу сабабли подшоҳ ғазабига учраб зиндонга солинадн. Кейинчалик бошқа бир баҳона билан қатл қилинади.
52. Султон Маҳмуд Мирзо — Султон Абусаиднинг ўғли. Аввал узоқ йиллар Хисорда, умрининг охирида бир неча ой Самарқандда подшоҳ бўлган.
53. Маҳмуд барлос — темурийлар Давридаги нуфузли ва эътиборли беклардан. Султон Абусаид даврида Кирмонга ҳоким этиб тайинланган. Кейинчалик Ҳисорда Султон Маҳмуд Мирзо қошида улуғ бек бўлган. Шеърлар ҳам ёзган. У ҳақда Навоий «Мажолис ун —нафоис»да маълумот бериб ўтади. Бобур ҳам «Бобурнома»да тилга олган.
54. Мавлоно Соҳиб — «Мажолис»да Навоий уни «Кабуджомалиғ, таъби яхши, ғойибона шатранжни хўб ўйнар эди», деб таъриф қилади. Навоийнинг яқин суҳбатдошларидан бўлган.
55. Мазкур хатни олимлар Ҳусайн Бойқарога ёзилган, деб ҳисоблашган. Аслида эса бундай эмас. Хатда Навоий адресат, номини имо—ишоралар билан кўрсатган. Мана ўша сўзлар: «Ул қаламгаким, варақ ҳошиясида бадоеъ нукта суруб замон нотавонин масрур қилибтур — етти иқлим якқалам бўлсун...» Бу ерда Бадиуззамон исмига ишорат бор. Демак, хат Ҳусайн Бойқарога эмас, Бадиуззамонга ёзилган.
56. Юсуф Али — Навоий мулозимларидан. У Машҳаддан Навоийнинг «оғзи сирештлиғ» (ёпиқ, махфий) хатини олиб келган.
57. Шайх Алибек — Машҳадда Навоий билан бирга бўлган.
58. Ҳусайнқулибек — Бу ҳам Машҳадда Навоий билан бирга бўлган.
59. Хожа Ҳожи Маҳмуд Табризий — мактубдан маълум бўлишича бу шахс эътиборсизлик ва хоксорликда қолган. Навоий подшоҳдан унга илтифот кўрсатишни сўрайди.
60. Хожа Ғиёсиддин Ҳофиз Деҳдор — Хожа Деҳдор номи билан машҳур. Навоийнинг яқин кишиларидан.
61. Жабраил — Оллоҳнинг тўрт фариштасидан бири. Пайғамбарларга Оллоҳнинг ваҳйларини етказувчи.
62. Арслонбек ахтачи — бу шахс Навоийга Бадиуззамон Мирзо мактубини етказган.
63. Тангри ризоси ота ризосига вобастадур, тангри ғазаби ҳам ота ғазабига вобаста.
64. Ҳаким Сулаймон — Туркий машойихлардан. Аҳмад Яссавий муриди. Сулаймон Боқирғоний номи билан шоир сифатида ҳам машҳур. Навоий уни «Насойим ул—муҳаббат»да зикр этган.
65. Адиб Аҳмад — Навоий уни ҳам «Насойим»га киритган. «Қутадғу билиг»нинг муаллифи. Туғма кўр бўлган.
66. Иброҳим Халил — Иброҳим пайғамбар. Халил унинг лақаби. Каъбани бунёд этган. Икки ўғли бўлган: Сорадан Исҳоқ ва Хожардан Исмоил.
67. Озари буттарош — Иброҳим пайғамбарнинг отаси.
68. Бойсунғур мирзо (1399—1433/34) Шоҳрухнинг ўғли. Адабиёт ва санъатга, наққошлик ва хаттотликка иштиёқи баланд бўлган. Фирдавсий «Шоҳнома»сининг тўлиқ матнини туздирган ва ўзи сўзбоши ёзган.
69. Бобур Мирзо — Султон Абулқосим Бобур. Бойсунғурнинг ўғли. 1452—57 йилларда Хуросон ҳукмдори бўлган. Навоийнинг отасини Сабзавор ҳокими қилиб тайинлаган. Навоийнинг отаси вафот этгандан сўнг, Бобур ёш Алишерга ҳомийлик кўрсатган, уни сарой хизматига қабул қилган. Навоий бу подшоҳни ўз асарларида илиқ бир самимият билан эслайди. Абулқосим Бобур шеър ҳам ёзган, «Мажолис»да зикр этилган.
70. Улуғбек мирзо — Шоҳрухнинг ўғли, амир Темурнинг набираси, асл исми Муҳаммад Тарағай (1394—1449), буюк олим, астроном, давлат арбоби. Самарқандда расадхона (обсерватория) қурдиргаи ва илмий кузатишлар олиб борган. «Зижи Кўрагоний» номли юлдузлар жадвалини тузган. Тарихга доир «Тўрт улус тарихи» номли асари ҳам бор.
71. Абдуллатиф — Улуғбекнинг ўғли. Отасини қатл эттирган. Олти ой подшоҳлик қилгандан сўнг ўзи ҳам ўлдирилган. Абдуллатиф шеърлар ҳам ёзган.
72. Жаҳоншоҳ — Жаҳоншоҳ мирзо туркман, Ироқ ва Озарбайжон ҳукмдори (1438 — 1467).
73. Ҳасанали — Жаҳоншоҳ мирзонинг ўғли.
74. Темурбек — амир Темур Кўрагоний (1336 — 1405), буюк давлат арбоби, жаҳонгир подшоҳ.
75. Дарвеш Муҳаммад — сарой мулозимларидан.
76. Зафарнома» — Шарафуддин Али Яздийнинг Темурбек Кўрагонга бағишланган тарихий асари.
77. Хофиз Муҳаммад Саноий —Афтидан бу шахс шариат аҳкомларини яхши билган аллома бўлса керакки, Навоий Бадиуззамонга шаръий умурлар бобида ундан фойдаланишни тавсия қилади.
78. Мир Зайнулобидин Астробод ашрофларидан. Навоий Бадиуззамонга Мир Зайнулобидинни ҳурмат қилишни, унга илтифот кўрсатишни тайинлайди.
79. Муштарий — Юпитер, форсийда Биржис. Илми нужумда «Саъди Акбар», «Фалак қозиси» деб юритилади, жойи олтинчи фалакда эмиш.
80. Султон Муҳаммад Мирзо — Шу номда Ҳусайн Бойқаро ва Хадича бегимлар набира кўрганлари муносабати билан ёзилган табрик мактубидир.
81. Бегим — Хадича бегим. Аввал Абусаид Мирзонинг ғунчачиси (канизаги) бўлган. Бобур у ҳақда ёзади: «Муҳаммад Мўмин мирзони анинг саъйи билан ўлтурдилар. Султон Ҳусайн мирзонинг ўғлонлари ёғиқтилар, кўпраки мунинг жиҳатидан эди, ўзини оқила тутар эди, вале беақл, пургўй хотун эди, рофизия ҳам экандур (2316).
82. Бу ўринда Жомий вафоти тўғрисида сўз кетмоқда. Бу хат ҳам «Муншаот»нинг аввалги нашрига кирмаган.
83. Тарж. ар.: Ҳар бир нарсанинг ҳалокати сабаб биландир. Оллоҳдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлувчидир.
84. Тарж. ар.: Дунёда ғарибдек ва мусофирдек бўл (ҳадис).
85. Тарж. ар.: Қудратли малик ҳузурида сидқ ўрни.
86. Жомий (1414—1492) — олим ва шоир. Навоийнинг дўсти, маслакдоши, ҳамфикри, 1476 йилда у Жомийни ўзига пир сифатида танлаган. Жомий вафотидан кейин Навоий унинг хотирасига бағишлаб «Хамсат ул—мутаҳаййирин («Ҳайратланганлар бешлиги») асарини ёзган.
87. Санжар — Навоий бу ерда салжуқийларнинг охирги подшоҳи Султон Санжарга ишора қилади. Унинг пойтахти Мар шаҳри бўлганлиги, Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Абулмуҳсин ҳам Марвда ҳукмдор бўлганлиги сабабли Навоий уни «тахти Санжар узра шоҳ», деб таърифлайди.
88. Абулмуҳсин — Ҳусайн Бойқаронинг ўғли. Онаси Латифа Султон оғача бўлган.
89. Муҳаммад Маъсум — Ҳусайн Бойқаро ўғли. Кандаҳорда ҳоким бўлган. Унга Улуғбек мирзонинг қизини олиб бергаи эди. Отаси ҳаётлигида вафот этиб кетган.
90. Музаффар Ҳусайн Ҳусайн Бойқаронинг ўғли. Онаси Хадичабегим.
91. Сафиябека — подшоҳ хонадонига мансуб аёллардан бўлса керак, деб тахмин қиламиз.
92. Сайд Бадр — Ҳусайн Бойқаро амирларидан шоҳга яқин, доимий улфати бўлиб, рақсга ҳам тушар экан. Мири Мўғул — Мўғулбек. Ҳусайн Бойқаро бекларидан. Маълум муддат Ҳиротда, кейинроқ Астрободда ҳоким бўлган. Сўнгра исён кўтариб Ироққа қочиб кетган ва ўша ерда ўлдирилган.
93. Муҳаммад Кўкалтош — Ҳусайн Бойқаро мулозимларидан.
94. Маҳмуд — бу шахс ҳақида бошқа маълумот тополмадик.
95. Мир Дарвеш Муҳаммад сувчи — шоҳ саройида саққо бўлган.
96. Устодзодаи Чанги — мусиқачи, чангда куйлар ижро этган.
97. Банда Бобо — шоҳ надимларидан.
98. Афзал — Хожа Афзал. Ҳусайн Бойқаро вазирларидан. Навоий билан яқин дўст бўлган.
99. Шоҳ Ғариб Мирзо — Ҳусайн Бойқаро ва Хадичабегимнинг ўғли. Лақаби Абулфаворис (Фаворис — фориснинг кўплиги, шер, суворий демакдир), букри бўлган, оила қурмаган. Иқтидорли шоир бўлган. Мажолисда шеърларидан намуналар келтирилган. Навоий бу шаҳзода мадҳида «Фарҳод ва Ширин» достонида алоҳида боб ажратган, вафотига бағишлаб марсия ёзган.
100. Абушаҳма Баҳодир — мактуб мазмунидан аён бўладики, бу шахс бошига мусибат тушган. Навоий шу муносабат билан унинг кўнглини кўтариш, тасалли беришни подшоҳдан илтимос қилган.
101. Фисоғурс ҳаким — Пифагор (милоддан аввал VI аср), қадимги юнон файласуфи, диний ва сиёсий арбоб. Мусиқа илмнинг ҳам асосчиси ҳисобланади.
102. Арасту — Аристотель, милоддан аввалги IV аср, қадимги юнон ҳакими. Навоийнинг «Садди Искандарий» достонида Искандарнинг устози ва маслаҳатчиси сифатида талқин этилган.
103. Абу Наср Форобий (260/1874 — 339/1950) — буюк олим, файласуф. «Арастуйи соний», «Муаллими соний» лақабларига сазовор бўлган.
104. Хожа Абдулқодир — XIV асрда шуҳрат қозонган машҳур чолғучи созанда.
105. «Мажолис ун-нафоис» —1492 йилда ёзилган ва 1498 йилда Навоийнинг ўзи иккинчи таҳририни амалга оширган. Унда 459 та шоир ҳақида маълумот ва асарларидан намуна келтирилади.
106. Мавлоно Қосим — Навоийнинг хизматига ўтмоқчи бўлган Дарвешали мусоҳибларидан.
107. Дарвеш Алибек — Навоийнинг укаси, Балх ҳокими ҳам бўлган. Навоий вафотидан кейин истеъфога чиқиб, 1563 йилда Шайбонийхон, 1511 йилда Бобур хизматига кирган.
108. Мана шу мактубдан бошлаб қолган мактублар «Муншаот»нинг аввалги нашрига кирмаган. Уларнинг айримларини адабиётшунос Ю. Турсунов Туркияда сақланаётган «Муншаот» фотонусхасидан олиб эълон қилган. Кейинроқ бу мактубларнинг аксарияти ўзимиздаги қўлёзмаларда ҳам мавжудлиги маълум бўлди.
109. Бобобек — подшоҳ хонадонига мансуб ёшлардан. Мактубда унинг вафоти ҳақида сўз кетади.
110. Хожа Аҳмад — шаҳзодалардан бирининг хизматида бўлган шахс.
111. Бадиуззамон Мирзо — Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли. Онаси Санжар Мирзо Марвийнинг қизи Бека Султонбегим. 1506 йилда отаси вафотидан сўнг тахтга ўтиради. 1507 йилда Шайбонийхондан енгилиб, Шоҳ Исмоил ҳузурига қочади. Турк султони Султон Салимшоҳ Исмоил билан урушиб, Табризни ишғол қилгач Бадиуззамонни 1514 йилда Истанбулга олиб кетади. Кўп ўтмай тоун — вабо касалидан вафот этади.
Навоий бу шаҳзодага катта умидлар боғлаган, у билан шоҳ орасида низолар пайдо бўлганда, уларни яраштириш учун ҳаракатлар қилган. «Муншаот» таркибидаги қатор мактублар Бадиуззамонга ёзилган. Шоир достонларида алоҳида бағишловлар, «Мажолис»да ҳам маълумотлар бор.

Qayd etilgan