Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Xazoinul ma'oniy: Navodir ush-shabob

<< < (8/8)

AbdulAziz:
ТАРЖИЪБАНД

Жаҳон қасриғадур су узра бунёд
Чу йўқ бунёди андин бўлмоғил шод.

Не шод ўлғай киши бир қасрдинким,
Ани тенгри яратмиш меҳнатобод.

Эмастур қаср балким қосиредур
Ки, тақсир айламас айларга бедод.

Тириклик қушлариға ёйибон дом,
Тенгиз амвожидин андоқки сайёд.

Кийиб қатл айламакка лоладин тўн,
Қиёдин тиғ тортиб мисли жаллод.

Эмас қотил париваш дилбаредур
Ки, жавридин қутилмас одамизод.

Фунуну лобаси андоқ муассир
Ки, мум айлар кўнгул гар бўлса пўлод.

Вале не ишвасиға эътимоде,
Не анинг ваъдаи васлиға бунёд.

Висоли кўз юмуб очқунча охир,
Фироқи кўз очиб юмғунча барбод.

Кўнгул қўйма ангаким боқи эрмас,
Инонмас бўлсалар айлай қасамёд.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон шўхидин олмиш ҳақ вафони,
Не олмақким анга бермайдур они.

Буким йўқтур вафоси бас эмастур
Ки, дарду меҳнатидур жовидони.

Бу меҳнатлар била истар ани халқ,
Фаҳўм лояърифу хозал-маоний.

Тикондин гулга ҳар дам еткуруб неш
Ки, айлар лаългун жисмини қони.

Сабо кожин уруб савсанға андоқ
Ки, қолиб кўклуги андин нишони.

Чоқин тиғидин айлаб пора-пора,
Чаманда ғунчанинг кўнглин ниҳони.

Ёғиннинг йиғлабон андин нафири,
Булутнинг титрабон андин фиғони.

Ғалат қилдим бу туҳматдин баридур,
Жаҳон раъно аруси дилситони.

Ки, ҳақ тақдиридиндур олам ичра,
Ёмону яхшининг яхши ёмони.

Жаҳон фониндурур, эй хожа, зинҳор
Ки, сен боқий тасаввур қилма ани.

Кўнгул берма ўшул раъноғаким, ҳақ
Эрур боқию, боқий барча фоний.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳонким зоҳир айлар лолаву боғ,
Эрур ул боғ зиндон лоласи доғ.

Арусидур фусунсоз ул дилошуб,
Иши кўргузмак элга лобаву лоғ.

Кишиким санди доми бўлди, бордур
Анинг оллида минг булбулча бир зоғ.

Ёқибон оташин гул жониға ўт,
Қуяр ёмғирдин ул ўт устига ёғ.

Кўруб наргисни савсан ғунчасидин,
Чекар анинг кўзи қасдиға бормоғ,

Хазон бедодидин ел саъйи бирла
Сочар шамшоду гул бошиға туфроғ.

Таадди бирла насрин яфроғидин
Ясар гулчеҳрасин йиртарға тирноғ.

Жафоси ёсидин ёғдурди пайкон,
Гумон қилма шажар жисмида яфроғ.

Начукким бўстоннинг йўқ вафоси,
Хусусанким хазон ели эсар чоғ.

Анинг ҳам нисбатин гар истар эрсанг,
Анингдекким хазон айёмида боғ.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон раъносидин бўлғил мужаррад
Ки, қилмишлар қабул аҳли ани рад.

Начук мақбулунг ўлғай улки, бўлғай
Анга мардудлуғ асбоби беҳад.

Агар ҳикматда ул, миқдор булким
Ўқусин Бу Али оллингда абжад.

Вагар бўлсанг фасоҳат ичра навъе
Ки, назминг айлагай Ҳассонни бехуд.

Тамаввул касратидин бўлсанг андоғ
Ки, Қорун даргаҳингда айлагай кад.

Шижоат даштида рахшингға бўлса,
Рикоб ўпмак учун Рустам нигун қад.

Скандар янглиғ олиб баҳру барни,
Бало яъжужи учун боғласанг сад.

Анингдек бўлса тахтинг рифъатиким,
Гуҳарлиқ айласа тожингға фарқад.

Жаҳонға чун бақо йўқтур бу барча
Неча кундур вале эрмас муҳаллад.

Таманно айласанг бир навъ иқбол
Қи, бўлғай ҳам мухаллад, ҳам муаббад.

Демон ёлғуз жаҳондин айла тажрид,
Неким ҳақ ғайридур бўлғил мужаррад.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон раъноси бирла қилма пайванд,
Эр ўлсанг бўл анинг ҳажриға хурсанд.

Эрур олам уйи раҳравға зиндон,
Анинг ҳар қайди йўл манъиға бир банд.

Ушотмоқ истасанг бу бандларни,
Муқайяд бўлма анда ушбудур панд.

Жаҳон нўши аро қилмиш ниҳон заҳр,
Сен ани нўш этарсен, уйлаким қанд.

Топиб лаззатким айларсен табассум,
Эрур ул заҳрханд, эрмас шакарханд.

Ғараз ирфон экиндурким адамдин,
Сени мавжуд айлабтур худованд.

Қўюб кўнглинг аро нақди амонат,
Малак бўлмай санга бу ишда монанд.

Сени ғофил қилиб асли ишингдин,
Сарову боғу роғу завжу фарзанд.

Ўзунгга келсанг оздур, гар ўзунгни
Бу ғамдин айласанг парканд-парканд.

Жаҳон жоҳилға маҳбуб ўлди, лекин
Анинг оллинда ким бўлған хирадманд?

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон жоми тўладур заҳри қотил,
Анга майл айламас ким бўлса оқил.

Ажаб ишдурки мундоқ заҳр ичарга,
Жаҳон аҳли эрур жон бирла мойил.

Ажаброқ буки ичкан сою бўлмас,
Бу заҳр ичканга ичмак ҳирси зойил.

Ғаробат кўрки, гар юз мингни ҳар кун,
Қилур ул заҳр ўлган элга дохил.

Яна юз минг дурур ичмакка машғул,
Яна юз минг ани истарга шоғил.

Магар бу заҳрдин қутқарғай элни
Фано тарёки бирла пири комил.

Вале Қоф устида ул кимёгар,
Ани кўрмакка Анқо парри ҳойил.

Жиҳатсиз, эй кўнгул, севдунг жаҳонни,
Менинг пандимдин айлаб ўзни отил.

Чу бердинг барча сармоянгни барбод,
Пушаймон бўлмоғинг эмди не ҳосил.

Магар ёдингда йўқтурким, санга мен
Дедим юз қатла к-эй мажнуни ғофил.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон айёрасидин тут канора
Ки, макру фанниға йўқтур шумора.

Аёғ илгидаги зарринаси ўт,
Тўни зар басмаси андин шарора.

Бўлубон руҳ тўтисиға сайёд,
Иши қилмоқ ани қасдиға чора.

Бу ишга гурди Яздий меъжари дом,
Ичинда дона инжу гўшвора.

Назар мақсуд рухсориға солмоқ
Тилар бўлсанг анга қилма назора.

Чекибон кун шиоидин синонлар,
Қилайин деб улус бағрини ёра.

Анга хино шафақ рангидин айлаб,
Кеча нушодиридин ани қора.

Йироқ бўл, эй кўнгул, бу дилрабодин
Ки, сенсен шиша, анинг кўнгли хора.

Бориб хуш-хуш анга сайд ўлғанингдин,
Қилай дермен ёқамни пора-пора.

Дединг кечмоқ начук бўлғай жаҳондин,
Не ҳожат хайр ишига истихора.

Демон ёлғуз жаҳондин тут каноре
Ки, тутқил мосиваллоҳдин канора.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

Жаҳон шўхин арусе қилғил ихсос
Ки, киймиш тун била кундин кишу ос.

Бу рангомезлиғдин ганжи Қорун,
Кишида бўлса тутқай ганж ифлос.

Тириклик мазраи қасдиға ҳар ой,
Аён айлаб янги ой шаклидин дос.

Фалак бирла шафақ эрмаски, қилмиш
Муҳайё дам-бадам қон тўккали тос.

Эмас қон бодадурким бехуд айлаб,
Йиқарға элни қилмиш чархдин кос.

Соғинма бодаи лаъл аниким, бор
Улус қониға рангин бўлған олмос.

Бу қон тўкмак била кимдурки йўқтур,
Анинг савдосидин кўнглида васвос.

Бу пандимни эшит сен доғи, эй дўст,
Иродат юзидин тут поси анфос.

Жафоларким мен онглабмен жаҳондин,
Вафо сендин манга ғолибдурур ёс.

Валавҳозал маоний анта қултум,
Тақулу иъламу ё айюҳаннос.

Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ.

AbdulAziz:
ТАРКИББАНД

Даҳр боғики жафо шориидур ҳар чамани,
Жуз вафо аҳлиға сончилмади анинг тикани.

Кимдаким доғи вафо кўрса шаҳид айламаса,
Лоласининг не учун қонға бўялмиш кафани.

Поймол этмаса андинки келур меҳр иси,
Оёғ остида недин қолди гиёҳи дамани.

Сафҳаи хотири пок ўлмаса барбод андин,
Бас, не соврулмоқ эрурким кўрар анинг самани.

Ростлар бўлса анинг арсасида бархўрдор,
Жаврдин, бас, нега бебарлик эрур сарви фани.

Гар яқин аҳлини Мансур кеби қатл этмас,
Бас нединдур шажару сунбули дору расани.

В-ар камол аҳли жалойи ватан эрмас андин,
Нега туфроғдур ул акмали даврон ватани.

Баҳри урфон дури Саййид Ҳасан улким афлок,
Етти дуржи аро бир кўрмади андоқ дури пок.

Золи гардун кишига майли вафо айламади,
Кимда-ким кўрди вафо, ғайри жафо айламади.

Қайси бир васл кунин меҳр ила қилди равшан
Ким, яна ҳажр туни бирла қора айламади.

Қайси давлат қуёшин чекти камол авжи уза
Ким, яна ер тўбида маскан анга айламади.

Қайси лабташнаға тутти қадаҳи соф нишот
Ким, яна қисми анинг дурди ано айламади.

Қайси дилхастаға еткурди фароғат нўше
Ким, насиби яна юз неши бало айламади.

Ҳар дил озурдағаким новаки зулм этти кушод,
Гарчи бор эрди хато, лек хато айламади.

Чекти бу зулмин анинг барча халойиқ, лекин
Чора бу дардға жуз аҳли фано айламади.

Хосса ул фони давронки, бўлуб восили ҳақ,
Қўймади кўнгли аро ғайри хаёлин мутлақ.

Гарчи ул равзаи ризвон сари рафтор этти,
Ҳажридин умрни аҳбобқа душвор этти.

Гарчи ҳуро юзи шамъи била ёрутти кўзин,
Мотами бизга ёруғ даҳр юзин тор этти.

Гарчи учмоғ сари азм этти, вале оламни,
Ваҳки, томуғ ўтидин элга намудор этти.

Гарчи ул борди бақо мулкига, лекин юз алам
Сўгидин чархи фано аҳлиға изҳор этти.

Ҳалқаи зикр дема фақр элига шому саҳар
Ки, азосида бу эл навҳа падидор этти.

Фақр хуршиди фано шоми уёқти не ажаб
Ки, қуёшини фалак доғи нигунсор этти.

Учти ул шамъи валоятки, фалак мотамида,
Қора кийдию дури ашкини ийсор этти.

Гарчи фақр аҳлиға бу навъ азо кам тушти,
Мени савдозадаға ўзгача мотам тушти.

Эй фалак, айтким ул солики атвор қани,
Фақри атвори аро кошифи асрор қани?

Ташлаб ўзлукни фано бодиясин қатъ эткан,
Ушбу йўл ҳолидин огоҳу хабардор қани?

Фақр манзилларининг раҳрави бал раҳбари,
Ҳодийи аҳли фано муршиди аҳрор қани?

Шаръ қонунини диққат била маръи тутқон,
Солики жодаи Аҳмади, Мухтор қани?

Қурб айвониға тақво йўлидин гом урғон,
Восили боргаҳи Қодиру Ғаффор қани?

Бу қадар манзилату қурбу буюк поя била,
Ўзини тутқучи туфроғ ила ҳамвор қани?

Мени мотамзадаға ҳам ота, ҳам муршиду пир,
Балки ҳам ғамхўру ҳам ёвару ҳам ёр қани?

Сенсизин даҳр элидин асру малолим бордур,
Кошки келсангу кўрсангки, не ҳолим бордур.

Сангаким, равзаи ризвонда фароғат бўлғай,
Даҳр вайрон чамани ичра не улфат бўлғай.

Сенки, кавсар суйидин қилғасен ўзин сероб,
Бу сароб ичра санга қайда иқомат бўлғай.

Сенгаким, хайли малак бўлса мусоҳиб мунда,
Девваш халқ қачон қобили суҳбат бўлғай.

Фақр тутқонда деб эрдинг санга ҳам еткурайин,
Манга ҳар файзки бу кўйда қисмат бўлғай.

Бўлубон кошифи асрори илоҳий бординг,
Мени маҳрумға жаҳл ичра не ҳолат бўлғай.

Бор умидимки мадад руҳунг ила қилғайсен,
Ҳар қачон оллима даврон аро шиддат бўлғай.

Ҳаргиз эткайму эдим давлати васлингни тамаъ,
Билсам эрдики сўнги андуҳи фурқат бўлғай.

Дўстлар,  бир-бириигиздин тиламанг жоми висол,
Десангиз ичмали ҳижрон қадаҳин моломол бўлғай.

Манга зулм ўлди фалакдинки чу бўлдунг бемор,
Керак эрдики мен ўлсам бошинг узра ғамхор.

Шарбатинг эзсам эди шираи жоним қўшубон,
Ичурурга қилибон жаҳд неким мумкин бор.

Ҳам ғизо мен керак эрдики тутуб оллингда,
Рағбат айларга десам эрди мулойим гуфтор.

Гаҳ бошингни тузатиб, гоҳ аёғингни ёпиб,
Эврулуб бошинга фарзандлиғ айлаб изҳор.

Гар қазо етса қилиб ҳўй ила оламни қора,
Ёқа йиртиб этибон тош ила кўксумни фигор.

Навҳалар  тортибу  наъшинг  кўтариб эгнимга,
Бош яланг айлабу бехудлуғ этиб мажнунвор.

Тарк этиб олам ишин қабринг уза сокин ўлуб,
Кўрсатиб элгаки не навъ керак эрмиш ёр.

Чора йўқтур чу бу навъ эрмас экандур тақдир,
Мумкин эрмас киши тақдирға бермок тағъйир.

Дўстлар, даҳр вафосини хаёл айламангиз,
Буржу кохиға тамаъ ғайри завол айламангиз.

Турфа маҳбубдурур умру вафоси йўқ анинг,
Андин истарга вафо фикри маҳол айламангиз.

Ҳар киши комил эрур, бас анга ҳақ бандалиғи,
Мундин ўзга тамаъи касби камол айламангиз.

Йўқ жамол ичра вафо ҳусниға доғи бунёд,
Ғаррои ҳусн бўлуб арзи жамол айламангиз.

Олами фоний учун ранжу машаққат чекманг,
Мол учун ғам емангиз, фикри манол айламангиз.

Ишқ дардиға Навоий кеби мағрур ўлманг,
Ўзни ҳар маҳваш учун шифта ҳол айламангиз.

Турк пири кеби оламдин этакни силкинг,
Дўстдин ғайри таманнои внсол айламангиз.

То саломат бу хатар манзилидин солиб ком,
Маъмани васлға бўлғай тута олмоқ ором.

AbdulAziz:
ҚИТЪАЛАР

1

ҲАҚ ТАОЛО ХОНИ ИНЪОМИЮ КАРАМИ ОМИ БОРИДА ЎЗГАДИН НИМА ТИЛАГОННИНГ ТАМАЪИ ХОМИЮ ЗОТИ НОФАРЖОМИ

Тенгри хонин очуқ ақида қилиб,
Халқдин рўзий истаган гумроҳ.

Уйладурким тенгиз қироғинда,
Рўза очмоққа кимса қозғой чоҳ.
2

МУҲАММАДНИ ТЕНГРИ ТАОЛО АЙНИ МУҲАББАТДИН ЯРАТҚОНҒА ДАЛОЙИЛ ТУЗМАК ВА ШАВОҲИД КУРГУЗМАК

Муҳаммадни яратти, чунки ҳақ айни муҳаббатдин,
Киши вазнин мувофиқ, чунки даъво этса содиқдур,

Бурунғи икки ҳарфи ҳар бирининг доғи бир келди,
Талаффуз ҳолатида улки собиқ, йўқса лоҳиқдур.

Учинчи икки ҳарфи бирла тўртинчи ики ҳарфи,
Тааммул айлаган махраж ҳам англарким мувофиқдур.
3

ҲУКАМО ҚАВЛИ ТАРЖИМАСИ ШОҲНИНГ ДАРЁҒА МУШОБАҲАТИДА ВА НАФЪУ ЗАРАРИДА

Ҳикмат аҳли шоҳни дарёға ташбиҳ эттилар
Ким, ҳам андин кўп зиёнлар элга, ҳам кўп суд эрур.

Гаҳ топар ғаввос бир соатда юз дурри самин,
Гаҳ наҳанг оғзида юз ҳасрат била нобуд эрур.
4

ФАҲМСИЗ  МУЛОЗИМЛАР ҒАФЛАТИДА ВА АЛАР БИЛА МАОШ ЎТКАРМАК МЕҲНАТИДА

Йўлдин озди ҳар мулозимдинки, ғафлат айладинг,
Будур ойин гар гадолиғдур ишинг, гар шоҳлиғ.

Уркудар элдекки чиқти кеча йўлдин маркаби,
Кўз юмуб очқунча чунким қилмади огоҳлиғ.

Олам аҳлида мулозимлар эрур ҳайвон кеби,
Қайси ғафлат англағоч зоҳир қилур бероҳлиғ.
5

МУТАКАББИР МАНЗУРНИНГ ҲУСНИ ЧОҒИДАКИМ ИСТИҒНОСИ ДАРДНОК ҚИЛУР  ВА ҲУСНИ КЕТКАНДА МУЛОЙИМАТИ ҲАЛОК

Хўб экан чоғдаки мустағний эдинг, келмас эдинг,
Ўтти чун хўблуғунг жавр манга еткурма,

Кўп келур вақтда оз келмакинг эмгатти мени,
Оз келур вақтда кўп келмак ила ўлтурма.
6

МАЖОЗИЙ МАҲБУБ ИШҚИ ТАРҚИДАКИМ ХЎБЛУҒИ МУЖИБИ ЙИҒЛАМОКДУР ВА САҚОЛ ЧИҚАРМОҒИ МУЖИБИ КУЛМАК

Чу ҳусни вақтида ул ойға зор ошиқ эдим,
Кўруб жаҳон эли йиғларлар эрди ҳолимға,

Сақол чиқарғонида тарк қилмасам ишқин,
Улус кулар ҳам анинг, ҳам менин сақолимға.
7

ОЛТУН, КУМУШГА ҲИРС МАНЪИКИМ ТУТМОҒИ ИЛИКНИ ҚОРА ҚИЛУР ВА МУҲАББАТИ КЎНГУЛНИ

Кўп олтун, кумуш сари қўл сўнмоғил
Ки, тутсанг кафингни қора занг этар,

Кўнгулда доғи майлини асрама
Ки, кўнглунгни доғи ҳамул ранг этар.
8

МАЪНИ АҲЛИДИН ГАДОЛИҒ БАШОРАТИ ВА СУВРАТ АҲЛИДИН ШОҲЛИҒ ИШОРАТИ

Аҳли маъни гуруҳида зинҳор,
Ҳеч ор айлама гадолиғдин

Ким, буларға гадолиғ ортуғдур,
Аҳли сувратқа подшолиғдин.
9

ПОКРАВ НИСО ТАЪРИФИДАКИМ ИНСОН ОНСИЗ ХОЛИДУР ВА ОЛУДАВАШ  РИЖОЛКИМ НУРСИЗЛИҚДИН  ДАЖЖОЛИ  БЕМИСОЛДУР

Юз туман нопок эрдин яхшироқ
Пок хотунлар аёғининг изи,

Лут ўғлин кўрки солди тийралик
Динға нафс илгида табъи ожизи.

Даҳр аро ёқти сиёдат машъалин,
Покравлиқтин расулуллоҳ қизи.
10

БИЗНИНГ ШОҲ ХОНҒА ЛАЪЛГУН АЁҒ БЕРГАНДА АЙТИЛИБДУР  ВА ХАВОДИН СИЙМИСУДА ЁҒАРДА РАҚАМ ҚИЛИБДУР

Фалак сочти хон бошиға сийми ноб,
Бизинг шоҳ аёғиға лаъли музоб.

Фалак бирла шаҳ қадру жоҳи аро,
Тафовут нисоридин этгил ҳисоб.
11

БУЙНИҒА ЯШМ ОСИЛҒОННИ ДЕБДУРКИМ ШИФО  УЧУН   ЭМАС,  БАЛКИ   ФАЛАКДИН МУТААДДИД ЖАФО УЧУНДУР

Бўйнума яшм осилғондин эмас,
Буки заъфимға даво бўлғай фош,

Ип била боғлади бўйнумни фалак,
Ҳар қадам урмоқ учун кўксума тош.
12

РУМ ТУҲФАЛАРИНИНГ УЛАШИНГОННИ ДЕБТУРУР,   БАЛКИ   ШОҲ   ПОЙАНДОЗИДЕК ТАЛАШҚОННИ АЙТИБДУРУР


Туҳфаларким юборди қайсари  Рум,
Бурса жинси фаранг дебоси,

Турфа кўргилки зумраи ислом,
Анга солди фаранг яғмоси.
13

ЎЗ НАЗМИДИН КЎРГАН МАЛОЛАТЛАР ШИКОЯТИ ВА КЎНГУЛ ЎТИДИН ЖОНСЎЗ ҲИКОЯТИ

Не назмики ўтлуғ кўнгулдин чиқардим,
Дедимким, менинг хотиримға ёранғай,

Манга онча ўт солди ҳар байтким, табъ,
Гар оби ҳаёт ўлса андин ўсонғай.

Тилармен ани мен доғи ўтқа солсам
Ки, қайдинки келди ҳамул сари ёнғай.
14

ҲУСН АҲЛИНИНГ КЎНГЛИ НИСЁНИ ВА ВАФО АҲЛИ АНДА УНУТУЛУРИНИНГ БАЁНИ

Жон басе қилдим фидо ул ҳусн миръоти учун,
Оҳ кўп чектим вафосида апинг шому саҳар.

Ҳар нафаским хизматидан ғойиб ўлдум уйла бил
Ким, мени умрида ул бадмеҳр кўрмайдур магар.

Ўз-ўзум бирла дер эрдимким недин бу навъ экин,
Айлабон огаҳ хирад деди менга, эй бехабар,

Мунда рамзедур дақиқ, аммо қилай равшан санга
Ким, латофатда сафо кўзгусидур ул сиймбар.

Англаким то кўзгунинг оллида сен, кўнглида сен,
Чунки бординг оллидин, йўқ кўнглида сендин асар.
15

ДЕВОНДА МУҲР БОСҚОНДИН  НАФСИҒА ШИКАСТ ЕТМАГАН УЧУН МУҲРҒА ШИКАСТ БЕРГАНИ

Чун манга лутф этти шаҳ девонда муҳр,
Бу эди элдин қуйи муҳр урмоғим

Ким, ғурури нафси саркаш манъиға,
Барчадин бўлғай қуйи ўлтурмоғим,

Чун шикасти нафс ҳосил бўлмади,
Мундин ўлди муҳрни синдурмоғим.
16

ХИЛВАТДА ФАЛАК ЖАФОСИНИНГ ОЗОРИ ВА АНЖУМАНДА УЛУС БЕДОДИНИНГ ИЗҲОРИ

Байтул ҳазанға кирсам улустин қочиб даме,
Атрофдин ғубори малолат манга ёғар,

Силкай деб ул ғуборни чиқтим чу кулбадин,
Эл жавру зулмидин бошима юз бало ёғар.
17

ХУБЛАР ҲУСНИ ШАРҲИДАКИМ МАШШОТА САЪЙИ БИЛА АФЗУН БЎЛУР ВА ОРОЙИШ БИЛА САФОСИ ГУНОГУН

Не тонг ўлса фузун жамолу сафо,
Хўблар қирқон замон бошлар,

Шамъ нури ёруғроқ ўлғондек,
Учни кимса чун ола бошлар.

Сартарош анию муни фаррош
Бир-биридек олиб-олиб тошлар.
18

БИРОВГА ВОБАСТА ЭМАС КИШИ МАДХИДАКИМ УЛ БЕПАЙВАНДЛИҒ МУЖИБИ САОДАТМАНДЛИҒДУР

Даҳр аро ани дегил давлатманд
Ким, биров сари эмас дилбаста.

Хаста бўлмас чиройин кўрса читуқ,
Жони чиқмас ани кўргач хаста.

Минг балодин деса вораста бўлай,
Кимса қилдик ўзини вораста.
19

ХАЙРОБОД БАНДИ ХАЁЛИДИН ХАЛОС БЎЛҒОНИ ВА ЎЗЛУК БАНДИ МАЛОЛИДИН ХАЛОСЛИҒ ТИЛАГОНИ

Чу Хайробод бандин ўзлугум бирла ясаб эрдим,
Мени андин халос этти иноят айлабон шоҳе,

Не бўлғай ўзлукумнинг бандидин доғи халос этса,
Ҳақиқат кишвари сари ҳидоят айлаб огоҳе.

20

ОРИФ КЎНГЛИН ДАРЁҒА НИСБАТ БЕРУРКИ, АНДА ҲАР НЕ ТУШСА СИНГУРУР БАЛКИ ИТИРУР

Эрур орифқа ганжи файз етса,
Иши дам урмайин ани ёшурмоқ,

Қуёш акси тушуб дарё ичинда,
Не мумкиндур анинг суйин тошурмоқ.
21

ШОҲНИ АЖДАҲОҒА НИСБАТ ҚИЛИБТУРУРКИМ ГАНЖ УМИДИ ҲАМ АНДИН БОРУ РАНЖ БИЙМИ ҲАМ

Жаҳон ганжиға шоҳ эрур аждаҳо
Ки, ўтлар сочар қаҳри ҳангомида.

Анинг коми бирла тирилмак эрур,
Маош айламак аждаҳо комида.
22

ФАҚР ТАЪРИФИДАКИМ РИФҚ БИЛА МУВОФИҚДУРУР ВА ФАҚИР ҲУРУФИ РАФИҚ БИЛА МУТОБИҚ

Айни рифқ айла гумон, фақрни анинг бирдур,
Ҳарф ҳам иккисиға яхши гар этсанг таҳқиқ,

Жамъи ҳам бирдурур инак фуқарову руфақо,
Сийғаи муфради ҳам айни фақир ўлди рафиқ.

Бор ишорат ангаким рифқу мавосодур иши
Ҳар мухолиф эл ила фақрға топқон тавфиқ.

Поя мундин бийик ўлмаски рисолат хатми,
Фақрнинг нисбатида фахрға қилди тасдиқ.
23

УЙ КИТОБАСИҒА СЎЗ БИТМАК ВА ИЗОРАСИҒА  НИМА БОҒЛАМОҚ

Уй ичра ҳам китоба ҳам изора
Заруратдур туганган чоғда қилмоғ.

Йўқ эрса ул уй ўхшар бир кишига
Ки, анда бўлмағай иштону белбоғ.
24

ВАФО БОЗОРИНИНГ ҚОСИДЛИҒИДА ВА ВАФОЖЎЙЛАР ХАЁЛИНИНГ ФОСИДЛИҒИДА

Кимгаким қилдим вафо, ваҳким, жафо подош эди,
Олам аҳлида вафо мавжуд эмас беиштибоҳ.

Орзу қилдим вафо аҳлин кўрай деб, топмадим,
Хоҳ зоҳид, хоҳ фосиқ, хоҳ сойил, хоҳ шоҳ.

Топмоғидин ноумид ўлғонда ақли хурдабин,
Истабон худбин мени кўзгуга қилди рўбароҳ.

Бевафолар орази янглиғ топиб кўзгу анга,
Ҳар нечаким эҳтиёту саъй ила қилдим нигоҳ.

Кўрмадим невчунки тийра эрди кўзгу, негаким
Ҳам вафосизлар ғамидин баски тортиб эрдим оҳ.
25

УЛ МАЗМУНДАКИМ АНДОҚКИ ҚОЗИЙ РИЁЗИЙ КЕРАКМАС, РИЁЗИЙ ҲАМ ҚОЗИ КЕРАКМАС

Риёзий бўлса қозий, бас, ажабдур,
Керакким фиқҳ илмин билса қозий.

Анга чун фиқҳдин асло хабар йўқ,
Не янглиғ бас бўлур қози Риёзий.
26

ИМОРАТ ТОҚИ КИТОБАСИДАКИМ КОШИКОРЛИҒ КИТОБҒА САРЛАВҲ  БЎЛҒОНДЕК МУНОСАБАТИ БОР

Ҳар иморатким туганди гарчи шўхедур жамил,
Бўлса  кошикорлиғ айлар жамолин  бирга ўн.

Бу яқиндурким жамол аҳли ёлонглиқдин басе,
Яхшироқдур бўлса коши нақшлиқ эгнида тўн.
27
ИККИ МАНОРНИНГ МУШОБАҲАТИДАКИМ ШАРЪ БЎСТОНИДА  ИККИ  САРВЕДУРУРЛАР  ҲАМҚАД ВА ИККИ АЛИФДУРУРЛАР ҲАМ АДАД

Бизнинг иморат ичинда тузолган икки манор
Ки, қуббалардин эрурлар сипеҳр сонида.

Ики ағо-инндур тавъамон гумон қилғил
Ки, фарқ йўқ орада бўлсалар намоянда.

Замона золини кўрким не навъ бикр ўлғай
Ки, мундоқ, икки ўғил андин ўлди зоянда.
28

БАШАРИЯТ  МУҚТАЗОСИДАКИМ ҚИЛҒОНИ МАРҒУБДУР ВА ҚИЛҒУЧИНИНГ ЎЗ ОЛЛИДА МАҲБУБ

Башар хайли анга мажбул эрурлар
Ки, бўлғай ҳар бир ўз оллинда маҳбуб,

Ажаб йўқ неча қилса номулойим
Кишига келса ўз маҳбубидин хўб.

Ва лекин лозим эрмас буки бўлғай,
Анинг марғуби доғи элга марғуб.

Ҳам андоқким киши фарзанди бўлғай,
Неча манкуб эса оллинда матлуб.

Кишига айта олғаймуки, бўлсун
Санга ҳам ёру матлуб ушбу манкуб.

Ҳунар аҳли ани дегилки бўлғай,
Ўзини қилса ўз оллида маъюб.

Чу ўз айбиға воқиф бўлди айбин,
Начук қилғай ҳунар ўрниға маҳсуб.
29

ФУЗУЛ ЭЛ БОБИДАКИМ БОР ИШГА ДАХЛ ҚИЛУРЛАР ВА ҲАР ХОРИЖ ИШГА ДОХИЛ ДУРУРЛАР

Фалонға ажаб ҳол эрурким халойиқ
Не қилса алар бирладур можароси,

Сола олмас эл ошиға бир нухуд, гар
Тузулмас анинг бирла ул эл ароси.

Қазон йўқки ул анда кафлиз эмастур
Ки, бўлсун юзига қазонлар қораси.
30

ХУШКСОЛ ТАЪРИФИДАКИМ ЧАШМАЛАР АЙНИ ҚУРУБ ШАММАЕ СУ ҚОЛМАДИ

Хушксол ўлди бу йил ул навъким гард ичра эл,
Бир-бирин кўрмас агарчи, ўлтурурлар рўбарў.

Далуға кирмак қуёшнинг чашмаси не судким,
Томмади ул далу ила ул чашмадин бир қатра су.
31
ИССИҒ ЕЛ ВАСФИДАКИМ БАХР СУЙИ АНДИН ҚУРУР ЭРДИ ВА СУ ТУБИНИНГ ГАРДИН СОВУРУР ЭРДИ

Бу ёз ўрдуда ел андоқ эсарким,
Самум андин бўла олғай нишона.

Исиғдин хишти хона элни ўртар,
Бўлубтур хиштхона дошхона.
32

ЖАВШАН БОБИДАКИМ ДИЛОВАРЛАР ЖИСМИНИНГ ҲИСОРИДУР  ВА ЖОНСИПОРЛАР ЖОНИНИНГҲИСНИ ПОЙДОРИ

Разм майдонидаким икки тарафдин аҳли ҳарб,
Бош ила жон таркин айларлар ажаб ҳангомадур.

Кийнаварлар анда жавшан кийсалар тан ҳифзиға,
Жисм сандуқи учун гўёки оҳанжомадур.
33

ЖУКИ ШОҲНИНГ ҚАСРИДА ШОҲ ЖУКИ МАСКАН ТУТҚОН БОБДА

Даҳр жўкиликларидин турфа иш,
Чеҳра кўргузди бизинг шаҳ асрида.

Ким фусуну лаъб бирла тутти ер,
Шоҳ Жўки шоҳи Жўки қасрида.
34

САРКАШ МАНЗУРНИНГ ХАТТИ ҲАМ ЎЗИДЕК БОШ ТОРТҚОНИДА ВАФОҒА ТАРҒИБ ҚИЛМОҚ

Хаттинг йўқ эрканида қочтинг онча мендинким,
Хаттинг бош урди юзунг гулшанида сабза мисол,

Мулойимат қилакўр, йўқса мен доғи қочқум,
Ўтуб чу бир неча кун ушбу сабза бўлса сақол.
35

УЛ ХАЙСИЯТДИНКИ МОЛ ВА ЖОН ДЕБТУРЛАР. СИЙМФИШОНЛИҚ   ЖОНФИШОНЛИҚЧА ДУШВОРЛИҒИ

Сиймни сочқучи мингдин бирдур,
Ўзгаларнинг иши келди термак.

Ул жиҳатдин будурур одатким,
Юлмоқ осондуру мушкил бермак.
36

САФИҲ ЗОЛИМНИНГ МАҲРАМЛИҚҚА ВА АБЛАҲИ НОДОННИНГ ҲАМДАМЛИҚҚА ЯРАМАСЛИҒИДА

Сафиҳ золим ила бўлма хон уза ҳамдаст,
Муносиб ўлмади ит чунки ҳамтабақлиққа.

Ўзунга аблаҳи нодонни айлама ҳамроз
Ки, яхши эрмас эшак доғи ҳамсабақлиққа.
37

МУХТАСИБНИНГ ТУҚКАН МАЙИКИМ ЕР ҚОНИ БЎЛУБТУР ВА ХУНХОРА РИНДЛАР ИЧИБ МАСТЛИҒ ҚИЛҒАНИ

Муҳтасиб ҳар сари май тўкмакка борса шаҳр аро,
Риндлар ҳам айлабон пайравлиғу ҳамдастлиғ,

Майи кўл ўлғоч, тортибон барча қироғинда чўкуб
Каф сочиб ҳар сари бухтидек қилурлар мастлиғ.
38

ПАҲЛАВОН МОТАМИНИНГ САРГУЗАШТИ ВА МАНЗУР  САБЗХАТ ФИРОҚИНИНГ САРНАВИШТИ

Паҳлавон эрди менинг ёриму бир шўх анисим
Бири ўлдию бири итти, ишим бўлди таассуф.

Ровиё ҳажрларидип манга йўқтур кеча уйқу,
Қисеаи Ҳамза дегил  гоҳшо гаҳ қиссаи Юсуф.
39

УЛ БОБДАКИМ ЖАҲОН АХЛИ БЕВАФОДУР ВА АЛАРДИН ВАФО КЎЗ ТУТМОҚ ХАТОДУР

Агар  оқил  эсанг, узгил жаҳон  аҳлидин улфатким,
Алардин жуз жафо келмас, агар юз йил вафо қилсанг.

Бирига юз Хито мулки хирожин айласанг исор,
Хатосиз қасди жонинг қилғусидур, гар хато қилсанг.
40

ЁМҒУР ДУОСИ ҚИЛҒАНЛАР АХВОЛИКИМ КЎЗ ТУТКАН ЁҒИНДИН АШКЛАРДИН ЎЗГА ҚАТРАЕ ТОММАДИ

Бордилар ёмғур дуосин қилғали аҳли риё,
Мен ниёз  аҳли эдим, даъви камитин сўрмадим,

Ёмғур иккидур: бири маъҳуду ул бир кўз ёшим,
Кўз ёшим йўқ эрди, то ул ойға кўз олдурмадим.

Тенгри ёмғур бермадиким, сўзсиз эрди талаб,
Манга  кулгу келди, ашким ёмғурин ёғдурмадим.
41
ЮҚОРИ  ЎЛТУРМОҚ ТАЛАШҚУЧИЛАРКИМ ҲИНДУИ ДИДБОН АЛАРДИН ЮҚОРИРОҚ ДУРУР УЧАР ҚЎНҒУЗ ИЛГАРИРОҚ

Юқори ўлтурурни ким тиласа,
Кишиликдин ани йироқ билгил.

Ўлтурур сафда юқорилиқдин,
Ўлтурур сафда яхшироқ билгил.
42

БАДОВОЗ  МУКРИ  УНИДАКИМ ЖАМОАТҚА ПАРИШОНЛИҒДУР ВА ЖАМОАТҚА КЕЛГАНЛАРГА МУЪЖИБИ ПУШАЙМОНЛИҒ

Шайхи муқри саловати вақтида эл
Масжиди жумъани солиб чиқадур.

Элни жамъ эткали эмас бу саловат,
Гўёким саловати тафриқадур.
43

НОКАС КИШИ  БЎЛМАСЛИКДА ВА НОЖИНС КИШИ ЖИНСИ БЎЛМАСЛИҚДА

Нокасу ножинс авлодин киши бўлсун дебон,
Чекма меҳнатким, латиф ўлмас касофат олами

Ким, кучук бирла хўдукка неча қилсанг тарбият,
Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами.
44

ЎЗИНИНГ КУФРИ НИҲОНИЙСИН ОШКОРО ВА ФИСҚИ ПИНҲОНИЙСИН ПАЙДО ҚИЛҒАНИ

Фосиқ мену кофири ниҳ они,
Каъба сафари эрур манга ҳайф.

Ўзни буки яхши кўргузурмен,
Биллаҳки, менга калисо ҳайф.
45

БУ ЙИЛ ХУРОСОН РОКИБЛАРИНИНГ ЖАҲОНПАЙМО МАРКАБЛАРИ БИР ПЎЯ БИЛА ЖАҲОНДИН  КЕТКАНИ  БАЛКИ ЯНА ЖАҲОНҒА ЕТКАНИ

Бу йил қазодин ажал даштиға хиром этти,
Неким улус аро бор эрди ҳанг сайли хиром,

Сипоҳи эл аро чун яхши от қолмади ҳеч,
Эрур бу кун алар андоқки зумраи бадном.
46

ШАРБАТИЙНИНГ ҚУЛОҒИ ОҒИРЛИҒИҒА ҚИТЪА ДЕМАК АГАРЧИ БУ ҲАМ АНГА ОҒИР КЕЛУР

Шарбатий гар бўлди эрса оқибат,
Зотида лекин карам бордур амин,

Ушбу икки важҳ ила эрмас ажаб,
Гар анинг отин хитоб этсам карим.
47

ЗИЁРАТГОҲНИНГ ОРИҒ ТУФРОҒИ ИБОДАТ БОИСИ ДЕМАК БУ ҲАЙСИЯТДИНКИ  НАМОЗ ФАРОИЗИДИН БИРИ ОРИҒ ЕРДУР

Қубур тавфи намозу ниёз боисидур,
Бу важҳдинки мазорот ўлур ибодатгоҳ

Ажаб йўқ эрса зиёратгоҳ аҳли обидким,
Ибодат эткали хуш ердурур зиёратгоҳ.
48

МАҲМУД САЙЁДНИНГ САНЪАТ ДОМИ ВА ФИРИБ ДОНАСИ БИЛА ВАҲШИЙ ҚУШЛАРНИ САЙД ҚИЛҒАНИ

Ишида фард эрур Маҳмуд Сайёд
Ки, кўп шаҳбозларға домидур қайд,

Денгиз сайёдларнинг шоҳи ани
Ки, шаҳ кўнгли қушини айламиш сайд.
49

ҲУКАМО ҚАВЛИНИНГ ТАРЖИМАСИ ИНСОНИЯТ БОБИДА

Тавозўъ яхши, аммо яхшироқдур
Агар даъб этса ани аҳли давлат.

Эрур ҳам афв хўбу хўброқ ул
Ки, зоҳир бўлғай эл топқанда қудрат.

Ато ҳам турфа ишдур турфароқ бил,
Агар йўқтур анинг ёнида миннат.

Ҳаким инсони комил дебтур ани
Ки, бўлғай зотида бу неча хислат.
50

ЎЗИНИНГ ЭЪТИБОРИДИН КЕЧКАНИГА ЭЪТИБОР ҚЎЙМАЙ ИХТИЁР ТАРКИНИ  БЕИХТИЁРЛИҚҚА ҲАМЛ ҚИЛҒАНИ

Қўюб аморату бебоклик биҳамдиллаҳ,
Ки, фақр кўйи насиб этти кирдикор манга,

Эшикда тарк этибон ихтиёру мулкда ҳам
Бу навъ мартаба лутф этти шаҳриёр манга.

Гар ихтиёр ила қўйдум ўз ихтиёримни
Валек йўқ эди ҳам мунда ихтиёр манга.

AbdulAziz:
МУАММОЛАР

1

ОДАМ

Қон тўқар юздин дамодам ашку ваҳким, ҳар замон
Боғланиб оҳимдин айлар кўкка майл ул қатра қон.
2

АҲМАД

Майда икки юз агар кўргузмаса ул маҳжабин,
Дурд дардин истабон жон бермагай аҳли яқин,
3

БОҚИЙ ВА БОҚИР

Жаннат гулию насриниға бўлсанг муштоқ,
Гаҳ ёр юзига, гаҳ кафи пойиға боқ.
4

БАҲО

Дайр аро кир, пандни гўш айлагил,
Бода бешак соф эрур нўш айлагил.
5

ТАҚИЙ

Мустақим эрди кўнгул ишқингда, эй ороми жон,
Ўртанур ул мустақимим эмди ғамдин ҳар замон,
6

ТОЖ

Юз кўнгул сайдин ажал домидин озод айлади,
То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади.
7

САМУД

Танимда доғлар узра ғамннгки ўртади доғ,
Кўринди ўзгача ул доғдин танимда фароғ.
5

ЖУНАЙД

Оҳ ўқин жондинки чексам ул париваш ёдидин,
Қолмас ул ёдимда ҳам фарёд анинг бедодидин.
9

ЖАЪФАР

Жонондин айру топти кўнгул, умрдин малол,
Ўздин кечибтур эмдию айлар вафо хаёл.
10

ҲАСАН

Қошинг гўшаси чеккали ғамза досин,
Янги ойнинг устида кўргузди ёсин.
11

ҲАМЗА

Ёшун, эй гулки, ул гулрух жамоли
Эрур ҳам содаву ҳам тоза холи.
12

ХОЛИД

Нуқтаи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар,
То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар.
13

ХУСРАВ

Ул ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол
 Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол.
14

ДОВУД

Ўт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин,
То куйдию ўртанди кўнгул ҳирқатидин.
15

ДАРВЕШ

Ҳар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол ани,
Юз кўрардин ўтти иш тут эмди моломол ани.
16

ЗУННУН

Васл саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро,
Завқдин кўрким юзум олтундек ўлмиш ишқ аро.
17

РУСТАМ
Нечаким ёр ситам эткан ила узди вафо,
Ёдин этканча оти вирди забон бўлди манго.
18

РАЖАБ

Ою қуёш айлади юзунг била даъво,
Бизга алардин ажаб кўринди бу маъно.
19

ЗАЙНИ ВА ЗАЙД

Кўз учи қоши ёсидур соҳир,
Ани ёд ол алардин, эй сомир.
20

ЗОҲИД

Ой юзинда холини кўргач, ул ой топти жамол,
Охир ул юздинки ёпти, ваҳки, пинҳон бўлди хол.
21

САЪД

Бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чиқса яхшилиқ била от.
22

САЛМОН

Қилур эсанг манга сомон аё рафиқ ҳавас,
Анинг аёғиға еткур менинг бошимнию бас.
23

ШОҲ

Жон қуши чу бўлди донаи холиға зор,
Шод ўлдию ҳалқа айлади зулфини ёр.
24

ШУКРИЛЛОҲ

Қора эрди кўзум ҳажрингдин, эй моҳ,
Яна кўрдум юзунгни шукриллоҳ.
25

СИДДИҚ

Юзунг била юзума кош бўлса уйла висол
Ки, бўлмаса ораларинда ғайри ул хату хол.
26

САФИ ВА САФО

Қасди жонимға чу мужгонинг икки саф тузди.
Бири қош ёси, бири ғамзанг ўқин кўргузди.
27

ЗИЁ

Гул авроқин сабо қилди паришон,
Қабул этти нечаким топти имкон.
28

ТОҲИР

Гириҳни туррадин то очти моҳим,
Паришон қилди филҳол ани оҳим!
29

ТОЛИБ

Оғиз лабиға чу қўйдум яна талаб қилайин
Ки, ғайри нақши кам ўлғой яна тараб қилайин.
30

ЗАҲИР

Халқ ичра зуҳури ҳусн ул сийминбар,
Кўргузди ваё бўлди қиёмат яксар.

Ким жилвагар эрди гар кичик, ёхуд улуғ,
Бир-бир ҳаракатин айлади зеру забар.
31

ОМИР

Жумлаи ашёға бўлдум ошиқу ошуфта ҳол,
Оламу одам юзин чун қилди миръот ул жамол.
32

ОДИЛ

Ҳам қоши бирла орази хуш эрур,
Ҳам кўзи бирла қадди дилкаш эрур.
33

ҒАРИБ

Чок бағрим тарфин айладинг икки парканд,
Бирини ташлабон охир бирин эттинг пайванд.
34

ҒАЙБИЙ

Сўзға эвурди икки лабингни такаллумунг,
Ё барги гулни ики айирди табассумунг.
35

ФАРҲОД

Ҳар кеча кўнглум ғаминг тоғида фарёд айлагай,
Уйлаким фарёд-фарёдини Фарҳод айлагай.
36

ФАРРУХ

Гар юзунгдин ҳусн элн юзинда бир хол этса фош,
Ул арода бесарупо заррадек киргай қуёш.
37

ҚУБОД

Сочинг ғубори гаҳи юз ёпар, гаҳи юз очар,
Не зулфдурки ёпар ойни, чунки мушк сочар.
38

ҚОСИМ

Рухсораси узра, эй кўнгул, хол недур,
Зулфи аёғи остида помол недур.

Қани ани кўрган сени кўрса мени ҳам,
Ким ойидин айру элга аҳвол недур.
39

КАМОЛ

Юзинким қатра хай сероб қилмиш,
Гуледурким су ичкандин очилмиш.
40

КОКО

Жон қилғай икки юзунг гули сори шитоб,
Гар бўлмаса икки сунбулунгдин қуллоб.
41

ЛОЛО
Сабодин кўрди чун машшота икки зулфини дарҳаму
Анингдек учларин кестики қатъ ўлди гириҳлар ҳам.
42

ЛАТИФ

Саф чекти ҳар тараф юзидин кирпик, эй кўнгул,
Ул шаклну кўруб хираду сабрдин тўнгул.
43

МУҲСИН

Мажлисда шайх бу кеча кўп шайн бошлади,
Синдурди шамъу нуқлни ҳавз ичра ташлади.
44

МУРОД

Лутфунг ели чун эсти бу мардудқа филҳол,
Идбор ниҳоятқа етиб келди юз иқбол.
45

НЕКИПАЙ

Ўқунгға тан, ваъдангға жон хуш қилмиш эрди хотирин
Кести чу пайконинг бирин, куйдурди пайғоминг бирин.
46

НОСИР

Кўрунса кўзга ногаҳ-ногаҳ ул ой,
Кўзум ҳайрон қолур юзига, эй вой.
47

ВАЛИ

Чу ул ойға қул ўлди бу ғамкаш,
Қулидин юз ёшурди ул маҳваш.
48

ВАРҚА

Жавр ила қаҳрингки ҳаддин ошти бағоят,.
Ваҳки, не бор ибтидо анга не ниҳоят.
49

ҲУМОМ

Ул шўх онча жаврда кўргузди эҳтимом,
Ким от чиқарди, балки анга ушбу эрди ком.
50

ҲИЛОЛ

Кўнглум ҳалок бўлди, чу ишқингни бошлади,
Охир бошинда ҳар неки бор эрди, ташлади.
51

ЮСУФ

Сайр ичра қачонким юзунгга етти қуёш,
Тер оқиб, анинг чеҳрасидин борди ёш.
52

ЮНУС

Зулф очмаки юзунгдур манга шамъи мажлис,
Маҳв қил тун рақамин кун юзидин, эй мунис.

AbdulAziz:
ТАРИХИИ,   АДАБИЙ  ВА  МИФИК  ШАХСЛАР  НОМИ КЎРСАТКИЧИ

Аёз—ғазал 200, 6.
Анас — ғазал 51, 6; 223, 3; 234, 1
Анқо— таржиъбанд 65.
Афлотун — ғазал 128, 3.
Афридун — ғазгл 69, 5.
Аҳмад— таркиббанд 4, 4.
Аҳмади Мурсал — ғазал 364, 9.
Баҳром —ғазал 532, 2.
Бишр—ғазал 365, 6.
Бу Али — таржиъбанд 38.
Бузар —ғазал 223, 3; 234, 7.
Вомиқ —ғазал 341, 7;  456, 3; 541, 3; 586, 7.
Гадоий — ғазал 400, 8.
Довуд — ғазал 287, 6; 560, 9.
Ёфас —ғазал 89, 3.
Жамшид   (Жам) — ғазал  8, 3;  69. 5:  89, 4;   123, 6;   127, 5;   131, 7; 134, 7;   168, 6;  225, 1; 238, 7;  336, 4;  337, 5;  394, 1; 2; 3; 4; 426, 8;   605. 8;   630, 5;  642, 7;   650, 9.
Жибрил — ғазал 242, 6; 284, 5; 379, 5.
Жўки — қитъа 33.
Зол — ғазал 275, 6.
Зулайхо — ғазал 303, 4.
Иблис — ғазал 262, 6.
Искандар   (Скандар) — ғазал   30,6;   62,2;   89,4;   178,3;   таржиъбанд 42, 69, 2.
Исо   (Масих,   Рухуллох) — ғазал  3,2;  6,4;  33,9;    78,4;     141,3; 150, 4;   176, 3;   183, 1;   191, 5;   193, 6;   197, 6;  215, 2;  224, 2; 225, 2;  228, 3;   242, 4;  245, 2;   246, 7;   262, 4;  284, 1;  287, 6; 301, 9;  302, 4;   304, 4;  331, 9;   373, 1;  377, 3;  403, 1;  440, 3; 520, 1; 522, 1;  523, 6; 533, 6;  580, 3;  597, 7;  634, 3.
Карх —ғазал 111, 6.
Лайли   (Лайло) — ғазал   2,7;   3,5;   43,6:   59,5;    238,3;     326,3; ЗПЗ, 1;   373, 5;   408, 3;  409, 3;   419, 8;   439, 1;   478, 7;  531, 5; 532, 9;  542, 5;  547, 3;  564, 6;  622, 4.
Лутфий — мухаммас 1, 5.
Мажнун — ғазал 2, 7;  3, 5; 23, 5;  38, 7;  43, 6;  45, 5:  56, 2;  59, 5; 75, 5; 91, 2; 124, 1; 127, 6; 128, 4; 138, 5; 192, 4; 197, 5; 238, 5; 254, 6; 304, 4; 308, 1; 3; 325, 6; 326, 3; 341, 7; 363, 1; 373, 5; 408, 3;  409, 3;   419, 8;   439, 1;   442, 5;  456, 3; 458, 4;   478, 7;   485, 4;   498, 3;   526, 2;   531, 5;   532, 9;   541, 3; 542, 5;  561, 1;  564, 6;  586, 7;  602, 2;  603, 3;   612, 4;  613, 7; 619, 3; 622, 4; 623, 2; 639, 4; 648, 6; мухаммас 5, 8.
Мансур — таркиббанд 1, 6.
Мусо — ғазал 6, 4; 51, 5.
Мухтор — таркиббанд 4, 4.
Марьям — ғазал 19, 4; 522, 1.
Муҳаммад— қитъа 2, 1.
Маҳмуд — ғазал 200, 6.
Маҳмуд Сайёд— қитъа 48, 1.
Нуҳ —ғазал 5, 7; 8; 89, 3; 106, 6; 563, 5.
Одам —ғазал 89, 3; 339, 1; 393, 1.
Парвез —ғазал 193, 8; 204, 6; 209, 5.
Рустам —ғазал 275, 6; таркиббанд 41.
Риёзий — қитъа 25, 2.
Саййид Ҳасан — таркиббанд 1, 8.
Салмон — ғазал 51, 6.
Саккокий — ғазал 584, 9.
Сом — ғазал 89, 3.
Сулаймон — ғазал 426, 3.
Султон  Ҳусайн  Бойқаро   (Абдулғозий,    Соҳибқирон  Абулғозий) ғазал 35, 7; 238, 7; 650, 8.
Сухайб — ғазал 51, 6.
Сухайл — ғазал 383, 5.
Суруш — ғазал 262, 6.
Узро — ғазал 38, 7.
Фаридун — ғазал 69, 5; 238, 7; 606, 8.
Фарҳод —ғазал 3, 5;  43, 6;  45, 3;  5;  56, 2;  75, 5;   127, 6;   138, 5; 193, 5;   8;   197, 5;  204, 6; 209, 5; 228, 5; 230, 2; 247, 3; 264, 6; 296, 5; 299, 6;   301, 4;  308, 3;  341, 7;  408, 3;  439, 1; 456, 3;   457, 4;  472, 3;  485, 4;  532, 9; 541, 3; 547, 3; 564, 6; 586, 7;  599, 1;   602, 2;   614, 4;   619, 3;  622, 4;   637, 1;  639, 4; 648, 6; муаммо 35.
Фузайл — ғазал 365, 6.
Халлух — ғазал 111, 4.
Хизр —ғазал   10, 2;  82, 3;   178, 3;  225, 1;  245, 2;    373, 10;  388, 7: 398, 5;  403, 1;   427, 5;   461, 6;   533, 2;  636, 5;   643, 5;   650, 2. Хусрав — ғазал 593, 7.
Ширин —ғазал  3, 5;   38, 7;  43, 6; 45, 3; 103, 4; 203, 5; 238 3; 408, 3; 439,  1; 472, 3; 489, 3; 532, 9; 547, 3;  564, 6; 580, 2; 622, 4.
Шуайб — ғазал 51, 1.
Юсуф — ғазал 43, 5;   103, 5;   115, 5;   190, 5;  209, 5;  273, 4;  305  4 323, 4; 359, 5; 457, 6; 569, 3; 580, 3; қитъа 38, 2.
Яздий — таржиъбанд 73.
Яъкуб —ғазал 175, 3; 178, 3; 569, 3.
Қодир — таржиъбанд 4, 5.
Қорун — ғазал 570, 9; таржиъбанд 40.
Ғаффор — таркиббанд 4.
Ҳавво — ғазал 393, 1.
Ҳаким — қитъа 49, 4.
Ҳамза — қитъа 38, 2.
Ҳассон — таржиъбанд 39.

ГЕОГРАФИК НОМЛАР  КЎРСАТКИЧИ

Адан — ғазал 606, 10.
Бадахшон — ғазал 370, 3.
Бухоро — ғазал 124, 6.
Бағдод — ғазал 124, 6; 283, 5.
Дажла —ғазал 124, 8; 333, 7.
Жайҳун —ғазал 124, 8; 308, 4; 333, 7.
Ироқ — ғазал 608, 7.
Канъон — ғазал 158, 6; 175, 3.
Кашмир — ғазал 80, 7.
Каъба —ғазал   12,6;  59,7;   114,4;   184,7;  200,4;  32,2;  347,4; 384, 2; 396, 6; 398, 9; 501, 9; 577, 6; 606, 4.
Миср — ғазал 158, 6; 428, 2.
Рум — қитъа 12.
Уммон — ғазал 399, 4; 511, 4.
Хаварнақ — ғазал 313, 1.
Хайробод — цитъа 19, 1.
Хито —ғазал 515, 5; 7; қитъа 39, 2.
Хуросон —ғазал 174, 7; 503, 8; 608, 7.
Хўтан — ғазал 515, 1.
Шат —ғазал 283, 5.
Шероз — ғазал 650, 9.
Чин—газал 428, 2; 429, 5; 629, 2.
Эрам — ғазал 214, 4.
Қоф — ғазал  140, 5; 303, 1; таржиъбанд 65.
Ҳижоз — ғазал 608, 7; 616, 7.
Ҳирот — ғазал 12, 7.

ЭТНИК НОМЛАР КЎРСАТКИЧИ

Армани — ғазал 515, 5.
Лўли —ғазал 73, 6; 111, 4.
Мўғул — ғазал 100, 4.
Тожик — ғазал 368, 5.
Турк —ғазал 368, 5; 395, 5; 598, 7; 623, 4, Уҳудн—ғазал 643, 2.
Чаркас—ғазал 623, 4.
Қиёт — ғазал 73, 6.
Ўзбак—ғазал 100, 4; 180, 2; 323, 8.
Қўнғирот — ғазал 73, 6.
Ҳинду —ғазал 100, 4; 111, 4; 319, 2; 323, 8; 365, 5; 501, 8; 507, 5; 510, 4; 515, 1; 2, 3; 4; 5; 6; 7;

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version