Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Nasoyim ul-muhabbat

<< < (4/5) > >>

AbdulAziz:
501. Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ қ. с.
 Ҳусайний саййиддур ва Тирмиздин эрди ва Шайх Баҳоуддин Валад қ. с. нинг асҳоби ва муридларидиндур. Анинг хавотирға ишрофи жиҳатидин Саййиди сирдонға машҳурдур. Ул кунки Шайх Баҳоуддин Валад оламдин ўтти, Саййид Тирмизда ўлтуруб эрди. Дедики, шайхим ва устодим ҳазратлари дунёдин риҳлат қилдилар. Ва неча кундин сўнгра Мавлоно Жалолуддин тарбияти учун Кўняға мутаважжиҳ бўлди. Ва Мавлоно Жалолуддин ҳазратлари тўққиз йилғача алар хидматларида бўлуб, иршодлар кўруб тарбият топтилар. Дебдурларки, чун Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий Румға келди. Саййид ҳазратларини кўргали борди. Саййид кул устига ўлтуруб эрди, ўрнидин тебранмади. Шайх йироқдин таъзим қилди ва ўлтурди, ҳеч воқеъ бўлмади. Муридлар сукут мужибин сўрдилар. Шайх дедики, ҳол аҳли била сўзлашурға ҳол тили керак, йўқки қол тили! Муридлар сўрдиларки, Саййидни нечук топтингиз? Шайх деди: дарёе топтуқ, маввожи маоний дураридин ва Муҳаммад ҳақониқидин бағоят ошкор ва асру яшурун. Шайх Салоҳуддин Саййиднинг муридларидиндур. Саййид дерлар эрмишки, ҳолимни Шайх Салоҳуддинға бағишладим ва қолимни Мавлоноға. Ва Саййиднинг мутабаррик мазори Қайсариядадур. [Унга ва барча солиҳ бандаларга Аллоҳнинг саломи ва раҳматн бўлсин!]1.

 502. Мавлоно Жалолуддин Муҳаммад Балхий Румий қ. с.
 Аларнинг валодати Балхда эрмиш, олти юз тўртда, Раби ул-аввал ойининг олтисида. Дебдурларки, Мавлоно хазратлариға беш ёшидин бери ғайбе сувар ва руҳоний ашкол, яъни малойика суфраси ва хавос инсу жин пардасики, қибоби иззат мастурларидурлар, зоҳир ва мутамассил бўлурлар эрмиш. Бузургвор оталари хати била топибдурларки, Жалолуддин Муҳаммад Балхда олти ёшида одина куни кеча атфол била бизинг уйларнинг томларида сайр қилур эрмишлар. Алардин бири яна бирига дебдурки, келинг, бу томдин яна бир томға секрели! Ул дебдурки, бу ҳаракат ит ва мушук ишидур! Ҳайф бўлғайки, одаме анга муртакиб бўлғай. Агар сизинг жонингизда қуввате бўлса, осмон томига секрели! Ва бу ҳолатда томдин ҳаво тутубдур.
 Ончаки, алар кўзидин ғойиб бўлубдур. Атфол изтиробдин қичқиришибдурлар ва йиғлабдурлар. Бир лаҳзадин сўнгра кўзи мутағаййир ва ранги ўзгача қайтиб, ҳамул томға тушубдур. Атфолға дебдурки, ул соатки, сизга ул сўзни айтадур эрдим, кўрдумки, яшил кисватлиғлар мени сизинг орангиздин сирмадилар ва кўтариб осмонға элттилар ва малакут ажойибин менга кўргуздилар. Чун сизларнинг фиғон ва фарёдингиз чиқти, яна бу ерга тушурдилар.
 Дебдурки, ул синда ҳар икки-уч кун ифтор қилур эрди. Маккага борурда Нишобурда шайх Фаридуддин Аттор қ. с. суҳбатиға етиштилар. Шайх «Асрорнома» китобин аларға берган экандур. Доим ўзлари била асрар экандурлар. Алар дер эрмишларки, мен бу жисм эмасменки, ошиқлар назарида манзурман, балки ул завқу хушлуқменки, муридлар ботинида манинг каломимдин бош урар. Аллоҳ, Аллоҳ, чун ул дамни топсанг ва ул завқни тотсанг, ғанимат тут ва шукр қилки, мен улдурмен: Ва дебдурки, қушки ердин юқори учқай, агарчи осмонға етмагай, аммо томдин йироқ бўлғай. Ҳамул навъ агар киши дарвеш бўлса, агар дарвешлик камолнга етмаса, аммо мунча бўлғайки, зумраи халқдин ва бозор аҳлидин мумтоз бўлғай ва дунёнинг заҳматларидин сабуквор бўлғайки, [юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар]1. Дунё аҳлидин биров алар хизматида узрхоҳлнқ қилур эрдики, хизматда муқассирмен. Алар дедилар: иътизор ҳожат эрмас. Ончаки, ўзгалар сенинг келганингдин миннатдордурлар. Биз сенинг келмагонингдин миннатдордурбиз. Асҳобидин бирини малул кўрдилар ва дедиларки, барча малолат бу оламға кўнгул боғлағондиндур. Ҳар дамки бу жаҳондин озод бўлғайсен ва ўзунгни ғариб билгойсен ва ҳар рангки, боқсанг ва ҳар мазаники тотсанг, билсанки, онинг била қолмоғунгдур ва ўзга сори борғунг ва ҳеч малолат ери қолмағай. Ва алар дебдурларки, озодмард улдурки, биров ранжин қилғондин ранжида бўлмағой. Ва жавонмард улдурки, ранжида қилурға муставжиб бўлғонни ранжида қилмағой. Мавлоно Сирожиддин Қунявий – ул вақтнинг бузурги эр-миш. Аммо алар била хуш эмас эрмиш. Онинг қошида дебдурларки, алар дебдурларки, мен етмиш уч мазҳаб била бирдурман. Тиладики, аларни ранжида қилғай ва беҳурмат этгай. Бировни ўз яқинларидинки, донишманд эрди ва сафиҳ эрди йибордики, жамъ орасида Мавлонодин сўрғилки, сен мундоқ дебсен, агар иқрор қилса, сафоҳат қил ва оғзингдин келгунча сўк ва ранжида қил. Ул киши келди. Савол қилди, алар дедиларки, айтибмен. Ул киши муқаррар қилғон дастур била беқоида айтиб сафоҳат қила киришти. Алар табассум қилиб дедиларки, булар била ҳам бирмен. Ул киши бағоят хижил бўлди ва қайтти. Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, менга анинг бу сўзи бағоят хуш келибдур. Алар ходимдин сўрсалар эрдики, уйда ҳеч нима бор-му? Агар деса эрдики, йўқдур, мунбасит бўлуб, шукр қилурлар эрди ва дерлар эрдики, бу кун бизнинг уй пайғамбар уйига ўхшар ва агар деса эрдики, матбах муҳайёдур. Мунфаил бўлуб дер эрдики, бу уйдин бу кун Фиръавн уйи иси келадур. Бир кун алар мажлисида Шайх Авҳадуддин Кирмоний сўзи ўтадур эрди. Биров дедики, шоҳидбоз эди, аммо покбоз эди. Алар дедиларки, кош ҳар не тиласа қилса эрди ва ўтса эрди. Б а й т:

[Бениҳоятдур бу манзил, эй рафиқ,
Рўзу шаб кетмак керак улдур тариқ]2.
 Алар дер эрмишларки, рубоб уни беҳишт эшигининг сариридур. Агар бизга андин завқу хушҳоллиқ бўлса, жиҳат будур.
Бир мункир эшитиб дебдурки, биз доғи эшитурбиз. Бизга нечук ул завқу ҳол бўлмас? Алар, дебдурларки, сиз ул эшикнинг ёпқанининг саририн эшитурсиз, биз очқонининг. Сабаб будурки, бизга завқу ҳол бўлур ва сизга йўқ.
 Алар дебдурларки, биров бир дарвешнинг хилватиға келди ва дедики, невчун ёлғуз ўлтурубсен? Ул дарвеш дедики, эмди ёлғуз бўлдумки, сен келдинг ва менга ҳақдин монеъ бўлдунг. Алар самоъда эрмишлар, бир дарвеш хотириға кечибдурки, савол қилайки, фақр недур? Алар самоъ асносида бу рубоийни дебдурлар.Р у бо и й:

[Фақр – жавҳардир, фақрдан бошқаси араздир,
Фақр – шифодир, фақрдан бошқаси беморликдир.
Оламнинг барчаси найранг ва ғурурдир,
Фақр эса, оламдағи сир ва мақсаддир]3.
 Алар дебдурлар, суҳбат азиздур, [тенгқурлардан бошқа билан суҳбатлашманг]4 ва дебдурларки, ҳазрати худовандим Шайх Шамсуддин Табризий қ. с. буюрубдурки, қабул топқан муриднинг аломати улдурки, асло бегона эл била суҳбат тута олмағой ва агар ногоҳ бегона суҳбатиға тушса, андоқ бўлғойки, мунофиқ масжидда ва гўдак мактабда ва асир зиндонда. Ва аларнинг маразида Шайх Садруддин Қуниявий иёдатқа келди ва дедики, [Аллоҳ сенга тезда шифо берсин!]5 даражот рафъи бўлғай. Умиддурки, сиҳҳат бўлғайки, Мавлоно олам аҳлининг жонидур. Алар дедиларки, мундин сўнгра Сизга бўлсун! Ҳамоноки ошиқ ва маъшуқ орасида шеър кўнглакдин ортуқ қолмайдир. Тиламассизки нур нурга қўшулғай.

 Б а й т:

[Мен бадандан, у хаёлдан холи бўлди,
Висол сўнгида масрур бўламан]6.

Шайх асҳоб била йиғладилар ва Мавлоно бу ғазални дедиларки,

 м и с р а ъ:

[Қайдан билсанки, ботинимда ҳамсуҳбат подшоҳим бор?]7
охиригача.

 Ва алар асҳоб васиятида мундоқ буюрубдурларки, [Сизларга васиятим шуки, хоҳ пинҳон, хоҳ ошкор оз еб, оз ухлаб, оз гапириб гуноҳлардан сақланиб, доимо рўза тутиб, тунлари бедор бўлиб, ҳамиша катта орзу-истаклардан кечиб, халқ жафосига сабр қилиб, оми ва нодон даврасини тарк этиб, улуғлар ва солиҳлар билан суҳбат қуриб, Аллоҳга тақво қилинг! Одамларнинг яхшиси – одамларга фойдаси тегадиганидир! Сўзнинг яхшиси – ози ва мақсадга етказадиганидир! Ва ҳамд; ёлғиз Аллоҳгадир!]8.
 Савол қилдиларки, Мавлавийнинг хилофатиға ким муносибдур? Деди: Чалабий Ҳусомуддин! Уч қатлағача савол қилдилар, жавоб бу эрди. Дедиларки, Султон Валад ннсбатиға не дерсиз? Дедики, ул паҳлавондур. Онга васият ҳожат эмас. Сўрдиларки, сизга намоз ким қилсун? Дедики, Шайх Садруддин! Ва буюрдиларки ёронлар бу сори тортадурлар ва Мавлоно Шамсуддин ул сори. [Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчини қабул қилинглар]9 ночор борғулуқдур.
 Олти юз етмиш иккида жумод ул-охир ойининг бешида ғуруб вақти Мавлоно оламдин ўттилар. Шайх Муайяддин Жандийдан сўрдиларки, Шайх Садруддин: Мавлоно бобида не дер эрди? Деди, валлоҳ, бир кун хос асҳоб била ўлтуруб эрди. Мисли Шамсуддин Игий ва Фахруддин Ироқий ва Шарофуддин Мусилий ва Шайх Саъийд Фарғоний. Сўз аларнинг сийрату сариридин чиқди. Шайх дедики, Жунайд ва Боязид бу аҳдда бўлсалар эрди ул мардимардонанинг ғошиясин кўтаргойлар эрди ва миннат жонлариға қўйғайлар эрди. Фақри Муҳаммадийнинг хонсолори улдур. Биз анинг туфайлидин завқ қилурбиз. Барча асҳоб инсоф бердилар ва офарин қилдилар. Бу сўзлардин сўнгра Шайх Муайяд дедики, мен ҳам ул султоннинг ниёзмандларидинмен ва бу байтни ўқиди.

Б а й т:

[Агар орамизда илоҳийлик маъносини англатувчи сурат пайдо бўлса, у сен, буни киноясиз, тараддудсиз айтаман]10.

 503. Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад б. Али б. Маликдод Табризий қ. с.
 Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мундоқ битибдурларки, Ҳазрат Мавлавий анинг алқобида мундоқ битибдурким, [яхшиликка чиқирувчи улуғ Мавлоно – жонларнинг хулосаси, чироғ, шиша, чироғдоннинг сирри, дин ва ҳақиқат қуёши, аввалги ва охиргиларга Аллоҳнинг нури]1. Ул дебдуркн, ҳануз мактабда эрдим ва муроҳиқ бўлмайдур эрдим. Агар манга қирқ кун ўтса эрди, сийрати Муҳаммадий ишқидин манга таом орзуси бўлмас эрди. Ул Шайх Абубакр Саллабоф Табризий муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Шайх Рукнуддин Синжосий муриди эрмишки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний ҳам анинг муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Бобо Камол Жандий муридидур. Бўла олурки, барчанинг хидматиға етмиш бўлғай ва тарбиятларин топмиш бўлғай. Охир ҳолида доим сафар қилур эрмиш ва қора кийиз кияр эрмиш ва ҳар мулкка борса, карвонсаройда тушар эрмиш. Дерларки, Бағдодқа етканда Шайх Авҳадуддин Кирмонийни кўрди ва деди: не иштасен? Ул деди: тошлиғ сувда ой аксин кўрадурмен. Ул деди: агар буйиунгға чибон чиқмайлур, ойни не учун осмонда кўрмайсен? Ва ул вақтки, ул Бобо Камол хидматиға етар эрди, Шайх Фахруддин Ироқий ҳам Шайх Закариё Мўлтоний амри била анда эрди. Ва ҳар фатҳу кашфеки анга юзланур эрмиш, ани назм ва ё наср либосида адо қилур ва Бобо назариға еткурур эрмиш. Ва Шайх Шамсуддин ҳеч нима зоҳир қилмас эрмиш. Бир кун Бобо дебдурки, фарзанд Шамсуддин, ул асрору ҳақойиқдинки, фарзанд Фахруддин Ироқий зоҳир қилур, санга ҳеч лойиқ бўлмас? Ул жавоб берибдурки, андин ортуқ мушоҳада бўлур, аммо бу жиҳатдинки, ул баъзи истилоҳлардин соҳибвуқуфлур, қилаолурки, аларни яхши либосда жилва бергай ва манга ул қувват йўқдур. Бобо дедиким, Ҳақ с. т. санга мусоҳибе бергайки, аввалину охирин ҳақойиқу маорифин сенинг отингга изҳор қилғай. Мавлоно Шамсуддин Қўняға етканда, Мавлоно Жалолуддин мадрасадин чиқиб, жамоате уламо анинг рикобида борадур эрдилар.
 Мавлоно анинг инонин тутуб деди: ё Имом ул-муслимин, Боязид бузургракдур, ё Ҳазрат Рисолат с. а в.? Мавлоно дебдурки, ул сўзнинг ҳайбатидин гўёки етти осмон бир-биридин айрилди ва ерга тўкулди ва менинг ботинимдин азим ўте димоғимға урди. Жавоб бердим-ки, Мустафо с. а. в. олам аҳлининг бузургракидурлар, Боязид не бўлғай? Пас деди: не маъноси борки, Мустафо с. а. в. дебдуркн, [сени танишлик даражасида таниёлмадим]2. Ва Боязид дебдурки, [Поко парвардигоро, шоним нақадар юксак! Мен султонлар султониман!]3 ҳам дебдур? Дедим: Боязид сувсизлиғи бир журъадин ўлтурушти, сероблиғдин дам урди, идрокининг кўзаси анинг била тўлди ва ул нур анинг уйининг равзанаси хурдида эрди. Аммо Мустафо с. а. в. истисқое азим ва сувсизлиғ устиға сувсизлиғ эрди ва муборак кўкси [биз сенинг қалбингни кенг – мунаввар қилиб қўймадикми?]4 шарҳи била [Аллоҳнинг ери кенгдур]5 бўлуб эрди. Ложарам оташдин дам урди ва ҳар кун қурбат зиёдатлиғининг истидъосида эрди. Мавлоно Шамсуддин фарёд уруб йиқилди. Ва Мавлоно маркабдин тушуб шогирдлариға буюрдиким, ани кўтариб мадрасаға элттилар. Чун ўзига келди ва муборак бошин Мавлоно тизи устига қўюб эрди, андин сўнг анинг илигин тутуб равон бўлди ва уч ой муддате бир хилватда лайлан ва наҳоран висол савми била ўлтурдиларки, асло чиқмадилар. Ва кишига заҳра йўқ эрдиким, аларнинг хилватиға киргай. Ул хилватда бир кун Мавлоно Шамсуддин Мавлавий хидматидин шоҳиде тилади. Ул ўз ҳарамининг илигин тутуб мажлисқа келтурди. Ул дедики, бу менинг синглимдур, бир нозанин йигит кўнглум тилар. Филҳол фарзанди Султон Валадни олиб келди. Деди: бу менинг фарзандимдур, Ҳолиё агар бир миқдор чоғир муяссар бўлса, завқе қилур эрдук. Мавлавий чиқди ва жуҳудлар маҳалласидин бир кўза чоғир еткурди. Мавлоно Шамсуддин буюрдиким, мен Мавлононинг мутоваати қуввати ва машраби вусъатин имтиҳон қиладур эрдим. Ҳар недин десалар, ортиғроқдур. Ва дебдурки вақт машойихидин сўрарбизки, [менда Худо билан шундай лаҳзалар бўладики...]6 бу мустамир вақт бўлғай? Дерларки, йўқ, мустамир бўлмағай! Ва дедики, бирав Ҳазрат Муҳаммад с. а. в. умматидин бир дарвешга дедики, санга Тенгри жамъият бергай. Ул деди: ҳай-ҳай, бу дуони қилма, мундоқ дуо қилки, Тенгри жамъиятни андин айир, анга тафриқае берки, мен жамъиятда ожиз бўлубмен. Ва дебдурки, бирав дерки, сиқояда Тенгри отин тутмамак керак ва Қуръон ўқумамак керак, магар оҳиста. Дедимки, мунга не чора қилайки, ани ўзумдин айира олмон: шоҳ отдин тушмас, бечора от не қилсун? Ва баъзи дебдурларки, чун Мавлоно Шамсуддин Қўняға етти, Мавлоно хидматлари дарсиға кирди. Ва Мавлоно бир ҳавз қироғида ўлтуруб эрди ва теграсида китоблар. Ул сўрдики, бу не китоблардур? Мавлоно дедики, бу қийлу қолдур, сенинг мунунг била не ишинг бор? Мавлоно Шамсуддин илиг узатти ва ул китобларни сувга солди. Мавлоно тамом таассуф била деди: эй дарвеш, не қилдинг, алардин баъзи отамнинг фавойиди эрдики, яна топилмас. Мавлоно Шамсуддин илиг сувга уруб, бирин-бирин китобларни сувдин чиқарди ва сув ҳеч қайсиға асар қилмайдур эрди. Ва Мавлоно хидматлари айттиларки, бу не сирдур? Ул дедики, муни завқу ҳол дерлар, мунинг била сенинг не ишинг бор? Андин сўнгра ул икки бузургворнинг суҳбатлари туташти. Бу навъ нақл қилибдурларки, Мавлоно Шамсуддин қ. с. шаҳодат шарафи била дунёдин ўтубдур. Ва тарих олти юз қирқ беш экандур. Ва оз фурсатда қотилларин бирин-бирин Тенгри таоло тафзиҳлар била оламдин чиқарибдур. Ул жумладин бири Мавлононинг фарзанди Алоуддин Муҳаммад эрмишки, [Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас]7 доғиға мунтасиб эрмиш. Ва баъзи дебдурларки, аларнинг қабри Мавлоно Паҳлавий мадрасасида Мавлоно Бадриддинким, боний экандур, анинг ёнидадур, валлоҳу таоло аълам.

 504. Шайх Салоҳуддин б. Фаридун Қунявий маъруф би-Заркуб қ. с.
 Ул бидояте ҳолида Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ Тирмизийнинг муриди эрмиш. Мавлоно Жалолуддин хидматлари заркублар ҳовлисидин ўтарда, аларнинг зарби унидин аларға ҳол воқеъ бўлубдур ва самоъға кирибдурлар. Шайх Салоҳуддин илҳом била дўкондин сакраб чиқибдур ва бошин аларнинг аёғиға қўюбдур. Ва Мавлоно ҳазратлари анинг бошин кўтариб, илтифот ва навозиш қилиб, пешиндин намози дигаргача Мавлоно ҳазратлари самоъда эрмишлар. Ва бу ғазални буюрдиларки,б а й т:
[Бу заргарлик дўконида шундай бир хазина пайдо бўлдики, ажаб сурат, гўзал маъни, қандай яхши, қандай яхши!]1.

 Шайх Салоҳуддин буюрди, то дўконни яғмо қилдилар. Ва икки кавндин озод бўлди. Ва Мавлоно хидматларида равона бўлди. Мавлоно ҳазратлариға ҳам – ул ишқибозликким, Шайх Шамсуддин Табризий била эрди, анинг била бунёд қилдилар. Ва икки йилғача анинг била мусоҳабат ва мувонасатлари бор эрди. Бир кун Мавлоно ҳазратидин савол қилдиларки, ориф кимдур? Дедиларки, ориф улдурки, сенинг сиррингдин сўз айтқай ва сен хомуш бўлғайсен ва андоқ киши Салоҳуддиндур. Ва чун Султон Валад булуғ ҳаддиға етти, Мавлоно ҳазратлари Шайх Салоҳуддиннинг қизини анинг учуи хутба қилдилар ва Чалабий Ориф ул қиздин мутаваллид бўлди. Ва Шайх Салоҳуддин Қуняда мадфундур, Мавлоно Баҳоуддин Валад қ. с. живорида.

 505. Шайқ Ҳисомуддин Ҳасан б. Муҳаммад б. Ҳусан б. Ахий Турк қ. с.
 Чун Шайх Салоҳуддин Ҳақ живори раҳматиға борди, Мавлоно хидматларининг иноят ва хилофатлари Чалабий Низомуддинға мунтақал бўлди ва ишқбозлиғ анинг била бунёд қўйдилар. Ва «Маснавий» назмининг сабаби ул эрдиким, чун Чалабий Низомуддин асҳоб майлини Ҳаким Саноий «Илоҳийнома»сиға ва Шайх Фаридуддин Аттор қ. с. «Мантиқ ут-тайр» ва «Мусибатнома»сиға маълум қилди, Мавлоно хидматларнға арз қилдиким, ғазалиёт асрори кўп бўлубдур, мазкур бўлғон китоблар тарзи била агар китобе мавзун бўлсаки, дўстларға ёдгоре бўлғай, иноятдур. Мавлоно филҳол дасторлари бошидин бир коғаз Чалабий Низомнддин илгига бердилар, ўн саккиз бет анда битиклик. «Маснавий»нинг аввалидин, андинки, м а с н а в и й:

[Тингла, най андоқ ҳикоятлар қилур]1 ончаким
[хуллас, сўзни қисқа қилиш керак, вассалом!]2.
 Андин сўнгра Мавлоно хидматлари дедиларки, андин бурунки сизинг замирингизга бу доия тушкай, ғайб оламидин кўнглумга муни илқо қилиб эрдиким, бу навъ китобе назм қилилғай ва иҳтимоми куллий била «Маснавий» назмиға шуруъ қилдилар. Гоҳ-гоҳ андоқ бўлур эрдики, туннинг аввалидин фажр тулуъиғача имло қилурлар эрди ва Чалабий Низомуддин битир эрди. Ва мажмуъ ул битиганни буюк ун била Мавлоно хидматиға ўқур эрди. Чун аввалгн дафтар тамомға етти, Чалабий Низомиддиннинг ҳарами фавт бўлди ва арода фатрате тушти. Икки йилдин сўнгра Чалабий Низомуддин Мавлоно хидматларида ниёзмандлиғлар била «Маснавий»нинг татиммасин истидъо қилди. Андоқки, иккинчи дафтарнинг аввалида ишорат анга воқеъ бўлубдурки,м а с н а в и й:

[Бир муддат бу маснавий кечиктирилди,
қон сутга айлангунча вақт керак]3.
 Андин сўнгра китобнинг охиригача Мавлоно ҳазратлари айтурлар эрди ва Чалабий Низомуддин битир эрди. Бир кун Чалабий Низомуддин дедиким, қачонки асҳоб Махдумийнинг маснавийсин ўқурлар ва ҳузур аҳли анинг нуриға мустағрақ бўлурлар, кўрарменки, ғайб аҳлидин жамоате илигларинда дашналар ва тиғлар тутуб ҳозир бўлурлар. Ҳар ким ихлос юзидин исғо қилмаса, имонининг тубин ва динининг шохин кесиб, ани судрай-судрай сақар мустақарриға элтурлар. Мавлоно дедиларки, андоқдурки, кўрдунг.М а с н а в и й:

[Бу сўзларга душман бўлганларнинг шарманда бўлиб, дўзахга тушгани кўрсатилди.
Эй, Ҳисомуддин, сен унинг ҳолини кўрдинг.
Ҳақ қилмишига муносиб жавоб берганини сенга кўрсатди]4.
 506. Султон Валад қ. с.
 Ул Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ била Шайх Шамсуддин Табризий қ. с.ға шойиста хидматлар қилиб эрди. Ва Шайх Салоҳуддинға куллий иродати бор эрди. Ва ўн бир йил Чалабий Низомуддинни бузургвор-отаси қойими мақом ва халифаси тутар эрди. Ва кўп йиллар отаси ҳақойиқу маорифин фасиҳ тил била тақрир қилур эрди. Ва бир маснавийси бор, Ҳаким Санойи «Ҳадиқа»си вазнида, басе асрору нукта анда дарж қилибдур. Борлар Ҳазрат Мавлоно анга бу хитобни қилибдурки, [одамлар орасида менга сурат ва сийратда энг кўп ўхшайдигани сенсан]1. Ва ани бағоят севар эрмиш. Дерларки, жалий қалам била ўз мадрасасининг деворида битибдурки: «бизинг Баҳоуддин некбахтдур, яхши тирилди ва яхши ўлғай, валлоҳу аълам». Ва дерларки, бир кун анга навозиш қилур эрмиш. Дебдурки, Баҳоуддин, менинг бу оламға келмакимга сабаб сенинг зуҳурунг эрди. Ва барча сўзлар менинг қавлумдур ва сен феълимсен. Бир кун Ҳазрат Мавлоно анга дедиларки, Димашққа бор, Мавлоно Шамсуддин талабиға. Ва мунча важҳи сим элт ва ул султони маъно кафши ичига сол ва муборак кашфнинг юзин Рум сари қил! Чун Димашққа етсанг, Солиҳияда карвонсаройдур машҳур, яксар анда борки, ани анда топарсенки, бир фаранги соҳибжамол йигит била шатранж ўйнайдур. Чун ул элтса, ёрмоқ оладур ва агар ул йигит элтса силли урадирғон кўргунгдур. Зинҳор инкор қилмаки, ул йигит бу тоифадиндур ва ўзун танимас. Ва алар тиларки ани ўзига шиносо қилғайлар. Чун Султон Валад Димашққа борди ва Мавлоно Шамсуддинни ҳам ул ердаки бузургвор валиди нишон бериб эрди, топтики, ул йигит била шатранж ўйнайдур эрди. Ниёзманд ҳамроҳлар била илайига бош қўюб риққатлар қилдилар. Ва ул фаранги кофир йигит бу ҳолни кўруб, анинг бузурглуқин билди ва ўз беадаблиқларидин уялиб, бош яланг қилиб, имон келтурди. Ва инсоф юзидин турди ва тиладики, ҳар неси бўлса яғмоға бергай. Мавлоно Шамсуддин қўймади, буюрдики, Фарангистонға қайт ва ул диёрнинг азизларин мушарраф қил ва ул жамоатнинг қутби ўл! Андин сўнг Султон Валад келтурган важҳни амр топқан била ул махдумнинг кафшига тўкуб, кафш юзин Рум сари эвурди. Ва Мавлоно хидмати ва сойир Рум ниёзмандлари тилидин аларни истидъо қилди. Алар қабул қилиб, ҳам анинг отиға миниб, азимат қилдилар. Ва Султон Валад рикобларида яёқ тебради. Ва Мавлоно Шамсуддин ҳар неча буюрдиларки, фарзанд Валад, отлан! Ул бошин қўюб дедики, шоҳ отлиғ ва банда отлиғ қачон раво бўлғай? Ва Дамашқдин Қўняғача аларнинг рикобида яёқ борди. Чун Қўняға еттилар, Мавлоно Шамсуддин анинг хидматларин Мавлоно Жалолуддинға тақрир қилиб айтур эрдики, мен мундоқ дедим, ул мундоқ жавоб айтти ва башомат қилур эрди. Андин сўнгра деди-ларки, манга Ҳақ мавҳибатларидин икки нимадур: сар ва сир. Аввалғини ихлос била Мавлоноға фидо қилдим, иккинчини Баҳоуддин Валадға бағишладим. Агар Баҳоуддииға Нуҳ умри бўлуб, барини бу йўлда сарф қила эрди, ул муяссар бўлмағай эрдики, бу йўлда мендин анга етти. Умид улким, сиздин ҳам насиблар анга еткай. Чун Мавлоно тенгрининг живори раҳматиға борди, етти кундин сўнгра Чалабий Низомуддин барча асбоб била Султон Валад қошиға келди ва деди: тилар менки, бузургвор отанг ўрниға ўлтурғайсен ва муридларға иршод қилғайсен ва бизга шайх ва муқтадо бўлғайсен ва мен рикобингда ғошияни эгнимга қўюб бандалиғ қилғаймен. Ва бу байтни ўқидики, б а й т:

[Эй жон, кўнгул уйида ким ўтирибди,
Шоҳ тахтида шоҳ, ва шаҳзодадан бошқа!?]2.
 Султон Валад бош қўйди ва кўп йиғлади ва дедики [Суфийга хирқа ярашади, етимга ёниш ва куйиш]3. Андоқки, отам ҳаётида халифа ва бузургвор эрдинг, бу замон ҳам халифа ва бузургворимизсен. Ул дебдурки, бир кун отам дедиким, агар тиласангки дойим беҳишти баринда бўлғайсен, барча била дўст бўл ва ҳеч кимнинг кинасин кўнглунгда асрама! Ва бу рубоийни ўқидиким,

р у б о и й:

[Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма!
Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!]4.

 Тамом анбиё а. с. муни қилибдурлар ва бу сийратли суратқа келтурубдурлар, ложарам олам аҳли алар хулқлариға мағлуб ва лутфлариға мажзуб бўлибдурлар. Чун дўстларни ёд қилурсен, кўнглунг бўстони хушлуғдин очилур ва гулу райҳондин тўлар. Ва чун душманларни зикр қилурсен, ичинг тикан ва йилон билан тўлар ва хотиринг пажмурда бўлур. Дерларки, вафоти кечаси бу байтни ўқур эрмиш.Б а й т:

[Бу тун шундай тунки, шодлик тунидир.
Аллоҳдан озодлик етар бир тундир]5.
Етти юз ўн иккида Ражаб ойининг ўнида шанба кечаси дунёдин ўтти.

 507. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с.
 Ҳазрат Махдум н. м. Имом Ёфиъийдин алар алқобиға мундоқ нақл қилибдурларкн, [ўз замонасининг устози, даврининг ягонаси, нурлар матлаи, сирлар манбаи, тариқат раҳбари, ҳақиқат таржимони, зоҳир ва ботин илмларда барча улуғ шайхларнинг устози, орифлар йўлбошчиси, соликлар таянчи, раббоний олим Шиҳобуддин Абу Ҳафс Умар б. Муҳаммад Бакрий Суҳравардий, Аллоҳ унинг сиррини муқаддас қилсин]1. Абу-бакр Сиддиқ р. а. фарзандларидиндур. Тасаввуфда интисоби ўзининг амми Шайх Абуннажиб Суҳравардийға. Ва Шайх Абдулқодир Гилоний р. суҳбатиға етибдурлар ва алардин ўзга ҳам машойихдин кўпнинг суҳбатиға мушарраф бўлубдурлар. Ва дебдурларки, баъзи абдол била муддате Аббодон жазирасида бўлур эрмишлар. Ва Хизр а. с. била суҳбат тутубдурлар. Шайх Абдулқодир алар васфида дебдур: [Сен Ироқдаги машҳур кишиларнинг охиргисисан]2. Кўп таснифлари бор. «Авориф»дек ва «Рашф ун-насойиҳ» ва «Аълом ут-туқо»дек. «Авориф»ни Маккада тасниф қилибдурлар. Ўз вақтларида шайх уш-шуюх эрмишлар. Бағдодда тариқат арбоби йироқ – яқиндан бу қавм масойили истифосини алардин қилур эрдилар: [Улардан баъзиси унга ёзди: Эй Хожам, агар амАлии тарк этсам, танбаллик қилган бўламан. Агар амал қилсам, менда манманлик пайдо бўлаяпти. Жавобида ёзди: Амал қил ва манманликка қарши Аллоҳдан паноҳ тила!]3. «Иқболия» рисоласида мазкурдурки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурларки, Шайх Саъдуддин Ҳуммуйийдин сўрубдурларки, Шайх Муҳйиддин Арабийни нечук топтинг? Дебдурки, [Соҳилсиз, шиддатли тўлқинланувчи дарё]4. Ва дебдурки, Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийни нечук топтинг? Дебдурки, [Суҳравардий пешонасидаги пайғамбар с. а. в.ға тобелик нури бу бошқа нарсадир]5. Валодати беш юз ўттуз тўққузда Ражаб ойида эрмиш, вафотлари олти юз ўттуз иккида эрмиш, валлоҳу таоло аълам.

 508. Шайх Нажибуддин Али б. Бузғуш Шерозий қ. с.
 Олим эрди ва ориф, сарчашмаи улуму маориф. Отаси ғаний ва тожир эрди. Ва Шомдин Шерозга келди ва мутааҳҳил бўлди ва мутаваттин. Бир кеча амирул-муъминин Али к. в.ни тушта кўрди ва анинг қошиға таоме келтуруб, анинг била еди ва анга башорат бердики, Ҳақ с. т. санга фарзанде бергусидур, нажиб ва солиҳ. Чун ул ўғул туғди, анга ул ҳазрат отин қўйди: Али ва лақаб Нажибуддин деди. Ва ул ўғул бидоят ҳолдин фуқаро муҳаббатини кўнглида асрар эрди ва алар била мусоҳабат қилур эрди. Отаси анга ҳар неча фохир либослар ясар эрди ва лазиз таомлар тартиб қилур эрди, парво қилмас эрди. Ва дер эрдиким, мен хотунлар либоси киймасмен ва нозиклар ғизоси емасмен! Ва пашмина кияр эрди ва бетакаллуфона таом ер эрди, ангачаки улғайди. Ва қавмнинг муддаою талаби кўнглига ғолиб бўлди ва ёлғуз уйда басар элтур эрди. Бир кеча тушта кўрдики, Шайхи Кабир равзасидин бир қари чиқди ва анинг кейнича яна олти улуқ кишилар бир йўл била борур эрдилар. Ул бурунғи пир анга боқиб табассум қилди ва илигин тутуб, сўнгғи пирға топшурди. Ва дедики, бу Тенгри таолодин вадеъатидур санга. Чун уйғонди, тушин отасиға деди. Отаси дедики, бу тушни кимса таъбир қилаолмас, магар Шайх Иброҳим. Ва ул мажзуб ва уқалойи мажониндин эрди. Биравни анинг қошиға юбордики, ул тушни арз қилди. Шайх Иброҳим эшитгач дедики, бу туш Али Бузғушдин ўзганинг туши эмас! Бурунғи пир Шайх Кабирдур ва ўзгалар жамъики, бу тариқни андин қабул қилибдурлар ва сўнгғи пир керакки, тирик эркан, ани тилаб топмоқ керакки, мунунг тарбиятин анга ружуъ қилибдур, то мақсудқа еткай. Бу сўзни эшитгач отадин ижозат ҳосил қилиб, Макка сафариға азимат қилди. Чун Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийға етишти, ани танидики, тушта кўрган кишидур. Шайх ҳам анинг ҳолиға мутталеъ эрди, анинг тушин анга айтти. Ва ул Шайх мулозаматин ихтиёр қилди ва йиллар анинг суҳбатида басар элтти ва Шайх илигидон хирқа кийди ва Шайхнинг мусаннафотин ва ўзга нималар ҳам бу илму тариқда Шайхдин эшитти. Ва Шайх изни била Шерозға мурожаат қилиб, мутааҳҳил бўлди. Ва хонақоҳ бино қилиб, толиблар иршодиға машғул бўлди. Ва ҳолоту каромоти халқ орасида иштиҳор топти. Ва яхши сўзлари ва шариф рисолалари борки, Шайх сўзининг иси алардин келур. Бир кун анга дедиларки, тавҳид сиррин бир мисол била равшан қил! Деди: икки кўзгу ва бир олма. Аср фузалосидин бири ҳозир эрди, бу маънони назм қилди.

Ма с н а в и й:

[Кекса, комил шайх Нажибуддин сўз саҳросида бу янги гапни айтди:
Ваҳдатдан мисол келтирмоқчи бўлсанг, бир олмаю икки ойнани тасаввур қил!]1.

Бир кун деди: маъшуқнинг холин пайваста таъриф қилурлар, бу ажабки, анда худ хол йўқдур. Ҳам ул фозил ҳозир эрди, бу маънони ҳам назм қилди.

Р у б о и й:

[Эй улки, сенинг ҳуснда тимсолинг йўқ, менинг ҳолатим юзунгдаги холдан айри эмас. Менинг барча васф қилганларим юзингдаги холдир, ажабки, юзингда холнинг ўзи йўқ]2.

Олти юз етмиш саккизда Шаъбон ойида дунёдин ўтубдур:

 509. Заҳириддин Абдурраҳмон б. Али б. Бузғуш қ. с.
 Отасининг муридидур ва халифаси эрди. Онаси анга ҳомила бўлғонда, Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. ўз муборак хирқасидин бир пора айириб юборибдурларки, ул мутаваллид бўлғонда, анга кийдургайлар. Ул хирқаки ҳажқа кийибдур, ул экандур. Улғайғанда, ота хидматиға машғул бўлди ва тарбият топти. Ва ҳажға борди. Арафа кечаси туш кўрдики, Ҳазрат Расул с. а. в. равзасиға борди ва салом берди. Жавоб қилдики, [Сенга ҳам салом бўлсин, эй Абунажоший!]1. Отаси ул ҳолиға мутталеъ бўлди ва аҳлу хайлиға хабар берди ва башорат еткурдики, мурод ҳосил бўлди. Андин сўнгра дарс айтти ва ҳадис ривоят қилди ва тасониф қилди. Анинг тасонифидин бири «Авориф» таржимасидурки, анда кашфу илҳомдин содир бўлғон таҳқиқоти кўпдур. Буюк мақомотқа. етти ва аржуманд каромотқа машҳур бўлди. Ва Ҳазрат Шайхнинг бу икки байтин дойим ўқур эрмишки,

 ш е ъ р:

[Юксак ризо мақомига етганимда ҳам рози эмас эдим, ризодин юксакроқ мақомдан ҳам кўнглимиз зада. Бизга фироқ юзланиб, мақсаддан йироқлашган пайтимизда, менга саломга келувчи хаёлинг билан қаноатланаман]2.
 Етти юз ўн олтида Рамазон ойида дунёдин ўтти.

 510. Шайх Муҳаммад Яманий қ. т. р.
 Шайх Нажибуддин Али Бузғуш дебдурки, бир кун жамъи асҳоб била Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. суҳбатида ўлтуруб эрдук. Шайх асҳобдин бирига буюрдиларки, хонақоҳдин ташқари чиқсун, агар ғарибе бўлса, олиб кирсунки, бизинг димоғимизға бир ошно иси келадур. Бирав чиқти ва ҳеч киши топмади. Шайх яна ҳайбат била буюрдиларки, бу қатла чиқки топарсан! Ул дарвеш бу қатла чиққандин сўнгра бир қора ранглиғ киши кўрдики, сафар ва азимат осори аҳволида зоҳир эрди, олиб кирди. Киргач, саффи ниъолға майл қилдики, ўлтурғай. Шайх дедики, эй Шайх Муҳаммад, яқин келки, сендин ошно иси келадур. Ва ани ўз ёниға тиладилар. Ва ул ва Шайх бир-бири била сирда безабонлиғ тили била сўзлар айтиштилар. Андин сўнгра ул Шайхнинг тизини ўпти. Ва Шайх буюрдиларки, суфра келтурдилар ва таом едилар. Ва мен рўза эрдим. Шайх буюрдиларки, ҳар ким рўза тутубдур, ўз ҳоли била бўлсун! Ул суфрада анор эрди. Ва Шайх анор ейдур эрдилар ва доналарни суфранинг бир гўшасида йиғадур эрдилар. Менинг хотиримға келдики, ул доналарни олайки, Шайхнинг муборак оғзи суйи баракати анга етибдур, анинг била ифтор қилай. Чун бу хотир кўнглума кирди, ул ғариб ул доналарни олиб, оғзига солиб еди ва манга боқиб табассум қилди. Билдимки, хаёлимни билибдур. Чун суфра кўтардилар, Шайх буюрдиларки, Шайх Муҳаммад ҳофизи каломдур, аммо муддате ёлғуз тиловат қилибдур, эмди тиларки, бирав қошида ҳар кун бирор нима «Каломуллоҳ»дин ўткаргай. Ҳар ким бу муддао қилди, аммо Шайх бу хидматин манга ҳавола қилдиларки, Али Шерозий ҳар кун анинг дарсини қулоқ тутсун! Ул ҳар кун келур эрди ва бир сипора ўқуб борур эрди. Бу айёмда андин ғариб ҳолот мушоҳада тушти ва ажаб файзлар ва осойишлар анинг суҳбатидин манга етишти. Охир Шайх анга хирқа кийдуруб, толиблариға хирқа либоси ижозатин бериб, ўз вилоятиға узатти. Ва анда машҳур бўлди ва кўп халқ анга мурид бўлдилар.

 511. Шайх Иброҳим Мажзуб қ. с.
 Ул ҳамулдурки, зикри Шайх Нажибуддин Али Бузғуш баёни ҳолида ўтти. Ва дебдурларки, гоҳе неча кун ўтар эрдики, ҳеч таом емас эрди, гоҳе неча кунлук таомни бир лаҳзада ер эрди. Ва анинг нима емакининг шарҳи ва Шайх Нажибуддин Али Бузғуш била суҳбатининг баёни «Нафаҳот ул-унс»да бор, тилаган киши топар. Ва андин ғариб ҳолот ва ажиб кароматлар кўрубдурлар. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий ва ул табақадағи машойих била муъосир эрмиш.

 512. Шайх Жамолуддин Лур қ. т. с.
 Шайх Нажибуддин дебдурки, бир қатла манга дедиларки, бу шаҳрға бир Лур келибдур, оти Жамолуддин. Ва қавий жазбаси бор ва масжиди жомеъда бўлур. Бордим ва ани кўрдум ва салом дедим. Жавоб деди ва айттики, менинг оқни қора қилғучилар била ишим йўқдур, яъни фуқаҳо ва битигучилар била. Бирав дедики, ул суфилардиндур. Бориб қошида ўлтурдум ва аҳволидин савол қилдим. Дедики, мен уммий кишидурмен Лурда. Ва нима ўқумайдурмен, манга кало ўтлатмоқ била хуш эрди. Бир кун пойгоҳда кало ўтрусида ўлтуруб эрдим. Ногоҳ манга ҳоле макшуф бўлди ва жазба зоҳир бўлди ва ҳижобни кўзум оллидин олдилар. Беҳуш-бўлдум ва йиқилдим. Ва калонинг оёғи остида илик-аёғ урар эрдим. Чун ўз ҳолимға келдим, манга тавҳид сирри макшуф бўлуб эрди. Ва ул дойим шатҳиёт айтур эрди. Уламо ва сулаҳо анинг инкориға қўптилар ва такфир қилдилар. Ва анинг қатлиға фатво қилиб, Отабек Абубакрки, шаҳрнинг подшоҳи эрди, қошиға элттилар ва қатл ижозати тиладилар. Отабек дедики, агар икки киши ҳам сизга муттафиқ бўлсалар, қатл қилай! Бири Шайх Нажибуддин Али Бузғуш яна бири Шайх Муъинуддинки, ҳам Шерознинг бузурги эрмиш. Ул фатвони менинг қошимға келтурдилар. Мен битидимки, ул мажзубдур ва мағлуб, анинг қатли жойиз эмас. Ва Шайх Муъинуддин ҳам андоқ ўқ битиб эрди. Отабек анинг қатлиға ҳукм қилмади. Ҳам ул дебдурки, бир кун вузуъ қиладур эрдим ва Жамолуддин манга боқадур эрди. Чун сувни юзумга еткурдум, дедимки, [нопокликни кеткизаман!]1. Ул деди, ҳеч ҳадасе қолмайдур, айтки [нопокни кеткизаман]2.

 513. Шайх Шамсуддин Сафий р. т.
 Кибор машойихдиндур. Вақте Шайх Нажибуддин Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий хидмати ниятиға Бағдод азимати қилибдур, Шайх Шамсуддин рафиқ экандур. Ул Шайх Нажибуддин оллида Қуръон ўқубдур ва Шайх Нажибуддин анинг қошида фиқҳдин бир нима ўқубдур. Ва улуқ Шайх хидматларида сулук қилиб, бир-бири била суҳбат тутар эрмишлар. Ва Шайх Нажибуддин дебдурки, чун Шерозға мурожаат қилдуқ, Ҳазрат Шайх менинг учун хирқа либос ижозати битиди ва Шайх Шамсуддин учун ҳам битиди. Ва қирқ адад бўрк бизга берди, йигирма манга ва йигирма анга. Ва ҳар бўркда Шероз бузургларидин бирининг отин битиди. Ва буюрдики, чун Шерозға етарсиз, аввал бизинг ниятимиз била бу бўркларни аларға кийдурунгки, аларнинг отлари битикликдур. Андин сўнгра ўзгаларга хирқа либос қилинг.

 514. Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзий қ. с.
 Ул Шайх Нажибуддин Али Бузғушнинг муридидур. Зоҳирию ботиний улумға олим эрмиш. Шайх Иззуддин Маҳмуд Коший ва Шайх Камолуддин Абдураззоқ Коший иккаласи анинг муридларидурлар. Шайх Абдураззоқ «Таъвилот» тафсирида дерким, [Шайхимиз Мавлоно Нуриддин Абдуссамад қ. р. а.дан эшитдим. У отасидан эшитган эканки, фақирлардан бири улуғ Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. хизматида бўлиб, ваҳдат мушоҳадаси ва фано ҳолатларига етиб, юксак завқ топган эди. Аммо ногаҳон бир кун йиғига тушди ва афсусланди. Шайх ундан бу ҳолат ҳақида сўради. Айтди: Касрат туфайли ваҳдатдан тўсилдим ва ундан узоқлашдим. Энди ўз ҳолатимни тополмаяпман. Шайх унга бу ҳолат бақо мақомининг бошланишн, олдинги ҳолатдан аъло ва юксакроқ эканлигини англатди ва уни хотиржам қилди]1.

 515. Шайх Иззуддин Маҳмуд Коший р. т.
 «Авориф» таржимасининг соҳибидур ва «Тоъияи Форизия»нинг шориҳи ва пасбаланд ҳақойиқ ва аржуманд маориф бу икки китобда дарж қилибдур. Бу баъзи рубоий анинг маорифидиндур.

 Р у б о и й:

[Қалбим менга айтди: Илми ладунга ҳавасим бор, имконинг бўлса, уни менга ўргат! «Алиф» дедим. Бошқасини ҳам айт!–деди. «йўқ!» – дедим. Уйда биров бўлса, бир ҳарф етар.

Эй юзинг акси кўзимга нур берган, юзингга ўз нуринг билан боқаман. Биздан бошқага боқма!– дединг. Ахир айт! «Кўзимга сендан бошқа ким ҳам кўринади?»

Эй, дўст, орамизда жудолик қачонгача? Мен – сенман! Сену менлик қачонгача? Сенинг ғайратингдан бегоналик мажоли қолмади, бас, кўзларга бегонавашлик қачонгача?]1.

Бу икки қитъа дағи анинг маорифидиндур: [Касратга яхши назар солсанг, ваҳдатнинг айни ўзидир! Сен шубҳалансанг ҳам, биз шубҳа қилмаймиз. Ҳар бир нарсага ҳақиқат юзидан боқсанг – сурати бўлсин, моддаси бўлсин бирдир.
* * *
Ўртада сен бор экансан, ваҳдат юзи шубҳа ниқобидан холи бўлмайди. Агар ўзлик ниқобидан кечсанг, ишқ, ошиқ, маъшуқ бирдир]2.

 516. Шайх Камолуддин Абдураззоқ Коший р. т.
 Ул Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзийнинг муридидир. Зоҳир ва ботин улумиға жомеъдур. Ва кўп таснифоти бор, «Таъвилот» тафсиридек, «Суфия истилоҳоти» ва «Фусус ул-ҳикам» шарҳидек ва «Манозил ус-соирин» шарҳидек. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. била муосирдур. Ва ораларида вужуд ваҳдати қавлида мухолафот ва мубоҳасот воқиъдур. Ва ул бобда бир-бирига мактублар битибдурлар. Мир Иқбол Сийистоний Султония йўлида Шайх Камолуддин Абдураззоққа ҳамроҳ бўлғандур. Андин бу маъно истифсори қилиб, анга бу бобда ғулув кўрубдур. Мир Иқболдин сўрубдурки, сенинг шайхингнинг Ҳазрат Шайх Муҳиддин Арабийға ва анинг сўзлариға не ақидаси бор? Ул жавоб дебдурки, азим уш-шаън тутар маорифда. Аммо дерки, буки Ҳақни вужуди мутлақ дебдур, ғалат қилибдур ва бу сўзин бегонмас. Ул дебдурки, Шайхнинг барча маорифининг асли худ бу сўздадур. Ажабдурки, сенинг Шайхинг бу сўзга инкор қилур ва барча авлиёю анбиёю аъимма бу мазҳабда эрмишлар. Мир Иқбол бу сўзни ўз Шайхиға арз қилған экандур. Шайх дегандурк, жамиъ милалу ниҳалда киши мун-дин расвороқ сўз демайдур. Ва яхши боқса, Табиия ва Даҳрия мазҳаби мундин яхшироқдур. Ва сўзнинг яқини ва бутлонида кўп сўзлар битибдур. Ва ул жавоб битибдур. Ва иккаласини Ҳазрат Махдумий н. м.- н. «Нафаҳот ул-унс»да Жинс битибдурлар. Тилаган киши анда тиласунки, топар!

 517. Шайх Нуриддин Абдурраҳмон Мисрий қ. с.
 Ўз замонида бузург эрмиш ва ўз вақтида толиблар қибласи. Ва Миср диёрида тарбият ва иршодлари мутаъаййин ва шайхухот мақомида мутамаккин. Ва иродат авойилида ул диёр машойихидин бирининг муриди эрмишлар, аммо ишлари ул шайх қошида туганмайдур. Лекин шайхлари аларға айтқон экандурким, сенинг ишинг Ажам машойихидин бири қошида тамом бўлғусидур. Ул интизорда бўлур эрмишлар, ангачаки, Шайх Жамолуддин Юсуф Куроний Мисрға етибдур. Анинг суҳбатидин йигирма кундин озроқ замонда ишлари тамом бўлубдур ва Шайх аларға иршод ижозати битибдур. Ижозатномада биродар унвони била зикр қилибдур, анинг учунки, муаммар бўлғон экандурлар. Ва Шайх Жамолуддиннинг нисбати икки кишигадур, бири Шайх Низомуддин Шамширий яна бири Шайх Нажмуддин Маҳмуд Исфаҳоний. Ва бу иккаласи Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзий қ. р. муридларидурлар.

 518. Шайх Зайнуддин Абубакр Хавофий қ. с.
 Алар ўз замонларида Хуросон мулкининг шайх ул-машойихи эрдилар ва улумин зоҳирию ботиний орасида жомеъ. Ва аввал ҳолларидин охирғача шариат жоддасиға ва суннат истиқоматиға ва мутобаатиғаки бу қавмнинг муҳаққиқлари қошида улуқроқ кароматдур, тавфиқ топибдурлар. Ва аларнинг нисбати тариқатда Шайх Нуриддин Абдурраҳмон Мисрийғадур. Ва Шайх аларнинг тарбияти такмилидин сўнгра аларға иршод ижозати акмал важҳ била битибдур. Алар Шайх ижозати ва ишорати била Хуросонға келурда ижозатнома-лари Бағдодда ғойиб бўлғон экандур. Шайх Тенгри живори раҳматиға борғондин сўнгра Мисрға борибдурлар. Ва Шайхнинг хилватиға кириб, зиёрат қилурда ўз ижозатномаларининг саводини кўрубдурларки, бир токчада эрмиш олибдурлар ва ҳамул дастур била толиблар ва муридларға тарбиятға машғул бўлубдурдар. Ва бу маҳзи каромот бўла олур. Шайх Зайнуддин дебдурларки, Мисрдин келурда чун Бағдодқа етуштим, ул бўркки, Ҳазрат Шайх Нуриддин Абдурраҳмон қ. с. манга бериб эрди ва кўп акобир бошиға етиб эрди, бошимда эрди. Пиртожи Гилоний била мулоқот воқеъ бўлди. Ул бўркни мендин тилади, андоқки, фақру дарвешлик муқтазоси бўлғай, анга бердим. Кеча воқеъда кўрдумки, ул бўрк менинг қошимда истиғоса қиладур: Ва ул бузургларники, аларнинг бошиға етибдур, санайдур ва дейдурки, мен мунча солиҳу муттақий элнинг бошиға етибмен, эмди сен мени бир хаммор бошиға қўйдунгкн, хамр шурбиға иштиғол кўргузур. Тонг отгач, асҳобдин бири била ани тилай чиқдуқ. Эшиттукки, хароботдадур ва ўз ишига машғулдур. Анда борибки сўрдук, дедиларки фалон уйдадур. Чун ул уйга кирдук, маст йиқилиб эрди ва бўрк бошида. Ҳамроҳи мусоҳиб дедики, сиз чиқинг, мен бўркни олиб келай! Мен чиқдим ва ул бўркни анинг бошидин олиб чиқди ва эшикни анинг устиға боғлади ва бўркни менинг бошимға келтурди. Дерларки, охир ҳаётда аларға вориде юзландики, уч кеча-кундуз ўзларидин бил-куллия ғойиб эрдилар. Чун аларни ўзларига келтурдилар, бир йилға дегунча хомушлик аларға ғолиб бўлди. Дарвеш Аҳмад Самарқандий Шайхнинг ишин қилған муридла-ридин ва хулафосидин эрди, сўфия сўзларин кўруб эрди ва минбар устида ани яхши баён қилур эрди. «Фусус» мутолааси ва дарсиға қиём кўргазур эрди. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, анинг ўз хатти била «Фусус ул-ҳикам»нинг охирида кўрубменки, битибдурларки, хилватда эрдимки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. манга «Фусус ул-ҳикам» дарсиға ишорат қилди. Ва Ҳазрат Расул с. а. в.дин саволот қилиб жавоблар топқанини ҳам «Нафаҳот»да битибдурлар. Шайх раҳимаҳуллоҳу саккиз юз ўттуз саккизда шаввол ойннинг иккисида якшанба кечаси дунёдин ўтубдурлар. Ва аларни аввал Молин деган ерда дафн қилибдурлар ва андин Дарвешободқа нақл қилибдурлар ва Дарвешободдин Ҳирот Дор ус-салтанати ийдгоҳи ёниға нақл қилибдурлар. Ва аларнинг муборак мозори бошида олий иморате ясабдурлар. Ва анда онча ободонлиғ бўлубдурки, ҳоло жума намози қилурлар.

 519. Амир Қивомуддин Синжоний р. т.
 Бидоят ҳолда Хавоф вилоятининг Синжон отлиғ кентида шарику нависанд эрмиш ва жамъ ва харж ва таржеҳ ва тахсис нусхаси анинг уҳдасиға эрмиш. Бу ҳолда анга ногоҳ жазбае етибдур. Ҳар нединки, машғул экандур, чиқибдур ва сулук бунёд қилибдур. Дерлар, илигин Тенгри йўлида мусулмонларға вақф қилғон эрмишки, ҳар киши ҳар не буюрса, хоҳ мусҳаф ва ғайриҳи битигай. Ул буюрған китобнинг тарихин бигиб, отларин била асрар эрмишким, буюрған тарих дастуридан бурун, сўнгра бўлмағай. Мажолисда маориф кўп айтур эрмиш. Дер эрмишки, Мусо а. с. воқеъада манга бир аёқ шарбат берибдур, бу гўёлиғим боиси улдур. Кўп ашъори бор ва Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с.нинг баъзи ғазалиётиға татаббуъ қилибдур. Ва китобе тасниф қилибдурки, отин «Жунун ул-мажонин» қўюбдур. Ва анда ғариб сўзлар дарж қилибдур. Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. била муосир эрмиш. Ораларида мукотабот ва муросалот бор. Ҳазрат Маҳдумий н. м. н. алардин баъзини «Нафаҳот ул-унс»да дарж қилибдурлар. Ва Мавлоно Шайх Кўҳистоний Мирнинг валодат ва вафотлари тарихида бу қитъани айтибдурларки,

қ и т ъ а:
 
[Амир дунёни тарк этувчи, солик, дин ва миллат ҳомийси, талабда шоҳ Иброҳим Адҳамдек эди. Етти юз ўттиз тўрт сана рўза ойи чиқиб, ҳайит куни дунёга келди. Саккиз юз йигирма киришидан беш кун олдин вафот этди]1.

 520. Хожа Шамсуддин Муҳаммад Кусуйи Жомий қ.с.
 Шайх бузургвор шайх ул-ислом Аҳмад Жом қ. с. нинг бузургвор авлоди ва кибор аҳфодидиндурлар. Ва Шайхнинг хирқасинки, дерларки, Ҳазрат Шайх ул-машойих Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с.дин аларға етган экандур, Хожа хидматлариға етиб эрди. Ва ул хирқанинг ёқасида Ҳазрат Рисолат с. а. в.нинг муборак кўнглакларидин бир парча тикилган мавжуддур. Хожа жомиъ эрдилар улуми зоҳирийға ва ботинийға. Шому субҳ авродини Ҳазрат Шайх Зайнуддин қ. с. тариқи била жаҳр айтурлар эрди. Ва Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Умар суҳбатиға кўп етарлар эрди. Ва азим иродатлари бор эрди. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. мусанна фотин кўп ўқур эрдилар ва муътақид эрдилар. Ва тавҳид масъаласин аларға мувофиқ тақрир қилурлар эрмиш. В ани минбар устида уламо қошида андоқ баён қилурлар эрмишки, ҳеч кимга эътироз ва инкор мажоли бўлмас эрмиш. Ва «Қуръон» асрорида ва аҳодис нукотида ва машойих маорифи нукотида бағоят тезфаҳм эмишлар. Ва оз таважжуҳ била аларға андоқ маоний фойиз бўлур эрмишки, ўзга акобирға кўп тааммуллар била маълум бўлмас эрмиш. Ва Мавлоно Саъдуддин Кошғарий ва Мавлоно Муҳаммад Асад ва Мавлоно Боязид Пуроннй ва алардин ўзга машойих ва азизларки аларға муосир эрдилар, алар мажлисида ҳозир бўлур эрдилар ва мутабаррик нафасларидин маҳзуз бўлур эрдилар. Ваъз ва самоъ мажлисининг асносида аларға азим важд юзланур эрди ва сайҳалар тортар эрдиларки, мажлис аҳлиға сироят қилур эрди. Бу фақирнинг отасининг аларға иродати кўп эрди. Ва сафарларда суҳбат ва хидматлариға етиб эрди. Ва фақир ҳам кичик ёшимда аларнинг муборак назариға етиб, илтифот топиб, фотиҳалариға мушарраф бўлуб мен ва азим фоида андин умидим бор. Умид улки, ноумид бўлмағаймен. Саккиз юз олтмиш учда жумод ул-аввал ойининг йигирма учида шанба куни дунёдин ўттилар. Вафотлари тарихида айтибдурлар ва ул будурким,

б а й т:

[Комил шайх, комилларнинг пешвоси, сурат аҳлига маъно кўрсатувчи Хожа Шамсуддин Муҳаммадким, ёпиқ осмон унинг ғамини еб, кўк тўн бўлади. У муқаддас қадамгоҳ саҳнасидан жой олди. Имконсиз ерда чодир қурди. Дунё унинг мартабаси олдида арзимас эди. Вафоти тарихини «чархи дун» сўзидан чиқар!]1.

Ва қабрлари Ҳиротнинг масжиди жомеъи живорида фақиҳ Абу Язид Марғазий мазори яқинидадур. Ва баъзи азизлар ул мақбара бошида мутакаллиф мадраса ва гунбад ясабдурлар. Ва халойиқ табаррук юзидин зиёрат қилиб мурод тиларлар ва баъзи топар эрканлар.

 521. Мавлоно Зайнуддин Абубакр Тойбодий қ. с.
 Мавлоно Низомуддин Ҳиравийнинг шогирдидур. Аммо шариат мутобаати варзиши билан ботин улуми абвоби ҳам анинг юзига очилибдур ва билҳақиқат Увайсий эрмиш. Ва тарбият Ҳазрат Шайх ул-ислом Аҳмад Жом руҳидин топибдур ва дерларки, Мавлоно муддатлар риёзот ва мужоҳидот била ўткаргандин сўнгра Ҳазрат Шайх Мавлоноға зоҳир бўлиб, дебдурларки, сенинг дардингнинг давосини Ҳақ таоло бизнинг шифохонада қуюбдур. Андин сўнгра Мавлоно етти йилгача ёёғ, кўпрак аёғ яланг Тойбоддин Жомға борур эрмиш ва Қуръон тиловатиға машғул бўлур эрмишлар. Ўттиз йилдин сўнграки, бу тарийқ била сулук қилибдур. Минг Қуръон хатмидин сўнгра Ҳазрат Шайх руҳониятидин ишорат анга бўлубдурки, Машҳад зиёрати саломуллоҳи ало ман ҳалла фиҳи иҳроми боғлади ва ул равза остонбўслиғиға мушарраф бўлғондин сўнгра хилъатлар ва навозишлар топти. Андин Тус мазороти тавофиға мутаважжиҳ бўлди. Кеча Шайх Абунаср Саррож мазори бошиғаки, Тус-нинг қироғидадур иҳё қилди ва Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға мушарраф бўлди ва ҳукм топтиким, тонгла Тусқа кирсанг, Урён дарвеше сенга йўлуқғусидур. Яхши таъзим қил, аммо сужуд қилма! Тонг Тусға киргоч, Бобо Маҳмуд Тусийки, мажзуб эрди, Ҳазрат буюрғон йўсун била келадур эрди, йўлуқди, чун Мавлонони кўрди ва ўзин туфроққа солди ва бошин кизига тортти ва Мавлононинг қошиға келди. Бир замон аёғ устида турди. Бир замондин сўнгра оёғин киздин чиқарди ва қўпти ва ўз-ўзи била дер эрдики, эй одобсиз, бировни таъзим қилмассенки, кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. Абу Наср Саррож мазори бошида онинг била мулоқот қилди ва они сенга нишон берди ва осмон фаришталари ондин уёлурлар. Мавлоно Бобоға салом қилди ва Бобо жавоб берди ва буюрдики, борғилки, Рўдбор авлиё ва машойихи сенга мунтазирдурлар ва Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. хизмттлари сўнгги қатла ҳажға борурда Мавлоно қ.с. мазориға келган экандурлар. Дер эрмишки, аввал қатла хожаи бузургвор Ҳазрат Хожа Баҳоуддин била Маккага бордуқ. Бухородин Марвға етгонда қофила икқи фариқ бўлдилар ва баъзи Машҳади муқаддас равзи сори майл қилдилар ва баъзи Ҳирот сори мўтаважжиҳ бўлдилар. Бу булжар билаки, Нишобурда бир-бирига қўшулғойлар. Ҳазрат Хожаи бузургвор Ҳирий сори мойил бўлдилар ва буюрдиларки, тиларбизки, Мавлоно Зайнуддин Абубакир Тойбодий суҳбатиға етгайбиз. Мен йигит эрдим ва Мавлоно аҳволидин хабарим йўқ эрди ва Машҳад сори бордим ва Хожа Муҳаммад бу маъни-дин таассуф ер, надомат изҳори қилур эрмишлар. Дебдурларки, чун Ҳазрат Хожаи бузургвор Тоибодға етти ва сабоҳ намозин Мавлоно била қилдилар ва намоздин фориғ бўлғондин сўнгра бурунғи сафда муроқабаға ўз тариқлари била машғул бўлдилар ва Мавлоно авродни тугатгандин сўнгра алар қошиға келиб, кўрушубдур ва отларин сўрубдур. Алар дебдурларки, Баҳоуддин. Мавлоно дебдурки, бизинг учун бир нақш боғланг! Алар дебдурларки, келиббизки нақше элтгайбиз. Ва Мавлоно ҳазратлари аларни уйлариға элтибдурлар ва икки-уч кун суҳбат тутубдурлар ва ҳайрбод қилиб, Нишобурда қофилаға қўшубдурлар. Мавлоно етти юз тўқсон бирда муҳаррам ойининг салхида панжшанба куни нисф ун-наҳорда оламдин ўтубдурлар ва Малик Имомуддин Завзаний алар вафоти тарихида дебдурки, сана

қ и т ъ а:

[Тарих етти юз тўқсон бир сана бўлиб, муҳаррам ойининг охири пайшанба куни туш пайти Мавлононинг пок руҳи жаннатга равона бўлди. Фаришталарнинг бари жондан «хуш келибсиз» дедилар]1.

 522. Мавлоно Жалолуддин Маҳмуд Зоҳид Мурғобий қ. с.
 Ул, доғи зоҳир улумида Мавлоно Низомуддин Ҳиравийнинг шогирдидур. Ва суннату шариат варзишу мутобаати жнҳатидин бу тоифа тариқидин ҳаззи тамом топибдур ва тақвою вараъда муболағаси бор экандур. Ва дебдурларки, анинг барзагари ва деҳқонлиғ олотидин бири билаки вақф экандур, анинг зироатида иш қилған экандур. Ул воқиф бўлғач, ул зироат маҳсулиға дахл қилмайдур. Ва барчасин фуқаро ва масокинға тасаддуқ қилибдур. Ҳирот малики бир сурра ёрмоқ юборибдур, қабул қилмайдур. Келтургон киши дебдурки, малик қошиға элтсам, малул бўлур, олиб мадрасангизда фуқаро ва шогирдларингизға қисмат қилинг! Дебдурки, ўзунг қисмат қил, аммо айтқилки, қайдиндур? Ул киши борди, қисмат қилғали. Чун кайфиятни айтти, ҳеч ким қабул қилмади. Етти юз етмиш саккизда зулҳижжа ойи дунёдин ўтубдур ва қабри Ҳирот Мурғобидадур.

 523. Мавлоно Жалолуддинч Абуязид Пуроний қ. с.
 Шаръий улумни такмил қилиб эрди. Ва анинг риояти ва суннат мутобаати жиҳатидин олия маротибға етиб эрди. Аксар авқоти мусулмонлар муҳиммоти кайфиятиға машруф бўлур эрди. Ҳар сўзки мавоиз ва насойиҳдин мазкур қилса эрди, мустамиъларға азим асар қилур эрди. Зоҳир юзидин бирав иродатиға мансуб эмас, ҳамоноки Увайсий экандур. Дер эрмишки, ҳар қачон манга бир ишда мушкуле воқеъ бўлса, Ҳазрат Рисолат с. а. в. руҳониятиға таважжуҳ қилғанимдин ул мушкул рафъ бўлур. Бир қатла бир муридидин бир тароғ тилабдур. Ва дебдурки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. манга дедиларки, Боязид, гоҳи сақолингни тарағил! Уйи меҳмондин оз холе бўлур эрмиш ва алар буюрғон таомларни муҳайё қилиб, ўзи суфра кўтариб, меҳмон икромиға иштиғол кўргузур эрмиш. Ва Мавлоно Заҳируддин Хилватий суҳбатиға етар эрмиш. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бир қатла бир жамоат била анинг зиёратиға бордук Ул жамъдин бировнинг хотириға кечмиш бўлғайки, агар Мавлононинг каромати бор, бизинг учун кишмиш келтургайки, залла қилғайбиз. Ул жамоат кўпқондин сўнгра Мавлоно ул кишии тилади ва уйга кириб, бир табақда қуруқ узум чиқариб, анга берди. Ва дедики, маъзур тутки, бизинг боғда кишмиш йўқдур. Мавлоно саккиз юз олтмиш иккида Зулқаъда ойинда душанба кечаси дунёдин ўтти ва қабри Пурондадур. Султони замон олий иморат қабри бошида ясабдурки, дарвешларға маскан ва маъбаддур.

 524. Мавлоно Заҳируддин Хилватий қ. с.
 Зоҳир ва ботин улумиға жомеъ эрмиш. Ва Мавлоно Зайнуддин Абубакр Тойбодий қ. с. дер эрмишки, фалак тоси остида Заҳируддиндек киши билмасмен. Ва ул Шайх Сайфуддин Хилватийнинг муридидур. Ўн беш йил анинг суҳбати ва хидматида, бўлубдур. Ва Шайх Сайфуддин етти юз саксон учда дунёдин ўтубдур ва қабри Хилватийлар гўристонидадур. Гозургоҳ кўпруки бошида Жаҳонорой боғининг ёнидадур. Ва Шайх Сай-фуддин, Шайх Муҳаммад Хилватийнинг муридидур. Ва дерларки, ул Хоразмда жаҳр зикри айтур эрди. Ва уни тўрт йиғочда эшитилур эрди. Ва Паҳлавон Маҳмуд Паккаёр муосири эрди, анинг била суҳбат тутар эрди. Ва бу икки байт Паҳлавондин манқул ва машҳурдурки.

Н а з м:

[Бир Аллоҳга иймон келтир! Беш вақт намоз ўқи, ўттиз кун рўза тут, закот бер! Имкон бўлса, йўл тепиб ҳаж қил! Бас, бизнинг қўлимиз сенинг этагингда, гуноҳ қилмоқ бандадан, кечирмоқ Худодандир]1.

Шайх Заҳируддин бир қатла арбаъинға ўлтурғондур. Тўрт қатла ифтор қилибдур. Қайнатқан буғдой суйи, ҳар ўн кунда бир қатла. Ҳар қачон Гозургоҳга Шайх ул-ислом қ. с. зиёратиға борса эрмиш, кўприкдин ўткач кафшин чиқарурки, авлиёуллоҳдин уялурменки, аёғни наълайн била аларнинг юзиға қўйғаймен. Саккиз юзда дунёдин ўтубдур ва қабри Хилватийлар гўристонида, шайхнинг ёниндадур, р.
 
 525. Шайх Баҳоуддин Закариё Мултоний қ. с.
 Улуми зоҳирий таҳсили ва такмили қилғандур. Ўн беш йилдин сўнграки, дарс ва ифодаға машғул бўлубдур ва ҳар кун етмиш киши уламодин ва фузалодин анинг дарси мажлисида истифода қилурлар эрди. Ҳаж. азимати қилди ва ҳаждин қайтқанда Бағдодда Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. хонақоҳида тушти ва мурид бўлди. Ва буюк манзилат ул остона хидматидин топти. Ва Шайх Фахруддзн Ироқий ва Амир Ҳусайний анинг муридларидурлар. Ва ул оламдин ўткандин сўнгра фарзанди Шайх Садруддин анинг қойим-мақоми иршод маснадиға ўлтурди ва Амир Ҳусайний «Канз ур-румуз» китобида отаси била ўғлини бу навъ мазкур қилибдурки,

қ и т ъ а:

[Етти иқлимнинг шайхи, авлиёлар қутби, Аллоҳга етишган, улуғ даргоҳнинг маҳрами, миллатнинг фахри, шариат ва дин баҳоси, пок жони садоқат ва ишончнинг манбаи. Дўстлар даврасида ва унинг борлиги шарофатидан Ҳиндистон жаннат ул-маъво эди. Мен яхши ёмондан юзимни буриб, бу бахтни унинг ҳузуридан топдим. Жон ҳумоси ўз ошёнидан парвоз қилиб, борлиқ матоини ўртадан олиб кетди. Овозаси баланд олампаноҳ, улуғ мартабага лойиқ асрнинг пешвосидир. Ҳақнинг азиз бандаси, дин ва давлат бошлиғи, тўққиз фалак унинг саховат дастурхонидан бир товоқдек эди]1.

 526. Шайх Низомуддин Деҳлавий Холидий маъруф Шайх Низомуддин Авлиё қ. с.
 Ҳинд машойихининг машоҳиридиндур. Илм таҳсили ва такмилидин сўнгра Деҳли жомеъида басар элтур эрди. Бир кеча саҳар вақти муаззин минора устига чиқиб, бу оятни ўқидиким, [Иймон келгирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ– Қуръонга мойил бўлиш вақти-келмадими?]1. Ани эшитгач, ҳоли мутағаййир бўлди ва ҳар жонибдин анга анвор бўла киришти. Чун тонг отди, зоду раҳласиз юз Ҳазрат Шайх Фаридуддин Шаккарганж хидматиға қўйди. Ва мурид бўлди ва камол мартабасиға етти. Ҳазрат Шайх анга толиблар такмили ижозати бериб, Деҳлиға узатти. Анда иродат аҳли тарбият ва такмилиға машғул бўлди. Ва Хусрав Деҳлавий ва Ҳасан Деҳлавий анинг муридларидурлар. Ва Шайх Фаридуддинға Хожа Қутбуддин Бахтиёр Кокийдин хирқа етибдур ва анга Хожа Муъийнуддин Ҳасан Санжарийдин ва анга Хожа Усмон Ҳорунийдин ва анга Хожа Ҳожий Шариф Риндонийдин ва анга Шайх ул-ислом Хожа Қутбуддин Мавдуд Чиштий раҳимаҳуллоҳдин. Биравнинг бир баротики, маблағи касир битиглик эди, итти. Шайх Низомуддин Қ. с. қошиға келиб, арзи ҳол қилди. Шайх анга бир дирам бердики, ҳалво олиб, Шайх Фарид руҳи учун дарвешларға улаш. Чун ул киши дирамни ҳалвогарга берди, ҳалвогар бир пора ҳалво бир пора коғазға чирмаб анинг илгига берди. Боқса, ул қоғаз анинг итган бароти эрди. Дерларки, бир тожирнинг молин Мултонда ўғрилар талаб эрдилар. Шайх Баҳоуддин Закариё ўғли Шайх Садруддин қошиға борибки, иршод ва сажжода соҳиб маснади эрди, сипориш илтимоси қилди, Шайх Низомуддинға. Шайх Садруддин ул сипоришни битиди. Чун ул тожир Деҳлида Шайх Низомуддин хидматиға етти ва руқъани берди. Шайх ходимни тилади ва дедики, тонгли сабоҳдин чоштқача ҳар футуҳеки етса, бу азизға таслим қил! Ходим бу дастур била амал қилди. Ун икки минг дирам тожирға восил бўлди. Бир қатла Султон Муҳаммад Шоҳ Халажий бир ёрмоқ ва жавоҳир тўла назр разми била Шайх хидматиға юборди. Қаландаре Шайх ўтрусида ўлтуруб эрди. Илгари келиб дедики, [эй шайх, ҳадялар ҳамманикидир]2. Шайх дедики, [лекин, бир кишиники бўлса, яхшироқдир]3. Қаландар хижил қайтти. Шайх дедики, келким: [бир кишиники яхшироқ]4 сенинг нисбатингга дейилди. Қаландар кўтара ол-мади. Шайхнинг ходими мадад қилди, то кўтарди.

 527. Шайх Фарид Шаккарганж қ. с. а.
 Ҳиндистон мулкининг шайх ул-машойихи эрди. Зоҳирию ботиний улум такмилин қилиб эрди. Ва шайхқа хирқа Хожа Қутбуддин Бахтиёр Кокийдин етибдур ва анга Хожа Муъийнуддин Ҳасан Санжарийдин ва анга Хожа Усмон Ҳорунийдин ва анга Хожа Ҳожий Шариф Риндонийдин ва анга Шайх ул-ислом Қутбуддин Мавдуд Чиштий р. дин. Асҳобидин бири Шайхнинг ҳолоту мақомотин битибдур. Ва ул бир улуқ мужалладдур ва анда ғариб аҳвол мазкур. Ул жумладин бири буким, бир кун бир қари хотун Шайх хидматиға келиб, тазаллум қилиб йиғлаб дедиким, бир ёлғуз ўғлум бор. Кўп муддатдурким, сафарға борибдур ва ўлук-тиригидин хабарим йўқдур ва иштиёқидин бетоқатмен. Шайх ул заифа ҳолиға раҳм қилди ва муроқабаға бориб, бир замондин сўнгра бош кўтариб дедики, ўюнгга бор, Тенгри ўғлунгни санга еткургай! Ул заифа ўюға борди. Лаҳзае ўтмадики, бирав эшик қоқди. Чиқиб эшик очкач ўғли эрди. Расмий қалақу изтиробни кўргузгандин сўнгра ўғлининг ҳолин сўрди эрса, ул дедики, бу замон фалон мулкда эрдимки, бу ердин беш юз йиғочдур. Дарё қироғида ватан ёдидин ва сенинг фироқингдинки, онам-сен, йиғлайдур эрдимки, бир нуроний қари киши пайдо бўлди. Ва ани таърифки қилди, барча Шайхқа содиқ келур эрди. Илигимни тутти ва деди: кўзунгни юм, эмдики юмдум, деди: оч! Чун очтим, ўзумни бу эшикда қўрдум. Яна бир қатла бир жўги Шайх хидматида ҳозир бўлди. Ва кўнглида даъво эрдики, Шайхқа ўз тариқидин ғариб нималар кўргузгай. Шайхнинг муборак назари анга тушкач, юз тубан йиқилди ва юзин туфроққа ёпуштурди. Бир замондин сўнгра Шайх дедиким, бош кўтар! Бошин кўтарди. Шайх сўрдуки, не кишисен ва қайдин келурсен? Жўги жавоб бераолмади. Муқаррар сўргандин сўнгра дедики, Шайх ҳайбатидин тилимга такаллум қуввати қолмайдур. Шайх дедиким, ўз тариқингда тортқан риёзатлар натижаси не ҳосил қилибсен? Жўги деди: фалак қамар жавфида тайрон даст берибдур. Шайх буюрдиким, ҳосил қилғонингни кўргуз! Жўги ҳаво тутуб учти. Шайх кафшин олиб, анинг кенича ташлади. Ҳар ёнки, ул жўги учар эрди, ул кафш анинг боши устида эрди ва муттасил анинг бошиға тегар эрди. Оқибат анинг озоридин Шайх хидматиға тушти ва мусулмон бўлди ва Шайх хидматин ихтиёр қилди. Ва Шайхнинг бу навъ ҳолоту каромоти бағоят кўпдур. Ва Шайх сулук ва саёҳат замонида Хуросон ва Ироқ машойихининг кўпи суҳбатиға, мисли Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий ва Шайхи олам Шайх Сайфуддин Бохарзий ва Сарийи Сақатий ва Шайх Авҳадуддин Кирмоний ва Ҳинд машойихидин Шайх Баҳоуддин Закариё Мултоний қ. с. суҳбатлариға етибдур.

 528. Мавлоно Фахруддин Зоҳид қ. т. с.
 Ҳинд машойихининг машоҳиридиндур. Мустажоб уд-даъво эрмиш. Ва Деҳли шаҳрида сокин эрмиш. Бир йил Султон Шамсуддин Илтутмиш замонида ул мулкда хушксол бўлуб, азим қаҳт воқеъ бўлди. Ва шаҳр акобиру ашрофи иттифоқ била Мавлоно хидматидин истисқо дуоси илтимос қилдилар. Мавлоно шаҳрнинг ийдгоҳиға бориб, истиқсо дуоси қилди ва минбар бошига чиқиб, бу оятниким, [аниққи, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас]1 ўқуди, шаҳр халқи азим ғавғо қилиб эрдилар. Бу ҳолатда Султон Шамсуддин дағи Мавлоно суҳбатиға ҳозир бўлди. Мавлоно султонға дедиким, салтанат тожини бошингдин ол ва изомат камарин белингдин ешиб ерга сол ва подшоҳлар подшоҳи хидматида бош яланг тазарруъ қилиб, ёғин тила! Султон маъмур бўлган дастур била амал қилди. Андин сўнгра Мавлоно Фахруддин тўнининг енгидин бир зарф чиқариб юқори боқиб, дедиким, бор Худоё, бу зарфни ёғмур суйи била тўлдурмассен, ифтор қилмоғимдур. Бу сўз баёнида эрдиким, булутлар пайдо бўлуб, бир-бирига туташиб, ёғин тутти ва Мавлоно ифтор қилғудек ёға бошлади. Андоқ ким, султон учун пил ҳозир қилдиларким, миниб уйига борди, валлоҳу аълам.

 529. Алоуддин Кирмоний қ. с.
 Замонининг зуҳҳодидин эрди ва Деҳли, балки Ҳиндистон мулкининг қариларининг афзали. Мавлоно Ваҳидуддинким, Деҳлининг муттақийларидиндур, марвийдурким, дебдурки, бир жумъа кечаси Мавлоно Алоуддин Кирмонийнинг ҳазирасида иҳё қилур эрдим. Ногоҳ кўрдумки, қубур очила бошлади ва ул қабрлардин амвот чиқиб, Мавлононинг мунаввар марқади теграсига йиғилурлар эрди. Чун анда хотирға куллин жамъият даст берди, Мавлононинг ҳам қабри очилди ва Мавлоно қабрдин бош чиқарди ва «Каломуллоҳ» тиловати бунёд қилди. Ва ул аҳли қубур ҳам анга мувофақат била тиловатқа машғул эрдилар субҳ тулуъигача. Чун субҳ бўлди, қубур аҳли барча ўз оромгоҳлариға кирдилар. Ва Мавлоно ҳам аслий масканиға майл қилди ва очилган қубур яна барча битти ва муттасил бўлди. Ва Мавлононинг мақбараси Деҳли намозгоҳининг живоридадур.

 530. Хожа Имод Халаж р. р.
 Мабодий ҳолида Султон Шамсуддин Илтутмишнинг мулозими эрди, аммо ул ишдин малул ва мутанаффир эрди. Ва дойим Ҳақ с. т. хидматида ёлбориб, ул ишдин махлас тилар эрди. Оқибат, Тенгри иноятидин: ул мақсуди ҳосил бўлуб, ўттуз йил Ҳақ йўлида тоат ва ибодатқа иштиғол кўргузди. Бир қатла султонға саъб марази ориз бўлди, Султон, Малик Носируддин Тимронийғаким, хавосидин эрди, буюрдиким, ҳар навъ билаким қилаолсанг, Хожа Имодуддинни менинг бошимға еткур, бўлғайки, шариф мақдами баракатидин бу маразим сиҳҳатқа мубаддал бўлғай. Малик Носируддин Султон буюрғон била Хожани тилай борди. Чун ани топти, дедиким, эй махдум, маразе иёдати ибодатдиндур ва Султон амри итоати тоатдин. Хожа Малик сўзни ижобат қилиб, Султон бошиға борди. Иётдатдин сўнгра тилига ўттиким, бу мараз сиҳҳатқа мубаддал бўлур. Андин сўнгра ул уйда бир қовун кўрунди, ани тилаб келиб, бир миқдор андин Султонға едурди, емак ҳамон эрди ва сиҳҳат топмоқ ҳамон. Ул халойиқ орасида бу сўз сиҳҳатқа етибдурким, ҳар кишига ришта заҳмати бўлсаким, Турклар ани «иплик» дерлар чун бир ришта Хожанинг қабриға боғласа, тахаллуфсиз ул мараз дафъ бўлур, в. а.

 531. Хожа Маҳмуд Мўйдўз р. т.
 Дард ва сўзлуқ дарвеш эрди. Бир қатла кўчанинг охир тарафидаки, ҳануз ўрнидин қўпмайдур эрдиким, бир дарвеш бу байтни ўқидиким,

б а й т:
[Ёр дийдорини истасанг дарҳол тўхта ва қонли ёш тўккин, зеро у ой юзли ўзини кўрсатмоғи душвор]1.
 Эшитгач анга ҳолате юзландиким, қичқириб ўрнидин қўпти ва ўзин туфроғларға урди ва азим қалқу изтироб анга юзланди ва сулук ихтиёр қилди. Ва андин сўнгра ҳаргиз остига нима солиб ётмади. Дерларки, Деҳлида гўяндае бор эрмиш, Маҳмуд Кабир отлиғ. Ва ул шарт қилиб эрдики, ҳар нақшу амал тасниф қилса, ани Қозий Ҳамидуддин қабриға бориб, ниёзмандлиғ била айтқай ва андин сўнгра элга арз қилғай ва суҳбат бергай. Бир кун бир иш тасниф қилиб, машрут дастур била Қози ҳазирасиға борди иттифоқан Хожа Маҳмуд ул ҳазира тавофида эрди. Чун таважжуҳдин ўз ҳолига келди, кўрдиким, бирав турубдур ва ул Маҳмуд Кабир муғанний эрди. Хожа Маҳмуд анга мутаважжиҳ бўлуб, дедиким, Қози айтадурки, ясағон ишингни айт! Ул таважжуҳ юзидин айтти ва элга хушвақтлик юзланди.

 532. Амир Олим Далволижий р. т.
 Зоҳир ва ботин улуми била ороста эрди. Ва Ҳинд машойихидин каромоту мақомот иясидур. Дебдурларки, Мавлоно Довуд Ҳосурғаким, зуҳҳоддин эрди, беш юз танга бурж воқеъ бўлди ва Мавлоно хотири бу жиҳатдин дойим мутараддид эрди. Бир кун Амир Олим Мавлоно Довуд эшикидин ўтуб, бийик ун била қичқириб дедики, эй Довуд, хотирингни жамъ тутки, буржунг яқинда адо бўлди! Чун лаҳзае бу ҳолдин ўтти, бирав бир кўза су олиб келди. Мавлоно қошиғаким, Ҳайбатхоннинг ўғлиға азим қурсоғ оғриғи бўлубдур ва ҳалок маразидадур. Мавлоно бу суға дуойи ўқуб, ҳўруб юбор саларки, ул ичса, шояд муборак нафаслари баракатидин анга шифое еткай. Мавлоно «Фотиҳа ул-китоб» била «Ихлос» сурасин ўқуб, ул сувға ҳўруб юборди. Ҳайбатхон ўғли андин ичгач, ул марази даф бўлди. Бу жиҳатдин беш юз танга ниёз юзидин Мавлоно хидматиға юборди. Мавлоно дағи ани дайн адосиға еткурди. Ва Амир Олимнинг бу навъ каромоти кўпдур. Ул жумладин, бир қатла бозордин ўтуб борадур эрди. Қассоб дўконида бир маслух осиғлиғ эрди. Ани буюрдиким, олдилар. Ва айттиким, ерда бир гўр қазиб, дафн қилдилар. Қассоб бу ҳолни кўргач, югуруб келиб, анинг аёғиға тушти ва тавба қилди. Ва дедиким, тунокун қўй мурдор ўлуб эрди. Мени бадбахтлиғ ва шайтон мунга туттиким, чун ҳеч киши бу ишга мутталеъ эмас, ани сотқаймен. Биҳамдуллоҳким, аларнинг қадами юмнидин бу хиёнатдин қутулдум.

 533. Қози Шарафуддин Буҳайро р. т.
 Илму амал била ороста эрди. Ани отаси аввал баззозлиғ ҳирфасиға топшурди, то касб қилғай. Бир кун бирав бир тўнлуқ анинг устоди баззозға келтурди, то сотқай. Баззоз ул тўнлуққа боқиб, бисёр айблар чиқарди ва жузвий баҳо била ани олди ва дўкон ичиға солди. Яна бир кун ул тўнлуқни кўп таърифлар қилиб, биравга бағоят оғир баҳоға сотти. Ул устоди баззозға айттики, тиларменки, бу кеча бу дўкон ичинда бўлға мен. Устод бу таваққуфнинг сабабини сўрди эса, дедики, ярамас тўнлуғ бир кеча бу дўконда бўлғон била барча уюби ҳунарға мубаддал бўлди, шоядки, одамийға ҳам бу дўконда бўлмоқ бу хосият берғай! Устод бу сўздин мутаассир бўлуб, Қозини отаси қошиға элтиб, дедики, бу ўғулни ўзга фойдалиғ ишга топшурки, анинг мартабаси андин бийикракдурки, баззозлиғқа бош индургай. Отаси ани илм таҳсилиға далолат қилди. Оз фурсатда рўзгор уламосининг саромади бўлди.

 534. Қози Шафиуддин Буҳайро р. т.
 Қози Шарафуддиннинг қардошидур. Ва зуҳду каромат била машҳур ва валояту мақомот била маъруф. Мавлоно Алоуддин Амноийки, Деҳлининг қозиси ва мутаъаббид киши эрди, бир кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни воқеъда кўрдиким, ул Ҳазрат буюрдиларки, фалон китобни Қози Шафиуддин қошида ўқи ва бизинг тилимиздин анга айтки, ул икки ракъат намозки, ҳар кеча ўқурсен ва бизинг руҳимиз туҳфаси қилурсен, бизга етар. Қозининг бир шогирди андин бир китоб тилади. Олғондин сўнгра неча кун пайдо бўлмади. Ва қози ул китобқа муҳтож бўлди. Ва анинг ўйин киши билмас эрди. Бир кеча шогирд тушда кўрдики, Қози ул китобни андин тилайдур. Тонг эрта китобни олиб, Қози хидматиға еткурди. Қози анга боқиб дедики, то тақозо қилмадук, китобни келтурмадинг! Бу икки азизнинг қабрлари Деҳли шаҳрида Султон ҳавзининг қошидадур.

 535. Амир Шарафуддин Ашраф қ. с.
 Сиёдат шарафи ва зуҳду тақво саодати била мушарраф эрди. Ул замон акобиридин бир бузург Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни воқеъда кўруб, Мир Ашраф аҳволидин савол қилибдур. Ул Ҳазрат мундоқ жавоб берибдурларки, менинг фарзандимдур ва менинг монандим.

 536. Қози Раис р. т.
 Илм ҳиляси била ва нафс тазкияси била музайян ва муқаррар эрди. Бир қатла бир заифани анинг маҳкамасига келтурдиларки, икки абушқаси бор. Ул тиладики, бу иш субутқа еткандин сўнгра ани сангсор қилмак ҳукм қилғай. Дор ул-қазо вакили ул маккорадин ришвате олиб, анга ўргаттиким, айтқайки, мен соғиндимки, андоқки эранларга тўрт хотун олмоқ раводур, хотинларға дағи тўрт абушқаға тегмак жойиздур! Қози чун бу қозияни сўрди ва маккорадин бу жавобни эшитти, дедики, бўйни синсун ул кишинингким, санга бу сўзни ўргатибдур. Вакил чун Дор ул-қазодин чиқди, бир ердин йиқилди ва бўйни синди ва ҳалок бўлди.

 537. Мавлоно Разиюддин Набий қ. с.
 Зоҳирию ботиний улум била ороста эрди. Анинг бир шогирди бор эрди, писандида авсоф била мавсуф ва зуҳду тақво сифати била маъруф. Мавлоно Разиюддин оламдин ўтгандин сўнгра бу шогирдиға ҳар масъалада ишколе ё иштибоҳе воқеъ бўлса эрди, Мавлононинг мутаҳҳар марқадиға бориб, анинг пок руҳиға мутаважжиҳ бўлса эрди, ул масъала ҳаллиға фойиз бўлур эрди. Бир кун масъала мушкул бўлғонда маъҳуд дастури бяла пир мазориға бориб, мутаважжиҳ бўлди. Ул таважжуҳда ани уйқу элтти. Уйғонғандин сўнгра ҳамул китоб ҳошиясидаким, ул масъала мушкул бўлуб эрди, анинг ҳалли ва жавобини Мавлоно хати била битиклик кўрди.

 538. Мавлоно Маждуддин Ҳожи қ. с.
 Кўпрак зоҳир улумиға олиму махсус ва маъқул фунуниға моҳир эрди. Аҳволи мабдайида Лаҳовардда бўлур эрди. Чун Деҳли тахтиға мутаважжиҳ бўлуб яқин етти, Султон Шамсуддин аркони давлатин анга истиқбол расми била юборди. Бу аснода мункир ва хабисе Султон арзиға еткурдиким, мубтадеъ келадур, анга мунча эъзоз ҳожат эмас. Мавлонони бир маҳалда Султон мажлисиға еткурдиларки, шилон тортиб эрдилар. Султон таъзиму табжил шарти бежо келтурди ва ўз олдидин бирён кабутар Мавлоно хидматиға юборди. Мавлоно сўзга қириб, кабутар аъзосидин ҳар узвининг хосиятин баён қилур эрди. Онча ғариб маонию дилпазир алфоз адо қилдиким, Султон беихтиёр мурид бўлуб, ул беадаблиғ юзидин ҳабосат қилған кишиға балиғ адаб буюрди.

 539. Хожа Роҳат қ. р.
 Деҳли машойихининг акобиридиндур ва кашфу каромот ияси. Бир кеча қози Камолуддин Жаъфарий Ҳазрат Ҳақ с т. ни воқеъада кўрдиким. Ҳақ жалла ва ало анга амр қилдиким, эй Камол, бориб хидматиға ет! Қози бу тушни азғосу аҳломға ҳамл қилиб яна такя қилди, яна бу воқеъани кўрди. Заруратан сабоҳ Хожа Роҳат хидматиға мутаважжиҳ бўлди. Кўрдики, Хожа Роҳат васеъу нафис тўнлар кийиб, самоъға машғулдур. Мундин дағи Қози кўнглиға инкор юзланди. Хожа Роҳат самоъ асносида юз Қози сари қилиб айттики, эй Камол, ўтган кеча икки қатла Ҳазрат Зулжалол сени бизинг хидматимизға амр қилди ва сен ҳануз мункирсен. Қози Хожанинг аёғиға тушуб, ул инкори рафъ бўлуб мурид бўлди.

 540. Мавлоно Рашидуддин Наъзий қ. с.
 Олий мақому бузург. Бир кеча пурҳолу пурзавқ эрди ва амри маъруф ва наҳйи мункар баёнида сўз айтур эрди. Сўз асносида таҳорат қасдиким, таждиди вузуъ қилғай, ногоҳ бетақриб ул азимат тарккн тутти. Ҳозир асҳобдин бири савол қилдиким, вузуъ таждиди азиматидин сўнгра анинг таркин тутмоқда сир не эрди? Дедиким, негаки кўз тушадур. Оллоҳ исми битиклик кўринадур. Бу мониъи вузуъ бўлди.

 541. Хожа Абубакр Жом қ. с.
 Олий мақому бузург, завил эҳтиром шайх эрди. Бир кун масжид эшигида ўлтуруб эрди. Замон подшоҳи ўтуб борур эрди. Хожани кўргач отдин тушуб, Хожанинг хидматиға келди ва ннёзмандлиғлар қилғандин сўнгра илтимос кўргуздиким, Хожа анга бир хидмат буюрғай. Хожа дедиким, биз ҳожатимизни Қозиюл ҳожотдин ўзга кишидин тиламасбиз. Подшоҳ илҳоҳ қилғондин сўнгра Хожа буюрдиким, бир даста сабзи дегилки, келтурсунлар Подшоҳ мулозимларни ҳар сари таъжил била юбордиким, сабзи келтургайлар. Сабзифурушлар дўконларида мутлақо сабзи йўқ эрди. Подшоҳ мулозимлари анинг сабабин сўрдилар эрса, сабзифурушлар дедиларки, бир лаҳза бурунроқ сабзпўшлар пайдо бўлуб, барча сабзиларни олиб, юқори чиқдилар. Подшоҳ мулозимлари чун ул мақсуддин ноумид бўлдилар, подшоҳға келиб, ул ҳолни арз қилдилар. Хожа подшоҳға дедиким, подшоҳи зоҳирийким, бир даста сабзиға дастрас топмағай, ҳар ойинаким, киши ҳар не тиласа подшоҳи ҳақиқийдин тилаган авлодур! Замон подшоҳи ўз ажзиға муътариф бўлуб қулоқ тутти ва густохлиғидин пушаймон бўлди.

 542. Шайх Зиёуддин Румий қ. р.
 Акобир авлиёсидин ва куммал урафосидин эрди. Ва ҳамиша саёҳатқа машғул эрди. Бир кун вақти хуш бўлуб қўпти ва қасамёд қилдиким, то илигимни ғайб эранларидин қирқ киши илигига еткурмагаймен, аёғдин ўлтурмағаймен. Уч кун бу муддао ва талаб била юрур эрди, то улки бир бодияда бир азим масжидқа етишти. Чун ул масжидқа кирди, қирқ киши ғайбдин пайдо бўлдилар. Бири азон айтти ва қомат тушурди ва яна бири илгари бориб имомат қилди ва ўзгалари анга иқтидо қилдилар. Ул дағи бу жамоат била намоз қилди. Намоздин фориғ бўлғондин сўнгра ул қирқ ғайб эранлари бирин-бирин анинг била дастбўс қилиб дедиларки, марҳабо, эй ғайб эранлари толиби! Бу бузургворнинг қабри Султон Муҳаммад Шаҳ б. Тўғлот Шоҳнинг қабри яқинидадур.

 543. Шайх Нажибуддин Мутаваккил қ. с.
 Пайваста таваккул била рўзгор ўткарур эрди. Ва Хизр алайҳиссалом била мусоҳабат қилур эрди. Бир кун анинг ҳарами аҳли анинг била можарову жадал бунёд қилди ва рўзгор фақру фоқасидин шикоят бошлади. Ва Шайх таҳаммул қилур эрди. Ногоҳ Хизр алайҳиссалом кирди ва таҳийёт шартин бажо келтурди ва деди: ҳар киши таҳаммул ва бурдборлиғни ўз шиори қилса, Тенгри ани бизинг суҳбатимизға еткургай! Бу аснода шаҳр улуғи қошидин азим хону мойида била куллин важҳ назр келтурдилар. Заифа чун муни кўрди, қиладурғон можаросидин уятлиғ бўлди ва изтиробидин анга пушаймонлиғ юзланди. Шайх Нажибуддиннинг мунаввар марқади Деҳли шаҳрида Пил дарвозасининг ташидадур.

 544. Қирқ Абдол қ. с.
 Бу қирқ баргузида банда саёҳат ва мусофарат била таваккул қадами уруб юрурлар эрди. Чун Деҳли шаҳриға етиштилар. Ҳавзи Шамсий устида нузул қилдилар ва сокин бўлдилар. Ва умрлари охириғача анда бўлурлар эрди. Ва аларнинг сархайли Шайх Маҳмуд Матҳарадўз эрди. Ул мулкда мундоқ муқаррардурким, ҳар ким ҳар мурод била бу қирқ кишининг мутабаррик мазороти тавофиға мушарраф бўлса, муроди ҳосил бўлур.

 545. Мавлоно Каримуддин Мавъидий қ. с.
 Рўзгорин таваккулу тажрид била ўткарур эрди ва авқотин тоату тафрид била сарф қилур эрди. Анинг бир дўсти бор эрдиким, доим сафарларда анга мусоҳиб эрди. Чун Деҳли шаҳриға икав етишдилар, анинг ул дўсти дедиким, сен намозгоҳ ёнида бир замон таваққуф қил! Менинг жузвий ишим бор, ани саранжом қилиб келгунча. Мавлоно қабул қилди ва ул деган ерда таваққуф қилди. Ва ул дўсти андоқ бордики, рўзгор ҳаводиси ани ёниб, ваъдасиға вафо қилғали қўймади. Ва Мавлоно қирқ йил ул ердин тебранмади, то оламдин ўтти. Мунаввар марқади Деҳли намозгоҳининг ёнидадур.

 546. Шайх Муҳйиддин Али Чиштий қ. с.
 Ул дағи Ҳинд машойихидиндур. Каромот ва валоят ияси эрди. Биравки анга эътиқоди йўқ эрди ва инкор қилур эрди, ҳар қачон анинг мазори тарафидин ўтса эрди, бир тош ул қабр сари отар эрди. Ҳар неча ани бу ҳаракатдин манъ қилурлар эрди, мумтанеъ бўлмас эрди. Бир қатла отлиғ ул ёндин ўтарда ҳам ул дастур била тош отти ва бу аснода оти рам қилди ва ул отдин йиқилди ва ҳамул тош отар илиги синди. Ул бузургнинг руҳи бу навъ била анинг илигини ўзи сари тош отардин қисқа қилди.

 547. Дарвеш Башир қ. с.
 Мажзуб ва соҳиби каромоту мақомот эрди. Бир кун Деҳли шаҳридин жамоате гаштга чиқдилар. Ва қуёш ботқунча ташқари қолдилар ва қоронғу бўлди. Ёниб шаҳрға келурда йўлни итурдилар. Ногоҳ йироқдин бир нуре кўрундиким, дарахтдин партав кўргузадур. Ул сари мутаважжиҳ бўлдилар. Эмдиким, еттилар, кўрдиларки, Дарвеш Башир ўлтурубдур ва бу ёруғлуғ андин зоҳир бўладур. Билдиларки, ул ёруғлуғ анинг шариф вужуди баракотидиндур. Ул ёруғлуғ била йўлни топтилар ва ҳар қайси ўз уйларига бордилар. Бир қатла бир жамоате Дарвеш хидматиға келдилар, ҳар қайсиға муносиб иш буюрди. Бири ўз кўнглига кечурдиким, мунча ақлки бу кишидадур, не учун ўзин телбаликка солиб эркан? Дарвеш анинг сари боқиб ўқидиким,

 б а й т:

[Дўст талабида мардона бўлдим, илк қадамда ўзимдан бегона бўлдим. У илм тингламасди – оғзимни ёпдим. У ақл харидори эмасди – девона бўлдим]1.

Мозори Сангулададур.

 548. Мавлоно Саррож Ҳофиз р. т.
 Қумустегин авлодидиндурки, ул Амир Сабуктегининг қардоши эрди. Дебдурларки, ул юзким, халқдин эвуруб эрди ва Холиққа келтуруб эрди, бир масжид ичига кириб ва эшикни ичкаридин боғлар эрди ва андин чиқмас эрди. Ва доим «Каломуллоҳ» тиловатиға машғул эрди. Бирав эшик дарзидин эҳтиёт била мулоҳаза қилди, кўрдики, анинг қошида бир нуроний пир ўлтурубдурки, олам аҳлиға ўхшамас. Чун ул масжиддин чиқди, кўрган киши Мавлоно хидматиға бориб, ул кишини сўрди. Мавлоно ҳеч нима демади. Чун муболаға қилди, дедики, Хизр алайҳиссаломдурки, келиб, ладуний илмини манга дарс айтур. Ҳинд мулкида муқаррардурки, душанба куни бу бузургвор зиёратиға халойиқ мушарраф бўлурлар.

 549. Саййид Жамол Сурх а. р.
 Қаромот ва хавориқи одот ияси эрди. Бир кун тарсо Саййид қошида Исо а. с. ни Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға таржиҳ қилди. Саййид сўрдики, мужиби таржиҳ недур? Ул дедики, Исо осмондадур ва Муҳаммад ерда. Бу сўзни тарсо айтти ва ҳавоға парвоз қилди. Саййид қўйнидин «Мусҳаф» чиқарди ва юқори боқиб дедики, бор Худоё, бу «Каломуллоҳ» ҳаққики, ростлиғ била Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға йиборибсенки, бу тарсони тушкали қўйма! Тарсо ҳавода қолди ва туша олмади, фарёд қила бошлади. Халойиққа бу ҳол мушоҳадасидин ғавғо тушти. Ва тарсо Саййид хидматиға қичқириб, дархост қилдики, дуо қилингки, қуйи тушаолсам, мусулмон бўлурмен! Саййид дуо қилди ва тарсо ҳаводин тушуб, Саййид қошида имон қабул қилиб, мусулмон бўлди. Саййиднинг мадфани Ғазни дарвозасидадур.

 550. Ҳожи Каримуддин Нимгўр қ. с.
 Ориф ва пуршўр киши эрди. Ва ани Нимгўр анинг учун дерларки, дойим дер эрдики, менда орзу будурки, менинг қабрим сойир эл қабридек баланд бўлмаса, балки ҳамвор бўлса. Чун дунёдин ўтти, қабрини ясадилар, тонгла кўрдиларки, ярми бузулубдур ва ярими бор. Яна ясадилар, яна тонгла бузуқ топтилар. Ҳар нечаки, ясарлар эрди яна яримини бузуқ топарлар эрди, то ясамоғдин илиг торттилар. Ва Нимгўр лақаби била машҳур бўлди.

AbdulAziz:
 551. Мавлоно Ҳисомуддин Ғолбек қ. с.
 Дин мужоҳидларидин ва яқин масоликларидин эрди. Ва Султон Шамсуддин замонида Лакҳнутий ҳукумати анда эрди, бовужуди сипоҳийлик. Ҳақиқат йўлида дағи риёзат ва сулуки бор эрди. Дебдурларки, зоҳир жиҳод майдонида юз минг мушрик қонин тўкуб, жаҳаннамға йиборди ва ботин жиҳодида дағи нафси мушрикин Ҳақ йўлиға росих қилди.

 552. Мир Бузург ва Мир Хўрд Маъруф бис-Содоти Нуҳқа қ. с.
 Бу икки оға-ини саҳиҳ ун-насаб содотдин эрдилар. Аҳволлари мабдаъида Лаҳовардда басар элтурлар эрди. Бир кеча ул икавдин ҳар бири уч қатла Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдиларки, ҳар қатла ул Ҳазрат аларға амр қилдики, бу шаҳрдин чиқинг! Тонг эрта оға-ини воқеалари кайфиятин бир-бирига айтиб, амр бўлган йўсун била Лаҳоварддин чиқиб, Деҳлиға азимат қилдилар. Чун ул шаҳрға кирдилар, бир хожасаро аларға йўлиқиб сўрдики, сиз Лаҳоварддин келасиз? Дедиларким, бале! Алар дедиларки, сен қайдин бизинг Лаҳоварддин келадурганимизни билдинг? Ул хожасаро дедики, ул кишики, сизни ул ердин чиқарға амр қилди, манга ҳам ул хабар қилди. Бу сўздин сўнгра ул хожасаро иккаласин уйига олиб борди ва меҳмонлик қилди. Чун ул хожасаронинг уйидин чиқдилар, бир масжидқа кириб, ибодатға машғул бўлдилар. Ногоҳ масжид сақфидин бир ҳамён ёрмоқ алар оллиға тушди. Иккаласи машваратдин сўнгра раъйни анга қарор бердиларким, ул важҳга бир мавзеъ сотқун олғайлар, то ибодату тоат қилурда мо юҳтож учун кишига муҳтож бўлмағайлар. Андоқ қилдилар ва аларнинг тоату ибодати баракатидил ул мутааййин ер бўлди. Ва ҳоло ул ер икки азизнинг авлоду атбоъи тасарруфидадур ва машҳур муқаррар ердур.

 553. Мавлоно Камолуддин Зоҳид қ. с.
 Зуҳду тақво била ороста ва фиқҳу ҳадис илмида доно эрди. Шайх Низомуддин қ. с. «Машориқ» китобин анинг қошида ўқуб эрди. Мавлононинг мухлис ва муътақидларидин бирига фарзанде мутавваллид бўлди. Ул киши Мавлоно хидматиға келиб, фарзанди таваллудидин ани хабардор қилди. Ва кўнглида кечурдиким, не хуб бўлғай, агар Мавлоно хидматлари тўнларидин бир қитъа иноят қилсаларки, фарзандимни анга чирмасам. Мавлоно енгларидин бир дасторча чиқариб анга берди. Ул хушдил бўлуб, яна кўнглига кечурдиким, агар амомасидин ҳам бир парча иноят қилсаларким, ўғлум бошига чирмасам. Мавлоно дедиким, ул дасторчаниким санга бердук, эски амомамиздин ясаббиз. Бу бузургворнинг қабри Фаридхон масжидининг яқинидадур.

 554. Шайх Рашн Авлиё қ. т. с.
 Ҳинд мулкининг кибор машойихидин ва машоҳири авлиёсидиндур. Зоҳирий илмда комил ва ботиний ирфону нукотда мукаммал. Мунаввар ҳазираси авлиё атқиёнинг чилла ўлтурур хилватлари мавзеидадур.

 555. Шайх Маҳмуд Биҳорий р. т.
 Каромоту хавориқи одот андин кўп зоҳир бўлур эрди ва базл зотида ғолиб эрди. Чун хилватдин чиқиб, кўюбозорға етар эрди, ёш ўғлонлар ва савол аҳли муҳтожлар илайин тутуб ва кейнича югуруб, нима тиларлар эрди. Ва ул оғзидин дирамлар чиқариб, аларға берур эрди. Ва ул дирамлар бирдек эмас эрди, баъзи кумуш, баъзи мис. Ҳар кишининг толеига кўра насиб бўлур эрди. Дебдурларки, Ҳинд мулкида бир таббох бор эрдики, ҳар кун бир зарф таом ясаб, ўз ўғлидин Шайх учун юборур эрди. Иттифоқан ул ўғлон мариз бўлди ва фавт бўлди. Бу аснода Шайхнинг хотириға ул тифл жонибидин бир нима келди. Бетаваққуф қўпти ва ул таббох уйига борди. Билдики, ул фарзанди таббохнинг ўлубдур ва мадфанға элтибдурлар. Шайх ҳам борди, кўрдики, гўрга киюруб, туфроққа топширдилар. Шайх ул гўрга кирди ва маййит эгнидин кўтарди ва юқори боқиб дедики, бор худоё, бу ўғлонгинани тиргуз! Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул ўғлонгинаға жон бағишлади. Ва қўпти ва Шайхнинг аёғиға тушти. Шайх Маҳмуд Биҳорийнинг қабри Килукуҳаридадур ва дуо мустажоб бўлурнинг маҳалидур.

 556. Шайх Абубакр Тусий ва Шайх Маликёр Паррон қ. с.
 Бу икки бузургвор Ҳинд машойихи киборидиндурлар. Ва Жун дарёси яқосида иккаласининг хонақоҳлари бор эрди. Ва доим бир-бири била мусобиҳ эрдилар. Бир кун намоз дигарга яқин иккаласи дарё яқосида ўлтуруб эрдилар. Шайх Абубакр Тусий Шайх Маликёр Парронға дедиким, кел, то сунинг ул юзига бориб намоздигарни адо қилали! Шайх Маликёр дедики, менга худ бу даъво яраси йўқдур, аммо сизга чун бу доия бор, сиз боринг, то мен сўнгунгуздин келайин. Шайх Абубакр тайрон қилди ва дарёнинг нари қироғида намоздигар адосиға иҳром боғлади. Шайх Маликёр сўнградин азимат қилди. Жун дарё восиъ эрди, ўрта ерга еткунча ғуруб бўлиб, намоз бевақт бўлғудек эрди, дарё юзига мусаллосин солиб, намоз адосиға машғул бўлди. Ва Шайх Абубакр боқиб туруб эрди. Чун намоздин фориғ бўлди, учуб, Шайх Абубакр қошиға борди. Ҳинд машойихи тарихида битибдурларки, жинлар Шайх Маликёр Паррон қошида сабоқ ўқурлар эрмиш. Бу икки бузургворнинг қабрлари Жун дарёси қироғидадур.

 557. Мавлоно Низомуддин Каломий қ. с.
 Ҳолининг бидоятида замон подшоҳининг мулозаматиға машғул эрди ва мусулмонларнинг иши кифоятиға муртакиб. Сўнгра ул ишлардин этак тортти ва фақр сулуки тариқин ихтиёр қилди ва азим риёзат бошлади.
 Ўттиз йилға яқин Деҳли шаҳрининг ичариги ҳисоридин чиқмади.
 Бир азиз андин бир кун илтимос қилдиким, бир миқдор чучуклук ғизо омода қилибдурменки, анга майл қилғайсен? Ул деди: ўттиз йилдурки, нафсни риёзат ачиғлиғиға ўгратибмен, ҳоло анга чучуклук берсам, яна анга бас келмасмен! Бу жавоб била ул чучуклукдин ижтиноб қилди.

 558. Шайх Мужир р. а.
 Ўз аҳдида беназир эрди ва доим истиғроқ била ўтқарур эрди. Андоқки, жума куни Деҳли жомеъиға ҳозир бўлаолмас эрди. Бир кун Қози Саъдким, Деҳли шаҳрининг ақзал-қузоти эрди, Шайх Мужирдин сўрдиким, масжиди жомеъға не учун келмассен? Шайх деди: бу жума сен келки, била масжидқа бороли! Қози жума куни келди. Шайх Мужир Қозининг илгин тутти ва деди: кўзунгни юм! Қози кўзин юмди. Сўнгра деди: оч! Кўзун очқоч, ўзин масжиди Ҳарамда кўрди. Шайх била намоз қилди. Яна ҳам-ул дастур била ўз мулклариға келдилар. Бу ҳолни кўргач, Қози Шайхқа иродат илиги бериб, мурид бўлди ва фақр тариқиға кирди. Шайх Мужир қабри эски Деҳли ичидадур.

 559. Шайх Қутбуддин Бахтиёр Қокий қ. с.
 Шайх Муъинуддин Санжарий қ. с.нинг муридидур. Ва Ҳинд мулкининг кибор машойихидиндур.
 Бир кеча аҳлуллоҳдин жамоате Шайх ҳузури истидъоси қилдилар. Самоъ вақти муғанний бу байтни ўқидики,

б а й т:

[Таслим ханжари билан ўлганларга ҳар замон ғайбдан бошқа жон келади]1.
 Шайх бу байт истимоъидин андоқ хушҳол бўлдиким, беҳуш бўлуб йиқилди. Ва муддате ўз ҳолиға келмади, андоқким, муридлар Шайхни кўтариб, хонақоҳға элттилар. Ва Шайх тўрт кеча-кундуз ул завқу хушвақтликдин ўзида йўқ эрди, то бешинчи куни Ҳақ субҳонаҳу ва таоло живори раҳматиға восил бўлди. Ва Деҳлида мазори машҳурдур ва элнинг қиблаи ҳожатидур. Бир қатла бир донишманд бир ҳожат арзи учун йироқ йўлдин шаҳрға келиб эрди. Сўзни ҳеч навъ била замон подшоҳи арзиға еткура олмади ва аркони давлатдин ҳеч ким анинг муҳимми кифоятиға парво қилмади. Навмид бўлуб қайтурда бир азиз анга иршод қилдиким, Шайх Қутбуддин мазори бошиға бориб, ўз аҳволин битиб, Шайх мазори бошида ниёзмандлиғ била қўйди. Ул кеча Шайх қ. с. подшоҳнинг тушига ҳайбат била кириб, ул қоғозни анинг илгига бериб дедики, бу фақир ҳожатманднинг ишин яса! Подшоҳ изтироб била силкиниб қўпти. Кўрдики, ул қоғаз илгидадур, ўқуб, мазмуни била битиган кишини тилатиб топиб, анинг ишин кўнгли тилагандек ясаб, ани узатти.

 560. Қози Ҳамидуддин Ногурий қ. с.
 Ногур мулкининг ҳокимининг ўғлидур. Ва кичик ёшдин фақр аҳли тариқида сулук қилур эрди ва бу тоифа суҳбатиға шефта эрди. Чун шабоб айёмиға етти, Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Закариё қ. с. мулозаматида ҳаж азимати қилди чун Мадинаға йиттилар, Шайх Авҳадуддин Кирмоний қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлдилар. Ва муддате анинг мулозаматида сулукка машғул бўлди. Муфид риёзатлар ва мужоҳадалардин сўнгра Макка азимати қилди ва ул муборак хиттада машойих мулозаматиға мушарраф бўлуб, алардин кўп файзларға баҳраманд бўлуб, алар иршоду ишорати била Деҳлиға ёниб, толиблар иршодиға машғул, бўлди. Ва Деҳлида Шайх Қутбуддин Бахтиёр қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлди. Бир қатла Деҳли аҳолисидин бири Шайх Қутбуддин Бахтиёр ва Қози Ҳамидуддин қ. с. ва сойир аиззани уйига индаб, зиёфат қилур эрди. Ва шаҳрнинг шайх ул-исломи ҳам ҳозир эрди ва сўфиларнинг самоъ қилмоғиға мункир. Алқисса чун муғаннийлар наво чектилар, Қози хушвақт бўлуб, самоъға кирди ва шайх ул-исломни қучуб олиб учти ва шайх ул-ислом мутаажжиб, балки мутаваҳҳимки, ногоҳ Қози илигидин хато бўлса, ҳалокдин ўзга иш йўқ эрди. Кўзи қарориб, эси озган маҳалда самоъ туганди ва Қози шайх ул-исломни солим мажлисқа тушурди. Ва шайх ул-ислом ул ҳол мушоҳадасидин Қозиға иродат илиги бериб мурид бўлди. Бир қатла Деҳлида хушксол жиҳатидин қаҳт воқеъ бўлди. Ногур аҳлидин бирав Қози хидматиға келиб, жуъ ташвишидин шикоят қилиб, Ногур сари борурға рухсат тиладиким, анда атъима очуғлуғ ва суҳулат била муяссардур. Қози ул кишига дедиким, Ногур Тенгрисига биздин салом де! Ул киши дедиким, магар Ногурда яна бир Тенгри бор, Деҳли Тенгрисидин бошқа? Қози дедиким, агар санга бу ақида бўлмаса эрди, рўзи тилай Деҳлидин Ногурга бормағай эрдинг. Ул азим мутанаббиҳ бўлуб, азиматини фасх қилди. Ҳам бу хушксолда Деҳли аҳлидин акобиру ашраф Қози хидматидин истисқо дуоси илтимос қилдилар. Қози қабул қилиб, дашт азимати қилди. Бозордин ўтуб борурда кўрдики, бир сабзифуруш сабзиси қурумасун деб, дам-бадам сабзилариға овуч била сув олиб сепар эрди. Қози бу ҳолни кўргач борадурғон тарафдин қайтти ва дедики, бир таррафуруш сабзилари ғамин еб, қурумасун деб, анга дам-бадам сув сепар бўлса, ҳошо Тенгри карамидинки бандалари сабзазори ҳаётин сувсузлуқдин қуруғали раво кўргай? Ҳануз бу сўз Қози оғзида эдиким, булут пайдо бўлуб, бир-бирига туташиб ёға киришди. Ва мулк аҳли сероб бўлдилар. Ҳамоно андоқки, кўпрак акобирии Хуросонда шайх дерлар ва Самарқандда хожа ва Румда боб ва Ҳиндда қози дерлар. Қози Ҳамидуддиннинг қабри Деҳли шаҳрида Шайх Қутбуддин Бахтиёр қ. с.нинг оёғи саридур.

 561. Малик Насируддин Маҳмуд қ. с.
 Ҳам Ҳинд мулки машойхидиндур. Ва табъида базл ғолиб эрди. Ҳамиша зиёфат тариқини маслук тутар эрди ва фуқарову ғурабо итъомида кўшиш кўргузур эрди. Бир кеча муридларидин бири ани воқеъда кўрдиким отлиғ борадур эрди ва бу мурид ҳам отлиғ анинг била борадур эрди. Ногоҳ иккаласининг орасида бир том пайдо бўлди ва анинг била Малик орасида ҳойил бўлди. Ва ул сариким, Малик эрди, бир олий қаср эрди. Малик Маҳмуд ул қасрға тушуб кирди. Ул муридким бу воқеъни кўрди чун уйқудин уйғанди. Малик хидматиға бордиким, воқеъсин айтиб, таъбирин тилагай. Ул изҳор қилмасдин бурун Малик Маҳмуднинг кўзи анга тушгач илгари тилаб, қучуб хайрбод қилди ва дедики, бизинг риҳлатимиз чоғи етибдур. Ва шаҳодат бармоғин қойим қилиб, калимаи шаҳодат баёни қилди ва жонни жонофаринға топшурди. Ва бу воқеа жума куни Жумод ул-охир ойининг олтисинда етти юз эллик саккизда эрди. Ва ани Ираж хиттасида дафн қилдилар ва олти ойдин сўнгра Деҳли шаҳриға нақл кўргуздилар.

 562. Шайх Шодий қ. р.
 Агарчи ўзи Ҳинд мулкидин, аммо Ҳирот шаҳрининг булукотидин баъзи кентта сокин эрди. Ва зоҳиду мутаварриъ киши эрди. Ва йиллар тақво сажжодаси устида мутамаккин эрди. Ва басе халқ анга мурид эрдилар. Ва андин кўп хавориқи одот нақл қилурлар. Ва қабри дағи ҳамоноки, ҳамул маскан қилған кентдадур.

 563. Шайх Абу Абдуллоҳ Савмаъий қ. р.
 Ул Гилон машойихининг акобиридиндур. Ва анга олий аҳвол ва зоҳир каромот бор эрди. Ажам машойихининг кўпининг хидматиға етибдур. Ва мустажоб уд-даъво эрди. Ва ҳар кишига ғазабе бўлса эрди, Тенгри бот ул кишидин анинг интиқомин тортар эрди. Жамоате, анинг асҳобидин, тижорат дастури била чиқиб эрдилар ва борадурлар эрдиким, Самарқанд яқинида бир бўлук отлиғлар чиқдиларки, аларни талағайлар. Ул жамоат Шайх Абдуллоҳни шафеъ қилиб чорладилар. Кўрдиларки, Шайх аларнинг орасида турубдур ва дейдурки, [бизни тарбият қилувчи Аллоҳимиз покдир, муназзаҳдир]1, йироқ боринг, эй жамоат, бизинг орамиздин! Ул жамоат тафарруқ бўлдилар, андоқки, ҳеч қайси отларининг жиловин асрайолмадилар. Ва отлари баъзини олиб тоғларға элтти ва баъзини водийларға солди ва алардин иккиси бир-бирига йиғила олмадилар. Асҳоб алардин халос бўлғондин сўнгра шайхларни ораларида тиладилар, топмадилар. Гилонға ватанлариға борғондин сўнгра Шайх хидматидағи асҳобдин сўрдилар. Алар дедиларки, сиз борғали Шайх ҳаргиз бизинг орамиздин ғойиб бўлмади.

 564. Шайх Муҳййддйн Абдулқодир Жилий қ. с.
 Куниятлари Абу Муҳаммаддур. Насабда Алавий Ҳасаний эрмишлар. Она жонибидин Шайх Абу Абдуллоҳ Савмаъийға набира бўлурлар. Ва оналари Уммулхайр Аматулжаббор Фотима бинти Абу Абдуллоҳ Дебдурки, чун фарзандим Абдулқодир мутаваллид бўлди, ҳаргиз Ра-мазон ойида сут ичмади. Валодатлари тўрт юз етмиш бирда эрмиш ва вафотлари беш юз олтмиш бирда воқеъ бўлубдур. Алар дебдурларки, кичик эрдим, ёзиға чиқиб эрдим ва бир ўйнинг қуйруғин тутуб эрдим, ҳиросат учун. Ул ўй манга боқиб дедики [бунинг учун яратилмадинг ва амр этилмадинг]1. Қўрқдум ва қайтдим. Ва келиб уй томиға чиқтим, ҳожиларни кўрдумки, Арафотда туруб эрдилар. Онам қошиға келдим ва дедимки, мени Тенгри ишига қил ва ижозат берки, Бағдодқа борай ва илме касб қилай ва солиҳларни зиёрат қилай. Мендин бу доия сабабин сўрди, айттим. Эрса, йиғлади. Ва қўпти ва саксан олтун келтурди. Ва дедики, менга ота меросидин бу қолибдур. Яримин қардошим учун қўйди ва яримин менинг тўнумға тикди ва манга сафар изни қилди. Ва манга аҳд бердики, барча аҳволда ростлик қил ва менинг видоъимға чиқди. Ва дедики, бор, эй фарзанд, Тенгри учун сендин кесилдим ва қиёматқача сени кўрмагумдур. Мен оз қофила била Бағдодқа таважжуҳ қилдим. Чун Ҳамадондин ўттук, олтмиш отлиғ чиқдилар ва қофилани туттилар ва манга таъарруз қилмадилар. Ногоҳ бирав манга етти ва дедики, неинг бор? Дедим: қирқ олтин. Деди: Қани? Дедим: тўнумда тикикликдур. Соғиндики, истиҳзо қиладурмен. Мени қўйди ва ўтти. Ва яна бири етиб ҳам андоқ сўрди ва ҳамул жавобни эшитти. Иккаласи ул жамоатнинг улуғлари қошиға бориб, бу сўзни айттилар. Ул мени тилаб, ҳамул сўзни сўрди. Ва мен ҳамул жавобни бердим. Бир тепа устида ўлтуруб қофила аҳли молин қисмат қиладур эрди. Буюрдики, тўнумни сўктилар ва ул важҳни чиқардилар ва санадилар. Деганим била мувофиқ чиқди. Сўрдики, сенинг бу эътироф қилурға боисинг не эрди? Дедимки, онам манга аҳд бериб эрди – сидқу ростлиққа! Ва мен анинг аҳдига хиёнат қилмам. Пас, ул қавмнинг улуғи йиғлади ва дедики, йиллардурки, мен парвардигорим аҳдиға хиёнат қилибмен. Ва қиладурғон ишидин менинг илигимда тавба қилди. Пас, асҳобе дедиларки, сен тарийқ қатъида бизинг муқтадомиз эдинг, эмди тавбада дағи санга татаббуъ қилурбиз. Ва барча менинг илигимда тавба қилдилар. Ва ҳар не қофила аҳлидин олиб эрдилар, барисин қайтара бердилар. Менинг илигимда аввал тавба қилғанлар алар эрдилар. Алар тўрт юз саксан саккизда Бағдодқа еттилар, важд била таҳсилға машғул бўлдилар. Аввал Қуръон қироати ва фикҳ ва ҳадис ва улуми динияни такмил қилдилар. Ва аксар улумни ул акобир қошидаки, ул замонда мутааййин эрдилар, билиб абнойи замонға фойиқ бўлдилар. Ва беш юз йигирма бирда мажлис тутуб, халойиқ насиҳату ваъзиға машғул бўлдилар. Аларда зоҳир каромати ва аҳволи мақомот ҳоли кўп экандур. [Имом Ёфиий р. т.нинг тарихида келтирилади: Шайх Абдулқодир р. а. кароматлари ҳаддан ташқари кўп эди. Мен билган улуғ имомлардан бири шундай деди: унинг каромотлари тавотур ёки унга яқин даражада. Ва барчага маълумки, жаҳон шайхларининг бошқа бирортасига бундай каромотлар зоҳир бўлмаган.
 Шайх Абу Муҳаммад Абдулқодир б. Абу Солиҳ б. Абдуллоҳ Жилий, Шайх Абу Санд Муборак Али Махзумий қўлидан хирқа кийди. Ва у Шайх Абу Ҳасан Али б. Муҳаммад б. Юсуф Қураший Ҳаккорийдан ва у Шайх Абу Фараж Тарсусийдан ва у Шайх Абулфазл Абдулвоҳид б. Абдулазиз Таймимийдан ва у Шайх Абубакр Шиблийнинг қўлидан хирқа кийди. Аллоҳ Таоло руҳларини муқаддас қилсин!]2.

 565. Шайх Ҳаммод Даббос р. т.
 Ул Шайх Абдулқодирнинг машойихидиндур. [Бесавод эди, лекин унга маърифат ва сирлар эшиги очилиб, улуғ шайхларнинг раҳбарига айланди]1. Шайх Абдулқодир йигит эрди ва Шайх Ҳаммод суҳбатида бўлур эрди. Бир кун ғоят адаб била анинг қошида ўлтуруб эрди. Чун қўпти ва чиқди. Шайх Ҳаммод дедики, бу ажамийға қадамедурки, ўз вақтида барча авлиёнинг эгнида бўлғусидур. Ҳар ойина маъмур бўлғай ангаким айтқайки, [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]2. Барча авлиё бўюн қўйғайлар. Ва Шайх Ҳаммод беш юз йигирма бешда Рамазон ойида оламдин ўтубдур. Шом уламосидан Абдуллоҳ отлиғ пире дебдурки, илм талабиға Бағдодқа бордим ва Ибн Саққо менинг ҳамроҳим эрди. Ва Бағдоднинг Низомиясида ибодатқа машғул эрдук ва сулаҳони зиёрат қилур эрдук. Ул вақтда Бағдодда азизе бор эрдики, дерлар эрдики, ул ғавсдур. Ва ҳам дерлар эрдики, ҳар вақт тиласа, ғойиб бўлур ва ҳар вақт тиласа, ҳозир бўлур. Пас, мен ва Ибн Саққо ва Шайх Абдулқодир ва ул ҳануз йигит эрди, ғавс зиёратига бордуқ. Йўлда Ибн Саққо дедики, мен андин масъала сўрғумдурки, жавобин билмагай. Мен дедим: масъала сўрғумдур, то не дегай? Шайх Абдулқодир дедики, маъозаллоҳ, андин нима сўрғаймен, мен борурмен ва анинг баракоти интизорин тортармен. Чун анинг қошиға кирдук, ани ўрнида кўрмадук. Бир замон ўлтурдук, кўрдукки ўз-ўрнида ўлтурубдур. Пас ғазаб била Ибн Саққоға боқиб дедики, эй Ибн Саққо, мендин масъалае сўрарсенки, мен маъносин билмағаймен. Ул масъала будур ва жавоби бу: Мен ҳам кўрадурменки, куфр ўти сендин забоне урадур. Андин сўнгра манга боқди ва дедики эй Абдуллоҳ, мендин масъалае сўрарсен ва кўрарсенки, не дермен. Ул масъала будур ва жавоби бу: Ҳар ойина дунё сени қулоғингғача боса олғайки, менинг била беадаблиғ қилдинг! Андин сўнг Шайх Абдулқодирға боқди ва дедики, Худой ва Расулни хушнуд қилдинг, адаб жиҳатидинки, асрадинг, гўёки кўрар менки, Бағдодда минбар қўярсен ва чиқиб айтурсенки [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]3. Ва кўрадурменки, вақт авлиёси барча бўюнларин санга паст қилибдурлар, ижлолу икромингдин. Ва ҳамул замон ғойиб бўлди. Андин сўнгра ани ҳаргиз кўрмадук. Ва ҳар не Шайх Абдулқодир ҳақида айтти, воқеъ бўлди. Ва Ибн Саққо улум такмилидин сўнгра халифа ани риёзатқа Румға юборди. Рум подшоҳи насроний уламони анинг била мунозара буюрди. Барчани илзом қилди ва анинг назарида бағоят улуғ кўрунди. Ва анинг яхши, чиройлиғ қизи бор эрди. Ибн Саққо анга шефтаву машъуф бўлди. Рум подшоҳи маълум қилғач анга дедурдики, қизимни санга никоҳ қилурмен, бу шарт билаки, ўз динингдин чиқиб, насроний бўлғайсен. Ва ул қабул қилди ва насроний бўлди. Ва қизни анга бердилар. Ва Ибн Саққо ғавс сўзин ёд қилиб билдики, анга ҳар не етти, ўзидин етти. Ва мен Дамашққа бордим. Ва Нуриддин Шаҳид авқоф ишин манга буюрди ва дунё манга юз қўйди. Ва Шайх Абдулқодир бир кун ваъз айтадур эрди. Омма машойих анинг мажлисида эдилар, Мисли Шайх Али Ҳайтий: ва Шайх Бақо б. Боту ва Шайх Абу Саъд Қилавий ва Шайх Абуннажиб Суҳравардий ва Шайх Жогир ва Шайх Қазиб ул-бон Мавсилий ва Шайх Абус-Суъуд ва ғайруҳум кибори машойихдин. Шайх, сўз асносида ҳамул сўзни дедики, [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]4. Ва бу ҳозир машойих барча бўюнларин анинг аёғиға паст қилдилар. Ва «Нафаҳот»да мундоқдурки, ҳеч валий қолмадики, бу сўзга бўюн сунмамуш бўлғай. Бир вали Ажамда ибо қилди, ҳоли андин мутаворий бўлди.

 566. Шайх Садақа Бағдодий қ. с.
 Шайх Садақа Бағдодлиғдур. Бир кун бир сўз айтадур эрдики, шаръи зоҳирий била анга мулоҳаза келур эрди. Халифаға еткурдилар, буюрдиким, ани ҳозир қилдилар, то таъзир қилғайлар. Чун бошин яланг қилдилар, муриди қичқирдиким, [вой, Шайхим!]1. Урарға илиг кўтарган кишининг илиги шол бўлди ва буюрған вазирға ҳайбат муставлий бўлди. Ва халифаға ҳам бу ҳол бўлуб буюрдиким, ани қўйдилар. Шайх Абдулқодир манзилиға борди, кўрдиким, машойих ва сойир эл ўлтурубдурлар, Шайхқа мунтазирки, чиққай ва сўз айтқай. Шайх чиқди ва минбар устига борди ва сўз ҳам айтмади ва қори ҳам нима ўқимади, аммо элга важду хушҳоллиқ юзланди. Шайх Садақа ўзи била айттики Шайх нима демайдур ва қори нима ўқимайдур, элга бу важд нединдур? Шайх юз анинг сари қилиб дедиким, менинг бир муридим. Байт ул-Муқаддасдин мунгача бир гом била келибдур ва менинг илигимда тавба қилибдур, ҳозирлар анинг зиёфатидадурлар. Шайх Садақа яна ўзи била дедики, биравки Байт ул-Муқаддасдин Бағдодқа бир гом била келгай, анга не нимадин тавба қилмак керак ва Шайхқа не ҳожати бор?
 Шайх юз анинг сари қилиб дедики, ё ҳозо, ул тавба андин қилдики, яна ҳавоға учмағай ва манга ҳожати улдурким, ани Ҳақ субҳонаҳу ва таоло муҳаббатига йўл кўргузгаймен.
 
 567. Шайх Сайфуддин Абдулваҳҳоб р. т.
 Ул шайх Абдулқодир қ. с.нинг ўғлидур. Ул дебдурки, ҳар ой янги бўлса, аввал келиб отамға таҳният еткурур эрди ва ул ойда яхши-ямондин ҳар ҳол воқеъ бўлса эрди, андин хабар берур эрди. Агар ул ойда яхшилик эрди, яхши суратлик киши шакли била келур эрди ва агар ямон эрди, ямон чиройлиғ киши шакли била келур эрди. Отам Рамазон ойида неча кун бемор бўлди. Душанба куни ойнинг йигирма тўққизида жамъи машойих ҳозир эрдилар, Мисли Шайх Али Ҳайтий ва Шайх Нажибуддин Суҳравардий ва ғайриҳумо бир авқар вақор ва баҳолиғ киши кирди ва дедики, [Ассалому алайк, эй Аллоҳ валийси!]1. Мен Рамазои ойидурмен, келибменки, иътизор қилғаймен, ул умурдинки, менда санга муқаддар бўлуб эрди ва санга вадоъ қилғайменки, бу охир ижтимоъдур, сенинг била менинг орамда, деди ва қайтти. Раби ул-охир ойида Шайх дунёдин ўтти ва яна бир Рамазонни мушарраф қилмади. Бир кун Шайх мажлис айтадур эрди. Ва Шайх Али Ҳайтий Шайхнинг ўтрусида ўлтуруб эрди ва ани уйқу элтти. Шайх мажлис аҳлини тик турғузди ва минбар устидин тушуб келиб, Шайх Али Ҳайтий қошида адаб била турди. Чун Шайх Али уйғонди. Шайх анга дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдунг? Деди: бале! Элга дедики, мен бу иш учун адаб била туруб эрдим. Ҳазрат санга не нимага васият қилди? Дедики, сенинг мулозаматингға! Шайх Алидин мажлис ҳуззори бу маънодин сўрдилар. Ул дедики, улча мен уйқуда кўрадур эрдим, ул уйғоғлиғда кўрадур эрди. Ва бу Шайх Али қ. с. [Батоиҳ шайхларидан эди. Кароматларидан баъзиси шуки, кимки шер ҳамла қилганда, уни эсласа, шер қайтиб кетарди. Кимки серпашша жойда уни эсласа, пашшалар узоқлашарди]2.

 568. Шайх Абу Муҳаммад Абдурраҳмон Тафсунажий р. т.
 Тафсунаж Бағдод тавобиъидин бир кентдур. Ул бир кун анда минбар устида дедики, [Мен валийлар орасида гўё қушлар ичидаги бўйни узун куркадекмен]1. Шайх Абулҳасан Али б. Аҳмадки, Шайх Абдулқодир қ. с.нинг асҳобидиндур, Жаннат деган кентдин, анда ҳозир эрди, қўпти ва далқни бошидин чиқарди ва деди: мени қўйки, сенинг била курашай! Шайх Абдурраҳмон тик турди ва асҳобиға дедики, бир қил учи Тенгри иноятидин анда холе эмас. Буюрдиким, далқини кийгай. Ул дедики, бир нимаки, андин чиқдим, яна анга кирмасмен. Ва кенти сари боқди ва завжасиға бийик ун била хитоб қилдики, тўн келтурки, кияй! Ул Жаннат кентидин эшитиб, анинг учун тўн келтурдики, ул кийди.

 569. Шайх Абу Амр Сарифиний қ. т. р.
 Ул дебдурки, менинг ишимнинг бидояти улдурки, бир кеча Сарифинда орқам била йиқилиб ётиб эрдим. Кўрдумки, ҳавода беш кабутар учуб ўтуб борурлар. Бири айтурки, [покдир Аллоҳ! Ҳар бир нарсанинг асли манбаи унинг ҳузуридадир. У уларни аниқ ўлчов билан бизларга туширади]1. Яна бири дер эрдики, [покдир Аллоҳ! У барча нарсага ўз хилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра уни тўғри йўлга солган зотдир]2.
 Яна бири дер эрдики, [покдир Аллоҳ! У пайғамбарин халққа ҳужжат қилиб юборди. Муҳаммад с. а. в.ни уларнинг афзали қилди]3. Бири дер эрдики, [Аллоҳ ва расули учун бўлмаса, дунёдаги барча нарса ботилдур]4. Яна бири дер эрдиким, [эй хожасидан ғофил қолганлар, беҳисоб мукофотлар бериб, катта гуноҳларингизни ҳам мағфират қилувчи саҳоватли зот – Парвардигорингизга қайтинг, шошилинг!]5. Чун мен буларни эшиттим ва кўрдум, беҳуд бўлдум. Чун ўзумга келдим, дунёю мофиҳонинг муҳаббати кўнглумдин чиқиб эрди. Тонг эрта бўлғач, Тенгри била аҳд қилдимки, ўзумни бир пирга таслим қилай, то манга Тенгри йўлин кўргузсун! Ва тебрадим ва билмас эрдимки, қаён борурмен. Бир пир йўлиқди, яхши юзлуғ, ҳайбатлиқ ва виқорлиқ. Ва деди: Ассалому алайка, ё Абу Амр! Саломиға жавоб бердим. Ва онт бердимки, сен кимсенки, менинг отимни билдинг ва мен сени танимасмен? Деди: мен Хизрмен! Ва Шайх Абдулқодир қошида эрдим, деди, ё Абулаббос! Бу кеча биравга Сарифинда жазба етибдур ва қабул топибдур ва еттинчи кўкдин анга нидо етибдурки: [Хуш келдинг, эй бандам!]6: Тенгри била аҳд қилибдурки, ўзин бир Шайх таслими қилғай, анинг сари бор ва ани манга еткур. [Эй Абу Амр, Абдулқодир бу давр орифларининг саййиди, кейингиларнинг қибласидир. Унинг хизматида бўлиш, ҳурмат ва улуғлаш сенга лозимдур]7. Мен чун ўз ҳолимға ҳозир бўлдум ва ўзумни Бағдодда кўрдум. Ва Хизр а. с. ғойиб бўлдики, етти йилғача ани кўрмадим. Чун Шайх Абдулқодир хидматиға кирдим, дедики, [Марҳабо, эй хожаси қуш тили билан даргоҳига чақирган ва барча яхшиликларни унинг учун жам қилган]8. Эй Абу Амр, бот бўлғайки, Тенгри таоло санга муриде бергай, оти Абдулғани б. Нўқтаки, мартабаси кўп авлиёуллоҳдин бийикрак бўлғай. Тенгри таоло анинг била малойикага муфохарат қилғай. Андин сўнгра бир бўрк менинг бошимға қўйди. Ва анинг хушлуғи ва совуғлуғи димоғимға етти ва димоғдин кўнгулга. Малакут манга кашф бўлди. Эшиттимки, олам ва ҳар не андадур, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тасбеҳин мухталифа тил била айтадурлар, анвоъи тақдис била. Яқин эрдики, ақлим зойил бўлғай. Шайхнинг илгида бир пора момуқ эрди, манга урди, ақлим ўз ҳолиға келди. Андин сўнгра мени неча хилватқа ўлтуртти, валлоҳки, менга ҳеч зоҳир бўлмағай эрдики, бурунроқ манга хабар бермагай эрди. Ҳар ҳолға ва мақомға ва мукошафаю мушоҳадағаки еттим, андин бурунроқ мени воқиф қилди ва мени ишлардин огоҳ қилдики, ул дегандин сўнгра ўттиз йилға яқин сурат тутти. Ва ул манга хирқа кийдурган била мен Ибн Нўқтаға хирқа кийдурганнинг орасидаки айтиб эрди, йигирма беш йил бўлди. Ва ҳар неки, Ибн Нўқта бобида деди, тахаллуфсиз воқеъ бўлди. Ва ул Ҳазрат валоят маобнинг хориқ одоти ва хақойиқу маорифи андин кўпракдурки, қалам тили била шарҳ қилса бўлғай. Алардин баъзини Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да зикр қилибдурларки, тилаган киши, анда тиласа топар, вассалом.

 570. Шайх Бақо б. Батту р. т.
 Бу тоифадин улуқ ва азим уш-шаън кишидур. Ва Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с. хидматиға етибдур Ва алардин ғариб ҳолот нақл қилурлар. Ва Шайх Али Ҳайтий ва Шайх Абу Саъд Қилавий ва Шайх Абун-Нажиб Суҳравардий ва Шайх Жогир ва Шайх Қазиб ул-бон Мавсилий ва Шайх Абус-Суъуд бошлиғ улуқ машойихии кўрубдур ва аларнинг суҳбатиға етибдур. Ва баъзи била сафарда рафиқ бўлубдур ва яна баъзи била ҳазарда ёру мусобиҳ бўлубдур. [Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, ўзи истаганига берур]1.

 571. Қазиб ул-бон Мавсилий қ. с.
 Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да келтурубдурларки, Шайх Муҳйиддин Арабий баъзи расойилда дебдурки, бу тоифадин биз баъзини кўруббизки, аларнинг руҳоният суратлари мутажассид ва мутамассил бўлур, жисмоният суратлариға ва ул мутажассида суратлариға афъолу аҳвол ўткарурлар, кўрганлар соғинурларки, ул аҳвол аларнинг жисмония сувариға ўтадур. Ва дерларки, фалон кишини кўрдук, мундоқ деди ва андоқ қилди. Ва биз бу ҳолни бу тоифадин мушоҳада қилиббиз ва муояна кўруббиз ва ҳол мундоқдур. Абу Абдуллоҳ Мавсилийки, Қазиб ул-бонға машҳурдур, керакки, инкор қилмасангки, Ҳақ таолонинг асрори олам афродида улуқ ва кўпдурки, ақл қуввати била анинг ғурининг идрокин қилса бўлмас. Шайх Абдуллоҳ Ёфиъий р. дебдурки, илм аҳлидин бири манга хабар бердики, фуқародин бирини кўрмас эрдиларки, намоз қилур бўлғай.
 Бир кун намоз иқомати қилдилар ва ул ўлтуруб эрди. Бир фақиҳ инкор юзидин анга дедики, қўп ва жамоат била намоз қил! Қўпти ва ул жамоат била намоз такбири боғлади, аввал ракъатни қилди ва мункир фақиҳ анинг ёнида эрди. Чун иккинчи ракъатқа қўптилар, фақиҳ анга назар солди, ўзга киши кўрди ва андин мутаажжиб бўлди. Учунчи ракъатда яна бир киши кўрди, аввалғи иккидин ўзга. Тўртунчи ракъатда ул уч кишидин ўзга киши кўрди. Чун салом бердилар, ҳамул фақирни кўрди. Ул фақир анга боқиб, табассум қилиб дедики, эй Шайх, бу тўрт кишидин қайси бири сизинг била намоз қилдилар? Шайх Абдуллоҳ Ёфиъий дебдурки, Қазиб ул-бон Мавсилийдин бу навъ иш воқеъ бўлубдур. Мавсилийнинг баъзи фуқаҳосининг анга инкори бор эрди. Бир кун ул фақиҳ кўрдики бир кўчадин анинг ўтрусидин келур. Ўзи била дедики, ани тутмоқ керак ва қиссасин ҳоким қошиға рафъ қилмоқ керак, то ани сиёсатқа еткургай. Ногоҳ кўрдики, бир курд суратиға айланди. Яқинроқ келгач, ани бир аъробий сурати била кўрди. Яна яқинроқ келгач, ани фуқаҳодин бири сурати била кўрди. Чун Қозиға етти, деди: эй Қози қайси Қозиб ул-бонни ҳокимға элтиб, сиёсатқа еткурурсен? Қози инкоридин тавба қилди ва мурид бўлди. Шайх Абдулқодир қ. с. қошида дедиларки, Қазиб ул-бон намоз қилмас! Деди: демангки анинг боши дойим Каъба уйи эшикида сужуддадур.

 572. Муҳаммад Авоний Ибн ул-Қоид қ. с.
 Шайх Муҳйиддин Абдулқодирнинг асҳобидиндур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да Ҳазрат-Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с.дин мундоқ нақл қилибдурларки, «Футуҳоти Маккия»да битибдурки, Шайх Абдулқодир ани Муфрад ул-ҳазрат дер эрмиш ва дебдурки, Муҳаммад б. Қоид мин ал-муфрадин. Ҳам «Футуҳот» соҳибидин нақл қилибдурларки, муфрадун жамоатидурлар, қутб дойирасидин хориж. Хизр а. с. алардиндур ва Расул с. а. в. биъсатдин бурунроқ алардин эрмишлар. Ибн Қоид дебдурки, барча нимани кейин солдим ва юз Ҳазратқа келтурдум. Ногоҳ юзум оллида бир аёғ нишони кўрдум, манга ҳайрат воқеъ бўлди. Дедим: бу кимнинг аёғининг нишони эркинким, ҳеч кишини ўзумдин собиқ эътиқод қилмас эрдим. Дедиларки, сенинг Пайғамбаринг с. а. в.нинг аёғи нишонидур. Кўнглум таскин топти.

 573. Абус-Суъуд б. Шабл р. т.
 Ул ҳам Шайх Абдулқодирнинг асҳобидиндур. «Футуҳот»да мазкурдурки, содиқу сиқа кишидин эшиттимки, Шайх Абус-Суъуддинки, вақтининг имоми эрди, нақл қилдики, деди: Бағдодда Дажла қироғидин ўтар эрдим. Кўнглумга кечдики, оё сув ичинда андоқ эл бўлғайму эркинки, Тенгри ибодатиға машғул бўлғай? Бу хотир кўнглумга киргач кўрдумки, Дажла суйи шақ бўлди ва бирав бош чиқарди ва деди: ё Абус-Суъуд, бале, сув ичинда эранлар борки, Тенгри қуллуғиға машғулдурлар ва мен алардинмен. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Фусус»дин нақл қилибдурларки, Шайх Абус-Суъуд муридлариға дедики, ўн беш йилдурки, Тенгри манга мулкда тасарруф берибдур, аммо мен тасарруф қилмаймен. Ибн Қоид бир кун андин сўрубдурки, не учун тасарруф қилмайсен? Дебдурки, мен тасарруфни ўзига қўйибмен, нечукки тилар, қилсун! Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, гўристон била ўтуб борур эрдим. Бир вайрона гунбаддин ишорате зоҳир бўлдиким, бизинг зиёратимизга кел! Эмдики бордим, манга вақт хуш бўлди. Ул азизнинг руҳидин бу файз еттиким, ҳарне Тенгридин санга етса, қабул қил! Дедимки, қилғулуқ бўлса қилай. Деди: боре бу кун бир нима етар, қабул қил! Дедим: андоқ қилай! Чун шаҳрға келдим, бу ҳолни Шайх Нуруддин Абдурраҳмон хидматида арз қилдим. Дедилар: анда Шайх Абус-Суъуддир. Ва анинг тариқи бу эрмишки, ҳар не Ҳақдин келса, қабул қилур эрмиш ва рад қилмас эрмиш. Ва мутакаллиф либос кияр эрмиш ва мутакаллиф ғизо ер эрмиш. Ва ҳеч кишидин нима тиламас эрмиш. Бир кун бирав анинг қошиға кирибдур. Кўрубдурки, бошида бир дастордурки, икки юз дирамға арзир. Кўнглиға кечибдурки, ажаб исрофдурки, дасторики анинг баҳосиға неча дарвешнинг либоси ҳосил бўлғай, бир дарвеш ани бошиға чирмағай. Шайх дебдурки, биз муни ўзлукумиз била бошимизға чирмамайдурбиз. Дасторни ул киши оллиға солибдурки, агар сен тиларсен, бор ва сот ва ҳарне олурсен дарвешларга ол! Ул бориб, сотиб келибдур ва дасторни Шайхнинг бошида кўрубдур ва мутаажжиб бўлубдур. Шайх дебдур, таажжуб қилма ва фалон хожадин сўрки, бу дасторни қайдин келтурубдур? Сўрғандин сўнгра ул хожа дебдурки, бултур кемада эрдим, мухолиф ел қўпти, назр қилдимки, саломат дарёдин чиқсам, бир хуб дастор Шайхқа ҳадъя келтургаймен. Олти ойдурки, Бағдодда кўнглум тилагандек дастор тилар эрдим, бу кун кўзумга йўлуқди, олдим ва назримға вафо қилиб, Шайх хидматиға келтурдум. Шайх ул кишига дедики, билдинг, худки бу навъ дасторни яна бирав бизинг бошимизға боғлар. Ва Шайх Абус-Суъуддин бу навъ ҳолот кўп манқулдур.

 574. Шайх Абу Мадян Мағрибий қ. т. с.
 Оти Шуъайб б. Ҳасан, ё Ҳусайндур. Бу тоифанинг акобиридиндур. Ва машойихдин кўп анинг суҳбату хидматида тарбият топибдурлар. Ва алардин бири Ҳазрат Шайх Муҳйиддин Арабийдур. Ва мусаннафотида анинг зикрин кўп қилур ва ҳақойиқу маорифин кўп келтурур. Ва Имом Ёфиъий дебдурки, Яманнинг аксар шуюхининг Шайх Абдулқодирға нисбатлари бор ва баъзининг Шайх Абу Мадянға нисбатлари бор. Бу бири Мағриб шайхидур ва ул бири, яъни Шайх Абдулқодир, Машриқ шайхи р. а. ва н. б. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Футуҳот»дин нақл қилибдурларки, соҳибе дебдурки, авлиёнинг биридин эшиттимки, дедики, бу тоифадин бири шайтонни туш кўруб, сўрубдурки, сенинг ҳолинг Шайх Абу Мадян билаки, тавҳиду таваккулда имомдур, нечукдур? Дедики, қачон тиласамки, анинг кўнглига бир нима солғаймен, анга ўхшарки, бирав муҳит дарёсиға бавл қилғайки, ул нопок бўлғай. Ҳам «Футуҳот»дадурки, халойиқ илигларин Шайх Абу Мадянға суртуб, табаррук таяммум жиҳатидин юзларига суртарлар эрди. Шайхдин сўрдиларки, бу жиҳатдин ўз нафсингда ҳеч асар топарсен? Деди: буки, Ҳажар ул-асвадни халойиқ табаррук жиҳатидин ўпарлар, ул ўзида не миқдор асар топарки, ани ҳажариятдин чиқарғай, улки ани авлиёю анбиё ўпарлар, мен дағи ўшанча асар ўз нафсимда топармен ва менда ҳам ул ҳукм бор.
 Бир кун Шайх Абу Мадян Мағриб диёридин бўйнини паст қилди ва анттиким, [эй Аллоҳим, мен эшитганим ва итоат қилганимга сени ва фаришталарингни гувоҳ қиламанг]1. Асҳобе сўрдиларки, бу сўзнинг сабаби не эрди? Дедики, Шайх Абдулқодир бу кун Бағдодда дедики, [бу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]2.
 Андин сўнгра, баъзи асҳоби Шайх Абдулқодирнинг Бағдоддии келдилар ва хабар бердилар. Шайх ул сўзни ҳам ул кун Бағдодда деди. Ҳар қачон Шайх Абу Мадян бу оятни эшитса эрдики, [Сизларга жуда оз илм берилгандир]3, дер эрдики, бу оз илмки, Ҳақ таоло бизга берибдур, бизинг эмасдур, балки ориятдур бизда. Ва андин кўпига етишмайдурбиз. Пас, биз жоҳилларбиз, алад-давом.
 Бир қатла Шайх Абу Мадян дарё қироғида борур эрди. Жамоате куффордин ани асир қилдилар ва кемалариға кивурдиларки, анда жамоате мусулмонларни асир қилиб кивурур эрдилар. Ва бодбонлар торттиларким, мулклариға азимат қилғайлар. Кема еридин қипранмади, бовужуде улки, азим ел дағи борур эрди. Ҳар неча жаҳд қилдилар, фойда қилмади. Дедиларки, ҳамоно бу мусулмон жиҳатидиндурки, ҳали асир қилиббиз, шояд соҳиби ботин киши эркин. Шайхқа ижозат бердиларки, чиқ ва бор! Шайх деди: то барча мусулмонларни қўймассиз, мен ҳам чиқмасмеп! Ҳеч чора топмадилар барчани қўймоқдин ўзга ва барини Шайхнинг муборак ҳиммати баракотидин асирликдин озод қилдилар, филҳол кемалари равон бўлди. Ул дебдурки, [Ҳақ ошкор бўлган вақтда ундан бошқаси қолмайди]4. Ва ҳам анинг сўзидурким, [кўнгилнинг фақат бир қибласи бордир. Ҳар бир қиблага юзланаверса, бошқасидан қуруқ қолади]5. Ва ҳам ул дебдурки, [кимнинг нафсидан бир миқдор қолган бўлса ҳам ҳақиқий ҳурриятга эришолмайди]6.

Ш е ъ р:
[Ўз раъйингча ботилни инкор зтма, чунки у ҳам Ҳақ зуҳуротларидан. Худонинг исботини тўла англаш учун ботилни ўз андозасида тани!]7.
 Беш юз тўқсонда оламдин ўтубдур.

 575. Абулаббос б. Ариф, Санҳожий Андалусий р. т.
 Оти Аҳмад б. Муҳаммаддур. Олим эрди улумға ва ориф эрди қироат вужуҳиға ва жамеъ ривоятда мутаноҳий. Ва муридлар ва мухлислар кўп хидматида йиғилдилар. Замон подшоҳиға андин хавфе пайдо бўлди, ани тилатти. Йўлда фавт бўлди, беш юз ўттиз олтида. «Футуҳоти Маккий» соҳиби ўз шайхи Абу Абдуллоҳ Ғаззолийдин, нақл қилибдурки, ул дебдурки, бир кун ўз Шайхим Ибн Ариф қошидин чиқдим ва ёзида сайр қилур эрдим. Ҳар дарахт ва гиёҳғаки етар эрдим, манга айтур эрдики, мендин олки, фалон иллатқа нофеъдурмен ва фалон зарарға дофеъ. Ва манга ул ҳолдин ҳайрате юзланди. Шайх хидматиға ёндим, дағи бу воқеани арз қилдим; Шайх дедиларки, биз анинг учун сени тарбият қилмайдур эрдук. [Вақтеки, дарахтлар санга фойда ва зарар келтиришларини сўйладилар, сен нега ҳақиқий фойда ва зарар еткарувчи Ҳақни унутдинг?]1. Шайх деди: Тенгри таоло сени имтиҳон қилиб синабдур, йўқ эрса, биз сени Тенгри таолоға раҳнамунлуқ қилдуқ, йўқ анинг ғайриға. Сенинг тавбангнинг сидқи аломати улдурки, ҳамул мавзеға қайтиб борғай сен ва ул дарахту гиёҳлар санга ул сўзни демагайлар. Шайх Абу Абдуллоҳ қайтиб ул мавзеға борди ва ул ашёдин ул сўзларни эшитмади ва қайтиб шайхиға айтти. Шайх дедики, [сени ўзингга ўхшаган бир махлуққа муҳтож қилмасдан ўзи учун танлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!]2. Вафот этган санаси беш юз ўттиз олтинчи йил.

 576. Абуррабиъ Кафиф Молақий р. т.
 Абулаббос б. Арифнинг асҳобидиндур. Бир кун бир асҳобига дедики, масалан, агар икки киши бўлса ва ҳар қайсида ўн дирам бўлса, алардин бири бир дирам садақа қилса ва тўққуз дирамни асраса ва яна бири тўққуз дирамнн садақа қилса ва бир дирамни асраса, қайси фозилроқдур? Дедиларки, улки, тўққуз дирамни садақа қилғай; Шайх дедики, не учун бу фозилроқдур? Асҳоб дедиларки, анинг учунки, кўпроқ тасаддуқ қилибдур. Шайх деди: улча дедингиз, яхшидур! Аммо масъаланинг руҳини билмадингиз ва сизга махфий қолди. Дедиларки, ул қайсидур? Деди: улки биз иккаласини тенг берган фарз қилдук, улки кўпрак берди, анинг фақрға киргани бурунроқдур, андинки, озроқ верибдур, пас, анинг фақрға нисбати ортиғроқ бўлғай, бу жиҳатдин ул афзал бўлғай. Ҳадис вориддур бу маъноғаким, етмиш минг қатла «Ло илоҳа иллаллоҳ». демакка айтқучининг нажотиға ё ҳар кишики, анинг ниятиға ўқилмиш бўлғай, тамом асари бор.
 Шайх Абуррабиъ Молақий дебдурки, мен бу зикрни дер эрдим ва лекин не ўзумға ва не кишига муайян қилмайдур эрдим, то бир кун биравнинг моида таомиға ҳозир бўлдум; бир жамоат била. Ва алар орасида тифле эрди соҳиби кашф. Илиг таомға ким элтти йиғламоққа тушди. Сабабин сўрдилар, дедики, дўзах манга мушоҳиддур, анда онамни кўрадурменки, азоб қиладурлар. Шайх Абуррабиъ дебдурким, ботинимда дедимки, Худовандо, сен воқифсенкн, етмиш минг қатла «Ло илоҳа иллаллоҳ» зикрин айтибмен, ани бу тифлнинг онаси дўзах ўтидин халос бўлурға муайян қилдим. Чун бу ниятни кўнглумда қилдим, кўрдумки, тифл кулабошлади ва шодмонлиғ қилди. Яна сабабин сўрдилар, дедики, онамни-кўрадурменки, дўзах ўтидин халос бўлди, алҳамдулиллаҳ! Пас, таом емакка машғул бўлди. Шайх Абуррабиъ дерким, манга бу ҳадис сиҳҳати ул тифл кашфидин ва ул гўдак кашфи сиҳҳати набавий, ҳадисидин маълум бўлди.

 577. Адий б. Мусофир Шомий сумма Ҳаккорий қ. с.
 Шайх Уқайлий Манбижий ва Шайх Ҳаммод Даббос била суҳбат тутубдур. Анга кўп халойиқ жамъ бўлдилар. Ҳаккория тоғидаки, Мавсил тавобиндиндур, халқдин мунқатиъ бўлди ва анда зовияе бино қилди. Ва ул диёр аҳли мурид ва муътақид бўлдилар. Ва анга оёту каромот ва хориқи одот асру кўпдур. Беш юз эллик еттида дунёдин ўтубдур. Ва қабри ҳам ул диёрда мутабаррик мозординдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 577. Сайдий Аҳмад б. Абулҳасан Рифоъий қ. с.
 Имом Мусо Қозим р. а.нинг бузургвор авлодидиндур. Ва хирқада нисбати беш восита била Шайх Шиблий қ. с.ға етар. Анинг таърифидин қалам тили ожиздур. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да баъзи ҳолотидин шаммае зикр қилибдурлар, тилаган киши анда боқсун. Баъзи ҳолотидин жузве мунда зикр қилилур. Агар алардин киши таъвиз тиласа эрди, коғаз келтурса эрди ва сиёҳе келтурмаса эрди, ул коғазни олиб, сиёҳисиз анга таъвизни рақам қилурлар эрди. Бир қатла бирав учун ушбу мазкур бўлғон дастур била сиёҳсиз битиб эрдилар.
 Ул киши муддате мадид ғойиб бўлди ва муддатдин сўнгра ҳамул оқ коғазни имтиҳон учун келтурдики, эй Шайх, менинг учун таъвиз бити! Чун ул коғазға боқтилар, дедилар, эй фарзанд, бу коғаз битилгандир ва анга бердилар. Бир кун аларнинг асҳобидин икки киши ёзида эрдилар. Бири яна биридин сўрдики, бу муддатдаки алар мулозаматидасен, не ҳосил қилибсен? Ул деди: матлубинг недур? Деди: буки, осмондин дўзах ўтидин халослиғ баротим тушгай. Бу сўз айтур вақтда осмондин бир оқ варақ тушти. Олиб алар қошиға келтурдилар. Ўтган ҳолдин Шайх нима демади, аларға бердилар. Алар ул вараққа боққач сажда қилдилар. Чун бош саждадин кўтардилар, дедиларки, [охират бўлмасдан, шу дунёнинг ўзида асҳобимни ўтдан халос этиб, менга кўрсатган Аллоҳга ҳамд бўлсин!]1. Дедилар, ё Сайдий, бу оқ варақдур! Алар дедиларки, қудрат илиги сиёҳи била битилмас, бу нур била битилибдур. [Аллоҳ ундан рози бўлсин! Беш юз етмиш саккиз сана жумодул аввал ойининг пайшанба кунида вафот этди]2.

 579. Ҳаёт б. Қайс Ҳарроний р. т.
 Ул тўрт кишидин биридурким, Шайх Абулҳасан Фурайсий дебдурким, машойихдин булар ўз қабрлариға тасарруф қилурлар, андоқки, иҳё қилурлар. Бири Шайх Маъруф Кархийдур ва бири Шайх Абдулқодир Гилоний ва бири Шайх Уқайлий Манбижий, бири Шайх Ҳаёт Ҳарроний қ. т. а. Сулаҳодин бири дебдурким, Ямандин кемага ўлтурдук. Чун Ҳинд дарёсиға еттук, мухолиф ел қўпти ва кемани ушатти. Ва мен бир тахта порага қолдим ва бир жазираға чиқдим. Ҳеч киши йўқ эрди ва кўп харобалар эрди. Ногоҳ бир масжидқа еттим, кирдим. Тўрт киши ўлтуруб эрдилар. Салом, дедим. Жавоб бердилар, ҳолимни сўрдилар, айттим. Оқшомғача алар била эрдим. Чун оқшом бўлди, Шайх Ҳаёт Ҳарроний келди. Ул жамоат югуруб, салом қилдилар. Илгари бррди, хуфтон намозин жамоат била қилдилар. Ва фажр тулуъикача намозда эрдилар. Ва Шайх Ҳаёт муножотқа турди ва деди: [Эй тавба қилувчиларнинг маҳбуби ва эй орифларнинг сурури ва эй обидларнинг кўз нури ва эй ёлғизларнинг муниси ва эй паноҳ тиловчиларнинг паноҳи ва эй чорасизлар кўмакчиси ва эй содиқлар қалби унга тикилган, эй муҳиблар кўнглига мунис бўлган ва қўрқадиганларнинг ҳиммати унга боғланган зот!]1.
 Андин сўнгра йиғлай бошлади. Кўрдумки, анвор зоҳир бўта киришти, дағи Шайх Ҳаёт масжиддин чиқди. Ул жамоат манга дедиларки, Шайх кейнича бор. Мен Шайх кейнича эриштим. Кўрдумки, биёбон ва тоғ ва дарё оёғи остида нурдийда бўладур. Билдимки, таййи арздур. Ҳар гомда дер эрдики, [Ёраб, Ҳаётга ҳаёт бер!]2. Оз замонда Ҳарронға еттук. Ва Шайх Ҳаёт Ҳарронда сокин эрмиш. Анда дунёдин беш юз саксон бирда ўтубдур.

 580. Шайх Жогир қ. т. р.
 Шайх Абулвафо анга сано дебдур ва ўз бўркин Шайх Алий Ҳайтийдин анга юборибдур ва анга тиламак таклифи қилмайдур. Ва дебдурки, мен Тенгридин тиладимки, Жогир менинг муридларимдин бўлғай. Тенгри ани манга бағишладн. Ва Шайх Жогир аслан курдлардин эрди. Ироқ водийларидин бирида Сомарранинг бир кунчиликида мутаваттин бўлди ва анда беш юз тўқсонда дунёдин ўтти. Ва ул дебдурки, [кимки улуғ ва азиз Аллоҳни сиррида мушоҳада қилса, борлиқ унинг қалбидан соқит бўлади]1.

 581. Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад б. Иброҳим Қураший Ҳошимий қ. с.
 [Орифлар имоми, соликлар раҳнамоси, фахрли аҳвол ва зоҳир каромотлар соҳиби]1. Ул дебдурки, бир кун Минода эрдим ва сувсиз бўлдум, ҳеч ерда сув топмадим. Ва менда ҳеч нима йўқ эрдики, сув олғаймен. Борур эрдим, то бир чоҳ топиб, андин сув тортқаймен. Чоҳе топтимки, Ажам аҳли анда йиғилиб эрдилар. Алардин бирига дедимки, бир миқдор сув бу риквага сол! Мени урди ва илигимдин риквани олиб ташлади. Ва мен шикаста хотир бордимки, риквани олғаймен. Кўрдумки, бир бўркада чучук судур. Ул судин олдим ва ичдим ва рикваға су тўлдуруб, асҳоб қошиға келтурдум. Борча андин ичдилар. Ва ул ҳолни аларға айттим. Анда бордилар, то су олғайлар. Не су топтилар ва не андин асар. Билдимки, инояте эркандур, илоҳий.

 582. Абулҳасан Али б. Ҳумайд Саъидий қ. с.
 Баланд ҳолот ва аржуманд каромот соҳиби эрди. Отаси бўёқчи эрди. Тилар эрдики, ул ҳам саббоғлиғим ўргангай. Анга оғир келур эрдики, ул дарвешлар суҳбатиға борур эрди. Ва алар тариқасин варзиш қилур эрди. Ва ул ишдин қолур эрди. Бир кун отаси буюрғон тўнлуғларни бўямайдур эрди.
 Отаси ачиғланди. Ва дўконда тоғоралар эрди, ҳар бирида ўзга ранг. Тўнлуғларни борчасин бир зарфқа солди отасининг ғазаби ортти ва дедики, кўрдунгки, не иш қилдинг? Буларнинг иялари ҳар бирин ўзга ранг буюруб эрдилар. Ул илиг ул зарфқа уруб барчани чиқарди ва ҳар қайсини неки буюруб эрдилар, ҳамул ранг олиб, отаси илигига берди. Чун отаси ул ғариб ҳолни кўрди, ани Тенгри йўли сулукида қўйди. Ва ул сулукда мартабасини дерларки, ул ерга еттики, мурид ва асҳоби бағоят кўп бўлди. Аммо ҳар киши отиники Лавҳи Маҳфузда кўрмас эрди, муридлиққа қабул қилмас эрди. Ва ул олти юз ўн иккида дунёдин ўтубдур.

 583. Абу Исҳоқ б. Зариф қ. с.
 Ҳазрат Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. машойихидиндур. Шайх «Футуҳот»да дебдур, ул бузургроқ машойихдиндурки, мен кўрубмен. Ул дебдурки, аларки мени танирлар авлиёуллоҳдурлар. Дедилар, нечук, ё Або Исҳоқ? Деди: анинг учунки, алар икки ҳолдин ташқари эмаслар, ё улдурки, менинг ҳаққимда хайр ва яхшилик дерлар, ё анинг ғайри. Агар хайр ва яхшилик айтурлар, манга сифат демаслар, магар ул нимакн аларға сифат бўлмиш бўлғай. Агар алар ул сифат маҳали бўлмаған бўлсалар эрди, мени андоқ сифат қилмағайлар эрди. Пас, булар менинг қошимда авлиёуллоҳдиндурлар. Ва агар менинг ҳаққимда ёмонлиғ ва шар айтурлар, алар фаросату кашф соҳибидурларки, Худойи таоло аларға, менинг ҳолатимға иттилоъ берибдур, пас, алар ҳам авлиёуллоҳдиндурлар.

 584. Ибнул-Фориз Ҳамавий Мисрий қ. с.
 Куниятлари Абу Ҳафсдур ва отлари Умар. Ва баний Саъд қабиласидиндурларки, Ҳалима р. а. Ҳазрат Рисолат с. а. в.нинг мурзиъасн андиндур. Ҳамавиюл-асл эрмиш ва Мисриюл-мавлид. Отаси Миср уламосининг акобиридин эрди. Ва анинг фарзанди Саййид Ка-молуддин Муҳаммад дебдурки, ул дебдурки, аввалким, саёҳат ва тажридқа отамдин ижозат олур эрдим ва Миср теграсида тоғлар ва водийларда кезар эрдим ва анинг қошиға келур эрдим ва анинг хотири мурооти учун бир кеча-кундузга яқин анинг қошида бўлур эрдим ва яна ҳам ул сайру сулукка борур эрдим. Чун отам Тенгри ҳукмин буткарди, билкуллия ўзумнн Тенгри йўли сулукига боғладим, аммо бу тариқдин ҳеч нима фатҳ бўлмас эрди.
 Бир кун Миср мадорисидин бирида кезар эрдим, кўрдумки, мадраса эшикида бир қари баққол эрди. Вузуъ қиладур эрди ва машруъ тартиби била қилмайдур эрди. Аввал илигларин юди ва андин сўнгра аёғларин, андин сўнгра бошиға масҳ тортти ва андин сўнгра юзнни юди. Мен ўзумга дедимки, ажабдур бу қаридинки, бу кибари синда ва Ислом диёрида уламо орасида мадраса эшикида вузуъ қиладур ва машруъ тартиби била эмас. Ул менинг сари боқиб дедики, эй Умар, санга Мисрда ҳеч фатҳе бўлмас, фатҳеки санга бўлур, Макка ва Ҳижоз тарафидин бўлғусидур. Ул ён қасд қилки, сенинг фатҳинг вақти етибдур. Билдимки, ул авлиёуллоҳдиндур ва муроди ул навъ вузуъдии талбису жаҳл изҳори ва ўз ҳолининг сатридур. Қошида ўлтурдум ва дедим ё саййиди, мен қайда ва Макка қайда? Ҳаж мавсуми эмас ва ҳеч ҳамроҳу рафиқ йўқ. Илиги била ишорат қилди ва деди ийнак Каъба кўзунг илайида! Чун назар қилдим, Маккани кўрдум. Ани қўйдум, дағи юз Маккага қўйдум ва Макка кўзумдин яна ғойиб бўлмади. Ва анда сулукка машғул бўлдум. Футуҳ абвоби юзумга очилди ва осори мутародиф бўлди. Ва Макканинг тоғ ва водийларида саёҳат қилур эрдим, то улки бир водийда муқим бўлдумки, андин Макка ўн купчалик йўл эрди. Салоти хамсақа; жамоатқа ҳозир бўлур эрдим. Бу навъ била ўн беш йил ўткандин сўнгра ногоҳ бир кун ул қари баққолнинг уни манга келдиким, [эй Умар, Қоҳирага кел, вафотимга ҳозир бўл!]1. Таъжил била анга келдим, кўрдумки, муҳтазардур. Салом қилдим, ул ҳам салом қилди. Ва бир неча дирам манга бердики, мунунг била менинг такфин ва тажҳизимни қил! Ва тобутум ҳаммоллариға ҳар қайсиға бирар дирам бергил ва Қирофадин фалон мавзеъға иткил! Дерларки, ҳамул мав-зеъдурки, Шайх Ибн Фориз ҳоло анда мадфундур. Пас, деди: менинг тобутнмни анда қўй ва мунтазир бўлки, бирав тоғдин тушуб келгай, анинг била намоз қил ва мунтазир бўлки, Тенгридин не келгай? Ул вафот қилди: ва анинг васияти била амал қилдим. Ва тобутни ул ердаки деб эрди, қўйдум. Кўрдумки, бирав тоғдин иниб келди қушдек таъжил била. Ва деди: эй Умар, илгари борки, намоз қилали! Илгари бордим, намоз қилурда кўрдум, бизинг била осмон орасида яшил ва оқ қушлар намоз қиладурлар. Чун намоздин фориғ бўлдук, бир-азимулхилқа яшил қуш ул қушлар орасидии инди ва тобут қошида ўлтурди ва тобутнн ютти ва учуб ўзга қушларға қўшулди. Ва тасбиҳ ўқуй борурлар эрди, то назардин ғойиб бўлдилар. Мен мутаажжиб бўлдум. Ул киши деди: [Эй Умар, эшитмаганмисан, шаҳидлар руҳи жаннатнинг хоҳлаган ерида сайр қиладиган яшил қушлар ичида бўлади. Булар қиличдан шаҳид бўлганлар. Аммо муҳаббат шаҳидларининг жасадлари ҳам, руҳлари ҳам яшил қушлар ичида бўлади. Бу киши улардандир, эй Умар!]2. Мен ҳам алардин эрдим ва мендин зиллате вужудқа келди ва мени аларнинг орасидин сурдилар ва ҳоло бозорларда манга силлий урарлар ва ул зиллат учун таъдиб қилурлар. Ва Шайх ибн Форизға девони шеърдур арабий тили билаки, муштамилдур, маориф уюниға ва латойиф фунуниға. Ва бир қасида андин «Тоийя»дурки, етти юз эллик байт ками беш бўлғайки, [бу қасида сўфий машойихлари, улардан ташқари фозиллар, олимлар ва ҳақиқат аҳли ўртасида ҳам шуҳрат тутди]3. Сайру сулукдин сўнгра улуми дунёйи ҳақойиқи ва маорифи яқиния дақойиқидин ўз завқу куммали авлиёю акобир ва машойих муҳаққиқлари равваҳаллоҳу таоло арвоҳаҳум ажмаъин азвоқидин жамъ қилибдур. Ва бу навъ назм ройиқу фойиқ кишига муяссар бўлмайдур. Ва ҳеч кишига фазлу ҳунар аҳлидин майсур, балки кўпрак навъи башарға мақдур эмас. Ва Шайхнинг фазойилу камолоти улуму маорифи аъло маротибидин, балки каромоту валояти аъло даражасида шаръдин ташқаридур ва таърифдин мустағнийдур. Андин бирор нима воқиф бўлмак тилаган Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул унс»ин очиб, мутолаа қилсун. [Аллоҳ ундан рози бўлсин, олти юз ўттиз иккинчи йил жумодул-аввал ойининг иккинчисида вафот этди]4.

 585. Иброҳим б. Миъсор Жаъбарий қ. с.
 Кунияти Абу Исҳоқдур. Оёти зоҳира ва мақомоти фохира соҳибидур. Мазҳаби маҳви кулли ва нафй вужуд ва ифлосу нодошт эмиш. Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с. дебдур: [Мен дарахт шохларида хурсандчилик қилувчи полопонлар булбулиман ва самоларда оқ лочинман]1. Шайх Иброҳим анинг муқобаласида дебдурки, [Мен ғуслхона ўрасини анқитадиган қушман ва саҳродаги қўтир итман]2.
Бир кун анинг шогирдларидин бири кирди ва деди икки байт эшитибмен ва манга асру хуш келибдур. Шайх сўрдики, қайси икки байтдур? Ул ўқиди.

Ш е ъ р:

[Бир насиҳатгўй менга айтди: Нозу кибрини ҳаддан ошириб юборадиган маҳбуба учун умрингни беҳуда исроф қилибсен. Унга айтдим: маломатим бас қил! Мен унга шу қадар машғулманки, ҳижрону висолдан фориғман]3.
 Шайх Иброҳим анга дедики, бу сенинг мақоминг ҳам эмас, сенинг пирингнинг ҳам. Дебдурларки, чун ажал етти, ўз қабрининг мавзеъиға келди ва дедики, [эй, қабргина, Зубайр сенга келди]4. Ва анда муқим «бўлди, онсизки, анга заъфе ва маразе бўлғай ва анқариб Тенгри живори раҳматиға восил бўлди. [Олти юз тўқсон еттида вафот этди]5.

 586. Шайх Муҳйиддин Муҳаммад б. Али б. Арабий ҳ. с.
 Ваҳдати вужуд қойилларининг қудвасидур. Зоҳир фуқаҳо ва уламосидин кўп анга таън қилибдурлар. Фуқаҳодин оз ва сўфийдин жамоате ани бузург тутубтурлар. [Уни юксак эҳтиром билан улуғладилар, сўзларини мақтаб, мадҳ этдилар, баланд мартабасини сифатладилар, беҳисоб каромотларидан хабар бердилар. Имом Ёфиъий р. ўз тарихида шундай зикр қилган]1. Аларға ашъори латиф, ғариб ва ахбори нодир ажиб бор. Ва мусаннафотлари кўп бордур. Бағдод машойихидин бириси алар маноқибида китобе жам қилибдур. Ва анда келтурубдурки, аларнинг мусаинафоти беш юздин ортлқроқдур ва Ҳазрат Шайхнинг баъзи асҳобининг илтимоси била ўз мусаннафоти фиҳрастида рисола битибдурлар. Анда икки юз элликдин ортиқнинг отин мазкур қилибдурлар, кўпраки тасаввуфда.
 Ва ул рисоланинг хутбасида дебдурларки, менинг қасдим бу кутуб таснифида сойир мусаннифлардек таснифу таълиф эмас эрди, балки баъзиға сабаб бу эрдиким, манга Ҳақ субҳонаҳудин амре ворид бўлур эрдиким, яқин бўлур эрдиким, мени куйдургай. Узумни алардин баъзининг баёниға машғул қилур эрдим. Ва баъзиға сабаб ул эрдиким, ё воқеъда, ё мукошафада ҳақ субҳонаҳу ва таоло қошидин анга маъмур бўлур эдим. Ва Имом Ёфиъий тарихида мазкурдурким, алар била Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с.ға мулоқот иттифоқи воқеъ бўлубдур. Ва баъзи акобир дедиларки, ул мулоқот Ҳарам тарафида экандур. Ҳар бири алардин яна бирига назра қилиб ўтушубдурлар, онсизки ораларида каломе воқеъ бўлғай. Андин сўнгра Шайх Шиҳобуддин ҳолини алардин сўрубдурлар. Алар дебдурларки, [у бошдан оёғига қадар суннат билан тўладир]2. Шайх Шиҳобуддиндин аларнинг ҳолини сўрубдурлар. Дебдурки, [у ҳақиқатлар денгизидир!]3. Баъзи бузургвордин андоқ эшитилдики, Ҳарам соясида суҳбат тутубдурлар. Ва Шайх Шиҳобуддин ул Ҳазратдин неча савол қилибдурлар. Баъзиға жавоб берибдурлар ва баъзиға дебдурларки, Тубо дарахти соясида жавоб бергумиздур. Бу сўз била бир-биридин айрилишибдурлар. Ва аларнинг хирқалари нисбати бир воскта била Ҳазрат Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с.ға етар. Ва яна бир нисбатлари бир восита била Хизр а. с.ға етар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унода бу навъ дебдурларки, тоъинларнинг улуғроқ таъни аларға «Фусус ул-ҳикам» китобидур. Ва ҳамоноки, аларнинг таънининг майшаъи ё таассубдур, ё иттилоълари адами, аларнинг мусталаҳотиға ё маоний ё ҳақойиқ румузики таснифларида дарж қилибдурлар, батахсис «Фусус»да ва «Футуҳот»да. Ва бу маъно ул мартабададурким, бу тоифадин ҳеч қайсмнинг ҳеч китобида топилмас. Ҳам ул Ҳазрат дебдурларки, бу фақир Хожа Бурҳонуддин Абу Наср Порсс қ. р. дин бу навъ истимоъ қилибменки, дер эрдиларки, бизинг волидимиз буюрурлар эрдики, [«Фусус» – жондир, «Футуҳот» – дил]4. Ҳар ердаки аларнинг бузургвор волидлари «Фасл ул-хитоб» китобида [орифларнинг баъзи улуғлари]5 дебдурлар, муродлари алардур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. аларнинг мусаннафотидин «Фусус»ни шарҳ қилибдурлар. Андоқки, анинг таърифини қилмоқ бу фақирдек бебизоатларнинг ҳадди эмас. Ва «Футуҳот»ни доим мутолаа қилурлар ва ўз мусаннафотларида «Футуҳот»дин кўп келтурубдурлар. Ва Ҳазрат Шайх таърифида «Нафаҳот ул унс»да кўп сўзлар дебдурлар. Тилаган киши анда топар. [Шайх р. беш юз олтмишинчи йил Рамазоннинг ўн еттиси душанба кечаси Андалуснинг Мурсия деган шаҳрида туғилди. Олти юз ўттиз саккизинчи йил Раби ул-охир ойининг йигирма иккиси жума кечаси Дамашқда вафот этди. У шаҳар ташқарисидаги Қосюн тоғ этагида дафн қилинди]6. Ва ҳоло ул мавзеъ Солиҳияға машҳурдур.

 587. Шайх Садруддин Муҳаммад б. Исҳоқ б. Қўнявий қ. р.
 Кунияти Абулмаолийдур. Зоҳир улуми ва ботин улуми орасида жомеъ эрмиш ва ақлию нақлий улумда. Анинг била Хожа Носируддин Тусий орасида асъилаву ажвиба воқеъ бўлубдур. Ва Мавлоно Қутбуддин Алломаи Шерозий ҳадис илмида анинг шогирдидур. «Жомиъ ул-усул» ўз хатти била битиб, анинг қошида ўқубдур ва ифтихор қилур эркандур. Ва бу тоифадин Шайх Муъайядуддин Жандий ва Мавлоно Шамсуддин Эгий ва Шайх Фахруддин Ироқий ва Шайх Саъидуддин Фарғоний қ. а. ва ғайриҳи акобирдин кўп бузурглар анинг тарбияти ҳузурида эрмишлар. Ва Шайх Саъидуддин Ҳаммуйи била кўп суҳбат тутубдур ва андин саволлар қилибдур; Ва улуқ Шайх р. алул вақтки, Мағриб билодидин Румға мутаважжиҳ эрди ва баъзи мушоҳиди анинг валодати чоғи анинг истеъдоди ва улуми ва тажаллиёт ва аҳволу мақомот ва ҳар не умр муддатида ва муфорақатдин, сўнгра барзахда ва барзахдин сўнгра анга ўтубдур ва ўткузибдур ва барчаға мукошиф бўлди ва Қўняға етти. Анинг валодатидин сўнгра ва отасининг вафотидин сўнгра онасини Шайх ўз никоҳи ақдиға киюрди. Ва ул Шайхнинг хидмату суҳбатида тарбият топти. Ул Шайх каломининг наққодидиндур. Ва Шайхнинг мақсуди вужуд масъаласи ваҳдатида бир важ билаки, ақлу шаръ мувофиқи бўлғай, анинг таҳқиқоти татаббуъидин айру фаҳм бўлмоқ муяссар эмас Ва анинг мусаннафоти бор «Тафсири Фотиҳа» ва «Мифтоҳ ул-ғайб»дек ва «Нусус» ва «Фукук» ва ҳадис шарҳи, «Нафаҳоти илоҳия» китобики, ўзига воқеъ бўлғон воридотдин кўп анда зикр қилибдур. Ва ҳар киши тиласаки, бу тариқда анинг камолотидин иттилоъ топқай, ани мутолаа қилсун. Шайх Садруддин била Мавлоно Жалолуддии Румий қ. с. била суҳбат ихтисоси ва муҳаббат кўп эрмиш. Бир кун азим мажлис эрмиш ва Қўня акобири жамъ ва Шайх Садруддин суффа садрида сажжода устида ўлтуруб эрмишки, Мавлоно Жалолуддин кирар. Шайх сажжодадин қўпуб, ўз ўрнин Мавлоноға қўяр. Ва Мавлоно ўлтурмас ва дерки, қиёматда не жавоб берайки, Шайхнинг сажжодасида невчун ўлтурдум. Шайх дерки, бир гўшада сиз ўлтурунг, бир гўшада биз. Ҳам Мавлоно ўлтурмади. Шайх дедики, сажжодайики сизинг ўлтурурунгизға ярамас, бизинг дағи ўлтурурумизға ярамас ва ародин кўтартти. Мавлоно Шайхдин бурун оламдин ўтубдур. Ва Мавлоно васияти мужиби била аларға намоз қилибдур. Дебдурларки, Шайх Шарафуддин Қўнявий Шайх Садруддин қ. с.дин сўрубдурки, [қаердан қаёққа борасиз ва ўртада нима ҳосил бўлади?]1. Шайх жавоб бердики, [илмдан аслга борамиз. Ўртада ҳосил бўлгани дунёвийлик ва илоҳийлик ҳукми билан зоҳир бўлган икки тарафни бирлаштирувчи нисбатни янгилашдир]2.

 588. Шайх Муъайядуддин Жандий қ. с.
 Шайх Садруддин Қўнявийнинг шогирдларидиндур. Жомиъ эркандур зоҳир улуми била ботин улумиға. Ва Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин қ. р.нинг кутубидин «Фусус ул-ҳикам» ва «Мавоқиъ ун-нужум»га шарҳ битибдур. Ва барча шориҳлар шарҳининг маъхази анинг шарҳидур. Ул дебдурки, ўз шайхим Садруддиндин эшиттимки, улуғ Шайх ҳазратлари, яъни Шайх Муҳйиддин қ. с.ға Хизр а. с. била мулоқат воқеъ бўлди. Хизр а. с. дедики, Мусо б. Имрон с. р. а. учун валодати кунидин анинг била ижтимоъ кунигача минг масъала анинг учун муҳайё қилиб эрдим. Ул алардин уч масъалаға сабр қила олмади. Ва ишорат бу маъноғадур, улки Ҳазрат Рисолат с. а. в. буюрубдурки, [кошки, биродарим Мусо сукут қилса эдию, Ҳақ бизга иковлари ҳақида ҳикоят қилса эди]1. Ва анга Ибн Фориз р. тариқи била ҳақойиқу маориф баёнида латиф арабий ашъордур. Ва ул жумладин Шайх Фахруддин Ироқий қ. с. бу икки байтни «Ламаъот»да келтурубдур. Ва ул будурки,

ш е ъ р:

[Бу дарё ўша қадим дарёдирким, ҳодисалар унинг мавжлари ва ирмоқларидир. Унинг пардасидак кўринадиган зоҳирий суратлар сени асло тўсиб қўймасин!]2.

 589. Шайх Саъидуддин Фарғоний р. т.
 Ул ирфон арбобининг мукаммали ва завқу виждон асҳобининг акобиридиндур. Шайх Ибн Фориз қ. с.нинг «Тоия» қасидасиға шарҳи бор. Ҳеч ким ҳақиқат илми баёнин андоқ марбут ва мазбут баён қилмайдурки, қасида дебочасида ул они форсин иборат била битибдур ва ўз шайхи Шайх Садруддин Қўнявийға арз қилибдур ва шайх кўп истиҳсон қилиб, ул бобда бир нима битибдур ва Шайх Саъид шайхнинг битконин биайниҳи табаррук ва таяммум жиҳатидин шарҳининг дебочасида келтурубдур ва сониян фонда таъмиму татмими учун арабий иборатқа нақл қилибдур. Ўзга фавойид ҳам анга мазид қилибдур. [Аллоҳу таоло уни толибларнинг энг яхши мукофоти билан сийласин!]1.
 «Маноҳиж ул-ибод илал миъод» отлиғ китобида келтурубдурки, муридлар интисоби машойихқа уч тарийқ биладур: бири хирқа била, иккинчи зикр талқини била ва учунчи хизмат ва суҳбат ва анинг одоби била. Ва хирқа нисбати иккидур: бири иродат хирқаси ва ани бир-шайхдин ўзгадин олмоқ раво эмас ва яна бири табаррук хирқаси. Ва ани кўп машойихдин табаррук учун олмоқ раводур ва ўз иродати хирқаси баёнида дсбдурки, Шайх Нажибуддин Али Бузғуш Шерозийдии олибтур ва ул Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравадийдин ва ул ўз тағойиси қози Важиҳуддиндин ва ул ўз отасидин Абу Муҳаммад Аммуя ва Ахий Фараж Занжонийдин. Ва ҳар бири илги анга хирқа кийдурурда, яна бирининг илги мушорикидур. Аммо Абу Муҳаммад Аҳмад Асвад Динаварийдин хирқа кийибдур ва ул Мумшод Динаварийдин ва ул Абулқосим Жунайд қ. с.дин, аммо Ахий Фараж Абулаббос Ниҳовандийдин ва ул Абу Абдуллоҳ Ҳафиф Шерозийдин ва ул Абу Муҳаммад Рувайм Бағдодийдин ва ул Саййид ут-тоифа Абулқосим Жўнайддин. Ва Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий р. а. хирқа нисбатин Абулқосим Жунайддин ўткармайдур ва Жунайддин Мустафо с. а. в.ғача суҳбат била нисбат берибдур, йўқки, хирқа била, Аммо Шайх Маждуддин Бағдодий қ. с. «Туҳфат ул-барараҳ отлиғ китобида келтурубдурки, хирқалар нисбати муттасилдур. Ҳазрат пайғамбар с. а. в.ға Ҳадис дуруст муттасил муъанъан била. Ва дебдурки, Мустафо с. а. в. кийдурди хирқа Амир ул-мўминин Али к. в.ға ва Амир ул-мўъминин Али Ҳасан Басрий ва Кумайл б. Зиёдға; Ва Кумайл б. Зиёд Абдулвоҳид б. Зайдқа ва ул Абу Яъқуб Наҳражурийға ва ул Амр б. Усмон Маккийға ва ул Абу Яъқуб Табарийға ва ул Абулқосим Рамазонға ва ул Абулаббос б. Идрисқа ва ул Довуд Ходимға ва ул Муҳаммад б. Монкилға ва ул Исмоил Қасрийға ва ул Шайх Нажмуддин Куброга ва ул бу фақирға, яъни Маждуддин Бағдодийға. Фаъало ҳазо хирқалар нисбати Мустафо с. а. в.ға муттасил бўлур Аммо Шайх Абу Саид дебдурки, бу фақирнинг зикрининг талқин нисбати ўз хирқам шайхи Шайх Нажибуддин Алидин ва апга Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравардий р. а.дин ва анга ўз тағойиси Шайх Нажибуддин Суҳраварднйдин ва анга Шайх Аҳмад Ғаззолийи ва анга Абубакр Нассождин ва анга Шайх Абулқосим Гургонийдин ва анга Абу Усмон Мағрибийдин ва анга Абу Али Котибдин ва анга Абу Али Рудборийдин ва анга Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. диндур.
 Яна дебдурки иродат хирқаси нисбатин ва зикр талқини нисбатин икки Шайхдин олмоқ маҳмуддир. Аммо суҳбат нисбатида маҳмуддур. Аммо бурунғи шайх нисбати шарти била ё фавти вуқуъи била; Андоқки, бу заиф Шайх Нажибуддин Суҳравардий қ; с. хизмати муфорақатидин сўнгра Мавлоно ва шайхуно ва саййидуно садрул ҳақ вад-дин вориси улум Саййид ул-мурсалин султон ул-муҳаққиқин Муҳаммад б. Исҳоқ Қўнявий қ. с. шарафи хизмату суҳбатдин ва саодати талқину иршодидин тарбият топти ва мунтафеъ бўлди. Ҳар неча хизмат ва суҳбатларининг шароити ҳуқуқ риояти уҳдасидин чиқаолмадим ва лекин алар ўз карамлари била бу бечорага ҳусни қабул била иршод тариқидин фуругузошт қилмадилар.

 590. Шайх Мусо Садроний қ. т. с.
 Ул Шайх Абу Мадян Мағрибий қ. с. нинг акобир асҳобидиндур. Шайх Саъидуддхинн Фарғоний «Қасидаи Тоия» шарҳида келтурубдурки, Шайх Муътабар Талҳа б. Абдуллоҳ Талҳа Тустарий Ироқий қ. с.дин олти юз олтмиш бешда эшиттимким, ул ривоят қилдики, Шайх Имодуддин Муҳаммад б. Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. дедики, ҳажжотдин бирида отам била эрдим. Каъба уйини тавоф қиладурғонда, ногоҳ кўрдумки, Шайх Мағрибий тавоф қиладур эрди. Ва халқ табарруку таяммун жиҳатидин ани зиёрат қиладур эрдилар. Мени анинг қошида таъриф қилдиларки, Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийнинг ўғлидур. Манга марҳабо деди ва бошимни ўпти ва хайр дуоси қилди. Ва мен ани танимас эрдим. Пас мен сўрдумки, бу кимдур? Дедиларки, Шайх Мусо дерлар. Чун тавофдин фориғ бўлдум отам қошига келдим. Аларға деб эрмишларки, мен Шайх Мусоға мушарраф бўлубмен ва менинг борамда хайр дуоси қилған эрмиш. Алар бу маънодин бағоят масрур бўлдилар. Андин сўнг ҳозирлар Шайхнинг маноқиби зикрида дедиларки, вирдидурки, кечалик кундузликта етмиш минг қатла «Каломуллоҳ»ни хатм қилур. Отам хомуш эрди. Ногоҳ аларнинг кибори асҳобидин бири қасамёд қилди ва дедики, ростдур ҳар неки андин дерлар. Мен бу сўзни андин эшитиб эрдим ва хотиримда филжумла инкоре бор эрди, то ул вақтқачаким, бир кеча Шайх Мусони тавофда кўрдум, анинг кейнича борур эрдим. Кўрдумки, Ҳажар ул-асвад тақбили қилди ва Фотиҳадин тиловат бунёд қилди. Халқ дастури била борур эрди, камо беш-тўрт қадам борғунча бир хатм қилдики ҳарф-баҳарф фаҳм бўлди. Отам ва барча асҳоб тасдиқ қилдилар. Ва бу маънода отамдин савол қилдилар. Алар дедиларки, басти замон қобилидурки, авлиёуллоҳға воқеъ бўлур ва мунунг истишҳодиға Шайх Ибн Сукайнаҳ ва анинг сойиғ муриди ҳикоятини дедиларки, басти замон қобилидиндур ва ғариб ҳикоятлардиндур. Ва «Нафаҳот ул-унс»да Шайх Мусо ҳикояти зимнида мазкурдур. Ва андин сўнгра «Футуҳоти Маккий» соҳибининг жавҳаридин нақл қилған сўзи дағики, анга яқин аҳволдурки, иккаласи ул китобда бор. Тилаган киши топар, вассалом.

 591. Шайх Исо Ҳаттор Яманий қ. т. с.
 Имом Ёфиъий дебдурки, ул бир кун бир фоҳишаға ўтти. Ва анга дедики, бу кеча хуфтондин сўнгра санга келгумдур. Фоҳиша хуррам бўлди ва ясанди. Деган чоғда келди ва анинг уйига кирб, икки ракъат намоз қилиб чиқди ва кетти. Ул заифаға ҳол мутағаййир бўлди ва тавба қилди ва ҳар недаки бор эрди, боридин чиқди. Ва Шайх ани ўз дарвешларидин бирига никоҳ қилди. Ва таоме буюрди ва дедики, ёғ олманг. Соҳиби шавкатеки, ул хотуннинг рафиқи эрди, анга бу ҳолни дедилар. Ва анинг тавбасидин мутаажжиб бўлди ва дедки, сур учун таом пиширибдурлар ва ёғи йўқдур. Ул ғаний истиҳзо юзидин бир шиша хамр юборди ва дедики, Шайхқа денгки, шод бўлдук, бу ёғни таомингизга қўшунг! Шайх деди: кеч кеттурдунг. Ўз илгига олди ва ул таомға қуйди. Ва деди: ўлтур, нима егил. Ул киши чун ўлтурди ва ул таомдин ея киришди, андоқ хўб ёғ эрдики, андин яхшироқ бўла олмағай. Чун бориб, ул ҳолате махдумиға арз қилди, ул дағи Шайх хидматиға келиб тавба қилди.

 592. Шайх Абулғайс Жамил Яманий қ. с.
 Олия мақомот Ва сония ҳолоту каромот эгасидур. Авойил ҳолда қуттоъ ут-тариқдин эрмиш. Бир кун бир қофила интизорида кўз тикиб ўлтуруб эрмиш. Эшитибдурки ҳотифе айтадур: [Эй кўз тикувчи, сенга ҳам кўз тикувчи бор)1 Яъни, эйки, қофилаға кўз тикибсен, яна биравнииг кўзи сендадур. Бу сўз анга азим асар қилди ва қиладурғон ишдин чиқди ва тавба қилди ва Тенгрига ёнди ва Шайх ибн Афлаҳ Яманий хидмату суҳбатиға қўшулди, Яхши сулуклар қилди, бийик маротиб ҳосил қилди ва қўп хавориқи одот андин зуҳурға келди. Бир кун аҳли байти андин миқдоре атр тиладилар. Ва бозорға борди ва аттордин тиладики, сотқун олғай. Аттор деди: дўконимда атр йўқдур. Ул дедики, дўконингда атр бўлмағусидур! Филҳол ҳар атрки, ул дўконда эрди мунъадим бўлди. Аттор Шайх Ибн Афлаҳ хидматиға бориб, андин шикоят қилди. Шайх ани тилади ва бу жиҳатдинки, каромот изҳори қилиб эрди, сиёсат қилди ва деди: икки қилич бир қинда бўла олмас, бизинг суҳбатимиздин йироқ бўл! Ҳар неча Абулғайс тазаллум ва тазарруъ кўргузди, қабул тушмади ва анинг суҳбатидин ибо қилди. Ва ул маҳрум бўлуб, яна бир шайх талабиға тушти, то улки, Шайхи Кабир Али Аҳдал хидматиға етишти ва иродат изҳори қилди. Шайх қабул қилди. Шайх Абулғайс дебдурки, чун анга еттим, қатрае эрдимки, дарёға қўшулдум. Бир кун фуқаро дедиларки, бизга эт орзуси бор. Шайх деди: фалон кунки, бозор кунидур, эт егунгуз-дур.
 Чун ул кун бўлди, хабар келдики, қуттоъ ут-тариқ бир қофилани талабдур. Бир лаҳзадин сўнгра қуттоъ ут-тариқдин бири келди ва шайх учун бир ўй келтурди. Шайх фуқароға дедики, ўйни ўлтурунг, аммо бошини солим асранг! Андин сўнгра яна биров бир харвор буғдой келтурдн. Шайх буюрдики, ун тортннг ва нои пишурунг! Фуқаро шайх дегандек қилдилар. Андин сўнгра буюрди дарвешларгаким, сиз енгизки, фуқаҳо ҳаром емаслар. Жамъи фуқаҳо ҳозир эрдилар, ул суфра бошиға келмадилар. Чун фуқаро таомдин фориғ бўлдилар, ногоҳ бирав Шайх қошиға келди ва деди: айюҳаш-шайх, бир ўй фуқаро назри қилиб эрдим, ҳаромийлар таладилар. Шайх дедики, агар ўюнгнинг бошин кўрсанг таниғайсен? Деди: бале Шайх дедиким, ўйнинг бошин ҳозир қилдилар. Деди: бу ҳам ул менинг ўюмдур. Шайх деди: сен мутараддид бўлмаки, фуқаро назри фуқароға етишти. Яна бирав Шайх хидматиға келиб дедики, бир харвор буғдой фуқаро назри қилиб эрдим, ҳаромийлар элттилар. Шайх анга дағи ўй иясиға айтқан жавобин айтти. Фуқаҳо буларни маълум қилиб, шармандаю пушаймон бўлдилар. [Аллоҳ ундан рови бўлсин! Олти юз эллик биринчи йилда вафот этди]2.

 593. Шайх Абулҳасан Мағрибий Шозилий қ. с.
 Оти Али б. Абдуллоҳдур. Насабда шариф, Ҳасаний. Искандарияда сокин эрмиш. Ва фуқародин кўп анинг суҳбатиға анда қўшулубдурлар. Кибори авлиёуллоҳдиндур. Ул дебдурки, саёҳатда эрдим. Бир кеча бир тепа устида эрдим ва сибоъ теграмда эврулурлар эрди. Тонг отқунча ҳаргиз унс ул кечаки унсча топмадим. Чун тонг отти, хаёлимға келдики, манга Тенгри таоло унсе мақомидин бир нима Ҳосил бўлди, ул тепадин бир рудхонаға туштум. Қалин кекликлар кўрдумки, ҳаргиз онча қалин кеклик кўрмайдур эрдим. Чун менинг аёғим унини эшиттилар, барча бир йўли ҳуркдилар, андоқки, анинг ваҳмидин манга хафақон пайдо бўлди. Бир ун эшиттимки, манга айтурларки, эй улки, оқшом сибоъ била унс тутуб эрдинг, санга не бўлдики, бу кекликлар учқанидин қўрқубсен? Ва лекин, сен оқшом бизинг била эрдииг ва бу соат нафсинг биласен. Ҳамул дебдурки, бир қатла саксон кун оч эрдим. Хотиримға келдики, санга бу ишдин насибе ҳосид бўлди. Ногоҳ бир заифа кўрдумки, бир мағорадин чиқти, бағоят жамила. Ва дер эрдики, манҳусе саксон кун очлик тортти ва турди ва Тенгрига ноз қиладур бу иши учун. Ва олти ой манга ўтубдурки, таом топмайдурмен. Ва ҳам ул дебдурки, Расул с. а. в.ни туш кўрдум. Манга деди: ориғ қил тўнларингни кирдин, то баҳраманд бўлғайсен Тенгри таолонинг мадади ва таъйиди била ҳар нафас. Дедим: ё Расулаллоҳ, менинг тўнларим қайсидур? Деди: Тенгри таоло санга беш хилъат кийдурубдур: муҳаббат хилъати ва маърифат хилъати ва тавҳид хилъати ва имон хилъати ва ислом хилъати. Ҳар ким Тенгрини севса, анга осон бўлғай ҳар иш. Ва ҳар ким Тенгрини таниса, кўзига кичик кўрунган ҳар нима. Ва ҳар ким Тенгрини бирлик била билса, анга шерик келтурмагай ҳеч нимани. Ва ҳар ким, Тенгрига имон келтурса, эмин бўлғай барча нимадин. Ва ҳар ким, ислом била муттасиф бўлса, Тенгрига осий бўлмағай. Ва агар осий бўлса, эътизор қилғай. Ва чун эътизор қилғай, қабул тушкай. Шайх Абулҳасан дебдур: [Аллоҳ айтди: либосингни тоза тут!]1 маъносин мундин фаҳм қилдим. Олти юз эллик тўртда дунёдин ўтубдур. Макка таважжуҳи вақтида бир бодиядаки, суйи шўр экандур. Чун ани анда дафн қилибдурлар, анинг вужуди баракатидин ул сув чучук бўлубдур.

 594. Шайх Ёсин Мағрибий Ҳажжом ул-Асвад қ. с.
 Ул валоят арбобидин ва каромот асҳобидин эрди. Аммо, бу ҳолни ҳажжомлик суратида яшурур эрди. Имом Нававий р. а. анинг муридларидин ва муътақидларидин эрмиш. Анинг зиёратиға борур эрмиш ва анинг муҳаббати ва хидматиға табаррук тилар эрмиш. Ва анга иродат мақомида эрмиш. Ва ҳарне ул ишорат қилса, ул ишорат мужиби ила амал қилур эрмиш. Бир кун анга дедики, китобларки сенда ориятдур эгаларига бергил ва ўз диёрингга мурожаат қил ва аҳлингни зиёрат қил! Анинг сўзин қабул қилди. Чун ўз диёрнға етти ва аҳлин кўрди, бемор бўлди ва дунёдин ўтти. [Шайх Ёсин Мағрибий олти юз саксон саккизинчи йил Раби ул-аввал ойида вафот этди. Саксон йил умр кўрди.
 Имом Муҳиддии Нававий эса, олти юз етмиш олтинчи йил Ражаб ойининг йигирма тўртида вафот этди]1.

 595. Шайх Абулаббос Мурсий қ. р.
 Шайх Абулҳасан Шозилийнинг шогирдидур, мақомоти олия ва каромоти зоҳира ияси. Бир кун бирав они уйига зиёфатқа индади, имтиҳон учун. Таомеки анда шубҳае эрди, Шайх илайига қўйди. Шайх дедики, агар Ҳорис Муҳосибийнинг илгида бир томур эрдики, шубҳалик таом илайига қўйсалар эрди, ҳаракатқа келур эрди. Менинг илигимда олтмиш томурдурки, андоқ ҳаракатқа келур. Мезбон истиғфор қилиб, узр қўлди. Имом Ёфиъий дебдурки, манга мундоқ етишибдурки, салотиндин бири имтиҳон учун соҳиби кашф дарвешлардин бирини зиёфат қилиб, ҳалол ва ҳаром этдин пишуртти. Ул дарвеш таом тортар вақтда дедики, бу кун биз ходимлик қилурбиз. Барча ҳалол этларни дарвешлариға улашти ва бори ҳаром этларни айирдики, подшоҳнинг сипоҳилариға муносибдур. Ва муни ўқидики, [покиза пок учун, нопок нопок учундир]1. Султонға зоҳир бўлди ва ул имтиҳондин истиғфор қилди. Дебдурларки, Яъқубки, Мағрибнинг волиси эрди, мулк ғайратидин қардошин ўлтурди ва пушаймон бўлуб, ул шанеъ ҳаракат анга асар қилиб, тавба қилиб, Шайх Абулаббос хидмати истидъоси қилди. Ва Шайх ҳам анинг қабулиға Ҳақдин маъмур бўлди. Бир кун Шайх Яъқуб уйида суфрасиға ҳозир бўлди. Яъқуб буюруб эрдики, бир хўрус жўжани ўлтуруб эрдилар ва бирин жифаҳ қилиб эрдилар. Иккаласин пишуруб, Шайх илайига қўйдилар. Шайх ходимға ишорат қилдики, бу бирии кўтарки, мурдордур ва бирин ея киришти. Яъқубки, муни кўрди, мулкни ўғлиға берди ва ўзин бидкуллия Шайхқа таслим қилди. Ва Шайхнинг ҳусни тарбияти била кўшойиш топти ва валоят мартабасида собитқадам бўлди. Андоқки, бир йил қуруғлуқ жиҳатидин эл ёғинға муҳтож бўлдилар. Халқ Шайхқа дуо истидъоси қилдилар. Шайх ёзиға чиқиб, Яъқубқа ишорат қилдики, намоз қилғай ва дуо қилғай. Пас, Яъқуб намоз қилди ва ёмғур талабиға дуо қилди, фил-фавр ижобат асари зоҳир бўлди ва ёғин туташти.

 596. Шайх Саъд Ҳаддод ва анинг муриди Шайх Жавҳар р.
 Шайх Саъд Ҳаддод Аданда бузург шайх эрди. Ва Шайх Жавҳар авойилда биравнинг бандаси эрди. Чун озод бўлди, бозорда сотиқ-савдо қилур эрди. Ва фуқаро мажолисиға ҳозир бўлур эрди. Ва аларға ихлосу эътиқоди кўп эрди. Чун Шайх бузургвор Шайх Саъд Ҳаддоднинг вафоти вақти еттики, ҳоло Аданда мадфундур, хулафоси айттиларки, Шайх ўз ўрниға кимни ишорат қилурки, ўлтургай? Шайх дедики, менинг вафотимдин уч кундин сўнграки, фуқаро жамъ бўлғайлар, бир яшил қуш келгай, ҳар кимнинг бошиға ўлтурса, ани менинг ўрнумға ўлтуртунгуз! Шайх вафотидин уч кундин сўнгра фуқаро жамъ эканда, ул яшил қуш келиб, Жавҳар бошиға ўлтурди. Ва бу маъно ҳаргиз анинг кўнглига кечмайдур эрди ва фуқародин ҳам ҳеч кимнинг хотириға хутур қилмайдур эрди. Пас, фуқаро йиғилдиларки, ани Шайхнинг зовиясиға элткайлар ва анинг ўрниға ўлтуртқайлар, ул йиғлади ва деди: мен не салоҳият била бу ишни қилурменки, бир бозорий кишиман, уммий ва фуқаро тариқин ва аларнинг одобин билмасман. Ва элнинг менда ҳуқуқи бор ва менинг эл била муомалотим бор. Дедиларки, бу амредур осмонийки, санга ҳавола бўлубдур ва санга муни қилурдин ўзга чора йўқдур! Тенгри таоло санга таъйиду таълимда бўлғай. Чун чора йўқ эрди, бозорға борди ва элнинг ҳуқуқин бўйнидин адо қилди. Ва Шайхнинг зовиясиға келиб, фуқаро суҳбатин лозим тутти. [Ўз исмига ўхшаб, жавҳарга айланди. Фазилат ва камолотлари борки, айтилса, гап чўзилиб кетади. Ва покдир карим ва неъмат бергувчи. «Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидур»]1.

 597. Аҳмад б. Жаъд ва Шайх Саъийдки, кунияти Абу Исодур қ. с.
 Имом Ёфиъий дебдурки, Яман билодида икки шайх эрдилар. Бири шайхи кабир Аҳмад б. Жаъд, яна бири Шайхи ориф Шайх Саъийд. Ҳар қайсиға мурид ва асҳоб бор эрди. Бир кун Шайх Аҳмад асҳоб била мазорот тавофиға борур эрди. Шайх Саъийдқа йўлуқди. Ул ҳам мувофақат қилди. Чун бир миқдор йўл бордилар, Шайх Саъийд пушаймон бўлди ва қантти. Ва Шайх Аҳмад борди ва тавоф қилди ва қаптти. Неча кундин сўнгра Шайх Саъийд асҳоби била чиқди ҳамул мазорот тавофиға. Ва йўлда Шайх Аҳмад анга йўлуқди ва мулоқот қилишдилар. Шайх Аҳмад Шайх Саъийдқа дедиким, фуқаронинг бир ҳаққи санга утаважжиҳ бўлубдурки, ул кун алар мувофақатидин ёндинг. Шайх Саъийд дедиким, манга ҳеч ҳаққе мутаважжиҳ бўлмайдур. Шайх Аҳмад деди, қўпқил ва инсоф бергил! Шайх Саъийд деди: ҳар киши бизни қўпорса, биз ани ўлтуртали. Шайх Аҳмад деди: ҳар киши бизни ўлтуртса, биз ани мубтало қилали. Пас, ул икки бузургдин ҳар қайси ҳар неким яна бириси бобида деб эрди, ҳам андоқ ўқ бўлди. Шайх Аҳмад «муқъад» бўлди ва ўрнида қолди, ул вақтқачаким, Тенгри раҳматиға восил бўлди. Ва Шайх Саъийд мубтало бўлди, ангаки, ўз танидин узар эрди ва кесар эрди, ангачаки оламдин ўтти. Имом Ёфиъий р. дебдурки, фуқаро аҳволи кесаган қиличлардин итикракдур. Чун аҳвол асҳоби бир бири била тенг бўлсалар, аларнинг ҳоли бир-бирига сироят қилур. Ва агар тенг бўлмасалар, қавий ҳоли заифқа сироят қилур. Ва гоҳ борки, собиқ ҳоли сироят қилур. [Масбуқнинг ҳоли эмас. Ва бу ҳукм аниқроқ. Аллоҳ ҳақиқий аҳволни билувчидир]1.

 598. Шайх Нажмуддин Абдуллоҳ б. Исфахоний қ. с.
 Шайх Абулаббос Мурсийнинг шогирдидур. Маноқиби беҳаддур ва каромоти беадд. Ва кўп йиллар Маккада мужовир эрди. Яман уламосидин бири дебдурки, мен ҳажга бордим ва отам бемор қолди. Чун Маккага еттим ва ҳаж қилдим, хотирим отам саридин бағоят мутараддид эрдики, ҳоли не бўлғонни билмас эрдим. Шайх Нажмуддинға айттимки, не бўлғайки, баъзи мукошафотингдин хотир анга келтурсангки, менинг отам ҳолидин мутталеъ бўлуб, манга дағи хабар берсанг! Филҳол, анинг сари боқти ва дедики, отанг беморлиғидин сиҳҳат топиб, фирош устида ўлтурубдур ва китобларни теграсида терибдур ҳиляси мундоқ ва мундоқ. Барча нишонларни рост айтти. Ва ани ҳаргиз кўрмайдур эрди. Бир кун авлиёуллоҳдин бирининг жанозаси била чиқиб эрди. Чун мулаққинки, фуқаҳо киборидин эрди, қабри бошиға ўлтурди талқин қилгали. Шайх Нажмуддин кулди. Бирав кулгу сабабин сўрди, Шайх зажр қилди, сўнгра айттики, мулаққин талқин оғоз қилғанда, қабр соҳиби деди: ҳеч таажжуб қилмассизки, ўлук тирикка талқин қилур. Андин сўрдиларки, ҳаргиз хотун олибмусиз? Деди: ҳаргиз хотун олмаймен ва алар пишурган таомдин ҳам емайдурмен. Анинг Шайхи Ажам билодида, анга деб эрдики, бот бўлғайки, Миср билодида қутб била мулоқот қилғайсен. Қутб талабиға чиқти. Ва йўлда ҳаромилар дедилар: жосусдур ва боғлаб асрадилар. Ва дебдурки, ногоҳ кўрдумки, бир пир менинг устумга тушти, андоқки, қарчиғай бир сайд устига. Ва мени бандлардин очиб, халос қилди. Ва деди: қўп, эй Абдуллоҳки, сенинг матлубунг мендурмен. Пас, Мисрғача бордим, ҳеч матлубумни танимадим ва билмадимки, қайдадур, то улки бир кун дедиларки, Шайх Абулаббос Мурсий келибдур. Жамъи фуқаро дедиларки, келинг, борали ва анга салом қилали! Чун кўзум анга тушти, танидимки, ҳам ул пирдурки, мени ешиб эрди. Ва ул ҳам рамз била нишоналар айттики, ҳозирлар фаҳм қилмадилар. Ва мен анинг хидмату суҳбатин лозим туттум, ул вақтқачаки, дунёдин ўтти. Чун Шайх вафот қилди, Маккага мутаважжиҳ бўлди, йўлда Шайхнинг шайхи Шайх Абулҳасан Шозилий қ. с. қабриға етишти. Ул қабридин анинг била сўзлашиб, анга дедики, Маккага бор ва ўлтур! Чун Маккага етти, эшиттики, ҳотифе айтурки, [одамлари ёмон энг яхши шаҳарга келдинг]1 ва Маккада мужовир бўлди, то етти юз йигирма бирда дунёдинг ўтти. Ва Шайх Фузайл Аёз қ. с. қабриға яқин қўйдилар. Хуросон акобиридин бирининг хатти била топибдурларки, етти юз учда Макка зиёратиға мушарраф бўлдум. Ва ул вақт Ҳарам шайхи Шайх Нажмуддин Исфаҳоний эрди. Анинг хидматиға етишур эрдим. Бир кун мендин сўрдики, бу ҳадис санга етибмудурки, [Умматимнинг абдоллари қирқтадир. Ўн иккитаси Ироқда, йигирма саккизтаси Шомда]2. Дедим: етибдур. Аммо бу мушкулдурки, нечук бу тоифа Шом ва Ироқда-ўқдурлар. Шайх дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. барча одамни икки қисмат қилибдур Нисфи ғарбий, нас, Ироқ ва ғайриҳи, Хуросон ва Ҳиндустон ва Туркистондек. Сойир шарқи билод, Ироққа дохил ва Шом ва ғайриҳи ва Миср ва Мағриб барча Шомға дохилдур. Ноқил битибдурки, бу вақтда хотиримға келдики, Хожа Қутбуддин Яҳъё Жомий Нишобурий ҳолидин савол қилғаймен. Сўрмайин дедики, Хожа Қутбуддин Яҳъё ул ўн иккидин биридурки, Ироқдадурлар.

 599. Хожа Қутбиддин Яҳъё Нишобурий қ. с.
 Кунияти Абулфазлдур. Жомиюл-асл, Нишобуриюлмавлид. Зоҳирий ва ботинин улумға маъруфу мавсуф эрмиш. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла ва Шайх Садруддин Ардабилий ва Шайх Шарафуддин Даргузийний суҳбатиға етибдур. Ва етти қатла ҳаж гузарлабдур. Бир кун ўз қай ва колоси бошиға ёзиға борғондур. Андин Макка доияси кўнглига тушуб ҳам андин азимат қилибдур. Ва руқъа асҳобқа битибдурки, [ўтган кун бир гуруҳ кишилар билан дам олиш ва хурсандчилик қилиш ниятида саҳрога йўл олинди.

Р у б о и й:

Маҳбубим билан бўстонга йўл олдим, ногаҳон бир гулга назар солдим, дилдор таъна билан: уят сенга, рухсорим турганда гулга боқасанми? – деди

 Ногаҳон Аллоҳнинг ғайрати «Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилмайг» пинҳон жойидан ташқарига чиқди ва «Ҳақ жазбаларидан бир жазба» сиртмоғини имтиҳон қилинувчининг бўйнига солди.

М и с р а:

Яхшилик билан келмаса, сочидан судраб келтиринг.

Ватанга бормасдан, кўрмасдан, тафаккур ҳам қилмасдан «Одамларни ҳажга даъват қил, улар яёв ҳолатда сенга келурлар»... ишорати билан юксак ва шарафли Каъбага равона бўлди.

Б а й т:

Бўйнида тузоғи бор бечора кийик овчининг кетидан қандай эргашмасин?

 Ҳидоят йўлидаги кишиларга салом бўлсин! Етти юз қирқинчи йил жумод ул-охир ойининг йигирма биринчи: куни пайшанба кечаси вафот этди]1. Ва қабри Ҳирийда Ферузобод дарвозасининг тошидадур.

 600. Мир Ғиёс қ. р.
 Асли Исфаҳондиндур, аммо мавлуд ва маншаи ишобурдиндур. Ва Нишобурда анга жазбае етти, андоқки, мағлуб бўлди ва ҳушидин асар қолмади. Ўз ҳолига келганда, ўзин Ҳирий шаҳрида Ироқ дарвозасида топти. Бозор била равон бўлди. «Хуш» бозориға етганда, Мирнинг хайлидин биравнинг ул бозорда ҳалвогарлик дўкони бор эрди, Мирни таниб дўконға киюрди. Шайх Ахий Муҳаммад Жомий Мирнинг писар вақтиға етиб, анинг тарбиятиға машғул бўлди ва риёзатлар буюрди. Кўп риёзатдин сўнгра Ироқ сафариға ишорат қилди. Мир чун Машҳадқа етти, бир кеча Имом Али алайҳит-таҳияту вас-салому равзасида иҳё қилур эрдиким, бир жўлида мўй киши зоҳир бўлуб, анга дедиким, улча анинг талабидасен, ул бнздадур, деб ўтти. Мир ани эришиб бориб, саҳар Тусқа еттилар. Ва Бобо Маҳмуд Тусий қ. с.ға йўлиқдилар. Бобо Мирга боқиб дедики, сенга Ироқ сафари ҳавола эмас. Мирнинг кўнглига кечдики, мен пирим иршоди била бу сафар азимати қилиб эрдим, нечук ёнай? Бобо аёғин узатиб, дедиким, бор, кўрай, нечук борурсен? Ҳирот Бодғисининг келидин санга берибдурлар, ёниб ўз ишингга бор! Мир ёниб, Шайх Ахий Муҳаммад қошиға келиб, ўтган воқеани айтти. Шайх айтти: ажаб чўғ бўйнунга қўюбдурлар. Шайх фавтидан сўнгра Мир Бодғисқа келиб, бу ердаки, ҳоло лангаридур ва ул эр баракатидин улуқ қасаба бўлубдурки, ҳар не улуқ шаҳрларда муяссардур, анда муяссардур, ул вақт биёбон эрди, сокин бўлди. Бир кеча Иброҳим Халил била Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни воқеъда кўрдики, келурлар ва Амир ул-мўъминин Али р. а. ҳам алар биладур. Бир анбоида тўла ўтмакдур. Мирга ҳавола қилиб, дедики, улаш, закотсиз ва таманносиз. Шайх ул-ислом Аҳмад Жом Амир ишорати била Мирға чароғ ҳавола қилди. Мир ул ерда ишга машғул бўлди ва лангар нони ул вақтдин бери ўксумайдур ва чароғи ўчмайдур. Ва кундин кунга ортиғроқ ва равшанроқ бўлубдур. Мирнинг ҳаёти муддати тўқсон уч йил бўлди. Ва бу умрда машҳурдурки, ғояти риёзатдин ўн ратлдин ортуқ таом емайдур.

AbdulAziz:
601. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Маржоний Мағрибий қ. с.
 Машойих бузургларидин ва сўфия акобиридиндур. Улуми илоҳи ва маорифи раббоний абвоби юзига очилгандур. Анга дедиларки, фалон дедики, шайх сўз айтур эрди, кўрдумки, осмондин бир нури амудий шайхнинг оғзиға муттасил эрди. Чун Шайх сўзни бас қилди, ул нур мунқатиъ бўлди. Шайх табассум қилди ва дедики, ул билмайдур: нур мунқатиъ бўлғондин сўнгра мен сўзни бас қилдим, яъни ул нурдин амуд осмондин илоҳий мададининг сурати эрди. Чун ул мадад мунқатиъ бўлди, сўз қатъ топти. Етти юз тўқсон тўққузда Тунисда дунёдин ўтти.

 602. Абу Абдуллоҳ Маъруф би-Ибн ул-Мутарриф Андалусий.
 Маккада мужовир эрди. Ҳар кеча-кундуз илтизом қилиб эрдики, эллик усбуъ тавоф қилғай. Етти юз еттида дунёдин ўтубдур ва Макка подшоҳи ғоят эътиқодидин наъшин эгнига кўтарибдур. Шайх Абў Муҳаммадқа чун Расул с. а. в. равзаси зиёратиға азм бўлди, Шайх Абдуллоҳ б. Мутарриф вадоъиға келди. Шайх Абу Абдуллоҳ дедики, эшитибменки, фалон манзилда су йўқдур. Анда кўп қатиғлиғ сизга еткусидур, аммо оқибат ёмғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур. Шайх Абу Муҳаммад дебдурки, биз тўрт киши эрдик. Чун ул манзилға еттук, су йўқ эрди. Заруратдин йўлға кирдук, ҳаво бағоят иссиғ эрди. Оташ бизга ғалаба қилди. Ва бизда озроқ су бор эрди. Асҳобдин бири тиладики, ани ичгай. Шайх Абу Муҳаммад дедики, барчасин ичмаки, агар ичсанг, ўларсен, бўғзунгни ҳўл қил! Ушбу дастур била бўғуз ўлутур эрдилар. Иш иссиғдин ва сусизлиғдин чун ҳалокка ёвушти. Шайх Абу Муҳаммад сўрдики, Шайх Абу Абдуллоҳ Мутарриф не деб эрди? Бири дедики, деб эрдики, кўп қатиғлиғ сизга еткусидур! Шайх Абу Муҳаммад дедики, қатиғлиғ мундин ўтмаски, ҳоло мундабиз. Яна не сўз деб эрди? Яна бири дедики, деб эрдики, ямғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур! Шайх дедики, ёмғур сизга мужда бўлсунки, баяк ногоҳ булут пайдо бўлди ва мунташир бўлди ва ёға киришди. Онча ёғдики, сероб бўлдуқ. Ва сел келди ва вузуъ қилдуқ ва ғусл қилдуқ ва су кўтардук ва йўлга тушдук. Оз йўлки бордук, ул булут ва ёғиндин ҳеч асар кўрмадук.

 603. Шайх Сулаймон Туркман Муваллиҳ қ. с.
 Ул Димишқда бўлур эрди. Эгнида эски шол ва ўрнидин оз қўпар эрди ва сўз оз айтур эрди. Зоҳир уламосидин баъзи ўз жалолат ва бузурглуги била анинг оллида ниёзмандлик қилурлар эрмиш. Дебдурларки, рамазонда нима ер эрмиш ва намоз қилмас эрмиш, аммо муғаййиботқа мукошиф ва мутталиъ эрмиш ва ондин ахбор қилур эрмиш. Имом Ёфиъий дебдурларки, бўла олурки, ул ҳол анга ўз аҳволининг сатру китмони учун талбис қабилидин бўлғай. Ҳар вақт намоз қилур эрмиш бўлғай ва оғзиға нима солиб чайнаб ютмас эрмиш бўлғай. Кўп мундоқ бу тоифадин мушоҳада қилибдурлар. Андоқки, Шайх Қози Мавсилийдин ва Шайх Райҳондин ва алардин ўзгадин доғи манқулдур ва Шайх Сулаймон етти юз ўн тўртда дунёдин ўтти.

 604. Шайх Али Курдий қ. т. р.
 Ул уқалойи мажониндин эрмиш. Ва андин анвоъий каромот ва хавориқи одот зоҳир бўлур эрмиш. Димишқ аҳли анга мурид ва муътақид эрмишлар. Ҳар ҳукм қилса, мамлук молик ҳукмин эшитгандек эшитур эрмишлар.
 Бир кун Димишқ бузургларидин бирига буюрубдурки, дарвешлар учун бир даъват ва самоъ фикре қил! Ул қабул қилиб, даъват тартиби қилиб, қавволларни йиғиб, машҳур дарвешларни жамъ қилиб индабдур. Чун мажлис муҳайё бўлубдур. Шайх Али Курдий дағи ҳозир бўлубдур. Ул уйда шакарни қанд қўйған қолиблар эрмиш. Мулк иясиға дебдурки, бу қолибларнн ҳавзға сол! Бирисин ҳавзға солибдур Дарвешлар шарбат ичарлар эрмиш ва самоъ қилурлар эрмиш оқшомғача. Чун оқшом бўлуб, мажлис аҳли тарқамишлар, Шайх Али Курдий эв иясиға демишки, бу қолибларни судин чиқар! Судин чиқарғандин сўнгра ул шакарлардин ҳеч миқдор эримаган эрмиш ва қолибға нуқсон етмаган эрмиш. Пас ун иясиға буюрубдурки, уйии менинг устумга қуфл қил ва менинг Қошимға келма уч кунгача! Ул дегандек, эшикни боғлаб кетибдур. Иккинчи куни бир йўлда Шайх Али Курдийға етибдур ва салом қилиб ўтуб, уйга борибдур, эшикни ҳам андоқ боғлиғ кўрубдур. Қулфни очиб кирибдур, кўрубдурки, Шайх уйда ва уй фаршининг рухомларин қўнғарибдур. Андин сўрубдурки, ё саййидий, уйиинг фарши рухомин нега буздунг? Дебдурки, раво бўлғайки, сен яхши киши бўлғайсен ва ҳаром рухомлар фарши устида дарвешларға зиёфат қилғайсен? Ул дебдурки, бу уй ва фарш манга ота меросдур. Шайх мутағаййир бўлуб чиқибдур. «Ва ул шахс чун Шайхнинг мукошафотин билур эрмиш, таъаммулдин сўнгра хаёлиға келибдурки, бир қатла бу уйиинг фаршин бузғон экандур ва ислоҳ қилғандур. Ул устодқи, аии ясағон экандур, топиб яхши муболаға била истифсор қилғандин сўнгра маълум қилибдурки, анинг рухомин сотиб, бир масжиднинг фарши рухомин анинг ўрниға солғон экандур. Шайх Али Курдий авойилда масжиди жомеъда бўлур эрмиш. Ногоҳ яна бир мажзубки, ани Ёқут дер эрмишлар, пайдо бўлубдур ва Димишқ шаҳриға кирибдур. Шайх Али Курдий шаҳрдин чиқиб, саҳрода сокин бўлубдур. Андин сўнг шаҳрға кирмайдур, то вафот қилибдур. Ва Ёқут шаҳрда ҳоким экандур.

 605. Шайх Муфарриж р. т.
 Ул Мисрнинг Саъийдий аҳлидиндур. Кўп жалил ул-қадр ва кабир уш-шаън экандур. Бандий эрмиш, ҳабаший. Анга жазба етибдурки, қавийки, олти он емак-ичмакдин озод бўлубдур. Соғинибдурларки, телбарабдур. Ҳар неча таёғлабдурлар, суд қилмайдур. Банд қилибдурлар, чун келибдурлар, кўрубдурларки, ул ўзга ердадур ва банд ўзга ерда. Зиндонға қавабдурлар, зиндоннинг ташида топибдурлар. Чун бу каромотларни андин кўрубдурлар, неча товуғ бирён қилиб, олдиға келтурубдурлар. Боқиб, товуғларға дебдурки, учунгиз! Тирилиб, уча бошлабдурлар, биизниллоҳи таоло. Анинг асҳобидин бири арафа куни Арафотда ани кўрди. Яна бири ҳамул кун оқшомғача анинг унида анинг била эрди. Чун ул икки киши бир-бирига еттилар, ҳар қайсиси ўзи кўрганин ул яна бирига айтти. Ва бу бобда алар орасида низо тушти. Ва ҳар қайси ўз сўзи сидқиға талоқдин онт ичди. Ва бу баҳсу хусумат била шайх Муфарриж қошиға бордилар. Ва ҳар қайси ўз муддаосини изҳор қилдилар. Шайх деди: иккалангиз чун айтибсиз ва ҳеч қайсингизнинг хотуни талоқ тушмайдур. Акобирдин бири дебдурки, мен Шайх Муфарриждин сўрдумки, ҳар бирининг сўзининг сидқи яна бирининг ҳанаси мужибидур, нечук ҳеч қайси ҳонис бўлмамиш бўлғай. Ва ул мажлисдаки, мен бу сўзни сўрдум, жамоати уламо ҳам ҳозир эрдилар. Шайх ишорат барчаға қилдиким, бу масъалада сўз айтинг! Ҳар қайси бир сўз деди, аммо ҳеч қайси софий жавоб айтмади. Ва бу аснода анинг жавоби менинг хотиримға етти. Шайх ишорат манга қилдики, сен айт! Мен дедимки, чун валий вилоятда мутаҳаққиқ бўлғай ва ул маънодаки, анинг руҳонияти яна бир сурат била мусаввар бўлғай, мутамаккин бўлғай. Бўла олурки, бир вақтда мухталиф жиҳодда ўзин мутаъаддид сувар била зоҳир қилғай, андоқки тилаган. Пас, агар бирав ани ул сувардин баъзида Арафотда кўрдум деса, чин демиш бўлғай. Ва яна бирав ул сувардин баъзи била уйда кўрмиш бўлса ҳам чин демиш бўлған. Ва ҳеч қайсининг онти ҳонис бўлмамиш бўлғай. Шайх Муфарриж дедики, саҳиҳ жавоб будурки, сен айттинг.

 606. Шайх Абулаббос Даманҳурий қ. с.
 Даманҳур мавзеидур Мисрда. Бир тожир ҳикоят қилибдурки, сафарда эрдим ва барча матоим бир улоғ устида эрди. Чун Мисрға еттим ва халққа қўшулдум ва бу улоғим етти. Ҳар неча тиладим, топмадим. Баъзи соҳиби вуқуф эл айттиларки, Шайх Абулаббос хидматиға бориб, тазаллум қилсанг, шояд дуойи қилғайки, ғойибинг ҳозир бўлғай. Ва мен мундин бурун ани танир эрдим. Анинг қошиға бордим ва салом қилдим ва ҳолимни айттим. Сўзумға қулоқ солмади, аммо айттики, бизга меҳмонлар етибдурлар. Аларнинг зиёфати учун мунча ун керак ва мунча эт ва сойир масолиҳни теъдод қилди. Қошидин беҳузур чиқиб, келгандин пушаймон бўлуб дедим: яна ҳаргиз анинг қошиға бормайин. Бу ният била борур эрдим, биров йўлиқдики, анинг қошида бирор нима важҳ ўнтунчум бор эрди. Туттум ва ул ўнтучдин олтмиш олтин илигимга кирди. Дедим: ё бу ҳам борғай Тенгри йўлида ё итурганим илигимга бергай. Алқисса, бозорға бордим ва ҳар не Шайх деб эрди сотқун олдим. Неча дирам ортти, анинг била ҳалво мураттаб қилдим ва Шайх хидматиға азимат қилдим. Чун Шайхнинг зовиясиға яқин еттим, кўрдумки, улоғим юки била зовия эшикида турубдур. Инонмадимки, менинг улоғим бўлғай. Яхши эҳтиёт қилдим, ҳамул ер ва барча устидаги матойи мавжуд. Шайх қошиға кирдим ва тилаган нималарники келтуруб эрдим, арз қилдим. Чун ҳалвони кўрди, деди: бу недур? Дедим: илигимга тушган важҳдин бир нима ортиб эрди, муни олдим. Шайх деди: бу шартда дохил эмас. Мен ҳам нима орттурурмен. Кўп, бозорға бор ва қумошларингни сот ва ҳар не сотарсен, баҳосин филҳол ол! Ва андин қўрқмаки, ўзга тужжор келиб сенинг матоингнинг баҳоси синғайки, дарё менинг ўнг илигимдадур ва биёбон сўл илигимда. Чун бозорга бордим ва қумошларимни соттим, маъҳуд баҳосидинки, тамаъим бор эрди, кўп ортиғроққа. Ва матлубум ҳосил бўлди. Ва чун ул ишдин фориғ бўлдум, тужжор бару баҳрдин тўкулдилар, андоқки, гўё бандда эрдиларки аларни озод қилдилар.

 607. Шайх Райҳон қ. с.
 Аданда бўлур эрмиш. Ахёрдин бирав дебдурки, бирав Адан дарёсидин кечрак чиқиб, шаҳрға кира олмади. Дарвозани боғлағондин сўнгра ташқари қолибдур ва егулик ҳеч нима топмайдур. Ногоҳ кўрубдурки, Шайх Райҳон пайдо бўлди ва анинг қошиға келди. Ул киши дебдур: ё Шайх, дарвоза боғлиғдур ва очмен ва ҳеч егулик йўқдур. Тилармен, манга ҳариса берсанг! Шайх дебдурки, муни кўрунг, мендин шомлиғ тилар ва ҳарисадин ўзга нарса тиламас. Магар мен ҳарисапазмен? Ул дебдурки, албатта бу муддаодин ўтман. Бу сўз орасида курубдурки, бир аёғ иссиғ ҳариса ҳозир бўлд, аммо ёғи йўқ эрди. Ул киши дебдур: Ё Шайх ёғ керак! Шайх дебдурки, муни кўрунг, ҳарисани ёғсиз ея олмас, мендин ёғ тилар. Магар мен ёғ сотқучимен? Дебдур, ё саййидий, муни ёғсиз емагумдур. Дебдурки, бу риквани олиб, дарёдин су солиб кел, то вузуъ қилай! Борибдур ва дарёдин су келтурубдур. Шайх анинг илигидин риквани олиб, ул судин ҳариса устига қуюбдур, латиф мазалиғ ёғ экандур. Яна бирав нақл қилибдурки, Рамазон ойи байнал-ишоайн бозорға бордим, то аҳлим учун нима сотқун олғаймен. Ногоҳ Шайх Райҳон мени кўрди ва ўзи сари тортти ва юқори ҳавоға элтти. Чун кўп буюк бўлдум, кўзум қарорди, йиғлай киришдим. Ва муболаға қилдимки, мени ерга қўйгай. Қайтарди ва ерга қўйди. Ва деди: тилар эрдим, тафарруже қилғайсен, аммо тиламадинг. Имом Ёфиъий дебдурки, ҳамоноки бу тафарруждин самовот малакутининг ажойиб мутолаасин дебдур.

 608. Шайх Алоуддин Хоразмий қ. с.
 Бу тоифада бузург эрмиш. Имом Ёфиъий р. дебдурки, ўн икки кун бир вузуъ била намоз қилди ва ўн беш йил ёнин ерга қўймади. Ва неча кун ўтар эрдики, таом эмас эрди, магар озроқ ва хашин. Менинг била Минода эрди. Дедиларки, неча йилдурки, мункирот жиҳатидинки кўрар, ихтиёрсиз ҳажга келурки, анга буюрубдурлар. Ҳам Имом Ёфиъий дебдурки, Шайх Алоуддин дедики, Рум дарёсининг соҳилларидин баъзида гўша тутуб эрдим. Чун фитр байрами бўлди, мусулмонлар кентларидин бирига намоз учун бордим. Қайтиб масканимга келдим, бир одамени кўрдумки, менинг ҳужрамда намоз қиладур ва ҳужрам эшикидаги қумда ҳеч аёғ изи йўқдур. Таажжуб қилдимки, қайдин кириб эркин. Намоздин сўнгра зор йиғлади. Мен фикрга бордимки, анинг учун не келтурайки, ийддур. Илтифот қилмади ва дедики, фикр қилмаки, ғайбдадур, улча сен билмассен ва лекин агар су бўлса, манга келтур! Ибриқ сари бордимки, олиб келгаймен. Ибриқ қошида икки улуқ қурс кўрдум, иссиғ ва кўп бодом мағзи. Аларни кўтардим ва анинг қошиға элттим. Қурсни ушатти ва бодом мағизларин менинг илайимга тўкди. Ва дедики, егил! Ва ул бодом мағизларидин манга берур эрди ва мен ер эрдим. Ва ул емади, бир мағиздин ўзга ё иккидин ўзга. Ва мен ул таомда ғариб ҳузур топар эрдим. Деди: муни ғариб кўрмаки, Тенгри таолоға бандалар борки, ҳар қайда бўлсалар ва ҳар не тиласалар, топарлар. Менинг таажжубум ортуғроқ бўлди. Ўзумга дедимки, андин муъохот талаби қилай. Деди: ошиқмаки, яна санга келгумдур, иншооллоҳи таоло. Ва ғойиб бўлди. Ва билмадимки, қаён борди. Шавволнинг еттинчи кечаси келди ва менинг била муъохот аҳди боғлади, разиёллоҳу анҳумо.

 609. Имом Абдуллоҳ Ёфиъий Яманий қ. с.
 [У Абуссаодат Афифиддин Абдуллоҳ б. Асъад Ёфиъий Яманий, улуғ Макка-Мадинанинг меҳмони – Аллоҳ ҳар иккаласини шарофатли қилсин ва Аллоҳ ундан рози бўлсин!]1. Вақтнинг кибор машойихидин эрмиш. Зоҳир ва ботиний улумға олим эрмиш. Ва анинг таснифоти бор ва ул жумладин «Миръот ул-жинон» ва «Ибрат ул-яқзон фи маърифати ҳаводис из-замон» тарихидур ва «Равз ур-раёҳин фи ҳикоёт иссолиҳин» китобидур ва «Дурр ун-назим фи фазоил ил-Қуръон ил-азим» китобидур. Ва булардин ўзга дағи муфид мусаннафоти бор. Ва хуб ашъор ҳам айтибдур. Ул дебдурки, Шайх Алоуддин Хоразмий р. т. дер эрдики, Шом билодида бир кеча хуфтондин сўнгра ўз хилватимда уйғоғ ўлтуруб эрдим. Ва эшик ичкаридин боғлиғ эрди. Икки киши ўзум била хилватда кўрдум. Билмадимки, қайдин кирибдурлар. Бир соат менинг била сўзлашдилар. Ва бир-биримиз била фуқаро аҳволини ёд қилдуқ. Алар бир кишиники, Шомдадур, ёд қилдилар ва анга сано дедилар. Ва дедиларки, яхши кишидур, агар билса эрдики, қаёндин йир. Андин сўнгра дедиларки, бизинг саломимизни ўз ёринг Абдуллоҳ Ёфиъийға еткур! Дедим: ани қаёндин танирсиз? Ва ул Ҳижоздадур. Дедилар: бизга яшурун эмас. Ва қўптилар ва илгари бордилар меҳроб сари. Соғиндимки, намоз қилғусилардур, девордин чиқдилар. Ва ҳам ул дебдурки, ҳолимнинг авойилида мутараддид эрдимки, илм талабига машғул бўлайки, мужиби фазилату камолдур ё ибодатқаму иштиғол кўргузайки, мусмири ҳаловату дофеъи қилу қолдур. Бу кашокашу изтиробда не уйқум: қолди ва не қарорим. Бир китобим бор эрдики, доим мутолаа қилур эрдим. Бу тараддудда ани очтим. Анда бир варақ кўрдумки, ҳаргиз кўрмайдур эрдим. Ва анда неча байт битиклик эрдики, ҳеч кишидин эшитмайдур эрдим. Ва ул абёт будурки,
 
ш е ъ р:

[Ўз тадбирингдан юз ўгир ва ишларни Аллоҳнинг тақдириға ҳавола қил! Кўп тор ва қийинчилик кенг ва осон бўлиши мумкин. Кўп кенглик эса, Аллоҳнинг ҳукми билан тор бўлади. Заҳматли ишларнинг оқибати сенга ризолик келтиради. Аллоҳ хоҳлаганини қилади, амрига бўйсун ва раҳматидан баҳраманд бўл!]2.

 Чун бу абётни ўқудум, гўёки ўтунға су урдилар ва изтиробу қалақим шиддатин дафъ қилдилар. Ва ишга машғул бўлдум.

 610. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий Мақтул қ. р.
 Оти Яҳё б. Ҳабашдур. Машшоъийлар ва Ишроқийлар ҳикматида мутабаҳҳир экандур ва алардин ҳар қайсида таснифоти бор. Ва баъзи ани симиёға мансуб қилибдурлар. Ва Ҳалаб аҳли анинг шаънида мухталиф эрдилар. Ва баъзи ани илҳод ва зиндиқаға нисбат қилур эрдилар. Ва баъзининг анга каромоту мақомотқа эътиқодлари бор эрди. Ва дерлар эрдики, анинг қатлидин сўнгра кўп шавоҳид анинг каромотиға зоҳир бўлди. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да дебдурларки, бу жамоатнинг сўзи мув,офиқ кўрунур ангаки, Шайх Шамсуддин Табризий қ. с. дебдурки, Димишқ шаҳрида Шайх Шиҳобуддин Мақтулни ошкоро-кофир дёрлар эрди. Дедим: ҳошоки, кофир бўлғай. Чун сидқи тамом била Шамсуддин хидматиға кирди, бадри комил бўлди. Мен ниёзмандларға кўп мутавозеъ бўлғаймен, аммо қатиқ нахват била бўлғаймен мутакаббирларға. Шиҳобуддиннинг илми ақлиға ғолиб эрди. Ақл керакки, илмға ғолиб бўлса ва димоғи ҳокимеки, ақл маҳалидур, заиф бўлиб эрди. Тойифа арвоҳ оламида завқ топтилар, туштилар ва муқим бўлдилар. Ва раббоний оламдин сўз айтурлар, аммо ҳам ул арвоҳ оламидурки, раббоний соғинурлар, магар фазли илоҳий киргай, ё жазаботдин жазбае етишгай, ё бир комилеки, ани қучоғиға олғай ва арвоҳ оламидин раббоний сари тортқай.

 611. Хожа Аҳмад Яссавий қ. т. с.
 Туркистон мулкининг шайх ул-машойихидур. Мақомоти олий ва машҳур, каромоти мутаволи ва номаҳсур эрмиш. Муриду асҳоби ғоятсиз ва шоҳу гадонинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш. Имом Юсуф Ҳамадоний қ. с. нинг асҳобидиндур. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний била қ. с. суҳбат тутубдур ва Хожа Абдуллоҳ Баррақий ва Хожа Ҳасан Андоқий қ. р. билаки, ҳам Имом Юсуф Ҳамадоний р. т. муридларидурлар, Имом қайси бийик маротибға етибдурлар, мусоҳиб бўлубдур ва рўзгор машойихидин кўп бузургворлар анинг тарбиятин топибдурлар ва Шайх Разиюддин Али Лоло қ. с. Шайхи бузургвор Шайх Нажмуддин Кубро р. хизматиға етардин бурун Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. хизматида бўлуб эрди ва анинг хонақоҳида анинг иршоди била сулук қилибдур ва анинг мазори Туркистонда, Ясси деган ердаки, анинг мавлид ва маншаидур воқеъ бўлубдур ва Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидур.

 612. Қутбуддин Ҳайдар қ. с.
 Машҳур андоқдурки, Туркистон подшоҳининг ўғлидур ва Хожа Аҳмад Яссавий р. т. нинг муридидур. Кичик ёшида анга жазбае етибдурки, Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий р. т. суҳбатидин шикиболиғи йўқ эркондур. Ҳар неча отаси илтимос ва таклиф била уйига еткурур эркондур, яна беихтиёр Хожа мулозаматиға борур эркондур. То улки зажр била элтиб, ани кадхудолиғқа тарғиб қилибдурлар. Ул ўз нафсиға андоқ зулм қилибдурки, машҳурдур. Ота-онаси чун кўрубдурларки, аларнинг саъй ва эҳтимоми била бўлмас. Тенгри бандасин тенгрига топшурубдурлар ва андин илик тортибдурлар. Чун Ҳазрат Хожа Яссавий қ. с. кўрубдурки, ота-онаси таклифотидин қутулди, анга кўп назарлар қилиб, Хуросон вилоятиға ҳавола қилибдур. Хуросон мулкиға келгандин сўнгра Турбат ва Зова вилоятида сокин бўлубдур. Анда азим риёзатлар била сулук қилибдур ва ул мақомға етибдурким, ул мулк эли қошида Қутби оламға машҳурдур ва Ҳайдарий, қавми ўзларин анга нисбат берурлар ва турбати ҳамул Турбат деган ердадур. Гўёки ул ернинг оти анинг турбати онда эркан жиҳатдин Турбат бўлубдур.

 613. Ҳаким ато р. т.
 Оти Сулаймондур ва Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг муридидур. Ҳамоноки бир кун Хожа табхе буюрғондурларки, мутбихе ўтун етмайдур, деб келгандур. Алар асҳобға дегандурларки, ёзидин ўтун териб келтурунг! Ва ул замон ёғин ёғадур экандур. Асҳобким ўтун терибдурлар, алар хизматиға келгунча ёғин жиҳатидин ўтунлар хўл бўлғондур. Ҳаким ато терган ўтинларни тўниға чирмаб, қуруқ келтургандур. Хожа Ҳазратлари дегандурларки, эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва аларға бу лақаб ондин қолғондур ва Ҳаким атоға ҳикмат тили гўё бўлубдур. Андоқки, онинг фавоиди атрок оросида машҳурдур. Ул жумладин бири будурким:Тики турғон бутадур,
Боргонларни ютадур.
Борғонлар келмас бўлди,
Магар манзил андадур.
 614. Исмоил ато а. р.
 Зоҳиран Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг Иброҳим ато отлиғ инисининг ўғлидур ва Хожанинг муриди ва назар қилғонидур ва анга муриду асҳоб бўлубдур. Ва каромоту мақомот ва хавориқи одот бениҳоят ва ёши юзга яқин. Ва авлоди ўн етти, ё ўн саккиз бор эрди ва оламдин ўтарда авлоди орасидин Исҳоқ атони ўз қойим мақоми қилиб оламдин ўтубдур.

 615. Исҳоқ ато а. р.
 Чун атосиға халафу халифа ва қоими мақом эрди. Муриду асҳобқа пешволиқ қилиб, атоси зикру авродиға қавм кўргузубдур ва ўз замонида муқтадо эрмиш.

 616. Хожа Баҳоуддин а. р.
 Исмоил атога набирадур. Бу хонаводада алардин олийҳимматроқ ва муаззамроқ ўтмандур. Доим қуш солмоққа ва овламоққа таблу алам била ишғол кўргузурлар эрмиш. Замон подшоҳи аларға элнинг иродату ҳужумидин ямон элтиб, мулкдин ихрож буюрубдурлар. Кашмирға бориб, ул халқ аларға мурид бўлғондурлар.

 617. Хожа Боязид а. р.
 Атонинг яқин авлодидиндур. Темурбек онинг суҳбатиға келибдур ва келурда кўнглида кечурубдурки, бу эрнинг маъно оламидин хабари бўлса, бизга иссиқ ҳалво тортқой. Ул муридларға ҳалвони худ буюрғон экандур. Бек била саломлашиб кўришгондин сўнгра дебдурки [аввал салом, ўртаси таом ва охири калом!]1. Филҳол ҳалвони торттурубдур. Бекка бу ҳол зоҳир бўлғач, мурид бўлиб лангар ясаб, кўп авқоф қилибдур.

 618. Хожа Халил р. т.
 Ҳам ато авлодидиндур, Атонинг хирқа ва сажжодаси «або ан жад» анга тегибдур ва ато авлоди орасида нақиб экандур. Кўп ахлоқи ҳамида андин марзийдурур.

 619. Қўрқут ато а. р.
 Турк улуси аросида шуҳрати андин ортуғроқдурки, шуҳратқа эҳтиёжи бўлғай. Машҳур мундоқдурки, неча йил ўзидин бурунқини, неча йил ўзидин сўнгги келурни дебдурлар. Кўп мавъизаомиз мағизлиқ сўзлари арода бор.

 620. Али ато а. р.
 Кумушкентлиқдур ва илми ва чароғи дарвешларида шоеъдур. Неча йиллардурки, ўзи ёндурғон чироғи ўчмайдур деб машҳурдур. Турк халойиқи назру ният анга берурлар.

 621. Қилич ато а. р.
 Азим қурбатлиғ киши экандур ва сайёфлик санъатиға машғул экандур.

 622. Садр ато р. т.
 Мавлиди Туркистон вилоятидиндур, ўз замонида муршид экандур.

 623. Ҳубби Хожа а. р.
 Мавлиди Хоразм вилояти ва навоҳисидиндур. Анинг авсофи турк ва ўзбак халойиқи орасида андин кўпрак ва машҳурроқдурки, шарҳға эҳтиёжи бўлмағой. Йигитликда ўтубдур йигитлар сарвари Ҳубби Хожа дерлар.

 624. Йигит Аҳмад а. р.
 Каромот ва мақомотлиғ азиз, эркондур. Йигитлик айёмидин қарилардек тоату ибодат ва сулуку риёзатқа машғул бўлубдур. Шуҳрати турк эли оросида бағоят кўпдур.

 625. Кўк Шайха.р.
 Каромоту мақомот ияси экандур ва кўп ажибу ғариб ҳолот андин манқулдур. Сингли номуносиб киши никоҳиға киргондур ва ораларида ул кишининг ноҳамвор маоши жиҳатидин доим можаро бўлур эркандур. Андоқки, можаролари Шайхқа дағи етибдур. Ул куёв беандомлиғидин нохуш сўз кўп айтиб, Шайхни малул қилибдур. Шайхнинг ғазаби юзидин тилига ўтубдурки, «кўр бўл, шариат юкини чек!» Ул киши ҳамулдам нобино бўлибдур, ал-илму индаллоҳ.

 626. Темурчи ато р.
 Ғолибан мазкур бўлған санъатқа машғул бўлур эрмиш. Бир кун қизиқ темурни илиги била бир олат ясаб дебдурки, Ҳақ с. т. барча ўтларни манга ҳаром қилибдур.
 
 627. Зуҳҳодхон р.
 Ҳамоноки Хитой мулкидиндур. Андин Бухоро вилоятиға илм касби учун келгандур. Андин Хоразмға бориб, Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. хидматиға тушгандур. Ва анда анга кўп ёруғлуқ насиб бўлуб, Ҳазрат Шайх ишорати била Хуросон мулкига келибдур ва қабри Чечакту Қисор вилоятидадур.

 628. Шайх Абулҳасан Ишқий қ. с.
 Хоразмдиндур. Шайх Боязид Ишқий қ. с. ким силсиласи султон ул-орифин султон Боязид Бистомий р. ға етар, анга тарбият қилғандур. Ўз замонида фақр аҳлининг муқтадоси эрмиш, балки машойихининг пешвоси Мурид ва асҳоби бағоят кўп ва каромоту мақомоти андин кўпрак.

 629. Маҳмуд Шайхзода қ. с. ,
 Шайх Абулҳасан Ишқийнинг халафидур. Анинг дағи муриду асҳоби кўп. Муомалаю риёзати мустаҳсан ва каромоту мақомоти бениҳоят эрмиш.

 630. Худойқули Шайх қ. с.
 Шайх Абулҳасан Ишқийнинг соҳиби сажжодаси ва қойими мақоми ва замонининг шайх ул-машойихи экандур. Ишқия силсиласида Шайх Абулҳасандин сўнгра гўё андин улуғроқ киши йўқ эркандур. Ва хавориқи одоту каромоти кўп манқулдур.

 631. Муҳаммад Шайх р. т.
 Худойқули Шайх қ. с. нинг ўғлидур. Ўз замонида халойиқ муршиди эрмиш. Султонлар анга муридлик ҳайсиятидин иродат келтурубдурлар. Анинг суҳбатида олиме анга бир қатла таарруз қилғандур. Шайхнинг оллида обхўра кўза турған экандур. Бир тошни олиб, ул кўза оғзиға қўюбдур. Ул олим ҳар илмки касб қилғон экандур, барча хотирдин чиқиб, ўзин омию жоҳил топибдур. Бўйниға фўта солиб, истиғфор қилиб, Шайх қошиға тазаллум қилибдур. Шайх ул тошни кўза бошидин олғач, яна ўзин бурунги ҳолида топиб, Шайхқа мурид бўлубдур.

 632. Илёс Шайх р. т.
 Муҳаммад Шайх р. а. нинг ўғлидур. Зоҳир улумида бу силсилада андин олимроқ йўқ эрмиш. Ва ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур. Арабиятда моҳир эрмиш. Ва ул тил била сўзлашур эрмиш ва назм дағи айтур эрмиш. Ва Самарқандда Қум тоғида сокин эрмиш. Муборак марқади гўё ҳам анда-ўқдур.

 633. Шайхзода Абулҳасан қ. с.
 Илёс Шайхнинг ўғлидур. Кичик ёшидин риёзату мужоҳада била ўткарибдур. Мундоқ манқулдурким, Тенгри таоло қўрқунчидин анча йиғлағондурки, кўзларига тийралик юзлангандур. Илёс Шайхдин сўнгра бу силсила аҳли барча анга байъат қилиб, иродат тоза қилибдурлар. Ва Макка сафариға борурда мизожиға заъф бўлуб, Бистомда Султон ул-орифин қ. с. авлоди анга хирқаю тож ҳавола қилиб қайтиб, Ҳирим шаҳриға етганда Ҳазрат Махдумий н. м. н. шарафи мажлисиға мушарраф бўлуб, алардин илтифотлар топиб, алар ўз мусаннафотларидин бир китоб ва жойинамоз ва бир рўпок анга бергандурлар. Хориқи одот андин кўп нақл қилибдурлар.

 634. Шайх Муҳаммад Суфий қ. с.
 Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхдин тарбият топибдур. Андин сўнг Муҳаммад Шайх суҳбатиға етибдур. Ва Илёс Шайх суҳбатиға ҳам мушарраф бўлубдур. Нафаси муассир азиз эркандур. Ва муридлари орасида сўз бу навъдурким, Хизр а. с. била суҳбат тутар. Ва андин хориқи одот кўп манқулдур.

 635. Абу Мусо Шайх қ. т. с.
 Ҳам Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхнинг аҳфодидиндур. Бу силсила аҳлидин ул азизлар тариқини фақру фано таврида киши анча риоят қилмағондур. Ва хавориқ андиқ кўп манқулдур.

 636. Шайх Султон Суфий к. с.
 Ул дағи улуғ Муҳаммад Шайхнинг тарбиятин топибдур ва кўп машойих хидматиға мушарраф бўлғандур. Ва ўзи салиму ҳалим киши эркандур. Қўпрак ваҳт сойиму сомит эркандур. Ва каромоту мақомоти зоҳир эркандур.

 637. Кешлиғ ато а. р.
 Самарқанднинг Кеш отлиғ мавзеъидиндур. Ҳамоно анга ясоқ нисбати бор экандур. Ул таклифдин хотири малул бўлуб, Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий мазориға бориб, риёзатлар тортиб, ишига кушодлар етгандур. Андин Чин мулкига тушуб, ул халқ муриди бўлиб, анда элга пешво бўлубдур ва мазори ҳамул мулкдадур ва иморат ва мужовирлар мутааййиндур.

 638. Умар ато р. т.
 Кешлиғ атонинг инисидур. Ул ҳам фақр тариқиға кириб, кўп сафойи ботин касб қилғандур. Ва замон подшоҳидин элнинг ясоғин бағишлар истидъоси қилғандур. Ул подшоҳ таън юзидин дегандурки, сен элни муридлиғинг учун тилайсен. Сен яхши бўлакўр, мурид ҳам бўлмағусидур. Аввал мен мурид бўлай. Ул ҳам оғаси борғон мулк сари борибдур ва риёзатлар тортиб, мартаба ҳосил қилибдур. Қабри ҳам ул мулкда-ўқдур.

 639. Саййид ато а. р.
 Хожа Аҳмад Яссавийнинг қаробатидур. Риёзат била мужоҳадалар тортибдур. Иши ул ерга етган экандурки, дебдурки, мен ва Аҳмад тенгаштук, мен бийикрак эрдим. Ани баъзи ҳам сиёдатқа мансуб қилибдурлар. Ва турк улусида «Ато» дерлар. Ва шуҳрати бағоят кўпдур ва даъвоомиз сўзи ҳам кўп.

 640. Боби мо Ҳусайн а. р.
 Кибори машойихдиндур. Дебдурларки, Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. ға кичик эрканида тарбият қилғандур. Ва анинг хонаводасин бузурглукка Мовароуннаҳр эли мусаллам тутубдурлар.
 
 641. Занги ато а. р.
 Туркистон машойихидиндур ва кўп машойих хидмату суҳбатиға етибдур. Ва турк улусида машоҳирлардиндур. Анинг бобида ҳам кўп сўзлар манқулдур.

 642. Ҳусайн Шайх а. р.
 Исмоил ато фарзандларидиндур. Мустаҳсан муомалалиқ киши эрмиш. Халқ анинг атвориға фирифта бўлубдурлар. Дунё асбоби сори майл қилмайдур. Ва бовужуди фақр ўзин ул навъ ғаний кўргузур эрмишки, халқ риоят йўлин топмаслар эрмиш. Оламдин ўтган замонида манқулдурки, элдин ғойиб бўлғондур. Ҳозир бўлғач боши устида бир қуш қўнғон эрмишки, ҳеч ким ул-нақшу ранглик қуш кўрмаган эрмиш. Элни кўргач учубдур, валлоҳу аълам.

 643. Юсуф Шайх а. р.
 Садр ато қ. с. авлодидиндур. Маскани Қўхи Соф эркандур. Андин ҳам кўп хориқи одоту каромот манқулдур. Умри юз йигирмага етгандур ва мозори ҳам ул-навоҳидадур.

 644. Ҳожи Шайх а. р.
 Юсуф атонинг ўғлидур. Ишин атосидин кўп ўткарибдур. Ўз замонининг улуқ улуси ўзин анга муриду асҳоб тутар эркандурлар. Арлот улуси ва Тархон элининг улуқ кичики ани муқтадолиққа қабул қилибдурлар. Хориқи одот кўп андин зоҳир бўлур эрмиш. Бир кун муридлари била отланиб борур эрмиш, бир ерда тушмишлар, ўтқа эҳтиёж бўлмиш. Ҳар тараф тиламишлар, топилмамиш. Шайх демишки, мен сизга ўт топсам, нечук бўлғай? Демишларки, лутф бўлғай! Ёғлиғи ичида бир тугун эрмиш. Ул тугунни ешмиш, андин бир пора чўғ чиқмиш. Ул чўғни ул ўтқа муҳтож элга бермишки, аларнинг ҳам суҳбатлари қизимиш ва ҳам кўзлари ёрумиш. Валлоҳу таоло аълам.

 645. Адиб Аҳмад р. т.
 Адиб Аҳмад ҳам турк элидин эрмиш. Анинг ишида ғариб нималар манқулдур. Дерларки, кўзлари бутов эрмишки, асло зоҳир эрмас эрмиш. Басир бўлуб, ўзга басирлардек андоқ эмас эрмишки, кўз бўлғай ва кўрмас бўлғай. Аммо бағоят зийрак ва закий ва зоҳид ва муттақий киши эрмиш. Ҳақ с. т. агарчи зоҳир кўзин ёпуқ яратқандур, аммо кўнгли кўзин бағоят ёруқ қилғондур: лубёға илик суртубдур ва дебдурки, қўй букрагига ўхшайдур ва нахудни бармоғи била силаб, дебдурки, итолғу бошиға ўхшар. Маскани Бағдоддин неча йиғоч, баъзи дебдурлар, тўрт йиғоч йўл эркан. Бир кун имом Аъзам қ. р. дарсиға ҳозир бўлур эркандур ва бир масъала ўрганиб, бу йўлни яёғ борур эркандур. Дарсда ери саффи ниъол эркандур. Нақледурки, Ҳазрат Имомдин сўрубдурларки, шогирдларингиз аросида қайсидин андоқки кўнглунгуз тилар, розисиз? Бовужуди Имом Муҳаммад ва имом Абу Юсуф р. ва аларнинг абнойи жинси ва ҳамсабақлари. Имом қ. с. дебдурки бори яхшидурлар. Аммо ул кўр туркки, саффи ниъолда ўлтурур ва бир масъалани мазбут қилиб, тўрт йиғоч йўл яёғ келиб борур, андоқки керак ул таҳсил қилур. Ва анинг тили турк алфози била мавоизу насойиҳқа гўё эрмиш. Хейли элнинг муқтадоси эрмиш. Балки аксар турк улусида ҳикмату нукталари шоеъдур. Назм тариқи била айтур эрмиш, анинг фавойдидиндур.Улуғлар не берса емасман дема,
Илик сўн, оғиз ур, емасанг ема!
 Ва ҳам анингдурким:Сўнгакка иликдур, эранга билик,
Биликсиз эран-ул сўнгаксиз илик.
 Ал-илмуллоҳи таоло.

 646. Мавлоно Калон Зиёратгоҳий қ. с.
 Азиз киши эрмиш, зуҳду тақво била маъруф ва салоҳу садод била машҳурдур. Зиёратгоҳдин шаҳрға масжиди жомеъға келур бўлса, уй миниб келур эрмиш. Бузурглуги замон аҳли қошида муҳаррар эрмиш. Замон подшоҳи суҳбатиға орзуманд эрмиш, вале ул ибо қилур эрмиш. Андоқки, бир кун ғоят иштиёқдин отланиб, Зиёратгоҳға анинг зиёрати қасдиға азимат қилибдур. Йўлда отдин йиқилибдур, дағи ёнибдурки, Ҳазрат Мавлоно чун бизинг мулозаматимизни қабул қилмайдур, ташвиш бермаган авлодур. Ва қабри Зиёратгоҳ даштидадур.

 647. Мавлоно Низомуддин Аҳмад қ. с.
 Мавлоно Калоннинг халаф фарзандидур. Донишманду муттақий киши эрмиш. Равиши пок, сулуки инчка. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. р. анинг била мусоҳиб бўлуб эркандур. Ва дегандурки, отасин улуғ кишиким дерлар, агар ўғлининг ўн улушидин бири бўлса ҳам улуқ киши экандур. Анинг сўзидурким, уч нимадурки ози кўпдур. Ширкат ва ширк ва ўт. Қабри ҳам Зиёратгоҳда, отаси ёнидадур.

 648. Бобо Сунгу қ. с.
 Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғондин сўнгра Бобо иламида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур. Ва Бобо Сунгунинг қабри ҳам Андхуд қасабасидадур, юзору ва ютабарраку биҳи. Ва Бобожон Бобо анинг халифаси эрмиш. Ва Бобо Иброҳим Бобожон Бобонинг муриди ва халифаси. Иккаласининг қабрлари ҳам Бобо Сунгу живорида, Андхуддадур. Ва ҳоло дарвешлар такяни маъмур ясарлар.

 649. Шайх Абу Мансур Мотурудий қ. с.
 Ўз замонининг аълами уламосидин эрмиш. Ул вақт уламоси аларни Султон ал-муиззин дер эрмишлар. Зоҳир ва ботин улуми бирла ороста. Алардин ғариб ҳолог манқулдур: бир кун ўз ҳавлиларида бир айвонда ўлтуруб, ҳамоно илайларида тафсир эмиш бўлғай. Икки маст разилваш элдин аларнинг эшикларига келиб, бири ташқари туруб, бири ичкари кириб, аларнинг шариф авқотлариға беадабона ҳаракат ва сўз била мушаввиш бўлур эрмиш. Аларға ғайрату ғазаб муставли бўлуб, қўпуб, бир маҳкам чўбдасти турғон эрмиш, олиб, ул беадабнинг бошиға андоқ урарларким, мағзи паришон бўлуб йиқилур. Оёғидин судраб, бир чуқур эрмиш, анга солурлар. Дағи келиб, ҳузур била қиладурғон ишлариға машғул бўлурлар. Яна бир ҳамроҳи бир замон турар. Бу кирган ҳамроҳи чиқмас. Они тилай ул дағи кирар. Ҳамул навъ бе адабона сўз айта киришурки, менинг ҳамроҳим бу уйга кирди ва чиқмади. Қаён борди? Айт! – деб. Шайх айтурларки, мунда ҳеч киши кирмади. Бир ит кирди, телбалик қилур эрди, уруб ўлтурдум, дағи ана у чуқурда ташлабмен, деб чуқурни кўргуздилар. Ул маст ул чуқур устига бориб, мулоҳаза қилса, кўрарки, бир итдур, мағзи паришон бўлуб, ўлуб ётур. Ул мастлиғдин соғолиб, Ҳазрат Шайх қошида тавба қилур ва туз йўлға кирар.
 Шайхнинг муборак қабрлари Самарқанднинг Чокардиза гўристонидадур ва замон подшоҳи ул мозор бошида мутакаллиф масжид ясабдур.

 650. Шайх Бурҳонуддин Соғарчи қ. с.
 Соғарч – Самарқанднинг тўрт йиғочида бир кентдур. Шайх андин экандур. Ва ўз вақтида бағоят бузург экандур. Кўп халойиқнинг иродат ва ихлоси анга бор экандур. Ва қабри ҳам Самарқандда, мазкур бўлғон Чокардизадин киргач, ўнг қўлдадур.

AbdulAziz:
 651. Саййид Неъматуллоҳ қ. р.
 Кирмон вилоятининг Моҳон деган кентида сокин эркандурлар. Зоҳирию ботинин улумида комил ва зуҳду тақво била ороста. Замоннинг салотини, хусусан Ҳиндустон мулкининг маликлари анга муриду мухлис эрмишлар. Ва туҳфа ва назри бениҳоят ул мулкдин Кирмонға Мир хидматиға юборурлар эрмиш. Мир назмга дағи машғул бўлур эрмишлар. Ва девонлари дағи бор. Ва бу абёт аларнингдур.

 Б а й т:

[Биз Худони халққа танитмоқ учун дунёга келдик]1.
 Қабри ҳамоноки ҳам ул кентдадур.

 652. Шайх Жамол Нуқоний қ. с.
 Уз вақтида бузург эрмиш. Зоҳир ибодоти ва софий вақти бор эрмиш. Машҳади муқаддасанинг ёнида Нуқон Отлиғ кентидин эрмиш. Нуқондин ҳаж азимати қилиб, таваккул қадами била тебрабдур. Бағдодқа етганда чун зоду раҳласи йўқ эркандур, муздурлиққа борибдур. Бир муриди била экандур, аларға балчиғ иши буюрубдурлар. Нова ташийдур эрмишлар. Мурид балчиғ новаға солиб, Шайх кўтариб ерига элтур эрмиш, чун намоз вақти бўдубдур. Шайх дебдур муридғаким, бу новаға сен дастур била балчиғ солатур, мен намоз қилиб келгунча. Мурид ул балчиғни дастур била солур эрмиш ва нова элтур ерга еткурур эрмиш. Уй ияси мунга мутталиъ бўлуб, таажжуб қилибдур. Шайхни тиласа, намозға машғул топибдур, аёғиға тушуб, мурид бўлуб барча молу жиҳотин арз қилибдур. Шайх қабул қилмай Макка азимати қилибдур. Ул дағи Шайх хидматиға борибдур. Маккадин қайтқанда кўп илтимос била Шайхнинг Бағдоддин йўл яроғин қилиб, Нуқонға узатибдур. Ва ҳоло Нуқонда Шайхнинг хонақоҳининг асари мавжуддур. Ва мозори Дастжарди Хушангур деган кентдадур.

 653. Шайх Абдуллоҳ Барнишободий қ. с.
 Хожа Исҳоқ Шаҳид муридидур. Хонақоҳи ва муридлари бор эрди. Ва замон халойиқининг анга кўп иродати бор эрди. Софий авқотлиғ ва авродлиғ киши эрди. Подшоҳи замоннинг ҳам кўп ихлосу ниёзи бор эрди. Қабри ҳам ул Барнишобод деган кентида-ўқдур.

 654. Шайх Рашид Бидвозий қ. с.
 Шайх Абдуллоҳнинг асҳобидиндур. Анинг дағи муридлари ва асҳоби бор эрди. Ва ўз хайлининг муқтадоси эрди. Ва халқнинг иродат ва ружуъи анга кўп эрди. Ва қабри ўз кенти Бидвоз деган ердадур.

 655. Шайх Шоҳи Бидвозий қ. с.
 Ул Шайх Рашиднинг муридидур. Зоҳир улумидин орис эрди, аммо ўз ихлосу иродат ва зуҳду вараъу тоатидин ботин оламидин анга қавий кушодлар етиб эрди. Ва халқ анга шефта бўлуб эрдилар. Фано тариқида комил ва сўзи бағоят муассир эрди, андоқки, бовужуди омийлик. Уламодин кўп эл анга муриду мунқод бўлуб эрдилар. Ва хориқи одоту афъол ҳам нақл қилурлар. Ва ҳоло ҳам анинг муридларидин кўп дарвешлар орададурларки, сулукка, балки иршод ва талқинға машғулдурлар. Ва теграларида фуқародин толиблар алардин баҳраманддурлар. Ва Шайхнинг мозори ўз кентидадур.

 656. Шайх Санъон.
 Онинг бузурглигин Ҳазрат Шайх Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» отлиғ китобини ўқуғон киши билур. Ишқ ва муҳаббат баҳрининг гавҳари ва шавқу маломат оташкадасининг самандари эркандур ва Шайх Нозим қ. с. анинг бобида мундоқ дебдурки,

м а с н а в и й:

[Ўз даврида яшаган Шайх Санъоннинг фазилати ҳақида ҳар қанча ёзсам оз. У камолга етган тўрт юзта муриди билан Ҳарамда эллик йил яшади]1.

 Бовужуд бу бийик маротиб улча ишқ ошубидин ва муҳаббат лагадкубидин Шайх бошиға тушубдур, анинг абнойи жинсиға йўқким, ҳеч бани одамга тушмаганини ҳар киши «Мантиқ ут-тайр» китобини ўқуса, маълум қилур.

 657. Мир Кориз р. т.
 Ҳам Шайх Фаридуддин Аттор баъзи китобида анинг зикрин қилибдур ва адосидин басе бузурглик фаҳм бўлур. Дерларки, мужаррад эрмиш. Замонининг аҳли таъаҳҳул таклифи қилибдурларки, ҳайф бўлғайки, андин натижае қолмағай.
 Ул дебдурки, бизинг била басар элтмак душвордур. Алар дебдурларки, биз биравни топалики, сизнинг мусоҳабатингиз ва хидматингизни бекулфат қабул қилғай. Ул рози бўлғондин сўнгра алар анда бир улуқ кишининг қизини анга никоҳ қилибдурлар. Ул бир қоронғу хилватда бир куб ичинда сулук қилур эрмиш. Эл тарқағандин сўнгра ул кубга кирибдур. Ва манкуҳасиға дебдурки, сен ҳам кир! Ул ибо қилибдур. Илҳоҳ қилгач, дебдурки, манга бу таклифни қилсанг, талоқимни айт! Ул талоқ қилғандин сўнгра маҳру кобин тилабдур. Мир Кориз илиг уруб, ул куб оғзидин бир миқдор ушатиб анга берибдур. Ташқари чиқариб кўрса, қизил олтун экандур. Пушаймонлик суд қилмайдур. Анинг мозори Машҳад навоҳийсидадур. Ва ниёзмндларидин баъзи ҳазира ясабдурлар, юзору ва ютабарраку биҳи.

 658. Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. с.
 Валодати Фароҳда эрмиш. Кичик ёшда отаси аниг Фароҳдин Зиёратгоҳға келтурубдур Мавлоно Калон қошиға. Ва Мулло Калон анинг отасининг муриди эрмиш. Анинг такмилини анга ҳавола қилибдур. Булуғ ҳаддиғача Мулло Калон ани муҳофазат қилиб, сабоқ ўқубдур. Йигит бўлғондин сўнгра Зиёратгоҳнинг қадим мадрасасида сокин бўлуб, зоҳирий улум такмилин қилибдур. Ва Мавлоно ҳам ул дастур била андин хабардор эрмиш. Муддатдин сўнгра шаҳрға келиб, мадрасасида сокин бўлуб, муфрит тақво юзидин сулукка машғул бўлубдур. Зотида зуҳд кичик ёшидин мутамаккин эрмиш, андоқки, таҳсил чоғида ҳеч толиби илм уйидин шамъ ёрутмайдур. Чун инзивоси ғояти қувват ва нияти такмилу татмимға етибдур, ғайбдин абвобу кушод ва анвоъи файзу иршод аларға етибдур Зиёратгоҳға авд қилиб, мавруси манзилиға кириб сокин бўлубдур. Сойир авқотда ҳеч ким била ихтилот қилмас эрди. Акобир ва ашроф, балки замон подшоҳлари Шайх зиёратиға борурлар эрди, аммо адабу таъзим юзидин расм йўқ эрдики, эшик қоққайлар, хўшада тушуб ўлтурурлар эрди. Бирав уйдин чиқса, кириб хабар элтур эрди. Шайх тиламагунча киши кирмас эрди. Ҳар киши суҳбатиға етса эрди, маҳобатидин далир сўз айта олмас эрди. Ва ҳақойиқу маорифи муассир эрди. Ва подшоҳ ва гадоға насиҳату панди алассавия эрди. Подшоҳга бир кун бу навъ насиҳат қилғандурки, ҳарне ўзунгга раво кўрмассан, Тенгрининг ҳеч бандасиға раво кўрма! Бу сўз муассир тушуб, чандин мусулмонларға нафъ етиб, подшоҳ бу сўзни мазкур қилур эрди. Ва бу ҳақир била кўп илтифоти бор эрди. Кўп қатла хайр дуоси қилиб эрди. Умид улки мустажоб бўлмиш бўлғай. Ёшлари етмиш иккига етганда Зиёратгоҳда дунёдин ўттилар. Ва Ҳирот шаҳрида Шайх Баҳоуддин Умар қ. с. ҳазирасиға нақл қилдилар.

 659. Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с.
 Алар Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. нинг кибор хулафосидиндур. Зоҳирий ва ботиний улумда комил. Қирқ йилға яқин иршод сажжодаси устида истиқлол била мутамаккин эрдилар. Ҳазрат Шайх Табодгоний қарясиға етганда алар кичик ёшда эрмишлар. Шайх суҳбатининг шефтаси бўлубдурлар. Шайх азимат қилғанда тилабдурларки, хизматида борғанлар. Шайх дебдурларки, ҳоло, санинг иш қилур вақтинг эмас. Таҳсилға амр қилибдурлар. Ҳирот шаҳриға келиб, Ферузобод бозорида мадрасаи Сабзда неча вақт зоҳир улуми касбиға машғул бўлубдурлар. Аммо доим хаёлларида бу тоифанинг сулуки дағдағаси бор экандур. Бир кун ҳужраларида мутолааға машғул экандурлар, жаноза салоти уни келур. Қўпорларки, ул намозға етгайлар. Ташқари чиқиб, эҳтиёт қилурлар. Жаноза ва салот тортқон киши кўрунмас. Таажжуб била ҳужраға кириб, яна мутолааға машғул бўлурлар. Яна ул ун келур. Яна чиқарлар ва эҳтиёт ва тафаҳҳус қилурлар ва ҳар кишидан сўрарлару не ул жанозадин ва ундин асар бор эрмиш ва не ҳеч кишига андин вуқуф. Алар ўзларига дерларки, гўё бу ун [ўлмасдан бурун ўлинглар]1 ҳадиси ҳукми ишорат ангадурки, ўлумнинг таҳниясида бўлғай, чун вақт етган эркандур. Чиқиб, Ҳазрат Шайх хизматиға келиб, жидд била сулукка иштиғол кўргузурлар ва оз фурсатда аларға кўп рушд зоҳир бўлур. Шайх дер эрмишларки, Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад сариғ олтун эрди. Биз ани сикказада қилдуқ ва ҳар кимга мактубе ё руқъа битсалар эрмиш, аларға буюрурлар эрмиш ва истиҳсон қилиб дер эрмишларки, бизинг мофиззамиримизни битирсен. Мавлонодин манқулдурки, бир рамазон ойида Шайхнинг масжидининг имоми ғойиб эрмиш. Аларға ҳавола бўлубдурки, таровиҳда имомат қилғайлар. Дастур бу эмишки, Шайх масжидида таровиҳда си пора Қуръонни бир хатм қилур эрмишлар. Алар ҳар кун бир се порани ёд тутуб, таровиҳда имомат қилиб, ул рамазон маъҳуд дастур била Қуръон хатм бўлубдур ва Шайхдин сўнгра истеҳқоқу истиқлол била муршид алар бўлдилар ва хосу омнинг ружуъи алар хизматида воқеъ эрди ва хонақоҳларида муридларни арбаъин ва хилватқа ўлтуртмоқ ва алар такмилиға иштиғол кўргузмак алар замонида аларнинг хонақоҳида ўқ эрди ва хотирлари майли яхши ун била самоъға кўп моил эрди ва Мавлоно созу хонандалиғдин бот муассир бўлиб, самоъға қўпорлар эрди ва беҳол бўлур эрди ва мажлис ҳуззориға ғариб асар қилур эрди. Андоқки, бетаҳаммул бўлуб эрдилар ва аларнинг таснифоти бор, мисли «Асмбуллоҳ шарҳи» ва «Манозил ус-сойирин» ва «Қасидаи бурда муҳаммаси» ва «Тазкират ул-ҳабиб» ва «Васоё» таржимаси ва бир «Арбаъин» таржимаси «зикр» бобида. Ва яна бир «Арбаъин» таржимаси «фақр сулуки» бобида. Ва бу фақирға илтифотлари кўп эрди. Бу ҳадисни алардин истимоим борки, [иймон икки бўлакдан иборат: ярми сабр, ярми шукр]2. Ёшлари саксон саккизга етти ва саккиз юз тўқсон бирда Чилгазий маҳалласида оламдин ўттилар ва Хиёбонда мадфундурлар. Мухлисларидин баъзи қабрлари бошида хонақоҳ ва масжид иморати қилибдур ва дарвешлари фарзандлари хизматида сулукка машғулдурлар ва [«қутби замон бирафт»]3, аларнинг фавтининг тарихидур.

 660. Хожа Абдулазиз Жомий қ. с.
 Ҳазрат Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жомий қ. с. нинг яқин авлодидиндур. Кичик ёшдин зуҳду тақвоға ороста эрмишлар. Ҳирий шаҳрида зоҳир улуми такмили қилибдурлар ва Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. иршоди била хожалар қ. а. тариқида сулукка машғул бўлубдурлар ва тақволари муфрит эрди, сойим уд-даҳр эрдилар ва самоъ мажлисида азим сайҳалар уруб, бехуд бўлур эрдилар. Улуғ ёшларида ҳарамайни шарифайн зиёртиға бориб, мушарраф бўлдилар ва важду шавқ мизожларида ғолиб эрди ва кўпрак авқот «Футуҳоти Маккия»ни мутолаа қилур эрдилар. Алар вақтида Шайх ул-ислом қ. с. авлодида бу тариқда алар эрдилар. Ва халойиқ ва сойир авлод аларға мухлису мунқод эрдилар. Ва бу ҳақир борасида илтифотлари кўп эрди ва кўп қатла фотиҳа била дуои хайр қилибдурлар. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай. Саксон икки ёшларида тўққуз юз иккида Жом вилоятида оламдин ўттилар. Шайх ул-исломнинг хонақоҳида мадфундурлар.

 661. Мавлоно Алоуддин қ. с.
 Анинг асли Кўҳистондиндур. Шаҳрға таҳсил учун келиб, Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлубдур. Ва сулукка машғул бўлубдур. Ва Ҳазрат Мавлоно иршоди била анга кўп рушд ҳосил бўлубдур. Ваъзу самоъ мажлисида хушҳол бўлуб, сайҳалар тортар эрмиш. Басе толибларға фақр тариқи талқини қилур эрмиш. Икки ҳаж ташрифиға мушарраф бўлуб, анда Шайх Абдулкабир деган бузург суҳбатиға етиб, кўп фавойид топибдур. Ёши етмиш учга етиб, саккиз юз тўқсон иккида оламдин ўтти. Ва қабри ўзининг пири Мавлоно Саъдуддин қ. с. тахти устидадур. Фавтининг тарихи [«Пир рафт»]1 алфозидин топибдурлар.

 662. Мавлоно Абулхайр қ. с.
 Оти Аҳмаддур. Ҳофиз Шамсуддин Сарахсийки дерлар, соҳиби вақт киши эрмиш, анинг ўғлидур. Ва кичик ёшда Қуръонни ҳифз қилиб эрди. Ва Шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрди. Яхши табъи ва. яхши ихтилоти бор эрди. Бу фақир Ҳазрат Махдумий н. м. н. жамоатида анинг кейнида намоз қилибмен. Қуръонни хўб ва муассир ўқуб эрди. Ёши етмишга етганда саккиз юз саксон еттида оламдин ўтти. Ва қабри Ҳирот шаҳрининг шарқий ҳаддида Шоҳ Абулғайс гўристонида дурур.

 663. Мавлоно Шиҳобуддин қ. с.
 Оти Муҳаммаддур. Мавлоно Абулхайрнинг оғаси эрди. Ул дағи кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди. Дарвешлик ва фақр тариқи сулукида бийик ҳолату воқеъотқа етиб эрди ёши саксонга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда дунёдин ўтти. Қабри иниси ёнида, Шоҳ Абулғайсдадур.

 664. Мавлоно Хожий р. т.
 Йигитликда тамаввул ва моли бор эрмиш. Барчасин дарвешларга ва фақр аҳлиға сарф қилибдур. Ва сулуки чоғида саккиз ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур йиллар Маккада мужовир эркандур. Қирқ йилға яқин ҳазрат Махдумии н. м. н. хидматиға мушарраф эрди. Ва ул Ҳазратнинг анинг била кўп инбисоту илтифотлари бор эрди, андоқки, аларнинг кутубу мусаввадаларин муҳофазат қилур эрди. Ва ёши етмиш тўртга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда оламдин ўтубдур. Ва мозори Ҳазрат Махдумийнинг суффаси устидадур.

 665. Мавлоно Саъдуддин р. т.
 Баҳрободнинг Равниз отлиғ кентидин эрдилар Донишманд ва муттақий эрдилар. Кичик ёшидин тақвою зуҳд била ўткариб эрдилар. Ҳирот шаҳрида Ҳазрат Махдумии н. м. н. била кўп суҳбат тутубдурлар. Ва таҳсил аёмида била ҳамсабоқ ўқубдурлар. Ва Мир Иззуддин Тоҳир Нишобурийннг шогирди эрдилар. Ва Шайх Саъдуддин Ҳуммуйи р. нинг авродин ўқур эрдилар. Ва қирқ йилға яқин Машҳади муқаддасаи ризавияда сокин эрдилар Ва ҳаётлари муддатида «Фаройиз» адосидин сўнгра «Тафсир» била «Ҳадиоқа машғул бўлурлар эрди Ва эл била ихтилот қилмас эрдилар. Ва дунё сўзи алар мажлисида ўтмас эрди. Алар суҳбатиға етиб, сўзларин эшитган кишига Ҳазрат Расул с. а. в. ва бузургвор асҳобининг тариқи ёд бўлур эрди. Баъзи мухталиф мозоҳиб аҳлики, алар таврида таассуб ғолиб бўлур, Мавлононинг бузурглукида ҳеч сўзлари йўқ эрди. Бу ҳақир борасида кўп хайр дуолари қилибдурларки, анинг била бағоят умидвормен. Шариф синлари тўқсон еттига етти, тўққуз юзда дунёдин ўттилар. Ва қабрлари Машҳаднинг бозасида Али Зайнуддиннинг хонақоҳи оллидадур.

 666. Мавлоно Муҳйи қ. т. с.
 Имом, Рофиъий Ғазнавий қ. с. фарзандларидиндур. Валодатлари Андхудда эркандур. Кичик ёшида бозордин отаси била ўтуб борурда, Бобо Сунгу а. р. ки, замоннинг мажзубларидин эрмиш, илигин тутуб, ҳалвоназ дўкониға тортиб, уч тика ҳалво оғзиға солибдур. Ўз даврида Ҳақ таоло анга гўёлиғ берибдур. Доним дер эрмишки, ул ҳалвонинг ҳаловати жоним мазоқидин чиқмас. Ва ул Самарқандда таҳсил қилибдур. Ва хонақоҳи ва муридлари бор эрмиш. Ва муассир ваъз айтур эрмиш. Либоси ё капанак, ё пўстин эрмиш. Кўнглак ўрниға бир чодири шаб эгнига солур эрмиш. Машҳур мундоқдурки, ҳар кун «Каломуллоҳ»ни бир хатм қилур эрмиш. Иши тўқсон еттига етиб, саккиз юз олтмиш бешда дунёдин ўтубдур.

 667. Муқрий Маҳмуд қ. с.
 Хоразмлиқдур, ҳусни савти аъло даражада эрди. Ва бағоят дарвеш ва покиза рўзгор киши эрди. Мавлоно Муҳйи а. р. нинг муриди эрди. Ва ўзининг ҳам кўп муридлари бор эрди. Ва Ҳирий шаҳрининг масжиди Жомеъида етмиш йил азон давдати анга муяссар бўлди. Ва ёши юз тўртга етти ва саккиз юз саксонда дунёдин ўтти. Ва қабри Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. нинг ҳазирасидадур.

 668. Мавлоно Важиҳуддин р. т.
 Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. т. нинг асҳобидиндур. Тавбасининг бидояти бу эрдиким, бурун толиби илм киши эрди. Вазифасининг баротин бир кентга битиб эрдилар, ани биткарурга борурда дарвешлик дағдағаси кўнглига тушуб, ҳам андин мадрасадағи кутубни ва ҳужрани муқфал қуюб, Мавлоно Сирожиддин Олим суҳбатиға бориб, инобат қилиб, бир йил алар била бўлубдур. Ва андин Макка азимати қилибдур. Ва Машҳадда Ҳазрат Мавлонойи мазкур хидматиға етибдур. Ва алар ани асрабдурлар ва кўп иш буюруб, иршод ижозати берибдурлар. Ёши етмиш саккизга етганда саккиз юз тўқсон тўртда дунёдин ўтубдурлар.

 669. Мавлоно Муҳаммад Амин р. т.
 Бағоят бузургвор киши эрдилар, донишманд ва муттақий. Ва мажолисларида тафсир ва ҳадисдин ўзга сўз оз ўтар эрди. Ва аксар, Ҳақ с.т. нинг лутфу эҳсони ва бандаларға раҳму раҳматидин ва мужрим бандаларнинг Тенгри таоло авфидин умидворлиғи бобида оёту аҳодис ўқурлар эрди. Ҳар неча фориқу фожир ва ноумид киши алар суҳбатиға етса эрди, умидвор чиқар эрди. Муборак синлари юздин тажовуз қилди. Бу рубоий бу фақир хотириға аларнинг муборак тилидин қолибдурки,
рубоий:

[Шамол эсдию жонон зулфининг ҳидини келтирди, бизнинг эски хароб ишқимизни янгилади. Эй шамол, у билан ошнолиғинг бор, зинҳор бирор бегона атрофида айланма]1.

 Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий ва ул асрда кўпрак машойих била суҳбат тутуб эрдилар. Балки машойих алар суҳбатиға табаррук тилар эрдилар. Қабрлари Зиёратгоҳ даштидадур.

 670. Дарвеш Муҳаммад Биҳра р. т.
 Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. мажлисиға етиб эрди. Ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хидматида кўп сулук қилган киши эрди. Ҳирот шаҳрининг Биҳра отлиғ кентида бўлур эрди. Ва муридлари бор эрди. Ва элга насиҳату панд айтурда бетаҳоший эрди. Ва қабри ҳам ул Биҳра ёнида бир буюк тепа устидадур.

 671. Дарвеш Мансур қ. т. с.
 Покрав солик эрдилар. Ва Шайх Ҳасан Журий муридларидин эрдилар. Аксар авқот сойим эрдилар. Ва зоҳир улумини Мавлоно Яҳё Себак қошида таҳсил қилиб эрдилар, Ва замон подшоҳи бу ҳақир кичик эрканда арузу саноеъ ўқумоққа аларға сипориш қилиб эрдилар. Аммо бу тоифанинг чун истилоҳотин ҳам хўб билур эрдилар. Мундин ҳам кўпрак алардин эшитилур эрди. Бу тоифада алардек хуш табъу дақиқ оз киши воқеъ бўлмиш бўлғай. Алар фавойидидин бир-икки рубоий сабт қилилур.

 Р у б о и й:

[Ўз зотига қойим Ҳақ ҳар бир заррада зуҳур этади. Аммо ғофиллар кўзидан пинҳон. Дарахтдан «аналлоҳ» садоси чиқди. Мансур «аналҳақ» деса, ажаб эмас...* * *
Ҳар бир зарра ўзича мавжуд эмас, бу ҳақда турли гаплар айтмаслик керак. Яратиш истаксиз бўлмас. У истаганни эса, рад этиб бўлмас)1.

Оламдин сойим ўттилар. Ва қабрлари Хожа Тоқ гўристонидадур.

 672. Дарвеш Ҳасан Шаҳрошуб қ. с.
 Астрободда бўлур эрди. Машойихиинг кўпининг суҳбатиға етиб эрди. Ва халойиқдин эъроз қилиб, гўшае тутуб эрди. Ва ҳеч кимдин ҳеч нима қабул қилмас эрди. Ва «Мусҳаф» китоби била маош ўткарур эрди, аммо қоғазу сиёҳи ва ўзининг китобатиға ярар музддин ортиқ нима риоят жиҳатидин берсалар эрди, қабул қилмас эрди.
 Бағоят зоҳиду муттақий киши эрди. Қабри Астрободда ўз масканидадур.

 673. Дарвеш Муҳаммад Гозургоҳий қ. с.
 Ул сипоҳий йигит эрди. Оти Мақсуд Али. Аммо номурод ува дарвешваш йигит эрди ва дарвешликка мойил. Оқибат сипоҳилиғни тарк қилиб, Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. мулозаматиға мушарраф бўлуб, аларнинг илкида тавба қилиб, алар иршоди била сулукка машғул бўлди. Ва андоқ мустаҳсан муомалаға муваффақ бўлдики, оз фурсатда Мавлоно ҳазратларининг кибор асҳоби ани мусаллам тутарлар эрди. Ва ғолиблиққа писанд қилурлар эрди ва Мавлононинг ҳам иноят назари муридларидин анга кўпрак эрди. Фақр тариқида кўп ёруғлуқлар топиб, мақосид ҳосил қилғондин сўнг ўзгалардек оламдин ўтди. Ҳамоноки қабри Гозургоҳдадур.

 674. Мавлоно Муҳаммад Хуросоний а. р.
 Авоилда лоуболи ва лаванд ва ошуфтарўзгор ва хаммор киши эрди. Ҳақ с. т. ҳодийи тавфиқни анинг сарвақтиға еткурди ва кўнглига дарде тушди ва ул вошойист ишларни тарк қилди ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. хизматиға келиб, тавба қилди ва сулукка машғул бўлди ва шойиста маош илгари тутди ва яхши арбаъинлар чиқарди ва Макка азимати қилди. Ва таваккул қадами била ул йўлни борди ва Ҳарамайни шарифайн зиёратиға мушарраф бўлди. Ва неча йил анда мужовирлиқ қилди ва андағи халқнинг кўпи мурид бўлдилар. Чун Маккадин ёниб келди. Эл оросиға кирмади. Кўпрак авқот Пай работида ибодатқа машғул эрди. Бу ҳақир бир-икки қатла суҳбатиға ул мутабаррик манзилда мушарраф бўлди. Ва ич оғриғи марази била оламдин ўтди ва қабри Ҳазрат Мавлонои мутабаррак мозори живоридадур.

 675. Дарвеш Саййид Ҳасан қ. с.
 Хуросон вилоятининг ашрофидин эрдилар. Сипоҳилиғ суратида ўткарур эрдилар. Салотин илтифот қилурлар эрди. Аммо доим майллари дарвеш сари эрди ва дарвешлар хизматиға етар эрдилар ва дарвешлар сўзин ва расойилин ўқур эрдилар. То оқибат бу жониби ул жонибға ғолиб келди ва улуғ маносиби зоҳирийни ва подшоҳнинг тақарруб ва хусусиятини тарк қилиб, Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хизматиға бориб, оламнинг барча ишидин илик тортиб, ул иликни фақр этагига уруб сулукка машғул бўлдилар. Неча йил ғариб арбаъинлар чиқариб, дарвешлар орасида мутааййин ва фақр тариқида Ҳазрат Мавлононинг ихтиёри хулафосидин бўлдилар. Хожа Бурҳонуддин Абунаср Порсо қ. с. ва Шайх Баҳоуддин Умар р. Мавлоно Боязид Пуроний а. р. ва Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. р. ва ул замоннинг машойихининг кўпининг суҳбатиға етиб эрдилар ва бу ҳақирни фарзандлиққа махсус қилур эрди. Бу ҳақир фақр тариқида ва фано жоддасида алардек тамом киши оз кўрубмен. Охир ҳаётларида Самарқандға бориб, Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. с. хизматиға мушарраф бўлуб, суҳбатлар тутуб, назарлар топиб, қайтиб келиб, саккиз юз тўқсон тўртда оламдин ўттилар ва аларнинг фавтининг таърихи мундоқ воқеъ бўлубдурки,

 ш е ъ р:

[Фано аҳлининг бошлиғи Саййид Ҳасан кетди, унинг жойи абадий жаннат бўлсин! У покиза зот вафотига таърих ахтардилар. Айттим: «Жаннати покаш макон бод»]1.
Ҳирот шаҳрининг Шимол ҳаддида, тоғ этагида азизлар ҳазирасида қўйилди.

 676. Хожа Авҳад Муставфий қ. с.
 Донишвар киши эрди. Дерларки, улуми арабиядин воқифдур. Аммо халойиқдин эърози бор эрди ва Сабзавор вилоятида фурукаш қилиб эрди. Ҳукком анинг хизматиға борурлар эрди ва маорифидин баҳраманд бўлурлар эрди. Аммо ўзининг фақр истиғноси онча бор эрдики, ул элнинг келган келмагани ҳиммати назарида алассавия эрди. Бу ҳақир борасида кўп қатла фотиҳалар ўқуб, хайр-дуоси қилибдурлар. Умид улдурки, ижобат асари зоҳир бўлғай. Хожанинг ҳақойиқу маорифи кўп бор. Шеър девони доғи бор. Қабри Сабзавор вилоятидадур.

 677. Бобо Алий Хушмардон р. т.
 Ҳам Сабзавор шаҳрида шайхе эрди. Хонақоҳ ва муридлари бор эрди, покиза авқотлиғ, бийик мақомотлиғ бузург эрди. Суҳбатиға хавосу авом етарлар эрди.. Ва андин элга яхши насойиҳ ва муассир мавоъиз зоҳир бўлур эрди. Қабри ҳамул шаҳрдадур.

 678. Шайх Нуруддин Муҳаммад қ. с.
 Шайх Баҳовуддин Умар р. т.нинг фарзандидур. Анинг қошида сулук қилибдур. Дерларки, улум такмилини ҳам отаси қошида қилибдур. Ҳирий шаҳрида ҳам ўз отаси масканида сокин эрди ва тоату ибодатға машғул. Ва мулк подшоҳи анинг суҳбатиға етар эрди, ўзга хавосу авом мулозаматини маръи тутарлар эрди. Қабри ҳам отаси ҳазирасидадур.

 679. Мирҳайдар Фахрбойи қ. с.
 Саййид эрди, донишманду ширинтакаллум. Халойиқ анга шефта ва алоқа аҳли, суҳбатиға фирефта. Баяк ногоҳ жазбае юзландики, ақл таклифларидин ва уқало ташвишларидин қутулди. Уламо ва хавос суҳбатлариға келурлар эрди. Гоҳи ўз ҳолиға келса эрди, ҳар улумдин сўз айтса эрди, бағоят хўб сўзлар андин бош урур эрди. Андоқки, барча таъриф қилурлар эрди. Бу сўзнинг аросида яна такаллуми паришон бўлур эрди. Аммо кўп хориқ ишлар андин манқулдур. Қабри Дарвозаи Хуш ташида, Мир Фахрбойидадур.

 680. Мавлоно Муҳаммад Араб қ» с.
 Мажзуб киши эрди. Аввал олим ва донишманд эрди, сўнгралар мутолаа касратидин ҳамоноки димоғи ошуфта бўлди ва паришон сўзлар айта бошлади. Ул жумладин, бу навъ сўз ҳам андин бош урар эрмишки, салтанатқа далолат қилғай. Бу жиҳатдин замон подшоҳи анга шаҳрдин узр қўлди. Ва ул Сийистон мулкиға бориб, сокин бўлди. Анда мурид ва мухлис кўп пайдо бўлди. Покрав киши эрди. Ҳам анда оламдин ўтти. Қабри ҳам андадур.

 681. Шайх Саъдуллоҳ Зангула р. а.
 Ҳирий шаҳрида бир шайх эрдики, хонақоҳи бор эрди ва муридлари ҳам бор эрди. Микнат аҳлидин баъзи анга мухлис ва мурид эрдилар. Ва авроду авқоти дарвешона эрди. Иродат аҳли кўп нималар дерлар. Бўла олғайки, чин бўлғай, ал-илму индаллоҳ.

 682. Шайх Садруддин Раввосий а. р.
 Шайх Зайнуддин Хавофий р. а. нинг хулофосидиндур. Зоҳир улумида Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсий р. а. ким, Самарқанд Дор ул-илмининг олими уламоси эрди, зуҳду тақвода назири йўқ эрди ва фикҳда Абу Ҳанифаи соний дерлар эрдиким, бу ҳақир ҳам алар шогирдлиғи шарафига мушарраф бўлубмен. Ва алад – давом толиблар иршодиға машғул эрди. Ва сулук аҳли ҳамеша анинг хонақоҳида хилват ва узлат тариқини маръи тутарлар эрди. Ва воқеот ҳаллида маҳорати бор эрди. Баъзи мажлисида акобир, балки замон подшоҳи ҳозир бўлур эрди. Ва самоъи халойиққа бағоят мўътабар ва муҳтарам эрди. Ва бу тоифа кутубу рисоласидин фақр аҳлиға дарс айтур эрдц. Саксон ёшиға яқинда дунёдин ўтти, ич оғриғи била. Қабри ўз вилояти Шағондадур.

 683. Мавлоно Мирзайн қ. с.
 Марв вилоятида бузург эрди. Йигитликда зоҳир илмин гўёки қилғандур. Авроду авқот ва хонақоҳу муридлари бор эди. Ул вилоят аҳлиға иршод ҳузурида эрди. Мулкнинг халойиқи улуғ-кичикдин барча анга мухлис ва муътақид эрдилар. Ҳукком бовужуди улки, уйи неча ёғоч шаҳрдин йироқ эрди, зиёратиға борурлар эрди. Қабри ўзи бўлур кентда-ўқдур.

 684. Хожа Муайяд Меҳна қ. с.
 Шайх Абусаид Абулхайр қ. с.нинг авлодидиндурлар. Зоҳир улумин такмил қилиб эрдилар. Йиллар бузургвор жаддлари мазори бошида шайх ул-ислом эрдилар, ваъзда нафаслари бағоят муъассир, самръда ҳаракотлари асру муриқ. Замон салотини ва акобиру ашрофи иродату ихлос юзидин аларға таъзиму эҳтиром қилурлар эрди. Бу ҳақирни фарзандлиқ лафзи била сарафроз қилиб, хайр-дуоси кўп этиб, борамда фотиҳалар ўқуб эрдилар. Умид улки, бири мустажоб бўлғай. Қабрлари ҳам Ҳазрат Шайхнинг мунаввар гунбазларидадур.

 685. Хожа Рукнуддин Меҳна қ. с.
 Алар ҳам Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр қ. р. нинг авлодидурлар. Донишманд ва муттаққий эрдилар. Фанову фақр тариқларида ғолиб воқеъ бўлуб эрди. Хожа Муайяд оламдин ўтгандин сўнгра мазори бошининг шайх-ул исломлиғин аларға таклиф қилдилар. Алар дағи бир неча йил ўшал ишни қилиб, оламдин ўттилар.

 686. Мавлоно Тожуддин Аҳмад Шижаний қ. с.
Шижан деган Бохарз вилоятининг аъмолидиндур. Алар Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. муридидурлар. Аввал шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрмишлар. Аларга жаҳр зикридин дағдаға юзланибдур. Бохарздии шаҳр сари юзланибдурлар. Шаҳрға еткандин сўнгра машойих табақотида сулук қилур муршидлардин тафаҳҳусға машғул бўлубдурлар. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарийни дебдурларки, хожалар силсиласидаки, «Силсилат уз-заҳоб» иборат андиндур, толибларға талқину иршод сажжодасидадурлар. Аларнинг масканин сўраб масжиди жомеъ маҳалласиға борурлар. Аларнинг уйларин топиб, бир лаҳза эшикларида ўлтурғондин сўнгра алар чиқарлар ва баъзи асҳоб била уйлари эшикида ўлтурурлар. Мавлоноға ҳам илтифот қилиб, сўруб ўлтурурлар. Сўз асносида Мавлоно сари боқиб дерларки, бу шаҳр подшоҳинки, Бобур дерлар, подшоҳи зоҳирдур. Мулозимлардин бирики анга кўп ихлоси бўлғай, ҳар сабоҳ анинг сари боқиб, отин тўстохона тутуб, Бобур, Бобур деб кўп мазкур қилса, оё анга хуш келгайму деб савол қилурлар. Мавлононинг кўнглидаки дағдағаси рафъ бўлур ва аларнинг силсиласида мурид бўлуб, сулукка машғул бўлурлар. Ул замон машойихидин кўлининг суҳбатиға етибдурлар. «Кимёйи саодат» китобин қўп мутолаа ва китобат қилибдурлар. Жамиъи машойиху фироқнинг Мавлоно тариқида истеҳсони бор. Муфрит тақвову зуҳд била бўлур эрмишлар. Қабрлари ўз вилоятларида-ўқдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 687. Мавлоно Муҳаммад Чоҳу р. т.
 Мужаллидлиғ санъатиға машғул эрди ва Пири Сисадсола лангарида сокин эрди. Бағоят дарвеш киши эрди. Кўб дарвешлар суҳбат ва хидматиға етиб эрди. Саксон ёшдин юқори бўлуб эрди, аммо таважжуҳи ва истимдоди Ҳазрат Шайх ул-ислом руҳиятиға ғолиб эрди, андоқки, ҳар панжшанба сабоҳи, албатта, ўзин ул остонға еткурур эрди. Қабри ҳам ул такиядадур.

 688. Хожа Маҳмуд Фаранҳодий р. т.
 Мазкур бўлғон мавзеъдиндур. Йиллар Хуросон мулкида салотин хидматида вазорат қилдики, андин бир раъият озурда бўлғани эшнтилмадн. Етмиш ёшдин тажовуз қилған умрида илтимослар била подшоҳдин истиғно қилди. Ул муяссар бўлғондин сўнгра халқ била ихтилот эшикин боғлаб, ибодатға машғул бўлди. Саксон ёшида Ҳажжи муборак сафариға муваффақ бўлди. Ва ул муяссар бўлуб келганидин, сўнгра ҳам узлат тариқида ибодат қилур эрди, то саксон олти ёшида оламдин ўтти. Қабри ўзи ясағон гўрхонасидадир.

 689. Дарвеш Баҳлул а. р.
 Мавлоно Яҳъё қ. с. муридларидин эрди. Яна дағи машойих хизматиға етиб эрди. Пурҳол ва пурзавқу шавқ киши эрди. Ваъз мажлисида хонандалик ва гўяндалик ва самоъ суҳбатида бетаҳаммуллуғлар қилиб, азим сайҳалар ва саъқалар тортар эрди. Қабри Ҳирий шаҳрининг шимол ҳаддида тоғ этакидадур.

 690. Хожа Пир Аҳмад Наққош қ. с.
 Муртоз ва ғайратлиғ киши эрди. Авойилда салотин хидматиға машғул эрди, сўнгралар гўша тутуб, ибодат ва иёллар маоши учун касбға машғул эрди. Мавт маразида атиббо товуғ жўжаси буюруб эрдилар. Маълум қилилди, емас эрди. Насиҳат юзидин дейилди эса, дедиким: мен улғайибмен ва борур вақтдур. Уз сиҳҳатимға бўлғон бўлса, онсиз дағи сиҳҳат топғумдур. Йўқ эрса ул ҳам суд қилмағусидур. Ҳамул маразда борди. Қабри Хожа Тоқ гўристонидадур. Бу фақир борасида хайр дуоси кўп қилур эрди. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай!

 691. Шайх Яҳъё қ. т. с.
 Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с.нинг ўғлидур. Муфрит зуҳду тақвоси бор эрди. Ҳаж йўлидин келганда, анинг суҳбатиға мушарраф бўлулди. Оз сўз айтур эрди. Сўз айтурида монеъ ҳамоноки давоми таважжуҳда истиғроқ бўлмиш бўлғай. Муридлар ва толиблар талқину иршодиға машғул бўлмади, бу ҳам бўла олурки, ҳамул ҳолиға далолат қилғай. Қабри отасининг қабри аёғи саридур.
 
 692. Мавлоно Шамсуддин Маъдободий қ. с.
 Сойим уд-даҳр ва қойим ул-лайл эрдилар. Маъдободда ўттуз йил эрдики, бир масжидқа кириб эрдиларки, андин чиқмайдур эрдилар, магар вузуъ қилғали. Остида бир эски бўриё ва боши остида бир эски хиштдин ўзга нима йўқ эрди. Ҳазрати Рисолат с. а. в. муборак тиши мувофақатиға ўттуз икки тишини ушатиб эрди. Анинг кенти, яъни Маъдободни замон подшоҳи Шайхи Шерозға суюрғол бериб эрди. Шайх суюрғолиға борғонда аларға заъфе торин бўлғондур. Шайх иёдатиға бориб, маразларин ташхис қилдим деб, шарбат ва ғизо буюруб, ўзлари ҳозир қилибдурлар. Мундоқ жавоб берибдурларки, умридурки, Ҳақ с. т.нинг ризоси талабнда заҳмат тортиббиз ва маълум эмаски, ул давлатни ҳаргиз топибмиз, ё йўқ. Ҳолоки маълум қилдуқки, анинг ризоси бизинг заъфимиздур, биз сиҳҳат тиласак, анинг ризосидин бўйин тўлғаб, анга рози бўлмамиш бўлғайбиз. Тенгри учун бу давлатдин бизни маҳрум қилманг деб, ул муолажа ва ғизову шарбатни қабул қилмайдурлар. Ўз замонида балки бунча қурунларда алардек солик муртоз киши ёд бермас. Қабрлари ҳам ул кентда-ўқдур.

 693. Мир Муфлисий қ. с.
 Машҳад содотидин эрди. Ул толиб ул-илмлиқ қилиб, сойир халойиқдек эрмиш. Табъи назм айтурға мулойим экандур. Баякногоҳ анга жазбае етти ва ақлу ҳуш ҳулясидин бебаҳра бўлди. Аммо кўп хавориқи одот андин нақл қилурлар ва ўзин кўп риёзат ва меҳнат била тутар эрди. Қабри Машҳаддадур.

 694. Бобо Хокий қ. с.
 Турк элидиндур. Сипоҳи эрмиш. Тимурбек била Рум ва Шом черикига борғондур. Ондин қайтиб келганда, сипоҳилиғ машаққатидин, чун ториққон эркандур, тарк қилиб, фақр ихтиёр қилибдур. Доғи Гиту тоғининг шимол ҳаддида сокин бўлибдурки, ҳоло Бобонинг такяси ва мазори ва дарвешлари андадур. Ва бағоят тариқи риёзатлиғ киши эрди. Замон подшоҳи рўзгор ҳаводисидин шикасте воқеъ бўлуб, бузулуб Форёб ва Маймана ҳаддиға борғондаким, мулкини душман олиб эрди. Андин яниб, яна тахт талашиб, душман устига келганда, Бобо такясиға тушдилар. Бобо ҳимматлар тутуб, насойиҳ айтиб, юз ўн ёшиға яқин эрканда отланиб, подшоҳ била Гиту тоғиға чиқиб, шаҳр сорики душман макони эрди боқиб, сурон солиб, мулкни ҳавола қилди. Ул ишорат била подшоҳ юруб, ҳамул кеча мулкни олиб ёғини дафъ қилди. Бу учурда бу фақир Бобони ғариб туше кўрдумки, онинг валоятиға далолат қилур. Юз йигирма ёшиға яқин етганда дунёдин ўтти ва қабри мазкур бўлғон ердадур.

 695. Бобо Ҳасан Қандаҳорий қ. с.
 Мажзуб эрмиш. Ул мулк эли Ғазний ва Кобулғача анга муриддурлар. Ва андин ҳавориқи одот кўп нақл қилурлар. Қабри Қандаҳорда-ўқдур.

 696. Бобо Қўкий қ. с.
 Бобо Кўкий ҳам мажзуб эрди. Бу фақирнинг отасининг фақр аҳлиға кўп иродату ихлоси бор эрди. Андок нақл қилурлар эрдики, замон подшоҳи ҳукми била бир иш учун Астробод вилоятиға борур эрдим. Йўлда бир мажнунсифат мажзуб йигит йўлуқди. Андоқки иродат аҳлининг одатидур, ниёз била бир дирам анга тута бердим, олмади ва мен бир курта жубба кийиб эрдим. Деди: курта жуббани олурам. Ҳаво совуқ эрди. Мен ани шайду зарққа ҳамл қилиб, отни суруб ўттум. Манзилға етганда, Бобо Кўкий мени кўргач, яна дедики, курта жуббани олурам. То неча кундин сўнграким, Астробод даҳанасидин кирдук, бир дарвеш яланг эрди. Ул курта жуббани ул дарвешга бердим. Бир лаҳзадин сўнгра ҳамул йигит етишти ва менга боқиб дедики, дурта жуббани олдим. Бори бу сўздин менга ҳайрат ва таажжуб юзланди. Астрободда хийла вақт бўлўлди. Ҳирот шаҳридин Бобо Кўкий овозаси келур эрдики, ажаб мажзубе пайдо бўлубдур. Мен Ҳирийга келгандин сўнгра бордимки, анга мушарраф бўлғаймен. Кўрдум, ҳамул йигит эрдики, Астробод йўлида бизнинг била йўлдош эрди. Қабри Ҳирий шаҳри хиёбонидадур.

 697. Бобо Али Маст Нисойи қ. с.
 Жазбасининг аввалида Мир Дарзий анинг сарвақтиға етар, кўрарки, бир гўша бошида аёғ узатиб ётибдур. Бир арра чиқариб, анинг пошнасиға қўюб торта киришур. Андоқки, этин кесиб сўнгакка етар, ул аёғин тутмас. Мир Дарзий дерларки, [«Алайка маст аст»]1 лақабиға жиҳат муни дерлар. Шоҳ Абулғозий аввал салтанат доиясида Бобо назариға етибдурлар, илтифот назари топибдурлар ва Астробод азиматидаким, Саъдлу Ҳусайн устига юрубдурлар, Бободин рухсат тилай келибдурлар. Бобо дебдурки, «бору бор» ва умидворлиғ била борибдурлар. Астрободға етиб, душанба куни Зилҳижжа ойининг ўн иккисида уруш бўлуб, аъдоға: ғолиб бўлубдурлар. Ҳамул кун Бобо Нисода такядин чиқиб, Нисонинг эски қўрғони йўлида туруб, ҳар киши келса, тош отиб изтироб қилур эрмиш кун тушгача, андин сўнгра мунбасит бўлуб, кулуб ёниб такяга кирибдур. Ул соат ва ул кунни ҳисоб қилибдурлар, подшоҳ душманиға зафар топқан била мувофиқ эркандур. Астрободда вабо бўлуб, Хуросонға дағи юзланибдур. Бир оқшом Бобо такядин ғойиб бўлубдур. Кечқурунроқ пайдо бўлубдур, бош ва юзи захмлиқ, қонға бўлғонғон. Дебдурки, ёғий келадур, урди, уруштук, ёғий бизни босди, аммо Хушкелди ўз ғанимнн бости. Бу учурда Нисода вабо бўлубдур ва Бобо ул вабода оламдин ўтубдур. Ва қабри Нисодадур.

 698. Бобо Хушкелди қ. р.
 Нисонинг кентларидин бирида бўлур эрмиш. Мажзуб ва мағлуб киши эрмиш. Ҳамул навъки, Бобо Али Маст дебдури, бало била уруштук, бало бизни бости, аммо Хушкелди ўз ғанимин бости. Чун вабо балоси ул вилоятқа кирибдур, барча кентларга ёйилибдур ва кўп халойиқ ул заҳмат била борибдурлар, аммо Бобо Хушкелди бўлур кентда доримайдур.

 699. Саййид Муҳаммад Маданий қ. р.
Мадинадан бу мулкка келиб қолибдур. Жазби ғолиб эрмиш ва базлу зиёфат тариқи зотида муставлий. Шоҳ Абулғозий гоҳи алар хидматиға мушарраф бўлур эрмишлар. Ул авқотда бир тарафдин бир душман Шоҳ Абулғозий қасдиға Нисоға мутаважжиҳ эрмиш. Алар Нисо теграсинки, берк ердур ва сувлари бор, беркитур хаёл қилиб Миср отлиғ мулозимлариға буюрған эрмишларки, чапар ва тура учун эшиклар йиғиштурғай. Ул эшиклар йиғиштурурда Мир эшикиға бориб, беадабона сўзлар айтибдур. Ва Мирға ғазаб муставлий бўлуб дебдурки, мен бу ҳароснинг ишин ясамасам эр бўлмағайман. Шоҳ Абулғозий бу сўзни эшитиб, Мир хидматиға бориб, аввал ўзларининг сўнгра ул Мисрнинг гуноҳин дархост қилибдурлар. Жавоб берибдурки, сенинг гуноҳингни бағишладим, аммо анинг гуноҳини бағишламасмен. Навмид чиқиб, яна бир мулозимни дархост таъкидиға йиборибдурлар. Мир дебдурки, ўқики ёйдин чиқди, ани қайтарса бўлмас. Чун Шоҳ отланиб азимат қилибдурлар, оз йўл бормайдур эрмишларки, Миср отдин йиқилибдур. Ва ул ранждин қўпмайдур ва оз кунда ҳам ул ташвиш била борибдур. Ва ул вилоятда мазкур бўлған вабо асру туғён қилибдур. Мирдин дуо илтимосе қилибдурлар. Мир дебдурки, биз борурбиз ва бу балони ўзимиз била элтурбиз. Ва ҳамул учурда Мир бу бало марази била ўтубдур ва ул вабо таскин топиб, дафъ бўлубдур. Ва мазори ул вилоятдадур.

 700. Бобо Баҳлул қ. с.
 Кичик ёшидин анга жазба етган эркандур ва азим жазбаси бор экандур. Ва Шоҳ Абулғозий била кўп мулоямати бир зркандур. Ҳам бу мазкур бўлғон вабода Шоҳға айтибдурки, сенинг балоингни мен қабул қилдим ва йиқилибдур ва ул мараз била оламдин борибдур. Қабри ҳам ул вилоятдадур.

AbdulAziz:
 701. Бобо Али Пойи Ҳисорий қ. с.
 Мажзуб эрди ва асло киши била сўзлашмас эрди. Саййидзода Балёний, Шоҳрух Мирзо чоғидаким, таассуб ва инод аҳли мазҳаб туҳматиға қатл фатвоси битиб, Пойи Ҳисорда шаҳид қилғандурлар ва кеча қатл қилған ердин кўтармаган экандурлар. Ул ернинг ҳуззорн ва сукконидин баъзи воқиф эрмишларки, ярим кеча Бобо ўз еридин қўпуб, мақтул қошиға келиб, кўп йиғлаб, нудбалар қилиб дегандурки, Тенгри сенинг жазонгни бергайки, беҳақиқат эл санга зулм қилдилар, аммо дойим аҳли таҳқиққа жуҳҳоддин бу навъ ишлар воқеъ бўлғондур. Ва анга мағфират дуоси қилиб, ҳам ул ярим кеча ўз ўрниға келиб, ҳам ул сукут ихтиёр қилибдур. Қабри Пойи Ҳисорда, ўзи сокин эркан ердадир.

 702. Бобо Тиланчи қ. р.
 Марв йўлида Чаркас бандида сокин эрди. Мажзуб эрди. Илайида қиш ва ёз ўт ёқарлар эрди. Бир сиқа киши бу тойифадинки, сўзида шойибаи кизб йўқ эрди, дедиким, Хоразм тарафидин келурда анинг такясиға еттим ва анинг била мулоқот қилдим. Ва ул йўлда манга асру кўп машаққат етиб эрди. Бобо рамзу имо била менинг бошимға не ким ўтуб эрди ва оллимға не ким келиб эрди, барчасин манга зоҳир қилди. Ва яна нималарки, мустақбал замонға далолат қилур эрди, дедиким, барча илайимга келди, валлоҳу таоло аълам! Қабри ҳам ул мавзеъдадур.

 703. Бобо Пирий қ. т. с.
 Мажзуб эрди. Қирқ йилга яқин, бир маҳалдаким йиқилиб эрди, андин тебранмади. Жазби муфрит эрди. Ҳеч вақт андин кавни фасод оламиға шуур зоҳир бўлмади.
 Хориқи одот андин нақл қилурлар. Ва халқни кўп сафоҳатомиз сўкар эрди. Бу ҳақир анинг илайидин ўтмас эрдим. Ва ҳол улки, маскани ом йўли устида эрди. Бир кун бир ҳамроҳ сўрдики, бу ерга етганда, дойим йўлни эвуруб, Бобо илайидин ўтмассен, сабаб недур, айт?! Дедимки, бу жиҳатдинки, фаҳш сўкар, манга хуш келмаски, анинг фаҳшин эшитгаймен.
 Ул ҳамроҳ дедики, Бобони дерларки, каромати бор, кел, илайидин ўт. Агар каромати бўлса, сени сўкмагай. Агарчи имтиҳон эрди, аммо ул дегандек илайидин ўттум, сўкмади. Одатининг хилофи – дуо қилди. Қабри Ҳирий шаҳрида.

 704. Бобо Ҳасан Турк қ. т. с.
 Мажзуб ва соҳиби ботин эрмишлар. Халойиқки, алар суҳбатиға келса, кўнглидаги хавотирни зоҳир қилур эрмишлар. Бир қиш кечаси қор ёғган эрмиш ва бағоят совуқ эрмиш. Бобога жазб ғолиб бўлибдур яланғоч такядин чиқиб, ло алат-таъйин масту бехуд кезиб юрур эрмиш. Тонгга яқин жазблари таскин топибдур ва совуқ асар қилибдур. Бир ҳаммом гулханидин ўт ёруғи кўринибдур. Бобо беихтиёр табиат кўшиши билан ўт сари борибдур. Гулхантоб гулханга кафча урадур эрмиш, йўл бермайдур. Бобо анга айтибдурки, қўп! Қўпмайдур. Қизиғ кафчани илигидин олибдур ва бошиға урубдурки, мағзи чиқибдур, аёғидин судраб, гулхандин ташқари чиқариб ташлабдур. Ва ўзи гулханга кафча ура бошлабдур. Сабоҳ ўтар эл ул ўлукни кўруб йиғилибдурлар. Гулханга кирсалар, кўрубдурларки, бир яланғоч телба гулхантоблиққа машғулдур. Андин сўрубдурларки, бу кишини ким ўлдурди? Дебдурки, мен ўлдурдум. Танир эл билибдурларки, Бобо Ҳасандур. Узлари ҳеч нима дея олмайдурлар, аммо.ул ўлукнинг вориси Бобони Шоҳрух Мирзо қошиға элтибдурлар ва кайфиятни арз қилибдурлар. Шоҳрух Мирзо сўрубдурки, Бобо, сени дейдурларки, биравни ўлдурубсен? Андоқмудур? Дебдурки, ҳов, андоқдур. Мирзо сўрубдурки, неучун ўлдурдунг? Дебдурки, мунчани сен ўлдурдунг, биравни дағи мен ўлдурдум. Мирзоға яна сўз айтмоқ сарфе қилмайдур.
 Мақтулнинг варасасини дият била рози қилиб, Бобоға ижозат берибдурлар. Қабри Ҳирот Хиёбонидадур.

 705. Бобо Жалил қ. т. с.
 Мажзуб эрди, кавни фасод оламидин бебаҳру бешуур киши эрди. Бағоят маҳобатлиғ шакли бор эрдиким, кўрган кишига андин ваҳм ғолиб бўлур эрди. Аммо ул ғоятда беозору мазлум эрдики, бир ёш ўғлонгина бошлаб, ҳар қаён кўнгли тиласа, элтур эрди. Ва емак-ичмакдин парвойи йўқ эрди. Не берсалар ер эрди, йўқ эса тиламакни билмас эрди. Қабри Ҳирот шаҳрининг Хиёбонидадур.

 706. Бобо Шиҳоб қ. р.
 Булуж элидин эрди. Тағойиси қизиға мутааллиқ бўлуб телбарар эди. Ва ул ошуфталиғда анга жазбае етиб эрди. Хавориқи одот андин зоҳир бўлур эрди. Атфол тош отиб изо қилурлар эрди. Бу ҳақир била улфати бор эрди, қошимға келур эрди. Бир кун бағоят чиркин либос била юқори чиқиб ўлтурди, нафсқа макруҳ келди. Бу хаёл юзлангач, масмуъ бўлдики, бу байтни ўқур эрди.Б а й т:

[Мен ўз ўрнимга эмас, хоҳлаган жойимга ўтираман]1.Эл кўзидин ғойиб бўлди, ўлук-тириги не бўлгани маълум бўлмади.
 707. Бобо Сариғ Пўлод қ. с.
 Асли Румдин эрди ва насабида сиёдат шарафи бор эрди. Фонийи маҳз, балки фанойи мутлақ эрди. Киймак жинсидин бир капанакдин ўзга нима ҳаргиз қабул қилмади ва емак жинсидин ҳаргиз ҳеч кимдан ҳеч нима тиламади. Кўп муболаға қилсалар, жузви емакка майл қилур эрди. Либос хосиятидин подшоҳи замон вз аркони давлатдин анга махсус кишиларки, алар била кўп улфати бор эрди, ҳар неча дархост ва илтимос қилурлар эрди, ҳамул бир капанакдин ўзга лимага илтифот қилмади. Макка йўлида ўтқа куйган жиҳатдин қабри маълум бўлмади. Бу фақир била кўп улфати бор эрди.

 708. Шайх Илёс а. р.
 Нур тоғида Мавароуннаҳр мулкида бўлур эрди ва донишманду солик киши эрди. Силсиласи Султон Боязид Бистомийға тортар. Атроф ва жавонибдин ҳам илм ўқуғоли, ҳам фақр тариқида сулук қилғали толиблар анинг хидматиға борур эрдилар. Муридлари сўзи худ будурки, андоқки, анжуманда халойиққа сабақ айтур ва хилватда жин хайлиға дағи сабақ айтур, ал-илму индаллоҳ. Барн бузурглуки ул ғоятғача бор эрдики, анинг экини бошиға Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. р. етибдур, кўрубдурки, хирманни деҳқонлар совурадурлар. Отдан тушуб, чоршохни деҳқон илигидин олнб, табаррук хосиятидин ул хирманни совурубдур. Чун Шайхқа айтнбдурлар, кўп тафовут қилмайдур. Қабри гўёки ҳам ул Нур тоғида-ўқдур.

 709. Мавлоно Мир Имом қ. с.
 Самарқандда бўлур эрди, валоят осори ҳайъатидин зоҳир эрди. Замон подшоҳи ва аркони давлат кўп ҳурмат тутуб таъзим қилурлар эрди. Ҳар дардмонданинг подшоҳ қошида, ё анинг аркони давлати қошида муҳимми бўлса эрди, анга илтижо қилур эрди. Ул бекулфат қўпуб, бавужуди кибари синн, подшоҳ қошиға борур эрди ва тахтининг оллида туруб, ул дардмонданинг сўзин айтиб, ишин буткариб ёпар эрди, аркони давлат қошида дағи мунга кўра. Самарқандда балчиғ азим бўлур, анинг иши мусулмонлар иши тараддудиға монеъ эмас эрди. Ҳамоноки, қабри Самарқандда-ўқдур.

 710. Мавлоно Шарафиддин Яздий қ. с.
 Язд шаҳрининг Тафт отлиғ кентидиндур. Донишманд ва соҳибкамол киши эрди. Ўз замонида адили ва назири йўқ эрди. Тасаввуфда дерларки, Хожа Шойинуддини Турк шогирдидур. Аммо сойир улумда ва тасаввуфнинг ҳам илмида отин аълам тутарлар ва Мавлононинг муфид мусаннафоти бор: «Қасидаи бурда» шарҳида ва «Асмоуллоҳ» шарҳида, «муаммо» фаннида «Ҳулал ва манозир», агарчи асл ишга дахли йўқдур, аммо «Ҳулал»нинг муқаддимотида бу тоифанинг истилоҳотини рамзу имо тили била андоқ дарж қилибдурки, бу тоифанинг куммали керакки, англағай. Дағи Мавлоно уз замони салотини қошида муъаззаз ва сойир ашроф қошида мукаррам эрдилар ва Тафтда хонақоҳ ва шогирдлари ва муридлари бор эрди. Бу ҳақир сиғари синда ул буқъада алар хизматлариға мушарраф бўлуб, менинг борамда фотиҳалар ўқудилар. Қабрлари анда-ўқдур.

 711. Мавлоно Ҳумодуддин Калободий қ. с.
 Шерознинг Қалобод отлиғ кентидиндур. Шаҳрда бўлур эрдилар. Муфрит зуҳду тақво била зист қилур эрдилар. Ҳукком ва ашроф алар суҳбатиға етарлар эрди. Мавлононинг зоҳир ва ботин улуми азҳар мин аш-шамс эрди. Бу ҳақир сиғари синда алар хидматиға мушарраф бўлубмен. Менинг борамда фотиҳа ўқуб, бир қасаб ёғлиғ иноят қилибдурлар. Қабрлари ҳамоноки Шероздадур.

 712. Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний қ. т. с.
 Ул шайх Рукнуддин Синжонийнинг муридидур ва ул Шайх Қутбуддин Абҳарийнинг ва ул Шайх Абуннажиб Суҳравардийнинг қ. а. Бағоят бузург эрмиш. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. суҳбатиға етибдур ва Шайх андин «Футуҳот» ва баъзи кутуб ва расойилида сўз айтибдур. «Иқболия» рисоласида мазкурдурки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурки, бир кунки, қофила Минода эрдилар. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. муридларидин бири анда эрди. Онинг зиёратиға бордуқ. Алҳақ бас азиз киши эрди. Соате ўлтурдуқ ва ҳар навъ сўз ўтар эрди. Ондин сўрдуқки, эшитиббизки, сизинг шайх, қ. с. Авҳадуддин Кирмонийни мубтадиъ дебдур ва ўз қошида қўймайдур. Бу сўз ростмудур? Ул азиз деди: бале. Ва мен ул мажмаъда Шайх хизматида ҳозир эрдимки, бирав анинг зикрин қиладур эрди. Алар буюрдиларки, онинг отин менинг қошимда тутмангизки, ул мубтадиъдур, аммо яна бир кун ҳам Шайх хизматида эрдимки, дедиларки, Шайхнинг бу сўзин Шайх Авҳадуддин эшитди ва деди: агарчи Шайх мени мутбадиъ дебдур, аммо менга ушбу муфохират басдурки, отим шайхнинг тилига ўтубдур ва бу маънода арабий байт ҳам айтибдур. Ул байт будур.

 Б а й т:
[Мени ёмонлик билан эслаганинг мени хафа қилмайди, балки сенинг хаёлингдан ўтганим учун хурсанд бўламан]1.
 Бўла олурки, шайх Шаҳобуддиннинг муроди анинг ибтидоъидин ул бўлғайки, дерларки, ул ҳақиқат шуҳудида мазоҳир суратиға тавассул қилғон экондур ва мутлақ жамолин муқаййадот суварида мушоҳада қилур эрмиш. Андоқки, ўттики, шайх Шамсуддин Табризий қ. с. андин сўрубдурки, не ишдасен? Дебдурки, ой аксин сувлиқ таштда кўрадурмен. Шайх дедики, агар бўйнунгға чибқон чиқмайдур, нега ойни кўкда кўрмайсен? Ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. қошида биров дегандурки, ул шоҳидбоздур, аммо покбоздур. Алар анинг жавобида дебдурларки, кош не тиласа қилғай эрди ва ўтгай эрди ва бу рубоий ҳам бу маъноға далолат қилурким,

 р у б о и й:

[Суратда маъно асари бор учун унга кўзим билан боқаман. Бу олам суратдир, биз суратлардамиз, маънони фақат суратда кўриш мумкин]2

ва Шайх Авҳадуддиннинг қ. с. латиф ашъори бор, маснавийдин ва анинг ғайридин. «Мисбоҳ ул-арвоҳ» китобининг охирида айтурки,

 м а с н а в и й:

[То қўл қимирлар экан, иложсиз, соя ҳаракатга келади. Соя қўлдан пайдо бўлди, аслида ўзи йўқ нарса. Борлиғи ўзи билан қойим бўлмаган нарсанинг борлигини эътироф этиш ақлдан эмас. Ҳакимлар фикрича, Ҳақдан бошқанинг борлиги мутлақ борлиқ эмас. Ҳақ билан қойим бўлган борлиқ асли йўқ нарса, лекин номи бор. Наққошнинг фитнаси ўз нақшида, ўртада бир киши йўқ, хотиржам бўл! Вужуд ҳақиқати ҳақида ўзи гапирди, ўзи эшитди, шу сабабдан ўзи кўрсатди, ўзи кўрди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан бошқа ҳақиқат мавжуд эмаслигига ишониш лозим]3.

 Р у бо и й:

[Авҳад, юрак эшигин қоқасан, юрак қани? Бир умр йўл юрасан, манзил қани? Бу вафосиз, пасткаш дунёда эллик икки чилла ўтирдинг, ҳосил қани?]4.

 713. Амир Сайид Қосим Табризий қ. с.
 Авоилда Шайх Садруддин Ардабилийға иродатлари бор экандур. Андин сўнгра Шайх Садруддин Али Яманий суҳбатиғаки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний асҳобидиндур, етишибдурлар. Рўзгор аҳли аларнинг қабул ва шикориға икки фариқдурлар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да алардин кўп сўз битибдурларки, ул жумладин бири будурки, дебдурларки, азизлардин баъзи дер эрдиларки, алар Самарқандда эрканда алар била мулоқот қилдуқ. Маориф асносида, дер эрдиларки, Сиддиқ Акбардин кўп сўз ривоят қилиб, риққат қилурлар эрди ва кўзларидин улуғ оқ қатарот тушар эрди ва муридлари дер эрдиларки, алар. ҳоло Абобакрий мақомидадурлар. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳдин нақл қилибдурларки, алар дебдурларки, Ҳазрат Мир, Ҳазрат Хожаи бузургвор Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. р. а.ни Абивард навоҳисида кўрган экандурлар ва суҳбат тутган экандурлар ва аларнинг тариқасиға муътақид экандурлар ва алардин фаҳм бўлур экандурки, ўзларин ул тариқаға тутар экандурлар ва ҳам Хожа Убайдуллоҳ дебдурларки, Мир ҳазратлари буюрубдурларки, ҳар ерга етсам эрди, мажзублардин сўрар эрдим ва ўзумни алар суҳбатиға еткурур эрдим. Чун Румға еттим ва маъҳуд дастур била сўрдум. Дедилар: мунда мажзубе бор, оти Мавлоно Жоний. Онинг қошиғаки бордим, они тонидимки, таҳсил авонида Табризда кўруб эрдим. Онда ҳолининг кайфиятин сўрдум. Рум тили била дедики, ҳар сабоҳ қўпар эрдим. Бир киши эрдим, тафриқаға тушган. Бирав бу ёндин тортар эрди ва биров ул ёндин. Бир сабоҳ қўптум. Бир ҳоле мени боса олди. Мағлуб қилдики, борчадин халос бўлдум. Дебдурки, бу сўзни неча қатла алардин эшитдим. Ҳар қачонки, дерлар эрди, мутағаййир бўлурлар эрди ва кўзларидин ёш тўкилур эрди. Маълум бўлур эрдики, бу сўзни ул азиз айтқонда аларға кўп таъсир қилғондур ва баъзи расоилларинда келтуруб дурларки, етти юз олтмиш тўққизда Ҳирот шаҳрида хонақоҳ жаддида Мавлоно Заҳируддин Хилватий ҳазратларининг живорида сокин эрдим. Бир саҳар вақти ногоҳ Мавлоно ўз хилватидин йиғлаб чиқиб, менинг хилватим эшигига келиб, фарёд қилдики, Тангри учун оятни айтурки, [биз инсонга унинг жон томиридан ҳам яқинмиз]1.
 Олтмиш йил югуртурлар ва ҳануз етмаймен. Фуқаро арбобидин азизе ҳозир эрди, айтти, бу ҳамул Мовароуннаҳр девонаси ишидурки, элнинг эвларига борур эрди ва ҳар иеча нима еса эрди, чиққандин сўнгра сўрсалар эрдики, нима едингму? Ташниъ қилур эрдики, егулик нима қайда эрдики, егаймен.
 Бир кун бир улуғ киши они уйига элтти ва мулавван атъима кўп илайига ёйди. Еёлғанчаким еди. Андин сўнгра мезбон қилич торттики, барчани емак керак. Жон ҳавлидин яна бир миқдорким еди. Ўзга деди – ўлтурсанг ҳам ўлтурки, еяолмасмен. Чун девона ул ҳолдин халос топиб чиқди, сўрдиларки, ҳеч нима едингму? Дедики, неъмат худ кўп эрди. Аммо қилич қўрқунчидин ким нима ея олур эрди? Саккиз юз ўттизда Ҳирот жомеъида бир фидойи замон подшоҳиға захме урди. Андоқ маълум қилдиларки, ул кишининг Ҳазрат Мир лангарида муқфал уйи бор. Кўтаҳназарлар бу таваҳҳумдинки, аларнинг вуқуфи била бўлмиш бўлғай, аларға шаҳрдин узр қўлдилар. Ва алар Балхқа бордилар ва халойиқ ғавғоси ҳам алар хизматиға боис бор эрди. Аларнинг ҳақойиқ ва маорифидин ҳоло эл орасида девонлари бор ва яхши маснавий рисолалари. ва яна расойил ҳам битибдурлар ва таржеълари девонда бор ва таржеъ байти будурки,

 б а й т:
[Афъол, сифот ва зот билан барча пинҳон ва ошкор нарсаларнинг асли сенсан]2.

 Ва Балхдин Самарқандға бордилар ва андин яна Хуросонға қайтдилар ва Харжард қасабасида сокин бўлдилар ва саккиз юз ўттуз еттида дунёдин ўттилар ва муборак марқадлари ҳам андадур ва ниёзмандларидин баъзи қабрлари устида гунбаз ва айвон иморат қилибдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 714. Х.аким Санойи Ғазнавий р. т.
 Кунияти ва оти Абдулмажид б. Одамдур ва ул Шайх Разиюддин Али Лоло отаси била абнойи амм экандурлар. Сўфия тариқининг шуаросининг кубаросидиндур ва машойих анинг назмларидин истишҳодға ўз расойилидин келтурубдурлар ва «Ҳадиқат ул-ҳақиқа» китоби анинг шеърида азвоқу мавожидиға ва тавҳид арбоби маърифати адосида камолиға қатъий далилдур. Хожа Юсуф Ҳамадоний қ. с. муридларидиндур ва тавбасининг сабаби бу эрмишки, Султон Маҳмуд Сабуктегин қиш фаслида Ғазнийдин куффор диёрининг баъзини олурға чиққан экандур ва Санойн анинг мадҳида қасидае айтқон экандурки, онинг арзиға еткурго. Бир гулхан эшигига етарки, бир мажзуб анда бўлур эрмишки, они Лойхўр дер эмишлар, бу жиҳатдинкн, доим Чоғир лойи ичар эрмиш. Анинг унин эшитурки, соқийсиға айтур эрмишки, бир аёғ тўла қилиб берки, Ғазнавий Маҳмудғинанинг кўрлукига ичай! Соқий демиш бўлғайки, Маҳмуд подшоҳи исломдур ва ғозий кишидур. Нечук мундоқ дегайсен? Ул демиш бўлғайки, нохушнуд мардакдурки, ҳар не анинг иликиға тушубдур, ани забт қилмай борибдурки, яна мулк олғай, дебдур ва аёғни ичибдур. Андин сўнгра дебдурки, яна бир аёғ тутки, Санойи деган шоирғинанинг кўрлукига ичай! Соқийси дебдурки, Санойи фозил ва латифтабъ киши. Нечук бу навъ дегайсен? Ул дебдурки, агар ул латифтабъ бўлса эрди, бир ишга машғул бўлғай эрдики, анинг бир ишига ярағой эрди! Бир неча газофни бир қоғазға битибдурки, анинг ҳеч ишига ярамас ва билмаски, ани не иш учун яратибдурлар. Санойи ул сўзни эшитти, ҳоли мутағаййир бўлди ва ул Лойхўр танбиҳи била ғафлат мастлиқидин айилди ва қадам йўлға қўйиб, сулукка машғул бўлди. Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Хожа Ҳаким Санойи ул вақтки, муҳтазар эрди, ўз-ўзи била оғзида бир нима дейдур эрмиш. Қулоқ солганларга маълум бўлубдурки, бу байтни ўқийдур эрмишки,

 б а й т:

[Сўзида маъною маъносида сўз бўлмаган айтганларимдан қайтдим]1.
 Азизе бу сўзни эшитиб, дебдурки, ажабдуркн, сўз демакдин қайтқон маҳалда ҳам сўзга машғул эрмиш. Анинг ашъоридиндур.

 Ш е ъ р:

[Бу жаҳон минг-минг одамлар бўлса-да, ўлаксага ўхшайди. Буниси унисига чангал солади, униси бунисини тумшуғи билан чўқийди. Оқибат ҳаммаси ўтади, ўлакса эса ҳаммасидан қолади]2.

 Бу қитъа ҳам анинг латоифидиндур.

 Қитъа:

[Жаҳон халқининг кўпи гумроҳу ози нажот топувчилардир. Сен шундай яшагинки, ўлсанг нажот топ, аммо бошқалар сендан нажот топмасин-лар]3.

Бу рубоий ҳам анингдур.

 Ру бо и й:

[Эй ишқ, руҳ сенга муқаддас манзил, ақл-савдоларинг ортилган маҳмил. Маърифат дунёсининг сайёҳи бу – дил. Ғаминг дастидан қўл бошдаю, оёғ лойда]4.

 Ва анинг «Ҳадиқа»сидин бошқа ҳамул вазн била уч китоби бор ва «Ҳадиқа»нинг итмомиға андоқки, ўзи назм қилибдур – беш юз йигирма беш эрмиш. Баъзи ўзининг ҳам фавтин ушбу тарихда дебдурлар.

 715. Шайх Фаридуддин Аттор Нишобурий қ. с.
 Алар шайх Маждуддин Бағдодий қ. с. нинг муридидурлар ва «Тазкират ул-авлиё» китобиким, аларнинг мусаннафотидиндур. Анинг дебочасида ўзларининг Шайх Маждуддинға иродатларни зоҳир қилибдурлар ва баъзи дебдурларки, Увайсий экандурлар ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдин сўнгра Шайх Фаридуддин Аттор руҳиға тажалли қилди ва онинг мураббийси бўлубдур. Дебдурларки, алар андоқки отлари машҳурдур, аттор экандурлар. Тавбалариға «абаб бу бўлғондурки, бир кун атторлиғ дўконида муомалаға машғул ва машъуф эмишлар. Дарвеше дўкон эшигига етар ва неча қатла [Аллоҳ учун бирор нарса бер!]1 дер. Анга парво қилмаслар. Ул дарвеш дерки, эй Хожа, не навъ ўлгунгдур? Алар дебдурларки, андоқки сен ўлгунгдур! Дарвеш дебдурки, сен мендек ўлаолмассен! Алар дебдурларки: Нечук? Дарвеш дебдурки, мундоқ! Яғоч аёғин бошин остига қўюбдур «валлоҳ», дебдур ва жонни ҳаққа таслим қилибдур. Аларнинг ҳоли мутағаййир бўлубдур ва дўкон ва анда лағн ҳар не бор экандур, барҳам урубдурлар ва бу тариққа кирибдурлар.
 Дёбдурларки, Мавлоно Жалолуддин Румий Балхдин Маккага борурда, Нишобурда алар суҳбатиға етибдур ва Шайх кибари синда эрмишлар. «Асрорнома» китобини Мавлоноға берибдурлар ва Мавлоно доим ул китобни ўзидин айирмай, ўзи била асрар эрмиш ва ҳақойиқу маориф адосида иқтидоси аларғадур, андоқки дебдурки,

 б а й т:

[Мавлоно Аттор атрофидан юрди, Шамс қўлидаги шарбатдан ичди]2.
Ва яна бир ерда дебдурки,

 н а з м:

[Аттор руҳ эдию Санойи унинг икки кўзи. Биз Саноию Аттор изидан келдик]3.

 Ва ончаки тавҳид асрори ва азвоқу мавожид ҳақойиқининг адоси ва гуфту гузорики, аларнинг маснавий ва ғазалиёт ва сойир назмларида индирож топибдур» Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу тоифанинг ҳеч қайсининг сўзларида топилмас. [Аллоҳ субҳонаҳу муштоқ толибларнинг энг яхши мукофоти билан уни сийласин! Қутлуғ нафасидан намуналар].

 Н а з м:

[Эй юзини беркитиб, бозорга келган, халқ бу тилсимга мубтало бўлиб қолди]4.

 Ва бу қасидадур, йигирма байтдин ортуқроқ ва аҳолидин баъзи анга шарҳ битибдур. Ва мурод бу мубҳам адодин ул Ҳазратқа жаноби маорифпаноҳ Хожа Ҳофиз Али Жомийдур қ. с.ки, кўпрак улумда батахсис, тасавсуф нлмида замонининг ягонаси эрди ва ўтган матлаъ шарҳида бу навъ битибдурларки, эй улки, ўз юзинки зоҳир вужуд нуридур, таъайюнот ва сувар бурқаъи била ёшуруб, ёширун зуҳур бозориға келиб, халқе бу сувар тилисмидинки, бу махфий ганж юзига тортибсен, таъайюноти мухталифа касрати ва осори мутабония воситасидин буъду ҳижрон ва ғафлату пиндор ва ғайрат гирифтори бўлубдурлар. Ёхуд ул юз жамоли партави сирояти воситасидинки, мазоҳир ва сувари жамила пардаларидин ишқ балоси ва муҳаббат меҳнатиға гирифтор бўлубдурлар. Баъзи маъноға ошиқ ва баъзи суратқа.

 Б а й т:

[Сен – маъно, сендан бошқаси исмдир, сен – хазина, барча олам тилсимдир]5.

 Ва сурат ошиқлари ўз ваҳмлари била маъшуқдин йироқ тушубдурлар ва билмасларки, кимнинг ошиқидурлар ва аларнинг кўнглин олғон кимдур?

 Ш е ъ р:

[Сени танисалар ҳам, танимасалар ҳам барча олам халқининг майли сенгадир]6

ва бу дастур била бу қасидани тамом шарҳ қилибдур ва ихтисор жиҳатидин бу бир байтни ирод қилилди ва бу заифи номурод Ҳазрат Шориҳ қ. с.нинг хизматиға мушарраф бўлиб эрдим ва баъзи улумда алардин сабақ эшитиб эрдим ва Ҳазрат Шайх бузургворнинг назму насркдин мусаннафоти беҳад кўпдур. Улча ул орасида ҳоло мавжуд бор. Назмлари юз йигирма минг байт тахминан бўлғай ва сўзи анга ўхшарки, бу бантлариға хатм қилмиш бўлғайлар.
Ш еър:

[Кофирнинг куфрию диндорнинг дини Аттор қалбида бир зарра дарддир]7.

 Ва ул Ҳазрат олти юз йигирма еттида куффор илкида шаҳодат шарбати тотибдурлар ва дерларки, муборак синни юз ўн тўрт ёшида эрмиш ва мутаҳҳар мозорлари Нишобурдадур ва махлис ниёзмандлардин баъзи муравваҳ иморат ясабдурлар, юзару ва ютабарраку биҳи.

 716. Шайх Мушрифуддин Муслиҳ б. Абдуллоҳ Саъдий Шерозий қ. с.
 Сўфиянинг афозилидин эрмиш ва Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қ. с.нинг шариф буқъасининг мужовирларидиндур ва улумдин тамом баҳраси бор эрмиш ва одобдин комил насиби. Кўп сафар қилибдур ва ақолимни кезибдур ва неча қатла ҳажға яёқ борибдур. Суминот бутхонасиға кирибдур ва аларнинг улуғроқ, бутин ушатибдур. Ва кибор машойихдин кўпининг хизматиға етибдур. Шайх Шаҳобуддин суҳбатиға мушарраф бўлубдур ва алар била бир кемада дарё сафари қилибдур ва дебдурларки, муддати мадид Байт ул-муқаддасда ва Шом билодида саққолик қилиб, элга сув берур эрди. То Хизр а. с.га етишти ва ани инъом зулоли ва афзоли оби ҳаётидин сероб қилди. Бир қатла анга содоти акобиру ашрофидин бири била гуфтугўй воқеъ бўлди.
 Ул шариф кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. тушда кўрдиким, ул Ҳазрат анга итоб қилди. Ул шариф уйғонди. Шайх хизматиға бориб, узрхоҳлиқ кўргузуб, истирзои хотири қилди. Машойихдин бири аларға мункир эрмиш. Бир кеча воқеада андоқ кўрдики, осмоннинг эшиклари очилди ва малоика нур табақлари била нозил бўлдилар. Ул сўрдиким, бу не нурдур? Дедиларки, Саъдий Шерозий учундурки, бир байт айтибдур ва ул байт Ҳақ с. т: ҳазратида қабул тушубдур ва ул байт будурки,

 б а й т:

[Ҳушёр киши назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Яратувчи маърифатининг бир дафтаридир]1.

 Ул азиз чун ул воқеадин уйғонди. Ҳамул ақшом шайхнинг зовияси эшигига бордиким, анга мужда еткургой. Кўрдики, чироғе ёқибдур ва замзама қиладур. Чун қулоқ солди, ушбу байт эрдики, ўқур эрди. Шайхнинг ашъори девони ва «Бўстон» маснавийси ва «Гулистон» китоби ва сойир кутуби ва расойили андин машҳурроқдурки, андин бирор нима ирод қилғай. Ғазалгўй акобиру шуаро олдида мундоқ муқаррардурки, ғазал тавриға Шайх мухтариъдурлар, жонсўхталар ва, ишқибозларға ва дилафрўхталарға ва жонгудозларға филвоқеъ ғариб ҳаққе собит қилибдурлар. Шайх олти юз тўқсон бирда шаввол ойи жумъа туни дунёдин ўтубдурлар.

 717. Шайх Фахруддин Иброҳим Ироқий қ. с.
 «Ламаот» китобининғ соҳибидур ва шеър девони бор ва машҳурдур ва кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди ва асру хўб ўқур эрди. Ҳамадондиндур. Барча Ҳамадон аҳли анинг шефтаси эрдилар. Андин сўнг улум таҳсилиға иштиғол кўргузубдур. Ун етти ёшида Ҳамадоннинг баъзи мадорисида ифодаға машғул бўлубдур. Бир кун бир жамоат қаландарлар Ҳамадонға етибдурлар ва алар била бир соҳибжамол йигит эрмиш ва анга ишқ машраби ғолиб. Ани кўргач, анга гирифтор бўлубдур. Ул мусофир қаландарлар то Ҳамадонда эрдилар, алар била эрди. Чун алар Ҳамадондин сафар қилдилар. Неча кунки ўтди, фироқ суъубатидин бетоқат бўлуб, аларни эриша бориб, аларға етти ва ишқ иқтизоси билаки, маъшуққа ҳамранглик тақозоси қилур. Қаландарлиқ кисвати ихтиёр қилди ва алар била Ҳиндустонға тушти ва Мултон шаҳрида Шайх Баҳоуддин Зикриё суҳбатиға етишти ва мурид бўлди. Дерларки, чун Шайх ани хилватқа ўлтуртти ва онинг чилласидик бир даҳ ўтти. Анга важде етиштики, ҳоли муставли бўлди ва бу ғазални дедики,

 б а й т:

[Вақтеки, қадаҳга шароб қуйдилар, аввало, мастсоқий кўзидан қарз олдилар]1.

 Ва муни бийик ун била ўқур эрди ва йиғлар эрди. Чун хонақоҳ аҳли бу ҳолни кўрдилар ва дарвешлар тариқининг хилофи топтиларки, Шайх тариқи хилватда зикру муроқаба иштиғолидин ўзга иш бўлмас эрди.
 Ани инкор суратида Шайх арзиға еткурдилар. Шайх дедики, сизларга булардин манъдур. Анга манъ йўқдур. Неча кун мундин ўтти, Шайхнинг муқаррибларидин бирининг гузари хароботқа тушти. Эшиттики, ул ғазални хароботийлар чангу чағона била ўқур эрдилар. Шайх қошиға келди ва сурати ҳолни айтти ва дедики, боқий Шайх ҳокимдур. Шайх деди: Не эшиттинг, адо қил! Бу ғазал адосида тафаҳҳусқа чун еттиким,

 б а й т:

[Ўз сирларини ўзлари фош этиб, Ироқийни нега бадном қилдилар?]2.

 Шайх дедики, анинг иши тамом бўлди ва қўпти ва Ироқийнинг хилвати эшигига келиб дедики, Ироқий, хароботда муножот қиласен, ташқари чиқ! Ташқари чиқди ва бошини Шайхнинг аёғиға қўйди. Шайх муборак илки била бошини туфроғдин кўтарди ва яна они хилватқа кирголи қўймади ва хирқани ўз муборак танидин чиқариб, анга кийдурди ва ўз фарзандин анинг никоҳи ақдиға киюрди ва анга ул никоҳдин фарзанде бўлди ва анга Кабируддин лақаб қўйдилар. Йигирма беш йил Шайх хизматида эрди. Шайх ўз вафотиға яқин анн ўз ўрниға халифа таъйин қилди ва Тенгри раҳматиға борди. Чун риёйи сўфилар Шайхнинг илтифотин бу мартабада анинг жониби кўрдилар. Ҳасад ирқлари ҳаракатға келиб, вақт подшоҳнға еткурдиларки, анинг аксар авқоти шеър била ўтар ва соҳибжамол йигитлар била суҳбат тутар. Анга шайх хилофати истиҳқоқи йўқдур. Чун шайх Ироқийға бу маълум бўлди. Ҳарамайни шарифайн сафари ихтиёр қилиб, ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Рум сори тушти ва Шайх Садруддин Қунявий суҳбатиға етиб, тарбиятлар топти ва жамеъки Шайх хизматида «Фусус» ўқийдур эрдилар, истимоъ қилдилар ва анинг истимоъи асносида «Ламаот»ни битиди ва шайх назариға келтурди. Шайх писанд қилиб, қабул рақамни ул шариф рисолаға тортти ва бу авқотда Ҳазрат Махдумий н. м. н. «бу хокисор илтимоси била ул китоб шарҳида «Ашъна»ни битидиларки, мутолаа қилиб, маонисидин файз олғайлар ва онинг нафосатин бу илмда билгайлар ва Шайх Фахруддин Ироқий Румдин Мисрға ва Мисрдин Шомға келиб, Димишқда сокин бўлдилар ва олти ойдин сўнгра фарзанди Кабируддин Мултондин келди ва муддате отаси хизматида бўлди. Оқибат шайхқа ориза торий бўлди ва вафот куни асҳобни ва ўғлини тилади ва васиятлар қилди ва бу рубоийни айтти.

 Р у б о и й:

[Ўтмишда олам низомига қарор қилганда, унга одам ҳоҳишича тартиб бермадилар. Ўша кунги қоидаю қарорга биноан бирор кишига оз ҳам, кўп ҳам ваъда бермадилар]3.

 Етти юз саксон саккизда зулқаъда ойининг олтисида оламдин ўттилар ва Димишқнинг Солиҳиясида Шайх Муҳйиддин Арабий қабрининг ёнида кейинроқ дафн қилдилар. Ўғли Кабируддинни отаси ёнида р.а.

 718. Амир Ҳусайний қ. т. р.
 Оти Ҳусайний б. Олим б. Абулҳусайндур. Аслида Кизивдиндурки, бир кентдур, Ғур навоҳийсидин. Зоҳирий ва ботиний улумға олим эрмиш ва назму наср кутуб мусаннафоти бор. Назмдин мисли «Канз ур-румуз» ва «Зод ул-мусофирин» ва «Си нома» ва ғазал девони ва насрдин мисли «Нузҳат ул-арвоҳ» ва «Сирот ул-мустақим». Ва «Канз ур-румуз» китобидин андоқ маълум бўлурки, Шайх Закариёйи Мўлтонийнинг воситасиз муридидур. Аммо баъзи китобида андоқ битикликдурки, ул шайх Рукнуддин Абулфатҳ муриди бўлғай ва ул отаси Шайх Садруддин ва ул отаси Шайх Баҳоуддин Закариёйи Мўлтонийнинг қ. т. а. Анинг тавбасиға сабаб ул эрмишки, ов овлаб юрур эрмишки, бир кийик оллиға келур. Уқ тортар, ани урғоли. Ул кийик анинг сори боқиб айтурки, эй Ҳусайний, бизга не ўқ отарсенки, Тенгри сени бандалиғига ва маърифатиға яратибдур, йўқ бу иш учун? Ва ғойиб бўлди. Анга ҳол мутағаййир бўлуб, талаб ўти ниҳодидин шуъла торта бошлади. Ҳар несики бор эрди, барҳам урди ва бир сурук жаволиқилар била қўшулуб, Мўлтон сори тушти ва, Шайх Рукнуддин хонақоҳиға етишдилар. Шайх ул жамоатни зиёфат қилди. Эрса оқшом Ҳазрат Рисалат с. а. в. воқеъда Шайхқа амр қилдики, менинг бир фарзандим бу жамоат оросида бордур. Чиқариб ишига машғул қил! Тонгласи Шайх Рукнуддин ул жамоатдин тафаҳҳус қилди. Эрса они кўргуздилар. Ҳамул олий ишорат била ани алар орасидин чиқариб, тарбиятиға; машғул бўлди, то олий мақомға етти. Андин сўнгра Хуросон вилояти сори рухсат берди. Амир Ҳусайний Ҳирий шаҳриға келди ва Ҳирот халқи муриду мухлис эрдилар. Етти юз ўнда Шаввол ойининг олтисида оламдин ўтти ва Масрахда Абдуллоҳ б. Жаъфар Тайёрнинг гунбази қошида дафн қилдилар, р. а.

 719. Шайх Маҳмуд Чабуштарий қ. т. с.
 Бу тоифанинг куммалидиндур. Зоҳирий ва ботиний улум соҳибкамоли. Бу фан аҳли қошида муқаррар ва калому мақоли бу тойифа тариқи адосида мустаҳсан. Таснифоту кутуби бор. Ул жумладин «Ҳақ ул-яқин»дурки, улча имкони бор, бу қавм ҳолоти ва таърифида ҳам дақиқ ва хам муфид воқеъ бўлубдур. Яна «Шоҳид»дурки, ул ҳам ишорат аҳли тили била маориф баён қилибдур, ул дағи таърифдин мустағнийдур. Ва мабдаву маод бобида яна бир китоби борки, бу тариқда сулуқ аҳлиға кўп муфиду мунтиж воқеъдур. Яна «Гулшани роз»дурким, ҳам зоҳир аҳлининг рангину пуркор маснавийлари ва ҳам ҳақиқат аҳлининг ширину файзосор сўзларида андин равонроқ ва пурчошнийроқ ва шўрангизроқ ва шавқомизроқ назм айтса бўлғайки йўқдур! Ва ул бу навъ эркандурки, Мир Ҳусайний бу тоифа истилоҳ ва тили била неча савол битиб, Ироқ машойихи афозилиға йиборибдур, ул саволотқа жавоб умиди била ва ул мушкилот ҳалли тамаъи била. Агарчи саволот ўттузча ортуқ, ё ўксук бор аммо ўн етти байтда назм либосиға кирибдур. Алар назариға еткач ул мушкилот ҳалли учун ул саволот жавобиға машғул бўлубдурлар ва ул маснавийни айтибдурлар. Ва абётининг адади минг бир воқеъ бўлубдур. Асмоуллоҳ адади била мувофиқ. Ва анга «Гулшани роз» тасмия қилибдурлар. Ва Шайхнинг муборак марқади Чабуштардадурки,Табриз навоҳийсидадур.

 720. Шайх Авҳадуддин қ. с.
 Андоқ истимоъ тушубдурки, ул шайх Авҳадуддин Кирмонийнинг асҳобидиндур ва отида бу нисбат маъниси андиндур ва анга шеър девони бор, ғоят латофатда бир таржеоти бор муштамил ҳақойиқу маорифқа ва «Жоми жам» отлиғ, маснавийси бор Шайх Санойининг «Ҳадиқа»си услуб ва вазни била. Ва анда кўп латоиф дарж қилибдур ва бу абъёт ул маснавийдиндур.

М а с н а в и й:

[Бир оқшом гўзал ёрнинг чеҳрасидан бахтиёр бўлиш учун Авҳадий олтмиш йил машаққат чекди. Сўзимиз сири мажозий эмас, кўзингни оч, бу ўйин билан бўлар иш эмас! Йиллар фалакдек саранжом кездим ва фалакдек соҳибназар бўлдим. Оёқда чилла ўтирдим, аммо озиқ-овқат тўплаш учун ўтирганимиз йўқ! Ташқаридан бозор ўртасидаман, ичкаридан ёрим билан хилватдамен.
 Ҳеч ким хурсандчилигим жамолини кўрмайди ва хилватимга йўл топа олмайди. Токи қалбим дўстимга боғлиқ экан, бошимдан шодликлар сочади]1.

 Ва шайх Санойининг «Роия» қасидасиға яхши жавоб айтибдур ва абётининг адади юз олтмиш бўлғусидур. Онинг муфтатаҳи бу абётдурким,

 м а с н а в и й:

[Боғлиқлигимиз ёрга боғланмаса, бахтдан қандай баҳраманд бўлиш мумкин? Бутун шаҳарда ишимиз бир зотга боғлиқ, лекин ишимизга у ҳеч тан бермас. Ҳамдам йўқ, сиримни кимга айтай? Маҳрам йўқки, зорлансам! У маъшуқ улуғлигидан фарёду фиғондаман, у най овозидан самоъ қиламан]2.

 Ва «Жоми Жам» китобининг итмоми тарихида битибдурки,

 н а з м:

[Тарихни ҳисобладим: етти юзу ўттиз уч эди. Мен бу қутлуғ номани раҳбаримизга бағишладим. Бир йил тўлди, «лайлат ул-қадр»да эшигида тугатдим]3.
Қабри Табризнинг Мароғасидадур ва анда фавтининг тарихи етти юз ўттуз саккизда битилибдур, р. т.

 721. Афзалуддин Бадил Ҳақойиқ Хоқоний қ. с.
 Агарчи Фалакий шоирнинг шогирдидур ва шеърға шуҳрати бор. Аммо дерларки, анга шеър тавридин бошқа тавре бор эрмишки, шеър анинг жанбида гум эрмиш ва сўзлари бу маъни шоҳидидур. Андоқки дебдур.

 Ш е ъ р:

[Менинг барча суратиму, барча сифатим ҳам – у. Мен ночор кишиман, ҳеч ким сўзимни эшитмайди. Астойдил «У ким?» – демайдиган бўлсалар, бирор эшикни қаттиқ қоқмайман, дейдиган бўлсалар, мен қандай эсам, шундай десинлар!]1.
 Ва яна бир ерда дебдурки,

 ш е ъ р:

[Ишқ улуғлик кигизига оёғини тираб олди, аввало биздан бизнинг борлиғимизни кетказди. Сизу бизга нақд бехудлик муносибдур, чунки сизу бизнинг заҳматларимиз унга сиғмайди]2.
 
 Ва онинг бу навъ сўзлари кўпдур ва мундин бу иш келурки, анга сўфилар сўфий машрабидин тамом шурбе бўлмиш бўлғай ва ул доғи Шайх Санойининг «Роия» қасидасиға жавоб айтибдур ва онда уч матлаъ дебдурки, аввалғиси будур.

 Ш е ъ р:

[Тонг отди, тонг отди. Иш вақти етди, борингизни сочинг, борингизни сочинг! Чунки ёр келди. Ишқким, кўз сувидек равшан, ёрким, баҳор елидек вақти чоғ. Чарх тонг пайти ишимиз учун турфа хил жисмларни кўзимизга жилвалантиради]3.

 Ва қасиданинг охирида дебдурки,

 ш е ъ р:

[Бу қасида етти қасиданинг саккизинчиси бўлиб, шеърлари ғаройибдур. Каъба эшигига оссалар Каъба менга шараф сочади. «Кел, йиғлайлик» қасидасини ортда қолдиради ва Имрул-Қайснинг обрўйига путур етказади]4.

 722. Шайх Низомий қ. т. с.
 Аларга зоҳирий улуми ва расмий истилохотдин баҳраи тамом бор эрмиш. Аммо барчадин илик тортиб Ҳақ с. т. ға юз келтурубдурлар. Андоқ дебдурларки,

 м а с н а в и й:

[Юлдузларнинг барча дақиқаларию илмларнинг яширин сирларини бирин-кетин ўқидим. Ўқидиму ҳар бир варақ сирини ахтардим. Сени топгач, варақларни ювдим. Ҳамманинг юзини Худода кўрдим ва у Худони ҳаммадаю сенда кўрдим]1.

 Умри гаронмояни аввалдин охирғача қаноату тақво ва узлату инзиво била ўткарибдурлар ва ҳаргиз сойир шуародек ҳирсу ҳаво ғалабасидин дунё арбобиға илтижо қилмайдурлар. Балки рўзгор салотини алар мулозаматиға табаррук тиларлар эркондур. Андоқки, дебдурларки,

 М а с н а в и й:

[Ёшлигимдан сенинг эшигингдан бошқа бир эшикка бормадим. Ҳаммани эшигимга юбординг, мен истамасдим, сен берардинг. Эндиким, сенинг даргоҳингда қаридим, қўрқиладиган нарсаларда ўзинг паноҳ бер!]2.

 Аларнинг беш маснавийсики, «Панж-ганж»ға машҳурдур. Кўпраки салотин истидъоси била воқе бўлубдур. Бу умидворлиғ билаки, аларнинг назм воситаси била буларнинг отлари рўзгор саҳифасида қолғай, истидъо қилур эрмишлар. Ва уд назмлар агар зоҳир юзидин афсонадур, аммо ҳақиқат юзидин ҳақойиқ кашфи ва маориф баёниға баҳонадур. Бир ерда ул маъни баёнидаки, сўфия дебдурларки, Ҳақнинг висоли толиблари ва жамоли муштоқлариға онинг вужуди далили вужуддир ва шуҳуд бурҳони ҳам шуҳуд. Дебдурларки.

 м а с н а в и й:

[Талабгорларингнинг ўз андозаларини сенда кўрганликлари фано бўлишларига сабаб бўлди. Кимки сендан сенга наззора қилса, беҳуда варақларни йиртади. Сени сенсиз топиб бўлмайди, бошқа эшиклардан юз ўгириш керак]3.

 Ва яна бир ерда ҳам бу маънода дебдурки,

 м а с н а в и й:

[Ақлнинг оёғи қабаргану йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл билан ечилмайди. Ақл сенинг эшигингда нурга тўлади, агар ичкарига оёқ қўйса, куяди]1.

 Яна бир ерда Ҳақ с. т. мосивосининг эърози тарғиби ва таҳриси ва анинг кибриёси жанобиға таважжуҳда дебдурки,

 м а с н а в и й:

[Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, ҳалос топиш чораси зийракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, лекин тулки айёр бўлгани учун қутулди. Вафо қилишга ҳаракат қил, худпараст эмас, худопараст бўл!]5.

 «Искандарнома» тарихиқи, аларнинг китобларининг охиридур. Беш юз тўқсон иккида экандур. Машҳур мундоқдурки, алар сулук айёмида қирқ арбаъин чиқарибдурлар ва тўрт арбаъинни бир дарахт устида чиқарибдурлар. Ҳар ойина бу навъ муфрит риёзатлар тортмағунча бу навъ беш ганжқи, аларға насиб бўлубдурки, кўп абъёти алфоз жазолатидин ва маъною таркиб салосатидин деса бўлурки, эъжоз сарҳадига етибдур, кишининг илкига кирмак имкон эмас ва умрлари олтмишдин ўтган экандур, валлоҳу аълам.

 723. Хусрав Деҳлавий қ. т. р.
 Лақаби Яминуддиндур. Отаси Лочин қабиласининг улуғларидин эрмиш. Балх навоҳисида ҳамоноки, они Ҳиндустонда машҳурдурки, турк дерлар. Жиҳат бу эркин. Султон Муборак Шоҳ Халажий фавтидин еўнгра Шаиҳ Низомуддин Авлиё хизмат ва мулозаматиға қўшулди ва риёзату мужоҳидат илгари тутди. Дерларки, қирқ йил даҳр рўзаси тутти ва дерларки, Шайх Низомуддин Авлиё ҳамроҳлиғидаки, анинг шайхидур, таййи арз тариқи била ҳаж гузорлабдур ва беш қатла Ҳазрат Рисрлат с. а. в. ни воқеъда кўрубдур ва Шайхнинг ишорати била Ҳизр а. с. хизматиға етубдур ва андин илтимос қилибдурки, муборак оғзи сувин анинг дозиға солғай. Ҳизр а. с. дебдурки, бу давлатни Саъдий элтти. Хусрав маҳзун кўнгул била Шайх хизматиға келибдур ва сурати ҳолни арз қилибдур. Шайх ўз оғзи сувин анинг оғзиға солибдур ва анинг баракотидиндурки, тўқсон тўққуз китоб тасниф қилибдур. Дерларки, баъзи мусаннафотида битибдурки, менинг шеърим абъёти адади беш юз мингдан озроқдур ва тўрт юз мингдин кўпракдур ва дерларки, Шайх Саъдийнинг йигитлигида кўруб, хизматиға мушарраф бўлғон экандур ва мубоҳот қилур эркондур. Анга ишқу муҳаббат машрабидин чошни тамом бор эмиш. Андоқки сўзларидин зоҳирдурки ва бағоят важду ҳоллиқ эркандур Шайх дер экандурки, қиёматда ҳар киши бир нима била фахр этгай. Мен бу туркнинг, яъни Хусравнинг кўксининг куюки била фахр қилғумдур.
 Ул дебдурки, бир кун менинг хотиримға келдики, Хусрав улуғлар отидур, не бўлғай эди, агар менда фақр оти бўлса эрдики, ҳашр куни мени ул отбила атасалар эрди ва бу хотирни Ҳазрат Шайхқа арз қилдим. Дедики, солиҳ вақтда сенинг учун от тилалгай ва мен бу интизорда бўлдум. Бир кун Шайх дедики, бизга мундоқ макшуф бўлдики, қиёмат куни сени Муҳаммад Қосалес дегайлар. Ул жумъа кечаси етти юз йигирма бешда дунёдин ўтубдур ва умри етмиш тўртга етгондур. Шайхнинг оёғи сари дафн қилибдурлар.
 
 724. Ҳасан Деҳлавий қ. т. с.
 Лақаб ва нисбати Нажмуддин Ҳасан б. Ало Санжарийдур. Шайх Низомуддин Авлиё қ. с.нинг котиби ва муриди эрмиш. Яхши ахлоқу авсоф била маъруф ва машҳур эрмиш. Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки, мажолис латофату зарофатида ва ақл истиқомати ва сўфия тариқида қаноат лузуми ва эътиқод поклиги ва тажарруд ва тафарруд таврида ва оламда ҳарне келса хуш бўлмоқ ва хуш ўткармоқ тариқида андоқ киши оз кўрубмен. Ва ҳам Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки йиллар менга Амир Хусрав ва Амир Ҳасан била муҳаббату маваддат эрди. Андоқки, алар менсиз ва мен аларсиз бўлмас эрдим ва менинг воситам била аларнинг орасида андоқ дўстлуқ истеҳком топиб эрдики бир-бирининг уйларида тараддуд қилурлар эрди ва ҳамул дебдурки, Амир Ҳасаннинг камоли эътиқодики, Ҳазрат Шайх Низомуддинға бор эрди. Мажолисда аларнинг муборак анфосидин ҳар нимаким эшитиб эрди битиб эрди ва ул неча мужаллад бўлуб эрди ва анга «Фавойид ул-фавойид» от қўюб эрди ва бу рўзгорда бу диёрда, яъни Ҳиндда сулук ва тариқат арбобига дастур бўлубдур.
 Ва анга мундин бошқа девон ва маснавий бордур ва бу рубоий анинг назмидиндур.

 Р у б о и й:

[Ғамгин дилгинам бор, кечиргину қилмишимдан сўрама, панада юз хил воқеалар бор, кечиргину сўрама! Агар амалимдан сўрасанг, шарманда бўламан, эй акрамул акрамин, кечиргину сўрама!]1.

 725. Шайх Камол Хўжандий қ. р.
 Бағоят бузург эрмишлар. Аларнинг иштиғоли шеърға ва анинг нозуклуклариға ва ўз ҳолларининг сатру талбиси учун эрди эркин. Андоқки, ўзлари дебдурларки,

 б а й т:

[Менинг шеъримдаги бу такаллуфларим, эй Ҳумайром, менла сўзлашгин, деганимдадир]1.

 Алад-давом риёзат ва мужоҳидотқа машғул эрмишлар. Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дебдурки, неча вақт Шош деган ерда бўлур эрмишларки, аларнинг оталари анда сокин эрмиш ва ул айёмда ҳайвоний емас эрмишлар. Аларнинг отаси илтимос қилмиш бўлғайки, таомеки, ҳайвонийға дохил бўлғой. Алар майл қилғайлар. Шайх тийбат важҳи била демиш бўлғайларки, агар ўюнгнн ўлтуруб, нима пишурурсен, майл қилурбиз ва Хожанинг отасининг бир яхши ўйи бор эрмиш. Алар ул-ўйин шайхдин бехабар ўлтурубдурлар ва таомни тартиб қилибдурлар. Шайх майл қилибдурлар, Табризда ул зовиядаки, сокин эрмишлар, хилвате эрмишки, кеча онда бўлур эрмишларки, ўзларидин ўзга киши анда етмас эмиш. Шайхнинг вафотидин сўнгра ул ҳазратники кўрубдурлар, бир бурёдин ўзгаки, анда ўлтурур эрмиш, бир тошдин ўзгаки боши остида ястар эрмишлар нима топмайдурлар. Дерларки, ул вақтки саройда бўлур эрмишлар мавзиъи эрмишки, сув туғёни чоғда ул ерда кўп хароблиғ қилур эрмиш. Ул қиссани Шайхқа айтибдурлар. Шайх дебдурки, бизнинг чодирни ул ерда тикинг! Чун шайх буюрғондек қилибдурлар. Яна анда сув хароблиғ қилмайдур. Вафоти саккиз юз учда бўлубдур ва қабри Табриздадур ва лавҳида бу байтни ўз шеъридин битибдурларки,

 б а й т:

[Камол, Каъбадан кечиб ёр эшигига кетдинг, минг офарин, мардона кетдинг!]2.

 726. Мавлоно Муҳаммад Ширин, машҳур ба Мағрибий қ. с.
 Шайх Исмоил Сисийнинг муридидур, ул Шайх Абдурраҳмон Исфаройиний асҳобидиндур қ. с. Ва дебдурларки, баъзи саёҳатда Мағриб дарёсиға етиб, анда баъзи машойих илигидинки, нисбати Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин Арабийға етар, хирқа кийибдур. Шайх Камол Хўжандий била р. муосир эрмиш. Бир бири била суҳбат тутарлар эрмиш. Ул вақтки, Шайх бу матлаъни айтқан экандур,

 б а й т:

[Кўз агар шудир, қош шудир, нозу ишва шу, алвидо, эй зуҳдў тақво, алфироқ, эй аҳлу дин!]1.

 Мавлоно самоъға етгандур. Мавлоно дегандурки, Шайх бисёр бузургдур, ажабдур алардин андоқ байт айтмоққи, зоҳир маъносидин ўзга муҳмала бўлмағай. Шайх ани эшитиб, суҳбат истидъоси қилибдур: Ва ўзи Балхқа қиём кўргузубдур ва Мавлоно ҳам ул хидматда мувофақат қилибдур. Ул аснода Шайх ул матлаъни ўқубдур ва дебдурки, кўз айндур ва бўла олурки, ишорат тили била айни қадимдинки, зотдур таъбир қилилғай. Ва қош ҳожибдур, пас, бўла олурки, андин ишорат сифатқа қилилғайки, зотнинг ҳижобидур. Мавлоноға ул ҳол маълум бўлуб, тавозуъ қилиб, инсоф берибдур. Бир қатла, Шайх Исмоил Сисий дарвешларни арбаъинға ўлтуртурда Мавлонони ҳам тилабдур ва Мавлоно бир ғазал айтиб, ўткарибдурки, матлаъи будурки,

 б а й т:

[Биз сенинг қуёшингни кўрдик, зарралардан кечдик, у зотни излаб, барча сифатдан кечдик]2

 Охиргача тасаввуф воқеъ бўлубдур. Чун Шайх эшитибдур, вақти хуш бўлубдур ва истеҳсон кўргузубдур. Ва Мавлоно олтмиш ёшларида секкиз юз тўққузда дунёдин ўтубдурлар.

 727. Саййид Носир Хусрав қ. с.
 Бадахшон Кўҳистонида бўлур эрмиш. Бағоят муртоз киши эрмиш, Кўҳистон аҳли боштин аёқ онинг муридидурлар ва Шоҳ Носир Хусрав била таъбир қилурлар. Зоҳир улумин хейли кўрган эрмиш ва ботин илмин дағи риёзат жиҳатидин ҳосил қилғондур, аммо бу тоифанинг анинг мазҳабида таънлари бор ва бу таън тўё «Рўшнойинома»сида мазкур бўлғон абъёти жиҳатидиндурки, ҳукм мазҳаби равишида воқеъ бўлубдур ва мазори Кўҳистондадур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 728. Шайх Озарий қ. р.
 Исфаройинлиқдур. Лангари ва муридлари бор эрди ва мазбут аврод ва авқотлиғ киши эрди. Авойил ҳолида ҳақ йўли сулуки кўнглига муставли бўлғонда Макка азимати қилди. Ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Ҳинд сафари илайига тушти. Неча йил ул мулкда қолди ва кўп машойих ва азизлар суҳбатиға етишти ва кўп эл анга мурид бўлдилар. Андоқ манқулдурки, Ҳинд салотинидин баъзининг мажлисиға етганда андоқки, аларнинг расми эрмишки, салотин била киши мусофаҳа қилурда ерга бошин қўюб кўрушур эрмишлар. Шайх тавридин бу ишни йироқ кўрибдурлар. Аммо мажоли таманно қилиб, шайхқа арз қилдурубдурларки,. агар бу расмни бажо келтурса, бир лакки юз минг дирам бўлғай, ниёзмандлиғ қилғайлар. Шайх қабул қилмай истибъод қилиб, бу байтни дебдурки,

 б а й т:

[Мен туркман, Ҳиндуни Чиболнинг ўлаксаси деб атаганман. Жўнанинг ҳашаматини бир дона арпага олмайман]1.

 Шайхнинг мазори Исфаройиндадур, ўз лангарида. Саккиз юз олтмиш бирда ўтубдур. Бу байт ҳам Шайхнингдурким,

 б а йт:

[Масиҳодан қолган бу ўйилган ёзув қадимийдир, ноумид бўлмаки, оқибат хайрдир]2.

 729. Мавлоно Лутфий р. т.
 Таҳсил айёмида Мавлоно Шиҳобуддин Хиёбонин хизматиға етар экандур ва одоби тариқат сулукини андин касб қилур эркондур. Агарчи шоирлиқ тариқида маъруф ва машҳур бўлди. Аммо дарвешлик тариқини дағи илкидин бермади. Бу фақир борасиға кўп илтифоти бор эрди ва фотиҳалар ўқур эрди ва доим волида мулозаматиға ва ризое хотириға тарғиб қилур эрди. Тўқсон ёшидин тажовуз қилғонда, Ҳазрат Махдуми н. м. н. отиға радифи «сухан» сажъ қасидае айтиб эрдики, замон хушгўйлари барча хўблуққа мусаллам туттилар ва ул ҳазрат доғи инсоф бердилар ва онинг матлаи будурким,б а й т:

[Хушо, лабингдан чиққан сўзлар – руҳ озиғи, сўзнинг жонидир.Юзинг гули –сўз бўстони чаманларини безовчидир]1.
 Ул Ҳазрат шукргузорлик юзидин маъзират изҳори қилиб дедиларким, бу шеърнинг силаси уҳдасидин биз чиқа олмас бизки, магар муқобалада ҳам қасидае сизнинг отингизга айтқайбиз. Мавлоно дедиларким. ани сизга осон қилурбиз. Сизинг кийган эски тўнунгузни гадойлик қилурбизки, ҳулла бўлғай. Ул ҳазрат узрхоҳлиқлар била кисватин Мавлоноға кийдурдилар. Мавлоно бағоят сўхта киши эрди. Тўқсон тўққуз ёшида оламдин ўтди, қабри Деҳиканордадурки, ўз маскани эрди. Бу матлаъидин бу тоифа машрабининг чошниси зоҳирдур:
Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
 Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.

 730. Мавлоно Муқимий а. р.
 Хуросон мулкида Тархон эли орасида бўлур эрди. Фуқаро аҳли машраби тавридин зоҳир эрди в.а бу тоифа истилоҳотидин хабардор, туркча шеърға машҳур ва маъруф эрди. Бу тоифа истилоҳи била туркча таржеъ айтибдур ва кўп маоний анда дарж қилибдур ва таржеъининг банди бу байт воқеъ бўлубдурки:Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,
Сендин ўзга вужудқа не вужуд.

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

[*] Previous page

Go to full version