Hamza Hakimzoda Niyoziy. Tanlangan asarlar. I tom. She'rlar  ( 30895 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  21 May 2011, 10:26:01

Hamza Hakimzoda Niyoziy. Tanlangan asarlar. I tom. She'rlar



Muallif: Hamza Hakimzoda Niyoziy
Hajmi: 459 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  27 May 2011, 11:35:58

ҲАМЗА ҲАКИМЗОДА НИЁЗИЙ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ БАДИИЙ АДАБИЁТ НАШРИЁТИ
ТОШКЕНТ - 1958


БИРИНЧИ ТОМ

ШЕЪРЛАР


МУБТАЛО ҚИЛДИ БАНИ

Субҳ янглиғ оразингиз мубтало қилди бани,
Сеҳргар мужгонларингиз бир бало қилди бани.

Оҳ жодугар экан ул икки шаҳло кўзингиз,
Бир боқишда бинг аламга ошно қилди бани.

Дод ким наргисларингиз дастидан, эй маҳлиқо,
Раҳм қилмай ўқларин сийпамга жо қилди бани.

Жилваи нур соз ила товус каби бир-бир босуб,
Айлаган рафторипгиз ҳушдан жудо қилди бани.

Қанди шаккардан лазиз гуфторингиз соғиндируб,
Гул юзимии ҳажрида чун қаҳрабо қилди бани.

Ул куни йўл узра таъзим айладим бинг ранж ила,
Қайрилуб берган жавобингиз адо қилди бани.

Нолаи зорига боқмай бу Ниҳоний зорни,
Азми ағёр этганингиз юз жафо қилди бани.
1907 йил.


БЎЛМАСАМ БЎЛМАС

Манам Мажнун беҳуддек гадолар бўлмасам бўлмас,
Кийиб жанда, қулоҳ, ғамда адолар бўлмасам бўлмас.

Нетай бир шўхи золимга бўлибман мубтало охир,
Нетай солган жафосига ризолар бўлмасам бўлмас.

Қизил гулдек юзини орзусида қилиб афғон,
Саҳарлар андалибдек пур наволар бўлмасам бўлмас.

Агар жоно қиё боқса кўриб Адҳам каби васлин,
Йўлида хону мондан мосуволар бўлмасам бўлмас.

Етар не қасд этарсам кўҳикан Фарҳод амсоли,
Жафоси бирла аввал ошнолар бўлмасам бўлмас.

Тараҳҳум айламас деб, биргина уммед узмасдан,
Керак бўлса азиз жондан жудолар бўлмасам бўлмас.

Ниҳоний дардини пинҳон тутарга чора йўқ асло,
Бўлиб афсона ишқида гадолар бўлмасам бўлмас.
1907 йил.


БИР КЕЛУБ КЕТСУН

Сабо арзимни еткур, моҳитобон бир келуб кетсун,
Тамоми ҳусн элининг шоҳи-султон, бир келуб кетсун.

Тутарга бир дами суҳбат асиру нотовон бирлан,
Дариғ тутмай нигорим бўлса имкон, бир келуб кетсун.

Неча кундан бери кўрсатмайин васлин соғинтурди,
Тараҳҳум айласун ул шўхи жонон, бир келуб кетсун...

Қафас ичра всирам андалибдек доғи ҳажридан,
Агар бир марҳамат қилса гулистон, бир келуб кетсун.

Ва ё қилмоқ эса қурбон бу зулму кори боридан,
Олиб қўлига ханжар марди майдон, бир келуб кетсун.

Фироқи фирқатидан етди бошим бистари ғамга,
Кўрарга ул ҳакими кобилистон бир келуб кетсун.

Кетуб тандан мадорим, гул юзим чун заъфарон ўлди,
Дилимни қуввати, дардимга дармон, бир келуб кетсун.

Агарчи мандан ўтган бўлса ҳар саҳву хато дилдор,
Кечурсин, товба қилдим, юз пушаймон бир келуб кетсун.

Ниҳонийга неча аҳду вафолар боғлаган эрди,
Дегил кўп қилмасун аҳдини ёлғон бир келуб кетсун.
1908 йил.


БИР МАҲЛИҚО

Жаҳонда сан каби бир маҳлиқо қайтуб бино бўлмас,
Вале бўлган билан сандек қади мавзун фано бўлмас.

Кўриб келдим тамоми моҳипайкар дилраболарни,
Санингдек оқилу доноу бошарму ҳаё бўлмас.

Агар минг йил умр берса худойи ломакон анга,
Ёзар бўлса кеча-кундуз сани васфинг адо бўлмас.

Гаҳи чиқсанг ҳарамдан ғамза бирлан юз очиб, жоно,
Иложи йўқ эрур кўрган киши то мубтало бўлмас.

Гулистонлар аро товус каби юрсанг хиром айлаб,
Қаю гул ўйласам нозук қадингга ошно бўлмас.

Босиб юз ноз ила гар сайри бозор айласанг ногаҳ
Қолурким фурқатиигда бўлса минг жони фидо бўлмас.

Бўлиб қоим саҳарлар андалиб бечора ҳажрингда,
Чаманда нола айлаб лаҳза васфингдан жудо бўлмас.

Ҳама бўлди асири мубталойи доғи ҳижронинг,
Ва лекин ман каби ҳар ким кўйингда бенаво бўлмас.

Ётарман хок аро тепкай яна бошларга шум ағёр
Бўлак ошиқларинг маича залилу зерупо бўлмас.

Рафиқим кундузи ғам, кеча йўлдошим эрур ҳасрат,
Агар ўлсам кафан ичра аламдан тан суво бўлмас,

Манинг дардимга дармон ахтарур лодон табиб билмас,
Манга ул хоки пойингдан бўлак дору даво бўлмас.

Кел, эй дилбар, чиқарга етди жон, кўрсат жамолингни,
Манга қилган бу зулмингдан сенга ҳеч муддао бўлмас,

Ниҳоний ожизингга кўп жафо қилма, тараҳҳум қил,
Масалдир, икки дил озор эрур, марди худо бўлмас,
1908 йил.


ЖОНО

Мани ҳар қанча, жоно, зулм ила ёр этсангиз майли,
Ғариб дил хастани кўп қақшатуб зор этсангиз майли.

Лаҳад тубига боргунча ғамингиз манга ҳамдамдур,
Яна ҳар лаҳзада бинг жабр, озор этсангиз майли.

Олуб аввалда кўнгилни ғуломи боргоҳ айлаб,
Тағофул бирла ташлаб, звдди ҳушёр этсангиз майли.

Бошимни хам қилуб ажз ила ногаҳ бир савол этсам,
Ажаб талхи заҳарлар бирла гуфтор этсангиз майли.

Ўзингиз кўрдингиз аввал муносиб ошноликни,
Яна эски чапонимдан қочуб ор этсангиз майли.

Қиёмат ошно деб бизга қанча ваъдалар айлаб,
Ахири аҳду паймонларни бекор этсангиз майли,

Ётарман хоки турбатда, кўзимда мўлтураб ёшим,
Сиз анда шоду хандон сайри бозор этсангиз майли.

Надур билмам гуноҳим, ҳайрат ичра қолмишам, ҳайҳот,
Тутуб бегоналар илгини рафтор этсангиз майли.

Зулмҳўлиқ, жафожўлиқ сиза эрмас эди одат,
Бўлубон бир йўл ўзга мунча хунбор этсангиз майли.

Раҳмсиз бўлдингиз етмасмуди дарди мусофирлиғ,
Яна боз устига сиз қаҳр этуб хор этсангиз майли.

Ниҳонийдан олинг, жоно, келуб боз интиқомингиз,
Бориб бегоналардан сўнгра хуштор этсангиз майли.
1909 йил.


ДАРКОР ЭМАС

Айдим пари манхастага мунча жафо даркор эмас,
Еткай қиё боқмаслиғинг, ортуқ жазо даркор эмас.

Деди кулиб, эй хаста қул, маъшуқ з\лини ҳўйи шул,
Ким деди бер санга кўнгил, кет можаро даркор эмас.

Дедим: қошинг кўп қорадур, аммо кўзинг маккорадур
Айғил манга кўп қилмасун, афсун-дуо даркор эмас.

Деди: кўзим таън этмагил, мужгон ўқим ўйнатмоғил,
Кўпдир кийикдан маҳрами, сандек адо даркор эмас.

Дсдим: тараҳҳум айлагил, ўлдурмоқа тут ҳавас,
Ишқингда минг ўлган ўзим, ханжар манга даркор эмас.

Деди япа: ошиқ элин ўлдурмоқ ўлган одатим,
Сандек манга жони ширин, қўрқоқ ано даркор эмас.

Дедим: агар минг жон эса, бўлсин фидойи қоматинг,
Мужгон ўқидан ўзгаси бўлса сиро даркор эмас.

Деди: қилич бирла қизил қонинг тўкув номус эмас,
Лекин мижамни титратуб, қилмоқ ижо даркор эмас.

Дедим: ўзим кўнгли ярим, боз устига айлаб ғазаб,
Талхи заҳар гуфтор ила бермоқ сазо даркор эмас.

Деди: кими ошиқ менга, то чекмаса минг дарду ғам,
То ўлмаса ҳижрон ила анга вафо даркор эмас.

Дедим: қалай ағёрлар, ҳар кеча базм айлар сани,
Онларга йўқ таъну фалон, бизга казо даркор эмас.

Деди: агар йўқ тоқатинг солган жафо-ю жаврима,
Кет, қилма бу остонада чуну чаро даркор эмас.

Дедим: кетар бўлсанг бузуб, ул аҳд ила паймонларинг,
Кел, қўй менга ҳам сен каби юзи қаро даркор эмас.

Деди: Ниҳон эрди вафо кўнглида, эй ихлоси йўқ,
Бор эмди сандек менга ҳам бахти қаро даркор эмас.
1909 йил.


ЎРГУЛСУН ҚУЛИНГ

Қай куни кўрдимки ман дийдор, ўргулсин қулинг,
Ул замон ўлдум асир афгор ўргулсун қулинг.

Оҳ уриб кетдим ўзимдан қолмади сабру қарор,
Ашки селобим эрур анҳор, ўргулсун қулинг.

Мунча ҳам золим экансан, қайрилуб бир боқмадинг,
Термулиб қолдим йўлингда зор, ўргулсун қулинг.

Мен ўзимча бўлмадим, жоно гирифторинг сани,
Бор экан хилқатда бу асрор, ўлгулсун қулинг.

Раҳм қил, инсоф қил, андак худодан шарм қил,
Берма кўп бечорага озор, ўргулсун қулинг,

Барчага бу ишқ савдоси баробар муғбача,
Қилмагил бечоралардан ор, ўргулсун қулинг...

Найласун ёзмай Ниҳон дардинг, ўзинг бир кўрмаса,
Лйласа арзи дилии изҳор, ўргулсун қулинг.
1911 йил.


БУ ФАЛАК

Бу фалак чархини ости бир қизиқ бозор экан,
Ҳар касинг сармояи ғам қўлида тайёр экан.

Лек арзондир машаққат, роҳатин нақди баланд,
Шунчалик айби ҳукмдори ажал маккор экан.

Бегимиз ўлсин тавозеъ пеша бўлса кофидир,
Ҳар эшик очиқ анга давлат эли дилдор экан,

Чашми хўп, боши нигун ҳар бир ҳақиқат ошиқи,
Кўҳна пўш ўлса аёқ остида хасдан хор экан.

Жисми сидқим ҳавзи ҳақлик ичра ботмоз билмадим,
Жоми ҳавзу сувдаму қайсида бир сир бор экан.

Тушса ҳар шайга муҳаббат гарчи ўлсун нописанд,
Толибини наздида гавҳарча қадри бор экан.

Дарди сирринг лоақал қилма вужудингга аён,
Ўз вужудингдан чиқон душман иши душвор экан.

Ҳар хирад аҳлини сўзи бир муаммо гўйё,
Дониш аҳлин пандини рад айламоқ бекор экан...
1911 йил.


АЙРИЛМАСУН

Ҳеч ким мендек илоҳи, ёридан айрилмасун,
Муниси ғамхор ўшал дилдоридан айрилмасун.

Орзусига етолмай, топмасин умри хазон,
Мисли булбул вақт ўтуб, гулзоридан айрилмасун.

Меҳр қўйганда кимарса бўлмасун ҳеч бенасиб,
Товуси боғи чаман рафторидан айрилмасун.

Чуғз янглиғ хонавайрон ўлмасун мандек киши,
Чок ўлуб бағри садафдек боридан айрилмасун.

Тири сайёди ажалдан сийнаси мажруҳ ўлуб,
Оҳуйи мушки Хўтан тоторидан айрилмасун.

Айрилуб тан роҳати кўз уйқусида ҳам яна,
Дилбари жони ширин гуфторидан айрилмасун.

Дод дерман термулуб, кўкка боқуб, йўқдур илож,
Душманинг ҳам бир гули рухсоридан айрилмасун.

Борму бир марди худо сийнамга урса ханжари,
То Ниҳон ул раҳмати асроридан айрилмасун.
1911 йил.


ПАРВОНАЛИҒИМДАНДИР

Ишқ ўтига куймоқлиқ парвоналиғимдандир,
Тиғ остида қон кечмоқ қурбоналиғимдандир.

Тун кечалари тинмай бинг сўзу фиғон бирла,
Ғамда умр ўткармоқ ҳижроналиғимдандир.

Мажнун каби бесомон саҳрода ватан тутмоқ,
Кўйинг била халқ ичра афсоналиғимдандир...

Оқ бахти қаро бўлмоқ, ҳасратда адо бўлмоқ,
Ағёр эли рашкида гирёналиғимдандир.

Кўрсам кима арз айлаб, маҳваш, сани дардингни,
Ҳар ерда даво сўрмоқ ҳайроналиғимдандир...

Гул юз чу сомон ўлмоқ ноз ила фироқингдан,
Доим бузулиб кўнгли вайроналиғимдандир.

Хам бўлмоғи қаддимни ғурбатни юки бирлан,
Зулму аламинг бирла ҳамхоналиғимдандир.
1911 йил.


АРЗИМНИ АЙТАЙ

Арзимни айтай боди сабога,
Еткур саломим гулгун қабога.

Кўрдум юзингни кетдим ўзимдин,
Тушдим ўшал дам доми қазога.

Оҳим эшутуб тоқат тутолмай,
Тушти малаклар рақси самога.

Ҳажрида йиғлаб бағрим эзилди,
Боқмайди бир йўл ман бенавога.

Аввалда ўтди шумлуқ ўзимдин,
Дедим асиринг қолдим балога.

Бир кўигли қаттиқ золим экансан,
Парвоси йўқдур оҳу навога.

Ушшоқ элини қонини тўкмоқ,
Одат бўлубдур ул бевафога.

Киргай рақибни сўзига доим,
Солгай жафолар ман мубталога.

Бечораларга қилмас тараҳҳум,
Базми муяссар ноошинога.

Билмам на қилса, кечса бу жондан,
Етса бўлурму қоши қарога.

Қилдинг Ниҳоний кўп аҳду паймон,
Ҳар ким ёмондур солдик худога.
1911 йил.


ИҚБОЛИМ

Пас эркан мунча иқболим мани дилхаста бечора,
Туғилгандан беридур бу жигар хун, бағри сад пора.

Тушиб бошға мусофирлиғ, етимлиғ иллати етди,
Яна боз устига ишқу муҳаббат тушди якбора.

Юзингни кўрсатуб ул кун мени зулфингга банд этдинг,
Гирифтор айладинг ғамзанг била ул жилва рафтора.

Халойиқ таъна айлаб, дедилар, кўнгил бериб ҳаргиз,
Вафоси йўқ, анга қилма ўзингни мунча овора.

Дедим: қилмангхалойиқлар манга сиз буйла душманлик,
Вафосини кўриб бўлган эдим ошиқ ўшал ёра.

Анга ман шунча меҳру оқибат қўйган эдим, жоно,
Билуб дўстларпи душман ҳам қилиб сўзини бекора.

Ахири сипдируб аҳду вафони, эй мурувватсиз,
Мани ташлаб бу кун кетдинг, бориб бегона бир ёра.

Хижолат айладинг, халқ ичра кетди зътибор эмди,
Агар мипг йил югурсам, етмоғим ул номуеу ора.

На деб аввалда изҳор этмадинг ман хастага бир йўл,
Дилингда бор экан бу қалблик, эй шўхи маккора.

Дилингда йўқ экан бир зарра ра^минг маҳваши золим,
Қи солдинг мунча жабр ила ситага^рни маия зора.

Сабаб сан ўйламай кўрғунг муносиб ким сўзи бирла,
Кўйингда ошиқ ўлган хаста қулни мунча озора.

Худодан зарра қўрқмай кўзлари мастонаи жаллод,
Кам этмай оширурсан жабр ила зулмингни тобора.

Фикр қилсам ватан ичра менга турмоқ ҳаром ўлди,
Кетарман бош олуб эмди бу кун саҳройи пур хора.

На қилдим, на гуноҳ зтдим, манга мунча ситам қилдинг,
Хаёл айлаб етолмасман кеча кундуз бу асрора.

Сани бисёр зулмингдан битуб сабри фано бўлдум,
Ниго|ро ўлмогимдан ўйласам йўқ ўзга бир чора.

Санга йўл «ўрсатуб ағёр эли мандан аюрдилар,
Рақиб сўзи била ўздинг начук кўнгилни бекора.

Начук кўнглинг бўлуб юзни ўгурдинг мандан, эй барно,
Тараҳҳум қилмадинг, эй раҳмсиз, бу чашми хунбора.

Нетай кўрсанг мунооиб сан манга буйла аламларни,
Чекарман, йўқ иложим оҳу воҳ деб чор ночора.

Бошимда давлатим йўқ, бир етимман, шул эрур айбйм,
Санга давлат эли манзур экан йўл йўқ мани зора.

Кучим етди ўзимга ноилож уздим умидимни,
Сани топширдим энди зор йиғлаб амри жаббора.

Ксчай Мажнун каби умрим адо бўлгунча чўлларда,
Сан ул айш ила роҳат ҳам фароғат ичра сайёра...

Кими сўрса Ниҳонийдан хабар жоно жавобида,
Мани ишқим била ўлди дегил ҳасратда бечора.
1911 йил.


ЖОНОН КЕЛАДУР

Хастасан, кўргали ул дилбари жонон келадур,
Юзи маҳ, юлдузи ўт, кўзлари чўлпон келадур.

Сурма тортиб кўзига қирмизи кўйлакни киюб,
Уйнатиб ханжарини қилғали қурбон келадур.

Сандан ўзга йўқ экан ишқима чин куйган деб,
Аввалги ваъдасида тургали қочқон келадур.

Тупу кун ҳажрини кезган бу гадосин қўлина,
Эмди васлин майидан қилгали эҳсон келадур.

Бугина сизга жафо солганин айбонасига,
Бу кеча ёлғуз ўзи бўлгани меҳмон келадур.

Ҳали ҳам кўнгли аро борму деб ишқим асари,
Рамзи дил олмоқ учун билгали мастон келадур

Ғуссау жонни Ниҳон мақдама қил пойандоз,
Арзи-ҳолимгпи бугун сўргали султон келадур.
1911 йил.


ХУШ КЕЛУБСИЗ

Эй маҳваши замоним, эй ёр хўш келубсиз,
Биздек ғарибни йўхлаб, дилдор хуш келубсиз.

Навмид айламасдан, мунглуғ фақирингизни,
Кўнглини бир олай деб, бисёр хуш келубсиз.

Етди фалакка бошим, кўп шоду хуррам ўлдум,
Маҳв ўлди барча ғамлар, зипҳор, хуш келубсиз.

Беҳадди бешумор ул қилган гуноҳларимни,
Олмай кўнгилга ҳаргиз, минг бор, хуш келубсиз.

Ман беадаб ёзардим ашъор куйганимдан,
Кўрганингизда топмай озор, хуш келубсиз.

Кўрманг илоҳи ҳаргиз камлик юзин жаҳонда,
Мақсудингизни берсун жаббор, хуш келубсиз.

Тортиқ қилай десам йўқ бир жондан ўзга туҳфа,
Қилмай фақирлиғимдан ҳеч ор, хуш келубсиз.
1911 йил.


ЭЙ ҲУСН ЭЛИН ПУР ФИТНАСИ

Эй ҳусн элин пур фитнаси маҳбуби давронлар аро,
Борми санидек маҳлиқо жаниатда ризвонлар аро.

Гулгун юзингни рашкидин кўксида юз бинг доғ ила,
Боқ лола маскан айлади кўҳу биёбонлар аро.

Қилсанг такаллум, эй пари, тотлуғ табассумлар билан,
Йўқ сан каби шаккарфишон, тўти суҳандонлар аро.

Қимдир асир ўлмаз санга гар ноз ила бир-бир босуб,
Товус хушрафтор этуб, кирсанг гулистонлар аро.

Бечора булбул ғунчаи майгун лабингни кўйида,
Фарёд урар қоплар ютуб, ҳар субҳ бўстонлар аро.

Раҳшанда нозик тишларинг гавҳар-ла инжулар кўриб,
Бўлмиш хижолатдан ниҳон дарёйи Уммонлар аро,

Ишқинг ўтидан зарраси тушса агар эй, бевафо,
Мансур каби аҳгар қилур торож этар жонлар аро,

Очма ниқобинг дилрабо, ваҳ тушмасун ногахкўруб,
Шарму ҳаёллар моҳ ила хуршиди тобонлар аро»

Қай кун висолингдан сабо очмишки зарринпардани,
Тушмиш биҳиштда жанглар ул ҳуру ғулмонлар аро.

Кўп сайри бозор айлама, ҳуснинг туфайлидан яна,
Ғавғо жадаллар бўлмасун кофир, мусулмонлар аро.

Кел бу Ниҳоний хастани ёлғуз дар оғуш айлагил,
Ошсун ғуломинг ҳурмати ул дўсту душманлар аро.
1911 йил.


ЭЙ ЁР

Эй ёр бир етимни хор айламоқму шунча,
Вайрон этиб дилини зор айламоқму шунча.

Ўргатди санга қайси душман эли бу сўзни,
Тўймай висола ғамга ёр айламоқму шунча.

Кўйингда ошиқ ўлган дилхасталарни жоно,
Мажруҳ тайига заҳри мор айламоқму шунча.

Ҳуснингни орзусин тутган шикасталарга,
Боқмай кетиб нигоро ор айламоқму шунча.

Етмасмуди муҳаббат бирла жудолиғ ўти,
Боз устига аламдан нор айламоқму шунча.

Шулдур мани гуноҳим, дедим фақирдурман,
Айлаб шуни баҳона кор айламоқму шунча.

Бир жилва кўргазурда юз минг ситамлар айла
Бу телбанинг дилини тор айламоқму шунча.

Хамдир қади Ниҳоний боз устига раҳмсиз,
Жабру жафо юкини бор айламоқму шунча.
1911 йил.


КЎП ШОД ЎЛУРАМ

Кўп шод ўлурам маҳваши шохона эканман деб,
Сандек пари кўйида девона эканман деб.

Раҳм айламасанг гарчи ҳар дам ураман ўзни,
Ул шамън жамолингга парвона эканман деб.

Юз йил бани куйдурсанг, шукр этғусиман, жоно,
Ҳпжринг ўтиға манн ҳам сўзона эканман деб.

Бинг турли жафо солсанг, қўрқмам сани зулмингдан,
Кетса бошими бергум, қурбона эканман деб.

Хуррам ўлурам дилбар тепсанг гаҳи бошимга,
Ёрим оёқи остига остона эканман деб.

Улдур мани армоним, ваҳ сўрмас эсанг ҳолим,
Қўрқам ани кўнглидан бегона эканман деб.

Ногаҳ ўзидан кетгай кўрса бу Ниҳон васлинг,
Ким лойиқи дийдори жонона эканман деб.
1912 йил.


КЎП ДОҒЛАМА БАҒРИМНИ

Кўп доғлама бағримни афкора экансан деб,
Мунча манга зулм этма хуммора экансан деб.

Раҳм айла бу ҳолимга, кўз қоними кўп тўкма,
Сунма қадаҳи заҳринг хуммора экансан деб.

Ёйингни отиб жоно сайд айламасанг недур,
Кўз ханжаридан бағри сад пора экансан деб.

Маҳваш на бўлур боқсанг, бир йўлгина ишқимда,
Мажнун каби саргашта овора экансан деб.

Хор этма мени мунча ағёрими олдида,
Кўп қилма маломатлар бечора экансан деб.

Олсанг на бўлур кўнглум, шаҳрингга мусофирман,
Маҳруму ватан бўлган хунбора экансан деб.

Ноз ила Ниҳонийга боқмай яна ортиқча,
Сўкма мени кўрганда юз қора экансан деб.
1912 йил.


ПАРИВАШ

Париваш бўйла жаҳл ила ғазабни оти ноз ўлмаз,
Рақибдан ўзга бу атвора ҳеч кас сарфароз ўлмаз.

Муҳаббат аҳлини жононаси бинг тарки азм этса,
Ҳақиқатдан асар бўлса, анга тарки мажоз ўлмаз.

Фақира ағниёлар хайр эҳсон қилмаган бирлан,
Қолуб очу яланғоч ҳақни ёзган ризқи оз ўлмаз.

Ҳар ишни айламоқни илгари андиша хўб даркор,
Ким синган шиша қайтиб илми ҳикмат бирла соз ўлмаз.

Баҳору сабзани суйган кишига сабр лозимдур,
Ародан қор ёғиб қиш ўтмагунча фасли ёз ўлмаз.

Ким иқболи баланд ўлса, ўлур ҳар корида равнақ,
Кими иқболи шум ўлса, узатса қўл дароз ўлмаз.

Ниҳоний ранжима сайёд илмин ўзга ибрат тут,
Ҳама сайёд ҳар юрган кучукни боқса тоз ўлмаз.


СОҒИНУБ

Эй дилбаро, ишқинг била девона бўлдум соғинуб,
Булбул каби тун кечалар гирёна бўлдум соғинуб.

Бир неча кунлардан бери кўрмай висолинг, эй пари,
Турлик бало минг ғам била ҳамхона бўлдум соғинуб.

Ҳеч ким манингдек куймаган ҳажринг ўтига, эй санам,
Танҳо туташдим ман ўзим сўзона бўлдум соғинуб.

Тушди сани деб бошима жабру ситам, ҳадсиз азоб,
Ақлу ҳушимдан оқибат бегона бўлдум соғинуб.

Келгай эдинг, эй маҳлиқо ҳар дамда аҳволим сўраб,
Бир неча кундур келмадинг, ҳайрона бўлдум соғинуб.

Ким деса жононинг келур бу ҳафтанинг охирлари,
Атрофидан минг айлануб, парвона бўлдум соғинуб.

Ташлаб ғариб девонани мунча узоғ этдинг сафар,
То келғуча қоплар ютуб, бирёна бўлдум соғинуб.

Излаб сани ҳар кўчада сандан хабар берса кими,
Эл ичра кўп шарманда ҳам афсона бўлдум соғинуб.

Минг шукрким келдинг бу кун сиҳҳат саломат, шодмен,
Айлай Ниҳоний жон фидо, қурбона бўлдум соғинуб.
1912 йил.


ЭЙ ДИЛБАРО

Эй дилбаро, ишқ ўтида сўзонаман тонг отқуча,
Масту аласт Мажнун каби девонаман тонг отқуча.

Кундузлари бағрим беруб, ерга ётарман термулуб,
Тинмай оқуб кўз ёшларим дурдонаман тонг отқуча.

Тун кечаларда уйқу йўқ, фикру хаёлим сандадур,
Юз минг тарафга тўлғонуб, гирёнаман тонг отқуча.

Юмсам кўзум, раъно қадинг ўткай назардан сескануб,
Ҳар дамда минг йўл уйқудан бегонаман тонг отқуча.

Қай кун сенга бердим кўнгил, ороми роҳатдан бутун,
Нафсу қаноат, сабрдан бегонаман тонг отқуча.

Қеч бир нафас йўқки ғаму дардингдан озод ўлғудек,
Доим алам, кулфат билан ҳамхонаман тонг отқуча.

Ҳар ерда бир мажлис аро мандан ўқулгай қиссалар,
Бори сани деб, эй пари, афсонаман тонг отқуча.

Ваҳ сан юрарсан доимо ағёр базмида Ниҳон,
Ман қачон васлингга ёлғиз қонаман тонг отқуча.
1912 йил.


НАҲРИ АШКИМ

Наҳри ашким вор таъсир айламаз норинг банга,
Лутфу эҳсон дамда берган қаҳру озоринг банга.

Бари мушкиллик рақибингдан етан дашномдур,
Мунчалик кор айламаз тиғи заҳардоринг банга.

Васлинга етмоқ учун тун-кун қилурман жусту-жў,
Лек йўл вермаз ўшал ағёр бадкоринг банга.

Сокини масжид эмас деб зоҳид айлар таъни куфр,
Ос нишонингдан билинсун тавқи зунноринг банга.

Бан қошин меҳробига қилғум ҳақиқат саждасин,
Суврат оро шайх қурма доми гуфторинг банга.

Қўй, банам бир кўй ила ул ёра кўнгил қўймишам,
Дил назаргоҳи ўлурса ўлмасун коринг банга.

Гар муяссар айласанг ул кун Ниҳонийга висол,
Гар писанд эрмас биҳишту ҳуру анҳоринг банга.
1913 йил.


ҲУСНИ ХУБОНДАН ЖУДО

Бу на янглиғ можародур ҳусни хубондан жудо,
Маъшуқи ушшоқдан ушшоқи жонондан жудо.

Гул тиконидан, Зулайхо Юсуфи маҳрўйдан,
Зор Мажнун Лайлидан, булбул гулистондан жудо.

Бўлмасун ҳеч кас манимдек бахти шум, иқболи шўр,
Ўлмасун ҳайрон қолуб маҳбуби жонондан жудо.

Оҳ, бекаслик, ғариблик, дод, эй бечоралик,
Айладинг охир мани маъшуқаи жондан жудо.

Дод дастингдан фалак, чархинг бузулмай қолмасун,
Бору умрум бўлди тўти шаккарафшондан жудо.

Ул лаҳад ичра кириб туфроқ ила ўлсам рафиқ,
Шояд ўлғум ғурбати андуҳу афғондан жуда.

Ишқ ўтини устига қўрқар Ниҳоний оқибат,
Қилмағил, ёраб, ўлар вақтимда имондан жудо.
1913 йил.


ТАМАЪ

Дема-дема кори инсондир тамаъ,
Феъли шум бир кори ҳайвондир тамаъ.

Ҳусн, иффат, қадру қийматга завол,
Нуқси тоат, сўзи имондир тамаъ.

Қотили номус, шарминг офати,
Боқ на кулфатларга солгандир тамаъ.

Тор танак домида кўрким пашшани,
Марг комига чақиргандир тамаъ.

Мардни номард элига қул қилиб,
Ранги рўйни зард қилгандир тамаъ.

Боқ неча барно йигитлар бўйнига,
Соил айлаб тўрва солгандир тамаъ.

Бўлғуси бешак оёқ остида хор,
Қайси миллат ичра жарёндир тамаъ...

Эй Ниҳон очликдан ўлсанг чўзма қўл,
Коми заллат қаҳри раҳмондир тамаъ.
1913 йил.


ЭЙ КЎНГИЛ

Эй кўнгил истар эсанг зулмат қулубингга чироғ,
Аҳли дониш суҳбатидан бўлмагил ҳаргиз йироғ.

Қуввати бозу била беҳуда урма наъралар,
Марди майдон гар эсанг нафсингни ўлдур беяроғ.

Асли тоат шул: ўзингдан ўзгапи хушнуд қил,
Муттақимаи деб кишилар багрига солма тароғ.

Матлабииг раҳмат эсл хулқу адабда қоин ул,
То ики дунёда топгил давлати фазлу фароғ.

Йўқ жаҳонда ҳеч кас озор аламдан чекмаган,
Бу Ниҳон, ёраб, петар маҳшарда бўлганда сўроғ,
1913 йил.


ҲИЖРОН ЎЛМИШАМ

Зоҳидо, таън этма кўп, дилсўзи ҳижрон ўлмишам,
Бир пари сиймо кўйида зори ҳайрон ўлмишам.

Зулми янглиғ шонаи ғамдан жигарлар тор-тор,
Лахта-лахта қон тўкуб, хок узра яксон ўлмишам.

Ончунон афғон зтарман бош қўйиб остонага,
Ҳосил ўлмай матлабим хотир паришон ўлмишам.

Ваҳ алам заҳри ситам бағримда қат-қат доғлар,
Нори ишқин шиддатидан ашки сўзон ўлмишам.

Биргина васлинг тилаб гулшанда оҳу зор этуб,
Булбули шўридадек маҳбуси зиндон ўлмишам.

Дардипи тарвижидин кетди фаросат ақлу ҳуш!
Эл аро афсона Мажнун телба унвон ўлмишам.

Печтоб айлар юрак фикри била тонг отғуча,
Ханжаридан бош чекуб, эмди пушаймон ўлмишам.

Ошкор ўлди қилолмай дарди андуҳин Ниҳон,
Қил на қилсанг, ўргилай, қаддига қурбон ўлмишам.
1913 йил.


КИМДА ДОНИШ БЎЛСА

Кимда дониш бўлса олам мисли зиндондир анга,
Ҳар нафасда бинг ғаму андуҳ меҳмондир анга.

Андалиб бир савт ила бўлди гирифтори қафас,
Зоғ бинг савт этса қайси дил паришондир анга.

Ҳар кима асрор ёзма мунису ҳамдам билуб,
Болғу тегмоқ боиси бошига хандондир анга.

Покаса ҳамроз бўлма, қийматинг топгай, тамом,
Кимки аъмодур гуҳарни нархи арзондир анга...

Эътибори зоҳир айлаб ботининг қилма фужур,
Ҳақ назаргоҳи кўнгил бу жисм қўрғондир анга.

Душманинг гар мўр эса, сен бўлмагил андишасиз
Гарчи оташ зарра олам куйса сўзондир анга.

Жаҳл доғин кеткузай деб тутма лодондан умид,
Лола бағрида қаролиғ зебиш ўлгандир анга.

Ҳожат эрмас тарбият ноқобил аҳлига, Ниҳон,
Бад гуҳар, бад асллик тақдир ўлгандир анга.
1913 йил.


ЕТМАС АФҒОНИМ САНГА

Бу на бахти қоралиқдир етмас афғоним санга,
Ҳеч манзур ўлмаеа бу кўздаги қоним санга.

Шамъи васлингга эрур маҳрам рақиб, ағёрлар,
Бу аламдан ори кимдур мунча сўзоним санга.

Кош кўксум тилса эрди ханжари мужгонларинг,
Кўрсатур эрдим жигарда доғи ҳижроним санга.

Тош уза ёғса қилурди сабзаи борон кўзим,
То бу дам таъсир қилмас ашки гирёним санга.

Ҳар куни бинг кас ўлурмиш ёр қурбонипг
Жон фидо зтмоқ-ла етса кабки хандоним санга.

Мунча золимлик, жафожўлиқ, заҳархўрлик десам,
Солмадим дерсан ҳануз ул жабри чандоним санга.

На бўлур десам, тараҳҳум айласанг солмай азоб,
Бори шул дерсан, мурувват айни эҳсоним санга.

Ёки ўлдирғил десам, мен хастадин бўлғунг халос,
Ҳайфдир дерсан нигоро тири пайконим санга.

Доду дастингдап ики қўл бош уза кетгай Ниҳон,
Арз этолмай дилдаги андуҳу армоиим санга.
1913 йил.


ГУЛЗОРГА ЎХШАЙДИ-КУ

Ул парининг қомати гулзорга ўхшайди-ку,
Сочлари сунбул била тоторга ўхшайди-ку.

Ногаҳон чиқса юзидан ою кун шармандадир,
Ғунчаи майгун лаби гулнорга ўхшайди-ку.

Гоҳ-гоҳ айлаб табассум бирла қилган сўзлари,
Тўтийи ширин шакар гуфторга ўхшайди-ку.

Оқ томоқ узра макон этган қаро холи анинг,
Подшо қотили куффорга ўхшайди-ку.

Қоши узра эгри турган ул ситамгар нозни,
Ё фаранг, ёки ипак дасторга ўхшайди-ку.

Ноз ила ерни босуб, аста хиром этганлари,
Боғ аро товус хуш рафторга ўхшайди-ку.

Кимни кўрсанг ул парини дардидан ҳасрат қилур,
Барча анга мубтало ҳушторга ўхшайди-ку.

Раҳми йўқ золимлигидан ул бути таннозни,
Кеча-кундуз ҳамдами ағёрга ўхшайди-ку.

То бу дам бир йўл келуб ҳолингни сўрмайди Ниҳон,
Мамадона ҳийла ул ҳушёрга ўхшайди-ку.
1913 йил


ҲАМРОЗ ТОП

Эй кўнгил, кезгил жаҳонни ўзга бир ҳамроз топ,
Роҳати се рўза умринг сургали дамсоз топ.

Маргни қори ёғиб, сабзанг оқармасдан бурун,
Гашти оламдур ғанимат фасли еайринг тоз топ.

Ҳеч бир жон йўқки они бўлмаса жононаси,
Кел санам бир чарх уруб, бир дилбари танноз топ.

Дардсиз, бедил била ҳаргиз мусоҳиб бўлмоғил,
Ҳар нафасда бинг чаманда дил қушин парвоз топ.

Маллапўш, пур макр, зоҳид домига бўлма асир,
Қайда бўлса ринд эли бўл хизматида роз топ.

Ишқ нобин ичмаган номарда бўлма ҳамнишин,
Соқийи майхона бўл, май бирла айшинг соз топ.

Бу жаҳондан ком, ноком ўтғуси ҳар кас Ниҳон,
Ҳарна қилким ёдгоринг қилғудек зъзоз топ.
1913 йил.


МОҲИ ТОБОНАМ КУЖО

Дар шаби торик ман он моҳи тобонам кужо,
Ту кужоу дил кужо ё жони жононам кужо.

Сўхтан аз шавқи худ парвойи ин парвона нест,
Ман кужо дар зулматам, шамъи шабистонам кужо.

Аз фиғони нолаам мурғони субҳ озурда шуд,
Гў ба ман он субҳ, он хуршиди рахшонам кужо.

Қатраи абр оварад дар ҳар кужо сабзи чаман,
Ин қадар аз чашмаҳойи абри найсонам кужо.

Кай шавад хушнуд як дам дил дар ин мотамсаро,
Ин кужоу он кужо, лабризи хамдонам кужо.

Эй табиби нохирад, кардан даво кори ту нест,
Ту кужо, Луқмон кужо, бо дард дармонам кужо.

Дар ғами бечораги дар жанг дандонам басанг,
Орзуйи дил кужо, ё айши давронам кужо.

Чашм бикшо оқибат бархок меўфти Ниҳон,
Ёри дўстонат кужо, ин умри бўстонам кужо.
1913 йил.


МАЖНУНИ ШАЙДОРО

Биё, соқий бидеҳ аз май бар ин Мажнуни шайдоро,
Ки аз худ бехабар гардад надонад рўзи пардоро.

Зи дзсти ишқ у аз коми дунё доман афшурдам,
Бахуд хилват саро созам дар ин дам кўҳу саҳроро.

Иадидам як дили беғам, пафас ҳаргиз наосудам,
На донистам чи бошад оқибат ин кори дунёро.

Касе озод натвон шуд зи дасти ин ажал охир,
Ки дар зери лаҳад созад гадоу шоҳи сийморо.

Ҳама оҳу фиғон бо булбули шўрида меояд,
Зимистон фаcли худ дорад чи донад қадри раъноро,

Ниҳон аз худ хабар, оре надори чашми дил бикшо,
Бубин оё чу ҳосил мекунад таҳсили уқборо.
1913 йил.


ДИЛО ҒОФИЛ МАШАВ

Дило, ғофил машав ҳаргиз нигар гардуни дунёро,
Шумор имрўзаро фурсат, махўр андуҳи пардоро.

Дар ин жодуйи каж паҳлу фириби сад ҳазоронист,
Кужо бигузошт Луқмону Скандар дори Синоро.

Макун асрори худ зоҳир ба назди ҳар касу нокас,
Кушуди ғунчаҳо орад хазони барги зеборо.

Мазан дар ҳар кужо оҳу фиғон монандаи булбул,
Ки сози оқибат бо сар қафас рўйи чаманҳоро.

Ҳазорон беҳ хамушидан ва гар хуни жигар гарди,
Ки орад лола босад доғ сайри файзи Саҳроро.

Гуҳар пайдо кунад дар вақти худ як қатраи найсон,
Чи ҳосил аз шитоби абри борон санги хороро.

Сукути беҳ бувад ҳар дам, Ниҳон, аз носазо гуфтан,
Кушода моҳиён лаб мекунад хун оби дарёро.
1913 йил.


ОН ПАРИ

Он пари абру камон оҳуйи чашмаш масти хоб,
Ҳеч парвойе надорад бар мани мискин хароб.

Аз шарори оташи ишқаш жигарҳо сўхта,
Мебарояд аз димоғам ҳар нафас бўйи кабоб.

Ҳеч кас дар фурқати он шўхи золим муғбача,
Рўзҳо девонаги шабҳо набошад дар азоб.

Кист ҳосил мекунад аз васли у як дам мурод,
Ҳар касе ошиқ шавад он дам бамарг орад хитоб.

Сар ба бахти остон қурбони хокаш кардаам,
Рў наметобам, ки ман аз ханжари он заҳр тоб.

Хилвати шуд гуфтам, эй барно, мусулмони кужо?
Ту чаро раҳмс надори ё намихоҳи савоб?

Бо табассум гуфт он дар гўши ин мискин Ниҳон,
Жон бигу, жонон мажў, аз жон гузар, жонон биёб.
1913 йил.


ПАРИ ЧЕҲРА

Пари чеҳра дорамки ҳуснаш камол,
Ба таърифи васфаш забон ҳамчу лол.

Вагар гўшаи сурма тезаш набуд,
Қарори жаҳон буд амри маҳол.

Лабаш жон физои намекард оҳ,
Ҳаёти кужо буд ин қийли қол.

Аз он дасти сайёди з-он тири ёй,
На зоҳид халосаст, на аҳли ҳол.

Дигар нахл дорад, дигар- тозаги,
Тамомаст боин висоли мисол.

Харидори як тори зулфаш шудам,
Бихандиду гўфт фоний хаёл.

Илоҳий, тараҳҳум атое намой,
Ки мушкул расидан баҳасби манол.

Ниҳон он қадар мекашид оҳи сўз,
Расиди бапўлод гар вай завол.
1913 йил.


ЭЙ САНАМ

Эй санам, аз лутфи ту девонаҳо дорад умед,
Ваҳ ба ин шўри жунуи афсонаҳо дорад умед.

Дар хаёли шуълаи шамъи висолат рўз маст,
Шаб баройи сўхтан парвонаҳо дорад умед.

Орзуйи як чашидан ғунчаи майгун лабат,
Ҳар сабоҳ дар бўстон гирёнаҳо дорад умед.

Рў наметобад зи тиғи обдорад ишиқон,
Дар муроди васли ту қурбонаҳо дорад умед.

Сар барад кай ин Ниҳон аз остони раҳматат,
Бо басад куфру хато бегонаҳо дорад умед.
1914 йил.


САНАМО

Йўқ деб бу жаҳон ичра мандек санамо ҳай-ҳай,
Қўйма ишониб мунча қаддингга бино ҳай-ҳай.

Сочингга уриб шона, ҳар торига минг дилни,
Банд айламоқа қурма кўп доми бало ҳай-ҳай.

Иулфиигпн гиреҳ айлаб, ҳар аҳли муҳаббатни,
Буйиига солуб, тортуб кўп берма изо ҳай-ҳай.

Қошингни камонига, киприкни қилуб тири,
Қўзингни сузиб қилма, ўлдирмоқ имо ҳай-ҳай.

Гул (ғунча)лабинг мунча қат-қат очибон қилма
Булбулни эзуб бағрин, тўтини адо ҳай-ҳай.

Дурдона тишинг бирла синдурма садаф қадрин,
Кеткурма гуҳарлардан нақд ила баҳо ҳай-ҳай.

Гаҳ ғамзау ноз ила айлаб шакарафшонлиғ,
Қумрини солиб ғамга қилдурма наво ҳай-ҳай.

Гаҳ пардаи заррини васлингдан очуб қилма
Оламни хароб айлаб, элини фано ҳай-ҳай.

Ким санга кўнгил берса, қаҳру ғазабинг бирлан,
Отма ани кўксига минг тири қазо ҳйй-ҳай.

Ошиқ киши ҳар доим мажруҳ ўзи ғам бирлан,
Боз устига сен солма кўп жабру жафо ҳай-ҳай...

Вайрона бузуқ кўнгли зинҳор Ниҳонийни,
Андиша қил зтмоқдан, албатта, ҳафо ҳай-ҳай.
1914 йил.


ЗЕБОГА ХОС

Шохи хўбонлик ўшал зебога хос,
Мулки ҳусн ичра ўзи яктога хос.

Тири мужгон қошларига жо қилуб,
Сайд қилмоқ ул кўзи шаҳлога хос.

Бир қиё боқмоқда бисмил айламоқ,
Зулфи анбар орази раънога хос.

Дамда солмоқ юз туман доғу алам,
Гўшаи чашмидаги имога хос.

Андалибга совти хуш таълим этув,
Ғунча лаб, шаккар тили гўёга хос.

Сочидек қилмоқ жигарни тор-тор,
Ул ситамгар шонаси буррога хос.

Эй Ниҳон санга шафоат айламоқ,
Тонгла кун ул маъшуқи мавлога хос.
1914 йил.


БЕВАФО ДИЛДОРНИ

Бевафо дилдорни суймоқ абас,
Нори ишқи бирладур куймоқ абас.

Мисли Мажнун дарбадар бехуд бўлиб,
Дашту саҳрони кезиб юрмоқ абас.

Қилмаса гоҳи мурувват ошиқа,
Ул каби маъшуқа дил бермоқ абас.

Сўрмаса бир дам келуб рози дилинг,
Миҳнату андуҳини ютмоқ абас.

Шум рақиб раъйи ила қўйса қадам,
Андан уммиду вафо кутмоқ абас.

Жонни қадрин билмаган жононани,
Ханжарига бўғзини тутмоқ абас.

Аввалида жабри зулмин ўйламай,
Бинг пушаймон ноласин чекмоқ абас.

Эй Ниҳон айни ҳақиқат истасанг,
Бу мажозига кўнгил тутмоқ абас.
1914 йил.


ИЛМУ АХЛОҚУ АДАБ

Ҳар ҳусиннинг иартавидур илму ахлоқу адаб,
Бе адаб, бе илмлар эл қошида топмас ратаб.

Кимки кўрмас мактабу устоду таълиму адаб,
Фарқи йўқ ҳайвондан они бўлса бинг олий насаб.

Одамият меваси, инсоният боғи аро,
Бе адаблар бийд янглиғ бўлғуси охир хатаб.

Давлатинг болига қўнган бирла йўқдир эътибор,
Нафс учуняир ул тавозе қилма они мухтасаб...

Досил эт хулқу адаб, бўлғил тавозеда Ниҳон,
То етарсан хислатидан ҳар камола йўқ ажаб.
1914 йил.


ЭЙ МАҲЛИҚОЛАР

Ғурбатта солманг, ай маҳлиқолар,
Бунча қилурсиз жабру жафолар,
Бағрим кўп эзманг айлаб адолар,
Сизга на ҳосил қоши қаролар,
Ўлганда мандек минг-минг адолар.

Фурқатда ўлдум ғамсиз юролмай,
Хилват қилолмай, ёлғиз кўролмай,
Дасти рақибдин дардим сўролмай,
Ҳар кимга майли бизга намолар,
Ортиқча қилмоқ кўргач ҳафолар.

Ваъду ваидлар айлаб миёна,
Ташлади кетди билмам қаёна,
Кул бўлмагайдим кўп ёна-ёна,
Қилмоқчи эркан бахтим қаролар,
Солди ахири мундоғ балолар.

Рози эмасман ташлаб кетарса,
Икки рақибни ушлаб кетарса,
Икки кўзимни ёшлаб кетарса,
Қилмам ҳақига яхши дуолар,
Сўнгра на бўлғай, эй ошнолар?

Хавфу хатар кўп қилган ишидан,
Олдим хабарлар билган кишидан,
Солмоқ жудолиқ бу қилмишидан,
Қандай кўигиллар бўлмас ҳафолар,
Кетса хатога ақли расолар.

Оҳимга боқмас минг нола қилсам,
Жонлар йўлига ҳавола қилсам,
Йиғлаб кўзимни қон-лола қилсам,
Раҳм айламайди юзи қаролар,
Аҳдида турмай ул бевафолар.

Найлай бошимда йўқ бўлса тожим,
Олса тамоми божу хирожим,
Бечорадирман, йўқдир иложим,
Биздек ғарибни қилманг жудолар,
Ағёра айни шул муддаолар.

Нодон қулингиз маҳзун Ниҳоний,
Айлаб тавалло афзун Ниҳоний,
Ёзгай масал бир мажнун Ниҳоний,
Қозон ёнидан ўтманг уколар,
Юққай қароси демиш боболар.
1914 йил.


ПАРРОН АЙЛАДИНГ

Тири ишқин ул кун паррон айладинг,
Ёриб сийнам хунин равон айладинг,
Қумри янглиғ ишим нолон айладииг,
Бениҳоят мани гирён айладинг,
Золимлигинг охир аён айладинг.

Вола қилиб мани маҳзун фанони,
Дучор этиб ғамларга мубталони,
Бир бошимга солиб юз минг балони,
Маҳрум этиб висолингдан гадони,
Бегонадан на деб меҳмон айладинг.

Раҳм айлағил эмди маҳзуи ҳолимга,
Фироқингда кўздан оққан қонимга,
Қулоқ солғил, эй бевафо, зоримга,
Етар бўлсанг тезроқ етгил додимга,
Гулдек юзим чун заъфарон айладинг.

Ҳажринг била жонон моҳи тобоним,
Кеча-кундуз зарра йўқдир оромим,
Кўкка етгай урсам оҳу фиғоним,
Эшитмайин бир йўл мани фарёдим,
Ҳар ён юриб базми хандон айладинг.

Халойиқға мани қилиб расволар,
Солиб ҳар лаҳзада турфа савдолар,
Эзиб юракимни қилиб адолар,
Ўлдим десам қилмай манга парволар,
Рақибларга хайри эҳсон айладинг.

Ағёрима муяссардир висолинг,
Юз ноз ила товус янглиғ хироминг,
Тўти каби ширин-шакар каломинг,
Ман ғарибга шул деб сани гуноҳинг,
Кўринмасдан ўзни пинҳон айладинг.

Ниҳонийни асир айлаб ўзингга,
Раҳмсиз наргису шаҳло кўзингга,
Моҳи тобон каби тўлган юзингга,
Ишондур(динг) на деб аввал сўзингга,
Эмди ваъдаларни ёлғон айладинг.
1914 йил.


ЙЎЛДА ЙЎЛУҚДИМ

Йўлда йўлуқдим бир қиз болоға,
Кўзлари ханжар тийри қазоға.
Ногаҳ илиндим ул маҳлиқога,
Арзимни айтдим ул бебаҳога.

Дедим: фидойинг бўлсун бу жоним;
Бўлдум асиринг, шоҳи жаҳоним.
Оқгай йўлингда кўздан бу қоним,
Раҳм айла эмди ман мубталоға.

Деди, кулиб ул: — Овора бўлма,
Беҳуда йиғлаб дил пора бўлма,
Қайтгил йўлинга, кўп зора бўлма,
Лойиқ эмасман сандек гадоға.

Дедимки:— Фарёд этсам бўлурму,
Ё жонни қурбон этсам бўлурму,
Ё ўзни сотсам етса бўлурму,
Бир лаҳза суҳбат, айши намога.

Деди: Етарни йўқдур иложи,
Хоки раҳмда шоҳларни тожи.
Юз-минг гуҳарни етмас хирожи,
Бир тора мўйим қўйсам баҳоға.

Дедим: Юзингни кўрган замоним,
Куйди, туташди бағрим, забоним,
Етти фалакка оҳи фиғоним,
Қилғил мурувват ман бенавоға.

Деди: Ким айди санга аё зор —
Бўлсун, манингдек маҳвашга хуштор,
Осон эмасдур бўлмоқ харидор,
Шаҳди шакарлаб қоши қароға.

Дедим ки, кетти сабру қарорим,
Ҳам ақл-ҳушим, дилдин мадорим.
Эшитмасанг гар бул оҳи-зорим,
Қилғум ҳавола қодир худоға.

Деди: — На ғамдир гирёна бўлсанг
Ҳажрим ўтида сўзона бўлсанг,
Ҳам балки жинни, девона бўлсанг,
Ўлсанг ҳам этмам парво биноға.

Дедим: — Ғарибни бузма дилини,
Қилсам шафъи гар кулли набини,
Қўйсам ароға жумла дилини,
Боқгаймусан бир бахти қароға.

Деди кулиб ул: — Тўсдинг йўлумни,
Эмди очай бир шафқат қўлумни,
Кўрмай муносиб йўқса ўлумни,
Сан хаста ҳам ет бир муддаоға...

Деди: — Ҳавасга кўп ақча даркор,
Ёлғуз қалинга минг сўмча даркор,
Бир ранг кийимдан уч бўқча даркор,
Тўйларни берсанг юклаб туёға.

Дедимки:—Ҳай-ҳай, эй, сонча бўлсун,
Шул кўрганимиз олганча бўлсун,
Сизга куёвлар бой бачча бўлсун,
Қодир эмасман бу можароға.

Кулди, эшикни ёпти бетимга,
Билдимки, тегмас мандек етимга,
Қайтдим Ниҳоний, ул дам кетимга,
Ким, тавба айлаб мундоғ хатоға.
1914 йил.


МАКТАБ

Эрур илму адаб, фазлу ҳунар осори мактабдан,
Етар ҳар рутбаи олий эса такрор мактабдан.

Ҳама гулшан уза ёмғур ёғуб чун сабзазор этса,
Тараққий гулшани обод ўлур анҳори мактабдан.

Ҳама иззу, шарофат ҳам саодат конидур мактаб,
Етар ики жаҳонда матлабинг зинҳор мактабдан.

Қаю миллатда мактаб ўлмаса бешак хароб ўлгай,
Ҳама миллатда шул-чун гуфтугў бисёр мактабдан.

Ҳама илму маориф ганжини деворидир мактаб,
Ҳама ҳикмат чиқар бу маҳзани асрори мактабдан.

Чиқиб турмакда ҳар кун юз туман асбоб-ашёлар,
Тамоман асли бешак меваи ашжор мактабдан.

Қўшар иисоп қаторига қилуб инсонларни инсон;
Ўқуб илму адаб бўлгай керак ҳушёр мактабдан.
1914 йил.


ҚАЛАМ

Қорадир гарчи, изи нури ҳақиқатдир ўзи,
Чунки босган ерда зулматни зиё қилди қалам.

Яъни майдона ҳар иш келди қалам хосияти,
Ҳосили ҳар мақсаду ҳар муддао қилди қалам.

Тоғ-тош, саҳрову чўлларни гулистон айлабон,
Шаҳрлар, ободлиқлар, хуш ҳаво қилди қалам.

Ҳар оғурлар енгил ўлди, ҳар қийин осон ўлуб,
Ҳар машаққатга ўзин мушкул кушо қилди қалам,

Ҳар адабсиза адаб, фикр ила дониш ўргатуб,
Эл ичида обрўсин хўб расо қилди қалам...

Дунёда бўлган ҳама асрори қилди ошкор,
Ҳар ўлук танларга гўё жон ато қилди қалам.

Сидқи дил бирла қўлига ким ани тутса агар,
Мақсадига еткузуб кўнглин ризо қилди қалам.

Кимни бир матлаб била тутса ани бешубҳа ул,
Истамиш ҳар орзуга ошно қилди қалам.

Ҳеч кишини меҳнатини,зарра зойиъ қўймади,
Ҳарна ваъда қилди аҳдига вафо қилди қалам.

Ҳисса: ўғлон, мақсадинг не бўлса тутгайсан қалам,
Чунки жумла ҳожатин бори раво қилди қалам.
1914 йил.


ТОШБАҚА ВА ЧИЁН

Тошбақа бирла бўлиб ўртоқ чиён,
Аҳд этишиб дўст бўлишиб жонажон.

Бир куни қилмоқчи бўлишди сафар,
Боғлашубон чиқди икови камар.

Йўлда чиён тошбақага лоф уруб,
Дедики: «Боқсам агар ўйлаб туриб,

Манча санга суйгули йўқ меҳрибон,
Сен тану гўё анга мен мисли жон».

Бул арода йўл тушиб анҳорга,
Қолди чиён ҳайрати душворга.

Тошбақа боқиб деди: «Эй ошно?
Нега кўринди юзингда жофа?»

Деди чиён «Сузмоқа йўқ одатим,
Қолмоқа ажраб яна йўқ тоқатим.

Тошбақа деди: «Ема ғам, мин мени,
То кўтариб сувдан ўтарман сени».

Тошбақани минди чиён ётқизиб,
Тошбақа кетди сув ичига сузиб.

Йўлда чиён тошбақадек дўстига
Урди бир-икки нишини пўстига…

Тошбақа билди, деди: «Феъли ёмон,
Не ҳаракатлар қиласан бу замон?»

Деди чиён: «Заҳар солув одатим,
Одатими таркига йўқ тоқатим.

Гарчи турубсан менга хизмат этиб,
Мен соламан заҳрими фурсат топиб.

Тошбақа деди: «Бу на фосид хаёл
Қайт бу ишингдан, бали, нишингни ол.

Дўст дебон, душманнинг қилма ишин!
Ўйла сенам, оқибатинг келмишин!

Деди чиён: «Бўлмаса ўз хоҳишим,
Бошқа насиҳатга мени йўқ ишим.»

Тошбақа ҳам билдики, бўлмас боқиб,
Шўмғиди бир, кетди чиён ҳам оқиб.

Ҳисса: кими ғайрни улфат этар.
Ўз-ўзича бошига кулфат етар.
1914 йил.


ТЎҒРИ СЎЗЛА

Тўғри сўзла, эй ўғул,
Тил бурмағил ёлғонға ҳеч.
Бир масал бор: тўғри сўзлар
Бошини кесмас қилич.
1914 йил.


ОНА

Парча гўшт эрдик туғулган вақтимизда,
Онамизнинг бағри ўлди тахтимизда.

Тутди эмчак ширин уйқудан сўчиб,
Кечалар совуқ бешикларни қучиб.

Икки-уч йил бағри узра кўтариб,
Катта қилди ўзи меҳнатда ҳориб.

Жону дилда асради бизни суюб,
Деди бизни, бошқа орзуни қўюб.

Оғриса бир жойимиз йиғлаб юриб,
Ҳар эшикни кезди дору ахтариб.

Яъни, йўқ бизга анодек меҳрибон,
Синаги қалқон, бош узра соябон.

Бизга ҳам лозим ани шод айласак,
Бизга қилган хизматин ёд айласак.
1914 йил.


ҲИКОЯ

Бир кишини бор эди тўрт боласи,
Ётган эди уйга келиб холаси.

Турса хола эрта била ўрнидан:
Бир сўми йўқ бўлмиш они қўйнидан.

Сўрди, чоқирди болалардан ани,
«Кўп хафа қилманг, берингиз, деб мени.

Ҳар бири ҳам «Олганимиз йўқ» деди,
Ичди қасам «Кўрганимиз йўқ» деди.

Билди ота фойдасиздир қийнамоқ,
Лозим ани олмоқ учун алдамоқ.

Барчасин қўйди қамаб бир уя,
Олдига ҳар қайсини қозон куя.

Деди «Кими рост эса гар сўзи,
Қора бўлур ўзича икки юзи.

Кимни агар ёлғон эрурса сўзи,
Бору йўғи қора бўлур ўнг юзи».

Каттаси олган эди ул оқчани,
Билмади ул ўзи учун ҳийлани.

Деди: «Қаро бўлса ўзи ўнг юзум,
Қора қилай чап юзими ўз-ўзим».

Қилди қаро чап юзини ваҳм этиб,
Икки кўзин турди эшикка тикиб.

Бошқалари олмагани тўғридан,
Тик туришиб кутди ани ўғридан.

Чиқди олиб барчасини отаси,
Боқдики чап юз қорадур каттаси.

Боқди ўзи бошқаларин оқ юзи,
Бўлди хижолат, чиқиб эгри сўзи.

Берди у дам холасининг сўмини,
Ташлади сўнг шўйла феъли шумини.

Ҳисса: кими бўйла хиёнат қилур,
Бир кун ўзин шўйла хижолат қилур.
1914 йил.


ҚИМОРНИНГ БОШИ

Гарчи Ҳошимжон ўзи кўп ёш эди
Лекин они ўйнаши «тўптош» эди.

Бора-бора ўтди «жуфтми тоқ»ға,
Сўнгра ўтди соққа ҳам ёнғоқға.

Маза хўрак бўлди кам-кам ютгани
Кечалар уйқуси келмай ётгани.

Ўн ики, ўн учга борганда ўшал,
Одат этди ўйнамоқға сўнг «орёл».

Сўнгра чорпучоқға ўтди қилмиши,
Ўтди аста-аста ошиқға иши.

Тез замон бўлди қиморга мубтало,
Барчани ўйнаб қимор дилди адо.

Ҳовли жойларни тамомин бой бериб,
Оқибат ўлди гўлахларда юриб.

Ҳисса: ҳар ким ўйнади тўптошини,
Шубҳасиз тутди қиморнинг бошини,

Бўлмасун, ўғлон, ўюн тўптошингиз.
Бўлғучи сарсон Ҳошимдек бошингиз.
1914 йил.


ЎРУК

Ўрук ўрнидан туриб,
Рангини сарғартуриб,
Келди тутнинг бошига
Шовқин солуб тек туриб.

Деди: «Эй, тут талтайиб,
Дема ҳар сўз ялпайиб.
Бошгинангга бир урай,
Ерда қолгин шалпайиб.

Сани кўп еган киши
Бадан қашимоқ иши.
Ортуқчадур устига
Юракбуруқ ташвиши.

Ори, ман сандан кейин,
Сандан юз ҳисса ширин.
Айтиб адо қилайин
Қайси ҳуснимнинг бирин.

Ўзим минг дардга даво,
Қурутса андин бажо.
Ҳатто мағзимни олиб,
Солгай қандолот аро.

Мухтасар айлай сўзим,
Мева ичра бир ўзим
Боғ ичини ёрутар,
Оппоқ, ойдиндек юзим.


ГИЛОС

Гилос ҳаддан ошиқиб,
Хафаликдан тошиқиб,
Келди ўрук бошига,
Мушт кўтариб шошиқиб:

«Эй ўрук, сан сўзлама,
Мақтанмоқни кўзлама!
Ёнбошингга бир тепай,
Боғга ҳаргиз юзлама.

Ғўранг қурсун кеч битар
Еган киши ич кетар,
Пишконинг шалпайтириб,
Қуруғингдан бод етар.

Билурсан отим гилос,
Суяр мени ому хос.
Мани кўрган кишилар,
Ўзга мева хоҳламас.

Шириндурман асалдан,
Дорудурман азалдан,
Меним севуб еганни —
Қутғозам минг касалдан.

Калтароқ қилай сўзим,
Мақтасам арзир ўзим.
Боғга кирган кўзига,
Ёқутдек ёнар юзим».


ОЛУЧА

Олуча келди гезориб,
Қонлар томиб, қизариб -
Туриб деди гилосга
Мушт кўториб, безориб:

«Эй гилос, лоф урмагил,
Аччиғим келтурмагил!
Тумшуғингга бир солай,
Сўнгра йиғлаб юрмагил.

Маза йўқ, ҳукминг туруш,
Чун ўларсан йўқ қуруш.
Сани еганлар бўлур,
Қўнич безгак, ич буруш.

Олуча исмим азиз,
Борча неъматдан лазиз.
Ишонмасанг ҳар кимдан
Сўрасанг дегай: «суярмиз».

Очилур еган фурсати
Иштаҳа, табиати,
Ўлгай юракда бўлган
Қуртлик ҳар бир иллати.

Мақтасам бир йил ўтар,
Боғбон ҳўлликда сотар.
Ортганимни қурутиб,
Қанд била қиём этар...»
1914 йил.


РАМАЗОН

Келди айём муборак барча жон дилшоддир,
Руҳлари ҳам ҳар азобу қаҳрдан озоддир.

Рўзаи моҳи шарифинг ҳурматиндан бехилоф,
Осий, ғайри осийга ҳақ раҳмати бунёддир.

Ву саодат кунда йўқдир бизда эҳсон суннати,
Умматидан Аҳмадинг руҳн букун ношоддир.

Ағниёлар ағниё аҳбобига бергай закот,
Амри ҳақ аҳкоми шаръа ўзлари устоддир.

Камбағаллар қичқирурса, дема овози закот,
Бари бой хизматчисин зарбиндан доддир.

Дарбадарлик, беватанлик зарби етмасми анга!
Боз анга дашному таъна ханжари муздоддир.

Оҳ, қилдинг эй жаҳолат, илмсизни оқибат
Парча нонга бошини хам, номуси барбоддир.

Ийд куни барча ясангай турфа алвонлар кийиб,
Осмон, гўё, оёқ остида барафтоддир.

Камбағаллар титрашиб юргай яланғоч изғишиб,
Оҳ,— бу фақирлик, асорат онлари сайёддир.

Дил шикаста, бағри хун кўзида ёши шаш қатор,
Отасиз, бахтсиз етимлар ҳолига фарёддир.

Эй мусулмон, сенга вермиш, анга йўқми қудрати!
Лек андин азмойиш, сендин истибдоддир.

Ўйлама, ўлгунча ҳар ким бу разолатда кетар,
Шоҳлар бир кун гадо, бир кун гадо шаҳзоддир.

Бир етимга тева бўлмоқ шоҳ Аҳмадга надир,
Бир етим дилшоддир, даргоҳи акбар шоддир.

Ҳақ қули бўлсанг ҳақиқат риштасин тутғил мудом,
Зоҳиру ботин ҳақиқат наҳридин ободдир.

Эй Ниҳон, бўйла мусулмонлик ила шармандасен,
Зоҳиринг тақлид-уммат, ботининг ифсоддир.
1914 йил, 10 август.


ЎҚИ!

Кўзимизга кўриниб турган ҳама асбоблар
Ҳеч бири бўлмас эди, гар бўлмаса, зинҳор уқув.

Ер ичида кўмилиб ётган ҳама олтин, кумуш
Юзага чиқди бари боис анга ахбор, ўқув...

Гар дилингда ўйлаган орзуга етмоқ истасанг,
Қиммат умринг қилмагил беҳудага бекор, ўқи!

Қўй ўйин, сайру тамошони, ғанимат ёшлигинг.
Шум феъллардан ўзингии айлагил безор, ўқи!

Эй ўғил, дунёда бўлмоқ истасанг олижаноб,
Ўқиғил мактаб келиб, зинҳор ўқи, минг бор ўқи!
1914 йил.


ИЛМ ИСТА

Ким билурди одаму олам надир, ҳайвон нечик?
Бўлмаса эрди агар инсонда бу осори илм.

Қайси бир мавжуда боқсанг билмоқа кайфиятин
Лозим ўлгай топмақа аввал ўқиб ахбор илм...

Оламнинг хуршиди кундир, одамнинг хуршиди илм,
Оламнинг зулмоти тундир, одамнинг нодори илм.

Ҳар муроду мақсадингга етмоқ истарсан мурод,
Кўз очиб бедор бўл, даркор илм, даркор илм!

Ул ҳақиқат ойинига сайқал истарсан Ниҳон
Илм иста, илм иста, истағил зинҳор илм!
1914 йил.


КИТОБ

Ҳар кўнгилнинг орзуси шул эрур обиҳаёт
Қадрини билган кишига, шубҳасиз, жондир китоб.

Ҳар муроднинг бошидир, ҳар муддаонинг гавҳари,
Ҳар маразларнинг шифоси яъни луқмондир китоб.

Кўзни нури, дил ҳузури, дилларинг дармонидир,
Ҳар қоронғу дилга гўё моҳитобондир китоб.

Ҳар балодан асрағучи энг муҳим қиммат яроғ.
Тири ваҳшат, ханжари зиллатга қалқондир китоб.

Ҳар киши ёшликда қилса озгина ғайрат агар,
Тез замонда ошно бўлмоғи осондир китоб.
1914 йил.


ТЎҒРИ СЎЗ БОЛА

Келмоғида мактабидан бир ўғил,
Тўхта, дебон икки киши тўсди йўл.

Деди бири: «Танга берурман санга
Сўзла бир оғизгина ёлғон манга».

Берди ўғил фикр ила ширин жавоб:
«Сўзланг ако, қоматингизга қараб,

Бу сўзингиз аслида ёлғон эрур,
Тангага ёлғонни ким олган эрур.

Сизда кўп экан ўзи ёлғон ако,
Сиз ани аввал сотиб айланг адо.

Қолса камиб, етмай агар сизданам,
Ўртоғингизда кўп эрур бизданам».

Офарин, этдилар они сўзига
Тангани холис берубон ўзига.

Ҳисса: кими тўғри сўзи ҳар қачон,
Текизадир доими бўйла ҳисон.
1914 йил.


ОЛИМ БУЛАЙЛИК

Олим бўлсак қанча биз
Ҳар бидьатки янчамиз,
Жаҳл отлиғ душманни
Кўксига тиғ санчамиз.

Олим бўлсак дунёда
Келур ҳар иш бунёда,
Биз ҳам сув ости кезиб
Ҳам учармиз ҳавода.
1915 йил.


* * *

Бир зарра борму ақлу ҳушимиз,
Ҳақни тингламас ўлди тўшимиз.
Тилда бандалик даъво қиламиз,
Амрига на деб йўқдир ҳушимиз.
Етишди ҳамон ўқурга замон,
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Олимларимиз тўннинг кўйида,
Тун-куни кезар элнинг тўйида.
Кўнглин овласанг, заррача йўқдир,
Миллатнинг ғами фикру уйида.
Етишди ҳамон ўқурга замон,
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Пирикомилни иккидир юзи,
Эл чўнчагида юрганда кўзи.
Устида малла шиладир элни
Қўлга киргунча мол ила қизи.
Етишди ҳамон ўқурга замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Бойлар бой ўлур илмсиз яшаб,
Ориқларини семизи ошаб.
Олти кун ўтмай ҳовли-жой печат,
Хаж кетар хотун болани ташлаб.
Етишди ҳамон ўқурга замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Савдогаримиз ҳам аҳли ҳунар,
Байъу шародан бутун бехабар.
Ҳалол, ҳаромни фарқ этушмади,
Шул учун ўлур кўрмиши зарар.
Етишди ҳамон ўқурга замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Шаръа тескари амалдоримиз,
Аларга емиш йўқу боримиз.
Ҳақиқатгўлар оёғ остида,
Муътабар ўлди фисқу коримиз.
Етишди ҳамон ўқурга замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Ўғул-қизимиз ўйнар парпирак,
Қайдин билсунлар ўқумоқ керак
Ота-оналар сабаб ўлушуб,
Яксон ўлмаза гарангу зийрак.
Етишди ҳамон ўқурга замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.

Таъсир айламас дилхаста Ниҳон,
Қилғанинг била минг оҳу фиғон.
Ислоҳ ўлмагай элни оғзига,
Ўқув баробар тушмаса қачон?
Етишди ҳамон ўқурға, замон
Энди илмсиз яшамоқ гумон.
1916 йил, май.


* * *

Э р л а р

Ўқимаслар бизни қизлар маърифатсизлар,
Ўз ҳолидан хабарсиз бир оиладирлар.
Ўзлари маҳбус, қўллари боғлу доми ғафлатда,
Диллари сезмас, кўзлари кўрмас жоҳиладирлар.

Қ и з л а р

Нечук дерсиз «Бизни қизлар маърифатсизлар,
Ўз ҳолидан хабарсиз бир жоҳиладирлар?»
Бизни маҳбус, қўлимизни боғлу, кўзни кўр қилган,
Дин хоини мозоринда хок иладирлар.

Э р л а р

Ўқув надир, мактаб надир бесамардирлар,
Маорифнинг чашмасидан хушксардирлар.
Туғмиш бизни энг муқаддас онамиз, аммо,
Ўзлари оналиқ шарафиндин бехабардирлар.

Қ и з л а р

Уқув фарздир, мактаб йўқдир, на ўқур қизлар,
Мактаб очуб бердингизми кирмадик бизлар?
Оналиқни қадрин билмоқ илм ила эркан,
На деб ўқутув чорасини қилмадингизлар?!.

Э р л а р

Кунни билмас, тунни билмас, уйқуси чўнтош,
Жонсиз сурат янглиғ, туртсанг тебрамасдур бош.
Маданият кукусини ғўши тингламас,
Фикри — яхши зийнат киймоқ, тўйга қилмоқ ош.

Қ и з л а р

Ори ғафлат бирла ётарсиз, уйғотувчи йўқ,
Қуёш чиқиб, тун битганин кўрсатувчи йўқ.
Маданият кукусини дема тингламас,
Они бўлуб таржимон англатувчи йўқ.

Э р л а р

Танда ғайрат, кўзда ибрат, дилда ҳиммат йўқ,
Илму адаб, хулқу исмат, ору иффат йўқ.
Хотин дунёсида сиздек, жоним оналар,
Миллий бурчин ўтолмаган ҳеч миллат йўқ.

Қ и з л а р

Танда ғайрат, кўзда ибрат дилда ҳиммат кўп,
Миллий бурчни ўтамакка илму санъат йўқ.
Руҳонийлар, ота-оналар миллата масъул,
Чунки бизни йўлимиз масдуд, ҳеч ҳуррият йўқ.

Э р л а р

Сиздан кўп-кўп шоиралар чиқмиш эрдилар,
Қалам бирла динга хизмат қилмиш эрдилар.
Сизга Ниҳон ғайрат биздан олса деб шояд,
Кўп-кўп асар ёдгор қилиб кетмиш эрдилар.

Қ и з л а р

Ҳозирда ҳам биздан кўп-кўп чиқгай эрдилар,
Молу жондан кечуб, хизмат қилгай эрдилар.
... хонимдек сўнгғиларға ибрат бўлсин деб,
Қонли асар ёдгор қилиб кетгай эрдилар.
1916 йил, май.


БИР ЭШОН ҲАЗРАТЛАРИ АЙТАЛАР ЭКАН

Ёрилгунча тўқнанмам,
Тонг отгунча ухламам,
Қилғум тоат тонг қадар,
Шоҳид кўк юлдузлари.

Этагидан ушламам
«Хайр қил!» деб мушламам,
Ночор олам хушламам,
Назир бергач ўзлари.

Қаттиқ тасбиҳ ўгурмам,
Тутун кўрсам югурмам,
Қўймай олуб кетарлар,
Йўлда тушса кўзлари.

Тўйга ўзумча бормам,
Айтсунлар деб ёлбормам,
Начук бормам деб бўлур,
Келгач хату сўзлари.

Ёмон расмни кўрам,
Аччиғимдан тик турам,
Кийгизишиб қўярлар
Қўймай тўнни ўзлари.

Десам бу қилмишлардан
Қочай бидъат ишлардан,
Кўр қилурму — деб қўрқам
Берган нону тузлари.

Кўп уялтурманг дейман,
Қандай келтурманг дейман,
Чопон бирла ош ташуб
Ўтса шабу рўзлари.

Жанжал бўлса қоришмам,
Манга ҳам деб киришмам,
Ҳадя деб берса агар,
Олам хотир юзлари.

Ман эмасман нафслик,
Ўзлари кўп ихлослик,
Дам солинг деб келтурар
Оғриса ҳўкузлари.

Қавмим ўзи кўп суяр,
Муттақи деб дил қўяр,
Шунинг учун қочмаслар,
Ҳатто жувон қизлари.

Ёнимда қаламдоним,
Нечун қайтарай жоним,
Эзуб ички, тумор деб
Келса чол, ажузлари.

Дўстга қилам мурувват,
Душманларға мадоро,
Билмам маош на деса,
Гуноҳкордир ўзлари.

* * *

Эшон поччам ўзлари
Ниҳон айтган сўзлари,
Тонар бўлса сўзидан
Қаро бўлсун юзлари.
1916 йил, апрель.


МАКТУБЛАР

I
(йигит мактуби)

Дилда минг салом айтгач,
Сўз юрутам мақсадга.
Кўп қаторинда бизни ҳам,
Еткурса ҳақ мақсадга.

Сен қулоқ сол энди, жоним,
Мен дардимни сўзлайин.
Мандалин йиғлаб айтган.
Сўзларимни ёзайин.

Машиначига бердим бўзни,
Камзул бирла тўнимни.
Санга қайдин боқдим бир йўл,
Олдинг шулдам кўнглимни.

Толда икки қалдирғоч бор,
Иккиси сайраб ўлтурар.
Мени сан суймаз бўлсанг ҳам,
Қошу кўзинг қичқурар.

Кўкда юлдуз кўрунмайди,
Қуёш боруб ботгунча.
Тез тез келуб ҳол сўрасангчи,
Уйда ёлғуз ётгунча.

Йироқдати сув тўлқуни
Кўринадур ялтираб.
Келур йўлинг пойлаб чиқсам,
Тонг отгунча қалтираб.
 
Осмон гулдур-гулдур қилур
Қора булут келганда.
Ёшрин ҳолим сўрсанг недур,
Уён-буён ўтганда.

Савдогарлар жўнармикан,
Тун ўтуб тонг отқанда.
Мени кўнглинг истармикан,
Ёлғуз уйда ётганда.

Баҳор келиб қор кетмаса,
Гул очилиб яшнамас.
Мендек ҳечким сани дарду
Ғаминг бирла ошномас.

Тоғ бағрида ҳавли турмас,
Зилзилада тош келур.
Исминг тушса хаёлимга,
Кўзларимга ёш келур.

Бахтсиз бурни қонар, дерлар,
Оғзи ошга етганда.
Келсанг недур отанг бозор,
Онанг мозор, кетганда...

Раҳм қилур бўлсанг қилғил,
Ё ўлдургил бўғузлаб.
Юрма солиб ғамга мени
Кўрганда ёлғон сўзлаб.

Ушбу ёзган мактубимни
Бошдан-оёқ тоза кўр.
Озроқ муҳаббатинг бўлса,
Тезроқ жавоб ёзакўр

II
(қиз мактуби)

Менда салом айтиб бўлгач,
Қалам туртам мақсадга.
Сизда етгач биз ҳам етдик,
Иншоолло, мақсадга.

Икки қизил гул шохига
Ёлғиз булбул қўнолмас.
Ўз суйғани турган ерда
Ўзга ёрни севалмас.

Бир қозонда икки таом
Аралашмай пишарми?
Икки ёрға кўнгил берган
Дунёда ҳеч яшарми?

Икки диллик, икки тиллик
Мен эмасман сен айтган
Ҳақ амридан юз ўгириб,
Азиз имонин сотган.

Менга берган асл кўнгил,
Чиндан қайтур орланма.
Ўзга ёрга дил берган деб,
Йиғлаб, йиғлаб зорланма.

Аввалда мен сени суйган,
Ўзгасини хоҳламам.
Келса жаннат ўғлонлари,
Волло, анга қарамам.

Жоним-жоним, сен ўйлама,
Ўзга ёрни суяр деб,
Кўзи бирла мендан бошқа
Бир, нарсани кўрар деб.

Тун-кун сени ҳасратингдан
Ўзга бир нарса ютмам.
Сен унутар бўлсанг мени,
Мен сени ҳеч унутмам.

Қайга қочар бўлсанг, жоним,
Ўлгунча излаб қувам.
Айрилмоқни билсам қай кун,
Тирикликдан қўл ювам.

Мен ўзгани суяр бўлсам,
Ҳоло мен суймасмудим,
Сенга қўйган муҳаббатни
Ул ёрга қўймасмўдим.

Бошқа ёринг борга ўхшар,
Аччиқ-аччиқ сўзингдан.
Қаттиқ-қаттиқ сўзлай десам
Уялурман кўзингдан.

Гар бўлмаса бошқа ёринг,
Мундоғ хат ёзмас эрдинг.
Ҳар нарсага баҳоналар
Қилиб дил узмас эрдинг.

Дунёда мен сени суйдим,
Бошқа тилагим йўқдир.
Сендан бошқа ёр бўйнига
Солгани билагим йўқдир.

Менга ёзган мактубингни
Фикрлаб ўқуб ўтдим.
Жавоб ёзиб тездан мактуб
Ёзмоғингга кўз тутдим.

III
(йигит мактуби)

Ани кузга санамилар,
Боғда гуллар сўлмаса,
Ани қизга санамилар,
Суюклиси бўлмаса.

Суйган ёринг ман бўлай деб,
Доим йўлингда пойлаб.
Жоним тутуб суйдим сани
Қизлар ичида сайлаб.

Нозикдир кўп оқ билагинг,
Оғир нарса ушлама.
Ёлғуз сани ман суйган сўнг,
Сан ўзгани хушлама.

Олтин билак узук тақма,
Билангингни оғритар.
Тун-кун сани ман ёд этам
Сани кимлар ёд этар.

Кийма атлас кўйлагингни,
Нозик танингга ботар.
Ҳол сўрсангчи суйганингдан,
Қандай ҳолларда ётар.

Тақма олтун балдоғингни,
Қулоғингни оғритар.
Эмди солма кўп доғингни,
Куюб жисмим жон ўртар.

Боғда гуллар очилибдир,
Бўлсак эрди иккимиз.
Қўл ушлашиб гул остида
Юрсак эрди иккимиз.

Қизил гулларни остида
Пойлаб ўлтургум келур,
Сандек суйган ёрим бирла
Ўйнаб ўлтургум келур.

Гул остида қўлларингни
Сиқиб дардим сўзласам.
Қора сунбул сочларингни
Бўйним ташлаб ўрасам...

Мандалинни ман ўйнасам,
Сан ёнимда куйласанг.
Аҳволимни кўриб, жоним,
Раҳм этмоқни ўйласанг.

Жоним, жоним, бу орзуга
Бир йўл ёринг етарму.
Ёки шундоғ ғамларингда
Умри тўлиб битарму.

Ёзган мактубдаги сўзинг
Ҳардам кўнглим шод этур.
Яна жавоб ёзгайму деб,
Фикрим тўн-кун ёд этур.

IV
(қиз мактуби)

Ани қишга санамилар,
Ернинг қори бўлмаса.
Ани йигит санамилар,
Қиздан ёри бўлмаса.

Шулай бўлгач суйдим сани,
Сан ҳам мени суякўр.
Бир-бирга тез етишмоқдан
Ўзга сўзни қўякўр.

Жоним, жоним, сан омон бўл,
Мандан кўнгилни узма.
Аввалда суйганим сан деб,
Сўнгроқ қалбингни бузма.

Манга мактублар ёзасан,
Қўрқам ҳийла бўлмасин.
Сани суям, деган сўзинг
Тил учида бўлмасин.

Мандан ўзга йўқми чиндан,
Кўнгил олучиларинг.
Йўқ, йўқ, дерсан бордир олиб,
Алдаб қолучиларинг.

Ўзга қизни сан суярсан,
Йигирмага боргунча.
Ман суймасман ўзга ёрни,
Бошим гўрга киргунча.

Йиғлаб юрагим куядур,
Тонг отқунча ухламам
Бахтим мунча қора экан,
Муродимга етолмам.

Ташлар бўлсанг мани, жоним,
Ман сани ҳеч ташламам.
Сансиз қолур бўлсам бир кун,
Дунёда ҳеч яшолмам...

Ман келтурсам ўзга фикр,
Ухламасдан ўзима,
Кўринмасдур ҳеч нимарса,
Сандан бошқа кўзима.

Ҳардам ишқ ўтига, жоним.
Сани учун ўртанам.
Алдаб-алдаб олган эрдинг
Кўнглимни аввалданам.

Ман соғиниб кетам ўздан,
Сан ҳеч соғинмайсанми?
Соғнам, соғнам, деб қўясан,
Соғинсанг келмайсаими?

Жоним, жоним, омон бўлғил,
Фақирингни унутма.
Оллоҳимдан шарм тутиб,
Ўзга ёра йўл тутма.
1916 йил, апрель.


* * *

Эшонларни ҳолиндан,
Сўз очма аҳволиндан,
Ҳамон тамаъ ишлари
Халойиқни молиндан.

Тақво эмиш қилмишлари,
Яъни шулдир ишлари,
Фақир молин чайнарга
Ўткур бўлғон тишлари.

Уламонинг ҳолидан,
Хабар ол аҳволидан.
Оқармасдур диллари
Нафсоният доғиндан.

Ишлари даъволашмоқ
Бир-бирларидан ошмоқ,
Авқоф учун жон бериб,
Мударрислик талашмоқ.

Шармсиздур юзлари,
Ошга тўймас кўзлари,
Тўйга бориб тўн киймоқ
Ҳамон фикру сўзлари...
1916 йил, август.


* * *

Эшон иши бойни кутмоқ,
Ақча учун қўлин тутмоқ.
Парво қилмас бечоралар
Тошу туфроқ чайнаса-да,
Тошу туфроқ чайнаса-да...

Тирилурга қайта бошдан,
Мактаб очиб тоғу тошдан,
Ўқув керак, ўқув керак
Хотин, қиз, ёш чол бўлса-да,
Хотин, қиз, ёш чол бўлса-да.

Янги замон турмушимиз,
Ўқув бўлмаса ишимиз,
Диёнатга не зарар бор?
Озроқ турмуш ўзгарса-да,
Озроқ хурмуш ўзгарса-да.

Юрармизми? Ниҳон сасиб,
Нос қабоқни белга осиб.
Битмазми биздан ўзгадан
Эски турмушлар битса-да.
Эски турмушлар битса-да.
1916 йил.


СОҒИНИБ

1916 йилда фронт орқаси ишига олинган бир мардикор тилидан ёзилиб, Фарғонача «Ёр-ёрей» куйига, солинган бир ашула

Қора сочим ўсиб қошимга тушди, ёр-ёрей
Бу савдолар мани бошимга тушди, ёр-ёрей
Бориб айтинг мани кимки сўраса, ёр-ёрей
Жудоликнинг заҳри ошимга тушди, ёр-ёрей.
(халқ қўшиғи)

Қаттиқ тегма менга мунча юзбошим,
Оқузма кўп ғамим узра кўз ёшим,
Юрак-бағрим ўзи ҳадсиз эзилган,
Юрту ватан, элларимни соғиниб.

Олти ойдур тушдим шундоқ ғурбатга,
Суйганларим ташлаб бирдан фурқатга,
Дилим қондур ширин ўғлон, қизларим,
Муҳаббатлик дилбаримни соғиниб.

Рангим сомон янглиғ дард ила ғамдан,
Жудолиғдан тушган ҳажру аламдан,
Тоқатим йўқ эслаб чидаб турарга,
Ока, сингил, жигаримни соғиниб.

Ўз юртимдан келдим қанча узоғлаб,
Билолмасдан кимдан элим сўроғлаб,
Кундан-кунга ортар дарду ҳасратим,
Мумис аҳли дардларимни соғиниб.

Тушса ногаҳ қайси бири ёдимга,
Фалак титрар чин оҳ урсам додимга
Босолмасман кўнглим кетар дам-бадам,
Қари ота, мадоримни соғиниб.

Юртимдаги эсга тушуб чорбоғлар,
Жўраларим, жондан ортуқ ўртоқлар,
Бутун ақлу ҳушсиз девона бўлғум,
Ўйнаб юрган кунларимни соғиниб.

Алалхусус тўй қилолмай ўғлоним,
Кетарму деб юракда бу армоним,
Қўлум ишга бормас, кўзимдан ўтса.
Ширин қизим Раҳбаримни соғиниб...

Кўнгли синуқ мусофирман қақшатма,
Бўлакларга мани ҳаргиз ўхшатма,
Дилим кўтар ёзиб хатлар элимга,
Ўқусунлар дафтаримни соғиниб.

Қачон озод бўлур, тангри, бошимиз?
Ватан бориб қурур кўздан ёшимиз,
Кўп қатори раҳм айлағил бу зора,
Адо бўлдим элларимни соғиниб.
1916 йил,


САЛОМ АЙТИНГ

(Мардикорлардан бири ўз маҳаллалигидан бир ҳамроҳини юртига узатаётганда айтганлари. Оҳанги эса, «Сар дафтари» мусиқнинг дебочаси бўлган «Савти чоргоҳ» оҳангидадир)

Оға, соғ борсангиз, аввал
Дадамларга салом айтинг.

Югуриб чиққан ул мушфиқ
Онамларга салом айтинг.

Кўзи қон ҳамширам бирлан
Акамларга салом айтинг.

Ўпуб пешонасин менчун
Укамларга салом айтинг.

Қўну қўшни, кичик-катта
Оғамларга салом айтинг.

Саломат денг, онажоним
Кўзин зинҳор ёшлатманг.

Жудолиғ доғи бас, бемор деб
Минг бор қақшатманг.

Онам бечорани ғам бистарига
Зор ташлатманг.

Оға, ҳамшираларга мотамим
Такрор бошлатманг.

Эшитган бўлсалар нотоблиғим,
Ўзга маром айтинг,

Отам ранжитмасунлар бу
Суюк ўғлин аносини,

Ўзи ҳайрон, тополмасдан
Бу дардининг давосини,

Жигар-бағри эзилгандир
Йўқотиб кўз қаросини,

Айурмасин аносидан
Эгам бир қуш болосини,

Отам ёлғуз топиб бу сўзларим
Бир-бир тамом айтинг.

Акам, ҳамширалар мунглуғ
Онамни кўп қувонтирсин,

Саломат эркан ўғлинг деб,
Олуб кўнглин юпантирсин.

Букун, эрта келармиш деб,
Гаҳи алдаб ишонтирсин,

Мани йўқлиғим билдирмасин
Хизматла бу қондирсин.

Чоқириб ҳар бирин мандан бу хнл
Арзу паём айтинг...

Сўранг биздан агар келса,
Сўрашиб жўра, ўртоғлар,

Қалай деб сўрасалар, айтинг:
Шукр сиҳат, омон, соғлар.

Келиб қолгай, денг албатта
Оч, илгунча гулу боғлар.

Алар кўнглига ҳам «бетоб»
Дебон солманг қаро дрғлар.

Ёзиб хат ҳол сўрашганга
Саломим ном-баном айтинг.
1916 йил.


ТАСВИРДА

Лола янглиғ оразингни мен кўриб тасвирда,
Мубтало бўлмоқлиғим ёзмиш экан тақдирда.

Турфа савдолар бошима тушди, кетди ихтиёр,
Воҳ, ўтарга ўхшади энди умр занжирда.

Очиқ эркан хуш ниқобинг кўзларинг қилди асир,
Қилди икки қошларинг минг пора дил бир тирда.

Бир нафас дарду ғамингдин бўлмақа озодлик
Ғайраз ўлмоқдин бўлак, йўқ чора ҳеч тадбирда.

Бир ўпай дедим юзингдин бош эгиб, э дилбаро,
Хотифий қилди нидо бошининг кетар шамширда.

Уйладим кезган еримни кўрмадим сендек пари,
Миср, Истамбул, Араб, Шому Ажам, Кашмирда.
1917 йил, март.


ШУНДОҚ ҚОЛУРМУ?!
(Ашула)

Шундоқ қолурму, қолурму?!
Ҳамон ваҳшатда қолурму?!
Нафс, шаҳват қурбонлари,
Сизга ишониб бўлурму?!
Туркистоннинг истиқболи
Сиз хоинларга қолурму?!

Қафасдан бўшалган ҳар қуш
Қайтиб ўзини солурму?!
Қонхўр золимлар, ўйлайсиз,
Мазлумлар сизга қолурму?!
Филҳақиқат даррандалар
Ўз касбидан уялурму?!

(Н а қ а р о т)

Қулликии сезмаган, ҳурлик
Қадрига ета олурму?!
Қизил қонга бўялмаган
Қизил туғ тута олурму?!
Филҳақиқат, жондан кечмай
Жононга ета олурму?!

(Н а қ а р о т)

Маорифсиз ҳеч бир халқ
Дунёда яшай олурму?!
Ихват ҳисси кўз очмасдан
Чин ўртоқлаша олурму?
Филҳақиқат, шабнам кўрмай
Гул япроқлаша олурму?!

(Н а қ а р о т)

Йўқ, йўқ, келмай хазон чоғи
Гулнинг барги тўкилурму?!
Гул баргини тўкканинг-ла
Илдиз қолса йўқолурму?!
Филҳақиқат, умид узинг,
Тўлмай коса тўкилурму?!

(Н а қ а р о т)

Сиздек хоин, дажжоллардан
Масхур халқ қутулурму?!
Сиз боғлаган элнинг кўзи
Маорифсиз очилурму?!
Филҳақиқат, кўршапалак
Қуёшдан баҳра олурму?!

(Н а қ а р о т)
1917 йил.


УЙҒОН
(Ашула)

Уйғон, уйғонмоқ даврида Туркистон!
Яша Туркистон, омон, омон, омон!
Чин маорифнинг эшиги очилди,
Ишчи ўғли ҳам маданий яшасин!

(Н а қ а р о т)

Битсин қонхўрлар, мустабид тўралар,
Бир тўп дока салла, узун сурралар!
Энди бизникидир замон, ўртоқлар.
Яшасин қора меҳнатчи жўралар!

(Н а қ а р от)

Яшасии мактаб, шогирдлар ўқисин,
Эски турмушлар, ваҳшатлар йўқолсин!
Эру қизлардан етишиб ходимлар,
Элга ҳақиқий маориф тарқатсин!

(Н а қ а р от)

Бизга бу кунлар янадин келурму?!
Бизга ҳеч ким шунча шафқат қилурму?!
Бу кунда ҳам истиқболдан кўз юмсак,
Биздан ному нишон сўнгра қолурму?!

(Н а қ а р о т)

Кулгу ўрнига кўз ёшлов кун, бу кун,
Шахсий ишларимиз ташлов кун, бу кун.
Қора элларни оқартирмоқлик учун
Белни маҳкам боғлаб, ишлов кун, бу кун.

(Н а қ а рот)
1918 йил.


РУБОИЙЛАР

Гул ғунчалигинда хор иландир,
Очилса бир ўзга ёр иландир,
Вақтинда чекар тикан азобин,
Фаслинда олур ҳаким гулобин.
(Ф у з у л и й).

Ушшоқ ҳамиша нор иландир,
Маъшуқа бек ўзга ёр иландир,
Маъшуқа дутарса ишқ савобин
Дунёни чекарди ким азобин!?
1921 йил, июль.


УФОРИ БУЗРУК

Ҳар дилнинг ўзин севдиги жононаси яхши,
Жонона ўзин севдиги девонаси яхши.

Ишқ мазҳабида куфр эрур жаҳл ила тақво,
Дониш вера зиннор ила бутхонаси яхши.

Тасбиҳи риё бирла амомангдин, аё шайх,
Чин бодахўринг хум била паймонаси яхши.

Минг доғи ватан ишқ ёлон бунчаки билло,
Бир чуғизча дарк этмаса вайронаси яхши.

Дўзахни писанд этмади куфринда Ниёзий
Ҳар ўт чамани шамъини парвонаси яхши.
1922 йил.


ТУРСУНОЙ МАРСИЯСИ

Қуримасдан дорга ёйган кўйлагим,
Ёзмай шимарилган нозик билагим,
Вафосиз ёр экан қонимни тўкди,
Шул эрдими дўстлар, севган тилагим?!

Ортиқ бино қўйдим ёр, деб ўзимга,
Кулгич эрким уйқу бермай кўзимга,
Номард экан чалди боғлаб қўлларим,
Қиё боқмай кўз ёш томган юзимга.

Мўлтирладим ҳар ён, ёлғиз чоғимда,
Бир меҳрибон кўрмай, мен ҳар ёғимда,
Юрагимда кетди армон, ёронлар,
Очилмасдан бир йўл, ғунча боғимда.

Ёв юракка сиздан кечдим суяндим,
Дод этгани ваъдам эслаб уялдим.
Яхши қолинг севган юрту диёрим!
Хизмат қилиб қонмай, қонга бўялдим.

Менга мотам тутиб қора боғламанг,
Тенгу тушим нозик бағрин доғламанг!
Турсунойдек ёвуқ севинг, сингиллар,
Тўкис билим кўрмай турмуш чоғламанг!

Соғинганлар сўрса: алдаб, юпатинг,
Мендан салом айтиб, кўнглин қувонтинг!
Хожиқулдак ёвуз юрак ётларни
Ёш турмушдан ёшлар қувлаб йўқотинг!
1928 йил, май.

Qayd etilgan