Said Ahmad. Kelinlar qo'zg'oloni  ( 38575 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  28 Avgust 2011, 11:08:18

Said Ahmad. Kelinlar qo'zg'oloni (komediya)



Muallif: Said Ahmad
Hajmi: 503 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ziyolee  07 Sentyabr 2011, 07:20:56

Саид АҲМАД

КЕЛИНЛАР ҚЎЗҒОЛОНИ


УЧ ПАРДАЛИ ҲАЗИЛ

ҚАТНАШУВЧИЛАР

Ф а р м о н   б и б и . Оила боши, 75 ёшда.
Б а ш о р а т. Ўринбойнинг хотини, тикувчи.
Б ў с т о н. Маҳкамнинг хотини.
Л у т ф и. Аскарнинг хотини.
С о т т и. Комилнинг хотини.
М у ҳ а й ё. Маъмурнинг хотини.
М е ҳ р и. Ҳакимнинг хотини.
Н и г о р а. Тўхтанинг хотини.
Б е г о н а  х о т и н.
Ў р и н б о й. Экономист.
М а ҳ к а м. Бухгалтер.
А с қ а р. Милиция полковниг
К о м и л. Ўқитувчи.
М а ъ м у р. Артист.
Ҳ а к и м. Врач.
Т ў х т а. Кенжа ўғил.
У с т а  Б о қ и. Ямоқчи.
М у х б и р.


БИРИНЧИ ПАРДА

Пойафзал ремонт қиладиган устанинг будкаси. Тепасида «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳар комбинатининг филиали № 1» деган ёзув.

У с т а  Б о қ и. (будка олдини супуриб). Оҳ, тонгги концертдан зўри бўлмайди-да. (Қопга кўзи тушиб.) Оббо, кампири тушмагур-е! Буларни ўн беш марталаб ремонт қилганман. Яна опчиқибди. Бало, бало, бу кампир. (Саҳна пардасини кўрсатиб.) Мамлакатимизнинг территорияси худди шу ерга келганда тугайди. У ёғи бошқа мамлакат. Мана шу парда чегара. У ёғи хотин пошшонинг юрти. Бу пошшоликнинг ўз қонуни, ўз урф-одатлари бор. Ажабланманг. Тўғри гапни айтяпман. Пошшо хотиннинг етти ўғли, етти келини, қирқ бир невараси бор. Жами бўлиб бу уйда эллик олти киши туради. Кампир Горисполкомга бориб, жанжал қилавериб, охири шу дўконни очтирди. Ҳар куни бу уйдан бир қоп жағи айрилган, пошнаси кўчган, йиртилган этик дейсизми, туфли дейсизми, тапочка дейсизми, чиқаверади. Кечгача ямаганим-ямаган. Нариги маҳалла у ёқда турсин, ёнимдаги қўшнилар ҳам бирор нимасини менга яматолмайди. Кампирнинг эски-тускисидан бўшамайман. Бугун ўн кун бўлди, шу хотин кенжа ўғлини уйлантирди. Тўй-томошанинг шовқин, карнай-сарнай товушлари чегаранинг бу томонига ҳам эшитилиб турди. Ишонмаяпсиз-а? Йўқ, ишонинг. Хотин пошшонинг юртини бир кўрасизми? Кўрсатай-а? (Саҳна четига кичкиради.) Ҳой, ким бор? Чегарани очинглар. Очинглар деяпман!

Аста-секин парда очила бошлайди. Катта ҳовли.
Н и г о р а  ички кийимда, елкасида ғилдирак хала-хўп билан чиқади.

Н и г о р а. Тўй билан бўлиб, ўн кундан бери зарядка қилолмадим. Белларим қотиб, ланж бўлиб кетяпман.

Ғилдиракни белидан айлантириб сахнанинг у бошидан бу бошига бориб келаверади. Шу пайт қўлида обдаста ушлаган 6айнона — Ф а р м о н  б и б и чиқади Келинини шу алпозда кўриб, кўлидаги обдастани ташлаб юборади.

Ф а р м о н. Бу нима, ажинами? Ҳой, тўхта! Тўхта, дейман!
Н и г о р а. Ҳозир, ҳозир, ойижон. Яна беш минут зарядка қилай.
Ф а р м о н (ерга ўтириб олади). Войдод! Уйимга ажина келди. Уйимдан фаришта қочди. Қанақа балога гирифтор бўлдим.

Эшиклар очилиб, ўғиллари, келинлари югуриб чиқа бошлайдилар.

Ҳ а к и м. Бошланди. Нима гап? Тинчликми? Ўғри тушиптими?
Ф а р м о н (ўтириб олганича). Анавуни қаранглар, анавуни!

Белида ғилдирак айланаётган Нигорага караб ҳамма ҳайрон туриб қолади.

Эри қани, эри ўлгур қани? Чақиринглар.
Ў р и н б о й. Тўхтавой, ҳой Тўхтавой. Турмайсанми, ука. Ҳовли қиёмат бўлиб кетди-ку.
Ф а р м о н. Ғафлат босиб ётмай ўл! Хотининг қўйнингдан чиқиб кетса билмасанг, ҳовлида қиёмат қўпса билмасанг.

Кўзларини уқалаб Тўхтавой чиқиб келади. Келинлар орасида шивир-шивир гап. Эрмак қилиб кулишади.

С о т т и. Келин ухлатмаган-да.
Л у т ф и. Қўйсангиз-чи, овсин!
Б ў с т о н. Бу десангиз...
М е ҳ р и. Оғзидан сўлаги оқяпти. Қази едириб туриш керак. Женьшень деган доридан опкелиб бераман. Бўлмаса йиқилиб қолади.
Ф а р м о н. Бўлди, кўп валдирамаларинг. (Тўхтага.) Бу ёққа кел. (Тўхта бир хотинига, бир келин аяларига ҳараб онаси томон юра бошлайди.) Мен сенга ким бўламан?
Т ў х т а. Ойим бўласиз.
Ф а р м о н. Хўш, менга айт-чи, сенга она керакми, хотин керакми?
Т ў х т а (ўйлаб қолади. Комил унга иккита бармоғини кўрсатади). Икковингиз ҳам кераксиз.
Ф а р м о н. Сенга оқ сут берган онангдан хотин азиз бўпти-да. Йўқ, бунақаси кетмайди. Хотинингни ҳозир ойисиникига элтиб қўясан.
Т ў х т а. Нимага, ойижон?
Ф а р м о н. Нимага-нимагаси йўқ. Қўясан, вассалом.
Т ў х т а. Уйланганимга бир ҳафта бўлгани йўғ-а, ойижон. Акалар, бир нарса денглар.
Ў р и н б о й. Бир-бирининг дийдорига ҳали тўйгани йўғ-а, яна озроқ қўйиб беринг. Балки бир-биринглар билан тил топишиб кетишарсизлар.
Ф а р м о н (елкасига ғилдирак ташлаб майкачан турган Нигорани кўрсатиб). Шу шарманда билан тил топишаманми? Аҳволини қара!

Меҳри дорга ёйилган дастурхонлардан бирини Нигоранинг елкасига ташлаб кўяди.

А с қ а р. Ҳали ёш-да, ойи. Бир-икки ой ўтсин, қолипингизга солиб оласиз.
К о м и л. Ойижон, бу келинчак ҳали минилмаган тойдек нарса, ўзингиз эгарлаб, оғзига нўхта солиб оласиз.
С о т т и (ўзича тўнғиллаб). Минилмаган эмиш. Тавба!
Ф а р м о н. Ҳой бола, менга қара, хотинингни яна шу алпозда кўрсам, мендан хафа бўлмайсан. Э, боринглар-е. Бет-қўлларингни ювларинг. Таҳоратим ҳам ушалиб кетди.
Л у т ф и. Ўзингиз чақирдингиз-ку, ойижон.
Ф а р м о н. Сенларни эмас, эркакларни чақирганман. Жўналаринг!
С о т т и. Ҳозир иссиқ сув чапиштириб бераман. Таҳоратингизни янгилаб оласиз, ойижон.
Б ў с т о н (чиқиб кетаркан). Патхалим ўлгур. Шу десангиз...
Б а ш о р а т. Суйкалмай жонинг чиқсин! (Ҳали ҳам елкасида дастурхон билан турган Нигорага.) Мана шу Соттихон овсинингизга эҳтиёт бўлинг. Асло сир айта кўрманг, дарров сотади. Ишонмагин дўстингга, сомон тиқар пўстингга.
М у ҳ а й ё. Шпион бу ўлгур, шпион!
М е ҳ р и. Бу шпион ўлгур ҳаммамизни нервний қилиб қўйган.

Чиқиб кетишади. Саҳнада Тўхта билан Нигора.

Т ў х т а. Нигорахон, мен сизга нима деган эдим? Ойим сал қаттиқроқлар демаганмидим. Шу ўлгур гимнастикани уйда қилсангиз бўлмасмиди?
Н и г о р а. Бунчалик эканликларини қаердан билибман?
Т ў х т а. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Ахир қайнона олдига келин деган яланғоч чиқадими?
Н и г о р а. Нега яланғоч бўларканман? Мана булар нима? (Майка-трусикларини кўрсатади.) Ахир телевизорда ҳам шунақа чиқаман-ку.
Т ў х т а. Телевизор бошқа, ойим бошқа.
Н и г о р а. Менга қаранг, Тўхта ака. Мен сизга тегаётганимда ойингизнинг шунақаликларини билиб текканман. Бу кампир сени еб қўяди, дейишди, мясорубкадан ўтқазворади, дейишди, сени эшак қилиб устингга миниб олади, дейишди. Сени игнанинг тешигидан ўтқазворади, дейишди. Бурнингдан ип ўтқазиб, туяга ўхшатиб етаклаб юради, дейишди.
Т ў х т а. Билар экансиз-ку!
Н и г о р а. Бу гапларнинг ҳаммасига битта қилиб жавоб берганман.
Т ў х т а. Нима деб жавоб бергансиз?
Н и г о р а. Парво қилманглар, бунақа кампирларнинг йигирматасини чойнак-пиёлага ўхшатиб токчага териб қўяман, деганман.
Т ў х т а. Вой-бў, ҳали шунақамисиз?
Н и г о р а. Шунақалигимни била туриб, нега қўрқмай совчи қўйдингиз?
Т ў х т а. Ахир мен сизни севаман.
Н и г о р а. Келин аяларимнинг аҳволини кўриб, яна битта бўшашган келин келмасин, сал зўрроғидан бўлсин, деб қидириб юрган эдим, деб айтган эдингиз-ку. Жуда ойингиз боп келинман. Суюнаверинг. Энди уйимизда революция қилсак бўлади. (Йиғлайди.)
Т ў х т а. Йиғламанг. Аммо-лекин биласизми, ойимнинг унвонлари қанақа?
Н и г о р а. Биламан, шаҳарда у кишини Генерал кампир деб аташар экан.
Т ў х т а. Йўқ, шаҳарда шунақа дейишади. Аммо маҳаллада у кишини Маршал кампир дейишади-я.
Н и г о р а. Нима, сиз мени сира ҳам қўрқмайди, деб ўйлайсизми? Агар етти келин кўлни қўлга бериб, бир жанг қилсак, Маршал кампирнинг бошига қуршовда қолган фельдмаршал Паулюснинг кунини солишимиз ҳеч гапмас.
Т ў х т а. Бас. Кириб кийинайлик. Чиқиб қолсалар нонуштани ҳам татитмайдилар.

И к к о в и чикиб кетишади. Орқадан пойлаб С о т т и киради.

С о т т и. Нима дейди? Қуршов? Паулюс? Тушунолмай қолдим-да. Памятим ўлгур, айнияпти.

Бирин-кетин келинлар чиқиб ҳовлини йиғиштира бошлайдилар. Бири дордан кирларни олади, бири чорпояга жой қилади, бири ҳовлини супура бошлайди. Ичкаридан Ф а р м о н  б и б и нинг овози.

Ф а р м о н. Келинлару, ҳой келинлар. Ҳой, тандирга ким ўт қалаган? Нонни ёпмайсанларми?
Б ў с т о н. Вой ўлай. (Шошиб чиқиб кетаркан.) Шу десангиз...
Л у т ф и. Бутун фикру-хаёлим Нигорахонда. Бечорага ёмон бўлди. Ойим энди унга кун бермайдилар.
М е ҳ р и. Битта йўли, А, Б, В, Г, Д витаминларидан еб туриши керак, бўлмаса ҳолдан тойиб қолади.
М у ҳ а й ё. Овсинингиз хийлача бор. Аямга осонликча жиловини тутқазиб қўймайди.
Л у т ф и. Шундоқ дейсизу, ўзимдан қиёс. Келганимда типратиконга ўхшаб ҳурпайиб, дуч келганга игнамни санчирдим.
Б а ш о р а т. Эсингиздами?
Л у т ф и. Бўлмасам-чи. Ойимнинг қўлига тушдиму елкамни ким силаса, мушукдек мудрайдиган бўлиб қолдим.
М у ҳ а й ё. Ойим типратиконни тескарисига силаб ухлатадиганлардан.
Б а ш о р а т. Зўрдан зўр чиқса, зўр бўйнини қисар.
Л у т ф и. Самолётни айтинг, ўргилай, самолётни. Осмони фалакни гулдиратиб келаётган самолёт уйимиз тепасига келганда пилдирпис қилиб, овозини чиқазмай ўтади.
М у ҳ а й ё. Мулла акангиз-чи, беданага ишқибоз. Шундоқ сайроқи беданаларни топиб келадилар. Шўрликлар ойимни кўриши билан соқов бўлади қолади.
Л у т ф и. Қўшнимизнинг хўрози.
М е ҳ р и. Хўроз! Зўр хўроз-да.
Л у т ф и. Ўлгур ҳам анчадан бери қичқирмай қўйди.
М у ҳ а й ё. Ойимдан қўрқади. Қўрқади, ўргилай.
С о т т и. Нонушта тайёр!

Бирин-кетин эркаклар чиқиб кела бошлайдилар.

М а ъ м у р. Уйқуга тўймай ўлиб кетарканмиз-да. Бор, сочиқни олиб кел!
М у х а й ё. Хўп бўлади.
Ў р и н б о й. Жойни яна чорпояга (супага) қилдиларингми? Янги дазмолланган шим билан қандоқ ўтирамиз?
М а ҳ к а м. Ҳали ҳам бўлса жойни манави столга олинглар.
К о м и л. Шунақа қилинглар, барака топгурлар.
М е ҳ р и. Мумкинми? Ойим стулда ўтиролмайдилар, нерв системалари кўтармайди.
А с қ а р. Бир амаллаб кўндирамиз. Ғижим шим билан ишга бориб бўладими?
М а ъ м у р. Менга барибир.
К о м и л. Сен халтурачи-отарчиларга тўйларда чорпояга шунақа жой қилишади. Ўрганиб қолгансан-да. Сотти, жойни бу ёққа ол.
С о т т и. Йўқ. Ким айтди сизларга, каллайи-саҳардан посбон бўлиб олинглар деб. Чорпояга ўтирасизлар.
А с қ а р (Ўринбойга). Ака, Мингбоевни биласиз-а, шу қанақа одам?
Ў р и н б о й. Қайси Мингбоев? База директорими? Нима эди?
А с қ а р. Ўзим, шундай.
Ў р и н б о й. Бир гапни бошлагандан кейин бу ёғини ҳам айт-да.
А с қ а р. Шунчаки сўрадим-да.
Ў р и н б о й. Милиция шунчаки сўрамайди. Ичинг тўла сир, ука.
А с қ а р (Маъмурга). Аввалги куни кимнинг тўйига боргандинг? Ким тўйга айтса кетаверасанми? Бир кун эмас, бир кун бизга гап теккизасан. Ўша тўй қилган Мингбоев кеча қамалди.
К о м и л. Иши божамга оширилипти. Базани ҳам божам ревизия қиляпти. Мингбоев жуда устаси фаранг одам экан.
М а ъ м у р. Ҳунаримиз шу бўлгандан кейин ким тўйга айтса кетаверамиз-да. Бизга така бўлсин, юз грамм сути бўлсин.
А с қ а р. Сен билан қанақа гаплашса бўлади, ука? Қанақа?
М а ҳ к а м. Нодонсан, ука, нодонсан. (Қўлидаги чўт тошларини туртиб). Биринчидан, қонун бор, иккинчидан, одамгарчилик бор, учинчидан, инсоф деган нарса бор. Ана шулар олдида пул бир тийин. Билдингми?
К о м и л. Акамни қара. Ўттиз йилдан бери бухгалтерлик қиладилар, қўлларидан энг камида йигирма миллион сўм пул ўтган.
М а ҳ к а м. Ўн-ўн беш миллиард десанг-чи.
К о м и л. Элликдан ортиқ ревизия кўрганлар. Ҳамма вақт ҳисоб-китоб тўппа-тўғри чиққан. Бу нимадан? Тўғриликдан. Инсофдан. Кўзингга қара, бола.
Ҳ а к и м. Ҳамманглардан ўзиминг ҳунарим дуруст экан. Пул тутмайман.
М а ъ м у р. Воҳ, пул тутмайман эмиш. Дўхтирлик ҳам иш бўптими? Ҳар ўн беш кунда мояна пойлаб ўтирасиз.
А с қ а р. Сенга қандай қилиб бас келиб бўлади, яхшиси сени ойимга айтиш керак.
М а ъ м у р. Йўқ, йўқ, ойимга айтманг.
К о м и л. Ойимга ўхшаб...

Шу пайт Ф а р м о н  б и б и, унга эргашиб С о т т и киради. Кампир К о м и л нинг «Ойимга ўхшаб...» деган сўзини илғаб қолади.

С о т т и. Ойимлар...
М а ъ м у р. Яхши ётиб турдингизми, ойи?
Ф а р м о н. Ҳа, нима? Ойисига ўхшаса ёмон бўптими? Сен етимчаларнинг бошини икки қилган ким? Агар ойингга ўхшаган хотин шаҳарда битта бўлса, ойинг. Иккита бўлса ҳам шу ойинг. Бева бошим билан топган-тутганларингни маҳкам ушлаб, шунча уй қурдим. Маза қилиб ўтирибсанлар. Рўзғоринг бут. Бу нимадан? Ойингнинг саранжомлигидан. Бировга муҳтож қилмадим. Қўни-қўшнилардан бир кафт туз, битта пиёз сўрамадим. Хумчанг тўла мой, қоп-қоп уну, гуруч. Ҳа, ойингга ўхшаса ёмон бўптими? Ҳамма хотинлар ойингга ўхшаса жон-жон дейди. Бу гап сени гапингмас. Сени хотининг Меҳрини гапи.
С о т т и. Тўғри. Ие, ойи, бу кишини хотинлари менман-ку.
Ф а р м о н. Ие, сен буни хотини эдинг-а, йўқ, йўқ, бундан бу гап чиқмайди, янглиштириб юборибман. Отанг раҳматлик эркакликни ўрнига қўярди. Раҳматликни ҳамма Азим шер деб атарди. Юрса ер титрарди. Йўталса, дарахтдаги қушлар парр этиб учиб кетарди. Акса урса, осмонда момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақарди. Раҳматлик хотин кишини гапини гап демасди. (Кўзига ёш олиб.) Шундоқ одам тупроқда ётибди. (Бирдан ўзига келиб). Кенжа келин қани? Нега кўринмайди?
А с қ а р. Шунча гап бекорга кетди-я.
С о т т и. Янги келин-куёв мисоли Лайли-Мажнун. Бир-бирини ялаб ўтиришгандир-да.
Ф а р м о н. Ялашмай бор бўлишсин. Ҳозир кун қисқа, кечаси узун.
М е ҳ р и. Ўзлари нимжонроқ эдилар-да. Калорияли овқатни кам ейдилар. Ё женшень...
Ф а р м о н (энсаси қотиб). Чақир.

С о т т и югуриб чиқиб кетади.

Шу келиним барака топгур кўп мўмин-қобил чиқди-да.

Б ў с т о н бир сават иссиқ нон олиб чиқади.

Б ў с т о н. Мана ойижон, шу десангиз...
Ф а р м о н. Ичкарига опкириб қўй. Мана, юмшоққина буханка нонлар, мана шуларни енглар.
Ҳ а к и м. Ҳай, майли, майли.
М а ҳ к а м. Иссиғидан ейлик-да, ойижон.
Ф а р м о н. Совигани тешиб чиқмас. Бу нонлар невараларимга, пионер лагерига олиб бораман. Ўзингни боланг ейди. Айтгандай, Асқаржон болам, ишга боргину машинангни ғир этиб қайтариб юбор. Бирров Оқтошга бориб келаман.
А с қ а р. Идоранинг машинаси, мумкинмас. Ёнида қизил чизиғи бор. Гап бўлади. Қонунга сиғмайдиган ишни қилмайлик-да.
Ф а р м о н. Болангни кўриб келаман-а. Чизиғи борлиги учун айтяпман-да.
К о м и л. Асқар тўғри айтяпти. Ўзимизнинг машинамиз бор-ку. Ўшанда боринг. Мана келинингиз Соттихон ўзи машинани ҳайдаб бориб, ўзи ҳайдаб олиб келиб қўяди.
Ф а р м о н. Яп-янги машинада-я? Эсинг борми? Оқтошнинг ўнқир-чўнқир йўлларида машина расво бўлади. Ҳар бири саксон сўмли ғилдирак едирилиб адойи-тамом бўлади-ку.
Ў р и н б о й. Чойдан бер. Ҳукуматники едирилмайдими?
Ф а р м о н. Ҳукуматникини жони қаттиқ. Юбормайсанми? Отагинанг шундоқ Азим шер бўлиб бир гапимни икки қилган эмас.
М а ҳ к а м (Асқарни туртиб). Хўп деб қўя қол. Бўлмаса қутулмайсан.
А с қ а р. Бўпти. Аммо-лекин бошқа тарафларга бориб юрманг.

Сотти Нигора билан Тўхтавойни бошлаб чиқади.

С о т т и. Лайли-Мажнун. (Нигорага). Энгашиб салом қилинг.
Н и г о р а. Салом!
Ф а р м о н (ғазаб билан). Қайси гўрда тарбия кўргансиз? Ота-онангиз ахлоқ, одоб деган нарсаларни ўргатмаганми? (Юзини тескари ўгиради.)
С о т т и. Эгилиб салом беринг!

Эркакларнинг ҳаммаси ҳанг-манг бўлиб қараб туришипти. Лутфи Бўстоннинг қулоғига шивирлайди.

Л у т ф и. Ҳозир бир ишкал бўлади.
Б ў с т о н. Шу десангиз, ҳеч бало бўлмайди. Кенжа овсин бўш келмайдиганга ўхшайди.
Л у т ф и. Шундоқ қилсин. Бизларга ҳам шу баҳона йўл очилади.
Б а ш о р а т. Кичкина деманг бизни, кўтариб ураман сизни, деганлари шу экан-да.
Ф а р м о н. Ҳой, бола, ўламан-қоламан, шуни олмасам ўзимни ўлдираман, деб топган хотининг шуми? Йўқот бунингни? Агар қўйвормас экансан, отагинагни арвоҳини ўртага соламан.
Т ў х т а. Ойи, ҳозир хотин қўйиш тақиқланган.
Ф а р м о н. Сен қўймасанг, мен қўяман.
Т ў х т а. ЗАГСдан сизми ё мен ўтганманми? Мени қўядиган хотиним йўқ.
Ф а р м о н (ўрнидан туриб кетади.) Кўрдингларми, буниям бурнидан ип ўтказиб олган. (Бирпасда ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетади. Маҳкам онасини жойига ўтқазади).
М а ҳ к а м. Ахир, онажон, нима қиласиз ёшларнинг ишига аралашиб, билганича яшайвермайдими?
Ф а р м о н. Бу уй ҳам бир ҳукумат. Ҳа, бир мамлакат. Ўз пошшоси, ўз қонуни бор.
Л у т ф и (Соттини кўрсатиб). Ўз шпиони ҳам бор.
С о т т и. Эшитдингизми? Эшитдингизми? Эрига творог қилиб берсам ҳам ёқмайман.
Ф а р м о н. Вой, сен ўлгурнинг ҳам тилинг чиқиб қопти-ку. Манавини келганига ўн кун бўлмай бошқа келинларимни ҳам йўлдан урди. Войдод, войдод...
С о т т и. Вой, ойимни ўлдириб қўясизлар...
А с к а р. Ўзингизни босиб олинг. Ҳо, Ҳакимжон, успакаюший дорингдан бер. (Ҳаким саквояждан таблетка олиб онасининг кафтига қўяди. Кампир дорини ютади.)
К о м и л. (Нигорани етаклаб четга олиб чиқади). Жон синглим, икки-уч кун кампирнинг айтганларини қилиб туринг. Кейин бу ёғини бир бало қилармиз. Бунақада бўлмайди. Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас, деб бекор айтмаган эканлар. Бир ҳафта, бир ҳафта. Нима десалар шуни қилинг.
Н и г о р а. Икки кун.
К о м и л. Савдолашманг, ўн кун. Бўптими?
Ҳ а к и м. Келинг, келинг...
Н и г о р а (ўйланиб). Майли, уч кун.
К о м и л. Мана бўлди, ойижон. Ўзинглар гаплашишни билмайсизлар. Келин ҳали ёш. Унга рўзғор тутиш, янги уйда янгича муомала қилишни ўргатишимиз керак. Мана, ўзим ўргатдим, тушунтирдим. (Нигорага имо қилади.)
С о т т и. Шу ўғлингиз бошқача-да.
Н и г о р а (Ф а р м о н  б и б ининг олдига келиб, эгилиб салом беради). Мени кечиринг, ойижон, ёшлик қилибман. (Ҳамма баробар чапак чалиб юборади.)
М а ъ м у р. Қайнона-келин бҳай, бҳай. Шу хурсандчиликка юз граммдан чой отайлик.
М а ҳ к а м. Мир, мир.
М а ъ м у р. Кампир эриб кетдилар, юз грамм чой тутинглар.
X а к и м. Ойим шунақалар, бир пов этиб ёнадилару дарров ўчадилар.
А с қ а р. Нима бало, Ҳаким, ҳалиги дорингда бир гап борми, ойимни дарров бошқача қилиб қўйди-я.
К о м и л. Шу доридан тез-тез бериб тур.
Ф а р м о н. Сенларга гап топилди-я. Мен яхшига яхши, ёмонга ёмонман. Отагинанг раҳматлик ҳам эрталаб менга эгилиб салом берардилар.
К о м и л. Дадам бечорага ҳам кўп қийин бўлган экан-да.
Ф а р м о н. Бўпти, гапни чўзма. Чойларингни ичиб бўлган бўлсаларинг, ишларингга жўналаринг. (Кампир дастурхонга фотиҳа ўқийди. Ҳаммалари ўринларидан турадилар. Кампир ичкарига кириб кета бошлайди. Аввал Маҳкам, ундан кейин Ўринбой, кейин кетма-кет бошқалари йўтала бошлайдилар.) Ҳа, нима бўлди, кўксов бўлиб қолдиларингми? Мунча йўталасизлар?
М а ъ м у р. 100 грамм шамол чўнтакни бу ёғидан кириб 50 грамм бўлиб чиқиб кетяпти-ку, мулла жирингдан...
Ф а р м о н. Э, ҳа, ҳозир.

Кириб кетади. Хотинлар ҳам кийингани кетадилар.
Ф а р м о н  б и б и чиқади. Ҳамёнини очиб чорпоя суянчиғига пул териб чиқади. Еттита бир сўмлик, еттита эллик тийинлик қўяди.

М а ҳ к а м. Ҳеч бир сўмдан ошмас экан-да.
Ф а р м о н. Вой, сенга яна ҳисоблаб берайми? Беш тийин автобусда боришингга, беш тийин келишингга, эллик тийин обедга. Ўттиз тийин сигаретага. Бир тийин гугуртга. Тўққиз тийин унча-мунча харажатларингга. Сенларга ҳам эллик тийин камлик қиляптими?

Келинлар чиқиб эллик тийиндан олиб сумкаларига сола бошлайдилар. Этаги тиззасидан юқори, ёқаси декольте кўйлак кийган Н и г о р а чиқади. Ҳамма ҳанг-манг бўлиб қараб қолади.

Ф а р м о н. Вой шарманда. Вой беюз. Бу қанақаси? (Ўғилларига.) Қочларинг. Индамай қараб тургани уялмайсанми? (Ўзи ҳам юзини тўсади.) Кир уйга, кир деяпман!
Н и г о р а. Нима гуноҳ қилдим, ойижон?
Ф а р м о н. Ойи дема-е, юзсиз.
Ҳ а к и м. Ҳамма ёшлар ҳам шу-да, ойи.
Ф а р м о н. Сен аралашма. Сен докторман деб хотинларни ечинтириб, кўкрагига қулоғингни тутиб, бетинг қотиб кетган. Оппоқ билагидан ушлаб томир кўравериб этинг ўлиб қолган.
Н и г о р а. Гуноҳим нима ахир?
Ф а р м о н. Шир яланғоч чиқа қолгин эди. Кийим киймай яланғоч юра қолгин.
С о т т и. Ҳозирги ёшларда уят борми, ойижон.
Ф а р м о н (Тўхтага). Эрмисан, нимасан? Хотининг акаларинг олдида яланғоч юрса ҳам этинг жимирламайди-я. Аслида сен ўзингни худо урган. Опкир уйга. Этаги узунроқ кўйлак кийдир. Кўкраги ўлгурга ҳам бир нима ёпиб қўй.
Т ў х т а. Хўп, хўп, ойижон, ҳозир. (Нигорага). Уйга кира қолинг. Бошқа кўйлак кийиб олинг.
Н и г о р а (овозини борича). Вой, мен қанақа уйга келин бўлиб тушдим. Ўн саккизинчи асрга қайтиб кетдим-ку.
Ҳ а к и м. Келин ҳужумга ўтди.
Н и г о р а. Бу қайси хонлик замони? Қайси феодалнинг уйи?
А с қ а р. Ёмон бўлди. Келин сиёсий томондан оляпти.
Н и г о р а. Горкомга бораман. Арз қиламан. Тошкентдек шаҳри азимда бир феодал оила бор, текшириб чора кўринглар дейман.
А с қ а р. Бизга гап тегмаса гўрга эди.
Н и г о р а. Улар қулоқ солмаса телевизорга бориб, миниатюрачиларга илтимос қиламан, башарангларни кўрсатаман.
Ф а р м о н. Э, ҳой тирранча, мени ҳеч ким, ҳеч нарса қилолмайди. Мен пенсионерман.
Н и г о р а. Бўлмаса, социал таъминот министрлигига бориб арз қиламан.
Ф а р м о н. Бор, ундан каттасига бормайсанми. Бор-э...
Н и г о р а. Пенсиянгизни тўхтаттириб қўяман.
Ў р и н б о й. Оббо, келини тушмагур, ёмон жойдан ушлади.
М а ҳ к а м. Пул масаласи ойим учун жиддий масала. Қани, бу ёғи қандай кўчаркин.
Ф а р м о н (гап тополмай қийналиб туради. Зўрма-зўраки кулади). Сизлар нима қилиб томошабин бўлиб турибсизлар? Ишингизга жўнамайсизларми?
А с қ а р. Машина келсин.
Ф а р м о н. Э, машинанг ўлсин. Мунча имиллайди? (Нигорага.) Вой, айланай, мендан хафа бўлдингми? Қўй, хафа бўлма. Қани, юр-чи, иккаламиз ичкарига кириб бир муросага келиб олайлик. (Соттига.) Сен юр! (Тўхтага.) Сен қол!
К о м и л. Ойим таслим бўляпти.
А с қ а р. Бу бир тактика. Ойим арслонга ўхшаб иш тутадилар. Бир қадам орқага чекиниб туриб, сакраб ҳамла қиладилар.
Л у т ф и (Соттига). Кирмайсизми? Ойимни соялари бўлиб юрардингиз-ку!
Б ў с т о н. Шу десангиз... Бу ерда нима гаплар бўлишини билиб туришлари керак-ку.
М у ҳ а й ё. Шпионлик қилмасалар туролмайдилар.
С о т т и, Ҳазилларинг ўлсин. (Чиқиб кетади.)
Ў р и н б о й. Тўхтанглар! (Маҳкамга.) Мен сенга кимман?
М а ҳ к а м. Акам бўласиз, акам.
Ў р и н б о й (Комилга). Мен сенга ким бўламан? Сендан сўраяпман?
К о м и л (зўрга). Акам бўласиз.
Ў р и н б о й (Маъмурга). Сенга-чи, сенга ким бўламан?
М а ъ м у р. Акажоним бўласиз, акажоним.
Ў р и н б о й. Сенга-чи Асқар? Нега индамайсан? Оғзингга талқон солиб олганмисан? Гапир.
А с қ а р (зўрга). Акам бўласиз.
Ў р и н б о й (жонланиб). Бу бошқа гап. Раз мен сенларга ака бўлганимдан кейин, ўласанларми мени айтганимни қилсаларинг. Эртага шанба, индинга якшанба, ойим икки кун кўчага чиқазмайди. Ҳаракатларингни қилиб қўйсаларинг-чи.
М а ҳ к а м. Тўғри, бу бир, икки кун диққатвозлик, бу икки, анови ўлгурдан бир шиша эплаш керак, бу уч.
К о м и л. Э, қўйсаларинг-чи. Ёшларинг бир жойга бориб қолди. Шунча ичдиларинг, шохларинг чиқдими?
Ў р и н б о й. Сен иложи борича жим тур.
А с қ а р. Комил тўғри айтади. Ўша ўлгурни ичмасаларинг бирор нарса бўлиб қоласизларми?
Т ў х т а. Нима кераги бор? Ойим билиб қолсалар, хафа қиладилар.
Ҳ а к и м. Тўғри, сира иложи йўқ. Ойим эшикдан обиск қилиб киритадилар.
М а ъ м у р. Агар мана бу акаларимиз хўп деса олиб келишни иложини қиламиз.
Ў р и н б о й (Комилга). Бир шишагина олиб келайлик. Агар жонинг чиқиб кетсаям. Фақат бир шиша.
К о м и л. Уф... хўп. Бу энг охиргиси бўлсин.
М а ъ м у р. Ие, шунча одамга бир шиша нима бўлади? Яна тағин икки кун-а. (Асқарга). Сиз ҳам бир шишага рози бўлинг. Бир шиша, холос.
А с қ а р. Вой-бў, э, хўп-эй.
М а ъ м у р. Ана, икки шиша бўлди. Энди олиб келишни йўлини қилиш керак. Ака, қари билганни пари билмас дейишади. Сиз юз грамм маслаҳат беринг.
М а ҳ к а м. Ўринбой ака, сизни қорнингиз бот-бот оғриб туради. Ишдан қайтаётганингизда йўлда грелкага бир шишани солиб қорнингизга босингизу вой-войлаб киринг, бу бир. Ўзимиз суяб уйга олиб кириб ётқизиб қўямиз, бу икки.
Ў р и н б о й. Ҳа, ука, бу масалада сен академиксан-а. Лекин грелкани қаердан оламан?
М а ъ м у р. Ўзим топиб бераман. Ўрдадаги аптека олдида учрашамиз. Биттаси бўлди, энди иккинчисини қандай қилиб олиб келамиз, яна ўйланг.
М а ҳ к а м. Ҳаким, сен докторсан. Бир шиша ароқни олиб, қоғозини кўчириб ташла-да, лотинча бир бало деб ёзиб ёпиштириб қўй. Манави сумкангда келса ойим билмайдилар. Кўрсалар ҳам дори деб ўйлайдилар.
Ў р и н б о й. Бу масалада устаси фарангсан-да.
М а ъ м у р. Оббо сиз-эй. Доим шунақа сув қўшилмаган гапларни топасиз.
М а ҳ к а м. Ҳа, энди, акаси... Кўпни кўрганмиз-да. Зарур бўлган пайтда хотинига чап бериб, арокдан клизма қилганларни ҳам кўрганмиз.
М а ъ м у р. Шуниси яхши экан. Закуска керак эмас.
К е л и н л а р. Биз тайёр.
Ў ғ и л л а р. Қани кетдик.

Олдинма-кетин чиқиб кетишади.

Ф а р м о н (ичкаридан). Нега кўнмас экансан? Кўнасан. Мен сени ўғри бўл деяётганим йўқ. Шунча келинларим сенга ўхшаган одам. Ҳаммаси айтганимни қилади.
Н и г о р а. Мен кўнмайман. Сиз ахир замонамиздан икки юз йил орқада қолиб кетгансиз-ку.
Ф а р м о н. Э, менга артистлик қилма. (Соттига.) Бу келин осонликча бўйин эгадиганга ўхшамайди. Қилт этган товуши, ғиринг деган гапи менга етиб турсин. Тушундингми?
С о т т и. Хўп бўлади, ойижон. Кўзим дурбин, кулоғим микрафон. (Ўпишаётган Нигора билан Тўхтани кўриб қолади). Вой шармандалар, куппа-кундузи-я. Вой эрсирамай ўлгур-ей.
Ф а р м о н. Нима бало деб жавраяпсан?
С о т т и. Бу ёққа қаранг, бу ёққа!
Ф а р м о н (уларни кўриб юзини тўсади). Ҳаё деган нарса йўқ бу беномусларда. Отанг раҳматлик шундоқ Азим шер бўла туриб бир марта ҳам кундузи ўпмаганди. Болалар ухлагандан кейин чироқни ўчириб қўйиб, кейин ўпардилар.
С о т т и. Ҳозиргилар унақа эмас. Дуч келган жойда ўпишаверади.
Ф а р м о н. Менинг уйимда бунақаси кетмайди. Кўрсатиб қўяман.

Нигора билан Тўхтани қувиб кетади.

Парда тушади.

У с т а Б о қ и. Кампир ҳозир дазмолдек қизиб турибди. Яқинига бориб бўлмайди. Яхшиси кампир ҳовридан тушгунча жиндеккина ўз ҳолига қўяйлик.

Чироқ ўчади.


ИККИНЧИ ПАРДА

Саҳна олдидаги воқеа.

У с т а  Б о қ и. Тамом. Кампирнинг заказидан қутулдим. Сал кам бир қоп эски-туски. Кампири тушмагур то мана мен қоққан нағал қолгунча яматаверади. (Девордаги михга илинган китобчани олиб, тиззасига қўяди.) Энди прейскурант бўйича қилинган ишларга баҳо қўямиз. Демак, ҳисоб-китоб. Саксон тийин, олтмиш тийин. Бир сўм саксон, бир сўм ўн, етмиш...

Замонавий калта юбка кийган Н и г о р а киради. У с т а  Б о қ и унга ҳайрон қараб туради.

Маршал кампир уни қандоқ қилиб шу аҳволда кўчага чиқазди экан-а?
Н и г о р а. Уста амаки, ойим ҳали келганлари йўқми?
У с т а  Б о қ и. Маршал эрталаб чиқиб кетганича ҳали қайтгани йўқ.
Н и г о р а. Хайрият-е. Кўчага чиққанимни аямга айтиб қўймайсизми?
У с т а  Б о қ и. Хотиржам бўлавер, қизим, Уста амакинг хоинлик қилмайди.
Н и г о р а. Раҳмат сизга. (Сумкасидан бир газета олиб унга узатади). Тўртинчи саҳифасидаги фельетонни яхшилаб ўқиб олинг. Ойим келганда ўқиб берасиз.

Н и г о р а югуриб парда орқасига кириб кетади.

У с т а  Б о қ и. Нега? О, бечора бола. Бу кампир ҳали сени не кўйларга соларкин? (Газетани ўқийди). «Кейинги пайтларда... (Қадам товушларини эшитиб орқасша қарайди).

Олдинда Ф а р м о н  б и б и, орқасида бошига катта тугун кўтарган Соттихон киради.

Ф а р м о н. Тинчгина ўтирибсанми, Боқи?
У с т а  Б о қ и. Тинчлик. Чегарада ҳеч қандай фавқулодда ҳодиса рўй бергани йўқ.
Ф а р м о н. Бизникига ҳеч ким келгани йўқми?
У с т а  Б о қ и. Йўғ-е.
Ф а р м о н. Ҳеч ким чиққани ҳамми? Бизнинг заказ бўлдими?
У с т а  Б о қ и. Бўлди, гатоп.

Кампир қопдаги ремонт қилинган пойафзалларни кўздан ксчириб, тагидаги нархларга норози қарайди.

Ф а р м о н. Жами қанча бўпти?
У с т а  Б о қ и. Ўн саккиз сўм.
Ф а р м о н. Бу устахона ҳукуматникими, ўзингизникими?
У с т а  Б о қ и. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича-шаҳар бошқармасининг филиали. Тушундингизми?
Ф а р м о н. Хўп анойи мижоз топибсан-да, а? Бекор айтибсан. (Унинг олдига тўртта бир сўмлик ташлайди.) Шу бўлади.
У с т а  Б о қ и. Қолганини ёнимдан тўлайманми? Чўзиб қўйинг, онажон. Бу ҳукуматнинг пули. Тийинига ҳиёнат қилиб бўлмайди. (Ф а р м о н яна беш сўм ташлайди.)
Ф а р м о н. Шу етади. Қани, Соттихон, ўргилай кўтаринг.
У с т а  Б о қ и. Ҳой, ҳазиллашманг.
Ф а р м о н. Кўп хира бўлма. (Уни туртиб чиқиб кетади.)
У с т а  Б о қ и. Хайрият-е, бу гал ҳисоб-китоб тўппа-тўғри бўлди. Ярмини беришини биламан-да, шунинг учун икки баробар қилиб айтгандим. Агар тўққиз сўм десам албатта тўрт ярим сўм берарди. Бу кампир миллионер. Бугун оила аъзолари маош оладиган кун. Кўрайлик-чи, нима бўларкин? Ҳой, ким бор? Чегарани оч!

Яна ўша ҳовли. Кеч пайти, Н и г о р а чиқади. Унинг эгнида эрталаб кампир кийдириб қўйган узун кўйлак. Этаги ерга судралиб келяпти.

Ф а р м о н. Ҳа, кўнмас экансан, мулойим бўлиб қопсан-ку. (Нигора унга яқин келгач). Қалай, қизим, тинч ўтирибсанми? Мен йўғимда ҳеч ким сўрамадими? Телефон ҳам қилмадими?
Н и г о р а. Ҳеч ким келгани йўқ.
Ф а р м о н. Ҳой Сотти, кирим-чиқим дафтарларингни олиб чиқ!
С о т т и (столча кўтариб чицади. Унда счёт ва бир неча қалин дафтарлар бор). Мана, тайёрман, ойижон.
Ф а р м о н. Бошладик.

Ф а р м о н  б и б и келини Сотти билан ҳисоб-китоб қилиш учун тайёр ўтиришипти. Ўғли Асқар билан келини Лутфиниса ўз уйлари томон ўта бошлайдилар.

Ф а р м о н. Қаёққа? Маошни ташлаб кетинглар. (Соттига). Соттиниса, «Кирим дафтари»ни очинг.
С о т т и. Ҳаммаси тайёр. Бошладик.
А с қ а р. Буни қаранг-а, сал бўлмаса эсимдан чиқай депти. Ассалому алайкум, ҳозир-ҳозир.
Ф а р м о н. Бўла қол, полковник, пул оляпсанми ё қўлтиғингни қашлаяпсанми?
А с қ а р. Мана, мана, ойижон.
Ф а р м о н (пулни олиб эринмай санайди. Чўтга тош ташлайди). Ёзиб қўйинг, Соттиниса. Қани, берироқ кел, полковник. Энгаш: энгаш деяпман. (Асқарнинг қўйин чўнтагига қўл тициб иккита ўн сўмлик олади.) Бу нима?
А с қ а р. Ия, қолиб кетибди-ку. Буни қаранг-а.
Ф а р м о н. Бўлди, кетавер, полковник. Соттиниса, манаву йигирмани ҳам ёз!
Л у т ф и. Мана, ойижон.
Ф а р м о н (пулни санаб чўт ташлайди). Чўғи ўлгур пас-ку. Беш сўми қани? Сумкангни қара!
Л у т ф и. Мана, ойижон, ўзингиз берган 50 тийин қолди. Э-ҳа, смена инженеримизнинг туғилган кунига коллектив совға олмоқчи. Мендан ҳам беш сўм ушлаб қолишди.
Ф а р м о н. Туғилмай ўлсин, туғилмайгина ўлсин. Манавуни, 20 сўмни қизингга жўнат. Москва деган шаҳарда ўқиса-ю, ҳолидан хабар олмасаларинг. Авжи имтиҳон пайтида болагинам бировга зор бўлиб қолмасин. Билиб қўй, қиз боланинг зориқиши ёмон йўлга юриши. Почтадан жўнатиб квитанциясини ўзимга опкелиб кўрсатасан.
Л у т ф и. Раҳмат ойижон.
Ф а р м о н. Шошма. Ўтган ой 25 сўм жўнатганман. Мана яна 10 сўм. Ўттиз сўм бўлди. Соттинисо, «чиқим дафтари»га 30 сўм харжни ҳам ёзиб қўйинг. Ўзингга нима керак?
Л у т ф и. Ўғлингизга битта кастюм олсак.
Ф а р м о н. Ҳукумат мелисаларга текинга ялтироқ тугмали кастюм-шим беради. Бошқа гапинг йўқми?
Л у т ф и. Ахир тўй-ҳашамларга милиция формасида борадиларми?
Ф а р м о н. Ннма, бориб бўлмайдими? Ор қиладими? Кимсан полковник. Учраганки милиция зоти бўлса, ҳаммаси ёғочдек тик котиб, честь беради. Ўзингга нима керак?
Л у т ф и. Ҳеч нарса керакмас.
С о т т и. Следуюший.

Маҳкам билан Бўстон киради. Улар кампирга салом бериб ўз уйлари томон кета бошладилар. Кампир уларни тўхташга ундаб имо қилади. Икковлари нима гаплигини дарров пайқаб шошиб чўнтак кавлай бошлайдилар.

Ф а р м о н. Жуфтакни уриб қочиб қолмоқчимидиларинг?
М а ҳ к а м. Оз бўлмаса эсдан чиқай деган экан-да. Ҳозир, ҳозир боплаймиз.
Ф а р м о н. Ҳамманг ҳам шунақасанлар. Маош олганда эсларинг кирди-чиқди бўлиб қолади.
М а ҳ к а м (ёнидан ҳамёнини олиб ичидаги пулларни, ҳатто танга-чақаларини ҳам онасининг олдидаги дастурхонга тўкади). Бўлдими? Қутулдимми?
Ф а р м о н. Йўқ, ҳали бўлгани йўқ. Нега оқсаяпсан? Оёғинг оғрияптими? Қани, ўша оғриган оёғингни туфлисини ечгин-чи.
М а ҳ к а м. Ие, ие, қўйинг-е.
Ф а р м о н. Еч деяпман.
М а ҳ к а м. Ойи, қизиқмисиз? Келинларим олдида мулзам қилманг.
Ф а р м о н. Гапни айлантирма, еч.
М а ҳ к а м. Хўп бўлади, мана.
Ф а р м о н. Йўқ, ўнг оёғингникини еч.
М а ҳ к а м. Хўп.
Ф а р м о н. Нима, ўнг билан чапни фарқига бормай қолдингми? (Маҳкам ўнг оёғидан туфлини ечади. Кампир туфлини ичига қўлини тиқиб 25 сўмликни топади.) Бу нима?
М а ҳ к а м (ўзини гўлликка солиб). Ия, қизиқ бўлди-ку? Ё тавба! Буни бу ёққа ким тиқиб қўйипти? Ё тавба! Мен бухгалтерман-а.
Ф а р м о н. Мен пулни ҳидидан биламан. Билиб қўй, пулни ютворсанг ҳам топаман. Кўзларим ренген бўлиб кетган. Бор, кетавер. (Маҳкам аста кета бошлайди.) Сотти, 25 сўмни ҳам ёз!
Б ў с т о н (сумкасидан пул олиб узатади). Мана, шу десангиз, ойижон.
Ф а р м о н. Шу десангиз демай гапир. Ҳаммаси шуми?
Б ў с т о н. Ойижон.

Сотти кампирнинг қулоғига шивирлайди.

Ф а р м о н. Нега кўп?
Б ў с т о н. Яна алимент юбориптилар. Аммо бу пулга, шу десангиз... боламнинг ўзига велосипед олиб берсам дегандим.
Ф а р м о н. Сотти, пулни менга бер. Эллик сўм экан-а. Почтадан ўзига қайтариб юбор. Мен бунақа пулдан ҳазар қиламан. Болани ўзим боққанман. Бу ёғига ҳам қурбим келади. Велосипедни ўзим олиб бераман. (Пулни Бўстонга беради.) Почтадан жўнатиб квитанциясини ўзимга кўрсатасан. (Соттига). Ўша эски эри ўлгурнинг ишхонасига менинг номимдан хат ёзиб бер. Иккинчи пул юборма, деб ёз. Юборса парткомга ёзиб шармандасини чиқазаман. Ўзингга нима керак?
Б ў с т о н. Шу десангиз...
Ф а р м о н. Шу десангиз демай гапир!
Б ў с т о н. Хўп бўлади, ойижон. Шу десангиз... ишхонамиз ёнидаги дўконга японча жемпер кепти. Шундан биттагина олсам. Шу десангиз... илтимос, ўшандан биттасини олиб беринг. Жон ойижон, илтимос.
Ф а р м о н. Тавба, япончасини кийгилари кепти. Ўзимизники тешиб чиқадими? Бозорда ивирсиб юрадиган қаёқдаги қаланғи-қасанғи хотинларнинг эгнида японча жемпер. Ўшаларнинг тенги бўлдингми? Одамларга ҳайронман, хўрозқандни ҳам чет элники бўлса ялайман, дейди. Жемперинг ҳали яп-янги, Соттиниса, сен машинадан бензин қуйиб, жемперини ювиб бер. Беш-ўн кун ҳиди келса ҳам ўзи ўлгур топ-тоза бўлади.
Б ў с т о н. Шу десангиз... хўп бўлади, хўп...
Ф а р м о н. Ўтавер... бор!
С о т т и. Вой, следуюший.

М у ҳ а й ё пилдираб уйи томон кета бошлайди.

Ф а р м о н. Ҳой, ҳой, ғилдирак. Қаёкқа?

Муҳайё эшитмаган бўлиб унга қарамайди.

Ф а р м о н. Ҳой ғилдирак, ҳой мультфильм! Сизга айтяпман. Қулоқни том босганми?
М у ҳ а й ё (ноилож тўхтайди). Нима дейсиз, ойижон?
Ф а р м о н. Бу ёққа келннг, коқиндиқ. Бўйларингиздан ўргилай, яқинроқ келинг. Кармонни очинг, гиргиттон. Нима бўлса ҳаммасини сочинг, қоқиндиқ.
М у ҳ а й ё (сумкасини унинг олдига қўяди). Мана, сумканиям ола қолинг.
Ф а р м о н (ичидаги пулларни олиб, сумканинг ўзини суриб қўяди). Бу ёғи ўзингизга буюрсин. Сизга нима керак, ўргилай?
М у ҳ а й ё. Ҳалиги... вой... орқа томонидан тугма қадайдиган нарсадан...
Ф а р м о н. Нима бало экан? (Сотти Ф а р м о н  б и б ининг қулоғига шивирлайди.)
С о т т и. Ўлсин, лефчик-да!
Ф а р м о н. Ёз. Отини айтмай, нархини ёзсанг, ўзим тушунаман. Бўлдими?
М у ҳ а й ё. Импортнийсидан бўлса.
Ф а р м о н. Вой, импортнийси керакми? Чити ҳам бўлаверади. Тешиб чиқмайди.

Кўчадан Ў р и н б о й вой-войлаб киради.

Ф а р м о н. Ҳа, нима бало бўлди?
Ў р и н б о й. Қорним, қорним бураб оғрияпти.
Ф а р м о н. Вой, мен ўлмасам. Бирон дори-пори қилдингми?
Ў р и н б о й (қорнига босган грелкани кўрсатиб.) Ҳозир ўтиб кетади. Йўлда аптекадан грелка олдиму чойхонадан қайноқ сув қуйдириб қорнимга босиб келяпман.
Ф а р м о н. Совиб қолгандир. Менга бер, тўкиб ташлаб қайноқ сув қуйдириб берай.
Ў р и н б о й. Жудаям кайноғи бўлмайди. Ҳозир роса тобига келган пайти. Менга тегманглар.
Ф а р м о н. Яна ўзинг биласан. Ўзингдан ўтганини ўзинг биласан, болам.
Ў р и н б о й. Ойи, ойи, пулимни олинглар. Илтимос, пулни олинглар.

Пулни бериб, инқиллаганича уйига кириб кетади.

Ф а р м о н. Соттинисо, буни ҳам ёзинг. Болам бечора шу қорин оғрнғидан сира қутулмади-да. Яна пул кетқазиб, грелка сотиб олипти-я. Уйга келганда-ку, бутилкага иссиқ сув қуйиб берардик. (Маъмурга қараб.) Сен нега тиржаясан? Бор, акангга қара, ёнида ўтир!
М а ъ м у р. Ҳозир, ойижон.
Ф а р м о н. Ўргилай, Соттинсо, «кирим дафтари»ни ёпинг. Энди «чиқим дафтари»ни очинг.
С о т т и. Мана, тайёрман, ойи. Ие, следуюший.
Б а ш о р а т. Мана, ойижон.
Ф а р м о н (Башоратга). Кам-кўстингни айт. Нима керак?
Б а ш о р а т. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак, дегандек...
Ф а р м о н (гапини бўлиб). Мақол қўшмай гапир. Мақол ҳам ўлсин, бўлар-бўлмасга суқулмай.
Б а ш о р а т. Мақол сўз кўрки, ўзингиздан қолар гап йўқ. Дўст бошга, душман оёққа қарайди, дегандек... Туфлимнинг ранги ўчиб, тумшуғи ялпайиб кетибди.
Ф а р м о н. У с т а  Б о қ и ўлгурга тўғрилатиб берсам бўлмайдими?
Б а ш о р а т. Эскини ямасанг эсинг кетади, дегандек... Етти марта тагига чарм қоқиб берган.
Ф а р м о н (Соттига). Ёз. Туфли деб ёз. Яна нима керак?
Б а ш о р а т. Еган оғиз уялар, «Қудачилик — минг йилчилик», ўзингиз биласиз, биттаю-битта қизим. Кўзимнинг оқу қораси, ҳалиги қудаларимни бир чақирсам дегандим.
Ф а р м о н. Қуда, қуда. Қудаларингни тинч қўй. Бунақада бошингга чиқариб юборасан. Улар хўп зиёфатимизни ейишган. Сарполарни тўққиз-тўққиз қилиб кийишган. Қиз узатдингми, энди жим ўтир... Бўлди, кетавер.
Б а ш о р а т. «Юзга айтганни заҳри йўқ», «Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним», қўйинг, ойи. Зиқналигингиз жонимга тегди. Рўзғоримни бўлак қилиб беринг ё мени жавобимни беринг.
Ф а р м о н. Нима?
Б а ш о р а т. Кетаман.
Ф а р м о н. Қаёққа?
Б а ш о р а т. Ойимникига.
Ф а р м о н. Ёшинг элликдан ошиб қолган бўлса, ойинг неча ёшдалигини ўзиям билмаса. Сенга кўзи учиб тургандир. Борсанг танирмикан?
Б а ш о р а т. Нега танимас эканлар?
Ф а р м о н. Кўзи кўрмай қолганига ўн етти йил бўлган.
Б а ш о р а т. Ўзимни кўрмасалар, овозимдан танийдилар.
Ф а р м о н. Қулоғини том босиб қолганига йигирма йилча бўлиб қолган. Қулоғини остида замбарак отсанг ҳам эти сесканмайди.
Б а ш о р а т. Ойим кўрмасалар ҳам, овозимни эшитмасалар ҳам ҳидимдан биладилар.
Ф а р м о н. Сенда ҳид қоптими?
Б а ш о р а т. «Ичингдан чиққан балога, қайга борай давога» — яхшиманми, ёмонманми — ойимни фарзандиман. Ойим мендан тонмайдилар. «Кўнғиз боласини оппоғим деяр экан, типратикон юмшоғим деяр экан», «Ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига».
Ф а р м о н. «Кўп гап эшакка юк».
С о т т и. Следуюший.

Ҳ а к и м киради.

Ф а р м о н. Яхши келдинг, болам. Акангга дори-пори қилиб бер.

Ҳаким акасининг уйи томон юради.

Т ў х т а. Аввал мен билан расчёт қилиб кет. Хотининг қани?
X а к и м. Мана, ҳу ана...
Ф а р м о н. Бўпти, кетавер.

М е ҳ р и киради, пулни беради.

С о т т и. Следуюший.
Ф а р м о н (Меҳрига). Сенга нима керак?
М е ҳ р и. Ҳар бир медицина персонали академик Иван Павлов назариясига биноан, шахсий гигиенани ўзига шартли рефлекс қилиб олиши керак.
Ф а р м о н. Гапни ғижимламай гапир. Муддаонгни айт.
М е ҳ р и. Медицина ҳамширалари маникюр қилиб юришлари шарт...
Ф а р м о н. Тирноқ бўяйдиганми? Хина қўя қолсанг бўлмайдими?
М е ҳ р и. Хина, бу хина академик Иван Павлов ҳайитда...
Ф а р м о н (Соттига). Хинани ҳайитда қўяркан. Хўп, майли, ҳарна бўлса ҳам дўхтир деган оти бор. Кимсан Ф а р м о н  б и б ининг келини, деган оти бор. Неча пул туради?
С о т т и. Етти сўм олтмиш тийин.
Ф а р м о н. Етти сўм ёз. Олтмиш тийинини ўзинг топасан. Олтита овсинингдан 10 тийиндан олсанг, олтмиш тийин бўлади. Улар ҳам фойдаланишади. Билиб қўй, бптта ўзингга эмас. Бўлди, кетавер.

Ў ғ и л л а р у ёқдан бу ёққа закуска кўтариб ўта бошлайдилар.

Нима бало. Бу ёққа серқатнов бўлиб қолдиларинг?
А с қ а р. Акамдан хабар оляпмиз.
Ф а р м о н. Акангни тинч қўйинглар. Касал одамни нотинч қилманглар. Бирпас жони ором олсин. Хўш, (Нигорага.) бунга ҳеч нарса керакмас. Келинлик сарполари яп-янги турипти. (Соттига.) Ўзингга нима керак? Сенга нима ҳам керак бўларди. Ҳамма вақт уйдасан. Тамом, дафтарни ёп.

К о м и л кириб, индамай пул бериб чиқиб кетади.

С о т т и. Шу ўғлингиз жуда бошқача-да. Ўзи пулини олиб келиб беради-я.
Ф а р м о н. Ҳа, нимасини айтасан? Қани энди, электрдан, газдан, телефондан, водопроводдан қанча қарзимиз бор. Опчиқ қоғозини.
С о т т и. Ҳисоблаб қўйганман. Ҳаммаси 43 сўм.
Ф а р м о н. 43 сўм? Вой-бў... Ҳой, бунақада тилладан тоғинг бўлса ҳам, емирилиб кетади-ку. Битта чироқни ёққанда, биттасини ўчириш керак. Счётчик ўлгур ғир-ғир қилиб пулни сўриб кетаверади. Бўлдингми, Сотти? Ҳаммаси неча пул бўпти?
С о т т и. Бўлдим. 925 сўму 74 тийин.
Ф а р м о н. Бўпти, бор энди, уйдагиларни опчиқ. (Сотти пижамаларни опчиқади.) Мулла акаларингни чақир.
С о т т и. Мулла акалару!..

Ўғиллар уйларидан чиқишади. Сотти ўғилларга бир хил пижамаларни тарқата бошлайди.

Ф а р м о н. Уйда кийишга. Ўринбойгинам, тузук бўлиб қолдингми?
Ў р и н б о й. Ойижон, бу модадан қолган-ку. Ие, инкубатордан чиққандай бўлиб кетдик-ку.
Ҳ а к и м. Больница десак ҳам...
Ф а р м о н. Кўп вақилламаларинг. Қани, уйингга бор ҳамманг.
Ў ғ и л л а р. Раҳмат, ойижон.

Кетишади.

Ф а р м о н. Келинлару... Чиқ ҳамманг.

К е л и н л а р чиқиб келишади. Сотти уларга хам бир хил халат тарқатади.

Ф а р м о н. Кир қилмай, ҳадеганда кир машинасига солавермасдан кийинглар. Кийпм деганни дазмол тўзитади. Ҳадеб дазмол босаверманглар. Хўпми? Муборак бўлсин.
К е л и н л а р. Раҳмат, ойижон.
Ф а р м о н. Қани, уйларингга боринглар. (Кетишади.) Соттинисо, қани «кирим дафтари»ни ёпиб, «чиқим дафтари»ни очинг-чи.
С о т т и. Хўп.

Бир қўлида «ВЭФ» радиоси, бир қўлида газета билан У с т а  Б о қ и киради. Радиода манқа ашула ғириллаб эшитилиб турипти. Деразадан Нигора уларга қараб туради.

Ф а р м о н. Тағин қанақа шум хабар топиб келдинг? Тинчликми?
У с т а  Б о қ и. Энди шунақа бўп қопти. Хафа бўлмайсиз-да.
Ф а р м о н. Нима бўпти?
У с т а  Б о қ и. Газетада жиндак туртиб ўтишипти.
Ф а р м о н. Нима бўпти?
У с т а  Б о қ и. (газетани кўрсатиб) Жиндек туртиб...
Ф а р м о н. Кимни?
У с т а  Б о қ и. Сизнп.
Ф а р м о н. Мени? Ўқи, ўқи-чи!
У с т а  Б о қ и. (ўқийди). «Кейинги пайтларда қайноналар билан келинлар ўртасида жиддий конфликтлар содир бўлмоқда...»
Ф а р м о н. Секинроқ ўқисанг-чи. Кар эмасман, эшитаман.
У с т а Б о қ п. «Ўтмиш сарқити бўлган бу ярамас одат ханузгача бахтиёр оилаларимизга заҳар солиб келади».
Ф а р м о н. Турган жойидан ўқи.
У с т а  Б о қ и. «Тошкентлик қайноналар...» Мана эшитдингпзми? «Тошкентлпк қайноналар, Ҳожинисахон, Ойшахон, Султонхон ая ва бошқалар томонидан...» Эшитдингизми? Ва бошқалар томонидан... келинларга бой-феодалларча муомала қтлинаётганини биз алоҳида таъкидлаб ўтампз. Ушбу фельетон юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборишингизни сўраймиз». Тамом.
Ф а р м о н. Мени отим чиқмади-ку? Мени отим йўқ. Мени отим йўқ.
У с т а Б о қ и. Чиқди-ку.
Ф а р м о н. Қани?
У с т а  Б о қ и. «...ва бошқалар» дегани сиз деганида.
Ф а р м о н (жаҳл билан сапчиб ўрнидан туриб кетади). Сени бу ёққа ким чақирди? Хотпн-халаж бор уйга индамай бостириб кираверасанми?
У с т а Б о қ и. Кўп ўдағайламанг. Мен сизни огоҳлантиргани келгандим. Яхшилик қилмоқчи эдим. Спз эса, яхшиликни билмадингиз. Газетада «ушбу фельетон юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборишингизни сўраймиз» дейилган. Мен ҳам фикр ва мулоҳазаларимни ёзиб юборсам, сизниям фамилиянтпз фельетонга аниқ ёзилади.

Чиқиб кетади.

Ф а р м о н. Ҳой, Боқижон, тўхта! Мен тушунмапман. Келиним сомса ёпяпти, иссиққина иккитасини еб кет. Чой ҳам тайёр. Боқи, тўхта. (Боқи қулоқ солмай кетгач.) Вой, энди нима қилдим? Бу мени газетага фельетон қилдириб, шарманда қилмаса гўрга эди-я. (Эшик тақиллайди.) Қара, Сотти, ким келяпти?

С о т т и чиқиб кетади. Бир оздан кейин бўйнига магнитафон осган р а д и о м у х б и р ни бошлаб киради.

М у х б и р. (индамай атрофни айланиб, ўзига керакли объектни қидира бошлайди.) Салом, ўртоқ Бобоева!
Ф а р м о н. (огоҳлантириб). Мени ўғлпм мелиса.
М у х б и р. А? Яхши.
С о т т и. Мени эрим институтда домла.

Мухбир объект қидиришда давом этади.

Ф а р м о н (хавотирланиб). Ҳой, ким бу? Нега сўрамасдан эшикни очасан?
С о т т и. Ўзингиз оч дедингиз-ку.
Ф а р м о н. Мен оч десам, сўрамай-суриштирмай очаверасанми?
С о т т и. Қаёқдан билай?
Ф а р м о н. Ҳой тўхтасанг-чи, кимсан ўзинг?
С о т т и. «Тўхта» дегандан кейин тўхтанг-да!
М у х б и р. Менми? Мен режиссёрман, радиодан...
Ф а р м о н. Ҳалиги қўлини мана бунақа қиладиганми?
М у х б и р. Йўқ, у дирижёр. Режиссёр бу... мухбир-да. Мана документим.
С о т т п. Ҳа-ҳа, режиссёр экан.
Ф а р м о н. Режиссёр.
С о т т и. Ойи, сизни овозингизни ёзгани кепти.
Ф а р м о н. А? Шундайми? Мен ашула айтишни билмапман-ку.
М у х б и р. Лутфи Бобоева сизни келинингиз бўладими?
Ф а р м о н. Сотти. Лутфи ўлгур мени сотипти.
С о т т и. Э, йўғ-е, сотса мен билардим. Сотгани йўқ.
Ф а р м о н. Келиним Лутфи Бобоеванинг эри полковник. У мени энг яхши кўрган келинларимдан бири.
М у х б и р. Менга шу киши ҳақида репортаж ёзишни топширишган эди. «Юлдуз» фирмасига бориб цех бошлиқларп билан гаплашдим. Уларнинг фикрларини ҳам ёзиб олдим. Энди уйда — оила шароитида қандай яшаётганларини ёзиб олмоқчи эдим. Шунинг учун сизнинг келинларпнгиз тўғрисида айтадиган илиқ гапларингиз керак. Сиз айтиб турасиз, мен ёзиб оламан.
С о т т и. Ана, ойи, овозингизни радиога ёзиб кетар эканлар.
Ф а р м о н. Ия, шундайми? Ҳой, Соттинисо, дастурхон ёз. Тезда чой-пой олиб кел. Бўлмаса, ўғлим, мен айтай, сиз ёзинг. Келингинам бирам мўмин, бирам қобил. Ҳамма ишни ўзи қилади. Пазандалигини айтмайсизми?
М у х б и р. Ҳозир, ойижон. Биласизми, менга фон керак эди-да.
Ф а р м о н. «Пон?» Йўқ, бизда «пон» йўқ.
М у х б п р. Фон, фон.
Ф а р м о н. «Пон»инг нимаси?
М у х б и р. Яхшиси, келинларингизни чақиринг, ойижон.
Ф а р м о н. Келинларни нима қиласан? Улардаям «пон» йўқ.
М у х б и р. Мен уларнн фон қиламан.
Ф а р м о н. Келинлару... Чиқ ҳамманг. (Келинлар чиқишади.) Манаву мулла акаларинг сизларни «пон» кплармиш. Радиодан кепти. Режиссёр.
К е л и н л а р. «Пон?»
М у х б и р. (келинларга яқин бориб). Биласизларми, опажонлар, фон, бу...
Ф а р м о н. Ҳой, режиссёр. Уларга яқин бормай бу ёқдан туриб гапир.
М у х б п р. Хўп, хўп.
Ф а р м о н. Ўт бу ёққа! Ҳой, сенга айтяпман!
М у х б и р. Мана ўтдим. Биласизми, опажонлар, менга фон керак. Яъни иш процессининг овози. Ҳа, айтгандай, Лутфихон Бобоева ким?
Л у т ф и. Мен.
М у х б и р. Сиз қозон билан капкир олиб чиқинг.
Ф а р м о н. Нима бало, овқат қилмоқчимисан?
М у х б и р. Йўқ, менга овози керак.
Ф а р м о н. Бўпти, бор, олиб чиқ.

Л у т ф и қозон билан капкир олиб чикади.

М у х б и р. Бу ёққа олиб келинг! (Лутфига.) Фараз қилингки, сиз ош қиляпсиз. «Ҳой овсин, тўғралган сабзини олиб келинглар», «хўп бўлади». «Ҳой овсин, гуручни ювиб келинг», дейсиз яна. Сизлар эса «ҳозир» дейсизлар. Хуллас, сиз, ўртоқ Лутфи Бобоева, жудаям хушмуомалалик билан капкирни қозонга уриб, овқат қиляпсиз. Тушунарлими? Мен қўлимни туширишим билан бошлайсиз. Хўш, хўш, энди так... кечирасиз, келинларингиз орасида майин куладигани борми?
Ф а р м о н. Ҳа, бор. Мана, Сотти жуда майин, жуда чиройли кулади.
М у х б и р. Сиз бу томонга ўтинг. Демак, сизга вазифа бундай. Ҳовлидаги келинларни хурсандчилигини, сизнинг кулгингиз орқали беришимиз керак. Шундай хушчақчақ кулингки, радио тингловчиларимиз, «еттита овсиннинг аҳиллигини қаранглар», деб таажжубланиб, ҳавас қилсинлар. Кулгингиз табиий чиқсин, юракдан берилиб кулинг. Хўш, сиз, онажон, «радио микрофони Фармон бибининг муҳташам ҳовлиси ўртасига ўрнатилган» деганимдан кейин, сизга микрофонни тутаман. «Ҳи», деб гапимни тасдиқлайсиз. (Чой ҳўплаб.) Демак, бошладик. Тўхтанг, тўхтанг, мен ўзим қўлимни тушириб ишора қиламан.
«Қадрли радио тингловчилар, «Юлдуз» фирмасининг илғор тикувчиси Лутфихон Бобоевага бағишланган эшиттиришимизни бошлаймиз. Биз радио тингловчилардан қайнона билан келинлар аҳил яшамаётганлиги ҳақида кўплаб хатлар оламиз. Шу хатларга жавобан биз микрофонимизни етти келин билан аҳил яшаётган оила — Фармон  бибининг муҳташам ҳовлиси ўртасига ўрнатганмиз». (Қўлини туширади.)
Ф а р м о н. Ҳи...
М у х б и р. Ёмон чиқса, қирқиб ташлаймиз. «Етти қават кўрпача устида нуроний бир онахонимиз ўтирибдилар. Бу киши етти ўғил, етти келиннинг онаси. Қирқ бир неваранинг бувиси. Шу хурсандчиликдан фойдаланиб, Бобоевалар билан таништириб ўтмоқчиман. Лутфихон Бобоева оилада пазанда, хушмуомала, қўллари гул келинлардан бири. Ҳозир Лутфихон ая ҳовлида ош қиляптилар. (Қўлини тушириб, имлайди.) Мана, ўнг томонимизда эса, олтита келин бир-бири билан иноқ бўлиб рўзғор иши билан шуғулланяпти. Бири сабзи тўғраган, бири ҳовлига сув сепган, бири ўсма сиққан, бири эрини шимига дазмол босган, бири... Хуллас, бу оилада қайнона билан келинларни ораларидан қил ўтмайди. Бу ҳовлида доим осойишталик ҳукм суради. Мана, бахтиёр келинларнинг кулгисини бир эшитинг-а. (Қўли билан имо қилди.)

Сотти ёқимсиз кулади.

М у х б и р. Стоп! Стоп! (Сотти тўхтамайди.) Стоп деяпман. (Ф а р м о нга.) Аяжон, тўхтатинг!
Ф а р м о н. Ҳой, Сотти, тўхта, тағин нима дейсан?
М у х б и р. Бўлмади. Бе«фон» ёзамиз.
Ф а р м о н. Йўқ, «фон» билан ёзмасанг бўлмайди. «Фон» билан ёзасан. (Муҳайёга.) Ҳой, сен ҳам кул!
М у х б и р. Йўқ, йўқ, ойижон, керакмас. Режиссёр сизми, менми?
Ф а р м о н. Бу уйда мен режиссёр. (Меҳрига.) Сен ҳам ўт! Учаловинг яхшилаб кул. (Келинлар зўрма-зўраки куладилар. Мухбир «стоп», «стоп» деганича уларга мурожаат қилади. Ахири уларни тўхтатади.) Яна нима дейсан?
М у х б и р. Не удовлетворяет.
Ф а р м о н. Нима?
М у х б и р. Қаноатлантирмайди. «Бе«фон» ёзсак, зўр чиқади.
Ф а р м о н. Яхши чиқадими ишқилиб? Бўпти, сенлар боравер. Бу мени овозимни ёзаркан. Хўш, бўлмаса, мен гапираман. Мени эрим раҳматликни Азим шер дейишарди. Ҳамма беданага ишқивоз бўлса, у киши фонусга ишқибоз эдилар. Доим фонус кўтариб юрардилар.
М у х б и р. Тўхтанг. Эрингизни нима алоқаси бор? Лутфи Бобоева ҳақида гапиринг.
Ф а р м о н. Лутфи Бобоева менинг энг яхши кўрган келиним бўлади. Унга ўзим тарбия берганман. Мўмин, қобил бола. Уй ишларини ўйнаб-кулиб бажаради. Ҳурматимни қилади. Пазандалигини айтмай қўя қолай. Лағмонни сочнинг толасидек ингичка чўзади, чучварани данакдек тугади. Ёпган нонлари лолага ўхшаб қизаради. Ҳам ишда, ҳа.м рўзғорда илғор бўлган севиклн келиним билан фахрланаман. Мен умуман эр-хотиннинг ишига аралашмайман. Олган маоши билан ишим йўқ. Кам-кўстига яратсин, деб ўзларига қўйиб бераман.

Мухбир ўрнпдан туриб, нарсаларини йиғиштириб кета бошлайди.

Ф а р м о н. Ҳой, ҳой, ёзиб бўлдингми? Мени овозимнп ёзганингга радио пул тўлайдими? (Мухбир бошини ирғайди). Мени фамилиямни бнласан-а? Бобоева бўламан. Адресимни биласан. Пулни албатта юбор. Мен пенсионерман. Эсингдан чиқмасин.

М у х б и р чиқиб кетади. Эшик тарақлаб очилади, ҳовлиқиб У с т а Б о қ и киради.

Ф а р м о н. Яна қаиақа шум хабар олиб келдинг?
У с т а Б о қ и. Маъмурингиз яна тўйга борипти. Эшитяпсизми? Маҳкам қассоб тўй қиляпти. Маъмур ўртага тушиб олиб, рубоб билан роса ашулани оляпти. Эшитинг, қулоқ солинг-а. Дўпписига роса пул қистиришипти. Икки чаккасп пулга тўлиб кетди.
Ф а р м о н (сапчиб ўрнидан туриб кетади. Соттига буюради). Юр. (Уста Боқига.) Сен ҳам юр!

У ч о в л а р и шошиб чиқиб кетишади. Бир оздан кейин кўча томондан уларнинг овози эшитилади.

С о т т и. Такси!
Ф а р м о н. Ҳой, такси!
У с т а Б о қ и. Тўхтади. Югуринг!

К е л и н л а р айвон олдига югуриб чиқишади. Ннгора уларнинг аҳволига кулади.

К е л и н л а р. Чақирдиларми?
Н и г о р а. Ҳеч кпм чақирганн йўқ. (Яна кулади.)
Б а ш о р а т. «Менам эдим сенингдек, сен ҳам бўдарсан менингдек». Кулманг, ўргилай, кулманг.
Н и г о р а. Кулаётганим йўқ. Бери келинглар. Ўтиринглар, опалар. Аҳволингизни кўриб, ачиниб кетяпман.
Б а ш о р а т. Келганингпзга энди ўн кунча бўлди. Ҳеч гапдаи хабарингиз йўқ. Бу уйдаги келинлар тухум босиб, жўжа очишдан бошқа ҳамма ишни қилишади.
Н и г о р а. Наҳотки, сизлар шунга чидаб юрибсизлар?
Б а ш о р а т. Иложимиз қанча? Қайнонангиз бир пуфласа, шамол, тўполон бўлиб кетади. Ухлаганда ҳам икки кўзини очиб ётади. Бирор ёққа кетса, Соттихон деган шпионини постга ташлаб кетади.
Н и г о р а. Шу аҳволга чидаб юраверасизларми? Бўлмасам бир хотиржам гаплашар эканмиз-да. Масалан, мен бу аҳволда, эрксиз қулдек яшашга асло рози эмасман. Наҳотки етти киши, бир кишига бас келолмаймиз. Ўйлаб кўринг, менинг тарафимга ўтсангиз, ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб курашсак, бу уйдаги тартиб-интизом албатта ўзимиз хоҳлаганча бўлади.

Эшик тарақлаб очилади. Ф а р м о н б и б и  М а ъ м у р нинг қўлидан судраб киради.

Ф а р м о н. Мана, кўринглар бу тасқарани. Вой, сен кимга ўхшадинг? Отанг мўмин, қобилгина одам эди. Сабр-қаноатли эди. Битта аканг бухгалтер, биттаси терговчи, биттаси полковник, биттаси доктор, биттаси экономист, нимангга етказолмаяпсан? Бизни эл-юрт олдида шармандамизни чиқардинг-ку, ярамас. (Мушт ўқталиб кела бошлайди. Асқар унинг йўлини тўсади). Қоч, сен нари тур. Ўлдираман бу артистни.
А с қ а р. Йўқ, бу артист эмас. Бу — артистларга иснод келтириб юрган отарчи. Урган билан бу ярамас отарчини тузатиб бўлмайди. Яхшиси 15 суткага қамаб қўйиш керак.
М а ъ м у р. Ашула айтганни қамаш керак, деган қонун йўқ. Ашула айтганни қамашса, биттаям ашулачи қолмас эди.
К о м и л. Ҳукумат қамамаса, ўзим ертўлага қамаб қўяман.
М а ъ м у р. Ертўла зах, овозим ўтириб қолади.
Л у т ф и (тамоша залини кўрсатиб). Ойи, қаранг, шунча одам қараб турибди-я!
Ф а р м о н (залга қараб). Шарманда бўлдим. Уйга киринглар! Бу ярамас билан ичкарида гаплашаман. Дарвозани бекит! Бекит! Бекит, деяпман!

П а р д а.


УЧИНЧИ ПАРДА

Парда олдидаги воқеа.

У с т а  Б о қ и аллақандай қўшиқни хиргойи қилиб туфли ямаяпти. Ф а р м о н  б и б и чойнак-писла кўтариб киради. У сал хомушроқ.

У с т а  Б о қ и. Келинг, генерал? (унга табуретка қўйиб беради.) Тинч-омонмисиз? Келинлар тинчми? Неваралардан хабар борми? Сал хомушроқ кўринаспз?
Ф а р м о н. Сўрама, устам. Тушларим алағда-чалағда бўляпти. Отагинанг ҳар куни тушимга киради.
У с т а  Б о қ и. Тушга нималар кирмайди, дейсиз. Кеча менинг ҳам тушимга Азим амаким кириптилар. Негадир хафароқ кўриндилар. Гап сўрасам юзларини тескари ўгириб олдилар.
Ф а р м о н. Ия, сенинг ҳам тушингга кирдиларми? Бунда бир гап бор. Чолим бечорага бу дунёдаги ишлардан биронтаси маъқул бўлмай арвоҳи чирқиллаб қолганга ўхшайди. Сизга нима бўлди, десам индамайди. Ҳой, сизга нима бўлди, десам яна индамайди. Охири этагига ёпишиб олганимдан кейин, айтадиган гапини айтди.
У с т а  Б о қ и. Нима дедилар?
Ф а р м о н. Келинларингни нега қийнайсан? Уларни ўз ҳолига қўй, дейди.
У с т а  Б о қ и. Ия, дўппини олиб қўйиб ўйлайдиган гап айтибдилар-ку.
Ф а р м о н (чой қуйиб устага узатади). Жуда юрагим сиқилиб кетди. Сен билан бирпас гаплашиб, чигилимни ёзай дедим. Ҳар қалай сен чолимни қадрдони эдинг. Овозгинасини эшитгансан.
У с т а  Б о қ и (чой ҳўплаб). Агар Азим отам «келинларингни тинч қўй» деган бўлсалар, бунда бир гап бор. Менга қаранг, қариганингизда шулар билан ади-бади айтишиб сизга нима зарур. Келинг, ўз ҳолларига қўйворинг. Билганларини қилишсин.
Ф а р м о н. Шундоқ дейсан, Боқижон, бу лапашанглар рўзғор тутишни эплаёлишармиди. Ахир етти оила еттига бўлиниб кетса, бир-биридан меҳр қочади. Бир-бирига бегона бўлиб кетишади.
У с т а Б о қ и. Мен сизга айтсам, Генерал, яқиндаги тишлашади, узоқдаги кишнашади, билдингизми? Бир-бирппп соғиниб, қадр-қимматли бўлишади.
Ф а р м о н. Шундоқ дейсану, Боқижон, буларнинг бошини бир қилгунимча нақ ўлиб бўлганман-а. Шунча йил йиққан-терганларпмни совуриб юборишади.
У с т а Б о қ и. Олд келинингизнинг етти боласи бор. Кенжатойингиздан бошқа ҳаммаси бир уй боланинг ота-онаси. Рўзғорни шундоғам эплашсинки. (Ширин ўй суриб.) Бир тасаввур қилиб кўринг. Етти келин етти қозонда овқат қилди. Сиз айвонда, у ёнбошингизда, бу ёнбошпнгизда болиш. Бир чеккадан келинлар овқат опкелишади. Бири чучвара, бири манти, бири кабоб, бири сомса, бири лағмон, бири палов, яна бири жўжахўрознинг шўрвасини кўтариб келади. Сиз ҳаммасини жиндек-жиндек татиб кўриб охири оғзингизга ёққанини олиб қоласиз. Келинлар ишдан келганда сизга бири рўмол, бири кўйлак...бири пайпоқ, бири жерси пальто, бири кремплен кўйлак... Очиғини айтсам, оқпошшонинг онаси ҳам мунақа роҳатни кўрмаган.
Ф а р м о н (У ҳам хаёлга бералиб). Оҳ-оҳ, шундоқ бўлса кошкийди. Рўзғори бўлак бўлгандан кейин меҳри қочиб, қайда кўрдим қора эшагим, деб қолмасмикин.
У с т а Б о қ н. Йўқ, йўқ, болаларингиз бунақа эмас. Сизнинг тарбиянгиздан чнққан болаларнинг ҳаммасида сифат белгиси бор.
Ф а р м о н. Бу гапни қўя тур. Амакинг тушимга ҳар кирганда фонусимни эҳтиёт қил, мендан қолган бу мерос фонусни тўнғичим Ўринбойгинамга бер, деяверади. Бу нима дегани экан?
У с т а Б о қ и. Бунда катта гап бор. (Кулади.) Оғагинамни битта сирларини очиб қўйсам мени арвоҳ урмасмикин?
Ф а р м о н. Ўзи нима эди-ю, арвоҳи нима бўлади. Айтавер.
У с т а Б о қ и. Отамнинг фонуслари сирли фонус эди. Менга айтинг-чи, ота ўша фонусларини бирон марта ёққанларини кўрганмисиз?
Ф а р м о н. Йўғ-е. Қирқ йил бирга умр кўриб бирон марта фонус ёққанини кўрмаганман. Аммо бир минут ёнидан қўймасди. Кундузлари ҳам фонус ўлгурни кўтариб юрарди. Кечаси бошига қўйиб ётарди. Бир марта фонусига керосин куйганимда, мендан сўрамай нега ёғ қуясан, деб роса қиёмат қилганди. Жаҳли чиқиб фонус пилигини суғуриб ташлаб, ичини чайқаб бошқатдан ёғ қуйдиргани кўчага чиқиб кетганди.
У с т а  Б о қ и. Ҳа, балли. Отам раҳматлик фонуснинг ичига керосин қуймасдилар. Ароқ қуярдилар. Кўчаларда холироқ бурчакларда тўхтаб фонус пилигини миқ-миқ қилиб сўрардилар. Кечалари бош кўтариб, бир-икки пилик сўриб қўярдилар.
Ф а р м о н. Вой, қуриб кетсин. Нега оғзингиздан қўланса ҳид келади, десам жигарим касал дерди. Гап бу ёқда экан-да.
У с т а  Б о қ и. Ўлганни орқасидан ёмонлаб бўлмайди. Тушга кирганнинг гапидан чиқиб бўлмайди. Отам нима деган бўлсалар шуни қилинг. Келинларни озод қилинг, фонусни Ўринбойга беринг. Шунда тушингизга кирмай қўядилар.
Ф а р м о н. Тиригида дурустроқ гап оғзидан чиқмаган чолимдан ўлганда чиқадими? Ҳай, мен кетай, келинлардан хабар олай, мен йўғимда сулаймон ўлиб, девлар қутулган бўлмасин.
У с т а  Б о қ и. Ҳар қалай арвоҳ арвоҳ-да. Кечалари безовта қилмасин. Бир ўйлаб кўринг.

Ф а р м о н ҳардамхаёл, паришон бир алпозда чиқиб кетади.

У с т а  Б о қ и. Кампирнинг юрагига кутқу солиб қўйдим. Уйга кириб роса ўйлайди. Гапим томир-томиригача борди. Энди кенжа келинни пишитиб қўйиш керак. Сираям бўш келмасин. Кампир ҳозир эллик процент юмшади. Яна бир ҳаракат қилсам шалвираб келинларининг оёғи тагига тушади. Қани, бир қарай-чи, яна жазаваси тутиб қолмадимикин. Ҳой, ким бор, чегарани очинглар! Оч!

Аста парда очила бошлайди.
Сахнада Сотти билан Ф а р м о н  б и б и. Телефон жиринглайди. Сотти телефонга югуради, трубкани олиб гаплаша бошлайди.

Ф а р м о н. Ким экан бемаҳалда телефон қоқадиган?
С о т т и. Катта қудангиз, «шу десангиз»ни онаси.
Ф а р м о н. (трубкани олиб). Лаббай? Вой қудагинамдан ўргилай, эсон-омон юрибсизми? Ҳа, худога шукур. «Шу десангиз»ни камроқ гапиринг, миям ачиб кетди. Оқтошга бориб келдим. Невараларингиз чопқиллаб юришипти. Хўп, ўргилай, хўп. «Шу десангиз» унақа жим бўлиб кетманг. Хўп, хўп, албатта бораман. Қизингизга ҳам айтиб қўяман. (Трубкани қўяди.) «Шу десангиз»ни кичкина синглисинн бир жойга фотиҳа қилишибди. Тўйга қарашиб юбор демоқчи-да. Дарди бўлмаса телефон қилармиди? Ҳозир бориб, қизини терисини капрон пайпоқдек шилиб оламан. Телефон қил деб, ойисига ўзи айтган. (Дарвоза қўнғироғи чалинади.) Қара-чи, Сотти, ким келибди? (Ўзи уйга кириб кетади.)

Ниҳоятда ясанган ўрта яшар бир х о т и н тугун кўтариб киради.

С о т т и. Келсинлар.
X о т и н. Фармон  бибининг уйлари шуми?
С о т т и. Ҳа, шу.
X о т и и. Адашмаган эканман. Ўзлари бормилар?
С о т т и. Ҳозир чақираман. Ойи, ойи, меҳмон келди.
Ф а р м о н. Ким экан? (Чиқади. Нотаниш хотинни кўриб, ҳайрон қараб қолади.) Келинг, ўргилай. (У билан кўришади.) Сотти, дастурхон ёз!

Сотти айвонга кўрпача солиб, дастурхон ёзади. Хотин икки тугунни айвон лабига қўйиб ўтиради. Хотин дастурхонга фотиҳа ўқийди. Сотти самовар келтиради. Ҳол-аҳвол сўрашади.

Ф а р м о н. Айбга буюрмайсизу, сизни танимайроқ турибман.
X о т и н. Эҳтимол танимассиз, сизнинг таърифингизни кўп эшитганман, кўпдан бери бир дуонгизни олай деб, орзу қилардим.
Ф а р м о н. Қадамларингизга ҳасанот. Хуш келибсиз.
X о т и н. Мени ҳам ўғил-қизларим бор. Улар ҳам сизнинг болаларингизга ўхшаб, мартабаликкина бўлса деб ният қилганман. (Тугунни ечиб, ҳар хил совға-саломларни Фармон  бибининг олдига қўя бошлайди.)
Ф а р м о н. Нима қиляпсиз? Қўйинг, айб бўлади.
X о т н н. Вой нега айб бўлар экан? Худога шукур, топармон-тутармон ўғлим бор.
Ф а р м о н. Ўғлингиз нима иш қилади?
X о т и н. Базага мудир. Сизга нима керак бўлса, менга айтинг. Гилам керакми, гарнитур керакми, пахтагулли чойнак-пиёла керакми, ҳаммаси бор.
Ф а р м о н. Ҳеч нарса керакмас.
X о т и н. Мабодо керак бўлиб қолса дейман-да.
Ф а р м о н (шубҳаланиб). Бу хотиннинг ичида бир дарди бор. Башорат келиним айтгандай: «Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур». (Хотинга.) Ишқилиб ўғлингиз тинч-омон юрибдими?
X о т и н. Хўжалик ишидаги одамда тинчлик бўлармиди? Ўзи емай, еганларни кўролмайдиганлар кўп.
Ф а р м о н (ўзича). Энди даромадини бошлади. Қани, авжини ҳам эшитай-чи.
X о т и н. Яқинда қиз чиқардим. Шуни гап-сўз қилишибди. Ўғлимнинг устидан у ёққа ёзишибди, бу ёққа ёзишибди, яшшамагурлар. Чақувдан бўлиб, қамалиб қолди.
Ф а р м о н. Айби йўқ бўлса, ҳукумат адолат қилиб қўйиб юборади.
X о т и н. Энди шундоқ дейсизу, онажон, ҳаракат қилиб қолган яхши-да. Бир ўғлингизнинг божаси прокурор, бир ўғлингизни терговчи-милиция деб эшитган эдим.
Ф а р м о н (энсаси қотиб). Ҳа, шунақароқ.
X о т и н. Сиздек хотиннинг фарзанди она гапини олади. Бир гаплашиб шу ишни босди-босди қилиб юборсангиз, қанақа бўларкин? Қиёматли опа-сингил тутиниб кетардик.
Ф а р м о н. Нималар деяпсиз?
X о т и н (ўзича). Қиёматли опа-сингил бўлиб кетамиз, деганим ёқмади. Пулдан чўз, деёлмай турибди. (Фармонбибига) Ўртага тушинг. Ҳар қанча харж бўлса, мана мен турибман. Ўғлимни турмадан чиқазсалар ҳеч нарсамни аямайман. Очиқчасига гапирганимга хафа бўлмайсиз.
Ф а р м о н. Э, гап бу ёқда денг. Агар шу ишингизни тўғрилаб берсак, қанча пул бермоқчисиз?
X о т и н. Беш минг. (Чой ҳўплаётган Сотти қалқиб кетади. Уни кўрган хотин, жонланиб.) Ўғлим чиққандан кейин, яна 10 минг бераман. (Бу гал Сотти қийқириб юборади.)
Ф а р м о н (аввал Соттига бир хўмрайиб қарайди, кейин ўзини гўлликка солиб). Ўғилларим кўнармикан? Уларни ўзлари билан гаплашиш керак. Сотти, ҳой Сотти. (Соттини туртиб ўзига келтиради.) Бор, мулла акаларингни чақир.
X о т и н. Онасиз ахир, ўғилларингизни кўндиринг. Бир оғиз гапга 15 минг олсангиз ёмонми?
Ф а р м о н. Хўп, кўндиришга ҳаракат қилиб кўраман.

Ичкаридан ўғиллари чиқишади.

Ф а р м о н. Мана шулар менинг ўғилларим
Ў ғ и л л а р. Ассалому алайкум!
Ф а р м о н. Ҳаммаси мени ҳурмат қилишади. Ҳозир сўрайман. Болажонларим!
Ў ғ и л л а р. (қўлларини кўксига қўйиб). Лаббай, ойижон?
Ф а р м о н. Болаларим, сизларга ҳаром томоқ едирганманми?
Ў ғ и л л а р. Нима деяпсиз, ойижон?
Ф а р м о н. Шошманглар, сизларга ўғирлик қилгин, деб ўргатганманми?
Ў ғ и л л а р (қатъий). Йўқ.
Ф а р м о н. Мени бир гапимни икки қилганмисизлар?
Ў ғ и л л а р. Йўқ.
Ф а р м о н. Мен ўртага тушсам, пора оласизларми?
А с қ а р. Сиз ўртага тушмайсиз.
Ф а р м о н. Борди-ю, ўртага тушсам-чи?
К о м и л. Биз сизни иззат-ҳурмат қиламиз. Ҳамма айтган гапингизни бажарганмиз. Аммо бу илтимосингизни ўлсак ҳам бажармаймиз.
Ф а р м о н. Болажонларим!
Ў ғ и л л а р. Лаббай?
Ф а р м о н. Раҳмат сизларга! Раҳмат. Энди эшитинглар. Манави хотиннинг ўғри, муттаҳам ўғлини қамоқдан чиқаришимиз керак экан. Бунинг эвазига бу хотин бизга 15 минг сўм берар экан. 15 минг сўм-а...
А с қ а р (телефон трубкасини олиб). Рухсат этинг, ойи...
Ф а р м о н. Қўй, болам, қўй. Энди сизларга рухсат. Боринглар! (Ўғиллари чиқиб кетгач.) Энди, меҳмон, бизни кечирасиз. Сизни илтимосингизни бажаролмаймиз. Бошқа илтимос бўлганда майли эди. Мени Башорат келиним айтгандай: «Нима эксангиз, шуни ўрасиз». Энди боринг. Совғангизни ҳам олиб кетинг.
X о т и н (оғир аҳволда қолиб). Мени кечиринглар...

Кетади.

Ф а р м о н. Вой буни қара-я. Эшикдан ҳалимдай мулойим бўлиб кириб келишидан бир балоси бор-ов, деб ўйловдим-а. Бу ер юткур испикулон мени нима деб ўйлаяпти ўзи? Мен у ўйлаган хотинлардан эмасман-а! Ҳой, Сотти, бўл тезроқ. Кийиниб чиқ. Қудамникига кеч қоламиз.
С о т т и. Ҳозир, ойижон, ҳозир.

Ичкаридан олти келин чиқади.

Н и г о р а. Рози бўладилар, кўндирамиз.
Л у т ф и. Ҳаммамиз илтимос қилсак, албатта кўнадилар.
Б а ш о р а т. «Яхши гап билан илон инидан чиқар».
М у ҳ а й ё. Борди-ю, уришиб берсалар-чи?
М е ҳ р н. Э, кўп инжиқлик қилманг. Бўлмаса, планимизни бузиб қўясиз.
К е л и н л а р (Бўстонга). Қўрқманг, айтинг, айтаверинг.
Б ў с т о н. Шу десангиз... ойижон... Мен ҳам сиз билан борсам дегандпм. Агар рози бўлсангиз, дарров кийиниб чиқардим. Шу десангиз...
К е л и н л а р. Хўп дея қолинг, ойижон... Ахир сингилларини тўйлари-я... Илтимос сиздан...
Ф а р м о н. Сенлар жим тур. (Бўстонга.) Сизга нима бор, ўргилай? Эрга тегаётган сизми, синглингизми? Тўй маслаҳатинн сизсиз, ўзимиз пишитиб келамиз.
Б ў с т о н. Ойижон, шу десангиз... Мен ойимнинг бош боласиман-а. Бормасам хафа бўладилар.
Ф а р м о н. Шу десангиз... бўлмаса сиз боринг, мен қолай. Бўлди, кўп минғирлайверма. Бормайсан, гап тамом!
С о т т и. Тайёрман, ойижон. Калитни беринг.
Ф а р м о н (калитни беради). Уф, нима бало суртдинг? Сасиб кетибсан-ку?
С о т т и. Тугмасини босса, повиллаб отиладиган атирдан сепаман деб, адашиб пашша ўлдирадиган «Аэрозол» ўлгурни сепиб юборибман.
Ф а р м о н. Уф, нари тур-е! Машинани ойнасини очиб қўй. Ҳой келинлар, мен устиларингдан қулфлаб кетаман. Эрларинг дайдиб самовар-памоварга чиқиб кетмасин. Уришмай, талашмай ўтиринглар. Бугун отдих. Ҳеч қаёққа чиқмайсизлар.
К е л и н л а р. Майли, ойижон, майли. Машина ойнасини ёпиб ўтиринг, бўлмаса шамоллаб қоласиз.
— Яхши бориб келинг.
— Соттихон, қудахоламга айтинг, ойимга яхна чой қилиб берсинлар.
— Тинч ўтирамиз.
— Машннани секинроқ юргизинг.
Ф а р м о н (ўзича). Ё тавба, буларга бир нарса бўлганми?

Чиқиб кетади.

Б ў с т о н. Эрга теккунча қора ерга тегсам бўлмасмиди?
Б а ш о р а т. Қўйинг, йиғламанг, ўзи шундоғам юрагимиз сиқилиб турибди.
М у ҳ а й ё. Бир қориндан талашиб тушган сингиллари тўй бўламан деб турса-ю, боролмасалар-а. Бу қандай гап бўлди?
Н и г о р а. Бу уй эмас, турма.
М е ҳ р и. Келинглар, бир ҳасратлашайлик.
Б а ш о р а т. Ҳасратга бало борми? Ҳасрат қилавериб, қилавериб бетимга ажин тушиб кетган. Ўрта Осиёнинг харитасига ўхшайман. «Ойни этак билан ёпиб бўлармиди», ўргилай. Менга қаранг, Нигора, кўзғолонни шу бугуноқ бошлаймиз.
Н и г о р а. Бўпти, ҳозироқ бошлаймиз. Демак, биринчи вазифа эсларингиздами?
К е л и н л а р. Ҳа. Аввал эркакларни ўз томонимизга оғдириб оламиз. Кейин улар билан маслаҳатлашиб иш тутамиз. Ҳозир ҳовлида «биз бу уйдан кетамиз» деб бакирамиз. Тушунарлими? Қани, бошладик.
К е л и н л а р. Биз бу уйдан кетамиз...

Меҳри, Муҳайё ва Бўстон жойларидан қимирламай турадилар.

Н и г о р а. Сизларга нима бўлди?
М у ҳ а й ё. Қандоқ бўларкин-а?!
М е ҳ р и. Асаб системамга таъсир қилмасмикин?
Б а ш о р а т. Э, ланж бўлмай кетинг. Кемага тушганнинг жони бир.
М у ҳ а й ё. Ойим бизни еб қўймасмикинлар?
Н и г о р а. Қўрқманг, кураш қурбонсиз бўлмас. Бошладик.

Олти келин баб-баробар, «бу уйдан кетамиз!» деб қичкира бошлайдилар. Т ў х т а югуриб чиқади.

Т ў х т а. Хой, сизларга нима бўлди?
Н и г о р а. Сиз нари туринг. Аралашманг!
К е л и н л а р. Бўлинг, овсин, чаққон, чаққон қимирланг.
— Машнна чақирдингизми?
— Мен тайёрман.

К е л и н л а р уйларидан юкларини кўтариб чиқишади. Уларнинг шовқинидан эрлари ҳайрон бўлиб киришади.

Ў ғ и л л а р. Ҳа?
Н и г о р а. Биз бу уйда, бунақа шароитда яшаёлмаймиз. Ҳаммамиз кетамиз.
Ў ғ и л л а р. Қаёққа?
К е л и н л а р. Микрорайонга.
М е ҳ р и. У ердаги янги уйлар академик Иван Павлов назариясига мос. Ҳамма томондан санитария қоидаларига риоя қилинган. Ошхоналарининг девори оқ чиннидан. Иссиқ сув бир ёқдан, совуқ сув бир ёқдан шилдираб оқиб туради.
— Поллари паркет.
— Хоналарини шамоллатадиган вентиляцияси бор.
— Ваннахонаси пошшоларнинг саройига ўхшайди.
— Кир ювганда мағзава тортадиган канализациясини айтмайсизми?
Н и г о р а. Ана шунақа ажойиб уйларга кетамиз.
М а ъ м у р. Бўпти. (Муҳайёга.) Аввал икковимиз алоҳида гаплашиб репетиция қилиб олайлик.

И к к о в и чикиб кетади.

Ҳ а к и м. Ҳар бир медицина персонали диагнозни бемор олдида қўймай, алоҳида хонада консилиум қилади. Юринг.

Хотинини опкириб кетади.

А с қ а р. Жонидан, сиз машҳур тикувчисиз. Кийим деганни алоҳида хонада примерка қилинади. Юринг, ўша ерда гапларингизни бир примерка қилиб оламиз.

Л у т ф и билан чиқиб кетади.

М а ҳ к а м. Биз молия ходимлари ҳисобдан адашиб кетмаслик учун алоҳида хонада ҳисоб-китоб қиламиз. Юринг, қиладиган ишимизни чўтга солиб кўрай.

Б ў с т о н н и опчиқиб кетади.

К о м и л. Бизнинг хотин ҳозир йўқ. Маликаи Дилором келгунча манаву романни охирлатиб қўяман. (Чиқиб кетади.)
Ў р и н б о й. (Башоратга). Сиз булар ичида энг каттасисиз. Ҳар бир гапни ўлчаб гапиришингиз керак. Унинг устига ательемодни энг зўр бичиқчисисиз. Орқангиздан академиклар, министрлар, халқ артистларининг хотпнлари эргашиб юради. Ҳар бир гапни андозага солиб гапиришингиз керак. Юринг, гапингизни андозага соламиз.

И к к о в и чиқиб кетишади.

Т ў х т а. Энди нпма бўлади?
Н и г о р а. Бпттаси ҳам ваъдасида турмади-я!

Кулис ортидан келинларнинг бақиргани, йиғиси эшитилади. Ҳамма ў ғ и л л а р уйларидан додлаб чиқишади.

Ҳ а к и м. Э, ойим билан очиқчасига гаплашишимиз керак. Бўлмаса, хотинларимиздан ажралиб қоламиз.
Н и г о р а. Мулла акалар, мен ойимни жуда яхши кўриб қолдим. У киши жуда ажойиб одам эканлар. Ҳеч ким ўз айбини билмайди, деганларидек, ойимлар ўз айбларини ўзлари билмаяптилар. Ахир, ўзинглар ўйлаб кўринглар. Меҳмонга боролмасак, меҳмон чақиролмасак, хоҳлаган кийимпмизни кия олмасак, кўнглимиз тусаган овқатни пишириб ея олмасак. Кинотеатрларга бориш у ёқда турспн, уйимиздаги телевизорни фақат «Оталар сўзи, ақлнинг кўзи» бўлганидагина кўрсак. Мен бу уйга янги келган одамман. Лекнн аҳволларингни кўриб бунақа яшаб бўлмаслигинп билиб турибман. Сизларнинг бепарволикларингиз ғашимни келтиряпти.
М а ҳ к а м. Кенжа келиннинг таъналари тўппа-тўғри, бу бир, янги келган одам аҳволимизнн дарров билади, бу икки. Ўзимиз сезмаймиз, ўрганиб кетганмиз, бу уч. Уят, уят, бу тўрт.
М а ъ м у р. Бирон жўяли маслаҳат беринг, кўпни кўрган одамсиз, ака.
М а ҳ к а м. Мен нима дейман, бу бир, мана, домла ганирсин, божаси прокурор, закон билади, бу икки.
К о м и л. Мен божам билан ойимни йўлга солиш учун дунёдаги жами юридик қонунларнинг ҳамма моддаларини қўллаб кўрганмиз. Иш чиқмаган. Манави терговчи бир нпма десин. Бунақа ишларнинг кўпини ҳал қилган.
А с қ а р. Биз онажонимизни жуда яхши кўрамиз. Кекса одам, диллари оғримасин, деб қаттиқ гапирмаймиз. Уйимизнинг аҳволини қаранг, келин, бу уйни бузиш мумкин эмасмиш. Ойимни тарбиялаш у ёқда турсин, ҳатто мана бу уйни бузиб, ўрнига янгисини қуролмаймиз. Бу уйга ҳаммамизнинг кнндик қонимиз тўкилган эмиш. Уйимизни деворларида дадамиз раҳматликнинг панжаларини изи қолганмиш. Ойимиздан бекитган пулга янги уйни лойиҳасини чиздириб қўйганмиз. Тайёр бўлганига бир ҳафта бўлди. Шу ҳакда ойим билан очиқчасига гаплашмоқчи бўлгандим, фойдаси бўлмади. Энди ўзларинг билганларингни қилинглар.
Н и г о р а. Сизлар ҳурмат қиламиз деб, қул бўлиб юрибсизлар-ку. Асқар ака, бу милиция полковнигининг гапи эмас. Сиз қанчалаб жиноятчиларни тўғри йўлга солиб юборгансиз. Ойимга нима бўпти? Тузатиш мумкин.
А с қ а р. Қўлингиздан келса, марҳамат, тузатинг.
Н и г о р а. Менга қўйиб берсанглар, эртагаёқ ойимни бошқача қилиб қўярдим.
Ҳ а к и м. Сиз бу ишни қилсангиз ярашади. Ҳали ойим бўйнингизга минганларича йўқ. Яна уч кун жим туриб берсангиз, мулла минган велосипеддек ювош бўлиб қоласиз.
М а ъ м у р. Э, бўлмаган гапни қўйинглар. Конкрет гаплардан гапиринглар. Ака, ака, сизнинг каллангиз Госпландек аниқ ишлайди. Бир ишлатинг. Мана бундоқ қилиб бармоғингизни пешонангизга тираб, бир ўйланг. Жами сув қўшилмаган гаплар сиздан чиқади.
М а ҳ к а м. Ҳаммамиз бир мулоҳаза қилиб олайлнк. Демак, ойим эркимизни қўлимиздан олиб қўйганлар. Демак, биз эркимизни қўлга олиш учун курашишимиз керак. Ана, энди мақсадимиз аниқ бўлди. Ҳар соҳани ўз министрлиги бор. Ойимга ўхшаган кампирларнинг министрлиги қаерда? Йўқ.
Ҳ а м м а. Тўғри, йўқ.
М а ҳ к а м. Тўғри, йўқ. Демак, ойнмларнинг устларидан ҳеч қаерга шикоят қилиб бўлмайди. Кийим ғижим бўлса, дазмоллаймиз. Уйимиз бузилса, ремонт қиламиз, ойимларни дазмол қилиб бўлмаса, ремонт қилиб бўлмаса, раҳматлик дадамиз Азим шерни чақириб, «бу кампирингизни тарбия қилиб беринг», деёлмасак. Демак, биз фақатгина у кишининг онгларига таъсир қилиб, қайта тарбиялашимиз керак.
Ҳ а м м а. Во...
Ў р и н б о й. Шошма, шошма, ўйлаб-ўйлаб шу гапни топдингми? Ойим ҳозир неча ёшга кирдилар?
Ҳ а м м а. 75 га.
Ў р и н б о й. Ҳа, балли, 75 ёшга кирган бўлсалар, у кишини тарбиялаш учун яна 25 йил вақт керак. Ана унда нима бўлади? Ана унда 100 га кирадилар. Ўйлаб-ўйлаб топган гапини қаранг-а. Барибир ҳеч иш чнқмайди. Тарқалинглар. (Ҳамма у ёқдан бу ёққа ўйланиб юради.)
Н и г о р а. (бирдан). Топдим!
Ҳ а м м а. А? Нима?
Н и г о р а. Шошманглар, бу ниҳоятда махфий бўлиши керак. Юринглар, ичкарида гаплашамиз.

Чироқ ўчиб бир оз паузадан ксйин ёнади. Ф а р м о н билан С о т т и қудасиникидан келяпти.

Ф а р м о н. Вой-вой, маҳалласининг болаларини шумлиги, машинамга мих билан чизиб қўяди, деб ўтиргандек бўлмадим.

Парда орқасидан к е л и н л а р чиқа бошлайдилар.

К е л и н л а р. Ассалому алайкум, яхши бориб келдингизми?
— Чарчамадингизми?
— Ҳаммаси тинчми?
Б ў с т о н. Қалай шу десангиз, тўй маслаҳати биттими?
Ф а р м о н. Э, шу десангиз... демай гапирсангиз-чи. Шу десангизни ойингиздан эшитавериб бошим оғриб келяпман. Онангни тўйга тайёргарлиги йўқ экан. Нимангиз бор десам, нуқул 4 та патнис билан ўнта пиёласини кўрсатади. Ойингни олдидан шу десангиз... беш юз сўмга тушиб келяпман. «Тўйни ресторанда қиламан, ҳамма нарса тап-тайёр бўлади, ортиқча ташвиш қилиб юраманми?» дейди. Қурғурни гапида жон бор. Ҳақиқатан ҳам тўй қиламан деб, оёғи куйган товуқдек питиллаб, куйди-пишди бўлиб юргандан кўра, ресторанда қилиб қўя қолган яхши. Шунча азобни нима кераги бор. Жонини ҳузурини билади қудам.
С о т т и. Пишиқ-да ўлгур, пишиқ.
К е л и н л а р. Раҳмат сизга, ойижон, раҳмат.
У с т а Б о қ и. Одамлару одамлар, боғда битган бодомлар, эшитмадим деманглар. Бугун маҳалламиз клубида «Келинлар қўзғолони» деган ажойиб томоша кўрсатилади.
К е л и н л а р. Вой, ойижон, биз ҳам борайлик.
— Илтимос сиздан, жон ойи.
Ф а р м о н. Жим бўлинглар. Клубда сенларга пишириб қўйибдими? Бугун телевизорда «Оталар сўзи, ақлнинг кўзи» бўлади. Ўшани кўрасизлар. Юр ҳамманг!
Б о қ и. ...«Келинлар қўзғолони» деган ажойиб томоша кўрсатилади.
К е л и н л а р. Жой ойижон, хўп дея қолинг.
Ф а р м о н. Ҳой, Боқи, билети қимматми?
У с т а Б о қ и. Сизга барибир эмасми? Ё томошага бормоқчимисиз?
Ф а р м о н. Ҳа.
У с т а  Б о қ и. Ундай бўлса, сизларга текин.
К е л и н л а р. Ана, текин экан. Текин... хўп дея қолинг.
Ф а р м о н. Бўпти, юринглар.

Декорациялар ўртасида яна худди шундай кичик декорация, олти ўғил хотинлари ролида, Мақкам Ф а р м о н  б и б и ролида чиқади. Ф а р м о н  б и б и ва келинлари саҳна четидаги стулларда ўтиришибди.

У с т а  Б о қ и. Ҳо, артистлар, тайёрмисиз? Қани, бошладик.

Парда очилади. Саҳнада Ф а р м о н  б и б ининг кийимини кийиб олган Маҳкам турибди.

М а ҳ к а м. Келинлару...
К е л и н л а р. Ҳув... (Залдан.)
Ф а р м о н. Э, сенлар жим ўтиринглар. (Залдан.)
М а ҳ к а м. Ҳой, келинпошшо, бўлинг тезроқ, «Кирим», «чиқим» дафтарини олиб чиқинг.
К о м и л. Тайёрман, ойи.
М а ҳ к а м. Қани энди ҳисобла-чи, водопроводга, светга, телефонга, газга қанча тўлашимиз керак экан?
К о м и л. Ҳаммасини ҳисоблаб қўйганман.
С о т т и. Мен биламан, 43 сўм. (Залдан.)
К о м и л. Ўзим ҳам биламан, 43 сўму 00 тийин.
М а ҳ к а м. Вой-бў, 43 сўм. Ҳой, бунақада тилладан тоғинг бўлса ҳам емирилиб кетади-ку. Битта светни ёққанда, иккинчисини ўчириш керак-да. Счётчик ўлгур ғир-ғир қилиб, пулни сўриб кетаверади-ку. Тайёрмисиз, келин?
К о м и л. Тайёрман, бошладик.
А с қ а р (киради). Салом ойижон. Мана. (пул беради.)
М а ҳ к а м. Чўғи пас-ку? Беш сўми қани?
А с қ а р. Смена инженеримизни туғилган кунига коллективимиз совға тайёрлаётган эди. Мендан ҳам беш сўм олиб қолишди.
М а ҳ к а м. Туғилмай ўлсин, туғилмайгина ўлсин. Лекин барибир мени ҳисобимда яна ўн етти сўм етмай турибди.
К о м и л. Мана мундоқ қилинг, топасиз.
М а ҳ к а м. Қани, менинг олдимга келинг-чи, келинпошша. (Асқар яқинлашади.) Бисмиллоҳи раҳмону раҳим. (Кўкрагига қўл тиқади.) Ҳеч нарса йўқ экан.
К о м и л. Вой адо бўлсин.
Ф а р м о н. (залдан). Вой, бу мени кўрсатяпти!
К е л и н л а р. Йўқ, ойижон, ахир бу спектакл-ку.
Т ў х т а (калта юбка ва майкада). Ойижон, бир шаҳарга тушиб келсам дегандим.
М а ҳ к а м. Вой, ўзим айланай. Бўйларингизга қоқиндиқ. (Ролдалиги эсига тушиб.) Ие, вой шарманда, вой беюз!
Т ў х т а. Вой, ойижон, гуноҳим нима?
М а ҳ к а м. Ширяланғоч юра қолгин эди. Қипяланғоч юра қолгин эди.
Т ў х т а. Бу уй эмас, турма. Ҳа, турма.

Чиқиб кетади.

М а ҳ к а м (Асқарга). Нима камчиликларинг бор? Нима дейсан?
А с қ а р. Ойижон, уйимизни аҳволига караб бўлмайди. Ўғилларингиз сиздан яширган пулларига янги уйни лойиҳасини тайёрлаб қўйишган. Ана шу янги уйни қурсак яхши бўлади.
М а ҳ к а м. Бекор айтибсан. Бу уйга болаларимни киндик қони тўкилган. Бу уйнинг деворларида чолгинамнинг панжасининг излари турибди. Бу уйда 41 та неварам туғилди. Бу уйни бузмаймиз, ҳеч қаёққа кетмаймиз.
А с қ а р. Қўйинг, ойи, бу уйда мен ортиқ туролмайман. Кетаман.
М а ҳ к а м. Вой адо бўлинг сиз. Қаёққа кетасиз?
А с қ а р. Ойимникига.
М а ҳ к а м. Боринг, кетсангиз кетаверинг.
А с қ а р. Худо олсин бу уйингизни. Елкамнинг чуқури кўрсин.

Кетади.

К о м и л. Вой савил-ей. Следуюший!
Ф а р м о н. Мени кўрсатяпти. Ҳой! (Ўрнидан туриб кетади, келинлар чувиллашиб жойига ўтқазиб қўйишади.)
М а ъ м у р. (пилдираб киради). Ассалому алайкум.
М а ҳ к а м. Ғилдирак, ҳой ғилдирак.
М а ъ м у р (юришда давом этиб). Ассалому алайкум.
М а ҳ к а м. Ҳой, ғилдирак, сизга айтяпман. Қулоқни том босганми?
М а ъ м у р. Вой мемими?
М а ҳ к а м. Ҳа, сиз, акаси жонидан. Э, ойиси жонидан. Вой, ўзим ўргилай сиздан. Бўйларингизга бўйтумор.
М а ъ м у р (уялиб). Вой, қўйинг, ойи.
М а ҳ к а м. Қани гиргиттон, сумкангизни кўп ғижимламай очинг-чи, ичидагиларни мана бу ерга сочинг-чи.
М а ъ м у р. Вой, сумкамниям ола қолинг, ойнжон.
М а ҳ к а м. Ўзим айланай. (Комил Маъмурнинг сумкасидан пул олади.) Мана сумкангиз. Сизга нима керак?
М а ъ м у р. Менгами? Ҳалиги...
М а ҳ к а м. Туфлими? Ичкўйлакми?
М а ъ м у р. Ишхонамизда путёвка бераётган экан. Ўғлингиз билан бир Кавказ томонларни айланиб келсак.
М а ҳ к а м. Вой, Кавказда нима қиласиз? Пишириб қўйибдими? Мана, телевизорда ҳар ҳафтада икки марта «Оламга саёҳат» деган эшиттириш беради. Ўшани кўриб, уйда кўмилиб ўтираверинг. Ҳалиги, илонлар дейсизми, филлар дейсизми, айиқлар дейсизми, маза қилиб кўриб ўтирасиз. Кавказга боргунча туғинг. Ҳой, менга қаранг, нимага туғмайсиз? Ўғлим бечора иккита бола билан ўтиб кета берадими?
М а ъ м у р. Вой, шунга шунчами, ака? Ие, ойи. Юз граммлик гап экан-ку. Туғардиму фигурам бузилиб қолишидан қўрқаман.
М а ҳ к а м. (Комилга). Ҳой келин, «кирим» дафтарига ёзиб қўйинг. Бу келиним шу бугундан бошлаб тўққиз ой, тўкқиз ҳафта, гўққиз кун, тўққнз соатдан кейин туғиши керак.
М а ъ м у р. Зиқналигингиз қолмади-қолмади-да. Жонимга тегиб кетди. Кетаман.
М а ҳ к а м. Қаёққа?
М а ъ м у р. Ойимникига.
М а ҳ к а м. Вой, ундан нарига ўтиб кетинг.
К о м п л. Навбат кимники?

Ў р и н б о й киради, пул беради.

М а ҳ к а м. Кам-кўстингни айт, нима керак?
Ў р и н б о й. Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув керак дегандак...
М а ҳ к а м. (гапини бўлиб). Мақол қўшмай гапир. Мақол ҳам ўлсин, бўлар-бўлмасга суқилмай.
Ў р и н б о й. Мақол сўз кўрки. «Бор товоғим, кел товоғим» деганларидек, қудаларимни бир чақирсам деган эдим.
М а ҳ к а м. Қуда, қуда, қудаларингни тинч қўй. Қиз узатдингми, энди жим ўтир.
Ў р и н б о й. Зиқналигингиз жонимга тегди. Кетаман.
М а ҳ к а м. Қаёққа?
Ў р и н б о й. Ойимникига.
М а ҳ к а м. Ёшинг 50 дан ошиб қолган бўлса, ойинг неча ёшлигини ўзиям билмаса. Сенга кўзи учиб тургандир. Борсанг танирмикан?
Ў р и н б о й. Танийдиларми, танимайдиларми, эшитадиларми, эшитмайдиларми, ҳидимдан биладилар.
М а ҳ к а м. Сенда ҳид нима қилади?
Ў р и н б о й. Ўзимни ҳидим бор-ку.
М а ҳ к а м. Нафталин ҳиди.
Ў р и н б о й. Қариманми-қуриманми, ойимни қизиман. Мендан тонмайди. Ҳар кимники ўзига, ой кўринар кўзига. Қуриб кетсин, шу уйингиз.
К о м и л. Яна ким бор?
Ҳ а к и м. (пул беради). Ассалому алайкум.
М а ҳ к а м. Сенга нима керак?
Ҳ а к и м. Академик Иван Павлов назариясига биноан ҳар куии калориясиз суюқ овқат ичавермасдан витаминли, калорияли овқат ейиш керак. Мен қўй гўшти, қўй ёғидан ош емоқчиман.
М а ҳ к а м. Бугун шўрва бўляпти. Ҳаммамиз шўрва ичамиз. Паловни пайшанба куни еймиз.
Ҳ а к и м. Бунақа қилсангиз кетаман.
М а ҳ к а м. Вой, сен ўлгурдан ҳам гап чиқадими? Сендан-а? (Залда ўтирган Нигорани кўрсатиб.) Вой-дод, манавини келганига ўн кун бўлмай, бошқа келинларимниям йўлдан урибди.

Ў ғ и л л а р тугунларини кўтариб чиқишади.

М а ҳ к а м. Келинлару...
К е л и н л а р. (залдан). Ҳув...
Ф а р м о н. Жим бўлинглар. Бу мени кўрсатяпти дедим-ку.
У с т а  Б о қ и. Йўқ, йўқ, сиз эмас, ўтиринг.
М а ҳ к а м. Шартларингни айтинглар.
Ў р и н б о й. Ҳар бир оила ўзига ўзи қозон қайнатсин.
Ҳ а к и м. Ҳар бир оила меҳмон чақириш, меҳмонга бориш ҳуқуқига эга бўлсин.
М а ъ м у р. Ҳар бир оила аъзоси кинотеатрларга бориш, маданият ўчоғларида ҳордиқ чиқариш ҳуқуқига эга бўлсин.
А с қ а р. Шу пайтгача йиғилиб қолган оила бюджетидан ҳар бир оилага янги уй куриб берилсин.
Т ў х т а. Ҳар ким олган маошини ўз эҳтиёжига яраша сарф қилиб, модний кийимларни кийишга рухсат этилсин.
Ҳ а к и м. Оилада шпион штати қисқартирилсин.
К о м и л. Йўқ, йўқ, йўқ.
Ў р и н б о й. Агар шартларимизни бажармасангиз биз ҳаммамиз кетамиз.
Ҳ а м м а. Кетамиз!
М а ҳ к а м (Ф а р м о н  б и б и га). Фармонбону, маслаҳат бер, нима қилай? Келинларим кетиб қолса, ўғилларим хотинсиз қолади-ку. Ахир 41 та неварам бор.
Ф а р м о н (кулганича). Ҳой кампир, сени миянгда эски замонни ачиган-бижиган қилиқлари қолиб кетган. Шундай яхши келинларингни қийнаб қўйибсан-ку. Уларни шартини бажариб, эркларини ўз қўлларига бер!
М а ҳ к а м. Шартларингизга кўндим. Ҳаммаларингиз эркинсизлар.

Кичик парда ёпилади.

Ф а р м о н (кулиб). Буни режиссёри ким?
Б о қ и. Ростини айтайми?
Ф а р м о н. Айтавер.
Б о қ и. Кенжа келинингиз Нигорахон.
Ф а р м о н. Раҳмат сизларга. Жуда маза қилиб томоша қилдим. Кенжатойим Тўхтавойдан кўнглим нотинч эди. Ўлиб кетсам бу бўшашганнинг ҳоли нима кечади, дердим. Бахтига сен учрадинг. Энди кўнглим тинч.
Ў ғ и л л а р. Нима гап, ойижон? (Парда орқасидан чиқиб.)
Ф а р м о н. Ўзларингни билмасликка солманглар. Сизларга раҳмат, бу...
Ҳ а м м а. Бир...
Ф а р м о н. Саломат бўлинглар... бу...
Ҳ а м м а. Икки...
М а ҳ к а м. Сиз ҳам саломат бўлинг, юзга киринг...
Ҳ а м м а. Бу уч.
Ф а р м о н. (залга қараб). Ана кўрдингларми, минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши.
У с т а Б о қ и. Бунинг ҳаммаси ҳазил. Лекин ҳазилда ҳам, озгина чини бўлади. Актёрларимиз ошириб юборган бўлсалар, кечирасизлар.
Ф а р м о н. Шу пайтгача булар мени чилдирмамга ўйнаб келишди. Энди мен буларнинг чилдирмасига ўйнайман. Қани, чалинглар!

П а р д а

1976 йил.

Qayd etilgan