Maʻrifiy maqolalar  ( 180613 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 B


HazratiBilol  26 Fevral 2019, 17:05:31

Муслима аёл... бу аёл гапирган гапи қилган амалига тўғри келиши керак, ёлғон гапирмаслиги керак, илмга муҳаббатли бўлиши керак. Кийимлари шайтон буюргандекмас Аллоҳ бюргандек бўлиши керак. У аёлни кўрганингизда ислом  балқиб туриши керак. Мен кўрган аёлларни аксарияти бошини рўмол билан ёпган-у лекин бели тор, кўйлаги кенг-у шими тор, муслима аёл бир қавмга ўхшаш учун кийинмайди, ёки замон кўтармайди деб кийинмайди, бундай ўраса чиройли туради сочини тепага йиғса чиройли туради деб кийинмайди. Муслима аёл шариат буюргандек кийинади. Бадани билинмайдиган, ичи кўринмайдиган, рўмоли елкаларини, олди ва орқа қисмларини беркитадиган рўмол ўрайди. Кўзга ташланиб турадиган кийимлардан йироқ бўлади, аксинча кўзга ташланмайдиган қилиб кийинади. Ўта ёрқин кийимларни киймайди. Муслима аёл Аллоҳ яхши кўргани учун яхши кўради ва Аллоҳ ёмон кўргани учун ёмон кўради. Муслима аёл юзини  пардоз  андоз қилишига хожати йўқ. Чунки  унинг юзлари нурли бўлади Аллоҳ қилган аммаларини юзига чиқариб қўяди. Муслима аёл доим таҳоратли ҳолда юради, намозларини ўқийди, қўшниларига яхши муносабатда бўлади. 
Кўчага чиқса хам фақат зарурат юзасидан чиқади, номахрамларга қарайвермайди, кўзини пастга қаратиб юради. Муслима аёлнинг уйи доим тоза, сарамжон саришта бўлади. Хар бир суннатни қўлидан келганича бажаришга харакат қилади, овқатланишда хам, кўчага чиқишда хам хатто ўйқуга ётса хам суннатларга амал қилишга харакат қилади. Муслима аёл бегоналар билан қўл бериб сўрашмайди. Ўзидан катта ва кичикларга хурматда бўлади. Муслима аёл бақириб хохолаб кулмайди, кўчада ўзини кўрсатиб юрмайди. Муслима аёл сабрли, оқила, закия бўлади. Муслима аёл интернетга кирмайди демайман лекин интернетга кирса хам номахрамларнинг суҳбатига  аралашмайди, бўлар бўлмас постлар ёзиб амал сахифасини тўлдирмайди.
Гапираман десам гаплар кўп аммо кўп ёзсам одамлар эриниб ўқимай қўйиши мумкин. Мен хар бир аёлни Аллоҳ учун яхши кўраман. Шунинг учун холис фикрларимни ёздим. Эҳтимол бу нарсалардан хабари йўқ аёллар бордир, мен сизларни яхши кўрганим учун шу гапларни ёздим. Ўзимга раво кўрганимни сизларга хам раво кўрганим учун ёздим. Бўлмаса менга нима деган бўлардим. Аллоҳ хар биримизни собир бандалардан қилсин, олган илмига амал қилувчилардан қилсин.

Qayd etilgan


HazratiBilol  26 Fevral 2019, 17:07:34

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларига нисбатан яқин дўстдек муомалада бўлар эдилар. Қайси бир инсон билан суҳбатлашсалар унга шундай яқин муносабатда бўлардиларки, ҳатто ҳамсуҳбатлари хаёлида – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мени ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши кўрар эканлар, деган фикр қолар эди. Саҳобаларини тоқатларидан ортиқ ишга буюрмас, акс ҳолда уларга ўзлари ёрдамлашиб юборар эдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сафарларининг бирида саҳобаларига бир қўйни сўйиб, таом тайёрлашга буюрдилар. Шунда бирлари: Қўйни мен сўяман деса, иккинчилари, мен эса терисини шилиб, майдалайман деди. Учинчилари, уни пишириб таом тайёрлаш эса менинг зиммамга, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «У ҳолда мен ўтин териб келаман» – дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ! Сиз қўяверинг, ўзимиз қилаверамиз» – дейишди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эса: «Тўғри, бу ишни ҳам ўзингиз уддалайсиз, аммо мен сизлардан ажралиб туришни хоҳламайман. Чунки, Аллоҳ таоло бандасини ўз биродарларидан ажралиб турган ҳолда кўришни ёқтирмайди» – деб жавоб бердилар.
Он ҳазратларининг ушбу сифатлари ҳам камтарлик бобида биз учун ўрнак бўлмоғи лозим. Чунки, баъзи инсонларга обрў ёки бир оз мол-дунё тегиб қолса, ўзини йўқотиб қўяди. Бошқаларга нисбатан беписанд назар билан боқади. Халқимизда «Камтарга камол, манманга завол» – деган мақол ҳам бор. Қолаверса, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Кимки, Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ таоло унинг қадрини кўтаради» – деганлар.
«Шифои шариф» китобида келтирилишича:
 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳабашистон подшоҳи Нажоший томонидан келган элчиларга ўзлари хизмат қилганлар. Саҳобаларнинг, бизлар хизмат қиламиз, сиз қўяверинг, дейишларига қарамай, У зот хизматдан тўхтамадилар ва: «Булар менинг Ҳабашистонга ҳижрат қилиб борган саҳобаларимга хизмат қилишган эди. Шунинг учун мен ҳам улардан ўз қарзимни » – деганлар. Албатта, ўзгаларнинг ҳурматига нисбатан ҳурмат билан жавоб қайтариш ҳам гўзал фазилатдир. Бизлар бу соҳада ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дан ўрнак олмоғимиз даркор.

Qayd etilgan


HazratiBilol  26 Fevral 2019, 17:09:34

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. Ул зот: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатдан бир одам чиқади», – дедилар. Ансорийлардан, соқолидан тоҳарат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши чиқиб келди.
Эртасига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айни гапни айтган вақтларида, яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди.
Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: «Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг», – деди. У одам «Хўп» деб жавоб берди.
Ҳазрати Анас ривоят давомида шундай дейди: «Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан».
Абдуллоҳ яна шуларни айтган экан: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: «Эй, Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан уч марта: «Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади», деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен чиқиб келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган гапларга сени нима эриштирган?» – деб сўрадим.
У эса: «Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ», – деди.
Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: «Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат, мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга нисбатан унга Аллоҳдан етган яхшиликка ҳасад қилмайман», – деди».
«Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз», – дебди Абдуллоҳ ибн Амр».

Qayd etilgan


HazratiBilol  26 Fevral 2019, 17:10:25

Биринчи_тоифа
Боласига бир ҳадия олса, болам сенга бу ҳадяни ким олди?
 деб сўрайди.
 Ўзини биринчи навбатда қўяди, фарзандини ўзига йўналтиради,
ўзига боғлайди.

Иккинчи_тоифа
Боласига ҳадя олганида, болагинам буни мен олдим,
аммо отанг соғ бўлсин, у ишлаб сенга пул топиб сенга олишимга сабабчи бўлди дейди.
Ва боласини      ҳам ўзига ,   ҳам отасига боғлайди.

Учинчи_тоифа
Боласига ҳадя олганида, болам буни мен олган бўлсамда,
отанг пулини топган бўлсада аслида сенга олишлигимни  Аллоҳ
хохлади ва насиб қилди.
 Аллоҳга миннатдорчилик билдиргин,  деб боласини Аллоҳга,
динига, ибодатга шавқини оширади.

1. Биринчи тоифа фақатгина онадир.
2. Иккинчи тоифа вафоли онадир.
3. Учинчи тоифа эса ҳам вафоли она ҳам ҳам ўқитувчи, ҳам дин ўргатувчи муслимадир.

Qayd etilgan


okahon.8800  27 Fevral 2019, 00:41:24

Ўзганинг жонига қасд қилишдан эхтиёт бўлинг
Ислом динида таьлимотларида ўз жонига суиқасд қилиш қанчалик оғир ва катта гунохлардан саналинса, ноҳақ ўзганинг жонига қасд қилиш хам шундай оғир жиноят хисобланади. Шунингдек барча самовий динларда ҳам зулм, қотиллик, хунрезлик ва одам ўлдириш каби амаллар қаттиқ қораланади. Муқаддас Қурони карим оятларида хамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а) нинг ҳадиси шарифларида ҳам суиқасд қилиш оғир гуноҳ амаллардан эканлига очиқ билдирилган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гуё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак; гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сурасининг 32-оятлар).
Бошқа бир оят каримада эса “Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир”. (Нисо сураси 93 оят)
Юқоридаги Ояти карималардан ўзга инсонни жонига қасд қилиб, унинг умрига зомин бўлиш нақадар оғир гунох экани ва хатто Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига хам охиратдаги улкан азобга дучор бўлишдек бахтсизликга олиб боришини билиб олиш мумкин.
Аллоҳ таоло одам фарзандини азиз ва макаррам қилган, шу боисдан нохақ бир инсоннинг қонини тўкишни шариъат ман қилди, нафақат қонини тўкиш балки, уни уриш, калтаклашни ҳам ман қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз биродарингиз билан курашадиган бўлса, унинг юзига асло урмасин” – деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда: “Агар бирортангиз биродарингиз билан жанжаллашиб қолган бўлса, унинг юзига асло урмасин!” – деганлар.
Олдинлари ота боболаримиз ўзларинг фарзанларига ва набираларга доимо насихатгўй бўлиб, уларни яхши ишларга далолат этиб юрганлар. Ана шу танбеҳ ва насихатларидан бири “Бировга тиғли нарсани ўқталмагин – иймонингдан айриласан” “гунохкор бўласан” – деган гаплардир.
Хаётимизда айниқса ёшлар, эр - хотин, қўни – қўшни, ошна - оғайни ва бошқалар ўртасида жахл келганда ақл кетар қабилида иш тутилиб, ўзаро жанжал ва низо ёки маст қилувчи нарсаларни истемоли қилиш орқали бир бирига тан жарохати етказиш холатлари хатто пичоқ ва шунга ўхшаш тиғли нарсаларни ўқталиб ўзгаларнинг жонига қасд қилиш холатлари учраб туриши жуда ачинарли холдир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан бундай ривоят қилинган ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а): “Ким биродарига ўткир нарса билан ўқталса, то ташламагунча уни фаришталар лаънатлаб туришади, гарчи ишора қилинадиган киши ота-она бир туғишган инсон бўлса ҳам” – дедилар.
Маълумки бундай ишлар мўмин мусулмоннинг ахлоқига муносиб эмас. Хатто қаршисидаги инсонни қўрқитиб қўйиш мақсадида бўлса хам. Зеро икки оламнинг сарвари бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а): “Ҳақиқий мусулмон бу-мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир”.деган ҳадислари хар бир мусулмон инсон доимо ёдида бўлиши керакеч биримиз унутмаслигимиз керак.
“Муҳаммад Солих хожи” жоме масжиди имоми Шерматов Аҳмаджонқори


Qayd etilgan


okahon.8800  27 Fevral 2019, 00:42:26

Ичкилик - ёмонликларнинг бошидир.
Муқаддас Ислом дини таълимотида хар қандай маст қилувчи ва инсоннинг ақлин ва соғлиғини кетказгувчи нарсалар харом саналади ва уларнинг истемол қилишлик қораланади. Бу борада Аллоҳ таолонинг каломи Қурони каримда ва хамда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а) нинг хадиси шарифларида очиқ равшан баёнотлар мавжуд.
Аллоҳ Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!” (“Моида” сураси 90—91 оятлар).
Ушбу ояти карима нозил бўлганда ҳазрат Умар (р.а): “Эй Аллоҳ! “Тўхтадик!!! Тўхтадик!!!” деб қичқирдилар. Маьлумки, Исломдан дини келишидан олдин инсонлар орасида ароқхўрлик жуда кенг ёйилган эди. Кишилар ароқхўрлик билан фахрланишар, бу борада мусобақа қилиб бир-бирларидан ўтишга ҳаракат қилишар эди. Шунингдек хамр шоирларнинг шеьрида, муғаннийларнинг қўшиқларида бош ўринда турарди. Кишилар ароқсиз ҳаётни тасаввур ҳам қила олмас эди. Албатта, бу жамиятни ароқхўрлик иллатидан тозалашда Ислом дининг тутган ўрни беқиёс бўлди.
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) маст қилувчи ичимликлар ичиш гуноҳи кабираларнинг энг каттаси, деганлар. Ҳадиси шарифларда ичкиликинг хар ыандай тури ҳаром эканлиги таъкидланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси муборакларида: “Ҳар бир кайф қилдирувчи нарса хамрдир, ҳар бир хамр ҳаромдир”, – деб огоҳлантирганлар. Хамрдан мурод ақл фаолиятини тўсувчи нарса, яъни маст қилувчи ичимликдир. Бошқа бир ҳадисда эса шундай дейилади: “Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар” (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).
Эьтибор бериб қарайдиган бўлинса ичкилик оқибатида жуа катта диний ва дунёвий зарарларни кўриш мумкин. Бу зарарлардан оилаларнинг бузилиши, болаларнинг тирик етим бўлиши, ёки ногирон фарзандларни дунёга келиши, оиладан баракани кетиши ёки маст холатда автомашина бошқариб ўзини ва ўзгаларни жонига суиқасд қилиш каби холатлар, қотиллик, зино, ўғирлик ўзаро душманлик, адоват шулар жумласидандир.
Хазрати Усмон (р.а) шундай деганлар: “Маст қилувчи ичимликдан четда бўлинглар! Чунки у ифлосликларнинг онасидир. Сизлардан олдин ўтганлар ичида бир киши бор эди. Бир бузуқ аёл унга илашиб қолди. У унинг олдига ўз хизматчи қизини юбориб, гувоҳликка ўтишини сўради. Эркак у (қиз) билан борди. У қайси бир эшикдан кирса, қиз эшикни маҳкам беркитиб бораверди. Охири бир гўзал аёлнинг ҳузурига етиб борди. Унинг олдида бир йигит ва бир идишда май турар эди. Аёл: “Аллоҳга қасамки, мен сени гувоҳликка чақирганим йўқ. Аммо сени менга яқинлик қилишинг, ёки манави идишдаги майдан бир қадаҳ ичишинг ёки манави йигитни ўлдиришинг учун чақирдим”, – деди. Эркак: “Менга манави майдан бир қадаҳ ичир”, – деди. Аёл унга ичирди. Эркак: “Менга яна беринглар”, – деди. Ўша ернинг ўзида аёлга яқинлик ҳам қилди, ҳозир бўлган йигитни ҳам ўлдирди.
Шундай экан, майдан узоқ бўлинглар! Аллоҳга қасамки, албатта, у абадул-абад имон билан жам бўла олмас. Агар иккиси жамланиб қолса ҳам, бири иккинчисини чиқариб юборади” (Имом Насаий ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизни бундай зарарли иллатлардан узоқ бўлишимизни насиб қилсин.
“Муҳаммад Солих хожи” жоме масжиди имоми Шерматов Аҳмаджонқори.

Qayd etilgan


okahon.8800  27 Fevral 2019, 01:58:07

Зино - манавий бузуқликдир
Ислом дининг муқаддас таьлимотларида зино амали манавий жиноят саналиб энг катта гуноҳлар қаторида келтирилади. У зино фаҳш ишдир, яъни беҳаёликдир, бузуқликдир, шармандаликдир ва ҳалокат олиб борувчи, хамда инсоннинг охиратини ва ҳам дунёсини барбод қиладиган касофат амалдир.
Эьтибор бериб қаралса Аллоҳ таоло бошқа кўпкина харом амалларни қилмасликни буюрган бўлса, харом бўлган зино амали борасида “Яқинлашмагин” дея буюради.
Аллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони азимуш шаънда марҳамат қилиб дейди: “Зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир” ( Исро сураси 32 оят).
Зино деб, бир бирига ҳалол бўлмаган эркак ва аёлнинг қўшилишлигига айтилади. Бу ҳаром амални қилган инсон ўзининг Парвардигорига қаттиқ гуноҳкор бўлади. 
Аллоҳ таоло зинони самовий китобларнинг барчаси: Таврот, Забур, Инжил ва Фурқоннинг кўп оятларида ҳаром қилган: "Фаҳш–бузуқ ишларнинг ошкорасига ҳам, маxфийсига ҳам яқинлашманг" (Анъом, 151).
Хузайфа (р.а) дан ривоят қилинган хадиси шарифда Пайғамбармиз Муҳаммад (с.а.в) шундай мархамат қиладилар: “Эй мусулмонлар, зинодан сақланинглар, чунки унинг олтита ёмонлиги бор 3 таси дунёда ва 3 таси охиратда: 3 та дунёдагиси – чиройлиги кетади, камбағаллиги бардавом бўлади ва умри қисқа бўлади. 3 та охиратдагиси – Аллоҳнинг ғазаби, ёмон ҳисоб ва дўзахдир”
Зино шунчалик разолат ёмон амал бўлиб, уни инсонга энг катта хатарларидан бири уни иймондан айиради. Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилнган ҳадиси шарифда шундай дейилади “Агар киши зино қилса, иймон ундан чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар зинодан бош тортса, иймон унга қайтади”.
Зино натижасида зинокорда ҳаё хислати йўқолади ва бу ўз навбатида бошқа манавий жиноятлар сари олиб борадиган холатдир. Бунинг оқибатида турли хил жирканч касалликларни авж олиши, оилалар ажрашиши, фарзандлар тирик етим бўлиши ёки хали турмуш кўрмаган қиз ва ўғил болалар ўртасида никохсиз хомиладорлик ва бунинг оқибатида орият ва номус сабабидан ўша норасийдаларни хали дунё юзини кўрмасидан нобуд қилиш холатлари келиб чиқади. Базида эса зино сабабли фарзандларни дунёга келиши ва у гўдакларни ташландиқ халатга солиб қўйиш холатлари хам кузатилади.
Пайғамбармиз Муҳаммад (с.а.в) ўз ҳадисларда шундай мархамат қиладилар: “Қайси  бир  қавмда  зино  авж  олса, Аллоҳ ўша қавмга  бир  балони юборадики,  бу балони  уларнинг  ота-боболари ҳам кўрган эмас”.
Зино доимо инсонларни ва жамиатларни хорлик сари олиб борган. Бунинг оқибатида инсоннинг юзидан нур олиб қўйилади оиласидан барака кетиши ҳадис китобларда баён қилингандур. Яна бир ҳадис шарифда “Зино камбағилликни мерос қилади” дейилади.
Зино аслида инсондан ҳаёни кўтариб юборади. Шунинг учун бехаё инсондан яхшилик бўлмайди. Аллох таоло барчаларимизни бундай иллатлардан ўзи сақласин ва хаё либоси ила зийнатланишимизни насиб қилсин.
Мухаммадийхон Хожиев.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  28 Fevral 2019, 12:00:33

Ўз жонига қасд
Маълумки, ўз жонига қасд қилиш нафақат Ислом дини таълимотларида, балки бошқа дин вакиллари таълимотларида ҳам оғир гуноҳ саналади. Ҳар қандай соғлом тафаккур ҳам бу ишни қоралайди. Дунёдаги барча жамият вакиллари ўз жонига қасд қилишга қарши чор ва тадбирлар кўришади. Чунки бу ишдан инсонга наф етмайди, балки ҳам шахс учун, ҳам жамият учун иллат етади. Бу иллатнинг энг содда ва хатарли тури – тезда чора кўрилмаса жамиятдаги кўплаб иродаси заиф кишиларга тезлик билан тарқалиб кетиши.
Мазкур дарднинг келтириб чиқарувчи энг асосий омилларидан бири ёшларимизнинг ҳаёт ҳақидаги тушунчасининг саёзлиги, ҳаётни енгил-елпи кинолар орқали тасаввур қилиши, жумладан, миллий қадриятларимиз ҳамда Ислом дини таълимотларидан йироқлашиб кетишлик ҳам бунинг бош сабабларидан бири ҳисобланади. Чунки, миллий қадриятларимиз замирида ва Ислом дини таълимотларида, хоссатан Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг бир неча ўринларида жон эгасининг ўз жонига қасд қилишидан қатъиян қайтарилган.
Инсон онгига таъсир этувчи телвидения ва матбуотларда бу борада омманинг фикрини тўғри йўналтироладиган фикрларни олға суриш керак, токи бу маълумотлар инсонни ҳаётда ўз ўрнини топишга кўмак берадиган оқилона билимларни ўзида ҳосил қилишга ёрдам берсин. Зеро, инсоннинг оқилона билимлари унга хато йўлни англаш имконини бериб, беҳуда фикрлардан иборат шайтон васвасасидан халос бўлишига ёрдам беради. Ана шундай оқилона билимлар мажмуасининг энг мукаммали Ислом дини асоси бўлган Қуръони карим ва ҳадиси шарифда баён қилинган кўрсатмалар ҳисобланади. Чунки, Ислом динида бошга мусибат етганда, унга сабр-тоқат билан бардош беришга чақирилади.
Пайғамбаримиздан ворид бўлган ҳадисларда ўз жонига қасд қилишнинг оқибатлари аниқ баён этилади. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда шундай огоҳлантирадилар: “Кимки, ўз жонига темир билан қасд қилса, жаҳаннам оташида унинг қорнига ўз қўлидаги темири билан абадий азоб берилади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оташидан абадий ҳўплаб-ҳўплаб ичкизилади. Ким ўзини тоғдан ташлаб ўлдирса, у абадий жаҳанамга улоқтирилади.”
Собит ибн Заҳҳокдан ривот қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: “Ким ўзини нима билан ўлдирса, қиёматда унга ўша нарса билан азоб берилади.”
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсон туғилганда шайтон унинг қалбига ўтирувчидир, агар у ақлини ишлатса ва Аллоҳни зикр қилса шайтон чекинади (яъни, ноумид бўлур), агар (Аллоҳни зикридан) ғофил қолса шайтон унга васваса қилур”. Имом Бухорий ривояти.
Салафи солиҳлар Иброҳимдан, у киши ибн Авндан ривоят қиладилар: “Кўнгилга (қалбга) келадиган нарса икки хил бўлади: Малак (Фаришта)нинг қалбга келтирадиган нарсаси ва шайтоннинг қалбга келтирадиган нарсаси. Агар Фариштанинг қалбга келтирадиган нарсаси бўлса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, унга шукр қил ва агар шайтоннинг макру маломати бўлса ундан сақлангин. У васвасадан паноҳ сўрагин”.
(манба: “Бидъатчи, адашган ва адаштирувчи фирқаларга раддиялар китоби”.Шайх Абу Мутиъ Макҳул ибн Фазл Насафий).
Холиқов Анваржон. Асака т. "Пастки Қурама" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  12 Mart 2019, 13:45:58

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”. (Ҳужурот. 13)

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  12 Mart 2019, 13:46:24

Тақво нажотдир
Қиёмат кунининг эгаси бўлганлиги учун Аллоҳ яхшиларни мукофотлаб, ёмонларни жазолагувчи зот ҳисобланади. Биз нима қилишимиз лозим? Аллоҳнинг азобидан сақланишимиз лозим!.. Чунки Аллоҳ ёмонларни жаҳаннамда азоблаб, ёқади. Кўзлар кўрмаган, ақллар бовар қилмаган қўрқинчли азобга гирифтор қилади. Шунинг учун ҳам Унинг азобидан сақланиш керак. бунинг учун эса тақво зарур.
Тақво, бу арабчада сақланмоқ, қўрқмоқ деган маънони билдиради. Ўзаги «воқая»дир. Воқая қилиш бирор нарсадан асранмоқ, сақланмоқ дегани. Тақво бу – инсоннинг ўзини ҳаром ишлардан сақлаши ва қўриқлаши. Нимадан асрайди? Ўзини Аллоҳнинг ғазабидан асрайди. Чунки Аллоҳ таоло – куч-қудрат соҳиби. У охиратда инсонларнинг қилган амалларига яраша жавобини беради.
Тақво қилишнинг фазилатлари ва фойдалари жуда ҳам бисёр бўлиб, Қуръони каримда уларнинг бир қанчалари зикр этиб ўтилган. Жумладан:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ.
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Агар Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун (ҳақ билан ноҳақликни) ажрим этувчи (ёрдам)ни берур ва гуноҳларингиздан ўтиб, сизларни мағфират қилур. Аллоҳ улкан фазл соҳибидир (Анфол сураси, 29-оят).
Тақводор бандага ҳар қандай танг ҳолатдан чиқиш йўллари осон қилиб қўйилади, унга ризқ эшиклари ҳам ланг очилади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ (سورة الطلاق/3-2 آية).
яъни: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).
Тақво туфайли осмонлару ердан баракотлар ёғилиб, халқлар фаровон ҳаёт кечиришларига муяссар бўладилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ (سورة الأعراف/96 آية).
яъни: “Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси, 96-оят).
Бу оятда катта ибрат бордир. Аллоҳ таоло бандаларидан жуда кўп ва оғир нарсани талаб қилмади. Имон келтириб, ширк ва гуноҳлардан ўзларини тийсалар, бас. Шу ишлари эвазига еру осмондан баракот ато этаман, деб ваъда қилмоқда. Бу шарт ва мукофот ваъдаси то қиёматгача дунёга келиб кетувчи барча бандаларга ҳам тегишлидир.
Тақво туфайли банданинг қилган ибодат ва барча солиҳ амаллари Аллоҳ таолонинг ҳузурида мақбул бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:
إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ (سورة المائدة /27 آية).
яъни: “Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси, 27-оят). Буюк саҳобийлардан бири бўлмиш Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Агар Аллоҳ таоло менинг бир вақт намозимни қабул қилганини аниқ билганимда эди, менга бу дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам севимли иш бўлган бўлур эди, чунки Аллоҳ таоло: “Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур”, – деган”.
Юқорида айтганимиздек, тақво бандани наинки Аллоҳ таолога яқинлаштиради, Аллоҳ таоло тақводор бандалар билан биргадир. Бу ҳақда Қуръони каримда:
وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ (سورة البقرة /194 آية).
яъни: “Аллоҳга тақво қилингиз ва билингизки, албатта, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир”, – дейилган (Бақара сураси,194-оят).
Шунинг учун Аллоҳ таоло биз мўмин-мусулмон бандаларини тақвога буюриб:
 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (سورة آل عمران /102 آية).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” – деб марҳамат қилган (Оли Имрон сураси, 102-оят).
(Манба: Муслим.Уз ва жума тезислари)

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan