Maʻrifiy maqolalar  ( 180326 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 19 20 21 22 23 24 25 26 B


okahon.8800  17 Aprel 2019, 17:25:13

ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ.
Шаъбон ойи ҳижрий қамарий ойларнинг ичида ўзига хос фазилати билан ажралиб туради. Чунки бу ойда оламларнингсаййиди бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) нофила рўза тутишни яхши кўрган.
Буни сабабини сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в) Шаъбон ойининг фазилати ҳақида шундай марҳамат қилдилар: Ё Расулуллоҳ (с.а.в) бирор бир ойда Шаъбонда тўлиқ рўзадор юрганингиздек, рўза тутганингизни кўрмадим, магар Рамазонда тўлиқ тутасиз”. Расули Акрам (с.а.в) “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар.
Анас ибн Молик (р.а) дан ривоят қилинади: Биров сўради: Ё Расулаллоҳ, қайси ойдаги нафл рўза афзал? Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Рамазонни улуғлаб Шаъбонда тутилган рўза афзал” яна сўради: Қайси ойда закот бериш афзал? Жавоб бердилар: “Рамазонда берилган закот афзал”
Бу борада Ибн Ҳажар Асқалоний хазратлари: “Инсоннинг ҳар кунлик амали Парвардигор ҳузурига аср намозидан олдин кўтарилади ва ҳар ҳафталик амаллари эса, Пайшанба ва Якшанба кечқурун кўтарилади. Бир йиллик амаллари эса Шаъбон ойида кўтарилади” – дейдилар.
Шаъбоннинг фазилатининг яна бир сабаби Шаъбон ойининг ярмида бир кеча бор уни Бароат кечасида номлайдилар. Бу кеча фазилатлари ҳақида ҳам Расулуллоҳ с.а.в. бир нечта ҳадислар марҳамат қилганлар.
Абу Саълаба ал Хошаний (р.а) дан ривоят қилинади. Пайғамбармиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) айтадилар “Шаъбон ойининг ярмидаги кечада Аллоҳ таоло бандаларига назар солади. Шунда мўминларни кечириб, кофирларга муҳлат беради. Кек сақловчиларга имкон беради тоинки адоватларини тарк қилсинлар”.
Имом Шофеъий айтадилар: “Бизга бир хабар етиб келдиким – 5 кечада дуолар ижобат бўларкан. Булар жума кечаси, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг ярмидаги кечада, Рамазон ҳайитининг ва қурбонлик кечаси ҳайитининг кечаси”.
Ҳазрати Али к.в.дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Қачон Шаъбон ойининг ярмида, яъни барот кечасида, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ таоло қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва : “Қани истиғфор айтувчи борми, қани кечирим сўровчи борми? Мен уни кечирай, мағфират айлай. Қани ризқ сўровчи борми? Мен унга ризқ бераман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берай, уни балодан қутқарай. Ундай бўлган борми? Бундай бўлган борми, деб то тонгача шундай бўлаверади”.
Муоз ибн Жабал (р.а) дан ривоят қилинади. Пайғамбармиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) айтадилар “Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Шаъбон ойининг ярмидаги кечасида жамики махлуқотларни мағфират қилади, магарам мушрик билан хусуматчи бундан мустаснодир”.
Барчаларимиз мана шундай ойларни фазилатли кунларини тоат - ибодатда, рўзадор холатда ғанимат билиб ўтказишимизга Оллоҳ барчаларимизга ўзи муваффақ айласин.
“Муҳаммад Солиҳ ҳожи” жоме масжиди имом хатиби  А. Шерматов

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  18 Aprel 2019, 16:10:38

Беморлик
   Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   - Аллоҳнинг бир мўмин бандаси хасталикка мубтало бўлган чоғида, Аллоҳ гуноҳларини ёзиб борувчи фариштага буюради:
   “Унинг дафтаридан қаламни торт”
   Савобларни ёзувчи фариштага эса:
   “Бандам қилган амалларнинг энг чиройлиларини ёз” деб буюради.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда шундай марҳамат қилинади:
   “Бир мўмин бемор бўлган чоғида Аллоҳ таоло унга икки фариштани юбориб: “Қараб кўринглар-чи, бандам нималар деяпти экан?” - дейди. Агар банда: “Алҳамдулиллоҳ”, - деса, Аллоҳ таоло Ўзи бундан воқиф бўлади, яна малаклар ҳам бу сўзни Раббисига етказадилар. Шунда Аллоҳ буюради: “Агар бандамни шу хасталик ҳолида вафот эттирсам жаннатга киргизаман. Шифо берсам зотини ва қонини яна ҳам покизароқ эт ва қонга айлантириб, гуноҳларини мағфират қиламан”. (Ғаззолий. “Мукошафатул қулуб”)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бир мўмин ёки мўмина кишини узоқ вақт бирор мусибатга йўлиқтириб синалади. У шу мусибат Аллоҳ томонидан бўлганини эътироф қилиб, сабр етса, Аллоҳ таоло ҳузурига гуноҳларидан пок бўлган ҳолда боради", дедилар".
Абдурраҳмон ибн Авф отасидан ривоят қидди: "Салмон (Форсий) Кинда деган жойда бир беморни  кўргани борганда мен бирга эдим. Салмон беморнинг хонасига киргач:
"Сенга хайрли хабарлар бўлсин! Зеро, Аллоҳ мўминнинг хасталигини ўзи учун каффорат ва савоб деб қабул қилади. Фожир хаста бўлса хаб дори ичаверади, аммо даво қаердан ва нимадан келишини билмайди", деди. (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
   Абу Мусо ал-Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Агар банда касал ёки мусофир бўлиб (бажараётган амалларини қила олмаса), унга муқим ва соғломлик пайтида амал қилганидeк савоб ёзилади», дeдилар. Имом Бухорий ривоятлари. (Нававий. “Риёзус солиҳин”)
Баъзи ҳукамоларнинг айтишларича, уч нарса Аллоҳнинг хазинасидан бўлиб, уларни фақат яхши кўрган бандаларига берур. Бу уч нарса тубандагилар:
1. Фақирлик;
2. Касаллик;
3. Сабр.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳодда шаҳид бўлганлардан ташқари яна етти шаҳид бор:
1. Қорни оғриб ўлган киши;
2. Чўкиб ўлган киши;
3. Ўпка касали билан ўлган киши;
4. Ёниб ўлган киши;
5. Устун остида қолиб ўлган киши;
6. Кўзи ёраётганда ўлган аёл;
7. Вабо билан ўлган киши». (Мунаббиҳот. зиёуз.cом кутубхонаси)

   Эркинжон Ҳусанов. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  22 Aprel 2019, 14:44:39

МУНОФИҚЛИК
Шариатимиз истилоҳига кўра мунофиқ деб ботиний ва махфий ҳиссиётларининг аксини изҳор қилгувчи кишига айтилади. Агар кўнглида беркитган ёлғони имон усули бўйича бўлса у одам ҳақиқий холис мунофиқ бўлади. Унинг охиратдаги ҳукми кофир ҳукмида бўлади. У мўминларни алдаб ёлғондан Ислом зоҳир қилганлиги учун азоб зиёда бўлади.
Унинг беркитгани Аллоҳга, Унинг Китобига ва Расулига кофирлик бўлмасдан, осийлик нарсалари бўлса, унда мунофиқлининг бир ёки бир неча шўъбаси бор бўлади.
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мунофиқнинг белгиси учдир:
   - гапирса ёлғон гапиради;
   - ваъда берса хилоф қилади;
   - омонат қилинса хиёнат қилади” дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Аллоҳ таоло Нисо сурасида мунофиқнинг Қиёмат кунида борар жойидан хабар беради:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيراً
“Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан”. (Нисо. 145)
Кимки Дўзахнинг энг тубига тушиб қолмасликни хоҳласа мунофиқнинг акси – холис мўмин бўлиши, бинобарин мазкур уч хислатнинг аксида бўлиши лозим.
Албатта, зоҳиран олиб қараганда, ҳеч ким ўзини мунофилар қаторида санашларини хоҳламайди. Бироқ.ичимизга нифоқ кириб олгани, демакки мунофиқлар қаторига кириб бораётганимизни ё пайқамаймиз ёки пайқасак ҳам тан олгимиз келмайди. Биз ўзимизнинг ибодатларимизга маҳлиё бўлиб иллатларимиздан кўз юмишга ўрганиб қолганмиз.
Шунинг учун ҳар ким аввало ўзини тафтиш қилсин – мунофиқларнинг ишларини қиляптими ёки йўқми?
Инсоф билан разм солган ҳар қандай инсон ўзида озми-кўпми иллат кўриши турган гап. Ўша иллатлар ҳақиа Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло хабар беради:
الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُم مِّن بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُواْ اللّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
Яъни: “Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–улар фосиқлардир”. (Тавба. 67)
Шу сифатга эга бўлган инсон ўзини мунофиқларга қаторига қўшаими ёки йўқми, лекин бу сифатлар мунофиқларники эканлигига қандай гумонингиз бор?

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Сиддиқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  24 Aprel 2019, 10:58:48

Ғазаб ақлни кетказур
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Инсон фарзандининг жисмида тўрт гавҳар бор, бу тўрт гавҳарни тўрт нарса кетказиб туради. Гавҳарлар – ақл, дин, ҳаё ва яхши амал. Ғазаб ақлни кетказади, ҳасад динни кетказади, таъмагирлик ҳаёни кетказади, ғийбат яхши амалларни кетказади”.
Ғазабдан сақланмоқлик инсонийликнинг энг олий сифатларидандир. Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, энг сахийроғи ва хулқи энг гўзали эдилар. Аллоҳ таоло у кишини Қуръони Каримда мақтаб:  “Албатта сиз буюк хулқ эгасисиз”, деб қалам сурасининг   4-оятида марҳамат қилади.
У зотнинг энг гўзал сифатларидан бири ғазабланмас эдилар, ғазаблари келганида ҳам сабр қилар эдилар. 
Умар розияллоҳу анҳу: “Ғазаби келганда кўрмагунингча, ҳеч кимнинг хулқига ишонма” деган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлжалардан тушган молларни тақсимладилар. Шунда бир киши Абдуллоҳ ибн Масъудга айтди:
“Бу тақсимлашликда адолат бўлмади”.  Абдуллоҳ ибн Масъуд бу воқеани Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғазаблари келди. Юзлари қизарди ва ушбу сўздан зиёда сўз айтмадилар:
“Аллоҳ таоло биродарим Мусони раҳмат қилсин. Уни бундан ҳам кўпроқ ранжитишар, у эса сабр қилар эди”.
Фақиҳ ривоят қиладилар. Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу айтди: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга асрдан кeйин, қуёш ботмасидан олдин хутба қилдилар. Бу хутбани ёдлаганлар ёдлади, унутганлар унутди. Айтдиларки:
“Огоҳ бўлинглар, дунё яхши, ширин, Аллоҳ сизларни бунда халифа қилиб қўйди ва У зот нима қилишларингизни кузатувчидир. Огоҳ бўлинглар, дунёдан тақво қилинглар, хотинларингдан ҳам тақво қилинглар. Одам болалари турли табақаларда яратилди. Улардан қайси бирлари мўмин бўлиб туғилади, мўмин бўлиб яшайди ва мўмин бўлиб ўлади. Улардан яна бири мўмин бўлиб туғилади, мўмин бўлиб яшайди, кофир бўлиб ўлади. Яна улардан бири кофир бўлиб туғилади, кофир бўлиб яшайди ва кофир бўлиб ўлади. Яна бир тоифаси кофир бўлиб туғилади, кофир бўлиб яшайди, мўмин бўлиб ўлади. Огоҳ бўлинглар, ғазаб чўғдир. У одам боласи қалбини ёндиради. Ғазаб кeлганида, кимки кўзнинг қизарганини, юзларнинг шишиб кeтганини кўрмайсизларми?
Кимнинг ғазаби кeлса, ўтириб олсин. Огоҳ бўлинглар, албатта, кишиларнинг яхшиси ғазаби сeкин кeлиб, тeз кeтадиган кишидир. Агар ғазаби тeз кeлиб, тeз кeтса иккови тeнгдир. Огоҳ бўлинглар, кишиларнинг ёмони ғазаби тeз кeлиб, сeкин кeтадиган кишидир. Агар ғазаб сeкин кeлиб, сeкин кeтса, иккаласи баробардир. Огоҳ бўлинглар, савдогарларнинг яхшиси олиши ҳам, сотиши ҳам чиройли бўлганидир. Агар олиши чиройли, сотиши ёмон бўлса, униси бунисини ёпибди. Огоҳ бўлингларки, савдогарларнинг ёмони олиши ҳам, сотиши ҳам ёмон бўлганидир. Агар олиши ёмон бўлиб, сотиши чиройли бўлса, униси бунисини ёпибди. Огоҳ бўлинглар, ҳар бир ваъдасини бузувчининг байроғи бўлади. У қиёмат куни шу байроғи билан билинади. Огоҳ бўлинглар, агар бошлиқ ваъдасини бузса, ваъдани бузувчиларнинг каттаси ўша бўлади. ... Огоҳ бўлинглар, сизларнинг биронталарингизни одамлардан қўрқиш, ҳақ гапни кўрган ёки билган бўлса, уни айтишдан тўсиб қўймасин. Гарчи қуёш мағрибдан чиққан бўлса ҳам. Огоҳ бўлинглар, дунёнинг умри мана шу қуёш ботишигача бўлган вақт миқдорида қолди”.
(Манбалар: naqshband.uz, Мунаббиҳот, Танбeҳул ғофилин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2019, 12:13:44

Ичкилик - ҳаром
Ичкилик ҳаром эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хамрни ёмонликларнинг онаси деганлар. Чунки инсон шароб ичиб маст бўлиб қолса, ҳар қандай ёмонликдан қайтмаслиги мумкин. Ҳолбуки, соғ пайтида ўша ишни қилишда уялади ва ҳадди ҳам сиғмайди. Аммо маст бўлиб қолса, ҳеч нарсадан тортинмай қолади.
Аллоҳ таоло:
«Албатта, шайтон «хамр» ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Расулимизнинг вазифаси аниқ етказиш, холос», деган (Моида, 91-92).
Бу ояти каримада хамр билан қимор сабабли мусулмонлар орасида ўзаро адоват ва ёмон кўришлик пайдо бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Хамрнинг шахсга, оилага, жамиятга ва бутун инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақидаги маълумотлар жуда ҳам кўп, маълум ва машҳурдир. Бу ҳақиқатларни бутун дунё-мусулмон ҳам, кофир ҳам, худосиз ҳам, ҳатто ароқхўрлар ҳам яхши билади.
Биз у ҳақдаги маълумотларни такрорлаб ўтирмайлик-да, ушбу ояти каримада зикр қилинган зарарини—кишилар ўртасида адоват ва ёмон кўришга сабаб бўлишини эслаб ўтайлик.
Агар эътибор берадиган бўлсак, қаерда ичкилик бўлса,  ўша  жойда  кўнгилсизлик  келиб  чиқади. Ичкилик туфайли оилалар бузилгани қанча, ака-укалар, ота-болалар, дўст-оғайни, қўни-қўшнилар бир-бирига душман бўлгани қанча. Ишхона, маҳалла-кўй, тўй-маросим, дам олиш жойлари ва жамоатчилик тўпланадиган ерлардаги адоват ва ёмон кўришларнинг ҳисобига етиб бўлмайди. Ҳозирга келиб, ичкилик мамлакатлар орасига ҳам адоват солмоқда. (islom.uz)
Нақл қилишларича бир вақтлар бир зот шаҳар ташқарисидаги бир гўшада - насронийларнинг ибодат ва риёзат учун кирадиган ерларида яшар экан. Бир кун шайтон мусофир қиёфасига кириб, у зотникига меҳмон бўлибди. Уй эгаси унга таом манзират қилибди, лекин уч кун давомида меҳмон ҳеч нарса еб-ичмабди. Уй эгаси:
- Сен қандай одамсанки, еб-ичмай яшайсан? - дебди. Шайтон алдаб:
- Бир гуноҳ қилиб, сўнгра тавба қилгандим. Аллоҳ таоло мендан емоқ эҳтиёжини кўтарди, - дейиши билан обид:
- Ҳай, менга ҳам ўргат, мен ҳам еб-ичиш кулфатидан қутулай, - дебди.
Шайтон ҳам унга жавобан:
- Ё ичкилик ичиш, ё зино қилиш ёки бир одам ўлдириш лозимдир, - дебди. Бечора обид кўп ўйлаб, одам ўлдириш бўлмайди. Зино, у ҳам бўлмайди. Ичкилик... эй, бир оз ичаман, сўнгра тавба қиламан, энг осони шу», деб шароб ичибди. Бу орада шайтон қизи касал бўлган бир подшоҳнинг олдига бориб,
«Фалон жойда бир обид бор, нафаси жуда яхши, иншоаллоҳ у ерда қизингиз соғаяди», - деб подшоҳни алдабди.
Бир онда қизни аравага солиб, обиднинг уйига олиб келибдилар. Обид маст ҳолида қизни зўрлаб зино қилибди. Сўнгра қилганига пушаймон бўлиб, «Ишқилиб, подшоҳнинг хабари бўлмасин», деб ўйлаб ўгирганда, шайтон келиб:
«Уни ўлдириб, кўмишдан бошқа чора йўқ, қидиришса, уйга юбордик деймиз», дебди.
Шу сабаб бўлиб, бечора обид қотиллик ҳам килибди. Лекин қизнинг ўлдирилгани билиниб, кўмилган жойидан жасади чиқарилгач, обиднинг қатлига фармон берилибди...
(манба:МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ. ИЧКИЛИК - ИЙМОН ЗАВОЛИ . Таржимон: Сайфиддин САЙФУЛЛОҲ)

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2019, 12:21:23

Барҳаёт таълимотлар
Динимизнинг барҳаёт таълимотлари қариндошлик ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилишимизни алоҳида қайд қилган:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا
яъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”. (Нисо. 1)
Қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш Исломда «силаи раҳм» дейилади ва динимиз мусулмонларни доимий равишда силаи раҳмга буюрган. Аллоҳ таоло қариндошчилик ришталарига риоя қилиш ҳақ-ҳуқуқини оқил, донишманд кишиларнинг улуғ сифатларидан деб баҳолайди.
Жамият саодати, қонуний тартиб ва низом мустаҳкамланишида асосий омил бўлган қариндошлик алоқаларининг, яъни силаи раҳмнинг аҳамияти адолат, яхшилик қилиш ва бошқа чиройли амаллар каби муҳимдир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاء ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
Яъни: «Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз. » (Наҳл, 90).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир»; «Қон-қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди»; «Ким ризқи мўл бўлишини, ажали орқага сурилишини истаса, қариндошлик алоқаларини узмасин»; «Қариндошга қилинган садақа – ҳам садақа, ҳам силаи раҳм ҳисобланади. Уларга икки ажр берилади: бири – қариндошлик ажри, иккинчиси – садақа ажри», дедилар.
Қариндошлик алоқаларини боғлаш вожиб бўлган қариндошлар ака-укалар, амаки, тоғалар, холалар, аммалар ва уларнинг фарзандларидир. Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир. Силаи раҳмда ўнта мақталган хислат бор:
1.Аллоҳ таолонинг розилиги бор, чунки Аллоҳ таоло шунга буюради.
2.Мўминларга хурсандчилик етказиш бор – бу ҳақда хабар келган.
3.Силаи раҳм билан фаришталар хурсанд бўладилар.
4.Силаи раҳмда мусулмонларга яхши мақтов бор.
5.Иблисга ғам етказиш бор.
6.Силаи раҳмда умр узаяди.
7.Ризқда барака бўлади.
8.Марҳумлар хурсандлиги бор, чунки ота-она ва боболар ортларида қолганларнинг силаи раҳмидан мамнун бўладилар.
9.Дўстлик кучаяди, чунки бир сабаб билан қавм-қариндошлар тўпланишиб, қувонч ёки ғамда бир-бирларига шерик бўладилар ва бу ҳол уларда дўстликнинг кучайишига сабаб бўлади;
10.Ўлгандан кейин ҳам ажрининг кўпайиши бор. Чунки қариндошлар ортидан дуо қиладилар, ҳамма вақт яхшиликларини эслаб юрадилар.

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака т. "Икром ҳожи" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2019, 12:27:05

Ота-она ғанимат
Ота-онамиз бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган зотлар экан, уларни ҳурмат қилиш ёки қилмаслик муҳокама қилинадиган иш эмас, асло. Балки уларга сўзсиз итоатда бўлиш, бир умр хизматини қилиш ҳар қандай фарзанднинг қатъий бурчидир. Ҳазрат Навоийнинг ушбу машҳур байтлари ҳам бежиз эмас:
Бошни фидо қилғил ато бошиға,
Жисмни қил садқа ано қошиға...
Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш ва ҳурматларини жойига қўйиш, уларнинг ҳузурларида қалблари азият чекиб, диллари вайрон бўладиган бирон-бир сўзни айтмаслик, уларга яхшилик қилишнинг Ўзига ибодат қилиш билан бир даражада эканини таъкидлаб, бундай дейди.
وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا    وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا
яъни, Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт! Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!» (Исро. 23-24)
Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-онадан етим қолганлар. Лекин эмизган оналарига нисбатан юксак ҳурмат намуналарини кўрсатганлар. Ибн Саъднинг “Табақот” китобида ёзилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадича онамизга уйланиб, Маккада яшаб турганларида ёнларига Ҳалимаи Саъдия келиб:
“Қаҳатчилик туфайли ҳаёт кечириш жуда ҳам қийинлашиб кетди, қурғоқчиликдан ҳайвонлар қирилиб кетмоқда” – деб айтадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз билан маслаҳатлашиб унга қирқта қўй ва битта туя берадилар.
Ҳатто бир куни Ҳалимаи Саъдия Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларига келганида ўринларидан туриб:
“Онажон!, онажон!”, – деб ҳурмат кўрсатганлари, ридоларини ерга солиб унга ўтқазганлари ҳам нақл қилинган.
Аммо айрим ёшларимиз ота-оналарига қўпол муомалада бўлиб, дилларини ранжитиб, ўзининг ёмон хулқи билан эл орасида ота-онасини шарманда қиладиган, кексайган чоғларида эъзозлаб парваришлаш ўрнига, қаровсиз ташлаб қўядиган ёки қариялар уйига жўнатадиган нобакор фарзандлар ҳам учраб туриши сир эмас.
Улар ҳам бир кун келиб фарзандидан шунга яраша жафо кўришини унутиб қўйишади. Шанинг учун эртага қариб, кучган қолганимизда фарзандаларимизда бизларга озор келишини истамасак, бугун ғагимат бўлган ота ва оналаримизни бошимизда кўтаришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "بِرُّوا آباَئَكُمْ تَبَرُّكُمْ اَبْنَائُكُمْ وَعِفُّوا تَعِفُّ نِسَاءُكَمْ" (رَوَاهُ الْإِمَامُ الْحَاكِمُ)
яъни: “Ота (она)ларингизни ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинглар, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади. Иффатли бўлинглар, шунда аёлларингиз ҳам иффатли бўлишади” (Имом Ҳоким ривояти).

Қамариддин Шарофуддинов. Асака т. “Имом Абу Юсуф” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Aprel 2019, 14:12:30

АГАР МЕНДАН СЎРАСА МЕН ҲАМ СЎРАЙМАН
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тавоф қилар экан бир аъробийнинг “Ё Карим!” деганини эшитиб қолдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам унинг орқасидан “Ё Карим!” – деб қўйдилар.
   Аъробий Мезоб томонга ўтиб яна: “Ё Карим!” – деди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам яна: “Ё Карим!” – деб қўйдилар.
   Аъробий Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга қараб:
-   Эй гўзал юзли ва кўркам қоматли инсон! Мени масхара қилмоқдамисан? Аллоҳга қасамки, мабодо гўзал юзли ва кўркам қоматли инсон бўлмаганингда эди, ҳабибим Муҳаммад (алайҳис салом)га устингдан шикоят қилар эдим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам табассум қилдилар ва:
-   Эй араб биродар! Пайғамбарингни танийсанми? – дедилар. Аъробий:
-   Йўқ, - деб жавоб берди.
-   Унга қандай қилиб имон келтиргансан?
-   Унинг пайғамбарлигига кўрмай туриб имон келтирдим. Унга йўлиққан бўлмасам-да, рисолатини тасдиқладим.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Эй аъробий, мен сенинг бу дунёда сенинг пайғамбаринг, охиратда эса шафоатчингман, - дедилар.
Аъробий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қўлларини ўпмоқчи бўлиб яқинлашган эди, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Ҳай-ҳай! Эй араб биродар! Сен менга ажамлар подшоҳларига қилган муомалани қила кўрма! Аллоҳ мени мутакаббир ва жафокаш қилиб юборган эмас. Балки, мени башорат бергувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юборган.
Жаброил алайҳис салом келди ва:
-   Эй Муҳаммад алайҳис салом! Аллоҳ Сизга салом айтди. Сизни олқиш ва ҳурмат ила эслади. Сизга айтадики, “Мана бу аъробийга айт – Бизнинг ҳалимлигимиз ва карамли эканлигимиз уни алдаб қўймасин. Батаҳқиқ, биз уни оз ва кўп амалларининг ҳаммасидан, агарчи хурмонинг пўстлоғича бўлса ҳам, ҳисоб қилажакмиз!” – деди.
-   Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ мени ҳисоб қиладими! – сўради аъробий.
-   Ҳа, - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, - агар хоҳласа ҳисоб қилур.
-   Унинг иззати ва улуғлигига қасамки, агар мендан ҳисоб сўраса, мен ҳам сўрагайман.
-   Раббингдан нимани сўрагайсан, эй араб биродар?
-   Агар Раббим менинг гуноҳимни сўраса, мен Унинг мағфиратини сўрайман. Агар осийлигимдан сўраса, мен Унинг авфини сўрайман. Агар менинг бахиллигимдан сўраса, мен Унинг саҳоватидан сўрайман!
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам шунчалар йиғладиларки, соқоллари хўл бўлиб кетди.
Жаброил алайҳис салом келиб:
-   Эй Муҳаммад алайҳис салом! Аллоҳ Сизга салом айтди. Сизга айтадики, “Бўлди йиғини камайтиринг! Бўлмаса ҳамалатул Арш (Аршни кўтариб тургувчи муқарраб фаришталар) тасбиҳ айтишликдан чалғиб қолишмоқда. Араб биродаринигизга айтинг – у Биздан сўрамасин, Биз ҳам ундан ҳисоб сўрамаймиз! Ў Сизнинг жаннатдаги рафиқингиз бўлгай!” – деди.

Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан таржима қилинди.
   Шаҳобиддин ПАРПИЕВ
   Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


okahon.8800  01 May 2019, 11:01:32

ҲОЛИСОНА ҚИЛИНГАН АМАЛ
Инсон ҳаёти давомида бажарадиган ҳар бир амали, қиладиган ҳар бир ишида Аллоҳ таолонинг розилигини истамоғи лозим. Зеро қайси инсондан Аллоҳ рози бўлса бу инсон учун энг катта саодат ҳисобланади. Бизлар қилаётган қайси амалларимиз Аллоҳни розилиги яширинган эканини билмаймиз. Шундай бўлсада ҳар бир қилаётган ишимизни, амалимизни катта кичик санамасдан, иҳлос-у муҳаббат билан пуxта қилишлигимиз даркор.
Базида назарга илмаган кичкина амал сабаб катта мукофотлар билан мукофотланиб қолишимиз мумкин.
Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда. “Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: Яxшиликлардан бирортасини паст санамагин. Агар биродарингга очиқ юз билан йўлиқиб бўлса ҳам”, дедилар (яъни, оғайнингга очиқ юз билан йўлиқиш ҳам яxшиликдир)”. Имом Муслим ривоятлари.
Ҳатто кўчда йўлиқиб қолган танишимиз ёки ошна оғайнимизга ҳам очиқ чеҳра билан қарши олишимизда ҳам савоб бор экан.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бир киши йўлда кета туриб, чанқоғи кучайди-да, бир қудуқни топиб, унга тушиб сув ичди. Сўнгра у ердан чиққанида бир ит (чанқаганидан) тилини чиқариб, тупроққа бағрини бериб ётарди. Шунда ҳалиги киши: “Бу итга ҳам менга бўлгани каби чанқоқлик етибди”, деб қудуққа тушиб маҳсисига сув тўлдирди-да, уни оғзида ушлаб кўтарилди ва итни сув ила суғорди. Аллоҳ унинг бу ишидан миннатдор бўлиб, унинг гуноҳини кечирди”, дедилар. Саҳобалар:
“Ей Аллоҳнинг расули! Бизга ҳайвонларда ҳам савоб борми?” дейишганида, у зот: “Ҳар бир xўл жигарли (тирик жонзот)да савоб бордер”, дедилар. Имом Буxорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳа динимиз нақадар гўзал дин. Мусулмонни қилган ҳар бир амали учун савоб берилишини ва унинг учун жаннатга киришига сабаб бўлишини вада қилган. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Умар ибн Xаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. “Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қуйидаги сўзларни эшитдим: “Сизлардан аввал ўтган одамларнинг уч нафари йўлга отланишди. Юра-юра, бир ғордан паноҳ топдилар. Улар ичкарига киришган эди, тоғдан бир xарсанг тош кўчиб тушиб, ғор оғзини тўсиб қўйди.
Шунда улар: “Бу xарсанг тошдан фақатгина солиҳ амалларимизни васила қилиб, Аллоҳ таолога дуо қилишимизгина нажот беради”, дейишди. Улардан бири: “Аллоҳим, менинг жуда қари ота – онам бор эди. Улардан олдин xотиним ва болаларимга сут бермас эдим. Кунларнинг бирида гиёҳ излаб узоқроққа кетиб қолдим. Қайтиб келсам, ота-онам уxлаб қолишибди. Уларни уйғотишни ва xотиним ҳамда болаларимга улардан олдин сут беришни кариҳ кўрдим.
Қадаҳни қўлимга ушлаб, ота-онамнинг уйғонишларини кутиб турдим, ҳаттоки тонг ўз нурини таратди. Болалар очликдан оёғимга ёпишиб бақиришарди. Оxири ота-онам уйғониб, сутларини ичишди. Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу ташвишни биздан аритгин”, деганида xарсанг тош бироз очилди-ю, лекин ундан чиқиб бўлмас эди.
Иккинчиси: “Аллоҳим, биласан, бир амакимнинг қизи бор эди. У менга барча инсонлардан севимли эди. (Бошқа бир ривоятда: Киши xотинини яxши кўргандан ҳам кўра уни қаттиқроқ яxши кўрар эдим, дейилади.) Бир бор мен уни ўзимга чақирдим (яъни, қўшилиш ниятида). У қабул қилмади. Қачонки, қаҳатчилик бўлган йилларнинг бирида унинг ўзи ҳузуримга келди. Мен ўзи билан менинг орамни xоли қолдириш (яъни, xоҳлаганимни қилавериш) шарти билан бир юз йигирма тилло бердим. У бу шартга кўнди. Мен ундан xоҳлаган нарсамни ҳосил қилишга қодир бўлган чоғимда (бошқа бир ривоятда: “Икки оёғи орасига ўтирганимда...” дейилади), у менга: “Аллоҳдан қўрқ. Бокиралигимни ҳақ билан (яъни, никоҳ билан) буз!” деганини эшитиб, у менга одамларнинг энг маҳбуби бўлишига қарамасдан, ўзимни ундан тортдим ва берган тиллоларимни унда қолдирдим”. Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу кулфатни биздан аритгин», деганида xарсанг тош бироз очилди-ю лекин ундан чиқиб бўлмас эди.
Учинчи одам: “Аллоҳим, мен бир қанча мардикорларни ёллаб ишлатдим. Уларнинг ҳаммаларига ҳақларини бердим. Фақатгина бир киши ҳаққини олмай, ташлаб кетди. У қолдирган ҳақ самара бериб, кўп мол-давлат келтирди. Бир мунча вақт ўтгандан кейин у келиб: “Ей Аллоҳнинг қули, ҳаққимни бер”, деди. Мен: “Мана бу кўзинг олдида турган туя, сигир, қўй ва ғуломлар сенинг ҳаққинг”, дедим. У: “Ей Аллоҳнинг қули, мени масxара қилма!” деди. Мен: “Сени масxара қилмаяпман”, дедим. У бирор нарсани қолдирмай, барчасини олди. Аллоҳим, агар буни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бу балодан бизни қутқаргин”, деганида xарсанг тош бутунлай йўл очиб, ҳаммалари ғордан чиқишди”. Имом Буxорий ва Муслим ривоятлари.
“Муҳаммад Cоли ҳожи” жоме масжиди ходими Жамолиддинқори Парпиев.

Qayd etilgan


okahon.8800  01 May 2019, 12:30:35

ИXЛОС - ИБОДАТ ЛАЗЗАТИДИР.
Иxлос - луғатда “тозалаш”, “xолис” қилиш маъносини англатади. Истилоҳий  маъноси  ҳақида  уламолар  бир  қанча таърифлар  келтирганлар.  Аллома  Изз  ибн  Абдуссалом  шундай  дейдилар: “Ихлос  –  мукаллаф  киши  ибодатни  фақат  Аллоҳ  таоло  учун  қилиши, одамлардан  ҳурмат-эътибор  кутмаслиги,  бирор  диний  фойда  кўриш  ёки дунёвий  зарардан  қутилишни  қасд  қилмаслиги  керак”.  Саҳл  ибн  Абдуллоҳ ихлос  ҳақида:  “Ихлос  –  банданинг  ҳаракати  ҳам,  сукунати  ҳам  фақат  Аллоҳ таоло  учун  бўлишидир”,  –  деган. Ихлос  –  киши ёмонликларини  яширгани  каби  савоб  ишларини  ҳам  беркитишидир.  Ихлоссиз қилинган  амал  кўринишда  ҳар  қанча  улуғ,  ҳар  қанча  катта  бўлмасин,  у саробдир. Охиратда эгасига фойда келтирмайди.
Иxлос - билан сифатланган инсон ибодатни лаззатини топади. У ҳудди овқатдаги туз мисолидир, тузсиз овқат еган одам ҳеч қандай лаззат олмаганидек, иҳлоссиз қилинган ибодатда ҳам ҳеч қандай лаззат топилмайди.
Оллоҳ таоло Қурони каримда “Бас, Аллоҳга Унинг динига иxлос этган ҳолда ибодат қилгин. Огоҳ бўлинг! Xолис дин Аллоҳгадир!” - дея марҳамат қилади. Абул Қосим Қураший сўзларига қараганда, иxлослик киши амалини одамлар яxши кўриниш, уларни мақтовини ёки мукофотни олиш учун эмас, балки ёлғиз Оллоҳнинг розилигини топиш, унга қурбат ҳосил қилиш ниятида қилиши керак.
Xузайфа Мара’ший шундай дейди: “Иxлос- Банданинг феллари ташида ҳам ичида ҳам бир ҳил бўлишидир”.
Зуннуни Мисрий айтади уч нарса иxлоснинг аломатидандир.
1) Одамлар мақтаганда ҳам, мазаммат қилганида ҳам бир ҳил туришлик.
2) Ўзи қилаётган яxши амаллар билан фаxрланмаслик.
3) Қилган амалини савобини оxиратда берилишлигини умид қилишлик.
Иxлос ҳар бир амалнинг савобини кўпайтиради. Бунинг далили сифатида қуйидаги ҳадиси қудсийни келтиришлигимиз мумкин “ Албатта, Аллоҳ таоло яxшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди ва уни баён қилди: Ким бир яxшиликни қасд қилса-ю, уни қилолмаса, Аллоҳ унга ўз xозуридан тўлиқ бир яxшилик савобини ёзади. Агар уни қасд қилиб амалга оширса, Аллоҳ унга ўнтадан ети юз яxшиликгача, ундан ҳам бир неча маротаба кўпайтириб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, уни амалга оширмаса, Аллоҳ уни ўз ҳузуридан тўлиқ бир яxшилик савобини ёзади. Агар у ёмонликни қасд қилиб, уни амалга оширса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади”., дедилар (Имом Буxорий ва имом Муслим ривояти).
Иxлос ана шундай улуғ нарса. Иxлос билан қилинган ибодатнинг савоби ана шундай кўп бўлади. Иxлоснинг самарасидан банда роббисига қилган ибодатини лаззатини топади, руҳи мусаффо бўлади, қалби нурга тўлади ва амалига қошимча савоб олади. Иxлос Аллоҳ таоло томонидан бандага берилган улкан мукофот ва нематлардан биридир. Аллоҳ таоло қудсий ҳадиснинг бирида “Иxлос менинг сирларимдан бир сирдир. Бандаларимдан кимга нуҳаббат қилган бўлсам, ўшанинг қалбига иxлосни жойлаганман. Унга фаришта таниш бўлиб ёза олмайди ҳам, шайтон душман бўлиб буза олмайди ҳам”, деган. Аллоҳ таоло барчаларимизга ибодатларимизни иҳлос билан ибодат қилишни насиб қилсин.
Муҳаммадийҳон Хожийев

Qayd etilgan