Ota-ona va farzand  ( 8487 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


Best friend  02 Avgust 2012, 15:48:59

 :as:

 Bu mavzu ota-ona va farzand orasidagi muomila haqida.

P.S. Bunday mavzu ko'rmadim, agar bor bo'lsa, admin akamiz yoki moderatorlar birlashtirib qo'yishar...

Qayd etilgan


Best friend  02 Avgust 2012, 15:57:28

Онанинг розилиги учун аёлни талоқ қилиш мумкинми?

Савол: Менинг онам яхши, солиҳа аёл. Менинг аёлим ҳам солиҳа, аммо онам аёлимни ёқтирмай қўйди. Сабаби - овқатларни мазали қилмайди, уйларни тоза тутмаяпти, дейди. Мен нима қилишим керак? Ажрашиб кетишимни хоҳламайди, (?). Уйимизда хурсандчилик бўлишини, хоссатан онамнинг хурсандлигини жуда хоҳлайман. Қори ака, маслаҳат берсангиз. Жазакумуллоҳ хойр.

А.

Жавоб: Аллоҳ таоло сизга онангизнинг розилигини топишни, аёлингиз билан бахтли умр кечиришни насиб қилсин.

Аёлингизга алоҳида тилагимиз шуки, у кишида ҳам уй ишларини чиройли бажариш, аёл зотига фазилат саналмиш мазали таомлар тайёрлаш, Ислом динимиз буюрган озодаликка яхши аҳамият бериш хислатлари пайдо бўлсин.

Агар ота ёки она ўз ўғлидан аёлини талоқ қилишни талаб қилса, бу ҳолатнинг сабабларига назар солинади. Агар ота-она ўз талабида шаръан ҳақ бўлса, уларга итоат қилинади. Агар улар Шариат нуқтаи назарида ноҳақ бўлсалар, итоат қилинмайди.

* * *

Фарзанд учун ота-она розилигини олиш - фарз;

Фойдали ишларда ота-онага итоат;

Ота-она ўғилдан аёли билан ажралишни талаб қилса…


* * *

Фарзанд учун ота-она розилигини олиш - фарз

Ислом динимиз ота-онага яхши муомалада бўлишни Аллоҳга ибодат қилишдан кейинги ўринда турадиган муҳим фарз амал эканини таъкидлаган.

Аллоҳ талоло айтган:

( وَقَضَى رَبُّكَ أَلا تَعْبُدُوا إِلا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَاناً } (الإسراء/23 }.

“Раббингиз сизларнинг фақат Унга ибодат қилишларингизга ва ота-онага яхши муомалада бўлишларингизга ҳукм қилди”. (Исро/23).


Ота рози - Худо рози, деган эътиқод, Жаннат - онанинг оёқлари остида, деган тушунча Исломдан бошқа бирор таълимотда йўқ. Биз мусулмонлар бундай  фазилат билан фахрланамиз ва бу хислатни сақлашга, унга доимо амалда риоя этишга ҳаракат қиламиз.

Фойдали ишларда ота-онага итоат

Ота-она розилигини топиш ва уларга итоатда бўлиш фарз экан, бу албатта Аллоҳ юборган, Расулуллоҳ олиб келган Шариат доираси ичида бўлади.

“Ислом: савол-жавоб” саҳифасида бундай ёзилади:

وطاعة الوالدين واجبة على الولد فيما فيه نفعهما ولا ضرر فيه على الولد ، أما ما لا منفعة لهما فيه ، أو ما فيه مضرة على الولد فإنه لا يجب عليه طاعتهما حينئذ . قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله في الاختيارات ص 114 : ” ويلزم الإنسان طاعة والديه في غير المعصية ، وإن كانا فاسقين … وهذا فيما فيه منفعة لهما ، ولا ضرر عليه ” اهـ .

Фарзанд учун ота-онага фойда бўладиган, ўзига зарар бўлмайдиган ишларда уларга итоат қилиш вожибдир. Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Ихтиёрот” асарининг 114 саҳифасида айтган: “Инсон учун гуноҳ бўлмайдиган ишларда ота-онасига - агар улар фосиқ бўлсалар ҳам - бўйсуниш лозим бўлади… Бу ота-онага фойда бўладиган фарзандга зарар бўлмайдиган ишлардадир”.

Ота-она ўғилдан аёли билан ажралишни талаб қилса…

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ шу мавзудаги саволга берган жавобларида ота-онанинг ўз ўғлидан аёлининг талоғини талаб қилиши икки хил ҳолатдан бирида бўлишини баён қиладилар.

الأول : أن يبين الوالد سببا شرعيا يقتضي طلاقها وفراقها مثل أن يقول : ” طلِّق زوجتك ” ؛ لأنها مريبة في أخلاقها كأن تغازل الرجال أو تخرج إلى مجتمعات غير نزيهة وما أشبه ذلك . ففي هذا الحال يجيب والده ويطلقها ؛ لأنه لم يقل ” طلِّقها ” لهوى في نفسه ولكن حماية لفراش ابنه من أن يكون فراشه متدنسا هذا الدنس فيطلقها .

Биринчи ҳолат: ота фарзандига аёлини талоқ қилишни ва ундан ажралишни тақозо қиладиган шаръий сабабни баён қилиб беради. Масалан, ота: “Аёлингни талоқ қил, чунки унинг эркаклар билан ҳаёсиз сўзларни гаплашаётгани, нопок йиғинларга бораётгани каби ишлар унинг ахлоқида шубҳалар пайдо қилади”, деса, фарзанд отасига итоат қилиб, аёлни талоқ қилади. Чунки отаси бундай ҳолатда ўз нафсининг истаги билан “талоқ қил” деб айтгани йўқ. Балки ўғлининг тўшагини булғанишдан ҳимоя қилиб гапирди…

الثانية : أن يقول الوالد للولد “طلِّق زوجتك ” لأن الابن يحبها فيغار الأب على محبة ولده لها ، والأم أكثر غيرة فكثير من الأمهات إذا رأت الولد يحب زوجته غارت جدا حتى تكون زوجة ابنها ضرة لها ، نسأل الله العافية . ففي هذه الحالة لا يلزم الابن أن يطلق زوجته إذا أمره أبوه بطلاقها أو أمه . ولكن يداريهما ويبقي الزوجة ويتألفهما ويقنعهما بالكلام اللين حتى يقتنعا ببقائها عنده ولا سيما إذا كانت الزوجة مستقيمة في دينها وخلقها .

Иккинчи ҳолат: ўғил ўз аёлини яхши кўргани учун отанинг рашки келиб, унга “аёлингни талоқ қил”, дейиши. Она ҳам кўпинча рашк қилади… Бундай ҳолатда ота ёки она аёлни талоқ қилишга буюрса, ўғилга аёлни талоқ қилиш лозим бўлмайди. Локин ота-онаси билан муроса қилади. Аёлини сақлаган ҳолда ота-онанинг кўнгилларини олади. Айниқса, агар аёл динида ва хулқида чиройли бўлса, ўғил ўз ота-онасига мулойим сўзлар билан муомала қилиб, аёли билан яшашига розиликларини олади.

Юқоридагилардан маълум бўладики, сиз ҳам аёлингиз ва онангиз ўртасида муроса йўлини топишга ҳаракат қиласиз. Бунда кўпроқ аёлингизни ўз камчиликларини тузатишига тарғиб қиласиз ва унга ёрдамлашасиз.

Аллоҳ таоло сизларга бахтли ҳаёт ато қилсин.

Ислом Овози

Qayd etilgan


Best friend  02 Avgust 2012, 16:05:48

Эр-хотин бир-бирини яхши кўради, лекин уларни ажраштиришмоқчи

Савол: Сизга савол шуки, Исломда эр-хотин ажралса қандай қоидаларга амал қилиш лозим? Ўртада фарзанд йўқ. Эр-хотин бир-бирларини яхши кўришади, лекин қайнона йўл қўймаяпти. Эрнинг ўзини фикри йўқ, онаси нимани ўргатса шуни қилаяпти. 2 йил бўлган турмуш қуришганига. Келинни Исломдан хабари бор, ҳижобда. Эрини ҳам хабари бор, лекин фақат ўзига керакли жойларигагина амал қилади. Яъни хотин эрига итоат қилиши керак, дейди. Аммо аёлини олдидаги исломий бурчларини яхши билмайди. Бу оилага ўзингиз тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, Обидхон қори. Саволимда хатоликлар бўлса узр сўрайман.

М.

Жавоб: Аллоҳ бу оилага ҳақ йўлни насиб этсин. Саволни агар тўғри тушунган бўлсак, эр-хотин бир-бирини яхши кўрадию йигитнинг онаси ўғлига “ажарашасан”, деяпти. Бундай ҳолатда онанинг талабига “хўп” деб оилани ажратишга ҳисса қўшилмайди. Аксинча, ҳар икки томондаги ёши катта, ақлли ва обрўли инсонлардан маслаҳат ва ёрдам сўралади. Оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинади.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: “الْبَرَكَةُ مَعَ أَكَابِرِكُمْ“. رَوَاهُ الطبراني. الألباني: صحيح.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Барака катталарингиз билан биргадир”. (Табароний ривоятлари, Албоний: саҳиҳ).

Ислом дини инсонни албатта онани рози қилишга, унинг дуосини олишга, маъруф ишларда унга итоат этишга чақиради. Аёл кишини ҳам маъруф ишлар доирасида эрга бўйсунишга буюради. Аммо она фарзандига, эркак аёлига ноҳақ ишни буюриши мумкин эмас. Ҳар бир инсон ўзаро муносабатларда Аллоҳ таоло томонидан белгилаб берилган чегарага риоя қилиши лозим. Инсоннинг ўз ҳуқуқини суиистеъмол қилиши тақиқланади.

Эркак киши онасини рози қилиш билан бир қаторда ўз аёлининг моддий ва маънавий ҳуқуқларини таъминлаши, уни зулм ва ноҳақликдан ҳимоя қилиши зарур. Аёлини талоқ қилиш онага итоат этиш доирасига кирмайди.   

“Эр-хотин бир-бирларини яхши кўришади, лекин қайнона йўл қўймаяпти”. Қайнонанинг қаршилик қилишига сабаб нима экан? Бу саволга жавоб сифатида одатда албатта қайнонанинг хатолари келтирилади. Балки шунақадир. Лекин бунинг акси бўлиши ҳам мумкин-ку. Балки келиннинг ҳам хатолари бордир? Келин эҳтимол қайнонанинг ҳурматини адо этишда камчиликларга йўл қўяётгандир?

Инсон ўз муаммоларига чора қидираётган пайтда энг аввал ўз хатоларини қидириб кўриши керак. Сўнг бошқа одамларга назар солиш навбати келади. Ўз хатосини ўзи топа оладиган одам муваффақиятли ва бахтли одамдир. Ўзининг камчилигини гапирмайдиган, ўйлаб кўрмайдиган одам бахтсиз одам бўлади.

“Эрнинг ўзини фикри йўқ, онаси нимани ўргатса шуни қилаяпти”. Бу сўздан келин куёвдан кўра ақллироқ, деган хулоса келиб чиқади. Агар шундай бўлса, Аллоҳ хоҳласа, яхши бўлади, деб умид қиламиз. Чунки келин ақлли аёл экан, ўзининг заковати ва фаросати билан ҳолатни яхши томонга ўзгартира олади, иншоаллоҳ. “Эрни эр қилган - хотин”, деган мақол ҳам бекорга айтилмаган. Зукко ва эсли келин ўзининг ҳаққини билиш билан бирга ўз эрига онага (яъни ўзининг қайнонасига) қандай муомала қилишни ҳам ўргатиб туради. “Онамларга мана бундай деб чиройли гапиринг, онамларга мана буни ҳадя қилинг. Онамларга мана буни илинайлик…” ва ҳоказо. Келин шу йўл билан иншоаллоҳ қайнонасида ўзига нисбатан муҳаббат пайдо қилиши мумкин.

عن أبى هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم يقول : تَهَادَوْا تحابوا. (البخاري، الأدب المفرد - 1 / 208).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир-бирингизга ҳадя қилинглар - дўстлашасизлар”. (Бухорий, Ал-Адаб ал-муфрад - 1/208).

Аллоҳ розилиги учун миннатсиз ҳадя қилиш қалбларни бир-бирига илиқлаштиради. Одамлар орасини ислоҳ қилади. Аммо баъзи одамлар бунга тоқат қила олмайдилар. Бир оилада яшаб ёки ён қўшни бўла туриб, бир-бирлари билан чиқиши олмаётган икки одамнинг биридан: “Расулуллоҳнинг мана шу маслаҳатларига қанчалик амал қилаяпсиз?” - деб сўраб кўриш даркор. Агар у одам кўзини катта-катта очиб: “Ие, ман нимага бунақа қилишим керак экан? У манга нима қилиб қўйибди?!” деса, бу уларнинг орасини ислоҳ қилиш анча қийин эканидан далолатдир. Инсон ўз нафсини ўзига ёқмаган одамга ҳам яхши муомала қилишга кўндира олмас экан, у иродаси заиф ожиз одам бўлади. У фақат ўзига яхшилик қилинишини истайдиган тамагир одам. Бундай одам ҳам ўз навбатида бошқалардан кўп яхшилик кутмаслиги ва бунинг учун ўзидан бошқа ҳеч кимдан хафа бўлмаслиги керак.

Катталарга ҳурмат назари билан қараш нафақат келиннинг, балки оилада ўзининг туққан онасини ҳурмат қилишни, кўнглини олишни билган ҳар бир ёш йигит ва қизнинг хулқидир. Ўз ота-онасининг ҳурматини Ислом кўрсатгандек жойига қўйишни яхши ўрганган фарзанд бирор ерга борса ҳам ўзидан каттани ҳурмат қилишни яхши биладиган бўлади. У қаерга бормасин, ўзининг хулқи ва чиройли тарбияси билан катталарнинг меҳрига сазовор бўла олади. Катта ёшли одамни ҳурмат қилишни билмаслик ўз ота-онасини қандай ҳурмат қилиш кераклигини билмай катта бўлиб қолган одамларда учрайди. Бундай одамлар ҳаётда кўп муваффақиятсизликка йўлиқади.

Бизнинг бу тавсия ва насиҳатларимиз ҳозир гуёки фақат келинга қаратилгандек туюлиши ва кимдадир таажжуб уйғотиши мумкин. Бунинг жавоби шуки, биздан ким маслаҳат сўраса, маслаҳат ва тавсияни ўшанга берамиз. Модомики биздан “нима қилиш керак”, деган саволни келин томон сўраётган экан, аввало уларга гапиришимиз ўринлидир. Агар бизга куёв мурожаат қилса, унга ҳам аввал ўзининг камчилиги ҳақида гапирган бўлар эдик. Агар биз ҳозир келин орқали: “куёв фалон қилсин, пистон қилсин” десак, куёвнинг жавоби тайин: “Сен ўзингни бил!” Шунинг учун агар ислоҳ йўлини изласак, бунинг бошланиш нуқтаси ҳам тайин - келин ўзига гап тегмайдиган даражага кўтарилсин. Кейинги қадам - бошқалардан ҳам чиройли талаб қилиш, иншоаллоҳ.

Ислом Овози

Qayd etilgan


Best friend  02 Avgust 2012, 16:14:46

Ота-она: “Фалон аёлга уйлансанг, оқ қиламан”, деса нима қилиш керак?

Савол: Ассалому алайкум, Устоз. Бу мактубни ёзишдан мақсадим – хато қилиб қўйишдан қўрқаман. Менга маслаҳатингиз жуда ҳам зарур. Гап шундаки, ёшим 23да. Битта қизим бор. 6 йил олдин оиламдан ажрашганман. Менга бир йигит кўнгил қўйган, турмушга чиқишимдан олдин совчи қўйган, лекин мен у йигитга эмас, қизимни отасига турмушга чиқдим, лекин 3 ойдан кейин 1 ойлик ҳомилам билан ота уйимга қайтиб келдим жиддий сабабларга кўра. Мени ёқтирган йигит ҳам уйланди, лекин у ҳам ҳозир ажрашган. Хотини ҳам оилали бўлиб кетган.

У энди менга уйланмоқчи, нияти жиддий. У одам менга ҳам маъқул, исломий, диндор йигит. Лекин у йигитнинг ота-онаси мутлақо қарши. Улар: “Биз совчи бўлиб борганимизда йўқ дейишиб, бошқа йигитга беришганди. Энди умуман у аёлга уйланмайсан, бўлмаса оқ бўласан”, дейишган экан. Шунга қарамасдан у йигит бир неча бор ўзи уйимизга келиб, ота-онамдан менинг қўлимни сўради. Ота-онам: “Агар ота-онангиз рози бўлишса, қизимизни берамиз, бўлмаса йўқ”, дейишди. Унинг ҳозир боши қотган, ўзи исломий йигит. Ота-онасининг ёлғиз ўғли. Бир неча бор ота-онамдан сир тутиб никоҳ қилайлик, кейинчалик улар кечиришар, деяпти. Лекин мен ҳаётда бир мартта куйганман, яна хато қилишни хоҳламайман. Илтимос, ёрдам беринг. Энг тўғри йўлни кўрсатинг. Жавобингизни кутиб қоламан.

Р.

Жавоб: Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ таолонинг Ўзи сизга ҳам, сизга совчи юборган инсонга ҳам, ҳар икки томон ота-оналарга ҳам тўғри йўлни илҳом қилсин. Яратганнинг Ўзи сизларга ёрдам бериб, мушкулларингизни ҳал этсин. Сизларнинг ўзларингиз ҳам Аллоҳнинг ёрдамига сазовор бўладиган амаллар қилишга интилинглар.

* * *
Ёшларга маслаҳат: сабр ва ота-она розилиги;
Ота-оналар кечиримли ва бағри кенг бўлсинлар.


* * *

Ёшларга маслаҳат: сабр ва ота-она розилиги

Ҳурматли синглим, сизга биринчи маслаҳатимиз – тақвойингизни мустаҳкамлаб, ўзингизни қўлга олинг. Сабрли ва шукрли инсон бўлинг. Ҳар бир ишингизни Аллоҳ ва Расулнинг йўлларига мувофиқлаштиришга ҳаракат қилинг. Кўп ва доимо истиғфор айтиб юринг.

Биласиз, Исломда ота-она розилиги Аллоҳ розилигининг ёнида туради. Шунинг учун фарзанд ота-онанинг кўнгилларини оғритадиган ишга қўл уришдан – агар у фарзи айн бўлмаса, – сақланиши лозим. Агар ҳаром ёки зарарли бўлмаса, улар буюрган ишни бажариши керак.

Ота-она билан муроса қилиш керак бўлган вазиятларда инсон ўзи ҳам ота ёки она бўлишини, ўзининг ҳам фарзандлари катта бўлганда солиҳ, тақволи, итоатли ва гўзал хулқли бўлишларини кўз олдига келтирсин.

Ёшлар шуни тушунишлари керакки, ҳаётда ҳар қандай яхшиликка осонлик билан эришилавермайди. Инсон то бир мақсадга етгунча қатор машаққатларни енгишига, ҳақ устида сабр қилишига тўғри келади. Сабрли инсон улуғ мартабаларга ва олий мукофотларга эришади.

Бесабр ва бетоқат одам калтабин бўлади. Шу туфайли у қўлга киритиш мумкин бўлган яхшиликларга ҳам ета олмайди. Ёки Аллоҳ бериб қўйган кўп неъматлардан эрта кунда маҳрум бўлади.

Бесабр одам ўз нафсини бошқара олмайди. Нафси буюрган ишлардан ўзини тийишга унинг кучи етмайди ва кўнгли тусаган нарсани тезлик билан қўлга киритишни истайди. Шундай қилади ҳам. Аммо орадан кўп ўтмайди. Олтин, деб қўлга киритгани энди кўзига кесак бўлиб кўрина бошлайди. Аввалроқ қайсидир яхши ишнинг машаққатини ёмон кўриб, воз кечган бўлса, ўша иш бошқаларга ҳақиқатан яхшиликлар келтираётганини кўради.

Аллоҳга иймон келтирган инсон ўз ҳаёти давомида сабр, шукр, тақво, дуо, ибодат ва ҳалол меҳнат йўлини маҳкам ушлаши лозим.

Бу айтилганлар сиз учун ҳам, сизга совчи қўйган йигит учун ҳам баробар тегишлидир. Бу ҳолатда у йигит умидсиз бўлмасдан ота-онасининг кўнглига қараб, бир оз сабр қилиши керак. Уларга яхши муомалада бўлиши лозим. Аллоҳ таолога доимий ибодат ва дуолар қилиб, ўз ҳожатларини сўраши, ота-онасининг ҳақига ҳам доимо яхши дуода бўлиши зарур. Турли хил муносабатлардан фойдаланиб, мурувват ва ҳадялар билан ота-онасининг кўнгилларини юмшатишга ҳаракат қилсин. Ён-атрофдаги, қариндошлар ичидаги катта ёшли ёки эътиборли одамлардан ёрдам ва маслаҳатлар сўрасин. Иншоаллоҳ, маълум вақт ичида ота-она ҳам ўз ўғилларининг истагига рози бўлишлари мумкин.

Оила қуришда муайян вазиятда ота-онанинг қаршиликларини била туриб, уларга билдирмасдан иш тутиш, “Кейин эшитсалар, кўниб қолишади”, деган тушунчада бўлиш мутлақо нотўғри. Ота-онани хафа қилган қилган ҳолда мажбуран кўндиришнинг оқибати яхшиликка олиб бормайди. Инсон худди шундай муомалани ўзининг фарзанди ҳам қайтаришини ўйлаши керак.

Ота-оналар кечиримли ва бағри кенг бўлсинлар

Бундай ишлар устида ота-оналар ҳам юракни кенгроқ қилишлари, кечиримли ва раҳмдил бўлишлари лозим. Катталар тор ва қолоқ тушунчаларга ўралашиб қолишдан, ўз нафсларига мослаб иш тутишдан узоқ бўлишлари керак. Афсуски, айрим ота-оналар нафсониятни ҳамма нарсадан устун қўядилар. Бир неча йиллар ўтиб кетса ҳам кимдандир ўтган хатони дилга маҳкам тугиб юрадилар.

Ҳаммамиз ёдда сақлашимиз лозимки, бировга кек сақлайдиган дил ҳеч қачон тоза бўлмайди. Тоза бўлмаган қалб билан Охиратга борган одам нажот топмайди.

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида бундай деган:

وَلَا تُخْزِنِي يَوْمَ يُبْعَثُونَ (87) يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ (88) إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ (89)

Мени одамлар тирилтириладиган кунда хор қилма.(87). У кунда на мол фойда беради ва на фарзандлар. (88). Илло Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган одамгина нажот топади.(89).


Қалби соғлом бўлиш куфр, ширк, нифоқ ва бидъат эътиқодлардан покликни тақозо қилиш билан бир қаторда мусулмонларга нисбатан адоват, гина ва кек сақламасликни, аксинча, кечиримли бўлишни назарда тутади.

Мўмин одам қалби пок, бағри кенг бўлади ва бировникидан кўра кўпроқ ўзининг хато ва гуноҳларини ўйлайди. Бу дунёдан кетадиган кун тобора яқинлашаётганини ҳис қилиб, Охиратга тайёргарлик кўради.

Ёшларнинг ҳам кўнглини тушуниш, уларнинг Шариатга хилоф келмайдиган сўзларига қулоқ тутиш, бахтли бўлишлари учун уларга ёрдам бериш олижанобликдир. Олижаноблик ота-оналар ва ёши катталар учун нақадар улуғ фазилат.

Агар бир-бирига маъқул келаётган икки ёшнинг шаръий айблари бўлмаса, Исломда қораланган сифатлардан пок бўлсалар, уларнинг никоҳланишларига тўсқинлик қилмаслик лозим. Бирор шаръий нуқсони бўлмагани ҳолда никоҳга қарши бўлиш турли гуноҳларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бу маъноларни ота-оналарга бирор эътиборлироқ ёки ёши каттароқ одам тушунтириши керак.

Қизни аввал сўраганда бермаганлик уни ҳозирга келиб рад этишга арзирли сабаб эмас. Ислом дини бунақа йўлни маъқулламайди.

Фаразан, сўраган пайтда қизини бермаганлик қиз ота-онасининг хатоси бўлган бўлса, энди шуни рўкач қилиб, айни хатони йигитнинг ота-онаси такрорлаши тўғри бўладими? Албатта йўқ.

Аллоҳ таоло ёшларга ҳам, ота-оналарга ҳам ҳидоят ато айласин. Ёшлар учун ота-оналарининг розиликларини олишни, ота-оналар учун ҳам фарзандларининг бахтига йўл очишларини тилаб қоламиз.

Ислом Овози

Qayd etilgan


Lu`lu`  31 May 2013, 18:50:15

Согинч

Ташвишларга сралашиб Ò›олдим чоÒ“и,
 Она, сизни Ò›айта йсÒ›лаб боролмадим
Юрагимда Ò³амон сски алам доÒ“и,
Сирдош бслиб дардли кснглим ёролмадим.
 Асли сша сиз турар жой Каъбам менинг,
Зиёратга тизлар чскиб бормоÒ› фарзим.
Бир кишансиз боÒ“лаб олган кулбам менинг,
 КспаймоÒ›да олдингизда Ò›арздан-Ò›арзим.
БемеÒ³р, деб хулосага келманг она,
Борган билан сртамизда Ò“ам дастурхон.
Мунгли ксзим теграсида ксрсангиз нам,
Ўртанасиз не бслди, деб куйиб пинÒ³он.
Ойда, йилда бир йсÒ›лаймиз, сшанда Ò³ам,
 Ксрганимас , дардли дилни ёрмоÒ› учун.
Талончидек талаб Ò›айтиб у кам бу кам,
СоÒ“инч сса бир баÒ³она бормоÒ› учун...
МеÒ³рибоним, айбситманг келмади деб,
А сзÒ“орим-Ò“ор, ушбу Ò“ордан чиÒ›олмасам.
 Мен Ò³ам она, болаларим — баÒ“римга зеб,
 Бориб Ò›олгум соÒ“инчларга чидолмасам.
 СоÒ“инаман, осмондаги ойим онам,
МеÒ³ри малÒ³ам, малоÒ³атга бойим онам.
Мени шоир Ò›илган наво бахшим онам,
 Шабнамдан пок, гулдан гсзал, схшим онам.
 Боролмасам ташвиш чекманг, келмади деб,
 Шеърин устун Ò›сйди мени билмади деб,
 Ò²ар бир шеърим сизнинг учун дуо бслсин,
Балолардан асргучи — Худо бслсин!.
Минг шукрким она бари стиб кетди,
Ссздан етган жароÒ³атлар битиб кетди.
 Бу сгилмас Ò›аддим ссиб кскка етди,
Ае истасам, шукр, бари насиб стди!.
Бу манзилга етиб келдим ёруÒ“ юзла,
 Бахт ёритди йслларимни Ò²аÒ› ксзила,
Ортга Ò›айтмоÒ› учун менга йсл йсÒ› она,
ЧсÒ›Ò›иларга етиб боргум юлдузимла. ... ташвишларга сралашиб Ò›олдим чоÒ“и,
Минг бор узр, тез-тез йсÒ›лаб боролмасам?.
Барибирам сиз уммонсиз, дарё онам,
Койимассиз бир кечага Ò›олмасам Ò³ам.
Ò’олиб бслдим, Ò“алабанинг тоти ширин,
Ò²ижрон сзар юраккинам бир сширин.
 Етиб борай олдингизга, омад сирин
Тонг отгунча айтиб бергум бирин-бирин.
 Ачом Ò›илиб ётгум сснгра, сизни бориб,
Ўлтирасиз сочларимни силаб-силаб...
А­ркаланиб ётгум Ò›анча ишлар Ò›олиб
Ортга Ò›айтгум сизга узоÒ› умр тилаб.
 СоÒ“инганда осмондаги ойим онам
СаждагоÒ³им, Ò³икматларга бойим онам.
СиÒ“инаман, пойингизни ксзга суриб
Бориб Ò›олгум юзларимдан бахт уфуриб.
 Ò²ам Ò›увончу, соÒ“инчлардан кснглим тслиб,
 БаÒ“рингизга сингиб кетгум бир тскилиб.
Яшаспман умрингизга умрим тикиб,
Жоним онам, осмон онам, райÒ³он онам.
Ўзингизсиз саранжому- сариштам Ò³ам,
Уйгинамнинг срашиÒ“и фариштам Ò³ам
Сизла боÒ“лиÒ› жоним, дилим, Ò³ар риштам Ò³ам,
 Гулим онам, менинг жону дилим онам.

Куни кеча бир аел онасига согинчи изхорини езган сдилар, сизларга хам илиндим.
Инш. шу согинчга онаизорни жавоби кандок булишини билдирамиз

Qayd etilgan


_IYMONA_  31 May 2013, 19:56:47

Opajonim judayam yaxshi she'r ekan. Ko'nglim to'lib ketdi...  :2
Ich-ichidan to'kilib yozilganakan, judayam ta'sirli.
Sizgayam rahmat opam.

Qayd etilgan


Muxsiya  07 Iyun 2013, 16:59:28

bir faylasuf inson aytgan ekan ota-ona qadrini ota-onabo'lganingda bilasan deb

Qayd etilgan


XurshidbekUZ  07 Iyun 2013, 17:20:34

Тугри фикр

Qayd etilgan


Salsabil  16 Avgust 2013, 15:24:32


Muallima aytib beradi:

Talaba qizlardan biri oldimga kelib, biroz uyalib:
- Bir savol so`rasam maylimi? , dedi.
- Ha , dedim.

U biroz taraddudlanib:
- Qur`oni Karimni ota-onamga bildirmasdan yodlasam bo`ladimi? , deb so`radi.

Men uni savolidan hayratlanib, "Ha, bo`ladi" dedim...

Keyin esa uni savoli hayolimni band etib qo`ydi. Buni sababini bilishga qiziqib, undan:

- Nega buni ularga bildirmoqchi emassan?

deb so`radim. U xech ham hayolimga kelmagan javob bilan meni lol qoldirdi:

- Qiyomat kuni ularga kutilmaganda nurdan bo`lgan toj kiydirilishini xohlayman...

Robbim barchamizga jannatda toj kiydiradigan solih-soliha farzandla nasib qilsin va bizniyam shunaqa farzandlaga loyiq qilsin! Amin Ya Robb...

Qayd etilgan