У эндигина Ҳуфтон намозини адо этиб бўлиб, жойномоз устида дуо қилиб ўтирарди. Роббига дуо қилиб ўтирган вақтда тўсатдан унинг қўл телефони жиринглади.
У телефонни олди ва "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу" (Сизга Аллоҳнинг тинчлик омонлиги, раҳмати ва баракаси бўлсин) деди. Телефондан эса "Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Илтимос мен фалончи билан гаплашсам бўладими" деган ёш йигитнинг овози келди.
Муслима қиз: "Кечирасиз сиз адашиб тушдингиз" дея телефонни қўйиб қўйди. Бир неча дақиқалардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. У телефонни олди ва бояги йигитнинг овозини эшитди.
У "Агар сизни безовта қилган бўлсам мени маъзур тутинг деб сиздан кечирим сўраш учун қўнғироқ қиляпман! Сиз яхши қизга ўхшайсиз! Сизни яқиндан билишни истайман, танишсак бўладими?"...
Қиз бу сўзлардан бир неча сонияга донг қотиб қолди, лекин кейин "биродар... Аллоҳдан қўрқинг! Сиз хозир масжидда жамоат билан хуфтон намозини адо этаётган бўлишингиз керак эди. Лекин бунинг ўрнига тунда қизлар билан ўйнашмоқчи бўлиб юрибсиз. Сиз Роббингизга бош эгиш ўрнига унга исён қиляпсиз! Ўзингиздан уялинг!!!" ушбу сўзларни айтгач у дарҳол телефонни қўйди.
Бир неча кун ўтгандан сўнг йигит яна қўнғироқ қилди ва "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, синглим. Илтимос, телефонни қўймай туринг! Мен сиздан яна кечирим сўрамоқчиман ва шуни айтмоқчиманки, сиз сабабли яна беш вақт намозимнинг ҳаммасини масжидда жамоат билан адо этадиган мусулмон йигитга айландим. Бунинг учун сизга раҳмат айтаман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин мени ғафлат уйқусидан уйғонишимга сизни сабабчи қилди! Илтимос, Аллоҳ мени ким орқали тўғри йўлга ҳидоят қилганини билсам бўладими? Мен чиндан ҳам сиз каби иймонимни мустаҳкамлашда ва тўғри йўлдан тойилиб кетмаслигимда ёрдам берадиган одамга жуда муҳтожман. Илтимос синглим менга ёрдам беринг, бунинг учун Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин!"
У жавоб бермай бироз ўйга толди:
"Унинг илтимосини қабул қилиб тўғри йўлда бўлишига ёрдам берсамикин? Ҳар замонда у билан телефон орқали алоқада бўлиб иймонини мустаҳкам бўлишида ёрдамчи бўлсамикин?"
Шу онда у "Бу энди яхши йигитга айланибди. Нимага бунчалик ҳавотирланасан? Унинг қўнғироқ қилиб туришига ижозат бер! Фақат яхши мақсадда гаплашиб турасан! Ҳақиқатдан ҳам у сенга муҳтож! Агар хозир сен уни рад этсанг, у яна аввалги ҳолига қайтади ва бу сенинг айбинг билан бўлган бўлади!" деган шайтоний шивирлашни эшитди. Эндигина унга ижозат бермоқчи ҳам бўлиб турганди-ки тўсатдан бошқа бир пастроқ овоз: "Аллоҳ сени кузатиб турибди..." дея янграй бошлади.
Шу дамда уни уйғотган ва КАТТА ҲАТОга йўл қўйишидан асраб қолган нарса унинг виждони эди. "Кечирасиз биродар" деди у ва ниҳоят. "Агар сиз чиндан тавба қилган ва аҳдингизга содиқ бўлсангиз ўзингизга мендан кўра яхшироқ ёрдамчи топа оласиз! Ҳаттоки мен ўзим ҳам тўғри йўлдан адашиб кетмаслигим учун бировга сиздан кўра кўпроқ муҳтожман! Ишончим комилки, масжидда тўғри йўлда собитқадам юрадиган мусулмонлар кўплаб топилади. Сиз улар билан кўпроқ бирга бўлиш орқали Аллоҳга яқинроқ қурбат хосил қилишингиз мумкин. Илтимос, агар сиз хақиқатдан хам Аллоҳдан қўрқсангиз менга бошқа қўнғироқ қилманг ва Роббимнинг азобидан қўрқинг! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!" ушбу сўзлар билан у телефонни қўйди. Қайтадан жойномозига борди. ва қўлларини дуога кўтариб: "Эй Аллоҳим, қалбларни ўзгартирувчи бўлган Зот, менинг қалбимни Ўзингининг хақ йўлингдан оғдирмагин. Динингда собитқадам қил, ва ёмон фитналардан Ўзинг паноҳингда асра, Омийн." дея Аллоҳга ёлвориб дуо қилди. ♥
Afriin Nawaz
P.S. Мен бу блогда қолдираётган постларнинг аксариятини
Facebook даги
SuperMuslimah саҳифасидан мазмунан таржима қилиб қўяман. Агар инглиз тилида яхши бўлсангиз сизни ҳам бу саҳифага қўшилишингизни маслаҳат бераман.