Мисвок қилиш... фақат арок дарахтидан тайёрланган тиш пастасида тишни тозалаш мисвок қилиш, бошқаси ҳисобмас дегани эмас. Ҳозирги кундаги замонавий тиш ювиш воситаларидан фойдалансак ҳам мисвок қилган бўламиз, албатта. Чунки мақсад оғизни тозалашдир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», дедилар».
Бухорий, Шофеъий ва Насаийлар ривоят қилишган.
Ҳанафий мазҳабида оғизни тозалаш мумкин бўлган ҳамма нарса билан, жумладан латта ёки бармоқ билан бўлса ҳам оғизни тозалаш мисвок қилиш ўрнига ўтади. Буни мисвок бўлмаганда қилиш дурустдир, дейдилар.
Батафсил:
http://www.muslimaat.uz/bekajon/salomatlik/item/1551-misvok-qilish