
Сешанба куни жаҳон адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 80 ёшида Германиянинг Нюрнберг клиникасида оламдан ўтди. Ёзувчи шу йилнинг 16 майда тўсатдан буйрак ишламай қолиши натижасида касалхонага ётқизилганди.
Фақатгина сунъий нафас олдириш аппаратига уланган холда яшаётган эди. Чингиз Айтматов билан видолашув маросими шанба куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Марҳум шаҳарнинг энг йирик қабристони – Байит ота мозорига Бишкек вақти билан 8.00 да дафн этилади.
Дафн маросими бўйича махсус Давлат комиссияси тузилди.
«Асрга татигулик кун», «Оқ кема», «Жамила», «Кассандра тамғаси» каби машҳур асарлар муаллифи –Чингиз Айтматовнинг икки ўғил ва бир қизи бор эди.
Чингиз Айтматовнинг вафоти мунособати билан Россия Президенти марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди. Шу бўйича тайёрланган телечиқишларнинг бирида бош вазир Путин эса жумладан шундай деди: «Бу барча халқлар учун катта йўқотиш! У бизнинг хотирамизда буюк ёзувчи, инсонпарвар ва олийжаноб шахс сифатида мангу қолади».
Собик Иттифоқ тугаганидан сунг, Айтматов 2008 йилнинг мартига қадар Франция, Белгия, Голландия, Люксембург давлатларида Қирғизистон элчиси сифатида фаолият юритди.
2008 йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон килинган эди. Сабаби, ҳаёт бўлганида 12 декабр куни унинг 80 йиллик юбилейи кенг миқёсда нишонланиши мумкин эди.
www.qorakul1.zn.uz