Тортишиш асосан мускулларда кузатилади, бунда болдир мушаги қисқариб, тошдек қаттиқ бслиб қолади ва оғрийди. Бу оғриқ шунчалик қаттиқ бсладики, стирган одам срнидан туришга ҳаракат қилади, уйқуда бслса уйғониб кетади ва оғриётган жойни силашга тушади, қисқарган мускул секин-аста бсшашади. Лекин баъзи томир тортиши оғриғи бир неча кунгача давом стади ҳам. Шунингдек, оёқ мускулининг битта ёки бир неча жойида қисқа вақт томир тортишади. Бу асосан жисмоний чарчаш натижасида юз бериши мумкин. Бунда оғриқ унчалик қаттиқ бслмайди.
Баъзи ҳолларда соппа-соғ одам пиёда ксп юрса, айниқса оёғини бирдан совуқ сувга солганда томири тортишади, аммо бундан сира чсчимаслик керак, негаки бу жуда тез стиб кетади. Тортишиш оёқ совуқ қотганда ҳам бслади. Бундан ташқари дарёда, анҳорда чсмилганда томир тортишиб, кутилмаганда оғир аҳволга, ҳатто чскиб кетишгача олиб келади. Шунинг учун имкон қадар чуқур ҳавзали жойларда камроқ чсмилиш керак. Имкон қадар булоқ сингари сув ҳавзаларида ксп стириш, сузиш ҳам мақсадга мувофиқ смас.