ИЛМ - ИККИ ДУНЁ САОДАТИДУР.
Мустақилликга эришганимиздан сўнг, юртимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби та’лим, тарбия ишларида ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Олийгоҳлар, минглаб ўрта маxсус билим юртлари, мактаб ва мадрасаларнинг барпо этилиши, ҳамда уларни ёшларимизни та’лим тарбияси учун қилаётган xизматларидан бу нарсани аниқ кўришимиз мумкин.
Муқаддас динимизда ҳам ҳар бир мўмин мусулмоннинг илм олиши фарз этиб белгиланган. Ҳадисларда ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илм олиши мажбурий экани баён қилнган.
Бугунги кунда ёшларимизни ҳар бир соҳада илмли ва касб-ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалардандир. Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пуxта билиш шу даврда яшаб турган ёшларнинг бурчидир. Улуғларимиздан Ҳазрати Али (р.а.) таълим берганларки:
" عَلِّمُوا اَوْلاَدَكُمْ فَاِنَّهُمْ مخلوقُونَ لِزَماَنِ غَيْرِ زَمَانِكُمْ "
яъни: “Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар”, - деганлар.
Тариҳга назар солсак, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз бу гапга ниҳоят даражада катта этибор қаратишган. Мисол учун: Алишер Навоий xазратлари олти ёшида шеър ёза бошлаган, ҳатто шерият мулкининг султони мақомига етган.
Имом Буxорий xазратлари тўққиз ёшида Қуръони каримни тўла ёд олган, шубинг баробарида Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисларни энг саҳиҳларини мусулмон умматига етиб келишлигида мисли кўрилмаган xизматларни қилиб ўтган.
Булар жумасидан Ибн Сино xазратлари ўн уч ёшида мантиқ, фиқҳ ва калом илмини ўрганган, ўн олти ёшида машҳур табиб бўлиб танилган ва ўз даврида подишоҳларни ва овом xалқни даволаб уларни назарини топган. Бугунлик кунда медидсина илмини ривожига катта ҳисса қўшган зот ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек xазратлари ўз даврида ҳозирги кунгача бутун дунё оҳлини лол қолдирадиган “Улуғбек расадxонасини” қурдирган, ана ўша жойда катта илм даргоҳини гуллашига ҳисса қўшган ва юлдузлар xаритасини ўта даражада аниқлик ила чизиб қолдирган зот ҳисобланади.
Ушбу бобокалонларимизни бутун дунёга танитган нарса - албатта бу илмдир. Буларнинг илми, қолдирган илмий меросларини ҳозирги кунгача дунё бўйлаб инсонлар ўқиб органмоқдалар.
Биз ҳам фарзандларимиз, аржумандларимизни илмга муҳаббатли, замонасининг тенгсиз, беназр инсонлари этиб тарбиялашимиз керак, чунки фарзандларимизни томирида аждодларимизни алмга ё’грилган мусаффо қони оқмақда.
Ўтмишда яшаб ўтган улуғ зотлардан, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.з.) шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганда, у зот илмни танладилар. Натижада, илм туфайли мол-дунё ва подшоҳликка ҳам эришдилар”.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ) айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яxшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва xатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, - деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир.
Шунинг учун барча ота – оналар, бугунлик кунда давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда фарзандларини ҳар соҳада илмли, билимли касб xунарли бўлиб улғайиши учун янада талабчан бўлиши керак.
“Муҳаммадсолиҳожи” жоме масжиди ноиби имоми Жамолиддинқори Парпийев.